IX БОБ
ПЕРСОНАЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
9.1. Ишчи кучи сифатини ошириш
Персонални ривожлантириш шахс қадриятларини ўзгартириш бўлиб, у ходимнинг билим ва кўникмаларини ўзгартиришни талаб этади.
Персонални ривожлантириш — ишчи кучи сифатини оширишга қаратилган.
Ишчи кучи сифати иқтисодий категория сифатида инсоннинг мехнатга лаёқатини шакллантириш ва ривожлантириш юзасидан шахс ва жамият, ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларни хамда ушбу муносабатларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида намоён этиш даражасини ифода этади.
Мехнат жараёнида намоён бўладиган инсон хусусиятлари муайян таркибни ташкил этади. Қуйидагилар бу таркиб бўлакларидир:
— қизиқиш (мотивация)1 хусусиятлари;
— касбий-малака хусусиятлари;
— ақлий (интеллектуал) хусусиятлар;
— нуфус (демографик) хусусиятлари, саломатлик. Ушбу хусусиятлар ўзаро боғлиқ бўлиб (9.1- расм), бевосита ишчи кучига, сифатига таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда тараққий этган барча компания ва фирмаларда ишчи кучи сифатини оширишга нихоятда катта эътибор берилмоқда. Жумладан, АҚШнинг „Motorolla" корпорацияси мутахассислар ва менежерларни тайёрлаш хамда малакасини ошириш учун ўқув марказлари кенг тармоғи билан биргаликда ўз техника университетига хам эга. Сўнгги ўн йил ичида корпорациянинг кадрлар тайёрлаш учун сарф-харажатлари 7 миллиондан 120 миллион долларга етди.
Германияда ишлаб чиқаришда банд бўлган хар бир ишчи ва мутахассис камида икки йилда бир марта турли курсларда ўз малакасини оширади. Ушбу жараённинг асосий ташкилотчилари корхоналардир. Улар ходимлар малакасини ошириш учун харажатларнинг ярмидан кўпроғини ўз маблағлари хисобидан қоплайдилар. Бунинг учун улар ўзларининг ўқув марказларидан, шунингдек, бошқа компания ва фирмалар билан биргаликда ташкил этилган ўқув марказлардан фойдаланадилар. Германиянинг „Siemens" электротехника концерни 82 минг нафар ходим жалб этилган 8 мингта малака ошириш дастурларига эга.
Францияда 1984 йилдаёқ „Давлат ва фирмалар ўзидаги кадрлар тайёрлаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган. Бу ерда персонални тайёрлаш стратегиясини ишлаб чиқишга фирмаларнинг ишлаб чиқариш кенгашлари ва касаба уюшмалар жалб этилган.
АҚШда хам 1982 йилда „Кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этишда махаллий хокимият органларининг корпорациялар билан шериклиги тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган1.
Умуман хозирги вақтда ишчи кучи сифати нихоятда долзарб ахамиятга эга бўлмоқда. Глобаллашув, жахон бозоридаги ўта кескин рақобат персоналнинг юқори малакага эга бўлишини талаб этмоқда. Масалан, хозирги вақтда юқори малакага эга ишчилар АҚШда жами ишчиларнинг 45, Германияда эса 55 фоизини ташкил этмокда.
Ишчи кучи сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни улар йўналишига қараб уч гурухга ажратиш мумкин:
1. Бевосита таъсир омиллари. Уларга бевосита мехнат фаолияти билан боғлиқ хамда инсоннинг мехнат фаолияти жараёнида қобилиятларини амалга оширишга таъсир кўрсатувчи омиллар киради. Бу омиллар мехнат хаёти сифати билан боғлиқдир.
Мехнат хаёти сифати эса инсоннинг мехнат жараёнида қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилган, юқори ва доимий иш хақи кафолатланган иш жойлари мавжудлиги билан белгиланади.
Юксак мехнат хаёти сифати қуйидагилар хисобига таъминланади:
— иш қизиқарли бўлиши керак;
— персонал мехнатига муносиб адолатли хақ олиши керак;
— мехнат шарт-шароитлари қулай бўлиши керак;
— рахбарият томонидан назорат иложи борича камроқ бўлиши, лекин назорат қилиш зарурати бўлганда, албатта, назорат амалга оширилиши лозим;
— ходимлар ўз ишларига тааллуқли бўлган қарорлар қабул қилинишида иштирок этишлари даркор;
— маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Мехнат хаёти сифати мехнатдан қониқиш хосил қилиш хиссини кучайтириш, ўз малакасини оширишга интилишда ўз ифодасини топар экан, яъни ишчи кучи сифат кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашар экан, ушбулардан келиб чиққан холда мехнат хаёти сифати жихатларига ишчи кучи сифатини оширувчи омиллар, деб қараш мумкин.
2. Билвосита таъсир омиллари. Уларга мавжуд ишчи кучини амалдаги иш кучига айлантириш жараёнига таъсир кўрсатувчи омиллар киради. Улар мехнат жараёнига жалб этилган ва ишчи кучи умумий сифатига таъсир ўтказадилар. Булар:
— ижтимоий-сиёсий шартлардир. Улар муайян сифатдаги ишчи кучини шакллантириш мақсад ва вазифаларини аниқлаб бериб, бошқа барча омиллар учун негиз хисобланади:
— илмий-техника тараққиёти;
— экологик шароитлар;
— нуфус (демографик) вазиятлар.
Мансаб даражаси хамиша хам касбий ривожланиш босқичи билан боғлиқ эмас. Лавозимга кўтарилган инсон касб малакаси бўйича ана шу даражада юқорига кўтарилмаган бўлиши мумкин.
Шунинг учун шахс ривожланишининг (лавозимда ўсиш) даврий вақти ва касб малакаси ошиши (фаолият турини эгаллаш босқичлари)ни фарқлай олиш керак. Касб малакасининг ривожланиш босқичига мувофиқ эгалланиши 9.2- расмда, касб малакаси ўсиши босқичлари 9.3- расмда кўрсатилган.
Персонални ривожлантириш унинг рақобатбардошлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.
Ходимнинг рақобатбардошлиги ишчи кучи сифати, шахснинг ижодий имкониятлари, иш билан бандлик ва иш куни давомийлиги кафолатланганлиги, даромад миқдори билан белгиланади.
Алохида олинган мехнат жараёни учун масъул бўлган гурухнинг рақобатбардошлиги гурух аъзоси рақобатбардошлиги йиғиндисидан кўпдир. Бу шу билан изохланадики, айрим ходимлар нафақат
яхши ишлайдилар, айни вақтда аъло даражада ўзаро хамкорликда фаолият хам кўрсатадилар. Қўшимча натижа берувчи бундай йиғинди синергетика4 самараси, деб аталади. Унга кўра 2+2=5,6,7 ва хоказо бўлиши мумкин. Шунинг учун синергетика4 самараси 2+2=5,6... N деб қабул қилинади.
Рақобатбардошликнинг синергетик хусусиятлари ходимларнинг умумий мехнат жараёнида биргаликдаги иштироки, ихтисослашиш ва кооперация, гурух ички иқтисодий муносабатларини ривожлантириш натижасида намоён бўлади.
Корхона ёки ташкилот персоналининг рақобатбардошлиги ходимларнинг алохида гурухларини рақобатбардошлигига қараб аниқланади ва кўп жихатдан уларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзаро фаолияти самарадорлиги натижаси хисобланади. Персоналнинг рақобатбардошлиги компания ёки фирма иқтисодий ўсиши билан боғлиқ омиллар таъсири остида шаклланади. Ана шу шаклланиш жараёнида иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг муштараклиги намоён бўлади: иш берувчи ўз мақсадларига эришиш (корхонаси рақобатбардошлигини ошириш, фойдани кўпайтириш, бозорнинг махсулот ва хизматларга эхтиёжини қондириш) учун ходимлари эхтиёжини тўлароқ ва яхшироқ қондиришга харакат қилади, персонал эса, ўз навбатида, корхона мақсадларига эришишдан манфаатдор бўлади.
Персонал рақобатбардошлигининг энг асосий кўрсаткичлари 9.1- жадвалда акс этган.
Персонални ривожлантиришни таъминлаш компания ёки фирманинг барча бўғинларида ишлаб чиқариш муносабатларини қизиқиши, масъулияти, малака ошириш ва ваколат омилларига асосланиши даркор.
Манфаатдорлик ва масъулият ходим мехнат фаолияти самарадорлигини белгилайдиган қизиқувчи омиллар хисобланади. Малака ва ваколат эса кўзланган мақсаддаги мўлжалланган натижаларга эришишни таъминловчи восита бўлиб, ходимнинг масъулияти ва манфаатдорлигини амалга оширишга имконият туғдиради.
Персонални ривожлантириш зарурати ўз вақтида олинган билимлар, эгалланган кўникмалар эскириб қолиши жараёни ғоят тезлашиб кетганлиги билан боғлиқдир. Илм-фан ютуқлари, янгиликлардан муттасил хабардор бўлиш, давр билан баравар қадам ташлашга интиладиган хар бир мутахассис қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини тугаллаши билан амалда яна ўқишни бошлаши талаб этилмоқда. Билимларнинг бу даражада жадаллик билан эскириб бораётганлиги замонавий корхоналарни узлуксиз ўқийдиган корхона сифатида фаолият кўрсатишини хаётий заруратга айлантирди (9.5- расм).
Персонални ривожлантиришда хозирги вақтда икки тенденция кўзга ташланмоқда.
1. Билимларни уларнинг аниқ шаклига — хужжатлар, йўриқномалар, маълумотлар базаси ва хоказоларга мувофиқлаштириш. Мутахассислар буни „Fapб тенденцияси", деб хам аташмоқда. Чунки Европа ва Америка Қўшма Штатларида персонални ривожлантириш дастурларида худди шунга урғу берилмоқда.
2. Билимлар фақат айрим мутахассис ва менежерлар гурухи томонидан эмас, балки бутун персонал томонидан мунтазам равишда эгаллаб борилишини таъминлаш „Шарқ тенденцияси", деб таърифланиб, бу кўпроқ Японияга хослиги кўзга ташланади.
Ишчиларни узлуксиз ўқитиш:
— янги ишчилар тайёрлаш;
— малакали ишчиларни қайта тайёрлаш;
— ишчиларни иккинчи (турдош) касбларга ўқитиш;
— ишчилар малакасини оширишни ўз ичига олади.
Персонални ривожлантириш инсон салохиятини шакллантириш ва уни муттасил ошириб боришга даъват этади. Бу жараён шундай ташкил этилиши керакки, инсон бутун мехнат фаолияти давомида касбий таълим ва қайта тайёрлаш орқали ўз билимлари ва кўникмаларини такомиллаштириб боришга интилиши керак. Инсон салохиятини шакллантириш чизмаси 9.6- расмда ифода этилган.
Инсон салохиятининг сифати унинг мансаб лавозимлари хар бир босқичида ўқиш, ўз-ўзини ўқитиш, касбий тажрибани умумлаштириш босқичларида ушбу салохият тегишли таркибий қисмлари сифат жихатидан қандай шаклланганлигига боғлиқ бўлади.
Кейинги йилларда бозор муносабатлари ва ахборот технологиялари ўта жадал суръатда ривожланаётганлиги туфайли персонал ривожланишини хамда унинг рақобат курашидаги ролини қабул қилиш сезиларли даражада ўзгарди. Эндиликда бу масалага компания интеллектуал капиталини ўстиришга қаратилган бошқарув тарзида қаралмоқда. Бундан асосий мақсад — фақатгина ходимларда ўзини ривожлантиришга қизиқиш уйғотибгина қолиш эмас, балки ушбу жараённи корхона фаолиятининг таркибий қисмига айлантириш, деган хулосага келинмоқда (9.7- расм).
Шунинг натижасида персонални ривожлантириш инвестиция билан узвий боғлиқ холатга айланади. Яъни персонални ривожлантириш сарф-харажатлар моддасидан инвестиция объекти даражасига кўтарилди.
Хар қандай инвестициялар каби персонални ривожлантириш инвестициялари хам сармоя самарадорлигини доимий бахолаб бориш, персонални ривожлантириш учун инвестициялар корхона самарадорлигини бугунги кунда қандай оширганлиги ва келажакда қандай оширишини бахолашни тақозо этади.
Персонални ривожлантиришнинг мохияти шундаки, инсонлар компания ёки фирманинг асосий рақобат бойлиги хисобланади. Улардаги салохият корхона муваффақиятининг стратегик ахамиятга эга омили бўлиб, унинг муваффақиятли фаолият кўрсатишини белгилаб беради.
Хорижий фирмаларнинг мутахассислари персонални ривожлантириш турли услублари самарадорлигини тадқиқ этар эканлар, кутилмаган хулосага келдилар: катта ёшдаги ходимлар хам худди болалардек ўқишар экан. Яъни компания ва фирма рахбарлари, менежерлари, мутахассислари ўзлари билмайдиган нарсани эгаллашлари талаб этилгандагина ўқиш хохишини билдирар эканлар. Ходимларга хизмат вазифалари кенгайтирилган янги лавозимлар таклиф қилиниши персонални ривожлантиришнинг энг самарали усули экан. Инсондан янги, илгари унга номаълум бўлган ишни бажариш талаб этилганда, у касбий ривожланишда сифат жихатидан сакраш қилар экан.
Бугунги тез ўзгариб бораётган шароитларда персонални ривожлантиришда қуйидаги холатларга дуч келиниши мумкин:
1. Ходим мехнат мақомини сақлаб туриш, тиклаш ва ошириш учун ноқулай вазиятларга фаол қаршилик кўрсатиши. Яъни мехнат мақомини ушлаб қолиш, тиклаш ва хатто ошириш учун қўшимча жисмоний ва ақлий куч сарфлашга (малака ошириш, янада унумлироқ ишлаш) астойдил харакат қилиш.
2. Жиддий ён босиш: иш хақи камайиши, хар қанақа ишни бажаришга рози бўлиш ёки умуман ишни йўқотиш, нафака ёки жамғарган маблағлари хисобига яшашга мойиллик. Бундай холларда инсон қўшимча жисмоний ва ақлий куч сарфлашни хохламаслиги табиийдир. У хатто камроқ малака талаб этадиган ёки қизиқарли бўлмаган ишга хам ўтишга монелик қилмайди.
Бу тоифадаги ходимлар ўз қимматини етарлича қадрламайдилар, мехнат бозорида рақобат қила олмайдилар. Уларни ноқулай шароитларга бўйсунувчи ходимлар дейиш мумкин.
3. Инсон анъанавий иш вақти ўзгартирилиши (тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш хафтаси)га рози. Шу билан бирга, у янада кескинроқ ўзгаришларга (масалан, ишчиликдан тадбиркорликка ўтишга) қаршилик қилмайди. Тўлиқсиз иш куни ёки иш хафтаси бундай холда унга бошқа иш қидириш, малакасини ошириш, янги (турдош) касб эгаллаш, ўз тадбиркорлик ишини бошлаш учун қулай имконият туғдиради.
Юқорида қайд этилган ёндашувларни корхона умумий стратегияси билан мувофиқлаштириш қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
— юқорироқ бўш лавозимларни ўз ходимлари хисобига тўлдириш (мансабда ўстириш);
— бўш қолган ишчи кучини ишлаб чиқаришнинг бу ишчи кучларига эхтиёжи бўлган участкаларига ўтказиш;
— ишлаб чиқариш зарурияти ёки ходим қизиқишини хисобга олган холда маъмурият ва ходимлар ташаббуси билан иш жойларини алмаштириш;
— ишчи кучига эхтиёж сезиларли даражада камайганда хам ходимнинг мехнат салохиятидан тўлиқ фойдаланилмаган холларда уни сақлаб қолиш.
Персонални ривожлантириш қуйидаги шартларга боғлиқдир:
— корхонанинг персонални бугунги ишида ва келажакни кўзлаб ривожлантиришга эхтиёжи;
— ходимларни ривожлантириш салохияти, яъни уларнинг хали фойдаланилмаган билимлари, қобилиятлари мавжудлиги;
— персоналнинг ривожланишга эхтиёжи;
— персонални ривожлантириш имконияти, яъни молиявий, мехнат, техника ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги.
Персоналнинг ривожланишга эхтиёжи (9.8- расм) дейилганда ходимларнинг ўз компания ва фирмалари мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан холда ўз билими, кўникмасини ошириш, касбий имкониятларига янгича қарашни онгли англанган зарурат сифатида тушуниши англанади.
Ривожланишга эхтиёж хамиша хам ўзгаришларга мос тушавермайди. Юзага чиққан муаммоларни хал этиш учун хамиша хам биргина персонални ўқитишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки ташкилий тизимда ўзгаришлар хам талаб этилади. Улар ишга қизиқтириш ва рағбатлантириш тизимини, рахбарлик услубини, ишни ташкил этиш маркетингини, масъулиятни қайта тақсимлашни ва бошқа масалаларни ўзгартириш заруратини хам туғдириши мумкин.
Компания ёки фирмада янгиликларни жорий этишда муайян қоидаларга риоя этиш талаб қилинади. Бу, биринчидан, персоналга ўзгаришларнинг корхона анъаналари билан узвий (янгилик — мавжуд эскининг ижобий ривожлантирилган кўриниши) эканлигини англатади. Иккинчидан, ўзгартишлар киритиш тизимини — ўқитиш дастурлари, янги йўриқномаларни тарқатиш босқичлари ва бошқа масалаларни хал этиш воситаларини яратиш керак бўлади. Учинчидан, жамоа аъзолари шахсий топшириқларини ўзгартириш керак. Бу ўзгартиришларни ким биринчи бошлаши хам ахамиятли. У ушбу жамоа учун расмий етакчи хисобланмаса хам ўз ортидан бошқаларни эргаштириш қобилиятига эга обрўли шахс бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ва нихоят, тўртинчидан, янгиликлар жамоага батафсил тушунтирилиши даркор. Тушунтириш содда, оммабоп бўлса, саволлар хам кам бўлади.
Компания ёки фирмада персонални ривожлантиришга қулай мухитни яратиш учун корпоратив ғояни жорий этиш мухимдир. Бу ғоялар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
1.Энг яхши таълим-тажриба. Назарий машғулотлар, билимларни ўрганиш, иш кўникмалари хосил қилиш учун жуда фойдали. Лекин амалий билимлар тажриба орқалигина эгалланади. Тажриба нафақат бевосита касб кўникмаларига амалиётда ўргатиш жараёнида, балки ўқитишнинг дастурий усуллари қўлланилганда хам эгалланишини ёдда тутиш лозим.
2. Компания ходимлари ўқитиш-жамоа жараён эканлигини яхши билишлари керак. Энг чуқур ва фойдали ривожланиш ахборотни бир ёклама манбадан олганда эмас, балки билимлар билан ўртоқлашиш натижасида амалга ошади.
3. Билимлар билан самарали айирбошлаш фақат маълумотларга тез йўл топишдангина иборат эмас. Компьютернинг дастурий таъминоти ва „Интернет" технологиялари маълумотлардан хабардор бўлишни осонлаштиради, аммо ходимларнинг ўзида ахборотларни тарқатишга қизиқиш бўлиши керак.
4. Анъанавий корхона ходимлари изланувчи бўлишлари мумкин. Лекин улар рахбарлик лавозимида бўлмасалар, изланишлар самараси йўқотилади ёки ошкор қилинмайди. Узлуксиз ўқийдиган корхонада эса изланувчанлик хамиша ва хамма жойда намоён бўлади. Бу, айниқса, жамоа бўлиб ишлашда яққол кўзга ташланади.
5. Қадриятлар ва дунёқарашлар тизими муштарак бўлиши керак. Ходимлар ўртасида ўтказиладиган сўровлар кўп холларда, хатто биргаликда ишлайдиган инсонларнинг хам ишлаб чиқариш жараёнларига қарашлари турлича бўлишидан далолат бериб турибди. Агар ходимларнинг фикрлаши — мезонлар, қадриятлар, ёндашувлар умумлаштирилиб, жамоа барча аъзолари томонидан қабул қилинмаган бўлса, билимлар айирбошлаш мураккаб кечади.
9.2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури — узлуксиз таълимнинг „Ўзбек модели"
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос ва мос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил этишни хаётий заруратга айлантирди. 1992 йилда „Таълим тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши ушбу йўналишдаги биринчи ва жуда мухим қадам бўлди. Ушбу қонунда таълим сохасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари белгилаб қўйилди:
— таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;
— таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
— умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-хунар таълимининг мажбурийлиги;
— ўрта махсус, касб-хунар таълимининг йўналишини: академик лицейда ёки касб-хунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
— таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
— давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг хамма учун очиқлиги;
— таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалашган ёндашув;
— билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
— таълим тизимида давлат ва жамоа бошқарувини уйғунлаштириш1.
„Таълим тўғрисида"ги қонун қабул қилингандан сўнг янги ўқув режалари, дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратишга киришилди. Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш йўлга қўйилди. Айни вақтда янги турдаги таълим муассасалари ташкил этила бошланди.
Олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлашни марказлаштиришдан худудий йўналишга ўтказиш чора-тадбирлари кўрилди. Ўқув юртлари тармоғи кенгайди, университет таълими ривожланиши таъминланди. Янги ихтисосликлар, билимларнинг янги тармоқлари бўйича мутахассислар тайёрлашга киришилди. Умуман, мактаб кўп тармоқли тизимга ўтказилди. Абитуриентлар ва талабаларнинг билим даражасини тест ва рейтинг усулида бахолашга ўтилди. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар сифатига қўйилаётган талаблар хисобга олинган холда аспирантура ва докторантурада кадрлар тайёрлаш тубдан қайта кўриб чиқилди. Жумладан, Олий Аттестация Комиссияси ташкил этилди.
Иқтидорли болалар ва ўқувчи ёшларни хар тарафлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Истеъдодли ўсмир ва қизларни излаб топиш, уларга кўмаклашиш, уларнинг қобилияти ва истеъдодини ўстириш бўйича махсус жамғармалар ташкил этилди. Қобилиятли талаба ёшларни Америка Қўшма Штатлари, Япония, Хитой, Корея, Германия, Буюк Британия, Россия Федерацияси ва бошқа тараққий этган давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларида ва илмий марказларида ўқитиш ва стажировкадан ўтказиш йўлга қўйилди.
Шунга қарамасдан, амалга оширилган мавжуд ўзгаришларнинг ўзи кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлай олмади. Айниқса, кадрлар тайёрлаш тизими Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва бозор ислохотлари талабларига мувофиқ эмаслиги яққол кўзга ташланди. Таълим муассасаларида ўқув жараёнининг моддий-техник асоси бугунги кун талабига жавоб бермай қолди. Шу билан бирга, уларда юқори малакали педагог кадрлар, хозирги давр талабларига жавоб берадиган ўқув-услубий ва илмий адабиётлар жуда кам эканлиги аён бўлди. Таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги пухта ўзаро хамкорлик ва фойдали интеграциянинг мавжуд эмаслиги кадрлар тайёрлаш тизимидаги энг жиддий камчиликлардан бири эди.
Ана шундай шароитда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси ва бевосита рахбарлиги остида 1997 йилдан бошлаб Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва изчил амалга оширишга киришилди.
Миллий дастурга мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох қилишнинг мухим омиллари этиб қуйидагилар белгиланди:
— республиканинг демократик хуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги;
— мамлакат иқтисодиётида туб ўзгартиришларнинг амалга оширилиши, республика иқтисодиёти, асосан, хом ашё йўналишидан рақобатбардош пировард махсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салохиятининг кенгаяётганлиги;
— давлат ижтимоий сиёсатида шахс манфаати ва таълим устуворлиги қарор топганлиги;
— миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига хурмат;
— Ўзбекистоннинг жахон хамжамиятига интеграцияси, республиканинг жахондаги мавқеи ва обрў-эътиборининг мустахкамланиб бораётганлиги.
Таълим тизимини тубдан ислох қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган давлатлар даражасида, юксак маънавий ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш, кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг мақсади этиб белгиланди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни хал этиш белгилаб қўйилди:
— „Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистан Республикаси қонунига мувофиқ таълим тизимини ислох қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари хамда таълим ва кадрлар тайёрлаш сохасида рақобат мухитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш;
— таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик хуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаш;
— кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;
— кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эхтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан холда қайта қуриш;
— таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари хамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
— таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига бахо беришнинг холис тизимини жорий қилиш;
— янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
— таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш;
— узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари жалб этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
— кадрлар тайёрлаш сохасида ўзаро манфаатли халқаро хамкорликни амалга ошириш1.
Кадрлаш тайёрлаш миллий модели номини олган мазкур дастурнинг асосий таркибий қисми қуйидагилардан иборатдир:
1. Шахс. У кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим сохасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчисидир.
Кадрлар тайёрлаш сохасидаги давлат сиёсати инсонни интеллектуал ва маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялаш билан узвий боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали хар томонлама баркамол шахс — фуқарони шакллантиришни назарда тутади. Шу тарзда фуқаронинг энг асосий конституциявий хуқуқларидан бири билим олиш, ижодий қобилиятни намоён этиш, интеллектуал жихатдан ривожланиш, касби бўйича мехнат қилиш хуқуқи руёбга чиқарилади.
„Таълим тўғрисида"ги қонун умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими стандартлари орқали сифатли таълим олиш, шунингдек, таълим ва касб-хунар жихатдан тайёргарликнинг шакллари ва турларини танлашни, узлуксиз малака ошириб бориш, зарурат тақозо этса, тегишли қайта тайёргарликдан ўтиш хуқуқини ва кенг имкониятларини назарда тутади.
Таълим хизматларининг истеъмолчиси сифатида шахсга давлат таълим олиш ва касб-хунар тайёргарлиги кўришни кафолатлайди. Таълим олиш жараёнида шахс давлат таълим стандартларида ифода этилган талабларни бажариши шарт.
Шахс таълим хизматларининг яратувчиси сифатида тегишли малака даражасини олгач, таълим, моддий ишлаб чиқариш, фан, маданият ва хизмат кўрсатиш сохасида фаолият кўрсатади ва ўз билими, тажрибасини ўргатишда иштирок этади.
2. Давлат ва жамият. Улар кадрлар тайёрлаш тизими амал қилиши ва ривожланишининг кафиллари, юқори малакали рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим муассасаларининг фаолиятини уйғунлаштирувчи сифатида фаолият кўрсатади.
Давлат ва жамият:
— фуқароларнинг билим олиш, касб танлаш ва ўз малакасини ошириш хуқуқлари руёбга чиқарилишига;
— мажбурий умумий ўрта таълим хамда академик лицей ёки касб-хунар коллежида таълим олиш йўналишини танлаш хуқуқи асосида мажбурий ўрта махсус, касб-хунар таълими олишга;
— давлат грантлари ёки пуллик-шартномавий асосда олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим олиш хуқуқига;
— давлат таълим муассасаларини маблағ билан таъминлашга;
— таълим олувчиларни ўқиши, уларнинг турмуш ва дам олиш шарт-шароитларини яратиш борасидаги вазифалар хал этилишида жамоатчилик бошқарувини ривожлантиришга;
— таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий жихатдан қўллаб-қувватлашга;
— соғлиқ ва ривожланишда нуқсони бўлган шахслар таълим олишига кафолат берадилар.
3. Узлуксиз таълим. Бу малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш мухитини ўз ичига олади.
Узлуксиз таълим Ўзбекистан Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий эхтиёжларини қондирувчи устувор сохадир.
Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахснинг шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрларни илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Узлуксиз таълимнинг фаолият кўрсатиш тамойиллари қуйидагилардан иборат:
— таълимнинг устуворлиги — унинг ривожланишининг биринчи даражали ахамиятга эга эканлиги, билим, таълим ва юксак интеллектнинг нуфузи;
— таълимнинг демократлашуви — таълим ва тарбия услубларини танлашда ўқув юртлари мустақиллигининг кенгайиши, таълимни бошқаришнинг давлат-жамият тизимига ўтилиши;
— таълимнинг инсонпарварлашуви — инсон қобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эхтиёжларининг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф-мухит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви;
— таълимнинг ижтимоийлашуви — таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни хосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш;
— таълимнинг миллий йўналтирилганлиги — таълимнинг миллий тарих, халқ анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги, Ўзбекистонда яшовчи халқларнинг маданиятини сақлаб қолиш ва бойитиш, таълимни миллий тараққиётнинг ўта мухим омили сифатида эътироф этиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини хурматлаш;
— таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг хар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги;
— иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражасида, изчил равишда фундаментал ва махсус билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш.
4. Фан. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ фан юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи педагогик ва ахборот технологиялари ишлаб чиқарувчи хисобланади.
Кадрлар тайёрлаш миллий моделига мувофиқ фан сохасида:
— табиат ва жамият тараққиёти қонуниятлари тўғрисидаги янги фундаментал ва амалий билимлар шаклланади, кадрлар тайёрлаш тизимида оммалаштириш, ўрганиш ва фойдаланиш учун керакли илмий натижалар жамланади;
— олий малакали илмий ва педагог кадрлар тайёрлаш амалга оширилади;
— кадрлар тайёрлаш жараёнини илмий-тадқиқот жихатидан таъминлаш инфраструктураси вужудга келтирилади, таълимнинг ахборот тармоқларидан фойдаланиш мақсадида билимнинг турли сохалари бўйича ахборот базаси шакллантирилади;
— мамлакатимиз илм-фанининг жахон илм-фанига интеграцияси содир бўлади, замонавий илм-фан ва технологияларнинг энг мухим муаммоларини хал этиш учун илмий ютуқлар ва кадрларни халқаро миқёсда алмашинуви амалга оширилади.
Кадрлар тайёрлаш тизимига илм-фаннинг узвий равишда кириб бориши учун қуйидагилар зарур:
— илғор педагогик технологияларни яратиш ва ўзлаштириш юзасидан мақсадли инновация лойихаларини шакллантириш ва амалга ошириш нули билан илм-фаннинг таълим амалиёти билан алоқасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
— иғгор ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш учун экспериментал майдончалар барпо этиш орқали илмий тадқиқотлар натижаларини ўқув-тарбия жараёнига ўз вақтида жорий этиш механизмини руёбга чиқариш;
— кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини самарали тарзда бажаришни таъминлаш юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
— юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, ёшларнинг илмий ижодиётини хар томонлама қўллаб-қувватлаш;
— таълим муассасаларида илмий тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар даражасини бахолашга замонавий ёндашувни руёбга чиқариш, илмий тадқиқотлар ватехнологик ишланмалар натижалари тижоратлашуви асосида олимларнинг обрў-эътибори ва ижтимоий мақомини ошириш;
— мамлакат илм-фанининг халқаро илмий хамжамиятдаги интеграциясини фаоллаштириш, таълим сохаси ва кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида илмий ютуқлар ва олимлар билан ўзаро тажриба алмашинув жараёнини кучайтириш;
— фан ва технологиялар сохасидаги фаолиятни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, талабалар ва ёш олимларнинг илмий ютуқлари учун махсус мукофотлар ва совринлар таъсис этиш, махсус стипендиялар сонини кўпайтириш, ёшлар илмий-техника ижодиётининг доимий ишлайдиган кўргазма ва экспозицияларини ташкил этиш кўзда тутилади.
5. Ишлаб чиқариш. Ишлаб чиқаришнинг талаб-эхтиёжлари кадрлар тайёрлаш тизимининг йўналиши, даражаси ва миқёсларини шакллантиради, касб тайёргарлигининг мақсади, вазифалари ва мазмунини белгилайди, малака талабларини илгари суради, таълимнинг муқобил технологиялари ва шаклларини танлашни тақозо этади. Ишлаб чиқариш пировард натижада кадрларнинг сифати ва рақобатбардошлигига бахо беради.
Ишлаб чиқаришнинг кадрлар тайёрлаш тизимидаги вазифалари қуйидагилар билан белгиланади:
— турли савия ва малакадаги мутахассисларга бўлган талаб-эхтиёжни шакллантиради;
— ўз ихтиёридаги моддий-техника, молия, инсон ресурслари хамда кадрларни ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун зарур бошқа ресурсларни бериш билан узлуксиз таълим тизимига кўмаклашади;
— муассис, васий, донор, хомий тариқасида айрим мутахассисларни ва гурухларни мақсадли тайёрлашни, шунингдек, турли тип ва даражадаги ўқув юртларини молиялашда қатнашади;
— таълим ва илм-фаннинг турли шакллардаги интеграциясини (муваққат ижодий жамоалар, ўқув илмий-ишлаб чиқариш мажмуалари, марказлари, технопарклар, технополислар) ривожлантиради.
Ишлаб чиқаришнинг кадрлар тайёрлаш тизимидаги мавқеини кучайтириш қуйидаги йўллар билан таъминланади:
— таълимни корхонадаги унумли мехнат билан, шу жумладан, ишлаб чиқариш амалиёти жараёнидаги мехнат билан қўшиб олиб бориш асосида юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
— кадрлар тайёрлаш хамда биргаликда илмий-технология ишланмаларини олиб боришда корхоналарнинг ишлаб чиқариш салохиятидан фойдаланиш;
— таълим олувчиларни мехнат жамоаларида тарбиялаш (мехнат, маънавий ва жисмоний тарбиялаш);
— ишлаб чиқаришнинг талаб-эхтиёжларини инобатга олиб, техника ва технологияларни ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
— ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва технология муаммоларини хал этиш учун олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий салохиятини жалб этиш;
— педагог кадрларнинг илғор технологиялар сохасидаги малакасини бевосита ишлаб чиқаришда мунтазам ошириб бориш;
— ишлаб чиқаришнинг юқори малакали кадрларини таълим жараёнига ва педагогик фаолиятга жалб этиш;
— ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун таълим олувчиларни иш жойлари билан таъминлаш;
— ўзаро интеграцияланган таълим муассасаларини замонавий ускуналар, аппаратлар ва асбоблар билан жихозлаш.
„Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ таълим тизимини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, ваколатли давлат органлари хамда махаллий хокимият органларининг ваколатлари ва хуқуқ доиралари белгилаб қўйилган. Умуман, таълим муассасаларининг давлат бошқаруви (9.9- расм) қуйидагича амалга оширилади.
„Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг таълим сохасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
— таълим сохасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
— таълим сохасидаги давлат бошқаруви органларига рахбарлик қилиш;
— таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
— таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилаш;
— таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
— бошқа давлатнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикасининг худудида таълим фаолияти билан шуғулланиш берувчи рухсатномалар бериш;
— қонун хужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги хужжатларини тан олиш ва бу хужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этиш тартибини белгилаш;
— давлат таълим стандартларини тасдиқлаш;
— давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги хужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;
— давлат грантлари миқдорини ва таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилаш;
— давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;
— таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;
— қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари (вазирлик ва идоралар)нинг таълим сохасидаги хуқуқ доирасига қуйидагилар киради:
— таълим сохасида ягона давлат сиёсатини руёбга чиқариш;
— таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услуб масалаларида уларга рахбарлик қилиш;
— давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;
— ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш;
— ўқув ва ўқув-услубият адабиётларини яратиш ва нашр этишни ташкил қилиш;
— таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
— давлат олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасига таклифлар киритиш;
— педагог ходимларни тайёрлашни, уларни малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
— қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Махаллий давлат хокимияти органлари (хокимликлар)нинг хам таълим сохасида ўз ваколатлари мавжуд. Уларга қуйидагилар киради:
— таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эхтиёжларига мувофиқлигини таъминлайдилар;
— таълим муассасаларини ташкил этадилар, қайта ташкил этадилар ва тугатадилар (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно), уларнинг низомларини рўйхатга оладилар;
— ўз худудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш миқдорларини ва имтиёзларни белгилайдилар;
— таълим сифати ва даражасига, шунингдек, педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишини таъминлайдилар;
— қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни хам амалга оширадилар1.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизими қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади (9.10- расм).
1. Мактабгача таълим. Мактабгача таълим бола сомом, хар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда билимга интилиш хиссини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди. Мактабгача таълим бола олти-етти ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасаларида хамда оилаларда амалга оширилади. Мактабгача таълим мақсади ва вазифаларини руёбга чиқаришда махаллалар, жамоат ва хайрия ташкилотлари, халқаро жамғармалар фаол иштирок этади.
Мактабгача тарбияни ривожлантириш қуйидагиларни кўзда тутади:
— малакали тарбиячи ва педагог кадрларни устувор равишда тайёрлаш;
— мактабгача таълимнинг самарали психологик-педагогик услубларини излаш ва жорий этиш;
— болаларни оилада тарбиялашни ташкилий, психологик, педагогик ва услубий жихатдан таъминлаш;
— замонавий ўқув-услубий қўлланмалар, техник воситалар, ўйинчоқлар ва ўйинлар яратиш хамда уларни ишлаб чиқариш;
— мактабгача ёшдаги болаларни халқнинг бой маданий-тарихий мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий жихатдан тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш;
— мактабгача тарбия муассасаларининг хар хил турлари учун турли вариантлардаги дастурларни танлаб олиш, мактабгача тарбиянинг барча масалалари бўйича малакали консультация хизмати кўрсатиш имкониятини яратиш;
— мактабгача тарбия ва сомомлаштириш муассасалари тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш.
2. Умумий ўрта таълим. Тўққиз йиллик (I— IХсинфлар)ўқишдан иборат умумий ўрта таълим мажбурийдир. Таълимнинг бу тури бошланғич таълимни (I—IV синфлар) қамраб олади хамда ўқувчиларнинг фанлар асослари бўйича мунтазам билим олишларини, уларда билим ўзлаштириш эхтиёжини, асосий ўқув-илмий ва умуммаданий
билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилатларни, мехнат кўникмаларини, ижодий фикрлаш ва атроф-мухитга онгли муносабатда бўлишни ва касб танлашни шакллантиради. Умумий ўрта таълим тугалланганидан сўнг таълим фанлари ва улар бўйича олинган бахолар кўрсатилган холда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги шаходатнома берилади. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ умумий ўрта таълимнинг янгича тизими ва мазмунини шакллантириш учун:
— мактабнинг I—IV синфлари доирасида сифатли умумий ўрта таълим олишни таъминловчи давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, бунда академик линейлар ва касб-хунар коллежларидан кейин олинадиган таълим дастурлари билан мантиқий боғлиқликни хисобга олиш;
— юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш;
— худудларнинг географик ва демографик хусусиятларига, шахс, жамият ва давлатнинг эхтиёжларига мувофиқ равишда таълим муассасалари тармоқларини ривожлантириш;
— ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда таълимга табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш;
— таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуаларни яратиш;
— ўқувчилар касб-хунар танлайдиган ва психологик-педагогик жихатдан маслахатлар оладиган марказлар тармоқларини ташкил этиш кўзда тутилган.
3. Ўрта махсус, касб-хунар таълими. Умумий ўрта таълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус, касб-хунар таълими узлуксиз таълим тизимидаги мустақил турдир. Ўрта махсус, касб-хунар таълими йўналиши — академик лицей ёки касб-хунар коллежи ўқувчилар томонидан ихтиёрий танланади.
Академик лицей давлат таълим стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим беради. Ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини хисобга олган холда уларнинг жадал интеллектуал ривожланиши чуқур, сохалаштирилган, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим йўналиши бўйича (гуманитар, техника, аграр ва бошқа сохалар) билим савияларини ошириш хамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касб-хунар кўникмаларини ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўладилар. Бу кўникмаларни ўқишни муайян олий таълим муассасаларида давом эттириш ёки мехнат фаолиятида руёбга чиқаришлари мумкин.
Касб-хунар коллежи тегишли давлат таълим стандартлари доирасида ўрта махсус, касб-хунар таълими беради; ўқувчиларнинг касб-хунарга мойиллиги, билим ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, танлаб олинган касб-хунар бўйича бир ёки бир неча ихтисосни эгаллаш имконини беради.
Касб-хунар коллежлари жихозланганлик даражаси, педагогик таркибнинг танланганлиги, ўқув жараёнининг ташкил этилиши жихатидан янги турдаги таълим муассасалари хисобланади. Улар бир ёки бир неча замонавий касб-хунарни эгаллаш хамда тегишли ўқув фанларидан чуқур назарий билим олиш имконини беради.
Ўрта махсус, касб-хунар таълимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун:
— академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари фаолият кўрсатишининг норматив базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
— соха учун олий таълим муассасаларининг, ишлаб чиқариш, фан ва маданият сохасининг мутахассисларини жалб этган холда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, шу жумладан, чет элларда тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
— ўрта махсус, касб-хунар таълими ўқув муассасалари учун таълим ва касб-хунар дастурлари, ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқиш;
— академик лицейларнинг ўқувчилари мехнат фаолияти кўникмаларини эгаллашлари учун ихтисослаштирилган дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
— касб-хунар коллежларида тайёрланадиган мутахассисларга нисбатан ихтисос ва касб-хунар, малака талабларининг рўйхатини ишлаб чиқиш;
— худудларнинг географик ва демографик шарт-шароитларини ва тегишли сохадаги мутахассисларга бўлган махаллий эхтиёжларни хисобга олган холда ўрта махсус, касб-хунар таълими тизими таълим муассасаларининг ташкил этилишини ва улар оқилона жойлашти-рилишини таъминлаш, уларга ўқувчиларни имкон қадар оиласидан ажратмаган холда қамраб олиш;
— академик лицейлар ва касб-хунар коллежларининг моддий-техника ва ахборот базаларини мустахкамлаш чора-тадбирлари белгиланди.
4. Олий таълим. Ўзбекистан Республикасида олий таълим муассасаларининг қуйидаги турлари жорий этилган:
Университет. Унинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
— билим сохалари ва билим бериш йўналишларининг кенг қамрови бўйича олий ва ундан кейинги таълим турларини амалга оширади;
— олий таълим муассасалари турли иқтисодий сохалар мутахассислари, касб-хунар коллежлари ва академик лицейлар педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш амалиётини амалга оширади;
— фанлар кенг қамрови бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб боради;
— билимларнинг тегишли сохалари бўйича илмий ва услубий марказ бўлади.
Академия. Олий ўқув юртининг бу тури:
— муайян билим сохалари ва кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича олий ва ундан кейинги таълимларнинг касбий таълим дастурларини амалга оширади;
— маълум сохалар учун олий малакали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади;
— фан, маданият, иқтисодиёт сохалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар бажаради;
— ўз фаолияти сохасида етакчи илмий ва услубий марказ бўлади.
Институт. Олий ўқув юрти мазкур турининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
— одатда, билимларнинг бир сохаси даражасида олий ва ундан кейинги таълимларнинг касбий таълим дастурларини бажаради;
— миллий иқтисодиётнинг маълум сохалари учун мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади;
— амалий ва шунингдек, фундаментал илмий тадқиқотлар олиб боради.
Олий таълим ўрта махсус, касб-хунар таълими негизига асосланади хамда икки (бакалавриат ва магистратура) босқичига эга.
Олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик-шартномавий асосда амалга оширилади.
Бакалавриат — мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълимдир.
Бакалавриат олий таълимнинг биринчи босқичида таълим дастурлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими билан узлуксизлик ва узвийлик таъминланишини инобатга олган холда талабанинг қуйидаги мажбурий фанлар блокларини ўзлаштиришини назарда тутади:
• гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий;
• математик ва табиий-илмий;
• умумкасбий;
• ихтисослиги;
• қўшимча.
Бакалавриата касб фаолияти кўникмаларини эгаллаш учун малака амалиётлари жорий этилади.
Таълим дастурлари мажбурий ўқув фанлари билан бир қаторда, талабалар танлаган фанларни хам ўз ичига олади.
Бакалавриат таълим дастурини ўзлаштиришда талабаларнинг ўқув фанларига оид бир қанча масалалар ва муаммолар бўйича мустақил билим олиши назарда тутилган.
Таълим дастурлари бакалавриат йўналишлари давлат таълим стандартларига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланади.
Ўқув фанлари блоклари мазмунига қуйидаги талаблар қўйилади.
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича:
• умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими негизида олинган билимларни тўлдириши ва ривожлантириши; миллий истиқлол ғояси ва демократия, миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида илмий ва гуманитар дунёқарашни, юксак маънавият ва демократик маданиятни, иқтисодий, хуқуқий ва ижодий тафаккурни, эътиқод ва ижтимоий-сиёсий фаолликни шакллантириши;
• таълимнинг тарих, фалсафа, халқ анъаналари, урф-одатлари билан узвий боғлиқлигини, Ўзбекистан халқлари маданиятини асраш ва бойитишни, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига хурмат билан муносабатда бўлишини таъминлаши;
• инсонпарварлик, ватанпарварлик ва байналмилалчилик рухини ривожлантириш;
• таълим ва тарбия жараёнининг мустақил фикрлайдиган, қарорлар қабул қилишга қодир, хар томонлама ривожланган, баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилганлигини таъминлаш.
Математик ва табиий-илмий фанлар блоки бўйича:
• умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълими билан узвийлик хамда узлуксизликни инобатга олган холда билишнинг математик усуллари, информатика хамда ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва узатиш усулларининг жамиятдаги ўрнининг ахамияти хақида олий даражадаги тасаввурларни шакллантириши;
• коинотнинг табиий объект эканлиги ва унинг эволюцияси; табиий фанларни ўзаро фундаментал бирлиги; замонавий табиий ходисаларни тадқиқ этиш концепцияси; табиатдан оқилона фойдаланиш ва инсон фаолиятининг экологик тамойиллари табиатга путур етказмайдиган технологиялар яратиш истиқболлари хақидаги илмий тасаввурларни шакллантириши;
• муайян билим сохаси учун зарур бўлган фундаментал фанларни чуқур ўрганишнинг илмий ва назарий асосларини таъминлаш.
Умумкасбий фанлар блоки бўйича:
• математик ва табиий-илмий фанлар билан махсус фанлар ўртасида илмий-назарий боғлиқликни таъминлаши;
• махсус фанларни ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва ўқувларни шакллантириши;
• моделли тасаввурларни тажриба усуллари ва олинган натижаларни қайта қўллаш йўриқларига оид билимларни амалда қўллаш кўникмаларини таъминлаши лозим.
Махсус фанлар блоки бўйича:
• бакалавриат йўналиши бўйича мувофиқ касб фаолияти сохаларида эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари хақида тасаввурлар хосил қилиши;
• тегишли бакалавриат йўналиши бўйича махсус билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва ўқувларини шакллантириши;
• талабанинг муайян магистратура мутахассислиги бўйича келгусида таълимни давом эттиришга онгли муносабатда бўлишига кўмаклашиш.
Қўшимча фанлар блоки бўйича:
• талабаларнинг бакалавриат таълим фанлари бўйича қўшимча равишда чуқур билим олишга бўлган эхтиёжини қондириши;
• таълим сифатига қўйилаётган талаблар ва мехнат бозори конъюнктураси тобора ўзгараётган шароитда бакалавриат йўналишлари бўйича таълим дастурларининг сафарбарлиги ва мослашувчан бўлишини таъминлаш.
Бакалавриата барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори хажми хафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Кундузги ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори хажми хафтасига 36 соат қилиб белгиланади.
Ўқишнинг норматив муддати тўрт йил бўлгани холла ўқув жараёни 204 хафта давом этади.
Ўқув даврининг умумий хажми қуйидагича тақсимланади:
• назарий таълим — 65—70 фоиз;
• аттестация — 9—10 фоиз;
• таътил — 13—16 фоиз;
• малака амалиёти — 6—8 фоиз;
• битирув иши — 2—3 фоиз.
• гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар — 23—25 фоиз;
• математик ва табиий-илмий фанлар — 8—25 фоиз;
• умумкасбий фанлар — 33—50 фоиз;
• ихтисослик фанлари — 9—10 фоиз;
• қўшимча фанлар — 5—7 фоиз.
Ўқув йилида таътил даврининг умумий хажми 7—10 хафта қилиб белгиланади.
Олий ўқув юртини тугаллаган бакалавр билимига қуйидаги талаблар қўйилади:
• дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил тахлил қила олиши;
• Ватан тарихини билиши, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баён қила олиши ва илмий асослай билиши, миллий истиқлол ғоясигa, фаол хаётий нуқтаи назарга эга бўлиши;
• табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ходисалар хақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши хақидаги билимларни эгаллаши хамда уларга замонавий илмий асосларда хаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;
• инсоннинг бошқа инсонга, жамиятга, атроф-мухитга муносабатини белгиловчи хуқуқий ва маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни хисобга ола билиши;
• ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорларни қабул қила олиши;
• тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;
• янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва мехнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши;
• соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида илмий тасаввур хамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш ўқув ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.
• таълим йуналиши бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустақил ишлашга;
• тегишли бакалавриат йўналиши доирасида танланган мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга;
• кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касб таълим олиш учун тайёрланади.
Бакалаврлик дастури тугалланганидан сўнг битирувчиларга давлат аттестацияси якунларига биноан касб бўйича „бакалавр" даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-хунар фаолияти билан шуғулланиш хуқуқини берадиган диплом топширилади.
Магистратура — аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
Магистратура таълим дастурлари бакалавриат таълим дастурлари билан узлуксизлик ва узвийлик таъминланишини инобатга олган холда ишлаб чиқилиши ва талабалар томонидан қуйидаги мажбурий блоклар ўзлаштирилишини назарда тутади:
• умумметодологик фанлар;
• мутахассислик фанлари;
• илмий фаолият.
Таълим дастурлари мажбурий ўқув фанлари билан бир қаторда, талабалар танлаган фанларни ўз ичига олади.
Талабаларнинг таълим дастурларини ўзлаштиришида ўқув фанларининг бир қанча масалалари ва муаммолари бўйича мустақил билим олиши назарда тутилган.
Таълим дастурлари магистратура мутахассисликлари бўйича, давлат таълим стандартларига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланади.
Магистратура таълим дастури блоклари мазмунига қуйидаги умумий талаблар қўйилади:
Умумметодологик фанлар блоки бўйича:
• миллий истиқлол ғояни ва гуманитар, техник ва табиий фанларнинг фалсафий масалалари бўйича билимлар берилиши;
• инсониятнинг глобал муаммолари, маънавий хаёт, шахс ва жамият эхтиёжлари, таълимнинг инсонпарварлик рухи, замонавий цивилизация ва унинг тараққиёт йўналишлари, ахборот тизимлари ва билимларни тақдим қилиш усуллари тўғрисидаги тасаввурлар шакллантириши;
• илмий ва илмий-техник ахборот билан ишлаш кўникмалари ва ўқувларини шакллантириши;
• илмий ижодиёт методологияси, билишнинг умумий усуллари, эмпирик ва назарий тадқиқот усуллари, қонунлар ва қоидалар мантиги, асослаш ва инкор қилиш йўлларига доир билимларни таъминлаши;
• таълимда педагогик технологиялар, менежмент ва иқтисодиёт асослари хақидаги билимларни таъминлаш.
Мутахассислик фанлари блоки бўйича:
• муайян мутахассислик бўйича назарий ва амалий билимларни, ўқув ва кўникмаларни шакллантириши;
• мутахассислик бўйича билимлар базасини яратиш, жамлаш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириши;
• магистратура мутахассислиги бўйича илмий тадқиқот ишларини бажариш, касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндашиш борасидаги илмий билимлар, амалий махорат ва кўникмаларни таъминлаши керак.
Илмий фаолият блоки илмий тадқиқотлар методологияси ўзлаштиришини, талабалар томонидан ихтисослашган илмий ва таълим муассасаларида муайян илмий тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар бажарилиши назарда тутилади.
Илмий тадқиқот ишлари бўйича:
• мустақил тадқиқотчилик фаолиятининг амалий кўникмаларини хосил қилиши;
• ахборот технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланиб илмий тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқотлар натижаларини тахлил қилиш ва акс эттириш, илмий мақолалар тайёрлашга доир билимлар ва кўникмаларни шакллантириши;
• талабаларга фан, техника ва технологиянинг энг янги ютуқларига асосланган ахборот базаларини қўллай билиш, улардан магистрлик диссертациясини бажаришда фойдаланиш кўникмасини сингдириш.
Илмий-педагогик ишлари бўйича:
• замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, ўқув-тарбия ишларини интерфаол усулларидан фойдаланган холда педагогик фаолият махорати ва кўникмаларини шакллантириши;
• ўқув жараёнини илмий-услубий жихатдан таъминлашни ташкил этиш ўқув ва кўникмаларини хосил қилиши.
Магистратурада барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари, ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори хажми хафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Кундузги ўқиш шакли аудитория машғулотлари ва илмий фаолиятининг энг юқори хажми хафтасига 36 соат қилиб белгиланган.
Ўқишнинг норматив муддати икки йил бўлгани холда ўқув жараёни 100 хафта давом этади.
Ўқув даврининг умумий хажми қуйидагича тақсимланади:
• назарий таълим — 30—40 фоиз;
• аттестация — 4—7 фоиз;
• таътил — 13—16 фоиз;
• илмий фаолият — 40—50 фоиз.
Илмий фаолият қуйидагилардан иборат бўлади:
• илмий тадқиқот ишлари — 53—57 фоиз;
• илмий-педагогик ишлар — 28—22 фоиз;
• магистрлик диссертациясини тайёрлаш — 19—21 фоиз.
Назарий таълим хажми магистратура мутахассислигига қараб фанлар блоклари бўйича қуйидагича тақсимланади:
• умумметодологик фанлар — 30—45 фоиз; %
• мутахассислик фанлари - 55—70 фоиз.
Олий ўқув юртини тугаллаган магистрга қуйидаги талаблар қўйилади:
• танланган мутахассислик бўйича илмий тадқиқотларни бажаришга, шунингдек, фан, техника ва технология, иқтисодиёт, маданият ва санъатнинг замонавий ютуқларини амалиётга жорий этишга йўналтирилган касб тайёргарлигига эга бўлиши;
• мутахассисликка оид илмий муаммолар билан боғлиқ вазифаларни ифодалаш ва хал этиши, қарорлар қабул қилиши, зарур билимлар базасини яратиш ва ундан ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;
• илмий тадқиқотлар ва мехнатни ташкил қилиш методологиясини билиши, тадқиқот натижаларини тахлил қилиш ва қайта ишлаш методикасини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, илмий тадқиқот натижаларидан фаолиятнинг тегишли сохаларида фойдаланишга доир амалий тавсияларни ифодалай олиши ва тақдим қилиши;
• касб вазифаларини автоматлаштириш ва компьютерда моделлаштириш методларини, энг мақбул ечимлар топишнинг оқилона усулларини эгаллаган бўлиши;
• бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва илмий жамоаларни бошқаришни илмий асосда ташкил қила олиши;
• замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиладиган педагогик технологиялар ва интерактив таълим усулларини эгаллаган бўлиши лозим.
• танланган мутахассислик бўйича мустақил илмий тадқиқот, илмий-педагогик ва касбга доир бошқарув фаолияти;
• магистр тайёргарлигига мувофиқ мутахассислик бўйича аспирантурада олий таълимдан кейин тахсил олиш;
• кадрларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олиш учун тайёрланади.
„Магистр" даражасини берадиган давлат малака аттестацияси магистрлик дастурининг интихосидир. Магистрларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-хунар фаолияти билан шуғулланиш хуқуқини берадиган диплом топширилади.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифати қуйидагича назорат қилинади:
— ички назорат олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган Рейтинг назорат тизими хақидаги низом асосида ўтказилади;
— якуний давлат назорати олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича Давлат таълим стандартларига мувофиқ равишда ўқув фанлари бўйича давлат аттестацияси, бакалавр учун битирув иши ёки магистр учун диссертация химоясини ўз ичига олади;
— давлат-жамоатчилик назорати олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
— ташқи назорат белгиланган тартибда Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида белгилаб қўйилган икки босқичли олий таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун:
— бакалавриат ва магистратура учун Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
— олий таълим муассасалари учун профессор-ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шу жумладан, чет эллардаги етакчи ўқув ва илмий марказларда тайёрлаш;
— олий таълим муассасаларида таркибий ўзгартишлар ўтказиш;
— олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш, бу муассасаларнинг мустақиллигини кучайтириш, муассислар, васийлар кенгашлари, жамоат назорат кенгашлари шаклидаги жамоат бошқарувини жорий этиш;
— таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
— ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш хамда масофадан туриб ўқитиш тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш;
— янги педагогик ва ахборот технологиялари, тайёргарликнинг модул тизимидан фойдаланган холда талабаларни ўқитишни такомиллаштириш;
— халқнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси, умумбашарий қадриятлар асосида таълимнинг инсонпарварлик йўналишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
5. Олий ўқув юртидан кейинги таълим. Бу таълим жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эхтиёжларини қондиришга, шахснинг ижодий таълим — касб-хунар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилган.
Олий ўқув юртидан кейинги таълимни олий ўқув юртларида ва илмий тадқиқот муассасаларида (аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик) олиш мумкин. Олий ўқув юртидан кейинги таълим босқичлари (аспирантура, докторантура) диссертация химояси билан якунланади.
Якуний давлат аттестацияси натижаларига кўра тегишли равишда фан номзоди ва фан доктори илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар топширилади.
Олий ўқув юртидан кейинги таълимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
— „Таълим тўғрисида"ги қонунга хамда мамлакатни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш;
— касб таълими тизими учун олий малакали илмий-педагог кадрларни хамда илғор педагогик технологиялар сохасида илмий кадрларни устувор равишда тайёрлаш;
— ривожланган мамлакатларнинг илғор таълим муассасалари ва илмий марказларида устувор йўналишлар бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланиши учун шароитлар яратиб бериш;
— фан, технология ва таълим сохасида ривожланган мамлакатлар билан халқаро хамкорликни чуқурлаштириш.
6. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш. Бу хам узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми хисобланиб, мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш хамда чуқурлаштиришга қаратилган. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги ўқиш натижаларига кўра, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги гувохнома ёки сертификат топширилади.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида Дастурда қуйидаги вазифалар белгиланган:
— кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизими фаолиятида янгича таркиб, мазмун хамда бу тизимни бошқаришни шакллантириш;
— юқори малакали ўқитувчи-мутахассис кадрлар тайёрлаш ва сохани улар билан тўлдириб боришни таъминлаш;
— кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимининг бу сохада рақобатга асосланган мухитни шакллантиришни ва самарали фаолият олиб боришни таъминловчи норматив базасини яратиш;
— кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
— иқтисодиётнинг давлат ва нодавлат секторлари, мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилот ва муассасаларнинг талаб-эхтиёжларига мувофиқ кадрлар ва мутахассисларни илдам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминловчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
— профессионал тренингнинг илғор технология ва ускуналарини, шунингдек, мураккаб, фан ютуқларини талаб қилувчи технология жараёнлари имитаторларини ишлаб чиқиш, яратиш ва амалий ўзлаштириб олиш.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида узлуксиз таълимни ислох қилиш йўналишлари қуйидагиларни назарда тутади:
— таълим тизимининг кадрлар салохиятини тубдан яхшилаш, тарбиячи, ўқитувчи, муаллим ва илмий ходимнинг касбий нуфузини ошириш;
— давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг хар хил турларини ривожлантириш;
— таълим тизимини таркибий жихатдан қайта кўриш, таълим, фан, техника ва технологиянинг, иқтисодиёт ва маданиятнинг жахон миқёсидаги замонавий ютуқларини хисобга олган холда таълим ва касб-хунар таълими дастурларини тубдан ўзгартириш;
— мажбурий умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-хунар таълимига ўтилишини таъминлаш;
— махсус, касб-хунар таълимининг марказлари сифатида фан ва ишлаб чиқариш интеграциялашган янги типдаги ўқув муассасаларини вужудга келтириш;
— илғор технологияларни кенг ўзлаштириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, чет эл инвестициялари кўламларининг кенгайиши, тадбиркорлик ва хусусий бизнесни ривожлантириш билан боғлиқ янги касб-хунар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар, шу жумладан, бошқарув тизими кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
— миллий мустақиллик тамойиллари ва халқнинг бой интеллектуал мероси хамда умумбашарий қадриятларнинг устуворлиги асосида таълимнинг барча даражалари ва бўғинларида таълим олувчиларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларини ривожлантириш;
— таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, таълим муассасаларини минтақалаштириш;
— таълим олишда, шунингдек, болалар ва ёшларни маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний жихатдан тарбиялашда оила, ота-оналар, жамоат ташкилотлари, махаллалар, хайрия ва халқаро жамғармаларнинг ролини кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш хамда уларни амалга ошириш;
— таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига холис бахр бериш тизимини яратиш ва жорий этиш;
— таълим тизимини молиявий, моддий-техника ва бошқа тарздаги ресурслар билан таъминлаш механизмларини шакллантириш;
— узлуксиз таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялаштиришнинг пухта механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
— таълим ва илм-фан билан боғлиқ чет эл хамда халқаро ташкилотлар билан хамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш;
— туб ерли миллатга мансуб бўлмаган шахслар зич яшайдиган жойларда улар ўз она тилларида таълим олишлари учун ташкилий ва педагогик шарт-шароитлар яратиш;
— таълимнинг барча даражаларида таълим олувчиларнинг хуқуқий, иқтисодий, экологик ва санитария-гигиена таълими хамда тарбиясини такомиллаштириш.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга оширишнинг уч босқичи белгиланган:
Биринчи босқич — 1997—2001 йилларни қамраб олиб, ушбу даврда мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салохиятини сақлаб қолиш асосида мазкур тизимни ислох қилиш ва ривожлантириш учун хуқуқий, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида 1998 йил 5 январда „Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида" 4-сонли хамда „Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" 5-сон, 1998 йил 28 январда „Таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантириш ва кадрлар тайёрлаш сохасида маркетингни жадаллаштириш тўғрисида" 48-сонли, 1998 йил 24 февралда „Академик лицейлар ва касб-хунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида"ги 77-сонли, 1998 йил 13 майда „Ўзбекистон Республикасида ўрта-махсус, касб-хунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сонли қарорлари қабул қилинди. қисқа вақт ичида кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ижросини таъминлаш бўйича республика хукуматининг бир нечта қарорлари қабул қилинганлиги ушбу масалага давлат эътиборининг яққол далолатидир.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги узлуксиз таълим тизими турларида қўлланиладиган ўқув-услубий адабиётлар мажмуи ва бошқа ўқув воситаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқдилар. Ўқув дастурлари дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини танлов асосида яратиш, мухокамадан ўтказиш ва нашр этиш тартиби жорий этилди.
Узлуксиз таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилайдиган давлат таълим стандартлари, касб-хунар таълим турлари бўйича йўналишлар мутахассисликлар ва касблар классификатори хамда ўрта махсус, касб-хунар таълим ва олий мутахассисларнинг малака тавсифлари ишлаб чиқилди.
Хусусан, олий таълим бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлар классификатори Ўзбекистон Республикасининг Ахборотларни кодлаш ва таснифлаш ягона тизимининг таркибий қисми хисобланади. У ЮНЕСКО томонидан 1997 йил март ойида қабул қилинган таълимнинг халқаро стандарт классификацияси тамойиллари асосида тузилган.
Олий таълим бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассислари классификатори Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларини бошқаришнинг барча босқичларида, шунингдек, мамлакатимизнинг давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини қамраб олувчи халқаро муносабатлари амалиётида, ахборотларни автоматлаштирилган қайта ишлаш ва айирбошлаш жараёнида:
— ўқишга қабул қилиш ва мутахассислар тайёрлашни бошқариш;
— мутахассислар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштиришнинг статистик хисоботи;
— Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар таълим статистикасини таққослаш;
— Ўзбекистон Республикаси таълим тизимининг халқаро таълим тузилмаси уйғунлашуви вазифаларини хал қилишда фойдаланишга мўлжалланган.
Классификатор — олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати хисобланади! Унда саккизта билим сохаси назарда тутилган:
1. Таълим.
2. Гуманитар фанлар ва санъат.
3. Ижтимоий фанлар, бизнес ва хуқуқ.
4. Фанлар.
5. Мухдндислик, ишлов бериш ва қурилиш сохалари.
6. Қишлоқ хўжалиги.
7. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот.
8. Хизматлар.
Классификаторда таълим босқичлари. Билим ва таълим сохалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларни еттита рақамли код билан белгиланади:
Таълимнинг халқаро стандарт классификациясига биноан таълим босқичлари бакалавриат йўналишларида 5 рақами, магистратура мутахассисликларида — 5 А (рақам ва харф) билан белгиланган. Масалан: бакалаврлар коди 5140100, 5211300, 5520400 ва хоказо; магистрлар коди — 5А140101, 5А211301, 5А520403 ва хоказо.
Юқоридаги таърифларда йўналиш деб 5 босқичнинг таълим дастури бўйича олий таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган „бакалавр" академик даражаси доирасида касб фаолиятининт муайян турини бажаришни таъминловчи базавий ва фундаментал билимлар, ўқув ва кўникмалар мажмуаси тушунилади.
Мутахассислик деб эса, 5А-босқичнинг таълим дастури бўйича олий таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган „магистр" академик даражаси доирасида касб фаолиятининг муайян турини таъминловчи муайян мутахассислик бўйича билимлар ва кўникмалар мажмуаси англанади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълимининг давлат таълим стандарти — таълимнинг бакалавриат муайян йўналиши ёки магистратура мутахассислигига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини бахолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси хисобланади.
Олий таълим стандартлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
• Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари;
• Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар;
• Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори.
Олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари:
— бакалавриат йўналишлари давлат таълим стандартлари;
— магистратура мутахассисликлари давлат таълим стандартлари.
Муайян бакалавриат йуналиши ёки магастратура мутахассислиги Давлат таълим стандарти қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
• зарварақ (титул);
• мундарижа;
• бакалавриат йўналиши ёки магистратура мутахассислигининг умумий таснифи;
• бакалавр ёки магистр тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар;
• таълим дастури мазмуни ва компонентлари;
• кадрлар тайёрлаш сифатини бахолаш.
Таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантириш ва кадрлар тайёрлаш сохасида маркетингни жадаллаштириш мақсадида олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юртларидан кейинги таълим давлат таълим грантлари бўйича хамда тўлов-шартнома асосида амалга ошириладиган бўлди. Шу мақсадда:
— таълим муассасалари ва илмий муассасалар учун республика бюджетидан давлат таълим грантлари;
— корхона ва ташкилотлар томонидан таълим муассасалари ва илмий муассасаларга хамда фуқароларга тўлов-контракт асосида грантлар ажратиш тартиби белгиланди. Давлатга қарашли ва нодавлат таълим муассасалари давлат таълим грантларини танлов асосида оладиган бўладилар.
Республика таълим тизимига чет эл инвестицияларини жалб этиш чора-тадбирлари кўрилди. Хусусан, халқаро банклар кредитлари хисобига таълим муассасаларида, айниқса, ўрта махсус, касб-хунар таълими лицейи ва коллежлари учун замонавий компьютерлар, лаборатория асбоб-ускуналари, бошқа жихозлар харид қилинди. Биринчи босқичда, болаларнинг жисмоний ва ақлий жихатдан ривожланганлигини эътиборга олган холда олти-етти ёшдан мактабга қабул қилишни амалга оширишга киришилди. Ушбу босқич бажарилишининг доимий мониторинги асосида Миллий дастурни амалга ошириш йўналишларига тегишли аниқликлар киритилди.
Иккинчи боск,ич (2001—2005 йиллар). Бу босқичда кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини тўлиқ руёбга чиқариш чора-тадбирлари кўрилади, мехнат бозорининг ривожланиши ва реал — ижтимоий-иқтисодий шароитлари хисобга олинади хамда унга аниқликлар киритилади.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилингандан ўтган давр мобайнида 478 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган 68 та академик лицей ва 481,8 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 657 та касб-хунар коллежи қурилиб ва реконструкция йўли билан фойдаланишга топширилди. Бу ишларга республика бюджетидан жами 887,3 миллиард сўм маблағ сарфланди. Худди шу йиллар мобайнида академик лицейлар ва касб-хунар коллежларининг моддий-техника негизини мустахкамлаш учун давлат бюджетидан 53,5 миллиард сўм, чет эл инвестициялари хисобидан 113,6 миллион АКШ доллари миқдорида мебеллар, ўқув-лаборатория ва техник жихозлар билан таъминланди.1
Иккинчи босқичда мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълимига, шунингдек, ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларита қараб, табақалаштирилган таълимга ўтиш тўлиқ амалга оширилди. Хусусан, 2004—2005 ўқув йилида республикадаги мавжуд 898 та ўрта махсус касб-хунар таълими муассасаларида 786 минг 295 нафар ўқувчи, шу жумладан, 831 та касб-хунар коллежида 757 минг 341 ўқувчи, 67 та академик лицейда 28954 ўқувчи таълим олди. Бошқача қилиб айтганда, мамлакат умумтаълим мактаблари 9- синфларини тугаллаган барча ўқувчилар ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари томонидан қамраб олинди. Ана шу ўқув йили давомида академик лицейларни 28954 нафар ва касб-хунар коллежларини 171857 нафар ўқувчи битирди.
Кадрлар тайёрлаш йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар классификаторлари, сохалар бўйича амалдаги 297 та таълим йўналиши узлуксиз таълимнинг мазкур ўрта махсус, касб-хунар таълими тайёрлаётган мутахассислар талабгор бўлган йирик корхона ва ташкилотлар („Ўзбекистон хаво йўллари", „Ўзбекистон темир йўллари", „Ўзкимёсаноат", „Ўзбектуризм" компаниялари, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, Навоий кон-металлургия комбинати, Қўнғирот сода заводи хамда бошқа корхоналар) билан бирга қайта кўриб чиқилди. Натижада ўқувчилар тоифасига мувофиқ табақалаштирилган, мазкур буюртмачи корхоналарнинг эхтиёжларига мослаштирилган ўқув режалари 2005—2006 ўқув йилидан таълим жараёнига киритилди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури биринчи босқичи мониторинги натижалари бўйича академик лицей ва касб-хунар коллежларининг барча тайёрлов йўналишлари бўйича яратилган ўқув адабиётлари инвентаризация қилинди. Шу давр мобайнида 277 тайёрлов йўналиши бўйича 744 номда, шу жумладан, 257 та лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувидаги янги авлод дарсликлари ва уларнинг 131 номдаги электрон версиялари яратилди.
Иккинчи босқичда таълим муассасаларини тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш амалда таъминланди, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган мухит вужудга келтирилмоқда. Олий таълим муассасаларида кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи ва ассистент лавозимлари танлов асосида 5 йил муддатга эгалланиши белгилаб қўйилди. Ушбу муддат тугагач, мазкур лавозимларни эгаллаш учун янги конкурс ўтказилади.
Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг хар 3 йилда бир марта, академик лицей ва касб-хунар коллежлари педагог-ўқитувчиларини эса хар 5 йилда бир марта малакасини ошириш шарт эканлиги, бу талабни бажармаганлар аттестациядан ўтмаган хисобланиб, тегишли танловларда иштирок эта олмасликлари белгилаб қўйилди.
1997—2005 йилларда ўрта махсус, касб-хунар таълими тизими педагогларидан 112,8 минг нафари Ўзбекистонда, 3230 нафари чет элларда малака оширдилар. Лицей ва коллеж директорлари аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 40 фоизи алмаштирилди.
Янги қурилиш ва реконструкция хисобидан ташкил этилган касб-хунар коллежлари ва академик лицейлар 23 минг дона шахсий компьютер ва 1283 та компьютер синфлари билан таъминланди. Хозирги вақтда янги типдаги бу таълим муассасаларининг 92 фоизи компьютерлаштирилган. Академик лицейлардан 44 таси, касб-хунар коллежларидан 151 таси Интернет тармоғига уланган.
Ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш бўйича 45 та меъёрий-хуқуқий хужжат қабул қилиниб, амалиётга жорий этилди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури учинчи босsичи (2005 ва уидан кейинги йиллар)да ушбу сохада тўпланган тажрибани тахлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари кўзда тутилган.
Республикада узлуксиз таълимни жорий этишнинг аввалги икки босқичи давомида таълим тизимида туб ўзгаришлар содир бўлди. Бу, энг аввало, Ўзбекистон Республикасида таълим давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланганлиги самарасидир. Мамлакатда саводхонлик даражаси жахонда энг юқори кўрсаткичлардан бири хисобланиб, 99,34 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари хар йили ялпи ички махсулотнинг 10—12 фоизини, бюджет бўйича давлат харажатларининг эса 38—40 фоизини ташкил этмоқда.
Шу билан бир қаторда, Миллий дастур биринчи ва иккинчи босқичларининг тахлили узлуксиз таълим тизимида энг заиф бўғин мактаб таълими бўлиб қолганлигини кўрсатди. Холбуки, республикада йили умумтаълим мактаблари сони ортиб боряпти. Мактаб ўқувчиларининг умумий сони эса 11 фоизга ортди.
Аммо умумтаълим мактабларининг моддий-техник негизи бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермай олди. Мактаб таълими сохасидаги, энг аввало, унинг моддий-техникавий негизи билан боғлиқ мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2004—2009 йилларда мактабларни ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошлади.
Ушбу умуммиллий дастурни ишлаб чиқиш жараёнида умумтаълим мактабларини паспортлаштириш ва инвентаризация қилиш амалга оширилди хамда бу турдаги таълим муассасалари моддий-техник негизини мустахкамлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шу билан бирга, давлат умуммиллий дастурида қуйидагилар хам кўзда тутилган:
— мактаб таълими бутун тизимини тубдан яхшилаш;
— энг юксак замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-моддий негизи ва таълим стандартларини шакллантириш;
— қишлоқ ва шахар мактаблари моддий негизи ва жихозланиши ўртасидаги тафовутларни босқичма-босқич йўқотиш асосида болаларнинг яшаш жойларидан қатъи назар, уларни ўқитиш учун бир хил шароитлар яратиш;
— ўқитувчилар мехнатини бутун чоралар билан рағбатлантириш.
Ушбу кенг кўламли, ўз мохияти бўйича оламшумул вазифалар изчиллик билан амалга оширила бошланди. Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш дастурига 1 триллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфлаш кўзда тутилган. Дастурни амалга ошириш бошланган дастлабки 2004—2005 ўқув йили учун давлат бюджетидан 104,4 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Давлат умуммиллий дастури асосида фойдаланишга топширилган умумтаълим мактабларида 1—4 синфлар учун 1530 та, 5—9 синфлар учун 2394 та ўқув кабинетлари, 988 компьютер, 697 лингафон, 313 та касбга йўналтириш кабинетлари, 640 та физика, 390 та кимё ва биология лабораториялари, 615 та спорт зали энг замонавий жихозлар, ўқув қуроллари билан таъминланди. Умумтаълим мактаблари учун ушбу ўқув йилида фақат дарсликлар нашр этишга 16,7 миллиард сўм бюджет маблағи ажратилди.
Халқ таълими тизими ходимларининг иш хақи ўртача 35 фоизга оширилди.
Умумтаълим тизимини ривожлантириш учун халқаро банклар ва чет эл давлатлари кредит ва грантлари хам жалб этилмоқда. Осиё тараққиёти банки масофадан туриб ўқитиш учун 85 та ресурс марказлари ташкил этишни молиялаштирмоқда. Ушбу марказлар орқали 2007 йилгача умумтаълим мактабларининг 200 минг нафар ўқитувчиси малакасини ошириш кўзда тутилган.
Умумтаълим мактабларини ривожлантиришга Япония хукумати 6 миллиард 347 миллион иена, Корея Республикаси 35 миллион, Хитой Халқ Республикаси эса 20 миллион АҚШ доллари ажратганлар.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг учинчи босқичида таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базаларини янада мустахкамлаш, ўқув-тарбия жараёнини янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминлаш мўлжалланган. Биргина академик лицей ва касб-хунар коллежлари учун яна 1160 номдаги махсус фанлар бўйича дарсликларни яратиш ва чоп этишни 2009 йилгача нихоясига етказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикасида жадал ривожланиб бораётган агросаноат ва енгил саноат тармоқлари учун мутахассислар тайёрлайдиган 108 та касб-хунар коллежларида янги ахборот технологиялари жалб этишга 7,69 миллион евро ва Польша Республикасининг 15 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари жалб этилган. Айни пайтда, хизмат кўрсатиш сохаси ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган 100 та касб-хунар коллежи Корея Республикаси хукуматининг 27 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити хисобига энг замонавий ўқув жихозлари билан таъминланади.
Узлуксиз таълим тизими орқали тайёрланаётган мутахассисларни иш билан таъминлаш масаласига хам катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Мехнат ва ахолини ижтимоий химоя қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги тегишли махаллий хокимият органлари билан хамкорликда „2006—2010 йилларда академик лицей ва касб-хунар коллежлари битирувчиларини сифатли тайёрлаш ва уларнинг мехнатидан самарали фойдаланишни таъминлаш дастури"ни ишлаб чиқдилар. Мазкур дастурда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро самарали интеграциясини таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг миқдори, сифатига нисбатан давлат талаблари, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга буюртмаларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланган.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури бугунги кунда халқаро хамжамият томонидан асосли равишда узлуксиз таълимнинг „Ўзбек модели", деб эътироф этилмоқда. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлари, замонавий маданияти, иқтисодиёти, фан, техника ва технологияларининг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини яратишга йўналтирилган узлуксиз таълимнинг мазкур модели Ўзбекистон тараққиётини таъминлашнинг мухим омили вазифасини муваффақиятли ўтамоқда.
9.3. Персоналнинг узлуксиз таълимини ташкил этиш
Хозирги шароитларда персоналнинг узлуксиз таълимини йўлга қўймасдан жуда жадал суръатларда ўзгариб бораётган технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш, жахон бозорида рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришни тасаввур этиб бўлмайди. Самарали фаолият кўрсатаётган компания ва фирмалар персоналнинг узлуксиз таълимини ташкил этишда катта тажрибага эгадирлар.
Корхонада персоналнинг узлуксиз таълим тизими мутахассисларнинг иш сифати, касбий махорати устидан доимий назоратни амалга ошириш, уларни бутун мехнат фаолияти давомида узлуксиз ўқитиш, персонални таркиби ва малакаси тўғрисида маълумотлар банкини яратиш, уларни хизмат вазифаларида силжитиш ва ўстириш, ўқув-услубий материаллар банкини яратиш ва ундан фойдаланиш имконини беради.
Ушбу тизимда ўқитиш корхонадаги мавжуд асосий касблар ва ихтисосликлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади. Бунинг учун компания ва фирмаларда фаолият турлари ва ўқитиш муддати белгиланган гурухлар шакллантирилади. Хар бир гурух учун иш жойлари паспорти, ўқув дастурлари, ўқув-услубий қўлланмалар, маърузалар, автоматлаштирилган ўқитиш тизимларидан иборат ўз ўқитиш тўплами (билимлар негизи) яратилади. Барча ихтисосликлар бўйича бундай ўқитиш тўпламлари ўқув-услубий қўлланмалар, маърузалар, автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари жамрармасини ташкил этади.
Персоналнинг узлуксиз таълими компания ва фирмаларнинг ўзида хам, ўқув марказларида хам амалга оширилиши, узлуксиз таълимда ходимлар ўз-ўзларини ўқитиш усулидан хам фойдаланишлари мумкин.
Тасдиқланган ўқув дастурларига мувофиқ ўтказиладиган узлуксиз ўқитиш корхона мутахассислари ихтисосликлари учун малака ошириш режаларида акс эттирилади. Мазкур режа ходимнинг ишга қабул қилинган вақтидан бошлаб, унинг бутун мехнат фаолияти даврини қамраб олади.
Персонални узлуксиз таълим тизимида ўқитиш учун зарур маълумотларни хозир кўпгина компания ва фирмаларда қўлланилаётган бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими („BRITISH AMERICAN TOBACCO UZBEKISTAN") „BAT-кадрлар" тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу тизим банкида одатда қуйидаги маълумотлар жамланган бўлади:
— ўқитилган, аттестациядан ўтган ходимлар сони;
— ходимларнинг малака оширганликлари, қайта тайёргарликдан ўтганликлари, сўнгги ўқитилган вақти;
— муайян давр оралиғида ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган ходимлар сони;
— тегишли ўқитиш турига жалб этилган сана ёки хизмат лавозимидаги силжишлар;
— сўнгги аттестациядан ўтган вақти;
— кадрлар ўқитилишининг тахлили;
— лавозимда ўстириш учун захирага киритилган мутахассис ва рахбарлар рўйхати;
— ходимларнинг маълумоти;
— тахлил ёки умумлаштириш учун лозим бўлган бошқа маълумотлар (ходимларнинг ёши, иш стажи, қайси таълим муассасасини тугаллаганлари ва хоказолар).
Юқорида келтирилган маълумотлар тахлили ходимларни ўқитиш билан боғлиқ масалаларни оқилона хал этиш учун жуда фойдалидир.
Бундан ташқари, персонални узлуксиз таълимга жалб этишда психологик тадқиқотлар тизимидан хам фойдаланилади. Ушбу тадқиқотларни олиб бориш учун қуйидагилардан фойдаланиш тавсия этилади:
— психологик ва касбий лаёқатни бахолаш бўйича автоматлашган ўқитиш мажмуаси. У 25 та психологик ва психофизиологик тест услубларидан иборат;
— психологик касбий лаёқатни бахолаш бўйича автоматлашган ўқитиш тизими. У 12 та психологик тест услубидан иборат;
— „Тестлар" психологик лаёқатни бахолаш бўйича автоматлашган тизим. У 14 та психологик ва психофизиологик услубдан иборат;
— ижтимоий-психологик мухитни тадқиқ этиш бўйича автоматлашган тизим. У ижтимоий-психологик мухитни, шунингдек, гурухнинг, жамоанинг жипслигини, гурух хар бир аъзоси ижтимоий мақомини бахолаш бўйича 2 та тест услубидан иборат.
Юқорида кўрсатилган барча тизимлар бир-бирларидан мустақил равишда қўлланилиши мумкин.
Узлуксиз таълим тизимида тест дастурлари тизимини ходимлар, мутахассислар ва рахбарлар касбий лаёқатини аниқлаш учун қўллаш тавсия этилади. Бунда ушбу тизимнинг асосини:
— билим, кўникма, махоратнинг кириш, жорий ва чиқишдаги назорат турлари;
— автоматлаштирилган ўқитиш тизими хамда машқ ўтказувчилар (тармоқдаги барча ихтисосликлар учун ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқилаётган) барча турларига кирувчи тест дастурлари банки ташкил этади. Турлича автоматлашган ўқитиш тизими ва машқ ўтказувчилар (тўла хажмли, имитация қилувчи, дисплейли)дан фойдаланиш ходимларнинг, айниқса, уларни ишга қабул қилиш, ўқитиш стратегиясини танлаш, хизмат вазифасида силжитишлар ва хоказолар пайтида жуда кўл келади.
Мутахассисларни замонавий машқ ўтказувчилар (тренажёрлар)дан фойдаланган холда тайёрлаш уларни назарий ва амалий жихатдан ўқитишда янги услубий имкониятлар яратади. Бу ўқув жараёни самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Тайёргарликнинг бундай мавжуд барча имкониятларидан мутахассислар фаолияти (улар фаолиятлари шартлари)га аниқ талабларни тадқиқ этиш орқалигина фойдаланиш мумкин.
Ишчи ва мутахассислар иш жойларини паспортлаштириш ана шу мақсадга хизмат қилади. Персонал билими, кўникмалари, махоратига талаблар узлуксиз таълим тизимининг асосий хужжати хисобланиб, ўқитиш унга асосланган холда ташкил этилади.
Персонални узлуксиз ўқитиш йўлга қўйилган компания ва фирмаларда иш жойи паспорти одатда қуйидагиларни ўз ичига олади (9.11-расм):
— ходим хақида маълумотлар;
— ходимнинг иш тажрибаси;
— ходимнинг касбий билими;
— ходимнинг касбий махорати;
— шахсий сифатлар;
— шахс психологияси;
— саломатлик ва ишчанлик;
— малака даражаси;
— хизмат карьераси;
— қизиқиши (хобби);
— ходимнинг шахсий нуқсонлари;
— мехнатнинг ташкил этилиши;
— мехнатга хақ тўлаш;
— ижтимоий неъматлар;
— ижтимоий кафолатлар.
Илмий асосда тузилган иш жойи паспорти ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларни ривожлантириш вазифаларини хал этишда меъёрий хужжат вазифасини ўтайди.
Яхши ходимлар, одатда, ўқиш, малака оширишни, сифат жихатидан янги вазифаларни хал этишни хохлайдилар. Бироқ энг фаол ходимлар хам буни қандай амалга оширишни хамиша хам билавермайдилар. Оқибатда уларнинг интилишлари руёбга чиқмайди, бу эса ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бу рўй бермаслиги учун корхона ва ташкилотларнинг кадрлар хизмати ишлаб чиқаришнинг жорий ва истиқболдаги фаолияти кўрсаткичларига асосланган холда ўз ходимларини тайёрлаш ва ривожлантириш режаларини ишлаб чиқишлари, бу режалар бажарилишини мунтазам назорат қилиб боришлари керак.
Корхонада персонални узлуксиз ўқитиш тажрибасига таянган холда унинг қуйидаги тамойилларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
— ўқитишни умумий ишлаб чиқариш ва кадрлар вазифалари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш;
— ўқитиш дастурларини гурухлар ва ихтисосликларга мувофиқ равишда индивидуаллаштириш;
— дастурлар услубиётини жуда пухталаштириш;
— ўқитишнинг фаол усулларидан кенг қўлланиш ва ўқитиш муддатларини қисқартириш;
— ихтисослаштирилган малака ошириш ўқув марказлари тармоғини яратиш;
— билимлар, кўникмалар, махоратга ўқитишда бу билим ва кўникмаларни рахбардан ходимга хамда ўзаро ходимлар ўртасида бир-бирларига узатишларига эришиш.
Персонални узлуксиз ўқитиш мундарижаси, мавзулари, мазмуни хар бир корхона ва ташкилот фаолият тури, ихтисосликлар, гурухлар таркиби ва хоказоларга мувофиқ равишда хилма-хил бўлиши табиий. Айни вақтда, бугунги кун талабларидан келиб чиққан холда узлуксиз таълимдан қуйидаги масалалар ўрин олиши мақсадга мувофиқ хисобланади:
— бозор иқтисодиёти асослари;
— хўжалик хуқуқи;
— шартнома асосида фаолият олиб бориш;
— персонални бошқариш;
— менежмент;
— маркетинг;
— бошқарув психологияси ва ижтимоий психология асослари;
— ахборот таъминоти;
— мехнат қонунчилиги ва иш хақи тўлаш тизими;
— мутахассис иш жойига эргономик талаблар;
— хавфсизлик техникаси ва мехнат мухофазасини ташкил этиш.
9.4. Масофадан туриб ўқитиш
Замонавий ахборот технологиялари персонални ўқитиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда йўлга қўйиш имкониятини беради. Бу таълимнинг янги — масофадан туриб ўқитиш турини дунёга келтирди.
Масофадан туриб ўқитиш — замонавий ахборот технологияларидан кенг қўлланилган холда ташкил этиладиган сиртқи таълим беришнинг сифат жихатдан янги босқичидир.
Масофадан туриб ўқитишда тингловчи маъруза ва семинар шаклидаги мунтазам машғулотларга жалб этилмайди, балки у ўзи учун қулай вақт, қулай жойда, қулай суръатда ўқийди. Бу ишлаб чиқаришдан ажралган холда ўқиш имконияти бўлмаганлар учун айниқса қулайдир. Масофадан туриб ўқитишда хар ким белгиланган ўқув дастурини тўла эгаллаш учун ўзига зарур вақт давомида ўқиш имкониятига эга.
Масофадан туриб ўқитиш дастурлари модул тамойили асосига қурилган. Таълим модули хар бир алохида курс бўйича муайян сохага оид билимлар тўғрисида яхлит тасаввур хосил қилиш имконини беради. Бу мустақил курслар — модуллардан шахсий ва гурухий эхтиёжларга жавоб берадиган ўқув дастурини шакллантиришда қўл келади.
Масофадан туриб ўқитиш таълимнинг анъанавий усулларига нисбатан 50 фоизга арзон тушиши амалиётда ўз тасдиғини топган. Бунга бутун бир ўқув курси ягона мажмуа сифатида мужассамлаштирилганлиги, масофадан туриб ўқитиш технологияларининг катта миқдордаги тингловчиларга мўлжалланганлиги, шунингдек, ходимларнинг малака оширишлари учун сафар харажатлари ва иш вақтлари тежалиши хисобига эришилади.
Масофадан туриб ўқитишда ўқитувчи ўқув лойихаларига рахбарлик қилиш, шахсий ўқув режаларини тузишда маслахат бериш каби вазифаларни бажаради. Ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва тингловчи ўзаро алоқалари электрон почта, факсимиль ва телефон алоқаси, Интернет тизими орқали амалга оширилади.
Масофадан туриб ўқитишда назорат шакллари сифатида масофадан туриб ташкиллаштириладиган имтихонлар, компьютер тест тизимлари, экстернат усуллари қўлланилади.
Масофадан туриб ўқитиш технологияси — инсоннинг мустақил равишда, лекин назорат остида тегишли билимлар, кўникмаларни муайян вақтларда ўқитувчи маслахатларини олган холда (ишлаб чиқаришдан ажралмасдан) эгаллашининг услуб, шакл ва воситалари йиғиндисидир. Мазкур технология талаб этилаётган муайян билимлар хажми пойдеворига қўйилган. Ўзлаштириш учун тақдим этиладиган билимлар хажми масофадан туриб ўқитишга мўлжалланган махсус курс ва модулларда жамланади. Бу билимлар хажми тармоқда мавжуд таълим стандартлари хамда маълумотлар банки, видеотека кутубхоналарига асосланади.
Тингловчилар учун ахборотлар қуйидаги шаклларда етказилади:
— босма материаллар (ўқув-услубиёт қўлланмалари);
— электрон материаллар (компьютер таълим курслари, маълумотлар банки, билимлар банки, электрон дарсликлар);
— аудио ва видео тасмалар;
— телевидение ўқув кўрсатувлари;
— назорат ва тахлил этувчи тизимлар.
Бу материаллар қуйидаги ахборот манбалари орқали етказилади:
— босма нашрлар;
— аудио ва видео тасмалар;
— эгилувчан магнит, лазер ва қаттиқ дисклар;
— назорат жадваллари ва қолиплари.
Масофадан туриб ўқитишда қуйидагилар таълим воситалари хисобланади:
— ўқув-услубий мажмуалари („case" — „кейс-технология");
— компьютерлар;
— телевизорлар;
— телефон, факслар;
— магнитофон, видеомагнитофонлар;
— махсус мультимедиа техникаси;
— компьютер тармоқлари.
Масофадан туриб ўқитишда телекоммуникация тизими марказий бўғин хисобланади. Улардан ўқув жараёнини таъминлаш учун фойдаланилади. Бу тизимлар орқали:
— тингловчилар зарур ўқув ва ўқув-услубиёт материаллари билан таъминланади;
— ўқитувчи ва тингловчи ўртасида масофадан туриб алоқа ўрнатилади;
— ахборот тармоқларига уланишга эришилади.
Демак, масофадан туриб ўқитиш технологиялари ўқув материалларини тингловчиларга етказиб беришнинг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ фарқланар экан. Хусусан, таълим муассасаларининг масофадан туриб ўқитиш тизимида қуйидаги технологиялар қўлланилиши мумкин:
1. Кейс-технология. Ушбу курс китоб сифатидаги ўқув-амалий дарслик бўлиб, унда ўрганилаётган мавзу яхлит ёритилган холда тингловчи ўз билимини текшириб кўриши учун зарур миқдордаги назорат топшириқлари бўлади. Курс қўшимча ўқув материалларидан иборат аудио ва видео тасмалар билан тўлдирилиши мумкин.
2. CD-ROM — технология. Курс мультимедиа интерактив махсулотли CD-диск сифатида бўлади. Бу курсни компьютер орқали уйда ёки иш жойида эгалласа бўлади.
3. Тармоқ технологияси. Бу усулда курс таълим муассасаси ўқув серверига тармоқ мурожаати воситаси билан эгалланади.
Масофадан туриб ўқитишда автоматлаштирилган ўқитиш тизимларининг роли каттадир. Йирик компания ва фирмаларда хозирги вақтда персонал ихтисосликлари ва хизмат вазифаларига мувофиқ юзлаб автоматлаштирилган ўқитиш тизимлари хамда машқ қилдирувчи имитаторлар яратилган. Одатда автоматлаштирилган ўқитиш тизими 6 иш тартибига эга:
1. Ўқитиш.
2. Имтихон.
3. Намойиш қилиш.
4. Назорат топшириғи.
5. Статистика.
6. Ёрдам.
Автоматлаштирилган ўқитиш тизимининг дастурий таъминоти катта имкониятларга эга. У иш тартибини, ўқув-машқ топшириқларини бажариш учун танлай олади, тегишли тартиб бўйича билимни текширади, „Ўқитиш" тартибида тингловчи тушунмаган масала юзасидан ёрдам олиш имкониятига эга. Шунингдек, автоматлаштирилган ўқитиш тизими тингловчи ўқитиш жараёнида фаоллик кўрсатмаса унга тегишли таъсир кўрсата олади. „Имтихон" тартибида эса тингловчи саволларга жавоб бериш вақтини назорат қила олади.
Автоматлаштирилган ўқитиш тизими дастурий таъминоти жумладан, Microsoft Windows операция тизими бошқаруви остида ишлай олади.
Масофадан туриб ўқитишда мультимедиа тизимидан фойдаланиш янада самаралироқдир. Мультимедиа тизими компьютер технологиялари йўналишларининг тадрижий давомидир.
Мультимедиадан фойдаланувчи аудио ва видео хабарни электрон почта орқали узатиш, дастурий махсулотни нутқ билан изохлаб бериш, экран „ойнача"ларидан бирига телетасвир ёки бошқа жойдаги ўқитувчи тасвирини қабул қилиб олиш имконига эга бўлади.
Бугунги кунда телекоммуникация воситаларининг такомиллаштирилиши энциклопедиялар, луғатлар, ўқув дарсликлари тўпламларини сервер иловаларига айлантириш имконини беряпти. Ушбу иловалар мижозлари сифатида фойдаланувчиларнинг www браузер (browser)лapи бўлади. Тўғри, бунинг учун „ўз" ўқитиш компьютери ва серверига эга бўлиш талаб этилади. Шу холдагина мазкур сервер иловаларидан www — сахифалар орқали танишиш мумкин.
Электрон почта орқали эса „виртуал синф"лар ташкил этса бўлади. Интернетда тарқатиш рўйхати (mailing Lists) деган тушунча мавжуд. Бу серверга ўрнатилган дастурий таъминот бўлиб, бир гурух инсонларнинг ўзаро алоқада бўлиш имконини туғдиради. Бу қуйидагича ташкил этилиши мумкин.
Муайян бир масала мавзу бўйича бахс гypyхи тузилиб, бу хақда манфаатдор шахсларга бахс ўтказиш қоидалари хамда ушбу гурухга обуна бўлиш тартиби (тарқатиш рўйхати) маълум қилинади. Хар бир фойдаланувчини рўйхатга олиш сервер томонидан электрон почта орқали фойдаланувчидан тегишли шаклдаги мактуб олиниши билан (эълон қилинган манзилга сервер-вараққа тушунарли мазмундаги топшириқ, масалан, зарур тарқатиш рўйхати номланиши — subscride listnante баён этилган мактуб юборилади) автомат равишда амалга оширилади.
Бахс гурухига гурухларнинг бир аъзоси томонидан йўлланган мактуб сервер-варақ томонидан автомат тарзда барча қатнашчиларга юборилади. Бу қатнашчилардан бири ўқитувчи бўлиши мумкин. Ушбу усул жуда қулайлиги ва арзонлиги билан фарқланади. Мазкур сервер-варақдан фойдаланиш учун фойдаланувчининг ўз электрон почтасига эга бўлиши кифоя.
Бахс гурухларининг яна бир тури — янгиликлар гурухи (USENET newsgroups)flnp. Интернетда уларни шундай деб номлашади. Бу холда серверда янгилик гурухига хизмат кўрсатувчи дастурий таъминот ўрнатилади. Тарқатиш рўйхати усулидан фарқли улароқ, янгиликлар гурухи реал вақт (онлайн) тартибида ишлайди, яъни фойдаланувчилар „Онлайн" тартибига уланишлари лозим бўлади. Янгиликлар гурухида ишлаш тартиби тарқатиш рўйхати усулидек: фойдаланувчилар гурухга бошқа қатнашчилар томонидан йўлланган хабарлар билан танишадилар, белгиланган мавзу юзасидан ўз фикр-мулохазаларини билдириб, мактуб жўнатадилар, мухокамага қўйилган масала асосида бахс юргизадилар ва хоказо. Фақат бу хаммаси дархол, реал вақтда бўлади. Бунинг учун бахс қатнашчилари бир вақтда мухокама ўтказиш учун ўз компьютерлари олдида бўлишлари талаб этилади. Масофадан туриб ўқитишни кенг ривожлантириш учун республикамиз корхона ва ташкилотларида истиқболли ахборот технологияларини жадал жорий этишни хаётий заруриятга айлантирмоқда. Айниқса, қуйидаги технологиялар ва ўқитиш тизимлари яратиш мухимдир:
1. Компьютер ўқитиш тизимлари, шу жумладан мультимедиадан фойдаланган холдаги технологиялар.
2. Ўқитиш жараёнини шахсий компьютерлар орқали ташкил этиш.
3. Эксперт ўқитиш тизимларини яратиш.
4. Телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш.
5. Амалий дастурлар тўпламлари технологиясини яратиш.
6. Узлуксиз таълимга масофадан ўқитишни кенг жорий этиш.
Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ушбу масалаларга катта эътибор берилаётганлиги диққатга сазовордир.
Шунингдек, Олий таълим тўғрисидаги Низомда хам Олий таълимнинг касбий таълим дастурлари: кундузги, экстернат ва масофадан таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин, деб кўрсатилган. Унга кўра: масофавий таълим — олий таълимнинг касбий дастурларини, асосий фаолиятдан ажралмаган холда таълим муассасасидан узоқда ўзлаштиришдир. У замонавий ахборот технологиялари ва телетармоқлар технологияси воситаларидан фойдаланишга асосланади.1
Вазирлик 1998 йилдаёқ олий ўқув юртларини мультимедиа мажмуалари билан таъминлаш тўғрисида алохида буйруқ2 қабул қилган.
9.5. Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
Хар бир корхона, ташкилот, муассаса муваффақиятли фаолият кўрсатиши персоналга қўйилаётган талаблар ва ходимлар малакасига мувофиқ бўлишига боғлиқдир. Бу эса муттасил равишда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни талаб этади.
Персонални қайта тайёрлаш — ходимларни иккинчи касб ёки янги ихтисосликни эгаллашлари учун ўқитишдир.
Персонални малакасини ошириш — ходимлар касби ва ихтисослигига оид билимларини чуқурлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида уларни ўқитишдир.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга турлича ёндашувлар мавжуд. Уларнинг хилма-хиллигига қарамасдан, персонални қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ташкил этишни тўрт йўналишга мужассамлаштириш мумкин:
1. Қайта тайёрлаш ва малака оширишга эхтиёжни ташкил этиш.
2. Ўқув дастурлари ва умуман ўқувни режалаштириш.
3. Шакли ва услублари бўйича хилма-хил ўқув дастурлари яратиш.
4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини тахлил этиш хамда бу жараёндан персонални касбий ва хизмат вазифасида ўстириш мақсадларида фойдаланиш.
Самарали фаолият юритаётган компания, акционерлик жамиятлари тажрибаси, персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш — бу тўрт йўналишнинг хаммаси бўйича иш олиб борилган тақдирда, кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигидан далолат бериб турибди. Бунинг учун зарур ўқув-услубий ва моддий негиз мавжуд бўлиши керак, албатта.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ходимнинг тайёргарлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тахлил этишдан бошланади.
Ходимнинг тайёргарлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар унинг фаолиятини бахолаш асосида шакллантирилади. Бунда персонални қайси йўналишларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш талаб этилиши аниқланади. Ходим билими, махорати, касбий ва шахсий сифатларини бахолаш давомида махсус комиссиялар белгилаб қўйилган омиллар бўйича ходим иш самарадорлиги хамда ушбу омилларнинг ходим ўз хизмат ва касбий вазифаларини бажаришдаги ахамиятини аттестация қилади. Ана шу текширув натижалари бўйича қайта тайёрлаш шакли ва услуби мақсадга мувофиқлиги аниқланади хамда ходимга шахсий дастур асосида ўз малакасини ошириш юзасидан тавсиялар берилади.
Шахсий хусусиятлар хамда шахсий тайёргарлик даражасини аниқлаш учун тест синовлари ўтказилади. Бу — ўқув гурухларини оқилона шакллантириш, машқлар ўтказишни яхши йўлга қўйиш хамда таълим шаклини белгилащда қўл келади.
Ходимлар қайта тайёрлаш эхтиёжини аниқлашда кадрлар аудитидан хам фойдаланилади. Тестлар, сўровлар, кузатувлар, сухбатлашувлар, мухокамалар орқали персонал, биринчи навбатда юқори ва ўрта бўғин менежерлари тайёргарлиги тахлил этилади. Бу жараён давомида ходимларнинг билимлари, амалий кўникмалари, ишчанлик ва шахсий сифатлари, психологик холатлари, уларнинг хизмат вазифалари, ўзига бўйсунувчилар ва бошқа ташкилот вакиллари билан ишлаш амалиётлари, ташкилий тизим, иш хақи ва мукофотлаш, касбий ривожлантириш ва хизмат вазифасида ўстириш тадқиқ этилади.
Менежерлар жамоага расмий рахбар бўлибгина қолмасдан, балки хақиқий етакчи бўлишга интилсалар, улар учун касбий таълим бу мақсадга эришиш йўлида мустахкам пойдевор вазифасини ўтайди (9.12-расм).
Менежер касбий малакасини ошириб борар экан ўз карьерасини ривожлантириш билан бир қаторда, ўзининг етакчиликка хам даъвогарлигини намоён этади. Чунки, жамоа ёки гурухда етук касбий тайёргарликка эга бўлмасдан туриб, нафақат етакчилик қилиш, балки расмий рахбар вазифаларини хам муваффақиятли бажаришда жиддий муаммолар юзага чиқиши мумкин.
Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун юқоридаги маълумотлар чуқур тахлил этилиб батафсил тавсиялар тайёрланади. Одатда шундан сўнг бевосита ходимларни ўқитиш чора-тадбирлари кўрилади. Бунда ўқув дастурлари персоналнинг амалдаги малакаси хамда бугунги ва эртанги кун талаби савиясида, бу малака қай даражада бўлиши кутилаётганлиги хисобга олинган холда ишлаб чиқилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда яна бир ёндашув — ўқув дастурлари доирасида дастлабки тахлил ўтказишни кўзда тутади. Бу усулда қайта тайёрлаш ва малакани ошириш курслари ўқитувчилари корхона ва ташкилотларда бўлиб, улар рахбарлари билан учрашадилар. Бу — ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда эхтиёжларини аниқлаш, ўқув дастурлари, услублари, шаклларини муайян тингловчилар учун мослаштиришга хизмат қилади.
Республикамиз корхоналари, бирлашмалари, акциядорлик жамиятларида ўтказилган тадқиқотлар ўрта ва қуйи бўғин рахбарлари одатда мехнат жамоасида маънавий-психологик мухит, ахил ва дўстона муносабатлар, юқори унумдорлик билан мехнат қилишга интилишга рағбатлантирувчи рахбарлик услубини эгаллаш имкониятини берадиган ўқув машғулотларига эхтиёжлари катта эканлигини кўрсатди.
Шу билан бирга, бугунги глобаллашув, жахон бозорида рақобатлашув кескин тус олган шароитларда, замонавий рахбарлик усулларининг ахамияти тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Германияда олиб борилган тадқиқотлар газ сохасида ишловчи менежерларнинг ярмидан кўпpoғи улар персоналининг етарли даражада самарали фаолият кўрсатмаётганининг асосий сабаби рахбарлик маданияти даражасининг пастлигидир, деб кўрсатганлар. Ушбу сўровда қатнашган менежерлар, шунингдек, рахбарнинг ишончли шерик сифатида обру-эътибор қозонишларида бошқарув фаолиятида номоддий омилларнинг, биринчи навбатда жамоатчилик фикрининг ортиб бораётганлигини уқтирганлар. Ушбу масалада бошқарув ва тадбиркорлик маданияти, хусусан, буларнинг таркибий қисми хисобланган, умуминсоний қадриятларга асосланган мехнат этикаси — халоллик, адолатлилик, ўзаро ишонч ва хурмат тобора катта роль ўйнамоқда.
Республикамиздаги аксарият кўпчилик корхоналар бугунги кунда хорижий шериклари билан хамкорлик алоқалари ўрнатишган. Шунинг учун персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда чет тилларини ўрганишга хам алохида эътибор қаратилиши талаб этилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни режалаштириш жараёнида ўқув машғулотларини таълим муассасаларида хам, бевосита корхона ёки ташкилотнинг ўзида хам ўтказилиши мумкинлиги хисобга олинади. Қайта тайёрлашнинг узлуксизлиги корхона ва ташкилот фаолияти, эхтиёжидан келиб чиққан холда таълимнинг ягона режаси асосида машғулотлар даврийлиги, турлари ва усулларини қўшиб олиб борилиши орқали таъминланади.
Қайта тайёрлаш ва малакани оширишни режалаштириш муайян тизим хисобланиб, истиқболли ва тезкор бўлиши мумкин. Истиқболли режалаш 2—3 йилга мўлжалланади. У персонални ўқитиш стратегиясини, яъни таълимнинг асосий турларини, шаклларини, мавзу йўналишларини танлаш, ўқитиладиганлар таркиби (минтақалар, таълим марказлари бўйлаб ва хоказолар)ни қамраб олади. Шунингдек, ходимларни олдиндан тайёрлашни амалга ошириш учун корхона ва ташкилотни кенгайтириш (янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш) натижасида персоналга эхтиёж хам хисобга олинади.
Истиқболли режалаштириш кўп холларда стратегик режалаштириш деб номланади. Стратегик режалаштириш жуда кўп омилларга таянади. Улардан энг мухимлари қуйидагилардир:
— корхона ва ташкилотнинг персонал билан ишлаш концепцияси;
— таълим муассасалари амал қиладиган корхона ва ташкилотларда малака ошириш тизимининг концепцияси;
— корхона ва ташкилотни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан янги технологияларни жорий этиш, янги саноат объектлари кўриш ва хоказолар;
— бошқарув персоналини тайёрлаш ва ўқитишга эхтиёж.
Стратегик режалаштиришни персонални қайта тайёрлашга эхтиёжни аниқлашдан бошлаш керак. Бу бир қатор мажбурий ишларни бажаришни талаб қилади. Улар орасида қайта тайёрлашга жалб этилиши керак бўлган ходимлар рўйхатини тузиш энг мухими хисобланади. Бунинг учун хар бир ходим қачон сўнгги марта ўқитилгани ёки корхона бўлинмасини модернизация қилиш режасига оид маълумотларни ўрганиб чиқиш керак. Бу масалада рахбар фикри хам хисобга олиниши мумкин. Шундан сўнг тахминий ўқув мундарижаси ва мавзу йўналишига аниқлик киритилади. Бу ўринда улар таълим муассасасининг ихтисослашувига мос тушувини хисобга олиш керак. Шундан кейин тайёргарлик турлари аниқланади, яъни фақатгина малака ошириш режалаштириб қолмасдан, бунинг аниқ тури (стажировка, қайта тайёрлаш, йиллик ёки даврий малака ошириш, ўз-ўзини малакасини ошириш) белгилаб олинади.
Персонални қайта тайёрлашнинг умумий тамойиллари деб илмий менежмент назарияси ва амалиётини, штор корхоналар тажрибасини ўрганиш, махсус адабиётлар устида мустақил иш олиб бориш, ишлаб чиқаришдаги вазиятларни моделлаш ва тахлил этиш, таълимни базавий таълими, хизмат таълими ва малака таълимига аниқ ажратиш тушунилади.
Бунда базавий таълим ёки тайёргарликдан мақсад — юқори 6ўғин менежерларини шакллантириш бўлиб, бу тармоқлараро характерга эгадир.
Хизмат таълими ёки тайёргарлигидан қуйи ва ўрта бўғин рахбарлари юқорироқ лавозимга тайинланишдан аввал ўтадилар. Тайёргарликнинг бу турини тармоқ характерига эга, деб хисоблаш мумкин.
Малака таълими ёки тайёргарлиги — бу персонал билан доимий иш олиб бориш шакли хисобланиб, ходимларга ўзи бевосита бажараётган иши бўйича қўшимча билим ва кўникмалар беришни назарда тутади.
Ўз-ўзини малакасини ошириш қайта тайёрлашнинг энг оддий, айни вақтда жуда самарали усули хисобланиб, ходимларнинг шахсий режа асосида ўз-ўзини тайёрлашдан иборатдир. Мазкур шахсий режаларни тузиш учун рахбарият тавсиялари, аттестация, эксперт бахолари, тест натижалари асос бўлади. Ушбу режа асосида ўз-ўзини тайёрлашда ишчанлик ва шахсий сифатларидаги, рахбарлик услубларидаги нуқсонларни бартараф этиш кўзда тутилади.
Шахсий иш режасига — хўжалик фаолияти юритиш бўйича амалдаги қонунчилик, шартномалар бўйича, ишни ташкил этиш, бошқарув махорати, бошқарувда социология ва психология каби масалаларини киритиш хам тавсия этилади.
Мазкур режа ишлаб чиқилгандан сўнг кадрлар хизматида мухокама этилади ва корхона ёки ташкилот рахбарининг персонал бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Персонални бошқариш хизматларининг йиллик таълимини режалаштириш амалиёти хам мавжуд. Ходимларни қайта тайёрлашнинг бу услубини ишлаб чиқарищдан ажралган холда хам, ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда хам ташкил этиш мумкин.
Йиллик таълимни ташкил этиш учун бошқа корхона ва ташкилотдаги мутахассислар билан маслахатлашувлар, янги технологияларни қўллаётган корхоналар иши билан танишиш, психологик машқ (тренинг)лар, семинарлар, курслар, мастер синфлар ва хоказолар ўтказиш каби шакллардан фойдаланиш мумкин.
Бошқарув ходимлари малакасини ошириш мақсадида хуқуқшуносларнинг улар билан йилнинг хар чорагида сухбатлар, маслахатлар ўтказиб туриш амалиётидан хам фойдаланса бўлади. Бундай тадбирларда бошқарув ходимлари Ўзбекистан Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари, солиқ, молия, тўловлар, иш билан бандлик, ходимлар билан ишлаш, ижтимоий химоя ва бошқа масалаларга оид меъёрий хужжатлари билан батафсил таништирилиб, уларни қўллаш бўйича тегишли тушунтиришлар берилишини ташкил қилиш мумкин.
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда ташкил қилинадиган семинарларни беш иш кунидан ортмаган даврга мўлжаллаш мақсадга мувофиқ. Бундай семинарлар одатда заруратга қараб битта ёки бир неча корхона, ташкилот (улар бўлинмалари) ходимлари учун ташкил этилади. Масалан, компания ёки бирлашманинг бирор минтақа, вилоятдаги бўлинмалари ходимлари учун мутахассисларни аттестациядан ўтказиш услуби масалаларига бағишлаб семинар ўтказилиши мумкин. Унга ана шу услубни ишлаб чиққан мутахассислар, тегишли рахбарлар, персонал билан ишлаш бўйича ходимларни таклиф этиш мақсадга мувофиқдир. Ана шундай семинарлар ходимларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда, кам сарф-харажатлар билан қайта тайёрлаш имконини беради.
Ишлаб чиқаришдан ажралган холдаги семинарларни ташкил этишда гурух тингловчиларининг сони 25 тадан ортмаслиги ва қайта тайёрлаш муддати 10 кун билан чегараланиши тавсия этилади. Бу семинарлар одатда ходимлар томонидан тайёрланган рефератни химоя қилиш ёки тест синовлари ўтказиш билан якунланади.
Чет эл фирмалари билан хамкорликда иш олиб борадиган ходимлар учун йилда 1—2 марта, ишлаб чиқаришдан қисман ажралган холдаги кичик гурухларда эса 1—2 хафта чет тили бўйича билимларини пухталаштириб туриш улар фаолияти учун жуда мухимдир.
Кўпгина компания ва фирмалар йилда камида бир марта бошқарув персонали ходимлари учун жахонда қабул қилинган тартибда хизмат ёзишмалари олиб бориш қоидалари хамда хужжатларни юритиш ва хужжатлар айирбошлашдаги турли янгиликларга бағишланган амалий машғулотлар ташкил этадилар.
Бошқарув ходимларининг йиллик ўқув дастурларига инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг ижтимоий-психологик муаммолари масалалари киритилиши хам тавсия этилади.
Даврий таълим одатда камида беш йилда бир марта ва кўпи билан йилда бир марта ташкил қилинади. Уни малака ошириш тизими таълим муассасаларида ташкил этиш, ўқув дастурларига фан, техника, технологиянинг энг сўнгги ютуқларини, ишлаб чиқаришни бошқариш ва мехнатни ташкил этишнинг замонавий услубларини чуқур ўрганиш, амалиётда қўллаш кўникмаларини хосил қилиш масалалари киритилиши мақсадга мувофиқдир.
Бундай таълим ўқув режалари ва дастурлари асосида олиб борилади. Персоналнинг малака ошириш муддати 2 ой (ишлаб чиқаришдан ажралган холда) ёки 6 ой (ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда)дан ошмайди. Қайта тайёрлашнинг асосий шакллари малака ошириш институтлари ёки тегишли курслари, аспирантурада ўқиш, янги технологиялар жорий этилган ва тармоқда энг юқори самарага эришаётган корхоналарда, шу жумладан чет эл фирмаларида муайян хизмат вазифасида стажировка қилиш кабилардан иборатдир.
Стажировка — тажриба эгаллаш, амалий ва ташкилотчилик кўникмаларини хосил қилиш ва такомиллаштириш мақсадида ўтказилади. У одатда манфаатдор ташкилот маъмурияти ва амалиёт рахбари томонидан ишлаб чиқилган шахсий дастурлар асосида амалга оширилади. Бундай дастурда стажировка ўтказиш вақти ва жойи, ходим қайси лавозимда стажировкадан ўтаётганлиги, стажировканинг мақсад ва вазифалари, ўрганилаётган иш усуллари, стажировка босқичлари, шунингдек, рахбарнинг ўқитилиш якуни бўйича бахоси кўрсатилади.
Қайта тайёрлашнинг турларидан қатъи назар, барча малака ошириш дастурлари малака ошираётганлар ёш хусусиятларини хисобга олган холда тузилиши керак. Етук ёшдаги инсон ўқувчи ролида кўп холларда жараённи бошқаришга, нимани қандай қилиб ўрганишни мустақил хал қилишга интилиши ана шундай хусусиятлардан биридир. Бундан ташқари, катта ёшдаги ўқувчи бой хаётий ва касб тажрибасига эга бўлиб, ахборотни қабул қилишда уни ана шу тажриба фильтридан ўтказади. Шунинг учун малака ошириш тингловчида мавжуд бўлган кўникмаларга асосланса ўқитишда энг яхши самарадорликка эришилади.
Амалиётчи менежер ўз иш фаолиятида мунтазам равишда хал этилиши талаб қилинадиган муаммо ва вазифаларга тўқнаш келади. Шунинг учун малака ошириш муаммоларга йўналтирилган бўлиши, барча умумлашма ва назарий масалаларни амалий масалаларни хал этиш, амалий вазиятларда қандай иш тутиш лозимлигига боғлиқ холда тушунтириш талаб қилинади. Бошқача қилиб айтганда, малака ошириш жараёнида тингловчилар ўтилаётган хар бир мавзунинг амалий ахамиятини англаб етишлари даркор. Айниқса, машғулотлар пайтида тингловчиларга хато қилишларидан хавфсирамай янги билим ва кўникмаларни амалиётда синаб кўриш имконияти берилса, уларнинг ўз малакаларини янада оширишга қизиқишлари сезиларли даражада ортиши шубхасиздир.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни тезкор режалаштириш бу ишни 1 йил муддатга режалаштиришни англатади. Бу холда таълим муассасалари ва ўқув марказларининг қанча миқдорда тингловчини қабул қила олиши, корхона ва ташкилотнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш турларининг хар бирига эхтиёжи, ўқув машғулотларининг муддати ва давомийлиги, гурухлар таркиби, машғулотлар мавзулари, хар бир корхона ва ташкилот учун ўқитиш жойи, молия ва моддий-техник таъминот хусусиятлари, ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқариш зарурати ва хоказолар белгилаб чиқилади. Режа тузиш учун корхона ва ташкилот бўлинмаларининг, таълим муассасаларининг (тармоқ ва тармоқлараро) ихтисослашиш йўналишлари, муддатлар, қанча тингловчи қабул қила олиши тўғрисидаги таклифлари, сўнгги аттестация якунлари тўғрисидаги маълумотлари, таълим муассасалари корхона ва ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлса, уларнинг таклифлари, корхона ва ташкилотлар (улар бўлинмалари) ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш стратегик (истиқболли) режалари асос бўлади.
Йиллик режа корхона ва ташкилотлар (улар бўлинмалари)дан тушган буюртмаларни тахлил этиш асосида тузилади.
Малака ошириш дастурлари ўқитиш вазифалари (персонал карьераси, ходим эгаллаб турган лавозимига муайян талабларнинг ўзгариши, етарли даражада самарали фаолият кўрсата олмаётганлик ва хоказолар) нуқтаи назаридан келиб чиққан холда ишлаб чиқарилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш барча босқичларида техник ва дастурий воситаларнинг, шу жумладан инсон ресурсларининг қиймати ва самарадорлигининг иқтисодий бахоси хисоблари олиб борилади. Энг аввало, моддий ресурслардан нечоғлик самарали фойдаланилаётганлиги аниқланиши лозим. Қайта тайёрлаш хажми ва интенсивлигини ўлчаш имконини берадиган „назорат нуқталари" маълум. Бу — иш хақи жамғармасидан малака ошириш учун сарф-харажатлар улуши, хар йили ходим малака ошириш дастурларига жалб этилган кунлар сони, персонал умумий сонига нисбатан малака ошириш марказларида бир йўла таълим олаётган ходимларнинг сонидир.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлиги эса корхонада энергетика сарф-харажатларининг, авария холатларининг камайиши, мехнатга қизиқишнинг ортиши, ходимларнинг ўз мехнат фаолиятидан қониқишининг яхшиланиши, корхона ва ташкилот олаётган фойданинг кўпайиши каби мезонлар орқали белгиланади.
Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш персонални бошқариш хизматининг энг асосий ва мухим вазифаларидан биридир. Бугунги кундаги жахон тажрибаси вазирлик ва идоралар, тармоқларда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича алохида тизим яратиш кераклигидан далолат бериб турибди. Улар тармоқ илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари шаклида бўлишлари мумкин. Бу марказлар зиммасига тармоқ корхона ва ташкилотлари персоналининг узлуксиз таълимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилади.
Илмий тадқиқот ва ўқув марказлари фаолияти асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир:
— персонални касбий тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини яратиш;
— касбий тайёргарлик марказлари, курслари, мактаблари учун ташкилий, меъёрий ва услубий хужжатлар ишлаб чиқиш;
— тўла кўламли дисплей машқ хамда автоматлаштирилган ўқитиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
— малака ошириш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва ўқув дастурлари ишлаб чиқиш;
— буюртмачи режасига мувофиқ персонал ўқувини ташкил этиш;
— семинарларни, шу жумладан, тармоқлараро ва халқаро семинарларни ташкил этиш.
Компания, бирлашмалар, акциядорлик жамиятларининг персонал билан ишлаш ва ижтимоий ривожлантириш бошқармалари ушбу марказ билан қалин алоқада хамкорлик қилишлари назарда тутилади.
Кадрлар хизматига персонални бевосита қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда қуйидаги вазифалар юклатилган:
Биринчидан — Персонални ўқитиш заруратнни аниқлаш. Ана шу зарурат:
— ходимлар ишга қабул қилинганда;
— ходимларнинг хизмат вазифалари ўзгарганда;
— ходимлар малакасини ошириш керак бўлганда;
— мехнат жамоасидаги мухитни ўзгартириш талаб этилганда;
— ишлаб чиқариш жараёнлари ўзгарганда;
— ишлаб чиқарилаётган махсулот таркиби ўзгарганда юзага келади.
Иккинчидан — ўқув мақсадларини белгилаш (9.13- расм). Бу — корхона ёки ташкилот мақсадларини таъминлаш унда зарур билим, кўникма ва қобилиятларга эга бўлган, талаб қилинадиган миқдордаги ходимларни тайёрлаш заруратидан келиб чиқади.
Учинчидан — ўқитиш турини асослаш. Амалиёт бугунги кунда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг қуйидаги турлари мавжуд эканлигини кўрсатади:
— ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш;
— ишлаб чиқаришдан ажралган холда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш;
— экстернат орқали ихтисослаштирилган таълим муассасаларида аттестация қилиш;
— аттестация қилинмасдан, ўз-ўзини малакасини ошириш;
— иш жойида ўқитиш.
Тўртинчидан — узлуксиз таълим тизимини шакллантириш. Бунинг учун персонални қайта тайёрлаш мақсадлари хайда мавжуд имкониятлардан келиб чиққан холда қуйидаги ўқитиш дастурлари ва шакллари танланиши мумкин:
— ишлаб чиқаришдан ажралган холда икки хафталик ўқитиш;
— ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда икки йиллик ўқиш;
— имтихон олиш, аттестация қилиш;
— ихтисослашган комплекс дастур асосида ўқитиш;
— рахбар томонидан ўқитиш;
— масъул топшириқ бериш орқали ўқитиш;
— компания ёки фирма турли бўлимларида стажировка қилиш;
— чет элларда стажировка қилиш;
— ўз-ўзини ўқитиш;
— мунтазам бахолаб бориш;
— семинар ва конференцияларга жалб этиш.
Хар бир компания, бирлашма ёки акциядорлик жамияти ўз ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига эга бўлиши керак. Персонални бошқариш хизмати ана шундай дастурни ишлаб чиқиш учун:
— персонални ўқитиш заруратини объектив бахолаб олиши лозим. Бунда энг аввало, корхона ёки ташкилот ходимлари учун қайси билимлар, кўникмалар етишмаслиги, келажакда корхона ёки ташкилот ривожлантирилишини хисобга олган холда улар қайта янги касб-хунарларни эгаллашлари зарурлигини аниқлаш лозим. Шундан сўнг персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда биринчи навбатда амалга ошириладиган ишлар белгилаб чиқилади ва улар изчиллик билан хаётга тадбиқ қилинади;
— қайта тайёрлаш ва малака оширишга жалб этилган ходимлар учун энг самарали ўқитиш усули танланади. Бунинг учун зарур ўқитиш дастурлари тайёрланади. Ўқитишнинг давомийлиги белгиланади.
Кадрлар хизмати персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун зарур ўқитиш дастурларини танлашда ўз корхоналаридаги мавжуд ишлаб чиқариш технологиялардан, уларда рўй бераётган уўзгаришлар, жорий этилаётган янгиликлардан яхши хабардор бўлишлари лозим. Шу билан бирга, персонал билан доимий мулоқот уларнинг қайси билимлар ва кўникмаларни эгаллашга зарурат сезаётганларини аниқлаш имконини беради. Бажарилаётган иш сифатини мунтазам назорат қилиб бориш технологик занжирнинг қайси бўғинларида заифлик мавжудлигини, демак кимни нимага ўқитиш кераклигига ойдинлик киритилади. Худди шунингдек, мижозларнинг ишлаб чиқарилаётган махсулотлар сифати тўғрисидаги фикрлари, таклифлари, маслахатлари ўқув дастурларига тегишли аниқлик ва ўзгартишлар киритишга асос бўлади.
Кадрлар хизмати персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бутун жараёнини доимий равишда назорат қилиб бориши керак. Агар ўқитишга жалб этилган ходимлар машғулотларни ташлаб кетаётган бўлсалар ёки қайта тайёрлаш ва малака ошириш давомида ўқитилган, ўрганилган янгиликлар иш жойида жорий этилмаётган бўлса, ўқув дастурлари жиддий тахлил этилишини ва уларга зарур ўзгартиришлар киритишни тақозо этади.
Етакчи компания ва фирмаларнинг персоналнинг узлуксиз таълимини ташкил этишдаги тажрибаси ходимлар малакасини оширишда қуйидаги тамойилларга риоя этилиши мақсадга мувофиқ эканлигидан далолат бермоқда:
1. Тингловчини инсон фаолияти барча сохалари (бошқарув, иқтисодиёт, илм-фан, технология, экология, психология, этика, адабиёт, санъат, соғлом турмуш тарзи ва хоказолар) га доир дунёқарашларини кенгайтириш.
2. Ўқув модуллари асосида мақсадли қайта тайёрлаш. Бу икки даражали таълимни ташкил этишни тақозо қилади. Аввал, бир хафта давомида бошқарув, иқтисодиёт, социология, психология, маркетинг ва бошқа таянч курслари бўйича муаммоли маъруза ва семинарлар, амалий ўйинлар ўтказилади. Сўнг 3—6 кун мобайнида тингловчи ўзи танлаган бирор курс, масала бўйича ихтисослаштирилган семинарлар ташкил қилинади. Интенсив ўқитиш хар куни 8—12 соат давомида ташкил этилиши мумкин. Бу қисқа муддатли ишлаб чиқаришдан ажралган холдаги малака ошириш ишлаб чиқаришдан ажралмаган холдаги 2—4 ойлик ўқитишга қараганда самаралироқ эканлиги тажрибада тасдиқланган.
3. Интерфаол ўқитиш хажмини ўқитиш даври умумий миқдорининг 60—75 фоизга етказиш.
4. Малака ошириш курслари машғулотларини уўтказишга энг юқори малакали олимлар, идора ва корхоналар рахбарлари ва етакчи амалиётли мутахассисларни жалб этиш.
5. Тингловчилар билан доимий мулоқот. Бу хар кунги ўқув машғулотлари якунида тингловчилар ўртасида сўровнома (анкеталаш) ўтказиш орқали амалга оширилиши керак.
6. Тингловчилар қобилиятини атрофлича бахолаш. Бунингучун тингловчи касбий билими, кўникмалари, ижодий ва амалий фаоллиги, шахс психологияси, ахлоқи ва бошқа сифатларини балл орқали рейтинг бахолашни йўлга қўйиш керак. Рейтинг бахолаш тингловчилар ўртасида рақобатни кучайтиришга, улар масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
7. Таълимнинг шахсий-гурухий усули. Мазкур тамойилга мувофиқ муаммоли маърузаларда барча тингловчилар иштирок этиши (улар сони 50 тача бўлиши мумкин), интерактив ўқитишнинг гурухий жонли (25 кишигача), лаборатория ишлари ва машқлар (тренинглар)ни кичик гурухлар (12 кишигача) холида ташкил этишни тингловчилар билан яккама-якка консультациялар („ўқитувчи" — „тингловчи" бевосита мулоқоти) ўтказиш билан боғлиқ холда йўлга қўйилади.
8. Ўқув жараёнини замонавий техника воситалари ёрдамида автоматлаштириш.
Бугунги кунда таълим моделлари асосидаги ихчам ўқув дастурлари персонал малакасини оширишнинг асосини ташкил этади. Ўқув умумий дастурига мувофиқ персонал малакасини ошириш қуйидаги тўрт ўқув модели асосида ташкил этилиши мумкин (моделиинг умумий ўқув дастуридаги нисбатан фоиз хисобида):
— муаммоли маърузалар — 25 фоизгача;
— интерфаол ўқитиш услублари — камида 50 фоиз;
— лабаратория ва амалий машғулотлари — 15 фоизгача;
— соғломлаштириш комплекси — 10 фоизгача;
Персонал малакасини ошириш тизими 9.14- расмда акс эттирилган.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда маъруза ва семинар машғулотлари ходимларни назарий жихатдан тайёрлашнинг асосий услуби хисобланади. Бу машғулотларда кўргазмали воситалар (слайдлар, плакатлар, планшетлар ва хоказолар), махсус видео-материаллар (ўқув ва хужжатли фильмлар)дан кенг фойдаланилади.
Малака ошириш тури (амалий ёки назарий)дан қатъи назар, персонални тайёрлаш услубларини ишлаб чиқишда қуйидаги олти тамойилга амал қилиш керак:
1. Тингловчи қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан манфаатдор бўлиши керак. Бунга таъсир кўрсатувчи тўрт омил 9.15-расмда кўрсатилган.
Амалиётда ушбу омиллар мавжуд бўлмаса малака ошириш самарасиз бўлиши исботланган.
2. Янгиликни ўрганиш амалий тажриба билан мустахкамланиши лозим. Ижтимоий психология сохасидаги мутахассислар агар қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнида эгалланган билим ва кўникмалар дархол амалиёт билан мустахкамланса, ўқитилаётганлардан кутилаётган натижаларга эришилишини уқтирадилар. Бундан ташқари, мехнат фаолиятида муайян ижобий силжишларга эришган ўқитилаётган ходим тақдирланиши (мукофотлаш, карьера тизимлари ва хоказолар орқали) керак эканлиги хам исботланган. Ўқитилаётган ходим учун у эришиши керак бўлган вазифалар хам белгилаб қўйилиши керак. Бу мақсадни аниқ қилади хамда мазкур мақсадга эришилган тақдирда катта қониқиш хиссини уйғотади. Белгиланган вазифаларни бажарган ходимлар рағбатлантирилиши ўқитиш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
3. Қайта тайёрлаш амалий тажриба билан бирга такрорлаш билан хам мустахкамланиши лозим. Чунки хар қандай малака ошириш янгиликни ўзлаштириш ва тўпланган материални умумлаштириш учун вақт талаб этади.
4. Тўпланган материал ўзлаштирилиши керак. Бунга мухокама қилиш, топшириқлар, тест синовлари учун саволлар ёрдам бериши керак.
5. Ўқитиш услублари иложи борича хилма-хил бўлиши лозим. Чарчаш эмас, зерикиш ўқитишга биринчи галда халақит беради.
6. Материал ходим аниқ фаолиятига яқинлаштирилган бўлиши керак. Машғулот ўтказувчи ўқитишни ишдаги аниқ вазиятларга, холатларга яқинлаштириш учун хамма чорани кўриши талаб қилинади. Чунки ўқитилаётган ходим иш жойига қайтиб келгандан сўнг эгаллаган билим ва кўникмаларини амалиётга жорий қилишга интилади.
Малака ошириш институтлари, курслари тингловчилари ўртасида ўтказилган анкета сўровлари уларда ўқитиш жараёнида бахслар, давра сухбатлари, видео материалларини кўриш, ўзларига турдош, тармоқда етакчи корхоналар рахбарлари, мутахассислари билан учрашувлар, бевосита корхоналарда амалий машғулотлар ўтказиш энг самарали эканлигини кўрсатди.
Ходимлар малакасини ошириш учун мисол тариқасида „Персонални бошқариш" курси дастури (9.2- жадвал) келтирилмоқда:
Малака ошириш институтлари, ўқув марказлари мутахассисларининг фикрига кўра, агар қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсади янги билимларни эгаллашдан иборат бўлса дастурий, компьютер таълимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Агар ўқитиш амалий махоратни оширишга қаратилган бўлса, бунда таълимнинг фаол шакллари, амалий ўйинлар, аниқ вазиятларни тахлил этиш усулларини қўллаш самаралидир.
Ўтказилган тадқиқотлар натижасида бошқарув ходимлари малакасини оширишда ўқитиш усуллари самарадорлигининг тингловчилар томонидан бахоланиши 9.3-жадвалда кўрсатилган. Бунда олий бахо — 1, қуйи бахо — 9 деб белгиланган.
Расмдан ўқитишнинг энг самарали усуллари деб, тингловчиларга машўғулотлар давомида фаол роль ажратилиши таъкидланганлиги аён бўлиб турибди.
Ўқитишнинг турли усулларини қўллашда тингловчиларнинг роли 9.16- расмдан кўриниб турибди.
Ушбу суратдан тингловчилар ўқитиш жараёнига жалб этилишларига қараб, уларнинг роли яққол намоён бўлиши кўриниб турибди.
Бугунги кунда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ўқитишнинг фаол услублари кенг қўлланилади. Чунки бу услуб тингловчиларга — энг аввало, амалий билимлар ва кўникмаларни қисқа вақт ичида эгаллаш имконини беради.
Амалий ўйинлар — ўқитишнинг фаол услубларида алохида ўрин тутади. Ўйинларнинг тажриба ўтказишдан фарқи шундаки, бу холда қабул қилинаётган қарорлар оқибатлари яққол намоён бўлиши хамда вақт меъёрларининг ўзгаришида (тезлатилиши)дир. Бундай ўйинлар орқали битта хўжалик вазифасини бажаришни турлича ёндашувлар ёрдамида хал қилиш имконияти бўлади.
Амалий ўйинларнинг меъёрий хужжатлари мавжуд эмаслиги улар тамойилларидан биридир. Ўқитувчи олдиндануйин қайси йўналишда ўтиши, ундан қандай натижа олиниши юзасидан кўрсатма бериш хуқуқига эга эмас. Бундай аниқ йўл-йўриқларнинг бўлмаслиги йўриқчи-услубиётчидан машғулотларга жорий ёндашувни хамда гурухлардаги тингловчилар сонига (уйинларда хар бирида 4—5 тингловчи бўлган уч гурух бўлиши мақсадга мувофиқдир) эътибор қаратишни талаб этади.
Амалий ўйинларни тингловчилар фаолият турларига қараб ишлаб чиқаришни ташкил этиш, тижорат фаолияти, ўзаро муносабатлар, бошқарув усуллари, амалий ёзишмалар ва бошқа йўналишларда олиб бориш мумкин.
Ўтказилган тадқиқотлар хозирги даврда мутахассислар ўқув юртларини тугаллаганларидан кейин хар йили олган билимларининг бешдан бир қисми — 20 фоизини йуқотишларини кўрсатмоқда. Шу билан бирга билим савияларини талаб даражасида ушлаб туриш учун, айтайлик ишлаб чиқариш менежерлари ўз сохаларидаги сўнгги илм-фан ютуқларидан хабардор бўлиб туришлари учун хафтасига камида 4—6 соат бу масалаларни ўрганишга ажратишлари кераклиги хам амалиётда аниқланган. Худди шу мақсадда компьютердан фойдаланган холда дастурий таълим ёрдам беради. Унинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
— ўқитиш ўқитувчи иштирокисиз ва аралашувисиз амалга оширилади;
— таълим олувчи ўзини-ўзи ўқитади, бунда у ўрганаётган сохада қанчалик олдинга силжий олгани тўғрисида дархол бахо олади.
Малака оширишнинг фаол усуллари орасида энг долзарб масалаларни ўрганиш мухим ўрин эгаллайди. Ушбу муаммоли ўқитишнинг хусусияти шундан иборатки, тингловчилар билим ва кўникмаларини ижодий изланиш вазиятида эгаллайдилар. Бу машғулотлар материаллари вазифасини эса муаммолар ўтайди.
Муаммоли ўқитишнинг қуйидаги турлари фарқланади:
Конференция усули — кўп қўлланиладиган усул хисобланади. Бу усулда тингловчилар гурухи хар бири 3—4 кишидан иборат бўлган гурухчаларга бўлинади. Хар бир гурухча ўз етакчисини танлайди. У гурухча ишини ташкил этади. Шундан сўнг ўқитувчи гурухча мухокамасига қўйилаётган муаммони эълон қилади. Ушбу муаммони хал этиш хамда сўзга чиқишга тайёргарлик кўриш учун муайян вакл" (бу вақт муаммо мураккаблигига қараб белгиланади) ажратилади.
Мазкур машғулотнинг таркибий қисми хисобланадиган бахсларнинг биринчи босқичида тингловчилар муаммони хал этиш юзасидан бир фикрга келишга харакат қиладилар. Ўқитувчи хар бир гурухча етакчисига 3 дақиқагача сўз беради. Етакчи гурухчанинг муаммони хал этиш хусусида фикрини билдиради. Бошқа гурухчалар етакчилари бу фикрларга эътирозларини баён этишлари мумкин. Ўқитувчи гурухчалар фикрларини қайд қилиб боради.
Бахсларнинг иккинчи босқичида гурух билдирилган фикрларни тахлил этади ва улардан энг мақбулини танлайди. Ўқитувчи лотга якун ясайди.
Эхтимол тутилган воқеаларни тадқиқ этиш усули. Бу амалда бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган аниқ вазиятларнинг ёзма баёнидир. Тингловчиларга ушбу ходисани ўрганиш, юзага келган муаммони аниқлаш, унинг ахамиятини тахлил этиш, муаммони хал этишнинг бир неча йўлларини таклиф этиш ва бу йўллардан бирини танлаб, ижросини таъминлаш таклиф этилади. Бу усулда ўқитувчи-йўриқчининг махорати гурухдаги барча тингловчиларни ёзма равишда баён этилган муаммо мухокамасига фаол жалб эта олишида намоён бўлади. У тингловчиларнинг муаммони хал этиш йўллари хақидаги фикрларида тафовут бўлишига рағбат бериб туриши, муаммонинг мухокама иштирокчилари назаридан четда қолган жихатлари юзасидан бахс юритишда ташаббускор бўлиши хам талаб этилади.
Ходиса усули хам муаммоли ўқитиш турларидан биридир. Ушбу холда ўқитувчи муаммо тўғрисида умумий тушунчаларни баён этади. Тингловчилар эса ушбу ходисани кўриб чиқиш жараёнида ўз ролларини мустақил равишда топишлари таклиф этилади. Муаммо юзасидан қўшимча маълумотлар агар тингловчилар бу хақда савол берган тақдирларидагина маълум қилинади.
Ходиса услуби айниқса, менежерлар ва уларга бўйсунувчилар, шунингдек, мехнат жамоалари аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тахлил этишда қўл келади. Ушбу услубнинг мақсади менежерларни зарур ахборотларни яхшироқ танлаб олиб, улардан оқилона қарор қилиш учун мохирона ишлата олишга ўргатишдир.
„Aқлий хужум" усули. Тингловчилар бу усулда ўқитувчи томонидан белгилаб берилган муаммони хал этиш учун „жамоа ақли"ни ишга соладилар. Хар бир тингловчи муаммони хал этиш юзасидан ўзининг бетакрор таклифларини киритади. Бу таклифлар мухокама этилмайди ва танқид қилинмайди. Ўқитувчи машғулотда эркин мухитни яратади, тингловчиларни мулохаза юритиш, ўзгалар таклифларини, шу жумладан нотўғри ва қўллаш учун номақбул таклифларини тўлдиришга рағбатлантиради. Машғулотга махсус таклиф қилинадиган эксперт барча таклифларни тахлил этиб чиқади ва келгуси машғулотда ўз хулосаларини тингловчиларга маълум қилади. „Ақлий хужум" усулида бахс бўлмайди, лекин ушбу усулнинг хусусиятлари тингловчиларни ижодий фикрлаш, бетакрор ва кутилмаган таклифлар киритишга имконият яратади.
„Эхтиросларни аниқлаш" усули тингловчиларни муайян бир ихтилофли вазиятда муносабатларини аниқлашга хизмат қилади. Машғулотлар давомида олинган натижалар тингловчилар шахсий хусусиятларини аниқлаш имконини беради. Ушбу усулдан фойдаланиш энг аввало мухокама учун ишлаб чиқариш билан бевосита бошқа жуда ўткир ва хаётий муаммони танлашни талаб этади. Шу тақдирдагина мухокама тингловчиларда кучли эхтирос уйғота олади.
Муаммони эхтирос билан мухокама этиш тингловчиларнинг шахсий сифатларини яққол намоён этади. Бу усулда хам машғулотларга эксперт-рухшунос ёки педагог таклиф этилиши мақсадга мувофиқдир. Лекин бу хақда тингловчиларга маълум қилинмайди. У ўқитувчи билан бирга машғулотда қатнашиб, сўнг ўз кузатувларини ёзма равишда баён этади.
Рахбар ходимлар, айниқса, ўрта ва қуйи бўғин менежерлари учун сўнгги вақтда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда кенг қўлланилаётган ижтимоий-психологик машқ усули жуда фойдалидир. Бу машкларда цех, участка, бригада бошлиқлари, бошқа рахбарлар, менежерлар мехнат жамоасига бошчилик қилишнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини эгаллайдилар. Машқлардан кутилган умумий мақсадлар қуйидагилардан иборатдир:
— шахс, гурух психологияси, ўзаро муносабатлар сохасидаги билимларни эгаллаш;
— амалий муносабатлар ўрнатиш, бахслар қатнашчиси ва рахбар бўлиш, амалий сухбатларни тўғри олиб бориш, сухбатдошини тинглаш ва тушуниш, сухбатдош билан алоқа ўрнатиш, сухбатлашиш жараёнида ўзаро муносабатларни яхшилай олиш кўникмаларини хосил қилиш;
— ўзини ва ўзгаларни, шунингдек, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тўғри бахолай олиш қобилиятини ривожлантириш.
Машқлар ўтказиш жараёнида гурухларнинг махсус иш тамойиллари изчил амалга оширилади. Ушбу тамойиллардан биринчиси — қатнашчилар фаоллигини таъминлашдир. Бу тамойилни амалга ошириш учун машқ қатнашчилари турли фаол харакатлар — видеомашқлар, ўйинлар, гурухий бахсларга жалб этилади.
Иккинчиси — машқ қатнашчиларининг тадқиқотчилик, ижодий нуқтаи назарини намоён қилиши тамойилидир. Машқ давомида қатнашчиларнинг ўзлари ўртага қўйилган муаммони мустақил равишда хал этиш заруратини туғдирадиган вазиятлар мунтазам яратиб турилади.
Учинчиси — хатти-харакатни объективлаштириш тамойили бўлиб, ижтимоий-психологик машқ қатнашчиларининг хатти-харакати бутун машқ давомида бир хил даражада бўлишига интилинади. Улар объектив хатти-харакатини тўлиқроқ тасаввур этишлари учун машқ тўлалигича ёзиб олинган видеотасмаларни тахлил этиш яхши самара беради.
Тўртинчиси — мулоқот шароитларида билиш жараёнларини мақбуллаштириш тамойилидир. Мулоқот шароитларида машғулотларни ўзлаштириш самарадорлиги ортади. Чунки, бунда машғулот мавзуси сухбатдош томонидан билдирилган фикр-мулохазалар, таклифлар хисобига бойийди.
Бешинчиси — шериклик муносабати тамойилидир. У қатнашчилар психологик нуқтаи назарлари тенглиги, бошқа инсон шахси қадрини эътироф этиш, сухбатдоши манфаатини хисобга олиш, хамфикр ва хамдард бўлиш каби сифатлар орқали намоён бўлади.
Юқорида баён этилган тамойилларни изчил жорий этиш ижтимоий-психологик машқларни персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича анъанавий усулларни қўллаганга қараганда сифат жихатдан юқори натижага эришиш имконини беради. Гап шундаки, ушбу машқлар тингловчиларнинг ўзларини, ўз психологик хусусиятларини, хаяжон ва эхтиросларини, шунингдек, ўзга инсонлар психологиясини тўлароқ ва чуқурроқ англаш имкониятини беради. Машқлар жараёнида тингловчиларда ўзини-ўзи тахлил этиш, ўзига ва ўз хатти-харакатига четдан туриб қараш қобилияти шаклланади ва ривожланади. Бу эса инсон ўз хатти-харакатларини ўзи бошқара олиш салохиятини кўрсатади. Худди шу шахснинг ўз-ўзини ривожлантириши ва такомиллаштиришининг зарур шартидир. Бундан ташқари, ушбу услубдан қўлланиш рахбар, менежер шахсининг фаоллик, зийраклик, фикрлаш сифатларини ривожлантириш, бошқарув фаолиятини юксак манфаатларига йўналтиришга хизмат қилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда одатдаги маъруза ва семинарлар қатори „кўргазмали маърузалар" хам қўлланилмоқда. Бу усулда ўқитувчи машғулотни савол-жавоб тариқасида ташкил этади. Савол-жавоблар хам ўзига хос: амалий ўйинлар, машқлар, мухокама қилинаётган муаммони хал этиш масъулиятини тингловчи зиммасига юклаш шаклларида бўлади. Мавзуга оид назарий тушунчалар албатта „кўргазмали" воситалар: муаммоли вазиятлар, уларда ўзини қандай тутиш фикр-мулохазалари, хаёлий тажрибалар ва хоказолар билан тўлдириб борилади. Ўқитувчи уўтилаётган мавзуга қайта-қайта, аммо хар гал бошқа томондан, бошқа нуқтаи назардан, бошқа хал қилиш усули орқали ёндашади. „Кўргазмали маърузалар"нинг мохияти ўрганилаётган масала тўғрисида тингловчиларда жуда тўкис, мукаммал, чуқур тасаввур хосил қилишдир.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг хорижий тажрибаси бойдир. Америка Қўшма Штатларида 1500 та олий ўқув юрти профессионал менежерлар тайёрлашни амалга оширади. Бу мамлакат университетлари студентларининг 25 фоизи менежментни ўрганишга ихтисослашади. Уларни тугаллаганларнинг 25 фоизи эса амалий маъмур ёки бизнес магистри (Master of Business Administration — MBA) даражасини олиш учун ўқишини давом эттиради.1
Умуман бошқарув магистри (МВА) АҚШда рахбар ходимлар тайёрлаш тизимида асосий ўринни эгаллайди. У қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Рахбарларни менежмент ва бизнес сохасидаги олий мактаб негизида фундаментал тайёрлаш.
2. Магистратура — академик даража олиш хамда бизнесга рахбарлик қилишга амалий йўналтирилган таълим тизимининг учинчи босқичидир. Унинг қуйидаги турлари мавжуддир:
— МВАнинг ишдан ажралган холдаги кундузги дастури (full-time);
— МВАнинг ишдан ажралган холдаги кечки дастури (part-time executive MBA);
— юқори бўғин рахбарлари учун МВАнинг ишдан қисман ажралган холдаги кундузги-сиртқи дастури (modular executive MBA);
— МВАнинг ишдан ажралмаган холдаги сиртқи дастури (distance learning MBA).
АҚШнинг бошқарув рахбар ходимларини тайёрлаш тизими (9.17-расм) хамда магистр ва докторлик дастурларининг номланиши (9.4-жадвал) тақдим этилган.
Бошқарув (бизнес) магистри (МВА) ўқув дастурлари, асосан, қуйидагилардан иборатдир: 1. Менежмент:
— стратегик менежмент;
— халқаро бизнес;
— ахборот менежменти;
— сервис менежменти;
— индустриал сиёсат;
— бизнесни ривожлантириш;
— саноат стратегияси;
— молия менежменти;
— корпоратив масъулият.
2. Молия ва бухгалтерия хисоби:
— иқтисодиёт сохалари тахлили;
— бухгалтерия хисоби;
— бухгалтерия хисоби ва назоратни бошқариш;
— иқтисодиёт.
3. Социология ва психология:
— ташкилий социология;
— ташкилий фаолият;
— социология ва корпоратив менежмент.
4. Маркетинг:
— маркетинг;
— реклама ва маркетинг.
5. Функцияли бошқарув:
— ишлаб чиқаришда функцияли бошқарув;
— банк ва молия иши;
— чакана савдо;
— функцияли тадқиқот.
9.6. Узлуксиз таълимнинг ўқув-моддий негизи ва ўқув-услубий таъминоти
Персоналнинг узлуксиз таълимни самарали ташкил этиш ўқув-моддий негизи ва ўқув-услубий таъминотига боғлиқлиги яхши маълум. Компания ва фирмалар ўқув марказлари бугунги кунда қуйидаги ўқув-моддий негизига эга бўлиши лозим:
— статик тартибдаги технологик қурилмаларнинг машқ қилдирувчи имитаторлари;
— динамик тартибдаги технологик қурилмаларнинг машқ қилдирувчи имитаторлари;
— ўқитиш курслари бўйича автоматлаштирилган ўқитиш тизими;
— маъруза тўпламлари;
— қисқа муддатли мақсадли амалий машғулотлар дастурлари;
— кўргазмали қўлланмалар;
— ўқитишнинг техник воситалари мажмуаси (аудио ва видеотехника, кодоскоплар);
— хисоблаш техникаси мажмуаси;
— IBM PC русумли компьютерлар;
— тестли психофизик дастурлар мажмуаси;
— касб даражасини бахолаш комплекс тизими;
— замонавий ўқув хоналари;
— ўқитилаётган мутахассисларни хисобга олиш тизими;
— ўқитиш бўйича ишланмалар ахборот базалари юзасидан материаллар.
Узлуксиз таълим моддий-техника негизи асосий ўқитиш воситаси хисобланган IBM PC русумдаги компьютерлар хам, улар билан бирга ишлатилиши мумкин бўлган бошқа русумдаги компьютерлар хам бўлишини тақозо этади. Улар дисплей синфларини жихозлаш учун локал тармоққа бирлаштирилиши зарур. Компьютерлардан ўқув материалларини узатиш воситаси сифатида хам, зарурат туғилганда ўқитувчи билан тингловчи ўртасида мулоқот ўрнатиш, шунингдек, бу мулоқот натижаларини назорат қилиш ва тегишли аниқликлар киритиш воситаси сифатида хам фойдаланса бўлади.
Радио, видео ва аудио воситалари ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини оширади, ўқув муддатларини қисқартиради ва ўқув жараёнини фаоллаштириш имконини беради.
Ўқув материаллари тўғрисида равшан тасаввур хосил қилишга кўргазмали ўқув қуролларининг энг кўп тарқалган турлари — плакат, планшет чизма, жадвал ва диаграммалар ёрдам беради.
Компания ва фирмаларнинг ўқув марказлари, шунингдек, зарур кўргазмали қуроллар, ўқитишнинг техник воситалари, ихтисослаштирилган машқ қилдирувчилар (тренажёрлар) билан жихозланган ўқув синфлари, лабораториялари, хоналар, иш ўринларига эга бўлиши лозим. Шунингдек, бу марказларда ўқитувчилар учун хоналар, бошқа шахарлардан келадиган тингловчилар учун мехмонхоналар бўлиши даркор.
Ўқув-моддий негизи қатори ўқув-услубий таъминот, кадрлар ўқуви ва уларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизими фаолият кўрсатишининг асоси хисобланади. Ўқув-услубий таъминотга қуйидагилар киради:
— ўқитиш дастурлари;
— қисқа муддатли семинарлар дастурлари;
— ўқув-услубий қўлланмалар;
— маърузалар;
— автоматлаштирилган компьютер тизимлари;
— мутахассислар учун видеокутубхоналар;
— тест дастурлари.
Ўқитиш дастурлари назарий тайёргарликни пухталаш ва амалий кўникмалар хосил қилишга мўлжалланган. Улар таркибига тушунтириш иловаси, малака ошириш курслари, ўқув режалари ва мавзу режалари, дастурлар мазмуни киради.
Малака ошириш дастурлари компания ёки фирма барча асосий технологик йўналишлари учун ишлаб чиқилади. Улар назарий материалларни маърузаларда хамда ўқув-услубий қўлланмалар асосида мустақил равишда эгаллашни кўзда тутади. Амалий машғулотлар машқ қилдирувчи техникадан фойдаланилган холда ташкил этилади. Автоматлаштирилган ўқитиш тизими орқали дисплей синфларда аниқ ишлаб чиқариш вазиятлари тахлил этилади. Назарий билимларни мустахкамлаш, амалий иш кўникмаларини хосил қилиш учун машқ қилдирувчи қурилмалардан фойдаланилади.
Жахон тажрибаси техник, иқтисодий ва ташкилий инновацияларни жорий этишга тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири — рахбарларнинг хам, ижрочиларнинг хам билими ва касб кўникмалари етарлича эмаслигидан яққол далолат бериб турибди. Ишлаб чиқаришга фан ва техника ютуқларини жорий этишга интилиш, персонални мақсадсиз ўқитиш самара бермайди. Бунда ходимлар томонидан эгалланаётган билимлар ўқитиш тугаши билан иқтисодий ва ижтимоий самара бера бошлаши, ўқитиш даври эса иложи борича қисқа бўлиши даркор. Ўқитиш ва малака ошириш дастурлари буюртмачи эхтиёжларига мувофиқ амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилиши лозим.
Самарали фаолият кўрсатаётган компания ва фирмаларда шунинг учун персонални ўқитиш, ишлаб чиқаришни техник жихатдан қайта қуроллантириш лойихалари, янги техника ва бошқа инновация жараёнларини ўзлаштириш режаларининг таркибий қисмига айланган.
Кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, анъанавий усулларда олиб бориладиган корхоналарда ўқитишни олий ўқув юртлари стандарт дастурлари асосида ташкил этиш жуда кўп учрайдиган жиддий хатодир. Бундай дастурларда муайян рахбар ёки мутахассисни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишдан ишлаб чиқариш кутаётган натижа хисобга олинмайди.
Шунинг учун ўқитиш дастурлари ва режалари персонали ўқитиладиган корхона ва ташкилотлар рахбарлари, бош мутахассислари бевосита иштирокида ишлаб чиқилиши, сўнг улар томонидан тасдиқлаб берилиши керак. Бунда ихтисослик ва мансаб лавозимларининг хар бир тоифаси учун иш жойи паспортларида мавжуд бўлган маълумотлар, ходимлар муайян билими, кўникмасига асосланиб намунали (база) дастурлари ишлаб чиқилиши талаб этилади.
Ана шундай ёндашувда ўқитиш ва қайта тайёрлаш фақат билим захирасини кўпайтириш учунгина эмас, балки корхона ва ташкилотлар аниқ мақсадларини хал этишга хизмат қилади.
Ўқитиш дастурлари юқорида баён этилган қоидалар асосида ишлаб чиқилиши билан бир вақтда хамма холларда хам қуйидагиларни кўзда тутади:
— иш жойида ўтказиладиган амалий машғулотлар;
— семинарлар ва гурухий бахслар;
— ўқув марказларида утиладиган ўқув курслари. Бу билан ўқитишда амалий тайёргарлик ва амалий сифатларни ривожлантириш, мутахассислар малакасини оширишга ypғy берилади.
Қисқа муддатли семинар дастурлари одатда икки ва тўрт кунлик машғулотлар ўтказишни кўзлаб ишлаб чиқилади. Бу семинарларда тингловчилар аниқ мақсадли режалар ва зарур тушунчалар бўйича қисқа ахборотлар оладилар. Уларга мустақил шуғулланиб, чуқур ўзлаштириш учун ўқув материаллари, маърузалар, адабиётлар рўйхати берилади. Қисқа муддатли семинар дастурларида:
— семинар мавзусининг номланиши;
— мақсадли гурух тингловчилари;
— семинар мақсади;
— ўқитиш муддати;
— семинар мавзулари бўйича асосий бўлимлар;
— семинарии ташкил этиш;
— семинарии ўтказиш услуби (маъруза — бахс, амалиётдан олинган мисолларни тахлил этиш, касбий сухбатлар);
— тингловчилар сони;
— семинар ўтказадиган мутахассислар гурухи белгилаб қўйилади.
Дастурда, шунингдек, тингловчилар семинарии муваффақиятли тугаллаган тақдирда ишлаб чиқаришдан олинадиган фойда хам кўрсатилади.
Ўқув-услубий қўлланмалар:
— ўқитиш мақсадини таъминлайдиган ўқув материали мавзусини тушунтиради, уларга аниқлик киритади, хамда бу мавзуларни автоматлаштирилган ўқитиш тизими ва машқ ўтказгичлар орқали ўзлаштириш имконини беради;
— турли манбалардан олинган асосий маълумотларни бир-бирига боғлайди;
— назарий материаллар билан амалий маълумотларнинг оқилона нисбатини таъминлайди;
— турли вазиятлар ва белгиланган иш тартибидан четга чиқиш холларини баён этиб беради;
— бажариладиган иш операциялари босқичларини тушунтиради.
Ўқув-услубий қўлланмалар шундай яратиладики, тингловчи улардан шахсий компьютери асосида автоматлаштирилган ўқитиш тизими хамда машқ ўтказгичларда ишлаш жараёнида хамда мустақил тайёргарлик давомида фойдалана олади.
Бугунги кун тажрибаси янги билимларни эгаллашнинг энг самарали усули дастурий ўқитиш эканлигини кўрсатмоқда. Компания ва фирмаларнинг, уларнинг, мухандис-техник ходимларининг малакасини ошириш учун автоматлаштирилган ўқитиш тизимларини яратиш юзасидан қуйидаги тавсияларни бериш мумкин:
— ўқитиш — ўқитувчилар ва тингловчиларнинг ўзаро боғлиқ фаолиятининг махсус туридир;
— тингловчилар билимларни ўқитиш усулларида ифодаланган муайян фаолият жараёнида эгаллайдилар;
— дастурий ўқитиш ва билим олиш жараёнини самарали бошқариш мақсадида тингловчи хатти-харакатнинг таркиби ва навбатма-навбатини аниқлашдан иборат бўлиб, ўқув материаллари ана шу мақсадга мослаштирилиши лозим;
— автоматлаштирилган ўқитиш тизими фақат ўқув жараёни, тингловчи мустақил иш олиб бориши каби масалалар билан чекланиб қолмасдан тингловчининг билим олиш фаолиятини бошқаришга асосланиши керак.
Дастурий ўқитишнинг умумий тамойиллари қуйидагилардан иборатдир:
— ўқитиш мақсадларини белгилаш;
— ўқитиш муваффақиятли амалга оширилаётганлиги мезонларини ва тингловчилар томонидан буни улчаш воситаларини аниқлаш;
— ўзлаштириш жараёнига таъсир кўрсатиш дастурини тузиш, бунда тингловчининг ўқитишнинг дастлабки холатидан, кейингисига ўтиши ушбу жараён мохияти эканлигини хисобга олиш;
— ички ва ташқи қайтарма алоқани ташкил этиш (тингловчига, шунингдек, ўқитувчига ўқитишнинг муваффақиятли кечиши тўғрисидаги ахборотларни етказиш).
Видеоматериалларга асосланган ўқитишда ўқув материаллари модулларидан фойдаланилади. Жумладан „LHRDC" компанияси томонидан ёнилги-энергетика сохаси персонали учун ўқув материалларининг 116 модули яратилган. Ўқув материалларининг хар бир модули 120 бетли дарслик ва 60 дақиқали видео тасмадан иборатдир. Модулли ўқитиш юзасидан қўлланма, ўқув қўлланмаси, слайдлар тўплами, ўқув дастури бўйича саволлар хамда видеофильмдан иборат. „LHRDC" компанияси ушбу модулларни хозирги вақтда мультимедиа тизимининг узлуксиз ахборот тизимига айлантириш устида иш олиб бормоқда. Мазкур тизим мультипликация графиги, видео ва аудио материаллар, матн ва дастурий таъминотдан иборат бўлади.
Ушбу мультимедиа тизимидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш имкониятлари мавжуд:
— персонални самарали касбий тайёрлашни ташкил этиш учун асос яратиш;
— мавжуд маълумотлар банкидан фойдаланиш;
— турли бошқарув технологиялари бўйича маълумотлардан мунтазам фойдаланиш;
— ёрдамчи функциялар тизимини шакллантириш учун асос яратиш.
Одатда персонални ривожлантириш ишчи кучи сифатини оширишга қаратилган бўлади. Ишчи кучи сифатига таъсир қилувчи омиллар улар йўналишига қараб гурухга ажратилади: бевосита таъсир этувчи омиллар ва билвосита таъсир этувчи омиллар.
Рақобат — самара ва унумдорлик асоси. Ходимнинг рақобатбардошлиги ишчи кучи сифати, шахснинг ижодий имкониятлари, иш билан бандлик ва ишчи кучи давомийлиги кафолатланганлиги, даромад миқдори билан белгиланади.
Персонални ривожлантириш инсон салохиятини шакллантириш ва муттасил ошиб боришига даъват этади. Бу жараён шундай ташкил этилиши керакки, инсон бутун мехнат фаолияти давомида, касбий таълим ва қайта тайёрлаш орқали ўз билимлари ва кўникмаларини такомиллаштириб боришга интилиши керак.
Корхона ва муассасаларга бораётган, хусусан, мехнат бозорига ишчи кучини таклиф қилаётган хар бир шахс Ўзбекистан Республикаси „Таълим тўғрисида"ги қонун ва „Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"га мувофиқ таълим олади ва малакасини оширади. Айрим холларда малака ошириш дастурлари ўқитиш вазифалари нуқтаи назаридан келиб чиққан холда ишлаб чиқилади.
Кадрлар хизмати персоналини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини доимий равишда назорат қилиб бориши керак.
1. „Ишчи кучи" атамасига таъриф беринг.
2. Ишчи кучи сифатига таъсир этувчи омилларни санаб ўтинт.
3. Шахс касб малакаси ошишининг босқичлари иечта босқични ўзида қамраб олган?
4. Ходимнинг рақобатбардошлиги қандай белгиланади?
5. Синергетика самараси деб нимага айтилади?
6. Персонал рақобатбардошлиги даражасини бахолашнинг асосий кўрсаткичларини санаб ўтинг.
7. Корхонада персонални ривожлантиришга қулай мухит яратиш учуй корпоратив ғоянинг ўрни қанақа? Корпоратив ғоя қандай ғояларни ўзида мужассамлаштиради?
8. Ўзбекистон Республикасининг „Таълим тўғрисида"ги қонуни қачон қабул қилинган ва ундаги асосий тамойиллар нимага йўналтирилган?
9. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мазмуни нимага йўналтирилган ва қандай мақсадлар унда ўз аксини топган? .
10. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури неча босқичдан иборат?
11. Бугунги кунда қайси босқич амал қилмоқда?
12. Персонални қайта тайёрлаш деганда нимани тушунасиз?
13. Кадрлар хизмати персоналини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда қандай вазифалар юклатилган?