бўлажак истеъмолчилари гуруҳини бошидан бундай торайтирилиши одатда унинг паст самарадорлигига олиб келади. Кўпгина ҳолларда турли - туман социал омиллар, манфаатлар ва афзалликларни ҳисобга олиш лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қўшимча харажатларни талаб қилиши мумкин. Инновацион маҳсулотлар, хизматлар, технологияларни амалга ошириш учун дўстона социал муҳитни яратиш билан боғлиқ бу харажатларнинг зарурлигини баҳолаш муҳимдир. Лойиҳа самарадорлигининг молиявий –иқтисодий таҳлили одатда уни ишлаб чиқишнинг намунавий экспертиза қилишнинг якунловчи босқичида ўтказилади, аммо амалда у инновацион лойиҳа самарадорлигини бутун тизимли таҳлилининг марказий элементи бўлади. Лойиҳанинг инвестициялар киртишдан олдинги босқичида унинг молиявий самарадорлигини таҳлил қилиш ва инвестицион қарор қабул қилишда лойиҳанинг кирувчи ва чиқувчи пул оқимларининг башоратли миқдорини баҳолаш ва тенглаштириш муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, бу босқичида лойиҳани “қора қути” сифатида кўриб чиқиш, яъни лойиҳанинг ташқи тузилиши ва уни амалга ошириш механизмига эътибор бермасдан кирувчи пул оқимлари ()яъни керакли ресурслар ёки лойиҳанинг харажатлари қиймати ни лойиҳани чиқувчи пул оқимлари (яъни, ишлаб чиқариш маҳсулотлар қиймати ёки лойиҳанинг фойдалари, даромадлари билан) баҳолаш ва тенглаштириш мақсадга мувофиқдир.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||