амалга оширишга кўмаклашади. Жанжалларни бошқаришнинг  бу барча усуллари тизимли- ташкилий  асосга эга.

Кўпгина  тадқиқотлар  натижалари бўйича  шундай  хулосага  келиш мумкинки,  гуруҳ аъзоларининг мувофиқ миқдори 5 дан 11  кишигача. 5 тадан камроқ  одамдан  ташкил топган  лойиҳа гуруҳи ҳам  унинг социал мавқеи ва ҳам унинг аъзоларининг  вазифавий ролларининг етарли бўлмаган равшанлиги туфайли  нисбатан паст бошқарувчанлик  билан  таърифланади. Кичик  гуруҳда  ролли вазифаларнинг тақсимланиши  ўз-ўзидан  келиб чиқувчи  характерга эга ва  касбий талабларга  мос келмайди.

11 кишидан ортиқ  аъзоларга эга лойиҳа  гуруҳи ҳам мувофиққа нисбатан, ёмонроқ бошқарилади, чунки «четки  қисм» «ўзакдан» анча узоқроқда бўлиши ва у ерда умумий марказий йўналиш билан боғлиқ бўлмаган  социал  ва психологик жараёнлар содир бўлиши мумкин. Бундай гуруҳда  ҳам вақт  ҳам гуруҳнинг самарали  фаолиятида ёрдам  Бера олмайдиган  норасмий  ташкилот  вужудга келиши  мумкин.  Бундай гуруҳлар оширилган жанжалкашлик ва ҳис-туйғули  ва психологик муносабатларни касбий  устидан  устуворлик  қилиши билан  таърифланади. Катта гуруҳлар иккита ёки кўпроқ душман гуруҳчаларга  бўлинишлари  мумкин, улар  ўзаро келишув  тизимини бузадилар ва социал алоқани узиш билан  қўрқитадилар ва  аксинча, ката гуруҳларда касбий фойдали жанжаллар ва мусобақалашишлар ўрнига социал хотиржамликка  мослашиш тенденцияси устуворлик қилиши мумкин. Бундай гуруҳларда ижодий янгилик киритишни амалга ошириб бўлмайди.

Гуруҳли меъёрлар гуруҳ аъзоларига уларни кутаётган хулқни кўрсатишга қаратилганлар. Меъёрлар унинг аъзоларига  ғоятда кучли- ҳам   ижобий ва  ҳам салбий  таъсир кўрсатадилар.  Лойиҳа раҳбарига  айниқса, ўз ичига ташкилот учун фахрланиш, жамоавий меҳнатга интилиш, қўйилган










oldingi varoq     keyingi varoq