Калитли сўзлар Молиявий ресурслар, бюджетли ассигнованиялар, ресурсли таъминлаш, мақсадли бюджетли фондлар, инновацион фондлар, акциялар ва облигацияларнинг эмиссияси (босиб чиқарилиши), венчурли бизнес, хатарли сармоялар, хатарли инвестицияларнинг диверсификациялаш, тадқиқот қилувчи ассоциациялар, лойиҳали молиялаштириш, инновацион лойиҳа, венчурли сармоя. Қисқача хулосалар Инновацио фаолият фақат молиялаштиришнинг ривожланган тизимидаги ривожланиши мумкин. Бозор туридаги иқтисодиётда мустақил корхоналар, саноат компаниялари, молия саноат гуруҳлари, кичик инновацион бизнес, инвестицион ва инновацион фондлар, маҳаллий бошқарув идоралари, хусусий шахслар ва ҳ.к. молиялаштиришнинг субъектлари бўладилар. Таъсисчилар ва уларнинг шерикларининг нуфузли таркиби, лойиҳанинг малакали таҳлили, омилкорана тузилган техник- иқтисодий асосланиши, лойиҳа тадбирларини банк билан олдиндан мувофиқлаштириш, лойиҳани етарлича капиталлаштириш, униг техник-технологик амалга ошира олиш ва юқори фойдаланиш хусусиятлари лойҳавий молиялаштиришни ташкил қилишга асосий талаблар бўладилар. Назорат саволлари: 1. Молиявий ресурсларнинг қандай турлари ривожланган мамлакатларда кенгроқ тарқалган? 2. Бозор иқтисодиётидаги молиялаштириш субъектларини айтиб беринг.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||