ташкилий тузилмани белгилайди, бозордаги ҳулқ ва жойлашиш масалаларини ҳал қилади.

У мақсадлар тузимига эга, улар фирма ривожланишининг ташқи муҳити ва ички эҳтиёжларининг таъсири билан белгиланади. Фирманинг ташқи муҳит таъсиридан келиб чиққан стратегик мақсадлари тизими 2 – расмда намойиш қилинади.

Корхона инновацион фаолиятининг унинг ички эҳтиёжлари нуқтаи назаридан мақсадлари барча ишлаб чиқариш тизимларини янгилаш ҳисобига ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, илмий, илмий – техник, ақлий ва иқтисодий салоҳиятлардан самарали фойдаланиш асосида корхона рақобат афзалликларини кўтаришдан иборатдир.

Социал мақсадлар ходимлар иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва социал ҳимоялашни оширишга қаратилгандир.

Инновацион мақсадлар салоҳиятини янгиликларни ишлаб чиқиш, патентлаштириш ва лицензиялаштириш бўйича ишларни ўтказиш, ноу – хаулар, янги саноат намуналари, товар белгилари ва ҳ.к. харид қилиш билан боғлиқдир.Фирманинг янгиликларини тижоратлаштириш соҳасидаги мақсадлари кейинчалик сегментини кенгайтириш ва янги бозорларга бостириб кириш билан бозорда мустаҳкам ҳолатни эгаллаш учун фаол маркетинг тадқиқотларини ўтказишни ўз ичига олади.Инновацион менежментнинг устувор мақсадлари инновацион фаолиятни фаоллаштириш асосида ташкилотни ўсиши ва ривожланиши, янги товарлар ва янги технологияларни бозор томонига фаол ҳаракатлантириш иқтисодий тараққий этиш ва янги бозорларга бостириб киришни фаол ўсиши учун ишлаб чиқаришни янада ихтисослаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш имкониятларидан фойдаланишдан иборатдир.

Ташкилотнинг тактик мақсадлари янгиликларини ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва ўзлаштириш, корхонага инвестициялар киритишни










oldingi varoq     keyingi varoq