Ходимларни танлаш бўйича вазифалар ҳам мураккабдир. Ходим ҳақидаги мавжуд ахборотлар инновацион бўлинмадаги номзодларнинг аввалги ютуқларига тегишли бўлгани сабабли у бўйича номзоднинг келгуси вазифаларга мослиги ҳақида фикр юритиш мушкул. Шунинг учун ходимларни танлаш босқичида ноанъанавий муаммоларни ҳал этиш, ғояларни илгари суриш ва уларни амалга оширишда тестлар, танловли танлаш тизимидан фойдаланиш керак. Бунинг учун илмий жамоа раҳбари касбий муваффақият тушунча ва мезонларини белгилаши, ходимларни танлаш амалиётида касбий муҳим хусусиятлар, уларнинг динамикасини баҳолаш услубиётини қўллаши, ҳамда ходимларни ўқитиш ва касбий йўналтиришда касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш тамойилларини ҳисобга олиши керак. Касбий муваффақият омилларининг алоҳида аҳамияти инновацион фаолиятда иштирок этаётган шахснинг олдига юқори талаблар қўяди. Натижада номзоднинг ҳам шахсий психологик хусусиятлари ва касбий кўникмаларини кўриб чиқиш зарур. Шахсни ўрганиш, шахснинг дунё билан муносабати кенглиги, уларнинг умумий тузилиши, иерархиклик ва биргалиги даражаси, якка шахснинг қобилияти ва феъл-атвор каби аниқ параметрларини ўрганиш таклиф этилган. Бу тадқиқотлар шахс назарияси ва унинг хусусиятларига асосланади. Инновацион фаолиятда иштирок этаётганларнинг касбий муҳим хусусиятлари, уларнинг динамикаси, ҳамда касбий кўникмалари шаклланиши тезлиги энг муҳим ҳисобланади. oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||