чиқаришдан воз кечиш инновацион менежер зиммасига алоҳида мажбуриятлар юклайди.  Инновацион фаолият шароитида менежернинг роли кескин ўсади, унинг шахси, қобилияти, малакаси ва касбий кўникмалари эса ҳақиқатда ҳам компания тақдирини белгилаб беради.

Инновацион менежментнинг асосий вазифаларини амалга оширишда алоҳидаги ўзаро алоқа ва мантиқий изчиллик вужудга келади. Масалан, менежментнинг коммуникация, ундовчи сабаблар, ваколатларни бошқа топшириш жараёни каби процессуал ва социал – психологик вазифаларнинг аҳамияти кескин ошади. Инновацион жараёнларни  ташкил қилиш усуллари орасида шахслараро муносабатлар, гуруҳли динамика қонунларига суянувчи норасмий турлар устунлик қиладилар.

Назоратнинг ҳар хил турлари ўртасидаги нисбат ўзгаради. Уларнинг барчаси кўпроқ ўзини ўзи назорат қилиш, инновацияларнинг стратегик назорати, ҳамда назоратнинг молиявий – иқтисодий турларига мўлжалланган. Инновацион жараёнларни бориши устидан назорат қилиш билан боғлиқ коммуникациялар алоҳида аҳамият касб этади. Уларда процессуал характер ва ахборотларни алмаштиришнинг узлуксиз жараёни устун бўлади.

Ходимларни инновацион бошқаришда менежментнинг вазифалари ва усуллари алоҳидаги ўзгаришларга дуч келадилар. Янгиликларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этилиши, жараёнларни мураккаблашиши, янги технологияларни пайдо бўлиши ходимдан тегишли малака ва алоҳидаги касбий билимлар ва кўникмаларни талаб қилади. Инновацион тузилмаларда ходим маълумотининг умумий даражасини анча ошиши содир бўлади. Ходимларнинг шаклланаётган тури ўзига маъсулиятни олиш ва қарорлар қабул қилишга қодир ходимларни талаб қилади. Ваколатларни бошқачага топшириш ва унинг билан боғлиқ ташкилот иерархияси юқори









oldingi varoq     keyingi varoq