ташҳис қўйиш  вазифасини  бажарадилар, балки қўйилган мақсадларга эришининг ягона йўли бўладилар.

Жанжалшуносликда жанжалли  вазиятни вужудга келишини башорат қилиш ва жанжални бошқариш алоҳида ўринни эгаллайди.  Анъанавий  тузилмаларда  амалда жанжалларни башорат қилиб бўлмайди. Ваколатларни Аниқ чегаралаш ва бошқаларга топшириш, блокли иерархик  биргаликда  бўйсуниш  тамойилидан  фойдаланиш  йўли билан  жанжали  вазиятларни  бартарф этиш  ва ҳал  қилиш мумкин. Жанжалли вазиятлани ҳал қилишнинг йўлларидан бири уни бостиришдир. Бостиришга асосланган жанжални ташқи бошқариш  жараёни зиддиятларни ҳал қилмайди, балки  уни ичкарига ҳайдайди. Инновацион фаолиятда  бундай ёндошишлар узоқ вақтли  турғун вазиятни келтириб чиқаришлари мумкин.

Очиқ тизимларда  жанжални  бошқаришга  бошқа жиҳатлардан  ёндошиши керак. Жанжалга  социал-психологик  объектнинг вақтинча ҳолати сифатида қаралади ва  уни  бошқариш вазиятли асосда  амалга оширилади.  Ҳаммадан аввал мақсадлар, кўрсатмалар, қадриятларни бирга бўла олишнинг  таҳлили  ўтказилади. Кейин  жанжалли  вазиятлар расмий ва норасмий битимлар орқали тартибга солиш режаси  мўлжалланади. Тушуниб етилган келишув конструктив фаолият билан бирга бўлиши керак. Тизимли  башоратли ёндашиш  асосида  келишувга  эришиш бўйича энг яхши натижаларни олиш мумкин.

Жанжалли вазиятларни бошқаришнинг туркумий усуллари энг унумли бўлади. Умумий аҳамиятга эга мақсадлар ва қадриятларни белгилаш жанжал сабабларини текислайди,  аввал душман бўлган томонлар, гуруҳлар  ва якка  шахсларни фаолиятнинг юқори тамойилларини  амалга ошириш  учун бирлаштиришга ёрдам беради. Мукофотлар тизими тузилишини бошқариш ходимлар ҳаракатларини яхшироқ бошқариш  ва қўйилган мАқсадларни










oldingi varoq     keyingi varoq