лойиҳа раҳбарининг эгаллаган ўрни  бузилса, унда бундай  “жамоа”нинг  мавжулиги амалда  йўқолади.

Шунинг учун новаторлик фирмалари, венчурли бўлинмалар, татбиқ этиш ташкилотларида раҳбарликнинг буйруқбозлик услуби умуман мумкин эмас. Лойиҳа гуруҳи аъзоларининг мавқеи бошқа мезонлар билан белгиланишини тушуниш керак. Масалан, агар анъанавий тузилмада шахснинг ижтимоий мавқеи лавозим иерархиясидаги катталиги, юқори даромади, маълумоти, хабардорлги ва тажрибаси билан белгиланса, тадқиқот гуруҳларида ходимнинг мавқеи у илгари сураётган ғоялар, унинг ижодий қобилияти, тафаккури кенглиги, таваккалчиликка тайёрлигига боғлиқ.

Лойиҳа раҳбари ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Мавқеи юқори раҳбариятдан паст бўлган ҳолда, у аниқ ҳолатни яхшироқ билиши, конструктивроқ ғояларни илгари суриши, лойиҳани тезроқ амалга ошириш учун самарали усулларни қўллаши мумкин.

Тадқиқот гуруҳлари ишида масалаларни ҳал этиш, гуруҳ аъзолари хулқини баҳолаш ва умуман улар ишининг самарадорлигига оқилона ёндашишга риоя этиш зарур. Мақсадни кўзлаш, лойиҳани ривожлантириш ва қарорлар қабул қилишнинг расмий тезкор тизими тўлиқ оқилона яратилиши керак, ижодий шахсий хусусиятлар, норасмий усуллар ва ностандарт ёндашувларни мувофиқ интеграциялашдан иборат бўлиши керак. Режалаштириш, бошқарув қарорлари ва назорат ичида “жамоа” иштирокчиларини ижодий ва ролли тақсимланиши содир  бўладиган асосини  яратди. Гуруҳни  самарали ишлаши учун  ишончи ва ҳамдардлиги  муҳитини яратиш, ходимларни  ижодга  рағбатлантириш зарур.

 











oldingi varoq     keyingi varoq