СИЁСАТ, ДИН ВА МАФКУРАНИНГ ЎЗАРО АЛОҚАСИ.
Хозирги жамиятда сиёсат ва дин
Хозирги жамиятда диннинг ўрни. Диний эътиқод инсоният тарихининг барча босқичларида маънавий-маданий хаётнинг мухим бўлаги сифатида барча мамлакатлар ва жамиятларнинг маънавий-маданий ва хатто, иқтисодий тараққиётига бевосита ёки билвосита ўз таъсирини кўрсатиб келган. Шу боис инсоннинг динга эътиқод қилиш ёки қилмаслик хуқуқини эътироф этган холда сиёсат, дин ва мафкуранинг ўзаро алоқадорлигини, хозирги жамиятда диннинг ўрни ва ролини, диннинг сиёсийлашуви ва сиёсатнинг динийлашувидаги асосий тенденцияларни, сиёсий мафкура мохияти ва хозирги замоннинг асосий мафкуравий оқимларини хамда Ўзбекистоннинг миллий мафкурасида дин ва сиёсатнинг ўзаро муносабати масалалари тахлили ўта долзарбдир.
Дин ўз табиатига кўра ўта мураккаб ижтимоий ходиса бўлиб, у ғайритабиий кучларнинг мавжудлигига нисбатан ишончнинг хосиласидир. „Дин" атамаси араб тилидан таржимада „ишонч", „ишонмоқ" деган маъноларни англатади.
Дин инсониятнинг дунёни билиш шакли, орзу истаклари, хис-туйғулари, эътиқоди ва ғайритабиий кучларга ишончининг ифодаси сифатида қадимги даврларда вужудга келган. Диний онгнинг ибтидосида инсоният тафаккурида яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, адолат ва адолатсизлик каби ахлоқий категорияларнинг илк тарихий элементлари шаклланган. Ижтимоий тараққиёт давомида дин инсонларнинг яшаш ва фикрлаш тарзи, қадимий маданият ва маънавият шаклларидан бирига айланган. Шу билан бирга ижтимоий онт шаклларидан бири сифатида дин жамият сиёсий тизимининг фаолиятида мухим ўринни хам эгаллаган.
Жахон динларининг пайдо бўлиши инсоният тарихида рўй берган мухим воқелик бўлиб, буддавийлик, христианлик ва ислом уларнинг асосийларидир.
Милоддан аввалги VI—V асрларда Хиндистоннинг шимолида вужудга келган буддавийлик (қадимги санскрит тилида „Buddha" — „осойишталикка ва буюк хақиқатга эришган" деган маъноларни билдиради) асосан Осиёда кенг тарқалган бўлиб, унинг марказида бошқа жахон динларида бўлгани сингари ахлоқий нормалар ётади. Сиддихартха Гаутама бу диннинг пайғамбари хисобланади1. Бу диннинг асосий хусусиятларидан бири тирик мавжудотга нисбатан мехр-мухаббатли ва рахм-шафқатли бўлишдир.
Хозирги пайтда буддавийлик Хиндихитой мамлакатлари — Бирма, Камбоджа, Таиландда давлат динидир. Бу динга мансуб халқаро ташкилотлар хам мавжуд бўлиб, жумладан, „Буддавийларнинг умумий биродарлиги", „Осиё буддавийларининг тинчлик учун конференциям" халқаро сиёсатда, тинчлик учун курашда фаол иштирок этмоқда.
Христианлик яна бир жахон дини бўлиб, милоднинг I асрида Қадимги Рим империясининг шарқий қисми — Фаластинда Иисус Христос (Исо Масих)нинг даъвати остида вужудга келиб, кейинчалик Европа, Жанубий ва Шимолий Америка, Африканинг айрим мамлакатларида кенг тарқалган. Католик, православ ва протестант йўналишларига бўлиниб кетган христиан дини кўпгина мамлакатларнинг сиёсий хаётига фаол таъсир кўрсатмоқда. Масалан, XX асрнинг иккинчи ярмида Италия христиан демократик партияси, Голландиядаги христиан-демократик иттифоқи партияси хукмрон сиёсий партия даражасигача кўтарилди.
Жахон динлари қаторига кирувчи энг ёш дин ислом бўлиб, милоднинг VII асрида Арабистон ярим оролида вужудга келган. Бу диннинг асосчиси — Мухаммад пайғамбар тарихий шахс бўлиб, 570—632 йилларда яшаб ўтган. Хозирги пайтда исломга эътиқод қилувчи 1,2 миллиард ахоли дунёнинг 120 мамлакатида истиқомат қилади. Осиё ва Африканинг 52 мамлакатида ислом дини давлатнинг мафкуравий асоси деб эълон қилинган.
Исломда уч йўналиш — суннийлик, хорижийлик ва шиалик шаклланган бўлиб, 92 фоизни ташкил этувчи суннийлар тўрт мазхабга бўлингандир. Жумладан, ханафийлар 47 фоиз бўлиб, Индонезиядан, жануби-шарқий Осиё мамлакатларидан то Туркиягача; шофеийлар 27 фоиз бўлиб, шимоли-шарқий Африкада; моликийлар 17 фоиз бўлиб, шимоли-ғарбий Африкада; ханбалийлар 1,5 фоиз бўлиб, Саудия Арабистонида истиқомат қилишади.
Ислом динида шариат мухим ўрин тутади. Шариат ахлоқий, хуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий қонун-қоидалар мажмуи бўлиб, унинг асосий манбаи Қуръондир.
Сиёсатнинг динийлашув ва диннинг сиёсийлашуви мохияти. Хозирги жамиятда сиёсат ва дин ўртасидаги муносабатлар мохиятини тушуниб олмоқ учун аввало, дунёвий тараққиёт йўли ва дин бир-бирига қанчалик мувофиқ келишини тарихга қисқача бир назар ташлаш орқали кўриб чиқиш зарур.
Инсониятнинг кўп минг йиллик тажрибаси давомида сиёсат ва дин ўртасида мураккаб, лекин барқарор алоқадорлик вужудга келган. Сиёсат ва дин ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг узоқ йиллик тарихи сиёсатнинг динийлашув ёки аксинча, диннинг сиёсийлашув даврлари кўп марта рўй берганлигидан далолат беради. Бундай жараёнлар муайян маънода хозирги замонда, хусусан Марказий Осиё минтақасидаги давлатларда хам кўзга ташланмоқда.
Аслида, тарихга мурожаат қилинса, антик замонлардаёқ сиёсатчилар Европада оммага таъсир кўрсатишнинг энг фаол воситаси сифатида христианлик ақидаларидан фойдаланиб черковни сиёсат қуролига айлантирганликлари маълум бўлади. Инсоният цивилизациясининг кейинги босқичи — ўрта асрларда жахоннинг икки йирик дини — ислом ва христианлик сиёсат ва сиёсатчиларга шу даражада кучли таъсир этдики, натижада бу динлар Ғарбда ва Шарқда барча давлатлар устидаги „давлат"га айландилар. Бироқ, Европадаги реформация, монархия режимлари сиёсий эхтиёжларини қондириш борасида черков мавқеининг аста-секин сўниб бориши мутлақ сиёсий хокимиятнинг мустахкамланишига, охир-оқибатда эса христиан черковининг сиёсатга нисбатан таъсирининг синишига олиб келди. Феодал тартибларга қарши инқилоблар ва ундан кейинги сиёсий жараёнларда диний ақидалар якка хукмронлигидан узоқлашган Европа тафаккури бозор муносабатлари эркинлиги, дунёвий таълим ва техник тараққиёт сари жадал юзланди. Жамият мутлақ хукмронлик бошқарувини рад этиб, антик демократиянинг айрим шаклларидан ижодий равишда фойдаланишга киришди. Янги давр Европасида хокимиятнинг черковдан узоқлашуви индивиднинг инсоний қадр-қиммати хақидаги масалани кун тартибига қўйди. Бу эса хукмдор суверенитетидан халқ суверенитетига ўтишни тезлаштириб, турли дунёвий мафкуралар, жумладан, либерализм хамда либерал сиёсий тизимларни яратди.
Европада тўпланган тажриба, динни дунёвий, давлатга оид ишлардан ажратиш дахрий давлат ва ахлоқсиз жамият қуришга олиб келади, деган даъволарнинг мутлақо асоссиз ва тутуруқсиз эканлигига заррача шубха қолдирмайди. Мазкур қитъанинг дунёвий, демократик давлатлари ўз фуқароларига тўлақонли виждон эркинлигини, биринчи навбатда инсон хуқуқларининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлган эътиқод эркинлигини намунали тарзда таъминлагани эътироз билдирилмайдиган хаётий воқеликка айланди. Аммо, бу жараёнлар Европадаги давлат ва дин муносабатлари тарихига оид эканлигини назардан соқит қилмаслигимиз керак.
Шарқда эса IX—XII асрларда ўз мавқеини янада мустахкамлашта муваффақ бўлган ислом дини сиёсатни ўзига тобе этибгина қолмай, у билан уйғунлашиб хам кетдики, бу хол бу ердаги сиёсий режимларни заифлаштириш у ёқда турсин, аксинча, уларнинг сезиларли даражада мустахкамланишига, жамиятнинг жипслашувига, фан ва маданиятнинг гуллаб-яшнашига ёрдам берди ва шу билан бирга Шарқ Уйгғнишининг тамал тоши қўйилишига имкон туғдирди. Ислом вужудга келган даврда дин сиёсатдан, хуқуқдан, фалсафадан ажралмаган холда эди. Ижтимоий тараққиётнинг муайян босқичида сиёсат билан дин ўртасидаги ўзаро боғлиқлик давом этаверди. Баъзан бу алоқадорлик кучайди, баъзан бир қадар сусайди. Аммо, диннинг сиёсатга таъсири хеч қачон батамом йўқолмади. Ислом фақатгина дин бўлиб қолмасдан, балки яратувчилик харакати, тараққиёт таълимоти, шунингдек, жамиятни жипслаштириш воситаси бўлиб келди.
Бироқ, адолат нуқтаи назаридан тан олиш керакки, исломнинг мусулмон Шарқи сиёсий хаётида кейинчалик хам яккахокимликни сақлаб қолишга интилиши бу ерда илмий-техник тараққиётга тўсиқ бўлиб қолди, унинг жамият сиёсий ва маънавий хаётидаги босими давом этди. (Масалан, Имом Ғаззолийнинг Форобий ва Ибн Синолар дунёвий фалсафасини кескин рад этиши ёки мутаассиб уламолар фатвоси билан Улуғбекнинг ўз ўғли Абдуллатиф томонидан қатл этилиши ва х.к.)
Лекин баъзи муаллифлар минтақамиз тарихида ислом ва давлат ўртасида кечган муносабатларни бир қадар бошқача тахлил этиш тарафдоридир. Уларнинг фикрича, Марказий Осиё жамияти хаётини ташкил этишда диннинг, айнан эса — исломнинг роли доимо мухим бўлиб қолганига қарамай, у хеч қачон хукмрон бўлмаган. Марказий Осиё Уйғониш даври ва ундан кейинги замонларда жамиятни бошқариш масалаларида дунёвийликка мойил сиёсий кучларнинг ўрни ва ахамияти мунтазам мустахкамланиб борган хамда диний доиралар таъсир фаолияти сохаси соф маънавий-ахлоқий табиатга эга масалаларгача торайиб борган1.
Демак, давлат ва жамият хаётида тараққиёт талабларига тўла жавоб бера олмаётган исломий мафкурага муқобил дунёвий мафкурага эхтиёж аста-секинлик билан шакллана бошлаган. Бундай дунёвий мафкура сифатида кейинроқ жадидчиликнинг майдонга чиққани фикримизни исботлайди. Худди „шу даврда Марказий Осиёнинг Россия томонидан забт этилиши исломнинг ўрни ва ролининг жиддий ўзгаришига хам олиб келди: истилочилар исломни ижтимоий-сиёсий хаётдан имкон қадар эхтиёткорлик билан сиқиб чиқаришга харакат қилдилар. Бунда биринчидан, мусулмон рухонийларни инкор этиб, уларни ижтимоий хаётдан аста-секин сиқиб чиқариш, иккинчидан уларнинг моддий-иқтисодий заминини емиришни кўзлаган вақф мулкларини қисқартиришга қаратилган тадбирлардан иборат усуллардан фойдаланилди.
Маърифат ва миллий мустақиллик байроғи остида XIX аср охири XX аср бошларида шаклланган жадидчилик мафкураси эса „илмий социализм" туғдирган ленинча фундаментализм ва унинг бевосита натижаси бўлган Сталин режими зуғумлари остида ўз такомилига етмаган холда қолиб кетди. Жамият хаётида диннинг хар қандай ролини камайтиришта интилиш шўролар даврининг динга нисбатан давлат сиёсатидаги асосий хусусият бўлиб қолди. Бу сиёсат жангари атеистик усуллар ишлатиш, рухонийлар ва диний муассасаларга қарши кенг кўламли хужумлар уюштириш, диннинг ижобий салохиятини бутунлай инкор этиш йўли билан амалга оширилди. Исломнинг тарбиявий салохиятидан фойдаланишга даъват этган туркистонлик жадидларнинг уринишлари хам рад этилди. Рухонийлар ва диний муассасаларга тазйиқ ўтказиш узлуксиз ошиб борди: атеистик жамият қуриш билан боғлиқ, хомхаёл тобора қатьийлик билан хаётий воқелик сифатида тақдим этила бошланди. Аммо, табиийки, бундай сиёсат асрлар оша шаклланган мусулмон жамияти хаётидан динни таг-томири билан узиб ташлашни таъминлай олмади. Шунга қарамасдан уламоларнинг мутлақ кўпчилиги жисмонан махв этилди ва мусулмон диний муассасаларининг анчагина қисми вайрон этилди. Лекин бундан ислом омили жамият хаётидан йўқолиб кетмади, балки унинг ўрни ўзгарди, холос, — у нихоятда ўзига хос шакл касб эта бошлади. Жумладан, диннинг яширин фаолият олиб боришга ўтиши бундай сиёсатнинт махсули бўлдики, натижада у хокимиятга қарши мухолиф кучга айланди. 1980 йилларнинг охирларидан бошлаб, собиқ СССРнинг парчаланиш жараёни батамом равшан бўлгач радикал кайфиятдаги баъзи арбоблар миллатнинг маънавий рахнамолигига ошкора даъво қилиб чиқдилар. Масалан, 1990 йилда Тожикистондаги Ислом уйғониш партияси шу мамлакатдаги диний бошқарма рахбарияти билан тил бириктириб, демократия ниқоби остида хокимият учун курашга отланди. Натижада республикада фуқаролар уруши бошланиб, ўн минглаб бегунох, одамларнинт қони тўкилди, бир миллат икки қарама-қарши қисмга ажралиб кетди.
Ўзбекистон Республикасида эса давлатнинг динга нисбатан оқилона равишда ишлаб чиқилган ва амалга оширилган сиёсати боис, қўшни давлатдаги сингари фожиаларга йўл қўйилмади. Миллий ва диний тотувлик таъминланди. Биз барпо этаётган дунёвий, демократик
жамият, хуқуқий давлатдаги давлат ва дин муносабатлари мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституциясида очиқ-ойдин ифода этилган. Республикамизда дин давлатдан расман ажратилган. Бироқ, диннинг давлатдан ажратилганлиги унинг жамиятдан ажратилганлигини билдирмайди. Бас, шундай экан, бу нозик ва мураккаб масалада муносабатларнинг ўзаро хурмат ва ишонч асосида қурилиши ягона мақбул йўлдир. Давлатни идора қилиш, жамиятни бошқариш — сиёсий рахбарларнинг вазифаси. Диний рахбарлар эса кишиларни ислом қадриятлари асосида тарбиялаб, жамият олдида турган вазифаларни амалга оширишда, хаётий масалаларни хал этишда хукумат paxбapларига ёрдам беришлари, давлат қонунлари ва сиёсатини хурмат қилишлари лозим. Мамлакатимиз рахбари таъкидлаганидек, „давлат диндор фуқароларнинг диний эътиқод ва хақ-хуқуқларини қанчалик хурмат-эхтиром қилса, диндорлар хам давлат қонунлари ва сиёсатини шунчалик хурмат-эхтиром қилишлари шарт"1. Шундагина жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий хаёти мутаносиб ривожланади.
Диний фундаментализмнинг сиёсий таълимоти. Маълумки, барча жахон динларида динни замонавийлаштириш жараёнлари узоқ тарихга эга. Бу хусусиятдан бизнинг давр ва ислом дини хам мустасно эмас. Айни вақтда исломни замонавийлаштириш жараёнига қарама-қарши равишда уни илк асосларига қайтаришга интилиш хам кузатилмоқда. Бу фундаментализмдир, унинг вакиллари эса ақидапарастлардир. Улар фундаментализмни асосан икки йўл билан: биринчидан, тинч йўл билан — яъни, масалан, исломнинг фундаментал асосларини кенг тарғиб қилиш, уни хозирги ижтимоий хаётга, инсоннинг рухий, диний қарашларига сингдириш, диннинг фундаментал асосларига қайтишнинг афзалликларини исбот қилиш йўли билан амалга оширишга харакат қилишмоқда; иккинчидан, фундаментализм тарафдорларининг бир қисми куч ишлатиш йўли, яъни зўравонлик, қон тўкиш, хатто, қуролли жанглар йўли билан ўз мақсадларини амалга оширишга уринмоқдалар. Бу уринишлар ёрдамида баъзан улар вақтинча бўлса-да ўз сиёсий мақсадларига — хокимиятни эгаллашга муваффақ бўлмоқдалар. („Толибон" террорчи ташкилотининг Афғонистонда 1997-2002 йилларда сиёсий хокимият тепасида бўлганлиги бунга далил бўла олади.)
Араб Шарқи мамлакатларида, масалан, Жазоир, Миср ва Суданда фаолият кўрсатаётган „Ихвони муслимин", Жанубий Ливандаги „Хизбуллох", Фаластиндаги „Хамас" аксилисроил гурухи, „Хизб-ут-тахрир ал-Исломий" каби экстремистик ташкилотлар шариат нормаларини жамиятнинг барча сохадаги хаётини тартибга солувчи восита сифатида тан олинишига, қолаверса, барча мусулмон мамлакатларини бирлаштирган ягона теократик давлат — халифаликни ташкил этишга харакат қилишмоқда. Қисқа қилиб айтганда диний ақидапарастларнинг талабига кўра, диний арбоблар давлатни бошқаришлари ва сиёсат билан шуғулланишлари керак.
Шу ўринда мусулмон мамлакатларида диний ақидапарастликнинг кучайишига сабабчи бўлаётган омиллар хақида тўхталсак: биринчидан, Ғарбнинг мусулмон мамлакатларига тазйиқ кўрсатишга асосланган сиёсатининг кучайиши; иккинчидан, кўпгина мусулмон мамлакатларида сиёсий вазиятнинг кескинлашуви ва иқтисодий ахволнинг оғирлашуви; учинчидан, мавжуд тараққиёт даражасидан қониқмаслик натижасида ўзининг тарихий, маданий-диний илдизларига қайтишга интилиш; тўртинчидан, Араб дунёси, мусулмон мамлакатларида узоқ вақтдан бери хал бўлмаётган турли минтақавий, диний, худудий муаммоларнинг хал этилишига ишончсизликнинг кучайиши.
Аслида, фундаментализм фақат исломгагина эмас, балки бошқа динларга хам хос хусусиятдир. Шу боис, айрим мутахассислар таъкидлаганидек, „ислом фундаментализми" ислом динининг тобора сиёсийлашиб бораётганини кўрсатиш мақсадида сиёсатчилар, Fapб исломшунослари томонидан ўйлаб топилган атамадир. „Ислом фундаментализми" деган сиёсий тушунча Америка исломшунослари томонидан 1979 йилда, яъни Эрон ислом инқилобининг ғалабаси натижасида АҚШнинг Эрондаги сиёсий ва иқтисодий мавқеи кескин пасайгандан кейин киритилди. Бироқ, айрим ақидапараст кучларнинг ўз сиёсий муддаоларига эришиш учун кўпроқ экстремизм ва терроризмдан восита сифатида фойдаланилаётганлиги ташвишли холдир.
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, бир қанча исломий халқаро ташкилотлар халқаро хаётга, ундаги иқтисодий ва сиёсий масалаларни хал этишга жиддий ижобий таъсир хам кўрсатмоқда. Масалан, 1969 йилда ташкил топган „Ислом конференцияси ташкилоти" га 50 дан зиёд давлат аъзо бўлиб, унинг асосий мақсади мусулмон давлатлари ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий, илмий бирдамликни мустахкамлаш, давлатларнинг мустақиллиги, миллий хуқуқларини қўллаб-қувватлаш хамда уларнинг иқдисодий тараққиётини таъминлашдан иборат. Ислом тараққиёт банки бу ташкилотнинг ёрдамчи идорасидир.
Шунингдек, 1926 йилда ташкил топган қароргохи эса Покистоннинг Карочи шахрида жойлашган „Умумжахон ислом конгресси", 1962 йилда Саудия Арабистонининг Макка шахрида ташкил топган „Умумжахон ислом лигаси" каби ташкилотлар халқаро хаётнинг барча мухим масалаларини тинч йўл билан хал этиш тарафдоридир.
Дунёвий давлатда сиёсат ва дин муносабатининг хуқуқий меъёрлари. Хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан бораётган давлатимизнинг динга бўлган муносабати нималар билан белгиланади, деган саволга жавоб беришдан аввал „дунёвийлик" деган тушунчанинг ўзи нимани англатишини аниқлаштириш лозим.
Дунёвийлик диний эътиқоднинг ижтимоий-маданий хаёт ва қолаверса, умуммиллий тараққиётдаги ахамиятини инкор этадими? Агар инкор этмаса, диннинг хаётий воқеликдаги ролини у қандай тушунади? Ана шу саволларга ойдинлик киритсаккина мустақил Ўзбекистонда дунёвий жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган саъй-харакатларнинг, шунингдек сиёсат, дин ва мафкура ўртасидаги алоқанинг, муносабатларнинг туб мохияти равшанлашади. Фикримизча, тараққиётнинг дунёвий йўли собиқ коммунистик мафкура „қолиплари"га тушмаслиги, яъни унинг дахрийлик хамда динийлик эмаслигига боғлиқ. Бундан дунёвийлик мохиятан, зикр этилган икки қарама-қарши қутбнинг, яъни динийлик ва дахрийликнинг оралиғида жойлашган маънавий-маданий холат деган хулосага келиш мумкин. Чунки, у динийликни хам, дахрийликни хам инкор этмайди, уларнинг хар иккаласини объектив ижтимоий ходиса деб эътироф этади.
Бундан келиб чиқадиган мантиқий хулоса шуки, дунёвийлик тушунчаси плюрализм, яъни хурфикрлиликка асосланади. Дунёвий тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатлардаги динга бўлган муносабат демократик плюрализм, яъни хурфикрлилик тамойилига асослангани туфайли уларда дин хаётдаги ижтимоий-маданий ва маънавий-рухий мухит ранг-баранглигини таъминловчи хилма-хил тарихий қадриятлар силсиласидаги тенг хуқуқли бўғин сифатида қабул қилинган.
Шу ўринда дин демократия ва хурфикрлиликка асосланган дунёвийлик билан муроса қила оладими, деган савол туғилади. Ўзбекистан туб ахолисининг эътиқоди бўлган исломчи?
Дунёнинг кўпчилик давлатлари, хусусан, ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, дин дунёвий давлат тузуми билан нафақат муроса қилиши, балки умуммиллий юксалиш йўлида у билан самарали хамкорлик қилиши мумкин.
Диннинг жамиятимиздаги ўрни энг аввало, унинг конституциявий мақоми билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ барча фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатланган. Диний ташқилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ва уларнинг қонун олдида тенглиги белгилаб қўйилган. Айни пайтда миллий ва диний рухдаги сиёсий партия ва жамоат бирлашмаларининг тузилиши хамда фаолияти тақиқланган1.
Ўзбекистон Республикасида давлатнинг дин билан муносабатлари мазмун-мохиятини белгиловчи қатор тамойилларга қуйидагилар киради:
— диндорларнинг диний туйғуларини хурмат қилиш;
— диний эътиқодни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш;
— диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг хам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг хам хуқуқларини тенг кафолатлаш хамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;
— маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурияти;
— диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этиш.
Хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришни кўзлаган давлатимизнинг динга муносабатини белгиловчи юқоридаги мезон ва тамойиллардан икки асосий хулосани чиқариш мумкин.
Биринчидан, Ўзбекистонда дин маданий-мафкуравий омиллар умумий силсиласига кирувчи барча миллий қадриятлар қаторида тенг хуқуқли қадрият сифатида тан олинади.
Иккинчидан, соф диний эхтиёжларни қондиришдан ташқари хар қандай ғаразли мақсадга эришиш йўлида диний омиллардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Экстремизм ва фундаментализмга қарши курашнинт асосий йўналиши ислом динига эмас, балки исломнинг муқаддас ақидаларини ниқоб қилиб олган диний экстремизм ва терроризмга қарши қаратилиши лозим. Бироқ, айрим хорижий мамлакатлар матбуотидаги мақолаларда ислом дини, сиёсий ислом, терроризм ва диний экстремизм бир бири билан қориштириб юборилмоқда. Хатто айрим давлат арбоблари (масалан, АҚШ Президенти Ж. Буш) терроризм билан бевосита ботиқ бўлган сиёсий исломга хам беихтиёр ислом динининг таркибий қисми, деб қарашмоқда. Вахоланки, терроризм ва ислом экстремизми ислом дини билан фақат конфессионал жихатдан боғлиқдир.
Ислом динини агрессивликда, террорчиликда айблаш жахон миқёсида ислом нуфузининг, ислом мавқеининт ошиб боришидан талвасага тушиш, глобал иқтисодий, сиёсий маданий ва демографик жараёнларда гегемонлигини тарихан йўқотаётган постиндустриал жамиятларнинг сиёсий кучлари учун хосдир.
Хуллас, умумэътироф этилган демократия ва плюрализм тамойилларига асосланган давлат ва дин ўртасидаги янгича муносабатларни фуқароларимиз онгига сингдириб бориш, хар қандай диний-экстремистик харакатларнинг олдини олиш олдимизда турган энг мухим вазифалардан биридир.
2. „Сиёсий мафкура" тушунчаси. Хозирги замоннинг асосий мафкуравий оқимлари
Сиёсий мафкура. Сиёсий мафкура сиёсатшуносликнинг энг мураккаб категорияларидан биридир. Чунки жамиятни бошқариш зарурати муайян ғоявий дастурни ва назарияни тақозо этади. Бу вазифани мафкура бажаради. Мафкурасиз сиёсий хокимият бўлмаганлиги каби давлат ва унинг сиёсий институтларисиз мафкура хам бўлмайди. Шу боис мафкура ижтимоий хаётни ташкиллаштирувчи, бошқарувчи ва муайян мақсад сари йўналтирувчи дастур, таълимот бўлиб хизмат қилади. Мафкура асос эътиборига кўра сиёсат билан узвий боғлиқдир. Сиёсатнинг ўзгариши мафкурага хам таъсир кўрсатади.
„Мафкура" арабча сўздан олинган бўлиб тор маънода қарашлар ва эътиқодлар тизими, мажмуи деган маънони англатади. Кенг маънода мафкура — жамиятдаги муайян сиёсий, хуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуидир. Fapб мамлакатлари тилларида мафкура „идеология" атамаси воситасида қўлланилади1.
Мафкура, хусусан сиёсий мафкура масалалари тахлили XIX аср охири XX аср бошларида таниқли немис олими М. Вебер тадқиқотларида янада юқори босқичга кўтарилди.
Шуни таъкидлаш зарурки, мафкура масаласи собиқ СССРда ўта мутлақлаштирилди. Мафкура ва сиёсат ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши оқибатида синфий душманга қарши кураш ниқоби остида нафақат коммунистик мафкурага зид ғоявий унсурлар, балки хар қандай хурфикрлилик таъқиб остига олинди. Троцкизмга қарши кураш, коллективлаштириш, маданий инқилоб, сталинча қатағонлар ўз қамровига кўра фашизм мафкурасидан қолишмади. Иккинчи жахон урушидан кейин НАТО ва Варшава Шартномаси давлатлари ўртасида вужудга келган „совуқ уруш" сиёсати хам асос эътибори билан мафкуравий табиатга эга эди. Хар қандай илмий ва маданий хурфикрлиликка агар у коммунистик мафкура қолипларига тўғри келмаса ғайриинсоний, зарарли деб қаралди. Бундан илм-фан ва маданият равнақи катта зарар кўрди. Совет мафкурасининг туб хусусиятларидан бири шунда эдики, у халқларнинг миллий ўзлигини, маданияти, ахлоқи ва маънавиятининг бетакрор жихатларини инкор этар, „совет халқи" деган мавхум тушунча остида барча миллатларни бирлаштиришга уринар эди. Натижада айрим кам сонли халқлар ўз тили, миллий маданиятини йуқотишгача етиб бордилар.
Аслида мафкура сиёсатга оқилона йўналиш бериши, уни жамият хаётининг турли жабхаларидаги реал холат билан таништириши лозим. Сиёсатнинг мафкурага таянишининг сабаби — мафкуранинг жамият маънавий кайфиятини, орзу-умидларини, мақсад ва манфаатларини ифодаловчи ғоявий дастур эканлигидадир. Бу борада сиёсий мафкура алохида ўрин тутади. Чунки у хуқуқий мафкура каби демократик, хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда етакчи омиллардан бири хисобланади. Сиёсий мафкурасиз бирор-бир сиёсий харакат бўлмайди. Сиёсий мафкура ўз таркибига кўра мавжуд ижтимоий воқелик, унинг келажаги тўғрисидаги сиёсий тасаввур ва тушунчалардан ташкил топади. Сиёсий мафкурада мавжуд ижтимоий воқеликнинг келажаги хақидаги фикр-мулохазалар муайян дастур қиёфасига киради. Шунинг учун сиёсий мафкура сиёсий амалиёт учун дастурий ахамият касб этади.
Сиёсий мафкуранинг жамият тараққиёти учун ахамияти шундан иборатки, у кишиларнинг хис-туйғуларига, кайфиятларига маънавий, ғоявий жихатдан таъсир қилади, уларни ғоявий жихатдан қуроллантиради ва реал хатти-харакатга ундайди. Яъни, сиёсий мафкура ижтимоий воқеликни тараққий эттиришга ёрдам беради. Сиёсий мафкуранинг ижтимоий воқеликни ўзгартиришга қаратилишининг сабаби шуки — у жамиятдаги ижтимоий гурух ва табақаларнинг эхтиёж хамда манфаатлари билан боғлангандир. Шу боис сиёсий мафкура мавжуд воқеликни эмас, балки кўпроқ бўлиши лозим бўлган ижтимоий воқеликни яратишта бўйсундирилган бўлади. Чунки ижтимоий воқеликда, сиёсий жараёнларда доимо манфаатлар ва эхтиёжлар кураши рўй беради. Сиёсий мафкура у ёки бу ижтимоий гурух, синф, табақанинг ғоявий дастури, сиёсий идеали хисобланади. Улар ўз мафкураларини ёки сиёсий дастурларини жамиятнинг бошқа табақалари онгига сингдиришга ва етакчи мафкура даражасига кўтаришга харакат қиладилар. Дунёда турли-туман мафкураларнинг шаклланганлигини шу омил билан изохлаш мумкин.
Мафкура жамиятнинг илгариланма тараққиётида ғоявий „компас" вазифасини бажаради. Мафкура ва сиёсатнинг субъекти инсондир. Айнан кишилар ўзлари учун қайси мафкура маъқул эканлигини танлашади. Демократик жамиятдагина мавжуд бўладиган бундай танловда турли сиёсий гурухлар, қатламлар, уюшмалар ва табақалар иштирок этадилар. Демак, сиёсий мафкура у ёки бу ижтимоий гурухнинг манфаатларини ифодаловчи ва химоя қилувчи хамда кўпроқ миқдордаги кишиларнинг индивидуал ўй-фикрлари ва хатти-харакатларини хокимиятдан фойдаланишнинг муайян мақсадлари ва вазифаларига бўйсундиришни талаб қилувчи тизимлашган (системалашган) ғоялар, қарашларнинг йиғиндисидир.
Хуллас, сиёсий мафкура — бу муайян ижтимоий гурухнинг хокимиятга интилишини ёки ундан фойдаланишини асословчи ва сиёсий харакатнинг у ёки бу стратегиясини кўзда тутувчи ғоявий тизимдир.
Агар фаннинг вазифаси хақиқатни излаш бўлса, мафкуранинг вазифаси ахолининг оммавий сиёсий онгини эгаллашдир. Ахолини реал бирлаштириш қобилияти муайян мафкурадаги ғоя ва қоидалар кишиларнинг яхши турмуш тарзи хақидаги кундалик қарашлари ва тасаввурларига қанчалик мос келишига боғлиқ.
Сиёсий мафкура замон ва макондан ташқарида бўлган мавхум рухий ходиса эмас. У муайян тарихий шароит билан боғлиқ — аниқ ижтимоий мазмунга эга бўлган маънавий ходисадир. Хар бир тарихий давр ўзига хос ва ўзига мос мафкуравий оқимларни илгари суради. Бундан хозирги замон хам мустасно эмас.
Хозирги замоннинг энг йирик мафкуравий оқимлари либерализм, консерватизм ва социал-демократиядир.
Либерализм — лотинча „libiralis" сўзидан олинган бўлиб, „эркин" деган маънони англатади. У XVII—XVIII асрларда маърифатпарварлик ғоялари негизида буржуа синфи мафкураси сифатида шаклланди. Бу мафкуранинг асосий қоидалари Ж. Локк. Т. Гоббс, Ш. Монтескье, А. Смит, Т. Жефферсон асарларида ишлаб чиқилди ва асосланди.
Либерализм пойдеворини шахс эркинлиги, унинг жамиятдаги барча институтларга нисбатан энг олий қадрият эканлиги, шахснинг хам ўз олдида, хам жамият олдида масъуллиги, барча кишиларнинг ўзини-ўзи руёбга чиқариш хуқуқини тан олишлиги каби принциплар ташкил этади. Бу мафкура парламент тузумининг, мухим сиёсий муаммоларни хал этишда муросаи-мадора, келишувнинг тарафдоридир.
У давлатнинг кўпайиб кетган иқтисодий ва ижтимоий функцияларига салбий муносабатдадир. Либерализм хокимиятнинг тақсимланиши, сиёсий плюрализм, элиталар рақобати, қонуннинг устуворлигини эътироф этади. Фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлашни ўзининг асосий мақсади деб билади. Бошқа кишиларнинг қарашлари ва эътиқодларига сабр-тоқатли бўлишлик химоя қилинади. Эркинлик принципи либерализм тарафдорлари томонидан давлат чеклашларидан эркин бўлишлик сифатида талқин этилади. Бу ғояни Локк инсон ўзига нима кераклигини хар қандай хукуматдан кўра яхши билади, деб талқин этган эди.
Либерализм хокимиятни мерос қилиб қолдиришнинг барча шаклларига ва табақавий имтиёзларга қарши чиқади. „Давлат — тунги қоровул" мазмунидаги ғояни илгари суради. Бу ғоянинг мазмуни шуки, давлат фақат ижтимоий тартибни қўриқлаш ва мамлакатни ташқи тахдиддан химоя қилишни таъминлайдиган, камроқ, лекин керакли вазифалар билан таъминланиши керак. Шунинг учун айнан либерализмда фуқаролик жамиятининг давлат устидан устуворлиги ғояси қарор топди ва амалга оширилмоқда.
Локк фуқаролик жамияти — бу доимий катталик, давлат эса ундан келиб чиқувчи, деб ёзган эди.
Либерализм эркинликнинг бозор талқинини тадбиркорлик эркинлиги сифатида бахолайди. Яъни, бу мафкура эркинлик ва хусусий мулкнинг ўхшашлигига асосланади. Унда хусусий мулк инсон эркинлигининг кафолати ва ўлчови сифатида қаралади. Иқтисодий эркинликдан сиёсий ва фуқаролик эркинлиги келтириб чиқарилади. Классик либерализм ғоялари англо-сакон мамлакатларида, аввало, АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий тараққиётида ўзининг бир қадар тўлароқ ифодасини топди. АҚШда индивидуализм жамият тузилишининг бош принципи сифатида қаралади. Мустақиллик ва ўзининг кучига таяниш, рақобат эркинлиги америкача турмуш тарзининг асосий ғоявий устунларидир.
Неолиберализм. Ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар таъсирида XX асрнинг 30-йилларида либерализм неолиберализмга ўсиб ўтди. Унда АҚШ президенти Т. Рузвельтнинг „Янги йўли" катта ўрин тутди. Рузвельт давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий роли масаласини қайтадан кўриб чиқди. Неолибераллар давлатнинг иқтисодий муносабатларни тартибга солиши, фаол ижтимоий сиёсат олиб бориши зарурлигини тан оладилар. Улар ижтимоий адолатни ўрнатишни, монополияларнинг хокимиятини чеклашни, моддий бойликларни солиқ тизими ва давлатнинг ижтимоий дастурлари орқали жамиятнинг қуйи қатламлари фойдасига қайта тақсимлашни ёқлаб чиқадилар. Шунингдек, либерализмда бошқарувчи ва бошқарилувчиларнинг ўзаро келишуви, сиёсий жараёнда омманинг иштирок этиши зарурлиги, сиёсий қарорларни қабул қилиш амалиётини демократлаштириш мухим характерли хусусиятдир.
Умуман, либерализм Fapб демократиясининг ғоявий асоси, АҚШда эса АҚШ демократик партиясининг ғоявий-назарий мафкурасидир.
Хозирги замоннинг яна бир мафкуравий оқими консерватизм бўлиб, у лотинча „konservare" сўзидан келиб чиққан хамда „сақлаш", „қўриқлаш", „бузилиб кетишдан сақлаб қолмоқ" деган маъноларни англатади.
Консерватизм — XVIII асрда либерализмнинг рақиби ўлароқ худо томонидан ўрнатилган тартибларнинг бузилмаслиги ғоясининг илгари сурувчиси сифатида пайдо бўлди. Унинг асосий қоидалари англиялик мутафаккир ва сиёсатчи Э. Берк, франциялик жамоат арбоблари де Местер ва де Боналъд томонидан асослаб берилди.
Бу қоидаларнинг негизида табиий равишда қарор топган нарсалар табиатининг бузилмаслиги, оила, миллат, дин, табақавий бўлиниш билан боғлиқ бўлган анъанавий қадриятларни сақлаб қолиш ғояси ётади.
Ана шундан келиб чиқиб, консерваторлар ижтимоий тараққиётда янгиликларга нисбатан ворисликнинг устуворлигини ёқлаб чиқадилар. Уларнинг фикрича сиёсий принципларни урф-одатларга, миллий анъаналарга, қарор тонган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий институтларга мослаштириш лозим. Зинапоя тарзидаги ижтимоий тузилишнинг юқоридан ўрнатилганлигига хеч қандай шубха йўқ ва шунинг учун уни инсон томонидан ўзбошимчалик билан ўзгартириб бўлмайди. Бундан келиб чиқадики, тенглик принципи инсон табиатига зид келади ва уни жамият тузилишининг негизига қўйиб бўлмайди.
Неоконсерватизм. Тарихий тараққиёт консерватизмда хам ўзгаришлар ясади. У бугун либерализм сингари бозор, рақобат эркинлигини таъминлашни, иқтисодиётга давлатнинг аралашувини чеклашни талаб қилмоқда. XX асрнинг 70-йилларида консерватизм тарихида янги тарихий давр — неоконсерватизм (Д. Белл, 3. Бзежинский, Н. Подгорец, Н. Кристолл, А. Хайек) бошланди. Бу янги оқимнинг пайдо бўлишини тадқиқотчилар АҚШда Рональд Рейган бошчи-лигида республикачилар партиясининг, Буюк Британияда Маргарет Тэтчер бошчилигида консерваторлар партиясининг, Германияда (ўша даврда — ГФР) Гельмут Коль бошчилигида ХДС—ХСС1 блокининг хокимиятга келиши билан боғлайдилар.
Неоконсерватизм неолиберализм ва социализмга қарши туриш мақсадида шаклланди. Неолиберализм давлатнинг иқтисодий фаолиятга аралашиши зарурлигини тан олади ва давлат ижтимоий дастурларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди. Неоконсерватизм эса аксинча, давлатнинг иқтисодиётга аралашишини чеклашни талаб қилади. Антиэтатизм2, давлатнинг ижтимоий вазифаларини чеклаш неоконсерватизм ғовий-сиёсий кўрсатмаларининг белгиловчи аломатидир.
Неоконсерваторлар қарашларига кўра „энг яхши хукумат шуки, у камроқ бошқаради". Улар ахолининг кам таъминланган қатламлари фойдасига ресурсларни қайта тақсимлаш мақсадида йирик капиталга солинаётган солиқларга қарши чиқадилар. Улар тенг тақсимлашнинг ашаддий душманлари сифатида давлатнинг ижтимоий дастурларини қисқартиришни талаб этадилар. Неоконсерваторлар фикрича, хозирги давлат кишилар учун натижалар тенглигини эмас, балки имкониятлар тенглигини яратиб бериши керак. Давлатнинг „соғиладиган сигир"га айланиши инсонни бузади, ишдан чиқаради. Хар бир киши ўз фаолиятида давлатга эмас, балки ўзининг кучига хамда ўз яқинлари ва хамюртларига таяниши зарур.
Хулоса қилиб айтганда, консерватизм мафкурасида оила, дин, ахлоқ, айрим гурухларнинг имтиёзли ўрни хақидаги эски даврнинг қадриятлари янги, буржуа муносабатлари даврининг индивидуализм, бозор эркинлиги каби қадриятлари билан чамбарчас боғланиб кетган.
Социал-демократия. Бу мафкура XIX асрнинг охирида немис мутафаккирлари ва жамоат арбоблари Карл Каутский ва Э. Бернштейн томонидан асослаб берилган. Унга кўра янги жамиятга синфий кураш ёки инқилобий йўл билан эмас, балки тинч, эволюцион йўл билан буржуа жамиятини аста-секин ислох қилиш орқали ўтилади.
Социал-демократлар бу мақсадларини амалга оширишни давлатнинг жамият иқтисодий хаётига фаол аралашишини, даромадларни йўқсиллар фойдасига қайта тақсимлаш, иқтисодиётнинг давлат секторини ва кўплаб давлат ижтимоий дастурларини ривожлантириш билан боғлайдилар.
Жахонда социал-демократия мафкураси негизида турли-туман „социализм моделлари" шаклланди. Булар ичида швед ва герман модели энг катта обрў қозонди. Германия ва Швецияда социал-демократик партиялар бошқаруви даврида хаётнинг юқори даражаси ва сифатига эришилди. Аммо, бу мамлакатлар иқтисодиётида XX асрнинг 80- йилларида давлат монополияси ва бюрократизм билан боғлиқ салбий жараёнлар кучайди. Натижада хокимият консерваторлар қўлига ўтди. XX асрнинг 90-йиллари охирларига келибгина социал-демократлар сайловларда ғалаба қозониб, консерваторлардан хокимиятни яна қайтариб олдилар. Шундай қилиб, социал-демократия ижтимоий ислохотларни амалга ошириш йўли билан жамиятни ривожлантиришни ва халқ фаровонлигига эришишни кўзда тутади.
Миллий мафкуралар. Хозирги замон мафкуралари қаторида миллий мафкуралар хам мухим ўринни эгаллайди. Улар бошқа мафкуралардан фарқ қилувчи бир қатор хусусиятларга эга. Жумладан:
— Миллий мафкуралар дунё мустамлакачилик системасининг емирилиши, ёш мустақил миллий давлатларнинг ташкил топиш зарурияти билан боғлиқ. Хозир бу жараён собиқ СССР ва бошқа собиқ социалистик мамлакатлар ўрнида ташкил топган давлатларда юз бермоқда.
— Миллий мафкуралар фақат айрим ижтимоий, ирқий, этник гурухнинг, халқнинг манфаатинигина эмас, балки мустақиллик учун, миллий хаётни ривожлантириш учун кураш олиб бораётган халқларнинг дунёда тутган ўрнини, турмуш тарзини, орзу-умидларини, интилиш ва манфаатларини акс эттиради.
— Миллий мафкуралар у ёки бу халқлар қарамлигининг объектив негизларини, уларни бартараф этиш ва хақиқий мустақилликка эришиш йўлларини очиб беради.
— Миллий мафкуралар ёш, мустақил давлатлар халқларининг ўзлигини англашига, қарамлик доирасидан чиқишига, уларнинг чинакамига эркин бўлишига, жахон хамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини топишига ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги ва миллий мафкурага эхтиёж. 1991 йилда совет империяси парчалангач ўз-ўзидан унинг мафкураси хам йўқолди. Натижада ижтимоий хаётда бўшлиқ хосил бўлди. Бу бўшлиққа бир вақтнинг ўзида дунёвий, мустақил, демо-кратик давлатни барпо этишга киришган миллий мафкурамиз билан бирга Ўзбекистонни ўзи танлаган йўлдан тойдирмоқчи бўлган, диний давлат қуриш истагидаги сиёсий кучларнинг мафкураси хам кириб кела бошлади. Жумладан, ваххобийлик, хизб ут-тахрир, акромийлик каби диний-экстремистик кучлар сиёсий мафкурасидаги асосий хусусият мавжуд хокимият камчиликларига нисбатан айрим ижтимоий қатламлар рухиятида салбий хис-туйғу уйғотиб, уни эътиқод даражасига кўтаришга асосий эътибор қаратилишида кўзга ташланди.
Бундан шундай хулоса чиқадики, бирор-бир давлат мафкурасиз бехавотир ривожлана олмас экан. Шунинг учун хам мустақил тараққиёт сари одимлаётган Ўзбекистон Республикасида мафкура масаласига янгича ёндашиш муаммоси вужудга келди. Мустабид совет тузумининг инқирозга юз тутиши жамиятнинг барча сохаларини тубдан ислох қилиш ва янги жамият қуриш масалаларини ишлаб чиқишни тақозо қилди. Бу масалалар И. А. Каримовнинг „Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли", „Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари", „Тарихий хотирасиз келажак йўқ" каби кўплаб асарларида асослаб берилган концепцияда ўз ечимини топди. Айни пайтда бу концепция миллий истиқлол ғоясини яратишга катта хисса бўлиб қўшилди, уни янги, фундаментал-назарий қоидалар, хулосалар билан бойитди.
Ўзбекистон Республикасида миллий мафкуранинг ижтимоий-сиёсий хаётга татбиқ этилишида қуйидаги уч босқич эътиборга молик.
Биринчи босқич Президент И. А. Каримов белгилаб берган беш тамойил ва унинг талқини билан ботиқ. Лекин ислохотлар жараёнида илгари сурилган „иқтисодий ислохотлар хеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас" деган тамойил совет мафкурасидан безган, умуман „мафкура" сўзидан хадиксираб қолган фуқаролар тафаккурида мафкурани хаётимиздан умуман чиқариб юбориш лозим, деган нотўғри хулосаларни хам шакллантирди. Бу босқич тахминан 1991—1993 йилларни ўз ичига олади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий-сиёсий ислохотлар," айниқса янги сиёсий тизимни яратиш, демократик институтларни шакллантириш муаммолари мафкурага, хусусан, миллий мафкурага эътибор беришни тақозо эта бошлади. Натижада мафкура муаммосини янгича талқин этишда янги босқич бошланди. Яъни иккинчи босқич 1993—1999 йилларни ўз ичига олади. Бу йилларда мафкура хар қандай давлат сиёсатининг, жамият хаётининг ажралмас қисми, ғоявий таянчи эканлиги тўғрисидаги фикр-мулохазалар мамлакатимиз зиёлилари томонидан турли ОАВ орқали жамоатчилик эътиборига хавола қилинди.
Учинчи босқич Президент И. А. Каримовнинг 2000 йил 6 апрелда мамлакатимиз зиёлилари билан Оқсарой қароргохида ўтказган учрашувидан бошланди десак, хато бўлмас. Чунки бу учрашувда миллий мафкуранинг негизи — миллий ғоя муаммоси ўртага ташланди. Миллий ғоя миллий мафкуранинг умумлашган ифодаси сифатида ватанпарварлик, миллий ғypyp ва миллий шаън каби таркибий қисмларни ўз ичига олади.
Миллий мафкура ўз мохиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсад-муддаоларини ифодалайдиган, унинг ўтмиши ва келажагини бир-бири билан боғлайдиган, асрий орзу-истакларни амалга оширишга хизмат қиладиган ғоялар тизимидир. Ушбу мафкура Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойилларига асосланади. Масалан, мафкура тушунчасини Президент Ислом Каримов шундай таърифлайди: „Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига (халқнинг рухиятига) асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан"1.
Миллий мафкурамиз Ўзбекистон давлати, миллати узоқ минг йиллик тарихга эга эканлигини, унинг жахон цивилизациясига қўшган буюк хиссасини, ўтмишини аниқ манбалар асосида ифодаловчи хамда халқимизнинг бугунги кундаги асосий вазифаси эркинлик, мустақиллик, озодликнинг қадрига етиш, хар бир шахснинг ўз мехнати, билими, ақл-идроки, керак бўлса жон-у тани билан мустақилликни мустахкамлаш, авайлаб-асраш ва Ватанимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши хамда келажак авлодга озод ва обод Ватан қолдириш барчамизнинг мақсадимиз эканлигини кўрсатувчи таълимотдир. Шунинг учун барчамиз миллий мафкуранинг мазмун-мохиятини билишимиз лозим, зеро миллий мафкура халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи бир байроқдир.
Миллий мафкура хақида гапирганда шуни назарда тутиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси плюрализм, фикр ва қарашлар эркинлиги тамойилларини тўлиқ таъминлайди. Асосий қонунимизнинг 12-моддасида бу қоида қуйидагича ифодаланган: „Ўзбекистон Республикасида ижтимоий хаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фиқрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Хеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас"1. Яъни, мамлакатимизда мафкуравий яккахокимликка йўл қўйилмайди. Чунки мафкуравий плюрализм хақиқий демократик давлат шаклланишининг дебочасидир.
Бу қоида фаолият кўрсатаётган партиялар, харакат ва ижтимоий-сиёсий гурухлардан бирортасининг дастурий роялари ягона давлат мафкураси бўла олмаслигини англатади.
Миллий мафкура турли сиёсий партия ва ижтимоий гурухлар мафкурасидан устун турадиган социал феномен-ижтимоий ходисадир. Бу мафкурада бирон бир дунёқараш мутлақлаштирилмайди ёки у мавжуд сиёсий хокимиятни мустахкамлаш мақсадида сиёсий қуролга айлантирилмайди2. Миллий мафкура ўз мазмун-мохиятига кўра, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий тараққиётига хизмат қилади, барча сиёсий партиялар, гурух ва қатламларнинг — бутун халқимизнинг манфаатларини ифодалайди.
Миллий ғоя ва мафкура — тараққиёт таянчи. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустахкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга мухаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб ахамият касб этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 2006 йил 25 августда қабул қилган қарори эътиборга моликдир. Чунки халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган хозирги мураккаб ва тахликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли хил мафкуравий хуружлардан химоя қилиш, юртдошларимизнинг хаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик хиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта хаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу сохадаги ишларни қайта кўриб чиқишни тақозо этди.
Ушбу қарорга кўра Республика Маънавият ва маърифат кенгашида „Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази" ташкил этилди. Марказнинг асосий вазифалари сифатида:
— миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жихатдан атрофлича тахлил қилиш ва бахолаш, устувор йўналишларини аниқлаш, уларнинг ахоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, хаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг мохиятини очиб бериш;
— халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари, диний қарашлари ва хаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини захарлаб, маънавий жихатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий хатарларга қарши самарали кураш олиб бориш бўйича илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар белгиланди1.
Экосиёсий ва диний-сиёсий мафкуралар. Экосиёсий мафкуралар II жахон урушидан кейинги йилларда вужудга келди ва XX асрнинг 70—80 йилларида ривожлана бошлади. Бунга ривожланган мамлакатлардаги оғир экологик вазият сабаб бўлди.
Диний-сиёсий мафкуралар бугун пайдо бўлган эмас, балки азалдан мавжуддир. Улар диний ақидаларга таянадилар. Диний мафкуранинг бош мақсади диний-сиёсий хокимиятни ўрнатишдир. Буни Эрон, Покистон, Саудия Арабистони, Ватикан мисолида кўришимиз мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, советлардан кейинги маконга турли экстремистик мафкураларнинг (ваххобийлик, хизб ут-тахрир хамда унинг бевосита бир шахобчаси бўлмиш акромийлик ва х.к.) таъсири сезилди ва кучайди. Ўрта аср халифалигини қайта ўрнатиш ғояси хамда халқаро террорчилик ва диний экстремизм марказлари орқали моддий-ғоявий жихатдан таъминланаётган ақидапараст мафкуралар бугунги кунда минтақамиздаги тинчлик ва барқарорлик учун катта хавф бўлиб турибди. 2005 йилнинг 13 майида Андижон шахрида диний мутаассиблар томонидан амалга оширилган хунрезликлар жамиятимиз хаётига жиддий хавф туғдирадиган мафкуравий хамда жинояткорона тахдидлар хамон мавжуд эканлигидан далолат беради ва барчамизни огох бўлишта ундайди. Бу тахдидлар, энг аввало, оддий инсонлар қалби ва онгини забт этишга, уларни ўз миллий қадриятларидан, умумбашарий цивилизация ютуқларидан махрум қилишга, пировард натижада юртимизни ўзига қарам қилиб олишга қаратилган замонавий тажовузкорликнинг бир шаклидир.
Хулоса қилиб айтганда, хозирги замоннинг асосий мафкуравий оқимлари либерализм, консерватизм, социал-демократия ва миллий мафкуралардир. Улар турли ижтимоий гурухларнинг манфаатларини ифода этади ва жамиятни тарақкий эттиришнинг турли-туман йўлларини илгари суради.
3. Ўзбекистан миллий мафкурасида дин ва сиёсатнинг ўрни
Ўзбек давлатчилиги тарихига назар солинса, диний бағрикенглик, виждон ва эътиқод эркинлиги асосий принцип ва давлат сиёсати даражасига кўтариб келинганига ишонч хосил қиламиз. Масалан, Тошкент Ислом университети ислом хуқуқи кафедраси мудири Абдулхаким Жуз-жонийнинг ёзишича, кушонлар даврида зарб қилинган тангаларнинг бир томонида будда дини — давлат расмий динининг рамзи бўлса, иккинчи томонида бошқа бир диннинг рамзи акс этган. Ислом дини кириб келганда Бухорода турли дин тарафдорлари бўлган: будда, зардуш-тийлик, насронийлик, моний ва шаманизм каби. Барча дин тарафдорлари бир-бирлари билан ахил, иноқ яшаганлар1.
Хоразмшохлар давлатида бундан 1000 йил аввал фаолият кўрсатган Маъмун академиясида йирик сиймолар - Ибн Сино, Беруний, Ибн Ироқлар қаторида иккита машхур христиан олимлари — Абу Сахл Масихий, Абул Хайр Хаммор ижод қилишган. Масихий — бу христиан дегани. У Берунийнинг Ибн Ироқдан кейинги иккинчи устози бўлади. Улар бир академиянинг аъзоси сифатида кўп йиллар бирга ишлашган. Ёки Султония черкови (Эрон Озарбайжони) рухонийсининг Амир Темур элчиси сифатида Европага юборилганлиги диний бағрикенглик ўзбек халқи менталитетида чуқур илдизга эга бўлганлигидан далолат беради.
Шуни алохида таъкидлаш жоизки, Марказий Осиёнинг туб халқлари, хусусан, ўзбек халқи менталитети негизида асосан, ислом дини ётгани инкор этиб бўлмас хақиқатдир. Лекин, ўрта асрларда умуман Марказий Осиё, хусусан, ўлкамиз мусулмонлари учун диний фирқачилик ёт ходиса бўлган. Бунинг сабабини минтақамизда ўзига хос Мовароуннахр мусулмон қонунчилиги — фиқх мактабининг (жумладан, ханафийлик мазхабининг) юксак ривожлангани, унинг бошқа мактаблар таъсирида эмас, аксинча, у мусулмон қонуншунослигининг бошқа мактабларига ўз таъсирини кўрсатиб тургани билан боғлиқ эди дейиш мумкин. Шунинг учун хам мусулмон дунёси Марказий Осиёга нисбатан таъсир ўтказиш минтақаси эмас, аксинча, диний масалаларда хам ундан ўрганишга муносиб сарчашма сифатида қараган.
Бироқ, Россия истилосидан сўнг, хусусан, совет даврида ислом динига нисбатан ўтказилган тазйиқ натижасида энг салохиятли илохиётчи олимлар қириб ташланди. Махаллий хаёт даражасида сақланган махаллий исломга, асосан, диний билимлари саёз, узлуксиз таъқиб таъсирида ўта радикаллашган шахслар „рахнамолик" қила бошладилар.
Исломнинг Марказий Осиё ижтимоий хаётидаги мақомининг заифлашиб бориши билан унга ташқи мусулмон дунёсининг муносабати хам ўзгариб борди. Узоқ йиллар давомида ташқи олам, хусусан, мусулмон дунёси учун „ёпиқ" бўлиб қолган Марказий Осиёга диний таассубга ва зўравонликка (экстремизмга) мойил ажнабий диний ташкилотларнинг қизиқиши ортиб борди. Ўзбекистан рахбарияти томонидан мустақилликнинг илк босқичида мазкур сохага оид қатор чора-тадбирларнинг амалга оширилиши диний экстремизм ва фундаментализм ёйилиши динамикасини пасайтиришни таъминлади. Айни пайтда хаётий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, унга бутунлай бархам беришга қаратилган саъй-харакатлар натижаси, кўрилаётган маъмурий жазо чоралари билан бир қаторда, дин хақида чуқур билимларга эга бўлган салохиятли мутахассисларнинг мафкуравий хаётдаги фаоллиги билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур омил бизнинг анчагина заиф нуқталаримиздан эканлиги дунёвий тараққиёт йўлини танлаган Ўзбекистон олдида қатор қийинчиликларни келтириб чиқарди. Ушбу муаммони хал этишга — диний билимларни чуқур эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш ишига самарали хисса қўшаётган Ўзбекистондаги мавжуд мадрасалар тизимига Имом ал-Бухорий номидаги Мир Араб мадрасаси ва шу номдаги Тошкент Ислом маъхади бошчилик қилмоқда. Улар Қохира шахридаги Ал-Азхар дорилфунуни ва Иордания қироллигининг Ислом дорилфунуни каби йирик исломий илм марказлари билан алоқа боғлаганлар.
Ўзбекистон — дунёвий давлат. Демак, дунёвий давлатларда амал қиладиган давлат ва дин муносабатлари принциплари Ўзбекистонда хам амал қилади. Бу принциплар мохиятини янада теранроқ тушуниш учун БМТнинг „Инсон хуқуқлари умумжахон Декларацияси", мамлакатимиз Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1998 йилнинг 1 майида янги тахрирда қабул қилинган 23 моддадан иборат „Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун билан батафсил танишиб чиқмоқ лозим.
Виждон эркинлиги демократиянинг таркибий қисмидир. Шунинг учун хам БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган „Инсон хуқуқлари умумжахон Декларацияси"нинг 18-моддасида „хар бир инсон... виждон ва дин эркинлиги хуқуқига эгадир" деб ёзилган. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 31- моддасида „Хамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Хар бир инсон хохлаган динга эътиқод қилиш ёки хеч қайси динга эътиқод қилмаслик хуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди"1 деб белгиланган.
Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, яхшилик, тинчлик, дўстлик каби фазилатларга таянади. Одамларни халоллик ва поклик, мехр-шафкат ва бағрикенгликка даъват этади. Хозирги замонда бу ғоя эзгулик йўлида нафақат диндорлар, балки бутун жамият аъзоларининг хамкорлигини назарда тутади, тинчлик ва барқарорликни мустахкамлашнинг мухим шарти хисобланади.
Динлараро бағрикенглик ғояси — хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида хамкор ва хамжихат бўлиб яшашини англатади. Қадим-қадимдан дин аксарият маънавий қадриятларни ўзида мужассам этиб келади. Миллий қадриятларнинг асрлар оша безавол яшаб келаётгани хам диннинг ана шу табиати билан боғлиқ. Хозирда Ўзбекистонда 18 та диний конфессияга мансуб 2200 дан ортиқ диний ташкилотлар мавжуд (Тошкент шахрида 114 та жомеъ масжиди, мамлакат бўйича эса 2 мингга якин масжид фаолият кўрсатмоқда)2.
Уларнинг ўз фаолиятини амалга ошириши ва мамлакат хаётида иштирок этиши учун хамма шарт-шароитлар яратилган. Бу борадаги хуқуқий асослар Ўзбекистон Конституциясида, „Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги қонунда ўз ифодасини топган.
Дунёвий, демократик давлатнинг динга нисбатан сиёсати принципларига кўра диндорлар ва диний ташкилотлар қуйидаги талабларга риоя қилишлари лозим:
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш;
— диндан давлатга ва конституциявий тузумга қарши тapғибот олиб бориш, миллатлараро адоват уйғотиш ва фуқаролараро тотувликни бузиш воситаси сифатида фойдаланмаслик;
— диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтиши;
— диний ўқув юртларида диний фанлардан дарс берувчи шахсларнинг диний таълим олган бўлишлари ва диний ташкилот рахбарияти рухсати билангина ўқитиш ишларини олиб боришлари;
— диндорлардан мажбурий пул йиғими йиғмаслик ва тўловлар ундирмаслик;
— тақиқланган ғояларни, адабиётларни, кино, фото ва видео махсулотларни тарқатмаслик хамда ишлаб чиқармаслик.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасига кўра диний мохиятдаги сиёсий партия ва жамоат харакатларини тузиш тақиқланади.
Шунингдек:
— диндорлар ва диний ташкилотларнинг давлат хокимияти ва бошқарув органларига тазйиқ ўтказиши;
— яширин диний фаолият билан шуғулланиши;
— давлат рўйхатидан ўтмаган диний ташкилотларнинг фаолият кўрсатиши;
— диний ташкилотлар хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодининг рўйхатга олиниши;
— диний ташкилотлар хизматчиларининг хокимият вакиллик органлари депутатлигига номзод этиб рўйхатга олиниши тақиқданади.
Ўзбекистон Республикасининг „Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг 3-моддасига кўра „Фуқаро ўзининг динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка, ибодат қилишда диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди".
Бу қонун талабига мувофиқ расмий хужжатларда (масалан, фуқаро паспортида) фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга бўлган муносабатига қараб хуқуқлари чекланмайди ёки уларга хеч қандай имтиёзлар берилмайди.
Ушбу қонуннинг 7- моддасига кўра Ўзбекистонда таълим тизими диндан ажратилгандир. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди. Вояга етмаган болаларни уларнинг ота-оналари розилигисиз диний ташкилотга жалб этиш, диний таълим беришга йўл қўйилмайди. Умумий мажбурий ўрта таълим олгандан кейингина олий ва ўрта диний ўқув юртига таълим олиш учун кириш мумкин. Хусусий тартибда диний таълим бериш ман этилади1.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотлар хизматчилари бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.2
Давлатимиз ва миллий истиқлол мафкурамизнинг динни маданий-маънавий омиллар силсиласига кирувчи барча миллий қадриятлар қаторида тенг хуқуқли қадрият сифатида тан олганлигининг ёрқин мисоли тариқасида қуйидаги маълумотларни келтирамиз:
— XX асрнинг 80-йилларида собиқ СССР бўйича хар йили 25-30 киши Хаж зиёратига борган бўлса, 1991 йилда Ўзбекистондан 1500 фуқаро, 2000 йилда эса 4 мингга яқин фуқаро хаж зиёратига бориб келди.
— 1990 йилда хаким ат-Термизийнинг 1200 йиллиги кенг нишонланди.
— 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг Саудия Арабистонига расмий визит билан ташриф буюриши мамлакатимиз ва мусулмон дунёси ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда катта амалий ахамиятга эга бўлди.
— 1993 йилда Бахоуддин Нақшбанднинг 675 йиллиги нишонланди.
— 1993 йилда Имом Исмоил Бухорийнинг 1220 йиллиги нишонланди ва бу улуғ мухаддиснинг тўрт жилдлик „Ал-Жомеъ ас-сахийх," (Ишонарли тўплам) хамда „Ал-адаб ал-муфрад" (Одоб дурдоналари) асарлари ўзбек тилида чоп этилди.
— 1996 йилда рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё Епархиясининг 125 йиллиги нишонланди.
— 1998 йилда Имом Исмоил Бухорийнинг 1225 йиллиги нишонланиб, унинг Челак тумани Хартанг қишлогидаги қабри устида махобатли мақбара қурилди.
— 1999 йилда Тошкент Ислом университети очилди.
— 2000 йилда Имом Абу Мансур Мотуридийнинг 1130 йиллиги, Бурхониддин Марғинонийнинг эса 910 йиллиги нишонланди.
— 2003 йилда улуғ мутасаввуф Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллиги нишонланди.
— 2007 йилда Халқаро Ислом Конференцияси Ташкилоти — АЙСЕСКО томонидан Тошкент шахри „Ислом маданияти маркази" деб эълон қилинди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда адолатли демократик жамият қуришда сиёсат, дин ва мафкуранинг жамиятда тутган ўрни, уларнинг ўзаро муносабати масалаларини чуқур идрок эта олиш хар бир талаба учун мухим ахамиятга эга. Барча замонларда миллий ғоя ва мафкура диний қарашлар билан уйғун ривожланганлигига инсоният тарихи хам гувохдир. Дин ўз мохиятига кўра поклик, мехр-оқибат каби эзгу туйғулар орқали миллий мафкурамиз ғояларини юртдошларимиз қалби ва онгига сингдиради.
Таянч тушунчалар
Дин, буддавийлик, христианлик, ислом, шариат, сиёсатнинг динийлашуви, диннинг сиёсийлашуви, виждон эркинлиги, фундаментализм, диний фундаментализм, ақидапарастлик, теократик давлат, халифалик, диний экстремизм, диний терроризм, дунёвий давлат, диний давлат, плюрализм, мафкура, сиёсий мафкура, сиёсат ва мафкура ўртасидаги мувозанат, либерализм, консерватизм, социал-демократия, миллий мафкура, экосиёсий ва диний мафкуралар, динлараро бағрикенглик (толерантлик).
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Жахон динларининг хозирги жамиятлар ижтимоий-сиёсий хаётида эгаллаган мақомини далиллар асосида таққосланг.
2. Сиёсатнинг динийлашув ва диннинг сиёсийлашуви мохиятини изохланг.
3. Демократик давлатларда диннинг сиёсатга таъсири батамом йўқолиши мумкинми?
4. Дунёвий давлатда диннинг давлатдан ажратилганлиги унинг жамиятдан ажратилганлигини англатадими?
5. Диний фундаментализмнинг сиёсий таълимоти қандай мақсадга қаратилган?
6. Мусулмон мамлакатларида диний ақидапарастликнинг кучайишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда?
7. Диний фундаментализмнинг хурфикрлилик ва виждон эркинлиги принципига зид эканлигини мисоллар асосида тушунтириб беринг.
8. Дунёвий давлатда сиёсат ва дин муносабатининг хуқуқий меъёрлари мазмунини тушунтиринг.
9. „Мафкура", „сиёсий мафкура" атамалари мохиятини изохланг.
10. Мафкуранинг мутлақлаштирилиши қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкин?
11. „Сиёсат ва мафкурада ўзаро муносабатлар маърифийлиги" деганда нимани тушунасиз?
12. Сиёсий мафкуранинг жамият тараққиёти учун ахамияти нималарда намоён бўлади?
13. Дунёда турли мафкураларнинг мавжудлигини қандай омиллар тақозо этган?
14. Хозирги замоннинг энг асосий мафкуравий оқимлари ва уларнинг асосий принципларини тушунтириб беринг.
15. Ўзбекистан мустақиллиги шароитида миллий мафкурага эхтиёжнинг кучайишини қандай омиллар орқали изохлаш мумкин?
16. „Мафкуравий бўшлик"нинг хавфи нималарда намоён бўлиши мумкин?
17. Диний-сиёсий мафкуралар билан экстремизм ва терроризм ўртасида қандай алоқадорлик бўлиши мумкин?
18. Ўзбекистон миллий мафкурасининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
19. Ўзбекистон миллий мафкурасида дин ва сиёсат қандай нисбатга эга?
20. „Диний бағрикенглик" атамаси мазмунини тушунтиринг.
21. Дунёвий демократик давлатларда динга нисбатан муносабатда қандай тамойилларга амал қилинади?
22. Дунёвий демократик давлатда диндорлар ва диний ташқилотлар қандай талабларга риоя қилишлари лозим?
ХАЛҚАРО СИЁСАТ ВА ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР
1. Халқаро сиёсат: асосий принциплари ва йўналишлари
Бугун дунёда халқаро сиёсат ва халқаро муносабатларда мураккаб ва зиддиятли жараёнлар кечмоқда. Шу муносабат билан халқаро сиёсатнинг асосий принциплари, йўналишлари, халқаро сиёсий-иқтисодий ташкилотларнинг дунё хамжамиятидаги ўрнини, Ўзбекистон Республикасининг ташқи-сиёсий концепциясини ва хозирги халқаро муносабатлардаги мураккаб муаммолар ечимини топишга қаратилган турли ёндашувларни сиёсатшунослик нуқтаи назаридан тахлил этиш мухимдир.
Халқаро сиёсат ва муносабатлар икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар, турли хил сиёсий ва нодавлат ташкилотлар билан боғлиқ бўлган алоқаларни ифода этади. Унинг фаолияти халқларнинг талаб ва эхтиёжлари, давлат манфаатлари халқаро нормалар ва қадриятлари билан боғлиқ бўлади. Халқаро муносабатлар рақобат ёки ўзаро хамкорлик асосида қурилиши мумкин. Бугун халқаро муносабатларда умуминсоний қадриятлар бу муносабатларни белгилаб берувчи асосий мезонга айланиб бораётганлиги кўзга ташланмоқда. Чунки сиёсат тарихи ва унинг ўзига хос оқибатлари давлатлараро муносабатларни тартибга солиш, бунда уларнинг манфаатларига мос тушувчи тамойилларига асосланиш зарурлигини тақозо этмоқда. Шунингдек, ядровий ва кимёвий қуролларнинг мавжудлиги, уларни ишлаб чиқаришта қаратилган харакатларнинг давом этаётганлиги хамда халқаро муносабатларда айрим давлат рахбарлари, сиёсий партиялар ва шахсларнинг бир томонлама қарашларининг хамон сақланиб қолаётганлиги, халқаро сиёсатда давлатларга нисбатан муносабатда „зўравонлик", „кучга таяниш", тазйиқ кўрсатишнинг турли усулларидан фойдаланиш, „халқаро терроризм" ва бошқа холатлар халқаро сиёсатда ўзаро манфаатли хамкорликни ривожлантиришни, ихтилофлар пайдо бўлган тақдирда эса уларни маърифий йўллар билан ечиш зарурлигини кун тартибига қўймоқда1.
Тарихнинг гувохлик беришича, давлатлараро муносабатларни „кучга таянган холда" хал этиш қонли урушларга олиб келган, сўнгги 5 ярим минг йилнинг атиги 300 йилигина тинч ва осойишта ўтган. Қолган вақтларда 15 мингдан кўпроқ хар хил урушлар бўлиб ўтган. Хозир хам дунёнинг турли бурчакларида турли хил ихтилофлар сақланиб қолмоқда. Чеченистон, Аф-ғонистон, Фаластин-Исроил можароси, собиқ Югославияда бўлиб ўтган хунрезликлар ва сўнгги йилларда Ироқда бўлаётган воқеалар фикримиз далилидир. XX аср охири XXI аср бошларида кучайган халқаро терроризм хам инсониятнинг яшаб қолишини таъминлаш барча тинчликсевар кучлар олдида турган асосий вазифага айланиб қолганлигини тасдиқламоқда.
XX аср охири XXI аср бошларида халқаро сиёсат ва халқаро муносабатларда мухим ўзгаришлар содир бўлди. Агар 1990 йилларга қадар икки қутб — собиқ СССР ва АҚШ жахон сиёсати хусусиятларини белгилаган бўлишса, хозирги дунё кўпкутблилик асосида ривожланмоқда.
Япония, Хитой, Хиндистон ва бошқа Осиё мамлакатларининг халқаро майдондаги мавқеи тобора кучайиб бормоқда. 1990 йилда Шарқий ва Ғарбий Германиянинг бирлашиши Европанинг марказида 80 миллионли ахолига, қудратли иқтисодий ва илмий-техник салохиятга эга бўлган кучли бир давлатни шакллантирди. Советлардан кейинги маконда вужудга келган мустақил давлатлар эса дунё хамжамиятининг тенг хуқуқли аъзолари мақомига эришдилар. Натижада дунё сиёсатини шакллантиришда иштирок этувчи давлатлар доираси анча кенгайди. Бундан ташқари халқаро сиёсатга фаол таъсир кўрсатаётган кўплаб транс-миллий иқтисодий, сиёсий гуманитар ташкилотлар, халқаро нодавлат муассасаларнинг сони ортиб бормоқда. Маърифий халқаро сиёсатни таъминлаш, давлатлараро хамкорлиқдан халқаро хамкорликка ўтиш масалаларига эътибор кучаймоқда.
Халқаро сиёсат субъектлари. Халқаро сиёсат (муносабатлар)нинг асосий субъектлари аввало давлатлар хамда халқаро ташкилотлар хисобланади. Давлатлар халқаро хаётга таъсир кўрсатишнинг асосий воситаларини ўзида жамлаган муассасавий субъектлар бўлиб, айнан улар орқали халқлар ва миллатлар жахон сиёсат майдонида ўз мақсад ва манфаатларини уюшган тарзда ифода этадилар. Юксак даражада тараққий этган хозирги замон жамиятлари хам давлатсиз хаёт кечира олмайди. Чунки давлатсиз ички ва халқаро хаётни ташкиллаштириш имконсиздир.
Халқаро сиёсатнинг асосий субъектларига давлатлар томонидан тузилган халқаро-сиёсий ёки харбий-сиёсий ташкилотлар хам киради. Улар қаторига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Жанубий-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН), Европа Иттифоқи, Араб мамлакатлари лигаси (АМЛ), Америка давлатлари ташкилоти (АДТ), Африка бирлиги ташкилоти (АБТ), Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО), Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти (ЕХХТ), Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги (МДХ), Евроосиё иқтисодий хамжамияти (ЕврАзЭС), Шанхай Хамкорлик Ташкилоти (ШХТ) ва бошқа субъектларни киритиш мумкин.
Халқаро сиёсатнинг мухим субъектлари сирасига эса обрўли халқаро ижтимоий ва касбий ташкилотлар хам киради. Масалан, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, жахон касаба уюшмалари федерацияси, халқаро мехнат ташкилоти, Халқаро валюта фонди ва хоказо.
Ўз мустақил давлатчилигини барпо этиш мақсадида кураш олиб бораётган халқ ёки миллатни хам халқаро сиёсат субъекти деб хисоблаш мумкин. Шунингдек, хозирги тезкор замонда халқаро муносабатлар қатнашчиларининг сони кўпайиб, хусусан, конкрет шахснинг сиёсат субъекти сифатида нуфузи ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Индивиднинг халқаро хуқуқ субъекти сифатидаги роли таниқли миллий етакчилар ёки жамоат арбобларининг жахон сиёсатига муайян даражада таъсир кўрсата олишларида намоён бўлмоқда.
Бугунги халқаро муносабатларни маърифийлаштиришда хар бир давлатнинг ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан холда халқаро хуқуқ нормаларини хурмат қилишга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсати мухим ўрин тутади.
Агар ташқи сиёсат — давлатнинг мамлакат ташқарисида, давлатлараро муносабатларда ўз миллий ва умумбашарий мақсадларини, хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган фаолиятидан иборат бўлса, халқаро сиёсат — халқаро муносабатларда иштирок этаётган давлатлар, субъектлар, сиёсий партиялар ва харакатлар, сиёсий ва носиёсий ташкилотлар, ижтимоий гурухлар ва шахсларнинг халқаро меъёрлар, қадриятлар асосида ўзаро муносабат-ларини сақлаб туришга қаратилган фаолиятларидир.
Демак, „ташқи сиёсат" бу бир давлатнинг ўз миллий худудидан ташқарида иккинчи давлат билан бўлган муносабатида ўз ифодасини топса, халқаро сиёсат алохида шахслар ёки давлатлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнигина эмас, балки муайян гурух ёки давлат манфаатларини амалга ошириш бўйича алоқаларни, фаолият сохаларини хам ўз ичига олади.1 Масалан, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва унга аъзо бўлган давлатлар бугунги кунда экологик сиёсий манфаатлар ва маънавий қадриятлар тизими билан боғлиқ бўлган муаммоларни хал этиш, халқаро хуқуқ нормаларига риоя этишни қўллаб-қувватлашда мухим роль ўйнамоқда.
Жахон майдонида халқаро хавфсизлик билан боғлиқ янги тенденция ва янги тахдидларнинг пайдо бўлиши. Кузатишларга кўра халкаро муносабатлар муаммосининг қўйилиши, амалиёти, амалга оширилиши хамда маърифий халқаро сиёсатдан кутилаётган самаралар билан айрим давлатларнинг хатти-харакати, хулк-атвори ўртасида улкан жарлик вужудга келаётгани кўзга ташланмоқда.
Масалан, Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларидаги мавжуд ахволнинг тез ўзгариб туриши хамда вазиятии издан чиқарадиган тахдидларнинг сақланиб қолаётгани, бундай хавф-хатарлар ортида турган кучларнинг имконият ва ресурслари айни минтақада яшаётган халқлар тақдирини ўйлаб кайғурадиган барча давлатлар ва одамларда ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.
Президент И. А. Каримовнинг 2005 йилнинг 5 июлида Шанхай Хамкорлик Ташкилоти саммитида сўзлаган нутқида таъкидланганидек, кейинги пайтларда рўй берган воқеаларда (2005 йил май ойида Андижон шахрида рўй берган террорчилик харакатлари назарда тутилмоқда.) пировард мақсади минтақадаги кучларнинг сиёсий ва иқтисодий мувозанатини ўз фойдасига ўзгартириш ва минтақада ўз хукмронлигини ўрнатишга қаратилган, узоқни кўзлайдиган катта стратегик пинхона режанинг фақат айрим қирраларигина намоён бўлди.
Иккинчидан, хавфсизлик ва барқарорликка нисбатан янги тахдидларнинг кўламигина эмас, балки қўйилган геополитик мақсадларга эришишнинг маъно-мазмуни, восита ва услублари хам хар бир мамлакатнинг ўзига хослиги ва ундаги мавжуд вазиятни хисобга олган холда тубдан ўзгариб бормоқда. Бу кучларнинг турли экстремистик ва айирмачи тузилмалар билан қўшилиб бораётгани, шунингдек, ашаддий диний ташкилотлардан, гарчи ўзлари бошқа вазиятда уларни террористик ташкилотлар рўйхатига киритган бўлса-да, ўз мақсадлари йўлида фойдаланишдан хам тоймаётгани билан боғлиқ бўлган фактлар хам жиддий хавотир уйғотмасдан қолмайди.
Бу ўринишлардан кўзда тутилган пировард мақсад минтақада „бошқариладиган беқарорлик" вазиятини келтириб чиқариш, ижтимоий-сиёсий барқарорликни бузиш ва ўзлари хохлаган тараққиёт моделини зўрлаб тиқиштиришдан иборат.
Ўзбекистон рахбарининг қайд этишича, Марказий Осиё минтақасига нисбатан сақланиб қолаётган тахдидлардан бири наркотрафик ходисаси билан боғлиқдир. Наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва ташиш региондаги вазиятни издан чиқарувчи тажовузкор кучга, халқаро терроризмнинг моддий таянчига айланиб бормоқда1.
Айрим давлатлар ва гурухдош давлатлар тизимида ўз сиёсий амалиётида кучга таянишни хокимиятга эришиш, манфаатларни руёбга чиқаришнинг бирдан-бир энг устувор ва қулай воситаси деб қараш хукмронлик қилиб келмоқда. Халқаро хаётда бугун кўзга ташланаётган адолатсизлик, менсимаслик, империявий тафаккур, сиёсий мутаассиблик, яъни ўз хаёт тарзини сўнгги ва энг мақбул намуна деб эълон қилиш ва аксинча, кўпгина давлатлар томонидан юритилаётган биқиқлик, хадиксираш, саросимага тушиш, шубха билан қараш, ишончсизликка асосланган амалиётни бир-бирига ўхшамайдиган ўзаро қарама-қарши реакциянинг натижаси дейиш мумкин.
Юқорида қайд этилган объектив ва субъектив тенденциялар боис халқаро тартибот бир-бирига қарама-қарши икки жараён остида шаклланади. Улардан бири парчаловчи, иккинчиси яратувчилик ролини бажаради.
Парчаловчи омиллар:
— айрим сиёсий гурухлар, кучлар ва давлатлар томонидан халқаро тартибот тақдирига, унинг бағрида содир бўлаётган турли-туман салбий силжиш жараёнларига нисбатан бефарқлик, менсимасликнинг хамда ўз хавфсизлигини халқаро хавфсизлик манфаатларига қарши қўйиш кайфиятининг кучайиб бориши;
— халқаро терроризм, диний экстремизм, миллатчилик, сепаратизм ва уюшган жиноятчилик сингари хавфли жараёнларнинг кучайиши, уларни бартараф этиш чора-тадбирларнинг талаб даражасида эмаслиги;
— халқаро сиёсий институтларнинг воқеа-ходисаларга зудлик билан эътибор қаратиш нуқтаи назари давр талабидан орқада қолиб кетаётганлиги;
— халқаро тартиботда ноқонуний, нопок йўл билан хукмронликни якка ёлғиз қўлга киритишга интилиш;
— узоқ йиллар мобайнида дунёда тинчликни сақлаш ишига самарали хисса қўшиб келаётган халқаро ташкилотларни айрим қудратли давлатлар томонидан ўз измига бўйсундиришга бўлган мойилликнинг зўрайиши;
— турли-туман халқаро, минтақавий муаммоларни рўкач қилган холда, ўз харбий салохиятини бутун дунё олдида намойиш қилишга бўлган интилиш кўламининг кенгайиб бориши.
Юқорида қайд этилган салбий жараёнларга қарама-қарши равишда муқобил, яъни умрбахш жараёнлар хам чуқурлашиб бормоқда. Жумладан қуйидаги яратувчи омиллар кўзга ташланмоқда:
— нуфузли сиёсий ва илмий-амалий доираларда хамда халқаро жамоатчиликда дунё барқарорлиги ва хавфсизлигига зид бўлган жараёнларнинг тахдидли тус олаётганлигидан ташвишланиш, яъни улар тўғрисида хақ сўзни айтишга бўлган азму-қарорларининг мустахкамланиши;
— халқаро терроризм ва диний экстремизм билан курашнинг долзарб сиёсий ва амалий вазифа эканлигининг дунёдаги деярли барча давлатлар томонидан англаб етилаётганлиги;
— минтақавий хавфсизликдан халқаро хавфсизлик сари ўтиш зарурлигини англаб етиш ва х.к. кучайиб бормоқда.
XX асрнинг иккинчи ярмида халқаро сиёсатда бўлган ўзгаришларнинг марказида икки ижтимоий-сиёсий тизимнинг пайдо бўлиши қанчалик ўз ўрнига эга бўлган бўлса, бугунги кунда ана шу тизимлардан бирининг (яъни, социалистик тизимнинг) таназзулга учраши, собиқ СССРнинг тарқалиб кетиши, Шарқий Европа мамлакатларида бўлган ўзгаришлар халқаро сиёсатнинг боришига, унинг мақсади хамда давлатлараро муносабатларнинг қурилишига катта таъсир кўрсатди. Бу XX аср охирги чорагида содир бўлган халқаро сиёсатнинг мухим воқеасидир.
Бу хол халқаро сиёсат ва халқаро муносабатларда ўзига хос қонуниятларни келтириб чиқармоқда:
1) жахон тараққиётига „икки қутбли" қараш ўрнида кўп қутбли ёндашув пайдо бўлди;
2) халқаро сиёсатда давлатларнинг бир томонлама „кучга таяниб" сиёсат олиб бориши, „зўравон"ликка асосланиш янгича тарзда „ўзаро тенг манфаатдорлик" асосида муносабатда бўлиш жараёнлари кузатилмоқда.
Халқаро сиёсатни умуминсоний тамойилларга бўйсундириш, у ёки бу давлатнинг етакчилигидан воз кечиш, давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, умуминсоний муаммоларни биргаликда хал этиш халқаро сиёсатда кучлар нисбатини барқарорлаштиришга, ўзаро ишончининг қарор топишига олиб келади. Халқаро сиёсатда амал қиладиган умумий қонуниятлар хар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ривожланганлик даражаси билан узвий боғлиқ бўлади. Бу халқаро сиёсатда ўз аксини топади, чунки мустақил хар бир давлат халқаро муносабатлар билан қанчалик боғлиқ бўлмасин, ўз миллий, минтақавий, худудий хусусиятларини хисобга олган холда сиёсат олиб боради. Зотан, миллий хусусиятларни инкор этмаслик халқаро сиёсатнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.
Умуман, халқаро сиёсатнинг асосий принципларига қуйидагилар киради:
— куч ишлатмаслик ва куч билан тахдид қилмаслик;
— давлатларнинг худудий яхлитлигини хурмат қилиш;
— давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
— ўзаро фойдали хамкорлик;
— чегараларнинг дахлсизлиги;
— тортишувни тинч йўл билан бартараф этиш;
— инсоннинг асосий хуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиш;
— тенг хуқуқлилик ва халқларнинг ўзи танлаш хуқуқини хурмат қилиш;
— халқларнинг хуқуқ ва эркинликларини химоя қилиш;
— ялпи хавфсизлик ва ўзаро ишонч;
— халқаро хуқуқ нормаларига риоя қилиш;
— жахон хамжамиятини қуролсизлантириш.
Халқаро сиёсатнинг долзарб йўналишлари эса иқтисодий, сиёсий, ғоявий, харбий, илмий-техник ва бошқа сохаларни қамраб олади.
Инсон xуқуқлари умумжахон декларацияси. Дунё хамжамияти миқёсида инсон хуқуқларини таъминлаш, халқаро муносабатларни инсонпарварлик ва ахлоқий асосларда ўрнатиш тинчликни сақлаш ва мустахкамлашнинг энг мухим кафолати бўлади. Алохида мамлакат доирасида хам, халқаро майдонда хам уларга риоя қилиниши соғлом иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг, сиёсатда-одилона фикр тантанасининг, шунингдек агрессив ички ва ташқи сиёсатни олдини олишнинг зарур шартидир. Шу маънода бундан бир неча асрлар аввал — 1789 йилдаёқ инсон ва фуқаро хуқуқлари Франция декларациясининг преамбуласида инсон хуқуқларини билмаслик, унутиш ва хурмат қилмаслик хукуматнинг коррумпиялашгани ва ижтимоий бахтсизликларнинг ягона сабаби дейилган эди. Шахс хуқуқларини хурмат қилиш эса мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустахкамлайди. Одамларнинг ўзаро турли хил мулоқотлари ва хамкорлиги учун қулай шароит яратади, халқаро муносабатларга ахлоқийликни олиб киради. Шу боис инсон хуқуқларини хурмат қилиш туфайли вужудга келадиган умумий гуманистик қадриятлар ва хуқуқий заминни яратмай туриб, маърифий халқаро сиёсатни таъминлаш мумкин эмас.
„Инсон хуқуқлари" тор маънода берилмайдиган, фақатгина давлат томонидан кафолатланадиган хуқуқлар бўлиб, улар конституцияда мустахкамланган ёки мустахкамланмаганидан ва давлат чегараларидан қатъий назар амал қилаверади. Улар жумласига барча одамларнинг қонун олдида тенглиги, яшаш ва тан дахлсизлиги хуқуқи, инсон шаънини хурмат қилиш, ноқонуний хибсга олиш ва тутиб туришдан сақланиш эркинлиги, виждон ва эътиқод эркинлиги, ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш хуқуқи эзувчиларга қаршилик кўрсатиш хуқуқи ва бошқалар киради. Кенг маънода инсон хуқуқлари ўз ичига шахснинг жуда кенг миқёсдаги эркинлик ва хуқуқлари мажмуини, уларнинг турли кўринишларини қамраб олади.
1948 йилда инсон хуқуқларининг энг мухимлари: мехнат қилиш, дам олиш, ижтимоий таъминот, таълим, инсон шаънига муносиб турмуш тарзи ва бошқаларга бўлган хуқуқлар БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган „Инсон хуқуқларининг умумжахон декларацияси"га киритилди. Бу халқаро хужжатнинг ахамияти эса унда белгиланган ижтимоий хуқуқларнинг бир қатор давлатлар конституциялари ва қонунларида мустахкамлаб қўйилишида ўз ифодасини топди. Халқаро сиёсатнинг асосий принципларини хаётга татбиқ этишда 1966 йилда қабул қилинган „Инсонларнинг фуқаролик ва сиёсий хуқуқлари тўғрисидаги халқаро пакт" хам катта ахамият касб этмоқда.
Ўзбекистонда давлат томонидан инсон хуқуқлари кафолатланганлигининг асосий манбаи Конституциядир. Асосий комусимизнинт II бўлимида бу масалага устувор ахамият берилган.
Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 1996 йил 31 октябрдаги Фармонига мувофиқ инсон хуқуқлари ва эркинликларини мухофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва хуқуқни мухофаза қилиш ташкилотлари билан хамкорликни кенгайтириш хамда БМТнинг инсон хуқуқлари ва бошқарув тизимини демократлаштиришни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ „Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази" тузилди. Бу марказнинг асосий вазифаларидан бири инсон хуқуқлари сохасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва миллий ташкилотлар билан хамкорлигини ривожлантиришдир.
Хуллас, бугун давлатлар ўртасидаги муносабатнинг янги, демократик тури яратилмоқда. Жахон жамоатчилигининг фикри айрим сиёсатдонлар фикридан устунлигини кўрсатмоқда. Халқаро сиёсат ва халқаро муносабатларни демократлаштириш жараёни унинг мухим хусусиятидир. Халқаро сиёсатда умуминсоний қадриятлар аста-секин устуворлашиб, сиёсий жараёнлар инсонийлашмоқда. Чунки зўравонлик асосида кучга таяниб, инсониятни бахтли қилиш мумкин эмас.
Халқаро ташкилотлар — муайян мақсадларни амалга ошириш учун халқаро шартнома асосида тузилган, тегишли органларга хамда аъзо давлатларнинг хуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган, халқаро хуқуққа биноан таъсис этилган давлатлараро уюшмалардир. Халқаро ташкилот-ларнинг давлатлараро муносабатларда ўзига хос ўрни мавжуд. Улар сиёсий, иқтисодий хаётимизни қайта қуришга, миллий хавфсизлигимиз, бутун жахонда ва минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда мухим ўрин тутади. Бу давлатлар ички ва ташқи сиёсатида бўлаётган ўзгаришлар, давлатлараро муносабатлар мавжуд сиёсий институтлар фаолияти билан узвий боғлиқлигини кўрсатади.
Дастлабки халқаро ташкилотлардан бири I жахон уруши (1914—1918) охирларида ташкил топган Миллатлар Лигаси эди. XX асрнинг 90-йилларига келиб турли хил халқаро ташкилотларнинг сони 3 мингдан ошиб кетди. Улар ўз мақсадлари, вазифалари, халқаро сиёсат ва халқаро муносабатлардаги мавқеларига кўра ихтисослашган, минтақавий, жахон миқёсидаги ташкилотларга бўлинади. Туркумлаш нуқтаи назаридан эса уларни сиёсий-иқтисодий, харбий, маданий ва ижтимоий ташкилотларга ажратиш мумкин.
Халқаро сиёсий-иқтисодий ташкилотлар. Олам беқарорлитига сабабчи бўлаётган турли-туман низоли муаммоларнинг ечимини топишда сиёсий музокаралар йўли энг хайрли йўлдир. Бу музокараларни ташкил этиш, манфаатлар балансига келиш ва шу орқали кенг қамровли хавфсизликка ўтишда БМТ (АҚШ, СССР, Хитой, Англия, Франция) ягона халқаро ташкилот хисобланади. БМТ Устави II жахон уруши йилларида Гитлерга қарши коалициянинг етакчи мамлакатлари (СССР, AҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитой) томонидан ишлаб чиқилган ва 1945 йилда Сан-Франциско (АҚШ)даги конференцияда батамом келишиб олинган. 51 та давлат имзолаган (1945 йил 26 июнда, дастлабки аъзолари томонидан) ва 1945 йил 24 октябрда кучга кирган бу уставга кўра БМТнинг асосий мақсади „келажак авлодларни хаётимиз давомида инсониятнинг бошига икки марта мислсиз қайғу солган уруш фалокатларидан халос этиш"дир. Уставда давлатларнинг халқаро майдондаги харакатларининг асосий принцип ва нормалари, давлатларнинг куч ишлатиш ва куч билан тахдид қилишни тақиқлаш принципига қатъий амал қилишлари зарурлиги, халқаро келишмовчиликларни тинч йўл билан хал этиш, ички ишларга аралашмаслик, давлатларнинг суверен тенглиги, халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш ва бошқалар мажбурий қоидалар шаклида белгиланган1.
БМТнинг асосий органлари: Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш, Таянч Кенгаши, Халқаро Суд ва Котибиятидан иборат бўлиб, уларнинг хар бирида 3-5 тадан ихтисослашган ташкилотлар фаолият юритади.
Хавфсизлик Кенгаши зиммасига халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш бўйича асосий жавобгарлик юкланган бўлиб, 15 нафар (5 нафар доимий, 10 нафар вақтинчалик) аъзоларга эга. АҚШ, Россия Федерацияси, Буюк Британия, Франция ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларидир. БМТ Уставига кўра фақат Хавфсизлик Кенгаши БМТнинг қуролли кучларидан фойдаланиб операциялар ўтказиш юзасидан қарорлар қабул қилиш хуқуқига эга. БМТнинг бошқа хеч қайси органи бундай ваколатларга эга эмас.
Бош Ассамблея эса БМТга аъзо бўлган тенг хуқуқли барча давлатлардан иборат. Бош Ассамблея хар қандай давлат ёки Хавфсизлик Кенгаши қўйган халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга доир хар қандай масалаларни мухокама қилишга ва бундай масалаларни манфаатдор давлатга ёки давлатларга ёхуд Хавфсизлик Кенгашига тавсиялар бериш, шунингдек БМТ Бош котибини тайинлаш, БМТга янги аъзоларни қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш ваколатига эга. Бугунги кунда 189 давлат БМТ аъзолигига қабул қилинган бўлиб, бу халқаро ташкилотнинг турли муассасаларида қарийб 50 минг ходим фаолият юритмоқда. (Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 2 мартдан буён БМТ аъзосидир.)
Бирлашган Миллатлар Ташкилотини модернизациялаш ва ислох қилишнинг зарурлиги. XX аср охири XXI аср бошларида халқаро муносабатларда рўй берган ўзгаришлар халқаро тащкилотларнинг фаолиятини қайта қуриш ва ислох қилиш заруратини тақозо қилмоқда. Чунки дунё хавфсизлигини талаб даражасида таъминлашда айнан шу ташкилотнинг хуқуқий ва сиёсий имкониятлари хамда унинг улкан халқаро нуфузидан омилкорлик билан фойдаланиш алохида ахамият касб этмоқда. Бинобарин, БМТгина барча аъзо давлатлар ва керак бўлса, башарият номидан иш юритиш хуқуқига эга бўлган ташкилотдир.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов таъкидлаганидек, бутун дунё яхлит ва бир-бирига боғлиқ тизим бўлиб бормоқда, унда ўз-ўзидан
қаноатланишга ва махдудликка ўрин йўқ. Бу хол хозирги халқаро муносабатларни шакллантирганда, халқаро тузилмалар билан ўзаро алоқалар да ва уларнинг фаолиятида иштирок этганда мутлақо янгича ёндашувларни ишлаб чиқишни зарур қилиб қўймоқда.
Афсуски, халқаро муносабатларнинг субъектлари бўлмиш давлатларнинг туб мафаатларига зид холда, БМТ фаолиятида йирик давлатлар ва харбий-сиёсий гурухлар тазйиқи остида ўз сиёсий дастури ва идеалларини амалга ошириш имкониятидан борган сари четлатиш холати содир бўлмоқда. (Масалан, 2005 йилнинг 13—14 май кунларида Андижон шахрида террористик актларни содир этиб, кўплаб гунохсиз одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган ва қўшни Қирғизистон Республикаси худудига қочиб ўтган бир тўда ашаддий жиноятчиларга „қочоқ" мақомини бериб, уларнинг Руминияга жойлашишига имкон ва шароит яратиб берган БМТнинг „Қочоқлар бўйича комитети" хатти-харакатини қандай бахолаш мумкин?) Бундай хатти-хара-катлар кўп қутбли, тотувлик маданияти ва ўзаро ишончга асосланган, шунинг билан биргаликда барча муаммолар ечимита фақат сиёсий йўл, яъни серқирра хамкорликка таянган барқарор халқаро тизим шаклланиш жараёнини заифлаштирмоқда.
Натижада халқаро хамжамият томонидан дунёда хавфсизликни кафолатловчи, давлатлараро хамкорликнинг самарали йўлларини излаб топишга қодир бўлган хозирги кунда муқобили йўқ ноёб институт ёрдамидан фойдаланиш имкониятининг қўлами тораймоқда. Холбуки БМТнинг бошқа аъзолари каби Ўзбекистон хам бу нуфузли ташкилотнинг минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш хамда хозирги замоннинг бошқа долзарб муаммоларини хал этиш борасидаги иштироки кенгайишидан манфаатдордир.
Шу билан бирга, жахон майдонида халқаро хавфсизлик масаласи билан боғлиқ мутлақо янги тенденция ва вазиятлар, шунингдек, янги тахдидларнинг пайдо бўлиши, БМТ тузилмаларини, биринчи навбатда, унинг етакчи органи — Хавфсизлик Кенгашини ислох қилиш ва таркибини қайта кўриб чиқишни тезлаштиришни тақозо этмоқда1.
Европа Иттифоқи. Ушбу халқаро ташкилотнинг ташкил топиш тарихи аслида 1947 йилда „Кўмир ва пўлат" концернининг ташкил топишидан бошланади. 1993 йилда Европа Иттифоқи номини олган ташкилот Маастрихт (Нидерландия)да 12 та давлатнинг рахбарлари имзолаган шартномага биноан вужудга келган федератив давлат хусусиятларини ўзида бирлаштирган давлатлараро бирлашмадир.
Европа Иттифоқининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардир:
1) Европа халқларининг яқин иттифоқини ташкил этиш, мувозанатлашган ва узоқ муддатли иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш, бунда, айниқса, қуйидагилардан фойдаланиш: ички чегаралари бўлмаган маконни яратиш; иқтисодий ва ижтимоий хамкорликни кучайтириш; ягона валютани жорий этиш;
2) халқаро сохада, айниқса, ташқи сиёсатни ва хавфсизлик сохасидаги сиёсатни, келажакда эса мудофаа сиёсатини биргаликда юритиш орқали ўз мохиятини тасдиқлаш;
3) адлия ва ички ишлар сохаларидаги хамкорликни ривожлантириш.
Кейинги 50 йил давомида бешинчи марта ўз сафига янги аъзоларни қабул қилган бу ташкилот сиёсий, иқтисодий, маданий, харбий-техник, илмий-технологик хамкорликнинг сифат жихатдан энг замонавий кўриниши бўлиб, хозирги даврда 25 давлат унинг аъзосидир. Ялпи ички махсулот ишлаб чиқаришнинг жон бошига 22 минг доллардан ортиқ қийматни ташкил этаётганлиги шубхасиз, бу хамкорликнинг самарасидир. Худуди 4,2 миллион кв.км.ни, ахолиси эса 455 миллиондан ортиқ кишини ташкил этган бу худудда Буюк Британия, Дания ва Швецияни хисобга олмаганда 2002 йилнинг 1 январидан буён ягона пул бирлиги — евро амал қилмоқда1.
Европа Иттифоқининг олий ижрочи органлари — Европа Иттифоқи Кенгаши, Европарламент ва Еврокомиссиядир. Европа Иттифоқи Кенгашининг 1996 йил июнда Флоренцияда (Италия) бўлиб ўтган йиғилишида Президент И. А. Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Учрашув жараёнида „Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикчилик ва хамкорлик тўғрисида"ги келишув имзоланди. Европа Иттифоқида эришилган юксак натижалар тажрибаси давлатлараро бошқа ташкилотлар учун хам, муайян бир давлатнинг тараққийси учун хам фойдадан холи эмас.
Шу боис, Президент И. А. Каримов: „МДХнинг истиқболи Европа Иттифоқи каби моделнинг амалга оширилишида кўринади... Айнан шу модель МДХни жонлантириши, унга тоза хаво бериши мумкин. Хамдўстликнинг хар бир аъзоси ўзининг муносиб ўрнини топа оладиган истиқбол — бу Европа Иттифоқи модели асосида ривожланиш, деб ўйлайман.
Албатта, демократияни ривожлантириш ва демократик жамият қуриш сохасида хам биз Европа Иттифоқи андозаларини қўллашимиз керак бўлади. Бу — менинг қатъий фикрим. Европа Иттифоқига хос демократик қадриятлар, инсон тафаккури, таълим тизими, ижтимоий кафолатлар, ахолининг ижтимоий хуқуқлари — буларнинг барчаси биз учун тўла мос келади. Мен ушбу тизимни кўр-кўрона кўчириб олишни назарда тутаётганим йўқ, албатта. Бизнинг ўз менталитетимиз, ўз муаммоларимиз бор ва биз бу жихатларни хисобга оламиз" деб таъкидлайди1.
Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти (ЕХХТ) 1975 йилда ташкил топган халқаро сиёсий ташкилотлардан биридир. 1992 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси унинг аъзолигига қабул қилинди. Шу боис 1994 йилдан Ўзбекистоннинг ЕХХТдаги ваколатхонаси Венада, 1995 йилдан эса ЕХХТнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалари бўйича бюроси Тошкентда фаолият юритмоқда. 1999 йилда ушбу бюрога ЕХХТнинг минтақадаги маркази мақоми берилди. Марказ фаолияти назарий жихатдан сиёсий-харбий, иқтисодий-экологик ва инсон хуқуқлари каби сохаларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислохотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бироқ, ЕХХТнинг Тошкент маркази иқтисодиёт, инсон хуқуқ ва эркинликлари бўйича бир қатор ишларни амалга ошираётган бўлишига қарамай, унинг ходимлари фаолиятида Ўзбекистондаги сиёсий вазиятни реал бахолай олмаслик, бу ернинг ўзига хос ижтимоий, тарихий, миллим ва психологик хусусиятларини тушунмаслик каби камчиликлар кузатилмоқда. ЕХХТ (ОБСЕ) миссияси рахбарлари минтақада ва бошқа жойларда кафолатланган хавфсизликни таъминлашда фаол иштирок этиш ўрнига „бу ердаги мамлакатлар хукуматлари олиб бораётган ички сиёсатни асоссиз равишда танқид қилиш билан банд бўлиб қолмоқдалар1. ЕХХТнинг советлардан кейинги сиёсий маконда олиб бораётган бундай фаолиятига нисбатан кескин норозилик 2007 йилнинг 10 февралида халқаро хавфсизлик бўйича Мюнхенда (Германия) бўлиб ўтган конференцияда Россия Федерацияси президенти В. Путин томонидан хам изхор қилинди2.
Шанхай Хамкорлик Ташкилоти (ШХТ). Бугунги кунда изчил фаолият кўрсатаётган халқаро сиёсий-иқтисодий ташкилотлар хақида сўз юритилганда, шубхасиз, биринчи навбатда Шанхай Хамкорлик Ташкилоти тилга олинмоқда. Дастлаб „Шанхай бешлиги" деб номланган бу ташкилотга 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлиб қўшилгач, „Шанхай Хамкорлик Ташкилоти" деб аталадиган бўлди. Айни пайтда унга Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари расман аъзодирлар. (Монголия, Хиндистон, Покистон ва Эрон кузатувчи мақомига эга) Хавфсизликни таъминлаш, минтақавий барқарорликни мустахкамлаш, экология муаммоларини биргаликда хал қилиш, савдо-сотиқ алоқаларини чуқурлаштириш, илмий-техникавий, маданий-маърифий сохалардаги муносабатларни кенгайтириш ва бошқа хаётий мухим йўналишлар бўйича муаммоларни хал этиш ШХТнинг асосий вазифалари сирасига киради. Ташкилотнинг Котибияти Пекинда жойлашган. Шунингдек, ШХТ фаолиятида „уч ёвуз куч", яъни террорчилик, айирмачилик (сепаратизм) ва экстремизмга қарши курашда хамкорликни ривожлантириш алохида ўрин тутади. 2004 йилдан бошлаб Тошкентда ШХТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси фаолият юритмоқда. Бу тузилма фаолияти туфайли 2005 йилнинг ўзида кўплаб содир этилиши мумкин бўлган террорчилик харакатларининг олди олинганлиги маълум.
2005 йилнинг июль ойида ташкилотнинг Шанхай шахрида бўлиб ўтган саммитида унга аъзо давлатлар рахбарлари томонидан бир қатор хужжатлар имзоланди. Хусусан, халқаро ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги баёнот; террорчилик, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2007—2009 йилларга мўлжалланган хамкорлик дастурига доир қарор; ШХТ мамлакатлари худудида қўшма аксилтеррор машқларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги битим; аъзо давлатлар худудига террорчилик, айирмачилик ва экстремистик фаолиятга алоқадор кишилар кириб келишини аниқлаш ва бундай йўлларни тўсиб қўйиш борасидаги хамкорлик тўғрисидаги битим. Бундан ташқари ШХТ доирасида 2020 йилгача бўлган даврда савдо-иқтисодий хамкорликни кўзда тутувчи дастур қабул қилинган. Шунингдек, ШХТга аъзо мамлакатларнинг хуқуқни мухофаза қилувчи идоралари, жумладан ички ишлар органларининг террорчилик, сепаратизм ва экстремизмга, гиёхвандлик ва оғуфурушликка қарши биргаликда харакат қилиши, бу борада ўзаро ахборот алмашиши яхши самара бермоқда. Умуман, „бугунги кунда ШХТ халқаро хамкорликнинг қудратли институтига, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг, халқаро террорчилик, сепаратизм ва экстремизм, наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва ташиш каби замоннинг энг қалтис тахлика ва тахдидларига қарши курашнинг кучли омилига айланмоқда".'
Шу боис, сиёсатчилар бугунги кунда ШХТни Осиё уйига қиёслашяпти. Европа уйи — Европа Иттифоқида Конституция ва бюджет билан боғлиқ келишмовчиликлар чиқиб турган бир пайтда Осиё уйи мустахкамланиб бормоқда. Яна бир эътиборли жихати шундаки, Осиё уйида худди Европа уйидаги каби хамманинг турмуш тарзи бир қолипга солинмайди. Бу ерда миллатлар эркинлиги ва миллий қадриятлар дахлсизлиги таъминланади. Аслида Осиё уйи — Шанхай Хамкорлик Ташкилоти турли тараққиёт даражасидаги хамда анъана ва қадриятлари турлича бўлган давлатларнинг ахил иттифоқидир.
Евросиё Иқтисодий Хамжамияти (ЕврАзЭС). Маълумки, Марказий Осиё Хамкорлиги (Қозоғистон,Ўзбекистон, Қирғизистон) ташкилотининг 2005 йил 6—7 октябрь кунлари Санкт-Петербург шахрида бўлиб ўтган Саммитида МОХТ билан Евросиё Иқтисодий Хамжамиятини бирлаштиришга келишиб олинган эди. Мазкур икки ташкилотнинг мақсад ва вазифалари кўп жихатдан ўхшаш хамда бир-бирига яқин бўлганлиги Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Хамжамияти сафидан жой олишига олиб келди.
1995 йилда Божхона иттифоқи негизида тузилган бу ташкилотнинг стратегик мақсади аъзо давлатлар ўртасида интеграцияни ривожлантиришта қаратилган. ЕврАзЭСнинг 2005 йил ноябрида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган саммитида Ўзбекистон бу ташкилотга қўшилгач хамжамият аъзолари 6 тага етди (Россия, Белорусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон). Бу хамжамиятга аъзолик Ўзбекистон учун катта сиёсий ахамиятга эга. Чунки йирик давлатларнинг геосиёсий манфаатлари кесишган минтақада жойлашган мамлакатимиз учун ЕврАзЭСга аъзолик турли таъсир ва тазйиқлардан химояланиш кафолатини беради.
Халқаро ташкилотлар орасида фаолияти кўпроқ соф иқтисодий масалаларни қамраб олувчи халқаро иқтисодий ташкилотлар хам мавжуд бўлиб, улар халқаро битим асосида маълум иқтисодий алоқаларни (валюта, кредит, солиқ, транспорт, товар алмашуви ва х.к.) олиб бориш мақсадида тузилади. Улар сафига Жахон банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Умумжахон савдо ташкилоти, Халқаро мехнат ташкилоти, БМТнинг Иқтисодий-ижтимоий кенгаши, унга тегишли махсус муассасалар, Жахон Ислом конференцияси ташкилоти ва бошқалар киради.
Жахон банки — 1944 йилда ташкил топган бўлиб, штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган. Хозирги пайтда Халқаро қайта тикланиш ва тараққиёт банки деб номланади. Банкнинг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига кўмаклашишдир. Ўзбекистон Жахон банкига 1992 йил 21 сентябрда аъзо бўлди. Мамлакатимизга Халқаро қайта тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 2493 акция чиқарилган бўлиб, Тошкентда 1993 йилдан буён ушбу банкнинг ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Бозор структурасининг шаклланишида техник ёрдам кўрсатиш; ишлаб чиқариш ва ижтимоий сохаларни ривожлантиришга оид лойихаларни амалга оширишда молиявий ёрдам кўрсатиш; мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда Ўзбекистонга ёрдам бериш Халқаро қайта тикланиш ва тараққиёт банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси дастурида асосий ўринни эгаллайди. Жахон банки энергетика сохасини ривожлантириш ва ислохотларни чуқурлаштиришга мўлжалланган лойихалар учун хам кредит ажратиб, Орол денгизи муаммоси ечимига, ишлаб чиқариш секторлари ривожига, пахтани қайта ишлаш сох,сига хам эътиборини қаратмоқда.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) — БМТнинг ихтисослашган муассасаларидан бири бўлиб, бу халқаро иқтисодий ташкилот томонидан Ўзбекистонга хозирга қадар 198, 013 млн АҚШ доллари миқдорида кредит берилди1. ХВФ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида самарали хамкорлик кенг йўлга қўйилган бўлиб, ушбу банкнинг ваколатхонаси ўз фаолиятини Тошкентда олиб бормоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) — 1991 йилда Франциянинг собиқ президенти Ф. Миттеран ташаббуси билан ташкил этилиб, ўз олдига Марказий ва Шарқий Европадаги бозорни, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашишини мақсад қилиб қўйган. Ўзбекистон Республикаси ЕТТБ аъзолигига 1992 йилда қабул қилингач, ушбу банк томонидан Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш учун 120 млн АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий банкига кафолатсиз 60 млн; „Асака" акционерлик-тижорат банкига 30 млн (Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати билан); бошқа тижорат банкларига 30 млн АҚШ доллари миқдорида (Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати билан) кредит ажратилди2.
Иқтисодий хамкорлик ташкилоти (ЭКО) — 1964 йилда мамлакатлараро ва унинг аъзолари ўртасидаги иқтисодий, маданий, илмий-техникавий алоқаларни таъминлаш мақсадида тузилган минтақавий ташкилот бўлиб, қароргохи Техронда жойлашган. Ушбу ташкилотнинг таъсисчилари Эрон, Покистон ва Туркия давлатларидир. Иқтисодий Хамкорлик ташкилотига 1992 йилга келиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Афғонистоннинг қўшилиши натижасида унинг аъзолари сони 10 мамлакатни ташкил этди.
Ислом ташкилоти конференцияси — 1969 йилнинг 25 сентябрида мусулмон мамлакатлари давлат ва хукумат рахбарларининг Работ (Марокко) шахрида бўлиб ўтган конференциясида тузилган ташкилотдир. Ушбу ташкилот аъзолари 54 та мамлакатдан иборат бўлиб, хозирги кунда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, 1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон хам бу ташкилотга аъзодир. ИТКнинг мақсади мусулмонлар бирдамлигини мустахкамлашга кўмаклашиш, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий сохаларда хамкорлик қилишдир. Шунингдек, ирқий камситишларга, колониализмнинг барча шаклларига чек қўйиш, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга оқилона ёндашиш, ташкилотга аъзо мамлакатлар орасида ва бошқа мамлакатлар билан ўзаро келишув, хамкорликни рағбатлаитириш ИТК фаолиятида мухим ўрин тутади.
Хулоса қилиб айтганда, БМТ, ЕИ, ЕХХТ, ШХТ, ЕврАзЭС каби сиёсий ташкилотлар хамда Халқаро валюта фонди, Жахон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки каби йирик, нуфузли халқаро молия ва иқтисодиёт- тузилмалари дунё хамжамиятининг бугунги хаётида катта ахамият касб этади. Бу халқаро ташкилотлар билан самарали хамкорлик келгусида хам Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлиб қолаверади.
3. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий концепцияси
Хар бир давлатнинг ташқи сиёсати унинг ички сиёсати, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро муносабатларда амал қилаётган тамойилларга бўлган муносабати, мақсади ва вазифалари билан белгиланади. Ташқи сиёсат давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш, халқаро ташкилотлар қошида ваколатхоналар очиш ёки унга аъзо бўлиш, турли даражаларда ўзаро алоқалар ўрнатиш шаклларида амалга оширилади. Ташқи сиёсатда ўзаро ахборот алмашиш, икки томонлама ва кўптомонлама шартномалар ва келишувлар имзолаш, ўзаро муносабатлар ривожига хайрихохлик кўрсатишнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш хам мумкин.
Ташқи сиёсат хар бир замонавий давлатнинг бош атрибути, фундаментал жихати, ажралмас қисми ва вазифаси хисобланади. Чунки ташқи сиёсат орқали давлат географик-маконий жихат касб қилиш билан бирга, ўзини ноёб тарихий, социомаданий, цивилизацион ва нихоят, геосиёсий яхлитлик сифатида хам намоён этади.
Хозирги дунё тараққиёти шундай кечмоқдаки, бугун хар қандай давлат халқаро сиёсатда ўз устуворлигини фақат ошкора маърифий ташқи сиёсат орқали сақлаб туриши ва шунга яраша легитимликка эришиши мумкин. Халқаро сиёсат майдонида сиёсий жараён тизимига сезиларли таъсир кўрсатишнинг бирдан-бир йўли — маърифийлик, яъни куч ишлатишни мутлақ инкор этган ташқи сиёсий фаолият бўлиши мумкин. Ташқи сиёсатни мафкурадан холи этиш хавфсизликни таъминлашнинг мухим кафолати бўлиб, уни муайян мафкуравий ақидаларга эмас, балки халқаро хуқуқнинг барча тан олган қоида ва мезонлари асосида қурмоқ лозим.
XX асрнинг охирги чорагида жахонда рўй берган сиёсий ўзгаришлар давлатлар ташқи сиёсати, унинг мазмун ва характерида хам ўзгаришлар ясади. Маърифий халқаро сиёсатни таъминлашни кўзлаган янги жахон тартиботини шакллантириш учун кенг кўламли харакат бошланди. Давлатлар ташқи сиёсатида икки ижтимоий-сиёсий тизим ёки „капитализм билан социализм" лагери, „ўзаро куч ишлатиш", иқтисодий, сиёсий, харбий хокимликка эришиш, тазйиқ кўрсатиш, мамлакат ичидаги низоларни қўллаб-қувватлаш эмас, балки давлатнинг суверенитетини тан олиш, халқаро хуқуқ нормаларига таянган холда, халқларнинг эркинлигини хурмат қилиш асосида ташқи сиёсат олиб бориш амалиётита ўтилмоқда1. Чунки сўнгги йилларда жахонда юз берган воқеалар дунёнинг геосиёсий структураси ва йўналишини тубдан янгилади, жахон сиёсатига аста-секин бир гурух янги суверен давлатлар кириб келиши натижасида давлатлараро сиёсат ва дипломатия майдони бутунлай бошқача мазмун-мохият касб этди. Дунё сиёсий харитасида пайдо бўлган бу янги давлатлар социалистик ўтмишга эга бўлган, ўз сиёсий мустақиллигини тинч йўл билан қўлга киритган давлатлардир. Улар асосан Шарқий Европа ва собиқ Иттифоқ худудида ташкил топдилар. Ушбу давлатлар мустақил ривожланиш ва ижтимоий муносабатларни янгилаш йўлига қадам қўйиб, бошқа мамлакатлар орасида ўз мавқеини мустахкамлашга интилмоқда. Тенглар орасида тенг бўлишга, жахон майдонининг таркибий қисмига айланишга харакат қилмоқдалар. Жумладан, Ўзбекистон хам шулардан бири экан, унинг ташқи сиёсий доктринаси ва амалиётига ана шу шарт-шароитлар ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Шубхасиз, янги жахон тартиботини шакллантиришда Ўзбекистоннинг хам алохида ўрни, сиёсий манфаатлари бор. Шунинг учун мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларини хисобга олган холда ташқи сиёсатнинг мақсад ва вазифа-сини аниқ белгилаб олди. Унинг дунё хамжамияти, халқаро ташкилотлар, давлатлар, МДХ ва Марказий Осиё давлатлари билан олиб бораётган ташқи сиёсат борасидаги саъй-харакатлари фикримиз далилидир.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати амалдаги Конституция ва 1996 йил 26 декабрда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган „Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий принциплари тўғрисида"ги қонун талабларидан келиб чиқилган холда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида „Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла хуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан хал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлигини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, хамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан чиқиши мумкин"', дейилади. „Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий принциплари тўғрисида"ги қонун хам ташқи сиёсатимизнинг умуминсоний тамойиллар ва манфаатлар билан тўла мувофиқ эканлигини кўрсатади.
У ёки бу йўналишдаги ташқи сиёсатни танлашга таъсир кўрсатадиган кўпдан-кўп омиллар мавжуд. Улар орасидан иккита энг асосийсини алохида эслатиб ўтиш лозим. Биринчиси — Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотларга аъзо бўлишида хамма учун бир хил бўлган талаб мавжуд бўлса, иккинчиси — ташқи сиёсатда иқтисодий манфаатларнинг сиёсий манфаатларга нисбатан устунлигидир. Ўзининг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш давлатимиз мустақиллигини мустахкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят мухим воситасидир.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари Президент И. А. Каримовнинг „Ўзбекистоннингўз истиқлол ва тараққиёт йўли" асарининг ташқи сиёсатга бағишланган бобида аниқ-равшан ифодалаб берилган, яъни:
— миллий манфаатлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсадидир;
— кўптомонламалик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир.
Ўзбекистон тарихий тараққиёти ва этник жихатларига кўра мусулмон мамлакатлари жумласига киради. Буни инобатга олган холда мусулмон мамлакатлари билан алоқаларга катта эътибор қаратилади. Ўзбекистон Марказий Осиё хамдўстлиги давлатлари билан биргаликда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан тузилган Иқтисодий Хамкорлик Ташкилотига хам аъзо бўлди.
Шу билан бирга, Европанинг маърифатпарвар дунёси билан хам ўзаро хамкорлик Ўзбекистан ташқи сиёсатида мухим ўрин тутади. Чунки, Европадан биз саноатни жадал-лаштириш, иш билан таъминлаш, фавқулодда муаммоларни хал этиш ва жахон бозорига кириш учун зарур бўлган замонавий технология олиш имкониятига эгамиз. Ўз вақтида биргина Туркия эмас, шунингдек Япония, Жанубий Корея, Хиндистон давлатлари, қолаверса ахолисипинг кўпчилиги мусулмон бўлган Миср, Қувайт, Малайзия, Индонезия хам ана шу йўлни танлаган эди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида иқтисодий омиллар марказий ўринни эгаллашининг яна бир исботи шуки, у суверен давлат сифатида очиқ иқтисодиётни вужудга келтириш сохасида фаол иш олиб бориб, жахон хўжалик алоқаларида, халқаро мехнат тақсимотида кенг микёсда иштирок этмоқда. Европа тараққиёт ва тикланиш банки, Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки, Осиё тараққиёт банки, Жахон банки, Халқаро валюта фонди, Халқаро Молия корпорацияси, Иқтисодий Тараққиётга Кўмаклашувчи Ташкилот, Халқаро Мехнат тақсимоти, Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва бошқа молиявий-иқтисодий ташкилотлар аъзоси сифатида улар билан фаол алоқалар олиб бормоқда.
Умумжахон ва минтақавий ўзаро яқинлашиш эхтиёжи бизнинг МДХ тарафдори эканлигимизни билдиради. Хусусан, Ўзбекистон ва Россия барча сохаларда ўзаро алоқалар кўламини кенгайтиришдан манфаатдор. Ана шу манфаатдорлик, шунингдек, хамкорликдаги ўзаро ишонч ва хурмат рухи, икки давлат рахбарларининг ўзаро самимий муносабати, кўпгина масалаларда фикрдошлиги 2004 йили Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасида Стратегик ше-рикчилик тўғрисидаги шартноманинг имзоланишига асос бўлган эди. Икки давлат рахбарлари томонидан 2005 йилнинг 14 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган музокаралар якунида эса Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатида Россия катта ўрин тутганлиги боис, иккала мамлакат ўртасида халқаро майдондаги хамкорлик, сиёсий хамжихатлик мустахкамланиб, ижтимоий-маданий, илмий, харбий-техникавий сохадаги алоқалар тобора ривожланмоқда. Масалан, юқорида қайд этилган музокараларда шунингдек, икки мамлакат савдо-саноат палаталари ўртасида хамкорлик тўғрисидаги битим, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги билан Россия Федерациясининг Наркотиклар айланишини назорат қилиш бўйича федерал хизмати ўртасида наркотик воситаларнинг, психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда хамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганлиги, икки давлат ўртасидаги муносабатларга иттифоқ-чилик мақомининг берилиши Ўзбекистон билан Россиянинг хамкорлиги стратегик шерикликдан юқори даражага кўтарилаётганидан нишонадир. Шу тарифа Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ўз тарихининг мутлақ янги даврига қадам қўйди. Шуниси эътиборга лойиқки, Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов икки давлат ўртасидаги бу янги давр алоқалари ўтмишдаги „катта ва кичик оға"лар ўртасидаги муносабатларга олиб келмаслигини, эркинлик хавосидан туйиб нафас олган одамлар қарамлик холатига қайтишни асло истамаслигини, бундан халқимизнинг кўнгли тўқ бўлиши кераклигини алохида таъкидлаб ўтди1.
Мамлакатимиз рахбари таъкидлаганидек, „бугунги кунда бизнинг тараққиёт стратегиямиз минтақада тинчлик ва барқарорликни мустахкамлашга, интеграция жараёнларини жадаллаштиришга, Марказий Осиё Умумий бозорини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, ўз навбатида, бу иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига, ахоли турмуш даражасининг ўсишига қўшимча имкон яратади"2.
Хулоса қилиб айтганда, мафкуравий курашлардан қатъи назар, ташқи сиёсатда очиқ-ойдинлик принципи Ўзбекистонга қисқа муддат ичида икки тарафлама кенг ташқи алоқалар ўрнатиш имконини берди. Евроосиё иқтисодий ва маданий кўпригининг барпо этилганлиги, ШХТ доирасидаги хамкорликнинг кенгайиб бораётганлиги республика ташқи сиёсатининг стратегик истиқболидир. Дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакати томонидан тан олинган, 120 давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик, низоларни тинч йўл билан хал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби халқаро хуқуқнинг умумэъти-роф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Таянч тушунчалар
Халқаро сиёсат, икки қутблилик кўп қутблилик халқаро сиёсат субъектлари, ташқи сиёсат, халқаро хавфсизлик билан боғлиқ янги тенденция ва янги тахдидлар, бошқариладиган беқарорлик", империявий тафаккур, парчаловчи омиллар, яратувчи омиллар, халқаро сиёсатнинг асосий принциплари, халқаро сиёсатнинг долзарб йўналишлари, инсон хуқуқлари, инсон хуқуқлари умумжахон декларацияси, БМТ, Европа Иттифоқи, Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти, Шанхай хамкорлик ташкилоти, Евроосиё Иқтисодий хамжамияти, Жахон банки, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Иқтисодий хамкорлик ташкилоти, Ислом ташкилоти конференцияси, янги жахон тартиботи, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий концепцияси, миллий манфаат.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. „Халқаро сиёсат", „икки қутблилик ва кўп қутблилик", „халқаро сиёсат субъектлари" атамаларининг маъноларини тушунтиринг.
2. Хозирги замонда халқаро хавфсизлик билан боғлиқ қандай янги тенденция ва тахдидлар пайдо бўлмоқда?
3. Сизнингча „бошқариладиган беқарорлик" тушунчаси Билан империявий тафаккур ўртасида қандай алоқадорлик мавжуд?
4. Халқаро тартиботдаги парчаловчи ва яратувчи омиллар мазмунини тушунтириб беринг.
5. Халқаро сиёсатнинг асосий приншшларини изохланг.
6. Халқаро сиёсатни маърифийлаштиришда Инсон хуқуқари умумжахон декларацияси қандай ахамият касб этади?
7. Бирлашган Миллатлар Ташкилотини модернизаииялаш ва ислох қилишнинг зарурлигини изохлаб беринг.
8. И. А. Каримовнинг „МДХнинг истиқболи Европа Иттифоқи каби моделнинг амалга оширилишида кўринади" деган сўзларидан Европа Иттифоқи тўғрисида қандай хулоса чиқариш мумкин?
9. Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш хамда иқтисодий хамкорликни таъминлашда ШХТнинг ўрни ва ахамияти тўғрисида гапиринг.
10. Евроосиё Иқтисодий Хамжамияти (ЕврАзЭС)га аъзолик Ўзбекистон учун геосиёсий нуқтаи назардан қандай ахамиятга эга?
11. Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ташкилотлар билан алоқалари олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигида қандай ўрин тутади?
12. Янги жахон тартиботини шакллантиришда Ўзбекистоннинг ўрни ва сиёсий манфаатдорлиги ташқи сиёсатда қандай акс этаётганлигини далиллар асосида тушунтиринг.
13. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай принципларга таянади?
14. „Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари тўғрисида"ги қонунни конспектлаштиринг.
ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ ВА УНГА БАРХАМ БЕРИШНИНГ СИЁСИЙ-ХУҚУҚИЙ ЧОРАЛАРИ
1. Терроризмнинг пайдо бўлиши, турлари ва кўринишлари
Илк бор Аристотель томонидан қўлланилган „террор" атамаси юнонча „terror" сўзидан олинган бўлиб, дахшат, қўрқув деган маъноларни англатади. Бинобарин, терроризм деганда ўзининг муайян мақсадларига эришишда сиёсий рақибларини харбий харакатларга боғлиқ бўлмаган, хеч бир чекланмаган систематик жисмоний зўрлик ишлатиш йўли билан йўқ қилишни кўзловчи сиёсий кураш усули тушунилади. Ўз авантюристик мақсадларига эришишда жисмоний зўрлик, қуролли усуллар, террор ва фитнадан кенг фойдаланиши эса терроризмнинг экстремистик табиатини яққол намойиш этади.
Жиноятнинг бу кўриниши бугунги кун учун кутилмаган холат эмас. Чунки, терроризм ўта салбий ижтимоий ходиса сифатида у ёки бу кўринишда қадим-қадимдан маълум. Террорчилар тарихнинг барча даврларида халқ оммасининг айрим қатлам ва гурухларини „йўлдан уриш", турли йўллар билан улар қалбига йўл топиш тактикасига амал қилиб келишган. Ўрта аср қароқчилари ва бандитлари, янги ва энг янги даврда рўй берган „ўта инқилобий халқ, харакатлари" хам сурбетларча оддий мехнаткаш номидан иш кўришган. Айрим худудларда террорчи гурухларнинг узоқ муддатга хокимият тепасига келганлиги, хатто халқ билан маълум бир вақт давомида якдил бўлганликлари тўғрисида тарихда кўплаб маълумотларни учратамиз. Демак, терроризм ўзини „хаққоний, халқпарвар" харакат деб бахолаши унинг бир хусусияти бўлса, бугунги ўзининг энг ташкилий жипслашган даврида хам ўша эски, унинг учун асосий ниқоб бўлиб келган амалиётга қатъий содиқлигини намойиш қилмоқда.
Бир замонлар террорчилар ер шарининг турли жойларида алохида-алохида, бир-биридан батамом ажралган холда харакат қилган бўлсалар, бугун улар ўз фаолиятини минтақавий, хатто умумсайёравий даражада мувофиқлаштиришга интилмоқдалар. Яъни, бугун инсоният тинчлигига террорчилар мисолида халқаро миқёсда уюшган, керак бўлса бир ёки бир неча қудратли марказлар томонидан бошқарилаётган сиёсийлашган халқаро жиноий гурухлар тахдид солмоқда.
Муаммо шундаки, инсоният тарихининг энг қадимги даврларидан то хозирга қадар хам жиноятнинг бу тури ўз мақсадига эришишнинг энг мақбул ягона йўли сифатида сиёсий хаётда қўлланиб келинмоқда. Шу муносабат терроризмнинг ижтимоий-сиёсий ходиса сифатида пайдо бўлиш тарихини, унинг турлари ва кўринишларини, халқаро хуқуқий хужжатларда унинг қандай бахоланганини хамда Ўзбекистонда терроризм хавфининг олдини олиш масалаларини ўрганиш долзарб ахамиятга эгадир.
Терроризм тарихи. Терроризм тарихини шартли равишда тўрт даврга бўлиш мумкин:
1. Қадимги терроризм. (Протерроризм.)
2. Классик (мумтоз) терроризм.
3. Анъанавий терроризм.
4. Замонавий терроризм.
Қадимги терроризм. Терроризм узоқ тарихга эга ходиса бўлиб, унинг илдизлари инсониятнинг қадимги тарихига бориб тақалади. Жамиятнинг сиёсий тарихида сиёсат субъектлари томонидан мақсадга эришишнинг асосий воситаларидан бири сифатида зўрлик, дахшатга солишдан фойдаланиш ўтмишда хам кенг тарқалган эди. Ёзув пайдо бўлганидан бошлаб битилган кўплаб солномаларга назар ташласак, сиёсий, ижтимоий ва харбий сохада террорчилик харакатлари содир этилганига гувох бўламиз. Милоддан аввалги 44 йилда Рим императори Гай Юлий Цезарга уюштирилган суиқасдни сиёсий терроризмга ёрқин мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Қадимги яхудий қабилаларининг „Шилот сикари" деб аталган отрядлари эса етмиш йил давомида римлик мустамлакачилар хамда бошқа душманлар билан муваффақиятли кураш олиб борганлиги тарихдан маълум1. Милоднинг 66—73 йилларида сикариларнинг Фаластин худудида фаолият кўрсатган бу сектаси қадимги террористик гурухлардан бири бўлиб, Қуддус кўчаларида одамлар гавжум бўлган кунларда, хусусан, байрамларда ханжар ва калта қилич („сика")ни кийимлари ичига яшириб олган террорчилар ўз қотилликларини дафъатан амалга оширганлар ва тезда ахоли орасида изсиз йўқолганлар. Сикарилар Римга қарши кайфиятдаги экстремист миллатчилар бўлиб, мустамлакачилар билан хамкорлик қилган ўз миллатдошларини хам аямаганлар.
Милоднинг VII асрида ислом дини доирасида юзага келган биринчи диний-сиёсий экстремистик харакат хисобланадиган хорижийлар эса „Хулафои рошидийн" (тўғри йўлдан борувчи пайғамбар ўринбосарлари) нинг иккинчи ва учинчиси бўлган Умар ва Усмонларнинг бевақт ўлимига сабабчи бўлишган. Улар уммавийлар хукмронлиги даврида катта сиёсий кучга айланиб, мамлакатда доимий фитна ва беқарорлик уруғини сочганлар.
VIII асрнинг иккинчи ярмида Ироқ, Бахрайн, Яман, Сурия, Миср, Хуросон ва Мовароуннахр худудида террористик харакатлар содир этган қарматийлар диний-сиёсий экстремистик оқими ислом номи остида оловга сиғиниш эътиқодини тикламоқчи бўлишган. Улар биргина 317 х.ижрий йилда Каъбага хужум қилиб, 1900 кишини шахид этишган. Макка шахрида эса 30 минг мусулмонни ўлдириб, шахарни талон-тарож қилиб, ўт қўйишган.
Эронда бундан тўққиз аср аввал тузилган ассасинлар тоталитар сектаси1 террорчилик ташкилотига типик мисол бўла олади. Исмоилийлар сектасидан ажралиб чиқиб, салжуқийлар сулоласига қарши террористик актлар содир этган, кейинчалик XIII асрда мўғуллар томонидан йўқ қилинган ассасинлар қўшни Сурияга босқинлар уюштириб, давлат амалдорларини, хатто халифаларни ўлдирганлар2. Секта рахбари Хасан ибн ас-Саббох бошчилигида ассасинлар Ўрта ер денгизидан тортиб Форс қўлтиғигача бўлган кенг худудни назорат этганлар. Террорчилик харакатларининг иштирокчилари рухларини кўтариш мақсадида гиёхвандлик воситалари, жумладан, наша, яъни гашиш истеъмол қилишган. Сектанинг Европада „Hashishin" деб номланиши ана шу сўздан келиб чиққан. Франсузлар уни ўз тилларига мослаб „Assasin" деб аташган. „Сиёсий қотиллик" маъносини англатувчи „Assassiation" сўзи хам ана шундан келиб чиққан.
Ўта махфий тарзда иш юритган ассасинлар террор орқали амалга ошириладиган ўз қотилликларига хам диний, хам сиёсий тус бериб, уни ўзига хос диний маросим даражасигача кўтарганлар. Ассасинлар феъл-атворида зохидона интизом шакллантирилган. Улар ўз маслакларига кўра қийноқ ва ўлимни хурсандчилик билан кутиб олиб, янги дунёвий тартибнинт ғалабасига чуқур ишонганлар. Шу тариқа диний мутаассиблик ва сиёсий террор ўзаро уйғунлашиб кетган.
Хиндистонда фаолият юритган „бўғувчилар" сектаси ўз қурбонларини шойи ип билан бўғиб ўлдиришган. Секта аъзолари ўз терактларини маъбуда Кали шарафига қилинган қурбонлик хисоблаб, ўз қотилликларидан рохатланишган. Хитойдаги террорчилик гурухларига одатда қўл жанги устаси бўлган шахс бошчилик қилган. Террорчи гурухдаги профессионал қотиллар гохо фирибгарлик билан шуғулланиб, ким кўп пул тўласа, ўшанга хизмат қилганликлари маълум. Бундай яширин жамиятлар даромадни қиморхона, контрабанда савдосидан қўлга киритсалар-да, лекин ўз манфаатлари йўлида сиёсий зўрлик билан хам шуғулланиб, префектларни ўлдиришган, уларнинг уйларини хамда кўприкларни оддий халқни қўрқувга солиш мақсадида ёқиб юборишган.
Умуман, сиёсий терроризм тизимида юқорида қайд этилган холатлар хозирги замон терроризмига нисбатан бирмунча ибтидоий кўринишга эга бўлган ходисалар бўлганлиги учун уни қадимги терроризм ёки протерроризм деб аталади.
Классик терроризм. Терроризм тарихининг иккинчи даври классик терроризм бўлиб, унда „террор"га сиёсий кураш воситаси сифатида қаралади. Чунки, „террор" атамаси Буюк франсуз инқилоби даврида юзага келди. Франциядаги жирондистлар ва якобинчилар томонидан 1790 йилларда сиёсий лексиконга киритилган „террор"дан халқни қўзғолонга тайёрлаш ва хокимиятни эгаллаш жараёнида франсуз инқилобининг мафкурачилари фойдаланган эдилар.
Бироқ, монархияга қарши курашда террорни курашнинг асосий воситаси деб билтан инқилобчи кучлар ёш франсуз республикаси даврида хам ундан воз кечмадилар, аксинча Конвент (франсуз республикаси хукумати) рахбарлари эндиликда террорни ўз мамлакати фуқароларига қарши қаратдилар. Ижтимоий хавфсизлик Комитети Халқ Конвентини танқид қилишта журъат этган хар қандай шахсни „сиёсий жиноятчилик"да айблаб, қатл эта бошлади.
„Террор" атамаси эндиликда „қўрқув", „дахшат" каби мазмунини хақиқатда бутун мохияти билан акс эттира бошлади.
„Террор" атамаси Францияда юзага келган бўлса-да, терроризм сиёсий воқелик сифатида XIX асрнинг биринчи ярмида Австрияга тобе бўлган, лекин мустақиллик илинжида бўлган Италияда муайян даражада ривожланди. Бу ердаги карбонарийлар (итальян тилида — „кўмирчилар") итальян миллий инқилоби ғалабаси учун полиция махкамаларига хужумлар уюштириш, банкларни ўмариш, пул олиш ёки сиёсий ён беришларга мажбур қилиш учун одам-ларни ўғирлаш билан шуғулландилар. Итальян озодлик харакатининг дохийси Гарибальди эса бу пайтда Англияда туриб Австрия-Венгрия империясига қарши террористик актларни молиявий таъминлаш мақсадида маблағ тўплади. Охир-оқибат Италия Австрия империясидан ажралиб чиққач, бу жараён нихоясига етди. Кейинроқ эса мунтазам равишда террористик актларни содир этувчи ташкилотлар вужудга келди.
Анъанавий терроризм. Анъанавий терроризм классик терроризм замирида шаклланган босқич бўлиб, унинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:
1) террористик актларни амалга оширишнинг муайян усуллари ва воситалари яратилди. Буларга портлатиш, қотиллик, ўт қўйиш, захарлаш, гаровга олиш каби усуллар хамда бомба, пичоқ, ханжар, пистолет, милтиқ, турли захарлар ва порох каби воситалар киради;
2) терроризм ўз мафкурасини яратди, натижада терроризмнинг турли кўринишлари пайдо бўлди (сўл ва ўнг, ижтимоий ва сиёсий, миллатчилик, дунёқараш, инқилобий ва бошқалар);
3) терроризмнинг ижтимоийлашуви рўй берди, яъни у ахолипинг турли қатламлари орасида, маргиналлардан тортиб то аристократларгача ўз ижтимоий базасига эга бўлди;
4) терроризм институционаллашиб, ўзининг доимий ташкилотларини яратди ва халқаро характер касб эта бошлади.
Замонавий терроризм. Замонавий терроризм терроризм тарихидаги хозирги босқичдир. Унинг асосий хусусиятлари эса қуйидагилардир:
1) терроризм оммавий характер касб эта бошлади, яъни у тобора кўпроқ қурбонлик талаб қилиб, қўрқув ва тахлика сола бошлади;
2) террористлар одамларни саросимага ва дахшатга солишнинг замонавий усуллари — газ, бактериологик воситалар, масофавий ва космик алоқа, интернет ва ОАВдан фойдаланишга ўтдилар. Гаровга олинганлар хаётига, Ернинг сунъий йўлдошлари ва хатто ядровий арсеналларга нисбатан хам реал хавф пайдо бўлди.
Юқоридагиларга асосланган холда замонавий терроризм XX аср 60- йиллари охирларидан вужудга келган деб хисоблаш мумкин. Замонавий терроризм томонидан зўрликнинг ноанъанавий воситаларининг қўлланилиши реал воқеликка айланди. Жумладан, Япониядаги синтоизм дини тоталитар секталаридан бири бўлмиш Аум Сенрикё сектасининг 1995 йилда Токио метросидаги пассажирларга қарши зарин моддасини ишлатиши оқибатида 5500 инсон жабрланди. Япония махсус хизматлари томонидан тезкор чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмаганида жабр-ланганлар сони 40 минг кишигача етиши мумкин эди1. Ушбу терактдан сўнг террористлар томонидан захарли газлар, бактериологик воситаларнинг, интернет ва ОАВнинг қўлланиши янада кучайиб кетди.
Терроризм турлари. Мураккаб ижтимоий-сиёсий ходиса бўлган терроризмни турларга бўлиш сиёсатшунослик нуқтаи назаридан долзарб масала бўлиб, бунда теракт жараёнида ишлатиладиган воситаларга асосий мезон сифатида қаралади. Шунга кўра терроризм икки турга: анъанавий ва замонавий технологик (технологик) терроризмга ажратилади.
Одамларни халок қилувчи азалдан маълум воситалар (совуқ қурол, ўқ отувчи қурол, портловчи моддалар ва хоказолар)дан фойдаланиб сиёсий мақсадлар йўлида амалга ошириладиган террор анъанавий терроризмга хос хусусиятдир.
Замонавий (технологик) терроризм эса радиоактив материаллар, ўта захарли газлар, кимёвий ва биологик моддалар каби вайрон қилишнинг янги восталарини қўллашни афзал кўради, нисбатан катта худудни қамраб олиши ва кўплаб ахолининг қурбон бўлишига олиб келиши жихатидан ўта хавфли жиноят турига киради.
Замонавий (технологик) терроризмнинг кўринишлари.
Ядровий терроризм — ядровий портловчи қурилмаларни портлатиш ёки портлатиш тахдиди, радиоактив материаллар билан захарлаш, ядровий объектларни босиб олиш ёки диверсия уюштиришни ифода этади. Хозир дунёнинг 30 мамлакатида 450 га яқин ядровий саноат объектлари, юзлаб ядро реакторлари, ўн минглаб ядровий қурилмалар мавжудлиги эътиборга олинса, терроризмнинг бу кўриниши инсониятга нисбатан қанчалик катта тахдидга айланганини тасаввур қилиш мумкин.
Хайджекинг — йирик транспорт воситалари: самолёт, поезд, автомобиль ва кемаларни олиб қочишда намоён бўлади.
Скайджекинг — хаво кемалариии ўғирлашни кўзда тутади. 2001 йил 11 сентябрда АҚШ худудида -мамлакат авиакомпанияларига қарашли уч йирик самолётнинг пассажирлар билан бирга олиб қочилганлиги, амалга оширилган теракт натижасида кўплаб фуқароларнинг халок бўлганлиги катта фожиа бўлган эди.
Кибертерроризм — махсус хакер дастурлари орқали компьютер бошқаруви тармоқларини эгаллаб олиш, компьютер вируслари ёрдамида интернет тармоғида теракт содир этиш, интернет тармоғини ишдан чиқаришни кўзда тутади.
Биотерроризм — штам, вирус, кукун каби бактериологик воситалардан фойдаланган холда теракт содир этиш.
Кимёвий терроризм — зарин, неприн каби захарловчи ва бўғувчи газлардан террористик мақсадларда фойдаланиш.
Экотерроризм — теракт объекта сифатида флора (ўсимлик дунёси) ва фауна (хайвонот дунёси) нинг танланиши.
Инфотерроризм (ахборот террори) — теракт содир этишга олиб келиши мумкин бўлган маълумотнинг ОАВ орқали тарқатилиши, иқтисодий жихатдан ривожланган мамлакатнинг ўз техник имкониятларидан бошқаларнинг зарари учун фойдаланишини англатади. Мисол учун бирон бир ёлгон хабар баъзан бутун дунё давлатларини бир-бирига қарама-қарши қилиб қўяди, минг-миллионлаб одамларнинг рухиятини захарлайди, уларни йўлдан адаштиради. Шу боис, жахон оммавий ахборот воситалари орқали, хусусан „Интернет" тармоғидан тарқатилаётган хабарлар нохолис берилар экан, демак турли зарарли оқибатлар хам келиб чиқади. Бундай зарарли ахборотларни „Ахборот террори" деб аташ мумкин. Террорнинг бу кўриниши бугунги кунда сиёсий терроризмнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.
Жумладан, АҚШ Ироққа хужум бошлашдан олдин ОАВ, хусусан, телевидение ва радио тармоғини ишдан чиқарганлиги хам бежиз эмас эди. Ахборот террорида асосий диққат-эътибор одамларнинг онгини ишғол қилишга, уларни ўз измига бўйсундиришга қаратилади. Ўзгаларни тобе қилишнинг энг қулай йўли — бир давлатни бошқалардан кўра бадавлат ёки обрўли, инсонпарвар, демократ қилиб кўрсатиш, яъни манипуляция қилишдир. Масалан, АҚШнинг хар қандай қўшин турида ахборот урушини пайдо қиладиган марказ мавжуд. АҚШ харбий хаво кучларининг „ахборот жанги" маркази Техас штатидаги ХХКнинг Келли деган базасида, қуруқликдагиси эса Виржиния штатининг Белвуар фортида жойлашган1.
Шу маънода бугунги кунда „давлат терроризми" тушунчаси кенг тарқалган. Давлат терроризмининг ташқи сиёсий жихати хорижий давлатларнинг муайян мамлакат ички ишларига аралашувида амалда намоён бўлмоқда. Муайян давлат ўз харбий-сиёсий экспанциясини (бос-қинчилик сиёсатини) амалга оширар экан, давлат терроризми миллий чегаралар доирасидан ташқарига чиқиб, бошқа мамлакатлар суверенитетига нисбатан тахдидга айланади.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, давлат терроризмининг халқаро хуқуқ нормаларига зид эканлиги БМТ Бош Ассамблеясининг 39- сессиясида қабул қилинган резолюцияда белгилаб қўйилган. Ушбу резолюцияга кўра давлат терроризми суверен давлатдаги ижтимоий-сиёсий тузумни зўрлик билан ўзгартириш ёки бузиш, қонуний хукуматни ағдариш хамда терроризмни қўллаб-қувватловчи хатти-харакат сифатида бахолангандир1.
Хуллас, ўз вайронкорлик хусусиятларига кўра давлат терроризмини терроризмнинг ўта хавфли турларидан бирига киритиш мумкин.
Террористик ташкилотларнинг ғоявий-сиёсий мақсадларига кўра терроризмнинг мафкуравий, миллатчилик, диний ва бошқа кўринишлари хам ажратилади. Масалан, ўнг ва сўл терроризм мафкуравий терроризмга киради. Ўнг терроризм миллат учун анъанавий бўлган сиёсий қадриятларга таянади. (Неофашистлар гурухлари, Лотин Америкасидаги „ўлим эскадронлари".) Бугун Fapбий Европанинг айрим мамлакатларида хам ўнг экстремизм ва терроризмнинг жонланиши кузатилмоқда.
Сўл (инқилобий, „қизил") терроризм эса мафкуравий терроризмнинг яна бир кўриниши бўлиб, сохта инқилобий, жумладан троцкийча ва маоча тамойилларга таяниб инқилобий вазиятни, ахолининг оммавий қўзғолонини ташқил этишга, охир-оқибатда мавжуд тузумни зўрлик билан ағдаришга интилади. (Германияда „Қизил Армия фракцияси", Италияда „Қизил бригадалар", Греция ва Лотин Америкасида „Халқ инқилобий кураши1” каби террористик ташкилотлар.)
Миллатчилик терроризми кенг тарқалганлиги, ўта шафқатсизлиги ва кўплаб қурбонларга олиб келиши билан ажралиб туради. Мавжуд конституциявий тузумни, давлатчиликнинг кўпинча федератив тузилишини, мамлакатдаги мавжуд миллий-давлат ёки маъмурий-худудий тузилмаларни зўрлик билан ўзгартиришни ўзининг сиёсий мақсади сифатида белгилайди. Испанияда, Францияда, Англияда, Бельгияда ва бошқа Европа мамлакатларида миллатчи экстремистик ташкилотларнинг бундай фаоллигини кузатиш мумкин.
Миллатчилик терроризмининг турли-туман кўринишларига сепаратизм терроризмини (миллатчи сиёсий озчилик томонидан мустақиллик ёки автономияга эришиш учун амалга ошириладиган терактлар, ЭТА, корсикалик террористлар.); миллий-озодлик терроризмини (мустамлака ва ярим мустамлака мамлакатларда давлат суверенитетига эришиш учун террордан фойдаланиш); репрессив-миллий терроризмни (муайян давлат ичидаги миллатлараро низолар жараёнида имтиёзли миллат гурухларининг бир миллатли давлат ташкил этиш мақсадида миллий озчилик талабларини террор йўли билан бостиришида, ўз навбатида миллий озчиликнинг террорга террор билан жавоб беришида намоён бўлади); худудий-сепартизм терроризмини (оз тарқалган ходиса бўлиб, бунда муайян давлат ичидаги хукмрон миллат вакиллари мамлакатнинг муаяйн худудига суверенитет берилишини талаб қиладилар) киритиш мумкин.
Бундан ташқари дунёқараш терроризми хам мавжуд бўлиб, хукмрон сиёсий меъёрлар ва муносабатлар билан муроса қилишни истамаслик ундаги асосий хусусиятдир. Диний терроризм шу маънода дунёқараш терроризмига киради. Терроризмнинг Марказий Осиё минтақасига нисбатан сўнгги ўн йилликда кучайган тахдиди жамият ва давлатни бошқаришнинг демократик, дунёвий шаклларини инкор этувчи диний терроризм ва экстремизм мохиятига чуқурроқ эътибор беришни тақозо этмоқда.
Диний терроризм — хозирги замон терроризмининг кенг тарқалган кўринишларидан бири бўлиб, у ёки бу диний ақидалардан фойдаланган холда муайян сиёсий мақсадларни кўзлайди. Сиёсат дунёсини ўз тамойиллари асосида қайта қуришни, одамлар онгига таъсир этишни диний ақида ва қадриятлар негизида амалга оширишни истовчи диний-террористик гурухлар хокимият учун курашиш, миллатлараро жанжаллар ва хар хил сиёсий можароларни келтириб чиқаришда диндан сиёсий қурол сифатида фойдаланишга харакат қиладилар.
Шуни қайд этиш керакки, дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Уларни: -сиёсий мақсадлари; диний йўналиши; қандай қилиб ва нима учун пайдо бўлгани; ижтимоий ва этник таркиби; сони ва ташкилий тузилиши; қаерда фаолият юритишни маъқул кўриши; террор усуллари; тажовузкорлик даражаси ва муросага мойиллиги бўйича таснифлаш мумкин. Аксар террорчилик ташкилотлари яширин фаолият кўрсатишига қарамай, кўплаб мамлакатларнинг хукуматлари уларни хисобга олишга харакат қилишади. Жумладан, Россия хукумати ўз „қора" рўйхатига қуйидаги террорчилик ташкилотларини киритган:
1) „Кавказ мужохидлари бирлашган кучлари олий харбий мажлиси";
2) „Ичкерия ва Доғистон халқлари конгресси";
3) „База" — („Ал Қоида");
4) „Абсат Ал-Ансор" (Ливан);
5) „Муқаддас уруш" („Ал-Жиход", Миср);
6) „Ислом гурухи" („Жамоа ул-Исломия", Миср);
7) „Мусулмон биродарлар" („Ал-Ихвон ал-Муслимун");
8) „Ислом озодлиги партияси" („Хизбут-тахрир ал-Исломий");
9) „Лашкари — Тойба" (Покистон);
10) „Ислом гурухи" („Жамоати Исломий");
11) „Туркистон ислом партияси" (собиқ Ўзбекистон Ислом харакати).
Террорчилик ташкилотларининг асосий сиёсий мақсадлари қуйидагича:
— глобаллашув ва трансмиллий компанияларга қарши;
— бирор диний конфессия ёки этник гурухга қарши;
— ўз хукуматига қарши;
— бир давлат манфаати йўлида бошқа хукуматга қарши;
— миллат ёки дин софлиги учун курашиш; ,
— айирмачилик мақсадида ва ўз давлатини тузиш учун курашиш;
— бирор дунёқарашга қарши (абортга, экологиянинг бузилишига қарши курашиш ва хоказо).
Диний йўналиш тушунчаси нихоятда шартлидир. Чунки аксар террорчилик ташкилотлари ўз мақсадларига етишиш йўлида диндан ниқоб сифатида фойдаланишади. Булар: сохта ислом, сохта насронийлик, сохта иудаизм, янги дин ўйлаб топиш, динларни инкор этиш кабилардир1.
Терроризмнинг сабаблари. Терроризм сиёсий экстремизмнинг бешафқат кўринишларидан бири бўлиб, у умумий этикани рад этувчи нигилизм оқибатида келиб чиқади. Шу ўринда савол туғилиши табиий. Хўш, терроризмнинг келиб чиқиш сабаблари нимада?
Терроризм ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар натижасида келиб чиқади. Бунта қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: мухолифатни сиқиб қўйиш, давлатлараро зиддиятлар, этник ва диний зиддиятлар, айирмачилик ва мустақиллик учун курашиш, қашшоқлик ва ишсизлик, мафкуравий бўшлиқ. Бошқа давлатларнинг қўллаб-қувватлаши, анъанавий турмуш тарзини бузувчи глобаллашув, америкача сиёсат, иқтисодий ва маданий гегемонияга интилиш каби ташқи омиллар хам терроризмни келтириб чиқариши мумкин.
Бироқ айрим мутахассислар ахолининг камбағаллиги, қашшоқлигини терроризмнинг асосий сабаби деб хисоблайдилар. Бундай сабабчи омилларни инкор этмаган холда уларнинг бош сабаб эмаслигини хам таъкидлаб ўтиш жоиз.
Бириннидан, ахолининг ўта қашшоқ қисми доим сиёсатдан йироқ бўлади, бинобарин сиёсий экстремизм жиноятларига уни шерик қилиш адолатдан бўлмаса керак. қолаверса, қашшоқликдан, ночорликдан тамомила тушкунликка тушган шахс қўлига қурол олиб ёки қўйнига бомба солиб, ўзи билан бошқа унлаб мутлақо беайб инсонлар хаётига зомин бўлади, дейиш мантиққа тўғри келмайди.
Иккинчидан, агар шундай бўлса, нега қолоқ, қашшоқ, маданий тараққиёт даражаси анчагина паст минтақаларда (масалан, Жанубий Африка бушменлари, Мексика хиндулари ва бошқа ўтроқ камбағал қабилаларда) терроризм деган тушунчанинг ўзи йўқ?
Камбағалликни терроризм сабаблари сифатида қайд этувчи тадқиқотчилар фикрларини мутлақ рад этмаган холда унга аниқлик киритиб, шуни айтиш жоизки, террористик актларни амалга оширишни кўзловчи гурухлар итоаткор ижрочиларни кўпроқ юқорида санаб ўтилган қатламлардан излайдилар хамда камбағаллик, қашшоқликнинг сабаб ва оқибатларини йўқ қилиш воситаси сифатида риёкорлик билан террорчиликни кўрсатадилар.
Хулоса қилиб айтганда, терроризм ўта мураккаб ижтимоий ходиса бўлиб, у ўз таркибига кўра:
— террористик, экстремистик ғоя ёки мафкурани;
— террорчилик актларини у ёки бу шаклда амалга оширишни ташкиллаштирувчи ташкилий тузилмани;
— террорчилик актларини амалга оширишга қаратилган аниқ фаолият ёки хатти-харакатни ўз ичига олади.
2. Халқаро хуқуқий хужжатлар терроризм тўғрисида
Террорнинг аниқ инсон, одамлар гypyxи ахоли ёки давлатга қарши қаратилган жиноий харакат сифатида квалификация қилиниши дастлаб 1937 йилда Миллатлар Лигаси ташаббуси билан ўтказилган Женева конференцияси хужжатларида учрайди. Ўша йилда терроризмнинг бутун дунёга ёйилиши хавфини олиш мақсадида Миллатлар Лигаси 11 давлат вакилларидан иборат махсус экспертлар қўмитасини тузиб, унга сиёсий терроризмга оид жиноятларга қарши халқаро конвенция лойихасини тузишни топширди. 24 давлат томонидан имзоланган „Терроризмнинг олдини олиш ва унинг учун жавобгарлик тўғрисида", „Халқаро жиноят судини тузиш тўғрисида" каби конвенцияларда „терроризм" тушунчасига дастлабки сиёсий-хуқуқий таъриф берилган эди. Гарчи бу конвенциялар ўша пайтда кучга кирмаган бўлса-да ("Терроризмнинг олдини олиш ва унинг учун жавобгарлик тўғрисида"ги конвенцияни фақатгина Хиндистон ратификация қилган эди) кейинчалик бу хужжатлар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятида назарий асос бўлиб хизмат қилди. Муайян камчиликларига қарамай терроризм тўғрисида қабул қилинган ушбу конвенциялар хулосалари 1956 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан яратилган „Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар кодекси" лойихасини тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилди.
Бизнинг давримизга келиб эса халқаро хамжамият томонидан терроризм тўғрисида бир қанча халқаро шартномалар, келишув ва конвенциялар ишлаб чиқилган хамда қабул қилинган. Уларда халқаро терроризмнинг хар қандай кўринишларига, уни молиявий таъминлаш ва қўллаб-қувватловчи хатти-харакатларга қарши кураш масалалари ўз ифодасини топган.
БМТ ва унинг махсус муассасалари кўп йиллардан буён терроризмни бартараф этиш, теракт учун жавобгар бўлганларни жазога тортиш бўйича кенг қамровли халқаро xуқуқий хужжатларни тайёрлаб бермоқда. 1963 йилдан бошлаб тайёрланаётган бу хужжатлар самолётларни олиб қочиш, одамларни гаровга олишдан тортиб то терроризмни молиялаштиришгача бўлган терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашда фойдаланиш учун мўлжалланган асосий юридик нормалардир.
БМТ терроризм муаммоси билан хуқуқий жихатдан хам, сиёсий жихатдан хам бевосита шуғулланади. БМТ ва унинг Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро денгизлар ташкилоти (ИМО) ва Халқаро атом энергияси агентлиги сингари ихтисослаштирилган муассасалари терроризмга қарши кураш борасида хуқуқий восита хисобланган қатор халқаро битимларни ишлаб чиқди.
Жумладан:
1) Хаво транспортида содир этилган хуқуқбузарликлар ва бошқа харакатлар тўғрисида конвенция (1963 йилда Токиода қабул қилинган);
2) Хаво кемаларини ноқонуний қўлга олишни тўхтатиш тўғрисида конвенция (1970 йилда Гаагада қабул қилинган);
3) Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатувчи аэропортларда ноқонуний зўравонлик харакатларини тўхтатиш тўғрисидаги протокол (1988 йилда Монреалда қабул қилинган) ва хоказолар.
Жахон хамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг терроризмга нисбатан муносабатини аниқлашда БМТ Бош Ассамблеяси рахбарлигида тузилган қуйидаги уч конвенция алохида ахамиятга эга.
1. Гаровга олишга қарши кураш тўғрисида конвенция (1979). Унда иштирок этувчи мамлакатлар гаровга олиш тегишли тартибда жазоланадиган харакат эканига келишиб олишди. Улар, шунингдек, ўз худудларида муайян турдаги фаолиятларни тақиқлаш, ахборотлар алмашиш ва тергов фаолиятларини хамда экстрадиция имкониятларини яратиш тўғрисида хам келишиб олдилар. Агар иштирок этувчи мамлакат у ёки бу жиноятчини беришдан бош тортар экан, ишни ўз адлия органларига текшириш учун бериши лозим. 1998 йилнинг ўрталарига келиб Конвенцияга 83 мамлакат аъзо бўлди.1
2. Бомба терроризмига қарши кураш тўғрисида халқаро конвенция. Ушбу Конвенция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1977 йилда қабул қилинган. У террорчилик акти содир этиб, бошпана қидириб юрган шахсларга бошпана беришни тақиқлашни кўзда тутади, хар бир мамлакат зиммасига бундай шахсларга нисбатан, уларни беришдан бош тортган холда жиноий иш очиш мажбуриятини юклайди.
3. Жиноятчиларни ёллаш, улардан фойдаланиш, молиялаш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисида халқаро конвенция (1989)2.
Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеяси ядро терроризмига қарши кураш бўйича халқаро конвенция лойихасини ишлаётган махсус комитет хам таъсис этди.
Бош Ассамблея сиёсий сохада 1994 йилда „терроризмнинг барча харакатлари ва кўринишлари, у қачон ва ким томонидан содир этилганидан қатъи назар кечириб бўлмайдиган жиноят сифатида" қораланадиган декларация қабул қилди. Ушбу халқаро хуқуқий жужжат „Халқаро терроризмни бартараф этиш борасидаги чоралар тўғрисидаги декларация" деб аталади. Ассамблея иштирок этувчи давлатлардан халқаро терроризмни бартараф этиш бўйича миллий ва халқаро миқёсда чора-тадбирлар қабул қилишни қаттиқ талаб қилди.
Терроризмга қарши кураш, уни бартараф этиш масалаларига оид сиёсий-хуқуқий хужжатлар нафақат БМТ доирасида, балки Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги, ЕХХТ, Шанхай Хамкорлик Ташкилоти каби тузилмалар аъзолари бўлган давлатлар ўртасида хам имзоланмоқда. Жумладан:
1. МДХ аъзолари томонидан 1999 йилнинг 4 июнида имзоланган „Терроризмга қарши кураш тўғрисидаги шартнома".
2. Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш тўғрисида 2001 йил 15 июнда имзоланган Шанхай конвенцияси1.
3. Минтақавий аксилтеррор тузилмаси тўғрисида 2002 йил 7 июнда Шанхай Хамкорлик Ташкилоти аъзолари ўртасида имзоланган келишув ва бошқа хужжатларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликка, давлатлараро дўстона муносабатларга хамда инсоннинг асосий хуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хавф солаётганлиги, шунинг учун барча тинчликсевар кучларнинг унга қарши курашда хамкорлик қилиши зарур эканлиги қайд этилган. 2004 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкентда тўлақонли фаолият юритишни бошлаган Шанхай Хамкорлик Ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси зиммасига ўта мухим вазифалар юклатилган.
2004 йил июнида Шанхай Хамкорлик Ташкилотининг Тошкентда бўлиб ўтган Саммитида хавфсизликка тахдидлар масаласида ягона ёндашув ва қараш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, махсус хизматлар ва хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ўртасида мустахкам хамкорликни йўлга қўйиш, халқаро миқёсдаги етакчи аксилтеррор марказлари (БМТ, Интерпол, АСЕАН) билан конструктив хамкорлик қилиш Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг фаолиятидаги ўзига хос принципиал жихатлар эканлиги яна бир бор қайд этилди.
Шунингдек, Минтақавий аксилтеррор тузилмаси террорчилик, айирмачилик ва экстремизмнинг барча кўринишлари хамда халқаро жиноий фаолиятни молиявий таъминлаб турган наркотрафикка қарши изчил курашиш борасида минтақа мамлакатларига кўмаклашиши зарур.
Бугунги кунда тероризм ва унинг турли-туман кўринишларита қарши унлаб халқаро сиёсий-хуқуқий хужжатлар тайёрланган ва жахоннинг кўпгина давлатлари томонидан ратификация қилинган. Хозирда хам бу жараён давом этмоқда. Зеро, дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби инсониятга қарши жиноятларни олдини олиш хамда бартараф этишни тақозо этади.
3. Ўзбекистан Республикасида терроризм хавфининг олдини олиш масалалари
Ўзбекистонда шаклланаётган хуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти ўта мураккаб ва машаққатли сиёсий жараёнга асослангандир. Бир томондан, эски совет тузумидан қолган салбий мерос демократик ўзгаришларга қаршилик кўрсатса, иккинчи томондан, айрим сиёсий кучлар халқимиз танлаган дунёвий тараққиёт йўлига рахна солиб, уни издан чиқариш ва диний мақомга буриб юборишга харакат қилмоқдалар. Бу „айрим сиёсий кучлар" диний экстремизм ва терроризмнинг бевосита илхомчилари ва бажарувчилари бўлиб, улар нопок сиёсий мақсадлари йўлида инсон ва жамиятнинг энг нозик ва қалтис тарихий қадрияти — диндан фойдаланишга уринмоқдалар. Бу хавфни назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов „Биз халқимизнинг хохиш-иродаси билан танланган ўз йўлимизда қатъиймиз: яъни Ўзбекистон ақидапарастликнинг — у хох диний, хох коммунистик шаклда бўлсин — хар қандай кўринишларига қаршимиз"1, деб таъкидлайди.
1999 йилнинг 16 февралида Тошкент шахрида террористлар томонидан уюштирилган портлашлардан бошлаб терроризм муаммоси Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий хаётга тахдид солувчи асосий хавф-хатарлардан бирига айланди. Чунки теократик давлат қуриш илинжида бўлган террорчилар жамиятимиз сиёсий технологиясидаги заиф нуқталардан (ишсизлик, хокимият амалдорларининг айрим нуқсонлари ва хоказолар) ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўлдилар.
Жиноятнинг ўта хавфли бу турига қарши кураш Миллий хавфсизлик хизмати, ИИВ, Давлат чегараларини химоя қилувчи қўмита, Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги каби идоралар зиммасига юклатилди. Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган тегишли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш хамда террорчилик фаолиятининг олдини олиш, унга чек қўйиш ва унинг оқибатларини минималлаштириш борасида хамкорликда харакат қилишларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.
Мустақил давлатимиз қонунчилигида терроризмга қарши курашнинг асосий принциплари (қонунийлик, инсон хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, жазонинг муқаррарлиги) бир қатор норматив-хуқуқий хужжатларда ўз ифодасини топган бўлиб, бу хужжатларнинг асосийлари қуйидагилардир:
1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси (2001 йил 18 октябрдаги ўзгартиш ва қўшимчалар билан).
2. Ўзбекистон Республикасининг „Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонуни (2000 йил 15 декабрь).
3. Ўзбекистон Республикасининг „Жиноят, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни (2001 йил 29 август).
4. Ўзбекистон Республикасининг „Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида"ги қонуни (2004 йил).
Ушбу хуқуқий-меъёрий хужжатлар орасида Ўзбекистон Республикасининг „Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги ва „Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида"ги қонунлар алохида эътиборга молик. Чунки бу қонунлар туфайли Ўзбекистонда терроризмга қарши курашнинг норматив, ташкилий ва моддий-техник асослари яратилди. Унга кўра, терроризмни тарғибот қилиш, террористик гурух ва ташкилотларни тузиш хамда уларнинг фаолияти, тайёрланаётган ёки амалга оширилган террористик жиноятларга оид маълумот ва далилтарни яшириш тақиқланади.
„Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонунда „терроризм — сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг хаёти, coғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи хамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир харакатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, худудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, ахолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар" сифатида тавсифланган1.
Терроризмга қарши кураш даставвал уни озиқлантирувчи ғоявий-маънавий ва молиявий-иқтисодий манбаларни зарарсизлантиришни тақозо этади. Шу муносабат билан 2006 йилнинг 1 январидан кучга кирган „Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида"ги қонун жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш сохасидаги муносабатларни тартибга солади. Ушбу қонунга кўра пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка оид операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига юклатилган. Республика Бош прокуратураси хузурида фаолият кўрсатаётган Солиқ, валютага ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти зиммасига молиявий разведканинг замонавий тизимини яратиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг канал ва механизмларини аниқлашга йўналтирилган молиявий, мулкий операцияларнинг мониторингини амалга ошириш, хорижий давлатларнинт ваколатли органлари хамда халқаро ихтисослашган ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик қилиш ва ахборотлар айирбошлаш каби янги вазифалар юклатилди.1 Чунки бугун диний шиорлар билан ниқобланган, гиёхванд моддаларнинг ноқонуний савдосидан келаётган катта-катта маблағлар эвазига яшаётган халқаро террорчилик минтақа хавфсизлигига жиддий тахдид туғдирмоқда. И. А. Каримов таъкидлаганидек „Марказий Осиё давлатлари юзлаб тонна опиум ва героинни асосан Европа ва Шимолий Америка мамлакатларига олиб чиқиш учун энг қисқа ва қулай йўлларга — коридорларга айланмоқда"2.
Халқаро валюта фондининг 2006 йилдаги маълумотларига кўра, дунёнинг турли минтақаларидаги наркокартеллар уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмни молиялаштиришга хар йили 500 миллиондан то 1,5 миллиард долларгача маблағ сарфламоқда. Жумладан, сўнгги 6—8 йилда рўй берган 111 та можароларда иштирок этган террорчи гурухларнинг наркокартеллар билан молиявий алоқадорлиги ХФВ экспертлари томонидан аниқланди. Минтақадаги барқарорликка хавф туғдиришда хамон асосий омил бўлиб қолаётган Афғонистонда ЯИМ (ялпи ички махсулот)нинг 50 % ини гиёхванд моддалардан олинаётган даромад ташкил этмоқда.3
Ўзбекистонда терроризмнинг пайдо бўлиш илдизлари, тарқалиш динамикаси, ислом дини ниқоби остида фаолият юритишга киришган диний-экстремистик гурухлар фаолияти, уларнинг сиёсий мақсад-муддаолари хусусида алохида тўхталишдан аввал, „диний фундаментализм", „диний экстремизм", „диний терроризм" каби тушунчалар мохиятини англаб олиш хар талаба учун катта назарий ва амалий ахамият касб этади.
„Фундаментализм" сўзи лотинчадан келиб чиққан бўлиб, „асос" ёки „пойдевор" маъносини англатади. („Бирор нарсанинг асоси, жумладан, диннинг асоси ёки пойдевори" маъносида.) Фундаментализм барча динларга хос бўлиб, диннинг асли қандай бўлса уни шундайлигича сақлаб қолишга харакат қидали.
Аслида „фундаментализм" атамаси авваламбор христиан дини билан боғлиқдир. У илмий манбаларга кўра, илк бор 1908 йилда АҚШнинг Калифорния штати протестантлари тузган „Христиан динининг фундаментал тушунчалари конференцияси"га нисбатан қўлланилган эди. Фундаменталистик тенденция барча жахон динларига хос бўлсада, бироқ, у маълум сабабларга кўра фақат ислом динига нисбатан қўлланилмоқда. Шу маънода „ислом фундаментализми" атамаси кўпроқ геополитик маънога эга бўлиб, ундаги фундаментал ғояларга зид келади. Чунки ислом дини буддизм, яхудийлик ва христианлик каби асл мохияти билан эзгуликка асосланган бўлиб, кишиларни маънавий жихатдан якдиллика, маънавий барқарорликка ундайди. Бироқ, бугунги оммавий ахборот воситаларида „фундаментализм" атамаси кўпроқ тажовузкор маънода ишлатилмоқда. Холбуки, „фундаментализм" тушунчасига сиёсий маъно бериб, уни „терроризм" ва „экстремизм" тушунчалари билан бир қаторга қўйиш хозирги пайтда дунё сиёсий сахнасида ўз гегемонлигини ўрнатишга даъвогарлик қилаётган айрим давлатларнинг дунё жамоатчилигини „ислом хавфи" билан қўрқитиш, „ислом дини тажовузкор дин" деган тасаввурни туғдириш орқали улар эътиборини ижтимоий муаммолардан чалғитиш борасидаги манфаатларига хизмат қилади.
Шу боис, айрим Fapб оммавий ахборот воситалари томонидан ташвиқ этилаётган „ислом терроризми", „ислом экстремизми" каби ибораларнинг орқасида баъзи хорижий давлатларнинг сиёсий манфаатлари ва мақсадлари яширинганлигини, шунингдек, „фундаментализм" тушунчаси мохиятида ижобий маъно хам борлигини тушуниш, яъни ислом динининг туб қадрияти хисобланмиш эзгулик ва адолат категорияларининт экстремизм ва терроризм каби ёвузлик категорияларига зид эканлигини англашга кўмаклашади. Энг мухими — фундаментализмнинг сиёсий эмас, балки мафкуравий ходиса эканлигини англашга олиб келади. Афсуски оммавий онгда нафақат фундаментализм ва экстремизм ўртасидаги фарқни, балки фундаментализмнинг мафкуравий ходиса эканлигини, экстремизм эса дин ниқобидаги сиёсий ходиса эканлигини билмаслик хукмронлик қилмоқда.
Шубхасиз, хар қандай динда, жумладан, ислом динида хам тажовузкор, ғайридиний, ғайриинсоний тоталитар мазхаб ва оқимлар учрайди. Бир вақтлар араб дунёсида тажовузкорлиги билан танилган „Мусулмон биродарлари", „Ал-жамоа ал-исломия" (Миср), Фаластин, Иордания, Жазоир ва бошқа мамлакатларда катта таъсир кучига эга бўлган ,,Хизбуллох", „Фатх", „Хамас" каби террорчи ташкилотлар бу фикрнинг исботидир. Уларнинг фаолияти муайян даражада Исроил давлатининг экспасиявийлик сиёсатига хам қарши қаратилгандир. Бироқ, бундан ислом дини тажовузкор, радикал диндир, деган хулоса чиқариш нотўғридир.
Диндаги муқаддас ақидаларни ниқоб қилиб олган террорчилик ташкилотлари ва тоталитар секталар бошқа динларга эътиқод қилинадиган минтақаларда хам учрайди. Масалан, чорак асрдан буён христиан динидаги католик ва протестант йўналишлари ўртасида давом этиб келаётган террористик, экстремистик харакатлар „Ирландия Республика Армияси" номли террорчи ташкилот фаолиятида, Япониядаги синтоизм дини мазхабларидан бири — „Аум Сенрикё" харакатларида, 1990 йилларда Украинада қатор жиноятлар содир этган „Оқ биродарлик" номли диний мазхаб фаолиятида, Шри Ланкадаги буддизм динига мансуб „Илай Ламани озод қилиш йўлбарслари" каби террорчи ташкилотларининг хатти-харакатларида хам яққол кузатиш мумкин.
„Ислом фундаментализми" исломдаги хозирги уч оқимдан (традиционализм ва модернизм билан бирга) бири бўлиб, ўзини диний yйғониш тарафдори деб атайди хамда мустақил „ислом тараққиёт йўли"ни исломнинг фундаментал принципларидан излашга ўринади. Ислом анъа-начиларидан фарқ қилган холда ислом фундаменталистлари исломдаги фундаментал принципларни қайта тиклаш ва уларга амал қилиш тарафдорларидир.
Демак, диний фундаментализм ақиданинг ўзгармаслигини химоя қиладиган, вахий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг харфий талқинига тарафдори, уларнинг хар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма-сўз талқинга асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларнинг қатъий ва oғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган истилохдир1.
„Ислом фундаментализми" деганда ислом динининг сиёсий хаётга аралашуви ва пировардида сиёсий хокимият учун курашуви назарда тутилади. Айрим адабиётларда диний фундаментализм диний экстремизм билан бир-бирига қўшилиб кетган тушунчалар сифатида талқин этилади2.
Бундай талқин муайян маънода тўғридир, чунки диндаги фундаментал асосларни зўрлик билан хаётга татбиқ этиш диний экстремизмни; экстремизм эса диний терроризмни вужудга келтиради. Чунки „экстремизм” сўзи аслида франсузча-лотинчадан келиб чиққан бўлиб, кескин фикрларнинг билдирилиши ва қаттиқ тадбирларнинг қўлланилиши ёки кескин фикр ва чораларни ёқловчи, кескин чораларга тарафдорлик маъноларида қўлланилади. Бундай кескин фикрлар соғлом ёки носоғлом бўлиши мумкин. Шу сабабли жамият учун носоғлом маънодаги кескин чора ва фикрларни ёкловчиларни экстремистлар ёки баъзи маъноларда жахолатпарастлар хам деб аташади.
Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий барқарорликка, мамлакатнинг демократик тараққиётига хавф-хатар туғдираётган, ислом динининг муқаддас қадриятлари ниқоби остида харакат қилаётган диний-террористик оқимлар, гурух ва ташкилотлар тўғрисида қуйида қисқача тўхталиб ўтамиз. Чунки, Ўзбекистонга диний экстремизм ва терроризмнинг суқилиб кириши, ахолининг ғоявий жихатдан бўш ёки ижтимоий танг табақаларидан фойдаланишга уриниши, мамлакатни дунёвий тараққиёт йўлидан оздириб диний давлатчилик (теократия) ўзанига олиб киришга харакат қилиш каби ходисалар ўзининг сиёсий тахлилини талаб қилади.
Ислом қадриятларини химоя қилиш ва қайта тиклаш ниқоби остида диний террористик актлар содир этган ва хамон дунёнинг кўпгина нуқталарида яширин фаолият юритаётган жиноий гурухлардан бири ваххобийлик харакатидир. Бу харакат ва таълимот XIV асрда яшаган Ибн Таймия (1263—1328)нинг ўтмишдаги халифалик давлатини идеаллаштирувчи, қуролли жиходни мақсадга эришишнинг асосий воситаси деб билувчи ғояларидан озиқланган эди.
Ваххобийлар исломни Мухаммад (с.а.в.) давридаги асл холига келтиришга, арабларни чинакам Ислом байроғи остида бирлаштиришга харакат қилганлар. Харакатнинг асосчиси Мухаммад ибн Абдул Ваххоб ибн Сулаймон бўлиб, 1703 йилда Арабистондаги Надж вилоятининг Айяна шахрида туғилган. Ваххобийлик муқаддас жойларни зиёрат қилишни, авлиё ва мозорларга сиғинишни, зохидликни қоралайди.
XVIII асрнинг ўрталарида Марказий Арабистонда юзага келган ваххобийлик оқими ислом динини „асл холатига қайтариш" даъвати остида босқинчилик, талончилик ва бегунох инсонларнинг қонини тўкиш каби террорчилик ишлари туфайли тарихнинг қора сахифаларидан ўрин олди. Жумладан, бу оқим вакиллари мархумларни хотирлаш, уларнинг рухига Қуръон тиловатини қилиб, қабрларини зиёрат этишни кечирилмас гунох хисоблайдилар. Улар хар қандай янгиликни исломга зид деб билиб, замонавий фан-техника ютуқларидан фойдаланишни қатъий қоралаб, мусиқа, театр ва тасвирий санъат билан шуғулланишни рад этадилар. Бир сўз билан айтганда, ўзлари яшаб турган жамиятни Мухаммад (с.а.в.) даврларидаги содда хаёт тарзига қайтаришга интиладилар. Бунга қарши чиққанларни эса ислом душманлари деб атаб, уларга нисбатан сиёсий ва қуролли кураш олиб борадилар.
Диний террористик ташкилотлардан яна бири ,,Хизб-ут-тахрир" (Озодлик партияси)дир. Бу ташкилот мохиятан роявий-сиёсий ташкилотдир. XX асрнинг ўрталари ва иккинчи ярмида Ислом дунёсида пайдо бўлган. „Ихвонул муслимийн", „ал-Жиход ал-Исломий", „Ал-Қоида", „Ал-мухожирун" ва „Таблиғ" каби „Хизб-ут-тахрир" хам фаол диний-экстремистик фаолият олиб бормоқда.
Тўлиқ номи „Хизб-ут-тахрир ал-Исломий" бўлган бу норасмий диний-сиёсий партия 1952 йилда Қуддус шахрида фаластинлик хуқуқшунос Тақиюддин Набахоний (1909— 1979) томонидан ташкил этилган. Аслида бу партия XX асрнинг 20—30- йилларида Миср Араб Республикасида пайдо бўлган „Мусулмон биродарлари" ёки „Ал-Ихвон ал мусамин" диний-сиёсий ташкилотининг алохида йўналиши хисобланади. „Хизб-ут-тахрир" рахбарлари, асосан, Ғарбий Европада яшашади ва ўша ердан туриб Миср, Тунис, Қувайт, Иордания, Покистон, Афғонистон каби давлатлардаги филиалларини бошқариб туришади. Асосий мақсадлари эса мусулмонлар яшовчи мавжуд йигирма иккита араб, жами 55 та мусулмон мамлакатларини бирлаштириб ягона ислом давлати — халифаликни яратишдир. Партиянинг назарий асослари унинг томонидан яратилган „Низом ул-Ислом" („Ислом тизими"), „Давлат ул-Низом" („Ислом давлати"), „Халифалик" каби асарларда ифода этилган. 1989 йилдан бошлаб хизбчилар мунтазам нашр этилаётган „Онг" ёки „Ал-Ваъй" журналидан фойдаланишмоқда1. Халқаро террорчи Усома бин Лодин ташкилотнинг асосий молиявий хомийсидир.
„Хизб-ут-тахрир"нинг сиёсий стратегияси мафкуравий таъсир воситасида ахолининг кўпчилигини қамраб олиш, агар бунга имкон бўлмаса ноқонуний йўл билан давлат тўнтаришини амалга ошириш ва конституциявий хокимиятни ағдариб ташлашни кўзда тутади. Дастлаб хайр-эхсон ва маърифатчилик кўринишида ўз фаолиятини шакллантиришга харакат қилиб, тарафдорлар орттиргач ўз мақсадларига эришиш учун террор усулини қўлловчи хизбчилар „Худо бизнинг идеал, Пайғамбар бизнинг дохий, Қуръон бизнинг конституция, жиход бизнинг восита, дин ва худо йўлида қурбон бўлиш бизнинг эзгу ниятимиз" каби сохта ибораларни шиор қилиб олишган.
Бугун жахоннинг қайси қитъасида жойлашганлигидан қатъи назар, хар бир давлат ўз юртида демократик тамойилларни шакллантиришга интилмоқда. Бироқ, ,,Хизб-ут-тахрир" бутун дунё тан олган бу тамойилларни „куфр низоми" дея қайта-қайта таъкидламоқда. У демократияни самовий динларга хеч қандай алоқаси йўқ, балки инсонлар ўйлаб топган низом, деб билади. Европа давлатларини демократияга асос солганликда айблаб, уларни ўйлаб чиққан қонун ва хукмлари учун „кофир ғapб давлатлари" дея хақорат қилади.
Ўзбекистон танлаган дунёвий, демократик тараққиёт йўли, мамлакатдаги хуқуқий тартиб хам табиийки, хизбчи ва бошқа диний ақидапараст кучларга ёқмайди. Улар бугунги ўтиш даврига хос бўлган турли қийинчиликлардан устамонлик билан фойдаланиб, хокимиятни террор орқали эгаллашга интиладилар. Бироқ, Ўзбекистонда ўрнатилган хуқуқий тартиб, терроризмнинг хар қандай кўринишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бунга йўл қўймайди.
Жумладан, диний-экстремистик кучларнинг1 фаоллашуви, миллатлараро ва динлараро хамжихатликни бузишга харакат қилишлари 1991 йил 14 игонда қабул қилинган „Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунни қайта кўриб чиқишни, уни конкретлаштиришни тақозо этди. Натижада янги тахрирдаги бу қонун 1998 йилнинг 1 майида Олий Мажлис томонидан қабул қилинди. Ушбу қонун нормалари хусусиятидан келиб чиқиб Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининт бир неча моддаларига ўзгартишлар киритилди ва қатор янги моддалар қўшилди. ЖКнинг 145-моддаси II ва III қисмлари (Виждон эркинлигини бузиш), 216-моддаси (фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тузиш) янги тахрирда берилиб, 246-моддасига хам тегишли (контрабанда) қўшимчалар киритилди. Шунингдек, қуйидаги янги нормалар: 2161 (ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш), 2291 (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш), 2441 (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига тахдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш), 2442 (диний экстремистик, сепрратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга рахбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) Жиноят кодексига киритилди.
Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 155- моддасида эса терроризм портлатишлар, ўт қўйишлар ёки одамларнинг халок бўлиши, катта мулкий зарар келтириш ёхуд ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келиш хавфини туғдирувчи бошқа харакатлар содир этишдан иборат бўлган ва жамоатчилик хавфсизлигига қарши қаратилган жиноят сифатида қайд этилди.
Қонунчилигимизга киритилган юқоридаги ўзгартиш ва қўшимчалар сабабларини тушунмоқ учун аввало, мустақилликнинг дастлабки йилларидаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятни билиш лозим. Хархақиқат, 1991 йилда собиқ Иттифоқ худудида ташкил топган мустақил давлатларда миллий ўзликни англаш туйғуси, йўқотилган миллий ва маънавий қадриятларни тиклашда бевосита диндан фойдаланишга интилиш кучайган эди. Ўша пайтда бошқа давлатларда бўлгани сингари Ўзбекистонда хам хокимиятнинг туда кудратга эга булмаганлиги, иқтисодий ва ижтимоий кдйинчиликлар, кўп кишиларнинг демократияни тўла англаб етмаганлиги боис турли диний-экстремистик гурухларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Бироқ, тезда 1989—1992 йилларда Наманган вилоятида диний-террористик харакатлар содир этган „Адолат", „Ислом лашкарлари", „Тавба" каби ваххобийлик гурухлари фош этилди ва уларнинг антиконституцион фаолиятига чек қўйилди. Шундан кейин Ўзбекистонда жиноятнинг бу тури кескин пасайган бўлса-да, эндиликда ўзларини ,,Туркистон исломий харакати" деб номлаган жиноий гурух, ўз жиноий мақсадларини ўта махфийлаштирилган тарзда амалга оширишга киришди. Диний-экстремистик ва террористик гурухлар томонидан 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда, 1999—2000 йилларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида, 2004 йилнинг 29—30 мартида Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ва Тошкент шахрида, 2005 йилнинг 13 майида Андижон шахрида амалга оширилган терактлар мамлакатимиз учун жиддий хавф-хатарга айланди.
Хусусан, Андижондаги террорчилик харакатлари ташқи бузгунчи кучлар томонидан Ўзбекистоннинг мустақил сиёсатига, унинг миллий манфаатларига қарши пухта режалаштирилган ва ташкил этилган хуруж бўлиб, мавжуд конституциявий тузумни ўзгартириш ва бу кучларнинг геосиёсий манфаатларига тўлиқ жавоб берадиган ислом давлатини тузишга қаратилганлигини яна бир бор исботлади. 2004 йил август ойидан бошлаб бу бузгунчи кучлар „Туркистон исломий харакати", „Хизб-ут-тахрир" ва унинг оқимларидан бири бўлган — „Акромийлар" халқаро-террорчилик ва диний-экстремистик ташкилотларини жалб қилган холда, 2005 йил май ойида хокимиятни эгаллаш ва конституциявий тузумни ағдариш мақсадида Ўзбекистонда террорчилик харакатлари содир этишни режалаштирган.
Ушбу жиноий гурухлар Фарғона водийси (Ўзбекистан Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, Тожикистон Республикасининг Хўжанд вилояти, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятлари)ни ўз ичига олган алохида чегараланган худудда ислом давлати қуриш режасини амалга оширмоқчи бўлишган. Шу муносабат билан „Туркистон ислом харакати" халқаро террористик ташкилотининг рахбари Тохир Йўлдошев ўз вакиллари орқали Россия Федерациясининг Иваново шахрида фаолият юритаётган жиноий уюшма аъзоси К. Қосимхўжаевга қурол-яроғ сотиб олиш учун 200 минг АҚШ доллари берган. Ўз навбатида, К. Қосимхўжаев ушбу валюта маблағларини божхона назоратини четлаб айланма йўллар билан Ўзбе-кистонга олиб кириб, жиноий уюшма аъзоси Ж. Усмоновга топширган.
Улар томонидан амалга оширилган террорчилик харакатлари оқибатида жами 187 киши халок бўлган, улардан 60 нафари тинч ахоли бўлиб, улардан иккитаси вояга етмаган бола ва биттаси аёлдир. Террорчилар томонидан 31 нафар хуқуқни мухофаза қилиш органлари ходими ва харбий хизматчи ўлдирилган... Террорчиларга қарши кўрилган тадбирлар давомида 94 террорчи йўқ қилинган. Террорчилик харакатлари давомида жиноятчилар 70 кишини гаровга олиб, улардан 15 нафарини вахшиёна ўлдирган1.
Ўзбекистан хукумати ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари тегишли чораларни кўриб, мамлакатимизда ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида жиноятчилар, уларнинг хориждаги рахнамолари ва хомийларининг ёвуз режаларини барбод қилди1.
,,Хизб-ут-тахрир"нинг юртимиздаги биринчи амири, 1960 йилда Андижон вилоятида туғилган Абдурашид Қосимовдан хизб таълимини олган Акром Йўлдошев 1996 йилнинг ўрталарига келиб, элликка яқин фаол аъзоси билан аниқ мақсад ва вазифалари белгиланган „Акромийлар" жамоасини шакллантирди. У 12 дарсдан иборат „Иймонга йўл" номли китобида „Хизб-ут-тахрир" каби хозирги инсоният жамиятларининг барчасини „қийинчилик ва изтиробга тушган", дея бахолайди хамда Т. Набхоний каби кишилар дунёқарашига таъсир кўрсатиш, яъни „фикрларни ўзгартириш" орқалигина муаммонинг ечими топилади, деб билади. Бошқача айтганда, хужумлар фикрларга қаратилмоғи лозим, натижада бу хужум фикрий курашга, фикрий кураш, ўз навбатида фикрий инқилобга олиб боради. Фикрий инқилобнинг орқасидан эса хукм, низом ва бошқа алоқаларни ўзгартириб юборадиган сиёсий инқилоб келади, деб хисоблайди.
Агар террорчилар илгарилари муайян мақсадларга эришиш йўлида одамларни гаровга олиш, ахоли ўртасида вахима уйғотиш, у ёки бу давлат объектларини портлатиш, давлат арбобларига суиқасд қилиш каби усуллардан фойдаланган бўлсалар, бугунги кунда ўз ғаразли мақсадлари йўлида катта молиявий манбаларга таянган холда тўғридан-тўғри инсон ресурсларидан фойдалана бошладилар.
Терроризмнинг бу кўриниши — „шахидлик" ёки „қурбонлик" терроризми бўлиб, шубхасиз, террорнинг бу кўриниши хам давлатнинг у ёки бу сиёсатига қарши қаратилгандир. Пекин шунга қарамай ,,шахидлик" терроризмини сиёсий кураш шаклларидан бири, деб бахолаш мумкин эмас. Бу диний ва дунёвии нуқтаи назардан исбот талаб қилмайдиган хақиқатдир.
Бириннидан, сиёсий кураш — тинч, мунозара асосида олиб бориладиган курашдир. Сиёсий курашда жисмоний қурбонлар бўлмайди. Шунинг учун муайян сиёсий мақсадларда (миллий мустақиллик, озодлик ва х.к.) террор воситаларидан фойдаланиш халқаро гуманитар хуқуқ нормаларига тамомила зиддир. БМТ Низомининг 51-моддасига биноан муайян мақсадларга зўравонлик, террор воситасида эришишга уриниш — жиноятчиликнинг алохида кўриниши, деб бахоланади.
Иккинчидан, „жиход" тушунчаси ислом динини куч ишлатиш ва қон тўкиш орқали тарғиб этиш эмас, балки Ватанни душмандан озод этиш ёки илм истагида талабалик қийинчиликларини бўйнига олиш кабиларни ўз ичига олади. Бироқ экстремистлар бу хақда имкон қадар сукут сақлашни афзал биладилар. Аслида хеч қандай дунёвий қийинчиликлар барча динлар томонидан гунохи азим хисобланадиган ва диндан чиқиш деб эътироф этиладиган ўзини ўзи ўлдиришни оқлай олмайди. Экстремистлар эса бу каби шахсларни „ислом ва халифа давлати барпо этиш йўлида қурбон бўлиш шахидлар даражасига кўтаради" деб алдаб, улардан ўз ёвуз мақсадларида фойдаланишга уринадилар.
Таъкидлаш зарурки, „шахид"лар беришдек жирканч усул Фаластин жангари террористик ташкилотининг Исроилга, Чеченистондаги жангариларнинг Россияга қарши айирмачилик харакатларида тобора кўпроқ кузатилмоқда. Турли халқаро террористик ташкилотлар ва фондлар томонидан узлуксиз равишда „шахид"лар оиласига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.
Масалан, Фаластинда „шахидлик" харидоргир товар бўлиб, ўзини ўзи ўлдириш орқали террористик акт уюштиришга рози бўлган шахслар катта пул (тахминан 20 минг АҚШ доллари) олиш билан бирга, ўз оилаларининг молиявий таъминлаб қўйилишига кафолат оладилар1.
Баъзи тадқиқотчилар фикрича, „шахид" ёки „қурбон" бўлиш — фақат бир воситадир. Шахидликнинг ортида муайян кучли мафкура ва эътиқод ётади. Бундай мафкура ва эътиқод бир кунда шаклланмайди. „Шахид" қачонки, ижтимоий-сиёсий ва шахсий индивидуал хаётда адолатсизликларга учраса, унда ижтимоий мавқе учун хеч қандай умид қолмаса, келажагини тасаввур эга олмаса, ўзини жисмоний қурбон қилишта (ўз жонига қасд қилишга) рухан тайёр бўлади1 .
Ғаразли сиёсий мақсадларни кўзловчи кучлар қўлидаги „восита"га айланган бундай киши иродаси заиф, онгига сингдирилган вазифани сўзсиз бажарадиган зомбига айланади. Бу ходисанинг сиёсий жихати шундаки, жисмоний қурбонлик фақат восита бўлиб, „қурбонлик" ижтимоий хаётни ларзага солиш, ижтимоий барқарорликни издан чиқариш, мазкур ходисага хокимиятнинг эътиборини қаратиш учун содир этилади.
Диний терроризм бу йўлда жамиятнинг ижтимоий мавқеи, табиий биологик жихатлари нуқтаи назаридан заиф табақалари, хусусан, аёллар ва болалардан кенг фойдаланмоқда. Шарқ аёлларининг миллий либоси, текширув вақтида кўпинча тўхтатилмаслиги портловчи мосламани яшириш имконини беради.
Терроризмнинг хар қандай кўринишларини олдини олиш вазифаси қатор хуқуқий тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Жумладан:
1. Давлатнинг ижтимоий сиёсати ижтимоий норозиликни келтириб чиқармаслити, яъни адолатсизликларга олиб келмаслиги лозим. Акс холда экстремист кучлар расмий сиёсий тартибни қўпориб ташлашда жамиятнинг эзилган қатламларидан ижтимоий база сифатида фойдаланишга уринадилар.
2. Инсон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бозор муносабатларини ривожлантириш, чет эл инвестициялари хажмини ошириш хисобига қўшимча иш жойларини яратиш (ишсизлик муаммосини ечиш), иқтисодий сохани эркинлаштириш мамлакатда сиёсий барқарорликни таъминлаши мумкин.
3. Ижро хокимиятини ислох қилиш, унинг хар бир бўғини ва даражасида ижтимоий масъулиятни кучайтириш.
4. Аксилтеррор давлат концепциясини ишлаб чиқиш ва унда минтақавий миллий ва диний тахдид омилларини хисобга олиш.
5. Халқаро терроризмга қарши иккиёқлама ва кўп-томонлама давлатлараро шартномалар яратиш ва ўзаро хамкорликни кучайтириш.
Шу ўринда ички ишлар идоралари ходимлари хам хушёрликни оширишлари, бундай нохуш ходисаларнинг олдини олиш чораларини кўришлари зарур. Албатта, бунда хизмат вазифаларини адо этишлари билан бир қаторда ўзларининг сиёсий онгини, дунёқарашини мунтазам ошириб боришлари талаб этилади.
Хулоса шуки, бугунги кунда биз нафақат терроризм, балки ахборот террори билан хам курашга тайёр туришимиз, фуқароларимиз дунёқарашида турли хил бузғунчи ғояларга нисбатан собитлик билан қарши тура оладиган мафкуравий иммунитетни шакллантириш борасидаги чора-тадбирларни кучайтирмоғимиз, жахолатга маърифат орқали бархам бермоғимиз лозим. Бунинг учун ўқиш, ўрганиш ва замон билан хамнафас бўлиш билан бирга, теран тафаккур, зукко билим ва ақлга эга бўлиб, чуқур мулохаза ва мушохада юрита олишимиз зарур. Шундагина олдимизга қўйилган вазифани талаб даражасида уддалай оламиз. Терроризмнинг хар қандай кўринишига юзаки қараш, менсимаслик, махкамачилик рухияти жамиятга ўз таъсирини кўрсатади. Юқоридаги сиёсий-хуқуқий тахлил хар қандай ғайриинсоний, жиноий хатти-харакат давлат ва жамият бирлаш-гандагина жиловланиши мумкинлитидан, жамиятда ижтимоий барқарорлик қарор топишидан далолат беради.
Таянч тушунчалар
Террор, қадимги терроризм, классик (мумтоз) терроризм, анъанавий терроризм, замонавий терроризм, ассасин, секта, ядровий терроризм, хайджекинг, сқайджекинг, кибертерроризм, биотерроризм, кимёвий терроризм, экотерроризм, инфотерроризм, давлат терроризми, диний терроризм, экстремизм, фундаментализм, традиционализм, модернизм, ваххобийлик, „Хизб-ут-тахрир ", „Туркистон ислом харакати ", „Акромийлик", „шахидлик" терроризми, „жиход", БМТ ва ШХТнинг терроризмга қарши конвенциялари, ШХТнинг Мин-тақавий аксилтеррор тузилмаси, сепаратизм, наркокартел, мафкуравий иммунитет.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. Терроризм илдизлари тарихнинг қайси даврларига бориб тақалади?
2. Қадимги ва классик терроризмнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат эди?
3. Маълумки, анъанавий терроризм даврида терроризм ўз мафкурасини яратди. Натижада терроризмнинг сўл ва ўнг, ижтимоий ва сиёсий, дунёқараш, инқилобий кўринишлари пайдо бўлди. Уларнинг мафкуравий даъволари мохиятан ғайриинсоний эканлигини изохланг.
4. Замонавий терроризмнинг асосий турларини, кўринишларини ва хусусиятларини тушунтиринг.
5. „Давлаттерроризми" тушунчасининг мохиятини изохланг.
6. Террорчилик актларининг сабабларини қандай омиллар билан боғлаш мумкин?
7. Терроризмни бартараф этиш борасида халқаро ташкилотлар томонидан қандай конвенциялар қабул қилинган?
8. Шанхай Хамкорлик Ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси зиммасига қандай вазифалар юклатилган?
9. Ўзбекистан Республикасининг „Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги ва „Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида"ги қонунлари терроризм хавфини бартараф этишда қандай амалий ахамият касб этади?
10. Террорчи ташкилотлар ва гиёхванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи наркокартеллар ўртасида қандай алоқадорлик мавжуд?
11. „Диний фундаментализм", „диний экстремизм", „диний терроризм" тушунчаларининт мазмунини изохланг.
12. Ислом динини ниқоб қилиб олган қайси террорчи ташкилотларни ва харакатларни биласиз?
УМУМИНСОНИЙ МАДАНИЯТ ТИЗИМИДА СИЁСИЙ МАДАНИЯТ
1. „Сиёсий маданият" тушунчаси, унинг тузилиши ва турлари
XX асрнинг охири XXI аср бошларида Мустақил Давлатлар Хамдўстлигига кирувчи мамлакатларда сиёсий маданият феноменини ўрганиш жадаллашди. Жумладан, демократик жамият барпо этиш жараёнида Ўзбекистан Республикасида хам сиёсий маданиятга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу бежиз эмас, чунки, хокимият муносабатларида, сиёсий тизим ва жамият ўртасидаги алоқаларда юзага келган вазиятни кўпинча „сиёсий маданият" ибораси орқали тушунтириш мумкин.
Сиёсий маданиятни ўрганишнинг мухимлиги умуминсоний қадриятларни эътиборга олмасдан бирон-бир жиддий масалани кўриб чиқиб бўлмаслиги билан изохланади.
Сиёсий маданият анъана, миллий мерос, географик-сиёсий омил, тарихан вужудга келган ижтимоий ва этник тузилиш, диний эътиқод кабиларни қамраб олувчи ижтимоий-тарихий негизнинг таркибий қисмидир. Уларнинг барчаси хал қилувчи асослар бўлиб хизмат қилади. Инсонлар ўз сиёсий тарихини яратувчиси эканлиги маълум, аммо улар бу тарихни ўзбошимчалик билан эмас, балки ўзлари бевосита яшовчи, ўзларига мерос қолган шароитларда яратадилар.
„Сиёсий демократиями вужудга келтириш иштиёқида бўлган давлат арбоблари кўпинча асосий эътиборни демократик хукумат институтларининг расмий мажмуини тузиш ва конституция ёзишга қаратадилар. Вахоланки, барқарор ва самарали демократик бошқарув ривожланиши учун хукумат тузилмалари ва сиёсий жараённинг ўзи кифоя қилмайди. У... сиёсий маданиятга боғлиқдир. Агар бу маданият демократик тузумни қўллаб-қувватлашга қодир бўлмаса, мазкур тузумнинг муваффақият қозониши жуда мушкул"1.
Бу хақиқат хозирги Ўзбекистон учун хам жуда долзарбдир. Мамлакатимизда мавжуд сиёсий маданият демократиянинг қад ростлаши ва ривожланишига қандай хисса қўшади? Умуман, бу икки тушунча бир-бирига қай даражада боғлиқ? Сиёсий маданият билан боғлиқ муаммонинг долзарблиги хозирги кунда унинг савияси анча пастлиги билан изохланади. Бу фақат оддий фуқароларгагина эмас, балки хаммага — давлат идоралари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларига хам тааллуқлидир.
Кўпчилик жамиятшунос олимларнинг фикрича, давлатнинг ривожланиши айнан сиёсий маданиятнинг ахволи билан боғлиқ бўлиб, сиёсий маданиятнинг ривожланганлик даражасига қараб, жамият сиёсий тизимининг қанчалик мукаммал ташкил қилинганлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Яъни, сиёсий маданият фуқароларнинг сиёсий ва хуқуқий лаёқатини ифода этувчи, сиёсий институтларнинг шаклланишига, фаолият кўрсатишига, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг ташкил қилиниш жараёнига кучли таъсир кўрсатувчи омил сифатида намоён бўлади.
Сиёсий маданият — жахон умумий маданиятининг таркибий қисми, сиёсий тажриба, сиёсий билимлар ва хис-туйғулар даражаси, сиёсий субъектлар хулқ-атвори ва фаолияти намуналарининг бош кўрсаткичи, мамлакат, синф, миллат, ижтимоий гурух сиёсий турмуш тарзининг умумий таърифидир.
Чунки инсоният ўз тарихий-сиёсий тараққиёти жараёнида сиёсий тажриба орттирди. Мазкур тажриба таъсирида сиёсий онг шаклланди. Одамларнинг сиёсий онги эса, ўз навбатида, ижтимоий табақалар, халқларнинг сиёсий хулқ-атворини белгилайди. Бинобарин, сиёсий маданият тарихий-сиёсий тажриба, сиёсий онт ва сиёсий хулқ-атворнинг муштараклигидир.
Сиёсий маданият — жамият сиёсий тизимининг энг мухим элементларидан бири бўлиб, жамиятнинг бошқа кичик тизимлари — иқтисодий, диний, хуқуқий, ташқилий, бошқарув ва бошқа тизимлар билан ўзаро алоқадордир. У жамият, ундаги ижтимоий гурухлар ва индивидларнинг сиёсий тажрибасини, уларнинг сиёсий хокимият, сиёсий муносабатлар хақидаги тасаввурларини, ижтимоий ходисаларга бахо бериш қобилиятини хам ўз ичига олади. Қисқа қилиб таърифлаганда сиёсий маданият инсоннинг сиёсий институт ва қадриятларда қайд этилган ижодий фаолиятининг тавсифи ва инъикосидир.
„Маданият" атамасини илк бор Қадимги Рим жамоат арбоби Марк Порций Катон ўзининг „Агрикола" („Дехқончилик хақида") асарида ерга ишлов бериш, ўсимликлар етиштириш, хайвонларни парваришлаш; „cultor" иборасини эса — ерга ишлов берувчи, зироатчи, чорвадор, яъни қишлоқ фуқароси ва дехқон маъноларида қўллаган. Вақт ўтиши билан бу сўз қадриятларни яхшилаш, такомиллаштириш, яратиш маъносида қўллана бошланди. Шу боис, машхур хуқуқшунос ва нотиқ Марк Тулий Цицерон (мил.ав. 106—43) „маданият" тушунчасини маърифатлилик, тарбиялилик, тарбиячи, устоз маъноларида хам ишлатган. Умуман олганда, маданиятни инсоннинг табиатни ўзгартириш борасидаги ақлга мувофиқ фаолияти, шунингдек мазкур фаолиятнинг моддий ва маънавий сохаларда ифодалангаи, ўз аксини топган натижаси деб тушунишимиз мумкин.
Маданият ва сиёсат. Маданият ва сиёсат бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки сиёсий маданият инсониятнинг ўз тарихий тараққиёти жараёнида тўплаган сиёсий тажрибасидир. Сиёсий маданият ўз келиб чиқишига кўра сиёсий муносабатларнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқ. Аммо бу боғлиқлик сиёсатдаги жамики нарсаларни „сиёсий маданият" деб аташга имкон бермайди. Чунки маданият доирасидан ташқаридаги сиёсат баъзан зўравонлик ва ўлимга сабабчи бўлади. Маданиятнинг сиёсат билан ўзаро алоқаси, кесишиши ва тўқнашиши сиёсий хокимиятнинг легитимлиги ходисасида кузатилади. Легитимлаштириш жараёни эса бевосита ёки билвосита сиёсий муносабатлар қадриятларга асосланишини назарда тутади. Легитимликка эга бўлиш жараёнида хокимият маданийлашади, бу эса унга зўравонликсиз ва самарали тарзда рамзий воситачи вазифасини бажариш имконини беради. Шунинг учун хам хокимиятнинг легитимлигига қараб жамият сиёсий мад-ниятининг хусусияти ва даражаси хақида хулоса чиқариш мумкин.
Юқоридаги жихатларга кўра, сиёсий маданият жамиятда сиёсий барқарорликни сақлаш, мустахкамлаш хамда уни демократлаштиришда мухим восита бўлиб хизмат қилади.
Сиёсий маданият тушунчаси у ёки бу тарзда Платон, Аристотель, Конфуций, Форобий, Юсуф Хос Хожиб, Н. Макиавелли, Ш. Л. Монтескье, А. Токвиль, М. Вебер, Н. Я. Данилевский, Н. А. Бердяев ва бошқалар томонидан маълум даражада талқин қилинган.
„Сиёсий маданият" атамаси эса анча кейинроқ — XVIII асрда немис файласуфи ва маърифатпарвари И. Гердер (1744 —1803) томонидан илмий муомалага киритилган.
XX асрнинг 50-—60 йилларида сиёсий маданият ходисасини ўрганишга эътибор тобора кучайди. Чунки бу даврда мустамлакачилик зулмидан қутулган мамлакатлар АҚШ сиёсий институтларидан андоза олишга интилдилар, аммо уларнинт бу ўриниши муваффақиятсиз тугади. Бунинг сабабларини аниқлашга уринган америкалик сиёсатшуносларнинг сиёсий маданият тахлилига бағишланган йирик тадқиқотлари самараси сифатида 1956 йилда америкалик назариётчи Х.Файернинг „Европанинг буюк давлатлари бошқарув тизими", Г. Альмонд ва С. Вербанинг АҚШ, Англия, Германия, Мексика ва Италия сиёсий жараёнларини тахлил қилишга бағишланган „Фуқаролар маданияти", 1965 йилда эса Л. Пай ва С. Вербанинг 10 та мамлакат жамияти сиёсий маданияти тахлилига оид „Сиёсий маданият ва сиёсий тараққиёт" номли асарлари нашр қилинди. Мазкур илмий ишларда сиёсий маданиятнинг хозирги замон концепцияси яратилди. Бу концепцияга таяниб, „сиёсий маданият" атамасига қуйидагича умумий таъриф бериш мумкин:
Сиёсий маданият — сиёсий тафаккур ва сиёсий фаолият маданияти, Шунингдек, сиёсий институтлар характерининг, фаолият тартибининг ва жамият сиёсий хаёти барча жабхаларининг цивилизациялашганлиги даражаси.
Умумий нуқтаи назарга кўра, сиёсий маданият жамият умумий маданиятининг таркибий жихатларидан бири бўлиб, одамларнинт ўз манфаатларини руёбга чиқариш учун курашда иштирок этиш, хокимиятга таъсир кўрсатиш ёки уни эгаллаш учун бошқа табақалар ва сиёсий кучлар билан тортишишга мойиллиги ва тайёрлигининг ифодаси хисобланади.
Инсонларнинг бевосита маънавий хаёти, қадриятлари, дунёқараши, урф-одатлари билан боғлиқ холда намоён бўлувчи сиёсий ходиса бўлган сиёсий маданият бир жойда қотиб турмайди, у доимо ўсишда, ўзгаришда бўлади. Айни пайтда сиёсий маданият бўш жойда, ўз-ўзидан пайдо бўлиб хам қолмайди. Унинг шаклланишида роль ўйновчи кўплаб омиллар мавжуд.
Сиёсий маданиятнинг тузилиши. Сиёсий маданият ўзига хос ички тузилишга эга бўлиб, сиёсий тажриба, сиёсий онг ва сиёсий хулқ-атвор унинг таркибий қисмини ташкил этади.
Сиёсий тажриба:
а) халқнинт ўзига хос миллий-маънавий қадриятлари;
б) менталитети;
в) тарихий хотираси ва анъаналари;
г) миллий давлатчиликни амалга ошириш тажрибаси хамда миллий қадриятлардан келиб чиқувчи сиёсий мақсадларидир.
Сиёсий онг:
а) мафкуравий, ғоявий компонент;
б) эмоционал — психологик компонентлардан иборатдир.
Сиёсий хулқ-атвор:
а) сиёсий вазият, сиёсий жараёндаги хатти-харакат, фаолият йўналиши;
б) ижтимоий-сиёсий фаолият услубининг намуналари, турларининг хусусиятларидир.
Сиёсий маданиятнинг мазкур ўзига хос тузилишидан қандай мантиқий хулоса чиқариш мумкин?
Авваламбор, сиёсий маданиятнинг асослари хар бир халқда узоқ тарихий даврни ўзида қамраб олувчи жараёнлар асосида шаклланади. Бунда хар бир халқда шаклланган маданий ва маънавий қадриятлар, улардаги ўзига хос миллий фазилатлар хамда ўзига хос тафаккур қилиш услуби хал қилувчи фундаментал асос бўлиб хизмат қилади. Шу билан биргаликда, сиёсий маданиятнинг шаклланиши фақатгина субъектив холатнинг ўзи билангина боғлиқ бўлмайди. Сиёсий маданиятнинг шаклланишида одамларнинг жамиятдаги сиёсий реаллик билан хамкорлик қилиши ва уларнинг сиёсий жараёнларга қўшилиши мухим ўрин тутади. Масалан, жамиятнинг сиёсий тизими билан ижтимоий хаётнинг турли сохалари хамкорлик қилади. Уларнинг хар бири ўз навбатида сиёсий маданиятни шакллантиришда у ёки бу даражада иштирок этади хамда мазкур жараёнларнинг йўналишини белгилаб беради. Бу ўринда давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ, фан ва таълим тизимининг маълум мақсадга йўналтирилган сиёсий, тарбиявий, маърифий, маънавий ва мафкуравий ишларини алохида таъкидлаб ўтиш лозим. Буларнинг барчаси мамлакатда ўзига хос сиёсий маданият моделининг шаклланишида хал қилувчи ўрин тутади.
Сиёсий маданият турлари. Барча ижтимоий ходисалар сингари, сиёсий маданиятни хам турли мезон ва асосларга кўра туркумлаш мумкин. Сўнгги йилларда илгари сурилаётган туркумлаш асосида сиёсий маданият қуйидаги турларга ажратилади:
Сиёсат субъектига кўра:
— умуминсоний сиёсий маданият;
— халқ, этнос, цивилизация сиёсий маданияти;
— миллий, минтақавий сиёсий маданият, субмаданият1;
— ижтимоий табақа (ишчилар, дехқонлар, элита, бюрократия, зиёлилар, рахбарлар) сиёсий маданияти;
— жинс ва ёш билан боғлиқ сиёсий маданият, ижтимоий-демографик, касбий, диний ва бошқа гурухлар сиёсий маданияти.
Сиёсий жараён сохаларига кўра:
— хокимият, бошқарув сиёсий маданияти;
— сиёсий иштирок этиш маданияти;
— сиёсий мухолифат сиёсий маданияти.
Хокимиятни амалга ошириш шаклларига ва усулларига кўра:
— демократик сиёсий маданият;
— авторитар сиёсий маданият;
— тоталитар сиёсий маданият;
— ўтиш типига хос сиёсий маданиятлар.
Сиёсатда иштирок этиш хусусиятига кўра:
— фуқаровий, демократик сиёсий маданият;
— тобелик сиёсий маданияти;
— қавмлар сиёсий маданияти.
Сиёсий тизимдаги ўрнига кўра:
— етакчи ёки эргашувчи сиёсий маданият (субмаданият).
Қамраб олиш даражасига кўра:
— оммавий ёки элитар сиёсий маданият1.
Сиёсий маданиятнинг бошқа типологиялари хам мавжуд. Масалан, айрим адабиётларда2 сиёсий маданиятнинг „ёпиқ" ва „очиқ" турлари тўғрисида маълумот берилади:
Сиёсий маданиятнинг „ёпиқ" тури — сиёсий маданиятнинг бошқа турларига нисбатан муросасизлиги, уларни мутлақо қабул қила олмаслиги хамда ўз тор миллий қобиғида қолиб кетишлиги билан характерланади.
Сиёсий маданиятнинг „очиқ" тури — сиёсий маданиятнинг бошқа турларини ижобий қабул қилади. Ўзида бой анъаналари бўлган холда сиёсий воқеликдаги ўзгарган янги реалликларни қабул қила олади. Доимий равишда ўз - ўзини бойитиб бориш хусусиятига эга, шундан келиб чиққан холда ижтимоий ва сиёсий жихатдан харакатчанлиги билан ажралиб туради.
Айтиш жоизки, Fapб сиёсатшунослигида сиёсий маданиятни фуқароларнинг ўзлари яшайдиган давлатни ривожлантиришнинг бўлғуси концепциясини маъқуллашлари ёки маъқулламасликлари нуқтаи назаридан туркумлашга кўпроқ эътибор берилади. Шу жихатдан сиёсий маданиятни туркумлашда Г. Альмонд ва С. Вербанинг „Фуқаролар маданияти" асарида таклиф этилган усул фанда алохида эътибор қозонди. Улар сиёсий маданиятни қуйидаги уч „соф" турга ажратадилар:
Сиёсий маданиятнинг патриархал тури — унчалик ривожланмаган маънавий маданияти ва қадриятларга эга буўлмаган халқларга хос бўлиб, ушбу тур вакилларининг сиёсий фаоллик холати деярли бўлмайди, улар сиёсий қадриятлар, сиёсий нормалар ва институтларга қизиқмайдилар. Сиёсий маданиятнинг бу тури ахолининг сиёсий тизимдан буткул узилиб қолганлиги хамда хеч қандай сиёсий билимга эга эмаслиги билан ажралиб туради. Бундай жамиятларда ихтисослашган сиёсий роллар мавжуд бўлмаганлиги учун дохийлар, шомонлар ва бошқалар асосий „актёрлар" сифатида хам сиёсий, хам иқтисодий, хам диний вазифани бажарадилар. Масалан, Африканинг марказлашган қабила ва князликларида сиёсий маданият асосан патриархал хусусиятга эгадир.
Тобелик сиёсий маданияти — сиёсий институтларнинт ахамияти катта, фуқароларнинг фаоллиги эса паст бўлган сиёсий маданият. Пассив сиёсий хулқ-атвор, хукмрон расмий қадриятлар ва нормаларга таяниш, бу қадриятларни мустақил тушунишга интилишнинг йўқлиги бундай маданиятнинг асосий белгиларидандир. Умуман олганда, одамларда сиёсий тизимга нисбатан ўзига хос боқимандалик — патерналистик муносабат устунлик қилади. Яъни, жамият аъзолари сиёсий тизимдан неъматлар кутади ё жазодан қўрқади. Сиёсий маданиятнинг бундай турига сиёсий тизимга кириш йўллари аниқ ажратилмаган, индивидлар эса ўзига „сиёсий актёрлар" деб қарамайдиган жамиятларда дуч келиш мумкин.
Фаол сиёсий маданият тури — унинг хусусияти шундаки, фуқаролар жамият сиёсий хаётига фаол равишда шахсан иштирок этадилар. Бу иштирокчилик фуқароларнинг сиёсий жихатдан саводхонлиги ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига ўз иштироки билан таъсир кўрсата олишига бўлган ишончига асосланади. Бу иштирокчилик ва ишонч орқали жамият сиёсий тизимида шахсан маълум бир статусга эга бўлишликни мўлжаллайдилар. Сиёсий маданиятнинг бу тури фуқароларга сиёсий хаётда иштирок этишдан, фаоллик кўрсатишдан манфаат кўриш имконини беради. Бундай жамиятлар юксак даражада функционал табақалашганлиги билан ажралиб туради: жамият хаётининг турли сохалари нисбатан эркин, кичик тизимлар (ташкилий, маданий-мафкуравий, меъёрий, ахборот-коммуникация тизимлари) эса анча ривожланган ва кенг тармоқ отган бўлади.
Таъкидлаш жоизки, реал хаётда сиёсий маданиятнинг фақат биргина турининг соф холда намоён бўлиши жуда кам учрайди. Жумладан, ривожланган демократик мамлакатларда хам сиёсий маданиятнинг фаол турини соф кўринишда учратиш мушкул ва улардаги фуқаролар камдан-кам холларда бу моделга амал қилиб яшайдилар. Уларни сиёсатдан яхши хабардор ёки сиёсатда фаол деб хам айтиш қийин.
Кўпинча сиёсий маданият аралашган холда намоён бўлади. Масалан, „фуқаролик маданияти" тушунчаси ана шунга мос келади. Фуқаролик маданияти сиёсий маданиятнинг бошқа турларидаги ижобий элементларни самарали тарзда ўзлаштириб, сиёсий тартиботнинг конструктив равишда фаолият кўрсатишига ёрдам беради. Шу жихатдан қараганда, миллий сиёсий маданиятлар турли маданиятларнинг ижобий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган, яъни аралашдир.
Сиёсий маданиятнинг даражалари. Хозирги замон сиёсатшунос олимлари сиёсий маданиятнинг қуйидаги уч даражасини қайд этадилар:
а) таффакур қилиш, англаш даражаси. Баъзи адабиётларда бу даража „дунёқараш даражаси" деб хам аталади1. Унга жамият, гурух ва алохида шахснинг сиёсат хамда дунёнинг сиёсий манзараси хақидаги тасаввурлари, Шунингдек, сиёсий хаёт иштирокчилари амал қилувчи нормалар, қадриятлар, рамзлар,2 кўрсатмалар киради. Бу даражада шахс сиёсат дунёсида ўз ўрнини аниқлаб олади;
б) фуқаролик даражаси — бу даражада сиёсий маданиятнинг асосий ўзаги шаклланади, шахс сиёсий хокимиятга нисбатан ўз муносабатини белгилайди. Инсон сиёсат дунёси билан дуч келиб, унга жамият сиёсий тузилишига нисбатан, сиёсий хокимият имкониятларига ва ваколатларига нисбатан ўз муносабатларини шакллантиради;
в) сиёсий хаража — бу даражада инсоннинг сиёсат ходисасига муносабатлари шаклланган қадрият даражасига етади. Инсон ўзини сиёсатнинг субъекти сифатида қабул қила бошлайди.
Сиёсий маданият моделлари. Сиёсатшуносликда сиёсий маданиятнинг қуйидаги уч модели қайд этилади:
1. Сиёсий маданиятнинг тоталитар-авторитар модели — унда шахснинг индивидуал жихатлари сунъий равишда бузилади, сиёсий қадриятлар ва сиёсий онг жамиятда марказлашган тарзда давлат томонидан шакллантирилади ва шунинг асосида давлат манфаатлари инсон, ижтимоий гурухлар манфаатларидан устун қўйилади. Бундан ташқари, жамиятни ахборот билан таъминлаш хокимият томонидан белгиланади ва фақат бир йўналишда олиб борилади, фаол сиёсий хаёт бир хил қолипда кечади, жамиятнинг сиёсий маданияти хеч қандай муқобилсиз юқоридан туриб шакллантирилади, ахоли аксарият қисмининг сиёсий маданияти нихоятда паст бўлади, сиёсий маданият ташқи дунёдан сунъий ажратилган бўлиб, у „сиёсий-маданий макон" сифатида биқиқлиги билан ажралиб туради.
2. Сиёсий маданиятнинг либерал-демократик модели — фуқаролар сиёсий хуқуқ ва эркинликларини хуқуқ асосида юқори даражада руёбга чиқаришга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.
Бу моделнинг ўзига хос хусусиятлари:
— жамиятнинг сиёсий онги ва қадриятлари аксилмарказлаштирилган холда шакллантирилади;
— жамият кенг қамровли сиёсий ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;
— сиёсий тизим етарли даражада юқори бўлади.
Умуман, сиёсий маданиятнинг либерал-демократик модели ташқи сиёсий маконга нисбатан ўз „очиқлиги" билан ажралиб туради.
3. Шарқона сиёсий маданият модели ва унинг асосий хусусиятлари:
— сиёсий маданиятда ахлоқ масаласига етакчи эътибор берилади;
— Шарқ халқлари сиёсий тафаккурида давлат рахбари сиёсатидаги адолат ва инсоф масаласи хал қилувчи, марказий ўринни эгаллайди;
— сиёсий тўс-тўполонларга нисбатан тоқатсизлик, сиёсий мувозанатни сақлаш, сиёсий тинчлик ва барқарорликка кучли мойиллик;
— кундалик хаётда сиёсий рахбарга суяниш, ундан доимо адолат кутиб яшаш ва унга нисбатан чуқур хурмат-эхтиром кўрсатиш, сиёсий хулқ-атворда кучли андишалиликни намоён қилиш;
— сиёсий эркинликни ахлоқ меъёрлари доирасида қабул қилиш;
— бағрикенглик (толерантлик), халқаро тотувлик ва ишончга кучли мойиллик1.
Шу ўринда Президент И. А. Каримов таъкидларини келтириш жоиз: „Адолат ва хақиқатга интилиш эса халқимиз табиатининт энг мухим фазилатларидан биридир. Ўтмишда олий адолат ғояси мансабдор шахсларга қўйиладиган талаб ва бахонинт асоси бўлган. У давлатчилик негизларини белгилаш, исломий қоидалар ва шариат мезонларининг пойдеворини ташкил этган"2.
Хулоса қилиб айтганда, сиёсий маданиятни икки мураккаб ижтимоий тизим — сиёсат ва маданият ўртасида боғловчи бўғин бўлиб хизмат қиладиган ижтимоий ходиса деб таърифлашимиз мумкин. У кўпроқ жамиятга хос бўлган сиёсий тасаввурлар, қарашлар, қадриятлар, анъаналар ва сиёсий хулқ-атвор рамзларининг мажмуи бўлиб, сиёсий тизимни барқарорлаштирувчи, маърифийлаштирувчи омил вазифасини бажаради хамда сиёсий анъаналар, урф-одатлар, ижтимоий-тарихий тажрибанинг ворисийлигини таъминлайди.
Сиёсий маданиятнинг ўзига хос жихатлари эса қуйидагилардан иборат:
— омманинг сиёсий онгини ва сиёсий хулқ-атворини белгилайди;
— жамият тарихий ривожланишининг, жамоавий сиёсий ижоднинг махсули хисобланади;
— махаллий хусусиятга эга бўлиб, такрорланувчи барқарор алоқаларни, сиёсий жараённинг элементлари ўртасидаги муносабатларни қайд этади, сиёсий тажрибани мустах-камлайди.
2. Сиёсий маданиятнинг асосий вазифалари
Жамият хаётининг барча сохаларини демократлаштириш орқали хар бир инсонда ўз хуқуқ, ва мажбуриятларини хар куни руёбга чиқаришга интилувчи фуқаролик хис-туйғусини тарбиялаш сиёсий маданиятнинг энг асосий вазифасидир.
Шахснинг фуқаролик хис-туйғуси унинг фаол хаётий позицияси билан узвий боғлиқ. Сиёсий маданиятни ўзлаштириш жараёнида унинг ижтимоий фаоллиги хам ортиб боради. Бироқ, инсоннинг ижтимоий фаоллиги ижтимоий мухитнинг бу фаолликни ,хазм қилиш" даражасига хам боғлиқ. Ижтимоий фаоллиги бир хил бўлган икки одамни тасаввур қилайлик. Улардан бири танқид қабул қилинмайдиган, бошқарувда фуқаролар иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган жамоада, иккинчиси эса ўта кулай шароитлар яратилган жамоада мехнат қилади. Уларнинг ижтимоий фаоллик мезони ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра хар хил бўлади. Бундан кўринадики, ижтимоий фаоллик ижтимоий фаолиятни амалга ошириш имконияти бўлиб, у амалий фаолият жараёнида воқеликка айланади. Шу маънода ижтимоий фаолликни „фаолият мезони"га тенглаштириш тўғри эмаслиги мутахассислар томонидан қайд этилади1.
Фаол позицияда шахснинг муайян ижтимоий вазиятлардаги ижтимоий фаоллиги намоён бўлади. Бундай позицияга муайян ижтимоий харакатларни амалга оширишга қаратилган ички эътиқодни, жамият ривожига салбий таъсир этувчи ходисаларга нисбатан муросасизликни, бундай ходисаларга қарши курашга тайёрликни, ўзи бажараётган иш учун юксак ижтимоий масъулиятни, жамоа манфаатларини ўз шахсий манфаатлари деб билишни, эгалик хиссининг ривожланганлигини киритиш мумкин.
Шахсда бундай фаол ижтимоий позицияни шакллантириш сиёсий маданиятнинг вазифасидир. Бошқача айтганда, сиёсий маданият инсонни ватанпарварлик рухида тарбиялайди. Ватанпарварлик туйғуси эса нафақат жанг майдонида душманга қарши курашда, айни пайтда — кундалик тинч хаётда илм-фан сирларини сабот билан эгаллашда ёки ўз корхонасида мехнат унумдорлигини оширишда намоён бўлади.
Сиёсий маданиятнинг вазифалари. Амалий сиёсатшунослик сиёсий маданият бажарадиган қуйидаги вазифаларни эътироф этади:
Норматив вазифа — индивидлар, гурухлар ва жамоага муайян нормалар, сиёсий тафаккур ва хулқ-атвор стандартларини белгилаб беради, сиёсий қадриятлар устуворлигининг нисбатини ўрнатади.
Интегратив (бирлаштирувчилик) вазифаси — маънавий соғлом ва бой жамиятни, шахсни шакллантиришга хизмат қилади. Бу вазифа сиёсий институтлар фаолияти учун интеллектуал замин тайёрлаб, ижтимоий онгнинг сиёсийлашуви, ўсишига ёрдам беради, фуқароларнинг сиёсий хулқ-атворлари шаклланишида катта роль ўйнайди.
Бошқарувчилик вазифаси — ўз-ўзини бошқариш шароитларида шахсий манфаатларнинг янти бир турини шакллантирадики, унда ижтимоий мақсад ва вазифалар, социал режадаги эхтиёжлар акс этади.
Регулятив (йўналтирувчилик) вазифаси — одамларнинг хулқ-атворлари, хатти-харакатларига ва уларнинг ташқилотларига бевосита ва билвосита таъсир ўтказишда ўзини намоён қилади. Бу вазифа одамларнинг сиёсий воқеа-ходисаларни қандай қабул қилишларига, сиёсий тизимларни, унинг таркибий қисмларини бахолашларига, ундаги сиёсий арбоблар фаолиятларига ўз муносабатларини билдиришларига ўз таъсирини кўрсатади.
Тарбияловчилик вазифаси — эгалланган ва янгидан ўзлаштирилган сиёсий билимларнинг шахс интеллектуал ривожига кўрсатадиган таъсири жараёнида майдонга чиқади.
Коммуникатив (алоқа) вазифаси туфайли эса хукмрон ижтимоий онг ва ижтимоий хаётнинг сиёсий анъаналари янги, ёш авлодга узатилади.
Юқоридагилардан ташқари сиёсий маданиятнинг қуйидаги вазифалари хам мавжуд:
1. Айнан мослаштириш (идентификация) вазифаси — сиёсий маданият шахсда жамиятга, мамлакатга ёки маълум ижтимоий гурухга мансублик хиссини мустахкамлайди, сиёсат институтлари ва механизмлари орқали шахс, гурух ва жамият манфаатларини руёбга чиқариш восита ва усулларини аниқлашга ёрдам беради.
2. Йўналтириш вазифаси — шахснинг сиёсий ходисаларни онгли идрок этишини таъминлайди, унга сиёсат сохасидаги ўз ўрни ва имкониятларини яхшироқ тушуниш, ўз хуқуқ ва манфаатларини муайян сиёсий тизим доирасида муваффақиятли руёбга чиқаришда ёрдам беради.
3. Мослаштириш вазифаси — шахснинг ўзгарувчи сиёсий вазиятга, янги имкониятларга, сиёсий фаолиятдаги у ёки бу чеклашларга мослашувига кўмаклашади.
4. Ижтимоийлаштириш вазифаси — шахс жамиятнинг сиёсий маданиятини ўзлаштириш жараёнида сиёсатдаги ўз манфаатларини химоя қилиш имконини берувчи кўникмалар ва воситаларга эга бўлади.
5. Сиёсий хаётни барқарорлаштириш вазифаси — айнан сиёсий маданият жамият аъзоларида мавжуд сиёсий тизим ва унинг институтларига нисбатан хайрихох муносабат шакланишига ёрдам беради.
6. Бирлаштириш вазифаси — жамиятнинг турли табақалари ва гурухларини умумий ғоялар, тасаввурлар ва қадриятлар асосида бирлаштириш орқали давлат ва жамиятнинг муштараклигини мустахкамлашга кўмаклашади.
7. Алоқаларни таъминлаш вазифаси — хокимият институтлари ва бошқа сиёсат субъектлари (сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ва диний харакатлар, ижтимоий табақа ва гурухлар) умумий қадриятлар ва сиёсатдаги ўйин қоидалари асосида, шунингдек, умумий тушунчалар ва рамзлардан фойдаланиш хисобига ўзаро хамкорликни таъминлайди.
8. Жамиятнинг сиёсий тизими ва сиёсий хаётини янгилаш вазифаси — сиёсий маданият доирасида шаклланган ва қарор топган жамиятнинг сиёсий тузилишини ўзгартириш хақидаги янги ғоялар янги сиёсий институтлар, жараёнлар ва механизмларнинг яратилишига олиб келади.
9. Сиёсий тузилишда ва сиёсий хаётда ворисийликни таъминлаш вазифаси — сиёсий маданият бунга янги ғояларни аввалги сиёсий тажриба билан боғлаш орқали эришади1.
Сиёсий маданиятнинг асосий вазифалари ана шулардан иборат бўлиб, жамиятда бу вазифаларнинг хаммасини бирваракайига ўз зиммасига олишга қодир бўлган бошқа бирон-бир ходиса мавжуд эмас. Бу вазифаларнинг тахлили сиёсий маданият ижтимоий хаётнинг барча сохаларида амал қилишини кўрсатади, зотан хар бир ижтимоий ходиса сиёсий ёндашувга мухтождир. Шунинг учун хам сиёсий маданиятни ижтимоий-сиёсий фаолият сохаси билан чеклаш мумкин эмас. У, касби ва мансабидан қатъи назар, хар бир одамга зарур. Сиёсий маданият мамлакатимиз фуқароси ижтимоий ва маънавий қиёфасининг мухим ифодаси бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон мустақиллиги шароитида сиёсий маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва уни юксалтириш муаммолари. Адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таъкидлаганидек, „Қадимги Греция Европада цивилизация ўғчоги сифатида қандай ўрин тутган бўлса, Ўзбекистон ва ўзбек халқи Осиёда, бутун туркий ўлкалар ва барча туркий халқлар тарихида худди шундай ўрин эгаллаган"2.
Бироқ, XVI—XVII асрлардан бошланган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқироз туфайли Марказий Осиё минтақасида фуқароларнинг хокимиятдан ажратиб қўйилгани, ўзини-ўзи идора қилиш механизмларининг паст даражадалиги билан боғлиқ холда сиёсий маданиятнинг ўзига хослиги шаклланган.
Шу билан бирга, XX асрда тоталитар режим томонидан бутун ички қатламлар (савдогар, бой, ўзига тўқ дехқонлар, зиёлилар) ва халқнинг қатағон қилиниши, иқтисод ривожидаги бозор муносабатларидан воз кечиш, коммунистик мафкурани мажбуран киритиш сиёсий маданиятга ўзининг кучли салбий таъсирини кўрсатди. Тоталитар режимнинг бундай сиёсати собиқ Иттифоқ республикаларининг дунё хамжамияти билан маданий алоқаларига хам ўз таъсирини ўтказди. Умуман бундай сиёсат собиқ Иттифоқнинг бошқа худудларида бўлгани сингари Ўзбекистонда хам маданиятнинг бир томонлама ривожланишига олиб келди. Бунинг устига тарихан жамоавий қадриятлар устувор бўлган минтақамизда гурух адолатининг индивид эркидан устуворлиги тамойили биринчи ўринга чиқдики, бу хол хокимиятни персонификациялашган холатда идрок қилишни, шунингдек, харизматик етакчига мойилликнинг кучайишини келтириб чиқарди. Тўғри, Марказий Осиё халқларининг инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларига оид ўзига хос тасаввурларида кундалик хаётда сиёсий рахбарга суяниш, ундан доимо адолат кутиб яшаш ва унга нисбатан чуқур хурмат ва эхтиром кўрсатиш, сиёсий хулқ-атворда кучли андишалиликни намоён қилиш анъанавий хусусиятга эгадир. Бироқ, XXI аср сиёсий сахнасидаги зиддиятли ўзгаришлар ва мавжуд реалликлар сиёсий маданият феноменига чуқур эътибор билан қарашни тақозо этмоқда. Чунки, ахолиси онгига демократик анъаналар сингиб кетган, хокимият устидан назорат юритувчи самарали институтлар мавжуд бўлган давлатларда айрим фуқароларнинг сиёсатга бефарқлиги айтарли муаммолар туғдирмасада, яқиндагина мустабидлик тартибларини кечирган мамлакатда фуқароларнинг сиёсатдан оммавий узоқлашиши оғир ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун демократик сиёсий таълимни кучайтириш лозим, зеро демократик тузум ахолининг тегишли сиёсий маданиятисиз ўрнатилиши ва самарали бўлиши мумкин эмас. Демократик сиёсий таълим қанчалик самарали бўлса, фуқаро ўзи яшаётган ижтимоий тузумни шунчалик тўғри бахолаб, давлатдаги ўз ўрни ва ролини, хуқуқ ва мажбуриятларини чуқурроқ англайди. Юксак сиёсий маданиятгина инсонни хозирги мураккаб дунёда оқилона йўл топа билишга, бошқаларнинг манфаатларини юзага чиқариш ва химоя қилишга, умумий муамммоларни жамоа билан хал қилишга имкон беради.
Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи давомида ўзига хос сиёсий маданият шаклланган. Бу қуйидаги омиллар таъсирида содир бўлган:
1) республиканинг ўзига хос жуғрофий-сиёсий ўрни, ўтмишда ўлкамизга қилинган босқинчилик урушлари, узлуксиз уруш тахдиди ёки мустамлака зулми натижасида ўзбекистонликларда сиёсий онг Ғарбдагига нисбатан ўзгача шаклланди;
2) ислом дини анъаналари ва маданияти таъсирида жамоавий турмуш тарзи ва шакллари кўпроқ ривожланди;
3) мустабид шўро тузуми давридаги маъмурий-буйруқбозлик тазйиқи ва чеклашларнинг натижаси ўлароқ, жамиятда кундалик турмуш муаммоларини хал қилишда ўзини ўзи бошқариш ва ўзини ўзи тартибга солиш кенг ривож топмади.
Бироқ, мустақиллик йилларида мамлакат хавфсизлигини мустахкамлаш, турли террорчи гурухлар бузғунчиликларини олдини олиш ва бартараф этиш жараёнида фуқароларда жипслашиш ва ўз кучларини сафарбар этиш қобилияти анча тўлиқ шаклланди.
Мутахассисларнинг башоратларига кўра, XXI асрда иқтисоднинг ривожланиши ва жадал ўсиши хисобига Ўзбекистоннинг сиёсий маданияти ўзгарса хам, у „иштирокчилик" (фаол сиёсий маданият) элементлари етакчилик қилувчи „фуқаролар" маданиятини эслатса керак. Аммо хозирги кунда Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий маданияти классик типологияга кўра, аралаш типга мансубдир. Бир томондан, халқ сайлов жараёнларида фаол иштирок этади (республикада ўтказиладиган сайловларда ўрта хисобда овоз бериш хуқуқига эга бўлган мамлакат ахолисининг 90— 92 % қатнашади), аммо, бошқа томондан, одамларда „айнан менинг овозим умумий натижада хеч нарсани хал қилмайди", деган қараш хам анча кенг тарқалган1.
Юқоридаги омиллар Ўзбекистондаги сиёсий маданиятнинг қуйидаги умумий хусусиятларини белгилаб берди:
биринчидан, алохида шахс манфаатларининг жамият ва давлат манфаатларига хамоханглиги;
иккинчидан, ижтимоий муаммоларни хал қилишда давлатнинг ва жамиятнинг хал қилувчи роли эътироф этилиши;
учинчидан, хокимиятга анъанавий хурмат муносабатининг мавжудлиги, рахбарнинг маънавий қиёфасига юксак талаблар қўйиш;
тўртинчидан, парламент ва бошқа вакиллик органларининг ижтимоий хаётдаги ролига эътиборли муносабатнинг мавжудлиги.
Хозирги замон Ўзбекистон сиёсий маданиятининг хусусияти шундаки, унда илғор фуқаролик маданиятининг элементлари теран илдиз отмоқда, жадал ривожланмоқда; сиёсий партиялар парламент доирасида ўз мақсадларига эришиш хамда бахолашиш маданиятини ўзлаштирмоқдалар. Шу маънода сиёсий маданият юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинт мухим омилидир.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва хуқуқий давлатни барпо этишнинг энг мухим вазифаларидан бири мавжуд сиёсий маданиятни демократик қадриятлар негизида ривожлантириш, маънавий эркинлик, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий маконда фуқаролар фаоллигини оширишга имкон яратиш масаласига бориб тақалади. Бу вазифанинг бажарилиши эса Fapб давлатларидаги каби хокимият фаолиятини назорат қилишнинг самарали механизмини шакллантиришта олиб келади.
Таянч тушунчалар
Маданият, сиёсий маданият, миллий мерос, сиёсий тажриба, сиёсий онг, сиёсий хулқ-атвор, демократик сиёсий маданият, авторитар сиёсий маданият, тоталитар сиёсий маданият, ўтиш даврига хос сиёсий маданият, патриархал маданият, тобелик маданияти, фаол маданият, сиёсий маданиятнинг „ёпиқ" тури, сиёсий маданиятнинг „очиқ" тури, „фуқаролик маданияти", сиёсий маданият даражалари — тафаккур қилиш, фуқаролик, сиёсий даражалар, сиёсий маданиятнинг тоталитар-авторитар модели, сиёсий маданиятнинг либерал-демократик модели, шарқона сиёсий маданият модели, норматив вазифа, интегратив (бирлаштирувчилик) вазифаси, бошқарувчилик вазифаси, регулятив (йўналтирувчилик) вазифаси, тарбияловчилик вазифаси, коммуникатив (алоқа) вазифаси, демократик сиёсий таълим, волюнтаризм.
Назорат учун савол ва топшириқлар
1. „Маданият", „сиёсий маданият" тушунчалари мохияти ва улар ўртасидаги узвий алоқадорликни тушунтиринг.
2. Ўзбекистонда фуқаролар сиёсий маданиятини оширишнинг долзарблигини Сиз қандай изохлайсиз?
3. Сиёсий маданият демократиянинг қад ростлаши ва ривожланишига қандай хисса қўшади?
4. Хокимиятнинг маданийлашувида легитимлик қандай ўрин тутади?
5. Сиёсий маданият ходисаси тахлилига бағишланган қандай илмий адабиётларни биласиз?
6. Сиёсий маданият қандай таркибий тузилишга эга?
7. Сиёсий маданиятни туркумлашда қандай мезонларга асосланиш мумкин?
8. Сиёсий маданиятнинг „ёпиқ" ва „очиқ" турларини ўзаро такқосланг.
9. Сиёсий маданиятнинг патриархал, тобелик ва фаол турларига хос хусусиятлар нималардан иборат?
10. Хозирги замон сиёсатшунос олимлари сиёсий маданиятнинг қандай даражаларини қайд этадилар?
11. Сиёсий маданиятнинг тоталитар-авторитар, либерал-демократик ва шарқона моделларини ўзаро таққосланг.
12. Ўзбекистон Республикасида шарқона сиёсий маданиятга хос қандай хусусиятлар кўзга ташланади?
13. Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий маданияти классик типологияга кўра, аралаш типга мансубдир. Сиз бу жумлаларни қандай тушунасиз?
14. Ўзбекистондаги сиёсий маданият қандай умумий хусусиятларга эга?
15. Сиёсий маданиятнинг асосий вазифалари нималардан иборат?