6-Мавзу. Миллий истиқлол ғоясининг моҳияти ва асосий тамойиллари. Миллий истиқлол ғоясининг бош мақсади.
Режа 1. Миллий истиқлол ғояси тушунчаси. 2. Миллий истиқлол ғоясининг тарихий, фалсафий, маънавий ва ижтимоий илдизлари. 3. Истиқлол ғоясининг асосий тамойиллари. 4. Истиқлол ғоясининг олий мақсади. 5. Истиқлол ғояси ва мафкурасининг асосий вазифалари. Миллий истиқлол мафкурасининг асосий хусусиятлари.
Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов асарларида миллий истиқлол ғоясининг асослаб берилганлиги. Мафкура – миллий ўзликни англатувчи маънавий ходисадир. Тарих – буюк мураббий, мафкурамизнинг маъно – мазмунини белгилайдиган муҳим манбадир. Халқимизнинг ўзига хос турмуш тарзи, тафаккури ва дунёқараши, эртак ҳамда афсоналари, миллий қаҳрамонлар ҳаёти ва фаолияти, истиқлол мафкурасининг озиқланадиган манбаларидир. Фалсафий, дунёвий ва диний қарашларнинг миллий истиқлол мафкурасида акс этиши. Мамлакат мустақиллиги, қонун устиворлиги, бой маданий ва илмий мерос, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар. Ўтиш давридаги аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлиги ислоҳатларнинг тадрижийлиги, тинчликсевар ташқи сиёсат. Фуқароларимизни хозирги ҳаёт талабларига жавоб берадиган, ғоявий мустаҳкам, юксак эътиқодли, хушёр ва журъатли кишилар этиб вояга етказиш. Фуқароларнинг мустақил дунёқараши ва эркин тафаккурини шакллантириш. Янгича фикрлайдиган ва мутелик туйғусидан холи бўлган инсонни, маънавий баркамол авладни тарбиялаш. Жамиятни ёт ва бегона ғоялар таъсиридан химоя қилиш, фуқороларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш. Мамлакатимизнинг кўп миллатли ҳалқи онгида, «Ўзбекистон – ягона Ватан» деган тушунчани қарор топтириш. Одамларда ватанпарварлик, инсонпарварлик, қонунни ҳурмат қилиш, эл-юрт учун фидойилик, иймон эътикод, инсоф – диёнат, саҳоват, ҳалоллик каби юксак маънавий туйғуларни шакллантириш. Ёш авлодни тарбиялаш воситалари.
6-мавзу. Ватан равнақи ва юрт тинчлиги. Ҳалқ фаровонлиги ва комил инсон ғояси.
Режа 1. Миллий истиқлол -ҳозирги даврнинг бош ғояси. 2. Ватан равнақи. 3. Юрт тинчлиги. 4. Ҳалқ фаровонлиги ғояси. Комил инсонни шакллантириш вазифалари.
Ўзбекистонда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиш. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир, у миллий ғоялар шаклланадиган ва такомиллашуви юз кечадиган макондир. Уруш ҳавфини олдини олишга интилиш. Ватан равнақи ғоясини ёшлар онгига сингдириш вазифалари. Тинчлик ва барқарорлик-мамлакатимизда ислоҳотларни амалга ошириш тараққиётимизнинг асосий шартлари сифатида. Ёшларда Ватанга муҳаббат, садоқат, юрт тинчлигини сақлаш туйғусини тарбиялаш вазифалари. Ҳалқ фаровонлигини таъминлаш мустақил тараққиётнинг бош мақсадидир. Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон фаровон ҳаётининг кафолатидир. Эркинлик, тадбиркорлик, ташаббускорлик-фаровон ҳаётнинг асосидир. Бу ғояни амалга оширишда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳақидаги қонуннинг аҳамияти. Ёш авлодда комиллик хусусиятларини шакллантириш вазифалари.
7-Мавзу: Миллатлараро тотувликлик, миллий ва диний бағрикенглик. Режа Ижтимоий ҳамкорлик масаласи. Миллатлараро ҳамжиҳатликни мустахкамлаш вазифалари. Диний бағрикенглик ғояси.
Миллий ғоянинг миллатлараро тотувлик, миллий-диний бағрикенглик Билан муштараклиги. Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликнинг асослари. «Ўзбекистон – ягона Ватан» ғояси миллий истиқлол мафкурасининг асосий тамойилларидан бири сифатида. Жамиятдаги турли тоифалар, сиёсий кучлар ва партиялар ҳамкорлиги – барқарор тараққиёт омили. Ҳозирги замон давлатларининг кўп миллатли тузилиши ҳақида. Миллий-диний бағрикенглик ғояси. Унинг тарихий ва ҳуқуқий асослари Мамлакатимиздаги турли динлар ва конфессияларнинг ҳамжиҳат яшаши миллий бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир. Ўзбекистонда виждон эркинлигининг ва диний ташкилотлар фаолиятининг конституцион кафолатланганлиги. Ақидапараслик ва диний экстремизмга қарши курашнинг зарурлиги ва ёшларни иймон-эътиқодли этиб тарбиялаш вазифалари.
8-Мавзу. Ғоявий тарбиянинг услуб ва воситалари. Миллий истиқлол ғоясини инсон онги ва қалбига сингиши: янгича услублар ва ёндашувлар. Режа Эътиқодни шакллантирувчи ва мустаҳкамловчи услублар. Мафкуравий тарбия самарадорлигини баҳолаш мезонлари. Мафкуравий тарбия тушунчаси. Ёшларни ғоявий тарбиялаш. Аҳолининг турли қатламларини ғоявий тарбиялашнинг вазифалари. Олий таълимнинг бакалавр, магистратура босқичларини битирган мутаҳассислар келгусида миллий истиқлол ғоясини тарғиботчилари сифатида фаолият кўсатишлари ҳақида. Мафкуравий тарбиянинг мақсади ва мазмуни. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг миллий ғояни онгимизга сингдиришни йўлга қўйиш ҳақидаги фикрларининг моҳияти. Оила ва ғоявий тарбия. Маҳалланинг бу соҳадаги имкониятлари, мактабгача тарбия, ўрта умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мафкуравий тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари. Талабаларни мафкуравий тарбиялашнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари. Маънавий ва маърифий муассасаларда мафкуравий тарбиянинг ўзига хослиги. Давлат ва ижтимоий ташкилотларнинг мафкуравий тарбия соҳасидаги вазифалари. Ўқитувчи, мураббий ва талаба ҳамкорлиги – маънавий тарбиянинг асосидир. Шахс, гурух ва жамият руҳиятига таъсир этувчи мафкуравий омиллар. Ватанпарварлик ва миллатпарварлик туйғуси ғоявий тарбиянинг самарали воситасидир. Диний экстремизнинг моҳиятини фош этиш ва унга қарши курашнинг усуллари ва йўллари. Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари ва йўллари. Ўзбекистонда кечаётган мафкуравий жараёнлар мониторинги ва унинг натижаларидан таълим – тарбия жараёнида фойдаланиш.
|
II. ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ |