даражаларининг ваколатларини қисқариши ходимларнинг ташаббуси, шахсий эркинлиги ва омилкорлигини ўсиши билан яқиндан боғлиқ.

Инновацион менежментда ходим, инновацион жамоа ва умуман инновацион корхонанинг ўзининг ҳулқининг тури ўзгаради. Нафақат мақсадга қаратилган рационал ҳаракат, балки қийматга қаратилган рационал ҳаракат ҳулқнинг асосий таркибий қисми бўлади.

Инновацион менежментдаги ишлаб чиқаришни бошқариш вазифаларининг тизими 1 – расмда берилган.

Инновацион менежментда бошқарув усулларининг таркиби, тузилиши ва мазмунининг кўринишлари анча ўзгаради: таҳлил ва башорат, моделлаштиришнинг миқдорий усуллари, таъсир қилишнинг социал – психологик турларига, анъанавий менежментга қараганда кўпроқ ўрин берилади, иқтисодий ёндашишларнинг мазмуни бойитилади, маъмурий дастакларини қўллаш учун имкониятлар доираси тораяди.

2.2.Инновацион менежментнинг вазифалари.

     Режалаштириш.  Режалаштириш – бу инновацион менежментнинг махсус вазифаси, у ташқи ва ички муҳит омилларини таҳлил қилиш, ташкилот фаолиятини башоратлаш фирма стратегияларини амалга ошириш ва қўйилган мақсадга эришишни режалаштириш бўйича тадбирлар тизимини бошқаришдан ташкил топади. Режалаштириш жараёни ишларни бажариш муддатлари (қисқа муддатли, ўртача муддатли, узоқ муддатли), мақсадлар (стратегик ва оператив режалаштириш), объектлар (ИИТКИ, ишлаб чиқаришлари, таъминот, сотиш ва ҳ.к. режалаштириш), ишлаб чиқариш омиллари (ускунани модернизациялаш, технологияни такомиллаштириш, асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш, хом ашё ва материаллар билан таъминлаш ва ҳ.к.) бўйича бўлинади.

     Режалаштириш жараёни қуйидагиларнинг таҳлилидан ташкил топади:

 







oldingi varoq     keyingi varoq