сотишдан ташқари тушумлар, юқорироқ фоизли ставкани тақдим этиш ва  амортизацион ажратмалар, солиқ имтиёзлари ҳисобига тушумлар ва кўпгина бошқа нарсалар  бўлишлари мумкин.

Лойиҳавий молиялаштиришни ташкил қилишда ҳукумат  идоралари ва халқаро  ташкилотларнинг кафолатларини олиш  алоҳида  роль ўйнайди.  Аммо лойиҳавий  молиялаштиришга, қоидага  кўра, пул маблағларининг беқарор оқими генерацияланадиган, уларнинг активлари эса қарзни тўлашнинг ишончли иккиламчи  манбаи бўлиб хизмат қиладиган объектлар киритилади. Хатарлар  лойиҳанинг ташкилотчилари, кредиторлари ва  кафолатчилари ўртасида тақсимланиши учун  кўпгина лойиҳаларни туркумлаштиришга имкон берувчи лойиҳавий хатарларни диверсификациялаш лойиҳавий молиялаштиришнинг имкониятларини кенгайтиришнинг муҳим  тамойили  бўлади.

Инновацияларни  лойиҳавий  молиялаштиришнинг бир неча  турлари мавжуд. Лойиҳанинг ўзининг, унинг иштирокчиларининг кредит қобилияти, уларнинг кредитни учинчи шахслар томонидан тўлаш кафолатлари  ҳисобга  олинмагандаги  яшаш қобилиятига  асосланган  моляилаштириш асосий бўлади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида генерацияланадиган аул оқимлари қарзни тўлашнинг манбаи бўлувчи инвестицияларни молиялаштиришни учинчи  тур деб  ҳисоблаш мумкин. Молиялаштиришнинг шундай тури учинчи деб ҳисобланадики, бунда ҳам лойиҳани амалга ошириш натижасида генерацияланадиган  нақд маблағлар оқимлари ва ҳам  корхона активлари кредитни  таъминланиши бўлиб хизмат қиладилар.                                       

Корхонанинг  ўзининг  иқтисодий ва техник яшаш қобилияти кредитни  таъминлаши лойиҳавий  молилаштиришнинг  тўртинчи  тури бўлади[1].

 



[1] Вертакова Ю.В. Симоненко Б.С. Управление инновациями: теория и практика. –М.: Висшее экономическое образование, 2008.








oldingi varoq     keyingi varoq