1.4.         Лойиҳа гуруҳларининг  социал  ўзаро ҳамкорлиги.

         Самарали фаолият юритиш ва юқори  самарадорлик гуруҳ  аъзоларининг  социал  ўзаро  ҳамкорлигига  боғлиқдир. Мақсадлар  ва гуруҳнинг  ўзаро  ҳамкорлиги ва  ролли  тузилмасини  тартибга  солувчи  социал  меъёрларнинг  ўзига хос  мажэмуасини  социал  гуруҳнинг  ажралиб турувчи  аломатлари бўлади. Социал гуруҳлар уларга кирувчи якка шахсларнинг тури, ички тузилиш, социал ўзаро ҳамкорлик бирлашганлик даражаси бўйича фарқланадилар. Лойиҳа гуруҳи учун бу аломатлар ишлаб чиқариш вазифалари мураккаблиги ва етарлича аниқ бўлмаганлиги ва иштирокчиларининг оддий эмасликлари туфайли муҳим  рол ўйнайди.

         Бир томондан ҳулқ усулларининг муқобиллиги ва бошқа томондан мақуллаш ёки мукофотлашни кутиш социал ўзаро ҳамкорликнинг муҳим хусусиятлари бўлади. Социал ўзаро ҳамкорликда якка шахслар шахсий мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Ҳар хил рағбатлар ва ундовчи сабабларга эгадир. Гуруҳдаги ижобий ўзаро ҳамкорлик лойиҳани амалга оширишнинг муҳим шарти бўлади. Бу айниқса шунинг учун муҳимки илмий жамоаларга якка шахслар қарама қарши ниятларга эга бўлишлари муҳим. Лойиҳавий “жамоалардаги ” шахслараро алоқалар янгилик киритишни амалга оширишда қўимча ноаниқликни киритишлари мумкин.

        Ҳар қандай социал гуруҳни мувофаққиятли фаолият юритиши учун ролларни тақсимлаш зарур. Роллар маъноли юкдан ташқари вазифавий белгиларга ҳам эгадир. Масалан “жамоа ”нинг мақсадли ролларга эга иштирокчилари гурухни вазифаларини танлаб оладилар ва уларни бажарадилар. Роллар томонидан қўллаб қувватловчи иштирокчилардан гуруҳ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва фаоллаштиришга қаратилган ҳулқ кутилади. “ Жамоа ”нинг  мақсадли ролларга эга аъзолари вазифасига одатда











oldingi varoq     keyingi varoq