IV. 14.3. Ҳис-туйрулар ва шахс
Ҳис-туйғулар — киши шахсининг анча ёрқин кўринишларидан бири бўлиб, у билиш жараёнлари ва хулқ-атвор ҳамда фаолиятни иродавий бошқариш билан биргаликда намоён бўлади. Шахс ўзи билиб олаётган ва бажараётган нарсага унинг барқарор муносабати ҳис-туйғуларнинг мазмунини ташкил этади. Шахсни таърифлаш дегани кўп жиҳатдан муайян конкрет киши умуман нимани севади, нимани ёмон кўради, нимадан нафратланади, нима билан фахрланади, нимадан хурсанд бўлади, нега уялади, нимага хавас қилади ва ҳоказолар деган маънони англатади. Индивиднинг барқарор хис-туйғулари предмети, уларнинг жадаллиги, кечинмаларнинг хусусияти ва ҳиссиётлари, аффектлар, кучли ҳаяжонланиш ҳолатлари ва кайфиятлари шаклида тез-тез намоён бўлиши кузатувчи кўз ўнгида кишининг ҳиссий дунёсини, унинг ҳис-туйғуларини ва шу аснода унинг индивидуаллигини намоён этади. Айнан шунинг учун ҳам ҳиссий жараёнларни таҳлил қилиш вақтида ўткинчи ҳолатларни ўрганишдан киши шахсини белгилайдиган барқарор ҳис-туйғуларга ўтиш лозим.
Ҳис-туйғулар (тор маънода олганда)
Вазият билан боглиқ хусусиятга эга бўлган ва индивиднинг муайян пайтда объектга нисбатан муносабатини акс эттирадиган ҳиссиётлардан, аффектлардан, кайфиятлардан ва ҳиссий зўриқишлардан фарқли ўлароқ, улар пайдо бўлиши пайтига келиб таркиб топган конкрет ҳолатларда ҳис-туйғулар тор маънода олганда киши шахсининг йўналтирилганлигида мужассамлашган барқарор эҳтиёжлари объектига нисбатан унинг муносабатини акс эттиради. Шу сабабли ҳис-туйғулар барқарорлиги билан, улар субъектнинг ҳаёти соатлар ва кунлар эмас, балки ойлар ва йиллар воситасида ўлчанадиган даражада давомийлиги билан белгиланади. Ҳис-туйгулар конкрет характерга эга бўлади, улар субъектнинг барқарор ижобий ёки салбий муносабат билдиришига сабаб бўлган фактлар, воқеалар, одамлар ва ҳолатлар туфайли рўй беради. Барқарор сабаблар фақат барқарор ҳис-туйғуларга асос бўлган тақдирдагина кишида мунтазам равишда фаолликни ҳосил килади, фаолият кўрсатиш учун ундовчи доимий майлга айланади.
Ташқаридан кузатувчи (бу тадқиқотчи-психолог бўлиши ҳам мумкин) кишининг ҳаракатларида унинг сабабларини аниқлай олиши, уларни келиб чиқиш сабаби нуқтаи назаридан (каузал атрибуция) изоҳлаб бериши мумкин, лекин кишининг ўзи ўз хатти-ҳаракати ва фаолиятининг сабабларини ҳис-туйғулар тарзида бошидан кечиради. Совет психологи С. Л. Рубинштейн таъкидлаганидек, ҳис-туйғулар кишининг ўзи учун эҳтиёжлар яни субъектив равишда мавжуд бўлиши сифатида гавдаланади. Бу мойилликнинг субъект учун ҳис-туйғулар тарзида рўй беришини билдирадики, бу мойилликлар унинг эҳтиёжларини кондириш учун объектларнинг қандай ва қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳақида хабар бериб туради. Барчаси жамланган холда киши шахсининг йўналганлигини ташкил этувчи мотивлар қанчалик кўпроқ даражада барқарор бўлса, киши ўзининг юксак даражадаги сабабий фаолиятига, хулқ-атворига ёрдам берадиган ёки тўсқинлик қиладиган барча нарсаларни эҳтиёжларнинг қондирилиш жараёни қандай (муваффақиятли ёки муваффақиятсиз) бораётганини баҳолайдиган туйғу шаклида бошдан кечиради.
Ҳиссий тажрибанинг умумлашуви натижаси сифатида таркиб топган ҳис-туйғулар вазиятга оид ҳиссиётлар, кайфиятлар тоза аффектларнинг жадаллиги ва мазмунини белгилаган ҳолда киши шахсининг хиссиёти соҳасидаги етакчи ҳосилаларга айланади.
Ҳис-туйғу, юқорида қайд этиб ўтилганидек, вазиятга оид характердаги хиссиётлар жадаллиги ва мазмунини белгилайди. Мисол учун, яқин кишига нисбатан муҳаббат туйғуси вазиятга қараб турлича намоён бўлиши, жумладан, унинг муваффақияти муносабати билан шодланиш орқали, муваффақиятсизликка учраганида хафа бўлиш орқали, ундан фахрлаииш ёки унинг хулқ-атвори субъектнинг кутганига тўғри келмай қолган тақдирда эса унинг норозилиги орқали ифодаланиши мумкин. Ҳис-туйғу қанчалик кучли бўлса, унинг бир лаҳзалик ҳиссиёт билан хиралашиб қолиши ёки йўқолиб кетиш эхтимоли шунчалик кам бўлади.
Қизининг қилмишидан жаҳли чиққан она ғазабланиш ҳиссига берилиши мумкин. Лекин орадан бир мунча вақт ўтгандан кейин қизига бўлган муҳаббат устун келиб, унинг ҳалиги қилмиши унутилиб, қизи эса авф этилади. Бунда ҳис-туйғунинг ҳам кучи, ҳам унинг ожизлиги намоён бўлади. Салбий ҳиссиётлар йиғилиб, ҳис-туйғуларнинг кўпроқ ё озроқ даражада сезиладиган қайта ўзгариши юз бериши учун, бунинг устига унинг бутунлай қарама-қарши тусга кириши учун кўплаб ишлар қилиниши тақозо этилган бўлар эди. Айни пайтда бошқа бир кишига нисбатан яхши ифода этилмаган ҳиссий муносабат билдирилганда унга нисбатан ижобий ёки салбий ҳис-туйғу шаклланиб етилиши учун баъзан субъект ўша киши туфайли хосил бўлган биттагина ижобий ёки салбий ҳиссиётни бошдан кечиришининг ўзи ҳам етарли бўлади. Педагогик тажрибада бу қалтис йўллардан бири бўлиб, ўқитувчида у ёки бу ўқувчи ҳақида нотўғри тушунча турилишига олиб келиши мумкин.
Эҳтирослар
Эҳтирослар кишидаги барқарор ҳис-туйруларнинг алоҳида турини ташкил этади. Одамларнинг бажараётган ишига ва ҳаётида юз бераётган нарсаларга нисбатан ички муносабати бошдан охиригача барқарор тус касб этади, доимий ҳаракат қилувчи кучга айланади. Бу куч киши томонидан уни ҳаяжонлантирган нарса қандай идрок этилиши, тасаввур қилиниши ва хаёлга келтирилиши, унинг бир-бири билан алмашиб тураднган хиссиётларни, аффектларни, кайфи-ятларни қандай бошдан кечириши хусусиятларини белгилайди. Бу куч муайян ҳаракатларга даъват этувчи ва қарор топган хис-туйғуга мос келмайдиган хатти-ҳаракатларга қарши қудратли тўсиқ сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, хис-туйғу кишининг тафаккур ва фаол фаолият кўрсатиши жараёнига жалб этилган бўлади. Кишининг фикрлари ва хатти-харакатлари йўналишини белгилайдиган барқарор, чукур ва кучли ҳис-туйғу эҳтирос дсб аталади.)
Эҳтирос кишини ҳис-туйгулар предмета ҳақида астойдил фикрлашга, уларнинг негизини ташкил қиладиган эҳтиёжларнк жонли ва ёрқин тасаввур этишга, бу эҳтиёжларни қондириш йўлида учрайдиган ҳақиқий ёки фақат учраши мумкин бўлган тўсиқ ва қийинчиликлар тўгрисида ўйлашга ва ҳар томонлама мулоҳаза юритишга мажбур қилади. Жумладан, миллий озодлик учун курашчида ватанга муҳаббат туйғуси бир қанча эзгу зиддиятлар билан боғланган бўлиб, уни ўз ҳаётини хавф остида қолдириб, пировардида галабага олиб бориши мумкин бўлган йўлни қатъият билан излашга мажбур этадиган енгилмас кучга айланади.
Ҳукмрон эҳтирос билан боғлиқ бўлмаганлари иккинчи даражали аҳамиятга эгадек бўлиб туюлади, орқа ўринга суриб қўйилади, кишини ҳаяжонлантирмай ва қизиқтирмай қўяди, баъзан умуман унутилиб кетади. Боғлиқ бўлганлари эса кишини ўзига ром этади, ҳаяжонлантиради, диққатини жалб этади, эсда (бир хил пайтларда икир-чикирлари билан қўшилиб) сақланиб қолади. Қониқтирилмай қолган эҳтирос одатда кучли ҳиссиётларни ва ҳатто аффектив портлашларни (ғазабланиш, норозилик, умидсизлик, ранжиш ва ҳоказоларни) келтириб чиқаради.
Энг олижаноб, юксак ҳис-туйғу, масалан, Ватанга муҳаббат, техника ижодкорлиги ёки ҳақиқатни қидириб топиш ва халққа хизмат қилиш сифатида фанга меҳр-муҳаббат ҳам баъзи холларда эҳтиросга айланиши мумкин. Бунда эҳтирос жасоратларнинг, кўп йиллик тинимсиз меҳнатнинг, кашфиётларнинг, ижодий ютуқларнинг манбаига айланади. Лекин эҳтирос шахснинг ривожланиш шартларида ва индивидуал хусусиятларида агар ўзига замин топа олса, бошқа ҳар қандай ҳис-туйруга айланиб қолиши ҳам мумкин. Агар зҳтирос маънавий жихатдан қораланиши лозим бўлса, биз тубан эҳтирослар ҳақида, кишининг эҳтирос таъсири остида тубанлашиб кетгани, аҳлоқий жиҳатдан узгариб қолгани ҳақида сўз юритамиз.
Муҳаббат
Шахснинг бутун ўй-фикрини ва интилишларини ўзига тортиб оладиган ҳамда унинг ҳиссий жихатларини аник-равшан белгилайдиган кўплаб барқарор хис-туйғулар (эҳтирос тусини оладиган ёки олмайдиган) мавжуддир. Улар орасида, айниқса ёшлик чоғида, севги-мухаббат туйғуси сезиларли урин эгаллайди. У барқарор ҳис-туйғу намунаси сифатида баҳоланиши мумкин. Муҳаббат — инсонга хос энг муҳим барқарор ҳис-туйғулардан биридир. «Муҳаббат» тушунчаси психологияда икки хил маънода ишлатилади. Кенг маънодаги (бир қанча тушунчаларнинг умумий белгиси жинс маъноси сифатидаги) мухаббат хиссий-ижобий муиосабатнинг объектини бошқаларга қараганда ажратиб кўрсатадигаи хамда уни субъектнинг барқарор ҳаётий эхтиёжлари ва кизикишлари марказига қўядиган юксак даражаси демакдир. Ватанга бўлган муҳаббат, онага, болаларга, мусиқага ва ҳоказоларга мухаббат ана шундай хис-туйғудир.
Анча торроқ маънодаги (тур маъноси тушунчасидаги) мухаббат субъектнинг шаҳвоиий эҳтиёжлари билан физиологик жиҳатдан боғлиқ бўлган ҳамда бошқа бировнинг ҳаёти ва фаолиятида ҳам ўзидаги сингари жадалликка, кескинликка ва барқарорликка даъват этадиган жавоб ҳис-туйғусига эҳтиёж уйғотувчи шахсий аҳамиятлилик хусусиятларини янада тўлароқ гавдалантиришида ифодасини топадиган жадал, жиддий ва нисбатан барқарор ҳис-туйғусидир. Ғоят даражада сирли тусга эга бўлган муҳаббат туйғуси вазиятга қараб пайдо бўладиган ва ўзгарувчан мулойимлик (ўта нозиклик, адо, шодланиш, умидсизланиш ва шу каби бошқа ҳиссиётлар билан, кўтаринки ёки маъюсона кайфият билан, баъзан ҳаддан зиёд қувонч ёки гам-алам билан бирга содир бўлади. Индивидпинг пировард натижасида наслининг давом этишини таъминлайдиган шаҳвоний эҳтиёжи ва индивиднинг тўлақонли тарзда персонажлашувини таъминлайдиган, яъни шахсга бошқа аҳамиятлироқ бировда (севгили эркак ёки аёл кишида) давом эттирилиш, кўнгилдагидек мужассамлашиш, учун энг мақбул имконият тугдирадиган олий ҳис-туйғу тарзидаги севги-муҳаббатнинг борлиги амалда фикран бирини иккинчисидан ажратишга имкон бермайди.
Бу ҳол ҳар хил фалсафий ва психологик йўналишлар томонидан ушбу манбалардан бирининг мутлақ даражага кўтаришга йўл қўйилиши сабабларидан бири бўлди. Муҳаббат ёхуд биологик асосдан, жинсий инстинктдан иборат деб ҳисобланади (муҳаббатни «шаҳвоният» сифатида талқин этиш ҳозирги ғарб психологиясидаги кўпгина таълимотларгагина эмас, балки умуман буржуа маданиятига хос бўлган хусусиятдир), ёхуд муҳаббатнинг физиологик жиҳати инкор этилиб ва камситилиб ҳамда у соф маънавий» ҳис-туйғу сифатида талқин қилиниб келди (христиан динида «руҳий» ишқ-муҳаббатнинг мадҳ этилиши, бу ҳис-туйғунинг физиологик жиҳатлари намоён бўлишини қандайдир тубанлик, ифлослик, гуноҳ сифатида тасаввур қилиниши). Ҳолбуки, физиологик эҳтиёжлар эркак билан аёл ўртасидаги муҳаббат туйғусининг пайдо бўлиши ва сақланиб туриши учун шарт-шароит ҳисобланса хам, лекин киши шахсида биологик жиҳат йўқола бориши ва ўзгарган тарзда, социал жиҳатга айланган ҳолда юзага чикиши муносабати билан мухаббат ўзининг нафис психологик таърифига кура ижтимоий жиҳатдан такозо этилган ҳис-туйғу ҳисобланади.
Севги-муҳаббат туйгуси илк ёшлик йилларида ўзига хос аҳамият касб этади. Айрим педагогларнинг бу туйгуга, агар у юқори синф ўқувчиларининг ўзаро муносабатларига кириб борадиган бўлса, айниқса ҳушёр тортиб қолишлари ҳаммага аён.
Уз-ўзидан равшанки, худди катта ёшдаги одамлардаги севги муҳаббат каби ёшлик муҳаббатининг ҳам физиологик негизида жинсий эҳтиёж мавжуддир. Лекин илк ёшлик чоғида ва айниқса ўспиринлик ёшдаги севги-муҳаббат катта ёшдаги киши учун зарур бўлган иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган жиҳатларидан кўпинча йироқ бўлади. Унинг негизини ташкил этадиган эҳтиёжлар, одатда етарли даражада табақалашмайди ва
англаб етилмайди, уни қондириш воситлари онгда бирон-бир даражада аниқ-равшан акс этмайди. Баъзан катта ёшдаги кишилар — педагоглар, ота-оналар, таниш-билишлар севишганларнинг ўзаро муносабатларини кузата бориб, беихтиёр уларга ўзларининг жинсий тажрибаларини ўтказишга уринадилар.
Аммо лекин севишганлар кўпинча бекорга катта ёшдагилар уларнинг ҳис-туйғуларига ўзгача тарзда, бошқача нуқтаи назардан ёндашадилар деб ўйлайдилар ва шунинг учун ҳам сўраб-суриштиришлар ва насиҳатгўйликлардан бировлари қовоғини солган, бошқалари кулимсираган ҳолда ўзларини четга олиб қочадилар. Объектив жиҳатдан олганда бу ёшдаги муҳаббатнинг негизида жинсий майл ётади, субъектив жиҳатдан (ёш севишганлар учун) бу майл кўпинча улар хулк-атворинииг бутун характери билан инкор этилади. Хар хил педагог ёшлар муҳаббатини «такиқлаб», танбеҳ бериб ва масхаралаб, бир-бирларини севиб қолган ёш йигит-кизларнинг ишончсизлик, шубҳалаииш ва масхаралаш девори орқали коллективдан яширинишларига ва пинҳоний муносабат доирасида янада маҳкамроқ ўралиб қолишларига эришади. Уз-ўзидан равшанки, мактабнинг юқори синфлэрида севги-муҳаббатни «тақиқлаш» ва маълум тартиб-қоидага бўйсундириш учун уринншларга қарши психологик жиҳатдан ўринли норозилик — бу суст сабр-бардошлик кўрсатиш эмас, балки ўқувчи шахсини юксак аҳлоқ руҳида тарбиялаш, унинг маънавий дунёси бойлигини таркиб топтириш учун зарур шарт-шароитдир. Бу борада муҳаббат ҳиссининг қўшаётсан улуши ҳам озмунча эмас.
Ҳис-туйғуларнинг турлари шакллантирилиши
Психологияда ҳис-туйғулар турларининг ҳамма у учун маъқул бўлган таснифи йўқ. Қуйидаги турларни алоҳида ажратиб кўрсатиш удум бўлган:
маънавий, интеллектуал (аклий) ва эстетик (нафосат) ҳис-туйгулар.
Маънавий (ахлокий) ҳис-туйғулар уз мазмунига кура, кишининг кишига ва, кенгроқ маънода олганда, жамиятга муносабатини билдиради. Шахс ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида унинг хулқ-атворини бошқариб турадиган ахлоқ нормалари шу ҳис-туйгуларнинг теварак-атрофдагилардан объектив равишда олиб турадиган баҳолашнинг асоси ҳисобланади. Маънавий ҳис-туйгуларга муҳаббат (кенг ва тор маънодаги), ҳамдардлик, хайрихоҳлик, инсонпарварлик, содиқлик ва ҳоказолар киради.
Ҳис-туйғуларнинг, айниқса маънавий ҳис-туйғуларни тарбиялаш масаласи педагог ишида энг муҳим жиҳатлардан бири бўлиб колади. Вояга етиб келаётган авлоднинг маънавий ҳис-туйғуларини шакллантириш социалистик жамият кишиси юксак гражданлигининг асосий негизини таъминлайди.
Интеллектуал хис-туйғулар шахснинг билиш жараёнига, унинг муваффақиятлилиги ва муваффақиятсизлигига муносабатини ифодалайди ва акс эттиради. Психологияда яхлит бирликда ривожланаётган фикрлаш жараёнлари ва ҳиссий жараёнлар ўртасидаги чуқур боғланишлар аниқланди. Бу жараёнларнинг ўзаро бирликдаги харакатида ҳис-туйғуларнинг роли шундан иборатки, улар ақлий фаолиятни ўзига хос равишда бошқариб турувчи куч сифатида иамоён бўлади. Филогенезида бўлгани сингари онтогенезида ҳам ҳис-туйғуларнинг ривожланиши кишида ҳиссий жавоб, кечинмалар туғдирадигап, билиш жараёни ва унинг натижаларини баҳолаш бўлган билиш фаолияти билан биргаликда юз беради.
Қизиқиш (ҳиссиёт тарзидаги), ажабланиш, қизиқувчанлик, шубхаланиш, кашф этганидан шодланиш, ҳақиқатга иштиёқмандлик ва ҳоказолар интеллектуал ҳис-туйгулар қаторига киради. Жумладан, ажабланиш ҳисси туфайли киши янги вазиятни диққат билан таҳлил қилади ва баҳолай бошлайдн, уни чамалай бошлайди, вужудга келган зиддиятларни бартараф этишга интилади.
В. А. Сухомлинский «Ақл-идрокнинг» хиссий «уйғониши» методини жорий эта бориб, болаларда табиат ҳодисаларидан, шунчаки маълум нарса бўлиб туюлган, лекин янгиликка тўла, сирли нарсалар — кўҳна қўрғонтепалардан, турналарнинг кичиқроғидан, тунги осмондан ва ҳоказолардан ажабланиш хиссини тарбияларди. Бунда у болада ажабланиш хиссининг йўқлиги ёки йўколиб қолиши борлиқнинг сир-асрорларини билиб олишга омил бахш эта олмайди, унинг ички дунёсини қашшоқлаштириб кўяди, деб укдиради. «Биз ўз бошимиздан кечиришимиз мумкин бўлган энг ажойиб ва энг кучли ҳиссиёт сир-асрорларни ҳис этишдан иборат. Ҳар қандай ҳақиқий билимнинг манбаи ана шунда мужассамлашгандир»,— деб ёзган эди А. Эйнштейн.
Киши билиш жараёнида доимо гипотезаларни илгари суради, уларни инкор этган ёки маъқуллаган ҳолда муаммони Ҳал этишнинг энг тўғри йўлларини қидиради, баъзан эса адашади ва яна тўғри йўлга чиқиб олади. Ҳақикатни излаш шубхаланиш ҳисси билан — муаммони («шубҳани») ҳал этишнинг эҳтимол тутилган усуллари ҳақида субъект онгида рақобат қилаётган иккита ёки бир неча фикрларнинг бирга мавжуд бўлиб турганлигини ҳиссий жиҳатдан бошдан кечириш билан айни бир вақтда юз бериши мумкин. Пировардида, масалани ҳал этишнинг ўзи, ҳақиқатнинг топилшпи (ёки унинг ўзлаштирилиши) ишонч туйгуси билан биргаликда юзага келиши мумкин. Ғоянинг адолатлилигига, киши билиб олган нарсанинг ҳаққонийлигига ишонч туйғуси фаол билиш фаолияти орқали кишида ҳосил бўлган маслакни ҳаётга татбиқ этиш учун курашнинг қийин дақиқаларида унга мадад ҳисобланади.
Интеллектуал кечинмалар асосида кишига билиш жараёнида катта қийинчиликларни енгиш, унинг азоблари ва қувончларини бошдан кечириш, чинакам бахтиёр бўлиш, кашфиёт қилиш имконини берадиган ҳақиқатга нисбатан умумлашган иштиёқ туйғуси пайдо бўлади. Ҳақиқатни қидириш, унга бўлган иштиёқ пировард натижада оламда юз бераётган барча нарсаларга чуқур ҳиссий муносабат туғдирган ҳолда унинг эътиқодлари билан қўшилиб кетади, инсон ақл-идрокининг чинакам қудратини қа-рор топтиради.
Таълим бериш жараёнида ўқувчиларда интеллектуал туйғуларни шакллантириш, билишга қизиқиш ва иштиёқ уйғотиш масаласи педагог учун ҳамиша долзарб ҳисобланади. Шу нарса аниқ-равшанки, агар ўқувчининг таълим олиши сабабларида билимга иштиёқ устунлик қилмаса, агар у доимо янги нарсани билиб олаётганидан шодлик ва бахтиёрликни ҳис этиб турмаса, у ҳолда талаба ўқишда ва меҳнатда бирон-бир даражада юксак натижага эриша олмайди.
Эстетик ҳис-туйғулар субъектнинг ҳаётида юз берадиган турли хилдаги нарсаларга ва уларнинг санъатда акс эттирилишига нисбатан аллақандай ажойиб ёки бемаъни, фожиавий ёки кулгили, олижаноб ёки жирканчли, нафосатли ёки хунук нарса сифатида муносабатини акс эттиради ва ифодалайди. Бу ҳис-туйрулар тегишли баҳоларда, бадиий дидларда гавдаланади ва эстетик завқланиш ва шод-хуррамлик ҳисси сифатида ёки улар объекти билан шахснинг эстетик мезонлари бир-бирига мос келмай қолган тақдирда жирканиш, нафратланиш ва шу каби ҳиссиётларида намоён бўлади. Эстетик ҳис-туйғулар кишининг маданий жиҳатдан ривожланганлиги, унинг онги шаклланиши маҳсули ҳисобланади. Эстетик ҳис-туйғуларнинг ривожланганлиги ва мазмундорлиги даражаси (қолаверса, маънавий ва интеллектуал ҳис-туйғуларда ҳам шундай) шахснинг собитқадамлиги, унинг ижтимоий етуклигини кўрсатадиган жиддий мезон сифатида. намоён бўлади.
Кишининг ходисалардан ҳиссий таъсирланиб, уларнинг кулгили жиҳатларини сезиш қобилиятига асосланган ҳазил-мутойиба (юмор) туйғуси ўзига хос эстетик ҳис-туйғу намунаси сифатида талқин этилиши мумкин. Ҳазил-мутойиба туйруси субъектнинг бирон-бир кишида ижобий ва салбий белгиларнинг қарама-қаршилигини, уларнинг бирга қўшилишига ақл бовар қилмаслигини, бирон-бир кишининг аҳамиятли бўлиб кўринишини ва бунга хулқ-атворининг мос келмаслигини ҳамда шу каби бошқа ҳолларни пайқаш, баъзан эса уларни бўрттириб юбориш малакаси билан боғлиқдир. Ҳазил-мутойиба туйғуси унинг субъектида ижобий намуна мавжуд бўлишини тақозо этади. Бунингсиз ҳазил-мутойиба салбий ҳодисаларга — фисқу фасодга, беҳаёликка, қаҳр-ғазабга ва шу кабиларга айланиб қолади. Юмор туйғусининг бор ёки йўқлиги ҳақида кишининг ҳазил-мутойибани, аскияларни, ўртоқлик пичингларини, ҳажвий расмларни қандай тушунишига, вазиятнинг кулгили эканлигини илгаб олишга, унинг фақат бошқалар устидан эмас, балки ўзи ҳазилбоп ҳолатга тушиб қолган пайтларда ўзининг устидан кула олишига қараб хулоса чиқариш мумкин. Ҳазил-мутойиба туйғусининг йўқлиги ёки унинг етарли даражада ифодаланмаганлиги киши ҳиссиётининг даражаси пастлиги ва шахсининг яхши ривожланмаганлигидан далолат беради. Успиринларда ва ёшларда баъзида ҳазил-мутойиба туйғусининг суст ривожланганлиги учраб туриши, шунингдек, унинг беҳаёликка ва фисқу фасодга айланиб қолиши педагоглар ва ота-оналар учун ташвишли сигнал ҳисобланади.
Киши маънавий, интеллектуал ва эстетик туйғуларни фаолият ва муомала жараёнида бошдан кечиради, баъзан уларда кишининг социал воқеликка нисбатан бутун ҳиссий муносабатлари бойлигини мужассамлашганлиги учун улар юксак ҳис-туйғулар деб ҳам аталади. Ҳис-туйғуларнинг «юксак» деб аталишида уларнинг умумлашганлиги, барқарорлиги ва бир лаҳзалик ҳиссий кечинмаларга айланиб қолмаслиги, уларнинг алоҳида инсоний характерда эканлиги (ҳайвонларда ҳатто узоқроқ бўлса ҳам олий ҳис-туйғуларга ўхшайдиган туйғу йўқ, ахир) таъкидлангандир.
Айни чогда «юксак ҳис-туйғулар» тушунчасининг шартли эканлигини таъкидлаш лозим. Негаки, унга, жумладан, маънавий ҳис-туйғуларнигина эмас, балки маънавиятсиз хис-туйғулар (иззатталаблик, хасислик, ҳасадгўйлик ва бошқалар) ни ҳам, яъни амалда шахснинг ярамас ҳиссиётларини ҳам киритишга тўғри келади. Ниҳоят, аниқ-равшан таснифлаш мезонининг йўқлиги сабабли маънавий, интеллектуал ва эстетик хис-туйғуларни психологик таҳлил жараёнида қийинчилик билан бир-биридан фарқлаш мумкин, ҳазил-мутойиба эстетик ҳис-туйғу бўла туриб, шу билан бирга интеллектуал ҳис-туйғу сифатида (агар у теварак-атрофдаги воқеликдаги зиддиятларни пайқай билиш малакаси билан боғланган бўлса) баҳоланиши ва айни чоғда маънавий ҳис-туйғу деб ҳисобланиши ҳам мумкин. Буларнинг ҳаммаси кишининг ҳиссий жиҳатлари бирлигини таъкидлайди. Педагог ўз олдига маънавий, эстетик ёки интеллектуал ҳис-туйғуларни алоҳида-алоҳида шакллантиришни мақсад қилиб қўя олмайди. Вазифа ишга фақат комплекс ёндашилган тақдирда — ёш йигит ва қизнинг шахси коммунистик тарбия жараёнида бир бутуи ҳолда шакллантирилган тақдирдагина муваффақиятли ҳал этилади.
IV. 15.1. Ирода ҳақида тушунча
Одамлар теварак-атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларни билиб оладилар ҳамда ўзларининг шaхсий эхтиёжларии ва улар мансуб бўлган жамият эҳтиёжларини қондириш жараёнида уни қайта ўзгартиришга қаратилган фаолиятда уларга нисбатан ҳис-туйгуни бошдан кечирадилар.
Олдиндан мулжаллаб қилинган иродавий ҳаракатлар
Кишининг фаолияти — хусусий вазифалар ҳал этилаётган бошқа бир амалдан келиб чиқадиган битта ва биргаликда боғланган системадир. Ҳаракатлар исталган, киши қилаётганига ўхшаш мақсад каби тафаккур этиладиган ёки ифодаланадиган натижани олишга қаратилган бўлади. Жумладан, ёш олма дарахти ўтқазилаётганда муайян чуқурлик ковлаб, ўгит солиб, чуқурнинг ўртасига козиқ қоқилиб, у ерга ўтқазилаётган дарахтнинг илдизларини тўгирилаб ва уни бойлаб кўяётган одам ўз мақсадини амалга ошираётиб, маълум режа бўйича ҳаракат килади, Бу режа иш жараёнида бир қатор тафаккур ва тасаввурлар тарзида кенгаяди ҳамда кучи, тезлиги, кўлами, мувофиқлиги, аниқлиги бўйича белгиланган ҳаракатлар ёрдамида амалга оширилади, ҳаётга татбиқ этилади. Алохида ҳаракатларни ташкил этадиган ҳаракатларни бажариш ва нимани, кандай ва қай тарзда қилиш кераклигини кўрсатадиган фикрий операциялар амалга оширилаётган пайтда предметга ҳам, куролларга ҳам, меҳнат жараёнинииг ўзига ҳам диқкат жамланади, кучайтирилади. Шу билан бирга ҳаракат жараёнида у ёки бу хис-туйғулар бошдан кечирилади: тўсқинлик ва қийинчиликдан қониқмаслик ва ташвиш тортиш ҳамда сезилаётган камчиликларни муваффақиятли бартараф этишдан қаноат хосил қилиш, меҳнат кўтаринкилиги ва чарчаганлиги, шунингдек меҳнатнинг ўзидан қувонч туйғуси.
«Майдон»да бўлган қўзғатувчи билан бевосита белгиланадиган ихтиёрсиз ҳаракатдан фарқли ўлароқ, олдиндан мўлжалланган ҳаракат бунинг учун керакли воситалар (белгилар, норматив баҳолар ва бошқалар) ёрдамида, яъни билвосита амалга оширилади. Уқувчи чизмани ўқийди, инструкцияларни бажара олади, ишлаб чиқариш таълими мастерининг кўрсатмаларини эслайди ва ҳоказо, шундай қилиб фаолият амалга оширилгунга қадар унинг ўз онгида тузилишини таъминлайди ва шундан кейингина ишга киришилади.Олдиндан мўлжалланган ҳаракат ўз-ўзини бошқариш орқали амалга оширилади. Унинг структураси киши эришишни истаган мақсадни; унга эришиш учун амалга оширшоқчи бўлган ҳаракатлар ва жараёнлар программасини; ҳаракатлар муваффақиятлилигининг мезонларини аниклаш ва ҳаракатларнинг олинган реал натижаларини у билан солиштириб чиқиш; пировардида амални тугаллаган ҳисоблаб, қарор қабул қилиш керак ёки унинг бажарилишига зарур тузатишлар киритиб, уни давом эттириш лозим. Шундай қилиб, олдиндан мўлжалланган ҳаракат ўз-ўзини бошқариш, уни планлаштириш ва ижро этиш устидан ихтиёрий назорат қилишни назарда тутади. Онтогенез жараёнида катталар томонидан бошқариш ва назорат фунқцияси олдинига бола билан биргаликдаги фаолият ва мулоқот жараёнида амалга оширилади, сўнгра эса намуналар интериоризацияси ва ҳаракатларни бажариш схемаси юз бераётганлиги сабабли боланинг ўзи ана шу схема ва намуналарга биноан ҳаракатларни назорат қилишни ўрганиб олади.
Ҳаракатнинг олдиндан мўлжалланганлиги кишининг бўлғуси ҳаракати натижаси унинг фаолияти мотивига (яъни у нимани деб ҳаракат қилишига) жавоб бериши ҳақида қарор қабул қилишни назарда тутади, шунда ҳаракат шахсий маъно касб этади ва субъект учун фаолият мақсади сифатида намоён бўлади.
Фаолият структурасида олдиндан мўлжалланган ҳаракат унинг юксак даражасини ташкил этади, онгли тарзда қўйилган мақсад ва бу мақсадга, эришиш учун зарур воситаларни танлаш унга хосдир. «Одамлар ҳайвонлардан қанчалик куп узоқлашганлари сари,— деб ёзган эди. Ф. Энгельс,— уларнинг табиатга таъсири муайян, олдиндан мўлжалланган мақсадларга эришишга қаратилган, атайлаб қилинадиган, планли ҳаракатлар характерини аста-секин қабул қилади». Улар юз беравериши ва ташқи дунё томонидан сезилмаслиги мумкин: ўқувчи иншо планини ўйлаётганида, материални ўз ичида такрорлаётганида ва ҳоказоларда шундай бўлади.
Иродавий ҳаракатлар олдиндан мўлжалланган ҳаракатларнинг алоҳида турини ташкил этади. Иродавий ҳаракатлар олдиндан мўлжалланган ҳаракатнинг барча энг муҳим белгиларини сақлаб қолган ҳолда, қийинчиликларни бартараф этишни зарур шарт сифатида ўз ичига олади. У ёки бу атайлаб қилинган ҳаракат қийинчиликни енгишда қатнашдими ёки йўқми эканлигига қараб, иродавий ҳаракатлар бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин.
Иродавий ҳаракатлар мураккаблиги бўйича фарқланиши мумкин. Масалан, ўқувчи жисмоний тарбия дарсида биринчи марта таяниб сакрашга уринаётиб, йиқилиши ва лат ейиши мумкинлиги билан боглиқ бўлган баъзи бир хавфсирашларни енгиб ўтади. Бундай иродавий ҳаракатлар оддий деб аталади. Мураккаб иродавий ҳаракатлар бир қанча оддий ҳаракатларни ўз ичига олади. Мураккаб ишлаб чиқариш фаолиятини бажариш тўғрисида қарор қабул қиларкан, ёш йигит қатор ички ва ташқи тўсиқлар ва қийинчиликларни бартараф этади ҳамда ўз ниятини амалга оширади. Уз навбатида, мураккаб ҳаракатлар кишининг онгли равишда қўйилган яқин ва узоқ мақсадларга эришишга қаратилган, уюшган иродавий фаолияти системасига киради. Унда кишининг у ёки бу иродавий фазилатлари намоён бўлади, иродаси кўринади.
Ирода шахс фаолигиннинг шаклидир
Ирода — бу кишининг олдига қўйилган тақсад ларга эришишда қийинчиликларни енгиб ўтишга қаратилган фаолияти ва хулқ-атворини онгли равишда ташкил қилиши ва ўз-ўзини бошқариши демакдир. Ирода — бу шахс фаоллигининг алоҳида шакли, унинг хулқ-атворини ташкил этишнинг у томонидан қўйилган мақсад билан белгиланадиган алоҳида туридир.
Ирода табиат қонунларини эгаллаб оладиган ва шу тариқа уни ўз эҳтиёжларига кура ўзгартириш имкониятига эга бўладиган кишининг меҳнат фаолиятида пайдо бўлди. К. Маркс шундай деб ёзган эди: «Меҳнатни бажарадиган аъзоларнинг ишлашидан ташқари, меҳнат қилинган бутун вақт ичида маълум бир мақсадни кўзда тутувчи ирода ҳам бўлиши зарур, бу ирода эса ишга диққат қилишдан иборатдир»...
Ирода ўзаро боғлиқ иккита вазифанинг — ундовчи ва тормозлаш (тўхтатувчи) вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди ва уларда ўзини намоён қилади.
Ундовчи вазифаси кишининг фаоллиги билан таъминланади. Ҳаракат олдинги вазият (чақириққа нисбатан киши айланиб қарайди, ўйинда ташланган тупни қайтаради, қўпол суздан хафа бўлади ва ҳоказо) билан боғлиқ бўлган пайтдаги реактивликдан фарқли ўлароқ фаоллик ҳаракатнинг айни ўзида намоён бўладиган ички ҳолатига нисбатан субъектнинг ўзига хос хусусиятини кучга киритиш ҳаракатини чиқаради (зарур ахборотни олишга эҳтиёж сезаётган киши ўртогини чақиради, жаҳли чиққан ҳолатда ёнверидагиларга қўполлик қилишга йўл қўяди ва ҳоказо).
Олдиндан мўлжалланмаганлиги билан фарқ қиладиган табиий хулқ-атвордан фарқли ўлароқ, фаоллик ихтиёрийлиги билан, яъни онгли равишдаги мақсадга мувофиқ ҳаракатнинг шартлилиги билан фарқ қилади. Фаоллик бир дақиқалик вазият талаби билан, унга мослашув, берилган чегараларда ҳаракат қилиш истаги билан юзага келтириш мумкин ва мумкин эмас, у вазиятдан устунлиги билан, яъни асос қилиб олинган маълумотларнинг, кишининг вазият талаблари даражасига кўтарила олиш, асосий вазифага нисбатан зиёд мақсадларни қўя билиш қобилияти (қалтис иш учун таваккал қилиш», ижодий жўшқинлик ва бошқалар) билан юзага келтириш мумкин ва мумкин эмас.
Совет кишисининг фаол гражданлик позицияси деб аталиши мумкин бўлган ижтимоий кўринишларидан бири унинг «уста-манорматив активлиги», яъни унинг бажарилиши арбоб учун қатъий мажбурий ҳисобланмаган (агар у буни бажармаса, унга ҳеч ким буни таъна қилолмайди), лекин амалга оширилиши социал орзусига жавоб берадиган фаолияти ҳисобланади.
Иродавий жараёнларнинг яна бир хусусиятини, унинг ундовчи функцияси кўринишлари сифатида намоён бўладиган турини ҳам кўрсатиш мумкин. Агар кишида унинг объектив зарурлигини англаган ҳолда ҳаракатни амалга оширишга фаол («бу ўринда ва эндиликда») эҳтиёжи мавжуд бўлмаса, ирода ҳаракатларнинг моҳиятини ўзгартириб юборувчи, уни янада аҳамиятлироқ қилиб қўядиган ва бу билан харакатларнинг ҳаққоний асоратлари билан боглик кечинмаларни вужудга келтирган ҳолда қўшимча майлларни вужудга келтиради. Уқувчи чарчаган ҳолатида шаҳарнинг бир чеккасидаги спорт залига тренировкага бориш учун куч тўплаши қийин бўлиши мумкин, лекин команданинг умумий муваффақиятида қандай бўлиши ва мактаб спорт шарафининг сакланиши капитан сифатида унинг қандай тайёргарлик кўришига боглиқ эканлиги ҳақидаги фикри ҳаракатни амалга ошириш учун қўшимча туртки яратган ҳолда унинг иродасини сафарбар этади.
Ироданинг ундовчи вазифаси билан биргаликда ҳаракат қилувчи тўхтатиш вазифаси фаолликнинг ёқимсиз кўринишларини жиловлашда намоён бўлади. Шахс унинг дунёқарашида, энг юксак мақсадлари ва маслакларига жавоб бермайдиган мотивларнинг уйғонишини ва ҳаракатларнинг бажарилишини тухтатишга қодирдир. Тўхтатиш бўлмаса, хулқ-атворни бошқариш бўлмас эди.
А. С. Макаренко коллективдаги ўзаро муносабатлар услуби ва оҳанги ҳақида гапираркан, «тўхтатиш одатини» ҳосил қилиш вазифасини алоҳида таъкидлаган эди. У шундай деб ёзган эди: «Болалар муассасасининг маъмурияти тарбияланувчиларда ҳаракатда, сўзлашда, бақириб-чақиришда доимо вазмин бўла билиш малакасини ривожлантириши керак... Бу тўхтатиш зўрма-зўраки характерга эга бўлмаслиги керак, у мантиқан ўз тарбиячингнинг организми учун тўғридаи-тўғри фойдали, бутун коллектив учун эстетик тасаввурлар ва қулайликлар билан оқланган бўлиши керак. Тўхтатишнинг алохида шакли ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бўлиб, уни ҳар бир қулай вазиятда қатъият билан тавсия қилиш ва унга амал қилишни талаб этиш керак».
Кишининг ҳаракатга ундовчи майллари маълум бир йўлга солинган системани — озиқ-овқатга, кийим-кечакка, иссиқ ва совуқдан яшириниш эҳтиёждан тортиб то маънавий, эстетик ва интеллектуал ҳис-туйғуларни бошидан кечириш билан боғлиқ юксак ниятларга бориб тақаладиган мотивлар иерархиясини ташкил этадн. Агар юксак мотивлар деб қуйилари, шу жумладан, ҳаётий, муҳим мотивлар тўсилиши ва тутиб турилиши юз берса, бу ироданинг намоён бўлиши ҳисобига бўлади.: Совет халқи фашист босқинчилари билан бўлган Улуғ Ватан уруши фронтларида ва фронт орқасида сон-саноқсиз қаҳрамонлик намуналарини яратди. Душманга асир бўлиб тушган жангчилар ва партизанлар душманларнинг қуруқ ваъдаларидан нафратланиб аёвсиз азоб-уқубатларга бардош беришарди, улардан билиб олмоқчи бўлган сирни асло айтишмасди. Кундалик ҳаётида ҳам ўз туйғуларининг кўринишларини сақлаб қолишга, ҳар қандай қийинчиликка қарамасдан бошланган ишни давом эттиришга, ҳаммасини ташлаш ва бирон-бир ёқимли иш билан шугулланиш истагига қарши курашиш — етарли даражада кучли ирода бўлган жойдагина мумкиндир.
Ироданинг ундовчи ва тормоз қилувчи функциялари яхлит бирлигидагина шахснинг мақсадга эришиш йўлидаги қийинчиликларни бартараф этишни таъминлайди.
Детерминизм ва «ирода эркин лиги»
Философия ва психологияда идеализм киши иродасини алоҳида, ҳеч нарса билан белгиланмайдиган ва ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган (яъни индетерминистик), кишига у ёки бу ҳаракатни танлаш ва амалга ошириш имконини берадиган куч деб қарайди. Бунда бутун психик фаолият ҳеч нарса билан белгиланмайдиган, онгсиз равишда бўладиган энг дастлабки фаолликка бўйсунган бўлади. Америка психологи У. Жежс ҳаракатда ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган иродавий ҳукмга етакчи роль беради. Образли тарзда бу қуйидагича тасаввур қилинарди: киши ўз-ўзига «Fiat» (лотинча «Ҳа бўлақолсин» деган маънога эга бўлган сўзни билдиради) дейди ва гўё ана шу биринчи галги мистик туртки билан белгиланмаган ҳолда иш амалга оширилади.
Амалда кишининг ишлари ва ҳаракатлари объектив равишда белгилангандир. Иродавий ҳаракатни ўз ичига оладиган мотивлар ҳозир ва ўтмишда урин олган ташқи таъсирлар натижаси тариқасида, кишининг психик ривожланищи жараёнида унинг ҳаёт ва фаолият ҳодисалари билан фаол муносабати натижасида таркиб топади ва юзага чиқади. Иродавий ҳаракатларнинг детерминизмлашганлиги факти (сабабий боғланганлиги) у ёки бу фаолият усули кишига зўрма-зўраки берилганини, у ўз қилмишлари учун жавобгар эмаслигини ва уларнинг пешонасига ёзилганлигини дадил қилиб кўрсатиш ҳукуқига эга эканлигини билдирмайди. «Детерминизм идеяси инсон хатти-ҳаракатларнинг зарурлигини таъкидлаб ўтиб, ирода эркинлиги тўғрисидаги бемаъни эртакни рад қилар экан, инсоннинг ақлини ҳам, виждонини ҳам, унинг ҳаракатларининг қадр-қимматини ҳам заррача йўқ қилмайди. Тамоман аксинча, фақат детерминизм нуқтаи назаридан қарагандагина зркин ирода устига ҳамма нарсани ағдаравермасдан, жиддий ва тўғри баҳо бериш мумкин».
Иродавий ишни киши унинг барча оқибатлари учун жавобгар шахс сифатида амалга оширади. Марксизм иродавий хулқ-атворни шахс фаоллигини ижтимоий муносабатлар системасига боғлиқ равишда, «ишнинг кўзини билиб қарор қабул қилиш қобилияти»ни мўлжаллайдиган юксак даражаси деб қарайди. Киши фаоллигининг ва айниқса унинг иродасининг намоён бўлиши шакли унинг ишлари — фаолиятининг социал жиҳатдан аҳамиятли натижаси сифатида намоён бўлади. Бу ишлар учун объектнинг ўзи масъул бўлади, гарчи олинган натижа унинг дастлабки мақсади доирасидан четга чиққан тақдирда ҳам. Субъект бошқача ёрдам бераркан, унинг проблемаларини хал қилишга кўмаклашаркан, мурувват кўрсатади. Бунда у ана шу бошқа бировнинг ҳаётида қандай роль ўйнаганини хаёлига келтира олмаслиги мумкин. Лекин ана шу бировнинг ижобий равишда ўзгариши учун айнан ўзи масъулдир. Бошқа бир кишига нисбатан ноўрин номаъқулчилик қилиб, унинг эҳтиёжла-рини қондиришни орқага суриб қўйиб, субъект ёвузлик қилади. Агар у бунинг оқибатларини кура олиши мумкин ва зарур бўлган тақдирда булар учун жавобгар бўлган бўлур эди. Киши яхши ишларни амалга ошира бориб, ҳаётда, хулқ-атворда, бошқа одамларнинг онгида ўзгаришлар ясаб, яхшилик ёки ёмонлик сифатида намоён бўлади ва бу билан ижобий ёки салбий хусусиятли шахе сифатида таърифлаиади.
Одамлар ўзларининг қилган ишлари учун масъулиятни кимга юклашга мойил бўлишига қараб сезиларли равишда фарқланадилар. Қишининг ўз фаолияти натижалари учун маъсулиятни ташқи кучларга ва шароитларга қайд қилиб қўйиш, ёки, аксинча, уларни шахсий куч-гайратларига ва кобилиятларига мойиллигини белгилайдиган сифатлар назоратни локаллаштириш дейилади (психологик адабиётда «назорат локуси» деган термин қўлланилади, лотинчада lotus — ўрнашган жой ва французчада соnlrоlе — текшириш дейилади). Уз хулқ-атвори ва ўз ишлари сабабларини ташқи омиллар (тақдир, ҳолатлар, тасодифлар ва бошқалар)дан деб билишга мойил бўладиган одамлар бор. Шунақа пайтда назоратнинг ташқи (экстернал) локаллаштирилиши тўгрисида гапирилади. Бу тоифага мансуб ўқувчилар олинган қониқарсиз баҳоларини истаган важбаҳона билан тушунтиришади («Топшириқ доскага нотўғри ёзилган экан», «Менга нотўғри айтиб беришди ва мени йўлдан адаштиришди», «Уйимизга меҳмон келиб, даре қ,или-шимга ҳалақит беришди», «Бу қоидани биз ўтганимиз йўқ» ва ҳоказо). Тадқиқотлар назоратнинг экстернал локалликка мойиллиги масъулиятсизлик, ўз имкониятларига ишонмаслик, хавфсираш, ўз ниятларини рўёбга чиқаришни яна ва яна кечиктиришга интилиш каби шахсий фазилатлар билан боғлиқ эканлигини кўрсатди. Агар индивид, одатда, ўз қилмишлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олса ва унинг сабабларини ўз қобилияти, характера ва шу кабиларда деб билса, унда контролнинг ички (интернал) локаллашуви устун деб ҳисоблаш учун асос бор.
Назоратнинг ички локаллаштирилиши хос бўлган ўқувчи «икки» олганда буни топшириқ ёхуд унга қизиқарли эмаслиги билан, ёхуд фаромушхотирлиги билан, ёхуд диққатини бўлиб қўйганликлари билан ва шу кабилар билан тушунтиради. Назоратнинг ички локаллаштирилиши хос бўлган одамлар мақсадга эришишда анча масъулиятли, изчил ўз-ўзини таҳлил қилишга мойил, киришимли ва мустақил бўлиши аниқланган. Хам ижобий, салбий оқибатларга эга бўлган, иродавий харакатнинг интернал ёки экстернал локаллаштирилиши шахснинг тарбия жараёнида шаклланадиган барқарор фазилатидир.
Ирода ва таваккал
Кишининг таваккалчилик шароитидаги хатти- ҳаракати ироданинг характерли кўринишларидан бири сифатида намоён бўлади.
Таваккалчилик — бу субъект учун унинг чеки номаълум ей муваффакиятсизликка дуч келганда мумкин бўладиган нокулай окибатлар (жазолаш, оғриқ таъсирини ўтказиш, травма, обрўни йўқотиш ва шу каби) хақидаги тахминлар мавжудлиги шароитидаги фаолиятнинг характеристикасидир. Таваккалчилик пайтида кутилаётган нохушлик бундай ҳолатдаги муваффақиятсизлик эхтимоли ва ноқулай оқибатлар даражасининг уйғунлаштирилиши билан белгиланади. Шундай савол турилади: агар мағлубият эҳтимоли куп бўлса, мағлубият учун эса жазо анча кучли бўлса, киши нимани деб таваккал қилади? Психология таваккал қилиш учун зарур шарт сифатида ироданинг қўшилишини назарда тутувчи таваккал қилиш хатти-ҳаракатнинг иккита ўзаро боғланган сабабини ажратиб кўрсатади.
Таваккалчиликнинг биринчи сабаби ва тегишли равишда таваккалчиликнинг биринчи тури бу ютуққа умид боглаш, муваффақият қозонилганда кутилаётган катталикнинг муваффақиятсизликлар оқибати даражасидан ортишидир (ситуатив таваккалчилик). Бу ўринда муваффақият мотивацияси муваффақиятсизликдан қутилиб қолиш мотивациясидан кучлироқдир. Агар кундалик хулқ-атвор ишлар учун қарама-қарши богланишлиги эътиборга олинадиган бўлса — муваффақиятсизликдан қутулиш мотивацияси муваффақият мотивациясидан каттароқ кучга эга бўлади, бунда шу нарса равшан бўладики, таваккалчилик — қарор қабул қилиш учун муҳим ахамиятга эга бўлган воқеадир. Лекин бундай хулқ-атвор, гарчи кишидан иродавий қарорни талаб қиладиган бўлсада, унчалик ноёб нарса эмас. Отрядга бошчилик қилган ва кичик кучлар билан чап берадиган маневрлар ишлатган командир ўзининг охирги резервини йўқотиш ва бунда ўзи ҳам ўлиб кетиши мумкин бўлган таваккалчилик қилади, лекин стратегик жиҳатдан аҳамиятли баландликни эгаллаб, тўсатдан душманнинг орқа томонига чиқиб олишнинг муҳимлиги мазкур қарорни оқлайди. Офицернинг таваккалчилик вазиятидаги иродавий қарор қабул қилишига имкон берган мардлиги, ташаббускорлиги ва қатъийлиги жангда ютуқни ҳам, душман устидан галабани ҳам таъминдайди.
Окланган ва окланмаган таваккалчилик фарқ қилинади. Оқланган таваккалчилик якуннинг ҳар қандай ноаниқлиги ва муваффақиятсизлик келтириши мумкинлигига қарамай оқланмаган таваккалчиликдан фарқ қилиб, иродавий қарорга келаётган пайтда барча «ёқловчи» ва «қаршиларни», таваккалчилик хатти-ҳаракатини белгиловчи мотивларнинг ғоявий ва аҳлоқий юксаклиги, оқилона равишда ўйлаб кўришни ва шундай қилиб, ҳаракатнинг хавфсиз вариантига нисбатан хавфли вариантини афзал кўришни назарда тутади. Бунда ҳаракат (иш)нинг якуни тасодифга (омад келади ё келмайди) боғлиқ бўладиган ёки, аксинча, муваффақият таваккал қилаётган кишининг шахсий сифатлари (унинг қобилиятлари, қатъийлиги, малакалари ва ҳоказолар) билан белгиланадиган вазиятлар бўлиши мумкин.
«Уз-ўзидан бўлиб қолса-я!» эмас, балки уз имкониятлари, малакалари ва кўникмаларини ақли расолик билан ҳисоб-китоб қилиш чоғида, яъни қандай бўлмасин (ҳар қандай эҳтимоллик бўлишига қарамай) шахс сифатида унинг ўзига боғлиқ деб ҳисобланган пайтда ҳам анча тез ва куп нарсани таваккал қилади.
Хатти-ҳаракатнинг хавфли вариантини афзал биладиган хулқ-атвор ёки таваккалчиликнинг иккинчи тури учун иккинчи сабаб — шахснинг вазият усти активлиги, кишининг вазият талаблари устидан кўтарила билиш, дастлабки вазиятдан устун келадиган мақсадни қўйиш қобилияти тўғри келади. Таваккалчиликнинг иккинчи тури «вазият усти» ёки «холис ниятли» таваккалчилик деб, ёки бўлмаса «таваккалчиликни деб таваккалчилик» қилиш демакдир. Беғараз таваккалчиликнинг мавжуд бўлиш факти рискометр деган махсус асбобда синаб кўриш вақтида аниқланди.
Синалаётганлар олдига тез ва бехато, мустакил равишда мўджални излаш ва адашмасдан унга тўғри бориш вазифаси қўйилган эди. Бунда уларга мўлжални тилга олинган экспериментдаги бўшлиқнинг исталган чегарада танлаш мумкинлиги хабар берилган эди, лекин айни чогда унда хавфли зонашшг мгвжудлиги, унга тасодифан тушиб қолиш жазога олиб бораднганлиги кўрсатилган эди. Айрим синалувчилар, гарчи ҳеч ким уларни бунга мажбур қилмаса ҳам, даъват қилгандай бўлиб кўринмаса ҳам хавфли зонанинг шундоқгина ёнгинасида, истаган тасодифий муваффақиятсизликнинг ноқулай оқибатлари хавфи остида ишлашга интилишгани тушунарли. Бошкалари эса бундай вазиятда хавф-хатар зонасидан анча узоқлашган мўлжалларни танлаб, ўзларига бу хилдаги хавф-хатарни йўл қўймайдилар. Экспериментни куп марталаб такрорлаш ва ўзгартириш холис ниятли таваккалчиликка мойилликнинг биринчи группасида ифодаланганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берди.
Сўнгги экспериментларда «таваккалчиликни деб таваккалчилик» қилишга лаёқатли одамлар бошка касб эгаларидан кура баландликда ишлайдиган монтажчилар, мотоциклчи спортчилар, юқори вольтли линияларнинг монтёрлари ва бошқаларда кўпроқ учраши аниқланди.
Шунингдек, вазиятга қараб, таваккалчилик қилаётганини кўрсатадиган кишилар «таваккалчиликка қараб» таваккалчилик қилишга мойил эканлиги экспериментал жиҳатдан кўрсатиб берилган. Аммо тадқиқотда холис ниятли таваккалчиликни намойиш қилмаган синалувчилар, қоида тариқасида, кутилаётган ютуқ қўйилган муваффақиятсизликдан ортиқ бўлмаган вазиятда таваккалчилик қилмайди. Психологик экспериментда, яъни қисқа синов пайтидагина муваффақ бўлиш мумкин бўлган холис ниятли таваккалчиликка мойиллик, шундай қилиб, одамларнинг ҳақиқий хавф остида иродавий ҳаракатларини олдиндан айтиб бериш имконини тугдиради. Рискометр ёрдамида ўт ўчириш командасида одамларнинг энг қулай жойлаштирилишига эришиш, таваккалчиликка бесўнақай кишиларни, бу ишга лаёқати йўқларни олов зонасида ишлаш учун эмас, балки хавфли зонадан ташқарида ёнгинни ўчириш учун воситалар билан таъминлаш керак.
Кучли иродага фақат холис ниятли таваккалчиликкина сазовордир, деб ҳисоблайдиганлар хато қиладилар. Агар ўт ўчириш ҳисобида «таваккалчилар» ва «таваккал қилмайдиганлар» ўрнини алмаштирилса, тажрибада кўрилганидек, таваккалга мойил ўт ўчирувчилар «таваккал қилмайдиган»ларига қараганда ёнғинга қарши воситалар билан таъминлаш вазифаларини ёмон бажардилар. Гарчанд хавфли вазият билан бевосита аралашув учун зарур бўлганларидан ва социал жиҳатдан кам баҳога эга бўлмаганларидан фарқ қилса ҳам, кундалик, баъзан эса мутассиб, қизиги йўқ иш иродавий қизиқишни ва иродавий фазилатлар йиғиндисини (қоида ва кўрсатмаларни бажаришда қатъият, чидам, синчковлик кўрсатишни ва бошқаларни) талаб қилади.
IV. 15.2. Иродавий акт структураси
Ироданинг асосини, худди умуман субъектнинг фаоллиги каби, унинг хатти-ҳаракатлари ва ишларининг куп тармоқли ва хилма-хил мотивлаштирилишига сабаб бўлувчи эҳтиёжлари ташкил этади.
Иродавий хатти-ҳаракат мотиваиияси
Психологияда мотивлаштириш деганда психологик ҳодисаларнинг ўзаро мустаҳкам богланган лекин бир-бирига тўла мос келмайдиган нисбатан мустақил учта тури тушунилади. Бу, биринчидан, индивиднинг эҳтиёжларини қондириш билан боглиқ бўлган фаолиятга ундовчи сифатида намоён бўлувчи мотив сифатидаги мотивлаштиришдир. Бу ҳолда мотивлаштириш фаоллик ҳолати умуман нима учун пайдо бўлишини, субъектни фаолият кўрсатишга қандай эҳтиёжлар ундаётганини изоҳлаб беради.
Иккинчидан, мотивлаштириш фаоллик нимага қаратилганлигини, нима учун қандайдир бошқа хулқ-атвор змас, балки худди шунақаси танланганлигини изоҳлаб беради. Бу ерда мотивлар хулқ-атвор йўналишини танлашни белгилайдиган сабаблардир. Булар биргаликда киши шахсининг йўналишини ташкил этади.
Ниҳоят, учинчидан, мотивлаштириш киши ахлоқи ва фаолиятни ўзи бошқарадиган восита ҳисобланади. Бу воситаларга эмоциялар, истаклар, қизиқишлар ва бошқалар киради. Жумладан, эмоцияда у ёки бу ахлоқ актининг шахсий моҳияти баҳоланади ҳамда унинг пировард мақсади фаолиятга мос келмай қолган тақдирда эмоциялар унинг умумий йўналишини ўзгартириб юборади, ахлоқни қайта қуради, дастлабки ҳаракатни кучайтирувчи қўшимча истаклар уйғотади ва хоказо.
Иродавий актда (иродавий ҳаракатда) уни мотивлаштиришнинг барча учта томони—фаоллик манбаи, унинг йўналганлиги ва ўз-ўзини бошқариш воситалари намойиш қилингандир.
Иродавий актнинг бўғунлари
Шундай қилиб, эҳтиёжлар бир хил ҳаракатларнинг бажарилишини белгилайдиган ва бошқаларининг бажарилишига ҳалақит берадиган ҳар хил мотив (сабаб) ларга айланади. Иродавий ҳаракатларнинг сабаблари ҳамиша озми-кўпми даражада англанилган характерда бўлади. Кишини фаолиятга ундаган ҳамма нарса,—деб ёзган эди Ф. Энгельс,— унинг иродасига таъсир кўрсатган ҳолда бошидан утиши керак». У ёки бу эҳтиёжнинг қанчалик англанилганига боглиқ ҳолда интилиш ва истакни ҳам фарқ қилса бўлади.
Интилиш — ҳали дифференциялашмаган, етарли даражада англанилмаган эҳтиёждан иборат фаолият мотивидир. Масалан, киши кимгадир интилишни бошдан кечираётиб, ўз интилишининг объектини кўрганда, у билан гаплашганда мамнун бўлади ва шу сабабли беихтиёр бу учрашувга интилади. Лекин баъзида ҳузур-ҳаловатга сабаб бўлган нарсани у англамайди. Интилиш сал-пал, ноаниқдир.
Истак — фаолиятнинг мотиви сифатида эҳтиёжнинг етарли даражада тушуниб етилганлиги билан характерланади. Бунда фақат эҳтиёж объекта эмас, балки уни қондиришнинг мумкин бўлган йўллари ҳам тушуниб етилади. Масалан, новатор ишчи меҳнат унумдорлигини анча ошириш истагини билдириб ва бу ҳақиқий ижтимоий эҳтиёж сифатида ташвиш тортиб, ўз станогини янада такомиллаштириш тўғрисида ўйлайди, ўз иш графигини яна қайта кўриб чиқади, ҳар бир ҳаракатини ҳисобга олади ва ҳоказо.
Фаолиятнинг бутун сабаблари кишининг яшаш шароитларини акс эттириш ва унинг эҳтиёжларини фаҳмлаш натижаси ҳисобланади. Ана шу сабаблар орасида ҳаётнинг ҳар бир дақиқасида бир хиллари кўпроқ, бошқалари камроқ аҳамиятга эга бўлади. Масалан, ўқувчи қизнинг кечаги сбор пайтида йўқолган белбогини топишдек нисбатан иккинчи даражали эҳтиёжи анча зарур ишини — кечки овқатланишини қандайдир бир вақт мобайнида тўсиб туриши мумкин. Кишида турли эҳтиёжлар аҳамиятининг ўзгариши муносабати билан бир қатор ҳолларда мотивлар кураши пайдо бўлади: бир истак бошқа истакка қарама-қарши қўйилади, у билан тўқнаштирилади. Даражасига кура анча юксакроқ мотивлар, масалан, ижтимоий манфаатлар, анча қуйи мотивлари билан, масалан, гаразли манфаатлар билан тўқнашуви мумкин. Бу мотивлар кураши баъзан огир кечинмаларга олиб келяпти, баъзан беозор ҳолда, мотивларни шунчаки оддий муҳокама қилиш билан, ҳамма «тарафдор» ва «қарши» ларни оқилона танлаш билан ўтиб кетяпти. Жумладан, ўқувчи бугун кечқурун нима билан шуғулланишини ўйлаб (алгебрадан контрол ишга тайёргарлик кўриш ёки коньки учиш учун яхлатилган жойга бориш), иккиланиб туриши ва ўртоғига унииг ноинсофлик билан қилган иши илгаридан яқинлигига рахна солишини айтишга журъат этиб, бурч ва дўстона кўнгил қўйганлик туйғулари ўртасидаги чинакам конфликтни кўриши мумкин. Бу курашда бурч ҳисси, оқилона дунёқараш, ватанпарварлик, нима учун бошқача эмас, айнан шундай йўл тутиш ижтимоий жиҳатдан зарурлигини тушуниш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Муҳокама ёки мотивлар кураши натижасида қарор қабул қилинади, яъни муайян мақсад ва унга эришиш усули танланади. Бу қарор дарҳол ҳаётга татбиқ этилиши ёки қарор натижаси ҳисобланмиш ҳаракатга айлантирилиши мумкин, бироз кечиктирилиши ҳам мумкин. Сўнгги ҳолатда узоқ муддатдан кейин амалга ошадиган ният пайдо бўлади. Масалан, ёш йигитчада имтихонлар тамом бўлганидан кейин Тоғли Олтой бўйлаб туристик юришга жўнаш нияти пайдо бўлиши мумкин. Пайдо бўлган ният қарорни унинг ижросидан ажратадиган даврда фаолиятни маълум даражада ташкил этади. Бўлғуси сайёҳ саёҳатдан анча олдин машқ (тренировка) қила бошлайди, поход трассаси ўтадиган жойнинг географиясини ўрганади, йўл анжомларини йиғади ва текшириб кўради. Баъзида нияти амалга ошмай қолиши, қабул қилинган қарор бузилиши, бошланган иш охирига етказилмай қолиши мумкин. Қабул қилинган қарорларнинг мунтазам равишда бажарилмаслиги кишининг иродаси кучсизлигини кўрсатади.
Иродавий хатти-ҳаракатнинг сўнгги жиҳати ижродир. Унда қарор ҳаракатга айланади. Ижрода, иродавий ҳатти-ҳаракатда ёки ишларда киши иродаси намоён бўлади. Кишининг иродаси ҳақида атиги биргина юксак ғоявий мотивларга ва қаҳрамонона қарор ва ниятларга қараб эмас, балки ишларга қараб ҳукм чиқариш керак. Уз навбатида ишлар таҳлилига қараб, у таянган мотивлар тўгрисида хулоса қилиш мумкин. Мотивларни билгандан кейин бундай ҳолларда киши ўзини қандай тутиши мумкинлиги ҳакида олдиндан айтиб бериш мумкин.
Иродавий зур бериш
Иродавий актнинг энг муҳим бўғинлари — карор кабул қилиш ва уни ижро этиш — кўпинча алоҳида хиссий ҳолатнинг иродавий зўр бериш сифатида тавсифланадиган ҳолатнинг келиб чикишига сабаб бўлади. Иродавий зўр бериш бу хиссий хаяжон шакли бўлиб, кишининг ҳаракатга қўшимча мотивларни вужудга келтирувчи, гоҳида йўқ булувчи ёки етарли булмовчи ички ресурсларини (хотираси, тафаккури, хаёли ва бошқаларни) сафарбар этувчи еа анча зўрайиш холати каби бошдан кечириладиган сабаблардир.
Иродавий зўр бериш натижасида бир хил мотивларнинг ҳаракатини тўхтатиб қўйиб, бошқаларининг ҳаракатини ҳаддан зиёд кучайтириш мумкин бўлади. Бурч ҳисси билан туғилган иродавий куч-ғайрат ташқи тўсиқларни бартараф этишга (оғир вазифани ҳал этишда, дала ишларида ёки ишлаб чиқаришда чарчоқни босишда ва ҳоказоларда) ва уларни психикада ички қийинчиликлар қабилида акс эттиришга (қизиқарли китобдан чалғиб кетишни истамаслик, режимни сақлаш тўғрисида ғам-хўрлик ва бошқалар) ҳаракат қилишга сафарбар этади. Иродавий куч-ғайрат ишлатиш натижасида дангасалик, қўрқув, чарчаш кабилар устидан қозонилган галаба анчагина ҳиссий завқ беради, ўз устингдан эришилган ғалаба каби бошдан кечирилади,
Ташқи тўсиқ енгиб ўтиш лозим бўлган ички қийинчилик, ички қаршилик каби бошдан кечириладиган бўлса у иродавий зўр беришни талаб қилади.
Оддий мисол келтирамиз. Агар полда бир метр жойни ўлчаб, бу тўсиқдан хатлаб ўтишга ҳаракат қилинса, бу топшириқ ҳеч қандай қийинчилик келтириб чиқармайди, ҳеч қандай иродавий куч-гайрат талаб қилинмайди. Лекин альпинистик кўтарилиш шароитларида ана шундай кенгликдаги муз ёруги энди жиддий тўсиқ сифатида намоён бўлади ва куч-ғайрат ишлатмай бартараф этилмайди. Иккала ҳолатда ҳам, афтидан, ўхшаш ҳаракат—фақат кенг қадам ташлаш керак эди. Қийинчилик шундаки, тоғда бу қадам олдидан мотивлар кураши бўлиши керак — ўзини-ўзи сақлаш туйғуси ўртоғига ёрдам кўрсатиш билан, ўзига олган мажбуриятни бажариш истаги билан кураш олиб боради. Биринчиси ғолиб келса — киши қўрқинч билан ёрикдан четлашишга уринади, иккинчиси ғолиб келса, тўсиқ енгиб ўтилади, гарчанд бунинг учун анчагина иродавий зўр бериш керак бўлса ҳам.
Иродавий куч-ғайрат одамларнинг барча қаҳрамонлик ишларига зарур қисм бўлиб киради. Иродавий куч-ғайрат сарфлаш одати матонатли феъл-атворни шакллантиришнинг мажбурий шарти бўлиб бормоқда. Улуғ Ватан уруши тарихи қахрамонларимизнинг сон-саноқсиз мардона жасоратларга бой, уларнинг ҳар бири иродавий хатти-харакат иамунаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
IV.15.3. Кишининг иродавий фазилатлари ва уларни шакллантириш
Ироданинг индивидуал хусусиятлари
Ирода фаолиятнинг ички қийинчиликларини енгишга қаратилган онгли тузилма ва ўз-ўзини бошқариш сифатида энг аввало ўзига, ўз ҳиссиётларига, хатти-ҳаракатларига ҳукмронлик қилишдир. Бу ҳукмронлик ҳар хил одамларда ҳар хил даражада ифодаланиши ҳаммага маълумдир. Оддий онг ўзининг намоён бўлиши тезлигига қараб фарқланадиган, бир қутбда ироданинг кучи, бошқа бирида эса кучсизлигини ифодалайдиган ироданинг индивидуал хусусиятларининг спектрини қайд қилади. Кучли иродага эга бўлган киши қўйилган мақсадларга эришиш йўлида учрайдиган истаган қийинчиликларни бартараф эта олади, айни чоғда қатъийлик, мардлик, жасурлик, чидамлилик каби иродавий фазилатларни намоён қилади. Иродаси суст кишилар қийинчиликлар олдида ожизлик қиладилар, қатъиятлик, сабр матонат кўрсатмайдилар, хулқ-атвор ва фаолиятнинг анча юксак, маънавий жиҳатдан оқланган мотивлари учун ўзларини тута билмайдилар, бир дақиқалик майлни йўқота олмайдилар.
Иродаси сустликнинг намоён бўлиш доираси худди кучли ироданинг характерли сифатлари каби ранг-барангдир. Иродаси сустликнинг энг чекка даражаси психика нормаси чегарасидан ташқарида бўлади. Абулия ва апраксия, масалан, шунга киради.
Абулия — бу мия патологияси заминида юзага келадиган фаолиятга интилишнинг йўқлиги, ҳаракат қилиш ёки уни бажариш учун қарор қабул қилиш зарурлигини тушунган ҳолда шундай қилолмасликдир.
Врачнинг айтганини бажариш зарурлигини аниқ фаҳмлаган абулияга мубтало бўлган бемор бунинг учун бирон нарсани қилишга ўзини мажбур қила олмайди. Табиий хулқ-атвор унинг учун энг характерлидир.
Апраксия — мия тузилишининг шикастланиши натижасида келиб чиқадиган ҳаракатлар мақсадга мувофиқлигининг мураккаб бузилишидир. Агар нерв тўқималарининг бузилиши миянинг пешана қисмларида тўхтаб қолса, хатти-ҳаракатларни эркин тўғрилашни бузилишида намоён бўладиган апраксия бошланади. Бу ҳаракатлар берилган программа ва бинобарин, иродавий актнинг бажарилишини қийинлаштириб қўяди.
Абулия ва апраксия — психикаси оғир касалланган одамларга хос, нисбатан камёб ҳодисалардир. Педагог кундалик ишда дуч келадиган ироданинг сустлиги, одатда, мия патологияси билан эмас, балки нотўғри тарбия билан белгиланади, шу сабабли болалар ва ўсмирлар шахсини мақсадга мувофиқ шакллаптириш натижасида тўла бартараф этилиши мумкин. Ялховлик — кишининг қийинчиликларни енгишдан бош тортишга интилиши, иродавий куч-ғайрат кўрсатишни қатъий равишда истамаслиги ирода сустлигининг энг типик кўринишидир... Шуниси диққатга лойиқки, бошқа барча ҳолларда қандайдир камчиликларини тан олишга унчалик мойил бўлсалар ҳам, бу деффектни жуда осон тан оладилар. «Ишёқмасман бу тўғри»,— ёш йигитча ўртоғи билан суҳбатда ўзининг заифлигига мулойим такаббурлик билан иқрор бўлади. Афтидан, бунинг орқасида фақат ялқовлик сабабли кўринмай қоладиган шахсий қиммати тўғрисидаги номаълум тасаввур яшириниб ётгани тан олинади. Бундай ёритилганда ялқовлик шунчаки камчилик эмас, балки кишининг ҳеч кимга маълум бўлмаган фазилатларини яширган парда сифатида намоён бўлади.
Ҳақиқатда эса бу хомхаёлдир. Ялқовлик — киши ожизлиги ва сустлигининг, унинг ҳаётга лаёқатсизлигининг, умумий ишга бефарқлигининг далилидир. Ялқов киши одатда назоратнинг тащқи томонларига эътибор бермайди ва шу сабабли бепарводир. Ялқовлик — кишининг қиёфасидир, шунинг учун ҳам уни бутун чоралар билан йўқотиш зарур. Ялқовлик, шунингдек, ожизликнинг бошқа кўринишлари — қўрқоқлик, журъатсизлик, ўзини тута билмаслик ва бошқалар шахснинг ривожланишидаги жиддий камчиликлардир, уларни бартараф этиш жиддий тарбиявий ишни ва аввало ўз-ўзини тарбиялашни ташкил этишни талаб қилади.
Ироданинг ижобий фазилатлари, унинг кучининг намойиш қилиниши фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди, киши шахсини энг яхши томондан кўрсатади. Бу каби иродавий фазилатларнинг рўйхати жуда катта: қаҳрамонлик, саботлилик, қатъийлик, мустақиллик, ўзини тута билиш ва кўпгина бошқалар. Хусусан қатъиятийлик — ироданинг индивидуал фазилати бўлиб, мустақил равишда масъулиятли қарор қабул қилиш ҳамда уни фаолиятда сўзсиз амалга ошириш қобилияти ва малакаси билан боғлиқдир. Қатъий одамда бошланган мотив-лар кураши тезда қарор қабул қилиш ва қарорни ижро этиш билан тугалланади. Қатъийликнинг кўриниши — бу ҳамиша бир лаҳзалик эмас, лекин ҳамиша ўз вақтида бўладиган, ишнинг кўзини билиб, ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қилинадиган қарордир. Шошқалоқлик билан қабул қилинган қарорлар кўпинча қатъийлик ҳақида эмас, балки кишини ички диққат-эътиборни ва мотивларни муҳокама қилиш истагидан далолат беради, яъни ироданинг кучи тўғрисида эмас, балки кучсизлигини кўрсатади. Бошқа томондан, қарор қабул қилиш ёки қарорни доим орқага чўзиш, бу ишни «узоқ яшикка солиб» бекитиб қўйиш, ўз навбатида ироданинг ривожланмаганлигидан далолат беради. Ироданинг мустақиллиги бошқа кишиларнинг фикрларини, уларнинг маслаҳатларини ҳисобга олишда ушбу фикрлар ва маслаҳатларга нисбатан маълум танқидийликни назарда тутади. Қатъийлик каби мустақиллик асосан, иродавий ҳаракатни назорат қилишнинг ички тўхтаб қолишини аниқ-лайди. Ироданинг мустақиллиги, бир томондан, ўжарликка, иккинчи томондан эса танбеҳ беришга қарама-қарши қўйилган бўлиши мумкин. Танбеҳ берилаётган субъект ўз фикрига эга бўлмайди ва бошқа кишилар томонидан ҳолатлар ва тазйиқлар таъсирига тушиб қолади, конформлик кўрсатади. Ақли расолик кўринишларига ва теварак-атрофдагиларнинг далил-исботларига тескари чиқишга ундайдиган ўжарлик ҳам қатъиятсизлик оқибати ҳисобланади. Ўжар одамнинг қатъийлиги баъманилик характерига эга бўлиб, фаолиятни ва ахлоқни онгли ташкил этиш ва ўз-ўзини бошқариш бўла олмайди. Шахслараро муносабат шароитида ирода мустақиллиги шахснинг, коллективнинг ўзини ўзи белгилаш тўлароқ ифода этиладиган фазилати сифатида намоён бўлади.
Иродавий фазилатни баҳолаш атиги биргина «кучли-кучсиз» ўлчови билан ифодаланмаслиги керак. Ироданинг ахлоқий тарбияланганлиги, агар ҳал қилувчи бўлмаса ҳам, муҳим аҳамиятга эгадир. Иродавий кўринишлар характеристикам, уларнинг маънавий баҳоси иродавий акт амалга оширилишининг асосига қўйилган мотивларнинг социал аҳамиятига боғлиқдир. Маънавий жиҳатдан тарбияланган продали киши энг аввало ўзининг индивидуал интилишларини иродага ва коллектив обрў-эътиборига, социалистик жамият манфаатларига бўйсундирадиган жамоачидир.
Иродани тарбиялаш ва унинг ўзини-ўзи тарбиялаши
Уқувчилар, ўспиринлар ва ёшлар билан иш олиб борувчи педагог уларга иродавий фазилатларнинг, кучли ирода мавжудлигининг, иродасизлик хавфининг аҳамиятини исботлаб ўтиришга ҳожат қолмайди. Улар учун бу аксиома бўлиб қолган. Революция, гражданлар уруши ва Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари тўғрисида, илғор кишиларнинг меҳнат қаҳрамонликлари тўгрисида ҳикоя қилувчи кинофильмлар ва китобларда жасурлик, саботлилик, мардлик, катъийликнинг аниқ намуналари берилгандир. Лекин бадиий адабиётда ва айниқса кинофильмларда жараённинг ўзидан кура кўпроқ ироданинг шакллантириш натижаси кўпроқ акс эттирилган. Педагогнинг вазифаси — фақат иродавий фазилатлар доирасини кўрсатиб беришдан, уларнинг муҳим ахлоқий принциплари билан ички алоқасини очиб беришдан ташқари ўз иродасини ўзи тарбиялашга интилувчи ўқувчига ёрдам бериш, иродавий фазилатларни ривожлантиришнинг қандай усуллари кам самарадор ва қайси бирлари жиддий ёрдам бермаслигини кўрсатишдан иборатдир. Агар педагогик адабиётда таъриф-тасвирланган иродани ўзлари тарбиялаш билан шуғулланаётган ёшлар қўллаётган содда ва ясама усулларга эътибор берадиган бўлсак, яна ҳам муҳимдир. Уқувчилардан бири «сабр-тоқатини ривожлантириш» учун кинокомедия кўрсатилаётганда кулмасликка ҳаракат қилди, кимдир қўлини пичоқ билан кесди ёки карниз бўйлаб саёҳат қилди ва ҳоказо. Иродани мустақил тарбиялашнинг ана шу усуллари самарасизлиги энг аввало шундаки, ўспирин бир лаҳзалик «иродавий хатти-ҳаракат» ни амалга ошириб, ўзининг иродаси кучли эканлиги тўғрисидаги фикрни тасдиқлаб олади. Аслида эса иродани мустақил тарбиялашдек асосий проблемани кундалик ҳаётда, ўқишда ва биринчи навбатда учрайдиган қийинчиликларни мунтазам равишда бартараф этиш ташкил этади. Бунинг устига меҳнат, ўқиш, спорт фаолиятнинг ҳар бир дақиқаси иродани чиниқтириш учун ўқув, меҳнат ва бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳалақит берадиган бир минутлик истакларни бартараф этиш учун шароит яратади.
Иродани мустақил тарбиялаш усуллари жуда ҳам ҳар хил бўлиши мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси қуйидаги шартларга амал қилишни уз ичига олади.
1. Иродани тарбиялашни нисбатан арзимас кийиннчиликларни бартараф этишни одат қилишдан бошлаш керак. Олдинига унчалик катта бўлмаган қийинчиликни, вақт утиши билан эса анча катта қийинчиликларни мунтазам равишда енга бориб, киши ўзининг иродасини машқ қилдиради ва чиниқтиради. Ҳар бир қаршиликни «бўйсундирилмаган қалъа» сифатида баҳолаш лозим ва уни, бу «қалъани олиш» учун барча имкониятни ишга солиш керак. Букилмас иродали кишилар ўзларини кундалик ҳаётда доимо иродавий хатти-ҳаракатлар қилишга ўргатиб келдилар ва шунинг учун ҳам жанговор ва меҳнат фаолиятида ажойиб ютуқлар қиладиган ҳолатда бўлдилар. Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари Зоя Космодемьянская, Олег Кошевой, Сергей Тюленин, Ульяна Громова ва кўпгина бошқалар урушгача оддий ўқувчи бўлганлигини ва уларнинг иродавий «фазилатлари мактаб, меҳнат ва ижтимоий фаолият шароитида таркиб топганлигини ўсмирларга эслатиб ўтиш лозим.
2. Қийинчиликларни ва тўсиқларни бартараф этиш маълум максадларга эришиш учун амалга оширилади. Мақсад қанчалик аҳамиятли бўлса, иродавий мотивлар даражаси қанчалик юқори бўлса, киши шунчалик катта қийинчиликларни бартараф этишга қодирдир. Муҳими, киши кундалик ишлари орасида узоқ келажакни ҳеч қачон унутмаслиги, фаолиятнинг сўнгги мақсадларини ҳеч вақт эсдан чиқармаслиги керак. Шунинг учун хам иродани тарбиялашнинг зарур шарти фаолиятнинг олий мотивларини — илмий дунёқарашга асосланган ахлоқим принципларини ва эътиқодларини шакллантиришдир. Шу муносабат билан ижтимоий зҳтиёжларни, онглиликни ва бурч ҳиссасини тарбиялаш алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
3. Қабул қилинган қарор бажарилиши керак. Ҳар гал, қачонки, қарор қабул қилиниб, унинг бажарилиши яна ва яма кечиктирилаверса, кишининг иродаси издан чиқади. Қабул килинган қарорларнинг мунтазам равишда бажарилмаслиги киши иродасини интизомсиз қилиб қўяди. Аммо қарор қабул қилаётиб, унинг хам мақсадга мувофиқлигини, ҳам бажарилишини ҳисоб-китобга олишимиз керак. Шундай килиб, ҳар қандай карор обдон ўйлаб қабул қилиниши, аммо, қарор қабул килингач, бажарилиши керак.
4. Агар киши узоққа мўлжалланган мақсадни олдига кўйган такдирда узоқ истиқболни назарда тутиши, бу мақсадга эришиш босқичларини кўриши, яқин келажакка мўлжалланган истиқболни кура олиши жуда мухимдир. Пировардида пировард мақсадга эришиш учун шароитлар яратилади.
Кишининг кундалик режимга бутун хаётининг тўғри тартибда олиб борилишига қатъий амал қилиниши, киши иродасининг шаклланиши учун энг мухим шартлар қаторига киради. Иродаси бўш одамлар устидан олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, одатда, улар на ўз ишларини, на дам олишини ташкил қила олмайдилар. Гоҳ бирининг, гоҳ иккинчисининг кетидан қувиб, улар ҳеч нарсани охиригача етказмайдилар. Иродали киши — ўз вақтининг хўжайини. Уз фаолиятини оқилона ташкил қилар экан, у белгиланган нарсани шошилмасдан бажаради, унинг хулқ-атвори йиғноқлиги ва мақсадга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Уз иродасини чиниқтириш учун ишда ва турмушда тарқоқлик ва пала-партишликка карши кун сайин кураш олиб бориш керак.
Спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш киши иродасини чиниқтиришнинг муҳим шартларидан биридир. Жисмоний тарбия билан шуғулланишда қийинчиликларни бартараф этиш кишининг фақат мушакларини эмас, балки унинг иродасинн чинакам машқ қилдириш ҳисобланади.
Иродани тарбиялаш тўғрисида гапириларкан, фаолиятнинг муваффақиятли бажарилиши фақат у ёки бу иродавий фазилатлар шаклланишига эмас, балки белгиланадиган нарсанинг реал бажарилиш шарти сифатидаги тегишли кўникмаларнинг борлигига, қўйилган мақсадларга эришилишига боғлиқ эканлигини унутмаслик керак. Фақат бирон-бир нарсани самимий исташ, масалан, оталиқдаги колхозга ем-хашак тайёрлашда отлиқ ёрдами кўрсатиш етарли эмас, балки бу ишни уддалаш ҳам керакдир. Шундай қилиб, фойдали кўникмаларни ва биринчи навбатда меҳнат кўникмаларини шакллантириш қўйилган мақсадларга муваффақиятли эришишнинг муҳим шартларидан бири сифатида намоён бўлади.
Пировардида, шуни айтиш керакки, асосий иродавий фазилатларнинг ривожланиши кишининг бошқа одамлар билан доимий мулоқоти жараёнида, у билан биргаликда ишлаши давомида юз беради. Жамиятдан ташқарида, коллективдан ташкарида кишининг иродаси нормал ривожлана олмайди.
Ҳар бир ўқувчида иродани ривожлантириш ва уни мустакил равишда тарбиялаш учун барча имкониятлар мавжуд. Иродани онгли равишда тарбиялаш жараёни қанчалик тез бошланса, шунчалик куп муваффақиятларга эришиш мумкин.
ШАХСНИНГ ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
V. 16.1. Темперамент ҳақида умумий тушунча
Темпераментнинг таърифи
Одамлар ўртасидаги индивидуал-психологик тафовутларда психиканинг динамик деб аталмиш хусусиятлари муҳим урин эгаллайди. Энг аввало психик жараёнлар ва ҳолатлар интенсивлиги даражаси, шунингдек, уларнинг у ёки бу тезликда кечиши назарда тутилади. Маълумки, одамлар хулқ-атвор ва фаолият мотивлари нисбатан тенг бўлганда, бир хил ташқи таъсир этганда, бир-биридан таъсирчанлигига ва кўрсатаётган энергиясига кура сезиларли даражада фарқ қиладилар. Жумладан, бир хил киши секинликни, бошқаси шошилишни ёқтиради, бир хил одамларга ҳиссиётларнинг тез уйғониши хос бўлса, бошқасига эса совуққонлик хосдир, бошқа бировни кескин имо-ишоралар, маъноли мимика, бошқасини ҳаракатларда оғир-босиқлик, юзининг жуда ҳам кам ҳаракат қилиши ажратиб туради. Ҳаракатланиш хусусиятларига қараб фарқланишлар ҳар қандай тенг шароитларда индивиднинг умумий фаоллиги, унинг ҳаракатчанлиги ва унинг эмоционаллигига биноан юз беради.
Кишининг ҳаракатлардаги ўзгариши табиий равишда кўпинча тарбияланган установкалар (кўрсатмалар) ва одатларга, вазиятнинг талабига ва шу кабиларга боғлиқ бўлади., Аммо сўз юритилаётган индивидуал фарқлар ўзларининг туғма асосига эга бўлиши шубҳасиздир. Бу шу нарса билан тасдиқланадики, бундай фарқлар болалигидаёқ маълум бўла бошлайди, хулқ-атворнинг ва фаолиятнинг турли соҳаларида кўринади ва алоҳида барқарорлиги билан ажралиб туради.
Индивидга хос динамик фазилатлар ўзаро ички боғланишга эга бўлиб, ўзига хос тузилишни ташкил этади. Психиканинг индивидуал жиҳатдан ўзига хос, табиий жихатдан шартлашган динамик кўринишлари мажмуи кишининг темпераменти деб аталади.
Темперамент тўгрисидаги тасаввурлар тарихи
«Темперамент» термини антик фаннинг индивидуал-психологик фарқлари табиатига бўлган карашларига бориб тақалади. Қадимги юнон медицинаси унинг йирик вакили Гиппократ (эрамиздан олдинги V аср) сиймосида организмнинг ҳолати асосан «шарбатмарнинг, яъни, организмда мавжуд суюқликларнинг (қон, лимфа, ўт) миқдорий нисбатига боғлиқдир, деб ҳисоблади. Бу шарбатларнинг аралаштирилгандаги нисбати грекчасига «красис» («гўзал» маъносида) сўзи билан аталган. Бир неча аср кейинроқ ишлаган римлик врачлар бу тушунчани лотинча tеmреrаmеntum сўзи билан атаганлар, бу «қисмларнинг тегишли нисбати» деган маънони билдиради. Бундан «темперамент» деган термин келиб чикган. Аста-секин антик фанда одамларнинг руҳий хусусияти красисга ёки темпераментга, яъни организмда асосий «шарбат»лар аралашиб кетган нисбатга боғлиқ деган фикр қарор топди. Эрамиздан илгари II асрда яшаган римлик анатом ва врач Гален биринчи бўлиб темпераментларнинг кенгайтирилган таснифини берди: у 13 та турни ўз ичига қамраб олади. Темперамент турлари сони қадимги медицина вакиллари томонидан кейинчалик тўрттага қадар камайтирилди. Уларнинг ҳар бири қандайдир суюқликнинг бошкалардан кўплиги билан ажралиб туради.
Организмда суюқликларнинг аралашуви (у қоннинг кўплиги билан характерланади) сангвиник темперамент деб аталди (лотин тилидаги «сангвис»—қон сўзидан); лимфа куп бўлганда флегматик темперамент (грекча «флегма»— шилимшиқ парда дегани); сариқ ўтнинг кўпайганини холерик темперамент, (грек тилидаги «холэ»—ўт сўзидан) ва, ниҳоят, қора ўт куп бўлган меланхолик темперамент деб (грекча «мелойна холэ»— қора ут) аталади.
Антик фан яратган темпераментнинг органик асоси тўғрисидаги таълимот ҳозир фақат тарихий жиҳатдан қизиқиш уйготади, холос. Лекин психиканинг динамик намоён бўлишидаги индивидуал тузилишларнинг ранг-баранглигида типик вариантларни аниқлаш мумкинлиги ҳақидаги фикр тўла тасдиқланди. Фанда «темперамент» термини муқим урин олди ва ҳозирги кунга қадар кишиларни темпераментига мувофиқ тўрт группага ажратиш ўз аҳамиятини сақлаб қолди.
Антик фан давридан бери ўтган кўплаб юз йилликлар мобайнида психиканинг динамик кўринишлари бўйича фарқларнинг сабабларини аниқлашни мақсад қилиб қўйган турли хил янги гипотезалар илгари сурилди. Қадимги врачларнинг таълимоти кўрсатган таъсир тўгрисида организмнинг гумораль (лотинча питог, нам, шарбат сўзидан) системасига бундан кейин ҳам қандай аҳамият берилгани тўгрисида хукм чиқариш мумкин. Жумладан, немис файласуфи И. Кант (XVIII аср охири) қоннинг индивидуал хусусиятлари темпераментнинг табиий асоси ҳисобланади, деган эди. Рус педагоги, анатоми ва врачи П. Ф. Лесгафтнинг ғояси ҳам шу нуқтаи назарга яқин эди. Бу олим темпераментнинг асосида қон айланиши (жумладан, кон томирлари кенглиги ва таранглиги, уларнинг буш жойи диаметри, юракнинг шакли ва ҳоказолар) хусусияти ётади деб ёзган эди (XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошида). Бу фикрга биноан организмнинг қўзгалувчанлиги индивидуал характеристикаси ва турли хил омилларга жавоб реакцияларнинг давомийлиги кон айланиши тезлигига ва кучига боғлиқ бўлади. Немис психиатри Э. Кречиер (асримизнинг 20-йилларидан бошлаб) индивиднинг психик тузилиши тана тузилишига, тананинг умумий конструкциясига тўғри келади, деган тасаввурларни асослади. Тананинг тузилиш типи ва айрим психик хусусиятлар ўртасидаги алоқани Э. Қречмер бўйича, тананинг тузилиши типи ҳам, психик хусусиятлар ҳам қоннинг кимёвий таркиби ва ички секреция безлари ажатиб чиқарадиган гармонлар билан тушунтириш керак. Америкалик олим У. Шелдон (асримизнинг 40-йиллари) ҳам индивидуал-психологик хусусиятлар билан гармонал система билан бошқариладиган тана хусусиятларини (организмнинг хар хил тўқималари нисбати) тўғридан-тўғри боғлиқ қилиб қўйди.
Бундай тасаввурларга ҳеч қандай асос йўқ, деб айтиш мумкин эмас, аммо улар ишнинг энг асосийсини эмас, балки факат битта томонини кўрсатади, холос. Барча психик кўринишларнинг бевосита асосини бош миянинг, психика органларининг хусусиятлари ташкил қилишини туда ҳисобга олиш зарур. Су-юқликлар ёки шарбатларнинг, организмнинг аҳамияти тўғрисидаги бошланғич ғоя гарчи гуморал омилларнинг роли ҳақидаги кейинги тасаввурлар билан бир-бирига яқинлашса ҳам темпераментнинг табиий асосини янги тадқиқ қилиш учун бошқаси хулк-атвор динамикасига таъсир зтадиган барча ички шароитлар (худди ташқи шароитлар каби) албатта мия оркали таъсир қилишини тан олиш муҳимдир. Ҳозирги замон фани темпераментга оид индивидуал фаркларнинг сабабларини айнан миянинг, унинг кобиғи ва пўстлоқ ости функционал хусусиятларида, олий нерв фаолияти хусусиятларида деб билади.
Темпераментларнинг типлари
Кишининг темпераменти қанақалиги ҳақидаги тасаввур одатда шу шахс учун характерли бўлган айрим психологик хусусиятлар асосида вужудга келади. Сезиларли психик активликка эга бўлган, атрофда бўлаётган вокеаларга тез муносабатини билдирувчи, таассуротларини ҳадеб ўзгартиришга интилувчи, муваффакиятсизликлар ва кўнгилсизликларни нисбатан енгил ўтказиб юборувчи, жонли, ҳаракатчан, ифодали мимикаси ва ҳаракатлари бўлган киши сангвиник деб аталади. Юраги кенг, барқарор интилишларга ва кайфиятларга, доимий ва чуқур ҳис-туйғуларга, харакатлари ва нутқи бир хил маромда бўлган, руҳий ҳолати ташки томонда ифода этиладиган киши флегматик деб аталади. Жуда ғайратли, ишга жуда эхтирос билан берилиш қобилиятига эга бўлган, тез ва шиддатли, қизғин эмоционал «портлаш» ва кайфиятнинг кескин ўзгаришларига мойил, илдам ҳаракатлар қиладиган киши холерик деб аталади. Таъсирчан, чуқур кечинмали, гап кўтара олмайдиган, аммо атрофдаги вокеаларга унчалик эътибор бермайдиган, ўзини тўхтата оладиган харакатлар қиладиган ва секин овоз чиқарадиган кишилар меланхоликлар деб аталади. Темпераментнинг ҳар бир типи психик хоссаларнинг ўз нисбати, аввало, ҳар хил даражадаги фаоллик ва эмоционаллик, шунингдек моториканинг у ёки бу хусусиятлари хосдир. Динамик кўринишларнинг муайян структураси темперамент типини белгилайди.
Барча одамларни тўртта тип бўйича тақсимлаш мумкин эмаслиги тушунарли. Темпераментларнинг турли-туманлиги тўгрисидаги масала фанда ҳали батафсил ҳал қилинган эмас. Аммо айтилган типларни асосий деб хисоблаш мумкин. Хаётда кўплаб одамлар учрайдики, уларни бу типлардан униси ёки бунисига киритса бўлади.
Мана, масалан, ўспиринлик ёшидаги асосий темперамент типларининг характерли вакиллари, олтинчи синф ўқувчилари, 12—13 ёшда (дастлабки учтасининг тавсифи В. С. Мерлин ва Б. А. Вягканнинг асарларидан олинган).
Сангвиник (Серёжа Т.). Жуда жонли, тиниб-тинчнмас ўспирин. Синфда бир дакика ҳам жим ўтирмайди, хамиша афт-ангорини ўзгартиради, қўлида уни буни айлантиради, қўлини узатад, қўшниси билан гаплашади. Сакраб-сакраб тез юради, нутқнинг суръати ҳам жуда тез. Жуда таъсирчан ва тез кизиқади. Кўрилган фильм, ўқиган китоб тўғрисида ҚИЗИКИШ ва илҳом билан гапиради. Дарсларда хар бир янги факт ёки янги вазифага қизикиш билан ёндашади. Шу билан бирга унинг қизиқишлари жуда ҳам турғун ва барқарор эмас: янги ишга қизиқиб киришсада, унга нисбатан ихлоси дарров сўнади. Унинг юзлари жонли, ҳаракатчан, ифодалидир. Унинг юзларидан кайфияти қандайлигини, предметга ёки кишига нисбатан муносабатини осонгина сезиб олса бўлади. Унинг учун қизиқарли дарсларда зўр иш қобилиятга эга эканлигини курсатади. «Қизикарли бўлмаган» дарсларда эса у ўқитувчини деярли эшитмайди, кўшнилари билан гапиришади, эснаб ўтиради. Унинг ҳиссиётлари ва кайфиятлари жуда ҳам ўзгарувчандир. «Икки» олса йиглаб юборишга ҳам тайёр, лекин ўзини зўр-базўр тўхтатиб туради. Аммо ярим соат хам ўтмайдики, у ёмон баҳо олганини мутлақо унутиб, коридорда қизгин ва хушчакчақ холда елиб-югуради. Унинг тиниб-тннчимаслиги ва жон кераклигига қарамай, уни осонгина тартибга чакириш мумкин: тажрибали ўкитувчиларда у дарсларда яхши ўтиради ва ҳеч қачон синф ишига халақит бермайди. Янги вазиятга ва янги талабга тезда кўникади. Мазкур мактабда у биринчи йил ўкияпти, шундай бўлса ҳам у янги ўқитувчиларга аллақачон кўникиб қолган, болалар билан тил топди, кўплари билан дўстлашди, синф активига қўшилди.
Холерик (Саша П.). Синфдошлари орасида ўзининг жўшқинлиги билан ажралиб туради. Уқитувчининг ҳикоясига қизиқиб кетиб, осонгина қўзғалиш ҳолатига киради ва ўқитувчи ҳикоясини турли хил ҳаяжонланиш билан бўлиб туради. Уқитувчининг истаган саволига ўйланмасдан жавоб қайтаришга тайёр ва шунинг учун кўпинча пойинтар-сойинтар жавоб беради. Аламидан ва ғазаби қўзгаганидан осонгина жаҳли чиқади ва урушишга отланади. Уқитувчининг тушунтиришларини жуда диқкат билан, ҳеч нарсага чалғимасдан эшитади. Синф ва уй ишларини ҳам худди шундай диққат билан бажаради. Танаффус пайтларида ҳеч қачон жойида ўтирмайди, коридор бўйлаб югуриб юради ёки ким биландир олишаётган бўлади. Қаттик, тез гапиради. Тез катта-катта қилиб ёзади, дастхати бир текис эмас. Юзи жуда ифодали. Ижтимоий топшириқларни бажаришда, шунингдек спорт машғулотларида қизиқиш ва қатъийлик курсатади. Унинг кизикишлари анча доимий ва барқарор. Пайдо бўлаётган қийинчиликлар олдида ўзини йўқотиб қўймайди, аксинча уларни зўр ҳафсала билан бартараф этади.
Меланхолик (Коля М.). Дарсларда хотиржам, ҳамиша битта ҳолатда ўтиради, қўлида бирон нарсани айлантираётган бўлади, кайфияти жуда ҳам арзимас сабабларга кура ўзгаради. У ўтакетган даражада ҳиссиётли. Уқитувчи уни бир партадан иккинчисига ўтказганда, у хафа бўлди, нима учун уни кўчирганлари сабабини узоқ мулоҳаза қилди ва ўша куни барча дарсларда кўнгли ғаш ва ғамгин ўтирдн. Шу билан бирга унинг ҳис-туйгулари хам секин уйғонади. Циркдаги томошаларга кирганида у узоқ вақт индамай, юзлари ҳаракатсиз ўтиради, сўнг аста-секин «эрий бошлайди»— жилмаяди, кула бошлайди, қўшнилари билан суҳбатга аралашади. Тезда ўзини йўқотиб қўяди. Уқитувчи унга энг кичик танбеҳ берди дегунча, бола уялиб кетади, унинг овози бўгиқ ва секин бўлиб қолади. Туйғуларини ифода этишда жуда ҳам вазмнн. «Икки» олса ҳам, юзи бирон даражада ўзгармасдан жойига бориб ўтиради, лекин уйида, ота-оналарининг сўзлари бўйича, узоқ вақт ўзини боса олмайди, ишга киришадиган ҳолатда эмас. Дарсда ишончсизлик билан, ҳатто дарсга астойдил тайёрланган бўлса ҳам, тутилиб-тутилиб жавоб беради. Уз қобилиятлари ва билимлари ҳақиқатда ўртача даражадан бир неча баравар юқори бўлгани ҳолда уларни паст баҳолайди. Агар бирон-бир ўқув топшириғини бажаришда қийинчиликларга дуч келса, у ўзини йўқотиб қўяди ва ишни охиригача етказмайди. Ҳаракатлари бўшашган, суст, секин, бироз чўзиброқ гапиради.
Флегматик (Виктор М.). Уни шошилмаслиги ва хотиржамлигидан фарқ қилиш мумкин. У материални қанчалик яхши билишига қарамай, саволларга дарҳол, жонли қилиб жавоб бермайди. Унга чарчамаслик хос: қўшимча ақлий иш бажаришдан қочмайди ва канча шуғулланишга тўгри келмасин, унинг чарчаганини кура олмайсиз. У мантиқан кенг, узундан-узоқ фикрларга интилади: гўё узундан-узоқ гапнинг бошида бошланган фикр қачон ва қай тарзда тугашини билган холда сўзларни бир маромда, тутилиб қолишдан қўрқмай баён қклади. Ташқаридан қараганда, у тўлқинланмайди ва синфда нима юз берса ҳам дарсда ҳеч варсадан хайратланмайди. Қуйи синфларданоқ у математика ва физкультура билан шуғулланишни яхши кўради ва бу одатини ҳамон сақлаб қолган. У кўпчилик иштирокчилардан фарқли ўлароқ, бирор-бир қизиқиш ёки хаяжонланиш сезмаган ҳолда спорт мусобақаларида (гимнастика) иштирок этади. У на беҳаловат, на хурсанд бўлмайди, уни кайфияти бузуқ ҳолида ҳам кўриш мумкин эмас.
V. 16.2. Олий нерв фаолиятининг типи ва темперамент
И. П. Павловнинг нерв системаси турлари тўғрисидаги таълимоти ёки худди шунинг ўзи каби олий нерв фаолиятининг турлари (инсон ва олий сут эмизувчи ҳайвонлар учун умумий) темпераментларни табиий-илмий ўрганиш тарихида чинакамига кескин ўзгариш ясади. Бу таълимотни буюк физиолог илмий фаолиятининг якунловчи босқичида (20—30- йиллар) ифодалаб берган эди.
Олий нерв фаолиятининг хусусиятлари
И. П. Павловнинг лабораторияларида бош мия катта ярим шарлари қобиғининг иши умумий хусусиятлари (итларда тажриба ўтказилди) билан бирга нерв фаолиятида ҳайвоннинг индивидуаллиги билан боғлиқ бўлган нерв фаолиятидаги фарқлар кашф этилди ва ўрганилди. Ит ҳатти-ҳаракатининг ўзига хослиги (масалан, тийраклик ва сустлик, дадиллик ёки қўрқоқлик) асосий нерв жараёнларининг айрим хусусиятлари — ҳаяжонланиш ва тормозланишга қонуний равишда мос келганлиги кузатилди. Куп йиллик тадқиқотлар натижасида ўрганилган индивидуал фарқлар асосида қуйидаги физиологик хусусиятлар: ҳаяжонланиш ва тормозланиш кучи, уларнинг ҳаракатчанлиги, яъни бир-бирини тезда алмаштириш қобилияти, ҳаяжонланиш билан тормозланиш ўртасидаги вазминлик ётиши аниқланди. Ушбу хусусиятларнинг у ёки бу тарздаги бирикуви олий нерв фаолиятининг турини ташкил этади.
Нерв жараёнларининг кучи типнинг энг куп ҳаётий аҳамиятга эга бўлган жуда муҳим кўрсаткичдир. Қобиқ ҳужайраларининг иш қобилияти, уларнинг чидамлилиги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучига боғлиқ бўлади. Маълумки, теварак-атрофдаги олам нерв системасига кўплаб турли-туман таъсуротлар ёғдириб туради; баъзан узоқ вақт давомида оғир ишни бажариш талаб қилинади; ҳаётда анча нерв зўриқишини талаб қиладиган фавқулодда воқеалар, катта кучли қўзратувчилар учраб туради; кўпинча бошқа, янада кўпроқ аҳамиятли қўзғатувчилар таъсири остида қўзғатувчилардан бирининг ҳа-ракатига таъсирини камайтириш, тўхтатиш зарурати пайдо бўлади. Нерв системаси қанчалик кучга бардош бериши мумкинлиги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучига борлиқ бўлади.
Бошқа бир кўрсаткич — бош мия қобиғидаги нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Атрофдаги муҳит доимо ўзгариб туради ва бу ўзгаришлар кўпинча кескин ва кутилмаган бўлади. Нерв жараёнлари уларнинг орқасидан «улгуриши» керак. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бир хил ҳайвонларда ҳаяжонланиш ва тормозланиш жараёнлари бир-бирининг ўрнини тезда алмаштиради, бошқаларида қарама-қарши жараёнлар нисбатан секин алмашинади.
Нерв системаси турининг навбатдаги кўрсаткичи — кўзгалиш кучи билан тормозланиш кучи ўртасидаги вазминлик ҳам жуда аҳамиятлидир. Қўзғатувчи куч билан тормозланиш жараёнининг кучи ҳамиша ҳам бир-бирига тўғри келавермайди, айрим вақтларда тормозланиш жараёни кучи жиҳатидан қўзгалиш жараёнидан орқада қолади ва катта куч билан қўзғалиш тормозланиш билан тўла мувофиқлаша олмайди. Вазминлик даражаси турлича бўлади.
Олнй нерв фаоляятининг типлари
Олий нерв фаолиятининг индивидуал хусусиятлари, тадқиқотлар кўрсатганидек, қараб чиқилган бирон-бир хусусияти билан эмас, балки, доимо уларнинг мажмуи билан белгиланади. Нерв фаолиятининг типини ташкил этувчи учта хоссаси улардан ҳар бирининг у ёки бу даражада ифодаланганлиги) турли бирикмаларни ҳосил қилиши мумкин. Куп сонли лаборатория тажрибалари кўрсатадики, шундай бирикмалар орасида айримлари бошқаларига қараганда кўпроқ учрайди ёки бўлмаса анча аниқ-равшан, яққол кўринади. Натижада И. П. Павлов олий нерв фаолиятининг асосий турлари таснифини яратди.
Нерв жараёнларининг кучига боғлиқ ҳолда итлар кучли ва кучсизларга бўлинди.
Кучсиз жониворлар бир хил типни ташкил этади. Бу типнинг вакилларида иккала нерв жараёни (айниқса тормозланиш жараёни кўпинча ожиз бўлиб чиқади) ожиз ҳисобланади. Бундай итлар бесаранжом бўлишади, тўхтовсиз аланглайверади ёки, аксинча, доимо тўхтайверади, бамисоли қандайдир бир хил ҳолатда тураверади. Бу шу нарса билан изоҳланадики, ташқи таъсирлар, ҳатто баъзан жуда арзимаган таъсирлар ҳам, уларга ортиқча таъсир кўрсатади. Узоқ давом этган ёки кучли қўзғатувчилар уларда нерв системасининг тез ишдан чиқишини келтириб чикаради. Кучсиз турдаги ҳайвонлар бир-бирларидан бошқа хусусиятлари бўйича (нерв жараёнлари кучидан ташқари) ҳам фарқ қиладилар, аммо нерв системасининг умумий ожизлигида бу фарқлар жиддий аҳамиятга эга эмас. Шунинг учун нерв системаси ожиз бўлган барча ҳайвонлар И. П. Павлов томонидан бир хил типга киритилган.
Кучли ҳайвонлар мувозанатли ва мувозанатсизларга ажралади. Кучли мувозанатсизлар алохида типни ташкил этади. Мувозанатсизлик кучли итлар ўртасида одатда бир шаклда кучли қўзғолиш жараёни билан нисбатан кучсиз тормозланиш шаклида учрайди. Қўзғолиш жараёни тормозланиш жараёни билан мувозанатлаштирилмаслиги сабабли бу хайвонларда фаолияти жуда зўриққанда кўпинча нерв фаолиятида бузилиш рўй беради. Куп ҳолларда бу урушқоқ, агрессив, ҳаддан ташқари қўзғалувчан (И. П. Павловнинг ибораси билан айтганда, тўхтатиб бўлмайдиган) ҳайвонлардир.
Кучли мувозанатлилар, уз навбатида, нерв жараёнларининг алмашинувига қараб, ҳаракатчанлигига кура жонли ва босиқ типларга бўлинади. Ҳатти-харакатининг ташқи хусусиятларига қарабоқ бу типларнинг вакиллари бир-биридан кескин фарқ қилади. Бир хиллари тез қўзғалувчан ва ҳаракатчан, бошкалари, аксинча, қийинчилик билан қўзғалади, суст бўлади.
Шундай қилиб, олий нерв фаолиятининг тўрт асосий типи ажратилгандир; 1) кучли мувозанатли ва тез (жонли), 2) кучли мувозанатли ва секин (осойишта), 3)кучли мувозанатсиз (беҳаловат) ва 4) кучсиз тип.
Нерв фаолиятининг типи — организмнинг табиий хусусиятидир. У наслий жиҳатдан боглиқдир, лекин бирон-бир даражада ўзгармас хисобланмайди, у ривожланади ва маълум даражада атрофдаги шароитлар таъсири остида ўзгаради. Масалан, экспериментларда аниқландики, қўзғолиш устун турган кучли типда машқ қилиш йўли билан қолоқ тормозланиш жараёнини мустахкамлаш мумкин. Яна шу нарса маълумки, нерв жараёнлари хусусиятларининг ёшга қараб ўзгариши хам мавжуддир.
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда аниқланган олий нерв фаолиятннинг типлари одамларга хам татбиқ этилади. «Биз,— деб ёзган эди И. П. Павлов,— итда аниқланган нерв системаси типини... одамга хам татбиқ қилишга тўла ҳақлимиз».
Олий нерв фаолияти типи билан темперамент типи ўртасидаги боғлиқлик
Кишиларнинг олий нерв фаолияти типларини характерловчи нерв жараёнлари кучи, мувозанати, ва ҳаракатчанлигининг ундай ёки бундай нисбатлари улар темпераментининг физиологик асосидир. Нерв фаолияти кучли мувозанатли чаққон типга сангвиник темперамент тўғри келади, кучли, вазмин, секин типга флегматик темперамент, кучли, мувозанатсиз типга холерик темперамент, кучсиз типга эса меланхолик темперамент тўғри келади.
Психиканинг динамик жиҳатидаги индивидуал фарқларнинг физиологик асосини олий нерв фаолияти типининг хусусиятлари ташкил этади, деб белгиланиши темпераментнинг табиий асослари қадимий проблемасининг бундан кейин ўрганилишини мустаҳкам илмий асосга қўйди.
Нерв системаси хусусиятларининг хозирги замон тадкиқотлари
Психологлардан Б. М. Теплое, В. Д. Небилициннинг асарларида кишининг олий нерв фаолияти типининг хусусиятлари тўғрисидаги тасаввурлар аниқланди ва бойитилди. Нерв системасининг янги хусусиятлари кашф этилди. Улардан бири — динамикликдир (мия қобиғида муваққат алоқалар пайдо бўлишининг осонлиги, тезлиги бу хусусиятга боғлиқдир). Бошқаси лабилликдир (нерв жараёнининг пайдо бўлиш ва тугаш тезлиги бир жараённинг бошқаси билан алмаштирилиши тезлигини характерлайдиган қўзгалувчанликдан фарқли ўлароқ, ана шу хусусиятга боғлиқдир). Олий нерв фаолияти типининг хусусиятлари анча умумий психиканинг динамик жиҳатларида кенгроқ учрайдиган бўлиши ва анча тез-тез, харакат доираси анча чекланган бўлиши мумкинлиги аниқланди. Темпераментнинг хусусияти сифатида психик фаоллик нерв системаси типининг алоҳида хусусияти фаоллашганликка бевосита боғлиқ эканлиги кўрсатилди (Э. А. Голцбева маълумотлари).
Нерв системаси катор хусусиятларининг ирсий боғланганлиги «эгизаклик методи» деб аталмиш методни қўлланиш натижасида аниқланди. Эгизакларда психофизиологик хусусиятларнинг ўхшашлиги ўз-ўзича бу хусусиятларнинг ирсий келиб чиқиши исботи бўла олмайди — ахир эгизаклар ўртасидаги ўхшашлик ривожланиш шартларининг бир хиллиги билан тушунтирилиши мумкин. Аммо эгизакларнинг икки типи мавжуддир: битта тухумлилар (мутлақо бир хил ирсият билан) ва хар хил тухумлилар (уларнинг ирсияти оддий ака ва сингилга ўхшаб фарқ қилади). Нисбатан муҳитнинг таъсирига боғлиқ бўлган белгиларга кура эгизаклар ўртасида жуфтлар орасида ўхшашлик даражаси битта тухумлими ёки турли хилдаги тухумлими эканлигига боклиқ бўлмаслиги тушунарли, айнан ирсий жихатдан боғлиқ бўлган белгилар бўйича эса хар хил тухумлиларга караганда бир хил тухумли эгизакларда ўхшашлик кўпрок бўлиши аён бўлаётир. Бир хил тухумли ва хар хил тухумли эгизакларда нерв системаси типининг (жуфтлар орасида) хусусиятлар ўхшашлигини махсус солиштириш ирсиятнинг жиддий ролини исботлашга имкон берди (И. В. Равич-Шчербо маълумотлари).
Шунингдек, нерв системасининг хусусиятларидан ҳар бири темпераментнинг турли томонларига таъсир кўрсатиши аниқланди, фаолликнинг, эмоционалликнинг ва моториканинг динамик хусусиятларидан ҳар бири эса нерв системасининг шунчаки у ёки бу хусусиятига эмас, балки умуман нерв системасининг типига ҳам боғлиқдир. (В. С. Мерлин тадқиқоти.)
Киши темпераментининг бундай намоён бўлиши ўзида социал таъсирлар, ижтимоий норма ва талаблар таъсирини акс эттиради (бу ҳақда қуйироқда сўз юритилади.) Лекин ҳар бир кишида темпераментнинг ўз типи, унинг асосида ётган нерв системаси хусусиятлари эса жуда барқарор бўлади. Психиканинг динамик хислатларига кура тафовутларнинг табиий боғликлиги билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас.
V. 16.3. Меҳнат ва ўкув фаолиятида темпераментнинг роли
Динамик хислатлар хулқ-атворнинг фақат ташқи услубида, фақат ҳаракатларда намоён бўлмайди — улар ақлий соҳада, истак майл соҳасида, умумий иш қобилияти соҳасида ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Табиийки, темпераментнинг ўзига хос хусусияти ўкув машғулотларида ва меҳнатда сезилади.
Муҳими, темпераментлар бўйича фарқлар — булар психиканинг имкониятлари даражаси бўйича эмас, балки унинг кўринишлари ўзига хослиги бўйича фаркларни билдиришини назарда тутиш керак. Ҳар бир темперамент ижобий ва салбий жиҳатларга эгадир. Нерв системаси типларининг айрим хусусиятлари ва уларга тегишли темперамент хусусиятларинииг фаолияти учун аҳамиятини ўрганиш натижалари бу ҳақда конкрет тасаввурлар беради.
Фаолиятда кучли ва кучсиз типлар
Махсус тадқиқотлар тасдиқладики, типнинг кучсизлиги фақат қўзғолиш ва тормозланиш жараёнининг кучи етишмаслигини эмас, балки у билан боглиқ юксак сезувчанликни, ташқи таъсирларга жавоб беришни (реактивликни) ифодалаши жуда намуналидир. Бу нерв системасининг кучсиз типи ўзининг алоҳида афзалликларига эга бўлишни билдиради. Мазкур типнинг кўринишлари ўзига хослиги тўғрисида, унинг имкониятлари ҳақида кўплаб экспериментал маълумотлар ва хаётий кузатишларга асосланиб фикр юритиш мумкин.
Масалан, шундай тажрибалар ўтказилди: ўқувчилар группасига (улар нерв системасининг кучи олдиндан аниқланди) бутун дарс мобайнида оддий арифметик мисолларни ечиш таклиф қилинди. Бу топшириқни бажариш жараёнида шундай тафовутлар намоён бўлди: кучсиз типдаги ўқувчилар кучли типдаги ўқувчилардан фарқли ўлароқ, бошланғич босқичда кўплаб мисолларни ечдилар (теварак-атрофдагиларга нисбатан ўта ҳозиржавоблик, ташқи таъсирларга тез жавоб бериш ўз таъсирини кўрсатди), лекин улар тезроқ чарчаб қолишарди: кучли нерв системаси билан боғланган темперамент белгиларига эга бўлган ўқувчиларга ишга киришиб кетиш учун тараддудланиш талаб қилинди, аммо улар унумдорликни пасайтирмаган ҳолда топшириқни узоқроқ бажаришга муваффақ бўлдилар.
Битта тадқиқотда анча муваффақиятли ўқийдиган юқори синф ўқувчиларининг ўқув иши кузатиб борилди (уларда лаборатория тажрибаларида нерв системасининг кучи аниқланди). Маълум бўлишича, бу ўқувчилар орасида ҳам кучли, ҳам кучсиз нерв системаси типларининг вакиллари бор эди. Лекин уларда ўқув машғулотлари жараёни уларнинг темпераментига боғлиқ ҳолда турлича ўтганлиги аниқланди. Жумладан, агар ўқувчининг мустақил машғулотларида уч босқични — тайёрлов, ижро ва назорат босқичлари ажратиладиган бўлса, шу нарса аён бўладики, кучсизларни тайёргарлик ва назорат ҳаракатлари учун узоқ вақт ажратиб келган бир пайтда (жумладан, баёнлардаги тузатишлар ва қўшимчаларнинг кўпчилигини улар қўшимча вақт мобайнида, ўз-ўзини текшириш чоғида киритишди), кучлилар тайёргарлик ва назорат ҳаракатларига оз вақт қолдирдилар (масалан, баёнлардаги тузатишлар ва қўшимчаларни улар кўпинча иш давомида қилганлар). Бошқа бир фарқ: кучсизлар аввалги ишни фақат тула тугаллагандан кейингина янги ишга киришишга жазм қилган, узоқ муддатга олинган топшириқ учун эса кунга, ҳафтага мўлжалланган календарь планини ва ҳоказоларни олдиндан тузиб чиқишга ҳаракат қилишган, кучлилар қатор вазифа ва топшириқларни махсус планлаштиришсиз ва вақтга кура тақсимлашсиз етарлича узоқ вақт бажаришлари мумкин бўлди. Ишнинг самарадорлиги бўйича, умумий ижрочилик бўйича у ёки бу даражадаги темпераментли ўқувчиларни афзал кўриши мумкин эмас эди.
Нерв системаси нисбатан кучсиз бўлган кишиларда ҳамиша бир хилдаги ишнинг айрим турларида муайян афзалликлар борлиги аниқланди: уларнинг юқори. сезгирлиги таъсирланувчанликнинг пасайишидан, бунча пайтларда осон пайдо бўлиши мумкин бўлган уйкучиликнинг ривожланишидан сақлайди. Лекин ишнинг айниқса кучли, кутилмаган ёки қўрқитадиган қўзғалувчилари билан ишлашга тўғри келадиган турларида кучсиз типдаги кишилар, айнан ўзларининг физиологик хусусиятларига кура, ишни уддалай олмай қолишлари мумкин.
Спорт соҳасидаги психологик кузатишларнинг маълумотлари диққатга сазовардир. Уқувчиларнинг дарслардаги тренировка шароитида ва сўнгра оммавий чиқишлари шароитида эришадиган ютуқларининг индивидуал фарқлари ўрганилди. Маълум бўлдики, нерв системаси кучли типга кирувчи ўқувчилар масъулиятли мусобақалар даврида тренировкадагидан анча юқори натижалар кўрсатиши маълум бўлди, кучсиз типдаги болалар эса тренировка пайтида яхши натижалар кўрсатиб, мусобақалар вактида эса уларнинг натижалари ёмонлашиб, ўзларининг стабиллигини йўқотиб қўядилар. Бу қўзғалиш буйича, нерв чидамлилиги бўйича темпераментлар ўртасидаги фарқлар билан, юқори жавобгарлик, хавф-хатар туфайли пайдо бўладиган холат билан изохланади.
Шундай қилиб, нерв системаси типи анча кучли бўлган кишилар бир хил, анча суст типдаги кишилар эса бошқа хил вазифаларни бирмунча осон ҳал қиладилар. Нерв системасининг кучи бўйича фарқланадиган кишилар бир хилдаги вазифани хал этишга кўпинча ҳар хил йўллар билан бориши керак.
Фаолиятда ҳаракатчан ва суст типлар.
Аслида харакатчанликнинг бўш ифодалиги (қарама-қарши жараёнларнинг секин алмашинуви) лабилликнинг буш ифодаланиши (қузғолиш ва тормозланишнинг содир бўлиш ва сўниш тезлигининг секинлиги), яъни нерв жараёнларининг сустлиги ҳам салбий, ҳам ижобий аҳамиятга эта бўлиши мумкин. Сустликнинг салбийлик томони нерв жараёнларининг секин кечишида ифодаланса, ижобийлиги эса психик жараёнларнинг узоқ саклакиши, барқарорлигидир. Тегишли психологик тафовутлар фаолиятнинг самарадорлигини эмас, аксинча, энг аввало фаолиятнинг давом этиш хусусиятлари билан боғлиқдир.
Ҳаракатчан ва анча суст темпераментли ўқувчилар (VII синфда) ўртасида бошланғич меҳнат кўникмаларини ўзлаштиришдаги фарқларни ўрганишда аниқланган фактлар бу жиҳатдан характерлидир. Маълум бўлишича, агар турли топшириқларни бажаришнинг тез суръати ҳаракатчан темпераментли ўқувчиларнинг қимматли сифати бўлса, салбий сифати эса баъзи бир ишончсизликдир (топшириқни бажаришнинг ортиқча тезкорлиги сабабли унинг элементлари тушириб қолдирилади). Секин ҳаракатларни талаб қиладиган топшириқлар суст ўқувчилар томонидан анча муваффақиятли, бир меъёрда ва силлиққина бажарилди. Тўғри, уларда топшириқларни бажаришда нохуш тўхтаб қолишлар юз бериб турар, лекин топшириқни бажаришдаги аниқлик уларнинг фазилати эди. Уларнинг анчагина қисми ўзларининг нисбатан чекланган тезкорлик имкониятлари ўрнини педагогнинг изоҳларига ва чизмаларига катта эътибор бериш билан тўлдирди.
Ақлий қобилиятлар, фаолият услуби ва темперамент
Интеллектуал қобилият даражаси билан темперамент типи ўртасида боғлиқлик мавжудми, деган саволга жавоб бериш мақсадида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ақлий қобилияти юксак даражада бўлган кишилар ҳар хил темпераментга эга бўлишини, бир хил темпераментга эга шахслар эса ақлий қобилиятларнинг турли даражаларига эга эканлигини кўрсатди. Темпераментнинг хусусиятлари, албатта ақлий меҳнатга хам таъсир этиши; ақлий операцияларнинг тезлиги; диққатнинг барқарорлиги ва кўчишга, ишга «жалб қилиш» динамикаси, иш давомида эмоционал жиҳатдан ўз-ўзини тартибга солиш, нервнинг маълум даражада зўриқиши ва чарчашига таъсир этиши мумкин. Бироқ темперамент хусусиятлари фаолият услубига ўзига хослик бағишлаган ҳолда кишининг ақлий имкониятларини олдиндан белгилаб бермайди. Темперамент хусусиятлари муваффақиятлар даражасини эмас, балки иш йўллари ва усулларини белгилайди. Уз навбатида, кишининг ақлий имкониятлари темпераментнинг камчиликлари ўрнини тулдириш учун шароит яратади.
Фикримизни тасдиқлаш учун мактабни медаль билан тамомлаган юқори синф ўқувчиларининг қиёсий характеристикасини келтирамиз.
Арсений — доимо серғайратли, фаол. У одатда атрофдагиларни унутиб қўйиб, ишга қизиқиб қолади. У бир неча ишни бараварига осонгина бажаради; ахволнинг мураккаблиги ва ўзгарувчанлиги унинг ғайратини сўндира олмайдй. Павелнинг ақлий фаолияти бошқача тарзда кечади. Дарсларни тайёрлаш узоқ давом этади; ҳар қандай топшириқ ундан тайёргарлик кўриш, ўйлашни талаб қилади. Ҳар бир кичик тўсиқ, кутилмаган ҳолат унинг диққат-эътиборини ўзида узоқ вақт сақлаб қолади. Павелдан фарқли ўлароқ ҳамиша дадил ҳаракат қиладиган Арсений қисқа вақтдаёқ дам олишга қодир. Мактабдан уйгача келиш, бошқа мавзуда қисқагина суҳбатлашиш, энг асосийси, машғулотларнинг алмашиниши унинг кучини қайта тиклаш учун кифоя қилади. Павел эса мактабда ўқув кунининг охирига бориб чарчаб қолади ва аклий иш учун куч тўплашга у икки соатча ором олиши даркор.
Успиринлар ўртасидаги характерли фарклар уларнинг янги материални ўзлаштиришга ва ўтилган дарсни такрорлашга бўлган муносабатида кўринади. Ана шунга тўхтаб ўтамиз: бу ўринда улардан ҳар бирнинг ақлий ўзига хослиги намоён бўлади. Арсений янги материални катта қизиқиш билан тинглайди. У китобни биринчи марта ўқиётганда ўқув китобини ўқишдан у знг куп қоникиш ҳосил килади; янгиликни ўзлаштириш қийинчилигининг ўзи унда қаноатланиш ҳосил қилади; янги нарса уни тетиклик ҳолатига ва ҳатто ҳаяжонли ҳолатга олиб келади. Аксинча, ўтирганларни такрорлаш (мавзу охирида, чорак охирида ёки йил охирида) унда ҳеч қандай ижобий муносабат уйғотмайди: такрорлаш дарсларида у бошқа ишлар билан шуғулланишга мойил. Павелда тамомила қарама-қарши манзарани кўриш мумкин: унга айниқса такрорлаш ёқади. Янги нарсага қизиқиш билан муносабатда бўлади, у сермулоҳазали ва қизиқувчан ўқувчилардан бири, лекин тушунтиришларни узоқ вақт кузатиб бориш уни чарчатиб қўяди, унга вақти-вақти билан диққатни бўшаштириб, бирор нарса билан чалғиш керак; бундан ташкари, унга дарҳол қандайдир бир хулосага қелиш қийин — у олдин материални ўзлаштириб олиши керак. Шунинг учун ҳам янги материални тушунтиришда у анча ташвишли, сал ўзини йўқотган ҳолатда бўлади. Такрорлаш вақтида у бошқача бўлиб колади. Аввалги материалга у кўникиб қолган, уни ўзлаштириб олган, асосий фактларни ва фикрнинг муайян ҳаракатини эгаллаб олган ҳолда, мулоҳазаларининг ишонарлилиги, аниқлиги, онглилиги билан ҳайратда қолдириши мумкин.
Арсений билан Павел ўзларининг эмоционал хусусиятлари билан ҳам бир-бирларидан жуда сезиларли даражада фарқ қиладилар: биринчисида ғазабланиш ҳисси нисбатан осон пайдо бўлади, иккинчиси завқланиш, меҳри товланиб кетиш ҳолатига осонгина киради.
Успиринларнинг биографиялари билан танишув, кузатиш материаллари уларнинг темпераментлари тўғрисида маълум хулоса чиқариш имконини берди. Арсений, афтидан, нерв фаолияти мувозанатсиз типга яқин бўлиб, унда холерик темпераментнинг белгилари қайд қилинарди. Павел эса кучсиз типга яқин, унда меланхолик темпераментнинг белгилари сезилиб туради. Нерв фаолияти типининг кучсизлиги унга энг яхши ўқувчилардан бири бўлиб етишишга, ақлий кобилиятларини анча ривожлантиришга ҳалақит бермаганлиги диққатга сазовардир. Пировард натижада Арсенийнинг Павелдан устунлиги нисбийдир. Таъсирланиш тезлиги ва янги ақлий ишга ўтишнинг осонлиги қимматли хусусият бўлиб ҳисобланади. Лекин Арсений ўз имкониятларини имкони борича дарҳол намоён қилади. Павел эса олдида пайдо бўладиган вазифаларни ҳал этишга сскин ва ишончсизлик билан киришаркан, баъзан бир хилдаги масалалар устида тўхтаб, аста-секин хаммасини аниқроқ ва нафисроқ, тобора тўлароқ ва тўғрироқ тушуниб олишга қодирдир. Павелнинг ақлий меҳнати миқдор жиҳатдан кам унумли, лекин унинг муваффақиятлари сифат жиҳатдан Арсенийнинг муваффақиятларидан қолишмайди. Бу ҳолда нерв фаолияти типининг хусусиятлари билан боглиқ фикрни шакллантириш қийинчилигининг ўзи тафаккурнинг жиддий ва астойдил ишлаши учун сабаб бўлади.
Темпераментнинг фаоллик даражаси ва ҳаракатчанлик даражаси каби хусусиятлари таълимниаг муваффақиятига қарама-қарши таъсир кўрсатади. Ҳаммаси у ёки бу динамик белгиларидан қандай фойдаланаётганига боглиқ. Масалан, психик фаолликнинг камлиги кўпинча ишнинг ўта пухталиги билан тўлдирилади. Одатда темпераментнинг хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўқув машгулотларининг усули, уларнинг режими ўзгаради. Темпераментнинг истаган типида юқори ўқув муваффақиятларига эришишнинг ўз йўли бўлиши шубхасиздир.
Шундай қилиб, фаолиятни бажариш имкониятлари нуқтаи назаридан темперамент хусусиятлари асосан иш жараёнининг ўзига хослигида кўринади.
Касб талаблари ва темперамент
Шу билан бирга фаолиятнинг баъзи турларида темпераментнинг хусусиятларидан фақат уларнинг бажарилишининг бориши эмас, балки маълум даражада натижаси ҳам боглиқ бўлиши эхтимол. Фаолиятнинг бу турларига нисбатан психиканинг анча мақбулроқ ва камроқ даражада мақбул динамик белгилари тўғрисида гапириш мумкин. Қайсики, ҳаракатлар суръати ёки интенсивлигига анча қатъий талаблар қўйиладиган мехнат соҳаларида, машгулотларнинг турларида психиканинг динамик кўринишлари индивидуал хусусиятлари фаолиятнинг ишга қобилиятлигига таъсир кўрсатувчи омил бўлиши мумкин. Айрим касбларда динамик хусусиягларга талаблар шунчалик юқорики, бундан фазилатларга эга бўлган кишиларни олдиндан танлаб олиш зарурати пайдо бўлади. Масалан, синовчи укувчи бўлишни ёки айрим ишлаб чиқаришларда диспетчер бўлишни истаган, ёки цирк санъатининг айрим турларини эгаллашни хоҳлаган киши нерв системасининг ҳаракатчан ва кучли типига эга бўлиши керак. Темпераментнинг жихати сифатида эмоционал қўзғалувчанлик актёр билан музикачи фаолияти учун зарурдир.
Аммо касбларнинг кўпчилигида темпераментнинг хусусиятлари, фаолият жараёнининг динамикасига таъсир этиб, унинг пировард маҳсулдорлигига таъсир этмайди. Темпераментиинг камчилиги ишқибозлик, тайёргарлик, иродавий зўр беришлар ҳисобига тўлдирилиши мумкин.
Маълумки, ҳар бир соҳадаги — фан, техника, санъат соҳасидаги ҳар хил мехнат турларидаги буюк кишилар орасида темпераментнинг ҳар хил типлари вакилларини учратиш мумкин. Бунда ижодкор шахс учун ҳамиша иш усулларини индивидуаллаштириш хос бўлади. Бунда фаолиятни бажаришда онгли, баъзан эса беихтиёр индивидуал темпераментга мос келадиган айнан шундай режим ва шунақа индивидуал воситалар қўлланилади.
Фаолиятнинг индивидуал услуби
Темпераментнинг хусусияти фаолиятнинг самарадорлигида эмас, балки аввало усулларнинг ўзига хослигида намоён бўлади. Шу маънода куп станокчи тўқувчиларнинг ишини кузатиш натижалари диққатга сазовордир (Е. А. Клиямов тадқиқоти). Маълум бўлдики, бир неча станокда ишлашда нерв системаси ҳаракатчан типдаги ҳам, ҳаракатсиз типдаги ходимлар ҳам юксак ишлаб чиқариш муваффақиятларига эришиши аниқланди (уларнинг нерв жараёнларининг хусусиятлари лаборатория экспериментларида аниқланди). Темпераментни ҳаракатчанлигига кура қарама-карши хусусиятли кишилар бир хил меҳнат вазиятида турлича ҳаракат тактикасига мурожаат килишлари аниқланди. Чунончи, ҳаракатчанлари шошилинч жараёнлар (масалан, ипнинг узилишига барҳам бериш)ни тезроқ бажаради (бунга фақат зарурат туғилган пайтдагина), темпераментнинг суст типидаги кишилар эса шошилинч ҳаракатларнинг зарурлигини билдирадиган тайёрлов ишларига янада зўр эътибор бериши билан ажралиб туради. Иш усуллари, услуби уларнинг индивидуал хусусиятларига тўғри келадиган ходимларда юксак ишлаб чиқариш муваффақиятларига эришилади. Шундай қилиб, темперамент фаолиятнинг индивидуал услубини белгилайди.
Фаолиятнинг индивидуал услубини ҳар томонлама ўрганган психологлар (В. С. Мерлин, Е. А. Климов) унинг кишида дарров пайдо бўлмаслиги ва фақат стихияли тарзда пайдо бўлишини кўрсатишди. Агар киши ўз темпераментига мувофиқ ўзининг яхши натижаларга эришишига ёрдам берадиган йўллари ва усулларини фаол изланса, индивидуал услублари ишлаб чиқилади ва такомиллашади. Фаолиятининг индивидуал услуби ишлаб чиқариш илғорларида, мастер спортчиларда, энг яхши ўқувчиларда анча аниқроқ намоён бўлади.
Қизиқ, одамларнинг биргаликдаги фаолияти шароитларида (агар улар биргаликда, масалан, иккита бўлиб ишлаётган бўлса), улар темпераментининг динамик фазилатлари улар фаоллиятининг пировард натижасига ҳар бири индивидуал ишлаган ҳиллардагига қараганда анча жиддий таъсир кўрсатар экан. Бунда мазкур фаолиятни бажариш учун анча қулай ва камроқ қулай бўлган тсмпераментнинг ҳар хил типларининг бирга қўшилиб келиши аниқ бўлди. Чунончи, холерик темпераментли кишининг фаолияти сангвиник ёки холерик темпераментли киши билан шерик бўлиб ишлаганга қараганда флегматик ёки меланхолик билан биргаликда ишлаган ҳолларда анча самарали бўлади (В. М. Русаловниш тадқиқотлари). Бундай фактлар шуни кўрсатадики, темпераментнинг у ёки бу хусусиятлари аҳамиятини кўпгина фаолият турларининг биргаликдаги характерини ҳисобга олмасдан баҳолаб бўлмайди.
Уз темпераментининг хусусиятларини эгаллаш ва уларнинг ўрнини тўлдириш, фаолиятнинг индивидуал услубини шакллантириш болалик йилларида бошланади, таълим ва тарбия остида рўй беради.
V. 16.4. Темперамент ва тарбия муаммолари
Темперамент таркибида фаоллик, эмоционаллик ва моторика
Болаларга индивидуал, психологик жиҳатдан асосланган ёндашувни амалга оширмоқ учун, жумладан, ўзингиз уларнинг темперамент хусусиятларини тўғри тасаввур қилишингиз керак. Бола билан қисқагина танишув чоғида психиканинг динамик таърифи тўғрисида фақат айрим, оз ё куп даражада ёрқин таассуротларгина олиш мумкин. Лекин улар темпераментнинг хусусиятлари тўғрисида, шубхасиз, тўғри мулохазалар учуп етарли эмас. Уқувчининг ривожланиш шароитларини билган, унинг хар хил ҳолатлардаги хулки ва фаолияти тўғрисидаги маълумотларни солиштирган холда тасодифий хулқ-атворни, одатларни, темпераментнинг асосий белгиларидан ажратиш мумкин. Динамик кўринишнинг ўзига хослигини ўрганишнинг муҳим услуби ўқувчиларни, имкони борича, бир-бири билан тенг шароитларда солиштириб кўришдир.
Уқувчини темпераментнинг маълум бир типига киритиш учун унда, аввало, қуйидаги фазилатларнинг у ёки бу тарзда ифодаланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак:
1.Фаоллик. Бу ҳақда бола янгиликка қандай даражадаги ғайрат (қатъийлик) билан интилиши, атрофдагиларга таъсир кўрсатишга ва уни ўзгартиришга, қийинчилик ва тўсиқларни енгишга ҳаракат қилиши ҳақида хулоса қилинади.
2.Эмоционаллик. У ҳақда эмоциоген таъсирларни сезиши бўйича, эмоционал таъсурот учун сабаб топиш майли бўйича хулоса қилинади. Эмоциянинг бирор хатти-ҳаракатга ундовчи куч сифатида намоён бўлиши, шунингдек бир эмоционал ҳолатнинг бошқаси билан қанчалик тез алмашиши бу жиҳатдан диққатга сазовордир.
3. Моториканинг ўзига хос хусусиятлари. Улар мушаклар ҳаракатининг тезлиги, кескинлиги, ритми, амплитудаси ва бошқа қатор белгиларида (уларнинг бир қисми нутқ моторикасини ҳам белгилайди) намоён бўлади. Темперамент кўринишларининг бу жихатини кузатиш ва баҳолаш хаммадан кура осонроқдир.
Темпераментнинг ёшга оид хусусиятлари мавжудлигини ҳисобга олиш керак: ҳар бир болалик ёшида фаолликнинг, эмоционаллик ва моториканинг ўзига хос хусусияти бор. Жумладан, кичик мактаб ёши учун фаолликнинг характерли белгилари — қизиқиш уйғотишнинг осонлиги, хар қандай ташқи қўзғатувчига эътибор беришга тайёрлик ва диққат-эътибор беришнинг етарлича узоқ давом этмаслиги, болалар нерв системасининг нисбатан сустлиги, сезгирлиги билан боғлиқдир. Хаётнинг ана шу давридаги эмоционаллик ва моторика, албатта, айтайлик, ўсмирлик, айниқса ўспиринлик давридагидан бошқачароқ бўлади. Болада темпераментнинг у ёки бу типининг белгилари унинг ёшидан ажратилган ҳолда қараб чиқилиши мумкин эмас, улар ҳамиша тегишли «ёш давр фонида» намоён бўлади.
Темперамент хоссалари ва тарбия хусусиятлари
Темпераментнинг ҳар бир типи ҳам ижобий, ҳам салбий психологик хусусиятларда ўзини намоён қилиши мумкин. Агар холерикнинг куч-қуввати, эҳтирослилиги муносиб мақсадларга йўналтирилган бўлса, қимматли фазилатлар бўлиши мумкин, лекин етарлича бўлмаган мувозанатлик, эмоционаллик ва ҳаракатсизлик зарур тарбия бўлмаганда ўзини тута олмасликда, кескинликда, доимо қизишиб кетишга мойилликда ифодаланиши турган гап. Сангвиникнинг жонлилиги ва ҳозиржавоблиги қимматли хусусиятлардир, лекин тарбия етарли бўлмаган тақдирда уларни тегишлича диққатни тўпланишининг йўқлигига, юзакичиликка, бир йўла бир неча ишга қўл уришга мойилликка олиб келиши мумкин. Флегматикнинг вазминлиги, сабр-тоқатлилиги, шошқалоқликнинг йўқлиги қимматли хусусиятлардир. Лекин тарбиянинг ноқулай шароитларида улар кишини бўшаштириб, ҳаётнинг кўпгина таассуротларига бефарқ қилиб қўйиш эҳтимоли мавжуд. Ҳиссиётнинг чуқурлиги ва барқарорлиги, эмоционал жиҳатдан сезгирлик меланхоликнинг қимматли фазилатлари ҳисобланади. Бироқ бу тип вакилларида тегишли тарбиявий таъсирлар етишмаган тақдирда ўзларининг шахсий кечинмаларига бутунлай берилиб кетиш, ортиқча уятчанлик ривожланиши мумкин.
Шундай қилиб, темпераментнинг айнан бир хил бошланғич хусусиятлари уларнинг қандай — ижобий ёки салбий томонга ривожланишини олдиндан белгилаб бермайди. Шунинг учун тарбиячининг вазифаси бир хилдаги темпераментни бошқасига ўзгартиришга уриниб кўришдан иборат бўлмаслиги керак (бу мумкин ҳам эмас), балки мунтазам иш олиб бориш йўли билан хар бир темпераментнинг ижобий томонлари ривожланишига кўмаклашиш ва айни пайтда ушбу темперамент билан боғлиқ булиши мумкин салбий жихатлардан холи булишга ёрдам беришдан иборатдир.
Фақат тарбияланмаганлик натижаси хисобланган нарсани темперамент ҳисобига ўтказмаслик керак. Масалан, хулқ-атворда сабр-тоқат ва ўзини тута билмасликнинг йўқлиги холерик темпераментни билдирмайди албатта, у ҳар қандай темпераментда хам айнан тарбияда йўл қўйиладиган камчиликнинг оқибати булиши мумкин. Қизиқиш ва майлларнинг ҳаддан ташқари осон алмашиниши, ўзини тута билмаслик, атрофдагиларга бефарқлик, қўрқоқлик ва боланинг (худди катталардагидек) бошқа салбий иллатлари темпераментнинг хусусиятлари бўлмай, балки теварак-атрофдаги кишиларнинг таъсири натижасидан — бир хил холларда болани эркалатиб талтайтириб юбориш ва инжиқликларини рағбатлантириш, бошқа ҳолларда ортиқча қаттиққўллик ва мустақилликни бўғиб қўйиш, эзилишдан иборат булиши мумкин. Мактабда ўқувчи журъатсиз, деярли ўзини эплай олмайдиган бўлиб кўриниши, ўта меланхолик типдаги одамнинг тасаввурини бериши, лекин амалда ундай бўлмаслиги мумкин. Масалан, унинг хулқ-атворига ўқув предметларидан орқада қолиб кетгани таъсир этгандир ёки у билан синф жамоаси ўртасида нотўғри муносабатлар таркиб топгандир
.
Индивидуал ёндашув ва темперамент типи
Айтилганлар темперамент бўйича ҳақиқий фарқларни етарлича бахоламасликка олиб келмаслиги керак. Болалар темпераментининг хусусият- ларини билиш улар хулқ-атворининг айрим хусусиятларини тўғри тушуниш, тарбиявий таъсир кўрсатиш усулларини керакли бир тарзда ўзгартириш имконини беради.
Уқишга қизиқиши бир хил бўлган, лекин тсмпераменти ҳар хил болаларга педагогнинг салбий баҳоси қандай қилиб ҳар хил таъсир қилиши махсус ўрганилди. Маълум бўлишича, агар нерв системаси кучли ўқувчида салбий баҳонинт рағбатлантирувчи таъсири аниқланса, нерв системасининг типи суст бўлган ўкувчида ана шундай баҳодан кейин тушкунлик, саросималик, ўз кучларига ишончнинг йўқолиши аниқланди. Уқувчиларнинг турли хил таъсирланишлари ҳар хил педагогик тактикани талаб қилиши тушунарли.
Уқитувчилар мактабда дарс жадвалининг ўзгариши, битта дарснинг иккинчиси билан алмаштирилиши синфнинг нормал ишлашини бузишини биладилар. Баъзи ўқувчилар бу хилдаги ўзгаришларни осон ва тез, бошқалари эса секинлик билан ўзлаштириб оладилар. Бу хилдаги фактларни тушунтиришда темперамент бўйича фарқларни ҳисобга олиш лозим. Бироз суст болалар янги фаолиятга дарҳол қўшилиб кета олмайдилар, улар ҳатто битта фан бўйича ўтказилаётган дарсда бир машғулотдан иккинчисига ўтишда қийналадилар (масалан, ўқитувчининг тушунтиришларини тинглашдан ёзувга ўтишда ва хоказо). Айни пайтда юксак харакатчан болаларда фаолиятнинг тез-тез ўзгариб туриши кўпинча дарсларда ишчанлик ҳолатини сақлаб қолади.
Кўпинча холерик ва меланхолик темпераментли болалар ўқитувчиларнинг алоҳида рамхўрлигини талаб этади. Биринчиларини таъсирланишлари зўр бўлишидаи мунтазам равишда сақлаш, ўзини тутишга, чидамли бўлишга ўргатиш, уларда анча осойишта ва бир меъёрда ишлаш одатини тарбиялаш керак, Иккинчиларида ўз кучларига ишончни ривожлантириш, уларнинг фаоллигини рағбатлантириш, қийинчиликларни енгиш билан боғлиқ бўлган хатти-харакатларни талаб қилиш лозим. Нерв системаси кучсиз болалар аниқ режимга ва маълум бир маромда ишлашга муҳтож бўладилар.
Тегишли тарбия шароитларида ва нерв системасининг кучсиз типида кучли ирода ривожланиши мумкин ва, аксинча, нерв системаси кучсиз типда бўлса, «алоҳида» шароитларда тарбиялашда куч-ғайрат етишмаслиги, чор-ночорлик аломатлари пайдо булиши мумкин. Ҳар қандай холерик ҳам қатъий ва хар қандай сангвиник ҳам юмшоқ кўнгил бўлавермайди. Бу хислатлар шакллантирилмоғи керак. Бу муайян даражада ўзини-ўзи бошқаришни, ўзини-ўзи тарбиялашни талаб қилади.
Усиб бораётган кишига ўз хулқ-атвори ва фаолиятини аста-секин онгли равишда бошкаришни ўргатиш зарур. Бу нарса темпераменти ҳар хил типдаги кишиларда ҳар хил юз беради. Жумладан, агар холерикка ўзида хатти-харакатлар тезлиги ва катъийлигини шакллактириш флегматикка нисбатан осон бўлса, флегматикда ўзини вазмин тута билиш ва совуққонлик кўрсатиш одатини тарбиялаш холерикка нисбатан осондир. Темперамент бир ўқувчи учун у ёки бу психик фазилатларни шакллантиришнинг бир хил усуллари, бошқалари учун бошқа усуллари зарурлигида билинади.
Темпераментнинг хусусияти, яъни психиканинг динамик томони хусусиятлари киши характерини ташкил этадиган психиканинг муҳим хусусиятларини ривожлантириш шартларидан биридир, холос.
V. 17.1. Характер ҳакида тушунча
Характернинг таърифи
Грекчадан таржима қилганда «характер» — бу «зарб қилиш», «белги» демакдир. Ҳақиқатан ҳам характер — кишининг жамиятда яшаб эгаллайдиган алоҳида белгиларидир. Шахснинг индивидуаллиги психик жараёнларнинт ўтиш хусусиятларида (яхши хотира, ҳаёл, зеҳни ўткирлик ва бошқалар) ва темперамент хусусиятларица намоён бўлишига ўхшаб, характернинг хислатларида ҳам кўринади.
Характер — шахснинг фаолият ва муомалада таркиб топадиган ва намоён буладиган барқарор индивидуал хусусиятлари булиб, индивид учун типик хулқ-атвор усулларини юзага келтиради.
Характер ижтимоий муносабатлар ва социал гуруҳлар
.
Характер киши шахсининг йўналишини белгилайдиган ижтимоий муносабатларга боғлиқ бўлади. Жумладан, кишининг киши томонидан эксплуатация қилинишига асосланадиган жамиятда, масалан, хукмрон синфлар вакилларининг социал позицияси улар характерида такаббурлик, кеккайганлик, риёкорлик, таъмагирлик, мунофиклик ва хоказоларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Буржуа психология фани ўз назарий ва амалий ишларида капитализмнинг киши характерида намоён бўладиган ана шу «туғма доғлари»ни муҳокама қилишни пухта ва усталик билан четлаб ўтади. Лекин XIX ва XX асрларнинг буюк ёзувчилари томонидан (Л. Н. Толстой, Ф. Д. Достоевский, О. Бальзак, Ч. Диккенс ва бошқалар) ёзилган китобларда. мужассам бўлган чуқур психологик таҳлил бу ҳақда аниқ белгиланган фактлар билан қатъий гувоҳлик беради.
Социалистик жамиятга характерни детерминлашнинг бошқача манзараси хосдир. Тинч меҳнат йилларида хам, Улуғ Ватан уруши йилларида хам кишилар характерининг ўзига хос сифатлари яққол кўринди: фидокорлик, мақсадга қаратилганлик, жасурлик, камтарлик, мехнатсеварлик янги жамият қураётган ва уни ҳимоя қилаётган одамлар характерининг асосий хусусияти сифатида намоён бўлди.
Характернинг шаклланиши шахснинг ривожланиш даражасига кура хилма-хил гурухларга мансуб турли хилдаги шароитлар билан қўшилган ҳолда (оилада, дўстлар даврасида, меҳнат ёки ўқув жамоасида, социал уюшмада ва шу кабиларда) юз беради. Унинг учун референт бўлган гуруҳда шахснинг индивидуаллашуви қандай амалга ошаётгани ва унда шахслараро муносабатларнинг ривожланганлик даражаси қандайлигига боглиқ ҳолда, масалан, ўспиринда бир хил холатда характерида очиқлик, тўғрилик, жасурлик, принципиаллик, қаттиққўллик, бошқа бир ҳолатда эса пинҳонийлик, ёлгонлик, қўрқоқлик, конформлилик, характернинг бўшлиги шаклланиши мумкин. Ривожланиш даражаси юксак бўлган гуруҳдаги каби коллективда характернинг энг яхши хислатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун қулай имкониятлар яратилади. Бу жараён шахснинг коллективда оптимал интеграциясига ва коллективнинг ўзи янада ривожланишига ёрдам беради.
Кишининг характерини била туриб, унинг у ёки бу ҳолатларда ўзини қандай тутишини ва демак, киши ўз хулқ-атворини қандай изга солишини олдиндан кура билиш мумкин. Жумладан, ўқувчиларга жамоат топшириқларини тақсимлаётиб, уларнинг нафақат билимлари ва малакаларини, балки характерини ҳам ҳисобга олиш лозим. Масалан, бири сабр-матонатли, мехнатсевар, лекин бироз сусткаш ва ҳаддан ташкари эхтиёткор. Бошка бири қизикқон, ишнинг манфаатини юрагига яқин олади, лекин унинг ўз фикридан озгина бўлса ҳам фарқ қиладиган фикрларга тоқат қила олмайди ва шу сабабдан ортиқча кескин ва хатто купол бўлиши мумкин. Педагог тарбияланаётган ўкувчи характеридаги қимматли хусусиятларга таяниб, уларни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга ҳаракат қилади, салбийларини эса кучсизлантириш ёки хеч бўлмаганда бошқа социал жихатдан аҳамиятли сифатга эга бўлганлари билан алмаштириб, ўрнини тўлдиришга интилади. Уқувчининг темпераменти каби характерини ҳам билиш педагогнинг ўқув-тарбия ишида индивидуал ёндашувининг самарадорлиги шартларидан хисобланади.
V. 17.2. Характернинг структураси
Характер хусусиятларининг богликлиги
Инсон шахснинг характери ҳамиша кўпқирра-лидир. Унда алоҳида хусусиятлар ёки томонлар ажратиб кўрсатилиши мумкин, лекин улар бир-бирларидан ажратилган, алоҳида ҳолда мавжуд бўлмайди, балки маълум даражада характернинг барқарор тузилишини ташкил этган ҳолда ўзаро боглиқ бўлади.
Характернинг структуралилиги унинг айрим хусусиятлари ўртасидаги қонуний боглиқликда намоён бўлади. Агар киши қўрқоқ бўлса, у ташаббускорлик (ўзи айтган таклиф ёки хатти-ҳаракатнинг ноқулай томонларидан ҳадиксираб), қатъийлик ва мустақиллик (қарор қабул қилиш шахсий жавобгарликни тақозо этади), фидокорлик ва олийҳимматлилик (бошқа кишига кўрсатилган ёрдам нимададир унинг шахсий манфаатига зиён етказиши, унинг учун хавфли бўлиши мумкин) фазилатларига эга бўлмайди, деб айтиш учун асослар бор. Шу билан бирга характери бўйича қўрқоқ кишидан итоаткорлик ва хушомадгўйликни, кучли кишига нисбатан конформлиликни («одамови» бўлиб қолмаслик учун), қизғанчиқликни (моддий жиҳатдан келгусига омонат қилиб қўйиш учун), сотқинликка тайёрликни (ҳар ҳолда унинг хавфсизлигига хавф туғдирадиган энг кескин вазиятларда), ишончсизлик ва эҳтиёткорликни (А. П. Чехов бўйича «беликовчасига» «бирон нарса юз бермаса бўлди») ва шу кабиларни кутиш мумкин. Характерида қўрқоқлик устунлик қиладиган ҳар қандай одам ҳам юқорида тасвирлаб берилганига ўхшайдиган характер структурасини айтиб ўтилган барча хусусиятларини қўшган холда намоён қилмайди.
Характернинг хусусиятлари орасида айримлари асосий, етакчи бўлиб, унинг намоён бўлишининг бутун комплексини ривожлантиришнинг умумий йўналишини белгилаб беради. Улар билан бир қаторда иккинчи даражали хусусиятлар ҳам борки айрим ҳолларда улар асосий деб белгиланиши, бошқаларида эса улар билан уйғунлашмаслиги хам мумкин. Турмушда анча баркарор ва анча заддиятли характерлар учрайди. Барқарор характерларнинг мавжудлиги характерларнинг улкан ранг-баранглиги ичида уларнинг умумий хусусиятлар бўлган маълум ткпларини ажратиш имкониятини юзага келтиради.
Характернинг барқарорлиги унинг зиддиятлилигини тўла инкор этмайди: бир хил вақтда меҳрибонлик принципиаллик билан, юмор хисси масъулият билан келишмай қолади. А. Н. Толстой «Одамлар мана бундай намуна бўйича шаклланишлари керак» мақоласида Алексей Максимович Горький хақида ёзган эди:
«У кулгини ҳам, ҳазилни ҳам яхши кўрарди, лекин ёзувчининг, рассомнинг, ижодкорнинг қизиқишига у муросасиз, шафқатсиз, астойдил муносабатда бўлар эди.
Биронта бошловчи истеъдодли ёзувчини тингларкан, у йиғлаб юборишл, стол атрофидан туриб кетиши, кўзларини рўмолча билан арта туриб, «Оббо шайтонлар-е, яхши ёзишибдими-а» деб жавраши мумкин.
Аммо борди-ю сен мунофиқлик, муғомбирлик қилмоқчи бўлсанг,— буни» эса у олтинчи сезгиси билан ҳис қилади,— виждонсизларча ўзингни ерга урсанг бармоклари билан столни черта бошлайди, у оқиш-ҳаворанг кўзларини бир четга олиб кочади... Унда бутун борлиғини эгаллаб олган катта эзгулик курашарди, бу эзгулик бошланаётган ғазабланиш билан курашарди. Эзгулик ниҳоят йўколгач, у бўғиқ овоз билан кўзга тўғри қараган ҳолда шундай аёвсиз сўзларни айтардики!».
Характернинг хусусиятлари эътиқод, ҳаётга бўлган қарашлар ва шахс йўналишининг бошқа хусусиятлари айнан бир хил деб қаралиши мумкин эмас. Бир хушмуомала ва хушчақчақ киши юксак маънавий ва инсофли бўлиши мумкин, бошқаси эса — у ҳам хушмуомалали ва хушчақчақ — фақат шахсий фаровонлик ва ўз оиласининг ҳузур-ҳаловати тўғрисида ғамхўрлик қилувчи майда корчалон, шу жумладан, ўз мақсадларига эришиш учун ярамас қилиқлардан ҳам жирканмайдиган бўлиб чиқади.
Шу билан биргаликда характернинг баъзи хусусиятлари шахснинг йўналганлиги билан белгиланади. Чунончи, характернинг айрим хусусиятлари муайян ахлоқий принциплар ва эътиқодлар билан мос келиши, баъзан эса ҳатто улар билан албатта бир вақтда юз бериши мумкин. Бошқа ҳолларда эса мазкур социал мухитда ҳукмрон бўлган қарашларга, урф-одатларга принципларга мос келмаслиги мумкин. Мисол учун виждон- лилик каби муҳим, амалда етакчи хусусият уларга мос бўлмаслиги мумкин.
Газеталар кўпинча у ёки бу кишининг ҳаддан зиёд ҳалоллигини курсатадиган диқкатга сазовор воқеалар тўғрисида хабар қилади: такси шофёр ўриндиқда куп пули бўлган сумкани топиб олди — унутиб қолдирган пассажир аёлии қидириб топди ва сумкани қайтариб берди; фаррош полда пул ўралган тугунча топиб олди — милицияга элитиб берди ва хоказо. Бу виждонлилик кўринишлари ўзича газета ўкувчиларида ҳурмат ҳиссини уйғотади, аммо ҳайратда қолдирмайди ва айниқса негатив хиссиётларни туғдирмайди. Шу билан бирга бир ишсиз, касбига кура дераза ювувчи, америкалик негр йўлда бир банкдан иккинчисига ташиш пайтида йўколган парусинадан тикилган қопни топиб олди. Унда ҳар хил купюрада 240 минг доллар пул бор эди. У бу пулларни федерал банкка топширди. Бу ҳақда газеталарда ҳикоя қилингандан кейин пулни топган кишига хатлар ёғилиб кетди, уларнинг кўлчилигида унинг устидан кулишарди, унинг мактабда ўқийдиган угли ҳам таҳқирланди ва мазах қилинди, бунга чидай олмай у уйидан қочиб кетди,
Бир хил ижтимоий шароитларда характернинг айнан бир хил сифати бутун турмуш тарзи билан шаклланади, бошқаларида эса унинг қарор топиши учун социал-иктисодий асос йўқлиги тўғрисидаги фикрни кўрсатиш учун юқоридаги факт етарли даражада намуналидир. Буржуа жамиятида ҳам кўллаб софдил одамлар бор, аммо характернинг бу хусусиятини шакллантириш кўпроқ унда ҳукмрон бўлган ахлоқий негизлар туфайли эмас, балки тўғрироги, унга хилоф равишда юз бериши шубҳасиздир.
Характернинг хусусиятлари ва шахснинг муносабатлари
Характер субъектнинг биргаликдаги фаолиятга қай тарзда фаол жалб қилинишига қараб хатти-харакатларда ва ишларда намоён бўларкан, ҳам фаолият мазмунига, ҳам қийинчиликларнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз бартараф этилишига, ҳам асосий ҳаётий максадларга эришишда узоқ ва яқин истиқболларга боғлиқ бўлиб қолади.
Бунда характер кишининг ўз муваффақиятсизликлари ва муваффақиятларига, ижтимоий фикрга ва қатор бошқа ҳолатларга кандай муносабатда бўлишига (унинг илгари таркиб топган хусусиятлари асосида) боғлиқ бўлади. Жумладан, мактабнинг ўша битта синфида ўқиётган ёки ўқув-ишлаб чиқариш комбинати шароитларида ўша битта бригадада тенг ҳолатда ишлаётган одамлар ишнинг уддасидан чиқиш ёки чиқмаётган муносабати билан турли характер хусусиятларига эга бўладилар. Ютуқ баъзи бирларини янада яхшироқ ишлаш ёки ўқишга илхомлантирса ва ундаса, бошқалари «эришилган ютуқлардан мағрурланишга» мойил муваффақиятсизлик, бировларни эса, бошқаларда жанговарлик рухини пайдо қилади.
Шундай қилиб, характернинг таркиб топншида кишининг теварак-атрофдаги муҳитга ва уз-ўзига — бошқа кишига қандай муносабатда бўлиши муҳим момент ҳисобланади. Шу билан бирга бу муносабатлар Характернинг энг муҳим хусусиятларини таснифлаш учун асос бўлади.
Кишининг характери, биринчидан, у бошқа одамларга қариндош-уруғларига ва яқинларига, ишдаги ва ўқишдаги ўртоқларига, танишларига ва яхши танимайдиган кишиларга ва бошқаларга қандай муносабат билдираётганлигида намоён бўлади. Барқарор ва беқарор боғланганлик, принципиаллик ва принципсизлик, дилкашлик ва маҳдудлик, ростгўйлик ва ёлғончилик, одоблилик ва қўполлик кишининг, бошқа одамларга муносабатини белгилайди. Кишининг характерини жамоадан ташқарида намоён килиб ва тушуниб бўлмайди. Жамоада, бошқа одамлар билан жонли мулоқотда характернинг кенглиги ёки бачканалиги, муроса қила олмаслиги ёки кўнгилчанлиги, тинчликсеварлиги ёки жанжални яхши кўриши каби хислатлари аниқ-равшан куринади.
Иккинчидан, кишининг ўзига бўлган муносабати: обрўталаблик ва ўз қадрини ҳис қилиш ёки ўз кучини камайтириб кўрсатиш ва ишонмаслик характер учун хосдир. Бир хил одамларда иззатталаблик ва эгоцентризм (ўзлигини барча воқеалар марказига қўйиш), бошқаларида эса ўз шахсий манфаатларини жамоат манфаатларига бўйсундириш, умумий иш учун курашда фидокорлик биринчи планга чиқади.
Учинчидан, характер кишининг ишга муносабатида намоён бўлади. Жумладан, киши характерининг энг қимматбахо белгилари қаторига виждонлилик ва ишчанликни, жиддийликни, ташаббускорликни, топширилган иш учун масъулиятни ва унинг натижалари учун ташвишланишни киритиш мумкин. Лекин айрим одамларнинг характерида амалпарастлик, енгилтаклик каби ҳислатлар, ишга расман муносабатда бўлиш одатлари хали хам сақланиб қолгандир.
Туртинчидан, характер кишининг нарсаларга муносабатида намоён бўлади: фақат ижтимоий мулкка нисбатан эмас, балки ўз буюмларига, кийимлари ва пойабзалига, китобларига ва ўқув қуролларига нисбатан эҳтиёткорлик билан ёки эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш ва ҳоказо.
Характер «кишининг хулқ автор программасидир
Кишининг фаолияти, унинг хулқ-атвори энг аввало унннг ўз олдига қўйган мақсадлари билан белгиланади ва унинг шахсининг йўналганлиги — қизиқишлари, идеаллари ва эътиқодининг мажмуи доимо унинг хулқ-атвори ва фаолиятининг асосий детерминанти бўлиб қолади. Бироқ шахс йўйалишида кўплаб умумийлик бўлган ва мақсадлари бир-бирига тўғри келадиган икки кишида ана шу мақсадларга эришиш учун улар фойдаланаётган усулларда жиддий фарқлар бўлиши мумкин. Ана шу фарқлар ортида шахс характеридаги хусусиятлар туради. Кишининг характерида типик ҳолатларда гўё унинг хулқ-атвори учун типик программанинг пойдевори қўйилган бўлади. Шундай қилиб, характернинг хусусиятлари муайян ундовчи, важ-сабаб билдирувчи кучга эга бўлади, бу куч кўпинча, хатти-ҳаракат услубини танлаш, муайян қийинчиликларни енгиш зарур бўлган вақтлардаги стресс .ҳолатларда энг куп даражада намоён бўлади.
Характерига кура қатъий киши мотивлар курашига узоқ берилмай, ниятлардан амалий ишга киришади. Индивид характерининг хусусияти сифатида одоблилик фикр-мулоҳаза билдиришда эхтиёткорликнинг намоён бўлишига ёрдам беради. Бу эса муомалага киришаётган одамлар учун мухим бўлган қатор вазиятлар ва муаммоларни ҳисобга олишни назарда тутади.
Чунончи индивидда ютуқни, муваффақиятни мотивлаштиришнинг ифодаланганлик даражаси — унинг исталган фаолиятда, қанчалик банд бўлишига қарамай, айниқса бошқа одамлар билан мусобақалашув шароитида албатта ютуққа эришиш эҳтиёжи характерининг хусусияти деб қаралиши мумкин. Индивидуалликнинг хусусияти сифатида ютуқни мотивлаштириш кишининг ютуқлар учун мунтазам равишда ва шахсан аҳамиятли рағбатлари ва муваффақиятсизлик учун жазо олиши натижасида шаклланади.
Бу характерологик хусусиятнинг дастлабки тадқиқотчиларидан бири Д. Макклеланд ютуқни мотивлаштиришнинг шаклланишини тугалланишини мактабгача тарбия ёшга келиб тугалланади деб айтади, лекин бу таъкид ишончли эмас, чунки ютуқни мотивлаштиришнинг қарор топиши индивидуалликнинг бошқа фазилатлари каби болалик билан чекланмайди. Мазкур конкрет шахсни ривожлантириш тарихига боглиқ ҳолда унда ёҳуд муваффақиятга эришиш истаги устунлик қилиши (киши таваккалчилик қилади, хар қандай қулай вазият келганда ташаббус, мусобақалашиш фаоллигини кўрсатади ва хоказо), ёҳуд муваффақиятсизликдан қочишга интилиш (у таваккалчиликдан ва жавобгарликдан ўзини олиб қочади, ўз шахсий ташаббускорлиги кўринишларидан қочади, натижаси номаълум бўлган вазиятларга аралашмаслик позициясини эгалламоқчи бўлади ва хоказо) истаги устунлик қилиши мумкин. Ютуқни мотивлаштиришнинг махсус методика ёрдамида аниқланган характери киши хулқ-атворининг типик ҳолатларда мумкин бўлган программасини айтиб беришга имконият туғдиради.
Характер хусусиятларининг вариантлилиги уларнинг фақат сифат жиҳатидан ранг-баранглиги ва ўзига хослигида эмас, балки миқдор жихатидан ифодаланганида намоён бўлади. Бирмунча шубҳали, маълум даражада саҳоватли, бирмунча виждонли ва самимий кишилар бор. Характернинг у ёки бу хусусияти миқдорий ифодалилиги охирги маррага етиб ва норманинг энг охирги чегарасига бориб қолганда характернинг акцентуацияси (ортикча урғу берилиши) деб аталмиш вазият туғилади.
Характерга ортиқча урғу берилиши — айрим характер хусусиятларининг кучайиш натижаси сифатида норманинг охирги вариантларидир. Бунда индивидда бошқаларига нисбатан барқарорлик бўлгани ҳолда бир хил строссоген (қаттиқ ҳаяжонланувчи) омилларга заифлик ортиши кузатилади. Киши характеридаги буш бўгин кўпинча ана шу бўгиннииг фаол ишлашини талаб қиладиган оғир вазиятларда намоён бўлади. Мазкур индивид характерининг заиф жойларига тегмайдиган барча бошқа қийинчиликларни у ортиқча зўриқмай, на теварак-атрофдагиларга ва на ўзига ҳеч қандай кўнгилсизлик келтирмай бошидан кечириши мумкин. Характернинг акцентуацияси ўта ноқулай вазиятларда патологии бузилишларга ва шахc хулқ-атворининг ўзгаришларига, психопатияга олиб бориши (характерининг шахснинг адекват социал адаптациясига тўсқинлик қилувчи ва амалда такрорланмайдиган патологияси, гарчи тўғри даволаш шароитларида баъзи тузатишларга берилса ҳам) мумкин, лекин уни патологияга оид деб ҳисоблаш ноўриндир.
Характернинг акцентуцияси (ортиқча урғу берилиши) турларини таснифлаш анча мураккаблик туғдиради ва ҳар хил авторларда номларнинг номенклатураси бўйича бир-бирига моc келмайди (К. Леонгард, А. Личко). Лекин акцентуациялашган хусусиятларнинг тавсифи маълум даражада бир хил бўлиб қолади. Бу ҳар иккала тасниф схемаларидан муваффақиятли терминларни олиб ва бунда психиатрик терминология («шизофрения» хусусиятлари, «эпилепсия» хусусиятлари ва ҳоказо) билан тўғридан-тўғри ўхшашлик бўлишидан қочган ҳолда ортиқча урғу бериладиган хусусиятлар рўйхатини келтириш имкониятили беради. Характерни ортиқча урғу берилган ҳолда баҳолаш психиатрнинг эмас, балки педагогнинг диққатини жалб қилишни тақозо этади, гарчи акцентуация муаммосининг ўртага қўйилиши тарихи психиатрия ва психоневрологияга бориб тақалса ҳам.
Характерга урғу беришнинг (акцентуация) қуйидаги энг муҳим турлари алоҳида ажратиб кўрсатилади: характернинг интроверт типи; унинг учун одамовилик, муомалада ва атрофдагилар билан алоқа ўрнатишда қийналиш, ўзи билан ўзи бўлиб қолиш хос; экстраверт тип— бунга ҳис-ҳаяжонга тамомила берилганлик, баъзан муомала ва фаолиятвинг зарурлиги ва қимматидан қатъи назар унга интилиш, куп гапириш, қизикишларнинг доимий эмаслиги, баъзан мақтанчоқлик, юзакичилик, конформлилик хос; бошкариб бўлмайдиган тип бунга— ғайритабиийлик, мунозаралилик, эътирозларга муросасизлик, баъзан эса шубҳаланиб қараш хосдир.
Усмирнинг характеридаги неврастеник акцентуациянинг (ортиқча урғу берилишининг) асосий хусусиятлари — ўзини .ҳаддан зиёд ёмон ҳис қилиш, жиззакилик, ортиқча чарчаш, гумонсираш. Атрофдагиларга қарши дарҳол аччиқланиш ва ўзига нисбатан раҳмдиллик қисқа муддатли ғазаб уйғотиши ҳам мумкин, лекин нерв системасининг тезда тамоман ишдан чиқиши қаҳр-ғазабни дарҳол сўндиради ва тинчлик, афсусланиш,. йиғлаш ҳолатлари пайдо бўлишига ёрдам беради.
Сензитив тип учун қўрқоқлик, одамовилик, тортинчоқлик хосдир. Сензитив ўсмирлар катта ва бунинг устига янги улфатларга қўшилишдан қочишади, тенгқурларининг шўхликларида ва қалтис ишларида қатнашмайдилар, ёш болалар билан ўйнашни афзал кўрадилар. Улар контроль ишдан қўрқишади, айрим вақтларда хато қилиб синфдошларининг кулгусига сабаб бўлиш ёки ҳаддан зиёд яхши жавоб билан ҳавасини келтиришдан хавфсираб, синф олдида жавоб беришдан ийманишади. «Сензитив ўсмирларнинг ўзларининг норасоликларини ҳис қилиши гиперкомпенсация реакциясини айниқса ифодали қилади. Улар ўзлигини тасдиқлашни ўз хулқ-атворининг буш жойида, уларнинг қобилиятлари яхшироқ намоён бўладиган сохаларда изламайдилар, балки ўзларининг жуда ҳам норасоликларини айниқса сезадиган жойларда излайдилар. Қизлар ўзларининг қувноқликларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Журъатсиз ва уятчан болалар бетакаллуфлик ёки ҳатто атайлаб такаббурлик ниқобига кириб олишади, ўз куч-қуввати ва иродасини кўрсатишга интилишади. Қачонки вазият улардан дадил қатъийлик кўрсатишни талаб қиларкан, улар шу заҳотиёқ ожизлик қиладилар. Агар улар билан ваколат берувчи муносабат ўрнатиш иложи бўлса ва ҳамсуҳбатининг хайрихоҳлиги ва мададини ҳис қилса, у ҳолда ниқоб билан ухлаш ҳам «сув текин» ҳаёт бўлиб чиқади, гоҳ гина-кудуратга тўлиб-тошиш ва виждон азоби, нозик туйғу ва ўзига нисбатан ҳаддан зиёд юксак талаблар қўяди. Кутилмаганда иштирок этиш ва ҳам дардлик билдириш манманликнинг ўрнига ўтиши ва шариллаб оқаётган кўз ёшини шунчаки қуруқ нарса қилиб кўрсатиши мумкин эди» (А. Личко).
Характер акцентуациясининг намойишкорона типига ўтакетган худбинлик, ўзига нисбатан доимий эътибор таҳсинлар айтиш ва ҳамдардлик билдириш хосдир. Ёлғончилик, қуруқ савлат ва ўзини кўз-кўз қилишга, хулқ-атворни намойиш қилишга иштиёқ (ўзини-ўзи ўлдираётган қилиб кўрсатишга қадар). Яъни сверхкомпенсация — ўз камчиликларини бартараф этиш учун зўр интилиш.
Буларнинг ҳаммаси исталган воситалар билан тенгдошлари орасида ажралиб туришга интилишда намоён бўлади. Жумладан, юқори синф ўқувчиси олдинига, масалан, дўқ-пўписаларга ва ҳакоратларга тўла аноним хатлар ола бошлайди. Бу хатларни у йиғи аралаш ўқитувчиларига ва дугоналарига кўрсатиб, улардан ёрдам беришларини ва ҳимоя қилишларини илтимос қилди. Текшириш тездаёқ шуни кўрсатдики, бу хатларни ўзи ўзига юбораркан ва шунинг ҳисобига характернинг типик намойишкорлик хусусиятларини намойиш этиб, ўз шахсига амалда бутун мактабнинг эътиборини жалб қилган.
Тарбиявий иш тўғри йўлга қўйилганда характер акцентуациясининг кўринишига чек қўйиш мумкин. Педагоглар ва ота-оналар боланинг ёки ўсмирнинг характеридаги «кам қаршилик кўрсатиш нуқталарини» билган холда стрессоген вазиятлари унинг характеридаги заиф жойларга оғир ботмаслиги учун ҳаракат қиладидар. Жумладан, сензитив ўсмирлар ножўя хатти-ҳаракатларда шубҳаланишни, уларнинг ўзлари берган баҳога қарама-қарши бўлган, одатда анча ошириб кўрсатилмаган ва умуман объектив бўлган айбларни жуда қийинлик билан бошдан кечирадилар. Шу билан бирга сензитив ўсмирларнинг тортинчоқлигини қоплашга олиб келадиган тарбиявий таъсирлар: уларни ижтимоий ишга жалб этиш, улар номзодини синфдаги фаоллар сафига таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу ерда улар биргаликдаги фаолият давомида хафагарчилик ва уятчанликни осонгина енгиб ўтадилар.
V. 17.3. Характернинг табиати ва намоён бўлиши
Характер ва Темперамент
Худди темперамент каби характер ҳам кишининг физиологии хусусиятларига ва, аввало,нерв системаси типига боғлиқдир. Темпераментнинг хусусиятлари характернинг кўринишларига ўз таъсирини кўрсатади, уларнинг пайдо бўлиши ва кечишнинг динамик хусусиятларини белгилаб беради. Пировард натижада темперамент ва характернинг хусусиятлари кишининг умумий киёфасини белгилайдиган амалда ажралмайдиган қотишмасини, унинг щахсининг интеграл характеристикасини ташкил этади. Инсон психологиясининг буюк билимдони бўлган франсуз ёзувчиси Стендаль холерик темпераментли одамнинг қалб хусусиятларини ёзаркан, шундай қайд қилган эди:
«Юқори таъсирчанлик, ҳаракатлари кескин ва шиддатли, таассуротлар сангвиник-ларники каби ҳам тез ва ҳам ўзгарувчан, лекин ҳар бир таассурот бир-биридан катта куч билан ажралиб турадиганлиги учун у энди кўпроқ ҳукмронлик қилувчи характерга эгадир. Кишига азоб берадиган серзарда темперамент юракни янада сиқадиган, янада зўр, янада бек;арор фикрларни ва қизиқишларни туғдиради. У унга деярли доимий равишда ташвиш туйғусини беради. Сангвиник типдаги одамга ҳеч кийинчиликсиз бериладиган маънавий фаровонлик ҳисси унга мутлақо ётдир; у фақат ҚИЗҒИН фаолиятда ҳузур-ҳаловатга зришади, Қачонки, хавф ёки қийинчилик ундан барча кучларини талаб қилган пайтлардаги буюк ҳаракатлардагина, қачонки у хар бир дақиқада бу хавф ва қийинчиликни тўла ва бутунлай англаб етган ҳолдагина бундай киши мавжудлигидан завқланиши мумкин».
Темпераментнинг хусусиятлари характернинг муайян томонлари ривожланишига қаршилик кўрсатиши ёки ёрдам бериши мумкин. Холерик ёки сангвиник типдаги одамга қараганда флегматик типдаги одам ўзида ташаббускорлик ва қатъийликни таркиб топтириши қийинроқдир. Журъатсизлик ва ваҳималиликни бартараф этиш мелонхолик учун жиддий муаммо ҳисобланади. Характернинг коллективда амалга ошириладиган шакллантирилиши холерик типдаги кишиларда ўзини тута билишни ва ўзига танқидий кўз билан қарашни, сангвиникларда саботлиликни, флегматикларда фаолликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратади.
Характернинг табиий ва социал шарт- шароитлари
Характер хусусиятларининг пайдо бўлиши, унинг табиати, ўзгариши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги психологларнинг узоқ давом этиб келаётган мунозаралар мавзуи ҳисобланади ва кўпинча одатдаги онгга хос бўлган мутлақ мулохазаларга сабаб бўлади.
Индивид характернинг таркиб топган хусусиятлари системага эга бўлгандагина социал етукликка эришади. Бу жараён билинмасдан рўй беради ва кишига хозир қандай бўлса доимо шундай бўлганига ўхшаб кўринади. Шу тариқа инсон характерининг хусусиятлари унга табиатдан берилган, у туғма ҳисобланади, деган фикр туғилади. Бундай таъкид жуда ҳам кенг тарқалган бўлади: «табиатан қўрқоқ ва аблаҳ эди» ёки «алдамчиликка мойиллик — унинг туғма хусусияти», ёки ҳатто «уруғ-аймоғи билан шунақа ўзи —тоғасига тортди». Дели шундай — икки ака-ука бир оилада, гўё бир хил шароитларда тарбияланмоқда. Уларнинг фарқи бир-икки ёшдангина иборат,. иккаласи бир мактабда ўқийди, ота-оналари ҳам умуман уларга бир хил қарашади, болалар эса ҳамма соҳада ҳар хил, характерлари бир-бирига сал-пал ҳам ўхшаб кетмайди. Кишига характер туғилиши билан берилади, деган хулоса ҳам бу гапдан унча узоқ эмас.
Ҳаёт киши шахсини ҳатто ўхшаш шароитларда ҳам турли нусхаларга қараб «ўлчайди» деган гапни қандай тушунтириб бериш мумкин? Энг аввало, шу нарсани тан олиш керакки, ҳар хил одамларда ҳақиқатан хам «асос қилиб олинган материал» бир хил эмас.
Киши бош мия ишлашининг турли хил хусусиятлари билан туғилади, олий нерв фаолиятининг у ёки бу типини тасарруф қилади. Бу психологик хусусиятлар эмас, балки физиологик хусусиятлардир, лекин улар бир хилдаги таъсирлар болаларда ҳар хил психологик самара келтирувчи дастлабки сабаб бўлиши мумкин. Улар психика ва онг ривожланадиган шароитларни белгилайди физиологик шароитлардаги бу фарқлар одамлар характеридаги ҳар хилликнинг атиги биринчи сабабидир.
«Хаётнинг ўхшаш шароитлари» (ҳатто бир оилада ҳам)нинг жуда ва жуда ҳам нисбий тушунча эканлигини назарда тутиш керак. Аканинг ўзини катта деб ва унга юқорига қарагандай қилиб қарайдиган ҳамда ундан химоя қилишни кутаётгандай ёки тўнғичнинг муштумзўрлигига қарши исёнкорлигини кўрсатаётгандай бўлаётган кичик укадан нимагадир устунман деб ҳисоблашга одатланиб қолгани фактининг битта ўзи унда характернинг такаббурлик ёки ғамхўрлик, жавобгарлик ёки бефарқлик, фидокорлик ёки хасад қилиш каби хусусиятларини шакллантиришга имкон берувчи ёки каршилик қилувчи бир-бирига ўхшамайдиган ҳолатларни вужудга келтиради.
Лекин шу билан бирга айнан ўхшаш бўлмаган кўплаб бошқа шарт-шароитлар мавжуддир. Икки-уч йил ичида, биринчи ва иккиичи бола туғилиши орасида оилада моддий аҳволнинг ўзгариб қолиши (кўпинча кичигини кўпроқ эркалатишади) ва оила ичидаги муносабатлардаги ўзгаришлар, ака-укалардан бирига дуч келган ва иккинчисига учрамаган яхши дўстлар ва ўз педагогик истеъдодига кура ҳар хил ўқитувчилар — буларнинг ҳаммаси шахсда ҳар хил фазилатлар ва ўзига хос хусусиятларнинг пайдо бўлишига имкон беради.
Агар космик кема учун учиш траекториясини белгилаётганда асос қилиб олинган маълумотлар (йўналиш, бошланғич тезлиги ва ҳоказо)ни аниқлашда салгина чекланишга йўл қўйилса бас — арзимаган хато қалтис оқибатларга— кеманинг юборилган томондан мутлақо карама-қарши томонга учиб келишига олиб келади. Одам билан ҳам шундай бўлади. Болалик даврида тарбиялашнинг бирор жабҳасида нисбатан арзимаган хатога йўл қўйилса борми, ҳаётининг бурилиши нуқтасига етганда катта ешдаги киши характерининг унга ва унинг яқинларига яшашга ҳалақит берадиган, боши берк кўчага киритиб қўядиган белгилари пайдо бўла бошлайди.
Характер — куп жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялаш натижасидир. Характерда кишининг одатлари жамланади. Характер одамлар фаолиятида намоён бўлади, аммо у шу фаолиятда шаклланади. Агар йигит ёки қиз ўзини ўзи танқид қилишни характерининг хусусияти сифатида тарбиялашга уринаётган бўлса, улар ўзларига танқидий нуқтаи назардан ёндашишлари керак. Бу улар нафақат бошқаларнинг хатосига эмас, балки ўз хатоларига ҳам муросасиз муносабатда бўлиши керак, уларни «хаспўшлашга», улардан кўз юмишга уринмаслик керак деган маънони билдиради. Совет психологи П. П. Блонский ёзганидек, «фақат мувофиқ тарзда яшаган ҳолдагина яшашга ўрганиш мумкин».
Меҳнат ва ўқиш тўғрисида гапирмаган тақдирда ҳам кундалик турмуш, оиладаги ҳаёт шароитлари инсоний характерлар мактабидир. Педагоглар ва ота-оналар олдида мунтазам равишда масъулиятли вазифа: болалар характерида сезила бошлаган ўзгаришларни ўз вақтида сезиш ва уларни инобатга олган ҳолда хулқ-атвор ва тарбия соҳасида ўз йўлини амалга ошириш вазифаси туради. Афтидан, тарбиявий ишда педагогик усул сифатида қўлланиладиган тақлид— (андаза) дан каттароқ хавф йўқ. Бу айниқса болага индивидуал ёндашув амалга ошириладиган холларда чидаб бўлмайдиган нарсадир.
«Бир хил тарбияладик!» Бу, агар тарбияда қандай мақсадни ўз олдингизга қўйган бўлсангиз, мазмуни қандай бўлганига қараб мўлжал олинса, бўлгани. Шу маънода ота-оналарнинг ошиғи олчи эди. Бироқ қизнинг характери хусусиятларига, характери бутунлай бошқача бўлган ўғил тарбиясига нима биландир жавоб берадиган тарбиялаш усулларини ўйламасдан кўчириш қонуний равишда можарога олиб келади. Борди-ю агар ота-она улар ўғлининг характери нимага олиб бориши тўғрисида ўйлаб ва унинг қалбига оқилона йўл топиш тўғрисида уриниб кўргандами, бундай оилавий драма содир бўлмасди. «У ҳам опаси нимага эга бўлса, худди шунга эришарди» — дейди ота-оналар.
Агар бир хил педагогик таъсирлар турли хил индивидуал, хусусиятларга эга одамларга нисбатан кўлланилса, қарама-карши натижаларга олиб бориши мумкин. Бу тарбиявий иш методикаси аксиомасидир.
Бола шахсини тарбиялашда андазадан қочиш характерни шакллантириш масалаларига ижодий ёндашувни назарда тутади. Майли бу йўлда хатоларга йўл қўйилиши мумкин, лекин жиддий, ўйлаб қилинган, сийқаси чиқмаган қарор, агар айрим ҳаракатлар натижаси бўйича («боладан фалон нарсага эришдик») эмас, балки характерни шакллантириш бутун жараённинг пировард натижаси бўйича хулоса қилинадиган бўлсак педагогик андазага кура самаралироқ бўлади.
Шундай қилиб, кишига характер табиатдан берилмаган. "Ўзгартириб ва қайтадан шакллантириб бўлмайдиган характер бўлмайди. «Менинг характерим шунақа ва мен ўзимни ҳеч нарса қила олмайман» деб бахона қилиш психологик жиҳатдан мутлақо асоссиздир. Қар қандай киши хам ўз характерининг барча кўринишлари учун жавобгардир, хар бир киши ўзини-ўзи тарбиялаш билан шуғулланиш имконига эгадир.
Буни уддалаш мумкинлигини масалан, А. С. Макаренконинг улкан тажрибаси ҳам кўрсатади. У «ахлоқ-одобда машқ қилиш— бизнинг якка-ёлғизимиз»,— деб ёзган эди. Унинг шахсан уз сўзларига қараганда, у раҳбарлик қилган жамоа «бу гимнастика учун ажойиб гимнастика зали бўлди». Колонияга дайдилар, жиноятчилар, ўтакетган ишёқмаслар келишарди, у ердан эса ишчилар, студентлар, қизил армиячилар бўлиб чиқишарди. Бу уларнинг характери ўзига хосликдан маҳрум эди. дегани эмасди. Бунга ишонч хосил қилиш учун А. С. Макаренко ўз битирувчиларига ёзган ўнтача характеристика билан танишиб чиқиш кифоядир.
Ирсий фонди анатомо-физиологик хусусиятлари ўхшаш бўлган бир тухумли эгизакларни ўрганиш эгизакларнинг характери эмас, балки уларнинг темперамент ёрқин ифодаланган ўхшашлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Ҳар хил оилаларда бир тухумли эгизакларни тарбиялаш холлари улар характерларининг айнан бир хилда эмаслиги тўғрисида гувоҳлик беради.
Ҳаёти давомида таркиб топадиган, исталган ва бир-биридан жиддий фарқ қиладиган бир тухумли эгизакларда гўё олдиндан бир хил ҳаваслар, майллар ва характер хусусиятлари ҳақида фикр пайдо бўлаётганлиги муносабати билан оммавий матбуотга силжиб ўтган маълумотлар айрим реакцион ғарб психологларининг ва, жумладан, киши шахсининг биологик жиҳатдан боғлиқлигини исботлашга интилаётган инглиз олими С. Бертнинг жўрттага қалбакилаштиришининг натижасидир. Турли хил шароитларда ва холатларда бир хилдаги бошланғич ирсий шарт-шароитларда характернинг фақат турли хил эмас, балки қарама-қарши хусусиятлари таркиб топиши мумкин.
Шундай қилиб, характер — шахснинг ижтимоий муносабатлар системасига, ҳамкорликдаги фаолиятига ва бошқа одамлар билан муомаласига жалб этиладиган ҳамда шу билан ўз индивидуаллигига эга бўлаётган тириклик пайтида эришган нарсасидир.
Характер ва кишининг ташқи кўриниши. Характерологик таълимотлар тарихидан
Психология тарихида характерни бот суягининг шаклига, юз тузилишига, қадди-қоматига (танасининг тузилиши структурасига ва ҳоказоларга) боғлиқ қилиб қўядиган ва шу йўл билан характер хусусиятларининг сирини очиш йўлини аниқлаш, яъни айрим ташқи аломатларига қараб киши характерини очиш назариялари озмунча мавжуд эмасди. Характерни аниқлашнинг турли хил системалари амалий эҳтиёжлардан келиб чиқар ва жамиятнинг амалда антик дунёдан буён эҳтиёжларини акс эттирар эди.
Мана, масалан, қулдор бозорда қул сотиб олаётиб, унинг жисмоний кучи тўғрисида унинг пайларини пайпаслаб кўриб, ёши ҳақида тишларига назар солиб, эпчиллиги тўғрисида югуриб ёки сакраб кўрсатишга кўндириб жуда аниқ хулоса кила оларди. Лекин у ўзининг бўлажак қулининг характери хақида нима дея оларди? У итоаткорми ёки бўйсунмайдиганми, соддадилми ёки айёрми, ишчанми, ишёқмасми? У хўжайинга содиқ бўлиб қоладими ёки, аксинча, бошқаларни исёнга келтириб, бир ҳафтадан сўнг қочиб кетадими? Буларнинг ҳаммаси кулдорлик жамияти шароитларида харидор учун озмунча аҳамиятга эга муаммо эмасди.
Арасту ва Афлотун киши характерини башарасига қараб аниқлашни таклиф қилган эдилар. Уларнинг характерологияси асосида қанчалик содда бўлса, шунчалик ғаройиб фараз ётарди. Кишининг ташқи кўринишида қандайдир хайвон билан ўхшашлик белгисини топиш тавсия қилинарди, сўнгра эса унинг характерини ана шу ҳайвоннинг характери билан айнан бир хил деб қараш керак эди. Жумладан, Арастунинг айтиши бўйича, буқаники сингари йўғон бурун ишёкмасликни билдиради, чўчқаникига ўхшаш тешиклари катта-катта кенг бурун аҳмоқликни, арслонники каби бурун мағрурликни, эчкилар, қўйлар ва қуёнларники сингари жунининг майинлиги қурқоқликни, шерлар ва ёввойи чўчкаларники каби жуннинг дағаллиги ботирликни англатади.
Характерни аниқлашнинг бу ва шунга ўхшаш физиологик системаси акс-садосини биз, масалан, ўрта асрлик суриялик ёзувчи Абул-Фараж Бар Эбрейда кўрамиз. Унинг китобида шундай кўрсатма мужассамлашгандир: «йўғон ва калта бўйинли киши буйвол сингари каҳр-ғазабга келадиган майлга эга... Узун ва ингичка бўйин қўрқоқлик аломати. Бундай киши буғу сингари ҳуркадиган бўладики... Қайси бирининг бўйни жуда кичик бўлса, бўри сингари маккор бўлади».
XVIII асрда Иоганн Каспар Лафатернинг физиологик системаси машҳур бўлиб кетди. У инсон боши «қалбини кўрсатадиган ойна» бўлиб саналади ва унинг тузилишини, бош суягининг конфигурациясини, имо-ишораси ўрганиш киши характерини ўрганишнинг асосий йўли деб ҳисоблади. Лафатер таниқли одамлар шахси устидан бир катор оқилона кузатишлар қолдирди. Улар унинг илмий жихатдан мутлақо аҳамиятсиз, лекин жуда қизиқарли «физиогномика» китобида йиғилгандир. Жумладан, олдинига солдат бўлган, сўнгра иезуитларнинг диний ордени асосчисига айланган Игнатий Лойолуни таърифларкан, Лафатер унинг юзи ва лабларининг ўткир контурида жанговарликни кура олган, «хамма нарсани ҳидлаб турадиган» бурнида ва мунофиқона пастга туширилган кўз ковоқларида иезуитчиликни назарда тутган эди. Лафатернинг фикрига кура, Гётенинг генийлиги ҳақида энг куп даражада унинг бурни далолат берадики, у «махсулдорлигини, таъмини ва муҳаббатини — айтиш мумкинки, поэзиясини қайд этади». Лафатер кузатишнинг бирон-бир илмий методики таклиф қила олгани йуқ ва унинг физиогномикаси ўқилиши осонгина нарса бўлиб қолаверди. (Пастер Лафатерга унинг физиогномик заковати ўзининг тасодифий ҳамсуҳбати, кафандўз-солдатда қотилни кура олишга ёрдам бермаганлиги диқкатга сазовордир. Кафандўз суҳбат чоғида машҳур физиогномистни отиб ўлдирди.)
Лафатернинг ўлимидан кейин куп утмай пайдо бўлган янги характереологик таълимот френология деган ном олди Френология немис врачи Франц Галлнинг номи билан борлангандир. Галл таълимотининг асосида характернинг барча хусусиятлари бош мия ярим шарларида ўзларининг қатъий ихтисослашган марказларга эга деган тасдиқ ётади. Бу фазилатларнинг ривожланиш даражаси миянинг тегишли қисмлари катталигига тўғридан-тўғри боглиқдир. Галлнинг маслагига кура, бош суяклари миянинг кавариқ ва чуқурча жойларига аниқ мос келганлиги учун ҳам, унинг руҳий белгиларини аниқ айтиб бериш учун кишининг бош суягига бир назар ташлаш ёки шунчаки бошнинг «бўртиқ жойларини» ушлаб кўриш афтидан етарли бўлса керак.
Бу таълимотда умуман мия ярим шарининг тузилиши шахс хусусиятларига боғлиқ бўлади, деган тўғри бошланғич фикрдан ташқари барчаси нихоят даражада нотўғридир.
Галл махсус френологик хариталар тузиб чиқди. Уларда бош суяги юзаси 27 қисмга тақсимланиб, бу участкалардан ҳар бирига маълум бир руҳий сифат, масалан, эхтиёткорлик ва узоқни ўйлаб иш қилиш, ашаддийлик ва қотилликка мойиллик, айёрлик, доимийлик, қатъийлик ва қайсарлик ва шу кабилар мос келади.
Айни пайтда ҳатто айрим рухий фазилатлар ва белгилар миянинг эгри-бугри жойларида яшириниб қолган бўлса (бунга асос йўқ) ҳам, уларни бош суягидаги қавариқларда бўлганига қараб аниқлаш амримаҳол бўлар эди. Куп утмай анатомик очишлар миянинг дўнгликларига бош суягининг қавариқлиги бутунлай тўғри келмаслигини ишонарли қилиб кўрсатди. Бош суяги, френологлар ўйлаганидек, миянинг шаклига қараб куйилмагандир.
Френологик харитани тузишга асос бўлган метод ҳам шу қадар ноилмий бўлиб чиқди. Бунинг учун таниқли одамларнинг скульптура ёки живопись портретлари ўрганилиб, бир томондан, унинг энг буюк қобилиятлари ва характерининг сифатлари ўртасида, иккинчи томондан, бош суякнинг энг катта дўнгликлари ўртасида алоқа урнатилади. Бироқ эталон сифатида бошдан охиригача библиядаги Моисей (Мусо пайғамбар), авлиё Антоний, Гомер сингари ишончли тасвири сақланиб қолмаган ва бошқа кўплаб ана шундай афсонавий ва ақл бовар қилмайдиган кишиларнинг портретларидан фойдаланилди. Бунинг натижасида Рафаэлнинг гениаллиги, масалан, буюк рассомнинг бош суяги ўрнида хато тарзда қабул қилинган бир руҳонийнинг бош суяги билан исботланарди. Френология тарихида бундай хатолар тез-тез кўзга ташланиб туради.
Бироқ асосийси барибир бунда эмас. Характер хусусиятлари каби мураккаб психологик хусусиятлар миянинг маълум бир жойларида аниқ жойлашиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввур миянинг катта ярим шарлари иши тўғрисидаги билимларнинг дастлабки босқичини акс эттиради ва сўнгги физиологик ҳамда психологик тадқиқотлар билан инкор килинди.
Психик қобилиятларнинг марказлари тўғрисида Галлнинг афсонавий хомхаёллари ноилмийдир. Лекин унинг миянинг турли хил участкалари психологик хусусиятлар ва процесслар учун жавобгардир, деган ҒОЯСИ маънодан холи эмасди. Френологиянинг хатолиги очиқ-ойдин кўриниб турганлигидан қатъи назар, унинг умумий материалистик йўналиши муҳим эди. Лекин XIX асрда ва ундан илгарироқ таркиб топган барча ноилмий назариялар ҳозир факат тарихий қизиқиш туғдиради, холос. Уларга қайтиш учун ҳар қанча уринишлар ва улар билан киши психологиясида бирон нарсани асослаб бериш реакцион характерга эга эди.
Ирқчиликнинг хозирги вақтдаги идеологлари эскириб қолган физиогномик ва шунга ўхшаш бошқа психологик «назариялар»ни реставрация қилмоқдалар ва киши характерининг хусусиятларини терисининг рангига, сочининг қаттиқлигига ва шу кабиларга боғлиқ қилиб кўяркан, улар учун «норасо» ва «маънавий жиҳатдан айниётган» деб эълон қилиш фойдалилиги бўлган ирқлар ва халқларнинг вакилларини «норасо» лигини исботлашга ҳаракат қилмоқдалар. Немис фашистлари ҳам, маълумки, худди ана шу позицияда туришган эди.
Ҳозирги вақтда на антропология, на анатомия, на психология киши характери гавданинг тузилишига, бош суягининг шаклига, юзининг конфигурациясига, сочлари ва терисининг рангига, оёқ-қўллари ва бармоқларининг узунлигига ва шу кабиларга боғлиқлиги тўғрисида бирон-бир ҳеч қандай ишонарли маълумотларга эга эмасдир.
Киши характерини унинг ташқи кўринишини ўрганиш асосида белгилаш мумкинлиги ҳақидаги хулоса келиб чиқадими— бу мутлақо ортиқча иш эмасми? Бундан характерни гавданинг тузилиши билан богламаслик керак деган хулоса қилиш мумкин. Бу ҳақда юқорида гапирилган эди. Балки характер тўғрисида яна аллақандай бошқа ташқи белгилар асосида хулоса чиқариш мумкиндир?
Чарльз Дарвин ўзининг «Одамда ва ҳайвонларда хис-туйғуларнинг ифодаланиши тўғрисида» деган китобида ёзган эдики, физиологномист «ҳар бир индивиднинг ўз шахсий қизиқишларига эргашиб, фақат юзларидаги, асосан маълум бир мускулларни қисқартириши, бу мускуллар кучлироқ ривожланган бўлиши мумкинлиги ва шунинг учун бу линиялар ва уларнинг одатдаги қисқаришидан пайдо бўладиган юз қисқариши анча чуқур ва кўзга кўринарли бўлиши мумкинлигини жиддий равишда билиши керак.
Дарвиннинг бу ғоялари кўпгина псиҳологларнинг изланишлари учун асос бўлди. Улар ўзларининг физиогномик таълимотларини юз ифодасининг тавсифланиши ва тушунтирилиши ҳамда унинг юмшоқ тўқималари холати асосига қура бошладилар. Мимикани психологик жихатдан тушунтириб берадиган ўзига хос физиогномик маълумотлар тузилди.
Масалан, кўтарилган ва натижада ташқарига қараб очилган юқори лаб, бунинг натижасида бурундан лабларга қараб борадиган ариқча чукурроқ тус олади, буруннинг қирралари эса юқори кўтарилиб, юзга мотамсаро ифода беради. Бундай юз тузилиши ғамгин, норози ва тез аччиқланадиган характерли одамларга хосдир. Агар устки лаб фақат бир томондан юқорига кўтарилиб турган ва шу пайтда тишларни очиб турган бўлса, бундай ҳолда юзда газабни ифодалайдиган шафқатсиз ёки кишинннг жиғига тегадиган кулги пайдо бўлади. Тез-тез бундай кулги кузатиладиган юз шафқатсизлик ва ёввойилик ифодасини қабул қилади. Лабларнинг бурчаклари осилиб кетиши юзга ғамгинлик ифодасини беради, агар кучлироқ тарзда ифодаланса ёмон кўришни билдиради, деб таъкидланар эди. Бунда бурундан лабларнинг бурчагига қараб кетадиган ариқча узаяди ва тегишли бурчакни эгаллаб, унинг атрофида ажин хосил килади. Бу ёмон кўриш белгиси такаббур, гердайган, хусусий фазилатларини тўла ҳис қилган ва бошқалар устидан устунлигини сезган одамларда учрайди, деб ҳисобланади.
Бу кузатишлар маълум маънода Лафатер, Галл ва бошқаларнинг турли хил ғаройиб фикр-мулохазаларидан фарқ қилади. Афтидан, киши юзидаги оддий ифода билан унинг характери тузилиши ўртасида маълум боғлиқлик мавжуд. Жумладан, Рокотов, Боровиков, Суриков, Крамской, Репин, Серовнинг мўйқаламига мансуб портретлар, масалан, юз ифодасида киши характерининг қиёфаси ва қиёфачаларини аниқ ифодалаб беради. Репиннинг картинасида малика Софья тошдай қотиб турибди. Териси осилган юз, оғир қараш, оғзи ёнида кучли мускуллар, аччиқ ва шу билан бирга нолигандек кўриниш—ҳаммаси собиқ бутун Руснинг ҳукмрони, сўнгра эса Новодевичь монастири тутқунининг ҳукмрон, қақшатқич ва кучли характерини кўрсатади.
Бироқ киши шахсининг одатдаги ифодаси билан унинг характери тузилиши ўртасидаги боғлиқлик қонуний ҳисобланмайди. Юзларнинг у ёки бу хилдаги ифодаси, бурушуқлар ва ажиннинг пайдо бўлишига бир эмас, кўплаб сабаблар бўлиши мумкин. Жумладан, физиогномистлар одатда, масалан, бироз туширилган жағда оғизнинг сал очиқлиги аҳмоқлик белгиси деб қайд қилишади. Лекин димоғнинг касаллиги ҳам, карлик ҳам, жиддий эътибор ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.
Характерни аниқлашда ташқи кўринишни, шу жумладан, киши юзларининг одатдаги ифодасини диққат билан ўрганиш муайян роль ўйнайди. Лекин кишининг ташқи қиёфаси ўзича унинг характери тўғрисида батафсил маълумотлар манбаи бўла олмайди.
Хатти-ҳаракат ва характернинг шаклланиши
Характер кишининг ташқи кўринишига таъсирқиларкан, унинг хатти-ҳаракатларида, хулқ-атворида, фаолиятида ёрқин ифодасини топади. Характер тўғрисида аввало одамларнииг хатти-ҳаракатлари асосида хукм чиқариш керак. Уларнинг моҳияти ани шу хатти-ҳаракатларда анча тўларок акс этади.
Шарқ мақолида ҳикмат куп: «Қилиқ эксанг — одат ўрасан, одат эксанг — характер ўрасан, характер эксанг — тақдир урасан». Унда инсоний хатти-ҳаракатларга урғу қўйилиши тўғри. Улар такрорланавериб, одатдаги нарса бўлиб қолади, характер хусусиятларида мустаҳкамланади, бу билан унинг моҳиятини ташкил этади, кишининг ижтимоий хаётдаги аҳволига ва бошқа одамлар томонидан унга нисбатан муносабатга таъсир қилади. Одатдаги иш, фаолият ва хатти-харакатлар системаси— киши характерининг пойдеворидир.
Киши ўз моҳиятига кура фаолдир. Кишилик фаолиятининг структурасига турли хил ихтиёрсиз, автоматлашган ҳаракатлар (мимика, пантомимика, оёқ олиш ва шу кабилар) ҳам, мураккаблик даражаси катта ёки кичик бўлган ўйлаб қилинган ҳаракатлар ҳам киради. Маълум бир шароитларда бажарилиши одам учун эҳтиёжга айланадиган иш-ҳаракатлари ва ҳаракатлар, маълумки, одат деб айтилади. Энг муваффақиятли портрет хам киши характери тўтрисида унинг одатдаги иш-ҳаракатлари ва ҳаракатларидан туда маълумот бера олмайди.
Бари бир кишининг характери тўғрисида унинг ушбу ихтиёрсиз хатти-ҳаракатлари, шунингдек унинг ташқи қиёфаси хусусиятлари эмас, балки унинг онгли ва атайлаб қилинган хатти-ҳаракатлари ва ишлари ҳал қилувчи, объектив ва шак-шубҳасиз маълумотлар беради. Айнан хатти-ҳаракатларга қараб биз кишининг ўзи нимани англатиши хақида ҳукм чиқарамиз.
Чеховнинг Беликовини («Ғилоф бандаси») бир эслайлик. Агар Чехов Беликовнинг ташқи қиёфасини таърифлаш билан чекланиб ва Беликов ўз фикрини ҳам «шунингдек ғилофга яширишга уринганини» кўрсатмаганидами, агар у ҳаммани ўзининг эхтиёткорлиги ва худди «ғилофдагидек» мулоҳазалари билан «эҳ, яна бир ҳангома чиқмаса бўлгани» қабилидаги ишлари билан эзиб юборганини кўрсатмаганидами, пировардида, агар у Беликовнинг иши ўнгидан келмагани тўғрисида хабар топмаганида бормиди», у холда Беликовнинг яхши ёки ёмон одам эканлигини аниклашнинг иложи бўлмасди фақатгина пассив-эҳтиёткорлик фаол разилликнинг иккинчи томони ҳисобланади, холос.
Шундай қилиб, характер социал табиатга эга, яъни кишининг дунёқарашига, унинг фаолияти мазмуни ва характерига, у яшаётган ва ишлаётган жамоага, бошқа одамлар билан фаол муносабатларига боғлиқдир.
Характер холат
Характер — шахснинг атиги бир томони, лекин бу шахс дегани эмас. Экстремал вазиятда ёки шунчаки танлаш вазиятида колдирилган киши ҳолатлардан устун бўлишга, шу жумладан, хусусан ўз характеридан ҳам юкори кўтарилишга кодирдир.
Кишининг исталган, шу жумладан, ички, психологик ҳолатларга қаршилик қилиш қобилияти унинг ўзини ўзгартирадиган қудратли кучи борлигини, уни шахс сифатида ривожлантириш негизини намойиш қилади. Шунинг учун кишини пировард тушунтиришга, унинг хулқ-атворини олдиндан. айтиб беришга ҳар қанча уринишлар принцип жиҳатидан узил-кесил бўлиши мумкин эмас, чунки шахс бундай тушунтиришларни қадрсизлантиришга, уларга қарши ҳаракат қилиши ва бошқача бўлиб қолиши мумкин, яъни фақат ташқи ва ички ҳолатларга мувофиқлиги фойдасигагина эмас, балки ўзи ижтимоий ва умуминсоний жиҳатдан қўлланилиши (ва бу билан шахсий камолоти) фойдасига танлаш ўтказилади.
Шахс бунга қай даражада кодирлигига қараб, унда планда конкрет-характерологик эмас, балки ижтимоий ва умуминсоний қадриятлари чикади ва бунга у қай даражада кодир бўлмаса, шахс одатдаги вазиятларда бошкалардан ажралиб турадиган индивидуал характеоистикалари булган ўз характери билан чиндан ҳам тамом булади.
Бунинг устига одамлар айнан бир хил ҳолатларни ҳар доим хам хар хил акс эттирмайдилар. «Кимки, бажаришни истаса — восита излайди, ким истамаса — сабаб излайди». Киши ҳолатлар орасидан ўзи учун ахамиятли деб ажратганлари ташқи ҳолатлар (вазият даражасида ҳулқ-атвор) билан, шунингдек шахснинг таркиб тонган индивидуал хусусиятлари (шу жумладан, унинг характера ҳам) билан белгиланиши мумкин, яъни ички ҳолатлар билан ва, ниҳоят, ҳам ташқи (вазиятга оид), ҳам ички (индивидуал-психологик) ҳолатдан ажралган юксак ижтимоий ва умуминсоний идеалларни ифодалайдиган ва унга таъсир кўрсатадиган ҳаракат субъект и сифатида ўзини англаган ҳолда белгилаши мумкин.
Ташқи ва ички вазиятлар ўзаро биргаликда ҳаракати давомида шахснинг, шу жумладан, унинг характерининг бу ўзгариш жараёни машҳур итальян фильми «Генерал Делла Ровераада катта бадиий куч билан кўрсатилгандир.
«Генуя, 1944 йил. Фашистлар режимининг қайғули вақтлари. Уғри ва муттаҳам Бертоне гестапо қўлига тушади. У ватандошларининг бахти каролигида бойлик орттирарди: қамалганларнинг қариндош-уруғларидан жазони енгиллатиш, қутқариб олиб" чиқишга зришиш, гўё ўз дўстлари ва гитлерчи солдат ва офицерлардан иборат шериклари ёрдами билан посилка ва хатлар ўтказишни ваъда қилиб улардан пул олади. Урушгача у саккиз марта фирибгарлик, алдамчилик, наркотик модда билан савдо килгани ва ҳатто қўшхотинлик учун ҳукм қилинган эди.
ҚОБИЛИЯТЛАР
V. 18. 1 Қобилиятлар ҳақида тушунча
Икки ўқувчи дарсда тахминан бир хил жавоб «беришди. Лекин педагог уларнинг жавобига ҳар хил муносабат билдиради бирини мақтайди, бошқасининг жавобидан қаноатланмайди. «Уларнинг қобилиятлари ҳар хил— деб тушунтирди у иккинчи ўқувчи жуда яхши жавоб бериши мумкин эди». Иккитаси институтга киряпти. Бирови имтиҳонлардан ўтди, бошқаси муваффақиятсизликка учради. Бу улардан бирининг қобилиятлари кўплигидан далолат берадими? Абитуриентларнииг ҳар бири тайёрланишга қанчадан вақт сарфлагани аниқланмагунча бу саволга жавоб бериб бўлмайди. Билим олишдаги муваффақият фактининг биргина ўзи билан қобилиятни аниқлаб бўлмайди.
Қобилиятлар кишининг шундай психологик хусусиятларидирки, билим, кўникма, малакалар орттириш шу хусусиятларга боглиқ бўлади, лекин шу хусусиятларнинг ўзлари мазкур билим, кўникма ва малакаларга таллуқли бўлмайди. Акс ҳолда имтиҳонда қўйилган бахо, доска олдидаги жавоб, муваффақиятли ва муваффақиятсиз бажарилган контроль ишлар киши қобилиятлари тўғрисида қатъий хулоса чиқариш имконини берган бўлар эди. Шу билан бирга психологик тадқиқотлар ва педагогик тажриба маълумотлари гувоҳлик беришича, баъзан дастлаб нималарнидир бажара олмаган ва бу билан теврак-атрофдагилардан ўнғайсиз ажралиб турган киши таълим олиш натижасида фавқулодда кўникма ва малакаларни тез ўзлаштириб олади ва тездаёқ махорат йўлида ҳаммани қувиб ўтади, унда бошқаларга қараганда зўр кобилиятлар намоён бўлади. Қобилиятлар билим, кўникма ва малакаларни эгаллашда намоён бўлса ҳам, билимлар ва кўникмаларни эгаллаш билан боғланиб қолмайди. Қобилиятлар ва билимлар қобилиятлар ва малакалар, кобилиятлар ва кўникмалар айнан бир-бирига ўхшаш эмас.
Малакалар, кўникма ва билимларга нисбатан кишининг қобилиятлари қандайдир имконият сифатида намоён бўлади. Тупроққа ташланган дон ана шу дондан униб чиқиши мумкин бўлган бошоққа нисбатан атиги имконият бўлиб ҳисоблангани сингари (лекин уруғ тупроқнинг тузилиши, таркиби ва намлиги, об-ҳаво ва бошқалар қулай шароит яратсагина униб чиқади) кишининг қобилияти бу билимлар ва кўникмаларни эгаллаш учун имконият ҳисобланади, холос. Бу билим ва кўникмалар эгалланадими ёки эгалланмайдими, имконият ҳақиқатга айланадими ёки йўқми, буларнинг ҳаммаси кўплаб шароитларга борлиқ бўлади. Шарт-шароитлар жумласига, масалан, қуйидагилар киради: теварак-атрофдаги одамлар (оилада, мактабда, меҳнат коллективида) кишининг бу билим ва малакаларни эгаллаб олишдан манфаатдор бўладими ё йўқми; унга қандай таълим берадилар, ана шу малака ва кўникмалар керак бўладиган ва мустахкамланадиган меҳнат фаолияти қандай ташкил этилади ва ҳоказо.
Қобилиятлар — бу имконият, у ёки бу ишда махоратнинг зарур даражаси эса вокеликдир. Болада намоён бўлган мусиқий қобилият унинг мусиқачи бўлиши учун бирон бир даражада гаров бўла олмайди. Боланинг мусиқачи бўлиши учун унга махсус таълим берилиши, педагог ва бола намойиш қилган қатъийлик, саломатликнинг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар ва бошқа кўплаб шарт-шароитлар бўлиши зарур. Буларсиз қобилиятлар ривожланмай турибоқ сўниб кетиши мумкин.
Психология қобилиятлар ва фаолиятнинг муҳим компонентлари бўлмиш билимлар, малакалар ва кўникмаларнинг айнан бир хиллигини инкор қилар экан, уларнинг бирлигини таъкидлайди. Қобилиятлар фақат фаолиятда, шунда ҳам факат ана шу кобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятдагина намоён бўлади. Агар кишини расм чизишга ўргатишга ҳали уринилмаган бўлса, агар у тасвирий фаолият учун зарур бўлган ҳеч қандай кўникмани эгалламаган бўлса, унинг расм солиш қобилиятлари тўгрисида гап бўлиши мумкин эмас. Фақат расм чизишга ва тасвирий санъатга махсус ўқитиш жараёнида ўқувчида қобилиятнинг бор ё йўқлиги аниқланиши мумкин. Бу унинг иш усулларини, ранг муносабатларини қанчалик тез ва осон узлаштириб олишида, теварак-атрофимиздаги оламда гўзалликни кўришга ўрганишида намоён бўлади.
Болада хали зарур кўникма ва малакалар системаси, мустаҳкам билимлар, таркиб топган иш усуллари йўқлигига асосланиб, жиддий текшириб курмай, шошилинч равишда мазкур ўқувчида қобилиятлар йўқлиги хақида хулоса чиқариш педагогнинг жиддий психологик хатоси ҳисобланади. Болалик пайтида кишидаги муайян қобилиятларнинг атрофдагилар томонидан тан олинмаганлиги, кейивчалик уларни янада ривожлантириш муносиб шон-шуҳрат келтирганлиги ҳоллари кўплаб учрайди. Альберт Эйнштен ўрта мактабда унча яхши ўқимаган ўқувчи ҳисобланар ва унинг келажакда генийлигидан, афтидан, ҳеч нарса далолат бермас эди.
Бир томондан, қобилиятларнинг ва, иккинчи томондаи, кўникма, билим ва малакаларнинг бирлиги нимада ифодаланади? Қобилиятлар билим, малака ва кўникмаларнинг ўзида кўринмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади, яъни, бошқача қилиб айтганда, мазкур фаолият учун муҳим бўлган билимлар ва кўникмаларни эгаллаш жараёни турли тенг шароитларда қанчалик тез, чуқур, осон ва мустаҳкам амалга оширилишида намоён бўлади.
Худди ана шу ўринда юзага чиқадиган фарқлар бизга қобилиятдар ҳақида гапириш ҳуқуқини беради.
Шундай қилиб, қобилиятлар шахснинг мазкур фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятдир. Агар шахснинг маълум сифатлар йиғиндиси одамнинг педагогик жиҳатидан асосланиб берилган вақт ичида эгалланган фаолияти талабларига жавоб берса, бу нарса бизга унда мазкур фаолиятга қобилият борлиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўлади. Агарда бошқа киши худди шунақа бошқа шароитларда унинг олдига фаолият рўбарў қилаётган талабаларнинг уддасидан чиқа олмаса, унда тегишли психологик сифатлар, бошқача сўзлар билан айтганда, қобилиятлар йўқ деб тахмин қилишга асос бўлади. Уз-ўзидан маълумки, бундай одам зарур кўникма ва билимларни умуман эгаллай олмайди, деган маъно келиб чиқмайди. Бу кўникма ва билимларни эгаллаш чўзилиб кетади, педагоглардан анча зўр бериш ва вақт сарфлашни талаб қилади, натижаси нисбатан оз бўлса ҳам фавқулодда куп куч-ғайрат сарфлашни ва шу кабиларни талаб қилишини билдиради. Бу ҳол бироз вақт ўтгач, шунингдек, қобилиятларнинг ривожланиши мумкинлигини ҳам инкор этмайди .
Қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар бўлиш билан бирга уларни шахснинг бизга маълум бошқа хусусиятлари ва хислатларига — ақл-идрок фазилатларига, хотира, характернинг ўзига хос хусусиятларига, эмоционал хусусиятларга ва шу кабиларга қарама-қарши қўйиб бўлмайди, лекин улар билан бир қаторга қўйилиши мумкин. Агар у фазилатлардан биронтаси ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб бермаса ёки ана шу талаблар таъсири остида шаклланса, ундай пайтда бу шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини қобилиятлар деб ҳисоблаш учун ҳам асос бўлади.
V. 18.2. Қобилиятларнинг сифат ва миқдор характеристикаси
Қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар сифатида, яъни бир одамнинг бошқа бир одамдан фарқ қиладиган белгилари сифатида таърифланади.
«Ҳар кимдан қобилиятига яраша...»— мамлакатнинг социалистик жамиятда ҳам, коммунистик жамиятда ҳам ҳар бир гражданиндан нимани кутаётганлиги ана шу формула билан белгиланади. Шу билан бирга худди ана шу формула ҳар кимдан бир хил натижалар кутиш мумкин эмаслигини, одамлар уз хусусиятларига кура бир-бирларидан фарқ қилишини ҳам биддиради.
Тажриба ва ақл-идрок кишиларнинг тенг эмаслигини кўрсатади деганларида, кишилардаги кобилиятларнинг тенг бўлишини ёки жисмоний ва руҳий хислатларининг бир хил бўлишини тенглик деб тушунадилар.
Уз-ўзидан маълумки, бу жиҳатдан кишилар тенг эмас. Ана шунинг учун ҳам кобилиятлар ҳақида гап кетганда, бу фарқларни характерлаб ўтмоқ керак. Улар сифатли ва микдорий бўлишлари мумкин. Педагог учун ўқувчининг қобилиятлари нимага нисбатан намоён бўлишини ва бинобарин, ўқувчи шахсининг қандай индивидуал-психологик хусусиятлари фаолият жараёнига муваффақиятнинг мажбурий шарти сифатида киритилишини (қобилиятларнинг сифат характеристикаси) ҳамда ўқувчи фаолият томонидан қўйилган талабларни қай даражада бажариш қобилиятига эгалигини, бошқаларга нисбатан малака, кўникма ва билимларни қанчалик тез, осон ва мустаҳкам эгаллай олишини (қобилиятларнинг миқдорий характеристикаси) билиш ҳам муҳимдир.
Қобилиятларнинг сифат характеристикаси
Қобилият хусусиятларининг сифат томонидан қаралиши мақсадга турли йўллар билан боришга имкон берадиган «ўзгарувчан микдор» тўплами каби фаолият муваффақиятини таъминловчи инсон психологик хусусиятларининг мураккаб комплекси сифатида намоён бўлади. Буни ташкилотчилик қобилиятларини намоён бўлишинннг конкрет мисолида кўрсатамиз.
Уқитувчилар ҳаддан ташқари ташкилотчилик қобилиятларнга эга киши сифатида таърифлашган IX синф комсорги Николайда қуйидаги психологик фазилатлар комплексини—ташаббускорлик, талабчанлик бнпан оқилона қўшиб олиб бориладиган одамларга нисбатан меҳрибонлик ва диққат-эътибор, кузатувчанлик, болаларнинг характерлари, қизиқишлари ва имкониятларини аниқлаб олиши ва бу ишни қилиш истаган, ихтирочилиги, жамоа олдида масъулиятни чуқур ҳис қила билиши, яъни «тирсак ҳисси деб аталадиган яқинлик ҳисси, шахсий жозиба ва шу каби хусусиятларни кўриш мумкин. Николай В. нинг қобилиятлари бошқа ташкилотчиларнинг қобилиятларига қараганда фақат яхши, катта бўлибгина қолмай, балки айрим бошка ёшлар етакчиларининг қобилиятларидан сифат жиҳатидан ажралиб туради. Уша мактабнинг VIII синфида жуда куп ғоят шубҳали ишларнинг ташаббускори Виктор Д. ҳам бор. У ҳам ажойиб ташкилотчи, аммо бутунлай бошқа типдаги ташкилотчилардан. Унинг ташкилотчилик қобилиятлари бошқача психологик фазилатлар комплексини ташкил қилади: шафқатсизлик, ўз компаниясидаги хар бир аъзонинг заиф томонларига тега билишга тайёрлик, уддабуронлик, амалпарастлик, доимий ғурурлик билан қўшилиб кетган бебош дадиллик ва бошқалар.
Шундай қилиб, қандайдир фаолиятни бажаришдаги бир хил ёки нимаси биландир ўхшаш ютуқлар асосида жуда хилма-хил қобилиятлар бирикмаси ётиши мумкин. Бу бизнинг кўз ўнгимизда шахс қобилиятларининг муҳим жиҳатини очиб беради: киши сабот ва катъият билан меҳнат қилиб, ўзида кенг ривожлантирадиган бир хусусиятнинг ўрнини иккинчи хусусият билан тўлдириш, яъни компенсация цилиш имкониятларини очиб беради.
Кишининг қобилиятларида мавжуд компенсаторлик имкониятлари масалан, кўриш ва эшитишдан маҳрум бўлган одамларни махсус тарбиялашда ёрқин намоён бўлади.
Совет педагоги ва психологи И. А. Соколянский илк ёшида кўриш ва эшитишдан маҳрум бўлган кўр-кар Ольга Ивановна Скороходовага таълим берган, Натижада Скороходовада фақат илмий ходимлик қобилиятигина эмас, балки адабий қобилият ҳам намоён бўлган ва ривожланган. А. М. Горький унда қобилиятларнинг борлигини тан олган, О. Скороходова билан хат ёзишиб ва унинг тақдирини ҳал этишда иштирок этиб турган. Уқитишнинг тўғри системаси ва О. И. Скороходованинг беқиёс меҳнати унда анализаторларнинг туйиш, хидлаш, тебранишни сезиш аъзоларини юксак даражада сезишини таъминлайдиган сезгирлигини ривожлантиришга ва бу билан маълум даражада етишмайдиган қобилиятларнинг ўрнини босиш имконини берди.
Бир қатор бошқа мисоллар ҳам худди ана шунинг ўзидан далолат беради. Совет психологи Б. М. Тепловнинг кўрсатишича, абсолют эшитишдаёк муҳим мусика тинглаш қобиляти йўқлиги профессионал мусика қобилиятини ривожлантириш йўлида ғов бўла олмайди. Абсолют эшитишга эга бўлмаган текширувчиларда оҳангларни фарқ қилиш, мусика товуши оралиқларини эсда сақлаб қолиш ва шу кабиларни ўз таркибига олган сифатлар комплексини ишлаб чиқишга муваффақ бўлинган, яъни бошқа одамларда товушларнинг паст-баландлигини фарқ қилишни бажарадиган абсолют эшитиш вазифасини ўз зиммасига олган.
Бир қобилиятни бошқа бир қобилиятни ривожлантириш ердами билан компенсация қилиш хусусияти ҳар бир одам олдида касб танлаш ва унда такомиллаштириш чегараларини кенгайтирган ҳолда битмас-туганмас имкониятлар очиб беради.
Умуман олганда, қобилиятларнинг сифат жиҳатидан характеристикаси инсонга меҳнат фаолиятининг қайси соҳасида (конструкторлик, педагоглик, иқтисодчилик, спорт ва бошқаларда) осонлик билан ўзини топа олади, катта ютуқларга ва муваффақиятларга эришади деган саволга жавоб топиш имкониятини беради. Бу билан қобилиятларнинг сифат характеристикаси уларнинг миқдорий характеристикасига узвий боғлиқдир. Қандай конкрет психологик фазилатлар мазкур фаолият талабларига жавоб беришини аниқлагандан кейин, қайси психологик фазилатлар кишида кай даражада ривожлангани у
билан бирга ишлаётгаи ва ўқиётган ўртоқларига нисбатан куп ёки оз даражада ривожлангани тўғрисидаги саволга жавоб бериши мумкин.
Кобилиятларнинг миқдор характеристикаси
Психологияда қобилиятларни миқдор жиҳат-дан ўлчаш муаммоси катта тарихга эгадир. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида қатор буржуа психологлари (Кеттел, Термен, Спирмен ва бошқалар) оммавий ихтисослар учун касб танлашни амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлган талаблар таъсири остида таълим олаётганларнинг қобилият даражасинн аниқлашни таклиф қилиб чиқдилар. Бу билан шахснинг мартабалик даражасида тутган ўрнини ва унинг у ёки бу меҳнат фаолиятида, олий ўқув юртларида таълим олишида, ишлаб чиқаришда, армияда ва ижтимоий ҳаётда раҳбарлик лавозимларини олишга лаёқатларини аниқлаш таҳмин қилинган эди.
Бироқ қобилиятларни миқдор жиҳатдан баҳолаш проблемаси буржуазия жамияти шароитларида пайдо бўлиш давридан эътиборан икки хил характер касб этди. Бир томондан, у меҳнаткаш кишининг реал имкониятларини ва унинг амалда конкрет меҳнат фаолиятига лаёқатлилигини объектив равишда аниқлашга ваъда бердики, бунингсиз амалда иш (касб танлашга йўллаш) учун лаёқатли кишини топиш ва бу ишга лаёқатли кишиларни танлаш (профотбор) қийин бўлар эди. Меҳнат фаолиятида инсон омили (яъни реал инсон ва унинг қобилиятлари) эътиборга олинмайдиган олдинги даврга нисбатан қобилиятлар психологиясида миқдорий тадқиқотлар ғоясининг илғорлиги ана шундадир. Бошқа бир томондан, капиталистик тузум шароитларида пайдо бўлган бу ғоя буржуа олимлари томонидан махсус усуллар ёрдамида қобилиятларнинг бир мунча юқори даражасини «аниқлаган» ҳукмрон синф намояндаларининг имтиёзли аҳволини психологик жиҳатдан асослаш учун фойдаланилди. Буржуа жамияти шароитларида социал зулм ва камситиш қуролига айланган қобилиятларни миқдор жиҳатидан ўлчаш принципининг конкрет татбиқ қилинишининг реакционаллиги мана шунда ифодаланади.
Ўша пайтларда қобилиятларни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод тестларидан фойдаланилди. Улар ёрдамида қатор мамлакатларда (АҚШ, Буюк Британия ва бошқаларда) қобилиятларни аниқлаш ва мактабларда ўқувчиларни саралаш, армияда офицерлик вазифасини, саноатда раҳбарлик лавозимини эгаллаш ва бошқалар амалга оширилади. Масалан, Буюк Британияда университетга кириш ҳуқуқини берадиган грамматика мактаблари деб аталган мактабларга қабул қилиш тест синови натижаларига кура амалга оширилади.
Ақлий истеъдод тестлари мазмун жиҳатидан қатор саволлар ва масалалардан ташкил топгандир. Уларни ечиш муваффақияти (сарфланган вақтни ҳисобга олиб) балл ёки очколар йигиндиси билан ҳисобланади. Мана, масалан, ўн бир ёшлик болаларнинг ақлий қобилиятларини аниқлаш учун инглиз мактабларида қўлланилган тест. Синалувчига қуйидаги саволни беришади: «Петр Жеймсга қараганда баландроқ, Эдвирд Петрдан пастроқ. Ҳаммадан кўра ким баланд?» ва қуйидаги керакли жавобнинг тагини чизиб қўйиш талаб қилинади: «1) Петр; 2) Эдвард; 3) Жеймс; 4) Айта олмайман». Бошқача тест: синалувчи берилган бешта сўздан бошқаларига камроқ ўхшайдиган биттасини танлаб олиши керак: «қизил, яшил, кўк, ҳўл, сариқ»; «ёки, аммо, агар, ҳозир, гарчи» ва шу кабилар. Одатда тестлар мураккаблигига кўра ортиб борадиган тестлар тўпламига жамланади. Тестлар орасида фақат сўзлар орқали ўтказиладиган (вербал) синовлар бўлмай, балки ҳар турли «лабиринтлар», «бош қотирмалар» ва шу каби синовлар бўлиши мумкин.
Болалар тестлар тўпламини бажариб бўлганларидан кейин уларнинг натижаларини стандартлаштирилган йўл билан, яъни ҳар бир синалувчи олган очколар миқдорини ҳисоблаш билан шуғулланишади. Бу ақлий истеъдод коэффициенти (1Q) деб аталмиш нарсани аниқлаш имконини беради. Аниқлаш чоғида, масалан, ўн бир ярим яшар болалар учун олинган ўртача очколар йиғиндиси 120 га яқин келиши керак. Бундан шундай бир «оддий» хулоса чиқарилади, 120 очко тўплаган ҳар қандай бола ўн бир ярим ёшли ақл ёшига эга бўлади. Ана шу асосда ақлий истеъдод коэффициенти ҳисоблаб чиқилади:
1Q=акл ёши Х 100 / боланинг хакикий ёши
Агар, масалан, тест синовлари ўтказиш натижасида иккита бола (ўн ярим ва ўн тўрт яшар) бир хил (120) очколар йигиндиси тўпласа ва шундай қилиб уларнинг ҳар бири ўн бир ярим ёшга тенг ақл ёшига баравар бўлса бундай пайтда болаларнинг ақлий истеъдоди коэффициенти қуйидаги тарзда ҳисобланади:
биринчи боланинг 1Q =11,5X100 /10,5= 109,5
иккинчи боланинг 1Q== 11,5х100/14=82,1.
Лекин илмий психологик таҳлил шуни кўрсатадики, ақлий истеъдоднинг бу коэффициенти функция ҳисобланади. Ҳақиқатда эса, юқорида тасвирланган усуллар йиғиндиси кишининг интеллектуал қобилиятларини аниқлайдигина эмас, балки юқорида таъкидлаб ўтилганидек, унда у ёки бу маълумотларнинг, кўникма ва малакаларнинг мавжудлиги билан қобилиятларни аралаштириб юбормаслик керак. Қобилиятларнинг моҳиятини ташкил этадиган билимлар ва малакаларни эгаллаш динамикаси бунда аниланмай колаверади. Бунинг устига, равшанки, ўқитувчилар, репетиторлар ёки ота-оналар томонидан махсус тайёрланган ўқувчилар энг яхши натижаларга эришади. Бу эса оиланинг иқтисодий аҳволига боглиқ бўлади. Шу тариқа ақлий истеъдоднинг психологик жиҳатдан асосланмаган текстлари капиталистик жамият ҳукмрон синфларининг қўлида ижтимоий камситиш воситасига айланади (инглиз грамматика мактабларининг асосини аҳолининг мулкдор қатлами болалари ташкил этиши диққатга сазавордир).
Айтилганларнинг ҳаммасидан қобилиятларнинг миқдорий характеристикаси ва ўлчаниши мумкин эмаслиги, турли диагностик усуллардан, тестлар ва текширишлардан фойдаланиш атайлаб қилинаётган ноўрин нарсадир деган маъно келиб чиқмайди. Ақлий қобилиятлардаги туғма нуқсонлар туфайли миянинг тараққиёти одатдаги мактабда ўқиш имконини бермайдиган болаларни танлаб олишда ҳам, математикага қобилияти зўр болаларни ихтисослаштирилган мактабда ўқиш учун танлашда ҳам, учувчи ва космонавтларни танлаб олишда ҳам ва шу кабиларда қобилиятлар даражасини аниқлаш долзарб масала бўлиб қолаверади. Мана шу маънода на қисқача синовлар, на уларнинг натижаларини миқдор ҳисобида ифодалашга уринишлар эътироз келтириб чиқармаслиги мумкин эмас. Қобилиятларни ўлчашда ёрдами тегадиган тестлар яшаш ҳуқуқига фақат шу тақдирдагина эга буладиларки, агарда улар илмий характерга эга бўлиб, ва энг аввало, тадқиқотчига унинг ўзи айнан қобилиятни ўрганаётганлиги аниқ маълум бўлганда, балки билимлар, малакалар ва кўникмалар эмас, айнан қобилиятларни ўрганаётганлиги аниқ бўлган тақдирдагина эга бўлади.
Атоқли совет психологи Л. С. Виготский асосланмаган ақлий истеъдод тестларидан фойдаланишни танқид қилиб бундай деб кўрсатиб ўтган эди. Агар бола унга тавсия этилган масалани еча олмаса, ундай пайтда бу фактнинг ўзи ҳали боланинг қобилиятлари тўғрисида ҳеч нарса билдирмайди. Бу, масалан, шу нарсадан далолат берадики, бола тегишли билим ва қобилиятларга эга эмаслиги ва шунинг учун ҳам мустақил равишда керакли ечиш йўлини топа олмаслиги мумкин. Бироқ боланинг ақлий тараққиёти ўз-ўзича амалга ошмайди, балки таълим-тарбия жараёнида, яъни катталар билан доимий мулоқотда юз беради. Шунинг учун ҳам бола ҳали ўзи қила олмайдиган ишни катталар ёрдами билан бажариши мумкин. Демак, у эртага мустақил ишлашни ўрганиб олади. Шундан келиб чиққан ҳолда Л. С. Виготский шунчаки бир марталик тадқиқот ўтказиш билан чекланмасликни, балки икки марта тадқиқот ўтказишни таклиф қилди. Биринчи галда масалани бола мустақил равишда қандай ҳал қилишини аниқлаган ҳолда, иккинчи марта эса катталар ёрдамида қандай ҳал қилишини аниқлади. Масаланинг мустақил ҳал қилинишига қўйилган баҳо эмас, балки мустақил ҳал қилиш билан катталар ёрдамида ҳал қилиш натижалари ўртасида фарқ боланинг қобилиятларини умумий баҳолашнинг муҳим таркибий қисмига айланади. Агар бола ўз тенгдошлари учун осон бўлган масалани на мустақил равишда, на катталар ёрдамида еча олмаса, ундай ҳолда унинг қобилиятлари етарли даражада юксак даражада эмаслиги ҳақида гапириш учун асос бўлади. Қобилиятлар даражасини аниқлашнинг юқорида тасвирланган йўли Л. С. Виготский томонидан яқин келажак тараққиёт зонасини аниқлаш методи деб белгиланди. Қобилиятлар кишининг конкрет фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлмайди, балки уларнинг таркиб топиши таълим ва тарбия жараёнида содир бўлади. Демак, қобилиятларни аниқлашнинг энг ишончли йўли — бу таълим жараёнида боланинг ютуқлари динамикасини аниқлашдан иборатдир. Боланинг қандай қилиб катталар ёрдами билан билим ва кўникмаларни эгаллашларига, бундай ёрдамни қандай қилиб ҳар хил қабул қилишларига қараб (бир хил болалар бундай ёрдамни олишларига қарамай жуда секинлик билан олға силжийдилар, бошқалар эса худди шундай шароитларда сезиларли ютуқларга эришганликларини кўрсатадилар) қобилиятларнинг катталиги, кучи ва заифлиги ҳақида асосланган хулосалар чиқариш мумкин. Агар қатъий илмий талабларга мос равишда тузилган психологик тестларда киши тараққиётининг муҳим шароитларини моделлаштиришга эришилса ва билим ҳамда кўникмалар эгаллаш динамикаси пайқаб олинса, бундай синашлар киши қобилиятларини етарли даражада тезлик билан ўлчаш ва миқдор даражасини ифодалаш ва бу билан амалиётга ёрдам кўрсатиш имконини беради. Бироқ тестлардан ҳамиша шахсни ўрганишнинг бошқа методлари билан қўшиб фойдаланиш лозим.
V. 18.3.Қобилиятлар структураси
Киши эгаллаб оладиган фаолият (меҳнат, ўқиш, спорт ва шу каби фаолиятлар) унинг психологик фазилатларига (ақлий хусусиятларига, эмоционал-иродавий соҳаларига, сенсомоторикасига) юксак талаблар қўяди. Бу талабларни қандайдир битта сифат, ҳатто у тараққиётнинг жуда юксак даражасига эришган бўлса ҳам, қондира олмайди. Алоҳида олинган битта психик хусусият фаолиятнинг юксак маҳсулдорлигини таъминлай олади, бутун қобилиятларнинг эквиваленти сифатида намоён бўлади деган фикр илмий ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрдир. Қобилиятлар мураккаб структурага зга бўлган психик фазилатлар йиғиндисидан иборатдир.
Масалан, мавжуд маълумотларга кура, математикага бўлган қобилиятларнинг тузилиши бир қатор хусусий қобилиятларни ўз ичига олади: математик материалларни умумлаштириш қобилияти, математик мулоҳаза юритиш жараёнини ва тегишли математик ҳаракатларни қисқартириш қобилияти (изчил кўп табақали мулоҳазалар қисқача алоқалар билан алмаштирилади, масалани идрок қилиш ва унинг натижалари ўртасидаги бевосита алоқа ўрнатишга қадар иш олиб борилади), фикр юритиш жараёнининг қайтарилиш қобилияти (яъни тўғри фикр юритишдан тескари фикр юритишга осонлик билан ўта олиш қобилияти), математик масалаларни ҳал қилиш чоғида фикрлаш жараёнининг эпчиллиги ва шу кабилар. Адабий қобилиятларнинг тузилиши эстетик туйруларнинг юксак тараққий этган даражасини хотирада ёрқин кўргазмали образлар мавжудлигини, тил ҳиссини, бой фантазияни, одамлар психологиясига нисбатан зўр қизиқишни, ўз-ўзини ифодалаш эҳтиёжини ва шу кабиларни тақозо қилади. Мусиқий, педагогии, конструкторлик, тиббий қобилиятлар ва жуда куп қобилиятлар тузилиши ўзига хос характерга эгадир. Ҳатто бир хил компонентларни бошқалари билан компенсация қилиш ва алмаштириш борасида кенг имкониятлар мавжудлигини эътиборга оладиган бўлсак, таълим жараёнида қобилиятларни ҳисобга олишга даъват этилган ва агарда улар йўқ бўлиб қолганда ёки етарли даражада ифодаланмаган тақдирда зарурий сифатларни таркиб топтирадиган педагог учун профессионал ёки махсус қобилиятларнинг ўзига хос тузилишини билиш жуда ҳам муҳимдир.
Конкрет қобилиятлар структурасини ташкил этадиган шахс ҳислатлари ва хусусиятлари орасида баъзи бирлари етакчи ўринни эгалласа, баъзи бирлари ёрдамчилик ролини ўйнайдилар. Жумладан, педагогик қобилиятлар тузилишида педагоглик одоби, кузатувчанлик, болаларга муҳаббат, уларга нисбатан юксак талабчанлик билан қўшиб олиб бориладиган билим беришга эҳтиёж, ёрдамчилик тарзида шулар жумласига кирадиган бир қатор ташкилотчилик қобилиятлари комплекси ва бошқалар етакчи фазилатлар ҳисобланади. Ёрдамчи фазилатларга қуйидагилар киради: артистлик, нотиқлик маълумотлари ва бошқалар. Мутлақо равшанки, педагогик қобилиятларнинг ҳам етакчи, ҳам ёрдамчи компонентлари таълим ва тарбиянинг муваффақиятини таъминлайдиган бирликни ҳосил қилади ва шу билан бирга педагог шахси ва унинг хусусиятлари билан борланган индивидуаллаштиришни ташкил қилади.
Умумий ва махсус қобилиятлар
Ҳар турли қобилиятларнинг конкрет психологик характеристикасини ўрганар эканмиз, биз бу қобилиятларда биргина эмас, балки жуда кўп турдаги фаолият талабларига жавоб берадиган умумийроқ фазилатларни ва бундан ташқари ушбу фаолиятнинг бир мунча торроқ доиралари талабларига жавоб берадиган махсус фазилатларни ажратишимиз мумкин. Айрим индивидлар қобилиятларининг тузилишида бу умумий фазилатлар ғоят ёрқин ифодаланган бўлиши мумкин, бу эса ҳар томонлама қобилиятлар борлиги тўғрисида, турли хил фаолиятлар, касблар ва машғулотларнинг кенг соҳаларига доир умумий қобилиятлар борлиги тўғрисида гапириш имконини беради. Айрим буржуа психологлари томонидан фақат ақлий истеъдод тестларини қўллаш натижасида очиладиган хаёлий омил сифатидаги қандайдир, яъни умуман истеъдод, улар ажратганлари каби бу умумий қобилиятлар ва фазилатлар махсус қобилиятлар ёки сифатларга зид қилиб қўйилмаслиги керак.
Қобилиятлар ва одамларнинг типологияси
Шахснинг умумий қобилиятлари ёки умумий фазилатлари уларнинг тўлақонли конкрет психологик кўринишлари бўлиб, уларни тадқиқ қилишга психологлар аллақачон киришган. Конкрет фаолият шароитларида қобилият сифатида иамоён бўладиган шахснинг бундай умумий фазилатлари жумласига одамларнинг уч типидан биттасига мансублигини кўрсатадиган индивидуал-психологик фазилатлар киради. И. П. Павлов асарларида улар «бадиий», «фикрловчи» ва «ўрта» типлар деб қайд қилинган эди. Мазкур типология кишининг олий нерв фаолияти унда иккита сигнал системаси борлиги билан белгиланишига мувофиқ таълимот билан боғлангандир: биринчи сигналлар системаси образли, эмоционал ва иккинчиси ана шу образлар ҳақида сўзлар орқали сигнал бериш билан боғлиқ, яъни сигналларнинг сигнали билан боғлиқ.
Киши психик фаолиятида биринчи сигналлар системаси сигналларининг нисбатан устунлиги унинг бадиий типга, сигналлар сигналининг нисбатан устунлиги фикрловчи типга, сигналлар ваколатининг тенглиги одамларнинг ўрта типга мансублигини белгилайди.
Бадиий тип учун бевосита таъсурот, жонли тасаввур, эмоциялар натижасида ҳосил бўладиган образлар ёрқинлиги хосдир. Фикрловчи тип учун мавҳумлик, мантиқий тузилмалар, назарий мулохазалар устунлиги хосдир. Кишининг бадиий типга мансублиги ҳеч маҳал унинг азалдан санъаткорлик фаолиятига мансублигидан далолат бера олмайди. Бу ўринда бошқа бир нарса равшан: бу тип вакили учун таъсирланувчанлик, ҳодисаларга эмоционал муносабатда бўлиш, фантазияда образлилик, тетиклик талаб қиладиган фаолиятни бошқаларга нисбатан осонроқ ўзлаштириш хосдир. Кўпчилик санъаткорлар (тасвирий санъат намоёндалари, ҳайкалтарошлар, мусикачилар, актёрлар ва бошқалар) ана шу типнинг озми ёки кўпми ифодаланган хислатларига эга эканликлари тасодифий эмас. Фикрловчи тип фазилати абстракт материал, тушунчалар, математик ифодалар ва бошқалар билан ишлашга боглиқ бўлган фаолиятнинг анча яхшироқ ривожланиши учун шароит яратади. Бир қатор конкрет машғулотлар (математика, философия, физика, тилшунослик ва шу кабилар) айнан шу фаолиятни эгаллашнинг дастлабки асоси сифатида худди шу фазилатларни талаб қилиши мумкинлигини тушуниш қийин эмас.
Кишининг бадиий типга мансублиги унинг интеллектуал фаолияти заифлигини, ақли камлигини билдирмаслигини қайд қилиб ўтиш зарур. Бу ўринда гап психиканинг образли компонентлари фикрловчи компонентлар устидан нисбатан устунлиги ҳақида боряпти.
Умуман кишида иккинчи сигналлар системаси биринчи сигналлар системасидан устунлик қилади ва бу устунлик абсолют характерга эгадир. Чунки одамларнинг меҳнат фаолиятида акил ва тафаккурнинг роли ҳал қилувчи аҳамиятта эга ва кишининг оламни акс эттириш жараёни унинг сўзлар билан ифодаланган фикрлари воситасида амалга оширилади.
Бинобарин, биринчи сигналлар системаси абсолют устунлигига худди ҳеч қандай тафаккур ёрдамида тартибга солиб бўлмайдиган ва бошқариб ҳам бўлмайдиган тушларимизда уларнинг жўшқин эмоционаллиги ва батартиб ифодалилиги билан учрашамиз.
Сигналлар системасидан биттасининг нисбий устунлиги нимани англатади? Агар иккинчи сигналлар системаси абсолют устунлигини математик тарзда, иккинчи сигналлар системасини С2, биринчи сигналлар системасини С билан белгиласак, унда улар ўртасидаги нисбат қуйидагича кўринишга эга бўларди: С2>С1. Биринчи сигналлар системасининг иккинчи сигналлар системасидан (бадиий типдан) нисбий устунлигини шундай ифодалаш мумкин: С2>С1+m (бу ерда m — мазкур тип намоёндаларининг дунёни эмоционал ва образли қилиб билиш структуравий хусусиятлари жиҳатидан ажралиб турадиган белгисидир). Ўз навбатида кишининг фикрловчи типи мана бундай ифодаланиши мумкин: С2 + n > C1(бу ерда n — мазкур тип намоёндаларининг бошқа ҳамма типларидан ажратиб турадиган дунёга мавҳум муносабатда бўлишнинг структуравий хусусиятидир).
Математик боғлиқлик маълумотлари бир сигнал системасининг бошқа сигнал системаси устидан нисбатан устунлигини абсолют устунлик билан аралаштириб юбормаслигини кура олиш имконини беради.
Бундан, масалан, шу нарса аниқ равшан бўладики, «бадиий тип» вакиллари, гарчи айрим специфик хусусиятлари билан фарқ қилса ҳам, бошқа иккита типга мансуб одамлардан кам ривожланган интеллектга эга эмас.
Демак, шахснинг мазкур фаолиятга тайёрлиги сифатидаги хар бир конкрет қобилиятлар структураси ўзининг анча мураккаблиги билан ажралиб туради ва таркибига шундай фазилатлар комплексини мужассамлаштирадики, улар орасида етакчи ва ёрдамчи, умумий ва махсус фазилатлар булади.
V. 18.4. Истеъдод, унинг пайдо бўлиши
Истеъдоднинг ижтимоий-тарихий табиати
Қобилиятлар тараққиётининг юксак боскичи истеъдод деб аталади. Истеъдод бу кишига қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятини муваффакиятли, мустакил ва оригинал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуасидир.
Қобилиятлар каби истеъдод ҳам фақат ижодиётда юксак маҳоратга ва анчагина муваффзқиятларга эришиш имкониятидан иборатдир. Оқибат натижада ижодий ютуқлар одамларнинг ижтимоий-тарихий ҳаёт шароитларига боглиқдир. Агар жамият истеъдодли одамларга муҳтож бўлса, агар бундай кишиларнинг ривожланиши учун шароит яратилган бўлса, бу ҳолда бундай одамларнинг пайдо бўлиш имконияти туғилади.
Мана шунинг учун фан, санъат ва ижтимоий ҳаётда анчагина қадриятларни яратишнинг потенциал имконияти билан бу имкониятларни жамиятнинг моддий ва маънавий маъданияти маҳсулоти сифатида амалга ошириш ўртасида тенглик аломатини қўйиш мумкин эмас. Кишининг киши томонидан эксплуатация қилинишига асосланган ижтимоий формациялар тарихи шундан далолат берадики, кўп сонли истеъдодлар таркиб топиши учун зарур бўлган социал-иқтисодий шарт-шароитларнинг йўқлиги сабабли ривожланмай қолиб кетди. Капиталистик жамият (худди ўзидан олдинги феодал ва қулдорлик жамиятлари каби) эзилган синфларнинг кўпчилик намоёндаларида истеъдоднинг ривожланиш йўлини беркитиб қўяди.
Истеъдодларнинг уйғониши ижтимоий шарт-шароитларга боглщдир. Маълум қобилиятларнинг тўла-тўкис ривожланиши учун нақадар қулай шароитларнинг мавжуд бўлиши давлат олдида турган конкрет вазифаларнинг хусусиятларига ва давр эҳтиёжларига боғлиқ. Уруш йилларида саркардалик истеъдодлари жўшқин ривожланади, тинчлик даврида инженерлик, конструкторлик ва шу каби истеъдодлар ривожланади.
Ўзидан олдинги барча ижтимоий формацияларга қарама-қарши ўлароқ, социалистик жамият ҳар бир граждан учун унинг қобилиятлари ва истеъдодлари ҳар томонлама ривожланишига тўла имконият яратиб беради. Бу имконият халқ маорифи системаси билан, фан ва маданият таракқиётининг юксак даражаси билан, халқнинг бутун ижтимоий ҳаёти тартиби билан таъминланади. Кишиларнинг фан ва техника тараққиёти соҳасидаги ғоят катта ютуқлари, маданият соҳасидаги зўр муваффақиятлари ва спорт соҳасидаги ғалабалари — буларнинг хаммаси беради.
Истеъдоднинг структураси
Истеъдод — бу қобилиятлар йиғиндисидан, уларнинг мажмуасидан иборатдир. Алоҳида олинган, якка кобилиятни, гарчи у таракқиётнинг жуда юксак даражасига эришган ва ёрқин ифодаланган бўлса ҳам, истеъдод билан тенглаштириб бўлмайди. Бу ҳақида, жумладан, хотираси ғоят ўткир кишиларни тадқиқ қилиш далолат беради. Ҳақиқатда, кўпчилик айни хотирасида, унинг мустаҳкамлиги ва куп нарса сиғдиришида истеъдоднинг айнан ўзига тенг нарсани кўришга тайёрдир. 20-йилларнинг ўрталаридан 50-йилларнинг охирларигача бир гуруҳ психологлар юқорида эслатиб ўтилган ғоят кам учрайдиган хотирага эга бўлган текширилувчилар С. Ш. (XI-бобга қаранг) устида илмий тажриба олиб боришди. С. Ш. нинг ғоят ҳайрон қоларли қобилиятлари ҳеч кимда шубҳа турдирган эмас. Бироқ, улар оқибат-натижада (эстрада саҳнасида намойиш қилишдан ташқари) ҳеч қаерда қўлланилмади. Кишининг бунёдкорлик фаолиятида хотира ижодиётининг муваффақияти ва маҳсулдорлиги боғлиқ бўлган омиллардан биттаси, холос. Бироқ, улар ақлнинг элчиллиги, бой фантазиянинг мавжудлиги, ироданинг кучлилиги, чуқур қизиқишлар ва бошқа психологик фазилатларга жуда кам даражада боғлиқ бўлади. С. Ш. ўзида эсда олиб қолиш қобилиятидан ташқари бошқа қобилиятларни ривожлантирмади ва шунинг учун ҳам у ўзининг ажойиб қобилиятига мос келадиган ижодий муваффақиятга эришмади.
Албатта, яхши ривожланган хотира жуда куп турдаги фаолият талабларига жавоб берадиган муҳим қобилиятдир. Камдан-кам учрайдиган хотирага эга бўлган ажойиб ёзувчилар, рассомлар, композиторлар, сиёсий арбоблар сони жуда кўпдир: А. С. Пушкин, А. Н. Толстой, И. И. Левитан, Н. Н. Ге, С. В. Раҳманинов, М. А. Балакирев, А. В. Суворов, Г. Доре, В. Моцарт ва бошқалар. Бироқ, машҳурлиги ва истеъдоди бошқалардан сира кам бўлмаган жуда куп кишиларни айтиб ўтиш мумкин. Бирорта ижтимоий-фойдали фаолиятни ижодий, муваффақиятли ва ажойиб тарзда (яъни моҳирона) бажариш учун одатдагидек ҳажмга ва пишиқликка эга бўлган хотира етарлидир.
Шундай қилиб, истеъдод шахс психик фазилатларининг шу қадар мураккаб бирикмасики, уни қандайдир бирорта ягона қобилият билан, ҳатто бу қобилият хотиранинг юксак маҳсулдорлиги каби жуда қимматли қобилият бўлишига қарамасдан, белгилаб бўлмайди. Бундан кура, аксинча, психологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, бирорта муҳим қобилиятнинг йўқлиги ёки етарлича тараққий этмаганлиги истеъдод фазилатларининг мураккаб ансамблига кирадиган бошқа қобилиятларнинг интенсив ривожланиши йўли билан муваффақиятли равишда ўрни босиб юборилиши мумкин.
Истеъдод структураси оқибат натижада мазкур фаолият шахс олдига қўйган талаблар (сиёсий, илмий, бадиий, ишлаб чиқариш, спорт, ҳарбий ва шу кабилар) характера билан белгиланади. Шунинг учун ҳам, агар мисол тариқасида истеъдодли композитор билан истеъдодли авиаконструктор ўзаро таққослаб кўриладиган бўлса, у ҳолда истеъдодни ташкил этадиган қобилиятлар бир хил бўлиб чиқмайди. Маълумки, психологик таҳлил қобилиягларда бирмунча умумий ва бир махсус фазилатлар борлигини билдиради. Уз навбатида, истеъдоднинг психологик таҳлили қобилиятларнинг умумий тузилишини ажратишга имкон беради. Улар психик фазилатларнинг энг характерли гуруҳи тарзида намоён бўларкан, фаолиятнинг кўпгина турларини энг юксак даражада амалга ошириш имконини беради. Бу таҳлил СССР Педагогика фанлар академиясининг Умумий ва педагогик психология илмий-тадқиқот институтида турли хилдаги ақлий фаолиятга нисбатан ёрқин ифодаланган истеъдодли болаларни ўрганишда амалга оширилди. (Бу ўринда «қобилиятлилик» тушунчаси моҳият жиҳатидан «истеъдод» тушунчасига айнан ўхшаш тарзда, лекин болаларни таърифлашда айнан анча қулайлик туғдириш учун қўлланилди. Боланинг ёшини зътиборга оладиган бўлсак, унинг фаолияти ғоят даражада нисбий, мустақил ва ўзига хослик билан ажралиб туради.) Ўрганилаётган бошқа объектлар орасида V синф ўқувчиси Саша К. ҳам бор эди. У IV синфга етти ёшида ўқишга кирган, бу ерда фақат муваффақиятли ўқибгина қолмай, балки СССР да яшайдиган қушларнинг систематик изоҳини ўз ичига олган иш ҳам ёзди; унинг ёзган иши 314 саҳифадан иборат бўлиб, унда жуда куп миқдорда суратлар ҳам бор эди (Н. С. Лейтес тадқиқоти).
Бир қатор истеъдодли болаларни ўрганиш натижасида баъзи бир жуда муҳим қобилиягларни аниқлашга эришилди. Бундай қобилиятлар йиғиндиси ақлий истеъдод тузилмасини ташкил этади. Ана шундай йўл билан ажратилиши мумкин бўлган шахснинг биринчи хусусияти зийраклик, йиғноқлик, доимо жиддий тайёрликдир. Дарсда ўқувчи чалғимайди, ҳеч нарсани эътибордан четда қолдирмайди, жавоб беришга ҳамиша тайёр туради. У ўзини қизиқтирган нарсага бутун вужуди билан берилиб кетади. Юксак истеъдодли бола шахсининг иккинчи ўзига хос хусусияти унинг биринчи хусусияти билан боғланган, боланинг меҳнатга тайёрлиги меҳнатга мойилликка, меҳнатсеварликка, меҳнат қилишга нисбатан зўр эҳтиёжга айланади. Хусусиятларнинг учинчи группаси интеллектуал фаолият билан бевосита боғлиқдир: бу тафаккурнинг хусусиятлари, фикрлаш жараёнларининг тезлиги, ақлнинг системалилиги, таҳлил ва умумлаштириш имкониятларининг куплиги, ақлий фаолиятнинг юксак маҳсулдорлигидир.
Умуман ақлий истеъдод структурасини ҳосил қилувчи бу қобилиятлар, истеъдодли болалар устида олиб борилган кўплаб психологик кузатишларнинг гувоҳлик беришича, бундай болаларнинг кўпчилигида намоён бўлади ва алоҳида олинган ҳар бир қобилиятнинг ифодаланганлик даражаси жиҳатидан ажралиб туради. Агар истеъдоднинғ ўзига хос фарқлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар асосан қизикишларнинг йўналишларида намоён бўлади. Бир бола қандайдир изланишлар давридан кейин математикага, бошқаси биологияга қизиқиб қолади, учинчиси бадиий-адабий ижод билан, тўртинчиси тарих ва археология билан қизиқади ва ҳоказо. Бу болалардан ҳар биридаги қобилиятларнинг бундан кейинги тараққиёти мазкур қобилиятларсиз амалга ошириб бўлмайдиган конкрет фаолиятларда содир бўлади.
Шунинг учун ҳам махсус истеъдод структураси шахснинг юқорида келтирилган фазилатларининг уйғун бирлигини уз таркибига олади ва конкрет фаолият талабларига жавоб берадиган бир қатор қобилиятлар билан тўлдирилади. Жумладан, математик истеъдод махсус қобилиятларнинг мавжудлиги билан изоҳланиши аниқланди. Бу махсус қобилиятлар орасида математик материални берилган мазкур масалани шартлари ва унинг формал структурасининг ифодаланишини тез тушуниб олиш характерида, яъни махсус шаклда идрок қилиш (бунда топшириқнинг конкрет мазмуни гўёки тушиб қолади ва ўзига хос барча конкрет моҳиятлардан тозаланган қуруқ математик нисбатан «скелет»и қолади); математик объектлар, муносабатлар ва ҳаракатларни умумлаштириш, ҳар турли хусусий деталлардан умумий принципларни топа билиш, масаланинг моҳиятини белгилаш қобилияти мунтазам мулоҳазалар ва ҳаракатларни қисқартириш қобилияти, бунда масала ечишдаги ҳар турли мулоҳазалар тузилишининг ҳаммаси математик ҳаракатлар изчиллигига қисқача ҳавола қилиш билан алмаштирилади (В. А. Крутецкий тадқиқоти).
Истеъдод ва маҳорат
Истеъдод ўзининг умумий ва махсус фазилатлар маҳорати йиғиндиси билан, юқорида айтиб ўтилганидек, ижодий ютуқлар имкониятидан бўлак нарса эмас, у маҳоратнинг дастлабки шарти бўлиб, аммо маҳоратнинг асло ўзи эмас. Уста бўлиб етишиш учун (яъни конкрет фаолиятни, бирон касбни педагог, врач, пайвандчи, учувчи, ёзувчи, гимнастиками, шахматчи ва шу кабиларни амалга оширишда камолотга эришиш учун) кўп меҳнат қилиш керак. Истеъдод меҳнатдан озод қилмайди, балки жуда катта ижодий, зўр меҳнатни талаб қилади. Бутун инсоният кўз ўнгида шубҳасиз истеъдодли бўлиб кўринган кишилар ҳамиша — истисносиз меҳнат арбоблари бўлиб кўринган. Меҳнат туфайлигина улар оламга таниқли бўлганлар, машҳур маҳорат даражасига эришганлар.
Меҳнат жараёнида ҳаётий тажриба, малака ва кўникмаларнинг зарурий комплекси орттирилади. Бунингсиз ҳеч қандай ижодиётнинг бўлиши мумкин эмас.
Ижодий фаолият жараёнида кучларнинг алоҳида кўтаринкилик пайтлари, илҳомланиитянг психик ҳолати муҳим роль ўйнайди. У азалдан истеъдоднинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ижодий фаолиятда меҳнатга унинг асосини ташкил қилувчи илҳомланишни қарама-қарши қўйиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Илҳомланиш бу оллоҳдан берилган куч, кашфиёт эмас, балки меҳнат билан тайёрланган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин бўлган ижодий моментдир. Илҳомланиш диққатнинг ғоят кучли барқарорлигини, илмий, бадиий ёки техник ижодкорликда қайси бир капитал муаммони ҳал этишда хотирани, тасаввурни ва тафаккурни сафарбар этишни тақозо қилади.
Агар истеъдод имконият бўлса, у ҳолда маҳорат ҳақиқатга айланган имконият, демакдир. Ҳақиқий маҳорат киши маҳоратининг фаолиятдаги кўринишидир. Маҳорат фақат тегишли малака ва кўникмалар йиғиндисидагина очилиб қолмасдан, балки пайдо бўлган вазифани ижодий тарзда ҳал этиш учун зарур бўлган истаган меҳнат жараёнини малакали ҳал этишга психологик жиҳатдан тайёргарликда ҳам очилади. Адолатли равишда шундай деб айтишади: «Маҳорат — бу шундай бир ҳолкк унда нима ва қандай қилиш керак деган муаммо бир вақтда келади». Бу билан ижодий вазифанинг моҳиятини тушуниш ва уни ҳал этиш усулларини топиш ўртасидаги тафовутни йўқотиш маҳорати таъкидланади.
Уз ишининг маҳоратли устаси бўлишга интилиш жамиятимиз кишисининг меҳнат фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган мотив ҳисобланади.
V. 18.5. Қобилиятлар ва истеъдоднинг табиий шарт-шароитлари
Кобилиятларга фаталистик қарашларнинг хатоликлари
Инсон қобилиятларининг моҳиятини тўғри тушуниш уларнинг мияга муносабати — барча психик жараёнлар, ҳолатлар, фазилатлар ва хусусиятларнинг умумий бўлган жиҳати ҳақидаги масалани аниқлашни тақозо қилади. Шахснинг барча индивидуал психологик хусусиятлари каби қобилиятлар унга қандайдир табиат томонидан туғма равишда, тайёр ҳолда берилмайди, балки ҳаёт ва фаолият жараёнида таркиб топади. Киши дунёга ҳеч қандай психик хусусиятларсиз, фақат уларни орттиришга қаратилган умумий имкониятлар билан келади, холос. Киши мияси фақат воқелик билан ўзаро муносабат ва актив фаолият натижасида ўзининг илгариги индивидуал психологик фазилатлари ва хусусиятларини (шу жумладан, қобилиятларини ҳам) намоён қилган ҳолда теварак-атрофимиздаги оламни акс эттира бошлайди. Илмий психологияда қабул қилинган қобилиятлар туғма бўлмайди деган қоидани ҳам ана шу маънода тушунмоқ керак.
Ана шу нуқтаи назарни ҳимоя қилиш инсон шахси ва унинг идеализм кўринишларига қарши қобилиятларини илмий тушуниш учун курашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Уз замонасида Афлотун тасдиқлаган эдики, қобилиятлар одамга туғма равишда берилган бўлади ва одам фойдаланадиган барча билимлар унинг «абсолют билимлар» идеал оламида бўлиши ҳақидаги таассуротларидан иборатдир. Қобилиятларнинг туғмалиги тўғрисидаги таълимот илоҳий догмаларга ҳам кириб боради. XVII асрда француз файласуфи Декартнинг асарларида бундай ёндошиш «туғма ғоялар» тўғрисидаги маълумотлар сифатида гавдалантирилди. Қобилиятларга черков обрўси билан ёритилган ана шу фикрлар ёрдамида қараш орқали одамларнинг ижтимоий-ҳуқуқий, сиёсий тенгсизлиги қарор топтан ҳамда паст табақалар намояндаларини ўқитишнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги фаталистик қарашлар ўрнашиб қолган. Бу ўзига хос барча тайёр фазилатлар ва хусусиятларга киши гўё турилишиданоқ эга бўладиганлиги ҳақидаги, танасиз ва абадий жон тўғрисидаги идеалистик нуқтаи-назарлар билан маҳкам боғланган қобилиятларнинг туғмалигига нисбатан реакцион ва илмий асосланмаган қараш илмий психология томонидан қатъиян рад этилади.
Шуни назарда тутиш керакки, қобилиятлар кишига туғилишидан тайёр ҳолида берилган бўлади деган янглиш фикр бизда ҳам айрим ота-оналар ўртасида ва ҳатто педагоглар орасида ҳам тарқалгандир. Бу фикр шунчаки реакцион психологик ва педагогик назариялар туфайли эмас, балки психологик ва педагогик чаласаводлилик натижаси сифатида туғилгандир. Баъзан у айрим пассив ва ожиз тарбиячилар учун ўзига хос педагогик ниқобга айланади. Аслини олганда, бу қулай «психологик гипотеза» (қобилиятлар табиатнинг тайёр инъомидир) у ёки бу ўқувчининг ўзлаштирмаслиги сабаблари устида бош қотириш ва уларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш зарурлигидан озод қилади.
Шундай қилиб, илмий психология қобилиятларнинг туғмалиги концепциясини инкор қилар экан, аввало, фатализмга — киши қобилиятларининг қандайдир номаълум табиий омиллар томонидан азалдан белгилаб қўйилганлиги ҳақидаги тасаввурларга қарши чиқади.
Истеъдод иишоналари қобилиятларнинг табиий шарт-шароитларидир
Қобилиятларнинг туғмалигини инкор қилиш абсалют характерга эга эмас. Психология қобилиятнинг туғма эканлигини тан олмас экан, бу билан миянинг тузилишига боғлиқ бўлган дифференциал хусусиятлари туғмалигини инкор қилмайди. Бу хусусиятлар қандайдир фаолиятни муваффақиятли бажаришнинг шарт-шароити (кўпинча бир группада, бир қанча касблар, ихтисослар, меҳнат активлиги кўринишлари ва бошқаларда) бўлиши мумкин. Бу қобилият ривожланиишнинг дастлабки табиий шарт-широитлари сифатида намоён бўладиган мия тузилишининг, сезги органлари ва ҳаракатларининг морфологик ва функционал хусусиятлари бўлиб, улар истеъдод нишоналари деб аталади.
Қобилиятлар ва истеъдод нишоналар ўртасидаги нисбатни конкрет мисолда кўриб чиқайлик. Жумладан, туғма нишоналар жумласига ҳаддан ташқари нозик ҳид билиш — анализаторнинг одатдан тащқари юксак сезгирлиги мансубдир. У бирон-бир қобилият ҳисобланадими? Йўқ, ахир ҳар қандай қобилият — у нимагадир, кандайдир конкрет инсоният фаолиятга ёки бир катор фаолиятларга каратилган бўлади. Акс ҳолда «қобилият» сўзининг ўзи маъносиз бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам киши нерв-психик тузилишининг бундай хусусияти номсиз жумбокда яқин бўлиб қолади. Кишилик жамиятида нозик ҳид билиш сезгилари тарихан қандай касблар ва ихтисослар билан боғлиқ бўлиши миянинг тузилиши билан назарга олинмаган. Киши ўзи учун фаолиятнинг қайси соҳасини танлаб олиши ва ана шу фаолият шароитида ўз истеъдод нишоналарини ривожлантириш учун имкониятга эга бўлиши ҳам ҳисобга олинмаган. Бироқ, агар жамиятда худди шундай алоҳида нозик ҳид билиш сезгилари билан боғлиқ бўлган касбларга эҳтиёж пайдо бўлгани тақдирда ва агар ушбу конкрет киши тегишли табиий истеъдод нишоналарига эга бўлса, у ҳолда у ўзида бошқаларга нисбатан тегишли қобилиятларнн ривожлантириши осонроқ бўлар эди. Масалан, «хушбўй ҳидлар композитори» деб аталиши мумкин бўлган атторлардек нодир ва қимматбаҳо касб ҳам бор. Мамлакатда улар куп эмас, ҳаммаси бўлиб ўттизтага яқин. Уларнинг асосий вазифаси бир қанча серияли янги атирлар тайёрлаб, оригинал ҳидлар яратишдан иборатдир. Ўз-ўзидан равшанки, атторларнинг профессионал қобилияти улардаги истеъдод нишоналарининг ривожланиш натижасини намойиш қилади. Бу ҳид билиш анализаторининг тузилиши ҳамда функционал хусусиятларидан иборатдир. Аммо бу касб намояндаларидан бири ҳақида гапирганда, мажозан айтсак, уни «У туғма аттор», деб ифодалаш мумкин, чунки унинг мияси олдиндан белгиланган ҳаёт йўлига, олдиндан белгиланган касбга, қобилиятларга эга эмас.
Истеъдод нишоналари кўп кирралидир. Фаолият томонидан қўйилган талабларнинг характерига боғлиқ равишда айнан бир хил истеъдод нишоналар асосида ҳар хил қобилиятлар ривожланиши мумкин.
Истеъдод нишоналарининг табиати ва моҳиятини ўрганиш соҳасида фан дастлабки қадамларни ташламоқда. Тилга олинган муаммога тааллуқли салбий материал ҳозирча ижобий материалга қараганда ортиқроқдир — истеъдод нишоналарининг маҳсулдор кўринишлари структурасидан кура нуқсонлар ҳақидаги илмий маълумотлар анча кўпдир. Масалан, бир қатор оғир туғма ёки илк ёшлик пайтида орттирилган наслий мия нуқсонлари (олигофрения) қобилиятларнинг ривожланишига тўғаноқ бўладиган, тузатиб бўлмайдиган нуқсонлар сифатида намоён бўлади.
Ҳозирги пайтда қобилият тараққиётидаги табиий шарт-шароитларнинг моҳияти ҳақидаги гипотезанинг озми ёки кўпми маҳсулдорлиги ҳақида гапириш мумкин. Ф. Галлнинг илгари сурган миянинг айрим анатомик хусусиятлари билан айрим қобилиятлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик борлиги ҳақидаги гипотезаси тасдиқланмай қолди. Гарчи Ф. Галлнинг ақл, истеъдод ва қобилият сифатлари ҳақидаги фикри мия катта ярим шарларида қатъий локаллаштирилганлиги ҳақидаги фикрини фан аллақачон инкор этган ва у тарих мулкига айланган бўлса ҳам ҳозирга қадар миянинг катталиги билан кишининг қобилияти ўртасида одатда мавжуд бўладиган қонуний алоқа тўғрисидаги тасаввур сақланиб қолган. Шахслараро идрок этиш шароитларида пешонаси катта индивидни ақлли деб ҳисоблашиб, ундан оқилона хулосалар ва ечимларни кутишади. Агар кутилган нарса чиқмаса, ҳаддан зиёд афсусланишга сабаб бўлади. Аксинча, пешанаси пастроқ бўлган индивиднинг ақлий қобилиятларига нисбатан олдиндан яхши фикр билдирмайди, гарчи бу фикрлар унинг интеллекти кўринишлари устидан олиб борилган кузатишлар билан тасдиқланмаса ҳам.
Қобилиятлар каби мураккаб психологик хусусиятлар ҳам миянинг маълум бир бўлакларида локал (маҳаллий) тарзда жойлашган бўлиши мумкин, деган тасаввур физиологии ва психологик билимларнинг дастлабки босқичларини акс эттиради ва кейинчалик батамом инкор қилинади. Ҳозирги замон физиологияси мия пўстлоғида жуда кўп психик функциялар тўпланганлиги хақида гувоҳлик беради. Масалан, нутқ ҳаракатлари маркази чап ярим шарнинг учинчи пешона бурмаларининг орқа қисмида жойлашган деб тахмин қилинади. Бунда нутқни тушуниш маркази бошқа жойда — худди ўша чап ярим шарнинг устки бурмаларининг орқадаги учинчи қисмида жойлашгандир. Киши нутқи бир қатор мия қисмларининг ўзаро мураккаб ҳаракатлари натижасида юзага келишини эътиборга оладиган бўлсак, у ҳолда кишининг нутқ қобилияти билан боғлиқ қобилиятлари миянинг қандайдир бир жойида тўпланган бўлиши мумкин деб тахмин қилишга ҳеч қандай асос йўқ.
Истеъдод нишоналарининг мия миқдори, унинг ҳажмларига қараб белгиланиши ҳақидаги гипотеза асоссиз бўлиб чиқди. Катта ёшдаги одамнинг мияси ўртача 1400 граммга яқин бўлади. И. С. Тургенев миясининг оғирлиги 2012 грамм, Н. Байрон миясининг оғирлиги бироз камроқ—1800 грамм бўлган; бир қатор машҳур одамларнинг миясини тортиб кўриш худди шундай натижалар берди, Бироқ, машхур химик Ю. Либих мияси 1362 грамм, ёзувчи А. Франс мияси хаммаси бўлиб 1017 грамм бўлган. Кўп ўтмай энг катта ва энг оғир мия бирор жихати билан машхур бўлган эмас, балки ақлий жиҳатдан нуқсони бўлган одамга тааллуқли эканлиги аниқланди. Кишининг истеъдод нишоналари миясидаги бурмалар сони билан белгиланади, деган тахмин ҳам тасдиқланмади.
Ҳозирги пайтда истеъдод нишоналарини миянинг ва сезги органларининг микроструктураси билан боғлайдиган гипотезалар энг маҳсулдор ҳисобланади. Мия ҳужайраларини чуқур ўрганиш истеъдодли кишининг нерв тўқималарини кўрсатадиган морфологик ва функционал хусусиятларида фарқ борлигини аниқлаш имкониятидадир деб тахмин қилиш мумкин. Шунингдек, истеъдод нишоналарини нерв жараёнларининг айрим дифференциал хусусиятлари билан (нерв жараёнларининг кучи, мувозанатлашуви ва ҳаракатчанлиги ўртасидаги фарқларга қараб) ва шу билан олий нерв фаолияти турлари билан богловчи гипотеза ҳам анча ҳақиқатга тўғри келади.
Б. М. Теплое олий нерв фаолияти тилларининг хусусиятлари қобилиятлар структурасининг сифат хусусиятларига қандай таъсир қилишини аниқлашга уриниб кўрди. Нерв жараёиларининг кучсизлиги, одатда тахмин қилинганидек, бу фақат нерв фаолиятининг салбий сифати бўлмай, балка баб-баравар равишда ижобий сифати ҳамдир, чунки нерв жараёнларининг кучсизлиги унинг юксак реактивлиги оқибатидир деб кўрсатди олим. «Кучсиз нерв системасини,— деб ёзган эди Б. М. Теплов,— агар шундай ўхшатишга йўл қўйиш мумкин бўлса, жуда ҳам сезгир фотопластинкага ўхшатиш мумкин. Бундай фотопластинка алоҳида хушёрлик билан муомала қилишни талаб қилади: у бошқа ҳар қандай пластинкаларга қараганда «ёритилишдан» ёки «узоқ вақт ушлаб қолишдан қўрқади» (одатдан ташқари кучли қўзғатувчи шартли қўзғатувчининг давомли таъсири). Бу албатта салбий хусусиятдир. Аммо у юксак даражадаги ижобий хусусият — зўр сезгирлик оқибати ҳисобланади.
Нерв системасининг алоҳида сезгирлиги (яъни, унинг кучсизлиги) маълум бир истеъдод нишонаси сифатида юзага чиқиши мумкин. Унинг асосида юксак реактивлик, таъсирланувчанлик, руҳий тузилишдаги ўзига хос нозикликни талаб қиладиган меҳнат фаолияти турлари билан боғлиқ қобилиятлар ривожланади.
Бу ерда киши шахсининг специфик рўй-рост кўриниб турибди. Агар нерв системаси кучи ожиз бўлган типга мансуб ҳайвон биология қонунлари билан бошқариладиган муҳитга характерли бўлган яшаш шарт-шароитида ўзининг шароитига мослаша олмаслигини ва яроқсизлигини хис қилса, кучсиз типга мансуб киши ижтимоий тарихий яшаш шароитида, одатдаги ҳаётий шароитларда «инвалид» бўлиб қолмайди. Бундан ташқари ана шундай физиологик асосда ривожланаётган қобилиятлар унинг учун яшаш ва тараққий этишга алоҳида қулай имения» яратиб бериши мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган хусусиятлар олий нерв фаолияти умумий типи кўринишларига ва фазилатларига ҳам тааллуқлидир. Бироқ, қобилиятларнинг табиий асосларини нерв системасининг парциал (хусусий) хусусиятлари деб аталмиш хусусиятлар билан боғлайдиган, яъни айрим одамларда кўриш, бошқа бировларида эшитиш, учинчи бир хилида эса ҳаракат жабҳасида намоён бўладиган ўзига хос типологии хусусиятлар билан боғлайдиган гипотезалар янада кўпроқ эҳтимолга эгадир. Масалан, ҳаракат соҳасида намоён бўладиган нерв жараёнларининг кучи, мувозанатлашганлиги ва ҳаракатчанлиги жйҳатидан типологии фарқлари турли даражада у ёки бу спорт талабларига жавоб бериши мумкинлигини ҳамда тегишли спорт қобилиятларининг ривожланишига дастлабки шарт-шароитлари сифатида чиқиши мумкинлигини тушуниш осон.
Қобилиятлар ва ирсият
Қобилиятларнинг табиий шарт-шароитлари—истеъдод нишоналари нерв системасининг тузилиши ва ишлаши хусусиятларига жамланганлиги факти уларнинг бошқа барча морфологик ва физиологик фазилатлар каби умумий генетик қонунларга бўйсунганлиги ҳақидаги тахминнинг тўғрилигини кўрсатади. Шу билан бир қаторда истеъдод нишоналарининг ирсият йўли билан утиши мумкинлиги тўғрисидаги гипотеза қобилиятларни ирсиятга боглиқлиги гояси билан тенглаштирмаслиги керак.
Кўрсатиб ўтилган муаммо катта тарихга эга. 1875 йилдаёқ инглиз антропологи ва психологи Ф. Гальтоннкнг «Истеъдоднинг ирсиятга боғлиқлиги, унинг қонунлари ва оқибатлари» деган китоби нашр қилиниб, унда муаллиф бир неча юзлаб машҳур одамларнинг қариндошлик алоқаларини ўрганиб истеъдодлар ё ота йўли билан, ё она йўли билан ирсият орқали ўтади деган хулосага келган эди. Бироқ, Гальтон хулосалари илмий жиҳатдан тўғри эмас эди. У судьяларнинг, сиёсий арбобларнинг, саркардаларнинг истеъдодлари ирсият йўли билан ўтганлиги ҳақида ҳеч қандай ишонарли далил келтира олмаган эди. Гальтон материаллари бўйича қилиниши мумкин бўлган ягона хулоса шундан иборат эдики, бой-бадавлат, машҳур ва илмли одамлар оиласида интеллектуал меҳнат машрулотлари учун зарур бўлган фазилатларни ривожлантириш мумкин бўлган қулай шароит бўлишидан иборатдир. Гальтон маълумотлари асосида бирон касбга нисбатан ирсий мойиллик борлиги ҳақида бирорта виждонли тадқиқотчи хулоса чиқаришга журъат эта олмади.
Гальтон материалларини муҳокама қилаётиб, битта изоҳ беришга тўғри келади. Судьялар, ёзувчилар, саркардалар ва бошқаларнинг истеъдодлилиги ҳақидаги шубҳали далиллар қаторида у маълум даражада ишонч таассуроти туғдирмаслиги мумкин бўлмаган маълумотларни ҳам келтиради. Бахлар оиласида, масалан, мусикага бўлган истеъдод биринчи марта 1550 йилда маълум бўлди ва беш авлоддан сўнг у буюк композитор И. С. Бахда алоҳида куч билан намоён бўлди. Бу истеъдод 1800 йилларда яшагаи Регина Сусанна деган кимсадан кейин тугади. Бахлар оиласида яшаган олтмишга яқин музикачидан йигирматаси машҳур бўлган. Гальтон бошқа фактларни ҳам келтиради: Бенд деган скрипкачилар оиласида тўққиз таниқли мусиқачи, Моцарт оиласида — бешта ва Гайдн оиласида иккита машҳур мусиқачи бўлган.
Буларнинг ҳаммаси айрим умумий хулосалар чиқариш имконини беради. Кўпчилик хрлларда машҳур одамларнинг насл-насабларини ўрганиш (агар гап ҳақиқатан ҳам машҳур одамлар устида бораётган бўлса) биологик ирсиятдан эмас, балки турмуш шароитлари наслдан-наслга утиши тўғрисида, яъни қобилиятларнинг ривожланишига ёрдам берадиган ўша социал шарт-шароитлар тўғрисида далолат беради. Афтидан, оилада-гиларнинг ҳаммаси мусиқа билан шуғулланса, агар бутун турмуш тарзи болани мусиқа билан шуғулланишга зарурий тарзда йўлласа, агар ҳар кимсанинг юксак қадр-қиммати музикани қанчалик тушуниши билан белгиланса, ундай пайтда бундай оилада мусиқага нисбатан қобилиятларнинг пайдо бўлишига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Ҳар ҳолда, Бахлар мисоли бу ерда мусиқага бўлган туғма қобилият борлиги ҳақида тахмин қилишга баъзи бир асосларни беради. Эҳтимол, эшитиш анализатори тузилишининг ва функциясининг баъзи бир хусусиятлари, (яъни, парциал типологии хусусиятлари) бу оилада авлоддан-авлодга ирсият йўли билан берилган бўлса керак. Дарвоқе, Гальтон кўрсатиб ўтганидек, Бахлар оиласида мусиқага нисбатан бўлган қобилият тамомила эркаклардан ирсият орқали ўтган.
Тегишли қобилиятларни аниқлашга ёрдам берадиган авлодлар касби ва машғулотлари ҳақида гапириш мумкин. Масалан, театр артистлари династияси (масалан, Садовскийлар), цирк артистлари (Дуровлар), олимлар (Якушкинлар, Фортунатовлар) ва шу каби династиялар машҳурдир. Денгизчилар, пўлат эритувчилар, ёғоч ўймакорлари ва бошқа жуда кўплаб ажойиб усталар авлоди маълум. Табиийки, ўғил ота ва бобонинг касбини танлаб олади ва бу соҳада улардан ўтиб кетади. Аммо шу билан бирга болалар ва невараларнинг уз ота-оналари махсус қобилиятларини эгалламаган ва уларнинг ҳаёт йўлини танламаган сон-саноқсиз машҳур одамларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Жиддий статистика қобилиятлар ва истеъдодларнинг ирсият йўли билан ўтишини исботлайдиган ҳеч қандай далиллар бермайди. Қрбилиятларнинг ирсият йўли билан утиши ҳақидаги ғоя илмий назарияга ҳам қарама-қаршидир, Шу нарсани илмий жиҳатдан эътироф қилиш мумкинки, ҳозирги замон типидаги киши, яъни бундан юз минг йил илгари яшаган кроманьоннинг пайдо бўлганидан бошлаб, киши тараққиётини танлаш ва унинг табиий ташкилоти ўзгаришини ирсий ўтказиб бериш йўли билан юз бермаяпти — киши тараққиёти ва унинг қобилиятларини ривожлантириш ижтимоий-тарихий қонунлар билан бошқарилмоқда.
V. 18.6. Қобилиятларнинг таркиб топиши
Қобилиятлар ривожининг таълимга боғлиқлиги
Гарчи Қобилиятларнинг ривожи ҳар турли одамларда мутлақо бир хил бўлмаган табиий шарт-шароитларга боғлиқ бўлса ҳам, юқорида кўриб ўтилган истеъдод нишоналари ва қобилиятлар ўртасидаги нисбат, қобилиятлар шунчаки табиат инъоми эмас, балки кишилик тарихининг маҳсули эканлигини кўрсатади. Агар ҳайвонларда олдинги авлод ютуқларинииг кейинги авлодга ўтказиб берилиши асосан организмнинг ирсий морфологик ўзгаришлари орқали амалга ошса, инсонда бу ижтимоий-тарихий йўл билан, яъни меҳнат қуроли, тил, санъат асарлари ва шу кабилар ёрдами билан амалга ошади. Ҳар бир киши эстафетани қабул қилиб олиши керак — у қуролларни қўллаши, тилдан фойдаланиши, бадиий ижод асарларидан баҳра олиши керак ва ҳоказо. Одамлар тарихий ютуқлар оламини эгаллаб олгач, ўз қобилиятларини таркиб топтирадилар. Қобилиятларнинг намоён булиши одамлар томонидан жамият эҳтиёжларини қондириш жараёнида тарихий жиҳатдан ишлаб чиқиладиган тегишли билим ва кўникмалар шаклланишининг конкрет усуллари (методлари)га бевосита боғлиқдир.
Агар масалани кишилик жамияти тарихи нуқтаи назаридан қараб чиқадиган бўлсак, юқорида келтирилган ҳолатнинғ тўғрилигига осонгина ишонч ҳосил қилиш мумкин. Ҳозирги вақтда, масалан, ҳар бир етти яшар нормал тараққий этган болани ўқишга ва ёзишга ўргатиш мумкинлигини тасдиқлаш хеч кимда шубҳа туғдирмайди. Бироқ, бундан икки юз йиллар муқаддам ҳар қандай одамни ҳам саводга ўргатиб бўлмайди, фақат «худо доно қилиб яратган»ларнигина, яъни махсус қобилиятга эга бўлган кишиларнигина саводини чиқариш мумкин деган фикр анча кенг тарқалган эди. Қолган бошқа одамлар (тахминан болаларнинг умумий сонидан учдан икки қисми) бўлса ёзиш ва ўқишнинг сирларини тушунишга олдиндан қобилиятсиз деб тан олинарди. Қандайдир алоҳида туғма қобилиятларга бўлган бундай қараш таълимнинг ҳақиқий қийинчиликлари билан боғлиқ эди. Ҳамма ҳарфларни славянча номлари билан қўшиб ёдлашга боғлиқ бўлған мутлақо такомиллаштирилмаган метод («Алиф», «бе», «олиб юр», «феъл», «марҳамат») бўғинлаб ўқишга ўтишни ҳаддан ташқари қийинлаштириб юборди. XIX асрнинг биринчи ярмида таълимнинг анча такомиллашган методига ўтиш амалга оширилди, бўғинлаб ўқиш методи асосига қурилган янги ўқув қўллаималари ҳам юзага келди. Бу қўлланмаларда черков-славян харфи ўрнига соддалашган гражданлик ҳарфлари фойдаланилди, славян алфавити ҳарфлари номи қисқартирилган номлар билан алмаштирилди («а», «бе», «ве»), «Туғма грамматик қобилиятлар» муаммоси шундай ҳал қилинган эди. Тажриба шубҳасиз хамма болалар ўқиш ва ёзишни ўрганишлари мумкинлигини кўрсатди.
Юқорида айтилганлар муносабати билан қандай хулосалар чиқариш мумкин? Киши ўзида муайян фаолиятга қобилият борми ёки йўқлигини сезиш ё сезмаслигини билдирадиган омил таълим методикаси ҳисобланади, деб айтишга асос борми? Одатдагидек, таълим методикаси ўзининг асоссизлиги ва ожизлигини пайқаган пайтда ҳар доим қобилиятларнинг туғма эканлиги ҳақидаги гап пайдо бўлади. Уз-ўзидан маълумки, методика доим такомиллашиб боради ва шунинг учун хам «туғма» қобилиятлар доираси борган сари торайиб боради. Оқибат натижада шоирлик, мусиқачилик, артистлик, конструкторлик, педагоглик, ташкилотчилик ва бошқа тарздаги алоҳида «олий» қобилиятларнинг тақдири «грамматик» ва «арифметик» қобилиятлар тақдиридек бўлади, деб тахмин қилиш мумкин. Бу соҳада кўплаб психологлар тажриба олиб бормоқдалар.
Масалан, гўё мутлақо мусиқага ишқивоз бўлмаган болаларда, яъни мусиқий қобилият нишоналари йўқ деб топилган ўқувчиларда мусиқий товушларни фарқлаш ва ёдда сақлаш кўншшасини ҳосил қилишга экспериментал ниҳатдан муваффақ бўлинди. Индивидуал машқлар системасини қўлланиб, (мусиқани тинглаш ва айни пайтда товушларни солиштириш ва қайта такрорлаш — жўр бўлиш) тадқиқотчи мусиқа эшитиш дидини шакллантиришга — истеъдод нишоналарнинг туғмалиги ҳақидаги ажойиб мисол ҳисобланган қобилиятни шакллантиришга ўрганди.
Москвадаги мактаблардан бирида олиб борилган тажриба ишлари бир гуруҳ психологлар ва педагогларнинг бир неча йил мобайнида барча ўқувчиларда математик қобилиятларни шакллантиришини кўрсатадиган иши ҳақида ҳикоя қилади; бу болаларга биринчи синфлардаёқ мавҳум ифодаларни ўзлаштириш имконини берди, ваҳоланки авваллари алгебра асосларини V— VII синф ўқувчилари ўзлаштириши мумкин деб ҳисобланарди.
Қобилиятлар ва истеъдодларни шакллантариш муаммоси катта социал ва давлат аҳамиятига эга бўлган муаммодир. Бунда ҳамма болаларда қобилиятларни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси айрим алоҳида истеъдодли болаларда махсус истеъдодларни ривожлантириш вазифасига қарама-қарши. қўйилмайди. Шу жиҳатдан қозонлик педагог Г. Ю. Гусарскаянинг тажрибаси жуда характерлидир.
Унинг ўқувчилари орасидан жуда кўплаб истеъдодли математиклар етишиб чяқди. Унинг ҳамма ўқувчилари ўз қобнлиятлари ва билимларига мос бўлган ва уларяинг ялгарилаб боришларига қараб ортиб борувчи топшириқ олиш билан бирга мактабдаги математика курсини жуда ажойиб тарзда ўзлаштирдилар. Мана шундай йўл билан математикага жуда ҳам ноқобил болалар бор деган фикр асосая инкор қилинди. Г. Ю. Гусарская ўқувчиларининг аксарият кўпчилиги техника олий ўқув юртларига ва университетларнинг физика-математика факултетларга кирдилар. Улар орасида хозир Қозон университетида ишлаётган ўн математик ва назариячи физик бор. Унта кишининг ҳаммаси математика соҳасидаги истеъдодли одамлар бўлиб, уларнинг истеъдодлари моҳир педагог томонидан очилган, намоён қилинган, шакллантирилган ва мукаммаллик даражасига етказилган.
Москва, Новосибирск ва бошқа шаҳарлардаги қатор махсус мактабларнинг иши математик қобилиятларни фаол ривожлантиришга бўйсундирилган.
Қобилиятлар ва қизиқишлар.
Инсон қобилиятларини ривожлантиришнинг жиддии мухим омиллари — барқарор махсус кизикишлардан иборатдир. Махсус қизиқишлар— бу инсоният фаолиятининг қандайдир соҳа мазмунига бўлган қизиқишлари бўлиб, бу қизиқишлар ана шу турдаги фаолият билан касб тариқасида шуғулланиш мойиллигига ўсиб кўтарилади. Билишга доир қизиқиш бу ўринда фаолият усуллари ва услубларини амалий равишда эгаллаб олишни рағбатлантиради.
Бирор меҳнат ёки ўқув фаолиятида қизиқишнинг пайдо бўлиши бу фаолиятга нисбатан қобилиятларнинг уйғониши билан чамбарчас боғлиқлиги ва қобилиятларнинг ривожланиши учун дастлабки замин сифатида хизмат қилиши қайд қилинган. «Бизнинг ниятларимиз,— Гёте сўзлари билан айтганда,— биздаги яширин қобилиятларнинг олдиндан сезилиши, биз амалга оширишимиз мумкин бўлган ишларнинг жарчисидир». Боланинг мустаҳкамланган қизиқишлари унинг қобилиятларини акс эттирувчи «лакмус қогози»дир, уйғонаётган қобилият ўзидан дарак бермаяптимикин, деб атрофдагиларни ўйлатадиган сигналдир.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ўсмирларда бу қизиқишлар, гарчи эҳтиросли бўлса ҳам, қисқа муддатли завқ характерига эгадир. Ўсмирлик ва ўспиринлик ёшида ҳар турли ва кўпинча сўниб бораётган қизиқишлар ривожланаётган шахсда қобилиятларни намоён қилишда муҳим роль ўйнайди. Тарбиячиларнинг ўсмирлар ёки ўспиринлар қизиқишлари соҳасига шундай муносабатда бўлишлари педагогик жиҳатдан муҳимдир. Бу эса уларнинг билишга бўлган эҳтиёжларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришни назарда тутади.
Албатта бу жиҳатдан шундай ҳолат оптимал ҳисобланадики, бунда ўқувчи (катталарнинг ёрдами ва воситаси билан) барқарор ва махсус қизиқишларини жуда эрта намоён қилади ва ўз қизиқишини тўғри белгилашга имкон берадиган турли қобилиятларни ривожлантиради. Маълумки, бу нарсага ҳамма ҳам муяссар бўлавермайди. Лекин мактабни тугатаётган ўқувчи мактабдан ҳатто қандайдир касбга аниқ ифодаланган қизиқишсиз чиқиб кетса (бу ерда гап ҳаётга қадам қўйиш учун зарур бўлган билимлар ва меҳнатга психологик тайёргарлик ҳақида эмас, балки қизиқиш ҳақида бормоқда), бу нарса ўқувчининг, масалан, артистлик, дипломатия, журналистлик каби ва бошқа «завқли» касбларнинг соф ташқи белгиларига асосланиб шошма-шошарлик билан ҳамда янглиш касб танлашидан кўра яхшироқ бўлади.