I.                  7.3. Шахснинг фаоллиги ва  йўналтирилганлиги

 

Шахснинг фаоллиги ва унинг ҳаётий позицияси

                                                                                                                                             

Кишининг теварак-атрофда муносабат, биргаликдаги фаолият ва ижодий иш жараёнида намоён бўладиган ижтимоий ахамиятга молик ўзгаришлар қилиш лаёкати шахснинг фаоллиги сифатида тушунилади. Шахс фаоллигининг анча умумий тарздаги, бирикма ҳолидаги таърифи унинг гоявий принципиаллигида, ўз нуктаи назарини изчил ҳимоя кила боришида, сўзи билан ишининг бирлигида ифодаланадиган фаол ҳаётий позициясини билдиради. Жамиятда фаол ҳаётий позиция ижтимоий бурчга нисбатан онгли муносабатда бўлишни, гражданликни, жамоачиликни, фаолиятга нисбатан ижодий муносабатда бўлишни, илмий дунёқарашга таянадиган эътиқодни, ижтимоий-ахлоқий қоидаларнинг бузилишига муросасизликни тақозо этади.

Ижтимоий фойдали фаолиятда меъёридан ортикча деб аталмиш фаоллик кишиларга хос фаол ҳаётий позицияда туришнинг энг муҳим кўринишларидан бири ҳисобланади. Меъёридан ортиқча фаоллик — шахс фаоллигининг ҳали биринчи коммунистик шанбалик учун ва кейинчалик меҳнат зарбдорлари учун, стахановчилик ҳаракати, коммунистик меҳнат бригадалари ва шу кабиларга хос ҳолда намоён бўлишининг социалистик жамиятда рўй берадиган туридир. Меъёридан ортицча фаоллик муайян шахс учун катъиян мажбурий бўлмаган, лекин социалистик жамиятнинг олий мақсадларига ва кадриятларига мос келадиган фаолият кўрсатилишини тақозо этади. Ҳеч ним ишчига меҳнат ҳуқуқи тартиб-қоидаларига биноан ўзининг кунлик топшириғидан ошириб юбориш, келгуси йил ҳисобига ишлаш, фақат ўз нормасини эмас, балки шасхда ўзи билан бирга ишлаган ва ватанни ҳимоя қилиш чогида мардларча ҳалок бўлган ўртогининг нормасини ҳам бажариш, ўз жамғармаларини Тинчлик фондига, ёдгорлик ўрнатиш учун ҳадя қилиш каби талабларни қўймайди. Буларнинг хаммаси меъёридан ортиқча фаоллик туфайли юз беради. Шахс меъёридан ортиқча фаоллик кўрсатган ҳолда ўзининг ижтимоий орзу-истаклари сари олга қадам ташлайди. Шу аснода педагог меъёридан ортиқча фаолликни унинг хўжакўрсин учун намойиш қилинадиган туридан фарқлай билиши керак. Ўзи учун мажбурий бўлган, яъни қоида тарзидаги фаолият ўқишда, меҳнат тайёргарлиги ва ҳоказода старли даражада фаоллик кўрсатмасдан, баъзи ҳолларда хамманинг кўз ўнгида «меъёридан ортиқча» фаоллиги ҳакида тасаввур ҳосил қилиш учун урииади. Жумладан, у дсворий газета чикаришни ўз зиммасига олаётиб, эҳтимол, бу билан ўзининг бутун коллективга маълум бўлиб қолаётган фаолиятсизлигини яширишга уринган бўлиши хам мумкин. Меъёридан ортикча фаоллик меъёридаги (норматив) фаолликдан холи ва ундан ташқарида юз бериши мумкин эмас.

Шахснинг мослашувчанликка хам, хулқ-атворнинг салбий (ноконформлилиги) турига хам зид бўлган жамоа тарзида ўзини-ўзи белгилаши ҳам унинг фаол ҳаётий позициясидан далолат беради. Ёш йигит ва қизларда фаол хаётий позицияни шакллантириш ахлоқий тарбиянинг энг мухим вазифаларидан биридир.

 

Шахс ва унинг  фаоллиги туғрисидаги ғарб назариялари нинг танкидий тахлили

 

Ҳозирги пайтда гарб психологиясида шахсни тадқиқ қилиш ва тушуниш борасида «инсонпарлик-психологияси» деб аталмиш психология   вакилларининг              психоаналитик назариялари ва қарашлари (шахснинг экзистенциалист назария таҳлилилари) энг нуфузли йўналишлар бўлиб хисобланади.

Асримиз бошларидаёқ веналик психиатор ва психолог 3. Фрейд киши шахси фаоллиги манбаи ва характерининг ўзича талқинини тавсия қилган эди. Унинг кўпчилик издошлари томонидан маъқулланган нуқтаи назарига кура, киши унда ҳайвонот дунёсига мансуб аждодларидан мерос қилиб олган инстинктив майллар ва, энг аввало, жинсий инстинкт ва ўзини ҳимоя қилиш инстинкти мавжуд бўлганлиги туфайли фаол эмиш; Лекин жамиятда инстинктлар ўзини ҳайвонот оламида бўлгани каби намоён қила олмайди, негаки, жамият кишини кўплаб чеклашлар турига ўраб ташлайди, унинг инстинктлари ва майлларини «цензура»га рўбарў қилади, бу эса кишини уларни чеклашга, тайилишга мажбур этади. Инстинктив майллар шу тариқа шахснинг англанилган ҳаётидан шармандали бўлган, ман этилган ва обрў-эътиборга путур етказадиган ҳодисалар сифатида чиқариб ташланади ва англанилган сохасига айланади, «яширин ҳолатда яшай бошлайди», лекин йўқолиб кетмайди. Улар ўзининг ҳаракатланувчи кучини, ў фаоллигини сақлаб қолган ҳолда англанилганлик соҳасидан секин-аста кишилик маданиятининг турли шакллари ва инсон фаолияти маҳсули тусига кириб (қисмларга ажратган холда) шахснинг хулқ-атворини йўналтиришни давом эттираверади. Англанилганлик соҳасида инстинктив майллар ўзининг келиб чиқишига боғлиқ ҳолда турлича «комплекслар» га бирлашади, бу эса, Фрейднинг ва фрейдчиларнинг таъкидлашларича, шахс фаоллигининг ҳақиқий сабаби бўлиб ҳисобланади. Психологиянинг вазифаларидан биригина мувофиқ тарзда англанилган «комплекслар»нинг аниқланиши ва уларнинг англанишига ёрдам бериши, гўё бу шахснинг ички зиддиятлари юзага чиқиши эхтимолини (психоанализ деб аталмиш метод) бартараф этади. Масалан, «эдипча комплексный ана шундай қўзгатувчи сабаблар қаторига киритишар эди.

Бунинг маъноси шуки, ҳар бир болада ҳали ёшлигидаёқ гўё қадимги юнон драматурги Софоклнинг «Шоҳ Эдип» трагедиясининг асосий мазмунинк ташкил этадиган можаронн боланинг ғафлат остида ўз онаси билап жинсий алоқа қилиб қўйиши ва отасини ўлдиришини эслатувчи фожиали вазият рўй. берармиш. Фрейднинг таъкидлашича, тўрт яшар ўғил боланинг онасига нисбатан шаҳвоний ҳирс қўйиши ва отасининг ўлимини орзу қилиши («эдипча комплекс») бошқа бир куч — яқин кишиси билан жинсий алокада бўлганлиги учуй даҳшатли жазога тортилиш хавфи («ахталаниш комплекси») билан тўқнаш келади.

Шахснинг бундан кейинги бутун ривожланишини фрейдчилар англанилганлик соҳасига мажбурий тарзда олиб кирилган турли хил «комплекслар» ўртасидаги тўқнашувлар сифатида талқин қиладилар.

Фрейднинг шахс фаоллиги ҳақидаги концепцияси (барча хатоларига қарамай, унинг клуги англанилмаганлик ва мойилликлар жабҳасига эътиборни жалб этганлигида эди) ни хатто боланинг шаҳвоний истаклари ва қўрқинчлари ҳақида ҳеч нарсага асосланмаган ҳаёлин уйдирмаларини бир чеккага суриб қўйган ҳолда диққат билан қараб чиқилиши бу ерда фаолликнинг ўзи ҳам биологик табиий куч деб тушунилаётганини пайқаб олиш имконини беради.) У ҳайвонлар инстинк-тига ўхшаш, яъни ўзининг барча ўлчовларига, «сублимация» лари («қисмларга ажратилиши») ва унга қарама-қарши қўйилган жамият билан можаролари бўлгани ҳолда ўша ҳанвонлар истинкти сингари англанилмаган бўлади. Бунда жамиятнинг вазифаси майлларни чеклашдан ва «цензура» остига олишдан иборат бўлиб қолади. Шахс ва унинг фаоллигини бундай тарзда талқин қилиш шахснинг ижтимоий мавжудот эмас, балки биологик жонзот эканлиги ҳақидаги баҳони келтнриб чиқаради. Бунда инсон ва жамият бир-бирларига принципиал жиҳатдан ётдир ва уларнинг «уйғун тарзда» муносабат ўрнатишлари фақат бирини иккинчисининг кучи билан бостирилган тақдирдагина, бирининг иккинчиси устидан абадий зўрлиги бўлгандагина, англанилган жабҳанинг исён кўтариши, тажовузга юз тутиши, ички аъзоларнинг касалланиши ва ҳоказолар доимий ҳавф солаётган тақдирдагина мумкин деб фараз қилинади.

Фрейднинг шахс фаоллигини бугунлайича фақат шахвоний хирсга борлиқ қилиб қуйишга интилиши марксча йўналишда бўлмаггн психологларнинг ҳам кўпчилигида эътироз туғдирди.Бу ҳол классик фрейдизмнинг ва ундан муайян чекинишларнинг бирикувидан иборат хусусиятга эга бўлган неофрейдизм (А. Кардинер, Э. Фромм, К. Хорни ва  ошқалар) келиб чикиш сабабларидан бири бўлган эди. Неофрейдчилар шахснинг фаоллигини тушуниш борасида шаҳвоний майлларнинг устунлиги фикридан воз кечишади ва инсоннинг биологик мавжудотлигидан четга чиқишади. Шахснинг муҳитга боғлиқлиги биринчи ўринга қўйилади. Бунда шахс гўё уни беихтиёр белгилайдиган ижтимоий муҳитнинг шунчаки оддий тасвири сифатида намоён бўлади. Муҳит шахсга ўзининг энг муҳим хусусиятлари аксини сингдиради. Улар ана шу шахс фаоллигининг кўринишларига айланади. Масалан, қандай бўлмасин меҳр қўйишларига ва маъқуллашларига муваффақ бўлиш учун интилиш, ҳокимиятнинг, обрў-эътиборнинг ва соҳибликнинг оркасидан қувиш, обрў-эътиборли одамлар гуруҳининг фикрига бўйсунишга ва қабул қилишга интилиш, жамиятдан ўзини олиб қочиш ана шундай кўринишлардир. Бу концепцияларда ҳам шахснинг фаоллиги ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрлигича қолади.          Шахсни ва унинг фаоллигини тушунищ борасида ғарб психологияси (асосан америкапараст психология) нинг бошқа бир назарий йўналиши «инсонпарварлик психологияси» биринчк қарашда психоаналитик йўналишга нимаси биландир зид бўлиб кўринади. Лекин кейинчалик улар ўзларининг асосий таърифларига кура бир-бирларига яқинлашиб кстгани аниқ-равшэн бўлиб қолади. Фаолликнинг манбаини кашф этишга уринаркан, ўтмишга боланинг «англанилмаган ҳолатга суриб чиқарилган» таассуротлари ва кечинмаларига мурожаат киладиган психоаналитиклардан фарқли ўлароқ ривожланиши К. Роджерс, А. Маслоу, Г, Олпорт ва бошқаларнинг илмий ишлари билан боглиқ бўлган «инсонпарварлик психологияси» келажакка, ўзлигини эпг куп даражада намоён қилишга (ўзини фаоллаштиришга) интилишни шахс фаоллигининг асосий омили деб ҳисоблайди

Маслоу, Роджерс ва «инсонпарварлик психологияси»нинг бошқа вакиллари ўзини фаоллаштиришни ўз мохияти эътибори билан эгоцеитрик (ўзини ҳаммэдан устун қўйиш) жараёнга айлантириб юборишади. Ўзлигини фаоллаштириш, А. Маслоунинг фикрича, ўзини ва фақат ўзини рўёбга чиқариш учун интилишдирки, бу ижодий фаоллик ва «ҳусуеий Мешини тўлақонли намоён қилиш учун интилиш каби фазилатларга эга бўлган «ўзини фаоллаштирувчи шахслар»нинг (А. Маслоунинг фикрича, уларнинг сони унчалик куп эмас —1 процент атрофида бўлади)  ўта    индивидуаллиги ҳақида далолат    беради.

Ҳайкални ясаётган  ҳайкалтарош  мармарда  ўз  режасини  мужассамлаштиришдек ижодий  интилишини  рўёбга  чиқаради    ва  аввалом бор ўша  интилишнинг ўзини  англаб етган  бўлади.   Шахснинг А. Маслоу концепциясига ўхшаш тарзда «ўзлигини намоён этиши» ва «ўзини фаоллаштириши» каби ҳар хил назариялар айнан ана шу моментни    ушлаб олади ва шу билан    ўралашиб қолади.  Бу ҳолда санъаткор  нима учун ўз ижодининг  махсулини иложи борича кўпроқ одамларга ва, айниқса, ўзйча «қадрига етмаганлар» деб" ҳисоблайдиганларга, яъни ўзининг референт гуруҳига намойиш қилишга интилади? Шунчаки ўзлигини намоён  қилиш,  буюмда  рўёбга  чиқариш, ниҳоят бунинг учун пул  олиш  билан ўзининг фаоллаштириш  ҳам тугаллангандай бўлиб   туюлади.   Шубҳасиз,   ижодий  фаолият   субъект-объект (рассом — картина)  иши билан тугалланмайди ва мақсад рассомнинг  ўзи  «бошқалар»   ҳисоблайдиганлар     учун   аҳамиятли бўлган муқаррар персонажлашувини амалга ошириш имконини берадиган  субъект-объектсубъектга  оид борланиш   (рассом — картина — томошабин) нинг навбатдаги бўғини ҳосил қилинмагунга қадар рўёбга чиқмаган бўлиб қолади.

Лекин, умуман олганда, «инсонпарварлик психологияси» шунингдек, психоанализ назарияси инсон шахсининг моҳиятини унинг фаоллигини ва ҳаракатлантирувчи кучларини изоҳлаб бера олмайди, чунки номарксистик психологиядаги бу йўналишлар нотўғри фалсафий нуқтаи назарларга таянади, бундай нуктаи назарга таянган ҳолда психология фанининг энг муҳим назарий ва методологик муаммоларини ҳал этиб бўлмайди. Ёлгиз индивиднинг ўзини унга душман бўлган жамиятга қарама-қарши қўйиш шахснинг психоаналитик концепцияларига ҳам, экзистенциалистик концепцияларига хгам хос хусусиятдир. Ҳақиқатдан ҳам агар шундай бўлса (капиталистик жамиятда эса бу унинг моҳиятига мос келади), у ҳолда шахс учун абадий можародан қутилиш жуда ҳам амри маҳолдир: ёхуд барча шаклларда мослашувчанлик, ёҳуд муҳитни хуш кўрмаслик (ундан ўзлигини четга олиш ёки нонконформизм юз беришн керак), ёхуд бамисоли бирон бир ташқи нарсага мутелик қилмаган ҳолда ўзлигини намоён қилишдан иборат ҳаётий режани амалга ошириш мақсадида ўзлигида сақланиб қолиши лозим бўлади.

Шундай қилиб, бутун куч-ғайратлар шахс яшайдиган ва ҳаракат қиладиган  муҳитни ўзгартиришга эмас, балки шахснинг ўзини ўзгартиришга сафарбар этилган бўлади. Шахс билан жамият ўртасидаги зиддиятни абадий сақлаб қолиш йўлидаги номарксча фикрландиган барча психологларга хос уринишлар тарихан тушунарли, лекин окибати асоссиздир.

Дунёни одамларнинг ўзлари ўзгартиришади, лекин буни онгли равишда амалга ошириш учун даставвал уни ўзгартиришда, уни қуришда иштирок этшига йўналтирилган бўлиш керакки, бу ши жараёнида шахснинг ўзи ҳам узгаради. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, совет психологияси марксча-ленинча назарияга таянган холда киши уз фаоллигини фаолият жараёнида ва, энг аввало, биргаликда фаолият жараёнида намоён қилиши тўғрисидаги қоидани қабул қилади.

 

Шахснинг йўналтирилганлиги

 

 Агар биз киши нима учун фаоллашиб қолаётгани ҳакидаги масалани ҳал этаётиб,                                                     нимагадир ёки кимгадир зарурат мавжудлиги холатини ифодалайдиган эҳгиёжнинг фаолликка олиб борадиган моҳиятини таҳлил қилар эканмиз, у ҳолда бундай фаоллик нималар эвазига юз беришини аниқлаш учун унинг йўналиши нима билан белгиланишини, бу фаоллик қаёққа ва нимага қаратилганлигини таҳлил қилиб чиқамиз.

Масалан, ўқувчи олий ўкув юртига кириб ўқишни давом эттиришни орзу қилади. Лекин бу (кўпчилик ўқувчилар учуы умумнй бўлган) эхтиёжпннг ўзи унинг сабаблари ҳақида, яъни ўқувчининг нима учун у ёки бу ҳаракатни (масалан, олий ўкув юртига обрўсизланиб қолмаслик ё ота-онасини ранжит туюлиши мумкин, лекин психологик жиҳатдан улар ҳар хил бўлади, негаки уларнинг сабаблари турличадир. Шубҳасиз, шахснинг бундан кейин профессионал камолатга эришиш мотивларининг аҳамияти ҳам келажакда турлича бўлади: бир хил студентлар учун ўқиш ўз шахсини теранлаштириш, билим ва малакаларни эгаллаш йўлидаги босқич бўлиб ҳисобланса, бошқалари учун эса ўқиш истаги шунчаки, ўткинчи майл бўлгани важидан бирон бир сезиларли из қолдирмасдан ўтиб кетади.

Шахснинг фаолиятини йўналтириб турадиган ва мавжуд вазиятларга нисбатан боглик бўлмаган барқарор мотивлар мажмуи киши шахсининг йўналтирилганлиги деб аталади.

Электр пайвандчи касбини эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган юқори синф ўқувчиси бу мақсадга юксак даражада мойиллик билдирган ҳолда бундай мойилликни ҳар қандай ва хатто бунинг рўёбга чиқарилиши учуй ноқулай шароитларда (масалан, ота-оналари фарзандишшг мўътабар тасаввурларга мос келадиган бошқа касбни эгаллаши керак, деб ҳисоблаб, мутаасиблик қилишган пайтларда) ҳам сақлаб қолади.

Уқувчининг хулқ-атворини яхлит ҳолда қараб чикқан ва унинг психологиясини таҳлил этган ҳолда унинг барқарор майлларини аниқлаш лозим. Фақат шундай қилган тақдирда ўспириннинг муайян ҳатти-ҳаракатни тасодифан ёки қонуний тарзда қилгани ҳақида хулоса чиқариш, унинг такрорланиш эҳтимолини олдиндан кура билиш, шахснинг хислатларидан бири пайдо бўлишининг олдини олиш ва бошқаларининг ривождднишини рағбатлантириш мумкин бўлади. Мотивлар оз ё куп даражада англанган бўлиши ёки умуман англанилмаган бўлиши хам мумкин.

Шахснинг    йўналтирилганлигида   англанган   мотивлар асосий роль ўйнайди.

Киши эҳтиёж объектини мақсад деб англаган холда ўзининг шахсий мақсадларини ўзи кирган жамоанииг мақсадлари билан боғлайди ва ўз мақсадларини тегишли равишда ўзгартиради, мазмунга тузатишлар киритади, ёхуд жамоанинг, жамиятнинг максадларига мос келмай қолган тақдирда уларни ниқоблайди.

Киши фаолиятининг натижасини ҳаёлан олдиндан белгилаб берадиган мақсаднинг ўзигина эмас, балки ушбу мақсад аҳамиятига молик объсктда рўёбга чиқишининг реаллиги хам англанилган бўлса, бу хол шахснинг истикболи деб қаралади. А. С. Макаренко шундай деб ёзган эди: «Уз хулқ-атворини жуда ҳам яқин истиқболга қаратиб белгилайдиган киши энг ожиз киши ҳисобланади. Агар у гарчанд узоқни кўзлайдиган бўлса хам, фақат хусусан ўзининг истиқболи билан қаноат ҳосил қиладиган бўлса, уни кучли деб фараз қилиш мумкин, лекин у бизда шахснинг гўзаллиги ва унинг ҳақиқий қадр-қиймати ҳақидаги ҳис-туйруни уйғота олмайди. Истиқболлари киши учун шахсий истиқбол ҳисобланадиган жамоа қанчалик улкан бўлса, киши ҳам шунчалик гўзал ва улугвор бўлади».

Жамоа билан ва шу аснода алохида хар бир ўқувчи билан иш олиб борадиган педагогнинг вазифаси шунга кура мавжуд истикболдардан фойдаланиш ва уларни аста-секин янада қимматлироқлари билан алмаштириш йўли билан янги истиқболлар яратишдан иборат бўлади.

Истикболи англайдиган кишига хос таъби хиралик, кечинмаларга қарама-қарши ўлароқ руҳсизлик ҳолати фрустрация деб аталади. Бу киши мацсадига эришиш йўлида реал тарзда бартараф этиб бўлмайди деб қисобланган ёки. шундай деб идрок этиладиган тўскинликларга, говларга дуч келган холларда юз беради.

Фрустрациянинг    юз бериши шахснинг    ҳулқ-атворида    ва унинг ўзини англашида турли хил ўзгаришларга олиб келади.

 

Кизикишлар

 

       Қизиқиш — бирон   бир   сохада   тўғри   мўлжал олишга, янги фактлар билан танишишга, вокеаликни анча тўла ва   чуқур икс   эттиришга   ёрдам   берадиган тлотивдир: Индивид учун қизиқиш, субъектов   тарзда олганда, билиш жараёни тусини кашф этадиган ижобий хиссий охангда, объект билан чукурроқ танишишга, у ҳақда кўпроқ билиш, уни англаб етишга бўлган истакда намоён бўлади.

Қизиқишнинг фаолият жараёнларидаги роли бенихоя каттадир. Қизиқишлар шахсни ўзида билим олиш ва англаб етиш борасида ҳосил бўлган иштиёқни қондириш йўлларики ва усулларини фаол тарзда излашга мажбур этади. Шахснинг йўналтирилганлигини ифодалайдиган қизиқишнинг қондирилииш, одамда, унинг сўнишига олиб келмайди, аксинча, уни қайта қурган, бойитган ва чуқурлаштирган холда билиш фаолиятининг янада юксак даражасига мос келадиган янги кизиқишларии келтириб чиқаради.

Шундай қилиб, қизикишлар билишнинг доимий қўзгатувчи механизми сифатида намосн бўлади. Қизиқишлар мазмунига, мақсадларига, иштиёқи ва барқарорлигига кўзра тасниф қилиниши мумкин.

Қизиқишларнинг мазмун жихати дан фарқи билиш эҳтиёжларининг объектларини ва уларнинг мазкур фаолият мақсадлари учун ва, кенгроқ қилиб олганда, шахс мансуб бўлган жамият учун реал аҳамиятини кўрсатади. Кишида кўпроқ нимага қизиқиш пайдо бўлиши ва унинг билиш эхтиёжлари объектининг ижтимоий қиммати психологик жиҳатдан муҳим аҳакиятга эга. Мактабнинг энг мухим вазифаларидан бири— ўсмирлик ёки ёшларнинг фаол билиш ва мсхнат фаолиятига рагбатлантирадиган ва мактабдан ташқарида ҳам сақланиб қолиши мумкин бўлган жиддий ва сермазмун қизиқишларини уйғотишдан иборатдир.

Қизиқишларнинг мақсад жиҳатидан фарқи бевосита ва билвосита намосн бўладиган Қизиқишларнинг борлигини аниқлайди. Билвосита Қизиқишлар аҳамиятга молик объектнинг ҳиссий жиҳатдан жозибалилиги туфайли юзага келади. («Буни билиш, кўриш, англаб етиш мен учун қизиқарли»— дейди киши.) Билвосита қизиқишлар бирон бир нарса (масалан, таълим олиш)нинг реал ижтимоий аҳамияти билан унинг шахс учун субъектив аҳамияти бир-бирига мос келган. (Бундай ҳолда киши: «Бу мени қизиқтиргани учун хам қизиқарлидир»—дейди) тақдирда пайдо бўлади. Меҳнат ва ўқиш фаолиятида ҳамма одам ҳам бевосита хиссий жозибага эга бўлавермайди. Шунинг учун хам меҳнат жараёнини онгли ташкил этишда етакчи роль ўйнайдиган билвосита қизнқишларни таркиб топтириш муҳимдир.

Қизиқишлар ўзининг кенглиги бўйича хам фарқ қилади. Бир хил одамларда қизиқишлар бир соҳага қаратилган бўлиши мумкин, бошқаларда эса барқарор аҳамиятга эга бўлган кўплаб объектларга бўлинган бўлади. Қизиқишларнинг тарқоқлиги кўгшнча шахснинг салбий хислати сифатида гозага келади, лекин айни чоғда қизиқишларнинг кенг миқёслилигини камчилик тариқасида талқин қилиш нотўгри бўлур эди. Шахснинг кўнгилдагидек ривожланиши, кузатишлар кўрсатганидек, қизиқишлар миқёсининг тор эмас, аксинча кенг бўлишини тақозо этади.

Қизиқишлар барқарорлиги даражасига кура хам ҳар хил бўлиши мумкин. Қизиқишнинг барқарорлиги унинг нисбатан жадал тарзда намоён бўлиши узок давом этиши билан ифодаланади. Шахснинг асосий эҳтиёжларини энг кўпроқ даражада намоён қиладиган ва шу боисдан хам унинг психологик тузилишига хос ҳислатларга айланиб қоладиган қизиқишлари барқарор ҳисобланади. Барқарор қизиқиш каби қобилиятлари уйгониишнинг бир кўриниши бўлиб, шу жихатдан ҳам муайян даражада муҳим қийматга эгадир.

Қизиқишларнинг  баъзан  барқарор  бўлмаслиги   катта  ёшдаги ўқувчиларнинг ёш   хусусияти   ҳисобланади.   Уларда   кизиқишлар кўпинча ғоят эҳтиросли, лекин қиска муддатли бўлади. Масалан, бир вақтнинг   ўзида улар математика,   тарих, фалсафа,  психология  ва  логикага  қизиқишлари  мумкин.  Бундай болалар хамма нарсага қизгин кнришнб,   масалага   ҳали чуқур кириб бормасдан, бошка нарсалар билан кизикиб кетадилар. Ҳар хил машгулотларга нисбатан ўспиринлик ва ёшлик чоғида гоҳ алангаланиб, гох сўниб турадиган қизиқишлар ёшларнинг ўз истеъдодларини жадал рўёбга чиқаришини таъминлайди ва қобилиятларининг намоён бўлишига ҳамда ўз самарасини  кўрсатишига  ёрдам  беради.  Педагогларнинг вазифаси ёшларпн албатта аввал қизиқиш ўйготган иш билангина машғул бўлишга мажбур этишдан иборат эмас, балки унинг қизиқишларини    чуқурлаштириш    ва     кенгайтиришдан,    уларнинг таъсирчанлигига   эришишдан,   уларни   умуман   бола   қизиқишларининг ўзагини ташкил    этадиган  фаолият     билан  машғул бўлишга   интилишга,  майлга   айлантиришдан  иборат   бўлиши керак.

Қизикишлар — шахс фаолиятини асослашнинг бирдан-бир эмас, лекин муҳим жиҳатидир. Хулк-атворнинг муҳим мотивларидан бири эътикоддир.

 

Шахснинг эътиқоди ва дунёқараши

 

            Эътикод  шахсни ўзгарашларига, принципларига  дунёқарашига  мувофик тарзда иш куришга даъват этадиган мотивлар системасидир. Эътиқод шаклида намоён бўладиган эҳтиёжларнннг мазмуни — бу табиат, теварак-атрофдаги олам тўғрисидзги билимлар ва уларнннг муайян тарздаги тушунилиши демакдир. Бу билимлар нуқтаи назарлар (фалсафий, эстетик, ахлоқий, табиий-илмий ва ҳоказолар) нинг тартибга солинган ва ички уюшган системасини ташкил этган тақдирда кишининг дунёкараши сифатида талқин қилиниши мумкин.

 Дунё  қараш синфий характерга эга. Марксча дунёкараш — чинакам илмий дунёқараш бўлиб, у одамларнинг ижтимоий ҳаёт қонунларини тўғри тушунишни таъминлайди.

Совет психологияси коммунистик тарбиянинг таъсири остида дунёқарашнинг шаклланиш жараёнини ўрганади, ижтимоий тараққйёт ҳодисаларининг тўғри баҳоланиши секин-аста қандай таркиб топишини, ахлоқий принципларнинг, дидларнинг, табиат ходисаларига асосий қарашларнинг шаклланиши қандай юз беришини ва ҳоказоларни аниқлайди.

Эътиқодларнинг эволюцияси энг аввало уларнинг мазмунли томонларига тааллуқлидир. Уларда шахснинг дунёқарашини ифода этадиган хислатлар кўпроқ даражада намоён бўла бошлайди. Кишининг фикрлари ва ғоялари, принциплари унинг бутун ҳаёти мазмуни билан, унқнг ўзлаштирган билимлари билан белгиланади, унинг қарашлари системасига зарур таркибий қисм сифатида кирган бўлади, киши учун алохида шахсий моҳият касб этади ва шунинг учун ҳам у бу фикрлар ва принципларни қарор топтиришга, уларни ҳимоя қилишга, уларни бошқа одамлар ҳам маъқул кўришларига эришиш учун катъиян эҳтиёж сезади.

Уз мазмунига кура коммунистик дунёқарашнинг қисмлари бўлган адабиёт, санъат, ижтимоий ҳаёт, ишлаб чиқариш фаолияти сохасидаги кенг доирадаги масалаларни ўз ичига ола-диган эътиқодларнинг мавжудлиги киши шахсининг фаоллиги даражасининг кжсаклиги хақида далолат беради.

Шахс фаоллигининг ривожлапиш даражаси ва йўналтирилганлиги характери хар хил одамларда ҳар хил бўлади. Кўпинча киши у ёки бу можаровий вазиятларда ўзини қандай тутиши кераклигини билади, мунозарада қандай нуктаи назарни маъкуллаш зарурлигини билади ва лекин бундай билимни хаётида қарор топтиришга эҳтиёж сифатида ҳаёлдан ўтказмайди. Шахс билимларининг, эҳтиёжларининг ва мотивларининг бир-бирига мувофиқ келмай қолиши эътикодлар соҳаси-даги нуқсонга айланади. Бундай кишининг сўзи билан иши кўпинча бир бўлмайди: унинг билимлари билан хулқ-атворида бирлик бўлмайди, позицияси ўзига хос «иккиёқлама ахлоқ» дан таркиб топганлиги учун у фаол ҳаётий позицияда тура олмайди. Бошқача сўз билан айтганда, унинг ҳақиқий эътиқоди у теварак-атрофдагиларга эълон қилгани ва намойиш этганидан тамомила фарқ қилади. Буни англаган ҳолда у ўзини баркамол, принципиал киши қилиб кўрсатиш учун куч-гайрат сарфлаши мумкин.

Ҳозирга қадар сўз горитилаётган мотивлар, аввало, англанилганлиги билан арактерланади. Бошқача килиб айтганда, мотив (сабаб)лар пайдо бўладиган киши уни фаолиятга нималар даъват этаётганини, унинг зхтиёжлари қандай маъно касб этишини билади. Лекин барча мотивлар ҳам бу категорияга    киравермайди.     Инсон  ишлари    ва  хатти-ҳаракатлари сабабиятининг   анчагина     аҳамиятга   молик   жабҳаси     англанилмаган мотивлардан таркиб топади. Энди ана шуларни кўриб чиҳамиз.

 

Шахснинг йўл-йўриқлари

 

Психологияда   шахснинг   йул-йўриқлари   унинг у ёки бу  эҳтиёжи қондирилишига ёрдам бериши мумкин булган фаолиятга тайёрлигининг, мойиллигининг узи томонидан ангданилмайдиган холатини белгилайди. Йўл-йуриқ объектни айнан муайян тарзда идрок этиш, тушуниб етиш ва англаб олиш ёки у билан иш куришга утмишдаги тажрибада шаклланган шайлик ва мойилликдан иборатдир. Д. Н. Узнадзе ва унинг ходимлари утказган ажойиб тадқиқотлар шахс хулқ-атворини белгилайдиган қайд этилган йул-йуриқларнинг шаклланиш жараёнини курсатиб берди.

Масалан, биринчи синф уқувчиларининг муаллимага нисбатан унинг ҳар қандай курсатмасини бажаришга шайлиги шаклида намоён буладиган йул-йуриқлари ана шундайдир. Бунда муаллиманинг ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларига, шу жумладан, бирон бир бошқа кишида намоён булганида болаларнинг қарши ҳаракатини қўзгатиши мумкин булган ҳатти-ҳаракатларига нисбатан ҳам ҳеч қандай танқидий ёндашиш булмайди.

Купгина йул-йуриқларнинг мохиятини ташкил этадиган нохолислик ё кишининг шахсий тажрибасидаги баъзи фактлардан шошилинч ва етарли даражада асосланмаган хулосалар чиқарилишининг оқибати ҳисобланади, ёхуд бу тафаккур стереотипларининг — муайян ижтимоий гурухда қабул қилинган тандартлаштирилган мулохазаларнинг натижаси булади.

Ижтимоий хаётнинг турли фактлари (ходисалар, одамлар ва бошқалар)га нисбатан йул-йуриқлар ижобий булиши хам (врачнинг барча курсатмаларини бажонидил ва аниқ бажарадиган бемор умуман тиббиётга ва қолаверса, уни даволаётган докторга нисбатан ижобий муносабатга асосланадиган йул-йуриққа амал қилади) ва нотўғри тушунча тусини олган холда салбий бўлиши хам мумкин.

Негрларнинг маънавий фазилатлари, уларнинг ақлий қобилиятлари, «шаҳвоний тажовузкорлиги» ва ҳаоказолар хусусидаги баҳолар Америка Кушма Штатларида негр аҳолиси тахқирланиб келаётганлиги вазияти нотўғри тушунчаларнинг келиб чиқишига сабаб булгандир. Бу хилдаги нотугри тушунчалар ирқчиларнинг хулк-атвори ва тафаккурига хос нарсадир. Бунда ирқчи узининг нотуғри фикр юритаётганини, одатда, англаб етмайди, балки уз хулқ-атворининг унга маълум булган қандайдир фактларни ҳолисона ва мустакил тарзда бахолаш оқибати сифатидаги натижаси деб қарайди. Айрим ҳолларда ушбу англанилмаган йул-йуриқлар (янглиш фикр) эътироз билдириб булмайдиган бирон бир факт (масалан, него уз ҳаётини хавф остида колдирган ҳолда ўша ирқчининг фарзанди хаётини саклаб қолади) билан очикдан-очиқ зид қилиб қолади, лекин бу негрларга қарши тарғиботнинг бутун системасига биноан утказиб келинаётган ирқчилик йул-йуриқларининг узгариши учун хали асос була олмайди (боланинг халоскорига мустасно тарзида қаралади холос).

Йул-йуриклар куп ё оз даражада англанилмаган булиши мумкин. Киши аввалига англанилмаган йул-йурик сифатида хизмат қилиб келган нуктаи назарини яхширок англаб олиши ва уни баён этиб бериши лозим булган айрим пайтларда у эътиқод, яъни фаолиятнинг тамомила англанилган мотиви си­фатида намоён булади.

Психологик тадкикотлар йул-йурикнинг тузилиши учта таркибий қисм (кичик тузилиш) дан иборатлигини курсатди, булар: кишининг билиб олишга ва идрок этишга тайёр киёфа (образ) дан иборат булган когнитив (лотинча cognitio — билиш деган суздан олинган) кичик тузилиш, йул-йурик объектига нисбатан хайрихоҳлик ва хуш курмаслик ҳислатлари комплексидан иборат булган ҳиссий-баҳолаш кичик тузилиши, йул-йурик объектига нисбатан муайян тарзда харакат килишга, иродавий куч-гайратларни сафарбар этишга шайликдан иборат булган хулк-атвор кичик тузилишидир.

 

II.               7.4. Шахснинг узини англаб етиши

“Мен”нинг кашф этилиши

 

Киши ўз мохиятига кура ижтимоий хисобланган  муносабатлар системасига кирган, одамлар билан узаро биргаликда харакат килган ва муносабатда булган холда узини атроф-мухитдан алохида ажратиб курсатади, узининг жисмоний ва психик холати, харакатлари ва жараёнларининг субъекти сифатида хис этади, узи учун «бошкаларга» карши турган ва айни чорда улар билан узвий боглик булган «Мен» сифатида намоён булади. Субъектив равишда хусусий «Мен»нинг мавжудлигини хис килиш, аввало, кишининг хозирги пайтда, утмишда ва келажакда узига айнан ухшаш булишини тушуниб етишида ифодаланади. Бугунги «Мен» менинг х.олатимнинг хар кандай янги ва кутилмаган вазиятларда хар канча узгариши мумкин булган такдирда хам, менинг хаётим, менинг онгим, карашларим ва йул-йуриқларим хар канча кайта курилган такдирда хам уша кеча яшаган ва эртанги кунга кадам куйгандан кейин булажак кишининг узини билдирадиган «Мен» и демакдир. Айрим психик касалликларнинг аломатларидан бири кишининг узига айнан ухшамай колишидан, хусусий «Мен» ини йукотиб куйишидан иборатдир.

Уз «Мен»ининг мавжудлигини хис килиш шахснинг хали чакалоклиги пайтидаёк. бошланадиган ва узок давом этадиган хамда совет социологи ва психологи И. С. Кон «Мен»нинг кашф этилиши» деб жуда уринли атаган шаклланиш жараёнининг натижаси хисобланади. Бир яшарли бола уз танасининг сезгирлиги ундан ташк.аридаги буюмлар туфайли хосил була-диган сезгилардан фаркини англай бошлайди. Сунгра 2—3 ёшида бола буюмлар билан уз хусусий харакатлари жараёни ва натижасида хосил буладиган хурсандчиликнинг катта ёшдагиларнинг  конкрет   харакатларидан   фаркини   ажратади  ва катталарга қарата: «Иуқ, мен узим қиламан!» дейди. У энди ўзини атрофдаги муҳитдан фақат алоҳида ажратиб олган холда эмас, балки ўзини бошқаларнинг ҳаммасига қарама-карши («Бу сеники эмас, меники!») куйган ҳолда ўзини биринчи марта ўзининг хусусий ҳаракатлари ва хатти-ҳаракатлари субъекти (боланинг нуткида шахсий олмош пайдо булади) сифатида англай бошлайди. Болаларда боғча билан мактабга бориши оралиғида ва бошланғич синфларда катта ёшдагилар, ота-оналар ва ўқитувчилар ёрдамида ҳали ўз ютуқлари ва муваффақиятсизликларининг сабабларини англаб етиш даражасида («Мен ҳаммасидан «беш» олиб келганман, математикадан эса «уч» қўйишган, сабаби мен доскадан нотўрри кўчирарканман. Эътиборсизлигим учун Анна Петровна неча марталаб менга «икки» қўйган») ўзининг психик ҳислатларига бахо бера олиш имкониятлари (хотира, тафаккур ва ҳоказолар) пайдо бўлади. Нихоят, ўспиринлик ва ёшлик даврида ижтимоий ҳаётга ва меҳнат фаолиятига фаол қўшилиб кетиш натижасида ўзига ижтимоий-аҳлокий жиҳатдан бахо беришнинг кенгайтирилган системаси шакллана бошлайди, ўзини англаб етиши тугалланади ва «Мен»нинг сиймоси асосан таркиб топади.

 

«Мен»нинг сиймоси

 

Маълумки,   ўспиринлик   ва   ёшлик   йилларида сиймоси      ўзини тарбиялашга,   ўзининг   ҳаётдаги   ўрнини ва теварак-атрофдагилар билан муносабатлар субъекти сифатнда ўзини англаб етишга интилиш кучаяди. Ўзини англашнинг юзага чиқа бошлаши ана шу билан боғлиқдир. Қатта ёшдаги ўқувчиларда ўз хусусий «Мен»ининг сиймоси шакллана боради («Менсвймо», «Мен-концепция»). «Мен» нинг сиймоси — индивиднинг ўзи ҳацидаги нисбатан баркарор, кўпрок, ёки озрок, даражада англанилмаган, бетакрор деб хис килинадиган тасаввурлар системасидирки, индивид бошқалар билан узаро биргаликда ҳаракат қилишда ана шунга асосланади. «Мен» сиймосига кишининг ўзига нисбатан муносабати хам қўшилади: киши ўзиии иззат қилган ёки ўзидан нафратланган, севган ва ёмон курган, ҳатто ўзини тушунган ва тушунмаган ҳолда ўзига амалда бошқа бировга қандай бўлса, худди шундай муносабатда бўлиши мумкин — индивид ўзида ўз харакатлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқа бировда мужассамлашгани сингари мужассамлашади. Шу аснода «Мен» нинг сиймоси шахс тузилишининг таркибига қўшилиб кетади. У кишининг ўзига нисбатан йўл-йўриғи сифатида юзага чиқади. Ҳар қандай йўл-йўриқ каби «Мен» нинг сиймоси учта компонент (таркибий қисм)ни ўз ичига олади. Биринчидан, когнитив таркибий цисм: кишининг ўз қобилиятлари, ташқи қиёфаси, ижтимоий ахамияти ва ҳоказолар ҳақидаги тасаввури. Буюмларга ҳирс қўйган оилада вояга етган ўспирин ўзининг «Мен-сиймоси»да унинг тасаввурида кўзга ташланиб турадиган фирма ёрлиғи бўлган джинси шим туфайли орттириладиган савлатлиликни биринчи ўринга қўяди. Унинг бошқа бир тенгдоши стол тенниси бўйича район биринчилиги учун мусобақаларда эришилган унутилмас галабани ана шундай деб ҳисоблайди. Учинчиси эса ўша мусобақаларда унинг учун фожиали мағлубиятни ҳамда хақиқатан хам қийналиб ўкийдиган физика ва математикани ўзлаштиришда қийналаётганлигини биринчи ўринга қўяди. Иккинчидан, хиссий баҳолаш таркибий қисми: ўзини хурмат қилиши, ўзига танқидий нуқтаи назардан ёндашиши, ўзинигина севиши, ўзини ерга уриши ва ҳоказолар, Учинчидан, хулк-атвор (иродавий) таркибий кисми: сени тушунишлари учун интилиш, ўртоқларининг ва ўқитувчиларнинг хайрихоҳлигини, ҳурматини қозониш, ўз мавқеингни кучайтириш ёки сезилмасдан колиш истаги, бахо бериш ва танқид килишдан тийилиш, ўзининг камчиликларини бекитиш ва хоказолар.

«Мен»нинг сиймоси»— ижтимоий муносабатнинг ҳам шарт-шароити ва хам оқибатидир. Психологлар кишида амалда биргина унинг «Мен»и сиймосини эмас, балки навбатма-навбат гох ўзини англашни, гох муайян вазиятда ўзининг ахамиятини йўқотадиган ижтимоий узаро биргаликдаги харакатни қўядиган ва бир-бирининг ўрнини эгаллаб турадиган кўплаб «Менсиймо»лар бўлишини қайд этишади. «Мен-сиймо» индивид шахсивинг тургун холатда эмас, балки жадал холатда таркиб топишини билдиради.

«Мен-сиймо» киши ҳис қилиши чогида ўзининг ўзи тўғрисидаги тасаввури тарзида ҳис этилиши мумкин. Психологияда бу одатда «реал тарздаги Мен» деб белгиланади, лекин, эхтимол, уни субъектнинг бир лаҳзалик ёки «одатдаги Мени» деб аташ тўғрироқ бўлур эди. Ўспирин пайти келиб «Мен ўзимни узим ёмон кўраман» деб гапирганда ёки ўйлаганда, баҳо беришда ўспиринликка хос ҳаддан зиёд талабчашшкнинг бундай кўринлши ўқувчининг «Мен сиймоси»га бериладиган барқарор таъриф сифатида тушунилмаслиги керак. Салгина вақтдан кейин унинг ўзи хақидаги тасаввури қарама-қарши томонга ўзгариб қолиши ҳам эҳтимолдан кура ҳақиқатга яқинрокдир.

«Менсиймо» шу билан бир қаторда субъектнинг «идеал Мени» хамки, бу унинг фикрича, жамиятнинг тартиб-қоидаларига ва теварак-атрофдагиларнинг истакларига мос келадиган бўлиб етишишини англатади. Уқувчининг «идеал Мени» бадиий адабиёт, кино, телевидение таъсири, ўз замондошлари — Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари билан учрашувлари, Гражданлар ва Улур Ватан уруши катнашчиларипинг ҳикоялари таъсири остида жуда эрта шакллана бошлайди. «Идеал Мен» шахснинг узини-ўзи тарбиялашида муқаррар ориентир бўлиб хизмат қилади. Педагог ушбу ориентирнинг характери ва таъсирчанлигини аниқлай борган холда тарбияланувчига жиддий таъсир ўтказиш имконига эга бўлади. Бунда ёш йигитча ёки Қизча ўз ҳаётини йўлга қўйиш учун идеал сифатида қандай идеалга қараб мўлжал олишини билиш муҳимдир. Чунки бу намуналарнинг ижтимоий қиймати жуда хам фарқ қилади ва уларнинг сабабий аҳамияти эса жуда буюкдир.

«Менсиймо» ҳосил бўлишининг яна бир кўриниши «ҳаёлий Мен» дан иборат эканлигини, яъни субъектнинг агар иложи бўлса, орзу қилгани каби даражага етиш, умуман ўзининг тасаввур қилганидек бўлиб қолиш истагида эканлигини айтиб қўйиш керак. «Мен»нинг бу хилдаги сиймоси айииқса ўспиринлик ва ёшлик даврида жуда катта аҳамиятга эга. Негаки, юқори синф ўқувчиларида келажак учун режалар тузишга мойиллик мавжуд бўлиб, орзу умид тусини оладиган ҳаёлларсиз бундай режаларни тузиш мумкин эмас.

Ўзининг ҳаёлий  «Мен»ини  яратиш   фақат   ёшларга   эмас, балки катта ёшдагй одамларга ҳам хосдир. Буидай «Менсиймо»нннг сабабий аҳамиятини баҳолашда индивидиимг ҳаётдаги ҳамда теварак-атрофдагилар билан ўзаро муносабатдаги ўз мавқеи ва ўрнини объектив тарзда ўзининг «хаёлий мен»и сифатида тушунилишидан  иборат бўлиб  қолган-қолмаганлигини билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шахснинг тузилишида унинг ўзи тўғрисида орзу қилинганларнинг   рўёбга чиқишига   ёрдам берадиган хатти-ҳаракатлар билан мустаҳкамланмайдиган хаёлий тасаввурларнинг устунлиги киши фаолиятини ҳамда ўзини англаб етишини чалғитиб   қўяди   ва   оқибат натижада   орзу килинган нарсалар  билан ҳақиқатда рўёбга чиққан  нарсалар бир-бирига  мос келмаганлиги важидан унга   шикоёт   етказиб қўяди.

            « Менсиймо»нинг айнан ўхшашлик даражаси унинг энг муҳим жиҳатларидан бири — шахснинг ўзига ўзи баҳо беришини ўрганиш жараёнида аниқланади.

 

Ўзига -ўзи баҳо бериш ва унинг шахснинг

ўзини-ўзи англаб етишининг шаклланишидаги роли

 

Ўзига ўзи баҳо берши — шахснинг ўзи томонидан узига ,уз имкониятларига, бошка одамлар орасидаги фазилатларига ва ўрнига баҳо берилишидир. Бу шахснинг ўзини англаб етишининг  психологиясидаги анча муҳим ва энг куп ўрганилган жиҳати ҳисобланади. Ўзига ўзи баҳо бсриш орқали шахснииг хулқ-атвори тўғриланиб, тартибга солиб турилади.

Шахс ўзига ўзи баҳо беришни қай тарзда амалга оширади? Киши, юқорида  айтиб ўтилганидек, биргаликдаги фаолият ва муносабат натижасида шахс бўлиб етишади.   Шахсда   таркиб топган ва барқарор бўлиб қолган   жамики   ҳислатлар   бошқа одамлар билан биргаликда фаолият кўрсатиш ва улар билан муносабат қилиш жараёнида пайдо бўлган ҳамда ана шундай мақсадлар учун мўлжаллангандир. Киши фаолиятга ва муноса-батга жалб этиларкан, ўзининг хулқ-атвори учун баъзи муҳим мўлжалларни ўша жабхаларда танлай олади, ўзининг   барча ҳаракатларини теварак-атрофдагилар     ундан  кутаётгани хатти-ҳаракатлар билан таққослаб   туради,   уларнинг   фикрлари, ҳис-туйғулари ва талабларига мувофиқ иш кўради. Пировард натижада, агар табиий эҳтиёжларнинг қондирилишини бнр четга суриб қўядиган бўлсак, киши ўзи учун нимаики нарса к.иладиган бўлса (у ўкийдими, бирон-бир нарсага ёрдам берадими, ё тўсқинлик киладими), у буни шу билан биргава бошкалар учун ҳам қилади ва хатто ўзи учун қилаётгандек бўлиб туюлаётган бўлса ҳам, эҳтимол, аксинча ўзидан кура купроқ бошқалар учун килиши мумкин.

К. Маркс шундай фикр билдирган эди: «Одам... энг аввал... ўз аксини кўриш учун кўзгу ўрнига бошқа-одамга боқади. Бир одам, масалан, Петр, бошқа одамга, масалан, Павелга ўзига ўхшаган одам деб қарагандагина ўзини одам деб ҳисоблай бошлайди». Бошкача қилиб айтганда, шахс бошқа бир кишининг фазилатларини била бориб, ўзининг хусусий баҳосини ишлаб чиқишга ёрдам берадиган зарур маълумотларга эга бўлади. Хусусий «Мен»нинг аллақачон таркиб топган баҳола-ри шахс ўзида кузатганларини бошқа одамларда кўрганлари билан доимий равишда таққослаб боришининг натижаси ҳисобланади. Киши ўзи ҳақида баъзи нарсаларни аллақачон билгани холда бошқа кишига разм солиб боради, ўзини у билан солиштириб кўради, у ҳам унинг шахсий фазилатларига, хатти-харакатларига, фаоллигига нисбатан бефарқ қола олмайди, деб тахмин қилади; ана шуларнинг ҳаммаси шахснинг ўзига ўзи баҳо беришига киради ва унинг психологик кайфиятини белгилайди. Бошқача сўзлар билан айтганда, шахсда ҳамиша референт гурух (реал ёки ҳаёлий) бўлиб; у билан ҳисоблэшган холда иш кўради, ундан ўзига қадриятли мўлжаллар олади, гурухнинг идеаллари унинг идеаллари, унинг идеаллари эга гурухнинг идеаллари ҳисобланади ва хоказо.

Агар шахс ўз ҳатти-ҳаракатларини референт гуруҳнинг нуқтаи назари ва қадриятли мўлжаллари билан доимо таққослаб бориши шу қадар аниқ-равшан бўлса, у ҳолда киши ўзида бор бўлган фазилатларни, унинг учун бирон қийматга ва аҳамиятга эга бўлган нарсалар билан таққослаб кўриш мухимдир. Шахс муносабат жараёнида ўзини ҳамиша алла-қандай андаза билан таққослайди ва текшириш натижаларига кура ўзидан мамнун бўлади, ёҳуд қониқмайди. Бундай текширишнинг психологик мсханизми нималардан иборат бўлади?

Психологияда кишининг ўзига ўзи берадиган баҳони, унинг миқдорий ва сифатий таърифини аниқлашнинг бир қатор экспериментал методлари мавжуддир.

Жумладан, даражаларнинг ўзаро боғлиқлик коэффициента ёрдами билан индивиднинг шахсига оид андазавий фазилатлари (яъни унинг «идеал Мен» и аниклангани) нинг унинг «оддий Мен»идан, яъни муайян кишининг ўзида у цандай гавдаланган бўлса, шу йўсинда жойлашган фазилатлар фарқидан изчил фарқи ҳақидаги тасаввури таққосланган бўлиши мумкин.

Муҳими, тажрибада синалаётган киши эксперимент ўтказаётган кишига ўзининг реал ва идеал «Мен»и ҳақидаги маълумотларни бермайди, балки тавсия қилинган формула бўйича тегишли ҳисобларни мустақил равишда ўзи бажаради. Бу унга ўзи ҳақида хоҳлаганига қараганда кўпроқ нарсани айтнб-қўйишдан, ўзнни ортиқча ошкор қилиб қўйиши хавфидан халос қилади. Шахснинг узига ўзи берадиган баҳонинг коэффициенти «Менсиймо»ншг миқдорий жиҳатдан қандай ифодаланиши ҳақида фикр билдириш имконини  беради.

Ҳар бир киши узига хос «ички манонетр»га эга деган тасаввур ҳосил булади. У киши ўзини қандай баҳоланаётганини, кайфиятининг қандайлигини, ўзидан мамнун ё мамнун эмаслигини кўрсатиб туради. Уз фазилатларидан мамнунлигининг умумий баҳоланиши жуда катта аҳамиятга эгадир. Узига ўзи. томонидан беҳад юқори ва беҳад паст баҳо берилиши шахс можароларининг ички манбаи бўлиб чиқиши мумкин. Бундай можаровий ҳоллар турлича намоён бўлиши шубҳасиз, албатта.

Узига ўзи томонидан юксак баҳо берилиши кишини ҳеч қандай асос бўлмаган вазиятларда ҳам ўзининг баҳосини ошириб юборадиган қилиб қўяди. Натижада у кўпинча теварак-атрофдагилар томонидан унинг даъволари рад этилиб, қаршилик кўрсатилишига дуч келади, жаҳли чиқади, ҳадиксирайдиган, ҳар нарсадан гумонсирайдиган, ёхуд атайлаб такаббурлик қиладиган, тажовузкор бўлиб қолади ва оқибат натижада те¬гишли даражадаги шахслараро алоқаларни йўқотиб, ўзи би-лан ўзи овора бўлиб қолиши мумкин.

Узига ҳаддан зиёд паст баҳо бериш норасолик деб аталмиш. ҳислатлар комплексининг, узига қатъиян ишончсизликнинг, ташаббускорликдан воз кечишнинг, бефарқликнинг, ўзини ўзи койишнинг ва қўрқувнинг кучайишидан дарак бериши мумкин.

Узига ўзи баҳо бериш реал «Мен»нинг «идеал Мен» даги узига хос аксининг шахс томонидан ҳамиша ҳам аниқ англанилмаганлиги натижаси эканлиги, шубҳасиз узига ўзи баҳо беришнинг мураккаб, йиғма тусини тушуниб етишга, ўзини ўзи баҳолаш бевосита эмас, балки шахснинг қадриятли мўлжалларидан, тимсолларидан таркиб топган намуна ёрдамида аниқлашга имкон беради.

Лекин шахснинг нуқтаи назарини таърнфлаш учун, афтидан, биргина узига ўзи баҳо беришни билиш етарли эмас. Муайян шахснинг фикрига кура, гуруҳда унга ўртоқлари бериши мумкин деб тахмин қилинган (кутилмаган баҳо), унинг ўзи гуруҳда сазовор бўлган баҳонинг қандайлигини билиш муҳимдир. Бу баҳо шунга ўхшаш тажриба тадбири ёрдамида аниқланиши ва шунингдек у юксак, уртача, паст бўлиши мумкин, Узига ўзи берадиган баҳо даражасига кўпроқ ёки камроқ яқинлашган бўлиши, ниҳоят турли референт гуруҳларига нисбатан турлича бўлиши мумкин. Кутилган баҳо ўз жамоасига висбатан барқарор бўлиб қолгани ҳолда шахс бошқа жамоага қўшилган, янгк алоқалар ўрнатаётган пайтда жиддий ўзгаради, барқарорлигини йўқотиб, сусайиб қолади.

Шахснинг ўзига-ўзи бераднган баҳонинг коэффициентини ҳисоблаб чиқиш усули умумий психология курси практикумларида келтнрилгандир.

Жумладан, оила шароитида, ўртоқлари ва синф жамоаси шароитида ўзига ишонган ўспирин янги, уни билмайдиган, унга нисбатан муайян нуктаи назар ва баҳога ҳам эга бўлмаган, унннг тўғрисида кўпинча тасодифий ва ташқи кузатишга таянган ҳолда хулоса чиқарадиган одамлар дуч келадиган пионерлар лагерида бундай ишончни маълум даражада йўқотиб қўяди.

Янгича ҳаётий ҳолатларда бўлган шахснинг илк бор қўйилган бахога қайтиш фактиии аниқлаш билан биз шахснинг янги гуруҳга кириш даражасини, унинг гурух билан ҳам жихатлиги даражасини, шу билан бирга унинг гуруҳдаги кайфиятининг хусусиятини ҳам аниқлай оламиз. Гурух тарзидаги ўзаро муносабатларни йўналтириб турадиган баҳолар системасининг таъсирини намойиш қиладиган экспериментал маълумотлар олинди. Масалан, шахснинг узига ўзи берадиган бақонинг бир-иунча ошириб юборилшии кутилган баҳо кўрсаткичларининг камайиши билан богланган бўлади. Узига ўзи берган баҳонинг ва теварак-атрофдагиларнинг унга нисбатан амалда мавжуд муносабатининг бир-бирига мос келмаслигига ишонч ҳосил қилган индивид уларнинг баҳолари юксак булишига ортиқ умид қилмайди. Бундан ташқари, шахс теварак-атрофдагиларга бфадиган баҳонинг ошириб юборилиши бошқалар томонидан бериладиган реал баҳонинг, яъни шахсга гуруҳ томонидан бериладиган баҳоиинг ошиб кетишига олиб бориши аниқланди. Шахс томонидан гуруҳга бериладиган баҳонинг юқори бўлиши индивиднинг ҳақиқатан ҳам тез қовутиб кетадиганлигнга, гурухнинг ташвишлари билан яшаётганлигига, унинг кадриятларини авайлаб ацраётганлигига, жамоачилик туйғуларининг мавжудлигига борлиқ эканлиги ҳақида тамомила асосли таҳмин айтилди. Уз навбатида коллектив ўз аъзоларидан бирининг унга нисбатан яхши муносабатини бамисоли жамлайди ва бу юксак баҳояи унга кўпайтирилган ҳолида қайтаради. Бу ўринда жамоанинг бирлаштирувчилик кучининг таъсири сезилиб туради.

Шахсга бериладиган баҳолар системасидаги бошқа ўзаро боғланишларни қараб чиқамиз. Қаршимизда узига ўзи юксак баҳо берган, теварак-атрофдагилар томонидан паст бахоланган ва кутилган баҳоси ҳам паст бўлган киши — бошқа одамлар билан муносабатларда ҳойнаҳой можароли, теварак-атрофдагиларни тошбағирликда айблашга мойил шахс турибди, дейлик. Бошқа бир киши кутилган баҳоси асоссиз равишда ошириб юборилганлиги билан фарқ қилади. Унинг теварак-атрофдагиларга нисбатан илтифотлик билан муносабатда бўлишини, ўзини катта олишини кузатиш мумкин. Ҳар ҳолда агар бу ҳислатлар хулқ-атворда намоён бўлмаган тақдирда ҳам улар Потенциал жиҳатдан, аста-секин таркиб топади ва қулай ҳолларда шахс хулқ-атворининг ялпи тузилишида намоён бўлиши мумкин. Негаки, бунинг учун уларда қулай замин мавжуддир.

Учта кўрсаткич — узига ўзи бацо бериш, кутилган баҳо, гуруҳнинг шахс томонидан баҳоланиши — шахснинг тузилишига киради ва киши буни хоҳлайдими-йўқми, бундан қатъий назар, у ўзининг гуруҳдаги кайфиятини, ўзи эришган натижаларнинг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз эканлигини, ўзига ва теварак-атрофдагиларга нисбатан нуқтаи назарларни белгилайдиган субъектив воситаларни ҳисобга олишга объектив равишда мажбурдир. У хатто бу кўрсаткичларнинг мавжудлигини сезмаган, баҳолар ва ўзига ўзи берадиган баҳоларнинг психологик механизми кўрсатадиган таъсир тўгрисида ҳеч нарсани билмаган тақдирда хам улар билан ҳисоблашиши керак. Уз моҳиятига кура бу механизм ижтимоий алокаларнинг, мўлжаллар ва қадриятларнинг инсон шахси дилига жо қилинган (интероризациялашган) механизмдир. Киши муносабатга киришаркан, фаол ҳаракат қилган ҳолда унинг бу кўрсаткичлари билан ўзини солиштириб кўради. Бу текшириш асосан англанилмаган ҳолда юз беради, шахс эса ана шу воситалар билан белгиланадиган хулқ-атвор тартибларига мослаша боради.

Англанилмаганлик — бу назорат қилинмаслик дегани эмас. Жиддий аҳамиятга молик барча баҳолар шахснинг англанилган ҳаёти жараёнида таркиб топишини унутмаслик керак. Улар интериоризациялашмасидан олдин шахслараро алоқаларда яққол намоён бўлиб келган эди. Масалан, оила, ўқитувчилар, ўртоқлари, китоблар, фильмлар болада унинг «идеал Мен»ини фаол тарзда шакллантирди ва айни чоғда унинг «реал Мен»и уларни таққослашга ўргатди. Бола олдинига ўзини бошқаларга тенглаштиришга ўрганиб, теварак-атрофдагиларга ўзини баҳолагани каби кўрсаткичлар бўйича баҳолашга ўрганди. «Онадан туғилганда қўлида кўзгу бўлмаган» одам (К. Маркс) социал гуруҳга худди кўзгуга боққандай қарашга одатланиб қолган ва сўнгра унинг ички дунёсини ўз шахсига кўчиргандир.

Шахсни тарбиялаш жараёнини онгли равишда бошкариш учун шахснинг ўз хулқ-атворини бошқаришнинг англанилмаган тарзда таркиб топадиган шаклларининг таъсирипи аниқ-равшан тасаввур этиш, киши ўз ўзини ва бошқаларни таърифлайдиган баҳоларнинг бутун системасига эътибор бериш, ана шу баҳоларнинг ўзгариш суръатини кура билиш керак; кишини яхшироқ англаб етишга интилган ҳолда уни доимо ўзи учун референт ҳисобланмиш жами гуруҳлар билан муносабатлар жабҳасида кура олиш, шахснинг ижтимоий моҳияти кўринишлари қанчалик даражада ўта яширин ва индивидуал эишлигига қарамай, уни эътибордан қочирмаслик лозим.

 

Ўзига-ўзи баҳо бериш ва шахснинг интилишлари даражаси

 

 Узига ўзи баҳо бериш шахснннг интилишлари даражаси билан чамбарчас боглиқдир. Интилшларнинг даражаси шахс ўзига ўзи берадиган баҳонинг индивид ўз олдига кўядиган максадларнинг кийинчиликлари даражасида намоён бўладиган кутилган даражаси («Мен» сиймоларининг даражаси) дир.

Киши навбатдаги ҳаракатнинг қийинчилик даражасини бемалол танлаш имкониятига эга бўлган пайтда ўзига ўзи берадиган баҳони ошириб юборишга интилиш иккита тенденпия ўртасида можаро келиб чиқишига сабаб бўлади: бир томондан энг куп ютуққа эришиш учун интилишни кучайтириб юборишга ҳаракат килинса, иккинчидан муваффақиятсизликка учрамаслик учун интилишларни камайтиришга харакат қилинади. Муваффақиятга эришилган такдирда интилишлар даражаси одатда оша боради, киши яна ҳам қийинроқ вазифаларни бажаришга шайлигини кўрсатади, муваффақиятсизликка учраган пайтда бундай шайлик тегишли равишда сусайади.

Шахснинг конкрет фаолиятидаги интилишлари даражаси деярли аниқ белгиланиши мумкин.

Мисол келтирамиз. Енгил атлетика билан эндигина шуғуллана бошлаган спортчи баландликка сакрашда 1 м 70 см белгида ўрнатилган таёқчани ту-ширпб юборган тақдирда муваффақиятсизлик туйгусини сусаймайди ва хафа бўлмайди — у сакрашда рекорд қўя олмаслигини билади. Худди шунингдек, агар 1 м 10 см баландликка сакраган тақдирда ҳам у хурсанд бўлмайди — бундай маррани эгаллаш жуда осон. Лекин ҳалиги таёқчани секнн-аста юқороқ кўтариб ва зачёт учун етарли бўлган баландлик йигитчани қаноатлап ё қаноатлантирмаслигини суриштира бориб, унинг интилишлари даражасипи аниклаш мумкин.

Бу соддагина модель шуни кўрсатадики, шахс ўзини ўзи баҳолашни етарлича юксак даражада саклаш учуй ўз интилишлари даражасини ҳаддан зиёд қийин вазифалар ва мақсадлар билан ҳаддан ташқари енгил вазифа ва мақсадларнинг кандайдир ўртасида белгилайди.

Интилишлар даражасининг шаклланиши факат ютуққа эришилиши ёки муваффақиятсизликка учраш мумкинлигини олдиндан сезиш билан эмас, балки энг аввало ақл-идрок билан, баъзан эса ўтмишдаги ютуқлар ва муваффақиятсизликларни сал бўлсада англанилган тарзда ҳисобга олиш ва баҳолаш билан белгиланади. Интилишларнинг шаклланишини ўқувчининг ўқишдаги ишларида, тўгаракда киладиган маърузанинг мавзусини, жамоат топшириғини танлаш жараёнларида ва ҳоказоларда кўриш мумкин.

Чет элларда ўтказилган тажрибалардан бири синалувчи-лар орасида хавф-хатар бўлган тақдирда муваффақият қозониш эмас, балки муваффақиятсизликка учрамаслик учун кўпроқ интиладиган шахсларнинг борлигини кўрсатди. Агар уларга қийинлик даражаси ҳар хил бўлган вазифалардан бирини танлаш топшириладиган бўлса, бу ҳолда улар ёхуд энг енгил вазифаларни, ёки энг қийин вазифаларни танлайдилар. Биринчилари муваффақиятга эришилишига ишонганлари (хавф-хатар жуда кам бўлади) учун шудай қилишса, бошқалари муваффақиятсизликка дуч келганда буни вазифанинг гоят даражада қийин эканлиги билан изоҳлаш мумкинлиги учун шундай қилишади. Бунда нафсониятга ҳам путур етмайди ва «Мен»нинг сиймоси ҳам бузилмайди,

Шахснинг интилишлари даражасини фақат уларнинг таъсирчанлиги жиҳатидан эмас, балки уларнинг мазмуни юзасидан, коллективнинг мақсадлари ва вазифалари билан алоқадорлиги юзасидан олиб борилгаы тадқиқотлар киши хулқ-атвори мотивларинн яхшироқ англаб етиш ва шахсда энг яхши фазилатларни шакллантиришга каратилган таъсир ўтказиш имкониятини беради. Вир хил холларда педагог учун шахснинг интилишлари даражасини оширнш вазифаси жуда муҳим бўлиб чиқади; агар мактаб ўқувчиси ўзига ва ўз имкониятларига унчалик юқори баҳо бермайдиган бўлса, бу муайян даражада зиён кўрилишига, муваффақиятга эришишга ишончнинг тамомила йўқолишига олиб боради. Кетма-кет муваффакиятсизликка дуч келишлар ўзига ўзи берадиган бахонинг ҳиссий ишкалликлар ва можаролар келиб чиқишига олиб келадиган даражада умуман пасайиб кетишига, ўқувчининг ҳафсаласи пир бўлишига олиб келиши мумкин. Бу ўқувчининг журналдаги фамилияси каршисига гўё унинг билимларини тўғри баҳолаган .холда мунтазам равишда «икки» қўяверадиган ўкитувчи, агар бундай аҳволга кўникиб кетган ўқувчининг психологиясинн эътиборсиз қолдирадиган бўлса, жиддий хатога йўл қўяди.

Интилишларнинг даражасини ошириш йўллари турлича бўлиб, ўқувчининг индивидуаллигига, фрустрация хусусиятигз, педагогнинг реал имкониятларига ва ҳоказоларга боглиқдир. Бу ўринда ўқитувчи ва синф жамоаси томонидан кўрсатиладиган бевосита ёрдам ҳам, шахс истиқболинияратишнинг турли хил усуллари ҳам иш беради. Бу истиқболлар олдинига фрустрация намоён бўладиган соҳа билан боғланмаган бошқа жабҳада аниқланади. Сўнгра шу тариқа вужудга келган фаоллик шахснинг интилишлари даражасини ошириш ва ўзига ўзи берилган бахонинг пасайиб кетгаи даражасини асли ҳолига кўтариш лозим бўлган жабҳага кўчирилади. Инсон шахсига нисбатан эхтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, унинг истиқболларига оқилона ишонч билан ёндашув педагогга ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоасининг ёрдамига таянган холда бола ёки ўспирин билан унда ўзига нисбатан ҳурмат ва ўз имкониятларига ишончнинг уйғонишига ёрдам берадиган индивидуал иш олиб бориш стратегиясини топиш имконини беради. Бошқа кўпгина соҳалардаги каби бунда хам тарбия системасининг инсонпарварлиги намоёи бўлади.

Педагог учун бола ёки ўспириннинг интилишлари даражасини бошқа холларда, айниқса ўқувчи ўз олдига қўйган вазифалар реал вазиятга тўғри келмасдан, унинг ўз имкониятларига берадиган бахоси асоссиз равишда ошириб юборилиши сабабли унда манмашшк, ўзини устун тутишнинг ўзига хос комплекси пайдо бўладиган жойларда бироз пасайтириш мухимдир. Бундай вазифани ҳал этишнинг зарурлиги ўқувчининг интилишлари даражаси асоссиз равишда ошиб кетганлиги натижасида жамоада қатъиян қаршиликка дуч келиши (мақтанчоқ деган ном олиши) дангина эмас, балки унинг ўзига ўзи оширилган баҳо бериши реал муваффақиятсизликлар билан куп марта зиддиятга учрагани ҳолда кескин ҳиссий ўкинчларга сабаб бўлганлигидан ҳам келиб чиқади. Бунда ўқувчи шахсий муваффақиятсизликларининг ўзига ўзи берган ва аниқ кўриниб турган оширилган баҳо билан мувофиқ келмайдиган фактла-рини инкор этишга уринаркан, ўжарлик қилади, хафа бўлади, ўзини тамомила қониқиш сезаётган киши қилиб кўрсатаркан, бир қолипда турмайди, ёхуд ўзининг муваффақиятсизликлари-ни аллакимнинг қаршилиги билан, гумонсирайдиган, жаҳл қиладиган, тажовузкор бўлиб қолган холда аллакимнинг ёвуз ниятлилиги билан изоҳлашга ҳаракат қилади. Бундай психологик ҳолатлар тез-тез такрорланавериши оқибатида барқарор хусусиятлар тарзида мустаҳкамланади.

 

Шахснинг психологик мухофазаси

 

 Шахснинг ўзини англаши ўзига ўзи баҳо бериш механизмини қўллаган ҳолда хусусий интилишлари ва реал ютуқлари ўртасидаги ўзаро нисбатни аниқ қайд этади. Америкалик психолог У. Джемс ўзининг психологик назариясида инсонга нисбатан америкача ўтилитар муносабатга хос прагматизми учун марксча психология томонидан адолатли танқид қилиигандан қатъий назар, хали XX асрнинг бошларидаёқ шахс «Мен»и сиймосининг энг муҳим таркибий қисми — ўзини ҳурмат қилиши ҳақиқатан ҳам эришган ютуқларининг киши даъвогарлик қилган, мўлжаллаган нарсаларга муносабати билан белгиланиши ҳақида умуман тўғри фикр билдирган эди. У сурати индивиднинг реал муваффақиятларини, махражи эса унинг интилишларини ифода этадиган формулани:

 

таклиф этган эди. Маълумки, сурати ошиб, махражи камайганда каср каталашади. Шу сабабли киши ўзини ҳурмат қилишини сақлаб қолиши учун бир хил ҳолларда энг куп куч ва ғайрат сарфлаши ва ўзини ҳурмат қилишини сақлаб қолиши шарт бўлиб, бу кўпинча мураккаб вазифа хисобланса, бошқа бир йўли Интилишларнинг даражасини пасайтиришдан иборатки, бунда ҳатто жуда ҳам камтарона муваффақиятларга эришганда ҳам ўзини ҳурмат қилиш ҳисси йўқолмайди.

Тўғри йўлга қўйилган тарбиявий жараён шахсни ўзини ҳурмат қилишини сақлаб қолишнинг биринчи усулига биноан иш тутишга даъват этади, албатга. Киши ўз фаолиятида (ўқишда, ишда ва ҳоказоларда) қийинчиликлар олдида буш келмаслиги, аксинча ўзининг иродавий фазилатлари ва матонатлилигини намоён қилган ҳамда шу орқали муваффақият билан реал интилишлар ўртасидаги ўзаро мақбул нисбатини сақлаб қолган ҳолда уларни енгиши керак. Лекин айрим одамларнинг интилишлар даражасини пасайтириб юборган ҳолда ўзини хурмат қилишни сақлаб қолишнинг иккинчи йўлини танлаб олишга, яъни ўзининг «Мен сиймосини психологик жиҳатдан суст муҳофаза килишга уринаётганлигига дуч келинаётганлиги билан ҳам хисоблашмоқ керак.

Психологик мухофаза факат интилишлар даражасини пасайтириш ҳолларидан иборат қилиб қўйилиши мумкин эмас. Бу психологик қулайликнинг бузилишини, «Менсиймо»нинг мавжуд бўлишига хавф туғдирадиган ҳис-туйғуларни бартараф этиш ва уни мазкур холатлар учун макбул ва мумкин бўлган даражада сақлаб колиш максадида шахс томонидан қўлланиладиган алоҳида йўналтирувчи системадан иборатдир. Психологик мухофаза тушунчасига якин «мухофаза механизмлари» тўғрисидаги тушунчани психоанализ мактабининг етакчиси 3. Фрейд ишлатган эди. У бу тушунчани шахсни биологик мавжудот деб ҳисоблайдиган механистик фалсафа нуқтаи назаридан талқин қилган эди. З.Фрейд кишининг онгсиз инстинктлари (асосан, шаҳвоний хирси) онгли «Мен»нинг «мухофаза механизмлари», шахснинг «ички цензураси» билан тўқнашиб қолади ва бунинг натижасида турли хилдаги ўзгаришларга учрайди, деб тахмин қиларкан, психологик муҳофазанинг нотўгри талқин этилишига йўл қўйган эди. Лекин Фрейдни «муҳофаза механизмлари» ва «психологик мухофаза»нинг мавжудлигини биринчилардан бўлиб кашф этган деб ҳисоблаш нотўгри бўлур эди. Психологик мухофаза ундан анча илгари букж ёзувчилар, инсон психологиясининг билимдонлари Ф. М. Достоевский, Л. Н. Толстой ва бошқалар томонидан тавсифланган эди.

Мисол учун, психологик муҳофазанинг механизмларидан бири, киши ўз мақсадига эришиш йўлидаги ровларни бартараф эта олмаган ва фрустрацияга тушган пайтида рўй берадиган тажовузкорликдан иборатдир. Тажовузкорлик баъзида бошқа одамларга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш шаклида юз беради, баъзан эса фақат тўсиқ пайдо бўлишига олиб келган ҳоллар ёки шахсларга нисбатан дўқ-пўписа, қўполлик, душманлик қилишдан эмас, балки теварак-атрофдаги барча кишиларга нисбатан «жаҳлдорлик»да ифодаланади. Айрим холларда фрустрация кишининг ҳаёлида яшириниб қолган тажовузкорликка олиб келади. Ҳафа бўлган одам амалда ҳеч қандай чора-тадбирни бошламаган ҳолда ўч олиш манзарасини тасаввур қилади. Баъзан фрустрация кишининг ўзига қарши қаратилган тажовузкорлик билан ҳал қилинади. Ниҳоят, фрустрация шахснинг бартараф этиб бўлмайдиган (ёҳуд ўтиб бўлмайди деб фараз қилинган) тўсиқ билан богланган фаолиятини унинг учун анча енгил, истиқбодли (ёхуд шундай деб тасаввур қилинган) фаолият билан алмаштиришга олиб келиши мумкин. Бу ўринда биз психологик муҳофазанинг яна бир механизми — кўчириш ҳолатига дуч келамиз. Л. Н. Толстойнинг «Болалик Усмирлик. Ешлик» трилогиясида психологик муҳофазанинг мақбуллаштириш ва сициб чицариш каби турлари жуда ажойиб тарзда баён қилинган. Улар трилогия бош қаҳрамонининг қуйидаги дилрозида ўз аксини топгандир:

«Мен жуда ҳам иззатталаб эдим, ўз мавқеимга кўникиб кетиш мақсадида тулкига ўхшаб ўзимни узум ҳали рўр деб ншонтириш билан қаноат ҳосил қилардим, яъни кўз ўнгимда Володя фойдаланиб келган ва мен унга самимий ҳавас қиладиган, ташқи кўринишидан хуш ёқадигап барча роҳатижон нарсалардан жирканишга уринардим ва мағрурона ёлгизлик гаиь типи суриш учун ўз ақлим ва тасаввурим кучини ишга солардим».

Сиқиб чиқариш механизми «кумга бошини яшириб олиш» ва «оёғининг остидагини кўрмаслик » каби машҳур ибораларда ўз аксини топади.

 

П.7.5.Шахснинг шаклланиши

 

Шахс кишининг конкрет-тарихий ҳаёт ксчириш шароитларида, фаолият (меҳнат қилиш, ўқиш ва ҳоказолар) жараёнида шаклланади. Шахснинг шаклланиши жараёнларида гуруҳларда на жамоаларда амалга ошириладиган таълим ва тарбия етакчи роль ўйнайди.

 

Психология ва педагогикада шахснинг шаклланиши тушунчаси

 

«Шахснинг шаклланиши» икки хил маънода кулланилади. Биринчиси — шахснинг шакллани­ши унинг ривожланиши, ана шу ривожланиш жараёни  ва унинг  натижаси эканлигидир.Шу маънодаги шахсни шакллантириш тушунчаси психологик тадкиқот мавзуси ҳисобланади. Унинг вазифаси бирор мақсадга каратилган тарбиявий таъсирлар ўтказиш шароитида ривожланаётган шахсда нималар мавжудлигини (мавжуд бўлган, тажриба йўли билан аниқланадигаи, намоён бўладиган) ва нималар бўлиши мумкинлигини аниқлашдан иборатдир. Бу шахснинг шаклланишига нисбатан хусусан психологик ёндашув ҳисобланади.

Иккинчи маъноси— шахсни мақсадги йўналтирилган тарзда тарбиялаш сифатидаги шакллантириш (агар шундай деб ай мумкин бўлса, «қолипга солит», «ясаш», «тузаш»; Л. С. Макаренко бу жараённи «шахсни лойиҳалаш» деб жуда топиб атаган эди)дан иборат. Хусусан бу шахсни шакллантириш вазифалари ва усулларини ажратиб олишга педагогик ёндашувдир. Педагогик ёндашув шахснинг жамият унга қўяётган ижтимоий жиҳатдан тақозо этилган талабларга жавоб берадиган бўлиши учун унда нималар ва қандай қилиб шакллантирилиши кераклигини аниқлаш зарур деб ҳисоблайди.

Шахсни шакллантиришга психологик ва педагогик ёндашувнинг аралаштириб юборилншига йўл қўйиб бўлмайди. Акс холда орзу қилинган нарса ҳақиқатда рўй берган нарса қилиб кўрсатилиши мумкин. «Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари»да уқдирилганидек, «илк болалик йиллариданоқ коллективизм, ўзига ва бошқаларга талабчанлик, софдиллик ва ростгўйлик, меҳрибонлик ва лринципиаллик, матонатлилик ва жасоратлилик руҳида тарбиялашда жуда муҳимдир». Ислоҳот ҳужжатлари ўқитувчиларнинг диққат-эътиборини ҳозирдаёқ барча ўқувчиларда ривожланган тарзда мавжуд бўлган нарсаларга эмас, балр уларда шакллантирилиши лозим бўлган нарсаларга қаратад мактаб ходимларини бартараф этилиши керак бўлган қийинчиликларни аҳамиятсиз қолдирмаган холда ўқувчилар била катта ва масъулиятли иш олиб боришга сафарбар этади. Шу ўринда ёшлар шахсини шакллантириш жараёнига тўғри педагогик ёндашув вазифалари аниқ белгилаб берилади, тартиб жараёнида нима шакллантирилган бўлиши кераклиги аниқланади. Педагогика тарбиявий иш методикасини яратар кан, илгари сурилган максадни рўёбга чиқариш юзасидан у усуллари ва воситаларини тавсия килади, шахснинг принципиаллик, ростгўйлик, меҳрибонлик ва бошка шу каби энг мухим фазилатлари қандай шакллантирилиши лозимлиги ҳақидг сўз юритади.

Психологиянинг вазифаси — конкрет ламоа (ўқувишлаС чикариш комбинатларидаги касбий-мехнат жамоаси, ўқувчилар жамоаси, оилавий жамоа ва шу кабилар)даги конкрет ўқувчиларда ана шу шахсий фазилатлар шаклланганлигининг бошланғич даражасини ўрганишда, тарбиявий ишда мактаб ислохотининг рухига мос келадиган қандай натижаларга эришилганини, яъни реал тарзда нималар шаклланганини-ю, нималар яна вазифа бўлиб қолганини ўспирин шахсининг амалдаги қайси бир ўзгариши самарали ва ижтимоий жихатдан кимматли бўлиб чиққани-ю, қайси бирлари самарасизлигини, шахсни шакллантириш жараёни кай йўсинда рўй берганлигини (кандай қийинчиликларга дуч келганини, у қанчалик муваффақиятли бўлганлигини ва ҳоказоларни) аниқлашдан иборатдир.

Шахснинг шаклланишига нисбатан педагогик ва психологик ёндашувлар бир-бирларига айнан ўхшамаса хам ажралмас бирликни ташкил қилади. Агар педагогларнинг қандай методларни қўллаганликлари ва қандай мақсадни кўзлаганликларини билиб бўлмаса, агар бу методлар қандай такомиллаштирилиши кераклиги хақида хулосага келинмаса шахснинг шакл-ланишини психолог нуқтаи назаридан ўрганиш хомхаёлдан бўлак нарса эмас. Агар педагог ўқувчининг реал хусусиятини аниқлаб берадиган психологнинг имкониятларидан фойдаланмаса, агар у ўз ўқувчиларида тарбиянинг шубҳасиз бўлиб туюлган шакллари ва методларини қўллаииш билан бир вақтнинг ўзида ва ундан мустасно тарзда пайдо бўладиган нохуш ҳислатларшшг сабабларнни психологик жиҳатдап билиб олмаса, агар у ўзинипг конкрет педагогик фаолиятининг айрим ҳолда бир-бирига зид бўлган психологик оқибатлари ранг-баранглигини фахмлай олмаса, унинг педагоглик иши ҳам унча истиқболли бўлавермайди ва ҳоказо.

Шакллантирувчи психологик-педагогик экспериментда (мисол учун грузиялик психолог за педагог Ш. А. Амонашвили олиб борган тадқиқот ишларидан бири кичик ёшдаги ўқувчиларда меҳрибонликни шакллантириш вазифасини ҳал этишга багишланган эди) педагог билан психологнинг нуқтаи назарлари бирлашиши мумкин, яъни педагог ва психолог ўша битта тадқиқотчи сифатида чиқиши мумкин. Лекин бундай холда хам ўқувчининг шахсида педагог сифатидаги психолог нимани ва қандай қилиб шакллантириши кераклиги (тарбиянинг мақсадларини психология эмас, балки жампят бслгилайди, методларини эса педагогика ишлаб чиқади) билан психолог сифатидаги педагог педагоглик таъсир ўтказиш натижаси сифатида ривожланаётган шахснинг тузилишида нималар борлигини ва нималар рўй берганини аниқлай бориб, нимани тадқиқ килиши лозимлиги ўртасидаги фаркни йўққа чиқармаслик керак.

 

Шахснинг ри вожланишидаги ҳаракатлантирувчи кучлар

 

Шакллантирувчи педагогик таъсир шароитида шахснинг ривожланиши, унинг энг мухим психологик хусусиятлари ва фазилатларининг такомиллашуви рўй беради. Шахснинг ижтимоий камолотга эришувига ёрдам берадиган ҳаракатлантирувчи кучлари нималардан иборат?

Психология тарихида шахс ривожланиши ва такомиллашувини ҳаракатлантирадигаи кучлар ва манба масаласини хал этишнинг иккита йўналиши мавжуд бўлган. Бу йўналишлар ривожланишнинг биогенетик ва социогенетик концепциялари номини олгандир.

Биогенетик концепция инсон шахсининг ривожланиши биологик, асосан, наслий омиллар билан белгиланишига асосланади. Шунинг учун хам шахснинг ривожланиши ички сабаб натижасида (ўз-ўзидан) содир бўлиш хусусиятига эгадир. Шу нуқтаи назарга биноан киши табиатан хиссий таъсиротларнипг рўй беришидаги баъзи бир хусусиятларга, ҳаракат суръатининг хусусиятларигагина эмас, балки сабабиятларнинг муайян комплексига ҳам мойил (бировларда жиноят қилишга, бошқаларда маъмуриятчилик фаолиятида ютуқлар қозонпшга мойиллик ва ҳоказо) бўлади. Қишида гўё унинг психик фаолияти шаклларигина эмас, балки унинг мазмуни хам табиат томонидан программалаштирилган, психик риволаниш боскичлари ва уларнинг рўй бериш тартиби олдиндан белгилаб қўйилган эмиш.

Инсон шахсини хусусий фаоллигидан махрум бўлган нарса деб, пешанага ёзиб қўйилган биологик омиллар таъсирининг махсули деб ифодалайдиган биогенетик концепция педагогикачи шахснинг қисматига кура олдиндан белгилаб қўйилган ушбу фазилатлари пайдо бўлишининг сусткаш шоҳиди қилиб қўйган эди. Биогенетиклар педагогларни болага кучи етгунга қадар худбинлик қилишга қўйиб беришга, ёлгон гапиришга, алдашга имкон беришга даъват этишаркан, ёрқин худбинлик хатти-ҳаракатлари болада унинг «Мени» ғоясини ҳосил қилади, дейиларди. Улар педагогларнинг ҳуқуқ доирасини болада шахснинг канақа фазилатлари пешанасига ёзиб қўйилган ҳолда пайдо булишини билишдан ва мажбуриятларини уларнинг пайдо 6улишига тўсқинлик қилмасдан,  аксинча, унга ёрдам беришдангина иборат деб ҳисоблашарди.

Социогенетик концепция шахсни теварак-атрофдаги ижтимоий муҳитнинг бевосита таъсири натижаси деб, муҳитдан олинган нусха деб ҳисоблайди. Бунда ҳам худди биогенетик концепциядаги каби ривожланиб бораётган кишининг хусусий фаоллиги инобатга олинмайди, унинг теварак-атрофдаги вазиятга мослашаётган мавжудотга хос суст роль ўйнашигина мумкин деб ҳисобланади. Агар социогенетик концепцияга амал қилинадиган бўлса, нима учун баъзи вақтларда бир хилдаги ижтимоий муҳитларда хар хил одамлар етишиб чиқишини тушунтириб бўлмайди.

Шундай қилиб, на биогенетик ва на социогенетик концепциялар шахс ривожланишининг қонуниятларини тушуниб етишга асос қилиб олиниши мумкин эмас. Униси ҳам буниси ҳам психик ривожланишнинг харакатлантирувчи кучларини аниклаб олмайди. Буни амалга оширишга иккала омилнинг (муҳит ва ирсиятнинг) механик тарздаги ўзаро биргаликдаги ҳаракати, ёхуд конвергенция (бир хил ташқи мухитда ўхшаш белгиларнинг ҳосил бўлиши) назарияси хам ёрдам бера олмайдики, бунда ривожланишнинг иккала концепцияси хатолари бартараф этилишидан кура кўпроқ орта борди.

Шахс ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучлари муаммосини ҳал этишдаги диалектик-материалистик нуқтаи назар ечими ривожланишда амалга ошириладиган қуйидан (оддийдан) юқорига (мураккабга) ўтишни таъминлайдиган зиддиятлар таърифига мурожаат қилинишини мукаррар тақозо этади. Шахснннг фаоллиги кишини аигланилган ва англанилмаган сабаблар системаси орқали фаолиятга ундовчи эхтиёжларнинг мажмуи билан белгиланади. Ленин эхтиёжларнинг қондири-лиши жараёни замирида зиддият мавжуддир. Эҳтиёжлар одатда пайдо бўлиши биланоқ дарҳол кондирилмайди. Уларнинг қондирилиши учун моддий маблағлар, шахснинг фаолиятга муайян даражада тайёрлиги, билимлар, малакалар ва ҳоказолар зарур. Шахснинг ривожлаяишини ҳаракатлалтирувчи кучлар кишининг фаолиятда ўзгариб турувчи эқтиёжлари билан уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртасидаги зиддиятларда аниқланади.

Эҳтиёжларнинг қондирилиши яна ва яна шундай бир вазиятни келтириб чиқарадики, бунда киши эхтиёжлари ривожланишининг эришилган даражаси билан уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртасидаги зиддият намоён бўлади. Зиддиятларнинг шахс ривожланишига олиб борадиган даражада хал этилиши фаолиятда уни амалга оширишнинг муайян воситаларини (усулларини, воситаларини, жараёнларини, малакаларини, билимларини ва хоказоларни) таълим жараёнида эгаллаш орқали юз беради. Бунинг устига эҳтиёжларнинг жўшқин фаолият воситасида қондиоилиши конуиий тарзда янги, юксакроқ даражадаги эҳтиёжни келтириб чиқаради.

            Шунинг учун хам ривожланиб бораётган шахс доимо янги ва янги эхтиёжларни (ва, демак, сабабларнинг кенг шаҳобчапи системасини ҳам) келтириб чиқараркан, уз навбатида эҳтиёжлар ривожланишининг натижаси бўлиб хам ҳисобланади. Эхтчёжларни ривожлантириш, танлаш ва тарбиялаш, уларни ҳозирги жамият кишисига хос бўлган маънавий юксаклик даражасига олиб чиқиш киши шахсини шакллаюиришнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шахснинг шаклланиши унинг жамоага қўшилганлиги шароитларида рўй беради А. С. Макаренко таъкидлаганидек, шахс юксак даражада ривожланган гуруҳдан иборат ва шахснинг қимматли фазилатларини шакллантириш учун энг қулай шароитларга эга бўлган жамоада важамоа воситасида ривожланади. Индивиднинг шахс бўлиш, янги жамиятни қуришнинг фаол иштирокчиси бўлиш каби эҳтиёжи айнан жамоадагина тўлақонли қондирилади.

Шахснинг шаклланишида унга мақсадга йўналтирилган тарзда таъсир ўтказиш — тарбия етакчи роль ўйнайди. Тарбия шахснинг ривожлантирилишини жамият томонидан қўйилган шщсадларга мувофиқ тарзда йўналтириб боради ва уюштиради. Шу билан бирга тарбия бола ҳаёти ва фаолиятини муайян тарзда уюштириб ва тартибга солиб қолмасдан, балки мавжуд педагогии принципларга биноан конкрет шахс имкониятларини энг яхши даражада кўрсатадиган ривожланишнинг махсус мухитини, ёхуд вазиятини вужудга келтиради, уни шакллаптирган ва йўналтириб борган ҳолда фаоллигини намоён қилиш учун шарт-шароит яратади. Шу ўринда шахс психологияси шахсни тарбиялаш педагогикаси, аҳлоқий тарбия методикаси билан урин алмашади. Уларнинг вазифаси шахсни ҳар томон-аыа ривожлантириш, маънавий онгни шакллантириш, онгли интизомни, ватанпарварлик ва байналмилалликни тарбиялаш воситалари ва йўдларини аниқлашдан иборатдир. Бу юксак вазифаларнинг рўёбга чиқарилиши шахснинг такомиллашувини таъмип этади.

 

 

УЧ И Н Ч И   Қ И С М БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ

8- Б О Б    ДИҚҚАТ

 

III. 8.1. Диққатнинг умумий хусусияти

 

Диққат — киши фаолияти барча турлари, энг аввало мехнат ва ўқув фаолияти самарадорлигининт муҳим ва зарур шартидир. Мехнат қанчалик мураккаб ва масъулиятли бўлса, у дивдатга шунчалик катта талаблар қўяди. Зийраклик кишига унинг кундалик ҳаётида — турмушида, бошқа одамлар билан муносабатга киришишида, спортда зарурдир. Уқувчиларнинг диққат-эътибори ўқув-тарбия жараёнини муваффақиятли ташкил этишнинг асосий шартларидан биридир. Таълим олишда диққатнинг ролини таъкидларкан, буюк рус педагоги К. Д. Ушинский «... диқкат айнан шундай бир эшик-ки, ташқи оламдан киши қалбига кириб келадиган жамики нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали киради»,— деб ёзган эди. Болаларни бу эшикни очиқ сақлашга ўргатиш биринчи даражали аҳамиятга молик иш эканлиги тушунарли. Бутун таълимнинг муваффакияти ана шу иш муваффакиятига таянади.

 

Диккатнинг таърифи

                                         

            Билиш жараёнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танланадиган, йуналтирилган тусдалигидан иборатдир. Теварак-атрофдаги оламнинг кўплаб таъсирлари орасидан киши ҳамиша ниманидир идрок этади, ниманидир фараз қилади, нима ҳақдадир фикр юритади, ўйлайди. Онгнинг бу хоссасини унинг диктат каби хусусияти билан ўзаро боғлиқ деб хисоблашади. Дикқат билиш жараёнларидан фарқли ўлароқ, ўзининг алохида мазмунига эгаэмас, у барча билиш жараёнларининг жўшқин жиҳатидир. Дикқат индивиднине циссий, ацлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилиишни такозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилганлигидир.

            Йўналтирилганлик субъектнинг эҳтиёжларига, унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мос келадиган объектларнинг танланганлигида, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз танлашда, ажратишда намоён бўлади. Диққат-эътиборнинг бир хил объектларда тўпланганлиги (концентрацияланиши) айни пайтда барча бегона нарсалардан чалгишни, бошқа объектларнинг вақтинча инкор этилишини тақозо қилади. Шу туфайли инъикос аниқ-равшан бўла боради, тасаввурлар ва ўй-фикрлар фаолият тугалланмагунга кадар, ундан кўзланган мақсадга эришилмагунча онгда сақланиб қолади. Шу йўсинда фаолиятнинг назорат қилиб ва бошқариб борилиши таъминланади.

Олий шакллардаги диққатни психик жараёнлар ва кишининг англанилган хулқ-атвори кечишининг бошқарилиши билан боглиқ деб ҳисоблашади.

Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараёнларида нямоён бўлиши мумкин. Шу сабабли дикқатии бирор нарсага каратиш объсктига (идрок этиладиган буюм, хотира, тафаккур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ холда диққатнинг намоён бўлишининг куйидаги шаклларини: сенсор (перцептив), ақлий, харакатлантирувчи шаклларики ажратиб кўрсатадилар.

Хозирги вақтда сенсор (кўриш ва эшитиш) диқкати кўпроқ ўрганилгандир. Дикқатга таъриф берадиган маълумотларнинг кўпчилиги амалда уни тадқиқ этиш натижасида қўлга киритилган. Диққат бзмисоли билинг (идрок, хотира ва тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар самарадорлигипинг ошишига ёрдам беради. Жумладан, идрокнинг аниқ-равшанлиги ва тўлақонлилиги диккатга боғлиқ, диққатиинг сусайиши перцептив жараёнларнинг бирмунча даражада бузилишига ва шаклланаётган сиймонинг ўзгариб кетишига олиб бориши мумкин.

Ҳосил, бўлиш хусусиятига ва амал қилиш усулларига кура диққатнинг иккита асосий тури — ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд деб ҳисоблашади. Ихтиёрсиз диқкат кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. Ихтиёрий диққат онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган диққат-эътибордир. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққат замирида ҳосил бўлади. Диққатнинг бу турлари диққатнинг даражалари сифатида қабул қилиниши ҳам мумкин. Диққатнинг турларидан хар бир (сенсор, ақлий ва хоказолар) турли даражаларда намоён бўлиши мумкин.

 

Ихтиёрсиз ва ихтиёрий диккат

 

Ихтиёрсиз диққатнинг пайдо бўлиши жисмоний, ихгабрий дикқат психофизиологик ва психик омиллар билан белгиланади. Қўзғатувчиларнинг сифати, аввало, уларнинг субъект учун янгилиги ихтиёрсиз диққатнинг пайдо бўлишидаги асосий шартлар жумласига киритилган бўлиши мумкин.

Янгилиги   илгари   мавжуд   бўлмаган   қўзгатувчининг  юзага келишидан,   мавжуд  қўзгатувчиларнинг  жисмий  хусусиятлари ўзгаришидан, улар таъсирининг сусайиши ёки йўқолиб қолишидан, таниш кўзғатувчиларнинг йўқлигидан, қўзғатувчиларнинг фазода кўчиб юришидан (харакатланувчи буюмлар, одатда диққатни ўзига жалб этади) иборат бўлиши мумкин. Одатдагидан бошқача барча нарсалар диққатни ўзига тортади. Амалда биттагина умумий хусусияти — янгилиги билан ажралиб турадиган хилма-хил қўзғатувчилар мослашиб қолингани окибатида улардан таъсирланиш сусаймаганлиги натижасида диккатни жалб қилади.

Дикқатни кучли қўзгатувчилар: баланд овоз, ёркин нур ва бўёқ, кучли ҳид жалб этади. Бунда қўзгатувчининг абсолют жадаллигидан кура нисбий жадаллиги, яъни қўзгатувчининг ўша пайтда таъсир қилаётган бошқа қўзатувчилар билан куч жиҳатдан ўзаро нисбати аҳамият касб этади; шундай қилиб улар ўртасидаги кескин фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Бу қўзгатувчининг фақат кучига эмас, балки унинг бошқа хусусиятларига хам тааллуклидир. Жумладан, кичкииа буюмлар йирик нарсалар орасида, учбурчак эса тўртбурчаклар орасида тезроқ пайқалади.

Индивиднинг эҳтиёжларига мувофиқ келадиган, унинг учун аҳамиятга эга бўлган қўзғатувчилар ихтиёрсиз диққатни қўзғайди. Чунончи, синалувчи тажриба шароитларида диктор ўқиётган хабарни идрок этиш бўйича кўрсатмага мувофиқ диққатини жамлаган ва бошқа бир кишининг шу билан бир вақтда эпштилаётган овозига етарли даражада эътиборни қаратмаган бўлса хам, ўша бошқа биров синалувчининг номини тилга олганида унга дархол диққатини қаратади.

Ихтиёрсиз диққатда бевосита қизиқишнинг роли бениҳоя каттадир. Нимаики қизиқарли, мароқли, хиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг узоқ вақт мобайнида тўпланиб туришини такозо этади.

Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига х.ам боғлиқдир. Масалан, театр билан қизиқадиган киши, эҳтимол футбол бўйича бўлажак мусобақа хақидаги эълонга эътибор бсрмасдан, айни чоғда театрга оид янги эълонии тезроқ пайкаши мумкин. Ихтиёрсиз диққат субъектнинг англашилган ниятларидан мустасно тарзда, унинг бирон бир иродавий уринишларисиз рўй беради. Ихтиёрсиз диққатнинг асосий вазифаси муҳитнинг доимий равишда ўзгариб турадиган шароитларида тез ва тўғри мўлжал олишдан, унинг мазкур пайтда энг куп даражада ҳаётий мазмун касб этиши мумкин бўлган объектларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан иборатдир.

Ихтиёрий диққат диққатнинг олий тури сифатида меҳнат жараёнида таркиб топгандир. К. Маркс шундай деб ёзган эди: «Меҳнатни бажарадиган аъзоларнинг ишлашидан ташқари, меҳнат қилинган бутун вақт ичида маълум бир мақсадни кўзда тутувчи ирода ҳам бўлиши зарур, бу ирода эса ишга диққат Қилишдан иборатдир»...

Ихтиёрий диққат агар киши фаолияти жараёнида ўз олди, маълум бир вазифа қўйган ва ҳаракат программасини онгли: тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради. Унинг диққатини жалб этадиган объектларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилиши ана шу ҳол билан белгиланади. Диққат анча янги, қизиқарли, мароқли бўлмаган нарсаларга қаратилмасдан, аксинча фаолият-нинг мақсади билан боғлиқ нарсаларга, уни амалга оширииғ учун муҳим ва зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда кўпинча иродавий куч-ғайратларни ишга солиш талаб қилинади.

Диққатни маълум объектга қаратиш учун иродавий куч-ғайрат сарфлаш зарурати ишга тушаётган пайтда, бинобарин,. қийинчиликлар пайдо бўлганида, билишга оид қизиқиш сусайганида ва шунингдек, тўсиқлар (янги, кучли ёхуд ҳиссий жихатдан аҳамиятга молик қўзғатувчилар) мавжуд бўлган кезда аниқ-равшан намосн бўлади.

Ихтиёрий диққат жараёнида шахснинг фаоллиги намосн бўладики, бундай вақтда қизиқишлар билвосита хусусият (бу фаолият мақсади ва натижасининг эҳтиёжлари) касб этади. Ихтиёрий диққатнинг асосий вазифаси психик жараёнларнинг кечишини фаол бошқариб туришдан иборатдир. Киши айнан ана шу ихтиёрий диққатнинг мавжудлиги туфайли хотирадан ўзи учун зарур маълумотларни фаол тарзда, танлаб «ажратиб олиш»га, муҳим ва жиддий нарсаларни алоҳида ажратиб кўрсатишга, тўғри қарорлар қабул қилишга, фаолият жараёнида пайдо бўладиган вазифаларни амалга оширишга лаёқатли бўлади.

Ихтиёрий ва ихтиёрсиз дикқатдан ташқари унинг яна бир алоҳида турини — ихтиёрийдан сўнгги диққатни алоҳида кўрсатиш мумкин. Бу тушунча психологияга Н. Ф. Добринин томонидан жорий этилгандир.

Агар мақсадга йўналтирилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиёрий тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва жараёнининг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса, бу ихтиёрийдан сўнгги диққат тўгрисида мулоҳаза юритишга асос беради. Бу ҳолда фаолият кишини шу қадар қизиқтириб юборадики, у диққатни объектга қаратиш учун сезиларли иродавий куч-ғайрат сарфламаса ҳам бўлаверади. Шундай қилиб, ихтиёрийдан сўнгги диққаг ихтиёрий диққатдан кейин намосн бўлган ҳолда шунинг ўзидангина иборат деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бу диққат англанилган ҳолда илгари сурилган мақсад билан боғлиқ бўлганлиги сабабли у ихтиёрсиз диққатдангина иборат қилиб қўйилиши ҳам мумкин эмас. Масалан, юқори синф ўқувчиси имтиҳонга тайёрланаётиб, қийин китобнинг қисқача мазмунини ёзиб чиқаркан, олдинига ўзини диққат-эътиборли бўлишга, алаҳсимасликка мажбур қилади. Лекин кейинчалик у ишга шундай қизиқиб кстадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлиб қолади. Даставвал иродавий куч-ғайратлар мададига таянган ихтиёрийдан сўнгги диқкатга   айланади.   Ихтиёрийдан диққат  бирор   нарсага  узоҳ  вақт давомида  жуда  ҳам рор каратилиши билан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва унумли аклий фаолиятни, барча турдаги мехнатнинг юксак унумдорлигини асосли равишда ана шундай тури билан боғлиқ, деб ҳисоблайдилар.

 

Укув жараёнида диккат

 

Мактаб ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда диққатнинг барча турларига хос хусусиятларни хисобга олиш зарур. Уқув жараёнида ихтиёрсиз диққат муҳим роль ўйнайди. Ихтиёрсиз диққатнинг бошланғич синфлардаги роли айниқса каттадир. Негаки, кичик ёшдаги ўкувчиларда диққатни ихтиёрий равишда бирор нарсага қаратиш қобилияти сует ривожланган бўлади. Лекин ҳатто қуйи синфларда ҳам ўқув-тарбия жараёнини диққатнинг фақат ана шу турига асосланган ҳолда олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Ҳали К. Д. Ушинский қайд этиб кетганидек, «ўз дарсингизни мароқли ўтказар экансиз, болаларни зериктириб қўпишдан қўрқмаслигингиз мумкин, лекин шуни эсда тутингки, машғулотда хамма нарса ҳам мароқли бўлавермаслиги мумкин, аксинча муқаррар зерикарли нарсалар ҳам бўлади ва шундай бўлиши ҳам керак. Болани уни қизиқтирган ишнигина эмас, балки қизиқтирмайдиган ишни хам бажаришга — завқ-шавқ олиш мақсадида ўз бурчини адо этишга ўргатинг. Мактаб иш тажрибасида шунинг учун хам ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатни бирга қўшиб олиб бориш ва ихтиёрсиз диққатга таянган ҳолда ихтиёрий диққатни тарбиялаш зарур.

Диққатни иродавий куч-ғайратлар ёрдами билан доимо бир маромда сақлаб туриш ўта зўрикишни талаб қилади ва кишини жуда ҳам толиқтириб қўяди. Уқитиш жараёнида ихтиёрийдан сўнгги диққатнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги худди шу ҳолат билан белгиланади. Даставвал у ихтиёрий диққат сифатида пайдо бўлиши муносабати билан фаолиятнинг, ишга «тортиш» жараёнининг илк босқичларини пухта ташкил этиш шарт. Ихтиёрийдан сўнгги диққатга хос бўлган қизикиш шахснинг фаоллигига боғлиқдир. Бундай фаолликнинг шаклланиши эса фаолиятда ижодкорлик аломатларининг гавдаланганлигига боғлиқ бўлади. Мактаб тажрибасида бупга таълимпипг проблемали лиги, ижодий топшириқлардап фойдаланиш ва ҳоказолар ёрдам беради.

Бутун ўқитиш жараёнини тўгри ва пухта уюштириш ўқувчи диққатини шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Диққат таълимнинг муваффақиятлилиги шартларидан бири бўлган и ҳолда унинг шаклланиши хам ушбу жараённинг ўзида юз беради.

Уқув фаолияти айниқса ихтиёрий диққатни тарбиялашда катта аҳамиятга эгадир. Мактаб ёши унинг фаол шаклланиши даври бўлиб хисобланади. Уқувчиларнинг дарс пайтидаги диққати дарснинг тузилиш хусусиятлари билан белгиланади, ўрганилаётган материалнинг мазмунига ҳам, унинг ўқитувчи томонидан баён қилинишига хам боғлиқ бўлади. Мазмуни бо ва ўзлаштирилиши жиҳатидан осон матервалнинг жонли, ёр қин, жўшқин ва айни чоғда изчил, мантиқан уйғун тарзда баён этилиши ўқувчиларнинг дарсдаги диққати барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шартидир.

Уқувчилар диққатининг сафарбар этилиши ўқитувчи нуткнинг хусусиятларига, унинг аниқлиги ва ифодалилигига суръатига ва шу кабиларга хам боғлиқдир. Овозннг меъёрдан  баланд-пастлиги, унинг дарсўтиш мобайнидаги педагоги жихатдан мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартириб турилиши диқ қатнинг бир нарсага қаратилишига ёрдам беради (баланд ово ҳам, шунингдек тингловчиларни зўриқтириб қўядиган ўта оҳиста нутқ ҳам болаларни толиқтиради). Нутқ оҳанги воситаларидан оқилона фойдаланиш (психологик жиҳатдан ўринли тўхтаб олишлар, ўрнида ишлатиладиган иборавип урғулар ва ҳоказолар) муҳим роль ўйнайди.

Диққатни жалб этишда кўргазмалилик (картиналар, мум нусхалар, жадваллар, чизмалар ва бошкалар)дан мақсадга мувофиқ фойдаланиш тажрибаларнинг намойиш қилиниши ва мустақил равишда ўтказилиши, таълимда техника воситаларини қўлланиш катта ахамият касб этади. Муҳимн, бир хилдаги, узоққа чўзилиб кетадиган, ижодий бўлмаган иш диққатнинг тўпланишини сусайтириб юборишини, унинг барқарорлигини пасайтиришини ҳисобга олиш керак. Ҳали К. Д. Ушинский ҳам «... Битта йўналишдаги беҳад узоқ давом этадиган ва доимий фаолият болага жуда ҳам огир таъсир қилади»,— деб ёзган эди. Шунинг учун ҳам айниқса бошланғич синфларда ўқитишнииг ҳар хил шакллари ва методларини қўлланищ лозим.

Диққатни сақлаш ва синчковлик, тийраклик одатларини сингдиришда дарснинг ташкил этилиши: машрулотларнинг пухталик билан боғланиши, ишлаш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги ва ҳоказолар катта аҳамиятга эга, Бу ўринда дарс ўтишнинг суръатини алоҳида ажратиб кўрсатиш керак. Жонли, жадал суръат диққатни яхшироқ сафарбар этади. Ҳаддан зиёд тез суръат чоғида шошиш оқибатида «диққатнинг нотўғри жалб этилиши» содир бўлади, секин суръат эса ўқувчида иштиёқ уйғотмайди ва чалғиши учун шароит туғилади. Таълим суръати материалнинг мазмунига, уни ўзлаштиришнинг кийин ва ентиллигига, ўқувчиларнинг ёшига албатта боғлиқ бўлади. Уқувчиларнинг диққатини уюштиришда ўқитувчининг изчил ва мунтазам талабчанлиги муҳим роль ўйнайди. Дикқатни уюштиришда уни узоқ вақт мобайнида эшитишга қаратиш диққатни кўришга жамлашдан кура кўпроқ қийинчилик туғдиришини ҳисобга олиш шарт. Диққатнинг тўпланишини сақлаш учун «кўриш таянчлари» ва ташқи амалий таъсирлардан фойдаланиш, масалан, материални идрок этиш давомида план тузиш керак. Ихтиёрий диққат шахснинг йўналганлиги билан боғлиқ эканлиги учун ҳам уии тарбиялашда барқарор қизиқишларнинг шакллантирилиши, ироданинг, ўқув фаолиятига нисбатан англашилган ва масъулиятли муносабатнинг тарбияланиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Уқувчиларни меҳнат фаолиятининг ҳар хил турларига жалб этиш — ихтиёрий диққатни шакллантиришнинг знг яхши йўлидир.

Баъзи совет психологлари (П. Я. Гальперин ва бошқалар) диққатни назоратнинг алоҳида психологик таъсири деб тушунадилар. Уқувчиларнинг диққати тарқоқлилиги назорат функциялари стихияли тарзда таркиб топаётган шароитларда бу функцияларнинг нотўлиқ шаклланиши билан боғлиқ деб ҳисобланади. Шу муносабат билан ақлий назоратнинг ихтиёрийсиз таъсир этишини доимий равишда мақсадга йўналтирилган ҳолда шакллантириш диққатни планли тарзда тарбиялаш вазифаси сифатида тасаввур қилинади.

Уқувчилар диққатининг ёш давр хусусиятларини ҳам, индивидуал хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш таълим-тарбия жараёнини муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти хисобланади. Масалан, кичик мактаб ёшида диққатнинг етарли даражада объектга тўпланмаганлигига, жумладан, ақлий фаолликнинг етарли эмаслигига, ўқув фаолияти кўникма ва малакаларининг шаклланмаганлигига, бола иродасининг кучсизлиги сабаб бўлиши мумкин. Педагогик фаолиятда диққатнинг ташқи кўринишидаги индивидуал хусусиятларни ҳам инобатга олиш муҳимдир. Ташқи белгиларига — афт-ангорнинг ўзгачалигига, юзларнинг ифодасига ва нигоҳининг қаратилганлигига қараб диққатнинг йўналтирилганлигини ва унинг тўпланганлиги даражасини аниқлаш мумкин. Масалан, агар ўқувчининг нигоҳи ўқитувчига қаратилган, гавдаси бир оз олдинга интилган, пешанаси салгина тиришган, лаблари эса бир-бирларига ёпишиб турган бўлса, уни барқарор диққатли деб таҳмин қилиш мумкин. Лекин бу ташқи кўрсаткичлар диққатнинг ҳақиқатда қай йўиалишда жамланганлигига мос келмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳақиқий синчковлик» билан бир қаторда «синчковликка ўхшашлик», шунингдек, «ҳақиқий паришонхотирлик» ва «паришонхотирликка ўхшашитик» (И. В. Страховая алоҳида ажратиб кўрсатишади. Жумладан, ташки кўринишдан диққат-эътиборли, синчков бўлиб кўринган соҳта синчков ўқувчи баъзан ўқитувчи томонидан ҳозиргина қўйилган саволни такрорлашга, ўртоғининг жавобини давом эттиришга қодир эмас ва ҳоказо. Ана шу паришонхотирликка ўхшаш ўқувчи синчков тингловчи қиёфасига квриб, ёхуд онгли равишда бошқа ишлар билан шуғулланиб Ўтирган бўлиши, ё диққат-эътиборини беихтиёр ўзининг хусусий фикрларига, хотираларига қаратган бўлиши мумкин. Паришонхотирликка мойил деб аталмиш хусусиятга эга ўқувчининг эътиборсизлиги ҳаддан зиёд ҳаракатчанлигида ҳам, сусткашлигида ҳам, дарсга нисбатан ташқи лоқайдлигида ҳам намоён бўлиши мумкин. Лекин ҳар иккала ҳолда ҳам ўқувчи етарли даражада синчковли бўлиши ва синфдаги ишда амалда иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолда ўқувчи, гарчи ўқитувчининг назарида чалғиган бўлиб туюлса ҳам, масалан, унинг саволига эркин жавоб бериши мумкин.

 

III.           8.2. Дикқатнинг физиологик механизмлари

 

Диққатнинг физиологик асосларини тушуниб етишда буюк рус физиологлари Я. Я. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг илмий ишлари катта аҳамиятга эгадир.

Нерв системасининг алоҳида реакциялари — ориентир рефлекслар ҳақида И. П. Павлов илгари сурган тасаввурда (И. П. Павлов уни «бу нима?» рефлекси деб атаган эди) ихтиёрсиз диққатнинг райри ихтиёрий (рефлектив) табиати ҳақидаги тахмин бор эди. «Виз пайдо бўлаётган сиймога нигоҳимизни қаратамиз, эшитилган товушга қулоқ соламиз, димогимизга урилган ҳидни зўр бериб ютамиз...» деб ёзган эди И. П. Павлов. Ҳозирги замон маълумотлари (Е. Н. Соколов ва бошқалар)га қараганда, ориентир рефлекслар жуда ҳам мураккабдир. Улар организм анчагина қисмининг фаоллиги билан боглангандир. Ориентир комплексга ташқи саиҳаракатлар (масалан, кўзларнинг ва бошнинг қўзғатувчи томонга бурилиши) ҳам, муайян анализаторлар сезувчанлигининг ўзгариши ҳам киради: модда алмашинуви хусусияти ўзгаради; нафас олиш, юрак-қон томирлари ва теригальваник реакциялар ўзгаради, яъни вегетатив ўзгаришлар юз беради; айни пайтда миянинг электр фаоллиги ўзгариши ҳам содир бўлади. И. П. Павлов ва А. А. Ухтомскийларнинг рояларига биноай диққатнинг ҳодисалари қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро биргалвкдаги ҳаракати натижасида муайян мия тузилишларининг қўзралувчанлиги билан борлиқдир.

И. П. Павловнинг ҳисоблашича, вақтнинг ҳар бир лаҳзасида мия қобиғида қўзгалиш учун анча қулай ва мақбул шароитларга эгалиги билан ажралиб турадиган бирон бир кисм мавжуд бўлади. Бу қисм нерв жараёнлари индукцияси қонунига биноан пайдо бўлади. Бош мия қобигининг битта қисмида тўпланган нерв жараёнлари шунга мувофиқ тарзда унинг бошқа қисмларида тормозланишга (ва аксинча) олиб келади. Қўз ғалишнинг энг мақбул марказида янги шартли рефлекслар осонгина пайдо бўлади, табақаланиш муваффақиятлн равишдз юз беради. Мазкур ҳолда бу «катта ярим шарларнинг ижоди, бўлмаси»дир. Энг мақбул қўзғалиш маркази ўзгарувчандир; И. П. Павлов шундай деб ёзган эди: «Агар бош суяк косаси орқали кўриш мумкин бўлганда ва агар энг мақбул қўзғала; диган катта ярим шарлар ўрни ёритилганда борми, бу холда биз фикрлайдиган онгли одамда унинг катта ярим шарлари бўйлаб доимо ўзгариб турадиган, шакли ва катталиги ғалати кўринишга эга бўлган ҳамда ярим шарларнинг қолган барча бўшлиғида кўпроқ ёки озроқ даражадаги соя билан ўралган оч рангли доғнинг у ёқданбу ёққа қай тарзда кўчиб юришини курган бўлардик». Ушбу оч рангли «дог» худди ўша энг мақбул қўзғалиш марказига мос келади, унинг «у ёкдан-бу ёққа кўчиб юриши» диққатнииг жўшқинлигини таъминлайдиган физиологик шарт ҳисобланади. И. П. Павлов қўзгалиш марказининг бош мия пўстлоги бўйлаб ҳаракат қилиши ҳақидаги қоидаси ҳозирги замондаги экспериментал тадқиқотлар (Я. М. Либйяовнинг маълумотлари) билан исботланди.

Диққатнинг физиологик механизмларини тушуниб етишда доминанта (наслдан-наслга ўтувчи асосий белги) принципы алоҳида аҳамиятга эгадир. А. А. Ухтомскийнинг фикрига кура, мияда ҳамиша қўзгалишнинг устун ва ҳукмронлик қилувчи маркази мавжуд бўлади. А. А. Ухтомский доминантани «юксак даражадаги қўзгалиш марказлари» констелляцияси (мавжуд аҳволи) деб таърифлайди. Доминантанинг ҳукмронлик қилувчи сифатидаги хусусияти шундан иборатки, у қўзғалишнинг янги ҳосил бўладиган марказларини фақат тийиб қўя қолмайди, балки суст қўзгалишларни ўзига жалб этишга («тортишга») ва шу туфайли уларнинг ҳисобига янада кучайишга, улар устидан янада кўпроқ даражада устунлик қилишга ҳам қодирдир: Доминанта қўзгалишнинг барқарор маркази ҳисобланади. А. А. Ухтомский: «Доминанта» деган ном замирида юксак даражадаги қўзралишнинг кўпроқ ё озроқ барқарор маркази тушунилади», деб ёзган эди. А. А. Ухтомскийнинг доминанта тўғрисидаги тасаввурлари узоқ вақт давомида диққатнинг ҳаракатлантирувчи механизмини тушуниш имконини беради.

Юксак даражадаги қўзғалиш марказларида миянинг фаолияти учун яратиладиган энг қулай шарт-шароитлар, шубҳасиз, диққатнинг йўналтирилган тарзда жамланганлиги ҳола-тида барча билиш жараёнларининг юксак самарали бўлишини белгилаб беради.

Кейинги йилларда совет ва чет эл олимларининг тадқиқотларида диққатнинг нейрофизиологик механизмларини очиб берадиган янги натижаларга эришилди. Диққат организмнинг фаол мия фаолияти бклан боғлиқ ҳолда умумий тарздаги сергаклиги вазиятида пайдо бўлади. Агар фаол диққат мақбул сергаклик ҳолатида юз бериши мумкин бўлса, у ҳолда диққатни тўплашдаги қийинчиликлар сустлашган ва аралаш-қуралаш вазиятда ҳам, ҳаддан зиёд сергаклик пайтларида ҳам рўй беради. Сустлашган ҳолатдан (диққатдан) фаол тарздаги сергаклик вазиятига (диққатга) кўчилиши миянинг ялпи фаоллашуви билан таъминланади. Диққат мия фаоллигининг муайян даражасида юз бериши мумкин. Ҳозирги пайтда психофизиология миянинг носпецифик системасига оид турли хил тузилишдаги диққат ҳодисалари (ретикуляр формация, аралаш-қуралаш таламик система, гипоталамик тузилишлар, гиппокамп ва бошқалар)га нисбатан бевосита муносабат ҳақида далолат берадиган анатомик, физиологик ва клиник маълумотларга эгадир. Миянинг носпецифик фаоллашувига оид турли хил шаклларини (қисқа муддатли ва узок, муддатли, ялпи, умумий ва жузъий, чекланган) бошқариш носпецифик системанинг асосий физиологик функцияси ҳисобланади. Ихтиёрсиз диққат миянинг носпецифик фаоллаштирилишининг энг аввало умумий, хусусийнинг ялпига айлантирилган шакллари билан боглиқ деб таҳмин қилинади. Ихтиёрий диққат мия фаоллашувининг умумий даражасини ошириш билан ҳам, миянинг муайян тузилишлари фаоллигининг анчагина жузъий силжишлари билан ҳам боглиқдир.

Кейинги йилларда диққатнинг нейрофизиологик механизмлари системасида катта ярим шарлар пўстлорининг етакчи роль ўйнаши ҳақидаги тасаввурлар тобора кўпроқ урин эгалламоқда. Катта ярим шарлар пўстлоғи даражасида нейронларнинг алоҳида турлари мавжудлигини (дикдат нейронлари — янгилик детектори ва қурилма тўқималари — кутиш тўқималари) диққат жараёнлари билан боглайдилар.

Жумладан, соғлом одамларда диққатни зўр бериб бир нарсага қаратиш пайтида (масалан, турли хил ақлий ва мотор ҳаракат топшириқларни бажаришда) миянинг пешана қисмларида биоэлектрик фаолликнинг ўзгариши юз бергани аниқланди. Миянинг пешана қисмидаги айрим бўлмалари лат еган беморларда нутқий кўрсатма ёрдамида барқарор ихтиёрий диққатни юзага келтириш амалда мумкин эмас. Миянинг пешана қисми лат еган тақдирда ихтиёрий диққатнинг сустлиги билан айни бир пайтда диққатнинг их-тиёрсиз шакллари патологик жиҳатдан кучайиши қайд этилади.

Шундай қилиб, диққат бир қатор мия тузилишлари фаолияти билан боғлиқдир, лекин диққатнинг ҳар хил шакллари ва турларини тартибга солишда уларнинг роли турличадир.

 

III. 8.3. Диққатнинг тузилиши

 

Диққат турлича сифат кўринишлари билан таърифланади. Диққатнинг бу кўринишларини диққатнинг сифати ёки диққатнинг хусусиятлари деб аталади. Диққатнинг барқарорлиги, кўчиши, тақсимланиши ва кўлами шулар жумласига киради. Диққатнинг ҳар хил сифатлари бир-бирларига борлангандир. Диққат асосий хусусиятларининг ўзаро боглиқлиги туфайли ҳосил бўлган мураккаб функционал структура билан белгиланади.

 

Диқҳатнннг барқарорлиги

                 

Барқарорлик диққатнинг замон ичидаги таърифидир. У жадал дщқатни сақлаб туришнинг давомлилиги билан белгиланади. Фаолиятнинг нисбатан узоқ вақт мобайнида юксак унумлилиги барқарорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Шундай қилиб, диққатнинг барқарорлиги унинг давомлилиги билан ҳам, у юз берган бутун вақт мобайнида қаратилганлиги даражаси билан ҳам белгиланади.

Диққатнинг барқарорлиги диққат қаратиладиган объектларнинг хусусиятларига ва диққати йўналтирилган шахснинг фаоллигига боглиқ бўлади. Диққат жалб қилинадиган объектларнинг ўзгарувчанлиги, ҳаракатчанлиги диққатни узоқ вақт мобайнида жалб этишнинг муҳим шартларидир. Агар объектнинг ўзи ўзгармайдиган бўлса ва агар уни турли жиҳатдан ўрганиб бўлмаса, у ҳолда бундай объектларга узоқ вақт мобайнида диққатни жалб қилиб туриш ўта мушкулдир. Барча бир хиллик диққатни сусайтириб қўяди.

Объект мураккаблаша борган сари диққатнинг барқарорлиги орта боради. Мураккаб объектлар фаол фикрлаш фаолиятини тақозо этади. Диққатни жалб этишнинг давомлилиги ҳам ана шунга боғлиқдир. Лекин бу мураккаблик мақбул даражада бўлиши керак, акс ҳолда диққатнинг жалб этилиши кишини тез толиқтириб қўйиши ва унинг диққати сусайиб қолиши мумкин. Фаолиятга қизиқиш қанчалик кучли бўлса, кишини ўзига қанчалик куп жалб этса, диққатнинг қаратилиши ҳам шунча узоқ ва жадал давом этади. Киши бажарилаётган ишнинг муҳимлигини, аҳамиятини англаб етган тақдирда диққат ғоят барқарор бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам билишга оид барқарор қизиқишларни шакллантириш — ўқувчиларнинг таълимдаги синчковликларини оширишнинг, ўқув жараёни муваффақиятлилигининг муҳим шартларидан биридир.

Диққатнинг барқарорлигини сақлашда шахснинг фаоллиги катта аҳамиятга эгадир. Фаоллик объектлар билан юз берадиган ташқи ифодага эга бўлган амалий ҳаракатларда намоён бўлиши мумкин. Диққат жалб этиладиган объектларнинг анча тўлароқ акс эттирилишини тақозо қиладиган турли хилдаги перцептив ва тафаккурга оид вазифаларни ҳал этиш билан боглиқ ички фаоллик ҳам муҳим роль ўйнайди. Объектларнинг ҳар томонлама ўрганилишини, уларда янги хусусиятлар ва белгиларнинг алоҳида .кўрсатиб берилишини, улар мазмунининг баён қилинишини, боғланишларининг аниқланишини тақозо этадиган вазифалар қўйилиши ва уларнинг ҳал этилиши— диққатнинг узоқ вақт давомида тўпланишини сақлашнинг муҳим шартидир. К. С. Станиславский актёрнинг саҳнавий диққати ҳақидаги масалани талқин қила туриб, шуни қайд этган эди: «Объектга жалб этилган диққат-эътибор у билан адабиий эҳтиёжни бирон нарса қил Диққатни объектга янада кўпроқ жалб этади. Шундай қилиб диққат ҳаракатга қўшилиб ва у билан ўзаро чатишиб, объект билан мустаҳкам богланиш ҳосил қилади».

Диққатнинг барқарорлиги унинг статиклиги дегани эмас. Диққатнннг барқарорлиги унинг ҳаракатчанлик хусусиятлари билан узвий борлиқдир.

 

Диққатнинг ҳаракатчанлик хусусиятларидан бири унинг ўзгарувчанлиги (флуктуацияси)дир. Ўзгарувчанлик деганда диққатнинг жадаллиги даражаси вақти-вақти билан беихтиёр равишда қисқа муддатли ўзгариб туриши, — унинг вақти-вақти билан беихтиёр равишда кучайиб ёки сустлашиб кетиши тушунилади. Жумладан, соатнинг жуда ҳам оҳиста, зўрға эшитилиб турган чиқиллашига қулоқ соларканмиз, биз товушни гоҳ сезамиз, гоҳ уни сезмай қоламиз. Бу алмашинув сакраш тарзда, қисқа вақт ичида содир бўлади.

Диққатнинг ўзгариб туриши иккилинувчи тасвир деб аталмиш тасвирларни идрок этишда осонгина кузатилади. Агар бир нсча минут давомида кесик пирамида (10-расм)нинг тасвирига тикилиб қаралса, унинг устки томони бамисоли олдинга сурилиб чиққансимон, гоҳо бизга қараб тургандай, гоҳида эса биздан узоқлашиб кетаётгандай бўлиб туюлади. Диққатнинг вақти-вақти билан тез-тез қисқа муддатли ўзгариши асосан аранг пайқаладиган, жуда содда ибтидоий ва ҳаракатсиз объектларни сует идрок этиш жараёнида аниқланди (Н. Н. Ланге ва бошқаларнинг тадқиқотлари). Бундай ҳолларда диққатнинг тўла қаратилганлик вақти 2—3 секунддан ошмайди (купи билан 12 секундга тенг бўлади), кейин тахминан худди шундай да-воилилик билан унинг сусайиши содир бўлади. Шубҳасиз, диққатнинг барқарор қаратилганлиги доирасида унинг анча-гина, қисқа муддатли ўзгариши субъектив равишда кўпинча сезилмай қолади ва фаолиятнинг кўпгина турлари юз бериши ва самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Ҳозирги пайтда ўтказилаётган инженерлик психологиясига оид тадқиқотларнинг маълумотларига мувофиқ диққатнинг ўз-ўзидан рўй берадиган флуктуациясини сенсор системалари «ўтказиш қобилияти»нинг йўналтириб борилишини таъминлайдиган ўзини ўзи бошқариши билан боғлиқ ўзгариш жараёни деб ҳисоблаш мумкин.

Диққатнинг қаратилганлиги узоқ давом этадиган иш мобайнидаги барқарорликнинг ўзгаришида ҳам намоён бўлади. Бундай ўзгаришлар диққатнинг қаратилганлик босқичлари деб ҳисобланади. Булар — ишга илк бор киришиш, диққатнинг қаратилганлигига эришиш  ва  сўнгра ундаги  кичик ўзгаришларнинг  иродавий  куч-ғайратлар  эвазига  бартараф  этилиши, чарчоқ кучайган пайтда диққатни қаратишнинг ва ишлаш қобилиятининг сусайишидир. Диққатнинг қаратиш босқичларига эгалиги ҳақидаги маълумотлар меҳнат психологияси сохасида ўтказилган тадқиқотларда олингандир. Диққатнинг барқарорлигидаги бундай ўзгаришлар ўқувчиларнинг дарс давомидаги диққатида ҳам намоён бўлади: дарснинг бошланишида диққатни бирор нарсага қаратишнинг қийишшги ва етарлича барқарорлигига эришилмаслик, сўнгра диққатнинг мумкин қадар узоқ вақт қаратилиши ва дарснинг тугалланишига яқин қолганда чарчаганлик оқибатида диққатнинг бир оз сусайиши кузатилади. Диққатнинг қаратилишига хос бўлган бу хусусият-ларни педагогик иш тажрибасида ҳисобга олиш зарур.

 

Диққатнинг кўчиши

 

 Диққатнинг кўчиши субъектнинг бир фаолиятидан иккинчи фаолиятга, бир объектдан иккинчи объектга, бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга атайлаб ўтишида намоён бўлади. Диққатнинг кўчиши ё онгли равишдаги хулқ-атворга, фаолиятнинг талабларига (муайян фаолиятнинг ўзида бир объектдан, бир ҳаракатдан бошқаларига ўтиш чоғида), ёхуд ўзгариб кетаётган шарт-шароитларга мувофиқ тарзда янги фаолиятга киришиш заруратига боғлиқ бўлади ёки дам олиш (қачонки, олдинги иш кишини чарчатиб қўйган кезларда) мақсадида амалга оширилади. Фақат объектлар ва жараёнлар ўзгариб, фаолият эса узоқ вақт давомида ўзгармасдан қолган ҳолларда диққатнинг барқарорлиги доирасида унинг кўчиши юз беради. Бундай кўчиш узоқ давом этадиган иш пайтида чарчашнинг олдини олади ва шу билан диққатнинг барқарорлигини оширади. Лекин бу тез-тез такрорланавермаслиги лозим, акс ҳолда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Диққатнинг кўчишида қатор кўрсаткичлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу, энг аввало, битта фаолият ёки жараёндан бошқа бирига ўтиш учун сарф бўладиган вақт; ишнинг унумдорлиги ёки маҳсулдорлиги (унинг ҳажми ёки ҳажми жиҳатидан муайян материални диққатни кўчирмасдан бажаришнииг фаолиятга таққосланган вақти); ишнинг сифати,аниқлиги (унинг бехатолиги ёки кўчириш билан боғлиқ холдаги хатоларнинг
мавжудлиги)дир. Диққатнинг тўла, тугалланган ҳолдаги кўчирилиши, ёхуд чала, тугалланмаган кўчирилиши тўғрисида сўз юритилиши мумкин. Диққати чала, тугалланмаган ҳолда кўчирилган киши янги ишни бажаришга киришган тақдирда олдин бажариб келган ишига бўлган диқкатини батамом бўлиб қўя олмайди. Диққатнинг чала кўчириш йўналишидаги  ўзгариш  диққатнинг юз беришига оли    келмайдинги фаолиятнинг тормозловчи таъсири, масалан, янги ишнинг эски ишга хос тартиб-қоидалар бўйича бажарилаётганлигида намоён бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам дарсда ўқувчиларнинг диққатини уюштиришда унинг кўчирилиши учун кетадиган вақт ҳам, ишнинг диққатни кўчирилгандан кейин бажарилишига хос хусусиятлар ҳам инобатга олиниши керак. Диққатни кўчиришнинг тезлиги унинг тугалланмаганлиги билан уйрунлашиб кетган ҳолларда янги фаолият янги вазифалар ва талабларга бўйсундирилиши шарт.

Диққатни кўчиришнинг муваффақияти бир қанча шарт-шароитларга боғлиқдир. Кўчириш олдинги ва кейинги фаолиятнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Жумладан, диққатни кўчиришнинг муваффақиятлилиги кўрсаткичлари енгил-елпи фаолиятдан машаққатли фаолиятга ўтишда анча камаяди. Кўчиришнинг муваффақиятлилиги кишининг олдинги ва янги фаолиятга бўлган муносабати билан белгиланади. Олдинги фаолият қанчалик қизиқарли ва кейингиси ўзига қанчалик камроқ жалб этадиган бўлса, диққатнинг кўчиши ҳам шунчалик қийин бўлади. Агар олдинги фаолият тугалланмаган бўлса, янгисини бошлаш анча қийинроқдир. Диққатни кўчиришнинг муваффақиятлилиги олдинги фаолиятга диққатнинг қанчалик жалб этилганлигига ҳам боғлиқ бўлади. Агар диққат ғоят даражада қаттиқ жалб этилган бўлса, кўчирилиши жуда ҳам қийин бўлади. Диққатнинг кўчирилиши куп жиҳатдан янги фаолият мақсадининг шахс учун аҳамияти, унинг аниқ-равонлиги ва соддалиги билан белгиланади.

Диққатнинг .кўчирилишида анчагина индивидуал фарқлар. мавжуддир. Баъзи одамлар бир фаолиятни қўйиб, иккинчиси-ни бажаришга тез ва осонгина киришиб кетса, бошқаларига бундай тарзда ўтиш учун узоқ вақт ва анчагина куч-гайрат сарфлашга тўғри келади. Диққатни кўчиришнинг индивидуал ўзига хос хусусиятлари нерв жараёнлари ўзгарувчанлиги хусусиятлари билан боғлиқ, деб тахмин қилинади. Шу билан бирга машқ қилиш йўли билан ҳам диққатни кўчириш кўрсаткичлари оширилиши мумкин.

Ҳозирги кўпгина касблар айнан диққатнинг кўчувчанлигига, нисбатан юксак талаблар қўймоқда. Диққатнинг кўчиши ўқув жараёнида ҳам катта аҳамиятга эгадир. Уқувчилар диққатини кўчиришнинг зарурлиги ўқув жараёнининг ўзи қандай олиб борилаётганлиги хусусиятларидан: мактабда кечадиган кун мобайнидаги турли ўқув фанларининг алмашишидан, дарсларда материални ўрганиш босқичларининг изчиллигидан (бу ўқувчилар фаоллиги турлари ва шаклларининг алмашинишини тақозо этади) келиб чиқади. Диққатнинг оқилона кўчирилиши ақлий меҳнат гигиенаси нуқтаи назардан ҳам муҳим аҳамиятга эга ва ишга лаёқатлиликни тегишли даражада сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Диққатнинг кўчиши билан бир қаторда унинг бўлинишини ҳам алоҳида ажратиб кўрсатадилар. Диққатнинг бўлиниши деганда унинг асосий фаолиятдан уни муваффақиятли тарзда бажариш учун ахамиятсиз объектларга ихтиёрсиз кўчирилиши тушунилади.

Индивиднинг «шовқинга чидамлилиги»да, яъни унинг алаҳситадиган қўзгатувчилар таъсир қилиб турган шароитларда ҳам хотиржам ишлаш қобилиятида анчагина индивидуал фарқлар бор. Бу фарқлар нерв системасининг кучи билан боғлиқ, деб фараз қилинади. Жумладан, кучли асаб системасига эга бўлган шахсларда турли хилдаги ақлий топшириқларни бажариш чоғида ҳатто диққатнинг бўлинишига олиб келиши мумкин бўлган шароитларда ҳам фаолиятнинг самарадорлиги бирмунча ошиши мумкин. Нерв системаси заифлигида қўзғатувчиларнинг чалғитувчи таъсир этиши бошқа бир хил шарт-шароитлар (фаолиятга нисбатан муносабат, мотивлар ва ҳоказолар) фаолиятнинг кўрсаткичлари пасайиб кетишига олиб келиши мумкин.

 

Диққатнинг тақсимланиши

 

Диққатнинг тақсимланиши — иккита ва ундан тосишшшшя кўпрок фаолият турларининг (бир қанча харакатларининг) айни бир вақтнинг ўзида (бирга қўшиб) муваффақиятли бажариш имконияти билан боглиқ хусусиятдир. Диққатнинг юксак даражада тақсимланиши — кўпгина ҳозирги замон меҳнат турлари муваффақиятлилигининг муқаррар шартларидан биридир. Операторлар, кўплаб даст гоҳларда ишловчилар, транспорт ҳайдовчилар ва бошқаларнинг иши ана шуни талаб қилади. Масалан, ҳаракатдаги объектларни бошқараётган оператор асбоб-ускуналар кўрсаткичларини кузатиб бориши ва айни чогда ўзгариб турадиган вазиятга қараб иш тутиши, назорат ва бошқариш жараёнларини амалга ошириши керак.

Диққатнинг тақсимланиши педагогии фаолиятда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Дарсда материални тушунтираётган ўқитувчи ўз нутқининг мазмунига эътибор бериши, баённинг мантиғини, изчиллигини назорат қилиб бориши ва шу билан бирга ўқувчилар материални қандай идрок этишаётганликларини кузатиб туриши шарт. У бутун синфнинг ва алоҳида ҳар бир ўқувчининг ишини назорат қилиб бориши, ўқувчилар диққатининг бўлинишига, улар томонидан интизомнинг бузилишига ўз муносабатини билдириши лозим. Диққатнинг тақсимланиши ўқитувчи учун ўқувчилардан ўтилган темани сўраётганида ҳам зарур. Бунда битта ўқувчининг жавобини эшитаётиб, айни пайтда бутун синфни диққат марказида тута билиш муҳимдир. Педагогик фаолиятда диққатни тақсимлай билиш малакаси ўқитувчининг профессионал тайёргарлигига, ўқитилаётган фанни яхши ўзлаштириб олганлигига, дарс планининг пухталигига ва бошқаларга куп жиҳатдан боғлиқ бўлади.

Диққатнинг тақсимланиши мумкинлиги бир қанча шарт-шароитларга боғлиқдир. Фаолиятнинг биргаликда бажариладиган турлари ёки ҳал этилаётган вазифалар қанчалик мураккаб бўлса, диққатнинг тақсимланиши ҳам шунчалик қийин бўлади. Агар фаолият жуда мураккаблашиб кетса амалда уни бошқа яна биттаси билан қўшиб бажариш мумкин бўлмайди. Ақлий фаолиятнинг иккита турини бирга қўшиб олиб бориш ҳам қийин. Харакат фаолиятини ва ақлий фаолиятни биргаликда бажарилган тақдирда диққатнинг тақсимланиши авча самарали бўлади. Уларнинг бирга қўшиб бажарилишида ақлий фаолиятнинг самарадорлиги ҳаракат фаолиятига нисбатан анча камайиб кетиши мумкин. Барча ҳолларда бирга қўшиб бажарилаётган фаолият турларидан ҳеч бўлмаганда биттасининг автоматлаштирилиши диққатни муваффақиятли равишда тақсимланишининг асосий шарти ҳисобланади.

Диққатни  тақсимлаш  малакаси ўқув  фаолиятини эгаллаб олиш жараёнида шаклланади, у машқ қилиш ва тегишли кўникмаларни  орттириш  орқали  ривожлантирилиши  мумкин.

 

Диккатнинг кулами

 

Диққатнинг хусусиятлари   қаторига   айни  бир вақтнинг ўзида аниқ-равшан идрок этиладиган объектлар сони билан белгиланадиган кўлами ҳам киради. Кўплаб содда объектлар (ҳарфлар, шакллар ва ҳоказолар) 0,07—0,1 секунд вақт оралиғида идрок этилган тақдирда катта ёшдаги кишида диққатнинг кўлами ўртача 5— 7 элементга тенг бўлиши аниқлангандир. Диққатнинг кўлами идрок этиладиган объектларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Жумладан, англанилган матн тақдим этилганда 14 ҳарфли сўзлар осонгина илғаб олинади. Шу билан бирга идрок этувчи субъект объектни умуман илғаб оларкан, шунинг учун ҳам ундаги хатоларни пайқамаслиги мумкин. Кичик ёшдаги ўқувчилар диққатининг кўлами жуда ҳам чекланган бўлади. Ёш улғайган сари у кенгая боради. Идрок этилаётган материални мазмунига кура гуруҳларга ажрата билиш, системага сола билиш, бирлаштира олиш малакаларининг шакллантирилиши диққатнинг кўламини кенгайтиришнинг асосий шарти ҳисобланади.

Тез ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар қилишни тақозо этадиган меҳнат фаолиятида диққатнинг кўчирилиши, тақсимланиши ва кўлами бир бутун, яхлит бўлади. Кўчиш тақсимлашга айланиб қолиши, тақсимлаш ҳодисаси тездаёқ кўчиш билан тўлдирилиши ва алмаштирилиши мумкин. Кўлам, тақсимланиш, кўчиш ўртасидаги чегараларни амалда пайқаб олиш қийин, улар ягона диққат ҳодисасининг ҳар хил қирраларидир.

 

Диккатнинг бузилиши

 

Диққатнинг салбий жиҳатларидан бири парибузили шонхотирликдир. Паришонхотирлик диққатни узоқ вақт давомида жадал бир нарсага қаратишга лаёқатсизликда, диққатнинг осонгина ва тез-тез бўлиниб туришида намоён бўлиши мумкин. Паришонхотирликнинг бу кўриниши кўпинча иш қобилияти сусайиб кетишининг ва хулқ-атвордаги уюшмаганликнинг сабабларидан бири ҳисобланади.

Паришонхотирликнинг сабаблари ҳар хилдир. Паришонхотирлик шахснинг барқарор хислати сифатида ихтиёрий диққатнинт сустлиги — кўрсаткичи ҳисобланади ва нотўғри тарбия натижаси (боланинг зркалатиб юборилиши, жазоланмасдан қолиши, таассуротларнинг ҳар хиллигига одатланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. Бу хилдаги паришонхотирликка қарши, аввало, шахсда иродавий фазилатларни шакллантириш йўли билан кураш олиб бориш керак. Доимо паришонхотирликни бола саломатлигининг яхши эмаслиги, нерв системасининг умуман бузилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Паришонхотирлик ҳаддан ташқари, ҳиссий ҳаяжонланиш ёхуд чарчаш оқибати сифатида қисқа муддатли бўлиши ҳам мумкин. Сўнгги ҳолатда у кўпинча ўқиш куни ва ҳафтасининг охирида намоён бўлади. Педагогик иш тажрибасида диққатни тарбиялаш мақсадида Паришонхотирликнинг барча сабаблари ва хусусиятлари инобатга олиниши шарт.

Қачонки, киши ишга берилиб кетиб, ўз ўй-хаёли, кечинмалари билан бўлиб, машрул бўлган ишидан бошқа ҳеч нарсани кўрмаётган ва эшитмаган ҳолларда ҳам «паришонхотирлик» ҳақида сўз рритилади. У, масалан, теварак-атрофдагиларга эътибор бермайди, ўзига қаратилган саволларга парво қилмайди. Бундай «паришонхотирлик» диққатнинг ёрқин ифодаланган ҳолдаги танланганлигидан, унинг беҳад жамланганлиги ва жадаллигидан ҳосил бўлади. Диққатнинг энг куп даражада жамланганлиги, юқорида қайд этиб ўтилганидек, фаолиятда муваффақият қозонишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Лекин диққатнинг фақат бир объектга қаратилганлиги унинг таксимланиши ва кўчирилишида қийинчиликлар туғдириши мумкин. Бу хилдаги паришонхотирлик кундалик ҳаётда, амалий фаолиятда кишининг теварак-атрофдаги олам билан муносабатини мушкуллаштириб қўяди ва шунинг учун ҳам унга диққатнинг нуқсони сифатида қаралади.

Мактаб хаётида паришонхотирлик «қоидага сигмайдиган» деб аталмиш хатоларда (кўчириб олаётганда харфларни ва сўзларни тушириб қолдириш, математик ҳисоблашларда белгиларнинг алмаштириб қўйилиши ва ҳоказолар), дарс пайтида ўқувчида тегишли мактаб анжомлари йўқлигининг маълум бўлишида (керакли дафтар уйда эсдан чиқиб қолдирилган, мактабга бошқа дарслик олиб келинган ва ҳоказо), ўқувчининг дарс жараёнига етарлича жалб этилмаганлигида ва шу каби бошқа ҳолларда намоён бўлади. Болаларда, айникса кичик ёшдаги болаларда паришонхотирлик жуда куп учрайди.

Диққатнинг паришонхотирликдан ташқари бошқа хилдаги бузилишлари ҳам борлиги эътироф этилади. Дикқатнинг ҳаддан зиёд ҳаракатчанлиги, бир объектдан ва фаолият туридан бошқаларига доимий равишда ўтиб туриш ёки аксинча, ҳаракатсизлиги, диққатнинг суст ҳаракат қилиши, унинг тор доирадаги тасаввурлар ва фикрларга паталогик тарзда қайд этилиши шулар жумласига киради. Диққатнинг бу хилдаги бузилишлари миянинг баъзи бир органик касалликлари, энг аввало, унинг пешана қисмидаги касалликлари юз берган пайтларда кузатилади.

Диққатнинг фазилатлари билан бир қаторда унинг бузилиши ва нуқсонлари бўлиши   мумкинлигини   психологик   жиҳатдан асосланган тарзда ҳисобга олиш диқдатни ўзида акс эттирадиган  билиш  жараёнларини  тадқиқ этишнинг  зарур  шартидир.

 

 

9-БОБ СЕЗГИЛАР

 

III. 9.1. Сезгилар ҳақида тушунча

 

Сезгиларнинг киши ҳаёти ва фаолиятидаги  роли 

 

Теварак-атрофдаги оламнинг бойлиги ҳақида,товушлар ва ранглар, ҳидлар ва ҳарорат,миқ дор ва кўплаб бошқа нарсалар тўғрисида биз сезги органлари туфайли биламиз. Киши вуокуди сезги аъзолари ёрдамида сезгилар шаклида ташқи ва ички муҳитнинг ҳолати ҳақида ранг-баранг ахборот олиб туради.

Сезги — бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ходисаларшшг айрим хусусиятлари аксидан, шунингдек моддий қўзғатувчилар тегишли рецепторларга бевосита таъсир зтган тақдирда организмда ҳосил бўладиган ички қолатлардан таркиб топади. Материя бизнинг сезги органларимизга таъсир этиб сезги ҳосил қилдиради.

Сезги аъзолари ахборотни қабул қилиб оладн, саралайди, жамлайди ва мияга етказиб беради. Мия бундай ахборотнинг бениҳоя катта ва туганмас оқимини ҳар дақиқада қабул қилиб ва кайта ишлаб туради. Натижада теварак-атрофдаги оламнинг ва организмнинг хусусан ўз ҳолатининг айнан бир хил акси ҳосил бўлади. Шу аснода киши танасининг ҳаракатини тўррилаб туришга, овқат ҳазм қиладиган аъзоларнинг, ҳаракатлантирувчи мучалларнинг, ички секреция безларининг ишига, сезги аъзоларининг хусусан ўзларини йўналтириб туришга масъул бўлган ижро органларга келиб турадиган нерв сигналлари ва шу кабилар шаклланади. Бир зумда юз берадиган куп минглаб жараёнлардан таркиб топадиган ана шу роят мураккаб иш сурункали давом этади.

Сезги аъзолари ташқи оламнинг киши онгига кириб келадиган ягона йўлларидир. Бир модданинг ҳеч қандай формасини, ҳаракатнинг ҳеч қандай формасини сезгилардан бошқача йўл билан била олмаймиз. Сизги аъзолари кишига теварак-атрофдаги оламда мўлжал олиш имконини беради. Агар киши барча сезги аъзоларидан маҳрум бўлиб қолса борми, у ўзининг атрофида нималар юз бераётганини била олмас, теварак-атрофдаги одамлар билан муносабатга кириша олмас, овқатни қидириб топа олмас, хавф-хатардан қутилиб қола олмас эди. Таниқли рус врачи С. П. Боткин  (1832—1889)   бемор аёл бир кўзи билан кўришидан ва  қўлининг озгина қисми   сезишидан бўлак барча сезги турларидан маҳрум бўлгани каби кам учрайдиган ҳодисани баён этиб берган эди. Бемор аёл кўзларини юмса ва унинг қўлларига ҳеч ким тегмаса, ухлаб   қолаверган.

Киши  теварак-атрофдаги   олам   ҳақида   хамиша    ахборот олиб туришн  керак.  Организмнинг теварак-атрофдаги оламга мослашуви,  бу сўзни жуда   ҳам   кенг   маънода   тушунадиган бўлса, муҳит билан организм ўртасида доимий равишда қандайдир  ахборот  мувозанати  мавжуд  бўлишини  тақозо этади. Организмда  жиддий   функционал   бузилишларга   олиб  келадиган ахборот ортиқчалиги ва ахборот танқислиги   (сенсор изоляция) ахборотнинг мувозанатига зид бўлиб чиқади. Шу жиҳатдан кейинги йилларда сенсор ахборотни чеклаш юзасидан олиб борилаётган кўплаб   тадқиқотларнинг   натижалари   диққатга сазовордир.  Бу тадқиқотлар космик биология ва медицина муаммолари билан боғлиқдир. Синалувчиларни уларнинг деярли тўла сенсор изоляциями таъмин этадиган  (доимий равишда бир хилдаги товуш,   салгина ёруғлик   берадиган қора кўз ойнак, кул ва оёқлардаги тактил сезувчанликдан маҳрум қиладиган  цилиндр  кийдириб   қўйиш   ва   ҳоказолар)    махсус камераларга жойлаб қўйилган тақдирда  бир   неча  соат   вақт ўтгандан  кейин  улар  ваҳимали  ҳолатга  тушиб,   тажрибанинг тўхтатилишини қатъиян илтимос қила   бошлаганлар.   Қисман сенсор  изоляцияланиш юзасидан ўтказилган тажрибалар,  масалан, гавданинг айрим қисмлари ташқи таъсиридан ҳоли килиб қўйилиши шуни кўрсатадики,   кейинги   ҳолатда   ана   шу жойларда  бирон нарсанинг терига тегишини   сезиш,   оғриқни ва  ҳароратни сезувчанликнинг    бузилиши    кузатилади.    Узоқ муддат давомида бир хил рангдаги   ёруғлик   таъсири   остида бўлган  кишиларда  йўқ   нарсалар   кўзга   кўриниши   ҳодисаси (галлюцинация)  пайдо    бўлган эди. Мана шу ва бошқа куплаб фактлар кишида теварак-атрофдаги олам ҳақида сезгилар тарзида таассуротларга эга бўлиш эҳтиёжининг қанчалик кучли эканлигидан далолат беради.

Кишининг ҳаёти ва фаолиятида сезгиларнинг роли жуда катта, негаки, улар бизнинг олам ҳақидаги ва ўзимиз тўғримиздаги билимларимиз манбаи ҳисобланади. Моҳияти жиҳатидан сезгилэрнинг ўзи нима? Сезгиларнинг моҳияти ҳақидаги масаланинг бирдан-бир тўғри талқини инъикос назариясида ўз ифодасини топган.

 

Сезгиларнинг инъикос назарияси нуқтаи назаридан изоҳланиши

 

 Сезгилар ҳақидаги материалистик таълимотга кура ҳодисалар ва уларнинг хоссалари бирламчи, сезгилар эса материянинг сезги аъзоларига таъсирининг натижасидир. Бунинг устига сезгилар бизга объектив воқеликнинг ҳаққоний суратини беради, яъни оламни у қандай мавжуд бўлса шундайлигича акс эттиради. Субъектнинг амалий тажрибаси, фаолияти воқеликни акс эттиришнинг бошқа ҳар қандай тури каби сезгиларнинг ҳақиқийлиги мезони бўлиб хизмат қилади.

Инъикос назарияси   сезгилар   ҳақида ғайри   илмий,   идеалистик  таълимотларга   қарама-қаршидир.   Бир   томондан,   бу сезгиларнинг субъектив   идеалистлар  (Беркли,   Юм,   Мах ва бошқалар)  томонидан яккаю ягона реаллик тарзида изоҳланишидирки, бунинг натижасида улар оламни   борйўғи   сезгиларнинг   йигиндиси   сифатида   талқин   қиладилар.   Иккинчидан, бу концепция бўлиб, унинг учун сезгилар   фақат  шартли белгилар, ташци таъсирлар тимсоли (И. Мюллер, Гельмгольц) холос. Бу   назария    рецепторлар    қўзғатувчиларнинг    маълум бир турларига ва бир хилдаги қўзғатувчилар   ҳар   хил   сезги аъзоларига таъсир этган ҳолда турлича сезгилар ҳосил қилиши мумкинлигидан иборат айрим хусусий фактларга нисбатан ихтисослашишидан  келиб  чиқади.  Масалан,  кўзнинг тур  пардасига  нур  таъсир  килганда ҳам, Электр токи ёки  босим орқали таъсир қилинганда хам нур сезгиси ҳосил   бўлади.  Айни чоғда механик қўзғатувчи теригами,   қулоққами   ёки   кўзгами таъскр этишига боглиқ тарзда босим, товуш ёки нур сезгисини ҳосил қилиши мумкин. И. Мюллер ана шу фактларга асосланиб, сезги аъзоларининг ўзига хос қуввати  (энергияси)  ҳақидаги нуқтаи назарини илгари сурган эди. Мюллернинг ғоясига кура, сезги қўзгатувчининг сифатига эмас, балки ана шу қўзғатувчи  таъсир  кўрсатаётган   сезги   аъзоларининг   ўзига   хос қувватига борлиқдир. Демак, бизнинг сезгиларимиз билан ташқи олам ҳодисалари ўртасида ўхшашлик йўқ ва сезгилар фақат қувватларнинг тимсоллари, шартли белгилари ҳисобланади, деб хулоса қилади Мюллер.

Ҳақиқатда эса, гарчи Мюллер томонидан келтирилган фактлар тўгри бўлса ҳам, улар ялпи аҳамиятга эга эмас. Биринчидан, барча қўзғатувчилар ҳам электр токи ёки механик қўзғатувчи каби ҳар ёқлама (универсал) бўлиб ҳисобланмай-ди. Товушлар, ҳидлар ва бошқа қўзғатувчилар кўзга таъсир қилганда кўриш сезгиларини ҳосил қилмайди. Худди шунингдек, нур ва ҳид хам эшитиш сезгисини қўзғата олмайди. Демак, Электр токи ва механик қўзғатувчи каби нисбатан хар ёқлама қўзғатувчилар камдан-кам учрайдиган ҳодисалардир. Иккин-чидан, бир хилдаги фақат битта рецепторнннг ўзига таъсир қилаётган турли хилдаги қўзғатувчилар туфайли ҳосил бўла-диган сезгилар ўз сифати жиҳатидан бир хил бўлмайди. Жумладан, механик зарб ёки электр токи қулоққа таъсир этадиган, дағал эшитиш сезгисини ҳосил қиладики, уни хавонинг тебранишлари туфайли юз берадиган эшитиш сезгиларининг бойлиги билан қиёслашга хам арзимайди.

Муайян сезги аъзолари учун бир хилдаги қўзгатувчиларни ва унинг учун бир хилда бўлмаган кўзгатувчиларни фарқ қила билиш керак. Шу фактнинг ўзи ҳам сезги аъзоларининг воқеалик ашёлари ва ҳодисаларининг хусусиятлари билан белгиланған қувватнинг у ёки бу турини акс эттиришга нафис ихтисослашуви ҳақида далолат беради. Сезги аъзоларининг ихтисослашиши — узоқ давом этадиган эволюция маҳсули, сезги аъзоларининг ўзи эса — тайней мухит таъсирига мослашувчанлик маҳсулидир ва шунинг учун ҳам ўз тузилиши ва хусусиятларига кура ана шу таъсирлар билан айнан бир хил бўлиб ҳисобланади.

Кишида сезгилар соҳасидаги нафис табақаланиш кишилик жамиятининг тарихий тараққиёти билан, ижтимоий-меҳнат тажрибаси билан боғлиқдир. Сезги аъзолари организмнинг муҳитга мослашуви жараёнига хизмат қиларкан, улар унинг объектив хусусиятларини аниқ акс эттирган тақднрдагина ўз функциясини муваффақиятли бажариши мумкин. Шундай килиб, бу ўринда «сезги аъзоларининг ўзига хос қуввати» принципн эмас, балки «ўзига хос қувватларнинг органлари» принципи амал қилади. Бошқача қилиб айтганда, сезгиларнинг ўзига хослигини сезги аъзоларининг ўзига хослиги билан хосил қилинмайди, балки ташқи оламнинг ўзига хос хусусиятлари сезги аъзоларининг ўзига хослигини келтириб чикаргандир.

Сезгилар тимсоллар ё иероглифлар эмас, балки субъектнинг сезги аъзоларига таъсир кўрсатадиган, лекин ундан мустасно тарзда амал қиладиган моддий олам ашёлари ва ҳодисаларининг ҳақиқий хусусиятларини акс эттиради.

 

Сезгилар ва перцептив фаолият

 

Сезгилар моҳиятига кура объектив оламнинг субъектив сиймосидир.  Лекин сезгиларнннг ҳосил бўлиши учун организм моддий қўзғатувчининг тегишли   таъсирига  берилиши   кифоя   қилмайди,   балки организмнинг ўзи ҳам қандайдир иш бажариши даркор. Бу иш ё фақат ички жараёнлардан, ёхуд шунингдек, ташқи иш харакатларидан ҳам  иборат   бўлиши   мумкин.   Лекин   у ҳамиша бўлиши шарт. Сезгилар муайян пайт давомида рецепторга таъсир ўтказаётган цўзгатувчининг ўзига хос қувватини нерв жараенлари қувватига айланиш натижасида ҳосил бўлади. Шундай қилиб, сезгилар фақат ҳиссий сиймо ёки, аниқроғи, унинг таркибий қисмигина эмас, балки шунингдек, фаолият ёки унинг таркибий кисми ҳамдир. Сезгиларнинг ҳосил бўлишида   кучли таъсир қиладиган жараёнларнинг иштирокини ўрганишга  бағишланган кўплаб ва куп қиррали тадқиқотлар психик ҳодиса сифатидаги сезги организмнинг жавоб реакцияси булмаэан ёки у айнан вир хилликка эга   бўлмаган такдирда ҳосил бўла олмайди, деган хулосага олиб келди. Шу маънода худди ҳаракатсиз қўл билиш қуроли бўла олмагани каби ҳаракат қилмасдан турган кўз ҳам кўрдир. Сезги аъзолари фақат мослашувчанлик, ижро қилиш функцияларини бажарибгина қолмасдан,    балки ахборот олиш жараёнларида  бевосита иштирок этадиган ҳаракат органлари  билан мустаҳкам   боғлангандир.   Масалан,  ушлаб кўриб сезиш билан ҳаракатнинг боғликлиги ўз-ўзидан равшандир. Ҳар  иккала  функция   битта   мучалда — қўлда   бир-бири билан қўшилган бўлади. Шу билан биргаликда қўлнинг ижро этиш  ва  пайпаслаб ушлаш ҳаракатлари ўртасида  фарқ  борлиги ҳам шубҳасиздир. И. П. Павлов кейингиларини ижрочилик хатти-ҳаракатига эмас, балки хатти-ҳаракатнинг алоҳида тури — перцептив хатти-ҳаракатга тааллуқли мўлжалий-тадқиқий реакцияларидир, деб атаган эди. Бу хилдаги перцептив бошқарув ахборотни олиб киришни кучайтиришга, сезги жараёнини мақбуллаштиришга қаратилгандир.

Анализатор

 

Сезги нерв системасининг у ёки бу қўзгатувчи анализатордан таъсирланувчи реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига эгадир. Қўзгатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни сезгининг физиологик негизи ҳисобланади.

Анализатор уч қисмдан таркиб топади: 1) ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор ҳисобланган периферик бўлим (рецептор);

2) анализаторнинг периферик бўлимини марказий анализатор билан боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (жарказга интилувчи) ва афферент (марказдан қочувчи) нервлар; 3) анализаторнинг периферик бўлимлардан келадиган нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобик ости ва қобиқ (миянинг ўзи билан тугайдиган) бўлимлари.

Ҳар бир анализаторнинг қобиқ бўлимида рецептор ҳужайраларнинг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қися ва қобиқнинг турли жойларида у ёки бу миқдорда ўрнашган тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташки қисми бўлади. Анализаторнинг ўзак қисми рецептордан марказга интилувчи нервлар жойлашган бош мия қобигининг ўша жойида ўрнашган кўплаб ҳужайралардан иборатдир. Ушбу анализаторнинг тарқалиб кетган (периферик) қисмлари бошқа анализаторларнинг ўзаклари билан ёнма-ён соҳаларга киради. Шу билан алоҳида сезги жараёнида бутун бош мия қобигининг каттагина қисми иштирок этишига эришнлади. Анализаторнинг ўзаги нафис анализ ва синтез қилиш функциясини бажаради,масалан, товушларни баландлигига караб табакалаштиради. Таркок кисмлар дагал анализ функциялари ,масалан ,мусикий оханг ва товушларни  фарклаш билан боглик булади.

Анализатор периферик бўлимларининг муайян хужайралари мая қобигидаги ҳужайраларнинг айрим қисмларига мос бўлади. Жумладан, кўз тўрпардасянинг турли нуқталари қобиқда ҳар хил нуқталарда ёйилган ҳолда гавдаланган бўлади; эшитиш аъзоси ҳам қобиқда турли ҳужайралар ёйилганига мутаносиб тарзда гавдаланади.  Бу бошқа сезги органларига   ҳам тааллуқлидир.

Сунъий қўзғатиш методлари бўйича ўтказилган кўплаб тажрибалар ҳозирги пайтда у ёки бу сезги турларининг мия қобиғидаги  маълум бир  жойда   чегараланиб   қолишини   етарлича аниқ қнлиб белгилаш имконини беради. Жумладан, кўриш сезгилари жойлашган қисм, асосан бош мия қобигининг энса қисмида жойлашгандир. Эшитиш сезгилари мия қобири тепа бурмасининг ўрта қисмига жойлашган.   Туйиш ҳаракат  сезгилари мия  қобиғи  марказий  бурмасининг орқа  қисмига жойлашган ва ҳоказо.

Сезгининг ҳосил бўлиши учун ҳамма анализаторлар яхлит бир нарса сифатида ишлаши даркор. Қўзғатувчининг рецепторга таъсири қўзғалишнинг юз беришига олиб келади. Ана шу қўзғалищнинг бошланиши ташқи қувватнинг рецептор ёрдамида нерв жараёнига айланишидан иборатдир. Бу жараён рецептордан марказга интилувчи нерв орқали анализаторнинг ўзак қисмига қадар етиб боради. Қўзғалиш анализаторнинг қобиқдаги ҳужайраларига бориб етганда организмнинг қўзғатувчига жавоби ҳосил бўлади. Биз нурни, товушни, таъмни ёхуд қўзғатувчиларнинг бошқа белгилариии сезамиз. Шундай қилиб, сезги ташқи қўзғалиш энергиясининг онг фактига айланиши демакдир.

Анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйиншг бутун йўли манбаи ва энг муҳим қисмини ташкил этади. Рефлектор ёйи рецептордан, таъсиротни мияга олиб борувчи нерв йўллари ва эффектордан таркиб топгандир. Рефлектор ёйи элементларининг ўзаро муносабати мураккаб организмнинг теварак-атрофдаги оламда тўгри мўлжал олишининг, организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятннинг негизини таъминлайди.

 

Сезгиларда фойдали ахборатнинг танланиши

 

Кўриш сезгиси жараёни фақат кўзда бошланиб қолмасдан, балки кўзда тугалланади ҳам. Бу бошқа анализаторларга ҳам хос хусусиятдир.Рецептор билан мия ўртасида фақат тўрри (марказга интилувчи) боғланиш эмас, балки тескари (марказдан қочувчи) алоқа ҳам мавжуддир. И. М. Сеченов томонидан кашф этилган тескари алоқа принципи сезги аъзосининг галма-галдан ҳам рецептор, ҳам эффектор бўлиб туришлигини тан олинишини такозо этади. Сезги фақат марказга интилувчи жараённинг натижаси эмас, унинг замирида ўзининг ҳосил бўлишида ва кечишида рефлектор фаолиятининг умумий қонунларига бўйсунадиган тўлақонли ва бунинг устига мураккаб рефлектор ҳодисаси намоён бўлади.

Бу хилдаги рефлектор ҳалқасида юз берадиган жараёнларнинг ҳаракати ташқи таъсирнинг хусусиятларига ўзига хос равишда ўхшатилишидан иборатдир. Масалан,   пайпаслаб сезиш худди ана шунақа жараёндирки, бунда қўлларнинг ҳаракати бамисоли муайян объектнинг тузилишига ўхшаган   ҳолда унинг шаклини такрорлайди. Кўз худди шундай принципга кура уз оптик «прибори» фаолиятини   кузни   ҳаракатлантирувчи   таъсирлар билан уйғунлаштириш орқали таъсир кўрсатади. Товуш пайчаларининг ҳаракати ҳам объектив тарзда овознинг йўгои-ингичкалиги каби   хусусиятга   эгадир.   Тажрибаларда   вокал-ҳаракат бўғинни (звеносини) тўхтатиб қўйилган бўлса, муқаррар равишда ўзига хос карлик ҳодисаси рўй беради. Шундай қилиб, сенсор  (ҳиссий)  ва мотор  (ҳаракат)   қисмларнинг уйгунлашуви. туфайли   сенсор   (анализатор)   аппарат   рецептор таъсир қилаётган кўзғатувчиларнинг объектив хусусиятларини айнан акс эттиради ва шуларнинг хусусиятларига  ўхшаб   колади.

Сезги аъзолари амалда, қувватнинг муҳитдаги тегишли ўзгаришларини ўзи орқали ўтказадиган фильтрдир. Сезгиларда фойдали ахборотнинг танланиши қайси принципга кура амалга оширилади? Бир қанча гипотеза тавсия қилинди.

Биринчи гипотезата кура сигналларнинг чекланган даражасини аниқлайдиган ва ўтказадиган механизмлар мавжуд бўлади, шу билан биргаушбу даражаларга москелмайдиган ахборотлар қабул қилинмайди. Буни оддий муҳаррирлик иш тажрибасига ўхшатиш мумкин:  бир хил вақтли нашрлар, масалан, фақат спорт ва спортчилар ҳақидаги ахборотни эълон қилса, бошқа биттаси оригинал илмий мақолалардан бўлак ҳаммасини рад этади. Бу хилдаги селекциялаш танлаб олиш вазифасини солиштириш механизмлари бажаради.   Масалан,   ҳашаротларда   бу механизмлар ўз турига   мансуб   шерикни   қидириб   топишдан иборат мураккаб  вазифани  ҳал   этишга   қаратилган   бўлади. Кечалари ялтираб турадиган қуртларнинг имо-ишораси, капалакларнинг «маросим рақси» ва ҳоказолар наслдан-наслга бирин-кетин мерос бўлиб ўтаверадиган рефлекслар занжири ҳисобланади.  Бундай    занжирнинг    ҳар  бир  босқичи    ҳашарот томонидан «ҳа», «йўқ» тарзидаги икки хил жавоб   системаси билан изчил ҳал қилинади. Мода   (урғочи)   бошқача ҳаракат қилса, рангли доғ бошқача жойлашган бўлса, қанотларидаги жимжимаси ўхшамаса, ўйинга тушаётганда мутаносиб жавоб қилмаса, демак у бегона, бошқа турга мансуб мода ҳисобланади. Босқичлар бир-бирига тобе изчилликни ташкил қилади: олдинги саволга «ҳа» жавоби олингандан кейингина янги босқичга ўтилиши мумкин бўлади.

Иккинчи гипотеза ахборотларнинг қабул қилинганлиги ёхуд қабул қилинмаганлиги, жумладан, тирик мавжудотнинг эҳтиёжини ифода этаднган махсус мезонлар асосида йўналтирилиб туришини кўзда тутади. Барча хайвонлар, одатда ўзларига таъсир қиладиган омиллар олами билан қуршаб олингандир. Лекин тирик организмларнинг аксарияти фацат организмнинг эҳтиёжлари билан бевосита богланган омиллардан таъсирланади. Очлик, ташналик, жуфтлашишга тайёрлик ёхуд қандайдир бошқа бир ички мойилляк омилбахш қувватни танлаш билан шуғулланадиган йўналтирувчилар, мезонлар вазифасини бажариши мумкнн.

Учинчи гипотезага кура,  сезгиларда  ахборотнинг танланиши янгилик мезонига асосан юз беради. Ҳақиқаган, барча сезги аъзолари ишида қўзғатувчиларнинг ўзгаришига қараб мулжал  олиш  кузатилади.   Сезувчанлик   доимий   қўзғатувчининг таъсири остида   бамисоли   сусайиб   колади ва рецепторлардан марказий нерв аппаратига сигнал бермай   қўяди.   Жумладан, қўднинг салгина тегиб кетиши   натижасида   ҳосил   бўладиган сезги сусайиш хусусиятига эгадир. Агар қўзғатувчи тери юза-сидан ҳаракат қилишини бирданига тўхтатиб қўйгудай бўлса, бунд аи сезги тамоман йўқолиб кетиши мумкин. Сезувчан нервнинг пировард нуқтаси қўзғалишнинг мавжудлиги ҳақида мияга ҳатто у терини кучли ёхуд кучсиз босиб турган вақт қисқа бўлса ҳам фақат қўзғалиш кучи ўзгарган тақдирда хабар қилади.

Эшитишда ҳам шундай ҳолат юз беради. Хонанда ўз овозини бошқариб бориши ва унинг авжини юқори даражада сақлаб қолиши учун вибратор, яъни оҳанг авжи бирмунча тебраниб туриши мутлақо зарур эканлиги маълум бўлди. Ана шундай атайлаб килинадиган ўзгаришларга омил бахш этмай туриб, хонанданинг мияси овоз авжи аста-секин ўзгариб боришини сезмайди.

Доимий қўзгатувчининг таъсирини сезишнинг сусайиши кўриш анализатори учун хам хос хусусиятдир. Агар қурбақанинг диққат марказида ҳаракатланувчи буюм бўлмаса, унинг кўзлари мияга бирон жиддий ахборот юбормайди. Бундан чиқадики, қурбаканинг кўриш олами худди тоза синф доскаси каби бўм-бўш бўлса ажаб эмас. Лекин ҳаракатланувчи ҳар қандай хашарот ана шу бўшлиқда алоҳида ажралиб туради.

Е. Я. Соколов ўтказган тажрибаларда доимий қўзғатувчига нисбатан тушуниб олиш реакциясининг сусайиши ҳақида далолат берадиган фактлар олинган эди. Нерв системаси сезги аъзоларига таъсир қиладиган ташқи объектларнинг нервдаги моделини ҳосил қилган холда уларнинг хусусиятларини нафис андазалайди. Бундай моделлар танлаб таъсир киладиган фильтрлик вазифасиии бажаради. Муайян пайтда рецепторга таъсир қиладиган қўзғатувчи илгари таркиб топган нерв модели билан мувофиқ келмаган тақдирда тахминий таъсиротни ҳосил қиладиган мувофиқлаштириш сигналлари пайдо бўлиши мумкин. Ва аксинча, илгари тажрибаларда  қўлланилган қўзғатувчи тахминий таъсиротни йўқотиб қўяди.

Шундай қилиб, сезги жараёни ташқи таъсирнинг ўзига хос кувватини саралаш ва қайта ўзгартиришга қаратилган ҳамда теварак-атрофдаги оламнинг айнан бир халда акс этишини таъминлайдиган сенсор таъсир ўтказиш системаси, сифатида юз беради, деб хулоса чицариш мумкин.

 

Сезгиларнинг таснифланиши

 

Сезгилар маълум бир қўзғатувчининг муайян рецепторга таъсири натижасида ҳосил бўлгани учун ҳам сезгиларнинг таснифи уларни ҳосил киладиган қўзғатувчиларнинг ва ана шу қўзгатувчилар таъсир қиладиган рецепторларнинг хусусиятларига асосланади. Акс этиш хусусиятига ва рецепторларнинг жойлашган ўрнига қараб сезгилар одатда, уч гуруҳга ажратилади: 1) ташқи муҳитдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттирадиган ҳамда тананинг юзасида рецепторлари бўлган экстероцептив сезгилар; 2) тананинг ички аъзоларида ва тўқималарида жойлашган цажда ички аъзоларнинг ҳолатияи акс эттирадиган рецепторларга эга бўлган интероцептив сезгилар; 3) рецепторлари мушакларда ва пайларда ўрнашган. проприоцептив сезгилар; улар гавдамизнинг ҳаракати ва ҳолати ҳақида ахборот бериб туради. Ҳаракатни сезувчан проприоцептив сезги тури, шунингдек кинестезия деб, тегишли рецепторлар эса кинестезик ёки кинестетик деб аталади.

Экстроцепторларни иккита гуруҳга алоқа боглайдиган контакт ва дистант рецепторларга ажратиш мумкнн. Алоқа борлайдиган рецепторлар уларга таъсир қиладиган объектлар билан бевосита алоқа боглаган пайтда қўзғатади; баданнинг тегиши орқали сезиш, таъм билиш рецепторлари шулар жумласидандир. Дистант рецепторлар узоқдаги объектдан келадиган қўзғатишдан таъсирланади; дистант рецепторларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш рецепторлари киради.

Биз сезгиларнинг ҳали Арасту томонидан алоҳида ажратиб кўрсатилган турли: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, баданнинг тегиши орқали сезиш ва таъм билиш кабиларга мос келадиган бешта рецепторни тилга олдик. Арасту икки минг йилдан зиёдроқ вақтдан буен амал қилиниб келаётган ушбу ҳис-туйғулар схемасини (оддий тажрибада «сезгилар» тушунчаси ўрнида кўпннча «ҳис-туйғу» сўзини ишлатишади) берган эди. Ҳақиқатда эса сезгиларнинг турлари анчагина кўпдир.

Пайпаслаб кўриш орқали сезиш таркибига тактил тери туюш сезгилар (терининг баданга бирон нарса тегишини туюши) билан бир қаторда сезгиларнинг тамомила мустақил туғри—харорат сезгиси ҳам киради. У алоҳида ҳарорат анализаторининг функцияси ҳисобланади. Ҳарорат сезгилари фақат бадан тегиши орқали сезишга кириб қолмасдан, балки мустақил ва бутун терморегуляция жараёни учун ҳамда организм билан атроф-муҳит ўртасидаги иссиқлик алмашуви учун кўпроқ умумий аҳамиятга эгадир.

            Тактил сезгилар билан эшитиш сезгилари ўртасида оралиқ ҳолатини вибрация (тебраниш) сезгилари эгаллайди. Кишининг атроф-муҳитда мўлжал олишидан иборат умумий жараёнда мувозанат сақлаш ва тезлашиш сезгилари катта роль ўйнайди. Бу сезгиларнинг мураккаб системали механизми вестибуляр аппарат (бош ва гавда мувозанатини идора қиладиган орган) ни, вестибуляр нервлар ва қобиқнинг, қобиқ остининг ва миячанинг турли бўлимларини ўз ичига олади. Қўзгатувчининг вайрон этувчи кучи ҳақида ахборот берадиган огрщ сезгилари ҳам турли анализаторлар учун умумий хусусиятга эгадир.

Ҳозирги замон фани маълумотлари нуқтаи назаридан қараганда, сезгиларни ташқи (экстероцепторларга) ва ички (интероцепторларга) сезгиларга бўлиш етарли эмас. Сезгиларнинг баъзи бир турларини ташқи-ички деб ҳисобласа ҳам бўлади. Уларга ҳарорат ва оғриқ, таъм билиш ва тебраниш, мушакбўтим ва статик-ҳаракат сезгилари киради.

 

III. 9.2. Сезгиларнинг умумий қонуниятлари

 

Сезгиларнинг умумий хусусиятлари

 

Сезгилар — айнан бир хил қўзғатувчиларнинг акс эттириш шаклларидан иборатдир. Жумладан, электр магнитлари нурланишини кўриш сезгисининг қўзгатувчиси хисобланади. Бу нурланиш тўлқини узунлиги 380 дан 770 миллимикрон доирасида бўлади ва кўриш анализаторида нерв жараёнига айланади. Уз навбатида бу жараён кўриш сезгисини ҳосил қилади. Эшитиш сезгилари — рецепторларга тебраниш тезлиги 16 дан 20000 га қадар бўлган товуш тўлқинлари таъсирининг акс этиш натижасидир. Тактил сезгилар механик қўзғатувчининг тери юзасига таъсири остида ҳосил бўлади. Тебраниш сезгилари карлар учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, нарсаларнинг тебраниши натижасида юз беради. Бошқа хилдаги сезгилар (ҳарорат, ҳид ва таъмни билиш) нинг ҳам ўзига хос қўзғатувчилари мавжуд. Лекин сезгиларнинг ҳар хил турлари фақат ўзига хослиги билан эмас, балки ула.р учун умумий бўлган хусусиятлар билан ҳам ифодаланади. Сезгиларнинг сифати, жадаллиги, узоқ давам этиши ва куп жойларда юз бериши ана шундай хусусиятлар жумласига киради.

Сифат — мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, учи бошқа сезги турларидан фарцлайди ва айни шу сезги тури доирасида ўзгартириб туради. Жумладан, эшитиш сезгиси паст-баландлиги, майинлиги, зўрлиги билан, кўриш сезгиси бойлиги, рангларнинг туей билан фарқ қилади ва ҳоказо. Сез¬гиларнинг сифат жиҳатидан ранг-баранглиги материя ҳаракатининг шакллари ранг-баранглиги, чексизлигини акс эттиради.

Сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусияти бўлиб, таъсир килаётган Қўзгатувчининг кучи ва рецепторнинг функционал ҳолати билан белгиланади.

Сезгининг давомийлиги унинг вақтинчалик хусусияти хисобланади. У ҳам сезги аъзосининг функционал ҳолати билан, лекин асосан Қўзгатувчининг таъсир қилйш вақти ва бу таъсирнинг жадаллиги билан белгиланади. Қўзғатувчи сезги аъзосига таъсир қилиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди, балки бир оз вақт ўтгач ҳосил бўлади. Бу сезгининг латент (яширин) даври деб аталади. Летент даврн ҳар хил сезги тури учун ҳар хил: масалан, тактил сезгилари учун у 130 миллисекунддан иборат бўлса, оғриқ сезгиси учун 370 миллисекунддан иборатдир. Таъм билиш сезгиси эса тилнинг устига кимёвий қўзғатувчи сурилгандан кейин 50 миллисекунд ўтгач ҳосил бўлади. Сезги қўзратувчи таъснр қила бошлаши билан бир пайтда ҳосил бўлмаганидек қўзғатувчининг таъсири тўхташи биланоқ йўқолиб кетмайди. Сезгиларнинг бу хилдаги сустлиги оқибат аталмиш ҳодисада намоён бўлади.

Кўриш сезгиси бирмунча суст "бўлиб, уни қўзғаган қўзгатувчи таъсир қилишни тўхтатиши биланоқ дарҳол йўқолиб кетмайди. Қўзгатишнинг асорати кетма-кет келувчи образлар деб аталадиган ҳодиса сифатида сақланиб қолади. Ижобий ва салбий кетма-кет келувчи образлар бўлади. Кетма-кет келувчи ижобий образ равшанлиги ва ранглилиги жиҳатидан илк кўзғатувчига монанд бўлади. Кинематограф принципи кўринишнинг бир қанча муддат давомида сустлигига, кўриш таассуротининг кетма-кет келувчи ижобий образ шаклида сақланиб қолишига асослангандир. Кетма-кет келувчи образ вақт давомида ўзгариб туради, бунда ижобий образ салбий образ билан алмашади. Рангли нур манбалари мавжуд бўлган тақдирда кетма-кет келувчи образ қўшимча рангга кўчиши юз беради. У турган жойидан четга ўтнб олганидан кейин эса мен рўпарамдаги ёруғ деворда унинг ёруг камалак ранги билан чўғланган қорамтир юзлари тасвирини кўрдим. Ростмана одамсимон қиёфа устидаги кийимлар эса менга зангори ранг денгиз тўлқинига ўхшаб кўринди».

Кетма-кет келувчи образларнинг ҳосил бўлишини илмий жиҳатдан изоҳлаб бериш мумкин. Маълумки, кўз тўрпардасида уч хил тусдаги рангни сезувчи қисмлар мавжуд деб фараз қилинади. Қўзғатиш жараёнида улар чарчайди ва сезгирлиги анча камайиб қолади. Качонки, биз қизил рангга қараб турганимизда унга тегишли элемент бошқаларига нисбатан кўпроқ чарчаб қолади. Шу боисдан ҳам кўз тўрпардасининг ўша қисмига қизил рангдан сўнг оқ ранг таъсир этадиган бўлса, қолган иккита ранг қабул қилувчи элемент ортиқ сезгирликка эга бўлади ва кўз қарашимизда кукиш зангори рангни курамиз.

Эшитиш сезгилари худди кўриш сезгиларига ўхшаб, кетма-кет образларга эга булиши мумкин. Бунда анча таққосланадиган ҳодиса «қулоқлардаги шингиллаш», яъни купинча қулоқларни қоматга келтирадиган товушларнинг таъсиридан кейин давом этадиган ёкимсиз жаранглаш сезгисидир. Бир қанча қисқа товуш сигналлари бир неча дақиқа мобайнида эшитиш анализаторига таъсир этганидан сўнг улар яхлит ёкн сал босиқ ҳолида идрок этила бошлайди. Бу ҳодиса товуш сигнали таъсир этиши тўхтагандан кейин кузатилади ва сигналнинг жадаллигига ҳамда қанчалик узоқ давом этганлигига боглиқ тарзда бир неча дақиқа мобайнида содир бўлиб туради.

Худди шундай ҳодиса бошқа анализаторларда ҳам учрайди. Масалан, ҳарорат, орриқ ва таъм сезгилари ҳам қўзғатувчининг таъсиридан кейин анча вақтга қадар давом этади.

Нихоят, сезгилар қўзғатувчининг муайян жойларда юз бериш хусусиятига эгадир. Дистант рецепторлар томонидан амалга ошириладиган фазовий таҳлил қўзгатувчининг муайян жойда юз бериши ҳақида ахборот беради. Богланишли сезги¬лар (тактил, орриқ, таъм билиш) тананинг қўзгатувчи таъсир қиладиган қисми билан муносабатга киришади. Бунда орриқ сезгилари тактил сезгига қараганда купроқ даражада тарқоқ жойлашиб, унча аниқ булмайди.

Сезувчанлик ва унинг улчови

 

Бизга теварак-атрофимизни куршаб турган ташқи оламнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни етказиб берадиган ҳар хил сезги аъзолари ўзлари акс эттирадиган ходисаларни кўпроқ ё озроқ даражада сезувчан булиши мумкин, яъни бу ҳодисаларни кўпроқ ёки камроқ аниқлик билан акс эттириши мумкин. Сезги аъзоларининг сезувчанлиги муайян шароитларда сезгини ҳосил килишга даккатли бўлган энг кучсиз қўзғатувчи ёрдамида аниқланади. Билинар-билинмас сезги ҳосил қиладиган қўзгатувчининг энг кам кучи сезувчанликнинг қуйи абсолют чегараси деб аталади.

Энг кам кучга эга бўлган ва қуйи чегарадаги қўзратувчилар сезги ҳосил қилмайди ва улар ҳақидаги сигналларни бош мия қобирига утказмайди. Қобиқ алоҳида ҳар бир пайтда барча сигналларни, шу жумладан, ички органлардан келадиган сигналларни ҳам ушлаб қолган ҳолда беқиёс куп сонли сигналлар орасида фақат ҳаётий фаолларини идрок этади. Бундай ҳолат биологик жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Катта ярим шарлар қобири барча сигналларни бир хил тарзда қабул қилиб, уларга жавоб реакцияси билдириши мумкин бўлган организмнинг яшашини тасаввур этищ мумкин эмас. Бу организмни мукаррар ҳалокатга олиб борган бўлур эдн. Айнан катта ярим шарлар қобигн организмнинг ҳаётий манфаатларини муҳофаза қилади ва ўзининг қўзгалиши бошланишини ҳам кучайтирган ҳолда фаол бўлмаган сигналларни қуйи чегарадаги сигналларга айлантиради, шу тариқа организмни кераксиз таъсирланишлардан халос этади.

Лекин бу пўстлоқ   ости   сигналлари   организмга   нисбатан лоқайд қола олмайди. Нерв касалликлари клиникасида олинган куп сонли фактлар бунинг исботи сифатида хизмат қилади. Тажрибада айнан ташқи муҳитдан бўладиган суст, пўстлоқ ости қўзратувчилари катта ярим шарлар   қобиғида   доминант ўчоқ яратади ҳамда галлюцинациялар ва «ҳис-туйғулар алданиши»нинг юз беришига имконият туғдиради. Беморлар қуйи чегарадаги товушларни мияга ўрнашиб қолган товушлар туплами тарзида қабул қилишлари мумкин, айни чогда ҳақиқий инсон нутқига тамомила    бефарқ бўлади;    ёругликнинг   сует, зўрга сезиладиган шуъласи ҳар хил мазмундаги галлюцинатив куриш сезгиларини ҳосил қилиши мумкин;   терининг  кийимга тегишидан ҳосил бўлган билинар-билинмас тактил сезгилар бир қатор сохта тер и сезгилари ҳосил қилиши мумкин.

Сезгиларнинг куйи чегараси муайян анализаторнинг мутлақ сезувчанлиги даражасини белгилайди. Мутлақ сезувчанлик билан қуйи чегара улчами ўртасида тескари богланиш мавжуд; қуйи чегара улчами қанчалик кичик булса, муайян анализаторнинг сезувчанлиги шунчалик юксак бўлади. Бу муносабатнн қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:

 

ғбунда Е — сезувчанлик,   Р — қузғатувчининг   таъсир   чегараси меъёри.

Бизнинг анализаторларимиз ҳар хил сезувчанликка эгадир. Қишининг биргина ҳид билиш ҳужайрасининг чегараси тегишли ҳид тарқатувчи моддалар учун 8 молекуладан ортмайди. Таъм сезгисини ҳосил қилиш учун ҳид билиш сезгисини ҳосил қилишга сарфланадиганига қараганда камида 25000 марта кўп молекула талаб қилинади.

Кўриш ва эшитиш аналкзаторннинг сезувчанлиги жуда юксакдир. С. Я. Вавилов (1891—1951) нинг тажрибалари кўрсатганидек, кишининг кўзлари тўрпардага бор-йуги 2—8 квант атрофида нур тушган тақдирда ҳам ёрурликни кура олади. Бу деган сўз шуки, биз тим қоронриликда 27 километр масофада ёниб турган шамни курит қобилиятига эгамиз. Айни пайтда биз баданимизга бирон нарса текканини сезишимиз учун кўриш ва эшитиш сезгилари ҳосил бўлишига сарфланадиганига нисбатан 100—10000000 баравар зиёд қувват талаб қилинади. Анализаторларнинг мутлақ сезувчанлиги сезгининг фақат қуйи эмас, балки юқори чегараси билан кифояланади. Сезгининг мутлақ юкори сезувчанлиги деб қўзратувчининг энг куп даражадаги куч билан таъсир қилишани айтилади. Бунда таъсир кўрсатаётган қўзғатувчига айнан ўхшайдиган сезги ҳосил бўлади, Бизнинг рецепторларимизга таъсир қилаётган қўзғатувчилар кучининг яна ҳам оширилиши (масалан, хаддан зиёд қаттиқ товуш, кузни қамаштирадиган даражадаги ёруғлик) оғриқ сезгисини ҳосил қилади, холос.

Ҳам қуйи ва ҳам юқори  мутлак чегаранинг  ўлчами  турли хилдаги шарт-шароитларга:   киши   фаолиятининг   хусусиятига ва ёшига, рецепторнинг   функционал   ҳолатига,   қўзғалишнинг кучига, унинг давом этиши ва ҳоказоларга қараб ўзгариб туради.

Сезги аъзолари ёрдамида биз у ёки бу қўзғатувчининг фақат бор ё йўқлигини қайд этмасдан, балки қўзғатувчиларни кучига ва сифатига қараб фарқлай олишимиз ҳам мумкин. Сезгилар ўртасидаги билинар-билинмас фарқни ҳосил қилувчи иккита қўзгатувчи ўртасида мавжуд бўлган минимал фарқ фарқ ажратиш чегараси ёки айирма чегараси деб аталади. Немис физиологи Э. Вебер (1795—1878) кишининг ўнг ва чап қўлларида кўтариб турган иккита нарсанинг қайси бири оғирроқ эканлигини аниқлай билиш қобилиятини текшираркан, фарк ажратиш сезгирлиги мутлақ эмас, балки нисбийлигини қайд  этган эди. Бундан қўшимча қўзғатувчининг асосий қўзғатувчига нисбатан доимий ўлчам бўлиши керак, деган маъно келиб чиқади. Жумладан, қўлда 100 грамм огирликдаги юк турган бўлса, юкнинг билинар-билинмас ошганлигини пайқаш учун огирлик 3,4 грамм атрофида оширилиши керак. Юкнинг оғирлиги 1000 грамм бўлган такдирда эса сезги хосил қилинишида салгина фарқ сезилиши учун оғирлик 33,3 грамм чамаси оширилиши керак. Шундай қилиб, илк бор қўзгатувчининг ўлчами қанчалик катта бўлса, унга қўшимча ҳам шунчалик катта бўлиши лозим.

Фарқланишнинг бошланиши мазкур анализатор учун доимий бўлган нисбий ўлчам билан белгиланади. Кўриш анализатори учун бу нисбат тахминан  ни, эшитиш анализатори

учун   ни, тактил анализатори учун  килишни ташкил этади.

Бу ҳолатни тажриба йўли билан текшириш унинг фақат ўртача кучга эга бўлган қўзгатувчилар учун ўринли эканлигини кўрсатади.

Немис физиги Г. Фехнер (1801—1887) Вебер ўтказган тажрибаларда олинган маълумотларга асосланиб, сезгиларнинг жадаллиги қўзгатувчининг кучига боғлиқлигини қуйидагича,

 яъни шаклида ифодалаган эди. Бунда S — сезгининг жадаллигини,J— қўзғатувчининг кучини, К ва С — константалар ўзгармас, доимий сон ва миқдорлар) ни билдиради. Асосий психофизик қонун номи билан юритиладиган бу қоидага биноан сезгининг жадаллиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорционалдир. Бошқача қилиб айтганда, қўзғатувчининг кучи геометрик прогрессия йўли билан оша борган тақдирда сезгиларнинг жаталлиги арифметик прогрессия йўли билан ошади (Вебер-Фехчир қонуни).

Айирма сезувчанлик ёхуд фарқ ажратиш сезувчанлиги ҳам рарқланиш чегарасининг ўлчамида нисбатан тескари боғланншда бўлади: фаркланиш чегараси канчалик катта бўлса, айирма сезувчанлик қам шунчалик кам бўлади.

 

Адаптация

 

Сезгилар  чегарасининг абсолют  меъёри   билан адаптация белгиланадиган  анализаторларнинг   сезгирлиги барқарор бўлмасдан қатор физиологик ва психологик шарт-шароитлар таъсири остида ўзгариб туради. Ушбу шарт-шароитлар орасида адаптация (мослашиш) ходисаси алохида урин эгаллайди.

Адаптация ёхуд мослашув — сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир.

Бу ҳодисанинг уч хил турини алоҳида кўрсатиш мумкин:

1. Кўзгатувчининг узок, муддат давомида таъсир зтиши жараёнида сезгининг тамомила йўколиб колишига ўхшайди. Биз бу ходиса ҳақида мазкур бобнинг биринчи қисмида анализаторларнинг қузғатувчилар узгаришига нисбатан ўзига хос мос эдик. Доимий қўзғатувчиларга ёкимсиз ҳид ёйилганидан кейин куп утмаи қолиши ҳам оддий    бир ҳодисадир.    Агар тегишли    моддани оғизда бир оз вақт сақлаб   туриладиган   бўлса,  таъм   билиш сезгисининг жадаллиги сусая бошлайди ва пировардида сезги умуман йўқолиб кетиши мумкин.

Доимий ва ҳаракатсиз қўзғатувчи таъсир қилиб турган такдирда кўриш анализаторининг тула кўникиши юз бермайди. Бу қўзғатувчининг ҳаракатсизлиги рецептор аппаратининг ўзи ҳаракатланиши ҳисобига қопланиши билан изоҳланади. Кўзларнинг доимий равишда ихтиёрий ва ихтиёрсиз ҳаракат қилиши кўриш сезгисининг сурункалилигини таъмин этади. Таъсирнинг кўзлар тўрпардасига нисбатан барқарорлашуви шароитлари сунъий равишда ҳосил қилинган экспериментлар бундай шароит яратилгандан кейин 2—3 секунд вақт утиши биланоқ кўриш сезгиси йўқолиб қолишини, яъни тўла кўникиш юзага келишини кўрсатди.

2.         Адаптация деб шунингдек, юқорида  баён этилган ходисаларга яқинроқ бўлган, кучли қўзғатувчининг таъсири остида сезгининг заифлашиб қолиши билан ифодаланадиган яна битта ҳодисага айтилади. Масалан, совуқ қўзратувчи ҳосил қиладиган сезгининг жадаллиги қўлнй совуқ сувга солганда сусаяди. Виз ярим қоронги хонадан ёрқин ёритилган жойга чиққанимизда олдинига кўзларимиз қамашади ва теварак-атрофдаги бирон-бир нарсанинг фарқига ета олмайдиган бўлиб қоламиз. Бирмунча вақт ўтгандан кейин эса кўриш анализаторининг сезувчанлиги кескин сусайиб, биз одатдагидек кура бошлаймиз. Ёруғликнинг жадал қўзғатиши натижасида кўзнинг сезувчанлиги сусайиб кетишини ёруғлик адаптацияси деб аталади. Адаптациянинг баён қилиб ўтилган бу иккита турини негатив адаптация атамаси билан бирлаштириш мумкин негаки, бунинг оқибатида анализаторларнинг сезувчанлиги сусайиб кетади.

3.         Ниҳоят, кучсиз қўзғатувчининг   таъсири   остида   сезгирликнинг ортиши ҳам   адаптация деб   айтилади.   Ақрим   сезги турларига хос бўлган адаптациянинг бу турини позитив адаптация деб таърифлаш мумкин. Кўриш анализаторига татбиқан буни қоронғилик адаптацияси дейилади. Бунда қоронгиликда узоқ вақт бўлганлик таъсири остида кўзнинг сезувчанлиги ортади. Эшитиш кўникмасининг шунга ўхшайдиган шакли сокинлик адаптацияси ҳисобланади. Ҳарорат сезгиларида позитив адаптация олдинига бир хил ҳароратдаги сувга солинганида совитилган қўл иссиқликни ва, аксинча, олдинига иситилган қўл эса совуқни сезган пайтда маълум бўлади. Оғриққа нисбатан негатив адаптациянинг мавжудлиги масаласи узоқ вақтгача мунозарали бўлпб келди. Маълумки, оғриқ қўзратувчисининг куп марталаб қўлланилиши негатив адаптацияга олиб келмасдан, аксинча вақт утиши билан борган сари кучлироқ таъсир қилади. Лекин янги фактлар игаанинг санчилишига ва жадал тарзда иссиқлик нури ўтказилишига тўла негатив адаптация мажудлигидан далолат беради.

Тадқиқотлар бир хил анализаторларда адаптация тез, бошқаларида секин ҳосил бўлиш хусусиятига эга эканлигини кўрсатди. Масалан, тактил рецепторлари жуда тез адаптацияланади. Узоқ давом этадиган бирор қўзратувчи терига теккизилганда унинг сезувчи нервлари бўйлаб қўзгатувчи таъсир қила бошлаганда ундан унчалик катта бўлмаган сигналлар зарби юзага келади.

Рецепторларга қанақа қузғатувчилар (кучсиз ёки кучли) нинг таъсир қилишига боглиқ ҳолда сезувчанлик даражасини адаптацион тарзда бошқариш биологик жиҳатдан катта аҳамиятга эгадир. Адаптация сезги аъзолари воситасида кучсиз кўзғатувчиларни пайқашга ёрдам беради ва одатдан ташқари кучли таъсир қилинган тақдирда сезги аъзоларини ҳаддан зиёд қўзгалишдан сақлайди.

Адаптация ҳодисасини қузгатувчининг давомли таъсири натижасида рецепторнинг амал қилишида рўй берадиган периферик ўзгаришлар билан тушунтириш мумкин. Жумладан, кўзнинг тўрпардасидаги таёқчаларда бўлган кўриш бўёғи нурнинг таъсири остида тарқалиб кетиши (ўчиши) маълум. Қоронгиликда эса кўриш бўёги аксинча тикланади, бу эса сезувчанликнинг ортишига олиб келади.

Бошка сезги аъзоларига татбикан уларнинг рецепторларида кузгатувчи таъсир килганида кимёвий парчаланадиган ва бундай таъсир йуколган такдирда тикланадиган бирон бир модданинг мавжудлиги хозирга кадар исботланган эмас. Адаптация ходисаси анали-заторларнинг марказий булмаларида юз берадиган жараёнлар билан хам изохланади. Бош мия кобиги узок вакт мобайнида кузгатилганда сезувчанликни сусайтирадиган ички мухофазаловчи тормозланиш билан жавоб кайтаради. Тормозланишнинг ривожланиши бошка манбаларнинг кучли равишда узралишига олиб келади, бу эса сезувчанликнинг янги шароитларда ортишига ёрдам беради  (изчил узаро индукция ходисаси).

 

Сезгиларнинг узаро муносабати

 

Сезгиларнинг жадаллиги факат кузгатувчининг кучи ва рецепторнинг адаптацияланиш даражасига эмас, балки муайян пайтда   бошка   сезги аъзоларига таъсир  курсатадиган кузгалишларга хам боглик булади. Анализатор сезувчанлигининг бошқа сезги аъзоларининг қўзғалиши таъсири остида узгарииш сезгиларнинг йзаро муносабати деб аталади.

Адабиётларда сезгиларнинг ўзаро муносабати туфайли сезувчанликнинг ўзгаришига оид кўплаб фактлар баён этилган. Жумладан, кўриш анализаторининг сезувчанлиги эшитиш кўзгатувчисининг таъсирида узгаради. С. В. Кравков (1893—1951) бу ўзгаришнинг эшитиш қўзратувчиларнинг баландлигига боглиқ эканлигини курсатиб берган эди. Кучсиз товуш қўзгатувчилар кўриш анализаторининг рангни сезувчанлигини оширади. Айни пайтда эшитиш қўзғатувчиси сифатида, масалан, авиацияда ишлатиладиган моторнинг баланд шовқини қўлланилганда кўзнинг фарқловчи сезувчанлиги кескин равишда ёмонлашиб кетиши кузатилган.

Кўриш сезувчанлиги шунингдек, баъзи хид қўзғатувчиларнинг таъсири билан ҳам ошади.   Лекин   кескин   ифодаланган салбий ҳис туғдирадиган ҳид кўрнш сезгирлигини пасайтиради. Худди шу сингари сует ёруғлик қўзгалишида эшитиш сезгилари кучаяди, жадал ёруғлик қўзгатувчилари таъсири остида, эшитиш сезувчанлиги ёмонлашади. Суст огрик қўзғалишлари таъсири остида кўриш, эшитиш, тактил ва ҳид билиш сезгилари ошишини биламиз.

Бошқа анализаторларга қуйи чегарадаги қўзғатувчиларнинг таъсир этишида ҳам бирон-бир анализаторнинг сезувчанлиги ўзгариши мумкин. Жумладан, Я. Я. Лазарев (1878—1942) тери ультрабинафша нурлар билан нурланиши натижасида кўриш сезувчанлигининг сусайиб кетишини аниқлади.

Умуман, бизнинг бутун анализатор системаларимиз кўпрок ё озроқ даражада бир-бирига таъсир кўрсатишга қодирдир. Бунда сезгиларнинг ўзаро муносабати худди адаптация каби иккита бир-бирига қарама-қарши жараёнларда: сезувчанликнинг ортиши ва пасайишида намоён бўлади. Бу ўринда умумий қонуният шундан иборатки, анализаторларнинг ўзаро муносабатларида кучсизлари анализаторларнинг сезувчанлигини оширади, кучлилари эса сусайтиради.

 

Сенсибилизация

 

Анализаторларнинг марказий бўлмалари жойлашган бош мия қобиғида қўзгалишшшг иррадиациялашуви (тарқалиши) ва концентрациялашуви (тўпланиши) жараёнлари сезгилар ўзаро муносабатининг физиологик механизми бўлиб ҳисобланади. И. П. Лавловнинг фикрича, кучсиз кўзғатувчи катта ярим шарлар қобиғида осонгина тарқаладиган қўзғалиш жараёнини ҳосил қилади. Қўзғалиш жараёнининг тарқалиши (иррадиациялашуви) натижасида бошқа анализаторнинг сезувчанлиги ошади. Кучли қўзғатувчи таъсир қилганда қўзгалишнинг аксинча тўпланиш хусусиятига эга бўлган жараёни юзага келади. Узаро индукция қонунига бияоан бу марказий бўлмаларда бошқа анализаторларнинг тормозланишига ва улар сезувчанлигининг сусайиб кетишига олиб келади.

Анализаторларнинг сезувчанлиги иккинчи сезгиларга мансуб қўзғатувчилар таъсири остида ҳам ўзгариши мумкин. Жумладан, синалувчиларга эшиттириб «лимон каби нордон» дгеган сўзларга жавобан кўзларнинг ва тилнинг электр сезувчанлигини ўзгартириб юборгани кузатилади. Бу ўзгаришлар тилнинг лимон суви билан қўзғатилиши пайтида ҳосил бўлган ўзгаришларга айнан ўхшаш бўлган.

Сезги аъзолари сезувчанлигининг ўзгариши қонуниятларини билган ҳолда махсус танланган қўшимча қўзгатувчиларни қўлланиш йўли билан у ёки бу рецепторни сенсибиллаштириш яъни унинг сезувчанлигини ошириш мумкин.

Сенсибиллаштиришга машқ қилиш натижасида ҳам эришиш мумкин. Масалан, мусиқа билан шуғулланадиган болаларда паст-баланд оҳангларни эшитиш қобилияти қандай ривожлана боришини биламиз.

 

Синестезия

 

Сезгиларнинг ўзаро муносабати синестезия деб аталмиш яна бир ҳодисада намоён бўлади. Синестезия — бир анализаторнинг қўзгалиши таъсири остида бошца анализаторга хос сезгининг цосил бўлишидир. Синестезия сезгиларнинг ҳар хил турларида кузатилади. Товуш қўзгатувчилари таъсир қилганда субъектда кўриш образлари пайдо бўлганида кўпинча кўриш этиш синестезияси учрайди. Ҳар хил одамларда бу синестезияларда мувофиқлик бўлмай-ди, лекиы улар алоҳида ҳар бир одам учун айтарлича турғун ҳисобланади. Айрим композиторлар (Н. А. Римский Корсаков, А. Н. Скрябин ва бошқалар)да «рангни эшитиш» қобилияти бўлганини биламиз. Бу хилдаги синестезиянинг ёрқин намунасини литвалик рассом М. К. Чюрлёниснинг ижодида, унинг ранглар симфониясида кўрамиз.

Кейинги пайтларда товуш образини ранг образига айлантирадиган ранг-мусиқавий созларнинг яратилаётганлиги ва ранг-мусиқанинг жадал тадқиқ килинаётганлиги синестезия ҳодисасига асослангандир. Кўришни қўзгатувчилар таъсир қилганда эшитиш сезгиларининг ҳосил бўлиши, эшитиш қўзғатувчиларига жавобан таъм билиш сезгиларининг ҳосил бўлиши каби ҳоллар камдан-кам учрайди. Синестезия жуда кенг тарқалган бўлсада, у ҳамма одамларда ҳам учрайвермайди. «Уткир дид», «антиқа ранг», «ширин товуш» ва шу каби ибораларни ишлатиш мумкинлиги хеч кимда шубҳа тугдирмайди. Синестезия ҳодисалари киши организмидаги анализатор системалари ўзаро доимий богланганлигидан, объектив оламни хиссий акс эттиришнинг яхлитлигидан яна бир далолатдир.

 

Сезувчанлик ва машқлар

 

Сезги аъзолари биргина қўшимча қўзгатувчилик қўлланиш йўли билангина эмас, балки машқлар қилиш йўли билан ҳам сенсибиллашуви мумкин. Сезги аъзоларини машқ қилдириш ва уларни такомиллаштириш имкониятлари жуда ҳам каттадир. Сезги аъзолари сезувчанлигининг ошишига олиб борадиган икки сохани ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) сенсор нуцсонлар (курлик, карилик) нинг ўрнини тўлдириш заруратидан стихияли тарзда келиб чиқадиган сенсибилизация ва 2) субъект фаолияти туфайли касбига хос талаблардан келиб чиқадиган сенсибилизация.

Кўриш ёки эшитиш сезгисининг йўқотилганлиги маълум даражада сезувчанликнинг бошка турларини ривожлантириш ҳисобига тўлдирилади.

 Кўзи ожиз ва қулоғи кар О. Скороходова гапираётган хамсуҳбатининг томогига қўлини яқин келтириб, уни овозидан таниши ва нима ҳақда гапираетганини билиши мумкин. Кўзи ожиз ва қулоғи кар Элен Келлер деган аёлнинг ҳидни сезувчанлиги шу қадар юксак даражада ривожланган эдики, у кўпгина дўстларн ва ўрток.ларини улардан келадиган ҳидларга кура талиб олиши мумкнн эди. Кўпчилик одамларда кишини овозига қиёслаш одат бўлганн каби унда ўз танишлари ҳақндаги эсдаликлар ҳидни сезнш билан боғлангандир.

Кишида айнан ўхшайдиган редептори бўлмаган қўзғатувчиларга нисбатан сезувчанликнинг пайдо бўлиши алоҳида қизиқиш турдиради. Масалан, кўрлардаги тўсиқларга нисбатан масофа сезгирлиги шундайдир.

Сезги аъзолари сезувчашшгининг кучайиш ҳодисаси баъзи махсус касблар билан узоқ вақтдан буен шуғулланадиган шахсларда кузатилади.

Пардозловчилар кузи одатдан ташкари уткир булиши маълум. Машк килиб юрмаган одамлар бор-йуги 0,1 миллиметрга кадар гадир-будурни кургани холда улар 0,0005 миллиметргача булган нотекисликни курадилар. Газмолларни буяш буйича мутахассислар кора рангнинг 40 тадан 60 тага кадар тусини фарк киладилар. Машк килмаган кузга улар мутлако бир хил булиб куринади. Тажрибали пулат эритувчилар эритилган пулат рангининг тусига караб туриб унинг хароратини ва ундаги аралашмалар микдорини етарлича аник айтиб беришга кодирлар.

Чой, пишлок, вино, тамакининг сифатини аникловчиларда хид ва таъм билиш сезгилари   юксак   даржада мукаммаллашган   булади.   Дегустаторлар винонинг  фақат  қайси  навга   мансуб  узумдан  тайёрлаганини эмас,  балки ўша узумнинг етиштирилган жойини ҳам аниқ айтиб бериши мумкин.

Рассомлик санъати нарсаларни тасвирлашда шаклларни мутаносибликни ва ранглар нисбатини идрок этишга алоҳида талаблар қўяди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, рассомнинг кўзлари мутаяосибликларни баҳолашда ғоят сезувчан бўлади. У нарсалар ўлчамининг   миқдорида юз берган ўзгаришларини фарклайди. Рангларни сезишнинг нафислиги хақида Римдаги кошинкорлик устахонасига қараб ҳам ҳукм чиқариш мумкин — у ерда асосий рангларшнг киши томонидан яратилган 20000 дан зиёд тусини кўрамиз.

Эшитиш аъзосининг сезувчанлигини ошириш имкониятлари ҳам анча каттадир. Жумладан, скрипкада ижро этиш охангларнинг ингичка ё йўғонлигини сезиш алоҳида ривожланган бўлишини талаб қилади ва у скрипкачиларда пиониночиларга қараганда анча тараққий этган бўлэди. Тажрибали учувчилар двигателнинг товушига қулоқ солиб, унинг қанчалик куч билан ишлаётганини осонгина аниқлай олади. Улар минутига 1340 та оборотдан 1300 тасини бемалол фарқлай билишади. Машқ қилмаган одамлар фақат 1300 билан 1400 айланиш ўртасидаги фаркни сезадилар.

Буларнинг ҳаммаси сезгиларимиз ҳаёт шароитлари ва амалий меҳнат фаолияти талаблари таъсири остида ривожланиишнинг далилидир.

Бундай фактларнинг кўплигига қарамай, сезги аъзоларини машқ қилдириш муаммолари ҳали етарлича ўрганилмаган. Сезги аъзоларннинг машқ қилдирилиши негизи нималардан иборат? Ҳозирча бу саволга бирон-бир тўлик, жавоб бериб бўлмайди. Кўрларда туйиш сезгирлигининг ортиқлигини изоҳ-лаб беришга эришилди. Чунончи, тактил рецепторларни кўрларнинг бармоқлари терисидаги мавжуд пачиниев таначала-рини аниқлашга муваффақ бўлинди. Таққослаш учун худди шундай тадқиқот турли касбдаги соғлом кўзли одамларда ҳам ўтказилади. Кўрларда тактил рецепторлари сони ортикчалиги маълум бўлди. Жумладан, кўзи соғлом кишиларнинг биринчи бармоғида тирноқ олди терисида таначалар сони ўртача 186 тага етган бўлса, кур бўлиб туғилганларда улар 270 тани ташкил этди.

Шундай қилиб, рецепторларнинг тузилиши ўзгармайдиган нарса эмас, у нафис харакат қилиб, доимо ўзгариб туради, муайян рецептор вазифасиии яхши бажаришга мослашиб боради. Рецепторлар билан биргаликда ва улардан ажралмаган ҳолда умуман анализаторлар тузилишининг ўзи ҳам янги шарт-шароитларга ва амалий фаолият талабларига мувофиқ тарзда ўзгариб боради.

Техника тараққиёти кишининг ташқи муҳит билан алоқа қиладиган асосий йўллари — кўриш ва эшитиш аъзоларига бекиёс даражада куп ахборот юкланишига олиб келаётир. Бундай шароитларда кўриш ва эшитиш анализаторларининг юкини енгиллаштиркш зарурлигини муқаррар равишда бошқа алоқа системаларига, жумладан, тери системасига мурожаат этишни тақозо қилади. Хайвонларда тери тебранишига кура сезувчанлгк миллионлаб йиллардан буен ривожланиб келаётган бир пайтда сигналларни тери ярқали ўтказиш гоясининг ўзи одам учун ҳам янгилик бўлиб ҳисобланади. Бу борадаги имкониятлар эса жуда куп: киши танасининг ахборотни қабул қилиши мумкин бўлган сатҳи етарлича катта.

Бир қанча йиллар давомида қўзғатувчиларнинг тебраниши сезувчанлигига ўхшаш бўлган ва қўзратувчининг жойлашган ўрни, унинг жадаллиги, давомлилиги, тебранишнинг тезлиги каби хусусиятлардан фойдаланишга асосланган «тери тили»ни яратиш учун уринишлар бўлди. Қўзғатувчиларнинг айтиб ўтилган хусусиятларидан дастлабки учтасидан фойдаланиш кодлашти-рилган тебраниш сигналлари системасини яратиш ва муваффақиятли қўллашга имкон берди. Синалувчи «тебраниш тили»ни ўрганиб, бирмунча машқ қилгандан кейин минутига 38 сўз тезлиги билан юбориладиган жумлаларни идрок эта оладиган бўлди. Айтиш керакки, бу натижа охирги чўққи эмас эди. Кишига ахборот етказиб бериш учув тебраниш ва сезувчанликнинг бошқа турларидан фойдаланиш имкониятлари шубҳ,асиз ҳали тугаган эмас ва бу соҳадаги тадқиқотларни ривожлантирнш бебаҳо аҳамиятга эгадир.

 

10-БОБ ИДРОК

 

III. 10.1.  Идрокнинг таърифи ва унинг хусусиятлари

 

Нарсалар ёки ҳодисаларнинг сезги аъзоларига бевосита таъсир цилиш жараёнида киши онгида акс этишига идрок деб айтилади. Идрок этиш жараёнида алоҳида ҳолдаги сезгиларнинг тартибга солиниши ҳамда нарсалар ва воқеа-ҳодисаларнинг яхлит образларига бирлашуви юз беради.

Қўзғатувчининг алоҳида хусусиятлари акс этадиган сезгилардан фарқли ўлароқ идрок нарсаларни умуман, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттиради. Бунда идрок алоҳида сезгилар йиғиндисидан иборат тарзда эмас, балки хиссий билишнинг ўзига хос хусусиятлари билан сифат жиҳатидан юқори босқичи сифатида тасаввур қилинади. Идрокнинг анча муҳим хусусиятлари предметлилик, яхлитлилик, структуралилик, бархарорлик ва англанилганликдан иборатди.

 

Идрокнинг предметлилиги , яхлитлиги ва структуралилиги

 

Идрокнинг    предметлилиги   объект ивлаштириш ходисаси деб аталмиш ҳодисада, яъни ташки дунёдан олинадиган ахборотнинг ўша дунёга жансублигида ифода этилади. Бу хилдаги мансублик бўлмаса, идрок кишининг амалий фаолиятида ўзининг мул жал олдириш ва йўналтиришдан иборат вазифасини бажара олмайди. Идрокнинг предметлилиги туғма хислатга кирмайди; субъектга оламнинг предметлилигини кашф этиш конини тугдирадиган муайян ҳаракатлар системаси мавжуддир. Бу борада туйиш ва ҳаракат сезгилари ҳал қилувчи роль ўйнайди. И. М. Сеченов предметлилик нарсанинг ўзи билан алоқа боғланишини таъмин этадиган жараёнлар негизида, оқибат натижада ҳамиша ташқаридан ҳаракатлантирувчи жараёнлар негизида шаклланишини такидлаган эди. Ҳаракатлар иштирок этмаган тақдирда бизнинг идрокимиз ҳам предметлилик белгисига, яъни ташқи дунё объектларига мансубликка эга бўла олмасди.

Б. Г. Ананьев (1907—1972) бемор кишида кўриш анализатора сезгирлигининг ва оддий фарқ ажратиш сезгиларининг чала қисмлари сақланиб қолган ҳрлда нарсаларни кўриш идрокининг бузилиш ҳодисаларини баён қилиб берган эди. Бу беморда контузия оқибатида бош мия жароҳатланган бўл, кўз соққалари батамом ҳаракатсизлиги кузатилган эди. Бемор кўринадиган бутун бўшлиқни субъектиа тарзда ё батамом нурли оқим каби, ё ёруғлик нури ўтаётган туман каби сезарди. Кўриш сезгисини тиклашнинг биринчи босқичида батамом бўшлиқдан тарқоц ва тутуруқсиз, ўз ёруғлиги ва ҳажмига кура турлича доглар фарқлана бошлади. Беморнинг кўриши сезгилар даражасида сақланиб қолган бўлса ҳам, у бирон-бир объектни нарса сифатида на оғзаки ва на ёзма шаклда ифода этолмади ва унинг хусусиятларини айтиб бера олмади. Уч ой давомида саломатлигини тиклаш юзасидан олиб борилган муолажадан кейингина беморнинг кўзлари фақат сезадиган эмас, балки идрок қиладиган ҳам бўлиб қолди.

Шундай қилиб, кўриш сезгисининг ўзи нарсаларнинг акс эттирилишини таъмин эта олмайди.

Масалан, бир қатор муаллифлар қурбақадагн тўрпардани «ҳашаротлар детектори» сифатида таърифлашади. Бу «детектор» тўрпардага, масалан, паппианинг кичкинагина сояси тушган пайтида тилдаги реф лектории ишга солади. Қурбақанинг кўзи объектнинг бир нечтагина белгиси, асосан унинг ҳаракати ва унда бурилишларнинг мавжудлиги ҳақидагина ахборот беради, бошқа ҳамма нарсалар рад этилади ва мияга юборилмайди. Бундай ҳолда қурбақада унинг кўзига кўринган нарсанинг предметли образи пайдо бў дими? Шубҳасиз, пайдо бўлмайди. Негаки, бундай ҳолда жонсиз пашшал ҳуршовида қолган қурбақа очликдан ўлиши мумкин.

Предметлилик идрокнинг белгиси сифатида ҳатти-харакатни бошқаришда алоҳида роль уйнайди. Ғишт ва портловчи модда боғлами пайпаслаб кўрилганда бир-бирига жуда хам ўхшаш бўлиб кўриниши ва идрок этилиши мумкин, лекин уларнинг «ўзларини тутиши» жуда ҳам турлича тарзда юз беради. Одатда, биз нарсаларга уларнинг кўринишига қараб эмас, балки уларни амалиётда қай тарзда ишлатишимизга мувофиқ ҳолда ёки уларнинг асосий хусусиятларига қараб бахолаймиз. Бунга эса идрокнинг предметлилиги ёрдам беради.

Предметлилик перцептив жараёнларнинг ўзини, яъни идрок дшрйеяларининг бундан кейинги шаклланишида ҳам катта роль уйнайди. Ташқи олам билан унинг инъикоси ўртасида тафовут юз берган пайтда субъект идрокнинг анча тўғри акс эттирилишини таъмин этадиган даражадаги янги усулларини к,идиришга мажбур бўлади.

Идрокнинг яна бир хусусияти унинг яхлитлигидир. Сезги аъзоларига таъсир қиладиган нарсанинг айрим хусусиятларини акс эттирадиган сезгилардан фарқли ўлароқ, идрок нарсанинг яхлит образи ҳисобланади. Уз-ўзидан равшанки, бу яхлит образ нарсанинг айрим хусусиятлари ва белгилари ҳақида турли хил сезгилар тарзида олинадиган билимларни умумлаштириш негизида таркиб топади.

Идрокнинг яхлитлиги унинг структуралилиги билан боглангандир. Идрок маълум даражада бизнинг бир лаҳзалик сезгиларимизга жавоб бермайди ва уларнинг шунчаки оддий йиғиндиси ҳам эмас. Биз ана шу сезгилардан амалда мавҳумлашган ва бирмунча вақт довомида шаклланадиган умумлашган структурани идрок этамиз. Агар киши биронта куйни тинглаётгаи бўлса, олдинроқ эшитган оҳанги янгисн эшиттирнла бошлагандан кейин ҳам унинг қулорига чалинаётгандай туюлаверади. Одатда, тингловчи мусиқавий асарни тушунади, яъни умуман унинг структурасини идрок этади. Афтидан, эшитилган оҳанглардан энг сўнггиси алоҳида ҳолида бундай тушуниш учун асос бўла олмайди: тингловчининг ҳаёлида куйнинг бутун тузилнши таркибига кирувчи ранг-баранг ўзаро боғланишлар билан қўшилган ҳолда эшитилиб туради.

Худди шундай жараён мақомни идрок этиш чоғида кузатилади. Ҳар бир лаҳзада фақат битта зарбни эшитиш мумкин, лекин мақом бу якка-ёлғиз зарблар эмас, балки бутун зарблар системасининг давомли тарзда эшитилишидан иборатдир. Яна шуни ҳам айтиш керакки, зарблар ўзаро муайян даражада боғланган бўлиб, ана шу ўзаро борланганлик мақомнинг идрок этилишинн белгилаб беради.

Идрокнинг яхлитлиги ва структуралилиги манбалари, бир томондан, акс эттириладиган объектларнинг ўзига хос хусусиятларида ва, иккинчи томондан, инсоннинг конкрет фаолиятида гавдаланади. И. М. Сеченов таъкидлаганидек, идрокнинг яхлитлилиги ва структуралилиги анализаторларнинг рефлектор фаолиятининг натижасидир.

 

Идрокнинг    константлиги

 

Қуршаб турган объектларнинг идрок қилаётган субъектга нисбатан мавқенинг эркинлиги даражалари кўплиги ва уларнинг юзага чиқиши шарт-шароитлари беқиёс ранг-баранглиги оқибатида бу объектлар ўз қиёфасини тўхтовсиз равишда ўзгартириб, идрок қилаётган кишига турли жиҳатлари билан ўгирилиб намоён бўладилар. Шу билан баробар перцептив жараёнлар ҳам ўзгариб боради. Лекин перцептив системанинг (перцептив система — муайян идрок этиш жараёнини содир этадиган анализаторлар йиғиндисидир) бу ўзгаришларни коплашга лаёцатлилигини таркиб топтирадиган константлик хусусиятага эга эканлигн сабабли биз ўзимизни қуршаб турган нарсаларни шаклига, ўлчамига, тусига ва ҳоказоларга кура нисбатан ўзгармайдиган тарзда идрок этамиз.

Идрокнинг бу хусусиятини катталик константлиги мисолида баён қиламиз. Маълумки, нарсаларнинг тасвири (шу жумладан, унинг кўз тўрпардасидаги тасвири ҳам) унга қадар бўлган масофа қисқарган пайтда йириклашади ва аксинча. Лекин масофаси ўзгарган пайтда объектнинг кўз тўрпардаларидаги тасвирининг катталиги гарчи ўзгарса ҳам, унинг идрок этиладиган катталиги қарийб ўзгармасдан қолади. Театрдаги томошабинларга бир разм солинг: узоқроқдаги одамларнинг юзлари тасвири яқинроқда ўтирганларникига қараганда анча кичик бўлиб кўринса ҳам, ҳаммасининг ҳажми баб-баравардек туюлади. Уз қўлингизнинг бармоқларига бир қаранг: бир хиллари қўлингизни узатиб турганингиз каби масофадан, бошқалари эса якинроқдан кўринаётгандай бўладн: узоқроқ чўзилган қўлингиз бармоқлари тасвири кўз тўрпардаларида яқинроқдаги қўл бармоқлари тасвирининг ярмига тенг бўлган бир пайтда бармоқларнинг ҳажми бир хил бўлиб туюлади.

Идрокнинг константлиги нималарга асосан ҳосил бўлади? Бу, эҳтимол туғма механизмдир?

Текшириш учун қалин ўрмонзорда муқим яшаб келаётган одамларнинг идроки таддиқ қилиб кўрилди. Бундай одамларнинг идроки улар илгари узоқ масофадаги нарсаларни кўрмайдиган бўлганликлари учун қизиқиш туғдиради. Бу одамларга анчагина узоқда жойлашган объектлар кўрсатилганида улар бу объектларни ўзларндан узоқда жойлашган объект сифатида эмас, балки кичик объект сифатида идрок этишган эди. Идрок константлигининг бу хилдаги бузилиши текис ерда яшовчнлар баландликда туриб пастга қараганларида ҳам кузатилади. Куп қаватли уйнинг юқори қаватидаги деразасидан қараганда ҳам объектлар (одамлар, автомобиллар) жуда кичик бўлиб кўринади. Шундай бўлса ҳам хавозаларда ишлаётган қурувчилар пастда жойлашган объектларни ҳажми кичраймаган ҳолда кўраётганликларини айтишди.

Ниҳоят, идрокнннг константлиги туғма тарздалиги ҳақидаги фикрга зид бўлган яна бир мисол. Болалигида кур бўлиб, ёши улғайгандан кейин жарроҳлик йўли билан кўзлари кўрадиган бўлиб қолган одам кузатувдан ўтди. Операциядан кейии куп ўтмай бемор шифохонанинг ердан 10—12 метр баландлнкдаги деразасидан ўзига ҳеч қанақа зиён етмайдиган қилиб сакрай олиши мумкин деб ўйлади. Эҳтимол, пастда жойлашган объектлар узоқда жойлашган бўлиб эмас, балки кичик бўлиб кўрингапдир ва бу баландликни аниқлашда хатога олиб келгандир.

Перцептив системанинг фаол таъсир кўрсатиши идрок константлигининг ҳакикий манбаидир. Субъект рецептор аппаратлари ҳаракатларннинг ва жавоб сезгиларнинг ранг-баранг ва ўзгарувчан оқимидан идрок этиладиган объектнинг нисбатан ўзгармас, инвариантли тузилишини алоҳида ажратиб кўрсатади. Айнан бир хилдаги объектларни ҳар хил шароитларда қайта-қайта идрок этавериш ана шу ўзгарувчан шарт-шароиларга нисбатан перцептив образнинг инвариантлилигини ва шунингдек, рецептор аппаратининг ўз ҳаракатларини таъмин этади, демак ана шу образнинг константлигига сабаб бўлади. Бунда идрокнинг шарт-шароитлари ўзгариши ва кузатувчининг сезги аъзолари фаол ҳаракат қилиш натижасида ҳосил бўладиган янги кўринишлар ўзича бирон-бир даражада сезилмайди; бор-йўри қандайдир нисбий инвариантлик, масалан, қандайдир нарсанинг шакли, унинг ўлчамлари ва ҳоказолар тарзида идрок этилади.

Перцептив системамизнинг нарсаларни қуршаб турган оламнинг ҳаёт шароитлари чексиз ранг-баранглиги оқибатида муқаррар мавжуд бўладиган хатоларни тўғрилаш ва идрокнинг айнан ўхшаш образларини ҳосил қилиш қобилиятига эга эканлиги тасвирларни тўнкариб қўйиш, тўгри изларни қийшайтириш ва шу каби йўллар билан кўриш орқали идрокни сохталаштирадиган кўзойнаклар қўлланилган тажрибаларда жуда яхшн намоён бўлади. Киши нарсаларни сохталаштириб кўрсатувчи кўзойнак тақиб, нотаниш хонага кириб қолганида кўзойнакдаги бузилган аксни тўррилашни секин-аста ўрганиб олади, гарчи бундай бузилишлар кўзларнинг тўрпардасида акс этса ҳам уларни сезмай қўяди.

 

Апперцепция

 

Идрок  фақат  қўзғалишга   эмас,   балки  идрок        этаётган    субъектнинг    ўзига    ҳам   боғлиқдир. Адоҳида  ҳолида кўз хам,   кулоқ   ҳам   идрок   этмайди,   балки конкрет тирик киши идрок   этади   ва   идрокда ҳамиша идрок этувчи киши шахсининг хислатлари, унинг   идрок   этилаётган нарсаларга   муносабати,   кишининг  эҳтиёжлари,   қизиқишлари, интилишлари, истаклари   ва   ҳис-туйғулари   у ёки   бу   тарзда акс этади. Идрокнинг киши   психик   тети   мазмунига,   унинз шах    сига хос хусусиятларга боғлиқлиги апперцепция нами болап юритилади.

Куп сонли маълумотлар шуни кўрсатадики, субъект томонидан идрок этнладиган манзара бир лахзалик сезгиларнинг шунчаки оддий йиғиндиси эмас у кўпинча муайян пайтда ҳатто кўзнинг тўрпардаларида йўқ бўлган, лекин киши гўё олдинги тажриба асосида кўриб тургандек туюладиган қисмларни хам ўзида мужассамлаштирган бўлади.

Идрок ахборотни гипотезаларни илгари суриш ва текищриб кўриш учун ишлатадиган фаол жараён ҳисобланади. Бу гипотезаларнинг хусусиятлари олдинги тажрибаси мазмуни билан белгиланади. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, синалувчиларга тўғри ва эгри чизиқларнинг ихтиёрий бирикмасидан иборат нотаниш қадди-қомат кўрсатилганда идрок этишнинг биринчи босқичидаёқ идрок қилинаётган объект, ни солиштириб кўриш мумкин бўлган андазалар қидирила бошланади. Идрок этиш жараёнида объектнинг у ёки бу категория мансублиги ҳақидаги гипотеза илгари сурилади ва текширилади.

Шундай қилиб, бирон нарсани идрок этаётганда бундан олдинги идрокнинг излари ҳам фаоллашади. Шунинг учун айнан бир нарсанинг ҳар хил одамлар томонидан турлича идрок этилиши ва тасвирлаб берилиши табиийдир.

Жумладан, тажриба давомида синалаётганларнинг иккита гуруҳига нисбатан куп маъноли шакллар кўрсатилди. Бу шаклларнинг ҳар бирига сўз билан ифодаланадиган иккита белги қўйилди. Гуруҳлардан бирига шакл кўрсатилганда номларпинг биринчи рўйхати, иккинчи гурухга эсаиккинчь рўйхати берилдн. Синалувчилар барча шакллар тақдим этилиб бўлгач, уларни қайта тасвирлаб беришлари керак эди. Шакллариинг сўз билан ифодр этиладиган белгилари уларнинг тасвирланишига жиддий таъсир кўрсатиши. аён бўлди. Синалувчиларнинг биринчи гуруҳи учун тасвирлаб берилган шаклларнинг74 фоизн биринчи рўйхатда қайд этилган объсктларга ўхшарди. Синалувчиларнинг иккинчи гуруҳи учун тасвирланган шаклларнинг 73 фоизи иккинчи рўйхагда қайд этилган объектларни эслатарди.

Идрок этиш жараёнига шахснинг бундан олдинги тажрнбасн таъсир кўрсатиши эксперимент чоғида тасдиқ бўлдн. Эксперимент чоғида сияалувчиларнинг кўзойнакларига тўрпардалардаги тасвирни тик йўналишда 180° га ўзгартириб гоборадиган призмалар ўрнатилган эди. Тажриба ўтказилаётган биринчи кунларда синалувчилар атрофдаги барча нарсаларни тўнкарилган холатда кўришган эди. Табиий жиҳатдан тўнкарилган ҳолда кўрсатнб бўлмайдиган нарсаларгина бундан мустасно эди.       

Шундай қилиб, идрокнинг константлиги унинг тескари аломеханизми манжуд бўлган ва идрок этилаётган объектнинг усиятларига ҳамда унинг ҳаёт шарт-шароитларига мосларган ўзини-ўзи тартибга солувчи ўзига хос ҳодиса эканли— билан иэоҳланади. Идрокнинг нарсалар билан қилинадиган полнят жараёнида шаклланадиган константлиги — киши хаёти фаолиятининг зарур шартидир. Бусиз инсон чексиз ранг-баранг ўзгарувчан оламда мул жал ола билмасди. Константк хусусияти нарсанинг ва унинг яшаш шаротининг бирлигиакс эттираркан, теварак-атрофдаги оламнинг нисбатан карорлигини таъминлайди.

 

Идрокнинг англанган булиши

 

Гарчанд идрок қўзғатувчининг рецепторларга бевосита таъсири натижасида ҳосил бўлса хам, перцептив образлар ҳамиша муайян маъноли ахамиятга эга бўлади. Кишининг идроки унинг тафаккури билан ,нарсанинг моҳиятини тушуниб етиши билан чамбарчас богикдир. Нарсани онгли идрок этиш — унга фикран ном бериш, яъни идрок этилган нарсани нарсаларнинг муайян гурухига синфга киритиш, уни сўз воситасида умумлаштириш демакдир. Ҳатто ўзимизга нотаниш нарсани кўрганимизда ҳам унинг бизга таниш объектлар билан ўхшашлик жиҳатларини пайқаб олишга, уни қандайдир тоифага киритишга уринамиз.Идрок шунчаки сезги аъзоларига таъсир киладиган қўзғатувларнинг оддий йиғиндиси билан белгиланманди, балки мавджуд маълумотларни яхшилаб талқин қилиш, изоҳлаб бериш йулларини жадал излаш бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан олганда гоҳ шакл, гоҳ фон (икки қиёфа ва ваза) навбатма-навбат идрок этиладиган (12-расм), «икки мазмунли» деб аталмиш расмлар диққатга сазозордир. Бу расмларда идрок қилинган объектнинг алоҳида кўрсатилиши унинг ангаб етилиши ва номланиши билан боғлиқдир.

Фикримизга якун ясарканмиз, идрок фаол жараён эканлиги ҳақида хулоса чиқариши-миз мумкин. Идрок этиш жараёнида киши нарсанинг айнан ўзига ўхшаш образини яратиш учун кўплаб перцептив ҳаракатлар қилади. Идрокнинг фаоллиги энг аввало идрок этиш жараёнида (пайпаслаб сезиш пайтида кўлларнинг ҳаракати, кўз билан кўриш орқали идрок этиш да кўзларнинг ҳаракати ва бошқаларда) анализаторларнинг эффектор (ҳаракатлантирувчи қисмлари) иштирок қилишидан иборатдир. Бундан ташқари кўз билан кўриш мумкин бўлган ҳолатда   кўринади,   яъни   шам   тепага   қараб   алангаланиб   ёниб   турга ҳолда идрок қилинади.

Америкалик психолог А. Эймспииг «қийшайган хона» билан боглиқ тажрибалари ҳам қизиқарлидир. Бу хона шу тарзда қурилганки, перспектива қоидаларини қўлланиш туфайли у кўз тўрпардасида худди одатдаги тўғри бурчакди хона каби образ ҳосил қилади. «Қийшайган хона»га аллақандай нарсалар жойлаштирилган тақдирда кузатувчи уларни нотўғри ҳзжмда идрок қилади (масалан, катта ёшдаги киши кичкина боладан ҳам кичик бўлиб туголади). Афтидан, одамлар меъеридаги тўғри бурчакли хоналарга шу қадар ўрганиб кетишганки, «қийшайган хона»нинг ўзидан кура кўпроқ унда жойлашган объектлар қийшайган тарзда идрок этилади. Лекин шуниси ажабланарлики, бундай хонада аёллар ўз эрларини ўзгармаган ҳолда кўришади уларни одатдаги тарзда идрок этишади.

Тўхтамнниг натижаси субъектнинг бундан олдинги тажрибаси билан белгиланади яхши таниш бўлган нарсаларни хона бузиб кўрсатмайди. Хонани пайпаслаб танишиб чиқиш бошқа нарсалар сохталашувининг таъсир кучи секин-аста камайишига олиб боради ва пировардида хонанинг ўзи тўғри, яъни қийшайган тарзда идрок этила бошлайди.

Шундай қилиб, идрок субъектнинг бундан олдинги тажрибасига боглиқ бўлади. Кишининг тажрибаси қанчалик бой бўлса,унинг билимлари қанчалик куп бўлса, унинг идроки ҳам шунчалик бой бўлади, буюмда у шунчалик куп нарсаларни кура олади.

Идрокнинг мазмуни киши олдига қўйилган вазифа билан ҳам, унинг фаолияти сабаблари билан ҳам белгиланади. Масалан, оркестр ижросида мусиқавий асарни тинглар эканмиз, биз ҳар бир сознинг товушини алоҳида ажратмаган ҳолда мусиқанинг бутун мазмунини яхлит ҳолида идрок этамиз. Бирон-бир сознинг товушини алоҳида ажратишни мацсад қилиб қўйгандагина бунинг уддасидан чиқиш мумкин. Бундай пайтда ўша сознинг товуши биринчи ўринга қўйилиб, идрок этиш объектига айланади, бошқа барча товушлар эса идрок этиш фошши ташкил қилади.

Субъектнинг установкаса (йўл-йуриғи) идрокнинг мазмунига таъсир қилувчи муҳим омил ҳисобланади. Объектнинг идрок этилиши худди Н. В. Гоголнинг «Ревизор» комедиясида юқори мартабали шахснинг келиши кутилаётган бир пайтда шахарда Хлестаков пайдо бўлганида юз берганидек установканинг (йўл-йўриқнинг) таъсири остида ўзгариб қолгани каби жуда куп ҳодисалар баён қилингандир.

Идрок этиш жараёнида идрокнинг мазмунини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган хис-ҳаяжонлар ҳам иштирок эгади. Идрок этишда ҳис-ҳаяжонли таъсиротларнинг муҳим роль ўйнаши турли хилдаги бир катор экспериментларда тасдиқланади.

Идрок этишга субъектнинг бундан олдинги тажрибаси, унинг фаолияти сабаблари ва вазифалари, йўл-йўриқлари, ҳис-ҳаяжонли ҳолати (бунга кишининг эътиқодини, дунёқарашини, унинг қизиқишларини ва шу кабиларнк киритиш мумкин) таъсир этиши ҳақидаги айтилганларнинг барчаси идрокнинг бошқариш мумкин бўлган фаол жараён эканлигини кўрсатади.        

 

Идрокнинг физиологияси

 

Идрок ҳам сезги каби рефлектор жараёндир.Павлов идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарсалар ва ҳодисалар рецепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, муваққат нерв бошланишлари ташкил этишини кўрсатиб берган эди. Ташки оламдаги нарсалар ва ҳодисалар комплекс қўзгатувчилар сифатида хизмат қилади. Анализаторларнинг қобик бўлмалари ўзигида ана шу комплекс қўзғатувчиларнинг мураккаб тахлили ва синтези амалга оширилади. «...Шартли қўзғатувчилар сифатидаги омиллар узлуксиз ва ранг-баранг тарзда ўзгариб турадиган табиат билан уйғунлашган ҳолда гоҳо организм учун ўта майда қисмлар тарзидаги ярим шарлар бўлиб ажралиб туришар (таҳлил этилар), гоҳо кўплаб турли-туман комплексларга қўшилиб кетишар (синтез қилинар) эди» Таҳлил идрок этиш объектининг фон ажратилишини таъмин этади. Таҳлил асосида идрок объектининг барча хусусиятлари яхлит образга умумлаштирилади.

Идрок сезгиларга қараганда миянинг анча юксак даражадаги таҳлил қилиш-умумлаштириш фаолияти ҳисобланади. Таҳлил килмасдан туриб идрокнинг англанган бўлиши мумкин эмас. Жумладан, нотаниш ҳорижий тилда айтилган нутқ бошдан-оёқ товушлар оқими тарзида идрок этилади. Нутқнинг англанилган ҳолда идрок этилиши, яъни у тушунилиши учун нутқни алоҳида ибораларга, моҳият-эътибори билан сўзларга ажратиш шарт. Айни пайтда нутқни идрок этиш жараёнида тахлил билан баб-баравар тарзда синтез ҳам қилинади, шу туфайли биз алоҳида тарқоқ товушларни эмас, балки сўзларни ва ибораларни идрок этамиз. Муваққат нерв богланишларининг ўрнатилиши синтезнинг негизини ташкил этади.

Идрокинг негизи нерв боғланишларининг иккита туридан — битта анализатор доирасида ҳосил бўладиган борланишлардан ва анализаторлараро боғланишлардан таркиб топади. Биринчи ҳолат организмга битта модалликдаги комплекс қўзғатувчи таъсир этганда кузатилади. Эшитиш анализаторларига таъсир қиладиган алоҳида товушларнинг ўзига хос бирикмасидан иборат куй ана шундай қўзғатувчи бўлиши мумкин. Ушбу комплекснинг ҳаммаси битта мураккаб қўзғатувчи сифатида таъсир қилади. Бунда нерв боғланишлари фақат қўзгатувчиларнинг ўзларида эмас, балки уларнинг вақтга, фазога ва ҳоказоларға татбиқан муносабатида пайдо бўлади (бу муносабатда бўладиган рефлекс деб юритилади). Натижада катта ярим шарлар қобиғида бирикиш жараёни, мураккаб синтез юз беради.

Комплекс қўзғатувчининг таъсири остида   ҳосил бўладиган нерв боғланишларининг бошқа бир тури хам борки, улар турли хилдаги анализаторлар доирасидаги борланишлардан иборатдир. И. М. Сеченов нарсани ёки фазони кўриш, кинестезии, пайпаслаш ассоциациялари орқали ва бошқа сезгиларнинг ассоциацияси орқали идрок этилишини изоҳлаб берган эди. Кишидаги бу боғланишларга албатта сўзнинг эшитилиш образи ҳам қўшиладики, унда муайян нарса ёки фазога муносабат гавдаланган бўлади.

Кўриш ҳодисасида нарсаларнинг ҳажмини, уларнинг олислигини ва бошқаларни идрок этишда ҳамиша соф кўриш сезгилари мускул билан борланган бўлади. Муайян доривор мод-далар таъсири остида кўздаги мушакларнинг кучайтирилиши ёки сусайтирилиши йўли билан ушбу боғланншлар бирмунча бузилиши мумкин. Бунда макрония (нарсаларнинг йириклашгандек туюлиши) ёки микрония (нарсаларнинг кичрайгандек туюлиши) кузатилади.

Идрок негизида ҳосил бўладиган муваққат нерв боғланишлари ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар хусусиятларининг объектив борланишлари асосида таркиб топади.

Анализаторлар ўртасида ҳосил бўладиган богланишлар туфайли биз идрокимизда нарсалар ва ҳодисаларнинг бунинг учун махсус мослашган анализаторлар бўлмаган хусусиятла-рини (масалан, нарсанинг ҳажми, солиштирма орирлиги) ҳам акс эттирамиз. Шунинг учун ҳам биз идрок қилганимизда оламни сезгиларимизга нисбатан чуқурроқ билиб оламиз.

Шундай қилиб, идрок образининг тузилишидаги мураккаб жараён негизини анализаторлар ичида ва анализаторлар ўртасида қўзғатувчиларни алоҳида билдирадиган энг яхши шарт-шароитлар яратилишини ҳамда мураккаб яхлит ҳолдаги нарса хусусиятларининг ўзаро биргаликдаги ҳаракатининг ҳисобга оладиган боғланишлар системаси ташкил этади.

 

Идрокнинг классификацияси

 

Идрокнинг классификация қилинишида ҳам худди сезгилардаги каби  идрок қилишда иштирок этувчи   анализаторлардаги   мавжуд   фарқларга асосланилади. Идрок этишда қайси бир анализатор устунроқ келганига мувофиқ тарзда кўриш, эшитиш, пайпаслаб кўриш, кинестезик, ҳидлаш ва таъм билиш йўли билан идрок қилиниши фарқланади.

Идрок қилиш жараёни, одатда ўзаро биргаликда харакат қиладиган бир қанча анализаторлар воситасида содир бўлади. Ҳаракат сезгилари у ёки бу даражада идрокнинг барча турларида иштирок этади. Мисол тариқасида тери туюши ва кинестезик анализаторлар иштирок этадиган пайпаслаб туриб идрок этишни кўрсатиш мумкин. Шунга ўхшаб эшитиш ва кўриш орқали идрок этишда ҳаракат анализаторлари ҳам иштирок этади.

Идрокнинг ҳар хил турлари соф ҳолида камдан-кам учрайди, одатда улар бир-бирлари билан уйғунлашиб кетади ва натижада идрокнинг мураккаб турлари ҳосил бўлади. Жумладан, ўқувчининг дарс пайтида матнни (текстни) идрок қилиши кўриш, эшитиш, кинестезик идрокларни ўз ичига олади.

Материянинг мавжуд бўлиш шакллари — фазо, вақт ва ҳаракат идрокни таснифлашнинг бошқа тури учун асос бўлади. Бундай тарздаги таснифлашга (классификациялашга) биноан фазони идрок этиш, вақтни идрок этиш ва х,аракатни идрок этиш алоҳида ажратиб кўрсатилади.

 

III.          10.2. Идрок ҳаракат сифатида

 

 

Идрок қилишда   ҳаракат компонентларининг роли

 

Идрок — идрок этилаётган объектна текшириш ва унинг ўзига айнан ўхшайдиган нусхасини яратишга йўналтирилган ўзига хос ҳаракатдир.                                                 Идрокнинг муҳим қисми ҳаракатлантирувчи (мотор) жараёнлардан иборатдир. Нарсани пайпаслаб ҳис этадиган қўлларнинг ҳаракатлари, нарсанинг кўринадиган шаклини кузатувчи кўзларнинг харакати, эшитиладиган, овоз чиқарадиган хикилдоқнинг ҳаракати ва ҳоказолар шулар жумласига киради.

Ҳаракат компонентлари пайпаслаш ҳодисасида катта роль ўйнайди. Маълумки, терининг сует даражадаги туюши киши организмининг бутун устки тери кисмига хос хусусият ҳисобланади, Турининг фаол туюши юксак даражадаги аниқлиги билан ажралиб туради — нарсанинг акс этиши билан бир хиллиги харакатланаётган қўлнинг идрок этилаётган нарсага нисбатан кўчишига қараб юз беради.

Қўл ва кўзларнинг ишида кўпгина умумийликлар мавжуд. Кўзлар худди қўллар каби суратни ва нарсанинг шаклини изчиллик билан текшириб чиқади, «ушлаб кўради». Я. М. Сеченов бу ҳақда шундай деб ёзган эди; «... Гап нарсаларнинг шакли ва ҳажми ҳақида боряптими ёки уларнинг олислиги ва нисбий жойлашганлиги ҳақида боряптими, бундан қатъи назар, кўзнинг кўриш пайтидаги ва қўлларнинг пайпаслаш чоғидаги харакатланувчи таъсиротлари моҳият эътябори билан мутлақо бир хилдир...» Қўл кўзларга ўзининг пайпаслаб ҳис этиш усулларига «ўргатади», бундай пайпаслаб ҳис этишнинг ўзига хос стратегияси ва тактикасидан «сабоқ» беради.

Қўлнинг пайпаслаб сезиш ва кўзнинг кўриш жараёнидаги ҳаракат функцияларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, улар иккита катта соҳага ажралади. Биринчисига қидирувчи, йўлловчи ва тузатувчи ҳаракатлар киради. Улар ёрдамида идрок этиш учун тайинланган объектни кидириш, кузни (ёки қўлни) «бошлангич марра»га каратиш, ана шу маррани тўррилаш амалга оширнлади. Иккинчи сохага образни ҳосил қилишда,объект ларнинг фазодаги таърифини аницлашда, таниш ооъектларни топишда ва шу кабиларда шитирок этадиган ҳаракатлар киради. Бу хусусан, гиостик ҳаракатлар, перцептив ҳаракатлардан иборатдир.

Воқеликни идрок этишда образларнинг бир хиллиги мезони ҳаёт ва таълим-тарбия шарт-шароитлари таъсири остида яратилади. Кўзи кўрмайдиган бўлиб туғилганларнинг, жумладан, кўз гавҳари яллиғланиши даволангандан кейинги дастлабки кунлардан идрок эта бошлаганликлари ана шундан далолат беради. Кўзи кўрмайдиган бўлиб туғилган ва 51 йилдан кейин кўриш қобилияти тикланган кишини кузатиш шуни кўрсатадики, операциядан кейин беморнинг кўзидан бойлагич олиб ташланганда у ғирашира шарпадан бўлак ҳеч нарсани илғамади. У кўзимизни очганимиздан бизга кўринадиган жамики нарсалар оламини кура олмади. Унинг кўриши секин-аста тиклана бошлади, лекин оламни хира ва ғира-шира идрок этарди. Анча вақт мобайнида унинг кўриш орқали идрок этиши шу даражада чекланган эдики, у олдинига нарсаларни қўли билан пайпаслаш орқали билиб оларди. У кўзи билан кўриб ўқишни ўргана олыаганича қолди, лекин кўзи ожизлар мак-табида ўқиганлиги важидан у босма шаклдаги бош ҳарфлар-ни ва сонларни кўриб ажрата оларди, негаки унга айнан бош ҳарфларни ўқишни ўргатишган эди. Унинг чизган расмлари илгари у қўли билан пайпаслаш орқали била олмаган бирон нарсани тасвирлашга лаёқатсизлигидан далолат берарди. Ҳатто унинг кўриш қобилияти тиклангач, орадан бир йил ўтгандан кейин ҳам, мураккаброқ нарсани агар қўли билан пайпаслаб чиқмаса расмини сола олмасди.

Кўзи ожиз бўлиб туғилиб, етуклик ёш даврида кўриши тикланган кишиларни кузатишлар биз идрок этишга ўрганмагунимизга кадар идрок цила олмаймиз деб хулоса чиқаришимизга асос беради.

Идрок — перцептив ҳаракатлар системасидир ва учи эгаллиш махсус ўқитишни ва тажрибани талаб қиайди.

 

Кузатиш

Ихтиёрий  идрок этишнинг  муҳим  шакли —кузатишдирки,  у нарсаларни ёки теварак-атрофдаги олам ҳодисаларини кура-била, режали тарзда идрок этишдан иборатдир.

Кузатишда идрок этиш мустақил фаолият сифатида намоён бўлади. Сезги аъзоларини ишлатишни, тери орқали сезишни, кура билишни, эшитишии ва ҳоказоларни ўрганиш керак. Биз чет тиллардаги айрим сўзларни куп ҳолларда фарқлай олмаймиз, мусиқавий асарларнинг бузиб ижро этилаётганини пайқамаймиз ёки картиналарнинг бўёқ ранглари тасвиридаги ана шундаи бузилишларни кўрмаймиз. Кузатишни ўрганиш мумкин ва лозим. Нутқ маданияти ҳақида сўз юритилиши каби идрок этиш, кузатиш маданияти ҳақида ҳам гапириш мумкин. Шу муносабат билан голландиялик таниқли астроном М. Миннартнинг мана бу сўзларини эслатиб ўтиш ўринлидир: «Кура бошлаш сизларнинг ўзларингизга боглиқ — ўз кўзларингизга «нимага қарашни бил» деб аталадиган сеҳрли асо билан тегиб қўйсангиз кифоя».

Ҳақиқатан ҳам, кузатишнинг муваффақияти куп жиҳатдан вазифанинг аниқ қилиб қўйилишига боглиқдир. Кузатувчи учун кузатишнинг йўналишини кўрсатадиган «компас» бўлиши керак. Кузатувчи олдига қўйиладиган вазифа, кузатиш плани ана шундаи «компас» ҳисобланади.

Кузатишнинг муваффақиятли олиб борилишида кузатувчининг унга олдиндан тайёргарлиги, бунга кадар орттирган тажрибаси, билимлари катта аҳамиятга эгадир. Киши қанчалик бой тажрибага эга бўлса, унинг билими шунчалик катта, идрок этиши шу қадар бой бўлади. Уқитувчи ўқувчиларнинг фаолиятини уюштираркая, кузатишнинг ана шу қонуниятларини ҳисобга олиши шарт. Уқитувчи янги ўқув материалининг муваффақиятли тарзда идрок этилишини таъминлаш учун ўқувчиларни бунга тайёрлаши, уларнинг бундан олдин орттирган тажрибасини фаоллаштириши ва уни янги материал билан боглашга ёрдам бериши, ўқувчилар олдига янги вазифалар қўйган ҳолда уларнинг идрокини йўналтириши керак.

Пировардида, худди ана шу мақсадга — ўқувчиларнинг кузатишини уюштирган ва янги билимларнинг анча самаралироқ ўзлаштирилишини таъминлаш ишига педагогикада кўпдан буен ишлаб чиқилаётган таълимнинг кўргазмалилиги принципы ҳам хизмат қилади. Ҳали К. Д. Ушинский (1824—1870) хам таълим беришдаги кўргазмалилик ҳақида сўз юритаркан, кўр-газмали тарзда таълим бериш «бу шундаи таълимки, у мавҳум тасаввурлар ва сўзлар негизида эмас, балки бола бевосита идрок этган конкрет образлар (бу образлар ўкиш давомида ё мураббийнинг раҳбарлиги остида идрок этиладими. ёхуд улар олдинроқ, боланинг мустақил кузатиши натижасида идрок этилганми, бундан мустасно ҳолда) негизида ташкил этиладиган бўлиши керак...».

Таълимнинг кўргазмалилигига ўқитувчининг сўзи билан уйғунлаштирилган тарзда махсус воситалар (кўргазмали қуроллар, ускуналар, намойиш қилинадиган тажрибалар, турли хил экскурсиялар ва ҳоказо) дан фойдаланиш йўли билан зришил ади.

Бу воситалар ҳозирга қадар ёрдамчи роль ўйнайди, деб ҳисоблаб келинарди: улар билимларнинг ўзлаштирилишини осонлаштирадиган ва ўқувчиларда ўрганилаётган материалга кизиқиш уйғотишга ёрдам берадиган иллюстратив материал сифатида ишлатиларди. Лекин кейинги пайтларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларнинг натижалари таълимда кўргазмалилик принципига бошқача ёндашиш имконини беради.

Афтидан, ўқитиш жараёни ўқувчилар дарс вақтида ўқитувчи томонидан хабар қилинадиган ахборотни қабул қилиши билан чекланадиган принцип асосида ташкил этилмаслиги керак; ўқитиш жараёни ўқувчиларнинг фаол фикрлаш фаолияти тарзида ташкил этилиши керак. Бундай фаолиятдан кўзланган пировард натижа ўқувчилар учун янги билимларга йўл очиб беришдан иборат бўлиб, ўқитиш жараёни ҳам ана шу мақсадга қаратилгандир. Билимларнинг анча пухтароқ эгалланишини таъминлаш учун бу мақсадга қандай воситалар орқали эришиш мумкин? Экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чамалаб текшнриш перцептив фаолият негизида таркиб топган вазиятнинг образини у ёки бу тарзда ўзгартириш ечимни қабул қилиш жараёнининг муҳим қисмн ҳисобланади. Бу босқич — реал вазиятдан мавҳумликка ўтиш босқичи — образи илгари сурилган вазифага мувофиқ тарзда қайта қуришдан иборат фаолиятдан бўлак ҳеч нарса эмас.

Қарор қабул қилиниш жараёни учун муаммоли вазиятни ички жиҳатга ўтказищ (дилга жо қилиш) заруратининг туғилиши ўқитишдаги кўргазмалилик принципининг қўлланилишига тўғри ёндашувнинг фавқулодда муҳимлигидан далолат беради. Кўргазмали қуроллар баён этилаётган матерналнинг фақат тасвиридан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Янги билимларни кашф этиш ҳодисаси ўқувчи учун хам фанда ёки санъатда ижодий муаммоларни ҳал этиш жараёни каби машаққатли ишга айланиб қолмаслиги учун таълимда кўргазмалиликнинг қўлланилиши фақат вазиятнинг образини яратиш жараёнпни эмас, балки ушбу образнинг галдаги вазифаларга мувофиқ тарзда қайта яратилиши жараёнини ҳам йўналтириб юборишн лозим. Бундай тарзда ёндошилганда қўлланиладиган кўргазмали қуролларнинг қандай характерга эгалиги, уларнинг танланиши билан бирга уларнинг дарсда қанчалик куп кўрсатилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Дарсда кўргазмали қуролларни қўлланишнинг изчиллиги ўқувчиларнинг ўрганилаётган материал андазасини яратиш юзасидан фаолиятини йўналтириб туриши керак.

Таълим беришда кўргазмалилик принципини қўлланишга бундай тарзда ёндошилиши у ўқувчиларнинг фаол кузатишига ва фаол ақлий фаолиятига таянадиган бўлса, билимларнинг самарали ва пухта ўзлаштирилишини таъмин этади.

 

III.   10.3. Фазони идрок қилиш

 

Фазонинг идрок қилиниши кишининг ўзини қуршаб турган муҳитни чамалашининг муқаррар шартларидан бўлиб, унинг ушбу муҳит билан ўзаро биргаликдаги ҳаракатида катта роль ўйнайди. У объектив равишда мавжуд бўлган фазонинг аксини ифода этади ва объектларнинг шакли, цажми ва ўзаро биргаликда жойлашуви, улар сатҳи, олислиги ва йўналишларининг идрок этилишини ўз ичига олади.

Кишининг муҳит билан ўзаро биргаликдаги ҳаракати унинг учун хос бўлган координатор системаси билан биргаликда киши гавдасининг ўзини ҳам қамраб олади. Сезувчан одамнинг ўзи фазода муайян урин эгаллайдиган ва маълум бир фазовий белгилари (ўлчами, шакли, гавданинг учала ўлчови, ҳаракатларнинг фазодаги йўналиши) мавжуд бўлган моддий гавда ҳам демакдир.

Нарсаларнинг шаклини, ўлчамини, бир-бирларига нисбатан эгаллаган ўрнини, у ёқдан-бу ёққа кўчишини аниқлаш ва айни пайтда хусусий гавданинг теварак-атрофдаги нарсаларга нисбатан ҳолатини таҳлил қилиш организмнинг ҳаракатланувчи фаолияти жараёнида юз беради ва фазодаги таҳлил деб аталувчи аналитик-синтетик фаолиятнинг алоҳида юксак даражада намоён бўлишидан иборатдир. Шу нарса аниқландики, фазодаги таҳлилнинг турли хилдаги шакллари анализаторлар комплекс фаолиятштнг негизида вужудга келади, уларнинг бирортаси ҳам муҳитнинг фазовий омилларини таҳлил қилишда асосий роль ўйнамайди.

Фазони чамалашда ҳаракат анализатора алоҳида роль ўйнайди. Турли хилдаги анализаторлар ана шу анализатор воситасида ўзаро биргаликда ҳаракат қила бошлайди. Фазони чамалашнинг махсус қуроллари қаторига анализаторлар фаолиятида ҳар шкала ярим шарлар ўртасидаги нерв боғланиш-ларини: бинокуляр кўришни, бинаураль эшитишни, терининг бимануаль туюишни, дириник ҳид билишни ва шу кабиларни киритиш лозим. Нарсаларнинг маконий хусусиятларини акс эттиришда функционал симметрия муҳим роль ўйнайди. У барча жуфт анализаторларга хос бўлган хусусиятдир. Функционал асимметрия шундан иборатки, анализаторнннг томокларидан бири маълум бир жиҳатдан етакчилик килади, уступ бўлзди. Анализаторларнинг томонлари ўртасидаги муносабатлар уларнинг устунлик қилиши жиҳатидан олганда ҳаракатчан ва бир хил эмаслиги аникланди. Жумладан, ўткирлигига кура устунлик қиладиган кўз кўриш майдони ўлчами жиҳатидан стакчн бўла олмаслиги мумкин ва ҳоказо.

 

Нарсалар шаклининг идрок  килиниши

                                                

Нарсаларнинг шакли, одатда кўриш, терининг туюши ва кинестезик анализаторлар ёрдамида идрок қилинади. Баъзи ҳайвонларда маълум бир шаклдаги объектлар таъсирига жавобан тугма реакциялар, феъл-атворни қаракатлантирувчи туғма меканизмлар деб аталмиш механизмлар кузатилади. Бу туғма механизмлар қатъиян ихтисослашган бўлади. Товуқларнинг картон қоғоздан йиртқич қушнинг суратини эслатадиган қилиб қирқилган шаклни кўриб жўжаларини ҳимоя қилишга урина бошлашлари бунга мисол бўла олади.

Шакл билан танишиш чоғида алоҳида ажратиб кўрсатилиши   лозим бўлган ва кўпрок даражада ахборот берадиган белги ташқи кўринишднр. Айнан ташқи кўриниш иккита реалликни, яъни шакл билан муҳитни бир-биридан ажратадиган чегара вазифасини бажаради. Қўз микроҳаракатлар орқали объектларнинг чегаралари (ташқи кўриниши ва майда-чуйда детзллари) ни фарқлай олиши мумкин. Кўриш системаси объект билан фон ўртасидаги чегарани фақат ажрата билишга эмас, балки шу чегара бўйлаб силжиш қобилиятига эга бўлиши керак. Бу кўзлар ҳаракати воситасида амалга оширилади. Кўзлар нарсанинг ташқи кўринишини бамисоли иккинчи бор фарқлайди ва унинг шакли образини ҳосил қилишнинг муқаррар шарти ҳисобланади.

Айни шундай жараённи биз терн туюши орқали идрок этишда ҳам кузатамиз. Кўз билан кўриб бўлмайдиган нарсанинг шаклини пайпаслаб туриб аниқлаш учун нарсани қўлга олиш, айлантириш ва турли хил томонларини пайпаслаб чиқиш зарур. Бунда қўл енгил иш-ҳаракатлар қилиб нарсани пайпаслаб чиқади, унинг у ёки бу қисми қанчалик тўғри идрок этилганини текширган ҳолда қўллар уеи гоҳо-гоҳо орқага айлантириб туради. Нарсанинг шаклланаётган образи тактил ва кинестезик сезгиларни яхлит комплекс қилиб бирлаштириш туфайли ҳосил бўлади.

Нарса шаклининг кўриш орқали идрок этилиши кузатишнинг шарт-шароитлари: нарсанинг катта-кичиклиги, унинг кузатувчи кўзларидан узоқ-яқинлиги, ёритилганлиги, объектнинг ёрқинлиги ва фони ўртасидаги кескинлик ва ҳоказолар билан белгиланади.

 

Нарсанинг катта кичиклиги килиш

 

Нарсаларнинг идрок қилинаётган катта-кичиклиги уларнинг кўз тўрпардасида тасвирланган идрок  ўлчами ва кузатувчининг кўзларидан олис-яқинлиги билан белгиланади. Кўзларнинг турли олисликдаги нарсаларни аниқ-равшан кўришга мослашуви иккита механизм — аккомодация ва конвергенция ердамида юз беради.

Аккомодация — кўз гавхарининг эгрилигини ўзгартириш йўли билан унинг аксини синдириб қайтариш қобилиятини ўзгартириш демакдир. Жумладан, яқинроқда жойлашган нарсаларга қараганимизда мушакларимизда қисқариш юз беради, натижада кўз гавҳари таранглашиш даражаси камаяди ва у янада қавариқ шаклга киради. Еш улгая борган сари кўз гавҳари секин-аста кам ҳаракат қиладиган бўлиб қолади ва мослашув, яъни турлича узоқликдаги нарсаларга қараганда ўз шаклини ўзгартириш қобилиятини йўқотади. Натижада яқинроқдаги нарсалардан кура узоқдаги нарсалар яхшироқ кўрина бошлайди, бу аниқ-равшан кўринадиган яқинроқдаги нуқта ёш утиши билан тобора узоклаша боришида ўз ифодасини топади.

Аккомодация, одатда конвергенция билан, яъни кўриш ўқларини қайд қилинаётган нарсага йўналтириш билан боғлиқдир (13-расм). Аккомодациянинг муайян ҳолати кўриш ўқлари тортишишининг муайян даражада бўлишини тақозо этади ва аксинча, кўриш ўқларининг у ёки бу тарзда тортишиши аккомодациянинг муайян даражасига мос келади.

Конвергенция бурчаги бевосита масофа индикатори, яъни ўзига хос масофа ўлчагич сифатида фойдаланилади. Муайян масофа учун конвергенция бурчагини объект олдида жойлаштирилган призмалар ердамида ўзгартириш мумкин. Бунда агар конвергенция бурчаги катталашадиган бўлса, объектнинг кўриниб турган ўлчами ҳам катталашади, унгача бўлган идрок этилаётган масофа эса қисқаради. Агар призмалар конвергенция бурчаги кичраядиган тарзда жойлаштирилган тақдирда объектнинг кўринадиган хажми ҳам кичраяди, унгача бўлган масофа эса ортади.

Иккита қўзғатувчи — нирсанинг кўз тўрпардасидаги тасвири аккомодация қамда конвергенция натижасида кўздаги мушакларнинг зўриқиши ўлчамлари бир-бирига мосланган ҳолда бирга қўшилиши идрок этилиётган нарсанинг ҳажми ҳақидаги шартли рефлекс тарзидаги сигнал ҳисобланади.

 

Нарсаларнинг  чуқурлиги ва   узоқлигини идрок этиш

 

Аккомодация ва конвергенция фақат жуда кичик доирада, унча катта бўлмаган масофада, масалан, аккомодация 5—6 метр атрофида, конвергенция 450 метрга қадар амал қилади. Ваҳоланки киши ўзи идрок этаётган Нарсаларнинг чуқурлигини ва улар эгаллайдиган бўшлиқни 2500 метрга қадар масофадан туриб фарқлай олади.

Чуқур (ичкари) жойлашганликни баҳолай билишга оид бундай қобилият биринчи қарашда туғма хислатга ўхшайди.

Экспериментда эмаклайдиган болани қолдириладиган жойга тўшак ёзилган бўлиб, унинг ёнидаги чуқурликнинг усти қалин шиша билан ёпиб қўйилган эди . Эксперимент шуни кўрсатдики, тўшак устнда бемалол эмаклаб кетаётган бола шиша ёнига келиб тўхтаб қолади.

Яна ҳам асослироқ тадқиқ қилинганда шу нарса аниқлангдики, болада чуқурликда кўринган ичкариликка дуч келганига эмас, балки ўзи учун янги, ҳали нотаниш юзага кўчиш зарурати билан боғлиқ вазиятнинг янгилигига жавоб реакцияси рўй берди.  Болани  чуқурлик эмас,  балки ориентир  реакцияни  ва ҳаракатнинг тўхтатилишини  юзага  чиқарадиган  янгилик  тухтатади.  Тўшакнинг ҳудудидан ташқарида шиша тагига  ялтироқ зар қоғоз    қўйилганда    ҳам худди    шундай    натижа рўй берди — бола бу гал ҳам иккита   ҳар   хил   юзалар   ҳудудида эмаклашни тўхтатган эди.

Нарсаларнинг   чуқурлиги   ва   олислиги,   асосан   бинокуляр курит орқали идрок қилинади. Олисдаги объектларни  (масалан, осмондаги юлдузлар)  бинокуляр тарзда қайд этиш чоғида ҳар иккала кўзнинг кўриш чизиқлари   параллель бўлади. Бунда узоқдаги нарсаларнинг тасвирлари ўнг ёки чап кўзнинг ёхуд иккала кўзнинг тўрпардаларита  баравар тушиш-тушмаслигидан қатъи назар фазонинг ёлгиз бир жойида кўринаверади. Бинобарин, битта кўзнинг тўрпардасидаги баъзи нуқталарга бошқа бир кўзнинг тўрпардасидаги муайян нуқталар тўғри келади: Ҳар иккала кўз тўрпардаларининг симметрик тарзда жойлашган ушбу нуқталари ахборот етказувчи нуқталар деб аталади. Тўрпардалардан бирини иккинчисига кўйганда вертикал ва горизонтал ўқлар бир-бирига мос келадиган. нуқталари ахборот етказувчи нуқталардир.

Тўрпардадаги ахборот етказувчи нуқталарнинг қўзғатилиши кўриш майдонида битта объект ҳакида сезги ҳосил қилади. Кўзларнинг ҳар бир ҳолатида тўрпардаларнинг ахборот етказувчи нуқталарига ташқари фазодаги муайян нукталар мос келади. Фазодаги нуқталарнинг кўзнинг муайян ҳолатида битта объектни кўриш имконини берадиган чизма тасвирини гороптер деб аталади (15-расм).

Агар нарса тасвири ҳар иккала кўзнинг тўрпарда марказидан ҳар хил олисликда жойлашган ахборот етказмайдиган, ёхуд диспарат нуқталарга тушса, у ҳолда иккала самарадан бири — ё қўшалоқ тасвирлар (агар нуқталарнинг диспаратлиги старлича катта бўлса) пайдо бўлади, ёҳуд муайян объектнинг қайд этилаётган объектга нисбатая кўпроқ. ёки озроқ даражада олислиги (агар диспаратлилик кичикроқ бўлса) ҳақида тасаввур ҳосил бўлади. Кейинги ҳолатда ҳажмдорлик тасаввури ёки стереоскопия самара ҳосил бўлади.

Бу самарани стереоскоп (икки манзарани чап ва ўнг кўзга алоҳида ажратиб кўрсатишга мўлжалланган аппарат) ёрдамида кузатиш мумкин. Бу манзаралар кўзлар ўртасидаги масофага баравар олисликда жойлашган иккита фотокамера билан алоҳида суратга олиш чогида юзага келадиган бўрттириб кўрсатилган қўшалоқ тасвирни ҳосил қилади. Шундай қилиб, диспарат тасвир юзага келадики, уии кўраётганда қавариқ тасвир пайдо бўлади.

Агар стереоскопда ўрталарида тасвирларвинт бир-бирига кўшилиб кетишини таъмин эта олмайдиган даражада фарқ бўлган иккита тасвир бериладиган бўлса, у ҳолда ўзига хос бир самара пайдо бўлади: шаклларнинг гоҳ биттаси, гоҳ бошқаси бирин-кетин алмашган ҳолда гавдаланади. Бу ҳодиса бинокуляр мусобақа деган ном билан аталади. Бунда иккала объект баъзан иккала шаклнинг бирга қўшилишидан ташкил топган шаклдай кўринади. Масалан, битта кўзга кўриниб турган панжаранииг сурати ва бошқа кўзга кўринадиган отнинг сурати гўё от панжара устидан сакраётгандек тасаввур туғдириши мумкин.

Чуқурликнинг икки хил идрок этилишини таъминлайдиган расмлар яхши таниш (16, 17, 18-расмлар). Айрим вазиятларда чуқурликнинг талқини тамомила тескарисига айлаииши мумкинлиги ҳодисаси алоҳида ахамиятга эгадир.

Жумладан, самолёт ерга қўнаётганда учувчи томонидан қўниш майдонининг идрок этилиши чуқурлиги бўйича тескари бўлишн ҳам мумкин. Бундай ҳодиса тунда ёки туман босган пайтда, яъни учувчи учун нарсаларнинг олислигини айнан акс эттиришга ёрдам берадиган шартли сигналлар вазифасини берадиган вазиятнинг икир-чикирлари кўринадиган бир шароитда кузатилади.

Масалан, қўниш майдонидаги чироқларнинг ёрқинлиги (маълумки, ёруғ нур манбалари сустроқ нурга нисбатан яқинроқда жоилашгандек туюлади) ана шундай сигналлардан бири ҳисобланади ва чуқурликни идрок этишнинг тескари бўлиши учун нурлар воситасидаги сигналларнинг нотўғри уйғунлаштирилишининг ўзи кифоядир.

 

Йуналишнинг идрок этилиши

 

Фазонинг фарқини ажратишдаги муҳим жиҳатлардан бири объектнинг бошқа объектларга ёки кузатувчига нисбатан жойлашган йўналишининг идрок этилишидир. Виз объектни кўриб турган йўналиш унинг кўзимиз тўрпардасидаги тасвирининг ўрни ва гавдамизнинг теварак-атрофимизда турган нарсаларга нисбатан ҳолатига кура белгиланади. Одам учун Ернинг горизонтал сатҳига нисбатан гавданинг тик ҳолатда бўлиши характерли хусусиятдир. Кишининг ижтимоий-меҳнат маҳсули эканлигига кура ҳосил бўлган ҳолат унинг ўзини қуршаб турган нарсаларни билиб оладиган йўналишни белгилашда асосий манба хисобланади. Шунинг учун хам фазони кўришда, шу жумладан йўналишни идрок этишда ҳам кўриш сезгиларидаи ташқари фақат кўз ёки қўл ҳаракатларини кинестезик сезиш эмас, балки статик сезгилар, яъни гавданииг мувозанати ва холатини сезиш ҳам катта роль ўйнайди.

Бинокуляр кўришда кўринадиган нарсанинг йўналиши бир-бирига айнан ўхшаш йўналиш қонуни билан аниқланади. Бу қонунга биноан кўз тўрпардасининг ахборот етказувчи нуқталарига тўғри келадиган қўзғатувчилар бизга айнан бир хил йўналишда кўринади. Бу йўналиш ҳар иккала кўзнинг кўриш чизиқлари кесишган жойни ҳар иккала кўз оралиғининг ўртасига мос келадиган нуқта билан боғлайдиган чизиқни ҳоеил қилади. Бошқача қилиб айтганда, ахборот етказувчи нуқталарга тушадиган тасвирларни биз бамисоли пешананинг ўртасида жойлашган биргина «циклопик кўз»дан келаётган тўғри чизиқда кўраётгандай бўламиз.

Маълумки, кўзнинг тўрпардасида биз кўриб турган нарсаларнинг тўнкарилган тасвири ҳосил бўлади. Кузатилаётган объектнинг жойидан кўчирилиши тўрпардадаги тасвирнинг тескари йўналишда кўчишига олиб келади. Лекин биз ҳаракатланувчи нурларни ҳам, ҳаракатланмайдиган нарсаларни ҳам бузилган ҳолда эмас, балки кўзларимизнинг оптик системаси уларни турпардага қандай етказиб берса, айнан ўшандай тарзда идрок этамиз. Бу кўриш сезгиларининг тактил, кинестезик ва бошқа хилдаги сигналлар билан уйғунлашуви туфайли юз беради.

Синалувчиларнинг кўзлари тўрпардасидаги тасвирларнинг мўлжали махсус оптик мосламалар ёрдамида атайлаб бузилган тажрибаларда қизиқарли маълумотлар олинди. Ана шундай мосламалар ҳам вертикал, ҳам горизонтал йўналишда тўнкарилган тасвирларни кўриш имконини берди: маълум бўлишича, бирмунча вақт ўтгандан кейин мослашув юз беради ва синалувчига кўриниб турган олам гарчанд тўла бўлмаса ҳам яна ўзгара бошлайди.

Ҳайвонлар бу тарзда мослаша олмади. Жумладан, товуқларнинг кўзларига тасвирни чапдан ўнгга айлантириб кўрсатаднган призмалар ўрнатилнб, ларрандаларнинг донни чўқиш қобилиятини ўрганилди. Товуқларда бу кўникма кескин издан чиқиб қолди ва ҳатто «кўзойнак»ни уч ой мобайнида тақиб юрилгандан кейин ҳам малаканинг бирон даражада сезиларли ўзлаш-тирилиши юз бермади. Сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонларда ҳам шунга ўхшаш маълумотлар олинди. Афтидан ҳайвонлар инстинктив таъсирланишга карама-қарши таъсиротни ўзлаштириши тақозо этилган тақдирда уларда нарсаларнинг жойлашишига қараб туғма равишда таъсирланиш ўргатиш таъсири остида ўзгартирилиши мумкин эмас.

Объектлар жойлашган йўналишларни фақат кўриш анализатори ёрдамида эмас, балки эшитиш ва тактил анализаторлари ёрдами билан ҳам идрок этиш мумкин. Ҳайвонлар учун товуш ва ҳид кўпинча узоқдан таъсир қилувчи ва хавф-хатар хақида хабар берувчи яккаю ягона сигналлар бўлиб ҳисобланади.

Товушнинг йўналиши биноураль эшитиш орқали идрок қилимади. Товушнинг йўналишини фарқлаш негизини ҳар иккала кулоқдан бош мия қобиғига сигналлар етиб келиши вақтидаги фарқ ташкил этади. Товушлар горизонтал чизиқ бўйлаб фақат чаи ва ўнг йўналишда эмас, балки юқорига ва пастга караб ҳам эшитилиши мумкин. Эксперимент маълумотлари шуни курсатадики, кеиинги ҳолатда товушнинг фазода жойлашувини идрок этиш учун синалувчининг боши ҳаракат қилиши зарурдир.

Шундай қилиб, товушнинг    жойлашуви механизми    фақат эшитиш сигналларини эмас, балки бошқа анализатор системаларининг маълумотларини ҳам хисобга олади.

 

Қуриш иллюзиялари

 

Идрок ҳамиша  ҳам объектив  оламдаги  нарсаларнинг  айнан ўзини    акс эттирадими?  Идрок этишдаги кўплаб хатоларга ва уларга йўл қўйилган шарт-шароитлар асосан кўриш иллюзияларига изохлар берилган.

1.         Камой  ўқининг    иллюзияси. Бу   бир-бирига тўғри келадиган ва бир-биридан фарқланувчи чизиқлар принципига асослангандир: гарчи иккала ўқ амалда баравар узунликда бўлса ҳам бир-биридан фарқланувчи учлар узунроқ бўлиб туюлади.

2.         Темир йўл изларининг ҳаёлий кўриниши . Гарчи ҳар иккала из ҳам аслида баравар бўлса ҳам, бир-бирига тўгри келадиган иккала тўрри из оралиғидаги бўшлиқнинг анча тор қисмидаги чизиқлар узунроқ бўлиб туюлади.

3.         Тик   чизиқларнинг    бошқача кўриниши.  Цилиндрнинг устки  қисми гарчи унинг кенглиги тик бўйича баб-баравар бўлса ҳам кенгроқдай туюлади.

 

4.         Елпиғич   иллюзиям. Параллель ўтадиган чизиқлар марказга яқинроқда  муҳитнинг

таъсири    остида    қабариқ    бўлиб, марказдан  узоқроқда   эса  ичкарисига эгилгандек туюлади.

5. Кесишишнинг иллюзияси. Битта тўғри чизиқда эҳтимол ВХ чизиқлари эмас, балки АХ чизиқлари ўтади.

            6. Умумий марказли доираларнинг иллюзияси. Расмда акс эттирилган умумий марказли доиралар тўғри чизиқларнинг қисқа бўлаклари (оқ рангда тасвирланган) ушбу доираларни уларнинг муҳит билан кесишган жойидан кесиб ўтгаилиги сабабли бурама чизиқ сингари идрок этилади.

 Иллюзиялар хайвонларда хам кузатилади. Узини яширг кўришдаги хомҳаёлларнинг амалда қўлланилишига асосланг бўлиб, бу кўплаб йиртқич ҳайвонлар, балиқлар, паррандал ва ҳашаротлар учун муҳофаза мосламаси ҳисобланади. Узини яширишнинг самарали усулларидан бири мимикрия (ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг улар яшаётган муҳитдан фарқ қилмайдган тусга ёки шаклга кириши) бўлса, кккинчиси қиёфанинг бузилишидан, яъни хайвоннинг ташқи кўриниши шундай ўзгарадики уни сира ҳам билиб ва фарқ қилиб бўлмайди. Зебранинг ёрқин гарғил чизиқлари унинг кўриниши бузилишини кўрсатдиган мисол бўлиб, ана шу тарғиллик туфайли муайян масофадан туриб ҳайвоннинг ташқи кўринишини аниқ ажратиб олиш қийин бўлиб қолади.

Ушбу ҳодисаларнинг ҳаммаси иллюзиялар  юз бериши олиб келадиган умумий омиллар  мавжудлигига ишонч туғдиради. Кузатиладиган қатор ҳаёлий кўринишларга турли хилдги изоҳлар берилиб келинди. Жумладан, камон ўқининг ҳаёли кўриниши  идрокнинг яхлитлиги  хусусияти  билан  изоҳланади: биз кўриб турган шаклимизни ва унинг қисмларини алоҳида алоҳида тарзда эмас, балки бир-бири билан уйгунлашган тарзда идрок этамиз ва бутун    шаклнинг хусусиятларини    унин қисмларига нотўғри тарзда кўчирган ҳолда   (агар яхлит нарсанинг ҳажми катта бўлса, у холда унинг қисмлари ҳам катта деб) идрок қиламиз. Елпиғичнинг хаёлан кўринишини ҳам ана шу тарзда изоҳлаш мумкин. Тик чизиқларнинг аслидан бошқача тасвирланиши шу ҳол билан изоҳланадики, кўзларнинг текисликдаги ҳаракатлари мушакларнинг горизонтал текисликдагига нисбатан кўпроқ зўриқишини тақозо этади. Мушаклар зўриқишининг жадаллиги босиб ўтилган йўлнинг ўлчови сифатида хизмат қилганлиги учун ҳам вертикал масофа бизга горизонтал масофага нисбатан узоқроқ туюлади. Лекин ҳаёлий кўринишларнинг барча турлари учун ҳам ишонарли тарзда изоз топилганича йўқ.

 

I.                  10.4. Bакт ва ҳаракатнинг идрок қилиниши

 

Вактнинг идрок  килиниши

 

Вақт ҳам макон сингари материянинг асосий ҳаётечириш шаклларидан биридир. Вақтнинг идрок килиниши воқелик ҳодисаларининг объектив равишда давомийлигини, тезлигмни ва изчиллигини акс эттириш демакдир. Объектив реалликни акс эттираркан, вақтнинг идрок этилиши кишига ўзини қуршаб турган мухитдан мўлжал олиш имконини беради. Вақт сарҳисоби фақат иисон учун эмас, балки ҳайвонлар учун хам мослашувчанлик фаолиятининг фавқулодда муҳим қисми ҳисобланади.

Одамда вақт чамалаш мия қобиғи булмалари ёрдамида рўй беради. Клиник кузатувларда олинган кўплаб маълумотлар вақтни идрок этиш қобиқнинг маълум бир жойида рўй беради, вақтни сарҳисоб қилишнинг махсус маркази мавжуд, деб тахмин қилишга асос йўқлигини ишонарли равишда тасдиқлади. Зактни идрок этишнинг бузилишлари қобиқнинг турли бўлмалари лат еганда кузатилади. Вақт яхлит бирлик сифатида амал киладиган системага бирлашган бир қатор анализаторлар ёрдамида идрок қилинади. Вақтнинг идрок этилиши негизини қузгалиш ва тормозланишнинг ритмик тарзда алмашинуви, марказий нерв системасида, бош миянинг катта ярим шарларида кўзгалиш ва тормозланиш жараёнларининг сусайиши ташкил этади.

Вақтни идрок қилишда турли хил анализаторлар иштирок этади, лекин вақтнинг оралиқларини кинестезик ва эшитиш сезгилари жуда ҳам аниқ ҳисоб-китоб қила олади. И. М. Сеченов кинестезик анализаторларни макон ва вақтга оид муносабатларни идрок этиш органи деб атаган эди. Ҳаракат сезгилари фаолиятнинг ҳодисалар тезлиги ва изчиллигининг етарли даражада аниқ акс эттирилишини таъминлайди. Кинестезик анализатор ритмни идрок этишда алоҳида роль ўйнайди. Ритм деганда психологик нуқтаи назардан бир қатор объектларнинг бир қатор омиллар гуруҳи сифатида идрок қилинишини тушунилади. Изчил гуруҳлар, одатда битта намуна бўйича ҳосил бўлади ва такрорланиш сифатида идрок этилади. Идрок этилаётган гуруҳларнинг характери куп жиҳатдан бир қанча омилларга хос хусусиятлар: омилларнинг нисбатан жадаллиги, уларнинг абсолют ва нисбий давомийлиги, вақтдаги ўрни билан белгиланади.

Агар ўша стимуллар жисмонан бир хил ва вақт оралиғида бир хил тарзда жойлаштирилган бўлса, у ҳолда ритмнинг идрок этилиши субъектив омиллар билан белгиланади. Синалувчи одатда ҳар бирида муайян қисмлар алоҳида диққатга молик деб ҳисобланган гуруҳларнинг бир қанчасини идрок этади. Бунда идрок этиладиган ритм субъектив ритм деб, ургу эса субъектив ургу деб аталади.

Ритм одатда бир қатор харакатларнинг бир хил меъёр билан давом этиши орқали идрок этилади. «Ритмни ҳис қилиш уз мохиятига кура ҳаракатлантирувчи мазмунга эгадир». Ритмнинг ҳис қилиниши ўз моҳияти жиҳатидан фаол ҳисобланади. Шунчаки, «ритмни эшитиб» бўлмайди. Тингловчи қачонки ритмни «ўз ичида қайта тиклаб такрорлаганда», «биргаликда юзага чиқарганда» ҳис қилади. «Ритмнинг идрок этилиши психологик жиҳатдан шунинг учун ҳам алоҳида ахамиятга эгаки, унда идрокнинг фаол таъсир қиладиган жараён эканлиги жуда хам ёрқин намоён бўлади».

Эшитиш сезгилари таъсир қилаётган қўзгатувчининг вақтга оид хусусиятларини: унинг давомийлигини, ритмик хусусиятини ва шу кабиларни акс эттиради. И. М. Сеченов эшитишни вақт улчови, эшитиш хотирасини   эса   вакт   хотираси   деб   атаган эди.

Вактнинг давомли даврларини идрок этиш куп жихатдан ички кечинмаларнинг хусусияти билан белгиланади. Кизикарли, чукур асосланган фаолият билан банд килинган вакт харакатсизлик билан утган вактга нисбатан одатда кискарок булиб туюлади. Сенсор ахборотни чеклаш юзасидан утказилган тажрибалар шуни курсатадики, сенсор чекланиш шароитида субъектив тарзда вакт хаддан зиёд секин утади. Жумладан, доимий равишда бир хилдаги товуш эшитиладиган, суст сунъий нур тушиб турган, тактил ва харакат сезгилар хосил буладиган шароитларда махсус тушак устидаги баксимон респираторга жойлашган синалувчи минутларнинг соат каби чузилиб кетгандек туюлганлигини айтган. Лекин кейинчалик берилган хисоботга нисбатан бунинг тескариси булиши хам мумкин: ишсизликда ва зерикарли утган вакт бир канча вактдан кейин эслаганда кискарок булиб туюлиши  мумкин.

Вактнинг идрок этилиши хиссий холат билан боглик равиш­да хам узгаради. Маъкул келадиган хис-хаяжонлар хаёлда вактни тез утаётгандай килиб курсатади, салбий хиссиётлар эса субъектив тарзда вактни бир оз чузиб юборади.

Болаларнинг вактни идрок этиши ривожланишда каттагина йул босиб утган холда анча кеч таркиб топади. Психик ривожланишнинг умумий бориши, таълим жараёнини билимларни эгаллаш вакт булакларининг таксимланиш борасидаги аникликнинг оширилиши билан хам борликдир. Укувчилар узларининг кундалик фаолияти билан боглик вакт ораликларида яхширок мулжал оладилар.

 

Харакатнинг идрок килиниши

 

Харакатнинг   идрок   килиниши объектларнинг фазода эгаллаган уолати узгаришининг акс эт тирилишидир. Даракатнинг идрок этилиши хаётий мухим ахамиятга эгадир. Хайвонларнинг баъзилари учун харакат килувчи объектлар хавфхатар ёки озикланиш имконияти пайдо булгани хакида сигналлар вазифасини бажаради ва жавоб тарикасидаги таъсиротнинг тездаёк руй беришнга сабаб булади. Куриш системаси эволюцион ривожланишининг баъзи хусусиятлари инсон кузининг турпардаси тузилишида сак,ланиб колгандир турпарданинг периферик булимлари факат харакатларни сезувчан булади. Объект куриш майдонида пайдо булганда кузнинг рефлектор бурилиши юз беради, наги-жада объектнинг тасвири куриш майдонининг марказига кучади, объект ана шу жойда фарқланади ва аникланади.

Харакатни идрок этишда куриш ва кинестезик анализаторлар асосий роль уйнайди. Тезлик, тезланиш, харакатнинг йуналиши харакатдаги объектнинг параметри хисобланади. Киши объектнинг фазода у ёкдан-бу ёкка кучишига оид маълумотларни иккита хар хил йул билан, яъни кучиш ходисасининг узини бевосита идрок этиш ва бирмунча вакт мобайнида бошка жойда турган объектнинг харакати хакида хулоса чикариш асосида олиши мумкин. Ҳаракатланаётган объектнинг ҳаракатсизлиги, агар у муайян вақт бирлигидаги кўзнинг муайян ўткирлиги ва кузатишнинг олислигида фарқлаш мумкин бўлган масофадан кўпроқ масофани ўтса, ҳаракатни бевосита идрок этиш мумкин бўлади. Акс ҳолда биз ҳаракатнинг ўзини эмас, балки унинг натижасинигина идрок этамиз. Соатлардаги минут ва соат миллари ҳаракати ҳақида ана шундай хулоса чиқариш мумкин.

Кўриш орқали биз объектлар ҳаракати ҳақидаги ахборотни иккита ҳар хил усул билан: қайд этилган нигоҳ ва кўзларнинг кузатувчи ҳаракати ёрдами билан олишимиз мумкин. Кўз нисбатан ҳаракатсиз бўлиб турадиган биринчи ҳолда ҳаракатланувчи объект тўрпардада тезлик билан жойини ўзгартирадиган тасвирни ҳосил қилади. Бунда объектнинг тўрпардадаги тасвири фақат бир жойдан иккинчи жойга кўчиб қолмасдан, балки доимо ўзгариб ҳам туради. Лекин объектни ҳар бири алоҳида тарзда бир оз бошқача холатда акс эттирадиган бир қатор тасвирлардан иборат ҳолда эмас, балки ҳаракатланиш ҳолатида бўлган ёлғиз ўша битта объект сифатида идрок этамиз.

Шуларга кура ҳаракатни идрок этиш учун кўринаётган тасвирларнинг кўз тўрпардаси бўйлаб жойини ўзгартириб туриши лозим деган хулосага келиш ҳам мумкин эди. Кўз тўрпардасида тасвирларнинг худди шу тарздаги кўчиши биз нигоҳимизни, айтайлик, хонанинг бир бурчагидан иккинчисига кўчирган пайтимизда ҳам содир бўлади. Лекин бу ҳолда биз атрофимиздаги нарсаларнинг ҳаракатини сезмаймиз. Киши хонада юрганда, тасвирлар кўз тўрпардаси бўйлаб жойидан кўчиб туришига қарамасдан, хонани ҳаракатланмайдиган нарса сифатида, ўзини эса ҳаракатланувчи объект сифатида идрок этади. (Вестибуляр аппаратнинг биронта жойи лат еган бўлса бу хилдаги тузатиш рўй бермайди ва ҳаракат қилаётган одамга бутун борлиқ ҳаракат қилаётгандек бўлиб туюлади.)

Ҳаракатни идрок қилишнинг мумкин бўлган иккинчи усули—ҳаракатланувчи объектни нигоҳи билан кузатиб боришдир. Бунда ҳаракатланувчи объектнинг тасвири тўрпардага нисбатан озми-кўпми даражада ҳаракатсиз бўлиб қолади, лекин биз барибир объектнинг ҳаракатланганини кўрамиз. Афтидан, кўзларнинг кузатувчилик ҳаракатлари тўрпарда бўйлаб жойини ўзгартириб турадиган сигналлар мавжуд бўлмаган тақдирда хам ҳаракатнинг идрок этшшшига олиб келиши мумкин.

Лекин юқорида айтилганидек, кўзларнинг ихтиёрий ҳаракати натижасида тасвирларнинг тўрпардада силжишининг ўзи харакат ҳақида таассурот ҳосил қила олмайди. Бир кузни қўл билан тўсиб, иккинчи кўз устидан панжаларимизни секин юргизсак, аксинча одам кўзнинг пассив ҳаракатига тескари йўналищда ҳаракат қилаётгандек бўлиб туюлади. Демак, кўриниб  турган борлиқнинг барқарорлиги кўзнинг пассив ҳаракати билан эмас, аксинча ихтиёрий ҳаракати билан таъминланади.Клиника шароитида беморларнинг куз мумаклари ёки нерв аппаратида бирон-бир, бузилиш руй берган такдирда улар кузларини харакат килдиришга уринганларида куринаётган борлик айланаётгандек сезги пайдо булади. Турпардадаги образларнинг жойидан кучиши киши куз ва бошнинг харакатга келишидан кинестезии тарзда кузгалмаган ва уз хусусий гавдасининг харакатга келаётганини сезганда харакат сигнали була олади.

Субъект теварак-атрофидаги нарсалар хам ва узи хам харакат килаётганини хис килган доллар учраши мумкин. Агар кузатувчи юриб ёки югуриб кетаётган булса, у жуда куплаб кинестезик ва бошка сигналлар оладики, бу уни хатолардан  саклайли. У машинада кетаётган ёки самолётда учиб бораётган такдирда бошкача булади. Бунда куриш анализатори ахборот етказувчи асосий манба булиб хизмат килади ва бу ахборот купинча икки хил мохиятга эга булади. Масалан, киши тухтаб турган поездда унинг ёнидан бошка бир поезд утиб кетаётганини дераза оркали куриб утирган булса, олдинига унга узи утирган поезд юриб кетаётгандек туюлади. Лекин тебраниш ва силкинишлар сезилмаётганлиги туфайли орадан бирмунча вакт утгач кишида тескари идрок пайдо булади.

Харакат килиб бораётган нарсаларга узок вакт караб турилса, харакатнинг салбий изчил образи пайдо булади. Жумладан, юриб кетаётган поезд деразасидан жойга узок вакт караб турилганидан кейин нигохни вагон ичидаги харакатсиз нарсаларга кучириладиган булса, бундай холда ушбу нарсалар поезд йуналишига тескари йуналишда харакат килаётгандек булиб куринади.

Хакикий харакатлар ва туюлма харакатлар фарк килинади. Теварак-атрофдаги нарсаларни харакатланаётган тарзда зохирий сезиш кишида чарчаган ёки маст-аласт холатида пайдо булади.

Стробоскопи харакат хам туюлма харакатга мисол булиши мумкин. Кинематограф ана шу харакат принципига асосланади. Маълумки, куз инерция хусусиятига эгадир. Бу шундан иборатки, куриш сезгиси кузгатувчи таъсир кила бошлаши билан дархол хосил булмайди ва шунингдек, кузгатурчининг таъ­сир этиши тухтаганидан кейин бирмунча вакт утгач йуколади. Кузнинг унга каратилган нур таъсирини бирмунча вакт мобайнида саклаб колиш кобилиятига эга эканлиги туфайли кинода секундига 24 кадр алмашгани холда биз лип-лип утиб турадиган манзаралар туркумини эмас, балки маълум даражада бар-карор тасвирни курамиз. Бунда харакатланадиган нарса хакида таассурот бир-бирларидан кандайдир макон ораликлари билан хам, кандайдир вактинча тухтатилиш билан хам ажратилган нарсаларнинг айрим холатларини изчил идрок этиш натижасида хосил булади.

Туюлма харакатлар лаборатория шароитларида бирин-кетин изчил ёндириладиган иккита нур манбаи ёрдамида таджик килинади. Нур манбалари уртасидаги муайян масофани ва ёндиришлар уртасидаги муайян вакт оралигини саклаган такдирда биринчи нур манбаидан иккинчисига караб нур догининг харакатини куриш мумкин. Бу ходиса «фи-феномен», яъни ғайри табиий, факат харакатни идрок килишда куринадиган ходиса деб ном олган.

Харакат эшитиш анализаторлари ёрдамида идрок этилиши мумкин. Бунда товушнинг эшитилиб турадиган даражада баландлиги товуш манбаи бизга якинлашган сари ошиб, узоклашган сари эса сусая боради.

 

11-БОБ ХОТИРА

 

III.11.1. Хотира ҳақида умумий тушунча

 

Психиканинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, индивид ташқи таъсиротларнинг акс эттирилишидан ўзининг кейинги хатти-ҳаракатларида доимо фойдаланади. Индивидуал тажриба орта бориши ҳисобига хулқ-атвор секин-аста мураккаблашди. Агар ташқи дунёнинг мия қобиғида ҳосил бўладиган образлари беиз йўқолиб кетаверса, тажрибанинг шаклланиши мутлақо мумкин бўлмай қолур эди. Бу образлар бир-бири билан ўзаро турли хил алоқалар боғлаган ҳолда мустаҳкамланиб, сақланиб қолади ҳамда ҳаёт ва фаолият талабларига мувофиқ тарзда яна бошқатдан намоён бўлади.

 

Хотиранинг таърифи

 

 Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб қолши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади. Хотирада эсда олиб қолиш, эсда саклаш, эсга тушириш ва унутиш каби асосий жараёнлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу жараёпларнинг ҳар бири алоҳида мустақил психик хусусият ҳисобланмайди. Улар фаолият давомида шаклланади ва ўша фаолият билан белгиланади. Муайян бир материални эсда олиб колиш ҳаёт фаолияти жараёнида индивидуал тажриба орттирилишига боғлиқдир. Эсда олиб қолинган нарсани кейинчалик бўладиган фаолиятда қўлланиш учун уни эсга тушириш тақозо этилади. Муайян бир материалнинг фаолият доирасидан чиқиб қолиши эса унинг унутилишига олиб келади. Материални эсда сацлаш унинг шахс фаолиятидаги иштирокига боғлиқ бўлади. Чунки ҳар бир муайян пайтда кишининг хулқ-атвзри унинг бутун ҳаётий тажрибаси билан белгиланади.

Шундай қилиб, хотира шахс психик ҳаётининг энг муҳим, белгиловчи хусусияти ҳисобланади. Хотиранинг роли «ўтмишда юз берган» нарсани акс эттириш билангина чекланиб қолиши мумкин эмас. (Психологияда ўтмиш образлари тасаввурлар деб юритилади. Бирон-бир фаол таъсир хотира жараёнида ташқарида бўлиши мумкин эмас. Негаки, ҳар қандай, ҳатто энг содда психик ҳодиса ҳам ўзининг ҳар бир қисми кейингилари билан «богланиши» учун сақлаб қолинишини муқаррар тақозо этади. Бу хилдаги «богланиш» учун лаёқат бўлмаса, ривожланиш бўлиши мумкин эмас: киши «мангу чақалоклик ҳолатида» қолиб кетган бўлур эди (И. М. Сеченов).

Хотира барча психик жараёнларнинг энг мухим характеристикаси бўлиш билан бирга инсон шахсининг бирлиги ва яхлитлигнни таъминлайди.

Хотира психологиянинг энг куп ўрганилган бўлимларидан бири ҳисобланарди. Лекин ҳозирги пайтда хотиранинг қонуниятлари янада ўрганилиши уни фаннинг тағин ҳам муҳимроқ муаммосига айлантириб қўйди. Жуда ҳам ранг-баранг, шу жумладан, психологиядан ғоят йироқ туюлган билимлар соҳаси (биринчи галда техника)нинг тараққиёти куп жиҳатдан хотира муаммоларининг ўрганилишига боглиқдир.

Хотирани тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ҳозирги илмий ишларда унинг механизмларини аниқлаш масаласи марказий ўринда туради. Эсда олиб қолиш механизмлари ҳақидаги у ёки бу хилдаги тасаввурлар хотиранинг турли хилдаги назариялари негизини ташкил этади.

Ҳозирги пайтда фанда хотиранинг ягона ва тугалланган назарияси мавжуд эмас. Гипотетик тарздаги концепциялар ва моделларнинг беқиёс даражада ранг-баранглиги ҳар хил фанларнинг вакиллари томонидан айниқса кейинги йилларда олиб борилаётган изланишларнинг фаоллашиб қолаётганлиги билан боғлиқдир. Хотиранинг механизмлари ва қонуниятларини ўрганишнинг иккита эски даражаси — психологик ва нейрофизиологик даражасига эндиликда учинчиси — биохимик даражаси ҳам қўшилди. Хотирани ўрганишга, шунингдек кибернетик жихатидан ёндашув ҳам таркиб топмоқда.

 

Хотиранинг психологик   назариялари

 

Хотира   механизмларини  ўрганишнинг  психологик даражаси хронологик жиҳатдан бошқаларидан   устунроқ  бўлиб,   фанда    жуда   куп  турли хилдаги йўналишлар ва назарияларнинг илгари сурилганлиги билан маълумдир. Бу назарияларни улар хотира жараёнларининг шакллантирилишида субъектнинг фаоллиги қандай роль ўйнашига ва бундай фаолликнинг моҳиятига қандай ёндашувига боғлиқ ҳолда таснифлаш ва баҳолаш мумкин. Е ўз ҳолича объект («материал»), ёхуд субъект ва объектнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати мазмунидан қатъи назар, яъни индивиднинг фаолиятига қиёс бўлмаган ҳолдаги (субъект) онгнинг «соф» фаоллиги хотира ҳақидаги кўпгина психологик назарияларнинг диққат марказида бўлади. Кўриб чиқилаётган концепцияларнинг муқаррар бир ёқламалиги ана шундандир.

Назарияларнинг биринчи гуруҳи ассоциатив йўналиш деб аталмиш йўналишни ташкил этади. Унинг марказий тушунчаси — ассоциация тушунчаси — алоқа қилишни, богланишни англатади ва барча психик ўзгаришларнинг муқаррар принципи вазифасини бажаради. Бу принцип қуйидагилардан иборатдир: агар муайян психик ҳосилалар онгда бир вақтнинг ўзида ёки бевосита бирин-кетин пайдо бўлса, у ҳолда бу ҳосилалар ўртасида ассоциатив алоқа таркиб топади ва бу алоқанинг бирон-бир қисми такроран пайдо бўлиши онгда унинг барча элементлари муқаррар равишда гавдаланишига олиб келади.

Шундай қилиб, ассоциационизм ҳар иккала тасаввур ўртасида алоқа боғланлши учун уларнинг онгда айни бир вактда пайдо бўлишини зарур ва етарлича асос деб ҳисоблайди. Шу сабабдан ассоционистлар олдига ёдлаб қолиш механизмларини тобора чуқурроқ ўрганишни умуман вазифа қилиб қўйилмаган эди ва улар «айни бир вақтдаги таассуротларнинг пайдо бўлиши учун зарур ташқи шарт-шароитларга таъриф бериш билан чекланишди. Бундай шарт-шароитларнинг бутун ранг-баранглигини қуйидаги учта туркумга ажратиш мумкин: а) тегишли объектларнинг фазо ва вақтдаги турдошлиги; б) уларнинг ўхшашлиги; в) уларнинг фарқланиши ёки қарама-қаршилиги.

Ташқи оламда юз берадиган ҳодисалар ўртасидаги муносабатларнинг ана шу учта турига мувофиқ тарзда боғланишлар-нинг учта тури ўхшашлиги, ёндошлиги ва қарама-қаршилиги бўйича боғланишларни алоҳида ажратиб кўрсатиларди. Айтиб ўтилган боғланишлар негизини тасаввурлар «боғланиши»нинг Арасту (эрамизга қадар 384—322 йиллар) томонидан баён этилган учта принципи ташкил қилади. Ассоциационистлар богланишларнинг барча турларини, шу жумладан, сабаб-оқибат боғланишларини дам бирмунча зўрма-зўракиликдан холи бўлмаган ҳолда ана шу учта принципга киритишади. Уларнинг фикрита кура, сабаб ва оқибат вақтга оид муайян муносабат билан боғлиқ бўлмаганлиги учун ҳам («шу сабабли» ҳамиша «шундан кейин» бўлгани учун ҳам) сабабий-оқибатли боғланишлар турдошлиги бўйича богланишлар тоифасига киради.

Ассоциация тушунчасининг ўзи гарчи кейинчалик унинг мазмуни жиддий равишда англанилган ва чуқурлаштирилган бўлса дам психологияда мустахкам урин эгаллади. Эсда олиб қолиш — бу чиндан ҳам янги нарсани аллақачон тажрибада мавжуд нарса билан боглашдир. Хотиранинг навбатдаги жараёнини қисмма-қисм кенг авж олдира олганимизда, яъни биронта материални эсламоқчи бўлганимизда, богланиш жараёни тамомила аниқ-равшан бўлади. Масалан, биз «эсдан чиқмасин деб дастрўмолчанинг учини тугиб қўйиш» усулидан фойдаланиб, бирон-бир нарсани қандай қилиб хотирамизга туширамиз? Биз рўмолчани қўлга олаётиб тугунга дуч келамиз; тугун бизни ўша тугун тугилаётган вазиятга ҳавола қилади; вазият эса ҳамсуҳбатимизни эсга солади; ҳамсуҳбатдан эса суҳбат мавзуига равона бўламиз ва, ниҳоят, излаиган нарсага дуч келамиз. Лекин бундай богланишлар занжирини ҳосил қилиш учун, агар ҳодисалар макон ва вақтга қиёсан турдошлигининг бир ўзи кифоя бўлган тақдирда, айни бир хил вазиятда турли хил одамларда бир хил боғланишлар занжири ҳосил бўлиши мумкин эди. Аслида эса боғланишлар тамланган ҳолда ҳосил бўлади, ассоциационизм бу жараёнга нималар туртки бериши (нималарга боғлиқ бўлиши) ҳақидаги саволга жавоб берганича йўқ у фактларни қайд этиш билангина чекланиб қолди. Бу фактлар анча кейинроқ илмий жиҳатдан изоҳлаб берилди.

Психологияда ассоциационизмни танқид қилиш асосида хотиранинг қатор янги назариялари ва концепциялари пайдо бўлди. Уларнинг моҳияти куп жиҳатдан уларнинг ассоциатив психологияда айнан нималарии танқ.ид қилгани билан, уларнинг ассоциация тушуичасининг ўзига нисбатан муносабати қ.апақалиги билан белгиланади.

Хотиранинг ассоциатив назарияси гештальтизм (немисча Gestlt, яъни образ деган сўздан олинган) деб аталмиш нуқтаи назардан жуда кескин танқид қилинган эди. Бу янги назариянииг асосий тушунчаси — гештальт тушунчаси — яхлит бир бутун ташкилотни, уни таркиб топтирадиган қисмлар йиғиндисидан иборат бўлмайдиган тузилишни (структурани) англатади, Шундай қилиб, гештальтизм онг ҳодисаларига нисбатан ассоци-ационистларнинг кисмларга ажратган ҳолда ёндашувига аввало қисмларни синтез қилиш принципини, унинг қисмларига нисбатан яхлитликнинг бирламчилиги принципини қарама-қарши қилиб қўйди. Шунга биноан боғланишлар ҳосил бўлишининғ негизи сифатида бу ўринда изоморфизм принципига кура, яъни шаклига ўхшашлиги бўйича миядаги изларнинг айнан ўхшайдиган тарзда тузилишини ҳам белгилайдиган материалнинг ташкил эталиши тан олинади.

Материалнинг муайян ташкил этилиши эсда олиб қолишда шубҳасиз катта роль уйнайди, лекин унинг функцияси фақат субъектнинг фаолияти натижасида рўёбга чиқиши мумкин. Гештальчилар эса яхлитлик принципини аввал бошданоқ берилган принцип сифатида намоён бўлади, гештальт қонунлари (худди ассоциация қонунлари каби) субъектнинг фаолиятидан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда амал қилади, деб айтишади. Шу нуқтаи назардан олганда, гештальтизм амалда ассоциационизм назарияси билан бир қаторда туради.

Онг қандайдир пассив тарзда намоён бўладиган ассоциационизмга ва бошқа назарияларга қарама-қарши ўлароқ, хотира жараёнларида онгнинг фаоллиги ва ишчанлигига урғу бериш психологиядаги бир қанча йўналишлар учун хос хусусиятдир. Бунда эсда олиб қолиш, қайта эсга тушириш ва шу каби жараёнларда диққатнинг, мақсаднинг англаб етишнинг муҳим роль ўйнаши қайд этиларди. Лекин бу ўринда ҳам хотира жараёнлари амалда субъектнинг фаолияти билан боғланмаған бўлиб, шунинг учун ҳам тўғри тушунтириб берилмасди. Масалан, эзгу-ният эсда олиб қолиш ёки эсга тушириш жараёнининг узини қайта қуришга олиб келмайдиган шунчаки оддий иродавий зўриқиш сифатида, окгнинг «соф» фаоллиги сифатида намоён бўлади.

Хотиранинг фаоллиги, онглилиги ва англаб етилганлиги унинг ривожидаги юксак босқичларига боғлиқ деб қаралганлиги сабабли, унинг қуйи босқичларига татбиқан яна ўша турдошлиги бўйича боғланиш тушунчаси қўлланилиб келди. Боғланишларнинг икки тури — ассоциатив ва маънавий боғланишлар борлиги ҳақидаги концепция ана шу тариқа яратилди. Хотиранинг иккита тури: механик («материя билан боғлиқ хотира») ва мантиқий («материядан тамомила мустақил тарзда» ги, «руҳ бадан боғлиқ хотира») хотиралар мавжудлиги ҳақидаги назария ҳам шунга боғлиқ ҳолда юзага келгандир. Анчагина яшовчи бўлиб чиққан бу идеалистик концепция совет хотира психологияси томонидан батамом бартараф қилинди.

          Хозирги замон фанида шахснинғ барча психик жараёнлари, шу жумладан хотира жараёнларини таркиб топтиришга сабабчи бўлган омил шахс фаолияти деб қарайдиган назария тобора кўпроқ эътироф этилмоқда. Ушбу концепцияга биноан эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва қайта эсга тушириш жараёнларннинг амалга оширилиши муайян материалнинг субъект фаолиятида қандай ўринда туриши билан белгиланади.

Экспериментларда энг самарали боғланишлар теғишли материал ҳаракат максади сифатида юзага чиққан ҳолда таркиб топиши ва фаоллашуви аниқланди ва исботланди. Бу боғланишларнинг таърифи, масалан, уларнинг мустаҳкамлиги ва ўзгарувчанлиги (ҳаракатчанлиги ва тезлиги) тегишли материалнинг субъектнинг кейинги фаолиятида қай даражада иштирок килиши, бу богланишларнинг келгусидаги максадларга эришишда кандай аҳамият касб этиши билан белгиланади.

Шундай қилиб, бу концепциянинг асосий тезиси (юқорида қараб чиқилганларига қарама-қарши ўлароқ) қуйидагича тарзда ифодаланиши мумкин: турли хилдаги тасаввурлар ўртасидаги боғланишларнинг ҳосил бўлиши эсда олиб қолинадиган материалнинг ўз ҳолича қандайлиги билан эмас, балки энг аввало бу материалнинг субъектга ними учун кераклиги билан белгиланади.

 

Хотиранинг  физиологии  назариялари

 

Хотиранинг механизмлари ҳақидаги физиологик назариялар И. П. Павловнинг олий нерв   фаолияти   қонуниятлари     ҳақидаги   таълимотининг энг  муҳим  қоидалари  билан  чамбарчас  боғлиқдир. Муваққат шартли боғланишларнинг ҳосил бўлиши ҳақидағи таълимот — бу субъектнинг индивидуал тажрибаси таркиб топнши механизмлари ҳақидаги   таълимот, яъни   аслида «физиологик  даражада эсда олиб қолиш» назариясидир. Чиндан ҳам, шартли рефлеке янғи мазмун билан илгари ўзлаштириб мустаҳкамланган мазмун ўртасида ҳосил қилинадиган боғланиш акти сифатида эсда  олиб  қолиш  жараёнининг  физиологик  негизини  ташкил этади.

Бу ҳодисанинг сабабий боғлиқлигини тушунтириш учун мустаҳкамлаш тушунчаси жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Мустаҳкамлаш дегани (соф маънода оладиган бўлсак) — бу индивиднинг бевосита мақсадга эришиш борасидаги харакатларидан бошқа нарса эмас. Бошқа бир ҳолда эса мустаҳкамлаш ҳаракатга ундайдиган ёки уни (масалан, салбий мустаҳкамланган тақдирда) тўғрилайдиган омил бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, мустаҳкамлаш янги ҳосил бўлган боғланишнинг ҳаракат максади билан мос келишини англатади, «боғланиш мақсадга эришилиши билан мос келган заҳотиёқ, у сақланиб ва мустаҳкамланиб қолади» (И. П. Павлов). Бу боғланишнинг жами таърифлари ва, энг аввало унинг мустаҳкамлик даражаси, мустахамлашнинғ мазкур харакатнинг ҳаётий (биологик) жихатдан мақсадга мувофиқлиги мезони сифатидаги хусусияти билан боғлиқ бўлади. Ҳаракатни амалга оширишда мустаҳкамлашнинг тўғриловчилик функциям субъектнинг фаоллигини йўналтириб туришда, рефлектор ҳалқасини туташтиришда мустаҳкамлашнинг ролини кўрсатиб берган Я. К. Анохиннинг илмий ишларида айниқса тўла-тўкис очиб берилгандир.

Шундай қилиб, ҳаракат мақсадининг психологик тушунчасига нисбатан олинган  мустаҳкамлашнинг физиологик тушунчаси эсда олиб қолиш жараёни механизмлари таҳлилининг физиологик ва  психологик жиҳатлари бирга  қўшилиб кетишини англатади.  Тушунчаларни  шу тарзда  қўшиш   (синтез  қилиш) уларнинг ҳар  бирини  бойитган ҳолда хотира  ўзининг  асосий ҳаётий функциясига кура ўтмишга эмас, балки келажакка қаратилгани ҳақида  фикр юритиш имконини  беради:    ўтмишда; «бўлган» нарсаларни эсда олиб қолишни келажакда «бўладиган» нарсалар учун қўлланиб бўлмаган тақдирда уларни эсда олиб қолишдан бирон-бир маъно чиқмаган бўларди. Муваффақиятли ҳаракатларнинг натижаларини мустаҳкамлаш келажакдаги мақсадларга эришишда  уларнинг фойдалилигини тахминий тарзда олдиндан айтиб бериш демакдир.

Физиологик назарияларга хотиранинг физик назарияси деб аталмиш назария ҳам озми-кўпми бевосита қўшилади. Бу назариянинг физик деб аталишига сабаб шуки, унинг муаллиф-лари тасаввурида ҳар қандай нерв импульси муайян гуруҳга тааллуқли нейронлар орқали ўттанда, сўзнинг ўз маъноси билан айтганда, ўзидан кейин физик из қолдиради. Изнинг физик жиҳатдан моддийлашуви синапслар (нерв ҳужайраларининг тегиб турган жойлари)нинг электр таъсирида ва механик тарздаги ўзгаришида ўз ифодасини топади. Бу ўзгаришлар импульснинг таниш йўлдан иккинчи бор ўтишини осонлаштиради.

Олимларнинг тахминига кура, объектнинг акс эттирилиши, масалан, бирон нарсани кўриш орқали идрок этиш жараёнида унинг шакли бўйлаб кўз билан «пайпаслаб чиқиш» импульснинг нерв ҳужайраларининг тегишли гуруҳи бўйлаб идрок қилинаётган объектни бамисоли барқарор макон ва замондаги нейронлар тузилиши тарзида андазалайдиган ҳаракати билан биргаликда юз беради. Шунинг учун тадқиқ қилинаётган назария нейронлар модели назарияси деб ҳам аталади. Нейронлар моделининг юзага келиши ва шундан кейинги фаоллашуви жараёни, бу назария тарафдорларининг нуқтаи назарларига кура, идрок этилган нарсани эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга тушириш механизмини ташкил этади.

            Ҳозирги   замон     нейрофизиологик  тадқиқотлар     изларнинг нейронлар ва молекуляр даражада ўрнашиб ва сақланиб қолиши механизмларига тобора чуқурроқ кириб бораётгани билан ажралиб туради. Масалан, шу нарса  исботланганки,  нерв хужайраларидан чиқадиган аксонлар   (нерв толалари)   ё бошқа ҳужайраларнинг дендритлари билан туташади, ёхуд ўз ҳужайраси  танасига   қайтиб   келади.     Нервлар   боғланиши     бундай тарзда тузилганлиги туфайли кар хил мураккабликдаги қўзгалишнинг    реверберлаштирувчи  (акс эттирузчи)    доираларини такрорлаб туриш  имконияти юзага  келади.  Натижада ҳужайранинг ўзини-ўзи тўйинтириши рўй беради, негаки, унда пайдо бўлган қувват ё бевосита шу ҳужайранинг ўзига қайтиб келиб, қўзғалишни мустаҳкамлайди, ёҳуд бошқа нейронлар занжири орқали қайтиб келади. Айрим тадқиқотчилар  муайян система Яҳудудидан ташқари чиқмайдиган    реверберлаштирувчи  қўзғатишнинг ушбу чидамли доирасини изларнинг сақланиш жараёнининг физиологик субстрата деб ҳисоблайдилар. Бу ўринда азларнинг қисқа муддатли деб аталмиш хотирадан   узоқ муддатли хотирага кўчиши содир бўлади. Бир хил тадқиқотчилархотиранинг ушбу турлари  ягона  механизмга таянади, деб ҳисоблашса, бошқалари бу ўринда турли хилдаги хусусиятларга эга бўлган иккита механизм амал қилади, деб фараз қилишади. Афтидан, бу муаммонинг узил-кесил хал қилинишига биохимик тадқиқотлар ёрдам бериши керак.

 

Хотиранинг биохимик назариялари

 

Шундай  қилиб,  ҳозирги     босқичда   хотиранинг механизмларини ўрганишнинг  нейрофизиологик даражаси биохимик тадқиқотлар даражасига тобора яқинлашиб ва кўпинча тўғридан-тўғри қўшилиб кетмоқда. Бу ҳол ушбу даражаларнинг туташган жойида олиб борилаётган кўплаб тадқиқотларда ўз тасдиғини топди. Ана шу тадқиқотлар асосида, жумладан, эсда олиб қолиш жараёнининг икки босқичли характерга эгалиги ҳақида гипотеза пайдо бўлди. Бу гипотезанинг моҳияти қуйидагилардан иборатдир. Биринчи босқичда (қўзғатувчининг бевосита таъсиридан сўнг) хияда ҳужайраларда асл ҳолига қайтувчи физиологик ўзгаришларни келтириб чиқарадиган қисқа муддатли электрохимик реакция юз беради. Иккинчи босқич биринчи босқич негизида юзага келиб, аслида у янги оқсил моддалар (протеинлар) нинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган биохимик реакциядан иборатдир. Биринчи босқич секундлар ёки минутлар мобайнида давом этади ва уни қисқа муддатли эсда олиб қолишнинг Физиологик механизми деб ҳисоблайдилар. Ҳужайраларда қайарилмайдиган ўзгаришларга олиб келадиган иккинчи босқич узоқ муддатли хотиранинг механизми ҳисобланади.

Агар тажриба ўтказилаётган ҳайвонга бирон янги парсани ургатилган бўлса, ундан кейин қисқа муддатли электрохимик Реакцияни у биохимик реакцияга айлана бошлаганига қадар ирданига тўхтатиб қўйилса, ҳайвон нимани ўргатилганини ига тушира олмайди.

Бир тажрибада каламушни полдан салгина баланд супачага чиқариб қўйилди. Жонивор шу захотиёқ полга сакраб тушаверди. Бироқ бир гал краётган чоғида Электр разряди таъсиридан оғриқ сезгач, каламуш тажрибадан ҳатто 24 соат ўтгандан кейин ҳам сакраб тушмаган ва уни сулачадан олиб қўйишларини кутиб ўтираверган. Бошқа бир каламушда оғриқ сезиш биланок дарҳол қисқа муддатли эсда олиб қолиш реакцияси тўхтатиб қўйилган эди. Бу каламуш эртасигаёқ ўзшш гўё ҳеч нарса содир бўлмагандек тутаверди.

Маълумки, вақтинча хушдан кетиб қолиш одамларда хам бевосита ҳодиса юз бергунга қадар содир бўлган нарсаларнинг унутиб қўйилишига олиб келади.

Ҳали тегишли биохимик ўзгаришлар бошлангунга қадар қисқа муддатли электрохимик реакция оқибатида мустахкамланиб улгурмаган таъсиротнинг излари ўчиб кетади, деб ўйлаш мумкин.

Хотиранинг кимёвий назарияси тарафдорлари ташқи қўзғатувчилар таъсири остида нерв ҳужайраларида рўй берадиган ўзига хос кимёвий ўзгаришларнинг изларини мустаҳкамлаш, эсда сақлаб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари механизмларининг негизини ташкил этади. Бу ўринда нейронлариинг оқсил молекулаларини ва, энг аввало, нуклеин кислотаси деб аталадиган кислоталарнинг молекулаларини ҳар хил тарзда қайта гуруҳлаш назарда тутилади. Дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) генетик, ирсий хотиранинг, рибонуклеин кислота (РНК) эса онтогенетик, индивидуал хотиранинг асоси хисобланади. Швециялик биохимик Хиден ўтказган тажриба-ларда шу нарса аён бўлдики, нерв ҳужайрасининг қўзғатилиши унинг таркибида РНК кўпайишига олиб келади ва унга таниш қўзғатувчиларнинг такрорий таъсир кўрсатишидан тебраниш кобилияти борлиги хақида хабар қилувчи узоқ давом этадиган биохимик излар қолдиради.

РНК жуда ўзгарувчан бўлади; уиинг эҳтимолдаги ўзига хос ўзгаришлари миқдори 1015—1020 сони билан ўлчанади; уларнинг компонентлари шакли, фазода жойлашиши, бўлиниб кетиш тезлиги ва бошқалар ўзгариб туради. Бу эса РНК бениҳоя катта миқдордаги ахборотларнинг калитини ўзида мужассамлаш-тира олади деганидир. РНКнинг бошқа таъсиротларга жавоб қайтармаган ҳолда таниш қўзғатувчиларнинг ўзига хос тузилиши таъсирида тебраниш қобилиятига эгалиги хотиранинг сирли биохимик механизми негизини ташкил этиши эҳтимолдан холи эмас.

Энг янги, шу жумладан, биохимик тадқиқотларда эришилган ютуқлар келажакда инсон хотирасини бошкариш имкониятлари хусусида оптимистик прогнозлар қилиш учун асос беради. Лекин ана шундай прогнозлар билан бирга баъзи асоссиз, айрим ҳолларда хаёлий ғоялар, масалан, одамларга уларнинг нерв системасига тўғридан-тўғри кимёвий таъсир кўрсатиш йўли билан таълим бериш мумкинлиги ҳақидаги, билимларнинг махсус хотира дориси (таблеткаси) ёрдамида етказилиши ҳақидаги ва шу каби ғоялар расм бўлиб қолди. Шу муносабат билан инсон хотираси жараёнлари гарчанд барча босқичларида ўзаро биргаликда жуда мураккаб ҳаракат қилиш билан ажралиб турса ҳам, уларнинг сабабий боглиқ-лиги (детерминация) цодисаси юцоридан, кишининг фаолияти асосида рўй беради. Бу ўринда бутундан унинг қисмлари сари бориш принципа амал қилади. Шунга мувофиқ тащқи таъсирларнинг излари моддийлашуви ҳам бошқа йўналишда эмас, аксинча организм — аъзо (орган)—ҳужайра йўналишида амалга ошади. Хотиранинг фармакологик катализаторларидан фойдаланиш ишнинг моҳиятини ўзгартира олмайди.

Бу ҳол хайвон ҳаётининг турли хилдаги шарт-шароитлари унинг миясининг морфологик ва кимёвий тузилишидаги ўзгаришларга таъсири ўрганилган махсус тадқиқотларда олинган маълумотлар билан тасдиқланди. Масалан, таассуротларга бой ҳамда жониворларнинг ҳар хил ҳаракатларини фаоллаштириб юборган вазиятда сақланган каламушлар миясининг қобиғи психологик жиҳатдан қашшоқлашган шароитларда бемаъни ҳаёт кечирган ҳайвонларга қараганда йирикроқ, йўғонроқ ва огирроқ бўлиши аниқланди. Ривожланган каламуш миясининг кимёвий таркибида ҳам ўзига хос ўзгаришлар рўй беради: масалан, нерв импульсларини етказишда иштирок этадиган фермент — ацетилхолиннинг миқдори ортди. Шундай қилиб, психологик даража, индивид фаолияти даражаси қуйи даражаларнинг ишига нисбатан белгиловчи ҳисобланади.

Албатта, мия ҳужайраларида юқорида қайд этилган структуравий ва кимёвий ўзгаришлар олдинги фаолият маҳсули бўлиб, сўнгра кейинги, янада мураккаброқ ҳаракатларни бажа-риш механизмига қўшилган ҳолда ушбу ҳаракатларнинг зарур шартига айланади. Бинобарин сўз кимёвий механизмларнинг иккиламчи роль ўйнаши хусусида эмас, балки уларни қуйидан, масалан, тегишли кимёвий моддаларни тайёр ҳолида тўғридан-тўғри мияга киритиш йўли билан таркиб топтириш бўлмаслиги ҳақида боряпти. Хотира жараёнларининг вазифаларини қуйи босқичдаги аъзолар бошқаришига нисбатан юқори босқичдаги, яъни мия бошқариши ҳақидаги детерминистик қоидани хам ана шу маънода тушуниш керак. Хотира мехаиизмларини турли даражаларида тадқиқ қилиш, шубҳасиз, бир-бирини ўзаро бойитади.

 

III. 11.2.  Хотиранинг турлари

 

Хотира  киши ҳаёти ва  фаолиятининг    барча  жабҳаларида иштирок этиши сабабли унинг намоён бўлиши шакллари ҳам  бенихоя  ранг-барангдир,   Хотиранинг турларга   бўлиниши,  энгъ аввало, эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари урин олган фаолиятнинг айнан ўзига хос хусусиятлар билан боғлик бўлиши керак. Бу хотиранинг у ёки бу тури (масалан, кўриш ёки эшитиш хотираси)  кишида унинг психик тузилишига хос хусусият сифатида  гавдаланган ҳоллар учун ҳам тўғридир. Муайян психик хусусият фаолиятда гавдаланмасидан олдин унда шаклланадику, ахир.

Хотира таърифларининг эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш жараёнлари содир бўладиган фаолиятнинг хусусиятларига боғлиқлиги хотиранинг ҳар хил турларини ажратиш учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. Бунда хотиранинг айрим турлари учта асосий мезонга мувофиқ тарзда бўлинади: 1) фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб хотира ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз матнли турларга бўлинади; 2) фаолиятнинг мақсадлари (хусусиятига кура ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига бўлинади; 3) материални қайси вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кура (унинг фаолиятдаги роли ва тутган ўрнига боғлиқ равишда) киска муддатли, узок муддатли ва оператив хотира турларига бўлинади.

 

Ҳаракат, эмоционал, образли   ва сўз- мантиқий хотира турлари

 

Фаолиятнинг ҳар хил турларида психик фаолликнинг турли хил кўринишлари: ҳаракат, эмоционал, сенсор, ақлий кўринишлари устунлик қилиши мумкин. Фаолликнинг ушбу кўринишларидан ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулида: иш ҳаракатларида, туйғуларда, образларда, ўй-фикрларда ўз ифодасини топади. Хотиранинг уларга хизмат қилувчи ўзига хос турларига психологияда тегишли номлар: ҳаракат, эмоционал образли ва сўз-мантиқли хотира номлари берилгандир.

Ҳаракат хотираси — турли хилдаги иш ҳаракатлари ва уларнинг системасини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга туширишдан иборатдир. Хотиранинг бошқа турла¬рига қараганда унинг бу тури устунлиги аниқ намоён бўладиган одамлар учраб туради. Психологлардан бири мусикий асарни хотирасида мутлако қайта тиклай олмаслигига, яқиндагина эшитган операни эса бор-йўғи пантомима тарзидагина қайта тиклай олишига иқрор бўлган эди. Бошқа одамлар эса, аксинча, ўзларида ҳаракат хотираси борлигини умуман пайқа-майдилар. Хотиранинг бу тури бениҳоя катта аҳамиятга эга эканлигининг боиси шундаки, у худди юриш, ёзиш ва шу каби малакалар билан баб-баравар тарзда турли хил амалий ва меҳнат малакалари шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Ҳаракатлар хотирада сақланиб қолмаган тақдирда биз ҳар гал дастлаб тегишли ҳаракатларни бажаришни ўрганишга мажбур бўлардик. Кишининг жисмоний жиҳатдан абжирлиги меҳнатдаги маҳорати, «олтин қўллиги» одатда унинг яхши ҳа¬ракат хотирасига эга эканлигининг аломати ҳисобланади.

Эмоционал хотира— ҳис-туйгуга хос хотирадир. Ҳис-туйғулар ҳамиша бизга эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётгани, бизнинг теварак-атрофдаги оламга муносабатимиз қандай йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар бериб туради. Шунинг учун ҳам ҳиссий хотира ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳис этилган ва хотирада сақлаб қолинган туйғулар ёҳуд ҳаракатга чорловчи, ёки ўтмишда салбий кечинмаларга сабаб бўлган ҳаракатлардан тийилишга ундовчи сигналлар тарзида амал қилади. Бошқа бир кишига ҳамдард бўлиш, китоб қаҳрамони кечинмалари билан яшай билиш қобилияти ҳиссий хотирага асосланади. «Агар сиз бошингиздан кечирганларингиз бир лаҳза эсга келганда рангингиз оқариб, ё қизариб кетиш қобилиятига эга бўлсангиз, агар сиз бир вақтлар бошингизга тушган мусибат ҳақида ўйлашдан қўрқсангиз у ҳолда сизда ҳис-туйғуни хотиралаш ёхуд хиссий хотира мавжуддир».

Хиссий хотира маълум бир маънода хотиранинг бошқа турларига қараганда кучлироқ бўлиши мумкин. Қачонлардир бўлиб ўтган ва батамом эсдан чиқиб кетган воқеалардан, ўкилган китоблардан, кўрилган кинофильмлардан баъзан таассурот, ҳис-туйғугина қолишини ҳар ним ўз тажрибасидан билади. Лекин бу хилдаги туйғу ҳам қуп-қуруқ нарса эмас. Айпан шунинг учун хам у богланишлар занжирини кенгайтиришдаги илк тугун сифатида хизмат қилиши мумкин.

Образ хотираси тасаввурларни, табиат ва ҳаёт манзараларини, шунингдек, товушларни, хидларни, таъмларни эсда олиб қолишдан иборат хотира ҳисобланади. У кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билишга оид хотирадир. Агар соғлом ривожланган барча одамларнинг ҳаётда мўлжал олишида кўриш ва эшитиш хотираси одатда яхши ривожланган ва етакчи роль ўйнайдиган бўлса, у ҳолда тери туйиши, ҳид билиш ва таъм билишга оид хотираларни маълум бир маънода профессионал хотира турлари деб аташ мумкин: хотиранинг бу турлари худди тегишли сезгилар каби фаолиятнинг ўзига хос шарт-шароитлари билан боглиқ ҳолда алохида тарзда ривожланади. Улар хотиранинг етишмайдиган турлари ўрнини босиши ёки унинг вазифасини бажариши тўғри келган шароитларда, масалан, кўзи ожизлар, карлар ва шу каби ногирон одамларда хайрон қолар-ли даражада ривожланган бўлиши мумкин.

«Бадиий» касб билан шуғулланадиган одамларда образ хотираси айниқса ривожланган бўлади.

Баъзан эйдетик хотира деб аталмиш хотирага эга бўлган одамлар ҳам учрайди. Хотиранинг эйдетик, яъни кўргазмали образлари — ташқи қўзгатувчи билан ҳис-туйғу аъзоларининг қўзратилиши натижасидир. Эйдетик образлар шу жиҳатдан ҳам тасаввурларга ўхшайдики, улар бирон таъсир ўтказадиган нарсалар йўклигида ҳам ҳосил бўлиб, оддий тасаввурга мутлақо сиғмайдиган даражадаги деталлаштирилган кўргазмалилиги билан ажралиб туради. Киши, масалан, кўз ўнгида йўқ бўл¬ган нарсани одатда идрок этиш чоғида амалга ошириш мумкин бўлгани каби нигоҳини у қисмдан бу қисмга «кўчиргаш» ҳолда барча икир-чикирларга қадар «кўради». Худди эйдетик кўриш хотирасига ўхшаш ҳолдаги яққол эйдетик эшитиш ва эҳтимол ҳатто эйдетик туйиш хотираси ҳам учраб туради, деб тахмин қилиш мумкин.

Бизнинг ўй-фикрларимиз суз-мантик хотиранкиг мазмунини ташкил этади: Уй-фикрлар нутқсиз мавжуд бўла олмайди, шунинг учун ҳам уларга оид хотира ҳам шунчаки мантиқий деб эмас, балки сўз-мантиқ хотира деб аталади. Уй-фикрлар турли хилдаги тил шаклларида мужассамлашган бўлиши мумкинлиги важидан уларнинг акс эттирилиши материалнинг ё фақат асосий моҳиятини етказишга, ёхуд унинг айнан сўз билан ифода этилишига қаратилган бўлиши мумкин. Агар кейинги ҳолатда материални умуман сўзлар ёрдамида ифодалашнинг иложи бўлмаса, уни айнан сўзма-сўз ёдлаб олиш мантиқий эмас, аксинча механик тарзда эсда олиб қолиш бўлур эди.

Сўз-мантиқ хотирада иккинчи сигналлар системаси асосий роль ўйнайди. Сўз-мантиқ хотира бошқа турдаги хотираларнинг ривожига таянган холда уларга нисбатан етакчи бўлиб юзага чиқади ва хотиранинг бошқа барча турлари ривожи унинг ривожига боғлиқ бўлиб қолади. Таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириб олишларида сўз-мантиқ хотира етакчи роль ўйнайди.

 

Ихтиёрсиз ва   ихтиёрий хотира

                                         

Хотиранинг юқорида кўриб чикилган турларида,шунингдек, унинг фаолият замирида шаклланиб,сўнгра фаолиятнинг бамисоли  қонуний хусусиятлари бўлиб қоладиган таърифлари акс этгандир. Киши хотирасининг уёки бу хилдаги тузилиши эндиликда фаолиятнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига: мотивларига, мақсадларига, усулларига боглиқ бўлмаган ҳолда ҳам гавдэланиши мумкин.

Аммо хотирани фаоллик билан олиб борилаётган фаолиятнинг ўз хусусиятларига тўрридан-тўгри боглиқ турларига бўлиниши ҳам мавжуддир. Жумладан, фаолият мақсадларига қараб хотира ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига ажратилади.

Бирон нарсани эсда олиб колиш ёки эслаш учун махсус максад бўлмаган ҳолда эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш ихтиёрсиз хотира деб аталади. Олдимизга биронта мақсад қўйиб эсда олиб қолганимизда ихтиёрий хотира ҳақида гап боради. Сўнгги ҳолатда эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш жараёнлари ўзига хос тарздаги мнемик ҳаракатлар сифатида юзага чиқади.

Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира шу билан биргаликда хотиранинг ривожланишидаги иккита изчил босқични ҳам ўзида акс эттиради. Ҳаётимизда ихтиёрсиз хотира нақадар катта урин эгаллашини ҳар бир киши ўз тажрибасидан билади. Ихтиёрсиз хотира асосида тажрибамизнинг ҳажми жиҳатидан ҳам, ҳаётий ахамияти жиҳатидан ҳам асосий қисми махсус мнемик ният-мақсадлар қўйилмасдан ва куч-ғайратлар сарфланмасданоқ таркиб топади. Аммо киши фаолиятида кўпинча ўз хотирасини бошқариш зарурати туғилиб қолади. Ана шундай шароитларда зарур нарсаларни атайлаб ёд олиш ёки эслаб қолиш имконини берадиган ихтиёрий хотира муҳим роль ўйнайди.

 

Қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира. Оператив хотира.

 

Эсда олиб қолишнинг энг дастлабки, ҳали ташки таъсирларнинг излари мустаҳкамлангунига қадар ва шунингдек улар айни ҳосил бўлаётган пайтида юз берадиган жараёнлар кейинги вақтларда тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда. У ёки бу материал хотирада сақланиб қолиши учун у субъект томонидан тегишли равишда мушоҳада қилинган бўлиши керак. Бундай мушоҳада учун муайян вақт талаб қилинади, унга изларни консолидациялаш (бирлаштириш) вацти деб айтилади. Субъект томонидан бу жараён гўё ҳозиргина бўлиб ўтган воқеа-ҳодисанинг акс-садоси тарзида кечирилади: бевосита идрок этмаётган нарсани биз бирон дақиқа мобайиида гўё ҳали ҳам кўраётгандай, эшитаётгандай бўламиз ва ҳоказо (у кўз ўнгимизда тургандай, қулоғимизга эшитилаётгандай бўлаверади ва ҳоказо). Бу жараёнлар беқарор ва аслн холига қайтувчандир, лекин улар шу қадар ўзига хосликка эга ва тажриба орттириш механизмлари амал қилишидаги роли шу қадар аҳамиятлидирки, уларни ахборотни эслаб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга туширишнинг алоҳида бир тури хисобланади. Бу жараён кисқа муддатли хотира деган ном олди.

Хотиранинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотирага бўлиниши янгилик ҳисобланади. Илгари бунга маълум даражада бевосита ва бавосита деб аталмиш бўлиниш тўғри келарди. «Бевосита эсда олиб қолиш» деган атама орқали субъектнинг гўё бирон-бир даражадаги фаоллигисиз юз берадиган эсда олиб қолишнинг бамисоли автоматик хусусияти таышдланар эди. Бевосита эсда олиб қолиш озми-кўпми даражада тарқалган муайян усуллар ва воситаларнинг қўлланилишини тақозо этарди. Ҳозирги пайтда хотирани бевосита ва бавосита турларга ажратиш, афтидан, батамом барҳам топган бўлкши керак. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки, ҳатто қисқа муддатли эсда олиб қолиш ҳам, маълум бўлишича, объектнинг муайян даражадаги фаоллигини ва тегишли усуллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бошқача сўзлар билан айтганда қисқа муддатли эсда олиб қолиш ҳам бевоситалм билан бир хилдадир. Унинг усулларини ўзини-ўзи кузатиш орқали намосн қилиб бўлмайди, негаки у гоксак даражада азтоматлашган ички ҳаракатлардан иборатдир.

Қисқа муддатли хотира материалнинг куп марталаб такрорлаш ва қайта эсга туширишлар орқали узоқ вақт эсда олиб қолиниши билан ажралиб турадиган узок, муддатли хотирадан фарқли ўлароқ, бир мартагина жуда қисқа вақт оралиғида идрок қилиш ва шу заҳотиёқ қайтадан хотирлашдан (материал идрок этилгандан кейинги дастлабки секундлар мобайнидаёқ қайта эсга туширилишидан) сўнг жуда ҳам қисқа вақт мобайнида эслаб қолиш билан белгиланади.

«Қисқа муддатли хотира» атамасининг ўзида ҳодисаларнинг индивид фаолияти билан, ушбу фаолият мақсадлари ва сабаблари билан қай тарзда боғлиқлигидан қатъи назар, ташқи вақт билан белгиланадиган ўлчови мужассамлашгандир Бироқ бу ўринда ҳам воқеаларнинг вақт билан белгиланадиган ўлчовининг организм учун унинг аҳамияти ўртасидаги боғланишни эътиборга олиш керак. Воқеанинг узоқ вақт давом этиши ҳам хотира учун ўз ҳолича аҳамиятлидир. Негаки, узоқ давом этадиган (такрорланиб турадиган) таъсир ўтказилишнинг ўзидаёқ унинг келгусида такрорланиш эҳтимоли мужассамлашган бўлиб, бу унга яхши тайёрликни талаб қилади. Дна шу маънода изларнинг мустаҳкамлашувини муайян материалнинг келажакдаги ҳаётий муҳим мақсадларни рўёбга чиқариш-даги ахамиятига бериладиган ўзига хос баҳо деб қараш мумкин. Лекин ўз ҳолича вақт омилининг таъсирига чексиз деб қараш ярамайди: қўзгатувчининг бирон маънога эга бўлмаган ҳолда узоқ вақт давомида қайта-қайта таъсир этиши фақат муҳофаза тормозланишини юзага келтиради, аммо у ҳеч вақт узоқ муддатли хотирага ўтмайди.

Адабиётларда «Қисқа муддатли» хотира атамаси ўрнида кўпинча унинг турли хилдаги синонимлари: «бир лаҳзалик», «бошланғич», «зудлик билан», «қисқа фурсатли хотира» ва шу кабилар ҳам ишлатилади. Лекин баъзи муаллифлар ана шундай синонимлардан бири сифатида унга ўша қисқа муддатли хотиранинг вақтга оид жиҳатини эмас, балки «амалий» тусда эканлигини таъкидлашга интилиб, «оператив хотира» атамасини ҳам қўллайдилар. Ваҳоланки, совет психологиясида бу атаманинг замирида бошқача мазмун мужассамлашгандир. Оператив хотира тушунчаси киши томонидан бевосита амалга оширилаётган долзарб ҳаракатлар, ишларга хизмат қиладиган мнемик жараёнларни англатади. Қачонки, биз бирон бир мураккаб ҳаракатни, мисол учун арифметик амални бажараётган бўлсак, у холда уни қисмларга, бўлакларга ажратган ҳолда бажарамиз. Бундай ҳолда ишни бажариш давомида айрим оралиқ натижаларни «ёдимизда» сақлаб борамиз. Пировард натижага яқинлашганимиз сари «ишлаб чиқилган» конкрет материал унутилиб қолиши мумкин. Айнан шунга ўхшаш ҳоди-саларни ўқиш, кўчириб ёзиш ва умуман исталган биронта мураккаб ҳаракатни бажараётганимизда кузатамиз. Киши иш бажараётиб қўллайдиган материалнинг бўлаклари ҳар хил бўлиши мумкин (болаларда ўқиш жараёни алоҳида ҳарфларни бирга қўшишдан бошланади). Хотиранинг оператив бирликлари деб аталмиш ушбу бўлакларнинг ҳажми у ёки бу фаолиятнинг муваффақиятли бажарилишига жиддий таъсир кўрсатади. Энг мақбул оператив бирликларни ҳосил қилишнинг аҳамияти ана шу ҳол билан белгиланади.

Оператив хотиранинг бу тарзда тушунилиши гарчанд узоқ муддатли ва қисқа муддатли хотираларни бир-бирига яқинлаштирувчи нуқталарни белгилаб беришига қарамай, уни узоқ муддатли хотирадан хам, қисқа муддатли хотирадэн ҳам ажратиб туради. Оператив хотирада қисқа муддатли хотирадан ҳам, узоқ муддатли хотирадан ҳам келиб турадиган материал-лардан иборат «ишчи қотишма» ҳосил бўлади. Ушбу ишчи материал амал қилиб турган даври мобайнида оператив хотира тасарруфида бўлади.

 

Ҳар хил хотира турларининг    ўзаро боғлиқлиги.

                                      

Бу ўринда хотирани турларга бўлиш учун асос қилиб  олинган  мезонлар    инсон  фаолиятининг унда тарқоқ ҳолда эмас, аксинча таркибан бирлигида намоён бўладиган турли хил жиҳатлари билан боғлиқдир. Хотиранинг тегишли турлари ҳам худди а на шундай  бирликни  ифодалайди.  Жумладан, тушунча  ҳақидаги» фикр хотираси сўз-мантиқ хотира бўлиш билан бирга ҳар бир алоҳида ҳолда, шунингдек, ё ихтиёрсиз, ёҳуд ихтиёрий хотира бўлиб ҳисобланади;  айни чоғда у албатта ё қисқа муддатли ёҳуд узоқ муддатли хотира тарзида намоён бўлади.

Бошқа жиҳатдан қараганда, хотиранинг айнан бир хилдаги мезонига кура ажратилган ҳар хил турлари ҳам ўзаро боғланган бўлади. Жумладан, ҳаракат, образли, сўз-мантиқ хотира шунинг учун ҳам бир-биридан алоҳида амал қила олмайди» негаки энг аввало ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг тегишли жиҳатлари ва бинобарин, уларнинг акс эттирилиши шакллари ҳам ўзаро боғлангандир. Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира ўртасида ҳам мураккаб изчил боғланиш мавжуд (бу боғланишларнинг моҳияти эсда олиб қолиш жараёнига таъриф берилаётганда баён этилади). Қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотира турига келганда шуни айтиш керакки, улар ўз моҳияти жиҳатидан битта жараённинг иккита босқичи ҳисобланади. Қисқа муддатли хотира — шундай бир ўтказувчидирки, бирон-бир нарса бу ўтказувчиии четлаб узоқ муддатли хотирага ўта олмайди. Унинг барча жараёнлари ҳамиша қисқа муддатли хотирадан бошланади.

 

III.11.3. Хотира жараёнларининг умумий таърифи

 

Хотирани ҳар хил турларга ажратишда фаолиятда конкрет қайси бир функцияни — материални эсда олиб қолишними, эсда сақлашними, ёҳуд унга муҳимлик бағишлашними бажаришидан қатъи назар, фаолиятни белгилайдиган баъзи барқарор хусусиятлари ва жиҳатлари назарда тутилади. Масалан, хотирани ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз-мантиқ турларга ажратишда унинг объектни ҳам эсда олиб қолиш, хам эсда сақлаш, ҳам уни яна қайта эсга тушириш амалга ошириладиган шакл каби (образ, сўз ва хоказо) жихати ҳам акс этгандир.

         Ленин хотиранинг турларидан ташқари унинг жараёнлари ҳам алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бунда хотиранинг ҳаётда ва фаолиятда бажарадиган айнан ўша турли хилдаги функциялари асос қилиб олинади. Материални эсда олиб қолиш (мустахкамлаш), яна қайта эсга тушириш  (муҳимлик    бағишлаш, қайта тиклаш), шунингдек, уни эсда сақлаб қолиш ва унутишни хотиря жараёнларига киритишади. Кўрсатиб ўтилган жараёнларда хотиранинг фаолият билан алоқаси, шунингдек,    унинг ходисалари  алоҳида  мустақил   (мнемик)   ҳаракатлар  тарзида кечиши айниқса яққол гавдаланади.

Гарчанд хотира жараёнларини бир-бирига таққослаганда уларнинг бажарадиган вазифалэри йўналишида гўё зиддиятлар борлиги кўзга ташлангандай бўлса ҳам, бу жараёнларни яхлит бирликдан иборат деб ҳисоблаш керак. Бу бирлик уларнинг фақат ташқи боғланишида ва ўзаро бир-бирига борлиқлигида (материални яна қайта эсга тушириш таърифлари куп жиҳатдан, масалан, уни эсда олиб қолиш, шунингдек, эсда сақлаш ва унутиш хусусиятлари билан белгиланади) эмас, балки уларнинг ўзаро бир-бирига ўтишдаги ва бир жараённинг иккинчи жараёнга диалектик тарзда ўтишларидаги янада яқинроқ муносабатларга ўз таъсирини ўтказади.

Модомики, материалнинг қайта эсга туширилиши унинг автоматик тарзда қайта ўқиб чиқилишидангина эмас, балки унинг онгли равишда лойиҳаланишидан ва ҳатто қайта лойихаланишидан иборзт экан, бу ҳолда қайта эсга туширишга қисқа муддатли эсда олиб қолиш ва эслаш жараёнлари ҳам албатта киритилади. Бунинг устига қайта эсга тушириш жараёнида доимо узоқ муддатли эсда олиб қолиш ҳам рўй беради. Материални такрорлаш деб аталмиш ҳодисанинг ўзи уни яна қайта эсга туширишдан бўлак нарса бўлмасдан, айни чоғда у, шунингдек, ёд олиш жараёни ҳамдир.

Эсда сақлаб қолиш — унутиш жараёнлари ҳам худди шундай тарзда таҳлил қилиниши мумкин. Лекин бунинг учун улар энг аввало айнан жараёнлар сифатида англанилган бўлиши керак. Жумладан, эсда сақлаб қолиш индивид фаолиятида хотира материалининг иштирок этиш функциям сифатида тушунилиши мумкин. Бундай иштирок этиш англаб етилмаган холда юз бериши ҳам мумкин. Лекин кишининг ҳар қандай ҳаракатига унинг шахсига оид жамики тажрибаси таъсир қилади. Шу маънода у ёки бу материалнинг хотирадан кўтарилиши (унутилиши) унинг фаолият доирасидан чиқиб қолишини англатади, холос. Бошқача сўзлар билан айтганда, бутунлай унутиш бўлмайди. Психологик жиҳатдан бу психиканинг муайян мазмунини қисқа муддатли хотирага, англаб етилган доирага кўчиришда қийинчилик тугилганлигини (ёки кўчириб бўлмаслигини) англатади, холос. Бу тушунча одатда айнан ана шундай маънода (кўпроқ ёки озроқ даражада батамом унутиб қўйиш маъносида) ишлатилади. Бироқ жараён сифатидаги унутиш генетик жиҳатдан олганда диққатнинг объектдан чалғитилишдан бошланади. Диққатнинг А объектидан Б объектига ҳар қандай таҳлитдаги кўчирилиши А нииг ўзига хос тарзда унутилишини англатади. Шунинг учун ҳам фақат қайта эсга туширишдаги қийинчилик (ёки эсга тушириб бўлмаслиги) билан боғлиқ нарсаларгина эмас, балки муайян пайтда тажрибанинг муҳимлиги англанилмаётган, онгда иштирок этмаётган жамикн мазмуни ҳам унутилган бўлади. Шундай қилиб, унутиш ҳар қандай психик жараённинг, шу жумладан, ҳар қандай хотира жараёнининг ҳам бир жиҳати ҳисобланади. Онгнинг объект бўйлаб кўчиб юришини тақозо этувчи жараён сифатидаги эсда олиб қолишнинг ўзи ҳам материалнинг вақтинча унутилишини муқаррар ўзида мужассамлаштирган бўлади. Шунинг ўзи ҳам хотирадаги қарама-қарши жараёнлар бирлигининг конкрет намоён бўлиши демакдир.

Шу тарифа жамики хотира бениҳоя мураккаб, аммо яхлит ва узлуксиз жараёндан иборат, деб айтиш мумкин. Онгнинг хотира хизматига таянмаган бирон-бир ҳолатини тасаввур қилиш қийин.

Хотира жараёнларининг кечиши шахс фаолияти билан, унинг келгусида мақсадларга эришиш учун йўналтирилганлиги билан борлиқдир.

Хотиранинг баъзи бир жараёнларини оддий таҳлил қилишда мураккаб диалектик боғланишлардан мавҳумлашган ҳолда биз унинг устунлик қиладиган таърифларига мувофиқ тарзда у ёки бу жараённи оламиз.