6.3. Ижтимоий бошқарувнинг янги технологиялари. Ижтимоий бошқарувнинг техник-ташкилий томони муваффақият мезонларини ишлаб чиқиш, оператив бошқарувнинг зарур технология ва тадбирларини танлашдан иборат. Лойиҳавий “жамоа”ни шакллантириш тадбирлари ва ижтимоий бошқарувга янгилик киритиш муваффақиятининг муҳим шарти ҳисобланади. “Жамоа” ёки “лойиҳа гуруҳи”ни танлаш норасмий ижтимоий-психологик ёндашувларга асосланган. Бу ерда ҳамма нарса: коммуникация ва етакчилик муаммолари, ходимларни ундовчи сабаблар ва эпчиллик билан жавоб бериш, кишиларнинг хулқини бошқариш ва кутилмаган муаммолар ва жанжалли вазиятларни ҳал этиш муҳимдир. “Лойиҳа гуруҳлари”ни танлаш, одатда, лойиҳа раҳбарининг зиммасига юкланади. Унинг вазифасига мутахассисларини касбий ва ижтимоий-психологик сифатлари бўйича танлов киради. Лойиҳа “жамоаси” ярим доимий асосида шакллантирилади, бу ерда доимий “ ўзак” фақат ушбу муаммо устида ишловчи мутахассислар ва “жамоа”га вақтинча бириктирилиши эҳтимоли бўлган қўшимча техник ходимлар, муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Ушбу лойиҳа устида ишлаш учун “жамоа”га берилган ресурслар, лаборатория ва тажриба ускуналари билан маневр қилиш ҳам кенг қўлланилади, улар ижарага бериш ва марказлаштирилган фонддан вақтинча берилиши мумкин. Табиийки, ходимлар “ўзаги”, унинг раҳбари, вақтинчалик жамоа ва техник мутахассисларнинг вазифалари фарқланади. Мақсадларнинг бирлиги, фаолият натижаларидан қатъий назар касбий ва инсоний бирдамлик зарурлиги ва фойдалилигига ишонч бундай “жамоа” фаолиятида энг муҳим тамойиллардан ҳисобланади. Бундай тамойиллар асосида келгуси шахслараро мулоқот, қулай ахлоқий муҳит ва албатта новатор ижодини қўллаб-қувватлаш мумкин.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||