Инновацион фаолият жараёнида вужудга  келадиган  вазифаларининг кўп  жиҳатлилиги унга турли категориядаги ходимларни киритишни  кўзда  тутади, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш  мумкин. Биринчи гуруҳ - ижодий ташаббускорликни намоён этиш, ажойиб ғояларни илгари суришга қодир  юқори малакали новатор олимлар. Новатор менежерлар янгилик киритишни жараён сифатида бошқаришлари, янгиликларни ғоядан аниқ тижорат  натижасигача силжишини таъминлашлари зарур. Худди улар ноаниқ шароитларда қарорлар қабул қилишлари, молиявий  ва тадбиркорлик  тавакалчилигига боришлари, инновацион  фаолиятни  бошқаришдаги ташкилий ва психологик қийинчиликларни енгиб ўтишлари  лозим.

 Агар новатор олим ва лойиҳанинг раҳбари  малакали  ходимлар   “ўзаги”ни   ташкил  этса, унинг ёнида  янгиликларни аниқ амалга ошириши учун жавобгар  ходимларнинг  учинчи, энг кўп сонли гуруҳи жойлашади. Бунда “чет” инновацион фаолиятнинг зарурий таркибий қисми бўлади. Лойиҳанинг умумий самарадорлиги унга боғлиқ. Кўллаб-қувватлаш  тизимини таъминловчи малакали ходимларнинг бу гуруҳи кўпинча “илмий дарвозабонлар”  ёки  “бозор дарвозабонлари” деб номланади.

Худди шу ходимлар ташқи муҳит ва ички имкониятларни  таъминлайдилар, инновацияларни  амалга ошириш бўйича  амалий фаолиятни   қўллайдилар.  Юқори  раҳбарият лойиҳа “жамоаси”га ходимлар  ҳаракатлари   устидан батафсил, босқичма-босқич ва яхлит назоратни  қўллаш мумкин эмаслигини тушунишлари зарур. Бундай “жамоа“ аъзоларини фақат фавқулодда ҳолатларда бошқа ишга кўчириш мумкин. Лойиҳа раҳбарининг  тутган  ўрни  ҳам ижтимоий-психологик нуқтаи  назардан  муҳимроқ  бўлади. Ресурсларни  тақсимлаш, уларни  бошқариш, аниқ  муддатлар қўйиш ҳуқуқи раҳбар  шахсий ҳокимлигининг  ҳал  қилувчи  стандартларидан  бири ҳисобланади.  Агар  юқори  раҳбарият ёки  ходимлар










oldingi varoq     keyingi varoq