Дарслик жисмоний тарбия институтлари, педагогика университетлари жисмоний тарбия факультетлари талабалари учун мўлжалланган.

 

Мазкур дарслик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Фан ва технологиялар маркази»нинг инновацион дастури доирасида яратилган.

 

Дарслик Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ҳузуридаги илмий-услубий кенгаш томонидан нашр этиш учун тавсия этилган (2005 йил14 октябрдаги 4-сон баённома).

 

© ЎзДЖТИ нашриёт-матбаа

бўлими, 2005 й.

 

 

СЎЗ БОШИ

 

XXI аср бўсағасида Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришди, халқимизнинг ўз тақдирини, келажагини ўз қўллари билан яратишдек кўп асрлик орзуси ушалди.

Шубҳасиз, янги жамиятни қуриш, энг аввало ёшларга, уларнинг маънавий дунёси, касбий маҳорати ва яхши жисмоний ҳолатига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт ҳақида» ги қонунининг 16 моддасида мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар ва талабалар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, уларда жисмоний ривожланишга эҳтиёжини шакллантириш мактабгача тарбия ва ўрта олий таълим муассасаларининг асосий вазифасидир, дейилган. Кадрларни тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз таълимни ислоҳ этишнинг стратегик йўналишларидан бири ўсиб келаётган авлод саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Жамиятда соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, маънан бой ёш авлодни тарбиялаш, фуқароларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб этишни таъминлашга йўналти-рилган, комплекс тадбирларни амалга ошириш мақсадида шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 2005 йилни «Сихат-саломатлик йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан вазирлар маҳкамаси «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастури ҳақида қарор қабул қилди. Ушбу қарор моддаларининг бирида жисмоний тарбия институтларида, педагогика олий ўқув юртларининг жисмоний тарбия факультетларида «Валеология асослари» факультативини киритиш ҳақида сўз боради, бунинг учун ўқув дастурини ишлаб чиқиш керак.

Валеологияни ўқитиш бўйича намунавий ўқув дастурини тайёрлашда 74 соат = 28 соат маъруза, 12 соат лаборатория, 22 соат семинар машғулотлари, 18 соат амалий машғулотлар ҳисобга олин-ган. Бу Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг жисмоний тарбия бўйича ўқув режаси томондан тасдиқланган.

Ушбу дастурда маъруза, лаборатория, семинар, амалий машғулотлар учун соатлар тахминан тақсимланган.

Ҳар бир ОЎЮ ўз хусусиятларидан келиб чиқиб ажратилган соатларга ўз ўзгартиришларини киритиши мумкин.

Дастур маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлиги илмий-услубий кенгаши аъзолари томонидан билдирилган мутахассислар фикр ва таклифларини ҳисобга олади.

Ўқув дастур бўйича таклиф ва мулоҳазалар миннатдорлик билан қабул қилинади.

 


МАЪРУЗАЛАР

 

1-мавзу.

Кириш. Валео – саломатлик ва соғлом ҳаёт тарзи ҳақида таълимот. Валеологиянинг асосий тушунчалари. Валеологиянинг предмети. Валеологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. Валеоло-гиянинг вазифалари. Валеологиянинг тадқиқот усуллари. Соғлом ҳаёт тарзи ва саломатлик. Жисмоний тарбия ва саломатлик.

 

2-мавзу.

Валеология курсининг тузилиши. Оммавий профилактика Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг саломатлиги базаси сифа-тида. Индивидуал профилактика шахс саломатлигининг асоси. Та-лабалар валеологиясининг концепцияси. Валеология курсининг мазмуни.

 

3-мавзу.

Валеологияни ўқитиш тизими. Валеология машғулотларининг шакллари. Саломатликни яхшилашнинг рационал усуллари. Сало-матликни яхшилашнинг самарали воситалари. Саломатликни мусс-таҳкамлашнинг ноанъанавий воситалари. Бўш вақтдан рационал фойдаланишга ўргатиш.

 

4-мавзу.

Талабаларни ўқитишнинг фаол усуллари. Талабаларни жисмонан ривожлантиришни бошқариш. Талабаларнинг ҳар томон-лама тайёрлигини комплекс баҳолаш. Жисмоний ривожлантириш жара-ёнида педагогик назорат. Жисмоний ривожлантиришнинг самарали усуллари. Жисмоний ривожлантириш воситаларининг педагогик асослари. Умумий жисмоний тайёргарлик саломатликни яхшилашнинг асосий воситаси сифатида.

 

5-мавзу.

Талабаларнинг валеология бўйича ўқув жараёни монито-ринги. Мунтазам жисмоний машғулотларга эҳтиёжни фаоллаш-тириш. Саломатликни аниқлашнинг рейтинг тизими. Саломатликни яхшилаш учун ўз-ўзини баҳолаш ва назорат қилишнинг самарали усуллари. Жисмоний ривожланиш ва гавда тузилишини баҳолаш мезонлари. Жисмоний тайёрликни баҳолаш мезонлари. Жисмоний ҳолатни баҳолаш. Талабалар соғломлаштирилишини педагогик назорат қилишнинг рейтинг тизими. Валеология бўйича синов ва имтиҳонларни қабул қилиш низоми.

 

6-мавзу.

Валеологияни ўқитиш жараёнида тарбия. Ўқитувчи шахси талабани тарбиялаш омили сифатида. Ўқитувчи-тренер шахси талабани тарбиялаш омили сифатида. Шахсни тарбиялаш жараё-нида индивидуал ёндашув. Ўз-ўзини назорат қилиш тарбиянинг самарали усули сифатида. Ўрта Осиё халқлари ўйинлари, мусоба-қалари ёшларни тарбиялашнинг самарали воситаси сифатида. Беллашувлар ёшларни тарбиялашнинг самарали воситаси сифатида.

 

7-мавзу.

Саломатликнинг психологик асослари. Психодиагностика- соғломлаштиришни индивидуаллаштириш асоси. Темперамент ва асаб тизимининг хусусиятлари. Спортда шахснинг шаклланиш пси-хологияси. Саломатликнинг психологик саволлари. Ўқувчи ёшлар асаб тизимининг типологик хусусиятларини тадқиқ этиш. Ўқувчи ёшларнинг эмоционал зўриқишини тадқиқ этиш.

 

8- мавзу.

Ҳаракат фаоллиги ва саломатлик. Спортда тренировка юкла-малари характеристикаси. Жисмоний машғулотларнинг энергетик қиймати. Мактаб ўқувчилари жисмоний юкламасини дозалаш. Талабалар жисмоний тарбиясида юкламаларни меъёрлаштириш. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида жисмоний машғулотларнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

9-мавзу.

Саломатликни яхшилашнинг илмий асосланган воситалари ва машғулотларни рационал ташкил этиш. Шахснинг типологик хусу-сиятлари ва ҳаракат сифатлари ўртасида боғлиқликнинг хусусият-лари. Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ва уларни яхшилаш воситалари ўртасида ўзаро боғлиқликнинг ўзига хос хусусиятлари. Талабаларнинг қон айланиши хусусиятлари ва юрак-томир тизими функцияларини яхшилаш воситалари. Ҳаракатланиш сифатлари ўртасида ўзаро боғлиқлик хусусиятлари. Саломатликни мустаҳкам-лаш учун машғулотларни рационал ташкил этиш.

10-мавзу.

Талабаларга валеологиядан таълим беришда ахборот таъ-минот. Инсон саломатлигини ташкил этувчилар бўйича телеметрик компьютер комплекси тизими. Юрак ритми мониторлари. Интер-фейслар ва дастурий таъминот. Тана ёғ массасини ўлчаш учун та-розианализаторлар.

 

11-мавзу.

Овқатланиш ва саломатлик. Овқатланиш ва инсон фаолияти. Ортиқча вазнда овқатланиш. Овқатланиш ва касалликлар. Рационал овқатланиш.

 

12-мавзу.

Ўқувчи ва талаба ёшлар мусобақалари саломатликни мустаҳ-камлашнинг самарали воситаси сифатида. Мусобақалар мунтазам жисмоний машғулотларга жалб этиш воситаси сифатида. Ўқувчи ёшларнинг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», талабаларнинг «Универсиада» мусобақалари.

 

 13-мавзу.

 Орттирилган иммун танқислик синдроми. ОИТС билан зарарланиш йўллари. Инсон иммун танқислик вируси. ОИТС диагностикаси. ОИТС га ҳамроҳ касалликлар. Даволаниш.

 

 14-мавзу.

 Саломатлик кушандалари (чекиш, ичкиликбозлик, гиёҳванд-лик). Наркотик модда нима? Гиёҳвандлар ўлимининг сабаблари.

 

Ўқув соатларини таълим йиллари бўйича тақсимлаш

 

Машғулот шакллари

Ўқув йиллари

I

II

III

Жами

1.

Маърузалар

12

8

8

28

2.

Лаборатория машғулотлари

4

4

4

12

3.

Амалий машғулотлар

18

18

18

54

4.

Семинар машғулотлар

10

8

8

26

 

Жами соатлар

44

38

38

120

 

Ўқув соатларини тақсимлаш

 

Маъруза мавзулари

Маъруза соатлари

1.

Валеология саломатлик ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги таълимот.

2

2.

Валеология курсининг тузилиши.

2

3.

Валеологияни ўқитиш тизими.

2

4.

Талабаларга валеологиядан дарс беришнинг фаол усуллари.

2

5.

Талабаларни валеологияга ўқитиш таълим жараёнининг мониторинги

2

6.

Валеологияни ўқитиш жараёнида тарбия

2

7.

Саломатликнинг психологик асослари

2

8.

Ҳаракат фаоллиги ва саломатлик

2

9.

Саломатликни яхшилаш ва машғулотларни ташкил этишнинг илмий асосланган воситалари

2

10.

Овқатланиш ва саломатлик

2

11.

Талабаларни валеологияга ўқитишда ахборот таъминот

2

12.

Ўқувчи ва талаба ёшлар мусобақалари ёшлар саломат-лигини мустаҳкамлашнинг самарали воситаси

2

13.

Орттирилган иммун танқислик синдроми

2

14.

Саломатлик кушандалари (чекиш, ичкиликбозлик, гиёҳ-вандлик)

2

 

Жами

28

 

Семинар машғулотлар

 

Семинарлар мавзулари

Соатлар

1.

Валеология-саломатлик ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги таълимот

2

2.

Жисмоний ривожланиш маълумотларини аниқлаш ва баҳолаш

2

3.

Жисмоний тайёрлик маълумотларини баҳолаш

2

4.

Юрак-қон тизими кўрсаткичларини баҳолаш методикаси

2

5.

Жисмоний аҳвол маълумотларини баҳолаш методикаси

2

6.

Асаб тизимининг асосий хусусиятлари ва шахснинг типологик хусусиятларини баҳолаш методикаси

2

7.

Инсон саломатлиги даражасини баҳолаш методикаси

2

8.

Инсон саломатлигини яхшилашнинг самарали воситалари

2

9.

Рационал ва умумий овқатланиш

2

10.

Инсон саломатлиги даражасини аниқлашнинг ахборот технологиялари

2

11.

Саломатликни мустаҳкамлаш учун дам олишни ташкил этиш шакллари

2


12.

Мусобақалар мунтазам жисмоний машғулотларга жалб этиш воситаси сифатида

2

13.

ОИТС билан зарарланиш йўллари

2

 

Лаборатория машғулотлари

 

Машғулотлар мавзулари

 

Соатлар

 

1.

Жисмоний ривожланиш маълумотлари ва морфофункционал кўрсаткичларни аниқлаш

2

2.

Асаб тизимининг асосий хусусиятлари ва шахснинг типлогик хусусиятларини аниқлаш

2

3.

Юрак-қон тизими фаолияти ва жисмоний аҳволи маълумотларини баҳолаш

2

4.

Жисмоний тайёрлик кўрсаткичларини баҳолаш

2

5.

Инсон жисмоний аҳволини аниқлашнинг замонавий ахборот технологиялари

2

6.

Инсоннинг ҳар томонлама тайёрлиги мониторинги

2

 

Жами

12

 

Мустақил машғулотлар

 

Мазмуни

 

Соатлар

 

1.

Саломатлик паспортини тузиш

2

2.

Саломатликни мустаҳкамлаш дастурларини ишлаб чиқиш

2

3.

Ҳар томонлама тайёрлик мониторинги

2

4.

Бўш вақтни ўтказишнинг рационал шакл ва воситалари

2

5.

Инсон жисмоний аҳволини баҳолаш учун компьютер тизимларни қўлланилиши

2

 

Жами

10

 

 

 КИРИШ

 

Валеология - саломатлик ёки қандай қилиб соғлом бўлиш мумкинлиги ҳақидаги фан бўлиб, тиббиёт фанидан тубдан фарқ қилади. Тиббиёт ўз олдига турли касалликлар табиати, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, касалликларни олдини олиш ва даволаш вазифаларини қўйса, валеология саломатлик табиати, соғлом бўли-ши омиллари ва механизми масалаларини ечади. (В.П.Казначеев, 1977й).

Барча тараққий этган мамлакатларда саломатлик инсоннинг энг муҳим бойлиги ҳисобланади. Соғлом инсон исталган жамиятда катта кучга эга яратувчилик вазифасини бажаради, қувонч, интел-лектуал ва жисмоний қобилиятнинг манбаси ҳисобланади.

Шу муносабат билан инсон эҳтиёжи бўлмиш саломатликни мустаҳкамлаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Бундан жамият-нинг ҳар бир аъзосида инсон ҳаётида энг муҳим бўлган саломат-ликка бўлган муносабатни тарбиялаш масаласи пайдо бўлади. Бунинг учун соғлом инсон моделини, педагогик назорат тизимини ва жисмоний камолотга эришишнинг эффектив усул ва услублари-ни ишлаб чиқиш лозим. 1-жадвалда ёшлар валеологияси концеп-цияси схема тарзида кўрсатилган.

Жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлик, жисмоний ҳолат ва функционал тайёргарликнинг сон кўрсаткичлари ёш инсон саломатлиги даражаси ҳақида нисбатан маълумот беради.

Ушбу дарслик олий таълимнинг экстенсив-ахборот тизими-дан интенсив - фундаментал тизимига ўтишга асосланган янги концепциясини тадбиқ этишга йўналтирилган. Олий таълим истиқбол тараққиётининг асосий муаммоларини ҳал этиш ёшларни жисмонан тарбия қилиш, педагогик соғломлаштириш тизимини такомиллаштиришни талаб этади. Шунинг учун олий ўқув юртла-рида жисмоний тарбия тизимини қайта қуриш долзарб муаммолар-дан бири ҳисобланади, чунки тадқиқотларимиз натижаларига кўра ўқиш давомида талабалар саломатлиги даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Ҳозирги вақтга қадар олий ўқув юртини бити-раётган ёш мутахассислар кўпинча тўлиқ соғломлашган эмас, бу эса уларнинг келгусидаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий фойдали фаолиятини чеклаб қўяди, натижада ривожланаётган давлатга иқтисодий ва интеллектуал зарар етказади.

Шу муносабат билан педагогикада ёшлар валеологияси саломатликни сақлаш ва яхшилашга, соғломлаштирувчи жисмоний тарбия турлари, услуб ва усулларига, соғлом турмуш тарзи кўник-маларини шакллантиришга йўналтирилган, соғломлаштириш тизи-ми сифатида кўриб чиқилади.

Валеология талабаларда жисмоний тарбиянинг назарий, амалий ва мустақил машғулотларига онгли, барқарор ва позитив муносабатларни шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, саломат-ликни яхшилайди, ўқув жараёнларининг унумдорлигини оширади, жисмоний маданият элементларини шакллантиради.

Айни пайтда ушбу дарслик Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуни ва «Соғлом авлод учун» нодавлат халқаро жамғармаси белгилаган вазифалар бажари-лишини таъминлайди. «Сиҳат-саломатлик йили» дастурини бажа-риш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 январдаги қарорида жисмоний тарбия институтида, университет ва институт-ларнинг жисмоний тарбия кафедраларида «Валеология асослари» фанининг киритилиши ҳақида сўз боради.

Жисмоний баркамоллик саломатлик гарови бўлиб, у шахсни ҳар томонлама ривожлантириш ва ёшларни тарбиялашга ёрдам беради. Тарбия жараёнининг бош вазифаси - тарбиявий фаолият-нинг динамизми ва барқарорлигини кучайтириш, тарбиянинг юқори натижаларини кафолатлаш. Бу эса ўқувчининг индивидуал хусуси-ятларини ҳисобга олувчи педагог шахсиятига асосланади.

Саломатлик инсон ҳаётида, айниқса ёшлигида, муҳим аҳа-миятга эга. Саломатлик даражаси инсоннинг касбий етуклиги ва ижодий ўсишига сабаб бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича аҳоли саломатлиги 20% ирсий омилларига, 20-30% атроф муҳит таъсирига, 40-50% турмуш тарзига ва 10% соғлиқни сақлаш хизмати фаолиятига боғлиқ экан. Ҳаёт тарзи саломатликнинг муҳим омили ҳисобланади. Шунинг учун соғлом ҳаёт тарзига ўргатишнинг педагогик тизимини ишлаб чиқиш лозим.

Ёшлар ҳаётда ўз ўринларини энди топаётган, мустақиллик-лари ривожланаётган бир пайтда соғлом ҳаёт тарзини шаклланти-риш муҳим аҳамият касб этади. Чунки ёшлик пайтида орттирилган кўникмалар бутун умрга мустаҳкам асос бўлади.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, саломатлик ва соғлом ҳаёт тарзи ижтимоий онгнинг муҳим қадриятлари сирасига кирмаган. Жамиятда ёшларнинг соғлом ҳаёт тарзини олиб бориши, ўз сало-матлиги ҳақида қайғуриши деярли қўллаб-қуввтланмаган. Бу эса ёшларнинг жисмоний машқлар билан фаол шуғулланмаслигига сабаб бўлган.

Шунингдек, ёшларни жисмонан тарбия қилишнинг мавжуд ҳолатига соғломлаштириш тизими сифатида қаралмайди. Шунинг учун у соғлом ҳаёт тарзи кўникмаларини шакллантирмайди ва саломатликни сақлаш ва яхшилаш усулларини ўргатмайди. Педаго-гик жараён жисмоний тарбия машғулотларига бўлган эҳтиёжни етарлича фаоллаштирмайди, бу эса жисмоний ривожланиши ва гавда тузилишини яхшиламайди. Таълим мазмуни ва услубий асос-лари соғломлаштириш принципларини суст акс эттиради, шунинг учун жисмоний тарбия машғулотларининг соғломлаштирувчи таъсири жуда кам.

Бу педагогикада соғломлаштирувчи жисмоний тарбия назарияси ва услубларига асосларини ишлаб чиқишга етарлича эътибор берилмаётганлигига ҳам боғлиқдир.

Ёшлар саломатлиги соҳасида вужудга келган аҳволни таҳлил қилиб, бу муаммо зудлик билан ечилиши лозим бўлган масала эканлигини англаш мумкин. Ўсиб келаётган авлодни соғ-ломлаштириш соҳасида туб ўзгаришларни амалга оширмай туриб маънавий, аҳлоқий ва жисмоний ривожланиш масалаларини ҳал этиб бўлмайди.

Шунинг учун ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш концепцияси ёшларни ўз саломатлигига муносабатини тубдан ўзгартириш, ҳаракат фаоллигига бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва соғлом дам олишни ташкил этишга қаратилган бўлиши лозим.

Муаллифлар ишлаб чиққан илмий-педагогик концепция ёшларни соғломлаштириш, инсоннинг шахсий эҳтиёжларини қондирадиган соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ва соғлом ҳаёт тарзи шакллари, усул ва услублари бўйича аниқ масалаларни ҳал этишга мўлжалланган.

 

 

 


1-БОБ. ВАЛЕОЛОГИЯ - САЛОМАТЛИК ВА СОҒЛОМ ҲАЁТ ТАРЗИ ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ

 

Олий ўқув юртида тарбиянинг энг муҳим вазифаси - ташки-лотчилик ва ижтимоий-сиёсий ишларга лаёқатли, раҳбарлик ва мураббийлик қобилиятига эга юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдир.

Олий ўқув юртида тарбиявий жараён кўп қиррали бўлиб, ғоявий-сиёсий, маънавий, касбий, меҳнат, эстетик, ҳуқуқий ва валеологик йўналишларини ўз ичига олади.

Жисмоний тарбия, валеологиянинг таркибий қисми сифа-тида, саломатликни мустаҳкамлашга, ўқув жараёни унумдорлигини оширишга ёрдам беради, жисмоний маданият элементларини шакллантиради. Битирувчиларнинг ижтимоий-касбий вазифаларини бажариш даражаси, уларнинг жисмоний етуклиги, гавда тузилиши, жисмоний тайёргарлиги, саломатлигининг аҳволи, ишга лаёқат-лигига боғлиқ бўлади.

Мустаҳкам саломатлик - жисмоний машқлар билан мунта-зам шуғулланиш, соғлом ҳаёт тарзини олиб боришнинг натижаси бўлиб, ўқув ва меҳнат фаолияти унумдорлигининг асосидир. 1-жад-валда инсон валеологиясининг тузилиши акс эттирилган.

 

1.1. Валеологиянинг асосий тушунчалари

 

«Валеология» лотинча сўз бўлиб, aloe-«саломатлик», «соғлом бўлиш» маъносини англатади. Бу атамани биринчи бўлиб К.И. Брехман (1987) йилда киритди. Валеология фан ва ўқув предмети сифатида кенг эътибор қозонмоқда.

Дарслик муаллифларидан бири В.Н. Вайнер (2001)нинг фик-рича «Валеология» олий ўқув юртларида асосий ўринлардан бирини эгаллайди.

Валеология - инсон саломатлиги, уни мустаҳкамлаш йўллари, аниқ шароитларда инсон ҳаётий фаолиятини шакллантириш ва сақлаш ҳақидаги билимларнинг фанлараро йўналишидир. Ўқув фани сифатида у инсон саломатлиги ва соғлом ҳаёт тарзи ҳақидаги билимлар мажмуасини ташкил этади.

Валеологиянинг марказий муаммоси - индивидуал саломат-ликка муносабат ва шахсни индивидуал ривожлантириш жараёнида саломатлик маданиятини тарбиялашдир.

 

 

 

 

 

Соғлом инсоннинг намунавий характтеристикаси

 

Ахборот таъминот тизими

 

Инсон саломатлиги бўйича маълумотлар хақида телеметрик компьютер комплекси тизими

 

 Юрак ритми мониторлари

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


               

 

 

 

 

 

 


Тезкор

 

Рейтинг

 

Модуль

 

Диагностик

 
                                  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Валеология предмети - индивидуал саломатлик ва инсон саломатлиги заҳиралари, шунингдек соғлом ҳаёт тарзи демакдир. Валеологиянинг турли касалликларнинг олдини олишни тавсия этувчи профилактик медицинадан асосий фарқи ҳам шунда. (В.Н. Вайнер, 2001).

 

1.2. Валеология предмети

 

Валеология организм тузилиши ва вазифалари, унинг ҳаракат имкониятлари, жисмоний ҳолатини такомиллаштириш, саломат-ликни сақлаш ва яхшилаш, соғлом ҳаёт тарзи бўйича билим ва кўникмаларни тизимини ўрганиш, мунтазам жисмоний машқларни бажаришга эҳтиёжини мустаҳкамлашга йўналтирилган фаолият сифатида кўриб чиқилади.

Шу муносабат билан инсоннинг жисмоний ривожланиши ҳақидаги педагогик қонунларни тадқиқ этиш, шу асосда ҳар томонлама етук инсонни шакллантириш бўйича махсус педагогик тарбия жараёни назарияси ва методикасини аниқлаш валеология фанининг предмети ҳисобланади.

Ўқитувчиларнинг талабаларда соғлом ҳаёт тарзи кўникма-ларини шакллантириш, уларни саломатлик ва жисмоний етукликни асраш ва яхшилаш бўйича билим ва кўникмалар билан қуроллан-тиришга йўналтирилган педагогик фаолияти валеология фанининг объекти ҳисобланади.

Жисмоний етукликка интилиш деганда инсонни турли ҳаётий шароитларга оптимал мослашувини таъминловчи ва фаол ижодий турмуш, ўқув ва келажакдаги меҳнат фаолияти, ҳаётдаги ўрнининг манбаси ҳисобланувчи жисмоний ҳолати, жисмоний ва функционал тайёргарлиги, гавда тузилиши ва жисмоний ривожланишини яхши-ловчи педагогик жараён тушунилади.

 

1.3. Валеолгиянинг бошқа фанлар билан алоқаси

 

  Валеология анатомия, физиология, психология, социология, фалсафа, математика, кибернетика ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Валеологиянинг юқорида қайд этилган фанлар билан боғлиқлиги ҳақида кейинроқ аниқ вазифаларини баён этишда сўз юритилади. Ҳозир эса бу муаммонинг айрим умумий масалаларига тўхталиб ўтиш жоиз.

Жисмоний тарбиянинг энг асосий вазифаси инсон саломат-лигини асраш ва яхшилашдир. Шу муносабат билан инсон саломат-лиги тиббий-педагогик тадқиқотларнинг объекти бўлиши лозим. Бу ерда жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, юрак-қон тизими-нинг ишлаши, жисмоний тайёргарлик ва жисмоний аҳвол саломат-ликнинг таркибий элементлари эканлигини қайд этиш муҳим. Шунинг учун инсонни бошқариш ва унинг жисмоний етуклигига эришиш учун жисмоний тайёргарликни қатор кўрсаткичлар (жисмоний ривожланиш ва гавда тузилиши, жисмоний ва функ-ционал тайёргарлик) бўйича комплекс баҳолаш керак. Олинган тўлиқ маълумотлар асосида инсон саломатлиги даражасини аниқлаш мумкин. Шуни айтиб ўтиш керакки, жисмоний комил-ликка эришиш жараёнини индивидуаллаштириш учун инсоннинг шахсий хусусиятларини билиш керак. Бунинг учун турли психологик тестлар ( Кеттол, Айзенк, Стреляу, Пейсахов, Габдреева тестлари)дан фойдаланиш мумкин. Тиббий педагогик ва психо-логик тадқиқотлар маълумотларини комплекс ҳисобга олиш жисмоний ҳолат ҳақида объектив ахборот олиш соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг турлари ва усулларини аниқлаб олиш имконини беради.

Юқорида баён этилганлардан шундай хулосага келишимиз мумкин. Педагогик тадқиқотлар, тиббий текширишлар ва ахборот таъминоти усуллари қўлланилган комплекс маълумотлар қуйидаги масалаларни ҳал этишда ёрдам беради:

1. Жисмоний аҳволни аниқлаш.

2. Жисмоний ривожланиш, жисмоний ва функционал тайёр-гарликни баҳолаш.

3. Инсоннинг жисмоний етуклиги динамикасини аниқлаш.

4. Соғломлаштиришнинг эффектив усулларини аниқлаш.

5. Етукликка эришиш жараёнини режалаштириш тизимини ўрганиш.

6. Жисмоний етукликка эришишни индивидуаллаштириш.

7. Жисмоний машқлар билан мустақил, мунтазам, амалий шуғулланишга эҳтиёжни ривожлантириш.

8. Ўз-ўзини назорат қилиш усулларига ўргатиш ва ҳ.к.

Инсоннинг жисмоний етуклиги ҳақида маълумот педагогик, тиббий-биологик ва психологик кўрсаткичлар билан боғлиқликда кўриб чиқилиши керак, бу жисмоний аҳволни объектив бошқариш имконини беради.

Педагогик кўринишларни сон жиҳатдан таҳлил қилишда математик статистикадан фойдаланилади. Математик статистика жисмоний етукликка эришиш ва жисмоний тарбиянинг объектив қонунларини ўрганишнинг эффектив усулларидан биридир.

Жисмоний етукликка эришишнинг эффектив соғломлаш-тирувчи воситаларини аниқлаш учун жисмоний ривожланиши,гавда тузилиши ва жисмоний, функционал тайёрлиги кўрсаткичларининг коррелацион боғлиқлигини аниқлаш керак.

Ёшларнинг жисмоний етукликка эришишининг илмий асос-ланган воситаларини аниқлашга бундай ёндашув соғломлаштириш профилактика ишларини эффектив режалаштириш ва машқларни тўғри танлаш имконини беради.

 

1.4. Валеологиянинг вазифалари

 

Валеологиянинг асосий вазифалари:

1. Инсон саломатллиги ва соғлиқ резервларини тадқиқ этиш ва сон жиҳатдан баҳолаш.

2. Соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш.

3. Инсон саломатлиги ва соғлиқ резервларини соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш орқали сақлаш ва мустаҳкамлаш.

Жисмоний етукликка эришиш - саломатликни асраш ва мус-таҳкамлашдир, шундай экан соғломлаштириш таълим ва тарбиявий масалаларни ҳал этади.

Инсонларда юксак ахлоқий-сиёсий сифатларни шакллан-тириш, мустаҳкам интизом кўникма ва одатларини ҳосил қилиш валеологиянинг тарбиявий вазифаларига киради. Жисмоний тарбия педагогик жараён сифатида ҳар томонлама таълим-тарбиявий таъсир кучига эга.

Жисмоний тарбиянинг ўзига хос вазифаси куч, тезлик, чидам-лилик, чайирлик, чаққонлик каби сифатларни тарбиялашдир. Бу вазифа ҳар томонлама комил шахсни тарбиялаш билан чамбар-час боғлиқдир. Соғломлаштирувчи профилактик таълим - бу турли ка-салликлар тарқалишининг олдини олувчи махсус билимлар ва кўникмаларнинг бир тизимга солинган мажмуасидир.

Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия жараёнида ҳал қилини-ши лозим бўлган таълим вазифалари ҳаётий муҳим, профессионал спорт амалий ҳаракатларига ўргатиш ва соғлом ҳаёт тарзи кўникма-ларини тарбиялашни ўз ичига олади. Шунингдек, соғломлашти-рувчи жисмоний тарбия назарияси ва методикаси асосларини ўрганиш ҳам таълим вазифаларидан бири ҳисобланади. Амалда мустаҳкамланган билимлар асосида соғломлаштирувчи жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланишнинг фойдаси ва заруриятига ишонч шаклланади.

Саломатликни мустаҳакамлаш, танани чиниқтириш, унинг турли касалликларга қаршилигини ошириш бу педагогик жараённинг соғломлаштирувчи вазифалари ҳисобланади. Соғлом-лаштирувчи вазифаларнинг муваффақияти жисмоний машғулот-ларнинг соғломлаштирувчи педагогик принциплари талабларига риоя қилишга боғлиқдир. Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия бўйича амалий машғулотларда ўқувчиларнинг жисмоний ривожла-ниши билан боғлиқ муҳим масала ҳал этилади.

Жисмоний ривожланиш деганда организм шакли ва функ-циялари етилишининг педагогик жараёни тушунилади. Жисмоний ривожланиш инсон кучи етилаётган пайтда, шунингдек, унинг саломатлигида махсус ташкил этилган тарбия таъсири остида рўй бераётган сифат ўзгаришларни ўз ичига олади. Бу маънода у жисмоний тарбиянинг натижаси сифатида кўриб чиқилади.

Жисмоний етуклик шахсни жисмоний тарбия воситалари ёрдамида шакллантирувчи педагогик жараён натижасидир. Таълим бериш - юксак ишчанлик қобилиятини тарбиялаш, саломатликни асраш ва мустаҳкамлаш, соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш учун керак бўладиган билим ва кўникмалар билан ёшларни қуроллан-тиришдир.

 

1.5. Валеологиянинг тадқиқот усуллари

 

Ҳозирги вақтда педагогик тадқиқотлар турли усуллар ёрдамида амалга оширилади. Уларга қуйидагилар киради: педа-гогик кузатиш, педагогик эксперимент, илғор педагогик тажри-баларни ўрганиш ва ўзлаштириш, тадқиқотнинг ижтимоий усул-лари (анкета, рейтинг), математик статистика усуллари, педагогик ғояларни назарий таҳлил қилиш усули ва жисмоний ривожланишни баҳолаш усуллари.

Ҳар бир усул моҳиятини қисқача кўриб чиқамиз.

Жисмоний аҳволни ахборот технологиялардан фойдаланиб баҳолаш усули: жисмоний аҳвол бўйича маълумотларнинг юрак ритми мониторининг; интерфейс ва дастурий таъминотнинг; танадаги ёғ массалари тарози-анализаторларининг телеметрик компьютер комплекси тизими.

Педагогик кузатув усули. Педагогик кузатув – ўқув-тарбия-вий жараённи тадқиқотчи аралашивусиз ташкил этишнинг индиви-дуал усулларини баҳолаш ва режа асосида таҳлил этишдир. Педагогик кўринишларни ўрганиши тадқиқотчидан асосли маълумотларни қайд этиш, йиғиш ва таҳлил қилишни талаб этади. Кузатув назарий хулосалар чиқариш учун замин яратиб беради. Хулосалар, ўз навбатида, чуқурроқ таҳлил қилинади ва бошқа усуллар ёрдамида текширилади.

Педагогик эксперимент. Бу ўқитувчиларнинг махсус ташкил этилган педагогик фаолияти бўлиб, у ўзининг олдиндан қўйилган мақсадларига эга. Бунда турли экспериментлардан фойдаланилади. Булар яратувчи - ўзгартирувчи, назорат қилувчи, табиий, наму-навий, лаборатория экспериментлардир.

Тадқиқотнинг ижтимоий усуллари. (анкеталаш, рейтинг). Анкеталаш - бу стандартлаштирилган саволлар тизимига ёзма жавоб бериш йўли билан маълумотлар олиш усулидир. Рейтинг- инсоннинг ҳар томонлама тайёрлигини комплекс баҳолашдир.

Тадқиқотнинг математик усуллари. Педагогик кўринишларни сон жиҳатдан таҳлил қилиш учун математик статистикадан фойдаланилади.

Педагогик ғояларни назарий таҳлил қилиш усули. У таълим ва тарбиянинг муҳим масалалари бўйича чуқур илмий хулосаларни умумлаштирибгина қолмасдан, унинг янги қонуниятларини топиш имконини беради.

Шуни қайд этиш керакки, жисмоний тарбия, асосан, инсонни жисмонан ривожлантиришга йўналтирилган. «Жисмоний ривож-ланиш» деганда махсус ташкил этилган тарбия таъсирида инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш жараёнида рўй бераётган сифат ўзгаришлар тушунилади. Шунинг учун жисмоний етуклик нафақат жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари, балки жисмоний ривожланиш, организмнинг функционал ва жисмоний аҳволи ҳақидаги маълумотлар билан ҳам белгиланади. Тарбиявий-соғлом-лаштириш жараёнини тўлиқ характерлаш учун ҳар бир педагог тиббий-биологик текширишлардан фойдаланиши керак. Жисмоний етукликка эришиш жараёнида жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, юрак-қон тизимининг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим.

Назорат ишлари шуғулланувчининг кучли ва заиф томон-ларини аниқлаш; қўлланилаётган жисмоний машқларнинг афзал-ликлари ва камчиликларини топиш; амалий машғулотлар режасини тузиш имконини беради.

Назорат ишлари турли машқлар ёки тестлар ёрдамида ўтказилади. Назорат машқларини қўллашнинг аниқ тизими тестлаш дейилади. Назорат машқлари - айрим жисмоний сифатлар (куч, чидам, чаққонлик, чайирлик ва ҳ.з.) ёки жисмоний тайёргарликни аниқлаш мақсадида қўлланиладиган мазмуни, шакли ва бажа-рилиши шартлари стандартлаштирилган ҳаракатлардир. Назорат машқлари оддий жисмоний машқлар сифатида ҳам қўлланилиши мумкин.

«Жисмоний ривожланиш» деганда организмдаги кучлар заҳирасини аниқловчи морфологик ва функционал хусусиятлар комплекси тушунилади. Инсоннинг жисмоний ривожланиш даражаси жисмоний машғулотлар характери ва имкониятларини белгиловчи муҳим омилдир. Айни пайтда жисмоний ривожланиш жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш натижаси сифатида ҳам кўриб чиқилади.

Жисмоний ривожланиш ҳақида маълумотлар антрометрик ўлчашлар ёрдамида амалга оширилади. Булар: ўпкаларнинг ҳаётий сиғими, ўнг ва чап билаклар, орқа мушаклар кучининг ҳаётий кўрсаткичлари ва ҳ.к.

Гавда тузилишини ўрганишда Кетленинг вазн – бўй индекси, гавда тузилишининг пишиқлиги, семизлик, тананинг ёғ ва фаол массаси кўрсаткичларидан фойдаланилади.

Юрак-қон тизимининг функционал ҳолатини тадқиқ этиш дозалаштирилган жисмоний юклама (30 сек ичида 20 марта ўтириб-туриш), Кверг индекси, Руфье синови ва ҳ.з. лар ёрдамида амалга оширилади.

Жисмоний аҳвол тадқиқ этиш телеметрик компьютер комп-лекси, юрак уриши монитори, Л. Ивашенко тестлари, Е.А. Петрова, Г.А. Апанесенко, Л.А. Калинина методикаси ва инсон саломатлиги даражасининг кўрсаткичлари ёрдамида амалга оширилади.

Тайёргарликни комплекс баҳолаш ёрдамида талаба шахсия-тини ҳар томонлама ўрганиш жисмоний камолотга эришиш ва ёшларни тарбия қилиш, саломатлик даражасини аниқлаш жараё-нини бошқаришнинг асоси ва валеология фанининг базасидир.

 

1.6. Саломатлик ва соғлом ҳаёт тарзи

 

Мутахассисларнинг баҳо беришича аҳоли саломатлигининг 40-50% ҳаёт тарзига боғлиқ. Зарарли одатлар, нотўғри овқатланиш, алкоголь ва тамакини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, кўп ўтириш, стресс, атроф-муҳитнинг ифлослиги турли касалликларга (юрак-қон ва нафас олиш системаси касалликлари, ошқозон-ичак функцияларининг бузилиш ва ҳ.з.) олиб келиши маълум. (2-жадвал).

2-жадвал

 

Зарарли одатлар хавфи омиллари

 

Касалликлар номлари

Нотўғ-ри овқат-ланиш

Алкоголни меъёридан ортиқ истеъ-мол қилиш

Чекиш

Кўп ўтириш

Стресслар

Атроф оламнинг ифлос-ланиши

Юрак - қон касалликлари

 

 

 

 

 

 

Юрак касал-ликлар

YY

Y

YY

YY

YY

 

Инсульт

YY

YY

Y

YY

YY

 

Гипертония

YY

YY

Y

YY

YY

 

Рак

 

 

 

 

 

 

Ичак

YY

 

 

 

 

 

Ўпка

 

 

YY

 

 

 

Оғиз бўшлиғи

 

Y

YY

 

 

 

Ошқозон

Y

 

 

 

 

 

Нафас олиш йўлларининг касалликлар

 

 

YY

 

 

 

Цирроз

 

YY

 

 

 

 

Диабет

YY

YY

 

YY

YY

 

Остеопороз

YY

YY

Y

YY

 

 

Овқатланиш режимининг бузилиши билан боғлиқ касаллилари

YY

Y

 

YY

 

 

Яра касаллик-лари

YY

YY

YY

 

YY

 

Туғма касалликлар

 

YY

YY

 

 

Y

 

Белгилар: Y- хавф

 YY- юқори хавф

 

Ёш ўтган сайин ва соғлом ҳаёт тарзининг бузилиши билан орттирилган касалликлар сурункали касалликларга айланади (3-жадвал).

Бундан, инсон қандай ҳаёт тарзи юритишига қараб саломат-лиги даражаси ҳақида сўз юритиш мумкин, деган хулосага келиш мумкин.

3-жадвал

 

Инсоннинг ёшига қараб касалликларни олдиндан айтиб бериш

 

Сизнинг асосий касалликларингиз

Номи

Сизнинг ёшингизда бўлиши мумкин бўлган касалликлар

 

 

26-30 ёш

5 йилдан сўнг

Алкоголизм

АЛ

 

 

 

 

БХ

Атеросклероз

А

ЦЧД

ЯБ

 

ИС

ОХ

Сурункали бронхит

СБ.

 

 

 

 

ПР

Бавосил

Х

Х

 

 

 

КЖ

Гипертоник касаллик

ГК

ЯБ

ХХ

ЦХ

А

БС

қандли диабет

ЗД

ОХ

 

 

А

ХХ

Ўт-тош касал-ликлари

КЖ

ОХ

 

 

 

ПН

Юрак ишемик касалликлари

ИС

ХХ

 

 

 

 

Нефрит

Н

 

 

 

А

АЛ

Шишлар

Т

 

 

 

 

ТФ

Остеохондроз

ОХ

 

 

 

 

ЗД

Пиелонефрит

ПН

Х

 

 

КБ

ЦХ

Туғма порок

ПР

 

 

 

ТФ

ЗД

Буйрак-тош касалликлари

КБ

ОХ

 

 

А

ПН

Ревматизм

Р

ОХ

 

 

ТФ

Т

Тромбофлебит

ТФ

ОХ

 

 

ПР

Т

Сурункали холецистит

ХХ

КЖ

 

 

 

ИС

Жигар циррози

ЦЧД

А

 

 

 

ХХ

 

Шунинг учун ҳаёт тарзи саломатлик базиси сифатида кўриб чиқилади. Саломатлик даражасини тана оғирлиги, ўпкаларнинг ҳаётий сиғими, юрак қисқаришларининг частотаси, қон босими, стандарт синовдан кейин юрак уриши тикланишига кетган вақт ва ҳ.з.ларнинг оддий кўрсаткичлари ёрдамида аниқлаш мумкин. Саломатликнинг таркибий элементларига инсоннинг жисмоний ва функционал тайёргарлиги ҳақидаги маълумотлар киради. Сало-матликни асраш ва мустаҳкамлаш, деганда жисмоний ривожланиш гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрликни яхшилаш тушунилади. Саломатликни яхшилашга эса мунтазам жисмоний машғулотлар орқали эришиш мумкин.

Абу Али ибн Сино саломатлик ҳақидаги фаннинг асосчи-ларидан биридир. Аллома касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш билан биргаликда саломатликни асрашга ҳам катта эътибор берган. У жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш соғлом бўлишнинг кучли омили эканлигини кўп бора қайд этган.

Т.И.Искандеров, В.И.Исхақов ўз ишларида қадимий дунё ва Шарқ анъаналари билан уйғунлашган турли жисмоний машқлар ҳақида сўз юритадилар. Булар: отда юриш, югуриш, кураш, тош кўтариш, тўп ўйинлари ва ҳ.з.

 

1.7.Жисмоний тарбия ва саломатлик

 

Жисмоний тарбия - жамиятдаги умумий маданиятнинг бир қисмидир. Шунингдек, у инсоннинг жисмоний қобилиятини ривож-лантириш, саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган ижти-моий фаолият соҳаларидан биридир. Жамиятда жисмоний маданиятнинг аҳволи ҳақида қуйидаги кўрсаткичлар орқали сўз юритиш мумкин: инсонлар саломатлиги ва жисмоний маданияти савияси; таълим ва тарбия, соҳасида ишлаб чиқариш ва турмушда жисмоний тарбиядан фойдаланиш даражаси; бўш вақтдан фойда-ланиш; жисмоний тарбия тизимининг характери, оммавий спортнинг ривожланиш, спортдаги юксак ютуқлар.

Жисмоний тарбиянинг асосий элементлари: жисмоний машқ-лар, машқлар комплекслари ва улар бўйича мусобақалар, танани чиниқтириш, меҳнат ва турмуш гигиенаси, спорт туризми.

Жисмоний тарбия жамиятдаги умумий маданиятнинг бир қисми ҳисобланар экан, умуммаданий ва ижтимоий вазифалар (таълим - тарбиявий, норматив, ўзгартирувчи, ўргатувчи).

Жисмоний тарбия ўзининг умуммаданий ва ижтимоий вази-фаларини ўзининг махсус воситалари ёрдамида бажаради. Бу вазифаларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

1. Организмни инсоннинг ёши, жинси, соғлиғининг аҳволи, жисмоний ривожланишидан қатъий назар ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

2. Ёшларни меҳнатга ва Ватан ҳимоясига жисмонан тайёрлаш.

3. Ёшларнинг фаол дам олиш ва бўш вақтдан унумли фойдаланиш эҳтиёжини қондириш.

4. Ёшларнинг иродасини, жисмоний қобилиятларини ва ҳаракат имкониятларини чиниқтириш.

Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт ҳар томонлама комил инсонни тарбиялашда муҳим восита ҳисобланади. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш иш қобилиятини ўстиради, соғлом ҳаёт тарзига эҳтиёжни тарбиялайди, бу эса узоқ йиллар мустаҳкам саломатлик ва ижодий фаоллик гаровидир.

Шунинг учун ўқувчи ва талаба ёшларни жисмоний тарбия қилиш бўйича ўқув жараёнларни такомиллаштириш республи-канинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим давлат аҳамиятига эга, чунки ёшлар саломатлиги омили халқ хўжалиги учун ишчи ресурслар резервини тайёрлашнинг асоси ҳисобланади. Шу муносабат билан олий ўқув юртлари даргоҳидан чиқаётган мустақил Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг бўлажак мутахассислари жисмоний тарбия ва спортни меҳнат фаолиятида, турмушда, ҳарбий бурчни бажаришда жорий этишга тайёр бўлишлари ва спортнинг ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсат-кичларига ижобий таъсир этишини чуқур тушунишлари керак.

Ҳозирги вақтда ўқувчи ва талаба ёшлар саломатлигида жиддий камчиликлар мавжудлиги аниқланган. Айниқса мактаб ва олий ўқув юртини битириш олдидан ёшлар саломатлигининг ёмонлашуви кузатилмоқда. Бунга ёшларнинг кам ҳаракатлилиги сабаб бўлмоқда.

Кам ҳаракатлилик семизлик, диабет, невроз, ясси товонлик, қоматнинг бузилиши каби касалликларнинг ривожланишига олиб келади.

Жисмоний тарбия бўйича мутахассислар ҳаракат фаоллигини саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисоблай-дилар. Шунинг учун Г.Б. Мейксон, Л.Е. Любомирский ва тадқиқот-чилар гуруҳи жисмоний тарбия бўйича комплекс дастур ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама ривожланишига, саломатликни мустаҳкамлашга, чиниқтиришга, ўқувчиларнинг иш қобилиятининг ўсишига, кундалик ҳаракат режимини ташкил этишга йўналтириш лозим, деган фикрга келмоқдалар. Айни пайтда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, педагогика соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг шакллари, воситалари, усуллари ва методик кўрсатмаларни ишлаб чиқишга етарлича эътибор бермаган.

Шу пайтга қадар жисмоний тарбияда ўқувчи ва талабалар, асосан, чидамлилик, чаққонлик, куч, тезлик, чайирлик ва бошқа сифатларни ривожлантириш ғояси асосий ўрин эгаллаган. Ёш спортчиларни, шунингдек, юқори малакали спортчиларни тайёрлаш масалаларини ҳал қилувчи спорт машғулотлари методологиянинг базиси ҳисобланади. Шу муносабат билан жисмоний тарбия машғулотлари мазмунини тубдан ўзгартириш керак, чунки ёшлар саломатлиги кескин муаммо бўлиб турибди. Бундан ташқари, инсоннинг саломатликни асраш ва мустаҳкамлашга, жисмоний машғулотлардан оладиган қониқишга бўлган эҳтиёжини, унинг қизиқишларини ҳам эътиборга олиш керак.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 283 та америкалик ва инглиз педагоглари машғулотларни ўқувчиларнинг қобилиятига, ўқитувчи-ларнинг учдан бир қисми эса ўқитувчиларнинг қизиқишлари ҳаётий тажрибаларига асосланиб режалаштирадилар.

Ёшларни жисмоний тарбия қилишда индивидуал ёндашув соғломлаштирувчи жисмоний тарбия педагогик тизимининг асосий йўналишига айланиши керак. Шу муносабат билан инсон баркамол-лигини комплекс баҳолаш ёрдамида индивидуал имкониятларни диагностика қилиш жисмоний етукликка эришишнинг асоси бўлиши керак.

Айни пайтда, жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёрлик - буларнинг барчаси мунтазам жисмоний тарбия машғулотларининг натижасидир. Бунда инсон ўз саломатлигининг мустаҳкамланиши жиҳатидан қониқиш ҳосил қилади. Бу эса ўз навбатида унинг жисмоний ва ақлий фаоллигини оширади, натижада ўқув ва меҳнат фаолиятининг унумдорлиги ошади.

Шундай қилиб, саломатликка валеология нуқтаи назаридан қараш керак. Чунки валеология инсоннинг жисмоний баркамол-лиги, ҳаракатсизлик ва зарарли одатлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган турли касалликларнинг олдини олишга сабаб бўлувчи жисмоний тарбия формалари, усул ва воситалари ҳақидаги фандир.

Калит сўзлар: саломатлик, соғлом ҳаёт тарзи, саломатлик маданиятини тарбиялашда ҳалал берувчи омиллар.

 

Назорат учун саволлар:

1. Валеология таърифи.

2. Валеология предмети.

3. Валеологиянинг тадқиқот усуллари.

4. Валеология мақсадлари.

5. Валеология вазифалари.

6. Валеологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси.

 

Адабиётлар:

1. «Жисмоний тарбия ва спорт ҳақида»ги қонун. «Халқ сўзи», 2000 йил 26, 1б.

2. Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. Т.: Фан, 1980.

3. И.И.Брехман. Введение в валеологию - науку о здоровье. Ф и С., 1990.

4. И.И.Брехман. Валеология - наука о здоровье. Ф и С., 1990.

5. Э.Н.Вайнер. Учебник для вузов. М.: Флинта: Наука, 2001.

6. Т.И.Искандеров, Б.И.Исхаков. Здоровый образ жизни: восточные традиции и современность.

7. В.Р.Казначеев. Теоретические основы валеологии. Ново-сибирск, 1993.

8. И.А.Кошбахтиев. Валеология студенческой молодежи. Т., 2000, 147 б.

 

 

 

2 - БОБ. ВАЛЕОЛОГИЯ КУРСИНИНГ ТУЗИЛИШИ

 

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ўсиб келаётган авлодга саломатлигини яхшилашни талаб этади, чунки бу республиканинг келгусидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши-ни кўп жиҳатдан таъминлайди. Шунинг учун ёшлар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш давлат аҳамиятига молик муаммодир.

Ёшлар саломатлиги муаммоси қатор сабабларга кўра муҳим аҳамият касб этади. Ёшлар халқ хўжалиги ишчи ресурсларининг асосий қисмини ташкил этади. Бу аҳолининг саломатлик жиҳатдан заиф, чуқур ўйланган профилактика тизимига муҳтож континген-тидир. Айни пайтда ривожланиб келаётган ёш организм соғломлаш-тириш усулларига фаол жавоб беради ва бу усуллар самарасини янада оширади.

Ўзбекистон аҳолисининг 33,3%, яъни республиканинг ҳар учинчи фуқароси 14 дан 30 ёшгача бўлган йигит ва қизлардир. Айни пайтда ёшлар саломатлиги чуқур ташвишга солмоқда. Ҳаётнинг давомийлиги ривожланган мамлакатлардагига нисбатан 7 йилга кам, бу фарқ йилдан-йилга узайиб бормоқда. Болалар ўлими кўпаймоқда. Ўқувчи ва талабалар саломатлиги ҳам ёмонлашиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Ёшлар ўртасида кассалликларнинг олдини олиш долзарб муаммога айланиб боряпти. Геронтологларнинг кузатишлари нати-жасида қуйидаги хулосаларга келинди:

-  ҳаёт ўртача давомийлигининг ўсиши деярли тўхтади;

-  30-45 ёшда ўлим ҳоллар кўпайиб бормоқда;

-  35-45 ёшдаги эркаклар ўртасида касалликлар сони ўсиб боряпти;

-  мактаб ўқувчиларида атеросклероз ва гипертония касаллик-лари аломатлари қайд этилмоқда;

-  шифохона ва поликлиникаларда даволанувчилар сони кўпайиб бормоқда;

-  алкоголь ва тамаки истеъмоли ошиб боряпти.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбо-сари Б. Юлдашевнинг таъкидлашича, мутахассисларнинг берган маълумотларига мувофиқ, биринчи синф ўқувчиларининг 70-80% соғлиғида камчиликлар мавжуд. Бу камчиликлар ўсмирлик даврига келиб сурункали кўринишга ўтмоқда. Масалан, биринчи синф ўқувчиларининг 15-20% да кузатилган асаб-руҳий бузилишлар 8-10 синфларга келиб 54-80% га кўпаймоқда; ортопедик патоло-гиялар 10-15% дан 50-88 га ошмоқда. 15-17 ёшдаги тошкентлик ўқувчи-ларнинг 8,5% гина соғлом эканлиги, қолган 91,5% орга-низмида турли касалликлар аломатлари мавжудлиги аниқланган.

Турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар соғлиғи текширилганда, уларнинг 40% турли сурункали касал-ликлар (психологик касалликлар ва невроз, нафас олиш органлари касалликлари, юрак-қон тизими ва овқат ҳазм қилиш органлари касалликлари) билан оғриши маълум бўлди. Шуниси ачинарлики, кўпчилик талабалар асаб-руҳий касалликлари билан оғриган. Касаллиги туфайли талабаликдан ўчирилган ёшларнинг 45% айнан руҳий ва психологик касалликлар билаг оғриганлиги маълум. Талабаларда турли касалликлар жисмоний машқлар билан шуғулланиши сусайган пайтда кучайиши кузатилган. Олий ўқув юртини битираётган талабалар саломатлиги исталган даражада эмас.

Саломатлик инсон ҳаётида, айниқса ёшлик чоғларида муҳим аҳамиятга эга. Саломатлик даражаси унинг касбий қобилиятига, ижодий ўсишига жиддий таъсир кўрсатади.

Тошкент Давлат тиббиёт институти талабалари саломатли-гини кузатиш натижасида қуйидагилар маълум бўлди. Талаба-ларнинг 25% га яқини юрак-қон ва қорин касалликларига; 13%- қомат бузилиши ва скалиоз билан, 10% - кўз касалликлари, 10% нафас олиш органлари касалликлари билан оғриган. Юрак-қон касалликлари олдини олиш биринчи даражали муаммо ҳисоб-ланади.

1985 йилда талабалар ўртасида жисмоний фаоллик даражаси ўрганилди. Москвалик биринчи курс талабалари ўртасида жис-моний активлик йигитлар ўртасида 41%, қизлар ўртасида 64% ни, Харьковда- 49 ва 75%, Алматида 67 ва 64%ни, Тошкентда 58 ва 84% ни ташкил этди. Кўпчилик талабаларнинг онгида жисмоний тарбия ва спорт касалликларининг олдини олувчи омил эканлиги шаклланмаган. Ваҳоланки, нафақат республикамизда, балки чет давлатларда ҳам ўтказилган кўп сонли тадқиқотларда жисмоний машғулотларнинг инсон организмига ижобий таъчир этиши ва улар турли касалликлар профилактикасида эффектив восита ҳисоблани-шини исботланган.

Шунга қарамай, ёшларни жисмоний тарбия қилишга соғломлаштирувчи тизим сифатида қаралмайди, шунинг учун бундай жисмоний тарбия ёшларни соғлом турмуш тарзига тайёрламайди, уларга саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш усулларини ўргатмайди.

Педагогик жараён жисмоний тарбия бўйича амалий машғу-лотларга эҳтиёжни ривожлантирмайди, жисмоний ривожланиш ва функционал имкониятларни яхшиламайди.

Ўқитиш мазмуни ва методик асослари соғломлаштиришга йўналтирилмаганлиги сабабли жисмоний тарбия дарсларида соғломлаштирувчи эффект йўқ.

Бу, шунингдек, тиббиёт ва педагогиканинг соғломлаштирувчи жисмоний тарбия назарияси ва методикасига етарли эътибор бермаётганлигига ҳам боғлиқдир.

Ёшлар саломатлиги сохасидаги ахвол тахлили шуни кўрса-тадики бу муаммо ҳозирги кунда кескин тус олган. Жисмоний тарбия дидактикасида туб ўзгаришлар амалга оширмай туриб руҳий, ахлоқий ва жисмоний соғломлаштириш масалаларини ҳал этиш мумкин эмас.

Саломатлик аҳволи инсон омилининг табиий асосларига таъсир этишини қайд этиш муҳим аҳамиятга эга. Мустаҳкам саломатлик иш кучи сифатини ҳам оширади. Соғлом инсон бир хил шароитда саломатлиги ёмон инсонга нисбатан оғирроқ ишни бажариш ва моддий фойда келтириш имкониятига эга. Шундай қилиб, соғлом инсон - юқори сифатли ишчи кучидир.

Маълумки, талабаларнинг касалликларга кўп чалиниши сабабларидан бири - уларнинг кам ҳаракатлилигидир. Рационал жисмоний юкламаларнинг йўқлиги, биринчи навбатда, семириш, диабет, невроз, қоматнинг бузилиши, ясситовонлик каби касаллик-ларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Юрак-қон ва нафас олиш тизимларининг функционал резервлари камаяди, турли инфек-циялар, шамоллашлар, реҳий стрессларга чидамлилиги пасаяди.

Шунинг учун ҳаракат фаоллилигига ҳозирги пайтда жисмо-ний кўринишнинг яхшиланишида эффектив восита сифатида қаралади.

Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш саломат-ликни мустаҳкамлашга, ўқиш унумдорлигини оширишга ёрдам беради, жисмоний маданият элементларини шакллантиради. Сало-матлик - ижтимоий-иқтисодий, биологик, экологик, тиббий ва психоэмоционал таъсирларнинг натижасидир ва уни соғломлаш-тирувчи жисмоний машқлар ёрдамида мустаҳкамлаш мумкин. Соғломлаштирувчи жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулла-ниш организмнинг атроф-муҳит ва инфекциялар таъсирига табиий қаршилигини оширади.

Шу вақтга қадар ёшларни жисмоний тарбия қилишда техник усулларга ўргатиш, жисмоний сифатларни ривожлантириш концеп-цияси илгари сурилган. Бундай методология етарли соғломлаш-тирувчи эффектга эга эмаслиги амалиётда синалди, шунинг учун уни бошқатдан кўриб чиқилиши лозим.

Сўнгги вақтларда инсоннинг соғломлашишига бўлган эхти-ёжни қондирувчи йўналишлар тобора кенг тарқалмоқда. Бундай концепция соғломлаштирувчи спорт клублари фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди.

 

ЖИСМОНИЙ МАШҒУЛОТЛАРНИНГ СОҒЛОМЛАШТИРИРУВЧИ ЙЎНАЛИШИ

 

Агар спорт тиббиёти ўз тараққиётининг биринчи ўн йилликларида тиббий назоратда ўз эътиборини спортчиларнинг ҳаракат органларининг шикастланишига қаратган бўлса, ҳозирги кунда янги, валеологик йўналиш пайдо бўлмоқда. Ушбу йўналиш ҳаётда содир бўлаётган ўзгаришларнинг натижасида қатор касалликларнинг келиб чиқиши ва ўсиши асосида туғилмоқда. Ҳозирги кунда энг ёмон касалликлар сифатида юрак-қон касал-ликлари, онкологик ва ошқозон-ичак касалликлари тилга Олин-моқда. Юрак-қон касалликлари асосида атеросклероз ва унинг ривожланишига сабаб бўлувчи патологик ҳолатлар ётади. Булар- семизлик, қанд касаллиги, артериал гипертония, ҳаракатнинг чекланганлиги, руҳий стресслар ва овқатланишнинг бузилиши ва бошқалар.

Н.И.Аринчин усули бўйича бизнинг тадқиқотчиларимиз томонидан юқори курс талабаларида гипертония касаллигининг томир - патогеник шаклига ўтиб кетиши хавфи аниқланган.

Россия ва чет эл мутахассисларининг ўтказган тадқиқотлари натижасига кўра аэробик машқлар артериал босимнинг пасайишига ёрдам берар экан. Бу эса юрак - қон тизими ишининг нормал-лашувига ва ортиқча вазннинг камайишига олиб келади. Масалан, мунтазам калорияли овқатланиш шароитида 20 дақиқа тез юриш, 15 дақиқа велосипед ҳайдаш ва 10 дақиқа югуришни ўз ичига олган жисмоний юклама ҳар йили 5 кг вазндан қатъий халос бўлиш имконини беради.

Французларда ажойиб мақол бор: огоҳлантирилган инсон -қуролланган инсон. Соғломлаштирувчи жисмоний машқлар турли касалликларнинг олдини олишнинг самарали воситаси ҳисобла-нади. Соғломлаштирувчи жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш яхши кайфият, юқори ишчанлик, ахлоқий вазминлик асосидир.

Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш валеоло-гиянинг асоси бўлган саломатликка, талаба организмининг ҳаракат ва функционал имкониятларига ижобий таъсир кўрсатади.

Соғломлаштирувчи жисмоний машқлар организмнинг ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига қаршилигини оширади ва шу сабабли саломатликни мустаҳкамлаш ва касалликларнинг олдини олишда самарали восита ҳисобланади.

Шунинг учун соғломлаштирувчи жисмоний машқлар валео-логия педагогик жараённинг асоси бўлиши керак. Шу муносабат билан ёшларни валеологик тарбия қилиш мазмуни ёшларни ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялашга ёрдам берувчи, ўзаро боғлиқ аниқ вазифаларни бажаришга йўналтирилган бўлиши лозим. Булар:

-  талабалар саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний ривож-лантириш, чиниқтириш, иш қобилиятини ошириш;

-  мунтазам жисмоний машғулотларга эҳтиёжни, жисмоний етукликка, яратувчанлик ва мустақил давлатимизни ҳимоя қилишга интилишни тарбиялаш;

-  мустақил давлат қурувчиларининг юқори ахлоқий сифат-ларини тарбиялаш, ўз саломатлиги ҳақида қайғуриш нафақат шахсий балки жамият олдидаги бурч эканлиги ҳақидаги тушунчани шакллантириш;

-  соғлом ҳаёт тарзи кўникмаларини ҳосил қилиш;

-  соғломлаштиришнинг, касалликларни олдини олишнинг турли шакл, усул ва воситаларидан фойдаланишни ўргатиш;

-  бўш вақтдан унумли фойдаланиш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини назорат қилиш, кундалик ҳаракат режимини ташкил этиш кўникмаларини шакллантиришга ўргатиш;

-  ҳаракат хусусиятларини ривожлантириш.

Ўқувчи ёшлар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш масалаларини ҳал этиш ёш авлодни жисмонан ва маънан вояга етказиш, ривожланиб келаётган давлатнинг фаол қурувчиларини ҳар томонлама тарбиялашнинг асоси ҳисобланади.

Ёшлар саломатлиги муаммоси қатор сабабларга кўра долзарб ҳисобланади. Талаба ёшлар мустақил давлат раҳбар ходимларининг асосий резерви ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг иқти-содий ва ижтимоий тараққиёти ёш мутахассисларнинг билими, моҳирлиги ва уларни ўқитиш тизимига боғлиқ. Ёшлар маълум билимларни саломатликни мустаҳкамловчи, ўқув ва меҳнат фаолия-тининг унумдорлигини оширувчи соғломлаштирувчи жисмоний тарбия воситалари ва усуллари бўйича эгаллашлари керак.

Шунинг учун соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ёшлар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олувчи валеологик жараён ҳисобланади. Профилактика икки турга бўлинади: ижтимоий ва шахсий профилактика.

 

2.1. Ижтимоий профилактика Ўзбекистон Республикаси аҳолиси саломатлигининг омили сифатида

 

Тиббиётда профилактика инсон саломатлигини мустаҳ-камлаш, турли касалликларнинг олдини олиш ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф қилишни англатади.

Ижтимоий профилактиканинг замонавий тушунчаси инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, уни жисмоний ва руҳий қувватини ҳар тарафлама ривожлантиришни ўзига мақсад қилиб олган давлат, жамоат ва тиббий тадбирларнинг комплекс тизимини ўз ичига олади. Тиббиёт соҳасида касаллик-ларнинг олдини олиш, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, унинг умрини узайтириш бўйича етарлича тадбирлар ишлаб чиқилган.

Аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш ривожла-наётган давлат шароитида алоҳида ижтимоий мазмун касб этади ва қуйидаги вазифаларни ҳал этишни талаб этади:

-  аҳоли маданияти ва ҳаёт даражасини мунтазам ошириш;

-  табиий муҳитнинг инсон ҳаёти учун қулай параметрларини асраш;

-  ишлаб чиқариш ва турмуш учун оптимал шароитларни яратиш;

-  ҳар бир инсонни, унинг илк болалик чоғидан бошлаб, жисоний ва руҳий ривожлантириш;

-  соғлом ҳаёт тарзи, меҳнат ва дам олишнинг рационал режимини шакллантириш;

-  аҳолининг турли қатламлари хусусиятларини эътиборга олиб ҳар томонлама гигиеник тарбиялаш;

-  аҳоли саломатлигини умумдиспансеризация асосида дина-мик кузатиш тизимини тадбиқ этиш.

Инсон саломатлиги аҳволини кузатиш қуйидагиларни кўр-сатди:

-  аҳолининг 16-20% саломатлиги даражаси қониқарли;

-  аҳолининг 32-44% саломатлиги даражаси қониқарсиз;

-  аҳолининг 10-34% турли касалликларга чалинган ёки касал-лик олди ҳолатида.

Саломатлик даражаси қониқарсиз ҳолатда физиологик тизим-нинг элементлари ўртасида келишмовчиликлар рўй беради, органлар ўз вазифаларини яхши бажармайдилар, натижада, чарчаш ва ҳолдан тойиш кузатилади.

Шунинг учун тиббиётнинг замонавий босқичида асосий эътибор профилактикага қаратилган.

Тиббиётда профилактика воситалари етарлича, лекин ўсиб келаётган авлод, асосан, даволовчи жисмоний тарбия, медикамен-тлар ва х.з. воситалар асосида соғломлаштирилади. Яъни, касал-ликларнинг олдини олиш эмас, уларни даволаш усулларидан фойдаланилади. Ахир, саломатликни асровчи, касалликларнинг ол-дини олувчи, умрни узайтирувчи тадбирлар тиббиёт учун ҳам муҳим. Кўп мамлакатларда даволовчи тиббиёт профилактик тиб-биётдан ажратиб қўйилган.

Ижтимоий профилактика масалаларини ҳал этиш мақсадида «Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликлар профилак-тикасини кучайтириш ишларининг комплекс дастури» ишлаб чиқилди ва унинг давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши масалалари ҳал этилди. Профилактик йўналиш тараққиётининг асосий босқичлари кўрсатиб берилган. Атроф-муҳитни соғломлаштириш, меҳнат шароитларини ва муҳофазасини яхшилаш, соғломлаштирувчи санитар тадбирларини ўтказиш, аҳолининг рационал овқатланишини таъминлаш, аҳолини гигиеник тарбия қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш масалалари ҳам кенг ёритилган. Шунингдек, олий ўқув юртларида «саломатлик» мақ-садли комплекс дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастурга қуйидаги бўлимлар киритилган: меҳнат шароити ва муҳофазасини ташкил этиш; тиббий таъминот; рационал кун тартибини ташкил этиш; жисмоний соғломлаштирувчи тадбирлар; уй-жой хизмати; моддий-техник таъминот; санитар ёритув ишлари.

2005 йили республикамизда аҳолини соғломлаштириш бўйича давлат дастури қабул қилинган ва унда қуйидаги бўлимлар мавжуд:

1) соғлом ҳаёт тарзи муаммоларини ўрганиш;

2) болалар боғчаси ва мактабда соғлом ҳаёт турзига эҳтиёжни шакллантириш;

3) лицей, коллеж ва педагогика олий ўқув юртларида соғлом ҳаёт тарзига эҳтиёжни шакллантириш;

4) ўрта махсус ўқув даргоҳларида соғлом ҳаёт тарзига эҳтиёжни шакллантириш;

5) малака ошириш тизимида соғлом ҳаёт тарзига эҳтиёжни шакллантириш муаммоларини ўрганиш;

6) соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш жараёнини ўрганиш ва уни назорат қилиш тизими;

7) аҳолининг соғлом ҳаёт тарзига эҳтиёжи асослари;

8) соғлом ҳаёт тарзини ташвиқот ва тарғибот қилиш;

9) соғлом ҳаёт тарзини Ўзбекистон Республикасининг хал-қаро алоқаларига тадбиқ этиш.

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий профилактика тиббиётда кенг ишлаб чиқилган, ҳар бир шахс саломатлигининг гарови бўлган индивидуал профилактикага эса етарлича эътибор берилмаяпти. Ижтимоий профилактика индивидуал профилактик тадбирлар учун шароит яратиб бериши керак.

 

2.2. Индивидуал профилактика шахс саломатлигининг асосидир

 

Касалликлар - инсоният учун офатдир. Қанчадан-қанча ин-сонлар улар туфайли бевақт ҳаётдан кўз юмадилар, меҳнат қилиш қувончидан маҳрум бўладилар.

Касалликлар билан инсонпарвар фанлардан бири тиббиёт шуғулланади. Тиббиёт умумбашар маданиятининг илк даврида пайдо бўлган ва улкан ютуқларга эришган. Аммо касалликларнинг барчаси ҳам тиббиёт томондан енгилмаган. Кўп асрлар давомида шифокорларнинг асосий ва ягона вазифаси беморларни даволаш ҳисобланган. Бироқ тиббиётда янги нуқтаи назар пайдо бўлди: касалликларни нафақат даволаш, балки уларнинг олдини олиш керак. Ўтган асрданоқ олимлар келажак профилактик тиббиётники, деб ҳисоблашган.

Кўпгина чет давлатларида ҳозирги кунга қадар даволовчи тиббиёт профилактик тиббиётдан кескин ажратиб қўйилган.

Тиббиётда профилактика - инсон саломатлигини мустаҳ-камлаш, касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш бўйича усул ва воситаларнинг бирли-гидир. Индивидуал профилактика турмушда ва ишлаб чиқаришда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни кўзда тутади. Ижти-моий профилактика эса коллектив саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар тизимини ўз ичига олади. Профилактика тушунчаси ва уни амалга оширишнинг аниқ шакллари жамиятнинг ва фан тараққиётининг турли тарихий босқичларида ўзгариб турган.

Илк тиббий ва гигиеник билимлар инсон ҳаётий фаолия-тининг бошланғич босқичларида кузатишлар ва тажрибалар асосида туғилган ва халқ тиббиётининг асоси бўлиши удумлар, усул ва воситалар орқали мустаҳкамланган. Касалликларнинг олди-ни олиш ва уларни даволашда табиат кучлари (қуёш, сув, ҳаво) дан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг даволовчи воситалари катта аҳамиятга эга бўлган.

Зардуштийликнинг муқаддаси китоби «Авесто»да (э. ав. IX аср - э. III асри) Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон ва Афғонистон ҳудудида эрамиздан аввалги минг йилликда яшаган халқлар тиббиёти ҳақида кўплаб маълумотлар берилган. Ўша даврда инсон анатомияси ва физиологияси ҳақида илк тушунчалар пайдо бўлган. Касалликларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилган («Касал-ликнинг илдизини сенга тегмасидан олдин қурит»), унинг асосида гигиеник характердаги - овқатланиш тартиби, оилавий ҳаёт, ҳоми-ладор ва эмизувчи аёлларга муносабат, маст қилувчи ичимликлар ичишни тақиқловчи кўрсатмалар берилган.

Ю. Шодиметовнинг таъкидлашича, профилактика соғлом инсон танасининг ҳимоя механизмини мустаҳкамлаш, чиниқтириш, унинг қаршилик кучини оширишга йўналтирилган. Улар инсон танаси ва атроф муҳит ўртасида динамик мутаносибликни ишлаб чиқади ва мустаҳкамлайди.

Профилактик тиббиёт ғоялари ўрта асрларнинг буюк олими Абу Али ибн Сино рисолаларида ҳам ўз аксини топган. У инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлашда, касалликлар профилак-тикаси ва уларни даволашда жисмоний машғулотларни универсал восита деб ҳисоблаган, жисмоний машқларни инсон ҳаётининг турли босқичларида унинг саломатлиги, ёши, жисмоний тайёргар-лиги, жисмоний юкламага чидамлилигини, шунингдек, иқлим шароитлари ва бошқа омилларни эътиборга олиб кундалик режимга киритишни тавсия этган.

Абу Али ибн Сино соғлиқни сақлаш учун етти омилга эътибор қаратган:

-  босиқлик;

-  овқатланиш тартиби;

-  гавдани тик тутиш;

-  тоза ҳаво;

-  қулай кийим;

-  жисмоний ва руҳий ҳаракатлар (уйқу ва уйғоқлик ҳолати) нинг равонлиги.

Гиппократ тиббиётга фалсафа сифатида қараган олим бўлиб, касалликларнинг келиб чиқишида турмуш тарзи ва атроф-муҳит-нинг ролига аҳамият берган, инсонларнинг гавда тузилиши ва темпераментига қараб беморга ташхис қўйган ва уни даволаган.

Тиббиёт фанининг илғор арбоблари ва шифокорлари ижтимоий профилактика тараққиёти, даволовчи ва профилактик тиббиётнинг ўзаро бирлиги тиббиётнинг келажагини белгилайди, деб ҳисоблашган.

Профилактика тўғрисида замонавий тушунча давлат, жамоат ва тиббий тадбирларнинг комплекс тизимини ўз ичига олади. Инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш, шунингдек инсоннинг жисмоний ва руҳий қувватини ҳар томон-лама ривожлантириш ушбу тизимнинг мақсадидир.

Шундай қилиб, профилактика, кенг маънода, инсонларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат фаоллигини ошириш, умри-ни узайтириш, меҳнат, турмуш, дам олиш шароитларини яхшилаш, ҳамда жисмоний маданиятини ривожлантириш учун барча шароитларни яратишга йўналтирилган тадбирларни англатади.

XXIII Жаҳон соғлиқни сақлаш ассабмлеяси 1970 йилда қабул этган резолюциясида миллий соғлиқни сақлаш тизимини тузиш ва ривожлантиришнинг самарали принциплари сифатида «аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда давлат ва жамиятни масъул деб билиш», «соғлиқни сақлашнинг ягона миллий режасини тузиш», «ижтимоий ва индивидуал профилактика чораларини кўриш», аҳолини «малакали, бепул профилактик ва даволаш ёрдами билан таъминлаш» ва ҳ.з. ларни тавсия этади.

Ўзбекитон Республикаси мустақилликка эришгач давлат томондан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга бевосита ва билвосита йўналтирилган қарорлар, қонуний ва меъёрий актлар қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Бу «Давлат ёшлар сиёсати ҳақида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунлардир.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан «Соғлом авлод учун» нодавлат ҳалқаро жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма мақсади - ўсиб келаётган авлодни ва катта ёшдаги аҳолини соғломлаштириш. Мақсад битта, уни амалга оширишнинг эса кўплаб усул ва воситалари мавжуд. Оилани уйғунлаштириш, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш (бу, ўз навбатида, оналар ва болалар касалланиши ва ўлимини камайтиришга сабаб бўлади), шунингдек, аҳолини касалликлар профилактикаси ҳақида ахборот билан таъминлаш шулар жумласига киради.

«Саломатликни асрашни, - ёзган эди Ат-Таборий, - икки нуқ-таи назардан кўриб чиқиш керак. Улардан бири - инсоннинг ёши, одатлари, шунингдек, йил фаслларига мос келувчи, танасининг ўсиши ва ривожланишига хизмат қилувчи овқатланишдир. Иккинчи нуқтаи назар - овқатланиш натижасида ҳосил бўлган ортиқча ва зарарли моддалардан ҳалос бўлиш. Бунда инсонга табиий ҳарорат, қуёш, шамол ижобий таъсир кўрсатади».

Шундай қилиб, шифокор олимлар кўзлаган мақсадга инсоннинг ёши, йил фаслига мос рационал овқатланиши ва гигие-ник тадбирларнинг бутун бир комплексига риоя қилиши билан эришилади. Улар овқатнинг яхши хазм бўлиши ва танадан ортиқча моддаларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Овқат ҳазм бўлиши жараёнинг жисмоний машқларга бевосита боғлиқлиги ҳақида шарқий Уйғониш даври олимлари рисолаларида ҳам катта эътибор берилган. Ибн Синонинг таъкидлашича, жисмоний машқлар инсонни ортиқча вазндан халос этади, танага енгиллик бахш этади, кун бўйи йиғилган ортиқча юкдан халос этади.

Овқатланиш ва жисмоний машғулотлар, Маймонид фикрича, бир-бирини меъёрга солиб турувчи қарама-қаршиликлардир. У, хусусан, шундай деб ёзган эди: «Гимнастик ҳаракатлар ўрнини ҳеч нарса боса олмайди: улар табиий иссиқликни оширади, ҳатто кучли таомларни етарлича еганда ҳам танада ортиқча вазн ҳосил бўлишига йўл қўймайди».

Республика ҳукумати озод Ўзбекистонда аҳолини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ёрдамида соғломлаштириш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масала-ларини ҳал этишни муҳим вазифалар деб ҳисоблайди. «Ўзбекистон мустақиллиги - бизнинг маънавий ва маданий бойлигимиз гуркираб ўсиши учун муҳим асосдир», - деб ёзади Республика Президенти И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон янгиланиш ва тараққиётнинг ўз йўли» китобида.

Жисмоний тарбия ва спорт - умуминсоний маданиятнинг тар-кибий қисмларидир. Шу сабабли давлатимизда жисмоний тарбия ва спорт тараққиёти муаммоларига чуқур эътибор берилиши лозим. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги қонуни муҳим аҳамиятга эга.

Бу қонунда ёшларни соғломлаштириш шакллари ва усул-ларини мунтазам такомиллаштириш ҳақида алоҳида таъкидланади. Чунки давлат келажаги ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом ёшлар қўлидадир.

Соғлом авлод - нафақат жисмонан, балки ақлан етук авлоддир. Ҳар томонлама комил шахсни тарбиялаш учун тиббий-психологик хизматни ташкил этиш, боғча ёшдаги болалар ва ёшлар, шунингдек катта ёшдаги аҳоли билан жисмоний соғломлаштириш ишларини ташкил этиш керак. Бунинг учун экспериментал - асосланган соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни ўқув-соғломлаштириш педагогик жараёнга жисмоний тарбия ва спорт воситалари ёрдамида тадбиқ этиш лозим.

Жисмоний маданият - умуммаданиятнинг таркибий қисми-дир. У нафақат саломатликни мустаҳкамлайди, балки айрим туғма орттирилган касалликлардан фориғ қилади, остеохондроз, тромбо-флебит каби касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Жисмоний тарбия билан шуғулланиш - бу жисмоний машқларни мунтазам бажариш, кун тартибига ва гигиена қоидаларига риоя қилиш, танани қуёш, ҳаво ва сувдан самарали фойдаланиб чиниқтириш демакдир. Жисмоний маданиятнинг таркибий қисми - бу спортдир. Спорт билан шуғулланиш - доимий машғулотлар, доим ортиб борувчи юкламалар йўли билан мусобақаларда юқори натижаларга эришиш демакдир.

Ёшларни валеологик тарбия қилиш - давлат аҳамиятига молик иш бўлиб, ҳукуматимиз унга катта аҳамият бермоқда. Шу сабабли «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги қонунда, «Соғлом авлод учун» ҳукумат қарорида ёш авлодни, ёшларни соғломлаштириш тизимини кўриб чиқиш ва тадбиқ этиш зарурати ҳақида сўз боради. Шунинг учун соғломлаштириш тадбирлари тизими ёшлар ижти-моий ҳаётида «саломатлик - юксак обрў» деган тушунчани тарғиб этиб, уларни жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулла-нишга зарарли одатлар (ароқхўрлик, кашандалик ва ҳ.з.) дан воз кечишга, тўғри овқатланиш, соғлом ҳаёт тарзи юритишга йўналтириши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг директив ҳужжатларида ҳам ҳар томонлама етук, фаол шахсни шакллантиришда соғломлаш-тирувчи жисмоний машқлар ёрдамида касалликларни профилактика қилишнинг муҳим ўрни ҳақида сўз юритилади. Соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ёшларни жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишга эҳтиёжни мустаҳкамлаш, уларнинг психофизио-логик асосларини англаш, жисмоний қувват ва саломатликни ривожлантириш, санитар-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш, соғлом ҳаёт тарзи юритишга йўналтирилган кўп қиррали педагогик жараёндир.

Соғломлаштирувчи жисмоний тарбияда ёшларда жисмоний машғулотлар ва спортга эҳтиёжни шакллантириш, жисмоний қувватни ва характерни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

Соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг муҳим компонент-ларидан бири ёшларни жисмоний машғулотларнинг соғломлаш-тирувчи самараси ва унинг инсон танасига таъсири тўғрисидаги билимлар билан қуроллантириш ҳисобланади.

Соғломлаштирувчи жисмоний тарбияда қуйидагилар муҳим ўрин тутади:

-  жисмоний ривожланиш, гавда тузилиши, юрак-томир тизимининг ишлаши, саломатлик даражаси кўрсаткичлари диагнос-тикаси;

-  ўқув фаолияти, дам олишни ташкил этиш, ўз-ўзини баҳо-лаш, таҳлил қилиш ва назорат қилиш кўникмаларини шакллан-тириш;

-  педагогик жараёнда асосий усул соғломлаштирувчи машқ-лар ва жисмоний машғулотдир.

Жисмоний-соғломлаштириш ишлари ҳақида сўз борганда шуни қайд этиш лозимки, кўпчилик мамлакатларда «фитнес» (жисмоний тайёрлик), «физикл эдъюкшн» (жисмоний тарбия) ва албатта, «спорт» тушунчалари қўлланилади.

Жисмоний тайёрлик жисмоний машқлар, атлетик гимнастика, юриш, югуриш, сузиш ва соғломлаштирувчи жисмоний машқ-ларнинг ноанъанавий турлари воситасида яхшиланади.

Шунинг учун ёшларни валеологиянинг таркибий қисми бўлган соғломлаштирувчи жисмоний тарбия шакллари, усул ва воситалари билан таништириш жуда муҳим.

Шундай қилиб, соғломлаштирувчи жисмоний тарбия инди-видуал профилактиканинг асоси ҳисобланади ва ёшлар саломатли-гини яхшилаш ва асрашнинг самарали воситаси ҳисобланади. Айни пайтда у танани соғломлаштириш, ўқув жараёни ва меҳнат cамара-дорлигини оширишнинг самарали усули ҳамдир.

Индивидуал профилактика ёшлар саломатлигини яхшилайди ва жамиятнинг демографик тузилиши ижобий томонга ўзгаришига ёрдам беради. Жамиятда қари инсонлар сони кўпаяётган бир даврда соғломлаштирувчи жисмоний тарбия машғулотлари фаол ижодий фаолиятни давом эттиришга ёрдам беради ва жамият меҳнатга қобилиятли аҳолининг қўшимча заҳираларига эга бўлади.

 

2.3. Талабалар валеологиясининг концепцияси

 

70-йилларга қадар кўпгина мамлакатларда ишлаб чиқариш фаолияти, ҳаётий тушунчаларга йўналтирилган концепция мавжуд эди. У дам олиш, эмоционал қувват олиш учун бўш вақтдан фойдаланишни назарда тутади. Сўнгги вақтларда шахсий эҳтиёж-ларни қондириш каби йўналиш тобора кенг тарқалмоқда. Ушбу концепциянинг 80-йилларда пайдо бўлиши жисмоний-соғломлаш-тириш ва спорт клубларининг фаолиятига чуқур таъсир кўрсатди.

Янги концепция шуғулланувчилар олдига аниқ вазифаларни қўймайди, балки инсоний муносабатлар, турмуш ташвишларидан чекланиш, саломатликни яхшилаш имкониятларига мўлжалланган. Бу эса кўпгина мамлакатларда спорт ва соғломлаштирувчи спорт ўртасида тафовутлар ҳосил бўлишига олиб келди. Спорт клублари ва ассоцициацияларининг анъанавий дастурларига киритилмаган.

Жисмоний-соғломлаштириш фаолликнинг янги шакл ва турлари пайдо бўлди. Улар аҳоли ўртасида тезда оммалашиб кетди. Гимнастик ва тренажёр заллар, бошқа соғломлаштирувчи маскан-лар сонининг кескин ошиши, спорт молларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг ўсиши бу ижтимоий кўринишнинг ташқи кўринишлари эди. Умумий жисмоний тайёргарлик билан шуғулланиш кенг тар-қалди.

Танланган спорт тури ёки тавсия қилинаётган дастурларига қараб, аэробика, югуриш, юриш, гольф, теннис, сузиш, бодибил-динг бўйича клублар фаолият юргиза бошладилар.

Хулоса қилиб айтганда, соғломлаштиришга йўналтирилган жисмоний машқлардан фойдаланишнинг аниқ концепцияси пайдо бўлди.

Соғломлаштириш машқлари саломатликни яхшилаш ва инсон эҳтиёжларини қондиришнинг асоси, дам олишнинг самарали воси-тасига айланди.

Талаба ёшлар валеологияси соғломлаштиришга, ўқув ва бўлғуси меҳнат фаолияти самарасини ошириш мақсадида саломат-ликни яхшилаш ва уни асраш шакл, усул ва воситаларини ўрга-тишга йўналтирилган бўлиши керак. Айни пайтда жисмоний тарбиянинг ҳозирги методикаси ёшлар саломатлигини мустаҳ-камлаш муаммоларини ҳал этмайди. Ўзбекистон Республикасининг талабаларни жисмоний тарбия қилиш бўйича жорий комплекс (1987й), ҳудудий (1992й) дастурлари амалда ўзларини оқламадилар. Бу олий ўқув юртларида ўқиш давомида ёшларнинг функционал имкониятлари даражаси йилдан-йилга тушиб бораётганлиги сабабларидан биридир.

Тошкент электротехника алоқа институти талабаларининг соғлиғи ва меҳнат қобилияти шифокорлар томонидан таҳлил қилин-ганда V курсга келиб ЎРК билан касалланиш даражаси кескин ошганлиги маълум бўлди. 1984 йилда талабаларнинг ЎРК ташҳиси билан касалланиши 50% ни ташкил этган, бу эса ўз навбатида уларнинг 1222 кун дарсларда қатнашмаслигига сабаб бўлган. 1985 йилда ЎРК билан касалланиш 36% ташкил этган ва 767 кун иш қобилиятининг вақтинча йўқолишига сабаб бўлган. 1986 йилда эса бу кўрсаткич 56% ёки абсолют бирликларда 1840 кунни ташкил эт-ган.

Хулоса қилиб айтганда талабаларни валеологик тарбия қилишда соғломлаштириш масалаларига кўпроқ эътибор бериш керак.

Жисмоний ривожланиш деганда тананинг морфофункционал комплекс хусусиятлари тушунилади, бу эса жисмоний қувват заҳирасини белгилайди. Бундан кўриниб турибдики, жисмоний ривожланиш даражасини тадқиқ этишни уни баҳолашни ўрганиш ўқитувчи учун ҳам, талаба учун ҳам бирдек муҳим. Жисмоний ривожланиш даражаси - жисмоний машғулотлар характери, хусу-сиятлари ва имкониятларини аниқлаб берувчи муҳим омилдир. Жисмоний имкониятлар диагностикаси аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун педагогик таъсир йўналишини объектив белгилаш имконини беради.

Тошкент электротехника алоқа институти талабалари танаси-нинг жисмоний ривожланишини антрометрик тадқиқоти шуни кўрсатдики, ўғил болаларнинг бўйи ўртача 174,4 см, қизларники - 161,3 см; оғирлиги 63,6 кг ва 54,1 кг ни ташкил этади. Талабаларда қуйидаги камчиликлар қайд этилган: қувват кўрсаткичлари меъёрдан анча паст, орқа мушаклар кучи ўпканинг ҳаётий ҳажми курс юқорилаган сари ёмонлашмоқда, ёмон овқатланиш. Йигитлар гавдаси йилдан-йилга кучайиб, қизларда бу кўрсаткич пасайиб боради.

Иккинчи ва учинчи курс талабаларида турли юрак касаллик-лари аниқланган. Н.И. Аринчин фикрига кўра бу касалликлар юрак учун оғирлик қилади.

Руфье синови бўйича ўтказилган тадқиқотлар талабаларнинг юрак ишлаши қониқарли эканлигини тасдиқлади (ўрта даражадаги юрак фаолияти етишмовчилиги).

Юқорида келтирилган асослар талабаларнинг валеолгик тарбияси қайта кўриб чиқилиши лоизмлигини яна бир бор тасдиқ-лайди.

Жисмоний тайёрлик баҳоланганда шу нарса маълум бўлдики, улғайган сари ёшларнинг куч-қуввати ошиб боради, чидамлилиги ва тезкорлик хусусиятлари эса пасайиб боради. Умуман олганда, йигитларнинг жисмоний тайёрлиги қизларникига қараганда анча яхши.

Ёшлар саломатлигининг ёмонлашиб кетаётгани сабабларидан бири соғломлаштирувчи жисмоний тарбия назарияси ва методи-касини ишлаб чиқишга етарлича эътибор берилмаётганлигидадир. Талаба саломатлиги жисмоний тарбиянинг асосий йўналиши санал-маган. Шу сабабли ёшлар саломатлигининг объектив кўрсаткич-ларини ўзига асос қилиб олган валеологиянинг илмий-педагогик концепциясини шакллантириш зарурияти пайдо бўлди.

Жисмоний ривожланиш, тананинг функционал ва жисмоний тайёрлиги, шахсий руҳий хусусиятлар ҳақидаги маълумотлар инсон саломатлигининг таркибий элементлари ҳисобланади.

Валеология педагогик концепциясига шахсни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқитувчининг онги ва фаоллиги, умумийлик ва индивидуаллаштириш бирлиги, соғломлаштириш йўналиши, дои-мийликнинг дидактик принциплари асос қилиб олинган. Ушбу кон-цепциянинг базиси индивидуаллаштириш принципидир. Бу соғлом-лаштириш жараёнининг самарадорлигини оширади.

Соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг мақсади жисмоний етукликка эришиш. Бунинг учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим:

-  контингентнинг бирламчи ҳолатини антропометрик тадқи-қот усуллари ёрдамида аниқлаш (жисмоний ривожланиш, тананинг жисмоний ва функционал тайёрлиги);

-  жисмоний тренировка воситаси ёрдамида талабалар сало-матлиги даражасини кўтариш;

-  жисмоний аҳволни яхшилаш ўз-ўзини баҳолаш ва назорат қилишнинг самарали усул ва шакллари билан таништириш.

Ишлаб чиқилган концепция, ўз навбатида, жисмоний машқ-лар билан мунтазам шуғулланишга эҳтиёжни ошириш, жисмоний тарбияга ноанъанавий ёндашувни таъминлаш, саломатликни асраш ва мустаҳкамлаш, шахсни ҳар томонлама ривожлантириш имко-нини беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Талабалар валеологияси концепцияси

 
 

 

Жисмоний

ривожланиш

 

Жисмоний

тайёргарлик

 

Жисмо-ний

аҳвол

 

Типологик ва асаб тизимининг ассо-сий хусусиятлари

 

Вазн, бўй индекси (г/см). Ўпканинг ҳаётий ҳажми (мл) Ҳаётий кўрсаткичлар (мл/кг) Билаклар динамо-метриясиЎнг (кг)

Чап (кг) Кўкрак- қафас айланаси: Нафас олганда (см)Танаф-фусда (см)

Оралиқ фарқи (см)

Семизлик кг/дц)

Гавда тузилиши (Пинье индекси) Танадаги ёғлар вазни (%да)

 

Тортилиш (марта)

Тортилиб айланиш (марта)Брусларда қўлларни букиш ва ёзиш (марта)Ерга тиралиб қўлларни букиш ва ёзиш (марта)Осилиб туриб оёқларни перекладинага теккизиш (марта)

Кросс 3 км (мин.сек) Кросс 5 км (мин.сек.)

100 мга югуриш (сек)

Жойдан сакраш (см)

Гавдани кўтариш марта)

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


   


Айни вақтда соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг илмий концепцияси мақсадли дастурлаш усулига асосланади. Ўқув материалини режалаштиришда саломатлик аҳволи (жисмоний ри-вожланиш, тананинг функционал ва жисмоний тайёрлиги) бошлан-ғич кўрсаткич сифатида олинади.

Айни вақтда соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг илмий концепцияси мақсадли дастурлаш усулига асосланади. Ўқув материалини режалаштиришда саломатлик аҳволи (жисмоний ри-вожланиш, тананинг функционал ва жисмоний тайёрлиги) бошлан-ғич кўрсаткич сифатида олинади.

Ўз навбатида соғломлаштирувчи жисмоний тарбия соғлом-лаштириш машқлари ёрдамида умуммаданий ижтимоий вазифа-ларни бажаради.

Бу вазифалар ўзини намоён этишига қараб қуйидаги гурҳ-ларга ажратилади:

1) Саломатлик даражаси, жисмоний ривожланиш, гавда тузи-лиши ва жисмоний аҳволнинг яхшиланиши;

2) Ўқувчи-ёшларни ўқув ва келгусидаги меҳнат фаолиятига жисмоний тайёрлаш;

3) Ёшларнинг фаол ҳордиқ чиқариши ва бўш вақтдан унумли фойдаланишга бўлган эҳтиёжини қондириш;

4) Талабаларнинг ҳаракат имкониятларини ривожлантириш.

 

2.4. Валеология курсининг мазмуни

 

Шу вақтга қадар жисмоний тарбияда талабаларнинг ҳаракат имкониятлари (чидамлилик, чаққонлик, куч ва тезлик, чайирлик ва ҳ.з.) ни ривожлантиришга йўналтирилган концепция илгари ўринга қўйилган. Спорт машғулотларининг назария ва методикаси бундай методологиянинг базиси ҳисобланади.

Сўнгги вақтларда жисмоний тарбиянинг соғломлаштириш йўналиши, ёшларнинг шахсий эҳтиёжларини ва қизиқишларини қондиришга асосланган йўналиш кенг тарқалмоқда. Саломатлик ҳаракат фаоллигига тўғридан-тўғри боғлиқликда кўриляпти. Янги концепция жисмоний етукликка эришишни ўзига мақсад қилиб олган ва бунинг натижасида талаба саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган шакл, восита ва усуллар пайдо бўлмоқда. Жисмоний машқлар соғломлаштириш қийматига эга бўлмоқда, шунинг учун умумий жисмоний тайёргарлик машқлари - югуриш, сузиш, чини-қиш, атлетик гимнастика, шарқ яккакураши турлари, шейпинг ва ҳ.з. кенгроқ қўлланилмоқда.

Юқорида баён этилганлар талабаларни жисмоний тарбия қилишда соғломлаштиришга кўпроқ эътибор бериш кераклигини талаб қилмоқда. Шу сабабли ушбу дарслик муаллифлари узоқ педагогик экспериментлар натижасида валеология курсини ишлаб чиқдилар. Ушбу курс талабаларнинг индивидуал профилактикаси, саломатликни мустаҳкамлашнинг шакл, усул ва воситаларини ўқи-тиш тизимининг асоси ҳисобланади.

Талабалар валеологиясининг мақсади - соғлом ҳаёт тарзи кўникмаларини шакллантириш, саломатликни мустаҳкамлаш, сама-рали меҳнат фаолияти ва ҳарбий бурчни бажаришга тайёрлаш, жис-моний тарбия воситалари ёрдамида турли касалликлар профи-лактикаси ҳақидаги билимларни эгаллашдир.

Валеологияни ўқитиш жараёнида қуйидаги вазифалар бажарилади:

1) жисмоний машғулотларга эҳтиёжни фаоллаштириш;

2) ёшлар жисмоний тайёрлигининг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш мақсадида жисмоний ривожланиши, жис-моний тайёрлик ва жисмоний аҳвол диагностикасини ўтказиш;

3) бошланғич курс талабаларини олий ўқув юртида ўқишга кўникишини тезлатиш;

4) касалликлар профилактикаси, тананинг ташқи муҳит салбий таъсирига қаршилигини ошириш, зарарли одатларни бартараф этиш;

5) жисмоний ривожланишни, гавда тузилишини ва жисмоний аҳволни яхшилаш;

6) жисмоний аҳволни бошқариш ва баҳолаш, жисмоний тайёрлик кўрсаткичлари, дам олишни ташкиллаштириш, фаол ҳордиқ чиқариш, тўғри овқатланиш, саломатликни мустаҳкамлаш принципларига онгли рияо қилиш асослари бўйича талабаларга билим бериш;

7) асаб тизимининг асосий хусусиятларини баҳолаш, талаба шахсиятининг типологик характеристикасини ўқув-соғломлаш-тириш жараёнини индивидуаллаштириш мақсадида аниқлаш усуллари билан таништириш;

8) ўз-ўзини баҳолаш, назорат қилиш ва саломатликни яхши-лаш воситалари ва самарали усуллари билан талабаларни таниш-тириш;

9) талабаларда жисмоний машқларга, мунтазам мустақил машғулотларга онгли, турғун ва позитив муносабатни шаклланти-риш.

Қуйида дастурий материалнинг ўқув режаси ва ўтказиш жадвали келтирилган.

 

5-жадвал

 

Амалий машғулотлар

 

Мундарижа

 

Ўқиш йиллари

I

II

III

1.Соғломлаштирувчи югуриш, юриш.

2.Спорт, ҳаракатли ва миллий ўйинлар.

3.Атлетик гимнастика.

4.Шейпинг, аэробика элементлари.

5.Саломатликни мустаҳкамлашнинг

 ноанъанавий воситалари.

6.Чайирлик, чаққонлик, ҳаракатлар координациясини яхшилаш учун машқлар.

7.Умумий жисмоний тайёргарлик машқлари.

8.Умуртқа поғонасини, суяклар ҳаракатчанлигини соғломлаштириш ва профилактика қилиш бўйича машқлар.

9.Тренажерларда машқлар.

+

+

+

+

+

 

+

 

+

+

 

 

+

+

+

+

+

+

 

+

 

+

+

 

 

+

+

+

+

+

+

 

+

 

+

+

 

 

+

 

Лаборатория машқлари

 

Мундарижа

 

Ўқиш йиллари

I

II

III

1.Жисмоний ривожланиш ва морфофункционал кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш.

2.Жисмоний аҳволни баҳолаш.

3.Асаб тизимининг асосий хусусиятлари ва шахснинг типологик хусусиятларини аниқлаш.

4.Юрак - қон тизимининг ишлаши ва жисмоний аҳвол маълумотларини баҳолаш.

5.Жисмоний тайёрлик маълумотларини баҳолаш.

6.Инсон жисмоний аҳволини аниқлашнинг замонавий техноло-гиялари.

7.Ҳар томонлама тайёрлик мониторинги.

+

 

+

+

 

+

 

+

+

 

+

+

 

+

+

 

+

 

+

+

 

+

+

 

+

+

 

+

 

+

+

 

+

 


Семинар машғулотлари

 

 

Семинар мавзулари

 

Ўқиш йиллари

I

II

III

1.Валеология - саломатлик ва соғлом ҳаёт тарзи ҳақидаги таълимот.

2.Жисмоний ривожланиш маълумотларини аниқлаш ва баҳолаш.

+

 

+

 

+

 

+

 

+

 

+

 

3.Жисмоний тайёрлик маълумотларини баҳолаш.

4.Юрак - қон тизими кўрсаткичларини баҳолаш усуллари.

5.Жисмоний аҳвол маълумотларини баҳолаш методикаси.

6.Асаб тизимининг асосий хусусиятлари ва шахснинг типологик хусусиятларини баҳолаш методикаси.

7.Инсон саломатлиги даражасини баҳолаш методикаси.

8.Инсон саломатлигини яхшилашнинг самарали воситалари.

9.Тўғри овқатланиш

10.Инсон саломатлигини аниқлашнинг ахборот технологиялари

11.Саломатликни мустаҳкамлаш учун дам олишни ташкиллаштириш шакллари.

12. Мусобақалар мунтазам жисмоний машғулот-ларга жалб этиш воситаси сифатида.

13. ОИТС билан зарарланиш йўллари

+

+

 

+

 

+

 

 

+

 

+

 

+

+

 

+

 

+

 

+

+

+

 

+

 

+

 

 

+

 

+

 

+

+

 

+

 

+

 

+

+

+

 

+

 

+

 

 

+

 

+

 

+

+

 

+

 

+

 

+

 

Калит сўзлар: жамоат профилактикаси, концепция, индиви-дуал профилактика, шахс саломатлиги.

 

Назорат учун саволлар:

1. Жамоат профилактикаси нимани англатади?

2. Индивидуал профилактика нима?

3. Талабалар валеологияси концепциясини очиб беринг.

4. Валеология курси қандай тузилган?

5. Валеология бўйича маърузалар мазмунини очиб беринг.

6. Валеология бўйича лаборатория машғулотлари мазмуни нимадан иборат?

7. Саломатликни яхшилаш бўйича амалий машғулотларни асослаб беринг.

 

Адабиётлар.

И.А.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак бўсағасида. Т., Ўзбекистон, 1998.

Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. Т.1. Тошкент, Фан, 1980.

Вайнер Э.Н. Учебник для вузов - М., Флинта, Наука, 2001.

Кошбахтиев И.А. Основы оздоровительной физкультуры молодежи. Ташкент, 1994.

Маймонид М. Путеводитель колеблющегося. (Перевод с древнееврейского).

Григорьян С.Н. Из истории философии Средней Азии и Ирана (VII-XII) М., Наука, 1990.

Сейтхалилов Э.А. Государственный образовательный стандарт по физической культуре для общего среднего образования. В ин. Гос.Обр. Стандарты общего среднего образования. Т.,1999.