3-БОБ. ВАЛЕОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШ ТИЗИМИ

 

Кўп босқичли тадқиқотлар натижасида ушбу иш муаллифи томонидан валеологиянинг усул ва воситалари, амалий машғу-лотларнинг самарали шакллари, умуман олганда, талабалар соғлом-лаштириш жисмоний тарбиясининг экспериментал тасдиқланган тизими аниқланди.

Ишлаб чиқилган илмий концепция ва талабаларни соғлом-лаштиришнинг экспериментал тасдиқланган тизими сало-матликни яхшилашнинг илмий педагогик асоси ҳисобланади.

Талабалар соғломлаштириш жисмоний тарбияси тизими-нинг таркибий элементларини қуйидагилар ташкил этади, машғу-лотлар мақсади, вазифалари ва ишлаб чиқилган шакллари, самарали усуллар, воситалар ва педагогик назорат (расм).

Жисмоний етуклик, талабаларни соғломлаштириш педаго-гик жараёни мақсади ва натижалари каби, саломатлик даражаси ва талабанинг ҳар томонлама тайёрлигини интеграл баҳолаш билан характерланади.

Соғломлаштириш вазифалари валеологик тарбия жараёнида амалий машғулотларнинг самарали шакллари ( соғломлаштириш, назорат, умумий жисмоний тайёрланиши, соғлом ҳаёт тарзи кўникмаларини шакллантириш), усуллари (мусобақа, ўйинлар, регламентлаштирилган машқлар) ва воситалари (югуриш, атлетик гимнастика, спорт ва миллий ўйинлар, ҳаво-қуёш ванналарида, сув муолажалари ёрдамида чиниқиш, шейпинг, шарқ якка курашлари ва ҳ.з) ёрдамида бажарилади.

 

Маъруза

Маъруза - олий ўқув юртида таълим беришнинг анъанавий етакчи шаклидир. Унинг асосий дидактик мақсади - ўқув матери-алини талабалар томондан эгалланиши учун ориентирли асосини шакллантириш.

Маъруза - ўқув машғулотларининг барча шакллари учун методологик ва ташкилий асос ҳисобланади. Тадқиқотларимиз натижалари жисмоний тарбияни соғломлаштириш йўналишида ташкил этиш зарурлигини кўрсатганлиги сабабли назарий бўлимга ишлаб чиқилган маърузалар киритилди.

 


Талабаларга валеологиядан таълим бериш тизими

 

Мақсад

 
 

 

 

Жисмоний етуклик

 
 

 

 

Соғломлаштириш

 

тарбиявий

 

таълим

 
 

 

усуллар

 
 

 

Умумий жисмоний тайёргарлик

 

Соғлом хаёт тарзини шакллантириш

 

Усуллар

 

Кескин регламент

аштирилган

 

Мусобақа

 

Ўйин

 

 

 

Ўз –ўзини назорат қилиш ва баҳолаш

 

Воситалар

 

Хаво, қуёш ваналарида чиниқиш сув муо-лажалари соғлом

лаштирувчи сузиш

 

якуний

 

Телеметрик компьютер комплекси тизимлари

 

Юрак уриши мониторлари

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



Лаборатория машғулотлари

 

Шуни айтиб ўтиш керакки, валеологик тарбия амалиётида лаборатория машғулотлари киритилмаган. Айни пайтда лабора-тория машғулотларининг мақсади - предметнинг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш ва етук усуллар, ҳисоблаш техникаси қўлланилган тадқиқотлар кўникмаларини, психологик текшириш усулларини эгаллашдир. Шунинг учун талабаларни ўқитиш, тарбия қилиш ва соғломлаштириш жараёни сифатини яхшилаш, жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний аҳвол, шахснинг типо-логик хусусиятларини аниқлаш малакасини шакллантириш учун лаборатория машғулотларидан фойдаланиш лозим.

 

Валеология бўйича амалий машғулотлар

 

Жисмоний тарбия бўйича ўқув машғулотлар олий ўқув юртларида валеологиянинг асосий ва мажбурий шакли ҳисоб-ланади. Машғулотларда талабалар соғлом ҳаёт тарзи ҳақида билим оладилар, малакаларини оширадилар, жисмонан ривожланадилар. Жисмоний тарбия машғулотлари ўз хусусиятларига эга бўлиб, улар ҳаракат сезгилари, ҳолатнинг тез-тез ўзгариши, юқори эмоцио-наллик, коллектив ҳаракатлар билан характерланади. Педагогик эксперимент ўтказиш жараёнида жисмоний соғломлаштириш ва профилактик  машғулотларнинг самарали формалари ишлаб чи-қилди.

Жисмоний соғломлаштириш машғулоти жисмоний тарбия-нинг педагогик ва методик принципларига биноан ўтказилади. Машғулотни ўтказиш принциплари қуйидаги талаблар асосида конкретлаштирилди:

- машғулот таълим, тарбиявий ва соғломлаштириш вазифа-ларини бажариш, талабаларда жисмоний машғулотларга қизиқишни шакллантириш, уларни актив фаолиятга ундаши керак;

- машғулот вазифалари контингентнинг бошланғич аҳволи ҳақидаги маълумотлар (жисмоний ривожланиши, жисмоний ва функционал тайёрлиги) асосида тузилган бўлиши лозим;

- машғулот мазмуни, уни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси ҳар бир талабанинг психологик тадқиқотлар натижа-сида аниқланган индивидуал типологик хусусиятлари ва шахсий характерига асосланган бўлиши керак;

- машғулот мазмуни ва юкламаси ўқув жадвалдаги бошқа умум таълим дарсларига мос келиши керак.

Бундан ташқари, машғулот тузилаётганда асосий дидактик тамойиллар (онглилик, фаоллик, мунтазамлилик, кетма-кетлик, кўргазмалилик, амалий йўналтирилиш) эътиборга олиниши керак, чунки буларсиз машғулот исталган натижани бермайди.

Юқорида қайд этилган тамойиллардан ташқари ўқув маш-ғулоти тузилаётганда бир қатор умумий методик талабларга ҳам эъ-тибор бериш лозим. Масалан, ҳар бир машғулот шуғул-ланувчиларнинг актив фаолиятини таъминлаб берувчи, тананинг умумий меҳнат қобилиятини ўсишига, қўйилган вазифаларни муваффақиятли ечишга ёрдам берувчи рационал зичлик тамойил-лари асосида тузилган бўлиши керак. Бундай машғулот шуғул-ланувчилар организмига ижобий таъсир этади, танани оптимал физиологик юклама билан таъминлаш талабларига жавоб беради. Бунда шуғулланувчиларнинг мустаҳкам интизоми, ҳаракатлари-нинг уюшқоқлиги асосий талаблардан бири бўлиб, уларсиз тарбиявий вазифаларни ҳал қилиб бўлмайди. Бундай талабларга, шунингдек, шуғулланувчилар ҳаракатининг эмоционаллиги, кол-лективлиги, уларнинг қизиқишлари, индивидуал қобилиятлари ҳам киради, бунда жисмоний соғломлаштириш машғулотларини ту-зишда бир хиллилик инкор этилади.

Тадқиқотлар натижасига кўра турли тестлар мусобақа усулини қўллаш ҳамкорлик муҳитини яратиш учун зарурдир. Талабанинг ўқитувчи билан бевосита мулоқотда бўлиши уларнинг ўқишига, ривожланишига ижобий таъсир этади. Машғулотларнинг самарадорлиги ўқитувчи ва талаба ўртасида алоқа нақадар аниқ ўрнатилганлигига, бу алоқанинг жисмоний ривожланиш кўрсат-кичлари ва шахснинг типологик хусусиятларига нақадар тўлиқ мос келишига ҳам боғлиқ.

Бу маънода валеологик тарбия талабанинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига эҳтиёжни мустаҳкамлашга йўнал-тирилган ўқув ва жисмоний соғломлаштириш фаолиятини ташкил этишнинг кўп қиррали жараёни сифатида кўриб чиқилади.

Машғулотни тузиш ва унда илмий асосланган ўқув матери-алини режалаштириш асосий вазифаларни белгилаб олиш билан амалга оширилади. Бу вазифалар умумий йўналишни, машғулот-нинг мазмуни ва усуллари, тарбия, таълим ва соғломлаштириш воситаларини белгилаб беради. Таълим, тарбия ва соғломлаштириш вазифалари жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, қон айланиши, шахснинг типологик хусусиятлари баҳосига қараб конкретлаш-тирилиши лозим.

Тадқиқотлар натижасига кўра талаба ёшлар валеологик тарбиясининг асосий вазифаларига саломатликни, жисмоний ривожланишини яхшилаш; ўқув тарбия жараёнини шахснинг типологик хусусиятлари (флегматик, холерик, меланхолик, санг-виник) ни ўрганиш асосида индивидуаллаштириш; қуйи курс талабаларини ўқув юртига адаптациясини енгиллаштириш мақса-дида валеологик тарбиянинг соғломлаштириш йўналишини кучай-тириш; тананинг ташқи муҳим таъсирига қаршилигини ошириш, чарчоқни бартараф этиш киради.

Жисмоний машқларни бажариш шакллари, усуллари, даво-мийлиги, кетма-кетлиги валеологиянинг асосий вазифаларига бевосита боғлиқ. Шундай қилиб, машғулотнинг мазмунини белги-лаб берувчи педагогик вазифалар бошланғич омил ҳисобланади. Шуқулланувчиларнинг ҳаракат фаолияти жараёнида иш қобилия-тининг муайян ўзгариши жисмоний машғулотларнинг яна бир асо-сий омилларидан биридир. У функционал ҳолат динамикасини, тана тизимлари (ҳаракат аппарати, ички органлар ва ҳ.з) имконият-ларини акс эттиради.

Яна бир муҳим омил-жисмоний машқларнинг шуғулланув-чиларга табиий таъсири. Бу, биринчи навбатда, алоҳида машқлар ёки машқлар бирикмасининг самараси. Жисмоний машқлар инсон танаси ва руҳиятида маълум ўзгаришларга сабаб бўлади. Бу ўзгаришлар машқлар тўхташи билан йўқолмайди, балки маълум муддат сақланиб туради. Ўзгаришларнинг сақланиб туриши навбатдаги машқларни бажаришга ёрдам бериши ёки аксинча, ҳалал бериши мумкин. Масалан, оғир жисмоний юкламали машқ-лардан сўнг қийин координацияли, янги ҳаракатларни ўрганиш яхши самара бермайди. Чидамлиликни мустаҳкамлаш машқлардан сўнг тезликни оширувчи машқлар ҳам кутилган натижани Бер-майди.

Чайирликни оширувчи машқларни бажариб катта ампли-тудалар билан характерланувчи ҳаракатли машқлар техникасини ўрганиш яхши натижалар беради. Машғулотлар режалаштирила-ётганда психологик тадқиқотлар натижалари муҳим аҳамиятга эга. қуйи курсларда соғломлаштиришга йўналтирилган дарслар талаба-нинг шахсий хусусиятлари (характери, темпераменти, асаб тизим-ининг аҳволи), ўқув жараёнига ўрганиш қийинчиликлари асосида режалаштирилган.

Валеологик тарбия ва машқларини педагогик назорат қилиш асосида «ўқитувчи - ўқувчи» тизимидаги оператив алоқа билан таъминлаш ва ўқув жараёнини юқори даражада бошқариш бўйича тадқиқот натижаларини ҳам ҳисобга олиш муҳим.

Жисмоний машғулотлар ташқи омилларга ҳам бевосита боғлиқдир. Гимнастика зали, спорт майдочаси, сузиш ҳавзасидаги машғулотлар бир-биридан фарқ қилади.

Жисмоний машғулотлар режалаштирилаётганида Ўрта Осиё регионининг қуруқ иссиқ иқлимини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Жисмоний машғулотларнинг ҳар бир шарти шуғулла-нувчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига, уларнинг хулқи ва иш қобилиятига ўз таъсирини кўрсатади.

Валеологик тарбиянинг таълим вазифаси - соғлом ҳаёт тарзи кўникмаларини шакллантиришга ўргатиш. Баён этилганлар нафақат назарий, балки амалий планда ҳам амалга оширилади. Зеро талаба саломатлиги унинг ҳаракат фаоллиги, тўғри овқатланиши ва кун тартибига боғлиқ бўлади.

Хусусий ва асосий вазифаларни белгилашда ва воситалар мазмунини аниқлашда жисмоний машқларнинг соғломлаштириш йўналиши бўйича қатор методик талабларни ҳисобга олиш керак, бу талаблар жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, қон айла-ниши, шахснинг типологик хусусиятлари ва ҳаракат сифатлари кўрсаткичларининг ўзаро алоқасига асосланган бўлади.

Шундай қилиб, жисмоний ривожланиш ва гавда тузили-шини яхшилаш талаба ёшлар жисмоний тарбиясининг асосий шарт-ларидан биридир ва бунга ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш жара-ёнларида куч-қувватни оширувчи махсус машқлардан мунтазам фойдаланиш орқали эришилади.

Қон айланиши ошиши билан қон билан таъминлаш ва моддалар алмашинуви яхшиланади. Ҳаракат фаоллиги мушак-ларнинг қисқариш ва насос функцияларини оширади. Бу эса вена қонининг юракка йўналган ҳаракатига ёрдам беради, томирларнинг периферия қаршилигини камайтиради юрак - қон тизимининг яхши-лашини таъминлайди. Қон айланишини яхшилаш омиллари қато-рида жисмоний машқлар етакчи роль ўйнайдилар.

Соғломлаштириш - профилактик машғулотларнинг ишлаб чиқилган структураси ҳаракат фаоллигини оширишга ёрдам беради. Талабалар гавда тузилиши, жисмоний ривожланишини яхшилашга йўналтирилган, 500 дан 1000 гача ҳаракатларда акс эттирилган жис-моний машқларни бажардилар.

 

3.1.Жисмоний соғломлаштириш машғулотларининг тузилиши

 

Машғулотнинг кириш (тайёрлов) қисми асосий ўқув-соғ-ломлаштириш ишига замин тайёрлайди. Кириш қисмининг умумий вазифаси - шуғулланувчилар эътиборини фаоллаштириш, уларни машғулотлар мақсади ва мазмуни билан таништириш, шунга мос руҳий шароитни яратиш. Тайёрлов қисмда соғломлаштириш гим-настикасининг 25-30 такрорлашдан иборат 25-30 машқларидан фойдаланилади. Асосий қисмда респиратор касалликлар профилак-тикаси учун соғломлаштирувчи югуриш (2-5 км), спорт ва ҳаракатли ўйинлар куч-қувватини оширувчи машқлар билан уйғунлашиб кетади. Якунловчи қисмда ҳаво - қуёш ванналарида чиниқиш, сув муолажалари ўтказилади. Талабаларга тўғри овқат-ланиш тавсия этилади.

 

Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича амалий машғулот

 

Кириш (тайёрлов) қисм. Секин суръатда 8-12 минут югуриш. Чайирлик, чаққонлик эътиборни яхшилашга йўналтирилган машқлар - қўлларни зарб билан силкитиш, сакраш, ўтириб-юриш машқларни хуштак чалиб, команда бериб бажариш, айланиб сакраш, эгилиш ва х.з. Ҳаммаси бўлиб 20 дан кам бўлмаган (20-30 такрорлашдан иборат) турли машқлар. Асосий қисмда жуфт-жуфт бўлиб оғирлиги 2-4 кг бўлган коптоклар билан машқлар бажа-рилади: коптокни икки қўллаб бошдан ошириб, пастдан кўкракдан итариб улоқтириш ва ҳ.з; 3 киши, 4 киши бўлиб: 2 та-3 та коптокни бир вақтнинг ўзида улоқтириш - узлуксиз 20-30 улоқтриш серияси. Ҳаммаси бўлиб 10 тадан кам бўлмаган машқлар. Юқори елка айланаси, қўллар учун машқлар. Ётган ҳолда ерга тиралиб қўлларни букиш ва ёзиш (икки қўл панжаларини устма-уст қўйиб, қўллар елкадан кенгроқ ва муштларда, бармоқларда) – 4 марта (ҳар бири 10-12 такрорлашдан иборат). Тортилиш 6-8 марта. Баскетбол ёки волейбол. Чайирликни оширувчи машқлар.

 

Бир-бири билан боғлиқ жисмоний машқларни бажариш

бўйича амалий машғулот

 

Кириш (тайёрлов) қисм. Умумий ривожлантирувчи хара-катдаги машқлар - 15-20 дан кам бўлмаган машқлар. Асосий қисмда футбол, волейбол ўйинлари - 15 минутдан 4 тайм. Танаффус пай-тида куч-қувватни оширувчи ( тўсинларда бажариладиган машқ-лар), чайирликни оширувчи машқлар.

Тренажер залларида бир неча гимнастик снарядларни бирлаштирган «Здоровье» универсал тренажеридан фойдаланилди. Булар: гимнастик девор, тўсин, юқори ва қуйи испандерлар. Бу тренажерда қўл, оёқ, тана учун турли машқларни бажариш мумкин.

Блокли қурилмалардан ва штангалар, тошлар, гантеллар, қорин пресси мушаклари, оёқларни букиб-ёзиш учун махсус қурилмаларидан фойдаланилади.

Атлетизм турли спорт ўйинлари, якка курашлар билан биргаликда олиб борилди ва бу дарснинг ижобий эмоционнал-лигини оширишга ёрдам берди.

Дарслар мазмуни комплекс характерга эга бўлиб, нафас олиш, Юрак-томир тизими, қон айланиши ва кучнинг ривож-ланишига ёрдам берди, саломатликни мустаҳкамлаш жисмоний гўзаллик ва уйғунликка эришишга ижобий таъсир кўрсатди.

Шуни қайд этиш лозимки, жисмоний машқларнинг соғлом-лаштирувчи таъсири талаба кучи, чидамлилиги кўрсаткичларининг ўсиши билан чегараланиб қолмайди, балки улар тананинг барча органлари ишини ҳам яхшилайди. Фақат мушаклар эмас, балки юрак, ўпка, қон томирлари, суяклар ва, ниҳоят, характерларимизни бошқариб турган мия ҳам машқ қилади.

Соғломлаштириш қийматига эга илмий асосланган воси-талар йўқлиги сабабли валеология тарбия жараёнида соғломлаш-тириш жисмоний машқларига етарли эътибор берилмаяпти, ўқиш босқич-лари юқорилашган сайин талабаларнинг жисмоний ривож-ланиши жисмоний ва функционал тайёргарлиги ёмонлашиб бораётганлиги кузатилмоқда.

 

3.2 Саломатликни яхшилашнинг рационал усуллари

 

Ўқитиш соғломлаштиришнинг муваффақияти, унинг мақсад-лари ва мазмунини, шунингдек, ушбу мақсадларга эришиш воситалари яъни, ўқитиш усулларини тўғри белгилаб олишга боғлиқ. Ўқитиш усуллари деганда ўқитиш соғломлаштиришнинг педагогик мақсадларини амалга оширишни таъминловчи ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муайян тартибли, мақсадли муносабатлар тизими тушунилади.

Экспериментал тадқиқотлар натижасида талабалар валео-логик тарбиясининг самарали усуллари (ўйин, мусобақа, қатъий регламентлаштирилган машқлар ва сўз орқали таъсир кўрсатиш усуллари) аниқланган.

 

Ўйин усули

 

Ҳаракат фаолиятини ҳаракатли, спорт миллий ўйинлар шаклида ташкил этиш усули жисмоний тарбия жараёнида кенг қўлланилган бўлиб бошқа усуллар олдида қатор афзалликларга эга. Бу усулнинг моҳияти шундаки, ҳаракат фаолияти ўйиннинг мазмунини, шартлари ва қоидалари асосида ташкил этилади. Ўйин усулининг характерли хусусиятлари:

а) шуғулланувчиларнинг ҳаракат фаолияти юқори руҳий кўтаринкилик фонида олиб борилади;

б) ўйин жараёнида шуғулланувчилар ўртасида, мураккаб муносабатлар вужудга келади.

Бу хусусиятлар талабаларнинг ҳаракат фаолиятига қизиқи-шини орттиради, улар бир хил характердаги машқларни бажариш вақтида вужудга келадиган руҳий толиқишдан халос этади; ўзлаштирилган ҳаракатларни такомиллаштиришга ва улардан фойдаланиш маҳоратини эгаллашга ёрдам беради.

 

Мусобақа усули

 

Машқларни мусобақа шаклида ташкиллаштириш усули. Мусобақанинг тарбия усули сифатидаги моҳияти шундаки, у талабаларда дўстона, соғлом рақобат, кучлиларга тенглашишга интилиш руҳини тарбиялайди. Айниқса рейтинг тизими бунга ёрдам беради. Мусобақа усули жисмоний тарбия машғулотларига қизиқишни ривожлантиради.

 

Қатъий регламенташтирилган машқлар усули

 

Машқларни қатъий регламентлаштириш жисмоний соғлом-лаштириш машғулотларида эксперимент ўтказиш жараёнинг асосий услубий йўналишидир. Шу йўналишдаги усулларни қўллаш жисмоний ривожланиш, гавда тузилишига ижобий таъсир этувчи куч имкониятларини ривожлантиришга ёрдам беради: югуриш, юриш орқали юрак-қон тизими ишини яхшилайди.

 

Сўз орқали таъсир кўрсатиш усули

Сўз орқали таъсир кўрсатиш усуллари ўз вазифасига кўра қуйидаги шартли гуруҳларга бўлинади:

1. Кўрсатиб тушунтириб бериш усуллари;

2. Команда, кўрсатма, буйруқ бериш усуллари;

3. Таҳлил этиш, маслаҳат бериш, оғзаки баҳо бериш усуллари.

Сўз орқали таъсир кўрсатишнинг яна бир усули - ишонтириш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз. Ишонтириш, тушунтириш-лар, маслаҳатлар, асосли тавсиялар воситасида амалга оширилади. Ишонтириш жараёни мураккаб бўлиб фан, амалиёт маълумотларига суянади. Ишончнинг шаклланишига жисмоний машқларнинг соғлаштирувчи самараси ҳақидаги турли-туман, кўп қиррали янги омиллар таъсир кўрсатади. Ишонтириш санъати ёшларнинг индивидуал хусусиятларини билиш билан чамбарчас боғлиқ.

 

3.3. Саломатликни яхшилашнинг самарали воситалари

 

Жисмоний машқлар талабанинг нафас олиш оргонларига ва руҳий ҳолатига яхши таъсир кўрсатади. Мушаклар мунтазам харакатлантириб турилмаса инсоннинг марказий асаб тизими ижобий зарядлардан маҳрум бўлади. Сустлашган ҳаётий тонус, тушкунлик ҳолати жаҳлдорлик ва ўзини қўлда тутиб туролмаслик реакциялари билан туташиб кетади. Жисмоний машқлар талабанинг нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади, бу эса, ўз навбатида, таълим-тарбиявий ва соғломлаштириш жара-ёни самарадорлигини оширади. Инсон организми ривожланиши-нинг қабул қилувчи даври талабалик ёшида якунланади. Талаба ёшлар бу даврда ўқиш, ўрганиш, ижтимоий-сиёсий фаолият юритиш учун катта имкониятларга эга бўладилар. Айнан шунинг учун жисмоний тарбия ва спорт саломатликни мустаҳ-камлаш учун муҳим восита комил инсонни тарбиялаш учун табиий ва биологик асос ҳисобланади, ўқиш, фан билан шуғулланиш ва касб эгаллашга бевосита ёрдам беради.

Жисмоний машқлар инсон органлари ва тизимлари фаоли-ятига ижобий таъсир этувчи турли силжишларни келтириб чиқа-ради. Жисмоний машқлар замирида мушак қисқаришлари ётади, мушаклар инсон вазнининг 3-4 қисмини ташкил этади. Мушаклар қисқариши энергияси ишлаётган мушакка кислород ва турли озиқлантирувчи моддалар оқимининг кўпайиши ҳисобига ҳосил бўлади, айни пайтда юрак ва ўпка фаолияти яхшиланади. Ишлаб турган мушакда кўплаб майда капилляр қон томирлар пайдо бўлади.

Шундай қилиб, мушаклар ривожланишида озиқланиш ша-роити яхшиланади, умумий қон айланиши енгиллашади. Талабалик даврида қон айланиши, ёш боланикига нисбатан сустроқ бўлади. Қон айланишини жадаллаштириш учун юрак ишлашини фаоллаш-тириш керак. Юрак фаолияти, ўз навбатида, мушаклар иши таъсирида яхшиланади. Мушаклар қисқарганда қон веналар орқали юрак томон харакатланади, бўшаши чоғида эса капилляр-лардан венага оқади.

Тинчлик, харакатсизлик етарлича харакатларнинг бажарил-маслиги юракка салбий таъсир кўрсатади ва турли касалликларга сабаб бўлади.

Адабий манбалар ва ўтказилган тадқиқотлар таҳлили жисмо-ний тарбия амалий машғулотларида ўқув дастури бўйича ҳаракат кўникмаларини шакллантириш, ҳаракатларни бошқаришга йўналти-рилган ўқув юкламасидан фойдаланилаётганлигини тасдиқлайди. Натижалар кўзга кўринарли эмас, чунки ўқув юкламаси ҳажми, жадаллиги унча баланд эмас. Жисмоний тарбия усул ва воситалари шахснинг типологик хусусиятлари, жисмоний ривожланиш, жисмоний аҳвол, Ўрта Осиё иқлими хусусиятларини ҳисобга олмайди. Баён этилганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, ёшларни жисмоний етукликка эриштиришга, саломатликни асраш ва мустаҳкамлаш, иш қобилиятини оширишга йўналтирилган, илмий асосланган жисмоний машқлар деярли йўқ. Шунинг учун илмий асосланган жисмоний машқларни аниқлаш учун математик статистика усулидан фойдаланилади. Педагогик жараён омиллари-нинг ўзаро боғлиқлиги хусусиятларини аниқлаш учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Педагогик жараёнда унинг таркибига кирувчи омиллар ўзаро боғлиқдир. Бир омилни иккинчи омил ўзга-ришига мос ўзгартириш маҳорати педагогик жараён самарасини янада оширади.

Маълумки, жисмоний сифатларни тарбиялаш жараёнида куч-ни, тезликни, чидамлиликни ривожлантириш орасида айрим ҳол-ларда ижобий алоқа, баъзан эса ўзаро боғлиқликнинг йўқлиги кузатилади, яъни, юқорида санаб ўтилган сифатларнинг бирортаси ривожланса бошқа сифатлар ҳам ривожланади ва, ниҳоят, салбий боғлиқлик, яъни бирор сифат ривожланса, бошқа сифатлар ривожига ёмон таъсир кўрсатади. Жисмоний тарбия соҳасидаги тадқиқотлар энг аввало, ўқув соғломлаштириш жараёнини ўрганиш билан боғлиқ. қўлланилаётган учул ва воситаларнинг афзалликлари ҳақида ҳаракат сифатларнинг ривожланиши, юрак - қон тизими функцияларининг хусусиятлари кўринишидаги педагогик самара гувоҳлик беради. Педагогик самара икки томонлама (сифат ва сон) характерланади.

Методика педагогикани тадқиқотнинг статистик усуллар билан бойитади. Улар ўзлари очган объектив қонунларни мате-матик модель, яъни ўрганилган ҳодисанинг турли томонларини характерловчи кўрсаткичлар ўртасидаги у ёки бу муносабатлар кўринишида ифодалаш имконини берадилар. Кўрсаткичлар ўрта-сидаги маълум муносабатларнинг бундай модели фунционал тобелик дейилади. Унинг моҳияти шундаки, бир кўрсаткичнинг ўзгариши, қоидага биноан, иккинчи кўрсаткичнинг шунга хос ўзгаришига олиб келади. Функционал тобелик ҳақидаги билим тобе катталик (функция) кўрсаткичларини бошқарувчи катталик (аргу-мент) нинг исталган кўрсаткичларига қараб олдиндан айтиб бериш имконини беради. Бундан функционал амалий ва илмий аҳамияти келиб чиқади. Функционал моделлар баён этилган жараённинг боришини олдиндан айтиб бериш, бу жараённи бошқариш имко-нини берадилар ва самарали педагогик усулларни танлашга ёрдам берадилар.

Функционал алоқа қатъий тобеликни акс эттиради, бунда бирор бир омил қийматининг ўзгариши иккинчи омил қийматининг худди шундай ўзгаришига сабаб бўлади. Бундай алоқа аниқ фанлар учун характерли ҳисобланади. Педагогикада эса улар умумий вариантларда ва шартли чегараларда кузатилади.

Статистик алоқалар ёки корреляцияларнинг ўрнатилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Корреляция бирор бир омилга бошқа бир омилнинг бир эмас, бир неча қийматлари мос келадиган ҳолатдаги боғлиқликнинг статистик аниқ сон ўлчамларини топиш имконини беради. Бундай ҳолатда алоқа олинган бир қатор ўзгаришларнинг ўртача қийматларида ифодаланади. Корреляция-нинг бир неча йўналишлари мавжуд: тўғри ижобий, салбий; тескари ижобий, салбий корреляциялар.

Алоқанинг сон кўрсаткичлари бир неча даражаларга бўли-нади: кучсиз алоқа - корреляция коэффициенти 0,30 гача; ўртача алоқа-корреляция коэффициенти 0,31 дан 0,69 гача; кучли алоқа-корреляция коэффициенти 0,70 дан 0,99 гача.

Талабаларни соғломлаштиришнинг самарали воситаларини аниқлаш учун жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлик кўрсаткичларининг корреляцион тобелиги белгиланган. Ҳаракат сифатлари, жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний аҳвол кўрсаткичларнинг даражасини баҳолаш бўйича тадқиқотлар қизларда 36, йигитларда 47 тестлар бўйича ўтказилди.

Бундай ёндашув, яъни, талабаларни жисмонан етилтириш учун илмий асосланган машқларни аниқлаш соғломлаштириш- профилактика ишини самарали режалаштириш, соғломлаштириш жараёнини жадаллаштирув мақсадига мувофиқ воситаларни танлаш имконини беради.

Маълумки, қизларда бўй ва оғирлик кўрсаткичлари (r-0,9), ўпканинг ҳаётий сиғими ва бўйин айланаси, билак динамометрияси ва тананинг ёғ оғирлиги ўртасида катта тобелик аниқланган. Йигит-ларда эса бўй ва оғирлик, билак динамометрияси ва тана кучи(r-0,9) ўртасида катта тобелик мавжуд.

Йигитлар ва қизларнинг гавда тузилиши ва жисмоний ривож-ланиши ўртасида функционал тобелик аниқланган бўлиб, улар алоқанинг унча катта бўлмаган сонини ташкил этади. Гавда тузи-лиши, жисмоний ривожланишни яхшилаш - талабаларни жисмоний етилтиришнинг асосий шартларидан бири бўлиб унга соғлом-лаштириш жараёнида кучни ривожлантиришга йўналтирилган махсус машқлардан мунтазам фойдаланиш йўли билан эришилади. Гавда тузилишини ривожлантириш умуртқа поғонани нормал ишлашини таъминловчи қоматни яхшилаш имконини беради.

Талабанинг типологик хусусиятлари кўрсаткичларининг корреляцион тобелиги асаб жараёнларининг уйғониш ва ҳаракат-чанлиги ўртасида анча катта (r-0,6) тобелик борлигини аниқлади.

Асаб жараёнларининг уйғониш ва ҳаракатчанлиги кучи юқори бўлган талабалар яхши жисмоний тайёргарликка эга бўлади. Уларга ҳаракат фаоллиги юқори бўлган ва ҳолат тез-тез ўзгариб турадиган жисмоний машқлар тавсия этилади. Асаб жараёнлари-нинг уйғониш ва ҳаракатчанлиги кучи паст ва тормозланиш кучи эса юқори бўлган талабаларга бир меъердаги тезликни талаб қилувчи машқлар тўғри келади. Кўп сонли мушаклар иштирок эт-ган, ҳаракат фаоллиги юқори бўлган машқлар юрак - қон тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Аниқланган тобеликлар талабалар валеологик тарбияси жа-раёнида қўлланиладиган жисмоний машқларн танлашда ҳисобга олинадиган, илмий асосланган талабларни шлаб чиқиш имконини беради. Бу эса ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминлайди.

Турли ёшдаги ва жинсдаги талабалар қон айланиши хусусия-тлари устида олиб борилган тадқиқотлардан олинган натижалар қон айланишининг доимий индекси ва қон айланиши индекси ўртасида юқори боғлиқлик (r-0,9) борлигини аниқлаш имконини берди, ваҳоланки қон айланиши кўпайса қон айланиши ва моддалар алмашинуви яхшиланади. Айни пайтда қон айланиши индекси ва томирларнинг периферик қаршилиги ўртасида юқори салбий боғлиқлик (r-0,9) мавжуд. Ҳаракат фаоллиги мушакларнинг қисқар-тирувчи ва насосли функциясини катталаштиради, бу эса вена қонини юрак томон юришини таъминлайди, томирларнинг перифе-рик қаршилигини камайтиради юрак - қон тизими функцияси сама-радорлигини оширади. Баён этилган омиллар талабалар валеологик тарбияси бўйича дарсларда қўлланиладиган воситаларни танлашда ҳисобга олиниши керак.

Шундай қилиб, мушак тизимининг маълум морфофункционал ҳолати - муҳим ҳаётий заруратдир, унинг даражаси эса мушаклар кучининг кўрсаткичларида акс эттиради. Бундан келиб чиқадики, саломатлик учун мушак тизимининг маълум даражаси зарур экан. Амалий машғулотларда ҳаракат фаоллигининг оширилиши, юқори елка айланаси, қорин пресси мушакларини мустаҳкамловчи воситаларни жисмоний машқлар таркибига киритиш, уларнинг тонусини кўтариш қоматни яхшилаш, қомат бузилишлари олдини олиш ҳаракатланувчи ва ички органлар фаолиятини яхшилайди.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб ҳар томонлама тайёрлик инсоннинг жисмоний қобилиятини такомиллаштиришни талаб этади ва махсус машқлар орқали эришилувчи гармоник ривожланишнинг муҳим омили ҳисобланади, деган хулосага келиш мумкин.

Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари саломатликни яхшилашнинг самарали воситаси сифатида

 

Қуёш радиацияси, ҳаво ва сув муҳитларининг хусусиятлари талабанинг саломатлигини мустаҳкамлаш, чиниқиш ва иш қобилия-тини ошириш воситалари сифатида хизмат қилади.

Валеологик тарбия жараёнида табиий тадқиқотлар доирасида табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан икки йўналишда фойда-ланилди:

1.Жисмоний тарбия машғулотларида қўшимча шароит сифатида (машғулотларнинг очиқ ҳавода ўтказилиши) фойдаланиш, бунда муҳитнинг табиий омиллари жисмоний машқлар таъсирини тўлдиради, кучайтиради ва фаоллаштиради;

2.Соғломлаштирувчи сузиш бўйича машғулотларни очиқ сув ҳавзаси ( бассейн)да ташкил этиш, бунда табиий омиллар чиниқ-тириш ва соғломлаштиришнинг нисбатан мустақил воситалари си-фатида дозалаштирилади.

Соғломлаштирувчи сузиш апрель ва октябрь ойларида ўтка-зилади. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази маъ-лумотларига кўра бу йилнинг соғломлаштирувчи сузиш учун энг қулай вақтидир.

Табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ва гигиеник фак-торлар валеологик тарбия воситалари сифатида талабалар саломат-лигини яхшилаш ва ўқув фаолияти самарасини оширишга ёрдам берди.

Тадқиқотларимиз хулосасига кўра табиий омиллар муҳитдаги чиниқтириш жисмоний машқлари организмнинг ташқи муҳит таъсирларига чидамлилигини оширади.

Очиқ ҳавода амалий машғулотлар стадионда 1.09. дан 30.11. гача ва 1.03. дан 1.06.гача ҳаво ҳарорати +10 дан +28 гача бўлган шароитда ўтказилади. Шуни қайд этиш муҳимки, ҳаво ҳарорати +27 дан ошганда талабалар жисмоний машқларни гоҳ офтобда, гоҳ салқинда бажарадилар. Очиқ ҳавода ўтказилган тадқиқотлар даво-мида турли усуллардан фойдаланилди. Булар: қатъий регламент-лаштирилган машқлар, ўйин ва мусобақа усули, сўз ва кўргазма орқали таъсир кўрсатиш ва ҳ.з. Турли усуллар қўлланилган ком-бинацияларни синаб кўриш натижасида ўйин ва мусобақа усули-нинг самарали бирикмаси аниқланди. Беллашувлар жарёнида рақобатчилик омили ( тўсинларда тортилиш, ерга тиралиб қўлларни букиш ва ёзиш), шунингдек уларни ташкил этиш ва ўтказиш шартлари (эришилган натижа учун рағбатлантириш) ўзгача руҳий кайфиятни яратади. Талаба рейтингини аниқлаш жисмоний машқ-лар таъсирини кучайтиради ва организмнинг функционал имко-ниятларини максимал даражада намоён этишга ёрдам беради. Тадқиқотларнинг юқорида келтирилган натижаларининг кўрсати-шича беллашувлар шароитида жисмоний тайёрлик мусобақа бўлма-ган бошқа усуллар шароитидагига нисбатан анча олдинга сил-жийди.

Ўйинга нисбатан мусобақа пайтида руҳий ҳолат кучлироқ намоён бўлади.

Очиқ ҳаво шароитида қўлланилган ўйин ва мусобақа усул-лари ва табиат кучлари ўқув фаолияти билан боғлиқ рухий зўриқиш ва аудитория, ётоқхона, уй шароитида кўп вақт ўтириш натижасида ҳосил бўлган димиқишни бартараф этишга ёрдам беради. Чиниқиш руҳий чарчоқни енгади. Талабалар ўртасида шамоллаш касаллик-лари камайди, бу эса давоматнинг яхшиланишига сабаб бўлди.

Педагогик тадқиқотлар жараёнида жисмоний машқлар таъсирини белгиловчи омиллар аниқланди.

1.Ўқитувчи ва талабаларнинг шахсий хусусиятлари муҳим омил ҳисобланади. Ўқитиш икки ёқлама жараёндир. Жисмоний машқлар таъсири ўргатаётган ва ўрганаётган шахсларнинг ахлоқий сифатлари, билим даражаси, маҳорати, жисмоний ривожланиши, қизиқиши ва фаоллигига боғлиқдир.

2.Илмий омиллар талаба томондан валеологик тарбия қонуниятларини ўрганиш чораларини характерлайди. Жисмоний машқларнинг педагогик, психологик, физиологик томонлари қан-чалик чуқур ишлаб чиқилган бўлса, улардан педагогик масалаларни ечишда шунчалик самарали фойдаланиш мумкин.

3.Методологик усуллар жисмоний машқларга қўйиладиган талаблар гуруҳини ўз ичига олади. Ўқитиш самараси танланган танланган машқларнинг талаба имкониятларига қанчалик мос келишига боғлиқдир. Индивидуализациялаштирилган ўқитиш жис-моний машқларни шахсий хусусиятларга мос танлаш, демакдир. Бу эса ўқувчидан тиббий, псхиологик, педагогик билимларни талаб этади. Талабаларнинг шахсий хусусиятларини билиш «педагог-талаба - педагог» педагогик ҳамкорлигининг базаси ҳисобланади.

Айни пайтда талабалар шахсий хусусиятларини аниқлаш жисмоний машғулотлар таъсирини фаоллаштиради.

Жисмоний етилиш жараёнини индивидуаллаштириш машғу-лотларни дифференциалаш, уларни ўтиш йўллари, жисмоний юк-лама меъёрлари ва уларни бошқариш йўллари, машғулот турлари ва педагогик таъсир усуллари билан ифодаланади.

 

3.4. Саломатликни мустаҳкамлашнинг ноанъанавий воситалари

 

Соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг асосий воситалари- бу соғломлаштириш машқлари ва табиий омиллардир.

Маълумки, жисмоний машғулотлар организмнинг ташқи муҳитдаги салбий омиллар таъсирига чидамлилигини оширади, моддалар алмашинуви, қон айланишини яхшилайди, қайта тиклаш жараёнларини фаоллаштиради ва асаб тизимини мустаҳкамлайди.

Соғломлаштириш машқлари таъсири самарадорлигини оши-риш мақсадида турли касалликларнинг олдини олуви ноанъанавий воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. (Масалан, соғломлаш-тирувчи югуриш, юриш, умуртқа поғонасини соғломлаштирувчи машқлар, шарқ яккакураши турлари ва ҳ.з.)

 

Соғломлаштирувчи югуриш

 

Маълумки, иқтисодий ривожланган мамлакатларда касал-ликлар ва инсонлар ўлимининг асосий сабабларидан бири юрак қонтомир тизими фаолиятининг бузилиши ҳисобланади. “ Инсоннинг ёши унинг томирлари ёшига тенгдир.’’ деган иборага ҳеч ким шубҳа қилмаган. Юрак қон - томир тизими фаолиятини яхшилашга соғломлаштирувчи югуриш бўйича амалий машғулотлар ёрдам беради.

Соғломлаштирувчи югуриш билан шуғулланувчилар кап-пилярларининг зич тармоғи ёзилади, юрак қон - томир тизимининг эластиклиги анча ошади, мустаҳкамланади ва ёшаради.

Соғломлаштирувчи югуриш ҳаваскорлари чуқур ва тез тез нафас оладилар, юрак уриши минутига 50 - 60, айрим ҳолларда 40- 50 мартани ташкил этади, ўпкалари сиғими югурмайдиганлар ўпкалари сиғимига нисбатан 20- 30 %га каттароқ бўлади.

Ўқув жараёни талабалардан максимал эътиборни, катта аса-бий кучланишни талаб этади.Бу ҳол айниқса бошланғич курсларда адаптация қийинчиликлари муносабати билан янада мураккаб-лашади.

Доимий стресс холати сустлашган мушак фаоллиги, чет эл мутахассисларнинг фикрича купгина жиддий касалликларга сабаб булар экан.

 Салбий хиссиётларнинг доимий таъсири остида стенокардия, гипертония, асаб зурикиши, экзема, ошкозон яраси каби касаллик-лар ривожланади.

 Олимлар жисмоний машклар ва асаб зўриқишининг пасайиши ўртасида алоқа мавжудлигини исбот қилишган.

 Енгил югуриш машқларига мутахасислар ақлий чарчашдан халос этувчи ва айни пайтда тетиклик ва шодлик улашувчи восита сифатида қарашади. Шунинг учун амалий машғулотларда 20 дақиқадан 45 дақиқагача 8- 10 км соат тезликда соғломлаштирувчи югуриш билан шуғулланиш тавсия этилади.

 

Югуришни яхшиловчи машқлар

 

Тиззаларни баланд кўтариб, қўлларни силкитиб (ўнг қўл ва чап оёқни кўтариб, чап қўл ва ўнг оёқни кўтариб) 0,5- 1 дақиқа од-дий юриш. Қўллар белда оёқ товонларида 0,5 дақиқа юриш. Оёқ учида қўлларни силкитиб 0,5- 1 дақиқа юриш. қўллар белда, ярим ўтирган ҳолатда 0,5 дақиқа юриш. қўллар билан навбатма навбат олдга зарбани имитация қилиб, ярим ўтирган ҳолатда 0,5 дақиқа юриш.

Оёқларни тик кўтариб (генералча қадам) 0,5 дақиқа юриш. қўлларни олдинга узатиб, ярим ўтирган ҳолатда 0,5 дақиқа юриш. қўлларни тепага баланд кўтариб, оёқ учида орқага 0,5 дақиқа юриш. қўлларни бошга қўйиб, оёқ учида ёнлама 0,5 дақиқа юриш. Оддий юриш 0,5 дақиқа.

 

Соғломлаштирувчи юриш

 

 П.Брег юришни “барча машқларнинг қироли” деб атаган, япон мутахассислари эса кунига “ 10 минг қадам юриш” тавсия этадилар.

 Н.Амосов “Агар юрганда юрак уриши минутига 120 мартани ташкил этмас экан, бундай юриш вақтни бекорга сарфлаш демак-дир”, деган эди.

Юриш ҳаракат тезлиги соатига 5- 6 км ни ташкил этсагина фойдали бўлади. Бунда инсон албатта терлаши ва чарчоқни ҳис этиши керак.

 

Умуртқа поғона профилактикаси ва умуртқани соғломлаштирувчи машқлар

 

Бундай машқларни бажаришда П.Брег қуйидаги қоидаларга амал қилишни тавсия этади:

 кескин ҳаракатлар килмаслик;

машқларни ўз имкониятларидан келиб чиқиб бажариш;

машқларни ҳаракатнинг максимал амплитудаси бўйича бажармаслик.

  П.Брегнинг таъкидлашича, умуртқа тузилаётганда мушаклар ва бўғимлар кучаяди ва нормал қоматни шакиллантиради. Қон айланиши яхшиланади. Бошқарувчи асбоблардаги босим пасайса барча ички аъзолар мустаҳкамланади, нафас олиш чуқурлашади ва барча хужайралар кислород билан тўйинади. Ҳар бир машқ 3 - 10 мартадан бажарилади.

 1- машқ. Полга олд тараф билан ётиб, тосни кўтаринг ва орқани ёй шаклида қайиринг. Танани кафтлар ва оёқ панжалари кўтариб туради. Тос қисм бошдан баландроқда туриши лозим. Оёқ-ларни елка кенгликда ёйинг. Тиззалар ва тирсакларни тўғр-ланг. Тосни деярли полгача туширинг. Оёқлар ва қўллар тўғри ҳолатда. Бошни кўтаринг ва кескин орқага эгинг. Тосни мумкин қадар паст-га, кейин мумкин қадар баландга кўтаринг ва орқани қайиринг.

 2- машқ. Бу машқ асосан жигар ва буйракка борувчи асаб-ларни мустахкамлашга мўлжалланган. У асаб бузилишлари натижа-сида юзага келган касалликларни енгиллатишга ёрдам беради.Эрта қариб қолган , бўш жигар, қотиб қолган буйраклар ушбу машқларни бажариш натижасида яна яхшм ишлай бошлайди. Полга олд тараф билан (лицом вниз) ётинг, тосни кўтаринг ва орқани қайиринг. Тана кафтга ва оёқ бармоқларига таянади. қўл ва оёқлар тўғри ҳолатда. Тосни мумкин қадар чапга буринг, чап биқинни имкон қадар пастроқ тушуринг. Ҳудди шу машқни ўнг томонга қараб бажаринг. Оёқ ва қўлларни букмасликка ҳаракат қилинг.

3-машқ. Бу машқда умуртқа поғона тепадан пастга томон бўш ҳолатга келадиган. Ҳар бир асаб маркази жалб этилган.

 Тос қисми бир ҳолати енгиллашади. Умуртқага бириккан мушаклар мустаҳкамланади.

Бошланғич ҳолат. Полга ўтиринг, қўллар орқада тосни кўта-ринг. Бу машқ тез темпда бажарилади.

 4- машқ. Ушбу машқ умуртқанинг ошқозонни бошқарувчи асаблари тўпланган қисмига яхши куч беради. Полга чалқанча ётинг, оёқларни узатинг, қўлларни ёнга қўйинг. Оёқларингизни бу-кинг, қўлларингиз билан уларни қучоқлаб, кўкрагингизга тортинг. Гавдангизни шундай холатга 5 секунд ушлаб туринг.

 5 -машқ. Бу машқ умуртқани тортишга ёрдам берувчи мухим машқлардан бири. Бундан ташқари у асабларни жалб этиб йўғон ичакка куч бағишлайди. Бошланғич холат худди 1- машқникидек. Полга олд тараф билан ётиб, тосни кўтаринг ва орқани ёй шаклида қайиринг, бошингизни пастга қаратиб тўғри холатдаги оёқ ва ҳолларга таянинг. Шу ҳолатда хонани айланиб чиқинг.

 

Гимнастик скамейкада бажариладиган машқлар

 

Бошланғич холат. Ўтиринг хар бир тарафга 20 - 30 мартадан бурилинг; оёқларни икки тарафга ёйиб олдинга 20 - 30 мартадан эгилинг.

  Бошланғич холат. Чалқанча ётинг. Оёқларни бошга қараб 20 - 30 марта олиб боринг.

Бошланғич холат. Ўтиринг, оёқларни “велосипед” қилиб 20- 30 марта букиб ёзинг; букилган оёқларни ҳар бир тарафга 20 - 30 мартадан қимирлатинг.

Бошланғич холат. Чалқанча ўтиринг оёқларни 20 - 30 марта бошга кетма - кет олиб боринг (велосипед).

Бошланғич холат. Ўтиринг, тиззадан букилган оёқларни кўтаринг (ўнг оёқни ўнга чап оёқни чапга) 20 - 30 марта; қўллар бошнинг орқасида, ўнга ва чапга букинг, бунда хар бир тарафга 20 - 30 мартадан эгилиб, бошни ўтирғичга текизишга ҳаракат қилинг.

 

Хитойча цигун терапия

 

Цигун шарқ яккакураши барча тизимларининг асосига кириб, хитой миллий маданиятининг бир қисми ҳисобланади. Наҳорда тротуарлар, йўл чеккалари, хиёбонлар ўзига хос спорт майдонча-ларига айланади ва турли ёшдаги инсонлар: эркаклар , аёллар, бола-лар, қариялар, ҳеч кимга этибор бермай Цигун ва

У-ШУ билан шуғулланадилар.

 Цигун хитой тиббиёти хазинасидаги нодир мерослардан бири бўлиб, уч минг йиллик тарихга ега. Бу тиббий даволаниш ва саломатликни мустахкамлашнинг миллий хусусиятларга эга самарали воситасидир.

Цигун турли касалликларнинг олдини олиш, уларни даволаш, саломатликни асраш ва мустахкамлаш, эрта қаришнинг олдини олиш, шунингдек, умрни узайтиришда фаол рол ўйнайди.

  Айниқса,сурункали ва мураккаб касалликларни даволашда унинг таъсири катта. Мана шунинг учун қадимда Цигунни “Касал- ликларни бартараф этувчи ва ҳаётни узайтирувчи усул” деб атаган.

 

Терапевтик ва соғломлаштирувчи йога

 

И.П Березин турли ноҳуш холатлар ва сурункали касал-ликларни даволаш, уларнинг олдини олиш йога учун чўт эмас-лигини қайд этади. Бу ўз танаси ва онгини бошқаришни такомил-лаштириш, ўзликни англаб етиш ёрдамида даволаниш, табиат ва инсоний харакатлар уйғунлигига эришиш демакдир.

  1988йилда “Физкультура и спорт” журнали томондан “Йога соғломлаштириш тизими сифатида” мунозара ташкил этилган эди.

Мунозарага хулоса ясаб, шундай дейилган эди. Йога ҳақида соғломлаштирувчи гимнастиканинг бир кўриниши сифатида гапи-рсак, бу тизимни соддалаштириб юборган бўламиз. Хатха йога амалда жуда кенг қўлланилади: пронаяму (нафас олишнинг ўзига хос муҳим кўриниши), тозалашни муолажалари (рухий тозаланиш ҳам шунга киради.) дисталогия масалалари (шу жумладан даволовчи очлик), меҳнат, дам олиш, ухлаш режими, таьлимотнинг ахлоқий томонлари билан боғлиқ тавсияларни ўз ичига олади.

Терапевтик йога турли машқлар ёрдмида ўз- ўзини даволаш тузимидир. Йога таьлимотига кўра нотўғри ҳаёт тарзини юритиш, ёмон одамлар, нотўғри овқатланиш, индивидум хаётида муҳим ўрин тутувчи предметлар тўғрисида нотўғри тассавурга эга бўлиши турли касалликлар, беҳолликларга сабаб бўлади.

 

 

У -ШУ соғломлаштирувчи тизими

 

У-ШУ профилактик ва даволаш гимнастикаси тизимлари билан узвий боғлиқдир. У-ШУ нинг даволовчи ва соғломлаширувчи қирралари халқ тиббиётининг ажралмас қисмини ташкил этади. Хитой манбаларида қайд этилишича “ У -ШУ тизимини эгаллаган инсон танасининг ҳимоя хусусиятларини оширади; мунтазам машқлар мустахкам соғликка эришишга ёрдам беради ва умрни узайтиради.

   У-ШУ, шартли равишда, уч йўналишга эга соғломлаш-тирувчи, спорт ва харбий амалий йўналишлар.

  Соғломлаштирувчи у-шу гимнастик машқлар, тананинг асосий (сон, қўл, оёқ) харакатлари жойни ўзгартириш пластикасини ишлаш, нафас олиш машқлари, массаж комплексларини ўз ичига олади. Тао деб аталувчи машқлар комплекси юқорида айтиб ўтилган элементларни ўз ичига олади.

 У-ШУ гимнастикаси билан шуғулланиш куч, чайирлик, ҳара-катлар кординатциясини ривожлантиради, катта соғломлаштириш профилактик аҳамиятга эга, ижобий психофирик таьсир кўрсатади, энг муҳими, жисмоний тайёргарлик даражаси турлича бўлган инсонларнинг барчаси бу гимнастика билан шуғулланиши имко-ниятига эга.

  Япон тадқиқотчиларининг фикрича У-ШУ машғулотлари конвейр линияларида меҳнат унимдорлигини оширишга ёрдам беради.

 Бу машқлардан мактабларда, ўрта махсус ўқув юртларида, олий ўқув юртларида чарчоқни бартараф этиш, ўқув ва ишлаб чиқариш фаолиятига тетиклик бағишлаш учун ишлаб чиқариш гимнастикаси сифатида фойдаланиш мумкин.

 

Хитой гимнастикаси

 

Тайқзицюань хитой маданиятининг ажойиб бир кўриниши бўлиб, соғломлаштиришнинг самарали тизими ва инсон қалбининг энг эзгу қирралари тўғрисидаги таьлимотни ўз ичига олади. Тайқ-зицюань ёрдамида ўзини бўш қўйиш, юмшоқлик, уйғунликнинг табиий тамойиллари тикланади.

 Нафас олиш ва ҳаракатлар билан бирлаштирилган психокон-центрациянинг рационал усуллари организмни яхшилайди, ақлий ва рухий чарчашни бартараф этади.

Нафас олиш ва концентрация усулларининг бош мия фаолия-тини яхшилаш, организмнинг кўпгина функцияларига ижобий таьсир этиши олимлар томонидан исбот қилнган. Тайқзицюань соғломлаштирувчи вазифалари жуда ажойиб. Бундан ташқари бу тизим билан мунтазам шуғулланиш кўпгина касалликларни даволашда жуда қўл келади. Шу сабабли Хитойда Тайқзицюаньдан нафақат соғломлаштирувчи тизим, балки терапияга ҳамроҳ кўриниши сифатида ҳам фойдаланилади. Ошқозон - ичак йўли касалликларида бундай машғулотлар ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасининг тез битишига, гастроптоз ва сурункали гастрит энтрит касалликларини даволашда ёрдам беради. Улардан юрак томир тизими касаликлари: юрак томирларининг зараланиши гипертония, гипотония, қон айланиши етишмовчилиги, атеро-склерозни даволашда хам фойдаланилади.

 Тайқзицюань машғулотлари конда альбумин сонини оши-ради, глобулин ва холестерин таркибини камайтиради ва атеро-склезнинг олди олинад.

 Ҳозирги кунда Хитой профилакториялари ва шифохона-ларида Тайқзицюань беморларни реобилитация қилишда кучли восита ҳисобланади.

 

Суяк касалликларини олдини олиш

 

  Суяклар усти юпқа кемирчак билан қопланган. Бу кемирчак пластинкалари жуда силлиқ, шунинг учун улар бир - бирига тегиб сирпанганда ишқаланиш жуда юқори бўлади. Бундан ташқари суяклар бир бирига уланган жой сумка ёки капсулага киради. Суяк сумкасининг ички сирти махсус суюқлик ажратади, бу суюқлик суякларга суртилиб камроқ ишқаланиш билан ҳаракатланиш имко-нини беради. Бу суюқликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, суяк-лар қанча кўп ишласа суюқлик шунча кўп ажралиб чиқади.

  Академик Н.М. Амосовнинг фикрига кўра соғломлаш-тирувчи машқларнинг ҳажми инсоннинг жисмоний аҳволидан келиб чиқиш керак. 20 - 30 ёшгача ҳаракат (такрорлашла) қилиш кифоя. Агар суякларингизда оғриқ пайдо бўлган ва ёшингиз 40 дан ошган бўлса хар бир суяк учун харакатлар дозаси 50 дан 100 гача кўтарилади. Суяклар зарарланганлиги яққол бўлса, Н.М. Амосов-нинг фикрича ҳар бир суяк учун такрорлашлар 200 - 300 та бўлиши керак. Яъни, ёшинг қанчалик катта бўлса суяк касалликларининг олдини олиш учун кўпроқ вақт кўпроқ ҳаракат қилиш лозим.

 

Машқлар комлекси

 

1 Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар пастда. Ҳар 1:4 ҳисобда бошни олдинга, орқага, ўнгга, чапга эгиш.

2. Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар икки ёнга узатилган, ҳар бир ҳисобда қўл билакларини айлантириб ҳаракатлантириш.

3. Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар икки ёнга узатилган, ҳар бир ҳисобда қўлларини айлантириб ҳаракатлантириш.

4. Туриш: оёқлар ёзилган, қўлларда гимнастика таёғи ва скакалка. қўлларни юқорига тўғри узатинг ва елка суякларини ишлатиб айлана ҳосил қилинг ва бошланғич ҳолатга қайтинг.

5. Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар белда 1:3 ҳисобда гавдани чапга,олдга, ўнгга пружинали эгиш.

6. Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар белда 1:3 ҳисобда гавдани эгиб ўнг қўл билан чап оёққа пружинали эгиш, 4ҳисобда бошланғич ҳолатга қайтиш. Худди шу машқни чап қўл билан ўнг оёққа пружинали эгиб такрорланг. эгилгандан бармоқлар учи ёки кафт билан полга тегишга ҳаракат қилинг.

7.Оёқларни кенг ёзинг. Ҳар бир ҳисобда қўлларни ёнгга ёзиб ўнгга, олдга. чапга, эгилинг.

8. Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар белда 1:4 ҳисобда гавдани ўнгга, 5:8 ҳисобда чапга айлантириб ҳаракатлантиринг.

9. Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар ёнга 1 деганда тиззани бир оз букиб орқага эгилинг, қўлларингиз билан товонларингизга тегизинг, 2 деганда бошланғич ҳолатга қайтинг.

10. Туриш: оёқлар ёзилган, қўллар олдга узатилган. Оёқларни навбатма- навбат силтаб кўтариб қўлларга тегизинг.

  Машқлар турган жойда, юриб, секин югуриб, 20- 30 мартадан бажарилади.

 Баскетбол, футбол, қўл тўпи, теннис, бадминтон ва бошқа спорт ўйинлари голеностопний, колениий ва елка суяклари про-филактикасида самарали восита ҳисобланади.

 

 

Жисмоний уйғунлик соғломлаштириш машқлари

 

Мураббий М.Тартаковский гавда тузилишини яхшилаш учун машқлар комплексини ишлаб чиқди. Қорин мушаклари бўйи ёки бел ҳажми меьёрга тўғри келмайдиганлар учун бу комплекс жуда фойдали. Бу ерда эркак ва аёллар учун бир хил машқлар берилган бўлса ҳам мунтазам шуғулланиш давомида гавда тузилишининг ўзига хос хусусиятлари туфайли турлича бўлади (эркаклар қорни ва орқаси мушаклари ажралиб турадиган, аёлларда мушаклар рельефи текисланиб, юмшоқ бўлиб қолади).

  Индивидуал комплекс ўз ичига қийинчилик даражаси унга баланд бўлмаган 8 машқни ўз ичига олади. Тана ҳолати ўзгармаган ҳолда мушаклар тортилишига нафас олиш, бўшашишга нафас чиқа-риш мос келади. Машқларни ётиб бажараётганда корпус ҳолатини қўллар билан, оёқлар ҳолатини таянч ёрдамида қўллаб туриш мумкин. Бир томонга бажариладиган машқларни, албатта иккинчи тарафга ҳам шунча марта такрорлаш керак.

   Биринчи машғулотдан сўнг мушаклар оғриши мумкин. Бу нормал юклама натижаси бўлиб, машғулотларни тўхтатишга сабаб бўла олмайди.

 

Машқлар

1.Чалқанча ётинг.

 1) қўлларни икки ёнга кафтларни пастга қаратиб узатинг. Юқори кўтарилган оёқни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга туширинг.

 2) худди шу машқни икки оёқда бажаринг.

 3) икки оёқни ҳавода айлантиринг.

2. Қоринга ётинг.

 1) кафтларингиз билан полга таянинг қўлларни тўғирлаб, бошни, корпусни кўтариб эгилинг.

 2) қўллар орқага “боғланган”. Оёқни полдан узмай қайрилинг 3.Чалқанча ётинг.

 1) оёқларни букинг 45градус бурчакда ёзинг ва туширинг.

 2) оёқларни тўғри кўтаринг, букинг ва бошланғич ҳолатга қайтинг.

 3) оёқларни тўғри кўтариб уларни бош орқасидаги полга тегизишга ҳаракат қилинг.

4. Ёнбош ётинг.

 1) чап қўл кўкрак олдида, ўнг қўл орқада таянч ҳосил қилади.

2) оёқларни тўғри тутиб кўтаринг.

3) қўллар бошнинг орқасида корпусни кўтаринг.

5. Чалқанча ётинг.

1) қўллар бошнинг орқасида. Товонларни полга тираб, тосни кўтаринг куракларда “кўприк” ҳосил қилинг.

2) кафтларни полга тиранг.

3) қўлларга,товонларга ва бошга суяниб “кўприк” ясанг.

4) ҳудди шуни, қўлларни тўғри тутиб бажаринг.

6. Қоринга ётинг.

1) оёқларни навбатма навбат тўғри кўтаринг.

2) қўлларингиз билан тўпиқларни ушлаб эгилинг.

3) қўлларни тана бўйлаб қўйиб кафтларни пастга қаратинг. қўлларга таяниб, оёқларни тўғри кўтаринг.

7. Чалқанча ётинг.

1) қўлларнинг ёрдамисиз ўтиринг.

2) оёқларни кенгроқ ёзинг, қўллар бошнинг орқасида, полга егилинг.

3) худди шундай, тўғри қўллар бошнинг орқасида. Ўтириш ҳолатига ўтинг, оёқларга эгилинг.

8. Чалқанча ётинг.

1) қўллар бошнинг орқасида. Оёқлар билан “вело-сипед” ҳаракатини бажаринг.

2) 45градус бурчак остида кўтарилган тўғри оёқлар билан “қайчи” ҳаракатини бажаринг.

3) тўғри оёқлар билан қарама- қарши тарафга харакатини бажаринг.

Машғулотни югуриш, юриш ва нафас олиш машқлари билан тугатинг.

 

3.5. Бўш вақтдан тўғри фойдаланишга ўрагатиш

 

Оммавий жисмоний тарбия машғулотларини ривожланти-ришнинг асосий мақсади саломатликни мустаҳкамлашдир.

 Турли мамлакатларда соғломлаштириш ишлари қандай йўлга қўйилгани билан танишиб чиқамиз.

  Чет эл мактабларида жисмоний тарбия машғулотларига бо-лалик йиллариданоқ барқарор, энг муҳими онгли қизиқиш уйғотиш бўйича бир қатор усуллар муваффақият билан тадбиқ этиб келин-моқда. Кўп ҳолларда жисмоний тарбия дарсларининг якуний ўқув мақсади айнан шундай белгиланади. Ушбу мақсадга эришишнинг асосий усули ҳаракат фаоллигига қизиқишни тарбиялашдир.

 Турли мамлакатларда жисмоний тарбия масалалари бўйича назарий машғулотлар турлича номланади, аммо уларнинг барчаси ягона соғломлаштириш йўналишига эга. АҚШ ва Японияда “Соғ-лом ҳаёт тарзига ўргатиш”; Австралияда “ Бўш вақтдан тўғри фой-даланишга ўргатиш”; Финлландияда “Соғлом ҳаёт тарзи кўникма-ларини шакллантириш”.

  Японияда “Соғлом ҳаёт тарзига ўргатиш” болалар боғча-сининг катта гуруҳиданоқ бошланади.

Австралия соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва фаол дам олиш масалалари бўйича кенгаш мутахасcислари, бўш вақтдан тўғри фойдаланишга ўргатишни фаолиятларининг муҳим соҳалари-дан бири ҳисоблашади. Кенгаш юқорида қайд этилган предметни таълимнинг мажбурий дастурига киритиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

 Ўз навбатида, Калифорния соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия фаол дам олиш ва рақслар масалалари буйича ассоциацияси томонинидан саломатлик бўлимини яратиш бўйича қарор қабул қилинган. Ушбу асосцация вазифаларига Калифорния штатининг барча умумий таълим мактабларида саломатлик мактаб дастур-ларини киритиш киради. Бу дастурлар ўсиб келаётган авлодда саломатлиени асраш ва мустахкамлаш борасида карор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. Машғулотларни болалар боғчасидан тортиб умумий таълим мактабларининг 12 синфигача ўтказиш режалаштирилган. Шуни қайд этиш лозимки, ҳозирда АҚШ нинг кўпгина штатларида бундай дастурлар алла-қачон тадбиқ этилган. Уларнинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги амалиётда исботини топди. Болалар, ўқувчи ва талаба ёшлар учун очиқ ҳавода жисмоний машқлар бажариш уларнинг жисмоний ва ақлий камолотига ёрдам берувчи муҳим омил эканлиги барчага маьлум.

 Ҳаракатли, миллий ва спорт ўйинлари нафақат дам олиш воситаси, балки улар жисмоний, шунингдек ақлий ривожланиши-нинг ва муҳим бетакрор воситасидир.

 Турли - туман ҳаракатли машғулотлар турли аьзолар, айниқ-са, ўпка фаолиятига ижобий таьсир кўрсатади. Бу мақсадга эри-шишнинг энг табиий воситаси бу югуришдир. Чунки югурганда энг кўп мушаклар харакатга келади. Айни пайтда тез югириш терининг буғлантириш фаолиятини кучайтиради, натижада углекислоталар ва тери чиқиндилари танадан тезроқ чиқиб кетади ва бу эса саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

 Ҳаракатли машғулотлар овқат ҳазм бўлиши ва уйқуга ҳам яхши таьсир кўрсатади. Жисмоний машқлар ва очиқ ҳавода кўпроқ бўлиши модда алмашувини тезлаштиради: ишлатилган моддалар-нинг ажралиб чиқиши овқат қабул қилиш эҳтиёжини пайдо қилади.

Жисмоний машқларнинг инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолатига таьсирини ҳам қайд этиш муҳим. Ҳаракат фаоллиги ҳордиқ чиқариш ва бўш вақтни ўтказиш воситаси сифатида инсонда осойишта ва ёқимлм кайфият уйғотади, инсон ўзидан, атрофдаги-лардан, турмушдан қониқиш ҳиссини туяди. Бундай руҳий осойиш-талик жисмоний ҳолатга ижобий таьсир кўрсатади.

Шу сабабли ёшларни бўш вақтдан рационал фойдаланишга ўргатиш жуда муҳимдир.

 

Кросс ва эстафеталар

 

Кросс бу табиий шароитда турли баландликлар, пастликлар ва бошқа тўсиқлардан ошиб югиришдир. Кросс ёшларни тез харакатланиш, мўлжални тўғри олиш, табиий тўсиқларни енгиш, ўз кучини тўғри баҳолаш ва сарфлаш кўникмаларини тарбиялайди.

 Эстафеталар гурухли мусобақа бўлиб, жисмоний машқлар-нинг турли кўринишлари (ютиш, югуриш, сузиш, ва гимнастика, спорт ўйинлари элементларини ўз ичига олган спорт турлари.) бўйича ўтказилиши мумкин. У жисмоний машқларнинг бир кўри-ниши ёки бир неча кўринишлари комбинацияси бўйича ташкил этилиши ҳам мумкин.

Эстафеталар бир жинс вакилларидан иборат гуруҳлар ёки йигит ва қизлардин иборат командалар ўртасида ўтказилади.

Эстафеталар юқори емоцианаллик билан ажралиб туради, иштирокчилар катта жисмоний ва рухий зўриқиш оладилар. Шунинг учун эстафеталарга маьлум жисмоний тайёргарликка эга йигит ва қизлар жалб этилади.

 

Соғломлаштирувчи сузиш ва сув ўйинлари

 

Сузиш ва сув ўйинлари, қуйи ва ҳаво чиниқишлари билан комплекс мусобақалар асаб, нафас олиш, юрак томир, хазм қилиш тизимлари функцияси ва тузилишида, шунингдек ҳаракат аппарати, қон таркибида ижобий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

 Чўмилиш ва сузиш вақтида сув ва ташқи факторларнинг мун-тазам таьсири организмда барқарор кўникиш реакцияларини ишлаб чиқаради бу марказий асаб тизимига, у орқали бутун аьзолар ва тизимлар функцияларига ижобий таьсир кўрсатади. Гидроаэробика жисмоний машқларни сувда бажаришдир.

 

Спорт ўйинлари

 

Кичик майдонда кичрайтирилган дарвозалар билан, оз сонли ўйинчилар билан (2х2, 3х3) битта ёки иккита гол билан футбол ўйнаш. Кўп гол урган команда ғолиб ҳисобланиди.

Ип тортиб оз сонли иштирокчилар (2х2, 3х3) билан волейбол ёки бадминтон ўйнаш. Ҳар бир йўқотилган тўп учун рақиб гурухга очко берилади.Ўйин 8 та тўп йўқотишгача ўйналади.

 

Жисмоний машқларнинг турли кўринишлари бўйича мусобақалар

 

Дарахт шоҳида ким кўп тортилади: бошланғич ҳолат ётишдан бир минут давомида гавдасини кўтариш; ётган ҳолда қўлларни букиб ёзиш; тош кўтариш.

 

Миллий ва ҳаракатли ўйинлар

 

Дам олиш вақтида “Оқ тол”,”Оқ суяк”,”Оқ теракми, кўк терак”, каби ўйинларни ўйнаш тавсия этилади.

 

Дам олиш куни туристик саёҳат

 

Дам олиш куни туристик саёҳат қилиш жисмоний тарбиянинг кенг тарқалган тикланиш (реакрацион) шакилларидан биридир. Унинг асосий вазифаси ўқув, меҳнат фаолиятидан чарчаш ҳиссини бартараф етиш, иш қобилиятини тиклаш.

 Туристик саёҳатда мушаклар насоси фаол ҳаракат қилади, натижада вена қони ва лимфатик суюқлик тез юришади ва уларнинг озиқланиши , модда алмашуви фаоллашади.

 Жисмоний юклама кунлар сони (1 :2кун) бир кунда ўтилиши лозим бўлган масофа, юклама хажми, харакат тезлиги, олиб ўти-лиши лозим бўлган юк оғирлиги билан регламентлаштирилади. 10 - 20 км масофада ҳаракат тезлиги 4 5 км/cоат , дам олиш оралиғи 10 15 минут, йўл юриш вақти 45 50 минут бўлиши тавсия этилади.

 Ҳаракат регламентлаштини шундай тузиш керакки, йўлнинг катта қисмини дам олиш жойигача юриб ўтиш керак, ҳаракатни қоронғу тушишидан бир соат олдин, тунда ухлаш учун жой тайёрлаш учун тўхтатиш лозим.

 Туристик саёҳат вамологик тарбиянинг кенг тарқалган шаклидир. Туристик саёхат талабаларнинг ҳаракат сифатларини ривожлантирувчи таьсир кўрсатади, чидамлилигини оширади, кучига куч қўшади, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятига яққол тикловчи таьсир кўрсатади.

 Туризмнинг ривожлантирувчи ва ҳаракатли ўйинлар билан уйғунлашганда ошади. Туризмда юкламанинг бир меъёрдаги интен-сивлиги бўш тайёрланган талабаларни ҳам жалб этишга имкон беради.

 

Калит сўзлар: ўқитиш, машғулотлар шакли, рационал усуллар, ноаньанавий воситалар, соғломлаштирувчи жисмоний тарбия, вамологик таьлим.

 Назорат учун саволлар

1. Валеология бўйича ўқув машғулотлар шакллари.

2. Саломатликни яхшилашнинг ноаньанавий воситаларини айтинг.

3. Саломатликни яхшилашнинг рационал усулларини асос-лаб беринг.

4. Саломатликни яхшилашнинг усулларини самарали усул-ларини биласиз.

5. Бўш вақтдан фойдаланишнинг қандай шакл ва восита-ларини биласиз?

6. Табиатнинг соғломлаштирувчи кучларини асослаб бе-ринг.

 

Адабиётлар.

Амосов Н.М Раздумья о здоровье.М. 1987

Брегг П. Программа по озодоровлению позвоночника.М.МП. “Ритм”, 1992 80с.

Березин Н.П. Здоровому о здоровье.” Твое здоровье”,1990 №7.

Змоновский Ю.Ф К здоровью без лекарств.М. Фис,1990, 60с.

Китайская цигун – терапия (Перев с. анг. С.К.Брешина. М.Энергоатомиздат, 1991,208с.

Куликов Ю.А, Худойбердиев Р. И. Жизнь в движении. –Ташкент, медитцина, 1987,48с.

Тартаковский М.Уроки физической гармонии. – М.:Молодая гвардия, 1983, 110 с.

Маслов А.А., Подщеколдин А.М. Уроки китайской гимнас-тики. М. Спорт. 1990,90.

 

 

4.боб. ТАЛАБАЛАРГА ВАЛЕОЛОГИЯДАН ТАЪЛИМ БЕРИШНИНГ ФАОЛ УСУЛЛАРИ

 

Педагогик тизим - педагогик мақадларга бўйсундирилган структуравий ва функционал компонентларнинг йиғиндисидир.

«Талаба – педагог - талаба» педагогик тизими интерактив ўқитишнинг асоси ҳисобланади.

Педагогик тизим мақсадлари педагогик жараён орқали ҳаётга тадбиқ этилади. Педагогик жараён, бир томондан, ўзи ҳаракат қилувчи жараён (яъни, унинг иштирокчилари ихтиёри ёки уларнинг ихтиёрига қаршилигига қарамай амалга ошаверади), иккинчи томо-ндан, у бошқарилувчи жараён (яъни, тизимнинг якуний мақсад-ларига бўйсунган беҳисоб педагогик вазифаларни ечиш орқали амалга оширилади).

Валеологияга ўқитиш педагогик тизими жараёнда педагог (субъект) ва талаба (объект)нинг иштирокини назарда тутади, бу ерда бошқарувчи ва йўналтирувчи роль педагог зиммасида бўлади.

Педагогик фаолиятнинг иккиёқламалилиги объектнинг ўзига хослиги билан тушунтирилади: талаба таъсирни пассив қабул қилмайди, балки ўз фаолиятининг субъекти сифатида ўзи ҳам фаол ҳаракат қилади.

Валеологияга ўқитиш педагогик тизимининг мақсади - ҳар томонлама етук инсонни, ривожланаётган давлатнинг онгли ва фаол қурувчисини тарбиялаш.

Ушбу педагогик соғломлаштириш тизимининг пайдо булиши, энг аввало, жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлик диагностикасини амалга ошириш ва шу асосда соғломлаштирувчи жисмоний тарбия дастурини тузиш ва жисмоний етукликни самарали бошқариш зарурияти сабаб бўлган. Шунинг учун «талаба – педагог - талаба» педагогик тизимида биринчи ўринда талабанинг жисмоний ҳолатини баҳолаш, кейин эса соғломлаштирувчи жисмоний тарбия шакллари, воситалари ва усулларини танлаш ва жисмоний машқлар коррекцияси туради. Шунда валеологик тарбия жараёнида асосий йўналиш инсоннинг жисмоний етукликка эриштирувчи педагогик - соғломлаштириш тизими характерини касб этади, бу эса саломатликни яхшилаш ва асрашга ёрдам беради. Фақат шу шарт бажарилгандагина «талаба-педагог - талаба» тизими инсонни жисмоний етукликка эриштириш бўйича махсус ташкил этилган, бир мақсадга йўналтирилган жара-ённинг бошқарилувчи педагогик тизимига айланади.

Қуйидагиларни қайд этиш жуда муҳим:

1. Ушбу педагогик тизимнинг пайдо бўлишига соғломлаш-тирувчи жисмоний тарбиянинг турли касалликларнинг олдини олувчи асос сифатидаги аҳамиятининг ўсиши сабаб бўлади.

2. Тизим билимлар, амалий тажриба йиғилгандагина пайдо бўлади.

3. Тизим талабалар билан ўзаро муносабат воситалари ишлаб чиқилгандагина пайдо бўлади.

4. Талабалар - ушбу тизимнинг зарурий компонентидир.

5. Ўқув – тарбиявий - соғломлаштириш жараёни мақсадлари-ни англаб етган, махсус ўқув ва тарбиявий ахборотга эга бўлган, пе-дагогик таъсир кўрсатишнинг шакл ва усулларидан фойдаланишни билган педагог - ушбу педагогик тизимнинг пайдо бўлиши ва функцияланишининг зарурий шартидир.

Шундай қилиб «талаба – педагог - талаба» бошқарилувчи пе-дагогик тизим педагогик тизимларнинг барча талабларига жавоб беради: барқарор, турғун, қатъий ташкил этилган, структуравий ва функционал компонентларнинг ўзаро ҳаракатига, тартибга кел-тирилганлик ва йўналтирлганликнинг юқори даражасига эга.

«Талаба – педагог - талаба» педагогик тизими функциялани-шининг самараси шахсни жисмоний етукликка эриштириш жара-ёнини бошқариш ташкилотчилигига боғлиқлиги асослаб берилган.

  «Педагог-талаба-педагог» педагогик ҳамкорлигининг асоси бошқарилувчи педагогик тизим бўлса ва у шахс шаклланишининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олса жисмоний етукликка эришиш самарадорлигининг онгини экспериментал исботланган. Валеологик тарбияни бундай ташкил этиш жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёрлик, умуман эса, жисмоний ҳолат ва саломатликни яхшилаш учун педагогик фаолиятни муайян мақсадда амалга ошириш имконини беради.

 

4.1. Талабаларнинг жисмоний ривожланишини бошқариш

 

Педагогик соғломлаштириш тизимини бошқариш мураккаб ва кўп қиррали жараён. Жисмоний ривожланишни назорат қилиш ва зарур бўлганда коррекция қилиш, шунингдек талаба шахси характеристикасини норматив кўрсаткичлар билан мутаносблигини таққослаш унинг асосий элементлари ҳисобланади.

  Бошқарув талаба организми шакл ва функцияларини жис-монан ривожлантириш бўйича махсус ташкил этилган, мақсадли, мунтазам фаолият сифатида кўриб чиқилади. Умуман олганда, бошқарув педагогик таъсирни назорат қилиш бўйича бир - бири билан чамбарчас боғлиқ характерларнинг ёпиқ циклидир.

  Ўтказган табиий экспериментлар натижасига кўра шахснинг жисмоний ривожланишини самарали бошқариш учун талабанинг (типологик хусусиятлари ҳисобга олинган) ҳар томонлама тайёр-лиги тўғрисида, педагогик назорат ёрдамида жисмоний аҳволи ҳақида мунтазам равишда ахборот олиниши ва ишланиши керак.

  Тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқиш асосида педагогик таъсирлар танланиши, валеологик тарбиянинг турли шакл, усул ва воситаларини қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилиши керак. Бу фаолиятда педагог етакчи роль ўйнайди. Жисмоний ривожлан-тириш жараёнида бошқарув педагог тарафдан қатор ҳаракатлар қилинишини назарда тутади.

  Биринчи ҳаракат - талабанинг ҳар томонлама тайёрлиги ҳақида бошланғич комплекс ахборотни олиш; унинг кучи, заиф томонларини аниқлаш;

  Иккинчи ҳаракат - мақсадга етишишини таъминловчи нор-матив кўрсаткичлар билан танишиш.

  Талаба чиқиш шарт бўлган кўрсаткичларга ориентация қилиш жисмоний етукликка эришиш зарурияти билан тушунти-рилади. Шунинг учун жисмоний ривожланиш самараси норматив талаблар кўрсаткичларининг норматив кўрсаткичларнинг олинган маълумотлари билан қиёсланганда аниқланади.

  Самарадорлик омилига асосланмаган жисмоний ривожла-ниш ўзининг мақсадини, аниқлигини, таъсирчанлигини йўқотади.

  Учинчи ҳаракат (бошқарув тизимида моҳияти жиҳатидан энг муҳим) талабаларнинг режалаштирилаётган кўрсаткичларга эришишини таъминловчи валеологик тарбия тизимини назарда тутади. Шу сабабли жисмоний ривожланишини режалаштириш масалалари, унинг энг рационал шакл, восита ва усулларини танлаш биринчи даражали аҳамият касб этади.

  Педагогнинг назарий ва амалий машғулотлар дастурини тузиш бўйича фаолияти ушбу дастурларни бажариш йўлларини танлаш билан бевосита боғлиқ. Жисмоний машғулотлар дастурини нафақат ишлаб чиқиш балки уни жисмоний етукликка эришиш учун ҳаётга тадбиқ эта билиш ҳам зарур.

  Тўртинчи ҳаракат - педагогнинг махсус ташкил этилган мунтазам фаолиятининг танланган йўналиши самарадорлигини баҳолаш. Ҳар томонлама тайёрлик кўрсаткичларини аниқлаш, уларни дастлабки маълумотлар билан таққослаш ва уларга мос тадбирларни белгилаш педагогик назорат ёрдамида амалга оширилади.

  Бешинчи ҳаракат - натижаларни таҳлил этиш, хулосалар ясаш ва навбатдаги мақсадни белгилаш.

  Шундай қилиб, талабани жисмоний ривожлантиришнинг бошқарув тизими бўлимлар бўйича илмий асосланган методик тавсияларни назарда тутади. Уларга қуйидагилар киради:

1. Информатив бошқарилувчи «талаба – педагог - талаба» педагогик тизими;

2. Талабанинг бошланғич жисмоний аҳволини баҳолаш;

3. Жисмоний ривожланишнинг норматив кўрсаткичлари;

4. Жисмоний етукликка эришишга ёрдам берувчи ташкил этилган, мақсадли, мунтазам фаолият (жисмоний машғулот)ни рационал тузиш.

5. Қабул қилинган қарорларни тадбиқ этувчи педагогик ком-плекс назорат тизими.

6. Талабалар билан тарбиявий ишларни улар шахсининг типо-логик хусусиятларини ҳисобга олиб бориш.

Шундай қилиб, жисмоний ривожлантириш технологияси талаба жисмоний кўриниши динамикасини баҳолаш ва назорат қилишга, бажарилган жисмоний машқларни батафсил ҳисобга олиш ва улар орасидаги ўзаро алоқани таҳлил қилишга боғлиқ. Бунда қуйидаги низмоларга амал қилиш керак.

1. Жисмоний ривожланиш, гавда тузилишини комплекс баҳолаш антронометрик ўлчашлар ёрдамида амалга оширилиши лозим. Жисмоний ва функционал тайёрлик назорат синовлари (педагогик тестлар) ёрдамида аниқланади.

2. Жисмоний ривожланишини назорат қилиш талаба аҳволи динамикасини мунтазам кузатиш шаклида амалга оширилсагина самарали бўлади. Бунда:

а) бир ойда 1-2 марта тестлаш ўтказиш керак;

б) тестлаш жараёни талабага малол келмаслиги ва унинг кўп вақти, энергиясини олмаслиги керак;

в) тестлаш шартларининг доимийлигига эътибор бериш керак, токи унинг натижаларига бирор бир тасодифий омиллар таъсир этамасин.

3. Бошқарув жисмоний етукликнинг реал ва топширилган характеристикаларини таққослашни талаб этади. Агар улар орасида қандайдир номутаносиблик бўлса вужудга келган вазиятни синч-ковлик билан таҳлил қилиш, бундай номутаносиблик сабабларини аниқлаш, ушбу вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини белгилаш ва жисмоний машқлар дастурига тузатишлар киритиш лозим.

Бошқарув технологияси ўқитувчига соғломлаштирувчи жис-моний тарбия назарияси ва методикасини бойитиш учун нодир материал тўплаш имконини беради.

Мақсадли педагогик фаолият жисмоний ривожланиш илмий-амалий педагогик жараён учун керак бўладиган методик тажриба ва касбий эрудиция салмоғини ошириш имконини беради.

 

4.2. Талабаларнинг ҳар томонлама тайёрлигини комплекс баҳолаш

 

Жисмоний ривожлантиришни самарали бошқариш учун тала-банинг бошланғич жисмоний кўриниши ҳақида маълумотга эга бўлиш керак. Ҳар томонлама тайёрликни комплекс баҳолаш жис-моний ривожланиш, гавда тузилиши ва жисмоний тайёрлиги, шахснинг типологик хусусиятларини аниқлашни ўз ичига олади.

 

Жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини баҳолаш

 

Инсоннинг жисмоний ривожланиши деганда организмнинг жисмоний куч заҳираларини белгиловчи морфологик ва функ-ционал хусусиятлари комплекси тушунилади.

  Жисмоний ривожланиш ва гавда тузилиши хусусиятлари ҳар бир педагог учун тушунарли бўлган антронометрик ўлчашлар ёрдамида амалга оширилади. Тана узунлиги, оғирлиги, бўйин, қорин, кўкрак қафасининг нафас олиш, чиқариш, тинчлик фазасида айланаси, билак кучи, орқа, гавда тузилиши ва ташқи нафас олиш тизими ҳақида маълумотлар талаба жисмоний аҳволини оъектив баҳолаш ва организм шакли ва функцияларини ривожлантириш бўйича мақсадли фаолиятни ташкил этиш имкониятини беради. Айни пайтда жисмоний ривожланишни мунтазам баҳолаш мақсадли жисмоний тарбия таъсири остида амалга ошувчи сифат ўзга-ришларни акс эттиради.

  Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ўртасида юқори даражадаги яқин (и- 0,7-0,9) алоқа мавжудлиги корреляцион таҳлил натижасида ўрнатилганлигини қайд этиш жуда муҳим ( Масалан, тана оғирлиги ва кўкрак қафаси айланаси ўртасида, оғирлик, бўй кўрсаткичлари ва гавда тузилиши пишиқлиги ўртасида, гавда тузилиши пишиқлиги ва кўкрак қафаси айланаси ўртасида, орқа мушаклар кучи (кг) ва фоизларда, чап ва ўнг билаклар кучи ўрта-сида, Кетле индекси ва оғирлик ўртасида).

  Баён этилган маълумотлар жисмоний ривожланиши кўрсат-кичларнинг бирини яхшиласа, ўз - ўзидан бошқалари ҳам яхши-ланиши, айтиб ўтилган кўрсаткичлар муҳим ва улар жисмоний ривожланишни комплекс баҳолашда етакчи ўрин эгаллашлари ҳақида хулоса қилиш имконини беради.

  Кетле индекси (оғирлик ва бўй индекси) - тана оқирлиги (кг) ва бўй (см) маълумотларни бўлиш орқали ҳосил қилинади.

  Ҳаёт кўрсаткичи - ўпкаларнинг ҳаётий ҳажми кўрсаткич-лари (мл ларда/ оғирликка /кг ларда) бўлинмалари.

  Семизлик оғирликни (кг) тана узунлигига (дм) бўлиш орқа-ли аниқланади.

  Гавда тузилишининг пишиқлиги Пенье индекси бўйича (бўй \см\ - оғирлик \кг\ + кўкрак қафасининг нафас чиқариш пайтидаги айланаси) баҳоланади.

  Куч имкониятлари қўл, гавда динамометрлари ёрдамида тўғридан - тўғри аниқланади.

  Ўпкаларнинг ҳаётий ҳажми тадқиқ этилаётган шахс чуқур нафас олгандан сўнг максимал чиқариш мумкин бўлган ҳаво ҳаж-мини билдиради. Спирометр - ўпкаларнинг ҳаётий ҳажмини аниқ-лайдиган асбоб. Улар турли (сувли, қуруқ, газли, соатли) конст-рукцияда бўлиши мумкин. Ўпкаларнинг ҳаётий ҳажмини ўлчаш учун спирометрга трубка орқали ҳаво пуфлаш керак.

 

Талаба танасининг ёғ оғирлигини баҳолаш

 

  Морфологик назорат инсон жисмоний аҳволини баҳо-лашнинг мустақил кўринишларидан бири ҳисобланади. Маълумки, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, бир томондан, ёғ компонентларининг камайишига олиб келса, иккинчи томондан ёғсиз компонентларнинг кўпайишига сабаб бўлади, тана оғирлиги эса ўзгармай қолаверади.

  Тананинг ёғли ва ёғсиз (ёки фаол) массасини турли усуллар ( гидрометрик, гидростатик, биохимик, изотоп ва бошқалар) билан аниқлаш мумкин. Аммо антропометрик усуллар энг осон ва кенг қўлланиладиган усул ҳисобланади.

  Тананинг ёғ массасини (Ж) баҳолаш учун айланани ўлчаш-нинг машҳур усули қуйидаги формула орқали аниқланади.

  Ўғил болаларда: М- 0,74хОЖ-1,249хОШ+0,528

  Қиз болаларда:

 Ж-1,05хОБ-1,522хОП- 879хОШ+0,326хОЖ+0,587хОБу+0,707

  Бунда – ОБ - бицепснинг қўл букилган ҳолатдаги айланаси.

  ОП - елка айланаси

  ОЖ - қорин айланаси

  ОШ - бўйин айланаси

  Обу - сон айланаси

  Ушбу усул АҚШ Мудофаа вазирлиги мутахассисларининг америкалик ҳарбий хизматчилар жисмоний аҳволини баҳолаш учун методик ёндашувлар ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот ишлари натижаси ҳисобланади. АҚШ ҳарбий хизматчиларини ўрганиш шуни кўрсатадики 17-20 ёшли эркаклар ўртача ёғ массаси 18%, аёлларда эса 29% ни ташкил этар экан.

  Тошкент ахборот технологиялар университети талабаларини кўрикдан ўтказиш шуни кўрсатадики, 18-24 ёшли йигитларда ёғ массаси 10,5% ни ташкил этиб, у АҚШ ҳарбий хизматчилари кўр-саткичидан анча паст, аммо ўқишнинг 3 босқичида бу кўрсат-кичларнинг ўсиши кузатилган ( 4-жадвал).

  Тана таркиби (айниқса, тананинг фаол массаси - ТФМ) – инсон организми функционал имкониятларининг объектив пара-метридир. ТФМ кислородни максимал истеъмол қилиш, мушак кучи, чидам ва бошқа жисмоний сифатлар билан яхши ўзаро алоқа боғлайди.

  Тана таркибида шахсий фарқлар жисмоний фаоллик, овқат-ланиш ва тадқиқотлар натижасига кўра, генетик омилларнинг ўзаро таъсири натижасидир.

  Биз талабалар танаси фаол массасини аниқлашнинг амери-калик мутахассислар таклиф этган методикасини тавсия этамиз.

  Ўғил болалар учун: ТФМ- 0,514хР+0,017хОБ-49,67

  Қизлар учун: ТФМ- 0,311хР+1,619хОП-47,75

  Бу ерда - Р-бўй (см), ОБ - бицепснинг букилган қўл ҳолати-даги айланаси, ОП- елка айланаси.

  Жадвалда I-III босқич талабаларининг педагогик экспери-мент натижасида аниқланган. Жисмоний тайёрлик кўрсаткичлари келтирилган.

18-24 ёшли талабалар жисмоний ривожланишининг ўртача кўрсаткичлари

4-жадвал

 

Кўрсаткчилар номи

Ёш М-0,5 б

 

 

18 ёш

19 ёш

20-24 ёш

1.

Оғирлик - бўй индекси (г/см)

366-7

368-7

372-9

2.

Ўпканинг ҳаётий ҳажми

3911-232.3

3627.8-204.4

350-230

3.

Ҳаёт кўрсаткичи

69-1,5

71-2

69-2,5

4.

Ўнг билак кучи (кг)

39-0,5

40-0,5

47-0,5

5.

Чап билак кучи (кг)

35-0,5

36-0,5

41-0,5

6.

Тана кучи (кг)

130-2

124-3

137-3

7.

Семизлик (кг-дц)

3,7-0,2

3,5-0,2

3,7-0,4

8.

Гавда тузилишининг пишиқлиги

27-3

18-3,9

19,4-№

9.

Тананинг ёғ массаси (%)

9,2-0,6

10,1-0,8

12,2-1,4

10.

Кўкрак қафаси айланаси

 

 

 

11.

Нафас олиш

99,6-1,8

99,5-1,8

93,6-3

12.

Нафас чиқариш

88,5-2,5

88-1,3

87,7-2,8

13.

Танаффус

88,2-2,8

90,4-1,2

89,8-3

14.

Фарқ

10-0,6

11,4-0,7

5,9-0,8

 

 

Ўқишнинг I-III босқичи талабалари жисмоний тайёрлиги кўрсаткичлари

 

Номи

Ўқиш босқичлари

 

 

1 босқич

II босқич

III босқич

1.

Тортилиш(марта)

11-0,4

12-0,6

13-0,6

2.

Айланиб кўтарилиш (марта)

5-0,2

6-0,3

7-0,4

3.

Лангарларга тиралиб қўлларни букиш ва ёзиш

10-0,4

12-0,6

13-0,6

4.

Ерга тиралиб қўлларни букиш ва ёзиш

37-1,1

38-2

40-1,4

5.

Югуриш 3000 м( мин, сек)

12’22”-0.44”

13’16”-0.5”

12’43”-0.6”

 

 

Жадвалнинг давоми

 

6.

Югуриш 100м (сек)

13”-0.5”

13.4”-0.5”

13.8”-0.7”

7.

Жойдан сакраш

243.2-8.7

245-11.8

148-12.2

8.

Лангарларда осилиб оёқларни кўтариш

9-0.;

12-0.5

12-0.5

9.

Югуриб узоққа сакраш (см)

474-16

472-24

494-21

10.

Югуриш 5000 м

 ( мин.сек)

23’7”-1.31”

24’6”-1.33”

23’6”-1.22”

11.

Танани кўтариш (марта)

57-16

58-3

61-2

 

            4.3.Талабаларни жисмоний ривожлантириш жараёнида педагогик назорат

 

Шахсни жисмоний ривожлантириш жисмоний тарбия бўйича педагогик жараён самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашни назарда тутади.

В.М.Зациорский (1979) тавсияси бўйича, агар ўртача қиймат-лар ва натижаларнинг стандарт четланишлар бор бўлса ўртача кўр-саткич М+0,5 б, ўртачадан юқорироқ кўрсаткич М+0,5 б дан ТОМ+1б гача, юқори кўрсаткич М+1 б дан М+2 б гача, энг юқори кўрсаткич М+2 б бўлади.

И.А.Кошбахтиев (1994) монографиясида 18-24 ёшдаги тала-балар учун жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши ва жисмоний тайёрлик бўйича тадқиқотлар натижаси келтирилади.

Шахснинг шаклланиш жараёни қандай кечаётганлигини билмай туриб қайси тарбиявий занжир тузатишга эҳтиёж сезаётган-лигини аниқлаб бўлмайди.

Талаба саломатлиги, жисмоний аҳволи ва жисмоний ривож-ланиши даражасини педагогик назорат тизими ёрдамида аниқлаш мумкин.

Назорат - шахсни жисмоний ривожлантириш натижаларининг сон - сифат характеристикасини аниқлаш имконини берувчи ҳара-катлар мажмуасидир.

Жисмоний ривожланишни педагогик назорат қилиш тизими қуйидаги вазифаларни ечиш имконини беради:

-ҳар бир талабанинг аниқланган камчиликларини бартараф қилиш бўйича махсус ташкил этилган жараённинг тизими йўнали-шини аниқлаш;

     бутун семестр ва ўқув йили давомида талабаларнинг бир меъерда фаол ишлашини таъминлаш;

     мустақил жисмоний машғулотлар ва машқларни ўрганиш фаоллиги самарадорлигини ошириш;

     бутун ўқув семестри ва йили давомида жисмоний ривож-ланиш ҳақида мумкин қадар объектив маълумот олиш;

     жисмоний ривожлантириш жараёнига мусобақа элементини киритиш;

     ўзини фаол кўрсатган ўқитувчилар ва талабаларни рағбат-лантириш тўғрисида кенгроқ ва асосланган қарорларни қабул қилиш имкониятини қўлга киритиш;

     талабаларни жисмоний ривожлантириш жараёнини бош-қариш.

Педагогик назоратнинг қуйидаги функциялари белгиланган: диагностик, жорий, модул, рейтинг, якуний.

Диагностик назорат, деганда талаба тайёрлигининг кучли ва кучсиз тарафларини аниқлаш ва жисмоний ривожлантириш курсининг тузилишини белгилаш бўйича жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлиги ҳақида маълумотлар тўплаш жараёни тушунилади.

Жисмоний ривожланиш ва гавда тузилишини баҳолаш антро-пометрик ўлчашлар ёрдамида, жисмоний ва функционал тайёрлик эса тестлар ва махсус синовлар ёрдамида амалга оширилади.

Диагностик педагогик назорат маълумотлари ўқитувчи семестр ва ўқув йили учун ўқув - соғломлаштириш иши режасини ишлаб чиқиш ва аниқлаб олиш учун зарур бўлади. Жорий семестр назорати жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлик кўрсаткичларининг яхшиланиши даражасини аниқлаш имконини берувчи жисмоний ривожлантириш жараёнини самарали бошқариш учун зарур. Унинг маълумотлари жисмоний ривожлантириш бўйича соғломлаштириш дастурига муайян туза-тишлар киритиш учун асос бўлади.

Жисмоний ривожлантириш бўйича якуний назоратнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у педагогик соғлмолаштириш тизимининг талаба функциялари ва сифатига таъсири натижаларини баҳолаш имконини беради. У жисмоний аҳволни Л.Ивашенко, Е.А.Пирогова, Г.А.Апанасенко ва бошқалар методикаси бўйича баҳолаш орқали амалга оширилади.

 

4.4.Жисмоний ривожлантиришни педагогик назорат қилишнинг рейтинг тизими

 

Жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлик даражаси кўрсаткичи сифатида ўқув рейтинги талабани жисмоний ривожланишининг турли босқичларида аттес-тациядан ўтказишда объектив асос бўлиб хизмат қилади. Талаба рейтинги жисмоний тайёрлик ёки жисмоний ривожланиши-дан топширилган ҳар бир тест бўйича тузилиши мумкин. Бу эса талабани жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга фаоллаштирувчи беллашув элементини киритади.

Кафедрада ҳар бир семестрда 3 тадан 6 та модуль ишлаб чиқилган. Ҳар бир модулда 5 тадан кўрсаткичлар мавжуд. Синовдан ўтиш учун умумий баллнинг 60% ини йиғиш керак (яъни 15 балл). Талаба семестр давомида йиғиши мумкин бўлган максимал балл 75 ни ташкил этади.

Талабанинг фаол ва ритмик ишлаши учун ҳисобот муддати белгиланади: 7,14 ва 21 ҳафталарда ҳар бир семестрнинг модуллари бўйича педагогик назорат ўтказилади.

Якуний тест назоратидан ўтишга рухсат олиш учун талаба ҳар бир модулда 15 дан кам бўлмаган балларни йиғиши лозим. Агар талаба модуллар бўйича камида 45 балл йиға олмаса, у якуний назо-ратга қўйилмайди. Бундай ҳуқуққа эга бўлиш учун талаба кафедра топшириқларини бажариб семестр бўйича баллар йиғиндисини 45 га етказиши ҳар бир модуль учун 15 балл тўплаши лозим.

Талабалар жисмоний ривожланишини якуний назорати:

Талаба синовдан автомат равишда ўтиши учун 90 дан кам бўлмаган балларни йиғиши керак Р>90 балл. Талабанинг жорий назоратдан йиғган баллари 65 бўлса, аммо 45 дан паст бўлса, яъни (Р)65, унда у синовга қўйилмайди, бунинг учун у жорий ўзлаш-тиришини 45 баллга етказиши лозим.

Агар талабанинг жорий ўзлаштириш рейтинги 45 баллдан паст бўлса у синовга қўйилмайди, унинг олий ўқув юртида ўқиш масаласи «Олий мактаб ҳақида Низом» га мувофиқ ҳал этилади.

 

            Талабаларни жисмоний ривожлантиришнинг самарали методлари

 

«Метод» сўзи грекча сўз бўлиб, «тадқиқот, усул» маъно-ларини англатади.

  И.Т.Фролов фалсафий луғатида ёзишича, методнинг умумий маъноси мақсадга эришишнинг усули, муайян тартибга келтирилган фаолиятдир.

  С.И.Ожегов методни назарий тадқиқот ёки бирор нарсани амалга ошириш усули, деб тушунтиради.

  Педагогикада маълумки, таълим жараёнининг муваффа-қияти ўқитишнинг мақсад ва моҳиятини тўғри белгилаб олишга ҳамда шу мақсадга эришиш усулларига, яъни ўқитиш методларига боғлиқ. Ўқитиш методлари ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги бир тартибга келтирилган ва бир мақсадга йўналтирилган алоқалар тизими бўлиб, улар ўқитишнинг педагогик мақсадларини амалга оширишни таъминлайди.

  Жисмоний тарбия амалиётида асосан қуйидаги методлардан фойдаланилади: ўйин, мусобақа, оғзаки ва кўргазмали таъсир этув-чи қатъий регламентлаштирилган машқлар.

  Педагогикада ўқитиш, ишонтириш, машқлар, мусобақалар, рағбатлантириш, танқид ва ўз - ўзини танқид этиш, мажбур қилиш каби методлар қўлланилади.

  Техник предметларни ўқитишда кўпинча муаммоли, дастур-лаштирилган, модулли ўқитиш ва ишбилармонлик ўйинлари метод-ларидан фойдаланилади.

  Педагогик амалиётда ўқитишнинг турли шакл ва методлари қўлланилади. Жисмоний тарбия жараёнида асосан янги ечимларни излаш талаб этилмайдиган, ижодий онгни ривожлантирмайдиган методлар қўлланилади.

Талабанинг ўрганиш фаолиятини бошқариш самарадорлиги ўқитувчининг тиббий назорат, психология, физиология бўйича билимларига тўлақонли боғлиқдир.

Замонавий ўқитувчи ижодий ишлай билиши керак, чунки у таълим жараёнига тадқиқот нуқтаи назаридан ёндашиш педагогик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятидир. Шахснинг ҳар томонлама тайёрлиги ва ўзига хос хусусиятларини билиш ва уларни таҳлил этиш ўқитувчига талабаларга махсус топшириқлар бериш имкониятини беради. Ўз-ўзини баҳолаш, назорат қилиш ташкилий формаларининг қўлланилиши соғломлаштириш, тадқиқот ишлари-нинг дебочасидир ва у талабанинг илмий ижоди ва соғломлаш-тириш жисмоний машғулотларга эҳтиёжини тарбиялаш томон илк мажбурий поғона ҳисобланади. Шу сабабли айрим амалий ва назарий машғулотлар ривожлантирувчи характерга эга бўлиши керак (талабанинг жисмоний аҳволини, тананинг ёғ массасини аниқлаш ва ҳ.з.)

Талабанинг ўрганиш эҳтиёжларини ривожлантириш учун талабага шундай вазиятлар тавсия этиладики, талаба улардан чиқиб кетишнинг тўғри йўлини топсин, қўйилган саволга тўғри жавоб топсин. Бўлажак мутахассисда мустақил ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш керак. Бунда жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши хусусиятлари, жисмоний тайёрлик маълумотларини кўриб чиқиш ва олинган натижалар ва хулосаларни ишлаб чиқиш ёрдам беради. Талабалар томондан маърузалар ва рефератларнинг тайёрланиши ҳам бу ишга ёрдам беради. Муаммоли таълимни қўллаш асосида валеология кафедрасида талабалар анжуманлари ўтказилади. Жисмоний тарбия машғулотлари жараёнида муаммоли таълимни қўллаш ўрганиш ва ижодий фаоллик, мустақилликни ривожлантиради, жисмоний тарбия машғулотларига эҳтиёжни фаоллаштиради.

 

Жисмоний ривожлантиришнинг модуль усули

 

Модулларни ишлаб чиқиш мақсади - ҳар бир мавзу ва курсни педагогик ва дидактик вазифаларга мувофиқ қисмларга бўлиш, ҳар бир қисм учун ўқитишнинг мақсадга мувофиқ кўриниш ва шаклларини аниқлаш, уларни ягона комплексга бирлаштиришдир.

Модуль мустақил структуравий бирлик ва айрим ҳолларда талаба бутун курсни эмас бир неча модулларни эшитиши мумкин. Ҳар бир талаба модулдан модулга материални ўзлаштириш даражасига қараб ўтади ва жорий назорат босқичларини топши-ради. Билимларни баҳолаш учун қуйидаги тизимдан фойдала-нилади; ҳар бир модуль учун баллар йиғилади ва индивидуал коммулятив индекс (ИКИ) тузилади. Талабанинг мақсади баллар-нинг максимал сонини йиғиш. Жорий назорат умумий баллнинг 30-35% ини, оралиқ назорат 20-25% ни, амалий машғулотлар ва курс иши 25% гача балларни ташкил этади. Модулли таълим тамойилларининг талабани жисмонан ривожлантириш жараёнида қўлланилиши ўзига хос аҳамият касб этади. Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари орасида яқин ўзаро боғлиқлик мавжудлиги корреляцион таҳлил ёрдамида аниқланган. Шу сабабли жисмоний ривожлантириш жараёнида асосий эътибор жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш ва умуман олганда, саломатликни таъминлаш ва уни мустаҳкамлашга қаратилади.

Инсоннинг жисмоний етуклиги валеологик тарбия шакли, усул ва воситалари мазмунига боғлиқдир. Ривожлантириш методи деганда талаба ва ўқитувчи ўртасидаги бир мақсадга йўналтирилган ўзаро ҳаракатлар тизими тушунилади ва у инсоннинг жисмоний аҳволини яхшилаш бўйича педагогик мақсаднинг амалда қўллани-лишини таъминлайди.

Ёшларни жисмоний тарбиялаш педагогик амалиётида асосан қатъий регламентлаштирилган таълим, ўйин ва мусобақа метод-ларидан фойдаланилади. Улар талабанинг қизиқиши, ижодий фикр юритиши, жисмоний тарбия машғулотларига эҳтиёжини етарлича ривожлантирмайди.

Шу сабабли кўп йиллар давомида жисмоний тарбия ва спорт кафедрасида талабани жисмонан ривожлантиришнинг самарали усулларини аниқлаш мақсадида табиий педагогик тадқиқот ўтка-зилди.

Ўтказилган давомли тадқиқот натижасида инсон саломат-лигини ривожлантириш мақсадида модулли таълим методикаси ишлаб чиқилди. Модулли таълимнинг мақсади - валеологие тарбияни таркибий қисмларга бўлиш ва жисмоний ривожлантириш машғулотлари самарасини ошириш ва жорий назоратни кучай-тириш.

Олтита модуль белгиланган. Ҳар бир модулда талаба бешта кўрсаткичлар бўйича талаба максимал 25 балл йиғиши керак. 60% дан кўпроқ (15 балл) тўплаган талаба ушбу модулдан ўтган ҳисобланади. Ўқув йили давомида 6 модуль бўйича 90 дан ортиқ тўплаган талаба синовдан автоматик тарзда ўтган ҳисобланади. Ўзлаштирмаган талабалар қайси модулдан ўтмаган бўлсалар ўша модуллар бўйича синов топширадилар.

Биринчи модуль - жисмоний ривожланишни яхшилаш. Ушбу модуль бўйича баҳолаш 7 ҳафтада бешта кўрсаткич (ўпканинг ҳаётий сиғими, ҳаётий кўрсаткич, ўнг ва чап билаклар кучи, орқа мушаклар кучи) бўйича ўтказилади.

Иккинчи модуль - куч-қувват тайёрлигини яхшилаш. Баҳолаш 14 ҳафтада бешта кўрсаткич бўйича ўтказилади. Ерга ва лангар-ларга тиралиб қўлларни букиш ва ёзиш, (поъем переворотом) айланиб кўтарилиш,тортилиш, осилиб лангарга оёқларни теккизиш.

Учинчи модуль - юрак-қон тизими фаолиятини яхшилаш. Баҳолаш 21 ҳафтада бешта кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади. Руфье синови, Кверг индекси, 30 сек ичида 20 марта ўтириб туришдан сўнг тикланиш вақти, Г.Л.Апанасенко методикаси усулларининг бири бўйича синовдан сўнг юрак уришининг ошиши фоизи ЧССхАД сист (69 кам-аъло, 70-84 - яхши,85 - ўрта, 95 дан кўп - қониқарсиз).

Тўртинчи модуль - гавда тузилишини яхшилаш. Натижалар 11 семестрнинг 7 ҳафтасида бешта кўрсаткич бўйича (гавда тузили-шининг мусаҳкамлиги, Кетле вазн - бўй индекси, семизлик, тана- нинг ёғ ва фаол вазни) баҳоланади.

Бешинчи модуль - жисмоний тайёрликни яхшилаш. У 5000 м, 3000 м, 100 м масофага югуриш вақти, ётган ҳолатда гавдани кўтариш, турган жойдан узоққа сакраш кўрсаткичлари бўйича 11 семестрнинг 14 ҳафтасида ўтказилади.

Олтинчи модуль - жисмоний аҳволни яхшилаш. Натижалар иккинчи семестрнинг 21 ҳафтасида Л.Ивашенко тести, Е.А. Пирогова, Г.Л.Апанасенко методикаси, Гарвард степ - тести, талаба саломатлиги даражаси бўйича баҳоланади.

 

Жисмоний ривожлантиришнинг дастурий методи

 

Талабаларни жисмоний тарбиялаш жараёнида тизимли ҳара-кат кўникмаларини ўзлаштириш учун дастурий таълимдан фойдала-нилади. Дастурий таълим қуйидагиларни ўз ичига олади:

     ўқув материалини пухта таҳлил қилиш ва уни таълим актла-рининг мантиқий ва методик кетма - кетлигига солиш: ўқувчининг ўқув материалини ўзлаштириш жараёнида мустақиллиги ва фаол-лигини ошириш; иш вақтини онгли тақсимлаш;

      ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини самарали бошқариш;

      таълимни талабаларнинг коллектив бўлиб ишлаши билан боғлиқликда индивидуаллаштириш;

     талабалар ва ўқитувчи фаолиятини рационализациялаш ва интенсификациялаш учун замонавий техника воситаларини қўллаш ва улардан фойдаланиш.

И.А.Володарская ва А.М.Митинларнинг таъкидлашича, дас-турий таълим жараёнида ўқитувчи ва талабалар ўртасида «таълим қурилмасига жойлаштирилган» муайян таълим дастури мавжуд экан. Бунда ўқитувчи шахсининг талаба шахсини ривожлантиришга кўрсатаётган таъсири бир ёқлама бўлади. Анъанавий ва дастурий таълим ўртасидаги асосий фарқ уларнинг асосида қандай тамойил-лар ётганида эмас, балки ушбу тамойиллар уларнинг фаолият доирасига қандай тадбиқ этилишидадир.

Дастурий таълим асосий ўзига хос хусусияти - талабалар онгли фаолиятини самарали бошқариш ва ўз - ўзини бошқариш. У махсус дастур асосида амалга оширилади. Унда нафақат ўргани-лаётган материал мазмуни, балки муайян билим ва кўникмаларни ўзлаштириш учун талабалар бажариш лозим бўлган у ёки бу ҳаракатлар ҳам берилган. Дастурий таълимда тескари алоқа муҳим роль ўйнайди.

Дастурлаштириш - жисмоний ривожлантириш жараёнининг талабанинг реал имкониятларини ҳисобга олиб стратегияси, маз-муни ва шакли, методларини олдиндан белгилаб олишдир.

Дастурлаштириш жисмоний ривожлантириш бўйича педа-гогик жараённинг моҳияти ҳақида ҳар томонлама ва чуқур билим-ларни (унинг мазмуни ва тузилиши, шахсни шакллантириш жараё-нида унинг тузилиши ва ўзгаришини белгилаб берувчи қонуният-лари) талаб этади. Бундай билимлар амалий тажрибанинг барча ютуқларини ва илмий маълумотларнинг бутун комплексини ўз ичига олиши керак.

Педагогик эксперимент натижасида талабаларни жисмоний ривожлантириш машғулотларини қуйидагича режалаштириш зарур-лиги аниқланган: 1 сентябрдан 30 ноябргача ва 1 мартдан 1 июнгача амалий машғулотлар очиқ ҳавода ўтказилиши лозим ва бў машғу-лотлар умумий жисмоний тайёрликни яхшилашга йўналтирилган бўлиши керак. 1 декабрдан 28 февралгача машғулотлар спорт ва тренажер заллари шароитида ўтказилиши ва асосий эътибор гавда тузилишини яхшилаш ва куч тайёрликни мустаҳкамлашга қара-тилган бўлиши керак.

Умумий жисмоний тайёргарлик жараёнида оптимал соғлом-лаштириш самарадорлигини таъминлаш учун жисмоний ривожла-ниш, гавда тузилиши, ҳар томонлама ҳаракат тайёрлиги кўрсаткич-ларини яхшилаш учун турли воситалардан фойдаланиш кўзда тутилган комплекс дастур тавсия этилади.

Амалий машғулотнинг тайёрлов қисмида яхши жисмоний тайёргарликка эга талабаларга 1000 тагача ҳаракат машқлари, ўрта ва буш тайёргарликка эга талабаларга эга 500 тадан кам бўлмаган ҳаракат машқларини бажариш тавсия этилади. Соғломлаштириш машғулотларининг асосий қисмида эса талабалар ўқитувчи раҳбарлиги остида ўз қизиқишлари ва имкониятларидан келиб чиқиб шуғулланадилар. Машғулотларнинг якуний қисмида чиниқ-тириш машқлари бажарилади ва рационал овқатланилади. Ўз вақтида рационал овқатланиш машғулотнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Қишки даврда спорт ва тренажер заллар шароитида мушаклар кучини ривожлантириш, уйғун гавда тузилишини шакллантиришга йўналтирилган жисмоний машқларни турли гимнастик снарядлар (халқалар, лангарлар) шунингдек, гантеллар, штангалар, шейпинг элементларидан фойдаланиб бажариш тавсия этилади.

 

Мусобақа методини қўллаш дастури

 

Жисмоний ривожлантириш машғулотларида талаба рейтин-гини қўллашдан ташқари факультетлар, ётоқхоналар терма коман-далари ўртасида спартакиадалар кўринишидаги мусобақалар мето-дидан фойдаланиш зарур. Сўнгра спорт турлари бўйича олийгоҳ терма командалари тузилади ва улар шаҳар ва республика мусоба-қаларида қатнашадилар. Волейбол, минифутбол, баскетбол бўйича мусобақаларни гуруҳда, гуруҳлар ўртасида ўтказиш мумкин. Йигитлар камчилик бўлиб, қизлар эса одатдагидек таркибда ( йигитлар 4 та, қизлар 6 та) ўйнайдиган волейбол ўйинлари айниқса қизиқарли ўтади. Ўйинлар 9-11 ҳисобгача давом этади.

 

            4.5.Жисмоний ривожлантириш воситаларининг педагогик асослари

 

Маълумки, жисмоний сифатларни тарбиялаш жараёнида куч, тезлик ва чидамлилик кўрсаткичлари орасида маълум ҳолатларда ижобий ўзаро боғлиқлик кузатилади, айрим ҳолатларда эса бундай алоқа йўқ. Юқорида қайд этилган сифатлардан бирининг ривож-ланиши бошқаларининг яхшиланишига олиб келади ва, ниҳоят салбий ўзаро алоқа, бунда сифатлардан бирининг ривожланиши бошқаларининг ёмонлашувига сабаб бўлади.

Талабаларни валеологик тарбия воситалари ёрдамида самарали жисмоний ривожлантириш учун алоҳида кўрсаткичлар ўртасида ўзаро алоқа даражаларини аниқлаб олиш зарур. Йигит-ларда ҳаракат сифатлари, жисмоний ривожланиш маълумотлари, гавда тузилиши, қон айланиши, шахснинг типологик хусусият-ларини комплекс баҳолаш бўйича тадқиқотлар 47 та кўркичлар бўйича ўтказилди.

Боғлиқликнинг сон кўрсаткичлари бир неча даражаларга тақсимланди: бўш алоқа - корреляция коэффициенти r - 0,30; ўртача алоқа - r - 0,31-0,69; кучли алоқа - r - 0,70 - 0,99.

Бундай ёндашув (талабаларни жисмоний ривожлантириш учун илмий - асосланган машқларни аниқлаш) соғломлаштириш ишларини самаралироқ режалаштириш, жисмоний тайёргарлик воситаларини танлашга мақсадли ёндашиш имкониятларини беради, бу эса шахсни жисмоний ривожлантиришни оптимизация-лашга ёрдам беради.

Валеологик тарбиянинг жисмоний ривожланиш кўрсаткич-ларини яхшилашга қаратилган турли - туман усул ва воситалари чиройли ва бақувват гавда тузилишини шакллантириш учун кенг имкониятларни очиб беради. Штанга, гантеллар, тошлар билан машқлар тизими, тренажерларда ўтказиладиган машғулотлар ва умумий ривожлантириш машқлари нафақат уйғун гавда тузилиши, балки чиройли қомат, куч, чидамлилик ва чаққонликка эга бўлишга ёрдам беради.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, баён этилган машқлар учун махсус техник тайёрлик шарт эмас, улар осон дозаларга тақсим-ланади ва уларни мустақил шуғулланишни хохлаган истаган кишига тавсия этиш мумкин.

Мушаклар кучини ривожлантиришга йўналтирилган жисмо-ний машқлар комплекси кўкрак қафаси айланасини кенгайтиради, вазн-бўй кўрсаткичини оптимизациялайди, қувват имкониятларини яхшилайди.

 

            4.6Умумий жисмоний тайёргарлик саломатликни яхшилашнинг асосий воситаси сифатида

 

А.А.Гужаловскийнинг таъкидлашича, умумий жисмоний тайёргарлик жисмоний тарбиянинг асосий, базавий кўриниши ҳисобланади. Унинг мазмуни, воситалари, усуллари ва машғулот-ларни ташкил этиш шакллари инсон фаолиятининг исталган кўринишлари учун ҳаётий, меҳнат ва турмуш жараёнида кенг базавий жисмоний тайёргарлик яратишга қаратилган. Спорт фани ва амалиётида умумий жисмоний тайёргарлик инсонни бақувват-роқ, соғломроқ, катта юкламаларга дош беришга чидамлироқ этиши исбот қилинган.

Умумий жисмоний тайёргарлик қуйидаги вазифаларни ечишга имкон беради:

1) инсон организмининг ҳар томонлама ривожланишини таъ-минлаш, чидамлилик, куч, тезлик, чайирлик, чаққонлик каби жисмоний сифатларни ривожлантириш, шу сифатларни ривожлантириш асосида ёшларни жисмоний ривожлантириш учун зарур бўлган умумий характердаги функционал базани яратиш;

2) саломатликни мустаҳкамлаш, ташқи муҳитнинг зарарли омилларига қарши таъсир кўрсатиш;

3) ўқув ва меҳнат фаолияти жараёнида ишлаш қобилияти пасайган даврда фаол ҳордиқ чиқариш учун шароит яратиш;

4) қўшимча туғдирилган қийинчиликларни енгиш жараёнида ирода кучини мустаҳкамлаш.

Жисмоний тайёрлик, жисмоний тайёргарликнинг натижаси сифатида нафақат шахсий, балки ижтимоий қадрият касб этади.

Жисмоний етуклик талабанинг жисмоний ривожланиши, унинг ҳаракат билим ва кўникмаларининг барча ижодий имконият-ларни тўлиқ намоён этишга имкон берувчи даражасидир.

Шундай қилиб, жисмоний тайёргарлик шахсни жисмоний етукликка эриштиришнинг базавий кўриниши сифатида таҳлил этилади.

Умумий жисмоний тайёргарлик талабанинг атлетик ривож-ланишини таъминлайди, унинг саломатлигини мустаҳкамлайди, ҳаракат сифатлари диапазонини кенгайтиради ва жисмоний ривожлантириш учун мустаҳкам фундамент яратади.

Шуни эътиборга олиш керакки, инсоннинг жисмоний сифат-лари бир - бири билан чамчарбас боғлиқ. Шунинг учун у ёки бу жисмоний машқни муайян бир жисмоний сифатни ривожлантириш учун қўллаш нотўғри. Айни пайтда жисмоний машқлар талабанинг жисмоний ривожланишига ижобий таъир кўрсатади.

Жисмоний сифатлар ривожи хусусиятларини шахсни жисмо-ний ривожлантириш билан боғлиқликда кўриб чиқамиз. Куч сифат-лари оғирликларни кўтариш, ўз танасини кўтариш, юкни улоқти-риш, турган жойдан, баландликка, узунликка сакраш машқларида намоён бўлади.

Мушак кучини ривожлантириш учун мушакларни инсоннинг кундалик фаолиятига нисбатан анча кўпроқ юклама билан ишлатиш керак. Кучни ривожлантириш учун юклар билан ишлаш, гимнастик снарядларда тренажерларда бажариш лозим.

Умумий ривожлантирувчи машқлар турли аъзолар ва мушак-лар гуруҳига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари бу машқ-ларни бажарган талаба ҳаракатларнинг кенг диапазони билан Тани-шади, уларни бажариш нечоғлик зарур эканлиги тўғрисида тасав-вурга эга бўлади. Умумий ривожлантирувчи машқларни турган жойда ёки юриб туриб 50-100 мартадан бажариш керак, машқлар умумий сони 500 дан 1000 тагача ҳаракатлардан иборат бўлиши лозим.

 

Жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёрлик кўрсаткичларнинг ўзаро алоқаси хусусиятлари

 

Жисмоний ривожланишнинг айрим кўрсаткичлари ва жисмо-ний машқлар орасида кучли ва ўрта даражадаги алоқа корреляцион таҳлил натижасида аниқланган. Ўпканинг ҳаётий сиғими ва оёқ-ларни тўсинга кўтариш ўртасида кучли r-0,7 алоқа аниқланган.

Айрим жисмоний машқлар ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ўртасида ўртача r-0,6 алоқа аниқланган. Оёқларни тўсинга кўтариш - тана кучи, кўкрак қафаси айланаси; тортилиш-айланиб кўтарилиш, кўкрак қафасининг айланаси; қўлларни тира-либ букиш ва ёзиш - турган жойдан сакраш, турган жойдан узун-ликка сакраш - кўкрак қафаси айланаси.

Жисмоний аҳвол ва тана уйғунлиги орасидаги ўрта алоқани ҳам қайд этиш муҳим.

Баён этилганлардан хулоса шуки умумий жисмоний тайёргар-лик воситалари ўртасида тўсинларда, брусларда турли оғирликлар билан бажариладиган машқлар, тренажерларда ўтказиладиган машқлар жисмоний ривожлантириш учун самаралироқ экан. Уму-мий ривожлантирувчи машқлар, сакрашлар ва ҳ.з.лар тана уйғун-лигини таъминлайди.

Мушаклар массаси, чиройли қоматни яратиш, ташқи нафас олишни яхшилашга йўналтирилган жисмоний машқлар комплекси ёшлар саломатлигини асрайди ва мустаҳкамлайди.

Жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёрликни яхшилаш учун куч имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилган машқ-лар сонини кўпайтириш зарур. Уларнинг бўй ва вазн нисбатларига ижобий таъсири, қомат бузилишларини олдини олиши ва гавда тузилишини яхшилаши тадқиқотларимиз натижасида аниқланган.

Кўкрак қафаси айланасини ошириш учун тўсинларда бажари-ладиган машқлар самараси катта. Бунда фақат бицепслар эмас кўк-рак мушаклар ҳам кучланади (тортилиш, айланиб кўтарилиш, осил-ган қуйи оёқларни тўсинга теккизиш ва ҳ.з).

Спорт - куч характеридаги машқлар нафас олиш органлари фаолиятини ҳам яхшилайди.

 

Чиниқиш соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг мустақил воситаси сифатида

 

Қуёш радиацияси, ҳаво ва сув муҳитининг хусусиятлари сало-матликни яхшилаш, чиниқиш ва иш қобилиятини ошириш учун самарали восита ҳисобаланади.

Чиниқишни амалий машғулотнинг сўнгги қисмида 10-15 минут давомида амалга ошириш тавсия этилади. Ҳаво, қуёш ванна-лари воситасида чиниқиш фаол ҳаракатда (соғломлаштирувчи юриш, югуриш вақтида) ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

Соғломлаштирувчи юриш

 

Спорт юришнинг бош, ўзига хос хусусияти- оддий юришга ўхшамаган, ўзига хос юриш услубидир. Спорт юриши сонларнинг кучли ҳаракатига асосланган. Б.Франклиннинг фикрича, спорт юриши соғломлаштириш самараси бўйича югуриш машғулотларига тенг. Шундай қилиб, спорт юриши соғломлаштирувчи юришнинг турларидан бири. Фарқ шундаки, соғломлаштирувчи юриш билан шуғулланаётган инсон спорт юришида мавжуд қоидаларга амал қилмайди. Соғломлаштирувчи юриш спорт юришининг номусо-бақавий кўринишидир.

 

Соғломлаштирувчи югуриш

 

Жисмоний фаолликнинг кескин камайиши организмда моддалар алмашинувининг бузилишига, бош мияда кислород танқислигига олиб келади. Шунинг учун соғлом бўлиш учун фаол ҳаёт кечириш керак, соғломлаштирувчи югуриш, юриш, умум ривожлантирувчи машқлар каби ҳамма инсон бажариши мумкин бўлган машқлар билан шуғулланиши лозим. Уларни бажариш учун махсус шароит керак эмас, бу машқларни хонада, спорт майдон-часида, пиёдалар йўлакларида бажариш мумкин.

Соғломлаштирувчи югуриш - элементларнинг бутун бир комплексидир. Улар югуриш олди машқлари, югуришдан олдин ва кейин тез юриш, соғломлаштирувчи югуришнинг ўзи ва бошқалар. Югуриш фаол ҳаракатга табиий интилишни ривожлантиради. Югуриш ва чиниқиш бир - бири билан чамбарчас боғлиқ. Ахир исталган об - ҳавода югуриш керак. қўшимча чиниқтирувчи эле-мент - югуришдан сўнг контраст душ қабул қилиш. У тери ва тери ости томирларининг ўзига хос гимнастикасидир.

Мутахассислар югуришга ақлий чарчоқдан фориғ этувчи восита сифатида қарайдилар.

Табиий педагогик тадқиқотлар қуйидаги амалий тавсиялар бериш имконини беради:

1. Экспериментал тадқиқотлар Ўрта Осиёда чиниқтириш сало-матликни мустаҳкамлашнинг асосий воситаси эканлигини тасдиқлади. Организмнинг ташқи муҳитнинг турли таъсирларига чидамлилигини ошириш учун очиқ ҳавода ўтказиладиган жисмоний машқларнинг аҳамияти катта. Ўзгаришлар натижасида модда алмашинуви яхшиланади, организмнинг реактивлиги, курашувчан-лиги ошади. Агар амалий машғулотлар талабаларнинг эмоционал кайфияти фонида ўтказилса чиниқтириш самараси анча ошади.

2. Очиқ ҳавода жисмоний машқлар, спорт, ҳаракатли, миллий ўйинлар элементлари қўлланилган, руҳий кўтаринкилик фонида ўтказилган амалий машғулотлар талабанинг адаптив имконият-ларини оширади, унинг ижтимоий ва биологик табиатини ривож-лантиради.

3. Ўрта Осиё шароитида очиқ ҳавода ўтказилаётган мунтазам жисмоний машғулотлар организмнинг шамоллаш касалликларига чидамлилигини оширади, қуйи курс талабаларининг олийгоҳда ўқиш адаптацион давридаги зўриқишларини енгиллаштиради ва шу билан уларнинг иш қобилиятларини кўтаради.

4. Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия очиқ ҳаво шароитида 1 сентябрдан 30 ноябргача, 1 мартдан июнь ойигача ўтказилиши кераклиги ўрнатилган.

5. Ҳаво ҳарорати +25 ва ундан ошганда жисмоний машғулотлар гоҳ офотобда, гоҳ салқин жойда 10-15 минутдан ўтказилиши керак.

6. Соғломлаштирувчи сузиш машғулотларини октябрь ойла-рида ўтказиш тавсия этилади. Ўзбекистон Республикаси Бош гидро-метрология маркази маълумотларига кўра бу ойлар йилнинг сузиш учун энг қулай ойлари ҳисобланади.

 

Калит сўзлар: бошқариш, таълимнинг фаол усуллари, жисмоний ривожлантириш, педагогик назорат, воситаларни асослаш, умумий жисмоний тайёргарлик, жисмоний аҳвол.

 

Назорат саволлари:

1. Инсоннинг жисмоний ривожлантиришни бошқариш қандай амалга оширилади?

2. Инсоннинг ҳар томонлама тайёрлигини баҳолаш қандай амалга оширилади?

3. Талабаларни жисмоний ривожлантириш бўйича жараённи педагогик назорат қилиш қандай амалга оширилади?

4. Жисмоний ривожлантиришнинг қандай самарали усуллар-ини биласиз?

5. Жисмоний аҳволни яхшилаш воситаларини асослаб беринг.

6. «Умумий жисмоний тайёргарлик саломатликни яхшилаш воситаси» мавзуси мазмунини ёритиб беринг.

 

Адабиёт:

Ашмарин Б.А. Теория и методика педагогических иссле-дований в физическом воспитании. - М.: Фис. 1979

Годик М.А. Контроль тренировочных и соревновательнўх нагрузок. - М.: Фис, 1986, 136 с.

Зациорский В.М. Основы спортивной метрологии. - М.: Фис, 1979, 152 с.

Иваҳенко Л. Научно - педагогические основы базовой физической культуры мужчин 20-59 лет. Автореф. Докт. Дисс.-М.:1988.

Красовский Н.Н.Теория управления движением. - М.:1968, 475 с.

Кошбахтиев И.А. Валеология студенческой молодежи. Ташкент, 2000.146 с.

Керимов Ф.А. Комплексный контроль в управлении подготовкой борцов высокого класса. Методические рекомендации. Ташкент, 1986, 90 с. (в соавт.)

 

5-боб. ТАЛАБАЛАРГА ВАЛЕОЛОГИЯДАН ТАЪЛИМ БЕРИШ ЖАРАЁНИ МОНИТОРИНГИ

 

  Комплекс назорат тизими валеологик тарбия жараёнини бошқаришнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Комплекс назорат ўқув жараёнинг танланган йўналиши, қабул қилинган у ёки бу қарорнинг самарадорлигини баҳолаш имконини беради ва у ўз ичига педа-гогик, тиббий ва психологик тадқиқотларни ўз ичига олади, талаба тайёрлигининг кучли ва бўш тарафларини аниқлашга йўналти-рилган қатор ташкилий ва методик усулларни назарда тутади.

  Тиббий педагогик назорат талаба аҳволи ҳақида маълумот олишда асосий назорат ҳисобланади. Ундан жисмоний аҳволни аниқлаш учун ўрнатилган назорат меъёрларига мувофиқ қўллани-лаётган ўқув восита ва усуллар самарасини баҳолашда ҳам фойда-ланилади.

  Комплекс тиббий - педагогик назорат саломатлик аҳволини баҳолаш, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарликни аниқлашга йўналтирилган. Тестлаш (жисмоний иш қобилиятини, жисмоний ривожланишни, гавда тузилишини, жисмоний ва функ-ционал тайёрликни) тиббий - педагогик назоратда асосий усул ҳисобланади. Валеологик тарбиянинг педагогик амалиётида тестлаш худудий дастурга мувофиқ семестр бошида ва охирида, йил охирида ўтказилади.

  Аммо талабанинг бошланғич жисмоний аҳволини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасида баҳолаш комплекс бўлиши кераклиги ва у талаба тайёрлигининг бўш жиҳатларини ривожлантириш асоси бўлиши кераклиги аниқланди.

Педагогик назорат валеологик тарбия жараёнида кафедралар томонидан ишлаб чиқилган тестлар ёрдамида амалга оширилади.

Талабалар шахси асаб тизими ва типологик хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ўқув жараёнини бошқаришда ёрдам беради ва бу психологик тадқиқотлар натижасида исботлан-ган.

1990-1994 ўқув йилларида ТЭАИ «Жисмоний тарбия ва спорт» кафедрасида талабалар билан соғломлаштириш - тарбиявий ишларни олиб боришни назорат қилиш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича эксперимент ўтказилган эди. Шу мақсадда талаба-нинг жисмоний ривожланиши, гавда тузилиши, жисмоний тайёр-лиги (20 дан ортиқ тестлар), жисмоний иш қобилиятини комплекс баҳолаш амалга оширилган эди.

 

                        5.1.Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланишга бўлган эҳтиёжни фаоллаштириш

 

Ёшлар фаоллигининг характери уларнинг ўқув жараёнига онгли муносабатини аниқлашнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Онглилик орқали фаолликка - бу икки тамойилнинг шиори ана шундай. Фаолликсиз онглилик пассив камолотга олиб келади.

Амалий, ўқув ва мустақил машғулотларга интилиш жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланиш, жисмоний етукликка эҳтиёжнинг фаоллашувида намоён бўлиши лозим.

Баён этилган эҳтиёжни тарбиялаш муҳим муаммолардан бири- талаба ёшларнинг ҳаракат фаоллиги танқислигини бартараф этишга ёрдам беради. Талабаларнинг ҳаракат фаоллигини жонлан-тириш воситалари тизимига академик аттестация - талаба билимини баҳолашнинг регламентлаштирилган тизими киради. Талабадан ўқитувчига «тескари алоқа» бўлган баҳолашнинг бундай тизими ўқув жараёнини мақсадли бошқариш имконини беради. Бу тизим талаба тайёрлигининг ўзига хос хусусиятларини аниқлайди ва унга тўғри таъсир этишга замин тайёрлайди. Айни пайтда у ўқитувчи ишига ҳам таъсир кўрсатади. Ўқитувчи талабаларни чуқур ўрга-ниши, гавда тузилиши, қон айланиши, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёрлик кўрсаткичлари хусусиятлари диагностикаси асосида талабаларни ҳар томонлама аттестация қилиш учун комплекс назорат усулларини такомиллаштиришга ёрдам беради.

Комплекс баҳолаш назорат ва ўз - ўзини назорат воситаси сифатида ташкил этиш ва ишлаб чиқишда содда бўлиши керак. Маълумки, педагогик меҳнат самарадорлиги ўқув жараёнининг қандай функцияни (ахборотни актив ёки пассив қабул қилиш ва ўзлаштириш) бажараётганлигига боғлиқ. Ўқитувчининг вазифаси талабаларнинг ўрганиш фаолиятини мумкин қадар фаоллаштириш, уларда фаол, мустақил ижодий фикр юритишни ривожлантириш ва бунга эришишнинг усуллари ва воситаларини кўрсатишдан иборат. Психологларнинг фикрича, ижодий фаолликка эҳтиёж туғма, у инсоннинг биологик ирсиятида мавжуд. Аммо у барча туғма хусу-сиятлар қатори ижтимоий меъёрлар ва муайян шароитлар таъсирида бўлади. Шунинг учун билимларга интилиш эҳтиёжини тарбиялаш учун ўқитувчи маҳоратли бўлиши, тарбия учун дидактик ва психологик шароитларни яратиш керак.

Барча фаолиятлар қатори ўқув фаолияти ҳам маълум сабаблардан келиб чиқади ва у муайян мақсадларга эришишга йў-налтирилган. Маълумки, сабаб - инсонни фаолиятга ундайдиган нарса. Муносабат, сабаб, мақсад - ўзига хос вектор бўлиб, интенсив фаолият йўналишини белгилаб беради. Сабабнинг муҳим асоси - бу эҳтиёждир. Инсонни муайян йўналишдаги фаолиятга ундайдиган сабаб ва эҳтиёжлар йиғиндиси мотивация дейилади. Инсоннинг барча мақсадли фаолияти ўз мотивациясига эга бўлиши керак. Ўқув жараёнининг мотивацион тарафи 3 та сабабни ўз ичига олади: ташқи (рақбат-жазо); мусобақа (ким биландир ёки ўз-ўзи билан мусобақа); ички сабаблар ўқув жараёнига анча қатъий қизиқишни таъминлайди.

Ўрганишга қизиқишни ривожлантириш 3 та умумий босқич-лардан иборат: янгилик, ноаниқлик ва ҳ.з.лар шароитида вужудга келадиган қизиқиш; муайян предметга, мазмунга, фаолиятга қатъий, турғун қизиқиш; қизиқишларни шахс, унинг ҳаётий мақсадлари ва режалари тизимининг умумий йўналишига қўшиш. Талабаларнинг ўрганиш фаолиятини фаоллаштиришнинг энг самарали воситаси- бу ўқитиш усулларидаги янгилик, уларни экспериментал шаклга солиш.

Ўрганиш мотивациясини қуйидаги низомлар асосида шакллантириш керак:

     ўрганиш мотивацияси нафақат шахсий хусусиятларни, балки у фаолиятнинг берилган шароитларини ҳам акс эттиради, бу уни махсус ташкил этилган дидактик таъсирлар воситасида шакллантириш учун имкониятлар очади;

     ўрганиш мотивацияси муаммоли вазиятда пайдо бўлади, бу унинг нафақат ички, балки ташқи шартларини акс эттиради;

     мутахассисларни тайёрлашди фаол таълимнинг шакл ва усулларини қўллаш;

     ўрганиш мотивациясининг пайдо бўлиши ва ривожланиши талаба ва ўқитувчи, шунингдек талабаларнинг ўзаро муносабатлари турига ҳам боғлиқ бўлади.

Ўрганиш мотивациясини ривожлантириш педагог маҳорати, унинг талабалар фаолиятини тўғри ташкил этишига боғлиқ. Моти-вацияни тўғри тушуниш ўқитувчи меҳнати самарадорлигини оши-ради ва ёшларнинг ўрганилаётган предметга қизиқишини оширади.

Ёшларда махсус мотивацияни шакллантираётганда билимлар тайёр ҳолда берилмаслиги, уларни оддийгина кўрсатиб бериб бўлмаслиги, билимлар маълум ҳаракатлар натижасида эгалланиши мумкинлигини аввал бошдан тушунтириш жуда муҳим. Шундай ҳаракатлардан бири- бу талабани баҳолаш жараёнидир.

ТАТУда соғломлаштирувчи жисмоний тарбия машғулот-ларига эҳтиёжни жонлантириш ва унинг амалий аҳамиятини оши-риш мақсадида кафедрада талабанинг ҳар томонлама тайёрлигини реётингли назорат қилиш тизими ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. Айнан талаба рейтингини аниқлаш ва унинг шахсий паспортини тузиш мунтазам соғломлаштирувчи жисмоний тарбия машғулотларига ижодий фаоллигини жонлантиришга асос бўлди.

 

Талаба тайёрлигининг шахсий паспорти

 

Талаба тайёрлигини комплекс баҳолаш ўз ичига асаб тизими-нинг типологик хусусиятлари, жисмоний ривожланиш кўрсаткич-лари, гавда тузилиши хусусиятлари, функционал, жисмоний тайёр-лик хусусиятларини ўз ичига олиши шарт. Талаба ва ўқитувчи талабанинг олийгоқда ўқиш даврида ҳар томонлама тайёрлиги ҳақида маълумотга эга бўлишлари учун талаба паспорти тузилади. Шу билан бир қаторда бу талабаларни жисмоний машғулотларга жалб этиш учун ёритиш иши функциясини бажаради.

 

5.2. Саломатликни аниқлашнинг рейтинг тизими

 

Тайёрликни ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ижтимоий усул-талаба рейтингини аниқлаш қўлланилади.

Рейтинг - талабанинг ҳаракат ва функционал тайёрлигини комплекс баҳолашдир. Ўқув рейтинги аттестацияни талаба тайёр-лигининг интеграл кўрсаткичларини намоён этувчи тадбирлар тизими сифатида акс эттиради. Талаба тайёрлиги диагностикаси унинг кучли ва бўш тарафларини аниқлаш имконини беради ва у ўқув жараёнининг йўналишини белгилаб беради.

Шундай қилиб, комплекс тайёрликни баҳолаш учун янги прогрессив тизим даркор: назоратнинг ҳар бир босқичида талаба томондан эришилган натижалар очколарда ва балларда баҳоланади. Барча баллар йиғилади ва индивидуал кумулятив индексни (И.К.И) ташкил этади. Талабанинг мақсади - балларнинг максимал сонини тўплаш. Ушбу тамойилни тадбиқ этиш ўқув жараёнини муайян қайта қуришни талаб этади: ўқитувчи ишини режалаштиришни ўзгартириш, назорат нормативларини қабул қилишни ташкил этиш, илмий асосланган соғломлаштириш - тарбиявий воситаларни излаш ва ҳ.з.

Жисмоний ривожланиш, функционал ва жисмоний тайёрлик балларда баҳоланади ва унинг йиғиндиси талаба рейтингини белги-лаб беради.

Энг муҳими - назорат талабанинг кундалик мунтазам ўқув ишини стимуллаштириб туради ва синов топшираётганда объектив-ликни таъминлаб беради. Талаба тайёрлиги баҳоланади. Талаба-ларнинг ўртачалаштирилган гуруҳлари бартараф қилинади, бунинг ўрнига биринчи, ўнинчи, ўн иккинчи талаба пайдо бўлади.

Талаба рейтингини аниқлашнинг бошқачароқ схемаси тавсия этилади. Масалан, талаба 100 метрлик масофани 13 секундда югуриб ўтди, 20 кишилик гуруҳ ичида у 2 ўринни (2 очко) эгал-лайди; тўсинда 12 марта тортилди (4 очко) ва ҳоказо. Натижада 10 тест бўйича 41 очко тўплади ва у гуруҳда 5-ўринни эгаллайди (жадвал). Талаба тўплаган баллар ёки очколар ва у эгаллаган ўрин қайдномаси осиб қўйилади.

Талабалар фикрига кўра саломатликни бундай баҳолаш жисмонан бўш талабаларни ҳам ҳаракат қилишга чорлайди.

Натижада 47 очко тўплаган талабалар аъло даражадаги, 41-46 очко тўплаганлар яхши тайёргарликка эга, 25-40 очко тўплаганлар эса жисмонан етарлича тайёргарликка эга эмаслар. Кўрсаткичлар таҳлили жисмоний тарбия бўйича машғулотлар жараёнида соғломлаштириш - тарбиявий воситалар дастурини индивидуал-лаштириш имконини беради.

Масалан, талаба вазнини камайтиириши, тезлик куч тайёргар-лигини яхшилаши, чидамлилигини ошириши керак.

Талаба саломатлигини комплекс баҳолашга жарима очко-ларини (-5 балл спиртли ичимликлар ичгани учун,-5 чеккани учун) киритиш мумкин.

Жисмоний ривожланиш, функционал ва жисмоний тайёрлик маълумотларини ҳисобга олишдан иборат бўлган комплекс баҳолаш талаба саломатлигининг баҳосини ташкил этади.

Рейтинг тизимининг бошқа усули ҳам қўлланилган эди. Жисмоний ривожланишдан 2 балл тўплаган талаба, жисмоний тайёрликдан 4 балл олиши мумкин, натижада у ўртача 3 балл тўп-лайди. Бундай усул талабаларни баҳолаш усулларига қизиқишини орттиради.

Жадвал

Талабалар рейтингини аниқлаш

 

Фамилия

Кетле индекси г/см

Пульснинг ошиши %\м

100м га югуриш сек\м

Узунликка сакраш

Тортилиш

3км га кросс

1. Д.Б.

 

350 7

25 2

14,0”9270

1 124

12.30”

10

2. Б.И.

373 3

25 2

15,0”9250

5 105

12,30”

10

3. Х.Б.

339 11

25 2

15,0”9250

5 124

11,35”

5

4. Ш.М.

405 14

72 3

13,6”5230

9 142

12,

7

5. Х.И.

345 8

90 3

14,0”9254

4 151

11,

3

6. Т.п.

373 3

87 3

14,0”8248

7 105

13,

11

7. Р.ж.

406 15

40 2

14,5”3260

2 96

12,

7

8. А.У.

388 1

33 2

14,5”3248

7 96

12,20”

9

9. К.т.

312 10

37 2

14,0”8249

6 105

12,30”

10

10. С.Н.

444 17

4 1

13,7”6250

5 96

11,10”

4

 

 

5.3. Саломатликни яхшилаш учун ўз - ўзини баҳолаш ва ўз-ўзини назорат қилишнинг самарали усуллари

 

Узоқ давом этган педагогик синовлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ўз - ўзини баҳолаш ва ўз - ўзини назорат қилиш усуллари талабаларда алоҳида қизиқиш уйғотади.

Ўқитувчи раҳбарлиги остида ўз - ўзини назорат қилиш тала-банинг ўрганиш мотивациясини ривожлантириш учун муҳим омил ҳисобланади.

Ўз саломатлигини мунтазам кузатаётган инсон унда рўй бераётган турли оғишларни ўз вақтида сезади ва уларни бартараф қилиш учун керакли чораларни кўради.

Кундалик, паспорт тутиш ўз - ўзини назорат қилишнинг самарали ташкилий шаклларидир. Ўзини ҳис қилиш, уйқу, иштаҳа, иш қобилияти, мушакларнинг оғриши - бу субъектив кўрсаткичлар, бўй, тана вазни, вазн - бўй кўрсаткичлари, бўйин, қорин айланаси, ҳаётий кўрсаткич, жисмоний аҳволни баҳолаш - булар эса объектив кўрсаткичлардир.

Ўз - ўзини назорат қилиш муҳим таълим ва тарбиявий аҳа-миятга эга. У жисмоний соғломлаштириш машғулотларини сама-рали ўтказиш учун зарур ва бу машғулотларга онгли муносабатда бўлиш ва уларга жалб этишнинг самарали усули ҳисобланади.

Ўз - ўзини назорат қилаётган талаба ўз организми билан чу-қурроқ танишади, у ёки бу органлар ва тизимлар ишини ўрганади, у ёки бу юклама организмга қандай таъсир кўрсатаётганини ўрганади. Шундай қилиб, ўз - ўзини назорат қилиш, ўз - ўзини баҳолашнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

     талабани ўз организмига эътиборлироқ бўлишга ишон-тириш;

     жисмоний машғулотлар пайтида ўзини бошқаришнинг оддий усулларига ўргатиш;

     олинган маълумотларни қайд этиш, баҳолаш, таққослаш ва умумлаштиришга ўргатиш;

     педагогик ҳамкорлик асоси бўлган «талаба - ўқитувчи» педагогик тизими бўйича яқин алоқа ўрнатиш;

     тиббий назорат маълумотларини тўлдириш, унга янада аниқлик киритиш;

     ўз - ўзини назорат қилиш маълумотларидан жисмоний аҳвол, жисмоний ривожлантириш даражалари, гавда тузилиши, қон айланиши хусусиятларини аниқлашда фойдаланишни ўргатиш.

Ўз - ўзини назорат қилиш ва баҳолаш талаба таълим жараёнининг самарадорлигини оширади.

Жисмоний машғулотларга мотивацияни фаоллаштиришга ўз-ўзини назорат қилиш усуллари ёрдам беради. Унинг энг муҳим афзаллиги шундаки, шуғулланувчилар ўз саломатликларини мун-тазам кузатар эканлар жисмоний машғулотларнинг ўз организм-ларига ижобий таъсирини ҳис қиладилар.

Ўз - ўзини объектив назорат қилиш учун турли синов ва тестлардан фойдаланилади.

Юрак - қон тизимининг функционал ҳолати тайёрлигини баҳолаш учун кверг тестидан фойдаланилади. Кверг тести бир-бирини кетидан танаффуссиз келувчи 4 та машқдан иборат: 30 сек ичида 30 та ўтириб туриш, турган жойда максимал тезликда 30 сек югуриш, турган жойда минутига 150 қадам частота билан 3 минут югуриш, 1 минут арқон билан сакраш.

КИ (Кверг индекси) –  

бу ерда, Р1- машқлар комплексини бажаргандан кейин 30 секундлик юрак пульси, Р2- 2 минутдан сўнг 30 секундлик юрак уриши, Р3- 4 минутдан сўнг 30 секундлик юрак уриши КИ катталиги 105 дан кўп бўлса - аъло кўрсаткич, 104 – 99 - яхши, 99 -93 қониқарли ва 92 дан кам бўлса қониқарсиз кўрсаткич бўлади.

 

5.4.Жисмоний ривожланиш ва гавда тузилишини баҳолаш мезонлари

 

Инсоннинг жисмоний ривожланиши деганда организмнинг морфологик ва функционал хусусиятлари комплекси тушунилади ва бу унинг жисмоний кучи заҳираларини белгилайди. Ушбу тарифдан кўриниб турибдики, талабаларнинг жисмоний ривожла-нишини ўрганиш ва баҳолаш ўқитувчи учун жуда муҳим. Саломатлик ҳолати ва жисмоний ривожланиш даражаси - жисмоний машғулотлар имконияти ва характерини белгилаб берувчи омил-лардир. Жисмоний ривожланиш ва гавда тузилишини баҳолаш турли кўрсаткичлар (Кетле индекси, ўпкаларнинг ҳаётий сиғими, ҳаётий кўрсаткич, кўкрак қафаси айланаси, ўнг ва чап билаклар динамометрияси, тана кучи) бўйича амалга оширилади. қуйида турли ёшдаги талабалар жисмоний ривожланиши кўрсаткич-ларининг мезонлари келтирилган. Улар педагогик экспериментлар натижасида аниқланган. Кўп йиллар давомида ТАТУ нинг 1да 4 курс талабалари (18-24 ёш) устидан тиббий назорат ўтказилди. Ҳаммаси бўлиб 1000 дан ошиқ талаба кўрикдан ўтказилди. Шуни қайд этиш лозимки, ўқув қўлланмаларда Европа талабаларининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари келтирилади, Ўрта Осиё талабалари учун улар ишлаб чиқилмаган жисмоний ривожланишни ўрганиш натижаларига кўра кўпгина кўрсаткичлар бўйича қолоқлик аниқланган. Шунинг учун талабалар ўртача 2 балл оладилар.

Шунинг учун ўқув жараёни соғломлаштирувчи характерга эга бўлиши керак.

 

             

            5.5.Жисмоний тайёрликни баҳолаш мезонлари

 

Маълумки, жисмоний тайёрлик саломатликни мустаҳкамлаш, тананинг ҳаракат сифатлари ва шаклларини ривожлантириш, шу-нингдек, инсоннинг ҳаракат тасаввурларини кенгайтиришга йўнал-тирилган.

Жисмоний тайёргарлик - организм функционал имконият-ларининг умумий даражасини кўтариш, ҳар томонлама ривож-ланиши, саломатликни мустаҳкамлаш билан чамбарчас боғлиқ жисмоний қобилиятни тарбиялаш жараёнидир. Асосий воситалар сифатида талаба организмига умумий таъсир кўрсатувчи умумий ривожлантирувчи машқлар ва қатор спорт турларига тегишли машқлар қўлланилади. Бунда мушак - пай аппарати ривожланти-рилади ва мустаҳкамланади, ички органлар ва тизимлар функция-лари ривожлантирилади, координация яхшиланади ва ҳаракат сифатларининг ривожланиш даражаси оширилади. Жисмоний тайёрлик организмнинг вегетатив функциясининг ҳолати, ҳаракат сифатлари ва тана шакллари шунингдек, турли ҳаракат кўникмаларининг даражаси билан характерланади.

Талабанинг жисмоний тайёрлиги - комплекс тушунча. У жисмоний, функционал тайёрлик ва жисмоний ривожланиши, гавда тузилиши, қон айланиш тизимининг сон ва сифат баҳосида акс этган, интеграллаштирилган баҳолаш унинг умумлашган характеристикасидир.

 

Жадвал

18 ёшда талабалар жисмоний ривожланиши кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари

 

 Кўрсаткичлар

Баҳолар

5

4

3

2

1

1.Вазн - бўй кўрсаткичи

394

380

366

352

338

2. Ўпканинг ҳаётий сиғими

4863

4682

4501

4320

4139

3.Ўнгқўл динамометрияси (кг)

41

40

39

38

37

Чап қўл (кг)

37

36

35

34

33

4. Тана кучи (кг)

138

134

130

126

122

5. Кўкрак қафасининг айла-наси (нафас олиш)

112

108

104

100

96

Нафас чиқариш (см)

102 99

99

96

93

90

Танаффус (см)

98

93

88

83

78

Фарқ (см)

10

9

8

7

6

6.Ҳаётий кўрсаткич (млғкг)

75

72

69

66

63

7. Семизлик (кгғдц)

4,4

4,1

3,8

3,5

3,2

8. Тана мустаҳкамлиги

15

21

27

33

39

 

 

 

19 ёшда талабалар жисмоний ривожланиши кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари

Жадвал

 

Кўрсаткичлар номи

Баҳолар

5

4

3

2

1

1.Вазн-бўй кўрсаткичи

382

368

364

350

334

2. Ўпканинг ҳаётий сиғими

5003

4779

4555

4331

4107

3. Ўнг қўл динамометрияси (кг)

42

41

40

39

38

Чап қўл (кг)

38

37

36

35

34

4. Тана кучи (кг)

136

130

124

118

112

5. Кўкрак қафасининг айла-наси (нафас олиш)

105

102

99

96

93

Нафас чиқариш (см)

 92

90

88

86

84

Танаффус (см)

94

92

90

88

86

Фарқ (см)

13

12

11

10

9

6.Ҳаётий кўрсаткич (млғкг)

79

75

71

67

63

7. Семизлик (кгғдц)

4,4

4,1

3,8

3,5

3,2

8. Тана мустаҳкамлиги

4

11

18

25

32

9. Тананинг ёғ массаси

10,5

9,5

9

8,5

8

 

20-24 ёшда талабалар жисмоний ривожланиши кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари

Жадвал

 

Кўрсаткичлар номи

Баҳолар

5

4

3

2

1

1.Вазн-бўй кўрсаткичи

408

390

372

354

336

2. Ўпканинг ҳаётий сиғими

4990

4787

4584

4381

4078

3. Ўнг қўл динамометрияси (кг)

44

43

42

41

40

Чап қўл (кг)

43

42

41

40

39

4. Тана кучи (кг)

149

143

137

131

125

5. Кўкрак қафасининг айла-наси (нафас олиш)

105

99

93

87

81

Нафас чиқариш (см)

 98

93

88

83

78

Танаффус (см)

102

96

90

84

78

Фарқ (см)

7

6

5

4

3

6.Ҳаётий кўрсаткич (млғкг)

79

74

69

64

59

7. Семизлик (кгғдц)

4,4

4,1

3,8

3,5

3,2

8. Тана мустаҳкамлиги

7

3

19

25

3.2

9. Тананинг ёғ массаси

14

12

10

9

8

 

 

            5.6.Жисмоний аҳволни баҳолаш

 

Соғломлаштирувчи машқларнинг таъсири вазифаларидан бири жисмоний аҳволни назорат қилишдир. Жисмоний аҳвол тушунчаси талабалар саломатлиги: жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлик даражаси билан белгиланади.

Ўқув - соғломлаштириш жараёнида жисмоний аҳволни баҳолаш учун Л.Ивашенко, Е.А.Пирогова ва Л.А.Калининг тестларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Л.Ивашченко (1989) жисмоний аҳвол диагностикасини К.Цадра (1980 ) тестлари ёрдамида амалга оширишни тавсия этади.

 

Бунда К - индекснинг шартли бирликлардаги қиймати; а - ёш; т-1000 м га югуришга кетган вақт ( мин); ЧСС бошл- тинч турганда бошланғич ЧСС зарб/мин; ЧСС5- 1000 м югургандан сўнг 5-минутда, зарб/мин. Жисмоний аҳволни баҳолаш қуйидаги шкалада амалга оширилади.

Баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади: жисмоний аҳволнинг паст даражаси - 0,375, ўртачадан пастроқ 0,376 - 0,525, ўртача - 0,526 - 0,675, ўртачадан юқорироқ - 0,676 -0,825, юқори - 0,826 ва ундан баланд.

Кўргазма учун жисмоний аҳвол даражасини ҳисоблашни келтирамиз. Кўрсаткичлари қуйидагича бўлган субъектда жисмо-ний аҳвол даражаси: 42 ёш, (ЧСС 60 зарба минутига, АД 120/80 мм сим. уст, вазни –78 кг, бўйи 170 см.

АД - ўртача ҳисобланади:

Диастоли АДқ1/3АД пульсли

Бу ерда, Пульсли АД сист - диаст.АД, яъни

120-80-40 мм сим. уст.демак:

Адср-80+40/3-93 мм сим.уст.

Кейин жисмоний аҳвол даражаси индекси –х- 0,707 ни х диапазон билан таққослаб кузатилаётган шахснинг жисмоний аҳволи даражасини аниқлаймиз - ўртачадан юқори «Студент» лотинчадан таржима қилганда «астойдил ишловчи, билимларга чанқоқ» маъносини англатади. Шунинг учун шундай таълимни яратиш керакки, у талабада соғломлаштиришнинг у ёки бу восита-ларини эгаллашга зарурат, эҳтиёж уйғотсин. Бунга эса ўз - ўзини назорат қилиш ва ўз - ўзини баҳолаш усуллари ёрдам бериши маълум.

Мустақилликка ўргатиш талабаларда умумтаълим билимлар ва кўникмаларни шакллантириш орқали таъминланади.

Талабаларни мустақилликка ўргатишнинг айрим усулларини очиб бериш ва уларнинг мазмунини асослаб беришда тўхталиб ўтамиз. Ўз - ўзини назорат қилиш ва баҳолаш нормативли тест-ларни бажаришни назарда тутади. Жисмоний аҳволни баҳолашда синалган Кверг тести қўлланилади.

Л.А.Калинина (1988) ишидаги йўналиш ўзига хос қизиқиш уйғотади. У жисмоний фаоллик кўрсаткичини ҳисоблаб лаёқатли-лик категориясини аниқлашни таклиф этади.

5 баллик тезликда тез-тез нафас олиш, терлаш билан бирга-ликда кузатилувчи юқори юкламалар, 4 баллда кўчиб турувчи оғир юкламалар (масалан, теннис ўйинида), 3 баллда - оғирлиги бир меъёрда юкламалар ( масалан, велосипед ҳайдаш), 2 баллда - ўртача оғирлик ( масалан, волейбол ўйнаганда), 1 баллда - енгил юклама-лар ( балиқ тутиш, сайр) баҳоланади.

Жисмоний юкламалар давомийлигини баҳолаш қуйидагича: агар юклама фаолияти 30 минутдан ортиқ бўлса - 4 балл; 20 миунтдан 30 минутгача - 3 балл; 10 минутдан 20 минутгача - 2 балл; 10 минутдан кам бўлса - 1 балл.

Жисмоний юкламалар частотаси қуйидагича баҳоланади: ҳар кунлик юклама - 5 балл; ҳафтада 3 - 5 марта - 4 балл; ҳафтада 1-2 марта - 3 балл; бир ойда 1 мартадан кам -1 балл.

Энди тезлик баллини давомийлик баллига кейин уни жисмо-ний юклама частотаси баллига кўпайтирамиз. Ҳосил бўлган сон 40 дан кам бўлса бу лаёқатлиликнинг паст категорияси, ҳаёт тарзи ўтирувчан (20 дан паст) ёки жисмоний фаоллиги етарлича эмас (20-40) ҳисобланади.

Э.Н.Вайнер (2001) саломатликни қуйидагича комплекс баҳо-лашни таклиф этади.

 

            5.7.Талабаларни соғломлаштиришни педагогик назорат қилишнинг рейтинг тизими

 

Синов ўтказилиши жараёнида талабаларни ўқув-соғлом-лаштириш жараёнини педагогик назорат қилишнинг рейтинг тизими қўлланилди.

Бунинг учун диагностик, тезкор, босқичли, якуний (семестр охирида, йиллик) каби педагогик назорат турларидан фойдала-нилди.

Диагностик назорат ўқув йили бошида 1-3 курс талабаларида ўтказилди, машғулотлар ўтиш жараёнида эса тезкор назорат амалга оширилди. Ноябрь ойида, яъни очиқ ҳаво шароитида машғулотлар ўтказиш якунланганда ва гавда тузилиши ва куч тайёргарлиги якунланган вақтда босқичли назорат ўтказилди. Ва ниҳоят йил охирида якуний назорат амалга оширилди. Талабаларнинг ҳар томонлама тайёрлигини комплекс баҳолаш 4 модул бўйича ўтказилди. Биринчи ва иккинчи модуль (диагностик назорат) талабаларнинг жисмоний ривожланишини баҳолаш мақсадида ўтказилди. Улар Кетле вазн - бўй индекси, ҳаётий кўрсаткич, ўпканинг ҳаётий сиғими, кўкрак қафаси айланаси, тана кучи, ўнг ва чап билаклар динамометрияси, тананинг ёғ массаси, гавда тузи-лиши, семизлик кўрсаткичларидан иборат бўлди.

Учинчи модуль жисмоний тайёрлик маълумотларини (торти-лиш, ерга тиралиб қўлларни букиб - ёзиш, брусларга тиралиб қўл-ларни букиб-ёзиш, 5 км га ва 3 км га кросс, айланиб тортилиш, оёқларни тўсинга кўтариш) баҳолашдан иборат. Тўртинчи модуль (якуний назорат) талабанинг жисмоний аҳволини баҳоловчи тестлардан (Кверг, Пирогова, Ивашченко тестлари, Руфье синови) иборат.

Ҳар бир модуль бўйича талаба рейтинги тузилади. Ҳар бир модулда талаба 25 балл тўплаши мумкин, чунки у 5 нормативдан иборат.

Ўқув йили (семестр) охирида 60 дан кўп балл тўплаган талаба синовдан автоматик тарзда ўтган ҳисобланади. Жисмоний тайёр-лиги бўш бўлган, 60 дан кам балл тўплаган талаба назарий бўлим бўйича талабларни бажаради. 20 та савол, талаба 60 балл тўплаши керак. Жисмоний юкламадан озод талабалар реферат ёзадилар ва гуруҳ олдида уни ҳимоя қиладилар.

 

«Педагог-талаба» педагогик ҳамкорлик тизимини таъминлашнинг методологик асослари

 

Ҳозирги вақтда талабалар гиподинамия (инсон ҳаракат фаол-лигининг чекланиши)нинг организмга зарарли таъсирини тобора кўпроқ англамоқдалар.

Шубҳасиз ҳаммага маълумки, жисмоний машқлар инсон организмидаги барча аъзолар ва тизимлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва руҳий зўриқиш, стресс, безовталик каби нега-тив кўринишларни бартараф қилишга ва уларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Жисмоний машқларни мунтазам бажариш организмнинг турли шамоллаш ва юқумли касалликларига қарши курашувчан-лигини оширади, асаб - руҳий чарчоқ ҳиссини йўқ қилади.

Бундан ташқари жисмоний-соғломлаштириш фаолиятия тала-ба тарбиясининг нафақат тиббий, ижтимоий, иқтисодий тарафлари, балки аҳлоқий, эстетик, этик жиҳатлари билан ҳам бевосита ва бил-восита боғлиқ.

Аммо жисмоний машғулотлар бошқарилувчи характерга эга бўлиши учун ҳар томонлама педагогик назорат ўтказиб туриш керак. Назоратнинг турли шакллари (диагностик, тезкор, боқичли, якуний) назоратнинг рейтинг тизими, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш усуллари педагогик ҳамкорлик- «ўқитувчи-талаба» тизимини яратиш имконини беради. Бу тизим мунтазам жисмоний машғулотлар мотивациясига ёрдам беради ва талабаларни ўз саломатлигини таҳлил қилиш ва бошқариш кўникмаларини эгаллашга ўргатади.

Ҳар томонлама педагогик назорат талабанинг индивидуал хусусиятларига мос машғулотлар ўтказиш учун зарур комплекс педагогик назорат талаба ёшларни жисмоний ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади ва унинг якуний мақсади - жисмоний етуклик.

Машғулотларнинг тайёрлов қисмида оптимал соғломлаш-тириш самарасига эришиш учун жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, ҳар томонлама ҳаракат тайёрлиги кўрсаткичларини оптимал яхшилаш учун воситалар комплексидан фойдаланиш тавсия этилади. Яхши жисмоний тайёргарликка эга талабалар 1000 ҳаракатдан иборат, ўрта ва бўш тайёргарликка эга талабалар эса 500 та ҳаракатдан иборат машқларни бажариши зарур.

 

Талаба рейтингини аниқлаш

 

Талаба рейтинги ҳаракат фаоллиги самарадорлиги кўрсаткичи сифатида уни аттестация қилишда объектив мезон ҳисобланади.

Семестр давомида талабанинг фаол ва бир меърдаги ишла-шини таъминлаш учун факультетлар учун 6-12 ҳафтада ва ўқув йили сўнггида ҳисобот муддати белгиланади ва шу вақтда синов ўтказилади.

Синовдан автомат тарзда ўтиш учун талаба жорий назорат якунига кўра 60 балл йиғиши керак ( яъни, Р 60 балл). 50 дан ошиқ балл тўплаган талаба синовдан ўтиш учун индивидуал график олади. Жорий ўзлаштиришни 40 баллдан кам бўлган талабалар си-новга қўйилмайди ва уларнинг келгусидаги ўқиши «Олий таълими низоми» га кўра ҳал қилинади.

Касаллиги ва бошқа сабабларга кўра синовларни вақтида топшира олмаган талабалар (керакли ҳужжатлар бор бўлса) индии-видуал тартибда синов топширадилар.

Синовлар гуруҳларда машғулот ўтган ўқитувчилар томондан қабул қилинади.

 

            5.8.Валеология бўйича синов ва имтиҳонларни қабул қилиш тартиби

 

Валеология бўйича синовлар талабанинг жисмоний ривож-ланиши, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлиги кўрсаткичлари ва, умуман, саломатлик даражаси динамикасини баҳолаш бўйича ҳисобот бериш шаклидир.

Имтиҳон валеология асосларини ўрганишнинг якунловчи босқичи ҳисобланади. У сессия пайтида ўтказилади.

Имтиҳонлар жадвали деканат томондан тузилади ва олийгоҳнинг ўқув бўлими томондан тасдиқланади. Имтиҳон санаси ўқитувчи ва талабаларга бир ойдан кам бўлмаган муддатда етказилади.

Имтиҳонга ўқув дастурининг барча талабаларини бажарган ва семестрлардаги синовлардан ўтган талабалар қўйилади.

Кафедра мудири гуруҳ ўқитувчиси тавсия этган жисмоний ва функционал тайёрлик бўйича аъло натижалар кўрсатган, жисмоний аҳволи, ривожланиши ва гавда тузилиши даражаси аъло бўлган талабаларни имтиҳондан озод этиш мумкин.

Имтиҳонни маъруза курсини ўқиган ва гуруҳларда амалий машғулотлар ўтган ўқитувчилар томондан қабул қилинади.

Имтиҳон пайтида талабалар ўқув дастурлар, сўровномалар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланишлари мумкин.

Якуний имтиҳоннинг мақсади - талабанинг валеология курси бўйича меҳнатини, назарий билимларини, уларнинг чуқурлигини, ижодий онги ривожланишини, соғлом ҳаёт тарзи кўникмаларини эгаллаганлиги, жисмоний машқларни мустақил бажарганлиги, олинган билимларни таҳлил қилиш, уларни саломатликни асраш ва яхшилашда қўллаш билимларини баҳолашдир.

 

Валеологиядан имтиҳон қабул қилиш

 

Валеологиядан имтиҳон ўқув дастури ҳажмидан қабул қилинади. Имтиҳон назарий билимлар даражасини текшириш ва жисмоний ривожланиши, гавда тузилиши, жисмоний ва функ-ционал тайёрликни аниқлашдан иборат.

Жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши ва жисмоний-функ-ционал тайёрлик кафедра томондан ишлаб чиқилган нормативлар бўйича баҳоланади. Жисмоний аҳвол даражаси кўрсаткичларига кўра талабанинг мутахассислик тавсифномасига унинг саломатлиги даражаси (аъло, яхши, қониқарли, бўш) қайд этилади.

«қониқарсиз» баҳоси фақат имтиҳон қайдномасига қўйилади, имзо қўйилгач қатъий ҳисобот ҳужжати сифатида сақланади.

Назарий билимлар тестлаш усули орқали баҳоланади.

Жисмоний аҳвол ва назарий билимлар баҳоси қўшилиб ягона баҳо қўйилади.

1. Назарий бўлим бўйича имтиҳон қабул қилиш учун ҳар бир талабага 45 минут ажратилади. Жавоб беришга тайёрланиш учун 30 минут берилади. Жавоб беришга тайёрланганда талабага кўрга-змали қуроллар ва сўровномалардан фойдаланишга рухсат бери-лади.

2. Имтиҳон натижалари «аъло», «яхши», «ўрта», «қониқарсиз» баҳолари билан қайд этилади.

Баҳо қўйишда талабанинг жисмоний аҳвол даражаси, ғоявий-назарий ва илмий тайёргарлиги, олинган билимлардан ижодий фойдаланиш кўникмалари эътиборга олинади.

 

 Калит сўзлар: мониторинг, саломатлик рейтинги, ўз-ўзини баҳолаш, ўз - ўзини назорат қилиш, мезон, баҳолаш, синовлар, имтиҳонлар.

Назорат учун саволлар.

1.Мониторингга таъриф беринг.

2.Саломатликнинг индивидуал паспорти.

3.Ўз - ўзини баҳолаш ва назорат қилиш усуллари.

4.Жисмоний ривожланиш ва гавда тузилишини баҳолаш.

5.Жисмоний тайёрликни баҳолаш.

6.Жисмоний аҳволни баҳолаш.

7.Валеология бўйича синов ва имтиҳонлар.

 

Адабиёт

Афанасьев Ю.А, Куликов Ю.А, Насреддинов Ф.Н. Физичес-кое воспитание и врачебный контроль в вузе. Ташкент, 1991.

Ананасенко Г.Л. СГБ, 1992 Эволюция биоэнергетики и здоровья человека.

Абрамов М.С, Столярук В.С. Ташкент, 1985 Состояние и оценка морфофункциональных показателейц у студентов

Благуш П.К. Теории тестирования двигательных способ-ностей. (чех тилидан қисқартирилган таржима) М.ФИС, 1982, 165 б

Купер К. Новая аэробика. Система оздоровительных физии-ческих упражнений для всех возрастов. (Сўз боши А.Коробники, инглизчадан С.Шеккман таржимаси) М:ФиС, 1976, 125 б

Кашбахтиев И.А. Основы физического совершенствования студентов. Ташкент, 1992, 153 б.

Кашбахтиев И.А. Валеология студенческой молодежи. Ташкент, 200, 147 б

Рихсиева А.А. Насреддинов Ф.Н, Рихсиев А.И. Физическое состояние школьников и спортивной молодежи. Ташкент. Ўқитувчи, 1989, 80 б.

Талага Е. Энциклопедия физических упражнений (Полякчадан таржима) М: ФИС, 1998-412 б

Ханкельдиев Ш.З. Физическая подготовленность учащихся, молодёжи. Ташкент, Медицина, 1986.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ ВАЛЕОЛОГИК ТАЪЛИМ БЕРИШ ЖАРАЁНИДАГИ ТАРБИЯ

 

  Юқори малакали мутахассисни тайёрлаш жараёни янги комил инсонни шакллантиришга йўналтирилган ва ҳар бир талаба шахсини ҳар томонлама гармоник ривожлантиришга ёрдам беради.

  Ривожланиб келаётган давлатни манфаатдорлиги шахсни тарбиялашдаги зарур бўлган аҳлоқ нормалари, қатъий ишонишига жавоб берадиган тарбияни ташкил қилиш учун асос ҳисобланади. Жамиятдаги тарбия тизими шундай ташкил этиш ишларига эга бўлмоқда ва уни тартибга солишда шундай усул ва услубиятлардан фойдаланилади, у ушбу жамиятни мақсади ва қизиқишларига мос келади.

  Жамиятда тарбия жараёнини бошқариш инсон шахсини ривожланиш тартибсизлигини енгиб ўтиш, уни бартараф қилишга имкон беради ва талабани шаклланишида ўзига хос салбий объектив ва субъектив таъсирини бўшаштиради. Бирдан-бир сама-рали ва амалий натижа берадиган педагогик воситалардан бири умумий тарбияни таркибий қисми бўлган, ёшларни валеологик тарбияси ҳисобланади. Спорт, жисмоний машқлар билан шуғулла-нишни доимо ўсиб бораётган ижтимоий, тарбиявий аҳамияти талабаларни аҳлоқий, уни маънавий ташқи кўринишига маълум талабларга боғлиқ равишда келиб чиқади. Аҳлоқий тарбия ўқув-тарбивий-соғломлаштириш жараёни асосида бўлиши шарт, чунки тарбиявий ишни самарадорлиги талабаларни аҳлоқ-одоб норма-ларини, иқтисодий мафкурасини шакллантириш бўйича вазифа-ларни муваффақиятли ҳал этишига боғлиқдир.

  Аҳлоқни жисмоний тарбия жараёни мақсадга йўналтирилган педагогик таъсир этиши бўйича ўзига хос хусусиятини кўрсатиб туради - бу уни кучини ўз ичига олади ва шу билан бирга талаба шахсини ўзига хос аҳлоқий шаклларини тарбиялашда ҳал этувчи ролни аниқлайди.

  Педагогик таъсир этиши, шахсни аҳлоқий ривожлан-тиришда зарур бўлган даражада муваффакиятини таъминлашда, аҳлоқий - валеологик тарбияни асосини ташкил этади. Аҳлоқий-валеологик тарбия нафақат талабани ҳис этишига ёки тушунишига таъсир этади. Бу ва балки уни аҳлоқий - жисмоний тажрибасини тарбиялаш фаолиятини ташкил этишда, уни аҳлоқини турли туман ҳаётий вазиятда тўғри шаклини танлашда мустаҳкам таянчини яратишга ва шахсни жисмоний машқлар билан мунтазам шуғул-ланиши ёрдамида жисмоний такомиллаштиришга йўналтиради.

  Талабалар билан амалий машғулоларни ўтказишдаги энг асосий вазифаси кишини юқори маънавий руҳини тарбиялаш ҳисобланади: Ватанни севиш, халқига садоқатли, жамоа ҳиссиётини сезиш, интизомлилик ва меҳнатсеварлигидир.

 

6.1. Олий ўқув юрти ўқитувчиси ва талабаларни тарбиялаш омили

 

  Педагог сифатида ўқитувчининг бурчи кенг ва кўп қирралидир. У талабаларни тарбиялайди, уларни ўқув - соғломлаш-тириш - амалий фаолиятларини ташкил этади ва уни орқасидан назоратни амалга оширади, саломатликни яхшиланишига ва сақлаш воситалари ҳамда шаклларини, усулларини ўргатади. Ўқитувчи ана шу мақсад билан ўқув - соғломлаштириш жараёнини режалаш-тирида, назари ва амалий машғулотларни аниқ мазмунини ва мақса-дини аниқлайди:

-жисмоний такомиллаштиришни восита ва шакллари, оптимал усул ва йўлларини танлайди;

-Талабаларни билиш имкониятларини фаоллаштиради, уларда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланишга бўлган эҳтиё-жини тарбиялайди;

-Жисмоний ўз - ўзини камолотга етказиш (ўстириш) учун мустақил ишни характерини аниқлайди;

-Жисмоний ривожланиш , тана тузилиши, жисмоний ва функционал тайёргарлик кўрсаткичларини ошиб боришини мунтазам равишда назорат қилиш;

-Жисмоний такомиллаштиришни мазмунига ва ташкил этишига зарур ўзгартиришлар киритиш;

-Шахсни типологик хусусияти асосида ҳисобга олиб талабани жисмоний такомиллаштиришни, инвидуаллаштиришни амалга оширади.

Талабаларни жисмоний такомиллаштиришда ва уларда соғлом турмуш тарзи малакаларини такомиллаштиришда, касбий билимларини режали сақланиши ва саломатликни яхшиланишида, турмуш тарзини фаол нуқтаи назаридан тарбиялашда ўқитувчи муҳим роль ўйнайди.

Жисмоний тарбия ривожланишни, жисмоний тайёргарликни ва тўлиқ соғлик ҳолатини яхшиланиши учун зарурдир. Олий ўқув юртини битирувчиларнинг жисмоний ҳолати, иш қобилиятига, кўпроқ касбий хизматини бажариш даражасига боғлиқ бўлади.

Шунинг учун ўзининг мазмуни ва педагогик характери бўйи-ча ўқитувчининг педагогик фазилати кўп қирралидир. Уни педагогик маҳоратида улар уйғун (комплекс) бирликда намоён этадилар.

Ўқитувчининг педагогик маҳорати психология - педагогика томонидан фикр юргазишини билим, малака, кўникмаларни ва ҳис туйғу иродаси воситасини жонлилигини улардан олинган натижа-ларни умумлаштириш ўзида тасаввур қилиш, унда педагог шахсини юқори даражада ривожланганлигини бир - бирига боғлиқлиги унга ўқув-тарбиявий соғломлаштириш вазифаларини самарали ҳал этишга имконият беради.

Педагогик маҳоратни тузилишида энг юқори ўринни психо-логия - педагогика билимлари эгаллайди. Энг аввало - бу билим одамнинг руҳий ҳолатида ва уни ривожланиши объектив қонуният-ларга асосланганлигидадир. Айниқса ўқитувчи талабани шахси, уни мижози, характери, қобилияти, руҳий ҳолати тўғрисида ва жисмоний ривожланиши, тана тузилиши, жисмоний ва функционал тайёргарлиги ҳақидаги маълумотни билиши зарур.

Психологок - педагогик билим, ўқитувчининг ижодий педаго-гик фаолиятини мазмун сифатидаги дастлабки шартига унга ўрганишга имконият беради, уларни ҳар бирини шахсий (индии-видуал) имкониятини намоён қилади, худди шундай алоҳида талабалар, гуруҳлар ва тўлиқ барчаси учун педагогик таъсир этиш кўпроқ самарали меъёрини аниқлайди.

 

6.2. Талабалар тарбияси омилида ўқитувчи мураббий сифатида

 

  Олий ўқув юртини жисмоний тарбия ўқитувчиси шу билан бир вақтда алоҳида спорт турлари бўйича мураббий бўлиб ҳисобланади. Олий ўқув юртида ўқитувчи мураббий амалий машғулотли соғломлаштириш-тарбиявий йўналтирилганлигига ва сифат секцияларига, талаба - спортчиларни тайёрлашни педагогик томондан тўғри ташкил этилганлилига жавоб беради.

  Ўқитувчи мураббий спортчиларни тайёрлашда муҳим роль ўйнайди. Талабаларни юқори даражадаги спорт натижаларини кўрсатишга тайёрлашда, у бир вақтни ўзида уни мустақил давлатга садоқат руҳида тарбиялайди. У ўзини ўқувчилари билан тренировка машғулотларида ва мусобақаларда тез - тез алоҳида бўлиб туриши бунинг учун қулай шароит яратади.

  Талабалар билан тарбиявий ишларни олиб боришда ўқитувчи - мураббий умумий педагогик талабларга амал қилиб , уни дунёқарашини тарбиялашга йўналтиради. У албатта ўзини тарбия-ланувчиларини ғоявий - назарий билимини ўсишга, уни ижтимой ва махсус фанларни ўзлаштиришларга қизиқишлари керак.

  Талабаларни у ёки бошқа спорт турлари билан боғлиқ бўлган махсус илмий билимларни эгаллаши спортда муваффақиятга эришиши учун катта аҳамиятга эга бўлади. Мураббий ўзини ўқувчиларига жисмоний тарбия сифатларини тарбиялашни наза-рияси услубиёт асосларини техник усулларни ва тактик харакат-ларни такоммиллаштиришни ҳамда спорт билан шуғулланиш вақ-тида киши организмида келиб чиқадиган , физиологик жараёнларни тушуниб етишига ёрдам бериши керак.

  У ҳар бир спортчини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиши шарт, чунки кучли ва бўш томонларини, уни қобилиятини, имкониятларини билиши керак ва шу билан бирга мос келадиган муваффақиятларга эришишида кўпроқ оптимал йўлни танлайди. Бу ҳар бир талабага шахсий ёндашиши - мураббийни педагогик фаолиятидаги мажбурий шартларидандир.

 

6.3. Шахсни жисмоний такомиллаштиришда индивидуал (алоҳида) ёндошиш

 

Жараён, инсон буни натижасида атрофидаги муҳитни ўзаро фаол таъсир этиш йўли билан шахс бўлиб шаклланади, буни умумлаштириш дейилади. Умумлаштириш жамиятда муракаб, тирик организм фаолияти учун зарур бўлган мураккаб, асосий кучли даражада, ҳар бир шахс сифатини, кўп даражали жараённи шаклланишидир.

Олий ўқув юртида тарбияни мақсади шахсни туб маънода тушуниш ҳисобланади. Талабага шахс сифатида, ижтимоий сифатга эга бўлган, бу ўқув фаолиятида намоён этади деб қаралади.

Талабаларни шахсий психологиясини ўзига хос хусусияти ўзини тута билиши эса ўзига хос тус беради. Уларни юриш-туришини кузатадиган бўлсак, билиб олиш унча қийин эмас, чунки улардан бири хотиржам, секин ҳаракат қиладиган ёки ланж, бошқа-лари ҳаракатчан, учинчиси ғамгин, маъюс, мулохаза қилишга, ёлғизлик, мойил, тўртинчиси хушчақчақ, одамга эл бўладиган, киришимли ва б.қ. Инсонлар орасидаги ана шундай индивидуал фарқлар уларни мижозларини ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади («темперамент» лотинча сўз бўлиб, у аралашма ёки қориш-ма маъносини билдиради). Мижоз (темперамент) юриш - туриш (ахлоқ) ва психикани ўзгариши ёки ривожланишини билдиради. қадимги юнон тиббиётини врачи Гиппократни ва ўрта асрнинг буюк олими Абу Али Ибн Синони бўйича мижозни тўртта типга бўладилар: сангвиник (хушчақчақ) мижоз, холерик (серғайратлик, жўшқинлик) мижози, флегматик (оғир) мижоз, меланхолик (ғамгин) мижозлардир. И.П.Павловни таснифи бўйича асаб тизимларини типларига қараб тўртта турга ажратилади:

1.Кучли ҳаракатчан вазминли («Жонли тип»)

2.Кучли ҳаракатчан (енгил) салга ловуллаб кетадиган ёки бир хил турмайдиган - «тўхтатиб бўлмайдиган тип».

3.Кучли фаолиятсиз суст вазмин - «хотиржам тип»

4.«Бўш тип» ёки «Кучсиз тип».

Сангвиник (хушчақчақ) мижозли талабани, агарда уни иши қизиқарли бўлса у яхши натижаларга эришади. У қийин ҳолатларда бошқаларга нисбатан тетиклик, ишонч, эга бўлади, ўртокларига ижобий таъсир этади, уларни кайфиятини кўтаради. Бу пешқадам ҳар доим ўқитувчига ёрдам беришга қодир. Муҳими тарбиявий жараёнда шундай талабалар намоён бўладики, бунинг учун ўқи-тувчи мижозларни диагностикасини психологик услубларини билиши шарт.

Холерик (серғарайтли) мижозли талаба эса ўзига хос салга ловуллаб кетадиган, кучли ёки тўхтатиб бўлмайдиган, тезлик реакцияси, жонли имо - ишоралар ва ишора эга бўлади. И.П. Павловни баҳо бериши бўйича, холерик (серғайратлик) - бу очиқдан очиқ жасур тип, енгил ва тез аникланадиган деб аталади. Ўзига хос ҳеч қандай қийинчиликларсиз у янги ҳаёт шароитларига кўникма ҳосил қилади, ўраб олган билан енгилликка алоқа боғлаш мумкин, яхши жамиятга, фаол иштирокчи бўлиши мумкин. Талаба шундай мижоз билан ишга киришиб кетадиган бўлса у жуда зўр фаоллик намоён этади, бироқ тез совуб қолади. Уни бир маромдаги ҳаракат, секин ва осойиштали меъер (секин югуриш, юриш). У фаол, кескин ҳаракатларга мойилдир (спорт ўйинлари, 30-100 мм қисқа масофа-ларга югуришга).

Амалиёт шуни кўрсатадики, холерик (серғайратли) мижозли киши бирорта вазифани бажаришдан олдин хаддан ташқари ҳая-жонланади. Бу эса финал ва маъсулиятли мусобақалар олдидан салбий таъсир этиши мумкин. Бунақа ҳолатда ўқитувчининг роли шундан иборат бўлиши керакки, чунки талабадан хаддан ташқари ортиқча ҳаяжонланишни тўлқинланишни сўз ёрдамида пасайти-ришда хулқ - атвори билан шахсий намуна кўрсатиши керак. Бу курсдошларини мохирона ҳаракати, ўзини дадил тутишини мисол-лар билан мустаҳкамлаш, яхшилик билдириш ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун талабага етарли кўп бўлмаган жадал характердаги жисмоний юкламани бериш фойдалидир, чунки у топшириқни бажаришдан уни бошқа томонга жалб қилади.

Ўқитувчи муҳими шуни ҳисобга олиш керакки, яъни низоли ёки жанжалли ҳолатда холерик (серғайратлик) мижоздаги талабалар одатда кучли салбий асабийлашган холатни бошдан кечиради, у ҳақиқатан ҳам тарбиявий таъсир этишни пасайтиради. Бундай ҳолатда энг яхшиси уларни диққат эътиборини бошқа ҳаракатни ба-жаришга қаратиш керак, чунки кутиш керак, талаба тинчлангунча, ундан сўнг керакли йўналишга таъсир этиш керак. Балки шуни эътиборга олиш керакки, яъни бир хил турмайдиган, қизиққонлиги интизомни бузилиш сабаби бўлиши мумкин. Бу, албатта, талаба-лардан айибни олиб ташламайди, лекин тарбияни ҳисобга олиши керак.

Флегматик (бўшанг ёки оғир) мижозли талаба - оғир вазмин, кам ҳаракатчан, хотиржам бўлади. Унга хос бўлган бўш ҳис - туй-ғуга тез бериладигандир. У бўлажак ҳаракатларини узоқ вақт ўйлайдиган интилишлилик пайдо бўлади, янги ҳаракат малака-ларини секин ва қийинлик билан ўзлаштиради, бир ҳаракатдан бошқа ҳаракатга йўналишини ўзгартиради. Бироқ ўқув, меҳнат фаолиятида қўш матонатли, бардошли, узоқ ўтириб ишлаш қобилиятини намоён қилади. «Флегматик бўшанг ёки оғир» мижоз-осойишта, ҳар доим баб-баравар, қунт билан курашувчи ва зўр бериб кўп ишлайдиган» - деб айтганди И.П.Павлов. Флегматик (бўшанг ёки оғир) ўзига хос чидамли, диққатли, ўзини - ўзи назорат қиладиган, вазмин оғир бўлади. Унда ўзини тута билишлик, эҳтиётлик иш тутиш шунингдек қатъиятли кўрсатиш енгилиш шакллантирилади.

Флегматик (бўшанг ёки оғир) мижозли талабаларда психик жараёнлар меъёри секинлаштирилган. Шунинг учун уларга визуал бутун тавсилотлари билан тушунтириш керак, уни бажариш вақтни ҳақида эслатиб қўйиш, харакатни бажаришда шоширмаслик керак. Талабаларга аста секин ўзига мос вазифаларни бериб бориш, унга тез реакцияни тилаб қолувчи, шартни қўйиш билан, ундаги суст-кашликни, журъатсизлигини йўқотиш мумкин, унга соғломлаштириш машқларини бажариш шароитида ўзлаштиришга ёрдам бериш.

Ташкилий алоқа институти талабалари билан ўтказилган психологик илмий - тадқиқот шуни кўрсатадики, чунки улар асосан флегматик (бўшанг ёки оғир) мижозга эга эканликларини кўрсатди.

Мелонхолик (ғамгин) мижоздаги талабалар одамларга ара-лашмайдиган, адамови, кас ташаббускорликлари билан ажралиб туради. У маъюсликка, хафагарчиликка тез берилувчан, яъни ша-роитга секин - аста кўникадиган, қийинчиликларни ўзига оғир оладиган, чунки унга ўзи боридан кўпроқ бўлиб кўринишга бориш-га мойил бўлади.

Ҳар қандай нарсани кучли таъсир этиши уни саросима ёки эсанкираб қолишга олиб келади, мувозаматдан чиқаради.

Бўш типдаги талаба (меланхолик) янги турмуш қаётга тушиб қолса, у ўзини томони йўқотиб қўяди. Мелонхолик ҳар доим фақат ёмон, хавф-хатарни кўради. Мелонхолик осойишта, яхшилик истов-чилар доирасида ўзини яхши хис этади ва ҳаётини вазифалар билан муваффақиятли равишда уддасидан чиқа олади. Мелонхоликда одатга кўра, сезги органлари яхши ривожланган, бу унга нозик ишларни бажаришга имкон беради (улар стол тенниси, баскетбол, қўл тўпини яхши ўйнайдилар). Юқори даражадаги ҳаяжонлашишни таранглашишни мелонхолик бошқалар мушкулига ниҳоятда сезгирр бўлишига имкон беради.

Бундаги мижоздаги фазилатга эга бўлган талабалар олий ўқув юртидаги ўқиш шароитига тезда кўникиб кета олмайди, чунки арзи-маган маваффақиятсизликларни оғир бошдан кечиради. Шунинг учун бундай талабалар тўғрисида ўқитувчилар уни яхши кайфиятда бўлшини қўллаб туриши, уларни ютуқлари иш сезиши ва қайд қилиб туриши, унга бериладиган вазифани мағзини тўлиқ тушун-тириш, талабалар жамоаси муҳитига фаол киришиб кетиши тўғрисида қайғуришлари керак. Яна уларни ташвишини қилиш учун, яъни энг яхши ўртоғи ва дўсти бошқа мижлоздаги талаба бўлиши керак масалан, сангваник (хушчақчақ) мижозли талаба.

Ўқитувчи, одоб сақлаган ҳолда, ҳар бир талабага мижоз-ларини (темпераменти) ўзига хос хусуситига қараб тўғри тушуниб етишига ва барча яхши ва ёмон томонларини баҳолашга ёрдам бериш керак, шахсни типологик хусусиятини диагностика асосида такомиллаштиришга интилишга чорлайди.

Талабада мижозий (темперамент) энг яхши томонларини ана шундай жамоада ривожлантирилади, қаерда шўхлик, хушчақчақ-лик шароитида, фаолликни ташаббус ботирликни қўллаб-қувват-ламоқ, интизомни қўллаб - қувватлаш, гуруҳда талабаларни пси-хологик жиҳатдан бир - бирига мос келиши ҳақида қайғуриши керак. Агарда ўқитувчи талабаларга таълим бериш ва тарбиялашда талабаларни мижозларини (темперамист) фарқини ҳисобга олса, бу эса шахсни кўпроқ мақсадга йўналтирилган ҳолда жисмоний такомиллаштиришга, психологик жиҳатдан бир - бирига мос келадиган саволларни ҳал этиш, яхши сифатларни шакллантириши, уларни, фаолиятини бошқаришга ва раҳбарлик қилишига ёрдам беради.

Талабани шахсини индивидуал психологик хусусиятини тадқиқот қилиш ўқитувчи жисмоний тарбияни ўйлай ташкил қилишда ва ижодий ўсиш ҳолатини сақлашда ҳамда фаол ишлашдаги йўналишни ишлаб чиқади.

Далиллар билан тасдиқланганки, юқори курс талабалари учун амалий машғулотларни мазмуни ташкил топган бўлиб, у жисмо-ниий ҳолатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, у жисмоний ҳо-латни яхшилашга йўналтирилган, шу билан бирга олий ўқув юртла-рида кичик курсдаги талабаларнинг ўқишидаги қийинчиликларга мослашуви сабабли, соғломлаштириш профилактика машғулот-ларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади, чунки ҳаракатни фаоллиги асаб тизимини тонусини оширади.

 

6.4.Ўз - ўзини назорат қилиш шахсни жисмоний такомиллаштиришни самарали усулидир

 

Педагогик тарбия системасини энг муҳим вазифалари ёшларга таълим бериш шакллари усуллари ва саломатликни мустахкамлаш ҳамда сақлаш воситалари, уларда жисмоний тако-миллаштиришга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш ҳисобланади.

Ўзини - ўзи камолатга етказиш кишини жисмоний ривож-ланиши, жисмоний ва функционал тайёргарлигини, яъни тўлиқ-жисмоний ҳолатини ошириб беришга интилиши деб тушунилади.

Ўзини - ўзи камолатга етказиш, тарбиялаш натижаси сифа-тида ва ўзини - ўзи тарбиялаш элементини ташкил қилиш ва жисмо-ний тарбияни умумий жараёни бўйича йўналтирилади.

Ёшларни ўз устида мақсадга йўналтирилган ҳолда ишлашга мажбурлайдиган нарса маълум дастлабки шароит - шарт ва бу мавжуддир. Педагогикада кишига бўладиган муносабатни бўйича уни ички ва ташқига бўлади.

Ташқи шарт - шароитга қуйидагилар киради: барча талабалар жамоасини юқори даражада ривожланиши, ўзини ўзи тарбялаш соҳасида мақсадга йўналтирилган маърифий ишлар - бу жамоат чилик фикри; ички шарт - шароитдаги ўзини - ўзи тарбиялашга қуй-идагилар киради: маълум даражадаги ўзини ўзи англаш ва ўзини ўзи билиш, касбий - маънавият жиҳатдан олий мақсадга интилиш ва х.к. Ўзини ўзи тарбиялаш, тизимида ички шарт - шароит кишини иродаси шаклланишида ҳал қилувчи аҳамитяга эгадир, Иродага зўр бермасдан туриб ўзини - ўзи тарбиялаш мумкин эмас.

Ички шарт шароитида ўзини - ўзи камолотга ёки такомиллаш-тиришга қуйидагилар киради: қадди - қоматни яхшилашга, куч имкониятларини ривожлантиришга, чиройли қоматни шаклланти-ришга, яъни тўлиқ - жисмоний ҳолатни, саломатликни сақлашга ва яхшилашга интилиш.

Ўзини - ўзи камолатга етказишга ёки такомиллаштиришни самарадорлигини ошириш жисмоний тарбия жараёнини ташкил этилишига боғлиқдир. Чунки кўрсатилаётган жисмоний тарбия натижалари талабаларнинг камолотга етишувига ёки такомил-лашувига интилиши ҳисобланади.

Олий ўқув юртларида ўзини - ўзи камолотга етказишни ташкил қилиш вазифаларидан бири талабаларни ўзини - ўзи тарбиялашни назарияси ва усуллари билан қуроллантириш, уларда мунтазам равишда, ижодий ва ўз устида онгли равишда мустақил ишлашга одатлари ва эҳтиёжларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Талабаларни ўз - ўзини билишни тезлаштириш жараёнини, муҳим воситаси, уларда мустаҳкам, саломатликни қўллаб қувват-лаш ва мустаҳкамлашни таъсирчан усули сифатида жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш ва соғломлаштириш жисмо-ний тарбияни тушуниб етиши ва ижобий муносабатини шакл-ланиши ҳисобланади.

Жисмоний машқлар билан шуғулланишга жалб қилиш ва онгли муносабатда бўлиши муҳим омилларидан бири, соғломлаш-тириш жисмоний тарбияни билишни асослаб ривожлантириш ўзини-ўзи назорат қилиш усули ҳисобланади.

Жисмоний машқлар билан шуғулланишга жалб қилиш ва онгли муносабатда бўлиши муҳим омиллардан бири, соғломлаш-тириш жисмоний тарбияни билишни асослаб ривожлантириш ўзи-ни- ўзи назорат қилиш усули ҳисобланади.

Ўзини - ўзи назорат қилиш - организмни функционал ҳолати ва жисмоний юкламани олиб ўтиш, ўзининг саломатлигининг кузатиш тизимидир. У жисмоний ҳолатни бошқаришга, қаттиқ чарчашдан қочиш ва юкламаларни тартибга солишда ёрдам беради.

Ўзини саломатлигини ҳолатини мунтазам равишда ва ўз вақтида кузатиб бориши, ўзини ўзи назорат қилиш четга чиқишни ўз вақтида сезиши ва бартараф этиш учун зарур чора тадбирларни қабул қилишга имкон беради.

Саломатлик паспорти кундалигини юритиш - ўзини - ўзи назорат қилишни самарали шаклидир. Шахсан ўзигагина хос бўлган кўрсаткичлари кайфияти, уйқу, иштаҳаси, иш қобилияти, мушак-ларни оғири киради. Кишининг онгига боғланмаган ҳолда мавжуд бўлган кўрсаткичлар - бўйининг узунлиги, тананинг оғирлиги, оғир-лик - бўй кўрсаткичи, бўйин, қорин айланаси танани ёғ қатлами массасини аниқлаш, организмнинг тириклик кўрсаткичини, жисмоний ҳолатини баҳолаш киради.

Кишининг ўзини - ўзи назорат қилиши муҳим таълимий ва тарбиявий аҳамиятга эгадир, у жисмоний соғломлаштириш машқла-рини самарали ўтказиш учун зарур ва унга онгли муносабатда бўлиши ва мақсадга мувофиқ усулда жалб қилиши ҳисобланади.

 

Қадди-қоматни ва жисмоний ривожланишни баҳолаш мезони

 

Кишини жисмоний ривожланиши деганда шуни тушуни-ладики организмнинг морфологик ва функционал хусусияти, уни жисмоний куч кўламини аниқловчидир. Ушбу аниқлашдан шак шубҳасиз қай даражада муҳимлиги ҳар бир кишини қадди-қоматини гармоник тузилиши ва яхши жисмоний ривожланишга эга бўлишига ҳамда уни баҳолашни билиш.

  Қадди - қоматни, жисмоний ривожланиш даражаси-жисмо-ний машқлар билан шуғулланиш характери ва имкониятини шакл-лантирувчи омилдир.

Шу билан бирга жисмоний ривожланиш жисмоний машқ-ларни амалий машғулотларини бири натижасида кўриб чиқилади.

Жисмоний ривожланишни, қадди - қоматни баҳолаш ҳар бир шуғулланувчининг кўрсаткичлари кўпроқ ҳаммани қўлидан келади-гани бўйича амалга оширилади (вазн-ўсиш кўрсаткичи, ўпкани тириклик сиғими ва тириклик кўрсаткичи, кўкрак қафасининг айланаси, ўнг ва чап қўл панжалари кучи, орқа мушак кучи ва тўлаликни, қадди-қоматни қаттиқлиги, тананинг ёғ массаси).

Кетле кўрсаткичи бўйича (вазн - ўсиш кўрсаткичи) ушбу тана оғирлигини бўлишда (гр), бўйни (см)билан аниқланади.

Ҳаётий кўрсаткич - ўпкани тириклик сиғимини айрим бўлишларини (мл) вазнига қараб (кг) бўлинади. Семизлик тана вазнини (кг) бўйини(дц) моҳиятини бўлиниши билан аниқланади.

 

6.1. жадвал

 

18 ёшдаги ўспиринни жисмоний ривожланиш кўрсаткичини баҳолаш мезони

 

Кўрсаткичлар тури

Баҳоси

 

5

4

3

2

1.

Вазн-ўсиш кўрсаткичи (гғсм)

394

380

366

352

2.

Ўпкани тириклик сиғими (мл)

4863

4682

4501

4320

3.

Ўнг панжаси кучи (кг)

41

40

39

38

 

Чап панжа кучи (кг)

37

36

35

34

4.

Становая (кг)

138

134

130

126

5.

Кўкрак қафасини айланаси:

-нафас олиш (см)

-пауза (см)

фарқи (см)

 

102

98

10

 

99

93

9

 

96

88

8

 

93

83

7

6.

Ҳаётий кўрсаткич (мл/кг)

75

72

69

66

7.

Семизлик ёки тўлалик (кг/дц)

4,4

4,1

3,8

3,5

8.

қадди-қоматни қаттиқлиги

15

21

27

33

 

 

 

 

Жисмоний ривожланишнинг умумий баҳоси

 

Балларнинг йиғиндиси

аъло

яхши

ўрта

Бўш

 

40-юқори

32-39

31-24

23 дан паст

 

Жисмоний тайёргарликни баҳолаш мезони

 

  Маълумки, жисмоний тайёрланиш даражаси саломатликни мустаҳкамлашга, ҳаракат сифатини ва тана шаклини ривож-лантиришга, шунингдек кишини ҳаракатланишини кенгайтириш ҳақида тушунча ҳосил қилишга йўналтирилган.

  Жисмоний тайёрланиш - бу жисмоний қобилиятни тарбия-лаш жараёни бўлиб, саломатликни мустаҳкамлашни умумий да-ражасини ошириш билан мустаҳкам алоқададир. Бунга асосий восита сифатида шуғулланувчиларнинг организмига умумий таъсир этиши туйиладиган, турли-туман спорт турларидан машқлар ва умумий ривожлантирувчи машқлар қўлланилади. Бунда мушак-боғлам аппаратини мустаҳкамлайди ва ривожлантиришга эришади, ички системаси ва органларини вазифасини такомиллаштиради, ҳаракат сифатларини умумий ошириш даражасини ривожлантириш ва координация ҳаракатини оширади. Талабага мунтазам равишда машқни таъсир этишини якуний ифодаси уни жисмоний ривож-лантиришни, жисмоний тайёргарликни яхшилаш деб ҳисобланади.

  Жисмоний тайёргарлик организмни вегетатив вазифаси ҳолати, тана шакли ва ҳаракат сифатларини ривожланиш даражаси, шунингдек, киши эгаллаган ҳар хил ҳаракат малакалари билан ўзига хос хусусиятини кўрсатиб туради.

  Талабаларни жисмоний тайёргарлиги жисмоний тайёрлаш натижаси сифатида бир бутун қилиб бирлаштириб баҳолаш, жисмо-ний, функционал тайёргарлик ва жисмоний ривожланиш, қадди-қомат, қон айланишини ўзига хос хусусияти кўрсаткичларини сон ва сифат жиҳатдан ифодалиликни кўрсатади.

  Шуғулланувчилар 11 та тест бўйича 55 дан ошиқ балл тўп-ласа, кучли жисмоний тайёгарликка эга бўлади, 44-54 балл - яхши, 33-43 балл-ўрта ва 32 баллдан паст - жисмоний тайёргарлиги бўш ҳисобланади (6.2.-жадвал).

 

 

 

18 ёшдаги ўспиринларни жисмоний тайёргарлигини баҳолаш градацияси

 

Тестларни тури

Баҳолар

 

 

5

4

3

2

1

1

Баланд турникда тортилиш

16

14

12

10

8

2

Тўнкарилиб кўтарилиш марта

12

9

6

3

1

3

Брусда таяниб ётган ҳолда қўлни букиш ва ёзиш (марта)17

17

14

11

8

5

4

Турникда осилиб турган ҳолатдан оёқни кўтариб кизиқиш (марта)

15

12

9

6

4

5

3 км га кросс (дақиқа, секунд)

11

11’36’’

12’12’’

12’48’’

13’22’’

6

5 км га кросс (дақиқа, секунд)

18’’11’’

14’45’’

22’19’’

23’53’’

25’27’’

7

100 м га югуриш (секунд)

12.7’’

13,1’’

13.4’’

13.7’’

14.1’’

8

Турган жойдан сакраш (см)

245

244

234

224

214

9

Югуриб келиб узунликка сакраш (см)

434

424

414

404

394

10

Гавдани кўтариш (марта)

73

65

57

49

41

11

Таяниб ётган ҳолатдан қўлни букиш ва ёзиш (марта)

41

39

37

35

33

 

 

Жисмоний ривожланишнинг умумий баҳоси

 

 

Жами баллар

Аъло

яхши

ўрта

Бўш

 

55-юқориси

44-54

33-43

32 паст

 

 

 

Жисмоний саломатлик даражасини экспресс-баҳолаш

 

 

Кўрсаткичлари

Функционал синфлар (даражаси)

Паст

Ўртадан паст II

Ўрта III

Ўртадан паст IV

Юқори

V

1.Тана массаси (г/см)

Бўйи Ў

Бўйи Қ

 

 

501

451

 

 

451-500

401-450

 

401-450

375-400

 

375-400

400-351

 

375

350

2.Ўпкани тириклик сиғими (мл/кг)

Тана массаси Ў

 Қ

 

 

50

40

 

 

31-55

41-45

 

 

56-60

46-50

 

 

61-65

51-57

 

 

66

57

Баллар

0

1

2

4

5

3. ЧССХОД сист

 

 

 

 

 

100 Ў

111

95-110

85-94

70-84

69

 Қ

111

95-110

85-94

70-84

69

Баллар

-2

0

2

3

4

4. 30 секунд 20 марта ўтириб туришдан кейин ЧСС ни тикла-ниш вақти (дақиқа, сек) Ў

 

 

 

 

3

 

 

 

 

2-3

 

 

 

 

1,30-1,59

 

 

 

 

1.00-1.29

 

 

 

 

59

 Қ

2

2-3

1.30-1.59

1.00-1.29

58

 

Баллар

-2

1

3

4

5

1. Панжа динамо-метрияси %

 

 

 

 

 

Тана массаси Ў

60

61-65

66-70

71-80

81

 Қ

40

41-50

51-55

56-60

61

Баллар

0

1

3

3

4

Саломатлик даражасини умумий баҳоси

4

5-9

10-13

14-16

17-21

 

Калит сўзлар: шахсий ёндашув, ўз - ўзини назорат қилиш, тарбиялаш.

Назорат саволлари:

1. Ўқитувчининг шахсияти студентга қандай таъсир қилади?

2. Инсон тарбияси жараёнида шахсий ёндашув қандай амалга оширилади?

3. Шуғулланувчининг ўз-ўзини назорат қилиши қандай амалга оширилади?

 

Адабиёт:

Нурмухамедов Р.М., Быкова Л.А. Некоторые вопросы теории обучения и воспитания в медицинских вузах.- Т.:Медицина, 1989

Основы военной психологии и педагогики. Учебное пособие, под.ред.А.Б. Барабанщикова. М.,1981

Хамдамов Т.Б. Воспитание в вузе: организация и управление.Т.: Укитувчи, 1989, 80 с.

Хазламов И.Ф. Педагогика. Учебное пособие.М. Высшая школа. 1990.578 с.