Жанжал социал ривожланишнинг муҳим ҳолатларидан бири ҳисобланади. Жанжалнинг жараён сифатидаги динамикаси уни мусобақа, мослашиш ва ўзлаштириш билан бир қаторда социал ўзаро ҳамкорликнинг асосий турдаридан бири қилади. Жанжал социал аҳамиятли мақсадларга  эришишнинг  воситаси  бўлади. У инновацион фаолиятнинг фаол ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши керак. Бошқача фикрлаш ва жанжалга йўл қўйишни ғояларни ажойиб алмаштириш билан бир қаторда новаторлик ташкилотларни ривожланишининг меъёри бўлиб қолади.

          Албатта, жанжал ҳамма вақт ҳам, айниқса  ахлоқий томондан мақсадга муофиқ эмас. Аммо жанжалларни йўқлиги ташкилотни ижодий ўсишни секинлашишиги ва пировардида тўлиқ қотиб қолишга олиб келиши мумкин.

 Анъанаиий менежмент бошқача фикрлашлар ва жанжалларнинг зарар келтириши ғоясидан  келиб чиқади.  Тегишли меъёрлар, лавозимли йўриқномалар  ва қоидалар  ишлаб чиқилганлигидан  улар агар  жанжалларни олдини ололмасалар ҳам, уни  жуда бўлмаганда  тезроқ бартараф қилишга  мўлжалланганлар. 1970  йиллардаги  менежментнинг назарияси ва амалиёти  жанжалларни  вужудга  келишига  йўл қўйса  ҳам, аммо уларни  якка шахс ва жамоа ёки  гуруҳ ва юқори раҳбарлик  манфаатлари ўртасидаги  зиддиятларнинг натижаси  деб ҳисобланган. Жанжалсизлик «ижодий  муносабатлар» ва «ташкилий ривожланиш» назарияси тарафдорлари томонидан  меҳнатни  рационал  ташкил  қилишнинг гарови  деб ҳисобланган.

           Шубҳасиз,  жанжалларнинг бир  қисми шахслараро ва гуруҳларародан иборат. Аммо  кўпгина жиҳатлардан  жанжал  моҳияти  бўйича  илмий  мусобақа, ахборотларнинг  қўшимча манбаи  ва инновацион  фаолиятни ривожланишига муқобил ёндошишларга айланади.  Жанжал ҳам











oldingi varoq     keyingi varoq