СЎЗБОШИ

 

Сиёсатшунослик бой назарий ва амалий тажрибага асосланган фан бўлиб, унинг ибтидоси Конфуций, Платон ва Аристотель яшаган замонларга бориб тақалади. У сиёсий тараққиётнинг йўналишлари ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиш жараёнида сиёсий фаолиятнинг характери, мақсадлари, манфаатлари, мохияти ва усулларини тахлил этади хамда сиёсий роялариинг мохият-мазмунини, сиёсатда эришилган ютуқ ва йўл қўйилган хатоларнинг илдизларини очиб беради.

Сиёсатшунослик фанига нисбатан кучли ижтимоий эхтиёж сиёсатга инсонпарварлик рухини сингдиришга қаратилгандир. Бунинг долзарблиги шундаки инсониятнинг бутун тарихи давомида сиёсий хатти-харакатларда муросасизлик ва енгилтаклик, жамиятни рационаллаштириш байроғи остида амалга оширилган „инқилоблар, одатда, хамма даврларда хам зўравонлик, қон тўкиш ва аждодлар яратган барча нарсани жохиллик билан вайрон қилиш воситаси ва қуроли бўлиб келган. Ақидапарастлик эса, қандай қиёфада бўлишидан қатъи назар — бу диний ақидапарастлик бўладими ёки коммунистик ақидапарастлик бўладими — ўз мафкурасига, хаётга қарашларига мос келмайдиган хамма нарсани инкор этади ва „кимки биз билан эмас экан, у бизга қарши" деган тамойил асосида харакат қилади".'

Шунинг учун демократик сиёсий таълимнинг энг асосий вазифаларидан бири фуқароларда демократик тузумга қарши бўлган ва жамиятга у ёки бу ижтимоий утопияни тиқиштираётган турли хил радикал мафкураларга қарши барқарор иммунитетни шакллантиришдир.

                        Мустақилликнинг самараси  ўлароқ демократик принциплар, қадриятлар ва институтлар хаётимизнинг барча сохаларига тобора кўпроқ кириб бормоқда. Мамлакатимиз рахбари таъкидлаганидеқ „хар бир киши ўз мамлакатининг фуқароси эканлигини хис қилиши, унинг ўзига бериб қўйилган хуқуқ ва эркинликларга онгли муносабатда бўлиши ва қадрлаши, машаққатли мехнат билан қўлга киритилган демократик қадриятларни асраб-авайлаши ва химоя қилиши ғоят мухим"'1.    Бу эса, табиийки, фуқаролардан юксак сиёсий саводхонликни талаб қилади.

Юқоридаги зарурият туфайли Ўзбекистан олий таълим тизимида сиёсатшунослик фанини янада ривожлантириш, бу фанни ўрганиш ва ўргатиш ишларини жахон стандартлари даражасига кўтариш учун кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу йўналишдаги саъй-харакатлар самараси ўлароқ бугунги талаба сўнгги йилларда кўплаб чоп этилган дарслик, монография, маърузалар курслари ва ўкув қўлланмалардан фойдаланмоқда2.                                           

Ушбу дарслик сиёсатшунослик фанининг умумназарий масалалари акс этган дарслик ва ўкув қўлланмалардан Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий тафаккур ривожининг асосий босқичлари, шунингдек, халқаро терроризм ва унта бардам беришнинг сиёсий-хуқуқий чоралари каби янги, долзарб масалалар тахлил этилганлиги билан ажралиб туради. У ёш авлодни маънавий жихатдан тарбиялашга, улар дунёқарашида соғлом сиёсий иммунитетни шакллантиришга, сиёсатнинг вужудга келиш сабаблари, ижтимоий тараққиётда тутган ўрни, ижтимоий тараққиётнинг хозирги босқичидаги ахамиятини тушуниб олишга ёрдам беради.

Дарсликни тайёрлашда мамлакатимиз сиёсатшунослигида эришилган илмий-амалий тажрибалар, Ўзбекистон ва хорижда чоп қилинган адабиётлар хамда вақтли матбуот нашрларидан кенг фойдаланилди. Ушбу ишимиз ИИВ Академиясида мазкур фанни ўргатишдаги тажриба ва билимларни умумлаштиришнинг дастлабки натижаси эканлиги боис унда айрим камчиликлар учраши табиий. Шунинг учун мутахассис ва ўқувчиларнинг дарслик юзасидан билдирган фикр-мулохазаларини миннатдорчилик билан қабул қиламиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

СИЁСАТШУНОСЛИК ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ТАРКИБИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

1. Сиёсатшуносликнинг фан сифатида шаклланиши

 

„Сиёсат" деб аталувчи ижтимоий феномен ёки ходисага инсоният ўз тараққиётининт ибтидосидаёқ дуч келган. Ўтган узоқ тарихий давр мобайнида бир замонлар ypyғ ва қабилалараро таркиб топган ижтимоий муносабатлар тўхтовсиз ривожланиб, бу мураккаб дунёда инсонларни бирга яшашдек буюк бир санъатни эгаллашга ўргатди. Сиёсат том маънода одамларнинг ижтимоий хаётни ташкил этишга оид эхтиёжларини акс эттиради ва жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг инъикоси, хосиласи хисобланади. Унинг асосий вазифаси ижтимоий хаётнинг турли сохаларини йўналтириш, турли кучлар манфаатлари мувозанатини топиш ва таъминлаш орқали жамият яхлитлигини, жипслигини таъминлаш, тараққиётнинг илғор стратегиясини ишлаб чиқиш хамда хаётга татбиқ этишдир.

Одамлар сиёсатни кундалик амалий тажриба орқали оддий кузатувлар ва тадқиқотлар натижасида олинган илмий билимлар асосида идрок этадилар. Сиёсат тўғрисидаги кундалиқ тартибга солинмаган тасаввурлар кўп минг йиллардан буён мавжуд. У ёки бу шаклда улар хар бир инсонда мавжуд оммавий онгнинт ажралмас қисмини ташкил этади. Бундай тасаввурларга кўра кундалик хаётда аниқ мақсадга йўналтирилган хар қандай фаолиятни сиёсат деб аташ мумкин. Лекин сиёсий ходисаларнинг, асосан ташқи, амалий томонини акс эттирувчи кундалик билимлар

воқеликни чуқур ва хар томонлама акс эттира олмайди. Сиёсат тўғрисидаги кундалик тасаввурларнинг ноаниқлиги, чекланганлиги аввало „сиёсат" деб аталувчи ходисанинт мураккаблиги, кўпқирралилиги, сермазмунлигига бориб тақалади. Шунинг учун хам кундалик ижтимоий билимлар сиёсат дунёсида одамлар учун ишончли йўлланма бўла олмайди. „Сиёсат" атамасининг илмий талқинлари бирмунча зиддиятли бўлса-да, мантилий асосланганлиги ва тартибга солинганлиги билан кундалик тасаввурлардан ажралиб туради. Сиёсат тўғрисидаги бундай илмий, мантилий билимларни сиёсатшунослик фани ўргатади.

Хозирги замон ижтимоий фанларииинг таркибий қисми бўлган сиёсатшуносликни ўрганиш катта назарий ва амалий ахамият касб этади.

Милоддан аввалги V асрда яшаган буюк юнон домишманди Аристотель таъкидлаганидек, аввало, инсоннинг тўлақонли хаёт кечириши учун лозим бўлган шарт-шароитлар фақатгина жамоада, жамиятда мавжуд бўлади. Хусусан, демократик тартибларни жорий этишни мақсад қилиб қўйган хар бир мамлакатда сиёсий билим ва маданият касби, жинси, ижтимоий мавқеи, миллатидан қатъи назар, хар бир одам учун заруратга айланади. Чунки инсон жамиятда яшар экан муқаррар равишда бошқа одамлар ва давлат билан ўзаро муносабатларга киришади.

Хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш оммавий сиёсий саводхонликни тақозо этади, чунки демократик сиёсий таълимга суянган жамиятда мустабидликка, давлат ва ижтимоий тузумнинг ғайриинсоний ва иқтисодий зарарли шаклларига ўрин қолмайди. Демократик тузум ахолининг сиёсий маданиятисиз ўрнатилиши ва самарали бўлиши мумкин эмас.                                                

Сиёсатшунослик демократик сиёсий-маърифий вазифани бажариш жараёнида асосий гуманистик қадриятлар, аввало, хар бир шахснинг эркинлиги ва шаъни, унинг табиий ажралмас хуқуқларини эътироф этади. Сиёсатшу­нослик фани фуқарога тегишли ижтимоий тузумни тўғри бахолаш, унинг давлатдаги ўз ўрни ва ролини, хуқуқ ва  мажбуриятларини англашда ёрдам беради. Натижада фуқаро бошқаларнинг хуқуқ ва манфаатларини хурмат қилган холда ўз манфаатларини химоя қила олишга, умумий муаммоларни жамоа билан хал қилишга ўрганади. Шунингдек,  фуқарода демократик тартиботга ва уни таъминловчи давлат ва ижтимоий институтларга нисбатан хурмат туйғуси шаклланади.

Сиёсат ва сиёсий фаолиятнинг вужудга келиши энг қадимти замонлардан бошланар экан, табиийки, сиёсат хақидаги дастлабки рисолалар ва сиёсий қарашлар хам узоқ  ўтмишга бориб тақалади. Сиёсатни англашнинг тарихан дастлабки шакли унинг диний-афсонавий талқини бўлиб, милоддан аввалги II—I минг йилликларда барча қадимги халқларда хокимиятнинг ва ижтимоий тузумнинг илохий келиб чиқиши тўғрисида тасаввурлар хукмронлик қилган хамда бу тасаввурлар одатда, афсоналар тарзида ифодаланган.

Тахминан милоддан аввалги I минг йилликда сиёсий қарашларнинг рационаллашуви кузатила бошланган. Биринчи сиёсий категориялар ва таърифлар, кейинчалик эса фалсафий-ахлоқий шаклдаги қатор таълимотлар пайдо бўлган. К. Ясперснинг қайд этишича, милоддан аввалги IX—III асрлар оралиғида қарийб бир вақтда бир-биридан мустақил тарзда Шарқда — Хитой, Хиндистон, Эрон, Фаластинда ва Ғарбда — Юнонистонда сиёсий-хуқуқий қарашларни ўзида мужассам этган маданий марказлар вужудга келган1. Бу даврда Хитойда Конфуций, Лао-цзи, Мо-цзи асарлари, Хиндистонда маънавий-рухий „эркинлик"ни тарғиб этган диний-фалсафий тизим сифатида Упанишадилар, Хоразм ва Эронда Зардушт таълимоти, Юнонистонда эса Гомернинг „Илиада" ва „Одиссея" достонлари вужудга келган хамда буюк мутафаккирлар Гераклит, Демокрит, Сукрот, Платон, Аристотель номлари дунёга танилган. Шу тарифа сиёсатни назарий жихатдан тахлил қилиш асослари яратилган. Бироқ қадимги замон мутафаккирларининг сиёсий тадқиқотлари хали мустақил фан сифатида ажралмаган хамда фалсафий, ахлоқий ғоялар билан узвий боғлиқ эди. Шу хол эътиборга моликки, айнан қадимги даврларда ўша мутафаккирлар томонидан биз бугун фойдаланаётган фалсафий ва сиёсий категорияларнинг аксарият қисми ишлаб чиқилган.

Инсоният сиёсий тафаккурининг ғоят катта шитоб  билан ўсишида XVI—XIX асрлар оралиғида Ғарбий Европа мамлакатларида рўй берган иқтисодий, илмий, сиёсий ўзгаришлар мухим роль ўйнайди. Жумладан, италиялик мутафаккир Н. Макиавелли XVI асрда сиёсий фан, фалсафа ва ахлоқни бир-биридан аниқ ажратиб берди. У сиёсий тадқиқотларни мустақил илмий йўналиш сифатида ажратиб, давлат ва хокимият масалаларини тахлил марказига қўйди, хокимият учун кураш услубларини ишлаб чиқди. Унинг ижоди сиёсатшуносликнинг мустақил фан сифатида шаклланишига қўйилган йирик қадам бўлиши билан бирга, амалиёт ва назариянинг яқинлашувига шарт-шароит туғдирди. Кейинроқ эса Гоббс, Локк, Монтескье, Руссо, Мэдисон, Берк, Токвиль каби мутафаккирлар томонидан сиёсий тадқиқотлар янада ривожлантирилди.

Сиёсатшуносликнинг бошқа ижтимоий фанлар таркибидан мустақил фан сифатида ажралиб чиқиш жараёни XIX аср ўрталаридан XX аср бошларига қадар давом этди. Худди шу даврда у мустақил фан сифатида тўлиқ шаклланди. Бу жараёнда сиёсий тадқиқотлар билан шуғулланган илмий марказлар мухим роль ўйнади. Жумладан, 1871 йилда Францияда „Сиёсий фанларнинг озод (эркин) мактаби" иш бошлади (хозир бу мактаб Париж университетининг сиёсий тадқиқотлар марказига айланган). АҚШнинг Колумбия университетида 1880 йилдан сиёсий фанлар мактаби, Англияда 1895 йилдан иқтисодий ва сиёсий фанларнинг Лондон мактаби, 1903 йилдан бошлаб эса сиёсий фанларнинг Америка ассоциацияси фаолият юрита бошлади. Бугун бу ассоциация 16 мингдан ортиқ аъзога эга.

Юқорида таъкидланган илмий-тадқиқот марказлари томонидан чоп этилган журнал, турли тахлилнома ва бошқа хил нашрларда уша давр сиёсатшунослигининг долзарб муаммолари илмий жамоатчиликка хавола этилган.

Сиёсатшунослик шуғулланган муаммолар унда турли тармоқларнинг туркумланишига олиб келди. Жумладан, парламентаризм масалалари билан шуғулланган танитути сиёсатшунос ва социолог Г. Моска 1896 йилда „Сиёсий фан элементлари" номли асарини, В. Парето сиёсий элиталар назариясини, Р. Михельс сиёсий партиялар мохиятига оид партология асосларини яратдилар. Шу тарифа XX аср бошларида сиёсатшуносликнинг мустақил фан сифатида ажралиб чиқиш жараёни нихоясига етди. Европада „сиёсат фан и" атамаси эътироф этилиб, кенг тарқала бошлади. Бироқ, 1933 йилда Германияда национал социалистларнинг давлат тепасига келиши, сўнгра бошланиб кетган фашистик террор Европада сиёсий тадқиқотлар ривожига чек қўйди. 3. Фрейд, Г. Маркузе каби унлаб европалик машхур олимлар АҚШга кетишта мажбур бўлдилар. Шу боис сиёсий тадқиқотлар маркази хам АҚШга кўчди.

Иккинчи жахон урушидан кейин сиёсатшуносликнинг фан сифатида тараққий этишида янги давр бошланди. Бу фанга муайян мамлакатлар манфаатлари нуқтаи назаридан эмас, балки умуминсоний манфаатлар нуқтаи назаридан қаралувчи халқаро фан сифатида ёндашиш келиб чиқдики, бунда БМТнинг ташкил топиши ва фаолияти катта ижобий таъсир кўрсатди. Жумладан, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларининг олий таълим тизимида сиёсатшунослик фани XX асрнинг ўрталарига келиб, кенг қамровли ўринни эгаллай бошлади. 1948 йили Парижда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — ЮНЕСКО ташаббуси билан сиёсатшуносларнинг халқаро конференцияси ўтказилди. Конференцияда сиёсий фанларни сиёсий назария, сиёсий институтлар, партиялар, гурухлар, ижтимоий фикр, халқаро муносабатлардан иборат тўрт гурухга бўлиш хамда ЮНЕСКО аъзолари бўлган мамла­катлар олий таълим тизимида сиёсатшуносликни фан сифатида ўқитишни йўлга қўйиш таклиф этилди. Ғарбий Европанинг барча, Шарқий Европанинг айрим давлатлари ушбу таклифни амалиётга татбиқ этдилар. Шу аснода аста-секин сиёсий фан институтлари тикланди. 1949 йилда сиёсий фанларнинг халқаро ассоциацияси ташкил этилди. 1956 йилда Францияда сиёсий фанлар доктори илмий даражаси жорий этилди. Сиёсий гурухлар ва сиёсий мувозанат назарияси бўйича Д. Трумэн, Д. Истон, Р. Тэйлор; сиёсий тизимлар назарияси бўйича Д. Истон, Р. Арон; партиявий тизимлар бўйича М. Дюверже, У. Бернхэм; сиёсатнинг таркибий-функционал масалалари бўйича Т. Парсонс, Ч. Бернард, Р. Мертон каби олимлар дунёга танилдилар. Сиёсатда конфликт ва консенсус назарияси, қиёсий сиёсатшунослик сохаларида С. Липсет, Р. Альмонд, С. Верба кабилар салмоқли асарлар яратдилар. Натижада XX асрнинг сўнгги чорагига келиб сиёсатшунослик алохида нуфузга эга бўлган фан сифатида шаклланди.

Бироқ собиқ СССР ва унга мафкуравий тобе давлатларда сиёсатшунослик фани ўқитилмади, фанга доир бирор журнал ёки газета нашр этилмади. Чунки мустабид тузум фуқароларнинг сиёсат илмидан хабардор бўлишлари уларда коммунистик партия ва совет давлати сиёсатига нисбатан танқидий, хеч бўлмаса тахлилий ёндашувни шакллантиришидан хавфсирар эди. Фақат СССРнинг парчаланиши тезлашгач, яъни 1989 йилдан бошлаб Россияда бу фан плюралистик асосда мустақил фан сифатида ривожлана бошлади. Советлардан кейинги маконда ташкил топган мустақил давлатларда сиёсий таълим ва сиёсий маданият масалаларига қизиқиш оммавий тарзда кескин кучайиб кетди.

 Жумладан, Ўзбекистомда хам давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши сиёсий фанларни ўрганиш ва ўқитишга нисбатан эскича ёндашувларни батамом ўзгартириб юборди. Мустақиллик шароитида олий таълим тизимини такомиллаштиришнинг дастлабки чораларидан бири мамлакатимизда сиёсатшунослик фанини ўрганиш ва ўқитишга киришишдан иборат бўлди. Чунки, амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислохотларнинг самарали бўлиши фуқароларнинг сиёсий фан ва демократик маданият асосларидан қанчалик хабардорликларига бевосита боғлиқдир. Демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва жамиятни сифат жихатдан янги поғонага кўтариш фуқаролардан аввалгидек қарам, муте, бепарво бўлиб қолишни эмас, балки эркин, мустақил мушохада, сиёсий маданиятда кескин ўзгаришлар ясаш, бозор иқтисодиётига ва демократията мос бўлган омма менталитетини шакллантиришни тақозо этмоқда. Мустақиллик ва ўзликни англашнинг кучайиши жараёнида ижтимоий хаётнинг турли сохаларида сиёсий фаолият, давлат, сиёсий партиялар, нодавлат, нохукумат ташкилотларининг иш усулларини, сиёсат ва инсон, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатини, сиёсатшуносликнинг асосий тушунчаларини англашга бўлган эхтиёж тобора кучаймоқда. Шу боис сиёсатшуносликни ўрганиш инсон камолотининг, мамлакатда демократик ислохотларни чуқурлаштиришнинг зарур шартига айланмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимиз Президенти И. А. Каримов: „Кўп асрлик тарихимиз шуни кўрсатадики, инсон дунёқарашининг шаклланишида маърифатнинг, хусусан, ижтимоий фанларнинг ўрни беқиёс. Бу жамиятшунослик бўладими, психология ёки иқтисод бўладими — уларнинг барчаси одамнинг интеллектуал камолотга эришувида катта таъсир кучига эга"1, деб таъкидлаган эди.

Мамлакатимиз олий ўқув юртларида 1992 йилдан бошлаб сиёсатшунослик фанини ўқитиш йўлга қўйилди. Бу харакат, аввало, сиёсий билимларга нисбатан ижтимоий эхтиёжни қондириш воситаси, иккинчидан, хар бир киши ва бутун жамиятнинг сиёсий онги хамда маданиятини юксалтиришга қаратилган узлуксиз тадбирдир. Чунки фуқароларнинг оқилона қарорлар қабул қилиши, сиёсатда иштирок этиш қобилияти стихияли (тартибсиз) тарзда шаклланмайди, балки етарли билим ва тажрибани мунтазам ўзлаштириш натижасида вужудга келади. Бундай қобилият эса айнан сиёсатшуносликни чуқур ўзлаштириш ва юқори сиёсий маданиятга эришиш туфайли шаклланади.

Бироқ, собиқ Иттифоқ даврида бошқа халқлар қатори ўзбек халқи хам сиёсатшунослик фанини ўрганиш имкониятидан махрум қилиниб, халқ сиёсатшуносликдан, сиёсатшунослик эса халқдан ажратилди. Бу фанга кибер­нетика, генетика, социология ва бошқа фанлар каби „сохта фан", „буржуа фани" деб тамға босилди. Фақатгина мустақиллик туфайли сиёсатшуносликни фан сифатида қарор топтиришга ва унинг мавқеи билан боғлиқ залворли ишларни амалга оширишга имкон яратилди. Янги сиёсий воқеликларни тахлил ва тадқиқ этиш жараёнида шаклланаётган Ўзбекистон сиёсий фани ривожида Р. 3. Жумаев, С. А. Жураев, Б. К. Иминов, И. Эргашев, А. Қ. Қодиров, Ш. F. Ғойибназаров каби олимларнинг хиссалари катта. Уларнинг тадқиқотларида Ўзбекистонда демократик тизимнинг шаклланиши, сиёсий онг, демократлаштиришнинг ўзига хосликлари, сиёсий маданият каби мухим масалалар ўз ифодасини топди. Бугун мамлакатимиз олий ўқув юртларида сиёсатшунослик фани нуфузини янада юксалтириш борасида кўплаб ёш иқтидорли олимлар самарали мехнат қилмоқдалар.

Бугун Ўзбекистонда сиёсатшуносликнинг фан сифатидаги обрўсини оширишга давлат миқёсида эътибор берилмоқда. Президент хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг ташкил этилиши, И. Мўминов номидаги Фалсафа ва хуқуқ институти қошида сиёсатшунослик бўлимининг, олий ўқув юртларида ўнлаб сиёсатшунослик кафедраларининг фаолият юритаётганлиги фикримизнинг далилидир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Президент И. А. Каримовнинг қатор асарларида ижтимоий фанларни ўқитишни тубдан янгилаш масалалари билан бир қаторда, хозирги замон ўзбек сиёсат илмининг асосий қоидалари хам ўз ифодасини топди.

Мустақиллик шароитида жамият хаётининг эркинлашуви, демократиянинг кириб келиши, эски сиёсий тузумнинг янгиси билан алмашинуви, ахоли катта қисмииинг сиёсатга эътиборининг кучайиши, сиёсий партия ва харакатлар, фуқаролик жамиятининг асосий институтлари бўлган нодавлат ва жамоат ташкилотларининг нуфузи ва таъсирининг кенгайиши сиёсатшунослик фани ролининг янада ошиб боришини кўрсатмоқда. Бу эса, қайси сохада мутахассис бўлиб етишишидан қатъи назар, хар бир талабадан бу фанга масъулият билан ёндашишни талаб этади. Бироқ мутахассисликка оид фанларга нисбатан сиёсат­шуносликни „иккинчи харажали фан" деб қараш хам айрим талабалар тафаккурида мавжудлиги сир эмас. Албатта, хар бир талаба сиёсатчи бўлиши шарт эмас. Лекин хар бир олий маълумотли мутахассис ўз касбий фаолиятини „давлат" деб аталувчи мухим ижтимоий-сиёсий институт доирасида амалга оширар экан, у объектив жихатдан мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг иштирокчиси хисобланади. Шу сабабли жамият хаётидаги сиёсий жараёнларга хос бўлган қонуниятларни билиш хар бир талабанинг касбий тайёргарлигида мухим ўрин тутади. Чунки мураккаб ижтимоий жараёнлар шароитида мустақил, пухта ўйланган, халқ ва давлат манфаатларини биринчи ўринга қўйган холда масъулият билан ёндашиш учун нафақат чуқур ва кенг хуқуқий, фалсафий, ахлоқий, балки сиёсий билим ва мада­ният хам зарурдир. Сиёсатшуносликни ўрганиш бугунги давриинг долзарб муаммоларини мушохада этишта, сиёсатда юксак ахлоқий талабларга риоя қилишга, хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда одамлардаги имконият, ютуқ ва камчиликларни аниқ тасаввур қила олишга ёрдам беради. Сиёсий билимларни пухта ўзлаштирган шахс мураккаб сиёсий ходиса ва жараёнлар мохиятини, сиёсатнинт жамият хаётига таъсирини теранроқ англаб, қонунларни тайёрлаш ва уларни хаётга татбиқ этишга оид муаммоларни яхшироқ тасаввур этади. Фуқаро хуқуқий билимлардан қанчалик чуқур хабардор бўлса, жамият сиёсий хаётидаги фаолиятида ўзига шунчалик чуқур ишонади ва масъулиятни хис эта олади.

Замонавий сиёсий билимларни эгаллаш сиёсатни сиёсатбозликдан, давлатни диктатурадан, демократияни анархиядан ажратиш, давлат, партия ва бошқа жамоат ташкилотларининг жамиятдаги ўрни ва вазифаларини теран англаб олиш имконини беради. Қолаверса, бу фанни ўрганиш хар бир фуқарога давлат ва жамият тизимини чуқурроқ билишга, ижтимоий-сиёсий хаётда ўзининг муносиб ўрнини топишга ёрдам беради, бошқалар билам муроса қила олишга, адолатли яшашга ўргатади. Сиёсат-шуносликни менсимаган, сиёсий тафаккур мактабини ўтамаган киши жамиятда ўз ўрнини яхши хис эта олмай, маъмурий-буйруқбозлик тазйиқи олдида ожиз қолади, ўзи ва бошқаларнинг манфаатларини дадиллиқ босиқлик билан химоя қила олмайди.

Демак, ижтимоий хаётда демократик қадриятларни мустахкамлаш, одамларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини ошириш, эски тузум асоратларига бархам бериб, демократик ўзгаришлар кўламини кенгайтириш хамда чуқурлаштириш учун хар бир киши сиёсий тафаккур мактабини ўташи, сиёсатшуносликни қунт билан ўрганиши лозим. Қолаверса, сиёсатшуносликни ўрганиш нафақат алохида шахс, балки бутун жамият учун хам катта ахамиятга эга. Бу фанни чуқур эгаллаш жамиятни демократлаштириш ва ислох этиш вазифаларини хал этишда мухим ўрин тутади. Шу боис хар бир талаба ўнта асосий фанлардан бири сифатида қараши, уни астойдил қунт билан ўрганиши зарур.

 

2. Сиёсатшуносликнинг предмети, қонуниятлари ва категориялари

 

Хўш, сиёсатшунослик нима? У жамият хақидаги фанлар тизимида қандай ўрин эгаллайди? Унинг предметный нима ташкил этади?

„Сиёсатшунослик" атамаси луғавий маъносига кўра юнонча „politika" — давлат ёки ижтимоий ишлар хамда „logos" — таълимот сўзларининт бирикишидан ташкил топган бўлиб, сиёсат хақидаги таълимот деган маънони англатади. Бу хақда биринчи атамани Аристотель (мил. ав. 384—322 й.), иккинчи атамани эса Гераклит (мил. ав. 530— 470 й.) илмий муомалага олиб кирган.

Сиёсат инсонларнинг ўзига хос фаолияти сифатида қадим замонлардаёқ илмий тадқиқотларнинг объектига айланган. Сиёсатга оид билимлар сиёсий тафаккурнинг илк кўринишлари сифатида 2,5—3 минг йил аввал пайдо бўлган. Авваллари сиёсатга оид билимлар фалсафанинг узвий бир бўлаги хисобланган. Платон (мил. ав. 427—347 й.) сиёсатшуносликка оид асарларини „Қонунлар", „Давлат", Аристотель эса „Политика" деб номлаган. Қадимги Греция ва Римда полис — давлат ва жамият қурилишининг ўзига хос шакли бўлиб, у ўз худудида яшовчи эркин мулкдорлар ва ишлаб чиқарувчи жамоаларнинг иқтисодий хамда сиёсий суверенитетига таянган. Бу суверенитет хар бир фуқарога шахар-давлат, яъни полис хаётига оид мухим масалаларни хал этишда иштирок этиш, энг мухими, халқ, йиғинида овоз бериш орқали қатнашиш хуқуқини таъминлаган хамда муайян мажбуриятлар юклаган.

Сиёсатшунослик жамият хақидаги фанлардан бири сифатида ижтимоий-сиёсий фанлар тизимида мухим ўрин тутади хамда сиёсатни ўрганишда ўзига хослиги мақсад ва вазифалари билан ажралиб туради. У хам фалсафа, иқтисодий назария, социология, этика, хуқуқшунослиқ диншунослик ва бошқа фанлар сингари жамият хаёти, ижтимоий мумосабатларни ўрганади. Бироқ сиёсатшунослик ўзининг тадқиқот объектига кўра бошқа ижтимоий фанлардан фарқ қилади. Унинг предметини ижтимоий, иқтисодий, маънавий, хуқуқий, ахлоқий, линий сохаларнинг мохияти ва ўзига хос муаммолари эмас, балки сиёсий соханинг табиати ва ўзига хос муаммолари, сиёсий хокимиятнинг амалга оширилиши билан ботиқ муносабатлар ташкил этади. У жамиятда ижтимоий тартибни, адолатни таъминловчи сиёсий институтлар хақидаги фандир.

Сиёсат анъанавий соха бўлганлиги боис нафақат сиёсат­шунослиқ балки фалсафа, социология, иқтисодий назария, психология, хуқуқшунослик, тарих, сиёсий тарих, давлат ва хуқуқ назарияси, маданиятшунослик, мантиқ, география ва бошқа фанлар билан хам доимо алоқада бўлган. Жумладан,   хуқуқшунослик  фанларидан  давлат  ва  хуқуқ назарияси, маъмурий хуқуқ сиёсий ва хуқуқий таълимотлар тарихи, халқаро хуқуқ, кабилар сиёсат объектлари ва давлат сиёсати масалаларини бевосита ўрганади. Сиёсатшунослик фани юқоридаги хуқуқий фанлар билан боғлиқ бўлиб, ижтимоий хаётнинг хилма-хил масалаларини ўрганишда уларда ишлаб чиқилган назарий хулосаларга, амалий тажрибаларга асосланган холда иш олиб боради хамда жамиятдаги сиёсий муносабатларни тартибга солувчи хуқуқий нормалардан, умуман, бу фанларнинг ютуқ ва имкониятларидан фойдаланади.

Гарчи унинг предмети ва мазмуни бошқа ижтимоий-сиёсий фанлардан фарқ қилса-да, бироқ, сиёсий жараёнлар ва муносабатларнинг кечишини ўрганишда бошқа ижтимоий-сиёсий фанларнинг хулосаларига таянади, уларда ишлаб чиқилган назарий қоида ва хулосаларнинг мохиятини умумлаштиради.

Жамият хаётида бирор-бир сиёсий ўзгариш, сиёсий воқеа-ходисалар сиёсатнинг таъсиридан четда қолмайди. Шу боис сиёсатшунослик фан сифатида жамият хаётининг турли сохаларидаги ўзгаришларда сиёсатнинг ўрни ва ролини илмий-назарий жихатдан асослайди. Бу хол, шубхасиз, унинг бошқа сиёсий фанлар билан боғлиқлигини, ўзаро алоқаларини ифодалайди. Бундай алоқадорлик сиёсий фанларда жамиятнинг сиёсий хаёти ва муносабатларига дахлдор масалаларни ўрганиш билан хам белгиланади.

Масалан, фалсафа сиёсатнинг бирмунча умумий томонларини ўрганади. Сиёсий муаммолар, воқеа-ходисаларни фалсафий жихатдан умумлаштириш асосида ишлаб чиқилган назарий қоида ва хулосалар, фалсафага хос умумий қонуниятлар сиёсатшунослик фани учун методологик асос бўлиб хизмат қилади. Бу каби холат сиёсатшуносликнинг фалсафа фани билан қанчалик боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Сиёсий фанларнинг хар бири жамият хаётига оид масалаларни турли томондан ўрганганлиги учун хам биз жамият, унинг ривожланиши тўғрисида аниқ тушунча ва билимга эга бўламиз.

Шунингдек, сўнгги йилларда фанларнинг тарихий тараққиёт давомида табиий равишдаги бўлиниши хамда фанлараро мехнат тақсимотининг рўй бериши сиёсатни у ёки бу жихатдан тахлил этувчи сиёсий назария, сиёсий институтлар тўғрисидаги таълимот, сиёсий социология,, халқаро сиёсат назарияси, сиёсий таълимотлар тарихи, сиёсий антропология, сиёсий психология, сиёсий география, сиёсий экология, сиёсий астрология каби масалалар билан шуғулланувчи оралиқ фанларни вужудга келтирди.             

Жумладан, сиёсатшунослик ва бошқа фанлар орасида оралиқ мавқени эгалловчи фанлардан бири сиёсий социология сиёсат ва жамият, ижтимоий тузум ва сиёсий институтлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни; сиёсий психология инсон хиссиётлари ва иродаси, эътиқодининг, умуман, сиёсий хулқ-атворнинг сиёсатга таъсирини; сиёсий антропология инсондаги биологик, интеллектуал, социал, маданий, диний ва бошқа хусусиятларнинг сиёсатга таъсирини ўрганса, сиёсий география сиёсий жараёнларнинг  худудий жойлашиш, иқтисодий-географик, табиий иқлим шароитлари ва бошқа табиий омиллар (денгиз ва океанларга яқинлик, кучли давлатлар билан қўшничилик) билан боғлиқлигини ўрганади. Сиёсий астрология эса, гарчи хулосалари тахминий ва шубхали бўлса-да, фазо, юлдузлар жойлашиши, қуёш фаоллигининг сиёсий ходисалар, оммавий хулқ-атвор хамда сиёсий фаолликка таъсирини ўрганади.

Демак, сиёсатни турли фанлар нуқтаи назаридан ўрганиш имконияти мавжуд ва айни пайтда юқорида қайд этилган фанларнинг бирортаси хам сиёсат тўғрисида яхлит, тугал тасаввурни бермайди. Улардан хеч бири сиёсатни ўзига хос ижтимоий ходиса сифатида яхлитлигича махсус ўрганмайди. Сиёсатшунослик эса сиёсат сохаси билан боғлиқ, бўлган билимлар тўғрисида ана шу вазифани амалга оширади.

                        Сиёсат нима? У жамиятни тартибга солиш ва ўзгартиришга қодирми? Агар қодир бўлса, уни қай ахволда тартибга солади ва ўзгартира олади? Сиёсий хокимият нима? Давлат билан фуқаронинг, хокимият билан халқнинг бир-бирига муносабати қандай тамойиллар асосида қурилмоғи керак? Демократик давлат нима? Уни қандай барпо этиш мумкин? Ушбу сиёсий масалалар бўйича умумназарий тадқиқотлар олиб бориш сиёсатшуносликнинг предметини ташкил этади ва бу саволларга батафсил жавоб беради.

                        Модомики шундай экан, сиёсатшунослик нимани ўрганади, яъни унинг предмети нима, деган савол туғилади. Бунга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Сиёсатшунослик жамиятнинг сиёсий хаёти ва сиёcuй муносабатларини хамда жахон сиёсатининг намоён бўлиш ёки таъсир этиш хусусиятларини ўрганувчи фандир.

                        Жамиятни бошқариш ва ундаги муаммоларни хал қилишга дахлдор бўлган давлат, сиёсий партиялар ва харакатлар, халқаро сиёсий ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, Шунингдек, ижтимоий гурухларнинг сиёсий фаолияти хам сиёсатшуносликнинг предметини ташкил этади.

                        Бу фаннинг предмети тўғрисида бошқа бир қатор таърифлар, қарашлар хам мавжуд. Бироқ уларнинг хаммаси мохиятан бир-бирига ўхшашдир.

                        1.  Сиёсатшунослик жамиятда хокимиятни анъанавий тарзда амалга оширувчи давлат, партиялар ва бошқа институтларни, Шунингдек, бошқа сиёсий институтларни тадқиқ этувчи фандир. Фаннинг предмети хусусидаги бундай анъанавий қараш у ўрганадиган бош объект — давлат, унинг тузилиши ва фаолияти бўлганлигидан келиб чиқади.

                        2.   Сиёсатшунослик — сиёсий институтлар ва сиёсий жараёнлар, сиёсий маданият, халқаро тизимлар, уларнинг механизм ва воситалари хамда амалиётини ўрганувчи фан. Бу таърифга кўра сиёсий ташкилотларнинг шаклланиши ва ривожи, сиёсий маданият ва мафкура, халқаро тизимлар хамда умумбашарий тараққиётнинг сиёсий муаммоларини ўрганиш сиёсатшунослик фанининг асосий йўналишидир.

                        3.   Сиёсатшунослик — жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий жараёнлар ва сиёсий хокимият, унинг асосий таркибий қисмлари, давлат хокимияти, сиёсий партиялар, сиё­сий ташкилотлар ва харакатлар билан ўзаро муносабатда бўлган турли ижтимоий гурухлар, фуқароларнинг ўрни ва роли, хокимиятга муносабат, уни сақлаб туриш механизми ва воситалари, жараёнлари хамда амалиётини ўрганадиган фан.

                        Фикримизча, сўнгги таъриф ўзининг кенг қамровлилиги ва равонлиги билан эътиборга моликдир.

                        Масалани янада соддароқ баён қилиб айтиш мумкинки, сиёсатшуносликнинг предмети — сиёсат. Сиёсат эса сиёсий хокимиятни шакллантиради. Демак, сиёсатга оид фан хақида сўз юритганда муайян маънода хокимият хақидаги фанни назарда тутган бўламиз.

                        Аммо, кейинчалик сиёсатшунослик предмети бошқа сиёсий фанлар ўрганмайдиган масалалар, масалан, сиёсий жараёнлар, сиёсий хулқ-атвор, сиёсий тизимлар ва хоказолар хисобига кенгайиб борди. Натижада дунёда сиёсатшуносликни сиёсат хақидаги умумий, ягона, айни пайтда кўп таркибли фан сифатида қабул қилиш, уни сиёсат ва унинг шахс хамда жамият билан ўзаро таъсири тўғрисидаги ягона, интеграл фан деб эътироф этиш кенг тарқалмоқда1. Айрим олимларнинг фикрича2, бу фанга бундан-да аниқ умумий таъриф бериш мумкин эмас. Бу, аввало, „сиёсат" атамасининг кўп маънолилиги, уни тавсифлашнинг хилма-хил усуллари мавжудлиги, сиёсатшунослик предмети хақидаги тасаввурларнинг мунозаралилиги билан изохланади. Шуларнинг барчасини хисобга олиб, айрим муаллифлар мазкур фанга умум эътироф этувчи таъриф излашдан воз кечиш керак, деб хисоблайдилар.

                        Сиёсатшуносликнинг фан сифатидаги ўзига хос жихати шундаки, у барча ижтимоий жараёнларни сиёсий хокимиятга нисбатан ўрганади. Шунинг учун хам айнан „сиёсий хокимият" категорияси сиёсат феноменининг мохият ва мазмунини тўлиқ очиб беради. Қаердаки хокимият учун кураш мавжуд экан, у ерда сиёсат бўлади. Хокимиятсиз сиёсатнинг ёки сиёсатнинг хокимиятсиз мавжуд бўлиши мумкин эмас, чунки сиёсат хокимият орқали амалга оширилади. Шуни таъкидлаш жоизки, сиёсатшунослик сиёсий институтларни жамият, фуқаролар билан ўзаро алоқадорликда деб билади. Чунки сиёсий институтлар кишилар ижти­моий хаётининг ташкилий шакли, фуқаролар эса сиёсий институтларнинг ижтимоий манбаидир.

                        Шунинг учун сиёсатшуносликни сиёсий хокимиятни ким, қайси сиёсий ёки ижтимоий гурухлар томонидан қандай мақсадлар, манфаатлар ва принциплар асосида амалга ошириши қизиқтиради.

                        Сиёсатшунослик фани сиёсий хокимият, уни амалга оширишда ўрнатилган сиёсий режим фаолияти доираси, шунингдек, муайян гурухлар мавқеи ва муносабати, хокимият қамрови, уни бошқариш усулларини аниқлаб беради.

                        Хуллас, яхлит ижтимоий ходиса сифатида сиёсатнинг мохиятини ёритиш сиёсатшуносликнинг предметидир.

                        Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, сиёсатшунослик жамиятдаги сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатишда катта имкониятларга эга. Сиёсий жараёнларнинг бориши, унда иштирок этаётган сиёсий кучлар томонидан сиёсатнинг идрок этилиши, уларнинг мақсад ва маслаклари, ташаббуслари, фаоллик харажалари сиёсатда ўз ифодасини топади.

                        Сиёсатшунослик жамият хаётининг сиёсий сохасини ўрганар экан, унда жамиятни бошқаришнинг асосий институтлари, давлат, партиялар ва бошқа сиёсий-ижтимоий ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари мазмунини, характерини хам хисобга олади. Чунки сиёсий муносабатларнинг натижаси кўпроқ ана шуларга боғлиқ бўлади.

                        Сиёсатшунослик фанида жамият сиёсий хаёти, уни харакатга келтирувчи сиёсий тузилмалар ва механизмлар фаолиятини ўрганиш етакчи ўринни эгаллайди. Яъни, у асосий эътиборни сиёсий институтларнинг асл мохиятини ташкил этган давлат, парламент, хукумат, сиёсий муассасалар ва партиялар ролини ўрганишга қаратади.

                        Агар сиёсий институтларни, гурухларни сиёсатнинг субъектлари тарзида тасниф қиладиган бўлсак, уларни икки турга ажратиш мумкин. Биринчиси, ижтимоий гурухлар, миллатлар ва бошқа ижтимоий қатламлар ўртасидаги муносабатлар, иккинчиси, сиёсий хокимият, сиёсий партиялар, харакатлар билан муайян сиёсий кучлар ўртасидаги муносабатлар. Бир-бирига тўлиқ мос келадиган ёки бири иккинчисини уйғунлаштирадиган мақсадлар йўлида сиёсий кучлар ўзаро харакат қилиши ва консенсусга эга бўлишига сиёсий хамкорликка эришиш дейилади.

                        Сиёсий кучларнинг ўзаро муносабатларида бир-бирига мос келмайдиган холатлар айрим холларда сиёсий ихтилофларга сабаб бўлади. Сиёсий муносабатларда бундай холатларни хисобга олиш сиёсатдаги стратегик мақсадларни амалга оширишнинг мухим омил и хисобланади.

                        Демак, сиёсатшуносликнинг объектини жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий институтлар ва турли гурухлар, предметини эса сиёсат, сиёсий муносабатлар ва хокимиятнинг ривожланиш қонуниятлари ташкил этади.

                        Бошқа ижтимоий фанлар сингари сиёсатшунослик хам муайян қонуниятларга мувофиқ иш олиб боради. Айрим муаллифлар сиёсатшуносликнинг асосий қонуниятларини уч гурухга бўладилар.

                        1.   Сиёсий-иқтисодий қонуниятлар — жамиятнинг иқтисодий базиси билан сиёсий хокимият ўртасидаги ўзаро алоқадорликни акс эттиради.

                        2.  Сиёсий-ижтимоий қонуниятлар — сиёсий хокимиятнинг ўзига хос ижтимоий тизим сифатидаги ривожланишини характерлайди. Бу асосий қонуният сиёсий хокимиятнинг барқарорлигини мустахкамлашни ифода этади.

                        3. Сиёсий-психологик қонуниятлар — шахс ва хокимият ўртасида амал қилувчи муносабатлар мажмуини ташкил этади. Бу қонуниятдаги энг мухим жихат сиёсий хокимиятни қўл- га киритиш ва уни ушлаб туришдир. Бу қонуният биринчи бўлиб Н.  Макиавелли томонидан таърифлаб берилган.

                        Сиёсатшуносликнинг қонуниятлари объектив характерга эга бўлиб, улар айрим адабиётларда1 икки гурухга ажратиб кўрсатилган.

                        Биринчи гурухга мамлакатларнинг ички сиёсий хаётида амал қиладитан қонуниятлар киради. Булар ижтимоий хаётни демократлаштириш, сиёсий хокимият механизмларидан самарали фойдаланиш, сиёсий бошқариш принципларига амал қилиш сингари кўплаб умумий қонуниятлардир.

                        Иккинчи гурухни халқаро сиёсий муносабатлар доирасида амал қиладиган умумий қонуниятлар ташкил этади. Буларга турли давлатлар билан сиёсий хамкорликни амалга ошириш, халқларнинг тинч-тотув яшаши учун кураш, халқаро низо ва келишмовчилиютарни бартараф этишда сиёсий воситалардан фойдаланиш, умумбашарий муаммоларни хал қилишда сиёсат кучидан фойдаланиш каби умумий қонуниятлар киради.

                        Бугунги кунда россиялик олимлар сиёсатшуносликнинг қонуниятлари тўғрисида қуйидаги янги талқинларни хам илгари сурмоқдалар:

                        —  сиёсий ва хуқуқий маданиятнинг ривожи баробарида одамларнинг жамият сиёсий хаётида онгли равишда иштироки кенгайиши туфайли сиёсатнинг демократлашув тенденциялари кучайиши;

                        —  тараққиётнинг ўтиш боскичларида сиёсий лидерлик ролининг ошиши;

                        —  тарихий тараққиётнинг мураккаб даврларида сиёсий фаолиятга қатнашувнинг фаоллашуви ва хоказолар1.

                        Сиёсатшуносликнинг мохияти ва мазмунини ифодалашда унинг категориялари мухим ахамиятга эга. Сиёсат­шуносликнинг категориялари хам бошқа ижтимоий-сиёсий фанларнинг категориялари каби шу фанда ўрганиладиган масалаларни умумий тарзда ифодалашда қўлланилади. „Категория" тушунчаси сиёсий фанларда жамият хаётида рўй берадиган воқеа-ходисалар, ўзгаришларни умумий тарзда ифодалашга хизмат қилади.

                        Сиёсатшунослик категорияларига „сиёсат", „сиёсий хокимият", „сиёсий жараёнлар", „сиёсий хаёт", „сиёсий муносабат", „сиёсий фаолият", „сиёсий партиялар", „сиёсий ташкилотлар", „сиёсий институтлар", „сиёсий тизим", „сиёсий онг ва маданият", „сиёсий қадриятлар", „халқаро сиёсий муносабатлар", „сиёсий қатнашув", „сиёсий бегоналашув", „жахон сиёсати", „геополитика" ва бошқалар киради.

                        Бу тушунчаларнинг хар бири ўз сиёсий мазмунига эга бўлиб, сиёсий жараёнлар тизимида намоён бўлади. Масалан, сиёсат давлат ишларида иштирок этиш, давлатнинг йўналишини, фаолият мазмунини, шакли ва вазифаларини белгилашда иштирок этиш, сиёсий хокимият эса муайян халқ, синф, гурух, шахс сиёсатида ифодаланган ироданинг амалга оширилиш имкониятини англатади. Жамият ва сиёсатнинг фундаментал асосларидан бири бўлган сиёсий хокимият турли эрк-иродаларнинг хокимият учун тўқнашувида сиёсий кучлар мувозанати сифатида вужудга келади.

                        „Сиёсий тизим" категорияси давлат хокимияти ва бошқарувини шакллантириш хамда амалда руёбга чиқариш билан боғлиқ, муносабатлар, харакатлар, ташкилотлар мохиятини, сиёсий жараён категорияси эса индивидлар, гурухлар, хокимият институтларининг ўзига хос ўрни ва вазифаларини амалга ошириш учун бир-бирлари хамда давлат билан ўзаро муносабатлари мохиятини очиб беради.

                        „Сиёсий институтлар" категорияси ижтимоий субъектлар ўртасидаги сиёсий муносабатларни тартибга солиб турувчи, муайян субъектларнинг манфаатини кўзлаб иш кўрувчи давлат, хуқуқий, сиёсий, ижтимоий муассаса ва ташкилотлар.

                        „Сиёсий хаёт" категорияси эса сиёсий хокимиятни жорий қилиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий хаётнинг бир қисми, сохасини ифода этади.

                        Сиёсатшунослик категориялари умумийлик хусусиятига эга бўлиб, бошқа ижтимоий-сиёсий фанларнинг хам категорияси хисобланади. Масалан, онг муаммосини социология фани гурух онги, давлат ва хуқуқ, назарияси эса хуқуқий онг муаммоси сифатида, сиёсатшунослик фани эса сиёсий онг муаммоси тарзида ўрганади, мадаииятни сиёсий маданият тарзида тахлил этади.

                        Сиёсатшуносликнинг категориялари сиёсатга дахлдор масалаларни ойдинлаштиришга, бир тушунча орқали кенг маъноли фикрни умумлаштирган холда ифодалашга хизмат қилади.

 

3. Сиёсатшуносликнинг вазифалари ва усуллари

 

                        Хар қандай фан сингари сиёсатшунослик хам муайян вазифаларни бажаради. Сиёсатшуносликнинг сиёсий-маърифий вазифалари юқорида умумий тарзда ёритилганлиги боис, қуйида ушбу фаннинг аниқ вазифалари хусусида тўхталамиз:

                        1. Сиёсий ходисаларни билиш вазифаси. Бу вазифа орқали инсон онгида сиёсий воқелик, унинг       ривожланиши хақида умумий билим ва тасаввурлар хосил бўлади. Жамиятнинг сиёсий хаётида       рўй берадиган воқеа-ходисалар ва ўзгаришлар илмий-назарий жихатдан асосланади.

                        2.  Тушунтирувчилик вазифаси орқали сиёсатшунослик сиёсий ходисалар ва жараёнларни тушунтиради. Сиёсий хаётда пайдо бўлувчи саволларга (хусусан, нимага, қандай сабабларга кўра муайян холат келиб чиқди? каби) жавоб беради. Сиёсий тизимларнинг, давлат институтлари ва ижтимоий-сиёсий ташкилотларнинг ўрнини, вазифаларини, уларнинг ўзаро муносабатларини тушунтириб беради.

                        3. Сиёсатшунослик сиёсий ходисалар ва жараёнларни тушунтирибгина қолмай, бахолайди хам. Бунда унинг бахолаш вазифаси ўз ифодасини топади. Жахон тажрибаси сиёсий қарашларни ягона мафкурага бўйсундириш ғоясининг асоссизлигини хамда сиёсий фикр ва демократия ривожига зид эканлигини кўрсатди. Хозирги даврда сиёсий институтлар хилма-хиллиги ва сиёсий плюрализм авторита­ризм ва тоталитаризм ғоясига зид равишда ахолининг жамият сиёсий хаётида кенгроқ иштирок этишини таъминламоқда. Шундан келиб чиққан холда сиёсатшунослик сиёсий тузумни, ундаги сиёсий тартибларни, муассасаларни, хулқ-атвор ва воқеаларни синфийлик нуқтаи назаридан эмас, балки умуминсоний қадриятлар, ижтимоий эхтиёжлар асосида бахолайди.

                        4.  Сиёсий билимларни тўплаш, тўлдириш ва бойитиш, қонун    ва    тушунчаларни    ишлаб    чиқиш    орқали сиёсатшунослик мавжуд сиёсий тузилмалар фаолиятини, уларни янгидан ташкил этиш тамойилларини назарий акс эттирадики, бу унинг назариётчилик вазифасига киради.

                        5. Сиёсий жараёнларни тахлил қилишнинг муайян йўлларини ишлаб чиқиш сиёсатшуносликнинг услубий вазифасида ўз ифодасини топади.

                        6. Сиёсий воқелик далилларини ўрганиш, тўплаш, уларга тавсиф бериш, далилларни тизимлаштириш, шу асосда сиёсий тараққиётнинг қонуниятларини очиб бериш сиёсатшуносликнинг тавсифлаш, баён қилиш вазифасига киради.

                        7.  Сиёсатшунослик фақат назария эмас, балки амалиёт хамдир. Амалий сиёсат билан боғлиқ вазифаларни бажариш асносида сиёсатшунослик „кўзланган сиёсий мақсадни амалга ошириш учун қандай қарор қабул қилиш лозим ёки қандай амалий харакат қилиш керак?" каби саволларга жавоблар таклиф қилади.

8.  Сиёсатшуносликнинг энг асосий вазифаларидан бири ахолининг сиёсий маданиятини шакллантиришдир. Зеро,  сиёсий маданият жамиятни бирлаштиришга, элита ва электорат муносабатлари барқарорлигини таъминлашга, фуқарога ўз хуқуқлари, сиёсий вазифа ва манфаатларини амалга оширишда имкон берувчи муайян кўникмаларни эгаллашга ёрдам беради.

9.   Шу асосда сиёсатшунослик сиёсий хулқ-атворни тартибга солиш ва сиёсий хаётни мукамаллаштириш вазифаларини хам бажаради.

10. Сиёсатшунослик башорат қилиш вазифасини хам адо этади. Сиёсий қарорлар қабул қилишда, сиёсий жараёнлар ва муносабатларни моделлаштиришда башорат мухим ахамиятга эга. У жамиятнинг ижтимоий-сиёсий хаётида объектив, қонуний жараёнларни билиш, реал сиёсий вазиятни, унинг асосий зиддиятларини ва ижтимоий кучлар нисбатини тахлил этиш асосида воқеаларнинг қайси томонга ривожланишини олдиндан башорат қилади. Бу билан у амалиётда оқилона қарорлар қабул қилиш, энг маъкул, тўғpи йўлни танлашга ёрдам беради.

Юқоридагилардан ташқари сиёсатшунослик жамият тараққиёти, сиёсий хокимиятнинг шаклланиши ва амал қилиши, шахснинг ижтимоийлашуви, фуқаролик жамияти, ва хуқуқий давлатнинг шаклланиши каби мухим ахамиятга эга бўлган назария, кояцепцияларни ишлаб чиқиш вазифасини хам бажаради.

Хуш, бугунги шароитда Ўзбекисторада сиёсатшунослик қандай назарий ва амалий ахамият касб этмоқда? Қуйида ана шу саволларга жавоб берамиз:

1) мамлакатимизнинг сиёсий хаётида содир бўлаётган сиёсий жараёнларни тахлил қилиш ва уни жахоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибалари билан солиштириш асосида мамлакатимиз, миллатимиз хусусиятларига ва манфаатларига хизмат қилувчи сиёсий хулосалар бериш;

2)  Ўзбекистоннинг халқаро хамжамиятга кириб боришининг қулай йўлларини белгилаш;

3)  жамиятда демократик жараёнларни ривожлантиришнинг механизмларини вужудга    келтириш ва уларнинг уйғун холатда фаолият кўрсатишларига ёрдамлашиш;

4)  фуқароларнинг сиёсий маданияти, салохияти ва фаолиятини ошириш, уларда мамлакатимиз олдида турган улкан вазифаларни бажаришида якдиллик рухиятини, жахонда ва минтақамизда содир бўлаётган турли ўзгаришларга сиёсий хушёрлик билан қараш туйғуларини шакллантириш;

5) сиёсий барқароралиқ миллатлараро тотувлик ва юксак илмий салохият мамлакат мустақиллигини таъминлашнинг, жахоннинг ривожланган мамлакатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашнинт асосий шарти эканлигини ёшларимизнинг онги ва қалбига сингдириш билан боғлиқ бўлган тарбия вазифасини амалга оширади1.

Сиёсатшунослик сиёсий ходиса ва жараёнларни ўрганишда хилма-хил усуллардан фойдаланади. Бу усуллар унинг предметини чуқурроқ ва хар томонлама билиш имконини беради. Эиг кўп қўлланиладиган ахамиятга молик усулларни уч гурухга бўлиш мумкин:

—  сиёсатни тадқиқ этишнинг умумий усуллари (Уларни замонавий сиёсатшуносликда кўпинча „умумий ёндашувлар" деб хам аташади);

—  сиёсатни тадқиқ этишнинг умуммантиқий усуллари;

—  эмпирик тадқиқот усуллари.

Биринчи гурухдаги энг мухим усул ёки ёндашувлардан бири — социологик ёндашув сиёсатнинг жамиятга боғлиқлигига, сиёсий ходисаларнинг ижтимоий белгиланганлигига, иқтисодий муносабатлар, ижтимоий қатламлашув, мафкура ва маданиятнинг сиёсий тизимга таъсирига алохида эътибор беради. У сиёсатга турли ижтимоий гурухларнинт ўз манфаатларидан келиб чиқувчи рақобати сифатида қарайди. Социологик ёндашув сиёсий социологияда марказий ўринни" эгаллайди ва бу ёндашувдан меъёрий ёндашув келиб чиқади. У сиёсий ходисаларнинг жамият ва шахс учун ахамиятини аниқлаш, уларни умумий фаровонлик, адолат, эркинлик, инсон шаънини хурмат қилиш ва бошқа қадриятлар нуқтаи назаридан бахолашни тақозо этади.

Меъёрий ёндашув сиёсий борлиқни идеаллаштиргани учун амалиётдан узоқ дея танқид қилинади. Аммо бу ёндашув, бирмунча чекланганлигига қарамай, сиёсатшунослик учун зарур, чунки у сиёсатга ахлоқий, инсоний мезонларни олиб келади, унга гуманистик рух беради.

Сиёсатни тадқиқ этишнинг умумий усуллари қаторига функционал, тизимли, институционал, антропологик, психологик, фаолиятли, танқидий диалектик, қиёсий, тарихий ёндашувларни хам киритамиз.

Жумладан, функционал ёндашув сиёсий воқеа-ходисаларни ўрганишда улар ўртасидаги боғлиқликларни фақат далиллар ва тажриба асосида текширишни афзал кўради. Масалан, иқтисодий ривожланиш даражаси билан сиёсий тузум ўртасидаги, ахолининг урбанизация даражаси ва сиёсий фаоллик ўртасидаги боғлиқликларни тажриба асосида текширишни талаб этади. Бу усул фанда илк бор Н. Макиавелли томонидан қўлланилган.

Сиёсатга нисбатан тизимли ёндашув эса XX асрнинг 50—60 йилларида таниқли америкалик олим Т. Парсонс ва Д. Истон томонидан ишлаб чиқилди. Унинг мохияти сиёсатни яхлит, мураккаб, ўз-ўзини бошқарувчи механизм сифатида бахолашдан иборат. У сиёсатни тизимли тахлил этиш воситаси хисобланади ва сиёсий тизим категориясини ўрганишда катта самара беради. Чунки сиёсий тизим жамиятдаги олий хокимият эгаси бўлиб, ўзини доимо сақлаб қолишга интилади. Сиёсий тизимларни тоталитар, авторитар, демократик типларга бўлиш тизимли ёндашув натижасидир.

Институционал ёндашув давлат, партиялар, турли ташкилотлар ва уюшмалар, сиёсий фаолиятни амалга оширувчи бошқа институтларни ўрганади.

Антропологик ёндашув қадим тарихга эга бўлиб, у сиёсатни ижтимоий омиллар эмас, балки инсон табиати, хар бир одамга хос бўлган эхтиёжлар (овқат, кийим, уй-жой, хавфсизлик, эркинлик, мулоқот, маънавий ўсиш ва бошқалар) белгилайди, деб хисоблайди. Бугунги кунда антропологик ёндашув инсоннинг эркинликка туғма эгалиги, ирқий, этник, ижтимоий, географик ва бошқа фарқларга қарамай барча одамларнинг тенглиги, давлат тузилиши ва қонунларига нисбатан инсоннинг табиий, асосий хуқуқларининг устуворлиги принципидан келиб чиққан холда сиёсатни тадқиқ этишга ахамият бермоқда.

Сиёсатни ўрганишда қўлланиладиган психологик усул сиёсий хулк-атворнинг субъектив механизмларини, индивидуал сифатларни ўрганишга катта эътибор беради. Хатто Конфуций ўз даврида Хитой хукмдорларига фуқаролар ишончи ва итоатини таъминлаш учун ўз фаолиятларида уларнинг психологиясини хисобга олишни тавсия этган. Н. Макиавелли эса „Давлат" асарида хокимлик психологиясини ишлаб чиқишга самарали хисса қўшган.

Замонавий сиёсатшуносликда бу масалада З. Фрейд ишлаб чиққан рухий тахлил усули эътиборга моликдир. Фрейднинг фикрича, одамдаги кучли ва аффектив кечинмалар унинг онгидан йўқолмайди, балки ботиний онгга ўтади ва сиёсий хулқ-атворга кучли таъсир кўрсатищда давом этади. Бу усул ёрдамида сиёсий хулқ-атворнинг хар хил турларини тушунтириш мумкин. Масалан, авторитар шахсият эгаси бўлган инсон ўз қўлидаги хокимиятдан ўзидаги шахсий номукаммаллик, турли комплекслар, ички зўриқиш хисларини енгиш учун фойдаланиши кузатилган.

Фаолиятли ёндашув эса сиёсатнинг ривожланиш тасвирини очиб беради. Унга кўра сиёсат бутун жамият учун мажбурий қарорларни тайёрлаш, қабул қилиш ва амалга ошириш жараёнидир. Сиёсатни жамиятни бошқаришнинг ўзига хос шакли сифатида талқин қилиш ушбу усулга хосдир.

Танқидий диалектик усул эса сиёсатни танқидий тахлил асосида ўрганиб, ундаги ички зиддият ва ихтилофларни сиёсий ўзгаришларнинг харакатлантирувчи манбаи деб билади. Бу усул жамиятнинг сиёсий хаёти ва сиёсий муносабатларида бўладигаи ўзгаришларни умумий алоқадорлик ва ўзаро таъсир натижаларига асосланган холда тахлил қилади. Танқидий-диалектик усул сиёсатнинг марксистик тахлилида, неомарксизмда (И. Хабермас, Т. Адорно ва бошқалар), сўл либерал ва социал-демократик ғоявий-сиёсий оқимларида қўлланилган. Жамиятни плюралистик асосда ташкил этишнинг барча тарафдорлари танқидий-диалектик усулни самарадор усул деб биладилар. Чунки плюрализм хилма-хил ғоялар, қадриятлар, сиёсий, иқтисодий ва маданий инс- титутлар, индивидлар ва гурухларнинг зиддиятлари, рақобатли курашига асосланади. Сиёсатшунослик ва социологиянинг мухим тармоқларидан бири — конфликтология учун хам  танқидий-диалектик ёндашув асосий усул хисобланади.

Сиёсий жараёнларда рўй берадиган воқеа-ходисаларни ўзаро таққослаш, уларни бир-бирига солиштириш орқали сиёсий хаётнинг энг самарали шаклларини ёки вазифаларни хал қилишнинг маъқул йўллари хақида илмий хулосалар бсришни кўзда тутувчи усул қиёсий усул бўлиб, у дастлаб Платон ва Аристотель томонидан қўлланилган.

Ўтмишнинг тарихий ходиса ва далилларини тарихий ёндашув асосида ўрганиш эса унинг хозирги кун ва келажак билан боғлиқлигини аниқлашга, тарихда йўл қўйилган хатолардан сиёсий сабоқ чиқаришга ёрдам беради.

Сиёсатни тадқиқ этишнинг иккинчи гурухига мансуб , усуллари умуммантиқий усуллар бўлиб, уларга индукция ва дедукция, анализ ва синтез, моделлаштириш, хаёлий эксперимент, математик, кибернетик башорат кабилар киради.

Сиёсатни тадқиқ этишнинг учинчи гурухини эса эмпирик тадқиқот, сиёсий воқелик тўғрисида бирламчи ахборот олиш усуллари ташкил этади.

Эмпирик усул анкета сўрови, лаборатория тажрибалари, хужжатлар тахлили, статистик тахлил, математик моделлаштириш, тажриба қилинаётган вазият шароитидаги одамларнинг хулқ-атворини кузатиш кабилардан фойдаланади.

XX асрнинг 50-йилларида эмпирик тахлиллар функционализмнинг ўзига хос хосиласи сифатида бихевиористик ёндашувни келтириб чиқарди. Бихевиористлар фикрича, сиёсатшунослик қатъий илмий, эмпирик усуллар ёрдамида одамларнинг бевосита кузатиш мумкин бўлган сиёсий хулқ-атворини ўрганиши керак. Далиллар ва қадриятларни бир-биридан ажратиш, фанни қадриятли мулохазалардан холи қилиш тарафдори бўлган бихевиористлар билиш жараёнида фақат далиллар ва мантиққа суянишни таклиф этадилар.

Бихевиористларнинг кузатиш, статистик маълумотлар ва хужжатларни ўрганиш, анкета сўровлари, лаборатория тажрибаларини кенг қўллашни изчил рағбатлантиришлари тадқиқотларнинг янги даражаси — амалий сиёсатшуносликнинг ривожи учун шарт-шароит яратди. Амалий сиёсатшунослик хулосалари одатда, сиёсий барқарорликни сақлаб қолишга қаратилган бўлади. Унинг асосий вазифаси аниқ тавсиялар ва қисқа муддатли башоратларни муайян субъектлар учун улар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида баён этишдан иборат. Бу фаннинг имкониятлари хукуматнинг соғлиқни сақлаш, ижтимоий, миллий ва мудофаа сиёсатида ва бошқа фаолиятида дастурлар тузишда, ижтимоий ихтилофларнинг олдини олиш ёки уларни хал этиш йўлларини белгилашда, жамият учун зарур бўлган муросага келишда амалий ахамият касб этади.

Умуман, сиёсатшунослик усулларини умумлаштириб:

1)  сиёсий тахлил;

2)  қиёсий таққослаш;

3)  эмприк социологик усулларга бўлиш мумкин.

Сиёсатшуносликнинг усуллари унинг назария ва амалиёт уйғунлигидан иборат фан эканлигини кўрсатиб турибди. Сиёсатшунослик усулларидан самарали фойдаланиш асосида мамлакат ва халқаро майдондаги сиёсат, унинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш истиқболлари тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Умуман, назарий ва амалий сиёсатшунослик бир бутунликни ташкил этиб, бир-бирини тўлдириб боради, сиёсатнинг самарадорлиги ва инсонпарварлиги йўлида мухим имкониятлар яратади.

Бугунги кунда сиёсатшунослик фанининг ўрни ва ахамияти тобора ўсиб бормоқда. Бу бевосита қуйидаги омилларга боғлиқ:

1)  дунёнинг бир-бирига қарама-қарши икки қутбга бўлиниши оқибатида кучли қарама-қаршилик бархам топганидан кейин дам дунёда осойишталик қарор топмади. Инсоният XXI асрда дам кўпгина глобал муаммоларга дуч келмоқда.  Глобал хавфсизлик жахонда янги сиёсий тартибни, кўп қутбли оламни, толерантлик ва харбий-сиёсий мувозанатни шаклланишига боғлиқ бўлиб, бу масалалар сиёсат нуқтаи назаридан атрофлича тахлил этиб боришни тақозо этади;

2) умумбашарий муаммоларни хал этишда мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги хамжихатликка қаратилган қарашлар, назария ва тахлилларни ишлаб чиқиш бу фаннинг долзарб вазифасига айланмоқда;

3)   жадал  кечаётган сиёсий жараёнларнинг дунё хамжамияти ва инсон манфаатлари билан уйғунлашувига эришиш  давр  тақозосидир.   Бунинг  учун  сиёсатга инсонпарварлик рухини олиб кириш керак. Бу онгли сиёсий фаолиятни, сиёсатга онгли муносабатда бўлишни талаб этади. Буларни ўрганиш сиёсий фан вазифаларидир;

4)  кучайиб бораётган демократик жараёнлар шахсда сиёсатга қизиқиш, у билан шуғулланишга эхтиёжнинг ошиши сиёсий билимлар ахамиятини янада оширмоқда;

5)  демократик тузумга қарши бўлган ва жамиятга у ёки бу ижтимоий утопияни тиқиштираётган турли хил радикал мафкураларга қарши барқарор иммунитетни фуқаро рухиятида шакллантириш зарурати сиёсатшуносликни кенг ўрганишни талаб этмоқда;

6)  цивилизациянинг бугунги кундаги буюк кашфиётларидан бири — шахс ва хокимияттизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда адолатнинг, инсон қадр-қимматининг устувор ахамият касб этиши, шахс эрки ва хуқуқларини химоя қилишга қодир демократик қадриятларнинг шаклланганидир.  Бу қадриятларни ўрганмай туриб, демократик институтларни шакллантириш, фуқаролик жамиятининг асосларини яратиш мумкин эмас. Бунда хам назарий, хам амалий жихатдан сиёсатшуносликка катта эхтиёж сезамиз.

Барча ижтимоий фанларда бўлганидек, сиёсатшуносликда хам субъективизмга йўл қўймаслик, унинг олдини олиш муаммоси мавжуд. Бу муаммони сиёсий жараён, сиёсий билимларни ўрганишда холислик, очиқ-ойдинлик ва плюрализмга риоя қилиш орқали хал этиш мумкин. М. Вебер таъкидлаганидек, аудиторияда ўқитувчи хам, талаба хам сиёсат билан шуғулланмасликлари лозим. Зеро, сиёсий кўрсатма ва сиёсий муассаса ёки муайян партиявий нуқтаи назарнинг илмий тахлили амалда бошқа-бошқа нарсалардир. Илм толиби олдидаги асосий вазифа сиёсатга оид назарий билимларни эгаллаш, мураккаб сиёсий ходиса ва жараёнларни чуқур тахлил қилишга ўрганишдир.

Сиёсатшунослик одамларга улар қандай сиёсий нуқтаи назарни эгаллашлари ёхуд қайси сиёсий партияга аъзо бўлишлари лозимлигини ўргатмайди. Билъакс, у сиёсат тўғрисидаги илмий билимлар мажмуасидир. Хар бир инсон ўз сиёсий йўлини мустақил танлаши лозим. Бунда, албатта, тўғри йўлни танлаш имконияти кўп жихатдан сиёсатшуносликни инсон қай даражада ўзлаштирганлигига боғлиқ.

Шундай қилиб, сиёсатшунослик фанининг ўрни ва ахамияти хозирги замонда инсоният тараққиётидаги ўзгаришлар, сиёсат ва сиёсий жараёнлар билан боғлиқдир. Мамлакатимиз ижтимоий хаётида кечаётган эркинлаштириш жараёнлари келажакда сиёсий фан нуфузининг янада мазмунан етук тадқиқотлар билан бойишидан далолат беради.

 

Таянч тушунчалар

 

Сиёсат, сиёсий фан, сиёсатшуносликнинг предмети, сиёсатшуносликнинг объекти, сиёсий назария, сиёсий институтлар mўғpucuдa таълимот, сиёсий социология, халқаро сиёсат назарияси, сиёсий таълимотлар тарихи, сиёсий антропология, сиёсий психология, сиёсий география, сиёсий экология, сиёсий астрология, сиёсатшунослик фанининг қонун ва категориялари, сиёсатшуносликнинг вазифалари ва усуллари.

 

 

Назорат учун савол ва топшириқлар

 

1.  Жамиятда демократик тартибларни жорий этишда сиёсий билим ва сиёсий маданият қандай ахамиятга эга?

2. Сиёсатшуносликнинг фан сифатидаги шаклланиш тарихини тушунтиринг.

3.   XIX—XX асрларда сиёсатшуносликнинг фан сифатида шаклланишида қайси илмий мактаблар, муассасалар ва халқаро ташкилотлар катта роль ўйнади?

 4. Собиқ СССР ва унга тобе мамлакатларда сиёсатшунослик фанининг ўқитилмаганлиги сабабини қандай изохлаш мумкин?

5.  Сиёсатшунослик фанининг предмети, таркибий қисмлари, қонуниятлари, категориялари ва вазифалари хақида гапириб беринг.

6.  Социологиқ меъёрий, институционал, антропологик, пси­хологик, танқидий-диалектик, қиёсий, тарихий ёндашув (усул)лар мохиятини тушунтириб беринг.

7. Сиёсатшуносликнинг эмпирик тадқиқот усулларини изохланг.

8.  Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар тизимида сиёсатшунослик фанининг ўрни ва ахамияти тўғрисида нималарни биласиз?

9. Сиёсатшунослик ва хуқуқшунослик фанлари ўртасида қандай алоқадорлик мавжуд?

10. Ўзбекистонда демократик хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда сиёсатшунослик фани қандай ахамият касб этади?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТАЪЛИМОТЛАР: ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

 

1. Инсоният цивилизацияси тарихида сиёсий-хуқуқий ғояларнинг келиб чиқиши

 

Сиёсатшуносликни ижтимоий-тарихий мухит тақозо этувчи муайян сиёсий қарашлар ва ғояларсиз тасаввур этиш қийин. Сиёсий фикр тарихан хуқуқий фикр билан боғлиқ бўлиб, улар ўртасида уйғунлик мавжуд. Жумладан, у ёки бу шахснинг, гурухнинг ижтимоий табақа ёки синфнинг мавқеи хуқуқий жихатдан асосланган сиёсатни тақозо этади. Сиёсатшуносликнинг ўзак ғояси-сиёсий хокимият, жамиятни бошқарув, идора этиш ғоясидир. Буни чуқурроқ англамоқ учун сиёсий ғояларнинг илк шаклланиш даврига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Қадимги Миср, Бобил, Хиндистон Ва Хитой халқлари сиёсий-хуқуқий қарашларидаги ўзига хос анъаналар. Сиёсий-хуқуқий қарашлар тахминан милоддан аввалги 4 минг йилликда инсоният цивилизациясининг илк ўчоқлари бўлган Шарқ ўлкалари — Миср, Месопатамия, Хиндистон ва Хитойда пайдо бўлган. Цивилизация инсонларнинг нафақат оила, уруғ ёки қабила теграсидаги, балки давлат доирасида кечадиган маданий хаёти, ўзаро алоқаларини англатади. Буни гохо субмаданият деб хам аташади. Ижтимоий-иқтисодий тафовутлар, хукмронлик ва бўйсунувчилик муносабатлари, одамларнинг сиёсий-хуқуқий тасаввурларида акс этиб, бу тасаввурлар жамият цивилизациялашуви даражасининг мухим кўрсаткичи хисобланади.

Дастлабки сиёсий-хуқуқий фиқолар барча қадимги халқларда, Шарқда хам, Ғарбда хам диний негиздаги афсона ва ривоятлар таъсирида шаклланган.

Қадимги халқлардан мисрликлар, бобилликлар (Дажла ва Фрот харёлари оралиғида яшаган ахоли), хитойликлар, хиндлар, яхудийлар, форслар, греклар ва римликлар ердаги тартибларни коинот тартибларининг узвий бир қисми ва келиб чиқиши жихатидан илохийдир, худо унинг бош сабабидир, дея талқин қилганлар. Бундай тафаккур тарзи узоқ даврлар мобайнида ижтимоий-сиёсий онгда чуқур ўрнашиб, давлат, сиёсатга оид ғояларда хам ўз ифодасини

топган.

Хокимият — хукмдорлик тарихан жамиятда мехнат тақсимоти, тенгсизликнинг вужудга келиши, бу тенгсизликни сиёсий-хуқуқий жихатдан асослашга йўналтирилган илк уринишлар натижасидир. Масалан, Қадимги Мисрда олий сиёсий ва диний хокимиятни ўз қўлида жамлаган фиръавн худо ва одамлар ўртасида воситачи сифатида илохийлаштирилиб, худо иродасини ифода этувчи фиръавнга сўзсиз ва мутлақ итоат этиш лозимлиги милоддан аввалги XXVIII асрга оид „Птахотеп ўгитлари" номли қадимий сиёсий-диний хужжатда хам ўз аксини топган.

Дажла ва Фрот дарёларининг оралиғи — Месопатамиядаги сиёсий-хуқуқий фикрларнинг ёрқин намуналари Вавилон, Ассурия ва Хетт подшохларининг қонунлари бўлиб, уларда хокимиятнинг илохий тарзда келиб чиққанлигини ифодаловчи тасаввурлар акс этади. Жумладан, милоддан аввалги XVIII асрга оид Хаммурапи (Вавилон подшоси) қонунларида хукмдор ўз фуқароларига ғамхўрлик қилувчи, айни пайтда илохийлик сифатларига эга худога монанд мавжудот сифатида тавсифланади.

Қадимги Хиндистон халқларининг сиёсий-хуқуқий қарашларини ўрганишда милоддан аввалги 2 минг йилликка оид муқаддас битик — Ведалар („Веда" — санскрит тилида „билим" деган маънони англатади.) мухим ахамият касб этади. Хусусан, худоларга бағишланган мадхиялардан иборат бўлган ригведалар бу масалада энг кўхна ва йирик ёзма ёдгорлик бўлиб, уларда азалдан ерда ва бутун коинотда олий қудрат томонидан ўрнатилган илохий тартибот, одамларнинг бу тартиботга бўйсунишлари хусусида сўз юритилади.

Милоддан авалги IV—III асрларда брахман Каутиля томонидан ёзилган „Артхашастра ёки сиёсат хақидаги фан" рисоласида ўша даврга оид давлат ва хўжалик бошқаруви билан боғлиқ бўлган қатор масалалар баён этилган. Хусусан, идеал шох хақидаги қарашларда унинг адолатли ва халқпарвар, ўз лафзида турувчи, ёмонликдан хазар қилувчи, маърифатли, хақиқатга интилувчи, золим амалдорларни бошқарувдан четлаштирувчи бўлиши лозимлиги қайд этиладики, бу ғоялар хозирги замон сиёсий фани учун дам нихоятда қимматли хисобланади. „Артхашастра"да ички ва ташқи сиёсат масалалари хам қаламга олиниб, хокимият ва бойликни сақлаб қолиш хамда кучайтириш учун хар қандай воситалардан фойдаланиш маъқуллиги ғояси илгари сурилади (Орадан 2 минг йиллар ўтгач, бу ғояни H. Макиа­велли „Хукмдор" асарида такрорлаган эди).

Қадимги Хитойдаги илк сиёсий-хуқуқий қарашлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларда муқаддас битикларнинг эмас, балки мутафаккир олимларнинг давлатни ташкил этиш, бошқариш, инсон ва жамият муносабатлари тахлили акс этган таълимотлари мухим ўрин эгаллайди. Улар сафида Конфуций (Кун-Фу-цзи — мил. ав. 551—479) қарашлари алохида ахамиятга молиқ Хитойнинг кейинги тараққиёти учун хам ғоятда ахамиятли бўлган конфуцийчилик фалсафий-ахлоқий ва сиёсий таълимоти диннинг ўзига хос муқобили вазифасини ўтаган.  Мамлакат турли майда давлатчаларга бўлиниб, улар ўртасида тўхтовсиз низолар ва урушлар кучайган даврда яшаган бу мутафаккир давлатнинг патриархал-патерналистик концепциясини ривожлантирган. Унинг фикрича, давлат улкан оиладир.  Император хокимияти оила бошлиғи,  яъни  отанинг оиладаги хокимиятидек, қўл остидагиларга нисбатан адолат ва мехр-шафқатга асосланиши лозим. Хокимиятнинт илохий тарзда келиб чиққанлигини инкор этмаган холда Конфуций ўз диққат-эътиборини жамиятда ва давлатда ижтимоий барқарорликни таъминлаш масалаларига қаратади. У қадимда мавжуд бўлган адолатли давлат бошқаруви

тўғрисидаги қарашлар ва улар асосида ётувчи кўхна Хитой урф-одатларига соғинч хиссини  туйиб, қадимги эътиқод ва анъаналарга катта умид ва ишонч билан қарайди.

Конфуций „Лунь-юй" (Сухбат ва мулохазалар) номли рисоласида „Мен хеч нарсани кашф қилганим йўқ, балки ўтмиш дурдоналарини авлодларга етказяпман. Мен ўтмишга ишонаман ва уни севаман", деб ёзган эди.

Мутафаккир давлат ва жамият бошқарувини аввало интизом ва тартиб билан боғлаб „подшох—подшохдек, хизматкор—хизматкордек, ота—отадек, ўғил—ўғилдек бўлсин", дейди. Бундай бошқариш — хаммани жой-жойига қўйиш деган хулосани чиқаради. У одамларни ижтимоий келиб чиқишига қараб тўрт қатламга ажратади: аслзодалар (табиий туғма қобилиятли); билимларга ўқиш-ўрганиш жараёнида эга бўлганлар; билимларни қийинчилик билан ўзлаштирувчилар; билим олишга интилмайдиганлар.

Конфуций фикрича, қатламлараро тафовутлар улар ўртасидаги тенгсизликни келтириб чиқаради. Бу тенгсизлик кичикларнинг катталарга, қуйи табақаларнинг юқори табақаларга бўйсунишини, хокимиятнинг аслзодалар қўлида тўпланиши зарурлигини тақозо қилади. Конфуций сиёсий таълимотининг негизида эзгулик, инсонийлик ғояси ётади. Инсонийлик оилада ва жамиятда иззат-икром билан ўзини тута олишда, ўз хизматига сидқидиллик билан ёндашишда, бошқа кишилар билан муносабатларда адолатли бўлишда намоён бўлади. Конфуцийдан кўпгина хикматлар ёдгор бўлиб долган. Улар ахлоқ-одоб, турмуш тарзи, бахт ва омад каби мавзуларга оиддир. Масалан, „мамлакатда имконият борлигида фақир ва ночор бўлишга, бундай имконият йўқлигида бой ва зодагон бўлишга уял"1, дейди. Орадан 2 ярим минг йил вақт ўтган бўлишига қарамай, Конфуций таълимоти хозирги Хитойда хамон ўз таъсир кучига эга.

Қадимги Греция ва Римдаги ижтимоий-сиёсий ғоялар. Дастлабки сиёсий ғоялар дастлаб Шарқда пайдо бўлганлигига қарамай Ғарбда, хусусан Қадимги Греция ва Римда том маънода илмий шаклга яқинлашди. Сиёсий фикр афсона ва ривоятлар қобиғидан чиқиб инсон, жамият масалаларини илмий-фалсафий талқин қилишга интилди. Бунинг боиси шуки, Қадимги Грецияда худоларга Шарқ субмаданиятларидаги каби инсонлардан устун турувчи, жамиятга ўз иродасини ўтказувчи мутлақ куч ва хақиқат деб қараш эмас,  балки нисбатан эркин муносабат

шаклланган эди.

Қадимги Греция ва Римда худолар инсон қиёфасида тасаввур қилинган. Бу эса худолар тўғрисида мулохазаларда бирмунча эркинликни келтириб чиқарган. Қадимги греклар давлат ва худоларни бир бутун, яхлит тасаввур этишган. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий хаётдаги турли муаммолар уларни дунёвий фикр-мулохаза юритишга ундаган. Шу боис айнан Қадимги Грецияда хозирги Fap6 цивилизациясининг илк куртаклари вужудга келиб, дунёвий билимларнинг тараққиётига йўл очилган. Хусусан, инсон эркинлигининг кўрсаткичи — демократия хақидаги тасаввурлар мифология ва дин ўрнига аниқ дунёвий билимларнинг ривожига йўл очган.

Бироқ, адолат юзасидан шуни қайд этиш лозимки, антик Fapб маданиятидаги инсон хурфикрлилиги ва ижтимоий турмушдаги демократик тартиб келиб чиқиши илохий дея қаралган давлат манфаатларига бўйсундирилган эди. Давлатга илохий хусусият бағишлаб, уни шахс ва жамоа манфаатларидан устун қўйиш анъанаси айнан ўша даврларда келиб чиққан. Шу билан    бирга, Қадимги Греция ва Рим мутафаккирларидан Платон, Аристотель, Цицерон ва бошқаларнинг кишилик ижтимоий хаётини ташкил этишда давлатга энг зарур ижтимоий институт сифатида қарашлари бугунги кун учун хам ўз ахамиятини йўқотмаганлигини қайд этишимиз зарур.

Давлат ва унинг бошқарув шакллари, усуллари хақида дастлаб Суқрот, унинг шогирди Платон, ундан сўнг Аристотель яратган ғоялар диққатга сазовордир.

Платоннинг (мил. ав.  427—347) сиёсий-хуқуқий қарашларига дастлаб устози Суқротнинг рационал фалсафаси катта таъсир кўрсатган бўлса-да, кейинчалик у объектив идеализм тарафдори ва ифодачисига айланди. Бу рух унинг   „Давлат",   „Сиёсатчи",   „Софист",   „Парменид"   ва    „Қонунлар"' каби асарларида илгари сурилган икки дунё тўғрисидаги қарашларида яққол сезилади. Унингча, ғоялар  дунёси хақиқий борлиқ бўлиб, мутлақ ва абадийдир. Инсоннинг ўзгарувчан дунёси, реал хаётдаги нарса ва ходисалар эса ғоялар дунёсининг бузилган ифодасидир.

Ўзининг „Қонунлар" асарида идеал давлатнинг соф рационал андозасини назарий жихатдан асослашга интилган Платоннинг фикрича, инсон табиати уч асосий элементдан таркиб топган: аклий, жангарилик ва яратувчилик. Шунга мувофиқ идеал давлат ижтимоий тузилиш жихатидан уч асосий тоифани ўз ичига олади. Доноликка салохияти бўлган файласуфлар хукмдорлик қилиб, давлатни бошқарадилар, жангариликка мойил бўлган жангчилар мудофаа билан, яратувчилик эгалари — дехқон ва хунармандлар эса моддий неъматларни ишлаб чиқариш билан банд бўладилар. Файласуфлар ва жангчилар Платон орзу қилган давлатда хусусий мулкка эга бўлмасликлари лозим, чунки бу хол уларнинг ўз вазифаларини, бурчларини суиистеъмол қилишлари хавфини туғдиради.

Платон давлат шаклларининг уч турини: тимократия (харбийлар хокимияти), олигархия (оз сонли қулдорлар хокимияти), демократия (халқ хокимияти)ни бузилган, нотўғри шакллар деб, монархия ва аристократиянинг бошқарувини эса маъқул бошқарув деб хисоблайди. Қуллар мехнатини аристократик ёки монархияга асосланган давлатнинг зарур шарти деб билади. Демократиянинг мохиятини тўлиқ тушунмаган ва унга нисбатан бутунлай салбий муносабатда бўлган Платон фақат билимдон одамларгина давлатни бошқаришлари мумкин, деб хисоблайди. Унинг фикрича, демократия омманинг хукмронлиги бўлиб, у охир-оқибатда кўпчиликни эзишга олиб келади. Барча одамлар табиатан бир-бирларига тенг эмаслар, демократия хам бундай тенгликни таъминлай олмайди, шунинг учун давлатни доно ва ақлли файласуф олимлар бошқариши зарур, деган ғояни илгари суради. Давлатнинг келиб чиқишини ижтимоий эхтиёжга боғлаган холда „Давлат — хар биримиз ўзимизни қондира олмаганимиз холда жуда кўп эхтиёжларга мухтожлигимиздан келиб чиқади. Хар бир инсон бирор-бир эхтиёжини қондириш учун ё унисини ё бунисини жалб қилади. Кўп нарсага мухтожлик сезган одамлар биргаликда яшаш ва бир-бирларига ёрдам бериш учун бирлашадилар. Ана шундай уюшма бизларда давлат номини олади", дейди Платон. Ушбу давлатда хар бир инсон ўз табиатида устунлик қилувчи хусусиятларга кўра мехнат тақсимотида ўз вазифасини бажаради. Демократик тузум доирасида инсон истаган ишини қилиши мумкин дея фикрлаган Платон бундай тузумга қарши чиқади.

Суқротнинг вафотидан кейин Грецияни тарк этиб, Эгей денгизи атрофидаги мамлакатларда, жумладан Қадимги Миср ва жанубий Италияда кечган  12 йиллик мусофирликдан сўнг Афинага қайтган Платон бу ерда қадимги грек қахрамони Академ номи билан аталган Академияга асос солади. Деярли минг йил фаолият кўрсатган Платон Академиясида фалсафа, мантиқ ва этикага оид қатор муаммолар хусусида узоқ давом этувчи бахс-мунозаралар бўлиб ўтган.

Платоннинг идеал давлат тўғрисидаги назарияси унинг машхур шогирди, А. Македонскийнинг устози, Шарқда „биринчи муаллим" номи билан танилган Аристотель (мил. ав.   384—322)  томонидан  кескин  танқидга учради. Жамиятдаги синфий табақаланиш ва давлатнинг келиб чиқишини мутлақ, илохий ғоя билан боғлаган Платонга қарама-қарши ўлароқ Аристотель инсон салохиятига кўпроқ эътибор билан қаради.  Бу хол  Платон ва Аристотель таълимотлари ўртасида муайян тафовутларни, қарама- қаршиликларни келтириб чиқарди. Жумладан, „Сиёсат", , „Этика", „Риторика", „Афина политияси" каби асарларида  Греция ва унинг атрофидаги 158 шахар-полислар хаётини  кузатиш асосида Аристотель реал хаётдаги ўзгаришларнинг ўз ички зиддиятлари асосида содир бўлишини таъкидлади ва бу фикрлари билан устозидан ижобий жихатдан ўзиб кетди.  Бу холни изохлар экан „Платон менинг дўстим,   лекин хақиқат ундан устунроқдир", деган эди Аристотель.

  Аристотель „инсон ўз табиатига кўра сиёсий мавжудотдир" деган фикрни илгари суриб, унга адолат ва адолатсизликнинг фарқини англайдиган ягона мавжудот сифатида қарайди. Давлатнинг нисбий яхлитлигини маъқуллаб, унинг мақсади хамма фуқароларга фаровонлик улашишдир, деб хисоблайди.                                                                             

Аристотель Платонга зид равишда хусусий мулкни химоя қилар экан, шахсий манфаатдорлик ва хусусий мулкка эга бўлиш инсонга хузур бағишлайди, хар ким ўз иши билан банд бўлади, бу ўз навбатида тараққиётни тезлаштиради, деб билади. Мутафаккир фикрича, бойликка бундай муносабат худбинлик эмас, балки ўз-ўзини хурмат қилишга хамда ўз имкониятларини руёбга чикаришга ёрдам беради.

Давлат шаклларини ким томонидан (якка шахс, нисбатан озчилик, хамма) ёки қандай мақсадда (умумманфаати ёки шахсий манфаат) амалга оширилишига қараб тўғри ва нотўғри шаклларга бўлади.

Давлатнинг тўғри шаклларига монархия (бир киши), аристократия (озчилик) ва полития (кўпчилик бошқаруви)ни; нотўғри шаклларига эса тирания (мустабидлик), олигархия (оз сонли бойлар бошқаруви) ва демократияни киритади. Шу хол диққатга сазоворки, Аристотель таълимотида хозирги замон сиёсий фанида кенг ишлаб чиқилаётган назарияларнинг куртакларини учратамиз. Масалан, Аристотелнинг „Қайси хокимият афзалроқ: баркамол инсонлар хокимиятими ёки баркамол қонунлар хокимиятими?" деган саволига эътибор берайлик. XVII аср мутафаккири Ш.Л. Монтеське ушбу саволга „баркамол қонунлар хокимияти афзалроқ", деб жавоб беради ва жамиятда қонун олдида барча инсонларнинг тенглиги, қонунларнинг ўзи эса бутун жамият манфаатларидан келиб чиқиб яратилиши лозимлиги принципини илгари суради. Аристотель кун тартибига қўйган савол орадан йигирма тўрт аср ўтгач хозирги замон ривожланган мамлакатларининг демократиялари тимсолида ўз амалий ечимини топмоқда.

Аристотель давлат тузилишининг асосини уч қисмга бўлади:

биринчиси, қонун мухокама этувчи орган — хокимият ишларини кўриб чиқади;

иккинчиси, лавозимлар;

учинчиси, суд органлари.

Аслида хокимиятларнинг бўлиниши тўғрисидаги бу фикрлар ўзини демократик деб атаётган хар бир замонавий давлат конституииясида учрайди.

Гарчи, демократия камбағал — йўқсиллар манфаатини ифодалайди, умум манфаатини назарда тутмайди деб, демократияни мукаммал тузум қаторига киритмаган бўлсада, Аристотель давлатнинг мустақиллиги учун камбағаллар тўғрисида ғамхўрлик қилиш лозим, чунки, камбағаллар одатда давлатни бошқаришдан четда бўладилар. Исён ва жиноятлар кўпаяди, қаердаки ўрта синф бўлмаса, камбағаллар сони кўп бўлса мураккаб вазият вужудга келади ва давлат халок бўлади, деб хисоблайди.

Шундай қилиб, Платон идеал давлатни орзу қилган бўлса1, унинг шогирди Аристотель ўз устозига нисбатан бирмунча прагматик ва реалистроқ чиқди, инсонга сиёсий мавжудот дея бахо бериб, сиёсатнинг адолатга таянган холда қонунлар ишлаб чиқиши лозимлигини қайд этди.

Грек фалсафаси, маданияти, фани Қадимги Рим жамиятига катта таъсир кўрсатган. Лекин, Қадимги Грециядаги сиёсий-хуқуқий тафаккурда ижтимоий-сиёсий масалаларга катта эътибор устуворлик қилган бўлса, Қадимги Рим сиёсий-хуқуқий қарашларида хуқуқий жихат устунлик қилган. Грекларда давлат ва хуқуқ масалалари билан файласуфлар, римликларда эса амалий тажрибага эга бўлган хуқуқшунослар шуғулланган.

Рим хуқуқшунослиги хокимият, мансабдор шахс ва унинг ваколатлари, фуқаролик каби сиёсий категорияларни ишлаб чиқишда, умумий хуқуқ назарияси ва давлат хуқуқини ривожлантиришда катта ютуқларга эришди.

Қадимги Рим сиёсий ва хуқуқий таълимотлари тарихи Марк Тулий Цицерон (мил.ав 106- мил.43), Ульпиан, Модестин (I—III асрлар) номлари билан боғлиқ. Машхур нотиқ ва давлат арбоби Цицерон „Давлат тўғрисида", „Қонунлар тўғрисида", „Мажбуриятлар тўғрисида" каби асарларида хуқуқий давлатнинг илдизлари хақидаги таълимотни яратди. Унинг фикрича, дастлаб инсоннинг табиий хуқуқлари, кейин эса давлат ва унинг қонунлари вужудга келган. Хуқуқшунос ва тажрибали маъмур сифатида Цицерон давлатни қонунлар жамияти деб билади ва одамлар бойлик, қобилият жихатидан тенг бўлмасалар-да, лекин барчалари қонун олдида тенг бўлишлари лозим дейди. Умуман, Цицерон давлатнинг пайдо бўлишини табиатда мавжуд бўлган адолат ва хуқуқнинг руёбга чиқишидан иборат, деб тушунади.

Цицероннинг қарашларида учрайдиган „халқ" ва „оломон" тушунчаларига берилган таърифлар янада қизиқарлидир. Халққа умумий хуқуқ ва фойда асосида бирлашган кишилар, оломонга эса хурматга лойиқ бўлмаган, давлатга зарар келтиришга, исёнлар қилишга мойил куч сифатида қарайди. Давлат бошқарувининг уч щаклини — подшолик, оптиматлар (аристократлар хокимияти) ва халқ хокимияти (демократия)нинг хар биридаги ижобий жихатларни тахлил қилиб, давлатни бошқаришнинг аралаш шаклини маъкул кўради.

Цицерон нутқлари нотиқлик санъатининг хақиқий дурдоналари саналади. Шу боис хар бир талаба Рим сенати „Ватаннинг отаси" дея улуғлаган бу мутафаккирнинг илмий-амалий меросидан кўп нарсани ўрганиши мумкин. Шу ўринда Цицероннинг қуйидаги фикрини келтирамиз: „Сиёсий фанни тушунмасдан, унга оид билимларни пухта эгалламасдан туриб сенатда давлат ишлари ёхуд халқ олдида муайян қонунни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қандай қилиб нутқ сўзлаш мумкин? Файласуфларнинг инсон характери ва хусусиятлари тўғрисидаги билимларини чуқур ўрганмай туриб, тингловчилар қалбига йўл топувчи нутқни ирод этиш мумкинми?"1.

Хархақиқат, ушбу фикр хозир хам ўз ахамиятини заррача йўқотгани йўқ.

Шундай қилиб, сиёсий-хуқуқий таълимотларнинг келиб чиқиши антик даврларга бориб тақалади. Антик давр мутафаккирларининг сиёсий қарашларида давлат қурилиши ва бошқаруви, ички ва ташқи сиёсат, халқаро муносабатлар, уруш ва тинчлик, тинч-тотув яшаш, халқ харакатлари, жамиятдаги ижтимоий табақаланиш каби кўплаб сиёсий масалалар тўғрисида мухим фикрлар илгари сурилган.

 

2. Ўрта асрлар ва янги даврдаги ижтимоий-сиёсий ғоялap

 

„Ўрта асрлар" антик дунё ва Янги давр оралиғидаги тарихий босқич бўлиб, дастлаб XV асрдаги италян гуманистлари томонидан илмий муомалага киритилган атамадир. Анъанага кўра V аср бошларида (410 йил) қирол Аларих бошчилигидаги гот қабилаларининг Рим шахрини вайрон қилиши ва Ғарбий Рим империясининг қулашидан бошланувчи ўрта асрлар XIV асргача давом этган. Уйғониш ва Реформация даврини қамраб олувчи XV асрдан XVI асрнинг ўрталаригача бўлган даврни сўнгги ўрта асрлар ёки Янги давр бошларига киритиш фикри кенг тарқалган.

Ўрта аср сиёсий-хуқуқий ғояларининг негизида христиан илохиётшунослиги ётади. Христианлик I асрда Рим империясининг шарқий вилоятларида вужудга келди ва XIII асрга келиб ғоявий жихатдан тугал диний мафкурага айланди.

Аврелий Августин. Ўрта аср сиёсий-хуқуқий фикр тарихида диний анъаналарнинг энг классик (мумтол кўриниши католик черкови асосчилари ва даъватчиларидан бири Аврелий Августин (345—430) нинг сиёсий назариясида ўз ифодасини топди. Африка шимолида таваллуд топиб, Карфаген нотиқлик мактабида тахсил олган А. Августин Римнинг варварлар томонидан истило этилишидан таъсирланиб ёзган „Илох шахри" хамда „Ваъз, панд-насихат" („Исповедь") асарларида дунёвий давлат хокимиятини инкор этиб, католик черкови диний хокимиятининг ер

юзида хукмронлик қилиши лозимлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурди.

А. Августиннинг фикрича, инсоният тарихи илохий башорат орқали белгилаб қўйилган бўлиб, эзгулик ва ёвузлик кучларининг ўзаро курашидан иборатдир. Илохийликдан фақат эзгулик таралади, ёвузлик ва зулм эса ўзбилармонликка интилувчи, илохий ақидаларни тан олмайдиган эркин ирода махсулидир.

Черковга бўйсунмай шайтон измида юрганлар қурган дунёвий давлат қасоскорлар тўдасидан фарқ қилмайди, деб билган бу илохиётшунос „илох шахри"ни „инсонлар  шахри"га қарама-қарши қўяди. Зўрликнинг хар қандай  кўринишини рад этар экан, инсонлар бир-бирининг устидан  хукмронлик қилиш, бири иккинчисини итоат эттириш,  хукмронликка интилиш иштиёқида давлат ва унинг  жазоловчи идораларини ўйлаб топганлар, дея хисоблайди. Одамларни „ўзларича", яъни шайтон домидаги „ердаги одамлар"га ва худога интилиб яшаётганлар — „илохий одамлар"га ажратади. „Диний эътиқодсиз билим йўқ, хақиқат йўқ" деган тамойилни илгари суриб „гунохга ботган шахарлар ва давлатлар"га „илохий шахар"ни, католик черковининг жахонга хукмронлигини қарама-қарши қўяди.

Бундан кўриниб турибдики, Платоннинг икки дунё, стоикларнинг икки полис тўғрисидаги қарашлари билан Августин назарияси ўртасида ўхшашлик мавжуд.

Августин таълимотига таянган католик черкови XI— XIII асрларга келиб, Европа ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий хаётида етакчи мавқени эгаллади.

Шарқ мамлакатларига уюштирилган салиб юришлари, инквизиция судлари, черковнинг расмий-сиёсий мафкурасига қарши чиқкан, папа хокимияти ва феодал тартибларга бўйсунишни истамаган еретикларга қарши қўлланилган жазолар бу давриинг сиёсий тафаккури, юриспруденцияси, фалсафаси ва табиатшунослиги илохиётнинг кучли таъсири остида қолиб кетганлигидан далолат беради.

Ф. Аквинский. У (1225—1274) яшаган давр католик черковининг энг кучли мавқега эришган асрларига тўғри келади. Унинг сиёсий қарашлари акс этган „Хукмдорларнинг бошқарувлари тўғрисида", „Илохиёт мажмуаси" асарларида, қолаверса, Аристотелнинг асарларига ёзган шархларида илохиёт ва фалсафа муаммоларидан ташқари, хуқуқ, ахлоқ, давлатчилик ва иқтисодиёт масалалари хам қаламга олинган. Умуман, Ф. Аквинскийнинг диний-сиёсий рухдаги назарияси ижтимоий тенгсизликнинг худо томонидан ўрнатилганлиги тўғрисидаги ғояни химоя қилишга асосланган. Унинг таълимотига кўра, дунёвий хокимият илохий хокимиятнинг ердаги ифодасидир. Дунёвий хокимият илохий хокимият талаблари асосида иш кўрсатсагина инсонларга яхшилик ва эзгулик олиб келиши мумкин. Фақат хокимиятнинг аниқ шакли, хокимиятга эга бўлиш усуллари, унинг тузилиши ва ундан фойдаланиш худонинг ғояларига зид, адолатсиз бўлиши мумкин эмас, деб хисоблайди.

Ф. Аквинский давлат бошқаруви масаласига илохиёт нуқтаи назаридан ёндашганлигига қарамай, дунёвий Давлатда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш учун сиёсий хокимиятнинг халқ розилиги асосида амалга оширилиши лозимлиги, қонунларнинг эса халқ ёки унинг вакил-лари томонидан қабул қилиниши кераклиги тўғрисидаги фикрлари хозирги давр учун хам ахамиятга моликдир.

„Токи ўзга шахс иродасига тобе эканмиз, хавф-хатардан холи бўлишимиз мумкин эмас"1, — деган эди Ф. Аквинский.

Хуллас, ердаги давлат доирасида мавжуд бўлиши лозимлити қайд этилган халқ суверенитети сиёсий фикр тарихида антик даврдан кейин пайдо бўлган янгилик нишонаси эди.                                                                   

Қонун назариясининг тахлили Ф. Аквинский меросида мухим ўрин тутади. Христиан давлатининг фуқароси сифатида инсон қонунларнинг тўрт турига дуч келади:    

1.  Абадий қонун — коинотни бошқарувчи илохий тафаккур.                                                                               

2.  Табиий қонун — илохий, абадий қонуннинг инсон тафаккуридаги инъикоси.

3.  Инсон қонуни — табиий қонун, табиий хуқуқдан инсон иродаси орқали келиб чиқади. Ф. Аквинский худди Аристотель каби инсоният яратган қонунлар барча фуқароларнинг манфаатларига хизмат қилиши керак, бу қонун ваколатли хокимият томонидан ишлаб чиқилиши лозим, деб хисоблайди.

4.  Илохий қонун — Библиядаги Эски ва Янги ахдлар бўлиб, инсоннинг нариги дунёдаги саодатга боришига йўл очади.

XIV асрга келиб, Европада черков хокимиятининг кучсизланиши, қироллар дунёвий хокимиятининг кучайиши даври бошланди ва бу хол марказлашган миллий давлатларнинг ташкил топиш жараёнида янги сиёсий-хуқуқий назарияларни пайдо қилди. Жумладан, инглиз файласуфи В. Оккам (1300—1350) дунёвий хокимиятнинг диний хокимиятдан мустақил бўлиши лозимлиги ғоясини илгари сурди. Бу эса халқ хуқуқининг демократик назарияси яратилишига олиб келди. Лекин, бу назарияда халқ индивидлар жамоаси тарзида тушунилмас, ўрта асрга хос жамоа хуқуқи тафаккури устунлик қилар эди.

Уйғониш даври ижтимоий-сиёсий ғоялари. Европадаги Уйғониш (XIV—XVI асрлар) ва Реформация (XVI аср) даврлари ўрта аср тартиблари шароитида янги буржуа муносабатларининг пайдо бўлиши, Петрарка ва Боккачо, Леонардо да Винчи ва Никколо Макиавелли, Дюрер, Лютер, Микеланджело ва Мюнцерлар номини дунёга танитган даврдир.

Антик давр демократияси ғояларидан рухланиб, инсон тафаккурига ишончни қайта тиклаган Уйғониш даври ва унинг ғоялари инсоният тарихидаги туб бурилиш давридир. Инсон қадр-қиммати, унинг хуқуқларини химоя қилиш, инсон учун муносиб хаёт яратиш ғоялари айнан Fapб мамлакатларида уларнинг давлатчилик ва сиёсат сохасидаги амалий изланишлари давомида вақт синовидан ўтиб, реал воқеликка айланди.

Уйғониш ва Янги давр сиёсий-хуқуқий қарашларида давлатнинг пайдо бўлиши ва қарор топиши муаммосини ўрганиш кучайганлиги кўзга ташланади. Давлат, жамият ва шахс тўғрисидаги қарашлар тизимида индивид-фуқарога алохида эътибор бериш бошланди. Шунинг учун бу даврнинг сиёсий қарашлари „фуқаролик тўғрисидаги қарашлар" деб хам аталади.

Янги давр сиёсий фанининг асосчиси дея тан олинган буюк италян гуманисти Н. Макиавелли (1469—1527) диний ақидалардан холи бўлган Уйғониш даври сиёсий фалсафасини яратди. У „Хукмдор"1, „Флоренция тарихи" асарларида сиёсатни биринчи бўлиб фан сифатида асослаб берди ва жамиятнинг илохий эмас, балки табиий қонунлар асосида ривожланишини таъкидлади.

Леонардо да Винчининг замондоши, Микеланджелонинг дўсти, 27 ёшида Флоренция Республикасининг давлат арбоби, тарихчи ва шоир, бир қатор Ғарбий Европа мамлакатларида элчи сифатида фаолият кўрсатган Н. Макиавелли XV аср охири ва XVI аср бошларида узлуксиз урушлардан жабр кўрган, марказлашган давлатга эхтиёж сезаётган Италия манфаатларининг ифодачиси эди. Шу нуқтаи назардан унинг сиёсий назарияси ўз даври талабларини илгари сурганлигини унутмаслик лозим.

„Макиавелли ва унинг таълимоти тарафдори бўлган бошқа муаллифлар, — дейди Ф. Бэкон, — у ёки бу вазиятда одамлар қандай қадам қўйишлари лозимлигини эмас, балки одатда, амалда қандай қадам қўйишларини очиқ ва  тўғридан-тўғри баён қилганликлари учун хам хурматга  лойикдирлар"1. Сиёсат дунёсини ўрганищда Н. Макиавелли тадқиқотнинг янги усулларидан фойдаланди. Меъёрий-қадриятли назарияга асосланган фалсафий ёндашувдан ташқари, бу мутафаккир реал сиёсий муносабатларни кузатишда эмпирик усулдан фойдаланди. Тарихий жараёнларни ўрганиш асосида у биринчи бўлиб сиёсатни фан сифатида асослаб берди, сиёсий фаолиятда черков ахлоқи эмас, балки фойда ва куч мезон бўлганлигини қайд этди. Макиавелли-нинг фикрича, христианликнинг ахлоқий қадриятларини амалда хаётга татбиқ этиш мумкин эмас, чунки олий саодатни итоатда, дунёвийликка нафрат билан қарашда, хаётдан юз ўгиришда деб билган черков ахлоқи одамларни кучсиз ва забун қилиб, аблахлар қурбонига айлантиради. Динни давлатга маъкул ахлоқни хаётга жорий этувчи сиёсий восита деб билади.

Сиёсий таълимотлар тарихини тахлил этиш билан шуғулланган айрим мутахассислар „мақсад воситани оқлайди" деган тамойилни илгари сургани учун Макиавеллини кескин танқид қиладилар. Масалага бугунги кун талабидан келиб чиқиб эмас, балки ўша давр эхтиёжи нуқтаи назаридан туриб ёндашилса, муаммо ойдинлашади. Чунки Макиавелли Рим папасига тобе бўлмаган, кучли, марказлашган миллий давлат тузиш йўлида мамлакатни бирлаштирувчи, халқ сайлаган ислохотчи подшонинг барча воситалардан фойдаланишини маъқуллаб, агар натижа  кўнгилдагидек бўлса, барча воситаларни, гарчи улар  ноахлоқийбўлса-да, оқлаш мумкин деб билар эди.               

Н. Макиавелли „миллий давлатни қуриш ва мустахкамлашда давлат бошлиғи шердек довюрак, тулкидек айёр бўлиши, агар пировард мақсад фойдали бўлса, ўз ваъдаларини бажармаслиги хам мумкин, чунки юксак натижалар худди шундай йўл тутган князларга насиб этган. Шафкатсизликни, агар бир маротаба, унда хам фуқаролар манфаати    учун  қўлланилган тақдирда оқлаш мумкин,  лекин    фуқароларни эзиш учун доимий равишда қўлланилса, уни   оқлаш мумкин эмас"1, деб қайд этади. Шунингдек, Макиавелли уша давр сиёсий бошқарувида фойда хамда куч асосий мезон бўлганлигидан келиб чиққан холда хукмдор кучли армия тўғрисида қайғуриши керак ва қайси тарафнинг армияси кучли бўлса, тақдир ўша тарафга кулиб боқади, деган фикрни олға суради. Макиавелли назарида барча давлат ва халқларнинг табиатида хокимиятпарастлик, мунофиқлик, журъатсизлик, нонкўрлик, қўрқоқлик, дангасалик ва иккиюзламачилик, хасадгўйлик ва бир-бирини кўролмаслик иллатлари учрайди. Шу боис давлат бошлиғи инсон табиатини яхши билмоғи, бу борадаги билимларини давлат манфаатлари йўлида ишлата билмоғи керак, дея таъкидлайди.

Макиавелли давлат бошқарувида республика шаклини маъқул кўради. Омма қиролга нисбатан ақллироқ ва доимийроқдир. Халқ овози — худо овозидир, чунки халқ барча масалаларда хукмдорга нисбатан одилроқ мулохаза юритади. Республика идора усули ўрнатилса, давлат мустахкам ва барқарор бўлади, деб хисоблайди.

Макиавелли „Хукмдор" асарида республикани бошқаришнинг тўғри ва қулай шакли деб билсада, аввало, „янги хукмдор" якка хукмронлиги ўрнатилиб, у Италияни бирлаштириши, ислох қилиши ва юксалтириши, сўнг унинг ўрнини республика ёки бошқарувнинг „аралаш" шакли (демократия, аристократия, монархия элементларидан иборат шакл) эгаллаши лозимлигини қайд этади. Шу тариқа Макиавелли давлатчиликнинг монархиядан республикага томон ривожланишини олдиндан айтиб ўтган.

Таъкидлаш жоизки, А. Смит эркин бозор афзалликлари тўғрисидаги либерал назариясини яратишидан анча аввал Макиавелли индивидуал эркинликнинг бутун жамият учун фойдалилигини уқтириб ўтган эди. Бироқ, бошқарувнинг республика шакли халқнинг муайян фазилатларга, жумладан фуқаролик сифатларига эга бўлишини тақозо қилади, бундай фазилатларга эга бўлмаган халқлар учун эса монархия бошқарувини маъқул деб билади.

Умуман олганда, Сохибқирон Амир Темурнинг „Kyч адолатдадир" тамойили акс этган „Темур тузуклари" Шарқ мамлакатлари хукмдорлари учун қанчалик зарур қўлланма бўлган бўлса, кўпроқ „Адолат кучдадир" деган ғарбона менталитет акс этган Макиавеллининг „Хукмдор" асари 400 йилдан кўпроқ давр мобайнида Fapб мамлакатлари давлат бошлиқлари диққат-эътиборини ўзига жалб этиб, келмоқда. Шуни унутмаслик лозимки, Уйғониш даврининг бу мутафаккири қарашлари ўша давр эхтиёжлари инъикоси бўлиб, хали классик либерализм ғоялари даражасига етмаган эди. Макиавелли таълимотида инсон ижтимоий ходиса, мавжудот сифатида катта маъно касб этмаган, унинг манфаатлари давлат ва умумманфаатларга тобе этиб қўйилган эди.

Француз мутафаккири Жан Боден (1630—1596)нинг қарашлари хам муайян қизиқиш уйғотади. „Давлат тўғрисида олти китоб" асарида у биринчи бўлиб давлат суверенитети ғоясини илгари сурди, давлат илохий тарзда келиб чиқмаганлигини таъкидлаб, унинг манфаатлари дин манфаатларидан устун бўлиши лозимлигини ва виждон эркинлиги ўрнатилишини тарғиб этди.

Хуллас, Уйғониш даври сиёсий таълимотлари сиёсий-хуқуқий таълимотлар ривожининг кейинги тараққиёти учун мухим пойдевор бўлиб хизмат қилди.

Маърифатпарварлик даврида  сиёсий ғояларнинг тараққиёти. Бундай сиёсий қарашлар кейинчалик Томас    Гоббс (1598—1679) қарашларида ривожлантирилади. Гоббс    монархияни — хокимиятнинг энг қулай шакли, деб хисоблайди. Буни ўзининг „Левиафан" асарида инсонларнинг    давлат пайдо бўлгунигача бўлган даврдаги хаётини тасвирлаб, унда „хаос" ва „ихтилоф"лар хукмрон бўлганлигини таъкидлайди ёки бу хукмронликни „хамманинг хаммага қарши уруш" холати сифатида қайд этади. „Ижтимоий    келишув"га „хаос"дан чиқишдаги мухим йўл сифатида   қаралади. Гоббс монархнинг асосий вазифаси қонунни сақлай билиш, деб тушунади. Англия файласуфи Ж. Локк (1632—1704) қарашларида эса сиёсатда фуқаролик концеп-цияси илгари сурилади. Локк таълимоти нисбатан реал хаётга асосланганлиги билан ажралиб туради ва чекланган монарх­ии ўрнатишни ёқлайди.

У сиёсий фикр тарихида биринчилардан бўлиб „шахс",   „жамият" ва „давлат" тушунчаларининг тахлилини беради    хамда шахсни жамият ва давлатдан юқори қўяди. Локкнинг фикрича, инсон туғилганидан бошлаб табиий хуқуқларга эга бўлади. „Хаёт" ёки „яшаш", „эркинлик" ва „мулкка эга бўлиш" хуқуқларини ана шу хуқуқлар жумласига киритади. У хусусий мулкка эга бўлиш хуқуқини қуйидагича асослайди. Биринчидан, хусусий мулкка эга бўлиш инсоннинг ўзини ва унинг оиласининг яшаши учун зарур эхтиёжни таъминлаш учун керак, инсон зарур нарсаларга эга бўлган тақдирдагина ўзининг ривожланишига алохида эътибор бериши мумкин. Хусусий мулк мутлақ қадрият эмас, аксинча, эркин жамиятга эришиш воситасидир. Инсонлар мулк жамғаришда эркин бўлишлари керак.. Иккинчидан, мулкка эга бўлиш инсоннинг индивидуаллиги шаклланишига таъсир кўрсатади. Давлат жамиятга, жамият ўз навбатида шахсга бўйсуниши лозим. Давлат ва жамият бир нарса эмас, давлат хокимиятининг қулаши жамият ривожи­нинг тугаганидан далолат бермайди. Жамият янги давлат хокимиятини ўрнатиши лозим. Давлат шахс хуқуқларини химоя қилиш мақсадида фаолият кўрсатади. У шахсдан кучлироқ бўлиши мумкин эмас, чунки шахс жамиятни, жамият эса давлатни ташкил этади. Локк қонун чиқарувчи ва ижро хокимияти бўлишини ёклайди. Қонун чиқарувчи хокимиятга устуворлик беради, чунки у давлатнинг сиёсатини белгилайди деб кўрсатади.

Франция маърифатпарвари Шарл Луи Монтескьё (1689—1755) ўзининг „Қонунлар рухи" асарида „идора этиш тарзи"га ёки „қонунлар рухи"га таъсир этувчи омилларни кўрсатиб беради. „Кўпгина нарсалар — иқлим, дин, қонунлар, идора этиш шакллари, ўтмиш сабоқлари, ахлоқ, одатлар халқнинг умумий рухининг натижаси сифатида инсонларни бошқаради", — деб ёзади Монтескьё.

Монтескьё хокимиятнинг бўлиниш назариясини „аралаш идора этиш" ғоясининг давоми хисоблаб, қонун устуворлигини қайд этади. Шу асосда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимиятлари бир-бирларини тўлдирган холда хокимиятни сақлаб туришлари мумкин деган хулосага келади.

Сиёсий фикр ривожи Европадаги давлатлар қурилиши билан узвий боғлиқ холда борди. Бу давр намоёндалари унитар мустақил давлатнинг камчиликларини хисобга олиб, сиёсий назарияни амалиёт билан боғлиқ холда амалга оширишга харакат қила бошладилар.

Ж. Мэдисон (1751 — 1836) республиканизмнинг кўзга кўринган назариётчиларидан бири бўлиб, у халқ — сиёсий хокимиятнинг ягона манбаи, сайловлар — республикавий идора  этишнинг  мухим  хусусияти,   деган   қоидага асосланади. У кўпчилик фракциясига эхтиёткорлик билан ёндашади, хокимиятдан фойдаланиб,  озчиликнинг манфаатларини поймол этиши мумкинлиги хавфининг олдини олиш чораларига алохида эътибор билан қарайди. Озчиликнинг эркинлигини кафолатлаш зарурлигини химоя қилади. Мэдисон демократиянинг вакиллик орқали идора этиш шакли билан бирга либерал идора этиш хам зарурлигини исботлайди. Давлат хокимиятининг бўлиниши, уларнинг хар бирининг нисбий мустақиллигини ва тенглигини тан олади.

Сиёсатнинг „Ижтимоий концепцияси" фуқаролик концепциясининг давоми сифатида шаклланди. У энди алохида индивид — фуқарога эмас, айрим ижтимоий гурухга таяна бошлади. Миллат, синфлар, инсонлар, индивидлар муайян гурухларнинг, бирлашмаларнинг махсули сифатида қаралади.

Француз маърифатпарвари Ж. Ж. Руссо (1712—1778) эса сиёсатда фуқаролик концепциясининг қатьий ифодачиси ва тадқиқотчисидир. Индивидлар давлатни яратади ёки айни пайтда индивидларнинг ўзи давлатнинг махсулидир, деган фикрни олға суради. Руссо учта ташқи омилни қуйидагича қайд этади:

1. Ижтимоий тенгликни қувватлаб, мулкнинг жамият аъзоларига нисбатан тенгсиз тақсимланишига қарши чиқади.

2.  Сиёсий яхлитликни химоя қилади. Давлатда хусусий хамкорлик бўлиши мумкин эмас, деган ғояга таянади.

3. У вакиллик хокимиятини қуллик деб хисоблайди. Бир сўз билан айтганда, Руссо демократиянинг бевосита шаклини қўллаб-қувватлайди.

Англиялик консерватор Э. Берк (1729—1797) таълимотида табиий хуқуқларни тан олмаслик ғояси мухим ўрин тутади. Унингча, давлат ва жамият инсонларнинг ихтироси эмас,  балки табиий ривожланишнинг натижасидир. Давлатнинг асосий вазифаси тартиб ва қонунни сақлашдан иборат. Хокимиятнинг вакиллик шаклини қўллаб чиқади. Берк парламентга Англиядаги хокимиятнинг хақиқий шакли сифатида қарайди ва унинг фаолияти халқ томонидан назорат этилиши мумкин эмас деб хисоблайди.

А. Токвиль (1805—1797) „Америкадаги демократия" номли асарида ўзига хос либерал сиёсий назарияни яратади. Уни сиёсий тенглик билан сиёсий эркинлик ўртасидаги муносабат кўпроқ ўйлатади. Сиёсий апатия — сиёсий марказлашув ва ижтимоий бўйсундиришнинг бошлани-шидир, дейди. Демократиянинг ижобий ва салбий жихатлари бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритади.

XIX асрнинг 40- йилларидан бошлаб сиёсий фикр ривожи мустабид коммунистик тузумга асослаган қарашлар билам боғлиқ кечди. Улар томонидан муайян ижтимоий гурухга, синфга таяниш, уларнинг сиёсий қарашлари, манфаатларини „химоя" қилиш, улар ёрдамида „пролетар инқилобини" амалга ошириш ғояси илгари сурилади. Тенглик, демократия, эркинликни таъминлашда улар „пролетариат диктатурасини" ўрнатиш зарурлигини, шу орқали адолатли демократик жамият қуриш мумкинлигини асослашга уриндилар. „Синфий кураш"га жамиятни харакатлантирувчи куч сифатида қарадилар.

Бу ғояда сиёсий хокимиятга эга бўлиш, яъни диктатуранинг пролетариат қўлига ўтиши туб масала сифатида қаралди. Октябрь тўнтариши Россияда большевизм кўринишида тоталитар, маъмурий буйруқбозлик жамиятининг ўрнатилишига олиб келди. Собиқ СССР конституциясида хокимиятнинг вакиллик ва бевосита шаклларидан фойдаланиш кўрсатилган бўлса-да, амалда хақиқий демократик жамиятни ўрнатилишига эмас, аксинча, мустақиллик, эркинлик, инсон хуқуқларига зид бўлган тамойиллар марказ билан республикалар ўртасидаги ўзаро муносабатларда, жамият сиёсий хаётида ўзининг ифодасини топди. Бу сиёсий қарашларнинг ғоявий жихатдан бир томонлама, нодемократик ва сохта эканлигини хаёт кўрсатди.

 

3. XIXXX аср сиёсий қояларидаги асосий йўналишлар (либерализм, консерватизм, социализм)

 

Либерализм ва неолиберализм. Либерализм лотинча „liberalis" — озод, эркин сўзларидан келиб чиққан бўлиб, Янги даврнинг биринчи тарихий ғояси сифатида вужудга келган. Унинг пайдо бўлиш тарихи Европадаги XVII—XVIII асрларда бўлиб ўтган буржуа инқилоблари даврига бориб тақалади, яъни либерализм феодал тартиблар ва христиан черкови хукумронлигига қарши олиб борилган курашлар жараёнида сиёсий таълимот сифатида шаклланган.

Либерализм таълимотининг асосчилари англиялик Джон Локк (1632-1704) ва Адам Смит (1723-1790) хамда америкалик Томас Джефферсон (1743—1826) лардир.

XIX асрда либерализм Англияда кучли ривожланди. Унинг ривожига бу ерда Милль (1806—1873), Гербет Спенсер (1820—1903), кейинроқ эса Джон Кейнс (1883— 1946) лар катта хисса қўшдилар. Бу таълимот тараққиёти XX асрда „янги либерализм" концепциясининг пайдо бўлишига олиб келди.

Либерализмнинг ижтимоий фикр ва сиёсий оқим сифа­тида асосий принциплари инсон эркинлиги ва озодлиги бўлиб, либерализмнинг асосий қадриятидир. Унинг бошқа барча принциплари мана шу асосий қадриятдан келиб чиққан ва булар қаторига қуйидагиларни киритиш лозим:

—   инсон ўз эркинлигига таяниб жамиятда хаётий мақсадларини белгилаш ва фаолият йўналишини танлаш хуқуқига эга;

—  у ўз фаолиятининг натижалари учун, фаровонлиги ва ижтимоий ахволи учун ўзи масъулдир.

Либерализм инсоннинг индивидуал эркинлигини унинг аввало сиёсий эркинлиги ва табиий хуқуқлари билан уйғун холда тушунади. Бунда инсоннинг хусусий мулкка эгалик қилиш хуқуқига алохида эътибор берилади. Демак, индивидуал эркинлик аввало хусусий мулк эгасининг эркинлиги билан узвий боғлиқликда тушунилади.

Хуллас, либерализмнинг асосий идеали тенг хуқуқ ва имкониятларга эга бўлган фуқароларнинг жамиятидирки, ундаги хар бир инсон, агар мехнатсевар ва ақлли экан, хаётда муваффақиятларга хамда ижтимоий тан олинишга, яъни хурматга эришиши мумкин. Тарихда бу ғоянинг амалга оширилишида ибратли ишлар қилинган. XIX асрнинг 60-йилларида АҚШнинг либерал-демократик хукумати президенти Авраам Линкольн 21 ёшдан катта бўлган хар бир америкалик фуқаронинг давлат фондидан 64 гектар ер олиш хуқуқи тўғрисидаги хужжатни тасдиқлаган эди. Бу эса АҚШ қишлоқ хўжалигида фермерлик ривожини таъминлашга асосий омил бўлиб хизмат қилди.

XIXXX асрлар давомида либерализмда икки оқим шаклланди:

1.   Буржуа-элитар оқими — мулкдорларнинг манфаат ва хуқуқларини химоя қилувчи ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларга аралашувини рад этувчилар. Бу оқим XIX асрнинг охирларигача назариёт ва амалиётда хукмронлик қилди.

2.  Демократик ёки ижтимоий либерализм оқими — XIXXX асрларда кучли мавқеини эгаллади. Унинг машхур вакиллари — М. Вебер, сиёсатчилар орасида эса Ллойд Джордж, В. Вильсон, Т. Рузвельтлар бўлишган.

Амалий сиёсатда демократик либерализмни АҚШ президенти Ф. Д. Рузвельт „янги капитализм" шаклида 1930 йилларда Америка хаётига татбиқ этди. Айнан шу модел туфайли 11 жахон урушида Ғарбий Европадаги вайрон бўлган иқтисодий хаёт қайта тикланди ва либерал-демократик турмуш вужудга келтирилди.

Инсон эркинлиги, озодлиги принципига таянган либерализм хозирги замонавий демократиянинг ғоялари, меъёрларини яратишда катта роль ўйнади. Бу ерда гап барча инсонларнинг қонун олдидаги тенглиги; хар бир инсоннинг асосий эркинликлардан (виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, ассоциация ва партиялар тузиш эркинлиги) фойдаланиш хуқуқини тан олиш; ўзгача фикрга нисбатан сабр-тоқат; озчилик хуқуқларининг тан олиниши тўғрисида бормоқда.

Нихоят, замонавий демократиядаги хуқуқий давлат назарияси хам либерализм махсулидир, яъни жамиятни бошқарувчи барча тизим халқнинг назорати остида ишламоғи керак.

Жамият иқтисодий хаётини ташкил этишнинт замона­вий принципларини ишлаб чиқишда хам либерализм катта хисса қўшган. Бу қуйидагиларда кўринади:

—  эркин индивидуал ва гурухий тадбиркорлик;

—  эркин бозор ва эркин рақобат.

Хозирги замон либерализмининг мохияти қуйидагилардан иборат:

1.  Хусусий мулк ижтимоий табиатга эга. Зеро, унинг яратилиши ва кўпайишида фақат мулкдорнинг ўзигина  иштирок этмайди.

2.   Хусусий мулкдорлик муносабатларини давлат йўналтириш хуқуқига эга.

3.   Саноат демократиясининг либерал  назарияси ишчиларнинг бошқарувдаги иштирокини тан олмоқда ва қўллаб-қувватламоқда.

4.  Давлатнинг „тунги қоровул" эканлиги тўғрисидаги классик либерал назария „фаровон давлат" тўғрисидаги концепция билан алмаштирилди. Яъни, жамият ўзининг хар бир аъзосининг кун кечириши учун зарур бўлган нарсаларнинг энг кам микдорини яратади, давлат сиёсати иқтисодий барқарорликни таъминлашга ва ижтимоий бўхронларнинг олдини олишга қаратилмоғи керак. Чунки бизнинг асримизда кўпчилик ахоли ёлланма ишчилардир, шунинг учун давлат замонавий иқтисодиёт шароитида ўз фуқаросининг камбағал бўлиб, ёрдамга мухтож бўлиб қолишидан мутлақо манфаатдор эмас.

5.  Замонавий либерализмда ижтимоий адолат концепцияси мухим ўрин тутади. Бу принцип индивиднинг тадбиркорлиги ва қобилиятини рағбатлантиришни, айни чоғда кам таъминланган ахоли гурухлари учун ижтимоий бойликни қайта тақсимлаш заруратини инобатга олади.

Либерализм сиёсий тафаккурнинг ғоявий-сиёсий йўналиши сифатида тарихий тараққиёт давомида ўз партияларини хам вужудга келтирди:        

— 1828 й. АҚШ демократик партияси;

—  1832 й. Буюк Британия либерал партияси;

—   1884 й. Норвегия либерал-буржуа партияси;

—  1922 й. Италия либерал партияси;

—   1923 й. Швейцария либерал партияси;

—   1948 й. Нидерландия либерал партияси бугун дунёнинг энг обрўли либерал партияларидир.

Консерватизм ва неоконсерватизм. Консерватизм — лотинча „conservare" — „сақлаб қолмоқ"; „бузилиб, йўқолиб кетишга йўл қўймаслик" деган сўзлардан келиб чиққан бўлиб, узоқ вақтлардан буён бизнинг сиёсий терминологиямизда салбий маъно касб этувчи сўз, жараён сифатида ишлатиб келинган эди.

Консерватизм ижтимоий-сиёсий тафаккур кўриниши сифатида 1789—1791 йиллардаги Буюк француз инқилобининг натижалари ва тажрибаларининг танқидий бахолари сифатида шаклланди. Таълимотнинг асосчиси англиялик мутафаккир Эдмунд Беркдир (1729—1797). Шунга кўра, классик консерватизмни Англияда вужудга келган дейиш мумкин. Э. Берк 1970 йил ёзган „Франциядаги инқилоб тўғрисида ўйлар" асарида эркинлик концепциясини химоя қилди, хатто бунга либераллар хам тан беришди. Бироқ, Берк фикрича, жамият хаётида яхши натижаларга инқилоб орқали эмас, балки ижтимоий-сиёсий институтларнинг эволюцион тараққиёти орқали эришилади.

XX асрда англиялик файласуф Карл Поппер консерватизмнинг йирик назариётчиси сифатида танилди.

Консерватизмнинг асосий қадриятлари тарих, хаёт, қонун, тартиб, интизом, ижтимоий барқарорлик, анъаналар, оила, миллат, давлат, жамият, хокимият, иерархия ва диндир.

Ижтимоий консерватизмнинг ўзига хос жихатлари қуйидагилардан иборат:

—  инсониятнинг қадимий ахлоқий анъаналарини сақлаб қолиш;

—  қадриятлар ёки ижтимоий институтларни радикал инкор қилишга нисбатан шубхали муносабат;

—  жамиятни ўз ички хаёти ва жуда мўрт тузилишга эга бўлган маънавий реаллик, борлиқ сифатида идрок этиш;

—  жамиятни яхлит организм сифатида тушуниш ва уни машинага ўхшаб қайта қуриш мумкин эмаслигига ишониш.

Консерватизмнинг асосий қоидаси шундан иборатки, гуё инсон онгги, акли, тафаккури имкониятлари чекланганлиги боис, у ижтимоий жараёнларнинг мохият ва мақсадини тўлиқ англашта ожиздир. Ижтимоий жараёнлар, консерватизм тарафдорларининг фикрича, одамлар тақдирини белгиловчи олий илохий куч (Яратувчи) томонидан бошқарилади. Бироқ, инсон онгги хам Яратувчи билан биргаликда бу бошқарувда иштирок этади. Реал ижтимоий жараён эса ижтимоий институтлар ва қадриятларда ифодаланган тажриба ва хатолар натижасидир. Бу реал ижтимоий жараёнларни инсон онгли равишда ўйлаб топмаган ва амалга оширмаган, шу боис уни радикал тарзда ўзгартириш хуқуқига хам эга эмас.

Шунинг учун консерватизм мафкурасининг асосий қоидалари янада тушунарлироқ баён этилган қуйидаги фикрга эътиборингизни қаратмокчимиз:

„Биз ўз институтларимизни доимо яхшилашга харакат қилмоғимиз лозим, биз уларни бутунлай қайта қуришни хеч қачон ўз олдимизга мақсад қилиб қўймаймиз, ўз имкониятимиздаги яхшиланиши лозим бўлганларини биз тушунмаган нарсаларнинг бири сифатида қабул қилмоғимиз керак. Биз доимий равишда ўзимиз яратмаган шу қадриятлар ва институтлар ичида хамда уларнинг атрофида харакат қилмоғимиз лозим“1.

Консерваторларнинг нуқтаи назарича, давлат доимий  мавжуд бўладиган органик бутунликдир, унинг айрим  қисмлари пайдо бўлади, ўз шаклини ўзгартиради, йўқолади,  лекин давлатнинг ўзи ўзгармасдир.                                        :

Ворисийлик, авлоддан авлодга ўтувчи ижтимоий алоқаларни янгилаб бориш қоидасига таянган консерватизм  инқилобларга мутлақо салбий қарайди. Жумладан, тарихга, тараққиётга бундай нуқтаи назардан қараш тарафдорлари коммунистик тузум инқирози боис, кейинги ун йилликларда кескин ошди. Консерваторлар жамиятда аста-секинлик  билан эволюцион ўзгаришлар ясаш тарафдорларидир.  Консерватизмни бундай талқин қилувчилар неоконсерватизм вакиллари хисобланади. Уларнинг сиёсий фалсафасида икки ғоя мавжуд:                                                       

1.  Индивидни давлатга бўйсундириш.                              

2.  Миллатнинг маънавий ва сиёсий бирлигини, якдиллигини таъминлаш.

Таъкидлаш жоизки, неоконсерваторлар иқтисодиётда  эркин бозор муносабатлари тарафдори бўлиб, шу маънода  улар либералистлар билан хамфикрдирлар. Бироқ, сиёсий қарорлар у ёки бу индивид, гурух, манфаатини ўйлаб эмас, балки миллатнинг муштарак, умумий мафаатларини кўзлаб  қабул қилинмоғи керак. дея хисоблайдилар консерваторлар.

Халқаро муаммолар неоконсерватизмда мухим ўрин тутмоқда. Ўз давлатини дунёнинг илғор давлатига айлантириш олий ва абсолют мақсад дея белгиланмоқда, шахсий ва гурухий мафаатлар шу мақсадга бўйсундирилмоқда. Уларнинг фикрича, фақат давлатгина ўз қонунларига кўра ривожланиши, эркин бўлиши мумкин. Индивид ўз эркинлитида чекланган, шунинг учун хам у миллат ва давлат аъзоси сифатида фойдали бўлиши мумкин.

Бугунги дунёдаги машхур консерватив партияларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

—  Англия консерватив партияси;

—  АҚШ республикачилар партияси (Ж. Буш);

—  Христиан-демократик йўналишдаги Ғарбий Европа партиялари;

—  Канада консерватив партияси;

— Австралия ва Янги Зеландия консерватив партиялари. Англиядаги неоконсерваторлар (тэтчеризм) ва АҚШдаги неоконсерваторлар (рейганомика)нинг фикрича, давлат либераллар ва социал-демократлар даврларида иқтисодий йўналтириш хамда ижтимоий химоя масалалари билан кўпроқ шуғулланди, бу эса давлат аппаратида бюрократияни кучайтирди, шахсий ташаббус ва рақобатнинг ролини пасайтириб юборди.

Шунинг учун хам 1975 йилда Англия бош вазири лавозимига сайланган Маргарет Тэтчер ўн йил ичида ўз „тэтчеризм сиёсати" билан „темир хоним" номини олган бўлса-да, Англияни юксак тараққиётга олиб чиқди.

Хўш, унинг сиёсатидаги асосий тамойиллар нималар эди? Булар:

1.  Тадбиркорликни хар томонлама қўллаб-қувватлаш;

2.  Давлатнинг иқтисодий хаётга аралашувини минимум даражага тушириш, хусусий мулкчиликни демократлаштириш;

3.  Хар ким ўз-ўзини моддий жихатдан таъминлаши шарт, давлат фақат ногиронларга ёрдам беради;

4.  Ижтимоий харажатларни мумкин қадар камайтириш;

5.  Жамият учун зарар келтирадиган иш ташлашларни қатьиян тақиқлаш.

Натижада 1982—1987 йилларда Англия иқтисодий ва маданий жихатдан Ғарбий Европада биринчи ўринга чикиб олди1.

Социализм XIXXX аср сиёсий ғояларидаги йўналишлардан бири. Бу ғоя XIX асрда ишчилар синфи манфаатларининг ифодачиси сифатида майдонга келди.

Социализм тенглик, ижтимоий адолат, умумий манфаатларнинг устунлигига асосланган жамият хақидаги ғоя сифатида даставвал қадимги дунёда пайдо бўлган. Унинг негизида илк христиан жамоалари қурилган. Бироқ, социализм янги даврда Т. Мор, Т. Кампанелла, Р. Оуэн, Ш. Фурье, А. Сен-Симон асарларида назарий жихатдан ишлаб чиқилди ва ғоявий оқим сифатида шакллантирилди. Кейинроқ XIX асрда социализм пролетариатнинг мафкураси сифатида К. Маркс ва Ф. Энгельс томонидан асослаб берилди ва марксизм номини олди. Маркс таълимотига кўра, тенглик ва ижтимоий адолатни капитализм эмас, балки социализм ва коммунизм таъминлайди. Унга эса инқилобий йўл билан, пролетариат диктатурасини ўрнатиш орқали дунёнинг ривожланган мамлакатларида бирданига ўтилади.

XX асрнинг бошларида марксизм бир-бирига қарама-қарши икки ғоявий окимга: ленинизм ва социал-демократияга бўлиниб кетди.

1864 йилда I Интернационал ташкил топгач, Европанинг кўп давлатларида оммавий социал-демократик  партиялар вужудга келди. 1889 йилда II Интернационал, 1898 йилда эса РСДРП2 тузилди. 1895 йилда Ф. Энгельс вафотидан кейин марксизмнинг асосий постулатлари3 масаласида ўзаро келишмовчиликлар бошланди. Натижада 1918 йилдан кейин ягона социалистик харакат бўлиниб кетди. 1917 йилдаги коммунистик рус инқилобидан кейин Россиядаги большевиклар (рус коммунистлари) социал-демократик партиялардаги сўл кучларни III Коммунистик Интернационалга бирлаштирдилар. В. И. Ленин ва унинг тарафдорлари фикрича, социализмга дунёнинг ривожланган мамлакатларида бирданига эмас, балки капитализмнинг „заиф халқаси" хисобланган, алохида олинган бир мамлакатда, инқилобий йўл билан — буржуа давлат машинасини синдириб ташлаш ва пролетариат диктатурасини ўрнатиш, хусусий мулкни тугатиш хамда уни ижтимоий (давлат) мулкка айлантириш йўли билан эришилади. Бу таълимот асосида собиқ СССР ва бир қатор Шарқий Европа мамлакатларида олиб борилган социализм қуриш тажрибаси самарасиз бўлиб чиқди ва халқ ишончини қозонмади. Оқибатда социализмнинг ленинча концепцияси сиёсий ғоя сифатида инқирозга учраб, амал қилишдан тўхтади.

Ўнг социалистик ва социал-демократик партиялар эса 1923 йилда Социалистик Интернационалга бирлашдилар ва у бугунги кунда хам мавжуд. Ғарбий Европада XIX аср охири XX аср бошларида Э. Бернштейн ва К. Каутскийлар томонидан назарий жихатдан ишлаб чиқилган социал-демократик таълимот Россиядаги коммунистлар таълимотидан ўз прагматизми хамда хаётийлиги билан тубдан фарқ қилар эди. Бу таълимотга кўра, социализмга синфий кураш, инқилобий йўл орқали эмас, балки тинч, эволюцион йўл билан буржуа жамиятини аста-секин ислох қилиш орқали ўтилади. Социал-демократлар бу кўрсатмаларини амалга оширишни давлатнинг жамият иқтисодий хаётига фаол аралашишини, даромадларни камбағаллар фойдасига қайта тақсимлаш, иқтисодиётнинг давлат секторини ва кўплаб давлат ижтимоий дастурларини ривожлантириш билан боғлайдилар.

Бернштейн ва Каутскийлар марксизм-ленинизм хатоларини кескин танқид қилиб, „демократик социализм" тушунчасини ижтимоий онгга олиб кирдилар. Бернштейн яратган демократик социализм назарияси К. Маркснинг Капитализм инқирози ва халқнинг тобора камбағаллашуви" тўғрисидаги тезисини рад этди. Шу муносабат билан пролетар инқилобини амалга ошириш ва унинг диктатурасини ўрнатиш тўғрисидаги марксча-ленинча ғоя хам зарарли хамда асосиз деб топилди.

XX асрнинг иккинчи ярмида социал-демократик ғоя негизида Ғарбий Европанинг бир қатор мамлакатларида турли-туман „социализм моделлари" шаклланди. Булар ичида хаётнинг юқори даражаси хамда сифатини таъминлай олгани учун швед ва герман моделлари катта обрў қозонди, айрим мамлакатларда социал-демократик партиялар узоқ йиллар давомида хокимиятни хам бошқаришди. Жумладан, Норвегия ишчи партияси олтмиш йил давомида хукмрон партия бўлди, Швецияда эса социал-демократик партия 1932 йилдан буён хокимиятни бошқармоқда. „Швед социализми" ғояси шу партия хукмронлиги йилларида хаётга татбиқ этилди. Аммо, XX асрнинг 80-йиллари охирларида бу мамлакатларнинг иқтисодиётида давлат монополияси ва бюрократизмнинг кучайиши, хусусий тадбиркорлик учун рағбатлантиришнинг пасайиши билан боғлиқ салбий жараёнлар кучайди. Натижада социал-демократлар кўпчилик сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланмади ва хокимиятни консерватив партияларга топширишга мажбур бўлдилар. XX асрнинг 90- йиллари охирига келиб социал-демократлар сайловларда ғалаба қозониб, қайтадан хокимият тепасига келдилар.                                                       

Хозирги замоннинг обрўли социал-демократик партияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:                           

—  1869 й. Германия социал-демократик партияси;      

— 1871 й. Дания социал-демократик партияси;  

 1879 й. Испания социалистик ишчи партияси;

—  1887 й. Норвегия ишчи партияси;                             

—   1889 й. Швеция социал-демократик ишчи партияси;:

—   1900 й. Буюк Британия лейбористлар (ишчи) партияси ва бошқалар.

Иккинчи жахон урушидан кейин қайта тузилган Соци­алистик Интернационал 1951 йилда Франфуркт декларациясида ўз расмий доктринасини эълон қилди.   Бу „Социализмга фақат демократик йўл билан бориш керак", деган тезисга асосланган  „Демократик социализм" доктринаси эди. Хозирги замонда Социалистик Интернационалга дунёнинг 120 мамлакатидаги 139 партия аъзодир. Жахон социалистик системасининг инқирозидан кейин кўпгина коммунистик партиялар хам  Социалистк Интернационалга аъзо бўлиб киришди. Хозирда Социалистик Интернационал марказий бошқарув органига эга эмас. Конгресслари эса хар 3 йилда бир марта ўтказилади.

Мафкура жихатдан турлича, лекин сиёсий йўли муштарак бўлган партиялар Социалистик Интернационални ташкил этганлар. Шуниси эътиборга лойиқки, сиёсий плюрализмни инкор этувчи партиялар бу ташкилот аъзоси бўла олмайдилар. XX асрда социал демократиянинг бир қатор машхур вакиллари дунё сиёати ва тарихида чуқур из қолдирдилар. Улар қаторига В. Брандт, У. Пальме, Б. Крайский, Франсуа Миттеран, Социалистик Интернационал раиси — Франциянинг собиқ бош вазири Пьер Моруа ва бошқаларни киритиш мумкин.1 Сўнгги пайтларда социал-демократлар „экологик социатизм" ғоясини илгари сурмоқдалар.

Социал-демократия хозирги даврнинг энг таъсирли ғоявий оқимларидан бири бўлиб, у ижтимоий ислохотларни амалга ошириш йўли орқали жамиятни социалистик асосда қайта қуришни, халқ фаровонлигита эришишни кўзда тутади.

Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий-сиёсий таълимотларнинг шаклланиши ва ривожланишига оид юқорида келтирилган маълумотлар сиёсий қарашларнинг узоқ тарихга эгалигидан, бугунги жамият сиёсий хаётидаги турли масалаларни хал этишда назарий ва амалий касб этишидан далолат беради. Шу боис бу билимларни чуқур ўрганиш ақидапарастликнинг ва сиёсат дунёсида бирёқламаликка берилишнинг олдини олади.

 

Таянч тушунчалар

 

Сиёсий-хуқуқий роялар, цивилизациянинг илк ўчоқлари, Хаммурапи қонунлари, давлатнинг патриархал-патеналистик концепциям, тимократия, олигархия, демократия, монархия, аристократия, Академия, полис, сиёсий мавжудот, полития, тирания, ,халқ ", ,оломон ", ўрта асрлар, инквизиция, юриспруденция, католик черкови, дунёвий хокимият, илохий хокимият, Уйғониш даври, макиавеллизм Уйғониш даври сиёсий фалсафаси, реформация, ,фуқаролик mўғpucuдaгu қарашлар", Янги давр, сиёсатнинг фуқаролик концепцияси, сиёсатнинг ижтимоий концепцияси, либерализм, неолиберализм, консерватизм ва неоконсерватизм, социализм, марксизм, ленинизм, социал-демократия, „демократик социализм", „социализм моделлари".

           

Назорат учун савол ва топшириқлар                  

 

1. Қандай тарихий шароит сиёсий ғояларнинг келиб чиқишига туртки бўлди?                                                                     

2.  Дастлабки сиёсий қарашларнинг Қадимги Шарқда шаклланиши сабаблари нимада деб биласиз?                               

3.  Платон идеал давлат тўғрисидаги қарашларида демократия ва давлат бошқаруви масаласига қандай ёндашган?             

4. Хусусий мулкка муносабат масаласида Платон ва Аристотель қарашларидаги асосий тафовутларни аниқланг.                   

5. Аристотель инсонни „Сиёсий мавжудот" деганда нималарни  назарда тутган эди?                                                             

6.  Жамиятда ўртахоллар ва камбағаллар нисбати хусусидаги Аристотель фиқолари хозирги замон учун қандай ахамиятга эга?                                                                                                

7. Сизнингча антик давр мутафаккирлари қарашларида хозирги жамиятучун қандай фойдали жихатлар мавжуд?

8.  Европада ўрта асрлар сиёсий ғояларида дунёвий ва диний таълимотларнинг нисбатини таққосланг.

9. Аврелий Августин ва Фома Аквинскийнинг сиёсий қарашларини тахлил қилинг.

10. Уйғониш даврининг сиёсий сохадаги ўзига хос жихати нимада эди?

11. Макиавеллининг „Мақсад воситани оқлайди" деган тамойили, сиёсатни демократлаштириш вазифасига мувофиқ келадими? Жавобингизни тарихий далиллар билан исботлашга харакат қилинг.                                                                                                              

12.  Локк „Давлат шахсдан кучлироқ бўлиши мумкин эмас" деганда нималарни назарда тутган эди?

13.  Либерализм ва неолиберализмнинг ижтимоий фикр сифатидаги асосий принциплари нималардан иборат?

14.  „Тунги қоровул" ва „фаровон давлат"' каби либералистик концепцияларни ўзаро таққосланг.                                      

15.  Замонавий демократиянинг шаклланишида либерализм ва неолиберализмнинг қандай хизмати бор деб ўйлайсиз?       

16. Консерватизм ва неоконсерватизм таълимотининг характерли

хусусиятлари тўғрисида нималарни биласиз?

17.  Консерватизм жамиятни яхлит организм деб билади. Бунинг

маъносини Сиз қандай тушунасиз?

18.   „Тэтчеризм" ва „рейганомика" — неоконсерватизмнинг ифодаси, деганда нимани тушунасиз?

19. Социализм таълимотининг асосий идеали нимадан иборат?

20.  XX аср социал-демократик харакатининг қайси машхур арбобларини биласиз?

21.   Социализмнинг сул радикал концепцияларини тахлил қилинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ТАФАККУР РИВОЖИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ

(ҚАДИМГИ ДАВРДАН XX АСРНИНГ 30-ЙИЛЛАРИГА ҚАДАР)

 

1. Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий ғояларнинг    келиб чиқиши

 

Жамиятнинг сиёсий хаёти масалаларига доир қарашларнинг юзага келиши узоқ тарихий тараққиёт натижасидир. Бундай қарашлар дунёнинг барча халқлари, жумладан Марказий Осиё халқлари тарихида мавжуддир. Шу сабабли Марказий Осиёда антик замонларда, уйғониш ва темурийлар даврида ижтимоий-сиёсий ғояларнинг вужудга келиши хамда ривожланиши тўғрисидаги билимларни ўрганиш, бу билимларнинг жахон цивилизацияси тараққиётидаги ахамиятини билиш, шунингдек жадидларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларини ўрганиш, бу қарашларнинг мустақиллик давридаги ахамиятини тахлил қилиш долзарб ахамият касб этади.

Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий қарашлар тарихининг энг қадимги даврларидан гувохлик берувчи дастлабки манба бундан 2700 йил илгари илк бор тартиб берилиб, тўпланган тарихий ёзма манба „Авесто" китобидир. „Авесто" сўзининг ўзаги „сто" бўлиб, „ўрнатилган, муқаррар қилинган қонун-қоидалар, хаётнинг асосий йўриқномаси"  демакдир. Минтақамизда исломга қадар амал қилган зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлган „Авесто" узоқ аждодларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий дунёси хақида ноёб маълумотларни ўзида мужассам этган. Марказий Осиёдаги турли қабилаларни илк буюк давлатчилик ғояси атрофида бирлаштириш заруратини англаган етакчи шахслардан бири сифатида тарих сахнасида ёрқин из қолдирган, Амударё бўйларида яшаган, Спитама уруғи вакили Зардушт кўп худолик тасаввурлари, табиат ходисаларига сиғинишга қарши чиқиб, якка худолик ғоясини тарғиб қилади. Аждодларимизнинг бундан қарийб 3 минг йил аввалги сиёсий-хуқуқий қарашларида хокимият, хукмронлик учун кураш мавзуси диний-мифологик шаклда ўз ифодасини топиб, уларда яхшилик, адолат, хақиқат, саховат ва олижаноблик каби фазилатлар улуғланган. Зардуштнинг барча ахлоқий йўл-йўриқларини бажо келтириш хар бир кишининг муқаддас бурчи хисобланган. Хар бир инсон ўз умрини яхши фикр, яхши сўз, эзгу ишларга бағишлаши лозимлиги уқтирилган.

„Авесто"даги яхши фикр, яхши сўз, эзгу ишлар хақиқат асосида бажарилиши ғоят мухим ахамият касб этган. „Хақиқат, — деб ёзилган „Ясна"нинг1 муқаддимасида, — энг олий неъмат, бахт-саодат манбаидир. Бахт фақат хақиқатни севгувчи инсонгагина мансубдир"2.

„Авесто"да ижтимоий-сиёсий хаётни, хокимиятни бошқаришнинг ахлоқий, хуқуқий муаммоларига оид кўплаб масалалар кенг ёритилганини кўриш мумкин. Бу таълимотдаги сиёсий-хуқуқий қадриятларнинг ғоят мухим хусусиятларидан бири инсониятга кирғин келтирувчи уруш ва можароларнинг қораланганлиги, тинч-тотув яшаш, сулхпарварлик каби олижаноб ғояларнинг илгари сурилганлигидадир. „Ерни одил хукмдор, покиза қалб ва эзгу ниятлар билан бошқариш керак. Золим хукмдорнинг бошқаришига йўл қўйма!" ёки „Адолат тантана қилиши, ёвузлик йўқ  қилиниши керак"3, каби мурожаатларнинг ўз даври ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий тафаккурига амалий таъсир кўрсатганлиги шубхасиздир.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, „Авесто"да баён қилинган ахлоқ ва хуқуқий мезонлар Марказий Осиё худудида қарийб 3 минг йил аввал сиёсий категориянинг илк куртаклари шаклланганлигидан далолат беради.

„Авесто"да ижтимоий масалаларга хам кенг ахамият берилган. Кимки ерга вақтида хам ўнг қўли, хам чап қўли билан ишлов бермаган, мехнат қилмаган бўлса, ундай кимсаларга Замин: „О сен, одам, менга топинмайдиган, мехнат қилмайдиган одам! Сен хақиқатдан хам тиланчилар қаторида, ёт эшикларга таъзим қилиб, абадул-абад бош эгиб туражаксан! Хақиқатдан хам сенинг ёнингда хар хил зироатларни олиб ўтадилар, бу ноз-неъматларнинг барчаси мехнат қилаётган, яъни тўқ ва фаровон яшаётган хонадонга насиб қилади. Абадул-абад шундай бўлажак!", — деб жавоб беради1.

Умуман, зардуштийлик илгари сурган ижтимоий, сиёсий, ахлоқий, хуқуқий фиқолар харбий демократия типидаги қабилалар бирлашмаси эмас, балки бошқарувнинг марказлашган тизими ва унинг фаолиятига асос бўлган қонунлар, қатъий тартиб-интизомга таянадиган давлатларга хос бўлган хусусиятлардир. Шунинг учун хам зардуштийликнинг муқаддас китоби „Авесто" Марказий Осиё халқларининг Қадимги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-хуқуқий қарашлари ифода этилган ноёб манбадир. Бугунги „Авесто"нинг ўзбек тилида чоп этилганлиги халқимиз ижтимоий-сиёсий тафаккури тарихини ўрганишда, шубхасиз, катта воқелик бўлди.

Марказий Осиёнинг Қадимги халқлари ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий қарашларини ўрганишда „Авесто"дан ташқари монийлик манбалари хам мухим ахамиятга эга. Диний-сиёсий таълимот сифатида милоднинг III асрда Марказий Осиёда вужудга келган монийликка мусаввир Моний (216—276) асос солган. Ўз тарғиботи орқали зардуштийлик, христианлик ва буддизм ғояларини умумлаштирган Моний 276 йилда расмий хокимият томонидан қатл этилган. Унинг оромий (Сурия), мўътадил  форс ва сўғд тилларида ёзган асарлари бизгача етиб келган. Монийнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари „Сир-ул асар" (Сиру асрор китоби), „Китоб-ул худо вост тадбир" (Рахбарлик ва бошқарув китоби), „Шабуркан" (Шапуркан) ва бошқа асарларида баён қилинган.

Монийлик қарашларида хам зардуштийликдаги каби дуалистик характер устунлик қилади. Моний сиёсий қарашларида ўз давридаги хокимият вакилларини ахлоқсизликка, манманликка, порахўрликка, тубанликка дучор бўлганликда айблайди. Умуман, монийликда сиёсатга иисбатан насихатгўйлик ёндашуви устунлик қилади. Унда сиёсат хар қандай вазиятда хам ахлоқий принциплар: ростгўйлик, далоллик, одамларга хайрихохлик ва хоказоларга зид бўлмаслиги кераклиги ва фақат ахлоқ йўл қўядиган воситалардан фойдаланиш лозимлиги талаб қилинади1.

Мелодий V асрнинг охири VI аср бошларида Марказий Осиёда маздакийлик деб ном олган диний-фалсафий таълимот юзага келди. Эроннинг Нишопур шахрида туғилган Маздак дехқонлар кўзголонига рахбарлик қилганлиги хамда маздакчилар ўз сиёсий талабларида „з" харфи билан бошланувчи тўртта нарса „замин" (ер), „зар" (олтин, бойлик), „зўр" (куч, хокимият), „зан" (хотин)нинг барчага тенг тақсимланишини талаб қилиб чиққанлари тарихдан маълум. Ижтимоий тенгсизликни жамиятдаги фалокат ва бахтсизликлар сабаби деб хисобловчи бу таълимот мол-мулкни умумлаштиришдек утопик ғояни илгари сурган2.

Марказий Осиё туркий халқларининг ижтимоий-сиёсий тафаккури тарихини ўрганишда Ўрхун-Енисей ёдгорликларидан Тунюқуқ, Қул тегин, Билга хоқон битикларининг хам ахамияти каттадир. Айниқса, Байкал қўлига қўйиладиган Ўрхун дарёсининг шарқий қирғоғи яқинида жой-лашган (732 йилда тошга ўйиб ёзилган) Қул тегин битиктоши Турк хоқонлигидаги давлат бошқаруви масалаларини ўз ичига олганлиги билан диққатга сазовордир. Бу битиктошдаги „...турк беклари, халқи буни эшитинг! Турк халқини тўплаб давлат тутишингизни бу ерда тошга ўйиб ёздим. Унга қараб билинг, туркнинг эндиги халқи, беклари!" сўзлари эътиборга моликдир.

Хулоса шуки, „Авесто", „Ўрхун-Енисей" ёдгорликлари ва бошқа ёзма манбалар „Қадимги Марказий Осиё халқларида ижтимоий-сиёсий таълимотлар бўлган эмас, сиёсий-фалсафий назария улар учун мутлақо ёт, фалсафа тўла маънода Ғарбда бошланган", деган европацентристик даъволарнинг пуч ва хақиқатга тамомила зид эканлигини исботлайди.

 

2. Шарқ уйғониш давридаги ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий таълимотлар

 

Маълумки, VIII аср бошларида Марказий Осиё араблар истилосига учради. Бу истило ўлкамиз халқларининг иқтисодий, сиёсий, маданий-маънавий тараққиётига кучли зарба берди. Абу Райхон Беруний „Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" асарида Қутайба Хоразм ёзувини билган, Хоразм афсоналарини сақлаган кишиларни, уларнинг орасида бўлган олимларнинг хаммасини турли йўллар билан таъқиб остига олди ва йўқ қилиб юборди", деб ёзган эди. Босқинчиларга қарши олиб борилган озодлик кураши туфайли IX асрнинг иккинчи ярмига келиб мустақил давлатлар (Сомонийлар, Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Хоразмшохлар)нинг пайдо бўлиши бу ерда ижтимоий-гуманитар фанларнинг, жумладан сиёсий ғояларнинг тараққий этишига олиб келди.

Марказий Осиёда сиёсий фикрларнинг вужудга келиши ва ривожланишида ислом дини хам мухим манбалардан бири бўлди. IX асрда махсус ислом илмлари шаклланди. Греклардан ўтган фалсафа, математика, физика ва бошқа қатор илмлардан ташқари калом, хадис, фиқх каби исломий илмлар юзага келди. Ислом Шарқда нафақат дин сифатида, балки яхлит маданият, маънавиятнинг шаклланишида хам катта ахамиятга эга бўлди. У маданиятнинг илм-фан, санъат, ахлоқ, сиёсат каби сохаларининг ривожига хам ижобий таъсир кўрсатди.

Сиёсат ва сиёсий масалалар Қуръон асосида ишлаб чиқилган диний, жиноий ва фуқаролик қонун-қоидалари мажмуи шариатда ўз аксини топди. Мусулмон хуқуқшунослари, қозилар иш юритиш осон бўлиши учун шариат доирасида Қуръон, хадис, ижмоъ, қиёсдаги қонун ва қоидаларни алохида тўплам холига келтириб, фиқх илмига асос солдилар. Чунки шариат жуда кенг бўлиб, у ўзида хуқуқий, ахлоқий, диний мезонларни мужассамлаштирган бўлса, фиқх эса ундан торроқ, кўп жихатдан қозилар, хуқуқшунослар учун масалаларни қонуний хал қилиш учун зарур бўлган қоидалар (меъёрлар) тўпламидир. Мухаммад пайғамбарнинг вафотидан кейин икки аср давомида шакллантан фиқх (ислом қонунчилиги) тўрт имомнинг номи билан боғлиқ тўрт мактабни (мазхабни) юзага келтирди. Бу мазхаблар асосчиларининг номи билан аталди1.

Шу даврда минтақа шухратини оламга танитган ўнлаб буюк мутафаккирлар етишиб чиқдилар. Улардан энг машхури Абу Наср Мухаммад ибн Мухаммад ибн Узлуғ Тархон  Форобий  (873 — 950).  Форобий ўз замонаси илмларининг барча сохасини мукаммал билганлиги, юнон фалсафасини шархлаб, дунёга кенг танитганлиги туфайли Шарқ мамлакатларида унинг номи „ал-Муаллим ас-Соний" — „Иккинчи муаллим" (Аристотелдан кейин), „Шарқ Арастуси" деб улуғланган. Форобий илмий меросида ижти­моий-сиёсий масалалар, хусусан, давлат тузилиши ва уни идора этиш, етук ва мукаммал жамоага эришиш масалалари алохида ўрин эгаллайди. Мутафаккир ўрта асрлар шароитида биринчи бўлиб жамиятнинг келиб чиқиши, мақсад ва вазифалари хақида изчил таълимот яратди. Бу таълимотда ижтимоий хаётнинг кўп масалалари — давлатни бошқариш, таълим-тарбия, ахлоқ, маърифат, диний эътиқод, уруш ва сулх, мехнат ва бошқа масалалар қамраб олинган. Умуман, Форобий ўз умри давомида 160 дан ортиқ асар яратган, улар орасида ижтимоий-сиёсий хаёт, давлатни бошқариш масалалари ёритилганлари қуйидагилардир:

„Бахт-саодатга эришув йўллари хақида рисола" („Рисола фит танбих ала асбоб ас-саодат"), „Шахарни бошқариш" („Ас-сиёсат ан-мадания"), „Уруш ва тинч турмуш хақида китоб" („Китоб фи маойиш ва-л хуруб"), „Фазилатли хулқлар" („Ас-сийрат ал-фазилат"), „Фозил одамлар қарашлари" ва х.к.

Мутафаккирнинг фикрича, хар бир инсон яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга мухтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эхтиёж туғилади.

Форобий инсон қадр-қимматини камситувчи жамиятга қарши чиқади. „Давлат арбобининг хикматлари" рисоласида эса у доимий урушлар ва боскинчиликларга асосланувчи жамиятни адолатсиз, жохил жамият сифатида қоралайди. Давлат бошлиғи ва давлат хизматчилари бошқарув санъатини яхши билишлари шартлигини қайд этади. „Давлатнинг вазифаси инсонларни бахт-саодатга олиб боришдир, — деб ёзади у, — бу эса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритилади". Форобий давлатни етук шахс (маърифатли шох), етук хислатларга эга бўлган бир неча шахслар (аристократия) ва сайланган шахслар (демократия) ёрдамида адолатли бошқариш мумкинлигини қайд этади. Унинг фикрича, давлатнинг вазифаси шахар ахолисининг (Форобий „шахарни" камолот ва бахтга эришишнинг зарурий воситаси деб хисоблаган) бахтли хаётини таъминлаш ва қўриқлашдан иборат, деб хисоблайди.

Умуман, Форобий таълимотида шахар-давлатлар иккига: — Ал-Мадина ал-Фозила ва Ал-Мадина ал-Жохилияга бўлинади. Ўзаро бирликда, иттифоқда яшаб, бир-бирига ёрдам кўрсатувчилар шахрини фозиллар шахри деб бахолайди. Ўз даврининг мавжуд феодал давлатларидаги адолатсизликларни, тенгсизлик ва бахтсизликларни қоралаб,  боскинчилик сиёсати ва урушларни номақбул деб билади, бундай ташқи сиёсатга амал қилаётган давлатни фазилатсиз давлат деб хисоблайди. Давлат бошлиқларини ва барча фуқарони яхшилик қилишга, ўзаро ёрдам асосида яшашга даъват этадики, бундай даъват хозирги замон жамиятлари учун хам катта маърифий-сиёсий қимматга эга.

Шундай қилиб, Форобий орзу қилган фозил шахар-давлатларнинг асосий вазифаси тинчликни таъминлаш, адолатни химоя қилиш, одил судловни ўрнатишдир. Бундай фозил жамоада комил инсон хислатлари вужудга келади.

Адолатли давлат ва фозил жамиятнинг ўзаро боғлиқлиги, сиёсий хокимият масалалари Ғаззолий, Низомулмулк (XI аср) асарларида хам қаламга олинган. Имом Ғаззолийнинг „Кимёи саодат" асарида давлат рахбари жамиятнинг юраги, одамларнинг доно ва диёнатли рахбар атрофида уюшиши Хақ таоло хохишита мувофиқ, деган ғоя ифодаланган. Аммо, Абу Али Хасан ибн Али Тусий-Низомулмулк (1018—1092) ўзининг „Сиёсатнома" („Сияр ул-мулук"), „Дастур-ул-вузаро", „Қонун ул-мулк" каби асарларида адолат, инсоф, тўғрилик ва халоллик каби ахлоқий категорияларга ypғy берган бўлса-да, сиёсат ходисасини реал хаёт билан боғлаб талқин этган хамда марказлашган кучли давлат ғоясини қатъий химоя қилган. Шохнинг жасур, доно, тадбиркор ва қатъиятли бўлиши ғоясини илгари сурган. Давлатни   идора   қилишда   амалдорлар   катта   ўрин тутишларини, уларни танлаш ва жой-жойига қўйишга ўзига хос талаб даражасида қараган. „Сиёсатнома"да амалдорларни тарбиялаш, химоялаш ва зарур бўлса, жазолаш билан боғлиқ, бўлган тавсиялар берилганки, бу хол сиёсатчи ва давлат рахбарларининг эътиборини жалб этади. Низомулмулк давлатда марказлашган хукумат (ижро хокимияти) кучли бўлса, шунда тинчлик ва адолат барқарор бўлади, раият (халқ) ўз мақсадига етади, жамият сулх ва адолатда, мурувватда яшайди, деб қайд этадики, кучли ижро хокимияти хақидаги бу муаллиф қарашлари ўтиш даврини бошдан кечираётган хозирги замон сиёсий тизимлари учун хам  ўз  долзарблигини   сақлаб  қолмоқда.   Умуман, „Сиёсатнома" жиддий сиёсий-тарихий хужжат бўлиб, марказлашган   хукуматнинг  парчаланишига  қарши қаратилган асардир.

Уйғониш даврининг буюк қомусий олими Абу Райхон Мухаммад ибн Ахмад ал-Берунийдан (973—1048) илм-фаннинг турли сохаларига оид 160 дан ортиқ таржималар, турли хажмдаги асарлар, ёзишмалар қолганлиги маълум. Берунийнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари акс этган асарлари орасида „Ал осор ал-боқия ан ал-қурун ал-холия" („Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар") ва „Хиндистон" асарлари айниқса машхурдир.

Мутафаккир давлат ва хуқуқнинг пайдо бўлиши, уларнинг вазифалари масалаларини Форобий каби эхтиёжга боғлаб, маърифатли шох бошқаруви ғоясини илгари суради, ижтимоий хаётни ўзига хос „шартнома"нинг натижаси деб билади. „Инсон ўз эхтиёжларини тушуниб, ўзига ўхшаш кишилар билан бирга яшашнинг зарурлигини англай бошлайди. Шунинг учун ўзаро келишувчанлик қабилидаги  „шартнома" тузишга киришади. Одамларнинг биргаликдаги турмуши инсонни хақиқий қудратга, унинг эхтиёжларини  қондиришга олиб келмайди, бунинг учун яна мехнат қилиш  хам зарурдир", деб хисоблайди аллома.

Беруний фикрича, идора қилиш ва бошқаришнинг мохияти бошлиқнинг золимлардан азият чекканлар хуқуқарини химоя қилиши, бировларнинг тинчлиги йўлида ўз тинчлигини йуқотишидир деб билади. Қолаверса жамиятни бошқарувчи шахс қатъиятли, маърифатпарвар, янгиликка интилувчи бўлмоғи, олий ва қуйи табақалар, кучлилар ва кучсизлар орасида тенглик, адолат ўрната олиши лозим. Хар қандай низо-жанжаллар, тож-тахт талашиш, зўравонлик, боскинчилик харакатларига қарши турган Беруний, давлатлар ва халқлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини олиб бориш ғоясини илгари сурган.

Буюк мутафаккир Абу Али ибн Сино (980—1037) хам қомусий олим бўлиб, умумий асарлари сони 450 дан ортиқ, лекин бизгача фақат 160 тага яқини етиб келган. Жахонда „Шайх ур-раис", яъни „Олимлар бошлиғи", „Табиблар подшохи" номлари билан улуғланган бу олимнинг „Китоб ал-қонун фит-тибб" („Тиб қонунлари") асари XII асрдан бошлаб Европада лотин тилига таржима қилинган ва 30 мартадан ортиқ нашр қилинган.

Улуғ хакимнинг ижтимоий-сиёсий қарашларига Форобий, Платон, Аристотель ва Суқрот каби алломалар таълимоти катта таъсир кўрсатган. У хам Форобий каби хақиқий идеал жамоага мавжуд дунёда эришиш мумкин, жамият аъзолари ўзаро келишув асосида қабул қилинадиган адолатли қонунларга итоат этишлари, қонунни бузиш ва адолатсизлик жазоланиши, башарти подшонинг ўзи адолатсизликка йўл қўйса, халқнинг унга қарши кўзғолони тўғри ва жамият томонидан қўллаб-қувватланмоғи лозим деб билган.

Ибн Сино фикрича, идеал жамият ахолиси уч табақага, яъни маъмурий ишлар билан шуғулланувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва харбийларга бўлинади. Уларнинг барчаси ўз сохасида фойдали мехнат билан шуғулланишлари лозим. Мутафаккир „Тадбир ул-манзил" ("Турар жойнинт тузилиши") асарида агар жамиятда хамма шох ёки аксинча, хамма оддий мехнаткаш бўлса эди, жамият бундай холда халок бўлур эди, дея ижтимоий табақаланишни ва моддий тенгсизликни эътироф этади. Лекин аллома жамиятда камбағаллар сони кўпайишига қарши чиқиб, одамларни бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатишга, хамжихатликка даъват этади. Халқлар ва давлатлар ўртасида тинчлик бўлиши маърифатпарвар шох бошқаруви, илм-фан равнақ топишини орзу қилади.

Маълумки, Марказий Осиёда ихтимоий-иқтисодий, хуқуқий сиёсат билан боғлиқ барча масалалар VIII асрдан бошлаб шариат қоидалари асосида хал этила бошланган. Шу ўринда шариат меъёрларини ишлаб чиқишга беназир хисса қўшган улкан фиқхшунос Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Марғиноний (1123—1197) нинг „Хидоя" асари хусусида тўхталиб ўтиш жоиздир. Фиқх илмидаги шухрати учун бу олимни „Бурхон уд-дин вал-л-милла" („ислом динининг далили, исботи") ва Бурхониддин ал-Марғи­ноний деб аташган. „Хидоя" асари ўз ихчамлиги, мукам-маллиги, ханафий мазхабини бошқа суннийлик мазхаблари билан қиёсий ўрганиб, хар томонлама ёритганлиги учун ўзига хос назарий ва амалий ахамият касб этади1.

Фақх ўз асарида давлат хуқуқи, молия хуқуқи, фуқаролик хуқуқи, оила хуқуқи, мерос хуқуқи, жиноят хуқуқи, суд хуқуқи бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи шариат нормаларини аниқ, изчил ва мукаммал тарзда баён этган. „Хидоя" бир неча асрлар давомида кўпгина мусулмон мамлакатлари, жумладан Марказий Осиё давлатларида хам хуқуқшунослик бўйича энг асосий қўлланма сифатида қозилик судлари бекор қилинган 1930 йилларгача амалда қўлланилиб келинган. Айни пайтда хам мусулмон давлатларида „Хидоя"дан хуқуқшуносликда кенг фойдаланилмоқда.

Умуман олганда, мутафаккирларнинг фозил жамият ва комил инсон, маърифатли шох ва тенглик хақидаги фикрлари сиёсатга инсонпарварлик йўналишини олиб  киришга қаратилганлиги учун ижтимоий-сиёсий тафаккур равнақига катта  бўлиб қўшилди. Шу ўринда Форобий ва бошқа Шарқ мутафаккирларининг ғояларини бугунги кунда янада теран англашимиз мухим ахамият касб этади. Уларнинг қарашларини европацентристик тамойиллар асосида аллақандай сиёсий „изм"ларга боғлаб тушунтириш тўғри бўлмас. Халқимизнинг таниқли тасаввуфшунос олими Нажмиддин Комилов айтганидек, „Бу — инсоният камолоти ва жамият такомиллашуви учун олиб борилган кураш сахифалари, орзу-армонлар, хаёл ва таклифлар, истиқболга мўлжалланган „лойихалар", яъни улуғ мутафаккирларнинг идеал инсон ва жамият хақидаги фикрлари эди. Бироқ, бу шунчаки хаёл эмас эди, бундай жамиятни хеч қачон амалга ошмайдиган хомхаёл, утопия десак адолатдан бўлмайди"1.

Ўтмишдаги мутафаккирлар асарларида ўз даври тартиблари ва тафаккурининг таъсири кучли бўлса-да, ўша замонлардаёқ давлат ва унинг тимсоли бўлмиш хукмдорга қўйилган талаблар,  хукуматнинг жамият олдидаги мажбуриятлари хусусидаги тасаввур ва қарашлар мохиятита кўра бугунги кун меъёрларидан фарқ қилмайди. Бу эса давлат ва жамиятни бошқариш тўғрисидаги қарашлар Макиавелли (1469-1527) Европа сиёсат илмида танилмасдан анча илгарироқ Марказий Осиёда илмий-назарий шаклга эга бўлганлигидан далолат беради.                                          

 

3. Амир Темур ва темурийларнинг сиёсий қарашлари   

                             

Марказий Осиё мутафаккирлари ва давлат арбобларининг сиёсий-хуқуқий меросини ўрганишда сохибқирон Амир Темур (1336—1405)нинг хокимият ва уни бошқариш тўғрисидаги қарашларини ўрганиш алохида ахамиятга эга. Чунки, биринчидан, Амир Темурнинг сиёсий қарашлари ўз даври маънавияти ва давлат бошқаруви билан бевосита боғлиқ, иккинчидан, бу масаланинг холисона ва хаққоний бахоланиши давлат тепасида турган биринчи рахбарнинг шахсий сифатларини мукаммалроқ билиш, унинг инсоният тарихида тутган ўрнини объектив бахолаш имконини беради.

1370 йилда Мовароуннахр тахтининг сохиби бўлиб, Самарқандни хокимият пойтахтига айлантирган Амир Темур фаолиятидаги асосий сиёсий йўл — майда феодаллар хукмронлигини тугатиш, мухим халқаро карвон йўлларида устунлик қилиб турган Олтин Ўрда, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг рақобатини енгиб, Мовароуннахрнинг сиёсий-иқтисодий қувватини таъминлай оладиган марказлашган давлат ташкил этиш эди. Шу жихатдан Амир Темурни ўз даври ва ўз халқи талаб-эхтиёжларини тўғри англаган прагматик хукмдор дейиш ўринлидир. Шунинг учун сохибқирон мамлакатда давлат тизимини мустахкамлаш, бошқаришдаги тартиб-интизом, қонунчиликни кенгайтиришга имконият яратиш, солиқларни тартибга солиш, мамлакат химоясини таъминлаш йўлида қўшиннинг қудратини ошириш каби масалаларга катта эътибор берди.

Маълумки, Амир Темур ўз фаолиятининг биринчи даври — 1360—1385 йилларда Мовароуннахрда марказлашган давлат тузиб, ўзаро урушларга чек қўйган бўлса, иккинчи даври — 1386—1405 йилларда бошқа мамлакатларга бир қатор харбий юришларини амалга оширди. Бу харбий юришларнинг сабабларини, умуман, Амир Темурнинг сиёсий-хуқуқий қарашларини у қолдирган назарий ва амалий қўлланма „Темур тузуклари"ни чуқур ўрганмай туриб тушуниш мушкулдир.

Янги ташкил топган давлатнинг чегараларини мустахкамлаш, ташқи душманлардан химояланиш, карвон йўлларини қароқчилардан тозалаш, хиёнатчи, сотқин, алдамчиларни жазолаш, бўйсунмаганларни итоат эттириш, ўзининг сиёсий таъсирини кенгайтириш каби холатлар Амир Темур харбий юришларига сабаб бўлган эди. Масалан, 1379 йилда Амир Темур Ўрусхонни енгиб, Олтин Ўрда тахтига Тўхтамишхонни ўтқазган, унга кўп илтифотлар кўрсатган эди. Лекин Тўхтамишхон Мовароуннахрга бир неча бор талончилик юришларини амалга оширгач, 1395 йил 15 апрелда Қундузчада Амир Темур Тўхтамиш ва Олтин Ўрда тақдирини бир йўла хал қилган эди.

Шу ўринда машхур можар (венгр) олими Херман Вамберининг „Темурни Чингизхон билан бир қаторга қўйиб, уни ёвуз, ўзбошимча, мустабид хоким деб атовчиларнинг фиқолари икки томонлама хатодир. У, аввало, ўзининг ғолибона қуролини замонасининг одатига кўра ишга солган осиёлик хоким эди. Унинг душманлари таъкидлаган қабих ишлари ва вайронагарчиликлари эса бирор жиноят учун олинган уч эди, холос. Тўғри, бу ўч жуда каттиқ, лекин шу билан бирга, адолатли эди"', деб ёзганлиги бежиз эмас.

Темур ўз сиёсий қарашлари ва давлатчилик фаолиятида қандай бўлмасин низо ва уруш чиқариш ва шу йўл билан мол-дунё орттиришни мақсад қилиб қўйган эмас. Бу холни „Темур тузуклари"даги айрим тафсилотлардан хам билиб олиш мумкин.

"Жахонгирлик қилишга киришганимда, — деб ёзади Сохибқирон, — тўрт нарсани хотирамда махкам сақладим. Биринчиси — қайси мамлакатни забт этмокчи бўлсам, тўғри тадбир ва кенгаш билан иш тутдим. Иккинчиси — хатога йўл қўймаслик учун хар бир ишни кўп ўйлаб, сергаклик ва эхтиёткорлик билан қилдим... Учинчиси — уч юз ўн уч асил, зотли, шижоатли ва акл-фаросатли эр йигитларни атрофимга бирлаштирдим...Туртинчиси — қайси ишни чораю тадбир билан битиришнинг иложи бўлса, унда қилич ишлатмадим"2.

Амир Темур таклифларини рад этган, унга нисбатан хар хил иғволар қилган хукмдорларга қарши дафъатан уруш эълон қилмаган, аксинча, улар билан музокаралар олиб борган, ўз сиёсатини ва империясининг асл мақсадларини тушунтиришга харакат қилган. Бу тадбирларнинг фойда бермаслигига кўзи етгандагина жанг харакатлари хақида амирлари билан маслахат қилган, уларнинг маслахатлари  билан иш тутган. Туркиянинг буюк султони Боязид Йилдирим, Олтин Ўрда хукмдори Тўхтамишхон билан бўлиб ўтган жанглар шундай ходисаларга мисол бўла олади.

Қайд этиш керакки, ана шундай савоб-мақсадларни назарда тутган уруш ва курашлар хамма замонларда хам, жумладан, биз яшаб турган хозирги замонда хам қораланмайди, уларга адолат ва тинчлик ўрнатишнинг, халқлар бахт-саодатини кўзлаган тараққиётга йўл очишнинг бир воситаси, мажбурий усуллари деб қаралади. Чунончи, хозир дунёнинг кўп мамлакатларида рўй бериб турган терроризм, диний экстремизм ва бошқа ёвуз кучларга қарши курашлар шунга далилдир1.

„Темур тузуклари"да давлат тизими, давлатдаги лавозимларнинг вазифаси, ундаги турли тоифалар ва уларга муносабат, давлатни бошқаришга асос бўлган қоидалар, қўшинларнинг тузилиши, уни бошқариш, таъминлаш, paғбатлантириш, қўшин турларининг тутган ўрни ва ўзаро муносабати каби масалалар баён этилган.

Таъкидлаш жоизки, давлатчилигимиз тарихида давлат бошқарувига доир асар ёзиб қолдирган ягона хукмдор Амир Темур хисобланади.  Олий мақомдаги хукмдорнинг давлатчилик масалалари хақида мукаммал асар битиши дунё халқлари тарихида камдан-кам учрайдиган холдир. Ўзбек давлатчилигининг Амир Темур ва темурийлар тараққий эттирган даврини тахлил этишда, миллий давлат бошқаруви тизими шакллана бориш йўлининг ўзига хос жихатларини аниқлашда „Темур тузуклари" бизга нихоятда қўл келади. Амир Темур жамиятнинг бирор-бир табақасига имтиёз бермайди. Гарчи ул зот замонаси тартибларига мос равишда жамиятни ун икки тоифага ажратса-да, аммо мохиятан улар аслида барча ижтимоий гурухларни қамраб олтан эди. Амир Темур қайси сабабларга кўра жанг қилган ва қайси мам­лакатни забт этган бўлмасин, у ерда зудлик билан ўзининг асосий мақсадини хаётга татбиқ этишга киришган. Мамлакат ахолисининг холини сўраган, олиму фозилларни сийлаб, уларнинг ижодлари учун кенг шарт-шароитлар яратган, адолат ва тинчлик ўрнатган, ободончилик сохасига катта эътибор берган. Президентимиз И. А. Каримов таъбири билан айтганда, „тарих бу кўхна дунёда кўп жахонгирларни билади. Уларнинг аксарияти фақат бузган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган... Энг мухими, мазкур қурилишлар географияси биргина Туркистон билан чегараланиб қолган эмас. Бунин исботи сифатида Сохибқирон қадами етган жойлардап тарихий обидаларни эслашнинг ўзи кифоя..."1.

Умуман, Амир Темур давлати „Тузуклар"даги ун икки қоида асосида идора этилган. Бу қоидалар хозирги замонда хам ўз амалий ахамиятини йуқотмаганлиги боис, кўп темурийшунослар, масалан, покистонлик Ханиф Рамей хам Темурни буюк шахс сифатида таърифлаб, давлат тузиш тартибини Амир Темурдан ўрганишимиз лозим, дейди2.

Амир Темур қоидалари қуйидагилардан иборат эди:

1) ислом дини ва шариат қоидаларига риоя қилиш; ;

2) турли табақалар ва тоифалар билан бамаслахат иш юритиш;

3)  маслахат, тадбиркорлик, халоллик, хушёрлик, эхтиёткорлик билан граним қўшинларини енгиш;

4)  давлат ишларини салтанат қонунларига асосланган холда бошқариш;

5)  амирлар ва сипохийлар билан яхши муносабатда бўлиш, мартаба ва унвонларни хурматлаш;

6)  адолат ва инсоф билан иш кўриш;

7)  саидлар, уламою машойих, оқилу донолар, мухандислар, тарихчиларни эътиборли шахс сифатида иззат ва хурмат қилиш;

8)  сиёсатда қатъиятлили;

9)  оддий халқ, ахволидан доимо огох бўлиш;

10)  турк, тожик, арабу ажамнинг турли тоифаларидан ўз панохига кирган кишиларга хурмат кўрсатиш;

11)  фарзандлар, қариндошлар, ошна-оғайни, қўни-қўшнилар ва улар билан дўстлашган кишиларни давлат мартабасига эришганда хам унутмаслик, уларга иззат ва хурмат кўрсатиш;

12)  дўст-душманлигига қарамай, сипохийларни хурмат қилиш.

Ўз халқини, миллатини севган Сохибқирон    1405 йил 19 март куни ўлими олдидан ўғилларига қолдираётган васият ва тузукларни яхши ўқишни ва хаётга татбиқ этишни, миллатнинг дардига дармон бўлиб, бева-бечораларни золимлар зулмидан химоя қилиш хамда хар ишда адолат ва озодлик дастур бўлишини васият қилади.

Шарқ хукмдорларидан Шох Жахон (1628—1657), Мухаммад Алихон (1821 — 1842), Абдулахадхон (1885— 1910) бу хужжатдан кўчирмалар олишган ва қўлланма сифатида фойдаланишган.

Хулоса қилиб айтганда, „Темур тузуклари" ўзига хос кодекс, яъни давлат ва уни идора қилиш нормалари, қоидалари тўплами бўлиб, уларда илгари сурилган ғоялар хозирги кунда хам ўз ахамиятини йўқотган эмас.

Амир Темур ва темурийлар даври (1370—1501) сиёсий-хуқуқий қарашларини тахлил этишда буюк файласуф шоир Алишер Навоий (1441 — 1501) мероси алохида ахамиятга эга.

Алишер Навоий сиёсий қарашларининг шаклланиши ва ривожланишини нисбий равишда икки даврга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Биринчи давр — унинг ёшлик йилларидан то 1476 йилда Хусайн Бойқаро хокимиятидаги вазирлик мансабидан истеъфо этиб кетишигача бўлган вақтни ўз ичига олса, иккинчи давр эса 1476 йиддан бошлаб, умрининг сўнгги кунларигача бўлган вақтни қамраб олади.

Биринчи даврда Алишер Навоий мамлакатда хокимият тепасига адолатли подшо келишига, бахтли жамиятга эришиш мумкинлигига ишонади хамда уни амалга ошириш учун курашади. Навоийшунос олимларнинг ёзишича, „Навоий давлат ишида турганида хам бир нафас бўлса-да, халқни эсдан чиқармади. У давлатни халқ манфаатларини кўзловчи, халқ орзуларини амалга оширувчи воситага айлантиришга, давлат арбобларини халқ хизматчиларига айлантиришга тиришди ва бу ишда унинг ўзи намуна бўлди. У давлат ишларини интизомга солишга, хукумат идораларини, саройни ярамаслардан, халқ хисобига зарбоф тўн кийувчи, айшу ишрат қилувчи ифлослардан, амалпарастлардан, фитначилардан тозалаш, уларни фош этиш, қамчилаш учун қўлидан келганича харакат қилди"'.

Алишер Навоий мамлакат сиёсий хаётидаги сиёсий тарқоқликка чек қўйиш, тахт учун кетаётган қон тўкишларнинг олдини олиш борасида саъй-харакатлари кутилган натижани бермагач, сиёсий фаолиятдан воз кечади. Унинг сиёсий қарашларидаги иккинчи давр бошланади. Энди Навоий ўзининг хаёлий адолатли давлати ва шохини яратишга киришади. Мутафаккир маърифатпарвар шох ғоясидан келиб чиқиб, бутун дунёда ягона адолатли, тартибли давлатнинг қарор топишини истайди ва „Садди Исканхарий" ("Исканхар девори") достонини яратади. Асардаги Исканхар давлати утопик давлат бўлиб, Навоий унда ўзининг сиёсат, давлат, хуқуқ хақидаги орзу-истакларини, ғояларини тасаввуф таълимоти асосида баён қилади. Асарда энг оддий сиёсий масалалардан, яъни бўлажак адолатли шохни танлаш, тарбиялаш, бозорларда тошу тарозига давлат назоратини ўрнатишдан энг мураккаб масалалар — давлатлараро муносабат, адолатли ва адолатсиз урушлар,   хокимиятни  бошқаришда  шох,   омма  ва маърифатнинг роли каби қатор масалаларгача тахлил этилган.

Навоий идеалидаги Исканхар обод ўлкаларни, маданиятли шахарларни вайрон қилувчи яъжуж-маъжуж деган махлуқлар йўлига девор солиб, жабр кўрган халқни улар зулмидан халос қилади. Яъжуж-маъжуж биринчи марта Тавротда тилга олинган (Гог-Магог). Қуръони каримнинг „Қахф" сурасида (83—98- оятлар) хам бу хақда хабар берилган. Қуръонда келтирилишича, Исканхар Зулқарнайн кун чиқарга қараб қилган юришларида яъжуж-маъжуж зулмидан азоб чеккан халқни учратади. Улар: „Сенга бож тўлаймиз, бизни шу балодан қутқар", — деб сўрайди. Исканхар уларга қараб: „Парвардигорим берган қудратга таяниб, сизлар билан яъжуж-маъжуж орасида бир махкам девор қурайин" (18, 95), деб бу ишни амалга оширади1. Аслида эса Навоий назарида яъжуж-маъжуж тўймас ва тийилмас нафс рамзи эди.

Навоий подшохсиз раият ва давлатсиз жамият бўлиши мумкин эмас, деб билади. Жамият бўлиши учун давлат бўлиши зарур. Чунки манфаат кишиларни бир-биридан ажратади ва айни пайтда бирлаштиради. Бу — жамият қонуни. Шу қонунни назорат қилиш — одил подшонинг вазифаси. Подшо ва лашкар, подшо ва бошқарув тизими халқнинг осойишта хаёт кечиришига кафил, дейди Навоий. Одамлар билим ва амалий фаолият, зехну заковатда бир эмас, дейди у. Биров ақлли, биров ўта ақлли, кимнингдир ақли кам, биров эса жохил. Чунки хар бир кишида Оллохнинг бир сифати акс этади, сифатлар эса турлича, „икки сифат бирдай" эмас. Шундай бўлгач, ахлоқ нуқтаи назаридан хам одамларни тенг бир холга келтириб бўлмайди. Демак, уларнинг мол-мулки тенг бўлиши амримахол.

Мутафаккирнинг „Садди Исканхарий" асарида мамлакат рахбарининг асосий тўрт сифати хақидаги қадимий қарашлар акс этган: 1) рахбар донишманд бўлсин; 2) рахбар қонун тарафдори бўлсин; 3) рахбар қўлида хокимиятбўлсин; 4) рахбарда имомлик (рахнамолик) хислатлари бўлсин. Бу аслида фозил шахар хокимининг сифатлари, чунки Абу Наср Форобий санаб ўтган ўн икки хислат шу тўрт сифат ичига киради. Навоий назарида илму хикмат хокимиятнинг дастёри эмас, балки рахнамоси, қудратидир. Исканхар — халқлар подшохи, аммо у халқ билан бирга ва халқ дардига шерик, мушкулларни осон қилувчи халоскор хукмдор. Шу асосда Навоий тасаввуф ғояларининг эзгуликка, адолатли сиёсатга хизмат қилувчи жихатларини кўрсатади.

Умуман олганда, Алишер Навоийнинг мероси жуда бой ва серқиррадир. Унинг ўттиздан ортиқ нодир асарлари бизгача етиб келган. Навоий асарларидаги давлат ва хуқуқнинг вазифаси инсонга хизмат қилишдир, деган фикрлар катта ахамиятга эга.

Амир Темур ва темурийлар даврининг сиёсий қарашларини ўрганишда Фарғона улуси хукмдори Умар Шайх Мирзонинг ўғли шоир ва йирик давлат арбоби Захириддин Мухаммад Бобур (1483—1530)нинг сиёсий фаолиятига эътибор қаратиш мухим. Шайбонийхонга қарши урушларда мағлуб бўлган Бобур 1504 йилда Кобулда ўз хокимиятини ўрнатди. Унинг 1505—1514 йилларда ўз юртига қайтиш учун қилган бир неча ўринишлари натижасиз тугагач, 1519— 1527 йилларда Хиндистонни эгаллади ва 300 йиллик даврга чўзилган бобурийлар сулоласига асос солди.

Бобурнинг ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий қарашлари уни жахонга машхур қилтан шох асари „Бобурнома"да баён этилган. Асарда Марказий Осиё, Афғонистон ва Шимолий Хиндистоннинг XV аср иккинчи ярми ва XVI асрнинг биринчи чорагидаги сиёсий-иқтисодий тарихи, мухим сиёсий воқеалар мохир саркарда ва давлат арбоби назари билан тахлил этилган. Асарда жуда кўплаб иқтисодий, ижтимоий масалаларга нисбатан муаллифнинг шахсий нуқтаи назари ўз ифодасини топган. Масалан,  Бобур Мовароуннахрда Чингизхон ўрнатган тартиб-удум ва дипломатик   қоидалардан   воз   кечиш,   дипломатик муносабатларда туркона тартиб-низом қонунларини жорий этишни ёқлаган ва амалда ўз бошқарувига олиб кирган. Бобур Чингизхонни очиқчасига „ёмон ота" даражасида бахолаганки1, унинг давлат бошқарувини ислох этишга интилган дипломатик тартибларни ўрнига қўйишга астойдил киришган. „Бобурнома"даги ўнлаб мисоллар Амир Темур  давридан бошлаб Чингизхоннинт давлат бошқаруви, саройдаги дипломатик тартибларига ислох назари билан қараш, мўғулча ибораларни имкон қадар туркий, форс тилларидаги   атамалар   билан   алмаштириш   майли кучайганлигини исботлайди.

Бобур „Бобурнома"дан ташқари „Мубаййин"("Баён этилган"), „Хатти Бобурий", ,Харб иши" каби рисолалари, нафис ғазал ва рубоийлари билан ислом қонунчилиги, шеърият ва тил назарияси ривожига мухим хисса қўшган. 1522 йилда ўғли Хумоюнга атаб ёзган „Мубаййин" асарида солиқ тизими, солиқ йиғишнинг қонун-қоидаларини назмда баён этган. „Хатти Бобурий"да эса араб алифбосини туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили нуқтаи назаридан бирмунча соддалаштирган.

Умуман, Бобурнинг ижтимоий-сиёсий, хуқуқий ва бадиий қарашлари халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.

 

4. Марказий Осиёда XVIIXIX асрларда рўй берган  сиёсий инқироз сабаблари

 

Халқимизнинг ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий қарашлари тарихига доир маълумотлар, далиллар хамда тахлиллар Шарқ, хусусан, Марказий Осиё IX—XII, XIV—XV асрларда кучли ижтимоий-сиёсий юксалишни бошидан кечирганлигини кўрсатади. Бироқ, шу қадар юксак цивилизацияни бошдан кечирган минтақамиз ва миллатимиз XVII—XIX асрлар мобайнида таназзулга юз тутгани ва Россия империяси мустамлакасига айлангани ижтимоий фанлар, жумладан, сиёсатшунослик нуқтаи назаридан ўрганилиши зарур бўлган масалалардандир.

Ўзбек миллий мустақил давлатчилигини янада мустахкамлашда сиёсий тарихимиздан бундай мураккаб саволларга жавоб топиш катта назарий хамда амалий ахамият касб этади. Чунки халқ, миллат ва давлатнинг тақдирида фақатгина моддий бойликлар эмас, балки маънавий куч-кудрат ва салохият хам кўп нарсани хал қилади.

XVII—XIX асрлар мобайнида Марказий Осиё минтақасида бир-бирига зид омиллар, жараёнлар ўртасидаги номутаносибликнинг кескинлашганини, кучайганлигини кузатиш мумкин. Уларни тизимни тузувчи ва бузувчи жараёнлар деб номлаш мумкин. Жумладан, Амир Темур ва темурийлар хукмронлигидан сўнг тинчлик, барқароралик, фуқаровий хамжихатликка интилиш, жамиятни бошқаришда тараққиётни таъминловчи қадриятлар, давлатчилик тажрибаси, Ватан шон-шухрати учун қайғура олиш каби тизимни барқарорлаштирувчи жараёнлар бирин-кетин барбод бўлган. Секин-аста улар ўрнини вайрон қилувчи қуйидаги омиллар эгаллади:

1)  махаллий халқ ўртасидаги парокандалик;

2) қабилачилик ва уруғчилик кайфиятининг кучайиши боис ягона халқнинг бир-бирига ёвлашиши;

3) биродаркушлик можаролари (ўзбек хонликлари, қолаверса, марказ хамда бекликлар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар);

4)  сиёсий, худудий-маданий яхлитликни сақлаб қолишга қодир кучларнинг мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлгани (Бобур ва унинг маслакдошлари, Абду-малик Тўра1   ва бошқаларнинг қисмати) ва хоказолар.

Натижада мамлакатимиз тарихидаги сўнгги 400 йил мобайнида йўқотилган кўпгина қадриятларимиз оқибатлари халқимиз менталитетида жиддий асоратлар қолдирди. Сўз ва иш бирлиги бузилди. Миллий бирликка, миллий виждон ва ватаний ахлоққа2 даъват этиш борасида жиддий амалий харакатлар изчил олиб борилмаганлиги, фақат этник, сулолавий ва худудий бирлашиш билан қаноат қилиш, Ватан ва миллат манфаатларини тор шахсий манфаатларга алмаштириб юбориш каби нохуш жараёнлар кучайди.

Хокимиятга келган янги, аммо тараққиёт учун яроқсиз кучлар — хонлар сулолалари халқ эхтиёжлари, фуқароларнинг хаётий манфаатларини хис этиш ва ифодалашга заифлик қилганлар. Махаллийчилик ва минтақавий можаролар гирдобига тушиб қолган мамлакат Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларига бўлиниб кетган. Шахсий ва уруғчилик манфаатларининг устувор ахамият касб этиши мамлакатда бошбошдоқликни келтириб чиқарди. Сиёсатшунослик илми нуқтаи назаридан бахолаганда, мамлакатда тизим бузувчи жараёнлар батамом устун бўлиб қолган.

Тўғри, амалда ижтимоий тизимни, у қанчалик мустахкам бўлмасин, узоқ муддат авайлаб ушлаб туриш қийин. Тажриба шуни кўрсатадики, ижтимоий жараёнлардаги нохушликнинг олдини олиш, бунёдкорликка эришиш Шарқ дунёси шароитида кўпгина холларда халқ ва Ватан тақдири учун бутун масъулиятни ўз зиммасига оладиган фидойи етакчининг хокимият тепасига келишига, унинг кучли иродасига боғлиқ бўлган. Бироқ, махаллийчиликка берилган хар уччала хонлик даврида Марказий Осиёда бундай етакчи хокимият шаклланмади. Аксинча, Марказий Осиё давлатлари етакчилари хам ташқи, хам ички манфаатларга эришиш учун бир-бирига қарама-қарши

давлатлар ва давлатлараро гурухлар билан тил бириктирдилар. Масалан, Бухоро амирлиги ташқи сиёсатида Эронга мойиллик, Хива хонлиги сиёсатида эса кўпроқ Россияга суяниш тамойили сезилди. Бунинг оқибатида ички парокандалик, иттифоқчиликни мустахкамлаш ўрнига нажотни четдан излаш истаги устун келди. Бу хол эса мустамлакачи давлатларнинг босқинчилик истакларига қўл келди. Маънавий хушёрлик сезгиси заифлашиб, охир-оқибатда миллатимиз тарихида уч асрдан зиёдроқ давом этган инқирозга олиб келди.

Марказий Осиёда рўй берган бу таназзул Fapб давлат­лари ташқи сиёсатида XVII аср бошларидан кучайиб борган истилочилик юришлари боис янада чуқурлашди. Ғарбда Шарқ мамлакатларига нисбатан устувор европацентризм, буюк давлатчилик шовинизми, мустамлакачилик ва умумбашарий хакамлик сари интилиш билан боғлиқ бўлган ғоявий-сиёсий амалиёт шаклланди. Пировардида хар икки цивилизацияга мансуб халқлар, мамлакатлар ўртасидаги маърифий муносабат заифлашди. Охир-оқибатда Марказий Осиё худуди жахон сиёсатининг чекка, иккинчи даражали объектига айланди, сиёсий-маъмурий тизим сифатида ўз нуфузини йўқотди. Қарийб уч аср давом этган сиёсий инкироз ва ўзаро низолар оқибатида минтақамиз халқлари бир юз ўттиз йиллик сиёсий, иқтисодий, маънавий қарамликка дучор бўлишди.

  Бу даврда Марказий Осиё халқлари сиёсий тафаккури, иқтисодий-ижтимоий ва маданий хаёти қандай жараёнлар таъсирида кечганини ўрганишда ўша замонларнинг бевосита шохиди бўлган олиму фузалолар меросини ўрганиш катта ахамият касб этади. Шундай олимлардан бири табиий ва аниқ фанлардаги юксак салохияти туфайли мухандис номини олган, улуғ маърифатпарвар ва шоир Ахмад Донишдир (1827—1897). У Мадраса таълимини олгач тарих, адабиёт, астрономия, геометрия, тиббиёт, хаттотлик, мусиқий санъат сохаларини мустақил ўрганган. XIX асрнинг 50- йиллари ўрталарида Амир Насруллох саройида бош хаттот ва рассом сифатида иш бошлаган Дониш Бухоро амирлари топшириғи билан Россияга юборилган элчилар сафида уч марта—1856, 1869, 1873—1874 йилларда Петербургда бўлган эди. Ахмад Дониш Бухоро ва Россия тараққиётидаги тафовутни амалда кўриб, таққослайди ва унда махаллий хукмдорлар ички ва ташқи сиёсатига нисбатан танқидий муносабат янада чуқурлашади. Ўз сафари таассуротлари хамда қозилик фаолиятида тўплаган тажрибалари асосида олим Бухоро ижтимоий-иқтисодий тузилишида социал-иқтисодий ўзгаришлар зарур, деган қатъий хулосага келади. Унинг ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий қарашлари акс этган „Наводирул-вақое" („Нодир воқеалар") ва „Рисолаи тарихи амирон манғит" („Манғит амирлари тарихи хақида рисола") каби машхур асарлари юқоридаги сабабларга кўра яратилади. Бу асарларда амирликнинг бошқарув тизими, ундаги халқларнинг ахволи, Россия билан бўлиб ўтган уруш масалалари ёритилган.

Ахмад Дониш давлат бошқарув тизимини тубдан ўзгартириш хақидаги мулохазаларида манғит амирлари хамда амалдорлари хатти-харакатларини қаттиқ танқид қилиб, „халқ ахлоқининт тузалишидан илгари подшох ва хукумат амалдорлари ахлоқининг тузалиши зарурроқ. Чунки подшох ахлоқли бўлса, бир шахарга эмас, балки вилоятга, хаттоки бутун бир иқлимга таъсири ўтади. Шунингдек, подшохнинг маънан бузуқлиги хам бутун мамлакат халқининг бузилишига сабаб бўлади" қабилидаги фикрларни ёзади. Масалан, Бухоро вазоратини (Бош вазир) эгаллаган Мухаммад қушбеги шунчалик ожиз, бесавод ва ақлсиз бўлганки, у бутун „иқтидори"ни давлатнинг аянчли ахволи хақидаги заррача тўғри фикрни хам амирга етказмасликка сарфлаган. Чунки адолат, диёнат, инсоф талабидаги хар қандай гап амирнинг кайфиятига ёмон таъсир ўтказиб, уни ғазаблантирган.

Донишнинг иқрорига кўра, „қуруқ хушомад, бемаъни мақтовлар билан давлатнинг ишлари ўнгланмаганидек, халқнинг ахволи хам яхшиланмайди"1.

Умуман, Ахмад Дониш ўз „Рисола"сида амир Дониёлдан (1758—1785) то амир Абдулахадгача (1885—1910) бўлган (амир Шохмуроддан ташқари) барча Бухоро амирларини давлат ва унинг фуқаролари фаровонлиги йўлида эмас, балки фақат ўз шахсий манфаатлари йўлида қайғурган нўноқ xyкмдopлap сифатида таърифлайди. Шу ўринда Ахмад Донишнинг қуйидаги фикрлари эътиборни тортади: Улар,— деб ёзади Дониш, — нимани топишса ўшани олиб қўйишар, бева-бечоралар шамчироғидаги оловдан тортиб, вақф омборидаги ғаллагача ўғирлашар, қорин ғами ва қувончу хурсандликларига хизмат қилса бўлди эди. Хеч  ким қаршилик кўрсатишга журъат этмасди. Амирлар ва хокимлар орасида қиморбозлик, майхўрлик ва бузуқчилик авж олди, дехқон ва хунармандларда эса шафқатсизлик, эзиш, солиқлар ва аминона, вакилона каби йиғимлар сероблигидан на туриш, на юришга хол қолди"'.

Мамлакат амалдорларининг суиистеъмолчиликлари, хокимлар ва амирларнинг очкўзлиги, ўз хатти-харакатларини оқлаш учун диний қонун-қоидалардан фойдаланиши, схоластик хусусият касб этувчи таълимнинг аянчли ахволи, давлат мустақиллигини сақлашга қаратилган аниқ ташқи иқтисодий харакатларнинг йўқлиги, минтақада янги ерларни босиб олишга йўналтирилган анча тор интилишлар, халқнинг қашшоқ ахволи ўша замоннинг умумий ижти­моий-сиёсий ва иқтисодий манзарасини ташкил этарди. Рост сўз, тўғри фикрнинг бир чақалик қиймати бўлмаган ана шундай қалтис шароит ва оғир мухитда сарой хизматида бўлган Ахмад Дониш ислохотчиликнинг аниқ таклифларини, жиддий, лекин мутлақ тўғри танқидий мулохазаларини айта олди. Унинг фикрича, „хасадгўйлик, такаббурлик, кўролмаслик, иттифоқсизлик каби чиркин иллатлар „бошқаларга қараганда мусулмонларда кўпрокдир"2.

Аслида етилиб келаётган жадидчиликнинг тамал тошини Ахмад Дониш қўйган эди. Е. Бертельснинг „Дониш — Ўрта Осиё жадидларининг отаси" деб берган таърифи айни хақиқат. Шунинг учун хам бундай улур зотнинг хаёти ва фаолиятини ўрганмасдан туриб жадидчиликнинг вужудга келишини хамда ахамиятини тўлиқ тушуниш қийин.

Улкан салохият, тахлил ва бахолаш қобилиятига эга бўлган ўша давр махаллий муаллифлари тарих ғилдирагининг айланишида махаллий хукмдорлар феъл-атворидаги иллатлар оқибатларини ўз кўзлари билан кўрганлар хамда мамлакатни инқирозга олиб келган сиёсатнинг гувохи бўлганлар, тўғри ва холис хулоса чиқарганлар.

Шу тарифа таназзули кучайиб бораётган ижтимоий бошқарув тизимининг бағрида инқирозли ахволдан чиқишни кўзлаган изланишлар юзага келган. Бу изланишларнинг самараси сифатида Бухоро ва Туркистон жадидчилиги пайдо бўлди.

 

 

5. Жадидларнинг ижтимоий -сиёсий ғоялари

 

Жадидчилик XIX аср охири ва XX аср бошларида шаклланиб, қисқа муддатда ижтимоий турмушнинг барча жабхаларини қамраб ола билган ижтимоий харакат эди. „Жадид" сўзининг маъноси „янги" демакдир. У шунчаки „янги", „янгилик тарафдори" дегани эмас, балки „янги тафаккур", „янги инсон",  „янги авлод" сингари кенг маъноларни ўзида мужассам этган. „Жадид" атамаси Туркия туркларида илк марта Султон III Салим хукмронлиги (1789— 1802) даврида пайдо бўлди. Австрияга элчи қилиб юборилган Абубакр Ратиб афанди шохга ёзган билдирувларида у ерда кўрган идора тизимини „низоми жадид" деб тушунтиради.

 „Жадид" ва „қадим" иборалари кейинги асрларда майдонга келган бўлса-да, у мохиятан эскилик ва янгилик, тараққиёт ва турғунлик ўртасидаги эски кураш эди. Шу боис жадидчилик ғоясининг асосчиси Исмоилбек Гаспрали „Юнон қадимчилари икки минг неча юз сана муқаддам Суқротни жадидчилик қабохати билан айблаб, қатл эттирдилар"1, — дея ёзганида мутлақо хақ эди.

Исмоилбек томонидан тахминан 1884 йилда „Таржимон" газетаси орқали Шарқу Ғарбнинг жуда кўп ўлкаларига ёйилган жадидчилик XIX асрнинг 90-йилларида Туркистонга кириб келди. 1917 йилги большевиклар тўнтаришидан кейин хам 1930 йиллар охирларига қадар ўз мавқе ва йўналишини сақлаб қола олган жадидчилик оқим эмас, балки кучли ижтимоий харакат эди. Жадидчилик — давлат, тузум, бошқарувни ислох этиш ва миллатни ривожлантириш орқали, умуман, жамиятни янги тараққиёт босқичига олиб чиқишни мақсад қилиб қўйган ва аниқ амалий тадбирларни ўзида мужассамлаштирган ғоялар тизими. Бу тизим жахон цивилизациясида нихоятда катта роль ўйнаган Туркистондек бир тарихий ўлкада шарқона хаёт тарзини сақлаган холда, уни Ғapб ва Европа тараққиёти натижалари билан бойитишни кўзлаган.

Агар I жахон урушидан кейин жадидлар парламентар монархия учун курашган бўлсалар, 1917 йилги февраль инқилобидан кейин уларнинг „тараққийпарварлар" оқимини ташкил этган радикал қисми федератив давлат шаклида мухторият олишга умид боғладилар. Аммо Россиядаги Муваққат хукумат хам, унинг Туркистондаги муваққат қўмитаси хам ўлкада аввалгидек мустамлакачилик сиёсатини давом эттириш йўлини тутаётганлиги маълум бўлгач, жадидлар мухторият учун жиддий сиёсий кураш бошладилар, хукуматнинг мустамлакачилик сиёсатини қаттиқ танқид остига олиб, миллий-худудий мухторият олиш учун астойдил харакат қилишга киришдилар. Бошқача айтганда, бошқарувнинг пойдевори сифатида республика шакли танлаб олинди. Бироқ, 1917 йилги октябрь воқеалари — большевикларнинг хокимиятни эгаллаши уларга ўз мақсадларини охиригача амалга оширишга имкон бермади. Шунга қарамай, улар большевиклар хокимиятининг „Миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тўғрисида"ги декларациясида кўрсатилган хуқуқларидан фойдаланиб, маркази Қўқонда бўлган, „Туркистон мухторияти" деб аталган мустақил мухтор республика эълон қилдилар. Бу мухтор республика уч ой фаолият кўрсатгач, „қизил" қўшин томонидан қонга ботирилди, омон қолган жадидлар эса 1937—1938 йилларда бутунлай қириб ташланди.

Шу ўринда Махмудхўжа Бехбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат каби жадидларнинг сиёсий қарашлари ва фаолиятларидаги энг мухим жихатларга эътиборни қаратамиз.

Туркистонда жадидчилик харакатининг етакчиларидан бири И. Гаспринскийнинг содиқ шогирди Махмудхўжа Бехбудий (1875—1919) эди. Ўтган асрнинг бошларида Туркистон ва ундан ташқарида хам замонасининг кўзга кўринган зиёлиси сифатида машхур бўлган Бехбудий тўғрисида Файзулла Хўжаевнинг „сиёсий, ижтимоий фаолияти, билимининг кенглиги жихатидан унга тенг кела оладигани бўлмаса керак" деб ёзиши бежиз эмас эди, албатта. Сиёсий қарашларида кадетларни қўллаган М. Бехбудий „Хуршид" газетасида (1906 йил 10 октябрь, 6-сон) чоп этилган „Ишларнинг яхшиси ўртачасидур" мақоласида социалистик таълимотни ва большевиклар партияси — РСДРП (б) дастурини кескин рад этиб, уларни туркистонликлар учун мутлақо яроқсиз бўлган утопия деб атаган эди. Чунки жадидлар назарида марксизмнинг энг ёмон жихатлари хусусий мулкни инкор этиш ва дахрийлик (атеизм) эди.

Жадидларнинг сиёсий қарашлари миллий махдудликни рад этар, улар Туркистондаги барча миллат ва элатларни бирлаштиришга, жамиятни хар қандай келишмовчилик ва зиддиятлардан холи қилишга интилардилар. Махмудхўжа Бехбудий бу хусусда қуйидагиларни ёзган эди: „Туркистон мусулмонларига лозимки, аввало, қадим ва жадид низо лафзини қўйиб, иттифоқ истасак, Туркистон мусулмонлари бундаги русий, яхудий ва бошқалар билан қўшилган холда, ўз бошларига Русиянинг бир парчаси хисоблана турган Туркистон хукмини (хукуматини) таъсис этсак, ўзимизнинг мажлис-машваратимиз (парламент) бўлсин десак, Туркистон мусулмонлари шариат ва одатларига, ўз закун  (қонун) ва динларига мувофиқ тириклик қилсинлар.  Туркистон яхудийлари, насронийлари ва мусулмонлари, учун хаммаларининг манфаатларини эътиборга олатурғон  қонунлар тузилсин. Агарда биз — Туркистон мусулмонлари хохласакки, дин ва миллатимизни... иттифоқ этиб, бугундан ислохотга қадам қўйсалар...  зиёли ва тараққийпар-варларимиз, бой ва уламомиз бирлашиб, дин ва миллат, Ватан ривожи учун хизмат этсак.. Ўзимиздан бора-бора тадрижий суратда аскарларимиз бўлсин. Ул миллий аскарларимизнинг вазифасини, қиёфат ва шаклини, либос ва маишат тарзини ўзимиз тайин қилурмиз. Мана, бизиинг олдимизда энг катта ишлар турибдир... Хозирги ахволга қараганда, яна биз мусулмонлар, русларнинг фуқароси ва раияти бўлган ўлкадек, алардан даст ва рижога қолурмиз. Колония (мустамлака) қоидаси ила бизни идора этурларки, бунга ўз ихтилофимиз сабаб бўлур"'.

Кўриниб турибдики, Бехбудийнинг қарашларида миллий қадриятларга бўлган ихлос ва айни пайтда Европа дунёсининг тарихи, маданияти, таълим тизими, давлат қурилиши сохасидаги тажрибаларини ўрганишга эътибор катта ўрин тутган. Шунингдек, Бехбудий миллат ўзини англагандагина ижтимоий-сиёсий масалаларга бошқалари билан тенг аралаша олади, деган фикрни илгари суриб, тарихга алохида эътибор берди.

Жамиятдаги хуқуқий муаммолар Бехбудийнинг диққат марказида бўлиб, унинг „Қонуни Оврупо", „Хақ олинур, берилмас!", „Лойиха", „Қози ва бийлар хақида лойиха" мақолаларида Туркистонда вужудга келган хуқуқ сохасидаги оғир вазият баён этилади. Шунингдек, хуқуқий масалаларни хал қилишни элликбоши ва қозилар ихтиёрига бутунлай топшириб қўйилганлиги оқибатида, улар нафақат линий, балки маиший масалаларни хам порахўрлик асосида бажа-раётганликлари учун рус хукуматини танқид қилади. Ислом қочонунчилигидан чуқур хабардор бўлган муфтий Бехбудий ўз шахсий манфаатлари йўлида шариат нормаларини сохталаштираётган қозиларни қаттиқ танқид остига олган.

Бехбудий мустақилликнинг курашсиз қўлга киритилмаслигига имони комил бўлса-да, лекин у мустамлакачиларга қарши қон тўкишларсиз кураш тарафдори бўлган. Яъни хар қандай кўринишдаги инқилобларга қарши бўлган. Россия Думаси ишини мунтазам равишда кузатиб борган Бехбудий парламент кураши орқали кўп нарсаларга эришиш мумкин деб хисоблаган.

„Туркистон мухторияти"нинг ташкил топишида Бехбудийнинг амалий хизматлари катта. У миллий-озодлик харакатидаги тарқоқлик қайтадан мустамлака тузумига олиб келишини яхши тушунар, шунинг учун мухторият қўлга киритилиши биланоқ, „агар бугун Туркистон халқи иттифоқ этса, қон тўкилмас. Ер ва амлок хам тақсим бўлмай қолур. Они хам раво топур. Минг карра доду бедодки, ихтилоф этмоқ учун иттифоқ этканимиз ва ихтилофимиз сабаби ила бадбахтликка дучор бўлурмиз. Бутун Туркистон иттифоқ этса, 15 миллионлик бир қувватли имлога келурки, мунга ер титрайдур", деб халқни хамжихат бўлишга ундаган. Хуллас, Бехбудийнинг ижтимоий қарашлари марказида сиёсий масалалар бош масала бўлганлигининг гувохи бўламиз.

Мамлакатда бўлиб ўтган фожиали воқеалар Бехбудийда совет давлати ва унинг Туркистондаги вакилларига нисбатан шак-шубхасиз нафрат уйғотади. Шу боис 1917 йилнинг июль ойидаёқ „Хақ олинур, берилмас" сингари кўплаб публицистик мақолалар билан чикиб, ахолини, айниқса, ёшларни хуррият учун курашга даъват этган Бехбудий мухторият тор-мор этилганидан кейин хам таслим бўлмади. Аксинча, у энди хуррият учун курашнинт яширин жабхасидан ўрин эгаллади.

Хорижда чоп этилган „Миллий Туркистон" журналининг 1950 йил 66- сонида ёзилишича, „ул Қарши шахаринда ўз вазифаларини ўринлов харакатида экан, Русиянинг Бухоро элчихона хизматчиси Уткин воситаси-ла амир томонидан тутилди. Бехбудий „жадидчи" дея айбланиб, амирнинг қарши шахариндаги волийси Нуриддин Оғалиқ томонидан амирнинг буйруғи ила 1919 йилда вахшиёна ўлдирилди. Бу эса ниқоб эди. Хақиқатда эса, Бехбудийнинг ўлими амир воситаси-ла рус большевикларининг совет комиссиариати томондан уюштирилганлиги аниқланди. Буни собиқ „Туркистон совет жумхурияти"нинг харбий министри Осипов 1919 йил Бухорога қочган вақтинда „Ёш бухороликлар" жамиятинда ("Ёш бухороликлар" партияси назарда тутилмоқда. — Муаллиф.) берган баёнотида билдирган эди. Туркистон халқи бул усулда бундан 31 йил аввал ўзининг буюк жамоат ва сиёсат ходимидан айрилган"1.

Ўлими олдидан „биз ўз қисматимизни биламиз, аммо бечора халқимизга ўз хаётимизда нима қилишимиз мумкин бўлса, шуни қилганимизни хис этиш билан фахрланганимиздан ўлимни хам хотиржам кутмоқдамиз..., агар бизнинг хаётимиз хуррият ва халқнинг бахт-саодати учун қурбонлик сифатида керак бўлса, биз ўлимни хам хурсандчилик билан кутиб оламиз"2, деган мардона сўзларни айтган муфтий Махмудхўжа Бехбудийнинг хаёти ва ижодий мероси хозирги мустақиллик шароитида хам юрт учун, халқ учун фидойилик кўрсатишда ибрат намунаси бўлиб қолади.

XIX аср охирларида Туркистондаги уйғониш даврини бошлаб берган жадидлардан яна бири Мунавварқори Абдурашидхон ўғли бўлиб, у 1878 йилда Тошкентнинг Шайхонтохур дахасидаги Дархон махалласида мударрис оиласида таваллуд топган. Тошкентдаги Юнусхон мадрасасида, сўнгра Бухорода олий тахсил олиб ,,хофизи Қуръон" бўлгач, XIX асрнинг 90-йиллари охирларида жадидчилик харакатига қўшилади. 1901 йилда Тошкентда биринчилардан бўлиб „усули жадид" мактабини очади.

Мунавварқори XX аср бошидаги ижтимоий-сиёсий тафаккурнинг, миллий-озодлик харакатининг энг эътиборли намояндаларидан бўлганлиги учун хам 1921 йилда унинг номзоди „Туркистон миллий бирлиги" номли1' яширин харакатнинг раислигига қўйилган. Бироқ, у хеч қачон исёнга, кўзғолонга даъват қилган эмас. Тўғри, у ,хақ олинур, берилмас"1 деб езди. Лекин бу хақни илм-маърифатни, фан-техникани эгаллаш, маърифий-маданий воситаларни ишга солиш орқалигина қўлга киритишни мақсадга мувофиқ деб топди.

Мунавварқори сиёсат билан жиддий шуғулланган прагматик шахс эди. Масалан, 1917 йилда тарих туркистонликларга мустақилликни қўлга киритиш ва муносиб идора усулини ўрнатишдек ноёб имкониятни берганида бир гурух кишилар хонликни тиклаш, Худоёрхоннинг ўғли Мухаммад Аминбекни хон қилиб кўтариш фикрида бўлишганда, иккинчи бир гурух ривожланган мамлакатлардан ўрганиш, андоза олиш йўлларини қидирган эди. Шулардан бири бўлган Мунавварқори 1917 йил воқеаларидан анча олдин Финляндияга бориб, фин идора усулини ўрганиб келган эди.

Мунавварқори ва унинг сафдошлари коммунистларнинг Марказий Осиёдаги хукмронлигини мустамлакачиликнинг янги кўриниши, социализм қурилиши тўғрисидаги ғояни утопия, унинг тарғиботчиларини эса мутаассиблар деб билишган. Истиқлолчилик харакатининг ғалабасига ишонган бу фидойилар жахон ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг асосида эволюцион йўл ва демократик инкилоб ётади, деб хисоблашган.

Марказий Осиёда совет тузуми истибдоди ўрнатилгач, жадидлар тутган сиёсий позиция хусусида тўхталар экан, Мунавварқори Абдурашидхонов ўзининг большевиклар қамоқхонасида ёзган „Хотираларимдан" асарида шундай дейди: „Бизларнинт синфий дунёқарашимиз негизида синфларни инкор этиш ётади. Бизлар синфларни билмас эдик, агар йирик буржуазия деб хисобланаётган катта ер эгалари ва савдогарларнинг жуда озгина гурухи хисобга олинмаса, бизларнинг кўз ўнгимизда хамма тенг эди. Буржуазия тўғрисида гапирганда, бизлар йирик савдогар ва катта ер эгаларинигина назарда тутар эдик. Бизлар шўро хукуматининг мана шуларга эмас, балки майда ва ўрта хол буржуазияга нисбатан олиб борган тадбирларига қарши бўлдик. Бинобарин, бизлар асосан майда буржуазия манфаатларини химоя қилдик: мана шундан бизларнинг ўктабр инқилобидан кейин мамлакат сиёсий хаётида тутган ролимиз, шўро хукумати, йўқсил диктатурасига қарши олиб борган курашимиз тушунарли бўлса керак. Бизларнинг мустақиллик хақидаги шиоримиз аввал буржуа демократик Туркистонни, уидан сўнг эса, қайта чегараланишдан кейин Ўзбекистонни ташкил этиш, хокимиятни майда ва ўрта буржуазия қўлига бериш тўғрисидаги харакатимиз ана шундан келиб чиқади"1.

Бу машхур сиёсатчи қамоққа олингач, „Мунавварқори тўдаси" деган иш очилди ва 87 киши терговга тортилди. Ўн етти ой мобайнида аввал Тошкент, кейин эса Москва авахтахоналарида олиб борилган оғир рухий ва жисмоний қийноқлардан сўнг, 1931 йилнинг 15 апрелида ОГПУ (собиқ СССР Халқ Комиссарлари Совети қошидаги Махсус Давлат Сиёсий бошқармаси.) қарори билан шулардан 15 киши отиб ўлдиришга, 31 киши 10 йил, 19 киши 5 йил, 14 киши 3 йил қамоққа хукм қилинади, 1 киши 1 йилга Омскка сургунга юборилади, 3 киши юртидан бадарға этилади2.

Мунавварқори Абдурашидхонов Салимхон Тиллахонов, Саид Ахрорий, Тангриқул хожи Мақсудов, Нажмиддин Шермухаммедовлар билан бирга, 1931 йилнинг 23 майида Москванинг машхур Бутиркасида отилиб, Ваганково қабристонига пинхона кўмилди ва бу маълумотлар Россия матбуотида 1992 йилнинг 25 майида, роса 61 йилдан кейин ошкор қилинди. Ўзбекистонда бундан хам кейинроқ — 1997 йилда маълум бўлди. Холбуки, унинг қатли хақидаги хабар дунёга 1933 йилдаёқ тарқалган эди. Мустафо Чўқаевнинг Парижда нашр қилиб турган „Ёш Туркистон" журнали ўзининг 1934 йил январь сонида Туркистон зиёлилари бошига тушган бу мусибатдан жахон жамоатчилигини хабардор қилди. У хақда мақола ва хотиралар чоп этди1.

Хулоса қилиб айтганда, Мунавварқори Абдурашидхоновнинг сиёсий-хуқуқий қарашлари ва хаёт йўли XX аср биринчи чорагидаги Туркистон халқлари ижтимоий-сиёсий тафаккури, маданияти, маърифатининг мумтоз ва бетакрор намунаси бўлиб қолди.

Туркистон жадидчилигининг таниқли намояндаларидан яна бири машхур адиб ва забардаст олим Абдурауф Фитрат (1886—1938) эди. Дастлаб, у эски мактаб, сўнг Бухоронинг машхур Мир Араб мадрасасида тахсил олган. Фитрат Туркия, Хиндистон, Марказий Россия шахарларида ва Арабистонда бўлган. 1909—1913 йилларда Истанбулда ўқиган даврида „Ёш турклар инқилоби"дан қаттиқ таъсирланган Фитрат сиёсатга фаол аралаша бошлади, бу хол унинг ижодида хам ўз аксини топди.

1913 йилда маориф ва маданий-ижтимоий қурилиш хақидаги янги ғоялар билан она шахри — Бухорога қайтиб келган бу ёш жадид қисқа муддатда Бухоро жадидчилик харакатининг етук вакилларидан бирига айланди. Фитратнинг ўша даврдаги сиёсий қарашлари „Рахбари нажот" (1915), „Оила" (1915), „Бегижон" (1916), „Мавлуди шариф" (1916), „Або Муслим" каби асарларида ўз аксини топди. У жадид мактаблари учун „Мухтасар ислом тарихи" (1915), „Уку" (1917) каби дарсликларини яратди.

1917 йил февраль воқеалари амирлик худудида жадидчилик ва ундан ўсиб чиққан „Ёш бухороликлар" харакатига кучли туртки берди. Фитрат ушбу харакатнинг сўл қанотидан ташкил топган „Ёш бухороликлар"1 инқилобий партиясининг бош котиби эди. Фитрат Туркистон мухто-рияти эълон қилинган 27 ноябрни эса „миллим лайлатул-қадримиз", „Туркистон туркининг имонини юксалтгучи бир қувват"2, деб атади.

Фитратнинг 1918—1919 йилларда Тошкентдаги энг катта хизмати Туркистон халқлари маданий меросини тўплаш ва ўрганишда катта роль ўйнаган маданий-адабий ташкилот — „Чиғатой гурунги"3 ни ташкил этгани бўлди. Бухорода амир Саййид Олимхон тахтдан ағдарилгач (1920), Фитрат Бухоро хукумати аъзоси, 1921 йилдан эса халқ маорифи нозири ва бошқа кўплаб мухим лавозимларда умуммиллий тараққиёт йўлида хизмат қилди. Жумладан, Бухорода Шарқ мусиқа мактаби очилишида, 60 дан ортиқ ёшларнинг хорижга таълим олиш учун жўнатишда, „Анжумани тарих" шуъбаси томонидан „Бухоро арки тарихи" қўлёзмасининг ёзилишида, Бухоро Республикасида турк (ўзбек) тилининг давлат тили деб эълон қилинишида, Туркия, Эрон, Афғонистон билан дўстлик, хамкорлик муносабатларининг йўлга қўйилишида, Германия ва Озарбайжон ваколатхоналарининг Бухорода очилишида Фитратнинг хизмати беқиёс эди. Бироқ, давлат мустақиллиги йўлидаги бу харакатларга 1923 йилдан бошлаб марказ томонидан кескин тазйиқлар бошланди. Фитрат Бухоро хукуматининг бошқа 4 аъзоси қаторида партиядан ўчирилиб, ишдан олинди ва Бухородан чиқарилиб юборилди. 1923— 1925 йилларда Фитрат Москвадаги Шарқ тиллари институтида ишлади, Санкт-Петербург давлат университетининг Шарқ факультетида шарқ тиллари, адабиёти, маданиятидан маърузалар ўқиди, профессорликка сайланди. Айни пайтда „Абулфайзхон" (1924), „Шайтоннинг тангрига исёни" (1924) каби драматик асарларини яратди.

Бу йиллар Фитратнинг совет хукумати хақидаги сиёсий қарашларини янада мустахкамлади. У миллатларни, шу жумладан, Туркистон халқларини асрий манбалардан ўзиб, советлар мафкураси асосида руслаштириш орқага қайтмас жараён эканлигини англаб ета бошлади. Олимнинг сиёсий фаолиятида ижтимоий бегоналашув1, ижтимоий мухитдан ўзини тортиш бошланди. Оқибатда Фитратга қарши кураш харакатлари бошланиб кетди. ЎзКПМК (Ўзбекистон коммунистик партияси марказий комитети) биринчи секретари Акмал Икромов Фитратнинг асарлари ва хатти-харакатларини „шўрога қарши уруш эълон қилиш" деб атади. „Шайтоннинг тангрига исёни" асарини „бизга қарши ёзилган асар", умуман, „Фитрат РКП (б) (Россия комму­нистик (большевиклар) партияси) сиёсатига қарши", у „Мени жазолайверинг, мен Сизнинг ифлос хукуматингизда, Сизнинг партиянгизда ишлашни хохламайман!" демоқда", — дейди2.

Ф. Хўжаев томонидан химоя қилинган Фитрат 1927 йилдан Самарканд олий педагогика институти (хозирги СамДУ)да дарс бера бошлайди, кўплаб тадқиқотлар эълон қилади. Хусусан, олимнинг Туркистонни мустамлакага айланишига олиб келган сабаблар, Европанинг Шарқдаги „маданий" сиёсатига оид мулохазалари эътиборга моликдир.

„Бу кун оёқлар тагинда эзилган Шарқ бир кун маданиятнинг йўлбошчиси, билим ва хунарнинг ўчоғи эди... Оврўпада бир махалла оқсоқоллиги йўқ экан, Шарқнинг „барахма", „исо", „зардушт" ва Мухаммадлари бутун олам ўғулларини бир нуқтада тўплаб тўғри ва билгили йўлға киргузмак учун тиришар эдилар. Чинлилар ёзиш учун қоғоз ясаганда оврўпалилар ўнг-сўл қўлларини бир-бириндан айира олмас эдилар"1, деб ёзар экан, адиб Шарқнинг кейинчалик ўз тараққиёт йўлида давом эта олмаганлигини, хонлар ўз қоринларини тўйдирмоқ учун халқни бир-бири билан уриштирганларини, хокимиятдаги мухим лавозимларни сотганларини, муллалар ўз истакларига „дин" номини тақиб бозорга чиқарганларини, дин, тангри, пайгамбар, дўзах ўти билан халқни қўрқитиб талаганларини зўр бир ички дард билан баён қилади.

Фитрат миллий тарихимизнинг сиёсий тахлили устида хам тадқиқот олиб борган сиёсатшунос эди. Шу маънода унинг „Абулфайзхон" асари тарихий мавзуда ёзилган биринчи ўзбек драмаси бўлиб, унда аштархонийлар сулоласининг сўнгги вакили — Абулфайзхон хукмронлиги даврида (XVIII аср) салтанатда манғитлар сулоласининг нуфузи ортиб, хоннинг қўғирчоққа айланиб қолиши, қўшхокимиятчилик шароитида зулм ва хиёнатнинг авж олиши қаламга олинган. Фитрат миллат тарихидаги энг фожиали икки даврни (XVIII аср, XX аср бошлари) сиёсий тахлил қилишга ундовчи фикрларни илгари суради. Бу икки даврнинг бир-биридан фарқи шу эдики, бири янги турмуш байроғи остида, иккинчиси янги сулола химояси йўлида кечди. Хар иккиси хам жамиятнинг барча қатламларини ўзига жалб этган ва, энг мухими, хар иккиси хам кучга, зўравонликка таянган эди. Хокимиятга интилган манғитлар рахбарлари (Мухаммад Хакимбий, унинг ўғли Ражаббий) Эрон хукмдори Нодиршохга, туркистонлик „инқилобчилар" эса рус большевиклари мададига таянган эдилар. Фикримизча, Фитрат бу тарихий хатони кечроқ бўлса-да англаб, муайян давлат ва халққа хос бўлган замин ва хусусиятларни хисобга олмасдан янги замонавий сиёсий тартибни ташқаридан туриб ўрнатишга қаратилган харакатларнинг аянчли оқибатларга олиб келиши муқappapлигига ишора қилган.

Фитратнинг „жадид" ва „қадим" бахси асосига қурилган ,,Мунозара" (1911) асарида бугунги Европа цивилизациясининг манбаи Шарқ эканлигини, илм, ахлоқнинг, давлат ва жамиятни бошқарувнинг асл андазалари ислом маданиятидан олиниб, тараққий эттирилганини, унинг асл эгалари эса, ўз мулкларини тамом унутиб, европаликларга мухтож бўлиб қолганини фаранги тилидан рад қилиб бўлмайдиган далиллар билан исботлаб беради1.

Қисқа муддатда шухрат топган Фитратнинг „ Мунозара" асари 1911 йилда полковник Ягелло томонидан таржима қилиниб, рус тилида чоп этилган. Ўзбекча нашри эса 1912 йилда босилган эди. Бу асарнинг чоп этилиши туфайли Бухорода янги усул мактаблари қайта очилиб, кўпдан-кўп мулла-мударрислар устидан тавқи лаънатлар олиб ташланган.

Олимнинг „Сайёхи хинди" („Баёноти сайёхи хинди") асари 1912 йилда ёзилган бўлиб, 1913 йилда А. И. Кондратьев томонидан таржима қилиниб, рус тилида босилган эди. Ўзбекча нашри эса 1991 йилда нашр этилди. Йўл очерки сифатида ёзилган ушбу асарда Бухоронинг маиший-сиёсий турмуши тасвирланган. Фитратнинг фикрича, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий қолоқликнинг сабаби идора усулининг бузуқ ва нобоплигига, хокимият эгаларининг илм-маърифатдан узоқлигига бориб тақалади. ,,...Қарши ё Китобнинг бирон бир алача тўқувчиси Фарангистонда яшаса, бошдан оёқ зар-зеварга ботар эди. Бу бечораларнинг нега ейишга нони йўқ?... Агар шу Шахрисабз ерлари Японияда бўлганда эди, зар экиб, зар ундирар эди. Бу ерлар нега шўразорга айланган?" каби саволларни бежизга муаллиф асарига киритмаган. Иқтисодий-маънавий тараққиётнинг асосий ғовлари — ишлаб чиқаришдаги ўрта асрга хос қонунсизлик тартиби кенг ёритиб берилган ушбу асар Ф. Хўжаев томонидан юксак бахоланган эди.

Фитратнинг 1911 йилда Истанбулда чоп этилган „Сайха" („Бонг") шеърий тўплами хозир хам ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда ўз амалий ахамиятини йўқотгани йўқ. Зотан, жадидчилик мафкурасида Ватан туйғусини чуқур англаш, хар қандай тамадан холи бўлган чин ватанпарварлик ғояси марказий ўринлардан бирини эгаллаганлиги бугунги ўқувчига яхши маълум. Фитрат „Сайха"да Ватанни „саждагох", „қиблагох" билди, уни „иззу шарафи" деб атади. У учун бахт ва нажот қидирди. 1914 йилда „Садойи Туркистон" газетасида босилган бу ўтли  шеърларни ўқиган кишиларни Бухоро хукуматигина эмас, рус хукумати хам таъқибга ола бошлади. Чунки бу шеърларда Ватан мустақиллиги ғояси илк бора ёркин, таъсирчан бир шаклда ифодаланган эди.

Фитратнинг сиёсий қарашларини ўрганиш ва тахлил этиш жараёнида маълум бўлмоқдаки, 1917 йилги Февраль, Октябрь тўнтаришлари хам, 1920 йилги Бухоро „инқилоби" хам олимнинг миллий мустақиллик масаласидаги орзу-умидларини руёбга чиқармаган. Биринчидан, бу инқилоблар Туркистоннинг махаллий халқига ўз тақдирини ўзи хал қилиш имконини бермади, иккинчидан, хокимият халққа тегмади. Хокимият чор мустамлакачиларидан совет мустамлакачилари қўлига ўтган. Фрунзе мадади билан хокимиятни қўлга киритган Ёш бухороликлар партиясининг рахбарлари нотўғри иш тутганликларини кейинчалик тушуниб етганлар. Лекин хатолар англанганда уни тузатиш деярли имконсиз эди.

Шу боис 1921 йилда Фитрат Бухородаги мехмонхонасида Абдулхамид Чўлпон шарафига берилган зиёфатда амирликдаги тараққийпарварлардан собиқ қозикалон Шарифжон қозининг1 хақли эътирозларига жавобан: „Ахир биз бунақа инқилобни истаган эмасмиз, тақсир!", — деган эди. Фитратнинг бу жавоби машъум 1937 йилда адибга қарши жиддий айбловлардан бири бўлиб ишга тиркалган.

Ватаннинг асл фидойи фарзанди бўлган Абдурауф Фитрат 1937 йилнинг 24 апрелида хибсга олиниб, бир ярим йиллик қийноқлардан сўнг „миллатчи", „аксилинқилобчи", „аксилшўровий", „халқ душмани", „ватан хоини", „немис, инглиз разведкаси айғоқчиси" деган асоссиз айбловлар билан СССР Олий суди харбий коллегияси томонидан суд қилиниб, 1938 йилнинг 4 октябрида Тошкентда отиб ўлдирилди.

Фитрат асарлари у хаётлик пайтларидаёқ юксак бахоланган эди. Бироқ, унинг ижтимоий-сиёсий ва хуқуқий қарашларини холис ва изчил ўрганиш, ёш авлодга тақдим этиш масалалари амалда Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бошланди. Забардаст олимнинг тўрт жилдлик танланган асарлари тўплами чоп этилди. Бугун фитрат номида Тошкент ва Бухорода кўчалар, мактаблар мавжуд. Она шахри хисобланмиш Бухорода унга атаб ёдгорлик музейи ва кўркам хиёбон барпо этилган. 1996 йилда мамлакатимизда Фитрат таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланди. Миллат тарихидаги хизматлари эътиборга олиниб, Фитрат Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий тафаккур ривожининг асосий босқичларига доир юқорида қайд этилган маълумот ва тахлиллар минтақамиз халқлари жахон цивилизацияси тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга эканлигидан, хақиқий маънодаги озодликни орзу қилган ота-боболаримизнинг Ватан ва халқ бахт-саодатини кўзлаган орзу-истаклари бугунги Ўзбекистон мустақиллиги шарофати билан руёбга чиққанлигидан далолат беради.

 

Таянч тушунчалар

 

„Авесто", монийлик, маздакийлик, Қул тегин битиктоши, шариат, Ал-Мадина ал-Фозила, Ал-Мадина ал-Жохилия, маьрифатли шох, „Темур тузуклари", яъжуж-маъжуж, ижтимоий-сиёсий инқироз, тизимни тузувчи ва бузувчи жараёнлар, европоцентризм, буюк давлатчилик шовинизма, мустамлакачилик, умумбашарий хакамлик, цивилизация, жадидчилик, ижтимоий харакат, парламентар монархия, федератив давлат, мухторият, советлаштириш, ,Миллий шптиход", тоталитар режим.

 

 

 

Назорат учун савол ва топшириқлар

 

1. Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий қарашлар ва таълимотлар ривожини босқичларга бўлиб тахлил қилинг.

2. Ватанимизда шаклланган сиёсий қарашларнинг манбаларини, тарихий, миллий-маънавий илдизларининг ўзига хос хусусиятларини аниқланг.

3.   Шарқ ва Ғарбдаги сиёсий қарашларни таққосланг.

4.  Марказий Осиёда XVII—XIX асрларда рўй берган ижтимоий-сиёсий инқироз сабабларини тахлил қилинг.

5.  Махаллийчилик, минтақавий низолар, европацентризм ва буюк давлатчилик шовинизми Марказий Осиё сиёсий тарихида қандай салбий оқибатларни келтириб чиқарди?

6.  Туркистон халқларининг XIX аср охири XX аср бошларидаги сиёсий тафаккури ривожида жадидчилик қандай ахамиятга эга эди?

7.   Европанинг Шарқдаги „маданий" сиёсати мохиятини А. Фитратнинг „Шарқ сиёсати" асари асосида тахлил қилинг.

8.   Нима сабабдан жадидчилик ижтимоий-сиёсий харакат сифатида тоталитар тузум томонидан тор-мор қилинди?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИЯТ ХАЁТИДА СИЁСАТ ВА СИЁСИЙ ТИЗИМ

        

1. „Сиёсат" тушунчаси. Унинг объектлари ва субъект муносабатлари. Сиёсатнинг турлари, йўналишлари ва шакллари

 

„Сиёсат" тушунчаси. Сиёсатшунослик фанини эгаллаш, аввало сиёсат тушунчасини чуқур ва хар томонлама ўрганишни тақозо этади. Чунки сиёсий хаётда, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида сиёсат ва сиёсий муносабатлар мухим роль ўйнайди. Хар қандай давлат жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа муаммоларини хал этишда ўз сиёсий фаолиятини амалга оширади. Давлат хокимиятига оид муносабатлар сиёсий муносабатлар мохиятини ташкил этади. Демак, ўз-ўзидан равшанки, жамиятни сиёсатсиз, сиёсий муносабатларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки сиёсат ёрдамида жамият тараққиёти йўналтирилади ва таъминланади.

„Сиёсат" тушунчаси ўзининг ижтимоий мохияти, мазмуни ва хусусиятларига кўра кенг ва тор маъноларда қўлланилади. Кенг маънода у жамият хаётининг хилма-хил сохаларида рўй берадиган воқеа-ходисалар, ўзгаришларни акс эттиради. Тор маънода эса сиёсат жамият хаётининг алохида бир сохасида, яъни унинг сиёсий сохасида рўй берадиган ўзгаришларни ифодалайди ва шу соханинг ўзига нисбатан қўлланилади.

Сиёсат — кишилар фаолиятини муайян максад атрофида бирлаштирувчи, уларни мазкур мақсадга эришиш учун бирликда харакат қилишга ундовчи восита. Мақсадлар бирлигининг вужудга келиши — сиёсат ибтидосининг шаклланиши Демак, Мақсад бирлиги кишилик тарихининг энг ибтидоий даврларида — ибтидоий жамоа тузуми даврида вужудга келган.

Ижтимоий фанларда сиёсатнинг келиб чиқишига оид 3 хил ёндашув мавжуд:

1. Формацион ёндашувга кўра сиёсатнинг келиб чиқиши қулдорлик ижтимоий-иқтисодий формацияси билан боғлиқ бўлиб, бунда дастлабки мехнат таксимоти ва унинг натижасида вужудга келувчи табақаланиш, антогонистик синфларга бўлиниш асосий омиллардир. Формацион ёндашув марксизм мафкураси билан боғлиқдир.

2. Функционал ёндашув. Унинг асосчиси сиёсат ва давлат хақида илк бор илмий асар ёзган қадимги юнон мутафаккири Платондир. Ушбу ёндашувда сиёсат турли вазифаларга эга бўлган жамоа ёки полис аъзоларининг умумий максад атрофида бирлашиши сифатида тушунилади.

3.  Коммуникатив, яъни инсонлар ўртасидаги ўзаро алоқа эхиёжини сиёсат ибтидоси учун асос қилиб олувчи ёндашувнинг асосчиси — Платоннинг шогирди Аристотель бўлиб, у „Сиёсатчи" рисоласида тирик мавжудотлар ичида фақат инсонгина тилга эга бўлиш бахтига муяссар бўлиб, бу хусусият инсонга яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик хақидаги тушунчаларни идрок этиш ва бу билан хайвонот дунёсидан фарқланиш имконини беришини, бу нарсалар мажмуаси ўз навбатида оила ва давлатнинг асосини ташкил этишини айтган. Шунинг учун олим оилани, жамиятни ўзаро алоқа деб, полисни эса якунланган ва тугалланган ўзаро алоқа деб таърифлади. Демак, Аристотелнинг фикрича, сиёсат нафақат кишилар хаёти ва фаолиятини бир нуктага қаратувчи, бирлаштирувчи ходиса, балки инсоннинг мохияти хамдир.

Айрим тадқиқотчилар сиёсатни хатто санъат даражасига кўтарадилар. Масалан, таниқли немис олими Арнольд Бергиштрессер сиёсатни кишиларга рахбарлик қилиш санъатининг олий кўриниши сифатида бахоласа, унинг ватандоши Пауль Ноак эса кишиларни асосий ишларга жалб этиш санъати деб қарайди.

Ўзбек сиёсатшунос олими А. Қодиров „Сиёсат ўта жўшқин ходисадир. Унга муайян холатда қараб бўлмайди. Шу маънода француз тадқиқотчиси Ж. Бюрдонинг „Сиёсат ўзини суратга олишга имкон бермайди", деган фикрига қўшилиш мумкин", — деб ёзади. Дархақиқат, сиёсат инсон хётининг хар бир дақиқаси билан боғлиқ ходисадир. Унинг ўзгарувчанлиги инсонни ўраб турувчи ижтимоий воқеликнинг ўзгарувчанлигидан келиб чиқади. Турғун холатдаги сиёсат хақида фақат ўтмишга нисбатан гапириш мумкин, чунки ўтмиш ўзгармайди. Ўтмишдаги сиёсат ўз изини қолдиради.

Ижтимоий-сиёсий фанларда „сиёсат" тушунчасига кўплаб таърифлар берилган. Бундай таърифлар қанчалик кўп ва хилма-хил бўлишига қарамай, уларда сиёсат тушунчасининг мохиятини очиб беришда умумий ёндашувлар устунлик қилади. Агар айрим сиёсатшунослар сиёсат тушунчасини „давлат бошқаруви тўғрисидаги фан" деб тушунтирсалар, баъзилари эса уни сиёсий кучларнинг хокимият учун кураши бўлиб, давлат хокимиятининг шаклларини ифода қилади, деб таърифлайдилар.

Сиёсат тушунчаси хозирги замон сиёсатшунослигида мухим ўрин эгаллайди. Масалан, англиялик сиёсатшунос Ж. Лоски ўзининг „Сиёсатга кириш" (1957) асарида сиёсатни давлатнинг фаолияти, унинг харакатларининг ифодаси, деб таърифлайди.

Санкт-Петербург университетининг профессори А. Беляев сиёсат давлат органлари, сиёсий партиялар, ижтимоий харакатларнинг жамиятдаги йирик ижтимоий гурухлар, биринчи навбатда, синфлар ва миллатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар сохасидаги фаолияти дея тарифлайди.

Аксарият ўзбек олимларининг таъкидлашларича, „Сиёсат — бу муайян давлат хокимияти, сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий харакатлар, жамоат ташкилотларининг мамлакат ички хаётида ва халқаро майдонда миллатлар, синфлар ва бошқа ижтимоий гурухларнинг мақсад ва манфаатларини химоя қилишга қаратилган фаолиятидир"1.

Демак, сиёсат — жамият хаётининг хилма-хил сохаларида рўй берадиган оддий ва мураккаб вазифаларни хал килишга, аниқ мақсадларга эришишга қаратилган фаолият ва восита. Бошқача айтганда, сиёсат — бу ижтимоий гурухлар ва инсоннинг зиддиятли жамоа манфаатларини англаш, бутун жамият учун мажбурий бўлган қарорларни ишлаб чиқиш хамда уларни давлат хокимияти ёрдамида амалга ошириш фаолиятидир.

„Сиёсат" тўғрисидаги концепциялар. Сиёсат тушунча­сини мукаммал ўрганиш учун унинг юқорида қайд этилган умумий таърифларигина етарли эмас. Бунинг учун хуқуқ ва иқтисодиёт ўртасидаги алоқадорликни чуқур англаш лозим. Бунинг учун сиёсатнинг ижтимоий хаётда тутган ўрни ва вазифаларини хам кўриб чиқиш жуда мухим. Шу боис сиёсат тўғрисидаги тоталитар, анархистик,  либерал ва кейнсчилик қарашлари эътиборга молик.

Сиёсатнинг тоталитар концепциялари сиёсатнинг жамиятга таъсири масаласида барча чеклашларни рад этади, жамиятнинг кенг қамровли тотал сиёсийлашувидан, иқтисодиёт, маданият, фан ва бошқа сохаларни бошқаришдан келиб чиқади. Жамият хаётини бундай андазага кўра бошқариш фуқаролик жамиятини, шахсий хаётнинг мустақиллигини, эркинлигини амалда йўққа чиқаради.

Сиёсатнинг анархистик концепциялари тоталитар концепцияларнинг акси бўлиб, улар сиёсатни, хар қандай уюшган хокимиятни зўравонлик, шахс хуқуқларининг поймол этилиши билан бир нарсадир, деб билади ва уни ўз-ўзини бошқариш ассоциациясидан ажралиб чиқишини таъминлайдиган, эркин кишиларнинг пастдан юқоригача кўнгилли бирлашмалари билан алмаштиришга интилади. XIX асрда кенг тарқалган анархизм ўз ғояларини амалга оширишни исбот қилолмасдан кейинги йилларда ўз таъсирини йўқотди.

Сиёсатнинг либералистик концепциялари ижтимоий тизимни давлатга ва давлат томонидан назорат қилинмайдиган хусусий иқтисодий, маданий, оилавий, диний ва бошқаларга, шу жумладан, сиёсий хаёт — фуқаролик жамиятига бўлади. Уларда сиёсатнинг жамиятни қамраб олиш доираси чекланади. У фуқаролик жамияти ишларини қамраб олмайди.

XVIII—XIX асрларда Ғарбда хукмронлик қилган либерал қарашлар XX асрнинг 30- йилларида Д. М. Кейнс томонидан қайта кўриб чиқилди ва унинг қарашлари кейнсчилик деб ном олди. Бу концепция капитализмга ўз-ўзини тартибга солувчи жамият сифатида бахо берувчи мумтоз либерал қарашлардан воз кечишни ва бутун ижтимоий тизим фаровонлиги учун масъулиятни хукуматнинг зиммасига юклаш ғоясини илгари суради. Бу, ўз навбатида, давлатнинг иқтисодиёт, ижтимоий таъминот сохаси, иш билан бандлик, мехнат ва ижтимоий муносабатларга аралашишини тақозо этади. Кейнсчилик қарашлари хозирги кунда ривожланган демократик давлатлар сиёсатининг назарий негизи бўлиб хизмат қилади.

Хўш, сиёсат ижтимоий хаётда қандай ўрин тутади? Унинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?

Сиёсат жамиятнинг асосий сохаларидан бири бўлиб, жамиятнинг бошқа сохалари каби халқда ва ижтимоий тараққиётта хизмат қилади. У жамиятнинг бирлиги ва яхлитлиги, хавфсизлиги ва барқарорлиги, тинч-тотувлиги ва осойишталигини таъминловчи сохадир.

Сиёсат жамиятни бошқариш, тартибга солиш ва мустахкамлаш учун унинг барча сохаларига: ижтимоий, иқтисодий ва маънавий сохаларга чуқур кириб боради ва таъсир ўтказади. Жамиятнинг сиёсат кириб бормайдиган ва таъсир ўтказмайдиган биронта хам сохаси йўқ. Сиёсатнинг иқтисодий ва маънавий сохалардан фарқ қиладиган хусусиятларидан бири ана шундадир.

Сиёсат иқтисодиётдаги муаммоларни хал этувчи, уни тартибга солувчи сохадир. У иқтисодиётдаги муаммоларнинг, адолатсизликлар, хақсизликлар, қонунбузарликларнинг қанчалик тўла ва чуқур хал этилишига эришса, унинг таъсирчанлиги, самарадорлиги, халқчиллиги шунчалик юқори бўлади. Ижтимоий, иқтисодий сохаларни тартибга солиш ва мустахкамлашга қаратилган тадбирларнинг ўзигина кутилган натижаларни бермайди. Шунинг учун хам сиёсат маънавий-маърифий сохани изчиллик билан қайта қуришга ва ривожлантиришга, олдинги даврдан мерос бўлиб қолган зарарли урф-одатлар, нотўғри тасаввурлар, мутелик, қарамлик, беғамлик, боқимандалик ва бошқа иллатларни бартараф этиш, илғор, янгича қарашларни шакллантиришга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Аммо, сиёсат жамиятдаги хар қандай иқтисодий, маънавий-маърифий масалаларни хал этмайди ва хал эта олмайди деб ўйлаш масалани очиқдан-очиқ сийқалаштиришдан, сиёсатнинг асл мохиятини тушунмасликдан, бузиб кўрсатишдан, уни бўрттириш, мутлақлаштиришдан бошқа нарса эмас.

Сиёсатнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий сохаларга таъсири катта, аммо чексиз эмас. У жамиятнинг бошқа сохаларига хар доим хам аралашавермайди. Фақат тоталитар тузумдагина сиёсат хар қандай пайтда ва хар қандай жойда ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа сохалар фаолиятига аралашади. Сиёсат демократик жамиятда бошқа сохалар фаолиятига улар доирасида ғайриқонуний, масъулиятсиз хатти-харакатлар содир этилганда, ижтимоий адолат бузилганда аралашиши мумкин. Қонунларнинг бажарилмаслиги, ижтимоий адолат ва ижтимоий тартибнинг бузилиши, ёвузлик, зўравонлик — сиёсатнинг бошқа сохалар фаолиятига аралашиши учун объектив асос бўлади.

Сиёсат ўзининг барча воситаларига таяниб адолатсизликни, хақсизликни, қонунбузарликни бартараф этади, ижтимоий адолат ва тартибни, уйғунлик ва мувозанатни, тинч-тотувлик ва осойишталикни ўрнатади. Шу тарифа сиёсат жамиятнинг таянчи, халқнинг посбони, химоячиси сифатида, бутун ижтимоий хаётни тартибга солувчи куч сифатида майдонга чиқади. Сиёсат туфайли жиноятчилик илдизлари ижтимоий хаётда қирқилади, адолат ва тартиб хавфсизлик ва барқарорлик ўрнатилади.

Сиёсатнинг бош мақсади — жамиятнинг барча сохаларини тараққий эттириш ва мустахкам бир бутунлигини, хавфсизлигини, барқарорлигини, тинч-тотувлигини, осойишталигини таъминлашдан иборат. Бу улкан мақсадни руёбга чиқариш учун қатор назарий ва амалий вазифаларни бажаради.

Сиёсатнинг дастлабки ва биринчи даражали вазифаси ижтимоий муаммоларни бартараф этиш ва жамиятнинг хавфсизлиги, барқарорлигини таъминлаш ва мустахкамлаш йўлларини кўрсатиб берадиган, илмий асосланган, оқилона дастурларни, қонунларни, қарорларни ишлаб чиқишдир.

Аммо, буюк мутафаккир Гегель таъкидлаганидек, масаланинг мохияти ўз мақсади билан эмас, балки ўзининг амалга оширилиши билан нихоясига етади. Шунинг учун сиёсатнинг амалий вазифаси қабул килинган дастурлар, қонунлар, қарорларни хаётда изчиллик, қатъиятлилик билан амалга ошириш, бутун жамиятни турли-туман иллатлардан, хасталиклардан тозалашдир.

Хўш, сиёсат ўз мақсад ва вазифаларини амалга оширишда қандай усуллардан фойдаланади?

Сиёсатнинг асосий усуллари: ижтимоий хаётни тартибга солишда умуминсоний қадриятларга содиқлик,  куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид солмаслик, дўқ-пўписа қилмаслик, муросаи-мадора, холисоналик, тенглик, манфаатдорлик, мунтазамлилик, қатъийлик, изчиллик, ошкоралик, ишонтириш, тарбиялашдир.                                       

Лекин тарихий тажриба шуни кўрсатадики, юқорида қайд этилган оқилона усуллар билан ижтимоий хаётни хамиша хам тартибга солиб бўлмайди. Шу боис, сиёсат ўз олдида турган вазифаларни хал этишда куч ишлатиш, мажбурлаш усулидан хам фойдаланади. Бу сиёсатнинг ўзига хос хусусиятидир. Инсон хаётига, жамиятнинг яхлитлиги,  бир бутунлиги, тинч-тотувлиги, хавфсизлиги, барқарорлиги, уйғунлигига тахдид соладиган ёвузликларни фақат тушунтириш, ишонтириш йўли билан хал қилиб бўлмайди. Бундай хатти-харакатларни куч ишлатиш, мажбурлаш йўли  билан хал қилиш мумкин. Сиёсат қонунларни қўпол равишда бузган кишиларга нисбатан куч ишлатиш, мажбурлаш усулидан фойдаланиш билан бузилган ижтимоий  адолат ва тартиб мувозанатини тиклайди. Чунки қонунбузарлар жазоланмасдан қолар экан, мавжуд ижтимоий  муаммолар янада кучаяди. Одамларнинг сиёсатга бўлган  ишончи сўнади.                                                                     

Бироқ, сиёсатнинг куч ишлатиш, мажбурлаш усулидан  окилона ва самарали фойдаланиш лозим. Куч ишлатиш, мажбурлаш халқнинг хаётий манфаатларига хар жихатдан  мос тушганда, уни тажовузлардан химоя қилгандагина ўзини оқлайди. Бу усулни мутлақлаштириш эса сиёсатни  зўравонликка, халқнинг жисмоний ва рухий эзилишига,  пировардида давлат ва жамиятни халоқатга олиб келади. Шу  жихатдан қараганда бир томонламалик, кучга сиғиниш,  кўр-кўрона муросасизлик собиқ совет тоталитар сиёсатининг жиддий заифлиги эди. Бу хол унга ижтимоий муаммоларни хал этишга имкон бермади ва емирилишига олиб  келди.                                                                                      

Сиёсатнинг асосий омиллари миллатлар, халқлар,  синфлар, цивилизациялар бўлиб, улар сиёсий ташкилотлар,  институтлар, харакатлар ва лидерларнинг манфаатларини  ифодалайди.                                                                            

Сиёсатнинг объектлари ва субъектлари. Сиёсатнинг объектлари ва субъект муносабатлари мохиятини билмоқ учун аввало, „субъект" ва „объект" тушунчалари устида тўхталиб ўтмоқ лозим.

„Субъект" — лотинча „subiectus" сўзидан келиб чиққан бўлиб, „амалий фаолият ташувчиси" деган маънони англатади. Хозирги замонда „субъект" тушунчаси „объект"га, ташқи дунёга қарама-қарши турувчи, интилишга, фаолият кўрсатишга, йўналтиришга қодир бўлган ва фаол харакат қилувчи инсонни англатади. „Объект" тушунчаси эса субъектнинг фаолияти қаратилган, ундан ташқарида мавжуд бўлган нарсалар ва ходисаларни англатади. „Инсон — сиёсат субъекти" тушунчаси инсон сиёсий борликнинг яратувчиси, бунёдкори, ижодкори, унинг фаол, онгли ва мақсадли иштирокчиси эканлигини билдиради. Бошқача айтганда, индивиднинг тор тасаввурлар доирасидан чиқиши, ўз эхтиёжларига мос равишда жамият сиёсий тизимига, янги ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг шаклланишига фаол ва изчил таъсир кўрсатишини тушунамиз.

Инсон сиёсат субъекти ўлароқ сайловчи сифатида овоз беради, аскар сифатида Ватанни химоя қилади, курашчи сифатида турли сиёсий акцияларда иштирок этади, ўз эътиқодини намойиш қилади, зулмга, адолатсизликка қарши курашади, халқ вакили сифатида давлат органлари, жамоат ташкилотларининг ишида, бошқарув қарорлари ва сиёсий йўлни ишлаб чиқиш хамда қабул қилишда қатнашади, етакчи сифатида ижтимоий-сиёсий харакатга бошчилик қилади, уни уюштиради ва бахт-саодатга йўналтиради. Умуман, сиёсатдатт холи бўлган инсон бўлмайди. Хар  бир инсон, бироз бўлса-да, сиёсат билан боғланган бўлади.

Хар қандай инсон хар доим хам сиёсатнинг хақиқий субъекти хисобланадими, деган савол туғилиши мумкин. Бу саволга йўқ, деб жавоб беришга тўғри келади. Инсон муайян сиёсий сифатларни эгаллаганда, ўзлигини тўла ва тўғри англаганда, ўзини жамиятнинг таркибий қисми деб билганда, ўзгаларнинг манфаатларига холисона ёндаша олганда, бошқаларга таъсир кўрсата олганда сиёсатнинг хақиқий субъекти хисобланади.

Инсонларнинг сиёсат субъекти сифатидаги фаолиятлари муассасавий, қонун томонидан рухсат этилган ва номуассасавий, хуқуққа зид турларга бўлиниши мумкин. Сиёсий фаолиятнинг биринчи турига эркин, демократик сайловлар, референдумлар, йиғилишлар, музокараларда иштирок этишлар мисол бўлса, иккинчи турига эса сиёсий терроризм мисол бўлади.

Хуллас, сиёсат субъектлари — сиёсий хаётда иштирок этиш салохиятига эга бўлган ижтимоий ва миллий уюшмалар, ташкилотлар, муассасалар, шахслар бўлиб, улар ўз манфаат ва мақсадларидан келиб чиқиб сиёсий қарорлар қабул қиладилар ва ўз қарорларини амалга ошириш учун харакат қиладилар. Демак, сиёсат субъектлари муайяь мақсадга қаратилган асосли харакатнинг фаол иштирокчиларидир.

Лекин, инсон сиёсатда иштирок этиш шаклларини ва усулларини пухта ва аниқ эгалламаган бўлса, улардан самарали фойдалана олмаса, уни сиёсатнинг фаол субъекти деб хисоблаб бўлмайди. Кўпинча бундай кишиларда жамият хаётида содир бўлаётган воқеаларга нисбатан сиёсий индиферантлик — бефарқлиқ лоқайдлик устунлик қилади. Бундай инсонлар сиёсатнинг хақиқий, фаол субъекти эмас, балки объекти бўлиб қоладилар. Инсоннинг хақиқий, фаол субъект сифатида шаклланиши мамлакатда демократик сиёсий режимнинт мавжудлигига, иқтисодиётининг тараққий этганлик даражасига, жамиятнинг маънавий-маърифий жихатдан ривожланганлик суръатларига хам бевосита боғлиқдир. Масалан, жамият иқтисодиётининг юқори даражада тараққий этиши фуқаролик жамиятининг билимдон, малакали бошқарув кадрлари корпусининг шаклланиши учун зарур база бўлиб хизмат қилади. Етишмовчилик, қашшоклик шароитида демократия негизида самарали бошқариш учун зарур бўлган умумтаълим ва касб тайёргарлигининг юқори даражасига оммавий миқёсда эришиш қийин. Бундай шароитда кадрларни шакллантиришда, улардан фойдаланишда билимдонлик ва касбга бўлган талаблар бошқа тамойиллар: қон-қариндошчилик, юртдошлик, ошна-оғайнигарчилиқ бошлиққа содиқлик ва бошқалар билан алмаштирилади. Давлат хизмати, сиёсий фаолиятга тезда бойиб кетиш мақсадида, шахсий, ғаразли манфаатларнинг қондирилиш воситаси сифатида қараш бошқариш тизими учун оғир оқибатларни келтириб чиқаради.

Сиёсат объектлари деганда турли ижтимоий уюшма, гурухлар, миллатлар, элатлар, муассасалар ва уларнинг бирлашмалари, инсонлар тушунилади. Уларга сиёсат муайян мақсад йўлида таъсир кўрсатади. Демак, сиёсат объекти деб субъектни билиш ва бошқа фаолият йўналишига айтилади.

Сиёсат субъектларини икки гурухга бўлиш мумкин.

1.  Объектив равишда мавжуд бўлган ижтимоий уюшма ва бирликлар:

—  халқ, синф, миллат, элат, ижтимоий, профессионал ва демографик гурухлар, индивид. Уларнинг хар бири ўзининг специфик (алохида) манфаатига эгадир ва айнан шу хусусият уларнинг сиёсатда иштирок этишларига сабаб бўлади.

2. Сиёсатда иштирок этиш учун одамлар ва уларнинг жамоалари томонидан вужудга келтириладиган ижтимоий институтлар ва ташкилотлар. Уларни сиёсий институт дейиш мақсадга мувофиқдир. Сиёсий институтларга давлат, унинг турли муассасалари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва харакатлари мисол бўла олади.

Сиёсатшуносликда сиёсат субъектларининг қуйидаги классификацияси (харажалари) бир-биридан фарқланади:

—  социал хаража — индивидларни ва турли ижтимоий табақалар (жумладан, профессионал, этник, демографик гурухлар);

—  институционал хаража — давлат, партия, касаба уюшмалари, сиёсий харакатлар;

—  функционал хаража — асосан носиёсий вазифаларни бажарувчи ижтимоий институтлар сифатида фаолият юритувчи, аслида эса сиёсатга сезиларли, гохо кучли таъсир кўрсатувчи (черков, университетлар, спорт ташкилотлари ва х.к.) субъектлар.

Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, жамиятнинг маънавий-маърифий сохаси, инсоннинг маълумотлилик даражаси қанчалик юқори бўлса, у шунчалик сиёсий билимдон, демократик йўл, кўрсатмалар, хатти-харакатларга мойил бўлади. Хусусан, мукаммал таълим инсон­нинг сиёсий дунёқарашини кенгайтиради, сабр-тоқатли, мехр-оқибатли бўлишига ёрдам беради, экстремистик ғоялар таъсирига берилишдан сақлайди, сайлов кампаниялари даврида унинг одил ва оқилона йўлни танлаш қобилиятини оширади.

Шундай қилиб, сиёсат хозирги замон кишиси учун хам зарурият, хам эхтиёждир. Сиёсатшунослар ўртасида агар хозирги замон кишиси сиёсат билан қизиқмаса, сиёсат хам у билан қизиқмайди деган фикр мавжуд. Бугун ўзини сиёсатдан четда деб билувчи инсонни топиш мумкин эмас, агар у ўзини сиёсатдан четда деб билса хам, сиёсий хокимият қарорларини тан олишга ва хурмат қилишга мажбурдир.

Сиёсат тузилишига кўра 3 турга — ички, ташқи ва халқаро сиёсатга бўлинади. Ички сиёсат — сиёсат субъектларининг мамлакат ичкарисида амалга оширадиган фаолиятидир. Ташқи сиёсатни ишлаб чиқищда эса кўп субъект эмас, балки битта субъект, яъни, давлат ташкилоти асосий ролни ўйнайди.

Ички сиёсат қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: иқтисодий сиёсат, ижтимоий сиёсат, миллий сиёсат, харбий сиёсат, демографик сиёсат, ёшлар сиёсати, талабалар сиёсати, аграр сиёсат, таълим сиёсати, техник сиёсат, илмий сиёсат, хуқуқий сиёсат, экологик сиёсат ва х.к.

Шу ўринда дунё давлатларининг демографик сиёсатлари тўғрисидаги қисқа бир тахлил эътиборга моликдир. Хозир дунёда 6 миллиарддан ортиқ ахоли яшайди. Тахминларга кўра, Хиндистон 2016 йилга бориб ахоли сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқади. Хар куни бу мамлакатда 56 минг бола туғилмоқда. Хинд хукумати ўз демографик сиёсатида бу холатни хисобга олишга мажбурдир. Шу муносабат билан бутун дунё давлатлари ўз демографик сиёсатларида қуйидаги уч йўлнинг бирини танлашга, масалан: Хитой ёки Хиндистон каби туғилишни чеклашга; Fapб давлатлари, Россия каби ахоли сонини оширишга; Марказий Осиё давлатлари сингари табиий ўсишни нормал деб билиб, уни мавжуд ўсиш даражасида сақлаб туришга харакат қилишмоқда.

Ички сиёсат каби ташқи сиёсат хам сиёсат субъектларининг фаоллигига боғлиқ. Бунда асосий ролни давлат ташкилоти ўйнайди. Ташқи сиёсат мамлакатларнинг ички эхтиёжларидан келиб чиқади ва унга хизмат қилади. Хеч бир давлат ўзининг ташқи сиёсатида бошқа бирор-бир давлат манфаатини ўз манфаатидан устун қўймайди. Албатта, бунда бошқа мамлакатларнинг манфаатлари камситилмаслиги, уларнинг ривожланишига халал берадиган ғаразли мақсадлар кўзда тутилмаслиги керак.

Давлатлар ташқи сиёсатига хос бўлган умумийликнинг амалдаги ифодасини Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари мисолида аниқ кўриш мумкин. Маълумки, хозирги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун кураш, ўзаро манфаатдорлик асосидаги тенг хуқуқли хамкорлик муносабатларини ривожлантириш, миллий худуд яхлитлигини ва мамлакат чегараларини химоя қилиш, кескин экологик ва бошқа мухим вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Халқаро сиёсат эса дунё хамжамияти олдида турган муаммоларни ўзаро келишилган тарзда бартараф этишга қаратилган давлатлараро муносабатларни англатади.

Сиёсатшуносликда сиёсатни таснифлашнинг бошқа мезонлари хам қўлланилади. Жумладан, сиёсат ўз устуворлиги бўйича нейтрал, очиқ эшиклар, миллий яраш, компромисс сиёсатларга; ўз мазмуни ва характерига кўра прогрессив ёки реакцион, илмий асосланган ёки волюнтаристик1 бўлиши мумкин. Нейтрал давлатларга Швеция (1814 йилдан), Швейцария (1815 йилдан), Австрия (1955 йилдан), Туркманистон мисол бўла олади.

Сиёсий муносабатлар аслида сиёсат субъектларининг ўзаро бир-бирига таъсир кўрсатишидир. Ана шу ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнида сиёсатнинг у ёки бу шаклидан фойдаланилади. Шу маънода, конфликт (қарама-қарши кучлар, манфаатлар, қарашлар, фикрлар ва бошқаларнинг тўқнашуви), консенсус (қарорларни, халқаро шартномаларни, хужжатларни овозга қўймасдан ўзаро келишув йўли орқали ишлаб чиқиш ва қабул қилиш), компромисс (ўзаро бир-бирига ён беришлар натижасида эришилган келишув), шерикчилик (сиёсат субъектларининг жамиятдаги ўз манфаатларини амалда руёбга чиқариш учун биргаликдаги келишилган харакатлари), консолидация (сиёсий хаётда муштарак мақсадларга эришиш йўлида курашни кучайтириш учун алохида шахслар, гурухлар, ташкилотларнинг уюшуви, бирлашуви) ва бошқалар сиёсатнинг шаклларидир.

Шундай қилиб, „сиёсат" кўпқиррали тушунча бўлиб:

—  давлат ишларида иштирок этиш;

—  халқлар, синфлар, ижтимоий гурух ва табақаларнинг муносабатлари;

—  турли гурух ва табақалар манфаатларининг, асосан, иқтисодий манфаатларининг лўнда ифодаланган кўриниши;

—  фан ва санъат;

—  муайян мақсадга эришиш учун харакат қилаётган одамлар ўртасидаги муносабатларнинг ифодасидир.

Шунингдек, хозирги замонда сиёсий институтлар хилма-хиллигининг сиёсий жараёнларга бўлган таъсирининг ошиб бориши кузатилмоқда. Бундай жараёнларни собиқ Иттифоқ ўрнида ташкил топган мустақил давлатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсий хаётида хам яққол сезиш мумкин. Замонавий демократик сиёсий институтлар — икки палатали пар­ламент, кўппартиявийлик, турли ижтимоий-сиёсий ташкилотлар сиёсий хаётни демократлаштиришга тобора кучлироқ таъсир кўрсатмоқда.

Сиёсатда интеграция ва дифференциация жараёнлари. XXI аср шубхасиз, халқаро муносабатларда бутун дунё қамраб олинадиган аср бўлмоқда. Шу муносабат билан интеграция — турли мамлакатлар иқтисодий хаётининг ягона иқтисодий сиёсат асосида ўзаро боғланган холда ривожланиш шаклининг ахамияти хам ортиб бормоқда. Бироқ, бугунги дунёда интеграция хаётнинг бошқа сохаларини хам қамраб олмоқда. Бундай шароитда интегра­ция жараёнини, халқаро институтлар ва ташкилотларда суверен давлатларнинг иштирок этишини кенгайтириш жараёнини фақат тарих тақозоси деб эмас, балки айрим минтақалар кўламида хам, Шунингдек, умуман бутун сайёрамиз кўламида хам собитқадамлиқ барқарорликнинг қудратли омили деб хисобламоқ зарур.

Хозир -Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини жахоннинг 165 давлати тан олган. Дунёдаги 120 дан ортиқ мамлакат билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Тошкентда 35 хорижий мамлакатнинг элчихонаси фаолият юритмоқда. Биз жахон хамжамияти билан кенг кўламда интеграциялашган замонавий демократик давлат қуришдек стратегик вазифани бажармоқдамиз.

Интеграция хақида гапирар эканмиз, манфаатлар бирикувининг хилма-хил механизмлари ва шакллари хамда интеграция турлари мавжудлигига асосланамиз. Бунга шерикчилик   ва   хамкорлик   қилишга   интилаётган мамлакатларнинг бошлангич шарт-шароитлари турличалиги сабабдир. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида турли даражаларда __ дунё миқёсида ва минтақа кўламида — интеграция жараёнларида қатнашса-да, аммо бир мухим қоидага, яъни бир давлат билан яқинлашиш хисобига бошқасидан ўзоклашмасликка харакат қилади. Биз бир субъект билан шерикчиликнинг мустахкамланиши бошқалар билан шерикчилик муносабатларининг заифлашувига олиб келишига қаршимиз. Шу сабабли Ўзбекистоннинг жахон хамжамиятидаги интеграциялашуви серқирра жараёндир.

Мамлакат қанчалик интеграция алоқалари билан боғланган бўлса, унинг хавфсизлигига тахдид шунча кам бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг дунё хамжамияти билан интеграцияси хусусида эътиборга молик мисоллар жуда кўп. Жумладан, БМТ, ЮНЕСКО, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро мехнат ташкилоти, Халқаро молиявий ташкилотлар: Халқаро валюта фонди, Жахон банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки; Давлатларнинг минтақавий бирлашмалари: Европа Иттифоқи, ЕХХТ, Шанхай Хамкорлик Ташкилоти, ЭКО (Иқтисодий хамкорлик ташкилоти), Қўшилмаслик харакати, Евросиё иқтисодий хамжамияти, Марказий Осиё хамдўстлиги, АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё минтақаси), АТЭС (Осиё-Тинч океани минтақаси) доирасидаги интеграциялашув бунинг исботидир.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон интеграцион жараёнларда турли харажаларда — глобал ва регионал харажаларда қатнашади, бунда бир давлат билан яқинлашишда бошқасидан узоқлашмаслик принципига амал қилади. Сиёсатда интеграцион жараёнларнинг асосини манфаатлар бирлиги, муштараклиги ташкил этади.

Интеграциянинг ахамияти нималарда намоён бўлади?

Биринчидан, давлатларга ўз иқтисодий ва илмий-техник имкониятларини хаётга тўлароқ татбиқ этишга.

Иккинчидан, интеграцион жараёнларни чуқурлаштиришга — 10—15 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурларни тузишга ва иқтисодиётнинг турли сохаларида кучли ривожланишга.

Учинчидан, давлатларнинг коллектив асосдаги харакатлари уларга экология, минтақалардаги хавфсизликни таъминлаш бўйича турли долзарб масалаларни осонроқ ечишга имкон беради.

Ўзбекистон ўз иқтисодий интеграция сиёсатида дунёнинг етакчи иқтисодий ва молиявий ташкилотлари: Халқаро валюта фонди, Жахон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молиявий корпорация билан кизғин хамкорлик қилмоқда.

Сиёсий интеграция сохасида эса Ўзбекистон халқаро ташкилотлар ёрдамида ўз фундаментал манфаатларини глобал ва регионал микёсда химоя қилиб, ЕХХТ доирасида, Шунингдек, Осиё регионида Шанхай Хамкорлик Ташкилоти фаолиятида фаол қатнашиш орқали барқарор хавфсизлик тизимини шакллантиришга интилмоқда. Флоренцияда 1996 йилда Европа Иттифоқи билан Ўзбекис­тон ўртасида шерикчилик ва хамкорлик тўғрисидаги Келишувнинг имзоланиши, айниқса, 2005 йилнинг 14 ноябрида Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федера-цияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг1 ва 2006 йилнинг 4 сентябрида эса Қозоғистон Республикаси билан 2006—2008 йилларга мўлжалланган иқтисодий, маданий-гуманитар хамкорлик дастурларининг2 имзоланиши мамлакатимизнинг сиёсий интеграциясида мухим ахамиятга молик ижобий воқеликлар бўлди.

Европада интеграцион жараёнлар эса XX асрнинг 50-йиллари ўрталарида Европа Иқтисодий Иттифоқининг тузилиши билан бошланган эди. 1975 йилда Хельсинки Якунловчи Акти тузилиши билан Ғарбий Европада интеграцион жараёнларнинг иккинчи босқичи бошланди. Бу жараёнлар бугун ягона пул бирлиги — евронинг 2002 йил 1 январда муомалага киритилишига олиб келди.

Сиёсий интеграция БМТ, Шанхай Хамкорлик Ташкилоти, ЕХХТ ва бошқа ташкилотлар доирасида дунёда тинчликни ва халқаро хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Жахон сиёсатида бу масалада Ўзбекистон хам ўзининг муносиб ўрнига эга. Дунё хамжамияти билан кенг кўламли интеграция Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида бундан кейин хам ўзининг мухим ўрнини сақлаб қолади.

Дифференциация — дифференциациялаш, фарқлаш, даражалаш, табақалаштириш, фарқланиш деган маъноларни билдиради. Сиёсатда дифференцион жараёнлар муайян сиёсий кучларнинг сепаратизмида, миллий ўзликни англаш натижаларида, айрим миллат ёки халқларнинг ўз миллий давлатчилигини яратиш учун олиб борадиган курашида ифодаланади. Дифференцион жараёнларда сиёсий таъсир кўрсатишнинг конфликт, тўқнашув, келишув, хамкорлик, консенсус каби турли шаклларидан фойдаланилади.

Хулоса қилиб айтганда, сиёсат жамиятнинг ижтимоий муаммоларига чуқур кириб борувчи, таъсир ўтказувчи ва уларни хал қилувчи сохадир.