Аммо бу йўлни имкон қадар қисқа муддатда босиб ўтиш, демократияни жамиятнинг устувор қадриятига, унинг барқарор тараққиётини таъминловчи муҳим омилга айлантириш, бир томондан жаҳон халқлари демократик анъаналарини пухта ўрганиш ва ўзлаштиришни, иккинчи томондан аждодларимизнинг адолатли жамият барпо этиш борасидаги қарашларини бугунги кунга мослаштириб, миллий қадриятларимиз заминида жорий этишни тақозо қилади. Бошқача айтганда, ҳар бир жамият, давлат ўзи учун мос демократик тараққиёт йўлини ўзи танлайди. Ўзбекистон ҳам ўзи учун мақбул демократик тараққиёт йўлини танлаб олди. Маълумки, собиқ шўролар даврида шарқ халқларига, жумладан бизга нисбатан Маркснинг «Осиёча ишлаб чиқариш услуби», деб аталган назариясига таяниб иш кўрилади, деган қараш ҳукмрон эди. Бу назариянинг моҳияти Шарқда ҳокимиятни бошқариш азалдан деспотизмга, яъни зўравонликка асосланади, деган фикрдан иборат эди. Европацентристик қарашлар (Гегел), Европани жўғрофий жиҳатдан устун қўйиш (Монтескье), капитализмнинг тарихан айнан Европада пайдо бўлиши тўғрисидаги тасаввурларнинг (Макс Вебер) барчаси осиёча турмуш тарзи учун демократия мутлақо ёт бир нарса, деган беписанд фикрга асосланиш оқибати эди. Бугунги кунда Шарқнинг ҳам ўзига хос давлатчилик анъаналари, бошқарув тизими, идора усуллари, ҳокимият тармоқлари бўлгани, бу борада у ғарбдан сира кам эмаслиги барчага аён бўлиб қолди. Хусусан, шарқона демократиянинг бир қатор устувор жиҳатлари мавжуд. Бу - ғоявий-фалсафий асосда шаклланган инсонпарварликдир. Масалан, бизнинг Форобий, Амир Темур, Низомулмулк, Алишер Навоий каби аждодларимизнинг сиёсий қарашлари негизида турли даврларда ўзига хос сиёсий маданият шаклланган. Шарқ сиёсий фалсафасининг муҳим жиҳатларидан бири — «меъёр» тушунчасига катта аҳамият берилишидир. Аслида демократия -меъёрга асосланган сиёсий маданиятдир. Бу меъёр ҳуқуқ ва бурч, эркинлик ва тенглик ўртасида бўлган мувозанатни ҳам англатади. Шарқда одамларнинг ҳокимиятга ва сиёсий муносабатларга бўлган муносабати азалдан ўзига хос хусусият касб этган. Бу Шарқдаги сиёсий муносабатларнинг нозик жиҳатлари билан изоҳланади. Сайлов тизими, давлатчилик, сиёсий ҳаракатлар, жамоатчилик фикри, оммавий ахборот воситалари - буларнипг барчаси Шарқда ўз хусусиятларига эга. Аввало, бу хусусиятлар ҳокимиятга бўлган анъанавий ишонч ва баъзан эса патернализм қонунияти билан ифодаланади. Тарихан Шарқ мамлакатларида сиёсий қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга оширишда масъул кишилар орқали, лекин бунда халқнинг манфаатлари албатта ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган. Улар халқнинг «иштирокида», яъни турли митинг, инқилоблар орқали бўлган, аммо унинг манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда қарор қабул қилган қарорлардан кўра кўпроқ самара бергаи. Шу туфайли Шарқ мамлакатларида аксарият ҳукмдорлар мудом «Халқ нима дер экан?», «Мендан қандай ном қолар экан», деган масъулият билан сиёсат олиб борган. Шаркда сиёсий жараён иштирокчилари, айниқса, сиёсий етакчиларнинг ўзига хос мақоми бор. Сиёсий раҳбар нафақат ўзига тегишли алоҳида имтиёзларга, балки алоҳида масъулиятга ҳам эга. У нафақат ўз ҳуқуқлари, балки мажбуриятлари бўйича ҳам асосий оғирликни ўз зиммасига олган. Шу маънода, Шарқ халқлари ҳаётида адолат бош мезонга айланганки, одил ва доно шоҳ, ҳукмдор ғояси «Авесто»дан ҳозирги кунларгача орзу бўлиб келган. Шунинг учун Амир Темур фаолиятида «Куч - адолатда», деган қоида устувор бўлган. Шу тариқа, Шарқ мутафаккирлари давлатни, аввало жамият тараққиётидаги икки муҳим омил — ижтимоий баркарорликни таъминлаш ва ижтимоий адолат мезонларини амалга ашириш қуроли деб тушунган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш зарурки, Шаркда қонунчилик меьёрий тизимлари ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилган. Бундай анъана Сохибқирон Амир Темур давридаёқ бутун дунё меъёрий тизимига ва конституциячилигига кучли таъсир кўрсатган. « Темур тузуклари » буни яққол далилидир. Яна бир масалага алоҳида эьтибор бериш зарур. Шарқ халқлари ҳаётида жамоатчилик фикри азалдан юқори мақом ва мартабага эга бўлиб келган. Кўпгина анъанавий ижтимоий институтлар, хусусан, маҳалла ва бошқа ўзини ўзи идора қилиш ташкилотлари асосан жамоатчилик фикрига таянган. Шундан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий салмоқли фикрларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш ҳам анъанавий йиғилиш жойларида — маҳалла гузарларида, чойхоналарда, карвонсаройларда, тўй-маъракаларда, тантаналарда, ҳашарларда, ҳатто, меҳмондорчиликда ҳам амалга ошган. Шу билан бирга, жамоатчилик фикри ҳар доим давлат қарорлари қабул қилишнинг муҳим таркибий қисми бўлиб келган. Ҳукмдорлар ўз фаолиятларининг жамоат фикри томонидан қўллаб-қувватланишига эришишга уринган, қарор қабул қилишдан олдин уни жамоатчилик ризосидан ўтказишга эътибор берилган. Хуллас, шуларнинг барчасидан келиб чиқадигаи бўлсак, Шарк халқларида, хусусан, бизнинг мамлакатимиз аҳолисида азалдан ўзига хос демократик анъаналар мавжуд бўлган. Ўз менталитети моҳиятига кўра, умуминсоний қадриятларга нисбатан ўта хайрихоҳлиги туфайли, халқимиз замонавий демократик қадриятларни ҳам тез ўзлаштириб олиши шубҳасиз. Бу, албатта, халқимизнинг тарихий-ижтимоий анаъналаридаги демократик ғоялар, тажрибалар, хусусан, жамоа демократияси намуналари билан ҳам боғлиқ. Умуман, демократия қадимдан дунёнинг турли минтақаларида турлича йўналишда ривожланиб борган. Унинг муҳим бир шакли эса айнан шарқона демократиядир. Демократия ғояларининг давлатлашган кўриниши ҳам қадимий тарихга эга. Масалан, XII асрда Самарқандда ҳукмронлик қилган сарбадорлар давлатида демократиянинг кўпгина унсурларини учратиш мумкин. Тарихий демократиянинг иккинчи йўналиши жараёнли - сиёсий демократиядир. Унинг жамият сиёсий тизимини халққа яқинлаштириш, сиёсий адолатсизликларнинг олдини олиш борасидаги аҳамиятини таъкидлаб ўтиш зарур. Ижтимоий демократия эса учинчи бир тарихий йўналишдир. Бугунги давр демократияни ислоҳатлар жараёнига айлантирди. Шу даврдан бошлаб демократия кенг ижтимоий ҳодиса тусини олди.. Демак, демократия асли тарихий жараёнда вужудга келган бўлиб, у инсон фаолиятининг турли жиҳатларига нисбатан татбиқ этилади. Шу маънода, турлича моделларда намоён бўлади. Буни ўз даврининг илғор мутафаккирлари ҳам теран англаганлар, улар демократия учун зарур бўлгаи шарт-шароит, яъни мустақил миллий тараққиёт заруратини алоҳида таъкидлаганлар. Хусусан, Заки Валидий Тўғон бу ҳакда шундай ёзган эди: «Демократиянинг бирдан-бир, ягона рецепти йўқ. Унинг мақсади миллатларга ва жамиятларга ўз ихтиёрларига мувофиқ ҳаёт кечириш имкониятини беришдадир. Демократия турли миллатда турлича бўлиши мумкин. Лекин унинг асосий бир шарти бор: миллат ва жамият орасидаги масъулиятга шериклашиб, шунга мувофиқ равишда иш қонунларига бўйсуниш керак бўлади. Инглизларда, Америкада, Швецияда, Норвегияда иш шу тарзда тузилган. Россияда эса бу йўқ. 1919 йилда яхшигина демократик партиялар вужудга келди, аммо большевиклар партияси тепага чикдию бутун бошли партияларни йўқ қилди ва тарихда мисли кўрилмаган мустабидлик тузумини ўрнатди. Давлат ишида масъулият хиссининг умумийлиги халқнинг маданий камолотига боғлиқ тарбия ва одат масаласи ҳамдир». Бугунги шарқона демократияда қадр, оқибат, андиша, катталарга ҳурмат, она заминни ардоқлаш борасида ўзига хослик яққол намоён бўлади. Булар эса миллий истиқлол ғояси амал қилишида нихоятда муҳим аҳамият касб этади. Ҳаётни эркинлаштириш миллий истиқлол ғоясини халқимиз қалби ва онгига сингдиришнинг муҳим шартидир. Миллий истиқлол ғояси сиёсий воқеликни уйғунлаштириб, турли шахслар, ижтимоий гуруҳлар эҳтиёжларини мутаносиблаштиради, уларни мавжуд имкониятлар асосида бир-бири билан яқинлаштиради ва шу маънода демократик қадриятларнинг нуфузини оширади. Кишилар онгини маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, маҳдудлик каби ижтимоий иллатлар асоратидан поклаш, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, мафкуравий курашда тўғри йўл танлаш ва жаҳолатга карши маърифат билан курашиш миллий ғояни халқимизнинг қалби ва онгига теран сингдирилиши билан боғлиқ. Миллий истиқлол ғоясини амалга ошириш кучли давлатдан кучли жамият сари бориш концепциясига асосланади ва ундан келиб чиқиб, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришда манфаатлар уйғунлигини таъминловчи омил бўлиб хизмат қилади. Миллий истиқлол мафкураси шахс эркинлиги ғоясига таянади. Ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни пайтда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган инсонгина миллий ғоя тамойилларини тўғри баҳолай олади. Эркинлаштириш жараёнида инсон ҳақ-ҳуқуқини таъминлаш, гуманизм ва умуминсоний қадриятларга риоя этиб яшаш жамиятимиз ҳаётининг асосий мезонига айланиб бормокда. Жамиятда лоқайдлик, бепарволик, боқимандалик, порахўрлик каби иллатларнинг пайини қирқиш, одамлар қалбида юксак ишонч ва эътиқодни қарор топтириш, ахлоқан пок, маънавий бой, ижтимоий фаол, жисмонан бақувват авлодни вояга етказиш, уларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, одамийлик каби олижаноб фазилатларни тарбиялаш миллий ғоя таъсирчанлигини оширибгина қолмай, демократик жамият барпо этиш борасидаги интилишларимиз самарадорлигини хам оширади. Шу ўринда эркинлик категориясининг ижобий ва салбий жиҳатларга эга эканини хам таъкидлаш зарур. Унинг ижобий жиҳати шахснинг ўз манфаатларига мувофиқ равишда ҳаракат қилиш имкониятини ифодалайди. Бунда шахс бирор-бир моддий ва маънавий неъматга интилиб, шу йўлда зарур ҳаракатлар қилиши мумкинки, бу хатти-ҳаракатлар ўз навбатида бошқаларнинг интилиш ва манфаатларига зид келмаслиги керак. Чунки адолат чегараси, эркинликлар меъёри айнан шу асосда шаклланади. Аксинча, шахснинг хатти-ҳаракати ташқаридан бўладиган таъсирлардан бутунлай холи бўлган, у ўз мақсадларига эришиш жараёнида хеч бир акс таъсирни тан олмаган такдирда эркинликнинг салбий жиҳати намоён бўлади. Чунки бу жараёнда «кимнингдир ва ниманингдир ҳисобига эркинликка эришиш» холати содир бўлади. Шахс бу муносабатларни тўғри баҳоламаган тақдирда у ўз хатти-ҳаракатлари билан адолатнинг бузилишига сабаб бўлади. Албатта, эркинликнинг ҳар икки жиҳати ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Лекин шу билан бирга, улар ўртасида мураккаб, зиддиятли ва ҳатто қарама-қарши муносабатлар ҳам мавжуд. Шахс эркинлигини эркинликнинг айнан ана шу ижобий ва салбий хусусиятларидаги мувозанат белгилайди. Шарқ ва Ғарб жамиятшунослари аввалдан шахс эркинлигининг руҳий-фалсафий (Алишер Навоий, Бедил), ижтимоий-руҳий (Форобий, Лебон, Тард, Ортега-И-Гассет), руҳий индивидуал (Фрейд), контракцион (Дьюи, Мид), хатти-ҳаракатли (Вебер), социометрик (Морено), ижтимоий (Франкфурт мактаби), феноменологик (Шюц), бегоналашув (Фромм), аномик (Дюркгейм, Мертон), манфаатли (Рассел), зиддиятли (Дарендорф), экзистенциал (Хабермас) талқинини баён этиб келтанлар. Аммо ҳозирда масаланинг туб моҳиятини шахснинг ижтимоий бир бутунликка интилиши, жамият билан уйғунлашишга мойиллиги, яъни интеграциялашув муаммоси ташкил қилмоқда. Шахс эркинлигини таъминлашда сиёсий ва ҳуқуқий институтларнинг демократик асосдаги тизимини шакллантириш муҳимдир. Шу билан бирга бунда хусусий тадбиркорлик фаолиятига, бозор муносабатлари жараёнида шахснинг ижтимоий фаоллиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Фикримизча, Ўзбекистон Конституциясида инсон эркинлиги ўзининг тўғри, мақбул талқинини топган, яъни унда эркинлик бошқаларга зарар келтирмайдиган фаолият сифатида баҳоланган. Зеро, жамият ва давлат, ижтимоий тузум ва сиёсий институтлар ўртасидаги муносабат индивид, ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар ўртасидаги муносабатларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси миллий ғоя тамойиллари асосида уйғунлаштиришни талаб этади. Бугунги кунда мамлакатимизда ҳокимият ва бошқарув идоралари фаолияти самарадорлиги оширилмоқда, жамоат ташкилотларининг янги қиёфаси шаклланмоқда, таъбир жоиз бўлса, сиёсий тизим модернизацияси юз бермоқда. Бу жараёнга миллий истиқлол ғояси тамойилларини узвий тарзда сингдириб бориш ва уларни демократик институтлар фаолиятининг таркибий қисмига айлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Таянч тушунчалар Мафкура тамойиллари, умуминсоний қадриятлар устиворлиги, миллий қадриятларга содиқлик, фикрлар ранг-баранглиги, виждон |
Ma’ruzalar matnlari |