Инновацион ёндашувларнинг анъанавий катта фарқи ходимларни танлаб олиш тизимида намоён бўлади. Анъанавий ёндашувда танлов бўйича ишнинг керакли ҳажми кўпроқ даражада мавжуд ишчи кучи ва унга бўлажак эҳтиёж ўртасидаги фарқ билан белгиланади. Ноаниқлик ва катта таваккалчилик билан изоҳланадиган инновацион фаолиятда ишчи кучига бўлажак эҳтиёжни башорат қилиш мураккабдир. Мавжуд ходимлар имкониятларини уларнинг стохастик ижтимоий жараёнларга мослашиши нуқтаи назаридан ва малакаларининг инновацион фаолият мазмуни даражасига мослигини баҳолаш зарур. Ҳозирги замон ишлаб чиқаришининг инновацион тури касбий муваффақият муомаласини янгича шакллантиради, шу сабабли ходимни танлаш, қайта ўқитиш ва ижтимоий мослаштиришнинг алоҳида тизимини шакллантиради. Янги вазият ноанъанавий ижтимоий технологияларни топишга мажбур қилади, ходимдан туғма ва кейинги олинган сифатларни мавжуд муҳит талаблари билан бирлаштириш, ишга ундовчи сабабларнинг турли-туманлигини қабул қилиш тақозо этади. Инновацион тузилмалар ходимдан тафаккур кенглиги ва ҳаракатчанлик, идрок этишнинг самарали тизими, ижодга ички эҳтиёжнинг алоҳида турини талаб этади. Улар биринчи навбатда юқори малакали ишчи кучига қаратилган, новатор олим ёки новатор менежер шахси унинг марказий бўғини ҳисобланади. Инновацион фаолиятда ақл соҳиби асосий шахс ҳисобланади, шунинг учун меҳнатнинг маъноли аҳамият ва юқори ички сабаблар муҳим аҳамият касб этади. Новаторнинг асосий шахсига алоҳида талаблар аниқ мослаштирилган ҳаракатлар, коммуникация жараёнлари ва шахслараро муносабатлар билан бириктирилиши керак. Кўпгина хорижий компаниялар иннновацион менежерларни танлов асосида танлаб олишда ходимнинг сифатларини инновацион бошқарувчи oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||