6. ХОДИМЛАРНИ ИННОАЦИОН БОШҚАРИШ

Режа:

6.1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш хусусиятлари.

6.2. Инновацион менежердан талаб этиладиган сифатлар.

6.3. Ижтимоий бошқарувнинг янги технологиялари.

6.4. Лойиҳавий гуруҳларнинг ўзаро ижтимоий ҳамкорлиги.

6.5. Жаҳон ижтимоий ривожланиш омили сифатида.

 

6.1. Инновацион ташкилотларда ходимларни бошқариш хусусиятлари

Ходимлар корхонанинг муҳим вазифавий тизимчаси ҳисобланиб, инновацион ривожланишнинг қимматли ресурсларидан иборат. Стратегик ва оператив вазифаларга эга бўлган ҳолда, инсон омили ишлаб чиқаришни ахборотлаштиришни интеллектуаллаштиришда марказий ўриннни эгаллайди.

Оммавий анъанавий ишлаб чиқариш ва инновацион ривожланишнинг шубҳасизлиги ўртасидаги зиддиятлар аниқса бозор иқтисодиётига ўтишда кескинлашади. Бу ҳолат ходимларни бошқариш тизими ва инсон ресурсларига муносабатларни ўзгартиришни тақозо этади.

Сўнгги пайтларга қадар “ходимларни бошқариш” тушунчаси бошқарув амалиётида умуман бўлмаган. Ҳар бир ташкилот ходимларни бошқаришнинг вазифавий тизимига эга бўлишига қарамай, бу бошқарув бўлинма раҳбарининг ҳуқуқ доирасига кирган. Ташкилотда ходимларни бошқариш бўйича асосий таркибий бўлинма меҳнат ресурсларини режалаштириш,



oldingi varoq     keyingi varoq