6.5. Жанжал  социал ривожланишнинг омили сифатида.

         Биргаликдаги ижоднинг социал жараёни ўзгарувчанларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида беқарор динамик мувозанат вужудга келади. Якка шахслар ва гуруҳларни ўзаро боғлиқлиги тасодифий ўзгарувчанликка қарама-қарши детерминацияланган муносабатларни пайдо бўлишидан иборатдир. Ушбу нуқтаи назардан социал ўзаро боғлиқлик, таркибий қисмлар, ички ва ташқи муҳит, ўртасидаги белгиланган тартибни билдиради. Масалан, концепсус (умумий рози бўлишлик) ички мувозанатни намоён бўлишларидан биридир, бу ички тартиб  ташқи муҳитга нисбатан эса ҳам жамоавий  ақлли яратиш ва ҳам гуруҳга гуруҳли эгоизм кўринишида бўлиши мумкин.

         Шундай қилиб, инновацион гуруҳнинг тизим сифатидаги социал мавқеи аста секин шаклланади. Қайси ерда янги ролли тақсимланиши, гуруҳни динамика ва социал ўзаро ҳамкорлик мавжуд бўлса, социал мослашувнинг ўзининг меъёрлари амалда бўлади, ҳам ички ва ҳам ташқи муҳитга нисбатан белгиланган асосий вазилар ва меъёрлар бажарилади.

          Гап яна у ёки  бу тизимни параметрлар ва ўзгарувчанлар  тизимнинг ўзининг тузилмаси ўзгармасдан ўзгариши мумкин бўлган зарурий белгиланган  миқдорий  доиралар ҳақида кетмоқда. Ушбу  нуқтаи назардан якка  шаҳслар ва  масалан, консенсус  ва жанжалнинг нисбатини белгилаб  берувчи  гуруҳли динамика ҳолати параметрларини психологик реакцияни кўриб чиқиш зарур. Инновацион фаолияни  социал жараён сифатида  кўриб чиқиш тизимнинг янги ғояни илгари суриш пайтидаги мувозанатсизлик, кейин ғояни мослашишдаги оралиқ ва гуруҳ аъзолари томонидан уни қарама қаршилик қилувчи жараёнлар жанжални  мавжудлигидан консенсуснинг мувозанатли ҳолатига кейинчалик эришишига эътиборни қаратиш каби ҳолатлари ўстасидаги  ҳаракатчан мувозанатни олади

 







oldingi varoq     keyingi varoq