эриши мумкин. Анъанавий фаолиятда социал жараёнлар етарлича инерциялидирлар. Новаторлик фаолияти умуман компенсаторли (тенглаштирувчи) механизмлар йўқ бўлган эски парадигмани бузишга асосланганлар. Эски социал ва ташкилий асосларни қайта ташкил қилмай ва янгиларини моделлаштирмасдан янгиликни татбиқ этиш мумкин эмас. Социал психологик концепциялар нуқтаи назаридан инновациялар объекти равишда ва тўсатдан вужудга келувчи ва ўз-ўзидан стрессли ҳолатлар ва вазиятларга асосланганлар. Тартибсизлик назарисига мувофиқ номаълум вазият ҳар хил реакциларни, шу жумладан ваҳимали, оширилган реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Ваҳимадан олдин қисқа муддатли ҳаракатсизлик ҳолати келади. Кўпгина одамларда инновацияга биринчи жавоб тушунмаслик ва қабул қилмасликдир. Кейин гуруҳнинг асосий қисмини янги ғояга аста – секин мослашиши босқичи келади. Фаол қабул қилмаслик, қаршилик ва диссоциация (бўлиши) жараёнлари бўлиши мумкин. Олдинги тизимнинг ўзини ўзи сақлаши мақсадида стресслар ва жанжаллар муҳитида авж олувчи салбий психологик ва социал реакциялап пайдо бўлиши мумкин. Шу вазиятда социал мослашгувнинг йўллари ва усулларидан кўпроқ фойдаланиш керак. Социал тизим сифатидаги гуруҳда янги мақсад пайдо бўлиши керак: тизим ҳолат переметрларининг белгиланган ўзгаришларига дуч келиши ва кейинги мослашув ва барқарорлашувга эга тарқалишнинг янги палласига ўтиш керак. Социал мослашув- якка шахс ва социал гуруҳнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳамкорлигининг етарлича узун жараёнидир. Худди шу ерда талаблар ва ҳақиқий таъсири остидаги кутишларни қаноатлантиришни мослашуви содир бўлади. Социал мослашув ўз ичига якка шахслар ва муҳитни ривожланишидаги ҳақиқий даража ва бўлажак тенденцияларни тушунишни oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||