Янада янгиланишнинг резервларини қидириб топиш ва ишлаб чиқаришни такомиллаштириш режалаштиришнинг ажралмас қисми бўлади. Ташкилотни ўсиши ва ривожланишини башорат қилиш жараёни ўз ичига ташкилотни узоқ истиқболда стратегик кўришни олади. Ишлаб чиқаришни ўсиши ва янгиланишини башорат қилишни янада ривожланиши ривожланишнинг муқобил вариантларини танлаш билан боғлиқдир. Бунда  лойиҳали ва дастурли ёндашишлар қўлланилади. ИТТКИ, технологиялар, инвестициялар, ходимлар имкониятларини, ҳамда ресурсларни қидириш муаммоларини баҳолаш башоратлашнинг мажбурий босқичи бўлади.

Башоратлашда вазиятли ва имитацион (таҳлидли) моделлаштиришга асосланган миқдорий усуллар кенг қўлланилади.

Бозор иқтисодиётида режалаштириш жараёни кўрсатмали характерга эга эмас, аммо у кўпинча ривожланишнинг стратегиясини белгилаш, фаолият кўрсаткичлари тизимидан фойдаланишга имкон беради. Режалаштириш жараёни, инновацион менежментнинг марказий вазифаси бўлган ҳолда, ривожланиш устуворликларини танлашдан иборат бўлади, бу нарса 2 – расмда намойиш қилинади.

2.3. Инновацион фаолиятни ташкил қилиш.

       Ташкилотнинг бошқарув вазифаси сифатидаги асосий вазифаси инновацияларни тадбиқ этиш учун ташкилий тузилмаларни шакллантириш, корхонани ривожланиши стратегиясини амалга ошириш ва тадбирлар режаларини бажариш мақсадида ресурсларнинг барча турлари билан таъминлашдан иборатдир.

      Янгиликларнинг яратишнинг мураккаблиги, ноаниқлиги, креатив характерлилиги ижрочилар ишини ташкил қилиш ва мувофиқлаштиришни инновацион менежментнинг вазифаларидан бири қилади. Ташкил қилиш жараёни ўз ичига менежмент тузилмаларини шакллантириш, моддий, энергетик, ахборот ва инновацион оқимларини ижрочилар ўртасида








oldingi varoq     keyingi varoq