ташқи ва ҳам ички социал-иқтисодий ва технологик муҳитнинг объектив шароитларидан келиб чиқиши мумкин. Жанжалнинг замонавий тушунишга нафақат уни вужудга келишининг кўп сонли манбалари, жанжалли вазиятларни ривожланиши ва ҳал қилиниши тадқиқот қилиш, балки жанжалнинг вазифавий оқибатларини, шу жумладан социал масофа нуқтаи назаридан ўрганиш ҳам киради. Кичик гуруҳлар, айниқса илмий жамоалар учун муҳим социал- психологик тадқиқотларда социал масофа тушунчаси ўз ичига якка шахслар ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатларни, якка шахсларнинг ижод жараёнидаги ўзаро ҳамкорлигини, якка шахсларни инновацион фаолият авж олгани сари уларни яқинлашишлар ва ёки узоқлашишларини билдиради. Бундай мавзуда жанжал жамоадаги яқинлашиш ва бегоналашиш даражаси, унинг социал ва касбий сафарбарлиги, бирлашганлиги ва коринишни топиш имкониятидан иборат бўлади. Касб маҳорати, тажриба, ахборотга эгалиги даражаси ва бойликлар тизимидан ташқарии худди жанжал ижод жараёнининг жамодаги шахснинг хулқига ундавчи сабаб кўрсатиши даражасини аниқлайди. Новатор олим учун инновацион фаолиятнинг мақсадни мўлжаллаш ва ҳақиқатлар ўртасидаги мосликни йўқлиги жанжалнинг асоси бўлиши мумкин. Иноовацион фаолиятда нафақат шахслараро ва гуруҳлараро жанжалли вазиятлар, балки илмий ва ташкилий тузилмаларнинг такомиллашганлиги, технологик ва иқтисодий ривожланишлар мақсадларининг зиддиятлилиги жанжалларнинг манбалари бўлиб хизмат қилишлари мумкин. Жанжал ҳар хил тасаввурлар манфаатлар ва бойликларга асосланиши мумкин. Айниқса, кўпроқ жанжаллар якка раҳбарликни йўқлиги, горизонтал тузилмаларни устуворлиги, ташкилотларнинг матрицали ва вазифавий турларида вужудга келадилар. Кўпгина вазиятларда жанжаллар нафақат oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||