белгилашнинг махсус тадбири зарур. Инновацион лойиҳани танлашнинг энг муҳим мезонлари 2-расмда берилган. Шубҳасиз, мезонларнинг кўпроқ миқдорларини қаноатлантирадиган лойиҳа муваффақиятлироқ бўлади. Албатта, таклиф қилинган инновацион лойиҳалардан вариантни танлаб олиш ғоятда қийин. Шунинг учун лойиҳавий хатарларни камайтириш ва лойиҳанинг муваффақиятлилиги параметрларини мувофиқлаштириш учун портфелли ёндошиш кенг қўлланилади. Инновациялар портфели йирик ва кичик, муддатлари бўйича узоқ ва қисқа, белгиланиши ва амалга оширилиши тамойиллари бўйича ҳар хил бўлган турли туман лойиҳаларга эга бўлиши керак. Бу инновацияни молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг юқори натижавийлиги билан бир вақтда мувофиқ татбиқ этиш, ҳамда фирма рақобатининг муваффақиятли стратегияси учун зарурдир. Портфелнинг мазмуни етарлича тез тез тавтиш қилиниши, қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши керак. Катта портфелга хатарнинг юқори даражаси билан таърифланадиган устувор янгилик киртишлари бўйича лойиҳаларни киритиш мумкин бўлади, чунки бу ҳолда чеклашлар портфелнинг умумий хатари йўл қўйиладиган чегарасидан ошиб кетмаслигидан иборатдир. Мана шунинг учун бундай портфелнинг таркибига эскиликка хос инновациялар билан бир қаторда янгиликнинг юқори даражасига, аммо паст рентабелликка эга лойиҳани ва аксинчасини киритиш мумкин. Кичик ва майда лойиҳалардан ташкил топган лойиҳа ҳар бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради. Ҳар бир лойиҳа муваффақият ҳолида сотишларнинг нисбатан камтарона ҳажми ва фойданинг катта бўлмаган миқдори билан таърифланса ҳам, у йирикроқ лойиҳаларга қараганда, фойданинг юқори меъёри билан генерацияланиши мумкин. Бунинг устига oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||