гуруҳларга  булиш мумкин. Биринчи  гуруҳ-бу ижодий ташаббускорликни намоён қилиш, ажойиб ғояларни илгари суришга қодир юқори малкакали новатор олимлардир. Новатор менежерлар янгилик киритишларни жараён сифатида бошқаришлари, янгиликларни ғоядан то аниқ тижорат натижасигача  илгари силжишини  таъминлашлари керак. Худди улар ноаниқлик шароитида қарорлар қабул қилишлари, молиявий ва тадбиркорлик таваккалчилигига боришлари,  инновацион фаолиятни бошқаришдаги ташкилий ва бошқарув қийинчиликларини енгиб  ўтишлари керак.

Назорат саволлари:

1.     «Ходимларни бошқариш» атамаси нимани билдиради?

2.     Сиз меҳнат ресурсларини бошқаришнинг қандай  босқичларини  биласиз?

3.     ходимларни инновацион  бошқаришни  вужудга  келиши  нима билан боғлиқ?

4.     Тестдан ўтказиш учун менежернинг қандай сифатлари мажбурийдир?

5.     Инновацион менежментда мутахассиларни режалаштириш ва танлашнинг  хусусиятлари қандай?

6.     Инновацион фаолиятда ходимларни  баҳолашнинг қайси  мезонлари айниқса  аҳамиятлидир?

7.     Касбий  муваффақиятнинг  омиллари нима?

8.     Шахсни ўрганишнинг параметрлари қандай?

9.     Шахснинг  касбий  муваффақиятлилиги қандай  белгиланади?

10.            Инновацион  жараённинг  ўзига хослиги  ходимларга қўйиладиган талабларга қандай таъсир кўрсатади?

11.           Социал  бошқарувнинг техник- ташкилий томони нимадан иборат?

12.            Лойиҳа жамоасининг тузилиши ва хусусиятларини очиб Беринг.

13.            Инновацион жамоага  раҳбарлик усули қандай?

 






oldingi varoq     keyingi varoq