7.2. Инновацион фаолиятда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш  тамойиллари

Инновацион фаолиятда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий умумий  тамойиллари сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин:

- инвестицион инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида уларни амалга оширишга мажмуавий ёндошишни таъминлаш учун илмий-техник  таҳлилни тижорт, молия-ииқтисодий, социал билан бирлаштириш зарур.

- инновацион фаолиятдаги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилишда лойиҳани  амалга ошириш натижасида олинадиган инновацион маҳсулот оқимлари лойиҳада фойдаланиладиган турли –туман ресурслар оқимлари каби  пул маблағлари оқими кўринишида тақдим этилишлари керак.

- инновацион лойҳаларнинг самарадорлигини баҳолашда харажатлар ва натижаларни солиштиришни  пуллар қийматини вақтда ўзгаришини ҳисобга олиш билан ўтказиш зарур.

- инвестицион инновацион лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ноаниқлик  ва хатарларни приципиал ҳисобга олиш зарур.

Инвестицион лойиҳалар корхона эҳтиёжларидан вужудга келадилар. Инвестицион лойиҳаларнинг яшаш қобилиятининг шарти уларни корхонанинг хўжалик фаолияти самарадорлигини ошишида асосан акс этадиган инвестицион сиёсати ва стратегик  мақсадларига мос келишидан иборатдир. Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлиги инвестицион таҳлилнинг асосий  элементларидан бирини баҳолаш  бир неча  инвестицион лойиҳалардан энг самаралигини  тўғри танлашнинг асосий қуроли бўлади.

 






oldingi varoq     keyingi varoq