XII  БОБ

 

ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАР ТАҲИЛИ

 

12.1. Бозор иктисодиёти шароитида хўжалик юритувчи

субъектларнинг дебиторлнк ва кредиторлик қарзларини

ўрганишнинг ахамияти, тахлил вазифалари ва ахборот

манбалари

Корхоналар уртасида буладиган, шунингдек, кредит ташкилотлари ва назорат ташкилотлари уртасидаги хисоб-китоб туловларида кечиктирилган вакт буйича фаркланишлар келиб чикади. Бунда корхона томонидан туланиши лозим булган мажбуриятлар кредиторлик мажбуриятлари, олиниши лозим булган мажбуриятлар эса деби­торлик мажбуриятлар хисобланади. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларига куйидагича шарх бериш мумкин. Қарши томонга туланиши лозим булган мажбуриятлар кредиторлик мажбуриятлари, карши томондан олиниши лозим булган мажбуриятлар дебиторлик мажбуриятлари дейилади.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари хисоб-китобларнинг доимий йулдоши хисобланади. Лекин тулов муддатининг ошиб кетиши корхоналар молиявий ахволига катта таъсир утказади. Шу максадда корхоналар фаолиятини юритишда дебиторлик ва креди­торлик мажбуриятларини тўғри бошқариш масаласига алохида ахамият берилади.

Муддати утган дебиторлик мажбуриятларининг олдини олиш бевосита давлат назорати ва эътиборидаги масала хам хисобланади. Негаки, корхоналар ва ташкилотлар уртасида буладиган узаро муносабатларда мажбуриятларни тартиблаш асосида давлат накд пул муомаласини бошкариш ва иктисодий тадбирлар режасини тузиб чиқиш чора тадбирлари белгиланади.

Тахлил этишнинг асосий мақсади - дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг айланиш даврини тезлаштириш асосида корхонанинг молиявий холатини яхшилаш борасида чора-тадбирлар белгилашдан иборат. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари буйи­ча хисобот, маълумотнома хар ойнинг 1-санасида тузилиб, тегишли ташкилотларга топширилади. Ушбу маълумотномадан корхонанинг мажбуриятлар балансини хам тузиш мумкин.

Тахлил этишда корхоналарнинг муайян даврга булган узаро дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг холатига, таркибига, ташкил топиш муддатларига, юзага чикиш сабабларига, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларнинг оқланувчанлигига, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари буйича даргумон карзларнинг юзага чикишига бахо берилади.

Бугунги бозор иқтисодиётига утиш шароитида корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини урганишда молиявий тахлилнинг асосий вазифалари булиб:

•  дебиторлик ва кредиторлик карзларининг юзага чикиш сабабларини урганиш;

•  корхонанинг дебиторлик ва кредиторлик карзлари холатига бахо бериш;

•  дебиторлик ва кредиторлик карзларининг вужудга келиш муддатлари буйича таснифлаган холда урганиш;

•  дебиторлик карзларининг таркибий тузилиши ва динамик узгаришларига бахо бериш;

•  кредиторлик карзларининг таркибий тузилиши ва динамик узгаришларига бахо бериш;

•  дебиторлик ва кредиторлик карзларининг айланувчанлигига бахо бериш;

• муддати утган дебиторлик ва кредиторлик карзларининг мавжудлигини ва уларни тугатиш йулларини урганиш;

•  карзларни камайтириш буйича мавжуд имкониятларни курсатиб бериш ва хоказо.

Хужалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик карзларини урганишда асосий ахборот манбалари булиб куйидагилар хисобланади:

ü      корхонанинг «Бухгалтерия баланси» (1-шакл)маълумотлари;

ü       «дебиторлик ва кредиторлик карзлар хакида маълумотнома»дан;  

ü      бухгалтерия хисобининг дебиторлик ва кредиторлик карзлари­ни акс эттирувчи тегишли счёт маълумотлари.

 

12.2. Бухгалтерия баланси буйича дебиторлик

 ва кредиторлик карзларининг вужудга келиш сабаблари

 

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари бевосита корхона билан қарши томон уртасидаги узаро хисоб-китобларда келиб чиқадиган мажбуриятлардир. Бу мажбуриятлар корхона билан мол етказиб берувчилар ёки харидорлар уртасидаги муносабатларда, корхона билан банк ташкилотлар уртасида, корхона билан солиқ органлари уртасидаги, корхона билан ижтимоий таъминот булимлари ва турли жамоат ташкилотлари, шунингдек, ходимлар, мулк эгалари, акционерлар ва инвесторлар билан буладиган муносабатларда юзага келади. Уларнинг юзага келишининг асосий сабаби хисоб-китобларда вактнинг узгарувчанлигидир. Яъни бугун ортилган махсулот хам пу­ли тулангунга кадар, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар каторига киритилади. Бунда даромад ва харажатларнинг юзага чикиши билан улар буйича хисоб-китобларнинг амалга ошиши орасида фаркланиш келиб чикади.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келиши буйича куйидаги сабаб каторларини таркиблаш мумкин:

— узаро хисоб-китобларда томонларнинг тулов лаёқатига эга эмаслиги;

—  товарларни ортиб жунатиш ва сотишда хисоб-китобларнинг замонавий шаклларининг чекланганлиги;

—  мулк ва унга эгалик қилишда масъуллик хиссининг йўқлиги;

—  узаро шартномавий муносабатларнинг яхши йулга куйилмаганлиги;

— даромадларни тан олиш юзасидан корхоналар тармоқ хусусиятидан келиб чикилмаганлиги;

—  харажатлар таркибига кирувчи иш ва хизматларни хисобга олишда қатьий хужжатлаштириш мезонларининг йўқлиги;

— ходимлар ва капитал эгалари билан корхона уртасидаги муносабатларда катъий шартларнинг йўқлиги;

— кредит ташкилотлари билан мижоз уртасида буладиган муносабатларда корхоналар фаолиятини бахолашнинг услубий асосларидаги камчиликлар;

—  суғурта ташкилотлари билан корхоналар уртасидаги муносабатларда катъий давлат конунчилик механизмининг мавжуд эмаслиги ва х.к. сабабларни киритиш мумкин.

Биз юқорида белгилаган эдикки, корхонада дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келишининг асосий сабаби хисоб-китобларда туловлар муддатининг ёки санасининг турли хисобот даврига тушиб крлишидир. Бунда дебиторлик, кредиторлик мажбуриятларининг юзага чикишига хар қандай холда хам йул куйилади. Агарда махсулотлар ортиб жунатиш оркали сотиладиган булса, бунда туловлар амалга ошиш санасига кадар, агарда товарлар пулини олдиндан тулаш асосида сотиладиган булса бунда хам товарлар­ни жунатиш санасига кадар мажбурият, қарз сифатида хисобда акс этттирилади.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар буйича хисобот, маълумотнома хар ойнинг 1-санасига тузилади ва тегишли ташкилотларга топширилади.

Дебиторлик ва кредиторлик карзлари корхона баланси, яъни хар чоракда тузиладиган корхона активлари, капитали ва мажбуриятлари холати тўғрисидаги хисоботда хам акс эттирилади.

 

 

 

12.3. Дебиторлик ва кредиторлик карзлари балансини тузиш.

Муддати узайтирилган карзларнинг вужудга келиш

сабаблари

Бозор иктисодиёти шароитида корхоналарнинг дебиторлик ва кредиторлик карзларига баҳо беришда уларни баланс холатига келтириб урганиш хам мумкин булади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари баланси улар орасидаги узаро тенглик нисбатини характерлайди. Бунда дебиторлик мажбуриятларининг кредиторлик мажбуриятларидан ортиб кетиши ёки аксинча холатлари ифодаланади.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари каторига 2002 йил 27 декабрда тасдиқланган бухгалтерия балансига кура куйидаги каторлар киритилади:

Дебиторлар таркибига:

Ø      харидорлар ва буюртмачиларнинг карзи (4000 дан 4900 нинг айирмаси);

Ø      ажратилган булинмаларнинг қарзи (4110);

Ø      шуъба ва қарам хужалик жамиятларининг карзи (4120);

Ø      ходимларга берилган бўнаклар (4200);

Ø      мол етказиб берувчи ва пудратчиларга берилган бўнаклар (4300);

Ø      бюджетга солиқ ва йиғимлар буйича бўнак тўловлари (4400);

Ø      мақсадли давлат жамгармалари ва суғурталар буйича бўнак тўловлари (4500);

Ø      таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар буиича карзи (4600);

Ø      ходимларнинг бошка операциялари буйича карзи (4700);

Ø      бошка дебиторлик карзлари (4800)

 Кредиторлар таркибига:

Ø   мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз (6000);

Ø   ажратилган булинмаларга қарз (6110);

Ø    шуъба ва карам хужалик жамиятларига қарз (6120);

Ø   солик ва мажбурий туловлар буйича кечиктирилган мажбуриятлар (6240);

Ø   олинган бўнаклар (6300);

Ø    бюджетга туловлар буйича қарз (6400);

Ø    сугурталар буйича қарз (6510);

Ø    максадли давлат жамгармаларига туловлар буйича қарз (6520);

Ø    таъсисчиларга булган карзлар (6600);

Ø    мехнатга ҳақ тулаш буйича қарз (6700);

Ø    бошка кредиторлик карзлари (6950 дан ташкари 6900).

Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида «ABC» акционерлик жамиятининг дебиторлик ва кредиторлик карзлари балансини тахлил килиб чикишимиз мумкин булади. Маълумотлардан куринадики, урганилаётган даврда корхонада жами дебиторлик карзлари 136116 минг сум булган булса, жами кредиторлик карзлар эса 127554 минг сумни ташкил этган. Яъни, дебиторлик карзлари кредиторлик қарзларидан 8562 минг сумга куп булган. Бу нисбатан ижобий хол булиб хисобланади. Дебиторлик карзларининг асосий кисми «бюд­жетга солик ва йигимлар буйича бунак туловлари» 60609 минг сумни ва «бошка дебиторлик карзлари» 67282 минг сумни ташкил этмокда. Бу шундан далолат берадики, корхонада тулов интизоми анча яхши йулга куйилган булиб, айникса, давлат бюджета олдида карздор булиб колмаслик учун солик ва йиғимлар буйича бўнак тўловларини уз вактида утказиб боришга эришган.

Кредиторлик карзлари таркибига хам эътибор берадиган булсак мажбуриятларнинг асосий салмогини «мол етказиб берувчи ва пуд­ратчиларга карзлар» ташкил этмокда. Бу эса акционерлик жамияти узининг мол етказиб берувчилари олдидаги мажбуриятларини етарли даражада амалга оширмаётганлигидан далолатдир. Демак, корхона ушбу мажбуриятларни кискартириш чораларини куриши лозим булади. Бошка кредиторлик карзлари эса 25039 минг суни ташкил қилмокда.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг тенглиги 136116 минг сумни ташкил этган. Шундан соф дебиторлик мажбуриятлари суммаси 8562 минг сумни ташкил этган.

 

 

 

Умуман олганда, жами дебиторлик қарзларининг кредиторлик қарзларидан ортиқча эканлиги корхона учун бирмунча ижобий деб баҳоланади. Чунки, олиши лозим булган қарзи берадиган қарзидан кўпдир.

Тахлилда муддати узайтирилган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келишига алохида ахамият берилади. Негаки, муддати утказиб юборилган мажбуриятлар корхонанинг молиявий ахволини мушкуллашиши ва барқарорлигининг бузилишига олиб келади. Ўз навбатида корхонанинг тўлов лаёқати бузилади.

Муддати утказиб юборилган мажбуриятларнинг юзага чикиш сабаблари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:

ü      корхонада молиявий холатнинг носоғлом эканлиги;

ü       корхонанинг тулов лаёкатига эга эмаслиги;

ü       ликвид маблағлари айланувчанлигининг узоқлиги;

ü       шартнома мажбуриятларига ва тулов шартларига амал этмаслик;

ü       хужалик шартномалари бузилишидан куриладиган зарарларнинг тўғри копланмаслиги (шартномалар бузилишида кулланиладиган чораларга амал этмаслиги);

ü       замонавий хисоб-китоб шаклларига йул берилмаганлиги ва хаказолар.

Дебиторлик-кредиторлик мажбуриятларининг ундириб олиш муддати 3 ой ёки 90 календар кун килиб белгиланган. Ушбу муддатдан сунг дебиторлик, кредиторлик мажбуриятлари назоратга олинади хамда уларнинг холати буйича давлат қонунчилигига мувофиқ жавобгарлик шартлари (маъмурий ва молиявий) белгиланган.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини хисобдан чикариш муддати сифатида хукукий шахслар уртасида хам, корхона билан жисмоний шахслар уртасида хам 3 йил муддат килиб белгилан­ган. Ушбу муддатда туланмаган ёки ундириб олинмаган мажбурият­лар, карзлар корхона фонда ва зарарларига олиб борилади. Муддати утган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари давлат тамонидан назорат қатори сифатида олинган. Муддати утказиб юборилган кре­диторлик мажбуриятлари корхона фойдасига қўшилади ва умумий асосда фойдадан солиқ ставкаси буйича солиққа тортилади. Мудда­ти утган дебиторлик мажбуриятларини зарарга олиб бориш солиққа тортиладиган фонда суммасини камайтирмайди.

Муддати утган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини фойда ва зарарлар қаторига олиб бориш шартлари давлат хисоб, солиқ қонунчилигига мувофиқ қатъий тартибланган. Яъни, дебитор­лик ва кредиторлик мажбуриятларини фойда ва зарарлар каторига олиб боришга кадар уларни тулаш ёки ундириб олиш юзасидан қандай ёзишмалар ёки мурожаатлар булган, орбитраж қарори чиқарилган ёки чикарилмаганлиги ва х.к. буйича дастлабки хужжатлар туплами тайёрланмоги лозим. Факат шундагина уни фойда ва зарар­лар қаторига олиб бориш мумкин. Акс холда, зарурийлик шартида кечиктирилган мажбуриятлар сифатида олиниб, маъсуллар жавобгарликка тортилади.

 

12.4. Дебиторлик карзларининг умумий хажми, таркиби

ва вужудга келиш муддати буйича тахлили.

 Дебиторлик қарзларининг айланувчанлиги тахлили

Эркин иктисодий муносабатлар шароитида хар бир хужалик субъекти уз фаолиятини олиб бориш жараёнида албатта маълум даражадаги дебиторлик ёки кредиторлик карздорликка йул қўяди. Чунки, ишлаб чикариш корхоналарида махсулотни етказиб бериш билан унинг тулови уртасида доимо маълум бир фаркланишлар булиши табиийдир. Шу сабабли хам, дебиторлик карзларининг таркибий тузилишини ва уларнинг вужудга келиш муддатларини урганиб, тахлил килиб чикиш мухим хисобланади.

Дебиторлик мажбуриятлари таркиби деганда унинг юзага чиқиш каторлари ёки урни тушинилади. Корхона баланси буйича унинг куйидаги қаторларини таркиблаб ўрганмиз. Харидор ва буюртмачиларга булган дебиторлик мажбуриятлари, ходимлар билан хисоб-китоблар буйича дебиторлик мажбуриятлари, иш хакидан ажратмалар юзасидан дебиторлик мажбуриятлари, соликлар ва турли бошқа туловлар буйича дебиторлик мажбуриятлари ва х.к.

Шунингдек, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари таркибида муддати утган, тулов муддати келган ва тулов муддати утмаган мажбуриятларни алохида таркиблаш мумкин.

Муддати утган ва тулаш муддати келган мажбуриятлар алоҳида-алоҳида хисобга олинади ва бошқарилади. Муддати ўтган дебитор­лик мажбуриятлар дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотномада алоҳида қаторланади. Уларнинг рес­публика ичкарисидаги корхоналар ва республикадан ташқаридаги корхоналар уртасида муддати утган мажбуриятларга ажратиш мум­кин. Муддати утказиб юборилган мажбуриятлар корхона молиявий холатини оғирлаштирувчи асосий сабаб фактори сифатида олинади ва мухим эътибор берилади.

Тахлил этишда дебиторлик мажбуриятларининг хажми, таркиби хамда вужудга келиш муддати буйича урганиш асосида уларнинг ҳолатига, айланувчанлик даражасига, дебиторлик қарзлари билан боғлиқ бўлган молиявий ҳолат курсаткичларига бахо берилади.

61-жадвал маълумотлари асосида «ABC» акционерлик жамиятининг дебиторлик қарзларининг таркиби, тузилиши ва вужудга ке­лиш муддатларига баҳо берилади. Маълумотлардан куринадики, корхонадаги жами дебиторлик карзлари 136116 минг сум булган булса, шундан, асосий кисми яъни 92101 минг сумлиги ёки 67,67 %и бир ойгача булган дебиторлик карзларидир. Бир ойдан икки ойгача булган дебиторлик карзлари 28937 минг сумни ёки 21,25 %ини ташкил килмокда. Икки ойдан уч ойгача булган дебиторлик карзлари 10740 минг сумни ёки 7,89 %ни ташкил қилган. Яъни 90 кунгача булган дебиторлик карзлари жами дебиторлик карзларининг 96,81 % ини ташкил килмокда. Қолган 3,19 % дебиторлик қарзларининг муддати утган булиб хисобланмокда. Демак, корхона маъмурияти мавжуд дебиторлик қарзларини ундириш чораларини ҳамда муддати утган карзларни бартараф этиш йулларини излаб топиши лозим

 

бўлади. Акс холда корхонанинг тўлов кобилиятига бу салбий таъсирини курсатади.

Дебиторлик мажбуриятлари ёки қарзлари тахлилида уларнинг айланувчанлигига алоҳида эътибор берилади. Негаки, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг айланувчанлик даражаси корхона молиявий ахволига бахо беришнинг мухим курсаткичларвдан бири хисобланади.

Дебиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги деганда карз мажбуриятларини ундириб олиш муддати ва уларнинг айланиш коэффициента тушунилади. Бу бевосита бугунги юзага келган мажбуриятнинг неча кундан кейин накд пулга айланиш даражасини характерлайди.

Дебиторлик мажбуриятларининг айланувчанлиги сотишдан олинган тушумни дебиторлик мажбуриятларининг мавжуд суммасига булиш асосида аникланади.

Дебиторлик мажбуриятларининг мавжуд суммасини тахлил этиш даврининг календар кунига купайтириш ва сотишдан олинган соф тушум суммасига булиш асосида дебиторлик қарзларининг айланишлар куни аниқланади.

 

 

 

Маълумотлардан куринадики, урганилаётган даврда биз талҳлил қилаётган «ABC» акционерлик жамиятида дебиторлик мажбуриятларининг ҳолати утган йилнинг шу даврига нисбатан 82850 минг сумга ошган, яъни дебиторлик мажбуриятлари утган йилга нисбатан деярли 2,5 маротабага купайган. Айни вақтда маҳсулот сотишдан олинган соф тушум суммаси ҳам утган йилнинг шу даврига нисбатан 1587868 минг сумга ўсганлигини кузатиш мумкин. Бунинг таъсирида дебиторлик мажбуриятларининг ундирилиш даври утган йилга нисбатан 3 кунга узайган. Яъни дебиторлик мажбуриятларининг ундириб олиниши бирмунча секинлашган. Дебиторлик қарзлари айланишининг секинлашуви асосан қарзларнинг соф тушумга нисбатан усишининг юқорилиги ҳисобига булган. Яъни, корхонада жорий йилда дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти ўтган йил­га нисбатан 4,932 коэффициентга кискарганлигини хам кў  риш мум­кин. Жорий даврда дебиторлик мажбуриятларининг жами жорий активлари таркибидаги салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,73 % га ортиши аввало дебиторлик мажбуриятлари суммасининг ортиши ҳисобига руй берган. Бундай натижалар корхона учун нис­батан салбий деб бахоланади хамда корхонанинг молиявий холатини ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Шундай булсада, жорий даврда корхонанинг муддати утган дебиторлик қарзларининг жами дебиторлик қарзлари таркибидаги салмоги утган йилнинг шу давридаги 16,11 % дан жорий даврнинг охирги хисобот санасига 3,19 % га пасайганлигини ижобий бахоламоқ лозим бўлади.

Юқоридаги боғланишлардан бевосита дебиторлик мажбуриятла­рининг айланишига таъсир этувчи омилларнинг таъсир даражаларини хам аниқлашимиз мумкин.

Дебиторлик мажбуриятларининг айланиш коэффициенти ва ай­ланиш даврига омиллар таъсири куйидагича булган. Дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти утган йилга нисбатан 4,932 коэффициентга қисқарган. Бу узгаришда махсулот, иш ва хизматларни сотишдан олинган соф тушум суммасининг узгариши таъси-

 

 

 

рида дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти +29,810 коэффициентга, дебиторлик қарзлари хажмининг узгариши хисобига эса айланиш коэффициенти —34,742 коэффициента камайган. Хар иккала омил таъсирида айланиш коэффициенти -4,932 коэффициентга узгарган. Ушбу омиллар таъсири дебиторлик қарзларининг ай­ланиш даври кўрсаткичи буйича куйидагича булган. Яъни, сотишдан олинган соф тушум суммаси хисобига узгариш —7 кунга, дебиторлик мажбуриятлари суммасининг усиши хисобига +10 кунга узгариш кузатилган.

 

12.5. Кредиторлик қарзларининг умумий хажми, таркиби

ва ташкил топиш муддати буйича тахлили.

Кредиторлик қарзларининг айланувчанлиги тахлили

 

Кредиторлик мажбуриятлари карши томонга корхонанинг тулайдиган мажбуриятларини характерлайди. Биз юқорида унинг таркибига нималар киришини ва уларнинг юзага келиш сабабларини айтиб утган эдик. Кредиторлик мажбуриятлари юзага чикишининг асосий сабаби сифатида бевосита дебиторлик мажбуриятларининг вактида келиб тушмаслигини хам таъкидлаш мумкин.

Кредиторлик мажбуриятларининг таркиби тахлилида қарздор булган томонлар буйича мажбуриятларнинг каторланиши, уларни тулаш муддатлари буйича таркибланишига бахо берилади. Шунингдек, дебиторлик мажбуриятларининг айланиш коэффициенти ва ай­ланиш даврини аниклашдаги каби бунда хам кредиторлик мажбури­ятларининг айланиши коэффициенти ва даври аникланади.Лекин, бунда катнашувчи кўрсаткичлар фаркланади. Кредиторлик мажбу­риятларининг айланишини урганишда асосий кўрсаткичлар сифати­да насияга олинган ёки хали пули туланмаган моллар, ашёлар, иш ва хизматлар суммасига хамда кредиторлик мажбуриятларининг хакикий кўрсаткичларига мурожаат килинади.

Кредиторлик мажбуриятларини тахлил этишда уларнинг юзага келиш урни, муддати ва таркибига алоҳида ахамият каратилмоги лозим. Муддати утган кредиторлик қарзларга йул куйилиши корхонага нисбатан турли иктисодий огохлантиришларнинг кулланилишига, иктисодий жарималарга хамда корхонага булган ишончнинг пасайишига олиб келади.

Кредиторлик мажбуриятларининг тўлаш муддатлари буйича куйидаги таркибини бериб ўтиш мумкин:

—  тўлаш муддати келган мажбуриятлар;

— тўлаш муддати утиб кетган мажбуриятлар.

Йил календар даврининг такрими буйича кредиторлик мажбуриятларининг куйидаги шаклларини бериш мумкин:

—  1 ойгача булган мажбуриятлар;

—  1 ойдан 2 ойгача булган мажбуриятлар;

—  2 ойдан 3 ойгача булган мажбуриятлар;

—  3 ойдан 6 ойгача булган мажбуриятлар;

—  6 ойдан 1 йилгача булган мажбуриятлар;

—  1 йилдан ортиқ муддатга булган мажбуриятлар.

 

Корхонада жами кредиторлик қарзларининг хисобот даври охирига булган холати 31001 минг сумни ташкил килган. Шундан 1 ойгача булаган кредиторлик қарзлари 19520.8 минг сумни, 1 ойдан 2 ойгача булган кредиторлик қарзлари суммаси 7258.1 минг сумни, 3 ойдан 6 ойгача булган кредиторлик қарзлари суммаси 2700 минг сумни ташкил килган. Муддати утказиб юборилган лекин ундирилмаган кредиторлик қарзлари суммаси 540 минг сумни ташкил қилган.

Кредиторлик қарзларининг холатига уларнинг айланиш даражаларини урганиш асосида тулик бахо бериш мумкин. Кредиторлик қарзлари айланувчанлиги буйича куйидаги богланишлар жадвалини келтириб утиш мумкин.

Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида кредиторлик қарзларининг айланишига бахо беришимиз мумкин бўлади. Маълумотлардан куриниб турибдики, корхонада кредиторлик қарзлари утган йилнинг шу даврига нисбатан 121904 минг сумга қискарган. Бунга аксинча,сотилган

 

 

 

махсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чикариш таннархи эса жорий йилда 1238714 минг сумга усган. Буларнинг натижасида корхонада кредиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти утган йилги 3,726 коэффициентдан хисобот йилига келиб 16,999 коэффициентгача кутарилган. Яъни кредиторлик қарзларининг айланувчанлиги бир неча маротабага тезлашган. Бундай натижаларни корхона учун ижобий бахоламок лозим. Бундан ташкари кредиторлик қарзларининг айланиш даври утган йилги 97 кундан хисобот йилига келиб 21 кунгача қисқарган.

Мажбуриятлар таркибида кредиторлик қарзларининг салмоғи хам жорий йилда 18,49 % га камайганлигини ижобий бахоласак бўлади. Аммо, муддати утган кредиторлик қарзларининг салмоғи жорий йилда 2,13 % га ортганлигини салбий бахоламоқ лозим бўлади. Чунки, бундай холат корхонанинг иқтисодий жарималар тўлашига олиб келади ва молиявий холатига салбий таъсир этади. Кре­диторлик қарзларининг айланишига бир қатор омиллар таъсир курсатган булиб, ушбу таъсир этувчи омилларни куйидаги жадвалда куриб чикишимиз мумкин бўлади.

 

 

Мазкур жадвал маълумотларидан куринадики, корхонада кредиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти утган йилга нисбатан жорий йилда 13,273 коэффициента ошган. Бу узгаришда сотилган маҳсулот таннархининг узгаришининг таъсири +4,966 коэффициентга, кредиторлик қарзлари суммасининг узгариши эса +8,307 коэффициентга тенг булган. Кредиторлик қарзларининг тўлаш муддати утган йилга нисбатан 76 кунга тезлашган. Бу узгаришда махсулотлар таннархининг ёки сотиб олинган кийматликлар ва хизматлар суммасининг узгариши таъсири 56 кунга, кредиторлик қарзлари суммасининг узгариши эса 20 кунга тенг булган. Бундай натижалар корхонанинг тўлов қобилиятини яхшиланаётганлигидан далолат беради.

Кредиторлик қарзларининг айланиши тахлил килинаётганда уларнинг шартли айланиш коэффициенти ва шартли айланиш даври каби кўрсаткичлар хам тахлил килиб борилиши лозим. Бу кўрсаткичлар одатда куйидагича аникланади:

 

12.6. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш

йуллари

Узбекистан Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги «Халк хужалигида хисоб-китобларни ўз вактида угказилиши учун корхона ва ташкилотлар рахбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 1996 йил 24 январдаги «Тўлов интизомини ва узаро хисоб-китоблар тизимини мустахкамлаш чора-тадбирлари туғрисидаги» фармонларини бажариш борасида муайян ишлар олиб борилаётганлигига қарамасдан, дебиторлик-кредиторлик қарзларини бошқариш оғир ахволда қолмокда.

Жумладан 2004 йил 1 январ холатига кура муддати утган деби­торлик қарзлари 156,7 млрд сумни, кредиторлик қарзлари эса 229,6 млрд сумни ташкил этган. Энг оғир томони шуки, уларни ундиришнинг иктисодий асоси йил сайин огирлашиб бормокда.

Дебиторлик-кредиторлик қарзларини битта дастур ва уни назорат килиш асосида уддалаб булмайди. Бунинг учун бевосита кенг қамровли дастур ишлаб чиқиш лозим.

Бизнинг фикримизча дебиторлик-кредиторлик қарзларининг олдини олиш мақсадида куйидаги чора тадбирларни амалга ошириш мақбулдир:

—  узаро шартномавий муносабатларда томонларнинг масъуллига ва уларнинг шартнома шартларига қатъий амал этиши;

—   муддати утказиб юборилган хар қандай тўловлар суммаси буйича хукукий жавобгарлик шартларини белгилаш;

—   хисоб-китобларнинг   замонавий   шаклларидан   фойдаланиш;

—  даргумон қарзлар буйича резервлар ташкил килиш механизмини ишлаб чиқиш ва х.к.

 

Мавзу бўйича  иборалар

•  дебиторлик қарзлари тўғрисида тушунча ва уларни тахлил этиш услуби;

•  дебиторлик қарзларнинг умумий хажми, таркиби ва вужудга келиш муддати буйича тахлил этиш услуби;

•  кредиторлик қарзлари тўғрисида тушунча ва уларни тахлил этиш ус­луби;

•   кредиторлик қарзларни умумий хажми, таркиби ва вужудга келиш муддати буйича тахлил этиш услуби;

•  қарзларни камайтириш йуллари.

 

Такрорлаш учун саволлар

 

1.  Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари деганда нимани тушунасиз?

2. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари кандай сабабларга кура вужудга келади?

3. Дебиторлик қарзларининг таркиби ва тузилиши кандай тахлил этилади?

4.  Кредиторлик қарзларининг таркиби ва тузилиши кандай тахлил этилади?

5.  Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг юзага чиқиш муддатлари буйича кандай даврларга булиб урганилади?

6.  Дебиторлик қарзларининг айланувчанлиги ва унинг узгаришига таъсир этувчи омиллар кандай тахлил этилади?

7.  Кредиторлик қарзларининг айланувчанлиги ва унинг узгаришига таъсир этувчи омиллар кандай тахлил этилади?

8.  Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш йулларини кўрсатиб утинг.

9.  Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтиришнинг мамлакат иктисодидаги урни ва роли.

10. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини назорат этувчи ташкилотлар ва уларнинг хукукий мезонлари.

11.  Мажбуриятларни сотиш ва сотиб олиш дегани нима?

12.  Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг корхона молиявий холатига таъсири.

 

Мустақил ўрганиш учун топшириқ

1-топшириқ

Қуйида илова килинган «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳакидаги маълумотнома»лари асосида корхонанинг дебиторлик ва кредиторлик қарзла­рини тахлил этинг, хулосалар ёзинг ва таклифлар беринг.

2-топшириқ

Корхонанинг муддати утган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таркибини урганинг, тахлил этинг ва муддати утганлик сабабларини аниқланг хамда қарздорликни камайтириш буйича тегишли таклифларингизни беринг.

 

 

 

 

 

 

XIII БОБ

 

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ХОЛАТИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ТАХИЛИ

 

13.1. Хужалик юритувчи субъекйларнинг асосий воситалар

билан таъминланган тахлил этишнинг ахамияти,

тахлил вазифалари ва ахборот манбалари

 

Иктсодиётни эркинлаштириш шароитида хар бир хужалик юритувчи субъект бирор-бир махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чикаришни ташкил килиши учун асосан турт хил ресурс мужассам булмоги лозим бўлади. Бундай ресурслар таркибига:

•  моддий ресурслар;

• молиявий ресурслар;

•  мехнат ресурслари;

• тадбиркорлик ресурси.

Мазкур ресурслар таркибида бугунги кунда энг асосийларидан бири бу моддий ресурслар булиб, уларнинг таркибида хам мухимларидан бири асосий воситалар хисобланади. Чунки, кейинги йилларда асосий воситаларнинг бахосини мунтазам ошиб бориши ва уларга килинадиган харажатлар махсулот таннархининг асосини ташкил қилаётганлиги хам ушбу воситаларни тахлил килиб боришни тақозо этмокда.

Асосий фондлар (воситалар) ишлаб чиқаришнинг мухим омили сифатида қаралиб, улар воситасида бевосита мехнат предметлари ва мехмат кучлари бирикувида махсулотлар ишлаб чиқарилади, ишлар бажарилади ва хизматлар курсатилади.

Асосий фондлар деб, ишлаб чиқариш циклида бир неча бор қатнашиб, ўзининг қийматини яратилаётган махсулотларга қисман ўтказувчи хамда жисмоний шаклини саклаб колувчи мехнат воситаларига айтилади.

Асосий фондлар ёки воситаларни таркиблашда жахон ва республика хисоб белгиловига мувофик куйидаги иккита жихат мезон сифатида олинган. Биринчиси, уларнинг қиймат ифодаси, иккинчиси — хизмат муддати.

Асосий воситаларнинг климат ифодаси унинг кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлардан фаркланиш чегарасини характерлайди. Бу ифода Узбекистан Республикаси Молия Вазирлигининг 2000 йил даги қарори билан иш хаки минимумининг 50 баробарида килиб белгиланган. Асосий воситаларнинг хизмат муддати уларнинг бир йилдан ортиқ муддат хизмат этишини характерлайди.

Хизмат муддати бир йилдан ортиқ булган, лекин климат жихатдан катъий чегарадан ошмайдиган қийматликлар, шунингдек, қийматликлар, хужалик инвентарларининг айрим турлари асосий воситалар қаторига киритилмайди. Бу катор бевосита кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлари таркибида хисобга олинади.

Асосий воситалар тахлилида корхонанинг асосий воситалар билан куролланиш даражасига, уларнинг техник холати ва харакат кўрсаткичларига, самарадорлик кўрсаткичларига, динамикаси ва холатига бахо берилади.

Асосий воситалар билан таъминланиш дейилганда корхонанинг бизнес режасига ёки утган йилларга нисбатан асосий фондлар билан қуролланиши даражаси тушунилади.

Шунингдек, асосий воситаларнинг таркиби буйича, тури буйича узгаришларига бахо берилади. Тахлил этишда асосий воситалар­нинг холат ва харакат кўрсаткичларига мухим эътибор каратилади. Бу орқали бевосита асосий воситаларнинг эскириш даражаси, яроқлилик даражаси, кирими ва чиқими кўрсаткичларига бахо берилади.

Асосий воситаларнинг унумини урганиш асосида махсулот ишлаб чиқаришда уларнинг самарадорлик кўрсаткичларига бахо бери­лади. Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини омилли тахлил асосида махрулот ишлаб чикариш хажмини ёки фондлар самарасини ошириш юзасидан ички имкониятларнинг мавжудлиги урганилади ва тахдил якунида корхонада асосий фондлардан фойдаланишга ва уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан мухим иктисодий йуналишлар белгиланади. Корхонанинг асосий воситалари, уларнинг холати, харакати ва самарасига иктисодий ташхис бе­рилади.

Бозор иктисодиёти шароитида хужалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалар билан таъминланганлигини урганишда молиявий тахлилнинг энг асосий вазифалари булиб куйидагилар хисобланади:

• хужалик субъектларининг асосий воситалар билан етарли даражада таъминланганлик холатига бахо бериш;

•  асосий воситаларнинг таркиби, тузилиши ва динамик узгаришларига бахо бериш;

• корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлик холатини яхшилаш буйича мавжуд имкониятларни аниклаш ва уларга бахо бериш;

• асосий воситаларнинг техник холатига бахо бериш;

•  асосий воситаларнинг харакат кўрсаткичларини урганиш ва уларга бахо бериш;

•  асосий воситалардан самарали фойдаланганлик даражаларига бахо бериш;

• ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланганлик даражаларига бахо бериш;

•  асосий воситалар самарадорлигини ошириш буйича мавжуд имкониятларни курсатиб бериш ва хоказо.

Бугунги бозор иктисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий воситаларини тахдил этишда асосий ахборот манбалари булиб куйидагилар хисобланади:

Ø      корхонанинг бизнес режа маълумотлари;

Ø       «Бухгалтерия баланси» (1-шакл);

Ø       «Асосий воситалар харакати тўғрисидаги» хисобот (3-шакл);

Ø       бухгалтерия хрсобининг асосий воситалар ва номодций активларни хисобга олувчи счёт маълумотлари.

 

13.2. Асосий восита (фонд)ларнинг таркиби, тузилиши

ва динамикасининг тахлили, уларнинг актив ва пассив

кисмларининг нисбати

 

Бозор иктисодиёти шароитида хар бир воситани маълум бир хусусиятлари буйича таснифлаш ва таркибий жойлаштириб чиқиш мумкин бўлади. Хусусан, корхоналарнинг асосий воситаларини хам маълум бир хусусиятлари буйича таснифлаб, уларни тахлил килиб чиқиш максадга мувофик саналади. Бугунги кунда асосий воситаларни куйидаги хусусиятлари буйича таснифлашимиз мумкин:

1. Асосий воситаларнинг корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувига караб:

—  актив асосий воситалар;

—  пассив асосий воситалар.

2.  Асосий воситаларни маълум тармоқларга буйсунувига қараб:

—  саноат ишлаб чикариш асосий воситалари;

—  бошка тармоқ асосий воситалари;

—  ноишлаб чикариш асосий воситалари.

3.  Асосий воситаларнинг фойдаланиш жараёнидаги қатнашувига караб:

—  фойдаланишдаги асосий воситалар;

—  фойдаланишдан олиб куйилган (консервация килинган) асосий фондлар.

4. Асосий воситаларнинг турларга ажратилиши буйича:

   ер;

—  бинолар;

—  иншоотлар;

— узатиш мосламалари;

— хисоблаш техникаси ва компьютерлар;

—  машина ва ускуналар;

— транспорт воситалари;

—  асбоб-ускуналар;

—  хужалик жихозлари;

—  ишлаб чиқариш инвентарлари;

—  ишчи ва махсулдор ҳайвонлар;

—  куп йиллик экинлар ва бошка асосий воситалар.

5.  Мулкий эгалигига караб:

—  узига тегишли асосий воситалар;

—  ижарага олинган асосий воситалар.

Бундан ташкари асосий воситаларнинг яна бошқа бир хусусият­лари буйича хам таснифлаш мумкин.

Хозирги шароитда корхоналарда асосий воситаларнинг барча турларини керакли нисбатда ва таркибда булишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Яъни саноат ишлаб чиқаришидами, ёрдамчи тармоқлардами ёки ижтимоий-маиший соҳаларда булмасин, барча асо­сий воситалар керакли хизматни бажарадилар.

Асосий воситаларнинг таркиби, уларнинг тузилишини урганиш билан бир қаторда динамик узгаришларига хам баҳо бериб борилади. Асосий воситаларнинг динамикаси деганда уларнинг даврлар

 

(йиллар) бўйича узгаришлари тушунилади. Динамик узгаришлар асосида корхонада асосий воситаларнинг йиллар буйича мутлақ ва нисбий узгаришларига бахо берилади. Куйидаги жадвал маълумотлари асосида эса корхонанинг асосий воситалари таркибига, тузилишига ва динамикасига бахо бериш мумкин бўлади.

Жадвал маълумотларига асосланиб, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида, ўрганилаётган даврда утган йилга нисбатан жами ишлаб чиқаришдаги асосий воситалари хажми 14122 минг сумга кўпайганлигини кўришимиз мумкин. Мазкур корхонадаги асосий воситаларнинг салмоғини ер, бино хамда машина ва жихозлар ташкил этган. Ушбу асосий воситалар жами воситаларнинг 80-85 % ини ташкил килмокда. Жорий йилда корхонадаги асосий воситалардан машина ва жихозларнинг қиймати 8774 минг сумга, транспорт воситаларининг қиймати 5712 минг сумга, узатиш мосламаларининг қиймати 969 минг сўмга кўпайган булса, бинонинг қиймати 860 минг сумга, иншоот 54 минг сумга ва бошка асосий воси­талар 663 минг сумга камайган.

Жорий йилда машина ва жихозларнинг ўсганлиги корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиради. Чунки, машина ва жихозлар тўғридан-тўғри ишлаб чикаришда катнашадиган воситалар каторига киради.

Умуман олганда корхонада асосий воситаларнинг динамик усиши кузатилган бўлиб, бу корхонада асосий воситаларнинг босқичма-босқич янгиланаётганлигидан далолатдир.

Қуйидаги маълумотлар асосида асосий воситаларнинг динамик ўзгаришларига бахо бериш мумкин.

 

Корхонада асосий воситаларнинг динамик ўзгариши куйидагича булган. Жорий давр охирига келиб асосий воситаларнинг усиши базис даврига нисбатан 14,38 % ни ташкил этган. Энг юқори усиш суръатига хам корхона 2003 йилда эришган. Шунингдек, олдинги йилга нисбатан усишда эса энг юқори ўсиш суръати 2001 йилга тўғри келмокда. Яъни ушбу йилда асосий воситалар қиймати олдинги йилга нисбатан 8,73 % га ўсган. Бундан куриниб турибдики, корхона сунгги пайтларда асосий эътиборни эскирган фондларни хисобдан чиқаришга ва уларни янги фондлар билан алмаштиришга қаратмокда.

Асосий воситаларни актив ва пассив фондларга таркиблашда асосий жихат уларнинг махсулот ишлаб чиқаришдаги бевосита иштирокига қаратилади. Актив асосий воситалар деб махсулот ишлаб чикаришда бевосита ва билвосита қатнашувчи асосий воситаларга айтилади.

Ишлаб чикариш учун шароит яратиб берувчи асосий воситалар эса пассив асосий фондлар сифатида каралиб, уларнинг таркибига бевосита бинолар, иншоотлар, ерлар (кишлоқ хужалиги корхоналаридан ташқари) қиймати ва х.к. киритилади.

Тахлил этишда жами асосий воситалар таркибида уларнинг салмоқ даражаларига бахо берилади ва ўзгаришлари урганилади.

 

 

Биз таҳлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида хисобот даврида жами 180222 минг сумлик асосий воситаси булиб, шундан, 45,88 % актив асосий воситалар ва қолган 54,12 % пассив асосий воситалар булиб ҳисобланади. Жорий йилда ўтган йилга нисбатан бевосита ишлаб чикаришда иштирок этадиган, яъни актив асосий во­ситалар салмоғи 2,67 % га ортганлигини ижобий бахоламоқ лозим бўлади. Бунга мос равишда пассив асосий воситалар салмоги эса 2,67 % га пасайгандир. Асосий воситаларнинг ўтган йилга нисбатан мутлоқ ўзгариши +14122 минг сумни ёки 8,5 фоизни (14122/166100* 100) ташкил этган. Таҳлил этишда жами асосий воситалар таркибида уларнинг салмоқ даражаларига баҳо берилади ва ўзгаришлари ўрганилади.

 

13.3. Тезлашган амортизация ажратмалари ва уларнинг фонд қайтимига таъсири

 

Бозор иктисодиёти шароитида хужалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалари уз хизмат вазифасини бажариши билан бир каторда эскириб хам боради. Асосий воситаларнинг эскириши бугунги кунда асосан икки хил куринишда бўлади, яъни, жисмоний эскириш ва маънавий эскириш. Бугунги кунда купгина асосий восита турлари жисмоний эскиришдан кура маънавий жихатдан тезроқ эскириб қолмокда. Шу сабабли хам корхоналарнинг асосий воситаларини батамом эскириб қолишининг олдини олиш максадида, уларга амортизация (эскириш) хисоблаб борилади ва асосий восита уз қийматини ишлаб чикарилаётган махсулотга секин-асталик билан утказиб боради.

Корхонанинг амортизация сиёсати бевосита давлат амортизация сиёсати асосида белгиланади. Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 1997 йил 27 февраддаги меъёрий хатига мувофиқ хамда 2001 йил 9 январдаги Молия вазирлигининг йуриқномасига мувофиқ асосий воситаларга амортизация хисоблашни соддалаштириш максадида, куйидаги бешта гурух асосий восита­ларга меъёрлар белгиланган:

1.  Бинолар, иншоотлар ва қурилмалар учун — 5 %;

2.  Енгил автомобиллар, таксилар, йул харакатида фойдаланиладиган автотракторлар, махсус буюмлар, инвентарлар, компьютерлар, маълумотларни қайта ишловчи ускуналар учун — 20 %;

3.  Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автоприцеплар, машина, асбоб-ускуналар ва мебеллар учун — 15,%;

4.  Юқоридаги гурухларга киритилмаган бошка асосий воситалар учун - 10 %;

5.  Темир йул, денгиз, дарё ва хаво транспорт воситалари, иссиқлик, газ ва сув узатувчи труба проводлар, дизел генераторлари, электр ва алока узатиш ускуналари учун - 8 %.

Ушбу меъёрий хатда фирма ва компаниялар учун амортизация хисоблашнинг ўзгартирилган нормаларини куллаш имконияти берилган, яъни секинлаштирилган ёки тезлаштирилган (икки коэффициентга кадар) усулларидан фойдаланишлиги мумкин. Тезлашти­рилган амортизация хисоблаш тартиби кулланилса, меъёридан ортикча хисобланган амортизация суммаси солиққа тортиладиган фойдага кушилиб, урнатилган тартибда солиқ тўлашлари лозим.

Жахон тажрибасида асосий воситаларга амортизация хисоблашнинг турли-туман мухим услублари мавжуд. Бундай мухим услубларига куйидагилар киритилади:

•  тенг улушларда, амортизация нормаларидан келиб чиққан холда эскиришни хисоблаш;

қолдиқ усулда эскиришни хисоблаш;

•  ишлаб чикариш ҳажмига мувофиқ эскиришни хисоблаш;

•  комулятив усулда эскиришни хисоблаш ва хоказо. Юқоридаги усулларнинг мохиятини куйидаги мисол асосида

куриб утиш мумкин:

Асосий воситаларнинг бошлангич қиймати — 1000000 сум. Асосий воситаларнинг тугатиш қиймати — 100000 сум. Асосий воситаларнинг хизмат муддати — 5 йил.

 

1+2+3+4+5=15 йил. Амортизация суммасини аншуташда жами йигалган кўрсаткич биринчи йили 15 дан 5 қисми, иккинчи йили 15 дан 4 қисми олинади ва ҳоказо.

 

Бу усулда амортизация хисобланганда иккинчи йиллан кейин харажат сифатида қўшиладиган эскириш суммаси камайиб боради, демак, соф молиявий натижа асосий воситаларнинг энг охирги муддатларида купайиши юз беради.

Хозирда Узбекистан Республикаси миллий хисоб тизимида амортизация хисоблашнинг асосан иккита усулидан фойдаланилмокда:

— тенг улушларда амортизациялашнинг қатъий нормаларида эскириш хисоблаш;

—  тезлаштирилган, амортизациялашнинг қатъий нормаларини икки марта оширилган холатида эскиришни хисоблаш усули;

Амортизациянинг у ёки бу усулининг қўлланиши албатта асосий воситаларнинг техник холатига таъсир этади.

Жумладан, тезлаштирилган усулда амортизация нормаларига утиш асосий фондларнинг янги асосий фондлар билан алмаштиришнинг молиявий таъминоти уларнинг маънавий эскиришдан сакланиш имконини берибгина қолмай, балки махсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ўстириш имконини хам беради.

 

 

 

13.4. Асосий воситалар техник холатининг тахлили

 

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий воситалар билан етарли даражада таъминланганлигини урганиш билан бир қаторда, уларнинг техник холатига ҳам бахо бериб борилади. Одатда асосий воситалар таркибида йил давомида ўзгаришлар руй бера­ди. Янги асосий воситаларнинг кирими туфайли, асосий воситалар ортиб боради. Эскирган асосий воситаларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш туфайли асосий воситалар камайиши мумкин. Бундай табиий холатларнинг руй бериши натижасида асосий воситаларнинг техник холатини тахлил этишимизни тақозо этади. Асосий восита­ларнинг техник холатини ифодаловчи кўрсаткичлар булиб куйидагилар хисобланади:

—  асосий воситаларнинг яроклилик даражаси;

—  асосий воситаларнинг эскириш даражаси;

—  асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси.

Асосий воситаларнинг яроклилик даражаси фоиз куринишида қуйидаги тартибда аникланади:

Асосий воситаларнинг эскириш даражаси фоиз куринишида куйидаги тартибда аниқланади:

 

 

Асосий воситаларнинг яроқлилик ва эскириш коэффициентлари йиғиндиси коэффициентда 1,0 га, фоизда 100 тенг бўлади.

Асосий воситаларнинг холат кўрсаткичларига караб, уларнинг техник холатига бахо берилади ва уларни тартиблаш буйича бошқарув қарорлари қабул қилинади.

Асосий воситаларнинг холатини урганишда, корхона амортиза­ция сиёсатига, асосий воситаларнинг маънавий эскирганлик даражасига, фойдаланишдан олиб ташланган ва консервация қилинган асосий воситалар холатига мухим эътибор қаратилади.

Асосий воситаларнинг холат кўрсаткичларини уларнинг хар бир тури ва жами буйича урганилади. Тахлил учун зарур булган маълумотлар 1-шакл «Бухгалтерия баланси» ва 3-шакл «Асосий воситалар­нинг харакати тўғрисидаги» хисобот шаклларидан олинади.

Асосий воситаларнинг холат кўрсаткичлари уларнинг харакат кўрсаткичлари билан тўлдирилади.

 

 

 

Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида биз тахлил килаётган «ABC»   акционерлик жамиятининг  асосий  воситаларини  техник холатига бахо бериш мумкин бўлади. Маълумотлардан куринадики, корхонада жорий йидда асосий воситаларнинг яроқлилик даражаси ўтган йилга нисбатан 1,88 % га кутарилган булиб, жами асосий во­ситаларнинг 50,54 %ини ташкил этмоқда. Қолган 48,76 % асосий воситалар ўзининг хизмат муддатларини утаб булган хамда эскирган асосий воситалар ҳисобланади.  Корхонада асосий воситаларнинг техник холати ижобий томонга ўзгарган булсада, асосий воситалар­нинг умумий техник холати етарли даражада деб бахолай олмаймиз. Чунки,  асосий  воситаларнинг тенг ярмига  якини  эскирганлиги яхши натижа эмас. Шу сабабли хам корхона маъмурияти асосий воситаларнинг янада кўпроқ кисмини янгилаб бориш чораларини излаб топиши мақсадга мувофиқ бўлади.

 

13.5. Асосий фондларнинг янгиланиш динамикаси ва меҳнатнинг фонд билан қуролланиши таҳлили

 

Асосий воситаларнинг холат кўрсаткичлари уларнинг харакат кўрсаткичларини ўрганиш асосида тўлдирилади.

Асосий воситаларнинг харакат кўрсаткичларига уларнинг янгиланиши ва чиқиб кетиш коэффициентлари киритилади. Асосий во­ситаларнинг янгиланиш коэффициенти жорий даврда янгидан киритилган асосий воситалар қийматини асосий воситаларнинг йил охирига бўлган қийматига бўлиш орқали топилади. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш коэффициенти жорий даврда чиқиб кетган асосий воситалар қийматини уларнинг йил бошига бўлган қийматига бўлиш асосида аниқланади. Яъни ушбу коэффициентларнинг аниқлашни қуйидаги формулалар орқали хам ифодалашимиз мумкин:                                  

Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициенти куйидагича аниқланади:

 

 

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш коэффициенти эса қуйида­ги тартибда аниқланади:

Бу таркиблашни асосий воситаларнинг жами қатори ва ҳар битта таркиби буйича бериб ўтиш мумкин. Таҳлил жараёнларида асосий воситаларнинг янгиланиш ва ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш сабабларига ҳам эътибор берилади. Бунда корхонанинг асосий воситаларини янгилаш манбалари бўлиб:

•  капитал куйилмалар ва инвестициялар;

• хусусий капиталнинг усиши;

• узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар;

•  мақсадли молиялаш ва субсидиялар;                  

• текинга олинган асосий воситалар;

•  грантлар ва бошка манбалар хисобланади.

Асосий воситаларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш сабабларига куйидагиларни киритишимиз мумкин:

•  асосий воситаларнинг маънавий эскириши;

•  асосий воситаларнинг жисмоний эскириши ва фойдаланиш учун яроқсиз холатга келиши;

•  асосий воситаларнинг ортиқчалиги;

•  асосий воситаларни сотиш;

ўғирликлар, йўқотишлар ва бошқа чиқимлар.

Биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида асосий во­ситаларнинг ҳаракат кўрсаткичлари ўзгаришини тахлили шуни кўрсатадики, жорий даврда асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси олдинги йилга нисбатан 0,201 коэффициента ўсган. Хисобдан

 

чиқарилган асосий воситаларнинг ўтган йилга нисбатан ўзгариши эса +0,090 коэффициентга ортган. Умуман олганда корхонадаги асо­сий воситаларнинг янгиланиш даражасини ўтган йилга нисбатан яхшиланганлигини ижобий бахоламоқ лозим бўлади. Демак, корхона маъмурияти эскирган асосий воситаларини янгилаш буйича амалий чоралар кураётганлигидан далолатдир. Аммо, бундай суръатдаги ян­гиланиш даражаси бугунги кун талабига мос келмайди. Чунки, фан-техника тараққиёти ривожланиб бораётган бугунги кунда корхона асосий воситаларининг тўлиқ бир марта янгиланиш даври 3—4 йилдан ортиб кетмаслиги лозим бўлади. Бундай натижаларга эришиш учун эса корхона ўз асосий воситаларининг 20—25 фоизини хар йили янгилаб бориши лозим бўлади.

Бугунги кунда корхоналардаги асосий воситаларнинг техник холати ва харакат кўрсаткичларини тахлил килиб бориш билан бир қаторда, корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлиги даражасини хамда ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланганлиги даражасини хам тахлил қилиб бориш мақсадга мувофиқдир. Корхона (фирма)нинг асосий воситалар билан таъминланганлик ёки қуролланганлик даражаси деб, ишлаб чиқаришнинг меъёр даражасида мехнат воситалари билан таъминланганлигига айтилади.

Аввало, корхона (фирма)нинг мехнат воситалари билан таъминланганлигида куйидаги жихатларини фарклаш лозим:

•  ўзига тегишли бўлган мехнат воситалари билан таъминланганлиги;

•  ижарага олинган мехнат воситалари хисобига таъминланганлиги.

Демак, корхона хар иккала холатда хам асосий воситалар билан таъминланганликнинг меъёр кўрсаткичларига эга бўлиши мумкин.

Асосий воситалар билан таъминланганлик тахлилида корхона (фирма) да асосий воситаларнинг режага ва ўтган йилларга нисбатан мутлақ ва нисбий ўзгаришларига бахо берилади.

Асосий воситалар билан қуролланганлик кўрсаткичлари сифатида битта ишчига тўғри келадиган мехнат воситалари, бир иш ўрнига тўғри келадиган асосий воситалар билан қўролланганлик даражаси аниқланади. Асосий воситалар билан қуролланганлик даражаси уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида тўлдирилади. Яъни, корхона фаолиятига фақат микдор кўрсаткичлар орқалигина эмас балки сифат кўрсаткичларини хам ўрганиш асоси­да баҳо берилади.

 

Маълумотлардан қўринадики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида саноат ишлаб чиқариш ходимларининг асосий воситалар билан қуролланиш даражаси ўтган йилга нисбатан 18949 сумга ўсган. Бу усиш иккита омил хисобига тўғри келган. Биринчи омил бу ишчилар сонининг ўзгариши хисобига бўлиб {(173161/838)-(162387/838)} 12857 сумни, хамда иккинчи омил асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши хисобига {(173161/814)-(173161/838)} 6092 сумни ташкил этган. Бундан кўри­надики, корхонада ходимларнинг асосий воситалар билан қуролланиш даражаси ўтган йилга нисбатан 18949 сумга ортган. Бундай натижаларни ижобий холат сифатида бахолаш мақсадга мувофикдир.

 

13.6. Фонд қайтимининг динамикаси ва унга ташкилий техникавий омиллар таъсирининг тахлили

 

Асосий воситалардан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигига баҳо бериш молиявий тахлилнинг зарўр шартларидан бири хисобланади.

Бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг асосий воситалари билан етарли даражада таъминланганлигини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиш асо­сий ўринда тўради. Чунки, асосий воситалар билан етарли даражада таъминланган бўлса-ю, лекин улардан самарали фойдаланмасак, у  ҳолда корхонанинг самарадорлиги пасайиб кетади.

 Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари корхона хужалик фаолиятига бахо беришнинг мухим кўрсаткичларидан бири сифатида олинади. Уларнинг қаторига куйидагиларни киритиш мумкин.

Ишлаб чиқариш кувватларидан фойдаланиш ва унинг холатига бахо беришга иктисодий тахлилда аълохида ахамият берилади. Корхона ишлаб чиқариш куввати деганда, унинг туда иш билан бандлик холатига айтилади. Бу холат нафақат махсулот ишлаб чиқариш даражасига, балки унинг харажатлар таркибига, молиявий натижавийлигига хам таъсир этувчи бирлик сифатида қаралади. Ишлаб чиқариш кувватлари ва унинг фойдаланиш даражаларига бахо бериш асосида корхонанинг жорий даврдаги иктисодий потенциали хамда уни мақсадли бошқаруви белгиланади.

Ишлаб чиқариш кувватларидан фойдаланиш тахлилининг қуйидаги қаторларини характерлаш мумкин:

—  корхона ишлаб чиқариш кувватларининг техник иктисодий кўрсаткичлари тизими;

— техник иктисодий кўрсаткичлар ва ишлаб чиқариш кувватла­ридан фойдаланишнинг қиёсий таҳлили;

—  ишлаб чиқариш кувватларидан фойдаланишнинг корхона харажатларига таъсирининг тахлили;

—   ишлаб чиқариш кувватларидан фойдаланишнинг корхона ишлаб чиқариш самарадорлигига ва фаолият натижавийлигига таъсирининг тахлили.

Ишлаб чиқариш кувватларидан фойдаланишда корхона томонидан ошкор этиладиган 2-6 форма «Корхонанинг ижтимоий иктисо­дий кўрсаткичлар тизими» га мухим эътибор берилади.

Тахлилда асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг таъсир этувчи омиллари иккита таркиб бўйича ўрганилади.

1. Асосий воситаларнинг самарадорлиги ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар тахлили.

2.Асосий воситалар ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг махсулот хажмининг ўзгаришига таъсирининг таҳлили.

Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар қаторига куйидагилар киритилади:

Фонд қайтими (сиғими) ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар бўлиб:

•  махсулот ишлаб чиқариш хажми ва унинг ўзгариши;

•  асосий фондлар ўртача йиллик қийматининг ўзгариши. Маҳсулот хажмига таъсир  этувчи  меҳнат  воситалари  билан боғлиқ бўлган омиллар қаторига куйидагилар киритилади:

•  асосий фондларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши;

•  фонд қайтими (сигими)нинг ўзгариши.

 

 

 

Биз таҳлил қилаётган «ABC» акционерлик жамиятида асосий воситаларнинг самарадорлиги ўтган йилга нисбатан бир кадар яхшиланган. Фонд қайтими ва унинг ўтган йилга нисбатан усиши +1,447 (14,171—12,724) сумга тенг бўлган. Бу ўзгаришда ишлаб чиқарилган махсулот хажмининг ўзгариши таъсири +0,857 (13,581—12,724) сумни, асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматининг ўзгариши эса салбий таъсир этган ва унинг натижасида фонд кайтими +0,590 (14,171—13,581) сумга камайган. Барча омиллар таъсирида асосий фондлар қайтими ўтган йилга нисбатан +1,447 сумга ортган (14,171 - 12,724).

Асосий фондлар сиғими ўтган йилга нисбатан —0,008 сўмга ка­майган. Бу ўзгаришга махсулот хажмининг таъсири —0,005 (0,074 — 0,079) сумни, асосий воситалар ўртача йиллик қийматининг ўзгаришининг таъсири эса — 0,003 (0,071 - 0,074) сумни ташкил килган.

Мехнат воситалари билан боғлиқ бўлган омилларнинг махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсирининг тахлилида асосий воситалар ўртача йиллик қийматининг ўзгариши таъсирида ялпи махсулот хажми +179688,3 (+14122 * 12,724) минг сумга, фонд кайтимининг ўзгариши хисобига +260781,2 (1,447 * 180222) минг сумга усишини кўриб мумкин.

13.7.Ишлаб чиқариш жихозларининг вақти ва куввати

бўйича фойдаланиши тахлили

 

Ишлаб чиқариш жихозларидан вакт ва кувват бўйича фойдаланиш тахлилида корхона асосий фондлари ва уларнинг таркибида ма­шина ва ускуналар, станоклар иш вактидан фойдаланишнинг даражасига, кувватларнинг фойдали иш коэффициентларига, фойдала­нишнинг реал холатига баҳо берилади.

Машина ва ускуналар иш вактидан самарали фойдаланишда уларнинг жами саноат ишлаб чиқариш асосий воситалари таркибидаги салмоғига ва уларнинг иш самарасига ахамият берилади.

Машина ва ускуналарнинг жами ишлаган вакти хамда машина ва ускуналар иш вактидан олинган самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш асосида махсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар тахлил этилади хамда уни ўстиришнинг ички имкониятлари белгиланади.

Қуйидаги жадвал маълумотлари асосида уларни тахлил этишнинг услубий асосларини кўриб ўтиш мумкин.

 

 

 

Жадвал маълумотларидан кўриниб тўрибдики, биз тахлил қилаётган «ABC» акционерлик жамиятида ўрганилаётган даврда ўтган йилга нисбатан махсулот ишлаб чиқариш хажми 440537 минг сумга ўсган бўлса, бунга аксинча жами ишланган станок соатлар ҳажми 8500 минг станок соатга қисқарган. Бўларнинг натижасида эса бир станок соатда ишлаб чиқарилган махсулот хажми ўтган йилги 16,41 минг сумдан хисобот йилига келиб 21,23 минг сумга кўтарилган.

 

13.8.Фонд кайтимини ошириш имкониятлари

 

Фонд қайтимини ошириш имкониятларини умумлаштириш тахлил этиш босқичининг якуни хисобланади. Унда тахлил этиш натижаларидан келиб чиққан холда корхонада асосий воситаларнинг самарадорлигини оширишнинг йуналишлари белгиланади.

Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини оширишнинг куйидаги йуналишларини корхона учун тавсия сифатида келтириб утиш мумкин.

Ташкилий йуналишлар бўйича:

• асосий воситаларнинг фақат корхонага иш берадиган қисминигина олиш;

•  асосий воситаларнинг ортиқча қисмини ушлаб турмаслик;

• эскирган ва маънавий талабга жавоб бермайдиган асосий воситаларни хисобдан чиқариш;

• асосий воситаларни фарқлаш ва таркиблашни қайта ўзгартириш;

•   асосий   воситаларга   амортизация  хисоблашнинг  муаллақ шаклларини белгилаш ва х.к.

Техник йуналишлар бўйича:

•  асосий воситаларни таъмирлаш чораларини кўриш, техник қаров;

• эскирган асосий воситаларни янгилари билан алмаштириш;

•  автоматлаштирилган тизимни яратиш;

         • механизациялашни кучайтириш ва х.к.

 Эксплуатацион йуналишлар бўйича:

•  бир сменалик ва кўп сменалик;

•  ишлаб чиқариш хажмига караб асосий воситаларни техник холат ва харакатини бошқариш;

•  асосий воситалар қарови юзасидан масъул шахсларни ажратиш;

•  асосий воситалар бўйича жавобгарлик марказларини белгилаш ва х.к.

 

Мавзу бўйича таянч иборалар

• бозор иктисодиёти шароитида асосий фондлардан самарали фойдаланишнинг ахамияти ва таҳлил вазифаси;

• асосий фондларнинг ишлаб чиқаришдаги ролига караб гуруҳларга бўлиниши;

• асосий воситаларнинг Актив ва Пассив қисмлари;

• асосий фондларнинг таркиби, тўзилишидаги ўзига хос хусусиятлари;

• махсулот сифатини яхшилаш, рақобатга бардошлигини таъминлашда тезлашган амортизация ажратмаларини қўллашнинг афзалликлари;

• асосий фондларнинг техник ҳолатининг тахлили;

 

Ø      янгиланиш даражаси;

Ø      эскириш даражаси;

Ø      яроқлилик даражаси;

• фонд қайтими ва унга таъсир этувчи омилларни хисоблаш тартиби;

• фонд кайтимини ошириш резервлари.

 

Такрорлаш учун саволлар

 

1.  Хужалик юритувчи субъектларнинг асосий восита (фонд)лари деганда нимани тушунасиз?

2.   Асосий воситаларнинг таркиби, тўзилиши ва динамикаси кандай тахлил этилади?

3.  Асосий воситаларнинг холатини тахлил этишда тахлилнинг кандай усуллари қўлланилади?

4. Асосий воситаларнинг ҳаракат кўрсаткичлари қандай тахлил этилади?

5. Асосий воситаларнинг янгиланиши ва чиқиб кетишига нималар сабаб бўлади?

6.  Асосий воситаларнинг техник холатини ифодаловчи кўрсаткичларга нималар киради ва улар қандай тахлил этилади?

7. Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициенти қандай аниқланади ва тахлил этилади?

8. Хужалик субъектларинииг асосий воситалар билан таъминланганлиги ва қуролланганлик даражалари қандай хисобланади?

9. Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кан­дай тахлил этилади?

10.  Асосий воситаларнинг самарадорлиги қайси кўрсаткичлар асосида аниқланади ва у қандай таҳлил этилади?

11.  Асосий воситалар самарадорлиги махсулот ишлаб чиқариш хажмига қандай таъсир кўрсатади ва улар қандай тахлил қилинади?

12.  Асосий воситаларга амортизация хисоблашнинг Миллий хисоб стандартларидаги усуллари ва уларни қўллаш шартлари?

13. Амортизация сиёсатининг махсулот ишлаб чиқариш хажмига ва харажатларга таъсири.

14. Асосий воситаларни таркиблашдаги муаммолар ва уларнинг хал этилиши.

15.  Асосий воситаларнинг бахоланиши ва улардаги муаммолар.

16.  Асосий воситалар лизинга ва уни жалб этишнинг талаблари.

 

 

 

 

Мустақил ўрганиш учун топшириқлар

1-топшириқ

Қуйидаги илова килинган «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги хисобот» маълумотлари асосида корхонанинг асосий воситалар билан таъминланганлигини ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини мустақил равишда тахлил килиб чиқинг ва хулосалар ёзинг.

 

 

 

 

 

 

 

XIV БОБ

ПУЛ ОҚИМЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

 

14.1. Бозор иқтисодиёти шароитида хужалик

субъектларининг пул маблағлари ҳаракатини тахлил

этишнинг ахамияти, тахлил вазифалари

ва ахборот манбалари

 Республикамиз ўзининг мустақиллигига эришганидан сунг Президентимиз бошчилигида республиканинг ўзига хос бўлган сиёсий, ижтимоий-иктисодий ривожланиш модели ишлаб чиқилди. Ушбу ривожланиш модели асосида республикамизда янги иқтисодий тизим — бозор иктисодиётига ўтилмокда. Турли-туман мулк шаклларининг пайдо бўлиши, давлат мулкининг хусусийлаштирилиши, хиссадорлик жамиятлари, хамкорликдаги қўшма корхоналар, кичик корхоналарнинг вужудга келиши утиш жараёнига хос хусусиятлардандир. Бундай шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳақиқий рақобат хукм сўришига, корхоналар мустақил равишда чет эл корхоналари билан алоқа ўрнатишга, маҳсулот сотишнинг янги замонавий усулларини ривожлантиришга, тижорат банклари, хусусий банклар, биржалар, ким ошди савдолари фаолиятини ривожлан­тиришга имкониятлар пайдо бўла бошлади.

Ҳозирда мулкий бирлик ва муносабатларнинг шундай тизимини шакллантириш лозимки, бу ҳаракат аввало фаолият якунида юқори унум ва натижавийликни, бутлик ва манфаат уйғунлигини, энг мухими бозор тўкин-сочинлиги ва жамиятимиз фаровонлигини таъминласин. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида ушбу жихатга бош масала сифатида қараш лозим.

Президентимиз И. Каримов бу хакда фикр юритиб, ўзининг асарларида куйидаги фикрларни илгари сўрган: «Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократию хукукий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир».

Бозор муносабатлари сохасида ҳар қандай хужалик юритувчи субъектнинг ўз тасарруфидаги барча ресурслар — молиявий, моддий, мехнат ва пул ресўрслари ҳаракати хамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошкаришни таъминлаши зарўр бўлади. Кўпгина корхона ва ташкилотлар иктисодий мустақиллик хамда ички ва ташки бозорда битимлар тўзиш хуқуқини қўлга киритганларидан сўнг, хужалик юритишнинг янги шароитларига босқичма-босқич тайёр бўлиб борди.

Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субъектларига фақат ахборотга эга бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш максадида фойдаланиш зарўр бўлади.

Корхоналарнинг хужалик фаолиятини бошқаришда фойдаланиладиган манбалар қаторига пул маблағларининг харақати тўғрисидаги ахборотлар хам киради. Хужалик фаолиятини самарали бошкаришда пул маблағлари оқими тўғрисидаги ахборотлар мухим рол уйнайди. Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар барча даражадаги бизнесменлар томонидан халқаро амалиётда кенг қўлланилмокда, у корхоналар маъмуриятига хам, ташки фойдаланувчиларга хам зарурдир. Корхона менежерлари мазкур маълумотлардан фойдаланиб, корхона ликвидлилигини ўрганишда, дивидендларни белгилашда, иш хаки таъминоти ва бюджет билан ўз вактида хисоб-китоб қилиниши имкониятидан фойдаланишлари мумкин.

Иқтисодчи олимлар Т.П.Карлин ва А.Р.Макминларнинг фикрига кўра, «Пул маблағлари хисоб-китоби — молиявий тахлилнинг энг мухим қуролидир. Йиллик молиявий башорат шаклида кўрсатилишича бундай башорат компания учун ойма-ой кутилаётган пул маблағлари киримини ва ойма-ой мажбўриятлар қопланишининг тўловини амалга оширилишини кўрсатиб беради. Пул маблағлари xиco6-китоби кредиторларга фирманинг кредитга бўлган тиғиз талабини бахолаш учун ва операцион цикл давомида қисқа муддатли ссудаларни қоплаш учун етарли даражадаги пул маблағларини ишлаб топишга қодирлигини аниқлаш имкониятини беради. Бундан ташқари пул маблағларининг хисоб-китоби кредиторларга компаниянинг ўзоқ муддатли ёки кисқа муддатли кредитларга эхтиёжи мавжудлигини аниқлашга ёрдам беради. Корхонанинг пул маблағлари ҳаракатининг хисоб-китоби айниқса, қарздорларнинг мавсумий тижорат цик­ли давомидаги молиявий эхтиёжларини аниқлаш учун қулайдир».

Бозор учун ишлаб чиқариш бор жойда пул маблағлари ўта мухим иқтисодий восита бўлади. Пул маблағлари ишлаб чиқаришнинг такрорланишига хизмат килади, иктисодий усишга кўмаклашади. Пул шаклидаги маблағлар бозор орқали ресурсга айланади, ресурслар иштирокида товарлар яратилади, товарлар сотилиб яна пул олинади. Шундай ҳаракатнинг қайтарилиб туриши иқтисодий жараён юз берганини билдиради. Хар бир хужалик юритувчи субъект ўзининг иктисодий жараёнини мунтазам равишда давом эттириши учун маълум микдорда пул маблағлари бўлишини тақозо этади.

Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг фикр-мулохазаларига кўшилган холда барчасининг фикрларини умумлаштириб, пул маблағлари атамасига қуйидагича умумий таъриф беришни тавсия этамиз: «Пул маблағлари — мажбуриятларни зудлик билан тўлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган турдаги маблағларни ўз ичига олади. Пул маблағларига молиявий муассасалардаги жорий хисобварақлардаги қолдиқлар, нақд купюрлар, тангалар, валюталар, кичик кассанинг нақд пуллари ва молиявий муассасалар томонидан муддатли депозитлар ва муомаладан чиқариш учун қабўл қилинган, корхона кассасидаги конкрет ўтказиб бериладиган пул хужжатларидир. Бу ўтказиладиган пул хужжатларига оддий чеклар, касса ордерлари, мижозлар чеклари, пул ўтказмалари ва бошқа хисоб-китоб воситалари киради». Баланснинг «Пул маблағлари» моддасидаги қолдиқ пул хисобваракларига кирадиган барча турдаги маблағларни акс эттиради.

Пул эквивалентлари — бу пул маблағларига ўхшайдиган, лекин бошкача таснифланадиган активлардир. Улар хазина векселлари, тижорат қоғозлари ва депозит сертификатлардан иборат. Кечиқишлар ва жарима санкциялари пул эквивалентларининг пул маблағларига алмаштирилишига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун, эквивалентлар касса хисобварағидан олинади. Кўпинча пул эквивалентларини хисоб-китоб воситасига айлантиришга эхтиёж йуқ. Эквивалентлар одатда қисқа муддатли инвестиция хисобварағига олиб борилади.

Пул маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, кўп жихатдан корхоналарда пул маблағларининг ҳаракатини оптимал бошқаришни ташкил этиш ва улар устидан назоратни яхшилашга боғлиқ. Пул маблағлари назоратини ташкил этишнинг асосий элементларидан бири, эса корхонанинг хисоб-китоб счётидир. Яъни хисоб-китоб счётидан самарали фойдаланишни максимал даражада таъминлаш, барча кириб келаётган пул маблағларини албатта банк орқали хисобга олиш, барча турдаги тўловларни банклар чиқарган чеклар ёки шунга ўхшаш ёзма топшириқномалар ва уларнинг махсус пул маблағлари фонди орқали амалга ошириш лозим. Агарда кўрсатилган тартиб қатьий амал киладиган бўлса, у холда пул маблағларининг хисоби икки томонлама бўлади: биринчиси — корхона­нинг ўзида, иккинчиси — банкда.

Молиявий ахборот билан ишлашнинг энг мухим жихатларидан бири уни тахлил килишдир. Тахлил қилишда хўжалик фаолиятини ўрганишда хамда хулосалар чиқаришда асос бўладиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Корхона молиявий ахволини тахлил килиш билан шуғулланаётган ҳар бир ходим молиявий хисобот шаклларини, шу жумладан, «Пул оқими тўғрисидаги хисобот» шаклини эркин ўқий олиши, унинг моддаларини тушуниши, шунингдек хулосалар чиқариш ва тавсиялар беришни билишлари керак.

Молиявий хисобот моддаларидан фойдаланиб, корхона тўғрисида катта ҳажмда маълумот олиш, унинг молиявий ахволини хизмат ва бозор фаоллигини тахлил қилиш мумкин.

«Пул оқимлари тўғрисида хисобот» да корхона молиявий ресурсларидаги барча ўзгаришлар пул маблағлари нуқтаи-назаридан акс эттирилади:

•  хужалик фаолиятида олинган пуллар ҳарақати;

•  олинган хамда тўланган фоизлар ва дивидендлар;

•  тўланган солиқлар;

• олинган ва қўйилган инвестициялар;

• акциялар ва заёмлар, шунингдек ижара мажбуриятлари бўйича тушумлар ва тўловлар.

             Кундалик хужалик фаолияти жараёнида содир бўлган пул маблағларидаги барча ўзгаришлар шундай тартибда акс эттириладики, у пул маблағлари қолдиғи билан уларга эквивалент бўлганлар ўртасида, яъни, қисқа муддатли юқори ликвид инвестициялар, эркин айирбошланадиган пул маблағлари ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконини беради.

4-сон шаклга «Валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотнома» илова қилиниб, унда давр боши ва охирига бўлган қолдиқлар, валюта маблағлари тушуми ва харажати тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.

Корхонанинг молиявий ахволи кўп жихатдан реал пул айланмасига боғлиқ. Корхонанинг хисоб-китоб ва ўзга хисоб рақамлари орқали ўтадиган пул маблағларининг келиб тушиши ва уларнинг сарфланишига пул маблағлари оқими дейилади.

Корхона ишининг самарадорлигига, баркарор молиявий холатга корхонанинг хисоб-китоб ва ўзга хисоб ракамларига пул маблағлари ўз вактида ва тула хажмда келиб тушиши ва тўланиши натижасида эришиш мумкин.

Пул маблағлари оқимини тахлил килиш учун 4-шакл «Пул маблағлари тўғрисидаги хисобот» молиявий хисоботи, шунингдек, 1-ш шаклидаги «Корхона (ташкилот) молиявий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида» ги статистика хисоботи асосий маълумот манбаи бўлиб хизмат килади.

Пул окимлари тўғрисидаги хисобот — молиявий хисобот хужжати бўлиб, унда жорий хужалик фаолияти жараёнида пул маблағлари келиб тушиши, сарфланиши ва уларнинг йил боши ва охиридаги қолдиғи, шунингдек, инвестиция ва молиявий фаолиятга йўналтирилган пул маблағлари акс эттирилади.

Пул маблағлари оқимига сум ва валютадаги пул маблағлари киритилади. Шу туфайли 4-шакл «Пул маблағлари тўғрисидаги хисобот» молия хисоботида махсус «Валюта маблағларининг ҳаракати тўғриси­даги маълумотнома» бўлиб, унда давр боши ва охиридаги колдиғи ва уларнинг келиб тушиш ва сарфланиш суммаси кўрсатилади.

Пул маблағлари оқимини ўрганишда ишлатиладиган асосий атамалар қуйидагилардан иборат:

Пул оқимлари — пул ва пул маблағларининг хамда сум ва ўзга эквивалентларнинг кирими (келиб тушиши) ва чиқими (сарфланиши).

Пул эквивалентлари — бу пул маблағларига эркин алмаштириладиган қисқа муддатли ликвидланадиган, қиймати ўзгариши хатарига камроқ мойил бўлган инвестициялар.

Пул маблағлари — бу кассадаги накд пул ва талаб бўйича бериладиган депозитлар, шунингдек, хисоб-китоб, валюта ва ўзга банк хисоб рақамларидаги маблағлар.

Операция фаолияти - бу инвестиция ва молиявий фаолиятни истисно қилганда, корхонанинг даромад келтирадиган асосий ва бошқа фаолияти.

Инвестиция фаолияти — пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш.

Молиявий фаолият — хужалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб, у натижада ўз сармояси ва қарз олинган маблағлар хажми ва таркибининг ўзгаришига олиб келади.

Пул маблағларининг оқимини куйидаги асосий кўрсаткичлар таърифлайди:

1.  Пул маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши суммаси.

2.  Келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг тузилмаси.

 

 

3.  Келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг ўзаро сальдоси.

4. Келиб тушган ва сарфланган пул маблағлари нисбатининг ко­эффициента (пул маблағлари оқими коэффициенти).

Келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг суммаси молиявий хисобот шакли бўлмиш 4-шакл «Пул оқимлари тўғрисидаги хисобот» бўйича тўрт гурухга гурухлаштирилган.

Бундан ташқари, пул маблағлари оқимини чизма кўринишида тасвирлаш мумкин.

Пул маблағлари келиб тушиши ва чиқимининг ҳар бир тўрини кўриб чиқамиз.

Пул маблағларининг келиб тушиши (кирими).

Харидорлардан олинган пуллар (кирим), хисобот даврида корхонанинг банк счётларига, ёки вексель кўринишида юклаб жўнатилган махсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу суммани 4-шакл «Пул маблағлари тўғрисидаги хисобот» молиявий хисоботидан (куйида 4-Ш) ва 1-ш шакли статистика ҳисоботидан олиш мум­кин.

Бошка пул тушумлари ва роялтидан, тўрли куринишдаги мукофотлар, комиссион йиғимлардан олинган пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари суммасини кўрсатади.

Бозор иктисодиёти шароитида пул оқимлари тўғисидаги хисобот акциядорлик жамиятларининг бошқарув рахбарияти ва ташқи фойдаланувчи инвесторлар, кредиторлар, корхона менежерлари учун зарўрдир. Бошқарув рахбарияти учун бу хисобот корхонанинг ликвидлиги, дивидендлар микдорини аниқлаш, бошка йуналишларга қўшимча инвестицияларни жойлаштириш учун манба хисобланади.

Пул оқими тўғрисидаги хисобот зарўр бўлган холларда корхонага юқори даромад келтирадиган лойиҳаларни лойиҳалаштириш учун зарўр манбадир.

Корхонанинг бошқарув рахбарияти учун бу хисобот корхонанинг қисқа муддатли кредиторлик қарзларини ўзишга мавжуд маблағнинг етарли ёки етишмаслиги, хиссадорларга тўланадиган диви­дендлар миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш хамда корхона­нинг инвестиция ва молия масалалари бўйича сиёсат каби масалаларни хал этиш зарурдир.

Пул окимлари тўғрисидаги манбалар асосида инвесторлар компаниянинг фаолиятини ўрганади ва уларнинг фаолиятига бахо беради. Жумладан, корхона рахбарияти пул маблағлари ҳаракатини бошқара олиш, корхона счётидан кредитор қарзларни ўзиш хамда хиссадорларга дивиденд тўлаш, қўшимча молиялаштириш мақсадлари учун етарли микдорда пул маблағларини жамлаш имкониятлари аниқланади. Бу хисобот шакли орқали соф фойда билан пул маблағлари ҳаракати ўртасидаги боғлиқлик ва тафовутлари аниқланиши мумкин. Пул оқимлари тўғрисидаги хисобот корхонанинг инвести­ция ва молиявий фаолияти натижаларини ўзида акс эттиради.

Корхонанинг пул оқимини тахлил килишда молиявий тахлил қуйидаги вазифаларни бажаради:

• пул маблағларининг ҳаракатига тўғри, аниқ ва холисона бахо бериш;

• операцион фаолиятдаги пул маблағларининг ҳаракатига бахо бериш;

•  корхонанинг жорий, инвестиция ва молиявий фаолиятлари бўйича пул маблағларининг соф киримини ва чиқимини аниқлаш хамда бахо бериш;

•  пул маблағлари кирими бўйича манбаларининг, чиқими бўйича ҳаракатларининг таркибини чуқур ўрганиш;

•  пул маблағлари миқдорининг оптимал вариантини аниқлаш;

• корхонанинг валюта маблағлари ҳаракатини ўрганиш ва унга таъсир этувчи омилларга бахо бериш;

• корхонанинг соф пул оқимларида ижобий сальдони кўпайтириш имкониятларини аниқлаш ва хоказолар.

Корхоналарда пул маблағларининг ҳаракати бир неча жараёнлар бўйича содир бўлади. Бугунги кунда корхоналарда пул окими асосан тўртта жараён бўйича содир бўлади. Бўларга:

—  операцион фаолиятида пул маблағларининг соф кирими (+), чиқими (-);

—  инвестиция фаолиятидаги соф пул оқимларининг кирими ёки чиқими;

—  молиявий фаолиятдаги пул маблағларининг соф кирими ёки чиқими;

—  солиққа тортиш (тўланган солиқлар).

 

76-жадвалда «ABC» акционерлик жамияти мисолида юқоридаги жараёнлар бўйича пул маблағларининг ҳаракатини кўриб чиқамиз.

Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятининг пул маблағлари ҳаракатига бахо беришимиз мумкин бўлади. Маълумотлардан кўринадики, жорий даврда корхонада жами пул маблағларининг кирими 3656635 минг сумни ташкил этиб, шундан 99,95 % и хужалик (операцион) фаолиятидаги пул маблағларининг киримига тўғри келмокда. Қолган 0,05% пул маблағларининг кирими инвестиция фаолияти хисобига тўғри келган. Корхонанинг жами пул маблағлари чиқими эса 3654801 минг сўмни ташкил қилиб, шундан, 2927038 минг суми ёки 80,09%и хужалик фаолиятидан бўлган пул маблағларининг чиқимига, 727646 минг суми ёки 19,91%и эса тўланган соликлар хиссасига тўғри келмокда. Бунинг натижасида корхонанинг пул маблағлари қолдиғи йил бошидаги 7657 минг сумдан йил охирига келиб 9491 минг сумга кўпайган. Бундай натижаларни умуман олганда корхона учун ижобий бахоласак хам бўлади. Шуни хулоса килиб айтиш мумкинки, корхонада пул маблағларининг ҳаракати фақатгина асосий хўжалик фаолиятида бўлган.

 

14.2. Хужалик субъектларининг асосий фаолиятидаги пул оқимларининг таҳлили

«Пул оқимлари тўғрисидаги хисобот»да жорий (операцион), ин­вестиция, молиявий ва солиқда тортиш фаолиятлари бўйича пул маблағларининг кирими ва чиқими ифодаланган.

Жорий (операцион) фаолият — хужалик жараёнларини корхона­нинг пул маблағларига, фойда миқдорига таъсирини ифодалайди. Бу бўлимга қуйидагилар киради:

•  жунатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағлари;

• мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланган пул маблағла­ри;

• ходимларга ва улар номидан туланган пул маблағлари;

•  операцион фаолиятнинг бошқа пул тушумлари ва тўловлари.

Корхоналарда  пул  маблағларининг ҳаракати  асосан  корхона хужалик фаолиятида содир бўлади. Хужалик фаолиятидан пул маблағларининг ҳаракатини тахлил килиб чиқишимиз учун қуйидага жадвал маълумотларини ўрганишимиз лозим бўлади.

Жадвал маълумотларига кура биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида, хужалик (операцион) фаолиятидан пул маб­лағларининг соф кирими 727659 минг сумни ташкил қилган. Корхо­нада жами кирим 3654697 минг сумни ташкил килиб, унинг 96,12 фоизи махсулотларни сотишдан келиб тушган пул маблағлари хисобига, колган 3,88 фоизи эса операцион фаолиятнинг бошқа пулли тушумлари хисобига тўғри келган. Корхонанинг хужалик фаолияти­даги жами сарфлари эса 2927038 минг сумни ташкил килиб, унинг 78,48 фоизи мол етказиб берувчиларга туланган пул маблағлари, 9,13 фоизи ходимларга туланган пул маблаглари хисобига, қолган 12,39 фоизи операцион фаолиятнинг бошқа пулли тўловлари учун сарф

 

қилинган. Корхонада пул маблағларининг хўжалик (операцией) фаолиятидаги соф кирим натижаси 727659 минг сумни ташкил қилган. Бу кўрсаткич умумий тушумнинг 19,91 % ини ташкил қилган. Бундай натижаларни корхона учун ижобий деб бахоламоқ лозим.

 

14.3. Инвестиция, молиявий химат кўрсатиш ва солиқ

тўлашлардаги пул оқимининг таҳлили

 

Инвестиция фаолияти корхона инвестиция фаолиятида номоддий активларни сотиб олиш ва сотиш, узоқ муддатли моддий активлар, яъни кучмас мулк бўлмиш бино, жихозлар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун етказиб берувчиларга тўланган пуллар ва унга тенглаштирилган маблағлар чиқим устунида акс эттирилади. Кирим устунида эса узоқ муддатли активларни сотишдан тушган тушум хисобланади. Корхоналар харид қилинган узоқ ва қисқа муддатли қўйилмалар моддасини чиқим устунида воситаларга комиссион тўловлар ва бошқа биржада туланган фоизларни ҳисобга олмаган ҳолда қимматли қоғозларни сотиб олиш учун тўланган, пул маблағларини кўрсатадилар.

Кирим устунида ўзлик бўлмаган қимматли қоғозларни шу билан бирга банк ва бошқа юридик шахсларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли ссуда ва қарзларини сотиш­дан келган тушум кўрсатилади.

 

 

 

Одатда корхоналар ўз фаолияти билан бир қаторда инвестиция ва молиявий фаолият билан хам шуғулланадилар. Ушбу холатни биз қуйидаги жадвал маълумотлари асосида тахлил килиб чиқамиз.

Ушбу жадвал маълумотлари асосида «ABC» акционерлик жамиятининг инвестиция, молиявий ва солиққа тортиш фаолиятларидан қурилган пул маблағларининг ҳаракатига бахо беришимиз мумкин бўлади. Бугунги кундаги бизнинг республикамиздаги пул маблагларининг ҳаракатидаги ўзига хос жихатлари шундаки, бизнинг республикамизда пул маблағларининг асосий қисми, яъни, одатда 90—95 %и хўжалик (операцион) жараёнларга тўғри келади. Шу жихатдан ҳам мазкур жадвал маълумотларидан хам куриниб тўрибдики, корхонанинг мазкур фаолият турлари бўйича пул маблағлари жами кирими 1938 минг сумни ташкил килган холос. Мазкур фаолиятлардан қурилган жами пул маблағлари чиқими эса 727763 минг сумни таш­кил этиб, уларнинг хаммаси асосан, тўланган солиқлар хиссасига тўғри келмокда. Жадвал маълумотларига кўра, корхонада инвести­ция, молиявий ва соликда тортиш фаолиятларидан соф пул окими 1834 минг сумни ташкил килган. Яъни, ушбу фаолият натижаларидан сунг корхонадаги соф пул маблағларининг кирими бирмунча камайганлигини кўзатишимиз мумкин. Бундан кўринадики, корхона ушбу фаолиятлар натижасида асосан пул маблағларининг чиқимига эришган. Бундай натижаларни ижобий хол деб бахолаб бўлмайди.

 

14.4. Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари

ҳаракатининг таҳлили

Молиявий фаолият бўлимида акция чиқаришдан келиб тушган тушум, узоқ ва кисқа муддатли қарзларни келиб тушиши ва чиқимлар акс этади. Булардан ташқари корхона пул иштирокисиз инвестиция ва молиявий фаолият бўйича чиқимларни амалга ошириши мумкин. Масалан, асосий воситаларни узоқ муддатли кредит хисобига сотиб олиш, кредитор қарзларни акцияни чиқариш ва кредитларга қўшимча акцияни бериш орқали бўлиши мумкин.

Корхона молиявий холатининг соғломлиги — бу пул маблағларининг кирими корхонанинг мажбуриятларини қоплай олишидир. Минимал микдордаги пул маблагларининг етишмаслиги молиявий холат танглигига сабаб бўлади. Ортиқча маблағларга эга бўлиш ин­фляция натижасида пулни қадрсизланишига, хамда ортиқча маблагларни самарали фойдаланишга йуналтирмаслик натижасида қўшимча даромад ололмаслиги мумкин. Шу боис пул маблағларини рационал бошкаришни доимо назорат ва тахлил қилиш лозим. Бун­дай тахлил этишни амалда бир қанча усуллари мавжуддир.

Молиявий ҳолат танглигининг сабабларидан бири, бу корхона жорий активидаги пул маблағларининг жорий мажбуриятларга нисбатан кескин камайиб боришидир. Шу боис хар ойда пул маблағлари билан муддати келган мажбуриятларни бир-бири билан таққослаб, тахлил килиш лозим.

Пул маблағларининг етарли ёки етишмаслигини аниқлашнинг иккинчи усули — бу пул маблағларининг айланиш даврини аниқлащдан иборатдир.

 

Пул маблағларининг ўртача қолдиғи 5000 — «Кассадаги пул маблағлари» счёти, 5100 — «Хисоб-китоб счётидаги пул маблағлари » счёти, 5200 — «Чет эл валютасидаги пул маблағлари » счёти, 5500 — «Банкдаги махсус счётлар» счёти орқали қуйидагича аниқланади:

Бунда: N — ойлар сони.

Оборот суммасини аниқлаш учун юқоридаги счётларнинг кредита бўйича оборот суммаси олинади. Корхоналарда пул маблағлари обороти давомийлигини ойлар бўйича ўзгаришини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин.

Корхонада пул маблағлари  обороти давомийлиги ўртача 2,04 дан 2,72 кунгача ташкил этган. Бунинг мазмуни пулни корхона счётига келиб тушишидан то чиқиб кетишига қадар 2 кундан ортиқроқ кун кетган. Тахлил давомида пул маблағлари кирими ва чиқимини таркиби атрофлича ўрганилмоғи лозим.

Пул оқимлари тўғрисидаги хисобот маълумотларини тахлил этишнинг 2 услуби мавжуддир.

1.  Тўғри услуб.

2.  Эгри услуб.

Тўғри услуб орқали пул маблағларининг ҳаракатини тахлил этиш учун жорий фаолият, солиқланиш, инвестиция, молиявий фаолиятлари бўйича маблағларнинг кирим қисми, чиқими билан таққосланиб, соф кирими (ёки чиқими) аниқланади.

 

 

Эгри услуб орқали эса амалда олинган молиявий натижалар (фойда) билан пул маблағлари хажмининг мутлақ ўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш имконияти мавжуд бўлади.

Эгри услуб орқали пул окимларини хисоблаш соф фойда кўрсаткичи билан унинг кўрсаткичларни корректировкасига мослигидан, реал пул маблағлари  ҳаракатига боғлиқ бўлмаган мос хисоблар (қаторлар) бўйича олиб борилади. Жумладан, пул оқимларини тахлил этишнинг эгри услуби, фаолият турлари бўйича пул маблағлари ҳаракатининг тахлилига асосан ташкил этилган бўлиб, яъни, корхона фойдаси аниқ қаерда вужудга келаётгани ёки «тирик пуллар» қаерга сарфланаётганлигини кўрсатади. У «Молиявий нати­жалар тўғрисидаги хисобот»ни куйидан (соф фойдадан) юқорига қараб ўрганишга мослаштирилган.Шу сабабли ҳам, бу услубни аксарият иқтисодчи олимлар «қуйи» усул деб ҳам номлайдилар.

Пул оқимларини оператив бошқаришда эгри услубнинг аҳамияти қуйидагилардан иборат бўлади, яъни, у молиявий натижалар ва ўз айланма маблағлари ўртасидаги ўзаро мосликни ўрнатиш имкониятини кўрсатиб беради.

Эгри услуб ёрдамида корхона фаолиятидаги энг муаммоли жиҳатларини кўрсатиб бериш хамда ушбу критик холатни бартараф этиш йулини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Мазкур услубнинг хам ижобий жихатлари билан бир қаторда маълум камчиликларини ҳам амалиётда кўзатиш мумкин:

1.  Ташқи фойдаланувчилар учун аналитик хисоботлар тузишдаги юқори мехнат сиғимининг талаб этилиши.

2.  Ички бухгалтерия хисоби маълумотлари (бош дафтарлар)да камчиликларнинг бўлиши.

Хужалик субъектларининг фаолиятини тахлил қилиш жараёнида иккала услуб(тўғри ва эгри)нинг қўлланилиши бир-бирини тўлдириб боради хамда хисобот даврида корхонани пул маблағлари окимининг ҳаракати хақидаги реал холатини кўрсатиб беради.

Хужалик субъектларининг пул маблағлари окимини эгри услуб оркали ўрганиш учун алоҳида аналитик хисобот тайёрлаш лозим бўлади. Аналитик хисобот тузиш учун куйидаги ахборот манбаларидан фойдаланилади:

—  «Бухгалтерия баланси» (1-шакл);

—  «Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот» (2-шакл);

—  «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги хисобот» (3-шакл);

—  бош дафтар;

— журнал-ордерлар;

—  бухгалтерия хисоби маълумотномалари ва бошкалар.

Пул оқимлари таҳлилининг эгри услуби натижалари бўйича қуйи­даги саволларга жавоб олишимиз мумкин бўлади:

1.  Қандай хажмда ва кайси манбалардан пул маблағлари кирим килинди хамда қандай асосий йуналишларга пул маблағлари сарфланди?

2.  Корхона жорий фаолияти натижасида тўлов маблағларининг (пул қийматликлари захирасини) келишини кўпайтиришни таъминлай оладими?

3.  Корхона дебиторлик қарзларини ундириш хисобига қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш холатига эгами?

4.  Инвестиция фаолиятига йуналтириш учун ўзлик маблағлари (соф фонда ва амортизация ажратмалари) етарлими?

5.   Корхонанинг олган соф фойдаси унинг пул маблағларига бўлган жорий талабини қоплаш учун етарлими?

Юқорида таъкидланган фикр-мулохазаларимизни пул оқимларини тахлил этишнинг эгри услубини ва уни қўллаш услубиятини аниқ амалий маълумотлар асосида куйидаги жадвалда кўриб чиқамиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эгри услуб орқали пул оқимларини тахлил этишда юқоридаги сингари аналитик хисобот тузилади ва пул окимларини хисоблаш тизими яратилади. Мазкур тизим оркали корхонанинг пул окимларига хар бир фаолият тўри қандай таъсир кўрсатаётганлиги ўрганилади. Эгри услубни қўллаш оркали хар бир кўрсаткич пул маблағларига қандай ва канча микдорда таъсир кўрсатганлигини қуришимизга имкон беради. Жадвалдан қуринадики, ҳар иккала услуб оркали хам пул маблағлари қолдиғи бир хил натижани бермокда. Бундан кўринадики корхонада пул маблағлари ҳарақати бухгалтерия хисоби ва хисоботларида тўғри акс эттириб борилган.

Хужалик юритувчи субъектларнинг пул окимларини тахлил қилиш натижасида пул маблағларининг тақчиллик сабаблари тўғрисидаги дастлабки хулосаларни килиш мумкин бўлади.

Бундай сабабларга қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

•  хужалик субъектларининг мол-мулк ва махсулот сотиш рентабеллигининг пастлиги;

•  солиқлар ва дивиденд тўловларининг юқори эканлиги;

•  корхоналарда қоплаш манбаларидан юқори бўлган капитал харажатларининг катта миқдорда амалга оширилиши;

•  меъёрдан ортиқча бўлган захира ва харажатларни ташкил этишга пул маблағларининг йуналтирилганлиги;

•  корхоналарда айланма маблағлар айланишининг пастлиги, яъни айланма маблағларнинг айланиши секинлиги хисобига корхона оборотига пул маблағларининг қайтиши секинлиги натижасида оборотга қўшимча пул маблағларини жалб этилганлиги;

• баланс пассивида қарз мажбуриятлари улушининг ортиши хисобига қарз ва кредитларни қоплашга хамда фоиз тўловларига юқори микдорда тўланмалар қилинганлиги.

Бугунги кунда хужалик субъектларининг умумий пул окимига асосан махсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган тушум динамикаси, мол-мулкнинг иктисодий рентабеллиги ва қарз мабларлари бўйича туланган фоизлар суммалари таъсир этмокда.

Маълумки, пул окимларининг динамикасига бахо беришда хар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг иктисодий ривожланишига караб бахо берилади. Хозирда иктисодий жихатдан ривожланган мамлакатларда пул окимларининг динамикасини ўрганиш ва уларга бахо беришга катта ахамият қаратиб келинмокда.

 

14.5. Валюта мабларлари ҳаракатининг тахлили

 

Бизга маълумки, корхоналарда «Пул оқимлари тўғрисидаги» хисобот шакли билан бирга ушбу шаклга илова килиниб, «Валюта маблаглари ҳаракати тўғрисидаги маълумотнома» хам берилади. Ушбу маълумотда асосан корхонанинг валюта маблағларининг ҳаракати акс эттирилади. Яъни, корхонада мавжуд бўлган валюта маблагларининг йил бошига қолдиғи ; жами валюта тушумлари; шулардан, со­тишдан тушган валюта тушуми, конвертация хисобига тушган ту­шум, валюта хисобида олинган кредитлар ва бошқа манбалар хисо­бига келиб тушган тушумлар; жами сарфланган валюта маблағлари; шулардан, ишлаб чиқариш сарфларига қўшиладиган харажатлар, ишлаб чиқаришни ривожлантириш харажатлари, мол етказиб берувчиларга тўланган валюта тўловлари, валюта хисобига олинган кредит учун тўловлар ва уларнинг фоизлари хамда бошқа мақсадлар учун тўланган валюта маблағлари бўлиши мумкин ва нихоят хисобот даври охиридаги валюта қолдиғи акс эттирилади. Корхоналарда ва­люта маблағларининг оқими ва уларнинг тузилмавий кўринишини қуйидаги жадвал мисолида кўриб чиқишимиз мумкин.

Мазкур кўрсаткичларга асосланиб, келиб тушган ва сарфланган маблағлар нисбати сифатида аниқланадиган пул ва валюта маблағлари окимининг коэффициентини хисоблаб топиш шарт. Ушбу коэф­фициент бирдан катта бўлса, бу хисобот даврида келиб тушган пул маблағлари уларнинг сарфидан ортиқчалилигидан далолат бериб, бу хол банк хисоб ракамларидаги ва кассадаги пул маблағи қолдиғи кўпайишида ўз аксини топган.

Пул маблағлари окими коэффициентининг бирдан пастлиги пул маблағлари сарфи келиб тушишига нисбатан кўпроқ бўлганлигидан, ҳисобот даври охирида пул ва валюта маблағлари қолдиғи камайганлигидан далолат беради.

Мазкур коэффициент корхона хисобот даври бошида муайян пул қолдиғи  суммасига эга бўлганида бирдан паст бўлиши мумкин.

Пул маблағлари окими ўзгаришининг мойиллигини, уларнинг корхона молиявий ахволига таъсирини аниқлаш, пул маблағлари оқимини прогнозлаш учун пул маблағлари оқимининг сўнгги бир неча йил ичидаги суммаси, тузилмаси ва коэффициентининг ўзгаришини тахлил килиш лозим бўлади.

 

 

 

Пул маблағларининг манбалари ва фойдаланиш йуналишларини бахолаш, хам шу асосда улар бўйича хулоса қилиш ва тавсиялар бериш мақсадида тахлил қилувчи қуйидаги саволларга жавоб топиши керак:

Ø      Корхона бундан кейин хам асосий воситаларни хисобдан чиқаришни корхонанинг ўзида тўпланган пул маблағлари хисобига молиялаштира оладими?

Ø      Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги корхоналар сотиб олиш қай йўсинда молия билан таъминланган?

Ø      Ташқи манбалардан молиявий таъминланишига боғлиқлик қай даражада?

Ø      Дивиденд сиёсати юритиш, яъни акциялар, қимматли қоғозлар ва қарз беришга пул жойлаш хисобига даромад олиш қай даражада?

Бир неча йиллик пул оқимларининг тахлили ишлаб чиқаришни кенгайтиришга пул маблағларини жалб қилиш истиқболини ва бўлғуси кутилмаган нохуш холатларнинг олдини олиш имкониятларини, яъни раҳбариятга корхонанинг молиявий ахволини яхшилаш бўйича услубият ва тактикани белгилаб олиш имконини беради.

 

14.6. Хозирги қийматга келтирилган, келажакда кутилаётган соф пул оқимлари усули ва унинг тахлили

 

Маълумки, акциядорларга тўланадиган дивидендлар миқдори компаниянинг фойдалилик даражасига боғлиқ.. Одатда юқорироқ молиявий кўрсаткичларга эришаётган компаниялар кўпроқ дивиденд тўлашади. Аммо шундай компаниялар борки, улар катта фойда олишларига қарамасдан, акциядорларга умуман дивиденд тўлашмайди ва олинган барча маблағларни ўз ишлаб чиқариш кувватларини янада ошириш мақсадида бизнесларига ўзлуксиз равишда ин­вестиция қиладилар. Бундай компаниялар бизнесларини янада кенгайтиришлари учун жуда қулай имкониятларга эга бўладилар ва бу имкониятлар шундан далолат берадики, ушбу корхоналарнинг товар ёки хизматлари харидорлар дидига жуда мос. Бу мослик эса корхонанинг келажакда жуда катта фойда олишини таъминловчи омил бўлиб хисобланади.

Албатта, бундай компаниялар учун инвестицион маблағларнинг энг мақбул манбаи - бу ўз хужалик фаолиятлари натижасидан олган соф фойдаларидир. Бундай холларда компаниянинг директорлар кенгаши бизнесдан хеч қандай маблағни дивиденд сифатида олмасликка ва аксинча фойданинг хамма қисмини бизнесга қайтадан ин­вестиция қилишга қарор қилиши мумкин. Шунинг учун бундай ком­паниялар хозирда ва якин келажакда умуман дивиденд тўламасликлари мумкин. Шунга фарамасдан, бундай компанияларнинг молиявий хужалик фаолияти билан яхши таниш бўлган инвесторлар уларнинг акцияларини сотишга шошилмайди. Чунки улар инвестиция филган маблаглар хозирда самарали ишлатилмоқда ва охир-оқибатда катта фойда келтириши кутилмокда. Бозорда эса бу корхоналар акцияларининг нархи тушмайди, балки, аксинча, кутарилиши мумкин.

Демак, назарий жихатдан олганда, келажакда тўланиши кутилаётган дивидендлар микдори акциялар бахосини аниқлаш учун асос бўла олсада, амалиётда фақатгина шу омилни эътиборга олган холда акцияларнинг хакикий бозор нархини аниқлаб бўлмайди. Шу­нинг учун амалиётда акцияларнинг бозор нархи акциядорлар биз­несдан дивиденд сифатида олишлари мумкин бўлган ва шу билан биргаликда бизнесга қайтадан инвестиция қилишлари учун мавжуд бўлган соф нақд пул оқимлари асосида хисоблаб, топилади. Акция­ларнинг бозор бахосини топишнинг бу усули хозирги қийматга келтирилган келажакда олиниши кутилаётган соф пул окимлари усули деб аталади.

Бу усулга кўра акциялар бахоси куйидаги формула орқали топи­лади:

 

Бу ерда:

Vt— бирор бир акциядорлик жамияти акцияларининг бирор t санадаги бозор бахоси;

— корхонанинг бизнес фаолияти натижасида вақтдан бошлаб t +τ вақтгача хар бир хисобот даври давомида олиниши кутилаётган соф пул оқимлари;

τ — корхонанинг келажак фаолияти натижасида соф пул оқим­лари тўплай оладиган даврлар сони;

r- акциядорлик жамиятининг капитал таннархи.

Корхоналар акцияларининг бозор нархини аниқлашнинг бу усулини амалиётда қўллаш учун корхонанинг уч-тўрт йиллик тарихий молиявий хисоботларидан олинган маълумотлар асосида шу корхо­нанинг келажакда олиши кутилаётган соф пул оқимлари хажмини тахминан аниқлаш мумкин бўлади.

 

14.7. Пул оқимини башоратлаш

 

Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида корхоналар фаолиятини тўғри ва оптимал бошқариш бирмунча мураккаб жараёндир. Жумладан, корхонанинг пул маблағлари ва пулга тенглаштирилган қийматликлари оқимини рационал бошқариш корхоналар фаолиятининг давомийлигини хамда узлуксизлигини таъминлайди. Яъни пул маблағлари хисобини тўғри ташкил этиш хамда уларни доимий равишда тахлил килиб тўриш корхона фаолиятининг молиявий имкониятларини кенгайтиради. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларини ривожланишининг характерли томонларидан бири унда молиявий бозор ва унинг барча жабхаларини тез суръатлар билан ривожланаётганлиги хисобланади.

Худди шунингдек, молия бозорининг асосий унсурларидан би­ри — бу пул маблағлари бўлиб, унинг хисобини юритишда бухгалте­рия хисобининг «хисоблашиш» ёки «кассали» усулларининг кайси бири кўлланилса корхона учун иктисодий самараси юқори бўлишлигини ўрганиш мухимдир.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августида тасдиқланган «Бухгалтерия хисоби тўғрисидаги» Қонуни, 1999 йил 5 февралдаги «Махсулот (иш, хизмат) лар таннархига киритиладиган, махсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғриси­даги» Низом ва бошка меъёрий-хукукий хужжатларда корхонанинг сотиш жараёнларидан кўрган молиявий натижаларини аниқлашда юқоридаги усулларни қай бири қўлланилиши тўғрисида аниқ фикрлар билдирилмаган. Унда бу усулларнинг қайси бирини кўллаш кор­хона хисоб сиёсатига боғлиқ эканлиги айтиб ўтилган, холос.

Корхоналарда пул маблағлари оқимини рационал бошқариш учун корхонанинг келгусидаги пул маблағлари оқимини башоратлаш мухим хисобланади. Бунда корхонанинг молиявий менежери томонидан пул маблағларининг кирими ва чиқимига оид бор бўлган манбалари йиғилиши хамда ўрганилиши лозим. Одатда кўпчилик кўрсаткичларни катта аниқлик даражасида башоратлаш бирмунча мураккаб жараёндир. Айрим холларда режалаштирилган даврдаги пул маблағлари бюджетининг ташкил топиши, башорат қилинган пул маблағлари окимига мос келади.

Корхоналар келгусида фойдасини максимал даражага етказиб, ўз фаолиятини рационал равишда юритиш учун хар қандай шароитда ҳам пул окимини башорат килишнинг оптимал усулларини танлаши лозим. Бунда корхона молиявий менежеридан иқтисодий стратегияни тўғри танлай билишни, пул оқимлари хисобини аниқ ва тўғри юритишни талаб этади. Бизнинг назаримизда корхонанинг молиявий менежери корхона пул оқимларини башорат килишда бир қанча босқичларни босиб ўтиши лозим. Бу босқичлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

биринчидан, пул маблағлари киримини давр бошланишидан олдин башоратлаш;

иккинчидан, пул маблағлари чиқимини давр бошланишидан олдин башоратлаш;

 учинчидан, соф пул оқимини (ортиқча ёки камомад) давр бошланишидан олдин ҳисоб-китобини қилиш;

тўртинчидан,қисқа муддатли молиялаштиришда мутлақ талабни давр бошланишидан олдин аниқклаш.

Пул оқимини башоратлаш жараёнининг биринчи босқичи келиб тушиши мумкин бўлган пул маблаглари киримининг хажмини хисоблашни ўз ичига олади. Куйидаги холатда бундай хисоб-китоблар маълум қайинчиликлар туғдириши мумкин. Яъни, агар корхона тушумни аниқлаш услубиятини товарлар жўнатиш тартиби бўйича ўзгартириб тўрадиган бўлса, у холда пул маблағлари киримида асосий манба товарлар сотиш бўлиб хисобланади. Товарларни сотиш хам ўз навбатида товарларни накд хисоб-китобга ёки кредит (жунатилган товарлар қийматининг маълум қисмини қарз сифатида бериш) хисобига сотишга бўлинади.

Амалиётда кўпчилик корхоналар ўртача давр оралигида харидорлардан жунатилган товарлар қийматини тўлашни талаб қиладилар. Ушбу холатлардан келиб чиқиб, сотилган махсулотларнинг қайси қисми ушбу даврдаги тушумга, қайси қисми эса кейинги даврдаги тушумга киритилишини хисоблаш мумкин бўлади.

Занжирли боғланишнинг балансли усулидан фойдаланиб, пул маблағлари кирими ва дебиторлик қарзларнинг ўзгариши хисоб-китоб килинади. Балансли тенгликни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:

ДҚД.Б.+ СТ = ДКД.О. + ПК

Бу ерда:

ДҚД.Б. — товар ва хизматлар бўйича дебиторлик қарзларнинг давр бошидаги холати;

СТ — давр оралиғидаги сотишдан тушган тушум;

ДКд.о. — Товар ва хизматлар бўйича дебиторлик қарзларнинг давр охиридаги холати;

ПК — давр оралиғидаги пул маблағлари кирими.

 

Дебиторлик қарзларини тўлов (қоплаш) муддатлари бўйича таснифлаш бирмунча аниқ хисоб-китоб килиш имкониятини беради. Бундай таснифлаш орқали, статистика ва тахлилни ўтган даврда де­биторлик қарзларини қоплаш ҳакидаги ҳакикий манбалар билан таъминлаш мумкин бўлади. Дебиторлик қарзларини тўлов муддатла­ри бўйича тахлил этишни ойлар бўйича ўтказиш тавсия этилади. Чунки бундай холатда дебиторлик қарзларини қоплаш муддатларига қараб ўртача микдорини 30 кунгача, 60 кунгача, 90 кунгача ва хоказо кунларга мослаштириб ўрнатиш лозим. Пул маблағлари киримига оид бошқа манбалар (бошқа сотишлар, сотиш билан ботиқ бўлмаган муомалалар) ни башоратлаш тўғри хисоблаш усули орқали бажарилади, яъни кирим қилинган суммага жорий даврдаги сотиш­дан келиб тушган пул маблағлари суммаси қўшилади.

Пул оқимини башоратлашнинг иккинчи босқичида эса пул маблағларининг чиқими ўрганилади. Унинг асосий таркибий элемента кредиторлик қарзларини қоплаш бўлиб хисобланади. Бизга маълумки одатда корхона ўзининг счётини ўз вақтида тўласада, лекин баъзи бир холатларда корхона тўлов муддатини утказиб юбориши мумкин. Тўловнинг кечиқиш процесси кредиторлик қарзларини чўзиш (муддати ўтган) деб номланади. Муддати ўтган кредиторлик қарзлари ушбу холатда киска муддатли молиялаштиришнинг кўшимча манбалари сифатида иштирок этади.

Бозор иктисодиётининг ривожланиш шароитида товарлар (иш, хизматлар) тўловининг тўрли хил тизимларига амал килинади. Жумладан, тўловни амалга ошириш вактида даврни хисобга олган холда, тўлов хажми дифференциаллаштирилади. Бундай тизимдан фойдаланишда корхона учун муддати ўтган кредиторлик қарзлари молия­лаштиришнинг мухим манбаси бўлиб хизмат килади.

Пул маблағлари ишлатилишининг бошка хил йуналишлари таркибига мехнат хаки тўловлари, капитал қўйилмалар, соликларнинг тўланиши, фоизлар ва дивидентларни тўлаш кабилар киради.

Пул оқимини башоратлашнинг учинчи босқичи мантиқан олдинги иккита босқичнинг давоми бўлиб хисобланади. Яъни соф пул окимини башоратлашни хисоблашда пул маблаглари кирими ва чиқимининг башоратларини солиштириш нули оркали ўрганилади.

Пул оқимини башоратлашнинг тўртинчи босқичида эса қисқа муддатли молиялаштиришда мутлақ талабни хисоблаш хамда пул окимини башоратлащда хар бир давр боши учун банкнинг киска муддатли ссудалари хажмини аниқлаш ўрганилади. Хисоб-китобларда корхонанинг суғурта захирасини ташкил этиш, режалаштирилмаган, аммо корхона учун мақбул бўлган инвестицияга маблағ сарфлаш учун ихтиёрий минимумни хисоб-китоб счётида инобатга олиш тавсия этилади.

Пул оқимини башоратлашда ушбу тўртта босқични қўллаш хисобига корхонанинг пулга бўлган талаби ўрганилади. Бугунги кунда амалиётда афсуски, кўпчилик корхоналарнинг молиявий менежерлари (корхона рахбари) корхона пул оқимини ўрганмаслиги ва тахлил килиб чиқмаслиги натижасида корхонанинг пулга бўлган талаби тўғрисида хеч қандай маълумотга эга эмаслар. Бундай холатни яхшилаш учун, юқоридаги пул окимларини башоратлашнинг босқичларидан фойдаланиш ижобий самара беради деб хисоблаймиз.

Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида корхонанинг пул оқи­мини башоратлашнинг юқоридаги босқичларини амалга ошириш на­тижасида, корхона молиявий менежери:

•  корхонанинг пул окимлари холати хакидаги тўлиқ маълумотга;

•   корхонани рақобат бозорида яшаб қолишини таъминлаб, банкротликка учрамаслик шароитларини кафолатлайдиган;

•  банкдан олган кредитларини ўз вақтида қайтариш учун амал қилинадиган аниқ дастўрларга эга бўлади.

Юқоридаги фикр-мулоҳазаларимиздан келиб чиқадиган бўлсак, корхоналарда пул оқимларни башоратлаш мухим ахамиятга эга эканлигига амин бўламиз. Эркин иктисодиётга ўтиш шароитида инфляция суръатларини хам хисобга олган холла пул оқимларини ба­шоратлаш керак бўлади. Корхонанинг молиявий менежерлари пул маблағларини башоратлаш орқали корхонанинг келгусидаги пул маблағларига бўлган тахминий талабини олдиндан билган холда стратегик режалар тузадилар. Корхонанинг келгусидаги пул маблағларига бўлган талабларини олдиндан билиш хисобига, корхона иқтисодиётини тўғри режалаштирилишига, корхонанинг келгусида­ги тўлов интизомини яхшиланишига олиб келади. Бу эса республикамиз иқтисодиётининг ривожланишида хам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

 

Мавзу бўйича таянч иборалар

• пул маблағлари ҳаракати ҳисоботини таҳлил этишдан мақсад, унинг структураси ва йўналиши;

• пул оқими;

• пул маблағлари кирими;

• пул маблағлари чиқими;

•  пул маблағлари ҳарақати тўғрисидаги хисоботдан фойдаланиш йўллари;

• жорий фаолиятдаги пул маблағларининг кирими ва чиқимининг таҳлили;

•  инвестиция фаолиятидаги пул оқимларининг кирими ва чиқимини таҳлил этиш услуби;

•  молиявий  фаолиятдаги  пул  оқимларининг  кирими  ва  чиқимини таҳлил этиш;

• пул оқимини таҳлил этишнинг тўғри усули;

• пул оқимини таҳлил этишнинг эгри усули.

 

Такрорлаш учун саволлар

1.  Пул оқими атамасига изох беринг.

2.  Пул эквивалентлари деганда нима тушунилади?

3.  Пул маблағларини тахлил этишнинг аҳамияти нимадан иборат?

4.  Пул маблағларининг ҳаракатини ўрганишда тахлилнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

5.  Корхонанинг хужалик фаолиятидан бўлган пул оқимлари қандай тахлил этилади?

6.  Солиқ тўловлари қандай тахлил этилади?

7.  Инвестиция фаолиятидан пул маблағлари оқими қандай тахлил эти­лади?

8.  Молиявий фаолиятдан бўлган пул маблағлари оқими қандай тахлил этилади?

9.  Валюта маблағлари қандай тахлил этилади?

10. Валюта маблағларини тахлил этишдан мақсад нима?

11. Валюта маблағлари бўйича кўрс ўзгаришларини қандай башорат этиш мумкин?

12. Пул маблағларининг ҳаракатини қандай башоратлаш мумкин?

13. Пул оқимини тахлил этишни тўғри усулининг мохиятини тушунтириб беринг.

14. Пул оқимини тахлил этишни эгри усулининг мохиятини тушунтириб беринг.

 

Мустақил ўрганиш учун топшириқлар

1-топшириқ

Қуйидаги илова қилинган «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» маълумотлари асосида корхонанинг пул маблағларининг ҳарақатини мустақил равишда ўрганинг, тахлил қилинг ва хулосаларингизни беринг.

 

 

 

 

XV БОБ

ХУСУСИЙ КАПИТАЛ ТАҲЛИЛИ

 

 

15.1. Бозор иқтисодиёти шароитида хужалик юритувчи

субъектларининг хусусий капиталини тахлил қилишнинг

ахамияти, тахлил вазифалари ва ахборот манбалари

 

Эркин иктисодий муносабатлар шароитида хусусий капитал корхонанинг молиявий холатини тавсифловчи мухим кўрсаткичлардан бири хисобланади. Негаки, унинг холатига караб жами маб­лағлар таркибидан келиб чиққан холда корхонанинг иктисодий карамлиги ёки мустақиллигига бахо берилади. Бу бизнесни бошқариш, фаолиятни кенгайтириш ва шериклик фаолиятини йулга куйишда ўта мухим масала хисобланади.

Хусусий капитал корхонанинг ўз маблағлари манбаининг асосини ташкил этувчи кўрсаткич хисобланиб, унинг таркибига корхона устав капитали, захира капитали, қўшилган капитал хамда тақсимланмаган фонда (қопланмаган зарар) киради.

Бухгалтерия хисоби фанидан маълумки корхона, ташкилот ва фирмаларни молиявий маблағлар билан таъминлаш манбаи бўлиб қуйидагилар хисобланади:

— ўз маблағлар манбаи;

— қарз маблағлари.

 Собиқ иттифоқ даврида эса бу маблағлар манбаига бюджетдан ажратмалар ҳам кирган. Лекин бозор иктисодиётига ўтганимиздан кейин бу маблағлар манбаи бекор килинган. Чунки бу манбанинг йуқ килиниши республикамиздаги боқимандалик тизимини тугатишни таъминлади.

Эндиликда эса юқорида санаб ўтганларимиз корхоналарни маблағлар билан таъминлаш манбаи бўлиб келмокда.

Корхона, ташкилот ёки фирма очилиш даврида ўз маблағларини белгилаб олиши лозим. Бу иш амалга оширилгач эса маблағларни қайси манбаа хисобига қоплаш кераклиги кўриб ўтилади. Агарда корхонанинг ўз маблағлари етарли бўлса ўз маблағлар манбаи хисо­бига, акс хорлда эса, қарз маблағлари хисобига қоплайди.

Бозор иқтисодиёти шароитида хар бир корхона ўз молиявий эхтиёжларини ўзи мустақил қондириши мумкин. Ресурсларни таъминлаш манбаи бўлиб, унинг фойдаси, қимматбахо қоғозларини сотишдан келган тушум, акционерларнинг пай ва бошқа тўловлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг пай ва бошка тўловлари хамда қонундан ташқари бўлмаган холда кирим қилинган маблағлар киради. Бундай асосда киритилган маблағлар корхона ташкилотлар учун хусусий капитал деб каралади.

Хусусий капитал хисоби бозор иқтисодиёти шароитида мухим ахамиятга эга бўлиб, у корхонанинг ўз қудратини қай даражада эканлигини билдиради. Бундай тарафларни эътиборга олган холда Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисининг биринчи чақириқ 6-сессиясида кабўл килинган «Бухгалтерия хисоби туғрисида»ги қонунда хам хусусий капитал хисобига катта эътибор берилган. Унинг 16-моддасига кўра молиявий хисоботлар таркибида 5-шакл «Хусусий капитал тўғрисида хисобот» деб номланиб, бу шакл хар йили бошқа хисоботларга қўшилган холда юқори органларга топширилиши лозим.

Хусусий капитал таҳлилининг вазифалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

Ø      хусусий капиталлардан самарали фойдаланганликка бахо бериш;

Ø      хусусий капиталда мавжуд бўлган имкониятларни аниқлаш;

Ø      унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва ҳоказолар киради.

Хусусий капитал тахлилини олиб боришда ахборот манбаи бўлиб, «Бухгалтерия баланси»нинг пассив 1-бўлими ва «Хусусий ка­питал тўғрисида»ги ҳисобот шакллари киради. Бу хужжат шаклларидан фойдаланган ҳолда, биз тахлил ишларини олиб борамиз. Мазкур мавзунинг хисоби 12- «Журнал ордери» да юритилиб, ушбу хужжат формаси хам манбалар сифатида кўрилиши мумкин.

 

15.2. Хусусий капитал таркиби, ўзгариши

ва динамикасининг таҳлили

 

Хусусий капитал хисоби ўз ичига бир қанча кўрсаткичларни олиб, улар куйидаги тартибда ташкил этилади:

—  устав капитали;

—  қўшилган капитал;

—  резерв капитали;

— тақсимланмаган фонда;

— хусусий капитал билан қопланмаган зарар. Корхонанинг устав капитали ўз маблағлар манбаининг асосини

ташкил этади. Устав капитали таъсисчилар томонидан қуйилган пай тўловларини, акцияларининг номинал қийматини ўзида сақлайди. Унинг хисоби эса хукумат қарорлари ва таъсисчиларнинг йиғинида қабўл килинган қарорлар асосида юритилиб борилади.

Давлат ташкилотларида устав капитали давлат бюджети томони­дан ажратилган мулкни кўрсатади. Мулкнинг келиши вақтига эса бу сумма устав капиталида кўрсатилади.

Корхоналар амадда қўлланилаётган қонунларга кўра хар йили эришган фойдасидан резервлар ташкил этишлари мумкин. Унга хар йили уставда кўрсатилган тартибда маблағ чегирилиб борилади.

Ташкил этилган фонд эса қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

1.  Кўрилган зарарларни қоплаш учун.

2.  Корхона хисобот йилида фонда олмаган бўлса имтиёзли акциялар учун дивиденд бериш.

3.  Бошқа тўловларни амалга ошириш учун.

Тақсимланмаган фойда — бу корхонанинг хисобида тўрган соф фойдасини кўрсатади. У хам хусусий капитал таркибига кирувчи энг асосий кўрсаткичлардан саналади. Лекин фаолият юритувчи корхоналар ҳap сафар хам фойда билан чиқмаслиги мумкин. Бу холда унинг зарари хусусий капитал билан копланмаган зарар деб юритилади. Мазкур иккала климат хам 8710 — «Хисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» хамда 8720 — «Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» счётларида юритилиб, уларнинг фарқи ишоралари орқали аниқланиб олинади.

Молиявий тахлилни олиб боришда коэффициентлар усули энг илғор методлардан хисобланиб, бизнинг ўрганаётган мавзуимизни хам уларсиз тасаввур этиб бўлмайди.

Ривожлангап мамлакатлар амалиётида турли хил молиявий ко­эффициентлар ўрганилади ва уларни шартли равишда тўртта катта гурухларга ажратилади:

1.  Рентабеллик коэффициентлари.

2.  Ликвидлик коэффициентлари.

3.  Тўлов қобилияти коэффициентлари.

4.  Бозор индикаторлари.

Бу кўрсаткичлар хам ўз таркибига бир канча коэффициентларни олади:

Демак, биринчш кўрсаткич таркибига:

хусусий капитал рентабеллиги;

— корхонанинг жами инвестициялар рентабеллиги;

— леверидж;

—  сотиш рентабеллиги.

Лнквидлилик козффициентларига:

а)  тез ликвидланадиган коэффициентлар;

б) дебеторлик қарзларининг айланиш коэффициенти;

в)  ишлаб чиқариш захираларининг айланиши коэффициенти;

г)  кийин ликвидланиш коэффициенти.

Тўлов қобилиятини изохловчи коэффициентларга қуйидагилар киради:

—  қарз ва хусусий капитал нисбати коэффициенти;

—  хусусий капиталнинг жами мулкда тўтган улуши коэффици­енти;

қарз маблағларининг жами активларда тўтган улуши коэффи­циенти.

Бозор индикаторларига эса бозор қиймати ва бухгалтерия хисобида акс этган бахо (номинал қиймат, таннарх) орасидаги фарқ суммалари ўрганилади.

Бу коэффициентлар ичида бизнинг мавзуга тааллуқли бўлган коэффициентлар хам мавжуд бўлиб, улар қуйидагича аниқланади:

Хусусий капитал рентабеллиги. Бу рентабеллик тўри хар бир сўмлик хусусий капиталимиз хисобига тўғри келган соф фойда қиймати ўрганилади. Бунинг учун,

 

кўринишида хисоб-китоб ишларини бажаришимиз керак.

Хусусий капиталнинг ўртача йиллик қийматини топиш учун йил бошидаги ва йил охиридаги суммаларининг йиғидисини иккига бўлиб аниқлаймиз.

Жами инвестициялар рентабеллиги. Бу кўрсаткични аниқлашимиз учун,

 

каби хисоблаш ишларини бажаришимиз лозим.

Бу ерда активларнинг ўртача қиймати жами маблағарнинг йил бошига ва йил охирига бўлган қийматининг йиғиндисини иккига бўлган холда топамиз. Бу ерда резервлар учун ажратма, кредит учун соликлар ва фойда солиғининг корректировкаси соф фойда хисобидан бўлганлиги учун бу қийматларнинг йиғиндиси хисобот йилининг якуний молиявий натижаси сифатида келади.

Левердж. Бу хусусий капиталнинг ўсган қисмини кўрсатиб, у қуйидагича аниқланади, яъни хусусий капитал рентабеллиги коэффициента билан жами инвестициялар орасидаги фарқ коэффициенти олинади. Келиб чиққан натижа қанчалик юқори бўлса, корхона хусусий капиталининг шунчалик ўсганлигини билдиради.

Бир акция учун даромадни хисобот йилида олинган фойдани чиқарилган акциялар сонига бўлиш билан аниқланади.

Қарз ва хусусий капитал ўртасидаги нисбат коэффиценти.

Бунда узоқ ва қисқа муддатли қарз маблағларини ўз маблағлари манбаига бўлиб топамиз. Бундай нисбатлар ҳap бир давр учун аниқланади.

Агарда хисобот йили бошидаги аниқланган коэффициент йил охирига нисбатан катта бўлса А1>А2 у холда корхонанинг тўлов қобилияти ошган бўлади. Акс холда эса корхонанинг тўлов қобилияти пасайган бўлади.

Хусусий капиталнинг жами активларда тўтган улуши коэффици­енти

формуласи орқали топилади. Бу коэффициент қанчалик бирга яқинлашиб борса, корхонанинг мустақилиги шунчалик ошиб боради. Бизнинг республикамизда фаолият кўрсатаётган корхоналар бу коэффициентнинг камида 50% га эга бўлишлари лозим.

Хусусий капитал тўғрисидаги хисобот шаклига асосланиб, йил бошига нисбатан йил охирида колган капиталимизнинг ўзгаришини тахлил қиламиз. Бунинг учун куйидаги шаклда аналитик жадвални тўзамиз.

Жадвал маълумотларидан қуриниб тўрибдики, биз тахлил қилаётган «ABC» акционерлик жамиятининг хусусий капитали йил бо­шига нисбатан, йил охирида 268911 минг сумга ошган. Бу натижа корхона учун ижобий деб каралиши лозим. Чунки бу миқдор йил бошига нисбатан салкам 60 % га яқин ошган.

 

Бундай ўзгаришнинг хосил бўлишида хисобот йилида тақсимланмаган фойданинг 5400 минг сумга ва резерв капиталининг 263511 минг сумга ошуви қатга таъсир этган.

Хусусий капиталнинг қолган тўрлари бўйича йил давомидаги ҳаракати кўзатилмаган.

Ижобий натижа деб қаралишининг яна бир тарафи шундаки, хусусий капиталнинг асосини қўшилган ва резерв капитали ташкил килганидир. Бу эса келгусида корхонанинг хусусий капитали янада кўпайиб боришидан далолат беради.

1999 йил 28 июнда Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Молия-хужалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги Фармони чиқди. Бу фармонга кўра молия-хужалик фаолиятини амалга оширмаётган ва конунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамгармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолияти тузилган махсус худудий комиссиялар кўрсатмасига кўра тухтатилади.

Шундай экан, юқоридаги жадвал маълумотларига асосланган холда бу муаммони хал этиш йулларини топишимиз керак. Кўриниб тўрибдики, хусусий капитал қийматини кўпайтиришнинг энг асосий омили бўлиб корхонанинг хисобот йилида олган соф фойдаси хисобланади. Фаолият кўрсатувчи ташкилотлар шу омил хисобига ўз жамгармаларини ошириши энг оптимал вариант деб қаралади. Сабаби, бу омилнинг ўзгариши фақатгина корхонанинг ўзига боғлик,бўлиб, унинг хар томонлама тўлиқ имкониятларини ишга солиб фа­олиятини бошлашни тақозо этади. Бундан ташқари бошқа кўрсаткичларнинг ўзгариши хам ушбу омил билан бевосита боғлиқдир. Мазкур вазифаларни хал этишда талабалар «Махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари хамда молиявий натижаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низоми»и чуқур билишлари лозим. Унда фойдани шакллантириш муаммоларини чуқур ўрганишлари лозим.

 

15.3. Хусусий капитални кўпайтириш омилларини аниқлаш

 

Хусусий капитал таҳили унинг таркибидан жой олган кўрсаткичлар хисобига ўзгариб боради. Хар бир таркибнинг ўзгариши хам ўз мазмунига кўра маълум кўрсаткичларнинг ўзгариши оркали амалга ошади.

1.  Устав капитали.

Бу счёт хусусий (хиссадор) капиталининг қиймати, кимматбахо қоғозларнинг эмиссияси ва жорий йил фойдаси ва зарари хисобига ўзгариши мумкин.              

2.  Қўшилган капитал.

Бу счёт куйидаги ҳолларда ўзгариши мумкин:

• хусусий (хиссадор) капитали қийматининг ўзгариши;

• муомалага қўшимча акцияларнинг чиқарилишида;

• асосий воситаларни кайта баҳоланишида;

• фойда ва зарарларнинг хисобига.

3.  Резерв капитали хам юқорида келтирилган ўзгариш сабаблари хисобига амалга ошади. Фақатгина бу ўзгаришлар таркибига фойда хисобидан резервларга ажратилган суммалар киради.

4.  Тақсимланмаган фойда. Бу кўрсаткич корхонанинг хисобот йилида олган соф фойдаси, хиссадор капиталининг кўпайиши ёки камайиши, кимматбаҳо қоғозлар эмиссияси, резерв учун ажратмалар хисобига ўзгариши мумкин.

5.  Хусусий капитал билан қопланмаган зарар.

• хисобот даврида олинган зарар;

•  кимматбаҳо қоғозлар эмиссияси;

• хиссадор капиталининг кўп ёки кам бўлиши каби кўрсаткичлар хисобига ўзгариши мумкин.

Бу ўзгаришлар 5-шаклда хам яққол кўзга ташланиб туради.

 

Мавзу бўйича таянч иборалар

 

• хусусий капитал тўррисида тушунча ва уни таҳлил этиш мақсади;

• хусусий капиталнинг таркиби, тузилиши ва йил бошига нисбатан ўзга­риш сабаблари;

• устав фонди;

• резерв капитали;

• кўшилган капитал;

• тақсимланмаган фойда (зарар);

• баланс пассиви моддаларининг қарзни ўзиш муддатлари бўйича 4 гурухга бўлиниши;

• жорий ликвидлик коэффициенти;

• истиқболли ликвидлик коэффициенти;

• банкротлик аломатлари ва уларни тахлил этиш услублари;

• кредитга лаёқатлиликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва    уларни тахлил  этиш услуби;

• қарамсизлик коэффициента;

• қарз ва ўз маблағларининг нисбати.

Такрорлаш учун саволлар

1.  Хусусий капитал деганда нимани тушунасиз?

2.  Хусусий капитал нима учун тахлил этилади?

3.  Хужалик субъектларининг хусусий капиталини тахлил килишдан мақсад ва тахлил вазифалари нималардан иборат?

4.  Хусусий капитал таркибига нималар киради?

5.  Хусусий капитал қандай тахлил этилади?

6.  Хусусий капитални кўпайтириш йулларини кўрсатиб беринг.

 

Мустақил ўрганиш учун топшириқлар

1-топшириқ

Қуйида илова килинган «Хусусий капитал туғрисидаги хисобот» маълумотлари асосида корхонанинг хусусий капитал билан таъминланганлигини ва унинг холатини мустақил равишда тахлил килиб чиқинг ва хулосалар ёзинг.

2-топшириқ

Корхонанинг хусусий капиталини кўпайтириш йулларини кўрсатиб бе­ринг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

XVI БОБ

КОРХОНАНИНГ ИНВЕСТИЦИОН

ФАОЛИЯТИНИНГ ТАҲЛИЛИ

 

16.1. Бозор иқтисодиёти шароитида инвестиция фаолияти,

унинг тўрлари ва асосий йуналишлари

 

Иктисодиётни бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтказиш ва тармоқлар иктисодини ривожлантириш инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бевосита боғлиқдир. Бозор муносабатларига ўтиш босқичида давлатнинг олиб борган инвести­ция сиёсатини хаётга тадбиқ этиш натижасида ривожланган мамлакатлар иктисодиётида юксалишлар юз берган. Халқ хужалиги тармоқларига йуналтирилган инвестиция мамлакатлар иктисодини ривожлантиришни таъминлаб, ички бозорини товарлар билан тўлдиришга ва халкаро савдо алоқаларининг кенгайишига хар томонлама ўз хиссасини қўшган.

Инвестиция лотинча «INVEST» сўзидан олинган бўлиб «сармоя» деган маънони билдиради. Кенгроқ маънода кўлланилганда фойда олиш мақсадида мамлакат ичкарисида ва чет элларда саноат,қишлоқ хужалиги ва бошқа тармоқларига куйилган узоқ муддатли маблағ сармояни билдиради.

Бугунги кунда инвестиция ва инвестицион жараён тушунчасига амалиётчилар хар хил нуқтаи назардан қарайдилар. Айрим олимлар инвестицияни ҳали ҳам «капитал қўйилмалар», «капитал қурилиш» қатегорияларига тенглаштириб келадилар. Аслини олганда, инвести­ция хажми жихатдан хам, ранг-баранглиги жихатдан ҳам хозир айтилган категориялардан устун тўради. Бозор иқтисодиёти шароитларида «капитал куйилмалар», «капитал қурилиш» қатегориялари инвестицияларнинг таркибий қисмидир.

Инвестициянинг иқтисодий аҳамияти тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, бу ўринда «инвестиция» тушунчасининг молиявий, мулкий ва интеллектуал қадриятларни такрор ишлаб чиқариш инъикоси бўлишининг дастлабки ва асосий тушунча бўлиб майдонга чиқишини унутмаслик керак.

Бизда инвестиция хусусида қонуний хужжатлар 1991 йилдан бошлаб қабўл қилинди ва ўтган вакт ичида улар анча такомиллашди. Инвестиция тўғрисида қабўл қилинган қонунда кўрсатилишича инвестиция — бу иқтисодий самара олиш ёки ижобий кўринишдаги ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар кабилар, қимматли қоғозлар, технологиялар, машиналар, асбоб-ускуналар ва самара берадиган бошқа хар қандай бойликлардир.

 Хорижий мамлакатлар тажрибаси ва инвестиция тўғрисида ўзимизда қабул қилинган қонуннинг тахлилидан келиб чиқиб, инвестициянинг шартли равишда 3 та тўрини ажратиш мумкин:

1) молиявий инвестициялар;

2)  моддий инвестициялар;

3)  акдий инвестициялар.

Бозор иқтисодиёти шароитида хар бир инвестиция турининг ўзига хос ўрни бўлади. Молиявий инвестициялар таркибига махаллий ва хорижий мамлакатларнинг пул бирликлари, банклардаги омонатлар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозлар хамда уларга тенглаштирилган бойликлар киради..

Моддий инвестициялар таркибига асосий фондлар, яъни бинолар, асбоб-ускуналар, иншоотлар ва бошқа турдаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив ва пассив қисмлари киради.

Ақлий инвестициялар миқдори жуда ранг-барангдир, яъни улар мулкий хукуклар шаклидаги инвестициялар ва табиий ресурслардан фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат.

Мулкий хукуклар гурухига кирган инвестицияларнинг хиллари бозор муносабатларининг нечорлик ривожланишига, миллий бозорларнинг ўзига хос томонларига қараб хар хил бўлади.

Аклий мехнатга оид хақ-хукуклар шаклидаги инвестициялар таркибига муаллифлик хукуклари, «ноу-хау» кашфиётлар, товар белгиларига бериладиган лицензиялар ва бошқа хил эгалик хукуклари киради.

Табиий ресурслардан фойдаланиш хукуклари қуринишидаги инвестициялари ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш хукукларини ўз ичига олади.

Хамма турдаги инвестициялар, уларнинг хажмидан қатьий назар, бирор-бир инвестицион жараённинг натижасидир.

Инвестицияда қатнашиш таснифига кўра:

а) тўғридан-тўғри инвестициялар — асосан объект аниқ маълум мақсадни амалга ошириш реал бўлган тақдирда йуналтирилган маблағдир;

б)  бошқа инвестициялар — бўлар воситачилар орқали объектларга сарфланади ва олинган даромад мижозлар ўртасида тақсимланади.

Инвестициялаш даврига қараб, қисқа ва узоқ муддатли инвестицияларга бўлинади: қисқа муддатли инвестициялар бир йилгача бўлган омонат сертификатлари ва бошқа қимматли қоғозлардир. Узоқ муддатли инвестициялар бу бир йилдан ортиқ муддатларга куйилган капитал бўлиб, 2 йилга, 2—3 йил ва 5 йилдан ортиқ муд­датларга ҳам қўйилиши мумкин.

Худудий белгилари бўйича инвестициялар қуйидагича бўлинади:

а)  мамлакат ичкариси ва худудларга куйиладиган инвестициялар;

б)  хорижга инвестициялар куйиш, хориж инвестицияларининг кириб келиши ёки акция, облигациялар шаклида хам бўлиши мум­кин;

в)  хориж инвестициялари деганда чет эл фуқаролари, юридик шахслар ва давлатлар томонидан куйилган инвестициялар тушунилади;

г) хамкорликдаги инвестицияларга мазкур мамлакат ва хориж мамлакатларининг биргаликда қўядиган инвестициялари киради. Бозор иктисодиёти ривожланган мамлакатларнинг тажрибасидан маълумки, инвестицион комплекс бир неча элементлардан иборат, уларнинг асосийлари куйидагилардир: инвестиция сиёсати, инвестиция иқлим ва мухити, инвестицион фаолияти, капитал куйилмалари, инвестиция босқичлари ва бошқалар. Ушбу элементларнинг хар бири бозор иктисодиёти шароитларида ўзига хос йуналишга эгадир.

Инвестиция сиёсати инвесторларнинг хақ-хукуқлари, имтиёзларини таъминлаш билан бир қаторда иктисодиёт тармоқларига тегишли асосий фондларни кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришга йуналтириш, муқим солиққа тортиш механизми ва молия-кредит сиёсатини таъминлаш билан боғлиқ бўлган тадбирлар йиғиндисидан иборат.

Инвестиция мухити ёки иклими жуда кенг маъноли бўлиб, иқтисодиёт холатини ижтимоий-иктисодий баркарорлигини, тадбиркорлик фаолияти кай даражада ривожланганлиги, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун чиқарилган қонун ва карорларни, маданиятини, маънавиятини инвесторлар ўз маблағларини йуналтириш учун эътиборга оладиган хамда улардан хулоса чиқарадиган бошқа омилларни ўз ичига олади.

Иқтисодий сиёсатни олиб бориш давлат бошқариш органларини инвестицион жараёнларни тартибга солиш, иктисодиётда давлат аралашуви, халкаро битимларда иштирок этиш ва чет эл инвестицияларини жалб килиш инвестицион мухитга катта таъсир кўрсатади. Конуний, иктисодий ва сиёсий нобаркарорлик, солиқ тизимларининг тўғри йўлга куйилмаганлиги, бозор инфраструктурасининг ривожланмаганлиги, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган субъектлар орасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган қонуний механизмларнинг йўқлиги, информация даражасига тўғри келмайдиган миллий валюта кўрси, чет эл инвестицияларини суғурта килиш билан химоя қилиш механизмларининг яхши ишлаб чиқилмаганлиги, корхоналар ва инвестицион лойиҳалар хақида аниқ ва тўлиқ маълумотларнинг йуқлиги ва кимматбахо коғозлар бозорининг инвестицион мухитига салбий таъсир кўрсатади.

Яна бир инвестицион муҳит холатини аниқлайдиган омил бўлиб инвестицион тушкунлик хисобланади. Бундан ташкари жамгарма тақчиллиги % ставкаларининг юкорилиги билан хам боғлиқдир. Бу эса кичик ва ўрта тадбиркорликни банк кредитларидан фойдаланишларини қийинлаштиради. Инфляция сабаби, бериладиган кредитларнинг катта қисми қисқа муддатли бўлиб, бу улардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни чеклаб кўяди.

Корхоналар бир-бирларига бўлган қарзларини тулай олмаслик холатининг кучайиши хам инвестицион мухитга салбий таъсир кўрсатади.

Кимматбаҳо қоғозлар бозори ҳам инвестицион мухитга таъсир этадиган фактлар бўлиб хизмат килади. Ўзбекистон иктисодиётидаги мулк шаклларининг кўпайишига ва бозор муносабатларининг мустахкамланишига олиб келади.

Инвестицион фаолият инвестициялашнинг асосий бўғини хисобланади, чунки, айнан шу жараёнда инвестиция бир қуринишдан иккинчи қуринишга утади, яъни жамғармалар, куйилмалар, ка­питал мулк, иктисодий самара шаклини олади. Инвестициялар оқими тадбиркорликнинг нечоғлик фаоллигини, демакки, бозор конъюктурасини хам таърифлаб беради. Инвестициялар окимининг шу ҳаракати, яъни тадбиркорликка инвестициялар ажратиш ва сарфлаб иктисодий натижа олиш инвестиция фаолиятининг ўзидир.

Инвестицион босқич - инвестициялар ажратиш, капитал куйилмалар(харажатлар) бериш инвестициялар ҳаракатининг бир босқичидир, холос. Ўзгаришлар занжиридаги кейинги элемент инвестициялар ажратишнинг капитал бойликлар билан ифодаланган натижаси, самарасидир.

Шундай килиб, капитал бойликларнинг шаклланиши инвестицион капитал ҳаракатининг пироварди, яъни, унинг янги истеъмол қийматларини яратиш учун тайёр бўлган ишлаб чиқариш омилларига айланишидир. Инвестициялар ажратиш босқичлари ҳаракатининг йигиндиси барча инвесторларнинг инвестицион фаолиятини ташкил этади.

Инвестицион фаолиятнинг ташаббускорлари бўлиб инвесторлар майдонга чиқади. Инвесторлар ўзлари киладиган ва қарзга олинган мулкий ва аклий кадриятларни тадбиркорлик ишларига ишлатиш тўғрисида қарорга келган инвестицион фаолият суъектларидир. Ин­весторлар улуш қўшувчилар, кредиторлар, харидорлар ролида май­донга чиқадилар. Шунингдек, инвестицион фаолиятнинг бошқа қатнашчилари вазифасини бажаришлари мумкин.

Бозор иқтисодиёти шароитларида инвестицион фаолият қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

•  жисмоний шахслар, давлатга карашли бўлмаган корхоналар, хужалик уюшмалари, жамият ширқатлари шунингдек, жамоат ташкилотлари ва юридик шахслар томонидан маблағлар ажратиш йўли билан;

• давлат томонидан маблағлар ажратиш йўли билан, айни вақтда бу ишни хукумат ва бошқарув органлари инвестицион ва ссуда  ресурсларини  бюджетдан  маблаг  билан  таъминлаш хисобига амалга оширилади. Бозор иктисодиёти шароитларида давлатнинг инвестицион фаолиятдаги роли асосан фан-техника тараққиётини рағбатлантириш, малакали ишчи кучини етиштириб бериш, ишлаб чиқариш инфраструктурасига ажратиш сингари киммат турадиган жараёнларга давлат сектори бюджетидан етарли маблағ бериш билан чекланиши керак. Бундан ташқари иқтисодий мустахкамликни таъмин­лаш ва фан-техника таракдиётини тезлаштириш жамоат иш­лаб чиқариш сохаларини соғломлаштириш, қолоқ туманлар ижтимоий инфраструктурасини индустрлаштириш хамда яхшилаш мақсадларида иқтисодиётнинг устивор сохалари дав­лат томонидан ссудалар ва субсидиялар қуринишида ёрдам бериши мумкин;

• чет эл фуқаролари, юридик шахслар ва давлат томонидан чет эл инвестициялари бериш йули билан;

• мулкка эгалик килиш хуқукига, бекаму-кўст хужалик юритиш ёки оператив равишда бошқариш хукукига, шунингдек, даромадлар манбаига жамгармаларга эга бўлган ва қарзга бериладиган хамда жалб этиладиган маблағларни олиш хуқуқидан фойдалана оладиганлар ва чет эл фуқаролари, юридик шахслари, шунингдек, ажнабий давлатлар ажратиш йули билан.

Инвестор, инвестиция объектлари ва натижаларига, жумладан, реинвестициялар ва савдо ишларига эгалик қилиш ва уларни ўз ихтиёрига киритиш хукукига эгадирлир. Инвестицион фаолият объектларининг ўзаро муносабатлари, шартномалар билан тартибга солинади.

Инвестицион фаолиятни маблағ билан таъминлаш хар хил маблағалар хисобига амалга оширилади: ўзига карашли ва жалб этилган маблағлар, белгиланган тартибда чиқарилган қимматбахо коғозлар, заёмлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

Бугунги кунда Ўзбекистан хорижий инвестициянинг қайси тўрини кўпроқ жалб килиши керак, деган савол туғилади. Аввало, биз бу­гунги кунда хорижий моддий инвестицияларни ўзлаштиришимиз зарур. Бу бизга янги технологиялар «ноу-хау» ва бошқа асосий ишлаб чиқариш фондларини жалб килиш дегани. Бу турдаги хорижий инвестицияни жалб қилиш хисобига қуйидаги ютуқларга эришиш мумкин:

•  асосий ишлаб чиқариш хисобига фонд кайтими кўрсаткичи ошади;

•  асосий ишлаб чиқаришнинг усиши бюджет тушумини оширади;

• асосий ишлаб чиқаришнинг усиши ишсизликни камайтйради;

• ва ниҳоят, республикада аҳолини импорт товарлар ва хизматларга  бўлган  талаби  қондирилишига  қисман  эришилади. Давлат энг керакли товарлар импортный валюта билан таъминламокда. Бироқ бу ўз ўрнида бизни валюта захирамизни камайтиради ва қарзни оширади.

Ўз ўрнида агар инвестицион мухит ёмон бўлса, инвестиция қўшни давлатларга оқади. Демак, биз инвестицион мухитга катта эътибор беришимиз керак.

Чет эл инвестициялари нуқтаи назаридан инвестицион мухитга таъсир кўрсатадиган асосий омил бўлиб республикамиздаги иктисодий сиёсий баркарорлик хисобланади.

Республикамизда кечаётган мана шу сиёсий ва иктисодий барқарорлик туфайли кисқа вакт ичида кўпгина аниқроғи 3200 дан ошиқ қўшма корхоналар ташкил этидди. Бугун Ўзбекистонда қўшма корхоналар учун солиқ имтиёзлари ҳам берилган. Буларнинг барчаси инвестицион мухитни яхшиламокда.

Замонавий бозор иктисодиёти шароитида корхоналар фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш, нафақат, хужалик субъектларининг ўзига, шунингдек кредиторлар ва инвесторлар учун хам ута мухим аҳамиятига эга бўлиб, улар фаолияти самарадорлигини тахлил этиш корхона фаолияти кўрсаткичларини барча қизикувчилар учун очиб берувчи вазифани бажаради. Бундай тахлил этишда корхона фаолиятини молиявий тахлил этишнинг алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтмоқ зарур. Молиявий тахлил корхонанинг молиявий ахволинигина ойдинлаштириб бермасдан, балки унинг хар жихатли фаолияти ва истикболларини хам кўрсатиб бера олади. Корхона тўғрисида барча мухим иктисодий-тахлилий маълумотларга молия­вий тахлил килиш орқали эга бўлиш мумкин. Корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланувчилар бўлиб, корхона менежери, акциядорлар, кредиторлар, инвесторлар, хамкорлар ёки шериклар хисобланади. Ушбу фойдаланувчилар корхона молиявий хрлатини бахолашда ўз мақсадларидан келиб чиқадилар ва ўз мезонларига асосланадилар. Қарз олувчи фаолиятини молиявий тахлил этишда кредиторларни инвестиция маблағларининг кайтарилиши тўғрисидаги башоратларни бахолаш кизиктиради.

Умуман, қарз олувчи фаолиятининг молиявий тахлили куйидаги саволларга жавоб бериш учун бир кагор хисоблашларни таклиф этади:

1.   Корхона унинг барча қарздорлик мажбуриятлари хизмати учун (банк олдида, бюджет, мол етказиб берувчилар ва бошқа кредиторлар олдида) етарлича даромад бера оладими?

2. Хусусий (ўз) капитал, шунингдек қарз капитали самарали ишлаяптими?

3.  Келгусида ишлаб чиқариш самарадорлигининг усиши ва ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун захиралар борми?

4.  Корхона келгусида ўз фаолиятини ривожлантириш учун қандай стратегияга эга ва унинг амалга оширилиш ҳолати(танланган стратегиясидан оғишиш) қандай?

Шу билан бирга корхоналарнинг рентабеллигини, самарадорлигини, ликвидлигини, кредитга лаёқатлилигини бахолаш учун бир қатор молиявий коэффициентлар хам қўлланилади.

 

16.2. Инвестицияни баҳолаш усуллари

 

Мазкур қисмда айтилиши мумкин бўлган фикрни энг мухим шаклда кисқача килиб куйидагича ифодалаш мумкин — агар олинадиган даромадларнинг умумий суммаси қилинадиган харажатларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, инвестицион қарорларнинг бир неча муқобил вариантларидан энг юқори рентабеллигини(самарадорлигини) танлаш зарур. Албатта, шу қоидага амал килиб инвестицион қарорлар қабул килинаётган пайтда яна куйидаги жихатларга хам эътибор бериш керак. Коплаш муддатини, риск даражасини, кутилаётган инфляция суръатларини ва соликда тортиш истикболларини хисобга олган холда инвестицияларнинг самарадорлигини аниқлаш, яъни маблаглар сарфини бундан яхшироқ ёки фойдалироқ йулини топиш. Инвестицион фаолиятга тегишли қарорларни қабул қилишда амалиётда синовдан ўтган куйидаги мухим қоидаларга риоя қилинади:

 1. Пулни банкда саклагандан кўра кўпрок фойда(соликлар чегирилган холда) олиш имкони бўлса, маблағларни ишлаб чиқаришга, кимматбахо коғозларга ва бошқаларга инвестициялаштириш ўз маъносига эга бўлади.

 2.  Инвестицияларнинг рентабеллик даражаси инфляция суръатларидан юқори бўлган такдирдагина маблағларни инвестициялаштириш ўз мазмунига эгадир.

3. Дисконтлаштириш хам хисобга олинган холда энг юқори рен­табеллик даражасига эга бўлган лойихаларга маблағларни инвестициялаш ўз мазмунига эга.

Биринчи коиданинг мазмуни шундан иборатки, муайян маблағга эгалик килувчилар ўз пулларини банкда саклагани учун 10% ли ставка бўйича фонда олади, агар уни ишлаб чиқаришга ёки шу каби йуналишларнинг бирон-бир тўрига сарфласа 20% ли қайтим билан фонда олади. Демак, маблағ сарфининг иккинчи йуналиши самарали хисобланади. Инвестицион қарорлар бахоланаётган пайтда ин­фляция хам хисобга олиниши керак. Мисол учун, маблағ эгаси хужалик қурилишига 50000 сум сарф қилмоқчи.

Агар мулжалланаётган инфляциянинг йиллик суръати 8% ни ташкил этса, у ҳолда йиллик фонда 40000 сумдан юқорироқ суммани ташкил этган такдирдагина сарфланган инвестиция мақсадга мувофиқ бўлади. (8% * 500 : 100 = 40)

Инвестицион жараён юқорида таъкидланганидек, ҳар доим риск билан чамбарчас боғланган. Чунки, вақт ноаниқликни кучайтиради ва харажатларни қоплашнинг муддатлари қанчалик узоқ бўлса, инвестицион лойҳа шунчалик рисклироқ бўлади. Шунинг учун ҳам, инвестицион қарорлар қабул қилинаётган пайтда молиявий менежер харажатлар, тушум, фойда ва у ёки бу инвестицион лойиханинг реализация қилинишидан эришилиши лозим бўлган иктисодий рентабеллик бахоланаётган пайтда, албатта вақтий ўзгаришларни инобатга олмоғи лозим. Ана шу нарса дисконтлаштириш дейилади ва одатда, бир неча муқобил вариантларда амалга оширилади.

Дисконтлаштириш келажакда олиниши мумкин бўлган сумманинг хозирги пулли эквивалентини аниқлаш имконини беради. Бунинг учун келажакда олиниши мумкин бўлган(кутилаётган) суммада мураккаб фоиз бўйича маълум муддатда жамланган даромадни айириш керак.

Фикримизни қуйидаги мисол билан ифодалаймиз:

Агар тадбиркор йиллик 10% даромад олишни мулжаллаб, бугун 200 минг сумни инвестициялаган бўлса, 1 йилдан сунг

200000 * (100%+10%):100=220000

200000 * (1.0+0.1)=220000 сумга эга бўлади. Икки йилдан кейин эса, маблагимиз

220000 * (1.0+0.1)=242000 сумга тенг ва хоказо.

Навбатдаги даврларда янада кўпроқ даромад олиш учун сармоя билан биргаликда унинг даромадини хам реинвестициялаштириш жараёни фоизларини жамлаш(қўйиш) дейилади ва уни куйидаги формула билан ифодалаш мумкин:

КК=БК(1+Ф)С, бунда:

КК — келажакда тушадиган пул суммаси;

БК — бошлангич( жорий) қиймати;

Ф — фоиз ставкаси ёки даромадлилик меъёри;

 С — даромадларнинг жамланиши амалга ошириладиган йиллар сони.

Келгуси пул суммаси ва фоиз ставкаси (бизнинг мисолимизда 10%) белгиланилган холда юқоридаги формуладан фойдаланиб, ўша пул суммасининг хозирги қийматини аниқлаш мумкин:

 

БК = КК/(1 + Ф)с= 242000/(1 + 0.1)2= 200000

 

Дисконтлаштириш инвестицияларнинг келгуси қийматини бахолашда, кимматбахо қоғозларнинг қийматини аниқлашда, банк, суғурта, валюта амалиётида ва бошқа ҳолларда кенг кулланиши лозим. Мисол учун, тадбиркорга 3 йилдан сунг 100000 сум зарур бўлсин. Шу мақсадда, тадбиркор 3 йилдан кейин ўзиладиган(қайтариладиган) ва умумий қиймати 100000 сумдан иборат бўлган облигацияларни сотиб олиш истагини билдирди. Шу облигациялар бўйича йиллик даромад даражаси 9% ни ташкил этсин.

Ана шуларга асосланган холда «биз ўша облигациялар учун хозир(бугун) канча тўлашимиз керак?»—деган саволга жавоб беришимиз мумкин.

 

БК = 100000 : (1 + 0.09)3 = 100000 : 1.295 = 77220 сум

 

Мазкур айтиб ўтилган 3 асосий қоидани билган холда энди инвестицион лойихани танлаш бўйича аниқ бир мисол билан танишиб чиқайлик. Бу мисолнинг қизиқарли ва диққатга сазовор эканлиги шундаки, таклиф этилаётган ҳap иккала муқобил вариант биринчи икки қоида нуқтаи назаридан фойдасиздир. Лекин шундай бўлишига қарамасдан молиявий менежер томонидан рад этилмаётир. Шун­дай қилиб, тадбиркор «Z» йуналишидаги маҳсулот тўрини ишлаб чиқариш учун корхона маблағларини инвестиция қилмоқчи. Лекин, унинг олдида 2 лойиқа мавжуд.

1-жадвалда келтирилган маълумотларга ўз муносабатимизни куйидаги кетма-кетликлар тартибида билдиришга ҳаракат киламиз:

1.  Инвестицияларнинг ўртача йиллик рентабеллик даражасини банк кредитининг ўртача фоиз ставкаси билан такқослаймиз.

Хар иккала лойихаларга нисбатан маблағларни банкда саклаш фойдалирокдир. Лекин «Б» лойиҳа бўйича қўлдан чиқарилган афзалликлар нисбатан камроқдир. Шу нуқтаи назардан олиб каралганда «Б» лойиҳа (фойдалилик нуктаи назаридан) хозирча ютукли ҳолатдир.

2. Лойихаларни инфляцион зарарлардан (йўқотмалардан) суғурталанганлик (ҳимояланганлик) нуқтаи назаридан таққослаймиз.

Хар иккала лойихаларнинг ўртача йиллик рентабеллик даража­си инвестициянинг усиш суръатларидан юқорирокдир. Лекин «Б» лойиха бўйича бу кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ (7.6%-4.0%=3.6%) «А» лойиҳа бўйича худди шу кўрсаткичлар ўртасидаги фарқдан (5.0%-4.0%=1.0%) каттарокдир. Бу нарса, ўз навбатида, масалани (танлашни) «Б» лойиҳа фойдасига ҳал этилишини тақозо этади.

3.Инвестицияларнинг қопланиш муддатларини (даврларини) таққослаймиз.

 

 

 

Шубҳасиз, «Б» лойиҳа бўйича инвестициялар тезроқ қопланади. Лекин, шу нарсани алоҳида таъкидлаш зарурки, лойҳаларнинг қопланиш муддатлари жиҳатдан таққослаш қўйилмалар самарадорлигини атрофлича таҳлил қилиниши лозим бўлганда эмас, балки очиқдан-очиқ ёки аниқ керак бўлмаган, бўлмаётган лойиҳаларни тезроқ йўкқа чиқариш талаб килингандагина мақсадга мувофикдир.

Шу сабабли, таққослашларимизни давом эттирамиз.

4. Талаб қилинаётган инвестицияларнинг ҳажми ёки микдорларини таққослаймиз;

«Б» лойиҳа «А» лойиҳага нисбатан 50 минг сум қимматдир. Ўз навбатида, бу нарса молиялаштиришда маълум қийинчиликларни туғдириши мумкин.

5.  Лойиҳаларни тушумларнинг барқарорлиги нуқтаи назаридан таққослаймиз.

«А» лойиҳа маблағлар оқимининг 5 йил давомида давом этишини, «Б» лойиҳа эса - фақат 4 йил давом этишини таъминлайди. Шу билан биргаликда «Б» лойиҳа бўйича тушумнинг асосий қисми биринчи икки йилда тушаётир, сунг кескин камайиш содир бўлаётир ва 5-йидда эса тушум «О» га тенг. Шу ўринда биз учун нима муҳимроқ: 5 йил давомида у ёки бу даражадаги барқарор пул маблағларининг оқиб келишими ёки биринчи 2—3 йил давомида пул мабламари асосий қисмининг йиғилишими? Ўзимиз учун бу саволга жавоб берамиз ва қиёслашни давом эттирамиз.

6.   Бутун 5 йил давомида инвестицияларнинг рентабеллигини таққослаймиз.

Бу ўринда «Б» лойиҳа маълум афзалликларга эга. Лекин биз ҳали вақт омилини инобатга олганимиз йуқ. Дисконтлаштиришни амалга оширмоқ керак.

7.       Дисконтлаштиришни ҳисобга олган ҳолда бутун 5 йил учун инвестицияларнинг рентабеллигини қиёслаймиз.

 

Бунинг асоси сифатида йиллик банк кредита фоиз ставкасининг даражасини 10% деб оламиз (2-жадвалга каранг)

Юқорида келтирилган маълумотларга ва хулосаларга асосланган холда инвестицион қарорлар қабул қилишнинг асосий ва бир-бири билан ўзвий равишда боғлиқ бўлган қуйидаги мезонларни кўрсатишимиз мумкин:

1.  Янада фойдалироқ альтернатив вариантнинг йўқ эканлиги.

2. Инфляциядан кўзда тутилиши мумкин бўлган зарарлар (йўқотмалар) рискини минималлаштириш.

3.  Харажатлар қопланиш муддатининг қисқалилиги.

4.  Лойиханинг арзонлиги.

5.  Тушумнинг барқарорлигини таъминлаш.

6.  Юқори даражадаги рентабеллик.

7.  Дисконтлаштирилгандан сунг рентабелликнинг юқори даражалиги.                                 

Ана шу мезонлар тупламидан фойдаланиб, уларни бир-бирлари билан бир неча вариантларда комбинациялаштириб молиявий менежер у ёки бу лойиханинг фойдасига ўз танловини эълон килиши мумкин. Шундай бўлишига карамасдан, у томонидан кайси вариантни танланиши кўп жихатдан корхона учун шу кунда энг асосий бўлган мезонни субъектив равишда танлаш билан боғлиқдир. Агар молиявий менежернинг фикрича, корхонанинг стратегиясига камтарона, лекин узоқ муддат давомида барқарор тушумга эга бўлиш тўғри келса, у ҳолда «А» лойихани танлайди. Аксинча, корхона учун асосий мезон лойиханинг фойдалилиги бўлса, молиявий менежер, албатта, «Б» лойихани танлаши тўрган гan.

Шундай килиб, юқоридаги мулохазалардан қуриниб тўрибдики, инвестицион портфелни шакллантиришда фақат энг юқори фойдали ва энг паст рискли лойихаларнигина танлашга эътибор бериб қолмасдан, балки корхонанинг стратегик линиясига энг яхши мос келувчи лойихага ҳам алоҳида эътибор берилмоғи керак.

 

16.3. Ишлаб чиқариш инвестициясинннг таҳлили

 

Маблағлардан фойдаланишда ишлаб чиқариш йуналиши хам корхона, хам жамият учун маъқулроқ бўлар эди. Чунки, ишлаб чиқаришда аниқ турдаги махсулот (иш, хизмат) яратилиб иктисодий қиймат билан биргаликда истеъмол қиймати хосил қилинади. Бахоси хамда истеъмол қиймати ва унинг сифати харидор талабини қондирса, мазкур турдаги махсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш давомийлига ошади. Демак, маблағ айланиши таъминланади. Энг асосийси инвесторлар сарфлаган маблағидан кўзда тутилган самара оладилар. Дастлабки, сахифаларда инвесторлар ўз маблағларини асосланган лойихаларга кўра аниқ йуналишга сарфлаш вариантларини муқобиллик тарзида танлаб олишни қуриб чиқдик. Эндиги, масала агар инвестор ишлаб чиқариш йуналишига сарфланган маблағларини жорий даврдаги ва жорий давр якунланган холати хамда уларнинг йиллар бўйича динамикасини белгиланган режага мувофиқ, бозордаги ўзгаришларни хисобга олган холдаги ахволини тахлил қилиб, уларни умумлаштириб, тегишли бошқарув қарорларини қабул килишдаги ахамиятини ўрганамиз. Бу билан фаолият йўналишидаги камчиликларни бартараф этиб, янада самарали бўлган имкониятларни топиб, уларни жорий килишга эришилади.

Инвестицион фаолиятини тахлил килиш, аввало таъминот режасини бажаришини ўрганишдан бошланади. Бу жараёнда режада белгиланган асосий ва оборот активлар (уларнинг тури бўйича)нинг келиб тушиши ёки ишлаб чиқаришга берилиши холати, режа ва хакикий маълумотларни таққослаш йули билан қурилади. Аниқланган оғишлар ёки кечиқиш лар сабаблари аниқланади. Улар туфайли эришиладиган молиявий натижага кўрсатилган салбий таъсир микдори ўрганилади, маъсулиятли шахсларга нисбатан тегишли кўрсатмалар берилади. Мазкур усулдаги тахлил тезкор ёки муайян даврни камраб олган ҳолда (масалан: чораклик, йиллик) утказилиши мумкин. Албатта, тахлил натижасида олинган хулосалардан самара­ли фойдаланиш имконияти кўлдан бой берилмаган даврда мазкур тадбир ўз ахамиятини йўқотмайди.

Маблағ айланишининг бевосита ишлаб чиқариш босқичида асосий ва оборот активларини хақиқий микдор ва қиймат сарфи белгиланган режа бўйича амалга оширилиши тахлил этилади. Ўзгаришлар сабаблари ўрганилади.

Жадвал маълумотларидан қуриниб тўрибдики, тахлил этилаётган корхонада ишлаб чиқариш харажатлари режада белгиланган кўрсаткичларга нисбатан қиймат жихатдан жами +34 минг сумга ортиқ сарфланган. Бўларнинг асосий сабаблари куйидагилардир:

Моддий харажатларнинг айрим тўрлари баҳосининг ошганлиги(+14) ишлаб чиқариш жараёнида ортиқча мехнат сарф килинганлиги(+10)ҳамда асосий воситалар жорий ремонт харажатлари кутилмаганда ошиб кетганлигидир(+6).

Албатта мазкур ортиқча сарфлар махсулот сотиш баҳоси ўзгармаган такдирда фойда суммасини камайтиради.

 

Капитал куйилмалар тахлилида уларнинг жорий йилдаги самарадорлик кўрсаткичларини ҳам ўрганиб чиқиб, хақиқий аҳволни ва унга таъсир этувчи омилларни билиш зарур. Бу маълумотлар капи­тал куйилмалар қайтимининг йиллар бўйича динамикасини таҳлил қилишда ва якуний самарадорликни аниқлашда ғоят муҳимдир.

 

Жадвал маълумотларидан кўриниб тўрибдики, корхонада рентабеллик даражаси кескин ўзгармаган. Бироқ, +0.6 микдордаги нисбий даража ҳам маълум маънода ижобий холат деб бўлмайди. Бунинг асосий сабаби оборот активларидан фойдаланишда йул куйилган камчиликлардир (сабаби — жадвалда айтиб ўтилган).

 

 

Жадвал маълумотларидан кўринадики капитал куйилма бўйича рентабеллик даражаси йилдан йилга пасайиб борган. Бунинг асосий сабаби махсулот бахоси ошмаган холда, унга сарфланувчи материаллар хамда мехнат хаки қиймати ошиб борганлигидир. Бу корхонада мазкур йуналишга маблағ сарфланаётганда ёки инвестиция килинаётганда лойиҳани ва унга мувофиқ келувчи режани ишлаб чиқишда бозор ҳолатининг кескин ўзгаришини олдиндан кўра олмаганлигидир. Бироқ лойиха ва режанинг ижобий томони, дастлабки йиллардаёқ капитал куйилманинг 60% дан ошиқ қийматини қайтариб олмоқда ҳамда уларни реинвестиция қилмокда. Бироқ кейинги икки йилда бу жараён кескин пасайди. Энг асосий капитал қўйилма инфляция суръатини хам ҳисобга олган холда ўз қийматини тўрт йил ичида қопламокда.

Ишлаб чиқаришга сарфланган инвестицияларни тахлил килишда уларнинг молиялаштириш манбаларини хам алоҳида ўрганиб чиқиш талаб этилади. Чунки, мажбурият асосида молиялаштириш, ўз қиймати билан биргаликда маълум бир фоиз тўловини хам келтириб чиқаради. Бу эса, эришилган фойдани пировард натижада камайишига таъсир этади.

Муайян фаолиятни инвестициялаш жараёнида узоқ муддатли активларни жалб этишда ўз маблағларига сотиб олиш, кредит, лизинг нули ёки ижара муносабатлари билан олиш вариантлари хам ўзаро таққосланиб, энг яхши деб топилган тадбир танлаб олинади. Бунда климат жихатдан энг арзон, қайтими ўз усимига эга, молиялаштиришнинг қулайлиги каби жихатларига эътибор берилади.

Оборот маблағларидан унумли фойдаланишда хам юқорида айтиб утилган томонлар чуқур таҳлил талаб этади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инвестиция йуналишини ишлаб чиқаришга буриш энг аввало алоҳида жамоа ҳамда давлат манфаатларига мос тушади. Чунки, моддий неъматлар кўпаяди ҳамда истеъмол этилади.

Инвесторларга эса ишлаб чиқаришни ривожлантирганлиги учун солиқ қонунчилиги бўйича кўплаб имтиёзлар берилади.

 

16.4. Молиявий инвестциялар таҳлили

 

Бозор муносабатлари ривожланган шароитда муайян корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва айниқса кенгайтириш қўшимча маблағ топиш мақсадида чиқарилган кимматбаҳо қоғозларсиз амалга ошиши кийин.

Ривожланган бозор иктисодиёти шароитида кимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш қуйидаги мақасадларни кўзда тутади:

•  капитални аниқлаш;

•  қўшимча фонд олиш;

•  кимматбахо қоғозлар кўрсининг ошиши эвазига капитални кўпайтириш.

Том маънода бозор иктисодиёти тўла шаклланиб бўлмаган мамлакатларда қимматбаҳо қоғозлар, уларга хос бўлмаган бошқа мақсадларда ҳам сотиб олиниши мумкин. Бундай мақсадлар жумласига куйидагиларни киритиш мумкин:

•  кимматбахо қоғозлар сотиб олиш йули билан мулкий хукукларга эга бўлиш, дефицит махсулотлар ва хизматларга эга бўлиш;

•  муомала шартларига кўра накд пулни ўрнини боса оладиган қимматбахо қоғозларни сотиб олиш;

•  бозорни ўрганиш учун;

•  мулк таъсир даражасини кенгайтириш ва уни қайта тақсимлаш;

•  нобаркарор бозор шароитида кимматбаҳо қоғозлар кўрслари ўзгаришлари асосида чайқовчилик қилиш ва х.к.

Қимматбахо қоғозларнинг ликвидлик масаласи бозор иқтисодиёти шаклланиб келаётган давлатларда фонд бозорини ривожлантириш билан боғлиқ ўта мухим масалалар жумласига киради. Ликвидлилик даражаси қанча юқори бўлса, бундай кимматбахо коғозларнинг курси шунча мустахкам ва юкори бўлади. Демак, корхоналар кимматбахо коғозларни сотиб олишда биринчи навбатда уларнинг шу жихатларига эътиборни каратишлари керак.

Ривожланган бозор иктисодиёти шароитида кимматбахо коғозларнинг ундан ортиқ тури бўлиб, уларнинг айрим турлари, ўз навбатида, турли шартлар асосида муомалага чиқарилган хар хил шаклларга бўлиниши мумкин. Куйидагилар кимматбахо коғозларнинг асосий турлари бўлиб хисобланади: акция, вексель, фюьчерс, хусусийлаштириш чеки, облигация, давлат хазина мажбуриятлари, опцион, варрант, банкларнинг жамгариш ва депозит сертификатлари, коносамент, мулкий варака (масалан, уй-жой олиш хукукини берувчи қимматбахо қоғоз).

Кимматбахо қоғозлар ва уларнинг ишончлилиги ҳақида гan кетганда халқаро амалиётда махсус рейтинг агентликлари ва ташкилотлари кимматбахо қоғозларни, чуқур тахлил асосида гурухларга бўлишади. Масалан, қимматбахо қоғозларни, «олий сифатли», «юқори сифатли», «ўртадан юқори сифатли», «ўрта сифатли» ва х.к. гуруҳларга бўлиш мумкин.

Кимматбахо қоғознинг инвестицион сифати унинг ликвидлилик даражаси хамда ўртача бозор фондидан кам бўлмаган даражада фоиз келтириш кобилияти ва курс қиймати баркарор бўлган шароитда риск холати каби омилларни бахолаш белгиланади.

Маълумки, қимматбаҳо қоғоз риски канча паст бўлса, унинг ликвидлилик даражаси шунча юқори бўлади. Лекин риск даражаси паст бўлган кимматбахо коғознинг даромад келтириш қобилияти ҳам аксарият ҳолларда юқори бўлмаслиги мумкин.

Бу ўринда кимматбахо қоғозлар кенг тарқалган ғapб давлатлари билан ўтиш даврида яшаётган давлатлар амалиёти ўртасида ўзаро мос келмаслик холатлари хам мавжуд. Масалан: ғарбда аҳоли турли қимматбахо қоғозлар инвестицион сифатларини яхши билади. Инвесторлар ўз олдига куйган мақсадларидан келиб чиқиб, кимматбахо қайси тўрини сотиб олишни хал этиш учун уларнинг ин­вестицион сифатларини чуқур ўрганишга етарли ахборот топа олишади. Ахборот ўзининг ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва тўлалиги билан ажралиб туради. Қимматбаҳо қогознинг инвестицион сифатлари ҳакида нотўғри молиявий ахборот берган юридик ёки жисмоний шахс фонд бозорида тезда ўз обрўсини тўкиб қўйиши ва натижада синиши мумкин.

Бозор иктисодиёти энди ривожланаётган давлатларда қимматбахо қоғозларнинг инвестицион сифатларини аниқлаш хозирча тор доирадаги мутахассисларнинг иши бўлиб қолмокда. Кимматбахо қоғозларнинг потенциал инвесторлари бўлиши мумкин бўлган ахолининг кенг қатламлари фонд бозори сархадларига аста-секин кириб бормокда.

Бозор иктисодиёти шаклланаётган давлатларда кимматбаҳо қогозлар портфели билан боғлиқ рисклар нисбатан кўплиги билан ажралиб туради. Куйида кимматбахо коғозлар портфели билан ботиқ рискларнинг асосий турлари хакида қисқача сўз юритилади.

Капитал риск — кимматбахо қоғозларга куйилган барча маблағлар учун умумий риск бўлиб, у зарар кўрмасдан капитални қайтариб ололмаслик ҳолати билан белгиланади. Фондлар бозорида йирик таназуллар руй берган пайтда (масалан, 1998 йилда Жанубий Корея, Япония, Россия, Индонезия, Малайзия ва х.к. давлатларда) капитал риск руёбга чиқади.

Қонунчиликда ўзгаришлар руй бериши билан боғлиқ риск натижасида кимматбахо қоғозлар чиқариш қайта руйхатга олиниши, бекор килиниши, унинг шартлари тубдан ўзгариши мумкин. Натижада эмитент ва инвестор қўшимча харажатлар килиши ва моддий йўқотишларга дучор бўлиши мумкин.

Вақт билан боғлиқ риск 2-кимматбахо қоғозни сотиб олиш ёки сотиш учун ноқулай вақт танланган холатларда юз беради. Қимматбаҳо коғозларни сотиш ёки сотиб олишга мавсумий (аграр, савдо фирмалари кимматбаҳо коғозлари) ёки қайта ишлаб чиқариш циклларининг таъсири ўта аниқ сезилади.

Танлаш риски — қимматбахо қоғозларнинг сердаромад ва ишончли турларини танлай олмаслик ҳолати билан боғлиқ бўлади. Қимматбаҳо коғозлар инвестицион сифатларини тўғри бахолай олмаган вазиятларда танлаш риски руй беради.

Ликвидлилик риски - кимматбахо қоғознинг инвестицион сифатини бахолашнинг ўзгариши шароитида уни сотишдан кўрилган за­рар билан ўлчанади.

Инфляцией риск — юқори инфляция суръатлари инвесторнинг кимматбахо қоғозлардан оладиган даромадлари тезроқ қадрсизланиш рискидир. Жаҳон амалиётида инфляцион рискни пасайтиришнинг жуда кўп усуллари бўлишига қарамасдан инфляциянинг юқори даражадалиги кимматбаҳо қоғозлар бозорини бўзиб юбориши аллақачон аниқланган.

Валюта риски - валюта кўрслари ўзгариши натижасида валюта қимматбаҳо қоғозларига қилинган куйилмалар билан боғлиқ бўлган рискдир.

Регионал риск — бир ёки икки турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган худудлар фаровонлигининг шу махсулотлар нархининг ўзгариши билан боглиқ бўлган риск. Мамлакатда хокимият кризиси вужудга келган пайтда регионал рисклар алоҳида регионларнинг сиёсий ва иқтисодий сепаратизмига боғлиқ холда ву­жудга келиши мумкин.

Тармоқлар риски - иктисодиётда тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлган риск. Шунга кўра барча тармоқларни гурухларга ажратиш мумкин:

а)  цикллик тебранишларга таъсирчан тармоқлар;

б)  цикллик тебранишларга камроқ таъсирчан тармоқлар;

Бундан ташқари тармоқларни «ўлиб бораётган»; «барқарор ишлаётган»; «тезда ўсиб бораётган» ёш тармоқларга хам бўлиш мумкин.

Кредит   риски   —   кимматбахо   қоғозларни   чиқарган   эмитент чиқарилган қимматбахо қоғозлар бўйича фоизлар ёки асосий қарзнинг қайтараолмаслиги билан боғлиқ бўлган риск.

 Фоиз риски — бозордаги ставкаларнинг ўзгариши натижасида инвесторларнинг зарар қуриши билан боғлиқ бўлган риск. Маълумки, бозор фоиз даражасининг пасайишига олиб келади.

Бозор риски — бозор умумий фаолиятининг пасайиши сабабли кимматбахо қоғозлар нархининг пасайиши натижасида инвесторларнинг зарар қуриши.

Мамлакат риски - тармоқлар рискига ухшаш. Шу билан биргаликда бу рискнинг ўзгаришига корхонанинг фаолияти ҳам таъсир қилади. Бунга мос равишда корхоналар консерватив, агрессив ва уларнинг хар иккаласини биргаликда кўрадиган «оқилона» корхоналарга бўлиш мумкин.

Қайтариб олиш риски - қайтариб олиш хукукига эга бўлган облигациялар бўйича тўланадиган фоизлар даражасидан ошганлиги са­бабли эмитентнинг шу облигацияни қайтариб олиши натижасида инвесторларнинг зарар кўриш риски.

Қимматбахо қоғозлар портфелини бошқариш бир-бири билан боғлиқ бўлган кўплаб операциялардан иборат бўлиб, уларнинг қай бири қачон ва қайси шартлар билан ишлаши, портфелни ким бошқариши билан белгиланади. Қимматбахо қоғозлар портфели унинг эгаси ёки эгасининг топширишга кўра алоҳида шахс томонидан бошқарилиши мумкин.

Биз қуйида портфелни унинг эгаси томонидан бошқарилиш жараёнида содир бўладиган операцияларининг асосийлари билан таништириб утамиз. Портфелни унинг эгаси топшириғи бўйича бошқа шахс бошқарганда ҳам шу операцияларнинг аксарияти бажарилади. Бошқаришнинг иккала усули мазмунан бир-биридан кескин фарқ килмайди. Уларнинг фарқи операцияларни амалга ошириш шаклида бўлади. Яъни, портфель эгаси хамма вақт ўз номидан иш кўради, иккинчи усулда эса алоҳида шахс унинг топшириғи бўйича бошқарув операцияларини бажаради.

Бу операция фонд бозори конъюктурасини ўрганиш ва прогноз қилиш, қонунчилик ҳақида маълумот йиғиш, қимматбахо коғозлар билан утказиладиган операциялар бўйича услубий ва меъёрий хужжатлар тайёрлаш, касбий тайёрлаш, портфель умумий стратегиям ва тактикасини ишлаб чиқиш, портфелни бошқаришни назорат қилиш, қимматбахо коғозларни бахолаш, дивиденд сиёсатини яратиш ва амалга ошириш каби ута мухим чора-тадбирларни ўз ичига олади. Қуриниб турибдики, кимматбахо коғозлар портфелини бошқаришни ташкил этиш жараёнида бу операция ута мухим ахамият касб этади.

Кимматбахо коғозлар бозорини тахлил килиш юқоридагилар билан чегараланиб қолмайди. Портфель холатини у ўз олдига куйган мақсадга эришиш, рисклар ва ликвидлик даражасини бахолаш, хусусийлаштириш жараёнини тайёрлаш ва амалга ошириш каби хатти-ҳаракатлар хам портфелни бошқариш операциясининг таркибий қисмлари хисобланади.

1.Қимматбахо қоғозларни сотиб олиш асосида инвестиция қилиш. Бу операцияни амалга ошириш учун олдиндан махсус фондлар ёки алоҳида счётларда пул маблағлари аста-секин жамғарилиб борилади.

2.   Қимматбахо қоғозларни тайёрлаш, муомалага чиқариш ва бирламчи тарқатишни ташкил этиш.

3. Қимматбахо қоғозларни бевосита сотиш билан боғлиқ хатти-ҳарақатлар.

4.  Кимматбахо қоғозлар эгаси алмашишига олиб келиши мумкин бўлган айрим ходисалар (масалан, алмашув, coвғa килиш, меросга бериш ва х..к.),

5.  Кимматбахо қоғозлар бозорини тахлил килиш.

6.  Кимматбахо коғозларни зарур ҳолларда гаров сифатида ишлатиш.

7. Кимматбахо қоғозлар бўйича хисоб-китобларни амалга ошириш.

8.  Қимматбахо қоғозларни қарзга бериш ёки қарзга олиш.

9.  Қимматбахо қоғозларни суғурта қилиш.

10. Қимматбаҳо коғозлар бўйича эхтимол тутилган зарарларни қоплаш мақсадида захира ташкил қилиш ва ишлатиш.

11.  Бўзилган, йуқолган қимматбахо коғозларни алмаштириш.

12.  Қимматбахо қоғозларнинг операциялари бўйича бухгалтерия хисобини юритиш ва хисоботини тузиш.

13.  Қимматбахо қоғозларнинг бир тўрини бошқа бир тўрига алмаштириш.

14.  Қимматбахо қоғозлар портфелини бошқариш билан боғлиқ махкамавий ишларни бажариш.

Қимматбаҳо қоғозлар портфелини бошқариш унинг эгаси томонидан амалга оширилганда корхонада бу иш билан шуғулланадиган махсус фонд (ёки инвестиция) бўлими (бошқармаси) ёки кимматбахо қоғозларни бошқариш бўлими (бошқармаси) ташкил этилади.

Қимматбахо қоғозлар портфелининг эгаси мазкур жараённи бошқаришни ўзи хохламаса, бу ишни фонд бозорида махсус ташкил этилган ихтисослашган ташкилотларга шартнома билан топшириши мумкин.

Корхоналар сотиб олган кимматбахо қоғозларни ва улардан фойдаланишни тахлил килишда куйидаги жихатларни хам кўриб утадилар. Кимматбахо қоғозлар узоқ ва киска муддатга куйилганлиги, режа бўйича ёки режада белгиланмаганлиги, режа бўйича кайтими хамда хакиқатдаги қайтими, бозор бахосининг усиши ёки камайиши, улардан фойдаланишнинг муқобил йуналишлари уларнинг хар бирининг алоҳида тури бўйича солиштириб чиқилади.

Бу билан молиявий куйилмалардан қай даражада фойдаланиш ҳолатини йиллар бўйича хам ўрганиш мумкин. У холда кимматбахо қоғозларнинг хар бир йилдаги қиймати (нархи ошиши ёки пасайиши кўрсатилган холда) келтирилган фоизлари хамда уларнинг фарқлари ўрганиб чиқилиб, муқобил вариантлар билан таққосланади.

Албатта, молиявий қуйилмалардан келадиган фоизларни хисоблашда у бўйича ишлаб чиқилган давлат солиқ сиёсатини хам кўриб чиқиш зарур. Чунки, солиқлар олинадиган фойда суммасини камайтиради.

Фикримизча, узоқ муддатли молиявий куйилмаларга маблағларни бўш турган пул маблағлари ёки етарли имкониятда фойдаланилмаётган асосий ва оборот фондларини қўйилса, корхона учун самаралироқ бўлар эди.

 

Мавзу бўйича таянч иборалар

• инвестиция фаолияти;

• инвестиция тўрлари;

• ишлаб чиқариш инвестицияси;

• молиявий инвестиция;

• капитал қўйилма ва инвестиция;

• инвестицией мухит;

• инвестицион лойиҳалар;

• инвестиция риски;

Такрорлаш учун саволлар

1.  Хужалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаолияти деганда нима тушунилади?

2.  Инвестиция фаолиятининг қандай турлари мавжуд?

3.  Ишлаб чиқариш инвестицияси қандай таҳлил этилади?

4.  Молиявий инвестиция нима ва у қандай тахлил этилади?

5. Инвестиция билан капитал куйилмалар ўртасида қандай ухшашлик ва фарқланишлар мавжуд?

6.  Хужалик субъектларининг инвестицион фаолиятини жадаллаштириш учун нима қилиш керак?

7.   Инвестицион лойиҳаларнинг риски қандай аниқланади ва таҳлил қилинади?

 

Мустақил ўрганиш учун топшириқлар

 

1-топшириқ

Қуйидаги маълумотлар асосида корхонага таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларининг ичидан энг самарали, мақбул вариантини танланг, таҳлил этинг ва хулоса ёзинг.

2-топшириқ

Жадвал маълумотлари асосида корхона учун вақт омилини xиco6гa олган холда лойихаларнинг иктисодий самарадорлигини аниқланг ва энг мақбул ин­вестиция лойихасини танланг.