IV БОБ
КОРХОНА МАХСУЛОТИ ВА ХИЗМАТИГА
БУЛГАН ТАЛАБ ВА ТАКЛИФНИНГ ТАХЛИЛИ
4.1. Корхона махсулоти ва хизматига булган талаб
ва таклифни урганишнинг ахамияти ва тахлилшшг
вазифалари
Мустакиллик даврида утаётган хар бир кун, жамиятимизнинг мазмун жихатидан янгиланаётганлигидан далолат бериб келмокда. Иктисодий эркинлаштириш шароитида янги иктисодий категориялар, тушунчалар хаётимизга шу даражада тезлик билан кириб келмокдаки, уларни идрок этиш, назарий ва амалий жихатдан тадкик килиш, методологик муаммоларини хал килишга улгуриш кийин булмокда. Бундай янги иктисодий тушунчалардан бири корхонанинг маркетинг фаолияти тушунчасидир.
Бозор иктисодиёти шароитида Республикамизда фаолият курсатаётган хар бир корхона, фирма ва ташкилотлар бозорни урганган холда «кандай махсулот ишлаб чикариш керак, ким учун ишлаб чикариш керак ва канча микдорда ишлаб чикариш зарур» тамойилига амал килган холда иш юритишлиги лозим. Бунинг учун улар бозорни чуқур урганишлари, маркетинг сохасида юкори малакали мутахассисларга эга булишлари талаб килинади. Бозор тўғрисида канчалик куп маълумотга эга булишлик, ракобатчилар, истеъмолчиларнинг харид кобилияти, ухшаш товарлар хажмининг узгариб туриши хамда шу каби бошка муаммоларни батафсил ахборотлар туплаш ва уларни атрофлича тахлил этиб туриш муваффаккиятлар гарови, фонда куриб ишлашнинг мухим шартларидан саналади.
Корхона бозор механизми ва конюктурасини батафсил хамда тахлил килган холда уз имкониятларини йулга куйишнинг иктисодий, ижтимоий, хукукий шартларини тузиб чикади. Бу эса якин ва узок даврийликда фаолият юритишнинг йуналишларини белгилаш хамда унинг режасини тузиб чикишни характерлайди. Режали асосда ишлаб чикаришни бошкариш хам бевосита бозор регулятори элементлари таъсирида йулга куйилади. Тахлилда асосий эътибор маркетинг тадкикотларига каратилади. Бозордаги ахвол ва унинг узгарувчанлиги, талаб ва таклиф даражалари, бозор сохиблари ва уларнинг мавкеи, фаолиятни йулга куйишнинг имкониятлари кенг камровда урганилади.
Бозор талабини тахлил этишда бозорнинг алохида олинган товарлар билан туйинганлик даражаси, унинг якин ва узок ораликда узгарувчанлик эхтимоллари, товарлар нархининг узгарувчанлиги, энг юкори фойдалилиги, мувозанатлашган курсаткичлар ва уларнинг узгаришларига бахо берилади. Бозор шароитида истеъмол табиий холда амалга ошмай, айрибошлаш ва унинг пул-товар муомаласи туфайли руёбга чикади. Бунинг учун олди-сотди, харидор-сотувчи поғоналаридан утиб, бир катор шаклларни бошдан кечирмоки зарур, яъни, эхтиёж-талаб— истеъмол. Демак, бозорни талаб ва таклиф конуниятлари асосида тартибга солинади.
Талаб — бу энг аввало бирон-бир неъматлар ёки хизматларга булган эхтиёжларни бозорда намоён булиши ва уни пул билан таъминлашидир.
Таклиф — бу муайян пайтда бозорда булган ёки унга етказиб берилиши мумкин булган товарлар массаси сифатида белгиланади.
«Экономикс» муаллифлари К.Р.Макконелл ва С.Л.Брюларнинг таъкидлашича, истеъмол танлови бозор иктисодига асосланган эркин иктисодий тараккиётнинг кенг кулоч ёзганидир. Чунки истеъмолчилар уз пул даромадлари микёсида товарлар ва товарлашган хизматларни истаган тарзда сотиб олишлари ва шулар билан уз истеъмолларини ихтиёрий кидириш имконига эга булишлари мумкин. Иктисодиётда нима ишлаб чикариш кераклигини истеъмолчи белгилайди. Бундай хусусият бозорда талабга хал килувчи куч беради.
Талаб, аввало, ресурсларга ва истеъмол товарлари, товарлашган хизматларга булган талаб сифатида юзага келадики, биринчиси ишлаб чикариш истеъмолини, иккинчиси эса шахсий истеъмолни, кондиришга каратилгандир.
Шундай экан хар бир корхона бозордаги талаб ва таклифни урганган холда унга тўғри бахо беришлари керак. Бунинг учун бозорларда текширув ишларини ёки айрим танланган махсулотлар орасида анкета жавобларини таркатиш оркали истеъмолчи талабини урганиш лозимдир.
Бозорни урганишда молиявий ва бошкарув тахлили фани куйидаги вазшфаларни бажаради:
• кандай махсулот ишлаб чикариш лозимлигини белгилайди;
• канча микдорда ишлаб чикариш кераклигини курсатади;
• корхонанинг келажакда яратиш керак булган махсулоти тўғрисида маълумот беради;
• фонда олиш ва унинг хажмини ошириш имкониятларини курсатади ва хоказолар.
Хукуматимиз томонидан қабул килинган ва амалда кулланилаётган конунлар республикада фаолият курсатаётган турли мулк шаклидаги корхоналарнинг тулик эркин холда иш юритишини таъминламокда. Бу эса уларнинг махсулот ишлаб чикариш ва сотиш йуналишларини узлари белгилаб олишларига имконият яратади. Демак, эркин бозор иктисодиётида корхоналарнинг катта даромад олишлари уз харакатларига боглик булиб қолмокда. Айниқса, харидоргир махсулотлар ишлаб чикариб, белгиланган муддатларда сотиб, пул тушумлари барча харажатларни куплаб, мумайгина фойда куриш бош максад булиб колмоқи лозим.
Ушбу ижобий тарафларни эътиборга олиб, корхоналарнинг бозордаги талаб ва таклифини урганиб ишлаб чикаришни йулга куйиш мухим ахамиятга эгадир.
Маркетинг концепциясига кура хар бир фаолият юритувчи корхона муваффакиятга эришиш учун энг аввало истеъмолчиларнинг тилакларини назарда тутиши керак. Бу эса уларга мос тушадиган товарлар ишлаб чикаришни тақозо этиб, куйидаги коидаларга риоя килишни таказо этади:
1. Харидорларни тушуниш ва уларни кизиктирган доирани аниклаш;
2. Товар ва хизматларнинг мулкчилигини таъминлаш;
3. Товарлар хакида керакли маълумотларни етказиб бериш. Юкорида келтирилган коидалар маркетингнинг турт акциомасига асосланади:
• «Кизиктириш муваффакият гарови»
• «Ракобат танлашни рагбатлантиради»
• «Танлов кийинчилик туғдиради»
• «Танловдаги ракобат товарни такомиллаштиради» Талабни урганиш, уларни ижтимоий-иктисодий ва демографик тавсифларига кура турларга ажратиш усулларини ишлаб чиккан. Шу билан бирга уларнинг психологик тарафларини эътиборга олиб, тахлил килиш кенг ривожланмокда.
4.2. Талаб ва таклифни ифодаловчи курсаткичлар тизими
Кишилик жамияти ривожланар экан, фан ва техника таракдиёти илдам кадамлар билан янгиланаётган шароитда инсониятнинг товар ва моддий кийматликларга булган эхтиёжи-талаби узлуксиз узгариб, ортиб боради.
Талаб узгариши (эластиклиги) мавжуд булиб, бу:
• бахолар узгариши ва холати;
• харидорлар микдори ва уларнинг диди, истаги;
• истеъмолчиларнинг пул даромади;
• урнини алмаштириш мумкин булган ёки урнини босадиган товарлар хажми;
• инфляция эхтимоли кабиларга богликдир.
Буларни айни вактда талабни белгиловчи омиллар дейиш мумкин. Буларнинг ичида энг мухимлари товарлар ва хизматлар бахоси хамда истеъмолчиларнинг пул даромадлари хисобланади.
Куйидаги берилган чизмадан куриниб турибдики, даромаднинг юкори булиши талабнинг ошувини ва бахo юкори булса талабнинг пасайиб боришини курамиз (5-чизма).
Бозордаги таклиф этилган товарлар микдорининг бир неча омиллари мавжуд булиб, улар куйидагилардан иборат:
1. Таклиф этиладиган товарлар бахоси;
2. Ишлаб чикариш технологияси;
3. Товар ишлаб чикарувчиларнинг микдори;
4. Ишлаб чикариш омиллари бахоси;
5. Солик ва субсидиялар;
6. Бахоларнинг ошиш эхтимоли ва хоказолар.
Таклиф микдорига кучли таъсир этувчи омил — бу товарларнинг бозордаги сотиладиган бахоси )хисобланади. Бозор иктисодиёти шароитида хар бир ишлаб чикарилган товарлар бахоси шу махсулотни яратиш учун кетган узгарувчан ва узгармас харажатларнинг микдори хамда кузланган фонда нормасига алокадордир (6-чизма).
Таклиф, бозор товар билан тула таъминлангандан кейин узгармасдан бир меъёрда булиши хам мумкин, бунда бахо ошиб бориши билан бозорга чикариладиган товар купайишининг зарурати булмай колади. Шунда ишлаб чикариш хажми хам узгармай, таклиф хам бахога боглик булмаган холда баркарорлашиши мумкин.
Таклифнинг узгарувчанлиги, умуман талаб узгарувчанлигига ухшаб, товар бахосининг узгариш, таклифнинг узгариш даражасини аниклаш учун таклиф узгарувчанлиги курсаткичи (К) қўлланилади. Унга кура,
Агарда,
К>1 булса, таклиф узгарувчан;
К=1 булса, ноузгарувчан;
К<1 булса, мутлоқ ноузгарувчан булади.
Талаб ва таклифни ифодалашда асосий курсаткичлардан булиб, яна куйидагилар хисобланади:
• Жами талаб курсаткичи. Дар бир истеъмолчининг уз, шахсий талаби бозордир. Жами бозор талаби ёки умумий бозор талаби барча истеъмолчилар талаби йигиндисидан келиб чикади. Шундай экан, жами талаб курсаткичи нархларнинг муайян даражасида барча истеъмолчилар сотиб оладиган товарлар микдорининг ифодаси сифатида келади.
• Жами таклиф курсаткичи. Бу курсаткичнинг шаклланиши хам худди талабники сингари, жами таклиф йигиндисидан келиб чикади. Бу эса жами сотилиши лозим булган тайёр махсулот ифодаси сифатида келади.
4.3. Корхона махсулоти ва хизматига булган талаб
даражасини аникловчи омиллар тахлили
Корхона махсулоти ва хизматига булган талабни тахлил этишнинг асосий максади — корхона махсулотига булган талаб даражасини аниклаш хамда буюртмалар портфелини ташкил этиш хисобланади. Буюртмалар портфели корхонанинг куввати ва ундан келажакдаги фойдаланиш даражаларига боглик булади. Агар корхона махсулотига булган талаб кайсидир сабабларга кўра пасаядиган булса, бунга мос равишда буюртмалар портфели хам кискаради. Натижада махсулот ишлаб чикариш суръати пасайиб, махсулот таннархининг ошиши хамда корхонанинг зарар куриш эхтимоли кучая боради. Бу жараён узоқ давом этадиган булса, корхонани банкротликкача олиб бориши мумкин.
Бозор мувозанатининг мухим элементи булган талаб ва таклифни, унинг узгаришига таъсир этувчи омилларни тахлил этиш асосида корхонанинг ишлаб чикариш суръати ва унинг тузилишига бахо берилади. Талаб — истеъмолчилар томонидан сотиб олиниши мумкин булган товарлар микдоридир. Уни тўловга кобил эхтиёж дейиш хам мумкин. Талаб иктисодий категория булиб, унинг даражасига куплаб омиллар таъсир этади, яъни таклиф этилаётган товар бахоси, унинг сифати, харидорларнинг даромадлари, харид кобилияти, уриндош товарларнинг бахоси, истеъмолчиларнинг даромадлари ва товар бахосининг узгариши, бозорнинг товарлар билан туйинганлиги хамда жамгармалар буйича фоиз ставкаларининг узгариши каби омиллардир.
Омилларнинг талаб хажми узгаришига таъсирини куйидаги богланишларда талаб функциясида ифодалаш ва аниклаш мумкин, яъни:
Qд = f/ Р, РА, Рв’ , I, T, S/.
Бу ерда:
Р, РА, Рв — турдош товарлар бахоси;
I — ахолининг пул даромадлари;
Т — ахолининг диди ва нимани афзал куриши;
S — мулкий жамгарма.
Агар товарлар бахосидан бошка жами омиллар узгармас деб олинса, талаб функцияси факат бахо функциясига тенг булади.
Яъни,
Qд = f/ P га тенг булади.
Товар махсулоти ишлаб чикарилишидан олдин унинг истеъмол хусусиятлари тахлил килинади, хамда ракибларнинг махсулотлари нимага сотилаётганлиги сабаблари урганилади. Урганиш амалиёти шу нарсани курсатдики, истеъмол хусусияти, яъни товарнинг уз вазифасини бажариши унинг хаётдаги урнини беқиёс килиб белгилайди.
Товарнинг хусусиятлари хам инсон эхтиёжларига кура уч турга ажратилади:
1. Товарларнинг моддий эхтиёжларини кондира олиш хусусиятлари;
2. Уларнинг маънавий эхтиёжларини кондира билишлиги;
3. Товарларнинг ижтимоий эхтиёжларни тулдирувчи эрганомик хусусиятлари.
Биринчи хусусият товарларнинг инсон хаётида муаян вазифани бажариб, унинг моддий эхтиёжини кондириш тушунилади.
Товарларнинг эстетик хусусияти эса шакли, тузилиши, пардози ва хиди каби томонларини хисобга олса, эрганомика кисмида инсоннинг унумли ишлаши учун кулайлик яратиш имкониятлари урганилади.
Якка тартибдаги эхтиёжлар куйидаги тартибда аникланади:
• оиладаги роли, мажбурият доирасига кура;
• бошка одамлар билан муносабатига караб;
• гурухнинг шахсга ва шахснинг гурухга талаби билан;
• катта жамоатчиликка кушилиши билан ва хоказолар. Хозирда талаб ва таклифни ўрганган холда махсулот ишлаб чикариш корхоналарнинг гуллаб — яшнаши учун хал килувчи омил хисобланади. Махсулот, иш ва хизматларга булган бозор талабининг максимал даражада кондирилиши бозор механизмининг зарур шартларидан бири хисобланади. Корхона фаолияти энг аввало, бозор регуляторлари асосида тартибланади. Бунда иктисодий манфаатлар муштараклиги эътиборга олинади
.
Эркин бозор муносабатлари шароитида бозордаги талаб оркали хужалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чикариш фаолиятига хамда ишлаб чикариш хажмларига таъсир курсатилади. Бу эса маълум даражада иктисодиёт тармокларида талаб ва таклиф мувозанатлашувига замин яратиб бериши мумкин.
Ривожланган мамлакатлар амалиётидан шу нарса куринадики, бозорбоп махсулот етиштириш учун уртача 60 га якин янги гояни урганиб чикиш лозим ва у куйидаги чизма куринишида булади (7-чизма).
Бозордаги янги товар тайёрлаш ва ишлаб чикаришда иккита талабни хисобга олиш лозим:
1. Янги эхтиёжларни олдиндан айтиб бериш ва имкониятига караб шакллантириш;
2. Гояни кутариб чикиш ва товарларнинг илк нусхаларини сотиш уртасидаги мухлатни иложи борича кискартириш.
Биз учун энг асосийси истикболли гояни танлаш мухим хисобланиб, бу ерда экспертлардан тузилган гурухлар томонидан мияга хужум усули оркали маълум товар учун талаб урганилади. Ушбу урганиш эса маълум товарлар партияси учун талабнинг даражасини ифодалаб беради.
Бозордаги таклиф даражаси эса товарнинг «бозор тести» оркали хар бир бозорда махсулотни оз-оздан сотиб куриш оркали aникланади.
Тахлил ишлари албатта ахборот манбаига таяниши лозим. Чунки улар корхоналарнинг бозорда:
• аник устиворликка эришишга;
• молиявий хавфсизликни таъминлашга;
• ташки мухитни назорат килишга;
• стратегияни бошкаришда;
• самарадорлигини яхшилашга ва хоказоларни амалга оширишга сабаб булади.
Хар бир ишнинг амалга оширилиши, унинг маълум бир ахборот манбааларига таянишини такозо этади. Худди шу фикрдан келиб чиққан холда бу мавзунинг тахлилида хам манбааларга таянамиз. Маълумотлар аввало иккиламчи йигиш ва бахолашдан бошланади. Улар ички ва ташки ахборотларга булинади.
Ички маълумотлар куйидаги таркибдан ташкил топади:
1. Корхона режалари ва уларнинг бажарилиши;
2. Сотиш тўғрисида маълумотлар;
3. Фонда ва зарарлар;
4. Харидорлар билан хисоб-китоблар;
5. Товар захиралари;
6. Истеъмолчиларнинг аризаси;
7. Натижаларни солиштириш учун меёрлар ва бошкалар.
Ташки маълумотлар эсa
• давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ахборотлари;
• статистик маълумотлар ва бошкаларга асосланган холда узатилади.
Хозирги шароитда бозордаги талаб ва таклифни урганишда асосий эътибор бозордаги махсулотга булган талаб хажмининг ва структурасининг узгариши хамда унинг даромадлилик даражасини урганишга каратилмоги лозим. Куп йиллик тахлил натижалари шуни курсатадики, товарларнинг турт хил категорияси мавжуд булар экан:
• «юлдуз» категорияли товарлар — корхона фойдасининг асосини ташкил этадиган хамда иктисодий усишга олиб келадиган;
• «согин сигирлар» категорияли товарлар – огир иктисодий даврларнинг вужудга келишини олдини оладиган, инвестицияга мухтож булмаган, фонда келтираётган, бошка категорияли махсулотлар ишлаб чикаришни молиялаштиришга ишлатиладиган;
• «огир бола» категорияли товарлар - бу янги турдаги товарлар булиб, рекламага мухтож булган, бозорга олиб чикилиши керак булган, хозирча фонда келтирмаётган, аммо, келажакда «юлдуз» товар булиши мумкин булган;
• «улик юк» ёки «омадсиз» категорияли товарлар - бугунги кун талабига жавоб бермайдиган, иктисодий усишга имконият бермайдиган, фонда келтирмайдиган.
Тахлил жараёнида корхонада ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг кай бири кайси категорияга мос келишлигини урганиш хам мухим хисобланади.
Ички маълумотлар асосида куйидагича тахлил ишларини амалга оширишимиз мумкин (8-жадвал). Бу жадвал натура улчов бирлигига асосланган булиб, унинг тахлилини бошка улчов бирликларда юритишимиз хам мумкин.
Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, биз тахлил килаётган корхона 5 хил «А»;»Б»;»В»;»Г»;»Д» турдаги махсулотлар ишлаб чикарар экан. Бу махсулотлар ичида «А» ва «Г» махсулотлар харидоргир булиб, уларнинг режага нисбатан «А» 12 фоизга «Г» эса 23 донага куп сотилган. Бу эса бозорда ушбу махсулот турларига талабнинг куплигидан далолат беради. Махсулот таркибидан «Б» ва «В» махсулотларига талаб кам булган. Натижада бу махсулотлардан жами 30 килограм (-6+(-24)) махсулот сотилмай колиб кетган. Бунга махсулот сифати, бахоси ёки уринбосар товарларнинг бозорда вужудга келиши таъсир этган.
Корхонанинг эндиги асосий вазифаси сифатнинг бузилишида келтирилган камчиликларни бартараф этиш ёки булмасам бошка харидоргир махсулотни ишлаб чикаришни йулга куйишдан иборатдир. Корхона учун яна бир оптимал вариант бўлиб, «Б» ва «В» махсулотларни камайтириб, унга сарфланадиган маблагларнинг бир кисмини «А» хамда «Г» товарларини ишлаб чикаришга йуналтириши керак.
4.4. Ракобат даражасини белгиловчи курсаткичлар ва уларни аникловчи омиллар тахлили
Бозор иктисодиёти шароитида товарларнинг ракобатбардошлилиги аникланаётганда, унинг бошка ракобатчи товарлардан юксак тарафларининг мавжудлиги, умумэътироф этилган талабларга жавоб бериши хамда кетган харажатлар микдори билан бахоланади. Махсулотнинг ракобатбардошлилигини бахолашда харидорлар эхтиёжи ва бозор талабига асосланади. Чунки товар харидор талабига жавоб бериши учун куйидаги параметрларга мос келиши керак:
• техник параметрларга (товар белгиси, уни куллаш ва тавсия этиш марказлари);
• эргономик параметрларга (товарнинг инсон организмига мос келиши);
• эстетик параметрларга (товарнинг ташки куриниши);
• меъёрий параметрларга (товарнинг амалдаги меъёрларга ва стандартларга мос келиши);
• иктисодий параметрларга (товарнинг бахо даражаси, унга курсатиладиган сервис хизмати, воситалар улчами, харидорларнинг айни вактдаги эхтиёжларини кондира олиши).
Хар бир истемолчи уз ижтимоий эхтиёжларидан келиб чиккан холда товарларни сотиб оладилар. Бу эса уз навбатида ракобатни келтириб чикаради.
Харидорларнинг хатти-харакатларидан шуни куриш мумкинки, товарларни таккослашда, унинг ишлатиш самарадорлиги (с), сотиб олиш харажатларига (х) нисбатан юкори булса уша махсулотни купрок танлашади. У холда товарнинг ракрбатбардошлиги (р) куйидаги,
Р = С/Х;
куринишни олади.
Товарнинг ракобатбардошлигини бахолаш куйидаги боскичларда булади:
1. Уринбосар товарларни топиш ва уни тахлил килиш;
2. Ухшаш махсулотларнинг солиштирилиши оркали асосий курсаткичларини белгилаш;
3. Уз махсулотимиздаги интеграл (умумий) ракоботбардошлик курсаткичларини аниклаш.
Ракобат — лотинча суздан олинган булиб, максадга эришиш учун кураш, корхоналар уртасидаги соф курашни билдиради. Унинг асосий куроли булиб, талабни шакллантириш ва сотишни рагбатлантириш хисобланади.
Ракобат турига кура иккига булинади:
1. Соф ракобат.
2. Ғирром ракобат.
Соф ракобат бозор талабларига кура виждонан курашишни берса, ғирром ракобат унинг аксини таъминлайди.
Жахон бозори тажрибасидан рақобатнинг куйидаги шарт-шароитлари мавжуд:
• кучлар тенг ва стратегиялар ухшаш булса, бозорда мувозанат узок сакланмайди, улар орасида келишмовчилик сусаймайди;
• сизнинг ракибингиз хамма нарсадан хабардор деб билинг;
• ракибингизнинг гашини келтирувчи харакат килманг;
• сизнинг харакатингиз имконингиз даражасида эканига ракибингизни ишонтиринг.
Бозорда корхонанинг тутган улушига караб рақобат курсаткичлари аникланади:
а) илгор — 40 фоиз;
б) илгорга давогар — 30 фоиз;
в) давомчилари — 20 фоиз;
г) бозорда унча омади келмаган — 11О фоиз.
Ушбу курсаткичларга асосланган холда хам уларнинг рақобат даражасини аниклашимиз ва бахо беришимиз мумкин.
Хозирги замонавий шароитда бошкаришда иктисодий услубнинг биринчи уринга куйилиши хужалик хисобидаги корхона ва цех, участкаларининг асосий принципи булиб, бунда молиявий ва бошкарув тахлили мухим ахамиятга эгадир. Факат молиявий ва бошкарув тахлили туфайли жамоа фаолиятининг иктисодий натижалари объектив бахоланиб, корхонанинг хар бир булими, хар бир ишчининг умумий натижадаги улуши аникланади. Молиявий ва бошкарув тахлилисиз хужалик механизмини тўғрилаш ва уни такомиллаштиришни амалга ошириб булмайди. Молиявий ва бошкарув тахлили ишлаб чикариш имкониятларини аниклаб колмай, балки моддий ресурслардан окилона тежамкорлик билан фойдаланишни рагбатлантиради, шу билан бирга ишловчиларни тежамкорлик рухида тарбиялайди.
Рақобатчиларнинг имкониятларини мунтазам урганиб туриш сотиш учун мулжалланган махсулотларни уз вактида харидорларга етказиш ва фирма счетига пул келиб тушиш режасини муваффакиятли бажаришнинг гаровидир. Факат рақобатчиларнинг бозорга ухшаш товарлар етказиб бериш имкониятини билибгина колмай, шунингдек, уларга нисбатан сифатли ва арзонрок товарлар таклиф
килиш чораларини куриш юкори фойда олишнинг яна битта омилидир. Рақобатчиларнинг имкониятларини урганишда катор даврлар мобайнида ихтисослик товарларининг сотилиш холатини кузатмок ва маълумотларни тахлил этиш лозимдир. Бундай тахлил куйидаги тартибда бажарилади (9-жадвал)
Уч йиллик кузатишлар шуни курсатадики, фирманинг «А» махсулотига булган талабга нисбатан 160 дона куп товар истеъмолчиларга таклиф килинмокда. Шунингдек, «В» махсулот буйича 5 кг ва «Д» махсулоти буйича 3000 кг талабга нисбатан ортикча товарлар бозорга чикарилган. Демак, бу махсулотларни тулик сотилиши учун рақобатчиларга нисбатан сифатли ва харидоргир товарлар булишига эътибор каратилиши лозим. Лекин «Б» ва «Г» махсулотларни ишлаб чикаришни купайтириш имкониятлари борлигини тадкикотлар курсатиб турибди. Фирма ихтиёрида бозордаги талабни эътиборга олиб туриб, айрим турдаги товарларни купрок таклиф килишга ихтисослашиш имкониятлари хам бор. Демак, фирманинг бозордаги стратегия ва тактикаси турли вариантларда булиши хам мумкин экан.
V БОБ МАХСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ИШЛАБ
ЧИКАРИШ ХАЖМИНИНГ ТАХЛИЛИ
Бозор иктисодиёти шароитида корхона ишлаб чикариши кузда тутган махсулотлар хажми истеъмолчиларнинг кулами хамда корхона ички имкониятлари билан узвий богликдир. Айникса, махсулотлар ишлаб чикариш учун зарур булган бойликларнинг чегараланганлиги мул-кул товарлар яратишни хам чегаралайди. Бундай шароитда корхона уз ички имкониятларидан келиб чиккан холда махсулотлар ишлаб чикариш хажмини тўғри белгилай олиши мухим ахамиятга эгадир.
Корхона яратаётган махсулотларининг бозорда мул-куллиги, рақобатчиларнинг имкониятлари ва истеъмолчиларнинг ихтисослик товарларга булган талабларининг узгариб туриши ишлаб чикариш хажмининг тўғри ва окилона режалаштиришни талаб этади. Хар бир корхона ишлаб чикарадиган махсулотларининг харидорлари билан жорий йил учун шартномавий мажбуриятлар тузадилар. Бунда етказиб берилиши лозим булган товарлар тури, микдори, сифати, нархи ва муддатлари томонлар уртасида келишилади. Демак, махсулотларнинг ишлаб чикариш хажми истеъмолчиларнинг талаб ва истакларига боглик булади.
Ички имкониятларни эътиборга олган холда, корхонадаги барча мавжуд бойликлардан тулик фойдаланиб, махсулотлар ишлаб чикариш хажмини керакли меъёрда, яъни фонда олишнинг тулик кафолатланган шароитини таъминлашни кузда тутиб, ишлаб чикаришни ташкил этилади.
Махсулотлар ишлаб чикариш буйича бизнес режада мулжалланган хажмнинг бажарилишини таъминлаш хамда юкори сифатли, харидоргир махсулотларнинг яратилиши корхонанинг бевосита мухим курсаткичлари булмиш ишлаб чикариш таннархи, харажатлар хажми, фойда ва рентабеллик, молиявий баркарорлик, тўлов кобилияти, соф пул маблагларининг хисобот давр охирига купайишини таъминловчи омилдир.
Бошкарув хисоботида ишлаб чикариш курсаткичи натура ва киймат шаклларида акс этади. Жами корхона буйича ишлаб чикарилган махсулот, курсатилган хизмат киймат шаклида акс эттирилади. Хар бир корхона махсулот ишлаб чикариш хажмини белгиланган номенклатура, ассортиментда сифатли бажариши лозим. Хозирги шароитда махсулотни ишлаб чикариш хажми корхона томонидан мустакил белгиланади ва режалаштирилади.
Узбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Конунининг 20-моддасида куйидагилар кайл этилган: «Корхона уз фаолиятини мустакил режалаштиради ва хомашё ресурсларига, материалларнинг мавжудлигини хамда ишлаб чикарилаётган махсулотга, бажарилаётган ишга, курсатилаётган хизматга булган талабларини хисобга олиб, тараккиёт истикболларини белгилайди. Корхона давлат эхтиёжлари учун шартнома асосида ишлар бажаради, махсулот сотади ва хизмат курсатади».
Махсулот мул-куллигини таъминлашда ахолини хилма-хил товарлар билан таъминлашда хорижий сармояларнинг тутган роли катта. Халкаро иктисодий интеграция жараёнини кузатар эканмиз, ривожланиш даражаси кандай булишидан катъий назар чет эл сармояси киритилган мамлакатлар иктисодиёти тез суръатлар билан ривожланиб, салмокли ютукларга эришаётганлигининг гувохи буламиз. Халкаро молиявий ташкилотлар маълумотларига кура бир йилда карийб 400 млрд AKШ доллари хажмидаги хорижий сармоя бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга, бир минтакадан бошка минтакага олиб кирилади. Президентимиз Ислом Каримов Олий Мажлиснинг биринчи чакирик XIV Сессиясидаги маърузасида XXI аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси ислохотларни чукурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги асосий устувор йуналишлар хакида тухталиб, жумладан шундай деган эди: «Бешинчи устувор йўналиш — бу иктисодиётда таркибий узгаришларни таъминлашдир. Мазкур узгаришлар корхоналарни янгилаш ва техник кайта жихозлашга, мамлакатнипг бой табиий ва минерал хомашё салохиятидан тула ва самарали фойдаланишга, экспортга мослашган ва импорт урнини босувчи махсулотлар ишлаб чикарадиган кувватларни барпо этишга каратилмот лозим».
Узбекистондаги инвестиция сиёсатининг яна бир мухим жихати — хорижий сармоядорларга берилаётган имтиёзлардир. Хорижий сармоядорларда кизикиш уйготаётган иккита имтиёзни мисол сифатида айтишимиз мумкин. Биринчиси, агарда улар кушма корхона тузиб, уни Узбекистон Республикасининг инвестицион дастурига киритсалар, 7 йил давомида фойдадан олинадиган соликдан озод этиладилар. Иккинчиси, агар мавжуд конунлар узгариб борадиган булса ва бу узгаришлар у ёки бу компанияга иктисодий ёки бошка жихатдан зарар етказадиган булса, уша хорижлик сармоядор Узбекистонга кириб келган пайтдаги конунчиликдан яна 10 йил давомида фойдаланиши ва баркарор вазиятда ишлаши мумкин. Мана шундай хукукий кафолатлар, соликлардаги имтиёзлар туфайли кейинги йилларда мамлакатимизга куплаб хорижий сармоялар киритилмокда. Утган 13 йил мобайнида 11 млрд АКШ долларидан зиёд маблағ республикамиз иктисодиётига киритилган. Узбекистон бугунги кунда дунёнинг 80 дан зиёд мамлакатлари билан инвестицион сохада хамкорлик килмокда. Натижада куплаб кушма корхоналар уз фаолиятини юритмокда. Бу борада Президентимиз Ислом Каримовнинг 2003 йилда мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2004 йилда иктисодий ислохотларни чукурлаштиришнингасосий йуналишларига баиниланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги «Эришган марраларимизни мустахкамлаб, ислохотлар йулидан изчил бориш — асосий вазифамиз» деб номланган маърузасида куйидагилар кайд этиб утилди: «...мамлакатимизда макроиктисодий баркарорлик ва иктисодий усиш суръатларининг изчиллиги таъминланмокда. Кейинги олти йил давомида ялпи ички махсулотнинг усиш суръатлари хар йили мунтазам равишда 4 фоиздан купрок ошмокда. Утган йили бу курсаткич 4,4 фоизни ташкил этган.
Бугунги кунда иктисодиётнинг барча мухим тармоклари изчил ривожланмокда. Хисобот даврида саноат махсулотлари ишлаб чикариш хажми 6,2 фоизга усгани хам шундан далолат беради. Айникса, электротехника саноатиди (10 фот), машинасозлик ва металлни кайта ишлаш сохасида (30 фот), енгил саноат (6,2 фоиз), автомобилсозлик (29,1 фоиз) хамда истеъмол моллари ишлаб чикаришда (8,4 фоиз) усиш суръатлари шунинг далилидир...».
Корхонанинг барча эришган натижавий курсаткичлари тўғридан-тўғри махсулотлар ишлаб чикариш ва уларни сотиш билан бевосита богликлигини эътиборга олсак, бу борадаги молиявий ва бошкарув тахлилининг мухим вазифалари булиб куйидагилар хисобланади:
1. Махсулотлар ишлаб чикаришнинг бизнес режада мулжалланган хажмда бажарилганлигига бахо бериш.
2. Ишлаб чикаришнинг таркиби, динамикаси ва узгариш сабабларини омилли тахлил этиш.
3. Махсулотларнинг сифати ва стандарт талабларига жавоб бериш даражасини урганиш.
4. Махсулотларнинг ишлаб чикариш хажмини купайтириш имкониятларини аниклаш.
5. Махсулот номенклатураси ва ассортиментига бахо бериш хамда уртача ассортимент режасининг бажарилишини тахлил этиш;
6. Махсулот ишлаб чикдриш маромийлиги ва унга таъсир этув-чи омилларга бах.о бериш.
7. Махсулот ишлаб чикариш хажмини купайтириш буйича мавжуд имкониятларни курсатиб бериш.
8. Аникланган имкониятларни хаётга татбик этиш борасида таклифлар курсатиш ва хоказо.
Махсулотлар ишлаб чикариш тахлилининг объектлари бўлиб эса куйидагилар хцсобланади:
• махсулотлар турлари ва ассортимента буйича ишлаб чикариш хажми;
• махсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги;
• ишлаб чикарилган махсулотларнинг таркиби;
• ишлаб чикаришнинг маромийлиги ва узлуксизлиги. Бугунги бозор иктисодиёти шароитида корхоналарнинг махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чикариш хажмларини тахлил этишда молиявий ва бошкарув тахлилининг асосий ахборот манбалари бўлиб куйидагилар хцсобланади:
• корхонанинг бизнес, режа маълумотлари;
• «Корхона (бирлашма) нинг махсулоти буйича хисоботи (1-П шакл) номли статистик хисоботи маълумотлари;
• «Тайёр махсулотлар харакати» тўғрисидаги 16-сонли ведомост;
• «Бухгалтерия баланси» (1-шакл) маълумотлари;
• «Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот» (2-шакл) маълумотлари ва бошка ахборот манбалари.
5.2. Махсулот ишлаб чикариш хажмини ифодаловчи
курсаткичлар тизими ва улардан тахлилда фойдаланиш
Хозирги бозор иктисодиёти шароитида саноат корхоналарининг ишлаб чикарган махсулотлар хажми микдорий, шартли-микдорий, мехнат ва киймат улчовларида урганилиши мумкин. Бу улчовлар таркибида ишлаб чикарилган махсулотлар хажмини урганишда кийматда хисобланган курсаткичларни тахлил этиш мухим урин эгаллайди. Яъни, корхона буйича барча турдаги ишлаб чикарилган махсулотлар хажми климат улчовида умумлашади. Бошкарув тахлили учун саноат корхоналари ишлаб чикарган махсулот хажмини урганишда куйидаги умумлаштирувчи курсаткичлар урганилади:
• ялпи махсулот;
• товар махсулоти;
• сотилган махсулот.
Ялпи махсулот — бу корхонанинг маълум бир даврда (кун, ой, чорак, йил) ишлаб чикарган махсулоти, курсатган хизмат ва бажарган ишларининг амалдаги ва солиштирма бахода улчанган хажмига айтилади. Бунда унинг таркибига ишлаб чикарилган тайёр махсулот, бажарилган ишлар, курсатилган хизматлар, тугалланмаган ишлаб чикариш кийматлари, корхонанинг уз капитал ремонти учун сарфланган ярим фабрикатлар киймати, буюртмачиларнинг хомашёсидан тайёрланган махсулотлар киймати хам кушилган холда акс этади. Ишлаб чикарилган ялпи махсулот хажми корхонанинг куввати, имконияти ва ихтисослашувини урганишга хамда тахлил утказишга имконият яратади.
Товар махсулоти — бу истеъмолчиларга етказиб бериш учун мулжалланган махсулотлар бўлиб, ялпи махсулотдан шу жихатлари билан фарк киладики, унинг таркибига тугалланмаган ишлаб чикариш ва корхона ички истеъмоли (обороти) учун фойдаланилган махсулотлар хамда буюртмачиларнинг хомашёсидан тайёрланган махсулотлар киритилмайди.
Сотилган махсулот — истеъмолчиларга жунатилган, ёки харидорлардан пули келиб тушган махсулотлар кийматига айтилади. Сотилган махсулотлар хажми солиштирма, бизнес режадаги ва амалдаги бахоларда хисобланиши мумкин. Бу курсаткичга караб ишлаб чикариш ва истеъмол уртасидаги богликлик корхонанинг махсулотларини сотиш хажмини купайтириш буйича имкониятлари бор ёки йуклигини тахлил килишга асос булади.
Амалдаги эълон килинаётган молиявий хисоботнинг иккинчи шакли «Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот» маълумотларида сотилган махсулотлар хажмини утган ва жорий йиллардаги курсаткичларини урганиш учун сотишдан соф тушум, сотилган махсулотларнинг ишлаб чикариш таннархи каби курсаткичлар акс эттирилмокда. Бу маълумотлар хам тахлил учун мухим манба сифатида фойдаланилади.
Корхоналарнинг махсулотлар ишлаб чикариш хажмини тахлил килишда мухим уринни микдорий курсаткичларни урганиш эгаллайди. Бунда махсулот турлари буйича дона, метр, тонна ва хоказо бирликларда ишлаб чикариш суръати, динамикаси ва узгариш даражаларини аниклаш борасидаги тахлилнинг имкониятлари яратилади.
Бошкарув тахлилида махсулотлар ишлаб чикариш хажмини урганишда шартли-микдорий курсаткичлардан хам фойдаланилади. Айникса, товарлар хажмини урганишда, масалан, кишлок хужалиги махсулотларини кайта ишловчи корхоналарда минг шартли банка, пахтани кайта ишловчи корхоналарда шартли — пахта тойи, пойафзал ишлаб чикарувчи корхоналарда шартли — жуфт оёқ кийимлари каби кўрсаткичлар тахлил килинади.
Шунингдек, куп турдаги махсулотлар ишлаб чикаришга ихтисослашган корхоналарнинг фаолиятини тахлил килишда сарфланган мехнат микдорига караб хам маълумотлар урганилади, яъни хар бир ишлаб чикарилган махсулотлар учун сарфланган киши-соати ёки киши-куни, бир киши куни ёки соатида яратилган махсулотларнинг микдори каби шартли-микдорий маълумотларни урганиб хам ишлаб чикариш фаолиятига бахо берилади.
Саноат корхоналарининг махсулотлар ишлаб чикариш даражасини тахлил килишда мухим уринни биз юкорида таъкидлаганимиз-
дек, киймат улчовида хисобланган умумлашган маълумотларни урганиш эгаллайди. Яъни, ишлаб чикарилган ялпи ва товар махсулоти, сотилган махсулотлар кийматини бир неча йиллар маълумотларига асосланиб тахлил утказиш лозим.
Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида жорий даврда ялпи махсулот ишлаб чикариш хажми утган йилга нисбатан солиштирма бахo буйича 440537 минг сумга купайган булса, бизнес режага нисбатан эса 355204 минг сумга купайган. Амалдаги бахолар буйича ялпи махсулот хажми эса бундан купрокда ошган. Бу шундан далолат берадики, жорий йилда утган йилларга нисбатан махсулотлар бахосининг усиши хам кузатилган. Маълумотлардан куриниб турибдики, акционерлик жамиятида ишлаб чикарилаётган ялпи махсулотларнинг аксарияти сотишга мулжалланган, яъни товар сифатига эга булган. Аммо, акционерлик жамиятида утган йили товар махсулотларининг каттагина кисми сотилмай омборда колиб кетган. Бу микдор амалдаги бахолар буйича утган йили 450271 минг сумни ташкил этган. Хисобот йили маълумотларига эътибор киладиган булсак, ишлаб чикарилган ялпи махсулотга нисбатан сотилган махсулотлар хажми амалдаги бахолар буйича 318980 минг сумга куп булган. Бу шундан далолат берадики, акционерлик жамиятида жорий йилда утган йилдан колган махсулотлар колдигининг каттагина кисмини сотишга муваффак булинган. Бу эса корхонанинг махсулот ишлаб чикариш ва сотиш хажмлари буйича яхши натижаларга эришганлигидан далолатдир. Бундан ташкари корхонада жорий йилида утган йили ва бизнес режага нисбатан бир кадар куп махсулот реализация килинган. Масалан, амалдаги бахолар буйича корхона жорий йилда утган йилга нисбатан 1587868 минг сумлик куп махсулот сотилишига эришилган. Бундай натижаларни корхона учун ижобий бахоламок лозим деб хисоблаймиз.
5.3. Махсулот ишлаб чикариш буйича бизнес режа
курсаткичларининг бажарилиши тахлили
Бозор муносабатлари ривожланган сари режанинг ахамияти тобора ошиб боради. Бирор бир ишлаб чикариш, хусусан, тижорат ғоясини режасиз амалга ошириб булмаслигини хорижий ишбилармон ва тадбиркорлар аллакачон тушуниб етишган. Бу ерда ran аввалги собик итгифок давридаги «беш йиллик» режаларимиз хакида кетмаяпти. Хорижий ривожланган мамлакатларнинг «беш йиллик» режалари бутунлай бошкача усулда тузилади. Уларни «Бизнес режа» деб аташади. Эркин бозор муносабатлари шароитида хар бир хужалик юритувчи субъект узининг ишлаб чикариш фаолиятини хамда келгусида амалга ошириши мумкин булган тактик ва стратегик режаларини бизнес режасида акс эттиради.
Бизнес-режа — бу хужалик юритувчи субъектнинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий хужжатлардан биридир. Шу билан бирга у:
• корхона рахбарларига стратегия холатини аник белгилашга ёрдам бериб, самарали бошкаришга олиб келади;
• бозор иктисодиёти шароитида бизнесни кандай режалаштириш ва амалга оширишни ургатади;
• хакикий фаолиятни режалаштирилган курсаткичлар билан таккослашга хам уз вактида уларга узгартиришлар киритишга ёрдам беради;
• корхона фаолияти буйича керакли ахборотларни банкларга инвесторларга ва кредиторларга таклиф этади.
Бизнес-режа корхонанинг иш жараёнини тасвирлаб, корхона рахбарларининг уз максадларига кандай эришишларини, биринчи навбатда ишнинг даромад келтиришини кай тарика ошириш мумкинлигини курсатиб беради. Яхши ишлаб чикдиган бизнес-режа корхонанинг усиб боришига, бозорда янги мавкеларни кулга киритишга, уз таракиётининг истикболларини белгилаб олишга, янги товарлар ишлаб чикариш ва янги хизмат турларини яратишга мулжалларни амалга оширишнинг максадга мувофик усулларини танлаб олишга ёрдам беради.
Бизнес-режа корхонанинг ички хужжати бўлибгина колмай, балки ундан инвесторлар ва кредиторларни таклиф килищда хам фойдаланиш мумкин. Инвесторлар таваккал килиб сармоя беришдан аввал лойиханинг синчиклаб ишлаб чикилганига ишонч хосил килишлари ва унинг самарали эканлигидан хабардор булишлари керак. Улар сармоя бериш имкониятларини куриб чикишдан олдин бизнес-режани синчиклаб урганиб чикишади, сунгра лойихани ишлаб чикканлар билан учрашадилар.
Жахон амалиёти шуни курсатмокдаки, бизнес-режа хамма учун ута зарурдир. Унинг долзарблиги куйидагилар билан изохланади:
• биринчидан, иктисодиётимизга бозор муносабатлари кириб келмокда. Хужалик юритувчи субъектлар бозор шароитида вужудга келадиган муаммоларни тасаввур эта олмайдилар. Уларга жавоб берадиган даражада тайёр эмаслар;
• иккинчидан, бутунлай узгариб бораётган хужалик фаолияти сохаси катта тажрибага эга булган рахбарларнинг иш хам юритишда узгартириш киритишларини такозо этади ва айникса, хозирги кунда бир нарса — рақобатга тайёр бўлиб туришга чакиради. Бу сохада иккинчи даражали ишлар булмайди;
• учинчидан, хориждан инвестиция олиш зарур, бунинг учун буюртмаларимизни исботлаб бериш кобилиятига эга булишимиз, инвестиция мабламарининг хар бир жихатини хорижий тадбиркорлардан колишмайдиган даражада ишлаб чикишимизни инвесторларга курсата олишимиз керак.
Тузиладиган бизнес-режанинг хажми корхона бажарадиган иш фаолиятига боғлиқ булади. Бизнес-режани ишлаб чикишда ташки маслахатчилардан хам фойдаланиш максадга мувофик деб хисобланади.
Махсулот (иш, хизмат)лар хажмини урганишда солиштирма, улгуржи бахоларда хамда жорий йилнинг амалдаги бахоларида аникланган маълумотлар тахлил килинади. Динамикасини аниклаш учун хисобот даврида ишлаб чикарилган хакикий махсулот хажми утган йиллардагиси билан таккосланиб, курсаткичларнинг узгариши мутлак ва нисбий (фоиз)ларда аникланиши лозим. Бундай тахлил килишда таққосланувчи курсаткичлар бир хил бахоларда хисобланган, яъни таққосланувчи талабга келтирилгани максадга мувофикдир. Сабаби, аниканган узгариш ва фаркларда бахо омилининг таъсири булмасдан факат микдорий усиш ёки камайишлар аник полати курингани тахлилнинг таъсирчанлигини орттиради. Махсулот (иш, хизмат)лар хажмининг утган йилларга нисбатан усиш суръатлари бир хил солиштирма улгуржи бахода аникланади. Амалдаги улгуржи бахода ифодаланган махсулот (иш, хизмат)лар х.ажмининг солиштирма баходагиси билан таққослаш оркали бахонинг узгаришини махсулот микдорига таъсири аникланади.
«ABC» акционерлик жамияти махсулот ишлаб чикариш режасини солиштирма ва амалдаги улгуржи бахолар буйича ортига билан адо этган. Маълумотлардан куринадики акционерлик жамиятида хисобот йили махсулот ишлаб чикариш хажми солиштирма улгуржи бахо буйича утган йилга нисбатан 440537 минг сумга, бизнес режага нисбатан эса 355204 минг сумга купайган. Амалдаги улгуржи бахолар буйича эса махсулот ишлаб чикариш хажми утган йилга нисбатан 808499 минг сумга ёки 42,26 фоизга, бизнес режага нисбатан эса 484853 минг сумга ёки 21,68 фоизга усган. Бундай натижалар шундан далолат берадики, махсулот хажмининг солиштирма бахоси билан амалдаги бахоси уртасидаги фарк бахо узгаришининг махсулот хажмига таъсирини акс эттиради. Бундан куринадики, корхонада жорий йилда товарлар бахосида усиш кузатилган. Бу эса иктисодиётда маълум даражада инфляциянинг мавжудлигидан далолатдир.
Махсулот ишлаб чикариш бизнес режасининг бажарилиши ва унинг динамикаси микдорий (дона, кг, тонна) улчамларда аникланиб, тахлил этилади. Бундай тахлил микдор улчамидаги маълумотларни ургансада, аниқ холатни ва мавжуд имкониятни батафсилрок акс эттиради. Сабаби, фирма канча турдаги ва микдордаги махсулотлар ишлаб чикарган булса, факат хакикатда эришилган натижаларгина урганилади. Тахлил давомида махсулот ишлаб чикариш хажмининг уртача йиллик усиш даражасини аниклаш лозим.
Бугунги кунда республикамизда махсулот ишлаб чикариш хажмини оширишда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг хиссаси ортиб бормокда. Айниқса, кушма корхонларни республикамизда фаолият курсатиши экспорт улушини йилдан-йилга ортишини таъминламокда. Улар каторига «Зарафшон-Ньюмонт» корхонаси, қишлоқ хужалигини ривожлантириш йулида «Кейс» компанияси билан олиб борилаётган хамкорликни киритиш мумкин. Япония билан хам иктисодий муносабатлар ривожланиб бормокда. Бунда, Япониянинг «Сумитомо», «Мицубиси»га ухшаган етакчи компаниялари билангина эмас, балки Япония давлати томонидан тузилган молиявий институтлар билан хам самарали хамкорлик урнатилган. Масалан, «Оисеф» ва Япония Эксимбанки билан яна шундай хамкорлик урнатилган. Айникса, Жанубий Кореянинг «ДЭУ» компанияси билан мустахкам алока урнатилган. Кейинги йилларда сармояларнинг салмокди кисми нефть-газ, машинасозлик, кимё ва тукимачилик саноатига йуналтирилган. Республикада тукимачилик саноати нихоятда мухим соха хисобланади. Бу сохада «ДЭУ текстиль» ва «Қабул текстил» компаниялари билан хамкорлик урнатилган. Хорижий хамкорлик билан биргаликда амалга оширилаётган лойихаларнинг барчаси иктисодиётимизнинг долзарб йуналишларига тааллуқлидир. Масалан, Жиззахдаги аккумулятор заводила Узбекистонда ишлаб чикариладиган автомобиллар учун аккумуляторлар тайёрланади. Саудия Арабистонидаги «Дар-ус-салом» компанияси республика ёг-мой саноати корхоналарини модернизация килишга сармоя сарфламокда. Бошка давлатларда чет эллик сармоядорларга мамлакатнинг йирик саноат корхоналари, иншоотлари сотиб юборилаётган бир пайтда, биз хорижликлар билан 50 га 50 тамойили асосида ишламокдамиз. 1998 йидда мамлакатимизда 1,3 млрд АКШ доллари хажмида хориж сармояси узлаштирилган булса, 1999 йилда бу курсаткич 2 млрд АКШ долларини ташкил этди. Президентимиз Ислом Каримов уз маърузаларида бу хакда куйидагиларни таъкидлаб утган: «Биз учун устувор бўлиб колаётган энг мухим вазифалардан яна бири — бу кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масаласидир. Сунгги пайтда бу йуналишда ута мухим конун хужжатлари ва карорлари қабул килинди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг усиши тамойиллари, шунингдек, уларга бериладиган имтиёз ва енгилликлар тизими аник белгилаб куйилди. Хусусий корхона mугpucudazu коидалар конун нуқтаи назаридан мустахкамланади. Тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш тартиби тубдан янгиланади ва соддалаштирилади.Хозирги вактда бу ишни битта идорада, таъбир жоиз булса «битта дарча»нинг узида тула амалга ошириш тартиби жорий этилди. Бунда тадбиркорлик субъектини руйхатга олиш билан бирвактнинг узида унинг мухандислик mapмоқклаpu йуналишига рухсат берувчи хужжатлар хам расмийлаштирилади, солик ва статистика органларида хисобдан утиш масаласи хам тўла хал этилади. Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини руйхатга олиш ва расмийлаштириш жараёни етти кундан бир ойгача булган муддат ичида бажарилиши шарт».
5.4. Махсулот таркибидаги структуравий узгаришлар
тахлили
Корхона (фирма)ларнинг ихтисослигига кирувчи ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг таркиби бозордаги талаб ва таклифнинг Узгаришига караб мунтазам такомиллашиб, ривожланиб хамда мукаммалашиб боради. Айникса, ишлаб чикарилаётган махсулотлар, климат улчамидаги хажми структуравий узгаришлар таъсирида ортиб ёки камайтирилиб аникланиши мумкин. Бунда ишлаб чикарилган махсулотлар хажми сарфланаётган моддий ва мехнат харажатларини эътиборга олган холда урганилиши тахлилда эришилган натижаларни янада аникрок урганиш имкониятини яратади.
Корхона учун купрок фонда келтирувчи, кам харажатлар талаб этиладиган товарларни ишлаб чикариш утa манфаатлидир. Шунинг учун хам товарларни ишлаб чикариш хажмини тахлил килишда структуравий узгаришларни эътиборга олиш максадга мувофикдир. Махсулотлар хажмида структуравий узгаришларни мехнат сигими курсаткичлари оркали аниклаш мумкин. Мехнат сигамини меъёр-соат, меъёрлаштирилган иш хаки курсаткичлари оркали аникланади.
Махсулот турлари буйича режанинг бажарилиши хар хил даражада булиши, структуранинг узгаришидан далолат беради. Структура буйича махсулот ишлаб чикариш режасининг бажарилиши учун хакикий ишлаб чикарилган махсулотнинг барча хиллари режалаштирилган махсулот таркиби ва тузилишига тенг келиши керак. Ишлаб чикарилган махсулот структурасининг узгариши фирманинг барча иктисодий кўрсаткичларига таъсир этади. Махсулот ишлаб чикариш таркибида кимматбахо махсулот турлари улушининг ортиши туфайли махсулот киймат шаклида ортади ва бунинг аксича булса, қиймат шаклида махсулот камаяди. Худди шундай юкори рентабелликка эга булган махсулот турларининг ортиши, рентабеллиги паст турларининг пасайиши туфайли умумий фойда микдори ортади.
Махсулот хажмига структуравий узгаришларнинг таъсирини занжирли боғланиш усули оркали аниклаш мумкин. Корхона учун наф келтирувчи барча структуравий узгаришлардан фойдаланиш махсулотларнинг хажмини купайтириш имкониятини яратади. Махсулот хажмига структуранинг узгаришининг таъсирини куйидаги жадвал маълумотлари асосида тахлил килиб чикамиз.
Жадвал маълумотлари асосида корхонада ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг структуравий узгариши натижасида ишлаб чикариш хажми кандай узгараётганлигига бахо беришимиз мумкин булади. Маълумотлар шуни курсатмокдаки, корхонада хисобот даврида бизнес режа буйича жами 2117539 минг сумлик товар махсулоти иш-
лаб чикариш режалаштирилгани холда, хакикатда 2515931 минг сумлик товар махсулоти ишлаб чикарилган. Хакикий ишлаб чикарилган махсулот режадаги структурада жами 2431987 минг сумни ташкил этган, яъни структуранинг узгариши товар махсулотининг хажмига 83944 минг сумга ижобий таъсир этган. Бу товарлар структурасининг узгариши корхонанинг ишлаб чикариш фаолиятига узининг ижобий таъсирини курсатганлигидан далолатдир.
Структуранинг узгариш сабаблари турлича булшии мумкин:
• ишлаб чикарилган товарлар таркибида юкори нархга сотилиши мумкин булган махсулотлар улушининг купайиши;
• мўмай фонда келтирувчи товарларнинг хажми;
• меъёрдаги моддий ва мехнат сарфларидан хам тежамкорлик имконияти булган товарларнинг мавжудлиги;
• арзон хомашё, ёкилга ва бошка моддий бойликларнинг якинлиги;
• ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг технологиясини такомиллашиши эвазига юкори манфаат;
• товарлар сифатини яхшиланиши ва бошкалар.
13-жадвал маълумотлари асосида, тахлил килинаётган «ABC» акционерлик жамиятида икки хил турдаги махсулотлар структурасидаги узгаришлар хисобига махсулот ишлаб чикариш хажмига таъсирини урганишимиз мумкин. Мазкур акционерлик жамияти махсулот ишлаб чикариш режасини киймат шаклида 101,34 фоизга, норма-соат шаклида эса 100,28 фоизга бажарган. Хар икки курсаткич уртасидаги фоизлар фарки товар таркибида структуравий узгаришдан далолат беради. Яъни, корхона режага нисбатан кимматроқ
аммо кам мехнат талаб этадиган махсулот турини купроқ ишлаб чикарган. Бундай натижаларни корхона учун ижобий деб бахолашимиз мумкин.
5.5. Махсулот (иш, хизмат)лар номенкулатураси
ва ассортиментининг тахлили
Бозор иктисодиёти шароитида махсулотлар ишлаб чикариш хажмининг узгариши истеъмолчилар билан аввалдан тузилган шарт-номалардаги талаблар микдорига боглиқ. Корхона махсулот ишлаб чикаришнинг бизнес режадаги курсаткичини факат климат хажмда бажарибгина колмасдан, балки хар бир товарлар буйича белгиланган номенкулатура ва ассортиментларда хам бажариши талаб этилади. Махсулот турлари буйича ишлаб чикариш бизнес режасининг бажарилиши барча сохаларнинг турли тармокларининг мутаносиб ривожланишига, истеъмолчининг махсулотлар (иш, хизмат)га булган талабини тўлароқ қондирибгина қолмасдан, бозорнинг мўл-кўллигини таъминлайди.
Махсулот, иш ва хизматларнинг тури ва ассортименти тахлилида уларнинг сегментлар буйича таққосланадиган ва таққосланмайдиган, профилдаги ва профилда булмаган турлари, асосий ва кушимча махсулотлар турлари буйича туркумланиши урганилади. Улар буйича режа топширикларининг бажарилиши, умумий режа топширикларининг бажарилишида уларнинг таъсири, махсулотлар тузилишидаги таркибий узгаришларга бахо берилади.
Махсулотлар номенкулатураси — деб, микдор холида товарлар гурухлари, кичик гурухлари ва позицияларини белгилашда хамда хисобга олишда қабул килинган руйхатидир.
Товар (иш, хизмат)лар ассортимента — эса, махсулотларнинг маълум бир белгиларига караб, яъни, унинг турлари, нави, улчамим маркаси, артикулларига караб ажратиладиган махсулотлар хилидир.
Товарлар номенклатураси ва ассортиментный урганишда уртача ассортимент режасининг бажарилиши тахлил этилади.
Фирма ва компаниялар фаолиятини тахлил этишда уртача ассортимент режасининг бажарилишини хам аниклаш мухим хисобланади. Уртача ассортимент режасининг бажарилиши одатда энг кичик ракамларни жамлаш усули оркали амалга оширилади. Бунда хар бир ассортимент турларини хакикатда ишлаб чикарилиш микдорлари бизнес режаси билан солиштирилиб хар икки курсаткичдан энг кичиги ассортимент хисобига ишлаб чикарилган махсулот таркибига қабул килинади. Ассортимент хисобига ишлаб чикарилган махсулот таркибига қабул килинган курсаткичларнинг жамини бизнес режа буйича ишлаб чикарилиши лозим булган махсулотларга булиш оркали уртача ассортимент режасининг бажарилиши аникланади.
Жадвал маълумотларидан куринадики, тахлил килинаётган «ABC» акционерлик жамиятида жорий хисобот даврида беш хил ассортиментдаги махсулотлар ишлаб чикариш режалаштирилган бўлиб, улардан «А», «В» ва «Д» ассортиментдаги махсулотларни натура холатида ортиги билан ишлаб чикарилган. Колган икки хил ассортиментдаги махсулотларни ишлаб чикариш режалари эса тулик бажарилмаган. Натижада мазкур акционерлик жамиятида жорий йилда жами ассортимент хисобига 2059597 минг сумлик махсулот ишлаб чикарилган бўлиб, уртача ассортимент режасининг бажарилиши 97,26 % (2059597 / 2117539 * 100) ни ташкил этган. Уртача ассортимент режасининг бажарилмаслигига «Б» ва «Г» турдаги махсулотлар буйича ишлаб чикариш режасининг бажарилмаслиги сабаб булган. Аммо, корхонада уртача ассортимент режаси 100 % га бажарилмаган булсада, махсулот ишлаб чикариш режаси 118,81 % (2515931 / 2117539 * 100) га бажарилган, яъни режа ортиш билан бажарилган. Корхона маъмурияти ассортимент режасининг бажарилмаслик сабабларини чукур урганишлари ва уз вактида тегишли чораларни куриши лозим булади.
Ассортимент режасининг бажарилмаслиги курсаткичи оркали хам ассортиментга бахо бериш мумкин.
Бизнинг мисолимизда у куйидагиларни ташкил этган.
100 — 2,74 = 97,26 % уртача ассортимент режасининг бажарилиши.
Махсулот ишлаб чикариш ассортиментининг узгариши хужалик фаолияти натижаларига сезиларли таъсир курсатади. Махсулот ишлаб чикариш ассортиментини шакллантиришда корхона биринчи навбатда, махсулотлар турига булган талабни хамда бозордаги холатини, иккинчидан эса, корхонада мавжуд булган махсулот, хом-ашё, техник-технологик, молиявий ва бошка имкониятлардан туларок фойдаланишни эътиборга олиши зарур. Ассортиментни шакллантириш системаси куйидаги асосий жихатларни уз ичига олиши шарт:
• истеъмолчиларнинг истикболли эхтиёжини аниклаш;
• чикарилаётган махсулотнинг рақобатбардошлик даражасини аниклаш;
• махсулотнинг бозордаги хаётийлик циклини урганиш, уз вактида янги замонавий булган товарлар турини яратиш буйича чоралар куриш ва ишлаб чикариш дастуридан маънавий эскирган ва иктисодий жихатдан кам фойдали булган махсулотни чикариб ташлаш;
• иксодий самарадорлик ва махсулот ассортименти узгаришида хавф-хатар даражасини бахолаш.
5.6. Махсулот ишлаб чикариш маромийлигининг тахлили
Турли мулк шаклидаги фирма ва компаниялар йил давомида узидаги мавжуд булган барча моддий, мехнат ва молиявий бойликларидан окилона фойдаланиши хамда йил давомида узлуксиз самарали айланишини таъминлаши талаб этилади. Самарали фаолият ташкил этилганда махсулотлар ишлаб чикариш бозордаги талабни эътиборга олган холда йил мобайнида бир хил хажмда булишига эришилади. Бунинг учун корхоналар кунлик, хафталик, ойлик, чорак, ярим ва йил мобайнида махсулотлар ишлаб чикариш хажмини бизнес режада мулжалланган микдорда бажарилишини тахлил этиши лозим.
Айрим корхоналар йиллик, квартал, ойлик режаларини ортиги билан бажариши мумкин, аммо айрим ойларда ишлаб чикаришни бир маромда ташкил эта олмаслиги мумкин. Махсулот ишлаб чикаришдаги маромийликнинг бузилиши шартнома мажбуриятларини барбод булишига, унинг окибатида жарималар тўланилишига олиб келади. Амалдаги тажрибалар шуни курсатадики, айрим фирмалар ойлик ишлаб чикариш бизнес режа курсаткичларини киска кунларда хал этишни мулжаллашади. Лекин махсулотларнинг сифати талабга жавоб бермасликка, омбордаги сотилмай колган товарлар кийматининг кескин ортишига хамда истеъмолчиларга жунатиладиган товар муддатларининг бузилишига олиб келади.
Фирманинг маромида ишлаётганлигини тахлил этишда хар 10 кунликда ишлаб чикарилган товарларнинг ойлик махсулотда тутган улуши хисобланади ва аникланган маълумотлар бизнес режа курсаткичлари билан таққосланиб, фаолиятнинг маромида булаётганлигига бахо берилади.
Маромийлик коэффициента:
Юкоридаги жадвал маълумотлари асосида мазкур акционерлик жамиятининг махсулот ишлаб чикариш маромийлигига бахо бериш мумкин. Маълумотлардан куринадики, корхонада хисобот даврида махсулот ишлаб чикариш маромийлик коэффициента 0,996 ни ташкил этган. Махсулот ишлаб чикариш маромийлигининг бузилишига жорий йилдаги ойларнинг биринчи ун кунлигида бизнес режада белгиланган 724000 минг сумлик махсулот ишлаб чикарилиши урнига, хақиқатда 8126 минг сумга кам махсулот ишлаб чикарилганлиги сабаб булган. Натижада махсулот ишлаб чикариш маромийлиги 0,004 коэффициетга бажарилмаган. Шундай булсада, акционерлик жамиятида хисобот йилидаги ойларда кейинги иккинчи ва учинчи ун кунликлари бўйича махсулот ишлаб чикариш режалари ортиги билан адо этилганлиги боис, корхонадаги умумий махсулот ишлаб чикариш режаси ортиги билан бажарилган. Умуман олганда бундай натижаларни ижобий бахоласак булади, чунки, корхонада маромийлик бузилиши унчалик катта эмас экан. Одатда, махсулот ишлаб чикариш маромийлигининг бузилиши окибатида корхонада ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг сифатига путур етишига, хужалик субъектлари уртасидаги узаро шартномаларнинг уз вактида тўлиқ бажарилмаслигига, иктисодий жарималар кўлланилишига, касса режаларининг тўлиқ бажарилмаслигига хамда махсулотларни сотиш хажмларига салбий таъсир курсатиши мумкин. Корхона маъмурияти имкон кадар махсулот ишлаб чикариш маромийлигани бузилмаслик чораларини куриши керак булади.
5.7. Махсулот (иш, хизмат)ларнинг бузилиши
ва йукотишлар тахлили
Махсулотлар сотишдан олинган соф тушум хажми товарлар сифати, микдори, шартнома ва бозордаги бахоларнинг узгаришлари билангина боғлик бўлиб колмасдан, сотиш учун мулжалланган товарларнинг туриб колишидан сифатининг бузилиши, ишлаб чикаришдаги браклар хажмига хам богликдир. Ишлаб чикариш жараёнидаги технологик узгаришлар эвазига, бажарувчиларнинг лаёкатсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли йул куйилган камчиликлар таъсирида товарлар сифатининг пасайиши ва брак махсулотлар пайдо булишига сабаб булади.
Шунингдек, хомашё сифатининг пастлиги, стандартга мос келмаслиги, дастгохларнинг тез бузилиши, ишлаб чикариш жараёнидаги нуқсонлар, кадрлар малакасининг пастлиги туфайли ишлаб чикарилаётган махсулотлар таркибида бракка йул куйилиши мумкин. Бракка йул куйилиши туфайли, истеъмолга чикадиган тайёр махсулот хажми камаяди, махсулот таннархи кимматлашади. Чунки брак махсулот ишлаб чикариш учун килинган харажатларнинг зойи кетганлиги, унумсизлигидан далолат беради. Томонларнинг узаро тузган шартномаларида етказиб бериладиган товарларнинг микдори, нархидан ташкари ассортименти ва сифати хам келишилади. Демак, брак махсулотлар ишлаб чикариш ёки товарлар сифатининг бузилиши истеъмолчи хукукининг бузилишига ва иктисодий зарар куришига олиб келади. Шартномага мувофик ишлаб чикарувчи истеъмолчига сифатсиз махсулот ишлаб чикаргани учун етказилган зарарни коплаши шарт. Ишлаб чикарувчи фирма даъвогарлик муддати тугамасдан аввал нуксонга эга булганлиги учун кайтарилган товар урнига бошка махсулотлар жунатиши ёки аввалги товарларнинг нуксонини тузатиб, истеъмолчига жунатиши лозим. Махсулотлар браки — тузатиладиган ва тузатилмайдиган турларга булинади. Йул куйилган бракнинг махсулотлар кийматига таъсирини аниклаш учун брак натижасида фирма бехуда сарфлаган барча моддий, мехнат ва молиявий харажатлари жамланади, шунингдек, камчиликни тугатиш учун амалга оширилган кушимча сарфлар дам кушилган холда брак таннархи аникланади. Бу аникланган йукотишларни товар махсулоти таннархига булиш оркали брак туфайли махсулот хажмининг камайиши аникланади. Буни куйидаги шартли мисолимиз оркали курсатиб утишимиз ва тахлил килишимиз мумкин булади:
Ишлаб чикарилган товар махсулоти хажми — 10 минг сум. Брак махсулот учун кетган барча сарфлар — 26 минг сум. Ишлаб чикарилган товар махсулоти таркибидаги брак махсулотларнинг тутган улуши - 26/10000 * 100=0,26 %.
Хозирги бозор иктисодиёти шароитида хар бир хужалик юритувчи субъект узининг ишлаб чикариш фаолиятида чиқитсиз технологияга асосланиши хамда имкон қадар махсулотларнинг браклиги даражасини пасайтириши лозим булади.
5.8. Махсулот ишлаб чикариш хажмига таъсир этувчи
омилларни умумлаштириш
Корхоналар тажрибасида махсулот ишлаб чикариш хажмига таъсир этувчи омилларни турлича гурухлаштириш мумкин, лекин булар ичида энг мухимлари бўлиб:
• тадбиркорлик омили;
• мехнат омиллари;
• моддий захиралар билан таъминланганлик омили;
• асосий воситалар билан куролланганлик омили;
• бошка омиллар;
Бозор иктисодиёти шароитида таъсирчан омиллардан бири — тадбиркорлик омилидир. Шу сабабли махсулот ишлаб чикариш хажмининг узгаришига таъсир этувчи омиллар каторига тадбиркорлик лаёкати омили хам киритилиши тартибланган ва бу тартиблаш иктисодий жихатдан уринлидир. Чунки юкорида кайд этилган ишлаб чикариш омиллари тадбиркорлик омили билан биргаликда ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга таъсир этади.
Мехнат, ишлаб чикаришнинг мухим омили саналади, чунки у моддий бойликлар, захираларни хомашё сифатида асосий воситалардан фойдаланиб, ишлаб чикаришни ташкил этади ва тайёр махсулот яратилади. Барча омиллар бир-бири билан узвий богланган холда, ишлаб чикариш хажмига таъсир этади. Мехнат омилларини тахлил этишда фирманинг мехнат кучлари таркиби, харакати ва улар билан таъминланганлик, иш вактидан фойдаланганлик, мехнатнинг унуми ва мехнат омилларини ишлаб чикарилган махсулот хажмининг узгаришига бўлган таъсирлари аникланади.
Товар ва моддий захиралардан фойдаланганлик омилини урганишда улар билан таъминланганлик, товар захираларининг харакати, моддий жавобгарлар буйича сакланиш холати, самарали фойдаланганлик, моддий бойликларнинг кайтими ва сигими хамда моддий бойликлардан фойдаланишнинг ишлаб чикарилган махсулотлар хажмига таъсири каби курсаткичлар тахлил килинади.
Бугунги кунда фирма ва компанияларни техник жихатдан кайта куролланиши мухим ахамият касб этади, сабаби, замонавий асосий воситалардан фойдаланиш иш унумининг ортишига, махсулотлар сифатини яхшиланишига хамда технологик жараёнлардаги йукотиш — бракларнинг камайишига таъсир этади. Шунинг учун хам бу омилнинг тахлилида фирманинг асосий воситалари таркиби, харакати ва техник холати, ишлаб чикариш кувватлари ва асосий воситалардан фойдаланиш курсаткичлари хамда асосий воситалардан окилона фойдаланишнинг ишлаб чикарилган махсулот хажмига таъсири урганилади.
Бошка омиллар дейилганда, бозор конюктураси, талаб ва таклиф, рақобатчилар имконияти, истеъмолчи ва буюртмачиларнинг харид кобилияти, халкаро иктисодий алокаларнинг узгариши ва шу каби бошка сабаблар тушунилади.
Мустакил урганиш учун топшириклар
1-топширик
1. Берилган маълумотлар асосида махсулот (иш, хизмат) ишлаб чикариш режасининг бажарилиши ва динамикасини тахлил килинг. Taхлил натижаларига хулоса ёзинг.
Режа маълумотлари:
Махсулот (иш, хизмат)лар хажми:
— амалдаги бахода — 412314 минг сум
— киёслама бахода — 403810 минг сум
2-топширик
1. Берилган маълумотлар асосида товар махсулот структурасини, уларнинг узгариш сабабларини хамда динамикасини урганинг ва хулоса ёзинг?
3-топширик
2-топширик маълумот манбаларидан фойдаланган холда товарлар структуравий узгаришининг махсулот хажмига таъсирини аникланг ва хулоса килинг.
4-топширик
2-топширик маълумот манбаларидан фойдаланган холда махсулот номенклатураси ва ассортиментини тахлил килинг ва хулоса ёзинг.
5-топширик
Берилган маълумотлар асосида махсулот ишлаб чикариш маромийлигини тахлил этинг
ва хулоса ёзинг.
МАХСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР СОТИШ
VI БОБ ВА УЛАРНИНГ УЗГАРИШИГА ТАЪСИР
ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ТАЗУ1ИЛИ
6.1. Бозор иктисодиёти шароитида корхоналарнинг махсулот
сотиш жараёнларини тахлил цилишнинг ахамияти, тахлил
вазифалари ва манбалари
Бозор иктисодиёти шароитида мулк шаклидан катъий назар барча фирма ва компанияларда махсулотларни энг аввало сотиш учунгина ишлаб чикаришни ташкил этадилар. Факатгина буюртмачи талаби асосида ва истеъмолчиларнинг дидини мўлжаллаб, барча талабни кондириш максадида сифатли товарлар ишлаб чикаришга харакат киладилар. Махсулотларнинг уз муддатида сотилиши ишлаб чикаришни маромида давом этишини таъминлайди, бойликларнинг айланишини тезлаштиради. Махсулот сотиш оркали килинган доимий ва ўзгарувчан харажатлар қопланади ва фирма фонда куришни мулжаллайди. Сотиш хажми ишлаб чикариш жараёнининг сўнгги боскичидир. Махсулот сотишдан келган тушум оркали корхона биринчи галдаги тўловларни амалга оширади, яъни, давлат бюджети олдидаги мажбуриятларини бажаришга, нобюджет фондларига ажратмаларни тўлашга, уз ишчи ва хизматчилари билан мехнат хаки юзасидан тўловларни бажаришга, олган кредит ва карзларини кайтаришга, мол етказиб берувчилар билан хисоблашишларни амалга оширишга харакат килади. Бу хисоб-китобларнинг уз вактида бажарилиши турли хил жарима, иктисодий огохлантиришлар ва пенялар тулашдан корхонани қутқаради.
Ишлаб чикарилган махсулотларнинг уз вактида сотилиши корхонанинг ижобий молиявий натижага эришиши, дивиденд тўловларини уз вактида амалга ошириши, мулк ва маблағларнинг узлуксиз хамда самарали айланиши каби купгина молиявий ахвол муносабатларини яхшилаш имкониятини тугдиради. Сотиш жараёнини муддатида бажарилиши корхонанинг ишлаб чикариш ва таъминот жараёнларини хам тезлашишига таъсир этади, дебиторлик ва кредиторлик карзларини қисқартиради, пул окимларини ижобий бўлишини таъминлайди. Бу фикрларни оддий ифодалаш максадида куйида маблағларнинг корхона ва фирмалардаги харакат килишини чизма шаклда келтирамиз:
Сотиш буйича режанинг бажарилишида тайёр махсулот ва унинг сифати мухим урин тутади.
Тайёр махсулот деб — барча ишлов операцияларидан утиб, тайёр холга келтирилган, белгиланган давлат стандарти ёки техник талабларга жавоб берадиган, техник назоратдан утган махсулотга айтилади. Тайёр махсулот таркибига буюртмачи корхоналар учун бажарилган иш ва хизматлар хамда ушбу корхонага карашли ишлаб чикаришдан ташкари хужаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар хам киради.
Сотиш учун мулжалланган махсулот, товар махсулоти деб номланади. Унинг таркибига сотиш учун мулжалланган тайёр махсулотлар, ярим тайёр моллар, буюртмачи корхона ва муассасалар учун бажарилган саноат характерига эга булган ишлар киради.
Бозор иктисодиёти шароитида нарх турлари купаяди: улгуржи, чакана нархлардан ташкари яна ички, халкаро нархлар мавжуддир. Ички нарх товарларга давлат ичкарисидаги белгиланган нарх халкаро нарх эса товарларга халкаро бозорда белгиланган нархдир. Булардан ташкари бозор иктисодиёти шароитида икки хил нарх амал килади:
1. Эркин нарх.
2. Давлат томонидан белгиланадиган нарх.
Давлат томонидан белгиланадиган нарх кейинчалик қисқариб боради, эркин нархнинг доираси кенгайиб боради. Корхоналар уз ишлаб чикарган махсулотларини эркин нархда истеъмолчилар билан келишиб, сотишга интиладилар. Камёб молларни товар биржаси — кимошди савдоси оркали сотиш кенг ривожланди.
Омборга қабул килинган ва харидор корхоналарига жунатилган махсулот бухгалтерия хисобида хакикий ишлаб чикариш таннархи буйича акс этирилади. Бироқ цехлардан махсулот омборга қабул килинганда унинг хакикий таннархи маълум булмагани учун, махсулот харакатини қабул килинган режа таннархи ёки улгуржи бахода хисобга олинади, яъни бахоланади.
Бозор иктисодиёти шароитида корхоналарнинг махсулот (иш, хизмат)ларни сотиш жараёнларини тахлил килишда молиявий ва бошкарув тахлилининг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
1. Махсулот (иш, хизмат)лар сотиш хажми буйича белгиланган бизнес-режанинг асослилигини аниклаш.
2. Махсулот (иш, хизмат)лар сотиш режасининг умумий хажмда хамда шартнома мажбуриятларини хисобга олган холда бажарилишига объектив бахо бериш.
3. Махсулот (иш, хизмат)ларнинг сифат курсатткичларини урганиш ва уларни сотиш хажмига таъсирини аниклаш.
4.Махсулот сотиш хажмларининг динамик узгариш сабабларини аниклаш ва бахо бериш.
5. Махсулот сотиш хажмига таъсир этувчи омилларни хисоблаш ва уларга бахо бериш.
6. Шартнома мажбуриятларининг бузилиши, бажарилмаслик сабабларини аниклаш ва унга бахо бериш.
7. Махсулот сотиш хажмини ошириш имкониятларини курсатиб бериш.
Махсулот (иш, хизмат)лар сотиш жараёнларини тахлил этишда тахлил учун керакли булган ахборот манбалари куйидагилар хисобланади:
• корхонанинг бизнес режа маълумотлари;
• сотиш жараёнлари буйича дастлабки бухгалтерия хисоби маълумотлари;
• «Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот» маълумотлари;
• «Корхона (бирлашма)нинг махсулоти буйича хисобот»и маълумотлари;
• бошқа кушимча маълумотлар.
6.2. Махсулот (иш, хизмат)лар сотиш режасининг
бажарилиши ва динамикасининг тахлили
Махсулот сотиш режасининг бажарилиши истеъмолчиларга жунатилган товар кисмини урганишдан бошланади. Чунки жунатилган товар билан сотилган махсулот вакт жихатдан фаркланади. Истеъмолчиларга жунатилган товар, курсатилган хизматлар учун белгиланган муддат давомида хисоб-счётига пулни келиб тушмаслиги туфайли корхонанинг молиявий холати издан чикади. Бунинг натижасида корхонанинг бюджет, банк, мол етказиб берувчиларга булган карзи ортиб боради, тўлов кобилияти пасаяди. Бугунги кунда товарлар учун тўлов муддати 3 ой, яъни 90 календар куни килиб белгиланган. 3 ойдан ошган карзларнинг муддати утган карз деб аталади. Муддати утган карзларни сурункали давом этиши банкротликка сабаб булади.
Банкротлик (иктисодий ночорлик) — хужалик суди томонидан эътироф этилган ёки карздор ихтиёрий равишда тугатилаётганида унинг узи эълон килган карздорнинг пул мажбуриятлари буйича кредиторлар талабини тула хажмда крндиришга кодир эмаслиги, шу жумладан, бюджетга ва бюджетдан ташкари фондларга соликлар, йигимлар ва бошқа мажбурий тўловларни таъминлашга кодир эмаслиги.
Узбекистан Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Конунининг 3-моддаси «банкротлик аломатлари» деб аталади. Бу моддада куйидагилар кайд этилган. Юридик шахснинг пул мажбуриятлари буйича кредиторлар талабларини кондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти юзага келган кундан эътиборан 9 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган булса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этади.
Жисмоний шахснинг (тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган холда амалга ошираётган шахснинг) пул маблағлари буйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга кодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбурияти уларни бажариш санаси бошланган пайтдан эътиборан 6 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган булса, агар мажбуриятларнинг суммаси унга тегишли мол-мулкнинг кийматидан ошиб кетган бўлса, унинг банкротлик аломати деб эътироф этилади.
Карздорнинг тўлов кобилиятини тиклаш учун куйидаги чора-тадбирларни куллаш лозим:
• ишлаб чикаришни кайта ихтисослаштириш;
• норентабел ишлаб чикаришларни ёпиш;
• дебиторлик карзларни ундириш;
• карздор мол-мулкининг бир кисмини сотиш;
• карздорнинг талабидан узганинг фойдасига воз кечиш;
• карздор мажбуриятларини учинчи шахслар томонидан бажарилиши;
• карздорнинг тўлов мажбуриятини тиклашнинг бошқа усуллари.
Жунатилган товарларнинг тахлили учун маълумотлар тезкор хисоб ва дастлабки хужжатлар хамда хисоботдан олинади. Товарлар истеъмолчиларга тузилган шартнома асосида жунатилади.
Жадвалда келтирилган маълумотлар «Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот» (2-шакл) шаклидан олинган. Яъни юқоридаги 16-жадвалда махсулот (иш, хизмат)лар сотиш хажми 2-шаклнинг 010 сатридан олинган бўлиб, махсулот сотишдан олинган соф тушум солиштирма улгуржи бахода акс эттирилган. Жадвал маълумотларидан
кўринадики, тахлил килинаётган «ABC» акционерлик жамиятида утган йили жами 1452513 минг сумлик махсулот сотилган бўлса, хисобот йилида бу курсаткич 3040381 минг сумни ташкил килган, яъни утган йилга нисбатан махсулот сотиш хажми 209,32 % ни ташкил этган. Корхона хисобот йилида бизнес режа буйича утган йилга нисбатан анча куп махсулот сотишни режалаштирган бўлиб, мазкур режа жорий йилга 128,42 % ни ташкил этган. Бундан куринадики, корхона утган йилга нисбатан жорий йилда бир кадар куп махсулот сотишни оддиндан тахмин килган, яъни махсулот сотиш хажмини утган йилга нисбатан бизнес режада 914979 минг сумга куп килиб белгилаган хамда ушбу режа opтиги билан адо этилган. Бундай натижалар корхонанинг молиявий холати яхшиланиб ички ва ташки бозорда уз мавкеини топиб бораётганлигидан далолатдир.
Махсулот (иш, хизмат)лар сотиш режасининг умумий хажмда бажарилиши тахлилидан сунг асосий махсулотнинг айрим турлари буйича сотиш режасининг натура ва киймат шаклларида бажарилиш муддатлари буйича аникланиши лозим булади.
17-жадвал маълумотларидан куринадики, тахлил килинаётган корхонада жорий йилнинг биринчи чорагида сотиши режалаштирилган «А» махсулот буйича январ ойида режадаги 7880 дона урни-
га хақиқатда 8129 донани, феврал ойида режадаги 7160 дона урнига хақиқатда 8032 донани, март ойида эса режадаги 7580 дона урнига 8229 донани ташкил этган. Яъни «А» махсулоти буйича сотиш режаси биринчи чоракнинг барча ойларида ортиги билан адо этилган. «Б» махсулоти буйича сотиш режаси биринчи чоракнинг январ ва феврал ойларида ортига билан бажарилган бўлсада, март ойида режа бажарилмаган. «В» махсулоти буйича сотиш режаси эса биринчи чоракнинг барча ойларида бирдек кисман бажарилмаган. Демак, корхона маъмурияти «В» махсулотини кам сотилишига сабаб булаётган омилларни аниклаши ва тегишли чоралар куриши лозим булади.
Жадвалда келтирилган натура шаклидаги махсулотларни унинг бахосига купайтириш оркали сотиш хажмини климат кўринишида ифодалаймиз ва режанинг бажарилишини аниқлаймиз.
Юкоридаги жадвал маълумотлари асосида «ABC» акционерлик жамиятининг биринчи чорак мобайнида махсулот сотиш режаларининг натура ва климат ифодаларида бажарилишига бахо беришимиз мумкин булади. Маълумотлардан куринадики, корхонада «А» махсулотини сотиш режаси биринчи чоракда жами натура шаклида 1770 донага куп булган, яъни, режа 107,82% га бажарилган. «А» махсулотини сотиш буйича режанинг бажарилиши биринчи чоракнинг январ ойида 103,16% ни, феврал ойида 112,18% ни, март ойида эса 108,56 % ни ташкил этган. Бундан куринадики, «А» махсулотга булган бозор талаби юкори бўлиб, яъни ушбу махсулот корхона учун юкори рентабелли махсулот хисобланар экан. «Б» махсулоти сотиш буйича биринчи чорак режаси жами 105,43% га адо этилган бўлсада, сотиш режаси январ ойида 110,53% ни, феврал ойида 106,11% ни ташкил этгани холда, март ойида эса сотиш режаси 0,58% га бажарилмаган. Демак, ушбу махсулот турига охирги ойларда бозордаги талаб пасайиб бораётганлигидан далолат беради. Корхона маъмурияти ушбу махсулотнинг тобора камрок сотилиш сабабларини аниклаши ва тегишли чоралар куриши лозим булади. Корхонада биринчи чоракда «В» махсулотини сотиш режаси 90,62% ни ташкил этган, яъни белгиланган режа 9,38% га бажарилмаган. Бунга сабаб ушбу махсулотни сотиш режалари биринчи чоракнинг январ ойида 78,83% га, феврал ойида 96,54% га, март ойида эса 98,78% га бажарилиши таъсир этган. Бундан куринадики, ушбу махсулотга булган бозордаги талаб борган сари яхшиланиб бормокда ва сунгги ойларда деярли сотиш режалаштирилган махсулот хажмида махсулот сотилмокда экан. Корхона маъмурияти эса ушбу махсулотга булган истеъмолчиларнинг талабларини янада пухтарок урганиши хамда купрок махсулот сотиш чораларини топиши лозим булади.
Умуман олганда корхонада биринчи чорак мобайнида уч хил турдаги махсулот сотиш режалари умумий тартибда тулик бажарилган. Бу албатта яхши натижадир. Фақатгина, корхона махсулот сотиш хажмларига салбий таъсир этаётган омилларни аниклаши ва уларни бартараф этиш чораларини куриши даркор. Мазкур жадвал маълумотлари шуни курсатадики, корхона махсулотни истеъмолчиларга жунатиш режасини биринчи чоракда 105,33 % (472623,9 • 100 : 448704)га бажарган. Белгиланган ассортиментда режа бажарилган. Махсулот жунатиш режасини бундай тарзда бажарилиши корхонанинг бир маромда ишлаб чикаришни ташкил этишга харакат килаётганлигидан далолатдир. Тахлил давомида махсулот етказиб берилмаган истеъмолчилар аникланади ва йўл куйилган камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланади.
6.3. Махсулот (иш, хизмат)лар сотиш хажмига таъсир
этувчи омиллар тахлили
Ривож топаётган бозор иктисодиёти шароитида махсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чикаришдан кура купрок уларни сотиш муаммоси олдинги уринга чикади. Корхоналар эркин фаолият юритувчи субъектлар сифатида олди-сотди муносабатларини хам мустакил белгилайдилар. Махсулот, иш ва хизматларни олди-сотди жараёнлари бозор муносабатларининг негизида туради. Махсулот (иш, хизматларни сотиш мулкий муносабатлардан келиб чиккан ходда узаро шартномавий келишувларга таянади. Республикамиздаги солик конунчилигига асосан махсулот ортиб жунатилган ва хисоб хужжатлари карши томонга (харидор ва буюртмачиларга) такдим этилган бўлса, махсулот сотилган деб хисобланади. Махсулотларга эгалик хукуки улар ортиб жунатилган пайтданоқ корхонадан четланади ва карши томонга утади. Улар буйича хисоб-китоблар томонларнинг узаро келишувида хал этилади.
Махсулотларни сотилган деб хисоблашнинг одатда икки шарти, яъни улар ортиб жунатилган ва корхона хисоб ракамига пули келиб тушишини характерловчи «кассали усул» хамда ортиб жунатилган ва хисоб хужжатлари такдим этилган пайтданок сотилган хисобланувчи «хисобга олиш усул»и характерланади. Мулкка эгаликнинг янги хукукий аспектларида асосан иккинчи усул таркибланади. Шунингдек, бутун хисоб-китоблар тизими хам ушбу конуният асосида тузилади. Олди-сотди муносабатларида ягона белги шуки, ортиб жунатилган ёки сотилган махсулотлар буйича маблағларни ундириб олиш бевосита мулк эгасининг муаммосидир.
Шартномавий муносабатларда унинг субъектлари узаро келишувининг хукукий аспектлари ифодаланади, махсулотларни сотувчи ва сотиб олувчилар, уларнинг мажбуриятлари, хисоб-китобларнинг шакли, даври ва шартлари, уларнинг бузилишида кулланиладиган чоралар, уларнинг тартибга солиниши акс эттирилади. Махсулотларни сотиш улгуржи ва чакана нархларда амалга оширилади. Корхона томонидан кулланиладиган нархларни куйидагича тасвирлаш мумкин.
Тахлилда махсулот, иш ва хизматларни сотиш режасининг бажарилиши ва динамикаси, унинг узгаришига таъсир этувчи омиллар урганилади. Махсулот сотиш хажмига таъсир этувчи омилларни куйидаги чизма ва жадвал мисолида куришимиз мумкин:
Махсулот сотиш хажмига таъсир этувчи омилларни аниклаш учун товар балансини тузамиз. Товар баланси курсаткичлари тайёр махсулот харакати номли маълумотномадан олинади. Бу хисобот шаклида тайёр махсулотнинг йил бошига, йил охирига булган колдим, ишлаб чикарилган товар махсулоти хамда сотилган махсулот улгуржи бахода ва ишлаб чикариш таннархида ифодаланган. Товар баланси куйидаги формула оркали аникланади.
Йб + Т = Ст + Йо
Бунда:
Йб — тайёр махсулотнинг йил бошига
Т — ишлаб чикарилган товар махсулоти
Ст - сотилган махсулот хажми
Йо — тайёр махсулотнинг йил охиридаги
Махсулот сотиш хажми 3040381 минг сумни ташкил этиб режага нисбатан 672889 минг сумга ортган. Сотиш хажмига куйидаги омиллар таъсир этган.
Ст=Йб+Т-Йо
1. Тайёр махсулотнинг йил бошига булган колдигининг ўзгариш.
2. Ишлаб чикарилган товар махсулоти.
3. Тайёр махсулотнинг йил охирига бўлган қолдиғининг ўзгариш.
Сотиш хажмига таъсир этувчи омиллардан иккитаси, яъни тайёр махсулотнинг йил бошига қолдиғи (Йб) ва ишлаб чикарилган махсулотнинг (Т) режага нисбатан ўзгариш бевосита ва билвосита таъсир этади. Бу курсаткичларнинг (Йб,Т) ортиши сотиш хажмининг хам ортишига, режага нисбатан камайишига олиб келади.
Йил охиридаги (Йо) тайёр махсулот сотиш хажмига тескари таъсир этади, ортиши сотиш хажмининг камайишига, камайиши сотиш хажмининг ортишига олиб келади.
1. Йил бошидаги тайёр махсулот қолдиғининг режага нисбатан 196127 минг сумга ортиши туфайли сотилган махсулот шу суммага купайди. Бу омилнинг хиссаси 29,15 % (196127x100:672889) ни ташкил этади.
2. Ишлаб чиқарилган товар махсулотининг режаси 118,81% га бажарилган, яъни режанинг 18,81% га ортит билан бажарилиши туфайли махсулот хажми 398392 минг сумга ортган. Шу суммага сотилган махсулот хажми хам купайган.
3. Йил охиридаги тайёр махсулот қолдиғи режадаги 117894 минг сумдан хақиқатда 39524 минг сумга кадар, яъни 78370 минг сумгача камайган. Бу фоиз хисобида 11,65 % (78370x100:672889) ни ташкил этади.
Йил охиридаги колдикнинг камайиши туфайли реализация хажми 78370 минг сумга купайган.
Юкорида кайд этилган омиллардан ташкари сотиш режасининг бажарилишига махсулот сифатининг режага нисбатан ўзгариш, ассортиментнинг белгиланган режага нисбатан ўзгариш, ишлаб чиқариш маромийлигининг бузилиши, бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариш, уриндош товарларнинг бозордаги хажми ва бахосининг ўзгариш, махсулотнинг кадокланиши хамда ташки куриниши ва х.к. лар таъсир этади.
6.4. Махсулотларни сотиш буйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши тахлили
Истиқлол ислохотлари туфайли бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усуллари урнини эгаллаган бозор иктисодиёти шароитида шартнома барча мулк шаклидаги корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлар уртасида иктисодий муносабатларни урнатувчи асосий хукукий хужжатга айланди. Якин утмишда режали иктисодиёт даврида хам шартномалар тизимидан фойдаланилган. Аммо, якка мулкчилик, яъни, давлат мулкчилигининг танхо хукук хукмронлик килган замонда шартномалар режа ва топширикларни бажариш учун кулланиладиган бир восита хисобланган холос. Колаверса, илгарилари шартномага уни тузган томонларнинг истак ва манфаатларини ифода этувчи тула хукуки юридик хужжат деб хам каралмасди. Уларнинг қўлланилиши чекланган бўлиб, хаттоки, фукароларнинг узаро битам тузиши қонун йули билан жазоланадиган айб-чайковчилик сифатида, кораланар эди. Шу маънода, шартноманинг хукукий макомини тамомила узгартириш ва умуман, шартнома тузиш маданиятини юксалтириш борасида мамлакатимизда жиддий ишлар амалга оширилаётгани эътиборга лойикдир. Эндиликда, шартнома режали ишлаб чиқариш ва таксимлаш омилларига асосланмайди. Билъакс, бозор қонуниятлари талабига биноан, шартномавий муносабатлар товар-пул, яъни тенг тўловлар тарзида амалга оширилиб, шартнома уларга хукукий шакл урнида хизмат кила бошлади. Бугунги кунда Узбекистон Республикаси Конститутцияси, Фукаролик кодекси, хужалик ишларини юритиш қонунлари мажмуаси, мулкчилик, тадбиркорлик, корхоналар тўғрисидаги қонунлар, бошқа меъёрий хужжатлар шартнома муносабатларини тартибга солиб турувчи хукукий манбалар хисобланади.
Шартнома ижроси бугунги кунда энг долзарб муаммолардан биридир. Шартнома бажарилмаслиги корхонага иктисодий зарар келтирибгина колмай, унинг истикболини хавф остига куяди, хар икки томондаги корхоналар ишчиларининг маош ололмаслигига сабаб булади.
Хужалик шартномаларининг малакали ва пухта тузилиши томонлар мажбуриятларининг нотўғри талкин этишларига, шериклардан бири шартномага ноинсоф муносабатда бўлганида ёки уни бе-
ихтиёр бузиб куйганида, бу холат бошқа томонга зарар келтиришига имкон бермайди. Корхона рахбарлари ва тадбиркорларнинг барчасида хам уз фаолиятининг молиявий натижалари билан ботик масъулият хисси шаклланган, деб булмайди. Хуқуқ идоралари утказган текширишларда айрим корхона ва ташкилотлар рахбарлари томонидан шартномаларни тузиш ва ижро этишда қонунчиликка риоя этмаслик холатлари куплаб аникланган. Аксарият рахбарларда хозиргача мулкдорлик туйгуси шаклланиб, улгурмаган. Баъзи рахбарларда уз хужалигининг моддий-молиявий натижаларига эътиборсизлик кайфияти қонун ва судларга нисбатан нописандлик билан караш холатида намоён бўлмоқда.
Сотиш режасининг бажарилишини шартнома мажбуриятларини хисобга олган холда аниклаш ловим. Бу курсаткич оркали корхонанинг шартномавий мажбуриятларга бўлган муносабатларига ва фаолиятига бахо берилади.
Мажбуриятни хисобга олган холда сотиш режаси 95,62% (2263820 х 100 : 2367492) га бажарилган холос. Шартномадаги 103672 минг сумлик махсулот истеъмолчиларга шартномада келишилган муддатларда етказиб берилмаган. Бу эса махсулот етказиб берувчи корхонага бўлган ишончнинг пасайишига, ушбу корхонага нисбатан турли иктисодий жарималар қўлланилишига сабаб булади. Натижада корхонанинг молиявий-иктисодий холати ёмонлашувига ва рақобат бозорида уз мавкеини йўқотишига олиб келиши мумкин.
6.5. Махсулот сифатининг тахлили
Бозор иктисодиёти шароитида махсулот сифатининг яхшиланиши мухим ахамият касб этади. Сифат деганда махсулотнинг товарлилик даражаси ва унинг харидорлар дидидаги юкори таснифий белгиларга хамда мазкур махсулот учун белгиланган мамлакат ва халкаро стандарт меъёрларига эгалигига айтилади. Товарлилик даражаси унинг таклиф элементи сифатида уз харидорига эга эканлигини, таснифий белгилари эса техник иктисодий, ижтимоий-иктисодий, экологик-иктисодий белгиларнинг мувофиқлигини характерлайди.
Ишлаб чиқарилаётган махсулот сифатига доимо катта эътибор бериб келинган, чунки, айнан махсулот сифати истеъмолчилар эхтиёжини яхширок кондиришга имкон берувчи товарлар мулкуллиги, махсулот ишлаб чиқариш хажмининг пул куринишидаги ифодасининг ошишига, шунингдек, халк хужалиги тармокларида капитал куйилмалардан тежаб колиш ва фонда микдорининг усишига имконият беради.
Махсулот сифатини икки категория буйича таркиблаш мумкин:
• олий сифат категорияси;
• биринчи сифат категорияси.
Мазкур сифат категориялари оркали махсулотнинг халкаро ва мамлакат стандарти талабларига мослиги ўрганилади.
Махсулот сифатини ошириш реализация жараёнини тезлаштиради, махсулотга бўлган талабни туларок кондиради, товар-пул муомаласини тезлаштиради, экспорт имкониятларини оширади. Махсулот сифати курсаткичлар системаси билан ўлчанади. Характерли томонларига кура уз белгиланган хоссасига лойиклиги, пишик ва пухталиги, чидамлилиги, халкаро ва мамлакат стандартларига мослиги курсаткичларига кура фаркланади.
Сифатнинг яхшиланиши ишлаб чиқарилган махсулотнинг киймат шаклида ортишига, фойданинг купайишига олиб келади.
Махсулот сифатини ифодаловчи курсаткичлар системаси:
1. Жами ишлаб чиқаришда янги махсулот улуши.
2. Аттестациядан утган ва утмаган махсулотларнинг тутган улуши.
3. Олий нав (категория)даги махсулот улуши.
4. Жахон стандарта талабларига жавоб берадиган махсулот улуши.
5. Экспорт килинадиган махсулот улуши, шу жумладан, юқори ривожланган саноат корхоналарига.
Умумий курсаткичлардан ташкари хар бир махсулотни индивидуал хусусиятлари хам сифатни ифодалайди. Масалан, сутнинг ёглилик даражаси, кумирнинг иссиклик даражаси, айрим махсулотларнинг чидамлилиги, пишик-пухталиги; махсулотнинг эстетик куринишга эга булиши; технологияга мослиги ва х.к.
Рекламация — бу истеъмолчи томонидан мадсулот сифати хусусида билдирилган эътироз демакдир.
Истеъмолчи махсулот етказиб берувчига гарантия муддати давомида рекламация билдириши ва жарима ундириб олиш хуқуқига эга. Махсулот бутланган (комплект)и булиши керак. Шундагина у тайёр махсулот деб хисобланади.
Енгил саноатда махсулот нав (сорт)ларга булинади. Махсулот нав (сорт)ларга булинганда унинг сифатини куйидаги курсаткичлар оркали ифодалаш мумкин:
1. Уртача нав (сорт)лилик коэффициенти.
2. Уртача махсулот бирлигининг сотиш бахоси.
Махсулот бирлигининг уртача сотиш бахрсини 29 сумга ортиши климат шаклида махсулотнинг 3000,28 минг сумга ортишига олиб келди.
(8971-8942) • 10345& = 3000,28 минг сум
«А» махсулоти хажми киймат шаклида режадагига нисбатан 63417,22 минг сумга купайган. Махсулот хажмининг бундай тарзда купайишига махсулот бирлиги сотиш бахосини ошганлиги 3000,28 минг сумга, махсулотнинг уртача навлилик даражасининг ортганлиги эса 60416,42 минг сумга ижобий таъсир курсатган хамда умумий «А» махсулотнинг режага нисбатан хақиқатда 63417,22 минг сумга ортишига олиб келган.
Махсулот сифатига одатда цушдаги омиллар таъсир килади:
• фойдаланилаётган хомашё ва материаллар сифати;
• ходимларнинг малакаси ва техник тайёргарлик даражаси;
• ишлаб чиқаришда иштирок этадиган техника ва технологиянинг холати ва унинг прогрессивлиги;
• ишчи ва ходимларнинг махсулот сифатига жавобгарлиги хамда уларнинг моддий рагбатлантирилиши ва хоказо.
Бизнинг республикамизда махсулот сифатини характерловчи энг асосий курсаткич, бу Узбекистон Давлат Стандартлаштириш Кумитаси томонидан белгиланган курсаткичлардир.
6.6. Сотиш хажмини ошириш имкониятларини жамлаш
Сотиш хажми тахлилининг хотима кисмида ишга солинмаган ички имкониятлар хисобига махсулот хажмини ошириш имкониятлари аникланмоги лозим. Ишга солинмаган имкониятлар сотиш хажмини оширишга, фонда ва рентабелликни купайтиришга каратилмоги лозим. Белгиланадиган тадбирий чоралар корхонанинг барча бугинларини уз ичига олиши керак, яъни ишлаб чиқариш, молиявий холат, молиявий натижаларнинг самарадорлигини оширишга каратилмоги лозим.
Махсулот сотиш хажмини ошириш резервлари таркибига куйидагиларни киритиш мумкин: рақобатга бардош, юкори талабга эга бўлган махсулотларни куплаб ишлаб чиқариш, тайёр махсулот қолдиғини белгиланган меъёр даражасида сақлаш, сифатсиз махсулотларни арзонлаштирилган нархларда реализация килиш, ишлаб чиқаришни бир маромда ташкил этиш, омбордаги тайёр махсулот камомадини (инвентаризация натижасига кура) ундириб олиш, махсулот сифатини ошириш ва х.к.
Тахлил натижаларига кура корхона махсулот сотиш хажмини ошириш имкониятларига эга.
Мавзу буйича таянч иборалар
•сотиш хажми;
•сотиш хажмига таъсир этувчи омиллар тахлилининг услублари;
•махсулот етказиб бериш ва сотиш шартномалари;
•шартнома бажарилишини тахлил этиш усуллари;
•сифат курсаткичлари тахлили;
•махсулот сифатини тахлил этиш услублари;
•рекламация тўғрисида тушунча.
Такрорлаш учун саволлар
1. Корхоналарда махсулот сотиш хажми кайси курсаткичлар оркали ифодаланади?
2. Махсулот сотиш хажмини тахлил килишда бошқарув тахлилининг асосий вазифалари нималардан иборат?
3. Махсулот сотиш хажмига товарлар структурасининг ўзгариш кандай таъсир этади?
4. Махсулот сотиш хажмининг режа бажарилиши ва уларнинг динамик узгаришлари ойлар буйича кандай тахлил этилади?
5. Махсулот сотиш хажмининг ўзгаришга кандай омиллар таъсир этади?
6. Махсулот сотиш буйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши кандай тахлил этилади?
7. Шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслигига кандай омиллар таъсир этади?
8. Махсулот сифати кандай тахлил килинади?
9. Махсулот сотиш хажмини ошириш имкониятларини курсатиб беринг.
Мустакил ўрганиш учун топшириклар
1-топширик
1.1. Корхона маълумотлари асосида тахлил килинаётган корхонанинг махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш режаларини услубий жихатдан тўғри белгиланганлигини текширинг, тахлил килинг ва хулоса ёзинг.
1.2. Сотиш хажмига таъсир этувчи омилларни тахлил килинг ва хулоса ёзинг.
1.3. Омиллар таъсир даражаларини умумлаштиринг ва таклифлар тузинг.
1.4. Шартнома буйича мажбуриятлар бажарилишини тахлил килинг ва хулоса ёзинг.
2-топшириқ
Махсулотлар сифатини тахлил килинг, махсулотнинг сортлилик коэффицентларини аникланг ва хулоса ёзинг.
VII БОБ ТАЪМИНЛАНГАНЛИК, МЕХНАТ
УНУМДОРЛИГИ ВА УЛАРНИНГ
МАХСУЛОТ ХАЖМИГА ТАЪСИРИНИНГ
ТАХЛИЛИ
7.1. Корхонада мехнат ресурсларини тахлил килишнинг ахамияти, тахлил вазифалари ва ахборот манбалари
Эркин иктисодий муносабатлар шароитида корхоналарда махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқарищда асосий уринни жонли мехнат омили, яъни инсон омили мухим ахамият касб этади. Чунки, хар кандай фан-техника таракдиётининг ривожланган боскичида хам инсон омилининг булиши талаб этилади. Яъни, юкори технологияга асосланган ишлаб чиқариш ускуналарини хам инсон бошқариши лозим булади. Бундай шароитда корхоналарнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлик даражасини ўрганиб бориш мухим ахамият касб этади.
Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ошишига, махсулот таннархининг пасайишига, фойда микдорининг ошишига хамда бошқа бир катор техник-иктисодий курсаткичларининг яхшиланиши корхонанинг мехнат ресурслари билан таъминланиш даражасига боглик. Мехнат курсаткичларининг бажарилиш даражаси машина ва жихозлардан максимал фойдаланишга, ишлаб чиқаришни бир маромда амалга оширилишига ва мехнат унумдорлигининг усишига таъсир курсатади.
Бугунги кунда республикамизда руй бераётган ижтимоий-иктисодий узгаришлар мавжуд мехнат ресурсларидан самарали фойдаланишни такозо этмокда. Мехнат курсаткичлари таркибига одатда куйидагилар киради:
A) иш хаки фонди;
Б) ходимлар сони;
B) мехнат унумдорлиги;
Г) уртача йиллик иш хаки.
Республикамизда 1998—2003 йилларда ялпи ички махсулот, саноат махсулотини ишлаб чиқариш хажми юкори суръатлар билан, олдинги йилларга нисбатан усди. Шу йиллар давомида ЯИМ хажмининг усиш даражаси уртача 4 %дан юкори булди. Мехнат унумдорлигининг усиш даражаси махсулот хажмининг усиш даражасига нисбатан юкори булиши мамлакат микёсида катта иктисодий самара берди. Халкаро тажрибадан маълумки, шу курсаткич давлат иктисодиётининг кудрати, кишилар турмуш фаровонлиги омилларининг мезони бўлиб хизмат килади.
Моддий ишлаб чиқаришда мехнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ифодаловчи курсаткичлар куйидагилардир.
1. Мехнат унумдорлигининг усиш даражаси.
2. Мехнат унумдорлиги хисобига махсулот хажмининг усиши.
3. Ходимлар сонининг нисбий камайиши.
4. Мехнат хаки фондидан нисбий иқтисод.
5. Мехнат унумдорлиги усиш даражасини мехнат хакининг усиш даражасига нисбати.
Мехнат ресурсларини тахлил этиш оркали, корхонанинг ходимлар билан таъминланиши ва фойдаланиш, уларнинг таркиби, тузилиши, касбий махорати, ходимларни малакасини ошириш, иш вактидан фойдаланиш курсаткичларига бахо берилади. Айникса, мехнат унумдорлигини ошириш имкониятларига купрок, эътибор берилади. Мехнат ресурслари ва улардан фойдаланишни тахлил этишдан максад мехнат унумдорлигини ошириш резервлари хисобига махсулот хажмининг усишини, иш вактидан тулик фойдаланиш ва бошқа омиллар эвазига махсулот таннархини пасайтиришдан иборатдир.
Бугунги бозор иқтисодиётига утиш шароитида хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлигини ўрганишда бошқарув тахлилининг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
1. Хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланиши, уларнинг таркиби, структураси ўзгаришни мехнат унумдорлигига бўлган таъсирини хисоблаш ва бахо бериш.
2. Иш вактини йўқотиш сабабларини аниклаш ва унга бахо бериш.
3. Мехнат унумдорлиги режасининг бажарилиши ва динамикасига объектив бахо бериш.
4. Мехнат ресурсларидан самарали фойдаланиш буйича мавжуд имкониятларни аниклаш.
5. Ходимлар кунимсизлигига бахо бериш.
6. Махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсир этувчи мехнат омилларини аниклаш ва уларга бахо бериш.
7. Бир ходимнинг мехнат унумдорлигини аниклаш ва унинг ўзгаришга таъсир этувчи омилларга бахо бериш.
8. Иш вактидан фойдаланиш ва бир соатлик иш унумдорлигининг ўзгаришни махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсирини ўрганиш ва хоказолар.
Хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлик ва улардан самарали фойдаланганлик холатларига бахо беришда бошқарув тахлилининг асосий ахборот манбалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
• бизнес режа маълумотлари;
• мехнат ресурсларидан фойдаланиш курсаткичларини акс эттирган 1—Т шаклидаги «Мехнат хисоботи» статистик хисобот шакли маълумотлари;
• иш вактидан фойдаланиш, иш вакти баланси тўғрисидаги хисобот, ишга келиш-кетиш тўғрисидаги табел, иш кунининг фотографияси, ишлаб чиқариш нормасининг бажарилиши туррисидаги маълумотнома ва бошқа маълумотлар
7.2. Корхонанинг мехмат ресурслари билан таъминланиши
тахлили
Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида республикамизда мехмат ресурсларига катта эътибор бериб келинмокда. Хусусан, мамлакатимиз Президента И.Каримов Вазирлар Махкамасининг 2001 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига багишланган йигилишида куйидагиларни таъкидлаб утган эди: «Мамлакатимиздаги демографик вазиятнинг узига хос хусусиятини инобатга оладиган бўлсак, бизда ахоли, айниқса, мехнатга кобилиятли ёшларнинг сони тез усиб бормокда. Уларнинг сони йилига тахминан 200—300 минг кишига купаймокда. Шу нуктаи назардан караганда ортикча ишчи кучларини иш билан таъминлаш, ишсизлик масаласини хал этиш - мамлакатимиздаги энг долзарб иқтисодий ва ижтимоий муаммолардан биридир. Бу вазифани хал этишнинг энг самарали йуналишларидан бири - кичик ва урта корхоналар сонини купайтириш, хусусий тадбиркорликни хар томонлама қўллаб-кувватлашдан иборатдир».
Махсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши корхонани иш кучи билан таъминланиши ва улардан фойдаланиш курсаткичларига куп жихатдан боғлик.Мехнат ресурслари ишлаб чиқаришга уч ёклама таъсир этади.
1. Корхонани мехнат ресурслари билан таъминланиш даражаси.
2. Иш вактидан фойдаланиш.
3. Мехнат унумдорлик даражаси.
Корхонанинг барча бугинларида хизмат киладиган ходимлари икки гурухга булинади:
1. Саноат ишлаб чиқариш ходимлари
2. Ноишлаб чиқариш сохасидаги ходимлар.
Ишлаб чиқариш жараёнида мехнат киладиган категориядаги цех ускуналарини капитал таъмирлаш, корхона бошқарув булими, конструктор бюроси, ёнгиндан мухофаза килиш сохасидаги ходимлар саноат ишлаб чиқариш ходимлари деб аталади.
Транспорт, уй-жой хужалиги, болалар богчаси ва яслиси, маданий-маърифий сохалардаги ходимлар ноишлаб чиқариш ходимлари таркибига киради. Саноат ишлаб чиқариш ходимлари ишлаб чиқаришдаги ролига караб куйидаги категориядаги ходимларга булинади:
• ишчилар;
•хизматчилар;
• рахбар ходимлар;
• мутахассислар;
• коровуллик хизмати ходимлари.
Иш кучининг тахлили корхонани мехнат ресурслари билан таъминланишини аниклашдан бошланади. Бунинг учун жами саноат ишлаб чиқариш ходимларининг сони шу жумладан, айрим категориядаги ходимлар режаси билан таққосланиб, аникланади. Махсулот ишлаб чиқариш хажми нафакат корхонанинг умумий микдорда мехнат ресурслари билан таъминланишига ботик бўлмай, балки ходимларнинг тузилишига боғлик. Шу боис ходимларнинг структураси, уларнинг ўзгариш, узгариш сабаблари ва динамикаси тахлил этилиши лозим.
Хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлигига бахо беришда асосий эътибор мехнат ресурсларидан фойдаланишга каратилиши лозим. Мехнат ресурсларидан фойдаланишни куйидаги чизма ёрдамида ифодалаб
беришимиз мумкин.
Тахлил этишда саноат ишлаб чиқариш ходимларининг сони режа ва ўтган йилдагиси билан солиштирилиб, корхонанинг мехнат ресурслари билан таъминланиши ва динамикаси аникланади. Саноат ишлаб чиқариш ходимларининг структураси тармоқ хусусияти, махсулот номенкулатураси, ихтисослашиш даражасига боғлиқ..
Маълумотлардан куриниб турибдики, тахдил килинаётган «ABC» акционерлик жамиятида ўрганилаётган даврда саноат ишлаб чиқариш сохасидаги мехнат ресурслари таркибида бир катор узгаришлар содир бўлган. Хусусан, утган йилга нисбатан жами мехнат ресурслари сони хисобот йилида 24 кишига камайган. Бунга асосан ишчилар сонининг 18 кишига, хизматчиларнинг 6 кишига, рахбар ходимларнинг 4 кишига ва коровуллик хизмати ходимларининг 2 кишига камайганлиги таъсир этган. Жорий йилда мутахассислар сони эса утган йилга нисбатан 6 кишига купайган. Корхонада хисобот йилида белгиланган бизнес режага нисбатан хам мехнат ресурслари сони 6 кишига камайган. Бунга асосан ишчилар сонининг режалаштирилганига нисбатан 6 кишига, хизматчиларнинг 3 кишига камайганлиги ва рахбар ходимлар ва мутахассисларнинг ортиши таъсир этган.
Жадвал маълумотларидан куринадики, корхонадаги саноат ишлаб чиқариш сохасидаги мехнат ресурсларининг асосий салмогини ишчилар ва хизматчилар ташкил этмокда. Ходимлар таркибида мутлак таркибий узгаришлар кузатилган бўлсада, уларнинг умумий таркибдаги салмогида деярли кескин узгаришлар кузатилмайди. Рахбар ходимларнинг бизнес режада белгиланганига нисбатан ортиши корхона учун самара бермайди. Шу сабабли корхонада бевосита ишлаб чиқариш жараёнида тўғридан-тўғри катнашадиган ходимлар сонини оширишга харакат килиши, бу эса самарадорликни оширишга олиб келиши мумкин.
7.3. Иш кучи кунимсизлиги ва ишчилар малака
даражасининг тахлили
Ишлаб чиқариш режаларининг бажарилиши саноат ишлаб чиқариш ходимлари таркибидаги структуравий узгаришларга хам боғлиқ. Йил давомида корхона ходимлари таркиби ишга қабул килиш ва бушатиш хисобига узгариб туради. Бундай узгаришлар иш кучи обороти коэффициента: оркали ифодаланади. Тахлил этишда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш буйича белгиланган тадбирларнинг бажарилиши назорат килинади. Бунинг учун ишчиларнинг уртача разряди аникланади. Ходимларларнинг қўнимсизлиги ишлаб чикаришга салбий таъсир этади.
Кунимсизлик коэффициентини аниклаш учун уз аризасига мувофик ищдан бушаган ва мехнат интизомини бузганлиги учун ишдан кетган ходимлар сонининг йигиндисини, ходимларнинг руйхат буйича уртача сонига булиш лозим. Бу курсаткич утган йиллар билан таққосланади ва тегишли хулосалар килинади.
Жадвал маълумотлари шуни курсатадики, тахлил килинаётган «ABC» акционерлик жамиятида жорий йилда ходимларнинг кунимсизлигига бир кадар бархам берилган. Яъни, утган йили ходимлар кунимсизлиги коэффициенти 0,071 бўлса, хисобот йилида бу кўрсаткич 0,050 ни ташкил килди. Кўнимсизлик 0,429 коэффициентга пасайганлигини ижобий бахоламок лозим. Мазкур корхонада ишдан бушатиш обороти утган йилги 9,08 фоиздан хисобот йилида 7,18 фоизга кадар пасайган. Бундай натижалар корхонада ижтимоий-иқтисодий мухитнинг яхшиланаётганлигидан далолатдир. Бу курсаткичлар оркали корхонада мехнатни ташкил этиш, рағбатлантириш системалари талаб даражасида ташкил этила бошланганлигини ифодалайди. Бундан ташкари корхонада мехнат интизоми кучайганлигини хам куришимиз мумкин. Яъни, жорий йилда мехнат интизомини бузганлиги учун ишдан бўшатилганлар сони утган йилга нисбатан 10 кишига камайганлигини унинг тасдиги сифатида куришимиз мумкин. Бундай натижаларни корхона учун ижобий хол деб бахолаш лозим.
Тахлил давомида ишчиларнинг касби буйича корхонанинг таъминланишини аниклаш лозим. Чунки, махсулот ишлаб чиқариш, корхонанинг, ишчиларнинг касбини хисобга олган холда таъминланишига боғлиқ .
25-жадвал маълумотларидан куринадики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида ўрганилаётган даврда жами ишчилар сони бизнес режада белгиланганига нисбатан 6 кишига камайган.
.
Ишчилар сонининг камайишига асосан чилангарларнинг 3 кишига ва бошқа тоифадаги ишчиларнинг 9 кишига камайганлиги сабаб бўлган. Корхонадаги ишчиларнинг асосий салмоғини буёк тайёрловчилар, ранг танловчилар ва бошқа тоифа ишчилари ташкил этган. Корхона асосий касбдаги ишчилар билан 99,01 фоизга таъминланган. Буёк тайёрловчилар, буёк корувчилар касбидаги ишчилар режага нисбатан ортикча, колган касбдагилар камайган. Бундай холатнинг булиши ишлаб чиқаришни нормал ташкил этишга тўсқинлик килади, натижада белгиланган иш вактидан ортикча мехнат сарфи килинишига ва иш хаки фондидан ортикча сарфга йул куйилишига олиб келади. Ишлаб чиқариш натижаси, мехнат унумдорлиги, ишчининг мехмат стажига хам боғлиқ. Тахлил этишда узлуксиз мехмат стажи (1-йилгача, 1-5 йил; 5-10; 10-15; 15-20; 20-25; 25 йилдан ортиқни жами ишчилар сонида тутган улуши аникланади ва тегишли хулоса килинади.
7.4. Ишчиларни иш вактидан фойдаланишининг тахлили
ва узгариш сабаблари
Махсулот ишлаб чиқариш хажми ишни ташкил этиш ва мехнат ресурсларининг иш вактидан фойдаланиш курсаткичларига куп жихатдан боғлиқ. .Ишчиларни иш вакти фонди ишчининг йил давомида ишлаган киши-кунлари ва киши-соатлари кўринишида хисоботларда ифодаланади. Иш вактидан фойдаланишни тахлил этиш учун ишчилар томонидан ишланган жами киши-кунлари ва киши-соатлари режаси билан таққосланиб, иш вактининг йўқотилиши ва узгариш сабаблари аникланади. Тахдил жараёнида иш вакти фондидан тўлиқ фойдаланмаслик сабаблари атрофлича ўрганилмоги лозим. Иш вактидан фойдаланишни тахлил этишда куйидаги курсаткичларни кушимча аниклаш лозим.
1. Бир ишчининг йил давомида ишлаган киши-кунлари.
2. Иш куни давомийлиги.
Ишчиларнинг иш вакти фондига (ИВФ) куйидаги омиллар таъсир этади:
ИВФ = Ис * Кк * Кд
Бу ерда:
• ишчилар сонининг ўзгариш (Ис);
• бир ишчини ишлаган кунларининг ўзгариш (Кк);
• иш куни давомийлигининг ўзгариш (Кд).
Иш вакти фонди (киши-соатлари)нинг узи эса куйидаги курсаткичлар купайтмасидан хосил булади.
Жами ишланган Бир ишчининг Иш куни
киши-соатлари = Ишчилар сони х ишлаган киши- х давомийлиги
кунлари
Юкоридаги жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида ишчиларнинг иш вакти фонди бизнес режадагига нисбатан 52,4 минг киши-соатга
камайган. Бунга асосан бир ишчининг ишлаган киши-кунларини 9 киши-кунига камайганлиги таъсир этган. Бундан ташкари ишчилар сонининг бизнес режага нисбатан 6 кишига қисқарганлиги хам уз таъсирини курсатган. Уртача иш куни давомийлигининг бизнес режага нисбатан 0,01 соатга узайганлиги хисобига йўқотилган иш вакти фондининг бир кисми тикланган. Корхонада иш вакти фонди қисқарган бўлсада, аммо олдинги мавзуларимиздан куришимиз мумкинки, мазкур корхонада махсулот ишлаб чиқариш хажми усган эди. Бу эса корхонада мехнат унумдорлигининг усганлигидан далолат беради. Маълумотлар шуни курсатадики, корхонада иш вактидан тўлиқ фойдаланилмаган. Жорий йидда режадаги иш вакти фондига нисбатан 6,7 минг киши-кунлари хамда, 52,4 минг киши-соатлари йўқотилган. Жами йўқотилган 52,4 минг киши-соатларига куйидаги омиллар таъсир этган.
1. Ишчилар сонининг ўзгариш.
2. Бир ишчининг ишлаган киши-кунларининг ўзгариш.
3. Иш куни давомийлигининг ўзгариш.
Бу омилларнинг иш вакти фондига бўлган таъсирини мутлак фарқ усули оркали аниклаймиз.
Ишчилар сонининг ўзгариш хисобига:
—6 х 265 х 7,83 = —12,45 минг киши-соат
Бир ишчининг ишлаган киши-кунларини ўзгариш хисобига:
—9 х 599 х 7,83 = —42,21 минг киши-соат
Иш куни давомийлигининг ўзгариш хисобига:
+0,01 х 153,5 минг киши-кун = +1,54 минг киши-соат
7.5. Мехнат унумдорлиги динамикасининг тахлили
Мехнат унумдорлиги — ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткич, уни ошириш — иқтисодий усишнинг асосий омилидир. Махсулот хажмини оширишда мехнат унумдорлигининг улуши юқоридир. Мехнат унумдорлиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи мухим курсаткичлардан биридир.
Мехнат унумдорлигининг ўлчов бирликлари:
а) қиймат.
б) натура.
в) мехнат.
Унумдорлик даражасини натура шакли аник, ифодалайди, аммо бу кўрсаткични қўллаш чекланган. Мехнат унумдорлигини ифодаловчи курсаткич, бу дар бир ходимга тўғри келадиган уртача йиллик махсулотдир.
Булардан ташкари ишчининг бир кунлик иш унуми, ишчининг бир соатлик иш унуми курсаткичлари хам мехнат унумдорлигини ифодалайди. Тахлил этишда бу мехмат унумдорлик курсаткичлари утган йилдагиси билан таққосланиб, кўрсаткичларнинг узгариш сабаблари аникланади.
Мехнат унумдорлигининг динамикаси ва даражасига куп жихатдан корхонанинг ишлаб чиқариш хажми, ходимлар сони, иш вакти фонди, таннархи ва хоказо курсаткичлари боғлиқдир.
Мехнат унумдорлигини тахлил этишда курсаткичлар утган йил, хисобот йилининг режаси, бир хил ихтисослашувга эга бўлган корхоналарнинг маълумотлари билан таққосланиб, ишга олинмаган ички имкониятлар аникланади.
Куйида биз мехнат унумдорлиги даражаси ва унинг динамик ўзгаришларини жадвал ёрдамида ифодалаб утамиз.
Ушбу жадвал маълумотлари асосида «ABC» акционерлик жамиятидаги мехнат унумдорлигига ва унинг динамик узгаришларига бахо беришимиз мумкин булади. Маълумотлардан куриниб турибдики, корхонада барча турдаги мехнат унумдорлик курсаткичлари утган йилги бизнес режага нисбатан усган. Мехнат унумдорлигининг усишига асосан махсулот ишлаб чиқариш хажмининг усиши ва аксинча, ишчи ва ходимларнинг камайганлиги сабаб бўлган. Унумдорликнинг усишини ижобий бахолаш лозим.
7.6. Саноат ишлаб чиқариш ходимлари мехнат
унумдорлигига таъсир этувчи омиллар тахлили
Бир ходимга тўғри келадиган уртача йиллик махсулот хажмига таъсир этувчи омилларни куйидагича ифодалаш мумкин.
Бир ходимга тўғри Саноат ишлаб чиқариш
келадиган уртача = ходимлари таркибидаги
йиллик махсулот ишчиларнинг тутган улуши,
Бир ишчининг
х уртача йиллик
махсулоти(%)
Мехнат унумини тахлил этишда унинг динамикаси, режасининг бажарилишига бахо берилади. Унумдорлик даражасининг узгариш сабаблари аникланади ва унга таъсир этувчи омиллар микдор жихатдан хисобланади.
«ABC» акционерлик жамиятида хисобот даврида бир ходимнинг уртача йиллик мехнат унумдорлиги бизнес режага нисбатан 456,2 минг сумга усган. Бунга асосан иккита омил таъсир этган. Бизнинг мисолимизда махсулот хажми солиштирма улгуржи бахода ўтган йилга, режага нисбатан ортган. Ходимлар ва ишчилар сони эса шу давр ичида камайган. Демак, махсулот хажмининг усиши мехнат унумдорлигининг билан изохланади. Яъни, корхонанинг саноат ишлаб чиқариш ходимлари таркибида ишчилар салмоғининг ўзгариш хисобига, битта ходимнинг ўртача йиллик мехнат унумдорлиги 6,905 минг сумга пасайишига таъсир этган. Аксинча, иккинчи омил булмиш, бир ишчининг мехнат унумдорлиги бизнес режага нисбатан 629,4 минг сумга ортганлиги хисобига битта ходимнинг мехнат унумдорлиги хам 463,175 минг сумга ортган. Хар иккала омилнинг таъсири умумлаштирилганда, уларнинг натижаси ижобий бўлиб, бу курсаткич 456,2 минг сумни ташкил қилган.
7.7. Ишчининг мехнат унумдорлигига таъсир этувчи омилларнинг тахлили
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар махсулот ишлаб чиқариш хажмларини купайтиришга ва уни бозорга таклиф килиш оркали купрок фонда олишга интилади. Бундай шароитда махсулот хажмини корхонани кенгайтириш ёки ходимлар сонини купайтириш билан бир каторда, бевосита ишлаб чиқариш жараёнида катнашувчи ишчиларнинг мехнат унумдорлигини кутариш оркали амалга оширгани корхона учун кўпроқ самарали хисобланади. Шу туфайли хам хар бир хужалик юритувчи субъект уз ишчиларининг мехдат унумдорлигини ошириш чораларини куришга харакат килади хамда унумдорликка таъсир этувчи омилларни ўрганиб боради. Одатда бир ишчига тўғри келадиган уртача йиллик махсулот хажми куйидаги омилларга боғлиқ.
1. Бир ишчининг йил давомида ишлаган уртача киши-кунлари=(жами киши-кунлари/ишчилар сони)
2. Иш куни давомийлиги, соат = (жами ишланган киши-соат/жами ишланган киши-кунлари)
3. Ишчининг бир соатлик иш унуми = (махсулот хажми / жами ишланган киши-соат)
Тахлил этишда бир ишчига тўғри келадиган уртача йиллик махсулот хажмининг режасига, утган йилга нисбатан узгариш сабаблари ва унга таъсир этувчи омиллар куйидагича аникланади.
Бир ишчига тўғри Бир ишчининг Иш куни
келадиган уртача = ишлаган киши х давомийлиги
йиллик махсулот кунлари
Ишчининг 1 соатлик
х иш унуми
Бозор иқтисодиёти шароитида ишчининг иш вактидан фойдаланиши ва бир соатлик мехнат унумдорлиги ўзгаришни махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсирини куйидаги жадвал маълумотлари асосида тахлил килиб чикишимиз мумкин.
Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида ўрганилаётган даврда бир ишчининг уртача йиллик мехнат унумдорлиги 629,4 минг сумга кутарилган. Ишчиларнинг мехнат унумдорлигини ошишида асосан ишлаб чиқарилган махсулот хажмининг усиши хамда аксинча, ишчилар сонининг ва бир ишчининг йил давомида ишлаган киши кунларининг камайганлиги ижобий таъсирини курсатган. Бундан ташкари жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, корхонада ишчининг мехнат унумдорлигини ошишига асосан учта омил, яъни, иш кунларининг йўқотилиши хисобига 123,4 минг сумга салбий таъсир курсатган бўлса, иш куни давомийлигининг бизнес режадагига
-
а) -9 * 7,83 * 1751,723 б) +0,01 * 256 * 1751,723
в) +371,628 * 7,84 * 256
нисбатан 0,01 соатга узайганлиги мехнат унумининг 4,5 минг сумга, ишчиларнинг бир соатлик иш унумини 371,628 сумга ортганлиги хам мехмат унумини 745,9 минг сумга оширган. Хар учала омилнинг таъсирига кура бир ишчининг уртача йиллик мехнат унумдорлиги бизнес режадагига нисбатан 629,4 минг сумга ортишига олиб келди. Бундай натижаларни акционерлик жамияти учун ижобий деб бахоламок лозим деб уйлаймиз.
7.8. Махсулот мехнат сигимининг тахили
Ишлаб чиқариш хажми, махсулот структураси ва ассортиментининг ўзгаришга хам боғлиқ..Кам мехнат талаб этадиган махсулот турларини кўпроқ ишлаб чиқариш туфайли махсулот структура ва ассортиментининг ўзгариш мехнат унумдорлигининг усишига олиб келади.
Структура ва ассортиментни унумдорлик даражасига таъсири мехнат сотими орқали аниклаш мумкин.
Мехнат сигими — махсулот, ярим фабрикат ва махсулотнинг айрим кисмларини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вакти билан ўлчанади.
Саноатда мехнат унумдорлигининг усиши илмий-техника таракиёти, ишлаб чиқаришни техник жихатдан такомиллаштириш натижасида мехнат сиғимини пасайтириш хисобига эришилади.
Мехнат сиғими билан, мехнат унумдорлиги билвосита боғлиқ. Мехнат сигимини пасайиши туфайли мехнат унумдорлиги ортади ва бунинг аксича, мехнат сигими ортса - мехнат унумдорлиги пасаяди.
Мехнат сиғимини пасайтириш махсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган иш вактини қисқартириш оркали эришилади.
Мехнат сиғимини пасайтириш хисобига мехнат унумдорлигининг усиши (фоиз хисобида) куйидагича аникланади
Бунда: А — ишлаб чиқарилган махсулот мехнат сиғимини пасайтириш (фоиз хисобида).
My - мехнат унумдорлигининг усиш даражаси (фоиз хисобида)
Масалан, махсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган мехнат 8550 киши-соатни ташкил этиб, норма буйича 9000 киши-соатга нисбатан 450 киши-соат иқтисод килинган.
Демак, мехнат сиғимини 5 % (450:9000x100) га пасайиши мехнат унумдорлигининг 5,26% (9000:8550x100) га ортишига олиб келди.
Эришилган натижани юкоридаги формула оркали хам аниқлаш мумкин.
Мехнат унумдорлигининг мехнат ситмига таъсири куйидагича аникланади.
Бизнинг мисолимизда мехнат унумдорлигининг 5,26% га усиши, мехнат сиғимини 5 % га пасайишига олиб келди.
Маълум вакт ичида ишлаб чиқарилган махсулот ёки махсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган вакт мехнат унумини тавсифлайди. Мехнат унумдорлиги ишлаб чиқарилган махсулот, иш ва хизматлар хажмини мехмат сарфига булиш асосида аникланади. Мехнат сарфи сифатида сарфланган иш соатлари ёки иш кунлари олинади.
Мехнат унумдорлигининг усиш даражалари ва динамикасига бахо беришда унинг ўзгаришга таъсир этувчи куйидаги омилларга алохида ахамият берилади:
• интенсив омил;
• экстенсив омил;
• ишлаб чиқаришнинг техник-технологик холати.
Мехнат сиғимининг усишини мехнат унумдорлигига бўлган таъсирини куйидаги жадвал маълумотлари асосида ўрганиб чикамиз.
.
Жадвал маълумотлари шуни курсатадики «ABC» акционерлик жамиятида ўрганилаётган даврда махсулот ишлаб чиқариш хажми солиштирма улгуржи бахода утган йилга нисбатан хам, бизнес режага нисбатан хам усган. Бунга аксинча ўларок, ишчиларнинг жами ишлаган киши, соатлари хажми қисқарган. Бу шундан далолат берадики, корхонада махсулот мехнат сотими қисқарган ва аксинча мехнат кайтими курсаткичлари ортган. Шуларнинг натижасида ишчиларнинг бир соатлик иш унумлари хам усган. Мехнат сиғимининг пасайиши хисобига ишчининг 1 соатлик иш унумини 29,38 % га ошириш кузда тутилган. Хақиқатда эса 1 соатлик иш унуми 21,21 % га мехнат сиғимининг пасайиши хисобига эришилган.
7.9. Махсулот хажмига таъсир этувчи мехнат
омилларининг тахлили
Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг махсулот ишлаб чиқариш хажмларининг ўзгаришга бир қатор омиллар таъсир курсатади. Махсулот хажмига таъсир этувчи омилларни шартли равишда туртта гурухга ажратиш мумкин:
• мехнат предметлари;
• мехнат воситалари;
• мехнат омиллари;
• тадбиркорлик.
Мазкур омиллар таркибида асосий уринни мехнат омиллари ташкил этади. Шу сабабли хам мехнат омилларини тахлил килиб бориш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан хисобланади.
Махсулот хажмига куйидаги мехнат омиллари таъсир этади.
1. Ишчилар сонининг ўзгариш.
2. Бир ишчининг йил давомида ишлаган киши-кунларининг ўзгариш.
3. Иш куни давомийлигининг ўзгариш.
4. Ишчининг 1 соатлик иш унумининг ўзгариш.
Бу мехнат омилларини махсулот хажмига бўлган таъсирини занжирли боғланиш, фоизлар фарқ усуллари оркали аниклаш мумкин.
Илова:
1. Махсулот хажми солиштирма улгуржи бахода, минг сум
Режа Хақиқатда Фарки
2198763 2553967 +355204
Хисоб-китоблар:
99,01 - 100 = -0,99
95.81 - 99,01 = -3,2
95.82 - 95,81 = +0,01 116,15 - 95,82 = + 20,33
Жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, ўрганилаётган даврда корхонада махсулот хажми бизнес режада белгиланганига нисбатан 355204 минг сумга купайган. Махсулот хажмининг ортишига мехнат омиллари хам уз таъсирини утказган. Яъни ишчилар сонининг ўзгариш хисобига 21767,7 минг сумлик, жами ишланган киши-кунларининг ўзгариш хисобига эса 70360,4 минг сумлик махсулот йўқотилган. Аммо, махсулот хажмига ижобий таъсир этган мехнат омиллари хам мавжуд бўлиб, булардан жами ишланган киши соатларининг ўзгариш хисобига 219,9 минг сумлик, бир соатлик иш унумдорлигининг ортиши хисобига эса 447008,5 минг сумлик махсулот хажмини ортишига олиб келган. Мехнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган такдирда корхонада махсулот хажми кушимча яна 92128,1 минг сумга ортиши мумкин эди. Умуман олганда, бундай натижаларни корхона учун ижобий деб бахоласак булади.
Мавзу буйича таянч иборалар
•мехнат ресурслари;
•мехнат кучлари;
•мехнат ресурсларининг таркиби ва структураси;
•мехнат ресурсларини тахлил килишнинг вазифалари;
•мехнат курсаткичлари, уларни тахлил этиш услуби;
•ходимлар ва ишчилар кунимсизлиги;
•ишга қабул килиш обороти;
•ишдан бушатиш обороти;
•кунимсизликни тахлил этиш услуби;
•иш вактидан фойдаланиш тахлили;
•мехнат унумдорлик курсаткичлари ва уларни хисоблаш тартиби.
а) киймат улчови
б) натура Улчови
в) мехнат улчови
• климат шаклида унумдорлик даражасини аниклашнинг камчиликлари;
• 1 ходимга ва 1 ишчига тўғри келадиган махсулот, уларнинг бир-биридан фарки;
• 1 ходимга тўғри келадиган уртача махсулотга таъсир этувчи омилларни хисоблаш услуби;
• 1 ишчига туфи келадиган махсулот хажмига таъсир этувчи омилларни хисоблаш тартиби;
• махсулот мехнат сиғимини тахлил этиш услублари;
• махсулот хажмига таъсир этувчи мехнат омиллари.
1. Корхонанинг мехнат ресурсларини тахлил этишнинг ахамияти нималардан иборат?
2. Мехнат ресурсларини тахлил этишда бошқарув тахлилининг вазифалари нималардан иборат булади?
3. Мехнат ресурсларини ва мехнат унумдорлиги курсаткичларини тахлил килишда тахлилнинг асосий ахборот манбалари кайсилар хисобланади?
4. Корхоналарда мехмат ресурсларининг таркиби, тузилиши ва динамик узгаришлари кандай тахлил этилади?
5. Мехнат ресурслари ишлаб чиқариш фаолиятидаги катнашувига караб кандай гурух ва категорияларга ажратилади?
6. Корхонада банд бўлган ходимларнинг таркиби кандай тахлил килинади?
7. Корхонанянг ишчи кучи билан таъминланганлик даражаси кандай тахлил килинади?
8. Ходимлар кунимсизлиги нима ва у кандай аникланади?
9. Ишдан бушатиш ва ишга қабул килиш обороти курсаткичларининг иқтисодий мазмуни нимадан иборат хамда мазкур курсаткичлар кандай аникланади?
10. Иш вактидан фойдаланиш даражаси кандай усуллар оркали тахлил килинади?
11. Мехнат унумдорлигининг иқтисодий мазмуни ва уни аниклаш тартиби нималардан иборат?
12. Мехнат унумдорлигини ифодаловчи курсаткичларни курсатиб утинг ва улар кандай аникланади?
13. Мехнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар таркибига кайси омиллар киради?
14. Мехнат сиғимининг махсулот хажмига таъсири кандай аникланади?
15. Махсулот хажмига таъсир этувчи мехнат омиллари таркибига нималар киради ва улар кандай аникланади?
Мустакил ўрганиш учун топшириклар
1-топшириқ
Берилган маълумотлар асосида корхонанинг мехнат ресурслари билан таъминланишини, ходимлар таркиби ва динамикасини тахлил этинг ва хулоса ёзинг.
2-топшириқ
Жадвал маълумотлардан фойдаланган холда кадрлар қўнимсизлигини тахлил қилинг ва хулоса ёзинг. (2-топширик маълумотлардан фойдаланинг).
3-топшириқ
Берилган маълумотлар асосида корхонани, ишчиларни касби буйича таъминланишини тахлил қилинг ва хулоса ёзинг.
4-топшириқ
Ишчиларнинг иш вактидан фойдаланишини тахлил кишинг ва хулоса ёзинг. (2-топшириқ маълумот манбалардан фойдаланинг).
5-топшириқ
Бир ходимга тўғри келадиган махсулот хажми ва унинг ўзгаришга таъсир этувчи омилларни тахлил қилинг ва хулоса ёзинг.
VIII БОБ
Корхонани моддий ресурслар билан таъминланиши ва улардан самарали фойдаланишнинг тахлили
8.1. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг моддий
ресурслар билан таъминланганлигинн тахлил килишнинг
ахамияти, тахлил вазифалари ва ахборот манбалари
Бозор иқтисодиёти шароитида хар кдндай корхона асосий максадига эришиш учун, ишлаб чиқариш харажатларини жумладан, мехнат предметларидан тежаб-тергаб фойдаланишга алохида эътибор берадилар. Чунки, шунинг натижасида улар уз фойдаларини купайтиришга, окибат натижада фойдалилик даражасини оширишга эришадилар. Махсулот ишлаб чиқаришда мехнат предметларининг,ахамияти улкан. Уларсиз айрим холларда махсулот ишлаб чиқариш имконияти чекланади айрим холларда эса умуман мумкин эмас.
Масалан, мехнат предмети хисобланган металлар электр кувватлари ва бошқалар мавжуд булмаса махсулот ишлаб чиқариш хам чекланади. Шундай экан мехнат предметларига саноат ишлаб чиқаришида нималар киришлигини аниклаб олиш лозим. Адабиётларда, корхона хужжатларида курсатилишича мехнат предметларига куйидагилар киритилган:
— хомашё ва материаллар;
— электроэнергия;
— eкилги;
— ёгловчи материаллар;
— кам бахоли ва тез тузувчи буюмлар ва бошқалар.
Улардан йил давомида тўлиқ хамда тежаб тергаб фойдаланиш энг мухим максад хисобланади. Мехнат предметларига бўлган талаб мустакил равишда корхона томонидан режалаштирилади. Узбекистон Республикасининг «Корхоналар тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси биринчи бандида бу хусусда шундай дейилади: «Корхона бозор талабларини, эхтимол тутилган шерикларнинг имкониятларини ўрганиш, нарх-навонинг ўзгариш тўғрисидаги ахборот асосида уз ишлаб чиқаришининг таъминотини, бозорларда (товарлар, хизматлар, молия бозорларида) монополияга карши қонунларнинг талабларини назарда тутган холда бевосита ёки воситачи оркали олди-сотдини, махсулот сотишни ва уз ишлаб чиқаришининг таъминотини мустакил амалга оширади». Мехнат предметларидан самарали фойдаланиш натижасида ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг ўртача харажатлари ёки таннархлари пасаяди. Бунинг натижасида корхоналарнинг соф фойдалари ортади. Шунинг билан биргаликда мехнат предметларидан уриндошлик билан фойдаланиш окибатида ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг сифатлари яхшиланади, хизмат килиш муддатлари эса купаяди.
Махсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши, таннархнинг пасайиши, фойда ва рентабелликнинг ошиши, корхонани моддий ресурслар билан белгиланган ассортименти ва сифати буйича таъминланишига боғлиқ..
Шунинг учун саноат корхоналари уз ишлаб чиқаришини бир меъёрда самарали ривожланишини таъминлаш максадида узок муддатга мулжалланган бизнес режаларига асосланган холда мехнат предметлари билан таъминлашга алохида эътибор берадилар. Чунки хозирги пайтда мехнат предметларининг йуклиги ёки уз вактида олиб келинмаганлиги сабабли саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолияти туриб колмокда.
Корхоналарнинг моддий ресурслар билан уз вактида, зарурий микдорларда, белгиланган сифатда хамда бир маъромда таъминланиши шу билан биргаликда улардан рационал фойдаланиш пировардида унинг иқтисодий ривожланиши ва таракдий этиши учун хар томонлама таъсир этади.
Корхоналарнинг ривожланиши, тараккий этиши хамда иқтисодий жихатдан бакувват булиши, мустакил республикамизнинг иқтисодиётини баркарорлашишига замин яратади. Халкимиз турмуш даражасининг янада юксалишига хар томонлама уз таъсирини курсатади.
Саноат корхоналарида махсулот ишлаб чиқариш хажмларининг ошиши, уз навбатида моддий ресурслардан фойдаланиш куламининг хам кенгайишига олиб келади. Шунинг учун моддий ресурслардан тежаб, тергаб фойдаланиш мухим масалалардан бири хисобланади.
Мехнат предметларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун хозирги даврда замонавий янги техникалардан тўғри фойдаланиш, шунингдек, самарали технологияларни ишлаб чиқаришга тезкорлик билан татбик этишни такозо этади. Чунки, улар ёрдамида мехнат предметлари ишлаб чиқаришга сарф килиниши, тежалиши таъминланади. Шунинг билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг турлича шаклларини, асосий эътиборни нодавлат мулкчилигига асосланган корхоналарни барпо этиш ва ривожлантиришга каратиш максадга мувофикдир. Сабаби, уларда мулкка эгалик килиш хисси доимо юкори даражада булади. Дар хақиқат, нодавлат мулкчилигига асосланган корхоналарда мехнат предметлари уларнинг мулки хисобланади. Ундан имконият доирасида самарали фойдаланишга катта эътибор берилади.
Моддий ресурслардан самарали фойдаланишни йулга куйишда иқтисодий тахлилнинг ахамияти каттадир. Корхонада моддий ресурслардан кай даражада фойдаланилаётганлигини тахлил этиш натижасида ишлаб чиқарилаётган махсулотларга сарфланаётган харажатларни тежаш максадида фойдаланилмай колган ички имкониятларни топиш мумкин.
Эркин иқтисодий муносабатлар шароитида корхоналарнинг моддий ресурслар билан таъминланганлигини ва улардан самарали фойдаланишни тахлил этишда бошқарув тахлилининг энг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
• корхона, бирлашмаларнинг зарурий моддий ресурслари билан таъминланганлик даражасини аниклаш;
• моддий ресурсларни корхонага етказиб бериш хажмини, комплекслилиги, сифатлилиги, сортлилиги хамда маромийлигининг даражасини белгилаш;
• моддий ресурсларни етказиб бериш борасида корхоналараро тузиладиган шартномаларнинг уз вактида тузилганлигини аниқлаш;
• моддий техника таъминоти белгиланган режасининг хақиқатга якинлигини текшириш;
• транспорт тайёрлов харажатларини хисоблаш;
• материалллардан самарали фойдаланиш курсаткичларини аниклаш ва уларни махсулот хажмига хамда унинг таннархига таъсирини микдор жихатдан хисоблаш;
• хомашё, ёкилги ва материалларга бахо беришда фойдаланилмай колган ички имкониятларини аниклаш, тахлил этиш ва бошқалар.
Тахлил учун зарурий маълумотлар моддий техника таъминоти режаси, хомашё ва материаллар буйича тузилган шартнома хамда моддий ресурслар мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг статистик хисоботидан олинади. Корхоналарда мехнат предметларидан фойдаланишни тахлил этишда уларнинг сарфланиши буйича урнатилган меъёрий маълумотлардан хам фойдаланиш максадга мувофикдир.
Мехнат предметларидан самарали фойдаланишга республикамиз хукумати томонидан хам доимо алохида эътибор каратилмокда. Улар қабул қилинган норматив хужжатларда уз аксини топган. Масалан, «Узбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик тўғрисида»ги, «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда, фармонларда, карорларда уз аксини топган.
8.2. Моддий ресурслар билан таъминланганлик ва улардан
фойдаланиш самарадорлигини ифодалайдиган
курсаткичлар тизими
Корхоналарда моддий ресурслардан тўлиқ бир меъёрда хамда самарали фойдаланганлик даражасини тахлил этиш учун шу холатларни ифодалайдиган курсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарур.
А. Шу жумладан, асосий фондлар билан таъминланганлик хамда айланма фондлар ва маблағлар билан таъминланганлик даражаси хисобланади. Бу курсаткичларни моддий ресурсларни алохида-алохида турлари буйича хам хисоблаш мумкин. Масалан станоклар хомашё, электр энергия, ёкилги ва бошқа моддий ресурслар билан таъминланганлигини аниклаш мумкин.
Б. Моддий ресурслардан фойдаланишнинг тўлиқлилигини асосан корхонанинг ишлаб чиқариш кувватидан фойдаланиш даражаси исботлайди.
В. Саноат корхоналарида мехнатни моддий ресурслар билан таъминланганлик даражаси. Уни жами моддий ресурслар кийматининг корхонада мавжуд бўлган ишчи ва хизматчилар сонига таксимлаш натижасида аниклаш мумкин. Бу курсаткични янада аниклаштириш максадида моддий ресурслар кийматини факатгина ишчилар сонига таксимлаш натижасида хам аниклаш мумкин. Уни алохида асосий фондлар билан куролланганлик хамда айланма фондлар билан таъминганлик курсаткичлари буйича хам аниклаш мумкин.
Г. Моддий ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини корхоналардаги фондлар кайтими хамда фондлар сиғими исботлайди. Фондлар кайтимини аниклаш учун, корхонада йил давомида ишлаб чиқарилган ялпи махсулот хамда товар махсулоти кийматини асосий фондларнинг уртача йиллик кийматига тақсимлаш лозим. Фондлар кайтимининг иқтисодий мохияти бўлиб, корхонанинг хар минг сумлик асосий фондларига тўғри келадиган ялпи махсулот ёки товар махсулотининт курсаткичи хисобланади.
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш кейинги курсаткич бўлиб, фонд сиғими хисобланади. Ушбу курсаткични хисоблаш учун корхонадаги мавжуд бўлган асосий воситаларнинг йиллик уртача кийматини йил давомида ишлаб чиқарилган ялпи махсулот ва товар махсулоти кийматларига таксимланади. Фондлар сиғимининг иқтисодий мохияти бўлиб, корхонада йил мобайнида ишлаб чиқарилган ялпи махсулот ёки товар махсулотининг хар минг сумига тўғри келадиган асосий фондларнинг киймати хисобланади.
Ушбу самарадорлик курсаткичларини куйидаги схема оркали ифодалаш максадга мувофикдир.
Шу билан биргаликда материаллардан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичларини материал кайтими ва материал сиғими курсат-
кичлари ифодалайди. Материал кайтими курсаткичини аниклаш учун корхонада йил давомида ишлаб чиқарилган товар махсулоти кийматини материал харажатлар кийматига тақсимланади. Материал кайтими кўрсаткичи бунинг акси бўлиб, материал харажатлар кийматини корхонанинг йил давомида ишлаб чиқарилган товар махсулоти кийматига тақсимлаш йули билан аникланади. Буни тавсифлайдиган бўлсак, ушбу курсаткич корхонада йил мобайнида ишлаб чиқарилган товар махсулотининг хар бир сумига канча материал харажатлари сарфланганлигини курсатади.
Материаллар харажати коэффициента — хакикий сарфланган материаллар харажатини бизнес режадагиси хакикий ишлаб чиқариш хажмига корректировка қилинган курсаткичга нисбатини ифодалайди. Бу курсаткич ишлаб чиқариш жараёнида материаллар сарфидан иқтисод (ёки ортикча сарф)га эришганлигини ифодалайди. Бу коэффициент 1 дан катта бўлса моддий ресурслардан самарали фойдаланилганлигини билиш мумкин.
Материал сиғимининг алохида курсаткичлари моддий ресурсларнинг айрим турларидан самарали фойдаланишни характерлайди. Улар каторига ёкилги сиғими, материал сиғими, хомашё сиғими каби курсаткичларни киритиш мумкин. Одатда материал сиғимининг ўзгаришга бир катор омиллар таъсир этади. Материал сиғимининг омилли тахлилининг тузилишини куйидаги чизма куринишида беришимиз мумкин булади.
8.3. Корхона моддий техника таъминоти режасининг
бажарилиши тахлили
Бозор иқтисодиётига боскичма-босқич утиш даврида саноат корхоналарига қонун доирасида харакат килиш мустакиллиги берилган. Республикамизда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида турлича мулкчиликка асосланган корхона шакллари ташкил этилган. Улар иқтисодий муносабатларни ривожлантирилиши натижасида янада такомиллаштирилмокда. Натижада, ижара корхоналари, хиссадорлик жамиятлари, компаниялари, кушма корхоналар, хусусий корхоналар ва бошқалар ташкил этилмокда. Улар талаб ва таклифдан келиб чиққан холда кўпроқ фойда олиш максадида узларининг ишлаб чиқариш фаолиятларини қонун доирасида эркин мустакил амалга оширмокдалар. Шу холат корхоналарнинг моддий техника таъминоти масалаларини хал этишга хам бевосита боғлиқдир.
Корхоналар ишлаб чиқаришининг ривожланишини режалаштирадилар. Улар киска хамда узок муддатга мулжалланган булади. Бу масалалар корхоналарнинг бизнес режаларида ва бошқа хужжатларда акс эттирилган булади.
Корхоналар уз максадларини муваффакиятли хал этишлари учун, ишлаб чиқаришларни моддий техника ресурслари билан таъминлаш жараёнининг бажарилишига алохида эътибор берадилар. Бунинг учун аникланган, яъни, корхона учун зарур бўлган моддий техника ресурсларининг янги турлари мавжудлилиги хамда уларнинг жахон бозорида таклиф қилинганлиги ўрганилади. Чунки, корхона узи учун зарур бўлган моддий техника ресурсларининг яхшиларини, яъни самаралисини олишга харакат киладилар.
Моддий техника маркетингини яъни бозорини ўрганиш билан биргаликда уларни кайси бозор инфратизилмаларидан сотиб олиш мумкинлигини белгилайдилар. Шу даврда товар ва хомашё биржалари билан, сотувчилар томонидан ташкил этилаётган кўргазмалар бевосита корхоналарнинг узлари билан алокаларни тиклайдилар. Шу алоқалар натижасида қисқа муддатли хамда узок муддатли айрим холларда эса бир марталик кучга эга бўлган шартномалар тузилади. Бу шартномаларда моддий техника ресурсларини етказиб берувчиларининг бурчлари, вазифалари батафсил акс эттирилади. Масалан, Тошкент трактор заводи узида ишлаб чиқарилаётган тракторларни кайси муддатларда, кандай холатда, каерга хамда кандай бахоларда етказиб беришлигини акс эттириши мумкин, агарда, шу завод корхоналарга тракторларни етказиб беришни уз зиммасига олган бўлса. Айрим холларда истеъмолчилар заводдан тракторларни олиб чикиб кетишни уз зиммаларига олишлари мумкин. Шундай холларда унинг бахоси нисбатан арзон булиши мумкин, жавобгарлиги эса сотиб олувчи зиммасида колиши мумкин.
Корхонанинг моддий техника ресурслари билан таъминланишининг тахлили моддий техника таъминоти режасининг объектив равишда белгиланганлигини аниклашдан бошланади.
Моддий ресурсларга бўлган талабни аниклашда техника, хомашё, ёқилғи-мойлаш ва бошқа материаллар буйича белгиланган меъёрлардан кандай фойдаланилганлиги, хомашёга бўлган талабни аниқлашда, ундан қай даражада фойдаланилганлиги текширилади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг бир маромда амалга оширилиши, кўп жихатдан корхонанинг моддий ресурслар билан тўлиқ таъминланганлигига боғлиқдир.
Корхонанинг моддий техника ресурсларига бўлган эхтиёжи икки манба хисобига кондирилади.
1. Ташки таъминот.
2. Ички таъминот.
Ташки таъминот деганда — ташки корхоналар, хомашё биржалари билан тузилган шартномага асосан моддий техника ресурсларини четдан етказиб берувчилардан келиб тушиши тушунилади..
Ички таъминот деганда — таъминот режасининг бажарилиши, ички ресурслардан самарали фойдаланиш, чикиндиларни камайтириш, иқтисод режасига риоя килиш кабилар тушунилади.
Бозор иқтисодиётига утиш шароитида корхоналарнинг иқтисодий ахволи нисбатан барқарор булмаган холларда, яъни, корхоналар моддий техника ресурсларини сотиб олишлари учун уз маблағларига эга булмаган холларда лизинг кредитидан хам фойдаланиши мумкин.
Лизинг кредитларини амалга оширишда лизинг компаниялари учун лизингни амалга оширувчи субъектлар билан, лизинг кредитлари бўйича шартномалар тузилади. Бунда уч томон катнашиши мумкин. Лизинг кредитини амалга оширувчи, асосан уртада маблағи бўлгани учун моддий техника ресурсларини ижарага берувчилардан олиб, уларни фойдаланувчиларга етказиб бериш билан шуғулланиши мумкин. Айрим холларда эса моддий техника ресурсларини ижарага берувчилар, уларни ижарага олувчиларга бевосита етказиб беришлари мумкин. Бу масалалар шартномаларда тўлиқ уз аксларини топишлари зарур.
Корхоналарда моддий-техника таъминоти режаларини бажарилишини тахлил этиш учун куйидаги жадваддан фойдаланиш мумкин.
Тк = (1500+24300)/ 27000 = 0,955
Жадвал маълумотларидан куринадики, материалларга бўлган талаб (А) тузилган шартнома ва ички манбалар буйича тўлиқ таъминланмаган. Режа буйича таъминланиш коэффициенти 0,955 ни ташкил этган. Хақиқатда материалларни етказиш режаси 10,0% га бажарилмаган (100—90.0).
Шундай тахлил натижасида материал етказиш режасининг бажармаганлик сабабларини батафсил аниклаш талаб этилади. Унга сабаб бўлиб материал ресурсларини етказиб берувчилар хамда уларни сотиб олувчилар, айрим холларда эса уртада тўрган бозор инфра тизилмалари хисобланиши мумкин. Бу сабаблар ўрганилганидан сунг уларни бартараф этиш режалари, тадбирлари тузилади.
8.4. Корхонанинг материал ресурслар билан таъминланганлигининг тахлили
Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларининг натижаси хамда самарадорлиги, уларнинг материал ресурслари билан таъминланганлигига бевосита боғлиқдир. Чунки корхоналарда ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг хажми, сифати улардаги материал ресурсларининг талаб даражасида булишлигини объектив равишда таказо этади. Шунинг билан биргаликда у ресурслар замон талабига хам мос келиши лозим. Яъни, универсаллиги, янгилиги хамда арзонлиги нуқтаи назаридан. Корхоналарнинг материал ресурсларига бўлган талабини аниклашда меъёрий хужжат ва меъёрий маълумотлардан фойдаланиш лозим. Саноат корхоналарида бизнес режада кўрсатилган махсулотлар микдори, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материал ресурсларининг микдори ва киймати аникланади. Яъни канча станоклар, канча машиналар, механизмлар, шунингдек, бошқа моддий ресурслар буйича алохида-алохида хисоб-китоблар килинади.
Корхоналарнинг узларидаги мавжуд бўлган материал ресурсларининг йил бошига бўлган микдори йиллик инвентаризация натижасида аникланади. Уларда мавжуд бўлган материал ресурслар корхона ишлаб чиқаришининг давомийлигини таъминлаш учун етарли булмаса, корхоналарни зарур бўлган материал ресурслари билан таъминлаш борасидаги шартномалар тузилади. Бу масалалар юкоридаги саволда батафсил ёритилган.
Корхоналарга сотиб олинаётган материал ресурсларининг окими натижасида уларнинг материал ресурслари билан таъминланганлик даражаси ортиб боради. Саноат корхоналарининг материал ресурслари билан таъминланганлигини иккинчи саволда келтирилган курсаткичлар ёрдамида аникланади. Масалан, корхона ихтиёрида йил бошига 100 млн сумлик материал ресурсларининг мавжудлиги балансда курсатилган. Корхонага эса, ишлаб чиқаришини бир меъёрда ривожлантириши учун, режага мувофик 170 млн сумлик материал ресурслари зарурлиги аникланган. Демак, корхона учун уларга бўлган талаб тупик кондирилаётгани йук. Бу масалани хал этиш учун корхона кушимча 70 млн сумга материал ресурсларини сотиб олишни ёки карзга, ижарага олишни режалаштиради. У шу масала буйича тузилган шартномаларда уз аксини топади. Корхонанинг моддий техника таъминотини хал этилиши натижасида йил давомида 50 млн сумлик материал ресурслари сотиб олинган. Шунда корхонанинг материал ресурслар билан таъминланганлик даражаси 88,2 % ни ташкил этган булади
( 100+150)/170.
Келтиририлган маълумотлардан куриниб турибдики, корхона материал ресурслари билан тўлиқ таъминланмаган, яъни, уларнинг микдори 11,8% га кам бўлган. Бу хол корхона ишлаб чиқариш фаолиятига салбий таъсир курсатиши мумкин.
Корхона материал ресурсларининг тахлили натижасида, улар билан тўлиқ таъминланмаганлик фактлари аникланса, у холда унинг келиб чикиш сабаблари ўрганилади. Шунинг билан биргаликда ушбу салбий натижаларни бартараф этиш имкониятлари ва чора тадбирлари белгиланади.
Корхонада ишлаб чиқарилган махсулотларнинг уртача харажатлари яъни таннархлари — куп жихатдан хомашё ва материаллардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларига боғлиқдир.
Материал ресурслар микдорини режалаштирилган хажмда тайёрлаш, махсулот ишлаб чиқариш режасини бажариш учун имконият яратади. Материал ресурслардан тежаб-тергаб фойдаланилмаса хамда уларнинг амалиётдаги фойдаланилиши белгиланган меъёрларга нисбатан ортиқча бўлса, у холда келтирилган материаллар махсулот ишлаб чиқариш давомийлиги режасини бажариш учун етарли булмайди.
Материал ресурслардан фойдаланишни тахлил этишдан максад, ишлаб чиқариш жараёнида улардан фойдаланишда ортикча сарф-харажатларга йул куйилган бўлса, у холда махсулот хажми канчага кам яратилганлиги ёки моддий ресурслардан самарали фойдаланиш натижасида канча кушимча махсулот барпо этилганлигини аниклаш бўлиб хисобланади. Уларни куйидаги усуллардан фойдаланган холда хисоблаш мумкин:
— корхонада ишлаб чиқариладиган махсулот бирлиги учун белгиланган харажат меъёри материал ресурсларга кетган xaкикий xapaжатлар билан таққосланади;
— эришилган иқтисод ёки ортикча харажат ишлаб чиқарилган махсулотнинг умумий микдорига купайтирилади;
— моддий ресурслардан фойдаланиш натижасида юзага келган ортикча харажат режа буйича кузланган харажат меъёрига таксимланади.
Шу тартибда материаллардан самарали фойдаланиш натижасида эришилган иқтисод асосида кушимча ишлаб чиқарилган махсулот ёки улардан тежаб-тергаб фойдаланмаслик окибатида ортикча харажатларнинг юзага келиши заминида ишлаб чиқарилмаган махсулот хажми аникланади. Материаллардан фойдаланишни янада чуқурроқ тадқиқ этиш максадида куйидаги жадвалдан фойдаланамиз:
Жадвал маълумотларидан куринадики, тахлил этилаётган «ABC» акционерлик жамиятида «А» махсулотни тайёрлашда унга сарфланган рангли металл материаллари иқтисод килиниши натижасида кушимча равишда 52 дона «А» турдаги махсулот ишлаб чиқаришга муваффак булинган. «Б» махсулотни тайёрлашда эса режадагидан кўпроқ материалларнинг сарфланиши натижасида асосланмаган ортикча харажатлар амалга оширилган. Бунинг натижасида эса 27 та «Б» номдаги махсулот кам ишлаб чиқарилган.
Материаллардан самарали фойдаланиш курсаткичларини тахлил этилганда алохида материаллардан фойдаланишни тадкик килиш билан биргаликда корхона буйича материаллардан фойдаланишни ўрганиш максадга мувофикдир. Уни куйида келтирилган жадвал ёрдамида амалга ошириш мумкин:
Тахлил этилаётган жадвал маълумотларидан, моддий харажатларни иқтисод килиш натижасида кушимча равишда 6914 минг сумлик махсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Бундан куринадики, корхонада товар махсулотига сарфланадиган материаллардан самарали фойдаланиш борасида ишлар яхши йулга куйилган. Корхонада материал кайтими бизнес режада белгиланган 1,73 сумдан хақиқатда 1,89 сумга усган. Бу маълумки, натижа корхонада материаллардан самарали фойдаланганлигидан далолат беради.
Мавзу буйича таянч иборалар
• моддий ресурслар тўғрисида тушунча ва тахлил этиш вазифалари;
• моддий ресурслар билан таъминланиш манбалари;
• ички манба;
• ташки манба;
• таъминот режасининг реаллигини текшириш услублари;
• моддий ресурслар холатини тахлил этиш услублари;
• ишлаб чиқаришда моддий ресурслардан самарали фойдаланиш тахлилининг услублари;
• материал сиғими ва унинг махсулот хажмига таъсири;
• материал сиғими ва унинг таннархига таъсири;
• материал сиғими ва уни пасайтириш резервлари.
Такрорлаш учун саволлар
1. Корхонанинг моддий ресурслари нима максадда тахлил этилади?
2. Моддий ресурсларни тахлил килишда тахлилнинг асосий вазифалари нималардан иборат булади?
3. Кайси ахборот манбаларига асосланиб, корхонанинг моддий ресурслари тахлил килинади?
4. Моддий ресурслар таркиби ва унинг динамик узгаришлари кандай тахлил этилади?
5. Моддий ресурслардан самарали фойдаланганликни ифодаловчи курсаткичлар хакида нималарни биласиз?
6. Материал кайтими ва материал сиғими кандай аникланади?
7. Материал кайтимининг махсулот хажмига таъсири кандай тахлил этилади?
8. Материал сиғимини пасайтириш имкониятларини курсатиб беринг.
Мустақил ўрганиш учун топшириқлар
1-топшириқ
Берилган маълумотлар асосида махсулотнинг материал сиғимини тахлил қилинг ва хулоса ёзинг.
АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ТУРИ БУЙИЧА
(минг сум)
Бизнес режа маълумотлари
Махсулот хажми, корхона улгуржи бахосида — 403810 минг сум ишлаб чиқариш харажаталари таркибида моддий харажатлар — 322457 минг сум
2-топшириқ
1-топшириқ маълумотлари асосида материал харажатларнинг махсулот хажмининг ўзгаришга таъсирини хисоб-китоб қилинг ва хулоса ёзинг.
3-топшириқ
Моддий харажатларнинг ўзгаришга таъсир этувчи омилларни куйидаги маълумотлар асосида тахлил қилинг ва хулоса ёзинг.
Саноат махсулоти ишлаб чиқариш таннархининг тахлили
9.1. Бозор иқтисодиёти шароитида таннархни
пасайтиришнинг ахамияти, унинг мохияти, тахлил
вазифалари ва ахборот манбалари
Махсулот таннархи корхона молия хужалик фаолиятининг хамма томонларини акс эттирувчи курсаткичлардир. Шу туфайли ишлаб чиқариш харажатларини тўғри хисобга олиб, махсулот таннархини калькуляция ва тахлил килиш бошқарув хисоби хамда молиявий ва бошқарув тахлили фанларининг мухим вазифаларидан биридир.
Бугунги кунда корхона фаолиятининг мухим ва унга бахо берадиган мезон курсаткичларидан бири, фойда ва рентабелликдир. Фойдага таъсир этувчи омил бу таннархдир.
Махсулот таннархи — шу махсулотни ишлаб чиқариш учун кетган барча бевосита ва билвосита харажатларнинг киймат ифодасидир.
Бугунги кунда амалда бўлган Низомга мувофик махсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш харажатлари таркибига кирадиган моддалар сирасига узгаришлар киритилган. Махсулот таннархига киритиладиган харажатлар таркибини аниклашдан максад:
1. Бухгалтерия хисоби счётида жами харажатлар тўғрисида тўлиқ ва аник маълумотларга эга булиш, корхона фаолиятининг рентабеллиги ва бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошлилигини аниклаш.
2. Махсулот (иш, хизмат)лар таннархини аник хисоб-китоб килиш.
3. Махсулот таннархига киритилмайдиган харажатларни алохида таркиблаш ва уларни молиявий натижавийликка боглаш.
4. Ишлаб чиқариш харажатларининг юзага чикиши ва жавобгарлик марказлари буйича хисобга олиш ва назорат килиш.
5. Солик туланадиган базанинг аник хисоб-китобини юритиш ва бу оркали ишлаб чиқариш харажатлари хамда корхона сарфларини бошқаришни ташкил этишдан иборатдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида хужалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқараётган махсулотлари таннархини тахлил килишда бошқарув тахлилининг энг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
• ишлаб чиқариш харажатларини ўрганиш ва уларнинг холатига бахо бериш;
• махсулот таннархини пасайтириш буйича белгиланган режанинг бажарилиши ва динамикасини назорат килиш;
• ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий элементи ва калькуляцион моддалари буйича ўрганиш ва уларга бахо бериш;
• мехнат унумдорлиги билан иш хаки харажатлари уртасидаги нисбатни ўрганиш;
• таннархнинг узгариш сабабларини аниклаш ва унга таъсир этувчи омилларни микдор жихатидан хисоблаш;
• айрим турдаги махсулот таннархини харажат моддалари буйича тахлил этиш;
• таннархни пасайтириш буйича мавжуд имкониятларни аниклаш ва хоказо.
«Махсулот (иш, хизматлар таннархига киритиладиган, махсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш буйича харажатлар таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш хакида»ги Низомга мувофик ишлаб чиқариш харажатларини хисобга олишнинг умумийлиги таъминланган. Бунинг якунида махсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини режалаштириш, тахлил этиш ва назорат килишга имконият тугилади.
Мазкур Низом бухгалтерия хисоби ва соликда тортиш максадларида харажатларни хисоблаш тартибларидаги фаркданишларини хисобга олиб, ишлаб чикилган. Бошқарув хисоби ва бошқарув тахлилининг асосий максади хужалик юритувчи субъектларнинг бозор иқтисодиёти шароитларида рақобатга бардошлигини аниклашдир.
Низомда бухгалтерия хисоби буйича фонда билан соликка тортиладиган фонда уртасидаги тафовутларга изох берилган. Соликда тортиладиган фойда бухгалтерия хисобидаги фойдадан фарк килишининг сабаби шундаки, давлат солик сиёсатига мувофик амалдаги солик қонунчилиги буйича корхона харажатларининг бир кисми соликка тортиладиган базага кирмайди. Низомда молиявий натижаларни шакллантиришнинг асосий коидалари ва харажатларни гурухлаш берилган. Биринчи иловада корхона хисобот давридаги баланс фойдасини хисоблашда чегириладиган, лекин хужалик субъектининг соликда тортиладиган базасига кушиладиган харажат моддалари берилган. Иккинчи иловада харажатлар амалга оширилиши пайтида соликка тортиладиган базадан чегирилмайдиган, лекин кейинги даврларда чегириладиган харажатлар руйхати берилган (вакт буйича фаркланишлар).
Учинчи иловада фойдаси эмас, даромади соликда тортилаётган корхоналар учун кушимча чегирилмайдиган харажатлар руйхати берилган.
Бугунги кунда хужалик юритувчи субъектларнинг махсулотлари таннархини тахлил килишда бошқарув тахлилининг асосий ахборот манбалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
• хужалик субъектларининг бизнес режа маълумотлари;
• 5—С «Корхона сарф-харажатлари тўғрисида»ги хисоботи маълумотлари;
• 1—Т «Мехнат хисоботи» маълумотлари;
• бухгалтерия хисобининг ишлаб чиқариш харажатларини хисобга олиб борувчи счёт маълумотлари ва бошқа турдаги кушимча маълумотлар.
9.2. Харажатларни туркумлаш. Ишлаб чиқариш ва ноишлаб
чиқариш харажатлари, «узгарувчан» ва «узгармас»
харажатлар
Махсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш таннархи ишлаб чиқариш ёки кайта ишлаш жараёнида ишлатилган табиий ресурслар, хомашё, материаллар, ёкилги, энергия, асосий воситалар (амортизация), мехнат русурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг киймат куринишини ифода этади.
Махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига ишлаб чиқаришни ташкил килиш услуби ва технологияси билан белгиланган махсулотни ишлаб чиқариш (иш, хизматлар бажариш) билан бевосита боғлиқ харажатлар киритилади. Буларга: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита мехнат харажатлари, ишлаб чиқариш йуналишидаги устама харажатлар хамда бошқа бевосита ва билвосита харажатлар киради.
Ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари таркибига куйидагилар киради:
— ташкаридан сотиб олинадиган ишлаб чиқариладиган махсулот таркибига кириб, унинг асосини ташкил этадиган ёки махсулот тайёрлашда (иш бажаришда, хизмат курсатишда) зарур компонент хисобланадиган хомашё ва материаллар;
— махсулотни ураш хамда бошқа ишлаб чиқариш заруриятлари учун сотиб олинган материаллар, таъмирлаш учун эхтиёт кисмлар, мосламалар ва бошқа мехнат буюмлари;
— технологик мақсдлар, биноларни иситиш, барча турдаги энергияни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган, четдан сотиб олинган ёкилганинг хамма турлари;
— корхонанинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш, шунингдек, хужалик заруриятларига сарфланадиган, сотиб олинадиган барча турдаги энергия;
— табиий камайишининг меъёр чегарасидаги моддий ресурсларнинг камомади ва бузилишларидан йўқотишлар.
Ишлаб чиқаришдаги мехнатга хақ тўлаш харажатларига куйидаги моддалар киради:
— корхонада қабул қилинган мехнатга хак тулаш шакл ва тизимларига мувофиқ ишбай хақлари, тариф ставкалари ва мансаб окладлари асосида хакикий бажарилган ишлар учун ишлаб чиқаришдаги хисобланган иш хаки;
— натура шаклида хак тулаш тартиби буйича бериладиган махсулот киймати;
— амалдаги тартибларга кура рагбатлантирувчи тўловлар, жумладан, ишлаб чиқариш натижалари учун мукофотлар (натурал мукофотларни кушган холда таъриф ставкалари ва окладларга касб махорати учун кушимча устама тўловлар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ куп йиллик хизматлари учун (шу хужаликда бир ихтисосликдаги иш стажи учун) ишлаб чиқариш ходимларига бериладиган такдирланишлар, мукофотлар, касб махорати учун таъриф ставкалар ва окладларга нисбатан) устама тўловлар, харакатдаги қонунчиликка мувофик куп йиллик хизматлари учун ишлаб чиқариш ходимларига бериладиган такдирлашлар;
— иш режими ва мехнат шароитлари билан боғлиқ товон тўловлари, жумладан, тунги иш вакти, иш вактидан сунгги иш учун тўловлар.
Амалдаги Низомга мувофик хужалик юритувчи субъектларнинг барча харажатлари куйидаги гурухларга ажратилади:
1. Махсулот ишлаб чиқариш таннархига кушиладиган харажатлар;
2. Ишлаб чиқариш таннархига кушилмайдиган харажатлар, аммо давр харажатларига кушиладиган харажатлар (асосий фаолиятдан курилган фойдани аниклаш учун).
3. Корхонанинг умумхужалик фаолиятидан кўрган фойда ёки зарарини аниклашда хисобга олинадиган молиявий фаолият харажатлари.
4. Фавкулодда зарар (солик тулашга кадар аникланадиган фойдани хисоблашда иштирок этадиган).
Хужалик юритувчи субъектларнинг харажатларини юкоридаги таркиб буйича гурухланганда, хар бир гурух харажатлари куйидагича туркумланади:
1. Махсулот ишлаб чиқариш таннархига кушиладиган харажатлар куйидагича туркумланади:
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
б) бевосита ва билвосита мехнат харажатлари;
в) ишлаб чиқаришдаги маъмурий харажатлар.
2. Давр харажатлари куйидагича туркумланади:
а) сотиш буйича харажатлар;
б) бошқарув харажатлари;
в) бошқа муомала харажатлари ва зарарлар.
3. Молиявий фаолият буйича харажатлар куйидагича туркумланади:
а) фоизлар буйича сарфлар;
б) чет эл валютаси курси ўзгаришдан курилган зарар;
в) кимматли когозларга куйилган маблағларни кайта бахолашдан курилган зарар;
г) молиявий фаолият буйича бошқа сарф-харажатлар.
4. Фавкулотда зарарлар одатда туркумланмайди.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари.
Махсулот ишлаб чиқариш билан ботик харажатларга ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади. Уларга куйидагилар киради:
— материал харажатлари;
— мехнат хаки харажатлари;
— ишлаб чиқариш билан боғлиқ маъмурий харажатлар.
Бевосита материал харажатлари мехнат хаки билан биргаликда дастлабки харажатларни ташкил этади.
Мехнат хаки ва ишлаб чиқариш характеридаги маъмурий бошқарув харажатлари биргаликда конверсия харажатларини ташкил этади.
Материал харажатлари конверсия харажатлари билан биргаликда тўлиқ ишлаб чиқариш таннархини ташкил этади.
Ноишлаб чиқариш харажатлари.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ булмаган барча харажатларга ноишлаб чиқариш харажатлари деб аталади. Улар таркибига сотиш билан боғлиқ харажатлар, илмий текшириш ва тадкикот харажатлари, умумий ва маъмурий бошқарув харажатлари, бошқарув харажатлари, олинган кредит учун фоиз тўловлари ва бошқа ишлаб чиқариш билан боғлиқ булмаган, харажатлар киритилади.
Махсулот таннархини умумлаштирувчи курсаткичлар куйидагиларни ташкил этади.
1. Бир сумлик товар махсулоти учун қилинган харажат.
2. Таққосланадиган махсулот таннархи.
3. Махсулот бирлигининг таннархи.
Хужалик юритувчи субъектларнинг фаолиятидаги харажатларни юкоридаги куринишда туркумлаш билан бир каторда яна куйидаги хусусиятлари буйича хам таснифлаб чикишимиз мумкин.
Юзага чиқиш шаклига кура:
• асосий ишлаб чиқариш харажатлари;
• молиявий фаолият буйича харажатлар;
• тасодифий, фавкулоддаги харажатлар.
Махсулот таннархига кушилишига кура:
• махсулот ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар;
• махсулот ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган харажатлар.
Юзага чикиш урни буйича:
• булим буйича қилинган харажатлар;
• цех буйича қилинган харажатлар;
• участка буйича қилинган харажатлар ва хоказо.
Сотиш хажмига хисобдан чиқарилишига кура:
• махсулот ишлаб чиқариш харажатлари;
• давр харажатлари.
Даврига кура:
• жорий давр харажатлари;
• келгуси давр харажатлари.
Соликка тортиладиган фойда суммасини аниклашда хисобга олинишига кура:
• соликда тортиладиган базага кайта кушиладиган доимий тафовутлар;
• соликда тортиладиган базага кушиладиган даври буйича тафовутлар;
• соликда тортиладиган базани аниклашда хисобга олинмайдиган харажатлар.
Махсулот хажмининг ўзгаришга мувофиқ:
• узгарувчан харажатлар;
• узгармас харажатлар.
Махсулот таннархига кушилишига қараб:
• тўғри харажатлар (бевосита);
• эгри харажатлар (билвосита).
Молиявий натижаларга дахлсизлиги буйича:
• махсулот таннархига кушиладиган харажатлар;
• фонда хисобидан копланадиган харажатлар.
Тахлил этишда ўрганиш объекта ва макcадидан келиб чиққан холда корхона харажатларининг у ёки бу туркуми буйича узгаришлар ва сабабларига бахо берилади. Таққослаш ёки киёсий ўрганишда жорий давр ва утган йил маълумотлари, бизнес режа курсаткичлари, уртача курсаткичларва тармок буйича бошқа маълумотлар олинади. Таққослашда курсаткичлар буйича мутлоқ узгаришлар нисбий курсаткичларни қўллаш оркали тулдирилади.
9.3. 1 сумлик товар махсулоти учун қилинган харажатлар тахлили
Махсулот таннархини ифодаловчи курсаткичлардан энг мухими, бир сумлик товар махсулоти учун қилинган харажатдир. Бу курсаткич тийин хисобида қуйидагича аникланади:
Бу курсаткич оркали қилинган харажатларнинг самарадорлигини аниклаш мумкин.
Тахлил этишда бир сумлик товар махсулоти учун қилинган харажатлар динамикаси, бизнес режага нисбатан ўзгариш аникланади.
Жадвал маълумотлари шуни курсатадики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида ишлаб чиқарилган товар махсулотининг хар суми учун қилинган харажат хисобот даврида 77,37 тийинни ташкил этиб, утган йилга нисбатан 19,29 тийинга ёки 33,21 %га, бизнес режага нисбатан эса 14,86 тийинга ёки 23,77 % га купайган. Харажатларнинг бундай тартибда ортиши корхонанинг рентабеллигини пасайтириб юборади. Ўрганилаётган даврда хар бир сумлик товар махсулоти учун қилинган харажат бизнес режага нисбатан 14,86 тийинга ортиши хисобига, корхона буйича ортита 379519,5 минг сумлик харажат килинишига йул куйилган. Агарда корхона ўрганилаётган даврда хар бир сумлик махсулот учун ортикча 14,86 тийин харажат килинишига йул куймаганда эди корхонанинг оладиган даромади шунча сумга ортган буларди.
Тахлил давомида 1 сумлик махсулот учун қилинган харажатларни режага, утган йилдагига нисбатан узгариш сабаблари ва унга куйидаги омилларнинг таъсирини аниклаш лозим.
1. Махсулот структураси ва ассортиментининг ўзгариш.
2. Хомашё ёкилги энергия бахосининг ўзгариш.
3. Махсулот бахосининг ўзгариш.
9.4. Харажатларнинг иқтисодий элементи ва калькуляцион моддалари буйича тахлили
Ишлаб чиқариш харажатларини хисобга олиш ва тахлил этишнинг услубий ва меъёрий шакли Узбекистан Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 5 феврадца тасдикланган 54-сонли «Махсулот (бажарилган иш, курсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархи, махсулот (иш бажариш ва хизмат курсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида»ги Низом билан белгиланади.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини ривожлантириш максадида бухгалтерия хисоби ва хисоботида унинг йуналишлари буйича гурухларга ажратиш максадга мувофикдир:
1. Харажатларнинг ицтисодий элементлари буйича.
2. Харажатларнинг калькуляцион моддалари буйича.
Харажатларнинг элемента буйича гурухларга ажратишдан максад уларнинг структураси ва динамикасини назорат килишдан иборат.
Курсаткичларни таққослаш оркали жонли мехнат билан бошқа харажат турларининг нисбати, ишлаб чиқариш захираларини нормалаштириш ва тахлил этиш, оборот маблағаарининг тезлигини аниклаш ва миллий даромадни хисоблаш имконияти тугилади.
Харажатларнинг элементлари буйича тахлил натижаларига мувофик материал сиғими , мехмат сиғими ва фонд сиғими даражалари буйича таннархни пасайтириш имкониятларини аниклаш мумкин.
Тахлил этишда жами харажатдаги хар бир элементнинг тутган салмоги аникланиб, утган йилдагиси хамда сметадаги курсаткичлар билан таққосланиб, уларнинг ўзгариш сабаблари аникланади.
Махсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибини иқтисодий элементлари ва моддалари буйича куйидаги таркибда бериш мумкин.
Ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий элементлари ва калькуляцион моддалари буйича ўрганиш куйидагича фаркланади, яъни, булимлар ва корхона буйича жами харажатлар факат иқтисодий элементлари буйича ўрганилади, махсулотлар тури ва туркуми буйича эса ишлаб чиқариш харажатлари калькуляция моддалари асосида кўриб чиқилади. Тахлил этишда ишлаб чиқариш харажатларининг жами таркиби буйича узгаришлари мутлак ва нисбий жихатдан ўрганилади. Нисбий жихатдан ўрганишда хар бир туркум харажат моддаси ёки элементининг жами ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги салмоғига бахо берилади.
Жадвал маълумотлари асосида «ABC» акционерлик жамиятининг ишлаб чиқариш харажатларини тахлил килиб чикишимиз мумкин булади. Тахлил натижалари шуни курсатадики, жами харажатда хомашё, ёкилги, энергия, ярим фабрикат харажатларининг тутган улуши юқоридир. Уларнинг улуши базис давридаги 81,58 фоиздан, хисобот даврига келиб 77,93 фоизгача пасайган. Шу давр ичида мехнат хаки харажатларининг улуши эса 9,91 фоиздан хисобот даврига келиб 11,72 фоизга усган. Моддий харажатлар билан мехнат хаки харажатлари уртасидаги нисбатнинг бундай тарзда ўзгариш мехнат унумдорлиги даражасининг усганлигидан хамда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги ошганлигидан далолат беради. Фан-техника тараккиётига таянган холда, ишлаб чиқаришни ташкил этган корхоналарда унумдорлик даражаси ортади, амортизация ажратмалари мутлақ суммада ўтган йилга нисбатан ортса хам, уларнинг нисбий курсаткичлари яъни махсулот нархидаги улуши пасаяди.
9.5. Ишлаб чиқаришдаги мехнатга хак тулаш
харажатларининг тахлили
Бозор иқтисодиёти шароитида хар бир корхонанинг максадларини амалга оширишида асосий омил жонли инсон, яъни, корхона ходими туради. Корхона ходимларининг моддий ва маънавий манфаатдорлиги эса иш самарадорлигини оширишга олиб келади.
Истеъмол фонди харажатлари деганда корхонада банд бўлган ходимлар ва улар номидан туланадиган харажатлар тушунилади. Бунга, мехнат хаки сифатида хисобланадиган ва туланадиган харажатлар, тўловлар, рагбатлантиришлар киритилади. Ходимлар номидан туланадиган тўловлар таркибига уларнинг ишга катнаши ва овкатланиши билан боғлиқ бўлган харажатлар, кийимкечаклар, коммунал хизмат ва уй-жой учун тўловлар, уларни укитиш билан боғлиқ ва бошқа шу каби тўловлар киритилади.
Мехнат хаки - бу жамият куламида миллий даромаднинг ишчилар ва хизматчилар уртасида улар мехнатининг микдори ва сифатига мувофик таксимланадиган хамда шахсий истеъмоли максадлари учун фойдаланиладиган кисмидир. Корхона мехнатга хак тулашдан мехнат унумдорлигини оширишни, фан техника таракдиётини жадаллаштиришни, махсулот сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни энг мухим воситаси сифатида фойдаланилади. Иш хакини ташкил этиш ва уларни шакллантиришдан асосий максад барча ходимларни иш хаки якка ва коллектив мехнат натижаларига тўғридан-тўғри боғлиқ булишига эришишдан, махнатга хак тулашга текисчилик элементларини бартараф этишдан иборат.
Корхонада мехнат хаки харажатларини тахлил этишда мехнат хаки фондининг режа ва утган йилларга нисбатан ўзгариш ва узгариш сабабларига, бир ходимга тўғри келадиган уртача мехнат хаки фонди хамда унинг ўзгаришга бахо берилади. Мехнат хаки фондининг шаклланиши ва унинг берилиши давлат ташкилотлари томонидан тартибга солиб турилади ва назорат килинади. Бу бевосита кредит ташкилоти хисобланган банк тизими ва унинг булимлари булиши мумкин. Мехнат хаки фондининг хисобланиши ва берилиши юзасидан Узбекистан Республикаси Марказий банки томонидан хар йили кайта тузиладиган услубий йурикно бу борадаги меъёрий хжжат сифатида олинади.
Бугунги кунда корхоналарда ходимларнинг иш хакини тахлил этишнинг ассосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:
1. Базис даври ва режадаги иш хаки фондининг реаллигини бахолаш.
2. Иш хаки фондининг мутлак ва нисбий фаркларини аниклаш.
3. Иш хаки фондига таъсир этувчи омилларни микдор жихатидан ўлчаш.
4. Иш хаки фонди таркибидаги унумсиз харажатларни хисоблаш.
5. Мехнат унумдорлиги билан уртача иш хаки уртасидаги нисбатни таннархга бўлган таъсирини хисоблаш.
Иш хакининг мутлак фаркини аниклаш учун сарфланган иш хаки фондини базис давридагиси билан таққослаш лозим. Нисбий фаркни аниклаш учун хакики сарфланган хисобот давридаги иш хаки базис давридаги иш хакини махсулот ишлаб чиқариш хажмига корректировка қилинган курсаткичлар билан таққосланади.
Хисоб-китоблар:
1. Махсулот хажмининг базис даврига нисбатан усиши — +60,97%
2. Иш хакининг кушимча ортиши — +60,97 * 0,7 = +42,68%
3. Иш хақи корректировкаси
121594 * (100+42,68)/100=173490,3 минг сум
4. Иш хакининг нисбий фарки
231624 - 173490,3 = +58133,7 минг сум
Юкоридаги жадвал маълумотларидан куриниб турибдики, ўрганилаётган даврда «ABC» акционерлик жамиятида махсулот ишлаб чиқариш хажми солиштирма улгуржи бахода базис даврига нисбатан 60,97 % га купайган бўлсада, иш хаки фонди 90,49 %га ортган. Бунинг натижасида мазкур корхонада жорий йилда белгиланган нормативдан ортикча мехнат сарфи қилинган, яъни корхонада иш хаки фондидан 58133,7 минг сум микдорида нисбий ортикча сарфга йул куйилган.
Корхонада иш хаки фонди мутлак суммада базис йилига нисбатан 110030 минг сумга купайган бўлиб, шундан, 51896,3 минг суми асосли. Яъни, махсулот хажмининг усиш даражасига нисбатан норматив буйича иш хаки фонди дам шунчага купайган. Иш хаки фонди ортишининг колган 58133,7 минг суми эса асоссиз бўлиб, унга асосан ходимлар разрядининг узгарганлиги, хукумат карорлари таъсир этган булиши мумкин. Махсулот ишлаб чиқариш хажмини иш хаки фондига нисбатан юкори даражада ортиши иш хакидан нисбий иқтисодга эришишга олиб келади.
9.6. Ишчиларнинг иш хаки фондига таъсир этувчи
омиллар тахлили
Саноат ишлаб чиқариш ходимлари иш хаки фонди таркибида ишчиларнинг иш хаки юкори салмокда эгадир. Шу боис ишчиларнинг иш хакидан кай даражада фойдаланганлигини назорат килиш, унумсиз харажатларга йул куймаслик таннархни пасайтириш имкониятини беради. Тахлил этишда ишчиларнинг хисобот давридаги хакикий сарфланган иш хакини режадаги, утган йилдаги иш хаки фонди билан таққосланади, унинг фарки аникланади ва унга таъсир этувчи куйидаги омиллар микдор жихатдан хисобланади.
1. Махсулот хажмининг ўзгариш;
2. Ишчилар (нисбий) сонининг ўзгариш;
3. Бир ишчига тўғри келадиган уртача йиллик иш хакининг ўзгариш.
Махсулот хажмининг ўзгариш ишчиларнинг иш хаки фондига бўлган таъсирини аниклаш учун, режадаги иш хаки фондини махсулот ишлаб чиқариш хажмининг режага нисбатан усиш даражасига купайтириш лозим.
Иккинчи омилнинг таъсирини аниклаш учун ишчиларнинг нисбий фарки режадаги бир ишчига тўғри келадиган уртача йиллик иш хакига купайтириш керак. Бир ишчига тўғри келадиган уртача йиллик иш хакининг ўзгаришни иш хаки фондига бўлган таъсирини аниклаш учун шу кўрсаткичнинг режадан фаркини хисобот давридаги ишчиларнинг хакикий сонига купайтириш лозим.
Изох. Махсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши - 116, 15%
Жадвал маълумотлари шуни курсатадики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида ўрганилаётган даврда ишчиларнинг иш хаки фондидан режага нисбатан 88897 минг сум ортикча сарфга йул куйилган. Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг усишини хисобга олган холда хам 73446 минг сумга ортикча сарфга йул куйилган. Иш хаки фондининг мутлак фарки махсулот ишлаб чиқариш хажмининг усиши хамда 1 ишчига тўғри келадиган уртача йиллик иш хакининг режага нисбатан ортиши билан изохланади. Ишчилар сонининг нисбатан 118 кишига қисқариши иш хаки фондидан 18288 минг сум микдорида иқтисод килинишига олиб келди. Тахлил давомида хар бир ишчига тўғри келадиган уртача йиллик иш хаки режага нисбатан 153068 сумга усиш сабаблари аникланади. Уртача йиллик иш хакининг ортиши ишчининг махсулот ишлаб чиқариш буйича белгиланган нормани ортиш билан бажариши, хамда иш хаки таркибидаги унумсиз харажатлар мавжудлиги туфайли юз беради. Бундан ташкари бир ишчининг уртача йиллик иш хакининг ўзгариш хисобига ишчиларнинг иш хаки фондига 91688 минг сумлик таъсир этган. Маълумотлардан куринадики, корхонада жорий йилда ишчиларнинг молиявий ахволига бир кадар эътибор кучайганлигини хамда уларнинг моддий холати яхшиланганлигини куришимиз мумкин.
Мехнат унумдорлиги билан уртача иш хаки узвий боғлиқ. .Мехнат унумдорлигининг усиши иш хакининг хам ортишига олиб келади. Корхонада ишни тўғри ташкил этиш, моддий рагбатлантириш системасини тўғри йулга куииш натижасида мехнат унумдорлиги ортади. Тахлил этишда мехнат унумдорлигининг усиш даражаси уртача иш хакининг усиш даражаси билан таққосланади. Мехнат унумдорлигининг иш хакига нисбатан юкори даражада усиши махсулот таннархидаги иш хакининг улушини пасайишига олиб келади. Тахлил этишда мехнат унумдорлигининг усишини хар бир фоизига тўғри келадиган уртача иш хакини усиш даражаси режада белгиланган курсаткичлар билан таққосланиб, унинг узгариш сабаблари аникланади.
Мехнат унумини иш хакининг усишидан юкори булиши ва буни таъминланиши иқтисодий қонуният хам хисобланади. Негаки, махсулот хажмини оширмасдан туриб, иш хакини ошириб булмайди. Шу сабабли, корхоналар иш хаки фондини ва унинг базасини тартибга солишда махсулот хажмининг солиштирма бахолардаги усишига мухим ахамият берилади.
9.8. Материал харажатларига «сарф меъёри» ва «материал
бахоси» ўзгариш таъсирининг тахлили
Ишлаб чиқариш харажатларининг таркибида асосий улушни бевосита материал харажатлари ташкил этади. Уларнинг салмоги айрим саноат корхоналарида салкам 60—80 % ни ташкил этади. Шу жихатдан материал харажатларининг ўзгариш ва узгариш сабабларини ўрганишдаги мухим вазифа, уларни (махсулот хажмининг камайишига йул куймаган холда) иқтисод килиш ва улардан самарали фойдаланишдир. Енгил саноатда махсулот таннархида материаллар харажати юкори салмокда (60—80%) эга. Шу боис таннархни пасайтирйш резервларини аниклаш максадида материал харажатини режага нисбатан узгариш сабаблари аникланмок лозим. Тахлил учун керакли маълумотлар махсулот калькуляцияси номли хисобот шаклидан олинади. Бу хисобот шаклида махсулот бирлигининг ишлаб чиқариш учун сарфланган материаллар турлари, уларнинг микдори, материал бахоси келтирилган. Махсулот бирлиги учун сарфланган материаллар харажатини аниклаш учун махсулот бирлигига сарфланган материаллар микдорини материал бахосига купайтириш лозим. Тахлил этишда хакикий материаллар харажати режа билан такосланиб, улар уртасидаги фаркига куйидаги омиллар таъсири хисобланади.
1. Материаллар микдорининг ўзгариш (сарф меъёри).
2. Материаллар бахосининг ўзгариш (бахонинг ўзгариш).
Бу омилларни материаллар харажатига бўлган таъсирини занжирли богланиш усули оркали аниклаш мумкин. Бунинг учун материаллар харажати 3 хил кўринишга эга булиши лозим.
1. Режадаги материаллар харажати (режадаги сарф меъёри режадаги бахода).
2. Хакикий материаллар харажати (дакикий сарф меъёри xaкикий бахода).
3. Шартли материал харажати (хакикий сарф меъёри режадаги материал бахоси буйича).
Хар 3 курсаткични бир-бири билан таққослаш оркали материаллар харажатига сарф меъёрини хамда материал бахосининг ўзгаришни таъсири хисоблаб, топилади. Материалларнинг уриндош кийматлари билан алмаштирилиши ва хоказо омиллар таъсири хам, албатта, ушбу икки омил таъсирида хисоб-китоб килинади. Омиллар таъсирини аниклашда иқтисодий тахлилнинг богланиш ва алоқадорлик учун мос бўлган усуллари қўлланилади.
Тахлил жараёнида барча русийзабон, узбек, тожик, козок, киргиз каби фукаролар давлат манфаатларидан келиб чикиб, корхонага бахо берадилар.
Материал харажатлар махсулот хажмининг ўзгаришга таъсир килувчи узгарувчан харажатлар хисобланади. Шу сабабли уларнинг ўзгаришни ўрганишда, албатта, узаро алокадорлик даражасига хам ахамият бериш талаб этилади. Бунда хар бир сумлик махсулот хажмига тўғри келадиган ёки ишлаб чиқариш харажатларининг материал сиғими курсаткичларига мухим эътибор берилиши лозим.
Материал харажатлар ўзгаришга таъсир этувчи омилларнинг бир неча жихатини келтириш мумкин. Лекин хисоб-китоб килинадиган икки омилни фарклаш лозим. Булар, материал харажатлар сарф меъёри хамда материал харажатлар бахосининг ўзгаришдир.
Барча омиллар таъсирини шу икки омил воситасида хисоблаш мумкин. Бу ерда меъёр ўзгаришни мивдорий бирлик, бахо таъсирини эса сифат бирлиги деб каралиши хам мумкин.
Маълумотлардан куринадики, биз тахлил килаётган «ABC» акционерлик жамиятида жорий йилда «А» махсулот турини ишлаб чиқаришда материал харажатлари 57,21 сумни ташкил этиб, бу бизнес режадаги 50,92 сумга нисбатан материал харажатлар 6,29 сумга ортган. Материал харажатларининг бизнес режага нисбатан ортиши асосан материаллар бахосининг усиши билан боғлиқлигини куришимиз мумкин булади. Материал харажатларининг ўзгаришга таъсир этувчи омилларни куйидаги жадвалда курсатиб утишимиз мумкин.
«А» махсулотини ишлаб чиқариш учун сарфланган материаллар харажати режага нисбатан 6,29 сумга ортган. Шундан 5,34 суми материаллар бахосининг ортиши эвазига, колган 0,95 суми эса сарф меъёрига риоя килмаслик туфайли юз берган. Материаллар бахоси навли пулат буйича 5,2 сумга, пулат трубалар буйича 0,14 сумга ортган. Сарф меъёри навли пулат буйича режага нисбатан ортган холла пулат трубалар буйича иқтисод қилинган. Тахлил давомида хap иккала омилни режага нисбатан узгариш сабаблари аникланади.
Сарф меъёрининг ўзгаришга асосан куйидагилар таъсир курсатиши мумкин:
1. Дастгохларнинг техник жихатдан носозлиги;
2. Хомашё сифати;
3. Ишчининг малакаси.
Материал бахоси ўзгаришга куйидаги сабаблар таъсир курсатган булиши мумкин:
1. Хомашё етказувчи базаларни узок ёки якин жойлашганлиги;
2. Транспорт турларининг ўзгариш;
3. Давлат томонидан материал нархининг узгартирилиши.