ИККИНЧИ КИСМ

ШАХС   ФАОЛИЯТ   ВА   МУНОСАБАТ   ЖАРАЁНИДА

 

 

 

Бўлғуси педагог умумий таълим ва ҳунар мактабининг ислоҳоти туфайли илгари сурилган вазифаларни хал этиши, ўқувчилар билан муносабатда бўлиб уларнинг ўқиши ва ижтимоий фойдали фаолиятининг уюштирган ҳолда ўқувчилар шахси-ни жамоада шакллантиришн лозим. Бу вазифаларни ҳал этишга тайёрланаркан, у маълум даражада ўқувчи шахсининг таълим ва тарбия остида синфдан-синфга ўтган сари ўзгариб борадиган индивидуал хусусиятлар сохиби бўлган конкрет киши эканлиги ҳақидаги тушунчага таянади. Бу ўринда ўқувчи шахсини шакллантиришда жамоанинг роли тушунарли — яхши жипслашган жамоада ўсмир ўз қобилиятини қулф ёздириши, ўқишда, меҳнатда ва ижтимоий фойдали фаолиятда шахснинг фазилатларини ривожлантириши осондир. Муносабатнинг, яъни ўқитувчилар ва ўкувчилар ўртасида, шунингдек мактаб ўқувчилари жамоасининг ичида билимлар, ғоялар ва фикрлар алмашишнинг аҳамияти ҳам аниқ-равшандир. Педагогик фаолият ва педагогик муносабат—бу ўқитувчи касби йўналишининг тамал тошидир. «Фаолият», «муносабат», «шахс» тушунчалари кундалик муомалада ҳаммага аён, доимо ва умуман тўгри ишлатиб келинаётир. Лекин педагог шахс, муносабат, фаолият нималиги ҳақидаги жўн тасаввурлар билангина кифояланиб қолиши мумкин эмас; унинг бу тушунчаларни чуқур билиши зарур, у бу тушунчаларнипг илмий, психологии жиҳатдан асосланган талқинига таяниши керак. Кейинги тўрт боб ана шуларни ўз ичига олади.

 

 

4-БОБ

ФАОЛИЯТ

 

I.                   4.1. Фаоллик ва фаолият

 

Эҳтиёжлар тирик мавжудотларнинг атрофидаги олам билан фаоллик майбаидир ҳаётий аҳамиятга молик богланишлар бўлишини таъминлайдиган фаолияти уларга хос ялпи хусусият ҳисобланади. Фаоллик — бу тирик мавжудотда «ўз кучи билан жавоб қилиш» қобилиятининг борлигидир (Ф. Энгельс).

Жонли мавжудотни муайян тарзда ва муайян йўналишда харакат қилишга ундайдиган эхтиёжлар унинг фаоллиги манбаи бўлиб ҳисобланади. Эҳтиёж — жонли мавжудотнинг ҳаёт кечиришнинг конкрет шарт-шароитларига унинг қарамлигини ифода этувчи ва бу шарт-шароитларга нисбатан унинг фаоллигини вужудга келтирувчи ҳолатидир.

Кишининг фаоллиги эҳтиёжларнинг қондирилиши жараёнида намоён бўлади. Ҳудди шу ўринда одамнинг фаоллиги шакллари билан ҳайвоннинг хатти-ҳаракатлари фаоллиги ўртасидаги тафовутлар аён бўлади. Ҳайвон ўз эҳтиёжларининг объекти бўлиши ҳамда унда уларни эгаллаб олиш учун фаол интилишга даъват этиши эҳтимоли борлигини ўзининг табиий тузилишига (танасининг ва аъзоларининг тузилишига, инстинктларининг бойлигига) кура бамисоли олдиндан билиши туфайли фаоллик билан ҳаракат қилади. Ҳайвонлар эҳтиёжининг қондирилиши жараёни уларнинг муҳитга яхшироқ мослашувини таъминлайди. Масалан, қундуз хатти-ҳаракатининг туғма равишда ҳосил бўлган программаси унинг қурувчилик эҳтиёжларини қамраб қолмасдан, балки бу эҳтиёжларни қондириш объектлари: тўрон қуриладиган дарахтларяинг навлари, дарахтларнинг сувга яқинлиги, «ўрмон кесиш» усуллари (қундузлар дарахтнинг шохи айнан сувга тушишини мўлжаллаб, унинг сувга қарши томонини кемиради) ва ҳоказолар ҳам акс этган бўлади.

Шундай қилиб, хайвоннинг эҳтиёжларида унинг фаоллиги омили сифатида табиатдан олинган буюм бевосита иштирок этади.

Одамнинг фаоллиги ва фаолликнинг манбаи бўлган инсоний эҳтиёжлар тамомила бошқача манзара касб этади. Кишининг эқтиёжи уни тарбиялаш жараёнида, яъни кишилик маланияти олами билан яқинлаштириш жараёнида шаклланади. Табиатдан олинадиган буюм шунчаки оддий ўлжа, яъни фақат биологик маънога эга овқат тарзидаги буюм бўлмай қолади. Одам қуроллар ёрдамида буюмни тарихий тараққиёт маҳсули ҳисобланмиш хусусий эҳтиёжларига мослаштирилган ҳолда тубдан ўзгартиришга қодирдир. Шунинг учун ҳам кишининг ўз эҳтиёжларини қондириш жараёни ижтимоий тараққиёт билан белгиланадиган фаолият шаклини эгаллашнинг фаол, муайян мақсадга йўналтирилган жараёни сифатида алоҳида ажралиб туради.

Эҳтиёжлар қондирилиши жараёнида ривожланиб ва ўзгариб боради. Улар ҳозирги замон кишисида унинг аждодларида бўлганига қараганда бошқачадир, унинг авлодларида ҳам бошқача бўлади. Кишининг эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш уни ҳар томонлама ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади, лекин бу яккаю ягона шарт эмас, албатта. Бунинг устига камолотга эришишнинг бошқа шарт-шароитлари (ва биринчи навбатда меҳнат) мавжуд бўлмаса, ўз эҳтиёжларини осонгина қондириш имконияти кишини кўпинча инқирозга учратади. Меҳнат билан йўналтирилмайдиган текинхўрлик эҳтиёжлари зид хулқ-атвор (баъзан эса жиноий хатти-ҳаракат) нинг манбаи бўлиб қолиши мумкин ва айрим кишиларда шундай бўлмоқда.

Социалистик жамият совет кишисининг тарбиясига нисбатан қўяётган энг муҳим талаблардан бири меҳнат цилиш эхтиёжини тарбиялашдан иборатдир. Меҳнат қилишга бўлган эҳтиёжнинг янада ривожланиши ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кўпгина ишлаб чиқариш жараёнларини максимал даражада автоматлаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, иш вақтини қисқартириш натижасида, фақат ижтимоий фойдали меҳнатдагина ўзини намоён эта оладиган бунёдкорлик кучларини жонлантириш оқибатида юз беради, деб ҳисоблаш учун асос бор. Ҳозир баъзан оғир ва зерикарли бўладиган меҳнат соглом, ҳар томонлама камолга етган киши учун қувонч ва роҳат-фароғат манбаига айланади.

«Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилишнинг асосий йўяалишлари» да ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси ва касбга йўналтирилиши қандай роль ўйнаши таъкидлангандир.

Эхтиёжларни танлаш ва шакллантириш масаласи коммунистик тарбиянинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. А. С. Макаренко буии аниқ-равшан тарзда таъкидлаган ҳамда инсоний эҳтиёжларни танлаш ва тарбиялаш, уларни кишини янада баркамоллик сари курашга одатлантирадиган ўша маънавий чўққига кўтариш лозимлиги ҳақида ёзган эди.

Этиёжларнинг кишининг    эҳтиёжлари    ҳам    ижтимоий, ҳам турлари                                              шахсий    характерга   эгадир.     Бу,   биринчидан,

хатто   шунчаки   тор   маънодаги   шахсий   характерга эга бўлиб туюладиган (масалан, озиқ-овқат билан боғлиқ) эҳтиёжларни қондириш учун ҳам ижтимоий меҳнат таксимотининг маҳсулидан (дастурхонга нон селекциячилар, агрономлар, тракторчилар, комбайнчилар, элеваторларнинг ходимлари, тегирмончилар, новвойлар, сотувчила,р ва бошқа шу каби одамлар меҳнат гайрат-шижоатларининг моддийлашган маҳсули сифатида келиб тушади) фойдаланилишида ўз ифодасини топади. Иккинчидан, киши ўз эҳтиёжларини қондириш учун мазкур ижтимоий муҳитда тарихан таркиб топган воситалар ва усуллардан фойдаланади ҳамда муайян шарт-шароитларга эҳтиёж сезади. (Бир парча гўштни истеъмол қилиш учун ҳеч бўлмаганда ўша гўшт тегишли усулда тайёрланган бўлиши лозим. Кишида ликобча, пичоқ ва вилка, баъзи бир гигиена талабларига риоя қилиш ва шу кабиларга эҳтиёж тугилади.) Ва ниҳоят, учинчидан, кишининг кўпгина эҳтиёжлари унинг тор маънодаги шахсий талаб-эҳтиёжларидан кура кўпроқ киши ўзи мансуб бўлган ва биргаликда меҳнат қиладиган жамиятнинг, жамоанинг, гуруҳнинг эҳтиёжларини ифодалайди — жамоа эҳтиёжлари кишининг шахсий эҳтиёжлари тусини касб этади.

Бу жараён қуйидаги мисолда ўзининг ёрқин ифодасини топиши мумкин. Йиғилишда доклад қилишдан иборат жамоат топшириғига эга бўлган ўқувчи маърузага уни тайёрлашнинг ўзи, айтайлик, қизиқарли китобни ўқишга қараганда ҳам жозибалироқ машғулот эканлиги сабабли эмас, балки у жамоанинг талабини бажаришга ўзида жуда зўр эҳтиёж сезаётганлиги учун хам гоят пухталик билан тайёргарлик кўради.

Эҳтиёжлар келиб чиқишига ва предметига кура фарқланади.

Келиб чиқишига кура эҳтиёжлар табиий ва маданий бўлиши мумкин.

Табиий эҳтиёжларда кишининг фаоллик касб этаётган фаолияти, унинг ҳаёти ва унинг авлоди ҳаётини саклаш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган шарт-шароитларга бўйсунганлик ифодаланади. Барча одамларда овқатланишга, сув ичишга, қарама-қарши жинснинг мавжуд бўлишига, ухлашга, совуқдан ва ҳаддан зиёд иссиқдан сақланишга ва ҳоказоларга табиий эҳтиёж бўлади. Агар табиий эҳтиёжлардан қайси бири бирон даражада узоқ вақт давомида қондирилмасдан қолса, одам муқаррар равишда ҳалок бўлади ёки сулоласини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлади.

Гарчанд табиий эҳтиёжлар (уларнинг сонига кура) одамнинг ҳайвон аждодларидаги ва ибтидоий одамлардаги каби тарзда қолган бўлса ҳам, лекин улар ўз психологик моҳиятига кура ҳайвонларнинг табиий эҳтиёжларидан тубдан фарқ қилади. Эҳтиёжларни қондиришнинг усуллари ва қуроллари ўзгарибгина қолмасдан, энг муҳими, эҳтиёжларнинг ўзи ўзгариб бормокда, эндиликда ҳозирги замон кишиси уни милоддан олдинги аждодларга қараганда бошқача тарзда ҳис этмокда.

«Очлик бу очлик демакдир, лекин пиширилган гўштни пичоқ ва вилка ёрдамида истеъмол қилиш орқали қондириладиган очлккка нисбатан хом гўштни қўллар, тирноқлар ва тишлар ёрдамида ямлаб ютиладиган очлик бошқача тарздаги очликдир». Шуидай қилиб, кишининг табиий эҳтиёжлари ижтимоий-тарихий характерга эгадир.

Маданий эҳтиёжларда одамнинг фаол фаолияти инсоният маданиятининг маҳсулига боғлиқ эканлиги ифодаланади; унинг илдизлари бутунлай кишилик тарихининг сарҳадларига бориб тақалади. У ё бу хилда таркиб топган маданият шароитларида бирон-бщр табиий эҳтиёжни қондириш воситаси бўлиб хизмат қиладиган нарсалар (вилка ва қошиқ, овқатни ейиш учун ишлатиладиган чўплар) ҳам, шунингдек бошқа одамлар билан меҳнат ва маданий муносабат борлаш учун, кишининг мураккаб ва ранг-баранг ижтимоий ҳаёт кечириши учун зарур бўлган нарсалар ҳам маданий эҳтиёжлар объекти ҳисобланади. Турли иқтисодий ва ижтимоий тузум шароитида кишида унинг тарбиясига ва хулқ-атворнинг кенг ёйилган ҳамда удум бўлган одатлари ва шаклларини ўзлаштиришига боғлиқ ҳолда турли хилдаги маданий эҳтиёжлар туғилади. Агар кишининг маданий эҳтиёжлари қондирилмаса, у ҳалок бўлмайди (табиий эҳтиёжлари қондирилмаган шароитда ана шунақа бўлиши мумкин эди), лекин ундаги одамийлик сифатлари жиддий зарарланади.

Маданий эҳтиёжлар ўзининг даражасига кура, кишига нисбатан жамият томонидан қўйилаётган талаблар билан борлиқлигига кура жиддий фарқланади. Бир ёш кишининг мазмунига кура қизиқарли ва сермазмун китобни топишдан иборат эҳтиёжи билан бошқа бировнинг алоҳида башанг қилиб безатилган галстук топишдек эҳтиёжини бир хил деб қараш мумкин эмас. Бу эҳтиёжларнинг ўзи ҳам, улар туфайли юз берадиган фаолият ҳам ўз даражасига кура турлича баҳоланади. Маънавий жиҳатдан ўринли бўлган эҳтиёж — одам яшаётган жамиятнинг талабларига жавоб берадиган, ана шу жамиятда қабул қилинган дидлар, баҳолар ва, муҳими, дунёцарашга мос келадиган эҳтиёжлардир. Бизнинг социалистик жамиятимизда коммунистик ахлоқ принциплари ва марксча-ленинча дунёқараш ана шундай дунёқараш ҳисобланади.

Эҳтиёжлар ўз предметининг характерига кура моддий ва маънавий бўлиши мумкин.

Моддий эҳтиёжларда кишининг моддий маданият предметларига қарамлиги (овқатланишга, кийинишга, уй-жойга, маиший турмуш ашёларига ва бошқа нарсаларга эҳтиёж сезиши), маънавии эҳтиёжларда эса ижтимоий онг маҳсулига тобелиги ифодаланади. Маънавии эҳтиёжлар маънавии маданиятни яратиш ва ўзлаштиришда ўз аксини топади. Киши ўз фикр-мулоҳазалари ва туйғуларини бошқалар билан баҳам куришга, газеталар, китоблар ва журналлар ўқишга, кинофильмлар ва спектакллар куришга, музика тинглашга ва шу кабиларга эхтиёж сезади, маънавий эҳтиёжлар моддий эҳтиёжлар билан узвий боглиқдир. Маънавии эҳтиёжларни қондириш учун, моддий эҳтиёжлар предмета ҳисобланмиш моддий нарсалар (китоблар, газеталар, ёзув ва нота қорозлари, буёқлар ва шу кабилар) талаб қилиниши, шубҳасиз. Шу тарвқа, келиб чиқишига кура, табиий, шу билан бирга предметига кура моддий, келиб чиқишига кура маданий ҳисобланган эҳтиёж ё моддий бўлиши, ё предметига кура маънавий бўлиши мумкин. Шундай қилиб, бу хилда таснифлаш эҳтиёжларнинг киши онгининг тараққиёти тарихига нисбатан ва уларнинг ўзлари қаратилган объектга нисбатан муносабатини кўрсатган ҳолда жуда ҳам ранг-баранг турлариии ўзига қамраб олади.

Эҳтиёжларнинг қондирилиши билан боғлиқ бўлган фаолиятга ундовчи ва унинг йўналишини белгиловчи сабаблар мотивлар деб аталади. Унда субъектнинг фаоллиги намоён бўлади. Эҳтиёжларда субъектнинг шахс ҳаёт кечириши лозим бўлган конкрет шарт-шароитларга қарамлиги хулқ-атворни ва фаолиятни мотивлаштириш тарзида ўзининг фаоллигини кўрсатади. Модомики, эҳтиёжлар киши фаоллиги барча турлари-нинг моҳиятини, асосий ҳаракатлантирувчи кучини ташкил этаркан, у ҳолда мотивлар ушбу моҳиятнинг конкрет, ранг-баранг кўринишлари сифатида намоён бўлади. Мотивлар ёки мотивлаштириш психологияда субъектнинг хулқ-атвори ва фаолияти йўналишини белгилаб берадиган сабаблар сифатида қаралади.

Киши эҳтиёжларининг хайвоннинг хатти-харакати ҳамиша у ё бу ривожланиши                                            тиёжни қондиришга бевосита йўналтирилган хусусиятлар          бўлади. Эҳтиёж ҳайвонни фақат фаолликка ундаб қолмасдан, балки ушбу фаолликнинг шаклларини ҳам белгилайди. Мисол учун овқатланиш эҳтиёжи (очлик) ҳайвонда, жумладан, овқатланиш фаоллигини вужудга келтиради — оғзида сўлак ажратила бошланади, овқатни излаш ёки ўлжани пойлаш, эгаллаш ва уни истеъмол қилиш каби жараёнлар юз бера бошлайди. Шартли рефлекс — бу фаолликни янги қўзғатувчилар (масалан, қўнғироқ чалиниши) билан ёки янги ҳаракатлар (масалан, тепкини босиш) билан боғланиши мумкин. Лекин бунда ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракати тузилиши шундайлигича қолади. Қўнгироқнинг чалиниши ташқи қўзғатувчилар оқимидан айнан овқатланиш ҳақида хабар берувчи сигнал сифатида ажралиб туради. Ҳайвон тепкини босишни айнан овқатнинг берилишига олиб келувчи хатти-ҳаракат тарзида бажаради. Бошқа сўзлар билан айтганча, ҳайвсш энг мураккаб шартли рефлекслар орқали фаолият кўрсатган тақдирда хам эҳтиёжлар тўғридан-тўғри унинг психикаситшг хам акс эттариш, ҳам йўналтириш функцияларини белгилайди. Ҳайвон организмииинг талаб-эҳтиёжлари психика теварак-атрофдаги оламга нималарни инъом этиши ва қандай жавоб хатти-харакатларини келтириб чиқаришини белгилаб беради.

Одамнинг хулқ-атвори эса бутунлай бошқача таркиб топгандир. Стулчада ўтириб, овқат оладиган кичкинагина хатти-ҳаракатларини ҳам укинг табиий эҳтиёжлари турили ҳосил бўлган деб айтиш мумкин эмас. Овқатланиш этиёжинн қондириш учун ўзича қошиқнкнг сира ҳожати йўқ. Тарбиянинг таъсирида бу хилдаги предметлар бола иун юқоридагидек эҳтиёжни қондиришнинг зарур шарти бўлиб қолади. Асл маънодаги эҳтиёжнинг ўзи эмас, балки уни эмдиришнинг жамиятда қабул қилинган. усуллари ҳатти-ҳаракатнинг шаклларини келтириб чиқара бошлайди.

Шундай қилиб, боланинг фаоллигини ривожлантиришнинг дастлабки босқичларидаёқ биологик жиҳатдан аҳамиятга молик буюмлар эмас, балки уларнинг киши томонидан истеъмол килиниши усуллари, яъни ушбу буюмларнинг ижтимоий тажрибадаги вазифалари унинг омиллари сифатида майдонга чикади. Боланинг шу йўсинда орттирадиган хатти-ҳаракат шакллари — бу буюмлар билан муносабатда бўлишнинг жамият томонидан уларнинг кишилар амалиётдаги вазифаларига мувофиқ холда ишлаб чиқиш усулларидир; столнинг атрофида ўтирилади, кошиқ балан овқат ейилади, кроватчада ухланади ва хоказо.

Барча ота-оналар ва тарбиячилар бунга эришиш шунчаки оддий бир нарса эмаслигини билишади. Бола столнинг устига чикишга ёки стулнинг тагига киришга уринади, қошиқ билан уради, қўли билан ликобчадаги овқатдан олишга ҳақилади, тувакка ўтқазишларини сўраш лозимлигини унутиб куяди ва ҳоказо. Бундай «шўхликлар» ва «тарбиясизлик»ка қарши астойдил олиб бориладиган кураш катта ёшдагилар томонидан болага тегишли буюмлар билан ижтимоий жиҳатдан қабул қилинган муомала усулларини, ўз эҳтиёжларини муаяйян буюмлар воситасида қондириш ва улар билан иш бажаришнинг инсоний шаклларини ўргатишдан бўлак ҳеч нарса эмас. Ҳақиқатан ҳам бола эҳтиёжи қондирилаётган инсоний шарт-шароитлар таъсири остида унинг хулқ-атвори буюмларнинг аҳамияти билан эмас, балки уларнинг ижтимоий аҳамияти билан белгилана бошлайди.

Бу  боланинг нимани устун қўйишини   ҳам,   унинг   уларга кандай  муносабатда  бўлишини ҳам тубдан   ўзгартириб   юборади.

            Фаолият ва унинг агар   ҳайвонларнинг   хатти-харакати бутунлай мақсадлари                                      атроф-муҳит билан белгиланса, кишининг фаол- ҳақида тушунчалиги  унинг  илк  ёшлариданоқ   бутун   инсоният тажрибаси ва жамият талабларига кура йўналтириб  борилади.  Хатти-ҳаракатнинг  бу тури  шу  қадар   ўзига хосликка эгаки, психологияда уни аташ учун махсус термин — фаолият термини қўлланилади. Фаолликнинг бу, алоҳида махсус инсоний турининг фарқ    килувчи    психологик    бслгилари нималардан иборат?

Бу фарқ қилувчи белгилардан бири шундан иборатки, фаолиятнинг мазмуни тамомила уни келтириб чиқарган эҳтиёж билан белгиланмайди. Башарти мотив сифатидаги эҳтиёж фаолиятга туртки бериб, уни рагбатлантирар экан, у ҳолда фаолиятнинг шакллари ва мазмуни ижтимоий шарт-шароитлар, талаблар ва тажриба билан белгиланади. Масалан, кишини ишлашга ундаган мотив (сабаб) овқатга нисбатан эҳтиёж туғилишидан ҳам келиб чиқиши мумкин. Лекин одам станокни, масалан, унинг очлигини бартараф этиш учун эмас, балки бугунга топширилган детални тайёрлаш имконини бергани учун ҳам бошқаради. Унинг фаолияти мазмуни шунчаки эхтиёж билан эмас, балки мақсад билам — ундан жамият талаб қилаётган муайян маҳсулотни тайёрлаш учун белгиланадн. Кишининг нима учун муайян тарзда ҳаракат қилаётгани унинг нимани кўзлаб иш қилаётганига мое келмайди. Уни фаолиятга ундовчи хоҳиш-истаклар, сабаб билан ушбу фаолиятни йўналтирувчи бевосита мақсад бир-бирига тўғри келмайди.

Бинобарин, фаолиятнннг биринчи фарқли белгиси шундан иборатки, у фаоллик манбаи бўлган эҳтиёж сифатида юзага чиққан ҳолда фаолликнинг йўналтирувчиси бўлган англанилган мақсад билан башқарилади. К. Маркс фаолиятиинг ушбу энг муҳим белгисини қайд этаркан, шундай деб ёзган эди: «Ургимчакнинг иши тўкувчининг ишини эслатади, асалари ҳам мумдан уя ясаб, баъзи кишиларни — меъморларни уятга қолдиради. Лекин энг ёмон меъмор ҳам энг яхши асаларидан аввало шу билан фарқ қиладики, у мумдан уя ясашдан олдин, бу уяни миясида кўради. Меҳнат процессининг охирида бу процесс бошланмасдан олдиноқ кишининг тасаввурида, яъни фикран мавжуд бўлган натижа ҳосил бўлади. Киши асаларидан табиат берган нарсанинг формасини ўзгартириш билангина фарқ қилиб қолмайди; табиат берган нарсада у ўз онгли мақсадини ҳам амалга оширади, бу мақсад, қонун сифатида, кишининг иш усулини ва бу ишнинг характерини белгилаб беради ва киши ўз иродасини ана шу мақсадга бўйсундириши лозим».

Маркс юқорида келтирган сўзларида фаолиятнинг психик жиҳатдан бошқарилишининг яна бир муҳим белгисини қайд этади. Фаолият муваффақиятли бўлиши учун психика нарсаларнинг хусусий объектив хоссаларини акс эттириши ва улар билан (организмнинг эҳтиёжлари билан эмас) олдига кўйилган мақсадга эришиш усулларини ҳам белгилаб бериши лозим. Ва ниҳоят, фаолият кишининг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни рўёбга чиқариш, хусусан олганда эса юзага келган эҳтиёжларни, ўзича зудлик билан цондира олмайдиган, яъни бевосита мададга таянмайдиган фаолликни рағбатлантириш ва қўллаб-кувватлаш имконини берадиган даражада бошқаришга қодир бўлиши керак. Бундан кўриниб турибдики, фаолият билиш ва ирода билан чамбарчас боглщ бўлади, уларга таянади, билиш ва иродавий жараёнларсиз юз бериши мумкин эмас.

Демак, фаолият — кишининг англанилган мақсад билан бошқариб туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигидир.

Шундай қилиб, фаолият ҳақида гапириш мумкин бўлиши учун киши фаоллигида англанилган мақсаднинг мавжудлигини аниқлаш лозим. Фаолиятнинг барча қолган жиҳатлари — унинг мотивлари, бажарилиш усуллари, тегишли ахборотни танлаш ва қайта ишлаш англанилган бўлиши ҳам, англанилмаган бўлиши ҳам мумкин. Улар шунингдек чала-ярим тарзда англанилган ва ҳатто нотўғри англанилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, мактабгача тарбия ёшидаги бола уни ўйнашга мажбур қиладиган эҳтиёжни камдан-кам тарзда англаб етгани каби кичик ёшдаги мактаб ўқувчиси ўз ўқиш фаолиятининг мотивларини англамаган ҳолда иш кўради. Интизомсиз ўсмир ўз хатти-ҳаракатларининг ҳақиқий мотивларини чала-ярим ва кўпинча нотўғри англайди. Ҳатто катта ёшдаги одамлар ҳам ўзларининг нотўгри ва номуносиб хатти-харакатлари ва қилиқларини оқлаш учун уларга иккинчи даражали, «ниқобланган» мотивларни тўғри деб даъво қилишади.

Фақат мотивлар эмас, балки фаолиятнинг у ёки бу режаларини танлашга олиб келган кўпгина фикрлаш жараёнлари ҳам киши томонидан тўла-тўкис англанилган бўлавермайди. Фаолиятни амалга оширишнинг усулларига келганда шуни айтиш керакки, уларнинг кўпчилиги одатда онгдан ташқари ҳолда йўналтирилади. Бунга одатланиб қолинган ҳар қандай ҳаракат юриш, сўзлаш, хат ёзиш, автомобилни бошқариш, мусиқа асбобида куй чалиш ва шу кабилар мисол бўлиши мумкин.

Фаолиятнинг ана шу барча жиҳатлари онгда акс этиш даражаси ва тўлаконлилиги тегишли фаолиятнинг англанилганлиги даражасини белгилайди.

Фаолиятнинг англанганлиги даражаси қандай бўлишидан қатъи назар, мацсадни англаш ҳамиша унинг муқаррар белгиси бўлиб қолаверади. Ушбу белги бўлмаган ҳолларда киши тушунчасидаги фаолият ҳам бўлмайди, балки импульсив (беихтиёр) хатти харакат юз беради. Фаолиятдан фарқли ўлароқ, импульсив хатти-ҳаракат бевосита эҳтиёжлар ва ҳиссиёт билан идора қилинади. У иидивиднинг қаттиқ ҳаяжонга тушиши (аффекти)ни ва майлинигина ифода этади ва шунинг учун ҳам кўпинча эгоистик ва жамиятга зид характерга эга бўлади. Жумладан, ғазабнок ёки тўхтатиб бўлмайдиган даражада эҳтиросга берилган киши импульсив ҳаракат қилади.

Хатти-ҳаракатнинг импульсивлиги унинг англанилмаганлиги деган маънони билдирмайди. Лекин бу холатда киши шахсий мотивининг мақсадда ифодаланган ижтимоий мазмуни эмас, балки фақат унннг шахсий мотиви англанилган бўлади, ўша мотив унинг хатти-ҳаракатини йўналтиради.

 

 

I.                   4.2. Фаолиятнинг структураси

 

Фаолият — воқеликка нисбатан фаол муносабат билдиришнинг шундай бир шаклидирки, у орқали киши билан уни қуршаб турган олам ўртасида реал богланиш ҳосил қилинади. Одам фаолият орқали табиатга, нарсаларга, бошқа кишиларга таъсир кўрсатади. Фаолиятда у ўз ички хусусиятларини ишга солиб ва намоён қилиб, нарсаларга нисбатан субъект сифатида, одамларга нисбатан эса шахс сифатида гавдаланади. Уз навбатида уларнинг жавобий таъсуротини ҳис қилган ҳолда, у шу йўл билан одамларнинг, нарсаларнинг, табиат ва жамиятнинг ҳақиқий, объектив, муҳим хусусиятларини билиб олади. Унинг қаршисида нарсалар объектлар сифатида, одамлар эса шахс сифатида гавдаланди.

Харакатлар ва  тошнинг оғирлигини  билиш учун уни   кўтариб саъи-ҳаракатлар                                           кўрмоқ, парашютнинг чидамлилигини аниқлаш учун эса унда самолётдан сакраб кўрмоқ керак. Киши тошни кўтараётиб ва парашютда тушаётиб, фаолият орқали уларнинг реал хусусиятларини билиб олади. У ана шу реал харакатларни тимсолий ҳаракатлар билан алмаштириши, яъни «тош огир» деб айтиши ёки парашютда тушиш тезлиги ва траекториясини тегишли формула бўйича ҳисоблаб чиқиши мумкин. Лекин ҳамиша ҳам иш, амалий фаолият биринчи галда туради. Ушбу фаолиятда фақат тош ёки парашютнинг эмас, балки кишининг ҳам ўз хусусиятлари (у нима учун тошни кўтарди, парашютдан фойдаланди ва ҳоказо) ҳам намоён бўлади. Амалиёт кишининг нимани билиши ва нимани билмаслигини, унинг оламда нимани кўраётган ва нимани кўрмаётганини, нимани танлаб олаётгани ва нимани рад этаётганини белгилайди ва кўрсатади. Бошқача сўзлар билан айтганда, у киши психикасининг мазмунини ва унинг механизмларини белгилаб беради ва шу билан баробар уларни намоён қилади.

Фаолиятга йўллаган мақсад, одатда, ё кўпроқ, ё озроқ даражада узоқлашган бўлади. Шунинг учун ҳам унга эришиш киши ана шу мақсад йўлида ҳаракат қила борган сари унинг олдида пайдо бўладиган қатор жузъий вазифаларшкг киши томонидан изчилик билан ҳал этила боришидан таркиб топади.

Мисол учун, ишчининг меҳнат фаолияти, жумладан, умуман муайян бир маҳсулотни талаб қилинган снфат даражасида ишлаб чиқаришдан иборат ягона мақсадга ва мўлжалланган меҳнат унумдорлигига эришишга қаратилган дейлик. Бу мақсадни амалга ошириш учун вақтнинг ҳар бир бўлаги мобайнида маълум бир жорий вазифаларни бажариш, масалан, детални йўниш, заготовка (танавор)ни ўлчаб чиқиш, хом ашёни аппаратга солиш ва шу кабиларки муваффақиятли ҳал этиш зарур бўлади.

Фаолиятнинг ёлғиз битта оддий жорий вазифани бажаришга йўналтирилган нисбатан тугалланган ҳар бир шундай қисмини ҳаракат деб аташади.

Биз юқорида келтирган меҳнат ҳаракатлари нарсалар билан амалга ошириладиган ишлардан иборат. Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ёки хусусиятларини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни шундай деб аташади. Нарсалар билан бажариладиган хар қандай иш (ҳаракат) макон ва замонда боғланган муайян саъи-ҳаракатлардан таркиб топди.

Масалан, «а» ҳарфини ёзиш ҳаракати ручка (қалам) га ва бир-бирига нисбатан муайян тарзда жойлашган бош, кўрсатгич ва ўрта бармоқлар билан ручка (қалам) ни босишдан: сўнгра ручка (қалам) ни қоғоз устида ушлаб туриш ва маълум бир жойда перо қоғозга теккунга қадар пастга туширишдан кейин эса перони юқоридан ўнгдан чап томонга қараб ва сўнгра соат милларига қарши йўналишда дойра Шаклида юргизиб, юқорида ёзув бошланган нуқтада тўхташ, эгилган чизиқ бўйлаб пастга хуруж қилдириш, доиранинг қуйи қисмига етган жойда ўнгга қараб буриш ва чапдан ўнгга қараб ёйсимон шаклни чизиш билан тугаллашдан таркиб топади.

Кишининг нарсалар билан қиладиган саъи-ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг барчаси ҳам, ташқи ранг-баранглигига қарамасдан, қоида тариқасида гавданинг, оёқларнинг ва бошнинг ёрдамчи саъи-ҳаракатлари билан бирга қўшилган учта оддий қисмдан— «олиш», «кўчириш», «қўйиб юбориш»дан таркиб топади. Саъи-ҳаракатларнинг ҳар хил ту;рларида бу қнсмлар ўз траекториям, қанчалик давом этиши, кучи, тезлиги, суръати (маълум бир вақт мобайнида такрорланиш сони) билан ва улар тананинг қайси бир қисми билан бажарилишига қараб фарқланади. Сифат нуқтаи назаридан саъи-ҳаракатлар аниқлиги, нишонга тегиши, эпчиллиги ва уйғунлашганлиги билан белгиланади.

Киши фаолиятида нарсалар билан қилинадиган саъи-ҳаракатлардан ташқари тананинг ўзини тутишини ва қиёфанинг сақланишини (тик туриш, ўтириш ва шу кабилар), бир жойдан иккинчи жойга кўчишини (юриш, югуриш ва шу кабилар), алоқа боғлашини таъминлайдиган саъи-ҳаракатлар ҳам иштирок этади. Алоқа қилиш воситаларига ифодали саъи-ҳаракатлар (имо-ишора ва пантомимика), маъноли шиоралар ва, ниҳоят, нутқий саъи-ҳаракатлар киради. Саъи-ҳаракатларнинг зикр этилган турларида қўл ва оёқлардан ташқари танадаги ва юздаги мушаклар, хиқилдоқ, товуш пайчалари ва бошқалар иштирок этади.

 Шундай қилиб, нарсалар билан бажариладиган (ёки бошқа хилдаги ташқи) ҳаракатнинг амалга оширилиши муайян саъи-ҳаракатлар системасининг амалга оширилишидан иборатдир. Бу ҳаракатнинг мақсадига, ушбу ҳаракатга тортилган нарсанинг хусусиятларига ва ҳаракатнинг шарт-шароитларига боғлиқ бўлади.

Жумладан, стаканни олиш учун қаламни олишга қараганда бошқачароқ тарзда саъи-ҳаракат қилиниши керак. Чанғида юриш пиёда юришга нисбатан бошқача саъи-ҳаракат қилишни тақозо этади. Огир юкнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши мушакларнинг енгилгина пакетни бир жойдан иккинчи жойга олиб қўйишдагига қараганда бошқача тарзда ишлашини шарт қилиб қўяди. Катта михнинг қоқилиши майда михнинг қоқилишига қараганда бошқача тарзда рўй беради, михни шифтга қоқиш уни нолга қоқишга қараганда саъи-ҳаракатларнинг бошқача системасиш талаб килади.

Юқорида келтирилган мисолларнинг барчасида ҳаракатнинг мақсади битта, лекин унинг объектлари ҳар хилдир. Объектнинг айни ана шу ҳар хиллиги саъи-ҳаракатларнинг ва мушак фаолиятининг турли хилда тузилган бўлишини тақозо этади. Совет физиологлари Я. К. Анохин, И. А. Бернштейн, Э. А. Асратянларнинг тадқиқотлари мушакларнинг иши бевосита саъи-ҳаракат вазифалари билангина эмас, балки ҳамиша ушбу саъи-харакат рўй бераётган шарт-шароитлар билан ҳам бош-қарилишини кўрсатади. Мушаклар саъи-ҳаракатларнинг мўл-жалдаги йўналишини ва тезлигини таъмин этиш учун ўз фаоллигини кўтарилаётган оғирлик ҳажмига, сурилаётган буюмнинг қаршилигига, бўғимларнинг пишангларидаги орқага уриш кучига «мослайди».

Ҳаракатни бошқариш ва назорат қилиш                      саъи-ҳаракатларнинг бажарилиши узлуксиз ра-                                               вишда назорат қилиб ва унинг натижалари ха-                                                    ракатнинг пировард мақсади билан таққосланган ҳолда тўғрилаб (корректировка қилиб) борилади.

Ана шундай назорат ва корректировка бузилган тақдирда беморлар хатто эиг содда ҳаракатларни ҳам муваффақиятли бажара олмайдиган бўлиб қоладилар. Улар стол устидаги стаканни қўлига олишда ҳамиша адашиб, қўлини бошқа томонга чўзадилар, сув ичиш учун стаканни огизларига тўгри олиб бора олмайдилар, уни кейин ўрнига қўя олмайдилар. Улар стулга тўғри ўтириша олмайди, нонни кесаман деб қўл бармоқларини кесиб юборншади, сатрларга риоя қилган ҳолда чизиқлар ўтказишга қодир эмаслар ва ҳоказо.

Ҳаракат қай йўсинда назорат қилиб борилади? Бу ўринда хали куп нарса аниқланган эмас. Бу, шубҳасиз, сезги аъзолари (кўриш, эшитиш, мушаклар сезгиси) воситасидагина рўй бериши мумкин. Саъи-ҳаракатларни сенсор назорат қилиш (сезги аъзолари ёрдамида назорат қилиш) нинг роли синаб кўрилаётган киши геометрик шаклнинг, масалан, олти бурчакли юлдузнинг тасвирини унинг ойнадаги аксига қараб туриб чизиши лозим бўлган тажрибаларда дурустгина исбот этилади.

Одатда буни олдинига сира бехато бажариб бўлмайди, чунки киши ойнада қаламнинг одам қўли ҳаракат қилаётган томонга эмас, балки қарама-қарши томонга қараб юргизилаётганини кўради. Синалаётган киши факат машқ қилиш туфайлигина кўриш натижасида олинган маълумотлардан фойдаланишни ва уларни қўлнинг ҳаракати билан тўғри мувофиқлаштиришни ўрганади.

Синаб кўрилаётган одамга тажриба жараёнида нарсаларнинг ва қўл ҳаракатларининг амалдаги ҳолатини жиддий равишда бузиб кўрсатадиган признали кўзойнак тақилиб ўтказилган тажрибалар шу нуқтаи назардан олганда янада қизиқарлироқдир.

Бундай ҳолатда киши ўзининг саъи-ҳаракатларини тўғри бошқариш (нарсаларни ушлаш, уларга яқинлашиш, белгиланган жойга қўйиш ва шу каби жараёнларни бажариш) қобилиятини мутлақо йўқотиб қўйиши маълум бўлди. Фақат узоқ вақт мобайнида машқ қилганидан кейингина у бундай бузилишларни тўғрилашга ўрганди. Агар кўриш сигналлари яна тахминан 0,27 секундга кечика бошлаган бўлса, бузилишларга кўникишига ҳеч қанақа машқ билан эришиб бўлмасди. Ҳа, айтганча, фаол саъи-ҳаракат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган ҳайвонлар ҳам агар олдинги оёқларининг ҳаракатларши кўриб турмасалар, уни бошқара олмайдилар.

Бундан маълумки, саъи-ҳаракатларни бошқариш тескари алоқа принципига биноан амалга оширилади. Сезги аъзолари ана шундай алоқа воситаси, нарсалар ва саъи-ҳаракатларнинг муайян идрок этиладиган ва ҳаракат мўлжаллари (ориентирлари) ролини ўйнайдиган белгилари ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. Тескари алоқанинг бундай шаклини П. К. Анохин тескари афферентация деб атади.

Шундай қилиб, ашёвий (ёки бошқа хилдаги ташқи) ҳаракатнинг бажарилиши маълум бир системага оид саъи-ҳаракатларни амалга ошириш билангина чекланмайди. У муқаррар равишда саъи-ҳаракатларнинг жорий натижалари ва ҳаракатлар объектининг хусусиятларига мувофик тарзда саъи-ҳаракатларни сенсор (ҳиссий) назорат ва корректировка цилишни уз ичиги олади. Мияга ташқи муҳитнинг ҳолати, унда саъи-ҳаракатлар қандай рўй бераётгани ва унинг натижалари ҳақидаги ахборотни етказиб турадиган циссий ориентирларини ўзлаштириш ана шу жараённинг негизи ҳисобланади.

Чунончи, темирчи темирнинг киздирилиши даражасини унинг рангига қараб чамалаб кўриб, болғани уриш кучини шунга мутаносиблаштнради. Дурадгор рандани босиш кучини ва саъи-ҳаракат тезлигини ёғочнинг қаршилигини ўзгарувчан мушаклар сезгиси орқали мослаштиради. Кранчи юкни қўл ва оёқларининг қатъий равишда бир-бирига мутаносиб ва узлуксиз саъи-ҳаракатлари бнлан траекториясини кўриш орқали назорат қилган ҳолда уйғунлаштирнб, мураккаб ва энг қулай траектория бўйлаб ўтказади. Шофер машийани тўхтатаркан, тормоз тепкисини босиш кучини машинаиинг ҳаракати тезлиги, йўлнинг ҳолати, машинанинг вазни ва шу кабилар билан уйғунлаштиради.

Кўриб турганимиздек, ушбу барча мулжаллар саъи-ҳаракатларни алоҳида ўзича эмас, балки ҳаракат максадига мувофиқ тарзда белгилайди. Масалан, паргардан доира чизиғи чизиш ва бўлак чизиқларни ўлчаш учун фойдаланиш уринишларнинг турли хил системасини тақозо этади. Қалам билан «а» харфини ёзишда «о» ҳарфини ёзиш чоғидагига қараганда бошқача уриниш бўлади. Кечикиб қолиб автобус орқасидан чопаётган йўловчининг саъи-ҳаракатлари системаси рекорд қўйишни ният қилган енгил атлетикачини сира ҳам қаноатлантирмайди. Ушбу барча ҳолларда айнан бир хил ҳаракат объектларини (паргар, қалам, когоз) ёки ҳатто ўшандай ҳаракатларни (югуриш) кўриб турибмиз, лекин бу ҳаракатларнинг мақсадлари ҳар хил ва шунинг учун бу ҳаракатлар таркибига кирадиган саъи-ҳаракатлар системаси ҳам ҳар хилдир.

Бундан кўриниб турибдики, ҳаракат таркибига кирувчи саъи-ҳаракатлар системаси пировард натижасида ушбу ҳаракатнинг мақсади билан бошқарилади ва йўналтирилади. Қилинаётган саъи-ҳаракатларнинг натижалари айнан шу мақсад нуқтаи назаридан баҳоланади ва тўғрилаб турилади. Айнан шу ҳаракатнинг мақсади уни бажаришда, назорат қилиш ва яхши изга солишда нарсаларнинг қайси бир хусусияти ва ҳолати мўлжал бўла олишини белгилаб беради.

Кишининг мақсади кўпинча муайян вақт ичида йўқ ва ҳаракатлар ёрдамида эришилиши мумкин бўлган нарсалардан иборат бўлади. Демак, мақсад мияда фаолиятнинг бўлажак натижасининг тимсоли, ўзгариб турадиган андазаси тарзида намоён бўлади. Айнан ўша орзу килинган (эҳтиёж сезилган) бўлруси андаза билан ҳаракатнинг амалдаги натижалари таққосланади, айнан ўша андаза саъи-ҳаракатларнинг шакл-шамоилини белгилаб ва тўғрилаб туради. Чунончи, киши сув ичиш учун стаканни олиб, лабларига яқинлаштирганидаги каби оддий бир ҳолда ҳам унинг ҳаракатлари орзу қилинган натижа (чанқоқни босиш), шунингдек қўл стаканга чўзилиши ва сўнгра стакан билан бирга лабларга қадар бориши андазалари орқали—идора қилинади. Бўлгуси ҳаракат моделлари (саъи-ҳаракат тгрограммаси) ва унинг натижаси (мақсаднинг программаси)ни, мияда ушбу ҳаракатнинг ўзини олдиндан ҳосил қиладиган андазаларни физиологлар «ҳаракат акцептори» ва «олдиндан акс эттириш» (П. К. Анохин), «ҳаракатлантирувчи вазифа» ва «бўлгуси эҳтиёж андазаси» (А. Бернштейн), «зарурий моҳият» ва «келажак андазаси» (Миттельштед, У. Эшби), «намуна», «ўзгариб турадиган андаза» ва шу кабилар деб айтадилар.

Номларнинг ранг-баранглиги ушбу моделлар мохияти нимадан иборатлиги, улар мияда қандай таркиб топиши ва амал қилиши ҳақида тавсия этилаётган гипотезаларнинг ранг-баранглигини акс эттиради. Буларнинг ҳаммасини ҳозирча биз аниқ билмаймиз. Лекин бўлгуси ҳаракатлар ва улардан кутилаётган натижа мияда олдиндан аллақандай тарзда тасаввур қилинишининг ўзи шак-шубҳасиздир. Акс ҳолда, юқорида кўриб ўтганимиздек, фаолиятнинг ўзи ҳам бўлиши мумкин эмас эди.

 Фаолиятни инсон мия келажакни қандай қилиб «олдиндан териоризациялаш  ва экстериоризациялаш кўриши» ва хали бажарилмаган ҳаракатларнинг                                    натижаси психикасида қандай қилиб акс этиши мумкин? Бунинг учун атрофдаги оламнинг битта принцилиал хусусияти — унинг қонунияти туфайли имконият туғилади. Бундан ундаги турли хил ҳодисалар муайян доимий боғланишлар ва муносабатлар орқали богланган, ундаги нарсалар эса маълум бир шарт-шароитларда наыоён бўладиган муайян муқаррар хусусиятларга ва тузилишга эга бўлади (олов доимо куйдиради; тундан сўнг ҳамиша кундуз келади; жисмнинг тезлиги ишлатилган кучга мутаносиб бўлади; қўшилувчи сонларнинг ўрни алмаштирилгани билан йигиндиси ўзгармайди ва ҳоказо).

Объектлар билан ҳодисалар ўртасидаги бундай барқарор (инвариант) муносабатлар объектларнинг муҳим хусусиятлари ва ҳодисаларнинг қонуниятлари деб аталади. Айнан объектлар ва ҳодисаларда муайян муҳим ва барқарор хусусиятлар ҳамда қонуниятлариинг мавжудлиги маълум бир шароитларда уларнинг «феъли-атворини», яъни у ёки бу таъсиротлар остида уларнинг бўлғуси ўзгаришларини олдиндан бйлищ ва шу асосда ҳаракатларни мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириб туриш имконини беради. Ташқи, конкрет фаолият бу ҳолда гўё ички, тимсолий фаолият тарзида ҳис этилади. Объектлар устида бўладиган конкрет ҳаракатлар ушбу объектларнинг мухим хусусиятлари устида олиб бориладиган тимсолий (психик) жараёнлар билан алмаштирилади, яъни нарсалар билан бажариладиган жисмоний жараёнлар уларнинг моҳиятини тасаввур қилган холда юз берадиган хаёлий жараён билан алмаштирилади.

Ташқи, реал ҳаракатдан ички, тимсолий ҳаракатга бу хилдаги ўтиш жараёнини интериоризация (том маъноси билан айтганда, ички тарзга айланиш) деб аташади. Интериоризация туфайли киши психикаси маълум бир вақт ичида унинг назари эътиборида бўлмаган нарсаларнинг тимсолида фойдаланиш қобилиятига эга бўлади. Киши муайян дақиқа чегараларидан ташқарига чиқиб, «хаёлида» ўтмишга ва келажакка, вақтга ва бўшлиққа эркин кўчиб ўтади. Кишининг ҳаракати ҳайвоннипг бутун хатти-ҳаракатини белгилаб берадиган юқоридагидек ташқи вазиятга худди қул каби қарамликдан қутулади.

Психология интериоризациянинг қандай юз беришини барча жиҳатларига қадар тўла билмайди. Лскин шу нарса аник исбот қилинганки, бундай ўзгаришнинг муҳим қуроли бўлиб сўз, ўзгариш воситаси бўлиб эса нутқий фаолият хизмат қилади. Сўз буюмларнинг муҳим хоссалэрини ва ахборотдан фойдаланишнинг иисоният амалиётида юзага келган усулларини белгилайди ва ўзида мужассамлаштиради. Шунинг учун ҳам сўзларни тўғри ишлатишга ўрганиш айни чогда буюмларнинг муҳим хусусиятларини ва ахборотдан фойдаланишнинг усулларини ўзлаштиришдан ибаратдир. Киши сўз орқали бутун инсониятнинг, яъни ўзидан олдинги ўнлаб ва юзлаб авлодларнинг, шунингдек ўзидан юзлаб ва минглаб километр узоқдаги кишилар ва коллективнинг тажрибасини ўзлаштириб олади.

Сўзларни ва умуман нарсаларнинг муносабатини билдирадиган реал тимсолларни қўллаш нарсаларнинг уза бевосита бўлмаган холларда тегишли муносабатлар ҳақидаги ахборотдан фойдаланишга шунинг учун ҳам имконият яратади, жамият амалиётида шаклланган тажриба ва билимлар, тимсоллар ва талаблар ёрдамида киши фаолияти ва хулқ-атворини йўналтириб туришга кўмак беради.

Шундай қилиб, киши фаолияти жуда мураккаб ва ўзига хос жараендир. У шунчаки эҳтиёжларни қондиришдангина иборат бўлиб қолмасдан, балки кўпроқ даражада жамиятнинг мақсадлари ва талаблари билан белгиланади. Максаднинг англанилганлиги ва унга эришиш юзасидан ижтимоий ҳаракатлар тажрибаси билан боғлиқ эканлиги киши фаолиятининг ўзига хос белгисидир.

Киши фаолиятининг ташқи (жисмоний) ва ички (психик) жиҳатлари чамбарчас боғлиқдир. Ташқи жиҳат —одам ташқи оламга таъсир курсатиш учун қиладиган саъи-харакатлар — мотивлаштирувчи, билишга ундовчи ва бошқарувчи ички (психик) фаолият билан белгиланади ва йўналтирилади. Иккинчи томондан, бутун ана шу ички, психик фаолият буюмлар ва жараёнларнинг хусусиятларини ўзида намоён қиладиган, уларнинг мақсадга мувофиқ тарзда қайта ўзгартирилишини амалга оширадиган, психик андозаларнинг ўхшашлик даражасини, шунингдек эришилган натижалар ва ҳаракатларнинг кутилганларига мувофиқлиги даражасини кўрсатадиган ташки жиҳат томонидан йўналтирилиб ва назорат қилиниб туради.

Биз ички, психик фаолиятни ташқи, конкрет фаолиятнинг интериоризациялашуви натижаси деб ҳисоблаш мумкинлипши кўриб чиқдик. Шунга мувофиқ тарзда ташқи, конкрет фаолиятни ҳам ички, психик фаолиятнинг экстеризациялашуви (тон маъноси билан айтганда, ички тарзга анланиши) деб караш мумкин.

 

II.    4.3. Фаолиятнинг ўзлаштирилиши. Малакалар

 

Харакатларнинг автоматлашти рилиши ва

           малакаларнинг ҳосил булиши                                                           

 

Хар қандай ҳаракатнинг таҳлил этилган жиҳатларини тегишли тарзда унинг мотор (ҳаракат),сенсор (хиссий) ва марказий қисмлари деб аташ мумкин. Шунга мувофиқ ушбу қисмларнинг ҳаракатни амалга ошириш жараёнида бажарадиган вазифалари ижро этши, назорат килиш ва бошкариб туришдан иборат бўлиши мумкин. Киши фаолилт жараёнида ҳаракатларни ижро этишда, назорат килиш ва бошқариб туришда фойдаланадиган йўл-йўриқлар ушбу фаолиятнинг усуллари деб аталади.

Айтиб ўтилган вазифаларнинг ҳар бирини киши англанилган тарзда хам ва англанилмаган тарзда ҳам амалга ошириши мумкин. Масалан, сўзни талаффуз этиши учун зарур бўлган ҳиқилдоқ ҳаракатлари системаси киши томонидан мутлақо англанилмаган ҳолда ишлайди. Лекин киши айтмоқчи бўлаётган иборанинг грамматик шаклларн ва мазмуни ҳамиша онгда олдиндан аён бўлади. Ҳар қандай саъи-ҳаракатни амалга ошириш учун зарур бўлган ўша мушаклар қисқариши ва чўзилишининг мураккаб бирикувчи қоида тариқасида англанилмаган бўлади. Афтидан, саъи-ҳаракатлар онгнинг иштирокисиз, шунчаки физиологик тарзда идора этилади. Бироқ, одатда, ҳаракатларнинг пировард мақсадлари, шунингдек уларнинг умумий характери ҳамиша англанилган бўлади. Масалан, киши велосипедда мутлақо онгсиз ҳолатида юриши мумкин эмас. У қаёққа бораётганини, қайси йўл билан ва қанақа тезлик билан бораётганини ва шу кабиларни умуман тасаввур қилиши лозим. Бу ҳар қандай меҳнат, ўйин ва бойца хил ҳаракат жараёнларига хам тааллуқлидир. Ва, ниҳоят айрим саъи-ҳаракатлар онгли тарзда йўналтирилган ҳолда ҳам, англанилмаган ҳолда ҳам бажарчлиши мумкин. Масалан, юриш саъи-ҳаракатларнинг анчагина қисми англанилмаган ҳолда амалга ошириладиган фаолиятнннг шундоққина кўриниб турган мисоли ҳисобланади. Лекин шу хилдаги саъи-ҳаракатларнинг арқон устида юриш чоғида бажарилиши, сенсор назорат қилиниши вамарказдан бошқарилиши (айниқса уқувсиз дорбозда) энг жиддий даражада англанилиши зарур бўлган объектга айланади.

Тескари ҳолат юз бериши ҳам мумкинки, бунда ҳаракатнинг маълум бир жиҳатлари олдинига майда-чуйдаларига қадар онгли равишда идора қилинишини тақозо этади, сўнгра эса онг борган сари кам иштирок этгани ҳолда бажарила бошлайди, бундай ҳолларни ишнинг бажарилиши автоматлаша бошлаганига ўхшатишади.

Кишида максадга мувофиқ тарздаги саъи-ҳаракатларни ижро этиш ва бошқаришншг айнан шу тарзда қисман автоматлашуви малака деб аталади.

Биз айнан саъи-ҳаракатларнинг англанилмаган ҳолдаги бошкарилиши тўғрисида сўз юритаётирмиз, негаки, ҳаракатларни бошкариш билан саъи-харакатларни бошқариш бир хилдаги нарса эмас. Саъи-ҳаракатларнинг тобора кўпроқ даражада автоматлашуви айни чоғда ушбу саъи-ҳаракатларни ҳам уз таркибига олган ҳаракатларнинг онгли равишда бошқариш билан қўшилган ҳолда юз беради.

Чунончи, велосипедчи ўз мувозанатнни сақлаш учун ишлатадиган саъи-ҳаракатларнинг автоматлашуви унинг диққат-эътиборини атрофидаги куча ҳаракатига, йўлнинг ҳолатига ва шу кабиларга қаратишига ва шу асосда ўз ҳаракатларини янада англанилган тарзда бошқаришита ёрдам беради. Урганувчи пианиночининг керакли клавишларни топиш чоғидаги саъи-ҳаракатларииннг шу тарздаги автоматлашуви умуман ҳаракатларни бажаришни англанилган ҳолда бошқариш даражасини кескин оширишга, куйнинг чалинишини асарнинг ижодий режасидан кам фарқ қиладиган даражага кўтаришга имкон беради.

Умуман олганда, «соф» малака ҳақида, чамаси, фақат ҳайвонларга таъриф берилаётганда гапириш мумкин. Одамда патологии ҳолатлардан бўлак барча хилдаги фаолият пировард натижада онг билан бошқарилади. Ҳаракатнинг у ёки бу қисмлари автоматлашуви эса онгли равишда йўналтириладиган объектни факат алмаштиради, ҳаракатнинг умумий мақсадларини, унинг ижро этилиши шарт-шароитларини, унинг натижаларини назорат қилиш ва баҳолашни онг унинг тасарруфи доирасига олиб киради.

 

Малаканинг

тузилиши

 

Ҳаракатнинг шу тарзда қисман автоматлашуви туфайли унинг тузилишида рўй берадиган ўзгаришлар қуйидагилардан иборатдир.

1.         Саъи-ҳаракатларнинг ижро этилиши усуллари ўзгаради.

Бунга қадар ўз ҳолича юз бериб келган қатор жузъий саъи-ҳаракатлар ягона жараёнга, таркибига кирувчи алоҳида    содда саъи-ҳаракатлар ўртасида тўсиқлар ва узилишлар мавжуд бўлмаган битта мураккаб саъи-ҳаракатга қўшилиб кетади. Масалан, ўқувчи босқичли ҳаракат сифатида бажарадиган ҳаракатни ўзгартириш жараёни тажрибали шофёр томонидан бир марта қўлни силлиққина ишлатган    ҳолда бажарилади.  Ортикча ва кераксиз саъи-ҳаракатлар    бартараф этилади. Жумладан, ўқувчи ёзувни ўргана бошлаган пайтда бу жараённи бажараркан, кўплаб ортиқча ҳаракатлар қилади: тилини чиқаради, гавдасини қимирлатади, бошини энгаштиради ва ҳоказо. Ҳаракат жараёни ўзлаштириб олингандан  кейин  барча  ортиқча  саъиҳаракатлар йўқолиб кетади. Мужассамлашув юз беради, яъни саъи-ҳаракатларни иккала қўл  (оёқ)  билан бир вақтнинг ўзида бажариш бошланади. Агар бошловчи токарь кескични олдинига узунасига қараб, сўнгра эса кўндалангига қараб юргизса, тажрибали токарь кескинчи деталга бир вақтнинг  ўзида бир қўли билан моховикни узунасига, бошқаси билан эса суппортни кўндалангига айлантираркан, диагонал чизиқ бўйлаб қисқа масофадан олиб боради.  Пировардида саъи-ҳаракатларни бажариш суръати тезлашади. Шундай қилиб, ҳаракатларни ўзлаштириш жараёнида унинг ҳаракатлантирувчи барча жиҳатлари: саъи-ҳаракатлар таркиби (у соддалашади), саъи-ҳаракатларнинг изчиллиги (у узлуксиз бажариладиган бўлади)  ва

саъи-ҳаракатларнинг уйгунлиги  (улар бир вақтнинг ўзида бажариладиган бўлади), шунингдек уларнинг тезлигини мумкин қадар режали бўлишига имкон туғилади.

2.         Ҳаракатни    сенсор назорат   килиш   усуллари ўзгаради.

Саъи-ҳаракатларнинг    бажарилишини    кўриш орқали назорат қилиш кўпроқ мушаклар ёрдамида (кинестетик) назорат билан алмашади. Бунга тажрибали машинистканинг ҳарфларга қарамасдан ёзиши, малакали слесарнинг искананинг устидан болға билан ураётганда кўриш назоратини ишга солмаслиги (слесарь болғани ураётиб, искананинг қалпогига эмас, балки унинг туғрига қараб туради) ва шу кабилар оддий мисол бўлиши мумкин. Саъи-ҳаракатларнинг характерный белгилайдиган турл хилдаги ўлчамларнинг нисбатини баҳолаш имконини берадиган махсус сенсор синтезлар ҳосил бўлади. Масалан, шофёрда тезликни кўз билан чамалаш ва сезиш, дурадгорда ёғочни хис қилиш, токарь ва силлиқловчида ўлчовларни жуда яхши фаш қилиш, учувчида фазода ҳолатни ҳис қилиш туйғуси ўткир булади. Ҳаракат натижаларини назорат қилиш учун муҳим бўлган мўлжалларни тез фарқлам ва ажратиш қобилияти ривожланади. Жумладан, шофёрда моторнинг шовқинида уни қанчалик куч билан ишлаётганини билдирадиган белгилар ажратиш қобилияти, пўлат эритувчида металлнинг таркибш унинг ҳаракатшш, рангининг товланишига қараб ажратиш билияти ривожланган бўлади ва ҳоказо.

Шундай қилиб, ҳаракатлар ўзлаштирила борган сари уш натижаларини ва бажарилиш шароитларини янада аниқроқ тезроқ бевосита сифатли назорат қилиш учун имкониятлар гилади.

3.Ҳаракатни марказдан туриб бошқариш усуллари ўзгариб бормоқда. Диққат ҳаракат усулларини идрок этишдан холи булиб, у ҳаракатнинг асосан вазияти ва натижасига қаратилган бўлади, Баъзи ҳисоб-китоблар, ечимлар ва ақлий меҳнат талаб қиладиган бошқа жараёнлар тез ва бирга қўшилган ҳолда (фахмланган тарзда) амалга оширила бошлайди. Жумладан, шофёр двигателнинг ортиқча куч билан ишлаётганини унинг вушиданоқ сезиб, ўйлаб-нетиб ўтирмасданоқ, унинг ҳаракатини қанақа тезликка кўчириш кераклигини дарҳол тушуниб етади аппаратчи асбобларнинг кўрсаткичларини ўқибоқ, уларнинг ишлашида рўй бераётган бузилишларни ва уларни бартараф этиш учун нималар қилиш кераклигини фаҳмлайди. Навбатдаги саъи-ҳаракатларга тайёргарлик бундан олдинги саъи-ҳаракатлар амалга оширилаётган пайтдаёқ юз бера бошлайдики, натижада реакция учун сарфланадиган вақт кескин камаяди. Чунончи, учувчи қўнишни бошлаётганидаёқ муайян шароитлардаги қўнишнинг ушбу турини бажариш учун қўлланиладиган барча стандарт усулларни ишга солишга ўзича тайёр бўлади.Шунинг учун ҳам биринчи усулни бажаришдан иккинчиси ўтиш махсус планлаштирилмаган тарзда хам амалга оширилаверади. Фақат қўнишнинг қандай усулини танлаш режалаштирилади, холос. Қўлланилиши лозим бўлган усулларнинг бутун бошли занжирини ёки турларини ана шу тарзда онг ёрдамида олдиндан кура билиш антиципация деб аталади.

 

Фаолиятнинг ўз лаштирилиши ва  машқлар

 

Ҳаракат усулларидаги бу ўзгаришлар қандай юз беради ва уларнинг психологик механизми қандай?

Уз негизи эътибори билан бу тадқиқот килишга уринишларни ва танлашни ўз ичига оладиган механизмдир. Киши муайян ҳаракатни бажаришга уриниб кўради ва унинг натижасини назорат қилиб туради. Муваффақиятли саъи-ҳаракатлар, ўзини оклаган мўлжаллар ва бошқа усуллари аста-секин танланади ва мустаҳкамланади, муваффақиятсиз чиққанлари ва ўзини оқламаганлари эса қўлланишдан чиқарилиб, бошқалари билан алмаштирилади. Муайян харакатлар ёки фаолият турларини ўзлаштирнинг мақсадида уларни англаган тарзда ҳамда онгли раватда назорат қилишга ва тузатишга асосланган ҳолда куп маршлаб такроран бажариш фаолияти машк деб аталади.

Машқ қила борган сари киши ҳаракатлари характерининг ўзгариши бу ҳаракатларни бажариш чогида унинг психик фаолияти тузлишида юз берадиган ўзгаришларни акс эттиради. Онгли тарзда назорат қилиниб ва тузилиб туриладиган ҳар бир янги уриниш ҳзракат усуллари ва вазифаларини фақат эслаб қолишдагина акс этмайди. Одатда у вазифани текшириш усулларининг, уни ҳал килиш ва тузатиш йўлларининг ҳам ўзгаришига олиб келади.

Мисол учун бир хилдаги бир неча деталларга белги қўйиш жараёнини такроран бажариб машқ қилаётганда ўқувчи фаолиятининг тузилиши қандай ўзгаришини кўриб чиқамиз.

Биринчи деталь. Уқувчи ўзи учун янги бўлган фаолият олдида турибди. Ҳозирча у бу иш қандай бажарилишини кўриб ва тушуниб олди, холос. Жараённи ўзи бажариши учун у ўқитувчининг оғзаки кўрсатмаларини, намойиш чоғида идрок этилган шаклларни ҳаракат тилига айлантириши (яъни ўзининг хусусий саъи-ҳаракатларини тартибга солиши) талаб қилинади. Уқувчи ишни бажаришга уринаркан, ўз хатоларини пайқаган ва тўғрилаган ҳолда вазифанинг «ҳаракатлантирувчи моҳияти» ни биринчи марта чинакамига пайқайди ва уни бажариш усулларини «мушаклари билан ҳис қила бошлайди». Ҳаракат майзарасига, унинг тимсолига саъи-ҳаракатларни тартибга солиб туриш учун зарур мушаклар сезгиси қўшилади. Айни шу йўсинда энг асосий қийинчилик енгиб ўтилади, ҳаракатни қай тарзда бажариш ҳақидаги тимсолий-мантиқий тасаввурлар билан унинг амалда бажарилиши ўртасида боғланиш ҳосил бўлади. Шу тарзда иш жараёнининг ҳиссий-ҳаракат тимсоли ҳосил қилинади ва конкрет-ақлий жиҳатдан англанади, яъни ҳаракатнинг бажарилишини бошқариб ва назорат қилиб борадиган психик модели таркиб топади.

Иккинчи деталь. Уқувчи ишга энди ҳаракатларни бажариш ва бошқариш усуллари ҳақида ҳиссий ҳаракат тасаввурига эга бўлган холда киришади. Шунинг учун ҳам сўздан ишга, тимсолдан ҳаракатга ўтиш билан боғлиқ қийинчиликларнинг кўпчилигига дуч келинмайди. Жараёнларни бажаришда сезиларли даражада силжиш, кескин бурилиш ва жадаллик одатда ана шу туфайли содир бўлади.

Учинчи ва тўртинчи деталлар. Деталдан-деталга ўтган сари жараёнларни бажариш усулларида унчалик катта ўзгариш рўй бермайди. Бу ўзгаришлар ортиқча саъи-ҳаракатларни истисно этиш, нотўғри саъи-ҳаракатларни тўғрилаш, бир-бирига борлиқ бўлганларини бирга қўшиб бажаришга кўчиш, ишни бажариш йўлларини тобора кўпроқ даражада стандартлаштириш билан боғлиқ ҳолда рўй беради. Уларнинг бажарилиш усуллари ана шундай тарзда стандартлаштирилиши муносабати билан уларни бажариш тобора автоматлашиб, онгнинг назоратидан халос бўлади, шартли рефлекс реакцияси системаси каби юз беради.

N + N+1+ ...деталлар. Ишни назорат қилиш ва бошқариб боришнинг асосий усулларини автоматлаштириш ҳаракатининг шарт-шароитларини янада кенгроқ ҳисобга олиш учун онгнихоли қолдиради. Ҳаракатларнинг тезлигини ихтифий бошқариш, уларни ўзгариб турувчи вазифаларга мослаштириш, янги вазиятларга ва деталларга кўчириш имконияти туғилади.

 

Машқларнинг эгри чизиқлари  

 

Агар ҳаракат белгиларидан биронтаси (масалан хатолар миқдори, тўгри ҳал этилган масалалар миқдори, сарфланган вақт, маҳсулот миқдори) нинг машқлар (уринишлар) сонига боглиқ ҳолда қандай ўзгариши ўлчанадиган бўлса, у ҳолда ҳаракатнинг ўзгариш жараёнини микдор жиҳатидан тасвирлаб бериш мумкин. Машқлар сони горизонтал ўқ (абсцисса) бўйлаб, ҳаракатнинг ўлчанаётган белгиси эса вертикал ўқ (ордината) бўйлаб чиқарилади. Графикда ҳосил бўлган нуқталарни бирлаштирадиган чнзиқ машқлар эгри чизиш, яъни ўргатиш эгри чизиқлари деб этадади. У ҳосил қилинаётган малаканинг ошиб бораётганлигини билдиради.

Конкрет экспериментлар натижасини тасвирлаш жараёнида ҳосил бўладиган эгри чизиқлар жуда хилма-хилдир. Ҳатто бита кишининг ўзи бир хилдаги вазифаларни бажарган тақдирда ҳам эгри чизиқ бир хилда бўлмайди. Лекин умуман олганда машқнинг барча эгри чизиқларини икки турга ажратиш мума) салбий тезликка эга бўлган эгри чизиқлар (малаканинг осил бўлиши олдинига тезлик билан давом этган ҳолда, сўнгра тобора секинлаша боради, тезликнинг маълум даражада сўнгги чегарасига, хатоларнинг ҳаддан зиёд кўп такрорланишига қадар бориб колади ва ҳоказо); б) ижобий тезликни ифода этадиган эгри чизиқлар (олдинига ҳаракатнинг ўзлаштирилиши секинлик билан давом этади, сўнгра эса тобора тезлашади).

5- расмда катта ёшдаги кишилар (А) ва болалар (С) да адлкашликлардан ўтиш кўникмасининг ҳосил бўлишини белгилайдиган ўргатиш эгри чизиқлари тасвирлангандир. Графикдаги ордината ўки бўйлаб йўл қўйилган хатолар ва сарфланган вақт ёки босиб ўтилган масофанинг унинг биринчи уринишдаги холатига нисбатан процент ҳисобидаги узунлиги чикарилади. Барча эгри чизиқларнинг салбий тезликка эга биган эгри чизикларга тааллуқли эканлигини пайқаш қийин эмас. 

 

Эгри чизиқларнинг биринчи тури синовлари ва хатолар қилиш йўли билан ўргатиш (номаълум чалкашликлардан ўтиш, масалан, одам учун ана шундай ўрганиш ҳисобланади) кўпроқ урин олган жараёнларга хосдир. Эгри чизиқларнинг иккинчи тури амалларнинг тўғри бажарилиши учун кўпинча англаб етиш талаб қилинадиган масалаларга хос бўлади. Масалаларни ҳал этиш йўллари тушуниб стилган бундай ҳолларда у тўгри ҳал қилинади ва хатолар такрорланмайди.

 

Малака англанилган ҳолдаги автоматлаштирилган        харакатдир

 

   Такрорланиб турадиган амалий уринишларсиз ҳеч қандай малакани ҳосил қилиб бўлмайди.Баъзи бир психологлар, жумладан, бихевиористлар ана шу фактга таянган ҳолда ҳайвонларда ва одамларда малакалар ҳосил бўлиши жараёнини айнан бир хил нарса деб ҳисоблашга уринадилар. Лекин физиологии механизмнинг ўхшашлиги бу жараёнларнинг бир-биридан принципиал жиҳатдан фарқини йўққа чиқармаслиги керак. Одамларда харакатларнинг бажарилиши, кўриб ўтганимиздек, ҳамиша онг билан идора қилиб турилади. Шунинг учун ҳам ҳайвонларда юз берадиган жараёнларнинг ўзи одамда принципиал жиҳатдан ўзгача тарзда бўладн. Унинг амалий синовлари муайян саъи-харакатларни онгли тарзда бажариш учун уриниш тусини касб этади. Натижаларни назорат қилиш, шарт-шароитларни баҳолаш, ҳаракатларни тўгрилаб туриш ҳам у ёки бу тарзда англанилган ҳолда юз беради. Буни танқидий уринишлар манбалари тўғрилаб боради. Масалан, тақлид қилиш ўзлаштирилаётган ҳаракатларнинг намунасини англанилган тарзда собитқадамлик билан кузатишга таяна бошлайди. Энг муҳими, усулларнинг танланиши ва бошқарилиши улар мақсадининг англанилиши ва мазмунининг тасаввур этилиши орқали бошқарилади.

Малакани шакллантиришда кузатилаётган ва бажарилаётган харакатларнинг киши томонидан сўз билан ифода этилиши — нутк фаолияти, шунингдек бажарилиши лозим бўлган ҳаракат тимсолининг «хаёлдаги» ифодаси — идеал фаолият етакчи восита бўлиб хизмат килади. Кишида малакаларни шакллантириш механизмининг принципиал жихатдан фарқ қиладиган ушбу хусусиятлари малакаларни шакллантириш жараёнининг қонуниятларини хам белгилаб беради.

Кишининг малакаси онгли равишда автоматлаштирилган Харакат сифатида хосил булади. У харакатни бажаришнинг автоматлаштирилган усули тарзида амалга оширилади. Унинг роли онгни харакат усулларини бажарилишини назорат килишдан холи килишдан ва уни харакатнинг максади хамда шарт-шароитларини идрок этишга йуналтиришдан иборатдир. Бу жараённинг асосий боскичларини куйидаги схемада курсатиш мумкин.

 

Алоҳида битта малаканинг шакллантирилиши ҳеч қачон мустақил, ажратиб олинган ҳолдаги жараён ҳисобланмайди. Унга одамнинг бундан олдинги бутун тажрибаси таъсир кўрсатади ва унда иштирок этади.           

 

Малаканинг узаро таъсири

 

Ҳар қандай малака ҳам киши аллақачон эгаллаб олган малакалар ситемасида амал қилади ва таркиб топади. Уларнинг бири янги малаканинг таркиб топишига ва амал қилишига ёрдам берса, бошқалари халақит беради, учинчи бир хили эса уни ўзгартиради ва ҳоказо. Бундай ҳодиса психологияда малакаларнинг ўзаро таъсири деб юритилади.

Бу қандай юз беради. Эслатиб ўтамизки, ҳаракат унинг мақсади, объекта ва шарт-шароитлари (вазият) билан белгаланади. Унинг ўзи эса ҳаракатлантирувчи ижронинг, сенсор назорат қилиш ва марказий бошкарувнинг муайян усуллари системаси сифатида амалга оширилади. Ҳаракатнинг муваффақиятлилиги, яъни малаканинг самарадорлиги ана шу усулларнинг ҳаракат мақсадларига, объектига ва шарт-шароитларига қанчалик мувофиқ келишига боғлиқдир.

Малака ҳосил қилинишининг умумий қонуни шундан иборатки, киши янги вазифага дуч келганда олдинига фаолиятнинг ўзида шу чоқда мавжуд бўлган усулларини фойдаланишга уринади. Бунда у, ўз-ўзидан равшанки, шу хилдаги масалаларни ҳал этиш учун унинг ўз тажрибасида қўлланишга тўғри келган усулларни мазкур масалани ечишга ҳам татбиқ этиш вазифасидан келиб чиққая ҳолда иш тутади. Бундан кўриниб турибдики, фаолият усулларини, кўчиришнинг муваффакиятлилиги масалаларнинг уларни ҳал этиш усуллари ўхшашлиги қанчалик тўғри баҳоланишига боғлиқдир. Бу ўринда бир-биридан фарқ қиладиган иккита ҳолат мавжуд бўлиши мумкин.

Биринчиси — бажарилиши, назорат қилиниши ва марказдан бошқарилиши усулларига кура гарчи амалда ҳар хил бўлса ҳам, иккита ҳаракатнинг мақсади, ёки уларнинг объектлари, ё шарт-шароитлари киши томонидан ўхшаш деб тасаввур қилииишидир. Бундай вазиятда ҳаракатнинг самарасиз усуллари бошланғич нуқта бўлиб қолади. Уларнииг нотўғрилигини пайкаб олиш, бартараф этиш ва янги тўғри усуллар билан алмаштириш вақт ва куп марталаб уринишларни тақозо этади. Малаканинг шакллантирилиши қийинлашади ва секинлашади. Бундай ҳолларда малакаларнинг тескари кўчирилиши, яъни интерференцияси юз бериши тўғрисида гапирилади.

Масалан, расм дарсларида болаларга қаламни юқоридан пастга қараб харакат қилдирган ҳолда вертикал тўғри чизиқ ўтказиш ўргатиляпти. Чизмачилик дарсларида эса уларга худди шу вазифани пастдан юқорига қараб бажариш ўргатилади. Мақсадига кура бир хил бўлган бу ҳаракатларни бажариш усулларининг қарама-қаршилиги ўқувчиларда чизмачилик малакаларини эгаллашда жиддий қийинчиликлар туғдиради. Худди шундай қийин-чиликларнинг юз бериши токарь ричагни юқорига караб бурганда автоматик равишда ишлай бошлайдиган станокдан ричагни пастга қараб бураладиган станокка ўтиб ишлаган пайтида ҳам кузатилади. Ишчи узоқ вақтга қадар адашади — ричагни зскичасига, гоқорига қараб бурайверади. Малакалар интерференцияси механизмининг драматик шаклдаги намойиши бундан бир неча йил муқаддам Швецияда оммавйй тарзда юз берди. Бу ерда бутун транспортнинг чан томондан ҳаракат қнлиши ўнг томондан ҳаракат қилиш билан алмаштирилиши ҳақида эълон қилинган эди. Шунинг натижаси ўлароқ, шаҳарлардэги кўчалар «аралаш-куралаш» бўлиб кетди ва ҳаддан зиёд куп фалокатлар юз берди.

Эҳтимолдаги иккинчи бир қарама-қарши ҳолат — иккита масаланинг тўғри ҳал этилиши учун зарур бўлган ҳаракатларнинг бажарилиши, назорат қилиб ва марказдан бошқариб борилиши усуллари жиҳатидан ўхшаш бўлган бир пайтда уларнинг мақсади, объектлари ва шарт-шароитлари ташкаридан қараганда турлича эканлигидир.

Чунончи, ўқувчида темирни эговлаш бўйича яхши малака орттирилганлиги одатда унинг темирни қўларра билан кесиш усулларини эгаллашини анча енгиллаштиради. Бу ўринда ҳаракат объектлари ва мақсадлари ҳар хил бўлгани ҳолда уни бажариш ва сенсор назорат қилиш усуллари ўхшашдир. Ҳар иккала вазиятда иш қуролининг горизонтал ҳаракат қилишини таъминлаш учун иккала қўл амалда баб-баравар уриниши лозим. Шундай қилинганда ишнинг тўғри ҳаракатлар қилишдан бошланишига эришилади ва малаканинг ҳосил бўлиши анча енгиллашади. Шундай пайтларда малакаларнинг ижобий кучириш ёки индущипси ҳақида гапирилади.

Тажрибанинг ва мавжуд малакаларнинг янги малака ҳосил қилинишига таъсири ҳаракатларнинг ўзига ва уларнинг объектларига тааллуқли хусусиятлар билангина эмас, балки кишининг ушбу ҳаракатлар ва объектларга нисбатан муносабати билан ҳам белгиланади. Агар интерферециялаштирувчи масалалар вақтларга бўлиб қўйилса ва уларни бир-биридан жиддий фарқ қилдирадиган белгилари ўқувчилар онгига сингдирилса, ўқитиш ва айниқса қайта ўганиш чогида ғоят куп халақит берадиган тескари кўчиш анча сусайиши мумкин. Агар ўқувчига ташқаридан қараганда турлича бўлиб кўринадиган вазифалардаги муҳим ўхшашлик белгилари атайлаб намойиш этиладиган бўлса, малакаларнинг ижобий кўчиши анча енгил бўлиб, ўргатиш эса тезлашади.

Ҳаракатни унинг шаклланган шароитларидан ажратиб олиш ва янги шарт-шароитларга, яъни объектларга кучириш келажакда яхши оқибатларга олиб келадиган жуда муҳим воқеа хисобланади. Биз ҳозирдаёқ шуни биламизки, ҳаракатнинг бундай кўчирилиши куп ҳолларда вазифаларнинг янги турларини шу заҳотиёқ, синовларсиз ва бехато, муваффақиятли бажариш имконини бермоқда, яъни хатти-ҳаракатнинг принципиал жиҳатдан янги тур — ақл-идрок билан иш кўришга йўл очиб бермоқда. Унинг ана шундай муҳим аҳамиятга эга эканлиги муносабати билан узи ҳосил бўлган конкрет шарт-шароитлардан ажратилган ҳолдаги бундай ҳаракатни операция деган термин билан атаймиз.

Айтилганлардан кўриниб турибдики, ҳаракатни фақат муайян психик фаолият, яъни ўхшаш деб ҳисоблаш, умумлаштириш ва шу кабилар асосидагина операцияга айлантириши мумкин. Ҳаракатнинг марказдан бошқарилиши усуллари ҳам кўчирилиши, яъни психик ҳаракатлар операцияларга айлантирилиши ҳам мумкин.

Жумладан, ташқи кўриниши бўйича ойнага қараб туриб расм чизиш тажрибаларида чап қўл Силан расм солиш чоғида орттирилган малакалар ўнг қўл билан расм солишга ўтиш чоғида ҳам саъи-ҳаракатларни бошқаришга ўз таъсйрини кўрсатди. Киши дастхатининг ўзига хос белгилари у қанақа харфни ёзаётганига қарамай сақланиб қолиши ҳам шу нарса билан изоҳланади. Буниси тугул, бу белгилар чап қўл билан ёзаётганда ҳам, қаламни тиш ва ҳатто оёқ бармоқлари орасига қисиб ёзилган чокда ҳам сақланиб колади.

Марказий бошқарувнинг тузилишидаги ўхшашлик грамматик тузилишига ва луғат составите кура бир-бирига яқин тиллар (масалан, инглиз ва немис, рус ва украин тиллари) нима учун бошқа тилларга қараганда осовроқ ўзлаштирилиш сабаб-ларини тушунтириб беради. Кўчиришнинг ушбу тури ўзлаштирилган ҳисоб усулларини хилма-хил сонларга нисбатан қўлланиш, турли хил масалаларни ечишда умумий формулаларда фойдаланиш имконини беради ва хоказо. Пировард натижада кўчириш принципи ҳар қандай ахборотнинг киши томонидал англаб олиниши ва қайта ишланиши чоғида мантиқий тафаккур усулларини автоматик равишда қўлланишнинг негизини ташкил этади.

Кўчиш проблемаси педагогии психологиянинг марказий проблемаларидан бири бўлиб ҳвсобланишининг ажабланадиган жойи йўқ. Узлаштирилгзн ҳаракатларнинг янги вазифаларга тўғри ва муваффақиятли кўчишини амалга ошириш — бу фаолиятнинг янги турларини тез ва энг кам хато қилган ҳолда ўзлаштириш демакдир. Киши ўзлаштирилган ҳаракатларни тўгри татбиқ этиши мумкин бўлган объектлар қанчалик куп бўлса, унинг ўзида орттирилган малакаларга таянган ҳолда ҳал этиши мумкин бўдган масалалар доираси ҳам шунчалик кенг бўладн. Соддароқ қилиб айтганда, кишида ўзлаштирилган ҳаракатлар қанчалик кенгроқ ва аниқрок кўчириладиган бўлса, у шунчалик куп нарса ўрганган, унинг олган таълими шунчалик самарали натижага эга бўлган, булар унинг фаолиятида шунчалик самарали ёрдам берган бўлади.

 

Куникмалар

 

         Ҳар  қандай хулқ-атвор янги шароитларда  ёки янги объектларга нисбатан жараёнларнинг кўчиши асосида таркиб топали. Кўчиш эса шарт-шароитлар ёки нарсаларнинг фаолият мақсадлари учун муҳим бўлган белгилари бўйича ўхшашлигига таянади.

Бу ўхшашлик англанилган ёки англанилмаган бўлиши мумкин. Фаолият қанчалик мураккаб, мақсадлар қанчалик узодроқ вақтга мўлжалланган ҳамда улар объектларнинг қанчалик кўпроқ ўзгартирилишини талаб қиладиган бўлса, муваффакиятли кўчишни таъминлаш учун зарур бўлган оралиқ ақлий фаолияти шунчалик кенг тус касб этади. Лекин ҳар қанақа ҳолда ҳам бундай кўчиш кўникма, яъни кўйилган мақсадга мувофиқ тарзда ҳаракат усулларини танлаш ва амалга ошириш учун мавжуд билимлар  малакалардан фойдаланиш деб хисоблаш мумкин.

Кўникма экстериоризация қилишни — билимларнинг жисмоний ҳаракатга мужассамлашувини тақозо этади. Унинг бошланиш нуқтаси ахборотнинг юксак даражада, яъни онгда қайта ишланишидан иборатдир. Амалий, ҳаракатларнинг ана шу юксак даражадаги фаолияти натижалари билан йўналтириб турилиши эса унинг якунини ташкил этади. Масалан, маълум бир жисмнинг ҳажмини аниқлашдан иборат вазифа қўйилган, дейлик. Уни ҳал этиш учун аввало унинг геометрик жисмларининг қайси бир турига мансублигини аниқлаш лозим. Сўнгра бунақа жисмларнинг ҳажми қандай ҳисоблаб чиқилишини эсга туширмоқ керак. Шундан кейин қанақа ўлчовлар қилиниши кераклиги маълум бўлади. Сўнгра тегишли ўлчовларни амалга ошириш керак. Пировардида зарур ҳисоблаш жараёнларини бажариш лозим. Булардан кўриниб турибдики, билимларни кўникмаларда рўёбга чиқариш бир қатор малакалар ва жараёнларнинг ўзлаштирилган. бўлишини тақозо қилади.

Шундай қилиб, «кўникма» атамаси фаолият субъектнинг узида мавжуд билимлар ей малакалар билан мақсадга мувофик бошцарилиши учун зарур психик ва амалий ҳаракатларнинг мураккаб системаси эгаллаб олинишини ифодалайди. Бу система вазифа билан борлик билимларнинг таиланишини, вазифа учук мухим бўлган хусусиятларнинг ажратилишини, шу асосда вазифанинг бажарилишига имкон бсрадиган туб ўзгартиришлар системаси аниқланишини, ана шу ўзгартиришларнинг амалга оширилишини, қўйилган мақсад билан унинг натижаларини таққослаган ҳолда назорат қилиб ва шу асосда баён этилган жараён тўғрилаб борилишшш ўз ичига олади.

Кўникмаларнинг таркиб тоииши билимларда мужассамлашган ахборотни ва нарсадан олииадиган ахборотни қайта ишлаш жараёнларининг, ана шу ахборотни аниқлаш, уни ҳаракат билан таққослаш ва ўзаро боғлаш жараёнларининг бутун бир системаси эгалланишини билдиради.

Бу хилдаги шакллантириш, яъни кўникмаларга ўргатиш жараёни турли йўллар билан амалга оширилиши мумкинлигини қайд қилиб ўтиш зарурдир. Бу йўлларни бир-биридан фарк қилувчи иккита қолатга ажратиш мумкин. Биринчи холатда ўргатилаётган киши зарур билимга эга бўлади. Унинг олдига бу билимлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш вазифаси қўйилади ҳамда кишининг ўзи синаб кўриш ва хатоларга йўл қўйиш орқали тегишли мўлжал олган, ахборотни қайта ишлаш воситалари ва фаолият усулларини топган холда унинг ечимини излайди.

Гарчи бу йўлнинг самарадорлиги паст бўлса ҳам, бугунги кунда у таълим жараёнида энг куп қўлланиладиган йўл эканлигини қайд қиламиз. Иккинчи йўл шундан иборатки, таълим бераётган киши ўқувчининг билимларни қўллаш учун зарур бўлган психик фаолиятини бошқариб боради.

Бу ҳолда педагог ўқувчини белгилар ва жараёнларни танлаш мўлжаллари билан таништиради, қўйилган вазифаларни бажариш учун олинган ахборотларни қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш юзасидан ўқувчининг фаолиятини уюштиради. Бу йўл ҳозир педагогик психологияда жадал тадқиқ қилинмоқда.

 

II. 4.4. Фаолиятнинг асосий турлари ва одамда уларнинг ривожлантирилиши

 

Киши фаолияти онгли равишдаги фаоллик сифатида унинг онти шакллана ва ривожлана бориши туфайли таркиб топади ва ривожланади. Унинг ўзи онгнинг шаклланиши ва ривожланиши негизи, унинг моҳияти манбаи бўлиб хизмат қилади.

 

Фаолиятнинг шакллантири лиши 

                                                                                                    Фаолият ҳамиша кишининг бошқа одамлар билан муайян муносабатлари системасида юз бе-                                                     ради. У бошқа одамларнинг ёрдами ва иштирокини тақозо этади, яъни биргаликдаги фаолият хусусиятига эга бўлади. Унинг натижалари теварак-атрофдаги оламга, бошқа кишиларнинг ҳаёти ва тақдирига муайян таъсир кўрсатади. Шунинг учун фаолиятда кишининг фақат нарсаларга муносабати эмас, балки унинг бошқа одамларга бўлган муносабати ҳам доимо ўз ифодасини топади.

Бошқача сўзлар билан айтганда, фаолиятда кишининг шахси ифодаланади ва айни чоғда фаолият унинг шахсини шакллантиради.

Ахил,  уюшган коллективнинг   собитқадамлик   билан   олиб борилаётган  ижтимоий    фойдали  фаолиятида   иштирок    этиш кишида  коллективчиликни,  уюшқокликни,    ўз  манфаатларини жамият манфаатлари билан боглаш кўникмасини ривожлантиради. А. С. Макаренко фаолнятнинг шахсни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақидаги тушунчани тарбиявий ишнинг ўзи яратган назарияси ва амалиётига асос қилиб олган эди. У шундай деб ёзган эди: «...мен болаларнинг ҳаёти маълум бир одатлар туркумини тарбиялайдиган тажриба тарзида йўлга қўйилишини талаб қиламан...». Ушбу талабга биноан тарбияланувчилар коллективининг бутун ҳаёти шундай ташкил этилдики,  у болаларни  фаолиятнинг шахсда  муайян  фазилатлар (собитқадамлилик, интизомлилик, софдиллик, маъсулиятлилик, қатъиятлилик)   нинг  намоён   бўлишини  тақозо   этадиган    ҳар хил турларга жалб қилган эди. Масалан, тунги походлар ва навбатчиликлар   колониячилардан  қўрқувни  енгишни,   матонат кўрсатиш ва ўзини тута билишни талаб қиларди. Хулқ-атвордаги жасурликлар  такрорланавериб, одат тусига кириб қоларди. Маълум бир шароитларда содир  бўладиган  муайян хатти-ҳаракатлар шахс фазилати даражасига кўтариладиган одатларгги келтириб чиқаради.

Кишида хилма-хил фаолият турларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши мураккаб ҳамда узоқ давом этадиган жараёндир.

Боланинг фаоллиги фақат аста-секинлик билан, ривожланиш жараёнида, тарбия ва таълим таъсири остидагина онгли равишда мақсадга йўналтирилган фаолият шаклини касб этади.

Бу фаоллик олдинига импульсив хатти-ҳаракат хусусиятига эга бўлади. Тугилганидан кейииги дастлабки кунларда  боланинг хулқ-атвори бир нечтагина оддий турма реакция — ҳимояланиш (нур ёрурлашганда ёки баланд товуш чиққанида кўз қорачиғининг торайиши, оғриқ сезган пайтида инграши ва безовталана бошлаши), овқат сўраш  (тамшаниши), чалкаш-чулкаш (тебратилганда жимиб қолиши) ва бирмунча кейинроқ эса мўлжаллаш-изланиш   (қўзратувчига  бошини  ўгириши,    нарсаларга қараши ва бошқалар) каби реакциялар билан чекланади. Ун биринчи-ўн иккинчи кунлигидан тортиб чақалоқда дастлабки шартли рефлекслар шакллана бошлайди. Шу туфайли бир ёши мобайнида болада излаииш хулқ-атвори   (ушлаш, кўздан кечириш, ҳар хил шаклда айлантириш) ривожлана боради, бунинг натижасида у ташқи дунёдаги нарсаларнинг    хоссалари хақида маълумот йиғади ва ҳаракатлар уйғунлигини ўзлаштиради. Таълим олиши ва тақлид қилиши таъсирида бир ёшидан бошлаб болада амалий хулқ-атвор шакллана боради. Бунинг ёрдамида бола буюмларни ишлатишнинг инсонии усулларини ва  уларнинг ижтимоий амалиётдаги ҳамиятини ўзлаштира бошлайди  (ухлаш учун каравотга ётадиган, стулчага ўтирадиган, тўпни ўйнайдиган, қалам билан раем соладиган бўлади).

Фаолликнинг ушбу шакллари билан бирликда коммуникатиа хулк-атвор болага ўз эҳтиёжлари ва истакларини қондириш, ижтимоий талабларни ва ахборотни ўзлаштириши учун ёрдам берадиган асосий восита ривожлана бошлайди.

Дастлабки кезларда бу хулқ-атвор нутқгача даври шакллари (бақириш, имо-ишора қилиш, мимика) орқали рўёбга чиқарилади. Етти-саккиз ойлигидан бола олдинига сустроқ, кейинроқ эса фаол равишда инсонии мулоқот, ҳамжиҳатлик ва ахборот айирбошлашнинг асосий воситаси — нутқий хулк-атворни ўзлаштира бошлайди. Нутқнинг ўзлаштирилиши тимсолларни буюмлардан ва ҳаракатлардан ажратиш учун, маъноларни бўрттириб кўрсатиш, уларни қайд этиш ва хулқ-атворни идора қилишда уларга таяниб иш тутиш учун хал қилувчи негиз яратади.

 

Уйин

 

Ҳаётининг биринчи йилларидаёқ болада фаолиятнинг оддий шаклларини ўзлаштириши учун дастлабки шарт-шароитлар таркиб топа  бошлайди.    Улардан биринчиси ўйин фаолияти ҳисобланади.

Уйнн фаолияти  билан организмда  куч-қувват  алмашинуви ўртасидаги боғланиш ўйинга    нисбатан майлнинг туғилишига олиб келади. Ленин ўйин фаолиятини рўёбга чиқарадиган фаъл-атвор  шакллари қандай ва қаёқдан пайдо бўлади? Кузатишлар шуни кўрсатадики, булардан баъзи бирлари, масалан, мушукчадаги «сичқон овлаш» иштиёқи ҳайвоннинг туғма инстинктив  ҳаракатлари жумласига  киради.  Бошқа  бир хиллари эса, масалан,  шимпанзе  боласининг  катта    ёшдаги   маймунлар  ва одамларнинг ҳаракатларини такрорлаши тақлид қилиш оркали юз беради. Учинчи бир хили теварак-атрофдаги олам билан ўзаро   биргаликда  ҳаракат қилиш    жараёнида  ҳайвонларнинг ўзлари томонидан топилади.   Шундай қилиб, ҳайвон болалари ҳаракатларининг манбаи ҳам худди катта ёшдаги ҳайвонларда бўлгани каби турларга хос инстинктларда, таклид қилишда, ўрганишда мужассамлашгаидир. Шунинг учун ҳам ҳайвон болаларининг хатти-ҳаракатлари   катта   ёшдаги   ҳайвонларнинг турларига оид феъл-атворга ўхшамаслиги мумкин эмас. Лекин бу ҳаракатлар катта ёшдаги ҳайвонларда овқатланишга, душманлардан ўзини ҳимоя қилишга, муҳитда тўғри мўлжал олишга, хавф-хатардан сақланишга ва шу кабиларга бўлган муайян реал биологик   эҳтиёжларни   қондириш учун хизмат   қилади. Ҳайвон болаларида эса худди    ана  шу ҳаракатлар  шунчаки    «фаолият» ўрнида  содир    бўлади ва  ўзининг  реал    биологик мақсадларидан ажралгандир.  Улар  ўйин фаолиятининг   ўзига хос туб хусусияти ана шунда мужассамлашгандир. Унинг максади ўзининг ёрдами туфайли муваффак бўлинадиган амалий натижаларга эришишдан эмас,    балки амалга ошириладиган «фаолият» нинг ўзидан иборатдир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўйин болаларда ҳам ўз фаоллигшш рўёбга чиқариш шакли, ҳаёт кечириш ва фаолият кўрсатиш шакли бўлиб хизмат қилади. Шу тарзда у функционал мамнунлик билан боғлиқдир. Фаолликка бўлган эҳтиёж унинг қўзғатувчиси бўлса, тақлид қилиш ва тажриба эса манбаи ҳисоблаиади. Ленин боланинг ўйин ҳаракатлари аввал бошданоқ буюмлардан фойдаланишнинг инсоний усуллари ва амалий хулқ-атворнинг катта ёшдагилар билан мулоқот жараёнида ва катта ёшлилар раҳбарлигида ўзлаштириб олинадиган инсоний шакллари замирида ривожлана боради. Бу ҳол болалар ўйин фаолиятининг принципиал жиҳатдан муҳим хусусиятларини белгилаб беради, унинг шакллари, манбалари, механизмлари, функциялари ва натижалари ҳайвонларнинг ўйинидан тубдан фарқ қилишига олиб келади.

Бола ўз тажрибасида цурол оуюмаар билан бир вактнинг ўзида бошқа турдаги буюмлар — ўйинчоцларга дуч келади. Уйинчоқларини ишлатишнинг инсоний усули — ўйин, яъни улар ёрдамида аллақандай бошқа, ҳақиқий буюмлар ва ҳаракатларни ифода этишдир. Катта ёшдагилар болаларни ўйинчоқлардан ана шу тарзда фойдаланишга ўргатади. Улар болага қўғирчоқка сув қандай ичирилишини, уни қандай қилиб тебратиш кераклигини, сайр қилдиришни, ўйинчоқ айиқ боласини қандай овқатлантиришии, машинани қандай қилиб ҳайдаш кераклигини кўрсатишади ва ҳоказо.

Лекин болада ўйинчоққа нисбатан «ҳақиқий» буюмнинг тасвири сифатидаги муносабатнинг ўзи ўйин фаолиятига фақат сўз аралашуви муносабати билан ҳосил бўлади.

Кичкина бола (бир ёшдан икки ёшга қадар) хали, масалан, тебратиш,   овқатлантириш   ва   бошка   шу   каби   ҳаракатларни қўғирчоқдан чўпга кўчира олмайди. У тсгишли буюмсиз ҳаракатни тасвирлашни ёки бу харакатни бир буюмдан иккинчисига кўчиришни уддалгй олмайди.  Бундай жараёнлар у фақат нуткни эгаллагандагина юз бериши    мумкин.  Бола  пайрахага қўғирчоқ сифатида муомала қила бошлаши учун уни қўғирчоғим деб   (масалан, «Катя» деб)    атайдиган бўлиши керак. У овқатлантириш ҳаракатини қўғирчоқдан тойчага кўчириши учун унга  катта  ёшдаги  кишилар   «тойчани  овқатлантир»  ва  ҳоказо деб айтиши керак. Кейинроқ сўз катталар «ҳақиқий» буюмларда кузатадиган ҳаракатларни боланинг ўзи ҳам  мустақил равишда ўйинчоққа кўчиришига имконият яратади. Бола сўзнинг аҳамиятини амалий ҳаракатлар орқали  ёки катта  ёшдагиларнинг ҳаракатларини кузатиш натижасида ўзлаштириб олган ҳолда   сўз билан биргаликда бу харакатларни ўйнайдигаи буюмларига  кўчиради.   Бу  ўринда  ўйин   фаолияти     буюмнинг аҳамиятини белгилайдиган ҳаракатларни ўша буюмнинг ўзидан ажратишдан  ва  бу ҳаракатларни бошқа  буюмга — ўйинчоққа кўчиришдан иборат бўлади. Ўйин    фаолияти туфайли сўзнинг ахамиятини буюмнинг ташқи кўринишидан амалда ажратилади ва бу моҳият буюм устидаги ҳаракатлар билан, унинг киши фаолиятидаги вазифаси билан богланади.

Бу жараён қанчалик чуқурлаша борган сари сўз буюмлар билан бевосита боғланишидан ҳоли бўла боради. Сўзнинг аҳамияти ташқи ҳаракатларда, сўигра эса ҳаракат тўғрисидаги тасаввурда борган сари кенгроқ ифодалана бошлайди. Буюмлар билан бажариладиган реал харакатларни нутқ ҳаракатлари билан алмаштириш имкониятлари пайдо бўлади. Тўрт-беш ёшга етганда ўйинчоқлар билан ўйнаш чоғидаги реал ҳаракатлар борган сари йўқола боради ва кутқ ҳаракатларга айлана бошлайди. Бола қўғирчоқни овқатлантириш жараёнини батафсил тасвнрлаш ўрнига энди қошиқчани унинг оғзига бир мартагина тутиш ва «Овқатлантиряпман... Энди бас, тўйиб қолдинг», дейиш билан кифояланади ва ҳоказо.

Учинчи ёшнинг ўрталарига бориб болада ўз ҳаракатларини бошқаларнинг ҳаракатларига қарши қўйиш пайдо бўлади, бола фаолияти    ва  истакларининг ташқи оламга    ҳамда  бошқа одамларга эътирозини ифода зтувчи «мени» ажралиб туради. Буюмларга бўлган  муносабат одамларнинг буюмларга нисбатан функциялари сифатида намоён бўла бошлайди. Ролли ўйинлар лайдо бўлади. Ролли ўйинларда бола катта ёшдаги кишиларнинг ўзи  кузатган    ижтимоий  функцияларини,    уларнинг шахе  сифатидаги хулқ-атворини  айнан такрорлайди.  Жумладан, икки яшар қизча қўғирчоқни овқатлантираркан, овқат едириш ўйини билан овора    бўлса, тўрт яшар бола    қўғирчоқни овқатлантираётганда қизини овқатлантираётган она бўлиб ўйнайди. Боланинг социал тажрибаси кенгая борган сари маиший мавзуга  оид сюжетлар   («она»,  «тарбиячи»,  «кино»,  «болалар боғчаси»,    «ҳайвонат боги»), ишлаб чиқаришга оид сюжетлар («учувчилар», «космонавтлар», «трамвай», «завод»)  ва сўнгра ижтимоий-сиёсий («уруш», «пионерлар» ва шу каби) сюжетлар билан бойитила боради. Бунда ўйин мазмуни конкрет ҳаракатларни    тасвирлашдан    одамлар ўртасидаги    муносабатларини тасвирлашга тобора кўпроқ кўчирилади.

Аслида бу ўринда сўзлар ва теварак-атрофдаги ҳодисаларнинг мохиятини амалда эгаллаш жараёни яна хам ривож топади. Ушбу жараён эса ўз доирасига инсон функциялари ва муносабатларининг социал мохиятини, уларнинг бола томонидан кузатилаётган хулқ-атворда қай тариқа мужассамлашувини ўз доирасига жалб этади. (Бугунги боланинг — радио тингловчининг, кино ва телевидения томошабинининг шу хилдаги кузатув доираси ҳам жуда кенгдир.)

Бола врач бўлиб ўйнаркан, ўзини худди «врач каби» тутади. У қаламни худди стетоскоп сингари ушлайди, қўғирчоқни ётқизаётиб, бошини чайқаб қўяди ва «Сенга укол қилиш керак экан» дейди ва ҳоказо. Унинг ҳаракатлари мазкур пайтда бола шилатаётган буюмлар хоссаси билан эмас, балки врачнинг вазифалари тўгрисидаги тасаввурлар билан боищарилади. Бошқача сўзлар билан айтганда, болада ўз хулқ-атворини социал роль ва унга тегишли ҳаракатлар тўгрисидаги тасаввурлар билан бошқариш қобилияти шакллана бошлайди. Ролли ўйинларнинг ривожланган босқичига етганда бола бошқа болалар билан ўзаро ҳамкорликка кириша бошлайди. Болалар ўйин пайтида ролларни тақсимлар ва бир-бири билан қабул қилинган ролларга мос келадиган тарзда муомала қиларкан (она-бола, врач-бемор тарзида) социал хулқ-атворни, коллектив талабларига бўйсундирилган ҳаракатларни келишиб олишни ўзлаштиришади.

Қоидали ўйинлар ўйналадиган кейинги босқичда хулқ-атворнинг бу белгилари яна ҳам ривожлана боради. Шуни дам эътиборга олиш керакки, эндиликда ҳаракатлар мавхум талаблар ёки қоидалар билан бошқарилади. Теварак-атрофдаги кишилар, ўйин иштирокчилари ана шундай қоидаларнинг соҳиблари сифатида намоён бўладилар. Фаолиятнинг ўзидан кўзланган мақсад унинг социал жиҳатдан мустаҳкамланган натижасига кўчирилади, яъни ютиб чиқишга қаратилган бўлади. Амалда ана шу ўринда ўйиндан чиқиш бошланади. Ижтимоий белгиларига кура ўйин бўлиб цоладиган (фаолият хамон бирон-бир фойдали маҳсул бермайди) бу фаолият психологик тузилиши жихатидан меҳнатга (мақсад фаолият кўрсатишнинг ўзидангина эмас, балки натижага эришишдан иборат) ва таълижга (мақсад ўйинни ўзлаштириб олишдан иборат) якинлашади.

Шундай қилиб, ўйин болани буюмлар ва ҳодисаларнинг нутқ амалиётда мужассамлашган моҳиятларини ўзлаштириб олишини ва ушбу моҳиятларни ишлата билишни машқ қилдиради. Ўйин бажарилаётган харакатларни айнан жараён сифатида англанишини («жўрттага») ривожлантиради, бу жараёнларпинг ўзини ўзи идора қилиш (қоидалар) асосида бажарилишини ўргатади, пировардида эса ўзини конкрет ҳаракатлар субъскти еифатида идрок этишдан социал ролни бажарувчи, яъни инсоний муносабатлар қилувчи субъект сифатида идрок этиш даражасига қадар ривожланганлигини англаб етишига имконият яратади.

 

Таълим

 

         Боланинг хулқ-атвори ва фаолияти ривожини ўрганар эканмиз,    битта  энг муҳим  фактга дуч келамиз. Болада бир нечтагина оддий шартли рефлекслардан ташқари унда кейинчалик кузатиладиган бошқа барча хулқ-атвор шакллари ва фаолият турлари олдинига йўк, бўлади. Амалий ва коммуникатив хулқ-атвор, мўлжал олиш ва изланиш фаолияти, ушлаш ва у ёқ-бу ёққа суриш, эмаклаш, юриш, гапириш ва ўйнаш, меҳнат қилиш ва социал жиҳатдан биргаликда харакат қилиш бола туғилганидан сўнг маълум бир вақт ўтгач пайдо бўлади ва ривожлана бошлайди. Бунинг устига хулқ-атворнинг ҳар қандай шакли ва фаолиятнинг хар бир тури ўзининг пайдо бўладиган муайян даврларига, шаклланиш субъектларига ва ўзининг қайта қурилиш ҳамда мураккаблашиш босқичларига эга бўлади. Уларнинг хаммаси боланинг ривожланиш фактлари хисобланади, бу фактлар эса ундаги муайян туғма асос ва наслий программалар билан, организмнинг ривожланиши ва анатомик-физиологик жихатдан етилиши, унинг олий нерв фаолияти функционал механизмларининг шаклланиши ва мураккаблаша бориши билан боғлиқ бўлади.

Шундай бўлсада на хулқ-атворнинг бу шаклларидан биронтаси, на шу фаолият турларидан биронтаси ташқи муҳит шарт-шароитларидан мустасно ҳолда, ўзича автоматик тарзда пайдо бўлмайди. Уларнинг барчаси боланинг амалий ва социал тажрибаси асосида, унинг теварак-атрофдаги одамлар ва буюмлар билан ўзаро биргаликдаги ҳаракати туфайли пайдо бўлади ва ривожлана боради. Бола «одамга айланиши» жараёнида қандай тажриба орттирган бўлса, ўрганиш фактлари, яъни тажрибанинг ўзлаштирилиши ҳисобланади.

Киши хулқ-атвори биологик тажрнба билан эмас, балки социал тажриба билан белгиланади. Сониал тажриба эса биологик йўл билан ўтказилиши мумкин эмас. У организмнинг хосса лари билан эмас,  балки киши яшаётган  хусусиятлари    била белгиланади. Биологик йўл билан наслдан-наслга фақат орга низмнинг социал тажрибани, хулқ-атвор ва фаолиятнинг инсоний шаклларини амалда ўзлаштириш учун зарур бўлган айрим хусусиятларигина утиши мумкин. Бола хулқ-атворининг туема биологик хусусиятларга олдиндан. Катъий холи эканлиги унинг ҳайвон боласига нисбатан энг мухим афзаллиги хисобланади Ана шундай афзаллик туфайли киши хулқ-атвори турлари ва фаолиятн усуллари эволюциясининг бошланиши унинг организмининг биологик ривожланиши билан эмас, балки жамиятнинг тарихий ривожлаяиши билан белгилана бошлади.

Шундай қилиб, ўргатиш болада хулқ-атворнинг ва борлиқни акс эттиришнинг инсоний шаклларинн хосил қилишга ёрдам берадиган етакчи ривожланиш омили сифатида амал қилади.

Лекин бола хулқ-атвори ва фаолиятининг биз ҳозирга қадар кўриб чиққан барча турларида ушбу пировард натижа, яъни ижтимоий тажрибанинг ўзлаштирилиши фаолиятнинг айнан ўз мақсадларига тўғри келгани йўқ. Бола буюмларни бирон-бир нарсани ўрганиш учун у ёқдан-бу ёққа сурмайди. У дастлабки қадамлар қўяётганида ва илк бор гапиришга уринаётганида юриш ва гапиришни ўрганишни мақсад қилиб қўймаган бўлади Унинг хатти-ҳаракатлари текшириб кўришга, фаоллик курса тишга, буюмларга эгалик қилишта, теварак-атрофдагиларга таъсир ўтказишга ва шу кабиларга бўлган бевосита эхтиёжларини қондиришга қаратилгандир. Тегишли харакатларнинг ва ахборотнинг ўзлаштирилиши шу сабабдан хам бола учун мақсад эмас, балки тегишли эҳтиёжларни қондириш воситаси сифатида хизмат қилади.

Фаолиятнинг алохида тури бола ҳаётида содир бўладиган вакт хам етиб келади. Бу мақсади бевосита муайян ахборотни ҳаракатларни, хулқ-атвор шаклларини ўзлаштиришга қара тилган фаолиятдир. Субъектнинг ўрганишни узига максад килиб олган бундай узига кос фаолияти таълим деб аталади. У қуйндагилардан таркиб топади: а) идеал ва амалин фаолият нинг у ёки бу турини муваффақиятли ташкил этиш учун зарур бўлган ташқи оламнинг мухим ахамиятли хоссаларй хусуси даги ахборотнинг ўзлаштирилиши (бу жараённинг маҳсули — билимлардир); б) фаолиятнинг ана шу барча турлари таркиб топадиган усуллар ва жараёнларнинг ўзлаштирилиши (бу жараён маҳсули — малакалардир); в) қўйилган вазифа ва илгар сурилган мақсадга мувофиқ келадиган усуллар ва жараёнлар ни тўгри танлаш ҳамда назорат қилиш учун кўрсатилган ахборотдан фойдаланиш йўлларининг эгалланиши (бу жараён махсули — кўникмалар хосил қилинишидир).

Шундай қилиб, таълим кишининг харакатлари муайян билимлар, малакалар,   куникмаларки  ўзлаштириб  олишга  каратилган онгли максад билан идора килинган жойдагина юз беради.

Бундан кўриниб турибдики, таълим — узига хос инсоний фаолиятдир. Ҳайвонларда эса фақат ўрганиш бўлиши мумкин. Лекин одамда хам фақат у ўз хатти-ҳаракатларини англаб етилган юксак хаёлий мақсадга (идеалга) кура йўналтириш лаёқатига эга бўлгандагина таълим фаолияти юз бериши мумкин. Бундай лаёқатнинг етарли даражадаги ривожланишига фақат олти-етти ёшга чиққан пайтга келиб, фаолиятиинг олдинги турлари — ўйин, нутқ, амалий хулқ-атвор ва шу кабилар негизида шакллана борган холда эришилади. Уқув фаолиятини шакллантиришнинг энг биринчи асосий шарти — болада муайян билимларни, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш учун англанилган мотивлар туғилиши ҳисобланади.

Катта ёшли кишилар боланинг ривожланишига фаол ижтимоий таъсир кўрсатувчилар сифатида намоён бўладилар. Улар унинг фаолияти ва хулқ-атвориви уюштирадилар, уларни инсониятнинг ижтимоий практикаси доирасида йўналтирадилар. Бола фаолияти ва хулқ-атворини уларнинг инсоният ижтимоий тажрибасини ўзлаштириш сари йўналтиришдан иборат ушбу фаол жараён ўқитиш деб аталади. Бола шахсининг ривожланишига унинг гаъсири нуқтаи назаридан олинганда бу жараён тарбия деб аталади. Таълим ва тарбияни амалга оширишга ёрдам берадиган асосий воситалар — бу бажарилиши лозим бўлган ишни кўрсатиш ва тушунтиришдан, рағбатлантириш ва жазолашдан, вазифалар ва талаблар қўйишдан, текшириш ва тузатишдан иборатдир. Катта ёшли кишилар ушбу таъсирлар ёрдамида болада билимларни эгаллашга ва фаолият кўрсатишга истак туғдирган, уни йўналтирган, назорат қилган, тўғрилаб борган ва шу йўсинда уни шакллантирган холда бу фаолиятни бошқариб турадилар.

Буларнинг ҳаммаси қай тарзда, қандай воситалар билан, қандай материалда ва қайси мақсадда бажарилади, қанақа ахборот маълум қилинади ва қандай харакатлар ўзлаштирилади — бу масалаларнинг ҳаммаси билан алохида фан — педагогика фани шугулланади.

Уқув фаолияти кишини ижтимоий фойдали фаоллик кўрсатишнирг ҳар хил турлари учун зарур билимлар, малакалар ва кўникмалар билангина қуроллантириб қолмайди. У кишида шунингдек ўзидаги психик жараёнларни идора қилиш, ўз хатти-харакатлари ва операцияларни танлай билиш, уюштириш ва йўналтира билиш малакаларини, бажарилаётган вазифага мос келадиган кўникмалар ва тажрибани ҳам шакллантиради. Уқув фаолияти шу тариқа кишини меҳнатга тайёрлайди.

 

Мехнат

 

Мехнат — бу маълум вир ижтимоий фойдали (ёки хеч бўлмаганда жамият томонидан истеъмол қилинадиган) моддий ёки маънавий махсулотни ишлаб чик,аришга йўналтирилган фаолият демакдир. Мехнат фаолияти— кишининг энг етакчи, асосий фаолиятидир. Инсоният агар меҳнат қилишни тўхтадиган бўлса, у (тур сифатида) ўз хаёт-мамотини тугаллаган бўлур эди. Шунинг учун ҳам мехнат фаолияти кишининг ҳаёт кечиришини, бошқа турлар устидан ғалаба қозонишини хамда табиат кучлари ва моддаларидан фойдаланишини таъмин этадиган ўзига хос турга оид хулқ-атвори деб ҳисобланиши мумкин.

Мехнат фаолияти одамлар истеъмол қиладиган буюмларни ва ана шундай истеъмол қилинадиган буюмларни ишлаб чиқариш учун зарур буюмларни — дон ва машиналарни, мебель ва қуролларни, кийим-кечак ва автомобилларни ҳамда шу кабиларни ишлаб чиқариш мақсадини кўзлаган бўлиши мумкин. Булар энергиядан (иссиқлик, ёруғлик, электр, харакат) ва ахборот воситаларидан (китоблар, чизмалар, фильмлар) иборат бўлиши мумкин. Пировардида бу идеология махсулотлари (фан, санъат, Роялар) ва кишиларнинг хулқ-атворини ҳамда меҳнатини уюштирувчи (бошқарув, назорат қилиш, мухофаза қилиш, тарбиялаш) харакатлар бўлиши ҳам мумкин.

Бу ўринда киши томонидан ишлаб чиқариладиган махсулот унинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун зарурлиги ёки зарур эмаслигининг аҳамияти йўқ. Агар бу маҳсулот умуман жами-ятга керак бўлса, шунинг ўзи кифоя. Хусусан, киши фаолиятининг мақсадлари унинг шахсий эҳтиёжлари билан белгиланмайди. Вундан мақсадларни унга жамият белгилаб бераётир, фаолиятнинг ўзи эса муайян ижтимоий топшириқни бажариш шаклини кашф этмоқда. Шундай қилиб, кишиларнинг меҳнат фаолияти ўз моҳиятига кура ижтимоий ҳисобланади. У жамият эҳтиёжлари билан шаклланади, белгиланади, йўналтирилади ва бошқарилади.

Бу фаолият ўз характерига кура ҳам ижтимоий хисобланади. Ҳозирги жамиятда меҳнат тақсимоти туфайли киши ўзи учун талаб қилинган барча нарсаларнн фақат ишлаб чиқар-майдигина эмас, балки биронта ҳам маҳсулотни ишлаб чиқаришда деярли ҳеч қачон бошидан охирига кадар иштирок этмайди. Шунинг учун ҳам киши хает учун талаб қилинадиган барча нарсаларни ўз меҳнатига айирбошланган тарзда жамиятдан олиши керак. Шахснинг эхтиёжлари ташқаридан қараганда унинг ўз меҳнати билан эмас, балки жамият томонидан қондирилаётгандек бўлиб туюлади. Бунинг кандай юз бериши жамиятда ҳукмрон бўлган ишлаб чиқариш муносабатлари системаси билан белгиланади. Шунинг учун ҳам жамиятда ҳар қандай маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши айни пайтда мехнат қилиш, унинг маҳсулини таксимлаш, айирбошлаш ва истеъмол килиш жараёнида одамларнинг муайян хуносабатларини рўёбга чиқариш бўлиб ҳам ҳисобланади.

Шу тариқа киши меҳнат жараёнида бажарадиган ҳаракатлар биологик эҳтиёж билан эмас, балки илгари сурилган ишлаб чиқариш мацсади ва бу мақсадни рўёбга чиқариш жараёнида унинг бошқа одамларга нисбатан муносабатлари билан белгиланади. Бу хилдаги ҳаракатларни бажариш ва бошқариш учун ахборотни қайта ишлашнинг олий жараёнларидан фойдаланиш ва, энг аввало, тасаввур ва тафаккурни ишга солиш зарурдир.

Булардан шу нарса равшанки, киши психикасининг бу ажойиб хусусиятлари манбаини исбот қилиш максадида «руҳ»нинг қандайдир алоҳида хусусиятларини ўйлаб топишга ҳожат йўқ. Буларга бўлган зарурат инсон фаолияти қонуниятлари билан белгиланади, яъни кишининг ижтимоий-мехнат мохиятига эга бўлган жонзот сифатида мавжудлиги шаклининг ўзидан келиб чиққандир.

Рўёбга чиқарилиши учун юксак психик функциялар бажарилишини такозо этаркан, коллектив мехнат фаолияти айни чоғда инсониятнинг ривожланиш жараёнида уларнинг шаклланнши учун асос ва шарт-шароитлар яратади.

Мисол учун ибтидоий овчилар ўрдасидаги хуркитувчиларнинг хатти-ҳаракатларини олиб кўрайлик. Уларнинг харакатлари ўз холича ўлжани ушлашга қаратилган бўлмайди. Буниси тугул, агар у ёлғиз ўзи ҳаракат қиладиган бўлса, у ҳолда унинг бу ҳаракатлари ўлжанинг осонгина қочиб кетишига олиб келган бўларди — унинг ўзи эса коларди. Шунинг учун унинг бутун фаолияти фақат бошқа кишиларнинг — овчиларнинг фаолияти билан уйғунлашган тарздагина бирон-бир маъно касб этади. Ҳайвон хуркитувчи мақсадга эришиш учун овчиларнинг ҳаракатларини хисобга олиши, яъни буруни дуч келган томонга хайдамасдан, балки овчилар томонга ҳайдаши керак. Шу тариқа унинг хатти-ҳаракатлари биологик моҳиятга эга бўлган мақсадга қаратилган бўлмасдан, аксинча ижтимоий ыоҳият касб этади. У ички инстинктив кечинмалар шаклида эмас, балки ташқи реал объектлар билаи бўладиган харакатларнинг идрок этилиши орқали акс этади. Шу тарзда объектлар ва улар билан бажариладиган ҳаракатларнинг тимсоллари фаолиятга ундайдиган биологик эҳтиёжнинг ҳаёлдаги кечинишидан амалиётнинг ўзи билан ажратилади.

Меҳнатни унинг табиат маҳсулини шунчаки ўзлаштиришидан фарқ қилдирадиган энг муҳим белгиси шундан иборатки, у қуролларни тайёрлаш ва кўлланиш билан, яъни буюмларнинг бирининг иккинчисига таъсиридан фойдаланиш билан борлиқдир. Шунинг учун хам мсҳнат жараёнида буюмларнинг бир-бирларига нисбатан объектив хоссалари намоён бўлади. Ҳар кандай мехнат ҳам буюмларнинг биологик мохиятига эмас, балки ана шу объектив хоссаларига амал қиладиган фаолият хисобланади. Масалан, найзага суякдан учлик ясаш учун суякни ҳазм қилиб бўлиши ё бўлмаслиги эмас, балки унинг нисбатан қаттиқлигини хисобга олиш лозим бўлади. Суякдан буюмларни ясашга оид бундай ҳаракатлар ҳам суякнинг таъми ёки тўйимлилиги билан эмас, балки унинг ана шу объектив хоссалари билан бошқарилади.

Шундай қилиб, одамларнинг амалий ижтимоий меҳнат билан кечадган турмушининг ўзи улар учун буюмларнинг янги моҳиятлари ва уларга нисбатан янги муносабатни яратади. Коллектив фаолиятнинг ўзи буюмларда уларнинг объектив хоссаларини алоҳида кўрсатиб беради. У бошқа одамлар билан ахборст айирбошлашга ва бу ахборотни алоҳида коммуникатив ҳаракатларда — нутқда мустаҳкамлашга мажбур этади. Айнан коллектив фаолият бошқа одамларнн ҳам шу фаолият иштирокчилари деб карашга мажбур қилади. Пировардида у шахс хатти-ҳаракатларини идеал мақсадларга йўналтиришга ва уларни ижтимоий тажриба билан белгилашга ўргатади.

Воқеликка нисбатан бундай муносабатда бўлиш эса, юқорида кўриб ўтганимиздек, онгнинг негизини ташкил этади. У кишини буюмларга нисбатан фаолият субъектига ва одамларга нисбатан эса шахсга айлантиради. У кишини теварак-атрофдаги оламнинг қулидан унинг сохиби даражасига кўтаради, кишига бу оламни қайта ўзгартириш ва узоққа мўлжалланган мақсадларга эришиш учун интилиш имконини беради, кишининг хатти-ҳаракатларини онгли равишда режалаштирилган фаолиятга ва унинг Ер куррасида мавжудлигини эса мослашган ҳолда ҳаёт кечиришдан маълум бир мазмун ва юксак мақсадга эга бўлган фаол хает кечиришга айлантиради.

 

5- Б О Б

МУОМАЛА

 

П. 5.1. Муомала ҳақида тушунча

 

            Муомаланинг куп кирралиги

 

  Инсоннинг ўзини куршаб турган олам билан узаро биргаликдаги харакати одамлар ўртасида уларнинг ижтимоий хаёти ва, энг аввало, ишлаб чикариш фаолияти жараёнида таркиб топадиган объектив муносабатлар системасида юз беради. К.Маркс ишлаб чикариш муносабатларининг жамиятнинг асоси тарзидаги мохиятини очиб бераркан, шундай деб ёзган эди: «Ишлаб чикаришда кишилар табиатгагина эмас, балки бир-бирларига ҳам таъсир этадилар. Улар биргалашиб ишламок ва уз фаолиятларини узаро айирбошламок учун маълум тарзда бирлашмасдан туриб ишлаб чинара олмайдилар. Ишлаб чикармок учун одамлар бир-бирлари билан муайян алока ва муносабат боглайдилар ва факат шу ижтимоий алока ва муносабатлар оркали уларнинг табиатга нисбатан муносабатлари мавжуд булиб туради,  ишлаб чикариш воке  булади».

Объектив муносабатлар ва алокалар (богланганлик, буйсунганлик, хамкорлик, узаро ёрдам муносабатлари ва бошкалар) хар кандай реал гурухда мукаррар ва конуниятли тарзда юзага келади. Гурух аъзолари уртасидаги ушбу узаро объек­тив муносабатларнинг инъикоси шахслараро субъектив муносабатлардирки, уларни урганиш билан социал психология шугулланади.

Гурух ичида шахслараро биргаликдаги харакат ва узаро муносабатларни тадкик килишнинг асосий йули — турли хилдаги социал фактларни, шунингдек, уша гурух таркибига кирадиган одамларнинг узаро биргаликдаги харакатини чукуррок урганишдан иборатдир. В. И. Ленин айрим одамларнинг реал максадлари ва хис-туйгулари хакида канала белгиларига караб хулоса чикариш кераклиги тугрисидаги саволга жавоб бераркан, шундай деб ёзган эди: «Маълумки, бундай аломат факат битта булиши мумкин, у хам булса шахсларнинг харакатларидир, — аммо факат ижтимоий «Фикр-зикр  ва хислар» хакида суз бораётганидан, бунга яна, шахсларнинг ижтимоий харакатларидир,  яъни социал фактлардир, деб илова лозим».  

Демак хар қандай ишлаб чиқариш одамларнинг бирлашу вини тақозо этади. ишлаб чиқармоқ учун одмлар бирлашмоғи лозим — марксизм шундай таълим беради. Лекин кишиларнинг ҳеч қандай бирлиги унга жалб этилган одамлар ўртасида боғланиш ўрнатилмаган ва улар ўртасида тегишли хажмихат ликка эришилмаган бўлса, биргаликдаги тўлақонли фаолият юритма олмайди. Масалан, ўқитувчи ўқувчиларга бирон-бир нарсани ўргата олиши учун, улар билан муносабатга киришиши шарт.

Муносабат — одамлар ўртасида биргаликдаги фаолият эхтиёжларидан келиб чиқадиган богланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир.

Муносабат биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айирбошланишини ўз ичига олади. Бундай ахборот айирбошланиши муносабатнинг коммуникатив жиҳати сифатида таърифланиши мумкин. Одамлар муносабатга киришаркан муносабатнинг энг муҳим воситаларидан бири сифатидаги тилга мурожаат киладилар.

Муносабатнинг иккинчи жиҳати— муносабатга киришувчи ларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати—нута жараёнида фа қат сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар, хатти-ҳаракатлар билан ҳам айирбошлашдан иборат. Универмаг кассаси олдида ҳисоб-китобни амалга ошираркан, харидор билан сотувчи ҳатто улардан биронтаси хеч қандай сўз ишлатишмаса ҳам ўзарс муносабатга киришади; харидор кассирга харид қилинган нарса учун товар чеки ва пул тақдим этса, сотувчи чек уриб қайтимини санаб беради.

Нихоят, муносабатнинг учинчи жиҳати муносабатга каришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларини тақозо қилишидир. Масалан, муносабат бўйича шериклардан бири бошқасини ишонса бўладиган, ақлли, тушунадиган, тайёргарлик курган киши сифатида идрок этиши ё идрок этмаслиги, ёки олдинданоқ у ҳеч нарсаси тушунмайди ва хабар қилинган нарсанинг фахмига етмайди, деб ҳисоблаши жуда мухимдир. Шундай қилиб, ягона муносабат жараёнида шартуш равишда учта жихатни — коммуникатив (ахборот узатиш), интерактив (ўзаро биргаликда харакат қилиш) ва перцептив (ўзаро биргаликда идрок этиш) жиҳатларни алоҳида кўрсатиш мум кин.

Ана шу учта жиҳатнинг бирлиги холида ўрганилаётган муносабат биргаликдаги фаолиятни ва унга жалб этилган одамларнинг ўзаро биргаликдаги харакатларини ташкил этиш усули сифатида майдонга чиқади. Муносабат қонуниятларини билиш ҳамда муносабат ўрнатиш малакалари ва қобилиятларни ривожлантириш педагог учун айниқса муҳимдир. Негаки, унинг касбига кура вазифаси хам агар у ўқувчиларни ўзи билан биргаликдаги фаолиятга унумли жалб қила билган, тарбиянинг максадлари ва вазифаларига жавоб берадиган тарздаги ўзаро биргаликдаги ҳаракат ва ўзаро ҳамжиҳатликни йўлга қўя олган, яъни тўлақонли педагогик муносабатни ўрната олган тақдирдагина муваффақиятли ҳал этилиши мумкин.

Амалга оширилиши шакллари жахатидан қараладиган педагогик муносабат — педагог ва таълим олаётганларнинг ўзаро биргаликдаги харакати усуллари системасидир. Бунда, аввало, ахборот айирбошлаш, ўқитувчи томонидан турли хилдаги коммуникатив воситалар ёрдамида ўқувчи билан ўзаро хамжихатлик ва ўзаро муносабатлар ўрнатилиши муносабатнинг мазмунини ташкил этади.

Педагог фаолиятининг дидактик ва хусусан тарбиявий вазифаларини ўқитувчи билан ўқувчилар коллективи ўртасидаги сермахсул муносабат жараёнини ташкил этмасдан туриб етарли даражада унумли тарзда амалга ошириб бўлмайди. Шу тариқа педагог фаоливтида муносабат, биринчидан, хусусан ўқув вазифаларини хал этиш воситаси сифатида, иккинчидан тарбиявий жараённи социал-психологик жиҳатдан таъминлов-чи система сифатида, учинчидан, ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида тарбия ва таълимнинг муваффақиятли олиб борилишига имкон берадиган ўзаро муносабатларнинг муайян системасини ташкил этиш усули сифатида ва ниҳоят, тўртинчидан, бунингсиз мактаб ўқувчисининг индивидга хос хусусиятларини тарбиялаб  бўлмайдиган жараён   сифатида  майдонга   чиқади.

Педагогик муносабат деганда педагог ва ўқувчилар коллективи ўртасида ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг мазмунан ахборот айирбошлашдан, ўкув-тарбиявий таъсир кўрсатиш ва ўзаро ҳамжиҳатликни ташкил этишдан иборат системаси, усуллари ва малакалари тушунилади. Педагог ушбу жараённинг ташаббускори сифатида майдонга чикади ва уни ташкил этади ҳамда унга бошчилик қилади.

Педагогик муносабат, бир томондан, ўқув-тарбия жараёнининг  хиссий-холати   бўлиб,   иккинчидан   эса,   унинг  бевосита мазмуний таърифи сифатида  намоён бўлади.

 

Муносабат ва фаолиятнинг бирлиги

                                              

Муносабатнинг    биргаликдаги    фаолият   билан алоқаси  аниқ  равшандир. Лекин шундай савол туғилади: муносабат биргаликдаги фаолиятнинг бир кисми, томони, жиҳати ҳисобланадими ёки муносабат ва зиддият иккита мустақил, тўлақонли жараёнми?

Киши биргаликда фаолият кўрсатаётганда заруриятга кура бошқа одамлар билан бирлашиши, улар билан муомалага киришиши, яъни алоқа ўрнатиши, ўзаро хамжиҳатликка эришиши, керакли ахборот олиши ва жавоб тарикасида ахборот бериши лозим ва ҳоказо. Бу ўринда муносабат фаолиятнинг бар томони, бир кисми, унинг энг муҳим информатив жиҳати, коммуникация (биринчи турдаги муносабат) сифатида намоён бўлади.

Лекин одам коммуникация сифатида муносабатни уз таркибига олган фаолият жараёнида бирон нарса яратиб (асбоб яратиб, фикр билдириб, ҳисоблар қилиб, машинани тузатиб ва шу кабиларни амалга ошириб), шу билангииа чекланиб қолмайди; у яратилган буюм орқали ўзини, ўзининг хусусиятларини, ўзининг индивидуаллигини бошқа одамларга «узатади», ўзини бошқа одамларда (шу жумладан, фаолият мақсадларига эришиш учун у алоқа боғлайдиган одамларда хам ва ҳатто «ўзга одам» сифатида ўзида ҳам) давом эттиради.

Яратилган нарса (қурилган бино, аник шеърий сатр, ўтқазилган дарахт, яратилган ёки ижро этилган қўшиқ)—бу, бир томондан, фаолият мавзуи бўлса, иккинчи томондан эса восита сифатида намоён бўладики, киши унинг ёрдами билан ижтимоий ҳаётда ўзини карор топтиради. Негаки, бу нарса бошқа одамлар учун яратилгандир. Шу нарса орқали одамлар уртасидаги муносабат бевосита уз аксини топади, ижод килаётганларга ва бажараётганларга ҳам, истеъмол килаётганларга ва ўзлаштираётганларга ҳам баб-баравар тегишли бўлган умумии нарсани ишлаб чикариш тариқасидаги муносабат ҳосил бўдади.

Капиталистик жамиятда, ундан илгарироқ феодал ва қулдорлик жамиятларида меҳнат самаралари ажратиб олиниши натижада одамлар уртасидаги умумии нарсани ишлаб чиқариш сифатидаги муносабат тусилиб ва емирилиб турганлиги қайд этиш керак. Яратилган нарсада ўз мехнатини акс эттирган ҳолда унинг бунёдкори бу нарса книга мўлжалланган бўлса, ўшанда ўзини давом эттиришга умид боглай олмасди. Негаки, бу нарса орқали бошқаларга унинг ўзи эмас, балки унинг хўжайини ўзини курсатар эди. Кишиларнинг муносабати, ўзаро бир-бирини тушуниши, ўзаро бир-бирини хурмат қилиши ана шу тариқа бошиданок бузиларди. Эксплуатация ва киши шахсини аллакимларнинг иқтисодий режалари ва манфаатларини кўзлаган ҳолда эзиш йўқ бўлган ва меҳнат самаралари уларни бунёд этувчиларники бўлган жамиятда аҳвол тамомила ўзгариб кетади.

В. А. Сухомлинский шундай деб ёзган эди: «Инсон ўзини аввало инсонда қолдиради. Бизнинг умрбоқийлигимиз ҳам ана шундадир. Ҳаёт кечиришнинг олий бахт-саодат эканлиги ва моҳияти ҳам ана шундадир. Инсон руҳи ҳайвоннинг ҳаёт кечиришидан шуниси билан ҳам фарқ қиладики, биз ўз наслимизни давом эттирарканмиз, унга ўз гўзаллигимизни, идеалларимизни, юксакликка ва олижанобликка содиқлигимизни қолдирамиз. Сиз узингизни одамда қанчалик чуқур акс эттира ва намоён қила олсангиз, сиз гражданин сифатида шунчалик бой-бадавлат эрурсиз ва сизнинг шахсий ҳаётинтиз шу қадар бахтиёр бўларди».

Узлигини бошқаларда давом эттириш сифатидаги муносабат эса иккинчи турга оид муносабат ҳисобланади. Агар бир турга оид муносабат (коммуникация тарзидаги муносабат) биргаликдаги фаолиятнинг бир томони сифатида юз берган бўлса, ўзининг муҳим томон эканлиги сифатида иккинчи турга муносабат ижтимоий кимматга эга бўлган ва шахсан ахамиятга молик нарсани ишлаб чикариш бўйича биргаликдаги фаолиятни юзага чиқаради. Бу ўринда боглиқлик ўзгаради ва энди фаолиятнинг ўзи муносабатнинг бир жиҳати, кисми, зарур шарти сифатида майдонга чикади.

 

II.               5.2. Ахборот айирбошлаш тарзидаги муносабат

 

 

Муносабат ва тил

 

           Муносабатнинг ўзаро биргаликда харакат қилиш ва фаолият кўрсатиш жараёнида одамларни бирлаштирадиган умумии нарса ишлаб чиқариш тарзида тушунилиши ана шу умумии нарса аввало муносабат воситаси сифатидаги тилдан иборат эканлигини билдиради. Тил муносабатга киришувчилар ўртасида алоқа богланишини таъминлайди. Негаки, уни бу максад учун танланган сўзлар мохиятига кура кодлаштирган ҳолда ахборотни маълум қилаётган киши ҳам, бу мохиятнинг кодини очган, яъни унинг маъносими ошкор этган ва ана шу ахборот асосида уз хулк-атворини ўзгартирган ҳолда бу ахборотни қабул қилаётган киши ҳам тушунади.

Ахборотни бошқа кишига йўллаётган киши (коммуникатор) ва уни кабул қилаётган киши (реципиент) муносабат ва биргаликдаги фаолият мақсадларига эришиш учун моҳиятларни кодлаштириш ва кодини очишнинг битта ягона системасидан фойдаланишларн, яъни «битта тилда» сўзлашишлари керак. Агар коммуникатор ва реципиент кодлаштиришнинг турли хил системаларини қўллайдиган бўлсалар, бу ҳолда улар ўзаро ҳамжиҳатликка ва биргаликда фаолият борасида муваффақиятга эриша олмайдилар. Вавилония минораси қурилаётган пайтида қурувчилар кутилмаганда «аралаш-куралаш тилда» гаплаша бошлаганликлари окибатида унинг ағдарилиб тушган-лиги ҳакида Инжилда келтирилган афсона кодлаштириш ва кодларни очиш жараёнларини бир-бирига боглаш чогида ўзаро биргаликда ҳаракат қилинмаслигини акс эттиради. Негаки, турли хил тилларда сўзлашадиган кишилар бир-бирлари билан муросага кела олмайдилар, бу эса биргаликдаги ҳаракатнинг амалга оширилишини амри маҳол қилиб қўяди. Кўлланиладиган белгилар (сўзлар, имо-ишоралар, иероглифлар ва ҳоказолар) замиридаги моҳият муносабатда иштирок этаётган шахсларга таниш бўлган тақдирдагина ахборот айирбошлаш мумкин бўлади.

Моҳият — белгинпт теварак-атрофдаги воқеликни билишни ифода этадиган кисм сифатидаги мазмунга эга бўлган жихатидир. Қурол одамларнннг меҳнат фаолиятини ифодалагани сингари белгилар хам уларнинг билиш фаолияти ва муносабатини намоён қилади.

Сўзлар белгилари системаси ҳаёт кечириш, ижтимоий-тарихий тажрибани узлаштириш ва узатиш воситаси сифатидаги тилни таркиб топтиради.

Ижтимоий тажриба жамғариш ва узатиш воситасн сифатидаги хил меҳнат жараёнида пайдо бўлиб, ҳали синфсиз жамият тонготаридаёқ ривожлана бошлаган эди. Одамлар бир-бирларига бирон муҳим аҳамиятга молик ахборотни уза тиш учун аниқ товушлардан фойдалана бошладилар.

Қўлларида бирон мехнат қуролини ушлаб, кўзлари эс ушбу нарсаларга караб турган вақтда бир-бирлари билан муносабатга киришиш учун аниқ товушлардан фойдаланиш кишиларга айниқса мойиллик туғдирган. Муносабатга киришадиган одамлар ўртасидаги масофа анчагина олис бўлган кезларда ҳам, худди шунингдек қоронғиликда, туман тушганда чакалакзорда ўй-фикрни товушлар воситасида етказиш қулай бўлган.

Тил ёрдамида муносабатга киришиш туфайли борлиқнинг алоҳида бир кишининг миясидаги инъикоси бошқа одамларниш миясида акс этаётгани ёки акс этгани билан доимий равишда тўлдирилиб туради — ўй-фикрларни айирбошлаш, ахборот бериш рўй беради.

Муносабат чоғида киши доимо муҳим нарсани номуҳими дан, зарур нарсани тасодифийсидан ажратишга, якка-ёлғиз нарсаларнинг тимсолидан уларнинг хаммаси учун умумий бўлган хоссаларни сўзлар ёрдамида барқарор акс эттиришга ўтишга ўрганади. Бутун бошли нарсалар доирасига хос ва шу аснода сўз юритилаётган конкрет нарсага хам тааллуқли муҳим хусусиятлар шу сўз орқали ўз ифодасини топади. Биз «газета» деб айтадиган бўлсак, қўдимизда ушлаб турган газета варақларинигина назарда тутмасдан, мазкур нарсанияг бошқа босма маҳсулотдан фарқини ҳисобга олган ҳолда унинг кайси тоифадаги нарсаларга тегишли эканлигини укдирамиз.

Сўзлар муайян бир мохиятга эга, яъни ашёвий оламга аллақандай тарзда тегишли бўлади. Уқитувчи у ёки бу сўз ишлатганда унинг ўзи ҳам, унинг тингловчилари ҳам ёлғиз ўша битта ҳодисани назарда тутишади ва уларда англашил мовчилик юз бермайди. Мохиятлар системаси кишянинг бутун хаёти давомида ривожланиб ва бойиб боради. Уни собитқа дамлик билан шакллантириш ўрта таълимнинг ҳам, олий таълимнинг ҳам марказий бўтини хисобланади.

Ижтимоий тажрибада бирон-бир мохиятни англатадиган сўзлар огзаки коммуникация воситаси ҳисобланади. Сўзлар эшиттириб ё овоз чиқармасдан айтилиши, ёзиб кўйилиши, ёки кар-соков кишиларда бирон-бир моҳиятга эга бўлган имо-ишоралар билан алмаштирилиши (буни ҳар бир ҳарф бармоклар харакати билан ифода этиладиган дактилология ва имо-ишора бутун бир сўз ёки сўзлар туркумини англатадиган имо-ишорали нутқ деб аталади) мумкнн.

Уз навбатида огзаки нутқ диалогик ва монологик нутқларга ажратилади. Оғзаки нутқнинг энг содда тури диалог, яъни аллакандаи масалаларни биргаликда муҳокама қилаётган ва ҳал этилаётган ҳамсуҳбатлар томонидан олиб бориладиган суҳбат ҳисобланади. Гапиришаётганларнинг бир-бирларига луқмалари, суҳбатдошидан кейин ибораларни ва айрим сўзларни такрорлаш, саволлар бериш, кўшимчалар қилиш, изоҳ бериш, фақат сўзлашаётганлар тушунадиган шаъмалар қилиш, турли хил ёрдамчи сўзлар ва ундовлар сўзлашув нутқи учун хос хусусиятдир. Бу нутқнинг ўзига хос хусусиятлари куп жиҳатдан ҳамсухбатларнинг хамжиҳатлиги даражасига, уларнинг ўзаро муносабатларига боғлиқ бўлади. Аксарият ҳамма жойда ҳам педагог оилавий муҳитдаги диалогни ҳеч қачон синфда ўқувчилар билан муносабатда бўлганн каби олиб бормайди. Сўзлашув чоғида ҳиссий хаяжонланиш даражаси катта аҳамиятга эга бўлади. Ийманган, ҳайратланган, қувонган, қўркқан, жаҳли чиққан киши хотиржам ҳолатидаги каби гапирмайди, ўзгача оҳангдагина гапириб қолмасдан, балки кўпинча бошқа сўзларни, ибораларни ишлатади.

Оғзаки нутқнинг иккинчи бир тури монолог нутқ бўлиб, уни битта киши бошқасига ёки уни тинглаётган кўплаб кишиларга карата гапиради: бунга ўқитувчининг ҳикояси, ўкувчининг кенгайтирилган жавоби, доклад ва шу кабилар киради. Монологик нутқ тузилиши жиҳатидан жуда хам мураккаб бўлиб, фикрнинг тугалланганлигини, грамматик қоидаларга анча қатъий амал килинишини, монолог айтаётган кишининг баён этмоқчи бўлган фикрда қатъий мантиқ диалогик ва изчиллик бўлишини такозо этади. Монологик нутқни эгаллаш нутққа нисбатан катта қийинчиликлар туғдиради, унинг кенгайтирилган шакллари онтогенезида (юзага кела бошлаганидан такомиллашувига кадар) кечикиброқ ривожланади, ўқувчиларда бу нутқни шакллантириш махсус вазифа ҳисобланади ва педагоглар уни таълимнинг қатор йиллари мобайнида бажаришларига тўғри келади. Қийналмасдан, бемалол суҳбатлаша оладиган, лекин олдиндан ёзилган текстдан фойдаланмасдан монологик характерга эга бўлган оғзаки ахборот (доклад, кенг маъруза ва шу кабилар) билан чиқишга қийналадиган катта ишли одамлар ҳам учраб туриши тасодифий ҳол эмас. Кўпинча бу ўқитувчиларнинг ўқувчиларда монологик нутқни щакллан тириш ишига етарли эътибор бермаганликлари оқибати ҳисобланади.

Ёзма нутк инсоният тарихида огзаки нутқдан анча кейин пайдо бўлди. У бир-бирларидан макон ва замон билан ажралиб турувчи одамлар ўртасида муносабат қилиш эҳтиёжинии натижаси сифатнда пайдо бўлди ва фикр шартли схематик суратлар ёрдамида ифода этиладиган пайтлардаги пиктографиядан минглаб сўзлар бир неча ўнлаб ҳарфлар ёрдамида ифода этилаётган ҳозирги замон ёзувига қадар ривожланди.

Ёзув туфайли одамлар тўплаган тажрибани авлоддан авлодга энг яхши тарзда етказиш имкони туғилди. Негаки, огзаки нутқ ёрдамида ўтказилган тақдирда у бузилиши, ўзгариши ва ҳатто беиз йўқолиб кетиши мумкин эди. Ёзма нутқ фанда фойдаланиладиган мураккаб умумлашмаларнинг ривожлантирилишида, бадиий тимсоллар (образлар) ни етказишда муҳим роль ўйнайдн. Болага таълим беришнинг дастлабки кунлариданоқ ривожлантирилиши мактабнинг энг муҳим вазифаси бўлиб ҳнсобланадиган ёзув ва ўқув боланинг ақлий савияси кенгайтиради ҳамда билимларни эгаллаш ва баён қилишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Ёзма нуткдан фойдаланиш мумкин қадар тўгри таъриф берилишига эришиш, логика ва грамматика қоидаларига қатъийроқ амал қилиш, мазмун ва фикрларни ифода этиш усули устида чуқурроқ мулохаза юратиш имкониятини яратади. Кўпинча бирон-бир нарсани ёзиб қўйиш — бу уни яхши англаб олиш ва эслаб қолиш демакдир.

 

Нутқ механизми

 

   Нутқ ўзининг физиологик негизига кура эшитиш ва ҳаракат анализаторлари фаолиятини бажаради. Мия қобиғида ташқи олам томонидан бўладиган турли хил қўзғатувчилар билан сўзларнинг талаффуз қилини шини бошқариб турадиган товуш пайчалари, ҳиқилдоқ, тил ва бошқа аъзолар ҳаракати ўртасидаги мувақкат боғланишлар ўрнатилади. Нутқ иккинчи сигналлар системаси негизида амал қилади. Суз, И. П. Павлов айтганидек, «сигналлар сигналидир. Сўзлар биринчи сигналлар системаси сигналларини, оламнинг тимсоллари тарзида мавжуд бўлган турли-туман таассуротларни хабар қилган ҳолда бевосита қўзгатувчилар келтириб чиқарадиган таъсирларга туртки бериши мумкин. Сўзлар уларнинг бирикмалари хар доим мияда биринчи сигналлар системаси сигналларининг мавҳумлаштирилиши, умумлаштирилиши ва қайта ишланиши натижаси хисобланади.  муносабатдек мураккаб жараён уни таъмин этувчи механизм ларнинг изчиллик билан ҳаракатга келтиришга таянади. Йулини программалаштириш — нутқий ифоданинг, яъни киши билдирмоқчи бўлган фикрнинг маънавий ўзагини тузиш — биринчи босқич хисобланади. Бунинг учун инсон муҳим деб ҳисоблайдиган ахборот ажратиб олиниб, яроқсизлари, яъни иккинчи даражалилари бир четга суриб қўйилади. Иккинчи босқич — жумланинг синтактик структурасини тузишдан иборатдир. Иборанинг умумий тузилиши, унинг грамматик шакли таҳмин килиб кўрилади, керакли сўзларнинг қидириб топилишини, уларни энг аник талаффуз этадиган товушларнинг танланишини таъмин этадиган мехаяизмлар ишга солинади. Ва ниҳоят, жумлани овоз чиқариб айтила бошлайди, яъни нутк реал тарзда рўёбга чикади. Шундай қилиб, «гапириш» жараёни бошланади. Бу жараён давомида коммуникатор узатилиши лозим бўлган ахборотни кодлаштиради. Хамсухбат (реципиент) тинглаш жараёнида олинган ахборотнинг кодини очади. Бу ўз навбатида эшитилган нутқнинг товушларини босқичма-босқич сўзлар мохиятига айлантиришдан иборат булиб, коммуникаторнинг айтмоқчи бўлган сўзи англаб етилишини таъминлайдн. Тингловчининг унга хабар қилинган нарсанн тўғри тушунганлиги коммуникатор учун фақат реципиентнинг ўзи коммуникаторга айланиб (коммуникатив роллар алмашган ҳолда), унга хабар қилинган нарсани қабул қилгани ва тушуниб етганини маълум килганидан кейингина аник-равшан бўлади. Диалогик муносабатда коммуникатнв роллар навбат-манавбат ўзгариб туради, натижада секин-аста хамжиҳатлик таркиб топади. Мулоқат қилаётганларнинг хатти-харакатлари ва хулқ-атвори мувофиклашган бўлиш эхтимоли туғилади. Бунингсиз биргаликда фаолият кўрсатишда бирон натижага эришиб бўлмайди.

Нутқий фикр-мулохазани кодлаштириш ва кодини очиш жараёнлари оғзаки муносабатда муваффақият келтирадиган ақлий марказлар ва системалар сақланиб қолган тақдирдагина юз беради. Мабодо ушбу системалар ишида бузилишлар рўй берса, киши нутқида турли хилдаги бузнлишлар — афазиялар (сўзлашиш ва тушуниш қобилиятининг йўкотилиши) содир бўлади. Баъзи холларда жумла тузиш кобилияти йўқолиб қоладию, лекин нутқни тушуниш қобилияти сақланган бўлади, бошқа бир ҳолларда гарчи бемор сўзларини тўғри танласа хам нутқи аниқ бўлмайди, яъни дизатрия (талаффуздаги бузилиш) пайдо бўлади, учинчи бир ҳолда фикрни баён қилиш имкониятлари сақланиб қолган тақдирда хам нутқий фикр-мулоҳазани идрок этиш имконияти йўқолади ва хоказо. XIX асрнинг ўрталаридаёк иккита олим миянинг баъзи бир қисмлари ишидаги бузилиш нутқнинг хам бузилишига олиб келишини кашф этган эди. Жумладан, П. Брака беморларда чап ярим шарнинг пастки пешана қисмидаги бурмаларн орқа томоннинг учдан бир улуши шикастланган ҳолда сўзларни талаффуз этишда бузилиш рўй беришини аниқлади. Қейинроқ К. Вернике чап ярим шарнинг устки чакка қисмидаги бурмалари орқа томонининг учдан бир улуши шикастланганда сўзларни тушунишнинг бузилиши ҳолларини тавсиф қилган эди. Мия тўқималарининг ушбу қнсмлари харакатлантирувчи нутқ («Брока маркази») ва нутқни тушуниш («Вернике маркази») «марказлари» деб юритила бошлади. Лекин кейинчалик, асосан совет психофизиологлари (А. Р. Лурия, Н. А. Берштейн, П. Қ. Анохин ва бошқалар) нинг илмий ишлари туфайли нутқнинг физиологик негизи миянинг адоҳида қисмлари («нуп марказлари») фаолиятидан кура кўпроқ яхлит ҳолидаги мш фаолиятининг мураккаб тарзда ташкил топишидан иборат экан лиги аниқ-равшан бўлди. Шундай қилиб, нутқ функцияларининг жўшқин (яъни қатъиян анатомик тарзда эмас, балки ҳаракатчан) тарзда чекланиши тўтрисидаги тасаввур таркиб топдики, бу марказий нерв системасининг кенг равишда компенсациялаб туриш имкониятларидан фойдаланилиши муносабати билан нутқнинг бузилишини тўғрилашида жуда катта аҳамият касб этади.

 

Нутксиз коммуникация   

 

Одамлар ўртасидаги муносабатни телеграф оркали ахборот беришга ўхшатиш мумкин эмас.Телеграф орқали ахборот берилганда коммуникатор билан реципиент огзаки муомалага киришадилар. Одамлар муносабатига алоқа богловчиларнинг хис-ҳаяжони хам қонуний равишда жалб этилган бўлади. У коммуникациянинг мазмуни ҳисобланмиш нарсага ҳам, муносабатга кириш ганларга нисбатан ҳам муайян тарзда тааллукли бўлнб, нутқий фикр-мулоҳазалар билан қўшилган ҳолда юзага чиқадиган бу ҳис-ҳаяжонли муносабатда ахборот айирбошлашнинг алоҳида, нутқсиз жиҳати, ўзгача, нутқсиз коммуникация таркиб топади. Нутқсиз коммуникация воситаларига кўл, бармок ва юз ҳаракатлари, имо-ишора, оханг, пауза, турқ-тароват, кулги, кўз ёши қилиш ва шу кабилар кирадики, булар оғзаки коммуникация воситалари — сўзларни тўлдирувчи ва кучайтирувчи, баъзан эса ўрнини босувчи белгилар системасини ҳосил қилади. Уртоғининг бошига тушган кулфатдан хабар топиб, унга ҳамдарлик билдираётган суҳбатдоши нутқсиз коммуникация белгиларини ишлатади: юзларини ғамгин тутади, паст охангда, қўлларини юзига  пешанасига қўйган ва бошици чайқаган ҳолда чуқур хўрсиннб гапиради ва ҳоказо.

Нутқсиз коммуникация воситалари бамисоли ўзига хос ҳис-туйғу тили бўлиб, сўз билан ифодаланадиган тил каби у ҳам ижтимоий тараққиёт маҳсули хисобланади ва турли миллйй маданиятларда бир-бирларига ўхшамаслиги мумкин. Болгарлар рус кишиси маъқуллаш ва розилик белгиси сифатида қабул қиладиган бош ирғаш билан ҳам  суҳбатига қўшилмаганини ифода этишса, русларда рад этиш маъносида қабул қилинган бош чайқашни эса ҳеч иккиланмай розилик белгиси сифатида қабул қилиши мумкин.

Нутқсиз коммуникацияня амалга ошириш учун турли хил ёш группаларида турлича воситалар танланади. Жумладан, болалар йиғидан кўпинча катта ёшдагиларга таъсир қилиш ва уларга ўз истаклари ҳамда кайфиятини етказиш воситаси сифатида фойдаланадилар. Болаларнинг йиғисида ифода этилаган коммуникатив характер уларда кўпинчи учрайдиган «Мен сенга эмас, балки онамга қараб йиглаяпман» деган огоҳлантиришини ҳам яхши англатади.

Оғзаки коммуникация таъсирини кучайтиришда муносабат-киришувчиларнинг фазода жойлашуви мухим ахамиятга эгадир. Сира ўйланмасдан ташланган луқма коммуникаторнинг решшиентга муносабатини аник ифодалайди. Таълимнинг баъзи турларида (жумладан, чет тилларда «сўзлашувга» ўргатишда) ўқитувчи ўкувчиларни синфда қабул қилинганидек бир-бирининг орқасидан эмас, балки доира шаклида, бир-биртларига юзма-юз ўтқазишни афзал кўради. Бу муносабатга киришувчиларнинг бир-бирларини тушунишларини жиддий равишда енгиллаштиради ва чет тилда муомала килиш борасида малака орттирилишини тезлаштиради.

Нутқсиз   коммуникацияда    қўлланилаётган    воситаларнинг ахпоротни сўз билан етказиш мақсадларига ва мазмунига мувофиклиги  муносабат   маданиятининг   таркибий   қисмларидан обланади.  Бундай мувофиқлик ҳам оғзаки  ва ҳам нутқсиз шуникация воситалари  касб   фаолиятининг   куроли   ҳисобланган педагог учун жуда муҳимдир. А. С. Макаренко педагогга сўзнинг ўзини унга гоҳо буйруқ, гоҳо илтимос, гоҳо навбат ва ҳоказо маъно бахш этган ҳолда турли оҳангда талаффуз эта билиши керак, деб таъкидлаган эди.

 

Нуткнинг ривожланиши

 

          Киши эҳтиёжлари азалдан агар у бошқа одамлар билан биргаликда харакат қилган ҳолда ўзаро муносабатга киришган тақдирдагина қондирилиши мумкин бўлиб келган. Бу ҳол субъектда унинг учун нима муҳим ва аҳамиятли эканлигини айтиш эҳтиёжини келтириб чиқаради. Бола аниқ-равшан нутқни эгаллай бошлай-ди, биринчи ёшининг охирига етганда бунинг дастлабки белгилари пайдо бўлади. Мураккаб талаффузни талаб қилмайдиган ва осон айтиладиган «опа», «дада», «буви» ва шу каби оҳангдош сўзлар жумласидандир. Катта ёшдагилар бу ҳамо-ҳангликни конкрет шахсларга — она, ота, бувига боғлайдилар ва болада ана шу оҳангдош сўзларнинг унинг яқин-атрофидаги конкрет шахслар билан боғланиши қарор топишига («бу сенинг бувинг») ёрдамлашадилар.

Шундан кейин ана шу оҳангдошларнинг хар бири бола учун сўзга айланади. Ушбу сўзни у катталар билан биргаликдаги ҳаракатларини ташкил этиш учун қўллайди. «Буви» сўзи энди унинг кундалик эҳтиёжларини кондириш воситаси сифатида ишлатилади. Бола сўзни талаффуз қиларкан, истаганига эришишга — эътибор қилинишига, эркалатилишига, ўйинчоқ ва шу кабиларга эришишга интилади. Сўз алоқа воситасига айланади. Қўлланиладиган сўзлар сони боргаи сари тўхтовсиз боради ва икки ёшга тўлган кезида болаларнинг сўз бойлиги ҳаддан зиёд кенгайибгина қолмасдан, балки уларнинг грамматик шаклларни тўғри ишлатиши ҳам мумкин бўлиб Қолади, жумлалар мураккаблашиб ва узунроқ қилиб тузила бошдайди. Боланинг тили мактаб ёшигача бўлган йиллар давоида бойиб боради.

Айни  пайтда   нутқсиз   коммуникация — имо-ишора,   пантомимика, нутқнинг оҳангидаги ранг-баранглик ҳам ривожлана боради. Шу йилларда коммуникация жараёнида тескари алоқалар шаклланади — бола ҳамсухбатининг юзларидаги ифо, дани уқишга, унинг оҳангида маъқуллаш ёки маъқулламаслик аломатини пайқашга, катта ёшдаги кишининг сўзларига илова бўладиган ва кучайтирадиган қўл-бармоқлари ва юз харакатининг маъносини тушунишга ўрганади. Буларнинг ҳаммаси унга ўз ҳаракатларини тўғрилаб бориш, муносабат жараёнида тегишли даражада хамжихатликка эришиш имконини беради.

Мактабда ўқиш ва ёзиш, кейинроқ эса тил ва адабиёт дарсларида болаларда муомала воситаси сифатида тилга ва муносабат жараёни сифатида нутққа онгли муносабат шакллантирилади. Тил ўқитувчи томонидан махсус уюштирилган таҳлил предметига айланган холда ўқувчилар олдида социал жиҳатдан шаклланган қонунлар таъсирига бўйсунадиган мураккаб белгилар системаси сифатида намоён бўлади. Бу қонунларни ўзлаштириш ўқувчига фақат саводли ёзиш, ўқиш ва гапириш эмас, балки тил ёрдамида унга қадар ва унинг учун инсоният томонидан яратилгал маънавий қадриятларга эгалик қилиш имконини беради. Совет психологларининг тадқиқотлари асосига қурилган ҳозирги замон савод чиқариш методикалари ўқувчиларда нутқни онгли равишда товушларга ажратиб таҳлил қилиш кўникмаларининг шакллантирилишини; «такчи принцип сифатида қабул қилади. Нутқнинг бу хилда таҳлил этилиши саводли ёзишнинг унумли эгалланишига ўтиши жуда осонлаштиради. Уқувчиларда синтаксисни ўзлаштириш жараёнида анчагина кийинчиликлар юз беради. Жумладан, рус тилида пунктуация (тиниш белгиларини қўйиш) нинг икки юзга яқин қоидаси мавжуддир.

Москва университета психологларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, ана шу барча қоидалар жумладаги сўзлар боғланишининг атиги учта функциясини — уларнинг бириктирилишини, булинишини ва ажратилишини кўрсатади. Аниқланишича, ўқувчилар пунктуациянинг биронта ҳам қоидасини ёд олмаган холда тиниш белгиларини бехато қўя билишлари учун уларга копкрет жумлаларда бу функцияларни муапян белгиларига кура тахлил этиш ва аниқлашни ўргатиш кифоя экан.

Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда ва ўқувчиларда нутқий муносабатга киришиш малакасини ҳосил қилишда педагогиканинг роли бениҳоя каттадир. Бу ўринда ҳам ўқитувчининг эркин ва аниқ-равшан нутқи ўқувчилар нутқи ва тафакку, курини ривожлантиришнинг биринчи даражали муҳим шартларидан ҳисобланади. В. А. Сухомлинский шундай деб ёзган эди: «Педагогика маданиятинйнг яна бир жихати борки, у хакда ташвишланмай гапириб бўлмайди, у ҳам бўлса ўқитувчининг нутқ маданиятидир. Йигирма йил муқаддам мен бир ўқитувчининг дарсида болалар янги материалнинг баёнини эшитиб ўтириб жуда чарчаганларига, дарсдан ҳолдан тойиб чиқаётганларига эътибор берган эдим. Мен ўқитувчининг сўзларини (у биологиядан дарс бераётган эди) диққат билан эшита бошладим. Унинг нутқи пала-партиш, мантиқан ноизчил, маъноси шу қадар ноаник эдики, у ёки бу тушунчани биринчи нарта қабул қилаётган бола бирор нарсани тушуниб олиши учун бутун кучини тўплаши керак эди».

В. А. Сухомлинский «ўқитувчининг нутқ маданияти ўқувчиларнинг дарсдаги ақлий мехнатининг самарадорлигини ҳал қилувчи даражада белгилайди», деб таъкидлаган ва бундай маданиятни шакллантириш — ўқитувчи сўз ёрдамида ҳосил қилишга уринадиган ва буларсиз оддийликдан мураккабликка, яқиндан олисликка, конкретликдан умумийликка ўтиб бўлмайдиган тушунчалар тафсилотидаги ноаниқликни, тасаввурлар тарқоқлигини бартараф этиш, ўқувчилар қўлланадиган дарсликлардаги матн (текст) ларни чуқур таҳлил килиш, матндаги мантиқий изчиллик ва сабаб-оқибат боғланишларни аниқлаш йўллариня кўрсатиб берган эди, Юксак нутқ маданияти — ўқитувчи томонидан вақтдан окилона фойдаланилишининг муҳим шартидир. «Предмет, ҳодиса, тушунча ўқитувчи нутқида болага тушунарли даражада ёрқин, қулай сўз қобиғига ўраб берил-ыагунга қадар бехисоб такрорлашларга зарурат туғилган пайтларда қанчадан-канча вақт зое кетади», — деб ёзган эди В. А. Сухомлинский.

 

II. 5.3. Муносабат шахслараро биргаликда ҳаракат қилишдир

 

Одамлар муносабатга киришаркан, яъни бирон кимсага савол, илтимос, буйруқ билан мурожаат қиларкан, бирон нарсани тушунтираркан ёки таърифларкан, бошқа бир кишига таъсир ўтказишни, ундан ўзи хоҳлагандек жавоб олишни, топширикнинг ижро этилишини, шу пайтга қадар тушунмаганини тушуниб етишни зарурат тарзида ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Муносабат мақсадлари одамларнинг биргаликдаги фаолияти эҳтиёжларини акс эттиради Бу ход қуруқ сафсатабозлик, яъни фатик муносабат (лотинча, яъни нодон сўзидан олинган), коммуникация воситаларининг биргина муносабат жараёнининг ўзини ҳосил қилишдан иборат ягона максад йўлида тутуруқснзлик билан фойдаланилишини мустасно этмайди. Гоголнинг Хлестакови томонидан ўйлаб топилган ва унияг «Пушкин билан» бемаъниларча «диалоги» айни ана шундайдир: «Хўш, Пушкин жўра, ишлар калай энди?»— «Шунақа жўра, — баъзан ўзига ўзи жавоб қайтаради у, — энди хаммасини айтаверсам...» Агар муносабат фатик характерда бўлмаса, у албатта баъзи натижаларга эришилишини бошқа одамлар хулқ-атвори ва фаолиятининг ўзгартирилишини кўзлайди ёки, ҳар ҳолда, эҳтимолда тутади. Бу ўринда муносабат шахслараро биргаликдаги ҳаракат, яъни одамларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида таркиб топадиган алоқалари ва ўзаро бир-бирларига таъсирининг йигиндиси сифатида юзага чиқади. Шахслараро ўзаро биргаликдаги харакат одамларнинг бир-бирларига таъсирига жавобннииг вақтга изчил ёйилган тарзини ифода этади: А. индивиднинг Б. индивид хулқ-атворини ўзгартирадиган хатти-харакати унда жавоб реакциясини пайдо қилади, ўз навбатнда бу хулқ-атворига хам таъсир кўрсатади.

 

Социал назорат ва ижтимоий қоидалар

 

Биргаликдаги фаолият ва муносабат ижтимоий одамларнинг биргаликдаги ҳаракати коидалар ва ўзаро муносабатларини катъиян белгилаб кўядиган хамда жамиятда удум бўлган хулқ-атвор намуналари асосида амалга ошириладиган социал назорат шароитида юз беради.

Жамият-ижтимоий қоидалар сифатида қабул қилган, маъқул топадиган, удумга айланган ва тегишли вазиятда турган ҳар бир кишидан бажарилишини кутаётган намуналарнинг ўзига хос системасинн яратади. Уларнинг бузилиши коидадан четга чиқадиганларнинг хулқ-атвори тўғриланишини таъмии-лайдиган социал назорат механизмлари (маъқулламаслик, таъна қилиш, жазолаш)ни ўз ичига олади. Қоидаларнинг мавжудлиги ва қабул қилиниши ҳақида бирон кишининг барча бошка одамлар хулқ-атворидан фарк қилувчи хатти-харакатига атрофдагиларнинг бир хилда муносабат билдириши далолат бзради. Ижтимоий қоидалар доираси бехад даражада кенгдирки, улар меҳнат интизоми, харбий бурч ва ватанпар-варлик талабларига жавоб берадиган хулқ-атвор намуналаридан то одоблилик коидаларига қадар ҳаммасини ўз ичига олади. Ижтимоий қоидага мое келадиган хулқ-атворга пўлат эритувчининг ўз иш жойидаги энг юкори унумга эришуви хам, биринчи синф ўкувчисининг ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўрнидан туришга одатланган коидасинииг бажарплиши ҳамдиради.

Одамларнинг ижтимоий коидаларга мурожаат қилиши уларда ўз хулқ-атвори учун масъуллик хиссини уйғотади, харакатлари ва қилиқларининг ушбу қоидаларга мос келиши ёки мос келмаслигини баҳолагаи ҳолда уларни тўғрилаб бориш имконини туғдиради. Қоидаларга қараб мўлжал олиш кишига ўз хулқ-атворининг шаклларини андазага қараб мослаш, кераклиларини, социал жиҳатдан мақбулларини танлаб олиш, номақбул шаклларига амал килмаслик, ўзининг бошка одамлар билан муносабатларини йўналтириб ва бошқариб бориш имконини беради. Узлаштирилган қоидалардан одамлар ўзларининг хусусий хулқ-атворини ўзгаларнинг хулқ-атвори билан таққослайдиган мезон сифатида фойдаланадилар.

 

Муносабат жараёнларидаги роллар ва роллар эхтимоли

 

Узаро биргаликдаги харакат жараёнларида социал назорат муносабатга киришадиган одамлар «бажарадиган» роллар репертуарига мувофиқ тарзда амалга оширилади. Психологияда роль деганда хулқ-атворнинг норматив жиҳатдан маъқул бўлган муайян ижтимоий мавқени (лавозимга, ёши ёки жинсий белгиларига, оиладаги мавқеига ва бошқаларга кура) эгаллаб турган ҳар бир кишидан теварак-атрофдагилар кутаётган намунаси тушунилади. Субъект ўқитувчи ёки ўқувчи, врач ёки бемор, катта ёшли киши ёки бола, бошлиқ ёки бўйсунувчи, она ёки буви, эркак ёки аёл киши, меҳмон ёки мезбон ва шу каби ролни бажаради. Ҳар қандай роль мутлақо аник талабларга ва атрофдагиларнинг муайян орзу-истакларига жавоб бериши керак.

Ёлгиз бир кишининг узи муносабатнинг турли хил вазиятларига дуч келаркан, қоида тарикасида хар хил ролларни бажаради. Ўзининг хизматдаги ролига кура директор бўлиб тур¬ган киши бетоб бўлиб колганида бемор ролига кирган ҳолда врачнинг барча кўрсатмаларини бажаради; шу билан бирга уй шароитида у кекса онасинияг мўмингина ўғли ролини сақлаб қолади; меҳмонларни қабул қилаётган кезда меҳмоннавоз мезбон бўлиб чиқади ва ҳоказо. Роль мавкеларининг кўплиги баъзида уларнинг тўқнаш келишига — роль конфликтларига (зиддиятларга) сабаб бўлади. Уқитувчи педагог сифатида ўз ўғлининг характеридаги камчиликларни сезмаслиги мумкин эмас ва унга нисбатан талабчанликни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди, лекин ота сифатида у баъзан раҳмдиллик қилиб, боланинг салбий қилиқларини хаспўшлаб, уларнинг авж олишига кўмаклашади. Интизомсиз ўқувчининг ота-оналари ҳузурига келганда педагог меҳмон сифатида уларнинг фарзанди ножўя хатти-харакат қилгани хақидаги нохуш хабар билан мезбонларни ранжитмаслиги лозим эди, лекин ўқитувчи сифатида шундай килишга мажбурдир.

Турли хил ролларни бажараётган одамларнинг ўзаро биргаликдаги харакати роллар зҳтимоли билан бошқарилади. Киши буни истайдими ёки истамайдими, лекин атрофдагилар ундан муайян намунага мое келадиган хулқ-атворни талаб килади. Ролнинг қондай бажарилиши социал назорат остида бўлади, ижтимоий жиҳатдан муқаррар равишда бахоланади ва намунадан салгина четга чиқилиши эса қоралаяади.

Жумладан, ота-оналар меҳрибон, хуш муомала, болаларнинг айбларига нлсбатан шафкатлироқ бўлишлари керак — бу роллар эҳтимолига мос бўлиб туплади ва ижтимоий жихатдан маъкулланади, ҳар қандай рағбатга лойиқ деб тан олинади. Лекин атрофдагиларга ота-онанинг хушмуомалалиги хаддан ошиб кетаётгани, хамма нарса хам кечирилаётгани сезилиб туради ва катъиян қораланади. «Онажониси ўғлини эркалатиб гоборди, куп ўтмай у хали онаси тугул, бошқаларнимнг хам бошига чиқиб олади»— бу қатъий, эхтимол, ноҳақ, лекин онанинг меҳрибонлигига нисбатан роллар эхтимолининг энг охирги чегараспнн аниқ белгилаб берадиган хукмдир. Ота-оналар болаларига нисбатан қаттиққўл ва талабчан бўлишлари керак. Бу хам ота-оналар ролига оид йўл-йўрикдир. Бу ўринда ижтимоий баҳо ана шу йўл-йўрикларнинг иккинчи бир мутлақ чегарасини белгилаб беради «У онасининг олдида миқ эта олмайди, у болани тамомила эзиб ташлабди»,—«орқаворатдан» оралаш шундокгина сезилиб турибди. Шу тарифа она ролининг бажарилиши ижтимоий жихатдан маъқул деб топитадиган муайян диапазон мавжуд. Худди шу нарса оиланинг катта ёшдаги авлодга мансуб бошқа аъзоларига хам тааллуқлидир.

Болага келганда шуни айтиш керакки, унинг ролидан гапга албатта қулоқ солиши, катталарни ҳурмат килиши, аъло ўқишн, саранжом-саришта, тиришкок бўлиши ва шу кабилар бнлан боғлиқ ҳолда кутиладиган мақсадлар ҳаммага аён. Атрофдагиларнинг барчаси — фақат оилада эмас, балки ундан ташқари ҳамма жойда болага (мактаб ўқувчисими, ё ўспиринми, бун-дан қатъи назар) сира хам «орқаворатдан» эмас, балки, айтиш мумкинки, «очик текст» билан, унинг ўз ролига лойикми ёки лойик эмаслигики айтаверади. Шундай қилиб, ўзаро биргаликда каракат килаётган одамлар хулк-атворининг бир-бирларидан кутган таҳшшларига мослиги муносабат жараёнида муваффақиятга эрншишнинг зарур шарти ҳисобланади.

Муносбатга киришаркан, хар бир киши ўзи билан муносабатга киришаётган одамларнинг хулқ-атвори, сўзлари ва хатти-ҳаракатлари кўпроқ ёки озроқ даражада муайян бир тарзда бўлишини кутади. Кишининг бошкалардан эшитшига ёки уларда кўришга тайёр бўлган нарсани улардан кутиш мумкинлигини бехато ва аниқ, тахмин қилиш қобилияти ва малакаси одоб дейилади. Буидан одобли киши хар доим ва барча холларда бундай эҳтимолга амал қилавериши керак, деган маъно келиб чиқмайди, албатта. Бордию, субъектнинг принциплари ва эътиқоди унинг назарида атрофдагилар ундан кутишаётганига нисбатан кескин равишда зид бўлган вазият вужудга келгудек бўлса, у принципиаллик кўрсатиб, ўз хулқ-атворининг одобга қай даражада тўғри келиш-келмаслиги ҳақида қайғуриб ўтирмаслиги ҳам мумкин. Галилейнинг «у барибир айланяпти!» деган машҳур ибораси ундан ўз сўзидан тамомила ва қатъиян воз кечишни кутаётган инкивизаторларга «исбатан одобсизлик деб каралиши мумкин эмас, албатта. Балки бу юксак принципиаллик, илмий ҳалоллик ва гражданлик матонат далили, холос.

Ленин кундалик хаётий вазиятларда нотўтри тахмин қилиш ёки буни инкор этиш одобдан эмас. Одобсизлик — бу муносабат жараёнида муносабатга киришганларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатларининг издан чщишига олиб келадиеан ва баъзан можароли вазиятларни вужудга келтирадиган даражада бузилиши демакдир. Одобсиз хулқ-атвор нисбатан беғараз характерга эга бўлади. Масалан, агар иккита таниш одам учрашганда жуда хам расмий тарзда берилган «Ишлар калай»? деган саволга улардан бири хонадондаги барча кишилар сорлиғи тўррисида, кейинги кунлардаги унча аҳамиятсиз воқеалар хусусида батафсил ҳикоя қила бошласа, бу маълум даражада одобсизлик деб қаралиши мумкин. Лекин айрим холларда одоб талабларига риоя қилмаслик жиддий салбий оқибатларга хам олиб келади. Бу айниқса, педагогик муносабат чоғида одобсизлик кўринишларининг содир бўлишига тааллуқлидир.

Конкрет бир мисол келтирамиз. Уқитувчи тўққизинчи синфда ифодали ўқиш тўгарагини ташкил этиб, уни анча муваффақиятли равишда олиб борарди.

Лекин кунлардан бирида қуйидаги хол юз берди. Тўгарак раҳбари А. Криловнинг «Синчков келин» масали устида ишлашни таклиф этади. У ҳали ўқишни бошламасиданоқ, тўгарак қатнашчиларидан бири ўрнидан туриб, бошқа масални танлашни илтимос қилади: «Бошқа хоҳлаган масални олайлик, фақат бунисини эмас!» — «Нима учун, тушунтириб беринг»—эътироз билдиради ўқитувчи. «Айта олмайман...»—ўқувчи секингина жавоб беради. Уқитувчи бунинг ҳаммасини аксликка йўғриб, ўз сўзида туриб олади. Йигитча лабларини тишлаганча ўрнига ўтиради. Уқитувчи масалнинг тугалловчи

Мамнун эди, у жуда бахтиёр;

Топгани-чун мажруҳ бир ёр,

 

сатрларини ўқиб ва деган сўзларига истеҳзоли оҳанг бахш этганини биладики; ҳамма ёққа сув сепгандек жимлик чўкканидан, болаларнинг ҳаяжонли ва дарғазаб юзларндан ва, ниҳоят, қизлардан бирининг кўзлари ёшланганидан нима содир бўлганини тушуниб етган эди. Бирданига у тўгаракда қатнашаётганлар орасида бундан бир неча йил муқаддам поезд тагига тушиб кетиб, оёғидан ажралган бир йигитча ва у кўпдан буен севадиган қиз ҳам шу ерда ўтирганини эслаб колди.

Уқитувчи ўқувчилар коллективининг одамлардан таркиб топгаялигини ва хатто ёппасига, ҳаммаси билан иш олиб бораётган бўлишига қарамай ҳар бирининг шахсини эътиборга олиш кераклигини эсдан чикармаслиги шарт. Уқувчилар билан психологик боғланиш хатто вақтинча йўқолса ҳам катта зиён етказиши аниқ, бу ақл бовар қилмайдиган салбий оқибатларга олиб келади. Мабодо хамжиҳатликнинг бу тарзда бузилишлари истисно тариқасида бўлмасдан, балки қоидага айланиб қолса, у ҳолда педагог билан ўқувчилар ўртасида тездаёқ бартараф этиш мушкул бир жарлик ҳосил бўлади, деб баралла айтавериш мумкин.

Педагогик одобнинг тегишли алоқа ўрнатиш чоғида тарбиячига инъом этадиган имкониятларидан фойдаланиш ўқувчининг ривожланиши учун истиқбол яратиб берган холда унинг шахсини шакллантириш жараёнини анча қулай шароитларда амалга ошириш имконини беради.

 

Педагогик муносабатда психологик богланиши

 

Боғланиш (латинча сопаси яъни «яқинлашиш» деган суздан олинган)—муносабатга кирувчилар ўртасида икки томонлама алоқа бўлишини тақозо этади. Бунга эришиш ва уни кўнгилдагидек ривожлантириш шарти муносабатга киришувчи шахсларнинг ўзаро бир-бирларига ҳурмати ва ишончидан иборатдир. Педагог ўқув-тарбия иши жараёнида ўқувчилар билан алоқа богларкан, улардан ўқитувчи ролининг ўзи тақозо этадиган даражада иззат-икром кутади. Бу ўринли роль тахминлари «Уқувчилар учун қоидалар» билан, мактаб анъаналари, ўқитувчилар коллективининг якдил талаблари билан қўллаб-кувватланади. Лекин муносабатда одамларнинг алоқалари икки томонлама характерга эга эканлиги ўз навбатида ўқитувчидан ҳам ўкувчиларга нисбатан ҳурмат ва ишонч билдирилишини талаб қилади. А. С. Макаренконинг номи билан боғлиқ «Шахсга нисбатан иложи борича талабчанлик ва унга нисбатан иложи борича ҳурмат ҳамда ишонч бўлиши керак», деган машҳур педагогик таърифни жуда яхши билган ҳолда айрим ўкитувчилар унинг фақат биринчи қисмини қўллайдилар, гарчи А. С. Макаренко булар яккита хар хил нарса эмас, балки ёлгиз биргина нарса, деб таъкидлаган бўлса ҳам, таърифнинг иккинчи қисмига риоя этишни ўзлари учун шарт деб ҳисобламайдилар.

Агар педагог ўз тарбияланувчиларига нисбатан ишонч ва ҳурмат билан муносабатда бўлса, у хар қанча принципиал ва талабчан бўлган тақдирда хам, унинг энг арзимас танбеҳлари ҳам таъсирли бўлади. Айни чоғда ўспирин ўқитувчининг сўзларида, бордию, ўзига «исбатан ҳурмат-эътиборни сезмаса, жуда асосли ва мантиқан тўғри панд-насихатларни хам кўпинча лоқайд қолдириши турган гап.

Педагоглар билан ўқувчшйрнинг ўзаро муносабатлари ҳавосиз бўшлиқда рўй бермайди. У озми ё кўпми даражада мактабдаги умумий муҳитда юз беради, ўкувчилар психологиясини тушунишнинг педагогик коллективга хос даражасига, унинг педагогик ва психологик мадалиятига боглик бўлади. Алоқаларнинг бу объектив боғлиқлигини мактаб хаётида бошланғич синф ўқувчисининг ножўя иш қилиб қўйганидан тортиб то бутун мактабни хаяжонлантирган фавкулодда ходисага қадар юз берадиган исталган бир ҳодисани психологик таҳлил қилиш жараёнида кўриш мумкин. Уқувчига нисбатан талабчанликни уларга нисбатан хурмат билан уйғун тарзда йўлга куя биладиган педагог коммунистик тарбиянинг мақсадларини рўёбга чиқариш учун энг қулай педагогик муҳитни ярата олади. Улар ўқувчилар билан муносабат чоғида уларга хурмат кўрсатаркан, ўспиринларда ўзини-ўзи ҳурмат қилшини шакллантирадилар. Бу эса болалар билан бўладиган бундан кейинги алокаларнинг шартига айланади. Ўқувчилар билан, айниқса, ўсмирлар билан муносабатда уларнинг ўзини-ўзи хурмат қилишига таяниш уларга самарали педагогик таъсир кўрсатишда ишончли воситадир.

Ўспиринда катта ёшли кишидан фаркли ўлароқ, ўзига ўзи берадиган бахо, одатда барқарор бўлмайди. Шунииг учун ҳам у ўз юриш-туришларига турли хилдаги нуфузли шахслар томонидан берилиши эхтимол тутилган баҳоларга — ота-оналарнинг, педагогларнинг, тенгдошларнинг, ўзидан каттароқ ёшдаги болалар ва бошқаларнинг бахоларига қараб мўлжал олишга мажбурдир. Ушбу ташқи бахрлар ўзгариб қолган тақдирда у бошқа одамлар билан уни каноатлантирадиган даражадаги муносабатни давом эттириш учун мустахкам негиз сифатида ҳурматини саклаб қолишга интилади, бошқа одамлар уни ўзини кандай тутишни хоҳлаётганларидек шёфада улар кўз ўнгида намоён бўлишга харакат қилади. Тажрибали педагоглар ўспиринлар билан муваффақиятли тарзда муносабат боғлаётиб, уларнинг ўзини ўзи ҳурмат қилишига таяниш ва бунинг ёрдамида мустахкам психологик алока боғланишига эришиш қанчалик мухимлигини билишади.

            Конкрет бир мисол келтирамиз. Валерий П. ёмон ўқир, синфдагилардан орқада колиб келарди. Афтидан, у ландовурликка кўникиб кетган ва иккиларга, синфдагиларнинг хазар қилишига, ўқитувчиларнинг танбехларига, ота-оналарнинг таъналарига эътибор қилмайдиган бўлиб колган эди. Унннг синф раҳбари бўлган ва физикадан дарс берадиган муаллима унга ёрдам беришга ҳаракат килиб кўрди. У бола билан қўшимча равишда шуғуллана бошлади ва бу борада психологик жиҳатдан обдон режали усулни қўллади: у Валерий бнлан биргалашиб синфнинг орасидан кувмади, аксинча унга янги материалнн дарсга кадар тушунтириб, барча ўқувчиларни жўрттага ортда қолдириб борарди. Янги материал юзасидан масалаларни ҳал этиш чоғида хатто синфдаги илрор ўкувчилар ҳам нўноқлик қилиб қолишганида ўқитувчи Валерийни чақирар ва у топшириқни муваффақнятли уддалар эди. Бу ҳол ўртоқларининг унга нисбатан муносабатини жиддий тарзда ўзгартириб юборди. Валерий буни пайқамасдан қолмади. Куп ўтнай ўкитувчи унга янги мавзуни ўзлаштира олмаётган қизчани «шатакка олишни топширди. У бу ишга рурур билан ва бажонидил киришди. Кейинроқ у ўқувчи қизча олдида уялиб қолмаслик учун ўз ташаббуси билан фақат янги материални эмас, балки эски матсриални ҳам беками-кўст ўзлаштиришга киришди. Валерийда ўзнни ўзи хурмат килиш ҳисси туғилиб, умуман ўкишга нисбатан муносабати ўзгариб қолди. Энди у бошқа фанлар бўйича ҳам яхши ўқишга интиларди. Ниҳоят эгаллаган нарсасини — бошқа одамлар ҳурматини ва шу билан боғлиқ ўзини-ўзи ҳурмат қилишини энди у йўқотишни истамасди.

Ўзини ўзи хурмат қилиш туйгуси — бу аник, лекин мўрт куролдир. Бордию катта ёшдаги кишилар эхткётсизлик қилиб, билмасдан ёки жўрттага ўсмирда ўзига нисбатан ҳурмат туйғусини барбод килгудек бўлса, бу холда улар уни нохуш таъсирларга қаршилик кўрсатиш имкониятидан махрум этган, ибратомуз нарсаларга лоқайд колдирган бўладилар. Бола қанчалик ёмон бўлмасин, агар унда ўзига нисбатан ҳурмат сақланиб қолса, бу ход уяи бошқа одамларни ҳам ҳурмат қилишга, узи яшаётган жамиятни ҳурмат қилишга ургатиш мумкинлигига умид боғлаш имконини беради. Демак, бундай ўспириндак умидвор бўлиш мумкин. Психологик боғланишнинг бузилиши эса шахслараро мажарога сабаб булиши хеч гап эмас.

 

Шахслараро мажаро

 

Муносабат жараёнларини ҳар доим ва барча вазиятларда хам сип-силлиққина ва ички қарама-қаршиликларсиз юз беради деб тасаввур қилиш ярамайди. Айрим вазиятларда бир-бирини инкор этувчи қадриятлар, вазифалар ва мақсадларнинг мавжудлигини акс эттирувчи позициялар антагонизми юзага чиқадики, баъзан бу ўзаро адоватни келтириб чиқаради — шахслараро можаро содир бўлади. Можаронинг ижтимоий моҳияти турлича ва шахслараро муносабатлар негизини ташкил этадиган қадриятларга боғлиқ бўлади. Баъзан йигитчанинг диққат-эътиборига баб-баравар даъвогарлик қилиб, ракибларга айланиб қолган юқори синфда ўқийдиган иккита кизнинг ўзаро муносабатлари ҳам можаровий бўлади. Можаро биттаси ноинсофлик килган иккита ўртокнинг тўқнашуви тусини олади. Шубҳасиз, бу можаролар-нинг сабабларн ва характери хусусидаги ижтимоий баҳо бир-биридан жиддий равишда фарқ килади.

Бу ҳол шахслараро можаронинг келиб чиқиш сабабларига, унинг сабабий боғланишларига (детерминизмига) эътиборни  жалб қилиши шарт.

Биргаликдаги фаолият жараёнида можароларнинг сабаблари ўрнида икки хил тоифадаги детерминант, яъни ашёвий-амалий келишмовчиликлар ва шахсий-прагматик манфаатлар ўртасидаги тафовут майдонга чиқади.

Агар биргаликдаги яхши уюштирилган, ижтимоий фойдали фаолиятни амалга ошираётган ўзаро биргаликдаги ҳаракатида ашёвий-амалий зиддиятлар устунлик қиладиган бўлса, у холда юз берган можаро одатда шахслароро муносабатларнинг узилишига олиб бормайди ва ҳис-ҳаяжоннинг кескинлиги ва душманчиликнинг кучайишига сабаб бўлмайди. Мактаб комсомол комитетида комсомол аъзолари мнкрорайондаги ишни йўлга қўйиш хусусида кескин мунозара бошлашиб, бир-бирлари билан етарлича можаровий муносабатда бўладилар, лекин бу тортишаётганларнинг ўзаро дўстона алоқалари ва бир-бирига яқинлигида акс этиши умуман шарт эмас. Позицияларнинг кескин қарама-қаршилиги натижасида қабул қилинган қарор ва ана шу карама-каршиликнинг мунозара чоғида бартараф этилиши умумий муваффақиятини таъминлайди.

Айни чоғда шахсий-прагматик манфаатлар жабҳасидаги зиддиятлар тезда хушкўрмасликка ва душманликка олиб келади. Умумий ишнинг йўқлиги ўзларининг тор доирадаги эгаистик (шахсиятпарастлик) мақсадлари билангина яшайдиган одамларни рақобат вазиятига солиб қўяди, бундай вазиятда бир кишининг ютуги иккинчисининг маглубиятини англатади. Бу ҳол шахслараро муносабатларни кескинлаштирмаслиги мумкин эмас.

Шахсий-прагматик манфаатлардаги тафовутларга ашёвий-амалий келишмовчиликлар туси берилган ёки аксинча узоқ давом этган ашёвий-амалий келишмовчиликлар секин-аста шахсий хушкўрмасликка олиб келадиган вазиятлар ҳам бўлади. Бундай холларда шахсий манфаатлардаги тафовутлар ҳам «ўтиб кетган сана билан» излаб топилади ва қайд қилинади.

Можароларнинт келиб чиқишига, шунингдек, муносабатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликда ҳаракат қилишларига ғов бўлган ва бартараф этилмаган маънавий англашилмовчиликлар хам сабаб бўлади. Муносабатдаги маънавий англашилмовчилик — бу айтилган талабнинг, илтимоснинг, буйруқнинг маъноси муносабат боғлашган шериклар учун мувофик эмаслигидир. Бу ҳол уларнинг ўзаро ҳамжихатлиги ва биргаликда ҳаракат килиши учун тўсқинлик тугдиради.

Мисол учун катта ёшдагилар билан боланинг ўзаро муносабатларида маънавий англашилмовчилик шу сабабли юз берадики, бола катта ёшдагиларнинг талаблари тўғрилигини тушунган ҳолда бу талаблар унинг тажрибасига, қарашлари ва муносабатларига ёт бўлгани учун хам уларни қабул қилмайди. Маънавий англашилмовчилик катта ёшдагилар — ўқитувчилар ва ота-оналарнинг болалар ва ўсмирлар билан бўладиган муносабатида айниқса муҳим роль ўйнайди. Бу уларнинг ёшларидаги фарқ билан, бировларида ҳаётий тажрибанинг мавжудлиги ва бошкаларида бунинг йўқлиги, манфаатлардаги тафовутлар билан ва шуни таъкидлаш жуда хам муҳимки, тарбиявий таъсирларни қўллашда катта ёшдаги кишиларнинг кўпинча хатоларга йўл қўяётганлиги билан изоҳланади.

Болалар билан катта ёшдаги кишиларнинг тегишли ҳамжи-жихатлигига эришиш учун хал этилиши лозим бўлган асосий вазифа қуйидаги тарзда баён этилиши мумкин: болаларни катта ёшдаги одамларнинг тилини кўллашга ва катта ёшдагиларни болаларнинг тилини тушунишга ўргатиш керак. Бу ўринда юқоридаги параграфда сўз юритилган бола нутқини ривожлантириш вазифаси, унинг сўз бойлигини ривожлантириш ёки талаффуз килиш ва тўгри ёзиш қоидаларини ўзлаштириши назарда тутилаётгани йўқ. Моҳиятларнинг ифодаси сифатидаги тилни бола мактабгача ёшида эгаллаб олади ва мактабда ўқиган йиллари давомида уни такомиллаштириб, бойитиб боради. Лекин тилни қўллаш ва ривожлантириш мохиятларнинг шакллантирилиши билан чекланмайди. Сўзлар киши онгининг бошқа фактлари каби мохиятларнинг умумий тарзда қабул қилинган системасидан ташқари алохида ҳар бир киши учун хос маълум даражадаги шахсиятга оид мазмун, қандайдир алоҳида аҳамият касб этади. Мохиятлар билан шахсиятга оид мазмуннинг нисбати А. Н. Леонтьевнинг асарларида чукур тадқиқ этилган эди. «Шахсиятга оид мазмунлар моҳиятлардан фарқли ўлароқ ўзининг ортикча индивидуаллигига, «нопсихологик» тарзда мавжудлигига эга эмас. Агар ташқи сезувчанлик субъект онгида моҳиятларни объектив оламнинг реаллиги билан боглаб турса, шахсиятга оид мазмун эса уларни унинг ушбу оламдаги ҳаёти реаллиги билан, унинг сабаблари билан борлайди. Шахсиятга оид мазмун инсон онгининг ғаразлилигини юзага чиқаради». Нимаики фаолиятнинг мақсадларини уни амалга ошириш сабаблари билан боғлайдиган бўлса, унинг эҳтиёжлари нимада аксини топган бўлса, шахсиятга оид мазмун, яъни алоҳида аҳамият касб этади. К Маркс капиталистик жамиятда ёлланма ишчилар меҳнатини таърифларкан, шундай деб ёзган эди: «Унинг учун ўн икки соатлик иш кунининг мазмуни тўқиш, йигириш, пармалаш ва ҳоказолардан иборат эмас,  балки  бу унга  ейиш,  майхонага бориш, ухлаш имкониятини берадиган пул топиш усулидир.

Ёлғиз биттагина сўзнинг, ҳаракатнинг, холатнинг ўзи ҳар хил одам учун ҳар хил мазмун касб этиши мумкин. Уқитувчининг ўқувчига «Танаффусда сен яна Петров билан муштлашибсан» деган танбеҳи уларнинг ҳар иккаласи учун ҳам бир хил мазмунни англатади. Муносабатга киришувчиларнинг ўзаро бир-бирларини англаб етишларида моҳиятлар даражасида ҳеч қанақа қийннчилик йўқ — униси ҳам, буниси хам гап нима ҳақда бораёттанлигини тушунишади. Лекин уларнинг шахсиятига оид мазмуни турлича бўлиши мумкин. Мактабдаги муштлашиш ўқитувчи учун интизомнинг бузилиши ҳисобланади. Уқувчи учун, эҳтимол, Петровнинг анча ожиз бола сифатида уни хўрлашларига бархам бериш учун яна бир уриниб кўришидир.

Катта ёшдаги кишилар бола тилни фақат унинг узига хос моҳиятлари билан қўшиб эмас, балки улар тегишли маънавий ва дунёқараш қадриятларини кўзда тутган ҳолда қабул қилган шахсиятга оид мазмунлар системасини хам қўшиб згаллашига эришишлари учун барча асосга эгадирлар ва бу истак болалар билан умумий тил топиш борасидаги вазифа эътибори билан ўринлидир. Бунингсиз келишиш ва можаролардан ҳоли бўлиш қийин. Катта ёшдаги кишилар бу мақсадни (болаларнинг катта ёшдагиларнинг тилини уларнинг шахсиятига оид мазмуни системасига кириб борган ҳолда ўзлаштириб олишларини) эътиборсиз қолдирмаган ҳолда боланинг шахсиятига оид мазмунни чукур англаб олишлари керак. Бунда ким билан муносабатга киришган бўлсанг, ўзингни уша кишининг ўрнига қўя билиш, унга ўхшаш бўлиш муҳим роль ўйнайди. Педагогнинг ўқувчи шахсиятига оид мазмунлар системасига кира билмаслиги ва шундай қилишни истамаслиги педагогии муносабат жабхасидаги шахслараро можароларга олиб келиши эхтимолдан ҳоли эмас.

 

Шахслараро ўзаро биргаликдаги ҳаракат  

Биринчи    тоифадаги    муносабат     (фаолиятдан кўзланган мақсадга эришиш учун ахборот айирбошлаш, коммуникация ўрнатиш) билан бир каторда иккинчи тоифадаги муносабатнинг (ўзлигингни бошқа кишиларда давом эттириш, ўзининг ўзига хослигини «трансляция қилиш» кабиларнинг) ҳам мавжудлиги хар бир кишининг иккинчисига кўрсатадиган таъсирига зътиборни жалб килади. Бу таъсир таъсир кўрсатилаётган киши томонидан ҳам, таъсир кўрсатаётган киши томонидан ҳам англаниши мумкин ва, аксинча, англанилмаслиги хам мумкин.

Социал таъсир масаласи таълим ва тарбиянинг психологик жиҳатларини ўрганишда алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Таълим — бу аввало ахборот жараёнидир. Уқитувчи ўқувчига билимларни маълум қилади (тегишли ахборот беради) ва ўз навбатида тескари алоқа тарзида ундан маълум қилинган билимлар қандай ўзлаштирилганлиги ҳақида тасаввур ҳосил киладиган ахборот олади (жавобни тинглайди, контрол ишни текширади ва ҳоказо). Узаро биргаликдаги ҳаракат моҳиятлар даражасида амалга оширилади. Бироқ юқорида қайд қилиб ўтилганидек, педагог тушунчаларни ҳосил қилган ҳолда факат моҳиятларни етказиб колмай, балки ўқувчиларга бу тушунчалар унинг учун эга бўлган мазмун н и «трансляция қилади» (етказди). У Улуғ Батан уруши ҳақида хикоя қиларкан, ўқувчиларга, масалан, фақат Брест калъаси ҳимоясига оид фактларни маълум қилиб қолмайди ва уларни ана шу фактлар хусусида хулоса ясашга ўргатиш билангина чекланмайди, балки уларга ўзининг ана шу воқеаларга шахсий муносабатини, Брест қалъаси химоячиларининг каҳрамонлиги совет ватанпарвари сифатида унинг учун қандай мазмунга эгалигини хабар қилишга интилади. Мазмунларнинг ўқитувчидан ўқувчига ўтказилиши, «трансляция қилиниши» тарбиянинг знг муҳим жиҳати ҳисобланади. Мазмунни мохиятдан ажратиб бўлмагани сингари тарбияни ҳам таълимдан ажратиб бўлмайди, албатта.

Педагог тарбия вазифаларини амалга ошираркан, ўқувчиларга кўрсатадиган таъсир тарбняланувчилар кўриб, эшитиб ва балариб бораётган мазмунларнинг муайян даражада ўзгариинтни тақозо қилади. Ҳар хил педагог уларга турлича даражада жуда ҳам хилма-хил тусда таъсир кўрсатади.

Қуйидагича эксперимент ўтказилди. Синаб кўрилаётган бошланғнч синф ўқувчиларига ҳар хил ўйинчоқларни таклиф қилишди, лекин улардан бирини, яъни қизил рангли матрёшкани ҳеч бири сира ҳам кўлга олмасликлари ва уни бурамасликлари кераклиги ҳақида қатъий равишда огоҳлантиришди. Уйннчоклар билан якка ўзлари қолдирилган болаларнинг хар бирини зимдан кузатиб туришди. Синаб кўрилаётганларнинг умумий сонидан баъзи бир қисми тақиқни ҳамиша бузарди. Эксперйментнинг иккинчи даврасида болаларга бошқа нарсалар билан ўйнашга рухсат берилгани ҳолда қизил қутичани очиш ман этилди. Лекин шу билан биргаликда синсшдан ўтаётганларнинг рўпарасида кўрйнарли қилиб уларнинг педагоги портретини қўйишди. Эксперимент шуни кўрсатдики, битта тарбиячиникг портрети қўйилганда «тартиб бузарлар» сони камаяди, иккннчисини қўйилганда ҳам биринчи даврадагидек даражада бўлади, учинчисинкнг портрети кўйилганда эса улар сони сезиларли даражада ошяди. Уқитувчининг бор лиги ҳақида биргина огоҳлантиришнинг ўзи (биринчи ва учинчи ҳолларда) вазиятнинг мазмунини турлича ўзгартириб юборди. Битта педагогнинг «иштироки» болаларнинг «қонунга риоя этишини» оширса, иккинчисининг қўшилиши тақиқни бузишга интилишни кучайтириб юборди.

Педагог кўрсатадиган таъсирнинг турлича самара касб этиши замирида унинг шахсиятига оид хусусиятлар, гарчи турлича бўлсада, унинг ўзини давом эттириш, ўзининг шахсиятига оид мазмунларни болаларга ўтказа билиш қобилияти, унинг педагогик муносабати характери ва самарадорлиги акси мужассамлашгандир.

 

Дўстона муносабат

 

         Муносабатга киришувчиларнинг ўзаро якинлиги билан, бир-бирлари билан муносабатдан кониқиш ҳосил қилганлигининг юксак даражаси, жавоб тарақасидаги ҳис-туйғулар ва афзалликнинг ўзаро тахмин килиниши билан белгиланадиган ўзаро муносабатлар ва ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг барқарор индивидуал-танлаш системаси сифатидаги дўстлик одамлар муносабатининг алохида шакли сифатида юз беради. Дўстликнинг ривожланиб бориши унинг ўзаро ҳамжиҳатликнинг зарурлигини, ошкоралик ва очиқликни, ишончни, ўзаро фаол ёрдамлашувни, бир-бирларининг ишларига ўзаро қизиқишни, самимийликни ва ҳис-туйғуларнинг беғаразлигини қарор топтирувчи ёзилмаган қонун-қоидага амал қилишини тақозо этади. Дўстлик қонун-қоидасининг жиддий равишда бузилиши ё унинг тўхтатиб қўйилишига, дўстликнинг шунчаки юзаки ошначилик муносабатларидан иборат қилиб, ёки ҳатто тамомила бунга зид нарсага — душманликка айлантириб қўйилишига олиб боради.

Дўстона муносабат ўрнатиш ва дуст тутиниш проблемаси ўспиринлик ёшида айниқса долзарб масалага айланиб қолади. Педагогларнинг кузатишлари, ўспиринларнинг сир сақланадиган куидаликлари, уларнинг «Дўстлик ва муҳаббат тўғрисида»ги мавзуларда ўтказиладиган суҳбатларга қизикишлари ана шундан далолат беради. Лекин бу изланишлар муваффақиятли чиқаверади деб тасдиқлаш учун асос йўқ. Чунки ўспиринлар ўзаро муносабатларининт ҳақиқий характерини дўстлик қонун-қоидаларининг юксак мезони билан таққослаш чоғида юз берадиган қийинчиликларга дуч келадилар. Баъзан таркиб топаётган муносабатларнинг дўстлик андазасига мос келмаслиги билиниб қолган тақдирда юз берадиган кўнгил совишлар ўспиринлар орасида жанжалларга ҳам олиб келади. Буниси кўпроқ қиз болаларпинг бир-бирлари билан муносабатларига хосдир.

Дўст орттиришга булган эҳтиёж ўспиринлик ёши учун хос хусусият хисобланади. Успирин одатда дўстона муносабатнинг ўлчови ҳақида етарли даражада аниқ-равшан тасаввурга эга бўлади, лекин бу ёшда у кўпроқ интиладигав алоҳида жуфтлашган холда дўстлашувдан кура кўпроқ ўз тенгдошлари билан кенгроқ маънодаги муносабатга киришишни тақозо этадиган ўртоклик анча кенг тарқалган бўлади. Уртоқлик муносабатлари ўспирин ўзи учун аҳамиятли хислатлар ва фазилатлари билан ўзини кўплаб тенгдошларида давоя эттириш имконига эга бўла оладиган тарздаги муносабатни кенгайтиришга ёрдам беради: унинг учун биров билан ўқилган китобларни муҳокама килиш қизиқарли бўлса, бошқаси билан стол тенниси ўйнаш ва учинчиси билан бўлғуси хасб ҳакида гурунглашиш қизиқарли бўлиб туюлади.

Ўспиринлик даврига хос ўртокликни юзаки муносабатларга ўхшатиш мумкин эмас. Чунки ўртоқчилик муносабатининг субъекти ўз тенгдошларининг ҳаёти ва фаолиятига ўзи учун аҳамиятли индивидуаллик жиҳатлари билан таъсир ўтказншга интилади, шу боис у фақат ўзи учун эмас, балки ўша тенгдошлари учун ҳам муҳим ва қимматли булган нарса билан бошқаларда ўзини давом эттириш имкониятларини қидиради. Усмирларнинг дўстлиги — бу дўстона муносабатни ривожлантириш йўлидаги бир босқичдирки, бу дўстлик социал етуклик даражасига эришган катта ёшдаги кишиларда ўзининг теранлик даражасига етади.

Катта ёшдаги ўқувчилар ўртасидаги дўстона муносабатлар характери тўққизинчи ва айниқса ўнинчи сиифда сезиларли даражада ўзгариши экспериментларда исботланган. Тўқкизинчи синфда ўкишни давом эттиришмокчн булган ўкувчилар ўртасида агар саккизинчи синфдаликларида ўзаро афзал кўриш билан ҳаёт йўлини танлаш ўртасидаги боғланиш ҳали сезилмаган бўлса, тўққизинчи ва ўнинчи синфларда дўстлик туйғуларининг қайтадан кучайиши юз беради. Ўзаро дўстона яқинлик белгисига кура бирлашган улфатлар, тадқиқотлардан маълум бўлдики, муайян бир касб атрофида гурухларга ажрала бошлайди. Агар бу кичик гуруҳда аввалига қизиқиши бошқача Синфдош қўшилиб юрган бўлса ҳам, кўпинча гарчанд ҳар доим бўлмаса хам) у бир канча вакт ўтгандан кейин улфатдан чиқиб ёки унинг учун анча хуш келадиган касб йўналишига эга бўлган бошқа улфатга қўшилиб кетади, маълум даражада ёлгизланиб қолади.

Умумий таълим ва хунар мактабининг ислох қилиниши муносабати билан ўқувчиларга касб жиҳатидан ўзларининг кимлигини аник белгилаб олишда уларга ёрдам бериши лозим бўлган педагог учун бу жараён анча қизиқиш туғдиради. Дўстлик муносабати ўрнатган ва таърифланган бўгинларда, экспериментлар натижасида олинган маълумотларнинг гувохлик беришича, ўқувчиларнинг ўзлари қайси касбни эгаллаш ниятида эканликларини аниқлаган, бўлғуси касб ҳақидаги, унинг имкониятлари ва истиқболлари, унга тайёрланиш йўллари ва ҳоказолар ҳакидаги ахборот билан бир-бирларини бойитган ҳолда олиб борадиган яширин касб танлаш иши юз беради. Бунинг устига кимки шу касбларга қизиқмайдиган бўлса, муносабат доирасидан ўзидан-ўзи сурилиб четга чиқиб қолади.

Успиринларда жуфтлашган тарздаги дўстона муносабат андазаси, гарчи фаҳат шундай бўлмаса хам, кўпинча жинслар ўртасида юз берадиган ишкий муносабатларда, илк ёшлик муҳаббатйнинг дастлабки кўринишларида куртак ёзади.

 

II.                5.4. Муомала одамларнинг бир-бирларини тушунишидир

 

Муомаланинг ўзаро биргаликдаги харакати ва коммуникатив жиҳатидан ташқарида унинг перцептив жихати — муносабат иштирокчиларининг унинг жараёнида амалга ошириладиган ўзаро идрок этиши юзага чиқади.

Узаро биргаликда ҳаракат қила бошлайдиган одамлар ўзаро ҳамжиҳатлик даражасини баҳолаб оладиган ва муомалага киришган шеригининг кимлиги ҳақида ўзига ҳисоб бера оладиган бўлсагина муомала юз бериши мумкин. Муомала иштирокчилари ўз онгида бир-бирларининг ички дунёсини қайта тиклашга (асли ҳолида акс эггиришга), хис-туйгуларини, хулқ-атворининг сабабларини, ахамиятга молик объектларга нисбатан муносабатини фахмлаб етишга харакат қилади. «Муомала чоғида сиз энг аввало кишидаги қалбни, уиинг ички дунёсини изланг»,— деб ёзган эди К.. С. Станиславский.

Лекин бошқа кишининг ички дунёсини бундай тарзда қайта тиклаш жуда хам мураккаб вазифадир. Субъектга бошқа одамларнинг фақат ташқи қиёфаси, уларнинг феъл-атвори ва хатти-ҳаракатлари, улар қўлланадиган коммуникатив восита-ларгина бевосита инъом этилган ва у ана шу маълумотларга таянган ҳолда ўзи билан муомалага киришган одамларнинг кимлигини тушуниб етиш, уларнинг қобилиятлари, ўй-фикрлари, ниятлари ва шу кабилар ҳақида хулоса қила олиш учун муайян ишни бажаришига тўгри келади. Таниқли совет психологи С. Л. Рубинштейн шундай деб ёзган эди: «Кундалик ҳаётда, одамлар билан муомалага киришарканмиз, биз уларнинг хулқ-атворига қараб мўлжал оламиз. Негаки, биз уларнинг ташқи маълумотлари моҳиятини гўё «ўқиб», яъни «мағзини чақиб» чиқамиз ва шу йўсинда контскстда мужассамлашадиган матннинг ички психологик жихати мавжуд бўлган мазмунини аниқлаймиз. Бундай «ўқиш» наридан-бери тез юз беради, чунки теварак-атрофдагилар билан муомала жараёнида бизда муайян даражада уларнинг феъли-атворига нисбатан автоматик тарзда амал қиладиган психологик ички маъно ҳосил бўлади». Алоҳида бир хатти-ҳаракат ўзича унинг зами-ридаги ички психологик жиҳат билан узил-кесил боғлиқ эмас ва бу ҳол шахслараро идрокни психологик вазифанинг бажарилишига айлантиради. Муомаланинг перцептив жихати— бу кишининг киши томонидан идрок этилиши, тушунилиши ва баҳоланиши демакдир. Индивид бошқа одамларни ўрганаркан, улар билан биргаликда фаолият кўрсатиш истиқболларини яхшироқ ва янада ишонарлироқ аниқлаб олиш имкониятига эга бўлади. Келишиб олинган ҳаракатларнинг муваффақиятлилиги улар ички дунёсининг аниқ-равшан «ўқиб чиқилганлиги»га боғлиқдир.

 

Кишининг     киши томонидан бошидрок этилиши механизмлари

 

Муомала   жараёнига  кам  деганда   икки  киши жалб этилган бўлади. Уларнинг ҳар бири бошқасининг ташқаридан сезиладиган феъл-атвор белгиларига қараб унинг ўзи тўгрисидаги, унинг ички дунёси тўгрисидаги тасаввурни қай тариқа ҳосил қила олади? Узаро бир-бирини билиш борасида шахслараро идрок этишнинг учта муҳим механизмнинг таъсирини — идентификациялаш (айнан ўхшатиш), рефлексия (фикрни таҳлил этишга мойиллик) ва стереотиплаштириш (бир хил долита солиш)ня алоҳида кўрсатиш мумкин.

Иденфикациялаш — бир кишининг иккинчи кишини унинг таърифини субъектнинг ўз таърифига англанилган ёки англанилмаган тарзда ухшатилиши орқали тушуниш усулидир. Одамлар ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш вазиятларида бошқа кишини ўзининг ўрнига қўйиб кўришга уринган ҳолда унивг ички ҳолати, ниятлари, ўй-фикрлари, майллари ва ҳис-туйғулари ҳақида тахмин қиладилар. Август ойи кунлардан бирида институт қошида ғоят ҳаяжонланган ҳолда дарсликни варақлашаётган иккита қизни учратиб қолган студент ўзининг абитуриент сифатида институт эшиклари олдида имтиҳонга киришга таклиф қилишларини кутиб турган пайтларини эслаб, бир зумдаёқ ушбу қизларнинг руҳий ҳолатини хаёлан ўз бошидан кечира бошлайди.

Аммо субъектга муносабат бошқа кишини фақат ундан ўзини четлаштирган ҳолда, ташқаридан туриб тушуниши эмас, балки ўзи билан муомалага киришган индивиднинг уни қандай қабул қилиши, унинг ўзини қай тарзда идрок этиши ва тушувиши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Субъектнинг у билан муносабатга киришган шериги томонидан кай тарзда идрок этилишини англаб етиши рефлексия деб аталади. Рефлексия бошқа кишини идрок этиш таркибига киради. Бошқа одамни идрок этиш, жумладан идрок этиш субъекта сифатида ўзига нисбатан унинг муносабатини англаб етиш деган маънони билдиради. Шундай қилиб, кишининг киши томонидан идрок эти-лишини кўзгудаги қўшалоқ аксга ўхшатиш мумкин. Киши бошқа бировни акс эттираркан, ўша кишининг идрок этиш кўзгусида ўзини ҳам акс эттиради. Муомала жараёнида иден-тификациялаш ва рефлексия биргаликда юз беради.

Агар ҳар бир киши ўзи муносабатга киришган одамлар тўгрисида доимо тўлиқ, илмий асосланган ахборотга эга бўлганида борми, улар билан бўладиган ўзаро ҳаракат тактикасини бехато ва аниқ ишлаб чиқиши мумкин бўларди. Лекин субъект кундалик ҳаётда, одатда бунақа аниқ ахборотга эга бўлавермайди, бу эса уни уларнинг қилгап ишлари ва ҳатти-ҳаракатларининг сабабларини бошқаларга тўнкашга мажбур килади. Бошқа кишининг хатти-ҳаракатлари сабабини ҳис-туйғуларни, ниятларни, уй-фикрларни ва хулқ-атвор мотивларини унга тун-каш йўли билан тушунтириш каузалатрибуция (латинча саина — сабаб ва қўшиб қўяман, инъом этаман деган сўзлардан олинган), яъни сабабий белгилар ёки сабабий изоҳлаш деб аталади. Педагогнинг боланинг ҳатти-ҳаракатларини сабабий жиҳатдан нотўғри изоҳлаши мактабда кўнгилдагидек педагогик муносабат ўрнатилишини қийинлаштириб, баъзан зса умуман йўққа чиқариб қўяди, Н. К. Крупская шундай деб ёзган эди: «Болаларнинг ҳатти-ҳаракатларига ёмон сабабларни қўшиб қўйишидан ҳам каттароқ жиноят йўқдир». Каузал атрибуция кўпинча англанилмаган ҳолда — ё бошқа кишига ўхшатиш негизида, яъни субъектнинг ўзи худди шундай вазиятда у пайқаши мумкин деб ҳисоблайдиган мотивлар ёки ҳис-туйғуларнинг бошқа бировга хослигя таъкидланган пайтда, ё муомалага киришган шерикни ўзларига нисбатан баъзи бир қолипдаги тасаввурлар ҳосил бўладнган шахсларнинг муайян тоифасига киритиш йўли билан юз беради.

Стереотиплаштириш — хулқ-атвор шаклларини таснифлаш ва уларни ҳозиргача маълум ва машҳур деб саналган, яъни ижтимоий колипларга мое келадиган ҳодисалар окумласига киритиш йўли билан. уларнинг сабабларини (баъзан ҳеч канақа асоссиз) изоҳлашдан иборатдир. Бу ўринда кишининг шаклланган ва андоза (штамп) сифатида қўлланиладиган тимсоли қолип тарзида хизмат қидади. Стереотиплаштириш шахслараро идрок субъектининг китоблардан, кинофильмлардан ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар, танишларнинг айтганларидан эслаб қолинган фикрлар ҳам қўшилган тарздаги шахсий тажрибасини умумлаштириш натижаси сифатида таркиб топиши мумкин .Бунинг устига бу билимлар фақат шубҳали бўлибгина қолмай, балки умуман нотўғри бўлиши, тўғри хулосалар билан бир қаторда ҳаддан зиёд нотўғри хулосалар қилияиши ҳам мумкин. Шу билан бирга ана шу негизда таркиб топган шахслараро идрок этиш қолиплари нуқул бошқа одамларни тушуниб етишнинг гўё ишончли намуналари сифатида қўлланиб келади.

Жумладан, А. А. Бодалев томонидан ўтказилган суров кишининг ташқи кўриниши билан унинг характерига хос белгилари бир хиллиги ҳақидаги жуда ҳам нотўғри стереотип тасаввурларнинг кенг тарқалганлигини кўрсатди. Сўралган 72 кишидан 9 таси ияги квадрат шаклидаги одамларнинг иродаси кучли бўлади, деб айтган, 17 киши кенг пешанали одам эқлли бўлади, деб таъкидлаган. Учтаси дағал сочли одамларни табиатан бўйин эгмайдиган бўлишади, деб тахмин қилган. Бештаси бўйи ўрта бўйликдан паст одамлар ҳамиша ҳукмини ўтказишга уриниши билан, серғайратлиги билан, ҳаммага буйруқ қилиш истаги билан ажралиб туради, дейишган. Бешта одам чиройли кишилгр ё аҳмоқ, ё ўзига бино қўйган бўлишади, деган фикрдадир. Иккитаси эса агар одамнинг лаблари юпқа ва бўзарган бўлса, у мунофиқ ва ичи қора бўлади, деб таъкидлашди.

Уз-ўзидан равшанки, ана шу барча қолиплар шахслараро идрок жараёнига киритилган ҳолда одамларни нотўғри тарзда билишга ва улар билан муомала жараенининг жиддий бузилишига олиб келди.

Америкалик ирқчилар томонидан негрларнинг шаҳвоний жиҳатдан тажовузкор, маккор, каромат қилиб бўлмайдиган ва ҳоказо феъли-атворга эга деб анъанавий тарзда талқин зтилиши сабабий белгилар (каузал атрибуция)нинг механизмы сифатида бир хил қолипга солиш билан боғлиқдир. Мазкур ҳолатда Стереотиплаштириш олдиндан пайдо бўладиган фикр тарзида рўй беради: этник жиҳатдан бу хилда олдиндан панда бўладиган фикрлар кенг тарқалган в а бевосита буржуа жамиятига хос нарса ҳисобланади.

Каузал атрибуциянинг хусусияти психология томонидан яхши ўрганилган турли хилдаги шарт-шароитларга боглиқ бўлади. Масалан, нотаниш кишини идрок этиш чоғида, жумладан, вддок субъекти эга бўлган илк ахборот катта роль ўйнайди.

А. А. Бодалев ўтказган тажрибаларида икки гуруҳдаги студентларга битта одамнинг фотосурати кўрсатилган. Биринчи ҳолда тажриба ўтказувчи уни таниқли олим сифатида, иккинчи ҳолда эса жиноятчи сифатида таърифлаган. Уни ташқи қиёфасига қараб таърифлаш тавсия қилинган. Синаб кўрилаётганларнинг биринчи гуруҳи («таниқли олим» ахбороти варианти) суратда тасвирланган кишини жонини фидо қилиб ишлайдиган, меҳрибон, сезгир, ақлли одам деб таърнфлайди. Иккинчи гуруҳдагилар («жиноятчи» варианти) кўз олдиларида бераҳм, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ва маккор кишининг портрети турибди, деб таъкидлашди. Портретдаги ёлризгина бир деталнинг — кўзнинг ўзи бир ҳолда меҳрибон ва доно деб изоҳланса, бошқа бир ҳолда ёвуз ва рахм-шафқатсиз деб изоҳланди.

Эҳтимол, олинган ахборот идрок этиш жараёнини киши қиёфасига бериладиган баҳони олим ёки жиноятчи образи қолипларига мослаган ҳолда қатъий йўналтириб қўйган бўлиши керак.

Уқувчиларга нисбатан ижобий ёки салбий муносабатни юзага келтирадиган қолиплар педагогик муносабатда ўқитувчининг субъективизмига айланиб қолади.

Америкалик психологлар қуйидагича тажриба ўтказиб курган эдилар. Тажрибали эксперт ўқитувчилардан катта бир гуруҳига (улар 400 кигаи эди) студентларнинг ксерода нусхаланган шахсий делолари (анкеталари, таржимай ҳоллари, фотосуратлари, ёзма ишларидан намуналар ва бошқалар) тарқатилди. Ҳар бир эксперт студентнинг шахсий делосини ўргангач, студентни муайян схема бўйича ҳар томонлама таърифлаши лозим эди. Барча студентларга характеристика олингандан кейин текшириш материалини иккита гуруҳга ажратиш мумкинлиги аён бўлди. Бир гуруҳ экспертлар умуман ижобий баҳоланиши лозим бўлган студентларга, бошқа бир гуруҳи салбий бахоланиши лозим бўлган студентларга таъриф беришди. Шуниси ҳам борки, айрим экспертлар бир хил тоифага, яъни ё фақат ижобий, ё салбий деб ажратиш мумкин бўлмаган жавоб беришди.

Тажрибадан кутилган ғоя нимадан иборат эди? Ҳақиқатда 400 экспертнинг барчаси ксерода нусхаланган бир хилдаги шахсий делоларни олишган эди. Фарқ қиладиган томони шунда эдики, шахсий делолардан 200 тасида ёқимтойгина, жиддий ва ўйчан йигйтчанинг фотосурати, қолган 200 тасида эса худди шу ёшдаги олифтароқ, бироз ёқимсизрок, йигйтчанинг фотосурати илова қилинган эди. Биринчи хил фотосуратлар ижобий таърифлашга туртки берган бўлса, иккинчи хили салбий таърифлашга сабаб бўлган, Шундай қилиб, экспертлар кўплаб объектив маълумотларга эга бўлсалар хам, фотосурат «ўз ишини кўрсатди». Ҳеч ким экспертлардан студентнинг ташки кўринишига баҳо беришни сўрамаган эди, лекин, маълум бўлдики, айнан ана шу ташқи кўриниш аҳамиятлироқ бўлиб чивди ва экспертизанинг натижаларида фарқларни келтириб чиқарди.

Афсуски, педагогик ишда баҳолашнинг субъективлилиги кўпинча кишининг ташқи кўринишига бериладиган баҳо билан боғлиқдир.

Педагогнинг идрок этиш объекти ҳақида олдиндан билиб оладиган ахбороти янглиш фикр ва субъективизмнинг таркиб топиши учун. жиддий асос хисобланади.

60-йилларнинг охирида америкалик психологлар Розенталь ва Джекобсон янглиш фикр таркиб топишининг юқорида кўрсатилган омили қандай роль ўйнашини аниқлашга қаратилган психологик тажриба ўтказишган эди.

Маълумки, Ғарбда бир қатор ўқув юртларида текстга (ўлчовга) кура ўрганиш қўлланилиб келмоқда, яъни ақлий истеъдод даражасини махсус тестлар бу — истеъдод коэффициенти) ёрдамида аниқлашга уриннб курилмоқда. Мазкур тест ўқишга кирувчиларнинг кейинчалик турли ўқув группаларига ажратиб юборилган иккита контингентида ўтказилди. Утказилаётган тестнинг натижалари ҳақида студентларнинг ўзлари хабардор қилинмаган эди, лекин тажриба ўтказаётганлар ўқитувчиларни бундан хабардор қилиб, мисол учун уларга Смитнинг истеъдодлилиги коэффициенти жуда паст, Джонсники эса юқори эканлигини айтиб туришди. Ҳар бир группада тестга кура баҳоланган студентлардан 2-3 та бор эди. Айни пайтда ўқитувчилар тажриба ўтказувчилардан жўрттага сохта маълумотларни олишди, негаки, тестга кура баҳоланаётганлар ақлий истеъдоди коэффициенти юксак ёки паст деб тасодифан (рўйхатда биринчи тургани «истеъдодли» деб, иккинчисн —«лаёқатсиз» деб, учинчиси —«истеъдодсиз», тўртинчиси —«лаёқатсиз» ва ҳоказо тарзида) айтилган эди. Бироз вақт ўтгандан кейин тажриба ўтказувчилар тестга кура баҳоланган шахсларнинг ўқишда эришган ютуцлари билан танишишди. Гўё юксак IQ коэффициентига эга бўлган студентлар асосан яхши Уқишарди, улардан ўқитувчилари ҳам мамнун эди ва улар тўғрисида яхши фикрлар билдиришди. Кимки IQ коэффициенти пастга «киритилган» бўлса, улар ўта ночор аҳволда эди — айримлари ўқишни ташлаб кетган, бошқалари жуда қийналиб ўқишарди. Гарчи бу ўринда истиснолар бўлса ҳам, лекин аллақандай қонуният мавжудлиги сезилиб турарди. Кишилар тақдири учун аламсиз бўлмаган бу тажрнбанинг натижалари нималардан далолат беради? Уқитувчилар қаршисида истеъдодли киши ўтирганани «билган ҳолда» бу киши истеъдод соҳиби сифатида ўзини намоён қилиши учун мумкин бўлган барча имкониятни ишга солишди ва бошқасининг «истеъдодсиз» эканлигиии «билган ҳолда» уннси билан «овора» бўлишни исташмади, унга илтифот қилишади ва бу унинг аҳволига ҳамда ўқишига таъсир этмасдан қолмади. Педагогларда олдиндан олинган ахборотга биноан студентга маълум бир нуқтаи назардан қарашга тайёрлик шаклланди ва улар бу фикрни тасдиқлаш учун барча ишларни қилишди.

Шу муносабат билан бир савол туғилади: ўқувчининг яхши ўқимаслигини унга атайин ўзлаштирмовчи сифатида, ё озода кийинмаган, ё гапга қулоқ солмайдиган деб муносабатда бўлиш эвазига баъзан педагогларнинг ўзлари келтириб чиқарилмайдими? Ғаразгўйлик юз беради, субъективизм намоён бўлади, кейинчалик эса бундай позициянинг тўғрилигини исботлаш учун муанян ишлар қилинади.

         Идрок этиш субъекти ижобий муносабатда бўлган шахсларга ижобий, хуш кўрмайдиган шахсларга салбий нисбат берилиши каузал атрибуцияга хос типик ҳоллардан бири ҳисобланади. Масалан, тажриба шароитларида педагоглар ўзларнга нотаниш болаларга ўқув топшириқларини бажарганликлари учун қўйган баҳолар қайд этиб борилди. Болаларнинг қайси бирлари уларга анча ёқимли, қайси бирлари камроқ ёққандай бўлганлиги олдиндан аниқлаб қўйилди. «ЁҚИМЛИ» болалар (тажриба ўтказувчи билан келишилганига кура) «ёқимсизроқ» ларига қараганда ҳатто кўпроқ хатога йўл қўйганларида хам биринчилари юқорироқ баҳолангани ва уларга ижобий фазилатлар хослиги қайд қилингани, айни чоғда «ёқимсизроқларига» салбий хислатлар берилгани маълум бўлди. Тажрибада аниқланган бундай боғлиқлик ореол эффекты (самараси) номи билан юритилади.

Ореол эффектининг моҳияти шундан иборатки, киши томонидан қолдириладиган умумий ижобий таассурот субъектнинг идрок этиш чоғида берилмаган фазилатларни ҳам ижобий баҳолашига сабаб бўлади: шу билан бирга умумий номақбул таассурот тегишлича салбий баҳоларга олиб келади. Орел зффекти кўпинча идрок объекти идрок этилаётган нарса ҳақида жуда кам ахборотга эга бўлган пайтда намоён бўлади. Лекин бу эффект таниш кишини идрок этиш чоғида ҳам, лекин унга нисбатан ёрқин намоён бўладиган ҳиссий муносабат билдирилган шароитларда юз беради. Шундай қилиб, айрим ўқитувчилар томонидан синфда педагогика нуқтаи назаридан номақбул ҳисобланган «эркатойлар»нинг бўлишига йўл қўйилиши ўқувчиларнинг баҳоларини курабила туриб субъектив тарзда сохталаштиришга ва уларнинг шахсиятига оид фазилатларнинг нотўғри идрок этилишига олиб келади.

Шахслараро идрокнинг ижтимоий қимматга молик биргаликдаги фаолият жараёнига қўшиб юборилиши унинг характерини ўзгартиради, уни каузал атрибуцияга айнан ўхшаш қилиб қўяди, ореол эффектининг салбий таъсирини бартараф этади. Ҳақиқий коллективда кишининг киши томонидан тушуниб етилиши айнан ана шундай характерда бўлади.

 

Муомалада тескари алока

 

         Юқорида айтиб ўтилганидек, муомала шунчаки ахборотни етказиш билангина чекланиб қолиши мумкин эмас. У муваффақиятли тарзда юз бериши учун муқаррар равишда тескари алоқанинг мавжуд бўлишини — субъект томонидан ўзаро биргаликдаги ҳаракат натижалари ҳақида ахборот олиб турилишини тақозо этади. Индивид бирон бошка кишига нима хакдадир хабар киларкан ,бюрар ёки илтимос ,ё савол билан муражаат килар экан , умуман у билан узаро биргаликда харакат киларкан, хар доим узининг бошка кишига мурожаат килишининг самарадорлиги тугрисида зарур ахборот олади — зарурат билан муомала килиш рефлексияни такозо этади. У узини тугри тушунишларига ва тегишли натижага эришиш максадида ана шу ахборот асосида узининг харакатлари ва нутрий коммуникацияси воситалари системасини кайта кура бориб, уз феъл-атворини тухтовсиз тугрилаб боради. Субъектив равишда сузлаётган киши тескари алокага эътибор килмаслиги мумкин, лекин у узи англамаган холда хамиша уни куллайди.

Мабодо тескари алоканинг имкониятлари алла кандай сабабларга кура чекланган булса хам, унинг муомаладаги роли жуда хам аник-равшан англанади. Мактаб радиоси оркали гапираётган юкори синф укувчиси тингловчилар билан одатдагидек тескари алокага эриша олмай жуда хам кийналади — унинг нутки ишонарли булмайди, ухтин-ухтин тутилиб колади, тезлашади ёки кечирилмайдиган даражада секинлаб колади, одатдаги оханг йуколган булади ва хоказо. Агар ҳам-суҳбатни кўриш орқали идрок этиш имконияти бўлмаса, қўл бармоқлари ва юз ҳаракати орқали бўладиган имо-ишоралар камбағаллашиб, ҳаракатлар эркинлигини йўқотиб қўяди. Ҳам-суҳбатнинг феъли-атворини идрок этиш чогида олинадиган сигналлар субъектнинг кейинги ҳаракатлари ва фикрларини тўғрилаб бориш учун асос бўлади.

Умуман хамсуҳбатни ёки тингловчини идрок этиш муомала вақтида ўзаро ҳамжиҳатликка эришишнинг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади. Агар педагог ўқувчилар уни қандай тушунишлари ва қабул қилишлари ҳақида унга тескари алоқа тарзида юбориладиган ахборотни қабул қила билмаса, ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш амримаҳол бўлиб, педагогик алоқа узилиб қолади. Муомаланинг монологик шаклларидан фойдаланишда унинг диалогик шаклларига нисбатан кўпроқ қийинчиликлар туғилиши ана шу билан изоҳланади; ўқитувчининг лекцияда тескари алоқага эга бўлиши семинар ёки лаборатория машғулотларидагига қараганда жуда қийин. Тажрибали педагог дарс ҳолатларида жуда қисқа вақт ичида бир неча ўнлаб ўқувчиларнинг юзларидаги ифоданинг, мимиканинг, сўзлаш охангининг, қўлларини ва гавдасини қимирлатган ҳолдаги имо-ишораларининг «калитини топади» ва уларнинг психик ҳолатлари, ҳадиксирашлари, орзу-умидлари, қайғу-аламлари, ўй-ниятлари тўғрисида хулоса чиқарган ҳолда уларнинг ички дунёси тўғрисидаги тушунчага мувофиқ тарзда ўз хулқ-атворини тўғрилаб боради, тарбиявий таъсир кўрсатиш усуллари ва йўлларини танлайди. Шундай килиб, шахслараро идрок этиш жараёнида тескари алоқа хабар берувчи фунщияни ва ўзини ўзи бошқариш фуккциясини бажаради.

Кишининг жисмий қиёфасидаги айрим белгилар (юзлари, қўллари, елкалари), ўзини тутишлари, қўлларини вагавдасини қимирлатиб имо-ишора қилишлари, сўзлаш оҳанги ахборот ташувчилар сифатида хизмат қилади. Муомала жараёнида буларни эътиборга олиш даркор. Ҳамсуҳбат ёки тингловчининг юзлари тескари алоқа сигналларининг алоҳида ахборот ташувчиси ҳисобланади. Педагог ўқувчининг юзларидаги ифодага қараб уни ўта диққат билан тинглашаётганликлари ёки тамомила эшитмаётганликлари («юзларида ифоданинг йўқлиги»), унга ишонч билдираётганликлари ёки шубҳаланиб қараётганликлари («юзларидаги шубҳаомуз ифода») ва ҳоказолар тўғрисида хулоса чиқаради.

Шуниси ҳам борки, бошқа одамлар билан муомала субъектининг идроки тўғрисидаги етарли даражада тўлиқ тасаввур олиш идрок этувчидан келадиган сигналларнинг бутун комплексини ва энг аввало улар хатти-ҳаракатларияинг таҳлилини юзага чиқаради. Шунақа ҳоллар ҳам учрайдики, педагогнинг панд-насиҳатларини эътибор билан тинглаётгани «шундоққина кўриниб турган» ўқувчи айнан шу пайтнинг ўзида ўйнаб юрган ўртоқларига иложи борича тезроқ қўшилишни сабрсизлик билан кутаётган бўлади.

 

Муомалани машк килиш

Одамларда  самарали  муомала  ўрнатиш  малакалари тасодифий равишда таркиб топади ёки таълимнинг ёрдамчи маҳсули сифатида юз беради (биринчи синф ўқувчиси «тўлақонли жавоб» қайтаришга, катта ёшдаги киши унга мурожаат қилаётганда ўрнидан туришга ва ҳоказоларга ўргатилади). Катта мактаб ёшида ўқувчилар хулқ-атвор қоидаларига бағишланган оммабоп адабиётларни (қисман оилавий ҳаёт этикаси ва психологияси курсида) ўқиркан, муомала маданиятининг баъзи жиҳатлари билан танишади. Лекин муомала малакаларининг махсус ўргатилиши алоҳида бир вазифа бўлиб, педагог учун унинг қанчалик муҳим эканлигини таърифлаш шарт эмасдир. Социал-психологик тренинг ёки муомала тренинги, яъни муомаланинг машқ қилиниши бу вазифани ҳал этиш йўлларидан бири сифатида намоён бўлади.

Социал-психологик тренинг мазмунан икки хил вазифани: биринчидан, муомаланинг ва, шу жумладан, педагогик муомаланинг умумий қонуниятларини ўрганишни, иккинчидан, педагогик коммуникациянинг «технологияси»ни эгаллаш, яъни профессионал педагогик муомала кўникма ва малакалари шакллантирилишини ўз ичига олади.

Шундай қилиб, социал-психологик тренинг проблемасининг назарий ва амалий томонлари ажратиб кўрсатилади. Амалий томони ўқувчилар билан бўладиган муомала кўникмалари ва малакаларини эгаллашга ва уларни чиниқтиришга қаратилган машқлар: дарснинг барча босқичларида изчиллик билан ҳаракат қилиш малакаларини (асосан мактабдаги педагогик практика жараёнида тобига етказилади), педагогик иш давомида мушакларнинг зўриқишини сўндириш малакаларини, ихтиёрий диққатни тақсимлаш малакасини шакллантиришга, кузатувчанликни намоён қилишга қаратилган машқларни тақозо этади.

Магнитафон ёзуви ёрдамида тескари алоқадан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган нутқ техникаси ва маданиятига дойр машқлар, тобора расм бўлиб бораётган видеомагнитафон техникаси бор жойларда эса ўқувчилар билан муомалага киришилган шароитларда адекват мимика ва пантомимиканинг ривожлантирилишини таъминлайдиган машқлар алохида аҳамиятга эгадир. Узининг магнитафон лентасига ёзилган овозини тинглаётган ва бунинг устига яна ўзини видеомагнитафон экранида кўраётган кишининг ўз нутқини, мимикасини ва пантомимикасини тўғрилаш учун қулай имкониятларга эга бўлиши, ўзини «ташқаридан туриб» худди бошқа кишини идрок қилғандай идрок этиши ҳаммага маълум. Психологик-педагогик тренинг шаклларидан яна бири типик педагогии вазиятларни, мисол учун имтиҳонларни моделлаштирувчи амалий ўйинлардир. Муомала тренинги, яъни муомалани машқ қилиш ўқитувчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш системасида педагогик ишнинг янги шакли бўлиб, педагогик таълим учун жуда ҳам истиқболли ҳисобланади.

 

6-БОБ. ЖАМОА

II. 6.1. Гуруҳлар ва уларнинг таснифи

 

Педагог ўз иши давомида фақат алоҳида ҳар бир ўқувчи билан иш олиб   бормасдан,   балки   ўз таркибида, ўқувчиларни  бирлаштирган   турли   хилдаги  гуруҳлар — синф жамоаси, ўқувчилар ишлаб чиқариш бригадаси, оила ва баъзан эса ўспиринни ўз таъсирига   тортган   куча   улфатлар ёки синфнинг ўзида  бирон-бир  етакчи теварагида  бирлашган болалар тўдаси билан иш олиб боришига ҳам тўғри келади. Шу муносабат билан ўқитувчи гуруҳлар ва жамоаларнинг асосий социал-психологик қонуниятларини билиши шарт.

Гурух — бу муайян белгига, масалан, синфий мансубликка, биргаликда фаолият кўрсатишнинг мумкинлигига ва унинг характерига, ташкил топиш хусусиятлари ва шу кабилар асосида ажралиб    турадиган    инсоний    умумийликдир.   Гуруҳларнинг таснифланиши ҳам шунга мувофиқ   тарзда   бўлиб,   киник ва катта гуруҳларга   бўлинади — ўз  навбатида   улар   ҳам  реал (боғланган), шартли формал  (расмий)  ҳамда неформал  (норасмий)   гуруҳларга,  ривожланиш даражаси  турлича  бўлган, яъни ривожланган (жамоалар) ва етарли даражада ривожланмаган  ёки  кам ривожланган гуруҳларга   (уюшмаларга,  бирлашмаларга, аралаш гуруҳларга)  бўлинади.

Катта гуруҳлар умумий макон ва замонда ҳаёт кечираётган анчагина одамларни ўз таркибига олган социал умумийликни ташкил қиладиган реал (боғланган) гуруҳлар шаклида бўлиши мўмкин. Бу хилдаги катта гуруҳларга корхонанинг меҳнат жамоаси ёки жўпгина ўқитувчилар бир-бирлари билан бевосита ўзаро алоқада бўлмасалар ҳам, лекин айни чоғда ягона битта раҳбарга (директорга, илмий мудирга) бўйсунадиган, битта партия ва касаба союз ташкилотига кирадиган, мактаб ҳаётига оид ҳамма учун умумий ҳисобланган ички тартибнинг барча қоидаларига амал қиладиган каттагина бир мактабнинг педагоглар жамоаси киритилган бўлиши мумкин. Катта гуруҳлар баъзи бир белгилари (синфий, жинсий, миллий, ёш ва бошқа белгилари)га биноан ажратиладиган ва бирлаштириладиган шартли гуруҳлар шаклида бўлиши ҳам мумкин. Катта шартли гуруҳга киритилган кишилар ҳеч қачон бир-бирлари билан учрашмаган бўлсалар ҳам, лекин бу хилдаги гуруҳга ажратилгани учун асос бўлган белгиларига кура умумий социал ва психологик таърифга эга бўлишлари мумкин. Жумладан, ўспиринлар турли шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилишларига боғлиқ бўлмаган ҳолда битта катта шартли гуруҳга бирлаштирилиши, эҳтимол, улар турли халқларнинг тилларида сўзлашишлари, ҳеч қачон бир жойга йиғилмаган бўлишлари мумкин ва ҳоказо. Уларнинг умумий социал (ўрта мактаб ўқувчилари), ёш (12—15 яшар пайти), психологик (шакланиб келаётган улғайиш туйғуси, ўспиринлик пайтида ўзлигини намоён этиши ва ҳоказо) таърифлари асосий белгиларига кура бир-бирига ўхшаш бўлади. Катта шартли гуруҳларни ўрганиш (ёш психологиясида, социал психологияда ва бошқаларда) уларнинг умумий хусусиятлари фарқланиши натижасида гуруҳларда иш олиб боришяинг илмий асосланган стратегияеи ва тактикасини ишллб чиқиш имконини беради. Шартли (ёш) гуруҳ сифатидаги ўспиринлар шахсияти ривожланишининг умумий қонуниятларини билган ҳолда педагог мактабда ва мактабдан ташқари муассасаларда тарбиявий ишни собитқадамлик билан ва самарали тарзда олиб боради.

Кичик гуруҳлар — ҳамиша богланган умумийлик бўлиб, унга кирувчи шахсларнинг ўзаро биргаликдаги реал ҳаракати ва улар ўртасидаги реал ўзаро муносабатлар билан боғлангандир. Бу гуруҳлар расмий (формал) бўлиши, яъни юридик жиҳатдан қайд этилган ҳуқуқ ва бурчларга, норматив асосида ўрнатилган структурага, тайинлаб ё.ки сайлаб қўйилган раҳбарликка эга бўлиши мумкин. Ижтимоий меҳнат тақсимоти шароитларида бу гуруҳлар социал жиҳатдан тақозо этилган фаолият кўрсатиши билан боглангандир. Мактаблардаги синфда комсомол гуруҳи ана шундай расмий гуруҳ ҳисобланади, ўқувчиларнинг социал жиҳатдан муҳим бўлган фаолиятини йўлга қўйишда уларнинг роли ва аҳамияти беқиёсдир.

Шунингдек, юридик жиҳатдан қайд этилган статусга эга бўлмаган, аммо таркиб топган шахслараро муносабатлар (дўстлик, хайрихоҳлик, ҳамжиҳатлик, ишонч ва шу кабилар) системаси билан ифодаланадиган норасмий (кўпинча уларни неформал деб ҳам аташади) гуруҳлар ҳам алоҳида ажралиб туради. Улар алоҳида ажралиб турадиган умумийлик (масалан, турли мактаблар ва ҳунар-техника билим юртларининг мотоцикл спортига қизиқишлари умумийлиги негизида бирлашган бир қанча ўқувчиси) сифатида юзага чиқиши ва расмий гуруҳлар ичида етарли даражада барқарор тус касб этиши (синфдаги дўстона улфат тарзига кириши) мумкин. Ниҳоят расмий гуруҳ ўзининг барча таърифларини сақлаб қолган ҳолда норасмий гуруҳларнинг барча фазилатлари (мустаҳкам дўстлик алоқалари, гуруҳ аъзоларининг ўзаро хайрихохлиги ва шу кабилар)га ҳам эга бўлишлари мумкин. Шундай қилиб, расмий ва норасмий гуруҳлар ўртасидаги чегаралар шартли ва нисбийдир. Уқувчиларнинг бу хилдаги норасмий гуруҳларини шакллантириш ўқитувчи олиб бориши лозим бўлган тарбиявий ишнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бундай гуруҳларнинг мавжудлиги мактаб ўқувчилари кирадиган ўша расмий гуруҳларни мустахкамлаган ва уларнинг фаолиятини бойитган бўлур эди.

Ҳар  қандай   (катта ва  кичик)   гуруҳлардаги   муомала   ва фаолият ана шу гуруҳларга кирадиган одамларнинг ҳаёт тарзини белгилаб    берадиган    ҳамда    уларнинг    қадриятларини, идеалларини, эътиқодларини, дунёқарашини шакллантирадиган ижтимоий   муносабатлар   билан   белгиланади  ва  йўналтириб туради. «Индивид — бу ижтимоий мавжудотдир. Шунинг учун унинг ҳаёт кечириши қандай кўринишда бўлмасин ва агар у ҳатто   бошқалар   билан   биргаликда   кечириладиган   бевосита коллектив ҳаёт кечириш шаклида юз бермаган тақдирда ҳам ижтимоий ҳаётнинг ифодаси ва тасдиги бўлиб ҳисобланади». Гуруҳлар ривожланишининг даражаси ёки савияси уларни таснифлашнинг   энг   муҳим     негизи     ҳисобланади.    Гуруқий ривожланиш   даражаси — шахслараро   муносабатлар   шаклланганлигининг  белгиси,  гуруҳлар  шаклланииш жараёнининг натижасидир. Гуруҳнинг бу хилдаги ўлчови  (параметри) совет психологиясида алоҳида ажратиб кўрсатилгандир. Ғарб психологиясида  гуруҳнинг  ҳаёт  кечириш  даври, коммуникацнялар миқдори (гуруҳ аъзоларининг муайян вақт мобайнида бир-бирларига мурожаат қилганликлари сони), ҳокимият ва бўйсунувнинг   таркиб   топган   муносабатлари  ва  бошқалар   гуруҳлар шаклланганлигининг ўлчови  сифатида  хизмат  қилади.  Совет психологияси  гуруҳнинг  фаолиятини, ундаги  шахслараро  муносабатлар характерини белгилайдиган қадриятлар ва мақсадларни гуруҳ тарзидаги ривожланиш даражасини аниқлаш учун асос сифатида қабул қилгандир. Ривожланиш даражасига кура фарқланадиган гуруҳларнинг — коллективлар, социал йўналишдаги уюшмалар, аралаш гурухлар, социал йўналишга зид уюшмалар ва бирлашмаларншт психологик тоифаси ана шу аснода таркиб топади.  Гуруҳ тарзида ривожланишнинг юксак даражаси жамоаларга хос фаолиятда ва шахслараро   муносабатларда намоён бўлади.

 

II. 6.2. Жамоа гуруҳий ривожланишнинг энг юксак формасидир

 

Шахсни камол топтирадиган ва тарбиялайдиган жамоа ўзи билак жамият ўртасидаги богловчи бўғиндир. Меҳнат жамоаси ўзининг юксак кўринишларида (зарбдорлик ҳаракатида, ёшларнинг меҳнат бригадаси ва шу кабиларда) кишишахсини ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароит яратади.

Жамоанинг психологик муаммоларини ҳал этишга педагогик жиҳатдан тўғри ёндашув шахслараро муносабатларнинг умумий назариясини яратишнинг энг муҳим шартидир.

 

Ғарб психологияси тушунчасидаги кичик  гуруҳ                                                                                       

 

           Ғарбдаги ва, аввало АҚШдаги, психологларнинг диққат-эътиборини кичик гуруҳ — бир-бир                              лари билан бевосита алоқада бўлган ва ўзаро биргаликда ҳаракат циладиган, одамларнинг бирлашмаси жалб этгандир. Кичик гуруҳга асосан ҳис-ҳаяжонга оид боғланишлар (хайрихоҳлик, ёқтирмаслик, бефарқлик, кўнгилчанлик ва ҳоказо) орқали ҳосил бўладиган умумийлик деб қаралади. Кичик гуруҳларнинг жипслиги, улар тузилишининг гуруҳ ичидаги алоқаларни узишга қаратилган кучлар-таъсирига қарши барқарорлиги, гуруҳ фаолиятининг унинг ҳажмига, унга раҳбарлик қилиш услубига боғлиқ ҳолдаги самарадорлиги, шахснинг гуруҳдагиларга мослашуви (конформлилиги) ёки унинг гуруҳдан мустақиллиги, шунингдек шахслараро муносабатларнинг бошқа муаммолари — буларнинг ҳаммаси экспериментал тадқиқот мавзуси қилиб олинди ва психология-нинг махсус бўлимига — гурух динамикаси асос солди.

Турли хил социал-психологик ҳодисани тушуниб етиш учун ягона назарий асоснинг йўқлиги Америка социал психологиясига хос хусусият ҳисобланади. Ҳар хил гуруҳлардаги одамлар хулқ-атворининг қонуниятларини аслини олганда билиб-билмасдан бўладиган боғланишга бориб тақалади: гуруҳ тазйиқ ўтказади, гуруҳ аъзолари эса гуруҳий тазйиққа бўйсунадилар ёки бўйсунмайдилар (конформизм мослашув, нонконформизм — мослашмаслик); гуруҳ бир хил индивидларга яқинлашади, бошқаларидан эса ўзини четга олади ёки, аксинча, уларни ўз муҳитидан чиқариб юборади; агар гуруҳ ичидаги алоқалар сони купая борса, у ҳолда гуруҳий алоқалар нафислашиб боради ва узилиб қолади (жипслик, мослик) ва ҳоказо.

Америка психология фанининг анча таъсирли оқимларидан бири — бихевиоризм бир вақтлар кишини асосан ҳар хил омиллардан таъсирланувчи механизм сифатида таърифлашга шай турган эди. Бихевиоризмнинг ва социал психологиядаги бошқа назарий йўналйшларнинг ворислари эндиликда ҳар қандаи ижтимоий гуруҳда бир-бири билан ташқаридан боғланган ва ўзаро биргаликда ҳаракат қилаётган индивидларнинг худда ана шундай механик агрегатини кўришга тайёрдир. Жумладан, гуруҳнинг тазйиқи таъсири остида индивидларнинг кам деганда учдан бир қисми ўз фикрини ўзгартириши ва хусусий фикрининг тажрибада иштирок этаётган бошқа кишиларнинг баҳоларига тўғри келмай қолган шароитларида ўз фикрини билдириш ва ҳимоя қилишни хоҳламаётганлигини сезгач, яъни келишувчиликни намоён қилган тарзда кўпчилик томонидан тиқиштирилган фиқрга қўшилиши тажрибаларда (40-йилларда АҚШ да) аниқланган деб келинарди. Кейинги барча тадқиқотлар ушбу хулосани тасдиқлаш тусини касб этган эди. Гуруҳнинг йириклашуви натижасида мослашувчанликнинг кучайиши ё кучаймаслиги, синаб кўрилаётганларнинг ўзлари мослашувчанлик феъл-атворини қандай изоҳлашлари аниқланди, мослашувчанлик таъсуротларининг жинсга ва ёшга хос хусусиятлари кабилар ўрганилди.

Мазкур альтернатива (мумкин бўлган икки ҳолдан бири) ё тарбиянинг мазмунини ижтимоий муҳитнинг, гуруҳ ва жамоанинг таъсирига қаршилик кўрсатишга қодир шахсни шакллантиришдан иборат деб билиш, ёхуд ҳамиша бошқаларнинг фикрига қўшилишга мойил бўлган, гуруҳнинг таъсирига қаршилик кўрсата олмайдиган ва бундай қилишни истамайдиган индивидларни, яъни конфармистлар (мослашувчилар) ни тарбиялашдек аниқ-равшан педагогик муаммога айланиб қолади. Масаланинг бу тарзда қўйилишидан қаноатланмаслик дастлаб асос қилиб олинган альтернативанинг нотўғрилиги ҳақидаги мулоҳазага сабаб бўлди. Америкалик психологларнинг тажрибаларида индивидларга таъсир кўрсатувчи гуруҳнинг ўзи қандай пайдо бўлган? Бу одамларнинг тасодифий бирлашуви натижасида таркиб топган бўлиб, «аралаш группа» (латинча— сочилиб кетиш, тўкилиш сўзидан, «жипслик»ка тескари сўздан олинган) деб аталиши ҳам мумкин. Тажриба шартларига кура гуруҳнинг бир-бирлари билан ҳозир бўлишнинг умумий ўрни ва вақтидан бўлак бирон бошқа нарса орқали богланмаган индивидларнинг шунчаки оддий йигиндиси сифатида шахсга беихтиёр таъсирини ўрганиш мўлжалланган эди. Чамаси, шахе билан гуруҳнинг ўзаро биргаликдаги ҳара-кати моҳиятини тушунишнинг ўзида психологии боши берк кўчага киритиб қўядиган аллақандай жиддий бир хатога йўл қўйилган бўлса керак. Бундай вазиятдан қутулиш учун, эхтимол, гуруҳнинг ривожланиш назариялари моҳиятини қайта кўриб чиқиш ва коллектив психологиясини туниб етиш борасида гуруҳий таъсир кўрсатиш моделидан фондалаииш қанчалик ўринли эканлигини аниқлаш лозимдир.

 

Жамоада шахслараро   муносабатларнинг амалий фаолияти оркали ифодаланиши

 

Совет психологияси шахслараро муносабатларни — жамоанинг жипслигини, ундаги психоло­гик мухитни, жамоанинг унинг аъзолари томонидан идрок этилишини, шахснинг жамоадаги ахволи ва узини узи хурмат килишини, бир-бирларига тула ишонишларини, хусусан жамоанинг истикболлари муносабати билан шахснинг жамоадаги истикболларини ва шу кабиларни тушуниб етиш учун коллективларни шакллантириш борасида утмишда орттирилган тажрибадан ва, энг аввало, А. С. Макаренконинг тажрибасидан муваффакиятли равишда фойдаланди. Жамоа фаолиятининг жамият максадларига буйсундирилган умумий максадларига кура бирлашган одамлар гурухи эканлиги хакида А. С. Макаренко асослаб берган тушунча совет психологияси учун анъана булиб колди.

Лекин шундай бир савол туғилади: жамоадаги шахслараро муносабатларнинг ўзи нимадан иборат? У Ғарб психологияси кичик гуруҳларда кашф этган қонуниятларга бўйсунади, кейингилари эса ҳар томонлама таъсир қила оладими? Совет психологлари Америка психологияси кичик гуруҳларда кашф этган ва ўринсиз равишда ялпи, гўё ҳар томонлама деб эълон қилганига қараганда бошқача қонуниятлар амал килишини аниқлади. Бу реал жамоаларда шахслараро муносабатларни ўрганиш жараёнида исботланди.

Жамоанинг Америка психологияси ўрганадиган анъанавий объектда — аралаш бирлик хусусиятига эга бўлган кичик гуруҳда мавжуд бўлмаган ва кашф этилиши хам мумкин бўлмаган, лекин жамоадаги шахслараро муносабатларни ўрганиш жараёнида аниқланган биринчи психологик ҳодисаси жамоанинг ўзини ўзи белгилаши бўлди. Жамоа ўзини ўзи белгилаши мослашувчанлик ва мослашмаслик ҳодисаларини тажриба йўли билан ўрганиш жараёнида аниқланди. Одатда бундай тажриба қалбаки гуруҳ деб аталмиш гуруҳлар ёрдамида ўтказилади. Бунинг учун ё бегона «гул» индивидни чалғитиш ҳақида келишиб қўйган одамлар гуруҳидан фойдаланилади, ёхуд эксперимент ўтказаётган киши гуруҳдан келаётган ахборотни гуруҳ билан «таъсир ўтказилаётган» индивид ўртасидаги алоқалар устидан бўладиган назорат ёрдамида жўрттага сохталаштиради. Методика синовдан ўтказилаётганлар учун аҳамиятсиз вазифаларнинг ҳал этилишини кўзда тутган эди. Масалан, уларга тўғри чизиқдан бир қисмининг узунлигини, вақтнинг қисқа оралиқлари давомлилигини ва шу кабиларни аниқлаш таклиф этиларди.

Мисол учун синалувчиларни маълум бир вақт давомнда соатдан фойдаланмаган ва секундларни ичида санаган ҳолда бир минутнинг давомлилигини аниқлаш бўйича машқ қилдиришди. Тезда улар минутнинг давомлилигини 5 секундга қадар аниқлик билан ҳисоблай оладиган бўлишди. Сўнгра синалувчиларни махсус тажриба хоналарига олиб киришиб, минутнинг давомлилигини аниқлашни ва тугмачани босиш орқали тажриба ўтказувчига ва шунингдек бошқа синалувчиларга минут тугагани ҳақида хабар беришни таклиф қилйшди (тугмача босилганида тажриба ўтказувчининг қаршйсидаги пультда ва бошқа барча хоналарда лампочкалар ёшшини синалувчилар билишарди). Тажриба жараёнида тажриба ўтказувчи барча хоналарга гўё битта ёки бир неча синалувчи томонидан бўлаётгандек сигнал бериш (масалан сигнал барча хоналарга 35 секунддан сўнг юборилди), кимда-ким таъсирни сезиб (конформлилик — мослашувчанлик) унинг сигналига жавоб тариқасида тугмани босишга шошилиб қолганини ва кимга бу таъсир қилмаганини қайд этиш имкониятига эга эди. Таъсирнинг даражаси ҳақида дастлабки тажрибаларда ва сохта сигналлар берилиши шароитларидаги тажрибаларда минутнинг давомлилигини баҳолашдаги фардларга қараб ҳукм чиқариш мумкин эди.

Тажриба куп ёки оз даражада мослашувчанлик қилган шахслар сони жуда кўплигини кўрсатди.

Бир-бирлари билан фақат ташқаридан қараганда ўзаро биргаликда ҳаракат қилувчи одамлар гуруҳида, бунинг устига уларнинг реал фаолияти ва ҳаётий қадриятлари билан богланмаган объектлар хусусида бошқача натижа бўлиши ҳам мумкин эмасди — гуруҳ аъзоларининг мослашувчиларга ва мослашмайдиганларга ажралиши муқаррар бўлиб қолган эди. Лекин мослашувчанликнинг бундай таҳлитда тадқиқ қилиниши бунинг ҳар қандай гуруҳда, шу жумладан, фаолияти шахе учун аҳамиятли ва ижтимоий жиҳатдан арзигулик мазмунга эга бўлган жамоада ҳам ўзаро муносабатлар модели бўлган эди, деб хулоса чиқаришга имкон берганмиди?

Шу муносабат билан одамларни биргаликдаги, ижтимоий аҳамиятга молик фаолияти негизида бирлаштирадиган умумийликларда одамларнинг ўзаро муносабатлари унинг мазмуни ва кадриятлари оркали юзага чикади деган гипотеза илгари сурилди. Бордию, шундай экан, у ҳолда мослашувчанликка чинакам альтернатива сифатида мослашмаганлик (негативизм, мустақиллик ва бошқалар) эмас, балки жамоачиликнинг тажриба йўли билан ўрганилиши лозим бўлган баъзи бир алоҳида белгиси юзага чиқиши керак.

Гипотеза тажриба йўли билан тадқиқотлар ўтказиш тактикасини белгилаб берди. Агар «қалбаки гуруҳ» методикасини қўллаб, жамоага мансуб шахсни унинг номидан қабул қилинган қадриятли мўлжаллардан воз кечишга ундаладиган бўлса, у ҳолда мослашувчанлик қилаётган индивидларни ва ўзларининг ички қадриятларига мувофиқ тарзда ҳаракат қилишга лаёқатли индивидларии ажратиб юборадиган можароли вазият юзага келади.

Шахслараро муносабатларнинг бу хусусияти жамоанинг ўзини ўзи белгилаши деб номлана бошлади. Жймоанинг ўзини ўзи белгилаши жамоа аъзосининг билвосита омилларга — эътодлар, принциплар, идеаллар, биргаликдаги фаолият мақсадларига боғлиқ ҳолда кар қандай таъсирларга (шу жумладан, ўзининг умумийлигига ҳам) танлаб, яъни бир хилини қабул қилган ва бошқаларини рад этган ҳолда муносабатда бўлишида кўринади.

Жамоанинг ўзини ўзи белгилаши гуруҳий тазйиқ табиий равишда пайдо бўлган ёки махсус уюштирилган шароитларида шахснинг феъл-атвори гуруҳнинг бевосита таъсирига ва кишининг мослашувчанликка шахсан мойиллигига қараб эмас, балки асосан фаолиятнинг гуруҳда қабул қилинган мақсадлари ва вазифаларига, барқарор қадриятли мўлжалларга боғлиқ бўлган ҳолларда юз беради. Жамоанинг ўзини ўзи белгилаши аралаш гуруҳдан фарқли ўлароқ, жамоадаги гуруҳ тарзида тазйиққа нисбатан шахснинг жавоб тарзида таъсирланишининг устунлик қилувчи усули ҳисобланади ва шунинг учун ҳам шахслараро муносабатларнинг алоҳида белгиси сифатида намоён бўлади.

Шундай қилиб, одамларни ижтимоий фойдали фаолиятни амалга ошириш учун бирлаштирадиган жамоаларда мослашувчанликнинг чинакам альтернативаси салбий феъл-атвор (мослашмаслик ва бошқалар) эмас, балки ҳақиқий жамоачиликнинг гуруҳда шахснинг ўзини ўзи белгилаши каби хусусиятга эга бўлган  алоҳида  белгиси эканлиги ҳақидаги гипотеза тасдиқланди.

Жамоанинг ўзини ўзи белгилаш ҳодисаси ўзига хос шундай бир «ҳужайрача» бўлиб чиқдики, унда жонли социал организм ҳисобланган жамоанинг энг муҳим социал-психологик хусусиятлари намоён бўлади. Иккита ёки бир нечта индивид ўртасидаги муносабатларни улар ўртасидаги бевосита алоқадангина иборат деб бўлмайди. Биргалашиб фаолият кўрсатадиган гуруҳларда бундай муносабатлар муқаррар равишда биргаликдаги фаолият мазмуни, қадриятлари ва мақсадлари билан белгиланади. Нисбатан бевосита ўзаро муносабатлар аралаш гуруҳларда қайд этилиши мумкин, жамоада эса улар асосан жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолияти туфайли келиб чиққан билвосита хусусиятга эга бўлади. Шундай қилиб, жамоа ўзининг психологик хусусиятларига кура гуруҳий ривожланиш доирасида оширилган тадқиқотлар доимий объект бўлиб қолган ўша кичик гуруҳлардан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Шунинг учун уларни ўрганиш жараёнида ҳосил қилинган хулосаларни жамоага татбиқ этишга уринишлар муваффақиятсизликка маҳкум этилгандир.

Жамоадаги шахслараро муносабатларнинг куп даражали тузилиши

 

Агар аралаш гуруҳда ўзаро муносабатлар нисбатан бевосита бўлса, жамоада эса гуруҳий жараёнлар билвосита рўй беради ва даражалар иерархияси (старт)ни ҳосил қилади. Гуруҳий тузилишнинг марказий бўғини (А) гуруҳий фаолиятнинг ўзидан, унинг мазмунли ижтимоий иқтисодий ва социал-сиёсий таърифидан таркиб топади (7-расмга қаранг).

Биринчи қатлам (Б стартидаги) гуруҳ аъзоларидан ҳар бирининг гуруҳий фаолиятга, унинг кўзлаган мақсадларига, вазифаларига, принципларига муносабатини, фаолиятнинг сабабларини, унинг ҳар бир иштирокчи учун социал моҳиятини қайд этади.

Иккинчи старт (В)да шахслараро муносабатларининг биргаликдаги фаолият мазмунидан (унинг мақсадларидан, вазифаларидан, амалда юз беришининг боришидан), шунингдек гуруҳда қабул қилинган ва пировард натижада жамиятда мавжуд идеологик қурилмаларнинг акси ҳисобланган принциплар, ғоялар ва қадриятли мўлжаллардан билвосита келиб чиқадиган таърифи урин олади. Афтидан, шахслараро муносабатларнинг турли хил ҳодисаларини, масалан, жамоанинг ўзини-ўзи белгилаши ва сал кейинроқ сўз юритиладиган бошқа ҳодисаларни айнан шунга киритиш керак. Фаол равишда билвосита ифода этиш — мавжудлик принципи ва иккинчи психологик стратни англаб етиш принципидир.

Ниҳоят, шахслараро муносабатларнинг сўнгги, юзадаги қатлами  фаолиятнинг на жамоа максадлари, на жамоа учун умумий аҳамиятга эга бўлган қадриятли мўлжаллар гуруҳ аъзоларининг шахсий алоқаларини билвосита ифодалайдиган асосий омил сифатида юзага чиқмайдиган богланишлар (асосан ҳис-ҳаяжонли богланишлар)нинг мавжудлигини тақозо этади. Бу дегани бунақа богланишлар, том маъноси билан айтганда, бевосита мазмунни англатмайди. Хоҳлаган иккита одамнинг муносабатлари у ёки бу манфаатлар, дидлар ва бошқалар шаклида билвосита бўғинга эга бўлмаганлигини тасаввур қилиш қийин. Лекин гапнинг сирасини айтганда, гуруҳий фаолиятнинг мазмуни бундай богланишларга таъсир кўрсатмайди, ёхуд жуда ҳам суст даражада сезилади.

Аралаш гуруҳга хос қонуниятларни жамоага татбиқ этиш мумкин бўлмагани сингари жамоадаги шахслараро муносабатларнинг юзадаги қатлами ҳодисаларини ўрганиш жараёнида ҳосил бўлган хулосаларни ҳарёқламалаштириш ва ундаги шахслараро муносабатларни моҳият жиҳатидан таърифлаш учун зарур деб ҳисоблаш нотўғри бўлур эди. Худди шунингдек В стратидаги богланишлар, гарчи етарли бўлмаса ҳам, Б стратидаги маълумотларни ҳисобга олмасдан, яъни фаолиятда иштирок этаётганлар фаолиятининг социал моҳиятини, фаолиятнинг сабабларини ва шу кабиларни аниқламасдан туриб, жамоага таъриф бериш учун муҳим ҳисобланади.

 

Жамоа ва унинг бошқа гуруҳларга нисбатан психологик жиҳатдан фарқлари.

 

Жамоа — шахслараро муносабатлар биргаликдаги фаолиятнинг ижтимоий қийматлари ва шахсий жихатдан ахамияти орқали ўз ифодасини топадиган гурухдир. Унинг психологик жиҳатдан бошқа гуруҳларга қараганда фарқи ҳам мана шундадир. Жамоанинг ўзини ўзи белгилаши кўринишларининг устунлиги ва мослашувчанлик таъсиротларининг сусайишигина эмас, балки кейинроқ айтиб ўтиладиган қатор бошқа психологик ҳодисалари ҳам уни бошқа умумийлардан фарқ қилдиради.

Қуйидаги расм (8-расм) гуруҳлар типологияси ҳақида яққол тасаввур беради. Унда исталган гуруҳни жойлаштириш мумкин бўлган маконни ташкил этувчи векторлар, бир томондан, шахслараро муносабатлар (С)нинг билвоситалиги даражасини кўрсатса, иккинчи томондан эса билвоситаликнинг бир-бирига қарама-қарши иккита йўналишда (умумий тарзда айтганда); ижтимоий-тарихий тараққиётга мос келадиган А йўналишида ва унга қаршилик қиладиган В йўналишида ривожлана борадиган мазмуний жиҳатини ифода этади. А векторни билвосита омилларнинг социал йўналишдаги ривожланиши деб, В векторини эса носоциал йўналишдаги ривожланиши деб белгилаймиз.

Энди учала вектор (А, В, С)ни қўллаган ҳолда шакл ясаймиз ва унинг қисмларини кўриб чиқамиз.

1- шакл жамоанинг ижтимоий тарақдиёт талабларига жавоб берадиган тегишли белгиларини ифода этади. Омилларнинг социал жиҳатдан юксак аҳамиятга эга эканлиги шахслараро муносабатларни мумкин қадар юксакроқ даражада белгилаб беради ва билвосита ифода этади, жамоани юксак даражада жипслаштиради.

2- шакл социал қадриятларининг юксак даражада ривожланганлиги гуруҳий жараёнларни фақат жуда сует ифода этадиган бирликни кўрсатади. Эҳтимол, бу эндигина барпо этилган ва хали яхши таркиб топмаган биргаликдаги фаолиятга эга бўлган гуруҳдир. Бунда бир кишининг муваффақияти бошқалар фаолиятининг муваффақиятлшшгини белгиламайди ва бир кишининг муваффақиятсизлиги бошқасининг натижаларига таъсир этмайди. Маънавий қадриятлар ана шундай гуруҳ бўлади, лекин улар муомала ва биргаликдаги меҳнат жараёнида пухталанмаган, балки кенг социал муҳитдан жалб этилган бўлади. Уларнинг бундан кейинги тақдири уларни кун сайин бунёд этаётган ва мустаҳкамлаётган жамоа фаолияти йўлига қўйилиши ё қўйилмаслигига боғлиқдир. Буни социал йўналишдаги уюшма деб айтилади.

3- шакл индивидларнинг ўзаро муносабатлари юксак дара¬жада билвоситаликка эгалиги рўй-рост бўлган, лекин уларни билвосита ифода этадиган омиллар ўтакетган даражада реакцион ва социал тараққиётга душман ҳисобланадиган гуруҳни билдиради. Кўриб чиқилаётган шаклнинг мавқеини исталган бир жамиятга қарши бирлашма (корпорация) эгаллаши мумкин.

4- шакл одамларнинг ўзаро муносабатлари амалда биргаликдаги фаолиятнинг умумий омиллари билан билвосита ифода этилмайдиган, балки носоциал қарашлар ва тасаввурларни намоён қиладиган умумийликни акс эттиради. Бу носоциал уюшмадир.

Ва ниҳоят 5- шакл оддий аралаш гуруҳни акс эттирадики, унда билвосита ифода этувчи омилларнинг социал қиммати ҳам, уларнинг шахслараро биргаликдаги ўзаро ҳаракат системасида ифодалилиги даражаси ҳам бўлмайди. Масалан, тасодифий одамлардан тўпланган ва унга социал жиҳатдан аҳамиятсиз топшириқ таклиф этиладиган экспериментал гуруҳ ана шу тарздадир.

Демак, гуруҳий ривожланишнинг тегишли равишда анча ифодаланган даражаларини кўрсатадиган (ҳар бир конкрет гуруҳ бошидан кечириши мумкин бўлган сон-саноқсиз оралиқ ҳолатлари билан бирга) қатъиян бешта позиция алоҳида ажралиб туради:

1.         Билвоситаликнинг  мумкин    қадар    юксак даражаси ва фаолиятнинг   шахслараро   муносабатларни   билвосита   ифода этувчи   омилларининг энг юксак социал қиммати.   Бу жамоадир.

2.         Агар  гуруҳда   тегишли   тарзда   биргаликдаги   фаолият мавжуд  бўлса,  шахслараро  муносабатларни  билвосита  ифода эта оладиган энг юксак даражадаги   социал   йўналишга   эга омиллар мавжуд бўлган тақдирда билвоситаликнинг энг паст

даражаси. Бу — социал йўналишдаги уюшма (мисол учун студентларнинг дўстона компанияси)дир.

3.         Биргаликдаги  фаолиятнинг йўқлиги  билан  боғлиқ  бил воситаликнинг  мавжуд эмаслиги.  Бу — аралаш  гуруҳ   (мисол учун автобусдаги йўловчилар  ёки умумий палатадаги беморлардир).

4.         Шахслараро муносабатларнинг энг юксак даражада носоциал   йўналишга эга  бўлган   билвосита   омиллар   мавжуд шароитлардаги   қандайдир    биргаликдаги    фаолиятнинг  паст даражада  билвосита  ифода  этилиши   (мисол учун  безорилик қилувчи ўспиринлар гуруҳи). Бу —носоциал уюшмадир.

5.         Фаолият воситасида ифода этишнинг энг юксак даражаси ва билвосита ифода этувчи омилларнинг энг юксак даражада аксилижтимоий, реакцион характерга эгалиги. Бу — бирлашма (мисол учун мафия)дир.

Жамоанинг юксак даражада ривожланган гуруҳ сифатида бошқа барча гуруҳларга нисбатан принципиал жиҳатдан фарқ-лари тажриба йўли билан қайд этилди.

Чунончи, психологияга оид ғарб адабиётида қарор топган фикрга кура социал-психологик қонуниятлар гуруҳ учун «умуман» тўғри келади, деб тасаввур қилинишига қарама-қарши ўлароқ, жамоаларда аралаш гуруҳлардагига қараганда сифат жиҳатидан бошқача, кўпинча бамисоли «тўнкарилган», «қарама-қарши белги билан» ифодаланган қонуниятлар амал қилади. Масалан, америкалик социал психологлар гуруҳдаги ҳис-ҳаяжонли муносабатнинг жадаллиги билан унинг иши самарадорлиги ўртасидаги боғланишни аниқлашаркан, бир-бирига зид хулосаларга келишган эди: бир хил тадқиқотчилар кўрсатилган омиллар ўртасидаги ижобий алоқа мавжуд дейишса, бошқалари тескари алоқа мавжуд дейишади. Гуруҳларнинг биргаликдаги фаолият мазмунига кура билвосита ифодалани-шига қараб ажратилиши натижаларининг қарама-қарши бўлиб туюлишига барҳам беради. Жамоада фаолиятнинг самарадорлиги билан ўзаро ҳис-ҳаяжонли психологик муносабатларнинг мақбул характери ўртасидаги нисбат ижобий, сует ривожланган гуруҳларда эса салбий бўлади. Паст даражада ривожланган гуруҳларда гуруҳнинг миқёси билан унинг аъзоларидаги умумий ишга энг куп ҳисса қўшиш истаги ўртасидаги тескари борланиш мавжудлиги аниқланди, гуруҳнинг миқёси йириклаша бориши билан жамоада биргаликдаги фаолият иштирокчиларининг мотивлари сусаймайди. Тасодифий гуруҳда ёрдамга муҳтож кишига ёрдам кўрсатилиши эҳтимоли гуруҳнинг миқёси кенгайиши билан сусая боради, жамоада эса бундай қонуният намоён бўлмайди ва ҳоказо.

Шундай қилиб, биргаликдаги социал қимматга эга ва шахс учун аҳамиятга молик фаолиятнинг амалга оширилиши ўзаро жамоачилик муносабатлари ўрнатилишини, индивидуал муносабат билан жамоа муносабатлари ўртасидаги зиддиятлар барҳам топишини таъминлайди. Бундай фаолият жараёнида шахслараро муносабатларда бошқа шароитларда қайд этили-ши мумкин бўлмаган алоҳида ҳодисалар юз берадики, гуруҳ ривожланишининг алоҳида белгиси сифатидаги жамоачилик ҳосил бўлади. Айнан жамоа шахснинг жамиятга боғлиқлигини ифода этади. Шахс ана шу боғлиқлик орқали эркинликка муваффақ бўлади. «Ҳақиқий коллективлик шароитида индивидлар уюшиб туриб ва шу уюшма орқали озодликка эришади», деб ёзишган эди К. Маркс ва Ф. Энгельс «Немис идеологияси»да.

 

I.                  6.3. Гуруҳларда ва жамоаларда табақаланиш

 

Гуруҳга кирувчи одамлар бир-бирларига нисбатан ва гуруҳ банд бўлган фаолиятга нисбатан бир хил нуқтаи назарда тура олмайдилар. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзининг ишчанлик ва шахсий фазилатларига, ўз статусига, яъни унинг гуруҳда тутган ўрни ҳақида далолат берадиган қилиб, мустаҳкамланиб қўйилган ҳуқуқлари ва бурчларига, унинг хизматлари ва фазилатлари гуруҳ томонидан тан олиниши ёки олинмаслигини акс эттирадиган нуфузига биноан гуруҳдаги шахслараро муносабатлар системасида муайян мавқеига эга бўлади. Уқувчилардан бирига спортга тааллуқли барча соҳаларда донг таратган обрў-эътиборли киши сифатида муносабатда бўлишса, бошқасига кулдиришда ва бирон-бир ҳазилкашликни уюштиришда устаси фаранг сифатида муносабатда бўлишади: биттаси билан жиддий масалалар хусусида жуда яхши ва самимий суҳбат қуриш мумкин, бошқаси билан эса умуман ҳеч нарса ҳақида гаплашиб бўлмайди; биттасига худди ўзингга ишонгандек ишониш мумкин, бошқасига эса ҳеч нарсани ишониб бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси Дар бир ўқувчи муайян статусга ва нуфузга эга бўлган мактао синфида гуруҳнинг етарли даражада ранг-баранг табақаланишига олиб келади.

Масалан, синфга янги педагог келганида мактаб директори ёки илмий мудир ўша заҳотиёқ уни айрим ўқувчилар статуейнинг табақалаштирилган манзарасини тасвирлаб берган, аълочиларни ва улгурмовчиларни, синфнинг фаоллари ва «ланжларини», ашаддий тартиб бузарларни, энг яхши спортчиларнв ва шу кабиларни ажратиб кўрсатган ҳолда синфда «кимнинг қанақалиги» билан таништириб қўяди. Педагог буларнинг ҳаммасини билиши шарт. Лекин ташқаридан қараганда осонгина фарқланадиган бундай табақаланиш замирида ё узоқ вақт мобайнида, мунтазам равишда ва диққат-эътибор билан олиб бориладиган педагогии кузатув, ёхуд тажриба йўли билан аниқланадиган шахслараро хайрихоҳлик ва танлашнинг, нуфуз ва статуснинг кўзга кўринмайдиган манзараси мужассамлашгандир.

Психологияда гуруҳ ичидаги табақаланишнинг иккита асосий  системаси — социометрак ва  референтометрик афзал   кўриш ва танлашлар алоҳида ажралиб туради.

 

Шахслараро танлаш. Социометрия

 

Яхши ўқувчи бўлиш мумкин ва лекин ўртоқларига ёқмаслиги, синфдаги энг интизомсизлар са     фида бўлиши ва лекин кўпчилик учун азиз бўлиб қолиши ҳам мумкин. Хуш кўриш — ҳиссиётга кура афзал кўриш — гуруҳдаги табақаланншнинг яширин манзарасини тушуниб етишда гоят муҳим омилдир.

Америкалик психолог Ж. Морено гуруҳларда шахслараро-афзал кўришларни аниқлаш усулини ва ҳиссий афзал кўришларни қайд қилиш техникасини таклиф этди. Буни у социометрия деб атади. Социометрия ёрдамида шахслараро биргаликдаги ҳаракат жараёнида гуруҳ аъзоларида намоён бўладиган афзал кўришнинг, бефарқлик ёки хуш кўрмасликнинг миқдорий меъёрини аниқлаш мумкин. Социометрия гуруҳ аъзоларининг бир-бирларини хуш кўриши ёки хуш кўрмаелигини аниқлашда кенг қўлланилади. Гуруҳ аъзоларининг ўзлари бундай муносабатларни англаб ола олмасликлари ва уларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги хакиида узларига хисоб бермасликлари мумкин. Социометрия методи жуда хам тезкор булиб, унинг натижалари математик усул билаи кайта ишланиши ва ёзма шаклда ифода этилиши мумкин (гурухда табакаланишнинг социометрик холатини 9-расмдан куринг).

Социометрик усулнинг негизида «Сен ким билан бирга бўлишни хохлардинг?» деган тўғридан-тўғри савол туради. У кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг хоҳлаган жабҳасига татбиқан қўйилиши мумкин: сен ким билан бирга битта партада ўтиришни, дам олишни, вақтичоглик қилишни, ишлашни хохлардинг ва ҳоказо. Қоида тариқасида танлашнинг икки йўналиши — биргаликда меҳнат қилиш сохасидаги ва вақтичоғлик қилиш соҳасидаги йўналишлари тавсия қилинади. Бу ўринда танлашнинг мақбуллиги даражасига (бениҳоя истак борлиги, бажонудиллиги, бефарқлиги, унчалик исталмаётганлиги, сира ҳам истак йўқлиги) аниқлик киритилиши ва танлаш учун тавсия қилинадиган шахслар сони чекланган бўлиши ҳам мумкин. Танлашларни танлаш матрицасига тушириш чоғида янада таҳлил этиш ўзаро хуш кўриш ва хуш кўрмасликларнинг мураккаб тарзда чатишиб кетганлигини, социометрик «юлдузлар» (уларни кўпчилик танлайди), «бахсбойлаш»ларнинг (улардан ҳамма ўзини четга тортади) мавжудлигини ва бу қарама-қарши томонлар ўртасидаги оралиқ бўғинларнинг бутун иерархиясини кўрсатиб беради.

Социометрия методининг жуда ҳам тезкор эканлигига шубха йўқ ва унинг ёрдами билан гуруҳ ичидаги ҳиссий интилишлари манзараси етарли даражада аниқ-равшан кўрсатилган бўлиши мумкин. Уни кузатишлар йўли билан аниқлаш учун узоқ вақт сарфлашга тўғри келган бўларди.

Ҳар қандай гуруҳни унинг аъзоларининг ўзаро биргаликдаги ҳаракати жараёнида ҳосил бўладиган коммуникатив шаҳобча сифатида талқин қилиш мумкин.

Лекин социометрик таҳлил бу коммуникатив шаҳобчага жуда ҳам умумий тарздаги таъриф бериши мумкин. У нима учун индивид бир хил бирликларда гуруҳга қарама-қарши қўйилганлигини, бошқаларида эса коммуникатив шахобчадаги бундай узилиш пайқамаслигини тушуниб етишга олиб бормайди.

Социометрик техника ёрдамида қайд этиладиган богланишлар системасини муқаррар деб ҳисоблаб бўлмайди. Бугунги «юлдуз» эртага яккаланиб қолиши мумкин.

Социограммалар бизга бундай ўзгаришларнинг сабаблари ҳақида маълумот бера олмайди. Шунингдек, гуруҳ аъзолари бировларни рад этиб, бошқаларини танлаганларида нималарга асосланганликлари, гуруҳнинг хар хил аъзоларига хос хуш кўрнш ва хуш кўрмасликлар замирида қандай маъно борлиги мавҳумлигича қолади.

Социометрик тадқиқотлар негизини ташкил этувчи ҳиссий-психологик ҳодиса сифатидаги гуруҳнинг модели одамларнинг шахслараро муносабатларини ижтимоий жиҳатдан қарор топган муайян қоидалар, қадриятли мўлжаллар ва баҳолар асосида таҳлил этиш имконини бермайди. Негаки, у ҳаммасини ўзаро биргаликдаги ҳаракатларнинг, ўзаро хиссий баҳолар ва майлларнинг қайд этилишидан иборат қилиб қўяди.

Афтидан, бундай ёндашув чоғида гуруҳ ва унинг аъзолари собитқадамлик билан амалга ошираётган фаолият шунчаки эътиборга олинмасдан қолиб кетади.

Кишининг шахс сифатида атроф муҳит билан ўзаро биргаликдаги фаолияти унинг ишлаб чиқариш ва социал ҳаётидаги объектив муносабатлари системасида таркиб топади ва амалга оширилади. Одамларнинг ўзаро муносабатлари жараёнида объектив тарзда таркиб топадиган реал боғланишлар замирида биз шахслараро кўрсатмалар қарор топадиган ниятларнинг ўзаро бир-бирига қизиқишнинг, турли хилдаги вазиятларининг мураккаб шаҳобчасини кўрамиз. Шубҳасиз, объектив тарзда таркиб топаётган боғланишларнинг характери ва аҳамиятига бериладиган баҳо, энг аввало, реал фактларни, одамларнинг характерлари ва хатти-ҳаракатларини, уларнинг биргаликдаги фаолиятининг объектив натижаларини тадқиқ этиш туфайли маълум бўлади.

Гуруҳдаги ўзаро ёқтириш ва ўзаро ёқтирмасликнинг аён бўлган манзарасига таянган ҳолдагина олисни кўзлайдиган хулосалар чиқариб бўлмайди. Боғланишларнинг фақат ташқи жиҳатини қайд қиларкан, социометрия ўз моҳияти эътибори билан бундай афзал кўришларнинг хусусиятини очиб беришга қодир эмас.

Социометрия билан танишув синалувчиларнинг жавоблари танлашнинг ҳақиқий Негизини акс эттирмаслиги ҳам мумкинлигини пайқаб олишга имкон беради ва шунинг учун ҳам кўпинча унинг ҳақиқий сабабларини топишга ёрдам бермайди, улардан четга чалритади.

Шундай савол туғилади: гуруҳдаги ўзаро муносабатларнинг социометрия методи учун яширин бўлиб қоладиган, лекин бу муносабатларнинг фақат ташқи жиҳатини оддий кузатувга қараганда анча тез ва аниқроқ кўрсатиб бера оладиган ҳақиқий ички ривожланишни қандай аниқлаш мумкин? Гуруҳ ичидаги ўзаро биргаликдаги ҳаракатнинг ташқи манзараси гуруҳ аъзолари ўртасидаги теран муносабатларнинг оқибати сифатида қаралиши мумкин, лекин социометрия афзал кўриш ва яккаланиб қолишнинг сабабларини аниқламайди.

 

Шахслараро  муносабатларда танлашнииг сабабий моҳияти

                                                  

Шу муносабат билан муҳим психологик вазифа — шахснинг гуруҳнинг бир хил аъзолари билан ҳиссий (шунингдек амалий) алоқа боғлашига ва бошқаларини рад этишга туртки берадиган сабабларни аниқлаш вазифаси ўртага қўйилади. Уни шахслараро муносабатларда танлашнинг сабабий моҳияти тарзида белгилаш мумкин.

Савол тўғридан-тўғри қўйилган тақдирда ҳар доим ҳам самимий жавоб олишга умид қилиш қийин. Бундан ташқари индивиднинг ўзи ҳам нимага бир кишини ёқтириши ва бошқасини суймаслиги ҳақида ўзига ҳамиша ҳам ҳисоб беравермайди. Шу муносабат билан бундай мақсадларни амалга оширишда шахслараро танлашнинг сабабиятларни тажриба йўли билан билвосита маълумотларга асосланган ҳолда аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.

Танлашнинг сабабий моҳиятинн аниқлаш методикасини ишлаб чиқишда қуйидаги мулоҳазалар эътиборга олинди. Ларионов дсган ўқувчига партада бирга ўтирадиган ўртоғини ўзи танлаш ҳуқуқи берилди, деб тахмин қилайлик. У нега Носовни ёки Смирновни танламасдан, балки Ковалёвни танлага-нида қандай сабабларга асосланган эди? Ҳамма нарса у амал қилмоқчи бўлган сабабга боғлиқдир. Ларионовнинг ҳаёлидан утиши мумкин бўлган фикр-ларни эслаб кўрайликчи: «Ковалёв — хушчақчақ, тиниб-тинчимас... У билан зсрикмайсан, у ҳатто горакни зил қиладиган дарсда ҳам биронта аломат нарсани топади, кулдиради, у билан бирга бўлсанг, вақтнинг қандай ўтганини билмайсан. Лекин ҳақиқатини айтганда, у бирон нарсани билмай қолганингда секингина айтиб ҳам юбора олмайди ва ундан кўчириб олиш ҳам бефойда у менга қараганда ҳам кўпроқ ҳатога йўл қўяди. Носовчи? У ҳамиша ҳамма нарсани билади, дафтарини сўрасам, йўқ демайди, ҳамма нарсани кўчириб олиш, тушунмаган барча нарсаларни сўраб билиш мумкин, лекин у билан даре вақтида кулиша олмайсан... Кимни танлаш керак? Уз-ўзидан равшанки, агар Қовалёвни танланадиган бўлса, у ҳолда афзал кўришнинг сабаби вақтининг хушчақчақлик билан ўтказилишидан, агар Носовни танланадиган бўлса — билмаганни секшгина айтиб юборишдан иборат ғаразли манфаатдорликка бориб тақалади.

Буларнинг ҳаммаси тажрибанинг программасини белгилаб беради, Уқувчига дастлаб тартибга солипган социометрик қаторни тузиш таклиф қилиниши  (йўлланма:  «Партада сен биринчи навбатда ким билан, иккинчи навбатда ким билан, учинчи навбатда ким билан бирга ўтиришни исташингни кўрсат ва ҳоказо»), сўнгра эса ундан ўқув фаолиятида ва муносабатга киришишда муҳим бўлган сифат жиҳатидан тартибга солинган каторларни тузишни илтимос қилиш  (йўлланма: «Синфда ким билан сенга ҳамиша завқли бўлишини кўрсат (биринчи навбатда ким билан, иккинчи навбатда ким билан ва ҳоказо)»). Бу қаторни    тузиб бўлгандан    кейин    янги йўлланма    берилади: «Укишнинг қийин вэзиятларида синфда ким сенга ёрдам бери-ши мумкинлигини кўрсат (биринчи иавбатда ким, иккинчи навбатда ким ва ҳоказо)». Агар социометрик қатор сифатларига кура тартибга солинган биринчи қаторга мое келса  (ёки щунга яқинроқ бўлса), у, ҳолда танлашнинг сабабий моҳиятига ўнгайлик турдирадиган муносабат сабаблари ҳам киради, социо¬метрик танлаш иккинчи қаторга    яқин бўлган тақдирда    эса танлашнинг сабабий моҳиятига ўқишда ёрдам берилишини кутиш сабаби ҳам киритилган бўлади. Даражаларнинг бир-бирига боғлиқлиги    коэффициентини қўллаган  ҳолда    сифатларга кура тартибга солинган    қаторлардан бирининг    социометрик қаторга қанчалик яқинлашувини, бошқача сўзлар  билан айтганда, уларнинг қайси бири шахслараро танлашнинг   сабабий моҳиятига киришишини аниқлаш мумкин.

Дарҳақиқат, шахснинг турли хилдаги фазилатларига қиёсан тартибга солинган қаторларни тузиш мумкин. Агар кейинчалик бу қаторларни даражаларига қараб тартибга солинса ва социометрик йўлланма асосида ҳосил бўлган қатор билан таққосланса, гуруҳ аъзоларининг тегишли шахсий фазилатлари социометрик тажрибада танлашнинг сабабий моҳиятига қай тарзда кириши аниқ-равшан бўлади.

Танланган қаторларнинг баҳоси, биринчидан, индивидуал афзалликнинг даражаси шахсий фазилатларнинг асосан қайси биридан таркиб топишини аниқлаш, иккинчидан, боглиқлик коэффициентларини бир-бирига таққослаган ҳолда юқорида келтирилган шахсий фазилатлардан ҳар бирининг нисбий самарадорини аниқлаш, учинчидан, боглиқликнинг юксак коэффициентларига мое келадиган шахсий таърифлар группасини белгилаш имконини беради. Шахслараро муносабатлар системасида танлашнинг сабабий моҳияти айнан ана шулардан иборатдир Буни аниқлаган ҳолда танлаш чоғида шахснинг эҳтиёжларидан қайси бири устунлик қилиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин.

Афзал кўришнинг сабабий моҳиятини аниқлаш ҳар гал муайян бир гуруҳда социометрик манзара нима учун айнан мана шунақа, неча гуруҳнинг фалоычи аъзоси, фалончини хуш кўради, нима учун гуруҳнинг маълум бир қисми «юлдузлар» тоифасига, бошқалари эса «бечоралар» тоифасига ажратилади, деган саволлар юзага чиққан пайтда ўзаро муносабатларни тушуниб етишга ёрдам беради. Бу саволларнинг жавоблари педагог учун бебаҳо аҳамиятга эгадир.

Тажриба нули билан шу нарса аниқландики, шахслараро муносабатлар  системасида  шерикни танлашнинг  сабабий  моҳияти мазмунан муайян гуруҳ жамоа сифатида эришган даражанинг кўрсаткичи вазифасини бажаради. Гуруҳни шакллантиришнинг дастлабки босқичида танлаш бевосита ҳиссий тусдан бўлиб, шерикни танлашда мўлжал кўпроқ унинг ташқи қиёфасига   (дилкашлигига,    ташқаридан  қараганда    ёқимлилигига, кийимнинг хушбичимлигига ва ҳоказоларга)  қаратилган бўлади. Анча юксакроқ ривожланиш даражасига эга бўлган гуруҳларда эса танлаш дастлабки таассуротга биноан ҳосил бўладиган ҳис-туйгуларгагина эмас, балки биргаликдаги фаолият давомида ва шахc учун ахамиятли хатти-ҳаракатлар   оқибатида ҳосил бўладиган анча теран шахсий фазилатлар ҳақидаги фикрларга  асосланади.

Гуруҳ жамоа сифатида ривожлана борган сари шахснинг бундай фазилатлари «баҳоси» орта боради. Бу фазилатлар дунёқарашни ва меҳнатга муносабатни, яъни биргаликдаги фаолият давомида шаклланадиган ва намоён бўладиган хусусиятларни ўзида акс эттиради.

 

Шахслараро танлаш. Референтометрия

 

Гуруҳга социометрик жиҳатдан ёндашилган тақдирда хайрихохлик ва ёқтирмаслик шахслараро муносабатлар системасида    танлашнинг   асосий омили ҳисобланади. Киши бирон кишини айнан шу киши билан бирга бўлишни, муносабат боғлашни, ишлашни, дам олишни, вақтичоғлик қилишни хохлагани учун танлайди. Лекин хайри-хохликка бир киши бошк.асини алоҳида ажратиб кўрсатишига гуруҳни ўзи учун энг муҳим белгилар бўйича табақалаштирган ҳолда кўпчилик орасидан танлаб олишга ягона асос сифатида қарамаслиги керак.

Кишининг ўз гуруҳи ўзини қуршаб турган воқеликда мўлжал олиш манбаи сифатида муносабатда бўлиши   унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Бу тенденция мех.нат таксимотининг конуниятли оқибати ҳисобланади. Биргаликдаги фаолиятнинг хар  бир  иштирокчиси    ушбу фаолиятнинг аҳамиятига молик шарт-шароитларига, мақсадлари ва вазифаларига, умумий ишга ҳар бир кишининг ва унинг   ўзи қўшган ҳиссасига бериладиган баҳодан, ўз шахсининг    умумий фикр  кўзгусида акс этган баҳосидан манфаатдордир. Буларнинг ҳаммаси шахслараро муносабатлар умумий иш воситасида, унинг жамоа олдига жамият томонидан қўйилаётган талаблардан, ижтимоий идеологиядан келиб чиққан мазмуни ва қадриятлари орқали намоён бўладиган жамоага кўпроқ хос бўлади.

Индивид гуруҳ аъзолари билан биргаликда ўзаро фаол ҳаракат қила борган ва унинг олдига қўйилган конкрет вазифаларни ҳал эта борган ҳолда ўзининг қимматли ниятларига эга бўлади. Уларнинг ўзлаштирилиши шахе фаолияти устидан гурух томонидан реал амалга ошириладиган ёки шахе гуруҳга мансуб деб ҳисоблайдиган ўзига хос назорат олиб боришни тақозо-қилади. Гуруҳнинг қадриятларига, унинг фикрига қараб мўлжал олиш индивидни нуқтаи назари ва баҳоси унинг учун жуда ҳам муҳим бўлган кишилар доирасини алоҳида ажратиб олишга мажбур қилади. Бундай одамлар ўзига хос призма бўлиб хизмат қиладики, у шу туфайли ўзи учун аҳамиятга молик объектларни, мақсадларни, вазифаларни ва бошқа одамлар фаолиятининг усулларини кўришга ва бахолашга — социал перцепция амалларини бажаришга интилади. Булар унинг учун бамисоли ўзини кура бошлайдиган кўзгуга айланади. Афтидан, ҳаммаси шахслараро муносабатларда афзал кўриш ва танлашнинг социометрик тадқиқотда учрамайдиган муайян принципини тақозо этиши керак.

Субъект ўзига ва бошқа одамларга баҳо беришда мезон бўлиб хизмат қиладиган фикрлари ва баҳоларини ўзлаштириш учун индивид томонидан танланадиган одамлар муносабатининг референт доираси ёки референт гуруҳ деб қаралади. Киши ўз хатти-ҳаракатларига, шахснинг фазилатларига, фаолиятининг жиддий муҳим ҳолатларига, шахсан қизиқадиган нарсаларига ва шу кабиларга унинг референт гуруҳи томонидан бериладиган баҳога қараб иш кўради. Индивид ҳатто ўз референт гуруҳи томонидан ўз шахсига берилган баҳо ҳақида ахборотга эга бўлмаган ҳолларда ҳам унинг томонидан билдирилиши мумкин бўлган фикр тўғрисида тахмин қилиб кўрмаслиги мумкин эмас. Референт гуруҳнинг қоидалари ва қадриятлари индивид учун доимий таъсир кўрсатувчи мўлжал бўлиб қолиши учун унинг реал хулк-атвори ҳамиша ўша қоидалар ва қадриятлар билан ўзаро боғланган бўлиши керак. У атрофдаги кўплаб кишилар орасидан унинг учун субъектив тарзда алоҳнда фазилатга, алоҳида хусусият — референтлик хусусиятига эга деб ҳисобланганларини танлайди:

Референтлик субъектнинг ўзи учун аҳамиятли объектларга (фаолиятнинг мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек уларни рўёбга чиқаришдаги объектив қийинчиликларига, можароли вазиятларга, биргаликдаги фаолиятда иштирок этувчиларнинг ва, шу жумладан, шахсан ўзининг шахсий фазилатларига) нисбатан муносабати аниқ белгиланган вазиятда намоён бўлади.

Субъект билан мўлжал олиш объектлари ўртасидаги ўзаро нисбатни аниқлаш бошқа шахсга, жамоанинг бошқа аъзоси ёки аъзоларига мансуб цадриятли мўлжалларга мурожаат килиш йўли билан амалга оширилади. Аҳамиятга эга бўлган ўша «бошқа биров» индивиднинг ўзи ва уни қуршаб турган барча кишиларни акс эттирувчи ўзига хос кўзгуга айланади. Табиийки, гуруҳ аъзолари турли даражадаги референтлик фазилатларига эга бўладилар ва танлашнинг йўналтирилганлиги, бировларнинг афзал кўрилиши ва бошқаларнинг унчалик афзал кўрилмаслиги ана шу ҳол билан изохланади.

Референтдик белгисига кура афзал кўриш социометриядагн афзал кўришдан жиддий равишда фарқ қилади. Референтлик гуруҳ ичидаги фаолликнинг мазкур коллективда қабул қилинган қадриятлар орқали намоён бўладиган анча чуқурроқ қатламларида мужассамлашгандир. Индивид ўзини қуршаб тургад дунёни фақат ўртоқларининг қадриятли мўлжаллари (эътиқодлари, нуқтаи назарлари, ўй-фикрлари) орқали идрок этиш имкониятига эга бўлиб қолмасдан, балки шутуфайли теварак атрофга нисбатан ўз муносабатини тўғрилаб олиш, ўзини яхшироқ тушуниб етиш ва баҳолаш имкониятига ҳам эга бўлади. Шахе ўз референт доираси билан муносабатга киришган шароитларида билиш субъекти тарзида унга ўзи муҳим деб хисоблаган ўлчовлар бўйича баҳо беришга лаёқатли индивидларни англанган ёки англанмаган ҳолда алоҳида ажратиб оларкан, ўзини ўзи билиш объектига айланиб қолади.

Шу тариқа гуруҳда танлаш ва афзал кўришга тамомила социометрик нуқтаи назардан ёндашиш — шахслараро муносабатлар талқинини ва гуруҳ ичидаги табақаланишнинг моҳиятини очиқдан-очиқ камситиш, гуруҳ жараёнларга ва группада шахснинг тушуниб етилишига фаолиятлилик нуқтаи назардан ёндашувини инкор этиш билан баробардир. Референт афзал кўришини ҳисобга олинмас экан, шахслараро муносабатлар психологияси ўта торайиб қолади.

Демак, ҳар бир кишининг ўз референт гуруҳи мавжуд бўлиб, унинг талаблари билан у сўзсиз хисоблашади, унинг фикрига кара6 мўлжал олади. Одатда у биттагина гуруҳ бўлмасдаи, балки уларнинг муайян йиғиндисидир. Уқувчилардан бири учун сила ва шу билан бир қаторда ҳовлидаги болалар улфати, спорт жамиятидаги гимнастика секцияси, шунингдек отасининг дўсти ана шундай референт гуруҳи бўлиши мумкин, бошқа бир ўспирин учун эса ўқиётган синфи, ўқитувчилари, иккита ошнаси, ишқивоз филателистлар референт гуруҳи ҳисобланади.

Агар мазкур шахс учун референт ҳисобланган барча гуруҳларнинг талаблари, орзу-истаклари, манфаатлари, идеаллари ва бошқа барча қадриятли мўлжаллари у ёки бу даражада мое келса, ёҳуд яқинроқ бўлса ва энг муҳими, ижтимоий аҳамиятга молик мақсадлар ва идеаллар билан боғлиқ бўлса дуруст. Лекин кўпинча шундай бўладики, жумладан, ўспиринларнинг улфати ўқувчининг оила учун мутлақо мақбул бўлмаган, ота-онаси йўналтириб келаётган барча мўлжалларга қарама-қарши баҳоларини, манфаатларини, хатти-ҳаракатларини ва хоҳиш-истакларини маъқул кўради ва ҳар томонлама қўллаб-қувват-лайди. Ҳолбуки, бола униси билан ҳам, буниси билан ҳам хисоблашган ҳолда иш кўради. Натижада иккита бир-бирига қарама-қарши йўналишдаги референт гуруҳларга мансуб бўлган шахе жиддий ички ихтилофни бошдан кечиради. Тарбиячининг бу ихтилоф моҳиятини англаб олишигина унинг бартараф этилищини енгиллаштиради.

Боланинг, масалан, оила учун ёки синф учун қимматли, муҳим ва аҳамиятли бўлган барча нарсаларга куп ҳолларда бефарқ эканлиги фактлари референт гуруҳнинг тарбиячи учун яширин, номаълум бўлиб қолаётган фикрига қараб мўлжал олаётгани билан изоҳланади. «У ҳеч ким билан ҳисоблашмайди, унинг учун бирорта ҳам мўътабар одам йўқ, унга ҳеч ким таъсир ўтказа олмайди»,— таъкидлайди боланинг онаси ўқитувчи билан суҳбат қилаётиб. Баъзан педагог бундай нуқтаи назарга қўшиладики, бу жиддий психологик ва педагогик хатога айланиб қолиши мумкин. Шахсда зимдан оилага ва мактабга нисбатан салбий фикрни шакллантириши эҳтимол тутилган таъсирчан референт гуруҳларнинг мавжудлиги аниқбўлмагунча бундай деб эътироф қилиш мумкин эмас.

Референтларнинг афзал кўриши фактини аниқлаш учун совет психологиясида ишлаб чиқилган алоҳида методик усул —референтометрия қўлланилади.

Референтометрия ғояси, бир томондан, синалувчига гуруҳнинг ҳар қандай аъзоси олдиндан танлаб олинган ва шубҳасиз аҳамиятли ҳисобланган объект ҳақида қандай фикрда эканлиги билан (шу жумладан, синалувчининг шахсий фазилатлари хусусидаги баҳо билан ҳам) танишиш имконияти берилишидан, иккинчидан эса, бу хилда танланадиган шахслар сопининг қатъиян чекланганлигидан иборатдир. Бу ҳол синалувчиларни фикри ва баҳоси илгарилари бошқа барча одамларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келган шахслар доирасининг юксак даражада танланган бўлиши ҳақида қайғуришга мажбур қилади. Референтлик ҳодисаларини референтометрик тадбир ёрдамида тадқиқ қилиш жуда қизиқарли натижаларга олиб келди. Уларнинг ҳар бир коллективда афзал кўришлар ва танлашларнинг замирини референтлик белгиси ташкил этадиган алоҳида система мавжудлиги ҳақидаги гипотезани тамомила тасдиқлаб турганидан билса ҳам бўлади. Богланишнинг бу системаси ҳам худди социометрии системага хос бўлгани каби расмий таърифларга эгадир. Референтометрик тадбир ниҳоят даражада тезкор ва қулай бўлиб, статусларнинг тузилиши (гуруҳда кимнинг қанақалиги) ҳақида, афзал кўришларнинг ўзаро баҳамжиҳатлилиги ёки бунақа ҳамжиҳатликнинг йўқлиги ҳақида тасаввур тугдиради, танлашнинг сабабий моҳиятини аниқлаш, шунингдек аутореферентометрик эксперимент деб аталмиш тажрибани амалга ошириш (бунда синалувчи танлашлар системасида ўзининг ўрнини тахминан аниқлаб олади) имкониятини туғдиради, маълумотларни математик усуллар билан қайта ишлашга, уларни ёзма шаклда ифода этишга, танлашнинг харитаси ва матрицаларини тузиб чиқишга ёрдам беради ва ҳоказо. Ленин социомстрик тармоқдан фарқли равишда танлашга хайрихоҳлик ёки хуш кўрмаслик эмас, балки қадриятли омил асос қилиб олинади.

Жамоанинг социал аҳамиятга молик фаолиятининг туб негизини ташкил этувчи қадриятлар айни пайтда гуруҳ ичидаги афзал кўриш ва референтлик белгисига кура танлаш учун асос бўлади. Бу гуруҳий табақаланишнинг социометрияга қараганда, шубҳасиз, анча мазмунлироқ таърифи ҳисобланади. Агар социометрия гуруҳга нисбатан боғланишлар ташқаридан ва асосан ҳиссиётга оид (мен буниси билан бирга бўлишни истайман — буниси билан бирга бўлишни истамайман, у менга хуш ёқади— унисини ёқтирмайман) бўлган қандайдир бирлик сифатидаги шахслараро муносабатларнинг нуқталар билан белгиланган хомаки кўринишини тақдим этса, унинг аъзолари ўртасидаги муносабатлар мазмунан намоён бўладиган жамоани психологик жиҳатдан ўрганиш референтлик кўрсаткичлари муқаррар равишда ҳисобга олинишини тақозо этади.

Референтометрик топшириқда бизни қизиқтирган субъект (ёки субъектлар) учун аҳамиятли бўлган, унинг фикри ва нуқтаи назари билан ҳисоблашишни зарурат деб биладиган шахслар доирасини аниқларкан, психология педагогга танланган таъсир мақсадларини айтиб бериши мумкин. Референтлик фазилатига эга қилиб қўйилганлар учун референт ҳисобланган индивидга ўтказилган педагогик таъсир шахсларнинг мазкур

бутун гуруҳига билвосита, лекин етарлича кучли таъсир кўрсатишга кўмаклашади. Бу тарбиявий таъсир ўтказиш жараёнида сохта, лекин шу билан бирга умумий (бутун синф билан иш олиб бориш) ва индивидуал (ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлаш) ёндашувга альтернатива учун урин қолдирадиган йўллардаи бири бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

Гурухнинг пешкадами

Хар кандай гуруҳ тузилишига кура гуруҳ  аъзолари  нуфузи ва  статусининг ўзига хос даражасини акс эттиради. Унинг юқори қисмидан референтометрик ва социометрик тарзда танланадиган шахслар урин олади, энг орқада эса нореферент ва социометрик жиҳатдан суриб чиқарилган индивидлар туришади. Мазкур иерархия зинапоясининг энг юқори босқичида гуруҳнинг пешқадами (лидери) жойлашади.

Пешқадам — бу шундай шахсдирки, гуруҳнинг қолган барча аъзолари учун ўзларининг манфаатларига даҳлдор бўлган ҳамда бутун гуруҳ фаолиятининг йўналишини ва характерини белгилаб берадиган энг масъулиятли ечимларни цабул қилшига ҳацли деб цисоблайдилар. Шундай қилиб, пешқадам гуруҳнинг энг муҳим муаммоларига қиёсан ундаги энг кўпроқ даражадаги референтлик эгаси бўлган шахсдир. Пешқадам социометрик «юлдуз» бўлиши ҳам ва, аксинча, бундай бўлмаслиги ҳам мумкин — у теварак-атрофдагиларнинг шахсий хайрихохлигига сазовор бўлмаслиги ҳам мумкин, лекин агар у пешқадам бўлса, у ҳолда унинг теварак-атрофдагилар учун референтлилиги шубҳасиздир. Пешқадам расман гуруҳнинг раҳбари бўлиши хам ва, аксинча, бўлмаслиги ҳам мумкин. Пешқадам билан раҳбарликнинг ягона битта шахсга тўғри келиши мақбул ҳодиса ҳисобланади. Борди-ю, агар бундай мувофиқлик бўлмаса, у ҳолда гуруҳ фаолиятининг самарадорлиги расмий раҳбар (масалан, синфбоши) билан норасмий пешқадам ёки пешқадамлар ўртасидаги муносабатлар қай тарзда юз беришига боғлиқ бўлади).

Успиринлик ёшида ўқувчиларнинг шахслараро муносабатлар системаси доирасида бир-бирларига нисбатан талаблари ва орзу-умидлари айниқса кескин тусга киради. Ана шундай ҳолларда юқори синф ўқувчилари жамоасидаги пешқадам кўпинча намуна, синфда юқори даражадаги референт шахе бўлиб ҳисобланади, бошқа барча ўқувчилар ўзларининг ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини шуларга қараб баҳолашади. Баъзан педагоглар ва ота-оналар аълочи ўқувчилар синф жамоаси мавқеини эгаллайдилар, деган янглиш фикрга таянган ҳолда иш тутадилар. Агар қуйи синфларнинг ўқувчилари ҳақида сўз кетганда шундай хулосага келиш учун маълум даражада асос бўлса ҳам, юқори синфларда аълочи ўқувчи билан жамоанинг пешқадами мақомлари ўртасида бевосита боғланиш сезилмайди. Яхши ўқишнинг ўзи таҳсинга лойиқ нарса, лекин аълочи ўқувчи ўз синфдошлари орасида пешқадамлик мавқеига фақат ўзи билан бирга ўқийдиганларнинг ўқув фаолиятига фаол кўмаклашган тақдирдагина эга бўлиши мумкин. Бу айниқса дарсда мунтазам жамоа тарздаги ўқув ишини ташкил этиш жараёнида намоён бўлади.

Синф жамоасидаги пешқадам ўз ўртоклари қаршисида таҳлил қилиш ва эришиш учун намунага айланиб қолаётган шахсий фазилатлар соҳиби сифатида намоён бўлади. Бундай пешкадамнинг шахсига мансуб фазилатлар. мазкур ёшдаги гуруҳда қабул қилинган ва тан олинадиган қадриятларга мос келади. Тажриба йўли билан шу нарса аниқланганки, юқори синф ўқувчилари ўз тенгдошларига фақат шу ёшда алоҳида қимматга эга деб тан олинадиган фазилатлардан эмас, балки уларнинг ўзларида суст ривожланган ёки умуман мавжуд бўлмаган фазилатлардан келиб чиққан ҳолда ҳам баҳо берадилар. Бу хилдаги фазилатларга эга бўлган ўртоқларнинг таъсири анча кучли бўлади ва улар обрў-эътибор қозониш учун, синф жамоасида пешқадамликка эришиш учун кўпгина асосга эгадирлар.

«Биз у билан бирга қайин ширасини йиғиш учун ўрмонга бориб турардик. Ушанда оёғим шунчалик лат еган здики, юролмасдан қолгандим. У ҳеч ўйлаб ўтирмасдан, мени елкасига опичтириб, ўрмондан олиб чиққан эди.

Ҳолдан тойиб қолса ҳам, барибир мени элтиб қўйганди... Синфимизда кеча ўтказган эдик. Ҳаммаси жуда яхши ўтаётганди. Лекин болалар тарқалиша бошлаган ҳам эдики, маст-аласт кишилар бир қизга тегажоғлик қилиша бошлади. Ким биринчи бўлиб қизни ҳимоя қилишга ўтди, денг? Соловьёв».

«...Мен Валяга ўхшаган бўлишни хохлайман. Менда унинг очиқлиги, ҳаётдаги собитқадамлиги етишмайди. Лекин у ёнимда бўлса, юз бераётган воқеа-ходисаларни ҳамиша оцилона баҳолашимга ёрдам беради».

Синф жамоасига расмий раҳбарлик системаси   (синфбоши, ёшлар     ташкилотчиси   ва   жамоатчилик    ишларининг    айрим соҳалари учун масъул    кишилар)   унда  норасмий    нуфузнинг тақсимланиши ва норасмий пешқадам сифатида танилиш, билан тўғри келиши ҳам, тўғри келмаслиги ҳам  мумкин. Агар пировард натижада шахслараро муносабатлар умумий мақсадга  бўйсундирилган  бўлса,  норасмий  гуруҳлардаги  пешқадамлариинг  мавжудлиги  жамоага   халакит   қилмайдигина   эмас, балки ҳатто ёрдам бериши ҳам мумкин. Чунончи, 30—40 ўқувчидан иборат гуруҳ ҳисобланадиган синфда синфбоши ва ёшлар ташкилотчисидан ташқари одатда бир неча пешқадамлар мавжуд бўлиб, улар теварагида бир неча пешқадамлар мавжуд бўлиб, улар теварагида бир нечта норасмий гуруҳлар уюшади. Педагог уларда  таркиб  топган  шахслараро  муносабатлардан огоҳ бўлгани ҳолда ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ушбу гуруҳларни битта йўналишда мўлжал олдира  билиши керак. Тажрибали педагог алоҳида гуруҳлар орасида юз берадиган зиддиятлардан ҳамиша умуман жамоани ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида фойдалана олади.

Агар алоҳида гуруҳлар фаолиятининг мақсадлари синфнинг умумий мақсадларига бўйсундирилмасдан ва ана шу гуруҳларнинг ичкарисида чекланиб қоладиган бўлса, иш бошқача бўлади. У ҳолда синф жамоаси, аслини олганда, фақат ўз ичидаги пешқадамлар эмас, балки барча аъзолар ҳам озми-кўпми даражада шахслараро антагонистик муносабатларга киришадиган бир қатор гуруҳлар билан алмаштирилади.

Агар педагог буни ўз вақтида пайқай билса, у шахслараро муносабатларни ўзгартира олади ва бузила бошлаган жамоа яна жипслаша бошлайди.

 

П. 6.4. Гуруҳлар ва жамоалардаги алоҳида гуруҳларникг бирга қўшилиши

 

Жамоанинг интеграциялашуви (ундаги алоҳида гуруҳлар-нинг бирга қўшилиши), яъни унда юз берадиган ички бирлик жамоалардаги муносабатлар учун хос бўлган жамоани идентификациялаш (айнан бир хил цилиш), кадриятли-мўлжалланган бирлик сифатида жипслаштириш, биргаликдаги фаолият жараёнида муваффакият қозониш ва муваффақиятсизлик учун жавобгарликнинг юкланиши ва қабул қилиниши ҳодисаларида юз беради. Шахснинг муносабат ва фаолият жараёнида жамоаиинг бошқа аъзолари билан сиғишувчанлиги унинг жамоадаги бирга кўшилиши натижаси сифатида рўй беради.

 

Жамоани айнан бир хил қилиш

 

Жамоани айнан бир хил килиш — бу хатти-харакатларга ундовчи майлларнинг алохида бир хусусиятики, бунда субъект маънавий принципларга таянган холда жамоанинг бошка барча аъзоларига узига кандай булса, шундай тарзда, узига хам уз жамоасидаги бошка барча кишиларга булганидек муносабатда булади. Жамоадаги бир хиллик шароитида «мен» ва «улар» деган зиддият «биз» деган тушунча оркали бардам топади.

Жамоани айнан бир хил қилиш альтрустик тарздаги ёппасига яхшилик қилишдан хам ва теварак-атрофдагиларга нисбатан худбинларча истеъмолчилик муносабатидан ҳам баб-баравар воз кечишни тақозо этади. Инсонпарварлик, ўртоғига нисбатан талабчанлик кўрсатиш билан бирга унинг тўгрисида ғамхўрлик қилиш (А. С. Макаренкони бир эсланг: энг куп даражада ишонч ва энг куп даражада талабчанлик— бу иккита ҳар хил нарсалар эмас, балки айнан битта нарсадир) — жамоачиликка асосланган ўзаро муносабатлар мезонидир. Шахснинг хар томонлама ва уйгун тарзда гояга етиши учун қулайлик туғдирадиган психологик муҳит ана шундай пайдо бўлади.

Индивиднииг айнан бир хил ёки шунга ўхшаш вазиятда ўзига ва бошқаларга нисбатан турли хилдаги маънавий қоидаларни татбиқ этадиган ва ўз хатти-ҳаракатларини худди шу хилдаги қоидалар асосида содир қиладиган хулқ-атвори жамоани бир хил қилиш принципларининг бузилиши демакдир. Шахслараро муносабатларнинг тажриба йўли билан аниқлаш ва миқдорий нуқтаи назардан баҳолаш учун қулай конкрет психологик ўлчови бу соҳадаги кўрсаткич вазифасини бажаради. Унинг ифодаланиши жадаллигини ўлчаш гуруҳларда жамоани айнан бир хил қилишнинг юз бериши ҳақида аниқ хулоса чиқариш имконини берди. Бу ўлчов таъсирчан гуруҳ тарзидаги ҳиссиётли бир хилликни ҳосил килиш ёки аралашиб кетиш сифатидаги хайрихоҳлик деган ном олгандир.

            Аралашиб кетишни аниқлаш учун алоҳида тажриба тадбири қўлланилдики, у гуруҳ тарзидаги ўзаро биргаликдаги ҳаракат орқали жамоани айнан бир хил қилишнинг замирида яширинган чуқур шахслараро муносабатларини кўриш имконини беради.

Шу мақсадларда гурухнинг барча аъзоларига, шу жумладан, унга жазо берилиши (интеграл санщиялар) хавфи туғилган ва тажрибада иштирок этаётган ўртоқларидан кимнингдир жазоланиш (парциал санкциялар) хавфи туғилган шароитларда ҳар бир синалувчи ўзини кандай тутишини қайд этиш имконини берадиган махсус аппаратлар қўлланилади. Бунда топшириқнинг шундай туридан фойдаланиш назарда тутиладики, уни хал этиш тезлиги, шошилннчлиги жазога лойиқ кўплаб хатоларга йўл қўйилишини олдинданоқ шарт қилиб қўяди. Бошқа гуруҳ билан мусобақада фақат топшириқни бажариш тезлигининг кўрсаткичи ҳисобга олинади, хушмуомалалик билан, бехато ишлаш зарурлкги эса назарда тутилади, холос. Шундай қилиб, топширикни бажариш тезлигининг оширилиши — гуруҳий фаолиятнинг мақсадидир. Лекин шунинг тезлиги хатоларга йўл қўйиш эҳтимолини ва, демак, жазоланиш мумкинлигини хам оширади. Бу ҳод эса келгусида гуруҳда аралашиб кетишнинг ривожланиш даражасини таснифлаш учун асосий заминни ташкил этади. Синалувчилар томонидан бошқа гуруҳлар билан мусобақалашиш шароктларида фаолиятнинг фақат келишилганлиги ва самарадорлигига оид топшириқ сифатида қабул қилинадиган экспериментнинг ҳақиқий мақсади синалувчи учун ҳамиша яширин бўлиб қолади.

Тадқиқот гипотезаси шундан иборат эдики, ривожланиш даражаси турли хил бўлган гуруҳлар замирида шахслараро муносабатлар яшириниб ётганлиги намоён бўладиган гуруҳ тарзидаги хулқ-атвор интеграл ва парциал санкциялар қўлланилган ҳолларда сифат жиҳатидан турлича бўлади ва бу сифат тафовутларни миқдор жиҳатдан ифода этиш ва ўлчаш мумкин бўлади. Агар гуруҳда бирон бир даражада алоҳида ажралиб тураднган аралашиб кетиш мавжуд бўлмаса, у ҳолда парциал жазолаш вазиятида (ҳамма учун биттаси жазоланадиган бўлса) гуруҳ интеграл санкция шароитидагига нисбатан анча жадал ишлаши керак. Иш юзасидан гурухдаги шерик фрустрацияга дучор қилинган ҳолат бошқа барча одамлар ва алоҳида ҳар бир киши хавф-хатардан ҳоли бўлганлиги учун хам бундай ҳолда ҳисобга олинмайди. Тажрибанинг биринчи боскичида фрустраторни мухосар қилиш учун (интеграл санкция шароитида) сарфланадиган куч-ғайратларга хожат қолмайди. Бунинг эвазига ҳаракат (иш) ни бажариш тезлиги ошади.

Агар топшириқни бажаришга интеграл ва парциал жазолаш вазиятларида тахминан баравар вақт сарфланадиган бўлса, у ҳолда бу гурухда аралашиб кстишнинг, таъсирчан ҳиссиётли бир хил қилиш ҳодисасининг ифодалилигидан далолат беради. Негаки, ҳамманинг ичида фақат биттаси жазо олиш хавфи туғилган тақдирда ҳам гуруҳ аъзоларининг барчаси йўл қўйилган хато учун бамисоли ўзлари бевосита жазолангандек ҳаракат қилишади. Бундай ҳолатда ўзаро муносабатларнинг бошқа бировнинг кайфиятини шахсан ўзиникидск хаёлдан ўтказиш хусусиятига эга бўлган тури намоён бўлади, деб фараз қилиш мумкин.

 Утказилган тажрибалардан олинган биринчи ва асосий хулоса гуруҳнинг хоҳлаган бир аъзоси билан қайғудош бўлиш қобилиятини кўрсатадиган ва ундаги жамоачилик муносабатларининг ривожланиш даражасини ўлчаш имконини берадиган узига хос социал-психологик ҳодиса сифатида аралашиб кетишнинг реаллигини тасдиқлашдан иборат бўлди. Иккинчи хулоса: бу ҳодисанинг юз бериши учун энг қулай шарт-шароитлар ўз турига кура жамоага яқин турадиган гурухларда мавжуд бўлади. Аралаш гуруҳларда ва, мисол учун, хуқуқбузарлардан иборат гуруҳларда аралашиб кетиш суст намоён бўлади ёки умуман бўлмайди. Жамоа аъзолари эса ўртоқлари билан айнан бир хил бўлишга интиладилар, бу ҳол уларнинг феъл-атворини ўзгартириб юборади. Асосий тажрибанинг биринчи ва иккинчи босқичларида топшириқнинг бажарилиш вақти бараварлаштирилганлиги, шунингдек, синалувчиларнинг тажриба ўтказувчи томонидан қайд этилган ҳиссий фикрлари, ифодали иш ҳаракатлари ва ҳоказолар шундан далолат беради.

Жамоада аралашиб кетиш сифатидаги хайрихохлик даражаси жамоанинг «ветерани»га жазоланиш хавфи туғилган ҳолда ҳам ва коллективга янги к,ўшилган аъзога худди шундай хавф туғилган ҳолда ҳам сақланиб қолади. Маълумки, ривожланиш даражаси паст бўлган гуруҳларда янги келганлар олдинданоқ «балога қоладиганлар» ролида бўладилар. Янги келган болага муносабат куп жиҳатдан жамоадаги инсонпарварлик муносабатларининг мезони сифатида талқин этилиши мумкин. Жамоада инсонпарварлик гурухга ҳали номаълум бўлган, лекин жамоа аъзосининг фақат бурчлари эмас, балки ҳуқуқлари ҳам жорий этиладиган индивиднинг жазоланиш хавфи туғилган ҳолларда аралашиб кетишнинг тажриба йўли билан олинган кўрсаткичлари доимийлигида намоён бўлади. Экспериментал тадқиқотларда бу нарса ишончли тарзда тасдиқланди.

Шундай қилиб, аралашиб кетиш жамоа айнан бир хил бўлиб қолишининг кўринишларидан бири сифатида гуруҳдаги шахслараро муносабатлар ривожланиш даражасининг ўзига хос кўрсаткичи ҳисобланади. Совет кишисининг ахлоқий идеалларига мос келадиган маънавий қадриятларни ва хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олган ҳолда жамоанинг айнан бир хил бўлиши социалистик жамиятнинг асосий бўғини сифатидаги жамоа типида мавжуд бўлган гурухларда жамоанинг интеграциясига кўмаклаша бориб, гоксак даражада ривож топади.

Гуруҳнинг қадриятларга мулжалланган бирлиги сифатидаги жипслашуви.

Гуруҳнинг жипслиги масаласи аввало у ёки бу ишлаб чиқариш, ҳарбий ёки ўқув топшириқларини яхшироқ қилиб бажаришга лаёқатли гурухларни танлашда катта амалий аҳамиятга эгадир.

Америкалик психологлар гуруҳни бир-бирлари билан бевосита (юзма-юз) алоқада бўлган ва ўзаро биргалашиб ҳаракат қиладиган одамларнинг муайян кўпчилиги тариқасида механистик тарзда тушунган ҳолда гуруҳнинг жипслигини амалда унинг аъзолари ўртасида алоқа ўрнатилганлиги билан айнан бир нарса деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрига қараганда, гурухдаги коммуникациялар (ўзаро биргалашиб ҳаракат қилиши еа алоқалари)нинг миқдори, такрорланиб туриши ва жадаллиги билан унинг жипслиги ўртасида бевосита боғланиш мавжуд эмиш — ижобий ёки салбий танлашларнинг миқдори ва кучи гуруҳдаги жипсликнинг маълум бир даражасини кўрсатармиш. Гуруҳдаги жипслик коэффициенти кўпинча уида мавжуд бўлган ўзаро алоқалар сонини мазкур гуруҳда мавжуд бўлиши мумкин деб ҳисобланган алоқалар сонига бўлиш натижасида ҳосил бўлган сон тариқасида белгиланадиган ўлчов принципи ҳам шундан келиб чиқади. Лекин бундай усул билан албатта жипсликни эмас, балки фақат гуруҳдаги муносабатнинг жадаллигини аниқлаш мумкин, холос. Алоқаларнинг жонланиши, масалан, объектив тарзда гуруҳнинг жипслигини таъминлашга эмас, аксинча унинг тарқалиб кетишига ва тугати-лишига йўналтирилган кучларнинг фаоллашуви билан боғлиқ бўлиб қолиши мумкин. Бундай усул билан аралаш гуруҳлардаги ҳиссиётга асосланган алоқалардан бўлак ҳеч қандай восита орқали богланмаган ва амалда социал мазмунидан узиб олинган аллақандай жипсликни эслатадиган ҳодисанинг аниқланишини фараз килиш мумкин. Лекин бундай методикалар аралаш гуруҳларни эмас, балки жамоаларнинг жипслигини аниқлаш йўлини кўрсатади деб ҳисоблаш хато бўлур эди.

Жипслашган жамоа қийинчиликларни осонгина бартараф этишга, аҳиллик билан ишлашга, ҳар бир киши шахсини камол топтириш учун энг қулай имкониятларни яратиб беришга, турли хил, шу жумладан, ноқулай шароитларда хам яхлитлигини сақлаб қолищга лаёқатли бўлади. Масалан, гуруҳда жипслик¬нинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тажриба методлари билан қандай аниқланишида ва унинг гуруҳда намоён бўлиши қандай ўлчанишидадир. Жамоанинг социал-психологик ўлчовларини экспериментал жиҳатдан тадқиқ қилишда унинг энг муҳим хусусияти — унда таркиб топадиган гуруҳ шаклидаги ўзаро таъсирнинг билвоситалиги ҳисобга олиниши шарт.

А. С. Макаренконинг издошлари бўлган педагоглар ва психологлар шахсда ўз жамоасини раҳбарлик қилиш ҳамда мулжал олиш манбаи тарзида идрок этишдек муайян тенденция мавжудлиги ҳақидаги хулосага келишган эди. Уз навбатида бу жамоа аъзоларининг йўлйўриқларида биргаликдаги фаолиятнинг мазмуни жиҳатини баҳолашда анчагина бир хилликка олиб келади. Буларнинг ҳаммаси ўзлари учун умумий бўлган вазифалар асосида етарли даражада узоқ вақт фаолият кўрсатиб келган гуруҳларда уларнинг қадриятларга мўлжалланган бирдиги сифатида жипслашуви жараёни кучаяди, деб фараз қилиш имконини беради. Қадриятларга мўлжалланган бирлик сифатидаги жипслашув гуруҳ ичидаги алоқаларнинг умуман гуруҳ учун анча аҳамиятли объектларга (шахсларга, топшириқларга, ғояларга, воқеаларга) нисбатан гуруҳнинг баҳолари, йўл-йўриқлари ва нуқтаи назари тўғри келиши даражасини кўрсатадиган системасига оид хусусият ҳисобланади.

Гуруҳ тарзидаги жипсликнинг миқдор кўрсаткичи (индекси) ни топиш юзасидан ўтказиладиган тажрибанинг программаси хусусан ана шундан келиб чиқади. Умуман гуруҳ учун жиддий аҳамиятга молик объектларга нисбатан гуруҳ аъзоларининг баҳолари ёки нуқтаи назарларининг тўғри келиш даражаси жипслик индекси ўрнида хизмат қилади. Гуруҳнинг қадриятларга мўлжалланган бирлиги унинг жипслиги кўрсаткичи сифатида гуруҳ аъзоларининг баҳолари ва нуқтаи назарлари барча жиҳатларда бир-бириникига тўгри келишини, гуруҳда шахснинг, масалан, дидлар, эстетик қадриятлар, китобхонлик қизиқишлари ва ҳоказо соҳалардан бараварлаштирилишини асло тақозо этмайди. Бу хилдаги мўлжал олишлар манзарасининг ҳар томонламалиги ва ранг-баранглиги гуруҳнинг жипслигини сақлашга ҳалақит бермайди. Жамоадаги қадриятларга мўлжалланган бирлик — бу энг аввало, маънавий ва амалий соҳадаги, бирликдаги фаолиятнинг мақсадлари ва вазифаларига ёндашишдаги баҳоларнинг яқинлигидир. Масалан, борди-ю, гуруҳ аъзоларидан баъзи бировлари зиммаларига юкланган топшириқни бажариб бўлмайди ёки гуруҳ раҳбари унинг бажарилишини таъминлашга лаёқатли эмас (раҳбарлик қила олмайди), деб ҳисобласа, гуруҳнинг бошқа аъзолари эса бошқача фикрда бўлишса (ва бундай келишмовчиликлар мазкур гуруҳга хос бўлса), у ҳолда гуруҳнинг ҳеч қандай жипслиги ҳақида суз хам бўлиши мумкин эмас.

Умумий иш юзасидан бирлашган одамлар жипслигининг ишонарли ва нафис психологик таҳлили А. И. Герценнинг «Утмиш ҳикоялари ва орзулар» китобида берилгандир: «...аслини олганда, шу бугун ҳам чинакамига қалин муносабатларда дин айнаи бир хил бўлиши, яъни асосий назарий эътиқодларда бир хиллик бўлиши лозимлигига имоним комил. Уз-ўзидан равшанки, одамлар ўртасидаги алоқалар яқин бўлиши учун ёлғиз бир назарий муросанинг ўзи камлик қилади; мен, масалан, хайри-хоҳлик юзасидан ўзимизникиларнипг кўпларига нисбатан И. В. Киреевский билан қалинроқ эдим. Бўлмасамчи, бир муайян ишни биргаликда бажарган ва лекин фикрлар бир хил бўлмаган ҳолда яхши ва содиқ иттифоқчи бўлиш мумкин; мен узим чексиз ҳурмат қиладиган лекин улар билан куп масалаларда келиша олмайдиган одамлар, масалан, Маццини билан, Ворцель билан ана шундай муносабатда бўлганман. Мен уларни ишонтириш йўлини излагай эмасман, улар ҳам мени ишонтиришга уринишмасди; жанжаллашиб қолмасдан битта йўлдан бориши-миз учун бизнинг орамизда етарлича умумийлик мавжуд эди. Лекин битта оиладаги ака-укалар, битта ҳаётни бошдан кечираётган эгизаклар бўлмиш бизларнинг орамизда бу қадар жиддий келишмовчилик бўлиши мумкин эмасди». Аслида бу ўрнида гап одамларнинг ҳиссий яқинлиги сифатидаги жипсликнинг иттифоқчилар ва пировард натижада маслакдошларнинг қад-риятларга мўлжалланган бирлиги сифатидаги жипсликка карама-қарши қўйилиши хусусида бормокда. Кейннгилари учун А. И. Герценнинг изоҳ беришига кура, «асосий назарий эътиқодлардаги бир хилликни билдирадиган (кишининт атеистик карашлари исбот талаб қилмайди) дин айнан бир хил бўлиши» зарур.

Конкрет экспериментал тадкиқотлар ва олинган маълумотларни тахлил қилиш натижасида жамоаларда қадриятларга мўлжалланган бирлик коэффициенти аралаш гуруҳлардагига нисбатан юқорироқ бўлади, деган асосли хулосага келинди. Масъулиятнинг Жамоанинг бир хил бўлиб қолишини ва қадри-юкланиши ва ятларга мўлжалланган бирликни аниқлашдан кабул килиниши ташқари биргаликдаги фаолият натижалари учун масъулият юкланишининг айнан бир хиллиги ҳодисаси мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига қараб ҳам жамоадаги алоҳида гурухларнинг бирлашуви ҳақида фикр юритиш мумкин. Масъулиятни юклаш хусусиятлари биргаликдаги фаолият жараёнида ютуқ ёки муваффақиятсизлик учун маъқуллаш ёки жазолаш шаклидаги ҳар хил социал санкцияларни шахснинг ўзига ёки гуруҳдаги бошқа шахсларга нисбатан қўллашнинг тўррилигини тан олишда намоён бўлади.

Масъулият юклаш ҳодисаси Ғарб социал психологиясида кишига муваффақиятсизлик учун масъулият юкланиши ва ютукка эришгани учун ҳурмат эхтиромга сазовор бўлиши мумкин бўлган бошқа бир индивиднинг кимлигига ва фаолиятнинг қанақа вазиятда содир бўлишига — унинг кооператив ёки рақобат асосидами эканлигига боғлиқ тарзда намоён бўладиган ёки намоён бўлмайдиган индивидуал-психологик хусусияти сифатида ўрганилди.

Жумладан, канадалик психологлар масъулият юкланиши бошка шахснинг ташқи жозибзсига боғлиқ эканлигига ишора қилишди. Яхиш хатти-ҳаракатлар ва муваффақиятли ишлар учун масъулият дилбар аёлларга хос деб, ташқи қиёфасн кўримсиз аёллар эса муваффақиятсизлик ва хунук хатти-ҳаракатлар учун масъул деб ҳисобланиши маълум бўлди. Масъулиятнинг гоклаяиши ҳодисасини одатда конкрет социал муҳитга, гурухларда бнргаликда олиб бориладиган аҳамнятга молик фаолиятга боғлиқ бўлмаган ўйин шароитларида ўрганишарди.

Совет психологларинииг тажрибалари масъулият юкланишининг хусусияти гуруҳнинг жамоа сифатида ривожланиши даражасига боғлиқ эканлигидан далолат беради. Жамоада масъулиятнинг юкланиши асосан объектив характерда бўлади, ҳар бир кишининг шахсий хоссаси эса биргаликдаги фаолиятнинг пировард муваффакияти ёки муваффақиятсизлигига боглик бўлмаган холда амалда тўғри баҳоланади. Яхши ривожланмаган гуруҳда тескари манзара кузатилди. Унда синалувчи биргаликдаги фаолиятда муваффақиятга эришилган холда кўпинча ўзининг хизматларини таъкидлайди, муваффақиятсизлик юз берган ҳолда эса, аксинча, айбни бошқа барча кишиларга, ёки хеч бўлмаса, объектив ҳолатларга» юклашга уринади. Бундай гурухда масъулиятни юклаш ходисалари асосан баҳоланиш субъектининг иидивидуал-психологик хусусиятлари билан белгиланади, Деб фараз қилиш мумкин. Бу эса айнан Ғарбдаги социал психологлар томонидан тажриба нули билан аниқланган ва умуман кичик гуруҳлар таърифига тааллукли деб нохақ хулоса қилинган ўша қонуниятлар ва боғланишлар намоён бўладиган сохадир.

Реал тарзда бажариладиган ва социал жихатдан баҳоланадиган фаолият жараёнида эришиладиган ютуқлар ва муваффақиятсизликлар учун Масъулиятнинг кашв этилишидаги ҳар хиллик гуруҳда можаролар келиб чиқишига сабаб бўлади. Хамма жойда ҳам биргаликдаги фаолият иштирокчилари ўзларининг умумий ишга кўшган хиссаларини объектив равишда бахйлашга қадир булмаганликлари сабабли уларнинг бахолари ҳеч шубҳасиз субъектив руҳда бўлади. Коллективнинг субъективизм ҳолларига тўсқинлик қилувчи маънавий кучлари коллектив аъзоларининг унинг барча аъзолари томонидан қабул қилинган ахлоқий қоидалар асосида бир-бири билан сигишуви учун шарт-шароитлар яратади. Агар айбдор бўлсанг, масъулиятни соқит қилмаслик, «уз айбингни бировга тўнкамаслик», эришилган ютуқни ўзингники қилиб олмаслик, умумий муваффакиятларга эришилганда бошқаларнинг роли ва аҳамиятини камситмаслик, «объектив холатларга» ишора қилмаслик ва ҳоказолар ана шундай қоидалар жумласига киради.

 

II.6.5.  Тарбиявий жараёндаги  жамоа ва жамоачилик

 

Мактабда жамоачиликни шакллантирилиши

 

Жамоа ўспиринлар ва ёшларнинг шахсини моачиликнинг шакллантириш учун энг қулай шарт-шароитлар шакллантирилиши яратиладиган бирлик хисобланади. Оила жамоаси, мактабдаги ўқув-тарбия жамоаси, ўқувчилар ишлаб чиқариш бригадаси, ниҳоят кечаги мактаб ўкувчилари ўрта маълумот олгандан кейин бориб қўшиладиган мехнат жамоалари шундай бир социал мухит ҳисобланадики, унда шахснинг гояга етиши ва ҳар томонлама ривожланиши юз беради, совет кишисининг энг мухим фазилати — «коллективда яшаш ва ишлаш уқувини» (Н. К. Крупская) тақозо этадиган жамоачилик. таркиб топади. Жамоачилик — бу ижтимоий муносабатларнинг шунчаки оддий белгиси эмас, бу коммунистик ахлоқнинг совет жамияти кишиси маънавий хулқ-атворининг принципларидан биридир. Жамоачилик, Н. К. Крупская таъкидлаганидек, бу ўртоқчилик, ўзаро ёрдам кўрсатиш, уюшқоқлик, интизом сақлаш демакдир. «Биз боланинг шахси фақат коллективдагина куп ва ҳар томонлама камол топа олади, деб ҳисоблаймиз.; Коллектив боланинг шахсини ўз комига тортиб олмайди, лекин тарбиянинг сифатига, мазмунига таъсир кўрсатади». «...Маку таб болаларни бирлашишга, умумий мақсадларни ва умумий вазифаларни белгилаб олишга хамда бу вазифаларни умумий куч-райрат билан ҳал этишга ўрнатиши шарт... Уртоқларча мустаҳкам жипслик, коллектив бўлиб ҳаракат қилиш одати янги кишиларни — коллектив бўлиб ташвиш қиладиган, коллектив бўлиб фикрлайдиган болаларни вужудга келтиради... Уюшган тарзда яшай билиш ва уюшган тарзда ишлай билиш керак, лекин билимларсиз, мактабларсиз бунга эришиб бўлманди».

Совет ўқитувчиларига мурожаат қиларкан, Н. К. Крупская, тарбия ҳақида сўз юритилаётганда ўртоқчилик тўгрисида, жамоачилик иши ҳақида, биргаликдаги меҳнат ва умумий иш учун кураша билиш ҳақида гапирмасдан ўтиш мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлаган ҳолда жамоачиликни, яъни ўз шахсий манфаатини ижтимоий манфаатларга бўйсундира оладиган кишини тарбиялаш зарурлигини айтган эди. Коммунистик муносабатлар негизининг ўзида биргаликдаги ижтимоий фойдали фаолият ғояси мужассамлашгандир. Мактаб ҳаёти мактабдаги бошланғич жамоалар (синфлар, отрядлар, звенолар) нинг фаолиятида иштирок этиш айнан шундай кўникма хосил қилинадиган ва шакллантириладиган соҳалардан бири ҳисобланади. Болалар ташкилоти мавжудлигининг ўзи ҳам жуда муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир. Бола, кейинроқ эса ўспирин, ёш йигит ва қиз ҳам умумий иш манфаатларини, бутун бир жамоанинг, айтиш жоизки, ўзининг бошланғич жамоасининг ҳам, худди шунингдек, бутун мактабнинг ҳам манфаатларини ҳисобга олишга кўникади. Н. К. Крупская қайд этганидек, энг муҳими, боланинг мумкин қадар эртароқ жамоа билан ҳамнафас ҳаёт кечира бошлашидадир. Н. К. Крупская вожатийлар ва педагоглар, ота-оналар билан суҳбат қиларкан, ўкувчининг чин инсон бўлиб етишиши унинг синф ва мактаб жамоасидаги ҳаёти қандай уюштирилганига боғлиқ эканлигини такрорлашдан чарчамасди.

Бундан келиб чиқадиган мухим хулоса шундан иборатки, ўщвчилар фаолиятшшнг барча турлари жамоачилик руҳида бўлиши керак. Уйин, меҳнат, ўқув фаолиятлари ва фаолйятнинг бошқа турларига шундай тарзда ташкил этилиши керакки, ҳамиша ва ҳамма соҳада жамоачилик принциплари шакллантириладиган, дўстона мададкорлик, ўзаро бир-бирига ёрдам кўрсатиш мустаҳкамланиб ва ривожланиб борадиган, лозим бўлиб қолган тақдирда ўз шахсий манфаатини жамоа манфаатига бўйсундира олиш малакаси тарбияланадиган бўлиши шарт. Умумий иш натижалари алоҳида ҳар бир кишининг иш сифатяга боглиқ бўлмаслиги мумкин эмас (ва ўқув-тарбия жараёнида ҳар бир ўқувчи буни ҳис қилиши ҳамда кўриб бориши шарт).

Уқувчилар жамоасининг аҳил бўлиши учун, таъкидларди Н. К. Крупская, болаларнинг фанлар бўйича олимпиадалар, спорт беллашувлари, сборлар, эрталиклар, кечалар уюштириш ва ўтказиш жараёнида биргалашиб ташвиш тортишлари ғоят муҳимдир. Уқувчиларнинг турли хилдаги ижтимоий фойдали фаолияти билан бир вақтда жамоада юз берадиган ҳиссий ташвишланиш ҳоллари жамоанинг шаклланишига ёрдам беради, ўқувчнларни ўзаро бир-бирлари билан яқинлаштиради, уларни бир-бирининг дарди ва қувончини ҳис этишга ўргатади.

Успиринлик ёшини шахс ўзлигини намоён қилиш учун интиладиган ёш сифатида таърифларкан, Н. К. Крупская педагоглар ва тарбиячиларни синфда жуда катта ташкилий, гоявйй-тарбиявий иш олиб боришга алоҳида эътибор беришга, ишларни, биринчидан, у ўқувчиларга ўз қобилиятлари ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари, эришилган ютуқни мустаҳкамлашга ва янада куч-ғайрат сарфлашга сафарбар этиш учун ёрдам берадиган, иккинчидан, унда барча ўқувчилар қамраб олинадиган даражада ташкил этишга даъват қилади.

Жамоачиликнинг тажриба йўли билан аниқланиши мумкин бўлган психологик кўрсаткичлари (жамоанинг ўзини-ўзи белгилаши ва бир хил бўлиб қолиши, биргаликдаги фаолият жараёнида ютуқлар ёки муваффақиятсизликлар учун масъулиятнинг юкланишидаги бир хиллик, аралашиб кетиш тарзидаги хайри-хоҳлик ва ҳоказолар) оиладаги ва мактабдаги муваффақиятли тарбиявий ишнинг натижаси сифатида таркиб топадиган жипслашган жамоаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш имконини беради.

Шахснинг мактаб шароитида шаклланиши ўқувчиларнинг ўқув ва ижтимоий фойдали фаолиятида юз беради. Уқув фаолиятининг баъзи бир ўзига хос хусусиятлари ўқувчиларнинг шахслараро муносабатлари таркиб топиш хусусиятларига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Ташқи кўринишидан биргаликдаги фаолият каби туюладиган ўқув фаолияти (негаки, ўқитувчи бутун синф билан ёппасига иш олиб боради) билимларни ўзлаштиришнинг асосан индивидуал тарздаги жараёнини тақозо этади ва шунинг учун ҳам амалда ўқишда эришиладиган индивидуал муваффақиятлар йиғиндисидан иборат бўлади. Уқув фаолиятининг умумий тарзда қабул қилинган шакллари шароитида ўзаро биргаликда амалий ҳаракат қилишга жуда ҳам оз даражада эҳтиёж сезилади ва бу онда-сонда юз беради. Бу айниқса мактаб ишида мухим бўлиб келган ва бундаи кейин ҳам шундай бўлиб келадиган бўғин ҳисобланган дарсга тааллуқлидир. Дарсда ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш (ўқувчиларнинг бирон бир даражадаги кенгашлари, билмаганини айтиб туриши, вазифаларни коллектив бўлиб ечишлари ва ҳоказолар номақбул иш деб, куп ҳолларда эса ўқувчилар хулқ-атворининг жазога маҳкум шакли деб ҳисобланади. Тўғри, дарсдан ташқари пайтда ўзаро ёрдамлашишнинг турли хил усуллари қолоқ ўқувчиларнинг аълочилар ёрдамида илғорлар сафига олиб чиқилиши, имтиҳонларга биргалашиб тайёрланиш ва шу кабилар рағбатлантиришга лойиқ ва бу тамомила ўрин-лидир. Бу борада биргаликдаги ўқув фаолиятини ташкил этишнинг кўплаб қизиқарлн усуллари топилди. Мисол учун қуйи синфда яхши ўқимайдиган ўқувчига юқори синфда ўқийдиган қолоқ ўқувчи ёрдам беришининг олдинроқ ҳикоя қилиб ўтилган ва психологик жиҳатдан асосланган усулини кўрсатиш нумкин. Шундай қилиниши натижасида фақат ўргатишда муайян самарага эришилиб қолмасдан, балки шахсиятга даҳлдор сохада ҳам сезиларли силжиш юз беради — юқори синф ўқувчисининг ўқув фаолияти сохасида интилишлари ва ўзи ҳақидаги фикрлари даражаси ошади ва айни шу ҳолда кичик ёшли ўқувчининг ўқишда ожизлигини англаши кучаймасдан қолади. Ленин барибир, дарс, юқорида айтилганидек, мактабдаги таълим-тарбия ишининг етакчи усули бўлиб қолади. Ваҳоланки, ўқувчининг айнан шу даре вақтидаги ўқув фаолияти хозирги пайтда энг кам даражада жамоачилик хусусиятига эгадир.

Дарсда амалга ошириладигак ўқув фаолияти жамоа тузилмасининг юксак натижаларга эришишини таъминлайдиган ишлаб чиқариш, меҳнат фаолияти билан таққосланганда устунлик қила олмайди, албатта. Ишлаб чиқариш фаолияти, аввало, биргаликдаги, умумий фаолиятдир. Меҳнат тақсимоти жараёнида ва унинг натижаларида акс этадиган умумийлик реал хусусиятга эгадир. Меҳнатнинг моддийлашган ыаҳсулида ишлаб чиқариш жараёни иштирокчиларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлиги намоён бўлади. Вир кишининг муваффақияти бошқасининг ютугини таъминлаш шарти бўлса, биттасининг муваффақиятсизлиги умумий ишнннг барча иштирокчиларига таъсир қилади. Хар бир киши фаолиятининг жами маҳсулида унинг ҳиссаси меъёрини аниқлашнинг объектив мезонлари мавжудлиги ўзаро бир-бирига баҳо беришнинг объектив негизи бўлиб хизмат қилади. Ишлаб чиқариш жараёнидаги шахслараро муносабатлар реал амалий фаолиятда рўй берган ҳолда билвосита хусусиятга эга бўлади ва шу тарзда жамоанинг таркиб топиш жараёнига замин яратади.

Уз навбатида етарлича юксак даражада ривожланган ва кўпгина ўлчовларига кура жамоалар қаторига қўшиш мумкин бўлган гурухлар ҳосил бўладиган ва фаолият кўрсатадиган ўрта мактабда жамоаларнинг юзага келиши ва шаклланиши қандай юз беради? Бу ерда ҳам жамоани таркиб топтирадиган омиллардан бири ўқувчиларнинг жамоа хусусиятига эга бўлган унумли мехнатда, ижтимоий фойдали фаолиятда, тўгаракларда, пионер ва комсомол ишида ва, ниҳоят, реал тарзда ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш ва бир-бирига ёрдам кўрсатиш мумкин бўлган синфдан ташқари ўқув фаолиятининг ҳар хил турларида бахрли қудрат иштироки тариқасидаги мехнат фаолияти бўлиб ҳисобланади.

Дарсдан ва унда рўй берадиган ўқув фаолиятидан ўқувчилар жамоаларини ҳамда жамоада биргаликдаги фаолиятнинг мазмуни ва қадриятлари орқали намоён бўладиган шахслараро муносабатларни шакллантириш вазнфаларининг бажарилишини таъминлаш учун фойдаланиш социал-психологик жиҳатдан асосланган масала ҳисобланади.

Кейинги йилларда совет мактабида, гарчанд ҳалига қадар экспериментал текширув босқичидан нари ўтмаган бўлса хам, синфда гурух шаклида иш олиб бориш деб аталадиган янги усул тажриба қилина бошлади. Уқув материали устида иш олиб бориш жараёнида «ўқувчиларнинг бевосита ўзаро биргаликда ҳаракат қилиши, уларнинг биргаликдаги келишилган фаолияти»ни ташкил этади.

Гуруҳ шаклида иш олиб бориш ўқувчиларни факат ўқитиш жараёнига эмас, балки уларни тарбиялаш жараёнига ҳам жиддий ўзгаришлар киритади. Уқувчиларнинг фаолият неъматлари айирбошланишини ва шу аснода ўзаро бир-бирларини назорат қилишдан иборат муносабатлар юзага келишини такозо этадиган ўзаро келишилган ҳолда биргаликда ҳаракат қилиши вазиятида олиб бориладиган гуруҳ тарзидаги иш туфайли бундай шароитлардаги ўциш жараёни ҳақиций жамоачилик тусини касб этими мумкин. Тенгдошлар ўртасида ўрнатиладиган ва ўқувчилар шахсини ривожлантиришнинг энг муҳим омили бўлган за одатда болаларнинг ўқув фаолиятидан ташқарида бўладиган муносабат янги шароитларда унинг ажралмас қисмига, дарсдаги меҳнат махсули, яъни ўқувчилар зришган кадриятлар, билимлар ва қизиқишлар эса бевосита муносабат мавзусига айланиб колади.

Уқувчининг ҳаётида энг муҳим урин эгаллайдиган фаолиятда, ўқишда ва муомалада юз берадиган бундай туб ўзгаришлар гуруҳ ҳаётида ва унинг ривожланиш даражасида сифат жиҳатидан янги социал-психологик ҳодисаларнинг юз беришига олиб келмаслиги мумкин эмас. Чиндан ҳам гуруҳ шаклида ишлашни тажриба қилиб келаётган педагоглар унинг ўқувчи шахсининг таркиб тогшшига сўзсиз таъсир этишини қайд қиладилар.

Шуниси диққатга сазоворки, гуруҳ шаклидаги ўқув фаолиятини ташкил этиш чоғида ўкитишнинг жамоачилик хусусиятидан махрум шакли учун характерли бўлган богланишларнинг ўзига хос тарздаги «ағдарилиш» ходисаси рўй беради. Чунончи, бордию гуруҳнинг ўқув фаолияти самарадорлиги билан унинг миқёси ўртасида одатдаги тескари борланиш мавжуд бўлса (ўқувчилар сони қанча куп бўлса, педагогнинг ҳар бир болага эътибор бериши шунча қийинлашади), у ҳолда гуруҳ тарздаги уқув ишида бу боғланиш намоён бўлмайди, муайян чегараларда эса гуруҳнинг самарадорлиги билан миқёси ўртасида тескари боғланиш эмас, аксинча, бевосита боғланиш кузатилади.

Мактабда жамоачиликни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратилиши билан бир қаторда оиланинг ўзи хам бу муҳим фазилатларни ривожлантириш омили бўлиб ҳисобланади.

Оилани жамоа деса бўладими? Агар оила аъзоларининг ҳаммаси учун умумий ва оила ичидаги ўзаро муносабатларнинг билвосита ифодаси бўла оладиган социал жиҳатдан қимматга эга, шахс учун аҳамиятга молик фаолият юз бераётгаилиги аниқ бўлса, бу саволга ижобий жавоб бериш мумкин.

 

Оилада жамоа чиликнинг шакллантирилиши

 

Оила—социалистик жамиятнинг ёш авлодини тарбиялаш ва одамларнинг ўзаро ахлоқий жавобгарлигини ҳамда бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатишини тақозо этадиган шахсий бахт-саодатини таъминлашдан иборат энг муҳим социал вазифани бажарадиган бўғинидир. Ҳар бир оила аъзосининг шахсий бахт-саодатини таъминлаш ва социалистик жамиятнинг баркамол гражданини вояга етказиш — оила аъзоларининг ҳаммаси учун умумий фаолият айнан ана шундай хусусиятга эга бўлиши керак. Оила фаолиятининг мақсади оила ичидаги муносабатлар доирасидан ташқарига чиқади ҳамда социал жихатдан даъват этилади ва социал қимматга молик бўлади. Агар бу муайян оилага хос хусусият хисобланадиган бўлса, бу ҳолда унда юксак даражада ривожланган гуруҳ сифатидаги жамоани шакллантириш учун зарур шарт-шароитлар таркиб топади деб тахмин килишга барча асослар бор. Бундай оилада жамоани психологик жиҳатдан тадқиқ қилишда бир неча марталаб аниқланган социал-психологик ҳодисалар, мисол учун оила барча аъзоларининг жамоадаги шахслараро муносабатларга таъриф беришда муҳим ҳисобланган қадриягларга мўлжалланган бирлиги сифатидаги жипсликдан иборат социал-психологик ҳодисалар ўзи-ни муқаррар равишда намоён қилади, деб фараз қилиш мумкин. Бу оила аъзоларининг оила учун энг мухим ҳисобланган фикрлари, нуқтаи назарлари, мавқеи, қарашлари бир лунча яқин бўлади, мос келади, деган маънони англатади. Унинг жипслиги моҳияти хам ана шундадир. Айни пайтда бу болаларни оилада тарбиялаш самарадорлигининг, яъни унинг энг муҳим вазифаларидан бирини муваффақиятли амалга оширишнинг муқаррар шарти ҳамдир.

Қадриятларга мўлжалланган бирликнинг мавжудлиги оила тарбиясининг энг муҳим принципи, оиланинг жамоа тариқасидаги жиддий хусусияти ҳисобланади.

Биргаликдаги фаолиятда эришилган ютуқ ва муваффақиятсизлик учун масъулият юклашдаги адолатлилик умуман жамоачилик муносабатлар ва шу жумладан, оиладаги муносабатларнинг алоҳида ажралиб турадиган хусусиятларидан биридир. Масъулиятнинг айнан ўзига ўхшаш белгилари фақат оиладаги қулай психологик муҳитнинг белгиси бўлиб қолмасдан, балки оилавий жамоа аъзолари сиғишувчанлигининг шарти ҳамдир. Агар одамлар биргаликдаги фаолиятга ҳар бир кишининг қўшган ҳиссасини ҳаққоний баҳолашга лаёқатли бўлмаса, бу албатта можаро чиқишига олиб боради, оила жипслигининг негизларини бўшаштириб юборади. Айтилган гаплар оиланинг хар қандай аъзосига — қарияларга ҳам, ёшларга ҳам баб-баравар тааллуқлидир.

Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, жамоанинг айнан бир хил бўлиб қолиши юксак даражада ривожланган гуруҳ сифатидаги жамоанинг ғоят муҳим белгисидир.

Оилада жамоанинг айнан бир хил бўлиб қолиши болага ҳадеб раҳмдиллик қклаверишдан ва унга ҳамма нарсани раво кўраверишдан ҳам, болага нисбатан худбинларча, ғаразгўйлик билан муносабатда бўлишдан ҳам баббаравар воз кечилишини тақозо этади. Бунда болалар тўғрисида ва уларнинг роҳат-фароғати ҳақида амалий ғамхўрлик ҳамда шу билан бирга ота-оналар мабодо уларнинг ўрнида бўлганларида ўзларига нисбатан қандай талаб қўйишса, худди ана шундай талаблар кўшглиши кўзда тутилади.

Коммунистик ахлоқ принципларига таянадиган ягона маънавий тартиб-қоидалардан келиб чиқилиши керак: уйда хам, ишда ҳам ўзингга бошқаларга нисбатан бўлгани каби, бошқаларга эса ўзингга нисбатан бўлгани каби муносабатда бўлиш керак — совет кишисининг чинакам коллективчилигига ва ҳақиқий инсонпарварлигига энг юксак даражада мос келадиган муносабатлар тури ана шундан иборатдир.

Социалистик жамиятда ва унинг бўғини сифатидаги оила жамоасида «мен» ва «улар» деган азалий бир-бирига қарама-қарши сўзлар «биз» деган тушунча воситасида чиндан хам барҳам топади.

 

 

 

7-БОБ ШАХС

II.7.1.  Психологияда шахс тушунчаси

 

Мехнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривож топаётган, бошка одамлар билан биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган ва улар билан муносабатга киришаётган киши секин-аста шахсга айланиб бормокда — моддий дунёни, жгшиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгартириш субъектига айланмоқда.

 

Индивид ва шахс

 

Одам дунёга одам бўлиб келади. Бу таъкид юзаки қарагандагина исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат бўлиб ва такрорланавериб сийқаси чиқиб кетган ибора бўлиб туюлади. Гап шундаки, бу ўринда хусусан инсоний белгилар ва фазилатларнинг ривожлантирилиши учун табиий шарт-шароитлар пайдо бўлиши генетик жиҳатдан олдиндан белгилаб қўйилганлиги таъкидланади. Дунёга келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имксниятнинг мавжудлигини тақозо этса, миясининг тузилиши ақли-хушининг ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакл-шамойили мехнат қуролларидан фойдаланиш истиқболининг мавжудлигини кўрсатади ва ҳоказо. Булар билан чақалоқ ўз имкониятлари йиғиндисига биноан одам ҳар қандай ҳолатда хам бу хилдаги фазилатлар йигиндисининг соҳибига айлана олмайдиган ҳайвон боласидан фарқ қилади. Шундай қилиб, юқорида айтилганлар орқали чзқалоқнинг инсон зотига мансублиги тасдиқланади ва бу факт индивид тушунчасйда қайд этилади (бундан фарқли ўлароқ, ҳайвои боласи дунёга келиши биланоқ ва ҳаётининг охирига қадар жонзот деб юритилзди). «Индивид» тушунчасйда кишининг насл-насаби ҳам мужассамлашгандир. Янги туғилган чақалоқни ҳам, катта ёшдаги одамни ҳам, мутафаккирни хам, ақли заиф овсарни ҳам, ёввойилик босқичидаги қабиланинг вакилини ҳам, маданиятли мамлакатда яшаётган юксак билимли кишини ҳам индивид деб ҳисоблаш мумкин.

Шундай қилиб, конкрет кишини индивид деб атаганда биз жуда куп нарсаларни айтган бўламиз. Аслини олганда, бу билан унинг потенциал равишда инсон эканлиги айтилгандир.

Унинг бундан кейинги ва ҳатто жуда ҳам умумий тарздаги таърифи фазилатларининг баён этилиши ва изоҳланишини тақозо қилади. Бундай фазилатларсиз у фақат бошқаларга ўхшамайдиган эмас, балки улар каби ҳаракат қилмайдиган, фикрламайдиган, изтироб хам чекмайдиган, жамият аъзоси сифатида, тарихнй жараённинг иштирокчиси сифатида социал алоқаларга жалб хам этилмагац реал киши эмас, балки демографик маълумотномалардаги жонсиз бирлик ҳолида  қолади, холос Индивид сифатида дунёга келган киши алохида социал фазилат кашф этади, шахс бўлиб етишади. Индивид ҳали болалигидаёқ тарихан тарккб топган ижтимоий муносабатлар системасига жалб этилади. У бу системани аллақачон тайёр холда учрагади. Кишининг жамиятдаги бундан кейинги ривожланиши муносабатларнинг шу қадар чигалликларини вужудга келтирадики, бу хол уни шахс сифатида шакллантиради.

Психологияда индивид томонидан амалий фаолият ва муносабат жараёнида хосил қилинадиган ҳамда ижтимоий муносабатларнинг индивидга таъсир ўтказиш даражаси ва сифатини белгилайдиган системали тарздаги социал фазилат шахс тушунчаси билан ифода этилади.

Индивиднинг алохида социал фазилати сифатидаги шахснинг ўзи нима? Энг аввало, агар биз шахс индивиднинг фазилати эканлигини тан оладиган бўлсак, бу билан биз индивид ва шахснинг бирлигини тасдиқлаган ва айни пайтда бу тушунчаларнинг бир-бирига ўхшашлигини инкор этган бўламиз (мисол учун, ёругликни сезувчанлик фотопленканинг хусусияти ҳисобланади, лекин фотопленка — бу ёруғликни сезувчанлик, ёки ёруғликни сезувчанлик — бу фотопленка деган маънони англатмайди). «Шахс» ва «индивид» тушунчаларининг бир-бирига ўхшашлигини барча етакчи совет психологлари — Б. Г. Ананьев, А. Н. Леонтьев, Б. Ф. Ломов, С. Л. Рубинштейн ва бошқалар инкор этишади. «Шахсф индивид; бу жамиятда индивид жалб этиладиган ва ўз моҳиятига кура ижтимоий ҳисобланган муносабатларнинг бутун бир йигиндиси ичида индивид томонидан эгаллаб олинадиган алохида фазилат, шу муносабатлар «тўлқини»— (Маркс) даги шахснинг моҳияти, демакдир... гарчи тамомила сезгир, жисмий индивид ўзининг барча туғма ва ҳосил қилинган хусусиятлари билан «ғайри-ҳиссий» фазилатлар соҳиби бўлса хам шахс — системали тарздаги ва шунинг учун ҳам «гайриҳиссий» фазилат ҳисобланади».

Шундай қилиб, шахс социал фазилатни тавсифлаб бера оладиган алоҳида таърифга мухтождир. Энг аввало, нима са-бабдан шахс ҳақида индивиднинг «ғайриҳиссий» фазилати тўғрисида гапирилгандек гапириш мумкин эканлигига аниқлик киритиш керак {системали тарзда ва шунинг учун ҳам «гайриҳиссий»дир). Уз-ўзидан равшанки, индивид тамомила ҳиссий (яъни сезги аъзолари ёрдамида идрок этиладиган) хусусиятларга — жисмийликка, индивидуал хулқ-атвор, нутқ, имо-ишора ва бошқа хусусиятларга эгадир. Кишида бевосита ўзининг сезгиси шаклида қайд этилиши мумкин бўлмаган фазилатлар қай тарзда иамоён бўлади? Қўшимча қийматга — К. Маркс буни жуда ҳам аниқ-равшан кўрсатиб берган эди—маълум даражадаги «ғайриҳиссий» фазилати бўлиб, уни тайёрланган буюмда ҳеч қанақа микроскоп оркали кўриб бўлмаслиги, лекин унда ишчининг капиталист томонидан ҳақ тўланмаган меҳнати мужассамлашган бўлгани каби шахс ўз моҳиятига кура, ижтимоий ҳисобланган ва индивиднинг ҳаёт фаолияти жабҳаларидан унинг системали тарздаги (ички қисмларга бўлинган, мураккаб) фазилати сифатида урин оладиган ижтимоий муносабатлар системасини ўзида мужассамлаштиради. Улар фақат илмий таҳлил йўли билан топилиши мумкин, уларни ҳис-туйғу билан идрок этиб бўлмайди.

Социал муносабатлар системасини ўзида мужассамлаштириш субъект бўлиш деган маънони англатади. Катта ёшдаги кишилар билан ўзаро муносабатларга жалб этилган бола даставвал улар фаоллиги объекти тарзида, лекин унта катта ёшдагилар унинг ривожланишидаги етакчи омил сифатида тавсия қиладиган ўша фаолият таркибини эгаллаган, масалан, таълим олган ҳолда иш кўради, ўз ыавбатида ана шу ўзаро муносабатларнинг субъектига айланади.

Ижтимоий муносабатлар улар субъектининг аллақандай ташқи мохияти эмас, балки индивиднинг социал фазилати тарзидаги шахснинг бир қисми, йўналиши, жиҳати сифатида намоён бўлади.

К. Маркс шундай деб ёзган эди: «Инсоннинг моҳияти айрим индивидга хос бўлган абстракт эмасдир. Ҳақиқат ҳолида у барча ижтимоий муносабатларнинг мажмуидир». Агар бошқа барча жонли мавжудотлардан фарқли ўлароқ, инсон насл-насабининг моҳияти барча ижтимоий муносабатлар мажмуидан иборатбўлса, у ҳолда ҳар бир конкрет кишининг моҳияти, яъни шахе тарзидаги алоҳида индивидга хос абстракт субъект сифатида у жалб этиладиган конкрет социал боғланишлар ва муносабатлар мажмуасини ташкил этади. Улар, ўша боғланишлар ва муносабатлар, ундан ташқаридадир, яъни ижтимоий ҳаётдадир ва шунинг учун ҳам шахссиз, ҳам объективдир (қул қулдорга батамом қарамдир) ва шу билан бирга улар шахе сифатида унинг ичкарисида, унинг ўзида мужассамдир ва шунга кура субъективдир (у қулдорни ёмон кўради, унга итоат қилади ёки унга қарши исён кўтаради, умуман унга нисбатан муносабат билдиради, у билан социал жиҳатдан тақозо этиладиган алокалар ўрнатади).

«Индивид»   ва   «шахс»  тушунчаларининг  ўхшашлиги   эмас, балки бирлиги ҳақидаги фикр қуйидагича тарзда ўртага қўйилиши мумкин бўлган саволга жавоб берилишини тақозо қилади:  шахс бўлиб ҳисобланмаган  индивиднинг  мавжуд бўлиши ёки аксинча индивиднинг конкрет соҳиби сифатида ундан ташкарида ва усиз мавжуд бўлиш факти кўрсатилиши мумкинми? Тахминий тарзда фикр юритилган тақдирда униси ҳам ва буниси ҳам бўлиши мумкин. Агар кишилик жамиятидан ташқарида вояга етган индивидни ҳаёлан тасаввур қилинадиган бўлса, бу ҳолда у биринчи    бор одамларга дуч келиб,    биологик жонзотга хос индивидуал  хусуснятлардан  бўлак ҳеч  қандай, юқорида айтилганидек, келиб чиқиши жиҳатидан ҳамиша ижтимоий-тарихий характер касб этадиган шахсий фазилатларга эга эканлигини намоён қила олмайди балки теварак-атрофдаги одамлар мабодо уни биргаликдаги фаолият ва муносабат жараёнига «торта олишган»    тақдирда уларнинг пайдо    бўлиши учун зарур табиий шарт-шароитларгагина эга бўлади. Ҳайвонлар орасида тарбияланган болалар  тажрибасини ўрганиш  бу вазифани амалга оширишнинг ғоят даражада мураккаблигидан далолат беради. Қаршимизда ҳали   шахс сифатида камолатгаэришмаган индивид бўлади. Реал индивидни гавдалантирмайдиган шахснинг пайдо бўлиш имкониятлари мавжудлиги муайян истиснолар билан тан олиниши ҳам мумкин.

Мисол учун А. К. Толстой ва ака-ука Жемчужниковларнинг хамкорликдаги ижодлари туфайли яратилган Козьма Прутков ана шулар жумласига киради. Э. Войничнинг «Сўна» романидаги қаҳрамон реал индивидни акс эттирмаса ҳам, революцион ёшларда жасурликни, сабот-матонатни, мустаҳкам принцилиалликни шакллантира борган ҳолда жуда катта таъсир ўтказди.

«Шахссиз индивид» ёки «индивидсиз шахс» вазиятига мурожаат қилиниши шахс ва индивиднинг бирлиги ва айнан бир хил эмаслиги проблемасини тушуниб етиш учун фойдадан ҳоли бўлмаган ҳаёлий экспериментдир.

 

Шахс индивидлараро муносабатлар субъектидир                                      

 

«Индивид» ва «шахс» тушунчаларининг бир-бирига мос келмаслиги ва айнан ўхшаш эмаслиги фактидан шу нарса аёнки, шахс тушунчаси биргаликдаги фаолиятнинг ҳар бир иштирокчиси учун ушбу фаолиятнинг мазмуни, қадриятлари ва моҳияти орқали намоён бўладиган шахслараро барқарор боғланишлар системасидагина англанилиши мумкин. Бундай шахслараро алоқалар реалдир, лекин улар табиатан «ғайриҳиссий»дир. Улар жамоага кирадиган одамларнинг конкрет индивидуал хусусиятлари ва хатти-ҳаракатларида намоён бўлади, лекин уларнинг сабабчиси бўла олмайди. Улар ҳар бир индивидлараро-алоқалар системасида ва ундан кенгроқ миқёсда — ижтимоий муносабатлар системасида эгаллайдиган алоҳида мавқеини белгилаб берадиган ана шу шахсий ҳислатларини намоён қиладиган гуруҳ шаклидаги ўша фаолиятнинг алохида фазилатини ташкил этади.

Шахсни жамоада шакллантирадиган шахслараро алоқалар, ташқаридан қараганда, конкрет фаолиятга хос муносабат ёки субъект — субъект мунссабати қабилида ёнмаён мавжуд бўлган субъект-объект муносабати шаклида юзага чиқади. Лекин билвосита намоён бўлиш моменти, факти фақат конкрет фаолиятнинг эмас, балки муносабатнинг хам энг муҳим таркибий қисми бўлиб қолади. Чуқурроқ ёндашиладиган бўлса, бевосита субъект-субъект алокаси шунчаки ўзяча мавжуд бўлишдан кура кўпроқ аллэқандай объектлар (моддий ёки ҳаёлий объектлар) воситасида намоён бўлиши аниқланади. Бу яндивиднинг бошқа индивидга муносабати фаолият объекти (субъект — объект — субъект) орқали намоён бўлади, демакдир.

Уз навбатида индивиднинг конкрет фаолиятига оид тўғридан-тўғри иши бўлиб кўринган нарса аслида билвоситалик ҳосиласи хисобланади. Бунинг устига шахс учун билвосита ифодаланиш бўғини эндиликда фаолият объекти хам эмас, унинг конкрет моҳияти хам эмас, балки фаолиятда биргаликда иштирок этаётган бошқа бир кишининг шахси ҳисобланадики, у бамисоли фаолият объектини яхширсқ идрок этиш, англаб олиш, хис қилиш мумкин бўлган нурнинг аксини синдириб қайтарадиган ускуна сифатида хизмат қилади. Узимни безовта қилаётган саволга жавоб топиш учун мен бошқа бировга мурожаат қиламан.

Айтилганларнииг хаммаси шахсни фаолиятда ва муносабатда таркиб топадиган индивидлараро (субъект — объект — субъектлараро ва субъект — субъект — объектлараро) муносабатларнинг нисбатан барқарор системней субъекта сифатида англаб етиш имконини беради.

Хар бир кишининг шахси унинг индивидуалли-индивидуаллик гини вужудга келтирадиган ҳислатлар ва фазилатларнинг фақат унга хос бирикувидан таркиб топгандир. Индивидуаллик — кишининг узига хослигини, унинг бошқа одамлардан фаркини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмасидир. Индивидуаллик темперамент ва характер хусусиятларда, одатларда, уступ даражадаги қизиқишларда, билиш жараёнларига оид фазилатлар (идрок, хотира, тафаккур, тасаввур)да, қобилиятларда, фаолиятнинг шахсга хос услубда ва ҳоказоларда намоён бўлади. Зикр этилган психологик хусусиятларнинг бир хилдаги бирикмасини ўзида мужассамлаштирган одам йўқ — инсон шахси уз индивидуаллиги жиҳатидан бетакрордир.

«Индивид» ва «шахс» тушунчалари бир-бирига ўхшаш бўлмагани сингари, ўз навбатида, шахс ва Индивидуаллик ҳам бирликни ташкил қилади, лекин улар бир-бирига ўхшаш эмасдир. Кишининг катта сонларни «ичида» жуда тез қўша олиш ва кўпайтириш каби қобилияти, эпчиллиги ва қатъиятлилиги, ўйчанлиги, тирноқларини тишлаш одати, бўлар бўлмасга кулавериши  ва  бошқа  хислатлари  унинг  индивидуаллиги   белгиси сифатида намоён бўлади, лекин булар биргина фаолият ва муносабатнинг ана шундай белгиларга эга бўлган индивид кирган гуруҳ учун муҳим ҳисобланган шаклларида мавжуд бўлмаслиги мумкивлиги важидан ҳам унинг шахсига бериладиган таърифга муқаррар тарзда кирмайди. Агар Индивидуаллик белгилари  шахслараро  муносабатлар    системасида  ифодаланмаган бўлса, у ҳолда индивид шахсига баҳо беришда муҳим ахамият касб этмайди ва ривожланиш учун шарт-шароитларга эга бўлолмайди. Муайян социал бирлик учун етакчи    фаолиятга кўпрок, даражада «жалб килинган» индивидуал фазилатларгина  шахснинг хусусан  узига хос фазилатлари сифатида юзага чикади. Мисол учун эпчиллик ва қатъийлик ўспириннинг индивидуаллиги белгилари бўлган ҳолда, жумладан, у спортда район  биринчилигига даъвогар  командага  қўшилмагунга  қадар, ёки узоқ жойларга туристик саёҳат пайтида у тезоқар ва муздек дарёдан кечиб ўтилишини таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олмагунга қадар унинг шахсини таърифлайдиган белги сифатида юзага чиқмасдан келди. Кишининг   индивидуал   хусусиятлари уларга шахс сифатида мазкур киши субъект ҳисобланган шахслараро муносабатлар системасида зарурат туғилгунча маълум бир вақтга қадар «соқов»лигича қолиб кетади. Шундай қилиб, Индивидуаллик инсон шахсига хос фазилатларнинг фақат битта  жиҳати бўлиб ҳисобланади, холос.

Айнан шу сабабли хам  педагог учун аҳамиятли  бўлган ўқувчига индивидуал ёндашишни амалга ошириш вазифасини ажратиб кўрсатиш керак. Бу эса ўқувчининг дифференциал-психологик хусусиятлари   (хотираси, дикқати темпераменти типи, у ёки бу қобилиятларининг ривожланганлиги ва ҳоказолар)ни хисобга олишни, яъни ўқувчинипг ўз тенгдошларидан нимаси билан фарқ қилиши ва шу муносабат билан   тарбиявий ишни қандаи ташкил этиш кераклигини аниклашни тақозо этади.  Шу билан  бирга индивидуал  ёндашув ўқувчига    бирмунча умумий, шахсий ёндашувнинг    бир жиҳати эканлигини ўнутмаслик керак.    Уқувчига шахсий  ёндошиш    ўспириннинг, ёхуд ёш йигитча, ё қизнинг катта ёшдаги кишилар билан, ўқитувчилар ва ота-оналар билан, ҳар иккала жинсдаги ўз тенгдошлари билан, бирга ўқийдиган болалар, кўчадаги ошнолари ва бошқалар билан индивидлараро муносабатлар системасига жалб этилиши    шарт-шароитлари ва    ҳолатларини    ўрганиш асосида таркиб топали. Уқувчилар билан ўқитувчи    ўртасида яхши йўлга қўйилган педагогик муносабат жараёнидагина ўқитувчи у ёки бу боланинг синф жамоасига қанчалик «қўшилиб кетгани» ни,  улар   индивидлараро  муносабатлар   иерархиясида қандай урин эгаллашини, уларнинг у ёки бу тарзда иш тутишларига сабаб нималигини, жамоага жипслашиб кетган ёки унда умуман мослаша олмаган ўқувчи шахсида қандай ўзгаришлар юз бераётганини аниқлаб олади. Уқувчи шахсига нисбатан унинг муносабатлари системаси субъекти сифатидаги ёндашув ҳам айнан ана шундай шарт-шароитларда рўй беради. Уқувчининг тафаккури, иродаси, хотираси, ҳис-туйғуларининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш билангина чекланмасдан, балки индивиднинг жймоадаги ва жамоанинг эса унинг шахсидаги мавқеини аниқлашга йўналтирилган ёндашувгина инсоннинг социал боғланишлар системасининг шахсда намоён бўлиши сифатидаги моҳиятини марксчасига англаб олишга мос келадиган шахсий ёндашув тарзида талқин қилиниши мумкин. Жамоа ўқув фаолияти ва шунингдек, ўқувчилар ишлаб чиқариш бригадасида меҳнат қилишда иштирок этиш шахсий ёндашувни амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратади.

Агар педагогика ва психологияда индивидуал ёндашув шахсий ёндашувдан ажратилган бўлса, бу ҳолда у боланинг индивидуаллиги хусусиятлари «коллекциясининг тўпланиши» га олиб келадики, бундай «коллекцияни тўплаш» асосида қандай хулосалар чиқариш мумкинлиги тегишли даражада англанилмаган бўлади. Тарбия соҳасида шахсий ёндашувни моҳирона қўл-лана билган А. С. Макаренко шундай деб ёзган эди: «...инсонни ўрганишди, билиб олишди ва унинг иродаси — А, хиссиёти — Б, туйғуси — В деб ёзиб ҳам қўйишди, лекин шундан кейин бу ўлчовларни нима қилиш кераклигини ҳеч ним билмайди».

Уқувчининг ҳакиқий муносабатлар системасига кирадиган шахси ҳамища педагогнинг диққат марказида туриши керак. Уқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитит эса педагогнинг доимий вазифаси бўлиб қолиши зарур. «...Индивиднииг чинакам маънавий бойлиги тамомила унинг ҳақиқий муносабатлари бойлигига боғлиқдир...».

 

П. 7.2. Шахснинг тузилиши

 

Индивидуаллик билан шахснинг тузилиши ўрта- сидаги ўзаро богликлик

 

«Шахс» ва «индивидуаллик» тушунчалари қанчалик даражада бирликдан иборат бўлганига қарамай, бир-бирига мос келмаслигининг ўзи уам шахснинг тузилишини кишининг индивидуал-психологик хислатлари ва фазилатларидан таркиб топадиган аллақандай шакл сифатида тасаввур қилиш имкониятини бермайди. «Шахс» ва «индивидуаллик» тушунчалари (худди «индивид» ва «шахс» тушунчалари сингари) айнан бир-бирига ўхшайди, деб тан олинадиган ва шахсга табиатан ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида, индивиднинг системаси тарзидаги социал фазилат сифатида қараладиган Ғарб психология фанининг номарксистик йўналишларида шахс билан индивидуалликнинг структураси (яъни тузилиши, таш-кил топиши) бир-бирига тамомила мослиги тан олинади. Бундай психологик мактаблар ва йўналишларнинг вакиллари индивидуалликнинг тузилиши аник, таърифлаб берилса бас, бу кишининг шахсини тулалигича ўз ичига олади ва таърифлаб беради, деган нуқтаи назарни илгари суришади. Жумладан, психологлар махсус шахсий сўроқномаларни қўллашади (булар синалувчининг ўзига, узининг индивидуал-шахсий фазилатларига ўзи баҳо боришини таклиф этадиган саволлардан ташкил топтан ўзига хос анкеталардир)

Улардаги жавоблар мазмунини таҳлил қилган ва сўроқ натижаларини математик амаллар вкситасида қайта ишлаган ҳолда тадқиқотчи бирон бир ҳислатнинг (типнинг) ана шу хислатга мос келадиган даражасида намоён бўлишининг сонлар билан ифодаланадиган белгисига эга бўлади. Лекин бундай методлар ёрдамида нарк борса кишининг индивидуаллиги тавсифланишини тасаввур қи¬лиш мумкин. Бироқ киши жалб этилган ижтимоий муносабатларнинг «яхлит бирлигида» шахсни ҳар томонлама тавсифлаб бўлмайди.

Ҳақиқатда эса, агар шахс ҳамиша узининг конкрет социал муҳити билан «ҳақиқий муносабатлари» субъекти сифатида намоён бўлиши инобатга олинадиган бўлса, «шахснинг тузилишига конкрет социал гуруҳлар ва жамоалар фаолияти ва муносабатида таркиб топадиган ана шу «ҳақиқий муносабатлар» ва алоқалар муқаррар тарзда киритилиши шарт. Сўроқномалар эса кишининг ўзига ҳали шаклланиб бўлмаган социал муҳит шароитидаги, «умуман мавхум муҳитда»ги ҳолати бўйича берадиган баҳосига мўлжаллангандир. Шахснинг индивидлараро реал муносабатларидан иборат жиҳатини сўроқномаларда акс эттириб ва аниқлаб бўлмайди. Айтиб ўтилганидек, сўроқномалар шахснинг тузилишига умумий таъриф бериш ҳуқуқига даъвогарлик қилар экан, аслида индивидуалликни тавсифлашга, индивидуаллик ҳислатларининг унинг бир асосий белгилари (омиллари) атрофида ташкил бўлиш принципларини топишга уринишлар билан чекланади. Мажозий маънода айтганда, индивидуал-психологик ҳислатларнинг кенг «коллекцияси» ёрлиқлар тақиладиган («шизотимия — циклотимия», «интроверсия— экстроверсия», «ҳиссиётлилик — вазминлик» ва ҳоказо) бир канча «витриналарда» жойлаштирилади.

Жумладан, психологияда индивидуалликнинг кўпгина ҳис-латлари — мослашувчанлик, тажовузкорлик, майиллик даражаси, ташвишланиш ва шулар кабилар аниқлангандир. Булар жамланиб индивиднинг ўзига хослигини кўрсатади. Бу психологии ҳодисалар ўз моҳиятига кура ўзаро муносабатда бўлиб, ошкора ёки ошкора бўлмаган ҳолда аллақандай муҳитнинг мавжудлигини тақозо этади. Шахс айнан анашундаи муҳитга нисбатан мослашувчанлик, тажовузкорлик ташвишланиш ва ҳоказоларни намоён қилади. Бордию, агар одамлар-нинг индивидуал фазилатлари бу тадқиқотдарда изчил, ўзгарувчан, ранг-баранг мазмунли тарзда намоён бўлса, у ҳолда социал муҳит ўзгармайдиган, шаклланмаган (аморф), мазмунсиз, «умуман муҳит» сифатида тасаввур қилинади. Социал му-ҳитнинг «шахе — муҳит»дан иборат ўзаро муносабатига қиёсан анъана бўлиб қолган мехакистик тарзда талқин қилиниши муҳитни е фаол шахснинг ўз куч-ғайратларини ишга соладиган майдон сифатида, ёхуд гуруҳ тарзида шахсга тазйиқ. кўрсатувчи куч сифатида изоҳлайди. Шахснинг ва уни қуршаб турган социал муҳитнинг ўзаро биргаликдаги харакахт килинг фаол хусусияти тўғрисидаги тасаввур ғарб фанида на шахс психологиясининг назарий қисмлари тўқималарига ва на шахсни тадқиқ этишнинг психологик методларига киритилмагандир.

Лекин социал муҳитга нисбатан «умуман мухитга» бўлгани каби ёндашув шахс яшайдиган, харакат қиладиган ва ривожланадиган ҳамда социал жихатдан бир-бирига боғлиқ ўзаро муносабатлар системасига дахли бўлмаган умуман шахс ҳақидаги назарий тасаввурни келтириб чиқарди. Ғарбниыг анъанавий шахс психологияси қурол қилиб олган барча шахсий сўроқномалар ўша шаклланмагап (аморф) социал мухитга қараб тузилган бўлади.

Шу билан бирга конкрет соқиал гуруҳ шароитларида индивидуал-психологик фазилатлар шахснинг унга ҳамиша хам мос келавермайдиган феъл-атвори шаклида мавжуд бўлади. Кишининг индивидуаллиги биргаликдаги конкрет фаолият ва муносабатнинг гуруҳ ривожланишининг муайян даражаси учун характерли бўлган шароитлзрида жиддий равишда қаита узгаради. Бундай шароитларда индивидуал-психологик хусусият шахсий фазилат, шахслараро муносабатнинг жиҳати сифатида ўзгаради. Бу гипотеза хозирги пайтда текширилган ва қатор конкрет илмий ишларда тасдиқланган.

Бир тадқиқотнинг вазифаси, жумладан, юқорида кўрсатилган гипотезани шахснинг ҳислати сифатидаги гапга кўниш (мослашувчанлик) одатнга мослаб, шунингдек бунда қарама-қарши ҳодисага гуруҳдаги шахслараро муносабатларнинг ходисаси сифатида жамоанинг ўзини ўзи белгилашйга мослаб текширишдан иборат қилиб кўйилган эди. Гипотеза тажрибанинг қуйидагича тартибида конкретлаштирилди. Реал тарзда мавжуд бўлган бир қанча гурухлар гуруҳ тарзида ривожланишнинг ҳали уюшмаган гурухдан тортиб то жамоага қадар даражалар иерархиясини ҳосил қилади. Ҳар бир гурухда синалувчиларнинг учдан бир қисмига яқини, тажриба маълумотларига қараганда, гуруҳнинг уюшганлиги даражасига боғлик бўлмаган ҳолда аҳамиятсиз вазиятда мослашувчанлнкка майиллик кўрсатишди. Шахсий сўрокномаларнинг маълумотлари ҳам ана шундан далолат беради. Ҳамма гап синалувчилар ривожланиш даражаси ҳар хил бўлган гурухларда жамоанинг ўзини-ўзи белгилаш ҳодисасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тажриба шароитида ўзлариня қандай тутишларида эди. Тажриба маълумотлари ривожланиш даражаси ҳар хил бўлган ва ўзларига нисбатан унча аҳамиятсиз таъсир ўтказилганда гуруҳ тарзидаги тазйикка кўнади деган хулосага келинган гуруҳларга кирадиган индивидлар жамоанинг ўзини-ўзи белгилаш каби хусусияти борлигини, яъни жамоа қадриятларни химоя қила бориб, гуруҳ тарзидаги тазйиққа ён бермаслик каби қобилияти мавжудлигини кўрсатишини тасдиқлади. Бошқача сўз билан айтганда, гапга кўниш каби индивидуал-психологик фазилат жамоа аъзоси сифатида индивиднинг шахсида тубдан ўзгариб қолиши мумкин.

Бошқа тадқиқотларда киши индивидуаллигининг экстрапунитивлиги (ўзининг хусусий муваффақиятсизликлари учун айбнн бошқа одамларга ағдариш майли) каби белгиси яхши жамоа аъзосининг феъл-атворига хос бўлиш бўлмаслиги, яъни бу унинг шахсида муқаррар намоён бўлиш-бўлмаслиги аниқланди. Олдинига махсус шахс тести ёрдамида экстрапунитивлиги яққол сезилиб турган спортчилар (спортнинг ўйналадиган турларига оид командаларнинг аъзолари орасида улар жуда ҳам кўпчилик эди) гуруҳи аниқланди. Индивидуалликнинг ушбу белгиси улар учун етакчи ҳисобланмиш спорт фаолиятида уларнинг шахсига оид фазилатларни аниқ кўрсатиб берадигандек туюлади. Ҳақиқатда эса спортчиларнинг яхши уюшган гуруҳларида (хақиқий жамоаларда), шахсий тест маълумотларига биноан экстрапунитив шахслар ўз командаси аъзоларига нксбатан жамоанинг айнан бир хил бўлиб қолишига қаратилган муносабатда бўла бошлашибди (II. 6. га қаранг), яъни шахснинг экстрапунитив белгисига тамомила қарама-қарши фазилатни намоён қилишибди.

Шундай қилиб, инсон шахсининг тузилиши индивидуаллик-нинг тузилишига қараганда кенг зканлиги шубҳасиздир. Шу боисдан букга, биринчи навбатда, унинг индивидуаллигини кўрсатадиган ва фақат эҳтиросда, ички қиёфада, қобилиятларда ва ҳоказоларда анча кенг ифодаланадиган фазилатлари ва умумий тузилишинигина эмас, балки шахснинг ривожланиш даражаси ҳар хил бўлган гуруҳларда, ана шу гуруҳ учун етакчи ҳисобланган фаолият орқали ифодаланадиган индивидлараро муносабатларда ўзики намоён этишини ҳам қўшиш шарт. Совет психологияси нуқтаи назаридан олганда, индивидуаллик тарзидаги шахсни тадқиқ этиш натижасида олинган маълумотлар индивидлираро муносабатлар субъекта сифатидаги шахснинг таърифига бевосита кўчирилиши мумкин эмас: индивидуал-типик хусусият шахс яшаётган ва шаклланаётган бирликнинг ривожланишига ва индивидлараро муносабатларнинг билвосита ифодаси ҳисобланган фаолиятнинг характери, қадриятлари ва мақсадларига боғлиқ тарзда жиддий равишда турли хил кўринишда намоён бўлади.

 

Шахснинг тузилишидаги биологик ва ижтимоий омиллар

 

              Инсон шахси тузилишида биологик (табиий) ва ижтимоий омилларнинг ўзаро нисбати масаласи ҳозирги замон психологиясидаги энг мураккаб ва мунозарали масалалардан биридир.

Номарксистик психологияда шахсда иккита омил — биологик ва ижтимоий омиллар таъскри остида шаклланган иккита асосий кичик структура борлигини алоҳида таъкидлайдиган назария сезиларли урин эгаллайди. Инсон шахсининг ўзи «эндопсихик» ва «экзопсихик» тузилишга бўлинади, деган фикр ҳам илгари сурилди. Шахс тузилишининг кичик структураси сифатидаги «эндопсихика» бамисоли кишининг нерв-психик тузилишига ўхшаш бўлган инсон шахсининг ички механизми каби психик қисмлар ва функцияларнинг ўзаро ички боғлиқлигини ифода этади. «Экзопсихика»нинг ташқи муҳитга муносабати билан, яъни шахс қандай бўлмасин, барибир муносабатга киришиши мумкин бўлган ва шахсга карама-қарши турадиган тузилишларнинг барчасига нисбатан муносабати билан белгиланади.

«Эндопсихика» мойиллик, хотира, тафаккур ва ҳаёл хусусиятлари, иродавий зўр бериш, ташқи таъсирларга берилувчанлик каби бошқа хислатларни, «экзопсихика» эса киши муносабатлари системасини ва унинг тажрибасини, яъни қизиқишларини, мойилликларини, идеалларини, уступ даражадаги ҳис-туйғуларини, шаклланган билимлари ва бошқа белгиларини ўз ичига олади. Табиий асосдаги «эндопсихика», ижтимоий омил билан белгиланадиган «экзопсихика»га қарама-қарши ўлароқ, биологик жиҳат билан боғликдир. Шахснинг серомиллиги тўғрисида чет элларда мавжуд бўлган замонавий назарияларда шахснинг тузилишини пировард натижада яна ўша асосий ҳисобланмиш биологик ва ижтимоий негизларга боғлиқ қилиб қўйилади.

Икки омилнинг юқорида баён қилинган концепциясига нисбатан қандай ёндашиш керак? Тарихий жараённинг айни бир вақтда ҳам маҳсули, ҳам субъекта бўлган инсон шахси ижтимоий тузилиш билан ёнма-ён жойлашган ва тенг ҳуқуққа эга бўлган биологик тузилишни сақлаб қола олмасди. Индивид ривожланишинииг табиий шарт-шароитлари, унинг жисмий тузилиши, нерв ва ички    секреция безлари системаси,    жисмоний тузилишидаги афзалликлари ва нуқсонлари унинг индивидуал-психологик фазилатлари шаклланишига қатъий таъсир кўрсатади.  Лекин биологик    хусусият киши шахсининг    таркибига сингиб, ижтимоий омилга айланиб қолади ва кейинчалик ижтимоий шаклда  (психологик жиҳатдан) мавжуд бўлади. Жумладан,   мия  патологияси   индивидда,   унинг   тузилишида   унинг биологик жихатлар    билан  боғлиқ,  лекин  шахсий   белгилари ҳисобланмиш   индивидуал   психологик   ҳислатларни   келтириб чиқаради.   Улар   ижтимоий  сабабиятларга     (детерминацияга) кура шахснинг конкрет фазилатларига айланиб    қолиши ҳам, айланмаслиги ҳам мумкин. Табиий, таркибий фазилатлар ва ҳислатлар шахс тузилишида унинг қисмлари билан ижтимоий жиҳатдан боғланган тарзда юзага чикади.

Инсон шахсининг индивидуаллигида унинг табиий, биологик тузилиши ўзининг изини қолдиради, албатта. Гап шахснинг тузилишида биологик ва ижтимоий омилларни ҳисобга олиш керакми, ё йўқлиги ҳақида эмас (уларни эътиборга олиш шарт, албатта), балки улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни қандай тушуниш гераклиги ҳакидадир. Иккита омил назарияси ижтимоий ва биологик омилларни, муҳит ва биологик тузилишни, «экзопсихика»ни беихтиёр равишда бир-бирига қарама-қарши қўяди. Ҳақиқатда эса бундай ташқи, ўзидан-ўзи бўладиган қарама-қарши койиш самарасиздир ва шахснинг тузилишини англаб олиш учун ҳеч бир наф келтирмайди. Лекин шахснинг шаклланиши ва тузилишидаги табиийлик ва ижтимоийлик масаласига бошқача ёндашиш хам мумкин.

Буни буйи 80—130 сантиметрдан ошмайдиган одамлар шахсига хос белгиларнинг шаклланишини урганишга багишланган тадкикот мисолида куриб чикамиз. Буйининг пастлигидан бошка бирон-бир патологик чекланишлари булмаган бу одамлар индивидуаллигининг тузилишида анчагина ухшаш жихатдан мавжудлиги аникланди. Уларда узига хос бачкана юмор, мулохазасиз некбинлик, самимийлик, анчагина хиссий зурикишни такозо этадиган вазиятларга юхсак сабр-бардошлик, бирон-бир даражада ийманиб утирмаслик ва шу кабилар кузатилди. Шахснинг бу хислатлари пакана кишиларнинг табиий хусусиятлари натижаси хисобланган холда, йук деганда, паканалар билан уларнинг тенгдошлари уртасида буйларининг рсишидаги фарк билиниб колган пайтдан бошлаб, паканалар мавжуд булган социал вазият шароитларидагина пайдо булиши ва шаклланиши мумкинлиги учун хам. уларни на «эндопсихика»га, на «экзопсихика»га кушиб булмайди. Айнан теварак-атрофдагилар паканаларга нисбатан уйинчок сифатида муносабатда булиб, улар хам бошкалар сингари сезишлари ва фикр юритишлари мумкинлигини куриб хайратланишаркан, уларга бошка одамларга караганда узгача муносабатда булишлари сабабли паканаларда индивидуалликиинг узига хос тузилиши юзага келади ва кайд этилади.Агар пакана кишининг бўйи худди шунақа одамлар орасида шаклланади, деб бир дақиқа тасаввур этиладиган бўлса, у ҳолда унда ҳам шахснинг атрофидаги бошқа одамлардаги каби тамомила бошқа белгилари шакллана бошлаши мутлақо равшан бўлиб колади.

Табиий, таркибий жиҳатлар ва белгилар киши шахсининг индивиду аллиги тузилишида унинг ижтимоий жиҳатдан тацозо этилган кисмлари сифатида мавжуд бўлади. Табиий (анатомии, физиологик ва бошка фазилатлар) ва ижтимоий хислатлар бирликни ташкил топтиради ва шахснинг мустақил кичик тузнлиши сифатада бир-бирига ўзидан-узи карама-карши қўйилиши мумкин эмас.

Бинобарин, илдивидуалликнинг тузилишида табиий, биологик омилларнинг ҳам, ижтимоий омилларнинг ҳам ролини тан олган ҳолда, кишя шахсидаги биологик кичик тузилишни фақат шунга асосланиб излаш мумкин эмас. Негаки, унда улар ўзгарган ҳолда аллақачон мавжуддир.

 

Шахс тузилишининг уч таркибий кисми

 

 Шундай қилиб, шахснинг тузилишига, биринчи навбатда, унинг ндивидуаллигининг  киши эҳтиросининг,ички қиёфасининг,    қобилиятларининг тузилишида  мужассамлашган, шахс психологиясини англаб етиш учун зарур, лекин етарли бўлмаган системали тарзда тузилиши киради. Шу тариқа шахс тузилишининг биринчи тартибий қисми — унинг индивид ичкарисидаги (интериндивид) кичик система алоҳида намоён бўлади.

Шахс ўзи бирикиб кетган жамият билан, гуруҳлар билан ҳақиқий муносабатлар системасида субъект бўлиб, индивиднинг органик гавдаси ичидаги аллақандай ёпиқ бўшлиқдагина жойлашган бўлиши мумкин эмас, балки у ўзини индивидлараро муносабатлар бўшлигида намоён қилади. Индивид ўз ҳолича эмас, балки шахслараро ўзаро бнргаликдаги ҳаракатнинг ҳеч бўлмаганда иккита индивид (амалда бирлик, гуруҳ, жамоа) жалб этиладиган жараёнлари ана шу ўзаро биргаликдаги ҳаракат иштирокчиларидан ҳар бирининг шахси намоён бўлиши сифатида талқин қилиниши мумкин.

Бунда шахс ўзининг «ҳақиқий муносабатлари» (К. Маркс) системасида бамисоли ўзининг индивиднинг жисмий борлири-дан фарқ қиладиган алоҳида борлигига эга бўлади. Марксча фалсафа нуқтаи назаридан қараганда, шахснивг реал тарздаги мавжудлиги индивидларнинг фаолияти орқали ифода этиладиган конкрет ўзаро муносабатлари мажмуида намоён бўлади. Шунинг учун хам шахс тузилишининг таърифларидан бирини шахснинг интериндивид кичик системасини ташкил этиладиган индивиднинг органик тарздаги гавдасидан ташқаридаги «бўшлиқдан» қидириш керак.

Шуниси  диққатга  сазоворки,  шахснинг  тадқиқ  этилишини индивидлараро  «бўшлиққа»  кўчириб,  юқорида    баён  этилган жамоага тааллуқли  ҳодисалар — жамоанинг ўзини-ўзи  белги-лаши, жамоанинг айнан бир хил бўлиб кетиши ва хоказолар нималардан ибораглиги ҳақидаги саволга жавоб оламиз. Хусусан, булар ўзи нима:  гуруҳ    тарзидаги кўринишларми,    ёхуд шахсий  кўринишларми.  Шахснинг  таърифи    ва  мавжудлигининг ўзи индивиднинг «териси ичида» қолмасдан, балки индивидлараро «бўшлиққа» олиб чиқилиши биланоқ «индивид» ва «шахс»   (ёхуд шахсий, ё гурух тарзидаги)   тушунчаларни айнан  бир-бирига ўхшатиш  натижасида ҳосил  бўладиган  сохта альтернативага барҳам берилган бўлади. Шахсий фазилатларнинг намоён бўлиши гуруҳ тарзидаги ўзаро муносабатларнинг намоён бўлиши сифатида, гуруҳ тарзидаги намоён бўлиш эса шахснинг ўзини намоён қилишининг конкрет шакли сифатида фозага чиқади.

Интраиндивид  ва  интериндивид  кичик  системалари  шахснинг ўзини намоён қилишининг барча жиҳатларини акс этти-ра олмайди. Шахснинг тузилишини таркиб топтирадиган учинчи бир қисмни—метаиндивид (индивиднинг устки кўриниши) кичик тузилишини ҳам алоҳида кўрсатиш имконияти мавжуддир. Бунда шахс индивиднинг  органик гавдасидан ташқарига чиқарилиб қолмасдан, балки унинг бошқа  индивидлар  билан  «шу ерда ва эндиликда» мавжуд бўлган алоқаларидан ҳам ташқарида жойлаштирилади. Бундай ҳолда субъектнинг ўз фаолияти ёрдамида  билиб ё  билмасдан  бошқа  кишиларга ўтказадиган «жамрармалари»  психологнинг диққат  марказида  бўлади.  Бу билан индивид шахс сифатида ўзи билан у ёки бу даражада боғлиқ  одамларнинг   ақлий   ва   ҳиссий-иродавий   жиҳатларида фаол тарзда хосил қилинадиган туб ўзгаришлар субъекти бўлиб хизмат қилади. Гап субъектнинг бошқа индивидларга таъсир ўтказиши чоғидагина эмас, балки бевосита бир лаҳзалик ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш чегараларидан ташқарида ҳам ўзлигини бошқаларда ўзига хос давом эттиришдек фаол жараён ҳақида бормоқда. Субъектнинг ўзлигини бошқа индивидда давом этгиришдан, бошқа кишиларга ўтказилган «жамгармалар» ҳисобига ўзининг шахе сифатида бошқалар «кўнгилдагидек» ўрнашиб қолишни таъминлашдан иборат бўлган бу жараён персонализация (персонажлаштириш) деган ном олгандир.

Персонажлаштириш  ҳодисаси  инсониятни  ҳамиша  тўлқинлантириб  келган  шахснинг  инсонийлиги   масаласини  изоҳлаб бериш имкониятини туғдиради. Агар инсон шахси унинг гавда сифатидаги   субъектда   мужассамлашганлиги   билан  чекланиб қолмай, балки бошқа одамларда давом этадиган бўлса, у ҳолда индивид ўлиши билан шахс ҳам батамом «ўлмайди». А. С. Пушкиннинг «Ой балқиган дунёда бирор банда тирикки,... ҳали замон бутун вужудим билан ўлиб кетмасмен», деган сўзларини  бир  эслаб  кўринга.   Шахснинг  ифодачиси    сифатидаги индивид ҳаётдан кўз юмади, лекин у бошқа одамларда индивиднинг  ҳаёлда  мавжудлиги    билан унинг  моддий  жиҳатдан йўқ  бўлиб  кетганлиги  ўртасидаги  узилишнинг    фожиалилиги изоҳланиши   мумкин   бўлган   қайғу-ҳасратларга     олиб   келган ҳолда  персонажлашган тарзда    давом  этаверади.  «Улимидан кейин  хам у  бизнинг  орамизда   қолади»,  деган  сўзларда   ҳеч қандай  мутасаввуф  нарса,    ҳеч  қандай  соф   мажозий    маъно яширинган эмас — бу яхлит психологик тузилишнинг бўгинларидан бирининг сақлаб колингани ҳолда унинг бузиб ташланиши — фактини кайд қилиш демакдир.

Агар биз мазкур индивид ўзининг реал конкрет фаолияти ва муносабати орқали бошқа индивидларда содир қилган ҳамда бошқаларда унинг кўнгилдагидек из қолдирадиган — шахсга хосликни такрорлайдиган даражада жиддий ўзгаришларни қайд эта олган бўлсак, у холда биз унинг айнан шахс сифатидаги анча тўла таърифига эга бўлур эдик. Индивид шахснинг тарихдаги ролига оид марксча концепцияда тасвирлаб берилган муайян нжтимоий-тарихий вазиятдаги тарихий шахс даражасига бордиго, бу ўзгаришлар фақат замондошларининг эмас, балки пировард натижада ижтимоий амалиётга жамғарма ҳисобланадиган ана шу шахсий жамгармаларни етарлича аниқ чамалаб кўриш имкониятига эга бўлган тарихнинг ҳам баҳосини олган холда одамларнинг етарли даражада кенг доирасига таъсир кўрсатган тақдирдагина кўтарилиши мумкин.

Агар ҳақиқий шахсни мажозий маънода фаолият орқали ўзлигини намоён қилиш шароитларида ушбу шахе билан борлиқ одамларни ўзгартириб юборадиган аллақандай кучли радиация манбаи деб (маълумки, радиация фойдали ҳам, зарарли ҳам бўлиши мумкин, даволаши ҳам, дардманд қилиб қўйиши ҳам, тараққиётни жадаллаштириши ҳам, секинлатиб қўйиши турли хилдаги янги аломатларнинг пайдо бўлишига олиб келиши ҳам мумкин ва ҳоказо) талқин қилиш мумкин бўлса, у ҳолда шахсий таърифи камбағал бўлган индивидни на фойдали ва на зарарли бирон-бир ўзгариш қилмасдан ҳар қандай. қалин муҳитга хам кириб бора оладиган нейтрон заррачага ўхшатиш мумкин. «Шахснинг қиёфасизлиги» бошқа одамлар учун аҳамияти бўлмаган индивиднинг, уларни «на иситмайдиган ва на совутмайдиган», борлиги ёки йўқлиги уларнинг ҳаётини, хулқ-атворини ҳеч қандай тарзда ўзгартира олмайдиган, на бойитмайдиган ва на қашшоқлаштира олмайдиган, бу билан куп жиҳатдан уни шахссиз қилиб қўядиган кишининг таърифидир.

Персонажлаштириш ҳодисаси тажриба йўли билан анвқланиши мумкин. Бу кўплаб тадқиқотларда исботланди.

Масалан, ўқувчига ўзига нотаниш бўлган тенгдошининг фотосуратини куриб имкониятини бериб, унинг, жумладан, ақлий, иродавий, маънавий ва бошқа ҳислатларига баҳо бериш таклиф этилади. Суратга туширилган номаълум киши бўлиб, унинг юзларидаги белгилар хулосалар чиқариш учуа етарли даражадаги ахборотга бой эмаслиги важидан синалувчилар берадиган баҳолар ҳам тугал ва аниқ бўлмайди. Уни ақлли деб ҳам ҳисоблашмайди, алии пайтда ахмоқ деб хам тасдиқлашмайди ва ҳоказо. Тажрибанинг иккинчи марта такрорланишида бошка бнр ўкувчининг айнан шундай фотосурати тақдим этилади. Лекин энди бунда шу псдагогнинг овози ёзилган фонограмма эшиттирилади. Бунда у нимани гапнраётгани синалувчи томонидан амалда англаб олинмайди, бунинг устига унинг айтганлари билан портретни баҳолаш юзасидан берилган топшириқ ўртасида ҳеч кандай богланиш йўқ. Шундай бўлса ҳам бир дадагогнинг овози баҳоларнинг кескин фарқ қилишига олиб келади — нотаниш киши ахмоқ, жоҳил, айёр ва ҳоказо, ёки аксинча ақлли, меҳрибон, оқ кўнгил ва ҳоказо тарзда баҳоланса, бошқасининг овози баҳоларнинг биринчи тажрибадаги каби аралаш-қуралаш бўлиб қолишига олиб келади. Афтидан, биринчи педагог ўзини шахс сифатида кўпроқ даражада намоён этган, ўз ўқувчиларига персонажлашган бўлса керак.

Шундай қилиб, инсон шахсининг тузилиши учта таркибий қисмдан, учта кичик системадан иборатдир: шахснинг индивидуаллиги, унинг шахслараро муносабатлар системасида ва бошқа одамларда гавдаланганлиги ҳамда шахснинг ўзи келиб чиқишига кура индивидлараро, ижтимоий алоқалар ва муносабатлар субъекти сифатида мавжуд бўлишига барча, учала жиҳатнинг бирлигида таърифланган бўлиши шарт.

Шахсни унинг барча учала кичик тузилиши жиҳатидан таҳлил этишнинг бирлигини унинг обрў-эътиборлилиги каби муҳим таърифи мисолида кўриб чиқамиз.

Обрў-эътибор индивидлараро муносабатлар системасида таркиб топади ва гуруҳнинг ривожланиш даражасига боглиқ ҳолда бир хил жамоаларда қатъий авторитаризм, кучлининг ҳуқуқи тан олиниши сифатида афзаллигига кура «ҳокимият обрў-эътибори» сифатида намоён бўлса, бошқаларида, яъни юксак даражада уюшган гуруҳларда эса «обрў-эътиборнинг» демократии «ҳокимияти» сифатида юзага чиқади. Бунда шахсий хусусиятлар гурухга хос хусусият, гуруҳнинг хусусиятлари эса шахсга хос хусусиятлар сифатида (шахснинг интериндивид кичик системаси) хизмат қилади. Шахснинг метаиндивид кичик системаси доирасидаги обрў-эътиборлилик—бу индивидларнинг аҳамиятга молик ҳолатларда ўзлари учун аҳамиятли қарорлар қабул қила олиш ҳуқуқининг бошқалар томонидан тан олиниши, у ўз фаолияти билан қўшган ҳиссанинг шахсга тегишли фаолиятлари натижасидир. Яхши ривожланмаган гуруҳларда бу унинг аъзолари мослашувчанлиги-нинг натижаси бўлса, жамоа тусидаги гуруҳларда жамоанинг ўзини ўзи белгилаши самараси ҳисобланади. Шундай қилиб, жамоадаги обрў-эътиборлилик — бу субъектнинг аввало бош-қаларда (баъзида у ўз обрў-эътиборининг кай даражада эканлигини билмаслиги ҳам мумкин) ва фақат шу муносабат билан субъектнинг ўзида юксак даражада гавдаланганлиги демакдир. Ниҳоят, шахснинг индивид ичидаги «бўшлиғи»да — субъектнинг психологик фазилатлари комплексидир: биринчи ҳолда ўзбошимчалиги, қаттиққўллиги, ўзига ортиқча бино қўйиши, танқидни ёқтирмаслиги бўлса, бошқа ҳолларда — принципиал-лиги, беҳад ақллилиги, хайрихоҳлиги, меъёрида талабчанлиги (шахснинг интераиндивид кичик системаси) ва ҳоказолардир.

Шахснинг метаиндивид кичик системаси кишининг энг муҳим маънавий эҳтиёжларидан бири— шахс даражасига кўта-рилиш эхтиёжини, яъни ўз фаолияти билан бошца одамларнинг аклий ва хиссий жабҳаларида улар учун аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлар ясашини бошқалардан кўпроқ даражада ифода этади. Бундай эҳтиёж субъект томонидан англанилган ёки англанилмаган бўлиши мумкин, бир кишида у анча тезроқ, бошка бировида эса секинроқ бўлиши, унинг рўёбга чиқарилиши бошқа одамлар учун ижобий ёки салбий оқибатлар келтриши мумкин, ниҳоят, бир кишида бу эҳтиёжларни қондириш учун воситалар мавжуд бўлиши (юксак даражада билимдонлиги, ёхуд ҳиссий оламининг бойлиги, ёхуд турли хилдаги кўплаб малакаларга эгалиги, ёхуд беҳад мардлиги ва қатъийлиги, ёхуд ана шу фазилатларнинг ҳажми эвазига) мумкин, бошқа«ида эса бундай воситалар анча чекланган бўлади.

Индивиднинг шахc даражасига кўтарилиш эҳтиёжи конкрет-тарихий шаклда мавжуд бўлиб. синфий мазмунга эгадир. Социализмга қадар бўлган ижтимоий формацияларда бу эҳтиёж фақат ҳукмрон синфларнинг вакиллари томонидан батамом қондирилган бўлиши мумкин эди ва меҳнаткашларнинг бу каби эҳтиёжи барча усуллар билан тийиб қўйиларди.

Корпоратив тусдаги гуруҳлар ҳар бир киши деперсонализациялаш ҳисобига, бошқа барча одамлардаги шахс даражасига кўтарилиш эҳтиёжи ва қобилиятларини тийиб қўйиш эвазига «шахе» бўлиб етишишга интилади. Тажриба йўли билан ўтказилган тадқиқотлар шахс даражасига кўтарилиш эҳтиёжининг қондирилиши персоналлашган, бошқа кишиларда гавдаланган бўлиш учун қулай шарт-шароитлар ривожланишининг юксак даражасига эришган гуруҳ сифатидаги жамоада яратилишини кўрсатади.

            Жамиятда яшаётган кишида таълим ва тарбия бериш тўғри йўлга қўйилган такдирда ижтимоий фойдали фаолиятда шахс даражасига кўтарилиш эҳтиёжининг шаклланиши ва қондирилиши учун зарур барча шарт-шароитлар таркиб топади. Уқувчининг шахсини англаб етиш учун педагог ўқувчини синф ва мактаб таркибида бекиниб ётган индивидуал фазилатларнинг «заррачалари»ни қатъий бириктиришда ҳосил бўлган «молекула» сифатида эмас, балки унинг тенгдошлари билан, ота-оналар ва ўқитувчилар билан ҳақиқий муносабатлар системасида ўрганиши керак. Уқувчи кирган, у ҳаракат киладиган ва муносабатга киришадиган бошка одамларнинг аклий ва ҳиссий жабҳаларини ўзлаштирган ҳолда «ҳиссалар» қўшадиган ва қабул қиладиган ҳамда ўз навбатида улардан «ҳиссалар» қабул қилган ҳолда ўзини ҳам ўзгартирадиган гуруҳни ўрганмай ва англамай туриб, унинг шахсини ўргана олиши ва англаб стиши амримаҳолдир. Шахснинг фаоллиги ва унинг ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик йўналтирилганлиги хусусияти масалалари укитувчининг диққат марказида бўлиши керак.