Муҳаррирдан

 

«Ҳозирги даврда иқтисодиёт ҳамда маданиятни тез ва уйғун ривожлантириш, социал муносабатларни ва сиёсий устқурмани такомиллаштириш, жамиятнинг асосий ишлаб чикарувчи кучи ва олий бойлиги бўлмиш инсоннинг ўзини янада камол топтириш манфаатлари ёш авлодларга таълим ва тарбия беришга янгича, яна ҳам кенг кўламда ёндашишни талаб қилади. Ёш авлодларга таълим ва тарбия беришга кенг кўламда ёндашув фақат умумий таълим ва ҳунар мактабини эмас, балки педагогика олий ўқув юртларида ва университетларда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш системасини ҳам жиддий равишда қайта куришни тақозо этади. Шу мақсадда, педагогика олий билимгоҳларининг ўқув режалари ва дастурлари қайта ишлаб чиқилди. Студентлар психологик-педагогик тайёргарлигининг аҳамияти, улар педагогика практикасининг роли кучайтирилди. Психология ва педагогикага оид барча фанлар, шу жумладан, умумий психология бўйича дастурлар қайта кўриб чиқилди ва янгилари қабул қилинди. Психология бўйича «Оилавий ҳаёт психологияси ва этикаси» (педагогика олий билимгоҳларининг барча факультетлари учун), «Социал психология» (ўқиш муддати беш йил бўлган бир қатор факультетлар учун) каби янги ўқув курслари жорий этилди. Шундай бир шароитда психологияга оид фанлар (ёш психологияси ва педагогик психология, оилавий ҳаёт психологияси ва этикаси социал психология бўйича махсус курслар) ни ўрганишни бошловчи умумий психология билан бирга педагогикага оид фанларнинг, энг аввало, педагогиканинг, тарбиявий иш методикаси ва хусусий методикаларнинг ҳам аҳамияти янада ошиб бормоқда. Шу муносабат билан умумий психология, бир томондан, ўзига хос равишда психология фанига кириш вазифасини бажарса, иккинчи томондан студентларни аввало шахе психологияси, унинг фаолияти ва коллективдаги муносабати ҳақида, уни тадқиқ килиш методлари тўғрисида, асосий психик жараёнларнинг қонуниятлари ҳақида тегишли билимлардан хабардор этган холда уларни профессионал ишга назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлашдан иборат конкрет вазифани ўз зиммасига олади. Бу билимларни эгалламай туриб ўқувчиларнинг ўқиши ва меҳнат фаолиятига, уларга таълим ва тарбия бериш ишига рахбарлик қилишга лаёқатли профессионал педагогии муваффақиятли тарзда вояга етказиб бўлмайди.

Ана шуларнинг ҳаммаси мазкур дарсликнинг учинчи (биринчиси 1970 йилда, иккинчиси 1976 йилда босмадан чиққан), қайта ишланган ва тўлдирилган нашрини тайёрлашга асос бўл-дики, бу нашрда ҳозирги замой психология фанининг аҳволи ва бўлғуси ўқитувчи шахсини камол топтириш вазифалари ўз аксини топгандир.

«Умумий психология» авторлар жамоаси томонидан ёзилган бўлиб, 1-бобни А. В. Петровский билан М. Г. Ярошевский; 2, 5, 6, 7, 13, 14, 15, 17, 18-бобларни А. В. Петровский; 3-бобни В. С. Мухина; 4-бобни Л. Б. Ительсон билан А. В. Петровский; 8-бобни Е. Б. Пирогова; 9-бобни Т. П. Зинченко; 10-бобни В. П. Зинченко билан Т. П. Зинченко; 11-бобни П. И. Зинченко билан Г. С. Середа; 12-бобни А. В. Брушлинский; 16-бобни Н. С. Лейтес ёзди.

Тавсия этилган адабиётларни 3. В. Кузьмина тайёрлади.

Авторлар коллективи мазкур янги китобдан фойдаланиш-ларига тўғри келган ўқитувчилар ва студентлардан фикр ва мулохазалари учун миннатдор бўлур эди.

 

А.  В.  Петровский

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

БИРИНЧИ   ҚИСМ

ПСИХОЛОГИЯГА КИРИШ

 

 

1-БОБ

ПСИХОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ

I.                  1.1. Психология ҳақида тушунча.

 

Ҳар қандай конкрет фан бошқа фанлардан ўз предметининг хусусиятлари билан фарқ  қилади. Жумладан, геология ҳам, геодезия ҳам Ер ҳақида баҳс юритади, аммо уларнинг бир-биридан фарқи шундаки, геология Ернинг таркиби, тузилиши ва тарихини ўрганса, геодезия Ернинг кулами ва шаклини ўрганади. Психология ўрганадиган ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш янада қийинроқ. Бу ҳодисаларни тушуниш куп жиҳатдан психология фанини эгаллаш заруратига дуч келган одамларнинг дунёқарашига боғлиқдир.

Қийинчилик энг аввало шундан иборатки, психология ўрганадиган ҳодисалар  кишилар ақлида аллақачонлардан буён алоҳида ҳодисалар сифатида бўрттирилиб ва ҳаётдаги бошқа кўринишлардан ажратилиб келинди. Чиндан ҳам шу нарса мутлақо равшанки, менинг ёзув машинкасини идрок этишим қаршимдаги стол устида турган ёзув машинкасининг ўзидан, яъни реал нарсадан мутлақо бошқа ва фарқ қиладиган нарса ҳисобланади; менинг чанғида юришга бўлган истагим ҳақиқатда чанғида юришга нисбатан аллақандай бошқа бир нарсадир; менинг Янги йилни кутиб олиш ҳақидаги хотирам Янги йил арафасида реал тарзда юз берганига қараганда фарқ қиладиган аллақандай бир нарса ҳисобланади ва ҳоказо. Шу тариқа аста-секин турли хил ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурлар таркиб топади ва улар психик ҳодисалар (психик функциялар, хусусиятлар, жараёнлар, ҳолатлар ва бошқалар) деб номлана бошлади. Бу ҳодисаларнинг алоҳида характерга эгалиги уларнинг одамларни қуршаб турган ташқи оламдаги ҳодисалардан фарқ қилишида, инсоннинг ички дунёсига тегишли эканлигида кўзга ташланади. Уларни реал ҳодисалар ва фактларга қарама-қарши қўйиладиган руҳий ҳаёт («психика» деган терминнинг ўзи юнонча «псюхе» сўзидан келиб чиқдан бўлиб, «руҳ» деган маънони билдиради)  соҳасига тааллуқли деб ҳисоблашарди. Бу ҳодисалар   «идрок»,   «хотира»,   «тафаккур», «ирода», «ҳиссиёт» ва бошқа шу каби номлар билан гуруҳларга ажратилиб,  ҳаммаси  биргаликда  психика,   кишининг  психик, ички дунёси, унинг руҳий ҳаёти ва ҳоказолар деб аталадиган тушунчаларни ҳосил қилади.

Гарчи кундалик мулоқот давомида бошка одамларни кузатиб борган кишилар хулқ-атворнинг турли хил фактлари (харакатлар, қилиқлар, иш бажариш ва хоказолар) билан бевосита муносабатда бўлсалар ҳам, амалда ўзаро биргаликда ҳаракат қилишга бўлган эҳтиёж уларни ташки хулк, атвор ортида яшириниб ётган психик жараёнларни фарқлай билишга мажбур қилган. Кишининг хатти-харакатлари замирида ҳамиша унга дастуриламал бўлган мақсадлар, майллар, у ёки бу воқеадан таъсирланиш замирида эса характерига хос асосий белгилар тушунилган. Шунинг учун хам психик жараёнлар, хусусиятлар, холатлар илмий таҳлил предметига айланишидан анча илгари кишиларда бир-бирлари тўғрисида содда психологик билимлар тўплана бошлаган. Бу билимлар авлоддан авлодга ўтган ҳолда тилда, халқ ижодиёти ёдгорликларида, санъат асарларида ўз ифодасини топа борди. У, жумладан, мақол ва маталларда мужассамлаша бошлади: «Ун марта эшитгандан кура бир марта курган афзал» (кўз билан курган ҳолда идрок этиш ва хотирада сақлаб қолишнинг эшитишга қараганда афзалликлари ҳақида); «Одат — кишининг иккинчи табиатидир» (туғма хулқ-атвор турлари билан раҳобат қила оладиган барқарор одатларнинг роли ҳақида) ва хоказолар.

Кишининг шахсии ҳаёт тажрибаси хам унга психика ҳақида муайян тасаввур бера олади: бирон-бир текстни қайтадан ўқиб чиқиш унинг киши хотирасида яхшироқ сақланиб колишига ёрдам беришини, гарчи «Такрорлаш — илмнинг онаси» деган мақол унга таниш бўлмаса ҳам, ўз шахсни тажрибасидан билиб олади.

Ижтимоий ва шахсии тажрибада юзага келган содда психологик маълумотлар илмий психологиягача яратилган психологик билимларни ташкил этади. Улар анча кенг миқёсли бўлиши, маълум даражада теварак-атрофдаги кишиларнинг хулқ-атворига қараб иш қилишга ёрдам бериши, бир мунча тўғри бўлиши ва воҳеликка мос келиши мумкин. Лекин, умуман олганда, бу билимлар системалиликдан, теранликдан, исботлиликдан маҳрумдир ва шунга кура хам билимлар киши психикаси тўғрисида одамлар билан уларнинг у ёки бу хилда кутилаётган ҳолатлардаги хулқ-атворини таҳмин қилиш имконини берадиган ҳамда илмий, яъни объектив ва ишонарли билимларни талаб қиладиган жиддий (педагогик, даволаш, ташкилий ва бошқа шу каби) иш олиб бориш учун мустахкам негиз бўла олмайди.

Хўш, илмий психологиянинг предмети нималардан иборат? Илмий психологиянинг предмети дейилганда, аввало, психик ҳаётнинг конкрет фактлари назарда тутилади, психик хаётга доир ҳар бир факт эса хам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан характерли хусусиятларга эга. Масалан, психология фани инсоннинг теварак-атрофдаги нарсаларни идрок қилиш процессини текшириб, жуда муҳим фактни аниқлаган: идрок шароитлари узгариб турса ҳам, идрок қилинган предметнинг инсон онгидаги  образи   нисбатан   ўзгармай   қолаверар   экан.  Масалан, ушбу сатрлар битилган саҳифа ёруғ қуёш нурида ҳам, қоронғиликда ҳам, электр билан ёритилган жойда хам қоғоздан синиб қайтувчи нурларнинг физикавий характеристикаси гарчанд ҳар хил ёритилиш чоғида шу қадар хилма-хил булишига қарамай, оппоқ   шаклида   идрок   қилинаверади. Мазкур   ҳолатда тасаввуримизда психологик фактнинг сифат характеристикаси ҳосил  бўлади.  Психологик фактнинг  миқдорий  характеристикасига мисол бўлиб муайян бир кишининг таъсир кўрсатувчи қўзғатувчидан таъсирланиш вақтининг ўлчови хизмат қилиши мумкин   (агар  синовдан  ўтказилаётган  кишига  лампочканинг ёнишига жавобан тугмачани иложи борича тезроқ босиш тавсия этиладиган бўлса, бирининг таъсирланиш тезлиги 200 миллисекунд, бошқасиники эса  150  миллисекунд,  яъни анча тезроқ бўлиши мумкин). Таъсирланиш тезлигининг экспериментда кузатиладиган индивидуал фарқлари илмий тадқиқотда аниқланадиган  психологик  фактлар  ҳисобланади.  Улар  синовдан ўтаётган турли кишилар исихикасининг баъзи    бир хусусиятларини миқдорий жиҳатдан баҳолашга имкон беради.

Лекин психологик факт қанчалик қизиқарли бўлишидан қатъи назар, илмий  психология уни таърифлаш билангина чеклана олмайди. Илмий жиҳатдан билиш ҳодисаларни  тасвирлашдан уларни тушунтириб беришга ўтишни муқаррар талаб қилади. Кейингиси ана шу ҳодисалар бўйсунадиган қонунлар   моҳиятининг   очиб   берилишини   тақозо этади. Шунинг учун ҳам психологик фактлар билан биргаликда психологик қонунлар психологияда ўрганиладиган предмет бўлиб юзага чиқади. Жумладан,  баъзи  бир психологик фактларнинг юзага келишида ҳар гал бунинг учун тегишли шарт-шароитлар мавжудлиги муқаррар, яъни конуниятли бўлиши кузатилади. Масалан,  идрок этишнинг  юқорида келтирилган нисбий барқарорлиги қонуниятли характерга эгаки, бунда фақат рангни идрок этишгина эмас, балки нарсанинг катта-кичиклиги  ва шаклини идрок этиш ҳам барқарордир.  Махсус тадқиқотлар шуни кўрсатадики, идрокнинг   барқарорлиги кишида аввал бошданоқ, яъни тугилиши биланоқ мавжуд бўлган эмас. У аста-секинлик  билан, қатъий қонунларга биноан шакллана боради. Агар  идрокнинг  барқарорлиги  мавжуд булмаганида, киши ташқи муҳитда мўлжални тўғри ола билмасди  теварак-атрофидаги нарсаларга нисбатан унинг ҳолати салгина ўзгариши билан кўз ўнгида   турган оламнинг манзараси кескин узгариб кетаверар, нарсалар нотўғри идрок этилаверарди.

Қонуниятли алоқаларни билишнинг биргина узи қонуниятнинг намоён бўлиши учун восита ҳисобланган конкрет механизмларни тушунтириб бера олмайди. Шунинг учун психологиянинг вазифаси психологик фактлар ва қонуниятларни урганиш билан бир қаторда психик фаолиятнинг механизмларини аниқлашдан иборатдир.

Психик фаолият механизмлари у ёки бу психик жараённи амалга оширадиган конкрет анатомик-физиологик аппаратларнинг ишлашини тақозо қилгани учун ҳам психология бу механизмларнинг табиати ва ҳаракатини бошка фанлар (физиология, биофизика, биохимия, кибернетика ва бошқалар) билан биргаликда очиб беради.

Шундай қилиб, психология фан сифатида психиканинг фактларини, қонуниятларини ва механизмларини ўрганади.

Аммо шу нарса равшанки, келтирилган таъриф ҳам психологиянинг предмети тўғрисида сўз юритилганда бу психик жараёнлар, хусусиятлар, ҳолатлар ва шу кабиларни ўрганадиган фан эканлиги ҳақидаги анъанавий таърифлар каби жуда муҳим изоҳ талаб қилади. Психик ҳодисаларнинг «алоҳида ҳодисалардан» эканлиги, уларнинг «ички дунёни» ташкил этиши ҳақидаги таъкидлари уз ҳолича психиканинг моҳиятини, унинг ўзига хос хусусиятини очиб бера олмайди. Психика нима деган саволга жавоб беришдан олдин, энг аввало, психик ҳодисаларнинг моҳияти ва характери ҳақидаги тасаввурлар асрлар давомида қандай ўзгариб борганлигига, қисқача бўлсада, назар ташлаш шарт.

 

Психологик таълимотлар тарихидан

 

Ижтимоий  ҳаёт  эҳтиёжлари  қадим замонлардан                                    буен кишини теварак-атрофидаги одамларнинг психик жиҳатдан                  

 тузилиш хусусиятларини фарқлай билишга ва уларни ўз хатти-ҳаракатларида ҳисобга олишга мажбур этиб келган. Дастлаб бу хусусиятларга жоннинг таъсири деб изоҳ берилган. «Жон» тушунчасининг пайдо бўлиши   ибтидоий   халқларнинг анимистик қарашлари   билан боғлиқдир. Ибтидоий одамнинг тасаввурида руҳ танадан батамом ажратилмаган бўлади. Бундай тасаввурлар ҳаёт ҳодисалари ва онгни, шу жумладан, уйқу, ўлим, ҳушдан кетиш ва шу кабиларни ноилмий, примитив-материалистик тарзда талқин қилиш оқибатида   таркиб   топгандир. Ибтидоий   одам бу хилдаги ҳодисаларнинг сабабларини тушунтириб бериш воситаларига эга бўлмасдан, бевосита идрок қилинадиган юзадаги нарсани ҳақиқий моҳият сифатида қабул қилиб келган. Жумладан,  туш  кўриш ухлаётганда  танани тарк этиб, ер  юзида кезиб юрувчи руҳнинг таассуротлари деб тасаввур қилинган. Ибтидоий одам ўлимни ҳаётий жараённинг охирги босқичи деб тушунмаган. Шу боис ўлим уйқунинг бир тури сифатида идрок этилиб, бунда руҳ аллақандай сабабларга кура танага қайтиб келмайди деб изоҳланган. Ибтидоий одам бу ҳодисаларни тахминан қуйидагича тушунган: руҳ — кишининг айнан ўзи; унинг эҳтиёжлари ва одатлари, ҳаёт кечириш шарт-шароитлари тирик одамларникидекдир. Марҳумларнинг руҳлари ҳам гўё одамларники каби машғулотлар ва социал тартиб мавжуд бўлган ҳамжамиятни ташкил этармиш. Тирик одамлар ва марҳумларнинг руҳи ўзаро алоқада бўлиб, моддий ва хўжалик жиҳатидан бир-бирига боглиқдир.

Ёввойи одамнинг табиат қаршисидаги ожизлиги сабабли индивид (шахс) нинг хам, жамиятнинг ҳам руҳдан ана шу тарзда тобелиги ҳақидаги тасаввурлар натижасида руҳга тоат-ибодат тарзидаги муносабатлар таркиб топди. Бу эса диннинг дастлабки шакли эди.

Кейинчалик жамият тараққий эта  борган сари, планлантириш ва ижронинг, жисмоний меҳнат ва «ишлаб чиқаришнинг маънавий кучлари»нинг табақалашуви, синфий   жамиятнинг пайдо бўлиши ва кишининг мавҳумлаштириш қобилияти ривожлана бориши  муносабати билан жоннинг моддийликдан ҳоли табиати ҳақидаги ғоялар пайдо бўлди. Шу билан бирга олдинги  антимистик, афсонавий  тасаввурлар ўрнини руҳни борлиқнинг натурфилософик манзараси нуқтаи назаридан тушунтиришга уринишлар эгаллай бошлади. Ионий натурфилософлари — Фалес (эрамиздан олдинги VII—VI асрлар), Анаксимен   (эрамиздан олдинги V аср) ва Гераклит (эрамиздан олдинги VI—V асрлар)  руҳни оламнинг ибтидосини  ташкил этувчи нарса (сув, ҳаво, олов)нинг одамлар  ва  хайвонларга жон ато этувчи шакли   тарзида   талқин   қилишган. Қадимги юнон  файласуфларининг  бу  ғояни  изчиллик билан  ўтказишлари  материализмнинг ўзига хос шакли — материянинг жонлилиги (гилозоизм) тўғрисидаги хулосага олиб келди. Бу материалистик  ғояларнинг Демокрит  (эрамиздан олдинги V— IV асрлар), Эпикур   (эрамиздан олдинги IV—III  асрлар) ва Лукреций  (эрамиздан олдинги I аср)  каби атомистлар томонидан ривожлантира бориши оқибати ўлароқ руҳ танага жон бағишловчи моддий жисм, шунингдек моддий асос ҳисобланмиш ақл, яъни, бошқача қилиб айтганда, ҳаётнинг бутун жараёнини бошқариш вазифасини бажарувчи идрок билан идора этиладиган аъзо сифатида талқин этила бошлади. Руҳ билан ақлнинг  ўзи тананинг  аъзолари  бўлгани учун уларнинг ўзи ҳам тана ҳисобланади ва, атомиетларнинг фикрига кура, шарсимон, кичик ва шунинг учун ҳам анча ҳаракатчан атомлардан таркиб топади. Бу  фикрнинг соддалигига  қарамай унда жонли нарса — тананинг энг содда функцияларидан тортиб то психикага,  ақл-идрокка  қадар  жонлилиги  хусусиятининг  материягагина  хос  хусусият эканлигининг тасдиқланиши   прогрессив ҳол эди.

Шундай қилиб, психик фаолиятни илмий тушуниш йўлидаги дастлабки йирик муваффақиятлар унинг физикавий олам қонунларига бўйсунишини исбот қилиш билан, унинг кўринишлари организмнинг аватомик-физиологик тузилишига борлиқлигини кашф этиш билан узвий борлиқдир. Шу билан бирга ўша давр материализм намоёндалари ихтиёридаги маълумотлар ёрдамида кишига хос мавхум мантиқий тафаккур қандай бўлишини, шахснинг маънавий фазилатлари қай тариқа таркиб топишини, кишининг максад кўзлаши ва гавдани ўз измига бўйсундира билиш қобилияти кай йўсинда таъмин этилишини ва шу кабиларни тушунтириб берищ кийин эди.

           Чинакамига инсоний хулқ-атворга оид ушбу аломатларни атомлар харакати доирасидан ташқарига  олиб чиқиш, «шарбатлар» аралашмаси ёки миянинг ташқи тузилиши билан тушунтириш мумкин эмас эди. Бу эса қулдорлик жамияти манфаатларини ҳимоя киладиган файласуфларнинг психика ҳацидаги идеалистик  қарашларнинг ривожланиши учун — шароит яратиб берди. Бу файласуфлар орасида Афлотун (эрамиздан олдинги   428/427—347  йиллар) алохида ажралиб туради. У жоннинг қисмлари тўғрисидаги тушунчани яратди. Шундай қисмлардан:  а) ақл-идрокни, б) жасоратни, в) орзу-истакни   алоҳида ажратиб  кўрсатди ва улар тананинг  турли қисмлари (бош, кўкрак, қорин бўшлири)га жойлашган бўлади деган фикрни илгари сурди. Афлотуннинг фикрича,  жоннинг қисмлари одамларда бир хил тақсимланган бўлиб, улардан бирининг бошқаларига  қараганда устун булиши индивиднинг у ёки бу социал гуруҳга мансублигини белгилайди. Жумладан, оддий меҳнатчилар жон қуйи қисмининг, яъни нафснинг устунлиги билан ажралиб турадилар. Уларнинг азалий қисматлари — ўзларида   рухнинг  ақл-идрокли, олий қисм ҳукмрон бўлган аристократ (аслзода)ларга — файласуфларга  хизмат  қилиш эмиш. Бу ўринда Афлотун дунёқарашларининг синфий моҳияти яққол намоён бўлади. Унинг «ғоялар» кўринмас, лекин табиатнинг нариги томонидаги олий дунёни ташкил этувчи азалий ва ўзгармас мохиятлар эканлиги   тўррисидаги таълимоти  катта аҳамиятга эга бўлди. Жоннинг ақл-идрокли қисми омонат танага жо бўлгунга қадар ана шу дунёга даҳлдор. У танага жо бўлиб  олгач, туғилишга   қадар кўрилган нарсаларни эслай бошлайди. Хотиралар қанчалик ёрқин  бўлса, унда   ҳақиқий билимлар шунчалик куп очилиб  бораверади.

Афлотун, психологияда дуализмнинг, яъни моддий ва руҳий оламни, тана билан психикани иккита мустақил ва антагонистик ибтидолар тарзида тушунтирадиган таълимотнинг асосчисидир. Афлотуннинг дуализмига қараганда унинг шогирди Арасту (эрамизга қадар 384—322 йиллар)нинг таълимоти анча муваффақиятли равишда илгарилаб кетдики, у психологик фикрларни табиий-илмий асосга қайта қуриб, уни биология ва тиббиёт билан боғлади. Арастунинг «Жон тўғрисида»ги асари психологиянинг бу даврга келиб ўзига хос билимлар сохаси сифатида ажралиб чиқданлигидан далолат беради. Унинг ютуқлари ҳам ҳайвонлардаги, хам одамлардаги конкрет ҳаётий кўринишларни кузатиш, тасвирлаш ва тахлил қилиш билан боғлиқ эди. Арасту руҳий фаолиятни ўрганишнинг тажриба методини, объектив методни ҳимоя қилиб чиққан эди.

Искандер  Зулқарнайннинг юришлари   даврида   унинг тарбиячиси  бўлмиш  табиатшунос  Арастунинг  кўз  ўнгида  турли табиий шароитларга мувофиқлашган ранг-баранг   ҳайвонот дунёси намоён бўлди. Бу эса Арастунинг жон ҳақидаги таълимотни яратиши учун шарт-шароит яратди. Арастуга қадар материалистлар ҳам  (улар руҳни материянинг бир тури деб ҳисоблашарди), идеалистлар ҳам (улар руҳни танадан ҳоли деб изохлашарди)  руҳ ва тана бир-биридан алоҳида яшаши мумкин, деб ҳисоблашарди. Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ  жонли тананинг ажралмас эканлиги ғоясини илгари сурди. «Руҳ дарғазаб бўлаётир деб айтиш бирон-бир  кимсанинг   руҳ мато   тўқияпти ёки   ун қуряпти   дейиши билан  баробардир»,— деб  ёзган  эди  Арасту.  Жон қисмларга бўлина олмайди, лекин у фаолиятнинг озиқланиш, ҳис этиш, харакатга келтириш, ақл-идрок каби турларига гид қобилиятларда намоён   бўлади. Биринчи   қобилият   ўсимликлар   учун, иккинчиси ва учинчиси ҳайвонлар учун, тўртинчиси одам учун хосдир. Ўсимликлар, ҳайвонлар руки ва ақл-идрокли зот рухн тўғрисидаги  таълимотлари билан Арасту олий қобилиятлар содда қобилиятлардан ва уларнинг негизида пайдо бўлишини билдирадиган  ривожланиш   принципини жорий этди; одамда ҳаёт ва психика ривожланишининг ибтидо даражаси мавжуддир. Сезги дастлабки билиш кобилияти хисобланади. У «мум темир ва олтиндан ясалмаган бўлсада, муҳрнинг изини қабул қилганидек», предметларнинг материясиз ҳолида  ҳис этилган шаклини қабул қиларди. Сезги тасаввурлар шаклида из қолдиради. Арасту илгари сезги аъзоларига таъсир ўтказган нарсалар  образларининг  тасаввур  тарзида  мавжудлигини  кашф этди. У шунингдек бу тасвирлар ўхшашлиги, турдошлиги ва кескин фарқланиши  каби учта  йўналишда  бирлашувини  ҳам кўрсатди, бу билан психик ҳодисалар ассоциацияси (богланиши)нинг асосий турларини очиб берди. Арасту организмнинг табиатдан олган имкониятларни фақат ўзининг хусусий фаоллиги орқали рўёбга чиқаришига  асосланган ҳолда характернинг реал фаолиятида   шаклланиши   тўғрисидаги   назарияни илгари сурди.  Кишининг адолатпарвар ва кўнгилчан булиши унинг  адолатли  ва  меъёридаги ҳаракатларни тез-тез такрорлайвериши натижасида рўй беради.

Гераклит, Демокрит, Афлотун, Арастуларнинг таълимотлари кейинги асрда психологик рояла)рнинг ривожланишида таянч нуқта, асос бўлди. Аста-секин руҳ ҳақидаги тушунча ҳаётнинг барча кўринишларига (ўсимликларни, яъни соф биологик жараёнларни хам қўшиб) нисбатан қўлланилавермасдан, фақат ҳозир биз психика деб атаётган даражага нисбатан қўлланила бошланди. Психика категориясининг замирида онг ҳақидаги тушунча майдонга келди. Киши фақат идрок ва тафаккурга эга бўлиб қолмасдан, балки уларнинг унга мансублигини эътироф этишга, ихтиёрий ҳаракатлар қилибгина қолмасдан, балки бу ҳаракатларни унинг ўзи қилаётганина билишга ҳам қодирдир.

Бир вақтлар ягона ҳисобланган руҳ ҳақидаги тушунча организмнинг тузилиши ва функцияларини тажриба тариқасида тадқиқ этиш  борасидаги тараққиётнинг, шунингдек социал эҳтиёжларнинг таъсири остида бир қанча майда тушунчаларга бўлиниб кетди. Эрамиздан олдинги III асрда александриялик врачлар Герофил ва Эразистрат нервларни кашф этишди ва уларнинг пай ва чандирлардан фарқини аниқлаб беришди.

Бу врачлар психик функциялар (сезгилар ва ҳаракатлар) миянинг қўзғатилишига боғлиқ эканлигини мунтазам равишда ўрганиб   боришди.  Умуман  гавда  эмас,   балка тананинг айрим аъзоларигина   (нервлар,  мия)   психика  билан чамбарчас боғлиқлиги аникланди. Ҳаётнинг ҳар қандай кўринишига асос бўладиган руҳ билан сезгилар ва ҳаракат (нервлардан ажралмайдиган)ларнинг асоси сифатидаги руҳ иккита ҳар хил гуруҳлар бўлиб чиқди.

Эрамиздан олдинги II асрда румолик врач Гален физиология ва тиббиётнинг  ютуқларини  умумлаштириб,  исихиканинг физиологик негизи   ҳақидаги   тасаввурларни бойитди ва онг тушунчасига  яқинлашиб келди.  У диққат,  хотира,  мулоҳаза иштирок  этадиган  ҳаракатларнинг  киши,  масалан,  уйқусида бажарадиган ҳаракатлардан чегараланишини кўрсатиб берди. Униси ҳам, буниси ҳам руҳ билан идора қилинади, лекин биринчи ҳолда кўшимча моментлар иштирок этади. Онг тўғрисида пайдо бўлган тушунча идеалистик фалсафа томонидан фойдаланилди. Идеалистик фалсафа қуллар революцияси ва гражданлар уруши Рим империясини ларзага келтириб турган шароитда дин ва мистика билан тил бириктирган ҳолда гуллаб-яшнаётган  идеалистик  философия   томонидан фойдаланилган эди. Олдинига Плотин,  (эрамизнинг III асри), сўнгра эса Августин  (эрамизнинг IVV асрлари)  онг ҳақидаги тушунчага фақат идеалистик туе беришган эди. Барча билимлар руҳда мужассамлашган, у эса ўзига қайтиш қобилиятига эга бўлиб, ўз хусусий фаолиятини ва унинг кўз илғамайдиган маҳсулини ҳаддан зиёд аниқлик билан эгаллайди деб, ҳисобланади. Руҳнинг ўз-ўзини бу хилдаги билиши одамнинг ички тажрибаси ҳисобланади ва бу тажриба   одамнинг   ташқи   сезги   аъзолари орқали ҳосил қилинадиган тажрибасидан тубдан фарқ қилади. Кейинчалик бу нуқтаи назар интроспекционизм номи билан атала бошлади.

Ҳукмрон диний идеология одамда реал оламга нисбатан салбий муносабат уйротди, худонинг рухсорига етишмоқ учун уни дарвешликка даъват этди. Путури кетган, реал тажрибадан маҳрум бўлган психологик билимларнинг тараққиёти тўхтаб қолди. У янги ижтимоий-тарихий шароитлардагина янгидан бунёдга келиши мумкин эди. Бундай шарт-шароитлар ишлаб чиқариш кучлари юксала бориши, янги ижтимоий муносабатларнинг пайдо бўлиши билан таркиб топа башлади. Ҳали феодализм заминидаёқ илғор психологик таълимотлар пайдо бўла бошлади; феодализм сиртмоғидан қутилган шахснинг онги руҳнинг черков-диний концепциясига қарши кескин кураш жараёнида қарор топди. Ҳар қандай таълимотнинг умумий характери ана шу концепцияга нисбатан муносабат билан белгиланади. Аллакайси дарулфунуннинг студентлари биринчи лекциядаёқ профессорни баҳоламоқчи бўлган бир пайтларда улар профессорга: «Бизга руҳ-ҳақида гапириб беринг!» — деб мурожаат қилар эдилар.

Инквизициянинг гулханлари янги социал кучлар илгари сурган ва озодликка чиқаётган тафаккурни яксон қила олмади. Олдин Нидерландияда, кейинчалик Англияда буржуа революциялари юз берди. Ижтимоий эҳтиёжлар тафаккур тарзининг ўзида тўнтариш ясади. Кишининг ҳаёт фаолиятини ҳам қўшган холда табиатни тажриба йўли билан ўрганиш ва механистик тушунтириш тафаккур тарзи амал қиладиган принцип бўлиб қолди.

XVII аср биологик ва психологик билимлар тараҳқиётида янги даврни очиб берди. Танага нисбатан хам, руҳга нисбатан ҳам қарашларда туб бурилиш юз берди. Инсон танаси машинага ухшатилади, техника қурилмаларининг тузилиши қандай принципларга асосланган бўлса, тана тузилиши ҳам шундай принципларга асосланган деб тасаввур этилади, бинобарин тана хам машина сингари руҳнинг бошқаришига муҳтож эмас деб қаралади Француз олими Декарт (1596—1650) томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) табиатга эгалигини кашф этилиши ана шу гоя билан узвий боғлангандир. Буюк француз мутафаккири юракдаги мушакларнинг ишлаши қон айланишининг ички механикаси билан бошқариб турилгани каби хулқ-атворнинг ҳамма даражаларидаги бошқа мушакларнинг ишлаши ҳам худди соат механизмида милларнинг айланишига ўхшаса керак, деб таҳмин килган эди.

Рефлекс ҳақидаги тушунча организмнинг ташқи таъсирга қонуний жавоб реакцияси сифатида пайдо бўлди. Декарт мушаклар ташқи турткиларига руҳнинг ҳеч қандай аралашувисиз, нерв системасининг тузилиши эътибори билан хам жавоб қайтаришга қодирлигини исботлаб берди. Ахир биз соат механизмининг ёки жисм юзасидан қайтаётган нурнинг ҳаракатини руҳнинг иши деб айтмаймизку. Ҳайвонлар ҳам ўзига хос механизмлар бўлиб ҳисобланади, нервлардаги жараёнлар эса нурнинг қайтиши каби миядан мушакларга ўтиб акс этади (лотннча «рефлекс» сўзи акс этиш деган маънони англатади).

Бу нуқтаи назар чинакамига революция бўлиб, нерв-мушак фаолиятини объектив равишда билиш воситасига айланди. Декарт ўзининг «нерв машинаси» ҳаракатларидан бунга қадар руҳгагина хос деб ҳисоблаб келинган куп сонли психик ҳодисаларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилган эди. У сезгилар, ассоциациялар, кучли эҳтирослар қандай юзага чиқиши мумкинлигини тушунтириб берди. Лекин у ўз рефлектор схемасини бутун психик фаолиятга жорий эта олмади. Унинг таълимотида руҳ танадан аллақандай мустақил ва алоҳида мохият сифатида, рефлекс билан баб-баравар тарзда қўйилгандир.

Декартнинг дуализмини XVII асрнинг буюк мутафаккирлари —бировлари материалистик нуқтаи назардан, бошқалари идеалистик нуқтаи назардан рад этишди. Қонунлари психологиянинг ҳам қонунлари ҳисобланган механик харакатни ягона реаллик деб эълон қилган инглиз материалиста Гоббс (1588— 1679) рухни бутунлай рад этди. Психология тарихда биринчи марта рух ҳақидаги таълимот бўлмасдан, балки у танадаги жараёнларнинг сояси каби рўй "берадиган руҳий ҳодисалар ҳақидаги таълимотга айланди. Психикани аллақандай ғайри моддий кўринишдаги нарсага айлантириш эвазига оламнинг яхлитлигига эришилди. Бу нуқтаи назар эпифеноменализм деб ном олди. Шуни унутмаслик керакки, у ўз даври учун илгор нуқтаи назар ҳисобланарди, негаки, бу нуқтаи назар ўша пайтларда ҳукмрон бўлган аллақандай руҳий моҳият ёки руҳий кучлар ҳақидаги ишончларни пучга чиқарганди.

Нидерландиялик материалист файласуф Спиноза (1632— 1677) ҳам, Гоббс каби, оламнинг бир бутунлиги тўғрисидаги ғоянинг астойдил ҳимоячиси эди. У онгни катта кўламга эга материядан сира кам бўлмаган реал нарса деб ҳисобларди. Унинг шоҳ асари бўлмиш «Этика»нинг теоремаларидан бирида «Ғоялар тартиби ва алоқаси қандай бўлса, нарсаларнинг тартиби ва алоқаси хам шундайдир» дейилади. Тана ҳам, унинг ғоялари хам табиатнинг ўша мутлақ тартибига киритилгандир. Бу ўринда Спиноза худди Гоббс каби (рефлекс ҳақидаги таълимотида Декартга ҳам ўхшаб) илмий психологиянинг асосий принципларидан бири — детерминизм принципининг жарчиси бўлиб чикди. Бу принципга кура барча ҳодисалар моддий сабаблар ва қонунларнинг таъсири остида рўй беради. Қишининг ҳис-туйғуларини, хатти-ҳаракатини идора этувчи қонунлар ўзларининг қатъийлиги ва аниқлиги жиҳатадан геометрия қопунларига ўхшайди, деб тасдиқланади. «Этика» геометрик трактат шаклида ёзилгани, унда бир қоиданинг муқаррар ра-вишда иккинчи қоидадан келиб чиқиши ҳам бежиз эмас. Механика, оптика, геометрия соҳасида эришилган ютуқлар психологик фикрлар ривожига самарали таъсир кўрсатди.

Фан тарихида бирннчи бўлиб онгсизлик психикаси ҳақидаги тушунчани илгари сурган XVII асрдаги йирик немис мутафаккири Лейбниц (1646—1716)нинг таълимотига математика, жумладан, интеграл ва дифференциал ҳисоблар кашф этилиши таъсир этган эди. Психик хает манзараси арифметик йиғинди тариқасида эмас, балки интеграл тарзида намоён бўлди. Лейбниц тасаввурларнинг узлуксиз чегараланиши гоясига таянган ҳолда перцепция (бевосита онгсиз идрок) ни апперцепция (диққат ва хотирани ўз ичига олган англанилган идрок)дан фарқлаган эди. Лейбниц идеалист бўлгани учун ҳам оламни кўплаб руҳлар — «монад»лардан («монада» — ажралмайдиган деганй) таркиб топган деб ҳисоблади. Шу билан бирга у психологияга жуда куп янгиликларни, энг аввало, психиканинг фаоллиги табиати ва узлуксиз ривожланиши, ҳамда психиканинг онглилик ва онгсизлик кўрипишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги ғояни олиб кирди.

XVII асрда фанда ва ҳаётда рационализм ҳукмрон эди. Унга кура хаққоний билимга фақат ақл-идрок орқали эришиш мумкин. Илғор мамлакатларда юз бераётган туб иқтисодий ўзгаришлар, индустриал революция, илмий билимларни амалиётга татбиқ этиш учун интилишлар XVIII асрда эмпиризм ва сенсуйлизмни — тажриба ва ҳис этиладиган билишнинг «соф» ақл-идрокдан афзаллиги ҳақидаги таълимотнннг,   яъни   ақлда ҳеч қандай туғма гоялар ва принциплар бўлиши мумкнн эмаслиги ҳақидаги таълимотнинг олдинги  маррага  кўтарилишига  олиб келди. Бу таълимотни инглиз файласуфи ва педагоги Жон Локк (1632—1704)   астойдил ҳимоя қилиб чиққан эди. Уни эмпирик (тажриба)   психологиятшг асосчиси деб ҳисоблаш қабул қилинган. Барча билимларнинг тажрибадан келиб чиқиши ҳақидаги қоида психология учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки у руҳий ҳаётнинг конкрет фактлари, оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларга ўтиш йўллари пухта ўрганилишини тақозо этади.  Локкнинг   фикрича, тажрибанинг   иккита  манбаи бор: бири  ташқи сезги аъзоларининг фаолияти  (ташқи  тажриба) ва   иккинчиси  ўзининг  хусусий   ишини  идрок  этувчи   ақлнинг ички фаолияти (ички тажриба)дир. Киши ҳеч қандай гояларга эга бўлмаган ҳолда дунёга келади. Унинг руҳи — «тоза тахта» (tabula rаsa)  бўлиб, кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади. Тажриба оддий  ва  мураккаб ғоялардан таркиб топади. Бу гоялар ё сезгилардап, ё ички идрок (рефлексия)лардан ҳосил бўлади. Иккикчи ҳолатда сиг реал нарсаларга эмас, балки ўз хусусий махсулига йўналтирилиб, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Локкнинг рефлексия таълимоти («рефлекс» тушунчаси билан аралаштириб юбормаслик керак) киши психологик фактларни   (физика    фактлардан    фарқли    ўлароқ)   ингроспектив тарзда билиб олади, деган тахминга асосланган эди. Бу билан яна дуализм илгарн сурилзди. Онг ва ташқи оламни прииципиал жихатдан турлича усуллар ёрдамида билиш мумкинлиги важидан ҳам улар бир-бирига қарама-қарши қўйилар эди.

Локкнииг ташқи ва ички тажриба тўгрисидагк таълимоти икки хил ҳарактерга эга эканлиги хам материалистик, ҳам идеалистик таълимотларнинг тараққиётига туртки беришига сабаб бўлди. Материалистлар Гартли (1705—1757) бош бўлган инглиз, "Дидро (1713—1784) бош бўлган француз, А. Н. Радишчев (1749—1802) бош бўлган рус материалистлари оламни билишда ташки тажрибани асос қилиб олиб, инсон психикасининг ички мазмуни асосида одамнинг атроф-муҳит билан ўзаро муносабати ётади, деган эдилар. Идеалистлар (Беркли бошчилигида) бу моҳиятни бирламчи ва ҳеч нарсадан келиб чиқмайди деб эълон қилишди. Кишининг мураккаб психик фаолияти қай тариқа алоҳида ғоялардан таркиб топади? Локкдан кейин ғоялар ассоциациям (борланиши) қонуни психологиянинг асосий қонуни ҳисобланадн, деган фикр мустаҳкам ўрнашиб қолган эди. Ассоцианизм лсихологияда ҳукмрон  йўналиш  бўлиб қолди. Психиканинг  моҳиятини  билишдаги тафовутларга  монанд тарзда ассоцианизмда ҳам икки йўналиш — материалистик ва идеалистик йўналишлар бир-бирига қарама-қарши эди. XVIII  асрдаги    ассоциатив    психологияда    материалистик йўналишнинг энг йирик намоёндаси Давид Гартли эди. У Ньютоннинг физикасига, шунингдек физиология ва тиббиёт (Гартли амалиётчи  врач эди)   соҳасидаги ютуқларга таяниб, рефлекс ҳақидаги тушунча билан ассоциация ҳақидаги тушунчани бирлаштирди. Унинг таълимотида нерв системасига сезги аъзоларидан  мия орқали мушакларга  етказиладиган ташқи таъсир бутун психик ҳаётнинг илк манбаи сифатида қабул қилинган эди. Бу таъсир мияда сезгилар тарзида ва уларнинг излари — ғоялар тариқасида сақланиб  қолади. Бир-бирига  яқин сезгиларнинг тез-тез такрорланавериши шунга олиб келадики, нерв системасида бошқа сезгилар қолдирган изларнинг бутун занжирини тиклаш учун биттагина сезги (у илгари ҳаммаси билан боғлиқ бўлган)нинг ўзи кифоя қилади. Қачонки, ушбу занжирга янги қўзғатувчи — сўзнинг қўшилиши билан ирода ва тафаккур пайдо бўлади.  Илгари бевосита ҳиссий таъсир ўтказишни тақозо  қиладиган ҳаракатларнинг ўрнини  ассоциациясига кура  сўз эгаллайди.  Гартлининг таълимоти ғоят изчиллиги билан ажралиб турарди. Унинг таълимоти детерминизм принципига асосланган эди. Психик ҳаётнинг ассоциация қонунига биноан талқин этилмаган биронта ҳам соҳаси қолмади. Бу қонун   инсон   руҳиятини   тушунишда    худди   бутун   олам тортишиш қонуни каби универсал қонун бўлиб қолди.

Ассоциатив психология одамда исталган фазилатларни таркиб топтириш истиқболини очиб берадиган, уларнинг нерв системасига таъсир кўрсатиш йўли билан хулқ-атворини бошқариш имкониятини яратадиган назария сифатида кутиб олинди. Бунда нерв системасининг ўзи ҳар қандай мойиллик ва туғма хислатлардан ҳоли бўлади, деб тасаввур қилинди.

Бу нуқтаи назарга қарама-қарши ўлароқ, XVIII аср психологик фанлар тарихида қобилиятлар психологияси деган бошқа бир йўналиш ҳам бор эди (унинг лидерлари Германияда Христиан Вольф, Англияда Томас Рид эди). Қобилиятлар психологиясининг тарафдорлари руҳга ички кучлар (энг аввало билим ва истак тарзида намоён бўладиган тасаввур қилиш қобилияти) олдинданоқ хос бўлган деб даъво қилишган эди. Бу кучлар учун асосли бирон-бир далил келтирилмасди. Улар сира ҳам асосланмаган ҳолда алла қандай бирламчи нарса сифатида қабул қилинарди. Шу тариқа қобилият психик ҳодисаларнинг ҳақиқий илмий «оҳиятини очиб бермай, сохта тушунча бўлиб қолган эди.

XVIII аср нерв системасини тадқиқ қилишда янги улкан ютуқлар билан нишонланди (Галлер, Прохазка). Шу аснода психика механик ҳаракат андазаси бўйича эмас, балки организмнинг бошқа ҳаётий функциялари андазаси бўйича тасаввур қилиниши керак деган фикр туғилади. Психика миянинг функцияси эканлиги ҳақидаги таълимот таркиб топади. У XVIII асрдаги француз материалистлари томонидан илгари сурилган эди. Улар ташқаридан ҳосил қилинадиган таассуротлар тафаккур жараёнининг бошлангич моменти, фикрнинг сўз ёки имо-ишора орқали ифода этилиши пировард моменти ҳисобланади, ҳар иккала момент орасида эса мияда нервнинг номаълум жараёнлари рўй беради, деб исботлашарди. Кўриниб турибдики, бу ҳолда ҳам принципиал схема рефлексини эслатади. Лекин француз материалистлари «рефлекс» терминини фақат ташқи қўзгатувчига жавобан онгсиз қилинадиган ҳаракатга нисбатан ишлатишади. Масалан, Конвентнинг жодида қатл этилганларда мушакларнинг қандай тортилиши саволига Кабанис жодининг тиғи қатл этилганларга азоб бермайди, чунки уларнинг ҳаракатлари соф рефлекслардангина иборатдир, деб ахборот берган экан.

Организмга ҳаракатларнинг икки хил тури — ихтиёрий (онгли) ва ихтиёрсиз (онгсиз, рефлектор) турлари хосдир, деган фикр ўтган асрнинг биринчи ярмида кенг тарқалган эди. Бу фикрнинг тўғрилигини физиологияда инглиз Чарльз Белл ва француз Франсуа Мажанди томонидан сезувчи ва ҳаракат нервлари ўртасидаги тафовутларнинг кашф этилишига олиб келган ажойиб ютуқлари ҳам тасдиқлайди. Орқа мия нерв томирларини қўзғатиш турлича натижаларга олиб келди. Мушаклар фақат олдиндаги томирлар қўзратилгандагина ўзгаргани кузатилди. Орқа томирларга келганда шуни айтиш керакки, уларнинг сезувчанлик функцияси борлиги эътироф этилди. Сезувчи нервнинг учлари қўзғатилганда бу нервдан орқа миядаги нерв маркази орқали импульс ҳаражатлантирувчи нерв бўйлаб мушакка ўтади. Ана шу йўлнинг ҳаммаси рефлектор ёйи деган ном олди. Рефлекс ҳодисаси фалсафий таҳминдан тажрибада синалган фактга айланиб қолди. Лекин рефлектор ёйи механизми фақат содда формадаги ҳаракат реакцияларни тушиниш имконини беради. Биолог Пфлюгернинг ўтган асрнинг 50-йилларида ўтказган тажрибалари рефлекс ҳақидаги тушунча фақат одамнинг эмас, балки теварак-атрофдаги шарт-шароитларга мослашишга лаёқатли ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини ҳам изоҳлаб беришга ожизлик қилиб қолишини кўрсатган эди. Кўпгина фактлар рефлекс ҳақидаги тушунча ёрдамида хатти-ҳаракатни бутунлайича изоҳлаб бериш мумкинлигига шубҳа билдиришга мажбур этди. Лекин шунга қарамай бу тушунчада қимматбаҳо бир роя мужассамлашган эдики, унга кура организмнинг фаоллиги моддий аъзога моддий таъсир кўрсатиш билан белгиланади. Бу роядан воз кечиш руҳнинг танани ҳаракатга келтирувчи куч эканлиги хақидаги эски тасаввурларга қайтишдан иборат бўлур эди. Фанда мураккаб вазият вужудга келди: бир томондан, тирик мавжудотларнинг фаоллиги сабабларини фақат рефлекс хақидаги тушунча изоҳлаб берар эди. Иккинчи томондан, ушбу фаолликни кузатиш уни нервларнинг оддий механик алоқаларидан ташқарига олиб чиқиш мумкин эмаслигини кўрсатди.

Бу боши берк кўчадан чиқиш йўлини XIX асрнинг иккинчи ярмида буюк рус олими И. М. Сеченов (1829—1905) топди. Унинг материалистик эътиқоди Н. Г. Чернишевский (1828—1889) бошчилигидаги революцион-демократлар томонидан тайерланган фалсафий негиз асосида юзага келган.

 

Психиканинг рефлекторлик характери

 

И. М. Сеченов «Бош мия рефлекслари» (1863)                                         асарида «онгли ва онгсиз ҳаётнинг барча ҳара-                                            катлари рўй бериш усулига кура рефлекслардан                                         иборатдир», деган хулосага келган эди.

Шундай қилиб, онгнинг ҳаракати (психик ҳодиса) руҳнинг танасиз моҳият хусусияти эмас, балки Сеченов тили билан айтганда, «рўй бериш усулига кура» (тузилишига, рўй бериш типига қараб) рефлексга ўхшаш жараёндир. Психик ходиса кишига ўз сезгиларини, ғояларини, хис-туйғуларини кузатиш чоғида бериладиган нарсалардангина иборат эмас. У худди рефлекс каби ташқи қўзговчининг таъсирини ва унга жавобан харакат реакциясини ҳам ўз ичига олади. Олдинги назария-ларда онгимизда образлар, тасаввурлар, фикрлар тарзида юз берадиган ходисаларни психологиянинг предмети деб хисобланарди. Сеченовнинг таъкидлашича, бу организмнинг мухит билан ўзаро ҳаракати («хаётий учрашувлари»)нинг алохида шаклидан иборат бўлиб, яхлит психик жараёнларнинг айрим моментларидир. Психик жараёнлар онгнинг ўзида пайдо бўлиб, онгнинг ўзида тугалланади, деган фнкрни Сеченов мутлақо нотўғри фикр деб хисоблаган эди.

И. М. Сеченов рефлекснинг мия қисмики унинг табиий бошланғич (сезги аъзоларига таъсир) ва тугалловчи манбаа (жавоб ҳаракати) ларидан алоҳида бир нарса, деб хисоблаш нотўғрилигини уқтирган эди. Психик ходиса яхлит рефлектор харакатда юз берган ва унинг маъсули бўлган холда айни пайтда хали юзага келмаган натижа (таъснр ўтказиш, ҳаракат қилиш) дан дарак берувчи омил вазифасинн хам бажаради.

Психик жараёнларнинг роли нимадан иборат? Бу организмнинг сигнал ёки бошқарув функцияси бўлиб, харакатни ўзгарувчан шарт-шароитларга мослаштиради ва шу билан фойдали, мослашувчан самарага эришилишини таъминлайди. Психик жараён, маълумки, ўзича эмас, балки миянинг моҳияти, унинг тегишли бўлмалари функцияси сифатида ташқи олам хақидаги  ахборотнинг  каёқца  кетиши,   каерда  сақланиши  ва кайта ишланишини курсатувчи жавоб фаолиятининг бошкарувчисидир.

Шундай килиб, кишининг билимлари, теварак-атроф ҳақидаги  тасаввурлари, яъни индивидуал тажрибанинг бутун бойликлари рефлектор ҳаракатга киради. Психик ходисалар — бу миянинг ташқи (теварак-атрофдаги мухит) ва ички (физиологии системаси сифатидаги организмнинг холати) таъсирларга жавобидир. Психик ҳодисалар — бу фаолиятнинг хозир таъсир этаётган (сезгилар, идрок) ёки качонлардир, яъни ўтмиш тажрибада (хотира) юз берган кўзғатувчига жавоб тарзида рўй берадиган, ана шу таъсирни умумлаштирадиган, улар пировардида олиб келадиган натижаларни (тафаккур, хаёл) олдиндан кура билишга ёрдам берадиган, бир хил таъсиротлар натижасида фаолиятни (ҳис-туйғу, ирода) кучайтирадиган ё сусайтирадиган, умуман активлаштириб юборадига ва бошқа хилдаги таъсуротлар оқибатида уни тормозлаштирадиган, одамлар хулқ-атворидаги (темперамент, характер ва бошқалар) тафовутларни аниклайдиган доимий бошкарувчиларидир.

И. М. Сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг психик жихатдан бошқарилиши ғоясини илгари сурди. Бу мухим назарий қоидалар И. П. Павлов (1849—1936) томонидан тажриба йўли билан тасдиқланди ва конкретлаштирилди. У ҳайвонларнинг, шунингдек, одамнинг ташқи мухит билан ўзаро харакати мия томонидан бошқарилиши қонуниятларини кашф этган эди. И. П. Павловнинг ушбу қонуниятларга нисбатан жами қарашлари одатда икки хил сигнал системаси ҳақидаги таълимот деб аталади.

Нарсанинг тимсоли (кўрнниши, эшитилиши, ҳид тарқатиши ва шу кабилар) хайвонлар учун бирон-бир шартсиз қўзғатувчи сигнал бўлиб хизмат қиладики, бу улар хатти-харакати шартли рефлекс тарзида ўзгаришига олиб келади.

Маълумки, шартли рефлекс бирон-бир шартли қўзғатувчининг таъсири (масалан, ёниб-ўчиб турадиган лампочка) бошқа шартсиз қўзратувчининг таъсири (жумладан, озуқа берилиши) билан боғланганда ҳосил бўладн. Натижада бош минда иккала марказ (кўриш ва озиқлаииш) ўртасида вақтли нерв боғланиши рўй беради, ҳайвонларнинг икки хил фаолияти—кўриш ва озиқланиш фаолиятлари бирлашади. Лампочканинг ёниб-ўчиши ҳайвонлар учун озиқланиш сигнали бўлиб, уларда сўлак ажралишига туртки беради.

Ҳайвонлар ўз хатти-харакатларида И. П. Павлов биринчи сигнал системасининг сигналлари («биринчи сигналлар») деб атаган сигналларга амал қилади. Ҳайвонларнинг бутун психик фаолияти биринчи сигналлар системаси даражасида юз беради. Одамда хам биринчи сигнал системасининг сигналлари (конкрет тимсоллар, тасаввурлар) унинг хулқ-атворини бошкариш ва йуналтиришда жуда мухим роль уйнайди. Масалан светафорнинг кизил чироғи автомашина хайдовчиси учун сигнал кузғатувчи бўлиб, катор харакатлантирувчи жараёнларни хосил киладики, натижада шофёр тормозни босиб, машинани тўхтатади. Шу нарсани таъкидлаш муҳимки, одамнинг хатти-ҳаракатини сигнал қўзғатувчилар (мисол учун светофорнинг қизил, сариқ ва яшил чироқлари) ўзича механик тарзда бошқармасдан, балки ўша қўғатувчиларнинг миядаги тимсоллари — сигналлари бошқаради. Бу тимсолий сигналлар предметлар ҳақида сигнал юбориб, шу билан одамнинг хатти-ҳаракатини бошқариб туради.

Ҳайвонлардан фарқли ўлароқ,  одамда  биринчи сигналлар системаси билан бир қаторда унинг алоҳида бойлиги ва афзаллиги бўлган иккинчи сигналлар системаси хам мавжуддир. Иккинчи сигналлар системасининг сигналлари талаффуз этилган, эшитилган,   ўқилган сўзлар («иккинчи сигналлар») дан иборатдир. Биринчи сигналлар  системасининг сигналлари, тимсолий сигналлар, сўз билан хабар қилиниши ва алмаштирилиши мумкин. Сўз уларнинг ўрнини босади, умумлаштиради ва биринчи   сигналлар   ҳосил   киладиган   барча ҳаракатларни ҳосил қилиши мумкин. Шундай қилиб, сўз — «сигналлар сигнали»дир. Сигнал кўзгатувчилар  (нутқ   товуши,   ёзма ахборот матни)   билан уларнинг мияда   сўзларнинг маъноси   тарзида акс эттирилишини бир-биридан фарқ қилиш зарур. Агар сўз маъноси одамга тушунарли бўлса, унинг хатти-ҳаракатларини бошқаради, теварак-атрофдаги муҳитга мувофиқлашувида ёрдам  беради.  Агар  сўз  маъноси тушунарсиз  бўлса,  одамга  у фақат биринчи сигналлар  системасининг сигналлари тарзида таъсир қилади ёки одам учун батамом аҳамиятсиз нарса бўлиб қолаверади.

Айтилганларнинг ҳаммаси психикани объектив оламнинг субъектив тарзи, воқеликнинг миядаги акси деб ҳисоблаш имконини беради.

Идеализм психикани материядан ажратиб олиб, уни қуршаб турган воқеликка боғлиқ бўлмаган ёпиқ ички оламга айлантиради. Механицизм психиканинг материядан сифат жиҳатидан фарқ қилишини кўрмайди, психикани асабий жараёнлардан иборат нарса деб ҳисоблайди. Гносеология — билиш наза-рияси, билиш мадбалари, форма ва методлари, ҳақиқатни аниқлаш йўллари ҳакидаги таълимот бўлиб, психикани ўрганишга субъект ва объектнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини (кишининг Олам тўғрисидаги билимларининг чинлиги проблемаси, инъикоснинг ўхшашлиги проблемаси ва бошкалар) аниқлаш нуқтаи назаридан ёндашади.

Психология психикани ўрганишнинг ўз конкрет илмий вазифаларига, ўзининг конкрет тадқиқот мавзуига эгадир. Психология таъсир кўрсатувчи объектлари бўлган субъектнинг ички, психик холатига ташки таъсиротлар натижасида рўй берадиган ўзгаришлар жараёни қандай кечишини ўрганади. У акс этувчи нарсанинг субъектнинг фаолиятини бошқаришни, режалаштиришни, жавоб фаолиятини йўналтиришни таъминлайдиган ўша инъикосга айланиш жараёнини амалга оши-ришга ёрдам берадиган механизмларни тадқиқ қилади.

Психика фаоллиги билан ажралиб туради. Унинг зарур жиҳати майллар, энг мақбул ечимни фаол излаш, эҳтимолдаги хатти-харакат вариантларини хаёлдан ўтказишдан иборатдир. Психик инъикос айнан ўзини акс эттирадиган, суст нарса эмас, балки у ҳаракатнинг турли вариантларини изланиш, танлаш, солиштириш билан боғлиқ бўлган шахс фаолиятининг зарур жиҳати ҳисобланади.

Хулқ-атворнинг фаол тарзда бошқарилиши тескари алоқа аппаратининг ишлашини тақозо этади. Тескари алоқа тушунчаси ҳозирги замон психологиясида, физиология ва кибернетикада кенг қўлланилади. Психология билан физиологияда бу ҳар бир жавоб ҳаракати ҳал қилинаётган вазифа нуқтаи-назаридан мияда баҳоланишини билдиради. Демак, организмда маълум цикл билан иш бажарувчи яхлит система мавжуд деб таҳмин қилинади. Бу системада марказдан жавоб ҳаракатига буйруқ берилишининг биронта ҳам моменти тескари йўналишда (перифериядан марказга қараб) ҳаракатнинг натижаси ҳақида зудлик билан ахборот (тескари алоқа) юборилмагунча тугалланмайди. Тескари алоқа аппарати ёрдами билан организм ўз ҳаракати натижасини образ билан таққослаб кўради. Образ бу натижага нисбатан олдинроқ пайдо бўлиб, воқеликнинг ўзига хос модели сифатида унинг юз бериши ҳақида олдиндан хабар беради.

Психиканинг мавжудлиги изчил ҳаракат программасини тузиш, олдинига ички планда иш бажаршн (масалан, хулқ-атворнинг эҳтимолдаги вариантларини танлаш) ва шундан кейингина ҳаракат қилиш имконини беради.

Биологик эволюция жараёнида киши психикаси хулқ-атворни бошқаришнинг алоҳида аппарати сифатида пайдо бўлиб, сифат жиҳатидан ўзгариб кетади. Одамлар ижтимоий ҳаёт қонунларининг таъсири остида шахслар бўлиб етишади, уларнинг ҳар бирида уларни вояга етказган тарихий шароитнинг излари сақланиб қолган бўлади. Аслини олганда киишнинг хулк-атвори, хатти-харакатлари ҳам шахсий характер касб этади.

Айтилганларнинг ҳаммаси эндиликда психология фанига юқорида берилган таърифни бир қадар конкретлаштириш имконини беради: психология — еоцеликнинг миядаги образи сифатида содир бўлувчи психик фактлари, қонуниятлари ва психика механизмлари тўгрисидаги фандир. Кишининг шахсий характерга зга бўлган хулк-атвори ва фаолияти воқеликнинг миядаги образи асосида ва шу образ ёрдамида бошқарилади.

 

I. 1.2. Мия ва психика

 

Психика миянинг хусусиятидир. Сезги, фикр, онг махсус тарзда ташкил топган материянинг олий маҳсулидир. Организмнинг психик фаолияти тананинг куп сонли махсус аъзолари воситасида амалга оширилади. Улардан баъзи бирлари таъсиротларни қабул қилса, бошқаси уларни сигналларга айлантиради, хатти-харакат режасини тузади ва унннг ижросини назорат қилади, учинчи бир хили хатти-ҳаракатга куч-ғайрат ва шиддат бағишлайди, тўртинчи хили мушакларни ҳаракатга келтиради ва хоказо. Ана шу мураккаб ишнинг хаммаси организмнинг ташки мухитга фаол мувофиқлашувини ва ҳаётий вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди.

Органик дунёнинг амёбалардан то одамга кадар узок, давом этган эволюцияси давомида хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларнинг физкологик механизмлари тўхтовсиз мураккаблашиб, табақаланиб ва шулар туфайли организм мухит ўзгаришларига тез реакция қила оладиган ва мослашувчан бўла борди.

 

Нерв системасининг   тузилиши ва психика

 

Бир ҳужайрада, масалан, амёба каби организм                                 на овқатни идрок этиш учун, на уни излаш учун,    на уни ҳазм килиш учун ҳеч қандай ихтисослашган аъзоларга эга эмас. Ёлғиз биттагина ҳужайранинг ўзи хам сезувчи, хам ҳаракатланувчи, ҳам овкат хазм қилувчи аъзо бўлса керак. Қўриниб турибдики, амёбанинг ҳаёт кечириш имкониятлари — унинг овқат қидириб топиш ва ўз ҳаётини сақлаб қолиш қобилияти ўта чеклангандир. Юксак тараққий этган хайвонларда аъзоларнинг ихтисослашуви озиқани фарклаш, хавф-хатарни жуда тез ва аник, сезиш имконини беради. Ихтисослашувнинг яккаю-ягона функцияси сигналларни идрок этишдан иборат хужайраларпинг пайдо бўлишида ўз ифодасири тоиади. Бу хужайралар рецеторлар (ташки муҳитнинг таъсирини қабул қилувчи аппарат) деб аталмнш хужайралар гуруҳини ташкил этади. Бошқа хужайралар мушак тўкималари ишини ёки турли хил безларнинг шира чиқаришини ўз зиммасига олади. Бундай хужайралар эффекторлар дейилади. Аммо хает аъзолар ва функциялар ўртасида узлуксиз алоқа бўлишини. харакатларнинг теварак-атрофдаги нарсалардан ва организмнинг узидан бўладиган сигналлар оқими билан келишилган бўлишини тақозо этаётган бир пайтда ихтисослашув аъзолари ва функцияларни бир-биридан ажратади. Бунга организмнинг асосий «бошқарув пульти» — яхлит бир бутун нарса сифатида харакат қиладиган марказий нерв системаси воситасида эришилади.

Нерв системаси тузилишининг умумий плани барча умуртқалиларда бир хилдир. Унинг асосий элементлари нерв ҳужайралари ёки нейронлар бўлиб, уларнинг вазифаси қўзғатишдан иборатдир. Нейрон хужайра таначасидан. ва таначанинг шохлаб кетган ўсимталари — қўзғатишни қабул қилувчи дендритлардан ва қўзғатишни бошқа нейронларга ўтказадиган толалар—аксондан таркиб топади. Аксоннинг дендритлар билан ёки бошқа нейронларнинг хужайра танаси билан боғланадиган нукта синапс деб аталади. Шу нуқтада нейронлар ўртасида функционал боғланиш юз беради. Нерв системасидаги янги боғланишларнинг хосил бўлиш механизмини тушунтириб беришда синапс хал қилувчи ахамиятга эга. Баъзи тўсиқларни енгиш осонроқ, бошқаларини эса қийинроқ, айрим ҳолларда иккала йўлдан бирини танлашга тўғри келади.

Нейронларнинг бир қисми қўзғалишни рецепторлардан марказий нерв системасига, бошқа қисми ундан эффекторларга ўтказадилар, лекин нейронларнинг аксарият кўпчилиги марказий нерв системасининг ўзида унинг турли жойлари ўртасида алоқа богланишига хизмат қилади. Марказий нерв системасининг ўзи эса икки қисмдан — бош мия ва орқа маядан ташкил топгандир.

Бош миянинг юқори қисми олти қават нейровлар (10 миллиардга якин) билан қопланган хамда пўстлоқ деб аталадиган катта ярим шарларни хосил қилади. Пўстлоқ — психик фаолиятнинг энг мухим (лекин яккаю –ягонаси эмас ) органидир. Ярим шарлардан пастроқда энса қисмида мияча жойлашган бўлиб , унинг функциялари ҳал. Унинг мушаклар ҳаракатини уйғунлаштиришда жиддий роль ўйнаши маълум. Катта ярим шарларга мия найчаси келиб тақалади. Найчанинг юқори қисми — таламус орқа миядан катта ярим шарларга борадиган барча нерв йўллари учун «оралиқ станцияси» вазифасини бажаради. Найчанинг пастки қисми — гипоталамус сув алмашинувини, овқатланиш эҳтиёжини ва организмнинг бошқа функцияларини бошқариб турадиган марказлардан таркиб топгандир.

Марказий нерв системасининг тилга олинган барча қисмлари мураккаб тузилишга эга бўлиб, уни ўрганиш ва таърифлаш билан анатомия ва гистология шуғулланади.

Ҳозирги замон фанида мавжуд тасаввурларга қараганда, орка мия ва мия найчаси рефлектор фаолиятининг асосан тугма (шартсиз рефлекслар) ҳисобланган шаклларни амалга оширади, катта ярим шарларнинг кобиғи эса ҳаёт кечириш жараёнида орттириладиган ва психика томонидан бошкариладиган хулқ-атвор шакллари органа ҳисобланади.

Тананинг ҳар бир сезувчи аъзоси (тери, кузнинг тур пардаси ва шу кабилар) ва ҳар бир ҳаракат аъзоси мияда ўзининг хусусий марказларига эгадир. Фақат рецепторларга ва эффекторларга эмас, балки периферияда рўй берадиган нарсаларнинг тасвирини йириклаштириб хабар қиладиган мия ҳужайраларига хам хос бўлган ихтисослашув хозирги замон жарроҳлик техникаси ва қобиқни электр ёрдамида қўзгатиш методи (унга жуда хам нафис электродларни киритиш йўли билан) оркали батафсил ўрганилган.

Шу хилдаги кўплаб тажрибалар хайвонларда ўтказилди. Одамга келганда шуни айтиш керакки, соғлом кишиларнинг миясида жаррохлик билан боғлиқ биронта хам эксперимент

ўтказилмайди, албатта. Фақат айрим операциялар чоғида нейрохирурғлар мияни электродлар ердамида текшириб кўриш имкониятига эга бўлишади. Мияда оғриқ нуқталар йўқлиги сабабли бундай тажриба чоғида беморда ҳеч қандай ёқимсиз сезги рўй бермайди. Айни чоғда у эс-хушини йўқотмаган ҳолда қўзғатиш жараёнида нималарни хис этганини врачга айтиб, бериши мумкин. Бу метод ёрдамида шу нарса аниқландики, бир хил нуқталарни қўзғатиш натижасида тортилиши, бошқаларида кўриш, эшитиш, тери сезгиларига таъсир қилиши кузатилади. Сезувчи ва ҳаракат нервларининг «охирги станциялари» мияда муайян бир тартибда жойлашганлиги, шу билан бирга организмнинг барча қисмлари ҳам мияда бир хилда ўрин эгалламаганлиги аниқланди.

Инсон катта ярим шарлар қобиғининг анчагина қисмини қўл бармоқлари, айниқса унинг одамдаги бошқа барча бармоқларга қарама-қарши қўйилган бош бармоқ фаолияти билан боғлиқ хужайралар, шунингдек нутқ органлари — лаб ва тил мушаклари функцияси билан боғлиқ хужайралар эгаллайди. Шундай қилиб, одамнинг катта ярим шари қобиғида меҳнатда ва муомалада асосий функцияни бажарадиган ҳаракат аъзолари анча куп жойлашгандир.

Мия катта ярим шарлари ишининг умумий қонунлари П. Павлов томонидан аниқлаб берилган. Павлов ўтказган классик тажрибаларда итларда олдинлари фақат тегишли шартсиз қўзғатувчи (масалан, овқат)нинг бевосита таъсири остида юз берадиган физиологии реакцияга (масалан, сўлак оқишига) олиб кела бошлайдиган жуда ҳам хилма-хил сигналлар берадиган шартли рефлекслар ҳосил қилинган эди. Лекин И. П. Павловнинг таълимотини шу схема билангина чеклаб қўйиш нотўғри бўлур эди. Реал вазиятда (лаборатория шароитида эмас) ҳайвонлар озиқа қачон оғзига тушишини кутиб турмайди, балки уни излашга уринади, ҳаракат қилади, ҳаракатининг самарадорлигини текширади, хуллас шароитга актив мувофиқлашади.

Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ва чет элларда олиб борилаётган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, олий нерв фаолиятининг умумий қонуниятлари ҳайвонларнинг фаол хатти-ҳаракатида намоён бўлади.

Масалан, тугмачани чўқиганда дон тўкилган емакхонанинг эшиги очиладиган тажриба қутисига солиб қўйилган кабутар бир қанча вақт ўтмай бу вазифанинг уддасидан чиқа оладиган бўлиб қолади. Тугмача қуш учун шартли қўзғатувчи бўлиб қолади. Бу сигналга жавобан чўқиш ҳам И. П. Павловнинг тажрибаларидаги итнинг миясида қўнрироқ ёки нурга жавоб тариқасида сўлак безида ўзгариш юз бергани каби мажбурий зарурат билан содир бўлади.

Бош суяги қопқоғининг остига микроэлектродлар қўйиш йўли билан миядаги нерв тўқималарини бевосита қўзғатиш методи ердамида мия найчаларининг функцияларини ўрганишда эришилган ютуқлар кейинги йилларда психик фаолиятнинг физиологик механизмлари тўғрисидаги масалани янгича ёритишга олиб келди. Жумладан, мия найчаларининг қатор бўлмалари миянинг юқорида жойлашган бўлимлари учун энергия манбаи бўлиб хизмат қилиши аниқланди.

Мия найчаларини Электр ёрдамида қўзғатиш билан бир қаторда унда эксперимент ўтказувчининг аралашувисиз, беихтиёр равишда ҳосил бўладиган биотокларни ёзиб олиш методи ҳам қўлланилади. Бу тажрибалар миянинг электр активлиги бир хил эмаслигини кўрсатди. Биотоклар ёзувининг характерига қараб одамнинг психик холатидаги ўзгаришлар ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Мияда ҳосил бўладиган тўлцинлар турли частотадаги электромагнит тебранишларига ўхшайди. Уларнинг энг секинлари киши тинч-осойишта пайтида, кўзларини юмиб ўтирган, бетоқат бўлмасдан ва диққат-эътибори бўшашган ҳолатида кузатилади. Лекин бундай ҳолатда бўлган киши бирон-бир топшириқ (масалан, арифметикадан масала ечиш) берилса борми, унинг биотоклари дарҳол ўзгара бошлайди ва унда тўлқинлар тезлиги анча ошганлигини кўрсатадиган излар пайдо бўлади.

Мияда электроэнцефалограмма кўринишидаги кучайтиргич ердамида ёзиб олиш мумкин бўлган электр токлари пайдо бўлишининг кашф этилиши физиологлар ва врачлар учун ҳам, психологлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Электро-энцефалограммалар миянинг фаоллиги қандай ўзгаришини кузатиш, бу ўзгаришларни психик жараёнлар билан таққослаш имконини беради. Биотоклар ёзуви гарчи мия ишининг мазмуни ҳақида эмас, балки фақат миянинг умумий биофизик ва биохимик фаоллиги ҳақида гувоҳлик берса ҳам, бу тадқиқотлар жуда муҳим аҳамият касб этади. Шубҳасиз, улар мия ва психика ҳақидаги фанга бундан кейин ҳам жуда куп янги ва қизиқарли нарсалар беради. Шунинг учун ҳам фаолиятнинг турли хил шароитларида, жумладан, космик фазога учиш каби мураккаб шароитларда бўлган одамнинг миясидаги биотоклар синчковлик билан ўрганилаётганлиги тасодифий ҳол эмас. Космонавт миясининг биотоклари ёзуви унинг марказий нерв системасида юз берадиган ўзгаришлар кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Биотоклар ёзувининг характерига қараб одамнинг уйқуси ва уйгоқлиги ҳақида, киши онгининг фаоллиги даражаси ҳақида хулоса чиқариш мумкин.

Одамдаги психик жараёнларнинг мияга оид механизмлари билан ҳайвонлар психикаси механизмлари ўртасида ўхшашлик куп. Барча сут эмизувчиларнинг нерв системаси ва иши бир хил характерга эгадир. Шунинг учун ҳайвонларнинг миясини ўрганиш фақат физиологияни эмас, балки психологияни ривожлантиришда ҳам фавқулодда муҳим аҳамият касб этади. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, одам билан ҳайвоннинг психик фаолияти ўртасидаги тафовутлар фақат мицдор характерга эмас (бу етарлича аниқ-равшандир), балки сифат характерга хам эгадир. Бу тафовутлар киши организмининг бу-тун тузилиши ва функциясини тубдан ўзгартирган қудратли моддий омил — меҳнатнинг таъсири остида табиий йўл билан пайдо бўлгандир. Психиканинг органи — бош мия ҳам ўзгарди. Унинг ҳайволлар миясидан сифат жиҳатдан фарқи юксак билиш жараёнлари ва, аввало, тафаккур механизмларини ўрганиш пайтида яққол намоён бўлади. Бу жараёнлар сезги ва идрок жараёнлари сингари миянинг муайян қисмлари доирасида чекланиб қолмайди. Агар одамда қобиқнинг энса қисми шикастланган бўлса, унинг кўриш сезгиларини йўқотиши турган гап. Миянинг юксак билиш жараёнлари билан боғлиқ қисмлари шикастланиши бошқача характер касб этади. Бу ҳолда шикастланган қисмнинг функциясини бошқа бир қисм бажариши мумкин. Пластиклик, бир-бирининг ўрганиш босиги-аклий ва нутқ фаолиятининг асосини ташкил этувчи нерв тўқималарига хос хусусиятдир.

Одамнинг психик хаётида катта ярим шарлар қобиғи сиртининг ўттиз процентини эгаллайдиган пешана қисмлари алоҳида роль ўйнайди. Пешана қисмларининг (касаллик, яраланиш ва шу кабилар оқибатида) шикастланиши хулқ-атворнинг оддий формаларига эмас, балки юксак формаларига таъсир кўрсатади. Масалан, пешана қисмлари шикастланган беморлар кўриш, нутқ, ёзиш қобилиятларини сақлаб қолиб, арифметика масалаларини ечган ҳолда унинг шартларини таҳлил этишга уринмайдилар. Масалани ечиш планини тузганларида охирги саволни тушириб колдирадилар. Улар масаланинг ечимини унинг шарти билан солиштириб чиқмайдилар, ўз хатоларини сезмайдилар ва ҳоказо. Кўпгина клиник фактлар шуни кўрсатадики, миянинг пешана кисмлари шикастланиши ақлий қобилиятни сусайтириши билан бирга кишининг шахсияти доирасида, унинг характерида хам қатор бузилишларга сабабчи бўлади. Касалга чалинганига қадар хушмуомалалиги, вазминлиги билан ажралиб турган беморлар енгилтак, кизиққон, қўрс бўлиб қоладилар.

Психик функциялар муайян тарзда чап ва ўнг ярим шарлар ўртасида тақсимланган бўлиши аниқланди. Ҳар иккала ярим шарлар ахборотни образлар тарзида ҳам, сўзлар тарзида ҳам қабул қилиш ва қайта ишлаш қобилиятига эга, аммо чап ва ўнг ярим шарларда у ёки бу функцияларнинг турлича даражада ифодаланиши — бош миянинг функционал ассиметрияси ҳам юз беради. Чап ярим шарнинг функцияси ўқиш ва ҳисоблашдан, умуман кўпроқ белгиларга асосланган ахборот (сўзлар, белгилар, рақамлар ва шу кабилар)га таянишидан иборатдир. Чап ярим шар мантиқий тузилишлар имкониятини таъминлайдн, бусиз изчил аналитик тафаккур бўлиши мумкин эмас. Чап ярим шар фаолиятининг издай чиқиши, одатда нутқнинг бузилишига (сўзлаш қобилиятининг йўқолишига) олиб келади, нормал муомала имкониятини йўққа чиқаради, нерв тўқималари оғирроқ шихастланганда — фикрлаш фаолиятида жиддийроқ нуқсонлар содир бўлади. Ўнг ярим шар образи ахборотни ишга солиб, бўшлиқда мўлжал олиш, мусиқани идрок этилаётган ва тушунилаётган объектларга нисбатан ҳис-хаяжонли мунособатларда билишга имкон беради. Хар иккала ярим шар ўзаро боглик холда ишлайди. Функционал асимметрия факат одамга хосдир. У одамда чап ёки унг ярим шарнинг нисбатан купрок ишлашига олиб келаётган ва окибатда унинг индивидуал-психологик характеристикасига таъсир курсатадиган муомала жараёнида шаклланади.

Бош мия юксак таракий этган хайвонлар ва одам психикасини белгилайдиган даражада фаолият курсатадики орган ёки, тугрироги, организмларнинг мураккаб системасидир. Психиканинг мазмуни тирик мавжудод узаро муносабатда буладиган ташки одам билан белгиланади. Ташки олам киши мияси учун шунчаки оддий биологик мухит (хайвон мияси учун булгани каби) эмас, балки одамлар томонидан уларнинг ижтимоий тарихи давомида яратилган ходисалар ва нарсалар оламидир. Хар бир алохида одам хаётининг дастлабки кадамларидан бошланган психик ривожланишининг илдизлари тарихан таркиб топадиган маданиятнинг энг кадимий, энг чукур даврларига бориб такалади.

 

Миянинг ишдаги   психик ва нерв физиологик хусусиятлари

                                                 

Психик ва нерв-физиологик жараёнларнинг ўзаро муносабати масаласи анча анча мураккаб масалалардандир. Ўрганиш жараёнида психиканинг ўзига хос хусусиятлари нерв-физиологик хусусиятлардан канака мухум белгилар билан фарк килишини аниклаш мумкиин. Агар бундай узига хослик мавжуд булмаганда психология мустакил билим сохаси сифатида урганилиши хам мумкин эмасди. Уни нерв системаси физиоллогияси билан айнан бир хил деб каралган буларди. Психиканинг узига хос хусусиятларини аниклаш анчагина кийинчиликлар билан боглик. Гарчи психик хусусиятлар нерв-физиологик фаолият заминида юзага келиб, унинг натижаси хисобланса хам, лекин бу нерв-физиологик жараёнлар аслини олганда, психик ходисаларда хеч бир куринмайди, ёки унда аллакандай тарзда «яширинган» булади. Психик жараёнлар ўзида ички, физиологик жараёнларнинг эмас, балки ташки объектларнинг характеристикасини (нарсаларнинг шаклини, катта-кичиклиги, ўзаро муносабатларини) мужассамлаштиради. Психик жараёнларнинг ана шу ўзига хос белгилари, яъни ташқи дунёнинг тана системней ҳолатида акс этиши, ўрин олиши юз беради ва намоён бўлади.

Психик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш психикасининг мазмуни ва тузилишида нейрофизиологик жараёнлар мавжуд бўлмагани ёки сезилмаслиги сабабли жиддий қийинчилик туғдирарди. Бунинг устига психик ҳодисалар ўз негизидан маҳрум ҳолда, «танасиз», номоддий ҳисобланар эди. Бундан идеалистлар алоҳида танасиз руҳнинг мавжудлиги хусусида турли хил таълимотларни тўқиб чиқарищ учун зўр бериб фойдаланишарди. Ана шунинг учун ҳам психик ҳодисаларга нисбатан изчил материалистик ёндашувни сақлашга интилишлар айрим ҳолларда бошқа жиддий хатога, яъни психиканинг физиологик ҳодиса билан алмаштирилишига ва психологиянинг физиология билан алмаштирилишига уринишларга олиб келди. Психик ҳодисаларнинг рефлектор характерга эга эканлиги ҳақидаги назария бундай уринишларнинг хатолигидан далолат беради. Бу назария рефлектор актда психиканинг реал, фаол ва бошқарувчанлик ролини кўрсатади.

 

I.                  1.3. Онг ҳақида тушунча

 

Психика воқеликнинг киши миясидаги акси сифатида ҳар хил даражалари билан фарқланади.

Психиканинг одамга хос бўлган олий даражаси онгни ташкил этади. Онг психиканинг олий, уни, яхлит бир холга келтирувчи шакли бўлиб, кишининг меҳнат фаолиятида, бошқалар билан (тил ёрдамида) доимий мулоқот қилиш жараёнида шаклланишининг ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари натижаси ҳисобланади. Шу маънода онг, марксизм классикларинииг таъкидлашича, «ижтимоий маҳсул» бўлиб, англанган борлиқдан бўлак бошқа нарса эмасдир.

Онгнинг структураси, унинг муҳим психологик таърифи қандай?

Унинг биринчи таърифи номининг ўзидаёқ берилган бўлиб, онг деганидир. Кишининг онги бизнйнг теварак-атрофимизнн қуршаб турган олам ҳақидаги билимлар мажмуасидан таркиб топди. К. Маркс «Онгнинг чшаш усули ва онг учун ниманингдир борлиги — билимдир», — деб ёзган эди. Шундай қилиб, онгнинг структурасига мухим билиш жараёнлари кирадики, улар ёрдамида одам ўз билимларини доимо бойитиб боради. Бу жараёнлар қаторига сезгилар ва идрокни, хотирани, хаёл ва тафаккурни қўшиш мумкин. Сезгилар ва идрок ёрдамида мияга таъсир ўтказувчи қўзгатувчиларнинг бевосита акс этиши натижасида онгда борлиқнинг ўша моментда киши тасаввурида ҳосил бўлган ҳиссий манзараси гавдаланади. Хотира онгда ўтмиш образларини қайтадан гавдалантирса, хаёл эҳтиёж объекти бўлган, аммо ҳозирги пайтда йўқ нарсанинг образли моделини ҳосил қилади. Тафаккур умумлашган билимлардан фойдаланиш йўли билан масаланинг хал этилишини таъминлайди.

 Айтиб ўтилган психик билиш жараёнларидан исталган бирининг батамом барбод бўлиши у ёқда турсин, бузилиши ё издан чиқиши ҳам онгнинг барбод бўлишига олиб келади.

Онгнинг иккинчи таърифи — унда субъект билан объект ўртасида аниқ фарқланишининг ўз ифодасини топиши, яъни одам «мен» деган тушунча билан «мен эмас» деган тушунчага нима тегишли эканини аниқ билади. Тирик организмлар дунёси тарихида биринчи бўлиб ундан ажралиб чиққан ва ўзини атроф-муҳитга қарама-қарши қўйган инсон ўз онгида ушбу қарама-қаршилик ва тафовутни сақлаб келмоқда. Жонли мавжудотлар ичида унинг ўзигина ўзини билишга, яъни психик фаолиятни ўзини тадқиқ этишга йўналтиришга қодирдир. Одам ўз хатти-ҳаракатларини ва умуман ўзини ўзи онгли равишда баҳолайди. «Мен»нинг «мен эмас»дан ажратилиши — ҳар бир киши болалигида бошдан кечирадиган йўл бўлиб, унинг ўзини ўзи англаши жараёнида юз беради.

Онгнинг учинчи таърифи — одамнинг   максадни    кўзловчи фаолиятини таъминлашдир.  Фаолиятнинг  мақсадларини  яратиш онгнинг функциясига киради. Бунда фаолият мотивлари юзага келади ва чамалаб чиқилади, иродавий қарорлар қабул қилинади, ҳаракатларни бажаришнинг қандай бориши ҳисобга олинади, унга   тегишли   тузатишлар   киритилади ва ҳоказо. К. Маркс «Киши табиат томонидан берилган нарсанинг формасини   ўзгартириш  билангина чекланмайди, табиат  томонидан берилган нарсалар билан бирга ўзининг онгли мақсадини х.ам  амалга  оширади, бу мақсад, қонун сифатида, кишининг иш усулини ва бу ишнинг характерини   белгилаб   беради ва киши ўз иродасини ана шу мақсадга бўйсундириши лозим»,— деб таъкидланган эди. Мақсадни кўзловчи фаолиятнинг амалга оширилишида, унинг мувофиқлаштирилишида ва йўналишида касаллик оқибатида ёки бирон-бир бошқа сабабларга кура ҳар қандай бузилишнинг юз беришини онгнинг бузилганлиги деб қарамоқ керак.

Ниҳоят, онгнинг тўртинчи таърифи — унинг таркибига муайян муносабатнинг кирганлигидир. «Менинг ўз муҳитимга бўлган муносабатим менинг онгимдир»,— деб ёзган эди К. Маркс. Киши онгига муқаррар равишда ҳис-туйғулар олами кириб келади. Унда мураккаб объектив ва энг аввало одамнинг ўзи ҳам жалб этилган ижтимоий муносабатлар ўз аксини топади. Бу ўринда ҳам, бошқа кўпгина ҳолларда бўлгани каби патология нормал онгнинг моҳиятини яхшироқ англаб олишга ёрдам беради. Айрим руҳий касалликларга чалинганда онгнинг бузилганлиги айнан ҳис-туйгулар ва муносабатлар соҳасидаги бузилиш билан белгиланади: бемор бунга қадар беҳад севган онасини суймайдиган бўлиб қолади, яқин кишилари тўғрисида зарда билан гапиради ва ҳоказо.

Онгнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча ўзига хос хусуиятлари шаклланиши ва намоён бўлишининг муқаррар шарти ил ҳисобланади. Нутқ фаолияти жараёнида одам билимлар ҳосил қилади, киши дунёга келгунга қадар унинг учун инсонилт яратиб берган, тилда мустаҳкамлаб, унга етказган инсон тафаккури бойликлари билан ўз ҳаётини бойитади А. И. Герцен шундай деб ёзган эди: «Ҳар бир киши илдизлари сал бўлмаса Одам атс замонларига бориб етадиган даҳшатли шажарага таянади; сохил бўйидаги тўлқин каби орқамизда бутун бошли океан —бутун бир дунё тарихининг шиддати ҳис этилади; шу дақиқада бизнинг миямизда барча асрларнинг ғоялари...». Тил алоҳида объектив система, унда ижтимоий-тарихий тажриба ёки ижтимоий онг акс этгандир. Конкерт одам томонидан ўзлаштирилар экан, тил маълум бир маънода унинг реал онги бўлиб қолади. Маркс «тил — амалий, ҳақиқий онгдир, бошқалар учун ҳам мавжуд бўлган ва худди шу туфайли мен учун ҳам мавжуд бўлган онгдир...»—деб қайд этган эди.

«Онг» тушунчаси психологияда, психиатрияда ва бошқа фанларда унинг юқорида келтирилган асосий таърифларига мос келадиган маънода ишлатилади. Психиаторларни беморда онг бор ёки йўқлиги, ё бўлмаса бузилганлиги масалалари доим қизиқтиради, шу туфайли улар онг деганда беморнинг ўз-ўзига қаердалиги, вақт қачонлиги, теварак-атрофдаги вазият қандайлиги тўғрисида ўз шахсий холати ҳамда харакатлари ҳақида ҳисоб бера олиш имкониятларини тушунадилар. Онги яхши сақланиб қолган одам мияга келаётган янги ахборотга ўзидаги мавжуд билимларни хисобга олган ҳолда баҳо беради ва ўзини теварак-атрофдаги мухитдан алоҳида ажратиб, бошқа одамларга ва фаолият вазиятига нисбатан таркиб топган муносабатлар системасини сақлаб қолади ҳамда ана шу барча маълумотлар асосида ўз хатти-ҳаракатини идора килади.

Онг ижтимоий маҳсул бўлиб, факат одамларга хосдир. Ҳайвонларда эса онг бўлмайди.

Психиканинг қуйи даражаси онгсизликдан иборатдир. Онгсизлик — кишини ўзини тута олмайдиган қилиб цўядиган таъсиротлар билан боглик, психик жараёнлар, ҳаракатлар ва ҳолатлар йиғиндисидир. Психик ҳолат (бундан шу нарса равшанки психика тушунчаси «онг», «онгли» тушунчаларига қараганда кенгроқдир) сифатидаги онгсизлик воқеликни акс эттиришнинг шундай бир шакли ҳисобланадики, бунда ҳаракат вақти ва ўрнини мўлжал қилиш яхлитлиги йўқолади, хатти-ҳаракатнинг нутқ ёрдамида бошқарилиши бузилади. Онгсизликда, онглиликдан фарқли ўлароқ, киши ўзи бажараётган харакатларни мақсадга мувофиқ тарзда назорат қила олмайди, уларнинг натижасини баҳолай олиши хам амри маҳолдмр. Онгсизликка куйидаги психик ҳодисаларни киритиш мумкин: уйқу пайтида юз берадиган психик ҳодисалар (туш кўриш); сезилмандиган, лекин ҳақиқатан ҳам таъсир кўрсатадиган қўзғатувчиларга («субсенсор» ёки «субектив») жавоб реакциялари: олдинлари онгли ҳаракат бўлиб, лекин такрорланавериб автоматлашиб кетган ва шунга кура эндиликда англанилмайдиган бўлиб қолган ҳаракатлар; фаолиятга ундовчи, аммо мақсад ҳиссидан англанмайдиган айрим майллар ва хоказо. Онгсизлик ҳодисаларига бемор кишининг психикасида рўй берадиган баъзи бир патологик ҳодисаларни — алахлаш, кўзига нўқ нарсалар кўриниши ва шу кабиларни ҳам қўшиш мумкин. Шуларга асосланиб, онгсизликни онгга қарама-қарши деб ҳисоблаш, уни ҳайвонлар психикасига тенглаштириш нотўғри бўлур эди. Онгсизлик — бу кишининг худди онг каби ўзига хос психик қиёфасидирки, у киши миясида борлиқнинг етарли даражада бир хил бўлмаган, қисман акси тарзида инсон ҳаётининг ижтимоий шарт-шароитлари билан борлиқ ҳолда пайдо бўлгандир.

Психиканинг мияга нисбатан муносабатини психиканинг теварак-атрофдаги муҳитга ҳамда психик фаолиятга муносабати (булар психик мослаштириш, программалаштириш ва бошқариш ёрдамида амалга оширилади) сифатида бундан кейинги ўрганиш психиканинг ривожланиши проблемасига мурожаат қилиш заруратини туғдиради. Психик акс эттнриш қандай пайдо бўлганини, ривожланганини, эволюция пиллапоясининг турли босқичларида қандай ўзгариб борганини, киши онги қандай пайдо бўлгани ва шаклланганини тушуниб олгандагина психиканинг энг муҳим қонуниятларини очиб бериш ва жиддий психик фактларни аниқлаш мумкин бўлади.

 

 

2-БОБ

ҲОЗИРГИ ЗАМОН   ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ АҲВОЛИ,

ТУЗИЛИШИ ВА МЕТОДЛАРИ

 

I.                  2.1.Фалсафа илмий психологиянинг илмий  негизидир

 

Психология инсон шахсини ва кишилар ўртасидаги муносабатларни билишнинг фақат умумий назарий муаммоларини эмас, байки конкрет масалаларини ишлаб чиқишга тўғри фалсафий ёндашувнииг аҳамиятини аниқ белгилаб берадиган фанлар қаторига киради. У бир жиҳати билан табиий фанлар (зоопсихология, психофизиология ва бошқалар) сохасини ўз ичига олса, бошқа бир жиҳати билан ижтимоий фанлар (социал психология, педагогик психология ва шу кабилар) сохасига кириб боради ва шунинг учун ҳам унда диалектик ва тарихий материализмнинг конунларидан фойдаланишнинг кенг имкониятлари мавжуддир.

XX асрда психология идеалистик ва метафизик фалсафадан ажралиб чиқди. Психология ҳар қандай фалсафадан ҳам узоқлашавермайди, албатта. Ҳозирги замон илмий психологиясининг негизини илмий фалсафий тасаввурлар, миянинг объектив реалликни акс эттиришдан иборат хусусияти сифатидаги психикага нисбатан илмий диалектик-материалистик нуқтаи назар ташкил этади. Фалсафа ва унинг таркибий қисми — билиш назарияси (ёки гносеология) психиканинг теварак-атрофдаги дунёга нисбатан муносабати тўгрисидаги масалани ўрганади ва материянинг бирламчи, онгнинг иккиламчи эканлигини таъкидлаган ҳолда психикани оламнинг акс эттирилиши сифатида талқин қилади. Психология инсон фаолиятида ва унинг ривожланишида психиканинг қандай роль ўйнашини аниқлайди.

Марксча фалсафа классикларининг асарларида психология назариясининг асослари тайёр ҳолда мужассамлаштириб берилган эмас. Уларни бу асарлардан уқиб олиш ва психология фани тузилишининг назарий пойдеворига айлантириш учун жуда катта ижодий иш олиб борилиши даркор. Бу хол назариётчи психологлар (Л. С. Виготский, С. Л. Рубинштейн, А. Н. Леонтьев ва бошқалар) дан марксизмнинг бой меросини чуқур ўрганишни ва шу билан бирга психологиянинг ривожланиши йўлида кўндаланг бўлиб турган ва тўрри фалсафий мўлжалсиз бартараф этиб ҳамда ҳал қилиб бўлмайдиган асосий кийинчиликлар ва вазифаларни англаб олишни талаб қилди. Собиқ совет психологияси К. Маркс асарларига мурожаат киларкан, энг аввало психологик тадқиқотларнинг асосий принципларини ишлаб чиқиш ва киши онгини тушуниш учун беҳад муҳим аҳамиятга эга бўлган учта фалсафий ғояни алохида ажратиб кўрсатган.

1. Онгнинг моҳияти шундан иборатки, кишининг онгида муҳитга нисбатан муносабат унинг ажалда тил билан аяалга ошириладиган бевосита   ифодаланган бенуқсон акс этиши   бўлиб ҳисобланади. Бу бенуқсон  акс этиш  бевосита  мавжуд вазият билан ҳаракат орасида юз бериб, бунда ушбу вазиятнинг ўзгариши, кенгроқ қилиб олинадиган бўлса — умуман теварак- атрофдаги оламнинг ўзгариши рўй беради. «Меҳнат процессининг охирида бу процесс бошланмасдан олдиноқ кишининг тасаввурида, яъни фикран мавжуд    бўлган натижа ҳосил    бўлади». К. Маркснинг онгнинг бевосита    ифодаланган характерга эга эканлиги   ҳақидаги ғоялари илмий психологиянинг назариялари қаторига киради ва психиканинг бевоситалиги (киши ўзини ўзи психология предмети деб ҳисоблайдиган бевосита тажриба) ҳақидаги идеалистик психология( интроспектив) таълимотларга принципиал тарзда қарши чиқади. Психика, онг бевосита кишининг фаолияти орқали объектив тарзда билиб олинади ва улар ана шу фаолиятнинг маҳсулидир.

2. Кишининг фаолияти  (ҳам амалий, ҳам назарий)    унинг психикаси ишклланишида шу даражада %ал қилувчи роль ўйнайдики, киши фаолияти орқали яратиладиган    ашёвий олам киши   психикасининг   бутун   таракдиётини   белгилаб    беради. Меҳнатда субъектив фаолияти  мужассамлашгандир    ва ушбу фаолият предмети,   меҳнат   махсули   ўзаро бир-бирига   ўтади. Модомики, меҳнат маҳсули киши фаолияти туфайли яратилган экан, демак бу фаолиятнинг ўзи ҳам тамомила унинг объекти, меҳнат маҳсули билан белгиланади. Маркс «Капитал» да одам «ташқи табиатга таъсир килиб ва уни ўзгартириб», шу билан бирга «ўз табиатини ҳам ўзгартиради», деб ёзган эди. Бундан психологик назария учун муҳим аҳамиятга молик хулоса келиб чиқади: «кишининг    ҳаётий кучлари», инсон психологияси, унинг ҳис-туйгулари, мақсадлари, фикри киши фаолиятинини маҳсули билан белгиланади. Кишининг ишлаб чиқариш заруратини келтириб чиқарадиган    эҳтиёжлари ўзидан-ўзи    пайдо бўлади    ва  ишлаб чиқариш    жараёнида ривожлана    боради; уларнинг пайдо бўлиши киши эхтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқаришда яратиладиган маҳсулотлар билан белгиланади. Маркс дастлабки фалсафий асарларида саноатнинг кўргазмали ҳаёти «киши ҳаётий кучларининг очиб қўйилган китоби бўлиб, қаршимизда хаёлан намоён бўлган одам психологиясидир...», деб ёзган эди. «Кишининг субъектив ҳис-туйғу   қобилиятининг ранг-баранглиги:  мусиқий оҳангни фарқлай  билиш қобилияти, кўзнинг гўзалликии ҳис қила олиши, қисқаси, инсоний завқланишга лаёқати ва ўзлигини кишининг ҳаётий кучлари тарзида қарор топтирувчи ҳис-туйғулар фақат инсон ҳаётининг кенг кўргазмали бойлиги туфайли ривожланади, баъзи ҳолларда биринчи марта ҳосил бўлади. Чунки фақат бешта ташқи ҳис-туйғу эмас, балки маънавий ҳис-туйғулар деб аталмиш туйғу, амалий ҳис-туйғулар (ирода, муҳаббат ва шу кабилар)—бир сўз билан айтганда, инсоний ҳис-туйғу, туйғуларнинг инсонийлиги фақат тегшили предметнинг мавжудлиги туфайли, одамийлашган табиат туфайли ҳосил бўлади».

3. Кишининг фаолияти ва, демак, унинг психологияси ижтимоий характерда бўлиб, инсон психологияси — тарах мацсули-дир: «...ижтимоий одамнинг ҳис-туйғулари ноижтимоий одам-нинг ҳис-туйғуларига қараганда моҳият-эътибори билан бошқача ҳис-туйғулардир; «ижтимоийлик бутун ҳаракатға хос хусусиятдир; жамият одамни қандай қилиб одам сифатида вояга етказган бўлса, одам хам жамиятни шу тарзда яратади. Фаолият ва унинг самараларидан фойдаланиш, ўз мазмунига кура ҳам, ўзининг рўй беришига кура ҳам ижтимоий характерда бўлади: ижтимоий фаолият ва ижтимоий фойдаланиш».

Маркснинг ғоялари психология учун онг ва фаолият фактларини уларнинг социал негизда юзага чиқиши нуқтаи назаридан таҳлил қилиш имкониятини яратиб берди. Чунончи, шахснинг қобилиятларидаги табиийлик билан ижтимоийликнинг нисбатига оид мураккаб проблема марксизмга асосланган ҳолда ўз илмий ечимини топди. XVIII асрдаги инглиз иқтисодчиси А. Смитнинг одамлардаги хилма-хил майллар тақсимотининг сабаби бўлишдан кура кўпроқ унинг натижаси эканлиги ҳақидаги фикрига қўшилган ҳолда Маркс шундай деб таъкидлаган эди: «Ҳаммол билан файласуф ўртасидаги дастлабки фарқ кўппак ит билан този ит ўртасидаги фарқдан хам кам бўлган. Улар ўртасидаги катта тафовутни кейинчалик мехнат тақсимоти юзага келтирди». Қишинипг қобилиятлари та-биий ўзига хослик негизида пайдо бўлсада, киши мехнатининг ўзгарувчан, тарихий жиҳатдан тақозо этилган шаклларига, жамият моддий ҳаётининг шарт-шароитларига боғлиқдир. «Рафаэлга ўхшаган индивид ўз истеъдодини ривожлантира оладими,— бу ўз навбатида меҳнат тақсимотига боғлиқ бўлган талабга ҳамда одамларнинг ўқиши учун улар томонидан яратилган шарт-шароитларга тамомила боғлиқдир»,— деб ёзишган эди К. Маркс билан Ф. Энгельс.

Уз-ўзидан равшанки, Маркснинг психология фани назарий асосини ташкил этадиган ғояларининг бойлиги психологик фикрларни ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларини белгилаб берадиган ва юқорида келтирилган фалсафий қоидалар билангина чекланмайди. Фалсафий таълимот сифатидаги марксизм психология назарияси ва методологиясини яратиш учун чексиз имконият тугдиради.

Ф. Энгельснинг асарларида қатор муҳим фалсафий қоидалар баён этилганки, улар ҳозирги замон илмий психологиясида кенг қўлланилмоқда. Киши онгининг тарихий тараққиётини ва одам билан ҳайвоннинг психикасидаги туб фарқларни тушуниб етишда Энгельснинг одамнинг пайдо бўлишида меҳнатнинг роли ҳақидаги ғоялари алоҳида ахамиятга эга бўлди. Маркснинг инсон психологиясининг тарихий характерга эга эканлиги ҳақидаги фикрини яна ҳам ривожлантирган ҳолда Ф. Энгельс эҳтиёжни киши фаоллигининг манбаси тариқасида таҳлил қилади. Психологиянинг марказий тушунчаларидан бири — фаолиятни тушуниб етишда Энгельснинг киши тафаккурига фаолиятнинг таъсири тўғрисидаги ғоялари муҳим роль ўйнайди. «Табиатшунослик ҳам, философия ҳам одам фаолиятининг одам тафаккурига таъсирини текширишни ҳозирга қадар мутлақо менсимай келди. Бу фанлар, бир томондан, фақат фикрни билади. Лекин инсон тафаккурининг энг муҳим ва энг яқин асоси табиатнинг ёлгиз ўзигина эмас, балки нақ инсоннинг табиатни ўзгартиришидир, инсоннинг ақли ҳам унинг табиатни ўзгартиришни ўрганишига мувофиқ суратда ривожланиб борган».

 

I.                  2.2. Ҳозирги замон психологияси ва унинг фанлар системасидаги ўрни

 

XX асрда психология ўзининг энг муҳим проблемаларини тадқиқ қилишнинг илмий асосларини яратиш даврига киришди. Ҳозирги вақтда психология ўзи ўрганадиган алоҳида предметига, ўзининг алоҳида вазифаларига, ўзининг махсус тадқиқот методларига эгадир; унинг психологик муассасалари тармоғи (институтлари, лабораториялари, психолог кадрлар тайёрлайдиган ўқув юртлари), журналлари ва ихтисослаштирилган китоб нашриётлари мавжуд. Мунтазам равишда халқаро психологик конгресслар ўтказилиб туради, психологлар илмий уюшмаларга ва жамиятларга бирлашмокдалар. Ҳозирги вақтда психологиянинг киши ҳақидаги энг муҳим фанлардан бири сифатидаги аҳамиятини ҳамма тан олмоқда.

 

Психология ва табиатшунослик

 

            Психологиянинг табиатшунослик билан тобора                                                                 мустаҳкамланаётган иттифоқи унинг мустақи фанга айланишига ёрдам берди. Бу жараён XIX асрнинг иккинчи ярмида бошланган эди. Эксперимент методининг (Г. Фехнер) психологияга жорий этилганлиги ана шу жумладан бўлиб, бу И. М. Сеченовнинг «Бош мия рефлекслари» китоби босмадан чиққанидан кейин айниқса кенг туе олгаи эди. Бу китобда психик ҳодисалар хам худди одам организмининг бошқа барча функциялари каби табиий ҳодисалар эканлиги, улар сабабсиз юз бермасдан, балки нерв системасининг рефлектор акс этиш фаолияти натижаси эканлиги кўрсатиб берилган эди. И. М. Сеченовнинг рефлектор назарияси психологик билимларнинг табиий-илмий негизини ташкил этди. Бу назария кейинчалик шартли рефлекслар ҳақидаги И.П.Павловнинг таълимотида, Павловнинг шогирдлари — Л. А. Орбели, П. К. Анохин, К. М. Биков, Н. И. Красногорскийларнинг асарларида, шунингдек А. А. Ухтомский, Н. А. Бернштейн, И. С. Бериташвили ва бошкаларнинг асарларида янада ривожлантирилди. Ҳозирги пайтда психология фанининг табиий-илмий жиҳатдан бу хилда асосланганлиги олимлар томонидан мия фаолиятининг нейрофизиолошк механизмлари чуқур ўрганилаётганлиги ҳисобига тобора кучайтирилмоқда. Шу тариқа психик фаолиятнинг мураккаб физиологик механизмлари системасини тадқиқ қилиш борасидаги ютуқлар психология билан табиатшунослик ўртасидаги алоқаларнинг конкрет натижаси сифатида юз берди.

Бўғимоёқлилар турида хатти-ҳаракатнинг (сезгининг) ирсий ўзгаришлари (инстинкт-прогрессив тарзда эволюциялаша бошлади, уларнинг юксак тараққий этган вакиллари бўлган ҳашаротларда эса хаёт тарзининг барча икир-чикирларига мослашган, ғоят мураккаб ва мукаммал инстинктив ҳаракатлар пайдо бўла бошлади. Лекин инстинктив фаолиятнинг бу мураккаб ва мукаммал аппарата айни чоғда ўта қолоқ ҳамдир: ҳайвонлар муҳитнинг тез ўзгаришларига мослаша олмайдилар. Хордалилар турида эволюция бошқа йўлдэн борди: инстинктив фаолият жуда катта юксакликка эришмаса ҳам, лекин хатти-ҳаракатни индивидуал тарзда ўзгартириш орқали мослашув жадалроқ ривожлана бошлади ва организмнинг ўзгарувчанлигини жуда ҳам ошириб юборди. Ирсий мослашувчанлик устида хатти-ҳаракатнинг индивидуал тарзда ўзгарувчанлигидан иборат устқурма пайдо бўлди. Шундай қилиб, эволюцион таълимот хулқ-атворнинг ирсият билан программалаштириладиган инстинктив шаклларининг ҳам, ҳаёт кечириш давомида шартли рефлекслар мураккаб системасининг пайдо бўлиши натпжасида орттириладиган шаклларининг ҳам келиб чиқишини тушунтириб бериш имконини туғдиради.

Ҳайвонлар ва одам нсихикасига эволюцион таълимот нуқтаи назаридан ёндашув, психиканинг диалектик материализмга қарама-қарши позицияда турган баъзи бир физиологлар ва пси-хологлар даъво қилганларидек, физиологик жараёнларнинг шунчаки ҳаракатсиз ўсимтаси (эпифеномени) эмаслигини тушуниб етишга ёрдам беради. Психик ҳодисалар мураккаб оламнинг киши ҳаёти ва фаолиятида ҳеч кандай роль ўйнамайдиган физиологик жараёнлар эпифеномени тарзида мавжуд бўлиши эволюция принциплари ва қонунларига очиқдан-очиқ зид бўлур эди (табиий танлаш, маълумки, тирик мавжудотга керак-сиз барча харакатсиз, самарасиз нарсаларни бартараф этади).

Тиббиёт психологияси асосларини тадқиқ этган клиницист психологлар (В. М. Бехтерев, С. П. Боткин, С. С. Корсаков, А. Р. Лирия, В.Н. Мясишчев ва бошқалар) тадқиқотларининг киши хулқ-атворида психиканипг қандай роль ўйнашини аниқлашдаги ўрни каттадир. Психология билан тиббиётнинг туташган жойида пайдо булган тиббиёт психологияси психология фанининг ютуқларини касалликларни диагностика қилиш ва даволашда, сихат-саломатликни тиклаш ва касалликларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни ўрганишда қўлланиб келаётир. Касалликнинг зўрайиши, бир томондан психик омилларга (тушкунликка берилиш, васвасага тушиш, хадиксираш ва шу кабиларга) боглиқ бўлса, иккинчидан, дарднинг ўзи хам, жумладан терапевтик муолажанинг самарадорлигини пасайтириб юбориши мумкин булган алоҳида психик ҳолатларни келтириб чиқарадики, бу ҳол врач ва психологнинг куч-гайратлари бирлаштирилишини зарурат ҳилиб қўяди. Шу билаи баробар мия кобиғининг баъзи бир жойлари, масалан, чакка қисми лат еганда психиканинг бузилишини клиник-психологик тадқиқ қилиш натижасида идрок ва хотиранинг конуниятларини тушуниш имконини берадиган янги маълумотлар олинди. Психолог-клиницист беморнинг огзаки ёки ёзма нутқи психологик житатдан бузилиши хусусиятини аниқлаб, дарднинг манбаи киши бош мияси катта ярим шарларининг муайян бўлмасида эканлигини қайд қилади ва бу билан нейрохирургга кўмаклашади.

Шу тариқа ҳозирги замон психологияси ўз тараққиётида мустақил фан сифатида мустахкам табиий-илмий негизига эга бўлди. Табиатшуносликнинг қонуниятлари (умумий биология, физиология, неврология, эволюцион таълимот ва бошқалар)ни билиш психология томонидан жиддий ўрганишни тақозо этади. Психологиянинг қатор соҳалари ва энг аввало, қиёсий психология, зоопсихология, этология, тиббиёт психологияси, патопсихология ва яна баъзи бир хил соҳалари айни чоғда табиатшунослик ва табобатнинг ҳам бўлимлари бўлиб ҳисобланади.

 

Психология ва фан-техника  тараққиёти

 

XX аср ишлаб чиқаришнинг, техниканинг янги турлари, алоқа воситаларининг беқиёс тараққий  этганлиги билан, электроника ва автоматиканинг кенг қўлланилиши билан, транспортнинг товуш тезлигидан ҳам ортиқ тезликда юрадиган янги турлари ўзлаштирилгашшги ва шу кабилар билан белгиланади. Буларнинг ҳаммаси замонавий техника  билан иш  кўрадиган  киши  психикасига   жуда  катта талаблар қўяди. Ҳозирги пайтда саноатда, транспортда, ҳарбий ишда психологик омил деб аталмиш омилларни, яъни психик билиш жараёнлари — идрок, хотира, тафаккурда, шахе психикасининг хусусиятлари—характери  хусусиятларида,  темпераментида, таъсирланиши тезлиги  ва шу кабиларда  мужассамлашган имкониягларни ҳисобга олиш тобора  катта  аҳамият касб этмоқда. Жумладан, жуда қисқа вақт ичида ўта масъулиятли ечим (қарор) лар қабул кнлиш зарурати билан юз берадиган асабий-психик танглик шароитида  (куп жиҳатдан замонавий товушдаи тез учар авиация учун, йирик энергетика системаларининг   диспетчер-операторлари   иши   учун   хос   бўлган вазиятларда ва ҳоказоларда)  шахсда фаолиятни жиддий камчилик ва бузилишларга йўл қўймасдан амалга ошириш имконини берадиган айрим фазилатларнинг  мавжудлиги  ғоят мухимдир. Бу каби фазилатларнинг етишмаслиги эса аварияларга олиб  келади.  Мехнат  фаолиятининг  мураккаб  турлари  киши олдига қўяётган талаблари муносабати билан кишининг психологик имкониятларини ўрганиш    ҳозирги замон психологиясининг муҳим роль ўйнаётганлигини билдиради.

 

Психология ва педагогика

 

Психология фанини ривожлантиришнинг омили бўлган фан-техника тараққиёти ва бу фаннинг мушоҳадага асосланган метафизик тасаввурлардан ҳоли бўлишига кўмаклашган ҳолда ҳозирги пайтда психологиянинг педагогика билан ўзаро энг якин алоқада эканлигини аниқ-равшан кўрсатиб берди. Уз-ўзидан равшанки, бундай злоқа ҳамиша ҳам мавжуд бўлиб келган эди ва буни илғор психологлар ва педагоглар тушунишарди. Буюк рус педагоги К. Д. Ушинский (1824—1870) педагогика учун ўз аҳамиятига кура психология барча фанлар ичида биринчи ўринда туради, деб таъкидлаган эди. Кишини ҳар жиҳатдан тарбияламоқ учун, деб қайд этган эди К. Д. Ушинский, уни ҳар жиҳатдан ўрганмоқ  даркор.

Ҳозирги пайтда психология билан педагогика ўртасидаги алоқалар ўзгача тус олмоқда. Бу алоқалар қатор йиллар мобайнида аслида куп ҳолларда психологиянинг педагогикага ташқи мослашуви ва педагогика томонидан психологиянинг «тайёр маълумотларини» ташқи томондан ҳисобга олиниши билан чекланиб келди. Масалан, кўпинча аллақачон таркиб топган. Илғор психологлар психология фани олдида турган ва ҳал этилиши педагогикадаги энг муҳим проблемаларнинг муваффақиятли руёбга чикарилишини белгилаб берадиган еазифаларни аниқ ифодалаб бермоқдалар.

Биринчи вазифа психологик тадқиқотларнинг тайёр ва карор топган қоидаларни  (таълим ва тарбия мазмуни, методлари ва усулларини)  асослаб беришига каратилганидан кура купрок ана шу карор топган педагогик тажрибадан узиб кетадиган, бунинг учун янгидан-янги йулларни очиб берадиган, таълим ва тарбия ишида янгиликнинг кенг миқёсда кидирилишини таъминлайдиган йуналишида олиб борилишини такозо этади. А.В. Запорожец, Л.В. Занков, В.В. Давидов, П.Я. Гальперин, Н.А. Менчинская, Д.Б. Эльконин, Ш.А. Амонашвили ва бошкаларнинг педагогик психология соҳасидаги тадқиқотлари айнан ана шундай характерга эгадир.

Биринчи вазифадан келиб чиқадиган психологиянинг ик¬кинчи вазифаси фан-техника тараққиётининг педагогика фани олдига қўйган талаблари билан боғлиқдир. Узлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотнинг ҳажми жуда тез суръат билан ортиб бормоқда. Шу нарса аниқланганки, ахборот тездаёқ эскириб, янгиланиши лозим бўлиб туради. Бундан шу нарсанч тушуниш керакки, материални асосан ёдлаб олиш ва хотирада сақлаб қолишга мўлжалланган ўқитиш ҳозирдаёқ замонавий талабларга фақат қисман жавоб бериши мумкин. Тафаккур сифатларини шакллантириш муаммоларини ҳал этиш биринчи галдаги вазифалардан бўлиб чиқмоқдаки, бу ўқувчиларга доимо янгиланиб турувчи ахборотни ўзлари мустақил равишда ўзлаштириб бориш имконини берган бўлур эди. Уқишни тугатганидан кейин ҳам сақланиб қоладиган бундай қобилиятларнинг ривожлантирилиши кишининг тобора жадаллаштирилаётган фан-техника тараққиётидан орқада қолмаслиги учун имконият туғдирган бўлур эди. Бизда жадал суръатлар билан ривожлантирилаётган халқ маорифи психология олдига кўпгина долзарб вазифаларни: психиканинг онтогенезда ривожланишининг умумий қонуниятларини аниқлаш, ҳар бир ёш босқичида кишининг фаолияти ва шахсининг психологик характеристикасини бериш, киши томонидан фан асосларида, маънавиятда, идеологияда маълум бир тарзда системала»штирилган ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг психологик механи-змларини аниқлаш, кишининг тарбияси ва психик жиҳатдан ривожланиши ўртасидаги ўзаро боглиқликни очиб берган ҳолда таълим ва тарбия жараёнида унинг шахсини шакллантиришнинг психологик асосларини кўрсатиб бериш; одамларнинг ёши ва индивидуал хусусиятлари ўртасидаги нисбатни ўрганиш; айрим одамларнинг психикаси ривожланишида умумий ривожланиши жараёнига нисбатан фарқлар юз беришининг психологик сабабларини аниқлащ ва ана шу фарқларни аниқлаш методларнни ишлаб чиқиш каби вазифаларни қўйди.

Юқорида айтиб ўтилган умумий ва улар билан борлиқ жузъий вазифаларни бажара бориб, ҳозирги замой психологияси педагогика билан мустаҳкам богланган ҳолда иш кўради. Психологиянинг ушбу вазифаларини ҳал этиш билан банд бўлган қатор конкрет соҳалар (энг аввало педагогик психология ва ёш психологияси) илмий педагогиканинг бўлимлари, тарбия назарияси ва методикаси, дидактика, айрим фанлар (математика, тарих, жугрофия ва бошқалар) ни ўқитишга дойр хусусий методикалар билан ўзаро муносабатдадир.

Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислох қилишнинг асосий йўналишлари тўғрисида карор муносабати билан ўқувчиларнинг меҳнат тарбияси ва таълими, уларни касбга йўналтириш , уларнинг унумли мехнатда баҳоли-қудрат иштирокининг психологик жиҳатлари алоҳида аҳамият касб этди. Мактаб ислоҳоти ҳужжатларида шахснинг энг муҳим фазилатларини ёшликдан ривожлантира боришнинг аҳамияти таъкидланиб ўтилганки, коллективизм, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлик, ҳалоллик ва ростгўйлик, меҳрибонлик ва принци-пиаллик, барқарорлик ва матонатлилик ана шулар жумласига киради. Мактабларимизда ўқитишни компьютерлаштиришнинг кенг тус олаётганлиги педагоглар олдига ўқувчиларни ЭҲМ билан иш бажаришга психологик жиҳатдан тайёрлаш, уларда тегишли малака ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг «иккинчи савод» чиқаришларига эришиш проблемасини қўйди.

 

Фанлар системасида  психологиянинг ўрни

 

Юқорида айтилганларнинг барчаси ҳозирги замон                 психологиясининг бир қанча фанлар билан чамбарчас боглиқлигидан далолат беради. У бир томондан философия фанлари, иккинчи томондан табиий фанлар, учинчи томондан социал фанлар ўртасида жойлашган оралиқ мавқеига эга бўлган фандир. Унинг бу фанларга яқинлиги ва хатто улардаи баъзилари билан биргаликда тадқиқ қиладиган соҳаларнинг мавжудлиги ҳам унинг мустақиллигига ҳеч бир путур етказа олмайди. Психология ўзининг барча соҳаларида ўз тадқиқот предметини, ўз назарий принципларини, ўша предметни ўрганишнинг ўз йўлларини сақлаб келаётир. Фақат психология учун эмас, балки у билан турдош фанлар учун шу қадар аҳамиятга эга бўлган психологик проблемаларнинг куп қирралиги психологларнинг диққат марказида ҳамиша жаҳон тараққиётининг бош ижрочиси ҳисобланмиш одам турганлиги билан изоҳланади. Барча фанлар ва билим соҳалари одамга хизмат қилаётганлигига, уни қуроллантираётганига, унинг ўз томонидан яратилгани, инсон назарияси ва амалиёти сифатида пайдо бўлгани ва ривожланаётганлиги учун ҳам моҳият ва мазмунга эгадир. Психологик билимларнинг бундан кейинги бутун тараққиётини психологиянинг ўз мустақил текширищ предметини сақлаб қолгани ҳолда бошқа турдош фанлар билан алоқаларининг жуда ҳам кенгайиши сифатида тасаввур қилмоқ керак.

 

I.                  2.3. Ҳозирги замен психологиясининг принциплари ва тузилиши

 

Таъкидлаб ўтилганидек, психик ҳодисаларни билиш ва уларга нисбатан ёндашув олимларнинг дунёқарашига боғлиқ бўлиб, пировард натижада уларнинг синфий курашда эгаллайдиган позицияси билан белгиланади.

Ҳозирги замон психологияси чет эл психологлари муайян бир қисмининг психик ҳаётнинг мохияти ва характерига нисбатан реакциявий қарашлари билан психологиянинг предмети ва вазифаларига нисбатан собиқ совет олимлари ва социалистик хамдўстлик мамлакатлари олимлари, шунингдек Ғарбий Европа ва АҚШ нинг илғор психологлари (улар қаторида француз психологлари А. Валлон, Ж. Политцер, А. Пьерон, швейцариялик психолог Ж. Пиаже, америкалик психолог Ж. Брунер ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин) ҳимоя қилишган қарашлар ўртасидаги тўқнашув майдонига ўхшайди.

 

Капиталистик  мамлакатларда психология

 

Асримизнинг бошларидаёқ, гарчи ўтган эллик                                             етмиш йил мобайнидаги тарихий тараққиёт жа-                                                  раёнида холатини ўзгартирган бўлса ҳам, капиталистик мамлакатлардаги ҳозирги замон психологиясининг қиёфасини у ёки бу даражада белгилаб берадиган асосий йўналишлар ўзини кўрсата бошлаган эди. Булар жумласига биринчи навбатда бихевиоризм ва психоанализни киритиш мумкин.

Бихевиоризм — психологияда даставвал АҚШ да ҳайвонларда ўтказилган кузатишларнинг (Э. Торндайк, Д. Уотсон ва бошқалар) натижаси сифатида пайдо бўлган йўналишдир. Бихевиоризмнинг негизини психологик тадқиқот предмети сифатида психикани ва онгни инкор этиш ётади. Фақат хулқ-атворгина тадқиқот предмети деб тан олинар, психологияга эса хулқ-атвор ва муҳитнинг ўзаро нисбати қонуниятлэрини тадқиқ этиш тавсия қилинар эди. Бихевиористнинг фикрича, психологиянинг вазифаси ҳиссиёт органларига таъсир қиладигаи омил — стимул (S) ни, яъни қўзғатувчи (гап қистириш, ўқ отиш, картина кўрсатиш ва шу кабилар) ни билган ҳолда унга жавоб, таъсир — реакция (R) қандай бўлишини ёки таъсиротни билган ҳолда унинг қайси бир омилга жавоб тариқасида юз берганини олдиндан айтиб беришдан иборат эмиш. Классик бихевиоризмнинг формуласи — SR дир. Бихевиористик психологиянинг механистиклиги изчилдир: одам — бу худди ҳайвонлар каби, психикага эгами, ё йўқлигидан қатъи назар, у қўзгатувчиларга жавоб берадиган ўзига хос бир машинадир.

Стимул билан реакция (S->R) ўртасидаги, яъни мияга «кириш» билан «чиқиш»да юз берадиган нарсалар ўртасидаги нисбатни рўкач қилиб, бихевиоризм «кириш» билан «чиқиш» ўртасида нима бору, нима йўқлигини бевосита кузатиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, уларни илмий таҳлил қилиб бўлмайдиган («қора қути») соҳа деб эълон қилган эди. Бихевиористлар ўз экспериментларини асосан ҳайвонларда (ҳаммадан кўпроқ оқ сичқонларда) ўтказиб, сўнгра шу тариқа чиқарилган хулосаларни одамга нисбатан жорий этишарди. Шунинг учун ҳам киши шахсининг фаоллиги амалда инобатга олинмасди. Бихевиоризм ўргатиш жараёнини ҳам худди шу хилда механистик тарзда таърифлаган эди. Бихевиористлар ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатини (масалан, экспериментда лабиринтдан чиқиш йўлини излашини) ўрганиб, проблеманинг ечимига «синаш ва адашиш» йўли билан эришилиши ҳақидаги хулосага (Э. Торндайк ва бошқалар) келишади. Бундай йўл кўпгина вариантларни танлаб чиқилгандан кейин исталганига эришилишини таъминлайдиган битта варианти қолмагунча тусмоллаб қилинган харакатларнинг «кўр-кўрона танланиши» деб талқин қилинарди. Бу хулоса одамнинг ҳайвондан сифатий фарқларини инкор этиш учун инсон ҳақидаги таълимотнинг таърифига ҳам жорий қилинган эди.

XX аср ғарб психологиясининг яна бир нуфузли йўналиши— психоанализдир. У кўпинча австриялик психиатр ва психолог. Фрейдшнинг номи билан фрейдизм деб ҳам юритилади.

Фрейдизм нуқтаи назаридан олганда, одам амалда ижтимоий ҳодиса эмас. Киши хулқ-атвори иккита принципга: «ҳузур-ҳаловат принципи» (бу ўринда асосан жинсий майлларнинг акс этиши назарда тутилади) ва «реаллик принципи» (жамиятнинг уятли ва тақиқланган нарса сифатида шаҳвоний ҳавасни бостириб туриш зарурлиги ҳақидаги талабларидан келиб чиқадиган) га бўйсундирилади. «Ҳузур-ҳаловат принципи» билан «реаллик принципи»нинг тўқнашуви натижасида англанилмаган соҳага «қондирилмаган майллар» ажралиб чиқиши рўй беради ва улар одамнинг хулқ-атворини шу ердан идора қилиб туради. Бихевиористларда бўлгани каби бу ўринда ҳам онгнинг роли озгина тан олинади, онг эса ҳар томонлама обрўсизлантирилади. Психоаналитиклар англанилмаган психик қўзгатувчилар билан аввал бошданоқ одамга душман бўлган социал муҳит ўртасидаги доимий қарама-қаршилик тўррисидаги тасаввурлардан келиб чиқиб, индивид, бир томондан, виждон, номус, қўркув ва шу кабилар («онг цензураси») шаклида ўзи бошидан кечирадиган қатағонларни яратувчи муҳитнинг талаблари, иккинчи томондан эса ҳукмини ўтказувчи англанилмаган майлларнинг бир-бирини сиғиштирмаслиги билан боғлиқ ички конфликт ҳолатига муқаррар тушади, деб даъво қилишган эди. Киши бундай вазиятлар оқибатида вужудга келган тангликдан шаҳвоний ғайратни социал жиҳатдан мақбул йўлга буриб юборадиган ҳимоя меҳанизмларини ишга солган тарзда қутилади. Катта ёшдаги одамнинг англанилмаган ҳолда йўналтирувчи хатти-ҳаракати унинг илк болалик даврида шаклланган мақсад-истагининг қарамлигида бўлади ва амалда унинг бутун умри бўйи сира ўзгармасдан, фақат онгнинг «цензураси» билан муроса қилиш заруратидан ниқобланиб қолиб кетади.

Фрейд психологларнинг эътиборини англанилмаганлик ва психологик ҳимоя муаммоларига, катта ёшдаги кишининг хулқ-атворига, болаликдаги воқеаларнинг таъсирига ва бошқаларга жалб қилди, лекин бу муаммоларни тубдан нотўгри, шахс психологиясини биологиялаштирган, шахсни ҳатто ноижтимоий куч деб таърифланган ҳолда англанилмаганликнинг онгдан устунлиги ва киши ҳулқ-атворининг шаҳвоний майлларга бўйсуниши тўғрисидаги тасаввурлардан келиб чиқиб талқин этган эди. Фрейд ўзининг психологик назариясини одам ҳақидаги,жамият ва маданият ҳақидаги умумий таълимотга айлантириб, ғарб мамлакатларида катта эътибор қозонди.

Психоаналитик асарларнинг номарксистик характери гўё ичидан туриб кишини идора қиладиган, уни инстинктив майлларнинг бошқарилмайдиган ҳолатидаги ўзини эплай олмайдиган қўғирчоққа айлантириб қўядиган қоронғи, онгсиз кучлар ҳақидаги фрейдистик таълимот хуш келадиган капиталистик жамиятнинг идеология қуролига айланишига имкон яратиб берди.

Ҳозирги пайтда бихевиоризм ва фрейдизм ибтидоий «классик» шаклидаги ўрнини аниқ-равшан ифодаланган бирон-бир фарқли белгиси бўлмаган турли хилдаги «шўъба» оқимларга (необихевиоризм, неофрейдизм ва шу кабиларга) бўшатиб бер¬ди. Улардаги механицизм ва идеализм ўз қиёфаларини жуда пухталик ва уддабурролик билан ниқоблаб олишган. Лекин бу оқимлар ташқи қиёфасини ўзгартирган бўлсаларда, ўзларининг идеологик кўрсатмалари характерини сақлаб қолгандир.

 

Психология фани ва унинг асосий принциплари

 

Собиқ совет психология фани ўз предметини Марксча диалектик-материалистик нуқтаи назардан тушуниш учун курашда ривожланди. Бу йўлда унинг кўпгина жиддий хатолар ва янглиш фикрлар (29- йилларда куп жиҳатдан бихевиоризмга яқин бўлган таълимот — рефлексология билан қизиқишлар) ни бартараф этишига тўғри келди.

1923 йилда Психоневрологларнинг биринчи съездила К. Н. Корнилов (1879—1957) психологияни марксизм негизида тузиш вазифасини илгари сурди. Марксистик психологларнинг психологияни диалектик материализм негизида тузиш учун олиб борган курашининг натижаси ҳисобланган ғоявий-назарий кураш жараёнида психологиянинг предмета ва унинг методлари илмий тушунчаси таркиб топди, психологик тадқиқотларнинг энг муҳим принциплари ва асосий проблематика аниқлаб олинди, билимнинг турдош соҳаларига муносабат ойдинлашди. Психология фанининг тараққиётида буюк роль ўйнаган Б. Г. Ананьев, П. П. Блонский, Л. С. Виготский, А. В. Запорожец, К. Н. Корнилов, Г. С. Костюк, А. Н. Леонтьев, А. Р. Лу-рия, С. Л. Рубинштейн, А. А. Смирнов, Б. М. Теплое, Д. Н. Узнадзе ва бошқа илмий кадрлар етишиб чиқди. Москва, Киев ва Тбилисидаги психология илмий-тадқиқот институтлари, Москва, Ленинград, Тбилиси, Пермь, Рязань, Владимир ва бошқа шаҳарлардаги университетлар ва педагогика институтларининг психология кафедралари илмий психологик ғояларнинг марказига айланиб қолди.

30- йилларнинг ўрталарига келиб психология фанининг асосий принциплари: детерминизм принципы, онг ва фаолиятнинг бирлиги принципы, психиканинг фаолиятда ривожланиши принципы аниқ ифодалаб берилди.

Детерминизм принципи психиканинг турмуш тарзи билан белгиланишини ва турмуш тарзи ўзгаришига қараб ўзгаришини англатади. Агар ҳайвонлар психикаси ҳақида гапириладигаи бўлса, у ҳолда бу психиканинг ривожланиши биологик қонун тарзидаги табиий танлаш билан белгиланади. Агар одамнинг психикаси ҳақида гапириладиган бўлса, у ҳолда кишида онг шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши пировард натижада тирикчиликнинг моддий воситаларини ишлаб чиқариш усулини ривожланиш қонунлари билан белгиланади. Киши онгининг ижтимоий-тарихий характерга эга эканлигини тушуниш киши онгининг ижтимоий борлиққа боғлиқлиги ҳақидаги умумий материалистик принципидан келиб чиқадиган энг муҳим хулосадир.

Онг ва фаолият бирлигининг психологияда кабул қилинган принципи онг билан фаолият бир-бирига қарама-қарши эмас, лекин улар бир-бирига айнан ўхшаш ҳам эмас, аммо бирликни ташкил этишиня билдиради. Онг фаолиятнинг ички планини, унинг программасини ташкил этади. Воқеликнинг ўзгарувчан модели айнан онгда ҳосил бўладики, одам ўзини қуршаб турган муҳитда шунинг ёрдамида мўлжал олади.

Собиқ совет психологиясининг позицияси онг тўгрисидаги кдеалистик тасаввурлардан, яъни илдизлари Декартга бориб тақаладиган ва ички психик оламни жисмоний сабабият қонунларига бўйсунадиган фаолиятдан, ҳаракатдан, қилиқлардан ажратилган тарзда тушунадиган тасаввурлардан тубдан фарқ қилади. Бу психологиянинг позицияси психологик тадқиқот предмети сифатида хулқ-атворнинг кўринишларнигина тан оладиган ва ҳаракат қилаётган кишининг миясида оламнинг бирон-бир манзараси борми, ё йўқлиги, онги борми, ё йўқлиги муҳим аҳамиятга эга эмас, деб ҳисоблайдиган бихевиористик қарашлардан ҳам тубдан фарқ қилади.

Онг ва фаолиятнинг бирлиги принципи психологларга хулқ-атворни, фаолиятни ўрганаётиб, ҳаракатнинг мақсадларига эришишнинг муваффақиятини таъминловчи ички психологик механизмларни аниқлаш, яъни психиканинг объектив қонуниятларини очиш имконини берди.

Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши принципи шуни англатадики, психика агар фаолият самараси ва ривожланиш маҳсули сифатида караладиган бўлсагина, у тўғри тушунилиши ва айнан бир хил тарзда изохлаб берилиши мумкин, Бу принцип психологлардан П. П. Блонский, Л. С. Виготский, А. Н. Леонтьев, С. Л. Рубинштейн, Б. М. Теплое ва бошқаларнинг илмий ишларида ўз аксини топди.

Психиканинг тараққиётини диалектик-материалистик нуқтаи назардан тушуниш психик тараққиёт одамнинг меҳнат фаолиятига, таълимга, ўйин фаолиятига боғлиқ эканлигини аниқлаб берди. Бунда ижтимоий тажрибани узлаштиришнинг юз бериши одам учун айнан хос бўлган психик таращиётнинг шакли сифатида хизмат қилади. Л. С. Виготский, таълим психиканинг Ривожланишини йўналтиради, деган фикрни айтиб, шу билан бирга бу жараёнда онгли фаолиятнинг янги, мутлақо бошқача шакллари яратилади, деб таъкидлайди. П. П. Блонский тафаккурнинг кичик мактаб ёшида ўнинлар билан, ўспиринлик ёшида ўқиш билан боғлиқ тарзда ривожланишини таҳлил қилди. С. Л. Рубинштейн онг фаолиятда пайдо бўлиб, ана шу фаолиятда шаклланади, деб ёзган эди. Б. М. Теплое одамнинг энг муҳим индивидуал-психологик фазилатларидан бўлган қоби-лиятни тадқиқ қиларкан, қобилият фақат ривожланишда мавжуд бўлади, деб таъкидлайди. Лекин ривожланиш фаолият жараёнидан бўлак бошқача муҳитда юз бермаганидек, «қобилият тегишли конкрет фаолиятдан ажралган ҳолда пайдо бўла олмайди».

 

Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши

 

Ҳозирги замон психологияси шаклланишнинг турли босқичларида бўлган ва амалиётнинг ҳар хил соҳалари билан боғлиқ илмий фанларнинг жуда ҳам кенг тармоқли системасини ташкил этади.

Психологиянинг куп сонли тармоқларини қай тарзда тас- нифлаш мумкин? Тасниф имкоииятларидан бири юқорида баён қилинган психиканинг фаолиятда ривожланиши принципида мужассамлашгандир. Ана шунга таянган ҳолда психология тармоқларини тасниф қилиш учун қуйидаги психологик жиҳатлар асос қилиб олиниши мумкин: 1) конкрет фаолият, 2) ривожланиш, 3) одамнинг (ривожланиш ва фаолият кўрсатувчи объект сифатида) жамиятга (кишининг фаолияти ва ривожланиши рўй берадиган муҳитга) нисбатан муносабатлари.

Агар тасниф учун биринчи асос қабул қилинадиған бўлса, у ҳолда психологиянинг киши фаолиятининг турларига тааллуқли психологик проблемаларни ўрганадиган қатор соҳаларини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.

Меҳнат психологияси киши меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил этиш (МИТ) нинг психологик жиҳатларини ўрганади. Кишининг касбкорлик хусусиятларини, меҳнат малакалари ривожланишининг қонуниятларини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқаришдаги вазиятнинг, асбоб-ускуналар ва станокларнинг, сигнализация воситаларининг конструкциялари ва жойлаштирилиши ҳамда шу кабиларнинг меҳнат аҳлига таъсирини аниқлаш меҳнат психологиясининг вазифалари жумласига киради. Меҳнат психологияси қатор бўлимларга эга бўлиб, бу бўлимлар гарчи бир-бири билан ва психологиянинг бошқа соҳалари билан маҳкам боғланган бўлса ҳам, айни чоғда мустақил ҳисобланади. Жумладан, асосан автоматлаштирилган бошқарув системалари операторининг фаолиятини ўрганадиган, одам билан машина ўртасида вази-фаларни тақсимлаш ва мувофиқлаштириш ҳамда шу каби бошқа проблемаларни ҳал этадиган инженерлик психологияси; кишининг учишни ўрганиш ва учиш жараёнидаги фаолиятининг психологик қонуниятларини тадқиқ қиладиган авиация психологияси; вазнсизлик ва бўшлиқда аниқ мўлжал ола билмаслик шароитида, организмга жуда куп ортиқча таъсиротлар юкланган пайтда рўй берадиган нерв-психик зўриқиши билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда киши фаолиятининг психологик хусусиятларини тадқиқ қиладиган космик психология ва шу кабилар.

Педагогик психология кишига таълим ва тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади. У ўқувчиларда тафаккурнинг шаклланишини тадқиқ қилади, ақлий фаолият усуллари ва кўникмаларини ўзлаштириш жараёнини бошқариш масалаларини ўрганади, ўқитиш жараёнининг муваффақиятлилигига, педагог билан ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга ва ўқувчилар коллективидаги муносабатларга таъсир қилувчи психологик омилларни, ўқувчилардаги индивидуал-психологик фарқларни, психик ривожланишида орқада қолувчи болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишларининг ўзига хос хусусиятларини, катта ёшдагиларни ўқитиш жараёнида улар билан ишлашнинг психологик хусусиятларини ва шу кабиларни аниқлайди. Таълим психологияси (дидактиканинг, хусусий методикаларнинг, программалаштирилган ўқитишнинг, ақлий ҳаракатларни шакллантиришнинг психологик асослари ва бошқалар), тарбия психологияси (коммунистик тарбиянинг психологик асослари, ўқувчилар коллективи психологияси, ахлоқ тузатиш-меҳнат педагогикасининг психологик асослари), ўцитувчи психологияси, ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш психологияси педагогик психологиянинг бўлимлари ёки тор соҳалари ҳисобланади.

Тиббиёт психологияси врач фаолиятининг ва бемор хулқ-атпорининг психологик жиҳатларини ўрганади. У психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганадиган нейтропсихологияга, доривор моддаларнинг кишининг психик фаолиятига таъсирини ўрганадиган психофармокологияга, беморни даволаш учун психик таъсир воситаларини ўрганувчи ва қўлланузчи психотерапияга, одамларнинг психик жиҳатдан саломатлигини таъминлаш чора-тадбирлари системасини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи психопрофилактика ва психогигиенага бўлинади.

Юридик психология ҳуқуқ системасининг амал қилиши билан боғлиқ психологик масалаларни ўрганади. У жиноий жараён иштирокчиларининг хулқ-атворининг психик хусусиятларини (гувоҳлик кўрсатмаларининг психологияси, айбланувчи хулқ-атворининг хусусиятлари, терговга қўйиладиган психологик талаблар ва шу кабиларни) тадқиқ қилувчи суд психологиясига; жиноятчининг хулқ-атвори, шахснинг шаклланишига доир психологик проблемалар, жиноятнинг мотивлари ва шу кабилар билан шуғулланувчи криминал психологияга; ахлоқ тузатиш-меҳнат колониясида қамалиб ётганларнинг психологиясини, ишонтириш ва мажбурлаш методлари билан тарбиялашнинг психологик проблемаларини ва шу каби масалаларнн ўрганадиган пенитенциар ёки ахлоқ тузатиш-меҳнат психологиясига бўлинади.

Ҳарбий психология кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атворини, бошлиқлар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг психологик жиҳатларини, психологик пропаганда ва контрпропаганда методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ва шу каби бошқа масалаларни тадқиқ қилади.

Спорт психологияси спортчилар шахси ва фаолиятининг психологик хусусиятларини, уларни психологик жиҳатдан тайёрлашнинг шарт-шароитлари ва воситаларини, спортчининг машқий чиниққанлиги ва сафарбарликка тайёрлигининг психологик мезонларини, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.

Савдо психологияси асосан капиталистик мамлакатларда кенг ривожланган бўлиб, тижорат таъсирининг психологик шарт-шароитларини, эҳтиёжнинг индивидуал, ёшга оид ва бошқа хусусиятларини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди, модалар психологияси ва бошқа масалаларни тадқиқ қилади.

Кейинги вақгларда илмий ижодиёт психологияси масалаларини (ижодкор шахснинг хусусиятлари, ижодий фаолликни рағбатлантирувчи омиллар, илмий кашфиёглар қилишда ички сезги ҳиссининг роли ва бошқалар) ўрганиш бошланди. Илмий ижодиёт психологиясининг ўзига хос бўлимини эвристика ташкил этадики, унинг вазифаси фақат ижодий (эвристик) фаолиятнинг қонуниятларини тадқиқ қилишдан эмас, балки эвристик жараёнларни бошқариш методларини ишлаб чиқишдан ҳам иборатдир.

Ва, ниҳоят, бадиий ижодиёт (адабиёт ва санъат соҳасида) ва эстетик идрок (шубҳасиз аҳамиятга эга бўлган, лекин ҳали жуда сует ўрганилган соҳа) психологияси ҳам мавжуд.

Агар психологиянинг шохобчаларини тасниф қилишда ривожланишнинг психологик жиҳатлари асос қилиб олинадиган бўлса, у ҳолда биз унинг ривожланиш принципи амал қиладиган қатор: соҳаларига дуч келамиз.

Ёш психологияси турли хилдаги психик жараёнларнинг онтогенезини ва ривожланаётган киши шахсининг психологик фазилатларини ўрганади. У болалар психологиясига, ўсмирлар психологиясига, ёшлик, психологиясига, катта ёшдаги одам психологиясига, геронтопсихологияга бўлинади. Ёш психологияси психик жараёнларнинг ёшга оид хусусиятларини, билимларни ўзлаштиришнинг ёшга боғлиқ имкониятларини, шахс камолотининг омиллари ва бошқа масалаларни тадқиқ қилади. Ёш психологияси ўрганадиган асосий масалалардан бири ўқитиш ва аклий жихатдан камол топтириш хамда уларнинг ўзаро боғликлиги проблемаси бўлиб, у психологлар томонидан кенг муҳокама қилиб келинаётир. Психологлар ақлий камолотнинг ишончли мезонларини қидириб топиш ва ўқитиш жараёнида ақлий ривожланиш самарадорлигига эришиш имконини берадиган шарт-шароитларни аниқлаш билан банддирлар.

Аномал (нотўгри) тараққиёт психологияси ёки «махсус психология» ривожланиш жараёнида психиканинг айниши, миядаги касалликнинг турли хилдаги кечиши жараёнида психиканинг тамомила издан чиқиши каби ҳолларни ўрганадиган патопсихологияга, психик ривожланишнинг миядаги туғма асоратлар билан боғлиқ патологияси тўғрисидаги фан бўлган олигофренопсихологияга, қулоқ эшитишининг бутунлай кар бўлиб қолишга қадар жиддий камчиликлари бўлган болани вояга етказиш психологияси бўлмиш сурдопсихологияга, яхши кўрмайдиганлар ва кўрлар ривожланиши психологияси —тифлопсихологияга бўлинади.

Қиёсий психология психологиянинг психик ҳаётнинг филогенетик шаклларини тадқиқ қиладиган сохасидир. Қиёсий психологияда ҳайвонлар ва одам психикаси қиёсланади, уларнинг характерлари, феъл-атворидаги мавжуд ўхшашлик ва фарқларнинг сабаблари аниқланади. Зоопсихология қиёсий психологиянинг бўлими бўлиб, у турли систематик гуруҳларга мансуб (турларга, туркумларга, оилаларга мансуб) ҳайвонлар психикасини, хатти-ҳаракатининг энг муҳим шакллари ва механизмларини ўрганади. Қиёсий психологиянинг классик объектлари (ўргимчак, чумоли, асалари, қушлар, итлар, отлар, маймунлар) сафига ҳозирги пайтда китсимонлар (дельфинлар) ҳам қўшилди. Ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатидаги туғма механизмлар биология ва психологиянинг нисбатан янги соҳаси — этологияниш махсус тадқиқот объекти ҳисобланади.

Агар психологиянинг шохобчаларини шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик жиҳатлари нуқтаи назаридан тасниф қилинадиган бўлса, у ҳолда психология фанининг социал психология тушунчаси замирида бирлашадиган соҳаларининг яна бир қатори ажралиб чиқади.

Социал психология одамларнинг турли хилдаги уюшган ва уюшмаган ижтимоий гуруҳлардаги ўзаро биргаликдаги ҳаракати жараёнида вужудга келадиган психик ҳодисаларни ўрганади. Ҳозирги пайтда социал психология структурасига қуйидаги учта соҳага оид проблемалар киради.

Катта группаларда (макромуҳитда)ги социал-психологик ходисалар. Уларга оммавий коммуникация (радио, телевидение, матбуот ва бошқалар) проблемалари, оммавий коммуни¬кация воситаларининг одамларнинг турли хилдаги жамоаларига таъсир қилиш механизмлари ва самарадорлиги, моддаларнинг, миш-мишларнинг, умумий қабул қилинган дид, расмусмлар, сохта фикрлар, ижтимоий кайфиятларнинг тарқалиш Қонуниятлари, синфлар ва миллатлар психологияси проблемалари, дин психологияси киради.

 Кичик деб аталмиш гуруҳлардаги (микромуҳитдаги) социал-психологик ҳодисалар. Буларга тор доирадаги гуруҳлардаги психологик сиғишувчанлик, гуруҳлардаги шахслараро муносабат, гуруҳ вазияти, гуруҳда лидер ва етакчилар мавқеи, гурух турлари (ассоциация, корпорация, жамоалар) проблемалари расмий ва норасмий гуруҳларнинг нисбати, кичик гуруҳларнинг миқдорий чегараланганлиги, гуруҳлар жипслиги даражаси ва сабаблари, гуруҳда кишиларнинг бир-бирини тушуна билиши, гуруҳдаги қадриятлар ва шу каби кўпгина масалалар киради. Агар, масалан, оилани кичик гуруҳ сифатида назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда муҳим муаммолар қаторига ота-оналар билан болалар ўртасидаги муносабатлар ривожи, катта ёшдагиларнинг обрў-эътиборини сақлаш муаммоси ва бошқалар киритилиши мумкин.

Киши шахсичичг социал-психологик жиҳатдан ўзлигини намоён қилиши (шахснинг социал психологияси). Инсон шах-си социал психологиянинг объекти ҳисобланади. Шу аснода катта ва кичик гуруҳларда шахснинг социал мақсадларга қанчалик мое келишини, ушбу гуруҳларнинг таъсирини қандай қабул қилишини, гуруҳларнинг қадриятли мўлжалларини қай тарзда ўзлаштиришини, шахснинг ўзига-ўзи берадиган бахо шахснинг ўзи кирадиган гуруҳга нисбатан баҳосига қанчалик боглиқлигини ва бошқа масалаларни тадқиқ қилади. Шахснинг социал психологияси муаммолари жумласига шахснинг бирор мақсад сари интилганлигини, унинг ўзига-ўзи берадиган баҳони, кайфияти ва ўзини ҳурмат қилишини, шахснинг бар-қарорлиги ва панд-насиҳатга кунишини, жамоатчилик ва шахсиятпарастликка муносабатини ўрганиш билан, шахснинг дастурларини, уларнинг ўзгарувчанлиги суръатларини, шахснинг келажаги бор-йўқлигини ўрганиш билан боглиқ масалалар киради.

Социал психологиянинг юқорида айтиб ўтилган учта сохага оид муаммолари бир-бирига қарама-қарши ёки бири иккинчисидан кейин қўйилиши мумкин эмас. Улар шахс ва жамнятнинг бирлиги билан. шахснинг моҳиятини очиб берадиган муносабатлар мажмуаси билан белгиланадиган яхлит ҳолида тушунилади.

Юқорида айтилггнлардан кўриниб турибдики, табақаланиш ҳозирги замон психологиясига хос жараён бўлиб, у психологиянинг соҳалари анчагина шохобчаларга бўлиниб кетишига олиб келади. Бу шохобчаларпинг тадқиқот предмети— психиканинг фактлари, қонуниятлари ва механизмлари гарчи умумий бўлиб қолса ҳам, улар ҳар хил турдош фанлар (социология, техника, зоология, медицина ва бошқалар) га, табиийки, ўрталарида умумийликнинг кам бўлишига қарамай, яқинлашуви оқибатида психологиянинг бу шохобчалари кўпинча бир-биридан анча узоқлашган бўлади ва жиддий фарқ қилади. Психологиянинг табақаланиши яхлит тарзда бирлашишдек муқобил жараён билан тўлдирилади. Натижада, биринчидан, психологиянинг барча турдош фанлар (инженерлик психологияси орқали техника билан, педагогик психология орқали педагогика билан) туташуви юз беради, иккинчидан, психология фанининг ўзида ҳам илгари ўзаро боғланмаган соҳаларни бирлаштирадиган ички имкониятлар борлиги аниқланмоқда. Жумладан, совет психологиясида шахс бевосита меҳнат фаолиятида эмас, балки меҳнат коллективи орқали шаклланади деган нуқтаи назарнинг карор топаётганлигига асосан социал психологиянинг меҳнат психологияси билан яқинлашуви кутилаётир.

 

Умумий психология ҳақида тушунча.

 

Психологиянинг бошқа соҳалари орасида умумий психология деб аталадиган соҳаси алоҳида ўрин эгаллайди. У психология фанининг педагогик, юридик, тиббий, ҳарбий, қиёсий психология ва шу каби шоҳобчалари билан бир қаторга қўйилиши мумкин бўлган шоҳобчаси эмас. У мумий психология — бу психология томонидан аницланадиган энг умумий қонуниятларни, бу фонда йўлланиладиган тадқиқот методларини, у амал қиладиган назарий принципларни, унда ишлатиладиган асосий илмий тушунчаларни таърифлаш учун қўлланиладиган махсус номдир. Психологиянинг юқорида айтиб ўтилган соҳаларида амалга ошириладиган конкрет тадқиқотлардан фикран мавхумлашган ҳолдагина бу принциплар, методлар, қонуниятлар ва тушунчаларни аниқлаш ва изоҳлаб бериш мумкин. Умумий психология баъзан назарий ва экспериментал психология деб ҳам аталади. Унинг вазифалари психологиянинг методологияси ва тарихини психик ходисаларнинг ҳосил бўлиши, ривожланиши ва сақланиб қолишининг энг умумий қонуниятларини тадқиқ қилиш назарияси ва методларини ўрганишдан иборатдир. Умумий психология билиш ва амалий иш фаолиятини, сезгиларнинг, идрокнинг, хотиранинг, хаёлнинг, тафаккурнинг умумий қонуниятларини, психик жиҳатдан ўзини-ўзи идора қилишни, киши шахсининг дифференциал-психологик хусусиятларини, характер ва темпераментни, хулқ-атворнинг устунлик қилувчи мотивларини ва шу кабиларни ўрганади. Умумий психология соқаларидаги тадқикотларнинг натижалари — психология фани барча соҳалари ва бўлимларини ривожлантиришнинг асосий негизидир.

Мазкур китоб умумий психология курси ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, унда психологиянинг умумий назарий принциплари ва энг муҳим методлари ҳақида илмий тушунча берилади, психологиянинг асосий илмий тушунчалари баён қилинади. Уларни таҳлил қилишда муаллифлар психологиянинг энг муҳим қонуниятларини очиб беришга ҳаракат қилишди.

Психик жараёнларга одатда билиш жараёнлариш; сезги органларига бевосита таъсир қиладиган нарсаларнинг, яъни қўзғатувчиларнинг инъикос сифатидаги сезгилар ва идрокни, воқеликнинг янгиланиб турадиган акси сифатида хотирани, во-қелик хусусиятларининг киши онгида умумлашган ва қайта давинъикос қилинган ҳамда бевосита билиш қийин бўлган хаёл ва тафаккурни; продавай жараёнлар (эҳтиёжларнинг туғилиши, муайян тарзда ҳаракат қилиш мотивлари ёки нстагининг пайдо бўлиши, бирдан-бир қарорга келиш ва ижро этиш) ни; эмоционал ёки миссий (ҳис-туйғуларнинг ҳосил бўлиши, эҳтиёжнинг қондирилишига қараб уларнинг кучайиши ва бошқалар)ни ки-ритишади. Психик ҳолатларга ҳис-туйғулар (кайфият, қаттиқ ҳаяжонланиш ё жазава тутиши) нинг, диққат (диққатнинг бирор нарса устида тўпланиши, диққатнинг тарқоқлиги) нинг, ирода (ишонч, ишончсизлик)нинг, тафаккур (шубҳаланиш)нинг намоён бўлиши ва бошқалар киритилади. Шахснинг психик хусусиятлари ёки фазилатларига киши ақдининг ва тафаккурининг белгилари, унинг характерида, темпераментида, қобилиятларида барқарор бўлиб қолган иродавий хусусиятлар, муайян тарзда харакат қилишдан иборат барқарор ва янгидан ҳосил бўлиб турадиган хоҳиш-истаклар, ҳис-туйғу хусусиятлари (қизиққонлик, сертакаллуфлик) ва шу кабилар киради.

Психиканинг барча кўринишларини юқоридаги тарзда уч категорияга ажратилиши шартли характерга эга. «Психик жараён» тушунчаси психология аниқлайдиган фактнинг қонунийлигига, ўзгарувчанлигига ишора қилади. «Психик ҳолат» тушунчаси психик фактнинг статик моментини, ниобий барцарор-лигини билдиради. «Психик хусусият» ёки «психик фазилат» тушунчаси психик фактнинг барқарорлигини, унинг шахс тузилишида ўрнашиб қолганлиги ва такрорланиб туришини ифода этади. Битта психик фактнинг ўзи, масалан, қаттиқ ҳаяжонланиш ё жазава тутиши, яъни жуда қизғин ва қисқа муддатли ҳиссий тўлқинланиш ҳақли равишда ҳам психик жараён деб (негаки унда ҳис-туйғу ривожланишининг ўзгаришга бойлиги ифодаланган, бир-бирини изчил равишда алмаштириб турадиган босқичлар аниқланган), хам психик ҳолат деб (чунки у психик фаолиятнинг муайян бир вақт мобайнидаги таърифидан иборат), хам кишининг психик хусусиятлари намоён бўлиши деб (негаки, бу ўринда шахснинг қизиққонлик, аламзадалиги, ўзини тута билмаслиги каби хислатлари намоён бўлади) талқин этилиши мумкин.

Юқорида бутун ҳозирги замон психологиясининг тузилишини аниқлаб олиш учун тавсия қилинган шахснинг ривожланиши унинг муносабатлари ва фиолияти жараёнида юз бериши принципа умумий психологиянинг асосий масалаларини тадқиқ қилиш учун энг тўғри йўлни очиб беради. Умумий психологияни баён этишда айнан ана шу принцип асос қилиб олипиши керак. У шахсни муносабат ва фаолият жараёнида тадқиқ килишни ва энг муҳим психик хатти-ҳаракатлар тахлилини, шахснинг билиш, ҳиссиёт ва иродавий жиҳатларини ҳамда кишининг энг муҳим индивидуал-психологик ўзига хослиги (темперамента, характери, қобилиятлари) билан тугалланувчи фаолиятини ўрганишни биринчи галдаги вазифа қилиб қўяди.

 

I.                  2.4. Ҳозирги замон психологиясида тадқиқот методлари

 

Психологик тадқиқот методлари психология амал қиладиган зсосий назарий принципларга ва психология ҳал этаётган конкрет вазифаларга боғлиқ эканлигини кўрсатиб беради.

Психологиянинг назарий негизини диалектик ва тарихий материализм ташкил этади, шунинг учун ҳам психологик тадқиқотга принщшиал ёндашув диалектик метод талабларидан келиб чиқади. Диалектик метод предметни унинг барча алоқалари ва бевосита ифодалари орқали ўрганишни ва энг аввало ҳодиса ва қонуниятларнинг муҳим алоқалари ва муносабатларини аниқлашни, ўрганилаётган нарсани ривожланиш жараёнида деб қарашни, зиддиятларнинг, бирликнинг ва қарама-қаршиликлар курашининг, миқдорнинг сифатга ўзгаришининг очиб берилишини тақозо қилади. Психология методларига тарихий жиҳатдан ёндашмоқ даркор. Шу жиҳатдан психология методлари унинг предмети каби тарихан анчагина ўзгаришларга дуч келди. Психологик тадқиқотлар предметининг алоҳида хусусиятга эгалиги унинг алоҳида тадқиқот методларига эга бўлиши зарурлиги ҳақидаги фикрни илгари сурмасдан қўймасди.

 

Илмий  психологик  методларнинг объектив  характери

                                                                              

Идеалистик психология ягона бир методни тавсия эта олган ва у шу метод ёрдамида киши  «руҳи»га кириб боришга уринган. Уз-ўзини кузатиш (ёки интроспекция, яъни ичкаридан кўриш) ана шундай метод эди.

Руҳий ҳодисаларни тадқиқ қилишнииг амалда ягона методи сифатида ўз-ўзини кузатишнинг танланганлиги «руҳ» (психика, онг) нинг ташқи олам билан боғланмаган ва шунинг учун ҳам ичкаридан туриб кўришдан бўлак бошқа биронта ҳам усул билан ўрганиб бўлмайдиган алоҳида бир тор ички олам, алохида бир руҳий субстанция (бирламчи асос) эканлиги ҳақидаги тасаввурлар билан изоҳланади. Бунда субъектив метод сифатидаги ўз-ўзини кузатиш методи бошқа ижтимоий ва табиий фанлар қўлланиб келаётган методларга қарши қўйилади. Идеалист психологлар психик ҳодисаларни киши фақат ўзининг кузатиши орқалигина билиши мумкин, деб даъво қилишарди.

Шу аснода ўз-ўзини кузатиш психологиянинг ягона методи сифатида тан олиниши гўё фаолияти табиат қонунларига бўйсунмайдиган алоҳида номоддий руҳнинг психология ўрганадиган предмет сифатида тан олиниши хом хаёлдир. Фақат ўз-ўзини кузатиш йўли билан олинган маълумотлар, хатто бундай кузатиш махсус тайёрланган психологларга топширилган тақдирда ҳам, илмий аниқликдан маҳрумдир. Катта ёшдаги маълумотли кишининг ўз-ўзини кузатиш маълумотларига асосланиб, кичик ёшдаги боланинг ёки ҳайвониинг психикаси ҳақида мулоҳаза юритишга уринишлари эса илмийликдан яна ҳам узоқроқдир. Билъакс энг изчил интроспективист психологлар томонидан шундай уринишлар ҳам қилинган эди. Жумладан, америкалик олим Титченер ёзган эдики, психолог «қанчалик имконият туғилиши билан ўзини ҳайвоннинг ўрнига қўйиб, ўзининг хусусий ифодали харакатлари умуман ўшанақа тоифада юз бериши мумкин бўлгаи шароитни топишга интилади ва, сўнгра у ўзининг инсоний онги хусусиятларига қараб ҳайвон онгини тиклашга ҳаракат қилади».

Интроспекция методининг хом хаёллигини тасдиқлаш имконияти нималар бериши мумкин? Психикани диалектик-материалнстик нуқтаи назардан тадқин қилищ шундан далолат берадики, у психологияда бошқа табиий ва ижтимоий фанларда қўлланиладиган тадқикот усулларидан принципиал равишда фарқ қилмайдиган объектив методларга йўл очиб берган ҳолда тадқиқотнинг субъектив методларига сира урин қолдирмайди.    

Илмий психологияда қабул тилинган онг билан фаолиятнинг бирлиги принципа психологик тадкикотда объектив методнинг негизини ташкил этади.

Психологияда психиканинг психик ҳодисалар ҳосил бўлишининг объектив шарт-шароитларини ва уларнинг объектив тарзда кўринишини тадқиқ қилиш объектив методга биноан амалга оширилади. Шундай қилиб, тадқиқотнинг объектив принципи психик ҳодисаларни аллақандай ички кўзлар билан бевосита кўриш методи бўлмай, балки уларни бевосита билиш (яъни уларни иг фаолиятда объектив тарзда кўринишларини таҳлил қилиш орқали тадкиқ этиш) йўлидир. Кишининг аник ҳисобга олинадиган шароитларда кечадиган фаолиятини ўрганар эканмиз, биз психик жараёнлар ҳақида хулоса чиқариш имкониятига эга бўламиз. Бунда хусусий психик жараёнларнинг объектив тарзда ўрганилиши хам принципиал жиҳатдан худди бошқа кишининг психик жараёнларига (ёдлаб олиш жараёни қандай кечгани ҳақида гап хусусий хотира ёки бошқа бировнинг хотираси хусусида бораётганлигидан қатъи назар, биз эслаш натижаларига қараб хулоса чиқарамиз) баҳо бериладигани каби бевосита йўл билан амалга оширилади.

Индивидуал психологик хусусиятлар (характернинг хусусиятлари, ақл сифатлари ва шу кабилар) ҳақидаги билимларга интроспекция йўли билан эришаётганлигимиз ҳақидаги тасаввурлар ҳам худди шу хилдаги хом хаёлликдан бошқа нарса эмас.

Кўп сонли тадкиқотлар шуни кўрсатадики, инсон шахсининг тўғри характеристикасини кишининг ўзи эмас, балки унинг атрофидаги ёки уни анча вақтдан буен биладиган одамлар беради. Бу фикрни, жумладан, ўсмирлик ёшидаги болаларни ўрганишдан олинган маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Бундан шундай хулоса чикадики "ўсмир олдин ўз ўртоқлари ва якин кишиларининг индивидуал-психологик хусусиятларини объектив баҳолашга ўрганади, сўнгра эса эмпирик тарзда эгаллаб олинган психологик билимлар тажрибасини иложи борича ўзига сингдириб, ўз фазилатлари ва хислатларини анчагина тўғри баҳолай бошлайди.

Шундай қилиб, қатор фактлар психологиянинг ўз билимлари фондини ўззини кузатиш ёрдамида эмас, балки объектив методлар ёрдамида бойитаётганлигина тасдиқлаб турибди.

Интроспекция имкониятларининг пуч хаёл эканлиги психик инъикос фаолиятининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятини тушунишдан ҳам келиб чиқади. Одам интроспектив равишда «ўзига назар ташлаш»га, ўзидаги психик жараёнларни, уларнинг алоқаларини, боғлиқлигини, механизмларини кўришга уринаркан, психик хусусиятлари билан миянинг ўзини эмас, барибир, «ташқарини», мияда акс этган объектив оламни кўради. Шунинг учун интроспекция ҳам идеалист психологлар тилга олишган руҳ каби хом хаёлга айланиб қолади.

Психикани тадқиқ қилишнинг махсус бевосита методи сифатида ўз-ўзини кузатишни инкор этиш умуман ўз-ўзинн кузатишни батамом инкор этишга олиб келмайди. Одам нимани кураётгани, эшитаётгани, ҳис қилаётгани, бошдан кечираётгани, истаётгани ва шу кабилар ҳақида оғзаки ҳисобот бери олади. Бу шаклдаги кузатиш тамомила ўринлидир. Бу хилдаги огзаки ҳисобот киши психик ҳолатининг ҳар қандай ташқи объектив ифодаси ва кўриниши сифатида қайд қилинади. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, бундай ҳолда биз тадқиқот методига эмас, балки объектига дуч келамиз. Шунингдек ўз-ўзини кузатиш йўли билан ўз қилишларимизни ва хатти-ҳаракатларимизни кузатиш, яъни принцип жихатидан уларни бундай қилиқларни ўрганувчи бошқа одамлар ихтиёридаги каби воситалар ёрдамида тадқиқ ва таҳлил қилиш имконияти хам мавжуддир. Бирок бу хилдаги ўз-ўзини кузатиш тадқиқотнинг бевосита эмас, балки бавосита методи бўлганлиги важидан уни интроспекция билан айнан бир хил деб бўлмайди. У субъектив талқинларга йўл қўйилиши эхтимоли борлиги сабабли оддий кузатишга нисбатан фақат ишончлилиги даражасииинг камлиги билан ажралиб туради. Ва нихоят, интроспекцияни ўз иавбатида бавоситалик характерига эга бўлган ва оғзаки ҳисобот, хусусий қилиқларни ва шу хусусдаги хулосаларнинг тахлили маълумотларини ўрганишдан, хусусий фикрни бошка одамларнинг фикрлари билан солиштириб кўришдан ва шу кабилардан иборат рефлексия (ўзининг психикасига хос хусусий ҳолат ва хислатлар ҳақида мулоҳаза юритиш ва ташвишланиш) билан аралаштириб юбормаслик керак.

Психологияда тадқиқотнинг субъектив ва объектив методлари бир-бирини инкор этишади. Хақиқий илмий психология психикани ўрганишнинг объектив методларидан фойдаланиш ва фанда бундан бошқа методларнинг бўлиши мумкин эмаслигини тушуниш негизига қурилиши керак.

 

Генетик метод

              

Хозирги замон психологиясининг илмий тадқикотга нисбатан яна бир мухим талаби психик фактларни генетик (тарихий) жиҳатдан ўрганиш принципини  қилишни тақозо этади.

            Генетик принципнинг моҳияти иборатки, ўрганилаётган психик ходисага жараён деб қаралади ва тадқиқотчи унинг диалектик ривожланишининг барча моментларини тиклашга, улар бир-бирларинн қай йўсинда алмаштиришларини кўриш ва тушуниб етишга ҳаракат қилади, ўрганилаётган психик фактни унинг конкрет тарихи жиҳатидан тасаввур этишга уринади.

Психологияда генетик принципдан фойдаланиш зарурати Я. Я. Блонский, Л. С. Виготский, С. Л. Рубинштейн, А. Н. Леонтьевларнинг асарлари туфайли келиб чиқди. Л. С. Виготский таъкидлаганидек, бу принципнинг ички моҳиятини киши психи-каси ҳодисаларининг «ҳодисаларни тадқиқ қилишга ривожланиш категориясининг кўлланилиши» сифатидаги тарихий тушунча ташкил этади.

Л. С. Виготский асарларида психологик тадқиқотда генетик принципни қўлланиш намуналари келтирилади. Унинг «боланинг эгоцентрик нутқи» деб аталмиш ва кичик ёшдаги болалар нутқининг муомала мақсадларига хизмат килмайдиган, бола хулқ-атворида ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган, балки фақат унинг фаолияти ва ташвишларига жўр бўлган тарзда кузатиб борадиган алоҳида бир турини ўрганиши айнан ана шундай характерда бўлди. Эгоцентрик нутқ — бу кичик ёшдаги боланинг ўзигагииа қаратилган нутқидир. Йилдан-йилга ривожлана борган сари бу нутқ атрофдагиларга тобора тушунилмайдиган бўлиб, мактаб ёши бошланишига қадар болаларнинг нутқий ўзгаришларидаги улуши («эгоцентрик нутқ коэффициенти») нулга қадар тушиб қолади. Баъзи бир психологлар (жумладан, швейцариялик таниқли психолог Ж. Пиаже) эгоцентрик нутқ мактаб ёшига етиш арафасида ўзидан-ўзи ўлиб, йўқолиб кетади, деб ҳисоблашарди. Л. С. Виготский бу масалага бошқача ёндашди. У генетик принципни қўлланиб, эгоцентрик нутқнинг йўқолиши эмас, балки ички планга кўчиб, кишининг хулқ-атворини идора қилишда муҳим роль ўйнайдиган ички нутққа айланиши ҳақидаги фаразни илгари сурди. Шундай қилиб ички нутқнинг энг муҳим хусусиятлари (уларни экспериментлар ёрдамида ўрганиш жуда ҳам қийин) генетик йўл билан, эгоцентрик нутқнинг ривожланиши ва ўзгаришларини таҳлил этиш орқали тушунилиши мумкин.

Тадқиқотларни амалга оширишнинг генетик принципи кейинги йилларда болалар психологиясида бола шахсини бўйлама кесими бўйича ўрганиш методи (лонгитюд методи) деб аталмиш метод сифатида анча кенг қўлланилмоқда. Бу метод ёрдамида психик ривожланиш пайтларга бўлиш йўли билан (яъни ривожланишнинг алоҳида ёш босқичларини таърифлаш ва уларни ўзаро бир-бирига таққослаш) эмас, балки бола шахсини унга таълим беришнинг махсус ташкнл этилган шароитларида қатор йиллар мобайнида узоқ вакт ўрганиш натижасида аникланади.

 

Психологиянинг   асосий методлари

                                     

Барча табиий ва ижтимоий фанлар сингари психология ҳам бундан кейинги тах.лилни тақозо қилувчи фактларни тўплашнинг иккита методига — ўз навбатида катор шакллари мавжуд бўлиб, уларнинг моҳиятини ўзгартирмайдиган кузатув ва эксперимент ўтказиш методларига эгадир. Психологияда илмий билишнинг ушбу воситалари мавжудлиги (гарчи бу ҳар қандай фанда, умуман олганда, тамомила ва ўз-ўзидан тушунарли деб ҳисобланса ҳам) ни алоҳида таъкидлаш зарурати шундай келиб чиқадики, идеалистик психология юқорида баён этилган сабабларга кура, кузатувни ўз-ўзини кузатиш (интроспекция) билан чеклаб, психологик тадқиқотда, айниқса олий даражадаги психик жараёнларни ўрганишда, экспериментнинг бирон-бир жиддий роль ўйнашини инкор этиб келди.

Кузатув агар у ташки ходисаларни тасвирлаш билан чекланибгина қолмасдан, балки ушбу ҳодисаларнинг психологик табиатини изоқлаб бериш даражасига кўтарилса, психик тадқиқот методи бўла олади. Кузатувнинг моҳияти психологик фактларни факат ҳисобга олишдан эмас, балки бу психологик фактларнинг сабабларини илмий нуқтаи назардан изоҳлаб беришдан иборатдир. Фактларни ҳисобга олиш билан турмушдаги оддий кузатувлар деб аталмиш кузатишлар чоғида шуғулланиладики, киши у ёки бу ишлар, хатти-ҳаракатларнинг сабабларини тусмол билан изоҳлайди. Турмушдаги кузатувлар илмий кузатувлардан аввало ўзининг тасодифийлиги, уюшмаганлиги ва режасизлиги билан фарқ қилади. Унда психик фактнинг ҳосил бўлиши ва унинг кечишига таъсир қиладиган барча муҳим шарт-шароитлар камдан-кам ҳисобга олинади. Бироқ турмушдаги кузатувлар сон-саноқсиз равишда ўтказилиб туриши ва мезон сифатида ихтиёрида кундалик тажрибанинг мавжудлиги важида оқибат натижада баъзан психологик донишмандликнинг рационал мағзини хадя этади. Турмушдаги сон-саноқсиз психологик кузатувларнинг натижалари мақол ва маталларда мужассамлашган ва ўрганиш учун муайян қизиқиш туғдиради.

Илмий психологик кузатув турмушдаги кузатувдан фарқли ўлароқ, хулқ-атвор ва фаолиятнинг кузатилаётган фактини тасвирлашдан унинг ички психологик моҳиятини тушунтириб беришга муқаррар ўтилишини тақозо этади. Қузатув жараёнида ҳосил бўладиган гипотеза ана шу ўтишнинг шакли ҳисобланади. Уни текшириш ёки рад этиш эса кейинги кузатувларда хал бўлади. Психологик кузатувларнинг жиддий муҳим талаблари аниқ планнинг бўлиши ва шунингдек олинган натижаларнинг махсус кундаликда қайд этилишидан иборат.

Фаолият мақсулини психологик жихатдан таҳлил этиш кузатув турларидан ҳисобланади. Бу ҳолда фаолиятнинг бамисоли ўзи эмас, балки унинг махсули ўрганилаётгандай бўлади, лекин амалда ҳаракат натижасида юзага чикадиган психик караёнлар ўрганиш объекта ҳисобланади. Жумладан, болалар психологиясида болалар чизган расмларни ўрганиш катта роль ўйнайди. Шахсни турли хилдаги фаолият жараёнида кузатувда ҳосил бўлган эркин характеристикаларни умумлаштириш методи ҳам шулар жумласига киради.

Янги психологик фактларга эга бўлишнинг ва объектив тарзда илмий билишнинг асосий воситаси — эксперимент методидир. Фақат кейинги юз йил мобайнида исихологиядаги мавқега эга бўлган бу метод ҳозирги пайтда психологик билимларнинг бош таъминотчиси ва кўпгина назариялар учун негиз бўлиб хизмат қилмоқда.

Кузатишдан фарқли ўлароқ, психологик эксперимент тадқиқотчининг синалаётган фаолиятга фаол аралашуви мумкинлигини назарда тутади. Жумладан, тадқиқотчи психологик факт аниқ намоён бўлишига, унинг экспериментчи хоҳлаган йўналиш бўйича ўзгартирилишига, ҳар жиҳатдан тадқиқ қилиш учун бир неча марталаб такрорлаиишига имкон берадиган шарт-шароитни яратади.

Эксперимент методининг иккита асосий тури фарқланади: лаборатория эксперимента ва табиий эксперимент.

Лаборатория экспериментининг характерли белгиси фақат унинг лаборатория шароитларида махсус психологик асбоб-ускуналар ёрдамида ўтказишларида ва синалувчининг хатти-харакатлари йўл-йўриққа биноан содир бўлиши билангина эмас, балки синалаётганлигини биладиган синалувчи (гарчи, одатда, синалаётган киши экспериментнинг моҳияти нимадан иборатлигини, конкрет нимани ва нима максадда тадқиқ килишаётганини билмаса ҳам) кишининг муносабати билан ҳам белгиланади. Лаборатория эксперименти ёрдамида диққатнинг хоссаларини, идрок, хотира ва бошқаларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш мумкин. Ҳозирги пайтда лаборатория экспериментини кўпинча шундай тарзда ўтказишадики, унда одам одатдаги шароитларда бажариши мумкин бўлган фаолиятнинг баъзи психологик жихатлари моделлаштирилиб қўйилади. Жумладан, экспериментда анчагина ҳиссий зўриқиш вазияти моделлаштирилиб, унинг жараёнида синалувчи, масалан, касби-кори учувчи бўлган киши англанилган ечимлар кабул қилиши, юксак даражадаги уйғунликни такозо этадиган мураккаб ҳаракатлар килиши, приборлардаги кўрсаткичларга муносабат билдириши ва ҳоказолар белгилаб қўйилган бўлиши мумкин.

Табиий эксперимент (биринчи марта 1910 йилда А. Ф. Лазурский таклиф этган) мўлжалланганига кура, эксперимент ўтказилаётганини биладиган синалувчида ҳосил бўладиган зўрикишга йўл қўймаслиги ва тадқиқотни одатдаги, табиий шароитларга (дарс, суҳбат, ўйин, уй вазифаларини бажариш ва бошқалар) кўчириши лозим.

Материални ёдлашнинг самарадорлиги уни узоқ вақт хотирада сақлаб қолиш тўгрисидаги кўрсатмага боғлиқлигини тадқиқ қилиш табиийга мисол бўла олади. Уқувчилардан бир гуруҳи ўрганилиши лозим бўлган материал билан таништирилади ва бунинт устига ўқитувчи ушбу материал юзасидан эртасига сўралишини айтади. Бошқа бир гуруҳда эса ўқув материали худди шундай тарзда ўтилиб бўлгач, ўқувчиларга ўтилган дарс бир хафтадан сўнг сўралиши айтилади. Ҳакиқатда эса ҳар иккала гуруҳда ҳам кузатувчилардан икки ҳафтадан кейин сўралган. Ана шу табиий эксперимент жараёнида материални узоқ вақт хотирада сақлаб қолишга мўлжалланган йўл-йўриқнинг афзалликлари аниқланди.

Психологик-педагогик тадқиқот вазифаларини бажарадиган табиий эксперимент психолого-педагогик эксперимент деб аталади. Ҳар хил ёш босқичларида ўқувчиларнинг билиш имкониятларини ўрганишда, ўқувчи шахсини шакллантиришнинг конкрет йўлларини аниқлашда унинг роли бениҳоя каттадир.

Хозирги пайтда лаборатория эксперименти билан табиий экспериментнинг бир-биридан фарқи жуда ҳам шартли бўлиб, улар мутлақлаштирмаслиги керак.

 

Психологик тестлар

 

Ҳозирга кадар биз тадқиқий методлар ҳакида суз юритдик. Бу методлар ёрдамида олим илмий билиш учун муҳим фактларни аниқлаши, у ёки бу қонуниятларнинг мавжудлигини кашф этиши, психик ходисаларнинг сирли механизмини топиши мумкин. Бошқача килиб айтганда, ушбу методлар воснтасида амалга оширила-диган тадқиқотлар предмети психология фанининг предметига мос келади.

Психологик методлар фақат тадқиқот мақсадлари учун эмас, балки сипов яацсадлари учун ҳам қўлланилиши мумкин. Кейинги маънода вазифа илмий билимларнинг янада чуқурлаштирилиши учун зарур бўлган бирон-бир янги маълумотларни олишдан эмас, балки синалувчинннг психологик белгилари илгари аниқланган психологик нормалар ва стаидартларга қанчалик мувофиқ келишини аннқлашдан иборат бўлади. Психологик шахснинг муайян психологик фазилатларини аниқлаш мақсадида фойдаланишга ҳаракат қиладиган бундай методлар тестлар бўлиб ҳисобланади.

Тест — бу қисқа муддатли топшириқ бўлиб, унинг бажарилнши баъзан бир психик функциялар мукаммаллигининг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тестлар ёрдамида айрим қобнлиятларнинг, кўникмаларнинг, малакаларнинг бор ё йўқлигини аниқлашга, у ёки бу касб соҳасида ишлаш учун лаёқатлилик даражасини ва хоказоларни билишга ҳаракат қилинади. Психологик тестлар, жумладан, космонавтнинг космик парвозга психологик жиҳатдан тайёрлиги даражасини аниқлаш лозим бўлиб қолганида, синалувчилар ўқишнинг алоҳида усуллари қўлланилган экспериментал группаларда билимларни қандай ўзлаштирганликларини билиш зарурати тугилган пайтларда, шунингдек бошқа кўпгина ҳолларда қўлланилади. Тестнинг диагностик қиммати илмий экспериментнинг даражасига ва тест учун асос қилиб олинган психологик фактнинг ҳақиқийлигига, яъни манзур тест қай тарзда тузилганига — унинг олдиндан ўтказилган жуда катта экспериментал ишнинг натижаси ҳисобланадими, ёки тахминий, тасодифий ва юзаки кузатувлар натижаси эканлигига куп жиҳатдан боғлиқдир. Етарли даражада асосланмаган ва текширилмаган психологик тестлар педагогика ишида, касб танлаш соҳасида, психик ривожланишдаги нуқсонлар ва вақтинчалик кечкишларни аниқлашда анчагина зиён келтириши мумкин бўлган жиддий хатоларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Психологик тадқиқотлар нинг конкрет методикалари

                        

«Психологик тадқиқод методи» тушунчаси конкрет илмий психологик проблемани ҳал этишнинг махсус методикаси маъносида ҳам ишлатнлиши мумкин. Ана шу конкрет методикаларда, ўз-ўзидан равшанки, методологик принциплар амалга оширилади ва фақат мазкур проблема учун эмас, балки билишнинг бошқа кўплаб проблемалари учун ҳам умумий бўлган усуллари юзага чиқади. Лекин конкрет методикаларнинг ўзига хослиги энг аввало улар воситасида ҳал этилаётган илмий вазифанинг қандай характерда бўлиши билан белгиланади. Ҳозирги замон психологиясида қўлланилиб келаётган конкрет психологик методикалар ҳаддан ташқари кўпдир. Уларнинг шакллари ҳам жуда турли-туман бўлиб, психологиянипг ва проблеманинг муайян тадқиқот усулини, яъни конкрет методикасини талаб қилган соҳасининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.

Шу билан бирга конкрет психологик методикаларнинг кўпчилиги учун хос бўлган баъзи умумий белгиларни ҳам алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Буни нормал ривожланган ва ақлий жихатдан заиф болаларда (олигофренларда) диқкатнивг барқарорлигидаги ёшга тааллуқли тафовутларни ўрганиш вази-фаси қўйилган тадқиқот мисолида кўриб чиқамиз.

Тадқиқот  одатдагидек тўрт  босқичга  ажратилади.

Биринчи босқич— тайергарлик босқичи. Бунда ҳар хил воситалар ёрдамида материал ўрганилади, дастлабки маълумотлар тўпланади (ўқув машғулотлари ва меҳнат фаолияти чоғида, турмушда, атайлаб уюштирилган суҳбатлар жараёнида кузатувдан фойдаланилади, баъзан махсус танланган саволлар ёзилган анкеталар кўлланилади, биографик маълумотлар аниқланади, анамнез тўпланади, яъни тадқиқ килинган фактнинг хосил бўлишига кадар мавжуд шарт-шароитлар таърифланади ва ҳоказолар).

Биз кўриб чиқаётган тадқиқот давомида нормал ривожланган ва миянинг ишида туғма камчиликлари бўлган ҳамда ёрдамчи мактабларда ўқиётган болаларда диққатнинг барқарорлиги (яъни топширилган харакатни деярли хатосиз ва алаҳсимасдан бажариши) кузатилди. Бу кузатишлар турли хил вазиятларда ўтказилиб, қўшимча маълумотлар йиғиш билан қўшиб олиб борилади. Тадкиқотчи, одатда тайергарлик босқичи давомида материални тушуна бошлайди, синалувчи билан тегишли алоқа ўрнатади, энг муҳими эса эксперимент ўтказувчида кейинги ўрганиш жараёнида текшириб кўрилиши ва тасдиқдан утиши лозим бўлган психологик фактларнинг мохияти ҳақида гипотеза пайдо бўла бошлайди. Мазкур тадқиқотда нормал ривожланган болалар ва ақлий жиҳатдан заиф болаларда диққатнинг барқарорлнги миқдор жиҳатдан кура кўпроқ сифат жиҳатдан фарқ қилиши тўғрисидаги тахмии ана шундай гипотеза ҳисобланади.

Иккинчи боскич — хусусан экспериментал босқич бўлиб, тадқиқотнинг конкрет методикаси амал қилади ва уз навбатида бу босқич бирин-кетин қўлланиладиган қатор бўғинларга — эксперимент серияларига бўлинади.

Биз кўриб чиқмоқчи бўлаётган тадқиқотда корректура намунаси аталмиш усул ана шундай методика ўрнида ишлатилди. Бунда синалувчилар босмахонада турли ҳарфлар қалаштириб босилган саҳифада сатрларни бирин-кетин кўздан кечиради ва «с» ҳамда «св» ҳарфларини ўчириб чиқади. Экспериментда ҳар минут сайин сигнал берилиб турар ва синалувчи шу пайтда ўқиётган сатридаги қайси ҳарфга кўзи тушган бўлса, ўшанинг устига ўзи белги қўйиб борар эди. Шу тарзда ҳар бир минут мобайнида кўздан кечириладиган сатрлар ва ҳарфлар миқдорини, шунингдек йўл қўйилган хатоларнинг сонини аниқ қайд этиш мумкин эди. Биринчи серия ана шундан иборат бўлиб, олигофренлар гарчи нормал ривожланаётган болаларга қараганда кўздан кечирилган сатрлар миқдори жиҳатидан орқада қолиб, кўпроқ хатога йўл қўйишса ҳам, бироқ бу тафовутлар жуда ҳам муҳим ҳисобланмайди. Иккинчи серия шундан иборатки, ўша кўрсатма («с» ва «в» ҳарфларини ўчириш) сақлангани ҳолда барча синалувчиларга маъноли текст — кичик ҳикоя тавсия қилинди. Бунда шу нарса аниқландики, нормал ривожланган болалар (бешинчи синф ўқувчилари) олигофренларга қараганда кўпроқ хатога йўл қўйилар экан. Райритабиий бўлиб туюладиган бу факт шундай изоҳланади: нормал ривожланган болалар текстни ўқимасдан ўтиб кетиша олмади ва шу билан алаҳсиб, хатога йўл қўйишди, олигофренларда эса бундай «ҳавас» уйғонмаган эди. Иккинчи сериядан сўнг эса учинчиси, тўртинчиси, бешинчиси ўтказилди ва натижада янги маълумотлар олинди.

Тадқиқотнинг учинчи босқичи — тадқиқот маълумотларини сифат жихатидан қайта ишлашдир. У психологиянинг математик аппаратини — дастлаб илгари сурилган гапотезанинг тасдиғи тарзида олинган хулосаларнинг ҳаққонийлиги ҳақида ҳукм чиқариш имконини берадиган турли хилдаги статистик усулларни ва эҳтимоллик назариясининг асосий коидаларини қўлланишни тақозо этади.

Тадқиқотнинг тўртинчи босқичи — олинган маълумотларни изохлаб бериш, уларни психологик назария асосида талқин килиш, гипотезанинг тўғри ёки нотўғрилигини узил-кесил аниқлашдан иборатдир.

Шундай қилиб, корректура намунаси деб аталган мазкур конкрет методиканинг қўлланилиши объектив психологик тадқиқотнинг кўпгина характерли белгиларини ўз ичига олади. Бундай Тадқиқотнинг принципиал жиҳатдан методологик асосланганлиги ҳақида юқорида сўз юритилган эди. Кузатув, фаолият маҳсулини таҳлил этиш, суҳбатлар ўтказиш, анамнестик маълумотларни аниқлаш, эксперимент ўтказиш ва унинг натижаларини математик йўл билаи қайта ишлаш, хулосалар чиқариш ва уларни изоҳлаб бериш— буларнинг ҳаммаси тадқиқот ишининг таркибига сингиб кетади ва унда ўз ифодасини топади.

Психологик проблемаларнинг илмий жиҳатдан ҳал этилиши зарурат туғилганда тегишли конкрет психологик методикани қўллана билишни талаб қилади (ана шундай бир қатор методика лар у мумий психология курсининг асосий бўлимларини баён қилиш жараёнида кўриб чиқилади). Психологик тадқиқотнинг объектив методларидан кенг фойдаланилиши, турли хилдаги конкрет методикаларнинг қўлланилиши ҳозирги замон психологиясида тадқиқотларнинг юксак даражада олиб борилишини таъминлайди.

 

 

3-БОБ

ПСИХИКА ВА ОНГНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

 

I.                  3.1. Психиканинг филогенезда ривожланиши

 

Психика материя эволюциясининг маҳсулидир

 

Киши психикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиши эяг мураккаб муаммолардан бири бўлиб, табиат қонунларининг мохиятини тушуниб етишга ҳаракат қиладиган тадқиқотчиларни бу муаммо ҳамма вақт қизиқтириб келган. Материалистик йўналишдаги олимлар психиканинг пайдо булишини материянинг узоқ давом этган ривожланишининг натижаси деб изохлашади. Улар материянинг табиатини тадқиқ қилишаркан, ҳаракат материянинг ҳаёт кечириш усули, унинг таркибан ўзига хос ажралмас хусисияти эканлиги учун ҳам материя ҳаракатининг турли хил шаклларини ўрганадилар. Ҳаракатсиз, ҳамиша мутлақо ҳаракатсизликдаги материя умуман бўлмайди. Оламдаги бутун материя жами ноорганик ва органик табиат ҳаракатланиш, ўзгариш ва ривожланиш ҳолатида бўлади.

Жонсиз, ноорганик материядан тортиб то энг олий ва мураккаб материя ҳисобланмиш киши миясига кадар барча материялар моддий оламнинг ялпи хусусияти — инъикос этиш хусусиятига, яъни таъсиротларга жавоб қайтариш қобилиятига эгадир. Инъикос материянинг мавжуд бўлиш шаклларига боғлиқ бўлади: инъикос ташки таъсиротларга материянинг таъсир қилиш характери ва мавжуд бўлиш тарзига мувофиқ жавоб қайтаришга қодирлиги билан намоён бўлади.

Жонсиз табиатда ҳаракат жисм ва моддаларнинг механик, физикавий ёки кимёвий таъсири тарзида юз бериши мумкин. Ноорганик табиатдаги ҳаракатнинг оддий мисолларига эътибор қилинг: денгиздаги ғоя сувнинг таъсирига муайян қарши тик кўрсатади — тўлқинлар қояга урилиб қайтади, лекин ғоянинг ўзи ҳам секин-аста емирила бошлайди; қуёш нури сув юзасига келиб урилгач, синиб қайтади; электр разрядлари натижасида озон молекулалари ҳосил бўлади. Жонли материяга ўтишда унинг ҳаракати тарзи хам сифат жиҳатидан ўзгаради. Жонли материяга инъикоснинг биологик шакллари хос бўлиб, жонли материянинг маълум бир босқичида эса инъикосининг янги шакли сифатидаги психика пайдо бўлади.

Материя ҳаракатининг биологик шакли — ҳаёт — табиат ривожланишининг сифат жиҳатидан янги босқичидир. Ўлик материядан тирик материяга ўтишни изохлайдиган қатор гипотезалар мавжуддир. Улардан бири А. И. Опаринга тегишли бўлиб, унга «ура органик моддалар — атомлари турли шаклларда азотнинг, кислороднинг, водороднинг, фосфор ва олтин гугуртнинг атомлари билан боғланган модда — углерод негизида ҳосил бўлган бирикмаларнинг пайдо бўлиши жонли материя пайдо бўлишининг зарур шарти ҳисобланади. Ҳозирги пайтда фанда А. И. Опариннинг гипотезасини тасдиқлайдиган жуда куп маълумотлар мавжуддир.

Опариннинг гипотезасига кура, тахминан икки миллиард йил илгари атмосферада эркин кислород ажралиб чиқиб, органик моддаларда фотохимиявий реакциянинг ва фотосинтезнинг юз беришига олиб келди. Биринчи галги океан бамисоли худди органик моддалардан тайёрланган аллақандай «шўрва» га ўхшаш бўлган. Органик бирикмаларнинг ривожланиши жараёнида углероднинг жуда ҳам мураккаб бирикмалари — бениҳоя кагта молекулалар пайдо бўлди. Молекулалар шуниси билан ажралиб туришардики, улар таркибий кисмларга осонгина парчаланишарди. Бу бирикмаларнинг мавжуд бўлиб туришини таъминлаш учун муҳит билан доимий модда алмашинуви бўлиб туриши, яъни бу молекулалар муҳитдан янги моддаларни танлаб олиб, чатиштиришлари (ўзлаштиришлари) ва парчаланиш маҳсулини ўзга тусга киритган холда ташқи муҳитга ажралиб чиқаришлари лозим эди. Шундай қилиб, бу бениҳоя катта молекулалар муҳит билан модда алмашинувини автокаталитик тарзда йўналтириб, ўзини-ўзи қайтадан ҳосил қилувчи системага айланиб қолишди. Оқсилли молекула билан муҳит ўртасидаги модда алмашинуви аввал бошданоқ фаол жараён эди. Бу бенихоя катта молекулалар коацерватлар деган ном билан атала бошлади. Коацерват томчилари маълум маънода тўйимли моддалар учун курашда ўзаро рақобат қилишарди, деган тахминлар хам бор. Бу томчиларнинг анча қулай кимёвий таркибига ёки структурага эга бўлган баъзи бирлари бошқаларига нисбатан тезроқ ўсди. Улар эртароқ катталашиб, беқарор бўлиб қолишар ва анча майда заррачаларга парчаланиб кетишарди. Сўнгра жараён яна такрорланарда ўсиш, парчаланиш ва ҳоказо. Кимёвий таркиби бир мунча фарқ қиладиган томчиларнинг қўшилиши ҳам содир бўлиб турарди. Шундай қилиб, коацерватлар бир канча хусусиятларга эга эди, шу туфайли уларни тирик модданинг структураси сифатида қабул қилиш мумкин.

Хўш, бу хусусиятлар нимадан иборат эди?

Коацерватлар ҳаёт кечиришни қўллаб-қувватлаш учун зарур моддаларга нисбатан маълум даражада қўзгалувчанлигини намоён қилган ва ўзларининг ҳаётий фаолиятида бевосита иштирок этишининг ҳожати бўлмаган моддаларга нисбатан индефферент (лоқайд) бўлиб қолган ҳолда ташки мухитдаги «озуқа» моддаларни танлаб ўзлаштиришарди. Модда алмашинувидаги бундай эҳтиёж ўзини тартибга солиш қобилиятининг самараси бўлди. Коацерватлар кимёвий таркиби турлича бўлган молекулаларни ажратиш ва қўшишга, яъни табиий танлаш чоғида эволюцияда ўзининг ролини ўйнаган турфа материални яратишга лаёқатли бўлиб чиқди. Бундан ташқари, бу ўринда ташқи таъсиротларнинг инъикоси бу таъсуротларнинг фақат кучи ва характерига эмас, балки шунингдек органик бирикмалар — коацерватларнинг ички ҳолатига ҳам боғлиқ бўлган эди.

Инъикоснинг ўзига хос қолдиқ шакллари мавжуд бўлган бундай органик структуралар бир қанча геологик даврлар давомида фаолият кўрсатган ҳолда ҳозирги замов жонли системалари аждодларининг пайдо бўлишига олиб келганлигпни фараз қилиш учун асос бор.

Ҳозирги тирик организмларнинг эҳтимолдан узоқ бўлмаган прототиплари — коацерватларда бўлгани каби ҳар қандай жонли материяда инъикос жонсиз табиатдаги ииъикосга қараганда сифат жиҳатидан янги шакл касб этади. У фақат ташқи таъсуротнинг кучи ва характерига эмас, балки организмнинг ички ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади. Ҳар қандай жонли организм барча ташқи қўзғатувчиларга нисбатан танланган холда (фаол) муносабатда бўлади ва бу билан жонли материянинг сифат жиҳатидан янги хусусиятини тартибга солиш хусусиятини намоён килади.         

Узоқ вақт давом этган эволюция натижасида ҳозирги организмларда инъикоснинг қўзғалувчанликдан тортиб то унинг анча юксак даражадаги шакллари — психик хаётнинг ифода-ланиши шакллари бўлмиш сезгилар, идрок, хотира, тафаккур» қадар турли хилдаги шаклларини кўрамиз.

 

Қўзғалувчанлик. Тропизмлар

 

Ўсимлик ва ҳайвонларга мансуб шакллар эволюциясининг барча босқичларида жамики жонли организмлар инъикоснинг алоҳида, биологик шакли — таъсирланувчанликка эга бўлади. Таъсирланувчанлик тирик организмнинг биологик ахамиятига эга бўлган (биотик) таъсиротларнинг таъсирига жавоб бериш қобилияти демакдир.

Оддий таъсирланувчанлик содда, бир хужайрали тирик организмдаёқ сезилади. Улар муҳитнинг таъсирига ҳаракатланиш билан жавоб беради. Муҳит биотик таъсир ўтказяши мумкин бўлиб, бунинг натижасида жонли организмда протоздазманинг хоссаси ўзгаради. Қўзғатиш таъсирига учрайдиган ўзини тартибга солувчи система сифатидаги тирик ҳужайрада қидирув ҳаракатлари ҳосил бўлади. Агар муҳит таъсири мазкур ҳужайрага хос кимёвий таркиб ва протоплазма структурасини қайта тиклашга ёрдам берса, ҳужайранинг излаш харакати тўхтайди.

Биотик омилларга нисбатан ўзига хос ҳаракатлар билан жавоб бериш усуллари тропизмлар ёки таксислар деб аталади. Унинг фототропизм — жопли организмнинг ёруғлик таъсири остида харакатланиш тенденцияси; термотропизм — иссиқлик таъсири остида харакатланиш тенденцияси; хемотропизм — муайян физикавий-кимёвий мухитни танлаш тенденцияси; топотропизм — механик усул билан қўзғатувчининг таъсири ҳаракатланиш тенденцияси каби турлари ва бошқа бир ропизмлар мавжуддир. Ўсимликларнинг биологик инъикос этиш шакли ўзини тартибга солишга ёрдам берадиган тропизмларнинг мавжудлиги билан мукаммаллик касб этади.

Ҳайвонларга мансуб шаклларда таъсирланувчанликнинг янги тури — сезувчанлик пайдо бўлади. А. Н. Леонтьевпант гипотезасига кўра, сезувчанлик «генетик жиҳатдан қараганда, мухитнинг организмни бошқа таъсуротлар билан боғловчи, организмни муҳитда мўлжал олишига ёрдам берувчи, сигналлик вазифасини ўтовчи таъсирларга жавоб таъсирдан бўлак нарса эмас». Таъсирланувчанликдан сезувчанликка ўтилиши ҳаёт тарзининг ўзгачалиги билан боғликдир. Шунинг учун ҳам маълум бир шароитларда ҳатто оддий ҳайвонлар ҳам биотик таъсиротлардан эмас, балки мазкур конкрет вазиятда турли хилдаги биотик таъсуротлар рўй бераётгани ҳақида сигнал бериши мумкин бўлган абиотик, индифферент таъсуротлардан ҳам таъсирлана бошлаши мумкин.

Хайвонларнинг организмларида биотик ва абиотик омилни сезувчанликнинг мавжудлиги туфайли ўсимликларга қараганда хам анча кўпроқ таъсиротларни акс эттириш имконияти вужудга келади.

Жумладан, инфузорияларда улар учун нейтрал (бефарқ) белги ҳисобланган ёруғликда таъсирланишнинг ҳосил бўлиши кузатилди.

 Шубҳасиз, бу ўринда гап фақат муваққат боғланишларнинг хосил қилинишига нисбатан юз берадиган тенденция хакида бориши мумкин, холос. Чунки бир ҳужайралиларда мустаҳкам шартли боғланишлар ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас: бундай боғланишлар ҳосил бўлишга улгурмасиданоқ йўколиб кетади. Бунинг устига инъикоснинг йўқолган шакллари қайтадан тикланмайди ва инъикоснинг бундай шаклларидан махрум бўлган ҳайвонлар биологик эҳтиёжларига мос келадиган шарт-шароитларни қидиришга янгитдан урина бошлаши  керак.

Инъикос этиш даражаси кўп ҳужайрали ҳайвонларда анча юксакроқдир. Бир ҳужайралиларга ўхшаб сувли муҳитда ҳаёт кечирадиган ковакичакликлар (масалан, ўтроқ ҳолда яшайдиган гидроид полиплар, медузалар) энг содда кўп ҳужайралилар жумласига киради. Лекин бу организмларнинг тузилиши бир ҳужайралиларга нисбатан анчагина мураккаброқдир. Мураккаблиги бу ҳайвонларнинг куп хужайрали эканлигида эмас, балки улардаги ҳужайраларнинг нисбатан бир хил эмаслигидадир: масалан, танасининг ташқи қисмида санчиладиган (чақадиган) ҳужайралар жойлашган бўлса, ички қисми эса овқат ҳазм киладиган ҳужайралар билан қопланган бўлади. Кўп ҳужайралиларнинг организмида, шунингдек организмнинг бирон-бир қисмида рўй берган қўзғалишнинг ўтказгичи функциясини бажарадиган алоҳида сезувчан протоплазмали ҳужайралар хам бўлади. Алоҳида сезувчан (нерв) хужайралари ўзаро бирикиб, ҳайвоннинг бутун танасига ёйилган нерв шоҳобчасини ташкил этади. Қовакичаклилардаги қисқичлар — ўлжани ушлаб туриш органлари юксак даражада сезувчандир.

Ковакичаклиларнинг хатти-ҳаракатлари қисман мерос тариқасида хотира, яъни эволюция жараёнида муайян қўзғатувчилар билан организмнинг тегишли реакциялари ўртасидаги боғланишлар орқали ҳосил бўлган ва мерос қолган (асосан таксислар шаклида), шунингдек алоҳида бир организмнинг муваққат боғланишлари ёрдамида ҳаёт кечириши жараёнида таркиб топадиган шартли рефлекслар билан белгиланади.

Аник ифодаланган боғланишларнинг ҳосил бўлишини қуйидағи мисолда кузатиш мумкин. Агар актинияга бир парча қоғозни яқинроқ келтириб тутилса, ҳайвон уни қисиб олиб, ютиб юборади; бу жараён бир неча бор такрорлангандан кейин актиния қоғозни оғиз тешигига хатто яқин келтирмасдан отиб юбора бошлайди. Ҳосил бўладиган боғланишлар, афсуски, қиска муддатли бўлиб, одатда улар уч-тўрт соатдан кейин сўниб қолади.

Эволюцион занжирда ковакичаклилардан юксак турадиган на ерда ҳаёт кечирадиган куп ҳужайралиларда ҳаёт тарзининг ўзгарганлиги муносабати билан тананинг тузилиши мураккаб-лашади, қўзратувчиларнинг маълум бир турларини акс эттирадиган ўзига хос органлар — сезги аъзолари ривожланади, акс эттириш шакллари ҳам анча мураккаблашади. Энднликда чувалчангларда ҳам тананинг мураккаблашган (сегмент) тузилишини, шунингдек сезги аъзолари (кўз муртаклари, сезиш, ҳид ва таъм билиш аъзолари муртаклари)ни кўрса бўлади. Чувалчангнинг ҳар бир сегментида нерв ҳужайраларининг тўдалари — ганглийлари мавжуд бўлади. Ганглийлар (асосийсидан ташкари) ўзларининг акс эттириш имкониятларига кура бир хил эмас. Хар бир сегментдаги ганглий ўша сегментни мустақил бажариладиган айрим функцияларнинг бнр мунча автоном ташувчисига айлантиради. Агар айрим сегментлар; қўзғатиладиган бўлса, улар қимирлаб, бесаранжом бўла бошлайди.

Шундай килиб, кўп сонли нерв тугунчаларининг пайдо бўлиши ҳаливери яна ҳам нафисроқ акс эттириш ва, демак теварак-атрофдаги ташқи муҳитга мослашиш учун шароит туғдириши мумкин бўлган ўша ҳақиқий фойдали мураккабликни таъмин эта олмайди. Лекин ҳозирдаёқ анча мураккаб акс эттириш имкониятлари пайдо бўла бошлади улар асосий ганглийца мужассамлашгандир. Асосий ганглий функциялари ва боғланишларига кура бир хил бўлмаган нерв ҳужайраларининг бирикувидан таркиб топади. Бу ганглий ганглийлар занжирида асосий етакчи уч ҳисобланади. У ҳайвон танасининг исталган қисмида юз берадиган қўзғалишларни жамлайди, уларни таҳлил қилади, бошқа хужайраларга ўтказади, импульсларни сегментларнинг мушак аппаратига йўналтиради. Судралувчи ва ковловчи ҳайвонлар сифатидаги чувалчангларда асосий ганглийлар мавжуд бўлганлиги туфайли тананинг бош қисмида ихтисослашган сезувчи органлар: пайпаслаш имконини берадиган тукчалар, мўйловчалар, кўз муртаклари пайдо бўлади.

 

Хатти-харакатнинг инстинктив шакллари

                                               

Чувалчангларнинг хатти-ҳаракатлари ковакичаклилардан кўра анча мураккаброқдир.

Чувалчангларга фаол тарзда қидириш хусусияти хосдир.

Масалан, ёмғир чувалчанглари ерга тушган баргларни олдин ўткир учларидан қисиб олиб, сўнгра уларни инига торта бошлашади. Бир канча олимларнинг  тадқиқотлари   шуни   кўрсатдики,   чувалчангларнинг   барг  шаклидан  бевосита таъсирланишидан кура кўпроқ барг учида мавжуд бўлган кимёвий , моддалардан   таъсирланиши   уларнинг   «мақсадга   мувофпқ»   хатти-харакати  ҳисобланади.   Чувалчанг   жинс  хотираси   анча   аник   ифодаланган бўлиб,   у туғма шартсиз рефлексларда намоён бўлади. Чунончи халқали чувалчангларнинг айрим турларида  она чувалчанглар ўз насабини  парвариш қилади, бу хусусият уларда туғма бўлади. Кегез туркумига мансуб чувалчангнинг урғочиси ўзи яшайдиган найчасига тухум қўйиб у ёқдан бу ёққа фаол ҳаракат кила бошлайди. Бу билан у эмбрионларнинг нафас олиши учун зарур бўлган тоза сувни кўпайтиришга эришади. Чувалчангларнинг баъзи бир турлари ўзига  жуфт топиш учун, маълум бир вақт давомида узоқ йўл босиб ўтади.

Бироқ шартсиз рефлекслар фақат ташқи муҳитнинг муқаррар тарзда қатъиян барқарорлиги   шароитида   ҳосил   бўлади.

Ганглий функцияли нерв системасига эга бўлган хайвонларнинг акс эттириш имкониятлари шартсиз рефлекслар билангина чекланмайди. Хаёт кечириш жараёнида уларда тугма реакцияларга нисбатан янги, анча ҳаракатчан реакция шакллари—шартли рефлекслар пайдо бўлади.

Курсатиб ўтилганидек, ковакичаклилар хам муваккат боғланишлар, шартли рефлекслар хосил қила оладилар, бироқ чувалчангларда шартли рефлекслар даражаси юқорироқ бўлади. Гарчи уларнинг ҳосил бўлиши учун хамон катта миқдордаги қўзғатувчиларнинг бирикуви зарур бўлса хам, лекин муваққат боғланишлар муайян даражада мутаносибликни номоён этади. Чувалчанглар   эксперимент  шароитида  Т  шаклидаги  лабиринтдан казгичлар ўнг томонга қўйилиб, уяга бораднган пул чап томондан қўйилган такдирда эса чувалчанглар қайтадан ўрганишга тушишарди. Айтиш керакки, қайтадан ўрганиш илк бор ўрганишга қараганда икки-уч баравар тезроқ юз берарди.

Шундай килиб ганглий функцияли нерв системасининг ўзиёқ чекланмаган миқдордаги таъсирларга жавоб килишнинг етарли даражада мураккаб воситасидан иборатдир. Етакчи ганглий билан идора қилинувчи ганглиоз нерв системасига эга бўлган хайвоннинг хатти-ҳаракати диффузияли, тўрли нерв системасига эга бўлган ҳайвонларнинг хатти-харакатларидан жиддий равишда фарқ қилади. Чувалчангларда хатти-ҳаракатларнинг наслий йўл билан қарор топган, программалаштирилган шакллари (генезисига кура, инстинктлардан ҳам аввал пайдо бўлган) юзага чиқади ва айни пайтда акс эттиришнинг анча нафис шакли — шартли рефлекслар намоён бўла бошлайди.

Ганглий функцияли нерв системасининг анча мураккаб тузилганлиги акс эттиришнинг имкониятларини шунга мувофиқ равишда оширади. Ганглий функцияли нерв системасига эга бўлган ҳайвонлар орасида биз ўргимчаксимонлар ва ҳашаротларда акс эттириш даражасининг анча юксаклишини кўрамиз. Бу ҳайвонларда тузилиши жиҳатидан турлича, жуда мураккаб сезги органлари мавжуддир. Ҳайвонот олами эволюциясида рецепторларнинг ихтисослашуви, муайян қўзғатувчилардан таъсирланишга мослашиш кузатилади. Жумладан, бўғимоёқлиларнинг кўпчилигида хеморецепция ҳид ва таъм билиш йўналишида табақалашган бўлади. Тегишли рецепторлар ўртасида сифатли тафовутлар қарор топади: таъм рецепцияси қўзғатувчи билан бевосита тўқнашув натижасида рўй беради, хид сезиш эса маълум масофадан туриб ҳам юзага келади.

Бундан ташқари, ҳашаротларда фоторецепторлар — яқин жойлашган кичик нарсаларнинг (йирик ва узоқда жойлашган нарсалар бундай органлар билан салпал фарқланади) ранг-баранг тасвирини акс эттирадиган мураккаб фасет кўзлар тобора ривожланиб бормоқда. Шунингдек, бошка ўзига хос рецепторлар, масалан, тегиб кетишни билдирадиган мосламалар ҳам мавжуд.

Бўғимоёклиларда, айникса ҳашаротларда, мухитнинг муайян шароитларига муносабат билдиришнинг мураккаб туғма шакли — инстинктлар мавжуддир. Инстинктлар изчил равишда бир қанча мослашувчи харакатларни келтириб чикарган ҳолда халқасимон характер касб этади.

         Жумладан, ўргимчакларнинг баъзи турларида урғочилари ўз тухуми учун толалардан пилла ясайди. Бу пиллани урғочи ўргимчак кўриқлаб ва тез-тез кўчириб юради. Ўргимчак болалари пайдо бўлиши билан урғочи ўргимчак уларнинг ёнидан силжимасдан кўриклаб туради, Насл катталашган сари урғочи ўргимчак хам уларга шунча бефарқ бўла боради ва сўнгра эса ўргимчак болалари мустақил харакат қиладиган бўлиб колгандан кейин уларни ташлаб кетади.

Асалариларда биз группавий хатти-харакатлар билан боғлиқ бўлга «энг мураккаб инстинктларни кўрамиз.

Маълумки, асаларилар уясида битта она ари, бир неча ўнлаб эркак ва бир неча юзлаб бепушт ишчи ари (жинсий органлари етилмаган) лар бўлади. Ишчи ариларнинг хатти-ҳаракатлари жуда ҳам мураккабдир. Ривожлана боргани сари ҳар бир ишчи асалари уядаги вазифасини ўзгартира боради. Олдинига у асалари болаларини (ғумакларни) боқади, уяни тозалайди, сўнгра уяни қўриқлайди, озуқа топиб келади, катакчалар ясапдп. Ерда яшайдиган арининг инстинктлари хам жуда мураккаб харакатлар занжиридан иборатдир. У ўзига уя қазиб олиб, учиб кетишдан олдин хар гал уни озуқа тупроқ билан ниқоблайди. Ўлжани олиб келганидан кейин ари уни уяга кираверишга қўйиб, халиги тупроқни четга суриб, уяни текшириб кўради, шундан кейингина уни уяга олиб киради.

Бўғимоёклиларнинг бундай хатти-ҳаракатлари гўё мақсадга мувофиқдай бўлиб кўриниши билан кишини ҳайратга солади. Ленин бу «максадга мувофиклик» мақсадни англашдан холидир. У муайян ташқи қўзғатувчига ёки маълум бир қўзғатувчилар бирикмасига жавоб тарикасида рўй беради ва мазкур турнинг барча вакилларида бир хилда амалга оширилади. Инстинктив хатти-ҳаракат сақланади, лекин ҳар гал бирон-бир мухим бўғинда бузилиш юз бериши билан максадга мувофиқлигини йўқотади.

Рус зоопсихологи В. А. Вагнер (1849-1934) ургочи ўргимчакнинг номаъкул бўлиб қолган инстинктлари шароитида унинг хатти-харакатларини кузатгая ва тавсифлаб берган эди.

Чунончи, кўпинча ўргимчак пилласининг ичидагини зараркунандалар еб кетган бўлади, лекин урғочи ўргимчак бўшаб қолган пиллани кўриқлашда ва у ёкдан бу ёққа кўчиришда давом этади. Шундай холлар хам бўладики, урғочи ўргимчак пиллани ясаб ва одатда тухум қўйиш чоғида бажариладиган ҳаракатларни бир неча марта такрорлаб, амалда тухум қўймаслиги хам мумкин. Шундай бўлсада, у келгуси босқичга, яъни бўш пиллани қўриқлашга ва уни у ёкдан бу ёққа кўчиришга ўтади. Асаларилар реакцияларининг мақсадга мувофиқлиги хам нисбийдир. Агар мумкатакнинг орка томони тешиб кўйилса, асалари яроқсиз уяга маълум миқдордаги ширани тўкиб бўлгач, гарчи унинг иккинчи томонидан шира оқиб кетаётган бўлса хам, мум билан бекитиб кетади.

Француз тадқиқотчиси К. Фабр арининг бир қолипдаги, мақсадга мувофиқ бўлмаган хатти-ҳаракатини кузатган эди. Ер ариси уясининг олдига чалажон чигирткани келтириб, барча арилар сингари уясини текшириш учун кириб кетганида тадқиқотчи унинг ўлжасини четроққа суриб кўйди. Ари уясидан чикиб, уни излаб топиб, яна уясининг олдига қўяди ва текшириш учун яна уясига кириб кетди. Фабр арининг уяси олдидан чигирткани қирқ марта четга суриб қўйди ва ари қирк мартасида ҳам ўлжасини топиб, уни олиб кириш учун уясини текширган.

Бу мисоллар инстинктнинг чекланганлигини кўрсатади. Инстинктив ҳаракатлар муайян шарт-шароитларга катъий боғлик бўлади. Инстинктнинг амал қилиш механизми шундан иборатки, ташқи шарт-шароитлар рефлектор муносабат билдиришга ундайди, энг охирида эса навбатдаги муносабат билдириш учун қўзғайди ва ҳоказо. Шу тарзда рефлексларнинг бутун бир занжирини ҳаракатга келтиради ва бу билан наслни йўл билан мустаҳкамланган программани амалга оширади. Инстинктив ҳаракатлар стандарт шарт-шароитлар ўзгариши биланоқ ўзининг максадга мувофиклигини йўқотади. Шундай қилиб, хатти-харакатларнинг Инстинктив шакллари факат доимий шароитлардагина мақсадга мувофикдир.

Шуни қайд қилиш керакки, баъзи бир инстинктлар мазкур турнинг барча вакилларига хос булса хам, лекин уларнинг намоён бўлиши айримларида бироз бошқачарок тарзда кечади. Инстинктнинг бу тарздаги нисбий ҳар хиллиги турнинг хаёт кечириш шароитлари кескин ўзгариб кетган тақдирда хам сакланиб қолишини таъминлайди. Ёш хайвонларда инстиктив харакатларни кузатаётиб, бу харакатларнинг стереотип тарзда, олдиндан ўргатилмасдан юз бераётганини кўриш мумкин. Бироқ бу ҳаракатлар ёш хайвонларда қариларига нисбатан анча бесўнақай тарзда юз беради. Жонзотнинг индивидуал ҳаёт кечириши жараёнида орттирилган ва туғма хатти-харакат программасининг пухта бажарилишини таъминлайдиган тажриба иистинктларнинг ривожланишига ёрдам беради.

Табиатшуносларнинг кузатувлари шуни кўрсатдики, хашаротларнинг хаёти давомида кўплаб шартли боғланишлар хосил бўлади. Бу боғланишлар турли хилдаги рецепторларнинг амал қилиши негизида пайдо бўлиши мумкин. Масалан, бу харакат сигналлари асосидаги табиий таъсирлар хотираси, нарсаларнинг ранги ёки шаклига нисбатан кўриш хотираси бўлиши ҳам мумкин.

Чунончи, агар асалари уяларини шарқдан ғарбга қараб икки метр нарирокқа кўчириб кўйилса, асаларилар шира йиғиб кайтганларидаи кейин бари ўзлари кириб-чиқиб юрган тешиклар ўрнида хавода тўпланишади. Улар шу тарзда бир неча минут давомида ўша жойда айланишиб, шундан кейингина уялар кўчирилган янги жойга караб учиб боришади, яъни асаларилар олдинига бўшликда фақат ҳаракатлантирувчи сигналларга биноан мўлжал олишган бўлса, эндиликда муваффақиятсизликка учрагандан кейин  кўриб мўлжал олиш қобилиятини ишга солишди. Мўлжал олиш ҳашаротларда бенихоя муҳим роль ўйнайди. Улар ўзлари озиқ оладиган гулларнинг шакли билан шартли борланишга осонгина муваффақ бўлишади, шунингдек ёруғликларнинг нисбатларига, ёруғликнинг спектридаги маълум бир қисмига боғланишлар ҳам тез ҳосил бўлади (асаларилар, жумладан, сариқ, яшил-кўк, яшил ва ультрабинафша нурларни яхши ажратади).

Кузатишлар шуни кўрсатдики, хашаротларда шартли боғланишлар хатти-ҳаракатнинг инстинктив программаларини («ишга тушириш сигналлари») ҳаракатга келтириш ҳақида хабар берувчи қўзғатувчилар яхшироқ хосил бўлади.

Қуйидаги тажриба диккатга сазовордир. Бир хилдаги доираснмон тешикчалари бўлган қутиларга сув ёки қанд эритмаси қуйилган бир нечта банка жойлаштирилди. Бир ҳолда қанд эритмаси қуйилган банка жойлаштирилган қутига учбурчак расми, сувли банка жойлаштирилган қутига эса тўртбурчак расми туширилди. Бошқа бир ҳолда қанд эритмаси қуйилган банка жойлаштирилган қутига гулга ўхшайдиган жимжимадор безак расми туширилди, сувли банка жойлаштирилган қутига эса олтибурчакли юлдуз сур эти туширилди. Маълум бўлишича, асаларида содда геометрик шаклларни (учбурчак, квадрат) ажрата билиш қобилиятини хосил қилиш анча қийинроқ ва аксинча анча мураккаброқ шаклларни ажрата билиш қобилиятини ҳосил қилиш осонроқдир. Биринчи қарашда кутилмагандек бўлиб туюладиган бу натижалар мураккаб геометрик шаклларнинг биологик жиҳатдан аҳамиятига кура тамомила асослидир — улар асаларилар қўнадиган гулларнинг шаклига ўхшайди.

Бинобарин, ганглиоз нерв системасига эга бўлган ҳайвонларда биологик жиҳатдан аҳамиятга молик хабар етказувчи белгилари бўлган предметларга нисбатан мувақкат боғланишлар анча осон юзага келади; шартли богланишлар фақат феъл-атворнинг инстинктив хатти-харакатлар программалари доирасида хосил бўлади. Шуни хисобга олиш керакки, ганглиоз нерв системасига эга бўлган ҳайвонларда акс эттирншнинг асосий шакли инстинктив ҳаракатлар билан боғлиқдир.

Ҳаракатнинг инстинктив шаклларини фақат бўғимоёқлиларда эмас, балки юксак тараққий этган барча умуртқали ҳайвонлар (баликлар, амфибиялар, судралиб ёки ўрмалаб корадиган хайвонлар, кушлар, сут эмизувчилар) да кузатиш мумкин. Балиқларнинг айрим турларида, жумладан, наслини қўриқлашдек жуда мураккаб инстинкт намоён бўлади.

Чунончи, колюшка деб аталувчи балиқнинг эркаги сув остида чуқурча ҳосил қилиб, унга майда сув ўтларини тўшайди, ён атрофига йирикроқ ўсимликлардан девор ясайди ва уни танасининг шилимшиги билан сувайди. Сўнгра эркак балиқ урғочи балиқни уруғ ташлаши учун шу ерга хайдайди ва уруғдан баликчалар очилиб чикқунга қадар ён атрофини қўриқлайди.

Умуртқалиларнинг кўпчилигида наслни парвариш қилиш, шунингдек жинсий урчиш, озиқланиш, химояланиш билан боғлиқ жуда мураккаб инстинктларни учратиш мумкин. Қушлар ва сут эмизувчилардаги уя қуриш ва наслни парвариш қилиш бенихоя мақсадга мувофиқдай туюлади. Лекин бундай мақсадга мувофиқлик факат ташқи омиллар оқибати сифатида келиб чиққанлиги сабабли хайвоннинг хатти-ҳаракати муҳит ўзгариши натижасидагина бир оз ўзгаради. Инстинктив харакатларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларнинг маълум бир комплекси сал ўзгариши биланоқ бу харакатларнинг бир текис бориши дархол бузилади кушлар жўжаларини ташлаб кетишлари, сут эмизувчилар болаларини ғажиб ташлашлари мумкин.

Ҳайвонларнинг муҳофаза ҳаракатлари, агар фақат инстинкив тарзда юз берадиган бўлса, ўта тўмтоклиги билан ажралиб туради. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мана шулардан бири:

Америкада терисининг усти қора жун билан қопланган унча катта бўлмаган бир йиртқич ҳайвон яшайди. У амалда барча турдаги йиртқич ҳайвонларнинг ҳужумидан сақлангандир ҳайвонлар уни орқасидаги узун чизиғидан таниб олади. Бу хайвон скунс деб аталади. Табиат скунсга бир безни ато этганки, у бенихоя захарли хид тарқатувчи суюқлик чиқаради. Салгина хавф туғилиши биланоқ скунс душманига орқасини ўгириб, думини кўтаради ва ҳавога суюқлик пуркайди. Натижада энг катта йиртқичлар ҳам бир неча соат давомида «хушидан кетиб қолади». Америка қитъасидаги барча ҳайвонлар скунсни четлаб ўтишга ҳаракат қилишади. Бу ҳайвонни янги иқлимга мослаштиришга қарор қилишди. Ёш ҳайвонларни олдинига ўралган майдонда сақлашди. Йиртқичларни парвариш қилишда хизматчилар кийналмасликлари учун ҳайвонлардаги мушк безлари олиб ташланди. Эркинликка қўйиб юборилган скунслар ўрмонларда бемалол юришарди. Қачонки, скунсларга ҳужум қила бошлаганида улар кочмасдан, орқаларини ўгириб туришаверди ва душманларининг енгилгина ўлжасига айланишди. Шундан кейин скунсларнинг безлари кесиб ташланмади — уларни боқишнинг бошқа усуллари топилди.

Инстинктив реакциялар хатти-ҳаракатларнинг туғма шаклларини ишга туширишга олиб келадиган оддий омиллар туфайли содир бўлади. Шу жиҳатдан хайвонлар хатти-харакатнинг турма шаклларини ўрганаётган этологларнинг тадқиқотлари катта қизиқиш уйғотади. Мазкур фаннинг вакиллари инстинктив ҳаракатлар мутлақо аниқ шаклланган сигналлар оркали қўзғатилишини кўрсатиб бердилар.

Жумладан, қурбақа агар рўпарасида ҳашарот кўринса, уни тутиш учун отилади. Тез ҳаракат қилувчи қўзғатувчига нисбатан реакция қилиш фактини текшириб кўриш осон. Агар қурбақанинг рўпарасига ингичка ипга боғланган қоғоз осиб қўйиладиган бўлса ва уни силкитнб, уёқдан-буёққа суриб турилса, қурбақа албатта қоғозга отилади. Сут эмизувчиларда ҳам инстинктив ҳаракатлар бирон-бир қўзғатувчига жавобан юз беради, бунинг устига ҳар хил турларнинг вакилларида бир хилдаги муносабат турли хилдаги ташқи омиллар орқали ҳосил бўлиши мумкин Масалан, эндигина турилган кучукча ҳам, эндигина туғилган қўзичоқ ҳам, маълумки, онасининг эмчагинн излай бошлайди, уни топганидан кейин эса зўр бериб эма бошлайди. Шу нарса аниқландики, бу ҳаракатлар программаси сигналлар орқали келиб чиққандир. Кучук боласи жуннинг иссиқлигига реакция билдиради. Агар унга онасининг ўрнига бошқа иссиқ нарса тутилса, қидирув реакцияси содир бўлмайди. Агар унга иситилган мўйна тутилса, у шу заҳотиёқ қидирувни бошлайди. Қўзичоқ эса бош суягининг устки қисмида қоронғилик бўлишига муносабат билдиради агар қўзичоқнинг оғзига мугузча тутилса, у сўришга бирон-бир ҳаракат қилмайди, лекин унга мугузча тутиш билан бирга бош суягининг устида қоронгилик ҳосил қилиниши ҳамоно у эма бошлайди.

 

Хатти-ҳаракатнинг инстинктив тарзда ҳосил қилинадиган шакллари

 

Шундай қилиб, инстинктив ҳаракатлар турли хилдаги куп сонли қўзғатувчиларнинг акс этишини таъмин эта олмайди ва шунга кура умуртқалиларнинг акс эттириш имкониятларини чеклаб қўяди. Умуртқалиларда найчали нерв системаси (орқа ва бош мия билан қўшилиб) ривожланган бўлиб, шу туфайли уларда ташқи мухитни аслига анча ўхшайдиган тарзда акс эттиришнинг потенциал имкониятлари ошади. Ганглиоз нерв системасига эга бўлган ҳайвонларга нисбатан умуртқали ҳайвонларда рецепторлар янада такомиллашиб, тобора кўпроқ махсуслашиб боради. Эволюция натижасида эришиладиган ана шу барча ички имкониятлар атиги биргина инстинктив ҳаракатларни келтириб чиқариш учун фойдаланилмайди, албатта.

Юксак тарақкий этган ҳайвонларда, айниқса сут эмизувчиларда, хатти-харакатнинг янги, анча нафис шакллари биринчи даражали аҳамият касб этмоқда. Бир турга мансуб хайвонларда мувакқат боғланишларнинг ҳосил бўлишидаги индивидуал фарқлар инстинктнинг намоён бўлишидаги индивидуал фарқларга қараганда анча сезиларли бўлиб бормоқда. Бир хил хайвонларда шартли боғланишлар нисбатан тез, бошқаларида секин ҳосил бўлиши мумкин. Соддароқ ҳайвонга қараганда умуртқали хайвонларда шартли боғланишлар мислсиз куп ҳосил бўлади. Хайвон эволюцион тараққиётнинг юқори босқичига кўтарилган сари, хосил бўладиган шартли богланишлари шунча мураккаброк ва яна ҳам нафисроқ бўлиши мумкин.

Балиқларда шартли боғланишлар анча тез ҳосил бўлади. Шартли боғланишнинг ҳосил бўлиши учун ёруғлик, ранг, нарсанинг шакли, шунингдек товуш ва таъм белгилари сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ленин бу боғланишлар тез ўзгармайдиган бўлади. Чунончи, чўртанбалиҳда майда баликларни овлашга оид шартли рефлекс осонгина ҳосил бўлади. Лекин бу рефлексини сусайтириш жуда кийин. Экспериментда майда балиқлар чўртанбалиқдан шиша билан алоҳида ажратиб қўйилганда йирткич балиқ янгитдан вактинчалик боғланиш хосил килмагунга қадар узок вақт давомида шишага урилиб турди, шиша олиб қўйилгандан кейин эса янги борланиш ҳам ўз навбатида узоқ вақт сақланиб турди. Шундан кейин чўртанбалиқ ёнида сузиб юрган майда балиқларга умуман аҳамият бермай кўйди.

Шундай қилиб, шартли боғланишлар ҳам ҳолатлар ўзгарганда ҳайвон хатти-харакатини нисбатан кам ўзгартириши мумкин.

Жонли материя акс эттиришнинг ривожланишида навбатдаги босқич — хатти-харакатнинг янги белгиларини мустақил хосил қилишга асосланган нафис индивидуал хатти-харакатнинг янада мураккаброқ шаклларини чиниқтиршидир. Нафис индивидуал ҳаракат учун муҳитнинг айрим хусусиятларигина (ҳарорат, ранг, ҳид) эмас, балки бутун бир конкрет вазиятлар таҳлил ва синтез қилиниши шарт.

Чунончи, агар товуқнинг олдида дон сепиб, уни турли рама билан тўсиб қўйилса, товуқ ушбу тўрга ўзини ура бошлайди. Ҳолбуки, таракқиётнинг юксак босқичида турувчи қушлар (масалан, қарға, зағизгон ёки қузгун) бундай вазиятда ўзларини бошқача тутишади: тур орқасидаги донни олиш учун уринишда дастлабки муваффақиятсизликка учрагач, улар тўсиқни айланиб ўтиб, донни чўкий бошлашади.

Биринчи ҳолатда хатти-ҳаракат инстинктив программага асосан бўлган бўлса, иккинчи холда хатти-харакат бевосита вазиятни таҳлил қилиш натижасида рўй берди.

Хатти-ҳаракатнинг иккинчи типи айниқса сут эмизувчиларда яққолроқ намоён бўлади. Бундай хайвонлар энди бутун бир вазиятларни идрок этиб, таҳлил қила бошлайди, ўз хатти-ҳаракатларини тўғрилаб, ўзгараётган шарт-шароитларга мослаша бошлайди. Юксак таракқий эгган ҳайвонларда хатти-ҳаракатнинг инстинктив шакллари билан бир каторда ўзгарувчан индивидуал шакллари — малакалар ва интеллектуал хатти-харакатлар ҳам мавжуд бўлади. Малакалар деганда ҳайвонларнинг шартли боғланишларига асосан бажарадиган ва автоматик тарзда такрорланадиган хатти-ҳаракат тушунилади. Малакалар худди инстинктларга ўхшаб ривожланишнинг нисбатан қуйи боскичларида ҳам бўлади, лекин аник, ифода этилган малакалар фақат бош мия қобиғи бўлган хайвонлардагина намоён бўлади.

Ҳайвонларнинг малакалари таркибига кирадиган ҳаракатлантирувчи элсментлар турнинг ўзига хос тажрибасини такрорлайдиган туғма харакатлардан иборат бўлиши ҳам, шунингдек тасодифий харакат намуналарининг такрорланиши жараёнида кўникма хосил бўлган ҳаракатлардан иборат бўлиши ҳам мумкин. Қуйидаги факт биринчи турдаги харакатларга мисол бўла олади.

Ўргатувчи қуённи ноғора чалишга осонгина ўргата олади. Бу харакат турнинг ўзига хос бўлган ҳаракати ҳисобланади: йилнинг маълум бир пайтида барча қуёнлар ўрмонда тўнкаларни, ерда ағдарилиб ётган дарахтлар ва бошқа нарсаларни «чала бошлашади». Занжирдаги итнинг ҳаракат реакцияларини иккинчи хилдаги ҳаракатларига мисол килиб кўрсатиш мумкин. Тажриба қуйидаги тарзда ўтказилди. Ит бўйнини чўзса хам олмаслигини билган ҳолда унинг олдига бир парча гўшт ташлашди. Гўшт парчаси ипга борланган бўлиб, иккинчи учини ит панжалари билан тортиши мумкин эди. Ит бир неча муваффақиятсиз ҳаракатлардан сўнг тасодифан ипнинг учидан тортиб, гўштни эгаллаб олишга эришади. Бу ҳаракат эслаб ҳолинди ва кейпнчалик ҳар гал ит гўшт боғланган ипни ўзига тортадиган бўлиб қолдн. Бир гал гўшт боғланган ипнинг учига итнинг олдинги оёклари етмайдиган килиб ташландн. Ит олдинги оёклари билан нпии тортишга бир неча бор муваффақиятсиз урингандан кейин орқасига ўтирилиб, ипни орка оёғи билан тортиб олдн.

Бу факт ҳайвонларда ҳосил бўлган малакалар ўзгартирилган вазиятда ҳам такрорланиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани тасдиқлайди. Мисол қилиб кўрсатилган ҳолатда экспериментнинг шарт-шароитлари мураккаблаштирилиб, ит бу янги вазиятга ипга қадар етишга имкон туғдириши мумкин бўлган малакани олдинги оёғидан орка оёғига кўчириш билан муносабат билдиради.

Шундай қилиб, малакалар бир-биридан жиддий равишда фарқ қилиши мумкин: бир хил ҳолатда улар автоматик такрорланишига кўра инстинктларга яқин турса, бошқа бир ҳолда интеллектуал хатти-ҳаракатларга яқинлашиб кетади.

 

Ҳайвонларнинг   интеллектуал хатти-ҳаракатлари

 

Айрим нарсалар ўртасидаги мураккаб муноса-                                             батларнинг акс эттирилиши интеллектуал хатти                                   -ҳаракатлар негизини ташкил этади. Қуйидаги тажриба    интеллектуал    хатти-ҳаракатга мисол бўла олади.       

Тажриба ўтказилган асбоб иккита бўш найчадан иборат эди. Найчадан биттасига қарғанинг кўз ўнгида ипга боғланган хўрак—бир парча гўшт жойлаштирилди. Қарға хўракнинг найча ичига киритилганини, иккинчи найчага ўтадиган жойдаги ёриқдан бир лаҳза пайдо бўлиб, иккинчи найча ичига кириб кетганини кўрди. Қарга шу заҳотиёқ иккинчи найчанинг охирига сакраб борди ва хўракнинг пайдо бўлишини кутиб турди. Келтирилган мисол шуни кўрсатадики, юксак тараққий этган ҳайвонлар нарсалар ўртасидаги муносабатларни пайқаш қобилиятига ва мазкур вазиятнинг натижасини олдиндан билиш.

Олимлар юксак тараққий этган ҳайвонлар орасида приматларни (одамсимон маймунларни) алоҳида ўринга қўядилар. Приматлар кўплаб бошқа сут эмизувчилардан фарқли ўлароқ, фақат озуқа эмас, балки турли хилдаги нарсалар воситасида қилинган хийлаларга хам бефарк караб туришмайди. Бу хилдаги қизиқишни «қатъий» ва «беғараз» қизиқиш (И. П. Павлов), «тадқиқот импульси» (Я. Ю. Войтонис) деб аташади. Маймунларда бу хилдаги фаолиятнинг фаоллиги кўриш қобилиятининг юксак даражада ривожлангани билан қўшилиб, уларнинг идрок этиш доирасини беқиёс кенгайтириб, тажрибасини беҳад ошириб юборади ва малакаларнинг хосил қилиниши учун, хатти-ҳаракатларнинг мураккаб турлари пайдо бўлиши учун бошқа хайвонлардагига қараганда анчагина кучли негиз яратади.

Маймунлар интеллекти (ақли) улар бажарадиган вазифаларнинг фақат мураккаблиги билан эмас, балки улар фаолиятининг йўналтирилганлиги билан ҳам белгиланади. Маймунлар қўлига тушган нарсани соатлаб титиб ўтириши, одамни қафасига ҳар хил усуллар билан махлиё этиши, судралиб кетаётган қурт-қумурсқаларни кузатиши мумкин ва хоказо. Маимунлар хатти-ҳаракатининг бундай хусусиятларига эга эканлиги уларнинг ҳаёт кечириш усули билан изоҳланади. Табиий шароитларда маймун озиқа излаб, узлуксиз равишда «текшириш» фаолияти билан машғул бўлади. Ёввойи шимпанзеларда «таомларнинг» саксон битта хили мавжуд. Уларникг ярмиси мева-чевалар бўлса, тўртдан бир кисми барглардан иборатдир. Қолган қисмини дон-дун, гуллар, поялар, дарахт пўстлоғи ташкил этади. Шимпанзелар булардан ташқари ҳашаротлар ва қурт-кумурсқалар билан озиқланади. Онда-сонда уларнинг «дастурхонида» калтакесаклар, майда кемирувчилар, баъзан эса йирик ҳайвонлар ҳам бўлиб туради. Бундан шу нарса тушуниладики, маймунларда мўлжал олиш-тадқиқотчилик хатти-харакатининг юксак даражада тараққий этганлиги, уларнинг исталган объектларга каратилган қизиқишлари аниқ шаклланган биологик асосга эгадир. Маимунлар истеъмол қиладиган меваларнинг турли-туман шаклга ва тусга эгалиги улар томонидан фақат фарқ қилинадигина эмас, балки шартли рефлекслар ҳосил бўлиши натижасида тегишли таъм белгилари билан ҳам богланади. Маймун овқат излаётиб, меваларнинг истеъмол килиш мумкин бўлганларини истеъмол қилиб бўлмайдиганлари ва заҳарлиларидан бехато ажратади.

Маймунлар овқатининг ранг-баранглиги уларнинг анализаторлик қобилиятини оширади. Маймун шу қадар ранг-баранг овқатлана бошлагач, энди озиқанинг қатъиян белгилаб қўйилган турларига ёки овқатланишнинг муайян бир вазиятига инс-тинктив равишда муносабат билдириб қола олмайди. Ҳар гал у хаммасини  ва   атрофдаги  ҳамма нарсани текширнши ва шу тарзда   ўзига   керакли   озикани   топиши лозим бўлади.

Маймунларнинг    бу   хилдаги хатти-ҳаракатларннинг       бошқа хайвонларга нисбатан юксак даражада ривожланганлиги приматларда    қўл    типидаги    олдинги оёқларнинг    мавжудлиги   билан ҳам  белгиланади.   Қўли  борлиги учун ҳам  маймунлар  атрофдаги нарсалар билан жуда ҳам мураккаб    муносабатларга     киришиш имкониятига эгадир. Ана шунинг учун   хам   маймунларда   колгани бошқа ҳайвонларда мавжуд бўлмаган    жуда   кўплаб    муваққат боғланишлар       (ассоциациялар) ҳосил     бўлади.     Фаол     мўлжал олиш-тадқиқотчилик       хатти-ҳаракати     замирида      маймунларда   акс эттиришнинг   турли-туман   воситалари   пайдо   бўлади. Маълум   шароитларда   маймунларда    хатти-харакатнинг   инстииктив   шакллари    намоён    бўлади.    Бошқа   умуртқалиларда бўлгани каби маймунларда инстннктив реакциялар оддий омил туфайли юз бериши мумкин. Америкалик олимлар Г, Харлоу, М. Харлоу, С. Суомиларнинг тадқиқотлари янги туғилган маймун боласи сунъий онанинг айрим турларигагина   ҳаддан зиёд ихлос қўйиши мумкинлигини кўрсатди.

Тажриба қуйидаги тарзда олиб борилди. Макака маймунйнинг янги туғилган болаларини худди ҳакиқий онасининг катталигида қилиб ишланган сунъий она билан бирга кафасга солиб қўйилди. Маймунчаларнинг бирига металл каркасдан ясалган «она», иккинчисига ёғоч цилширдан ясалиб, тукли мато билан ўралган «она» тўғри келди. Юмшоқ оналик маймунча куп вақтини унинг ёнида ўтказди, уни гоҳ қучоқлар, гоҳ унинг устига ҳам чиқиб кетарди. У ҳар гал бирон хавф туғилса онасининг ҳимоясига қочиб борган. Металл она теккан маймунча эса жуда қийналди. Тадқиқотлар шуни кўрсагдики, маймунларнинг болалари сут берган симли онадан кура сут бермаса ҳам матодан ясалган онани афзал кўриши аникланди. Матодан ясалган оналар маймунчаларда бадастирлик ҳиссини — хавфсизлик ва ишонч, ҳиссини уйғотади.

Бироқ юксак тараққий этган катта маймунларнинг инстинктив хатти-ҳаракати бир ҳужайрали тубан ҳайвонлар инстиктидан жиддий фарқ қилади. Юксак тараққий этган маймунлар (жумладан, шимпанзе)да хатти-ҳаракатнинг уя қуришдек турма шакли мавжудднр. Табиий шароитларда улар ҳар куни дарахтларда шох-шаббалардан уя қуришади. Кузатишлар шуни кўрсатдики, маймунлар уя қуришда материалларни танлаш чоғида амалий таҳлилеа биноан иш кўришади.

 Тадкиқот жараёнида маймунларнинг бинокорлик «фаолияти» кемирувчилар (каламуш)нинг уя қуриши билан таққослаб кўрилди. Қаттиқлиги турлича материаллар, жумладан, дарахт шохлари ва коғоз мавжуд бўлган холда шимпанзе ҳам, каламушлар ҳам уяни бир хил типда, яъни уянинг асосий қисмини қаттиқ материялдан ясаб, ичига анча юмшоқроқ материал тўшайди. Агар шимпанзега ва каламушга фақат юмшоқ материал берилса, у ҳолда иккаласи ҳам уяни шу материалдан куришга киришади. Лекин улар тавсия қилинган материалдан уяларини ясаб бўлганларидан кейин уларга анча дағалроқ материал берилса, у холда хайвонларнинг реакцияларида дарҳол сифат фарқ кўринади. Шимпанзе анча дағал материалга эга бўлганидан кейин шу заҳотиёқ уясини қайта қуришга киришади. Юмшоқ материалдан курилган иншоотни қўли билан бир чеккага суриб қўяди за анча дағал материалдан уянинг асосини қура бошлайди. Шундан кейингина у юмшоқ материалдан фойдаланади, уни уясининг ички юзаларига тўшайди. Каламушлар худди шунга ўхшаш вазиятда қурилишни давом эттирадилар, дағал материални юмшоқ материал устидан тўшай берадилар.

Шундай қилиб, уя қуриш маймунларда гарчи инстинктив харакатлар натижасида амалга оширилган бўлса ҳам, бу ҳаракатлар ташқи шарт-шароитлар хисобга олинган холда юз берди.

Маймунларнинг индивидуал тажрибада ҳосил қилган хатти-ҳаракатлари ўзига хос хусусйяти билан ажралиб туради. Маймунларда ва анча тубан ҳайвонларда малакаларнинг ҳосил бўлншини кузатган тадқиқотчи баъзан шундай ажабланадиган фактга дуч келиши мумкинки, анча тубан умурткали ҳайвонларда малакалар маймунларга қараганда тезроқ пайдо бўлади. Бу факт малака тезроқ ҳосил бўладиган ҳайвонларга Караганда маймунлар анча содда деган маънони англатмайди. Гаи шундаки, маймунлар у ёки бу нарсаларни ва уларнинг атроф-муҳитдаги иисбатини сезишга лаёқатли бўлиб, уларга таъсир кўрсатищ имкониятига эгадир. Уларнинг хатти-харакатлари эса кўпинча ушбу кобилият билан белгиланади. Шундай ҳам бўладики, маймуннинг «беғараз» қизиқувчанлиги дикқатини унинг ўзи экспериментдан ўтказилаётганига жалб қилишга қўймайди. Кўпинча уни «проблема қутиси»га яшириб қўйилган хўракдан кура истеъмол қилиб бўлмайдиган нарсалар кўпроқ қизиқтириб қолади. Лекин маймунларда мустаҳкам шартли боғланишлар ҳосил бўлаётган ҳолда улар худди бошқа юксак тарақкий этган ҳайвонлардаги каби бир хилда юз беради.

Рафаэль исмли шимпанзеда ўтказилган қатор тажрибалардан бир жиҳатини кўриб чиқамиз. Қутига яшириб қўйилган мевалар олдида спирт лампаси ёқиб қўйилган. Рафаэль мевани олиш учун неча бор уринишларидан бирида тасодифан шамчироқ устида турган сувли идишнинг  жўмрагига тегиб кетди.  Жўмракдан тушган  сув  алангани ўчирди.  Ҳар қолинди. Янги вазйятда сувли идиш бир чеккага қўйи уринганидан  сўнг  Рафаэль  бу  вазифанинг  ҳам уддасидан сув тўлдириб, уни алангага қараб сепди. 

Ҳайвон ҳаракатнинг ўзлаштирилган усули (малака)ни янги вазиятга кўчирди. Тўғри, бу хилдаги ҳаракат номақбул (солатрофида сув бор!) ҳисобланади. Лекин у биологик жихатдан ўринлидир. Омонат кўприкчадан ҳаракат қилиш маймун учун ортиқча жисмоний қийинчилик туғдирмайди. Шу боисдан ҳам экспериментда содир қилинган вазият шимпанзе учун ҳал этилиши ақл-идрокнинг ишга солинишини талаб қиладиган проблемали вазият бўлгани йўқ. Муносабат билдиришнинг анча бир хил усули сифатида инстинктлар ва малакалар ҳайвон организмини ортиқча зўриқишдан сақлайди. Ҳайвон цаторасига бир неча бор муваффақиятсизликка дуч келгандан кейингина масалани ҳал қилишнинг юксакроқ даражадаги усулига, яъни интеллект (ақл-идрок) билап иш кўриш усулига мурожаат цилади. Бирок, вужудга келган вазият ҳайвонлар учун камдан-кам ҳолда проблемага айланади ва, бинобарин, анча юксак, идрокни ишлатиладиган даражада акс эттириш алоҳида зарурат сифатида намоён бўлмайди. Интеллектуал хатти-ҳаракат қайвонларнинг кўпинча яширин имконияти сифатида қолиб кетади.

Совет психологи Н. Н. Ладигина-Котс (1889—1963) нинг тажрибаларида Парис деган шимпанзе ичига хўрак солинган иайчани олиши биланоқ, найчанинг ичига киритиш учун яротуш бўлган, ишлатишга қулай қуролни танлашга тушарди. Бунда Парис турли белгиларни — нарсаларнинг шакли, узунлиги, кенглиги, қалинлигини ажрата биларди. Агар мос келадиган нарса топилмаса, Парис ёнида ётган дарахт шохларидан ён шохларим юлиб олар, энли тахтадан пайрахалар ажратиб чиқарар, букланган симлэрни тўғрилар, хуллас, маймун «қурол ясар эди.

Бироқ юксак тараққий этган маймунлардаги «қурол ясаш» фаолиятининг аҳамиятини ошириб юбориш ярамайди. В. Келер, Э. Г. Вацуро, Н. Н. Ладигина-Котслар ўтказган тажрибалардан маълумки, шимпанзелар айнан бир хилдаги вазиятда, яъни максадга эришиш учун иккита таёқни бирлаштириш зарур бўлган пайтда ўзларини йўқотиб қўйишди. Бу шундоқ ҳам тушунарли: шохларни ғажиш, пайрахаларни ажратиш — булар маймуннинг табиатда бажарадиган табиий ҳаракатларидир, Лекин маймунлар табиий шароитларда таёқларни бир-бирига улаб иш кўрмайди. Бу хилдаги вазифаларни бажариш учун куп уриниш, синаб кўриш талаб қилинади. Шунга қарамай, маймунлар баъзан иккита анча қисқа таёқдан битта узун таёқ ясашга, яъни «қурол» ясашга муваффақ бўлишарди. Аммо улар тайёрланган «қуролни» сақлашмайди, нафи тсгади деб ўйлашмайди. Маймунда «қурол» унинг бевосита ҳаракати жараёнида пайдо бўлади ва шу заҳоти йўқолади. Шу сабабдан ҳам одамнинг меҳнат фаолияти билан маймунларнинг тегишли ҳаракатлари ўртасида фақат шартли ўхшашлик бўлиши мумкин.

Шу муносабат билан И. П. Павловнинг хўрак яширилган қути билан ўтказган тажрибалари қизиқарлидир. Маймун учбурчак шаклидаги тешикдан хўракни кўради. Агар ана шу тешикка учбурчак шаклида пўнилган таёқни кемириб, қутининг ичидаги дастакни босилса, қутини очиш мумкин. Экспериментчи бу жараённи маймуннинг кўз ўнгида бажаради. Маймуннинг каршисида ҳар хил — думалоқ, квадрат, учбурчак қилиб қўнилган таёқлар қалаштириб ташланган. Олдивига барча маймунлар қўлига илинган таеқпи ҳар қандай тешикка киритишга уринйшади. Сўнгра эса улар таёқларни пайпаслаб, ҳидлаб, уёқ-буёғини ағдариб кўришди ва навбатма-навбат тешикка киритишга урина бошлашди. Пировардида тўғри мўлжал олинди.

Шундай қилиб, маймунларнинг интеллектуал ҳаракатлари тахминий харакатлар жараёнида конкрет амалий тафаккур шаклида юз беради.

Юксак тараққий этган маймунлардаги хатти-харакатларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг тақлидчилигидир.

Шундай қилиб, акс эттиришнинг барча шаклларн (тропизмлар, инстинктлар, малакалар, интеллектуал хатти-ҳаракатлар) ксскин чегараланмайди. Ҳайвонот оламида ривожланишнинг ягона узлуксиз яқинлиги мавжуддир: инстинктлар, жумладан, малакаларни хосил қилади, малакалар инстинктларга айланади.

Лекин ривожланишнинг узлуксизлиги конкрет ифодаланиш жараёнида узилишнинг мавжудлиги ҳам кўриниб қолади: хайвонларнинг бир хил турларида инстинктлар устун бўлса, бошкаларида шахсий тажриба жараёнида орттирилган боғланиш-лар устунроқ бўлади.

 

Ҳайвонларнинг муносабатлари ва «тили»

 

«Ижтимоий ҳайвонларнинг ўзаро муносабат-муносабатлари баъзан жуда ҳам мураккаблашиб кетади. Ганглиоз нерв системасига эга булган катта-катта тудаларга бирлашиб хаёт кечирадиган хайвонлардаёқ факатмарккаб индивидуал иснтиктив хатти-харакатларнигина эмас балки уша туданинг алохида бир вакили тилига нисбатан инстиктив реакциялари хам ривожланганглигини куриш мумкин .

Чунончи, асалари шира тўплаб, уясига қайтаётганида муайян бир шаклда ҳаракатлар ясаб («рақсга тушиб»), бу билан асалга бой гуллар каерда жойлашгани ҳақида бутун асаларилар тўпини хабардор қилиши аникланди. Чумолиларнинг «тили» жуда мураккабдир. Маълум бир ҳаракатлар катъий бир хабарни англатади. Ҳаракат реакциялари биргаликдаги ҳаракатга чақириқни, овқат бериш ҳақидаги илтимосни ва шу кабиларни англатиши мумкин.

Ганглиоз нерв системасига эга бўлган ҳайвонлардаги «тил» гавдасини маълум бир қиёфада тутиш билан, акустик сигналлар, кимёвий («ҳид билиш») ахборотлар, турли хилдаги суйкалишлар орқали ифода этилади.

Тўплашиб юрган ҳашаротлар хатти-ҳаракатларининг мақсадга мувофиқлиги ва уйғунлиги кузатувчини ҳайратга солади. Лекин ушбу уйғун равишдаги максадга мувофиқлик ахборотни қабул қилувчи хайвонлар реакциясининг бир хилда эканлиги билан белгиланади. Уларнинг реакцияларида озгина бўлса ҳам англашилганликдан, ахборотни қайта ишлашдан асар йўқ бўлади; сигнал олшниши биланоқ эволюцияда ҳосил қилинган хатти-харакатлари содир булади.

Юксак тараккий этган хайвонлар (қушлар, сут эмизувчилар) нинг тўдасида ҳам ўзаро муносабатларнинг муайян шакллари мавжуддир. Ҳайвонларнинг ҳар қандай тарзда бирон-бир тўдага бирлашувн мукаррар равишда тўдадагиларнинг бир-бири билан алоқа қилишлари учун зарур бўлган «тил» нинг пайдо бўлишига олиб келади.

Хар қандай турда биологик жихатдан тенгсизлик карор топади; кучли хайвонлар кучсизларини ўзига бўйсундиришади. Кучлиларига овқатнинг яхшироқ жойи тегади, улар ўзларини тўданинг бошқа аъзолари орасида анча эркин ҳис қилишади. Кучсиа ҳайвонлар бошқа турларга мансуб ҳайвонлар учун ўлжа бўлиб, ўзи мансуб бўлган турнинг энг яхши вакиллари сақланиб қолиши учун гаров бўлиб хизмат қилади. Қучсиз ҳайвонлар, ўз навбатида, туда ичида ўзларини нисбатан ҳимоя килиш имконини берадиган воситаларга эгадир (4-расм). «Бўйсуниш қиёфаси» аталмиш алохида бир ҳолатга кириб туриш ана шундай воситалар жумласидан бўлиб, анча кучлирок хайвон билан тўкнашувда мағлубиятга учраётган хайвон ўзининг олишувни давом эттиришга қодир эмаслигини шундай ҳолат воситасида хабар қилади.

«Тил»  деганда   биз  сигнал  беришнинг  ҳар  қандай  системасини, хабар беришнинг ҳар қандай воситасини тушунамиз.

Масалан, австриялик этолог К. Лоренц қуйидагича вазиятни кузатишга муваффақ бўлди. Еш бури ўзининг куч-қувватга тўлиб кетганини сезиб, тўданинг бошлиғига ташланадн.

4-расм. Товуқларда устунлик ва бўйсунганлик ҳолатлари: 1 ва 2— товуқ ва хўрознинг устунлиги холати; 3—жуда хам тажовузкорона ҳолат; 4— тажовузкорлик нияти бўлмаган ҳолда тўдага кўшилишга тайёрлик холати; 5— бўйсунганлик холати; 6—таклиф қилиш ҳолати. Еш бури дарҳол бўйсунганлик холатига кирди: ваҳшиёна тусга кирган рақибининг оғзи остига бўйнини қўйди. Одатда ҳайвонлар олишув пайтида бўйнини муҳофаза қилади. Катта бўрининг ҳужумкорлик важоҳати шу заҳотиёқ сўнди — минглаб авлодлар ҳаёти давомида ҳосил бўлган инстинкт ўз таъсирини кўрсатди. Тобелик ҳолатига кириш одати туда бўлиб яшайдиган барча ҳайвонларда бор. Маймунларда бундай ҳолатни билдирадиган қиёфалар аниқ ифода этилган бўлади.

Хайвонларда қиёфа, суйканиш «тили» дан ташқари эшитиладиган сигналлар «тили» ҳам бор. Сайроқи қушларда, дельфинларда, маймунларда мураккаб товуш сигнали борлиги баён қилиб ўтилди. Чиқариладиган товуш хайвоннинг ҳиссий ҳолатини акс эттиради. Шимпанзенинг овоз реакцияларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, маймуннинг ҳар бир чиқарган товуши муайян рефлектор фаолияти билан боғлангандир. Товушларнинг бир неча гурухи: овқатланиш пайтида чиқариладиган товушлар, мўлжал олиш ва мудофаа қилиш, тажовуз солиш товушлари, жинсий функцияларнинг намоён бўлиши билан боглиқ товушлар ва ҳоказолар маълумдир.

Битта тўдадаги хайвонлар бир-бирининг товуш реакцияларига қараб мўлжал олишади. Товуш реакциялари тўданинг вакилларига ўз шерикларининг кандай холатдалиги ҳақида қўшимча ахборот етказади ва шу йўсинда тўданинг ичида хатти-харакатни йўналтириб туради. Очиққан ҳайвонлар бирон-бир нарсани истеъмол қилаётган ҳайвонларнинг иштаҳали товуши эшитилган томонга қараб силжишади; соғлом ва тўқ хайвонлар ўз қабиладошларининг ўйини ёки мўлжал олишга-оид товушларига эътибор беради ва шу тарзда ҳаракат қилиш хатти-ҳаракатини йўналтириш эҳтиёжини қондиради; урушаётган маймунларнинг овозини эшитиши билан серка маймун тўдада тартиб ўрнатиш учун чопиб келади; хавф-хатар ҳақидаги ваҳимали сигнал бутун тўдани безовталантириб қўяди. Ҳайвонларнинг «тили» да фақат битта нарса етишмайди —хайвонларнинг «тили» одамларнинг тилидан фарқли ўлароқ, тажрибани ифода этиш воситаси бўлиб хизмат қила олмайди. Шунинг учун ҳам бирон бир алоҳида буюк жонзот вакили ўзининг индивидуал тажрибасида анчагина осон овкат топишнинг бир катор усулларини топди деб тахмин килганимизда ҳам, у ўз тажрибасини ҳайвонлар иҳтиёридаги «тил» да мавжуд бўлган воситалар билан (хатто унда шундай эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда хам) ифодалашга қодир эмас.

 

I.                  3.2.  Психиканинг  муҳитга ва  аъзоларнинг тузилишига боғликлиги

 

Психика ва мухит.

                              

Агар жонли мавжудотларнинг хаёт кечириш  муҳити ҳамма                                         жойда мутлако бир хил бўлганида, эҳтимол, Ер юзи бир хил турдаги ҳайвонлар билан тўлиб кетган бўларди. Хақиқатда эса муҳит иқлим жиҳатидан ҳам, яшаш шароити жиҳатидан ҳам ғоят ранг-баранг бўлиб, бу организмларнинг табақаланишини тақозо этади. Ер юзида бир миллиондан зиёдроқ турдаги хар хил ҳайвонлар яшайди. Ер юзидаги ҳодисалар жуда ранг-баранг бўлса ҳам, уларнинг циклли алмашинуви — йиллик цикллари, кун ва туннинг алмашинуви, ҳароратнинг алмашинуви ва ҳоказолар мавжуддир. Барча жонзот мавжуд шарт-шароитларга мослаша боради.

Оддий таъсирланувчанликдан бошланган ўз-ўзини бошқариш кобилияти одамнинг ижодий акл-идрокида юксак даражадаги тараққиётига эришди.

Акс эттириш усуллари қанчалик юксалган сари хайвонларнинг мазкур тури муҳитнинг бевосита таъсиридан шунчалик озод бўла боради. Муҳитнинг ўзгаришига тропизмлар билан муносабат билдирадиган бир ҳужайрали организм муҳит шарт-шароитларига тамомила боғлиқ бўлади.

Мисол учун, жумладан, муҳитнинг харорати ўзгариши билан организмдаги кимёвий реакцияларнинг тезлиги хам ўзгара бошлайди: ҳарорат кўтарилиши билан реакциянинг тезлиги ошади, пасайган тақдирда пасаяди, ҳарорат ҳаддан зиёд ошиб ёки пасайиб кетганда эса бир ҳужайрали организм ҳалок бўлади. Агар жуда паст ҳароратли шароитга жойлаштирилса, шубҳасиз, бошқа ҳар қандай жонли организм ҳам шундай қисматга учрайди. Лекин мана шундай шароитларда юксак тараққий этган ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларида жиддий тафовут бўлади.

Яшаш шароитларининг кескин ўзгариши ҳайвонларни койини ўзгартиришга мажбур этиши азалдан маълум. Ҳайвонларнинг бу хилдаги хатти-ҳаракатлари шароитга кўпрок ёки камроқ даражада мое бўлиши мумкин. Чўл тошбақаси ва майда кемирувчилар иссиқ кунлар бошланиши ва қишки совук. тушиши олдидан ўзларининг нормал ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитларга анча мос келадиган ҳарорат сакланадиган чуқур ин қазиб, ер тагига кириб кетади. Бу ўринда инстинктлар ҳаракат қилади. Фил ўзига сув сепа бошлайди, қалин сояга яширинади, маймун хам иссиқдан яхши сақланиши учун имкон берадиган жойни танлашга ва тайёрлашга уринади. Бу ўринда инстинктлардан ташқари хайвонлар индивидуал хаёт кечириш жараёнида орттирган тажриба — шартли боғланишлар таъсир қилади.

Шундай қилиб, хайвонлар муҳитга бевосита боғлиқликдан секин-аста қутила боради. Лекин жонли мавжудотлар ривожлаиишнинг хар қандай даражасида хам бундай боғлиқликдан хеч қачон батамом қутила олмайди. Мухит — жонли организмнинг ҳаёт кечириш шарт-шароити, жонли мавжудотлар ҳаёткечиришининг бош омили, бошкачасига айтганда, жонли организмларнинг хаёт кечириши муҳитнинг шарт-шароитлари билан аниқ белгилаб қўйилгандир (сабабли боғликлиқдир).

 

Психика ва нерв  системасининг  эволюцияси

 

Акс эттиришнинг бир-бирига ўхшашлиги энг аввало сезги аъзолари ва нерв системасининг узилишига боғлиқдир. Рецептор муайян турдаги қўзгатувчиларга қанчалик нафис жавобилса, реакция ҳам шунчалик бир-бирига ўхшаш бўлади. Буна маълум даражада тўғридан-тўғри богланиш бор. Масалан кўриш рецептори Куёшнинг тарқоқ нурики акс эттиришга мослашув муносабати билан ривожланди.

Худди оддий куп хужайрали ковакичаклиларда бўлгани каби бир ҳужайралиларда ҳам ёруғликка фақат умумий реакцияни — фототропизмни кузатиш мумкин. Ер чувалчангида унинг эпидермисида жойлашган ёруғликни сезувчи ҳужайралар мавжуддир. Бу ҳужайралар ёруғликнинг бор ё йўқлигини кайд этиш қобилиятига эгадир. Моллюсканинг «ликопчасида» унинг танасига ботган холда бамисоли қопчиқ сингари ёйилган ёруғликни сезувчи бир гуруҳ ҳужайралар учрайди. Кўриш органининг бундай тарзда жойлашуви ҳайвонга ёруғликнинг фақат бор ё йўқлигини эмас, балки унинг қайси томондан тушаётганини ҳам пайқаш имконини беради. Хашаротларда кўзнинг фасет тарзида тузилиши майда нарсаларнинг шаклини ажрата олиши учун имконият туғдиради. Умуртқали ҳайвонларнинг кўпчилигида кўз ёруғликни синдирувчи махсус линза (кўз гавхарн) га эгадир. Шу туфайли предметнинг тасвирини аниқ кўриш имкони туғилади.

Рецепторларнинг ривожланиши маълум даражада муайян турдаги нерв системасининг ривожланиши билан бирга боради. Сезги аъзолари ва нерв системасининг ривожланиш даражаси муқаррар равишда психик, акс эттиришнинг даражаси ва шаклини белгилаб беради. Ривожланишнинг қуйи босқичида (масалан, ковакичаклиларда) нерв системаси бутун организм бўйлаб тарқалган ва ўзаро чатишиб кетган ўсимталари бўлган нерв хужайраларидан таркиб топган нервдан иборат бўлади. Бу тўрсимон нерв системасидир. Тўрсимон мерв системасига эга бўлган хайвонлар, юқорида айтиб ўтилганидек, асосан тропизмлар орқали реакция билдиради. Уларда муваққат боғланишлар қийинчилик билан ҳосил бўлади ва яхши сақланмайди.

Ривожланишнинг кейинги босқичида нерв системаси сифат жиҳатидан бир қатор ўзгаришларга учрайди. Нерв ҳужайралари факат тўрлар эмас, балки тугунлар (ганглийлар) ҳам ҳосил қилади. Тугунли ёки ганглийли нерв системаси энг куп миқдордаги қўзғатувчиларни қабул қилиш ва қайта ишлаш имконини беради. Негаки, сезувчан нерв ҳужайралари қўзғатувчиларга бевосита яқин жойлашган бўлади ва қўзгалишни таҳлнл этиш сифатини ўзгартириб юборади. Ганглиоз нерв системасига эга бўлган Ҳайвонларда етакчи ганглий нерв системасининг бошқа барча тугунларига қараганда анча мураккаб тузилишга эга. Чувалчанглардаги ганглиоз нерв системаси анча соддароқдир: улардаги сегмент ганглийлар ўзларииинг акс эттириш имкониятларига кура бир хил ва шунга биноан янада сезгирлик билан акс эттнришга имкон бермайди. Фақат асосий ганглий ўз функциялари ва боғланишлари жиҳатидан бир хил бўлмаган нерв ҳужайралари қўшилувидан таркиб топганлиги учун анча ранг-баранг қўзратувчиларии қабул килади ва қайта ишлайди.

Тугунли нерв системасининг мураккаблашуви юксак таракқий этган умурткасиз хайвонларда — хашаротларда кузатилади. Тананинг ҳар бир қисмида ганглийлар қўшилиб, бир-бири билан нерв йўллари орқали боғланган нерв марказларини хосил қилади. Айникса бош кисмида жойлашган марказ мураккаб тузилгандир. Хащаротларнинг нерв системаси муҳит билан етарли даражада мураккаб тузилишга эга бўлган рецепторларнинг ёрдамида боғланади. Ганглиоз нерв системасига эга бўлган хайвонлар ташқи муҳитнинг таъсирини хам туғма, ҳам индивидуал тажрибада орттирилган рефлексларни ишлатган ҳолда акс эттиради. Бирок бу ўринда куп сонли тугя рефлекслар устунлик килади.

Нерв системасининг олий типи—найчасимон нерв системасидир. У найчасимон қилиб бирлашган нерв хужайраларидан ташкил топган бўлади (хордалиларда). Умуртқалиларда эволюция жараёнида орқа ва бош мия — марказий нерв сисемаси пайдо бўлади ва ривожланади, Хайвонларда нерв системаси рвожланиши билан бир пайтда сезги органлари ривожлана ва такомиллаша боради. Нерв системаси ва редепторларнинг ривожланишига мувофик равишда психик акс эттириш шакллари хам мураккаблашади. Ҳайвонларда янги психик функциялар пайдо бўлади ва эволюциянинг анча қуйи босқичида пайдо бўлганлари (сезгилар, идрок, хотира ва ниҳоят, тафаккур) такомиллашади. Нерв системаси қанчалик мураккаб бўлса, психика ҳам шунчалик мукаммал бўлади. Умуртқалилар эволюциясида бош миянинг ривожланиши алохида аҳамият касб этади. Бош мияда турли хилдаги функцияларни ўз зиммасига оладиган алоҳида чекланган марказлар ҳосил бўлади. Бу марказлар махсус нерв бирикмалари — ассоциатив зоналар орқали ўзаро боғланади. Ҳайвон қанчалик юксак тараққий этган бўлса, бу зоналар ҳам шунчалик мукаммал бўлади. Марказий нерв системасига эга бўлган ҳайвонлар муҳитнинг таъсирини анча ўхшаш холда акс эттиради. Бунда юксак даражада уюшган хайвонлар нерв фаолиятининг асосий фондини шартли рефлекслар йиғиндиси ташкил этади.

Шундай қилиб, психиканинг зволюцияси рецепторлар функциялари шаклларининг, шунингдек сигнал фаолиятининг мураккаблашувида ифодаланади.

Ҳайвонларда таяа тузилишининг, нерв системаси ва сезги органларининг прогрессив ривожланиши акс эттириш шаклларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариши туфайли жонли организмнинг муҳит билан тобора мураккаб ва куп томонлама боғланишлари ҳосил бўлишини тақозо этади. Психик функциялар ҳайвоннинг ҳаёт кечирадиган муҳитига ва ўзининг тузилиши хусусиятларига боғлиқ холда ривожланади. Жумладан, кўриш рецепторининг тузилиши ҳайвоннинг хаёт кечирадиган муҳитда кўзи ёрдамида яхшироқ мўлжал олишга имкон беради. Чуқур сув тагида яшайдиган балиқларнинг кўзлари оз микдордаги ёруғликнинг кўзғалишларини илғайди. Улар кўзининг тур пардасида юксак даражада сезувчан махсус аъзолар — таёқчалар бўлади. Кўз қорачири ва гавҳари нисбатан каттадир. Ер устида яшайдиган юксак тараққий этган хайвонларнинг кузи шундай тузилганки, муғуз пардаси ва гавҳари ультрабинафша нурларни тур пардага кадар ўтказмайди. Кундузи ва тунда ҳаёт кечирадиган ҳайвонларнннг кузи ҳам яшаш шароитига боғлиқ махсус аъзога эгадир. Кузларнинг хар хил тузилишда бўлишининг узи ҳам муайян муҳит шароитларида қўзғатувчиларнинг анча ўхшаш тарзда акс эттирилишини таъминлайди.

Бироқ бир хилдаги муҳит шароитларида хайвонларда факат бир типдаги рецепторлар ривожланади ва етакчи бўлиб қолади, деб ўйлаш ярамайди. Хайвонларда сезувчанликнивг филогенетик ривонманиши улар учун қайси бир қўзғатувчи биологик жиҳатдан кўпроқ аҳамиятга эга эканлигига боғлиқдир. Ўргимчак бир хилдаги муҳитнинг ўзида тебранишга қараб мўлжал олади; қурбақа — киши эшитадиган шитирлашга, кўршапалак — ультратовушларга, ит кўпроқ хидга (барча хидларга ҳам эмас, балки органик кислоталар ҳидига, ҳид сезгиси пасайган кезларда — ҳушбуй нарсалар — гуллар, ўтлар ҳидига) қараб мўлжал олади ва ҳоказо.

Мухит аллакандай доимий нарса эмас. Ҳар  қандай материя сингари мухит эволюциялашади.  Ушбу эволюциялашувчи муҳитга унда яшайдиган ҳайвонот тури   мослашади.   Шундай ҳам бўлиши мумкинки, ҳайвонлар  туридан бири  учун, афсус, муҳит тубдан ўзгариб, бу психик   функцияларининг   ривожланишига таъсир қилади, айни чогда эса бу ўзгариш бошқа хайвонларнинг функцияси   ривожланишига   жиддий   таъсир   кўрсатмайди. Жумладан, яшаш шароитининг тубдан ўзгарганлиги ибтидоий одамсимон маймунларнинг хатти-ҳаракатлари   сифат жихатидая қайта ўзгаришига сабаб бўлдики, бу оқибат натижада  Ерда  одамнинг пайдо бўлишига олиб келди.

 

I.                  3.3. Меҳнат фаолияти жараёнида онгнинг пайдо бўлиши ва унинг ижтимоий-тарихий моҳияти

 

Ҳайвонлар ва одам психикаси ўртасидаги фарқнинг мохияти

 

Шубҳа йўқки, одам психикаси билан энг юксак тараққий этган ҳайвоннинг психикаси ўртасида жуда катта тафовут мавжуддир. Масалан, ҳайвонларнинг «тили» билан одамнинг тилини бир-бирига тақкослаб бўлмайди. Ҳайвон ўз  кабиладошларига  муайян,  бевосита  вазият  билан  чекланган ҳодисалар ҳақида фақат хабар беришнгина мумкин бўлган бир пайтда   киши   тил   воситасида   бошқа  одамларга  ўтмиш, ҳозирги пайт   ва   келажак   ҳақида   ахборот   бериши,   уларга социал тажрибани етказиши мумкин.

Инсоният тарихида тил туфайли акс эттириш имкониятла-рининг кайта қурилиши юз берди: борлиқ киши миясида янада равшан акс этади. Алоҳида хар бир киши тил туфайли жамиятнинг куп асрлик тажрибасида орттирилган тажрибадан фойдалаиади, у ўзи шахсан ҳеч қачон учратмаган ҳодисалар ҳақидаги билимларга эга бўлиши мумкин. Бундан ташкари, тил кишига кўплаб ҳиссий тассуротларнинг мазмуни тўғрисида ўзига ҳисоб бериш имкониятини яратди.

Ҳайвонларнинг «тили» билан одамнинг тили ўртасидаги тафовут тафаккурдаги тафовутни хам белгилайди. Бу шу нарса билан изоҳланадики, алоҳида ҳар бир психик функция бошка функцияларнинг ўзаро таъсирида ривожланади.

Тадқиқотчилар ўтказган кўплаб экспериментлар юксак тараққий этган ҳайвояларга фақат амалий тафаккур (Павловнинг иборасн билан айтганда, «қўл» тафаккури) хослигини  кўрсатди. Маймун фақат тусмоллаб мўлжал олиш жараёнидагина у ёки бу вазият келтириб чикарган вазифани ҳал этишга ва хатто «қурол» хам ясашга кодирдир. Хайвонларнинг психикасияи ўрганган бирорта хам тадкикотчи маймунларда тафаккурнинг мавҳумлашган йўсинда юз берганини хали кузатган эмас. Ҳайвон факат кўриниб турган тарзида идрок этиладиган вазият чегараларидагина харакат қилиши мумкин, у бундан ташқарига чиқиши, шу вазиятни мавҳумлашган ҳолда акс эттириб, мавхум принципни ўзлаштирнши мумкин эмас. Ҳайвон — бевосита идрок қилинадиган вазиятнинг қулидир.

Кишининг хулқ-атвори мазкур конкрет вазиятдан абстрикциялашишга (мавҳумлашишга) ва ушбу вазият муносабати билан келиб чиқиши мумкин бўлган окибатларни олдинроқ пайкаш лаёқатига кура ажралиб туради. Жумладан, денгизчилар кемадаги кичиккина тешикни шошилинч тарзда тузата бошлайдилар, учувчи эса ёнилғи озайиб қолиши биланоқ яқинроқдаги аэродромни излай бошлайди. Одамлар муайян вазиятнинг сира ҳам қули эмас, улар келажакни кура билишга қодирдирлар.

Шундай қилиб, ҳайвонларнинг конкрет, амалий тафаккури уларни муайян вазиятдан бевосита таъсиротга бўйсундиради, одамнинг мавҳумлашган тарзда тафаккур юритишга бўлган қобилияти унинг ушбу муайян вазиятга бевосита боғликлигини бартараф этади. Киши муҳитнинг бевосита таъсиринигина эмас, балки уни хали кутаётган таъсирларни хам қайтаришга қодирдир. Киши хусусан ўзи англаган заруратга кура —онгли хатти-ҳаракат қилиш қобилиятига эга. Бу — инсон психикасининг ҳайвон психикасидан энг биринчи мухим фарқидир.

Одамнинг ҳайвондан иккинчи фарқи унинг қуролларни яратишга ва сақлашга лаёқатли эканлигидир. Ҳайвон қуролни конкрет кўриниб ва таъсир этиб турган вазиятда яратади. Ҳайвон конкрет вазиятдан ташқарида қуролни хеч қачон курол сифатида ажратмайди, уни бирон наф келтиради, деган мақсад билан сақлаб қўймайди. Муайян вазиятда қурол ўз ролини бажариб бўлганидан кейин у маймун учун қурол сифатида мавжуд бўлмай қолади. Жумладан, агар маймун хозиргина таёқдая мевани ўзига тортиб олиш учун фойдаланган бўлса, бироз вақт ўтгач, ҳайвон уни ғажиши ёки бошқа бир маймуннинг уни ғажиётганига бамайлихотир қараб ўтиравериши мумкин. Шу тариқа ҳайвонлар доимий нарсалар оламида яшашмайди. Нарса фақат конкрет вазиятда, фаолият жараёнидагина муайян аҳамият касб этади. Бундан ташқари, ҳайвонларнинг қуролсозлик фаолияти ҳеч қачон коллектив тарзда рўй бермайди, маймун, нари борса, ўз қабиладошининг фаолиятини кузатиб боради, лекин улар хеч қачон биргаликда, бир-бирига ёрдам берган ҳолда ҳаракат килишмайди.

Одам хайвондан фаркли уларок олдиндан уйланган режага биноан курол яратади, уни белгиланган максадда фойдаланади ва саклайди. Инсон нисбатан доимий нарсалар оламида яшайди. Киши куролдан бошка одамлар билан биргаликда фойдаланади, биридан куролдан фойдаланиш тажрибасини узлаштирса, бошка одамлар билан уни бахам куради.

Инсон психик фаолиятининг ажралиб турадиган учинчи белгиси — ижтимоий тажрибанинг биридан иккинчисига утказилиб туришидир. Хайвон хам, одам хам Kузгатувчининг муайян турига, аждодларнинг инстинктив хатти-харакатлари тарзидаги маълум бир тажрибага эгадир. Униси хам, буниси хам хаёт инъом этган турли вазиятларда шахсий тажриба орттиради. Лекин факат одамгина ижтимоий тажрибани узлаштиради. Алохида бир кишининг хулк-атворида ижтимоий тажриба асосий уринни эгаллайди. Киши психикасини купрок  даражада у эгаллаб оладиган ижтимоий тажриба ривожлантиради. Бола тугилган чогиданок куролларни ишлатиш йулларини, муносабат воситаларини эгаллай бошлайди. Кишининг психик функциялари алохдда субъект томонидан инсониятнинг маданий ривожланиши куролларини эгаллаб олиши туфайли сифат жихатидан узгаради. Кишида олий, хусусан инсоний функциялар (ихтиёрий хотира, ихтиёрий диккат, абстракт тафаккур) ривожлана боради.

Хис-туйғуларнинг ривожланишида, худди абстракт тафаккурнинг ривожланишида булгани каби, вокеаликни купрок да­ражада адекват (бир хилда) акс эттириш воситаси мужассамлашгандир. Шунинг учун хис-туйғулардаги тафовут хайвон билан инсон уртасидаги туртинчи, жуда мухим тафовут хисобланади. Тугри, одам дам, юксак тараккий этган хайвон хам атрофида юз бераётган нарсаларга бефарк, булиб кола олмайди, албатта. Нарсалар ва вокелик ходисалари хайвонларда хам, кишиларда хам нима таъсир курсатаётган булса, шунга нисбатан муносабатнинг маълум бир турини — ижобий ёки салбий хиссиётни кузгатиши мумкин. Бирок факат одамдагина бошка кишининг гам-гуссасини ва кувончини биргаликда бахам куришдек етук кобилият мавжуд, факат одамгина табиат манзараларидан завкланиши ёки бирон бир хаётий фактни англаб етган такдирда акл-идрокли хис-туйгуни бошдан кечириши мумкин.

Инсон психикасининг хайвон психикасидан энг мухим фарки уларнинг ривожланиш шарт-шароитларида куринади. Агар хайвонот дунёсининг ривожланиши давомида психиканинг тараккиёти биологик эволюция конунларига биноан руй берган булса, хусусан инсон психикасининг, киши онгининг ри­вожланиши ижтимоий-тарихий таракиёт конунларига буйсукнади. Инсоният тажрибасини узлаштирмасдан, узига ухшайдиганлар билан мулокотда булмасдан туриб, ривожланган, хусусан  инсоний хис-туйгулар  булмайди,  ихтиёрий диккат ва хотира кобилияти, абстракт тафаккур юритиш кобилияти ривожланмайди, кишининг шахси шаклланмайди. Одам болаларини хайвонлар орасида тарбиялаш холлари шундан далолат беради.

Чунончи, барча болалар-мауглилар хайвонларга хос содда реакцияларни намоён килишди ва уларда одамни хайвондан фарклайдиган хусусиятларни топиб булмайди. Маймун боласи такдир такозоси билан якка узи тудадан ажралиб колган такдирда хам барибир узини маймун сифатида намоён килган бир пайтда, одам хам факат унинг ривожланиши одамлар    орасида    юз    берган    такдирдагина    одам    булиб   етишади.

Инсон психикаси материя эволюциясининг бутун жараёни давомида тайёргарликдан утди. Психика ривожланишининг тахлили бизга онг булишининг биологик шарт-шароитлари хакида гапиришимизга имкон беради. Одамнинг аждоди, шак-шубхасиз, конкрет хатти-харакат тафаккурига лаёкатли булган, куплаб боганишлар хосил кила олган. Одамдан олдинги мавжудот кулга ухшаган оёклари булгани холда оддий куролларни ясаб ва улардан конкрет вазиятларда фойдалана олган. Буларнинг  хаммасини   биз   хозирги  одамсимон   маймунларда хам куришимиз мумкин.

Лекин онгни бевосита хайвонларнинг эволюциясидан келтириб чикариш мумкин эмас: инсон ижтимоий муносабатлар махулидир. Ижтимоий муносабатларнинг биологик шарт-шароити тудадан иборат булган эди. Одамнинг аждодлари тудалашиб яшарди, бу барча зотларга душмандан узини анча пухта химоя килиш, бир-бирига узаро ёрдам курсатиш   имконини берарди.

Маймуннинг одамга, туданинг  жамиятга  айланишига таъсир курсатган   омил — бу   мехнат фаолияти, яъни куролларни биргаликда яратиш ва кулланиш жараёнида одамлар томонидан амалга ошириладиган тарздаги фаолият булди.

 

Мехнат фаолияти — ижтимоий муносабатлар     ривожланишининг шарт шароити ва натижасидир.

 

Ривож топаётган   мехнат   фаолияти   ижтимоий  муносабатларнинг, жамиятнинг ривожланишига, ижтимоий муносабатларнинг ривожи   эса  мехнат фаолиятининг такомиллашувига    таъсир  курсатди.   Одамнинг    аждоди    тараккиётидаги бу   силжиш    яшаш    шарт-шароитлари    кескин узгарганлиги окибатида руй берди. Мухитнинг халокатли тарздаги узгариши эхтиёжларни кондиришда катта кийинчиликлар тугдирди — озик-овкатни осонгина топиш имкониятлари камайиб, иклим ёмонлашиб кетди. Одамнинг аждодлари ё йук булиб кетиши, ё уз хатти-харакатини сифат жихатидан узгартириши лозим эди. Одамнинг маймунсимон аждодлари зарурат турилиши билан биргаликда мубошир мехнат харакатларини бажаришга мажбур булди. Ф. Энгельс таъкидлаганидек, «дарахтларга тирмашиб яшайдиган маймунлар галасидан кишилик жамияти пайдо булгунча, эхтимол Ер тарихида одамлар тумушидаги бир секунддан ортик ахамиятга эга булмаган юз минг йиллар утгандир».

            Одам аждодларининг туда ичидаги инстинктив муомаласи аста-секин «ишлаб чиқариш» фаолияти негизидаги муомала билан алмаша борди. Тўданинг аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг ўзгариши биргаликдаги фаолият, фаолият махсулини ўзаро айирбошлаш — тўданинг жамиятга айланишига ёрдам беради. Шундай килиб, меҳнатнинг пайдо бўлиши ва кишилик жамиятининг тузилиши одамнинг одамсимон аждодларининг одамга айланиш сабаби бўлиб ҳисобланади.

Меҳнатда кишининг онги — акс эттиришнинг эволюцион йўналишидаги энг олий шакли — ашёвий фаолиятнинг объектив барқарор хусусиятларини ажрата олиш ва шу асосда атрофдаги реалликни тубдан ўзгартира олиш хусусиятига эга бўлган шакли ҳам ривожлана борди.

Қуролларни улар кейинчалик наф келтиришни ўйламасдан тайёрлаш, қўлланиш ва сақлаш — бу ҳаракатларнинг ҳаммаси инсонни мухитнияг бевосита таъсирига бўйсунишдан анча халос қилди. Авлоддан авлодга ўта борган сари ибтидоий одамларнинг қуроллари ўткир қиррали тош парчаларининг омад ёр келиб топилишидан тортиб, то коллектив тарзда тайёрланиб, ихтисослашганларига қадар тобора кўпроқ мураккаб тус ола борди. Бундай қуроллар билан доимий иш жараёнлари — санчиш, кесиш, чопиш жараёнларини бажариш одат тусига киради. Айнан шу муносабат билан одам яшайдиган муҳитнинг ҳайвон яшайдиган мухитдан сифат жиҳатидан фаркланиш юз берди. Юкорида айтиб ўтилганидек, ҳайвонлар тасодифий нарсалар оламида яшайди, одам эса ўзига доимий нарсалар оламини яратади. Одамлар яратган ўзидан олдинги авлодлар бажарган иш жараёнлари, хатти-харакатлар ва фаолиятнинг моддий ифодаси хисобланади. Қуроллар орқали бир авлод иккинчи авлодга иш жараёнлари, хатти-ҳаракатлар, фаолият тарзида ўз тажрибасини етказади.

Меҳнат фаолияти давомида одамнинг диққат-эътибори яратилаётган куролга ва, бинобарин, хусусан ўз фаолиятига қаратилган бўлади. Алоҳида бир кишининг фаолияти бутун жамиятнинг фаолиятига қўшилган бўлиб, шу боисдан ҳам киши фаолияти жамият эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилади. Таркиб топган шароитларда кишининг ўз фаолиятига танқидий нуқтаи назардан муносабатда бўлиши зарурлиги намоён бўлади. Кишининг фаолияти онгли фаолиятга айланади.

Ижтимоий тараққиётнинг илк босқичларида одамлар тафаккурининг ривожланиши одамлар ижтимоий практикасининг ҳали паст даражадалиги муносабати билан чекланган характерда бўлади. Қуроллар ишлаб чиқариш қанчалик юқори даражада бўлса, акс эттириш даражаси ҳам шунга мувофиқ равишда юқори бўлади. Қуроллар ишлаб чиқаришнинг юксак даражасига эришилган шароитда қурол ясашга оид яхлит фаолият қатор бўгинларга ажратилади, хар бир бўғин жамиятнинг турли аъзолари томонидан бажарилиши мумкин. Операцияларнинг тақсимланиши пировард мақсадни — овқатнинг топилишини янада орқага суриб юборади. Бу қонуниятни фақат абстракт тафаккурга эга бўлган одамгина англаб етиши мумкин. Демак, меҳнатнинг ижтимоий ташкил этилиши жараёнида қурол ишлаб чиқариш даражасининг юксалиши ва онгли фаолиятни шакллантиришнинг энг муҳим шарти бўлиб хисобланади.

Табиатга таъсир кўрсатган ва уни ўзгартирган ҳолда одам шу билан бир қаторда ўзининг хусусий моҳиятини ҳам ўзгартиради. «Меҳнат,— деган эди Маркс,— аввало одам билан табиат ўртасида юз берадиган процессдир; одам    бу процессда ўз фаолияти орқали ўзи билан табиат ўртасида моддалар айирбошланишига воситачилик қилади, бу  айрбошлашни тартибга солади ва назорат қилади. Одамнинг ўзи, табиат кучи сифатида, табиат моддасига қарама-қарши   туради.   Одам   табиат моддасини ўз ҳаёти учун яроқли формада ўзлаштириб   олиш учун ўз танасидаги табиий кучларни: қўл ва оёқларини, бош ва бармоқларини ҳаракатга келтиради. Шу    ҳаракат воситаси билан ташқи табиатга таъсир қилиб ва уни ўзгартириб, одам, шу билан бирга, ўз табиатини хам ўзгартқради. У ўз табиатнинг мудроқ кучларини тараққий эттириб, бу кучларнинг фаолиятини ҳам ўз ҳукмига бўйсундиради».

Мехнатнинг    таъсири   остида    қўлнинг янги функциялари карор топди: қўл харакатлар қилишда гоят даражада энчиллик кашф этди, анатомик   тузилиш   секин-аста   такомиллаша борган сари елка ва билакнинг ўзаро нисбати ўзгара борди, барча  бўғимларнинг,  айниқса   қўл  бармоқларининг   ҳаракатчанлиги ошди. Бироқ қўл фақат ушлайдиган қурол сифатида эмас, балки объектив воқеликни билиш органа сифатида ҳам ривожланди. Меҳнат фаолияти шунга олиб келдики, фаол харакат қилувчи қўл секин-аста фаол (пайпаслаб) сезишга ихтисослашган органга айлана бошлади. Пайпаслаб сезиш — оламни билишнинг одамга хос бўлган алоҳида хусусиятдир. Қўлнинг бармоқлари,— деб  ёзган   И.  М.   Сеченов,—«нафис   сезги   органидир, ва бу орган қўлда на фақат қисқаришга узайигага ва турли хил йўналишда бир жойдан иккинчисига қараб кўчишга, балки шу хилдаги хар бир кўчишни муайян тарзда ҳис-этишга ҳам қодир бўлган асосий илдизга ўрнатилгандек туюлади». Қўл фақатгина кафт билан бармоқ учлари сурканишни ва эзилишни тананинг бошқа қисмлари  (масалан, орқа, елка, болдир)га қараганда анча кучли сезувчанлиги сабабли эмас, балки меҳнат жараёнида шаклланган ва нарсаларга қараганда таъсир кўрсатишга мучэл бўла туриб, фаол сезишга қодир эканлиги учун ҳам сезги аъзоси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам қўл бизга моддий дунёдаги нарсаларнинг муҳим хоссалари ҳақида қимматбаҳо билимлар беради.

Шундай қилиб, кишининг қўллари унинг аждодлари оёқ-қўлларига мутлақо хос бўлмаган турли хилдаги функцияларни бажариш қобилиятига эга бўлдн. Худди шунинг учун ҳам Ф. Энгельс қўлнинг фақат меҳнат қилиш мучали эмас, балки меҳнатнинг маҳсули ҳам эканлиги ҳақида гапирган эди.

Қўлнинг ривожланиши бутун организмнинг ривожланиши билан ўзаро боғлиқ холда давом этди. Қўлнинг иш мучали сифатидаги ихтисослашуви тўгри юришнинг ривожланишиги ёрдам берди.

Ишлайдиган қўлларнинг ҳаракати доимо кўз билан назорат қилиб турилди. Оламни билиш жараёнида, меҳнат фаолияти жараёнида кўриш ва сезиш органлари ўртасида кўплаб богланишлар ҳосил бўлади ва бунинг натижасида қўзғатувчининг таъсир зтиш самараси ўзгаради — у киши томонидан аича чуқур ва анча ўхшаш тарзда англаб олинади.

Қўлнинг фаолияти миянинг ривожланишига айниқса катта таъсир кўрсатди. Ривожланаётган ихтисослашган мучал тарзидаги қўлнинг бош миядаги ваколати ҳам шаклланган бўлиши лозим эди. Бу миянинг фақат ҳажми ортишига эмас, балки унинг тузилиши мураккаблашувига ҳам сабаб бўлди.

Меҳнатнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши кишининг овқатга, бошпанага ва шу кабиларга бўлган эҳтиёжларининг беқиёс даражада муваффақиятли тарзда қондирилишига олиб келди. Лекин одамларнинг ижтимоий муносабатлари биологик эхтиёжларни сифат жиҳатидан ўзгартириб юборди ва янги, хусусан, инсоний эхтиёжларни келтириб чиқарди. Меҳнат маҳсулотларининг ривожланиши меҳнат маҳсулотларига эҳтиёжни яратди.

Шундай қилиб, меҳнат кишилик жамияти тараққиётига, инсоний эҳтиёжларнинг шаклланишига, фақат акс эттирувчи эмас, балки дунёни ўзгартирувчи инсон онгининг ривожланишига сабаб бўлди. Одамнинг эволюциясидаги ана шу барча ҳодисалар одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шаклининг тубдан ўзгаришига олиб келди. Узидан олдинги авлодлар тажрибасини кейинги авлодга етказиш, ўз қабиладошларига меҳнат ҳаракатларинй ўргатиш, айрим ҳаракатларни улар ўртасида тақсимлаш зарурати одамларда ўзаро бир-бирлари билан алоқа боғлаш эҳтиёжини туғдирди. Инстинктлар тили бу эҳтиёжни сира ҳам қондира олмасди.

Меҳнат жараёнида меҳнат билан бирга алоқа боғлашнинг киши тили ёрдамида амалга ошириладиган алий шакли ривож топди.

            Онгнинг ва воқеликни акс эттиришнинг онгга хос шакллари ривожланиши билан биргаликда шахс сифатида одамнинг ўзи ҳам ўзгармокда.