2. Сиёсий тизим ва унинг асосий элементлари. Сиёсий тизимлар типологияси

 

Сиёсий тизим ва унинг асосий элементлари, сиёсий тизимлар типологияси масалалари сиёсат ходисаси билан мантиқан боғлиқдир. Чунки сиёсий тизим сиёсий фаолиятнинг барча турларини ва сохаларини ўз ичига қамраб олади.

Модомики шундай экан, „сиёсий тизим" деганда нимани тушунмоқ лозим?

Сиёсий тизим жамиятда сиёсат, хокимият ва бошқарувни шакллантириш хамда амалда руёбга чиқариш билан боғлиқ муносабатлар, харакатлар, ташкилотлар йиғиндисидан иборат.

Сиёсий тизим жамиятнинг бошқа тизимларидан фарқ қилади ва бу фарқ қуйидагиларда ифодаланади:

1.  Сиёсий тизим доирасида қабул қилинадиган қарорлар бутун жамият учун мажбурийдир.

2.  Сиёсий тизим ижтимоий мухит ва аввало жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилмаси билан узвий боғлиқдир.

3.   Сиёсий тизим жамиятнинг бошқа тизимларига нисбатан мустақилдир.

Сиёсий тизим жамиятнинг мақсад ва вазифаларини аниқловчи, унинг имкониятларини амалга оширишга сафарбар қилувчи механизмдир.

Демак, сиёсий тизим деганда сиёсий хокимиятни шакллантирувчи ва амалга оширувчи воситалари бўлган давлат ташкилотлари ва муносабатлар йиғиндиси тушунилади.

Сиёсий тизим мохияти қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топади:

—  сиёсий тизим ўзида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, этник ва миллий тузилмаларини, демографик жараёнларни, ахолининг маълумот даражасини, ижтимоий онг холатини, маънавий-рухий ва маърифий-мафкуравий хаётни, халқаро ахволни акс эттиради;

—  сиёсий тизим орқали мафаатларнинг асосий гурухлари аниқланади. Зеро, хозирги шароитда жамиятимиз сиёсий тизими олдида, аввало, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишда турли манфаатлар мувозанатини тўғри аниқлаб олиш вазифаси турибди.

Сиёсий тизим барқарорлигини таъминлаш учун сиёсий хаёт иштирокчилари манфаатларини, улар ўртасида вужудга келадиган зиддиятларни хисобга олиш зарур. Бунинг учун эса жамиятдаги мавжуд ижтимоий қатламлар, гурухлар, кучлар, шунингдек, ташкилотлар ва харакатларнинг манфаатларини мувофиқдаштириш лозим. Бу вазифани Ўзбекистондаги ислохотлар шароитида сиёсий тизимнинг асосий элементи хамда бош ислохотчи бўлмиш давлат бажармоқда.

Энди диққатимизни сиёсий тизимни ташкил этувчи асосий элементлар нималар эканлигига қаратайлик. Хўш, сиёсий тизимнинг асосий таркибий қисмларига нималар киради?

Сиёсий тизимни ташкил этувчи элементлар (унсурлар) сиёсий хокимиятни шакллантириш ва амалга оширишдаги ўрнига қараб қуйидаги тўртта кичик тизимлар гурухига ажратилади:

1.  Ташкилий тизим (давлат, сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва харакатлар).

2.   Маданий-мафкуравий тизим (сиёсий маданият, сиёсий онг, мафкура, жамоатчилик фикри).

3.   Меъёрий (норматив) тизим (сиёсий-хуқуқий, ташкилий, ахлоқий, сиёсий ва бошқа меъёрлар).

4.  Ахборот-коммуникация тизими (ОАВ ва уларнинг коммуникациялари, илмий инфратузилмалар).

Сиёсий тизимни ташкил этувчи юқорида қайд этилган тўртта кичик тизимлар сиёсий мақсадларнинг амалга оширилишида муайян вазифаларни бажаришади. Масалан, ташкилий тизимга кирувчи давлат ва сиёсий партиялар сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун тузилади. Хусусан, сиёсий хокимият, давлат — сиёсий тизимнинг ўзаги сифатида сиёсат субъектларининг сиёсатда ифодаланган иродасини турли йўллар, усуллар ва воситалар ёрдамида амалга оширади. Бошқа тизимлар эса сиёсий мақсадлар учун эмас, балки маълум гурухларнинг маданий, жисмоний ва малака манфаатларини қондиришга хизмат қилади.

Маданий-мафкуравий тизимнинг вазифаси сиёсий партияларнинг муайян ғоялар ва қарашларга таянишлари билан боғлиқ.. Сиёсий партиялар жамият тараққиётининг йўналишлари, хокимият учун кураш услублари ва конпепцияларидан келиб чиқиб, турли ғояларни илгари суришлари мумкин. Сиёсий партиялар мамлакатда амал қилаётган хуқуқий нормаларга тўла-тўкис риоя қилсалар жамият сиёсий тизимида ўзларининг муносиб ўринларига эга бўладилар, акс холда уларнинг фаолияти давлат томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Маданий-мафкуравий тизимнинг таркибига кирувчи сиёсий ва хуқуқий онг ижтимоий онгнинг асосий кўринишларидан бири хисобланади. Сиёсий ва хуқуқий онг — бу сиёсий борлиқнинг инъикосидир. Кишилар мавжуд сиёсий воқелик билан қаноатланиб қолмайдилар. Улар хамиша бу воқеликни билишга, англашга ва уни ўзгартиришга интиладилар. Демак, инсоннинг сиёсий борлиқ хақидаги билимлари, қарашлари унинг сиёсий хамда хуқуқий онгини ташкил этади. Сиёсий ва хуқуқий онгнинг шаклланиши хамда ривожланишида инсоннинг оилавий мухити, кенг маънодаги ахборот, индивиднинг шахсий тажрибаси катта ўрин эгаллайди.

Сиёсий меъёр — бу давлат ва сиёсий тузилмалар даражасида тан олинган сиёсий ахлоқ хисобланади. Унинг асосий хужжати Конституция бўлиб, у жамият ва давлат хаётининг нормаларини ўзида акс эттиради.

Ахборот-коммуникация тизимининг ўрни сиёсий жараёнларни халққа холисона етказиш ва бахолаш билан белгиланади.

Сиёсий тизимнинг юқорида қайд этилган кичик тизимлари бевосита мустақил фаолият кўрсатсалар-да, бир-бирига боғлиқдир. Уларнинг ўзаро уйғунликдаги фаолияти сиёсий тизимнинг барча механизмлари нормал ишлашини таъминлайди.

Хулоса қилиб айтганда, сиёсий тизимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

—  жамиятнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш;

—  имкониятларни сафарбар қилиш;

—  жамият тизими барча элементларини бирлаштириш;

—  легитимликка, хақиқий сиёсий хаётнинг зарур даражасига расмий-сиёсий ва хуқуқий нормалар орқали эришиш.

Сиёсий режим. Сиёсий тизим мохиятини чуқурроқ билиб олиш учун „сиёсий режим" (сиёсий тартибот) тушунчаси мазмунини билиб олиш жуда мухим. Гарчи, франсуз сиёсатшуноси Н. Дюверже „сиёсий тизим" ва „сиёсий режим" тушунчаларини синонимлар деб хисобласа-да, бу икки тушунча ўртасида муайян фарқ мавжуд. Чунки сиёсий тизим тушунчаси кенгроқ ва сиёсий режим унинг айрим жихатларини очиб берадиган бир кўринишидир. „Сиёсий режим" тушунчаси орқали хокимиятга эгалик қилишнинг у ёки бу шакли, давлат ва сиёсий тизимнинг амал қилиши англашилади.

Сиёсий режим белгилари сифатида сиёсий етакчилик учун кураш табиатини (очиқ, ёпиқ), халқнинг сиёсий хаётга жалб этилганлигини, халқнинг сиёсатдан четлатилганлиги ёки унга сиёсатга таъсир этиш имконининг берилганлигини, сиёсий рахбарият қандай қадриятларга суяниши (консерватизм, реформизм, революционизм ва хоказолар) ни санаб ўтиш мумкин. Юқоридаги белгиларга кўра сиёсий режимлар тоталитар, авторитар, демократик режимларга бўлинади.

Амалда бирорта сиёсий режим соф холда учрамайди. Шунингдек, сиёсий режимлар ривожланиш хусусиятига эга бўлиб, демократия авторитаризм ёки тоталитаризмга, авторитаризм демократияга ўсиб ўтиши мумкин. Қуйида тоталитар ва авторитар режимлар тўғрисида қисқача мулохаза юритамиз.

Тоталитаризм (лот. „totalitas" — тўлиқ, бутунлик) — ғоялар, фикрлар, нуқтаи назар сифатида жуда қадимий илдизларга эга. Платон, Т. Мор, Т. Кампанелла, Г. Бабеф, Сен-Симон, Ж. Ж. Руссо давлатнинг тоталитар моделларини ишлаб чиқишган. Фихте, Гегель, Маркс, Ницше, Ленин ва бошқалар асарларида бу ғоялар ривожлантирилганлиги маълум. Мазмунидаги фарқларга қарамай, тоталитар концепциялар умумий мантиққа эгалар. Аввало, уларнинг асосида утопияларни сиёсийлаштириш ётади. Утопиялар тугал ишлаб чиқилган ёпиқ сиёсий тизим бўлгани учун зиддиятлар, харакатлар, ўзгаришларга ўрин қолдирмайди. Шунинг учун хам утопиялар доимо тоталитар рухдадир. Тоталитар утопия абсолют хақиқат билан тенглаштирилади ва бошқа хар қандай қарашлар, назариялар душман ёки хато деб бахоланади. Пировардида тоталитаризм догма сифатида ўзининг инқирозини хам ўзи тайёрлайди.

Авторитаризм (лот. „auctoritas" тўла хокимият) — устунлик ва иродани кўпчиликка ўтказишга асосланган хар қандай ижтимоий-сиёсий режимдир. Авторитаризмнинг шакллари абсолют монархия, диктатура, посттоталитар режимлардир. Авторитар рахбарлар қўрқитиш, кирғин, зўрликни қурол қилиб олишлари хамда омманинг ишончини қозонишга, қонунга суянишга ва бошқа воситаларга, хам мурожаат қилишлари мумкин. Тарихдаги барча авторитар режимлар хукмронликнинг анъанавий ва харизматик турларига асослангандир. Тоталитар режим емирилгандан кейин ташкил топган давлатларнинг кўпчилиги авторитар режимларга амал қилади. Бир қатор авторитар давлатлар ўзининг самарадорлигини амалда кўрсатди. Авторитар режимнинг ижобий томони сифатида уларда кучли хокимият ва эркин хўжалик юритиш, сиёсий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш уйғунлигига эришиш мумкинлиги таъкидланади. Бу режимнинг заиф томон-ларини эса сиёсатнинг айрим шахс ёки гурух иродасига тўлалигича боғлиқлиги; фуқароларнинг сиёсий хаётдан четланганлиги; бутун жамиятнинг сиёсий ўйинлар, авантюралар қурбони бўлиш потенциал хавфининг доимий мавжудлиги; ўрта асрлардагидек подшо, рахбар, етакчининг адолати, заковатига умид, боғлиқлик ташкил этади.

Шу билан бирга авторитар режимларнинг бир қатор ижобий томонлари хам борки, бу хусусият айниқса, ўтиш даврини бошидан кечираётган жамиятларда ўз самарадорлигини амалда кўрсатади. Авторитар хокимият— кучли хокимият, шунинг учун хам унинг жамиятда тартиб, барқарорликни таъминлаш қобилияти бирмунча юқорироқ. Бу хокимияттурли кучлар қаршилигини синдириб жамиятда таркибий ўзгаришларни тез ўтказа олади ва бутун имкониятларни энг долзарб муаммоларни хал қилишга йўналтира олади. Туб ислохотлар ва ўзгаришлар даврида ана шундай кучли хокимиятнинг мавжуд бўлиши, албатта, афзалроқдир. Авторитар тузумларнинг аксарияти модер­низация йўлидан боради. Хозирги вақтда авторитар режимлар демократияга йўналтирилганлиги билан характерланади. Бундай йўналтирилган сиёсий режимлар жамиятда бозор муносабатларини қарор топтириш, ўрта қатлам нуфузини  ошириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, жамиятни сиёсий хамда хар  қандай плюрализмга тайёрлаш вазифасини бажаради. Уларнинг фаолият даври унчалик узоқ бўлмайди. Жамиятда шаклланган демократик муносабатлар ва шу йўналишдаги кучлар унинг аста-секинлик билан сиёсий режимнинг бошқа тури — демократияга ўтишини таъминлайди.

Сиёсий тизимлар типологияси. Сиёсатшунослик фанида сиёсий тизимларни турларга бўлиш ғояси турли мамлакатлар  сиёсий тизимларини қиёсий тахлил қилиш зарурати туфайли пайдо бўлди. Жамиятнинг сиёсий тизими тўғрисидаги билимлар у ёки бу мамлакатдаги сиёсий барқарорликнинг  даражасини аниқлашнинг энг қулай воситасидир. Бу, масалан, чет эл инвесторининг бирор мамлакатда ўз маблағларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Хозир дунёда 180 дан ортиқ мамлакат мавжуд, уларнинг сиёсий тизимлари хам турли-тумандир.

Турли жамиятлардаги сиёсий хаёт шаклларининг ривожланганлигига кўра қуйидаги сиёсий тизимлар типлари ўзаро фарқланади:

1. Демократик сиёсий тизим.

2. Авторитар сиёсий тизим.

3.  Тоталитар сиёсий тизим.

Халқ хокимиятчилиги, демократик мақсадлар ва идеалларни амалга ошириш учун реал истиқболи кўпроқ барқарор бўлган сиёсий тизим тури — демократиядир. Демократик сиёсий тизимнинг асосий хусусиятлари:

— фуқароларнинг сиёсатга кенг жалб этилганлиги, улар хуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланганлиги, хаёт даражасининг юқорилиги, ривожланган ўрта табақанинг мухим роли;

—  хокимиятни амалга оширишда хокимият институтлари ва шахсларнинг кенг иштироки, сиёсий қатнашувнинг ўзаро мусобақа, рахбарликнинг эса кўппартиявийлик шаклида ташкил этилганлиги;

—  халқ хохиш-иродасининг парламент шаклида ифода этилиши, қонун чиқарувчи органларнинг сайловлар асосида шакллантирилганлиги;

—  демократик сиёсий маданият;

—  давлатни бошқаришда қатнашишда фуқаролар хуқуқларининг тенглиги;

—  хукмрон ва мухолиф сиёсий партияларнинг мавжудлиги;

—  партияларнинг легал кураши шароитида шаклланадиган умумдавлат вакиллик органи — парламентнинг мавжудлиги;

—  партияларнинг сайловлардаги легал кураши натижасига кўра хукуматнинг шаклланиши.

Авторитар типдаги сиёсий тизимлар эса сиёсий мухолифатга йўл қўймайдиган, бироқ, шахс ва жамиятнинг носиёсий сохалардаги автономлигини сақлаб қолувчи, бир шахс ёки шахслар гурухининг чекланмаган хокимияти сифатида ажралиб туради. Бундай тизимларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

—  хокимиятни бир шахс ёки кичик бир гурух қўлида тўпланганлиги;

— хокимиятнинг чекланмаганлиги, фуқаролар томонидан назорат қилина олмаслиги, хокимият қонунлар асосида иш кўриши мумкин, аммо бу қонунлар хокимият эхтиёжларига кўра қабул қилинади;

—  кучга суяниш. Авторитар тузум халқ томонидан қувватланиши, репрессиялар, зўрлик ишлатилмаслиги мумкин. Аммо у етарли кучга эга бўлиб, исталган вақтда итоат ва тартиб ўрнатиш лаёқатига эга;

—  хокимият ва сиёсат сохасида якка хукмронликнинг ўрнатилиши, амалда мухолифат ва рақобатга йўл қўймаслик. Авторитаризм шароитида бир қанча партиялар, касаба уюшмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари мавжуд бўлиши мумкин. Лекин улар хокимият назоратида бўладилар. Баъзан мухолифатнинг йўқлиги жамиятнинг бунга тайёр эмаслиги, ижтимоий эхтиёжнинг етилмаганлиги билан хам изохланади;

—  жамиятнинг сиёсатдан бошқа сохаларига кам аралашиши. Хокимият биринчи навбатда ўз хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини ўрнатиш, мудофаа, ташқи сиёсат билан шуғулланади.  Шу билан бир қаторда у бозорнинг ўз-ўзини тартибга солиш механизмини бузмаган холда иқтисодий ривожланиш стратегиясига таъсир этиши, кучли ижтимоий сиёсат олиб бориши хам мумкин;

—  сиёсий элитанинг рақобатли сайловлар жараёнида эмас, юқоридан тайинлаш йўли билан шакллантириши;

—  мухолиф матбуот, мухолиф партияларнинг тақиқланиши, фуқаролар демократик хуқуқ ва эркинликларининг тугатилганлиги ёки чекланганлиги;

—  давлат органларида сайловнинг чекланиши ва парламентнинг иккинчи харажали органга айланиб қолиши;

—  хукмрон партиянинг давлат аппарати билан қўшилиб кетиши;

—  авторитар хокимият ўзини чекловчи механизмларга эга.

Мулкчиликнинг турли шакллари мавжудлиги, ижти­моий сохада ижтимоий бир хилликнинг йўқлиги, синф ва қатламларнинг мухолифат сифатида йўқ қилинмаслиги, мафкура сохасида турли қарашлар ва нуқтаи назарларнинг чекланган ва яширин холда мавжуд бўлиши, анъаналар авторитар сиёсий тизимнинг асосий чекловларидир.

Тоталитар турдаги сиёсий режимлар давлатнинг жамият хаётининг барча сохаларида тўла (тотал) назорати ўрнатилганлиги билан ажралиб туради ёки характерланади. Тоталитар сиёсий режимларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:

—  бутун жамият хаётининг мафкурага бўйсундирилиши, хукмрон мафкурага абсолют хақиқат мақоми берилиши. Мазмунига кўра тоталитар мафкура инқилобий бўлиб, ишчилар  синфи ёки  орийлар  ирқининг устунлиги тўғрисидаги ижтимоий афсоналарга таянади (коммунизм, фашизм, национал-социализм);

—  ахборот манбаларининг тўлалигича хокимият қўлида тўпланиши. Ижтимоий фикр йўқотилиб, ахолининг сиёсий маданияти сиёсий ахборотлардан хабардорлик билан алмашинади. Кишилар онгида ярашиш мумкин бўлмаган душман образини яратиш кучайтирилади, ғоявий мухолифлар душман сифатида бахоланади;

—  давлат мавқеининг кучайиб, хар қандай шахсий хаётни бартараф этишга интилиш. Тоталитаризмнинг асл мақсади — фуқаролик жамиятининг хар қандай кўринишларини йўқ қилишдир. Инсон сиёсатдан мутлақо бегоналашганлигига қарамай, сиёсат субъекта сифатида бахоланаверади;

—  ягона хукмрон партиянинг давлат аппарати билан қўшилиб кетиши натижасида вужудга келган партия номенклатурасининг жамиятни бошқариши;

—  фуқаролар хуқуқ ва эркинликларининг максимал даражада камситилиши;

—  ижтимоий назорат ва зўрлик аппаратининг кучайиши,  марказлашган иқтисодиёт, мулкчиликда давлат мулкининг устунлиги;

—  хокимиятнинг барча харажаларда номенклатуранинг ёпиқ каналлари орқали шакллантирилиши;

—  хокимият бўлиниши принципининг амалда бекор қилинганлиги.

Жахон сиёсий тарихида тоталитар сиёсий тизимнинг кўринишлари сифатида коммунизм (1918 йилда Россияда умумий белгилари шаклланган эди), фашизм (1922 йилда Муссолини томонидан Италияда ўрнатилган эди) ва национал-социализм (1933 йилда Германияда вужудга келди) қайд этилади.

Тоталитаризм ижтимоий турғунлик ва регрессии, фуқаролар пассивлигини пайдо қилишини, давлат ва партия аппаратини деградацияга, маънавий айнишга олиб боришини юқорида қайд этилган мамлакатлар тарихи яққол исботлади.

Ўтиш холатидаги жамиятларда (тоталитаризм ёки авторитаризмдан демократияга ёки аксинча) ўтиш даври сиёсий тизимлари шаклланади. Бундай сиёсий тизимлар сиёсий институтларнинг заифлиги билан, охлократия, яъни оломон хокимияти хавфи намоён бўлиши билан, сиёсий хис-туйғуларнинг жиловланмаганлиги билан, ижтимоий гурухларнинг ўз ғоявий-сиёсий йўлларини йўқотганликлари (йўқотишлари) ва бошқа холатлар билан ажралиб туради.

Айрим сиёсатшунослар сиёсий тизимларни улардаги марказлашув даражаси, хурфикрлилик, плюрализм ва сиёсий хаётнинг демократлашганлиги даражасига кўра сифатлаб, қуйидаги типларга ажратадилар:

1.  Марксистик сиёсий тизимлар (сиёсий тизимларни бир-бирига кескин қарама-қарши қўяди).

2. Демократик сиёсий тизимлар (фуқароларнинг хокимият устидан назоратини таъминловчи механизм мавжуд бўлади).

3. Модернизациялашган сиёсий тизимлар (ривожланган фуқаролик жамияти, хокимият асосланганлигининг рационал усули мавжуд бўлади).

4.  Анъанавий сиёсий тизимлар (сиёсий анъаналарга содиқлик, хокимиятнинг монархия шакли ва х.қ).

5.  Ўтиш даври сиёсий тизимлари (бундай тизим негизида   ривожланмаган   фуқаролик  жамияти,   сиёсий ролларнинг заиф табақалаштирилганлиги, хокимиятнинг харизматик усулда асосланганлиги, сиёсий институтларнинг заиф ривожланганлиги ётади).

Шундай қилиб, жамиятнинг сиёсий тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий шарти бўлиб, мураккаб ва кўп қиррали бу механизмнинг самарали фаолият кўрсатишидан жамият, ундаги хар бир ижтимоий гурух ва индивид манфаатдордир.

 

3. Ўзбекистонда ўтиш даври сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари

 

Жамиятдаги ижтимоий-синфий кучлар жойлашувидаги ўзгаришлар оқибатида жамиятнинг сиёсий тизими хам ўзгаришларга юз тутади. Эски сиёсий тизим ўрнига янги сиёсий тизимнинг келишини ўзида ифодалаган сиёсий хаёт даври Ғapб сиёсатшунослигида „Конституциянинт қайтадан бутунлай кўриб чиқилиши, ўзгартирилиши" деб айтилади. Давлатнинг Конституцияси сиёсий хокимиятни, унинг институтларини демократик тарзда легитимлаш усули сифатида майдонга чиқади. Янги сиёсий тузумнинг қай даражада хаётий ва мустахкам бўлиши шакллантирилаётган сиёсий институтларнинг жамият эхтиёжларига қанчалик мувофиқ келишига бевосита боғлиқ бўлади. Худди шундай тарихий бир даврни бугун Ўзбекистон Республикаси ўз бошидан кечирмоқда.

Советлардан кейинги маконда ташкил топган давлатларда, жумладан, Ўзбекистонда демократик сиёсий тизимга, янги жамиятга ўтиш бир қатор хусусиятларга эга. Жумладан, ўтиш даврининг классик йўлини ўз бошидан кечирган мамлакатларнинг (АКШ, Ғарбий Европа) аксарият қисми ўз мустақиллигига тўхла эга бўлган холда янги жамиятга ўтиш жараёнини амалга оширган эдилар. Ўтишнинг инқилобий йўлидан борган мамлакатларда эса (собиқ социалистик тизимга кирган Шарқий Европанинг айрим мамлакатлари) демократик тамойилларнинг бир қатор куртаклари эски тизим шароитида шаклланган эди.

Ўзбекистон эса амалда собиқ марказга қарам холатдан мустақилликка эришиш билан ўтиш даврини бошлади. Тоталитаризм тизими қудратли куч сифатида ўз таъсирини барча сохаларга ўтказган, бунинг устига хали тоталитаризм иллатларидан батамом қутула олмаган ижтимоий онг шароитида демократик жамиятга ўтишнинг энг мақбул йўли сифатида ўтишнинг эволюцион, яъни босқичма-босқич йўли танланди.

Шу ўринда савол туғилади. Хўш, тоталитаризмдан демократияга ўтиш даврида сиёсий тизимлар олдида қандай вазифалар кўндаланг туради?

Ўтиш даврида янги жамиятнинг механизмлари ва асослари вужудга келтирилади. Хусусан, сиёсий сохада бу даврда эски давлат хокимияти ва бошқарув тизими тугатилади, янги жамиятнинг хуқуқий базалари вужудга келти­рилади ва шу асосда давлат хокимияти ва бошқарув тизими шакллантирилади. Иқтисодий сохада демократик жамиятнинг асосий шарти бўлган эски иқтисодий тизим тугатилади. Инсон манфаатларига хизмат қилувчи, унинг қобилиятини юзага чиқарувчи ва эркин фаолият кўрсатишини таъминловчи бозор муносабатларига ўтишнинг шарт-шароитлари, хуқуқий асослари яратилади ва аста-секин уларни реал хаётга татбиқ этиш амалга оширилади. Маънавий-мафкуравий сохада эса эски тузумга хизмат қилган, инсонлар онги ва қалбига зўравонлик билан киритилган тоталитар мафкура ва дунёқарашдан озод бўлинади ва янги демократик жамиятнинг маънавий-мафкуравий салохияти вужудга келтирилади. Жамиятда турли фикрлилик тамойили устуворлигига эришилади.

Мустақилликка эришилгач, Ўзбекистонда тоталитар сиёсий тизимдан мутлақо фарқ қилувчи демократик сиёсий тизим элементларининг шаклланиш жараёни бошланди. Сиёсий тизимни шакллантиришда миллий давлатчилик негизларига таяниш ва анъаналарни хисобга олиш натижасида хокимлик институтининг тарихий-сиёсий қадрият сифатида тикланиши, кўппартиявийликнинг шаклланиши, ўз-ўзини бошқарув органи — махалла мақомининг кучайтирилиши, миллий парламент — Олий Мажлиснинг икки палатали қилиб шакллантирилиши, сайлов тизимига кўп мандатлик, муқобиллик, кўппартиявийликнинг чуқур кириб бораётганлиги, жамият хаётида нодавлат ва жамоат тузилмаларининг ўрни тобора ошиб бораётганлиги бу жараённинг таркибий қисмларидир.

Масалан, халқаро сиёсий андозалар асосида икки пала­тали парламентнинг ташкил этилиб, Олий Мажлиснинг қуйи палатаси — Қонунчилик палатаси, юқори палатаси эса Сенат деб номланди. Сенат 100 нафар сенатордан, Қонунчилик палатаси 120 нафар депутатдан иборат этиб шакллантирилди. Бу икки палатанинг шаклланиш жараёни, яъни уларни сайлаш тартиби хам хар хил. Қонунчилик палатаси депутатлари мажоритар („мажоритар" франсузча „majoritaire" — кўпчилик) сайлов тизимига мувофиқ худудий сайлов округлари бўйича кўппартиялилик асосида сайланади. Бундай сайлов, аввало, фуқароларимизнинг сиёсий фаоллиги ошишига олиб келади, қолаверса, кўппар­тиялилик тизимининг янада такомиллашишига шароит яратади. Қонунчилик палатаси аъзолари бевосита халқ томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов хуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Сенат эса, аксинча, билвосита, икки поғонали сайловлар асосида шаклланади. Яъни, жойлардаги давлат хокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов ўтказилганидан кейин кечи билан бир ой ичида вилоят, шахар ва туман кенгашлари депутатларининг қўшма мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридан олти нафардан Сенат аъзоси сайланади.

Ана шу 84 сенатордан ташқари, Сенатнинг яна 16 нафар аъзоси давлат рахбари — Президент томонидан тайинланади.

Шу ўринда савол туғилиши табиий. Нима учун ушбу сенаторларни Президент тайинлайди?

Бунинг сабаби шуки, худудий вакиллик палатаси бўлмиш Сенатнинг аъзолари ўзлари мансуб худудларнинг манфаатларини химоя қилиш жараёнида махаллийчилик, субъективизмга йўл қўйишининг олдини олиш ва умумдавлат манфаатларини таъминлаш мақсадида фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш сохасида хамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа сохаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли хамюртларимиз орасидан тайинланадиган сенаторлар Сенат фаолиятида ўзига хос балансни, яъни мувозанатни сақлаб туришга хизмат қиладилар.

Қонунчилик палатасига сайланган 120 депутат Олий Мажлисда доимий равишда ишлайди. Демак, депутатлик хам ишчи, хизматчи, шифокор, ўқитувчи фаолиятига ўхшаган доимий касбга айланади. Сенаторлар эса вақти-вақти билан чақириладиган Сенатнинг ялпи мажлисларида, қўмита ва комиссиялар мажлисларида иштирок этиш асносида фаолият юритади. Сенат Қонунчилик палатаси тайёрлаган қонунни кўриб чиқиб, маъқуллайди ёки рад этади. Қонунчилик палатаси аъзолари ўз сайловчилари билан бевосита боғлиқ бўлади. Сенат аъзолари эса кўпроқ махаллий кенгашлар билан алоқадорликда иш кўради, чунки улар айнан махаллий кенгашларнинг қўшма мажлисларида сайланадилар.

Мамлакатимиз сиёсий тизимини янада такомиллаштиришда Президент И. А. Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28—29 январдаги қўшма мажлисида қилган маърузаси назарий ва амалий жихатдан катта ахамиятга эга бўлди. Маърузада давлат қурилиши ва бошқаруви сохасидаги асосий вазифалар: парламент роли ва таъсирини кучайтириш, хокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан махаллий хокимият органларига ўтказиш, нохукумат ва жамоат ташкилотларининг нуфузи ва таъсирини кучайтириш; суд-хуқуқ тизимини ислох қилиш ва либераллаштириш, матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш. цензурадан халос бўлиш, ахборот эркинлигини таъминлащ, ахолининг ижтимоий - сиёсий фаоллигини ошириш, халқаро терроризм, диний экстремизм, наркоагрессияга қарши курашда ИИИ ходимларининг вазифалари белгилаб берилди1.

Амалга оширилаётган демократик, сиёсий-иқтисодий ислохотлар жараёнида сиёсий тизимнинт асосий элементи —  давлат, марказий ўринни эгалламоқда. Хархақиқат, жамиятда содир бўлаётган хозирги ўтиш даврида давлат — бошқарувнинг барча сохаларини ислох қилиш ва тартибга солишда, такомиллаштиришда ўзини яққол намоён этаётганлиги билан ифодаланмоқда. Бу тўғрида Президент И. А. Каримов: „Ўтиш даврида жиловни қўлдан бермаслик керак. Шундагина у давлат бўла олади. Жилов қўлдан кетган жойларда ахвол қандай аянчли эканини кўриб турибмиз", —  деб тўғри таъкидлаган эди.

Мустақил Давлатлар Хамдўстлигидаги давлатларнинг кўпчилигида (Россия, Грузия, Тожикистон) мустақилликнинг дастлабки йилларида иқтисодий парокандалик рўй бергани маълум. Жумладан, Ўзбекистонда хам шунга ўхшаш жараёнларнинг дастлабки белгилари кўриниши биланоқ, айнан давлат тўғри ва оқилона йўлдан бориб, нохуш холатларга ўз вақтида бархам берди. Жиловни қўлга олиш давр, шарт-шароит тақозоси бўлиб, унинг илдизи узоқ тарихий даврларга бориб тақалади. Тарихга назар ташлаб, давлат бошқариш одобини, жамият сиёсий тизимини ушлаб туриш йўл-йўриқларини тахлил қилиб кўрсак, бу борада хоразмшохлар, сомонийлар, ғазнавийлар, темурийларнинг тузуклари (қоидалари) ибратлидир. Бироқ, Марказий Осиё халқлари давлатчилик тарихидаги темурийлардан кейинги жараёнларни тахлил қилсак, хусусан, шайбонийлар, аштархонийлар, кейинги уч хонлик замонида сиёсий тизимда айнан давлат жилови қўлдан берилганлигини, тизимни бузувчи жараёнлар кучайганлигини, бу эса ижтимоий-иқтисодий тараққиётда ғоят оғир оқибатларга олиб келганлигини кўрамиз.

Ўзбекистондаги сиёсий ислохотлар жараёнида сиёсий тизим элементлари орасида давлатдан кейин сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари хам ўз ўринларига эга.

Сиёсий партиялар турли ижтимоий қатлам ва гурухлар манфаатларини ифода этиб, сиёсий хокимиятни амалга оширишда иштирок этадилар ёки хокимиятга бевосита таъсир кўрсатадилар. Сиёсий партиялар тизими бир партиявийлик, икки партиявийлик ва кўппартиявийликдан иборат бўлиб, хозирги замонда кўппартиявийлик тизими демократик ривожланиш талабларита кўпроқ даражада мос келиши қайд этилмоқда. Шу жихатдан 2007 йилда қабул қилинган „Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш хамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кенгайтириш тўғрисида"ги Конститутсиявий қонун хуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамият барпо этиш сари ташланган янги бир мухим қадам бўлди1.

Ўтиш даври вазифаларининг бажарилишида жамоат ташкилотлари хам мухим ўрин тутади. Жамоат ташкилотларига касаба уюшмалари, ёшлар, ижодий, маданий, илмий ва бошқа ташкилотлар киради. Уларнинг давлат ва сиёсий партиялардан фарқлари қуйидагиларда кўринади:

—  давлат мақомига эга эмаслар, сиёсий хокимият учун кураш олиб бормайдилар;

—  мамлакат ахолисининг барча қисмларини ўзларида бирлаштирадилар;

—  уларнинг қарор ва хужжатлари барча ахоли учун мажбурий эмас;

—  улар сиёсий мақсадларни эмас, балки маълум гурухларнинг моддий, маданий, ижодий ва илмий сохадаги манфаатларини қондиришни мақсад қилиб қўядилар.

Ўтиш даври вазифаларини хал этишда, жамият сиёсий хаётида демократиянинт шаклланиши ва реал хаётга татбиқ қилинишида фуқароларнинг сиёсий фаоллиги катта ахамиятга эга. Чунки фуқароларнинг сиёсий иштироки жамият хаётида сиёсий муносабатларни янги босқичга кўтаради ва сиёсий тизимни такомиллаштиради. Шунинг учун Ўзбекистондаги ўтиш даври сиёсий тизимининг истиқболи аввало, замонага мослашган ва унга хос миллий истиқлол мафкураси жамият фуқаросининг эътиқодига айланиб қолишини ва уни хеч қандай куч енга олмайдиган даражага кўтаришни талаб қилади. Бунда, бизнингча, „Миллий виждон" ва „Ватаний ахлоқ" миллатнинг хар бир вакили, хар бир фуқароси шуурига сингиши мухим ахамият касб этади. Миллий виждони уйғонган ва Ватаний ахлоқи юксак бўлган миллатни хеч қандай ички ёки ташқи душман енга олмайди ва бундай миллат жахон хамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига, обрўсига эга бўлади.

Бугун мустақил Ўзбекистон сиёсий тизими олдида турган мухим вазифалардан яна бири жамоатчилик фикрини инобатга олиш, уни амалга ошириш механизмини яратишдир. Сиёсатни ёки қарорни жамоатчилик фикри билан хисоблашмай, волюнтаристик усулда қабул қилиш кутилган самарани бермайди, чунки сиёсий тизимнинг нормал фаолияти учун „кўзгу" керак. Бу „кўзгу" ролини жамоатчилик фикри бажаради.

Хуллас, жамият сиёсий тизимининг мунтазам такомиллашиб бориши фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий шартидир. Чунки кучли давлатдан кучли жамият сари одимлашда жамият хаётида фуқаролар фаол иштирокининг кучайиб бориши объектив заруриятга айланади.

 

Таянч тушунчалар

 

Сиёсат, сиёсий муносабатлар, формацией, функционал, коммуникатив ёндашувлар, сиёсатнинг тоталитар, анархистик, либерал, кейнсча концепциялари, сиёсатнинг мақсад ва вазифалари, субъект, объект, социал даража, институционал даража, функционал даража, ташқи сиёсат, ички сиёсат, халқаро сиёсат, иқтисодий сиёсат, ижтимоий сиёсат, миллий сиёсат, харбий сиёсат, демографик сиёсат, ёшлар сиёсати, талабалар сиёсати, аграр сиёсат, таълим сиёсати, техник сиёсат, илмий сиёсат, хуқуқий сиёсат, экологик сиёсат,  конфликт,  консенсус,  компромисс, шерикчилик, консолидация, интеграция, сиёсий тизим, ташкилий тизим, маданий-мафкуравий тизим, меъёрий (норматив) тизим, ахборот-коммуникация тизими, сиёсий режим, Қонунчилик палатаси, Сенат.

          

Назорат учун савол ва топшириқлар

1.  „Сиёсат" тушунчасининг кенг ватор маъноларини изохланг.

2. „Максадлар бирлигининг пайдо бўлиши сиёсат ибтидосининг пайдо бўлиши демакдир" жумлалари қандай маънони англатади?

3.  Сиёсатнинг келиб чиқишига оид ёндашувлар мохиятини тушунтиринг.

4.  Сиёсатнинг тоталитар, анархистик, либерал ва кейнсчилик концепциялари унинг ижтимоий хаётда тутган ўрни ва вазифаларини қандай изохлайди?

5. Сиёсат ижтимоий хаётда қандай ўрин тутади? Унинг мохияти, мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

6. Сиёсат ўз мақсад ва вазифаларини амалга оширишда қандай усуллардан фойдаланади?

7.  Сиёсатнинг субъектлари ва объектлари мазмуни, уларнинг ўзаро муносабатлари мохиятини тушунтиринг.

8.  Хар қандай инсон хар доим хам сиёсатнинг субъекти хисобланадими?

9. Сиёсатшуносликда сиёсат субъектларининг қайси даражалари ўзаро фарқланади?

10.  Сиёсат турлари, йўналишлари ва шакллари мохиятини тушунтиринг.

11.  Сиёсатда интеграция ва дифференциация жараёнлари қандай     натижаларга олиб келади?

12.  Сиёсий тизимнинг мохияти ва вазифалари нималардан иборат?

13.  Сиёсий тизимнинг барқарорлиги қандай омилларга боғлиқ?

14.  Сиёсий тизимни ташкил этувчи қайси кичик тизимларни биласиз?

15.  „Сиёсий режим", „тоталитаризм", „авторитаризм" атамаларининг маъноларини изохлаб беринг

16.  Демократик, авторитар ва тоталитар сиёсий тизимлар қайси хусусиятларига кўра бир-биридан фарқланади?

17. Тоталитаризмдан демократияга ўтишнинг классик (мумтоз), инқилобий ва эволюцион йўллари қандай ўзига хос хусусиятларга эга?

18. Ўтиш даври сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

19. Ўзбекистонда демократик сиёсий тизимни шакллантириш борасида амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий ислохотларнинг мазмун-мохиятини тушунтиринг.

 

 

СИЁСИЙ ХОКИМИЯТ ВА КЎППАРТИЯВИЙЛИК

 

1. Сиёсий хокимият, уни амалга ошириш механизми. Легитимлик тушунчаси

 

 Сиёсатшунослик категориялари орасида марказий ўринни эгалловчи хокимият тушунчаси жамият ва сиёсатнинг негизларидан биридир. Хокимият бой ва хилма-хил шаклларда, даражаларда намоён бўладиган ижтимоий ходиса бўлиб, у одамларнинг барқарор уюшмалари: оилада, ишлаб чщаришда, турли ташкилот ва муассасаларда, Шунингдек, давлатда мавжуд.

Хокимиятнинг энг асосий ва ўзига хос кўринишларидан бири — сиёсий хокимиятдир. Сиёсий хокимият — сиёсат субъектларининг сиёсатда ифодаланган иродасини турли йўллар, усуллар ва воситалар ёрдамида амалга ошириш фаолиятининг ўзига хос шаклидир. У жамият хаётида алохида ўринни эгаллайди. Бу шу билан белгиланадики, сиёсий хокимият жамият ва давлат хаётини бир бутунлигича ва яхлитлигича қамраб олади, уни йўналтиради хамда тартибга солади, хокимиятнинг бошқа кўринишларини бирлаштиради, уларни халқ манфаатларига бўйсундиради.

Жамият хаётини сиёсий хокимиятсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки усиз жамиятда тартибсизлик, бош-бошдоқлик, ўзбошимчалик бошланади. Шунинг учун хам сиёсий хокимиятнинг асосий мақсади — жамият ва давлат хаётини тартибга солиш хамда бошқаришдир.

            Демак, сиёсий хокимият у ёки бу восита: обрў, хуқуқ„ зўрлик ёрдамида ўз иродасини амалга ошириш, жамият хулқ-атворига белгиловчи таьсир кўрсатишнинг усул ва имконият-ларидир.

Сиёсий хокимият бир қатор белгиларга эга бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

легаллиги, яъни давлат миқёсида ошкора, очик равишда куч ишлата олиши;

—  қарорларининг хар қандай бошқа хокимиятучун мажбурийлиги, истаган ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсата олиши. Сиёсий хокимиятнинг қудратли корпорациялар, ОАВ ва бошқа муассасаларнинг таъсирини, агар бу таъсир қонунга зид бўлса, чеклаши ёки уларни умуман тугатиши мумкинлиги;

—  оммавийлиги, яъни умумийлиги ва шахссизлиги. Бунинг маъноси шуки, сиёсий хокимият кичик, контакт гурухларда бўладиган шахсий хокимиятдан фарқли улароқ, хуқуқ ёрдамида барча фуқароларга бутун жамият номидан мурожаат қила олади;

—  бир марказлилиги, яъни қарорлар қабул қилишда моноцентрик, ягона марказнинг мавжудлиги.  Бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамиятда иқтисодий, ижтимоий ва маданий-ахборот хокимиятлари полицентрик, яъни кўп марказлидир. Бунда кўплаб мустақил мулкдорлар, ОАВ, ижтимоий фондлар ва бошқалар мавжуд бўлади;

—  сиёсий хокимият имкониятларининг (ресурслари) хилма-хиллиги.  Кенг маънода хокимият имкониятлари индивид ёки гурух бошқаларга таъсир этиш учун фойдаланадиган барча нарсани англатади. Тор маънода эса субъектнинг хокимият объектига таъсир этишини таъмин-лашда қўлланиладиган барча воситалар тушунилади. „Ижтимоий айирбошлаш" назариясига (П.Блоу ва бошқа­лар) кўра хокимият асосида ноёб имкониятларнинг тенгсиз тақсимоти ётади. Имкониятларга эга бўлмаган шахслар уларни бунга эга бўлган кишиларнинг фармойишларини (буйруқларини) бажаришга алмаштиришдан оладилар. Бу билан айримлар бошқаларга боғлиқ холга тушиб қоладилар, уларга   бўйсунадилар.

Сиёсий хокимият ўз фаолиятида нафақат мажбурловчи, балки иқтисодий, маданий-ахборот имкониятлари каби хокимият манбаларидан хам фойдаланади. Жумладан: иқтисодий имкониятлар — ижтимоий ва шахсий ишлаб чикариш учун зарур бўлган моддий неъматлар, уларнинг умумий эквиваленти бўлган пул, техника, унумдор ерлар, фойдали қазилмалар устидан назорат қилиш, турли-туман моддий бойликларга эгалик қилишни англатади. Жамият тараққиётининг нисбатан тинч даврларида хокимиятнинг бу имкониятлари унинг бошқа имкониятларига нисбатан устуворлик касб этади. Сабаби, иқтисодий назорат — бу инсон хаётининг бирор сохасини шунчаки назорат килиш эмас, балки жамиятнинг барча мақсадларига эришиш воситалари устидан назорат қилишдир.

Ижтимоий имкониятлар — ижтимоий зинапоядаги ўринлар, ваколатлар, даражалар, лавозимлар, имтиёзларни тақсимлаш қобилиятини англатади. Албатта, бу тақсимотда иқтисодий имкониятларнинг хам муайян таъсири бор Масалан, даромад ёки бойлик иқтисодий имкониятлар бўлишига қарамай, ижтимоий мақомни (статус) хам тавсифлайди. Бироқ, ижтимоий имкониятлар амал, обрў-эътибор, маълумот, тиббий хизмат, ижтимоий таъминот каби кўрсаткичларни хам ўз ичига олади.

Жамоатчилик фикри хокимияти (ижтимоий хокимият) демократик сиёсий тизимда катта роль ўйнайди. Шунинг учун хозирги замон ривожланган давлатлари кучли ижтимоий имкониятларга эгадирлар. Улар бундай имкониятлар ёрдамида ахоли кенг қатламларининг ижтимоий ахволини яхшилашга сезиларли таъсир кўрсата оладилар.

Маданий ахборот (информацион) имкониятлари — билим ва ахборотлар, уларни олиш ва тарқатиш воситалари: фан ва таълим муассасалари, ОАВ ва бошқалардир. Хозирги кунда илғор мамлакатларда маънавий таъсир этишнинг барча кўринишлари орасида илмий ахборот имкониятлари биринчи ўринга чиқмоқда. Билимдан хокимият қарорларини тайёрлашда, кишиларнинг онгига бевосита таъсир этищда кенг фойдаланилмоқда. Бундай таъсир ижтимоийлашув муассасалари (таълим, ОАВ) орқали амалга оширилмоқда.

Мажбурлаш (куч ишлатиш) имкониятлари — қурол, жисмоний мажбурлаш ва бунинг учун махсус тайёрланган кишилар институтларидир. Давлатда унинг негизини армия, хуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, уларнинг имкониятлари ташкил этади. Шу нарса диққатга сазоворки, хозирги замонга хос сиёсатнинг демократлашуви жараёнида анъанавий куч ва бойлик ўзининт илгариги таъсирини йўқотмоқда.

Демографик имкониятлар — бу одамлар. Чунки улар орқали иқтисодий, сиёсий, маданий-ахборот имкониятлари ишлаб чиқилади.

Хокимият турлари юқорида қайд этилган имкониятлардан келиб чиққан холда туркумланади. Бошқача айтганда, сиёсий хокимият жамиятда якка холда эмас, балки хокимиятнинг қуйидаги турларига таянган холда харакат қилади:

—   иқтисодий хокимият иқтисодий имкониятлар устидан назоратни, турли моддий неъматларга эгаликни;

—  ижтимоий хокимият ижтимоий зинапоядаги мавқе (мақом, амал, имтиёзлар)ни;

—  маданий ахборот хокимияти билимлар, ахборотлар ва уларни тарқатиш воситалари ёрдамида кишилар устидан хукмронлик қилишни;

—  мажбурлаш хокимияти эса жисмоний куч ишлатиш ёки қўллаш тахдиди асосида одамларни назорат қилишни билдиради.

Хокимият турлари юқорида қайд этилганлар билан чекланмайди. У субъектига кўра — давлат, партия, касаба уюшмаси, армия, оила ва бошқалар хокимиятига; қандай функцияларни бажаришига кўра — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига; хокимият субъекти ва объекти ўзаро харакатининг услубига кўра — демократик, авторитар ва тоталитар хокимиятларга хам бўлинади.

Шунингдек, хокимият тарқалиш кенглиги бўйича — халқаро ташкилотларга; макродаражада — давлатнинг марказий органларига; мезодаражада (ўрта даражада) — вилоят, туман ташкилотларига; микродаражада — бошлағич ташкилотлар хокимиятларига ажралади.

Сиёсий хокимият хокимиятнинг бошқа турларидан қуйидаги асосий хусусиятлари билан фарқ қилади.

1.   Суверенитет — хокимиятнинг мустақиллиги ва бўлинмаслигидир. Масалан, мамлакатда коалицион хукумат ва кўп партияли парламент бўлган тақдирда хам сиёсий хокимият турли сиёсий кучларнинг келишилган сиёсати орқали амалга оширилади.

2. Ирода — муайян сиёсий мақсад ва дастурнинг мавжудлиги ва уни амалга оширишга қаратилган тайёргарлик.

3.  Авторитет — сиёсий хокимият субъектининг ижти­моий хаётнинг барча жабхаларидаги таъсирининт мамлакат ва унинг ташқарисидаги умум эътирофи.

4. Мажбурлаш — ўз иродасини жисмоний куч ишлатиб бўлса-да амалга ошириш. (Бу хусусиятни диктатура билан айнанлаштирмаслик керак.)                                                  

Сиёсий хокимият юқорида қайд этилган хусусиятларга тўла эга бўлсагина, у сиёсий хокимият мақомига эга бўлади.

Шундай қилиб, сиёсий хокимиятнинг мақсади жамият ва давлат хаётини тартибга солиш хамда бошқаришдир. Бироқ, сиёсий хокимият томонидан амалга ошириладиган тартибга солиш ва бошқариш фуқаролар эркинлигини, қонун устуворлигини хам таъминлаши зарур. Шу боис, демократик давлатда хокимиятни ташкил этишнинг негизи, сиёсий-хуқуқий, Конституциявий принцип сифатида хокимиятлар бўлиниши тамойилига риоя қилиниши лозим.  Зеро, А. Гамильтон айтганидек, „Одамлар хокимиятни яхши|кўрадилар, хокимиятни кўпчиликка беринг, улар озчиликни эза бошлайдилар, хокимиятни озчиликка беринг, улар кўпчиликни эза бошлайдилар. Шунинг учун хам хокимият улар ўртасида тенг бўлиниши ва шундай бўлиниши керакки, токи хар икки томон ўзини бошқасидан химоя қила олсин". Хокимиятлар бўлиниши тамойилини назарий жихатдан асослаб берган мутафаккирлар Джон Локк ва Шарл Луи Монтескьелар қайд этганидек, бунинг учун давлат хокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятига бўлиниши керак. Хокимиятни суиистеъмол қилиш имконияти бўлмаслиги учун шундай тартиб ўрнатилиши керакки, унда турли хокимиятлар ўзаро бир-бирини тутиб туришлари керак.                                                                  

Хокимиятлар бўлиниши тамойилининг қоидалари 1787 йилги АҚШ Конституциясида, кейинчалик франсузлар қабул қилган „Инсон ва фуқаро хуқуқлари декларацияси"да, бугунги демократик давлатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида хам акс этган.                  

Сиёсий хокимият яхлит ва бир бутун ижтимоий ходиса бўлиб, субъект ва объект унинг таркибий кдемлари хисобланади.                                                                             

Субъект хокимиятнинг фаол йўналтирувчи қисми. У алохида инсон, ижтимоий гурух, кишиларнинг бирлиги, масалан, халқ ёки хатто БМТга бирлашган жахон хамжамияти, давлат институтлари ва сиёсий партиялар бўлиши мумкин.                                                                                 

Хокимият субъектлари кўп поғоналидир. Масалан: 1) индивидлар ва ижтимоий гурухлар — бошланғич пoғoнадаги субъектлар; 2) сиёсий ташкилотлар — ўрта поғонадаги субъектлар; 3) сиёсий элита ва лидерлар — юқори поғонадаги субъектлар.

Бироқ хар қандай инсон хокимиятнинг субъекти бўлавермайди. Аввало, хокимликка нисбатан хохиш-истак зарур. Кўпчилик кишилар хокимиятга эгалик қилишдан рухий қониқиш хис этмайдилар. Агар хокимият турли имтиёзларни олиш учун кенг имкониятлар очиб бермаганида эди, умуман рахбарлик лавозимларидан ва улар билан боғлиқ, бўлган масъулиятдан кўплар ўзларини олиб қочган бўлур эдилар. Улар учун хокимиятга интилиш инструментал характерга эга, яъни, бошқа бир мақсадларга эришиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Объект хокимиятнинг иккинчи мухим элементи. Чунки хокимият объектнинг тобелигисиз мавжуд бўла олмайди. Агар бундай тобелик бўлмаса, субъект хукмдорлик иродасига ва хатто мажбур қилишнинг кучли воситаларига эга бўлишига қарамасдан, хокимият хам бўлмайди. Шунинг учун хам объект хокимият субъекти қарорларининг бевосита бажарувчиси бўлиб, усиз хокимиятни тасаввур қилиб бўлмайди. Объектга индивид, ижтимоий гурух, синф, жа-мият киради. Назардан соқит қилмаслик керакки, жамиятда, сиёсий хокимият таркибида кишиларнинг субъект ва объект, бошлиқ ва ижрочига бўлиниши нисбий ва ўзгарувчандир. Айрим муносабатда шахс бошлиқ бўлиб, бошқасида — ижрочи бўлиб чиқиши, вақти-вақти билан индивидлар ролларини алмаштиришлари хам мумкин.

Хуллас, хокимият объектининг сифати, фаоллиги жамиятнинг сиёсий маданияти билан белгиланади. Бу маданият қанчалик юқори бўлса, мустабид тузумга эхтиёж шунчалик кам бўлади.

Сиёсий хокимиятни амалга ошириш механизми мураккаб жараён бўлиб, у тўрт таркибий қисм рахбарлик, бошқа­риш, ташкилотчилик ва назоратни ўз ичига қамраб олади.

Рахбарлик — жамият хаётидаги принципиал ахамиятли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, қарорларнинг мақсади, вазифаларини, натижаларини аниқлашдир.

Бошқариш  — амалий фаолият бўлиб, уни одатда маъмурий аппарат бажаради.

Ташкилотчилик — қабул қилинган қарорларни амалий фаолиятда бажаришда алохида одамлар, гурухлар, муассаса ва ташкилотларнинг келишувини, ўзаро алоқасини ташкил этишни ўз ичига олади.

Назорат — одамлар, ижтимоий гурухлар ўртасида ижти­моий нормаларга риоя қилинишини амалга оширади.

Хокимиятни ўз вазифасини бажаришга қобилиятли қилиш уни муассасалаштиришни, сиёсий хукмронлик шакли сифатида мустахкамлашни тақозо этади. Хукмронлик — бу сиёсий тартибот бўлиб, бунда айримлар буйруқ беради, бошқалари эса бўйсунади, буйруқ берувчилар бўйсунувчиларнинг демократик назорати остида хам бўлиши мумкин. Сиёсий хукмронликнинг муқобили — жамиятни ўз-ўзини бошқариш асосида ташкил этиш хисобланади. Лекин, бундай бошқаришнинг яқин келажакда амалга ошиши гумондир.

Сиёсий хокимиятнинг хукмронлиги фуқаролар томонидан турлича бахоланиши мумкин. Ахолинииг хокимиятга ижобий бахо бериши, унинг қонунга мувофиқлигини, бошқариш хуқуқини тан олиши ва ихтиёрий тарзда бўйсунишга розилиги хокимиятнинг легитимлигини билдиради. „Легитимлик" атамаси (лот. leg, legitimus — „қонун") „қонунийлик", „қонунлаштирилганлик" кўринишида таржима қилинган. Бундай таржима унчалик аниқ эмас. Чунки бундай таржима кўпроқ „легаллик" атамаси мазмунига мос келади. Шунинг учун легитимлик ва легал­лик айнан бир хил тушунчалар эмас. Легаллик хокимиятнинг хуқуқий асосланишини, унинг хуқуқий меъёрларга мос келишини, қонунга мос равишда фаолият кўрсатишини англатади. Шу маънода легаллик нолегитим хокимиятларга хам хосдир. Легитимлик эса — бу ишонч, хокимиятни оқлаш ва қўллаб-қувватлашдир. Фуқаролар томонидан бундай тан олинишга хамма сиёсий хокимиятлар хам эриша олмайди.

Макс Вебер фикрича1, сиёсий хокимият, ўз легитимлигига кўра уч турга бўлинади:

1.  Анъанавий легитимлик азалдан ўрнатилган тартибларнинг бузилмаслиги ва муқаддаслигига бўлган ишончга, хокимиятга бўйсунишлик урф-одатларига биноан қарор топади. Унинг негизини сиёсий анъаналарга, урф-одатларга ишонч ташкил этади.  Бундай хукмронликнинг соф кўриниши патриархал хукмронликдир. Вебер уни тузилишига кўра оилага ўхшатади. Хокимиятнинг ушбу турида лавозимга тайинлашда интизом ёки ўз сохасидан яхши хабардорликдан кўра шахсий садоқат мухим хислат хисобланади. Анъанавий легитимлик монархияларга хос хусусиятдир. Бунда кўп асрлик анъаналарга, хокимиятнинг мерос тариқасида ўтишига, фуқароларнинг хукмдорларга сўзсиз бўйсунишларига асосланилади.

2.  Харизматик легитимлик (юнон тилида „charisma" — худо томонидан инъом этилган илохий қобилият) шахснинг хаддан   ташқари   илохий   қобилиятига,   фавқулодда истеъдодига, яъни харизмасига ишонишга асосланади. Унинг негизини тарихий анъаналар эмас, балки халқнинг муайян шахсга нисбатан чексиз ишончи ташкил этади. Халқ лидерни ўз дохийси сифатида қабул қилади. Дохий эса гунохсиз ва хатосиз деб хис қилинади.

Ўтиш даври сиёсий тизимларида хокимиятнинг хариз­матик легитимлиги тез-тез кузатилади. Хар бир тарихий давр муайян харизматик турдаги легитимликни илгари суради. Бундан хозирги давр хам истисно эмас.

3.   Оқилона-хуқуқий легитимлик легитимликнинг мустақил тури. У фуқароларнинг алохида шахсларга эмас, балки давлат тузилишига бўлган ишончига асосланади. Унинг асосини оқилона антланган манфаатлар ташкил этади. Бу манфаат кишиларда умумжахон томонидан эътироф этилган қоидалар бўйича шаклланган хукумат қарорларига ихтиёрий бўйсуниш хиссини, истагини уйғотади. Легитим­ликнинг бу тури либерал хокимият мавжуд бўлган жамиятларда қарор топади, чунки либерал хокимият ижтимоий ташкилотлар ва кучлар ўртасида консенсусга шароит яратади.

Оқилоиа—хуқуқий легитимлик илғор, демократик давлатларга хос хусусиятдир. Бундай давлатларда одамлар рахбар шахсга эмас, балки қонунларга бўйсунадилар, Хокимият вакиллари демократик принциплар асосида сайланадилар ва фаолият юритадилар. Уларда Конституция асосий хуқуқий хужжат хисобланиб, ижтимоий хулқ-атворнинг муайян қоидаларини белгилаб беради. Бу қоидаларга барча фуқаролар, шу жумладан сиёсий рахбарлар  хам амал қилишлари урфга айланади. Айрим холларда, айниқса шаклланаётган демократияларда хокимиятнинг легитимлиги сайланувчи ташкилотларга бўлган хурмат эмас, балки давлатнинг аниқ рахбар шахсига нисбатан бўлган хурматга асосланиши хам мумкин. Хозирги замон сиёсий амалиётида оқилона-хуқуқий легитимликни соф, мукаммал тарзда учратиш қийин, уни кўпинча бошқа турлар билан боғланган, оқилоналикнинг анъанавийлик билан тўлдирилган ва бойитилган холида учратиш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, хокимият легитимлиги ахолининг сиёсий маданиятига асосланади ва тузумнинг фуқароларнинг қадриятли тасаввурларига мос келишини англатади. Аммо, легитимликка, яъни фуқаролар маъқуллаши ва қувватлашига эга бўлмасдан туриб, хокимиятнинг самарадорлигига эришиш мураккабдир. Бу эса сиёсий хокимиятдан жамиятдаги ўткир иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечиш қобилиятини амалда намойиш этишни талаб қилади.

 

2. Ўзбекистонда шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштириш

 

Мустабид тузум ва маъмурий буйруқбозликка асосланган собиқ сиёсий тизимнинг бархам топиши, жамиятнинг демократияга томон юз тутиши мустақил Ўзбекис­тонда шахс ва сиёсий хокимият муносабатларини хам демократлаштириш масаласини кун тартибига қўйди. Бироқ, демократик хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда мухим омил бўлган бу вазифани бажариш осонликча кечмайди. Бунинг боиси давлат қурилиши ва айникса, бошқарувида собиқ совет тузумидан ворис бўлиб қолган эскича бошқарув тафаккури, усуллари ва восита-ларининг қолдиқлари чуқур илдиз отганлиги, хамон сақланиб қолганлигидир.

Мустақиллик қўлга киритилгач ўтиш даврида бажарилиши зарур бўлган вазифаларни хаётга татбиқ этишда кўпгина ижобий ишлар амалга оширилди. Бироқ, тадқиқотчиларнинг қайд этишларича, бу масалада хали ечимини кутаётган муаммолар тўла бартараф этилгани йўқ. Жум­ладан, „демократия бошқарув тизими билан халқ ўртасида вертикал эмас, балки горизонтал муносабатлар бўлишини, маъмурий шахснинг оддий фуқаро билан мулоқоти конституциявий асосда ва мақомда бўлишини тақозо этади"1.

Демократия принципи Ўзбекистан шароитида ўзининг миллий, маънавий ва маданий асосини топаётган бўлсада, демократия нормалари ва талаблари билан собиқ совет маъмурий-буйруқбозлик усули ва кўникмаси ўртасида зиддият вужудга келаётганлиги кўзатилмоқда. Бироқ, бошқарув тизимидаги бюрократия, маъмурий буйруқбозлик ўз-ўзидан эмас, балки муайян ижтимоий мухитда шаклланади. Шунинг учун бюрократия, маъмурий буйруқбозликнинг сақланиб қолишида фақат бошқарув тизими — хокимлар, вазирлар ва бошқа ижро хокимияти намоян-даларинигина қоралаш инсофдан бўлмайди. Фуқаролар сиёсий онгининг ночорлиги, хуқуқий маданият ва саводхонликнинг заифлиги хам бунда муайян роль ўйнамоқда. Бунинг реал сабаблари мавжуд.

Биринчидан, собиқ тузум кўпчилик онгида давлат халқдан устун турувчи, халқ тақдирини белгиловчи бенуқсон куч деган тушунчани шакллантирган эди. Иккинчидан, давлат идораларида ишлаш моддий ва маънавий жихатдан имтиёзларга эга бўлиш имкониятларини яратганди. Ман-сабпарастлик мутасадди қатламларда тарбиянинг ўзак принципларидан бирига айланган эди2.

Мустақиллик Ўзбекистонда кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқишни, давлат идоралари учун маънавий соғлом шахсларни тарбиялашни, эскича андозалардан чиқишни тақозо этди. Зеро, шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштиришда озодликка чиққан халқ учун уни юксак мақсадлар сари етакловчи сиёсий элитани шакллантириш мухим вазифага айланди.

Мустақилликни мустахкамлашга, шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштиришга хавф соладиган салбий жараёнлардан бири айнан маънавий носоғлом маъмурий аппарат, жиноятчилик ва коррупция келтирадиган хавф бўлганлиги учун хам Президент И. А. Каримов „Коррупция домига илинган амалдорлар шахсий бойлик орттириш мақсадларини ва ypyғ-аймоқларнинг манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди. Бу эса, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига хамда ахолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади"1 деб қайд этган эди.

Шунинг учун, назаримизда, жамиятни хатосиз бошқаришнинг энг юксак тартиблари ва қоидалари яратилганда хам, бу тартиб ва қоидаларни хаётга татбиқ эта оладиган оқилона маъмурий аппарат (сиёсий элита) бўлмас экан, барча харакатлар зое кетиши мумкин.

Сиёсий элита ўз-ўзидан шаклланмайди. У жамиятда зарур сиёсий шарт-шароитлар вужудга келгандагина етакчи куч сифатида майдонга чиқади. Уни шакллантирувчи сиёсий куч сифатида мамлакатдаги сиёсий партиялар, сиёсий харакатлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий мухолифат кучлар майдонга чиқади.

„Агар демократияга интилиш қоғозда эмас, амалда бўлса, сиёсий элита жамиятда хокимиятнинг тақсимланиш принципига риоя қилади, мавжуд сиёсий хокимиятга нисбатан вето ва импичмент институтларини қўллашни қувватлайди, ОАВ нинг чиндан хам тўртинчи хокимият эканлигини тан олади ва бу мақомнинг жамиятда қарор топишини таъминлашга ўз хиссасини қўшади. Ошкоралик, сиёсий муносабат ва рақобатда горизонтал холатни таъминлаш — жамиятнинг демократлашуви талабларидандир. Сиёсий элита ОАВ ёрдамида жамият сиёсий хаётини ошкора, хеч қандай сиёсий чеклашларсиз (цензурасиз) масъулият билан оммага етказади, омма кайфиятини ўз фаолияти учун омил деб билади"2.

Шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштиришда мухим омил бўлган юқоридаги вазифаларни бажариш учун Президент хузурида Давлат қурилиши ва бошқаруви Академияси (1995), Адлия вазирлиги қошида Хуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш маркази барпо этилди. Шунингдек, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида олиб борилаётган миллий кадрлар тизимини янгилаш сиёсати бу борада кутилган самарани беришидан умид қилинмоқда.

Демократик давлат бошқаруви талаблари парламентнинг роли ва таъсирини кучайтиришни, хокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишни, нодавлат ташкилотлари ва уюшмалари мавқеининг ошиб боришини, давлатчилигимиз ривожлана борган сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топшириш, яъни ўзини-ўзи бошқариш органларини янада ривожлантиришни тақозо этади. Юқорида зикр этилган мақсад ва йўналишларнинг барчаси аввало мамлакатимизни модер­низация қилиш борасида узоқни кўзлайдиган „Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари" деган тамойилни ўзида ифода этади.

Хулоса шуки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштириш тараққиётимизни таъминлашнинг асосий омилига айланди. Бу вазифани бажаришни изчиллик билан давом эттириш эса фуқаролик жамиятини қуриш имкониятини яратади.

 

3. Сиёсий партияларнинг келиб чиқиши, вазифалари ва турлари. Партиявий тизимлар

 

Хозирги замон жамиятларининг сиёсий хаёти мураккаб,  зиддиятли ва серқиррали бўлиб, унда кўп сонли иштирокчилар, яъни сиёсат субъектлари иштирок этади. Бу иштирокчилар орасида энг кўзга кўринарли ўринлардан бирини сиёсий партиялар эгаллайди. Бугунги ривожланган дунёда сиёсий партия мавжуд бўлмаган давлат борлигини тасаввур қилиш мушкул, деярли барча давлатларда икки ёки кўппартиявий тизим мавжуд. Цивилизациянинг энг мухим ютуқларидан бўлмиш сиёсий партиялар ижтимоий хаётдаги демократия ва барқарорликни таъминлашда асосий омиллардан бири бўлиб, у ижтимоий ташкилотлар орасида энг сиёсийлашган ташкилотдир.

„Сиёсий партия" тушунчасининг луғавий маъноси нима, унинг пайдо бўлиши ва кейинги тарихи қайси даврларга бориб тақалади деган савол туғилиши табиий.

Дархақикат, „партия" атамаси лотинча „parts" сўзидан олинган бўлиб, „қисм, бўлак" деган маъноларни англатади. Сиёсий партия деганда фуқароларнинг муайян сиёсий мақсадлар атрофида бирлашган ва муайян сиёсий ташкилотларга уюшган қисми, бўлаги тушунилади.

Дастлабки партиялар Қадимги Грецияда худудий бўлиниш асосида ташкил топган бўлиб, Платон, Аристотель ва бошқа олимлар томонидан салбий бахоланган эди. Хусусан, Аристотель Қадимги Грециядаги уч асосий сиёсий партия — денгиз сохилида, текисликда ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасидаги мавжуд кураш, ўзаро рақобат хақида ёзиб, бу партиялар ижтимоий яхлитлик ва давлат бирлигига рахна солиши мумкин, дея қайд этган эди.

Қадимги Римда „партия" тушунчаси асосан у ёки бу император (масалан, Цезарь ёки Сула) сиёсатини қўллаб-қувватловчи гурухни ифодалаш учун ишлатилганлиги тарихдан маълум.

Ўрта асрлардаги сиёсий партиялар жамиятда зиддиятлар кучайганда, феодаллар ва бошқа синфлар ўртасида юзага келган ижтимоий келишмовчиликлар шароитида вужудга келган.

Замонавий маънодаги сиёсий партиялар маълум бир ижтимоий гурухнинг манфаатларини уюшган ва изчил тарзда ифода эта оладиган вакиллик сифатида XVII—XVIII асрлардаги инглиз ва франсуз буржуа инқилоблар даврида шаклланди.

Саноат инқилоби натижаси ўлароқ, капиталистик бозор муносабатларининг тезкор ривожи Европа жамиятларининг кучли табақаланишига олиб келди. Ижтимоий муаммоларни сиёсий йўл билан, яъни хокимият орқали хал этиш хаётий масалага айланди. Шу тарзда сиёсий партияларнинг роли хам ортиб борди.

М. Вебер таклиф этган сиёсий партияларнинг шаклланиш тарихига оид классификацияга кўра сиёсий партиялар дастлаб зодагонларнинг сиёсий тўгараклари тарзида пайдо бўлиб, кейинчалик сиёсий клубларга сўнгра эса оммавий партияларга айланганлар. (Бироқ хамма партиялар хам ўз тарихларида бу уч босқични босиб ўтмаганлар. Одатда," кўпинча сиёсий клуб ёки ижтимоий-сиёсий харакатлардан сиёсий партиялар келиб чиққан.) Масалан, Англияда 1831 йилда тузилган „Чарлтон клаб" консерваторлар партиясига, 1836 йилда тузилган „Реформ клаб" клуби эса либерал партияга асос бўлди.

Шаклланаётган айрим сиёсий клублар парламентлар билан узвий боғлиқ эди. Жумладан, Франция миллий мажлиси депутатларининг бир қисми бўлган якобинчилар1 1791 йилда бутун Франция бўйича 448 та провинциал гурухларга эга эдилар.

Шу тариқа Францияда XVIII асрга келиб сиёсий партия­лар узил-кесил шаклланди. Бу пайтда Франция ижтимоий хаётида фаол иштирок этган якобинчилар, жирондистлар, эберистлар, анархистлар хозирги замонда кенг тарқалган ўнг, сўл, марказ ва хоказо партияларга асос солдилар. Улар кейинчалик утопик (хаёлий) коммунистик ва социалистик партияларга асос бўлишди (Ш. Фурьес, Сен-Симон ва бошқалар).

АҚШда сиёсий партиялар XVIII аср охири XIX аср бошларида конгресс (яъни, парламент) фракциялари (федералчилар ва республикачилар) шаклида пайдо бўлиб, икки партиявийлик асосидаги партиявий тизимни вужудга келтирди. Бу тизим кейинчалик АҚШда буржуа демократиясининг асосини ташкил қилди.

XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб, сиёсий партияларга бирлашиш жамиятнинг фақат зодагон қатламларигагина хос хусусият бўлмай қолди. Чунки бу даврда кўп сонли оддий фуқароларни ўз сафларига бирлаштира олган оммавий партиялар хам ташкил топдики, бундай оммавий партиялар­нинг дастлабкиларига 1861 йилда ташкил топган Англия либерал партиясини хамда 1863 йилда тузилган биринчи оммавий ишчи партияси бўлган Умумгерман Ишчилар Союзини киритишимиз мумкин. Пайдо бўлаётган сиёсий партияларнинг фаолиятида сиёсий хокимият билан алоқадорлик, унга таъсир кўрсатиш имкониятлари кучайиб борди.

Хўш, бунинг сабаблари нимада эди?

Оммавий сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва сиёсий мавқеининг кучайиб боришида XIX асрнинг иккинчи ярмида Европа мамлакатларида умумий сайлов хуқуқининг фуқаролар томонидан сиёсий хуқуқ сифатида қўлга киритилиши сиёсат субъектлари сонининг кескин ошувини таъминлади.

Қуйидаги далилларга эътибор берайлик: Англияда 1830 йилда сайлов хуқуқидан 200 минг, 1832 йилда 600 минг, 1883 йилга келиб эса 9 миллион фуқаро фойдаланадиган бўлди.

XX асрда Хитой коммунистик партияси энг кўп аъзолари бўлган (50 мингдан ортиқ) оммавий сиёсий партияга айланди.

Хуллас, сиёсий партиялар бугунга келиб, дунёнинг ривожланган давлатларида халқ билан хокимият ўртасида асосий боғловчи бўғин бўлган демократик институтга айландилар. Бундан хулоса шуки, сиёсий партия жамиятнинг бир бўлаги бўлиб, у муайян гурух ёки қатламнинг мақсад ва манфаатларини ифода этувчи, уни умумдавлат ва умуммиллат манфаатлари билан уйғунлаштирган холда фаолият кўрсатадиган, ривожланишнинг сиёсий йўналишларини аниқлаб берадиган сиёсий ташкилотдир.

Сиёсий партия одатда муайян сиёсий дастур асосида фаолият кўрсатади. Бунинг боиси — сиёсий партия атрофида жамиятнинг муайян гурухлари, табақалари, синфлари маълум бир маслак, ғоя асосида бирлашадилар.

Давлат хокимиятини қўлга киритиш мақсади хар бир сиёсий партиянинг ғоявий-сиёсий хужжатларида, хусусан унинг дастурида ифодаланади. Ғоявий-сиёсий дастурда партия нима учун ва ким учун сиёсий хокимиятни қўлга киритмоқчи эканлиги, қандай аниқ мақсадларни ўз олдига қўйганлиги масаласи акс этган бўлади. Бироқ, барча сиёсий партиялар хам бу мақсадларини очиқ-равшан ифода этишмайди. Кўпинча партиялар „барча фуқароларнинг" ёки „мехнаткашларнинг манфаатларини ифода этамиз" деган шиорларни илгари суришади. Аслида эса жамият аъзолари манфаатлари турлича бўлиб, хеч қачон бир-бирига тўлиқ мос келмайди.

Сиёсий партиялар одатда бутун жамиятнинг эмас, балки жамиятдаги муайян бир ижтимоий гурухнинг, гохида эса ахоли қатламлари катта бир қисмининг манфаатларини ифода этадилар. Бунинг учун сиёсий партиялар жамиятдаги муайян гурухлар манфаатларидан келиб чиқиб, харакат қиладилар. Бу манфаатлар улар учун ижтимоий база, манба бўлиб хизмат қилади, партиялар ушбу манфаатларни химоя қиладилар ва уларни қондириш учун хокимиятга эришишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар. Сиёсий партиялар хамиша хам ўз туб мақсадларини очиқ баён этмасликларининг сабаби жамоатчилик хайрихохлигини йўқотишни истамасликларидадир. Чунки кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятнинг хайрихохлигига, қўллаб-қувватлашига эришиш йўлларини қидириш — сиёсий партиянинг мухим хусусиятларидан биридир.

Сиёсий партиянинг вазифалари:

1.  Муайян сиёсий мақсадни ишлаб чиқиши, партия ўз мафкураси ва дастурини яратиб, уни маъқулловчи жамоат­чилик фикрини шакллантиришга харакат қилади.

2.   Сиёсий фаолиятда иштирок этиш. Бунда, муайян манфаатлар химоя этилади.

3.  Фуқароларнинг сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш. Бунда, фуқаро рухияти партия мақсадларини амалга оширишга йўналтирилади ва жамоат­чиликнинг фикрини шакллантиришда ОАВ дан фойдаланилади.

4. Партиянинг хукмрон элитасини шакллантириш, хокимиятнинг вакиллик органлари ва жамият ўртасидаги алоқани таъминлаш, бошқа сиёсий институтлар билан биргаликда давлат ва ижтимоий бошқарувнинг механизмини шакллантириш, хокимият тузилмалари ва механизм-ларининг барқарорлигини таъминлаш.

5.  Сиёсий маданиятни ошириш.

6.  Парламент ва хукумат фаолиятига таъсир кўрсатиш.

7.  Сиёсий етакчиларни тарбиялаш.

8.  Давлат олдида турган мақсадларнинг шаклланиши ва амалга оширилишида фаол иштирок этиш.

Сиёсий партия фаолиятидаги асосий йўналишлардан бири — партиянинг дастурини, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий стратегиясини ишлаб чиқишдир. Бунда малакали мафкурашунос ходимлардан фойдаланилади.

Партиялар ўз ғоявий функцияларини бажаришда бир томондан ғоялар ишлаб чиқишга, иккинчи томондан, бу ғоялар тарафдорларининг одамлар орасида кўпайишига харакат қиладилар. Бунда улар умуман жамиятни тараққий эттиришнинг моделларини жамоатчилик ва давлат эътиборига хавола этадилар, гарчи бу моделлар аслида, муайян ижтимоий бирликларнинг манфаатларини химоя этадиган моделлар бўлса хам.

Хулоса қилиб айтганда, сиёсий партиялар фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардир:

1)  муайян ижтимоий гурухларнинг манфаатларини аниқлаш ва асослаш;

2)  сиёсий доктрина ва дастурларни яратиш;

3)  хокимият учун курашда иштирок этиш ва давлат хокимиятини амалга оширишда давлат фаолияти дастурини яратиш;

4)  жамиятни ёки унинг муайян қисмини сиёсий тарбиялаш, жамоатчилик фикрини шакллантириш;

5) давлат аппарата учун ходимларни тайёрлаш ва тавсия этиш.

Ўзбекистан шароитида эса юқоридагилардан ташқари сиёсий партиялар янги бир демократик тузум қуришда жамият олдида турган энг долзарб муаммоларни илгари суришда, уларни хал этишнинг йўлларини кўрсатишда, давлат ва жамият курилишида амалий таклифлар билан чиқишда ташаббускор бўлишлари зарур.

Сиёсий партиялар турлари. Сиёсатшуносликда сиёсий партияларни турларга ажратишда турли хил ёндашувлар мавжуд. Бу ёндашувларнинг хар бирида муайян бир мезонга (критерийга), масалан партиянинг синфий табиати, сиёсий фаолият воситалари, мавжуд ижтимоий тузумга муносабати, таркибий тузилиши, сиёсий тизимдаги ўрни ва роли, мафкурага нисбатан муносабатига кўра партиялар у ёки бу турларга ажратилади.

Сиёсий партиялар синфий табиатига кўра:

—  ишчи партияларга (социал-демократик, коммунистик);

—  буржуа партияларига (майда буржуа партиялари, миллий буржуазия партиялари);                                          

—  ўрта табақалар партияларига (демократик партиялари);

—  синфлараро партияларга (ишчи-дехқон, зиёлилар" миллатчилар партиялари);

—  дехқонлар партияларига бўлинади.

Сиёсий фаолият воситаларига кўра:

—  парламент ва нопарламент партияларга.

Мавжуд ижтимоий тузумга нисбатан муносабатларига кўра:                                                                                     

инқилобий, реформистик, либерал, консерватив партияларга бўлинади.                                                        

Таркибий тузилишига кўра:

—  кадрлар партияларига ва оммавий партияларга.

 Жамиятнинг сиёсий тизимида эгаллаган ўрнига кўра:

—  хукмрон ва кам таъсирли партияларга, сўл, марказ, унг партияларга хамда мухолиф партияларга бўлинади.

Мафкурага нисбатан муносабатига кўра эса сиёсий партиялар:

—  ўта мафкуралаштирилган партияларга ва прагматик партияларга бўлинади.

Энди юқорида қайд этилган мезонлар бўйича партия­ларни турларга ажратишни батафсилроқ тахлил қиламиз.

Партияларни таркибий тузилишига кўра, кадрлар партиялари ва оммавий партияларга бўлиш 1950 йилларда машхур франсуз сиёсатшуноси ва социологи М. Дюверже томонидан ишлаб чиқилган. Кадрлар партиялари XIX асрнинг ўрталарида сиёсатдаги электорал қўмита ва пар­ламент гурухларининг эволюцион ривожланиши натижасида пайдо бўлган.

Шунинг учун кадрлар партиялари ўз аъзоларининг кам сонлилиги ва аъзолик мажбуриятларининг оддийлиги билан ажралиб турадилар. Бундай партиялар аввало, профессионал сиёсатчиларга, молия элитасига суянадилар. Чунки, про­фессионал сиёсатчи ва молия элитаси партияни моддий жихатдан таъминлай оладилар. Кадрлар партияларида пар­ламент аъзолари, яъни депутатлар хукмрон мавқеини эгаллайдилар. Ўз юксак ва хукмрон мавқеи боис бундай партиялар сиёсий кучлар майдонида марказдан ўнг қанотда турадилар хамда либерал ва консерватив партиялар сифатида фаолият юритадилар.

Сайловларда ғалаба қилиш учун кадрлар партиялари ўз сафларидаги аъзоларни кўпайтиришни эмас, балки жамият элитаси вакилларини, фаолларни жипслаштиришга харакат қиладилар.

„Нима учун?" деган хақли савол туғилади. Чунки сиёсий элита биринчидан, сайловчилар орасида обрў-эътиборга эга, иккинчидан, у сайлов кампаниясидаги харажатларни қоплашга ёрдам беради. Демак, кадрлар партияларида аъзолар сонига эмас, балки сифатига асосий эътибор берилади.

Оммавий партиялар эса аъзолари сони кўплиги ва аъзоликнинг доимийлиги билан ажралиб турадилар.Улар умумий сайлов хуқуқи жорий этилиши муносабати билан асосан ишчилар харакати тўлқинида пайдо бўлган. Оммавий партияларга коммунистик, социал-демократик, популистик ва XX асрда бир неча йиллар айрим давлатларда хукмронлик қилган фашистик партиялар мансубдирлар.

Демократик мамлакатларда хар бир сиёсий партия имкони борича кенгроқ ахоли қатламларини қамраб олишта харакат қилади. Шу муносабат билан сўнгги 20 йил ичида Fapб жамиятида аралаш социал базага эга бўлган, эклектик ғояга таянувчи партиялар пайдо бўлди. Эклектизм - юнончада „eklektikos" — яъни, танлаб олувчи деган маънони англатади. Бундай партиялар сиёсий қарашларида хамиша хам бирлик, яхлитлик, тадрижийлик мавжуд бўлмайди. Эклектик партияларда турли қараш, ғоя, принцип ва назарияларнинг ўзаро чатишиб, бирлашиб кетганлиги кузатилади. Эклектизмга мойил партиялар ўз аъзоларидан кўра сайловчиларга кўпроқ эътибор берадилар, улар унчалик мафкуралаштирилмаганлар, тез-тез зўрликдан холи оммавий акциялар (тадбирлар) ташкил этадилар, кенг аудиторияга мурожаат этадилар ва сайлов кампаниясига катта эътибор билан ёндашадилар.

Парламент партиялари XVI—XIX асрларда хали мехнаткашлар сайлов хуқуқи ва парламентда ўз вакилларига эга бўлмаган даврларда буржуа партиялари сифатида пайдо бўлган.

Нопарламент ёки авангард партиялар эса парламент ва сайловларсиз ишчи партиялари сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган эди. Бироқ, хозирги замонда хар қандай партия, жумладан нопарламент партиялар хам ўз келиб чиқишидан қатъи назар парламент партиясига айланишга харакат қилмоқда, яъни хокимиятга парламент орқали келишга интилмоқда.

Сиёсий партияларнинг жамиятнинг сиёсий тизимида тутган ўрнига кўра „сўл", „марказ" ва „ўнг" партияларга бўлиниши Буюк Франсуз инқилоби даврида рўй берди. 1789 йилда Францияда Таъсис мажлиси депутатлари мажлисида залда қирол хокимиятини тиклаш тарафдорлари - ўнгда, республикачи-инқилобчилар эса — мажлис раисининг чап томонида ўрин эгалладилар. Шундан буён „сўл" қараш тарафдорлари ахолининг камбағал қатламлари манфаат-ларини ифода этувчи қатъиятли, инқилобий, радикал кайфиятли кучлар хисобланади. Жамиятнинг ўзига анча тўқ қатламлари манфаатларини ифода этувчи реформистик, консерватив қараш ва фаолият тарафдорлари эса „ўнг" кучлар ёки „ўнг партиялар"га киритилади. Масалан:

—  коммунистик ва социалистик партиялар — „сўл" партиялар;

—  социал-демократик партиялар — „сўл-марказ" пар­тиялар;

—  дехқонлар, майда буржуа, экологик партиялар — „марказ" партиялар;

—  ўрта буржуазия ва миллий буржуазиянинг партиялари — „ўнг-марказ" партиялар;

—  консерватив партиялар эса — „ўнг" партиялар хисоб­ланади.

Шунингдек, миллатчи, фашистик, экстремистик партия ва ташкилотлар „ультра ўнг" партияларга мансубдирлар.

Табиийки, сиёсий партиялар турларига оид хар қандай мезон шартлидир, бироқ, бу мезонлар жамиятнинг сиёсий ва партиявий хаётидаги мураккаб ва кўп қиррали жараёнларни ўрганишга ёрдам беради.

Партияларни турларга бўлишнинг энг оммабоп, оддийроқ мезони хам мавжуд. Бу мезонта кўра улар авторитар, демократик, консерватив, либерал, клерикал, неофашистик ва хоказо партияларга бўлинадилар.

Партиявий тизимларни турларга бўлишда уларни уч гурухга ажратиш кенг тарқалган. Бундай таснифлашда бир партияли, икки партияли ва кўппартияли тизимлар ўзаро фарқланади.

Бир қутбли ёки бир партияли тизимда якка партия хукмронлик қилади. Мухолиф ва йўлдош партияларнинг мавжуд эмаслиги  бу партиянинг мутлақлашувига ва ижтимоий хаётнинг мафкуралашувига сабаб бўлади. Бу эса мамлакат ижтимоий-сиёсий тараққиётининг турғунла-шувига ва хатто тахлика остида қолишига хам олиб келади. Собиқ тоталитар тузумда хукмронлик қилган коммунисток партия тақдири бунга яққол мисолдир.

Мамлакат сиёсий хаётида устувор ахамиятли икки партияли тизимга Буюк Британия ва АҚШни мисол тариқасида қайд этиш мумкин. Буюк Британияда хокимият амалда консерваторлар (анъанавий қарашлар тарафдорлари) ва лейбористлар (мехнат) партиялари, АҚШда эса респуб-ликачилар ва демократлар партиялари орасида кечади. У қадар катта таъсирга эга бўлмаган кичик партиялар шу икки партия атрофида бирлашишлари мумкин. Икки партияли тизим муайян даражада хукумат барқарорлитини таъминлайди.

Президентлик бошқарувидаги республикаларда, масалан, АҚШда президентнинг бевосита рахбарлигидаги хукумат фаолияти парламентдаги президент партиясининг мавқеи ва таъсири билан белгиланади. Бундан ташқари модифи­кация қилинган икки партияли тизим хам мавжудки, уни „Икки ярим партияли тизим" дейишади. Сайловларда икки асосий партиядан бири ютиб чиқиш имкониятини кучайтириш учун шу икки партиянинг хар бири мақсад жихатдан ўзига якин, лекин мавқеи пастроқ бўлган партия билан иттифоқ тузишга харакат қилади.

Кўп қутбли ёки кўппартияли тизимнинг ўзагини кўппартиялилик тамойили асосида фаолият юритадиган уч ёки ундан ортиқ партиялар орасидаги рақобат ташкил этади. Бундай партиявий тизимнинг шаклланишига турли омиллар: тарихий, миллий, ижтимоий, ғоявий омиллар сабаб бўлиши мумкин. Масалан, кўп синфли, кўп табақали, мулкчиликнинг турли шакллари, барқарор демократик анъаналар мавжуд жамиятларга икки партияли ёки кўп партияли тизим мос келади.

Бироқ, кўппартияли тизим устувор афзалликларга (масалан, плюрализм) қарамай, муайян камчиликларга хам эга. Маълумки, икки партияли тизимда икки рақиб партия ўз электоратини (сайловчиларини) максимал даражада кенгайтиришга харакат қилади. Натижада сиёсий тизим эффективлиги кучаяди. Кўппартиявийлик тизимида кўп сонли майда партиялар мавжудлиги ва уларнинг хар бири нисбатан кўп сонли бўлмаган сайловчилар манфаатларини ифода этиши боис, хокимият сиёсат субъектларининг кўплаб зиддиятли харакатларига дуч келиши мумкин. Нихоят, кўппартиявийлик тизими айрим холларда парламентда барқарорликни таъминлаш имкониятини йўққа чиқариши мумкин. Натижада вужудга келиши мумкин бўлган коалицион хукумат эса барқарорликни таъминлай олмаслиги мумкин.

Бироқ, кўппартиявий тизимнинг бундай эхтимолли камчиликларини партия коалицияларини тузиш орқали бартараф этиш мумкин. Чунки, бундай йўл туфайли сиёсий партиялар фракцияларидан иборат партиявий коалициялар хеч бўлмаганда парламентда ўз сиёсий харакат ва йўлларини ўзаро мувофиқлаштириб оладилар.

 

4. Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари

 

Шуни эътироф этиш керакки, Ўзбекистонда кўппартия­вийлик содир бўлган воқеликдир. Собиқ шўро хукуматининг қуролли истилоси натижасида Туркистонда XX асрнинг 20-йилларида таъқибга олиниб, тугатилган „Турон", „Иттиходи тараққий", „Бирлик", „Шарқ озодлиги", „Ёш бухороликлар", „Ёш хиваликлар" каби кўплаб партия ва ижтимоий-сиёсий ташкилотлар фаолият кўрсатганлиги тарихдан маълум. Бугун эса, эришилган миллий мустақиллик туфайли Ўзбе­кистонда сиёсий партиялар яна жамиятнинг ижтимоий-сиёсий таркибига, демократик парламентнинг асосий омилига айланиб бормоқда. Хозирда мамлакатимизда Халқ демократик партияси, „Адолат" социал-демократик партияси, Фидокорлар миллий-демократик партияси, „Миллий тикланиш" демо­кратик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолият кўрсатмоқда.

СССР парчалангач, унинг худудида ташкил топган бошқа мустақил мамлакатлар қатори Ўзбекистонда хам партияларнинг аста-секин ривожланишига имконият йўқ эди. Бунинг натижасида партияларга коммунистик тузум емирилиши биланоқ сайловларда иштирок этишга тўғри келди.   Мавжуд партиялар Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси ва Олий Мажлиснинг 1996 йил 26 декабрда кучга кирган „Сиёсий партиялар тўғрисида"ги қонуни асосида ўз фаолиятларини амалга оширадилар. Сиёсий партия тузиш учун камида саккизта худудий субъектда (вилоятда), шу жумладан, Қоракалпоғистон Республикаси ва Тошкент шахрида яшайдиган хамда партияга бирлашиш истагида бўлган камида беш минг фуқаронинг имзоси бўлиш талаб этилади. Партия Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинтач, юридик шахс мақомини олади. Минтақавий партиялар тузилишига йўл қўйилмайди. Чунки турли минтақавий партияларнинг мавжуд бўлиши ягона мамлакатнинг бўлиниб кетиш хавфини туғдиради.

Ўзбекистонда:

—  Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи;

—  Ўзбекистан Республикаси суверенитети, яхлитлиги  ва хавфсизлигига, фуқароларнинг Конституциявий хуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи;

—  урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи;

—  халқнинг соғлиги  ва маънавиятига тажовуз қилувчи;

—  миллий ва диний рухдаги партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланади1.

Шунингдек, ушбу қонуннинг 4- моддасига кўра судъялар, прокурорлар ва прокуратура терговчилари, ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик ходимлари, харбий хизматчилар сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар2. Чунки, ушбу соха ходимлари партия аъзолари қўллаб-қувватлайдиган муайян ғоялар, мафкуралар асосида эмас, балки Конституция ва у асосида ишлаб чиқиладиган қонунлар асосида ўз вазифаларини бажарадилар. Бундан ташқари демократик давлатда бирор бир мафкура давлат мафкураси сифатида тан олинмаслиги хам бу модданинг мантиқан тўғри қабул қилинганлигини кўрсатади.

Шуни эътиборга олиш керакки, давлат хокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари сиёсий партиялар ички ишларига аралашишлари ёхуд, агар фаолият қонунга хамда ўз уставларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса, улар фаолиятита у ёки бу тарзда тўсқинлик қилишлари ман этилади.

Ноэкстремистик партиялар ўртасидаги маданиятли рақобатга асосланган партиявий тизим биз қураётган хуқуқий демократик жамият тақдирида улкан роль ўйнайди. Шу муносабат билан Президент И. А. Каримов „Модомики, биз демократик жамият қурмоқчи эканмиз, жамиятимизда албатта кўппартиявийлик тизими бўлиши керак... Кўппар-иявийлик, аввало, жамиятимизда ўз манфаат ва қарашларига эга бўлган хар қайси ижтимоий қатлам ва гурухнинг мақсад ва интилишларини тўлиқ акс эттириши керак. Чунки хаёт бор экан, инсон бор экан, хар қайси тоифа ўзининг манфаатларини қандайдир йўллар билан амалга оширишга харакат қилади, бу хаётни қандай ташкил этиш лозим, инсон, оила қандай шароитда тинч ва бахтли яшаши мумкин, деган масалалар атрофида фикр юритади, керак бўлса, қонуний йўллар билан ўз мақсадига эришишга интилади... Шунинг учун хам хар қайси партия — халқнинг маълум қатлами манфаатларини ифодаловчи сиёсий куч, десак, айни .ақиқат бўлади"1, — деб таъкидлайди.

Бугун мамлакатдаги беш сиёсий партиянинг хар бири қонунчилик палатасида ўз фракциясига эга. Хар бир фракция қонунчилик палатасидаги қайси қўмита рахбарлигига номзод кўрсатган бўлса, ўша қўмитанинг фаолиятини ташкил этмоқда. Бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозониб, парламентда энг кўп ўринни эгаллаган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 3 та қўмита, Халқ демократик партияси ва Фидокорлар миллий-демократик партияси 2 тадан қўмита фаолияти учун масъулдир. Миллий тикланиш демократик партияси замонавий ахборот коммуникациялари, Адолат социал-демократик партияси эса кўпроқ давлат бюджети билан боғлиқ масалалар билан шуғулланмоқда.

Хозирги шароитда қуйи палатани реал хокимият кучига эга бўлган сиёсий партия вакиллари билан мустахкамлаш ва энг мухими, хар бир сиёсий партиянинг ижтимоий обрўйини оширишга имкон яратиш, соғлом, яратувчи сиёсий оппозицияга кенг йўл бериш орқали сиёсий хаётда демократия принципини мустахкамлаш зарур. Акс холда қуйи палата ўзининг сиёсий вазифасини самарали бажара олмайди. Хусусан, қайд этилган сўнгги масала тўғрисида Президент И. А. Каримовнинг „Бизнинг заиф томонимиз — хақиқий оппозиция йўқ. Хукмронлик қилаётган кучга нисбатан оппозиция йўқ. Биз оппозиция деганда расмий сиёсатга қарши кучни тушунамиз. Қонунчилик палатасида хақиқий оппозиция пайдо бўлиши лозим. Бу ерда тортишувлар бўлиши керак. Бўлмаса, хақиқатни юзага чиқариб бўлмайди. Хақиқат бахсларда туғилади, деб бежиз айтилмаган"1   деган сўзлари диққатга сазовор.

Шу жихатдан Ўзбекистон Республикасининг „Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш хамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Конституциявий қонуни кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришда мухим қадам бўлди. Чунки, демократик давлатларда мамлакат парламентига сайловларда иштирок этаётган у ёки бу партия ўзининг дастурий мақсадларини янгидан шакллантирган хукуматнинг қандай йўлни (курсни) танлаши, унинг ўз олдига қўйган мўлжали ва мақсадли вазифаларига ўз муносабатини билдирган холда белгилайди. Янгидан сайланган парламентда мутлақо кўпчилик ўринни эгаллаган партия хукуматни шакллантиради, унинг етакчиси ёки вакили эса Бош вазир лавозимига даъвогарлик қилиш хуқуқини қўлга киритади. Парламентда кўпчилик ўринни эгаллашга муваффақ бўла олмаган партия эса „норасмий хукумат"ини сақлаб қолаверади ва у зарур бўлган пайтда мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин.

Мазкур янги қонуннинг эътиборга молик жихати шундаки, „янгитдан шакллантирилган хукуматнинг тутган йўли (курси) ва дастури ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари, шунингдек, сайловчилар ташаббускор гурухларидан сайланган депутатлар ўзларини мухолифат деб эълон қилишлари мумкин. Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган хуқуқлари парламент кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас"1.

Ривожланган демократик давлатларда кўпгина партиялар парламентдан жой олишга муваффақ бўлишдан анча илгари вужудга келган бўлиб, айни ўша даврда уларнинг ташкилий ва ички тузилиши шакл хамда сайқал топган. Партиянинг шаклланиши учун узоқ вақт талаб этилади, сайлов кампанияси жараёнида унинг дастури хамда ташкилий тузилиши кўп маротаба синовдан ўтиши, ўз сафига янги аъзоларни жалб этиш юзасидан кўп йил иш олиб бориши, фуқаролар сиёсий маданияти ва сиёсий фаоллигини анча юқори даражага кўтариши тақозо этилади.

XX асрнинг 80-йиллари охири ва 90-йиллари бошларида сохта демократия асосида беқарорлик, бош-бошдоқлик авж олган бир пайтда хар хил муттахамлар сиёсат майдонига кириб келдилар. Уларнинг мақсади фақат бузиш, емиришдан иборат эди. Холбуки, сиёсий плюрализмнинг қарор топиши бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда хам узоқ давом этувчи жараён бўлиб, у фақатгина жамият хаётидаги шарт-шароитларга боғлиқ, бўлмай, балки жамоанинг хамда хар бир шахснинг онгидаги ўзгаришларга, шахснинг ижтимоий-маданий ва ахлоқий маънавий фазилатлари камолотига хам боғлиқдир. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10-моддасига кўра, Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши хам мутлақо тўғридир. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий харакат ёки алохида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга хақли эмас. Президентликка турли жамоат уюшмалари билан бир қаторда сиёсий партияларнинг ўз партиясидан номзод кўрсатиш хуқуқининг мавжудлиги ва ғалабадан сўнг у ёки бу етакчи партия номидан Президентнинг давлатни бошқариши дунёдаги айрим етакчи давлатлар (масалан, АҚШ) тажрибасидан маълум. Ўзбекистонда хам Президентликка номзод кўрсатишда мавжуд барча сиёсий партиялар тенг асосда иштирок этадилар. Аммо, Президент сайловдан кейин, у ғалаба қилган партия номидан эмас, балки бутун халқ номидан иш кўрадики, бу дунёда давлат ва жамият қурилиши тажрибасини янада бойитади. (Германия, Греция, Руминияда хам Президент ўз ваколати даврида бирон-бир партия аъзоси бўлиб туриши мумкин эмас) Бунинг айрим объектив ва субъектив сабаблари мавжуд:

1. Аввало, Конституциямизнинг 10-моддаси буни тақозо этади.

2.  Биздаги кўппартиявийликка асосланган сиёсий тизим хар бир партия учун қонун доирасида ўз фаолиятини эркин амалга оширишда зарур шарт-шароитларни яратиб беради.

3.   Партиявийлик бирон-бир партияга мансубликни билдирса, президентлик ўзига хос мақомга эга. У айрим гурух, қатлам қарашларини, манфаатларини кўзлаб эмас, балки давлат хокимиятининг бирдан-бир манбаи бўлган халқ номидан иш кўради. У сиёсий институтлар ўртасида хакамдир.

4.   Сиёсий партияга нисбатан синфийлик тамойили нуқтаи назаридан ёндашиш, сиёсий курашлар орқали хокимиятга даъвогарлик қилиш йўлини хамма давлатлар учун хам ягона ва бирдан-бир мақбул йўл деб бўлмайди.

5.   Кўппартиявийлик бизда маълум маънода хали шаклланиш даврини бошдан кечирмоқда. Мавжуд сиёсий партияларнинг хаммасини хам уюшганлик, сиёсий етуклик даражасига етишида, халқни ўз орқасидан эргаштира олишида муайян ўтиш даври талаб этилади.

Бугун Ўзбекистонда кўппартиявийликнинг ривожтанган тизимини ривожлантириш давр талабидир. Бунинг учун:

— хар бир сиёсий партиянинг ўз электорати — уни қўллаб-қувватлайдиган ижтимоий қатлами бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, бу партия хақиқий сиёсий куч бўла олмайди. 2007 йилда бўлиб ўтган президентлик сайлови шундай ижтимоий қатлам шаклланаётганлигини кўрсатди. Лекин хали барча партиялар хам шундай электоратга эга деб айта олмаймиз;

—  сиёсий партиялар ўз ғоя, мақсад ва вазифалари билан бир-биридан фарқ қилиши зарур. Шундагина улар жамиятдаги хилма-хил қараш ва манфаатларни тўлақонли акс эттирган бўлади;

— партиялар ўз ғоявий-сиёсий платформаларини химоя қила олишлари, шу билан бирга бошқа партияларнинг ғоявий-сиёсий платформаларидаги камчиликларни аниқлай олишлари     лозим;

—  хар қандай партия умуммиллий партия сифатида фаолият юритиши, фақат Марказда қолиб кетмаслиги ва жойларда албатта ўз аъзолари, фаоллари ва тарафдорларига эга бўлиши лозим. Акс холда хар қандай партия сиёсат сахнасидан тушиб кетади;

—  партиялар мамлакатимиз ижтимоий хаётининг ва давлат турмушининг у ёки бу воқеаларига нисбатан ўзларининг қатъий муносабатларини жамоатчилик эътиборига етказишга харакат қилишлари лозим. Айнан шу хол партияларнинг ғоявий-сиёсий платформаларига янада сайқал бериш, халққа ўзини танитиш имконини беради.

Юқорида қайд этилган масалаларнинг хал этилиши партияларга ўз қиёфаси, ўз услубига эга бўлиш, ўз сафларини анчагина тўлдириш имконини беради ва Ўзбекистоннинг кўппартиявийлик тизимини янада ривожлантириш имконини яратади.

Хулоса шуки, Ўзбекистонда кўппартиявийликнинг ривожланган тизими зарурати жамоатчилик онгида хали етарли даражада шаклланмаганлиги боис сиёсий партиялар фаолиятидаги юқорида келтирилган субъектив омилларга боғлиқ камчиликларни тузатиш уларнинг халқдан ажралиб қолмасликларига, унинг қалбига йўл топа олишларига ёрдам беради. Дунё халқлари, миллатлари сахнасида ўз муносиб ўрнимизни бизга бошқа халқ, мамлакат ёки давлат яратиб бермайди. Албатта, бу вазифани ўзимиз бажармоғимиз лозим. Шунинг учун бугунги сиёсий жараёнларда умуммиллий эхтиёждан келиб чиққан холда партиялар инсон хуқуқлари ва эркинликларини химоя қилишда амалий муқобил таклифлар билан чиқишлари, турли ижтимоий гурухларнинг демократик жараёнлардаги иштирокини таъминлашлари, ўз ваколатлари даражасида халқни эргаштириб, уни мустақилликни мустахкамлашга сафарбар этишни амалга оширишлари зарурдир. 

 

Таянч тушунчалар

 

Сиёсий хокимият, сиёсий хокимият белгилари, сиёсий хокимият имкониятлари, сиёсий хокимият турлари, сиёсий хокимиятнинг хусусиятлари, субъект, объект, рахбарлик, бошқариш, ташкилотнилик, назорат, легитимлик, легаллик, харизма, сиёсий элита, партия, сиёсий партия, сиёсий партиялар турлари, „сўл", „марказ" ва „ўнг" партиялар, партиявий тизимлар, оппозиция, фракция, парламент.

         

Назорат учун савол ва топшириқлар

 

1.  Сиёсий хокимиятнинг мохияти ва асосий белгиларини тушунтиринг.

2.  Сиёсий хокимият қандай имкониятларга (ресурсларга) эга?

3.  Хокимиятни имкониятлари, функциялари, субъектлари ва объектларининг ўзаро муносабати услубига кўра қандай турларга бўлиш мумкин?

4.  Сиёсий хокимиятнинг асосий хусусиятларини тахлил қилинг.

5.   Сиёсий хокимиятни амалга ошириш механизми қайси таркибий қисмларни қамраб олади?

6.  М. Вебер таснифи бўйича сиёсий хокимият легитимлиги турларини ўзаро таққосланг.

7.  Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шахс ва хокимият муносабатларини демократлаштириш борасида қандай ишлар амалга оширилди?

8.  Сиёсий партиялар, уларнинг турлари, мақсад ва вазифалари тўғрисида нималарни биласиз?

9.  Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ва уларнинг жамият сиёсий тизимидаги роли тўғрисидаги билимларингизни далиллар асосида баён қилинг.

10. И. А. Каримовнинг „Ўзбек халқи хеч качон, хеч кимга қарам бўлмайди" (Т. 13) асаридаги маъруза ва нутқлар асосида Ўзбекистан Республикасидаги сиёсий хокимият ва кўппартия-вийликка оид мулохазаларни ўрганиб чиқинг ва конспектлаштиринг.

 

 

СИЁСИЙ ЕТАКЧИЛИК

 

1. Хокимият таркибида сиёсий етакчилик

 

Етакчилик. Дунёнинг турли минтақаларидаги давлатлар ва халқлар ижтимоий-сиёсий хаётида туб ўзгаришлар рўй бераётган хозирги замонда сиёсий етакчилик феномени алохида ахамият касб этмоқда. Жамиятни қайта қуриш ва хокимият таркибининг асосий элементларидан бири бўлган сиёсий етакчи ролини билиб олиш фақатгина у ёки бу сиёсий арбобга хос шахсий сифатларни, унинг ижтимоий хаётга таъсирини аниқлаш учунгина эмас, балки аввало сиёсатнинг чуқур ижтимоий-фалсафий мохиятини тушуниб олиш учун хам мухимдир.

Турли партиялар, жамоат ташкилотлари фаолияти муайян сиёсий етакчиларнинг сиёсий фаолиятида акс этади. Чунки сиёсий хокимият муайян шахсий сифатлар, феъл-атворларга, муайян ижтимоий гурухга мансуб бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва етакчига хос бўлган индивидуал хусусиятлар уларнинг хокимиятни қандай амалга оширишларига хам таъсир этади.

Ўзбекистан Республикасида давлатнинг асосий мақсади — хуқуқий демократик жамият қуришдир. Бу мақсаднинг амалга ошиши кўп жихатдан барча даражалардаги рахбарларнинг дунёқараши, билими, қобилиятларига боғлиқ. Демократик жамиятларда хокимиятнинг персонификациялашуви (ижтимоий онгда хокимиятнинг шахс тимсолида тасаввур этилиши) кучаяди, чунки ахоли сайловларда ,, дастурий ваъдаларга эмас, балки партияларнинг ишончга  сазовор, халол рахбарларига кўпроқ ишонч билан қарайди. Шу жихатдан қараганда сиёсий жараёнлар тахлилидан маълум бўлмоқдаки, зудлик билан қарорлар қабул қилиш, муайян вазифани тўғри тушуниш қобилияти талаб этиладиган ижтимоий тараққиётнинг туб бурилиш даврларида сиёсий етакчилик роли жуда катта ахамиятга эга бўлади.

Хокимият ва ташкилот мавжуд бўлган барча жойда етакчиларнинг бўлиши табиий, чунки „етакчи" сўзининг инглиз тилидан таржимаси (leader) „бошловчи", „рахбарлик қилувчи'" маъноларини англатади.

Сиёсий таълимот ва қарашларда етакчи тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши ва ривожланиши. Етакчиликдек мураккаб ва мухим ижтимоий ноёб ходисани ўрганиш хамда тахлил этишнинг ибтидоси узоқ тарихга бориб тақалади. Қадимги замон тарихчилари Геродот, Плутарх, Конфуций ва бошқалар ўз даври етакчилари — монархлар, лашкарбошиларни тарих ижодкорлари деб хисоблаганлар.

Сиёсий етакчилик ходисасини тахлил этишда Шарқда Абу Наср Форобий, Низомулмулк, Амир Темур, Алишер Навоийнинг хизматлари, Ғарбда эса Н. Макиавеллининг илмий мероси диққатга сазовордир. Уларнинг фикрича, сиёсий етакчи — бутун жамиятни жипслаштирувчи, ижтимоий тартибларни сақлаб қолиш ва мустахкамлаш учун хар қандай воситаларни қўлловчи хукмдордир.

Шарқ Уйғониш даврининг буюк вакили Форобий „Давлат бошлиғининг хикматлари" рисоласида давлатни етук шахс (маърифатли шох), етук хислатларга эга бўлган бир неча шахслар (аристократия) ва сайланган шахслар (демократия) ёрдамида самарали бошқариш мумкинлигини, давлат бошлиғи ва давлат хизматчилари бошқарув санъатини яхши билишлари шартлигини қайд этади. Низомулмулк эса ,,Сиёсатнома" („Сияр ул-мулук") асарида шохнинг жасур, доно, тадбиркор ва қатъиятли бўлиши ғоясини илгари сурган. Давлатни идора қилишда амалдорлар (масъул ходимлар) катта ўрин тутишган, уларни танлаш ва жой-жойига қўйишга ўзига хос талаб даражасида қаралган.

Сиёсий етакчилик ходисасинрт ўрганишда ўз даври ва ўз халқи талаб-эхтиежларини тўғри англаган прагматик хукмдор — Амир Темурнинг назарий қарашлари ва амалий сиёсий фаолияти хам диққатни жалб этади. Шу маънода Херман Вамберининг „Темурни Чингизхон билан бир қаторга қўйиб, уни ёвуз, ўзбошимча, мустабид хоким деб атовчиларнинг фикрлари икки томонлама хатодир. У, аввало, ўзининг ғолибона қуролини замонасининг одатига кўра ишга солган осиёлик хоким эди. Унинг душманлари таъкидлаган қабих ишлари ва вайронагарчиликлари эса бирор жиноят учун олинган ўч эди, холос. Тўғри, бу уч жуда қаттиқ, лекин шу билан бирга адолатли эди"1, деб ёзганлиги хам бежиз эмас эди.

Подшохсиз раият ва давлатсиз жамият бўлиши мумкин эмас, деб хисоблаган А. Навоий жамият бўлиши учун давлат бўлиши зарурлигини, турли манфаатлар кишиларни бир-биридан ажратишини ва айни пайтда бирлаштиришини, бу — жамият қонуни эканлигини, шу қонунни назорат қилиш — одил подшо ва бошқарув тизимининг вазифаси, деб уқтиради.

Умуман, сиёсий етакчиликнинг шарқона тахлилида етакчига насихатгўйлик ёндашуви устуворлик қилади. Унга кўра давлат арбоби сиёсати хар қандай вазиятда хам ахлоқий тамойиллар: ростгўйлик, халоллик, одамларга хайрихохлик ва хоказоларга зид бўлмаслиги керак. Таъкидлаб ўтиш лозимки, етакчини ахлоқий тамойилларга риоя қилишга чорловчи бундай шарқона қарашлар хозирги замон демократик жамиятларида сиёсатнинг инсонийлашувида, унинг инсон хуқуқлари кафолати сифатида танилишида ўз ифодасини топмоқда.                                                            

Сиёсий етакчиликни ўрганишда Ғарбда сиёсий билимлар  ривожига буюк италян гуманисти Н. Макиавелли катта хисса қўшган. Унинг фикрича, сиёсий етакчи — жамиятни |жипслаштирувчи хамда ижтимоий тартиб ва ўз хукмронлигини сақлаш учун хар қандай воситалардан фойдаланувчи  подшох. Масалан, „Миллий давлатни қуриш ва мустахкамлашда давлат бошлиғи шердек довюрак, тулкидек айёр  бўлиши, агар пировард мақсадга фойдали бўлса, ўз ваъдаларини бажармаслиги хам мумкин, чунки юксак натижалар худди шундай йўл тутган князларга насиб этган"2 каби    Макиавелли томонидан ишлаб чиқилган, айёрлик ва кучни мохирона   бирлаштиришни   тақозо   этувчи   ғарбона менталитет акс этган амалий маслахатлар Кромвель, Напо­леон ва бошқа кўплаб европалик сиёсатчилар томонидан юқори бахоланган.

XIX асрга келиб шахс иродасини жамият тараққиётининг белгиловчи кучи, деб хисобловчи волюнтаристик назариялар пайдо бўлган. Етакчилик тўғрисидаги бу назария вакиллари Томас Карлейль (1795—1881) ва Ральф Уолдо  Эмерсонлар (1803—1882) фикрича, одамларнинг кўпчилиги барча муносабатларда етакчиларнинг йўналтирувчи таъсирисиз нормал хаёт кечира олмайдилар.

XIX асрнинг иккинчи ярмида Фридрих Ницше (1844— 1900) томонидан ишлаб чиқилган етакчилик тамойили ўз даври сиёсий фикри ва амалий сиёсатига катта таъсир кўрсатган. Ницшенинг қарашларига биологик турларнинг эволюцион ривожланиши тўғрисидаги Ч. Дарвин назарияси кучли таъсир кўрсатган. Шу боис, Ницшенинг назарий қарашларида олий биологик тип — етакчи-инсон, ўта қудратли одам шаклланишининг зарурлигини асослашга қаратилган ўринишни кўрамиз. „Инсониятнинг мақсади, — деб ёзади Ницше, — унинг олий вакилларида мужассам бўлади... Инсоният буюк одамларни яратиш учун тинимсиз мехнат қилиши зарур — унинг вазифаси фақат шунда ва бошқа хеч нарсада эмас"1.

Унинг фикрича, ўта қудратли бундай буюк одам яхшилик ва ёмонликнинг нариги томонида туради. У ахлоқ меъёрлари билан чекланмаган бўлиб, оддий одамларга нисбатан шафқатсиз, ўзига тенг, ўта қудратли етакчи инсонлар билан эса илтифотли ва мулойим бўлиши мумкин. Агар одам маймундан қандай устунликка эга бўлса, Ницше назариясидаги етакчи хам одамлар устидан шундай устунликка кўтарилган шахсдир. У юксак хаётий қувватга эгалиги ва хокимиятга бўлган иродаси билан бошқа кишилардан ажралиб туради. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кейинчалик ўз ирқий иддаоларини „асослаш" учун фашизм назариётчилари Ницше таълимотидан ўз ёвуз мақсадлари йўлида фойдаланишга уринганлар.

Етакчилар тўғрисидаги замонавий назарияларга Габриель Тард (1843—1904) ижоди сезиларли даражада таъсир кўрсатган. У ижтимоийлашув тўғрисидаги назария асосчиларидан бири бўлиб, хаётнинг асосий қонунларидан бири — етакчиларга улар издошларининг тақлид қилишидир, деган ғояни асослашга харакат қилади. Жамият тараққиётининг асосий манбаларидан бири Тарднинг фикрича, ташаббускор ва ноёб шахслар томонидан килинган янгиликлар, кашфиётлардир.                                                      

Етакчиликнинг таърифлари. Замонавий сиёсатшуносликда етакчиликнинг бир неча таърифлари мавжуд:          

1.   Етакчи — йўл кўрсатувчи маъносини англатади. Етакчи бошқаларга таъсир эта олиш, муайян мақсадларга эришиш учун уларнинг биргаликдаги фаолиятларини ташкил эта олиш қобилиятита эга бўлади. Етакчи ва унинг издошлари ўртасидаги муносабатларда тенгсизлик мавжуд бўлиб, у етакчидан гурух аъзоларига қараб доимо бир томонлама йўналган бўлади.

2.  Етакчилик — бу бошқарувчанлик мақоми, қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий позициядир.

3.   Сиёсий етакчилик — бу сиёсат бозорида амалга ошириладиган махсус тадбиркорлик шаклидир. Бунда сиёсий тадбиркор, яъни етакчиликка даъвогар шахс рақобат курашида ижтимоий вазифаларни хал этишга оид дастурини рахбарлик амалига алмаштиради. Бу ерда сиёсий тадбир-корликнинг мохияти шундаки, „сиёсий товар" потенциал етакчи шахси билан бир нарса деб қаралади хамда ушбу товарни „умумий бойлик", бахт-саодат сифатида реклама қилиш рўй беради.

4.  Сиёсий етакчилик сиёсий фаолият тури бўлиб, у икки томоннинг ўзаро алоқаларини англатади: биринчи томон — етакчилар ўз издошларининг манфаатларини ва эхтиёжларини биладилар ва баён этадилар, иккинчи томон эса шу манфаатларни ифодалаш ва амалга ошириш учун ўз ваколатларининг бир қисмини етакчига ихтиёрий равишда топширадилар.

Етакчилик феноменининг негизи аслида инсон ва жамият табиатининг ўзидадир. Хатто, етакчиликка ўхшаш бўлган „илк етакчилик" хайвонот дунёсида учрайди. Бу ерда биологик ўзаро муносабатлар тақозо этувчи ёзилмаган қонунларга биноан подани бошқарувчи етакчи ажралиб чиқади.

Жамиятда хам етакчилик эхтиёж махсули сифатида майдонга чиқади, чунки ўз-ўзини ташкил этиш, хаётий ва функционал қобилиятларни таъминлаш учун одамларнинг хулқ-атворини тартибга солиш зарурати пайдо бўлади. Бундай тартибга солиш вазифалар ва ролларнинт вертикал (бошқариш — бўйсуниш) ва горизонтал тақсимланиши хамда бошқарувни амалга оширувчи тузилмаларнинг ажралиб чиқиши оркали юзага чиқарилади. Натижада, етакчилик муассасавийлашади, яъни у расмий етакчиликка айланади. Расмийга тескари бўлган норасмий етакчилик эса субъектив қобилиятни, етакчилик ролини бажаришга тайёрлик хамда лаёқатни, Шунингдек, муайян гурух ёки жамият томонидан унинг рахбарлик хуқуқлари тан олинишини характерлайди.

Юқоридаги таърифлар ва тахлилдан келиб чиқиб, сиёсий етакчилик хукмдорлик даражасини эгаллаган бир ёки бир неча шахсларнинг бутун жамиятга, ташкилотга ёки гурухга доимий устувор ва қонуний таъсирини ифодалайди, дейиш мумкин. Етакчилик тузилмасидаги уч асосий таркибий қисм: етакчининг индивидуал белгилари; унинг имконият ва воситалари; унга таъсир кўрсатадиган вазият етакчилик самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, сиёсий етакчи сиёсий жараёнлар билан бирга, бутун жамият, сиёсий ташкилот ёки харакатни хам бошқаради. У воқеаларнинг бориши ва сиёсий жараёнлар йўналишини ўзгартира олади. Сиёсий етакчилар жамиятдаги сиёсий жараёнларни жонлантирадилар, жамиятнинг тарихий ривожланишини белгиловчи дастурларни, ғояларни илгари сурадилар.

 

2. Сиёсий етакчилик табиати ва турлари

 

Хислатлар назарияси. Етакчилик табиатини тушунтиришга бўлган интилишлар кўпгина назарияларни пайдо қилди. Улардан энг қадимийроғи ва ахамиятини хозирга қадар йўқотмагани хислатлар назариясидир. Ушбу назариянинг асосчиларидан бири Э. Богардус фикрича, аъло дара-жали интеллектуал истеъдодлар шахсга эртами-кечми етакчиликка олиб келувчи кўзга кўринган мавқени беради.1

Етакчилик ходисасини етакчининг юксак фазилатлари асосида тушунтириш ушбу назариянинг мохиятини ташкил этади. Етакчининг юксак фазилатларига ўткир заковат, фахм-фаросат, темир ирода, қайноқ энергия, юксак ташкилотчилик, кишиларга ёқа билиш, билимдонлик, масъулиятни ўзига ола билиш киритилади. Хозирги демократик давлатларда сиёсий етакчиларнинг зарурий сифатларига хушсуратлик, нотиклик хусусиятлари хам асосий талаблар сифатида қўйилмоқда.                                                          

Ўтказилган социологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики  шахснинг етакчилик қилиши учун унга хос муайян) хусусиятлар йиғиндиси катта ахамият касб этади. Рақобат мухитида етакчилик ўринларини эгаллаш учун хақиқатан хам муайян шахсий хислатлар керак. Лекин бу зарурий хислатларни мутлақлаштириш даражасида эмас. Бу хислатлар тўплами тарихий давр, айрим давлатлар ва аниқ вазиятга боғлиқ холда ўзгариб боради. Масалан, хозирги замонда хам сиёсий муваффақиятларга имкон берувчи шахсий хислатлар Щвеция, Афғонистон, Корея ва Сомалида тубдая фарқланади. Бунинг устига кўпчилик, асосан, нодемократик давлатларда ўртамиёна, ғўp, ёркин хислатларга эга бўлмаган шахсларнинг тез-тез сиёсий етакчилар сифатида сиёсат майдонига келишлари кузатилган.

Буларни хисобга олиш хислатлар назариясининг ривожига — унинг омилий-тахлилий тамойили яратилишига олиб келди. Бу тамойил етакчиларнинг соф индивидуал хусусиятларини ва муайян сиёсий мақсадларини амалга ошириш жараёнида намоён бўлган хулқ-атворларини таққослайди. Масалан, В.И. Лениннинг яқинлари билан муносабатида намоён бўлувчи индивидуал хислатлари хеч хам зўравонликка чанқоқ ва одамларнинг кулфатларига бефарқ, рахмсиз ва золимлигидан дарак бермасди. Бироқ, унинг ўжарлиги ва утопик мақсадга интилишлари уни хокимиятни сақлаб қолиш учун жиноятлар олдида тўхтамайдиган, умуминсоний ахлоқ меъёрларини инкор этувчи диктаторга айлантирган.

Хуллас, етакчи шахсига хос хусусиятлар йиғиндиси тарихий давр ва дунёдаги турли давлатлар шароитларига кўра турлича бўлиши мумкин.

Вазиятлар назарияси. Етакчиликнинг муайян ижтимоий шарт-шароитларга боғлиқлигини вазиятлар таълимоти янада ривожлантирди ва асослаб берди. В. Далль, Т. Хильтон, А. Гарднер, Р. Стогдилл ва бошқалар етакчилик ходисасининг нисбийлигидан, кўп хиллилигидан келиб чиқадилар. Уларнинг фикрларича, „етакчи — муайян вазият махсулидир. Айнан вужудга келган муайян вазиятлар сиёсий етакчиларни танлаб олади ва уларнинг хулқ-атворини белгилайди.

Шу маънода тарихда тасодифий етакчилар бўлмайди, хар бир етакчи ўз даврининг, ўз даври тарихий вазиятининг махсулидир. Исканхар Зулқарнайн, Оливер Кромвель, Чингизхон, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур хам ўз даврининг йўлбошчилари эдилар.

Р. Стогдилл ёзишича, етакчилик қандайдир ижтимоий вазиятларда кишилар ўртасида мавжуд бўладиган алоқалардир, бир вазиятда етакчи бўлган кишилар бошқа вазиятларда хам албатта шундай бўла олмайди"1. Масалан, „намунали, қудратли ва илғор ислом жамияти" қуриш мақсад қилиб белгиланган Эрондаги вазият муқаррар равишда етакчиларнинг европача ёки америкача типини рад этади. Худди шунингдек, Эрон типидаги етакчи (гарчи 2005 йилнинг 24 июнида Эрон президентлигига сайланган техника фанлари доктори Махмуд Ахмадинажот мамла-катнинг сўнгги 24 йиллик тарихида илк дунёвий бошқарувчи бўлса-да) Ғap6 сиёсий майдонида ўзини намоён этиши мумкин эмас. Нефть ва газ захирасига эгалик қилиш борасида дунёда Саудия Арабистони ва Россиядан кейинги ўринда турувчи Эронда ахоли жон бошига тўғри келадиган миллий даромад 320 доллар экани (қиёс: Саудияда бу кўрсаткич 19 минг доллардан ортиқ) Осиёнинг бу йирик мамлакати жиддий иқтисодий ислохотларга мухтожлигини кўрсатади2 хамда унинг сиёсий етакчисига мураккаб вазифаларни уддалаш масъулиятини юклайди.

Бундан ташқари, давлатнинг инкироз холатидалиги ёки барқарор ривожланишдалигига боғлиқ равишда етакчига қўйиладиган талаблар хам бир-биридан фарқланади. Мисол учун, XX асрнинг 80-йиллари охирларида совет тузумининг инқирози Б. Елцин, И. Каримов, Н. Назарбоев ва бошқа етакчиларни илгари сурди. Улар эски тоталитар тузумни емириш ва демократик жамиятни барпо этиш сари халқни етакладилар.

Таъкидлаш жоизки, вазиятлар назарияси сиёсий етакчининг индивидуал хусусиятларини рад этмайди, лекин уларни мутлақлаштиришни хам ноўрин хисоблайди ва сиёсий етакчининг табиатини тушунтиришда мамлакатдаги шарт-шароитларга устуворлик беради.

Вазиятлар таълимотига аниқлик киритиш, ривожлантириш ва сифат жихатдан бойитиш натижасида сиёсий етакчиликни унинг издошлари ва тарафдорлари (конституентлари) ёрдамида тушунтириш таълимоти вужудга келди. Замонавий сиёсатшуносликда „тарафдорлар" тушунчаси кенг қамровли бўлиб, сиёсий фаоллардан ташқари етакчи­нинг сайловчилари, шунингдек, у билан муносабатда бўлувчилар хам бу тушунча мазмуни таркибига киритилади. Уларни тахлил қилиш сиёсий етакчининг хулқ-атворини, қабул қиладиган қарорларини олдиндан билиш имкониятини беради.

Етакчи билан муносабатларнинг шаклланиши ва амал қилишида сиёсий фаолларнинг роли каттадир. Айнан тарафдорлар, яъни конституентлар ўз етакчиларининг шахсий сифатларини ва имкониятларини бахолай оладилар, уни қўллаб-қувватлаш кампаниясини ташкил этадилар, бир сўз билан айтганда етакчини „яратадилар".

Бироқ, анча афзалликларига қарамай вазиятлар наза­рияси каби конституентлар назарияси хам сиёсий етакчининг хокимиятни эгаллагандан кейин нима сабабдан ўзини хокимиятга келтирган қатлам ва тарафдорларнинг манфаатларига зид харакатлар қилиши сабабларини тушунтириб бера олмайди. Тарих сабоқлари шуни кўрсатадики, кўпгина сиёсий етакчилар хокимиятга келгач, уни хокимият тепасига келтирган қатламлар ва гурухлар ман­фаатларига қарши фаолият юритганлар. Бунга ёрқин мисол А. Гитлернинг сиёсий фаолияти бўлиб, у хокимиятга чиққандан кейинги йиллар давомида уни хокимиятга келтирган тарафдорларининг бир қисмини йўқ қилди. Бунга ўхшаш мисолларни Шарқда шайбонийлардан Абдуллахон II нинг ўғли Абдулмўмин фаолиятида хам кўришимиз мумкин.

Юқорида келтирилганлардан маълум бўладики, етакчи ва конституентлар ўзаро таъсирини икки томонлама йўналтирилган харакат сифатида қараш лозим.  Бунинг устига етакчилар ўз ижтимоий таянчларини муайян даражада ўзгартиришлари мумкин. Бундай хол, айниқса, авторитар ва тоталитар сиёсий тузумларда фожиали тус олиши мумкин. Бунинг сабаблари сиёсий тизимнинг характерига, рахбар қўлида хокимиятнинг жамланиши даражасига ва умуман жамиятнинг сиёсий маданиятига бориб тақалади.

Сиёсий етакчилик табиатини, унинг субъектив механизмларини тушунтириш ва уни бир хилда изохлаш мураккаб. Бу жараённи ўрганишда псиоаналитика наза­рияси анча ютукларга эришган. Ушбу назария асосчиси З. Фрейддир. Бу назарияга кўра, сиёсий етакчилик негизида сенсуал характердаги, яъни сезги, хиссиётларга асосланган майллар ётади. Сублимация, яъни бошқа холатга ўтиш жараёнида у ижодий фаолиятга, жумладан сиёсий етакчиликка хам интилиш сифатида намоён бўлади. Кўпгина кишиларда рахбарлик лавозимларини эгаллаш субъектив компенсаторлик вазифасини бажаради. Турли камчиликларга йўл қўймаслик, номукаммаллик, қадрсизлик хиссиётини енгишга ёрдам беради.

Сиёсий етакчиликнинг психоаналитик назариясига хисса қўшган Франфуркт мактаби вакиллари Э. Фромм ва Т. Адорнолар авторитаризмга мойил ва хокимиятга интилувчи шахс типини аниқладилар. Бундай шахс оммавий ишончсизлик, асабийлик хукмрон бўлган носоғлом ижтимоий мухит, оилавий невроз холатини келтириб чиқарувчи шароитларда шаклланади. Киши бундай шароитда буларнинг хаммасидан қутулиш учун хукмронлик ёки бўйсуниш муносабатларидан қочишга интилади.

Етакчилик — авторитар шахс учун ўзининг ўзгарувчан кайфиятларидан холи бўлишга ва ўз иродасига бошқаларни бўйсундиришга имкон берадиган психологик эхтиёж. Бошқалар устидан чексиз хукмронлик қилиш бундай киши га ўзига хос сархушлик бахш этади. У ўзига хос садизм, зўравонлик шаклидир. Бошқаларнинг кучсизлиги авторитар типдаги индивидларда назорат ва уларни камситиш истагини уйғотади. Шу билан бирга, авторитар шахс мазохистик хусусиятга хам эгадир, ўзидан зўрроқ куч билан тўқнашганда унга сажда қилади. Бошқаларнинг кучсизлиги унда ғазабланиш, уларни тахқирлаш кайфиятларини туғдиради.

Бундай хулқ-атвор шакли психологик маънода кучлиликнинг эмас, кучсизликнинг намоён бўлишидир. Авторитар шахс хаққоний кучга эга бўлмасдан, бошқа кишилар устидан хумронлик қилиш ёрдамида шу кучга эгалигига ўзини ишонтиришга харакат қилади. Бундай шахс ирра-ционалдир, у жохилликка, мистикага мойил бўлиб, биринчи навбатда хиссиётлар асосида иш юритади, тенглик ва демократияга тоқат қила олмайди. Бошқа барча кишиларни „кучли— кучсиз" муносабатлари воситасида идрок этади. Умуман, психоаналитика назарияси сиёсий етакчиликка интилишнинг барча сабабларини қамраб ололмаса-да, унинг асосий ички сабаблари хақидаги тасаввурларни анча кенгайтирди.

Интерфаол тахлил. Етакчилик тўғрисида юқорида кўрсатиб ўтилган назариялар унинг турли томонларини кўришга имкон беради, бироқ, унинг бир бутун кўринишини бера олмайди. Етакчиликни комплекс тадқиқ этишни амалга оширишни интерфаол тахлил бажаради. У етакчиликнинг тўрт асосий жихати: етакчининг хусусиятлари; у бажариши лозим бўлган вазифалар, унинг издошлари ва конституентлари; етакчи ва унинг конституентларининг ўзаро муносабатлари механизмини хисобга олади.

Бироқ, етакчиликнинг ягона, универсал тамойилини яратишнинг имкони йуқ. Чунки етакчилик ходисаси намоён бўлиши ва вазифаларига кўра турли-туман бўлиб, тарихий давр, сиёсий тизим тури, етакчи ва унинг конституентлари хусусиятлари каби қатор омилларга боғлиқдир.

Сиёсий етакчилик турлари. Хозирги замой сиёсатшунослигида сиёсий етакчилар у ёки бу мезонларга кўра хилма-хил турларга ажратилади.

Рахбар остидагиларига муносабатига кўра авторитар ва демократ йўлбошчиларга ажратилади.

1.  Авторитар етакчилик — танхо йўналтирилган таъсир этиш хусусиятига эга бўлиб, тақиқловчи чоралар, куч ишлатишни назарда тутади.

2.  Демократик етакчилик — рахбар томонидан гурух ёки ташкилот барча аъзоларининг фикрлари, манфаатларини хисобга олишда, уларни бошқарувга жалб этишда ифодаланади.

Сиёсатшуносликда сиёсий етакчиликни турларга ажратишнинг кенг тарқалган кўринишларидан бири Макс Вебернинг „Сиёсат — хам майл, хам касб сифатида" номли мақоласида қайд этилган хокимиятни легитимлаштириш усуллари хақидаги таълимотига бориб тақалади1.

Унга мувофиқ етакчилар анъанавий, харизматик ва рационал-легал етакчиларга бўлинади. Биринчи турдаги етакчилик асосида одатлар, иккинчисида эътиқод ва хиссиётлар, учинчисида эса тафаккур ётади.

Анъанавий етакчилик. Етакчиликнинг бу тури анъаналар, маросимлар, одат кучи каби механизмларга таянади. Итоат қилиш одати анъаналарнинг муқаддаслигига ва хокимиятнинг мерос тариқасида ўтишига асосланган. Урф-одат ва анъаналар жамиятда нафақат йўналтирувчилик вазифасини, балки авлодлараро ворисийликни, тарихий тараққиётнинг узвийлитини хам таъминлайди. Бизнинг замонамизда монархияни гохо ўз тарихий ролини бажариб бўлган, ўтмишга хос хокимият бошқаруви деб хисоблашади. Лекин бу фикр унчалик тўғри эмасга ўхшайди. Акс холда хозирги Испанияда айнан монарх бошқаруви жамиятни генерал Франконинг диктаторлик режимидан демократияга томон нисбатан муваффақият билан олиб ўтганлитини қандай изохлаш мумкин? Умуман олганда, етакчиликнинг бу тури дохийлар, оқсоқоллар, шохлар бошқаруви учун хосдир.

Харизматик етакчилик. Етакчиликнинг бу турига М. Вебер инқироз даврида жамиятни инқилобий тарзда янгилашнинг мухим харакатлантирувчи кучи сифатида қарайди. Чунки етакчиликнинг бу тури хукмдор — етакчи­нинг қудратига нисбатан халқнинг чексиз ишончига асослангандир. Омманинг фикрича, рахбарлик учун алохида хислатлар, буюк сифатлар, ғайриоддий қобилиятларга эга бўлган харизматик етакчилар халқни ижтимоий янгиланиш вазифаларини ечишга сафарбар эта оладилар. Аслида эса етакчииинг индивидуал сифатлари унинг харизмаси шаклланишида иккинчи даражали роль ўйнайди. Масалан, Ленин, Станин, Гитлер, Мао Цзедун, Ким Ир Сен, Фидель Кастролар харизматик етакчилар бўлишган.

Рационал-легал етакчилик етакчини сайлаш тартиби, унга берилган хокимлик ваколатларининг оқиллиги, қонунийлиги тўғрисидаги тасаввурларга асосланади. Чунки, жамият тараққиётидаги нисбатан тинч даврларда тарихий анъаналарни асраб-авайловчи ва зарурий ислохотларни амалга оширувчи рационал-легал етакчиларга ижтимоий эхтиёж, зарурат юзага келади.

Умуман эса, кўпчилик давлатларнинг тарихида сиёсий етакчилик турларининг алмашинувида маълум бир кетма-кетлик кузатилади. Масалан, харизматик етакчи анъанавий етакчига, у эса, ўз навбатида, ислохотчи-қонунчига (раци­онал-легал етакчига) ўз ўрнини беради.

Етакчиларни турларга ажратишнинг яна бир кўриниши хақида АҚШнинг Принстон университети профессори  Роберт Такер таклиф киритган. У 1987 йилда нашр этилган. „Политическая культура и лидерство в Советской России.  От Ленина до Горбачева" („Совет Россиясида сиёсий маданият ва етакчилик, Лениндан Горбачевга қадар") номли асарида етакчиларни уч турга бўлади:

1.   Консерваторлар — жамиятни ўз холатида сақлаб қолишга қаратилган фаолият олиб борувчилар.                    

2.  Реформаторлар — хокимият таркибини кенг қамровли  ислохотлар воситасида тубдан ўзгартиришга интилувчилар.

3.   Инқилобчилар — одатда қурол кучи билан бошқа  ижтимоий тузумга тез, сакраш орқали ўтишни режалаштирувчилар.                                                                             

Хозирги замон сиёсатшунослигида етакчиларнинг 4 та йиғма тимсоли айтиб ўтилади:                                               

1) байроқдор ёки буюк инсон;                                          

            2) хизматчи;                                                                      

3)  савдогар;                                                                       

4)  ўт ўчирувчи.                                                                 

Байроқдор етакчи воқеликни ўзича кўра билиш, жозибали идеал, оммани қизиқтира олиш қобилияти билан ажралиб туради. Ленин, Гитлер, Мартин Лютер Кинг, Хумайнийлар бундай етакчиларнинг типик вакиллари бўлишган.

Хизматчи етакчи хам ўз тарафдорлари ва сайловчиларининг манфаатларини ифода этишга интилади ва улар номидан иш кўради.

Савдогар етакчи учун ўз ғоя ва режаларини чиройли қилиб кўрсатиш, уларнииг афзаллигига фуқароларни ишонтира олиш хамда бу ғояларни „сотиб олишга" мажбур қилиш ва шунингдек, уларни амалга оширишга оммани жалб этиш хосдир.

Ўт ўчирувчи етакчи долзарб ижтимоий муаммоларга ечим топиб, даврнинг мухим талабларини мўлжалга олади. Унинг хатти-харакати аниқ вазиятга кўра аниқланади.

Реал хаётда етакчиликнинг бу тўрт идеал тимсоли одатда соф холла эмас, балки аралаш холда учрайди.

Етакчиларнинг вазифалари улар фаолиятининг бош йўналишидир. Вазифалар доираси сиёсий тартибот, фуқаролик жамиятининг етуклиги, ахоли турмуш даражаси каби омилларга боғ-лиқ бўлиб, биринчидан, жамиятдаги вазиятни тахлил этиш ва бахолашни мўлжалловчи ташхисни; иккинчидан, ижтимоий муаммоларни хал этишга хизмат қилувчи фаолият йўналиши ва дастурини аниқлашни; учинчидан, мақсадларни амалга ошириш учун ижрочиларни (амалдор шахслар, омма) сафарбар этишни қамраб олади.

Етакчининг вазифаларини янада аниқроқ тавсифлаш хам мумкин. Бу аниқ жихатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

1.  Жамиятни жипслаштириш ва бирлаштириш. Етакчи бошқа давлатлар билан муносабатларда миллий бирликни ўзида намоён қилиши, умумий мақсадлар ва қадриятлар йўлида фуқароларни бирлаштириши, Ватанга, давлатга, халққа хизмат қилишда ўрнак бўлиши лозим.

2.  Энг мақбул сиёсий қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул  қилиш. Етакчи хато қилишдан кафолатланмаган бўлса хам, ижтимоий вазифаларни хал қилишнинг энг мақбул йўлини топа олишлик қобилияти одатда унинг рахбарлик лавозимини эгаллашини оқлайди.

3.   Ижтимоий хакамлик, қўриқчилик, оммани қонунсизликдан,  турли даражадаги амалдорларнинг ўзбошимчалигидан химоя қилиш, тартибот ва қонунчиликни назорат, рағбатлантириш ва жазолаш чоралари орқали сақлаб туриш.

4.  Хокимият ва омманинг мулоқотини, сиёсий ва хиссий алоқа каналларини мустахкамлаш ва шу билан фуқароларнинг хокимиятдан бегоналашувининг олдини олиш.  Оммавий ахборот воситалари, айниқса, телевидение, шунингдек сайловчилар билан ўзаро учрашувлар ва бошқа тадбирлар орқали сиёсий етакчилар омма билан бевосита алоқада бўлишнинг кенг имкониятларига эга бўладилар.

5.   Янгиланиш ташаббускори бўлиш,  оптимизм ва ижтимоий энергиями тўплаш, оммани сиёсий мақсадларни амалга оширишга сафарбар қилиш. Етакчи халқ анъаналарини авайлаб сақлаши, ўз вақтида янгиликларни илғай олиши,  жамият тараққиётини таъминлаши, халқда ижтимоий идеаллар ва ғояларга нисбатан ишонч уйғотиши лозим.

6.  Сиёсий тизимии легитимлаштириш. Бу вазифа, асосан тоталитар давлатлар етакчиларига хосдир. Сиёсий режим ўзини ўзи оқлай олмаганида у буни харизматик етакчининг алохида хусусиятларидан излашга уринади. Масалан, большевиклар хокимиятнинг кўп асрлик анъаналарини шафқатсиз вайрон этганда Маркс, Ленин, Сталин шахсини илохийлаштириш орқали тоталитар тизимни легитимлаштиришга уринган эдилар. Лекин бу уриниш бутун тарихда бўлганидек, сиёсий тизим легитимлигини эмас, балки фақатгина унинг легаллигини таъминлаган эди, холос.

Маълумки, собиқ Иттифоқнинг инқирози ва парчаланиб кетиши жараёнида ўз мустақиллигини қўлга киритган республикаларда „миллий миқёс"даги ўтиш даври етакчиларини жамият ва давлат рахбарлигига олиб келди. Бу етакчилар ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, фуқаролар онгида демократик қадриятларни мустахкамлаш, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини ошириш, демократик ўзгаришлар кўламини кенгайтириш ва чуқур-лаштирищда сиёсий етакчи ва рахбарлар кенг муаммоларга дуч келдилар. Бундай шароитларда сиёсий етакчидан катта масъулият, ўткир зехн, хар қандай муаммонинг туб мохиятини кўра олиш, жасурлик ва дадиллик, одамларнинг табиатини яхши хис қилиш, уларга ишониш, улардаги яширин куч ва имкониятларни кашф эта олиш, янгича сиёсий тафаккур талаб этиларди. Бундай хусусиятларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг пухта ўйланган дастурини ишлаб чиқди хамда Ўзбекистоннинг салохияти буюклигига, унинг ўтмишда жахон тамаддунига катта хисса қўшганига асосланиб, келажаги хам буюк бўлиши тўғрисидаги ғояни илгари сурди. Турли сессия ва бошқа анжуманларда нафақат ютуқларимиз, балки хали хал қилинмаган муаммолар, иқтисодий мураккабликлар, ислохотимиз нималарда оқсаб қолаётгани хақида сўзлаб, жамоатчиликни, рахбарларни бу муаммоларни бартараф этишга чорламоқда. Шу муносабат билан Президент И. А. Каримовнинт „Қачонки рахбарнинг юраги хам, қўли хам тоза бўлса, тамадан, ғараздан йироқ бўлса унинг табиатида қатъийлик билан вазминлик, талабчанлик билан акл-заковат уйғун бўлса, фақат шундагина у одамларнинг ғам-ташвишини ўз қалбидан ўтказишга қодир бўлади"1, деб таъкидлаши бежиз эмас, албатта.

Президент томонидан турли муассаса ва ташкилотлар рахбарлари олдита қўйилган талаблар суд ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларига хам тааллуқли бўлиб, уларнинг масъулиятини кучайтиришга қаратилгандир. Чунки „Бу сохада хизмат қиладиган одамлар ўзининг профессионал ва фуқаролик бурчини, ўз вазифасини қанчалик халол ва сидқидилдан ижро этиши, хеч муболағасиз, бутун хокимиятнинг обрўси ва кишиларимизнинг адолатга ишончи қай даражада бўлишини белгилайди"2,

Ўзбекистондаги хозирги сиёсий етакчиликнинг ўзига хос жихатлари хусусида хорижлик мутахассисларнинг хам фикр-мулохазалари эътиборга лойиқ. Ўзбекистондаги сиёсий тизим ва бошқарувдаги хусусиятларни тахлил қилиш, уларнинг фикрларича, бу ердаги етакчиликда ижтимоий-сиёсий вазият тақозо этаётган ўзига хос авторитаризмни хам, шарқона демократия билан уйғунлашган харизматизмни хам, ислохотчиликни хам, демократизм томон интилган рационал-легал етакчиликни хам ўзаро боғлиқ холда кўзга ташланаётганидан далолат беради.

Таниқли хуқуқшунос Л. Левитиннинг ёзишича ,, Хозир Ўзбекистонда Президент И. А. Каримов томонидан қатъий сиёсат юритилмоқда. Бироқ, бу сиёсат, биринчидан, аксарият ахолининг кучли ягона хокимиятга бўлган анъанавий эхтиёжларига жавоб беради, иккинчидан, барқарорликни таъминлаяпти, учинчидан, ислом ақидапарастлигига қатъият билан қарши турмоқда ва тўртинчидан, унда ташқаридан келаётган демократлаштириш талабларига мослашиш тамойили мавжуд"1.

Евроосиё минтақасида авторитар анъаналар, рахбардан нажот кутиш, унга умид ва ишочни ўзида мужассам этувчи тасаввурлар узоқ тарихга бориб тақалади. Асосий масала эса сиёсий етакчи шахсининг буюк ўзгариш — давлат мустақиллигига эришган жамият талабларига қанчалик даражада мувофиқ келишидадир. Таниқли рус файласуфи Иван Ильин XX асрнинг 50- йилларидаёқ „Коммунистик режим қулаганидан кейин Россияда иккита имконият бўлади — ё қаттиқ ва оқилона авторитар режим уни парчаланишидан сақлаб қолади ёки бошидан-оёқ анархия юз беради", деб башорат қилган эди. Шу сабабли унинг „Ўтиш даврида авторитаризм Россия учун нажот йўлидир"1 деган нуқтаи назари муайян маънода минтақадаги бошқа мамлакатларга хам тегишлидир. Бунинг устига Марказий Осиё халқлари қарийб 130 йил давомида мустамлакачилик зулми остида эзилганлигини, бир неча авлодлар умргузаронлиги тоталитар етакчилик хукмронлити остида кечганлигини инобатга оладиган бўлсак, бу ердаги авторитар бошқарув жараёнларига унчалик хайратланмай қараш мумкин, албатта.

 

3. Сиёсий етакчиликнинг шаклланиш тартиби. Демократик жамиятда сиёсий етакчи ва сиёсий элитанинг ўрни

 

Замонавий сиёсатшунослик сиёсий етакчиликнинг шаклланиш тартибида икки хил йўналиш, принцип мавжудлигини қайд этади.

1. Номенклатура принципи (бирор юқори ташкилот хисобида турадиган ва шу ташкилот томонидан белгиланадиган, тайинланадиган ходим) тоталитар тизимларда амал қилади ва бунда етакчиликка танлаш жамоатчилик иштирокисиз, хукмрон, оз сонли одамлар гурухи орасида амалга оширилади.

2. Демократик принцип либерал-демократик тизимларда амал қилади. Уларда сиёсий етакчи очиқ сиёсий кураш натижасида сиёсат майдонига кириб келади, хокимият зинапояларида унинг қуйидан юқорига кўтарилишини жамиятнинг муайян ижтимоий гурухлари оммавий тарзда қўллаб-қувватлайди.

Номенклатура (аппаратга оид) принципи, асосан, тота­литар ва авторитар режимларга хос бўлиб, унда сиёсий етакчилик аслида қўлга киритилмайди, балки шахс етак­чиликка тайинланади ёки қўйилади. Бу масалани сиёсатдаги оз сонли хукмрон гурух хал этади. Етакчилар, рахбар кадрларни танлашнинг бундай маъмурий-буйруқбозлик принципига собиқ СССРда амал қилинар эди.

Сиёсий етакчиликни шакллантиришда номенклатура принципи хеч қандай сиёсий мухолифнинг аралашувига имкон бермайди, етакчининг ахлоқий ва сиёсий жихатдан бузилишига олиб боради. Вақт ўтиши билан номенклатурага хос етакчилик ўз эффективлигини йўқота боради. Брежнев, Черненко каби собиқ совет етакчиларининг сиёсий фаолияти бу фикрнинг исботидир. Гохо вазият тақозоси билан ушбу принципни бузишга харакат қилувчи, хукмрон гурухга „бегона" бўлган шахсларнинг хокимияттепасига келиши эхтимоли хам рўй беради. М.С. Горбачёвнинг 1985 йилда хокимияттепасига кёлишини шу билан изохлаш мумкин.

Демократик принципнинг характерли томони шундаки, сиёсий етакчи „биринчи шахс" ўрнини эгаллаш учун сиёсий элиталар ўртасида кечадиган очиқ сиёсий кураш жараёнида ўз авторитети (обрў-эътибори), муайян ижтимоий гурухдаги, жамиятдаги умум эътироф этган обрў-эътибори орқали етакчиликка келади. Етакчининг хокимиятда юқорига кўтарилиши муайян ижтимоий гурухлар, хусусан, сиёсий элита мадади, қўллаб-қувватлаши билан ошкора тарзда кечади.

Хўш, сиёсий элита нима ва у сиёсий етакчиликнинг демократик принциплар асосида шаклланишида қандай ахамият касб этади?

„Элита" атамаси франсуз тилидан олинган бўлиб, „сараланган,  сайланган"деган маънони билдиради. Сиёсий элита эса алохида ижтимоий сифатларга, сиёсий таъсир этишнинг муайян даражасига эга бўлган ва у ёки бу давлатнинг хокимият институтлари учун рахбар кадрларнинг асосий манбаи хисобланган катта ижтимоий гурухларга мансубликни англатади. Сиёсат субъектлари орасида мухим ўринни эгалловчи сиёсий элиталар таркибига олий рахбар кадрлар, бошқарувчилар, катта обрўга эга бўлган ғоявий иш билан шуғулланувчилар, Шунингдек, иқтисодий ва маъмурий доиралар, оммавий ахборот воситалари, таълим-тарбия муассасаларининг кўзга кўринган вакиллари киради.

Сиёсий элиталар доимо ўзгариб боради. Уларнинг тараққиётида аристократик ва демократик йўналишлар қайд этилади. Аристократик йўналишнинг устунлик қилиши сиёсий элитанинг „ёпиқлигига ва кристаллашувига", яъни сифат жихатдан ўзгариб, турғунлашувига олиб келади. Одатда хукмрон элита ўз имтиёзлари ва ижтимоий мавқеларини мерос тариқасида ўзининг ноэлитар авлодларига беришга харакат қилади. Натижада элита таркиби сифат жихатдан бузилиб, жамиятда хукмронлик учун интилувчи янги ижтимоий кучлар — контрэлита гурухларининг кураши фаоллашуви рўй беради. Хукмронлик ва имтиёзли мавқеини эгаллаш учун юксак психологик ва ижтимоий сифатларга эга бўлган кўпгина кишилар интиладилар. Лекин хеч ким ўз мавқеи ва лавозимини кўнгилли равишда бўшатиб бермайди, шунинг учун элиталар орасида очиқ ва яширин холда хукмронлик учун кураш бориши табиийдир.

Демократик йўналишдаги тараққиётда сиёсий элиталар қатламларининг етакчиликка оид қобилиятлари одамлар хисобига янгиланиб боради. Бу эса сиёсий элитанинг дегенарация жараёнлари олдини олади ва уни жамиятни бошқаришдаги самарадорлигини таъминлайди.

Хозирги даврда демократик жамиятлар учун долзарб вазифалардан бири элитар гурухларга қарши кураш эмас, балки жамият учун фойдали сиёсий элиталар гурухини шакллантириш, унда ижтимоий ваколатлилик янгиланиб туришининг юқори сифатини таъминлаиг, олигархиялашуви, халқдан бегоналашуви ва ёпиқ хукмрон, имтиёзли табақага айланишининг олдини олишдир.

Сиёсий етакчиларни танлашнинг демократик принципи икки хил усул билан амалга оширилиши мумкин:  

1.   Стихияли танлаш (қуйидан кўтарилиш).  Бунда ижтимоий фикр шкаласи йўналишига таянилади. Бундай танлаш усули сиёсий йўлнинг туб бурилиш даврида янги етакчиларни пайдо қилади.

2.  Етакчи — рахбарларни мақсадга мувофиқ шакллан­тириш — сиёсий таълим ва амалиётни ўз ичига қамраб олувчи яхлит бир тизимни тақозо этади.

Ўзбекистонда сиёсий кадрларни тайёрлашда айнан иккинчи ёндашувга таянилмоқда. Шу мақсадда 1995 йилда Тошкентда Ўзбекистан Республикаси Президенти хузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси иш бошлади. Унда давлат бошқариш тузилмаларининг рахбарлик бўғини учун сифат жихатдан янги, юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Чунки сиёсий мехнат тобора кўпроқ шифокор, конструктор ёки адвокатлик касблари каби касбкорга айланмоқда. Янги парламент — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги Ўзбекистондаги янги бир сиёсий касбга айланиб улгурди. Шунинг учун хам сиёсатчи амалда ахоли талабларини аниқ ифодалашни таъминлашни, коллектив қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган парламент ва хукумат органлари, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотлари ва алохида кишилар ўртасида алоқаларни йўлга қўювчи, можароларни хал этиш ва келишув йўлларини топувчи, ижтимоий алоқалар сохасидаги мутахассисга айланиб бормоқда. Шак-шубха йўқки, етакчиларни, сиёсий элитани мақсадга мувофиқ равишда шакллантириш етакчилик хақидаги анъанавий, асосан, харизматик тасаввурларни кўп даражада ўзгартиради.

Ўзбекистонда давлат аппаратини такомиллаштиришнинг ўта мураккаб муаммолари ечимини излашда авлодлар алмашуви йўлидан борилмоқда. И. А. Каримов бу масалада ўз нуқтаи назарини таърифлаб: „Менинг энг катта ишончим ёш авлоддир. Замонавий билимга эга, одобли, илмли, кўрсанг хавасинг келадиган, баркамол ва шижоатли фарзандларимиздир. Мен ўзимнинг тақдиримни хам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдирини хам ана шуларнинг қиёфасида кўраман"1,   деган эди.

1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган ва 1998 йилнинг 1 майида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган „Давлат ёшлар сиёсатининг асослари тўғрисида"ги қонун хам ана шунга қаратилган. Ўзбекистан хозирнинг ўзидаёқ рахбарлик лавозимларига кўтариш учун мустақиллик даврида шаклланган янгича, демократик тафаккурга эга бўлган кадрлар вакиллари захирасига эга. Президентимиз И. А. Каримов томонидан хаётга татбиқ этилаётган жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислох этиш вазифалари мана шу янги, соғлом авлоддан самаралироқ фойдаланишни тақозо этади. Чунки, мамлакатни янада ривожлантиришнинг истиқболлари кўп жихатдан баркамол ёш авлодга боғлиқдир.

Тахлил этилган масалалар юзасидан хулоса қилинганда, хозирги дунёда сиёсий етакчилик ривожланишининг қуйидаги бешта тенденцияси кўзга ташланмоқда:

1.   Миллий етакчилар глобал муаммоларни эндиликда четлаб ута олмайдилар. Улар ўз ички сиёсатларига умум-жахон, глобал жараённинг бир қисми сифатида қарамоқдалар.

2.   Норасмий етакчиларнинг роли ва таъсири ортиб бормоқда.

3.  Етакчилар фаолияти иқтисодий ва ижтимоий муам­моларни хал қилишга кўпроқ қааратиляпти. Бу етакчи фаолияти билан боғлиқ равишда у ёки бу миллатнинг турмуш даражасининг ўсишида намоён бўлмоқда.

4.  Демократик назоратнинг ривожланиши боис етакчи-қахрамон ва етакчи-антиқахрамон каби сиёсатчиларнинг, пайдо бўлиши эхтимоли камаймоқда, яъни Наполеон, Гитлер, Ленин, Стаяин кабилар пайдо бўлмаяпти.              

5.   Хокимиятлар бўлиниши ва фуқаролик жамияти, чегараларининг кенгайиши  хисобига сиёсий етакчи хокимияти хам чекланяпти.

Хуллас, сиёсий етакчилик икки хил усулда, яъни номенклатура ёки демократик йўл билан шаклланади. Сиёсий етакчиликнинг ижтимоий ахамияти тўғридан-тўғри сиёсий маданият даражаси ва омманинг фаоллиги билан боғлиқ. Фаол сиёсий маданиятнинг, барқарор демократик анъаналарнинг мавжудлиги, давлат томонидан назорат қилинмайдиган    фуқаролик    жамияти    ва    сиёсий мухолифатнинг борлиги заиф етакчилар учун имкониятларни кескин камайтиради. Турли хил ўзбошимчалик ва хокимиятни суиистеъмол қилишнинг олдини олади, шу билан бирга, сиёсатда индивидуал қобилиятлар хамда талантларни намоён қилишга кенг йўл очиб беради.

 

Таянч тушунчалар

 

Етакчилик, сиёсий етакчилик, хислатлар назарияси, вазиятлар назарияси, конституент, психоаналитика назарияси, сиёсий етакчилик турлари, анъанавий етакчилик, харизматик етакчилик, рационал-легал етакчилик, кон­серватор, реформатор, инкилобчи, етакчининг вазифалари, номенклатура принципы, демократик принцип, элита, сиёсий элита, сиёсий етакчилик ривожланишининг янги тендециялари.

 

Назорат учун савол ва топшириқлар

 

1.  „Сиёсий етакчилик" тушунчаси ва уни изохловчи ёндашувлар тўғрисида гапиринг.

2.  Марказий Осиё мутафаккирлари ва давлат арбобларининг етакчилик тўғрисидаги қарашларини тахлил қилинг.

3.  Хозирги замон сиёсатшунослигида сиёсий етакчилар қандай турларга ажратилади?

4.   Етакчиларнинг вазифалари нималардан иборат?

5.  Сиёсий етакчилик қандай принциплар асосида шакллантирилади?

6.  Демократик жамиятни барпо этишда сиёсий етакчи ва сиёсий элитанинг масъулияти нималардан иборат?

7.  Кадрлар тайёрлашнинг либерал-демократик, тоталитар ва теократик тизимларининг ўзаро тафовутларини аниқланг.

8.  Ўрганган билимларингиз асосида муайян сиёсий етакчининг сиёсий қиёфасини тахлил қилиб беринг. Танлаган қaxpaмонингизнинг шахсий фазилатлари, сиёсий дастури ва фаолиятига эътибор беринг.

 

 

 

 

 

 

ЖАМИЯТ СИЁСИЙ ХАЁТИНИНГ ДЕМОКРАТИК АСОСЛАРИ

 

1. „Демократия" тушунчаси, унинг мохияти ва амал қилиш механизмлари

      

„Барча одамлар республика шаклидаги

давлатларда хам, мустабид давлатларда хам

тенгдирлар; биринчи холатда улар хамма

нарсани хал қилувчи бўлганликлари учун, иккинчи

холатда эса „хеч нарса" эканликлари учун тенгдирлар...

Эршнлик —қонун рухсат этган барча ишни қилишдир".

Ш. Монтескьё

 

„Демократия" тушунчаси. „Демократия" бугун дунё халқлари ва сиёсатчилари томонидан кенг қўлланиладиган сўзга айланиб қолди. Хуш, демократиянинг ўзи нима, белгилари, асосий шартлари нималардан иборат? Демократияда эркинлик, тенглик, маънавият, қадр-қиммат қандай бўлади? Ва, биз демократияни қандай тушунамиз?

Одатий мушохадаларга зид улароқ, демократия кеча пайдо бўлгани йўқ, қолаверса, у Ғарбнинг махсули хам эмас, аксинча, демократия қадим-қадимда Шаркда шакллангандир. Гарчанд биз кўп йиллик цивилизация тарихини юнонлардан, римликлардан бошлаб ўрганган бўлсак-да, Қадим маданий тараққиёт аслида хиндлардан, улардан хам аввалроқ хитойликлардану туркий аждодларимиз бўлган хунлардан бошлангани бугун биз учун сир эмас. Ўтмишда Конфуцийдан бу ўткинчи дунёда одамдай яшаш учун керак бўладиган йўлни, хаёт тарзини биргина сўз билан ифодалаганда, у қандай сўз бўларди деб сўрашганида у — кенглик, болаларим, кенглик!, деган экан.

Аслида демократия шу — бағрикенглик, муроса, бировни чидаб эшитиш, кенгашиш, можароларни сиёсий йўл билан хал қилмоқ, қанчалик нокулай бўлмасин, ўзгача фикрни хам эшитмоқ, хамма ижтимоий табақалар билан, халқ билан хисоблашмоқдир. Инсоний муносабатлардаги ана шу бағрикенгликни давлат сиёсатига айлантириб, уни „демо­кратия" деб атайдилар1.

Демократиянинг этимологик таърифлари. Хозирги даврда „демократия"нинг бир неча маънолари мавжуд. „Демократия"нинг биринчи маьноси унинг этимологияси, яъни атама сифатида келиб чиқиши билан боғлиқ. Чунки, қадимги Грецияда пайдо бўлган „демократия" атамаси demos — „халқ", kratos — „хокимият"дан иборат бўлиб, „халқ, хокимияти" деб таржима қилинади. АҚШнинг собиқ президенти А. Линкольн ушбу таърифни янада тушунарлироқ қилиб, „демократия — халқ учун халқ, сайлаган халқ бошқарувидир", деб изохлайди. (goyerment of the people, bu the people, for the people.) Юқоридаги таърифларга кўра, демократия халқнинг ўзидан келиб чиқади („of"), халқ томонидан амалга оширилади („bu"), халқ манфаатлари учун хизмат қилади („for").

Бироқ, айрим муаллифлар „демократия" сўзининг том маъноси, кўпчилик ўйлаганидек, „халқ хокимияти" эмас, балки „йўқсиллар хокимияти" („demos" — мулксиз, йўқсил, мансабсиз) деб хисоблайдилар2. Бу фикрни рад этиш шунинг учун хам мушкулки, Қадимги Грециядаги Афина давлатида 400 минг ахоли бўлиб, унинг фақатгина 40 мингигина тенг хуқуқли фуқаролар бўлишган3. Мана шу ун фоиз ахоли бутун „demos" номидан хокимиятга даъвогарлик қилган. Бунинг устига аёллар, кўчиб келганлар, қуллар сиёсий хуқуқларга эга бўлмаганлар.

Демократиянинг этимологик таърифита нисбатан кенгроқ тушуниш унинг иккинчи маъносини келтириб чиқаради. Унга кўра демократия — „бошқарув ва қарорлар қабул қилинишида аъзоларнинг тенг иштирокига асосланувчи хар қандай ташкилотнинг тузилиш шакли" дея эътироф этади.

Учинчи маънода демократия қадриятларнинг маълум бир тизимига асосланувчи ижтимоий тузум идеали сифатида тушунилади ва унинг қадриятларига эркинлик, тенглик, инсон хуқуқи, халқ суверенитети ва бошқалар киритилади.

Тўртинчи маъносида демократия халқ хокимиятчилиги, демократик мақсадлар ва идеалларни амалга ошириш учун ижтимоий ва сиёсий харакатлар сифатида қаралади.

Хозирги тушунишда демократия камчилик хуқуқини химоя қилган холда кўпчиликнинг хокимиятини, асосий давлат органларининг сайланишини, фуқаролар хуқуқлари ва сиёсий эркинликларининг мавжудлигини, уларнинг тенг хуқуқлилигини, қонуннинг устунлигини, конституци­онализм ва хокимиятнинг бўлинишини билдиради1.

Демократия ички зиддиятининг мохияти. Демократия тушунчаси жамият сиёсий хаётини ташкил этишнинг демократик шакллари каби узоқ тарихга эга. Бундай шаклларни мукам- маллаштириш хозиргача хам тугагани йўқ, балки давом этмоқда. Хатто, ривожланган давлатларда хам демократия сохасида яққол ютуқларга эришилганига қарамай, ахоли ўртасида мавжуд демократиядан бир қадар даражада қониқмаслик кайфияти мавжуд. Шу муносабат билан У. Черчилнинг демократия дахшатли нарса, лекин инсоният хали ундан афзалроқ нарсани ўйлаб топгани йўқ, деган сўзларини эслаш диққатга сазовордир. Демократия ўз луғавий маъносига кўра халқ, хокимиятини англатади. Демократияни бундай тушуниш меъёрий хисобланади, чунки бунда у инсоний идеаллар, қадриятлар ва истаклардан келиб чиқувчи категорияни англатади. Демократия ўзининг мана шундай қадриятли мазмунига кўра хозирги дунёда шу қадар машхурликка эга бўлди. Лекин, демократияни бундай меъёрий тушуниш уни жозибадор қилиб кўрсатишига қарамай, воқеликдан ўзиб, идеаллаштиради. Реал демократия хеч қаерда ва хеч қачон халқ хокимияти бўлган эмас, чунки бундай холда у нодавлат, ижтимоий ўз-ўзини бошқаришни билдиради. Аслида „демократия" тушунчаси ўзи пайдо бўлган замонлардан бошлаб давлат билан, Демак, мажбурлаш билан боғланган. Шу сабабли, демократия энг яхши маънода кўпчиликнинг камчилик устидан хокимияти хисобланади, кўпинча эса кўп ёки камроқ даражада халқ назоратида бўлувчи, яхши ташкил этилган озчиликнинг бошқарув шаклидир.

Шу маънода хозирги замонавий демократик жамиятлар халқ, хокимиятчилиги идеалига нисбатан яқинроқ жамиятлардир. Жамият хаётини бошқаришнинг кўпгина вазифаларини хамон вакиллик органлари, яъни давлат амалга оширмоқда. Демак, демократия хозирги кўринишида давлат бошқарувининг бир шаклидир. Иккинчи томондан, демократия халқнинг ўз хаётини бошқаришда ролининг ошиб бориши ва шунга мос равишда давлатнинг ижтимоий функцияларининг камайиб, заифлашиб боришидир.

Тўлиқ демократия эса ижтимоий хаётни бошқаришда давлат ролининг бутунлай тўхташи ва бу жамиятнинг носиёсий, нодавлат кўринишидир. Парадоксни қарангки, у холда — яъни, давлат йўқолганда, бархам топганда „демократия" тушунчаси хозирги маъносини йуқотади. Бундан хулоса шуки, модомики давлат мавжуд экан, демократик жамиятда хам демократия идеал демократия бўла олмайди ва ижтимоий онг буни тўғри, табиий бир реаллик сифатида қабул қилмоғи лозим. Шундай қилиб, жамиятда давлат мавжуд бўлганда демократия тўлиқ бўлмайди, тўлиқ демократияда эса давлатга — ижтимоий муносабатларни бошқаришнинг хокимият кўринишидаги шаклига эхтиёж қолмайди.

Демократия — сиёсий тизимни ташкил этишнинг усули. Юқоридагиларга кўра, хокимият — одамлар бир гурухининг иккинчи бир гурух устидан хокимиятини билдиради. Шу боис „демократия" халқни хокимият субъекти сифатида қарайди, лекин хокимиятга таъсир этувчи объект сифатида қайд этмайди. Табиийки, демократия термини ўз этимологик ахамиятига қараганда бизнинг замонда анча кенг  мазмун — мохият касб этади. Бугунги кунда демократияга жамиятнинг давлат-сиёсий қурилиши шакли сифатида қараш кенг тарқалган ва бундай демократия хокимият субъекти ва манбаси сифатида халқни назарда тутади. Хозирги вақтда демократия халқни хокимият манбаи деб эътироф этувчи, фуқаролар тенглиги, озчилик хуқуқларини химояловчи, давлатнинг асосий органлари — сайловлар натижасида шаклланувчи хокимият тизими, шакли сифатида тушунилади.

Мустақил ўзбек давлатчилиги ва озодликка эришган Ўзбекистан халқлари учун бугунги демократлаштириш, демократия жараёни Ғapб дунёсида кейинги асрларда шаклланган сиёсий тамойилларга кўр-кўрона эргашиш эмас, балки аждодларимиздан қолган миллий, инсоний қадриятлар асосида жахон халқлари сафидан ўз ўрнини топишдир. Демократия ўзини англамоққа, ўз хаётини ўз ақлу истагига монанд қурмоққа ва бу харакатнинг оқибати учун масъулиятни ўзига олмоққа, ўз-ўзини бошқармоққа, ўз қадрини билмоққа, ўзини хуршат қилмоққа асосланган тузумдир.

Маълумки, хар қандай хокимият халқнинг устидан ўрнатилади. Демак, „демократия" — халқнинг халқ устидан хокимияти! Инсоннинг ўз устидан хокимияти! Ўзини ўзи бошқариш! Демократиянинг сири хам шундадир. Демо­кратияда фақат хокимият субъекти — хукмдоргина ўзгармайди, балки хокимиятсубъекти — халқ хам ўзгаради. Халқ эса инсонлардан ташкил топган. Демократия — халқнинг халқ устидан хокимияти сифатида, инсоннинг бошқа бир инсон устидан эмас, энг аввало, ўз хаёти устидан хокимияти. Дархақиқат, демократиянинг мазмун— мохияти хам шундан иборатдир.

Шундай қилиб, демократиянинг асл мохияти ўз-ўзини бошқариш, ўз хаётини ўз қобилияти, ўз тафаккури ва ўз виждонига кўра қуриш ва бунинг оқибати учун масъулиятни хам ўзига олишдир.

Демократиянинг амал қилиш механизмлари (принциплари). Бу механизм ривожланган мамлакатларнинг асрлар давомидаги сиёсий тажрибалари натижасида шаклланган бўлиб, у принципларни ўз ичига қамраб олади. Улар қуйидагилардир:                                                                              

1. Инсоннинг асосий иқтисодий, ижтимоий, сиёсий хуқуқларининг қонун билан мустахкамланиши.

2.  Хокимият органларининг эркин, тенг, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан сайланиши.

3.  Озчилик хуқуқларини мустахкам кафолатлаган холда масаланинг кўпчилик томонидан хал этилиши, ўз нуқтаи назарини очиқ-ойдин химоя қила олиш хуқуқи.

4.  Бевосита ва вакиллик демократиясининг мавжудлиги.

5.  Сиёсий плюрализм — камида иккита сиёсий партиянинг мавжудлиги.

6.  Конструктив мухолифатнинг мавжудлиги.

7.   Белгилаб қўйилган ваколатлар доирасида нисбий мустақил бўлган қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимиятларнинг бўлинганлиги.

8.  Суднинг мустақиллиги.

9.  Альтернатив яъни, муқобил ахборот манбаларининг мавжудлиги.

Бу талаблар у ёки бу мамлакатда бошқарувнинг демократик шакли борлиги хақида гапиришга имкон берувчи минимал шароитлар хисобланади.

Демократлаштиришнинг шарт-шароитлари. XXI асрга келиб демократия ғояси кенг тарқалган ғоя бўлишига қарамай, ханузгача дунё ахолисининг жуда оз қисми бошқарувнинг бу шакли шароитларида хаёт кечирмоқда. Модомики реал вазият шундай экан, жамият ва давлат демократияга ўтиши учун қандай шарт-шароитларни тақозо этади. Дархақиқат, ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, демократияни барпо этиш бир қатор иқтисодий, ижтимоий, маданий, диний ва ташқи сиёсий шарт-шароитларни талаб қилади.

Демократиянинг иқтисодий шарт-шароитлари.

1.   Мулкчилик шакллари плюрализми, ривожланган бозор ва товар ишлаб чиқарувчилар рақобати мавжудлиги, индустриал ва умуман, иқтисодий ривожланишнинг нисбатан юқори даражаси. Одатда демократик мамлакатлар иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича авторитар ва тоталитар давлатлардан илгарилаб кетишган. Аммо иқтисодий ривожланиш даражаси ва демократия ўртасида тўғридан-тўғри боғланиш йўқ. Саноати нисбатан юқори ривожланган мамлакатда хам авторитар ёки тоталитар тартибот бўлиши мумкин.

2.  Урбанизациянинг юқори даражаси. Йирик шахарлар ахолиси бошқарувнинг анъанавий шаклларига мойил бўлган қишлоқ ахолисига қараганда демократияга кўпроқ тайёр бўлади.

3.  Оммавий коммуникациянинг ривожланганлиги.

4.  Рақобатли бозор иқтисодиёти.

Демократиянинг ижтимоий шарт-шароитлари. Ўрта синфга мансуб ахоли сонининг кўплиги ва ижтимоий плюрализмнинг мавжудлиги. Камбағаллар ва бойларга нисбатан ўрта табақага мансуб фуқароларнинг кўпчиликни ташкил этиши хокимиятни монополлаштирувчи кучларга қарши посанги бўлиб чиқади хамда хокимият устидан самарали назорат ўрнатишга имкон беради. Ривожланган ички бозор ва рақобатбардош мулкдорлар мавжуд бўлган мамлакатларда демократиянинг шаклланиши муваффакиятли кечади. Бирёқлама, экспортга мўлжалланган иқтисодиёт ва давлат билан қўшилиб кетган монополистик буржуазияга эга давлатлар эса кўпроқ авторитаризмта мойил бўлади.

Демократиянинг маданий шарт-шароитлари. Ахолининг юқори саводхонлик даражаси ва фаол сиёсий маданиятнинг мавжудлиги. Билимсиз одамлар одатда сиёсат ва демократия билан қизиқмайдилар, натижада турли сиёсий кучлар найранглари объектига айланиб қоладилар. Маърифатлилик ва фаол сиёсий маданият демократия учун зарур бўлган сиёсатда фаол қатнашишни, айни пайтда қонунга, кўпчиликнинг қарорларига бўйсуниш қобилиятини акс эттиради.

Демократия ва дин. Дин демократияга ўтишни секинлаштириши хам, тезлаштириши хам мумкин. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ғарбнинг айрим сиёсатдонлари ва сиёсатшунослари нутқлари, асарларида „ислом демократияни инкор этади" қабилидаги нуқтаи назарлар, баёнотлар тез-тез учрамоқда. Бу исломнинг мохиятини билмаслик натижасида келиб чиққан янглиш фикрлашнинг натижасидир. Аксинча „айнан Аллохнинг яктолигини эътироф этароқ Исломда демократия бархақдир, чунки Яратувчининт бетакрорлигини тан олмоқ заминдаги дик­татура ва диктаторлардан, шахсга сиғинишлардан асрайди. Исломда фақат Аллохнинг эътироф этилиши заминдан бандаларнинг барини унинг қошида тенг шароитга қўяди, эътиқод тақводорнинг ўзини „Тангрининг сояси", „вакили" атаётганлар қошида қалтирамасликка ўргатади. „Беайб парвардигор", демак, бандалар гунохдан холи эмаслар, демак, уларга сиғиниш хам жоиз эмас, демак, бу гунохлар хақида сўзламоқ мумкин. Бу Ислом плюрализмидир"1.

Сайлов — давлат хокимиятини демократия асосда шакллантириш воситаси. Демократиянинг амал қилиш механизмидаги хокимият органларининг эркин, тенг, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан сайланиши тамойили „демократия" ва „сайлов" тушунчаларининг бир-бири билан узвий боғлиқ эканлигидан далолат беради. Демократик сайловлар уч шароит бўлгандагина мумкин: биринчидан, муқобиллик, иккинчидан, сайлов кампаниясини ўтказишда эркинлик, учинчидан эса, сайловчилар хохиш ва иродаларининг эркин ифодаланиши. Сайловлар доимо овоз бериш билан боғлиқ бўлиб, улар умумийлик, тенглик, овоз беришнинг яширинлити, тўғридан-тўғри (бевосита) овоз бериш каби демократик тамойилларни ўз ичига қамраб олади. Хозирги замонда сайлов тизимининг мажоритар (муқобиллик асосидаги), пропорционал (ваколат асосидаги) ва унитар турлари мавжуд.

Мажоритар сайлов тизими („мажоритар" франсузча, majoritaire — кўпчилик) демократик типдаги давлатларга хос бўлиб, унда „50 фоиз плюс 1 сайловчи овози" тамойилига амал қилинади, яъни сайловчиларнинг ярмидан кўпи овозини олишга муваффақ бўлган номзод ғолиб хисобланади. Номзодларнинг хеч бири овозларнинг ярмидан кўпини ололмаган тақдирда иккинчи босқич сайловлар ўтказилади ва унда энг кўп овоз олган икки номзод иштирок этади. Бу тизимнинг афзаллиги хокимиятнинг нисбатан осон шаклланишида ва барқарорлигида намоён бўлади. Мажоритар сайлов тизимига хозирда АҚШ, Канада ва Буюк Британия каби бир қатор мамлакатларда амал қилинади.

Пропорционал сайлов тизимининг мохияти парламентдаги депутатлик ўринларининг партиялар ёки сайлов иттифоқлари (коалициялари) олган овозларга мувофиқ тақсимланишида намоён бўлади. Бунда сайловчилар алохида номзод учун эмас, балки ўз номзодлари рўйхатини тақдим этган партиялар учун овоз берадилар. Бу тизимнинг афзал томони шундаки, ваколатли органларда партияларнинг сайловчилар ўртасида эга бўлган мавқеига кўра депутатлик ўринларини эгаллаши жамиятдаги барча гурухларнинг манфаатларини ифодалашга, фуқароларнинг сайловларда фаол иштирок этишларини таъминлашга имкон беради. Сайловнинг бу тизимига Европа мамлакатларида кенг амал қилинади.

Унитар сайлов тизими. Баъзи мутахассислар фикрича, унитар (франсузчадан „бирлик" демакдир) сайлов тизими хокимиятнинг харизматик типига хос бўлганлиги учун демократиянинг антиподи ёки муқобили хисобланади1. Унитар давлат барча давлат маъмурий идораларининг фаолияти ўта марказлашган давлатдир. Бундай давлатда одатда миллий ва иқтисодий жихатдан бир хиллик кузатилади, иқтисодий худудлар сиёсий ва хуқуқий жихатдан мустақил бўлмайди. Чунки улар ягона конституция ва улар учун умумий бўлган қонунлар тизими асосида фаолият кўрсатади. Унитар сайлов тизими номзодларни халқ эмас, балки хукмрон давлат хокимияти ёки хукмрон партия тавсия этадиган сайлов тизимидир. Бу тизимнинг салбий жихати шундаки, у ёки бу давлат органига номзод марказдан тавсия этилади. Бу холда махаллий худуд хохиши инобатга олинмайди.

Унитар сайлов тизимининг ижобий томони шундаки, у мамлакатда сиёсий бошбошдоқлик, анархия бўлишига йўл қўймайди, марказдан бошқариб ва назорат этиб турилувчи ижтимоий тартиб, осойиштштик ва тинч-тотувликни таъминлайди. Унитар сайлов тизимидан оқилона фойдаланиш махаллий худудларда анархия, бош-бошдоқчиликнинг олдини олади. Масалан, Япония ва Францияда махаллий бошқарув органлари билан бир қаторда марказдан белгиланувчи вакиллар хам фаолият кўрсатади. Натижада марказ ва махаллий худуд ўртасида уйғунлик холати вужудга келиб, махаллий давлат вакилининг xyшёpлиги ортади, суиистеъ-молчиликка, коррупцияга йўл қўйилмайди. Бироқ, унитар сайлов тизими мутлақ афзал сайлов тизими эмас. Бу усулда шаклланган хокимият муайян маънавий ва маданий шарт-шароитлар доирасидагина ижобий натижаларни бериши, акс холда эса тоталитаризмга, коррупцияга йўл очиши мумкин.

Бевосита демократия ва вакиллик демократияси. Хокимият органларининг тузилиши ва шаклланиш тартибига боғлиқ холда демократик давлатлар парламент, президентлик, аралаш (ёки ярим президентлик) республикаларига, парламентли монархияларга бўлинади. Халқнинг бошқарувда иштирок этиш даражаси, хокимият функцияларини кимлар бажаришига боғлиқ холда демократия бевосита демократия ва вакиллик демократияси каби турларга ажратилади. „Бевосита демократия"ни „плебисцитар демократия"; „вакиллик демократияси"'ни эса „репрезентатив демократия" деб аташ айрим илмий адабиётларда хам учрайди.

Бевосита демократияда халқнинг ўзи мухим сиёсий қарорларни қабул қилади, хокимиятнинг вакиллик органлари эса фуқаролар назорати остида бўлади. Масалан, Швейцарияда фуқароларнинг ўзлари томонидан масалалар кўриб чиқилади ва ўзлари томонидан хал қилинади. Бунга мухим қонунчилик хужжатларини қабул қилиш, мухим сиёсий ва махаллий ахамиятга молик қарорлар қабул қилиш кабилар киради.

Бевосита демократия фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширади, хокимият легитимлигини мустахкамлашни таъминлайди, давлат институти ва мансабдор шахслар фаолиятини самарали назорат қилиш имкониятини яратади. Натижада хокимиятни суиистеъмол қилиш, депутатнинг халқдан узилиб қолиши, амалдорлар бюрократлашувининг олди олинади. Лекин бевосита демократияда хам фуқаро­ларнинг сиёсатга таъсир этиш имкониятларини мутлақлаштириш керак эмас. Чунки бевосита демократия фуқароларга овоз бериш воситасида, одатда, президент, хукумат, партия ёки ташаббускор гурух томонидан тайёрланган муайян қонун лойихасини, қарорларни маъқуллаш ёки рад этиш хуқуқини беради, холос. Лекин фуқароларнинг бевосита ўзларига қонунларни тайёрлаш, уларни қонунчилик органларига ёки умумхалқ овозига қўйиш хуқуқи берилган тақдирда хам, ахолининг асосий қисми бундай ишларда жуда суст иштирок этади.

Вакиллик демократиясида эса халқ хохиш-иродаси унинг ўзи томонидан эмас, балки унинг хокимият органларидаги вакиллари орқали амалга оширилади. Бу — фуқароларнинг бошқарувдаги билвосита иштироки бўлиб, улар қонунларни қабул қилиш ва фармойишлар бериш ваколати берилган ўз вакилларини хокимият органларига сайлайдилар. Бундай демократиянинг аниқ таърифини немис сиёсатшуноси Ральф Дарендорф ўзининг том маъносига қарама-қарши  ўлароқ демократия  „халқ хокимияти" эмас, бунақаси умуман бўлмайди. Демократия халқ томонидан сайланадиган, керак бўлса унинг ўзи чақириб оладиган хукумат, бундан ташқари ўз йўналишига эга бўлган хукуматдир деб таърифлайди. Бундай хукумат вакиллик демократияларида икки усул: парламент ва президент бошқаруви орқали шакллантирилади. Масалан, Буюк Британия парламент шаклидаги бошқарувнинг ватани хисобланади. Бошқарувнинг бу шаклини Швеция, Дания, Норвегия, Германия, Австрия, Швейцария, Бельгия, Италия, Испания, Португалия каби мамлакатларда кузатсак, АҚШ, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон давлатларида эса бошқарувнинг президентлик шакли хукмронлик қилади.

Вакиллик демократиясининг асосида доимий ўтказиладиган, хаққоний, халол ва муқобил сайловлар ётади. Хатто бир номзод қўйилганда хам халқ учун сайловда хамиша танлов мавжуд. Бор-йўғи бир номзод қўйилганда хам сайловчининг олдида камида учта йўл очилади: биринчидан, шу номзод учун овоз бериши мумкин; иккинчидан, шу номзодга қарши овоз бериши мумкин; учинчидан, сайловларга келмаслиги ва бу билан уни инкор этиши мумкинки, натижада яна янги сайлов ўтказишга асос яратилади. Шу тариқа фуқаролар ўзларининг устларидан хокимият сайлаб, унинг фаолиятидан хисобдор ва хабардор бўлишга хақли бўладилар.

Демократик шарт-шароитларда фуқаронинг эркинлик, масъулият тўғрисидаги тушунчалари хамда хуқуқий саводхонлик даражаси мухим ахамиятга эга. Масалан, табиий холатда инсон ўз шахси ва мол-мулкининг мутлақ хокими, бошқалар билан тенг, хеч кимга қарам бўлмаган мавжудот экан, нега у бу эркинлигидан ихтиёрий равишда воз кечиб, ўзини бошқанинг хокимияти ва рахбарлигига бўйсундиради? Локкнинг таъбири билан айтганда, „табиий холатда инсон шундай хуқуққа эга, аммо хаётда бундай хуқуқдан фойдаланиши амри махол, доимий равишда бошқаларнинг бу хуқуққа тажовуз қилиш хавфи мавжуд. Ахир, хамма хам унинг даражасида хукмбардор, чунки хар бир одам унга тенг, қолаверса, одамларнинг каттагина қисми тенглик ва адолатга риоя қилавермайди, шунинг учун инсон табиий холатда эга бўлган мол-мулкидан фойдалана олиши анчайин хавфли, анчайин ишончсиз". Бу инсонни хавотир ва қўрқувларга тўла эркинлигидан воз кечишга ундайди ва у „ўз хаётини, эркинликлари ва мол-мулкини асраб қолиш учун бирлашган ёки бирлашишга тайёрланаётганлар жамиятига қўшилади. Шунинг учун инсонлар давлатга бирлашуви ва ўзини хукумат хокимиятига топширишининг улуғ ва бош мақсади хаётини, хақ-хуқуқларини ва мол-мулкини химоя қилишдир"'.

Бунда парламентарийлар, яъни депутатлар алохида сайлов округларининг вакиллари каби эмас, балки ўз қарорларида виждонлари олдидагина масъул бўлувчи, биринчи навбатда бутун халқ манфаатларининг ифодаловчилари сифатида қараладилар. Шу муносабат билан машхур сиёсатшунос ва қонунчи Эдмунд Бёрк 1774 йилда Бристолдаги (Англия) ўз сайловчилари хузуридаги нутқида шундай деган эди: „Жаноблар, ўз сайловчилари билан муайян иттифоқда, узвий боғлиқда ва сира чегараланмаган мулоқотда яшаш, албатта, хар қандай халқ вакили учун бахт ва шон-шарафдир. Уларнинг хохиши депутатга катта масъулият юклайди; у сайловчиларнинг фикрини хурмат қилиши лозим; уларнинг ишларига доим эътибор бериши керак... Аммо ўзининг холис назарини, етук азму қарорини, маърифатпарвар виждонини у на Сиз учун, на бошқа биров учун қурбон қилмаслиги керак.

... Парламент — турфа ва бир-бирига зид манфаатларни йўлбошчи ва химоячи сифатида бошқа йўлбошчи ва химоячилар билан курашда қўллаб-қувватлаши керак бўлган элчилар мажлиси эмас, парламент — умумий манфаати бир бўлган бутун халқнинг масалаларини мухокама этадиган мажлисдир. Махаллий интилишлар хам, махаллий тафовутлар хам хал қилувчи ахамиятга эга бўлмаслиги керак. Хал қилувчи нарса ўзаро фикр юритиб эришиладиган умуммиллий фаровонлик манфаатлари бўлиши лозим. Албатта, парламент аъзосини Сиз сайлайсиз, аммо Сиз уни сайлага-нингиз захоти у Бристол фуқароси эмас, энди мамлакат парламентининг аъзосидир"'2.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, вакиллик демократияси халқнинг розилиги билан амалга оширилувчи элита бошқарувидир. Бунда демократиянинг ривожланиши омманинг бошқарувда тўғридан-тўғри иштирокини кенгайтириш билан эмас, балки халқ томонидан назорат қилинувчи рационал элитани шакллантиришнинг самарали механизмини яратишга бориб тақалади. Шу билан бир қаторда вакиллик демократиясининг танкқидчилари фикрича, демократиянинг бу кўриниши бир қанча заифликларга хам эга: сайловлар орасидаги оралиқда халқнинг амалда хокимиятдан узоқлашиб қолиши, хокимиятнинг бюрократлашуви хамда олигархиялашуви, ижроия хокимияти томонидан қонун чиқарувчиларнинг аста-секин сиқиб борилиши оқибатида давлатда авторитар тенденцияларнинг кучайиб бориши, хокимият легитимлашувининг сустлиги шулар жумласидандир.

Хулоса қилиб айтганда, инсон хуқуқлари жамият сиёсий хаётини демократик ташкил этишда алохида ахамият касб этади. Агар демократиянинг амал қилиш механизмлари, демократлаштиришнинг шарт-шароитлари, сайлов ва ундан кўзланган асосий мақсадлар каби юқорида кўриб чиқилган масалалар замирига чуқурроқ эътибор берсак, охир-оқибатда уларнинг барчаси инсон хуқуқларини таъмин этишга бориб тақалишини кўрамиз. Демак, инсоннинг жамиятдаги юридик ва ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва эркинликларини кафолатламасдан туриб жамиятда демократик сиёсий жараёнларни амалга ошириш мумкин бўлмайди. Яна шуни эътиборга олиш керакки, демократияни амалга ошириш механизмлари қотиб қолган ақида эмас. Бу механизмлар демократия ривожланиши жараёнида ривожланиб боради.

 

2. Демократик сиёсий тизимнинг асосий шакллари ва принциплари

 

Сиёсат илмида замонавий демократиянинг уч асосий шакли (модели) — мумтоз-либерал демократия, жамоавий демократия, плюралистах демократия ажратиб кўрсатади.

1. Мумтоз-либерал демократия. Мумтоз-либерал демократия инсон хуқуқларининг давлат хуқуқларидан устуворлигида намоён бўлади. Чунки либерализм ижтимоий фикр тарихида биринчи бор индивидни жамият ва давлатдан, икки мухтор сохани — давлат ва фуқаролик жамиятини бир-биридан ажратди, давлатнинг фуқаролик жамияти ва шахс билан муносабатларини қонун ва вазифалар жихатидан чеклади, озчиликнинг кўпчиликка нисбатан мухторияти ва хуқуқларини химоя қилди, барча фуқароларнинг сиёсий тенг хуқуқлилигини баён этди, шахсни сиёсий тизимнинг бош элементи сифатида фундаментал, бегоналашмайдиган хуқуқлар билан таъминлади. Демократиянинг бу шакли АҚШда намоён бўлмоқда. Давлат фаолияти бу ерда, асосан, жамоат тартибини сақлашга, фуқаролар хуқуқларини юридик химоялашта қаратилган. Бироқ, бу ерда хам индивидуал,  гурухлараро манфаатлар билан умумий манфаатлар ўртасида зиддиятлар мавжуд.                                                                 

Мумтоз-либерал демократиянинг асосий хусусиятлари:

1.   Индивидуаллик, хокимиятнинг бирламчи ва бош  манбаи деб шахснинг тан олиниши, давлат қонунлари устидан индивид хуқуқининг устуворлиги. Шахс хуқуқларини химоя қилиш мақсадида конституцияда мустахкамлаб қўйилади, уларнинг сўзсиз бажарилишини мустақил суд назорат қилади.

2.   Эркинликнинг сиёсатда фаол ва тенг хуқуқли қатнашиш имконияти эмас, балки, давлат ва бошқа кишилар томонидан аралашувлардан сақланган бўлишнинг пассив индивидуал хуқуқи сифатида талқин этилиши.

3.  Парламентаризмнинг устунлик қилиши.

4.   Давлат бошқаруви ва ваколати, асосан, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлиги ва хуқуқини, ижтимоий тинчликни сақлаш билан чегараланиб, унинг фуқаролик жамияти ишларига, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-ахлоқий жараёнларга аралашмаслиги.

5.  Хокимият тақсимланиши тамойилига амал қилиш. Шу боис хуқуқий давлатнинг энг мухим белгиси бўлган хокимиятнинг тақсимланиши тўғрисида АҚШ конституцияси ижодкорларидан бири Александр Гамильтон (1757—1804) — одамлар хокимиятни яхши кўрадилар, хокимиятни кўпчиликка беринг, улар озчиликни эза бошлайдилар,  хокимиятни озчиликка беринг,  улар кўпчиликни эза бошлайдилар. Шунинг учун хам хокимият улар ўртасида шундай бўлиниши керакки, токи хар икки томон ўзини бошқасидан химоя қила олсин деган эди.

6. Озчилик устидан кўпчиликнинг хокимиятини чеклаш, индивидуал, гурухий мустақилликни хамда эркинликни таъминлаш. Озчилик қатъий белгиланган масалалардагина кўпчиликка бўйсунишга мажбурдир, бошқа холларда эса тўлиқ мустақилдир.

Лекин ахолининг қуйи табақалари, аввало, ёлланма ишчилар ва аёллар XX аср бошларига қадар сайлов хуқуқларига эга бўлишмаган. Сақланиб қолган мулкий ва бошқа цензлар туфайли кишилар овоз бериш хуқуқига эга бўлмас эдилар. Масалан, АҚШнинг айрим штатларида ўзига хос мулк цензи-сайлов солиғи 1961 йилда бекор қилинган эди. Назардан соқит қилмаслик керакки, мумтоз либерализм оммага эхтиёткорона муносабатда бўлган. Жумладан, илк либерализм мафкурачилари — Жон Локк, Шарль Луи Монтескьёларни фуқароларнинг тенг сиёсий хуқуқлар билан таъминланиши, уларнинг давлат бошқарувига жалб этилишидан кўра янги мулкдорлар синфини монархлар зўравонлиги ва феодал чеклашлардан химоялаш кўпроқ ташвишлантирган.

Шу билан бир қаторда ахолининг камбағал қатламлари, аёлларнинг амалда тенг хуқуқли эмаслиги оқибатида келиб чиқувчи ўта чекланган сиёсий иштирокчилик, унинг оқибатлари бўлган сиёсий лоқайдлик, фуқароларнинг хокимиятдан бегоналашуви демократиянинг бу модели камчиликларидир. Чунки бундай шароитларда юзага чиқувчи ижтимоий мухит давлат ва жамиятнинг асосларини емирувчи манманликни ва ўтакетган худбинликни paғбатлантиради.

Лекин, халқ хокимиятчилиги идеалидан анча узоқ эканлигига қарамай демократиянинг бу модели инсон эрки, қадр-қиммати ва энг асосий хуқуқлари хурмат қилиниши йўлидаги катта қадам бўлди.

2. Жамоавий демократия. Коллективистик ёки жамоа демократияси халқ (миллат, синф) яхлитлигидан, бирлигидан келиб чиқади, деб талқин этилса-да, аслида унда ягона ирода у баён этилгунга қадар мавжуд бўлади ва бу ирода билан ваколатли хокимият фаолиятининг айнанлиги, ўхшашлиги кўзга ташланади. Лунда қилиб айтганда, жамоа демократиясида индивид, гурухлар эмас, балки халқ қонун ва хукумат фаолиятини белгиловчи куч хисобланади. Бундай демократия халқни ижтимоий субъект сифатида тан олишдан келиб чиқади, озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниш тамойилини мутлақлаштиради, шахс автономиясини инкор этади. Жамоавий демократияни амалга оширишга уриниш „халқ" номидан хокимиятдаги озчилик хукмронлигига, сиёсий хуқуқлар ва фуқаролар эркинлигини бостиришга, қатағонларга олиб келади.

Жамоавий демократия назариясининг таниқли вакиллари — Руссо, Маркс ва Ленинлардир. Жамиятни либералларча „оммавий" ва „шахсий"га бўлишни танқид қилган Руссо фикрича, демократик давлат фуқароси шахсий хаётга берилиб кетган индивидуалист эмас, балки ягона „ижтимоий тана"нинг фаол аъзосидир. Кўп ўтмай, 1789—1791 йилдаги франсуз инқилоби етакчиларидан бири бўлган Робеспьер Руссонинг халқ, иродасининг бирлиги ва зиддиятсизлиги тўғрисидаги ғояларидан ўз шафқатсиз террорини ғоявий оқлаш мақсадида фойдаланган эди.

Руссонинг демократия тўғрисидаги таълимотининг тоталитар табиати кейинчалик демократиянинг ленинча ва сталинча назарияларида хамда айни пайтга қадар айрим коммунистик давлатларда сақланиб келаётган „социалистик демократия" моделларида амалиётга татбиқ этилди. Жумладан, „социалистик демократия" концепцияси хусусий мулкчиликнинг, шахснинг хар қандай мустақиллигининг тўлиқ инкор этилишида, халқни ишчилар синфи, мехнаткашлар билан айнан тушунилишида, коммунистик партиянинг етакчилик роли тўғрисидаги вайронкор ғояларда намоён бўлади.

Жамоавий демократия назарияларининг умумий белгилари:

1.  Халқни коллективистик талқин қилиш, уни ягона, бир турдаги объектив мавжуд бўлган умумий манфаат ва иродага эга бутунлик сифатида тан олиш.

2.  Халқ ичида гўё қарама-қаршилик йўқлиги, сиёсий мухолифатни душман ёки ёт куч сифатида бахолаш ва уни куч воситасида йўқ қилиш.

3.  Эркинликни жамоавий (қадимги даврдагига яқин), яъни фуқаронинг ўз давлати ва жамияти ишида фаол, тенг хуқуқли иштироки сифатида тушуниш.

4.  Хокимиятнинг амалда ўзини халқ билан уйғунликда кўрсатиши, яъни унинг тоталитар, барча сохага кириб борувчи мутлақ табиатга эга эканлиги, алохида шахсларнинг химоясизлиги.

5. Давлат бир бутунлик сифатида ўз таркибий қисмларининг тинчлигидан манфаатдор бўлганлиги сабабли инсон хуқуқлари масаласининг умуман йўқ қилиниши.

6.  Умумий сиёсий сафарбарлик, фуқароларнинг асосий органлар ва мансабдор шахсларни қонун доирасида мустақил ва қабул қилинган қарорлар учун масъул рахбарлар сифатида эмас, балки халқ иродасини амалга оширувчилар, унинг хизматкорлари сифатида қарашлари.

7.   Ижтимоий демократияни тарғиб этиш, асосий эътиборни сиёсий хуқуқларни юридик жихатдан эътироф этишдан фуқароларнинг бошқарувда иштирок этишлари учун ижтимоий шароитларни яратишга кўчириш.

Жамоавий демократия тарихда ўз ноқобиллигини ва асоссизлигини кўрсатди. Уни қўллашга интилиш собиқ социализм мамлакатлари тажрибасида янги хукмрон гурух — номенклатуранинг пайдо бўлишига, хар қандай индиви­дуал эркинликнинг бостирилишига, ўзгача фикрловчиларга қарши давлат терроризмига, умуман айтганда тоталитаризмга олиб келди. Шу билан бирга, бу назарий ва амалий тажриба сиёсий фикр ривожланиши хамда демократик бошқарув шакллари тараққиётига ўз салбий таъсирини кўрсатди. Инсоннинг шахсий эркинлиги ва бошқа хуқуқларини кафолатламасдан, унинг хокимиятнинг бирламчи манбаи сифатидаги ролини тан олмасдан хамда муассасавий мустахкамламасдан туриб халқ хокимияти хақиқий бўла олмаслиги аччиқ тажриба натижасида маълум бўлди. Шу маънода жамоавий демократияни амалга оширишга оид ижтимоий экспериментдан олинган сабоқлар советлардан кейинги макондаги сиёсий фикрлар ривожига катта таъсир кўрсатди.

3. Плюралистик демократия. Плюралистик демократия Ғарбий Европадаги постиндустриал мамлакатларига хос демократиядир. Демократиянинг ушбу шакли „плюралис­тик" деб номланишига сабаб, у авваллари мавжуд бўлмаган иқтисодий, ижтимоий, маданий, диний, гурухий, худудий манфаатлар ва уларни ифодалаш шаклларининг турли-туманлигига асосланади. Бу манфаатларни сиёсий партиялар, турли уюшма ва бирлашмалар, жамоатчилик харакатлари, фуқароларнинг ташаббускор гурухлари сиёсат сахнасига олиб чиқадилар. Яъни, демократиянинг бу шакли халқни тушунишда индивидуалистик (мумтоз-либерал) ва жамоавий демократиялар ўртасидаги оралиқ мавқеини эгаллаб, сиёсатнинг бош субъектлари сифатида индивидлар хам эмас, халқ хам эмас, балки кишиларнинг турли гурухларини тушунади. Чунки, хар бир одам муайян оилавий, касбий, этник, диний, минтақавий, демографик ва бошқа гурухнинг вакили ўлароқ шахс сифатида шаклланади. Гурухлар ёрдамидагина шахс ўзининг сиёсий қарашларини ифода этади ва ўз манфаатларини химоя қилади. Халқ эса мураккаб ва зиддиятли бўлган қисм сифатида талқин этилади. Кўплаб гурухлар — партиялар, жамоат ташкилотлари ва харакатлар хокимиятга, хукмрон гурухлар фаолиятига таъсир ўтказишга харакат қиладилар. Бундай моделдаги демокра­тиянинг вазифаси — жамиятдаги, плюрализмни рағбатлантириш, барча фуқароларга ўз қизиқишларини очиқ ифодалаш учун бирлашишларига имкон бериш, ўзаро келишувлар ёрдамида уларнинг сиёсий қарорларда ифодаланувчи мувозанатини топишдир.

Шу хол эътиборга моликки, замонавий Fapб жамиятларида бирор бир гурух бошқа ижтимоий уюшмаларнинг қўллаб-қувватлашисиз хокимиятни монополлаштиришга ва қарорлар қабул қилишга қодир эмас. Айнан норози гурухлар хокимиятнинг монополлаштириш жараёнларини тўхтатиб қолувчи ижтимоий посанги вазифасини бажарадилар. Сиёсий қарорлар қабул қилиниши жараёнида муайян гурух манфаатларининг камситилиши камситилган гурух аъзоларининг сиёсатга тортилишини ва кейинги сиёсатга таъсирини кучайтиради. Шу тарифа плюралистик демо­кратия турли ижтимоий гурухларга ўз манфаатларини эркин ифода этиш ва рақобатли курашда келишувга асосланган қарорларни қабул қилишга имкон беради.

Бу — замонавий Fapб демократиясидир, у либерал (АҚШ) сиёсий тизимдан ўсиб чиққан ва унинг асосий ташкилий принципларини мерос қилиб олган. Уларга конституционализм, хокимиятнинг бўлиниши, шахсий эркинликлар, инсон хуқуқлари, озчиликнинг мустақиллиги каби қадриятлар киради.

Плюралистик демократия дунёнинг кўплаб мамлакатларида эътироф этилди ва амалда қўллана бошланди. Бироқ, демократиянинг бу шаклида ахолининг гурухларга мансублиги масаласи идеаллаштирилгандир. Чунки Ғарбда ахолининг учдан бир қисми манфаат гурухларида бирлашган бўлса, ахолининг қолган қисми эса сиёсатда пассивдир. Бунинг устига зиддиятларга лаёқатлилик, масалан, сиёсий имкониятлар: пул, билим, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар жамиятда тенгсиз тақсимланганки, пенсионерлар, ногиронлар, малакасиз ишчилар бундай кенг-имкониятларга деярли эга бўлмаган холда, йирик капитал эгаларида бу имкониятлар керагидан хам кўпроқ эканлиги амалий сиёсатшунослик тадқиқотлари орқали аниқланган. Шунинг учун плюралистик демократия кўпчилик хокимияти бўла олмайди. Бироқ, бугунги кунда халқ хокимиятчилигига бундан-да яқинроқ демократия шакли мавжуд эмас. Чунки у хар холда халқни хокимиятга кўпроқ якинлаштирувчи, барча хохловчиларнинг қарорлар қабул қилишда қатнашишларига имконият берувчи демократия шаклидир.

Хуллас, муайян давлат „демократик давлат", у ёки бу жамият „демократик жамият" дея аталмоғи учун қатор талабларга жавоб бермоғи лозим. Замонавий сиёсатшуносликда бу талаблар қуйидагича қайд этилади:

1) имкон қадар кўпроқ катта ёшли ахолининг фуқаролик хуқуқларига эгалиги;

2)  сиёсий хаётда иштирок этишда барча фуқароларнинг тенг имкониятга эгалиги;

3)  масалаларнинг овоз бериш йўли билан хал этилиши;

4) кўрилаётган масала бўйича хар бир фуқаронинг тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун имкониятга эгалиги;

5)  хар бир фуқаро, фуқаролар гурухи ёки оммавий ташкилотларнинг хокимият фаолиятини тўсиқсиз назорат қилиш хуқуқи;

6)   хокимият барча даражалари ишида ошкоралик мавжудлиги.

Демократик сиёсий тизимнинг асосий шакллари тўғрисидаги юқоридаги тахлиллардан кўринадики, уларнинг хар бири ўз афзалликларига ва камчиликларига эга. Замонавий демократия хилма-хил ижтимоий гурухларга ўз манфаатларини баён этиш имкониятларини берувчи ва рақобатли курашда уларнинг мувозанатини акс эттирувчи, муросаи-мадорага асосланган бошқарув шаклидир.

Демократия ва Шарқ. Ўзбекистон Республикасида демократлаштириш жараёнининг хусусиятлари. Ғарбда демократия индивиднинг гурухдан устунлигига асосланса, Шарқда кўпинча гурух, жамоа манфаати ва хуқуқлари устун қўйилади. Масалан, япон модели „шахсни ўз-ўзини чеклаши", уни жиловлаш, уни жамият ва давлат манфаатлари тизимига уйғун киришини таъминлаш вазифасини қўяди. Албатта, бунда анъана ва замонавийликнинг ўзига хос синтезига эришилган. Модернизация жараёни ижтимоий-маданий ва сиёсий маданий сохалардаги энг мухим анъаналарни сақлаган холда амалга оширилган. Бу ерда монархия, бурч, келишув, жамоага содиқлик, шахс манфаатларининг гурух манфаатларига бўйсундирилиши каби қадриятлар сақланган. Зиддиятларни хал қилишда патер­нализм рухидаги норасмий механизмлар қўлланилади, ёш-жинсдаги фарқлар ва ижтимоий, касбий фарқлардаги тенгсизлик сақланади ва бундай ўзига хосликлар жуда кўп. Демак, демократияни мутлақо индивидуал эркинликка боғлаш, шунингдек, бугунги кунда ахолиси мусулмон бўлган давлатларда демократик тартиботларни ўрнатишда энг катта тўсиқ деб хисоблаш хам хатодир. Чунки бу борада Туркия, Миср, Марокаш, Малайзия каби давлатларнинг ижобий тажрибалари мавжуд. Исломда фитна — бирликни емириш хавфи ва умма — жамоа роли билан бирга бидоат — янгиланиш хам мухим ўрин тутади.

Жамият замини, халқ, менталитетида демократия қадриятлари, қоидалари, шартларини қабул қилиш учун тайёр элементлар бўлиши керак. Япония, Туркия ва бошқа давлатларнинг тажрибасига кўра, модернизация жараёни авторитар тартиботлар шароитида кечган ва иқтисодий ўсишни кучли марказлашган давлат таъминлаган.

Шу маънода Япония „ёпиқ гурухлар очиқ жамияти" деб бахоланади. Яъни, сиёсий макроструктура парламент демократияси, конституционализм, хуқуқий давлат, кўппартиявийлик ва демократиянинг бошқа белгилари кўринишида жамоа, коллективизм асосларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикасида хам демократияга ўтишда ўзига хос йўлдан борилмоқда. Унда миллий анъаналар, урф-одатларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш, миллий давлатчилик анъаналарини асраб-авайлаб сақлаш ва ривожлантириш йўлидан шошилмасдан, изчил, босқичма-босқич борилмоқда.

Айрим сиёсатшунос олимлар фикрича, демократия нафақат ички ривожланишнинг натижаси, балки ташқи таъсирнинг оқибати хам бўлиши мумкин. Бунга улар баъзи собиқ мустамлакаларда демократик муассасалар метрополияларнинг (мустамлакага эга давлатнинг) тўғридан-тўғри таъсири остида шаклланганлигини ёки демократик давлатлар билан қўшни бўлиш хам муайян ахамият касб этганлигини мисол келтирадилар1. Бироқ, демократия ташқаридан келтирилган холларда мамлакатда ички шарт-шароитлар етилмаган бўлса кутилган натижани бермайди. Шу ўринда бу масала хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг фикрлари мухим ахамиятга эга. ,,Хозирги пайтда, — деб ёзади у, — маълум тарихий сабаб ва шароитларга кўра демократик андозалардан хали узоқ бўлган мамлакатларда демократик жараёнларни сунъий равишда тезлаштириш, демократия ғояларини зўрма-зўраки қарор топтириш учун ўринишлар тескари натижа бериши — бундан учинчи бир куч фойдаланиб қолиши муқаррар бўлган вазиятни келтириб чиқариши мумкин. Бу учинчи куч — радикал исломдир.

Бундай вазият қарийб 80 фоиз ахолиси ислом динига эътиқод қиладиган Марказий Осиё худудида ислом динини ниқоб қилиб олган турли тоифадаги экстремист ва ақидапарастларга жуда қўл келиши мумкин. Албатта, биз хам Fapб дунёси, демократия ривожланган давлатлар харакат қилаётган мақсадларга етиш учун интилишимиз керак. Лекин, ижозатингиз билан айтишим мумкин, хозирда демо­кратиянинг бутун дунёда тан олинган тарафдори бўлмиш Збигнев Бзежинский хам демократиянинг демократияни экспорт ёки импорт қилиб бўлмаслигини эътироф этмоқда. Чунки бу борадаги шошқалоқлик жиддий фожиавий оқибатларга олиб келиши мумкин"2. Ушбу фикрлардан хулоса шуки, демократия ичкаридан хам, ташқаридан туриб хам ўрнатилмайди, балки хар бир халқ демократияни ўз менталитети, ўз кўникмалари, қадриятларига муносиб тарзда у ёки бу даражада хаётга жорий қилади, яратади.

Дунё халқлари тарихий тажрибасидан маълумки, колониал тузумни бошдан кечирган мамлакатлар демократик очиқ жамият қуриш йўлида бир қатор тўсиқларни енгиб ўтишга мажбур бўладилар. Чунки, тоталитаризм шароитида ижтимоий онгда хокимиятдан кучли қўрқиш хисси шаклланади. Натижада ўз-ўзидан анъанавий жамоавий рухият кучаяди. Индивидуалистик рухият эса жамиятнинг иқтисодий бойлиги ортиб бориши билан шаклланиб боради ва бундай рухият очиқ демократик жамият хамда бозор иқтисодиётининг тараққиёти учун манба бўлиб хизмат қилади.

Мустақилликка эришилгач Ўзбекистонда амалга оширилиши лозим бўлган сиёсий-иқтисодий, хуқуқий ислохотлар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий хаётнинг барча жабхаларини қамраб олиши ва вужудга келиши мумкин бўлган салбий жихатларни назарда тутиб, уларнинг олдини олиш имкониятига эга бўлган алохида яхлит, шу билан бирга бир-бирини тақозо этувчи тизимни ташкил этиши лозим эди. Шунинг учун хам ислохотларнинг барча йўналишларида икки тамойилга асосан иш олиб борилди.

Биринчиси, мамлакатнинг тараққиётига восита бўла оладиган миллий урф-одат, анъаналар, миллий ва диний бағрикенглик, мехнатсеварлик, тадбиркорлик каби миллий хусусиятлардан келиб чиқадиган сифатларга эътибор бериш, тараққиётнинт ички мотивацион асоси сифатида уларга ёндашиш эди.

Иккинчиси эса, умуминсоний тараққиётнинг қонуниятлари ва қадриятлари тамойилларини ўзлаштириб, миллий тараққиёт моделига татбиқ этишдан иборат бўлди. Ислохот йўлидаги дастлабки қадамлар, энг аввало инсон омилини барча ўзгаришларнинг марказига қўйиб, инсоннинг эрк, яшаш, қадр-қимматини тиклашдан бошланди. Бу борадаги биринчи қадам 1992 йил 8 декабрда республика Конституциясининг қабул қилингани бўлди. 1997—1998 йилларда суд-хуқуқ ислохотларининг иккинчи босқичи амалга оширилиб, хўжалик, фуқаролик-процессуал кодекслари

қайтадан кўриб чиқилди ва янги қонунлар қабул қилинди. 2001 йилдан бу ислохотларнинг учинчи босқичи бошланиб, „Судлар тўғрисида"ги, „Прокуратура тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинди. Шунингдек, умуминсоний хуқуқ тамойилларининг гуманистик хусусияти миллий хуқуқ тизимига жорий этилмоқда. Шу маънода 2005 йил 1 августда эълон қилинган ва 2008 йилнинг 1 январидан кучта кирган „Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги фармонни алохида қайд этиш лозим. Чунки, мамлакатда амалга оширилаётган жамият ва давлат хаётини демократик жихатдан янгилаш, мамлакатни модернизация қилиш борасидаги ислохотларнинг мохияти ва мазмуни, суд-хуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижалари жазо тури сифатида ўлим жазоси бекор қилинишини хамда уни умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан махрум этиш жазоси билан алмаштирилиши зарурлигини кун тартибига қўйди.

Олиб борилаётган ислохотлар жараёнида Ички ишлар идоралари тизимининг, бу тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг хам ўзига хос ўрни бор. Мамлакатимиз порлоқ келажагини яратиш йўлида фидокорона мехнат қилаётган захматкаш халқимизнинг тинч, осойишта ва хотиржам турмуш тарзини таъминлаш, фуқароларнинг хақ-хуқуқларини турли тажовузлардан химоя қилиш, жиноятчиларга нисбатан аёвсиз курашни янада кучайтириш орқали давлат хамда жамият хаётидаги демократик жараёнларни чуқурлаштиришга ёрдам бериш инсон хуқуқлари ва эркинликларининг химоячилари бўлмиш — ички ишлар идоралари хар бир ходимининг асосий вазифасидир. Зеро „бу сохада хизмат қиладиган одамлар ўзининг профессионал ва фуқаролик бурчини, ўз вазифасини қанчалик халол ва сидқидилдан ижро этиши, хеч муболағасиз, бутун хоки-миятнинг обрўси ва кишиларимизнинг адолатга ишончи қай даражада бўлишини белгилайди"1.

Юртимизда фуқароларнинг кайфияти ва сиёсий ислохотларни қабул қилиш кўникмалари асосида хуқуқ тизими йилдан йилга такомиллашиб, ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қонун чиқарувчи хокимият — Олий Мажлиснинг сайловлар жараёнида бикамерализм (икки палатали тизим) тамойили асосида шакллантирилиши, суд хокимиятининг либераллашуви, фуқароларнинг давлатдан бегоналашув кайфиятининг олдини олиш мақсадида миллий ўз-ўзини бошқарув тизими бўлмиш махалла билан хуқуқ-тартибот органлари хамкорлигининг кенгайтирилиши хуқуқ тизимининг тобора демократлашиб бораётганлигидан далолат бермоқда.

Масалан, агар чет эл парламентларига назар ташласак, 2000 йилда Европанинг 29 мамлакатида икки палатали парламент фаолият кўрсатганига амин бўламиз. Ўзбекистонда икки палатали парламентдан кўзланган асосий мақсад қонунчилик сохасида мукаммалликка ва профессионализмга эришиш, адолат, ошкораликни хамда хурфикрлиликни янада ривожлантиришдир. Икки палатали парламентнинг устунлиги шундаки, қонун хар томонлама кўриб чиқилиши учун турли манфаатлар ва қарашлар хисобга олинади ва энг илғор, тўғри фикрга тўхталади. Иккинчи устунлиги, бундай тизимда жамоатчилик манфаатлари бирмунча кенг ва ранг-баранг бўлади. Учинчиси эса, профессионализм асосида яратилади. Тўртинчи устунлиги, бу жараёнда пар­ламент ва ижроия хокимият вазифалари аралашиб кетишининг олди олинади1.

Шу тариқа „парламент жамият хаётини ойнадек яққол акс эттирадиган кўзгу"га 2 айланади. Бинобарин, жамиятда қандай интилиш, фикр ва қарашлар мавжуд бўлса, улар парламентдаги партиялар фракциялари мажлислари мухокама ва мунозараларида ўз ифодасини топиши керак.

Айни пайтда ўзбек миллий парламентининг қуйи палатаси — Қонунчилик палатасида 120 нафар депутат, юқори палатаси — Сенатда эса 100 нафар сенатор фаолият юритмоқда. Президент ташаббуси билан ўтказилаётган ислохотлар натижаси ўлароқ 2006 йилда президент вако-латларининг бир қисми Сенатга ўтказилди ва „Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ Конституциянинг 80- моддасида ўз аксини топди.

Ушбу моддада Сенат раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик судини сайлаш; республика Бош прокурори ва унинг ўринбосаларини тайинлаш хамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги Президент Фармонларини тасдиқлаш; Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги Президент Фармонларини тасдиқлаш; Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан давлатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини, Марказий банк бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш; амнистия тўғрисидаги хужжатларни қабул қилиш; сиёсий, ижтимоий-иқтисодий хаёт сохасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек, давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш белгиланган1. Шунингдек, Конституциянинг „Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи хокимият бошлиғидир" деб қайд этилган 89- моддасининг тахрири принципиал равишда ўзгарди. Бу модданинг „Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Махкамасининг Раиси хисобланади" дейилган иккинчи қисми олиб ташланди.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 28 февралда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқуллантан „Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш хамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг қабул қилиниши ижтимоий-сиёсий ислохотларнинг давоми, мамлакатнинг давлат-хуқуқий ва сиёсий тизимини босқичма-босқич тадрижий ривожлантиришнинг натижаси, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари ташланган  мухим  қадам  бўлади.   Пировардида  эса мамлакатни демократик жихатдан янгилаш жараёнларига хам чуқур таъсир ўтказади1.

Мамлакатимизда демократиями барпо этиш, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари босқичма-босқич ва изчил равишда амалга оширилмоқда. Демо-кратияни барпо этиш борасидаги турли назариялар ва хорижий мамлакатлар амалиётидан маълум бўлмоқдаки, демократия барча муаммоларни хал қилувчи сирли калит ёки „орзудаги жамият" эмас. Демократиянинг тоталитаризм ва авторитаризмдан мухим фарқи шундаки, у жамиятни ташкил этувчи озод ва эркин фуқароларнинг иродаси, манфаатлари, эхтиёжларининг кўплиги ва бир-бирига ўхшамаслигини эътироф этгани ва бу хилма-хилликни қадрлагани холда фуқароларга келишув, ён босиш, мухокама, мунозаралар учун расмий, очиқ, қонуний йўлларни очиб беради хамда кўпчиликка маъқул қарорларни ишлаб чиқишга имкон беради.

Демократик жамиятда инсон якка хоким ёки гурух иродасига эмас, ўз иродаси ва имкониятларига кўра ўз хаётини кўради ва фарзандлари хамда ўзининг бахти учун энг аввало ўзи замин яратади.

 

3. Оммавий ахборот воситаларининг жамиятни демократлаштиришдаги роли

 

„Агар менга хукумат бўлсину газеталар бўлмасин ёки

 газеталар бўлсину хукумат бўлмасин — бирини

танланг дейишса, мен хеч иккиланмасдан хукумат бўлмаса хам

 газеталар бўлиши керак, деган бўлардим. "

 

Томас ЖЕФЕРСОН

 

 

Сиёсий коммуникациянинг мохияти ва вазифалари. Сиёсат инсон фаолиятисиз, ижтимоий-сиёсий хаётни ўзаро боғловчи, йўналтирувчи турли хил оммавий мулоқотларсиз, коммуникацион жараёнларсиз мавжуд бўла олмайди. Ўтмишнинг анъанавий жамиятларида оммавий мулоқот воситаларига эхтиёж катта бўлмаганлиги учун бундай воситалар ролини чопарлар, элчилар, хабарчилар бажаришган. Бироқ, XIX—XX асрлардати илмий-техник тараққиёт туфайли замонавий алоқа воситалари вужудга келди ва гуркираб ривожланди.

„Коммуникация"' атамаси лотин тилидаги „communico" — яъни „биргаликда бажараман", „боғлайман", „мулоқотда бўламан" сўзларидан келиб чиққан бўлиб, инсондан инсонга, бир авлоддан иккинчи авлодга муайян ахборот, фикр, хис-туйғунинг узатилишини англатади. Сиёсий коммуникация эса сиёсий маълумот, ахборотларни ишлаб чиқиш, узатиш ва ўзаро алмашув жараёни бўлиб, у сиёсий фаолият тизимини шакллантиради, шу тарифа сиёсий фаолиятга алохида бир мазмун бахш этади. Шунинг учун хам сиёсий коммуникация сиёсат оламидаги ўзига хос ижтимоий-информацион майдондир. „Коммуникация" атамасининг тўлақонли таърифини машхур франсуз социологи Р. Ж. Шварценберг — коммуникация сиёсий маълумотларни узатиш жараёни бўлиб, бу жараён натижасида маълумотлар сиёсий тизимнинг турли элементлари ўртасида, шунингдек, сиёсий ва ижтимоий тизимлар ўртасида айланади, дея ифодалади.

Умуман, сиёсий коммуникация жамият сиёсий воқеа-ходисалар, жараёнлар тўғрисидаги билим, маълумот ва хабарларнинг йиғиндисидир. Унинг ёрдамида сиёсий тажрибалар, билимлар узатилади, инсонлар фаолияти йўналтирилади, уларнинг сиёсий адаптацияси рўй беради, сиёсий хаёт ташкил этилади.

Сиёсатшуносликда коммуникациянинг уч тури: норасмий коммуникация, ижтимоий-сиёсий институтлар коммуникацияси ва оммавий ахборот воситалари коммуникацияси бир-биридан ажратиб қайд этилади. Буларга сайлов, референдум ва бошқаларни хам (социологик сўров, анкета) қўшимча сифатида киритиш мумкин.

Сиёсий коммуникациянинг адолатли, идеал модели демократик жамиятда шаклланади.

Хўш, қандай қилиб бунга эришиш мумкин? Бу жараён жамиятдаги асосий сиёсий гypyxлap — бошқарувчилар ва бошқарилувчилар ўртасида ўзаро тенг, горизонтал мулоқот жараёнида шаклланади. Жамиятда сиёсий барқарорлик ва ўзаро келишувнинт вужудга келиши бир лахзада амалга ошадиган жараён бўлмай, у маълум бир вақт ва маконни тақозо этади. Давлат ўз коммуникацион сиёсатида маълумот эркинлигига оид қонунчиликни яратиш, таъминлаш билан бирга уни хусусий ташкилотлар, уларнинг эгаларига қарашли халқаро ва миллий мустақил матбуот хамда теле­видение каби оммавий коммуникация манбаларининг ғаразли харакатларидан, суиистеъмолчиликларидан (масалан, инсонни маънавий-ахлоқий тубанлашувга олиб келиши мумкин бўлган порнографик ахборотлар ёки шундай материалларни тарқатувчи сайтлар) химоя хам қилади.

Оммавий ахборот воситаларининг жамиятни демократлаштиришдаги роли. Оммавий ахборот воситалари коммуникация таркибидаги асосий бўғон бўлиб, хар қандай шахсларга очиқ, оммавий тарзда, махсус техник воситалар ёрдамида турли маълумотларни узатиш учун тузилган муассасалардир. Оммавий ахборот воситаларита вақтли матбуот, радио, телевидение, овоз ёзиш, суратга олиш, видео ёзув, компьютер маълумотлари, маълумотларни тўплаш, тахлил қилиш, узатиш ва кўпайтиришнинг индивидуал воситалари (кассеталар, дискеталар, принтерлар), интернет тизими ва хоказолар киради. Демократик жамият барпо этишда оммавий ахборот воситалари хал қилувчи ўрин тутади, нафақат муайян мамлакатлар, балки глобал миқёсда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларга жиддий таъсир кўрсатади.

Замонавий жамиятларда оммавий ахборот воситала­рининг асосий вазифалари қуйидагилардир:

—  ғоявий-сиёсий қадриятларни, сиёсат тўғрисидаги билимларни, сиёсий маълумотларни тарқатиш;

—  сиёсий муносабатларни интеграциялаш ва йўналтириш;

—  жамоатчилик сиёсий фикрини шакллантириш;

—  сиёсий маданиятни тарқатиш;

—  сиёсий-маданий тажриба алмашинувини таъминлаш;

—  жамоатчиликни сиёсатда қатнашишга тайёрлаш.

Оммавий ахборот воситалари тизими демократик бўлмоғи учун у нафақат замонавий техника билан жихозланмоғи, балки плюралистик ва демократик талабларга хам жавоб бермоғи лозим. Бу нимани англатади? Бу аввало, оммавий ахборот воситалари устидан жамиятнинг хуқуқий ва ахлоқий назорати, маълумотни узатувчи ва қабул қилувчининг ўзаро тўғридан-тўғри алоқаси хамда сўз эркинлигини хурмат қилишдир. Интеллектуал эркинлик, маърифатпарварлик билан йўғрилган жамоатчилик фикри, юксак сиёсий маданият, оммавий ахборот воситаларининг хокимият тизимидан мустақиллиги — демократияни ривожлантиришнинг мухим шартларидандир. Жамоатчилик фикри шаклланишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни каттадир. Шу пайтгача жамоатчилик фикрини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг расман ва бир томонлама ахолига маълумот узатиши асосий эътиборга олинар эди. Бироқ, кейинги даврларда ахолига узатилган маълумотларга нисбатан унинг реакцияси, яъни муносабатини ўрганишга эътибор кучайди. Бу мантиқан тўғри хамдир, чунки оммавий коммуникация расмий субъектнинг (оммавий ахборот воситалари) маълумоти норасмий субъект (оддий фуқаро) томонидан ижобий қабул қилинса ва қўллаб-қувватлансагина у одамлар томонидан муваффақиятли тарзда ўзлаштирилади. Хар қандай мухим хабар, маълумот одатда оилада, мехнат жамоасида, норасмий гурухда мухокама қилинади ва ўз бахосини олади. Шу бахо у ёки бу расмий ахборот манбасига нисбатан у ёки бу муносабатни шакллантиради. Агар оммавий ахборот воситалари айрим бир факт ёки муаммо хусусида сукут сақлар экан, уларнинг обрў-эътибори даражаси албатта паст бўлади.

Илмий-техник тараққиёт туфайли оммавий ахборот воситалари бугун жамиятнинг хар бир аъзосига таъсир кўрсатмоқда. Ўз ахамияти ва таъсир кучи боис оммавий ахборот воситалари „тўртинчи хокимият" сифатида таърифланади. Бу ,,хокимият" жамоатчилик фикрини, хокимият тизимлари легитимлигини шакллантиришда мухим роль ўйнайди, мухолиф сиёсий фаолият атрибути (белгиси) сифатида майдонга чиқади, жамиятда барқарорлик ёки беқарорлик манбаси бўлиб хизмат қилади.

Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда ахборот каналларини демократлаштириш давлат сиёсатининг таркибий қисмига айланмоқда. Энг мухими, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикри ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга муно-сабатини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, демократияни чуқурлаштириш ва ахолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий хаётидаги амалий иштироки хақида сўз юритиб бўлмайди, деган тушунча фуқаролар онгида тобора кучайиб ва мустахкамланиб бормоқда.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари том маънода „тўртинчи хокимият" даражасига кўтарилмоғи зарур. Бироқ, мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари узоқ вақт давомида тоталитар тузумнинг мафкуравий ва маъмурий назорати остида фаолият юритгани туфайли уларнинг бу холатдан чиқиши, аввало психологик жихатдан ўзини эркин хис этиши қийин кечмоқда. Шу сабабдан уларнинг фаолиятида хозирга қадар юқоридан кўрсатма кутиш холлари яққол кўринади. Холбуки „халқимиз оммавий ахборот воситаларидан мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида холис ва тезкор ахборотлар олишни, биринчи навбатда, хокимият органлари ва бошқарув тузилмалари фаолияти хақидаги танқидий фиқрларни, ислохотлар ва янгиланишлар йўлидан илгари боришимизга тўсиқ бўлиб турган нуқсонлар, хаётдаги долзарб муаммолар хусусида ошкора, профессионал тахлилий материалларни кутади"1.

Бунинг учун ўз ўқувчиларига эга бўлишни кўзловчи демократик матбуот кўрсатма кутмасдан ишлашни ўрганмоғи керак. Балки эркин матбуот муайян маънода сиёсат учун ноқулай бўлиши мумкин. Чунки хақиқатни хокимиятга хам, халққа хам ёқишга интилмаган холда ёзиш ваколатини журналистнинг виждони ва иймони тақозо  этади. Аммо унинг ана шу ноқулайлиги, кутилмаганда ростини ёзиб туриши сиёсатга бўлган буюк хизматидир. Чунки демократик жамиятда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятлари бир-бирига назоратчидир, айни пайтда улар „туртинчи хокимият"га — оммавий ахборот воситалари хокимиятига, яъни хақиқатнинг хокимиятига мухтождир. Оммавий ахборот воситалари илгари сурувчи хақиқат йўқ ерда иш хам, демократия хам, қонун хам бўлмайди. Эркин матбуот реал вазият шароитида фаолият кўрсатиши, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий хаётнинг долзарб муаммоларини дадил кўтариб чиқиши керак. Барча оммавий ахборот воситаларига мулк шакли, тиражи, қамрови хамда мавзу йўналишидан қатъи назар, уларнинг мамлакатимиз ахборот майдонида халол рақобат асосида фаолият олиб бориши учун давлат зарур шарт-шароитларни яратиб бериши лозим. Айтиш мумкинки, бу — жамиятни том маънода демократлаштириш гаровидир.

Оммавий ахборот воситалари ва хуқуқ. Оммавий ахборот воситалари — жамиятнинг айрим гурухига эмас, балки бутун жамият аъзоларининг манфаатлари йўлида хизмат қилмоғи керак. Бунинг учун эса у жамоатчилик назорати остида барча ижтимоий табақалар эхтиёжларини химоя қилмоғи лозим. Жамият қанчалик катта ва турли гурухлардан иборат бўлса, телевидение дастурларини тузишда хам шунчалик катта эътибор ва масъулият зарур. Ахолининг хеч бир табақаси бу масалада камситилмаслиги, хар бир киши ўзини хам ўзи мансуб гурух вакили, хам дунё хамжамияти аъзоси сифатида хис қилмоғи учун одамлардаги диний, миллий, рухий, ёш ва бошқа тафовутларни албатта инобатга олмоқ керак. Бугунги илмий-техник тараққиёт Ер юзининг исталган бир нуқтасидаги воқеликни эфирга узатиш имконини бераётган хозирги даврда бир цивилизацияни иккинчи бир цивилизацияга қарши қўювчи ғояларнинг оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилиши дунё барқарорлигига жиддий хавф туғдиришини унутмаслик керак ва буни коммуникацион сиёсатда эътиборга олиш зарур.

Терроризм ва миллий озодлик харакатларини айнан бир парса сифатида талқин этмаслик, дин ва дин ниқобидаги экстремизм ва терроризм тафовутини англаш лозим. Албатта, бу борада журналистик малака ва сиёсий махорат кескин оширилмоғи керак. Оммавий ахборот воситалари, жумладан телевидение умуммиллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш хамда мустахкамлашга хизмат қилиши билан бирга инсоният тараққиётига хавф солаётган жараёнларга ахоли эътиборини қаратмоғи зарур. Айниқса, бунда халқаро телекўприклар телевидение фаолиятида мухим ўрин тутади. Хусусан, халқаро муносабатларда, социологик тадқиқотлар ўтказишда бу нихоятда ахамиятлидир.

Жамиятда холис ва хаққоний ахборот тарқатишда мустақил матбуотнинг ўрни беқиёс. Мустақиллик туфайли цензуранинг бекор қилинганлиги хамда оммавий ахборот воситалари сохасидаги туб ўзгаришлар боис бугун мамлакатимизда 683 та газета, 198 та журнал, 55 та нашриёт, 4 та ахборот агентлиги фаолият кўрсатмоқда.1 ОАВ фаолиятининг хуқуқий асослари, аввало Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, шунингдек, „Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги, „Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги, „Журналистлик фаолиятини химоя қилиш тўғрисида"ги қонунларда белгилаб қўйилган. Уларда оммавий ахборот воситалари ходимларининг хуқуқ ва мажбуриятлари ўз ифодасини топган. Жумладан, журналистлар ўзларига маълум бўлган маълумотларнинг объективлиги учун масъул эканликлари, ижтимоий ахамиятга молик ахборотларнинг тўғрилиги хамда сохталаштирилмаслиги учун жавобгар эканликлари қайд этилтан.

Хуллас, бир томондан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун сиёсий мулоқотлар жараёнларини демократлаштиришга, иккинчи томондан эса оммавий ахборот воситаларига давлатнинг хуқуқий жихатдан таъсир кўрсатиш имкониятини бермоқда. Бу имконият оммавий ахборот воситалари ходимлари, сиёсатчилар, давлат арбоблари ва расмий шахслар эркинлик ва ошкоралик шароитида ўзаро муносабатларнинг мушкул ва нозик санъатини чуқур эгаллашларига ёрдам беради.

 

Таянч тушунчалар

 

Демократия, демократиянинг амал қилиш механизмлари (принциплари), мажоритар, пропорционал ва унитар сайлов, бевосита демократия, вакиллик демократияси, мумтоз-либерал демократия, жамоа демократияси, плюралистик демократия, индивидуализм, патернализм, бикамерализм, қонунчилик палатаси,  сенат,  коммуникация,  оммавий ахборот воситалари,   „тўртинчи хокимият".

      

Назорат учун савол ва топшириқлар

 

1. „Демократия" атамаси ва ундаги ички зиддиятнинг мохиятини тушунтириб беринг.

2. Демократиянинг амал қилиш механизмлари (принциплари)га нималар киради?

3. Демократлаштиришнинг шарт-шароитларини изохланг.

4.  Давлат хокимиятини демократик асосда шакллантиришда сайловлар қандай ахамиятга эга?

5.  Бевосита демократия ва вакиллик демократияси тўғрисида нималарни биласиз?

6.  Мумтоз-либерал демократиянинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?

7.  Жамоавий демократиянинг ижобий ва салбий жихатлари тўғрисида билимларингизни далиллар орқали исботланг.

8. Плюралистик демократия қандай принципларга асосланади?

9.   Муайян давлат „демократик давлат", у ёки бу жамият „демократок жамият" дея аталмоғи учун қандай талабларга жавоб бермоғи лозим?

10.  Ўзбекистон Республикасида демократлаштириш жараёнининг хусусиятларини тушунтиринг.

11.  Оммавий ахборот воситаларининг жамиятни демократлаштиришдаги роли ва ахамиятини матбуотда нашр этилган муайян мақола асосида исботланг.