2. Инновацион менежментнинг усуллари ва вазифалари.

Режа:

2.1.Инновацион менежмент вазифалари ва усулларининг хусусиятлари.

2.2.Инновацион менежментнинг вазифалари.

2.3.Инновацион менежментни ташкил қилиш.   

2.4.Инновацион менежментда коммуникациялар жараёни.

2.5.Инновацион менежментда назорат.

2.6Инновацион менежментда қарорлар қабул қилиниши.

2.1.Инновацион менежмент вазифалари ва усулларининг хусусиятлари.

Инновацион менежментнинг мақсадлари, характери ва мазмуни инновацион менежментнинг хусусиятлари ва унинг анъанавий турлардан катта фарқ қилинишини белгилаб беради. Иерархиянинг ҳар хил даражасидаги (давлат даражасидан бошлаб то кичик инновацион корхонагача) ҳар қандай инновацион тизимларни инновацион ривожланишининг мақсади узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва юқори тартибдаги рақобат афзалликларини таъминлаш учун инновацион базани яратишдан иборатдир.

Рақобат назариясидан келиб чиққан ҳолда, худди фанни ривожланиши ва янги технологияларни тадбиқ этилишининг инновацион салоҳияти юқори тартибдаги рақобат афзаллигини яратади.

Инновацион ривожланиш мақсадларни белгилаш ва компания ривожланиши йўналиш стратегик кўришга ўзининг хусусиятларини киритади, бошқарув аппарати олдида турган вазифаларни модификациялайди. Инновацион тадбиркорликнинг юқори хатари, маҳсулотларни мавжуд бўлиш даврларини қисқариши, йирик серияли ишлаб

oldingi varoq     keyingi varoq