III.11.4.  Эсда олиб қолиш

 

Эсда олиб қолишни хотиранинг янги материални илгари ўзлаштирилган материал билан боғлаш орқали эсда сақлаб қолиниишга олиб келадиган жараён сифатида таърифлаш мумкин. Бу индивид тажрибасини янги билимлар ва хулқ-атвор шакллари билан бойитишнинг зарур шартидир. Эсда олиб қолиш ҳамиша танланган бўлади: сезги аъзоларимизга таъсир қиладиган барча нарсалар ҳам хотирамизда сақланиб қолавермайди.

 

Эсда олиб қолиш ва ҳаракат

 

Экспериментларда шу нарса исботланганки, ҳар қанлай эсда олиб қолиш, шу жумладан, ихтиёрсиз эсда олиб қолиш ҳам, субъектнинг объект билан ҳаракатининт қонуний маҳсулидир.

Бир тажрибада синалувчиларга карточкаларда тасвирланган нарсаларни таснифлаш таклиф қилинди. Ҳар бир карточкада нарсалардан ташқари сонлар ҳам тасвирланган эди. Тажрнба ўтказилиб бўлгач, синалувчилардан карточкаларда нималарни кўрганликларини эсга туширишларини сўрашди. Бу ҳолда нарсаларнинг эсда сақланиб колганлиги аён бўлди. Сонларга келганда эса баъзи синалувчилар уларни умуман кўрмаганликларини тасдиқлашди. Бошқа бир тажрибада карточкаларни уларда тасвирланган сонлар тартибига кура ёйиб қўйиш керак эди. Бу ҳолда ҳаммаси аксинча бўлди: сонлар яхши эслаб қолинди ва расмлар қарийб пайқалмади.

Шундай қилиб, киши нима билан ҳаракат қилган бўлса, шу нарса эсда сақлаб қолинади. Амалий иш ҳаракатларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилган тажрибаларда  ҳам  ана шу қонуният аниқланади.

Баён этилган фактлар шуни ишонарли тарзда исботлайдики, воқеалар (расм ва сонлар) нинг шунчаки оддий ёндошлиги эсда олиб қолишнинг    бир хил аҳамиятга    эга натижаларини ўзича таъмин эта олмайди. Ҳамма гап кишининг материални нима қилишига боғлиқдир. Уз-ўзидан равшанки, фаолиятнинг айнан бир хил ташқи шарт-шароитлари ҳар хил одамларда зсда олиб қолишнинг мутлақ бир хилдаги натижаларига олиб келмайди, негаки, бу шарт-шароитлар ҳамиша кишининг ўтмишдаги тажрибаси, унинг индивидуал хусусиятлари орқали янгича акс этади. Аммо бу, эсда олиб қолишнинг фаолиятга боғлиқлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, кишининг ҳар қандай ҳаракатини умуман унинг шахсиятидан ажратилмаган тарзда, яъни шахснинг майллари, мақсадлари ва уларга эришиш усуллари хусусиятларига боғлиқ деб ҳисоблаш кераклигини англатади.

Шундай қилиб, айтиш мумкинки, у ёки бу материалнинг эсда олиб қолиниши шахс фаолиятининг сабаблари, максадлари ва усуллари билан белгиланади. Совет психологияси фанида хотира масалаларини ўрганиш жараёнининг асосий йўналишини белгилайдиган хотиранинг амалиётга боғлиқлиги концепциясининг моҳияти айнан шундан иборатдир. Эсда олиб қолиш жараёнининг таърифига унинг барча даражалари ва шаклланишининг барча босқичларида, шу жумладан, энг бошланғич босқичида, яъни қисқа муддатли эсда олиб қолиш даражасида ҳам ана шу нуқтаи назардан ёндашилиши керак.

 

Қисқа муддатли    ва узок муддатли эсда олиб қолиш

 

Қисқа муддатли эсда олиб қолиш дегани нима?Агар бизга бир нечта тасодифий рақамлар,

харфлар ёки сўзларни ўқиб бериб, уларни дархол такрорлашимизни сўрашса, буни сира ҳам қийналмасдан бажарган бўлардик. Ҳатто бир қатор маъноскз бўғинларни яна қайта эсга тушириш ҳам (қаторларнинг ҳар бирида беш-еттитадан зиёд бўғин бўлмаган тақдирда) бизда унчалик қийинчилик туғдирмасди. Масалан, биз «бобом озчи» қабилидаги бўғинлар қаторини фақат у талаффуз этилиши биланоқ дархол такрорлай олган бўлардик. Талаффуз этилгандан кейин бирмунча вақт ўтгач, биз бу ишнинг уддасидан чиқа олмасдик. Бу қисқа муддатли эсда олиб қолиш демакдир. Мазкур қаторни ҳатто узоқ вақт мобайнида эсда саклаб қолиш учун ҳам уни бир; неча марта такрорлашимизга эҳтимол, ҳатто эсда олиб қолишнинг аллақандай махсус (мнемотехкик) усул-ларидан фойдаланишимизга тўгрп келган бўларди (масалан, бўгинларни сўзга бириктириб, улардан «бобом—ов—чи» тарзида сунъий гап тузилган бўларди). Бундай йўсиндаги эсда олиб қолиш узоқ муддатли эсда олпб қолиш бўлур эди.

Қисқа муддатли эсда олиб қолишнинг аввало инженерлик психологияси эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ утплаётганлиги бугунги кунда умумназарий жиҳатдан катта аҳамият касб этмоқда. Айтиш мумкинки, ҳозирги замен хотира психологиясининг бутун масалалари барибир унинг қисқа муддатли жараёнлари қонуниятларини тадқиқ этиш билан боғликдир. Бу ўринда хотирани ва унинг механизмларини тадқиқотнинг барча даражаларида — психологик, нейрофизик, биохимик жиҳатдан ўрганиш натижасида туб муаммонинг ҳал этилишига эришилиши керак.

«Қисқа муддатли эсда олиб қолиш» деган номнинг ўзиёқ тегишли таснифлашга, аввало, вақтга оид белги асос қилиб олинганлигини кўрсатади. Бироқ вақт ўлчови хотира ҳодисаларини англаб етишда ҳар қанча муҳимлигига қарамай ўзича қисқа муддатли эсда олиб қолишга тугал бир таъриф берилишинн таъминлай олмайди. Хотира жараёнларини ўрганишда унинг турли хил вақт шароитларида ахборотни ўзлаштириш борасида киши фаолияти хусусиятига боғлиқлигини аниқлаши керак. Шу нарса аниқланганки, эсда олиб қолиш юқоридан берилган программага кура бошқарилади, яъни кишининг эсда олиб қоладиган материал иштирокида амалга оширадигаи фаолияти хусусияти билан белгиланади.

Ҳозирги пайтда қисқа муддатли эсда олиб қолишнинг киши томонидан амалга оширилаётган фаолиятнинг характерига. у бажараётган вазифанинг хусусиятларига боглиқлигини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қисқа муддатли эсда олиб қолишни тадқиқ қилишда ҳозирга қадар асосан иккита омил: экспозиция вақти ва тақдим этилаётган материал вариацияланади. Синалувчи ўз фаолияти давомида бажарадиган вазифа эса ўзгармасдан қолаверади, чунки у доимо мнемик вазифздан иборат булган. Шунинг учун ҳам материални муайян вақт тартибига кура тақдим этишда эсда олиб қолиш хажми ўзгармасдан қолаверганлиги табиийдир. Ҳозирги пайтда турли хилдаги билиш ва мнемик вазифалар қисқа муддатли эсда олиб қолишнинг маҳсулдорлигига турлича таъсир кўрсатишдан далолат берэдиган маълумотлар олинган. Бу маълумотлар қисқа муддатли эсда олиб қолиш одатда у ўрганилган ўша вақт оралиғида ақалли бевосита эсда олиб қолиш ҳам бўла олмаслигини кўрсатади.

Қисқа муддатли эсда олиб қолиш шароитларида ҳал этилиши учун автоматлаштирилган ҳаракат усуллари қўлланиладиган вазифаларгина маҳсулдор бўлиши аниқланди. Материални ўзлаштиришнинг кенгайтирилгап усулларини қўлланишни тақозо этадиган вазифалар қисқа муддат мобайнида тақдим қилинган шароитда эсда олиб қолишнинг самарадорлигини пасайтириб юборади. Шунга асосланиб қисқа муддатли эсда олиб колишни маълум вақт оралиғида кишининг материал билан ишлаш фаолиятида факат автоматлаштирилган усулларни қўлланиб ишлаш имконини берувчи зсда олиб қолиш деб таърифлаш мумкин.

Оператив эсда олиб қолиш деб аталздиган эслаб қолишии қисқа ва узоқ муддатли эсда олиб қолиш ўртасидаги оралик даражаларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Оператив эсда олиб қолишни кишининг одатдаги ҳаракатларига хизмат қилувчи хотира жараёни деб таърифлаш мумкин. У киши бажараётган ҳаракатнинг ҳар бир конкрет жараёнида бирон натижага эришиш шароитларидан бири сифатида юз беради.

            Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оператив хотиранинг хусусиятлари (ҳажми, аниқлиги, лабиллиги ва бошқалар), бир томондан, хизмат кўрсатилаётган фаолиятнинг мазмуни ва тузилишига боғлиқ бўлса, иккинчидан унинг шаклланганлик даражасига боғлиқдир.

Оператив хотиранинг унумлилигини ва, демак, у хизмат кўрсатаётган фаолиятнинг муваффақкятлилигини таърифлашда хотиранинг бизга ҳозиргача маълум булган оператив бирлик-лари, яъни унда ҳаракйт мақса.дларига эришиш жараёнида сақланиб турадиган муайян хажмдаги материал марказий ўринни эгаллайди, Хотиранинг оператив бирликлари ҳар хил даражада бўлиши мумкин. Мақбул даражадаги оператив бирликни шакллантириш — оператив хотиранинг ва у хизмат кўрсатадиган фаолиятнинг унумлилигини оширишда асосий воситадир.

Оператив эсда олиб қолиш даражасида ахборотнинг қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага ўтиш жараёнини кузатиш мумкин. Масалан, бир-бирига боғланиб келадиган матнни ўқиётганимизда ҳарфларнинг моҳиятини улар сўзларгз бирлаштирилганига қадар, сўзларнинг моҳиятини улар гапларга бирлаштирилганига қадар хотирамизда сақлаб туришимиз керак ва ҳоказо. Бу жараёнлардан ҳар бири амалга оширилиб бўлгандан кейин уларга тегишли конкрет моҳият унутилади (олдинги саҳифанинг учинчи абзацидаги иккинчи гап қандай сўзлар билан бошланганини эслай олмаймиз). Бироқ борди-ю, оралиқ жараёнларда «ишлатилган» материал тамомила унутилиб кетадиган бўлса, у ҳолда ҳар бир жараёндаи кейин ҳаракатни давом эттириш амри маҳол бўлиб қоларди. Ҳар бир юқорироқ даражага тегишли маъно филвтри системасидан ўтказилган жузъий маъноларни ўзида бирлаштирадиган янада умумийроқ маънолар ўтказилиб туради.

Узоқ муддатли хотирага шахс фаолиятининг ҳаётий муҳим мақсадларига эришишда тактик жиҳатданеина эмас, балки стратегии жихатдан аҳамият касб этган ахборот келиб туради. Узоқ муддатли эсда олиб қолиш киши фаолиятининг қонуний маҳсули бўлиб, ҳаракатлар билан шунчаки қўшилиб келадиган «из қолдирувчи» самара ҳисобланмасдан, балки энг аввало. унинг кечиши учун ички зарурий шарт сифатида шаклланади. Бошқача сўзлар билан айтганда, ҳар қандай материалнинг эсда олиб қолиниши — бундан олдинги ҳаракатнинг маҳсули ва шу билан бирга келгуси ҳаракатни амалга ошириш воситаси ҳамдир.

 

Ихтиёрсиз ва  ихтиёрий эсда олиб, колиш

 

Эсда олиб қолиш жараёнларини ўзига жалб этган фаолиятнинг мақсадларига мувофиқ эсда олиб қолишнинг иккита асосий тури: ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсда олиб қолиш фарқ қилинади.Ихтиёрсиз эсда олиб қолиш — билиш ва амалий ҳаракатларни амалга оширишнинг маҳсули ва шартидир. Бунда эсда олиб қолиш ўз ҳолича бизнинг мақсадимиз сифатида юзага чиқмаганлиги сабабли  беихтиёр  эсимизда  олиб  қолинган жамики  нарсалар  хусусида  одатда  «Узидан-ўзи    эсда   сақланиб долган экан» деймиз. Аслида эса бу фаолиятимизга хос хусусиятлар   билан   боғлиқ  ҳолдаги   қатъиян   қонуний   жараёндир. Тадқиқотлар  шуни кўрсатадики,    ихтиёрсиз эсда олиб  қолиш унумли  бўлиши учун  муайян  материалнинг фаолиятда  тутган урни  муҳим  аҳамиятга эгадир.    Агар материал    фаолиятнинг асосий мақсади мазмунига кирган бўлса, у ўша мақсадга эришиш шартларига ва усулларига жало этилган ҳолдагига нисбатан, яхшироқ эсда олиб қолинади.

Тажрибаларда синф ўқувчиларига ва студентларга арифметикадан битта оддий масалани ечиш вазифаси берилди. Ҳар иккала ҳолда ҳам синалувчилар учун кутилмаганда масалаларнинг шартлари ва сонларини эсга тушириш тавсия этилди. Синф ўқувчилари студентларга қараганда қарийб уч баравар куп сонларни эсда олиб қолишди. Бу ҳол биринчи синф ўқувчиларида қўшиш ва айириш кўникмаси ҳали малакага айланмаганлиги билан изоҳланади. I синф ўқувчилари учун у бирор мақсадга қаратилган мазмунга эга бўлган иш ҳисобланади.

Сонлар билан ишлаш бу иш-ҳаракат мақсадинкнг мазмунини ташкил этган бир ҳолда студентларда у иш-ҳаракат мақсадининг эмас, балки усулинкнг мазмунига қаратилган эди. Фаолиятда турли хил мавқени эгаллайдиган материал турли хилдаги аҳамият касб этади. Шу сабабли у турлича мўлжал олишни талаб қилади ва ҳар хил даражада мустаҳкамланади. Асосий мақсад мазмуни янада фаолроқ мўлжал олишии тақозо этади ҳамда фаолиятнинг эришилган натижаси сифатида амалий мададга эга бўлади ва шунинг учун ҳам мақсадга эришиш шартларига қараганда яхшироқ эслаб қолинади.

Махсус тадқиқотлар ўтказилганда олинган фактлар    шуни кўрсатадики, фаолиятнинг асосий максадидан урин олган материал  унда  қанчалик  мазмунли  боғланишлар  ҳосил    бўлса, шунчалик тез эсда олиб қолинади.

Уқувчиларнинг матнни ихтиёрсиз эсда олиб қолиши ўрганилган бир тадқиқот жараёнида   уларнинг матнни   англаб   етишлари талаб   қилинган эди. Шунда жуда ҳам осой матнни эсда олиб қолиш ўртача қийин матнга қараганда оғирроқ кечиши маълум бўлди. Қийин ыатн эса унинг устида иш олиб   боришнинг ушбу матннинг тайёр ҳолидаги планидан фойдаланишга қараганда анча фаол усули қўлланилган тақдирда яхшироқ эсда олиб қолинган.

Шундай экан, фаол ақлий иш олиб боришга    ундайдиган материал ихтиёрсиз равишда яхширок эслаб қолинади.

Маълумки, биз ўзимиз учун айниқса муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлган, бизда қизикиш еа ҳис-ҳаяжон уйготган нарсаларни ихтиёрсиз равишда тўлалигича ва мустаҳкам, баъзан эса умрбод эсда олиб қоламиз. Бажараётган вазифамиз мазмунига қанчалик манфаатдорлик билан муносабатда бўлсак, ихтиёрсиз эсда олиб қолишимиз ҳам шунчалик унумлироқ бўлади. Жумладан, агар ўқувчини дарс қизиқтирадиган бўлса, у дарс мазмунини шунчаки «тартиб-интизомга риоя қилиб» тинглаган ўқувчига қараганда яхшироқ эсда олиб қолади. Таълим беришда билимларни ихтиёрсиз эсда олиб қолишнинг юксак унумлилиги шарт-шароитларини махсус ўрганиш шуни кўрсатадики, бундай муҳим шарт-шароитлардан бири ўқув фаолиятининг ички, хусусан билиш мотивларини вужудга келтиришдан иборатдир. Бунга уқув вазифалари системасинн махсус равишда ташкил этиш ҳисобига эришилади. Бунда эришилган хар бир натижа бундан кейинги ҳар бир натижага эришиш учун зарур восита бўлиб чиқади.

Ихтиёрий эсда олиб колиш — махсус мнемик ҳаракатлар, яъни асосий мақсади эсда олиб қолишдан иборат бўлган ҳаракатлар маҳсулидир, Бундай тарздаги ҳаракатнинг маҳсулдорлиги ҳам унинг максадлари, сабаблари ва уни амалга ошириш усулларининг хусусиятлари билан боғлиқдир. Бунда махсус ўтказилган тадқиқотлар материални айнан, тўла ва изчил эслаб қолиш вазифасининг аниқ қилиб қўйилиши ихтиерий эсда олиб қолишнинг асосий шартларидан бири эканлигини кўрсатди. Турли хилдаги мнемик мақсадлар эсда олиб қолиш жараёнининг характерига, унинг ҳар хил усулларини танлашга таъсир қилади ва шунга боғлиқ ҳолда унинг натижаларига ҳам таъсир кўрсатади.

Тадкикотлардан бирида укувчиларга иккита хикояни эслаб колиш таклиф этилди. Биринчи хикоянинг канчалик эсда олиб колингани эртасигаёк текшириб куриладиган булди, иккинчи хикояга келганда, узок вакт эсда олиб колиш кераклиги айтилди. Аслида эса хар иккала хикоянинг кандай эсда олиб колингани орадан турт хафта утгандан кейин текширилди. Шунда иккинчи хикоянинг биринчисига нисбатан анча яхши эсда колгани аникланди. Факат имтихондан утиш учун пухта ва узок сакланиб колишини уйламай эсда олиб колинадиган материалнинг канчалик тез эсдан чикиб кетиши хаммага маълум.

Шундай қилиб, мнемик вазифанинг ролини эсда олиб қолиш мақсадининг таъсири билангина чеклаб қўймаслик керак. Ҳар хил мнемик вазифалар эсда олиб қолишнинг тегишли усуллари танланишини шарт қилиб қўйган ҳолда материалда, унинг мазмунида, тузилишида, унинг ифодаланиш тили, шакли ва шу кабиларда турлича мўлжал олишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам ўқув-тарбия ишида ўқувчиларга вазифа табақалаштирилиб, айнан нимани ва қандай қилиб эсда олиб қолиш керак деган тарзда берилиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Ихтиёрий эсда олиб қолишда эсда олиб қолишга ундовчи сабаблар катта роль ўйнайди. Хабар қилинаётган ахборот тушунилиши ва ёд бўлиб қолиши мумкин, лекин ўқувчи учун барқарор аҳамият касб этмасданоқ тезда унутилиб кетиши ҳам мумкин. Бурч ва масъулият ҳисси етарли даражада оширилмаган одамлар эсда олиб қолишлари лозим бўлган нарсаларнинг кўпини аксарият ҳолларда унутиб қўядилар.

Эсда олиб қолишнинг рационал усулларидан фойдаланиш ихтиёрий эсда олиб қолиш маҳсулдорлигини таъминлайдиган шарт-шароитлар орасида асосий ўринда туради. Билимлар фактлар, тушунчалар, фикр-мулохазаларнинғ муайян системасидан иборат бўлади. Уларни эсда олиб колиш учун маълум бир мазмундаги бирликларни ажратиб олиш, улар ўртасида боғланишлар ўрнатиш, тафаккурнинг озми-кўпми даражада ри-вожланган жараёнлари билан боғлиқ мантиқий усулларни қуллаш лозим. Тушуниш мантиқий, англанилган эсда олиб қолишнинг зарур шартидар. Тушуниб етилган нарса кишининг илгари ўзлаштириб олган билимлари билан, унинг ўтмишдаги тажрибаси билан мазмунан боғлиқлиги учун ҳам эсда тезроқ ва пухтароқ олиб қолинади. Тушуниб етилмаган, ёхуд ёмонроқ тушунилган нарсалар, аксинча, киши онгида доимо унинг ўтмишдаги тажрибаси билан мазмунан боғланмаган қандайдир алоҳида бир нарса сифатида гавдаланади. Тушунилмаган материал одатда ўзига нисбатан қизиқиш уйготмайди.

Ёд олинаётган материалнинг планини тузиш — мантиқий жиҳатдан эсда олиб қолишнинг энг муҳим усулларидан биридир. У қуйидаги уч ҳолатни ўз ичига олади: 1) материалнинг таркибий қисмларга бўлиниши; 2) уларга сарлавха ўйлаб топиш ёки материалдаги ушбу қисмнинг бутун мазмуни билан осонгина богланадиган бирон бир таянч нуқтасини ажратиб кўрсатиш; 3) қисмларни уларнинг сарлавҳаларига ёки ажратиб кўрсатилган таянч нуқтадарига биноан богланишларнинг ягона занжирига боғлаш. Алоҳида фикрларни ва гапларни мазмунли қисмларга бирлаштириш эсда олиб қолинадиган материалнинг ҳажмини камайтирмаган холда эсда олиб қолиниши лозим бўлган бирликлар сонини қисқартиради. Эсда олиб қолиш яна шунинг учун хам осонлашадики, план тузилиши натижасида материал аниқ-равшан, бўлакларга ажратилган ва тартибга солинган шаклга эга бўлади. Шу туфайли ўқиш жараёнииинг ўзидаёқ у фикрда осонгина ўрнашиб қолади.

Материални тушуниб етиш учун тузилган пландан фарқли ўлароқ, уни эсда олиб қолишга мўлжалланган планда материал яна ҳам майда бўлакларга ажратилади, бунинг устига нималар қайта эсга туширилиши кераклигини сарлавҳаларнинг ўзи кўрсатиб ва эслатиб туради, шунинг учун ҳам улар ўз шаклига кура кўпинча чала-ярим, узуқ-юлуқ бўлади.

Мантиқий эсда олиб қолиш усули сифатидаги қиёслаш катта аҳамиятга эгадир. Объектлардаги фарқларнинг таъкидланиши айниқса муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳол зсда олиб қолишнинг ихтисослашувини таъмин этади ва объектларнинг тимсолларини қайта эсга туширилишкни қайси йўл билан амалга ошириш кераклигини кўрсагади. Объектлар ўртасида фақат умумий ва айниқса кенг миқёсдаги богланишлар ҳосил қилиш уларнинг яна қайта эсга туширилишини қийинлаштириб қўйиши мумкин. Қайта эсга туширишдаги қийинчилик тугилиши куп жихатдан ана шу ҳол билан изоҳланади (масалан, Чеховнинг «йилқи сифат фамилия» ҳикоясидаги Овсовнинг фамилияси).

Объектлар ўртасидаги фарқлар қанчалик яққол билиниб турган бўлса, уларнинг эсда олиб қолиниши ҳам шунчалик тез ва лухта бўлади. Шу сабабли объектларни қиёслашни яққол билиниб турган фарқларидан бошлаш керак ва фақат шундан кейингина камроқ сезиладиган фарқларга ўтиш мумкин. И. П. Павлов тажрибалар ўтказиш натижасида муайян қўзғатувчи таъсирига нисбатан нерв боғланишлари қўзғатувчи ўзича куп марталаб таъсир қилганида эмас, балки у дам-бадам таъсир қилиб, биринчи қўзғатувчи билан ўхшаш ва қайта-қайта таъсир қилмаётган бошқа бир қўзғатувчига қарама-қарши қилиб қўйилганда тез ҳосил бўлиши ва бундай боғланишларнинг анча мустаҳкам бўлиши ҳақидағи хулосага келган эди.

Ихтиёрий эсда олиб қолишнинғ материални таснифлаш, системалаштириш каби анча мураккаб усуллари ҳам объектларнинг ўхшашлиғи ва фарқланишига кура ҳосил бўладиган боғланишларга асосланади.

Материал устида тимсолий боғланишларга кенг таянилган ҳолда мантиқий иш олиб бориладиган бўлса, бу эсда олиб қолишнинг англаб етилганлигини ва мустаҳкамлигини оширади. Шунинг учун ҳам мумкин бўлган жойда ўзимизда эсда олиб қолинаётган материалнинг тегишли тимсолларини ҳосил қилишимиз, уларни материалнинг мазмуни билан боғлашимиз керак.

Эсда олиб қолиниши зарур бўлган мазмунни киши ўзига ўзи қайта айтиб бериш шаклидаги қайта эсга тушириш эсда олиб қолишнинг муҳим воситаларидан биридир. Лекин бу усулга, айниқса материал мураккаб, тушунилиши қийии бўлган ҳолларда, материал олдин тушуниб англаб олинғандан кейин мурожаат қилинғандагина фойда беради. Материални ўз сўзингиз билан қайтариш унинг тушуниб етилишини осонлаштиради. Яхши тушуниб етилмаган материал одатда «бетона» тил шакллари билан боғланган бўлади, яхши тушуниб етилган материал «ўз тилимизга» осонгина «кўчади».

Қайта эсга тушириш, айниқса материални ёд олиш жараёнида эсда олиб қолишни тезлаштиради, уни мақсадга мувофиқлаштиради, негаки, қайтариб айтиш давомида ўзимизнинг заиф томонларимизни аниқлаб оламиз, ўзимизни-ўзимиз назорат қилиб борамиз. Муҳими, қайта эсга тушириш танишиб чиқиш билан алмаштириб қўйилмаслиги керак. Танишиб чиқиш эсга туширишдан кура осонроқ. Лекин фақат яна қайта такрорлай олишимиз, эсга тушира олишимиз мумкинлиги ўз билимларимизга муқаррар ишонч тугдиради.

Уз ҳажмига кура куп марталаб такрорлашни талаб қиладиган ўқув материали уч хил усул билан ё қисмларга бўлиниб, яъни қисман эсда олиб қолиш, ёҳуд бутунлайича барчасини, янъи яхлит ҳолида эсда олиб қолиш, ёки ҳаммасини ва қисмларга ажратиб, аралаштирилган ҳолда эсда олиб қолиш усуллари билан эсда олиб қолиниши мумкин. Мақсадга энг мувофик усул бирлаштирилган ҳолда эсда олиб қолиш бўлиб, қисмларга ажратилган ҳолда эсда олиб қолиш камроқ даражада тўрри келади. Қисман эсда олиб қолишда яхлит бир материалнинг умумий мазмунини эсда олиб қолиш мўлжалланмаган бўлади ва шунинг учун хам алоҳида қисмлар бир-биридан ажралган ҳолда ёд олинади. Бу эса ёд олинган нарсанинг тезда эсдан чиқиб кетишига олиб келади. Яхлит ҳолда эсда олиб қолиш усули анча унумлироқдир. Бу усулга биноан материалнинг умумий мазмунидан фойдаланиладики, у материалнинг алоҳида қисмлари ўзаро боғланган ҳолда тушунилишини ва эсда олиб қолинишини енгиллаштиради. Ленин бу қисмлар эсда олиб қолиш қийинлиги билан бир-биридан фарқ қилиши мумкин, бунинг устига материалнинг ўрта қисми, айниқса ҳажми катта бўлганда, унинг бош қисмига ва охирги қисмига қараганда ҳамиша яхши эслаб қоливмайди. Бу ўринда ёд олишнинг аралаш ҳолдаги усули қўлланилиши мумкин. Бунда бутун материал олдинига яхлит ҳолида тушуниб ва англаб олинади, ушбу жараён давомида у алоҳида қисмларга ҳам ажратиб чиқилади, сўнгра алоҳида қисмлар, айниқса бирмунча қийин қисмлар ёд олинади, охирида эса материал яхлит ҳолида яна бир бор такрорланади.

Ед олишнинг бундай усули материалнинг бутун мазмунини билиб олиш, унинг цисмларини группаларга ажратиш, группалар ичидаги муносабатларни, группалараро боғланишларни англаш каби жараёнларни ўз таркибига оладиган механик ҳаракатнинг тузилим хусусиятларига кўпроқ даражада мос келади.

Қайта эсга тушириш мумкинлиги эсда олиб қолишнинг мустахкамлиги белгиси бўлиши шарт эмас. Шу сабабли ўқитувчи ўқувчилар такрорлаш йўли билан билимларни эсда тобора мустаҳкамроқ сақлаб қолишга эришишлари ҳақида ҳамиша қайгуриши керак. К. Д. Уишнскийнпнг сўзлари билан айтганда, билимларнинг такрорланиши тўғрисида уларнинг мустаҳкам эгалланиши ҳақида ғамхўрлик қилмайдиган ўқитувчини юкни чала-чулпа боғлаб кетаётган ширакайф аравакашга ўхшатиш мумкин: у орқасига ўгирилиб қарамасдан, аравасини ҳадеб олга чоптиргани ва олис йўлни босиб ўтгани ҳақида мақтангани билан манзилга қуп-қуруқ аравада келади.

Лекин материал англаб ва тушуниб етилган ҳолда, фаол такрорланган тақдирдагина самарали бўлади. Акс ҳолда бу механик тарздаги эсда олиб қолиш бўлади. Шунинг учун такрорлашнинг энг яхши тури — ўзлаштирилган материални кейинги фаолиятга жалб этишдан иборатдир. Экспериментал таълим тажрибаси шуни кўрсатдики, программадаги материал махсус қатъий вазифалар системасига уюштирилганда (бундан олдинги ҳар бир босқич кейингисини ўзлаштириш учун зарур қилиб қўйилса) материалнинг муҳим қисми ўқувчининг фаолиятида ҳар гал янги даражада ва янгича богланишларда муқаррар равишда такрорланиб туради. Бундай шароитда керак-ли билимлар ҳатто ёд олинмасдан ҳам, яъни ихтиёрсиз равишда мустаҳкам эсда олиб қолинаверади. Илгари ўзлаштирилган билимлар янги билимлар мазмунига жалб этила бориб, фақат янгиланиб қолмасдан, балки сифат жиҳатидан ўзгаради, бошқача тарзда англанилади.

 

Билимларнинг ўзлаштирилишида ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсда олиб   қолишнинг ўрни.

 

Таълим беришда фақат ихтиёрий эсда олиб қолишга эмас, балки ихтиёрсиз эсда олиб қолишга ҳам тайаниш керак. Уларни қиёслаб ўрганиш ҳар бири ҳам ғоят катта фойда келтирадиган муҳим шарт-шароитларни кўрсатиб берди. Бу хилдаги ўрганиш натижалари ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришларида ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсда олиб қолишнинг тутган ўрнини аниқлаш имконини беради.

Объектларни (карточкаларда тасвирланган нарсаларни) таснифлаш жараёнида, яъни фаол ақлий фаолият жараёнида уларнинг ихтиёрсиз эсда олиб қолиниши материални фақат идрок этишга асосланган ҳолда амалга ошириладиган ихтиёрий эсда олиб қолишга нисбатан яхшироқ натижаларга олиб келди. Худди шунингдек, ўқувчилар нисбатан мураккаб матннинг мазмунини тушуниб етиш учун план тузиб олганларида уни матнни оддий ўқиб чиқишгагина таянган ҳолда ихтиёрий эсда олиб қолишга қараганда яхшироқ эсда олиб қолишди. Бинобарин, ихтиёрий эсда олиб қолиш материал устида иш олиб боришнинг мазмунлироқ ва фаолроқ усулларига таянган такдирда у бундай усуллардан фойдаланмасдан ихтиёрий эсда олиб қолишга нисбатан. бир мунча унумлироқ бўлади.

Материал устида бир хил усулда иш олиб борилаётган шароитлэрда (масалан, объектларни таснифлашда) мактабгача тарбия ёшидаги ва кичик мактаб ёшидаги болаларда ихтиёрсиз эсда олиб қолиш анча унумли бўлиб қолгани ҳолда, ўрта синф ўқувчилари ва катта ёшли кишиларда бу аста-секин ўз устунлигини йўқотади, уларда ихтиёрий эсда олиб қолиш тобора унумлироқ бўла боради. Ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсда олиб қолишнинг унумлилиги нисбатида юз берган бу ўзгаришлар билиш ва мнемик ҳаракатлар ўртасида уларнинг шаклланиш жараёнида ҳосил бўладиган мураккаб боғланишлар билан изоҳланади. Мнемик ҳаракатлар билиш ҳаракатлари замирида шаклланиб, улардан орқароқда туради. Таснифлаш билиш ҳаракати сифатида шаклланишнинг муайян даражасига кўтарилган тақдирда эсда олиб қолиш усули ролини ўйнаши мумким. Таснифлашни ўрганиб олгандан кейингина бу ақлий ҳаракатни ихтиёрий эсда олиб қолиш усули сифатида қўлланса бўлади. Бу қонуният тайёр пландан фойдаланилган ёки мустақил план тузиб олган ҳолда ишлаш усуллари билан матнни ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсда олиб қолиш юзасидан ўтказилган тажрибаларда ҳам намоён бўлди.

Ихтиёрсиз эсда олиб қолиш материал фаол тушуниб етилишини тақозо қиладиган пайтларда ўқувчилар томонидан билиш жараёни билан боғлиқ вазифани бажариш чогида энг юқори унумдорлигига эришилган бўлади. Бундай ҳолларда ихтиёрий эсда олиб қолишдан кура ихтиёрсиз эсда олиб қолиш бир мунча унумли бўлиб чиқади,    негаки, тушуниб етиш    жарабнини мнемик  вазифани   бажариш   билан   бирга   қўшиб  олиб  бориш ҳийин ёки мутлақо мумкин эмас. Ихтиёрий эсда олиб қолиш материалнинг тушуниб етилишн  мнемик вазифани  бажаришга тамомила бўйсундирилиши  мумкин бўлган пайтларда  энг юксак унумдорлилик даражасига кўтарилади. Янги материал ўрганилаётган   пайтда   ихтиёрсиз   эсда   олиб     қолишга   таянган ҳолда    ишлаш   керак,   материални   мустаҳкамлашга  келганда эса  мнемик вазифа қўйилиши    лозим. Шундай    қилиб, билиш ва мнемик вазифаларни ажратиб олиш ва фарқлаш билимларнинг эсда олиб қолинишига раҳбарлик қилишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.

 

III. 11.5.   Қайта эсга тушириш

 

Қайта эсга туширимни психиканинг илгари мустақкамланган мазмунини узок муддатли хотирадан чикариб олиш ва уни амалий хотирага ўтказиш йўли билан актуаллаштирилиши содир бўладиган хотирлаш жараёни сифатида таърифлаш мумкин.

Актуаллаштириш жараёни (илгари ўзлаштирилган материални қайта тиклаш) содир бўлишининг турлича қийинлик ёки осонлик даражаси билан: бизни қуршаб турган нарсаларни «автоматик» равишда танишдан то эсдан чиқариб юборилган нарсаларни қаттиқ қийналиб эсга туширишга қадар даражаси билан таърифланиши мумкин. Шунга кура қайта эсга тушириш жараёнининг ичида унинг ҳар хил турларини алоҳида ажратиб кўрсатган холда уларни қуйидагича тартибда жойлаштириш мумкин: таниш, хусусан қайта эсга тушириш (у ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлиши мумкин) ва эслаш. Бунда шахснинг тарихий хотираси бўлмиш хотирлаш алоҳида урин эгаллайди.

 

Таниш

 

Таниш бирон бир объектна такроран идрок қилиш шароитида қайта эсга тушириш демакдир. Таниш катта хаётий аҳамиятга эга. Таниш бўлмаганда биз ҳар гал нарсаларни аввалдан таниш бўлган нарсалар деб эмас, балки янги нарсалар деб идрок қилган бўлур эдик. Таниш ҳамиша бизнинг тажрибамизни теварак-атрофимиздаги объектларни идрок қилишимиз билан боглайди ва бу билан бизга атрофимиздаги воқеликда тўгри мўлжал олиш имконини беради.

Таниш ўзининг аниқлиги, яқколлиги ва тулалигига кура ҳар хил бўлади. У ихтиёрсиз ёки ихтиёрий жараён тарзида амалга оширилиши мумкин. Одатда таниш тўлақонли, яққол ва муайян тарзда юз берса, у бир лахзалик ихтиёрсиз ҳодиса тариқасида амалга оширилади. Идрок этиш жараёнида илгари биз идрок қилган нарсани ихтиёрсиз равишда, бирон бир куч-ғайрат ишлатмасдан, ўзимиз сезмаган ҳолда таниб оламиз. Ихтиёрсиз таниш кишининг ҳар кунги фаолияти билан қўшилиб кетади. Бироқ таниш жуда ҳам чала-ярим ва шунинг учун ноаниқ бўлиши мумкин. Жумладан, бирон кишини кўрганимизда уни ўзимизга «танишдек ҳис қиламиз», лекин уни биз илгари билган кишига айнан ўхшатишга ожизлик қиламиз. Шундай ҳолатлар бўладики, биз кўриб турган кишимизни таниймиз, лекин илгари уни қандай шарт-шароитларда идрок этганимизни эслай олмаймиз. Ғоят чала-ярим ёки етарли даражада тўла бўлмаган таниш ҳолларда бу жараён мураккаб ихтиёрий тус олиши мумкин. Объектни идрок қилишга таянган ҳолда уни билишимизни аниқлаб олиш мақсадида атайлаб турли хилдаги ҳолатларни эсга туширамиз. Бундай ҳолда билиш қайта эсга тушириш жараёнига эйланиб қолади.

 

Ихтиёрсиз ва   ихтиёрий қайта эсга тушириш

 

Аслида қайта эсга тушириш, танишдан фарқли ўлароқ, қайта эсга туширилаётган объектни қайта идрок қилинмаган ҳолда амалга оширилади. Қайта эсга тушириш, гарчи бу фаолият қайта эсга туширишга атайлаб йўналтирилган бўлмаса ҳам, одатда киши муайян пайтда амалга ошираётган фаолиятининг мазмунидан келиб чиқади. Бундай тарзда қайта эсга тушириш ихтиёрсиз эсга тушириш бўлади. Бироқ у ўз-ўзидан бирон бир турткисиз юз бермайди. Нарсаларнинг идрок этилиши ўз навбатида, муайян ташқи таъсирлар остида ҳосил бўлган тасаввурлар, ўй-фикрлар ихтиёрсиз эсга туширишга туртки бўлади. Ихтиёрсиз қайта эсга тушириш ҳатто тасодифий идрок қилинган объектлар туфайли содир бўлган тақдирда ҳам, алғов-далғов бўлмасдан, балки йўналтирилган тусда бўлади. Бунда қайта эсга туширилган тимсоллар ва ўй-фикрларнинг йўналиши хамда мазмуни бизнинг ўтмишдаги тажрибамизда таркиб топтан богланишлар билан белгиланади.

«Бизнинг болалигимиз ўтган зеки уйда,— деб ёзган эди И. М. Сеченов,— унинг ҳар бир бурчаги ўтмиш манзаралари билан тўлиб тошган... воқеалар ва қиёфалар уларни қуршаб турган ташқи вазият билан қўшилиб, хотирада ўрнашиб қолган ҳолда худди ёд олинган шеър каби чамбарчас борланган гуруҳ ёки уюшмани ташкил қилади ва бундай гуруҳлар уларнинг исталган бир бўғинига ишора қилиниши биланоқ қайта эсга туширилиши мумкин...». Баъзида қайта эсга туширишга сабаб бўлган турткини биз пайқамай қоламиз ва шундай пайтда қайта эсга тушириш бизга гўё ўз-ўзидан содир бўлгандек туюлади.

Ихтиёрсиз эсда олиб қолиш объектларни тасодифий идрок қилиш билан юзага келмай, балки у муайян пайтда киши ба-жараётган маълум бир фаолиятнинг мазмуни билан юзага келса йўналтирилган ва уюшган бўлиши мумкин. Жумладан, кишида ўқиган китобнинг мазмуни таъсири остида унинг ўтмишдаги тажрибасини ихтиёрсиз тарзда қайта эсга тушириши анча йўиалтирилган ва уюшгзн бўлади. Бундан чиқадиган хулоса шуки, ихтиёрсиз эсга туширишни худди ихтиёрсиз эсда олиб қолиш каби бошқариш мумкин ва лозим. Уқитувчи дарсни қанчалик системали ва мантиқий қилиб ташкил этса, ўқувчиларнинг дарс пайтида ўтмишдаги тажриба мазмунини ихтиёрсиз эсга туширишлари ҳам шунчалик куп даражада уюшган бўлади.

Ихтиёрий қайта эсга тушириш киши қайта эслаш юзасидан ўз олдига кўядиган вазифага    кура содир бўлади. Материал яхши мустахкамланган ҳолларда у осонгина қайта эсга тушади. Бироқ    баъзан керакли    нарсаларни    эслай олмаймиз ва бунда муайян қийинчиликларни енгиб фаол қидирув ишларини олиб боришимизга тўғри келади. Бундай қайта эсга тушириш эслаш дебаталади,

Эслаш ҳам худди ихтиёрсиз эсда олиб қолиш каби    жуда мураккаб ақлий иш бўлиши мумкин. Яхши эслай олишга ўрганиш  лозим   бўлади.   Ўз    билимларидан  самарали    фойдалана олишга тайёрлик ана    шунга боғлиқдир.  Одатда,  яхши    эсда олиб қолиниши яхши қайта эсга туширилишини таъминлайди. Лекин эслашнинг муваффақиятли бўлиши, куп жиҳатдан, эслаш қандай шароитларда  ва  қандай  амалга  оширилганига  боғлиқ бўлади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эслашнинг муваффақиятлилиги қайта эслаш юзасидан қўйилган вазифанинг мазмуни қанчалик яққол ва аниқ англаб олинишига боглиқдир. Эслашда қийинчилик туғилгандай бўлса, қайта эслаш юзасидан қўйилган вазифа тўғрисидаги кенг билимлар доирасидан тобора торроқ билимлар доираси сари, хусусан, қайта эслаш вазифаси сари ҳаракат қилиш зарур. Бунда қайта эсга туширилган нарсаларни қайта эсга тушириш лозим бўлган нарсалар билан солиштириб, боғланишларни таққослаб кўришдан кенг фойдаланиш керак. Эслаш ҳам эсда олиб қолиш каби танлаш характерига эга. Яхши англанилган ва нутқда аниқ ифодаланган қайта эслаш вазифаси эслашнинг бундан кейинги йўналишини бошқаради, хотирамиздан керахли материални танлаб олишга ва ёрдамчи богловчиларни тўсишга ёрдам беради.

Эслашнинг муваффақиятлилиги эслашнинг қандай усулларидан фойдаланилганига боғлиқдир.  Эслаш усуллари орасида энг муҳимлари қуйидагилардан  иборат:  эсланиши  лозим  бўлган  материалнинг  планини  тузиш;   ўзида  тегишли  объектларнинг образларини фаол намоён қилишга интилиш, керакли нзрсани қайта эсга туширишга бошқа йўллар билан олиб келувчи билвосита боғланишларни атайлаб ҳосил қилиш.

Эслашнинг муваффақиятлилиги эслаш вазифасини бажаришнинг қанчалик асослаб берилганига жиддий равишда боглиқдир.

Эслаш ўтмишдаги таъсиротларни    оддий  қайта эсга туширишдан иборат эмас.  Илгари ўзлаштирилган  билимлар  канта эсга  туширилганида   янги  билимлар  билан  боғланади,  янгича   тартибга солинади, чуқур англаб олинади. Қайта эсга тушириш ҳодисасига эслаш имкониятига ишонч катта таъсир кўрсатади.

 

Хотирлаш

 

Хотирлаш ўтмишимизнинг вақт ва фазодан муайян урин, олган тимсолларини цайта эсга туширишдап иборатдир. Хотирлашда биз ўтмиш объектларини фақат қайта эсга туширибгина колмай, балки уларни муайян вақт ва жойга мансуб ҳисоблаймиз, яъни биз уларни қаерда, қачон ва қандай шароитларда идрок қилганимизни эслаймиз, уларни ҳаётимизнинг муайян даври билан боғлаймиз, бу объектларнинг даврий изчиллигини англаймиз.

Ҳар бир кишининг ҳаёт тарихи ижтимоий хает билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий ҳаёт ҳодисалари эса киши хотираларининг мазмунини вақтда жойлаштириш учун таянч пунктлари болиб хизмат қилади. Бирон нарсани хотирлар эканмиз, бу ҳодиса Октябрь 50 йиллиги арафасида бўлган эди, бу Улуғ Ватан урушидан сўнг бўлган эди ва шунинг кабилар деймиз. Хотирлаш, шунингдек қайта эсга туширилаётган ҳодисаларнинг мазмунини, уларнинг изчиллигини ва улар ўртасидаги сабабий боғланишларни англаш учун зарур бўлган мураккаб ақлий фаолият билан ҳам боғлиқдир. Шунинг учун ҳам хотираларимизнинг мазмуни ўзгармасдан қолмайди. У шахс йўналишининг эволюцияси билан боғлиқ равишда қайта қурилиб ва қайта англанилиб боради.

Хотирлаш кишининг шахсий ҳаётига у ёки бу тарзда боғлиқ бўлганлиги учун ҳам доимо бир қатор ҳиссиётлар билан бирга юз беради.

 

III. 11.6. Унутиш ва эсда сақлаш

 

Унутиш

 

Унутиш процесси озми ёки кўпми даражада чуқур бўлиши мумкин. Унутилган образлар ёки фикрларнинг актуаллаштирилиши шунга кура маълум даражада қийинлашади ёки умуман мумкин булмай қолади. Маълум материал шахс фаолиятига қанчалик кам қўшилса, актуал ҳаётий мақсадларга эришишда қанчалик аҳамияти камайиб борса, уни унутиш шунчалик чуқур бўлади. Бунда бирон материални эслай олиш мумкин эмас, бу материал батамом йўқолиб кетган, шахснинг тажрибасидан мутлақо чиқиб кетган, деган маъно чиқмайди. Материалнинг конкрет «фактик» формаси унутилади, лекин материалнинг муҳим, барқарор аҳамиятли мазмуни тегишли билимлар ва иш-ҳаракат формаларига қўшилиб кетади ва ана шу иш-ҳаракат формаларида умумлашган ҳолда қайта тикланади. И. II. Павловкииг тажрибаларида исботланганидек, сўниб қолган рефлекслар ўзларининг қайта тикланишлари учун аввал  бошда ҳосил қилинган рефлексларига қараганда камроқ такрорлашни талаб қилади. Бундан ташқари, сўниб қолган рефлекслар маълум шароитларда тормозланиш ҳолатидан халос бўлиши мумкин. Эсимиздан аллақачонлар чиқиб  кетгандек бўлиб  кўринган  нарсаларнинг  айрим  ҳолларда тўсатдан, кутилмаганда қайта эсимизга туши б қолиш  ҳодисаларининг  сабаби   ана   шунда.    Масалан,   бир   одам  жуда   куп йиллар илгари ўрганган ва ундан сўнг куп йиллар фойдаланмаслик натижасида эсидан    чиқиб  кетгандек  бўлиб    туюлган  немис тилида касаллик ҳолатида гапира бошлаган.

Принципиал  жиҳатдан олганда  унутиш   мақсадга   мувофиқ ҳодисадир. Шахснинг фаолияти таркибига қўшилиб, унинг учун аҳамиятли бўлиб қолган нарсалар унутилмайди. Фаолият таркибига қўшилиш материални инсон эҳтиёжи билан боглашнинг ва шундай экан, унутмаслик учун курашнинг ҳам ишончли воситасидир. Фаолият таркибига қўшилишнинг ана шундай усулларидан бири эсда сақланиши лозим бўлган нарсанинг мунтазам суръатда такрорланишидан иборатдир.

Бирмунча беқарор ва шу билан бирга вақтинчалик унутиш ланфий индукцияшт таъсири билан  боғлиқ бўлиши  мумкин. Жумладан, материални ёд олиш пантида, бегона ёт кучли қўзғатувчилар эсда олиб қолиш самаралилигини пасайтириб, янги нуваққат боғланишларнинг хосил қилинишини  ё қийинлаштириши, ёки илгари ҳосил қилинган боғланишларнинг изларинн кучсизлантириши    ва   бу   билан  унутишни   юзага     келтириши мумкин. Бундай унутиш олдинги фаолият (проактив, яъни «олдиндан таъсир қилувчи» тормозланиш, яъни кейинги фаолият дан ишлаб чиқилган ретроактив, яъни «орқага қараб ҳаракат ылувчи»   тормозланиш)   таъсири   билан   боғланганига   салбий таъсири ёрдамида ёки аксинча таъсири остида  пайдо бўлади. Агар олдинги ёки кейинги фаолият мураккаб ёки мазмун жихатидан ўзаро ўхшаш    бўлса,  тормозланиш    айникса    яққол нмоён бўлади.

Бундан муҳим педагогик хулосалар келиб чиқади. Биринчидан, бир материалдан бошқа материалга ўтишда кичкина анаффус қилиб, ақлий меҳнатдан дам олиш зарур. Иккинчидан, уй вазифаларни тайёрлашда имконият борича мазмун рҳатидан ўзаро камроқ ўхшашларини тайёрлаш лозим: масалан, адабиётдан сўнг тарихни эмас, балки алгебрани тайёрлаш я ррак. Дарс жадвалини тузишда хам ана шу қоидага риоя қилиш керак.

Проактив ва ретроактив тормозланиш қандайдир бир фаолият доирасида ҳам, жумладан, берилган материални ўрганиш   жраёнида намоён бўлиши мумкин. Маълумки, материалнинг ўта қисми олдинги ва охирги қисмларига қараганда ёмон эсда сраниб қолади,   материалнинг    ўрта  қисми,  агар    материал   хажми жиҳатидан катта бўлса, проактив ва ретроактив тормозланишнинг салбий таъсирига учрайди. Шунинг учун материал ўрта  қисми  куп  марта  такрорлашни талаб  қилади.  Бир меёрда, секинроқ суръат билан ишлашга риоя  қилиш зарур: дикқатни  предмет устида  узоқроқ тутиб  туриш  керак;   фақат шундагина қўзғатишлар  мияда  мустаҳкамланади.

            Вактинча унутиш тегишли мия пўстлоғи ҳужайраларининг зўриқиши натижасида пайдо бўладиган қаддан ортиқ тормозланиш сабабли ҳам юзага келиши мумкин. Толиққан пайтда эсда олиб қолишнинг кескин пасапиб кетиш сабаби ҳам шунда. Эсдан чиққан нарсалар ҳам нерв ҳужайралари нормал ишлай бошлаганидан сўнг қайта эсга туширилиши мумкин.

Манфий индукция ва ҳаддан ортиқ тормозланиш туфайли юзага келиши мумкин бўлган вақтинча унутиш билан реминисценция ҳодисаси боғлиқ бўлади. Бу нарса шунда ҳам намоён бўладики, хотирлаш кейинроқ амалга оширилганига қараганда янада тўлароқ амалга оширилган қайта эсга тушириш бирмунча тўлароқ бўлади. Бу нарса кўпинча ҳажм жиҳатдан каттароқ материални эсда олиб қолишда содир бўлади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, реминисценция катта ёшли одамларга қараганда болаларда кўпроқ учрайди. Уқув ишларида реминисценциянинг пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Материални эслаш учун бўлган ҳаддан ташқари кучли хоҳиш натижасида тормозланиш юзага келади. Вақт ўтгач, одам қандайдир бошқа иш билан бўлиб ва тормозланиш тарқалиб кетади, ана шундай пайтда эсга туширилиши лозим бўлган нарса баъзан хотирага келиб қолади.

Бинобарин, қайта эсга тушириш ва ҳатто таниш имкониятининг йўқлиги туда унутиш кўрсаткичи эмас. Уқишда вақтинча унутишни такрорлаш воситасида бартараф қилиш мумкин бўлган узоқ муддатли уқутишдан ажратиш мухим эканлигини фарқлаш керак. Баъзан ўқувчи билимларини баҳолашдаги тушунмовчилик шарт-шароитларни ҳисобга олмай, балки вақтинча унутишни узоқ муддатли унутиш деб ҳисоблаш билан боғлиқ бўлади. Бунда балки ўқитувчининг ўзи айбдор бўлиши мумкин.

Муваққат нерв боғланишларининғ узоқ муддат сақланиб қолиши учун аввало уларнинг мустаҳкамлик даражаси ахамиятлидир. Муваққат нерв богланишлари қанчалик кам мустаҳкамланган бўлса, улар шунчалик тез сўниб қолади ва аксинча. Демак, материални аввал бошданоқ пухта ўрганмоқ лозим. Пухта мустаҳкамланган нарса узоқ вакт эсда сақланиб қолади ва кам унутилади.

Мустаҳкамланаётган  материалга  қизикишаият  бўлиши   материални узоқроқ эсда сақлашга олиб келади.

 

Унутиш суръатлари

 

Унутиш   вақтга   боғлиқ  бўлади.   Буни    биринчи марта экспериментал равишда немис психологи Эббингауз (1850—1909) аниқлаган. Унинг кўрсатишича, унутиш материал ёд олингандан сўнг айникса тез рўй беради, ундан кейин эса унутиш анча секинлашади. Эббингауз бу қонуниятни айрим маъносиз бўғинларни унутиш устида олиб борган ишларида тасдиқлади. Ундан кейин ўтказилган куп сонли тадқиқотлар унутиш суръати материалнинг мазмунига, унинг қанчалик англанилганлигига боғлиқлигини кўрсатади.

Материал қанчалик яхши англанилган бўлса, у шунчалик секин унутилади. Уқув ишларида бу қонуниятни ҳисобга олиш мухимдир. Унутишнинг олдини олиш лозим. К. Д. Ушинский айтганидек, «хотиранинг табиатини тушунувчи тарбиячи емийрилаётган иморатни тузатишга эмас, балки бинони мустаҳкамлаш ва унинг устига янги бир қават қўйиш учун такрорлашга сўзсиз мурожаат қилади».

 

Эсда сақлаш  шартлари

 

Унутиш фақат вақтнинг функцияси эмас. Худди эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш каби у ҳам танлаб унутиш характерига эгадир. Уз мазмуни билац инсон эҳтиёжлари, инсоннинг чуқур қизиқишлари, инсон фаолиятининг мақсадлари билан боғлиқ бўлган барқарор аҳамиятли материал секинроқ унутилади. Одам учун айниқса катта ҳаётий аҳамиятга эга бўлган парсаларнинг кўплари мутлақо эсдан чиқмайди. Материалнинг эсда сацланиши шахс фаолиятида унинг қатнашиш даражаси билан белгиланади.

Унутиш   эсда    олиб    қолинадиган   материалнинг   ҳажмига боғлиқдир.  Тадқиқотлар  шуни кўрсатадики,  миқдор ва сифат жиҳатдан бир хилда иш олиб борилган бўлса, ёд олинган материалнинг эсда сақланиш  проценти маълум вақт оралиғидан сўнг шу материалнинг ҳажмига нисбатан тескари пропорционал муносабатда бўлади. Шу сабабли, ўқувчиларга эсда олиб қолиш  учун   бериладиган   материални    дозаларга  бўлиб  бериш жуда муҳимдир.

Бироқ унутиш илгари идрок қилинган материал ҳажминин соф микдорий камайишидангина иборат эмас. Эсда сақлаш ва қайта эсга тушириш жараёнида хотирада мустаҳкамланган материал маълум сифат ўзгаришларига учрайди. Шу муносабат билан материалнинг турли қисмлари бир хилда унутилмайди. Утказилган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, материалнинг асосий қоидалари эсда яхшироқ сақланиб қолади. Айрим маъно бирликлари чалароқ эсланиб қолади, материалнинг текстуал мазмуни эсда жуда кам сақланади. Шу сабабдан хотирада сақланиб қоладиган материал тобора умумлашган характерга эга бўла боради.

Шундай қилиб билимларни унутишга қарши курашишиинг асосий воситаси бундан кейинги фаолиятларда билимлардан фойдаланиш, уларни амалда қўлланишдан иборатдир. Бу эса ўтмишдаги билимларни факат эсда сақлашга эмас, балки чуқурроқ ўзлаштиришга олиб келади.

 

III. 11.7.   Хотирадаги  индивидуал   фарклар

 

Хотира жараён ларидаги инди видуал фарқлар

 

Одамлар хотирасидаги индивидуал фарқлар хотира жараенларининг хусусиятларида, яъни бошқача қилиб айтганда, ҳар турли одамларда эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш қандай қилиб амалга оширилишида ва хотира мазмунининг хусусиятларида, яъни нималар эсда олиб қолинишида намоён бўлади. Бу иккиёқлама ўзгаришлар ҳар бир одам хотирасининг самарадорлигини турли томондан белгилайди.

Хотира жараёнларида индивидуал фарқлар эсда олиб колишнинг тезлигида, аницлигида, мустаҳкамлигида ва қайта эсга туширишга тайёрлигида ифодаланади. Эсда олиб қолиш тезлиги у ёки бу киши учун маълум ҳажмдаги материални эсда олиб қолишга талаб қилинадиган такрорлаш миқдори билан белгиланади. Эсда олиб қолишнинг мустаҳкамлиги ёд олинган материалнинг қанча вақт эсда сақланиши ва унутиш тезлиги даражаси билан ифодаланади. Ниҳоят, хотиранинг тайёрлиги одам ўзига зарур бўлган нарсаларни керак бўлган пайтда қанчалик осон ва тезлик билан эслай олишида ифодаланади. Бу фарқлар маълум даражада юксак нерв фаолияти типларининг хусусиятлари билан, қўзгатиш ва тормозланиш жараенларининг кучли ҳамда ҳаракатчанлиги билан боглиқдир. Олий нерв фаолиятининг хусусиятлари ва улар билан боғлиқ бўлган хотира жараёнларидаги индивидуал фарқлар ҳаёт ва тарбия шароитларининг таъсири билан ўзгаради. Шунинг учун хотиранинг юҳорида кўрсатилган хусусиятлари хотирани тарбиялаш шароитлари билан белгиланади ва биринчи навбатда ҳар бир кишида эсда олиб қолишнинг рационал усуллари қанчалик таркиб топганлигига боглиқдир. Улар ишда аниқлик ва батартиблик бўлиши билан, ўз вазифаларига жавобгарлик сезиши билан, уларни бажаришда жонбозлик кўрсатиши ва бошқа шу кабиларга одатланиши билан боглиқдир. Хотиранинг тайёрлиги, бундан ташкари, билим олиш ва уларни мустаҳкамлашнинг мунтазамлиги билан боғлиқдир.

 

Хотира турлари

 

Хотирадаги индивидуал фарқлар ана шундай ҳолларда намоён бўладики, бир хил одамлар образли материалларни (нарсаларни, тасвирларни, товушларни, рангларни ва шу кабиларни) бирмунча самарали эсда олиб қоладилар, бошқа бировлари эса сўз материалларни (тушунчалар, фикрлар, сонлар ва ҳоказоларни) яхши эсда сақлаб қоладилар, учинчи бир тоифа одамларда эса муайян материал¬ни эсда олиб қолишда яққол устунлик сезилмайди. Шунга мувофиқ равишда, психологияда хотиранинг кўргазмали-образли, сўз-абстракт ва оралиқ турлари фарқланади. Хотиранинг бу турлари маълум даражада одамларнинг олий нерв фаолиятларидаги биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг ўзаро муносабатига боглиқдир. Ҳаёт фактларининг тасдиқлашича, эсда олиб қолишда образлар ёки фикрларнинг устунлик қилиши, биринчи навбатда одамларнинг ҳаёт шароитлари ва фаолияти билан белгиланади. Ҳаёт, касбий фаолият талаблари у ёки бу турдаги хотиранинг озми-кўпми даражада ёрқинроқ намоён бўлишига сабаб бўлади. Жумладан, хотиранинг кўргазмали-образли тури кўпроқ рассомларда, сўз-абстракт тури кўпроқ назариячи олимларда учрайди. Лекин одатда хотиранинг у ёки бу турининг устунлиги кузатилмайди.

Турли таассуротларни эсда олиб қолаётганда қайси анализаторнинг энг махсулдор бўлишига қараб, хотиранинг кўргазмали-образли тури дифференциаллашади. Шунга мувофиқ хотиранинг ҳаракат, кўриш ва эшитиш турлари фарқ қилинади. Лекин хотиранинг бу турлари соф ҳолда нам учрайди. Кўпинча хотиранинг: кўриш-ҳаракат, кўриш-эшитиш, эшитиш-ҳаракат каби аралаш турлари кўпроқ учраб туради. Киши ўз хотирасининг тегишли хусусиятларидан хотира маҳсулдорлигини ошириш усули сифатида фойдаланади.

Уқитувчи ўқувчиларнинг хотирасидаги индивидуал фарқларни ҳисобга олиши зарур. Шунинг билан бирга у ўқувчиларнинг хотирасини (хам кўриш, ҳач эшитиш, ҳам ҳаракат) ҳар томонлама ривожлантириши керак. Уқув материали хилма-хиллигининг ўзи ҳам шуни талаб қилади: ўқув материалининг хилма-хиллиги ўқувчилар хотирасини ҳар томонлама ривожлантириш учун максимал қулай шароит яратади.

Успиринлик ёшидаёқ хотира фақат тарбия объекта эмас, балки ўз-узини тарбиялаш объекти ҳам бўлиши керак. Хотирани шакллантириш қонуниятларини билишга асосланган тақдирдагина хотиранинг ўз-ўзини тарбиялашида анчагина ютуқларга эришилади. Шу муносабат билан хотирада материалнинг сунъий мустаҳкамланишини таьмин этадиган расмий усуллар биргаликда келишини билдирадиган мнемоникапинг фойдаси тўғрисида гапириш керак. Лекин мнемоника фақат мантиқий мазмунни алмаштиради ва ҳеч қачон унинг ўрнини босмайди. Шахснинг мазмунли билиш фаоллиги маъноли хотиранинг ривожлантириш асосидир.

 

 

12-БОБ ТАФАККУР

III. 12.1. Тафаккурнинг умумий характеристикаси

 

Кишининг бутун ҳаёти унинг олдига ҳамиша жиддий ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ва муаммоларни қўяди. Бундай муаммоларнинг, қийинчиликларнинг, тасодифларнинг юзага келиши атрофимиздаги воқеликда ҳали жуда куп номаълум, тушуниб бўлмайдиган, кутилмаган, яширин нарсалар борлигидан далолат беради. Демак, оламни борган сари чуқурроқ ўрганиб бориш, унда одамлар ва нарсаларнинг тобора янги-янги жараёнларини, хусусиятларини ва ўзаро муносабатларини очиш лозим. Тафаккур шунинг учун ҳам зарурки, ҳаёт ва фаолият давомида ҳар бир индивид нарсаларнинг қандайдир янги, илгари маълум бўлмаган хусусиятларига дуч келади. Утмишдаги билимларимизнинг камлиги билиниб қолади. Коинот чексиз бўлганидек, уни билиш жараёни ҳам чексиздир. Тафаккур ҳамиша ҳали билиб олинмаган, янгиликнинг ана шундай чексиз чуқур жиҳатларига қаратилган бўлади. Ҳар бир одам тафаккур қиларкан, бунинг билан шу пайтгача қандайдир янгиликни, номаълум нарсани мустақил равишда кашф қилади (бу инсоният учун эмас, балки фақат «ўзи учун», арзимас бўлса ҳам, ҳар ҳолда янгилик кашф этади). Масалан, ҳар бир ўқувчи бирон ўқув вазифасини ҳал қилар экан, ўзи учун албатта қандайдир янгилик очади.

Тафаккур — жиддий равишда янгиликни қидириш ва очишга социал жихатдан босл, алокадор психик жараёндир, унинг таҳлили ва синтезы жараёнида воқеликни бавосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёнидир. Тафаккур амалий фаолият асосида ҳиссий билишлардан пайдо булади ва ҳиссий билиш чегарасидан анча ташцарига чикиб кетади.

 

Хиссий билиш ва тафаккур

 

Билиш   фаолияти   сезиш  ва  идрок   қилишдан бошланади  ва  кейин  тафаккурга  ўтиб  кетиши мумкин. Бироқ истаган тафаккур, ҳатто энг ривожланган тафаккур ҳам ҳамиша ҳиссий билиш билан, яъни сезги, идрок ва тасаввурлар билан боғланган булади. Тафаккур фаолияти ўзининг бутун «материалини» фақат битта манбадан, яъни ҳиссий билишдан олади. Тафаккур сезгилар ва идрок қилиш жараёнлари орқали ташқи олам билан бевосита боғланади ҳамда шу тариқа оламни акс эттирадн. Бу акс эттиришнинг тўғрилиги (адекватлиги) амалий фаолият орқали табиат ва жамиятни амалий ўзгартириш жараёнида узлуксиз текширилиб турилади.

Оламнинг сезгиларимиз ва идрокларимиз орқали бизга ҳар куни берилаётган ҳиссий тасвири жуда зарур, лекин олам тасвирини чуқур, ҳар томонлама билиш учун етарли эмас. Виз бевосита кузатаётган воқеликнинг бу ҳиссий тасвирида турли нарсалар, ҳодисалар, воқеалар ва бошқа шу кабиларнинг мураккаб ўзаро таъсирлари, уларнинг сабаб ва натнжалари, ўзаро бир-бирига ўтишлари ҳали мутлақо етарли равишда ажратилган эмас. Бизнинг идрокимизда ўзининг хилма-хиллиги ва бевоситалиги билан намоён бўладиган бу ҳамма ўзаро муносабатлар ва алоқалар чигалини фақат биргина ҳиссий билиш ёрдами билан «ечиб» бўлмайди. Масалан, аллақандай бир танага тегиб турган қўлдан келаётган ҳаракат сезгиси ана шу тананинг ҳарорат ҳолатини бир хилда характерлаб бера олмайди. Мана шу ҳарорат сезгиси, биринчидан, мазкур нарсанинг иссиқлик ҳолати билан, иккинчидан, кишининг ҳолати билан (иккинчи ҳолда ҳамма гап қандай танага — иссиқроқ нарсагами ёки совуқроқ нарсагами қўлини тегизиб турганлигига боғлиқ) белгиланади. Мана шу содда мисолнинг ўзидаёқ ҳиссий билиш учун юқорида кўрсатилган боғлиқликнинг ҳар иккиси бўлинмаган бир бутун ҳолатда намоён бўлади. Идрок қилиш жараёнида субъект (одам) билан билинаётган объект ўртасидаги ўзаро таъсирнинг умумий мажмуи натижаларигина берилган бўлади. Лекин яшаш ва ҳаракат қилиш учун аввало ташқи оламдаги нарсаларнинг ўзи қандай эканлигини, одамга қандай бўлиб кўринишидан қатъи назар ва умуман уларни билиб бўлиш ёки билиб бўлмаслигидан қатъи назар, объектив суръатда билиш керак.

Модомики, субъектнинг билиш лозим бўлган объект билан ўзаро таъсири натижасини фақат ҳиссий билиш доирасидагина ана шундай умумий, мажмуи, бевосита ўзаро ҳаракат самарасига тўла ажратиш мумкин эмас экан, демак, сезги ва идроклардан тафаккурга ўтиш лозим бўлади. Тафаккур қилиш давомида ташқи оламни бундан кейинги, янада чуқурроқ билиш амалга оширилади. Бунинг натижасида нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ўртасидаги мураккаб ўзаро боғланишларни ажратиш, ечиш мумкин бўлади. Таннинг ҳарорат ҳолатини аниқлаш билан борлиқ бўлган юқоридаги оддий мисолнинг ўзидан яна фойдаланамиз. Тафаккур туфайли юқорида кўрсатилган ҳар икки ўзаро боғланиш ҳолатини бир-биридан қандайдир ажратиш, абстракциялаштириш имконияти туғилади. Бунга бавосита билиш йўли билан эришилади. Нарсанинг иссиқлик ҳолатини бевосита шу нарсага тегиб турган қўлнинг иссиқлик сезгиси орқали эмас, балки бавосита, яъни термометр ёрдами билан ўлчаш мумкинлиги туфайли, шу нарсанинг иссиқлик ҳолатини аниқлаётган одамнинг ҳолатига борлиқлигига урин қолмайди. Натижада нарсанинг ҳиссий образи фақат шу нарсанинг ўзи орқали, яъни объектив суратда, бир хилда аниқланади. Абстракт, мавҳум бавосита тафаккур ана шундай ҳаракат қилади, бундай тафаккур нарсанинг бошқа хусусиятларини чукурроқ билиш учун (мазкур нарсанинг ҳақиқий ҳароратини—температурасини ва шунинг кабиларни) унинг айрим хусусиятларидан (масалан, қўлнинг ташқи буюм билан бўладиган ўзаро таъсиридан) четлашади.

Киши тафаккур жараёнида сезги, идрок ва тасаввур маълумотларидан фойдаланаркан, шу билан бирга, ҳиссий билиш чегарасидан четга чиқади, яъни ташқи оламдаги шундай ҳодисаларни, уларнинг хусусиятлари ва ўзаро муносабатларини била бошлайдики, улар сезгиларимизда бевосита мутлақо берилмаган бўлади ҳамда шунинг учун умуман бевосита кузатиш мумкин бўлмайди. Масалан, ҳозирги замон физика фанининг энг мураккаб муаммоларидан бири элементар заррачалар назариясини яратишдир. Бироқ бу ғоят майда заррачаларни, ҳатто ҳозирги замондаги энг қудратли микроскоп ёрдами билан ҳам кўриб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, уларни бевосита идрок қилиб бўлмайди; уларни кўриш мумкин эмас — улар ҳақида фақат тафаккур қилиш мумкин. Абстракт, мавҳум бавосита тафаккур туфайли, бундай кўзга кўринмайдиган элементар заррачаларнинг воқеликда ҳақиқатан борлиги ва муайян хусусиятларга эга эканлигини исботлаш мумкин бўлди. Бевосита кузатиб бўлмайдиган заррачаларнинг бу хусусиятларини ҳам тафаккур жараёнида тўғридан-тўғри йўл билан эмас, балки бошқача йўл билан, яъни бавосита йўл билан билинади,

Шундай қилиб, тафаккур ҳиссий билиш энди етарли бўлмай қолган ёки ҳатто ожизлик қилиб қолган жойда бошланади. Тафаккур сезги, идрок ва тасаввурларнинг билиш билан боғлиқ бўлган ишларини давом эттиради ва ривожлантиради ҳамда уларнинг чегараларидан ташқарига ҳам чиқиб кетади. Тасаввур ҳаракатни бутунисича қамраб ололмайди, масалан, ҳар секундига 300 000 км тезликдаги ҳаракатни қамраб ололмайди, тафаккур бўлса, уни қамраб олади ва олмоғи лозим. Биз, масалан, қитъалараро учадиган кема секундига 50 000 км тезлик билан ҳаракат қилиб, узоқ бир юлдузга ёруғлик ну-рига қараганда олти 'баравар секинлик билан етиб боришини осонгина тушуна оламиз, аммо 1 секундда 300 000 км тезлик билан ҳаракат қилаётган ва 1 секундда 50000 км тезлик билан ҳаракат қилаётган нарсалар тезлиги ўртасидаги фарқни бевосита идрок ёки тасаввур ҳам қила олмаймиз. Ҳар бир одамнинг реал билиш фаолиятида ҳиссий билиш ва тафаккур жараёнлари тўхтовсиз равишда бир-бирига ўтиб туради ҳамда бир-бирига ўзаро боғланиб келади.

 

Тафаккур  ва нутк

 

Кишининг тафаккур фаолияти учун унинг факат хиссий билиши билан ўзаро боғлиқлигигина муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмай, балки тил билан, нутқ билан ўзаро боғлиқлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда инсон психикаси билан ҳайвонлар психикаси ўртасидаги принципиал фарқлардан бири намоён бўлади. Ҳайвонларнинг элементар, жуда содда тафаккури ҳамма вақт факат аёний ҳаракат тафаккурилигича қолади; улар ҳеч вақт мавҳум, бавосита билиш даражасига етмайди. Уларнинг, яъни ҳайвонларнинг тафаккури айни чоқда гўё кўз ўнгиларида турган нарсаларни бевосита идрок қилиш билан иш кўради. Ана шундай примитив тафаккур аёний ҳаракат тарзидаги нарсалар билан муносабатда бўлади ва бундай аёний ҳаракат доирасидан четга чиқмайди.

Фақат нутқ пайдо бўлгач, билинаётган объектдан маълум бир хусусиятни ажратиб олиб, уни махсус сўз ёрдамида тасаввурда ёки тушунчада мустаҳкамлаш, қайд қилиш имконияти туғилди. Тафаккур сўзда ўзининг зарурий моддий қобиғига эга бўлади, тафаккур фақат сўз орқали бошқалар учун ва ўзимиз учун ҳам бевосита реалликка айланадн. Инсон тафаккурини, у қандай шаклда амалга оширилмасин, тилсиз амалга ошириб бўлмайди. Ҳар қандай фикр нутқ билан чамбарчас боглиқ ҳолда пайдо бўлади ва ривожланади. У ёки бу фикр қанчалик чуқур ва асосли суратда ўйланган бўлса, у сўзларда, огзаки ва ёзма нутқда шунчалик аниқ ҳамда яққол ифодаланган бўлади. Ва, аксинча, қандайдир фикрнинг сўз орқали ифодаланиши қанчалик куп такомиллаштирилган, сайқалланган бўлса, шу фикрнинг ўзи шунчалик яққол ва тушунарли бўлади.

Психологик экспериментлар давомида ўтказилган махсус кузатишлардан маълум бўлишича, айрим ўқувчилар ва ҳатто катта ёшдаги одамлар ҳам кўпинча бирон масалани ечиш жараёнида, ўз мулоҳазаларини овоз чиқариб қаттиқ товуш билан ифодалай олмагунларича жуда қийналадилар. Қачонки, хал қилувчилар махсус равишда тобора аниқ ифода қила бошласалар, барча асосий мулоҳазаларини бирин-кетин айта бошласалар (бошлаб, ҳатто жуда янглиш ифодаласалар) ҳам, бундай овоз чиқариб ўйлаш, одатда масалани ечишни енгиллаштиради. Киши ўзининг фикр-мулоҳазаларини бошқалар учун овоз чиқариб ифодалаб берар экан, бунинг билан у шу мулохазаларни ўзи учун ҳам ифодалайди. Фикрни ана шу тариқа сўзлар орқали ифодалаш, мустаҳкамлаш, фикрни сўзларда қайд қилиш фикрни бўлишни англатади, диққатни мазкур фикрнинг турли моментларида ва қисмларида тутиб туришга ёрдам беради ҳамда фикрнинг қисмларини янада чуқурроқ тушунишга имкон тугдиради. Шу туфайли кенг, изчил, системали мулоҳаза юритиш, яъни тафаккур жараёнида туғилган ҳамма асосий фикрларни бир-бири билан аниқ ва тўғри солиштириб кўриш мумкин бўлади. Шундай қилиб, сўзда, фикрни ифодалашда тафаккурнинг энг муҳим зарурий, дискурсив, яъни мулоҳазали, мантиқий бўлакларга ажратилган ва англашилган томонлари берилган бўлади. Фикрни сўзда ифодалаш ва мустаҳкамлаш туфайли, у йўқолмайди ҳамда пайдо бўлиши биланоқ ўчиб қолмайди. Фикр сўз ибораларида — огзаки ёки ҳатто ёзма сўз ибораларида мустаҳкам қайд қилинади. Шунинг учун, керак бўлиб қолган пайтда, мазкур фикрга яна қайтиш, уни янада чуқурроқ ўйлаб, текшириб кўриш ва қайта ўйлаш давомида бошқа фикрлар билан солиштириб кўриш имконияти сақланиб қолади. Фикрнинг нутқ жараёнида ифодаланиши унинг таркиб топишидаги муҳим шартлардандир. Бу жараёнда ички нутқ аталмиш нарса ҳам катта роль ўйнаши мумкин: киши вазифани ҳал этаркан, овоз чиқариб эмас, балки ўзича, гўё ўзи билан ўзи гапиргандай мулоҳаза қилади. Шундай қилиб, инсон тафаккури. тал билан, нутк билан чамбарчас боғлиқдир. Тафаккур зарурий тарзда моддий сўз қобиғида мавжуддир.

 

Тафаккурнинг соционал табиати

                           

Тафаккурнинг тил билан узвий, чамбарчас боғлиқлиги   инсон   тафаккурининг   социал,  ижтимоий-тарихий моҳиятини очиқ-ойдин намоён қилиб беради. Билиш инсоният тарихи давомида эгалланган барча билимларнинг изчиллигини зарурий тарзда тақозо қилади. Билимларнинг  бу  тарихий   ворислиги   уларни   қайд   қилиш, мустаҳкамлаш ва эсда сақлашда бир кишидан бошқасига, авлоддан-авлодга ўтказиш йўли билангина содир  бўлиши  мумкин.   Билишнинг   бундай   барча   асосий   натижаларининг   ана шундай қайд қилиниши тил ёрдами  билан китобларда, журналларда ва бошқа шу кабиларда амалга оширилади. Буларнинг ҳаммасида  инсон  тафаккурининг  социал  табиати  жуда намунали суратда намоён бўлади. Кишининг ақлий тараққиёти инсониятнинг  ижтимоий-тарихий   тараққиёти  давомида   ҳосил қилган   билимларини   ўзлаштириши жараёнида   муқаррар равишда   амалга  оширилади.  Индивиднинг  оламни  билиш  жараёни илмий билимларнинг тарихий тараққиёти билан юзага келган, бевосита ифодаланган, бунинг натижаларини ҳар бир индивид таълим олиш давомида ўзлаштиради;  бу эса кишининг инсоният билан муносабатининг айнан ўзидир.

Мактаб таълими давомида бола кўз ўнгида бундан олдинги ўтган бутун тарих давомида инсоният томонидан кашф этилган ва ишлаб чиқилган аллақачон тайёр, таркиб топган, маълум билимлар системаси тушунчалар ва бошқалар сифатида намоён бўлади. Ленин инсоният учун маълум бўлган ва унинг учун янгилик бўлмаган нарсалар аввал бошда ҳар бир бола учун албатта номаълум ва янгиликдек туюлади. Шунинг учун тарих давомида тўпланган барча билимлар бойлигини ўзлаштириш, гарчи тайёр тушунчалар системаси тариқасида катталар раҳбарлигида ўзлаштирилаётган бўлишига қарамай, боладан тафаккурнинг зўр бериб, жиддий ижодий ишлашни талаб қилади. Демак, болаларнинг инсониятга илгаридан маълум бўлган билимларни катталарнинг ёрдами билан ўзлаштиришлари болаларда мустақил тафаккур қилиш заруратини инкор қилмайди, балки, аксинча, тақозо қилади. Акс ҳолда, билимларни ўзлаштириш соф расмий, юзаки, ўйланмаган ва механистик бўлиб қолади. Шундай қилиб, тафаккур фаолияти инсониятнинг тарихий тараққиёти давомида билим¬ларни ўзлаштириш учун ҳам (масалан, болалар томонидан ўзлаштирилиши) ва мутлақо янги билимларни эгаллаш (даставвал олимлар томонидан кашф этилиши) учун ҳам зарурий асос бўлиб қолади.

 

Логика ва тафаккур  психологаяси

                                                  

Табиат ва жамиятни билиш ҳамда ўзгартиришнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти жараёнида илмий билимлар ҳосил қилинади, ривожлантирилади ва системага солинади. Бошқача айтганда, билишнинг хил ёрдами билан қайд қилинган асосий ютуқ ва натижаларининг мажмуи сифатида таркиб топган фан системаси — физика, кимё, биология, социология, психология ва бошқа шу кабилар ҳосил бўлади ҳамда тўхтовсиз кўпайиб боради. Билишнинг мазкур тарихий тараққиёти ва бунинг натижасида ҳосил бўладиган билимлар системаси билиш назарияси, яъни фалсафанинг бир қисми бўлган гносеология ва логика предметини ташкил қилади. Билиш назарияси фалсафий предмет бўлиб, бутун билиш фаолиятининг энг умумий қонуниятларини ўрганади, масалан, билиш назарияси инсоният тарихи давомида юзага келган «борлиқ», «материя», «онг», «сифат», «миқдор» каби категорияларнинг пайдо бўлиши ҳамда тараққиётини ўрганади. Билиш назариясининг фалсафий, ниҳоят даражада умумий принциплари асосида инсон тафаккури бир-бирини ўзаро тўлдирувчи иккита конкрет алоҳида фанлар томонидан, расман логика ва психология томонидан ўрганилади.

Логика тафаккурнинг мантиқий шаклларини — тушунчаларни, ҳукмларни ва хулосаларни ўрганади.

Тушунча шундай бир фикрки, унда воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим, фарк. қиладиган (специфик) белгилари акс эттирилади. Масалан, «одам» тушунчасининг таркибига меҳнат фаолияти, меҳнат қуролларини ишлаб чиқариш, нутқ каби ниҳоятда муҳим белгилар киради. Ана шу барча зарурий муҳим хусусиятлар одамларни ҳайвонлардаи фарқлайди.

Тушунчаларнинг мазмуни ҳукмларда очилади, ҳукмлар ҳамиша сўз шаклида, яъни оғзаки ёки ёзма шаклда, овоз чиқариб ёки ўз ичида ифодаланади. Ҳукм — воқеликдаги нарса ва ходисалар ўртасидаги ёки уларнинг хусусиятлари ва белгилари ўртасидаги боғланишларнинг акс эттирилиши демакдир. Масалан, «Металл қизитилганда кенгаяди» деган хукм ҳарорат ўзгариши билан металлар ҳажми ўртасидаги боғланишни ифодалайди. Тушунчалар ўртасидаги ҳар турли боғланишларни ва муносабатларни мана шундай йўл билан аниқлар экан, ҳукмлар нималар хақида нималарнидир баён қилувчи фикрлардир. Ҳукмлар воқеликдаги нарсалар, воқеалар ва ҳодисалар ўртасидаги қандайдир муносабатларни тасдиқлайди ёки инкор қилади. Масалан, биз «Ер Қуёш атрофида айланади» дер эканмиз, бунинг билан коинотдаги иккита жисм ўртасидаги маълум бир объектив маконий алоқа борлигини тасдиқлаймиз. 

Ҳукмлар умумий, жузъий ва якка-ёлгиз бўлади. Умумий ҳукмларда мазкур гуруҳдаги, мазкур синфдаги ҳамма нарсалар тўғрисида нимадир тасдиқланади (ёки инкор қилинади). Масалан, «Ҳамма балиқлар ойқулоқлари (жабраси) билан нафас олади». Жузъий ҳукмларда тасдиқлаш ёки инкор қилиш ҳамма нарсага тааллуқли бўлмайди, балки айрим нарсаларга тааллуқли бўлади. Масалан, «Баъзи студентлар — аълочилардир». Якка-ёлгиз ҳукмларда тасдиқлаш ёки инкор қилиш фақат битта нарсага тегишли бўлади. Масалан, «Бу ўқувчи дарсни ёмон тайёрлаган».

Ҳукмлар иккита асосий усул билан ҳосил қилинади: 1) бевосита усул билан, бунда идрок қилаётган нарсалар ифодаланади; 2) бавосита усул билан, яъни хулоса чиқариш ёки мулоҳаза юритиш йўли билан. Биринчи ҳолда кўз ўнгимизда жигарранг столни кўрадиган бўлсак, масалан, «Бу жигар-рангли стол» деб оддийгина ҳукм чиқарамиз. Иккинчи ҳолда мулоҳаза юритиш ёрдами билан бир хил ҳукмдан бошқа ҳукм келтириб чиқарилади, ҳосил қилинади. Масалан, Д. И. Менделеев ўзи кашф қилган элементларнинг даврий қонунига асосланиб, соф назарий равишда, фақат хулоса чиқариш ёрдами билан, унинг даврида ҳали маълум бўлмаган химиявий элементларнинг айрим хусусиятларини келтириб чиқарган ҳамда олдиндан айтиб берган.

Тафаккурнинг ана шундай хулоса чиқарувчилик, муҳокама юритувчилик (ва, жумладан, олдиндан айтиб берувчилик) ишида унинг бавоситалик характери ниҳоятда аниқ намоён бўлади. Хулоса чиқариш, мулоҳаза юритиш — буларнинг ҳаммаси воқеликни бавосита билишнинг асосий шаклидир. Масалан, «ҳамма сланецлар ёқилгидир» деган ҳукм (биринчи ҳукм) бизга маълум бўлса, «мазкур жисм сланецдир» деган ҳукм (иккинчи ҳукм)ни чиқариш мумкин, у ҳолда дарҳол хулоса қилиб, яъни «мазкур жисм ёқилгидир» деган ҳукм чиқарилади (бу олдинги икки ҳукмдан келтириб чиқарилган учинчи ҳукм бўлади); аммо бу хулосани бевосита тажриба ўтказиб, махсус равишда синаб кўришга ҳеч қандай ўрни ҳам қолмайди. Демак, хулоса чиқариш фикрлар (тушунчалар, ҳукмлар) ўртасидаги шундай богланишки, бундай боғланиш натижасида битта ёки бир неча ҳукмлардан биз бошқа ҳукмни келтириб чиқарамиз, Супда янги ҳукмни асосий ҳукм мазмунидан келтириб чиқарамиз. Бошқа ҳукмларни келтириб чиқарадиган асосий ҳукмлар хулоса чиқаришнинг асослари деб аталади. Юқорида келтирилган мисолда қуйидаги ҳукмлар асос бўлиб хизмат қилади: «Ҳамма сланецлар ёқилгидир» (умумий ёки катта асос), «Мазкур жисм сланецдир» (жузъий ёки кичик асос). Жузъий ва умумий хулосалар асосида чиқариладиган хулосанинг содда ва типик шакли силлогизм деб аталади.

            Қуйидаги мулоҳазалар силлогизмга мисол бўлиши мумкин: «Барча металлар — электр ўтказувчидир. Қалай — металлдир. Демак, қалай электр токини ўтказади».

Ана шунга ўхшаш фикр юритиш усуллари ва формулалари асосида киши ўзининг тафаккур фаолияти давомида фойдаланадиган у ёки бу тушунчалар ва ҳукмларни бир-бири билан солиштириб кўриши мумкин. Масалани секин-аста ўйлаб ҳал қилиш жараёнида юзага келган барча асосий фикрларни мана шундай солиштириш йўли билан текшириб кўриш мумкин бўлади. Ҳар бир фикрнинг ҳаққонийлиги, тўғрилиги ўшанда қатъий асосланган ва исботланган бўлади. Аслини айтганда, барча исботлаш жараёни (масалан, математика теоремасини исботлаш) оқибат натижада ҳар турли ҳукмларни, тушунчаларни ва бошқа шунинг кабиларни бир-бири билан солиштирувчи силлогизм занжири сифатида қурилган бўлади.

Шундай қилиб, фикрлаш фаолиятининг нормал давом этиши учун силлогизм ва барча мантиқий формалар ниҳоятда зарурдир. Улар туфайли ҳар қандай тафаккур исботли, ишончли, қарама-қаршиликсиз бўлади ва демак, объектив воқеликни тўғри акс эттиради. Шунинг учун тафаккурнинг тушунча, ҳукм ва хулоса чиқариш каби формаларини махсус равишда ўрганувчи формал мантиқ, шунинг билан бирга, фикрлаш фаолиятининг ғоят муҳим қонуниятларини ҳам ўрганади.

Формал логика томонидан ўрганиладиган қонуниятлар, гарчи зарур бўлса ҳам, лекип инсон тафаккурини тўла, чуқур, ҳар томонлама тушунтириб бериш учун мутлақо етарли эмасдир.

Формал логика предмети — тафаккурнинг ҳамма томонларини ўз ичига олмайди, балки унинг фақат бир томонини ўз, ичига олади, у, биз юқорида кўриб ўтганимиздек, тафаккурнинг ниҳоятда муҳим томонидир (тафаккурнинг мантиқий формалари). Формал логика фикрнинг аллақачон юзага келган, гўё тайёр томонларини — тушунчаларни, ҳукмларни ва бошқа шу кабиларни текширади ҳамда улар ўртасидаги маълум муносабатларни (формулаларни) ўрнатади. Силлогизм ана шундай муносабатлар ёки ана шундай формулалар мисолларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга формал логика бу фикрларнинг — тушунчалар, ҳукмлар, хулосаларнинг бевосита пайдо бўлиш ва ривожланиш шароитларидан четлашади, абстрактлашади.

Силлогизм шакли, формал логиканинг бошқа ҳар қандэй шакли каби, тафаккур жараёнининг қандай боришини ифодалаб бермайди, мазкур фикрнинг пайдо бўлиш  Ривожланиш жараёнининг конкрет суратда цандай содир бўлишини кўрсатиб бермайди. Масалан, силлогизмда одат бўйича, олдин катта, яъни умумий асос, ундан сунг кичик, яъни жузъий асос туради, фақат ана шундан кейингина ҳар икки асосдан хулоса чиқарилади. Аммо бундан ҳаётий, ҳақиқий, реал тафаккур жараёнида олдин фақат умумий қоида (умумий ҳукм) ва кейинчалик қандайдир жузъий ҳукм келиб чиқади, деган маъно англашилмайди, албатта. Умумий ва жузъий ҳукмлар ҳамма вақт ажралмас ўзаро борлиқликда намоён бўлади. Бундан ташқари, реал тафаккурда силлогизм асослари ёки истаган бошқа хулоса чиқариш асослари ҳеч қачон бирданига тайёр ҳолда берилган бўлмайди. Бу асосларни тафаккур ёрдами билан намоён қилиш, қандайдир йўл билан унга эга бўлиш, қисмларга ажратиш керак бўлади.

Формал логика у ёки бу фикрлар пайдо бўлиши ва тараққиётининг бевосита шароитларидан четлашади ва абстрактлашади. У, чунончи, тафаккурнинг ҳиссий билиш билан ўзаро боғланишидан тўла суратда четлашади. Бошқача қилиб айтганда, у психологиядан фарқли ўлароқ, бизнинг тафаккуримиз сезгилар, идрок ва тасаввурлар асосида конкрет қандай пайдо бўлишини ҳамда мазмунан бойишини асло тадқиқ қилмайди. Мантиқий формулаларда, масалан, силлогизмда гўё аллақачонлар қотиб қолган, бутунлай тугалланган, тўла, аниқ ва охиригача ифодаланган фикрлар, яъни тафаккурнинг тайёр маҳсулотлари, натижалари бир-бири билан солиштириб кўрилади.

Бироқ фикрлаш фаолиятининг ўз аҳамияти жиҳатидан бундан камлик қилмайдиган бошқа томони ҳам борки, у фикрлаш жараёнининг ўзидир, фикрлаш давомида ва унинг натижасида у ёки бу кишида фикр маҳсулоти тарзидаги тушунчалар, ҳукмлар ва бошқа шу кабилар юзага келади. Тафаккурнинг мана бу иккинчи, жуда муҳим томони ҳам борки, уни формал логика ўрганмайди, балки психология ўрганади. Ҳар бир индивид ўйлар, фикр юритар экан (яъни, унинг билим олиши ва уни ўзлаштиришида, меҳнат ёки ўйин фаолияти давомида, бирон масала устида ёки ўқиган китоби ҳақида фикр юритаётган пайтда, адабий ва илмий ижод жараёнида ва бошқа шу кабиларда), янги фикрлар, тахминлар, фаразлар, режалар юзага келади.

Психология индивиднинг тафаккур жараёнини ўрганади, яъни у ёки бу фикрнинг қандай пайдо бўлиши ва ривожланишини тадқиқ қилади.

Шундай қилиб, логиканинг предмети — тафаккур жараёнида пайдо бўладиган билиш маҳсулотлари, билиш натижаларининг ўзаро нисбатидан иборатдир. Психология эса логика талабларини қондирадиган билиш натижаларига олиб келувчи фикрлаш жараёнининг қонуниятларини ўрганади. Логика ҳам, психология ҳам бир хил билиш фаолиятининг ўзини ўрганади, лекин улар фикрлаш фаолиятини ҳар хил томондан, ҳар хил сифат жиҳатидан ўрганади: логика кўпроқ фикрлаш фаолиятининг натижаларини (тафаккур маҳсулотлари бўлмиш тушунчаларни, хукмларни ва хулосаларни ўрганади), психология эса фикрлаш фаолиятини жараён сифатида ўрганади. Модомики, тафаккур жараёни ва унинг натижалари (тушунчалар, билимлар ва бошқа кабилар) ўзаро чамбарчас боғлиқ ва бири иккинчисисиз яшай олмас экан, демак, психология логика билан  ўзаро   маҳкам   боғланган   ҳамда   тафаккурни   ўрганишда бири иккинчисини тўлдириб боради.

 

Тафаккурни жараён сифатида

 

Тафаккурни жараён сифатида психологик тафаккур жаҳатидан тадқиқ қилиш ундай ё бундай билиш раён сифатида натижаларининг ҳосил бўлишига олиб келадиган ички, яширин сабабларини ўрганиш демакдир. Тафаккурнинг бундай натижалари, маҳсулотлари, масалан, қуйидаги омиллардир: мазкур ўқувчи масалани ечдими ёки ечмадими; ўқувчида масалани ечиш ғояси, режаси, тахмини юзага келдими ёки келмадими; ўқувчи маълум билимларни, амал усулларини ўзлаштирдими ёки ўзлаштирмадими; ўқувчида янги тушунчалар ва бошқа шу кабилар таркиб топдими ёки таркиб топмадиги. психология ташқи жиҳатдан майдонга чиқадиган ана шу фактларнинг ҳаммасини ички, яъни фикрлаш жараёни жиҳатидан очишга ҳаракат қилади. Бунинг билан психология психик ҳодиса ва воқеаларнинг ички, специфик сабабларини ўрганади, бу ички, специфик сабаблар психик ҳодиса ва воқеаларни фақат тасвирлаб ва ифодалаб бериш билан чекланмай, балки уларнинг қонуниятларини уқтириб беради. Бунда психология фани диалектик материализмнинг детерминизм принципига (яъни сабабий боғланиш принципига) асосланади: ташқи сабаблар ички шароитлар орқали амал қилади. Бошқача қилиб айтганда, масалан, истаган педагогик таъсир одамга тўғридан-тўғри ва бевосита эмас, балки бавосита равишда, гўё ўзича мазкур одамнинг психик ҳолати орқали, яъни одамнинг ҳиссиётлари, фикрлари ва бошқа шу каби ҳолатлари билан боғлиқ равишда таъсир қилади.

Тасаввур қилайлик, бир хил масалани бир неча ўқувчининг ҳар бири мустақил равишда ҳал қилаяпти; масала ечишдан иборат бўлган бу тафаккур процессининг маълум босқичида ўқитувчи ўқувчиларнинг ҳар бирига айрим равишда мутлақо бир хилда ёрдам беради; ўқувчиларга масаланинг ечилиши асосланган теоремалардан бирини айтиб беради. Ташқаридан бўлган бундай ёрдам ҳар бир ўқувчига бир хилда эмас, балки ҳар хил таъсир қилади—ўқувчининг ўзи масалани ўйлаб ҳал қилишда қанчалик олдинга қараб кетганлиги билан, яъни ўқув¬чи тафаккурининг ички, шароитлари билан боглиқ бўлади. Уқувчи масалани ечишда қанчалик илгарилаб ва қанчалик тез олдинга қараб кетган, уни қанчалик чуқур ўйлаб улгурган бўлса, ташқаридан берилган ёрдамдан фойдаланишга шунча-лик замин ҳозирланган бўлади, ташқаридан ёрдам олиш учук ички шароит шунчалик ортиқ даражада таркиб топган бўлади. Ва, аксинча, ўқувчининг ўзи масаланинг ечилиши устида қанчалик кам ўйлаган бўлса, ташқаридан айтиб берилган ёрдамдан фойдаланиши шунчалик қийин бўлади ва масалани охиригача ечишда ҳам қийналади. У ташқаридан айтиб берилаётган теореманинг — ишга, яъни масалани ечишга аввал бошда умуман ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ўйлаши мумкин, унда ўқувчи ташқаридан бўлган ёрдамни олмайди, аниқроғи, ёрдамдан фойдалана олмайди. Мана шуларнинг ҳаммаси ташқи(педагогик ва бошқа) таъсирлар фақат ички шароитлар орқалигина ижобий ёки салбий психологик натижа бериши мумкин деган маънони англатади. Ташқаридан айтиб берилган ёрдамдан фойдаланмаслик факти (бундай ёрдам, эҳтимол, масалани ечиш йўлини тўғридан-тўғри кўрсатиб турарди) ана шундай ўзига хос ички шароитларнинг ва фикрлаш жараёни қонуниятларининг мавжуд эканлигини аниқ кўрсатиб турибди.

 

Анализ ва синтез

                                                     

Тафаккур жараёни   аввало   анализ, синтез   ва умумлаштиришдир. Анализ — объектнинг у ёки бу томонларини, элементларини, хоссаларини, богланишларини, муносабатларини ва бошқа шу кабиларни ажратиб олиб, ўрганилаётган объектни ҳар хил компонентларга (таркибий қисмларга) бўлиш демакдир. Масалан, ўқувчи ёш техниклар тўгараги машғулотларида қандайдир механизм ёки машинанинг ҳаракат қилиш услубини тушунишга уриниб, даставвал бу механизмнинг ҳар хил элементларини, бўлакларини ажратади ва уни алоҳида қисмларга бўлиб ташлайди. Бошқача қилиб айтганда, мана шу оддий ҳодисалар ўқувчи ўрганаётган объектни бўлакларга ажратиб, таҳлил қилади.

Бирон-бир нарсани анализ қилиш давомида бу нарсанинг ғоят муҳим, аҳамиятли, қизиқарли ва бошқа шу каби муайян бир хусусиятлари жуда кучли қўзгатувчи бўлади ва шунинг учун бундай хусусиятлар олдинги қаторга чиқиб оладилар. Бундай қўзратувчилар кучли қўзғалиш жараёнини (даставвал бош миянинг пўстлоқ қисмида) юзага келтиради ва индукциянинг физиологик қонунига кура шу нарсанинг кучсиз қўзғатувчи ҳисобланган бошқа хусусиятлари табақалаштирилувини тормозлаштиради. Шундай қилиб, анализ психик жараённинг физиологик асосини бош миянинг юқори қаватларидаги қўзғалиш билан тормозланиш ҳодисалари ўртасида маълум муносабат ўрнатиш ташкил этади.

Бир бутун нарсани анализ цилиш натижасида ажратилган компонентларни бирлаштириш синтездир. Синтез жараёнида билинаётган объектнинг ажратиб олинган элементларини бирлаштириш, жой-жойига қўйиш юзага келади. Масалан, ўқувчи механизмнинг ажратиб олингав қисмларини бир-бири билан таққослайди, улар ўртасида алоқа ўрнатади ва бир қисмнинг бошқа қисмларга қандай таъсир қилишини тушуна бошлайди. Натижада синтез амалга оширилади, яъни ҳар турли элемент-лар ўртасида алоқа ва ўзаро муносабат ўрнатилади. Бош миянинг пўстлоқ қисмида муваққат нерв богланишларининг ҳосил қилиниши синтезнинг физиологик асосини ташкил этади.

Анализ билан синтез ҳамма вақт ўзаро боғлиқдир. Улар ўртасидаги ажралмас бирлик таққослаш билан боғлиқ бўлган 'билиш жараёнининг ўзидаёқ яққол намоён бўлади. Теварак-атрофдаги олам билан танишишнинг дастлабки босқичларида турли объектлар аввало таққослаш йўли билан билиб олинади. Иккита ёки бир неча нарсаларни ҳар қандай таққослаш уларни бир-бири билан солиштириб кўришдан ёки муносибини топишдан, яъни синтездан бошланади. Ана шундай синтез қилиш акти давомида таққосланаётган ҳодисалар, нарсалар, воқеалар ва бошқа шу кабилар анализ қилинади, уларнинг умумий ва фарқланувчи томонлари ажратилади. Масалан, бола сут эмизувчилар синфининг турли намояндаларини ўзаро тақ-қослайди ва ўқитувчининг ёрдами билан секин-аста бу ҳайвон-ларнинг энг умумий белгиларини ажратади. Мана шундай қилиб, таққослаш умумлаштиришга олиб келади.

Таққосланаётган нарсаларни умумлаштиришда— уларни анализ қилиш натижасида — қандайдир умумийлик бўлади. Турли объектлар учун умумий бўлган бу хусусиятлар икки хил бўлади: 1) ўхшаш тарздаги умумийлик ва 2) муҳим белги тарзидаги умумийлик. Масалан, ниҳоят даражада ҳар хил нарсалар ўртасида ҳам қандайдир ўхшашликни топиш мумкин; чунончи, рангининг умумийлигига қараб олчани, пионгулни, қонни, хом гўштни, пиширилган қисқичбақани ва бошқа шу кабиларни бир группага, бир синфга бирлаштириш мумкин. Бироқ улар ўртасидаги бу ўхшашлик (умумийлик) юқорида кўрсатилган нарсаларнинг ҳақиқий муҳим хусусиятларини мутлақо ифодаламайди. Бу ҳолда ўхшашлик нарсаларнинг фақат ташқи, жуда юзаки, муҳим бўлмаган белгиларига асослангандир. Объектларнинг ана шундай юзаки, чуқур бўлмаган таҳлили натижасида қилинадиган умумлаштириш катта қимматга эга бўлмайди ва шунинг билан бирга, ҳамиша янглишмовчиликлзрга олиб келади. Юзаки, фақат ташқи хусусиятлар анализига асосланган умумлаштириш кит ҳақида, масалан чуқур хато хулоса чиқаришга, яъни кит сут эмизувчи ҳайвон эмас, балки балиқдир деб хулоса чиқаришга олиб келади. Мазкур ҳолда бу объектларни таққослаш уларнинг умумий белгилари орасидан фақат ўхшаш томонларини ажратади, аммо муҳим томонларини ажратмайди (ташқи кўриниши, танасининг балиққа ўхшаш шакли ва шу кабилар). Аксинча, таҳлил натижасида муҳим томонлари сифатида умумий хусусиятлари ажратилса, ундай пайтда китнинг балиқларга эмас, балки сут эмизувчи ҳайвонларга мансублиги ўз-ўзидан равшан бўлади.

Демак, ҳар қандай муҳим хусусият шунинг билан бирга бир хил нарсаларнинг маэкур группаси учун умумий хусусият ҳам ҳисобланади, аммо аксинча эмас: ҳар қандай умумий (ўхшаш)  хусусият мазкур группадаги объектлар учун муҳим хусусият бўлолмайди. Бу умумий муҳим белгилар чуқур анализ ва синтез давомида ажратилади.

Анализ, синтез ва умумлаштириш қонуниятлари тафаккурнинг асосий ички ва ўзига хос қонуниятларидир. Тафаккур фаолиятининг барча ташқи жиҳатдан намоён бўлиши фақат ана шулар асосида тушунтириб берилиши мумкин. Жумладан, уқитувчи мазкур масалани ҳал қилган ёки маълум бир теоремани ўзлаштирган ўқувчининг уз билимларини «кўчира олмаслигини», яъни айни шу билимларни бошқа шароитларда қўллана олмаслигини, агар мазмуни, чизмаси бир оз ўзгарти-рилган бўлса, бир типдаги масалаларни ҳал қилишда ўша ўзлаштирган теоремасидан фойдалана олмаслигини куп марталаб кузатган. Масалан, ҳозиргина ўткир бурчакли учбурчак чизмасида учбурчак ички бурчакларининг йиғиндиси ҳақидаги теоремани исботлаган ўқувчи, агар унга таниш бўлган чизмани 90 градусга айлантириб ўзгартирсак ёки унга ўтмас бурчакли учбурчак чизмасини берсак, кўпчилик ҳолларда юқоридаги исботланган теоремасини исботлай олмай қолади. Кўпинча ана шу тариқа тасвирланган ва амалий жиҳатдан муҳим бўлган бундай фактлар психологах жиҳатдан тушунтириб берилишини талаб қилади. Бундай кўчиришнинг ёки билимларни мазкур шароитдан бошқа шароитга кўчиришнинг сабабларидан бири, даставвал, масалани тавсия этишда унинг шартини ўзгартиришдир. Ечилиши айни бир теореманинг ўзига асосланган масалаларнинг шарти жуда ўзгартириб юборилса, ундай пайтда бир масалани хал қилиш ечимидан иккинчи масалага кўчириш мумкин бўлади. Аксинча, масаланинг шартини бундай ўзгартиришсиз унинг ечиш йўлини кўчириш мумкин бўлмай қолади. Масаланинг ечиш йўлини кўчириш бевосита масала шартини ўзгартиришга боғлиқ деган тасаввур тугилади. Бироқ бу ташқаридан кузатилаётган фактнинг (яъни кўчиришнинг) ҳали етарли бўлмаган, жуда юзаки ва психологик бўлмаган тушунтирилишидир.

Аслини олганда, ўқувчига масаланинг шартларини (чизманинг ва ҳоказоларнинг) ўзгартириб тавсия қилиш ўқувчининг шли бўлмай, балки фақат ўқитувчининг ишидир. Узлаштирилган билимларни кўчиришни тўғридан-тўгри шарт-шароитни ўзгартириш билан боғлаш — ташқи педагогик таъсирни (ўкитувчи томонидан масала шартини ўзгартиришни) ўқувчилар фикрлаш фаолиятларининг натижаси билангина, яъни кўчириш ёки кўчирмасликнинг ташқи факти билан борлаш, муносабат ўрнатиш деган маънони билдиради. Бу ерда ҳали ўқувчига тафаккур жараёнининг ўзи ҳақида, мана шу ташқи натижага олиб келувчи фаолиятнинг ички, ўзига хос қонуниятлари ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Уқувчи тафаккуривинг ички шароит-лари қандай қилиб ташқи педагогик таъсирга воситачилик қилиши номаълумлигича қола беради. Бунда болани мақсадга мувофиқ ўқитиш ҳам, унинг тафахкурини таркиб топтириш ҳам мумкин бўлмай қолди.

Ҳақиқатда масала шартларини ўзгартириш психологик жиҳатдан ўқувчининг фикрлаш фаолияти учун қулай шароит яратилди, деган маънони англатади. Масала шартларини ўзгартириш ўқувчига тавсия қилинган масалани таҳлил қилиши, масаланинг энг муҳим моментларини ажратиши ва уларни умумлаштириши учун ёрдам беради. Уқувчи ҳар турли масалаларнинг муҳим шартларини ажратиб умумлаштириш давомида бир масаланинг ечиш усулини иккинчи шунга ўхшаш масалага кўчиради. Ана шундай йўл билан ўзгартиришнинг ташқи боғлиқлигидан сўнг кўчириш психологик жиҳатдан очилган, ички боғлиқлик, яъни таҳлил ва умумлаштириш тарзида намоён бўлади. Ташқаридан кузатилган натижа (кўчириш) ўқувчилар тафаккури жараёяининг қонуний ички натижаси ҳисобланади. Бир масалани ечиш усулини бошқа масалага кўчириш учун бу масалалар ўртасидаги энг муҳим умумий томонларни очиш керак бўлади. Ҳар икки масалани таҳлил қилиш натижасида масалани ечишнннг умумий принципларини очиш кўчиришнинг ички, психологик шартидир.

 

Тафакккур мотива

 

Анализ ва синтез, умуман тафаккур фаолияти бошқа ҳар қандай фаолият каби ҳамма вақт шахснинг қандайдир эҳтиёжларига асосланади. Агар эҳтиёжлар бўлмаса, ҳеч қандай фаолият ҳам бўлмайди. Бошқа ҳамма психик жараёнлардаги каби, тафаккурни тадқиқот қилишда психология фани мазкур кишини билиш фаолиятига киришишга қандай эҳтиёжлар ва мотивлар мажбур қилганлигини ҳамда қандай конкрет шароитларда анализ, синтез ва шу кабиларга эҳтиёж тугилганлигини ҳисобга олади ва маълум даражада махсус текшириб кўради. (Психологияга қарама-қарши формал логика тафаккур билан ҳиссий билиш ўртасидаги ўзаро муносабатдан эмас, балки фикр юритиш фаолиятининг эҳтиёжлар, мотивлар, ҳиссиётлар ва шу кабилар билан бўлган ўзаро алоқаларидан ҳам мавҳумлашади.) «Соф» тафаккурнинг ўзи, фикр юритиш жараёни ўз-ўзича фикр юритмайди, ўйламайди, балки маълум қобилият, ҳис-туйғу ва эҳтиёжларга эга бўлган киши, индивид, шахс фикр юритади. Фикр юритиш фаолиятининг эҳтиёжлар билан чамбарчас боглиқлитида шундай муҳим бир факт намоён бўладики, ҳар қандай тафаккур ҳар доим шахснинг табиат, жамият ва бошқа одамлар билан бўлган ўзаро муносабатларини ҳар томонлама тўла акс эттирувчи тафаккуридир.

Психологияда тадқиқот қилинаётган тафаккур мотивлари икки турли бўлади: 1) Ўзига хос билиш мотивлари ва 2) ўзига кос бўлмаган мотивлар. Биринчи ҳолда тафаккур фаолиятига ундовчи ва уни ҳаракатга келтирувчи кучлар билиш эҳтиёжлари намоён бўладиган қизиқищ ва мотивлар (қизиқувчанлик ва шу кабилар). Иккинчи ҳолда тафаккур соф билиш билан боғлиқ бўлган қизиқишлар таъсирида эмас, балки озми-кўпми ташқи сабаблар таъсирида бошланади. Масалан, мактаб ўқувчиси ўзи учун бирон янгилик очиш ёки бирор нарсани билиб олиш иштиёқида эмас, балки катталарнинг талабларини бажариш мажбурияти орқасида ёки ўртоқларидан орқада қолиб кетишдан қўрққани учун дарс тайёрлай бошлайди ва ҳоказо. Бироқ тафаккур даставвал қандай мотивда бўлмасин, тафаккур жараёни давомида хусусий билиш мотивлари таъсир қила бошлайди. Кўпинча шундай бўлади: ўқувчи катталарнинг мажбур қилиши натижасида дарс тайёряашга ўтиради, лекин ўқув ишлари жараёнида бажараётган, ўқиётган, ҳал қилаётган нарсаларини яхши билиш билан боғлиқ бўлган қизиқишлар юзага келади.

Шундай қилиб, киши у ёки бу эҳтиёжлар таъсири билан фикр юрита бошлайди ва унинг фикр юритиш фаолияти давомида тобора чуқур ҳамда кучли билиш эҳтиёжлари пайдо бўлади ва тараққий этади.

 

III.            12.2. Тафаккур ва масала ечиш

 

Муаммоли вазият ва масала

 

Тафаккур  максадга    йўналтирилганлик характерига эгадир.   Қачонки ҳаёт ва амалиёт   жараёнида киши олдида янги мақсад, янги муаммо, янгича вазият ва янги фаолият шароитлари пайдо бўлса, унда даставвал тафаккур қилишга зарурат туғилади. Масалан, врач қандайдир янги, шу пайтгача маълум бўлмаган касалликка дуч келиб, даволашнинг янги методларини топиб, ундан фойдаланишга интилганда ана шундай бўлади. Уз моҳияти жиҳатидан олганда, тафаккур фақат шундай шароитларда зарур бўладики, янги мақсадлар туғилиб, бу мақсадларга эришиш учун фаолиятнинг эски, аввалги восита ва усуллари (гарчи улар зарур бўлса ҳам) етишмай қолади. Бундай вазиятлар муаммоли вазият деб юритилади. Муаммоли вазиятлардан бошланадиган ақлий фаолият ёрдами билан мақсадга эришиш ва эҳтиёжларни қондиришнинг янги усуллари ҳамда воситаларини яратиш, очиш, топиш, кашф этиш мумкин бўлади.

Тафаккур янгиликни излаш ва очиш демакдир. Ҳаракатнинг илгаридан маълум бўлган эски усуллари, эски билимлар ва малакалар билан чекланиш мумкин бўлган ҳолларда муаммоли вазият юзага келмайди ва шунинг учун тафаккур ҳам мутлақо талаб қилинмайди. Масалан, II синф ўқувчисини «2x2 қанча бўлади?» типидаги савол фикр юритишга мажбур қилмайди. Бундай саволларга жавоб қайтариш учун бу ўқувчиларда бор бўлган эски билимларнинг ўзиёқ кифоя қилади. Бу ерда тафаккур ортиқчадир. Агар ўқувчи маълум масала ёки мисолларнинг янгича ечиш усулини яхши ўзлаштирган бўлса, лекин ўзига маълум бўлиб қолган бу бир хил типдаги масала ва мисолларни қайта ва қайта ечишга мажбур бўлган ҳолларда тафаккур фаолиятига эҳтиёж бўлмайди. Бинобарин, ҳаётдаги ҳар қандай вазият хам муаммоли вазият, яъни тафаккурни уйғотувчи вазият бўла бермайди.

Муаммоли вазият билан масалани фарқ қилиш зарурдир. Муаммоли вазиятда киши фаолият давомида кўпинча кутилмаганда, қандайдир, тушуниб бўлмайдиган нарсага, номаълум, ташвишли нарсаларга дуч келиб қолади. Масалан, учувчи самолётни бошқариб кетаётганда тўсатдан моторда қандайдир ўзгача, ноаниқ шовқинни пайқай бошлайди. Дарҳол учувчи фаолиятига содир бўлган ҳодиса маъносини очиш учун зарур бўлган тафаккур қўшилади. Шу тариқа юзага келган муаммоли вазият киши анелаши мумкин бўлган масалага айлана-ди. Масала муаммоли вазиятдан келиб чиқади, вазият билан маҳкам боғлиқ бўлади, лекин вазиятдан фарқ қилади. Муаммоли вазият — анча хира, ҳали куп жиҳатдан аниқ бўлмаган ва кам англанилган таассуротлардир. Муаммоли вазият бамисоли «нималардир кўнгилдагидек эмаслиги»дан, «нималардир кўнгилни хира қилиб турганлиги»дан гўё сигнал беради. Масалан, учувчи моторда қандайдир тушуниб бўлмайдиган ҳодиса рўй бераётганлигини пайқай бошлайди, лекин у моторнинг қайси қисмида, нима сабабдан, қандай ҳодиса рўй бераётганини ҳали аниқлай олмаган, бундан ташқари, у юз бериши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини ҳали билмайди. Мана шундай тарздаги муаммоли вазиятдан тафаккур жараёни бошланиб кетади. Тафаккур ана шу муаммоли вазиятнинг ўзини таҳлил қилишдан бошланади. Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш натижасида соф маънодаги масала, соф маънодаги муаммо пайдо бўлади.

Масаланинг юзага келиши, муаммоли вазиятдан фарқ қилиб, гарчи олдиндан бўлса ҳам берилган (маълум) ва номаълум (қидирилаётган) нарсани тахминан бўлакларга бўлишга улгурилди деган маънони англатади. Бу бўлакларга бўлиш масаланинг сўз билан ифодаланган қисмида намоён бўлади. Масалан, ўқув масаласида унинг асосий шартлари озми-кўпми яққол қайд қилинган (нима берилган, нима маълум) ҳамда талаблар, саволлар берилган (нимани исботлаш, топиш, аниқлаш, ҳисоблаш талаб қилинади). Бу билан дастлабки яқинлашиш тарзида ва мутлақо тахминий равишда қидирилаётган нарса (номаълум нарса) белгиланади. Ана шу номаълумни қидириш ва топиш масалани ечиш натижасида қўлга киритилади. Бинобарин, масаланинг асосий, даставвалги ифодаланиши фақат минимал даражада ва жуда тахминий равищда қидирилаётган нарсани аниқлайди. Масалани ечиш давомида, унинг тобора янги ва тобора муҳим шартлари ҳамда талабларини намоён қилиш жараёнида қидирилаётган (номаълум) томонлари ортиқроқ даражада аниқланади. Масаланинг характеристикаси борган сари мазмунли ва аниқ бўла боради. Масаланинг батамом ечилиши қидирилаётган нарсанинг топилганлигини, туда равишда аниқланганини билдиради. Агар қидирилаётган нарса (номаълум нарса) масаланинг бошлангич ифодасидаёқ бутунлай ва тўла равишда аниқланган бўлса, яъни унинг асосий шартлари ва талабларининг ифодаланишида аниқланган бўлса, унда бу номаълумни қидиришга ҳеч қандай зарурат бўлмас эди. Номаълум нарса дарҳол маълум бўлиб қолар, яъни ечилиши учун тафаккур қилишни талаб этадиган ҳеч қандай масала юзага келмас эди. Аксинча, агар номаълумни қайси бир соҳада излаш кераклигини тахминан белгиловчи масаланинг дастлабки ифодаси бўлмаганида, яъни қидирилаётган нарсани минимал даражада олдиндан кура билиш бўлмаганда, номаълумни топиш мумкин бўлмас эди. Номаълумни қидириш учун ҳеч қандай тахминий маълумот, бирор таянч, бирор мўлжал қолмаган бўлар эди, муаммоли вазият (худди халқ эртакларида айтилганидек: «У ёққа борай десам, қаёққа боришимни билмайман, бирор нарсани топай десам, нимани топишимни билмайман») каби азобли эсанкираш ва саросималик хиссидан ташқари ҳсч нарсани юзага келтирмас эди.

 

Тафаккур детерминацияси   жараён сифатида

 

Масалани ечиш давомида тафаккур жараён сифатида айниқса яққол намоён бўлади. Тафаккурни жараён сифатида талқин қилиш, энг аввало фикр юритиш фаолияти детерминацияси (сабабий богланиш)нинг ўзи жараён сифатида амалга оширилишини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, киши масалани ечиш давомида ўзига шу чоққача номаълум бўлган янги-янги шартларни ва талабларни намоён қилади. Булар тафаккур бундан кейин давом этишини сабабий жиҳатдан боглаб тушунтириб беради. Бинобарин, тафаккур детерминацияси қандайдир абсолют тайёр ва аввалданоқ тугал бир нарса сифатида азалдан берилган бўлмайди. Тафаккур детерминацияси масала ечиш давомида ҳосил қилинади, аста-секин таркиб топтирилади ва ривожлантирилади, яъни жараён тарзида намоён бўлади. Жараённинг дастлабки пайтларида унинг бундан кейин содир бўлиш йўли илгаридан бутунлай ва тўла равишда про-граммалаштирилмаган бўлади; масалани ечиш давомида уни амалга оширишнинг янги шартлари узлуксиз пайдо бўлиб ва тараққий этиб туради. Ваҳоланки, олдиндан ҳамма нарсани тўла программалаштириб бўлмас экан, фикр юритиш жараёни давомида (илгаридан тўла ҳисобга олиб бўлмайдиган янги шартларга жавоб тариқасида) доим тўғрилаб бориш, аниқлаб туриш лозим бўлади.

Масаланинг ечиш йўлини топиш кўпинча кутилмаганда, тўсатдан, бир ондаёқ кашф этиш, бирдан ёришиб кетиш ва шу кабилар сифатида тасвирланади. Бу факт фараз қилинаётган нарсани, эвристика ва шу кабиларни топишни билдиради. Тафаккурнинг натижаси, самараси ана шундай қайд қилинади. Лекин психологиянинг вазифаси ана шу натижага олиб келувчи фикр юритиш жараёнида ички томонларини очишдан иборатдир. Ана шу гўё тўсатдан пайдо бўлиб қоладиган «инсайт»нинг номаълумни (қидирилаётган нарсани) бир онда топишнинг сабабий богланишини очиш учун даставвал, масалани ечиш давомида бошлаб тахминан, жуда оз ва гарчи минимал даражада бўлса ҳам, номаълумни фикран олдиндан куришини ҳамма вақт ҳисобга олиш керак. Мана шундай фикран олдиндан кура билиш туфайли маълум билан номаълум ўртасига кўприк қуриш ва улар орасидаги бўшлиқни тўлдириш мумкин бўлади.

Фикр  юритишнинг  асосий  механизмларини яхши  аниқлаш учун, номаълумни фикран олдиндан кура билишга қаратилган ва психологияда айтилган қуйидаги учта ўзаро қарама-қарши фикрни кура билишига қаратилганини кўриб чиқамиз. Психологияда тафаккур жараёнига ҳар хил қарашларга боғлиқ ҳолда масалани ечиш давомида ўқувчиларда тафаккурни шакллантиришнинг турли йўлларини белгилаб беради.

Биринчи нуқтаи назар билиш жараёнининг ҳар бир олдинги босқичи («қадами») ўзидан бевосита кейин келаётган босқични бошлаб беришига асослангандир. Бундай тезис тўғри, лекин етарли эмасдир. Ҳақиқатда тафаккур давомида номаълумни минимал даражада олдиндан кўриш «бир қадамдан» кура кўпрок, бўлади. Шунинг учун ҳамма нарсани олдинги босқич билан бевосита ундан кейинги босқич ўртасидаги ўзаро алоқа билан тушунтириб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, масала ечиш давомида фикран олдиндан кура билиш ҳажмини ва даражасини камайтиришни баҳоламаслик мумкин эмас.

Иккинчи қарама-қарши фикр, аксинча, тафаккур жараёнида ҳали қўлга киритилмаган, намоён қилинмаган натижани (маҳсулотни), яъни ҳали номаълум қарорни олдиндан кура билиш моментини орттириб, абсолютлаштириб ва ортиқ баҳолаб юборади. Олдиндан кўриш ҳамиша фақат қисман ва тахминан бўлади. Ундан сўнг дарҳол натижаиинг (ечимнинг) тайёр ва тўла таърифига айланади. Бу фикрнинг хато эканлигини қуйидаги мисолда кўрсатиш мумкин. Уқувчи қийин масалани зўр бериб ечишга уринади, лекин, табиийки, қандай қилиб ечишни у ҳали билмайди; ўқувчи масаланинг ечимини узининг тафаккур қилиш жараёни охирида, натижасида ёки хулосасида топа олади. Масаланинг ечимини аллақачон билган ўкитувчи ўқувчига ёрдам бера бошлайди. Тажрибали педагог ҳеч қачон масаланинг бутун ечилиш йўлини бирданига айтиб бермайди, ўқувчисига аста-секинлик билан ва керак бўлган лайтда озгина маслаҳат бериб, ишнинг асосий қисмини ўқувчининг ўзи бажариши учун имконият яратади. Фақат мана; шундай йўл билан ўқувчининг мустақил тафаккурини таркиб топтириш ва ривожлантириш мумкин. Агар масала ечишнинг асосий йўлини уқувчига дарҳол айтиб берсак, тафаккурнинг бўлажак натижасини маълум қилсак, ва шу тарзда ўқувчига «ёрдам» берадиган бўлсак, бу фақат фикр юритиш фаолияти тараққиётини тормозлаштириши мумкин. Агар ўқувчи масалани ечишнинг ҳамма йўлини бошидан охирги босқичигача билса, унинг тафаккури умуман ишламайди ёки жуда пассив, минимал даражада ишлайди. Уқувчилар ҳамма вақт ўқитувчининг малакали ёрдамига муҳтож бўлади, лекин бундай фикр юритиш жараёнларини маълумотлар, олдиндан тайёр бўлган натижалар билан алмаштириб, уларнинг тафаккурини мутлақо четга суриб қўймаслиги керак.

Шундай қилиб, биз кўриб чикқан ана ўша нуқтаи назарлар гарчи улардан биринчиси фикран олдиндан кўришга етарли баҳо бермаса ҳам, иккинчисининг эса унинг ролини ошириб юборишига қарамай, номаълумни қидириш жараёнида фикран олдиндан кўришнинг борлигини тан олади. Учинчи нуқтаи назар бўлса, аксинча, масалани ечиш давомида олдиндан кўришни умуман инкор қилади.

Учинчи нуқтаи назар тафаккурга кибернетик муносабатнинг тараққиёти билан боғлиқ равишда жуда кенг тарқалгандир. Унинг маъноси қуйидагидан иборат: тафаккур жараёнида тегишли объектнинг унинг билан боглиқ бўлган умумий қоидалари, теоремалари, ечиш вариантлари ва шу каби белгиларнинг ҳаммасини, жуда кўпини ёки айримларини бирин-кетин қаторасига саралаб қараб чиқиш (эслаб кўриш, ҳисобга олиш, фойдаланишга уриниб кўриш) лозим. Бунинг натижасида улардан фақат масалани ечиш учун заруринигина танлаб олиш лозим бўлади. Масалан, агар масаланинг асосий шартларида параллелограмм кўрсатилган бўлса, ундай пайтда масалани ўйлаш жараёнида мазкур объектнинг ҳамма хусусиятларини қаторасига эсга тушириб қараб чиқиш ва масалани ечиш унинг ҳар бир хусусиятидан навбатма-навбат фойдаланишга уриниб кўриш керак. Оқибат натижада бу хусусиятлардан қандайдир бирортаси, эҳтимол, мазкур ҳолат учун муносиб келиб қолар.

Аслини олганда, махсус ўтказилган психологик экспериментларнинг кўрсатишича, тафаккур ҳеч қачон масала ечишнинг барча ёки айрим тахминий вариантларини кўр-кўрона, тасодифий, механик равишда саралаб, қараб чиқиш усули билан ишламайди. Тафаккур қилиш давомида қараб чиқилаётган объектнинг хусусан кайси белгилари ажратилиши, анализ қилиниши ва умумлаштирилиши, гарчи минимал даражада бўлса ҳам, олдиндан кўрилади. Объектнинг қандай бўлишидан қатъи назар, исталган хусусият эмас, балки фақат маълум хусусияти олдинга ўтади ва ундан масалани ечишда фойдаланилади. Объектнинг бошқа хусусиятлари бўлса, гўё йўқдек кўринади, умуман пайқалмайди ва одамнинг назар доирасидан йўқолиб кетади. Тафаккурнинг бирор нарсага йўналганлиги, танланганлиги ва детерминацияси ана шунда намоён бўлади. Бинобарин, номаълумни қидириш жараёнида гарчи минимал, жуда тахминий тарзда ва умуман олдиндан кура билиш қараб чиқилаётган объектнинг барча ёки айрим хусусиятларини кўр-кўрона, механик тарзда қаторасига саралаб қараб чиқишни ортиқча иш қилиб қўяди.

Мана шунинг учун ҳам киши узининг билиш фаолиятида номаълумни фикран олдиндан кура билишни қандай қилиб амалга оширишни аниқлаши муҳимдир. Бу тафаккур психологиясининг марказий вазифаларидан биридир. Уни рўёбга чиқаришда психология фани номаълумни фикран олдиндан кура билиш ҳақидаги юқорида қараб чиқилган учта хато нуқтаи назарни бартараф қиладн. Бу вазифани хал қилиш — тафаккурнинг асосий механизмини очиб бериш демакдир.

Номаълум (қидирилаётган нарса) унинг билан умуман бирор иш қилиб бўлмайдиган қандайдир «абсолют бўшлиқ» эмас. Номаълум ҳамиша бирор бир равишда қандайдир маълум фактлар билан боғлиқ бўлади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, исталган масалада ҳамма вақт (масаланинг асосий шартлари, талаблари, саволлари) нимадир маълум булади. Маълум ва номаълум ўртасидаги боғланиш ва муносабатларга асосланиб, шу пайтгача яширин, номаълум бўлган қандайдир янгиликни қидириш ва топиш мумкин булади. Масалан, мазкур кимёвий модданинг номаълум хусусиятларини аниқлаш учун бу модданинг ҳеч бўлмаганда илгаридан маълум айрим кимёвий реактивлар билан ўзаро таъсирини ва ўзаро боғланишини таъминлаш керак. Худди мана шундай ўзаро муноса-батларда бу модда ўзининг ҳақиқий хусусиятларини аниқлайди, билиб бўладиган даражада намоён қилади. Ҳар қандай нарса ўзига хос белги, хусусият, сифат ва шунинг кабиларни бошқа предметлар, нарсалар, процесслар ва ҳоказолар билан бўлган ўзаро муносабатларда аниқлайди.

Бу ҳам шиша цилиндр, ҳам сув ичадиган шиша, ҳам бадиий накшли предмет ёки расм солинган нарса ҳам ва ҳоказо. Объект (нарса) даги бирор янгиликни уни бошқа объектлар (нарсалар) билан янги алоқаларга киритмасдан туриб очиш ва билиш мумкин бўлмас эди. Демак, нарсани янги, ҳали бизга маълум бўлмаган хусусиятларини билиш, энг аввало, бу хусусиятлар намоён бўладиган ўзаро богланиш ва муносабатларни билиш орқали булади.

Шунинг учун фикрлаш жараёнининг муҳим механизми қуйидагидан иборат. Тафаккур жараёнида объект тобора янгидан-янги алоқаларга киришйди ва ана шу туфайли янги тушунчаларда цайд қилинадиган ўзининг янгидан-янги хусусиятлари ва сифатлари билан намоён булади; шундай қилиб, объектдан гўё барча янги мазмун олинади; объект гўё ҳар гал ўзининг бошқа томони билан ўгирилади, унда янгидан-янги хусусиятлар намоён булади. Масалан, масаланинг асос қилиб олинган шартларида мазкур бурчакнинг биссектрисаси сифатида берилган тўғри чизиқ, ундан сўнг, масалани ечиш давомида медиана ва баландлик сифатида намоён булади, ундан кейин икки параллелни кесиб ўтувчи тўғри чизиқ сифатида ва ҳоказо, яъни тобора янгидан-янги хусусият ва сифатларда намоён булади.

Ана шу кўрсатилган тафаккур механизми синтез орқали тахлил деб аталади, чулки объектнинг янги хусусиятларини ажратиш (таҳлил килиш) текширилаётган объектни бошқа нарсалар билан ўзаро нисбатга кириши (синтез қилиниши) оркали, яъни объектни бошқа нарсалар билан янги алоқаларга киритиш орқали амалга оширилади.

Тахлил қилинаётган объект киришган алоқа ва муносабатлар системасини очиш давомидагина одам бу объектнинг ҳали маълум бўлмаган янги белгиларини кашф қила бошлайди, тахлил қилиб, уларни пайқай бошлайди. Аксинча, бундай алоқалар системасини кишининг ўзи оча бошламагунча, у масалани ечиш учун янги ва керакли хусусиятга, хатто унга тўғридан-тўғри айтиб берилса ҳам ҳеч қандай эътибор бермайди.

Тасодифий айтиб бериш кўпинча бирор янгиликни кашф ва ихтиро қилишга ёрдам беради. Бироқ ана шундай айтиб беришдан фойдаланишда, тафаккур жараёнининг юқорида кўрсатиб ўтилган қонунияти намоён булади. Масалани ечиш устида зўр бериб ўйлайдиган кишигина «бахтли» фурсатни пайқаши ва ундан фойдаланиши мумкин. Ҳамма гап у ёки бу ташқаридан айтиб бериш бориб тушадиган замин, умуман ички шароит системаси қанчалик тайёрланганлигидадир. Бу ерда ҳам бошқа ҳамма ердаги каби, ташқи сабаблар фақат ички шароит орқали таъсир қилади.

Ана шундай ташқаридан айтиб беришдан фойдаланишнинг бир қатор психологик, ички шароитлари махсус экспериментлар чрқали очилади. Қуйидаги тарзда тажрибалар ўтказилади. Биринчи ҳолда текширувчи текширувчига бир хил тарздаги айтиб беришни масала ечишнинг турли босқичларида (бошда ва кейинроқ) тавсия қилган; иккинчи ҳолда эса, аксинча, фикр юритиш жараёнининг битта босқичининг ўзида ҳар хил даражадаги айтиб бериш (масала ечиш қисмларининг кўпроқ ёки озроқ ҳажмини айтиб бериш керак) тавсия этилган. Бунда асосий экспериментал масалани ечиш учун иккинчи луқмани, қўшимча, ёрдамчи, биринчи масалани ечиш принципида ҳал қилинадиган, унчалик қийин бўлмаган иккинчи масала берилган. Масалани ечишнинг бу принципини текширилувчи ўқувчи умумлаштириши ва бир масаладан иккинчи масалага кўчириши мумкин бўлиши керак.

Масалан, асосий масала сифатида ушбу масала тавсия этилган: «Трапециянинг диагоналлари орасида тузилган АВО ва ОСД учбурчакларининг тенгдошлиги исботлансин». Ердамчи масалада АВС тўғри бурчакли тўртбурчак диагоналларининг тенглигини исботлаш талаб қилинган эди (25-расм).

 

Бу диагоналлар тенгдир, чунки умумий АД асосга, АВ ва СД тенг томонларга ва мос тенг томонлар орасидаги тўғри бурчакларга эга бўлган АВД ҳамда АСД учбурчаклар тенгдир. Асосий масала ёрдамчи масала кўрами билан ечилади, яъни асосий масаланинг ечилишига ёрдамчи масалашшг ечилишини кўчириш воситаси билан эришилади. Ҳар иккала масалани ечишнинг умумий бўлаги (ва принципи) қилиб АВД ва АСД учбурчакларнинг умумий асоси АД дан фойдаланилади. Мана шу умумий асос АД дан биринчи ҳолда тенгдош учбурчакларнинг умумий асоси сифатида, иккинчи ҳолда эса АВД ва АСД тенг учбурчакларнинг умумий асоси сифатида фойдаланйлади. Шундай қилиб асосий масалани ечиш учун тенгдош АВД ва АСД (АВО ва ОСД учбурчаклари билан боғланган) фигураларини топиш керак. Масала ечишнинг мана шу бўлагини ҳар иккала масала учун муҳим умумийлик сифатида ажратиш керак. Бошқача қилиб айтганда, умумлаштириш лозим.

Кўриниб турибдики, умумлаштириш ва унинг натижаси бўлмиш кўчириш даставвал ҳар икки масалани фаолиятнинг яхлит битта таҳлил қилиш синтез жараёнига қўшишга боглиқдир. Умумлаштиришнинг бориши (кўчиришнинг ҳам) масала ва айтиб бериш ўртасидаги алоқанинг таҳлили қайси босқичида (олдинги ёки охирги босқичида) амалга оширилишига боғлиқ бўлади.

Жараён натижасида (кўчириш ва айтиб беришдан фойдаланиш) масаланинг таҳлили юзасидан текширилувчининг ўзи қилтан ишга боглиқдир. Кишининг ўзи масаланинг айтиб бериладиган кисмига яқинлашиб қолганда, ташқаридан (ўқитувчидан, раҳбардан ва бошкалардан) ёрдам ола билади. Акс ҳолда у айтиб берилган нарсани тушунмайди ва шунинг учун шундай ёрдамни олмайди ёки бундай ёрдамдан формал равишда, механик ва ишнинг моҳиятига тушунмаган ҳолда фойдаланади; тафаккурнинг тараққиёти ўрнини чала ўқитиш эгаллаб олади. Айни чоғда ўқитувчининг ўзи томонидан етарли тахлил қилинган, табиий равишда тегишли алоқа ва муносабатлар системасига гўё қўшилиб, сингиб кетган бировнинг гапигина ўқувчига ҳақиқий ёрдам бера олади. Мана шунда бировнинг гапи ўқувчининг тафаккурига, унинг ўзи зўр бериб ўйлаётган саволига қисман жавоб бўлиб қўшилади. Агар бировнинг гапини ўқувчи масаланинг ечилишини тезлаштириш учун шу тариқа қабул қилса ва ундан фойдаланса, бу унинг тафаккури анча юксак босқичга кўтарилганлигининг объектив, ишонарли исботи бўлиб ҳисобланади. Аксинча, бировнинг гапини қабул қилмаслик, ундан фойдаланишни билмаслик фикр юритиш жараёни анча паст даражада эканлигини англатади. Шундай қабул қилинадиган ёки инкор этиладиган бировнинг гапи тафаккур ички жараёнининг объектив курсаткичи бўлиб лизмат қилади. Уқувчининг ташқаридан берилган ёрдамни қандай қабул қилишига қараб, психик жараённинг утиши ҳақида фикр юритиш мумкин. Ташқаридан айтиб беришнинг экспериментал методикаси фикр юритиш фаолиятининг ички, ўзига хос қонуниятларини текшириш имкониятини беради.

 

Масала ечишда тафаккур жараёни

 

Тафаккур ва масала ечиш ўзаро бир-бири билан маҳкам боғлангандир. Лекин тафаккурни

масала   ечиш   воситасига   айлантириб,   уларни бир-бирига тенглаштириш мумкин эмас. Масалани ечиш фақат тафаккур ёрдами билан амалга оширилади, бошқача йўли йўқ. Лекин тафаккур фақат масала ечишдагина намоён бўлмайди. Юқорида қайд этилганидек, фикрлаш фаолияти ҳозирдаёқ ил-гари сурилган, таркиб топган, (масалан, мактаб масаласи ти-пидаги) вазифаларни ҳал қилиш учунгина зарур эмас. У вазифанинг қўйилиши учун ҳам, янги муаммоларни намоён қилиш ва англаш учун ҳам зарурдир. Муаммони топиш ва қўя билиш кўпинча унинг бундан кейинги хал қилинишига қараганда катта ақлий зўр беришни талаб қилади. Тафаккур масала ечиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда эмас, балки шунинг билан бирга билимларни узлаштириш, ўқиш жараенида текстни тушуниш ва бошқа куп ҳолларда ҳам керакдир.

Гарчи тафаккур масала (муаммо) ечиш воситасига айлантирилмаса ҳам, лекин уни айнан масала ечиш давомида, яъни ўқувчининг ўзи ўз кучига яраша муаммо ва саволларга ёндашиб, уларни ифодалаб ечиш давомида таркиб топтнриш ҳаммадан кура яхшироқдир. Сўнгги йилларда муаммоли вазиятни ва масала ечишни психологик тадқиқот қилиш асосида ўқувчиларга бериладиган. муаммоли таълимшнг методлари ишланмоқда. Бундай таълим методлари уқувчиларни ўзлари ҳал қила оладиган айрим муаммоларни биринчи очувчилар, тадқиқотчилар қилиб қўйишга қаратилгандир. Масалан, ўқувчи бир қатор масалаларни ечади ва бунинг натижасида мана шу барча масалалар ечимининг асосида ётган ўзи учун янги теоремани (албатта, инсоният учун эмас) очади. Мана шундай ша-роитларда боланинг тафаккурини, ҳар доим қандайдир янгилик очувчи, қийинчиликларни енгишга қобил ҳақиқий, мустақил тафаккурни тарбиялаш жуда яхшидир. Психология фани ўқувчининг йўлидаги ҳамма қийинчиликларни бартараф этиш керак эмас, деган хулосага келмоқда. Уқувчи ана шу қийинчиликларни бартараф қнлиш жараёнидагина ўзининг ақлий қобилиятини ривожлантира олади.

Педагог томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва раҳбарлик бу қийинчиликларни йуқотишдан эмас, балки ўқувчиларнинг ўз-ларини уларни енгишга ўргатишдан иборат булмоги лозим.

 

III.12.3. Тафаккур турлари

 

Психологияда тафаккур турларининг қуйидаги содда ва бирмунча шартли классификациям тарқалгандир: 1) кургазмали ҳаракат; 2) кўргазмали-образли ва 3) мавҳум (назарий) тафаккур.

 

Кўргазмали ҳаракат тафаккур

 

Тарихий тараққиёт давомида одамлар уз олдиларида   турган   масалаларни   дастлаб   амалий фаолият нуқтаи  назаридан ечганлар;   кейинчалик ундан назарий фаолият ажралиб чиққан. Масалан, бизнинг узоқ авлодимиз ерни даставвал амалий (қадамлаб ва ҳоказо) равишда ўлчашга ўрганган ва шундан кейингина мана шундай амалий фаолият давомида тўпланган билимлар асосида, аста-секин махсус назарий фан сифатида геометрия фани юзага келган ва ривожланган. Амалий ва назарий фаолият ўзаро чамбарчас боғлангандир. «Ғоялар, тасаввурлар ва онг ишлаб чиқариши даставвал бевосита моддий фаолиятга қўшилиб кетган бўлади...». Бу шуни англатадики, соф назарий фаолият бирламчи эмас, балки амалий фаолиятнинг ўзи бирламчидир. Амалий фаолиятнинг тараққиёти давомида ундан нисбатан мустақил назарий фикр юритиш фаолияти ажралиб чиқади.

Фақат бутун инсониятнинг тарихий тараққиётида эмас, балки ҳар бир боланинг психик тараққиёти жараёнида ҳам асос соф назарий фаолият эмас, балки амалий фаолият асос қилиб олинади. Сўнгги фаолият ичида аввал бола тафаккури ривожланади. Богчагача ёш даврида (уч ёшигача) асосан кўргазмали қаракат тафаккури бўлади. Бола билаётган объектларини ўз қўллари билан амалий равишда ва гўё табиий равишда ажратади, бўлакларга бўлади ҳамда, айни чоқда, идрок қилаётган нарсаларни бирлаштиради, солиштириб кўради, нарсаларни бир-бири билан боғлаб, анализ ва синтез қилади.

Қизиқувчан болалар кўпинча «ичида нима борлигини» билиш мақсадида ўз ўйинчокларини бузиб, синдириб кўрадилар.

 

Кўргазмали образли тафаккур

 

Кургазмали образли тафаккур содда формада кўпинча боғча ёшидаги болаларда, яъни тўрт етти  ёшгача   бўлган   болаларда   пайдо   бўлади. Бу ёшдаги болаларда тафаккурнинг амалий ҳаракатлар билан алоқаси гарчи сақланиб қолса ҳам, лекин бу алоқа аввалги-дск мустахкам, тўғри ва бевосита бўлмайди. Бола билаётган объектини анализ ва синтез қилиши давомида қизиқтираётган нарсасини қўллари билан албатта ва ҳамма вақт ҳам ушлаб кўриши шарт эмас. Жуда куп ҳолларда системали равишда объектни амалий тимирскилаб кўриш талаб қилинмайди. Лекин барча ҳолларда мазкур объектни аник, идрок қилиш ва яққол тасаввур этиш шартдир. Бошқача қилиб айтганда, боғча ёшидаги болалар фақат кўргазмали образлар билан фикр юритадилар ва ҳали тушунчаларга эга бўлмайдилар.

Мактабгача ёшдаги болаларда тушунчаларнинг йўқлиги швейцариялик психолог Ж. Пиаженинг қуйидаги экспериментларида жуда яққол намоён бўлган.

Етти ёшга яқин болаларга хамирдан қилинган мутлақо бир хил ва ҳажм жиҳатидан баб-баравар соққалар кўрсатилади. Ҳар бир бола кўрсатилган нарсаларга дикқат билан қарайди ва улар ўзаро бир-бирига тенг деб айтади. Шундан сўнг болаларнинг кўзлари олдида соққанинг биттаси эзиб нон шаклига келтирилади. Болалар яссилантириб нон шаклига келтирилган соққага озгина бўлса ҳам хамир қўшилмаганини, фақат унинг шакли ўзгартирилганини кўриб турадилар. Шунга қарамай, текширилаётган болалар, нон шаклнга келтирилган соққада хамирнинг миқдори ортган деб ҳисоблайдилар.

Бу ерда гап шундаки, болаларнинг кургазмали-образли тафаккурлари ҳали уларнинг идрокларига бевосита ва тўла бўйсунган бўлади. Шунинг учуй улар кўраётган нарсаларнинг кўзга равшанроқ ташланиб турган айрим хусусиятларидан тушунчалар ёрдами билан хозирча четлаша, мавҳумлаша олмайдилар. Улар ана шу нон шаклига айлантирилган соққа ҳақида ўйлаб, унга қарайдилар ва нон шаклидаги хамир стол устида кўпроқ жойни эгаллаб турганини (фазодан ортиқроқ урин эгаллаганини) дарҳол кўрадилар. Уларнинг кўргазмали образлар шаклида ўтадиган тафаккурлари (идрокнинг кетидан) болаларни соққага қараганда нондаги хамир кўпроқ деган хулосага олиб келади.

 

Мавҳум тафаккур

 

Болалар  амалий ва кўргазмали-хиссий   тажрибалари асосида уларнинг мактаб ёшидаги даврларида, аввал содда шаклдаги мавхум тафаккур, яъни мавҳум тушуичалар шаклидаги тафаккур ривожланади. Тафаккур бу ерда фақат амалий ҳаракатлар тарзида ва кўргазмали образ шаклида эмас (идрок ва тасаввурлар каби), балки аввал мавҳум тушунчалар ва муҳокамалар шаклида намоён бўлади.

Мактаб ўқувчиларининг турли фанлар — математика, физика, тарих асосларини ўзлаштиришлари давомида тушунчаларни эгаллашлари уларнинг ақлий тараққиётлари учун катта аҳамиятга эгадир. Математика, география, физика, биология ва бошқа кўплаб тушунчаларни мактаб таълими давомида таркиб топтириш ва ўзлаштириш жуда куп тадкиқотларнинг предметини ташкил этади (П. Я. Гальперин, В. В. Давидов, Г. С. Костюк, Н. А. Менчинская, Р. Г. Катадзе, Д. Б. Эльконин ва бошцалар), Бу ишларда тушунчаларнинг хусусан қайси белгилари, қандай изчилликда, қандай шароитларда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши батафсил қараб чиқилган. Мактаб таълимининг охирига келиб, болаларда маълум даражада тушунчалар системаси таркиб топади. Уқувчилар фақат айрим (масалан, «солиштирма огирлик», «сут эмизувчи», «танқидий реализм») тушунчаларни эмас, балки тушунчаларнинг бутун бир синфлари ёки системаларини ҳам (масалан, геометрик тушунчалар системаси) муваффақиятли равишда ишлата бошлайдилар.

Биз юқорида кўриб ўтганимиздек, хатто эиг мавҳум тафаккурнинг ҳам ҳиссий билиш чегарасидан анча чиқиб кетишига қарамай, хеч қачон сезги, идрок ва тасаввурлардан тўла-тўкис ажралиб кетмайди. Фикр юритиш фаолиятининг кўргазмали-ҳиссий тажриба билан бундай чамбарчас боглиқ бўлиши ўқувчиларда тушунчаларни таркиб топтириш давомида яна ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Уқувчиларда тушунчаларнинг тараққий этиши жараёнида кўргазмалилик икки томонлама роль ўйнайди. Бир томондан, кўргазмалилик тушунчаларнинг тараққий этишини енгиллаштиради. Бола тафаккури тараққиётининг дастлабки босқичларида ҳиссий-кўргазмали конкрет материал билан ишлаш енгил бўлади. Масалан, кўпгина тарихий тушунчалар («бояр», «смерд») тегишли кўргазмали тасвирлар, картиналар, расмлар, бадиий адабиётдан олинган иллюстрациялар ва бошқа шу кабилар асосида анча мустаҳкам ўзлаштирилади.

Ленин бошқа томондан, ҳар қандай кўргазмалилик ҳам ва ҳар цандай шароитда ҳам мактаб ўқувчиларида мавҳум тафаккурнинг таркиб топиши учун қулай шароит ярата бермайди. Кўргазмали қуролларда ва иллюстрацияларда ёрқин, конкрет-ҳиссий тафсилотларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши булиб олинаётган объектнинг асоснй, муҳим хусусиятларидан ўқувчининг диққатини чалғитиб юбориши мумкин. Шунинг билан бирга, ана шу ниҳоятда муҳим белгиларини анализ қилиш ва умумлаштириш қийинлашади.

Чунончи, VI синфнинг кўпчилик ўқувчилари физикадан «Босим» мавзусига оид «мавҳум» маънодаги текстли масала-ларни худди мана шу темага оид, лекин жуда куп конкрет-ҳиссий деталлар бўлган масалага қараганда енгиллик билан ечадилар. Физик ва бошқа ҳодисалар ўртасидаги асосий, муҳим боғланишлар нарсаларнинг кўргазмали-ҳиссий хусусиятлари орқасида гўё ниқобланиб, қолиб кетади (жумладан, экскаваторнинг конкрет-ҳиссий моделида ричаг принципини дарҳол ажратиш ва мавхумлаштириш осон эмас. Шунинг учун ҳар бир айрим ҳолда кўргазмали қуролдан — иллюстрация, суратлар, схемалардан фойдаланишда ҳиссий-конкрет компонентлар билан мавҳум компонентлар ўртасидаги маълум муносабатларни сақлаб қолиш зарур.

Уқувчиларнинг тушунчаларни ўзлаштиришлари давомнда мавҳум тафаккурларнинг ривожланиши уларда кўргазмали ҳаракат ва кўргазмали-образли тафаккур бундан кейин тараққий этмай қўйишини ёки умуман йўқолиб кетишини англатмайди. Аксинча, ҳар қандай фикр юритиш фаолиятининг бу бошлангич ва дастлабки шакллари мавҳум тафаккур билам бирга ҳамда унинг таъсири остида ривожланиб, илгаригидек ўзгариб ва такомиллашиб бора беради. Болалардагина эмас, балки катта ёшли одамларда ҳам фикр юритиш фаолиятининг ҳамма турлари ва шакллари доим ривожланиб боради. Масалан, техник, инженер ва конструкторларда тафаккурнинг кўргазмали ҳаракат тури, ёзувчиларда бўлса кўргазмали-образли (конкрет-ҳиссий) тафаккур юксак ривожланган бўлади ва ҳоказо.

 

Тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари

 

Ҳар хил одамларда тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари энг аввало уларда фякрлаш фаолиятининг ҳар хил ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи турлари ҳамда шакллари турлича (кўргазмали-қиёфали, кўргазмали-таъсирчан ва мавҳум тафаккур) нисбатда таркиб топгани учун юзага келади. Тафаккурнинг индивидуал хусусиятларига билиш фаолиятининг мустақиллик, эпчиллик, фикрнинг тезлиги каби бошқа сифатлари ҳам киради.

Тафаккурнинг мустақиллиги даставвал   янги масала,   янги муаммони кура билиш ва қўя билишда, ундан сўнг эса уларни ўз кучи билан еча билишда намоён бўлади. Тафаккурнинг ижодий характери худди мана шундай мустақилликда ёрқин ифодаланади.

Тафаккурнинг ўзгарувчанлиги шундан иборатки, масалани ечишнинг бошда белгиланган йўли (плани) аста-секин юзага чиқадиган ва аввалдан ҳисобга олиб бўлмаган муаммо шарт-ларини қаноатлантирмаса, ана шу йўлни ўзгартира олишдан иборатдир.

Фикрнинг тезлиги хусусан шундай ҳолларда керак бўладики, баъзан (масалан, жанг пайтида, авария пайтида) кишидан бирар қарорни жуда кисқа муддат ичида қабул қилиш талаб қилинади. Фикрнинг тезлиги мактаб ўқувчиларига ҳам керакдир. Масалан, айрим яхши ўқувчиларни, ҳатто юқори синф ўқувчиларини доскага чақириб, улардан янги масалани ечиш талаб қилинганда, ҳаяжонланиб, бутун синф олдида ўзларини йўқотиб қўядилар. Бу салбий эмоциялар гўё уларнинг тафаккурини тормозлаб қўяди. Фикр жуда секин ва тез-тез муваффақиятсиз ишлай бошлайди. Гарчи ўзлари учун тинч шароитда (досканинг олдида эмас, уйда ёки партада ўтирганда), ўша ўқувчилар, ўша масаланинг ўзини ҳатто ундан қийияроқ масалаларни ҳам тез ва яхши ечадилар. Фикрнинг тормозлаштирувчи ҳис ва туйғулар таъсирида жиддий секинлашуви кўпинча имтиҳонларда хам намоён бўлади. Бошқа бир ўқувчилар, аксинча, имтиҳон пайтида ҳаяжонлансалар, уларнинг тафаккури секинлашмайди, балки тезлашади. Ана шундай шароитда улар одатдагидек тинч шароитдагига қараганда анча юксакроқ натижаларга эришадилар.

Айрим ўқувчиларнинг ана шу индивидуал хусусиятларини, уларнинг ақлий қобилиятларини тўғри баҳолаш билан махсус ҳисобга олиш зарурдир.

Тафаккурнинг юқорида кўрсатилган барча ва бошқа жуда куп сифатлари унинг асосий сифати ёки белгиси билан чамбарчас боглиқдир. Ҳар қандай тафаккурнинг энг муҳим бел-гиси, унинг айрим индивидуал хусусиятларидан қатъи назар, муҳим томонларни ажратиб, мустақил равишда тобора янги умумлаштиришларга кела билишдан иборатдир. Киши ўйлаётган пайтда, бу ўйнинг ҳатто жуда ёрқин, қизиқ, янги ва фавқулодда бўлишига қарамай, бирор нарса ёки ҳодисаларни шарҳлаш билан чекланмайди. Тафаккур мазкур ҳодисанинг моҳиятига чуқур кирган ва ташқи жиҳатдан бир-биридан қанчалик фарқ қилишидан қатъи назар, озми ёки кўпми бир хил ҳодисаларни барчасининг умумий тараққиёт цонунини кашф этган ҳолда зарур равишда олдинга қараб боради.

Юқори синф ўқувчиларигина эмас, балки қуйи синф ўқувчилари ҳам ўзларининг кучлари етадиган материалда ҳодисалар ва айрим фактларнинг муҳим томонларини ажратиш ҳамда бунинг натижасида янгича умумий хулосалар чиқариш қобилиятига эгадирлар. В. В. Давидов, Д. Б. Эльконин, Л. В. Занков ва бошқа совет психологлари ўтказган куп йиллик психологик-педагогик экспериментлар ишончли равишда шуни исботлайдики, ҳатто кичик ёшдаги ўқувчилар олдинги вақтлардагига қараганда анча мураккаб материални умум-лашган шаклда ўзлаштира оладилар. Шубҳасизки, ўқувчиларнинг тафаккури ҳали жуда катта ва етарли фойдаланилмаётган резервлар ҳамда имкониятларга эгадир. Психология ва педагогиканинг асосий вазифаларидан бири ана шу резервларни тўла очиш ва улар асосида таълимни янада самарали ҳамда ижодий қилишдан иборатдир.

 

13-БОБ ХАЁЛ

III. 13. 1. Хаёл, унинг асосий турлари ва жараёнлари ҳақида тушунча

 

Хаёл ва муаммоли вазият

 

Хаёл ёки фантазия, тафаккур каби, юксак билиш жараёнлари қаторига кириб, кишининг ўзига хос инсоний характерга эга бўлган фаолиятларида намоён бўлади. Меҳнатнинг тайёр натижасини хаёлга келтирмай туриб, ишга киришиб бўлмайди. Фантазия ёрдами билан кутилаётган натижани тасаввур қилиш — инсон меҳнатининг ҳайвонлар инстинктив фаолиятидан туб фарқидир. Исталган меҳнат жараёни зарур тарзда хаёлни ўз ичига қамраб олади. Хаёл бадиий, конструкторлик, илмий адабий, музикавий ва умуман ижодий фаолиятнинг зарур томони сифатида намоён бўлади. Қисқа қилиб айтганда, қўлда оддий бир стол ясаш учун опера арияси ёки бирор қисса ёзишга қараганда оз ҳаёл талаб қилинмайди, столнинг қандай шаклда бўлишини, унинг баландлигини, кенглигини, оёқлари қандай маҳкамланишини, овқатланиш столи, лаборатория столи ёки ёзиш столи сифатида ўзининг белгиланган хизматига қанчалик жавоб беришини олдиндан тасаввур қилиш лозим. Бир сўз билан айтганда, ишни бошлашдан олдин бу столни тайёр ҳолда кура билиш талаб қилинади.

Хаёл инсон ижодий фаолиятининг зарур элемента бўлиб, меҳнатнинг охирги ва оралик маҳсулотларида ўз ифодасини топади, шинингдек проблемали вазият ноаниклик курсатган ҳолларда хулқ-атвор программасина тузишни таъминлайди. Шунинг билан бирга хаёл актив фаолиятни программалаштирувчи эмас, балки унинг ўрнини алмаштирувчи тимсоллар ҳосил қилиш воситаси сифатида юзага чиқади.

Хаёлнинг психик жараён сифатидаги биринчи ва муҳим вазифаси шундан иборатки, у меҳнатни бошламасдан олдин унинг натижасини тасаввур қилиш имкониятини беради. Хаёл меҳнатнинг фақат сўнгги натижасинигина эмас (масалан, битказилган тайёр маҳсулот сифатидаги стол), балки меҳнатнинг маҳсулотларини (мазкур ҳолда столни ясаб битказиш «Ҳаёл» ва «Фантазия» тушунчалари синонимлар ҳисобланади.

Хаёл тафаккур билан маҳкам боғлангандир. Хаёл ҳам тафаккур сингари, келажакни олдиндан кўриш имкониятини беради.

Тафаккур билан хаёл ўртасидаги умумийлик ҳамда улар ўртасидаги фарқлар нималардан иборат? Хаёл тафаккур сингари, муаммоли вазиятда, яъни масала ечишнинг янги усулларини қидириб топишда юзага келади. Тафаккур сингари, хаёл шахснинг эҳтиёжларига асосланади. Эҳтиёжларни қондиришнинг реал жараёнидан олдин эҳтиёжларни қондиришнинг сохта, хаёлий жараёни содир бўлади, яъни бу эҳтиёжларнинг қондирилиши мумкин бўлган вазиятни жонли, ёрқин тасаввур қилиш мумкин. Хаёл жараёнларида амалга ошириладиган воқеликни олдиндан акс эттириш ёрқин тасаевурлар тарзида ва конкрет-образ шаклида содир бўлади. Шунинг билан бир пайтда тафаккур жараёнларида олдиндан акс эттириш оламни умумлаштириб, воситали тарзда билиш имконини берувчи тушунчалар билан ишлашда содир бўлади.

Шундай қилиб, фаолият бошланадиган муаммоли вазиятда ана шу фаолиятнинг натижаларини онг билан кура билишнинг иккита системаси: ташкил килинган образлар (тасаввурлар) системаси ва ташкил қилинган тушунчалар системаси бордир. Образларни танлаш имконияти хаёлнинг асосида, тушунчаларни янгича қўшиб уйрунлаштириш эса тафаккурнинг асосида бўлади. Кўпинча мана шундай иш бирданига «икки қават» да амалга ошади, чунки образлар ва тушунчалар системаси ўзаро маҳкам боғлиқдир. Масалан, ҳаракат усули харакатнияг қандай амалга оширилиши ҳақидаги ёрқин тасаввурлар билан органик равишда қўшилиб кетган мантиқий муҳокама юритиш орқали амалга оширилади.

Тафаккур ва хаёлнинг ўхшаш ҳамда фарқланувчи томонларини қараб чиқар эканмиз, муаммоли вазият оз ёки куп ноаниқлик билан характерланиши мумкинлнгини кўрсатиб ўтиш лозим. Масаланинг дастлабки маълумотлари, чунончи, илмий проблеманинг дастлабки маълумотлари аниқ бўлса, масалани ечиш йўлининг моҳияти олдинги бобда ёритилган тафаккур қонунларига кўпроқ тобе бўлади. Агар проблемали вазият куп жиҳатдан ўзининг ноаниклиги билан ажралиб турса, дастлабки маълумотларни аниқ таҳлил қилиш жуда қийин бўлса, бошқача бир ҳолни кўрамиз. Бундай ҳолда хаёл механизмлари ишга тушади. Масалан, дастлабки маълумотларнинг бирмунча ноаниқлиги ёзувчининг ишига таъсир қилади. Адабий ижодда фантазиянинг роли шу қадар катталиги бежиз эмас. Ёзувчи хаёлида ўз қаҳрамонларининг тақдирларини кузатади. Ёзувчига конструктор ёки инженерларга қараганда ниҳоят даражада катта ноаниқлик билан иш олиб боришга тўғри келади, чунки инсон психикаси ва хатти-ҳаракатларининг қонуниятлари физика қонуниятларига қараганда куп жиҳатдан мураккаб ҳамда анча камроқ маълумдир.

Муаммоли вазият характерланадиган турли шароитларга боғлиқ равишда айнан бир масаланинг ўзи ҳам хаёлнинг ёрдами билан, ҳам қатъий тафаккур билан ечилиши мумкин. Вазиятнинг ноаниқлиги ниҳоятда катта бўлганда, яъни билиш шу даражага келганда ҳаёл ишлай бошлайди, деб хулоса чиқаришга асос бордир. Вазият қанчалик одатдагидек, аниқ ва маълум бўлса, фантазия учун шунчалик кам урин қолдиради. Уз-ўзидан кўриниб турибдики, асосий қонунлари маълум бўлган соҳадаги ҳодисалар учун ҳаёлдан фойдаланишга ҳеч қандай ҳожат йўқдир. Бироқ вазият ҳақида жуда тахминий маълумот бўлса, аксинча, тафаккур ёрдами билан жавоб топиш қийин бўлади. Бу ерда фантазия ўз ўрнини эгаллайди.

Хаёлнинг қиммати шундан иборатки, у ҳатто тафаккур учун керак бўлган тўла ва зарур билимлар бўлмаган жойда ҳам бирор қарорга келиш ҳамда муаммоли вазиятдан чиқиш имконини беради. Фантазия тафаккурнинг қандайдир босқичларидан «сакраб ўтиш» ва ҳар ҳолда сўнгги натижани тасаввур қилиш имконини беради. Аммо муаммони ечиш йўлининг кучсиз томони ҳам худди мана шундадир. Масала ечишнинг фантазия томонидан белгиланган йўли кўпинча етарли дара-жада аниқ ва қатъий бўлмайди. Бироқ муҳитда етарли бўлмаган маълумотлар билан яшаш ва ҳаракат цилиш зарурати кишида хаёл аппаратининг пайдо булишига олиб келди. Ваҳоланки, атрофимизнн ўраб олган оламда ўрганилмаган соҳалар ҳамиша қолар экан, бу хаёл аппарати ҳамма вақт фойдали бўлади.

 

Хаёл турлари

 

Хаёл ўзининг активлиги ва фаоллиги билан характерланади. Шунинг билан бирга хаёл аппарати фақат атрофдаги оламни ўзгартиришга қаратилган шахс ижодий фаолиятининг шарти сифатида фойдаланидиши мумкин ва фойдаланилади. Айрим ҳолларда хаёл фаолиятнинг ўрнида, унинг сунъий аралашмаси сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Мана шу ҳолларда одам ўзига ҳал қилиб бўлмайдигандек кўринадиган масалалардан, турмушнинг огир шароитларидан, ўз хатоларининг таъқибидан ва шу кабилардан яшириниш учун реал тасаввурлардан узоқ бўлган фантастика оламига вақтинча кириб кетади. Н. В. Гоголь Манилов образини яратиб, фойдасиз орзуларда фаолиятдан қочишнинг қулай имкониятини топган одамлар типининг умумлаштирилган образини ифода-лаб беради. Бу ерда фантазия хаётда гавдаланмайдиган образларни яратади, амалга ошмайдиган ва кўпинча амалга ошириб бўлмайдиган иш-ҳаракат программаларини белгилайди. Хаёлнинг бундай формаси пассив хаёл деб аталади.

Киши пассив хаёлни олдиндан ўйлаб юзага келтнриши мумкин: жўрттага юзага келтирилган ирода билан боғлиқ бўлмаган, лекин ҳаётда гавдалантиришга қаратилган хаёлнинг мана шундай образлари ширин хаёл дев аталади. Қандайдир қувончли, ёқимли, қизиқарли нарсалар ҳақида ширин хаёл суриш ҳамма одамларга хосдир. Мана шундай ширин хаёлларда фантазия маҳсулотлари билан эҳтиёжлар ўртасидаги алоқа енгил напоён бўлади. Аммо инсон хаёлий жараёнларида ширин хаёл кечириш ҳоллари кўпроқ бўлса, бу шахснинг пассивлигидан далолат берувчи нуқсон ҳисобланади. Агар киши пассив бўлса, у келажакда яхши ҳаёт учун курашмаса, унинг ҳозирги ҳаёти эса қийин, кўнгилсиз бўлса, бундай ҳолда у ўзининг эҳтиёжлари туда қондириладиган, истаган нарсасини қўлга кирита оладиган, ҳозирги пайтда умид қила олмайдиган бирон мансабни эгаллайдиган сохта ҳаётни кўп вақт хаёл қилади.

Пассив хаёл ўйлаб кўйилмаган тарзда ҳам юзага келиши мумкин. Бу асосан онг фаолиятининг, иккинчи сигнал системасининг сусайишида, кишининг вақтинча ҳаракатсизлик ҳолатида, уйқусираш ҳолатида, аффект ҳолатида, уйқуда (туш кўришда), онгнинг касалликка учраб бузилишида (галлюцинацияда) ва шу кабиларда содир бўлади.

Агар пассив хаёлни олдиндан ўйлаб еа ўйламасдан цилинган турларга бўлиш мумкин бўлса, актив хаёлни ижодий ва цайта тикловчи хаёл турларига бўлиш. мумкин бўлади.

Уз асосида тасвирига мувофиқ келадиган образлар системасини яратувчи хаёл қайта тикловчи хаёл деб аталади. Хоҳ дарсликларни хоҳ бадиий адабиётни ўқишда, географик картани ва тарихий тасвирларни ўрганишда хаёл ёрдами билан бу китобларда, хариталар ва ҳикояларда акс эттирилган нарсаларни қайта тиклашга тўрри келади.

Куп мактаб ўқувчилари китоблардаги табиат манзараларини тасвирлашни, иморатларнинг ички кўринишини ёки шаҳар манзарасининг тасвирини ҳамда сўзлар орқали персонажларга берилган портретларни ташлаб кетиш ёки тез кўз югуртириб чиқишта одатланиб қолганлар. Натижада бундай ўқиш қайта тикловчи хаёлга озуқа бера олмайди ва бадиий идрокни ҳамда шахснинг эмодионал ўсишини ниҳоятда сусайтириб юборади. Фантазия ўқувчилар олдида ёрқин ва чиройли манзараларни кенг тарзда кўрсатишга улгура олмайди. Географик карталарни ўрганиш кайта тикловчи хаёл тараққиётининг ўзига хос мактаби хизматини ўтайди. Карта бўйлаб саёҳат қилиш ва турли жойларни уз ҳаёлида тасаввур қилиш одати уларни ўша жойларни ҳақиқатда тўғри кура билишга ёрдам беради. Стереометрияни ўрганишда керак бўладиган фазовий хаёл чизмалар ва ҳар хид масофадан натура ҳажмли жисмларни диққат билан қараб чиқиш жараёнида ривожланади.

Ижодий хаёл, қайта тикловчи хаёлдан фарқ қилган ҳолда, оригинал ва цииматли моддий маҳсулотларда амалга ошириладиган янги образларнинг яратилишини такозо қилади. Меҳнатда пайдо бўлган ижодий хаёл зҳтиёжларини қонднриш йўлини излашда якқол тасаввурлар билан актив ва максадга мувофиқ иш тутадиган техник, бадиий ва исталган бошка ижодиётнинг ажралмас томони бўлиб қолади.

Инсон шахсининг қиммати куп жихатдан унинг структурасида хаёлнинг қайси тури устунлигига боғлиқдир. Агар ўсмирлар ва ёшларда конкрет фаолиятларда амалга ошириладиган ижодий хаёллари пассив, қуруқ хаёлпарастликдан устунлик қилса, бу шахснинг тарақдиёт даражаси юксакроқ эканлигидан далолат беради.

 

Хаёл жараёнла рининг аналигик ва синтетик ҳа рактери

 

Киши фаолиятида хаёлнинг бажарадиган вазифаси аниклаб олингач, фантазия тарзининг

яратилишини амалга оширадиган жараёнлар караб чиқилиши ва уларнинг структуралари

аниқланиши лозим. Одамга амалий ва ижодий фаолиятларда йўл кўрсатувчи фантазия тарзлари қандай пайдо бўлади ҳамда уларнинг тузилиши қандай? Хаёл жараёнлари, идрок, хотира ва тафаккур л;араёнлари каби аналитик-синтетик характерга эгадир. Таҳлил идрок ва хотирадаёқ объектнинг айрим умумий, муҳим белгиларини ажратиш ва сақлаш ҳамда муҳим бўлмаган белгиларидан четлашиш имкониятини беради. Бу таҳлил синтез билан, яънн ўзига яраша эталон ҳосил килиш билан тугалланади. Ана шундай эталон ёрдами билан бутунлай ўзгартириб юборилганда ҳам маълум ўхшашлик доирасидан четга чиқмайдиган объектларни билиш амалга оширилади. Таҳлил ва синтез хаёлда бошқача йўналишга эга бўлиб, образлар билан қилинадиган фаол жараёнларда бошқа тенденцияларни топиб, очиб беради.

Хотиранинг асосий тенденцияси образларни қайта тиклаб, эталопга максимал яқинлаштиришда, яъни илгари хаётда бўлган, идрок қилинган, тушунилган, англанган иш-ҳаракат ёки объектни оқибат натижада аниқ нусхасига яқинлаштиришдан иборатдир. Хаёлнинг асосий тенденцияси оқнбат натижада мутлақо янги, шу пайтгача косил қилинмаган вазият моделини ҳосил цилишни таъминлайдиган тасаввурларни (тимсолларни) к,айта тузишдан иборатдир. Ҳар иккала тенденция ҳам нисбий характерга эгадир: биз уз танишимизни, гарчи унинг белгилари, кийимлари, ҳатто овози сезиларли даражада ўзгариб кетган бўлишига қарамай, жуда куп йиллардан сўнг ҳам таний оламиз. Фантазия яратган ҳар кандай янги образда эскилик, илгаридан маълум бўлган белгилар кўриниб туради.

Хаёлни унинг механизмлари жиҳатидан таърифларканмиз, шуии таъкидлаб ўтиш керакки, хаёлнинг моҳияти тасаввурларни қайта тузиш жараёнидан ва ўзияиздаги мавжуд образлар асосида янги образлар яратишдан иборатдир.

 Хаёл, фантазия реал воқеликни янги, кутилмаган ҳамда одатдан ўзгача кўшилиш ва богланишларда акс эттиришдан иборатдир. Агар хатто қандайдир мутлақо раройиб нарсани ўйлаб чиқариб, унга синчиклаб қараганимизда у нарсанинг барча элементлари — ҳаётдан ўтмиш тажрибадан олинганлиги, оулар ижодии фантазиянинг бнрон босқнчидаги каби, беҳисоб фактларнинг олдиндан ўйлаб ёки ўйланмасдан қилинган тахлилнинг натижалари бўлиб чиқади. Бу ҳолат бадиий ижодда қатнашадиган хаёлга нисбатан К. Паустовскийнинг айтган қуйидаги гаплари билан ифоад қилиниши мумкин: «Ҳар бир минут, бехосдан ташланган ҳар бир сўз ва нигоҳ, ҳар бир чуқур маъноли ёки хазиломуз фикр, киши қалбини учиб тушган терак момиғи ёки тунги юлдуз шуъласи сингари, билинар-билинмас ҳар бир ҳаракати — буларнинг ҳаммаси олтин чанги заррачаларидир.Биз адабиётчилар, бу миллионлар заррачаларни ўн йиллар давомида тўплаб оламиз, ўзимиз сезмаган ҳолда йиғиб, котишмага айлантирамиз ва ундан сўнг ана шу қотишмадан ўзимизнинг «олтин гулимиз» бўлмиш — қисса, роман ёки поэмаларни тайёрлаймиз».

Хаёл жараёнларида тасаввурлар синтези турли шаклларда амалга оширилади.

Тимсолларни синтезлашнинг энг содда формаси агглютинация бўлиб, бу кундалик ҳаётимизда бирлаштириб бўлмайдиган турли сифатлар, хусусиятлар ва қисмларни «ёпиштириб» бирлаштиришдан иборатдир. Агглютинация йўли билан эртак образлари яратилади (сув парией — Русалка, товуқ оёгида турган уйча, Пегас, кентавр ва бошкалар). Агглютинациядан техника билан боғлиқ бўлган ижодиётда ҳам фойдаланилади (масалан, танк билан қайиқнинг сифатларини ўзида бирлаштирадиган танкамфибия, фортепьяно билан баян бирлашмаси бўлган аккордеон).

Тасаввур формаларини ўзлаштириш жиҳатидан агглютинацияга якин турувчи — гиперболизациядир. Гиперболизация нарсаларни фақат катталаштириш ёки кичиклаштириш (тогдек катта одам ва бош бармоқдек кичик бола) билан эмас, балки нарсалар қисмининг миқдорини ва уларнинг ўрнини алмаштириш билан ҳам характерланади: ҳинд афсонасидаги куп қўлли худолар, етти бошли аждарлар ва шу кабилар.

Фантазия тимсолларини яратиш мумкин бўлган йўллардан бири нарсаларнинг қандайдир сифатларини, белгиларини кайд қилиш, уларга дикқатни жалб этишдан иборатдир. Ана шу усул ёрдами билан ўртоқлик ҳазиллари ва аччиқ карикатуралар яратилади (27-расм). Бундай ҳолда фантазия образлари яратиладиган тасаввурлар қўшилиб кетса, фарқлар йўқолиб кетади, ўхшаш томонлар эса биринчи қаторга ўтиб олади, бу схематизациялашни амалга оширишга ёрдам беради. Схематизациялашга рассомнинг ўсимликлар дунёсидан андаза олиб, накш яратиши яхши мисол булади. Нихоят, хаёлда тасаввурлар синтези типиклаштириш ёрдами билан амалга оширилиши мумкин. Типиклаштиришдан бадиий адабиётда кенг қўллавилади, у орқали бирор жихатдан бир хил бўлган фактларда такрорланадиган муҳим томонлар ажратилади ва улар конкрет образда гавдалантирилади.

Ижодий жараённинг бориши жуда куп ўхшатишларнинг пайдо бўлишини тақозо қилади (бироқ уларнинг актуаллашуви хотира жараёнларидаги қайта тикланишдан фарқ қилади). Ўхшатишнинг боришида эгаллаб олинган йўналиш ижодиётга сабаб бўлаётган эхтиёжлар ва мотивларга тобе булади. С. А. Толстойнинг кундалнк хотира дафтарида Лев Толстойнинг ижодий хаёл жараёнида ўхшатишларни танлаб олишнинг ўзига хослигини ёритиб берувчи ёзувлар бор: «Ҳозир менга Л. Т. Толстой роман ёзиш учун унга фикрлар қандай қилиб келншини айтиб берди: «Мен пастда, ўз кабинетимда ўтирибман ва халат енгидаги оқ ипак тикувга разм соламан, у жуда чиройли. Одамларнинг миясига барча нақшлар, безаклар, кашталар кандай қилиб келиб қолганлиги ҳақида, хотинлар мах-лиё бўлиб яшайдиган бутун бир олам аёллар ишн, модалар, мулоҳазалар борлиги ҳақида ўйлаяпман. Бу иш жуда мароклн бўлиши керак, бинобарин, тушунаман, аёллар бу ишни жуда ёқтирадилар ва бу иш билан бажонидил шуғуллана оладилар. Шу ондаёқ албатта, менинг фикрларим (яъни романга бўлган ўйларим) Аннага қараб кетади... Ана шу ипак тикув менга тўсатдан бутун бир бобни ҳадя қилди. Анна аёллар ҳаётининг ана шу мароқли томони билан шуғулданишдан маҳрум, чунки у ёлғиздир, хамма аёллар ундан юз ўгиришган ва у кундалик соф аёллар машғулоти бўлмиш ана шу ишлар ҳақида ҳеч ким билан гаплаша олмайди».

Ижодий хаёлнинг ўзига хос хусусняти шундан иборатки, у ўхшатишларнинг одатдаги йўлини инкор этиб, уларни айни чоғда санъаткор психикасида хукмрон бўлган ҳис-туйғулар, фикрлар, интилишларга буйсундиради. Гарчи ўхшатиш механизмлари ўзгармай қолса ҳам, яъни ўхшашлик, изчиллик ёки контраст қарама-қаршилик ўхшатишлигича қолса-да, тасав-вурларни танлаш ана шу сабабий боғланиш тенденцияси билан белгиланади. Масалан, «Соат тузатиш» деб ёзиб қўйилган вивеска қандай ўхшатишларни юзага кслтиради? Бу тўғрида қуйидаги мулохазалар қайд қилинган: «Соат тузатиш... Менинг соатимни аллақачонлар тозалаш керак эди, орқада қоляпти... Бизнинг микрорайонимизда соат тузатадиган устахона бор, аммо пойабзал устахонаси халигача очилмаяпти» ва шу кабилар. Бироқ ана шу вивесканинг ўзига шоир нигохи тушиб қоладида, натижада унинг шеърида ўхшатишлар занжири чизила бошлайди. Ана шундай ўхшатишларнинг пайдо бўлишига ташқи таассурот, айни чоғда, вивеска сабаб булади. Бу вивеска шоирнинг айни чоғдаги тегишли хиссий ҳолатидан сизилиб ўтиб, қуйидаги тусга киради: шоир «соат ремонти, минутлар ремонти, хафталар, ойлар ремонти» деб ўхшатиш қилади ва шундай деб сўрайди: «Бузуқ ўтган бир йилимни ремонт қилиб берсангиз». Ўхшатишларнинг сабабий боғланишларнинг актуаллашувини бузувчи ўзгача йўли ижодиий фантазиянинг ғоят мухим томони ҳисобланади.

III.           13.2.  Хаёл  жараёнининг физиологик асослари

 

 

Фантазия мия  функцияси сифатида

 

Фантазия тимсолларининг пайдо бўлиши кишимияси фаолиятинивг натижасидир. Хаёл бошқа ҳамма психик жараёнлар каби катта ярим шарлар пўстлоқ қисмининг функцияси ҳисобланади.

Хотиранинг физиологик асоси муваққат нерв богланишларининг туташииш ва уларнинг кейинчалик актуаллаишшидан. (кайта тикланиши, тормозланмаи қўйишидан) иборатдир. Агар хотира жараёнларида пайдо бўлган боғланишлар кейинчалик яна тикланса, хаёл жараёнида кишининг ҳаёти давомида ҳосил қилинган боғланишлар системаси гўё емирилади (бузилиб кетади) ва янги системска бирлашади.

Бундай бирлашиш эҳтиёж ёки қандайдир бевосита таассурот орқали мия пустида етарли даражада кучли қўзғалиш манбаини ҳосил қилиш натижасида мумкин булади. Шундай қнлиб, хаёл қиладиган кишида нерв ҳужайраларининг группалари, содда қилиб айтганда, янгича боғланади. Фантазия тимсолларининг хотира тимсолларига нисбатан характерли янгилиги ва қисман ўхшашлиги ана шунга, яъни нерв хужайраларининг янгича боғланишига боғлиқдир.

Хаёл, айтиб ўтилганидек катта мия ярим шарлари пустлогининг функцияси ҳисобланади. Шунинг билан бирга хаёл тузилишининг мураккаблиги ва унинг хиссиётлар билан боғлиқлиги хаёлнинг физиологик механизмлари фақат мия пўстлоғи билан эмас, балки миянинг чуқурроқ қисмлари билан боғлиқ деб тахмин қилишга асос беради. Сўнгги йилларда ўтказилган тадқиқотлар бу таҳминнинг тўғрилигини исботлайди. Фантазия тимсолларининг таркиб топиши ва уларни фаолият жараёнлариға қўшишга мия ярим шарлари пўстлоғи билан бирга қатнашувчи миянинг ана шундай чуқур қисмлари гипоталамлимбик системасидир.

Шундай килиб, мазкур ҳолда хатти-харакатни планлаштиришга, келажакдаги ҳаракатларнинг программасипи тузишга жавобгар бўлган миянинг структураси зарарланган деб тахмин кнлиш мумкин. Юкорида кўрсатиб ўтганимиздек, хаёлннйи энг оддцй, кундалик, лекин эхтимол, шунинг билан бирга энг муҳим роли айни шу хатти-ҳаракат планини, шрограммасини ишлаб чиқишдан иборатдир.

 

Хаёл ва органик процесслар

 

Инсон мияси фантазия ишлаб чиқарган тимсолларга ва организмнинг периферии қисмларига бошқарувчи таъсир кўрсатиб, уларнинг ишлаш жараёнини ўзгартириб юборади. Ҳали ўрта асрлардаёқ кишини хайратда қолдирадиган факт маълум эди; айрим одамларда, кўпроқ асаб бузилиши (истерия) ни бошдан кечиргак одамларда инжилдаги афсонага кура, Исо пайгамбар крестда бошидан кечирган азоб-уқубатлар хақидаги фиқрлардан сўнг кул ва оёқларнинг кафтида қон талаб кўкарган ва хатто яра пайдо бўлган. Бунд а и белгилар «стигматлар» деб ном олган (грекча «стигма» деган сўз «чандик», «белги» деган маънони англатади).

Таъсирчанлиги ва хаёлга бойлиги билан ажралиб турадиган айрим одамларии кузатиш хам хаёлнинг физиологик жараёни кечишига таъсири хақида қизик маълумотлар беради. Флобер «Бовари хоним» романи қаҳрамони Эмма Бовари хонимнинг захар ичиши воқеасини ёзганда, у оғзида маргимуш таъмини якқол сезган. Вольтер хар йили Варфоломеев кечасини нишонлашда оғриб колган. Минг-минглаб гуноҳсиз кишплар линий фанатизм қурбони килиб ўлдирилган кун хакидаги фикр унннг безгагини қўзғотган: ҳарррати кўтарилиб, томирларн тез ура бошлаган.

            Москвадаги СССР ПФАнинг умумий ва педагогии психология институтида бир қанча йиллар давомида феноменал (ғайри-табиин) даражада яққол хаёл ва хотира тимсолларига эга бўлган С. Ш. урганилган.

Психик фаолиятнинг айрим бузилишлари хам ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан хаддан ташкари таъспрланувчан ва тетик хаёлга боғлиқдир. Баъзан ана шундай касалликка обрўли иишининг айтган сўзини нотўғри тушуниш хам бевосита сабаб бўлади. Шундай холлар маълумки, врачнинг эҳтиётсизлик билан айтган сўзннинг таъсирида даволанишга кслган (Киши оғир касаллик билан оғриб қолган бўлсам керак, деб хаёлдан ўтказади ва унда бу касалликнинг тегишли аломатлари ривожлана бошлайдн. Ятроген деб аталадиган касалликлар юзага ислади. Ўқитувчининг педагогии жнхатдан ножўя хатти-ҳаракатлари ва унинг эхтиётсизлик билан айтган сўзи ҳам ўкувчини жарохатлантириши ва унда фантастик қўркув ҳиссини гозага келтириши мумкин. Баъзан дидактоген деб аталадаган нерв иасалликлари ана шундай гозага келади.

Илмий адабиётда қуйидаги ходиса тасвирланган: Людмила В., 16 ёшда, ўрта  мактабнинг  IX  синф  ўқувчиси,  соғлом,  меҳнатсевар, қаноатли   (онасининг сўзлари бўйича), бир неча  вақтлардан бери  синфдаги ёзма ишлар олжидан   унинг   бутун   вужудини   «даҳшатли   кўрқинч»  қоплаб   олиши   ҳақида нихоят  қилган:   бу бизда  ёзма  иш  бошланишидан   анча  олдин  қандайдир.

Шу билан бирга ана шундай рунлари иштахаси кескин бўғилиб қолади, уйқуси бузилнб, ёмон ухлайди ва диккатини  бир  жойга  тўплай  олмайди,  нима  ёзганини ўзи  билмайди, жуда иошқолоклаб қолади, аммо буларнинг ҳаммаси гўё бир туман ичида туюлажи. Мана шунинг натижасида ўзи учун хос бўлмаган куп хатоларга йўл қўйиб юборади  ва  ўзи  яхши  биладиган грамматик  кондалар юзасидан қўпол атолар қиладн.   Одатда,   тинчлик   ҳолатида  у бундай   хатоларга   мутлақо котик ҳолат юзага келдн. Айни чорда уй шароитида ёзма ишларни бинойндай бажаради, осойишта ва хатосиз ёзади.

Утказилган суҳбат рухий жароҳатнинг сабабини очиб беради: бу қиз IV сикфдалик пайтида ўзи ўкиб турган мактабдан бошка бир мактабга кўчирилган экан. Лекин янги мактабда рус тили ўқитувчиси бу қизни ғаразлик билан кутиб олган ва доска ёнида оғзаки жавоб бераётган пайтнда унга гоят қийин зазифа берган. Аммо қизча оғзаки жавобиинг уддасидан чиккан, Бирок, дастлабки сзма иш пайтидаёқ ўқитувчи бу қизчанинг олдига келиб; «Тилинг билан бидиллашга жуда уста экансан, кани кўрайликчи, кандай ёзиб берар экансан»—деб кескин луқма ташлаган. Қизча бирдан кучли ҳаяжонланади: «Агар хато қилиб куйсам унда нима бўлади». Учини бутун аъзои баданидан ўт чикиб ёниб кетаётганидек хис килади, қўллари, юз и ва бутун бадан» терлаб кетади, боши хиралашиб ишламай қолади, ҳамма ишини гўё бир туман ичида ўтиргандек ёзиб ташлайди. «Нима ёзганимни билмайман», дейди қиз. Бу ишга қўйилган ёмон баҳо ҳақидаги хабарни эшитгач (ўқитувчи қизчага ёзма ишни қайтарар экан, «Шундай бўлишинн билган эдим ҳам» деб кўяди), қкзда қандайдир бир ҳодиса рўй беради. «Ичида қандайдир ҳамма нарса ўкиб кетгандек бўлади ва бошини яна туман қоплаб олади». Шу кундан бошлаб, синфда ёзма ишлар бошланиши олдидан ваҳима тугиладиган бўлиб қолади».

Ана шу фактларнинг хаммаси диний фанатикларнинг стигматларига ўхшаш эканлигини пайқаш осондир. Бундагп ўхшашлик шундан иборатки, фанатикларда хам, бошқаларда ҳам хаёл тасаввурлари одамнинг хатти-ҳаракатларини идора қилибгина қолмай, балки физиологик жараёнини ўзгартиради. Бунда фантазия тимсоллари мия пўстлоғининг функцияси бўлиб, киши танаси аъзоларига ўз-ўзича таъсир қила олмайди.

Идеомотор деб аталадиган актлар (ҳаракатлар) хаммага маълум. Киши бирор харакатни тасаввур қнлиши билан ана шу ҳаракат пайдо бўлади.

Қуйидаги тажрнбани килиб кўрнш мумкин. Одам кўлида маятник ушлаб турибди, дейлик. Маятникнинг ипагига эркин осилиб турган юк боғлаб қўйилган. Синовчига юкнинг концентрик дойра бўйлаб харакат қиластганини яққол тасаввур қилиш тавсия этилади. Бир оз вақт ўтрандан сўнг ҳақиқатан ҳам шундай ҳаракат қила бошлайди. Ҳаракатнн яқкол ва ёрқин тасаввур қилиш онг қайд қила олмайдиган мускуллар зўр беришннн юзага келтнради, булар маятникни айланма ҳаракатга солади. Мамлакатнмизда кснг миқёсда маълум бўлган артист Вольф Мессинг тажрибаларининг натижалари идеомотор актларнинг маъносини очиш принципига асослангандир. Вольф Мессинг ниҳоятда нозик сезгирликка эга бўлиб, ўзига тегиб турган одамдан идеомотор акт туфайли чиқараётган билинар-билинмас сигналларни қабул қнлади, унинг ҳаракатлари йўналишини топиб беради ва шундай йўл билан бекитиб қўйилган нарсани топиб беради, китобдан ўйланган сатрни топиб кўрсатади ва ҳоказо.

Томирлар системасининг реактивлиги идеомотор актларга таъсир қилади.

Фантазия тимсолини етказиб берувчи мия — якка-ёлғиз системадир: унинг бирон-бир қисмида юз берган ўзгариш унинг бошқа булимлари ишига таъсир килади. Яхлит нарса сифатидаги мия инсон танасининг барча аъзоларига тўғриловчи таъсир кўрсатади. Негаки психик жараён организмнннг ҳаёти фаолиятида у ёки бу ўзгаришга олиб келмоқда. Уз навбатида хаёл бошка психик жараёнлар каби киши организмииинг кўплаб системалари ишига анчагина таьсир кўрсатади.

 

III. 13.3. Болаларнинг ўйини ва катталарнинг ижодида  фантазиянинг роли

 

Фантазия ва ўйин

 

Боланинг етакчи  фаолияти   ўйин   бўлиб   қоладиган боғча ёшидаги    даври ва  мактабда таълим олишнинг дастлабки йиллари хаёл жараёнларининг барқ уриб ривожланиши билан характерланади.

«Гўё» деган сўз ёрдами билан ўйинга олиб кирилган ҳаёлий вазият ўйиннинг зарур элементн бўлиб, эркин, мантиқ қоидалари ва ҳақиқийлиги талабларидан тортинмайдиган бола нииг шу пайтгача тўплаган тасаввурини ўзгартиришдан иборатдир. Фантазия тимсоли бу ерда ўйин фаолиятининг программаси сифатида намоён бўлади. Кичик ёшдаги бола ўзини космонавт деб хис қилиб, шунга тегишли равишда ўз хатти-ҳаракатларини ва бирга ўйнаётган тенгкурларининг хатти-ҳаракатлариии ташкил килади: «якин кишиларй» билан видолашади, «бош конструкторга рапорт беради, ракетаня стартда ва айни пайтда ўзини ракетада деб ифодалайди» ва шу кабилар. Хаёлга бой озуқа берувчи ролли ўйинлар болага шахснинг қимматли сифатларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш имконини беради (дадиллик, қатъийлик, угошқоқлик, топқирлик ва шу кабилар); хаёлий зазиятда ўзининг ва ўзгаларнинг тасаввурларидаги хатти-ҳаракатни персонажнинг хатти-ҳаракати билап таққослаб, бола зарур бахрлаш ва солиштиришларни амалга оширишни ўрганади.

Фаолиятни амалга ошириш ва ташкил қилиш учун роят мухим ахамиятга эга бўлган хаёлнынг ўзи фаолиятнинг ҳар хил турларида таркиб топади ва бола харакат килмай қўйгандан сўнг йўқолиб кетади. Боғча ёшидаги даврда бола хаёли аста-секин ташқи таянчга (даставвал уйинчоқларга) суянадиган фаолиятдан сўзлар билан содда (чўпчаклар тўқиш, тари-хнй воқеаларни айтиш, шеър тўқиш) ва бадиий (расм чизишни) ижодиётни амалга оширишга имкон берадиган мустақил, ички фаолиятга айлана боради. Боланинг хаёли нутқни ўзлаштириш муносабати билан, бинобарин, катта одамлар билан қиладиган мулоқоти жараёнида ривожланади. Нутқ болаларга шу пайтгача ҳеч қачон кўрмаган нарсаларини тасаввур қилиш имконини беради. Шу нарса аёнки, нутқ тараққиётидаи орқада қолиш хаёлнинг тараққиётига ва хаёлнинг орқада қолишига, камбағалланишига хам таъсир квлади.

Фантазия бола шахси нормал тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади. Фантазия болага органик жиҳатдан хос бўлиб, унинг ижодий имкониятларини эркин намоён қилиш учун зарурдир. К. И. Чуковский ўзининг жуда нозик ва чуқур психологик кузатишлар ҳамда хулосаларга эга булган «Иккидан бешгача» китобида фантазия ва зртакларга карши булган бир она ҳақида гапиради. Бу аёлнинг ўғли ўқиб турган эртагини онаси олиб қуйгани учун қасд олмоқчи бўлиб, эрталабдан кечгача жўшқин хаёлга берилиб кетади: «Гоҳ унинг хонасига қизил фил мехмон бўлиб келганини ўйлаб чиқаради, гоҳ унинг Қора деган айиқча ошнаси борлигини ўйлаб чиқаради; унинг ёнидаги стулга ўтирманг, сиз кўряпсизми ахир? Бу стулда айиқ ўтирибдику. Ойи каёкка караб кетаяпсиз? Бўриларгани? Бўрилар ахир бу ерда турибдику». Шундай қилиб, бола хаёлан ўз эҳтиёжларини қондирган ва химоя қилган ҳолда, шахснинг тўлақонли ривожланишини амалга ошириш учун ҳаётда зарур булган нарсаларга қаршилик қилувчи сабабларни бартараф қилиш усулларини топади. Бирор сабабга кура, асосан педагогик фаолиятдаги жиддий камчиликлар муносабати билан болаларнинг хаёли етарли даражада ривожланмай қолади. Ана шундай ҳолларда болалар одатда бўлмаган, лекин нихоятда реал нарсаларнинг борлигига шубха билан қарай бошлайдилар. Масалан, ўша К. И. Чуковскийнинг ўзи шундай деб ёзган эди, мактаблардан бирида ўқувчилар билан акулалар ҳақида гап борган пайтда, улардан бири «Акулаларнинг ўзи йўқ нарса» деб бақирган.

Мактабгача ёшдаги болаларда фантазия ижтимоий тажрибани узлаштиришнинг муҳим шартларидан бири сифатида юзага чицади. Ташқи олам қақидаги тўғри, ўхшаш тасаввурлар бола онгида хаёл призмасидан ўтиб тасдиқланади. Бу жиҳатдан «тескари кўрсаткнч» жуда ибратлидир. «Тескари кўрсаткич» ни хамма болалар яхши кўрадилар (тўрт ёшли кизча шундай деб ашула айтади: «Бир бурда сут ва бир хурмача пирог бераман»). Тескари кўрсаткичлар болалар хаёлининг маҳсули бўлиб, фантазиннинг бошка тимсоллари каби, одатдаги тимсол хосил қилинадиган элементларнинг ўрнини алмашти-риш ёрдами билан х,амда эмоционал кулгили холларга булган эҳтиёжларнянг таъсири остида ясалади. Шу нарса муҳимки, воқеликпи атайлаб бузиб кўрсатадиган бу тескари кўрсаткпч унинг ёнида, бу бўлмағур нарсаларни инкор қилувчи эталон сифатида, оламни тўғри тасаввурлаш мавжуддир. Акс ҳолда улар янада чуқурроқ ўрнашиб колган бўлар эди. Нарсаларни нотўғри, фантастик бошкариш («Қизил қалпоқча бўрини еб қўйди») нарсалар ўртасидаги қонуний боғланишларни англашга ёрдам беради ва боланинг билиш фаолиятида ишончли таянч бўлади.

Фантастик образ бола учун ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва билишнинг воситаси эканлигини жуда куп психологик маълумотлар исбот қилади. А. П. Чехов ўзининг «Уйда» деган ҳикоясида етти ёшли болага чекишнинг зарари ҳақидаги насиҳатомуз гапларнинг канчалик кам таъсир қилганлигини ва кутилмаганда чекиш одати булган шахзоданинг ўлими ҳақидаги оддий бир ҳикоя қанчалик натижа берганлигини кўрсатади. Ҳис-туйруларга бой булган фантазия образи болага кучли таъсир қилади: «... у қоронғи ойнага қараб бир минутча ўйланиб қолади, кейин сесканиб кетадида, овозини пасайтириб: «Мен бошқа чекмайман...», дейди». Хаёл болага атрофимиздаги ташқи оламни ўйинда ўзлаштириш имконини беради. Катта одамлар ташқи оламни актив ижодий фаолият билан ўзгартиради.

Орзу

 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ижодий фаолиятга хамма вақт фантазия қўшилган бўлади. Бироқ хамма вақт ҳам одамнинг амалий ҳаракатларида хаёл жараёнлари дархол амалга оша бермайди. Кўпинча хаёл жараёнлари одам амалга оширишни истайдиган тимсоллар шаклига, яъни алохида ички фаолият шаклига кириб олади. Ана шундай одам келгусада хохлайдиган тимсолларни орзу деб аталади.

Орзу одамнинг воқеликни ўзгартиришга қаратилган ижодий кучларини хаётга татбик қилишнинг зарур шартларидандир. Орзу ҳаётни илмий кура билишнинг элементидир. Хаётни олдиндан илмий кура билиш, хусусан халқ хужалигини ривожлантиршнинг давлат планлари ғоят катта роль уйнайдиган бизнинг мамлакатимиз учун катта ахамиятга эга.

Инглиз ёзувчиси Серберт Уэллс, большевиклар мўлжаллаган гоят катта режаларнинг амалга оширилишини тасаввур қила олмай, В. И. Ленинни «Кремль хаёлпарасти» деб атаган эди. В. И. Лениннинг орзулари ҳақиқатга айлантирилган ва мамлакатимизда социализм қурилган ҳозирги вақтда, ҳатто коммунизм душманлари хам Октябрь революцияси доҳийск режаларининг нақадар узокни кўзлаганини ва туррилигини тан олмоқдалар.

В. И. Ленин «Нима қилмоқ керак» деган китобида Д. И. Писаревнинг айтганларини маъқуллаб, «ишга туртки бўлувчи фойдали хаёл» ҳақидаги фикрларини унга қўшилган холда келтиради:

«Агар кишида бу хил хаёл қилиш қобилияти хеч бўлмай, баъзи-баъзида хаёли югуриб олдинга ўтиб кета олмаса ва ўз қўли билан эндигина ижод этилаётган ишнинг бутун манзарасини ўз хаёлида тўла ва тўкис тасаввур қила олмаса, у ҳолда одамни санъат, фан ва тирикчилик соҳасида гоят катта ва азоб ишларни бошламоққа ва охирига етказмоққа харакат қилишга нима мажбур этганини мен асло тушуна олмайман...» Орзу шунинг билан бирга батамом тугалланиши бирор сабабга кура кечиктирилган фаолиятга ундовчи сабаб ёки мотив сифатида намоён бўлади. Мана шунинг учун хам инсон қўли билан қилинган ҳар қандай нарса ўзининг тарихий моҳияти жихатидан моддийлаштирилган, ашлга оширилган инсон орзусидир.

Одамнинг амалий ишлаб чиқариш фаолиятида фантазиянинг роли катта, лекин хамма вақт хам сезиларли бўлавермайди. Исталган, ҳатто энг оддий нарсалар (электр чирори, авторучка, елим шишаси, устара, циркуль ва ҳоказолар) да ҳам шу нарсаларга нисбатан кучли эҳтиёж сезган жуда куп авлодларимизнинг орзулари маълум даражада гавдадангани-ни кўрамиз. Нарсанинг тарихи қанча узун бўлса, у қанча куп ўзгарган бўлса, бу нарсада одамларнинг шунча куп орзулари қайд килинган бўлади. Амалга оширилган орзу янги эхтиёжни юзага келтиради, янги эхдиёж эса янги орзуни туғдиради. Даставвал ишлаб чиқариш фаолиятида қўлга киритилган ҳар бир янгилик, янги нарса такомиллашгандек бўлиб кўринади, лекин уни ўзлаштира борган сари камчиликлари кўриниб қола-ди ва одамлар янада яхшнроқ нарса ҳақида орзу қила бошлайдилар. Бунинг билан одамлар янада яхши нарсаларнинг юзага келишн жараёнига туртки берадилар. Бундан тўрт аср муқаддам оддий дераза ойнаси амалга ошириб бўлмайдиган орзу эди; деразаларга бука пуфагидан қилинган нарса тортпб қуйилар ва у ёруғликни салпал ўтказар эди. Уша даврларда худди сув ва ҳаво каби ёругликни ўтказадиган тиниқ материал ҳақида фақат орзу қилиш мумкин эди. Ойна тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш орқали мана шундай тиниқ материал олишга муяссар бўлиндн. Бироқ вақт утиши билан ойнанинг ҳам камчиликлари аниқланади. Жумладан, оддий ойна ультрабинафша нурларни ўтказмайди: ана шундай ойна-лар билан ёритилган хоналардаги болаларнинг суяклари мустаҳкамланмайди, ойнадан фильтрланиб ўтаётган қуёш нурлари зарарли микроблар учун деярли хавфсиздир. Ойнанинг унчалик мустаҳкам бўлмаслиги хусусан автомобиллар ҳалокати пайтида, айникса хавфлидир. Ойна ишлаб чиқаришдан янги ютуқлар янги эҳтиёжларни тугдиради. Бу янги эҳтиёжлар ультрабинафша нурларни утказадиган пўлатдек мустаҳкам ойна ҳақидаги орзуга айланмоқда. Бу орзуларга йўл бориб, амалга ошмоқда.

 

Бадиий на илмий ижодиётда  фантазия

                                   

Фантазия энг куп қўлланиладиган соқа бўлмиш санъат ва адабиётнннг ижодий фаолиятида зарурий элемент бўлиб хизмат килади. Рассом ёки ёзувчининг ижодий фаолиятида қатнашадиган хаёлнинг муҳим хусусияти унинг эмоционаллигидир. Ёзувчининг миясида ҳосил бўлган тимсол, вазият, сюжетнинг тусатдан ўзгариши ижодий шахснинг эмоционал соҳаси учун хизмат қиладиган ўзига хос «бойитувчи асбоб» дан ўтказилган бўлади. Ёзувчи, рассом ва музикачи турли туйруларни бошидан кечирар ва уларни бадиий образларда гавдалантирар экан, ўз навбатида, китобхон, томошабинларнн, эшитувчиларни хиссий кечинмаларни кечиришга, азобланишга ва хурсанд бўлишга мажбур этади. Гениал Бетховеннинг симфониялари ва сонаталарида музикали-образли ифодаланган жўшкин ҳиссиётлари жуда куп музикачилар авлоди ва тингловчиларда худди шундай ҳиссиётларни уйғотмоқда.

Айрим авторлар хаёлак юзага келтирган вазмятлардан ниҳоятда зўр таъсирланиб, ўз руҳий оламларини бошдан кечирганлар. Масалан, Г. Флобернинг хатлари бунга дадил бўла олади. «Кундузи соат иккидан бошлаб (овқатланиш учун кетган йигирма беш минут вақтни ҳисобга олмаганда) мен «Бовари» ни ёзиб ўтирибман. От миниб сайр қилишни тасвирламоқдаман, ҳозир мен жуда киришиб кетганман, ярмисигача келдим; маржон-маржон тер оқмоқда, халқумимга гуё бир нарса тиқилиб қолган. Мен ўз хаётимда бошдан охиригача иллюзиялар билан ўтказган нодир кунларимдан бирини кечирдим». Ч. Диккенс «Қадимги буюмлар дўкони» романини бош қаҳрамоннинг ўлими билан тамомлашга қарор қилишдан олдин, анча вақт иккиланган. У хатларидан бирида шундай деб ёзган: «Нелнинг ўлими илоҳий тақдирнинг иши эди, аммо хозир менинг узим боламнинг ўлдирилишидан деярли мурдаман». Ўз-ўзидан маълумки, адабий жараённи ички дунёда кечиришдаги бундай бевоситалик қоида тусига кирган эмас, лекин умуман бадиий ижодиётда фантазия хамда одамнинг зўр хиссиётларини бир-биридан ажратиб бўлмайди.

Илмий кашфиётлар тарихи хаёл илмий фаолиятнинг муҳим элементларидан бири сифатида намоён бўлганлигига дойр кўплаб мисолларни билади. Масалан, XVIII аср охирларидаги физикларнинг карашларида иссиқлик ходисасннинг афсонавий модели сифатида намоён бўлган алохида гипотетик иссиқ-совуқлик, яъни теплороднинг роли шундай эди. «Иссиклик субстандияси» нинг бу модели муваффакиятсиз ва содда бўлиб чиққан, чунки иссиқлик ходисасининг моҳияти умуман суюқликни бир жойдан бошқа жойга қўйишдан иборат эмас. Бирок ана шу модел ёрдами билан айрим физик факторларни тасвирлаш ва тушунтириш мумкин бўлди хамда термодинамика (иссиклик динамикаси) соҳасида янги натижалар олинди. «Иссиклик субстанция» си моделидан фойдаланиш ҳозирги замон" физик тасаввурларида нихоятда муҳим роль ўйновчи термодинамиканинг иккиламчи бошланишини очишга асос бўлди. Гўё бутун коинотни тўлдириб турган алоҳида муҳит бўлмиш дунёвий эфирнинг мавжудлиги ҳақидаги фантастик тахмин тарихи бунга далил бўла олади. Кейинчалик нисбийлик назарияси томонидан инкор қилинган бу модел ёрурлик тўлқини назариясини яратиш имконини берди.

Шундай қилиб, хаёл илмий проблемами ургйнишнинг дастлабки босқичларида мухим роль ўйнайди ва баъзан ажойиб фаразлар қилишга олиб кслади. Бирок айрим қонуниятлар аниқланиб топилгандан ва экспериментал ўрганилгандан сўнг  конун аниқланиб ва амалиётда текширилиб, илгари очилган холатлар билан боғлангандан кейин билиш батамом қатъий илмий тафаккурдан иборат бўлган назария даражасига ўтиб кетади. Масалани ана шундай тадқиқ қилиш босқичида фантазия қилишга уриниш хатога йўл қўйишдан бошқа ҳеч нарсага олиб келмайди.

Ҳозирги вақтда хозирги замон психологиясининг энг истиқболли соҳаларидан бири илмий ижодиёт психологиясицкр. Мутахассислар томонидан бу соҳа бўйича амалга оширилган жуда куп тадқиқотлар илмий ва техника ижодиёти жараёнларида хаёлнинг ролини аниқлашга бағишланган. Бу билим сохаси иш олиб борадиган йўллардан бири илмий кашфиётлар тарихидир. Агар зарур даражада юксак тараққий этган бирор фаннинг тарихига қарайдиган бўлсак, назарий концепциянинг етарли ривожланганлигини, математиканинг кенг қўлланилишини ва шунинг кабиларни кўрамиз. Ишонч билан айтиш мумкинки, фаннинг дастлабки тараккиёт босқичларида у бошдан охиригача фантастик фаразлар билан тўлиб-тошган эди, чунки -ўша пайтларда ҳали жуда куп нарсалар равшан эмас эди ва фаразлар, тахминлар билан тўлдирилар эди. Билимлар соҳаси ривожланиши билан унда жуда куп нарсалар барқарорлашади ва хаёлга зарурат колмайди. Лекин нарсаларнинг бундай холати узоқ давом этмайди. Илмий билимларнинг тўпланиши ва тадқиқот методларининг такомиллашиши туфайли ҳатто энг барқарор фан сохаси ҳам ўз тараққиёти йўлида кўпчилик томонидан қабул қилинган схемаларга сигмайдиган ва бу схемалар билан тушунтириб бўлмайдиган фактларга дуч келади. Ана шунда яна янги фантазияга ва фанда революция ясашни амалга ошира оладиган анча дадил фантазияга эхтиёж пайдо бўлади. Шундай қилиб, фантазия хамиша фаннинг янгиликлар очиладиган олдинги сафларида   ишлашни давом эттиради. Мана шуларнинг хаммаси одамлар   хаётида   фантазиянинг ниҳоятда    катталигини    ишончли   равишда     кўрсатади.

 

Т У Р Т И Н Ч И   Қ И С М

ШАХСНИНГ   ҲИССИИ-ИРОДАВИИ   МУҲИТИ

 

14-БОБ ҲИС-ТУЙҒУЛАР

 

IV.              14.1. Ҳис-туйғу тушунчаси ва унинг физиологии асослари

 

Хис туйғулар хакида тушунча

 

Киши идрок этиш, хотирлаш, хаёл суриш ва ҳақида тушунча фикрлаш жараёнларида фақат вокеликни билиб қолмай, балки шу билан бирга ҳаётдаги у ёки бу нарсаларга, қандай бўлмасин, муносабат билдиради, унда уларга нисбатан у ёки бу тарзда ҳис-туйғу пайдо бўлади. Бундай ички шахсий муносабатнинг мапбаи фаолият ва муносабат жараёнлари бўлиб, у ана шу жараёнларда рўй беради, ўзгаради, барқарор тус олади ёки йўқолади. Кишинипг ҳаётий йўлини куп жиҳатдан белгилаб берадиган совет ватан-парварлигини ҳам ҳис-туйғу деб аташади. Арзимаган илииж билан бировни алдаган ёлғончига иисбатан кишида пайдо бўладиган нафратланиш ҳам ҳис-туйғу қаторига киради. Узоқ давом этган ёмғирдан сўнг қуёш чарақлаб кетганлиги туфайли ҳосил бўлған бир лаҳзалик мамнунлик ҳам ана шундай тушунча билан ифода этилади.

Хис-туйгулар — кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машгул бўлаётганига нисбатан ўзича турли хил шаклда билдирадиган ички муносабатидар.

Ҳис-туйғуларнинг кечиши субъект алоҳида хис этаётған психик ҳолат сифатида гавдаланади. Бунда бирон-бир нарсани идрок этиш ва тушуниб етиш, бирон-бир нарса тўғрисида билиб олиш идрок этилаётган, тушуниб олинаётган, маълум ёки номаълум нарсаларга нисбатан шахсий муносабат билан бирликда рўй беради. Ана шу ҳолларнинг барчасида ҳис-туйғуларнинг бошдан кечирилиши хусусида, кишининг алоҳида ҳиссий ҳолати хусусида гапирилади. Шу билан бирға ҳис-туйғуларнииг кечиши ўз ривожланишига эга бўлган, жорин ва ўзгариб турадиган психик жараёндир. Мисол учун, яқин кишидан ажралиб қолишнинг оғирлигини бошдан кечириш, жумладан, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган жудоликдан сўнг ўзингнинг ҳаётдаги ўрнининг ўзгариб қолганини фаол англаб олинишини, ҳаётий кадриятларнинг қайта баҳоланишини, танглик вазнятини Бартараф этиш учун ўзинғда куч топа билишни ва шу кабиларни англатади. Шу тарздаги жўшқинлик билан кечаётган ҳиссий жараён ўз яйунида жудолик вазиятининг ўзига ва шу вазиятда киши ўзлигига берадиган ижобий ва салбий баҳоларнинг маълум даражада мувозанатлашуви рўй беради. Демак, кечннма ксскинлашиб қолган вазиятни бошдан кечириш, унга бардош бериш, уни бартараф этишдан иборат объектив зарурат билан боғлиқдир. Шунинг ўзи бирон-бир нарсанинг ҳиссий кечинма орқали утиши демакдир. Шундай экан, кечинма шахснинг ички дунёси қайта қурилишига ва кераклича мувозанатга эга бўли-шига ёрдам берадиган каттагина зўриқиш билан кечиладиган ва аксарият ҳолларда ўта самарали алоҳида ҳиссий фаолият сифатида намоён бўлади.

Ҳис-туйғуни бошдан кечиришнинг турли формалари —эмоция, эффект, кайфият, кучли хаяжонланиш (стресс ҳолати). Эҳтирос ва, ниҳоят, тор маънодаги сўз билан айтганда, ҳис-туйғулар — шахснинг эмоционал соҳасини ташкил этадики, улар киши ҳулқ-атворини тартибга солиб туради, билишнинг жонли манба, одамлар ўртасидаги мураккаб ва кўп қиррали муносабатларнинг ифодаси бўлиб ҳисобланади.

 

Ҳис-туйғулар ва кишининг эҳтиёжлари

 

Ҳис-туйғулар шахс эҳтиёжларига жавоб берадиган нарсаларни аниқлаб олишга ёрдам беради ва ударнинг кондирилишига қаратилган фаолиятга омил бахш этади. Илмий кашфиёт қилинган пайтдаги қувончли кечинмалар олимнинг изланувчанлик фаолиятини рағбатлантиради, билиш эҳ,тиёжини, қондириш жараёнини жадал тарзда сақлайди. Эҳтиёж намоён бўлашининг алоҳида шакли сифатидаги қизиқиш доимо ёрқин ҳиссий тусга эга бўлади.

Киши учун субъектив ҳисобланган ҳис-туйғулар унинг эҳтиёжлари қондирилиш жараени қандай кечаётганлигикянг белгиси сифатида намоён бўлади. Муносабат ва фаолият жараёнида пайдо бўлган ижобий ҳиссий ҳолатлар (завкланиш, мамнунлик ва шу кабилар) эҳтиёжларни қондириш жараёнининг хуш келадиған тарзда кечғанлигидан далолат беради. Эҳтиёжларнииг қондирилмасдан қолиши салбий ҳиссий кечинмаларга (уялиш, ўкиниш, ҳасрат ва шу кабиларга) олиб келади.

Совет психологиясида ҳиссий ҳолатлар индивиднинг кечиктирилмайдиган эҳтиёжининг сифати ва жадаллиги ҳамда бу эҳтиёжнинг қондирилиши мумкинлигига унинг ўзи берадиган баҳо билан белгиланиши ҳақидаги тасаввур таркиб топгандир. Ҳиссиётларнинг табиати ва пайдо бўлишига бундай караш хиссиётларнинг ахборот концепцияси (П. В. Симонов) деб аталади. Киши эҳтиёжларнинг қондирилиши талаб қилинадиган нарсалар ҳақидаги ахборотни, у англаб, ёки англамай, шу эҳтиёж пайдо бўлган пайтда ўз ихтиёрида мавжуд ахборот билзн таққослайди. Агар эҳтиёжларнинг қондирилиши эҳтимоли субъектив жиҳатдан қараганда катта бўлиб туюлса, ижобий хис-туйғулар пайдо бўладп. Салбпп хиссиётдар эҳтиёжлар кондирилишининг реал ёки тасаввурда мумкин змаслиги субъехт томонидан оз ё куп даражада англаниши окибатида ёхуд эхтиёжларнинг қондиридиш эхтимоли ҳақида субъект томонидан олдинроқ килинган мўлжалга қараганда йўкола бориш натижа-сида пайдо бўлади. Гарчанд, хиссиётларнинг ахборот концелнияси, шахснинг бутун купқиррали ва бой ҳкссий жиҳатларипи тушунтириб беришдан кура тушунтириб бера олмаслиги аник-рок бўлса хам, шубхасиз, далил-исботлилиги билан ажралиб туради. Эмоцияларнинг барча турлари ҳам келиб чиқишига кура шу схемага жо бўлмайди. Жумладан, ажаблаииш эмоцияси на ижобий ва на салбий эмоционал холатга киритилиши мумкин эмас.

Эмоционал холатларнинг регулятив (бир хил тарзда тартибга солиб турадиган) функцияси. уларнинг энг муҳим белгиси ҳисобланади. Кишида пайдо бўладиган кечинмалар унга эхтиёжларининг қондирилиш жараёни кай тарзда бораётгани, у қандай тўсикларга дуч келаётгани, нималарга эътиборни қаратиш лозимлиги, нималар ҳақида мулоҳаза қилиши кераклиги, нималарни ўзгартириш зарурлиги хақида ахборот берувчи сигналлар ролини бажаради. Чиндан хам айбдор бўлган, лекин бу билан ў'қитувчининг агар чарчаганлиги ва мактаб директори билан ўрталаридаги нохушроқ сухбатдан жахли чиққанлиги бўлмаганда, эҳтимол, педагогии дарғазаб қилмаган ўқувчига ноўрин бақирган ўқитувчи ўзини сал босиб олгаидан кейин ўзи-ни тута билмаганидан балки ранжиш ҳиссини, афсусланиш, уялиш ҳиссини бошдан кечириши мумкин. Бу эмоционал холатларнинг ҳаммаси ўқитувчининг ўз хатосини қандайдир йўл билан тузатишга, болага ўзининг қўполлигидан афсусланаётганини кўрсатишга, умуман ўз хатти-харакатини ва у билан ўзаро муносабатларини ўрталаридаги можарога сабабчи бўлган вазиятни объектив тарзда баҳолаш асосида куриш услини топишта ундайди.

Эмоциялар воқеаларнинт кўнгилдагидек ёки нохуш юз бераётгани, субъектнинг конкрет ва шахслараро муносабатлар системасидаги ҳолатининг куп ё оз даражада аниқлиги ҳақида ахборот беради ва бу билан унинг муносабат ва фаолият шароитидаги хатти-харакати бошқариб, тўғрилаб турилишини таъминлайди.

Ҳис-туйгулар — воқеликни акс эттиришнинг ўзига хос шаклларидан биридир. Агар билиш жараёнларида нарсалар ва воқеликдаги ҳодисалар акс этса, хис-туйғуларда эса субъектнинг ўзига хос эҳтиёжлари билан қўшилиб, уза билиб олаётган ва ўзгартараётган нарсаларга ва воқелик ҳодисаларига нисбатан унинг муносабати акс этади.

Оддий бир мисол келтирамиз. Агар тарих ўкитувчисига чет мамлакатлардан бирида унинг ўкитишига ажратиладиган ўкув вақти кескин қисқартирилганлиги маълум қалинадиган бўлса, у холла бу факт бирозгина эмоционал кязиқиш уйғотиб, унц англаб оляшга, тушунишга уринишдан нарига ўтилмайди. Шу билан бирга, борди-ю, ўқитунчига тарихдан биронта мавзуни конкрет ўтиш бўйича аллақандай янги кўрсатмага биноан дарс соати хатто алпша қисқартирилгани хабар килинадиган бўлса, бу унда кучли эмоционал реакция уйғотади. Унинг эҳтиёжлари (тарихий фактларни анча тўла ва тушунарли қилиб баён этиш истаги) билан унинг предмети (программадги материал) ўртасидаги нисбат ўзгариб қолади ва эмоционал реакция туғдиради.

 

Ҳис-туйгуларнинг физиологик асослари

                             

Барча психик жараёнлар каби эмоционал холатлар, хис-туйғуларнинг кечиниши ҳам  мия  фаолиятининг   натижаси   хисобланади. Эмоцияларнинг пайдо бўлиши ташқи оламда рўй берадиган ўзгаришлардан  бошланади.  Бу узгаришлар  киши хаёти ва  фаолиятининг жонланишига  ёки  пасанишига,  бир хил  эҳткёжларнинг пайдо булишига ёки бошқаларнинг йўқолишига, киши организми ичида юз берадиган   жараёнлардаги  узгаришларга   олиб боради. Хис-туйғулар кечинишига хос физиологик жараёнлар ҳам мураккаб шартсиз ва шартли рефлекслар билан боглиқдир. Маълумки, шартли рефлекслар системаси катта ярим шарлар қобиғида туташган ва мустаҳкамланган бўлади, мураккаб шартсиз рефлекслар эса ярим шарларнинг қобиқ ости бўлмалари, мия ўқига тааллуқли кўриш тепаликлари ва нерв қўзғалишини миянинг олий булмаларидан вегетатив нерв системасига етказиб турадиган бошқа марказлар орқали амалга оширилади. Ҳис-туйғуларнинг кечирилиши мия қобиғи ва қобиқ ости марказларининг биргаликдаги фаолияти натижаси ҳисобланади. Кишининг теварак-атрофида ва унинг ўзида  юз бераётган узгаришлар  киши учун қанчалик катта  аҳамиятга эга бўлса, ҳис-туйғу кечинмалари ҳам шу қадар чуқур бўлади. Шунга кура рўй берадиган муваккат богланишлар   системасининг  жиддий қайта қурилиши катта ярим шарлар қобиғи бўйлаб таркалган ҳолда   қобиқ  ости   марказларига  таъсир   қиладиган   қузғалиш жараёнларини юзага  келтиради. Миянинг катта ярим шарлар кобигининг пастроқдаги бўлмаларида организм физиологик фаолиятининг ҳар хил марказлари: нафас олиш, юрак-қон томирлари, овқатни ҳазм қилиш, ички секреция безларини ишлатиш ва бошқа марказлар жойлашгандир. Шунинг учун қобиқ ости марказларининг қўзғатилиши бир қанча аъзолар фаолиятининг кучайиб кетишига олиб келади. Шу боисдан ҳам ҳис-туйғулариинг кечирилиши нафас олиш маромининг (киши хаяжонланганидан бир  лаҳза нафаси чиқмай қолади, оғир ва ухтин-ўхтин нафас олади) ва юрак иш фаолиятининг ўзгариши (юрак уриш-дан тўхтаб қолади ёки тез-тез ура бошлайди) бир вақтда содир бўлади, организмнинг айрим қисмларига қон келиши ўзгариб (уялганидан ранги қизариб, қурққанидан оқариб кетади), секреция безларининг иши бузилади  (ғам-ғусса кўз ёши тўкилишига сабабчи бўлса, ҳаяжонланиб кетганда оғиз қурийди, қўрққанида баданда «совуқ» тер чиқади) ва ҳоказа. Тананинг ички аъзоларида   юз берадиган   жараёнларнинг   каид   қилиниши ва кипшнинг ўзи томонидан кузатиб борилиши нисбатан осон. Шу сабабдан ҳам қадимги замонлардан буен уларни куп ҳолларда ҳис-туйгуларнииг сабабчиси деб ҳисоблаб келинган. Халқ орасида ҳалига қадар ҳам «юрагим сезиб турибди», «юрагим ғаш» ва шу каби иборалар сақланиб қолгандир. Ҳозирги замон физиологияси ва психологияси мезонлари билан ёндашиладиган бўлса, бундай нуқтаи назарнинг соддалиги аниқ-равшан бўлиб қолади. Ҳис-туйғуларга сабабчи деб қаралган ҳолатлар киши миясида рўй бераётган бошқа жараёнларнинг оқибати ҳисобланади, холос.

Катта ярим шарларнинг қобиғи табиий шароитларда қобиқ ости марказларига тормозлантирувчи таъсир кўрсатади ва шу тахлитда ҳис-туйғуларнинг ташқи ифодалари юзага чиқарил-масдан, ичда сақланиб қолади. Агар мия қобиғи ғоят кучли қўзғатувчилар таъсири остида, ортиқча чарчаш ва маст бўлиш оқибатида меъёридан ортиқча қўзғатилган бўлса, бу ҳолда иррадиация натижасида қобиқдан пастдаги марказлар ҳам қайта кўзғалади, оқибатда одатдаги вазминлик йўқолади. Агар тескари индукция юз берган тақдирда ярим шарларнинг қобиқ ости йўлларида ва оралиқ мияда кенг тормозланиш жараёни ёйиладиган бўлса, руҳан эзилиш, мушаклар ҳаракатида сусайиш ёки қисилиш, юрак-қон томир фаолияти ва нафас олишда заифлашиш ва ҳоказолар кузатилади. Шундай қилиб, ҳис-туйғулар бошдан кечирилаётганда, эмоционал ҳолатларга тушиб қолган-да киши ҳаёти ва фаолиятининг турли жиҳатлари жадаллиги ҳам ошиб, ҳам сусайиб туриши кузатилади.

Кейинги вақтларда физиологик тадқиқотлар айрим тор ихтисослашган мия тузилмаларининг эмоционал ҳолатлар пайдо бўлишида қандай аҳамиятга эга эканлигини аниқлаб берди. Тажрибалар ҳайвонларда ўтказилиб, уларга гипоталамуснинг маълум бир қисмларига электродлар киритилиб қўйилган эди.

Тажриба ўтказилаётган ҳайвонлар танасининг бир хил қисмларини кўзатишганда, уларда очиқдан-очиқ ёкимлн, эмоционал жиҳатдан ижобий сезгилар пайдо бўладики, бундай сезгилар ҳосил бўлпшига улар фаоллик билан интилншарди. Бу қисмлар «мамнуният марказлари» деб атала бошлади. Электр токи билан миянинг бошқа тузилмалари қўзғатилганда эса хайвонлар салбнй эмоция берилиши ва танасининг ана шу қисмига таъсир ўтказилиши мумкин бўлган вазиятларга тушиб қолмасликка ҳар қандай йўл билан ҳара-кат килиши кузатилган эди. Ҳайвон танасидаги бундай қисмларни шунннг учун хам «азоб марказлари» деб аталган эди. Салбий ҳиссиётларнинг пайдо бўлиши учун масъул бўлган турли кисмлар ўртасида боғланиш борлигп аникланди—миянинг турли бўлимларида жойлашган «азоб марказлари» ягона системани ташкил этади. Шу муносабат билан салбий эмоциялар организмнпнг ўзини ялпи нох.уш сезаётганлиги ҳақида хабар қилган ҳолда деярли бир хил кечирилади. Айни чоғда ижобий эмоцияларни ҳосил қилишга нхтисослашган марказлар бир-бирлари билан камроқ даражада богланган бўлиб, бу ижобий эмоциялар жуда ҳам ранг-баранглигининг, кенг табакалаштирилган манзарага эга эканлигииинг негизи хисобланади.

Шубҳасиз, киши миясининг ишлаш хусусиятларида ҳайвонлардаги каби ҳиссий ҳолатлар физиологияси билан айнан ўхшашлик бор деб ҳисоблаш керак эмас, лекин, афтидан, келтирилган фактларга таяниб инсоний эмоциялар пайдо бўлишининг физиологик шарт-шароитлари тўғрисида асосланган гипотедаларни илгари суриш имконияти хам мавжуддир.

Шунингдек, миянинг функционал  асимметриясини ўрганиш жараёнида ҳам эмоцияларнинг табиатини тушуниб етиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотлар олинди. Жумладан чап ярим шар кўпроқ даражада ижобий ҳиссиётларнинг пайдо бўлиши ва сақлаб турилиши билан, ўнг ярим шар эса салбий эяоциялар билан боглиқ эканлиги аниқланди.

Эмоцияларнинг физиологик асосларига оид барча тадкикотлар уларнинг бир-бирига қарама-қарши эканлигини аниқ-равшан кўрсатиб берди: мамнуният — азоб, кониқиш — норозилик, лаззатланиш — азобланиш, ёқимли — ёқимсиз ва ҳоказо. Ҳиссий холатларнинг бундай қарама-каршилигига далил-исботи миянинг тузилмалари ихтисослашуви ва физиологик жараёнлар кечишининг қонуниятлари замирида мужассамлашгандир.

 

IV.14.2. Ҳис-туйғуларни бошдан кечириш шакллари

 

Ҳис-туйғулар баъзан ҳар қандай психик жараённинг фақат ёкимли, ёкимсиз ёки аралаш асорати тарзида бошдан кечирилади. Бу ўринда улар ўз ҳолича англанилавермайди, аксинча, нарсалар ва ҳаракатларнинг хусусияти тарзида англанилади ва биз ёқимли киши, ёқимсиз таъм, бахайбат ҳўкиз, кулгили ифода, нафис барглар, қувноқ сайр ва ҳоказолар деб гапирамиз Кўпинча бундай хиссий тусолдинги кучли кечинмаларнинг оқибати, ўтмиш тажрибанинг акс-садоси бўлиб чиқади. Баъзан у нарсанинг кишини қаноатлантириши ёки қаноатлантирмаслиги, унинг фаолияти муваффақиятли ёки муваффақиятсиз ўтаётганлиги белгиси сифатида хизмат қилади. Масалан, геометриядан айнан битта топшириқ унга хал этишнинг муваффақиятлигига боғлиқ хрлда турли хилдаги ҳис-туйғуларни хосил қилиши мумкин.

Эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслиги кишида турли хил таклни касб этадиган ўзига хос кечинмаларни: эмоцияларни, аффектлар (ҳиссий бўронлар)ни, кайфиятларни, кучли, хаяжонланиш (стресс) ҳолатларини ва хусусан ҳис-туйғулар (тор маънодаги сўз билан айтганда) ни хосил қилади.

 

Эмоциялар

 

«Ҳиссиёт» («эмоция») ва «ҳис-туйғу» деган сўзлар кўпинча синонимлар сифатида қўлланилади. Торроқ маънода олганда, ҳиссиёт бу қандайдир бир оз доимийроқ ҳис-туйғуларнинг бевосита ва вақтинча бошдан кечирилишидан иборатдир. «Эмоция» сўзини узбек тилига аниқ таржима қилинганда у руҳий ҳаяжонланиш, рухий харакатланиш деган. маънони англатади. Ҳиссиёт деб, масалан, кишининг мусиқавий асарга нисбатан ўрнашиб қолган хусусияти сифатидаги муҳаббат туйғусининг ўзини эмас, балки концерт пайтида яхши мусиқий асарни эшитаётиб, бошидан кечирган лаззатланиш, завқланиш ҳолатига айтилади. Мусиқий асарнинг ёмон ижро этилганини эшитганда хосил бўладиган худди шундай ҳис-туйғу нафратланиш каби салбий ҳиссиёт сифатида бошдан кечирилади. Бошқа бир мисолни олиб кўрайлик. Ҳис-туйғу сифатидаги куркув ёки ваҳима, яъни муайян объектларга, уларнинг бирикмаларига ёки хаётдаги мавкеига нисбатан таркиб топган ўзига хос муиосабати бир-биридан фарқ қиладиган ҳиссий жараёнларда кечирилиши мумкин: баъзан киши вахимали нарсадан кочади, баъзан эса қўрққанидан серрайганича қотиб коладп ва интрай бошлайди, ннҳоят, ваҳима босиб, ноиложликдан хавф-хатарга карши харакат килиши мумкин.

Бир хил холатларда эмоциялар таъсирчанлнги билан ажралиб турадн. Улар хатти-харакатларга, фикр-мулохазалар билдиришга туртки берадиган куч бўлиб чикади, кучғайратларни ошириб юборади ва стеник деб аталади. Қувонганидан киши «тогни талион килиш» га ҳам тайёр бўлади. Уртогига ҳамдардлик ҳиссини кечираркан, унга ёрдам бернш усулини излайди. Таъсирчан ҳиссиётга берилган кишининг гапирман жим туришн кийин, у фаол харакат килмай тура олмайди. Бошқа бир холларда эмоциялад (астеник деб аталмиш эмоциялар) хсустлиги ёки лоқ.айдлиги билан ажралиб туради, ҳис-туйғуларнинг бошдан кечирилиши- кишини бушаштириб юборди, Қўрққанидан унинг «оёқлари қалтираб қолиши» мумкин. Айрим ҳолларда киши кучли хис-туйғуга берилиб кетиб, хаёлга чўмиб, ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Бундай пайтда ҳамдардлик яхши, лекин бефойда ҳиссий кечинма бўлиб қолади, уялиш сирли виждон азобига айланиб қолади.

 

Аффектлар(ҳиссий порт лашлар)-

 

Кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган жараёнлар аффектлар (ҳиссий портлашлар) деб аталади. Улар онгнинг анчагина даражада ўзгарганлиги, хатти-ҳаракатларни назорат қилишнинг бузилганлиги, одамнинг ўзини ўзи идрок қила олмаслиги, шуниигдек унинг бутун ҳаёти ва фаолияти ўзгариб қолганлиги билан ажралиб туради. Аффектлар бирданига катта куч сарф қилииишига сабаб бўлгани учун хам кисқа муддатли бўлади: улар ҳис-туйруларнинг бамисоли бирдан лов этиб ёниб кетишпга, портлашига, бир зумда ҳамма ёкни тўс-тўполон қилган шамолга ўхшайди. Агар оддий ҳиссиёт фақат рухий ҳаяжонланинг ифода этса, у ҳолда аффект бўрондир.

         Аффектнинг ривожланиши бирин-кетин алмашиб турадиган турли боскичларга эгадир. Ҳаддан ташқари дарғазаб бўлган, ваҳима босган, ўзяни йўқотиб қўйган, гаройиб даражада завк-шавққа тўлган, умидсизликка берилган киши хар хил пайтларда оламни ҳар хил акс эттиради, ўз кечинмаларини турлича ифодалайди, ўзини турлича идора қилади ва ўз ҳаракатларини турлича бошкаради.

Киши аффектив холатининг бошланишида барча бегона, хатто амалий жихатдан мухим нарсаларни истаса-истамаса ҳам бир четга суриб кўйган холда ўз ҳис-туйғусига сабаб бўлган ва у билан боғлиқ. нарсалар ҳақида ўйламаслиги мумкин эмас. Ифодали саъи-харакатлар тобора бемулоҳазали тус ола бошлайди Кўз ёши тўкиш ва ўкириб йиғлаш, каҳ-қаҳа отиб кулиш ва бакириб-чақириб гапириш, ажралиб турадиган турқи-таровот ва юздаги имо-ишора, тез-тез ёки қийналиб нафас олиш етилиб келаётган аффектнинг одатдаги манзарасини ҳосил қилади. Кучли зўриқиш натижасида майда саъи-ҳаракатлар барбод бўлади, Индуктив тормозланиш ярим шарлар қобирини тобора кўпроқ даражада эгаллай бошлайди, бу тафаккурнинг издан чиқишига олиб келади; кобиқ ости йўлларида қўзғалиш кучая бошлайди. Киши кечирилаётган хис-туйғуларга — вахимага, ғазабланишга, умидсизликка ва шу кабиларга берилишга кучли истак сеза бошлайди. Бундай босқичда ҳар қапдай акли расо киши ўзини тийиши, ўзини ўзи идора қила олиши мумкин. Бу ўринда аффектнинг хуружини орқага суриш, унинг авж плишига йўл қўймаслик муҳимдир. Бу ўринда агар ўзингни босиб қолай десанг, ўзингча ақалли ўнтагача санашга ҳаракат кнлиб кур, деган машҳур халқ ҳикмати ҳам бор.

Ҳиссий портлаш рўй берган тақдирда, унинг кейинги боскичларида киши ўзини тута олмасдан қолади, қилаётган ишининг оқибатини ўйламайди ва ақл-ҳушини йўқотиб қўяди, сўнгра бу ҳақда эсласа уялиб юрадиган бўлади ва нималар содир бўлганини баъзан худди тушида юз бергани каби эсга олади. Тормозланиш миянинг қобигини эгаллаб олади ва кишининг тажрибаси, унинг изданий ва маънавий негизларй мустаҳкамланган муваққат борланишларнинг таркиб топган системасини ишлатмай қўяди. Аффектив портлашдан кейин ҳолдан тойиш, мажолсизлик, барча нарсаларга бефарқлик билан муносабатда бўлиш, харакатсизлик, баъзан эса мудроқ босиш бошланади.

Шуни қайд қилиш керакки, хар кандай ҳис-туйғу айрим вақтларда аффектив ҳолат тарзида кечирилиши мумкин. Масалан, стадионларда ёки томоша залида бирон-бир локал-чолгу ансамбилининг чиқиши пайтида аффектив завкланиш ҳоллари кузатилади. Чет элларда бундай вазиятларда фожиали оқибатларга олиб келадиган ғоят кучли ҳиссий ҳолатлар (асабий тутқаноқ, муштлашув ва хоказолар) тез-тез юз бериб туради. Психологияда «телбаларча» ишқ-муҳаббат хиссининг аффектив тарзда кечирилиши яхши ўрганилган ва бадиий адабиётда яна ҳам яхшироқ тасвирлаб берилган. Ҳатто илмий кашфиётлар хам куп йиллик қатъий изланишлардан сўнг баъзан бениҳоя зўр тантана ва шодликка айланиб кетади. Айтиш мумкинки, хиссий портлаш киши ичида қандай ҳиссий-туйруни кечираётганига ва аффектив ҳолатда ўзини қанчалик тута билишига борлиқ ҳолда ёмон ёки яхши бўлади.

 

Кайфият

 

Кайфиятлар анча вщт давомида кишининг бутун хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳкссий холатини ифода этади. Кайфият шоду хуррамлик ёки қайғули, тетиклик ёки ланжлик, ҳаяжонли ёки маъюслик, жиддий ёки енгилтаклик, жиззакилик ёки мулойимлик ва ҳоказо тарзда бўлади. Кайфияти ёмон киши ўртоғининг ҳазилига ёки танбеҳига кайфияти чор вактидагига қараганда тамомила бошкача муносабат билдиради.

Кайфиятлар одатда ўзига ўзи хисоб бермаслиги ва суст намоён бўлиши билан белгиланади. Киши ҳатто уларни пайкамайди ҳам. Лекин баъзан кайфият, масалан, қувноқлик ва тетиклик, ёхуд, аксинча, ғамгинлик кайфияти анча жадаллик касб этадн. Бундай паптда у кишининг аклий фаолиятида хам (ўй-фикрларнинг кечишига, зеҳнининг ўткирлигига), саъй-ҳаракатлари ва ишларинпнг хусусиятларида хам ўз изнни қолднради, ҳатто бажарилаётган ишнинг унумдорлигига хам таъсир кўрсатади.

Кайфият жуда хилма-хил, яқин ва анча узоқ турувчи манбаларга эга бўлиши мумкин. Турмушнинг бутун боришидан, жумладан, ишда, оилада, мактабда муносабатларнинг кандай йўлга қўйилганлигидан, кишининг хаёт кечириш йўлида пайдо бўластган ҳар канака зиддиятлар қай тарзда бартараф этилишилэн каноат хосил килиш ёки қаноатланмаслик кайфиятларнинг асосий манбалари хисобланади. Кишининг узоқ вақт ёмон ёки ланж кайфият била» юриши унинг ҳаётида бирон нарсанинг кўнгилдагидек эмаслигини кўрсатади.

Кайфиятлар кўпроқ киши саломатлигининг умумий холатига, айникса нерв системаси ва модда алмашинувшш тўғрилаб турувчи ички секреция безларининг холатига боглигдир.

Шуиингдек, кишининг умумий кайфиятига баъзи бир хасталиклар хам кучли таъсир қилищи мумкин. Кайфиятни яхшилатп учун жисмоний тарбия ва спорт билан шурулланиш жуда фойдали, лекин фаолиятнинг сермазмунлиги, ундан қаноат ҳосил килиниши ва коллективнинг ёки якин кишининг маънавий мададаиалоҳида муҳим ахамиятга эгадир.

Кайфиятнинг манбалари уни  бошидан кечираётган  кишига ҳамиша аниқ бўлавермайди. Лекин кайфиятга доимо бирон-бир карса сабаб бўлади ва буни аниқлаб ола билиш керак. Жумладан, ваъданинг уддасидан чиқилганлиги, гарчи ваъда берилса ҳам,  мактуб ёзилмаганлиги, ишнинг тугалланмаганлиги нохуш кайфият юз беришга сабаб бўлиши мумкин. Гарчанд киши ҳар гал хаммаси «жойида», кайфиятим «нима учун ёмонлигини билмайман» деб гапирса  ҳам,  буларнинг ҳаммаси уни ич-ичидан қийнайди. Бу ҳолда шу хилдаги кайфиятни келтириб чиқарадиган объектив  сабабларини  аниклаб  олиш ва  иложи борича бартараф этиш   (сўзнинг устидан чиқиш, мактуб ёзиш, бошлаб қўйилган ишни тугаллаш ва ҳоказолар) зарур.

 

Кучли ҳаяжон ланиш (стресс) холатлари

 

Психологик   таърифига кура   аффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин бошдан                                                                  кечирилишининг давомлилигига кура кайфиятларга якин булган хис-туйгулар бошдан кечирилишининг алохида шакли кучли хаяжонланиш (стресс) ҳолати (инглизча stress — тазйик кўрсатиш, зўриқиш деган сўздан олинган) дан, ёхуд ҳиссий зўраашдан иборатдир. Ҳиссий зўриқиш хавф-хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган, тахлика остида колиб кетган ва шу каби вазиятларда рўй беради. Ҳиссий бўроннинг жадаллигига ҳамиша ҳлм эришилавермайди, кишининг кучли хаяжонланиш вактидаги ҳолатп хатти-ҳаракат ва нуқтнинг бир хил вэзиятларда бетартиб тарздаги фаоллиги намоён бўладиган, бошқа бир пайтда эса қатъият билан ҳаракат килинишн керак бўлган ҳолатларда сусткашликка, фаолиятсизликка эрк бериладиган даражада   издан чикиши   билан  белгиланади.  

Хавф-хатар кишини бамисоли хушёр торттиради, уни дадил ва мардона ҳаракат килишга мажбур атади. Хиссий зўрикиш холатида индивиднинг хатти-харакатп киши нерв системасининг типига, нерв жараёнларининг кучлилиги ёки ожизлигига жиддий равишда боғлиқдир. Имтиҳондан ўтиш вазияти одатда кишипинг қаттик хаяжонга соладиган (яъни хиссий зўриқишга сабабчи бўладиган) таъсирларга нисбатан бардошлигини аниклайди. Имтихон топширучиларнинг баъзи бирлари ўзини йўқотиб қўяди, «хотирасининг сусайгани»ни намоён килади, берилган саволнинг мазмунига диқкатини жамлай олмайди, бошқалари эса имтихонда одатдаги ҳолат-лардагига қараганда фикри-ҳаёлини бир ерга тўплагаи ва фаолрок бўладилар.

 

Асосий ҳиссий  ҳолатлар ва уларнинг ташки ифодаси

                                                 

Ҳис-туйғуларнинг ҳиссиёт (эмоция)лар, кайфиятлар, кучли ҳаяжонланиш тарзида бошдан кечирилиши чоғида маълум даражада сезиладиган ташки белгиларга хам эга бўлади. Юзларнинг ифодали харакатлари (мимика), қўл ва гавданинг маъно-ли ҳаракатлари, турқи-тароват, оҳанг, кўз қорачиғларининг кенгайиши ёки торайиши кабилар шулар жумласига киради. Бу ифодали ҳаракатлар бир хил ҳолатда ўзига ўзи ҳисоб бермаган тарзда юз берса, бошқа бир ҳолатда онгнинг назорати остида содир бўлади.Кейинги ҳолатда улар оғзаки бўлмаган алоқа воситалари сифатида хизмат қила бориб, муносабат жараёнида атайлаб қўлланилиши мумкин. Киши ўзининг қаҳр-ғазабини теварак-атрофдагиларга қўлларини мушт қилиш, кўзларини чимириб қараш, дўқ-пўписали оҳанг билан намойиш қилади.

Ҳар бири ўзининг психологик таърифлари ва ташқи кўринишларига эга бўлган қуйидагича асосий хиссий холатлар (К. Изарднинг фикрига қараганда, «асосий ҳиссиётлар») ни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Қизиқиш (эмоция тарзида) — малака ва куникмаларнинг ривожланишига, таълим олишга мойиллик туғдирадиган билимларни эгаллашга ёрдам берадиган пжобий ҳиссий ҳолатдир.

Кувонч — хали-вери қондирилиши мумкин бўлмаган ёки хар ҳолда кондирилиган ноаниқ бўлган долзарб эхтиёжнинг етарли даражада тўла қондирилган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ ижобий хиссий ҳолатдир.

Хайратланиш — тўсатдан рўй берган ҳолатлардан ҳиссий жиҳатдан таъсирланпшнинг ижобий ёки салбий жиҳатдан аннқ-равшан ифода этилмаган белгисидир. Ҳайратланиш дикқат-эътиборни ўзига тортган объектга қаратилган ҳолда барча олдинги ҳиссиётларни тормозлантириб кизикиш тусини олиш мумкин.

Изтироб чекиш — ҳозирга қадар қондирилиш эхтимоли озми-кўпми даражада мавжуд деб тасаввур қилиб келинган хаётий муҳим эҳтиёжларнинг қондирлиши мумкин эмаслиги ҳақида аниқ ёки шундай туюлган ахборот олиниши билан боғлиқ салбий хиссий холатдир.

У купинча хиссий зурикиш (стресс) шаклида бошдан кечирилади. Изтироб чекиш   астеник  хиссиётлар (кишини бушаштирадиган) тусида булади.

Газабланиш — одатда аффект тарзида кечадиган ва субъект учун гоят  мухим эхтиёжни кондириш борасида жиддий тусик пайдо булгани окибатида келиб чикадиган, ифодаланишига кура салбий тарздаги хиссий холатдир. Изтироб чекишдан фаркли уларок газабланиш  с т е н и к  тусда булади (яъни, гарчанд киска муддатли булса хам хаётий куч-райратларни ошириб юборади).

Нафратланиш — объектлар (нарсалар, одамлар, холатлар ва бошкалар)га якинлашиш (жисмонан биргаликда харакат килиш, муносабат жараёнида алока боглаш ва шу кабилар) субъектнинг мафкуравий, маънавий ёки эсте­тик принциплари ва йул-йурикларига кескин зид келиб колиши окибатида руй берадиган салбий хиссий холатдир. Нафратланиш, агар у газабланиш билан кушилиб кетадиган булса, шахслараро муносабатларда хужумга газабланишни сабаб килиб, нафратланишга эса «бирон кишидан ёки бирон нарсадан кутилиш» истагини барона килиб курсатиладиган тажовузкор хулк-атворга сабаб булиши мумкин.

Жирканиш — шахслараро муносабатларда руй берадиган ва субъектнинг хаётий нуктаи назарлари, карашлари ва хулк-атворига номутаносиблиги окибатида хосил буладиган салбий хиссий холатдир. Кейингилари субъектнинг назарида ярамас, таомилдаги маънавий коидаларга ва эстетик мезонларга мос келмайдиган булиб туюлади. Индивиднинг ёки у мансуб булган гурухнинг персонажлашмаганлиги жирканиш окибатларидан  биридир.

Куркув — субъект узининг хотиржам хаёт кечиришига зиён етиши мумкинлиги хакида, унга реал тарзда тахдид солаётган ёки тахдид солиши мум­кин булган хавф-хатар хакидаги хабарни олиши билан пайдо буладиган салбий хиссий холатдир. Энг мухим эхтиёжлари бевосита блокада (мухосара) килиниши натижасида руй берадиган изтироб чекиш хиссиётидан фаркли уларок киши куркув хиссиётига берилганда муваффакиятсизликка учраши мумкинлигини факат эхтимолий тарзда билади ва ушбу (купинча етарлича ишонарли булмаган ёки бурттириб юборилган) прогнозга биноан харакат килади. Шу уринда «Курккпнга куша куринади» деган халк маколини эслатиш мумкин. Куркув хиссиёти стеник тусда хам, астеник тусда хам бу­лиши («Куркданидан оёклари калтирарди»), ёхуд хиссий зурикишлар тарзида, ёхуд рухан астойдил тушкунликка берилган ва хавотирланган тарзда, ёхуд аффектив холатга тушган тарзда (дахшатли куркув хиссиётнинг энг сунгги туридир) кечиши мумкин.

Уялиш — узининг ният-максадлари, хатти-харакатлари ва ташки киёфаси факат теварак-атрофдагилар томонидан кутилганича мос келмаганлигини эмас, балки узига лойик хулк-атвор ва ташки киёфа хакидаги шахсий тасаввурларга хам мос келмаётганини англаб етишида ифодаланадиган салбий холатдир.

Асосий ҳиссий ҳолатларнинг юқорида келтирилган турлари (ҳиссиётларнинг луғатларда қайд этиладиган умумий сони жуда куп) бирон бир таснифлаш схемасига бўйсундирилган эмас. Айтиб ўтилган ҳиссиётларнинг хар бири ифодаланиш даражасита кура тобора кучайиб борадиган ҳолатлар тарзида: хотиржамлик билан қоникиш, шодланиш, завқланиш, шод-ҳуррамлик, ўзини тута олмайдиган даражада завкланиш ва ҳоказо, ехуд тортинчоқлик, ийманиш, уялиш, ўзини айблаш ва ҳоказо, ёки норозилик, ачиниш, изтироб чекиш, қайгуриш тарзида бўлиши мумкин. Тўкқизта асосий ҳиссий ҳолатдан олтитаси салбий хусусиятга эга бўлса, демак ижобий ҳиссий ҳолатлар киши хиссиётларнинг умумий рўйхатидаги улуши кам бўлади, деб ҳисоблаш ярамайди. Афтидан салбий ҳиссиётларнинг ғоят даражада ранг-баранглиги хусусиятлар хақида салбий ҳиссий ҳолатлар муваффақият билан ва жуда хам яхши хабар етказувчи ноқулай вазиятларга мослашувни янада муваффакиятлироқ тарзда амалга ошириш имконини беради. Уларнинг хусусиятлари хақида салбий ҳиссий ҳолатлар муваффақият билан ва жуда яхши хабар беради.

Хис-туйгу кечинмалари ҳар доим ҳам бир хил тусда бўлавермайди, Ҳиссий ҳолатда, иккита бир-бирига зид ҳис-туйғуларнинг ўзига хос бирикмасини мужассамлаштириш мумкин; масалан ишқ-муҳаббат ва нафрат рашк хиссининг кечирилиши жараёнида бирга қўшилиб кетади (ҳис-туйғуларнинг амбивалентлиги ходисаси).

Буюк инглиз табиатшуноси Чарльз Дарвин кишининг хис-туйғулари билан бир вақтда рўй берадиган ифодали ҳаракатлар унинг хайвонот оламига мансуб аждодларидаги инстинктив ҳаракатлардан келиб чиққан бўлиши мумкин деган фикрни айтгая эди. Ибтидоий одамсимон маймунларнинг ғазабланган пайтларида қўлларини мушт қилиб ва тишларини гижирлатиши душманни маълум бир масофада туришга мажбур қиладиган ҳггмпя тарикисидаги шартсиз рефлектор реакцияси эди.

Кишининг хис-туйғулари рўй беришпга кура мураккаб шартсиз рефлексларга боғлиқ бўлгани ҳолда ижтимоий хусусиятга эгадир. Одамнинг ҳис-туйғулари билан хайвонлар ҳис-туйғуларининг тубдан фарқи, биринчидан, гап хатто айнан бир хил хис-туйғулар ҳақида кетган ҳолларда хам одамларпинг ҳис-туйғулари ҳайвонларникига қараганда бениҳоя мураккаб эканлигида кўринади; бу одамларда ҳам, ҳайвонларда хам, ғазабланишни, куркувни, кизиқувчанликни, шодланиш ва руҳан тушкунлик ҳолатини уларнинг келиб чиқиши сабаблари жиҳатидан ҳам, шунингдек уларнинг намоён бўлиши хусусиятлари жиҳатидан ҳам таққосланганда аниқ-равшан бўлади.

Иккннчидан, одамлар ҳайвонларда мавжуд бўлмаган жуда кўилаб ҳис-туйгуларга эгадир. Одамлар орасида меҳнат жараёнида, сиёсий, маданий, оилавий ҳаётда рўй берадиган ўзаро муносабатларнинг бойлиги кўплаб соф инсоний ҳис-туйғуларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Жумладан, жирканшп, фахоланиш, ҳасад қилиш, шоду хуррамлик, зерикиш, ҳурмат қилиш, бурчни ҳис этиш ва ҳоказолар пайдо бўлди. Бу ҳис-туйғуларнинг хар бири ўзига хос йўллар билан (нутқ оҳангида, имо-ишорада, турқи-тароватда, кулгида, кўз ёши ва шу кабиларда) ифодаланди.

Учинчидан, киши ўз ҳис-туйғуларини ноўрин ифода этили-шилан сақлаган ҳолда уларни «жиловлаб» боради. Одамлар кучли ва аниқ-равшан сезиладиган ҳис-туйғуларни бошидан кечираётиб, ташқи кўринишда кўпинча осойишталикии сақлаб қоладилар, баъзида эса ҳис-туйрударини сездирмаслик учун ўзини бепарво қилиб кўрсатиш керак, деб ҳисоблайдилар. Киши баъзан ҳақиқий ҳис-туйғуларини «жиловлаш» ёки яширинг мақсадида ўзини хатто бошкача, қарама-қарши ҳис-туйғуларни бошдан кечираётгандек қилиб кўрсатадн: ранжиган ёки қаттиқ огриқ азоб бераётган маҳалда кулади, кулгуси қистаб турганда ўзини жиддий тутади.