Инвестицион лойиҳаларни баҳолаш усуллари ҳамма ҳолларда ҳам ягона бўлмасликлари мумкин, чунки инвестицион лойҳалар харажатларнинг кўламлари, улардан  фойдаланиш  муддатлари,  ҳамда  фойдали  натижалар бўйича ғоятда катта  хавфларга эгалар.

Катта капитал киритмаларни аталб қилмайдиган, маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўзгаришига катта таъсир кўрсатмайдиган, ҳамда  фойдали  фойдаланишнинг нисбатан  кичик муддатига эга. Майда инвестицион лойҳаларга  ҳисоблашнинг оддийроқ усулларини қўллаш мумкин.

Шунинг билан  бир вақтда  каттароқ инвестицион харажатларни талаб қилувчи кўламлироқ инвестицион лойиҳалар янги қурилиш, қайтадан  қуриш, маҳсулотларнинг тубдан янги турларини ўзлаштириш омилларининг катта сонини ҳисобга олиш ва бунинг натижасида мураккаброқ  ҳисоблашларни ўтказиш, ҳамда самарадорликни баҳолаш усулларини аниқлаб олиш зрурлигини келтириб чиқаради. Корхона хўжалик фаолияти натижасида инвестицион лойиҳа қанчалик кўламлироқ ва катта ўзгаришлар қанчалик кўп бўлса, пул оқимларини ҳисоблаш ва инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш усуллари шунчалик аниқроқ бўлишлари керак.

Инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдан келиб чиққан пул оқимларини ҳаракатланиши бир қатор йиллар давомида ўтганлиги ҳолати уларнинг самарадорлигини баҳолашни  қийинлаштиради. Инвестицион лойиҳаларни вақтнинг  узоқроқ даври  давомида татбиқ этилиши корхонанинг иқтисодий салоҳияти ва хўжалик фаолияти  натижаларига таъсир  кўрсатишини  ҳисобга олиш билан  уларнинг  самарадорлигини  баҳолашдаги  хато катта  молиявий хаторлар ва йўқотишлар  олиб келиши мумкин.

Иқтисодиёт фанига инвестицион лойиҳалар самарадорлигининг лойиҳавий ва ҳақиқий кўрсаткичлари ўртасидаги  фарқнинг бир  неча асосий 










oldingi varoq     keyingi varoq