7. Инновацион лойиҳалар ва самарадорликни баҳолаш усуллари. Режа: 7.1.Инновацион лойиҳа самарадорлигининг таҳлили. 7.2.Инновацион фаолиятда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишнинг тамойиллари. 7.3.Инновацион фаолиятнинг самарадорлигини таҳлил қилишда вақт омилини ҳисобга олиш.
7.1. Инновацион лойиҳа самарадорлигининг таҳлили. Инновациларни бошқаришнинг асосида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида белгилаш ётади. Ҳар қандай инновацион лойиҳанинг самарадорлигини баҳолаш инновацион фаолиятида инвестицияларнинг самарадорлигини белгилашнинг ягона методологик тамойиллари асосида қурилади. Инновацион лойҳа самарадорлигини таҳлил қилиш учун уни амалга ошириш давридаги қуйидаги учта босқични ажратиш муҳимдир: - инвестиция киритишдан олдинги (бундан лойиҳадан олдинги тадқиқотлар, лойиҳани амалга оширилишлигини баҳолаш ўтказилади, уни техник-иқтисодий асосланиши тайёрланади); - инвестиция киритиш; - фойдаланиш (лойиҳага мувофиқ инновацион фаолиятни амалга ошириш). Инновацион фаолиятни бошқаришга тизимли ёндошиш инвестицияларни киритишдан олдинги босқичда инвестицион қарорларнинг муқобил вариантларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишни кўзда тутади. oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||