ходимларнинг ўқиши, малакасини ошириши ва қайта тайёланишини ташкил этишни бажарувчи ходимлар бўлимидир. Аммо бу анъанавий хизматлар меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлинмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими билан ташкилий боғлиқ эмас. Анъанавий ходимларни бошқариш хизматлари инновацион тизимларда мувофиқ фаолият юритишни таъминлаш учун касбий маҳорат ва ташкилий мақомга эга эмас. Шунинг учун жамоага ижтимоий-психологик ташхис қўйиш, гуруҳли ва шахслараро муносабатларни таҳлил қилиш ва тартибга солиш, жанжал ва стрессларни бошқариш, касбий хусусиятларни ҳисобга олиш ва ходимларнинг ижтимоий-психологик мослашуви, меҳнатга ундовчи сабабларни бошқариш ва ҳоказолар ходимлар иши бўлимлари томонидан умуман ҳал этилмаган. Инновацион жамоаларда булар инновацион менежер томонидан ҳал этилади, шу билан бирга бошқарувнинг анъанавий элементлари меҳнат ресурсларини бошқариш технологиясини ташкил этади. Маълумки, меҳнат ресурсларини бошқариш режалаштириш, ходимларни танлаб олиш ва жойларини ўзгартириш, меҳнат фаолияти баҳлаш ҳамда иш ҳақи миқдорини белгилаш, рағбатлантириш ва имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш вазифаларини ўз ичига олади. Меҳнат ресурсларини бошқариш ходимларни касбий йўналтириш ва мослаштириш, жойни ўзгартириш, пасайтириш ва ишдан бўшатиш тизимини ўз ичига олади. 1-расмда меҳнат ресурсларини бошқариш босқичи чизмаси берилган.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||