11 -БОБ. ТАЛАБАЛАРГА ВАЛЕОЛОГИЯ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ

 

  Ҳозирги замонда талабаларга валеология ў қитиш жараёнида янги ахборот технологияларини яратиш ва унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

  Талаба ёшларнинг соғломлик даражаси эътибордан четда қолмаслиги зарур. Валеология ў қитиш жараёнида ахборот воситаларининг мадади ва ҳамкорлигидан унумли фойдаланиш таълимнинг бир йўналиши бўлиб хизмат қилади. Бу масала давлат ми қёсида кўриб чи қилаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил, 30 май - қарорларида тадбирлар ўтказишда янги ахборот технологияларидан тад қи қ қилиш, ҳамда самарали таълим бериш тизимини ишлаб чи қиш жараёнида кенг фойдаланиш кўриб чи қилган. Бундай тад қи қотлар тавсияномалар ишлаб чи қишда амалий машғулотларни компьютер кузатувида ҳар томонлама методик таъминотга қаратилади.

 

11.1. Телеметрик компьютер комплекси тизимида инсон саломатлиги ҳа қидаги маълумотлар

 

  Телеметрик компьютер назорати тизими инсон физик ҳолатини саломатлик даражаси ҳа қидаги белгиланган маълумотларини илмий асосда исботланган амалий машғулотлар билан шуғулланувчининг телеметрик компьютер комплексини ўзида намоён этади.

  Тизим асосига инсон организмининг биологик маромини янги ахборот технологияси асосидаги таҳлили бўлган “Фрактал нейродинамика” қўйилган.

  Тизим тузилмасида спорт табобатининг энг сўнгги физиологик кўрсаткичларидан фойдаланилган ҳамда инсоннинг жисмоний ҳолатини баҳолайдиган янги, энг ю қори ахборот кўрсаткичлари таклиф қилинган.

  Компьютер таҳлили скрининг тартибида қуйидагиларни ани қлайди.

-шуғулланувчининг жисмоний юкламага мослашиш даражаси;

-шуғулланувчи талаба ва спортчининг тайёргарлик даражаси; организмининг имкониятлари; руҳий холати, “спортив форма” кўрсаткичи.

-ўзгарувчан тартибдаги кузатишларда талаба ва ёшларнинг жисмоний ҳолатларини ўзгаришини назорат қилиш;

-ў қув-маш қларга йиғилиш ўтказиш даврида;

-валеологик тарбия амалий машғулотларида ва мусоба қалар ўтказилиши жараёнида;

-спортда олинган жароҳатларни тузатиш даврида;

-махсус жисмоний тайёргарлик олиб борилаётган даврда.

  Гуруҳларга бўлиб текширилганда:

-энг яхши тайёргарлик кўрган талаба ва спортчиларни саралаб олиш;

-талаба ва спортчиларни жисмоний тайёргарлигига қараб гуруҳлаштириш;

-спорт тартиби ва соғлом турмуш тарзини бузганларни ани қлаш.

Компьютер хулосаси.

Жисмоний юкламаларни бажаришга мослашуви ю қори савияда. Организмнинг имкониятлари ҳамда жисмоний тайёргарлиги ю қори даражада. Руҳий таъсирчанлик ҳолати ю қори фаоллик фазасида. Жисмоний ҳолати аъло даражада. Тренировка машғулотларида доимий тартиб тавсия этилади.

ТАТУ талабаси М.Литвиненко: жисмоний юкламаларга 50% имконият сустлашган. Организм имкониятлари 52% етишмайди. Руҳий таъсирчанлик ҳолати 64% ю қори фаоллик фазасида. Жисмоний ҳолат 0,49% қони қарли, спорт формаси ўрта фазада.

Талаба муста қил равишда атлетик гимнастика билан шуғулланади. Унга машғулотларнинг оптимал тизимини белгилаш зарур.

Карталарда ЭКГ нинг “Олтин кесишув” маълумотлари келтирилган: юрак уриши, вегетатив тенглик индекси, вегетатив маром кўрсаткичи, регуляция жараёнининг адекватив кўрсаткичи, босим индекси.

Спортчининг аҳамияти ва меъёри ишлаб чи қиб келтирилган. Юрак уриши маромининг вариацион таҳлили кўрсаткичи жуда содда интервонограмма, автокоррелограмма, гистограмма, скатерограммалар кўринишида келтирилади.

Талаба М.Литвиновга амалий машғулотлар тартибини са қлаб туриши керак, чунки унинг имкониятлари етарли эмас.

Футболчи Ф.Давлетовнинг организм имкониятлари кўрсаткичини таъкидлаш лозим.

Жадвалда унинг жисмоний ҳолати кўрсаткичлари келтирилган. 2 ой давомида футболчи жисмоний ҳолати аъло даражада, ёғлилик массаси 3-4 %, ўзининг ю қори спорт формасини са қламо қда. Ўзбекистон Республикаси Миллий терма жамоаси ўйинларида доимо қатнашиб келмо қда.

 

11.2. Юрак уриши монитори

 

Юрак уриши частотаси (ЮУЧ)- юрак томир тизими қувватини кўрсатувчи универсал кўрсаткич бўлиб унинг фаолияти жисмоний ёки руҳий ҳислар жараёни билан бевосита боғли қ бўлади.

Юрак мароми монитори (ЮММ) бевосита маълум ва қт давомидаги юрак уриш частотаси (ЮУЧ) билан ани қланади. Шу сабабли ҳам монитор жисмоний маш қлар давомида юрак уришдаги ҳар қандай ўзгаришга аҳамият беради. ЮММ доимий юкламалар ҳажми ва оғирлигини назорат қилиш ва текшириб бориш имкониятини беради. Маш қлар ва амалий машғулотлар дастури асосида олиб борилаётган тренировкалар эффектини оширишда қуйидаги факторларга боғли қдир:

                 Амалий машғулотларнинг узвийлиги;

                 Амалий машғулотларнинг давомийлиги;

                 Жисмоний тарбия машғулотларида тренировкалар частотаси;

                 Амалий машғулотлар ва берилган жисмоний юкламаларнинг кўринишлари.

ЮУЧ ошиши юрак-томир тизими ва бутун организмнинг маш қ қилишини юксалтириб юборади. Шу сабабли ҳам назорат қилинмасдан ю қори пульс билан маш қ қилиш тў қималар ёрилиши, чўзилиши ҳамда яна шу каби организмга зарар келтирувчи шикастларга, орти қча чарчашларга олиб келади. Бу ҳолатларда соғломлаштириш эффектига эришмо қ ма қсадида кунига икки-уч машғулотлар ўтказиладиган жисмоний тарбия ў қитувчилари, теренерлар алоҳида эътибор беришлари шарт. Булар шуғулланувчининг фа қатгина руҳий ҳолатига эмас, балки жисмоний ҳолатига ҳам таъсир қилади.

ЮММ аҳамиятга молик қуйидаги факторлардан иборат:

     Секундомер ишга туширилгандан бошлаб қуйидаги кўрсаткичлар намоён бўлади:

                                          ЮУМ ўртача аҳамияти;

                                          ЮУМ максимал аҳамияти;

                                          ЮУМ минимал аҳамияти.

2.Машғулотлар чегарасини ани қлайди. Жисмоний тарбия бўйича амалий машғулотлар жараёнини чегарасини ани қлаш маш қлар сифатини ани қлашда фойдаланилади.           Талаба, спортчининг аэробик ва анаэробик чегараси қанчалик юксак бўлса, уларнинг функционал ҳолатлари шунча ю қори бўлиши маълум. Бу ҳолатларни билган ҳолда ЮММ чегарасини белгилаш мумкин.

     Тиклаш темпи назорати (релаксация). Релаксация темпи ўзгарувчи R-R интервал дам олиш кундалик, ҳамда енгил жисмоний юкламалар ва қтида инсон организми юрак уриши маромини баҳолайдиган энг самарали информатив тест ҳисобланади. Дам олиш ва қтидаги ю қори пульс ёки релаксациянинг паст суръати организм машғулотлар давомида жисмоний руҳий чарчаганини кўрсатади.

Юрак уриши монитори иши Polar Fitwatch (ритми) мароми.Polar Fitwatch юрак уриш мароми монитори асосий қисмлари:

                                               Электродли кўкрак передатчиги (узатувчиси), (Polar transmitter).

                                               Эластик камар (elastik strap). Юрак уриши монитори.

Сизнинг машғулот дастурингизнинг самарадорлиги қуйидаги 4 фактордан иборатдир:

                             Юкламаларнинг узвийлиги;

                             Юкламаларнинг давомийлиги;

                             Машғулотлар частотаси;

                             Жисмоний юкламалар турлари.

Назорат қилинмаган жисмоний юкламалар соғли қ учун айни қса катта ёшдаги гуруҳлардаги кишиларда кўнгилсизликларни келтириб чи қариши мумкин. Қуйидаги қўлланма кўнгилсизликларни бартараф этиш учун тавсия этилади:

                             Агар сиз 35 ёшдан катта бўлсангиз;

                             Агар сиз 5 йил давомида мунтазам шуғулланмаган бўлсангиз;

                             Агар сиз чексангиз;

                             Агар сизнинг артериал қон босимингиз ошган бўлса;

                             Агар сизда холестерин ми қдори оши қ бўлса;

                             Агар сизда қандайдир касалликлар о қибати бўлса;

                             Агар сиз бирор жарроҳлик муолажасидан сўнг даволанаётган бўлсангиз;

                             Агар Сизнинг бирор организмингиз кўчириб ўтказилган ёки сунъий бўлса.

Машғулотларга киришишдан илгари ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашиб олинг.

Юрак уриши монитори юкламаларнинг ҳажми ва узвийлигини ЮУЧ инсон саломатлигини оптималлаштириш даражасида назорат қилишга ёрдам беради. Юрак уриши меъёрини тартибга келтиришга қаратилган ва эришилган ҳар қандай жисмоний юкламалар сизнинг соғлиғингизга фойдалидир. Сиз доимо юкламалар билан узвий шуғулланаётган ва қтингизда назоратсиз меъёрни оширмаслигингиз керак. Назоратсиз юкламалар салбий о қибатларни келтириб чи қаради.

Бизнинг организмимиз кундалик об-ҳаво ўзгариши ҳаёт зарбалари ва нохушликлар натижасида жисмоний ва руҳий чарчо қликка дуч келади. Шу сабабли доимий спорт билан шуғулланиб юрганларнинг ҳам юрак уриши меъёри доимо аъло даражада бўлмай, ўзгариб туради.

Шу сабабли ҳам доимо машғулотлар пайтида юрак уриши меъёрини ани қлаб иш тутиш керак.

Америкадаги спорт табобати колледжи олиб борган тад қи қотлари натижаси тест қилмасдан қуйидаги формула асосида ҳам юрак уриши маромини максималлигини ани қлайдиганлар:

220-Ёшингиз- максимал юрак уриш мароми

35 ёшли эркакнинг максимал ЮУМ мисол тари қасида келтирамиз:

220-35-185 юрак уриши/да қи қада

 

11.3. Интерфайс ва дастурий таъминот

 

Polar тизимидаги интерфайслар ЮУМ билан шахсий компьютер ўртасидаги бир ёки икки томонлама ахборот алмашинувини таъминлайди.

Ахборот узатиш телеметрик равишда амалга оширилади. Бунинг учун эса юрак уриши мониторини интерфейс устига қўйиш етарлидир.

Polar Interfase Plus шахсий компьютерга ЮУМ хотирасидаги Accurex Plis Sport Tester Xttainer Plis ахборотларини киритишга мўлжалланган.

Фойдаланишд содда бўлган интерфайс маълумотларни компьютерга узатишни таъминлайди. “Электрон кундалик” дастури тренировкалар натижаси ва мусоба қалар алоҳида спортчи, талаба ёки команда ҳа қидаги маълумотларни са қлаш имкониятини беради. Дастур анализи ёки алоҳида шуғулланиш жараёнини режалаштиришда маълумотларни график кўриниши, амалий машғулотлар таҳлили натижаларини бир зумда ёритиб беради.

Polar Training Advisor дастури таъминоти. Бу дастур алоҳида спортчи, талаба ёки команданинг тренировкалари натижаларини солиштириш, таҳлил қилиш ҳамда натижаларини эълон қилишда алоҳида аҳамият касб этади.

Бунинг учун функциянинг график таҳлили, тренировка жараёни қурилмасининг ўзгарувчан манти қи, спорт кундалиги ва электрон режалаштирувчидан фойдаланилади.

Компьютер ахборотларини юксалтириш тренировка машғулотлари ва жараёнлари устидан назоратни юксалтиради. Training Advisor- тренировка жараёни, ҳар бир спортчи ва талабанинг мусоба қаларга тайёргарлик даражаси ҳамда имкониятларини режалаштиришга қаратилган дастур воситасидир.

Polar Advantage Interfase.

Интерфейс ЭКГ бевосита қабул қилиш имкониятига эга- кўкрак камаридаги электродлар маълумотларни юрак мароми мониторини четлаб шахсий компьютерга узата олади. Бу махсус лабораторияда қулай тест шароитини яратади.

Юрак мароми мониторининг са қланган маълумотларини Plis, Sport Tester, Xtrainer Plus ларни хотира учун шахсий компьютерга узатилади.

Ишлаб чи қилган электрон кундалик жисмоний тайёргарлик, мусоба қа, амалий машғулотлар ўтказишга ҳар томонлама жуда қулайдир.

 

11.4. Морфофункционал кўрсаткичларни ани қлаш

 

Тананинг морфофологик тузилиши билан функционал тайёргарлик даражаси ўртасида ўзаро боғли қлик мавжуд. Тананинг ҳар бир килограмм оғирлигининг жисмоний иш бажариш кўрсаткичларининг ўзаро ижобий боғли қлиги ани қланган. Кўпгина маш қлар бажарилаётганда тана оғирлиги ўзгармасдан бадандаги ёғлар камайганини ани қлаш мумкин. Бу жараён чарчо қлик даражсини орттириб, энергетик имкониятларнинг тез тугашига олиб келади.

Шу сабабли ҳам тананинг ёғ массасини мунтазам назорат қилиш зарур. Тананинг ички органлари ва бўғинларида ёғ массасининг кўпайиши кўзга кўринмас даражада бўлса-да, кўпгина касалликларни келтириб чи қаради.

Танадаги ёғ массаси даражасини мунтазам назорат қилиш ҳар қандай пархезлар, соғломлаштириш Дастури, жисмоний тарбия бўйича амалий машғулотлар самарадорлигини оширади, шунингдек, организмдаги ҳар хил моддалар алмашинуви бузилганда, юрак хасталиги, қон босими ошиши, қанд касаллиги ҳамда ёғ тў қималаридаги салбий ўзгаришлар юз бермаслиги учун ҳам танадаги ёғ массаси ми қдорини доимий назорат қилиб турмо қ лозим. Доимий назорат инсон саломатлигини са қлашда яхши самаралар беради.

Япон фирмаси ишлаб чи қарган тана тў қимасининг таҳлил қилувчи «Танита Корпорейшн» тарозилари дунёдаги ягона диагностик қурилма бўлиб, у ёрдамида сано қли да қи қаларда фа қатгина оғирликгина эмас, балки тананинг ёғлилик массасининг даражасини ани қлаш мумкин.

Ёғлилик тў қималар анализатори инсон танасидаги ёғ ми қдори фоизини ани қлаётганда баданга хавфсиз электр импульслар билан таъсир кўрсатади.

30 ёшгача бўлган эркакларда ёғлилик ми қдори 14%-10%, 30 дан ошганда 17%-23%, 30 ёшгача аёлларда 17%-24%, 30 дан ошганда 20%-27%.

 

 

 

Калит сўзлар: телеметрик компьютер комплекс, юрак уришининг монитори, гавданинг ёғлилик ҳажмини таҳлил қилувчи тарози.

 

Назорат саволлари:

                 Телеметрик компьютер комплекс тизими нималардан иборат?

                 Юрак уриши монитори нимага асосланади?

                 Интерфейс ва дастурий таъминот деганда нимани тушунасиз?

                 Гавданинг ёғлилик даражасини таҳлил қилувчи тарози нимага мўлжалланган?

 

Адабиёт:

Указ Президента Республики Узбекистан от 30 мая 2002 г. “О дальнейшем развитии и внедрении информационно-коммуникационнўх технологий”.

Кошбахтиев И.А. Информационное обеспечение образовательного процесса по физическому воспитанию студентов. Т. 2004- 80 с.

Самборский А.Г. Совершеннўе и компьютернўе технологии оценки спортно-силовўх способностей спортсменов, Журнал теория и практика физической культурў. № 11. 2004.- С 11-12.

Якимов А.М., Кукушкин В.Г. Использование кардиомониторов сердечного ритма для контроля тренировочнўх и соревновательнўх нагрузок в подготовке бегунов на вўносливость. Журнал теория и практика физической культурў. № 2. 2005. С 16-17.

 

 

 

 

12. БОБ- ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБА ЁШЛАРНИНГ СПОРТ, ҲАРАКАТЛИ ВА МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРИ СО/ЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШНИНГ САМАРАЛИ ВОСИТАСИ СИФАТИДА

 

12.1. Ўйинлар шуғулланувчилар организмига ҳар томонлама таъсир кўрсатиш воситаси сифатида

 

 

  Спорт, ҳаракатли, миллий ўйинлар уларга турли ҳаракат фаолиятларининг хослиги билан ажралиб туради. Улар таркибига югуриш, юриш, сакрашлар,уло қтиришлар, зарба бериш, илиш ва оширишлар, турли куч маш қлари киради. Бу маш қлар жамоадош ўйинчилар ва ра қиб жамоалари билан биргаликдаги ҳаракатлар шароитида бажарилади. Ўйиндаги ҳаракатларнинг самарадорлиги ўйин вазиятларини баҳолаш тезлиги ва ўйинчиларнинг ҳаракатлари, техник усуллар ва тактик ҳаракатларнинг такомиллашуви, жисмоний ҳолатнинг, умуман, соғликнинг даражасига боғли қдир.

  Ўйинлар шуғулланувчининг организмига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Таъсир даражаси ўйиннинг давомийлиги ва талаблари, жамоанинг (синфнинг)тоифаси ва бош қа шартларга боғли қ. Ўйинга ҳаракат кўникмаларини мажмуали такомиллаштириш ҳамда жисмоний сифатларни ривожлантириш воситаси сифатида қараш керак.

  Шуғулланувчининг ўйин ва қтидаги ҳаракат фаолияти ниҳоятда ранг-баранг, мунтазам ўзгариб турадиган вазиятларда бир техник усл бош қаси билан алмашинаверади. Ўйинчининг ҳаракатлари,одатда, ани қлик хусусиятига эга.

  Ўйиннинг автоматлашган ҳаракат кўникмалари даражасига етказилган асосий техник усуллари ўйин пайтида ўйинчи фаолиятини енгиллаштиради. Ҳаракатларнинг янги шакллари, одатда,тўсатдан юзага келиб, онг назорати остида амалга ошириладиган автоматлашган техник элементларнинг синтезланиши натижаси ҳисобланади.

  Ўйинларда мушак фаолиятининг жадаллиги ўйиннинг давомийлиги ва кескинлиги, ўйинчилар ми қдори, майдоннинг ўлчамларига қараб анча катта чегаралар оралиғида ўзгариб туриши мумкин. Ўйин жадаллиги билан боғли қ равишда вегетатив функциялардаги силжишлар катталиги ҳам ўзгаради. Улар мўътадил қувват билан бажариладиган ишга хос тарзда мўътадил, субмаксимал ва катта қувват билан бажариладиган ишга хос, яъни чегаравий бўлиши мумкин.

  ЮҚС футбол, баскетбол, хоккей ўйинларидан кейин 140-160 зарба/да қ оралиғида ўзгариб туради, қон босимининг максимал кўрсаткичи 180-190 мм сим.уст.гача кўтарилади. Мусоба қа ўйинлари чоғида ЮҚС 200 зарба/да қ га етиб, ундан ҳам ошади.

  Ўйинчи-спортчиларда нафас функциясининг ўзгариши улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига боғли қ. Ўпканинг тириклик сиғими ватерполчи ва футболчиларда энг ю қори даражагача кўтарилади. Городокчилар ва теннисчиларда бу кўрсаткичлар анча паст. Ўйинчи-спортчиларнинг фаолият чоғида кислород истеъмол қилиши ўрта ва узо қ масофаларга югурувчиларда, чанғичи, сузувчиларда сезиларли даражада кам. Теннисчи аёлларда ушбу кўрсаткич ўйин ва қтида 2л/да қ гача, эркакларда эса 2,5 л гача етади. Бош қа спорт турларига ихтисослашган спортчилардаги каби маҳорат даражаси кислород истеъмол қилиш катталиклари билан боғли қ бўлади.

  Мусоба қа ўйинларидан сўнг қон таркиби ва ажратиш органлари функцияларида жиддий ўзгаришлар юз беради. Қонда қанд ми қдори ортади, бу организмнинг углеводларга талаби пасайган шароитда жигарнинг кучли сафарбарлик фаолияти натижасидир. Сийдикда шиддатли мусоба қа ўйинларидан сўнг анча катта ми қдорда (0,65 % гача) о қсил борлиги кузатилади. Ўйинлар билан мунтазам шуғулланиш таъсирида анализаторлар фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй беради.Жамоадош ўрто қлар ва ра қиб ўйинчиларнинг ҳаракатларини тўхтовсиз кўриб, назорат қилиб бориш, бош қа ўйинчилар билан яккакураш шароитида алдаш ҳаракатлари, бурилиш ва ҳ.к. лар билан боғли қ ҳаркатлар чоғидаги тўпга эгалик қилиш техникасининг мукаммаллиги кўриши ҳаракат ва вестибуляр анализаторлар фаолиятига юксак талаблар қўяди.

  Кўриб назорат қилиш маконда мўлжал олишни енгиллаштиради. Мушаклар сезгисининг ю қори даражада бўлиши ва унинг маконда мўлжал олишга қийматли баҳо бера билиш билан тўлдирилиши ҳаракатлар ани қлигини оширади.

  Ўйинлар билан мунтазам шуғулланиш таъсирида кўзни ҳаракатлантириш аппарати ҳам такомиллашади. Ма қбул мушаклар мувозанати (фтофория) юзага келади, кўриш ҳажми ортади, кўзнинг электр сезгирлиги бўсағалари пасаяди, кутилмаганда тўхташлар, кескин бурилишлар, сакрашлар, ра қибдан қочишнинг турли йўллари вестибуляр аппарат рецепторларининг таъсирланиши билан кузатиб борилади. Бунда юзага келадиган рефлекслар нигоҳ- айланма ҳаракатлар чоғида предметни таниб олиш ва кўриб баҳолаш имконини берувчи ҳолатда жойлашувига кўмаклашади.

 

12.2. Ўрта Осиё хал қларининг беллашув ва ўйинлари ёшларни тарбиялашнинг самарали воситаси сифатида

 

  Ўрта Осиёда турли тантаналар муносабати билан хилма-хил хал қ сайилларини ўтказиш анъанага айланиб қолган. Жумладан, уларда пиёда ёки отда югуриш-пойга, кураш, кўпкари ёки уло қ, ҳайвонларни уриштириш кенг тар қалган эди. Югуриш учун (пойга) 1000-2000 м ли масофа белгиланади. Унда 18 ёшга тулган барча ҳохловчилар иштирок этиши мумкин бўлиб, маррага биринчи етиб келганга қимматбаҳо соврин: от, 2-3 қўй, шойи чопон ёки пул белгиланган. Маррага иккинчи ёки учинчи бўлиб югуриб келганларга ҳам мукофотлар берилган.

  Отли қ пойга 4-6 км ли масофада ўтказилган. Биринчи бўлиб маррага келган чавандозга қимматбаҳо совға берилган. Кураш беллашувлари тўйларда, одатда, кеч қурун катта гулхан ёруғида ташкил этилган. Йиғилганлар кенг давра қуриб ўтирганлар. /олиб учун чопон, дўппи, этиклар, қийи қчали тўн ва пул белгиланган. Болаларда миллий ҳаракатли ўйинлар-беркинмачо қ, тошотар, урди- қочди, о қ суяк, аккол,букри таё қ, ош қ ўйини, қимор ўйини кенг тар қалган.

  Ю қорида баён қилинганлар Ўрта Осиёда аҳолининг кенг қатламлари турли мусоба қаларни ташкил этганлар, бу ижтимоий фаоллик, интизом, ўзаро ёрдам, жамоатчилик ва дўстлик, алоҳида имкониятларни юзага чи қаришга кўмаклашгин, деб хулоса қилишга изн беради.

 

12.3. Мусоба қалар талаба ёшларни тарбиялашнинг самарали йўли сифатида

 

  Куч синаша билишнинг тарбиялаш усули сифатидаги моҳияти ёшларга педагогик таъсир ўтказиш шундай тизимини қўллашдан иборатки, бу тизим уларда ўрто қлик беллашуви ҳамда соғлом ра қобат руҳини ривожлантиради, ў қишда энг кучлиларга, жисмонан яхши тайёрланган ва уйғун кад- қоматга эга бўлганларга тенглашишни, ҳамкорлик, ўзаро ёрдамга интилиш, қоло қларни илғор даражасига тортиш ва шу асосда фаолиятнинг ю қори умумий натижаларини таъминлашни та қозо этади. Мусоба қанинг ю қори самарадорлигини таъминлаш учун унинг субъектларини (ким ким билан беллашяпти- гуруҳ гуруҳ билан, талаба талаба билан) ҳамда объектларини ( қайси спорт турлари бўйича ташкил этиляпти) ани қлб олиш зарур.

  Мусоба қа шаклларини белгилашда талабаларнинг алоҳида ҳолатини гуруҳлар, факультетлар, ёто қхоналар орасидаги мусоба қалар билан уйғунлаштириш жуда муҳим. Мусоба қанинг тарбиявий жиҳатдан самарадорлигининг муҳим шартларидан бири мусоба қага киришаётган талаба ва гуруҳлар олган мажбуриятларнинг ма қбуллик хусусиятидир. Мажбуриятлар ани қ бўлиши, талабаларнинг ҳа қи қий имконларига мос келиши ҳамда уларни ю қори даражадаги шиддат билан фаолият юритишга жалб этиши керак.

  Мусоба қа тўғри ташкил этилишининг муҳим кўрсаткичларидан бири куч синаша билиш, соғлом ра қобат, энг кучлига етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш ҳамда ўз биринчилигини са қлаб қолишдир. Бу гуруҳда ижобий маънавий-руҳий и қлимни яратади. Айни ва қтда бундай и қлим мусоба қа натижаларини муҳокама қилиш ва кейинги беллашувларга ча қириш учун қулай вазиятни юзага келтиради, бу эса талабаларнинг жисмоний маш қлар, спорт билан муста қил шуғулланишини фаоллаштиради.

  Мусоба қалар қуйидаги тамойилларга мувофи қ ташкил этилади:

     мусоба қалар боришининг ошкоралиги;

     ю қори натижа кўрсаткичи талабанинг (гуруҳнинг) тезкорлик билан рағбатлантирилиши (мукофотланиши).

Амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида мусоба қа усулини қўллашнинг тарбиявий аҳамияти.

Талабаларни тиббий-педагогик текширувидан ўтказишда уларнинг жисмоний ривожланиши, қад- қомати ўрганилади. Жисмоний ривожланишнинг энг яхши кўрсаткичларига ва уйғун тна тузилишига эга бўлган талабаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.

Жисмоний, функционал тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича рейтингнинг ани қланиши ў қув жараёнига мусоба қа элементларини татби қ этади ва талабалар томонидан катта қизи қиш билан қабул қилинади.

Амалий машғулотларда қўллаш учун тавсия этилган индивидуал хусусиятга эга бўлган мусоба қалар-булар армрестлинг, оғирликлар кўтариш, тестлар бўйича (таътиллик, гавдани кўтариш, қўлларга таяниб, уларни букиб-ёзиш) беллашувлар. Алоҳида тестлар бўйича ғолибни факультет терма жамоасига қабул қиладилар.

Гуруҳ доирасида ҳам хар хил спорт турлари бўйича мусоба қалар ўтказилади.

Бир о қимдаги (поток) гуруҳлар орасида алоҳида тестлар асосида ҳам, спорт ўйинлари бўйича ҳам мусоба қалар уюштирилади.

 

Факультет ва ёто қхона терма жамоалари орасида спартакиадалар ўтказиш

 

Алоҳида хусусиятли ва спорт ўйинлари бўйича мусоба қалар асосида факультет учун маъсул ў қитувчилар томонидан энг яхши, алоҳида ажралиб турган талабалардан терма жамоалар ташкил этилади.

Факультет, ёто қхона терма жамоалари орасидаги мусоба қалар тўғрисида ишлаб чи қилган низомга мувофи қ ҳамда жадвал ва ўйинлар та қвимига кўра мусоба қалар бутун ў қув йили давомида ўтказилади.

Талабалар касаба уюшмаси факультет терма жамоаси, алоҳида спорт турлари бўйича ғолибларни рағбатлантириш учун маблағлар ажратади. Совғаларни топшириш ў қув йили давомида ёки охирида спорт кечасида амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мусоба қа натижаларининг махсус тахтада ўз ва қтида аск эттирилиши катта қизи қиш уйғотади. Натижаларнинг тенгдошлар, мусоба қа иштирокчилари билан муҳокама қилиниши уларнинг мусоба қаларда мунтазам иштирок этишга бўлган қизи қишларини оширади.

 

Талабалар спорти ҳафталиги дастури доирасидаги мусоба қалар

 

Талабалар спорти ҳафталиги дастури доирасида республика, шаҳар олий ў қув юртлари орасида ўтказиладиган мусоба қалар умуман, олий ў қув юрти профессор-ў қитувчилари таркибининг спорт ишлари натижаси ҳисобланади. Спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг ректор, декан, касаба уюшмаси, ёшлар ташкилоти иштирокида тузилиши мазкур мусоба қаларнинг аҳамиятини янада оширади.

Мусоба қа натижаларининг махсус тахтада намойиш этилиши, уларнинг илмий ва факультет кенгашларида муҳокама қилиниши, ю қори сифат натижаларига эришган спортчиларнинг ҳамда жамоаларнинг мукофотланиши курсдошлар, олий ў қув юрти талабаларида ҳам беллашувларга, уларнинг иштирокчиларига бўлган қизи қишни оширади. Тахтадаги спортчилар ва терма жамоаларнинг суратлари мусоба қа иштирокчиларининг интизомини кучайтириб, уларга жамоанинг эътиборини тортади.

Мусоба қаларга тарбиявий ну қтаи назардан баҳо беришда маънавий мезонларни ҳам қўллаш, шуғулланувчиларнинг асосларини, ўзаро ёрдам ҳиссининг ривожланганлик даражаси интизомлиликка баҳо бериш жуда муҳим. Мусоба қа якунларини ўтказиш учун унинг бориши ва натижаларини чу қур ўрганиш ҳар томонлама таҳлил қилиш, натижлар ва хулосаларни жамоатчилик билан муҳокама этиб, имкон қадар холисликка эришиш зарур. Мусабо қаларда ўзини кўрсатган иштирокчиларни рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишда терма жамоалар ва алоҳида талабаларнинг рағбатлантирилишини, моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш воситаларини педагогик жиҳатдан тўғри уйғунлаштириш жуда муҳим. Мусоба қа ғолибларини маънавий рағбатлантиришнинг (совринлар, байро қлар, ёрли қлар) жамоатчилик нигоҳидаги қадр- қийматини кўтара билиш ректорат ҳамда олий таълим муассаси профессор-ў қитувчиларининг педагогик маҳорати кўрсаткичларидан ҳисобланади.

 

Спорт-соғломлаштириш лагери (оромгоҳи) шароитидаги мусоба қа

 

Талабаларнинг спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари таътил ва қтида талаба ёшларни жисмоний-соғломлаштириш тадбирлари билан ёппасига қамраб олиш ма қсадида яратилади.

Спорт-соғломлаштириш лагери шароитида волейбол, футбол, оғирлик кўтариш, сузиш ва бош қалар бўйича беллашувлар талабалар орасида кенг оммалашди. Агар мусоба қалардан кейин кечки пайт талабалар ўзлари ясаган ёки терган (олма, нок, олхўри) “совғалар” билан мукофотлансалар, бу уларнинг фаоллигини яна ҳам кучайтиради.

Алоҳида олий ў қув юртлари спорт оромгоҳлари орасидаги спартакиада доирасида ўтказиладиган ҳар хил спорт турлари бўйича мусоба қаларга қизи қиш катта, чунки уларнинг шиддатлилик даражаси анча ю қори бўлади. Бундай беллашувлар интизом, ўзаро ёрдам, ю қори спорт натижаларига интилувчанликни тарбиялайди.

 

Байрам кунларида мусоба қалар ўтказилишининг тарбиявий аҳамияти

Мусоба қаларнинг оммавий байрамлар-“Наврўз”, “Хайрли кун” да ўтказилиши ёшларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланишига ёрдам беради. Булар ар қон тортиш, қўл жанги, оғирликлар кўтариш, мини-футбол ва б.бўйича мусоба қалар, жамоатчиликнинг қизи қишини оширади. Терма жамоаларга талабаларнинг алоҳида ҳурматини қозонган ю қори малакали спортчилар жалб қилишдир. Мусоба қа иштирокчиларига ҳайрихохлик спортчиларни бутун ирода кучини ишга солиб, ғалабали натижага эришишга мажбур этади, уларни соғлом ра қобат, ра қибга ҳурмат руҳида тарбиялайди. Рағбатлантириш, совринлар, ўрто қлик ра қобати и қлими ўз курсдошлари, факультет терма жамоасини қўллаб- қувватлайдиган кўп сонли томошабинларни жалб қилади.

 

12.4. Ў қувчи ва талаба ёшларнинг “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” мусоба қалари саломатликни мустаҳкамлаш воситаси сифатида

“Умид ниҳоллари”

 

Қадимий Хоразм тупроғида Ўзбекистон Республикаси мактаб ў қувчиларининг II республика спорт ўйинлари- «Умид ниҳоллари-2003» ўтказилди.

Бундай ми қёсдаги болалар спорт беллашувлари Ўзбекистонда иккинчи бор ўтказилаяпти. Умуман, бутун ў қув йили давомида ўйинларнинг шаҳар, туман ва вилоят саралаш бос қичларида уч хил ёш гуруҳларида спорт 12 тури бўйича 6 миллионга я қин ў қувчилар куч синашдилар. Хоразмга финал ўйинларида иштирок этиш учун 2600 нафардан зиёд ў қувчилар тўпландилар.

«Умид ниҳоллари» ўйинларининг ташкил қилиниши Ўзбекистонда мамлаката аҳолисининг деярли ярмини ташкил этувчи ёш авлоднинг соғлом бўлиши, ҳам руҳан, ҳам жисмонан уйғунликда ривожланиши учун кўрсатилаётган алоҳида эътиборнинг ёр қин мисолидир. Бу ўйинлар Президен Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан тарбиялаш ҳамда спортга оммавий равишда жалб қилишнинг ўзига хос уч боси қичидаги биринчи бос қич саналади.

Я қинда ўтказилган «Умид ниҳоллари» ўйинларига Президент Ислом Каримов Фармони билан ўтган йилларнинг охирида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкил этилиши алоҳида шукуҳ бахш этди.

«Умид ниҳоллари-2003» финалига тайёргарлик жараёнида Хоразмда замонавий бадиий гимнастика маркази ҳамда аъло даражада жиҳозланган олимпия ўринбосарлари касб-ҳунар коллежи куриб битказилди.

 

«Баркамол авлод»

 

Биринчи спартакиада Жиззах шаҳрида 2001 йилда ўтказилди.

Андижонда лицей ва касб-ҳунар коллежлари ў қувчиларининг «Баркамол авлод-2003» иккинчи спартакиадаси ташкил этилди.

Ўйинларнинг финал бос қичида 300 га я қин спортчи иштирок этди. Бу ҳафта мобайнида спортнинг 14 тури бўйича мусоба қалар давом этди.

Жами 300 комплект мукофотлар эгаларига топширилди.

Андижон вилояти жамоаси спартакиада ғолиби деб топилди. Иккинчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси, учинчи ўринни эса Фарғона вилояти спортчилари эгалладилар.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ў қувчиларининг «Баркамол авлод-2005» учинчи спартакиадаси Тошкент вилоятида бўлиб ўтди.

24-29 май кунлари ўтказилган мусоба қаларда икки мингдан орти қ спортчи баскетбол, волейбол, қўл тўпи, енгил атлетика, бокс, стол тенниси, теннис,футбол, белбоғли кураш, кураш, шахмат, бадиий гимнастика ва сузиш спорт турлари бўйича медалларни қўлга киритиш ма қсадида куч синашдилар.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Андижон жамоаси, иккинчи ўринни Тошкент шаҳри спортчилари, учинчи ўринни эса ўйин эгалари- Тошкент вилояти спортчилари эгалладилар. /олиб жамоаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари «Дамас» автомашиналари топширилди.

 

Универсиадалар

 

Унда талабалар иштирок этадилар. Дастлабки мусоба қалар 2000 йилда Наманганда, иккинчиси- 2002 йилда Бухорода, учинчиси- 2004 йилда Самар қандда бўлиб ўтди.

2002 йилда Наманган Универсиадасида 1717 нафар талаба волейбол, футбол, кураш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, шахмат бўйича мусоба қалашдилар, 2002 йил Универсиадасида- Бухорода эса 2848 талаба иштирок этди.

«Кичик олимпиада»- Ўзбекистонда бу беллашувларни меҳр билан шундай атайдилар. Мазкур мусоба қаларда ҳар икки йилда (2004 йилдан бошлаб эса ҳар уч йилда) ўтказилиб, улар 2000 йилда Сидней Олимпиадаси йилида ташкил этилди. Ўшанда Универсиаданинг гуллар шаҳри Наманган қабул қилган эди. Ўша мусоба қаларда 1700 дан орти қ талаба спортчилар иштирок этдилар. Улар спортнинг 9 тури бўйича медаллар учун куч синашдилар.

2002 йилда қадимга бухорода бўлиб ўтган кейинги мусоба қаларда иштирокчилар сони 2300 нафардан ҳам ошиб кетди. Мусоба қа дастурига спортнинг янги уч тури киритилди.

Учинчи Универсиада яна ҳам кенг ми қёсли бўлди. Унда 2600 дан зиёд талаба-спортчи қатнашди. Уч юздан орти қ тренер, ОАВ нинг 200 га я қин хизматчиси, минг-минглаб мухлисар меҳмон бўлдилар. Шу йили мусоба қа дастурига мини-футбол ва оғир атлетика киритилди.

Универсиадада 230 олтин, 230 кумуш ва 251 бронза медаль ўйналди. Умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин «Тошкент-1» жамоасига насиб этди. Унга қимматбаҳо совринлар-Ўзбекистон Президентининг совғаси «Дамас» автомашинаси, олитн медаль ва биринчи даражали диплом топширилди.

Иккинчи ва учинчи ўринларн мувофи қ равишда Самар қанд ва Наманган вилоятларининг талабалари эгалладилар. Таъкидлаб ўтиш жоизки, уларга ҳам худди шундай қимматбаҳо совғалар- Президент номидан «Дамас» автомашиналари, шунингдек, кумуш ва бронза медаллари ҳамда иккинчи ва учинчи даражали дипломлар топширилди.

Мазкур ўйинлар энди анъанага айланиб, нафа қат спортчи ёшлар кўриги бўлиб қолди, улар Ўзбекистоннинг тара қ қиёт сари ишонч билан босган одимлари ифодасидир.

Шуниси муҳимки, Универсиадалар талабаларни бирлаштиради, спортдаги дўстликни юзага келтиради, ҳамкорликнинг давом этишига, ў қишда ҳам муваффа қитларга эришишга ёрдам беради. Бугунги талабалар эртага зиёлилар сафини тўлдириб, олий ў қув юртини тугатгач, жон диллари билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладилар, Универсиада ғолиблари орасида Ўзбекистон спорти шуҳратини хал қаро мусоба қаларда ҳимоя қилувчилар албатта топилади, дея умид қилиш мумкин.

 

Калит сўзлар: спорт ўйинлари, ҳаракатли, миллий ўйинлар, ў қувчи ёшларнинг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» мусоба қалари.

 

Назорат саволлари:

 

                 Марказий Осиё хал қларининг қандай спорт ўйинлари мусоба қаларда қабул қилинган?

                 Шуғулланувчи организмига спорт ва ҳаракатланувчи ўйинлар қандай таъсир қилади?

                 Ў қувчи ёшларнинг “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” мусоба қалари ҳа қида нималарни биласиз?

 

Адабиёт.

Ахматов М.С. Медико-биологические основў организации физкультурно-оздоровительного движения в Республике Узбекистан. Журнал. Фан-спортга № 1, 2004. с. 41-44.

Айрапетьянц Л.Р., Годин М.А. Спортивнўе игрў.- Т: Изд-во им. Ибн Синў. 1991.-156 с.

Кошбахтиев И.А. Основў оздоровительной физкультурў молодежи.

Т.1994. 99-с.

Усмонходжаев Т.С., Хужаев Ф. 1001 ўйин.-Т.: Ибн Сино, 1990.-352 б.

Усманходжаев Т.С., Мелиев Х. Миллий ҳаракатли ўйинлар. Т.-Ў қитувчи.2000.-191 б.

 

 

 

 

13-БОБ. ОРТТИРИЛГАН ИММУНОТАНҚИСЛИК СИНДРОМИ (ОИТС)

 

  Орттирилган иммунотан қислик синдроми (ОИТС)-иммунитет тизими функцияларининг инсон иммунотан қислик вируси (ИИВ) билан зарарланилиши натижасида бузилиши кўринишларининг йиғиндисидир. ОИТС билан касалланган инсон ю қумли касалликларга чидамлилигини йў қотади, имун тизими меъёрида бўлган инсонлар учун иневлония, замбуруғли касалликлар, шунингдек саратон касаллиги ҳеч қандай хавф уйғотмайди. Касаликка чалингач ҳеч қанча ва қт ўтмай (баъзи ҳоллрда анча ва қтдан сўнг) ўлимга олиб келувчи клиник синдром ривожлана бошлайди.

  ОИТС илк марта 1981 йилда, уни ИИВ келтириб чи қариши эса 1983 йилда ани қланган.

  Ҳозирги кунда мижозлар саломатлигини асраш ва ҳаётини узайтириш имконини берувчи даволаш усуллари ишлаб чи қилган, аммо улар қиммат ва мукаммал эмас. Бундан таш қари, ривожланаётган мамлакатларда яшаётган беморларнинг ҳаммаси ҳам бундай даволанишга қодир эмас. Унча қиммат бўлмаган вакцина бўлса муаммо ҳал бўлар эди. Аммо бундай вакцина йў қ ва ҳали бери топилмаса керак. Шунинг учун бундай хавфли касалликнинг тар қалиши олдини олишнинг асосий учули ҳаёт тарзини ўзгартириш бўлиб қолади.

 

13.1 ОИТС билан зарарланиш йўллари

 

  Инсон қонига ИИВ тушгандагина ОИТС билан касалланиши мумкин. Касаллик билан зарарланишнинг кенг тар қалган йўли – ИИВ зарарланган инсон билан жинсий ало қага киришишдир; бунда вирус жинсий актларда кўпинча рўй берадиган кичик яралар ор қали қонга ўтади. Гиёҳвандлар касал инсонлар фойдаланган шприц ва ниналардан фодаланишлари о қибатда ушбу касаллик билан зарарланишлари мумкин. ИИВ болага касал онадан ҳомиладорлик, туғилиши ёки она сути ор қали ю қиши мумкин. 25-30 % болалар ОИТС билан касал онадан зарарланиб туғилсалар ҳам, бу болаларнинг касаллик билан зарарланишининг 90 % ини ташкил этади.

  ОИТС билан тиббий ходимларнинг шприцлар билан эмлаётганларида, очи қ яраларга кўз, бурун шилли қ қатламларига беҳосдан зарарланган қон сачраб кетиши натижасида зарарланиши ҳолатлари ҳам кузатилган. АҚШ да тиш шифокори 6 та мижозни ОИТС билан зарарлагани маълум .

  ОИТС билан турмушда, мактабда, дўконда, ишда зарарланиш ҳолатлари тасди қланмаган. Чунки ОИТС вируси атроф муҳитда тез ҳалок бўлади. Шунинг учун касал кишининг қуриб қолган қони ва бош қа ажратмалари хавфли эмас. Шу сабабли ўпишишлар ҳам ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бундан таш қари, инсон сўлагида лимфацитларнинг тан қислиги вируси билан зарарланишига қаршилик қилувчи о қсил топилган. Бегоналарнинг устаралари, тиш чўткалари билан фойдаланганда ҳам (чунки бунда тери тирналиши ва кичик яралар ҳосил бўлиши мумкин) ОИТС билан зараланиши ҳавфи мавжуд.

  Қон сўровчи ҳашоратлар (ОИТС кенг тар қалган жойда ҳам) ор қали зарарланиши хавфининг йў қлиги ҳам тад қи қотлар натижасида исбот қилинган.

  Ҳашорат организмда вирус узо қ яшамайди ва кўпаймайди, шу саббли ҳашорат вируси бош қа организмга узотолмайди.

  ОИТС нинг тар қалиши.

  1996 йилда АҚШ, Франция, Буюк Британия ва ривожланган давлатларда ОИТС дан ўлганлар сони камая бошланганлиги қайд этилган бўлсада ОИТС эпидемияси тобора кенг қулоч ёймо қда. Бу ривожланаётган мамлакатларда касалликнинг ўсиши ва даволаниши воситаларининг йў қлиги билан боғли қ. UNAIDS , БМТ махсус дастури маълумоларига кўра 1980 йил бошидан бери 40 млн дан орти қ киши ИИВ билан заҳарланган, уларнинг деярли 12 млн киши ОИТС дан ҳалок бўлди. 1997 йилнинг ўзида ИИВ билан 6 млн киши зарарланишди (бу кунига 16 минг киши демакдир), ОИТС дан 2,3 млн киши (шулардан 460 минг бола) вафот этди.

  Дастлаб ОИТС гомосексуалистлар, гемофилия ва даволаш учун қон препаратларидан фойдаланиладиган касалликлар билан оғриган беморлар ўртасида қайд этилди. Кейинчалик у фоҳишабозлик ва жинсий ало қанинг ноанъанавий шакллари натижасида жамиятнинг бош қа қатламларига тар қалди. Ҳозирги ва қтда 50 % зарарланиш гомосексуализм натижасида, 26 % - вена ор қали турли препаратларни юбориш натижасида қайд этилмо қда.

  ИИВ билан зарарланиш ҳар доим ҳам ОИТС касаллигини келтириб чи қармайди. Инсон 10 йилдан орти қ ва қт давомида ИИВ билан зарарланган бўлиши, лекин касаллик симптомлари ўзини кўрсатмаслиги мумкин. 1996 йилда 22,6 млн киши ИИВ билан зарарланган бўлиб, шулардан 21,8 млн киши ОИТС билан касалланган, 830 минг кишида эса касаллик аломатлари сезилмаган.

  1981 йилдан 1996 йилгача ОИТС билан оғриган беморларнинг 46 % европа ир қига, 35 % - негроид ир қига мансуб, 18 % - лотин америкалик, 1% - осиёликлардир. Болалар касаллар умумий сонининг 1 % ни ташкил этган. ОИТС билан касалланган ўртасида аёллар ва болалар сони тобора ошиб бормо қда. ОИТС билан касалланганлар ва ИИВ ташувчилар сони қитъаларда нотекис тар қалган. Уларнинг кўпчилиги Африкада яшашади, Австралия ва Янги Зеландияда касаллик кам қайд қилинган.

 

13.2. Инсон иммун тан қислик вируси

 

  ОИТС ни келтириб чи қарувчи вируслар касаллик қайд қилингандан 3 йил кейин ани қланган. ИИВ нинг икки штамми мавжуд. ИИВ-1 штамми АҚШ да, Европада ва Марказий африкада тар қалган. ИИВ-1 га ўхшаб кетувчи ИИВ-2 штамми /афрбий Африкада топилган. Америкада ИИВ-2 нинг 64 ҳолати қайд этилган. Инсон иммун тан қислик вируси ретровируслар оиласига киради. Вирус ичида иккита бир ҳил РНК занжири бор, уларнинг иккаласи ҳам таркибида ИИВ иноми, шунингндек айрим структуравий о қсиллар ва ферментлар (тескари транскриптаза, ёки ревертаза, интеграза ва протеаза) мавжуд. Вирион юзасида jp 120 о қсили молекулалари бор бўлиб, улар ҳужайраларнинг таш қи рецепторлари билан боғланиш қобилиятига эга. Исталган ҳужайра ИИВ нишонига айланиши мумкин, аммо инсоннинг Т-лимфоцитлари кўпро қ хавф остида.

  ИИВ-1 ва ИИВ-2 вирион усти о қсиллари тузилиши билан фар қ қилади.

  1984 йилда ИИВ инсон ҳужайраларига СД 4 рецепторли о қсил билан боғланиб кириши исбот қилинган. Бу о қсил Т-ҳелпер (улар СД 4 лимфоцитлари, деб ҳам аталади) лар, деб аталувчи лимфоцитларнинг таш қи ҳужайравий мембраналарида бўлади. Аммо зарарланиш учун бунинг етарли эмаслиги ўрнатилди. Ҳеч бўлмаганда битта фа қат инсон танасида учролвчи, ҳали ўрнатилмаган омил (ко-рецептор) зарур. Ундан таш қари, ИИВ устки о қсиллар билан боғланиши ва ҳужайранинг зарарланишига ёрдам берувчи янги рецептор-о қсиллар топилмо қда.

  Зарарланиш жараёни бир неча бос қичдан иборат. Ҳужайра мембраналари ва вирион бирлашгач, вирион ичидаги модда ҳужайра ичига ўтади. Кейин вирусли ревертаза вирусли РНК даг матрица сифатида фойдаланиб шунга мос икки спиралли ДНК фрагментини синтезлайди ва ҳужайра иномига ўрнашиб провирусни ҳосил қилади. ИИВ ёки бош қа антигенлар билан фаоллаштирилган провирусли лимфоцит кўпая бошлайди ва ИИВ нинг кўплаб нусхаларини яратади.

  ИИВ нинг кўпайиш тезлиги жуда катта-зарарланган инсон танасида кунига 10 млрд янги вирионлар ҳосил бўлади. Улар янги лимфоцитларни зарарлайдилар ва вируснинг репликация цикли такрорланади. Вируснинг жадал кўпайиши натижасида СД 4 лимфоцитлар нобуд бўлади. Иммун тизими Т-лимфоцитларни кўп ишлаб чи қ қани билан, уларнинг қондаги қиймати кескин камайиб боради.

  Бунда бутун иммун тизим иши бузилади, натижада инсон турли инфекцияларга нисбатан қарши курашувчанлигини йў қотади ва у саратон касалига йўли қиши мумкин.

 

13.3. ОИТС диагностикаси

 

  1985 йилда қон банкаларида Роберт Галло ишлаб чи қ қан биринчи ОИТС тестлари ўтказила бошланди. Ушбу тест қонда ИИВ антитаначаларини топишга асосоланган. Аммо зарарлангандан сўнг 4-8 ҳафта ичида бу тест салбий жавоб беради, чунки антитаначалар ишлаб чи қиш учун иммун тизимига ва қт керак.

  1996 йилда қонда вирус ишлаб чи қ қан о қсиллар-антигенларни топишга асосланган тестдан фойдаланила бошланиб, бу тест каслликни бошланғич стадиясида ани қлаш имконини берди. Ҳар йили АҚШ да 50 млн қон пробалари ушбу тестдан ўтади.

  Атлантадаги (АҚШ) ОИТС ни ўрганиш марказида ОИТС ташҳиси учун меъёрлар ишлаб чи қилган: 1 мм қонида СД4 лимфоцитлари даражаси 200 ҳужайрадан ошмаган инсон ИИВ билан зарарланган ҳисобланади.

  1996 йил бошидан клиникада 1 мл қон плазмасида вирусли РНК нусхалари сонини ани қлашга асосланган ИИВ тестлари қўлланила бошланди.

  Ҳар бир вирион таркибида РНК нинг икки нусха мавжудлиги сабабли қонда вируслар титри РНК титрларидан икки марта кам. ИИВ билан зарарланган инсоннинг та қдири унинг қонида вирусли РНК титрларига боғли қ. Масалан, РНК да титрлар 30 000 дан орти қ бўлса, зарарланганларнинг 70 % 6 йил ичида ҳалок бўладилар, титр ани қлангандан сўнг ҳаётнинг давомийлиги ўртача 4,4 йилни ташкил этади.

  Титрлар сони 500 бўлса ҳаёт давомийлиги титр ани қлангандан сўнг 10 йилдан ошмаган, дастлабки йилларда эса 1% беморлар ҳаётдан кўз юмган.

  Ҳозирги ва қтда ИИВ РНК титрини у 200 дан оши қ бўлганда, 50 дан кам бўлганда ани қлаш усуллари ишлаб чи қилган. Бемор қонида вируслар концентрациясини ани қ ўлчаш даволаш усулини танлаш ва унинг самарадорлигини ани қлашда жуда муҳим аҳамиятга эга.

 

 

 

Касалликнинг ривожланиши

 

  ОИТС касаллигининг ривожланиши бир неча бос қчига эга ва у ИИВ титри ва ИИВ га антиначалар сони билан ани қланади. Иккинчи усул айни қса, кечки бос қичларда, иммунитет деярли йў қ бўлганда, унчалик ани қлик касб этмайди.

  Касалликнинг биринчи бос қичи ўткир, деб аталади ва бу бос қичда касаллик ўта ю қумли бўлади. Зарарлангандан 3 ҳафта ўтгач кўпчилик инсонларда ноани қ симптомлар ( ваража, бош оғриғи, тери тошмалари, лимфа безларининг катталашуви, дискомфорт ҳиси) пайдо бўла бошлайди. Бу даврда қонда вируслар концентрацияси жуда баланд бўлиб, у бутун танага тар қалади. СД4 лифоцитларининг сони кескин камайиб кетади, ИИВ титри эса тобора ошиб боради. 1-3 ҳафтадан кейин бу симптомлар тобора йў қола бошлайди. Бу ва қтга келиб иммун тизим касалликни назорат остига олади: СД 4 ҳужайралари Т-лимфоцитларни (СД8 ёки Т-киллерлар) стимуляция қилади ва улар зарарланган ҳужайраларни қира бошлайдилар. Бундан таш қари кўп сонли ИИВ антитаначалари ҳосил бўла бошлайди.

  Ўткир бос қич сўнгида фаол иммун реакция СД4 лимфоцитларининг кўпайишида организмга ёрдам беради. Бу эса инфекция билан кейинчалик курашда жуда муҳим. Бундан таш қари, СД4 ҳужайралари буткул йў қ бўлса иммун тизим уларни тиклай олмайди ( ҳатто ИИВ танадан буткул ҳайдалса ҳам).

  Ўткир бос қичдан сўнг бессимтом ёки сурункали давр бошланиб у 10 йил ва ундан оши қ ва қт давом этиши мумкин. Бу даврда зарарланган инсонлар ўзларини яхши ҳис қиладилар, қонда СД4 лимфоцитлари даражаси унча баланд бўлмаса ҳам меъёрга эга. Қонда ИИВ таркиби маълум даражада стабиллашади ( касалликнинг кейинги ривожланиши шунга боғли қ). Бунда вирус пассив ҳолатга ўтмайди, балки фаол кўпайиб иммун тизимни емира бошлайди. Беморларнинг «яхши» ҳолати иммун тизимнинг СД4 лимфоцитларини кўплаб ишлаб чи қаётгани, шунинг учун қонда уларнинг мавжудлиги бош қа патогенлар билан курашиш учун етарлилиги билан тушунтирилади.

  Вирус билан тинимсиз курашаётган иммун тизим тобора ҳолдан тояди ва ниҳоят, қонда СД4 лимфоцитларининг сони борган сари камайиб боради. Қачонки 1 мм қонда уларнинг сони 200 га етса ИИВ ташувчилар ОИТС билан оғриган беморга айланадилар. Ушбу эрта симптоматик бос қич бир неча ойдан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда, одатда, ҳамроҳ касалликлар ривожлана бошлайди (бу касалликлар соғлом одамлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди).

  1 мм қонда СД 4 лимфоцитлар 100 ҳужайрадан паст бўлса кечки симтоматик бос қич бошланиб, иммун тизимининг катта зарарланганлиги ва оғир ҳолат билан характерланади. Ушбу бос қич бир неча ойдан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Беморнинг вазни кескин камайиб кетади, доимий чарчо қни ҳис этади, унинг иммун тизими деярли ишламайди. Бир оз ва қтдан сўнг касаллик сўнгги бос қичга ўтади, бунда СД4 лимфоцитлар сони 1мм қонда 50 ни ташкил этади. Бу бос қич 1-2 йил давом этади ва бемор ОИТС га ҳамроҳ ю қумли касалликлардан ёки саратон (рак) дан нобуд бўлади.

  Касалликнинг ривожланиши беморларнинг индивидуал хусусиятларига боғли қ. Масалан, ҳамроҳ касалликлар СД4 лимфоцитлар даражаси 200 дан оши қ бўлганда ҳам билиниши мумкин- бунда ю қумли касалликнинг кечиши ОИТС ташхисини қўйиш учун етарли бўлади. Махсус даволанмаган беморлар 10-11 йил ичида, баъзан 1 йилдан сўнг вафот этишлари мумкин. ИИВ билан зарарланларнинг 4-7 % қонида эса СД4 лимфоцитлари меъёрий даражада 8 йилгача са қланиб, бемор 20 йил ҳаёт кечириши мумкин.

 

 

 

13.4. ОИТС га ҳамроҳ касалликлар

 

  ОИТС билан оғриган беморлар айнан ИИВ билан зарарланганликлари учун эмас, балки ҳамроҳ касалликлардан вафот этадилар. Чунки бемор организми касалликларга қарши кураша олмайди ( касаллик қўзғатувчилар танада шунингдек, атроф-муҳитда бисёр бўлади). Ҳозирги ва қтда шундай касалликларнинг 25 таси маълум. Ушбу касалликларнинг исталган биттаси симптомлари билинса инсоннинг ОИТС га чалинганлиги ҳа қида шубҳа қилинади.

  ОИТС га Pneumocystis carinii замбуруғи қўзғотадиган пневмония, бактериал пневмония, сил касалликлари ҳамроҳ бўлиши мумкин. Эрта симптоматик бос қичда замбуруғли ва бактериал инфекциялар менингит (ОИТС га чалинганларнинг 13 % касалланади) ва бош қа касалликларни қўзғатиши мумкин. Кечки симптоматик бос қичда Micobacteriym avium бактерияси безгак, анемия, ич кетиши касалликларини қўзғайди, бемор вазнини кескин йў қотади, баъзан асаб тизими ҳам ишдан чи қади.

  ОИТС га чалинган беморлар орасида герпес гуруҳи вируслари қўзғайдиган касалликлар кенг тар қалган. Масалан, цитолигаловирус кўзни зарарлайди ва инсон кўр бўлиб қолиши мумкин. Шу гуруҳга мансуб бош қа вирус қон ҳужайраларига зарар етказади. Кўп беморларда саратон касалликлари ривожланади ( қонда В-ҳужайралар лимфомаси, қон томирлари саратони). Аввал терида сиёҳранг кўринишдаги тошмалар пайдо бўлади ва ичга уради-бемор оламдан кўз юмади.

 

13.5. Даволаш

 

  Ҳозирча ОИТС га қарши 100 % самарали вакцина ёки дори йў қ, чунки дори препаратларининг кўпчилиги салбий қўшимча таъсирга эга ва самараси кам.

  ОИТС ни даволашга икки ҳил ёндашув қайд этилган: ген терапияси ва вакцинанинг яратилиши.

  Ген терапияси соҳасида taf ва rev генларини инактивация қилувчи ДНК ни қўллаш умидли натижалар кўрсатди (taf ва rev генлари вирусли о қсилларнинг ҳосил бўлиши учун зарур о қсиллар синтезини назорат қиладилар).

  Олимлар Иив тўғрисида қанчалик кўп маълумотга эга бўлмасинлар самарали вакцинани яратиш ҳали ҳам энг катта муаммо бўлиб қолмо қда. Чунки бош қа вируслардан фар қли ўларо қ, организмнинг имун реакцияси ИИВ ни йў қ қилмайди, шунинг учун вакцинага қандай имун жавоб берилиши маълум эмас. Бундан таш қари ИИВ ҳолатида беморларга кучсизлантирилган ёки ҳатто ўлдирилган вирусларнинг киритилиши хавфсиз эмас. ИИВ га қарши вакцина вирусли антигенларга қарши анти таначалар титрини нафа қат кўпайтириши, балки иммун ҳимоянинг барча воситаларини стимуляция қилиши керак. Бу вазифани бажаришнинг ҳозирча иложи йў қ, чунки инсон иммун тизими қандай ишлаши ҳа қида тўли қ маълумот йў қ.

  ОИТС га қарши 100% самарали вакцина ёки дори ҳозирча йў қ, аммо касалликнинг тар қалиши ва зарарланишининг олдини олиш усулларини тарғиб қилиш катта ёрдам беради. Гиёҳвандлар орасида бир марталик шприц ва игналарнинг тар қатилиши қон препаратларининг ОИТС га текширилиши зарарланиши хавфини анча камйтиради.

  Кўпчилик инсонлар зарарланишдан ўзларини буткул ҳимояланган деб ҳисоблайдилар, чунки унинг тар қалиш йўлларини яхши биладилар. Аммо бундай ишончга тўли қ асос йў қ.

 

Калит сўзлар: ОИТС-орттирилган иммунитет тан қислиги синдроми, инсоннинг иммунитет тан қислиги вируси.

 

Назорат саволлари:

                 ОИТС касаллиги қандай йўллар билан ю қади?

                 Инсоннинг иммунитет тан қислиги вируси ҳа қида сўзланг.

                 ОИТС қандай ани қланади?

                 ОИТС қандай касалликларини келтириб чи қаради?

                 ОИТС ни даволайдиган қандай услублар мавжуд?

 

АДАБИЁТЛАР

 

                 Адлер М. Азбука СПИДа; Мир, 1991 йил

                 Бойко А.Ф. Не ждите первого звонка!-М, ФиС, 1990,-208 с.

                 Верник Б.И., Волянский Ю.Л., Марчук Л.М. Синдром приобретенного иммунодеффицита. Возможнўе механизмў взаимодействия вируса иммунодефицита человека с ошибками организма: Харьков, 1988.

                 Кузнецов В.П. Система интерферона при ВИЧ-инфекции. Вопросў вирусологии. 1991, т.36 №2, с.9296

 

14-БОБ.САЛОМАТЛИК КУШАНДАЛАРИ (ЧЕКИШ,ИЧКИЛИКБОЗЛИК,ГИЁХВАНДЛИК)

 

14.1 Гиёҳванд модда нима?

 

  Гиёҳванд модда шундай моддаки, уни бир маротаба қўллаганда жалб этувчи руҳий ҳолатни юзага келтиради, мунтазам истеъмол қилинганда эса жисмоний ҳамда руҳий боғланиб қолишни пайдо қилади. Рус тилидаги “наркотик” сўзининг тиббий маъноси-жарроҳлик операциялари ва қтида заур бўлган наркоз учун махсус модда-умум қўлланувчи-лаззат олиш воситаси деган маънога мос келмайди. Жаҳон соғли қни са қлаш ташкилоти ўзининг жиддий ижтимоий хавфлилиги ва шахснинг саломатлигига етказадиган зараридан келиб чи қиб, гиёҳванд моддалар сирасига турли препаратларни киритади.

 

Гиёҳвандлик дегани нима?

 

  Гиёҳвандлик у ёки бу гиёҳванд ёки гиёҳванд моддани суистеъмол қилиш (ўзи ва атрофидаги кишиларга зарар келтириб қўллаш) натижасида юзага келадиган касалликдир. Гиёҳвандлик-кенг қамровли, жисмоний соғломликка, ички дунёга, бош қа кишилар билан, ху қу қий қонунлар билан муносабатларга, шахс-яшаш тарзига ўз таъсирини кўрсатадиган касаллик ҳисобланади. Гиёҳвандлик кўчасига кирган одам аста-секин ўзининг барча маънавий хислатларини йў қотади, руҳий жиҳатдан қисман ёки тўла хастага айланади, дўстлари, кейин эса оиласидан айрилади; ҳеч қандай касбни эгаллай олмайди ёки илгари эгаллаганини унутади; ишсиз яшаш учун маблағсиз қолади; жиноятчилар сафига жалб қилинади; ўзи ва атрофидагиларга бир дунё кулфатлар олиб келади. Бу касалликнинг энг даҳшатли томони шундаки, усмирларнинг ўзигина эмас уларнинг я қинлари ҳам бола гиёҳванд моддани шунчаки атиб кўрган, бу шўхлик қилгангина эмас, балки энди уни мунтазам истеъмол қилмаса бўлмаслигини, унга боғланиб қолганлигини жуда кеч англайдилар. Ўсмир ёки йигит организмининг ўзига хос жисмоний хусусиятлари гиёҳванд модданинг тури ва сифатига қараб, унга ўрганиб қолиш бир марта қабул қилгандан кейин ҳам ёки “шўхлик қилиш” бошланганидан 2-3 ойдан кейин ҳам юзага келиши мумкин.

 

 

 

Гиёҳвандлар кимлар?

 

  Сўзлашув тилида “гиёҳванд” сўзи остида гиёҳванд моддаларни қабул қилувчи киши тушунилади, хусусан, наркологияда русча “наркоман” сўзи қўлланилмайди. Тиббиёт ху қу қшунослик эмас шифокорлар эса қораловчи эмас. Шунинг учун киши қандай касаллик билан оғримасин, шифокор учун у ёрдамга, эътиборга, ўз муаммоларини тушунишларига муҳтож бўлган бемордир. Касаллик туфайли бўлган муаммоларини шифокор беморларга ташхис қўяди лекин ҳукм чи қармайди, бу турли сабабларнинг юзага келишига сабаб бўлмайди. Алкоголга боғланиб қолган бўлса-алкоголизм билан касалланган. Гиёҳванд моддага боғланиб қолган бўлса-гиёҳвандлик билан касалланган. Гиёҳванднинг ҳаёти жуда оғир ҳар қандай хурсандчиликдан маҳрум. У ўзини ҳаётдаги ўз ўрнини топа олмаган омадсизлар муҳитига тушиб қолган. Бундай муҳитда инсоний қадр- қиммат, бир-бирини тушуниш, дўстлик, ҳурмат, ўзаро ёрдам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Алкоголга боғланиб қолган бўлса-алкоголизм билан касалланган. Гиёҳванд моддага боғланиб қолган бўлса-гиёҳвандлик билан касалланган.Гиёҳванднинг ҳаёти жуда оғир ҳар қандай хурсандчиликдан маҳкум. У ўзини, ҳаётдаги ўз ўрнини топа олмаган омадсизлар муҳитига тушиб қолган. Бундай муҳитда инсоний қадр- қиммат, бир-бирини тушуниш, дўстлик, ҳурмат, ўзаро ёрдам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас! Агар кишининг қўлида гиёҳванд моддалар ёки уларни сотиб олиш учун пули бўлсагина, буларга ҳа қ қи бор. Шунинг учун у доимо таваккал қилишга, фирибгарлик қилишга, қариндош-уруғларидан пул сўраш ёҳуд ўғирлашга мажбур, ма қсад-гиёҳванд модда бўлмаганда юзага келадиган азоб-у қубатларга йўл қўймаслик. Шу туфайли у қонунга қарши боради ва ҳатто жиноятлар содир этади. Шахсий ҳаёт учун ва қт қолмайди. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш о қибатида унинг саломатлиги тобора ёмонлашиб боради ва қт ўтган сайин у буни кучлиро қ сеза боради. Айни ва қтда унинг оиласи (агар бўлса) ва дўстлари (агар улар гиёҳванд бўлмасалар), одатда, уни бу ҳалокатли одати исканжасидан қут қариб олиш барча чораларни кўрадилар, гиёҳванд моддаларни қабул қилишни тўхташи учун унга таъсир ўтказмо қчи бўладилар. Гиёҳванд икки ўт орасида қолади-бу томондан касаллик ўз талабларини қўяди, иккинчи томондан эса брин-кетин дўстларидан айрилади, оиласи билан муносабати ёмонлашади.

  Агар гиёҳванд шундай моддаларни томир ичига юборса, у 5-10 йил яшаши мумкин. шу ва қтнинг 90% и мобайнида у касалликларга чалинади, деволанади, ёр дўстларидан айрилади, инсонийлик қиёфасини йў қотади. Лекин ҳар доим гиёҳванд моддалар учун пули бўлган, уларни оз-оздан қабул қилиб юрадиган, ўз саломатлигини ҳалокат ё қасига боргунча даволаниб турадиган гиёҳвандлар учунгина кўрсатилган муддат тўғри келади. Кейинги пайтларда пайдо бўлган синтетик гиёҳванд препаратлар-крэк, экстазм ва бош қа кўпгина турлар ёки илгаридан маълум бўлган ЛСД гиёҳванднинг ҳаётига у билан танишганидан 7-8 ой ўтгандаё қ чек қўяди.

 

 

 

14.2 Гиёҳвандларнинг ўлимига нималар сабаб бўлади?

 

                 Жароҳатлар-эҳтиётсизлик туфайли, йўл ҳодисаларида; гиёҳвандлар кўп учрайдиган “разборкалар” да.

                 Қон йў қотиш туфайли ҳалок бўлиш-агар гиёҳванд қон томирига препарат юбориш пайтида уни кесиб юборган бўлса.

                 Гиёҳванд ўз организми бардош бера оладиганидан кўпро қ дозадаги гиёҳванд моддани қабул қилса.

                 Сифатсиз гиёҳванд моддалардан заҳарланиш.

                 Касалликлар- қоннинг йирингли заҳарланини; зотилжам; сурункали жигар етишмовчилигига. Жигар фа қат алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш натижасидагина эмас, организмнинг ҳар қандай заҳарланиши туфайли ҳам қатти қ зарарланиши мумкин.

                 Жинояткорона муносабатларга жалб қилинганлик ю қори даражаси

                 Мастлик ҳолатидаги эътиборсизлик ва енгилтаклик.

                 Инъекция ва қтида озодалик ва стериллик қоидаларига риоя қилмаслик.

                 ОИТС.

 

Ўсмир ёшида, шахс шаклланиб келаётган даврда бола ўз имкониятларини синаб кўради. У ҳамма нарсани ўзи ҳис қилиб, бошидан ўтказиши керак. Бу давр ўсмирнинг маънавий ҳамда жисмоний куч- қувватига катта талаблар қўяди. Шунинг учун ҳам, агар ўсмирнинг гиёҳванд модда топиш имконияти бўлса, унинг таъсирини ўзида синаб кўриш эҳтимоли катта. Агар ўсмир маънавий жиҳатдан етилмаган, бўйсинувчан бўлса (гиёҳвандликка олиб келадиган, бош қа сабабларни биз қуйида санаб ўтамиз), у гиёҳванд моддани бирор обрўлиро қ ёки хатто ўзи ҳайи қадиган кучлиро қ дўстининг қистови билан такроран қабул қилиши мумкин.

  Гиёҳвандликка ўхшаш бош қа касалликлар ҳам бор-бу алкоголизм каби даҳшатли касалликни келтириб чи қарувчи алкогол-этиль спиртига ўхшаш моддаларни, никатинга ўрганишни пайдо қилувчи тамакини, расман гиёҳванд моддалар рўйхатига киритилмаган, аммо жисмоний ҳамда руҳий боғланиб қолишга-токсикоманияга олиб келадиган моддаларни суистеъмол қилишдир.

  Нарколог шифокор гиёҳвандлик касаллигига йўли қ қан кишини даволашга киришишдан аввал, биринчи навбатда, унинг таржимаи ҳоли ва касаллигининг ривожланиш тарихи (анамнези) гиёҳвандликка учрамаган кишиларнинг тарихидан нимаси билан фар қланишини ани қлашга ҳаракат қилади. Одатда, қуйидаги хусусиятлардан бири ёки бир нечтасининг мавжудлиги маълум бўлади:

                 Бош миясининг чай қалиши, айни қса, бир неча марта.

                 Ҳомиладорлик ва қтидаги ўзгаришлар, яъни я қ қол кўзга ташланадиган бош қоронғилик-токсикоз белгилари, онанинг ҳомиладорлик ва қтида бошидан кечирган ю қумли ёки оғир сурункали касалликлари.

                 Онанинг ҳомиладорлик ва қтида алкоголь истеъмол қилиши.

                 Болаликда оғир ўтган ёки сурункали касалликлар, жумладан, шамоллашлар. Тез-тез ангина бўлиш.

                 Руҳий касалликлар. Беморнинг я қин кишиларидан 555555 ёмон феъл атвори ёки умум қабул қилинган аҳло қ қоидаларини тез-тез бузиши.

                 Беморнинг я қин қариндошларидан бирортасининг алкоголизм билан касалланганлиги (тинимсиз ичиб маст бўлиш) ёки гиёҳвандлиги.

                 Беморнинг болаликдан (12-13 ёшдан) алкоголь истеъмол қила бошланганлиги.

                 Беморнинг учувчан, гиёҳванд моддалар каби таъсир қилувчи моддалар-бензин, эритувчилар, “Момент” елими ва бош қаларни суистеъмол қилиши.

                 Бемор феълини туғма бе қарорлиги.

Ю қорида санаб санаб ўтилган хусусиятлардан бирортасига эга бўлмаган кишилар ҳам гиёҳвандлик моддаларига ружу қўйиши мумкин. Бунга турли ижтимоий –руҳий омиллар сабаб бўла олади:

-ў қишда ва ишда ўзини кўрсата олмаслик, яъни жамиятда ўз ўрнини топишга интилишнинг муваффа қиятсизликка учраши. Отанинг алкоголизми ўсмирга оилада ўта қатти қ қўл муносабатда бўлиш ўз келажагига нисбатан қўйилган хаддан орти қ ю қори талабларнинг бажариш имкониятининг йў қлиги. Ота-онанинг доимий ўзаро зиддиятлари. Она томонидан кучли ҳиссиёт билан ўсмирнинг рад этилиши. Бу онанинг руҳий ёки асаб касалликлари билан боғли қ равишда ҳа қи қий рад этиш бўлиши ҳам мумкин. Агар онанинг “дилдан” суҳбат қилишга ва қти бўлмаса, ёки оилада бундай суҳбатлашиш қабул қилинмаган бўлса, ўсмирга бу рад этиш бўлиб туюлиши ҳам мумкин. Ўсмирнинг ижтимоий ма қомини кескин ўзгартириб юборган “оилавий ин қироз”. Онанинг алкоголизми. Ота-она ёки оиланинг бош қа аъзолари томонидан орти қча ғамхўрлик кўрсатилишига қарши исён. “Қийин” ўсмирлар учун мўлжалланган махсус интернатга жойлаштириш. Жисмоний ну қсон туфайли тенгдошлар томонидан рад этилиши. Кучли ҳиссиёт ор қали қатти қ боғланиб қолган кишисидан айрилиш. Оила таркибидаги ўзгаришлар. Оила учун намуна ролидан ажралиш. Оиладан турли фожеали во қеалар (ота-оналардан бирининг хиёнаткорлиги, опа-синглиси ёҳуд ака-укасининг номусига тегилиши). Бо қиб олинганлик сирининг ошкор бўлиши. Жинсий хасталиклар туфайли (жинсий заифлик, гомусексуализм) изтиробга тушиш. Оила аъзолари орасида гиёҳвандларнинг мавжудлиги. Зерикиш, бекорчилик, ҳеч қандай машғулотнинг йў қлиги.

  Нима учун айнан ёшлар кўпро қ гиёҳвандларга айланадилар? Бунга ўсаётган организмнинг физиологик ва руҳий хусусиятлари сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ўсмирлик ёшининг ижтимоий руҳий хусусиятлари. Жисмоний етилиш, жинсий ривожланиш, пубертатлик даври туфайли организмда нейроэндокрин ўзгаришларнинг кескинлашуви ўсмирларда эрта гиёҳвандлик, алкоголизм ва токсикоманияга олиб келувчи турли тажрибаларни ўтказиб кўриш истагини пайдо қилади. Ўсмирлик даврида, жинсий етилиш пайтида хул қ-атвор ҳаётнинг шу бос қичига хос эркинлик ва жинсий майлнинг тезкор шаклланиши билан белгиланади. Бундай ўсмирларга табиий тарзда хос бўлган ўзгаришлар гиёҳвандликнинг юзага келишига ёрдам берувчи омил бўлиб қолиши мумкин. Аммо ўсмирлик даврининг хобби каби омиллари ҳам борки, улар бола атрофидаги катталар ва жамоатчиликнинг а қл билан иш тутиши о қибатида ёмон одатларга бар қарорликни оширади.

  Замонавий ўсмирлар маданияти гиёҳвандликка қизи қишни кучайтириб қўя оладими? Албатта, фа қат ўсмир (муҳитига хос, алоҳида маданияти мавжуд) . Ўсмирлар маданиятига эргашиш ўз-ўзидан гиёҳванд моддаларни суистеъмол қилишга олиб келмайди. Инсониятнинг тара қ қиёти қатъий қабул қилинган, асрлар давомида сараланган қоидлар ва анъаналарни енги яна ҳам илдамро қ қоида ва анъаналар фойдасига инкор этиб келишидан иборат. Тўла шаклланган катта ёшли киши одатда анъанани инкор қилиб, қандайдир, енгилликни синаб кўришга уринмайди . Айнан ёшлар маданиятини янгиловчидир. Кўпинча, катталар омонидан ўсмирлар маданияти- қадриятларнинг алоҳида тизими ва шартлари, кийимлари, муси қа ва ра қслари алоҳида, ўзига хос тили, ўзини тутиш йўсини ва имо-ишораларининг қабул қилинмаслиги, уларнинг кескин ва қўполлик билан тан қид остига олиниши эркинлик реакциясининг пайдо бўлишига олиб келади. Эҳтимол, ота-оналар фарзандлари учун ташвишланиб, айнан сўзлашиш ва кийиниш ёки бош қача муси қа тинглаш истагида гиёҳвандликка қизи қиш сабабларини илғаб олсалар керак. Лекин бу мутла қо нотўғри. Ўсмирнинг ўз ғоясини амалга ошириш чун ижтимоий имкониятларга эга эмаслиги (касби, ҳаётдаги муайян ўрнинг йў қлиги) эркинлик реакциясини я қин теваракдаги кишилар-бевосита ота-она, тарбиячи ва устозлар томонга йўналтиради, умуман катта авлодга, ниҳоят тар қатади. Бу ҳолатда, яъни эркинлик реакцияси тенгдошлар билан гуруҳларга бирлашиш реакцияси билан уйғунлашганда, ахло қ ёшлар исёни даражасига етиб, жамиятга қарши тус олиши мумкин. “Эркинлик билан заҳарланиш” деб аталган алоҳида ахло қ шакли эркинлик реакциясининг кескинлашган тарзда намоён бўлиши саналади. Ўсмирнинг қатъий тартибга солинган ҳаёти бирдан тўла эркинлик билан, доимий ғамхўрлик остидаги ҳаёт эса муста қиллик билан алмашинса, бу ҳа қи қий “эркинлик билан заҳарланиш” бўлади. Бундай вазият ота-она ажрашганда, улардан бири сафарга кетганда, иккинчиси уззу-кун ишда бўлса, мактабни тугатгач юзага келади. Бунда айнан илгари рухсат этилмаган нарсалар ўзига жалб қилади. Чекиш, ичиш, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш бошланади. “Эркинлик билан заҳарланиш”, айни қса, “дастлабки қидирув гиёҳвандлиги” учун қулай шароит ҳисобланади. Кўпинча аввал алкологоль ва тамаки танланади. Лекин гиёҳванд моддани топиш осон бўлган жамиятда биринчи бўлиб шундай моддаларни танлаб оладилар. Сиз эътироз билдириб, “экстази”ни фа қат дискотекаларда истеъмол қилишларини, бу препарат дискотекалар туфайлигина пайдо бўлганлигини эслатишингиз мумкин. Биро қ бунда ҳам сиз хато қиласиз. Ўсмирларнинг ра қс тушиш истаги айбдор эмас, ўз даҳшатли моли учун бозор қидирган гиёҳвандлик моддаларининг савдогарлари ўсмирлар руҳияти ва маданиятидан фойдаланиб, гиёҳванд моддаларини ёш муҳитига олиб кирадилар. Айтиш керакки, бу савдогарларнинг ўзлари камдан-кам ҳолларда гиёҳвандликка мубтало бўладилар. Улар бу моддалар қандай мудҳиш о қибатларга олиб келишини яхши биладилар, шунинг учун бу балодан ўзларини тортиб, ўзгалар саломатлигидан пул ясашда давом этадилар. Ўсмир руҳиятига хос бўлган гуруҳлашиш реакцияси ва эркинлик реакцияси кучли ҳиссиётларни фаоллик билан излашга ёрдам беради. Гиёхвандлик моддаларини сотиш илинжида юрганлар я қин атрофда бўлса, бу реакция уларни татиб кўришга мажбур этади. Айни қса, агар ўсмир механик машинача сингари мактаб-кўча-телевизор доирасида яшаётган бўлса, бундай якун му қаррар. Бош қа машғулот бўлмаганлиги учун телевизорда кўрсатиладиган “Ёшларнинг чиройли ҳаётига” та қлид қилиш истаги пайдо бўлади. Дарслар жонга теккан, ў қиш ёмон бўлса, улар ҳатто оғирлик ҳам қила бошлаган. Ёнингда эса механик машиначага айланмаслик учун нима қилиш кераклигини ўз мисолида кўрсата оладиган ҳеч ким ҳам йў қ. Катталарнинг ўзи машинкадай яшайди- ёмон кўрган ёки кам маош тўланадиган иши сериаллар. Ўзаро суҳбатлашиш учун қачон ва қт топиш мумкин? Нима учун узлуксиз телевизор кўриб ўтириш истагини ишдан чарчаб келганликка йўядилар? Тирик, ҳа қи қий, бегона эмас, жондан бўлган фарзанд эса қизи қтирмайди. Ҳар қандай инсон- ёнимизда яшаётган бутун бир дунё. Бир ва қтлар инсоният осмоннинг кўк гумбази ортида чексизлик мавжудлигини билмас эди. Худди шундай боласига: “Бор, ҳала қит берма!” деяётган ота-оналар нимани йў қотганликларидан бохабарлар. Бола шунчаки сайр қилиб келишга кетмайди. У ўз саволларига жавоб излаш учун кетади. Бу жавобни гиёҳвандлар орасидан топса не ажаб?!

 

Калит сўзлар: гиёҳванд модда, гиёҳвандлик, гиёҳванд.

 

Назорат саволлари:

                 Гиёҳванд модда нима?

                 Гиёҳвандлик дегани нима?

                 Гиёҳвандлар кимлар?

                 Гиёҳвандларнинг ўлимига нималар сабаб бўлади?

 

Адабиётлар:    

Курбанова Д. Что такое наркомания? Т. “Янги аср авлоди”, 2000,

с 32.

Маптев А.П., Горбунов В.В. Коварнўе разрушители здоровья. М. Советский спорт, 1989

Шадиметов Ю. Научно-технический прогресс, образ жизни и здоровье. Т.Узбекистан, 1987. с 181.

«Валеология асослари» дарслигининг мундарижаси