кичик лойиҳалар анча кам  ресурсларни талаб  қиладилар. Кичик лойиҳаларни ишлаб  чиқиш суръатларини  башоратлаш осонроқ. Шундай қилиб, кичик лойиҳаларнинг портфели, тезроқ, етарлича фойдали инновацияларнинг бир текисдаги оқимин шакллантирадилар. Аммо,  кичик лойиҳалар бир қатор камчиликлар билан  ҳам ажралиб  турадилар: улар  беқарор ташқи муҳитга таъсирчандирлар, ишлаб чиқариш фондлари ва технологиялар сифатига  юқорироқ талабларни  илгари сурадилар, хатарларни  ривожланиши имкониятларини  торайтирадилар.

Ҳар қандай  лойиҳанинг якуний муваффақияти  нафақат унинг ўлчамига, балки иновацион ва молиявий менежернинг лойиҳаларни режалаштириш ва бошқариш бўйича  малакасига  боғлиқдир.

Иновацион лойиҳаларни  синчиклаб ва кўп томонлама таҳлил қилиш ва танлаб олиш портфелининг таркибини  мувофиқлаштиришга  имкон беради. Ечимни ишлаб чиқиш учун  ягона алгоритм  мавжуд эмас. Ҳар бир аниқ ҳолда  мезонларнинг  ўз гуруҳи устун келиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, инновацион лойиҳаларни  таҳлил қилиш тизими  қўлланилаётган  услубиётининг кўплиги билан  ажралиб туради: бу молиявий, инвестицион ва техник-иқтисодий таҳлил усуллари, метематик-статистик моделлар, эксперт баҳолари тизими,  маҳсулотнинг илмий-техник  даражаси ва сифати таҳлилидир. Илмий-техник янгиликларни  башоратлаш ва тизимли  таҳлили билан  кўпгина мамлакатимиз ва хорижий  олимлар шуғулланганлар.

Таъкидлаш керакки,  инновацион лойиҳаларни таҳлил  қилиш ва танлаб  олиш  янгилик яшаш даврининг  барча босқичлари учун  харажатларни ҳар хил  техник ечимлар ва молиявий иқтисодий омилларни ҳисобга олиш билан башоратлашга  имкон  берувчи усуллар ва йўлларнинг йиғиндиси асосида амалга оширилади.

 









oldingi varoq     keyingi varoq