КИРИШ

 

Узбекистан Республикасида жамият тарақдиётининг барча жабхаларида, энг аввало, иқтисодий сохада ислохотларни янада чукурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аник, дастур ишлаб чикилган. Бу дастурни жорий этишдан кузланган асосий максад — Узбекистоннинг демократик ва бозор ислохотларини амалга ошириш, жахон хамжамиятига кенг интеграциялашуви ва баркарор олга бориши учун мустахкам замин яратишдир.

Президентимиз И. Каримов: «Олдимизда турган биринчи ва асосий вазифа — бу изчил иқтисодий усиш, чукур таркибий узгаришларни амалга ошириш, ишлаб чикаришни мукаммаллаштириш ва илгор технологиялар билан кайта куроллантиришнинг бош шарти бўлган макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш муаммосидир» деб таъкидлаган. Бу Республика икдтисодиётида фаолият юритаётган барча соха корхоналарининг фонда куриш максадида, бозор иктисодиёти талабларидан келиб чиқан холда ишлаб чикариши ёки хизмат курсатишини талаб этади.

Республиканинг иқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишида мухим омиллар, ишлаб чикариш хажмининг усиши, пул қадрсизланишини пасайтириш, экспорт хажмини ошириш ва бошка шу каби макроиқтисодий усишни таъминлаш билан бирга мамлакатда фаолият юритаётганлар бир корхона, фирма, компанияларнинг хужалик субъектлари сифатида ривожлантиришни тақозо этади.

Корхона, фирма ва компанияларнинг иқтисодий мустақил хамда молиявий барқарор фаолият курсатишларида уларни оқилона бошқариш, хисоб-китоб юритилишини бозор иқтисодиёти талабларига мослаш, молиявий менежмент ишларини тугри йулга қуйиш, бор моддий, молиявий ва мехнат бойликларидан самарали фойдаланган холда ишлаб чиқариш ёки хизмат курсатишни ташкил этиш, натижада юқори фонда олиб, давлат бюджети олдидаги мажбуриятларини уз вактида бажариш, резервлар ташкил этиш энг долзарб вазифалардан саналади.

Шу боис бозор иктисодиётини эркинлаштириш хар биримиздан бухгалтерия хисоби иқтисодий тахлил ва аудит хакида билимга эга бўлишимизни талаб этади. Тадбиркорлик фаолиятининг муваффақияти, хисоб-китобларнинг пухталигига, пул окимларининг окилона бошкарилишига, молиявий масалалардаги карорларнинг тугри ва уз вактида кабўл килинишига хамда молиявий тахлилнинг сифатли ташкил этилишига узвий боглиқдир. Айникса, бозорни тугри урганишда, хамкорларнинг молиявий ишончлилигини била олищда, узаро хисоб-китоб ишларида ютказиб куймаслик ва бойликлардан уринли фойдалана олишда комплекс икдисодий тахлил нинг натижаларига асосланиб, бошкарув карорларини белгилаш, фойда олишнинг зарурий шарти эканлиги тажрибада бир неча бор исботланган.

Эътиборингизга хавола этилаётган «Молиявий ва бошкарув тахлили» дарслигида корхона, фирма, компанияларнинг махсулотлар ишлаб чикариш ва сотиш, мехнат ва моддий бойликларидан фойдаланиш, асосий ишлаб чикариш ва давр харажатлари таркиби, молиявий натижа хамда молиявий холат, асосий воситалар таркиби, пул окими ва хусусий капиталлар харакатини тахлил килиишнинг услублари содда ва тушунарли тилда ёритилган. Укув кулланма, кор­хона маблагларининг, ташкил топиш манбаларини, молиявий натижаларини, асосий воситалар харакатини, пул окими ва хусусий ка­питал узгаришини омилли, киёсий тахлил килишнинг амалдаги тартиби, фирма хамда компанияларнинг кредитга лаёкатлилига, моли­явий баркарорлигини аниклашнинг услубий асосларини урганишга ёрдам беради.

Шунингдек, «Молиявий ва бошкарув тахлили» дарслигини тўлиқ урганган талаба ёки шахс, хиссадорлик жамияти акцияларини сотиб олишда тугри хамкор корхоналарнинг ишончлилигига холисона бахо беришлари хам мумкин.

Олий укув юртларининг «Бизнес ва бошқарув» таълим сохасида билим олаётган талабалар, бўлғуси бухгалтер-аудиторлар, давлат молиясини бошқариш, қимматбахо қоғозлар ва сармоялар бозори, солиқ ва солиққа тортиш, банк ходимлари, сармоялар молияси ва уларнинг мониторинги, касб таълими хамда магистрантлар «Кре­дит», «Халкаро валюта-кредит муносабатлари», «Иқтисодий тахлил», «Давлат молиясини бошкариш», «Солик ва соликда тортиш», «Бух­галтерия хисоби», «Аудит», «Банк аудити», «Инвестиция», «Корхона молияси», «Cyгypтa иши», «Ташки иқтисодий фаолиятда бухгалте­рия хисоби ва тахлил», «Капитал куйилмалар мониторинги», «Банкларда қимматли қоғозлар операцияси», «Корхоналар молия менежменти», «Қимматли қоғозлар бозори» каби бошка мутахассисликларни эгалловчилар учун хам «Молиявий ва бошқарув тахлили» дарслигидан фойдаланиш, уз касбини чуқур эгаллашига ёрдам беради.

«Молиявий ва бошқарув тахлили» номли дарслик Узбекистан Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги буюртмаси асосида тайёрланди ва услубий кенгаш томонидан олий ўқув юртларида фойдаланишга тавсия этилди.

Китобхонларни молиявий ва бошқарув тахлил услубияти билан чуқур таништириш максадида хар бир ёритилган мавзудан сўнг такрорлаш учун саволлар, мустакил бажариш учун топшириклар ва тест вариантлари берилган.

Дарсликда келтирилган хисобот маълумотлари ва ракамлар республикамизда фаолият олиб бораётган аник бир акционерлик жамиятининг 2003 йил маълумотларига асосланиб, корхонанинг номини шартли равишда «ABC» акционерлик жамияти деб олинди.

Ушбу дарслик Тошкент Молия институтининг услубий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия этилган.

 

И К Т И С О Д И Й  Т А Х Л И Л

НАЗАРИЯСИ

 

МОЛИЯВИЙ ВА БОШҚАРУВ

I БОБ                        ТАХЛИЛИНИНГ МАЗМУНИ,

ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

1.1.Тахлил фанининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи

 

Кишилик жамиятининг вужудга келиши билан инсоният онги ривожланиб ва такомиллашиб борган. Инсоният онгининг ривожланиши натижасида борликни урганиш борасида турли фикр ва карашлар пайдо бўла бошлаган. Фикрларнинг шаклланиб, такомилла­шиб бориши натижасида маълум бир фанларга асос солинган.

Хар кандай фаннинг вужудга келиши учун хаётий зарурият туғилиши лозим. Шу туфайли фаннинг шаклланиши бирор бир шахс ёки мухитнинг ижод махсули бўлиб қолмасдан балки объектив жараёнга таянади.

Молиявий ва бошқарув тахлилининг фан сифатида вужудга келишида узоқ йиллик тарихга эга бўлган «Бухгалтерия хисоби» ва «Статистика» каби фанлар асос бўлган. Бу фаннинг ривожланиши учун эса объектив шарт-шароитлар яратилган.

Молиявий ва бошқарув тахлилининг фан сифатида шаклланишида бухгалтерия хисоби уз тарихи давомида такомиллашиб, бир канча бошқа фанларнинг вужудга келиши учун услубий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Чунки, ишлаб чикаришни концентрациялашуви, корхоналарнинг йириклашуви, хужалик фаолиятининг кенгайиши, иқтисодий жараёнларнинг мураккаблашуви хисоб ишларини такомиллаштириш заруратини тугдирди.

Жахон амалиётида XVIXVII асрларда ишлаб чиқариш тармоқлари тобора ривожлана бошлади, хусусан, саноат ишлаб чиқариш йуналишидаги тармоқлар ривожланиши тезлашиб кетди. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан бир қаторда унинг хисобини хам такомиллаштириб боришга эхтиёж туғула бошлади.

Шу даврдаги ишлаб чиқариш таракдиёти иқтисодий жараёнларни тўғри ва тўлиқ хисобга олишни талаб килади. Аммо ишлаб чиқаришнинг такомиллашиб бориши, корхоналар уртасида эркин ракобатнинг вужудга келиши бухгалтерия маълумотларини чуқурроқ урганишни ва уни тўғри тушунтириш заруратини туғдиради. Бу эса уз навбатида тахлил элементларининг вужудга келишини такозо килади, чунки, «тижорат сирини» такомиллаштириш борасидаги жуда куп саволларга бухгалтерия хисоби ва статистика фани жавоб беришга қийналиб қолади.

Корхоналарни тўғри, окилона бошқариш, унинг молиявий холатини  яхшилаш,   ракобатбардошлик  кувватини  ошириш  хужалик фаолиятини чуқуррок, урганишни ва тахлил этишни такозо этади. Бу эса бухгалтерия баланси ва бошқа хисоботларда ифодаланган баъзи курсаткичларга изох беришни талаб қиларди.

Булар эса уз навбатида хозирги тахлил фанининг вужудга келиши учун объектив асос бўлган.

Тахлилнинг элементлари биринчи марта 1880 йилларда чиқа бошлаган «Счетоводство» журналида пайдо бўла бошлаган. Шундай қилиб, тахлилнинг баъзи элементларини уз ичига олган  «Балансшунослик» фани пайдо бўлган.

Фаннинг «Балансшунослик» деб номланишига асосли сабаб бўлган, чунки ўша пайтларда хужалик фаолиятининг натижаси асосан бухгалтерия балансида ифода этилган. Баланс маълумотларига асосан корхонанинг маблағи ёки манбаининг маълум муддатда ўзгариши аникланади. Лекин шу ўзгаришлар нима эвазига содир бўлаётганлиги, уларга қайси омиллар таъсир кўрсатаётганлиги корхона эгалари учун мухим бўлиб борди. Бу эса балансдаги кўрсаткичларни батафсил тахлил қилиш заруратини вужудга келтиради.

Жамиятда ишлаб чиқариш тараккиётининг ривожланиши билан бир қаторда иқтисодий кризислар ракобатни хам вужудга келтирди. Бундай шароитда хар бир корхона фаолиятининг молиявий баркарорлиги, ундаги «тижорат сири» мухим ахамият касб этади. Бундай шароитда бухгалтерия баланси маълумотлари етмай қолади. Бухгалтерия баланси билан биргаликда бошқа кўрсаткичларни ифодалайдиган хисоботлар хам вужудга кела бошлади ва тахлилнинг кулами кенгайди. Бу вактгача факат бухгалтерия баланси тахлил қилинган бўлса, энди унга бошқа хисоботлар тахлили хам кушилиб «хисобот тахлили» вужудга келди. Шу тарзда тахлил ривожланиб, мустақил фан сифатида шаклланиб борди.

Молиявий ва бошқарув тахлили мустақил фан сифатида шакллангунга кадар узига хос тарихга ва бир канча номларга эга бўлди. Иқтисодий тахлилнинг вужудга келиш тарихи буйича нашр қилинган адабиётлар, унинг фан сифатида шаклланиб, такомиллашиб борганлигидан далолат беради. Шундай қилиб тахлил фани ривожлангунча бир канча эволюцион йулни босиб утди. Мазкўр фан узининг эволюцион ривожланиши давомида бир канча номлар би­лан аталган. Даставвал хужалик субъектларининг асосан баланс маъ-лумотларини тахлил этиш максадига каратилганлиги боис, собиқ иттифок, даврида тахлил фани «Балансшунослик» деб юритила бошланган, яъни балансни урганувчи, тахлил этувчи фан деб каралган. Бу эволюцион ривожланиш йулини куйидаги чизмада хам кўрсатиб утишимиз мумкин бўлади (1-чизма).

Молиявий ва бошқарув тахлилининг вужудга келиш тарихини куз олдимизга якқолрок келтириш учун шу сохага багишланган адабиётларни хронологик жихатдан кўриб чиқиш максадга мувофик деб уйлаймиз.

Кишилик жамияти ривожланиши давомида бир канча тузимларни ўз бошидан ўтказди. Жумладан, жамият таракдиётида социалистик тузум вужудга келгандан сунг тахлил фани режали иктисодиётга асосланган кўрсаткичларни ва бухгалтерия балансидаги моддаларни

батафсилрок. урганишга киришди. Бу эса тахлил фанининг ахамиятини оширмади.

Собиқ иттифокда 1920 йилларга келиб, иттифоқ иктисодчи олимларидан П.Н.Худяков «Анализ баланса» ва «Популярные очер­ки балансоведения» асарларини, Н.А. Кипарисов «Основы балансоведения» ва «Построение балансов и анализ» асарларини чоп эттирди. Бу китобларда асосан иқтисодий тахлил бир ёклама бўлиб, фақат бухгалтерия баланси моддаларини тахлил қилиш усуллари тўғрисида фикр юритилган.

30-йилларга келиб тахлилнинг кулами кенгая борди. Тахлил қилиш учун фақат бухгалтерия баланси моддалари эмас, балки хужалик фаолиятининг бошқа кўрсаткичлари хам тахлил этила бошланди. Натижада тематик тахлил вужудга келди ва баъзи мавзуларга баришланган адабиётлар нашрдан чиқа бошлади. Бунга мисол қилиб Н.Е.Қолосовнинг «Основы экономического анализа себестоимости в предприятиях» (1931 и.), А.П.Александровсқийнинг «Калькуляция и анализ работы предприятий» (1932 й.), А.Ф.Масановнинг «Баланс и анализ хозяйственной деятельности предприятий» (1934 й.), А.А.Афанасьевнинг «Анализ отчета промышленных предприятий» (1938 й.) китобларини келтиришимиз мумкин.

1940 йилларга келиб собик иттифоқда «Хужалик фаолиятини тахлил қилиш» фан сифатида тўлиқ, шаклланди. Бу даврга келиб ушбу фан буйича дарсликлар яратилди ва олий ўқув юртларида мус-тақил фан сифатида утила бошланди.

1950 йилларга келиб собик иттифоқда тахлил фанининг ривожланишида асосий босқич бўлди. Бу даврга келиб мамлакатда саноат корхоналарида тахлил қилиш фани янада ривожланди. Буни биз иктисодчи олимлар И.И.Поклоднинг «Экономичесқий анализ про­изводственно-финансовой деятельности промышленных предприя­тий» ва Г.Г.Бронинг «Анализ баланса промышленного предприятия» китоблари оркали хам кўришимиз мумкин.

60—70-йиллардан бошлаб эса иктисодиёт тармоқлари буйича тахлил фани ихтисослашиб борди ва тахлил фанининг бир канча турлари вужудга келди. Кейинги йилларда эса иқтисодий тахлил фа­нининг назарияси устида куп ишлар олиб борилди ва тахлил назарияси фан сифатида шаклланди.

80-йилларнинг хусусияти шундаки, бу даврда иқтисодий тахлил фанининг назариясини яратиш буйича Москвада М.И.Баканов ва А.Д.Шеремет худудий мактаблари вужудга кедди. Будар «Теория экономического анализа» китобини 1987, 1990, 1995 ва 1997 йиллар­да кайта нашрдан чиқардилар. Минск олимларидан В.В.Осмолов­сқий, В.И.Стражёв, Л.И.Кравченко, Н.А.Русак хамкорликда 1989 йилда «Теория анализа хозяйственной деятельности» дарслигини яратдилар. Киевлик олимлардан И.И.Каракоз ва В.И.Самборсқий хамкорлигида 1989 йилда «Теория экономического анализа» деган дарслик яратилди. Узбекистонлик олимлардан И.Т.Абдукаримов, М.М.Пардаев, М.М.Тулахужаева, А.Т.Ибрагимов, А.Шоалимовлар хамкорликда тахлил фанининг узбек мактабини яратилишита асос солдилар. Эндиликда барча МДХ давлатлари олий ўқув юртларида «Иқтисодий тахлил назарияси» мустақил фан сифатида укитилиб келинмокда. Бу албатта корхоналар фаолиятини бошқаришда, унинг молиявий баркарорлигини ва ракобатбардошлигини таъминлашда энг мухим тадбирлардан бири бўлиб хисобланади.

Хозирги бозор иктисодиётига утиш шароитида, иқтисодий тахлил (молиявий ва бошқарув тахлили) хам янгиланиш даврини бошдан кечирмокда. Унинг мазмуни режанинг бажарилишини тахлил қилишдан, жахон андозалари талабларига жавоб берадиган кўрсаткичларни урганишга каратилмокда. Бу борада ижтимоий махсулотдан, ялпи ички махсулот ва шундан келиб чиқадиган кўрсаткичлар тизимига утиш кузда тутилмокда.

 

1.2.  Узбекистон Республикасида иқтисодий (молиявий ва

бошқарув) тахлилнинг ташқил топиши ва ривожланиши

 

Юкорида жахон амалиётида бир қатор иқтисодий фанлар билан бир қаторда тахлил фанининг хам шаклланиши, ривожланиши ва мустақил фан сифатида ташкил топишининг тарихий босқичлари хакида фикр юритилди. Бухгалтерия хисоби фанининг яратилганлигига 500 йилдан ошди. Шу фан негизида «Иқтисодий тахлил» фани вужудга келганлигига хам 100 йилга якинлашди. Узбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларни жадаллаштиришда бу фаннинг роли жуда катта, чунки амалиётда иқтисодий дастакларнинг бири сифатида намоён бўлмокда. Хўш, тахлил фани мустақил республикамизда качондан шаклланган ва фан сифатида ташкил топган? Ушбу фаннинг Узбекистонда яратилиши ва ривожланиш тарихи бошқа фанлар сингари давр такрзоси марказ таъсири остида шаклланди.

90-йилларнинг бошларига келиб, Узбекистан уз мустақиллигини кулга киритгач, барча сохаларда бўлгани сингари илм-фан сохасида хам узининг мустақил йулини танлаб олди. Хусусан, иктисодиёт тармоқларида иқтисодий тахлилга бўлган муносабат тубдан ўзгара бошлади. Узбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларни жадаллаштиришда бу фаннинг роли жуда катта, чунки амалиётда иқтисодий дастакларнинг бири сифатида тахлил намоён бўлмокда.

Республикамизда иктисодиётни эркинлаштириш бир томондан, корхоналарнинг мустақил фаолияти учун катта имконият яратиб берса, иккинчи томондан, уларнинг масъулиятини хам оширади. Корхоналарнинг иқтисодий эркинлиги ва масъулиятининг ошганлиги уларнинг уз фаолиятини чуқур тахлил қилишни такозо қилади.

Республикамизда амалга оширилаётган ислохртлар узига хос икдисодий дастаклар ва шунга мос фанларнинг шаклланишини таказо қилади. Шундай фанлардан бири «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанидир.

Албатта, молиявий ва бошқарув тахлили маъмурий буйрукбозликка асосланган режали иктисодиёт шароитида хам мавжуд бўлган. Аммо, унинг максади ва мохияти, режали иктисодиётга мослаштирилган бўлиб, бевосита режанинг шаклланиши ва бажарилишига хизмат қилишга каратилган эди. Унинг мазмуни эса, маълум даражада мафкуравий бўлиб, аввало, давлат манфаатини ифодалаб келган. Чунки, барча мулк, уни тасарруф этиш бевосита давлатнинг ихтиёрида эди. Эндиликда иқтисодий вазият тубдан ўзгарди.

Давлатнинг мулкка ва барча икдисодий жараёнларга эгалиги бардам топиб, куп мулкчиликка асосланган, бозор муносабатларини узида ифода этадиган, мазмун жихатидан янги иктисодиёт шаклланмокда. Бу эса, шунга мос равишда мазмунан янги «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанини шакллантирилишини такозо қилади.

Эндиги «Молиявий ва бошқарув тахлили» фани, энг аввало, хеч кандай мафкўрага тобе эмаслиги, давлат манфаатини инкор этмаган холда, турли мулк эгаларининг манфаатларини узида акс эттириши билан узига хослик касб этади. Бу холат мазкўр фаннинг максади, вазифалари, таркиби, унда кулланиладиган кўрсаткичлар тизимини ўзгартиришни такозо қилади.

Молиявий ва бошқарув тахлили — бу иқтисодий ходиса ва жараёнлар мохиятини англаш, таркибий кисмларга бўлишга асослан­ган. Тахлил фанининг пайдо бўлиши хар кандай янги билимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган объектив шароит ва талабларнинг вужудга келишидир.

Биринчи навбатда — комплекс ва тизимли тахлил бўлган амалий талабнинг вужудга келиши сабаби, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ри-вожланиши, ишлаб чиқариш муносабатларининг такомиллашуви, ишлаб чиқариш куламининг кенгайишидир. Бундай шароитда ривожланмаган, оддий корхоналарда кулланилиб келинган тахлилий хисоб-китоблар, фараз қилишлар ривожланган катта корхоналар шароитига етарли бўлмай қолди. Корхона фаолиятини хар томонлама камраб олган комплекс иқтисодий тахлилсиз мураккаб иқтисодий жараёнларни бошқариш ва оптимал карорлар кабўл қилиш мушкул бўлиб қолди.

Тахлил фанининг Узбекистонда яратилиш тарихини тахминан 5 босқичга бўлиш мумкин. Республикамизда «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг яратилиш ва ривожланиш тарихини куйидаги чизмада ифодалаб утиш мумкин (2-чизма):

 

Маълумки, Узбекистонда узоқ йиллар мобайнида олий ва урта махсус ўқув юртларида тахлил фани асосан собиқ итгифокнинг марказий шахарлардаги (Москва, Ленинград, Киев) олимлар томонидан тайёрланган дарсликлар асосида ўқитилиб келинди. Аммо, бунда узимизга хос хусусиятлар акс эттирилмаган эди. Бу эса 60-йилларга келиб ўзбекистонлик олимларни хам бу фан сохасида ижод қилишга даъват этди.

Ушбу даврдан бошлаб марказдан чиқадиган дарсликларда узбекистонлик олимлар муаллиф сифатида катнашадиган бўлди. Жумладан, 1966 йилда Москванинг «Экономика» нашриётида чоп этилган «Матлубот кооперацияси корхоналари хужалик фаолиятининг тахлили» номли дарсликнинг муаллифлари таркибига львовлик О.Р.Кмицикевич, новосибирсклик Л.А.Фальковичлар билан биргаликда самаркандлик олим И.Н.Топоровсқий хам таклиф қилинган эди.

Шу фан буйича масалалар тупламини ёзишни самаркандлик олимлар уз зиммаларига оладилар. 1970 йилда И.Т. Абдукаримов, Б.А.Залеский ва Н.Топоровский томонидан Москванинг «Экономи­ка» нашриётида «Матлубот кооперацияси корхона ва ташқилотлари хужалик фаолиятини тахлил қилиш буйича масалалар туплами» ўқув қўлланмаси биринчи марта чоп этилди. Бу узбекистонлик олимларнинг катта ишончга сазовор бўлганлиги ва уларнинг тан олинганлигидан далолат эди.

Собиқ иттифоқ олимлари ичида хужалик фаолиятини тахлил қилиш фани буйича узбекистонлик олимларнинг мавкеи узлуксиз ошиб борди. Шу фанга багишланган қатор монографиялар, ўқув кулланмалари, рисолалар ва илмий макрлалар чоп этила бошланди. 1968 йилда И.Т.Абдукаримов томонидан «Кооператив савдода муомала харажатлари тахлили» Москванинг «Экономика» нашриётида, 1971 йилда «Кооператив савдода чакана тавар обороти тахлили» ўқув кулланмаси Москва кооператив института нашриётида, 1973 йилда «Кооператив савдода фойда ва рентабеллик» номли монографияси «Экономика» нашриётида чоп этилди.

Республикамизда 60—70-йилларда тахлил фанининг ташкил топиши ва шаклланишида асосий мавкени самаркандлик олимлар эгаллаганини эътироф этган холда, 80-йилларга келиб пойтахтимиз Тошкент шахрида ва республиканинг бошқа худудларида хам тахлил фани секин-аста шаклланди ва ривож топа бошлади. Бу даврга ке­либ тахлил фанининг ривожланишига тошкентлик иктисодчи олимлардан Р.Раджапов, А.С.Сотиволдиев, Ё.Абдуллаев, О.Махмудов, Х.Шодиев, Н.Хан, А.Шоалимов, А.Т.Ибрагимов, А.Усанов, А.К.Иб­рагимов, Б. Хасанов ва бошқалар катта хисса кушдилар.

80-йилларда республиканинг Самаркандда яратилган тахлил мактабининг аъзолари хам уз анъаналарини давом эттириб, юкори ва сермахсул ижод қилдилар. Бу даврга келиб самаркандлик олим-лардан И.Т.Абдукаримов, МД.Пардаев ва А.А.Абдиевлар дамкор-ликда «Хужалик фаолиятининг тахлили»га багишланган турт томлик альбом яратдилар. Бу альбомнинг биринчи кисми «Иқтисодий тахлилнинг назарий асосларига» багишланган бўлиб, барча мавзулар тегишли тизмаларда тушунарли қилиб тасвирланган. Ушбу альбом­нинг иккинчи томи «Кооператив савдода иқтисодий тахлил» номи билан аталади. Бунда кооператив савдо корхоналари хужалик фаолияти батафсил тахлил қилинган. Аммо матлубот кооперацияси куп тармоқли соха. Шу туфайли альбомнинг 3-томи «Матлубот коопера­цияси алохида тармоқлари хужалик фаолиятининг тахлили» мавзусига багишланган. Альбомнинг 4-томи матлубот кооперацияси ташкилотларида барча тармоқлардан хисобот кабўл қилинганидан кейинги утказиладиган тахлил усулларини уз ичига олган. Бу «Молиявий холатнинг тахлили» деб номланган ва бунда барча соха буйича молиявий холатнинг кандай ахволда эканлиги тўғрисида хулоса қилишга багишланган. Ушбу тахлил усуллари хам аник чизмалар оркали ёритилган.

1984 йилда И.Т.Абдукаримов томонидан «Матлубот кооперацияси хужалик фаолиятини тахлил қилиш» номли дарслик Москванинг «Экономика» нашриётида чоп этилди. Бу дарслик иттифоқдаги барча кооператив институтларига ва «Бухгалтерия хисоби, назорат ва хужалик фаолиятининг тахлили» буйича мутахассислик тайёрлайдиган барча олий ўқув юртларига тавсия қилинди. Бу дарсликни кенг жамоатчилик жуда яхши кутиб олди. Натижада, 1989 йилда ушбу дарслик айнан ана шу нашриётда кайта ишланган ва тулдирилган вариантида янгидан нашр қилинган.

1990 йилларнинг бошларига келиб республикамизда «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанига оид дастлабки узбек тилидаги адабиётлар яратила бошланди. Айникса, бу даврга келиб бухгалтерия хисобидаги ахборотларни автоматлаштириш масалаларига кенг эътибор каратидди. Шу йиллари хисоб, тахлил, статистика ва режа маълумотларини автоматлаштириш буйича бир канча адабиётларни Р.А.Абдуллаев, Р.И.Абдукаримов, Н.А.Иброхимов, К.У.Уразов, М.Б.Аббосовлар турли нашриётларда чоп эттириб келдилар.

90-йилларнинг бошларига келиб тахлил фанининг ривожланиш сохасига янги-янги иктисодчи олимлар кириб кела бошладилар. Бундай иктисодчи олимлардан А.Т.Иброхимов, Б.АДасанов, А.Ри-закулов, О.Бобожонов, М.Тулахужаева, Н.Жураев, О.Жуманов, М.Рахимов, А.Абдуганиев, Х.Мусаевлар «Иқтисодий тахлил» нинг турли кирраларига багишланган асарлар ярата бошладилар.

Узбекистан Республикасининг мустақиллик сари интилиши самаркандлик олимларни узбек тилида дарслик ёзишга даъват этди. Бунга рахбарликни профессор И.Т.Абдукаримов уз кулига олди ва нихоят 1989 йилда И.Т.Абдукаримов, М.К.Пардаев, АА.Абдиев ва В.И.Абдукаримовлар томонидан «Матлубот кооперацияси хужалик фаолиятини тахлил қилиш» мавзусида биринчи марта узбек тилида дарслик вужудга кедди. У Тошкентдаги «Укитувчи» нашриётида чоп этилди. Бу дарсликдаги куп иқтисодий атамалар узбек тилида ёзилди. Аммо махсус фанларни фақат рус тилида укиб юрган талабалар ва уз ишини рус тилида юритадиган мутахассислар учун узбек тили­даги атамаларни тушуниш анча қийин кечди. Шу сабабли бу қийинчиликни осонлаштириш максадида олимлар «Савдога оид иқтисодий атамаларнинг русча-узбекча лугати»ни ишлаб чиқди ва чоп этишга муваффак бўлдилар.

Ушбу китоблар, мақолалар туплами ва рисолалар бозор иктисодиётининг шаклланаётган шароитида тахлил фанининг илмий ва амалий жидатдан такомиллашуви учун назарий асос бўлиб хизмат қилиши мукэррар.

Узбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, узига хос ва мос бозор иктисодиётига асосланган таракдиёт йулини танлаб олди. Бу эса, иктисодчи олимлардан бозор иктисодиётига оид адабиётлар­ни яратиш вазифасини талаб қилади.

Мустақиллик йилларида республикамизда «Молиявий ва бошқарув тахлили»га оид бир неча унлаб дарсликлар, ўқув кулланмалар, монографиялар ва илмий мақолалар чоп этилди. Мустақиллик йиллари тахдил фанининг юксак ривожланиш даври бўлиб қолди. Мустақиллик йилларида олий таълим стандартларига асосан «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг янги ўқув дастурлари яратилди.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, республикамизда иқтисодий тахлил фанининг равнаки узига хос тарихга эга. Бу фан борасида тегашли мактаб шаклланган. Бироқ бу фаннинг равнаки, унинг келажаги олдинда, бизнинг республикамизда савдо ва кишлок хужалиги сохалари буйича хар холда дарсликлар яратилган, анча ишлар қилинган. Аммо халк хужалигининг мухим тармоқларидан бўлган саноат, кўрилиш, транспорт хизмати сохасидага корхоналар хужалик фаолиятини тахлил қилиш буиича хали анча ишлар қилиниши лозим. Бу сохалар буйича хали дарслик ва тегишли адабиётлар бирмунча камрок яратилган. Бу республикамиз равнаки учун, унинг келажакдага тараккиети учун кенг йул очиб беришига тускинлик қилиши мукаррар, чунки саноат ва бошқа халқ хужалигининг тараққиёти узимизга хос бўлмиш лозим. Бу эса ушбу сохалар буйича узимизга хос молиявий ва бошқарув тахлили усулларини ишлаб чиқишни такозо қилади.

Узбекистон Республикасида молиявий ва бошқарув тахлили куйидаги йуналишларда ривожланиши лозим деб хисоблаймиз:

•  Хозир республикамизда куп мулкчиликка асосланган бозор тизимидаги   корхоналар   вужудга   келди.   Молиявий   ва бошқарув тахгили хам ана шу сохага моc ривожланиши ло­зим;

•   Узбекистонда барча сохалар буйича, айникса бухгалтерия хисобининг жахон андозаларига моc тизими кабул қилинмокда. Бу эса халкаро андозага моc молиявий ва бошқарув тахлили тизимини хам яратишни таказо қилади;

•   бу фаннинг назариясини  узимизда шаклланаётган  бозор иктисодиётининг хусусиятларини инобатга олган холда яратиш лозим;

• Узбекистонда макроиқтисодий тахлил амалий жихатдан объ­ектив заруриятга айланди. Аммо унинг назарияси ва методологияси яратилган эмас, шу туфайли келажакда макроиқтисодий   тахлилни   назарий   ва   методологик   асоси   ишлаб чиқилиши лозим;

•  олимлар саноат, кўрилиш, транспорт, хизмат ва бошқа халк хужалигининг   мухим   сохалари   буйича  дарслик  ва  ўқув кулланмаларини яратишлари керак;

•  иктисодчи мутахассисларни тайёрлащда бу фанга тегишли ахамият бериш ва ўқув андозаларига ва режаларига киритиш лозим, деб хисоблаймиз.

Ушбу тадбирларнинг амалга ошиши мустақил давлатимизнинг мустақил фани - молиявий ва бошқарув тахлилининг вужудга келиши  ва ривожланиши учун асос  бўлади.  Бу фаннинг келажакда ахамияти кескин ошади, чунки бозор иктисодиёти шароитида хар хил корхоналарнинг хужалик фаолиятини чуқур урганишни, тахлил қилишни такозо этади.

 

1.3.Билиш назарияси ва тахлил

 

Билиш — фалсафа фанининг фундаментал услубий бўлими бўлиб, у объектив борликнинг инсон онгида акс этишини ургатади.

Аввало, мазкур назарияда билишнинг объекти ва субъекти тушунчаси аникланади. Биринчи тушунча мазмунида бевосита объек­тив хатти-харакат, амалиёт, инсоннинг моддий фаолияти яъни, жамият ривожланишининг асосини ташкил этувчилар ётади.

Иккинчи тушунча эса, инсоннинг узи, жамият, инсоният яъни, билиш объектига ижодий ёндашувчи шахсларни билдиради.

Билиш объекти ва субъектининг диалектик бирлиги унинг ишончлилигини ва хакконийлигини таъминлайди.

Амалиёт ва унинг сезилувчи предметлари, моддий буюмлашган, ижтимоий ва эқологик мазмундаги томонлари билишнинг объекти хисобланади.

Замонавий фанларнинг усул ва услубларини умумлаштириб, шуни айтиш мумкинки, билиш жараёнида куйидаги воситалардан кенг фойдаланилади: анализ ва синтез, экспремент, моделлаштириш. Буларнинг барчасини амалга оширадиган, асосини ташкил этадиган инсоннинг узидир. Мохиятига кўра барча холатларни юкори даражада анализ-синтез этадиган инсон миясининг фикрлаш кобилиятидир.

Фикрлаш ижодий жараён сифатида тушунча, хукм, хулосаларни уз ичига олади.

Объектив реаллик: ходисалар, буюмлар, кўрсаткичлар уз шакли ва мазмунига хамда хусусиятларига кўра фаркланади, гурухларга ажратилади ёки фикрлаш воситасида муайян тушунчани хосил қилади.

Хукм оркали нимадир тасдикданади ёки инкор этилади.

Тахлил этилган жараёнлар синтез этилиб, хулоса чиқарилади.

Хуш билиш назарияси узи нима?

Билиш назарияси оркали урганилаётган борликни муайян объ­екти туррисида ишончли ва хакконий маълумотларга эга бўламиз.

Барча тармоқ. фанларнинг услубий асоси сифатида билиш наза­рияси иқтисодий тахлилнинг хам мохияти, зарурийлиги ва натижасини аниклаб беради.

Молиявий ва бошқарув тахлили – аник амалий фандир. Агар у билиш назариясига таяниб ривожланса, инсоннинг амалий фаолиятида иқтисодий самарадорлик ошади. Бу эса фаннинг амалий хаётда уз урнини топганидан далолат беради.

Молиявий ва бошқарув таҳлили уз фаолиятида диалектиканинг муҳим тамойилларига асосланади.

Улар куйидагилардан иборат:

— доимо харакат;

ўзаро алока ва ўзаро богликлик;

—  сабаб-окибат;

— координация ва субкоординация;

— карама-каршилик;

—  микдор ўзгаришидан сифат ўзгариши;

—  инкорни инкор ва шу кабилардир.

Тахлилнинг хусусияти, зарурийлиги ва қимматли томони, у вокеа ходисаларнинг динамикасини урганади.

Бу жараёнда мазкур фан предмети тадкик қилиши мумкин бўлган объектив реаллик; предмет ва ходисалар у ёки бу томондан боглик бўлган холда, доимо харакатда, ўзгаришда деб урганилади.

Иқтисодий ходисаларнинг бир-бирига богликлигини, узаро харакатларини, алохида юзага чиқишини ва бошқа томонларини урганмасдан туриб, уларнинг тузилиши, харакат конунлари, хусусиятларини урганиб бўлмайди. Бу эса муайян иқтисодий объектом белгиларга кўра бўлакларга бўлиб, сунгра уларнинг умумийлигини таъминловчи жихатларини тахлил ёрдамида аниклаб, тегишли хулосалар олишда хамда улардан амалиётда фойдаланишда жуда мухимдир.

Инсон томонидан иқтисодий фаолиятдаги турли вокеалар кузатилиб уларнинг натижалари тўғрисида маълумотлар олинади яъни, фактлар тупланади.

Маълумки фанда вокеалар бевосита узи тахлил этилмайди, бал­ки улар кайд этилган фактлар буйича урганилади.

Эмперик билишлар буйича кайд этилган фактлар фанга киради, кайта ишланади ва сакланади. Лекин инсон томонидан кайд этил­ган фактлар бир бутун вокеа ёки предметни урганиш учун етарли хисобланмайди. Бунинг учун урганилаётган объект муайян белгилар буйича гурухлар ёки бўлакларга ажратилиши зарур. Булардан маълум бўлмокдаки, аниқ объект тўғрисида илмий фактлар туплаш, уларни тахлил қилишдан бошланар экан. Айтилганлардан шу хулосага келиш мумкинки, тахлил, жамият ёки табиатдаги вокеа ва ходисаларни урганиш услуби бўлиб юзага чиқади.

Бир бутун объектни фикран бўлакларга бўлиб урганиш тахлилда ута ахамиятли тадкикот усули бўлиб хисобланади. Мазкур усул урганилаётган ходисанинг ички мохиятини очишда ва уни турли омилларга богликлигини аниклашда жуда мухимдир. Бундай фикрлащда фалсафанинг абстракт усул-услубларидан кенг фойдаланилади.

Тахлилда бир бутун ходиса ёки предмет бўлакларга бўлиниб, унинг хар бир алохида томонлари урганилади. Лекин, бу билан урганилаётган объектни тула маънода тавсифлаб бўлмайди. Бунинг учун, объектни урганилаётган томонларини умумлаштириб, умумий жихатларни хосил қилиш керак. Мазкур масала синтез усули билан амалга оширилади.

Умуман, ходиса ёки жараёнлар урганилиб, илмий хулосалар чиқаришда тахлил ва синтез усули биргаликда харакат қилади. Мазкур тартиб объектнинг диалектик бирлигини таъминлайди. Бу билан тадкик этилаётган предмет ёки ходисаларнинг диалектик бирлигини хар томонлама билиш мумкин.

Фактлар тахлилидан назарий синтезга утиш индукция ва дедук­ция методлари ёрдамида амалга оширилади.

Индукция — алохида фактлар билимидан умумбилимларга (яъни конунлар ёки бошқа амалий ва зарурий алокаларни акс эттирадиган) утиш усулидир.

Дедукция — фикрларни умумийликдан хусусийликка татбиқ этиш усулидир. Бунда, умумий таснифдаги конунлар, богликликлар хусусий таснифга утказилади.

Мазкур усуллар ёрдамида иқтисодий ходисаларни хам хусусий, хам умумий жихатлари урганилиб, тегишли хулосалар олиниб, амалиётга татбиқ этилади.

Юкорида кўриб чиқилган билишнинг элементлари, усуллари (диалектика, анализ, синтез, индукция ва дедукция) иқтисодий-тахлил фанида хам иқтисодий вокеа ва жараёнларнинг асосини ташкил этади.

Молиявий ва бошқарув тахлили айтиб утилган умумий усуллар ва хусусий жихатлар билан биргаликда, алохида фан сифатида юзага чиқиб, корхоналарни тадкик, қилиш тизилмасига эга бўлади.

 

1.4. Молиявий ва бошқарув тахлили фанининг мазмуни

 

Бозор муносабатлари сохасида хар кандай хужалик юритувчи субъектнинг уз тасарруфидаги барча ресурслар — молиявий, моддий ва мехнат ресурслари харакати хамда улардан фойдаланиш самарадорлигини турри бошқаришни таъминлаши зарур бўлади. Аммо, купгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий мустақиллик хамда ички ва ташки бозорда битимлар тузиш хукукини кулга киритганларидан сунг, хужалик юритишнинг янги шароитларига тайёр эмасликлари аён бўлиб қолди.

Бозор иктисодиёти сохасида бошқарув субъектларига фақат ахборотга эга бўлишнинг узи кифоя қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш максадида фойдаланиш зарур бўлади. Самарали бошқарищда энг мухими ахборот ва ундан фойдалана билишдир.

Иқтисодий ахборотлар билан ишлашнинг энгмуҳим жихатларидан бири, уни тахлил қилишдир. Тахлил давомида хужалик фаолиятини урганишда хамда хулосалар чиқаришда асос бўладиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Молиявий ва бошқарув тахдилининг икки хил йуналишини кўрсатиш мумкин:

1.  Саноат корхоналарининг хужалик фаолиятини тахдил қилиш.

2.  Халк хужалигининг бошқа тармоқларини тахлил қилиш.

Бунда иқтисодий районлар, худудлар ва бутун халк хужалигини тахлил қилиш тушунилади. Шуни айтиш керакки, халк хужалигини тахдил қилиш иқтисодий фанлар мажмуасида мустақил урин олмаган бўлиб, у сиёсий иктисод ва тармоқлар иктисодиёти кўрсларида урганилади. Холбуки, корхоналарнинг хужалик фаолиятини тахлил қилиш иқтисодий фанлар қаторидан узига хос мустақил урин олган.

Бугунги кунда хорижлик ва республикамизнинг энг кўзга кўринган иктисодчи олимлари тахлил фанининг принциплари тўғрисида турлича фикрлар билдириб келишмокда. Аммо уларнинг аксариятининг фикрларида бир муштаракликни кузатишимиз мумкин бўлади. Иктисодчи олимларнинг фикр-мулохазаларидан келиб чиқиб, сиз талабаларнинг олдига куйидагича муаммоли саволни куймокчимиз.

Молиявий ва бошқарув фанининг қандай принциплари (тамойиллари)ни кўрсатиб беришимиз мумкин бўлади?

Ушбу муаммони биз узимиз куйидаги фикрларимиз билан кисман хал этиб бериш ниятидамиз. Корхоналарнинг хужалик фаолиятини тахлил қилиш учун асос қилиб олинган куйидаги тамойиллари мавжуд:

•  объектнинг холатини дастлаб иктисодиётнинг назарий асосларига биноан тахлил қилишнинг зарурлиги, урганиладиган ходисаларнинг мохияти ва бир-бирига узаро богликлиги;

• тахлилнинг комплекс хусусиятга эгалиги хамда узаро бир-би­рига узвий равищда боглик иқтисодий кўрсаткичлар системасининг кулланилиши;

•  иқтисодий маълумотларни аналитик жихатдан кайта ишлаш жараёнида урганиладиган ходисаларни туркумлаш ва уларга таъсир кўрсатувчи омилларни микдорий ва сифат белгиларига караб тавсифлаш;

•  корхоналарнинг хужалик фаолиятини тахлил қилишда таккослаш усулининг ички хужалик резервларини аниклашдаги ахамияти;

• тахлил натижалари асосида илгор тажрибаларни кенг ёйиш ва оммани ишлаб чиқаришни бошқаришга яна хам кенг жалб қилиш;

•  корхоналарни бошқаришда хисоб ва хисоботнинг хал қилувчи роли ва унинг тахлилда асосий ахборот манбаи эканлиги.

Молиявий ва бошқарув тахлили фанининг бир қатор тамойил­лари (принциплари) мавжуд бўлиб, бўлардан энг асосийлари куйидагилар хисобланади:

•  мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойили;

• ихтиёрийлик тамойили;

• бетарафлилик тамойили;

•  ишончлилик тамойили;

• даврийлик тамойили;

• тизилмавийлик (системалашганлик) тамойили;

• таккосланувчанлик тамойили;

• аник бахолаш тамойили ва хоказолар.

Хозирги шароитда мамлакат ижтимоий-иқтисодий таракқиётини жадаллаштирищда, иктисодиётдаги нокулай йуналишларни тез бартараф этишда иктисодиётни бошқаришни тубдан кайта ислох қилишни жадаллаштириш биринчи навбатдаги вазифадир. Молия­вий ва бошқарув тахлилини такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари иктисодиётни бошқаришни кайта кўришнинг мохияти ва уни амалга ошириш тамойиллари билан бевосита белгиланади. Иктисодиётни бошқаришни тубдан кайта кўришнинг мохияти — барча даражаларда асосан маъмурий рахбарлик усулларидан иқтисодий усулларга, манфаатлар оркали бошқаришга, бошқаришни кенг демократиялашга, инсон омилини бутун чоралар билан кучайтиришга утишдир. Хозирги босқичда туб ислохотни амалга ошириш бозор иктисодиёти афзалликларини мумкин қадар тўлароқ руёбга чиқариш имконини берадиган яхлит, самарали ва эпчил бошқариш системасини вужудга келтиришни такозо қилади.

Хужалик фаолиятини муваффакиятли бошқариш купгина таъсир этувчи омилларга, шартларга ва холатларга боглик бўлади. Юкорида кўрсатиб ўтилганидек, корхоналар фаолиятини бошқаришда, бошқарув функцияси асосий мавкени эгаллайди, шу билан бирга тахлил хам. Ушбу функцияларнинг тўлиқ фаолияти ва даражаси куп жихатдан уларнинг услубиятига богликлиги билан, бундан ташкари бошқарув объектида фаннинг предметини уз вактида аник тушуниши билан ажралиб туради.

Бизга маълумки, одатда хap кандай фан уз предмета оркали объ­ектив борликнинг қайсидир томонлари ва кисмларини тушуна олади. Айнан битта объектни турли хил фанлар узининг ихтисослик томонларидан ёки алокаларидан келиб чиқиб, турлича караши мум­кин. Кўриниб турганидек, хужалик фаолияти узининг мазмуни ва структураси жихатидан мураккаб объект эканлиги билан ажралиб туради.

Шу сабабли, корхоналарнинг хужалик фаолиятини купгина иқтисодий хамда бошқа фанлар урганиши мумкин.

Хар бир фан жамият, табиат ва идроклаш, таракдиёт хакида маълум бир билим беради. Бундай билим беришда ёки урганишда табиат ва жамиятни ривожлантиришдаги умумий конуниятларига, тамойилларига амал қилади.

Молиявий ва бошкдрув тахлили хам аниқ фан сифатида куйидагилар хақида махсус билим беради:

• иқтисодий жараён, ходиса ва вокеаларнинг ривожланишини, ўзгаришини объектив (ташки) ва субъектив (ички) таъсир этувчи омиллар билан умумий боглик холда урганиш;

•  урганилаётган фирма, ташкилот, муассаса ва уюшмаларнинг фаолиятини тўлиқ ва кенг урганган холда аник ва холисона бахо бериш;

•  ижобий ва салбий таъсир этган омилларни аниклаш, ракамларда кўрсатиш ва хисоблаш;

• бор бўлган имкониятлар, самарадорликни оширишнинг йул-йурикларини кўрсата олиш;

•  илгор гоя ва тажрибаларни урганилаётган жараёнга куллаш йуналишларини белгилаш.

Молиявий ва бошқарув тахлилида урганилаётган ходиса ёки жа­раён майдадан йирикка, оддийдан мураккабга ёки аксинча урганилади, хамда умумий бирлиги ва бир-бири билан узвий богланиши эътиборга олинади. Демак, хужалик фаолиятининг тахлили фирмаларнинг иқтисодий фаолиятининг объектив ва субъектив омиллар­ни эътиборга олиб урганади.

1.5. Бозор иктисодиёти шароитида молиявий ва бошқарув

тахлили хужалик субъектларини бошқаришнинг мухим

функцияси сифатида

Турли мулкчилик тизимига асосланган иқтисод, бозор механизмининг мухим шартларидан бири хисобланади. Унинг субъектлари бўлган корхона ва ташкилотлар, алохида тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи субъектлар мулкнинг эгаси ва тасарруф этувчиси сифатида уни тўғри бошқаришдан манфаатдордирлар, бу эса албатта содир бўлаётган хужалик жараёнлари ва ходисаларини даврий кузатишни, фаолият натижавийлигини батафсил урганишни иқтисодий тахлил қилишни талаб этади. Шу жихатдан корхона (фирма) фаолиятини бошқаришнинг мухим воситаси ва кўроли бўлган иқтисодий тахлил ута ахамиятли хисобланади.

Бозор иктисодиёти даврида мулкчилик ва хужалик юритиш шаклидан катъий назар, корхоналарда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш энг аввало тизилмада бошқарув ролини оширишдан бошланади. Чунки, бошқарув воситасида корхона уз олдидаги вазифаларни хал қилади ва куйилган максадга эриша боради.

Корхонада бошқарув тизилмаси уз объект ва субъектидан иборат бўлади.

Бошқарув объекти — бу ишлаб чиқариш, субъекти эса бошқарув таркибидир.

Корхона фаолиятини ёки ишлаб чиқаришни бошқаришда объект ва субъект бошқариладиган ва бошқарувчи кичик тизилмани ташкил этади.

Уларни хар бири узига юклатилган функцияларни бажаради. Аммо, мазкур кичик тизилмалар бир-бирлари билан узлуксиз ва чамбарчас алокада бўлиб, айни холатда ягона тизилмани ташкил қилади.

Бошқарув субъекти — бошқарув объектининг таснифи ва узига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Лекин, субъект хар доим ишлаб чиқариш ва хужалик жараёнларини ўзгаришига кўра объект шакли ва унга таъсир этувчи усулларни белгилайди хамда такомиллаштириб боради. Бошқарувчи ки­чик тизилма бошқарув объектни назорат этади, тартибга солади, максад ва дастурларни бошқарув функциясига кўра ишлаб чиқади. Демак, бошкарув субъекти корхона тизилмасида фаол роль бажарар экан.

У бошқарувнинг етакчи функцияларини: маркетинг, режалаштириш, бухгалтерия хисоби, тахлил, тартибга солиш хамда назорат ва аудитларни амалга оширади.

Эркин бозор иктисодиётида корхона фаолиятини ташкил этиш ва юритишнинг маркетинг конунлари, тартиблари ва тамойилларини билмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас. Чунки, мар­кетинг илми асосида энг макбу дастурлар ёки режалар ишлаб чиқилади.

Бошқарув тизилмаси сифатида маркетинг фаолиятининг асосий тамойиллари мазмуни куйидаги кўринишни олади:

> ишлаб чиқаришни бозордаги талабга мос тушиши;

> бозордаги холат ва корхонани хакиқий ишлаб чиқариш имконияти;

> харидор ва буюртмачилар талабини янада туларок кондириш;

> аник бозорларда махсулот ва хизматларни кузда тутилган хажмда ва белгиланган муддатда сотиш;

> ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини узок муддатли рентабелли ишлашини таъминлаш;

> танлаб олинган маркетинг стратегияси ва тактикасига катъий амал қилиш (бозор холатини эътиборга олган холда);

> доимо ўзгариб турувчи бозор холатига ва харидор талабига мослашиш.

Мазкур санаб утилган тамойилларга амал қилиш ва маркетинг дастурини ишлаб чиқиш хамда уни амалга ошириш бевосита аналитик хисоб-китоблар билан чамбарчас бошанган. Бу жараёнлар асосида жуда куплаб иқтисодий тахлил ишлари бажарилади. Уларнинг асосийлари куйидагилардан иборатдир:

> корхона иктисодига ташки ва ички мухитнинг таъсири тахлили;

> бозор холати тахлили  (кенг куламда,  товар гурухлари ва алохида товарлар буйича);

> истеъмочилар ва сотиб олувчилар тахлили;

> ракобат холати тахлили;

> бозордаги бахр хамда уз бахосини белгилаш тактикаси тахли­ли;

> молиявий натижалар тахлили;

Урганилган ташки ва ички мухит хамда холат имкониятларидан келиб чиқиб, корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг жорий бизнес режаси тузилади.

Бизнес режада хар бир элемент пухта тахлил қилиш асосида белгиланади. Чунки, улар реал иатикболли хамда энг асосийси самарали бўлиши шарт.

Корхонада бизнес режа куйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

1.  Кириш — резюм.

2.  Ишлаб чиқ,ариш мақсади, ишлаб чиқариладиган махсулотлар руйхати (уларнинг афзаллиги ёки фарки бошқа ишлаб чиқарувчилар билан таккосланади).

3.   Махсулот сотиладиган бозор холатини белгилаш (зарурий маълумотлар туплаш ва уларни тахлил қилиш).

4.  Асосий кўрсаткичлар буйича ракобатбардошликни аниклаш (ишлаб чиқариш хажми, сотиш хажми, махсулот сифати, бахо даражаси, уртача фонда).

5.  Маркетинг стратегияси.

6.  Ишлаб чиқариш режаси (ишлаб чиқариш куввати, хомашё ресурслари, мутахассислар).

7.  Ташкилий тамойиллар (ишлаб чиқариш хизмати, уларни мувофиклаштириш, узаро харакати ва бир-бирини назорат этиш тартиби).

8.  Тижорат таваккали ва чораси.

9.  Молиявий режа.

10.  Молиялаштириш стратегияси.

11.  Товар-материал таъминоти ва шу кабилар.

Албатта бизнес режанинг хар бип бўлими хисоб-китоб қилиниб,умумлаштирилганда,   корхонанинг   ишлаб   чиқариш  фаолиятидан оладиган фойдаси энг куйи кўринишда, тармоқда эришилган уртача фойда меъёридан паст бўлмаслиги керак.

Кўриниб турибдики, режанинг хар бир босқичи хамда унинг

элементлари тахлил асосида пухта қилиб тузилади.

Демак, ишлаб чиқилган режа воситасида куйилган максадга эришиш учун бошқариладиган  объектнинг самарали  функцияси йуналиши аник белгиланади.

Белгиланган режаларнинг амалда кандай бажарилаётгани ёки ишлаб чиқаришшшг бориши тўғрисида реал ахволни бухгалтерия хисоби ёрдамида урганилади. Бухгалтерия хисобида шаклланган маълумотлар пировард натижада бошқарув эхтиёжлари учун ишла-тилади. Бошқарув карорлари эса тахлил маълумотларига асосланади. Демак, иқтисодий тахлил режа, бозордаги ахвол ва бухгалтерия хисоби маълумотлари асосида объектдаги ўзгаришни микдор ва сифат жихатдан урганади хамда бахо беради. Унинг ёрдамида йул куйилган камчиликлар топилади ва тугатилади, объектни янада ривожлантириш йуллари белгиланади ёки самарали ишлашни таъминлайдиган йуналишга утказилади. Бу эса, бошқарув карорларини нечоглик реал кабўл қилинишига асос бўлади.

Демак, бухгалтерия хисоби ва хисоботи маълумотлари хам иқтисодий-тахлил воситасида кайта ишланади. Бу билан тахлилнинг бошқарув фаолиятининг тўғрилиги ва мохияти янада якқолрок кўринади.

Бошқарув жараёнида тартибга солиш функцияси - бошқарувчи субъектнинг энг мақбул бошқарув карорларини қабул қилишда ута мухим хисобланади. Бу билан, урганилаётган объектга комплекс ёндашилиб, бутун бир тизилманинг ижобий ва салбий жихатлари назарда тутилган холда энг мақбул чоралар ёки тадбирлар белгилана­ди. Натижада, бошқарув объекти фаолияти ёки дастуридаги салбий холатлар тугатилади ва бошқарув дастурларига аниклик киритилади. Мазкур ишлар бевосита иқтисодий тахлил ёрдамида амалга оширилади. Чунки, тартибга солинаётган хар бир объект хар томонлама чуқур урганилади.

Бошқарувда асосий фаолиятнинг ишончлилигини таъминлащда назоратнинг хам роли каттадир. Унинг ёрдамида фаолиятнинг бори­ши, уларнинг нечоглик хакконийлиги текширилади. Текшириш жараёнининг сифати, ишончлилигини ошириш учун тахдилнинг усуллари, тамойилларидан фойдаланилади ва шу асосда керакли хулосалар ёзилади.

Мисол учун, корхонада аудит текширишларида молиявий холат, баркарорлик натижалари ва шу кабилар урганилади.

Айтиб утилган барча бошқарув функциялари корхонанинг иқтисодий ривожланиши учун тайинланган. Бирок корхонани фақатгина иқтисодий тузилма деб караш хам, унга бир томонлама ёндашишини келтириб чиқаради. Чунки, унинг узига хос ижтимоий, эқологик ва бошқа шу каби жихатлари хам мавжуд. Демак, корхона тузилмасида ижтимоий, эқологик жараёнларни хам тахлил этиш, Мазкур йуналишдаги хакиқий ахвол ва уни такомиллаштириш масалаларини урганади ва уларга таъсир этади.

Буларнинг натижаси эса, иқтисодий жараёнларга кўрсатган таъсири билан аникланади.

Фикримизни умумлаштириб, шу нарсаларни айтиш мумкинки молиявий ва бошқарув тахлили корхонани бошқаришнинг мухим функцияларидан биридир.

Унинг ёрдамида:

а)  бошқарув карорларини илмий асосланиши таъминланади;

б)  мулк ва маблағлардан фойдаланишнинг мукобиллик шартларини белгилайди ва бошқарувчи улар қаторидан узи учун мақбул бўлган оптимал вариантларни танлайди;

в)  истикболли бошқариш учун замин тайёрлайди.

 

1.6. Молиявий ва боищарув тахлили фанининг предмети

 

Эркин иқтисодий муносабатлар шароитида молиявий ва бошқарув тахлили жараёнида урганилаётган ходиса ёки жараён майдадан-йирикка, оддийдан-мураккабга ёки аксинча, умумийликдан энг кичик омилга кадар урганади хайда умумий бирлиги ва бир-бири билан узвий богланиши эътиборга олинади. Демак, молиявий ва бошқарув тахлили фани фирма ва корхоналарнинг иқтисодий - иж­тимоий фаолиятини объектив ва субъектив омилларни эътиборга олган холда урганади.

Фаннинг предмети дейилганда, шу фан нимани ургатади деган саволга жавоб бериш лозим бўлади. Хар кандай мустақил фан узининг предметига эга. «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг предметига кенг маънода карайдиган бўлсак, у иқтисодий фан сифатида тахлил қилинаётган объект хужалик фаолиятининг барча сохаларини уз ичига олади. Лекин хар бир иқтисодий фан узига хос хусусиятга, узи урганадиган предметига эга. Бу фақат шу фанга хос бўлиб, имкони борича бошқа фанларда такрорланмаслиги лозим. Бу талаб шу фаннинг мустақил фан сифатида фаолият кўрсатиши учун асосий шартлардан бири хисобланади.

«Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг предмети том маъ­нода тахлил қилинаётган объектнинг хужалик фаолиятидир. Аммо, «Бошқарув хисоби», «Молиявий хисоб», «Статистика», «Молия», «Аудит», «Маркетинг», «Менежмент» каби фанларнинг хам предме­ти кенг маънода хужалик фаолиятидир. Бу фанлар хам хужалик фаолиятида содир бўлаётган ижтимоий -иқтисодий жараёнларнинг у ёки бу жихатини ургатади. Демак, хар бир фаннинг, шу жумладан, «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг узига хос ва мос жихатини, унга тегишли предметини аниклаб олиш лозим.

Тахлил фани хужалик фаолиятида содир бўлаётган барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларни уз ичига олади. Аммо, бу жараёнлар­нинг содир бўлиш пайтини эмас, балки унинг натижасини ургана­ди, объектда содир бўладиган иқтисодий жараёнлар унинг бизнес режасида кузда тутилган маълумотга асосланса, жараённинг содир бўлишини конуний жихатдан хужжатлаштириш билан «Бошқарув хисоби», «Молиявий хисоб» ва «Статистика» каби фанлар шугулланади. Шу жараёнларнинг натижаси маълум даврларда (ой, чорак, йил) жамланиб борилади ва турли хисоботларда уз аксини топади. Тахлил эса айнан ана шу тузилган хисоботларга, жамланган хужжатларга асосланади.

«Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг предмети хакида турли иқтисодий адабиётларда иктисодчи олимларнинг карашлари турлича талкин этилган. Масалан, иктисодчи олим М.К. Пардаев тахлилнинг предметига куйидагича таъриф берган: «Тахлил фани­нинг предмети, хужалик фаолиятида объектив (ташки) ва субъектив (ички) омиллар таъсирида содир бўлган, бўлаётган ва бўладиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни маълумотлар манбаида ифодаланган кўрсаткичлар тизими оркали унинг холатига бахо бериш ва яхшилаш йулларини ишлаб чиқишни урганишдан иборатдир».

Ушбу олимнинг фикрларига кушилган холда, биз хозирги бозор иктисодиёти шароитида «Молиявий ва бошқарув тахлили» фани­нинг предметига куйидагича таъриф беришни лозим деб топдик.

«Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг предмети деб — тур­ли мулк шаклидаги фирма, уюшма, бирлаита ва хоказоларнинг молиявий-хужалик жараёнларининг содир бўлиши, ривожланиши ва ўзгаришининг ижтимоий-ицтисодий самарадорлиги хамда молиявий баркарорлиги, тулов кобилияти, ракобатга чидамли бўлиб фаолият кўрсатиши учун зарур техник, ташкилий, моддий, молиявий, инновацион бойликларидан оқилона фойдаланаётганлигига бахо беришга айтилади. Бундай урганишда жамиятда амал қилаетган объектив ва субъектив конунларга таянади хамда купгина ахборот манбаларидан фойдаланади».

Фаннинг предмети таърифидан шу нарса кўриладики, демак фан корхоналарнинг хужалик жараёнларини урганар экан, хамда кандай иқтисодий самарадорликка эришганлигини кўрсатар экан. Тахлилнинг предметида объектив (ташки) ва субъектив (ички) омил­лар алохида урин тутади, чунки, иқтисодий жараёнлар уз-узидан со­дир бўлмайди. Улар маълум ички ва ташки омиллар таъсири остида руй беради. Бу омиллар таъсирини фақат молиявий ва бошқарув тахлили фанида урганилади ва предметининг асосини ташкил этади. Шунингдек, хужалик фаолияти натижасига тўғри бахо бермасдан, унга таъсир қилган ижобий ва салбий омилларни урганмасдан туриб, кузда тутилган максадга эришиб бўлмайди. Шу туфайли, тахлил фани предметининг марказида объектив ва субъектив омилларни урганиш лозимлиги кайд қилиниши бежиз эмас.

Тахлилнинг предметини урганищда фақат содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан чекланиб қолиш мутлако етарли бўлмас эди. Тахлилдан максад, мавжуд натижага оқилона бахо бе­риш билан биргаликда, йул куйилган камчиликларни келгусида бартараф қилиш ва шу оркали тахлил қилинаётган объектнинг иқтисодий ва молиявий ахволини яхшилашдан иборатдир.

Корхоналар фаолиятига бахо беришда урганилаётган иқтисодий ходиса ва жараёнларга боглик бўлган субъектив омилларни хам эътиборга олиб тахлил қилинади. Субъектив (ички) омил дейилганда, корхоналарнинг амалий фаолияти билан юкори самарадорликка эришиш, яъни мехнат, моддий ва асосий фондлардан оқилона фойдаланиш хисобига купрок махсулотлар ишлаб чиқаришда хамда юкори фойда олиш эвазига корхоналар фаолиятини яхшилаш мумкинлигини хам урганади.

Объектив (ташки) омиллар дейилганда корхона фаолиятига мутлако боглик бўлмаган омиллар тушунилади, яъни, давлат сиёсатининг ўзгариб туриши, бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши, бахо, табиий омиллар ва хаказолар.

Иқтисодий манбалардан фойдаланиб, урганиш дейилганда эса бухгалтерия, статистик, тезкор хисоб маълумотларидан фойдаланган холда корхона ва фирма фаолияти аник ракамлар билан урганилади ва умумлаштирилади. Чунки иқтисодий манбалар корхоналарда содир бўлаётган ходиса ва жараёнларни аник улчайди, акс эттиради ва бахо беради.

Шундай қилиб, тахлил фани мустақил бўлиб, узига хос хусусиятларга, узининг бетакрор предметига эга. Тахлилда урганиладиган иқтисодий жараёнлар ва уларнинг мухим жихатлари айнан шу тарзда бошқа фанларда урганилмайди ва такрорланмайди.

Хар кандай фаннинг объекта бўлиши лозим. Аммо, «Молиявий ва бошқарув тахлили» фанининг назариясига багишланган энг сунгги адабиётларда хам бу масалага етарлича эътибор каратилмаган. Шу туфайли фаннинг предмети билан объектами куп холларда бир хил тушунчалар деб каралади. Бу эса уз навбатида назарий жихатдан асоссиз, чалкаш хулосаларга олиб келиши мумкин.

Хар кандай фаннинг объекти унинг предмети каерларда амалга ошишини кўрсатиб беради. «Молиявий ва бошқарув тахлили» фани­нинг предмети хозирги бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда купмулкчиликка асосланган барча юридик ва жисмоний шахсларнинг хужалик фаолиятида мужассам. Шу туфайли тахлил фани­нинг объектига давлат, жамият ташкилотлари, уюшмалар, трестлар, биржалар, корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хужалик юритувчи субъектларнинг хужалик жараёнлари киради. Бу объектлар иқтисодий асоси жихатидан давлат, жамоа, акциядорлик, хусусий, хорижий ва аралаш каби мулк шаклида фаолият кўрсатадиган объектларга бўлинади.

Узбекистон Республикаси узига хос ва мос иқтисодий тараккиёт йулини танлади. Бу мустақил йул билан хамма сохада, хусусан, миллий хисоблар тизимида хам жахон андозаларига босқичма-босқич утиш кузда тутилган. Бу эса уз навбатида, мулк шаклидан катъий назар, тахлилнинг бир хил методологик усулини ёритишни такозо қилали.

Объектнинг ва даврнинг кандай бўлишидан катъий назар ушбу фан предметининг мохияти ўзгармаслиги, объект эса тахлилнинг қайси маконда утказилишига караб ўзгариб туриши мумкин. Шу жихатдан унинг предмети объектидан мазмун ва мохияти жихатидан тубдан фарк қилади.

Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида «Молиявий ва бошқарув тахлили»нинг субъектлари бўлиб, тахлил объектини ким томонидан урганилишига караб белгиланади, яъни хозирги вактда хужалик  юритувчи  субъектлар  фаолиятини жуда куп  мутахассислар, мулкдорлар, давлат идоралари ходимлари тахлил қиладилар.

Тахлил ишларини амалга оширувчи тахлил субъектлари таркибига корхона (фирма), ташкилот ва уюшмаларнинг барча-бухгалтерлари, иктисодчилари, менежерлари, бошқарув идораси, статистика идоралари, аудиторлар, молия ташкилотлари, техник хизмати, мехнат биржаси, атрофии мухофаза қилиш ташкилоти, маркетинг хиз­мати, банк ва биржалар ходимлари кабилар киради.

 

1.7. Молиявий ва боцщарув тахлили фанининг асосий вазифалари

 

Бозор иктисодиёти шароитида корхоналарни бошқаришда молиявий ва бошқарув тахлилининг роли кескин ошмокда, чунки бошқарув тизимида олдинги маъмурий-буйрукбозлик тизимидан воз кечилиб янги, эркин иқтисодий механизмлар оркали бошқариш тизими шаклланмокда. Собик иттифоқ даврида тахлил асосан режа кўрсаткичларини асослашга, унинг бажарилишини таъминлашга каратилган эди. Эндиликда эса хар бир хужалик субъекти, мулк шаклидан катьий назар уз фаолиятини юкоридан берилган буйрукни бажаришга каратмасдан, балки, мустақил равищда узининг иқтисодий кудратини такомиллаштириш максадида эркин бошқаришга каратади. Бу эса уз навбатида иқтисодий тахлилнинг ролини янада оширади. Иқтисодий тахлил оркали хар бир субъектда мавжуд бўлган ички ва ташки имкониятлар аникланади, уларни амалиётга сафарбар қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.

Хар бир фаннинг вазифаси иқтисодий шарт-шароитга караб белгиланиб борилади, лекин у олдига куйилган вазифаларни тўлиқ ва кенг хал этиш учун қатор услубларни куллайди.

Бозор иктисодиёти шароитида корхоналар фаолиятини тахлил этишда молиявий ва бошқарув тахлилининг асосий вазифалари бўлиб куйидагилар хисобланади:

урганилаётган объектга (ходисага) тўғри ва холисона бахо бериш;

•  корхонанинг бизнес режасини тузиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш;

•  тузилган бизнес режаларнинг тўғри ва илмий асосланганлигига бахо бериш;

• хар бир йуналишга таъсир этувчи омилларни аниклаш, уларнинг таъсирини хисоблаш ва шу омилларни ишнинг самарадорлигини оширишга сафарбар қилиш;

•  бизнес режанинг бажарилиши натижасида корхонанинг молия­вий баркарорлигини таъминланиши, унинг иқтисодий кудратини яхшиланиши, хар бир хужалик субъектининг ракобатбардошлилигини оширшшши учун мавжуд ички ва ташки имкониятларни урганиш;

моддий, мехнат ва молиявий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланганликка бахо бериш;

•   корхонанинг  иқтисодий  ва  молиявий  потенциалига,  унинг туловга кобилиятлшшгига бахо бериш хамда бу натижага тезкор чора-тадбирларни куллаш йулларини ишлаб чиқиш;  хужалик хисоби тамойимарига, тижорат хисоб-китобларига амал қилишликни мунтазам текшириб туриш;

•  корхоналарда мавжуд бўлган самарадорликни ошириш йулида уларнинг имкониятларжи аниклаш;

•  корхонанинг тижорат сирины саклаган холда унинг молиявий ахволини кенг жамоатчиликка кўрсата билиш ва ташки инвесторларни корхона фаолиятши яхшилашга жалб қилиш;

•  корхонани бошқаришнинг энг кулай ва нафли усулларини ишлаб чиқиш, илгор гоя ва тажрибаларни урганилаётган ходисага куллаш йул-йурикларини кўрсатиб бериш, тегишли ахборотлар манбаини етказиб бериш;

•  энг тўғри ва оқилона, иш юритиш ва корхоналарни бошқариш буйича хулосалар бериш;

корхоналарни ривожлантиришнинг жорий ва истикболли режаларини тузиш учун щтисодий кўрсаткичлар асосини аниклаш;

режанинг бажарилишига объектив бахо бериш хамда уни бажаришда корхоналарга боглик бўлган ва боглик бўлмаган омиллар ва сабабларни бир-биридан ажратган холда аниклаш;

•  корхоналарнинг хужалик фаолияти жараёнида эришиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан аниклаш.

Бозор иккисодиёти шароитида «Молиявий ва бошқарув тахлили» вазифаси ушбу юкорида таъкидланган вазифалар билан чекланмайди. Бозор шароитида корхоналар фаолияти шу даражада серкирраки, тахлил жараёнида унинг хамма  жихатларини урганиш лозим бўлади. Шу сабабли хам, молиявий ва бошқарув тахлилининг вазифаси хам куп кирралидир. Биз эса шу каби вазифаларнинг айримларини санаб утдик холос.

Кўриниб турибдики, молиявий ва бошқарув тахлилининг вази­фаси бозор муносабатлари шаклланаётган бугунги шароитда хам, келажакда хам корхоналар хужалик фаолиятини узлуксиз яхшилаб бориши учун иқтисодий дастак сифатида мухим ахамиятга эга бўлади.

 

 

 

 

1.8. Молиявий ва бошқарув тахлилининг асосий

тамойиллари

 

Хужалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини тахлил қилиш натижасига асосланиб, карорлар қабул қилинади ва у туфайли бошқарув системаси бошқариладиган объектнинг фаолиятини заруриятга караб ўзгартиради. Қабул қилинган карор бошқарув жараёнининг асосидир. Янги хужалик йили учун ишлаб чиқилган режа бу корхонанинг келажакда ривожланишини таъминлайдиган карордир. Корхоналарнинг хужалик фаолиятини тахлил қилиш жараёнида корхонада қабул қилинган бизнес режаларнинг асосланганлиги текширилади, режада кузда тутилмаган имкониятлар аникланади. Молиявий ва бошқарув тахлили режалаштириш даражасини талаб даражасига кутаради, уни яна хам илмий асосланганлик даражасини таъминлайди. Шунинг учун хам режалаштириш билан тахлил уртасидаги богликлик аник кўриниб туради. Бизнес режа тузиш корхона фаолиятининг тахлили билан бошланади ва якунланади. Бизнес режа-

нинг аник ва пухта ишлаб чиқилиши корхоналарнинг иқтисодий ривожланишига замин яратиб беради.

Табиат ва жамиятдаги вокеликни урганувчи ва уларнинг тадкик қилиш объекти деб каровчи алохида фаннинг узи амал қиладиган тамойиллари мавжуд бўлади. Тамойиллар урганиладиган объектнинг бир бутунлиги, реаллиги ва вокелигини тавсифлайди.

Шу жихатдан тахлилнинг хам иқтисодий ходиса ва жараёнларни урганишда узи амал қиладиган тамойиллари бор. Мазкур тамойил­лар тахлил фанининг объективлигини, мантиклилигини, шакл-мазмунини, микдор-сифатини ва шу каби жихатларни тавсифлаб, реал вокеликни ягона тушунчасини хосил қилади.

Бу тамойилларнинг халкаро ва миллий хисоб андозалари асосида куйидаги шаклларни айтиб утиш мумкин (1-жадвал).

 

1.9. Фанлар системасида тахлилнинг тутган урни

 

Иктисодиётни эркинлаштириш шароитида иқтисодий тахлил фанининг бошқарувдаги урни ортиб бормокда. Молиявий ва бошқарув тахлили фани бошқа фанлар замирида вужудга келди ва купгина фанларга нисбатан янгидир. Молиявий ва бошқарув тахлили фани мустакдил фан сифатида шаклланди ва ривожланмокда.

Шунга карамай, республикамиз мустақилликка эришганидан кейин молиявий ва бошқарув тахлили фани мазмуни ва таркиби жихатидан тубдан ўзгарди. Режали иктисодиёт шароитида барча фанлар сингари молиявий ва бошқарув тахлили фани дам режанинг бажарилишини назорат қилиш, унга таъсир этувчи омилларни аниклаш, юкоридан кўр-кўрона туширилган режани асослашга каратилган эди.

Бозор иктисодиёти шароитида молиявий ва бошқарув тахлили хакикатдан хам амалиётда хужалик юритувчи субъектларга, мулк ва иш эгаларига хизмат қилишадиган бўлди. Олдинлари корхоналарнинг хужалик фаолияти юкори ташкилот ва давлат нуктаи-назаридан тахлил қилинган бўлса, эндиликда бевосита шу корхона, унинг меднат жамоаси ва мулк эгаси нуктаи назаридан тахлил қилинадиган бўлди. Бироқ барча холда хам давлатнинг манфаати хисобга олинади. Чунки, бозор иктисодиёти шароитида хам корхона билан давлат уртасидаги алокалар эркин равишда узаро манфаатли иқтисодий муносабатларга асосланади.

Хозирги бозор муносабатлари шароитида иқтисодий жараёнлар ва муносабатлардаги бундай ўзгаришлар хар бир фан ва иқтисодий механизмлар мазмунини сифат жихатидан янгилашни, тубдан кайта кўриб чиқишни такозо қилмоқда.

Молиявий ва бошқарув тахлили фани объектив заруратдан, талабдан келиб чиққан аник иқтисодий фан бўлиши билан бир қаторда бошқа фанлардаги умумий конуниятлар, тартибларга риоя қилади. Яъни купгина фанлар билан узаро богликликда бўлади. Жумладан, умумиқтисодий назария фани билан бевосита алокадордир. Умумиқтисодий конуниятларни ва категорияларни иқтисодий тахлил қилишда амал қилинади. Умумиқтисодий назария фанида иқтисодий категориялар ва атамаларнинг мазмунини ва мохиятини очиб бериладиган бўлса, иқтисодий тахлил фанида эса ушбу иқтисодий категориялар ва атамаларни тахлил усуллардан фойдаланган холда урганиб, тахлил қилинади.Масалан, ялпи махсулот деб номланувчи кўрсаткични оладиган бўлсак, умумиқтисодий назария фа­нида ялпи махсулотни мазмун ва мохияти нимадан иборат эканлиги, у кандай аникланиши, таркибига нималар киришини билиб олишимиз мумкин. Молиявий ва бошқарув тахлили фанида эса ушбу ялпи махсулот хажмини маълум даврлар буйича таккослаган холда, уларнинг динамикасини урганиб, тахлил қилишимиз мумкин бўлади.

Табиат, жамият ва тафаккўрни ривожланиши хакидаги фалсафий таълимотлар хам тахлилда фойдаланилади, яъни умумий ривожланиш, урганилаётган жараёнга диалектик караш ва хоказолар.

Молиявий ва бошқарув тахлили фани куиидаги фанлар билан узаро алокадордир:

•  бухгалтерия хисоби ва аудит;

•  ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш;

•  микро ва макро иктисод;

• режалаштириш (бизнес режа тузиш);

•  статистика ва информатика;

•молия, банк, солик масалаларига тааллукли фанлар билан;

•  иқтисодий математика ва компьютер асослари фани билан;

•  хукуқий фанлар билан;

• табиий фанлар билан ва хоказолар.

Бизга маълумки, бухгалтерия хисоби мулкчиликнинг турли шакл-ларидаги корхоналар хужалик фаолиятини ялпи, узлуксиз ва хужжатларга асосланган холда акс эттириш тизимидир. Яъни, хужаликда содир бўлган ходиса ва жараёнларни узлуксиз равишда хужжатларда акс эттириб бориш хамда тегишли проводкаларни бериб борищдан иборатдир. Молиявий ва бошқарув тахлили эса хужаликда содир бўлган ходиса ва жараёнларни тахлил усуллари оркали урга­ниб, тегишли хулосалар ва таклифларини бериши мумкин бўлади.

Тахлил билан молия, солик органлари ва давлат банки ходимлари хам шугулланади. Улар аввало сум билан назорат қилиш, корхоналарнинг давлат бюджети билан бўлган узаро муносабатларига тааллукли масалалар билан кизикади.

Статистика органлари хам молиявий ва бошқарув тахлили билан шугулланади. Улар қабул қилинган хисобот материалларини статис­тика усуллари билан кайта ишлаб, вазирликлар, бошқармалар ва корхоналарни йиғма ахборот материаллари билан таъминлайди.

Корхоналарнинг фаолиятини тахлил қилиш бевосита юкори ташкилотларнинг вазифаси хам бўлиб, улар корхоналарнинг хисоботини тасдиклайдилар хамда уларнинг ишлаб чиқариш ва хужалик фаолиятини бахолаб, тегишли карорлар қабул қиладилар.

 

Мавзу буйича таянч иборалар

 

•  фаннинг шаклланиши;

•  фаннинг ривожланиш тарихи;

•  Узбекистонда фаннинг ривожланиши;

•молиявий ва бошқарув тахлили фанининг мазмуни;

•тахлил бошқарувнинг мухим функцияси эканлиги;

•фан предметининг таърифи;

•фаннинг вазифалари;

•тахлил объекти;

•тахлил субъекти;

•иқтисодий назария ва тахлил фанларининг богликлиги;

•бухгалтерия хисоби ва тахлил;

•аудит ва тахлил;

•маркетинг ва тахлил;

•молия ва тахлил;

•солик ва тахлил.

•тахлил сузининг мазмуни;

•анализ ва синтез ходиса,

•жараёнларни батафсил урганиш нули;

•тахлил ва бошқарув;

•бошкдрув воситалари;

•молиявий ва бошқарув тахлилининг асосий принциплари.

 

II БОБ

Молиявий ва бошқарув тахлили фанинг методи ва унда кулланиладиган усуллар

 

2.1. Бозор иктисодиёти шароитида молиявий ва бошқарув

тахлили фанининг метода ва унинг узига хос мухим

хусусиятлари

 

Хар бир фаннинг методи объектив борликнинг, табиат ва жамиятнинг ривожланишини урганишга кандай ёндошиш лозимлигини кўрсатади. Фаннинг уз объекти ёки предметини урганиш усуллари, воситалари унинг методини тавсифлайди. Молиявий ва бошқарув тахлили хам узининг мустақил усулларига эга.

Метод — грекча «metodos» сузидан олиниб, назариёт, таълимот ва амалиётларга урганищдаги изланиш йуллари деган маънони англатади. Кенг маънода метод дейилганда хакикатни, объектив борликни, табиат, жамият ва мавжудотларни ривожланишини, материалистик дунёни диалектик-материалистик конуниятларга асосланиб урганишлик тушунилади.

Диалектик-материалистик урганиш куйидаги хусусиятларни эътиборга олади:

а)  хар бир урганилаётган жараёнлар бир-бири билан богланишда ва богликликда ўзгаришда ва ривожланишда бўлишликни;

б)  ўзгариш ва ривожланишлар карама-каршилик конуниятлари асосида бўлиб, объектив хакикат,хакиқий борлик ифодаланади деб карайди.

Диалектик-материалистик урганиш конуниятларига амал қилингани холда хар бир фан узининг предмета, мазмуни ва вазифаларини бажариши учун махсус методига хам эга бўлишлари лозим.

Молиявий ва бошкарув тахлили фани хам корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятини урганишда диалектик-материа­листик метод конуниятларига амал кочади.

Икдисодий адабиётларда молиявий ва бошқарув тахлили методининг корхона (фирма), ташкилот, муассаса, бирлашма ва х.к. лар хужалик жараёнларининг содир бўлиши ва ривожланишини урганишдаги диалектик ёндашиш усулларига айтилади деб таъриф берилган. Тахлил методининг узига хос хусусиятлари бўлиб:

— хужалик фаолиятини ифодаловчи кўргана кўрсаткичлар системасини куллаш;

— урганилаётган кўрсаткичларнинг ўзгариш ва фарк сабабларини тўлиқ аниклаш;  

— иқтисодий самарадорликка эришиш максадида кўрсаткичларни бир-бирига ботик холда урганиш ва х.к.

Тахлил методининг таърифига кўра хужалик жараёнларини урганишда диалектик ёндашишлик, яъни хар бир жараён, иқтисодий ходиса бор, мавжуд ва ривожланишда деб каралади. Бу жараёнлар сондан сифат ўзгаришига ва янги сифатнинг пайдо бўлишига, инкорни-инкор қилиш, карама-каршилик кўрашига, эскининг тугаши, янги-илгор жараёнларнинг пайдо бўлиш хусусиятига эга бўладилар. Хуллас, диалектик-материалистик метод ва унинг барча усуллари ху­жалик жараёнларини урганишда, тахлил қилишда уз аксини топади.

Молиявий ва бошқарув тахлил методининг таърифида унинг эътиборли хусусиятлари хам кўрсатилган, жумладан, хужалик жараёнлари ва иқтисодий вокеаларни тахлил қилишда жуда куплаб кўрсаткичлардан фойдаланиш кераклиги.

Бу кўрсаткичлар тахлил қилинаётган иқтисодий жараённинг мазмуни ва хажмига боглик бўлади, хатто тахлил натижасида янги, аввал мулжалланмаган кўрсаткичлар хам аникланиши мумкин. Урганилаётган хужалик жараёнларининг фаркланиши ва ўзгариши сабаблари таъсир кўрсатган омилларни хисоблаш тахлил методининг яна бир узига хос хусусиятидир. Чунки тахлил қилинаётган иқтисодий жараёнлар доимо бир-бири билан узвий боглик ва алокада бўла­ди, тахлил эса бу богликлик ва алокаларни аник улчаш ва урганиш имкониятига эга. Хатто айрим олинган хужалик жараёни бутун бир якуний натижага сезиларли таъсир кўрсатади ва ўзгартириб юбориши хам мумкин. Шунинг учун хам хужалик фаолиятининг ўзгариши сабаблари, таъсир этувчи асосий ва кушимча омилларни аниклаш, тахлил методининг мухим хусусияти бўлиб саналади.

Айникса, таъсир кўрсатган сабаб ва омилларни тўғри гурухлаш, хужалик фаолиятини тахлил қилишнинг сифатли бўлишида мухим роль уйнайди.

Молиявий ва бошқарув тахлили методининг яна бир узига хос томони урганилаётган кўрсаткич ва хужалик жараёнлари бир-бири билан узаро боғлиқлиги ва богланишдагина улчаш, яъни, махсулотлар ишлаб чиқариш ва уни сотиш хажмига таъсир этувчи сабабларни урганишдир.

Масалан, корхона ишлаб чиқарадиган махсулот хажми уч гурух омиллар: ишчи кучи, мехнат кўроллари ва мехнат буюмларидан фойдаланишликка боглик уз навбатида хар бир гурух омиллари майда элементларга бўлинади. Мехнат кучидан фойдаланиш омили сон ва сифатга ажратилади. Сон омили бу ишчилар сони, сифат эса мехнат унумдорлиги (битта ишчига ишлаб чиқарилган махсулот)га, ишчининг уртача бир йилдагиги унуми эса бажарилган бир йиллик киши-кунлари, иш вактининг узунлиги ва битта ишчининг бир йилда ишлаган киши-соатига боглик. Бу санаб утилган хар бир кўрсат­кич эса яна бошқа сабабга боглик. Уртача битта ишчининг бир йилда ишлаган киши-кунлар сонининг хажми кушимча дам олиш, ишга келмаслик, узок сафарга бориш, касаллиги ва корхона айби билан ишламаслик каби сабаблар таъсир кўрсатади.

Демак, барча кўрсаткичлар бир-бири билан занжирли богланиб кетган ва бу умумий занжир, системада хар бир омилнинг узурни ва таъсир кўрсатиш хажми бор. Тахлил жараёнида эътиборга олинмаган хар битта кўрсаткич ёки омил, натижаларни ноаник бўлишига, хатто, иктисодчиларни нотўғрири хулосаларга олиб келиши мумкин.                                           

Хулоса қилиб таъкидлаш мумкинки, тахлил методининг мухим хусусияти урганиладиган иқтисодий кўрсаткични алохида, бошқа омиллардан ажратган холда тахлил қилмайди, балки улар узаpo богликлилиги назарда тутилади. Айрим холларда урганилаётган кўрсаткичнинг ўзгариш сабаблари таъсир этиши бир хил ўзгармас шарт-шароитда айнан ухшашлиги иқтисодий тахлилда кулланилади, айрим омиллар таъсири бир хил шароитда ўзгармас деб каралади.

Одатда илмий усуллардан фойдаланилганда, хар кандай турдаги тахлил мувафакиятли чиқади. Тахлил қилишнинг тўғри танланган усули купинча унинг натижасини олдиндан аниклайди. Илмий усулда фанни текшириш купинча, диалектик усулга асосланиши тушунилади. Тушунишнинг диалектик усули, хамма ходиса ва жараёнларни мунтазам харакатда, ўзгаришда, ривожланишда кўриш зарурлигини билдиради. Молиявий ва бошқарув тахлили усулларининг характерли жихатларидан бири - мунтазам таккослаб туришдир. Ди­алектика хар бир жараённи, хар бир ходисани бирлик ва карама-каршиликлар кўраши деб караш кераклигини ургатади. Бундан хар бир ходиса ва жараёнларни ички карама-каршиликлар, ижобий ва салбий томонларини урганиб чиқиш зарурлиги келиб чиқали. Бу хам тахлилнинг характерли жихатларидан биридир. Тахлил қилишда диалектик усулдан фойдаланиш, корхона хужалик фаолиятини урга­ниб чиқишда барча боглик томонларини хисобга олинишини англатади. Хеч қайси ходиса, агар у алохида текширилса тўғри тушунчага эга бўлмайди. Бу хам тахлилнинг характерли жихатларидан бири­дир. Тахлилнинг мухим услубий жихатларидан бири, у нафақат сабаб-окибатларни аниклабгина қолмай, балки у сон жихатдан тавсиф беради, яъни хар бир омилнинг фаолият натижаларига кай микдорда таъсир кўрсатишини аниклайди, бу эса молиявий ва бошқарув тахлилининг янада осонрок бўлишини таъминлайди.

Системали ёндошиш эса урганилаётган ходиса ва жараёнларни босқичма-босқич тахлил қилиш, уларни узаро боглик холда текши­риш муфассал деталларда урганилишини кузда тутади.

 

 

2.2. Молиявий ва бошқарув тахлилида кулланиладиган

усулларни rypухлapra ажратиш

 

Иқтисодий тахлил қилишда, маълумотларни кайта ишлашда турли-туман услублар кулланилади. Бу услубларни куллаш жараёнида тахлил методининг асосий хусусиятлари комплекс ва системалашганлиги якқол кўринади. Хужалик жараёнларининг умумий бирлиги, кетма-кетлиги ва айрим элементлардан иборатлиги тахлил қилишда асосий эътиборда туради.

Тахлил усулларини қўллаш ўрганилаётган жараёнларнинг бир-бирига боғликлиги, ўзгариш сабаби, таъсир кўрсатган омиллар ва кушимча сабабларни аниклашга ёрдам беради.  Хозирги бозор иктисодиёти шароитида аксарият, етук иктисодчи олимларимиз тахлилнинг усулларини иқтисодий адабиётларида шартли равишда икки гурухга ажратиб кўрсатишмокда. Молиявий ва бошқарув тахлилининг усулларини куйидага икки гурухга ажратиш мумкин:

1.  Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гуруҳи.

2.  Иқтисодий-математик усуллар гурухи.

Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гурухига иктисодий таҳлил пайдо бўлгандан буен анъанага айланиб, амалий тажрибада кенг кулланилиб келаётган усуллар киритилади. Уларнинг таркибига мутлоқ ва нисбий фаркларни аниклаш, таккослаш, гуруҳлаштириш, балансли богланиш, занжирли богланиш, индекс, фоизлар ва хоказо усулларни киритишимиз мумкин бўлади.                                  

 

 

Иқтисодий-математик усуллар иқтисодий ахборотларни элек­трон хисоблаш машиналарда хисоблаш ва кайта ишлаш, бу маълумотларни тез муддатда бошқарув ходимларига узатиш ишлари бошланганда кулланилади. Иқтисодий-математик усуллар гурухига одатда, корреляцион ва реграцион тахлил, назарий уйин (назарий хизмат кўрсатиш) иқтисодий ташхис куйиш, интеграл, функционал қийматли тахлил, чизикли программалаштириш, графикли, эврестик тахлил ва хоказо усулларни киритишимиз мумкин бўлади. Иқтисодий математик усулларни бугунги кундаги айрим иқтисодий адабиётларда омилли тахлил усуллари хам деб номланмокда. Чунки, Мазкур усуллар оркали маълум бир иқтисодий ходиса ва жараёнга таъсир этувчи бир нечта омилларнинг таъсирини аник микдорларда аниклаш имконияти мавжудлигидадир.

Хужалик жараёнларини урганиш, тахлил этишда янги усул ва воситалардан фойдаланиш иқтисодий тахлилни такомиллаштиришнинг мухим йуналишларидан бири хисобланади. Шу маънода тахлилда кулланиладиган иқтисодий-математик усулларни хам ушбу қаторга киритиш мумкин (2-жадвал).

Иқтисодий-математик усулларни куллаш асосида:

• тахлилни бажариш муддати тезлашади;

•  ўзгаришлар ва уларнинг таъсирини аник хисоблаш мумкин бўлади;

•  оддий-анъанавий усуллар билан хисоблаб бўлмайдиган мураккаб омиллар ва кул омилли кўрсаткичларни тўлиқ урга­ниш имкони туғилади;

•  хар бир таъсир этувчи омилнинг микдор ва сифат жихатларини аник кўрсатиб бериш имконияти турилади;

• хисоблаш техникаларидан фойдаланиш осонлашади ва хоказолар.

 

 

2.3. Таққослаш усули ва уни куллашда амал қиладиган шартлар

 

Молиявий ва бошқарув тахлилининг оддий-анъанавий (одатдаги) усулларидан энг куп ва аввалдан кулланилиб келинаётгани таккослаш усулидир. Хар кандай иқтисодий ходиса, жараённи урга­ниш, таккослаш, маълум кўрсаткичлар билан нисбат, солиштириш йули билан урганилади. Бундай урганишда ходиса ва жараёнларни ўзгартиришнинг асосий ва кушимча сабаблари аникланади, таракиёт даражасига бахо берилади. Одатда тахлил таккослаш билан бошланади дейилади. Таккослашнинг бир неча турлари мавжуд: бизнес режа маълумотлари, утган йиллар эришилган кўрсаткичлар, энг илгор ва юкори, уртача эришилган натижалар билан.

Бизга маълумки иқтисодий тахлилнинг мухим вазифаларидан бири тузилган бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилишига бахо беришдан иборатдир. Шундан хам маълумотлардаги хисоботдан (урганилаётган йил) эришилган натижаларни таккослаш тахлили­нинг ахамияти юкорилиги кўринади.

Бизнес режа маълумотлари билан хакикатда эришилган натижа­ларни таккослаб, аникланган фарклар тахлилни кейинги чуқур урганиш учун обеъкт бўлади, яъни хисобланган ўзгаришлар тузилган бизнес режанинг асосланганлиги, тўғри ва бор хакиқий имкониятга якин, бажарилиш имконияти кенглигини билдиради. Шунингдек, бу аникланган фарклар бизнес режанинг сифатли тузилганлиги ёки бор хакикатдан узоклилигини ифодалайди.

Хакикатда эришилган маълумотларни бизнес режада кузда тутилган кўрсаткичлар билан таккослашда аникланган катта фарклар, айрим холларда бахо ўзгаришлари ёки паст режалаштирилиши, имкониятларни тула хисобга олинмаганлиги сабабли юзага келиши мумкин.

Бундай холларда, аввалги тузилган бизнес-режа кўрсаткичлари кайта хисобланиши (корректировка) ва урганиладиган маълумотлар таккосланиши лозим. Хуллас, тахлилда кўрсаткичлар асосланган бўлиши (мумкин) талаб қилинади.

Молиявий ва бошқарув тахлилининг таккослаш усули жорий давр маълумотлари билан утган йиллар кўрсаткичларини боглаб урганищда хам кенг кулланилади. Айникса, кунлик, ун кунлик, ойлик, кварталлик ва йиллик фаолиятини айнан утган йилларнинг шу даврларида эришилган натижаларга таккослаш зарур, фақат аник натижаларни билиш учун талабларга амал қилинган холда таккосланиши шарт. Махсулотлар таннархи, харажат турлари ва элементларини урганишда бир хил бахо улчамини қўллаш талаб этилади.

Тахлилда мухим ахамиятни чет эл тажрибаларини урганиш максадида ташкил этиладиган хорижий фирмалар билан корхона (фирма) маълумотларини таккослаш эгаллайди. Бунда кўрсаткичларни бир-бири билан таккослаш мослаштирилиб, сунгра эса илгор тажриба натижалари урганилади ва келгуси фаолиятда бу тажрибаларга амал қилиш йуллари кўрсатилади. Корхона (фирма) фаолиятида канчалик куп чет эл илгор тажриба ва технологиясини жорий қилиш йулларини белгилаш, келгусида шунчалик самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилишга асосий замин бўлади. Молиявий ва бошқарув тахлилида таккосланишнинг турли усулларини мунтазам куллаш, йул куйилган камчиликларни тузатишга, юкори кўрсаткичга ва тажрибага эга бўлган кушни хужаликлар ютукларидан фойдаланишга имкон яратади.

Таккослаш усули корхоналар фаолиятининг тахлилида кушни хужаликлар, уртача туман, вилоят ва республика маълумотлари би­лан урганилаётган хужалик маълумотларини солиштиришда хам ишлатилади. Бўларнинг барчаси хужалик фаолиятини туда ва чуқур урганишга, кўрсаткичларни усиш ёки камайганини аник билишга имкон яратади.

Куйидаги схемада таккослаш усулининг кулланилиши доираси кўрсатилган (3-чизма).

Иқтисодий тахлил фанида кўрсаткичларни таккослаб урганиш­да куйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

1. Таккослаб урганиши лозим бўлган кўрсаткичларнинг аникланиш усули айнан бир хил бўлиши керак. Хужалик фаолиятини тахлил қилишда урганиладиган кўрсаткичларни турри таккослаш учун мазмунан бир хил усулда аникланганлигини текшириш лозим. Масалан,   корхоналарнинг   рентабеллик   даражаси   фойдани   ишлаб

 

чиқариш фондларига ёки махсулотларнинг тўлиқ таннархига нисбатан, айрим холларда эса соф фойда ёки сотилган махсулотларнинг тўлиқ таннархига нисбатан хам аникланиши мумкин. Шунинг учун хам рентабеллик кўрсаткичини урганадиган даврлар буйича бир хил усулда хисоблаб, сунгра ўзгариш даражасини тахлил қилиш лозим. Демак, фақатгина кўрсаткичларни аниклаш усули бир хил бўлганлигага ишонч хосил қилишидан сунггина тахлил билан шугулланиш лозим.

2.  Бир хил бохода хисобланган кўрсаткичларгина таккосланиши лозим. Тахлил қилишда урганиладиган кўрсаткичларни турли йиллар бахосида хисоблаб, урганиб бўлмайди. Чунки, бахо ўзгариши қиймат шаклда махсулотларни хисоблашда катта таъсир этади. Шунинг учун хам хужаликлар амалий фаолиятида ўзгармас (хар 5—10 йилги)  солиштирма бахолар қабул қилинган. Масалан, хозирги даврда корхоналарда утган хисобот давридаги бахолар солиштирма бахр сифатида кулланилмокда.

Бир хил бахога айлантиришлик методининг камчилиги шундаки, тахлил даврида солиштириладиган махсулот таркибини ўзгармай туришини чегаралаб куяди.

3.  Режа топширикларининг бажарилиш огирлиги мос келиши ло­зим. Бу шарт айникса, корхоналарнинг режа топширикларини бажарилиши даражасини тахлил қилишда купрок эътиборга олиниши ло­зим.  Режа топширикларининг бажарилиш огирлигини хисоблаш буйича методик кулланмада коэффицентлардан фойдаланиш лозимлиги кўрсатилган. Куйидаги мисолда режа топширикларининг оғир-енгиллигига караб кўрсаткичларни тахлил қилишни кўриб чиқамиз.

Масалан: 1-цехда мехнат унумдорлик режаси 103 % га бажарилган, махсулот ишлаб чиқаришни вазмин бажарилишини огирлик коэффициенти 0,9 га тенг, 2-цех эса мехнат унумини 105 % га, режанинг бажарилишини огирлик коэффициенти 0,8 га тенг бўлса, 2-цех 0,9 коэффициентда мехнат унумининг 100 фоизини бажарар экан, Демак, бу билан 2-цехни юкори имкониятли деб бахолаш мумкин.

Ёки режа топшириклари бажарилиши огирлигини корхонадаги аниқ имкониятларга караб хам аникланиб, сунгра тахлил билан шугулланиш лозим.

4.  Таккослаб урганиладиган даврлар бир хил бўлиши лозим. Бу талабнинг мазмуни аввалги талабга нисбатан бирмунча оддий бўлиб, тахлилда урганиладиган купгина кўрсаткичларнинг хажми ва ўзгариши давр-вактнинг узун ва кискалигига бошқадир.

Масалан: ой, квартал, декада ва йил охирларида корхоналарда иш кизгин ва тезлашиб кетишини бу даврдаги маълумотларни урганишда эътиборга олиш лозим. Кўрилиш ташкилотларида йил мобайнида объектларга харажат сарфлари турлича бўлиши мумкин, шунинг учун хам айрим кўрсаткичларни тахлил қилишда, бу омил эътиборда бўлиши керак. Демак, иқтисодий тахлилда таккослаб урганиладиган кўрсаткичларнинг содир бўлиши вакти ва даври албатта хисобга олинади.

5.   Корхонанинг жойланиши ва иқлим шароити тенг даражада хисобга олиниши лозим. Турли хил иклим   ва шароитда жойлашган корхоналарнинг кўрсаткичлари хато хулосаларга олиб келиши мум­кин. Шунинг учун хам бу табиат омилларини таъсири иқтисодий тахлилда эътиборга олиниши лозим.

Турли хил табиий шароитда ишлайдиган корхоналарда жорий ва аввалдан мулжалланган харажатлар хажми, махсулотлар бирлигига мехнат сарфининг микдори, энергия сарфи, транспорт восита харажатлари ва бошқа турдаги чиқимларда фарк бўлади. Иклими совук территорияларда энергия билан таъминлаш харажатлари юкори бўлса, жанубий зоналарда (Урта Осиё, Кавказ буйи) ёзги иссик кунлари совутгич харажатлари купрок бўлади. Харажатлар хажмига фақат табиат омилларигина эмас, балки тупрок тузилиши, сейсмик холатлар хам таъсир этади.

Шунинг учун хам таққослаш белгиси сифатида турли тизим ва табиий омиллар таъсирини хисобга олувчи махсус усуллар жорий қилиниши лозим. Фақат аник шарт-шароитни хисобга олган холда иқтисодий тахлилнинг таққослаш усулини куллаб урганишгина тўғри натижаларни беради.

6.  Кўрсаткичлари тоққосланувчи корхоналарнинг ихтисослашуви, махсулотлар ишлаб чиқариш хажми ва хужалик йуналишлари бир-бирига ухшаш бўлиши керак.

Бу талабнинг мухим томони шундаки, хар хил корхонада ишлаб чиқарилаётган махсулотлар турлича мехнат, машина, харажатлар талаб қилиши, асосий фондларнинг таркибидаги ўзгаришлар ва фарклар, уртача мехнат унумдорлигини, фонд кайтимини ва махсулот бирлигига сарфлар хажмини ўзгариб кетишини эътиборга олиш лозим. Лекин юкорида кўрсатилган фарк ва тафовутларни аник хисоблашнинг умумий тартиби иқтисодий адабиётларда хам етарли даражада ёритилмаган.

7.   Урганиладиган объектлир сони хам мос бўлишлик шарти — бунда таккосланувчи кўрсаткич фақат айрим цех ёки бригада буйича олинган бўлса, қолган талаб қилинган маълумотлар хам фақат шу объектларга тегишли бўлиши лозим. Умуман тармоқ ёки хужалик буйича урганиладиган маълумотлар билан иккинчи корхонадаги айрим кичик маълумотлар солиштирилиши, аник натижани акс эттирмайди. Фақатгина хажми жихатидан мос келувчи белгилар буйича маълумотларни урганишгана тахлил натижаларини янада аниклаштиради.

8.  Махсулотлар сифати хам таққослаш усулини куллаганда назарда тутилиши лозим.

Бу талабнинг мазмуни шундан иборатки, таққосланадиган махсулотлар буйича сифат кўрсаткичлар тенг бўлиши зарур. Бунинг учун урганиладиган кўрсаткичлардаги энг юкори сифат асос деб каралиб, қолган турдаги нав сифатли махсулотлар коэффициентлардан фойдаланиб, юкори сифат махсулотларига тенглаштириб урганилади. Масалан, кишлок хужалигида турли корхоналар уртасидаги янги пахта хосили тахлил қилинганда

1-нав пахта — 1 коэф.

2-нав пахта — 0,8

3-нав пахта — 0,7

4-нав пахта — 0,5 ва х.к.

Хар бир нав буйича етиштирилган махсулот хажми тегишли коэффициентларга купайтирилиб, умумий шартли ялпи хосил аникланади ва кўрсаткичлар таккосланади.

Демак, корхоналар фаолиятини таққослаш усулини куллаб урганишда сон ва сифат кўрсаткичларни эътиборга олган холда биргаликда тахлил қилиш лозим.

9.   Техник хавфсизлик ва экологик мувозанатни саклаш буйича тадбирлар билан богланиб кўрсаткичларни солиштириш керак.

Техника хавфсизлиги ва атроф-мухитнинг тозалигини таъминлаш аник корхонадаги махсулот хажмини купайтиришга таъсир этмасада, балки, мехнат унумдорлигини устиришга, таннархни пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунинг учун хам урганиладиган корхоналардан энг юкори техника хавфсизлигини ва атроф-мухитнинг софлигини таъминланганлик учун бажарган харажатларга қолган корхоналарни сарфини тенглаштирилиб сунгра кўрсаткичлар тахлили бажарилади.

10.  Таққослаш усулини куллашда мухим талаблардан яна бири ижтимоий ишлаб чиқариш турлари хусусийми, коллектив ёки давлат корхонасими, албатта хисобга олиниши лозим. Бу эса кўрсаткичлар­ни иқтисодий мазмунини билиш ва уларни таққослаш талабларига келтиришга ёрдам беради.

Демак, таққослаш усулини куллашда юкорида таъкидланган шартларга амал қилиш тахлилнинг сифатли ва натижаларининг тўғри бўлишига ёрдам беради.

 

Иқтисодий маълумотларни таққослаш юкоридаги шартларга амал этган холда тахлилни бажариш, натижаларни аник ва бор хакикатни тўғри ифодалашга ёрдам беради. Бувдай таққослаш натижасида корхонанинг янги махсулот ишлаб чиқариши тўғрисидаги кўрсаткичларини утган даврларга нисбатан ўзгаришини тахлил қилиш мумкин.

 

2.4.Гурухлаштириш усули ва унинг тахлилда кулланилиши

 

Хар бир икгисодий ходиса ва жараёнлар энг аввало бошлангич хужжатларда акс эттирилади. Бу бошлангич хужжатлардаги маълу­мотларни тахлил кишиш учун, улар маълум тартибга солиниши «ана­литик группалаштириш» зарур. Аналитик группалаштириш — бу йигма-умумий маълумотлардан алохида мухим белгилари ва хусусиятлари буйича гурухларга ажратишдир.

Гурухдаштириш усули — иқтисодий изланишларда бир таркибли, куплаб кўрсаткичларнинг узаро алокадорлиги ва богликлигини тавсифлашдаги мухим усул сифатида кулланилади. Маълумотлар узининг гурухлаш белгиси буйича турлича таркибланган холда урганилади. Бу эса кўрсаткичларнинг узаро бир-бирига нисбатан киёсий ўзгаришларини, уларнинг сабабларини аниклаш, бахолаш имконини беради. Шунингдек, гурухлаш усули молиявий ва бошқарув тахлили учун зарур бўлган маълумотларни к,айта ишлашда хам мухим хисобланади.

Гурухлаш ёрдамида урганилаётган кўрсаткичлар таркибидаги илгор корхоналарга тегишли бўлган маълумотларни оммалаштириш хам мумкин.

Аналитик гурухлар узининг максади ва мазмунига караб: типологик, таркибий ва омилли гурухларга ажратилади. Бундай гурухлар тузишга, саноат корхоналарида барча ходимларни категорияларга ажратилишини мисол қилиш мумкин. Саноат ишлаб чиқариш ходимларининг категорияларига караб, асосий ва ёрдамчи ишчиларга, инженер-техник ходимлар ва иийилар уртасидаги нисбатларни кай даражадалигини урганилади. Шу билан бирга, кейинчалик, хар бир категориядаги ходимларни уз ичида яна майда гурухчалар тузилиши мумкин. Масалан: ишчилар категориясини хисоб коди буйича яна бўлакларга бўлиш мумкин.

Таркибий гурухлаштириш — умумий йирик белгилар буйича тузилган группалар ичидан айрим конуниятлар ва белгиларни урганишга мулжалланади. Масалан: умумий ишчилар сонининг малакаси, маълумоти, иш (тартиби) тажрибаси, ёши, жинси ва бошка белгилари буйича урганиш.

Омилли гурухлаштириш — урганиладиган ходиса ва конуниятларнинг ўзгариш сабаб-окибатларига таъсир қилувчи омиллар буйича гурухларга ажратишга мулжалланади. Бундай гурухларга ходимларнинг ойлик маошининг ўзгаришини ва уларнинг иш стажига бокликлигига караб гурухлар тузишни мисол киииб келтириш мумкин.

Бу юкорида келтирилган гурухлаштиришнинг барча турлари хужалик фаолиятини тахлил қилишда кулланилади. Хозирги тузилаётган хисобот формаларида келтирилган маълумотлар хам маъдум белгилари ва хусусиятларига караб гурухларга ажратилган холда, мехнат кўрсаткичларни ходимлар категориялари буйича, уларга сарфланган мехнат хаки (5-форма), сарфланган харажат турлари буйича (22-форма) гурухлаштирилиб келтирилган. Хисоботлардаги маълумотларнинг гурухлаштирилиб, келтирилганлиги иқтисодий тахлилни осонлаштиради.

Бошқарув ишларни куйи звенодан юкорига караб катталашуви билан гурухлаштириш усулининг ахамияти ва мазмуни уса боради. Хужалик фаолиятини тахлил қилишда гурухлаштириш кулланилса маълум талаб ва конуниятларга амал қилинади. Масалан: типологик гурухдар тўзганда иқтисодий асосланган, тахлида аник  конуниятлар кўринадиган гурух тузимига интилиш лозим.

Таркибли ва омилли гурухлаштиришда эса — гурухдар оралигидаги фарклар, масофалар бир-бирига мосланиши лозим. Маса­лан, ширкат хужалигида 12 та пахтачилик билан шугулланувчи ижарачи дехконлар мавжуд бўлиб, улардаги хосилдорлик кўрсаткичлари урганилиши лозим бўлса, куйидагича гурухлаштирилиб, тахлил қилиш максадга мувофик

 

 

 

 

 

Юкоридаги маълумотлар асосида куйидаги группалар тузиш мумкин.

I  гурух хосилдорлик 22 ц/га                            3 ижарачи (3,6,12)

II  гурух хосилдорлиги 22,0 дан — 24,0 гача     3 ижарачи (1,8,11)

III  гурух хосилдорлиги 24,0 — 26 ц/га             3 ижарачи (2,5,7)

IV гурух хосилдорлиги 26 ц/га дан юкори       3 ижарачи (4,9,10)

 Жами корхона буйича хосилдорлик 24,5            12 та ижарачи

 

Юкорида тузилган 4-гурух буйича тахлил қилиниши лозим бўлган иқтисодий масалалар урганилиши мумкин, яъни ижарачи дехконлардаги мехнат унумдорлиги, агротехника коидаларига риоя қилинганлик, пахта таннархи, уртача бир ишчига сарфланган мехнат хаки ва бошқалар.

Гурухлаштириш усулини куллашда хам айрим талаб ва конуниятларга амал қилиниши лозим, жумладан:

•  гурухлаш белгиси туфи танланиши лозим;

•  фақат бир тизимга кирувчи кўрсаткичларгина олиниши керак;

•  кўрсаткичлар бир хил улчов ва услубда аникланиши лозим;

•  тахлил натижаларининг аниклигини таъминлаш максадида тузилган rypyxлap уртасидаги интерваллар оралигини якинрок олиш лозим;

• дастлабки ва охирги гурух очиқ қолган оралик гурухлар ёпик бўлиши, яъни бошлангич ва охирги гурух чегаралари аник бўлиши керак;

• гурухлар тузиш кичик сондан, юкорига бориш тартибига амал қилинган холда тузилиши;

•  барча урганиладиган объектлар сони тузилган гурухдарга баравар таксимланганлигига риоя қилиниши керак.

Юкорида кўрсатилган талабларга амал қилишлик молиявий ва бошқарув тахлили натижаларининг тўғри ва аник бўлишига, ургани­ладиган кўрсаткичларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аник хисоблаш имкониятларини янада кенгайтиришга олиб келади.

 

 

2.5.Балансли богланиш усули ва унинг

тахлилда кулланилиши

 

Балансли богланиш усули — кўрсаткичлар орасидаги функцио­нал богланишлар мавжуд бўлган холларда кулланилади. Бу купроқ бухгалтерия хисоби, статистика ва режалаштиришда кулланилади. Ушбу усул асосида моддий ва мехнат ресурслари, корхона пул маблағлари кирими ва чиқими, даромад ва харажатларини (махсус баланслар ва уларнинг маълумотларини урганиш асосида) тахлил этиш мумкин. Балансли богланиш  усули купрок корхонанинг молиявий холати, мулки, мажбурияти ва капиталини урганишда кулланилади.

Иқтисодий тахлил қилишда купгина кўрсаткичлар бир-бири билан функционал богликликда урганилади. Бир урганиладиган маълумотнинг ўзгариши иккинчи кўрсаткич билан чамбарчас боглик бўлади. Масалан, товар махсулотининг йил охирига қолдигини тахлил қилишда унинг йил бошидаги омборда бўлган қиймати, йил давомида ишлаб чиқарилган ва сотилган товар махсулотлар хажмини урганмасдан хисоб-китоб қилиш аник натижа келтирмайди. Бу боглигликни куйидаги формулада (товар махсулоти баланси) кўрсатиш мумкин.

 

ТК йил 6ошига + МТ + ИНО =СТ + ИНК + ТК йил охирига

Бунда: ТК — товарлар қолдиги йил боши ва йил охирига

МТ — товар махсулоти кирими (ишлаб чиқарилган махсулот)

СТ — жами сотилган ва жунатилган товарлар

ИНо — инвентаризация натижасида аникдантан ортикчалилик

ИНк — инвентаризация натижасида аникланган камомад (СТ=ТК) СТ=ТК йил бош. + МТ-ТК йил охирига тенг бўлади. Демак, балансли богланиш усулини куллашгина, то­вар махсулот хажмини тўғри урганиш имконини беради. Иқтисодий тахлилини айникса, мехнат ресурслари, ер фонди, даромад ва харажатларни,  молиявий холатини каби мавзуларни урганишда балансли богланиш усули кулланилади, мехнат ресурсларини баланс услуби билан урганишда корхонада мавжуд бўлган

 

 

 

мехнатга кбилиятлиларни тармоқлар буйича, яъни деххончилик, чорвачилик, ёрдамчи ва саноат ишлаб чиқаришларига таксимланиши балансини тузиш мумкин.

Ер фонди буйича хам корхоналардаги жами кишлок хужалигига ярокли ерларнинг экин турларига таксимланганлиги баланси тузилиб, тахлил қилинади. Корхоналарнинг молиявий хисоботининг 1-шакли «Бухгалтерия баланси» хам ушбу услубга асосланиб, тузилган. Баланс маълумотларига асосланиб, корхоналарнинг молиявий холати, тулов кобилиятга эгалиги тахлил этилади (4-жадвал).

Демак, балансли богланиш усулини куллаб, корхоналарнинг пул даромадларини тулов мажбуриятларига етиш ва етмаслигини тахлил қилиш мумкин экан. Баланс усулини молиявий ва бошқарув тахлилида куллаш, урганиладиган кўрсаткичларнинг бир-бири билан функционал богликлиги якин бўлгандагина ижобий ва тўғри натижалар келтиради.

 

 

2.6.Мутлак ва нисбий фаркларни аниклаш усули

 

Мутлак ва нисбий фаркларни аниклаш усули — купрок статис­тика фанида кенг кулланилиб, тахлилда купгина урганиладиган кўрсаткичларни усиш ва ўзгаришини хисоблашда ишлатилади. Мутлак ўзгариш тахлилда хар бир урганиладиган маълумотларни аввалги даврларга нисбатан фаркларини кўрсатса, нисбий кўрсаткичлар эса фоиз, коэффициент, индексда хисобланади. Бу кўрсаткичларни хисоблаш ва урганиш тартиблари статистика фанида ёритилади. Мо­лиявий ва бошқарув тахлилида мутлак ва нисбий кўрсаткичларининг кулланилиши, мехнат хаки фондининг сарфланишида урганишда айникса купрок ишлатилади.

 

 

 

 

 

Корхонада мехнат хаки фондининг абсалют фарки — 60,0 минг сумни нисбийси эса — 40,0 минг сумни ташкил қилади. Демак,         хужалик мехнат хаки сарфини режадаги белгиланган нормага нисбатан 40,0 минг сумга иктисод қилган. Бундан кўринадики нисбий кўрсаткичлар тахлилида янада купрок аникликни ифодалар экан. 

 

 2.7. Занжирли богланиш усули ва унинг

тахлилда кулланилиши

 

Занжирли богланиш усули алохида омилларнинг умумий кўрсаткичга таъсир даражасини аниклащда кулланилади. Иқтисодий тахлилнинг бу усули шу пайтда кулланиладики, качонки, урганилаётган кўрсаткичлар орасидаги богланиш функционал характерга, яъни, тўғридан-тўғри ва такрорий алокадорликка эга бўлса. Бунда хар бир таъсир этувчи омилнинг урганилаётган умумий кўрсаткичга таъсирини топиш услубий кетма-кетликка эга. Омиллар таъсирини аниклашдаги услубий кетма-кетлик, караб чиқилаётган кўрсаткичларни тахлил этишда тўғри уринлащдан ва у ёки бу омилнинг таъсир даражасини топишда режа (ёки утган йил) кўрсаткичларини хакиқий (жорий давр) кўрсаткичлар билан навбатли алмаштиришни тўғри белгилашдан иборат. Кўрсаткичларни тўғри уринлаш ёки қаторлашда уларнинг микдор ва сифат жихатларига ахамият берилади. Яъни, аналитик жадваллар тузишда дастлаб микдор кўрсаткич­лар, сунгра сифат кўрсаткичлар урганилади.

Базис (утган йил) кўрсаткичларининг хакиқий (жорий давр) кўрсаткичлари билан навбатли алмаштиришдаги услубий кетма-кет­лик хам юкоридаги белгилашга асосланади. Яъни, дастлабки хисоб-китоб буйича барча кўрсаткичлар базис даражасида олинади. Хисоб-китобнинг )хар қайси кейинги қатори буйича таъсир этувчи бирлик янгиланади. Охирги хисоб-китоб қатори буйича барча кўрсаткичлар хакикатда (жорий давр буйича) олинади. Оралик хар бир ўзгариш умумий ўзгарувчига таъсир этувчи омилнинг таъсир даражасини ифодалайди. Бунинг учун шартли аникланган узидан олдинги кўрсаткичдан фаркланади ва уларнинг қиймат ифодаси топилади.

Масалан, дехкончилик махсулотларининг таннархи, хосилдорлик ва бир гектар ерга сарфлар нормасининг ўзгариши ёки сарфланган материаллар қиймати сарф нормаси ва бир бирлик бахосининг ўзгариш сабаблари билан богликдир.

 

 

Жами материал харажатлар суммасининг ўзгариши —12 сум, бунга таъсир кўрсатган омилларни хисоблаш учун, кушимча шартли кўрсаткич (режа бахо ва хакиқий норма)ни аниклаймиз.

92x32=2944 сум

Материал харажатларнинг бизнес-режадан ортик сарфланишига:

а)  нормани ўзгаришининг таъсири:

2944-2760=+184

б)  бахо ўзгариши

2880-2944=-64

 Иккала омилнинг таъсири:

+ 184-64=120 сум

Мавзу буйича таянч иборалар

 

•  молиявий ва бошқарув тахлили фани методининг тушунчаси;

•  тахлил методининг узига хос мухим хусусиятлари;

•  молиявий ва бошқарув тахлилининг иқтисодий-математик усуллари;

•  тахлилнинг оддий-анъанавий усуллари;

•  таққослаш усули;

•  гурухлаштириш усули;

•  мутлак ва нисбий фаркларни аниклаш усули;

•  балансли богланиш усули;

•  занжирли богланиш усули;

•  назарий уйин усули;

•  интеграл усули;

•  эврестик тахлил усули;

•  чизикли программалаштириш усули;

•  индекс усули;

•  матрицалар усули;

•  логорифмлар усули.

 

 

 

III БОБ                       АНАЛИТИК ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИНГ АХБОРОТ БАЗАСИ

 

3.1. Эркин иқтисодий муносабатлар шароитида хужалик

субъектларида иқтисодий тахлил утказишнинг тартиби

ва бажарилиши

 

Узбекистон Республикаси ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиёти яратиш максадида иқтисодий ислохотларни босқичма-босқич амалга оширмокда.

Бозор муносабатлари сохасида хар кандай хужалик юритувчи субъектнинг уз тасарруфидаги барча ресурслар — молиявий, моддий ва мехнат ресурслари харакати хамда улардан фойдаланиш самарадорлигини туфи бошқаришни таъминлаши зарур бўлади. Аммо купгина корхона ва ташкилотлар иқтисодий мустакаллик хамда ички ва ташки бозорда битимлар тузиш хукукни қўлга киритганларидан сунг хужалик юритишнинг янги шароитларига тайёр эмасликлари аён бўлиб қолди.

Бозор иктисодиёти сохасида бошқарув субъектларига фақат ахборотга эга бўлишнинг узи кифоя қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш максадида фойдаланиш зарур бўлади. Самарали бошқаришда энг мухими ахборот ва ундан фойдалана билишдир.

Иктисодий ахборотлар билан ишлашнинг энг муҳим жихатларидан бири, уни тахлил қилишдир. Тахлил давомида хужалик фаолиятини урганишда хамда хулосалар чиқаришда асос бўладиган бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Тахлилий ишларни мувафаккиятли, самарали утказилиши, уни хар томонлама ўйлаб, синчиклаб ташкил қилинишига боғлик .Унинг утказилиши илмий характерга асосланган режа асосида амалга оширилиши лозим. Тахлил ишлари олиб борилаётганда, у бир неча босқичларни босиб утади. Ушбу босскичларни босиб утиш жараёнида хар бир босқичнинг мазмуни олдиндан аникланиши керак ва уларнинг бажарилиши маълум томонларга асосланган бўлиши лозим. Асосланиши лозим бўлган томонлар эса куйидагилардан иборат:

1.   Корхона фаолиятини тахлил қилиш — бошқаришда карор қабул қиладиган хар бир рахбар, менежернинг хизмат бурчидир. Шундай қилиб, бундан чиқадиган зарур тамойил бу тахлил ишларини бажарувчилар уртасида вазифаларни аник таксимлаш.

2.   Ишлаб  чиқариш  тармоқларида тахлил  ишларини ташкил қилишда энг зарур тамойиллардан бири унинг тежамлилиги, яъни кам харажат қилиб, юкори самарага эришиш.

3. Тахлил ишларини ташкил қилишда яна бир тамойил, уни утказишни назорат қилиб бориш.

Корхона иқтисодий-молиявий ахволини тахлил қилиш билан шугулланаётган хар бир ходим корхонанинг бошқарув ва молиявий хисобот шаклларини эркин укишни, унинг моддаларини тушунишни, шунингдек хулосалар чиқариш ва тавсиялар беришни билиши керак.

Корхоналарда иқтисодий тахлилни ташкил этиш ихтиёрийлик ва амалиётдаги тажриба хамда талабдан келиб чиқкан холда тахлил ишлари ташкил этилади. Тахлилни ташкил этишда урганиладиган мавзуларнинг кулами ва ахамиятига караб иктисодчилар билан бир қаторда корхонанинг барча мутахассислари хамда оддий ишчисигача иштирок этишлари мумкин бўлади.

Иқтисодий тахлилни ташкил этишнинг зарурияти хрзирги бозор иктисодиёти шароитида янада ортган, чунки хар бир фаолиятнинг корхона учун манфаатлилик даражасини аникдашдан, бу фаолият­нинг иктисодий нуктаи назаридан тўғри ташкил этилганлигига бахо беришдан иборатдир. Иқтисодий тахлилни корхона микёсида тўлиқ ташкил этишга бевосита жавобгар бош хисобчи ёки корхона бошқарувчиси бўлиши мумкин. Шерик корхоналарда эса бу масалага бевосита корхона бошлига ёки иқтисодий масалалар буйича кор­хона бошлиганинг муовини шугулланиши мумкин бўлади.

Корхоналарда цех ёки бригада маълумотлари буйича иқтисодий тахлилни шу бўлим бошликлари ташкил этишлари керак бўлади.

Вилоят, туман ёки тармоқлар буйича маълумотларни умумлаштириб, иқтисодий тахлилни утказишда статистик ташкилотлар ёки юкори ташкилотлар таркибида ташкил этилган иқтисодий тахлил кенгаши иш юритадилар.

Бошқарувнинг хамма бугинларида умумий ишлаб чиқариш сохасини эффективлигини оширишда, аналитик ишни ташкил этишда иқтисодий тахлилнинг роли ошиб бормокда. Ушбу холатдан келиб чиқиб иқтисодий тахлил ташки ва ички тахлил турларига бўлинади.

Корхона ва бирлашмаларни ишлаб чиқариш хужалик фаолиятининг ташки тахлилини куйидагилар олиб борадилар:

♦ бошқарувнинг юкори органлари;

♦ молия органлари;

♦ банк ташкилотлари;

♦ солик органлари ва хаказолар.

Юкори бошқарув органлари уз назорати остидаги корхона ва уюшмаларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини доимий равишда тахлил қилиб туришади. Бунинг учун эса режа ва хисобот маълу­мотлари, текширув натижалари ва бошқа маълумотлар керак бўлади.

Молия органлари икдисодий тахлил жараёнида корхона ва бирлашмаларнинг фойдалилик режасини бажарилишига, давлат бюджети олдидаги мажбуриятларига, корхонанинг моддий ва пул ресурсларини рационал таксимланишига, уз-узини молиялашга ва харид кувватига диккатини каратади. Масалан, Узбекистон Республикаси Марказий Банки доимий равишда кредит олган корхона ва бирлашмаларнинг иш фаолиятини, хамда асосий хажм ва сифат кўрсаткичларини тахлил қилиб туришади, корхоналарда банк кредитларининг ишлатилишини, мехнат хаки фондини, товар-моддий қийматликлар ва уларни сакланиш холатини хамда тулов интизоми холатини тахлил қилиб туришади.

Иқтисодий тахлил ишларини корхона ва бирлашмалар билан бир қаторда бошқа ташкилотлар xам  олиб бориши мумкин: Буларга:

♦ режалаштириш ташкилотлари;

♦ илмий тадкикот ва лойихалаштириш институтлари;

♦ жамоат ташкилотлари;

♦ матбуот органлари кабилар киради.

Ички тахлилни эса корхона ва бирлашмаларнинг ишчи ходимлари олиб борадилар ва уларнинг турли таркибий бўлинмалари узларига тегишли функцияларни белгилаб оладилар. Иқтисодий тахлил куп кирралилиги билан ажралиб туради. Корхонанинг хамма фаолияти сфераларида мавжуд бўлган резервларни излаб топиш, таксимланган мажбуриятларни аник бажарилиши ва уни амалга оширищда масъулиятни хис этиш лозим бўлади.

Юкоридаги билдирилган фикрлардан фойдаланиб, куйида ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмаларида икдисодий тахлилни ташкил этиш схемасини келтириб ўтиш керак бўлади.

 

3.2. Тахлилни ташкил этиш босқичлари

 

Бозор иктисодиёти шароитида аналитик ишларнинг муваффакияти куп жихатдан уни кандай ташкил этилганлигига ва режалаштиришга богликдир. Одатда, аналитик ишларда нафақат корхо­нанинг бошқарув таркиби, балки бошқарувнинг функционал орган­лари, жамоатчилик аъзолари хамда мехнат жамоасигача катнашиши мумкин бўлади.

Иқтисодий адабиётларда иқтисодий тахлилни ташкил этишнинг куйидаги босқичлари келтириб утилган:

Тахлил утказишнинг режаси ва дастурини тузиш босқичи. Иқтисодий тахлилнинг дастури ва режасини тузиб олиш, тахлилни ташкил этишнинг асосий кисмидир. Бу босқичда иқтисодий тахлил ишлари нимадан бошланиши, тахлил утказувчи комиссияга кимлар киритилиши хамда тахлил ишлари нима билан якунланиши кўрсатиб утилади. Бундан ташкари иқтисодий тахдил утказиш дастурида куйидагилар аник кўрсатилган ва белгиланиб олинган бўлиши ло­зим:

— тахлилнинг максади ва вазифасини аниклаш;

— тахлил объектами аниклаш;

—  иқтисодий тахдил ишларини олиб бориш жойи;

— тахлил мазмунини изохлаш;

—  ижрочиларни таркиби ва уларнинг вазифаларини белгилаш;

— тахлил утказиш муддатини белгилаб олиш;

—  тахлил манбалари ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш тартибини аниклаб олиш.

 ♦  Тахлил учун керакли бўлган манбаларни аниклаш, йиғиш хамда хисобланадиган кўрсаткичларни белгилаш босқичи. Ушбу босқичда

куйидаги ишлар амалга оширилади:  

— тахлил учун зарур маълумотларни аниклаш;

—  тахлил манбаларини туплаш;

—  кушимча маълумотларни жалб этиш;

   Тупланган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш ва тахлил учун мослаштириш босқичи. Тупланган манбааларни тўғрилигини текшириш хамда ишончлилигини аниклашдан иборат бўлади ва ушбу манбаалар тахлил учун мослаштирилади. Бундан ташкари уш­бу босқичда куйидагилар аникланиб олинади:

— тахлил усулларини аниклаб олиш;

—  маълумотларни соддалаштириш;

— жадвал, схема ва макетларни тузиш;

— таъсир этувчи факторларни аниклаш;

— резервларни аниклаш.

  Бевосита хужалик субъектларининг барча сохаларит белгиланган тартибда тахлил қилиб чиқиш босқичи. Бу энг мухим босқич бўлиб, бевосита тахлил ишлари бажарилади, кўрсаткичлар хисобланади, ўзгариш сабаблари ва фарклар аникланади. Ушбу босқичда куйидаги ишлар амалга оширилади:

— мезон кўрсаткичларини аниклаш;

— кўрсаткичларни хисоб-китоб қилиш хамда натижаларни бахолаш;

—  бахолашда экспертизадан фойдаланиш;

—  натижаларни умумлаштирувчи мезонлар;

— тахлил натижаларини хулосага тайёрлаш.

   Тахлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш босқичи. Бу босқичда урганилаётган иқтисодий жараён якунланади ва маълум бир ўзгаришларга бахо берилади хамда тахлилга якун ясалади. Бундан ташкари ушбу босқичда хам куйидаги ишлар амалга оширилиши лозим бўлади:

—   корхона фаолияти  натижаларининг  ўзгариш  сабабларини аниклаш;

—  корхона фаолиятини яхшиланиш резервларини жамлаш;

—  аникланган резервлардан фойдаланиш тадбирларини белги­лаш;

—  тахлил натижаларини хисоблаш ва хисоботда ифодалаш.

   Тахлил натижасида илгор гоя ва тажрибаларни амалиётда куллаш шарт-шароитларини кўрсатиб бериш хамда уларни амалиётга тадбик этиш босқичи. Мазкур босқичда тахлил натижасида аникланган имкониятларни корхона фаолиятига куллаш йуллари кўрса­тиб, тавсиялар берилади, аникланган илгор  ва тажрибаларни амалиётга татбик этишни кўрсатиб беради ва келгусида бажарилиши назорат қилиб борилади.

Одатда, корхоналар фаолиятини тахлил қилиш даврида маълумотлар манбаи йигилади. Ушбу маълумотларнинг тўғрилигига ишонч хосил қилиш максадида маълумотлар тўғрилиги текширилади. Тахлил учун йиғилган маълумотларни текшириш икки усулда олиб борилади:

1.  Юзаки текшириш.

2.  Мазмун жихатидан текшириш.

Юзаки текширишда хисоботга барча маълумотларни киритилганлиги, уларнинг арифметик йигиндиси, Молия вазирлиги хамда Макроиктисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тасдикланган хисобот шаклларига риоя қилинганлиги, хисобот шаклларининг бир-бири билан богликлиги, хисоботни топшириш муддати, мансабдорларнинг имзоси текширилади.

Мазмун жихатидан текшириш куйидагиларни ўз ичига олади:

♦  Инвентаризация натижалари хисоботда уз аксини топиши;

♦   Корхона хисобот маълумотларидаги бюджетга туловлар ва бюджет маблағлари хисобига молиялаштириш суммасининг молия ташкилоти маълумотларига мос келиши;

♦  Фонда ва зарарлар счётига утказилган кўрсаткичларни текши­риш (устав капиталининг ўзгариши, табиий офатдан кўрилган зарар, асосий воситаларнинг тугатилиши ва хоказолар).

Корхоналар фаолиятини тахлил қилиш давомида куплаб манбаалардан фойдаланишга тўғри келади. Тахлилда кулланиладиган манбаларни куйидаги босқичларга ажратишимиз мумкин бўлади:

1.  Режа маълумотлари манбалари.

2.  Хисоб ва хисобот маълумотлари манбалари.

3.  Кушимча маълумотлар манбаи.

Режа маълумотлари манбалари таркибига бизнес режа кўрсаткичлари, белгиланган лимитлар, белгиланган норма ва нормативлар, шартнома кўрсаткичлари киради.

Хисоб ва хисобот маълумотлари манбаларига бухгалтерия хисоби ва хисоботи маълумотлари, статистик хисоб ва хисобот маълумот­лари, оператив хисоб ва хисобот маълумотлари киради. Тахлилнинг асосий маълумотлар манбаи бу бухгалтерия хисоби ва хисоботи маъ­лумотлари бўлиб, улар корхона хужалик фаолиятининг барча жараёнларини уз ичига олади. Бунда маблағлар харакати, уларнинг ман­балари, хужалик алокалари акс этади.

Бухгалтерия балансида маблағлар, манбаларининг жойлашиши ва хосил бўлишига караб ифодаланади.

Статистик хисоб ва хисобот маълумотлари тахлил учун асосий манба бўлиб хисобланади. Бу хисоботда ходиса ва жараёнларнинг жами кўрсатилади, уларни микдор жихатдан характерлайдиган муайян иқтисодий конунларни аниклайдиган тарзда акс эттирилади.

Оператив хисоб ва хисобот маълумотлари бухгалтерия хисоби ва статистик хисобот маълумотларига нисбатан зарур информацияни бирмунча тезрок олишга имкон беради.

Иқтисодий тахлилни янада чуқуррок амалга ошириш учун хисоб маълумотларига тааллукли бўлмаган, кушимча маълумотлардан фойдаланиш лозим бўлади. Бундай маълумотлар таркибига банк, молия, солик инспекторлари томонидан тузилган далолатнома, инспекторларнинг такдим этган маълумотлари, аудитор хулосалари, радио ва телевидение маълумотлари, оммавий ахборот воситалари ман­балари, ишчи ва хизматчилар билан бўлган мулокот натижалари ки­ради.

 

3.3. Тахлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш

 

Одатда тахлил маълумотлари ва уларнинг натижалари уни ким ва нима максадда утказилганлигига караб, турли шаклда умумлаштирилиши мумкин. Корхона ва ташкилотларнинг хужалик фаолияти тахлилининг натижалари аналитик мавзулар ёки хужаликнинг йиллик хисоботига илова қилинадиган баённома кўринишида ифода этилади.

Тахлил натижаларини умумлаштириш ва якунлаш қайси турдаги тахлилни утказганлигимизга караб бажарилади. Масалан, корхоналарнинг йиллик хисоботи асосида утказилган жорий тахлилнинг якуни, умумий хулосалар ёзиш ва юкори ташкилотларга тушунтириш хати тузиш оркали якунланади. Айрим турдаги бошқа тахлилларининг натижалари эса мутахассисларнинг маърузаси, корхона рахбарининг буйруғи, жамоанинг мажлис баёни, тафтиш комиссиясининг далолатномалари оркали умумлаштирилиши мумкин.

Тахлил натижаларини умумлаштирганда албатта эришилган натижалар, йул куйилган камчиликлар хамда ютуклар аник ракамларда ва фактлар билан кўрсатилган бўлиши талаб этилади. Шунингдек, йул куйилган камчиликларни тузатиш чора-тадбирлари, яъни таклифлар хам кўрсатилади.

Иқтисодий тахлил натижаларини расмийлаштириш ва умумлаштиришга корхонанинг умуммажлис материаллари, турли хил диаграмма, жадвал ва графиклар тузиб мехнаткаш оммага кўрсатма сифатида осиб куйиш, ойнома ва рузнома сахифаларида маълумотларни чоп этиш, ахборот доскаларидаги кўрсаткичларни эълон қилиб бориш хам хисобланади.

Аналитик ёзув корхона ва ташкилотларнинг хужалик фаолияти якунлари буйича йиллик ёки чораклик хисоботига тушунтириш хатлари, юқори ва уларга бўйсинувчи ташкилотлар хулосалари каби бўлади.

Тушунтириш хати режанинг бажарилиши хакидаги умумий характеристикада ва кўрсаткичларни аввалги даврларга нисбатан ўзгарганлик маълумотларидан бошланади. Сунгра натижанинг режадан тафовути сабаблари, айрим омилларнинг узаро богланиши ва уларнинг хужалик фаолияти кўрсаткичаари ифодаланади.

Аналитик хисоб-китоблар аналитик жадваллар кўринишида расмийлаштирилади. Уларнинг хар бирига хулосалар ва кўрсаткичларнинг узаро богликлигини ечиб берувчи матнли иловалар берилади.

Баённоманинг хотима кисмида хулосалар, аникланган камчи­ликларни тузатиш йул-йуриклари, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга доир резервлардан фойдаланиш юзасидан конкрет (аник) таклифлар баён қилинади. Баённома тушунарли, илмий асосланган, ихчам, аналитик жадваллар билан богланган бўлиши керак бўлади. Бозор иктисодиёти шароитида бундай тахлил корхона рахбарининг харидорларни умумий йигилишидаги маърузаси учун зарур бўлади.

Хужалик юритувчи субъектларни молиявий ва бошқарув тахлил қилишдан олинадиган натижа уни ахборот ва методик кулланмаларбилан таъминланганлик даражасига боглик. Тахлилни ахборот билан таъминлашда бош ролни бухгалтерия хисоби ва хисоботи эгаллайди, сабаби бу манбаларда хужалик фаолияти ва унинг натижалари уз аксини топган. Бирламчи ва жамланган хисоб регисторидаги маълумотларни уз вактида ва тўла-тўкис тахлил қилиш режанинг бажарилишига, хужалик фаолиятини яхшилашга каратилади.

 

3.4. Автоматик бошқариш системаси шароитида

иқтисодий тахлилни ташкил этишнинг хусусиятлари

 

Хужалик фаолиятини автоматик бошқариш системаси шароити­да ташкил этиш дейилганда, электрон хисоблаш машиналари (компьютерлар) ёрдамида ва иқтисодий математик усулларини куллаган холла ишлаб чиқаришнинг мухим сохаларини аник ва тўғри бошқариш вазифаларини амалга ошириш максадида ташкил этиш тушунилади. Бундай амалга ошириш уч хил йуналишда бўлиши мумкин, яъни:

♦  марказлашган.

♦  марказлашмаган.

♦  аралаш.

Хужалик фаолиятини тахлил этишнинг автоматик бошқариш системаси шароитида амалга ошириш куйидаги принципларга амал қилади:

♦  аниқ максаднинг системалашганлиги;

♦  комплекслилиги;

♦  ихчамлашганлилиги;

♦  узлуксизлик ва мунтазамлилик;

♦  таққосланиш имкониятининг кенглиги;

♦  ечим лойихаси аниқ ва ихчамлилиги.

Автоматик бошқариш системаси шароитида тахлил этиш куйи­даги шароитда бажарилади:

♦  кайд этиш;

♦  бошланғич маълумотларни йиғиш ва узатиш;

♦  умумий маьлумотлар базасини ташкил этиш;

♦   кўрсаткичлар алгоритми буйича маълумотларни кайта ишлаш;

♦  истеъмолчилар учун керакли маълумотларни тайёрлаш. Тахлил учун керакли маълумотларнинг аниклигини ва тез муддатда тайёрлашнинг энг аник йулларидан бири — ЭХМлар ёрдами­да кайта ишлаш хисобланади.

Комплекс автоматлашган шароитда тахлил учун керакли маълумотлардан фойдаланиш хусусиятлари маълум даражада имкониятларни очиб беради:

1.  Бошланғич хужжатлар — хисоб, статистика норматив маълумотлар ЭХМнинг хотирасига куйилиб, фақат бир хил манба, яъни машина хотирасига олинади.

2. Тахлил учун керакли турли мураккаб хисоблашлар маълум секундларда бажарилади.

3.   Таъсир этувчи омилларни машиналар аник кўрсатиб беради.

4.  Тахлил учун керакли маълумотлар ва тахлил натижалари урнатилган шаклда — машинаграмма, табелограммаларда ифодаланади.

5.  Турли хил иқтисодий маълумотлар машиналар учун бир хил шифр ва кодларда киритилади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра ишни автоматлаштирилган тарзда олиб борилиши анча иқтисодий самародорликка олиб келар экан.

 

3.5. Манбалар туррилигини текшириш ва уларга куйилган талаблар

 

Корхоналарни тўғри ва оқилона бошқариш учун турли-туман маълумотлар тизимидан фойдаланиш зарурки, улар оркали тўғри бошқарув карорлари қабул қилиниши мумкин. Маълумотлар дейилганда иқтисодий ходисалар, вокеалар ва хужалик жараёнларини тегишли манбалар оркали акс эттириш, уларни кайта хисоблаш ва урганиш, хамда кизикувчи ташкилотларга узатиш тушунилади.

Тахлил учун керакли бўлган маълумотларни мазмунига караб, куйидаги турларга ажратиш мумкин:

♦  иқтисодий маълумотлар;

♦  хукуқий-меъёрий маълумотлар;

♦  илмий-техникавий маълумотлар;

♦ табий-эқологик маълумотлар;

♦  бошқа маълумотлар.

Иқтисодий маълумотларни бизнес режа, турли хил ахборот ман­балар, технологик маълумотлар, оператив-техник, меъёрий ва хисоб хужжатлари ташкил этади. Бу манбалар тахдилда энг куп фойдаланилади.

Хукуқий-меъёрий маълумотларга эса республикамизда амал қилаётган барча қонунлар, меъёрий хужжатлар ва норматив актларда расмийлаштирилган ахборотлардан фойдаланиш тушунилади.

Илмий-техникавий маълумотлар, энг янги таракдиёт, жахондаги ўзгаришлар, фан ва техника ютукларини узида мужассам этган ахборотлардир. Бу ахборотлар тахлил учун мухим ахамият касб этади.

Табиий— экологик маълумотлар, табиат, ер, иклим ва бошқа экологик омилларни мужассамлаштирган ахборотларни иқтисодий тахлилда мухим манба сифатида урганилади.

Бошқа манбаларга эса, иқтисодий, хукуқий, илмий-техникавий, табиий-экологик манбааларда акс этмаган маълумотлар тушунилиб, бунга оммавий ахборот воситалари, рузнома ва ойномалардаги, ра­дио ва телевидениедаги келтирилган ахборотлардан фойдаланиш тахлил учун мухимдир.

Куплаб манбаларни тахлил жараёнларида куллаш уларнинг мазмунини бойитишга, бошқарув карорларини холисона бўлишини ва корхоналарни бозор иктисодиёти шароитида фаол катнашишига имкон яратади.

Иқтисодий манбаалар бошқа ахборотлардан куйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:  

•хужжатлашганлиги — барча иқтисодий ходиса ва жараёнлар содир бўлиши билан тегишли бошлангич хужжатларда кайд  этилади хамда ахборот сифатида расмийлашади.

•  Турли-туманлиги, ходиса ва вокеалар купгина манбааларда кайд этилиб, хажми, мазмуни, шакли жихатидан бир-биридан фаркланади.

•  Оммавийлиги ва хажмининг кенглиги. Купгина иклисодий ахборотлар тегишли шаклга эга бўлганлиги, хисобот шаклларининг   юкори   органлар   томонидан   тасдикланилганлиги уларни тушунишни, билишни осонлаштиради.

•   Маълум даврларда такрорланиб туришлиги. Тасдикланган меъёрий хужжатлар мунтазам тулғазилиб, тегишли ташкилотларга топширилиш кузда тутилади, хисобот даврлари— чораклар, ярим хамда йиллик муддатларга бўлиниб, ахборотлар тузилади.

•  Конунлашганлиги ва чегараланганлиги. Барча иқтисодий ах­боротлар давлат ташкилотлари,  молия  вазирлиги,  макро-иктисод вазирлиги ва солик кумитаси томонидан тасдикдан­ган шаклларга асосланиб тузилади. Бозор иктисоди шароитида корхоналар  учун  мухим  саналган  айрим  маълумотлар бошқалар учун махфий бўлиб, фақат эгасининг рухсати би­лан эълон қилиниши мумкин.

•  Куп қирралилиги ва сермазмунлиги. Иқтисодий ахборотлар микдорий ва климат улчамларида кўрсатилади, бошлангич хужжатларда корхона номи, имзо чекувчиларнинг насл-номаси, даври ва махсулотларнинг турлари кўрсатилган холда расмийлашади.

Иқтисодий маълумотларнинг аксарият кисимини хисоб ахборотлари ташкил этиб, бухгалтерия, статистика ва тезкор хисоблар мажмуидан иборатдир.

Бухгалтерия хисоби маълумотлари, иқтисодий тахлил ахборотлари таркибида 70 фоиздан ортик салмокли эгаллайди. Узбекистон Республикасида «Бухгалтерия хисоби тўғрисидаги конун» 1996 йил қабул қилиниб, барча фаолият кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар бу конунга амал қиладилар.

Тахлил учун керакли манбаалар куйидаги талабларни бажариши лозим:

1.  Хакконийли ва холисоналик тамоилига амал қилинади.

2.  Манбаалар тахлил кишниши учун кенг имкониятли бўлмоги лозим, яъни режа, хисоб ва статистик маълумотлар ходиса ва жара­ёнлар мазмунини тўлиқ ёритиши, талаб қилинган вазифаларни ба­жариши керак.

3.  Иқтисодий ходиса ва вокеаларни ифодаловчи манбаалар аниқ улчамда акс эттирилиши лозим.

4.  Барча манбааларнинг умумий бирлиги ва узвий богликлиги сакланилади хамда улардаги ахборотлар бир-бирини тўлдириб турилишини такозо этади.

5.   Манбааларга киритилган кўрсаткичларни аникланиш тамоиллари ва акс эттириладиган даврлар мослиги зарурдир ва хоказолар.

 Юкоридаги талабларга жавоб берувчи барча ахборотлар тахлилнинг аниқ бажарилиши, сермазмун бўлишлигига имкон яратади.

Иқтисодий тахлилда фойдаланиладиган барча манбааларнинг ишончлилигини, аниклилигини ва тўғрилигини текшириш натижаларни самарали бўлишига замин яратади. Керакли манбааларнинг турли-туманлиги, сермазмунлилиги ва куплиги уларнинг сифатли шаклланишига эътиборни каратишни такозо этади. Барча йиғма маълумотларнинг хар томонлама тўғрилигини текшириш:

—  Техник (юзаки) текшириш усули;

  Мантиқий ёки мазмунан текшириш усулларига ажратилади. Техник текшириш, ахборот манбааларини арифметик жихатидан

тўғрилигини, расмийлаштириш коидаларига риоя қилинганлиги ва кўрсаткичларнинг бир-бирига мослигини эътиборга олган холда урганишдир.

Мазмун жихатидан текшириш, маълумотларнинг хакконий эканлиги, унда акс эттирилган ракамларнинг хакикатда борлиги аниклашни уз ичига олади. Бундай текшириш уз ичига бухгалтерия хисоби бошлангич хужжатларидаги келтирилган ракамларни инвен­таризация утказиш оркали таққослаш, санаб кўриш ва ўлчаш нули билан тўғрилигига ишонч хосил қилишдир.

Айниқса йиллик молиявий хисобот маълумотларини мазмунан текшириш тахлил ишларини самарали утишини таъминлашда мухим ахамият касб этади. Ушбу жараёнда маълумотларни тахлил қилишдан олдин уларнинг туррилиги текшириб олинади. Маълумотлар­нинг тўғрилигига ишонч хосил қилиш учун эса айрим кўрсаткичларни маълум бир хисоботлар билан таққослаб, уларнинг бир-бирига мослиги урганилади. Агар бир хил кўрсаткичлар турли манбаларда бир хил тартибда акс эттирилган бўлса, у холда ушбу маълумотлар тўғри деб тан олиниши мумкин бўлади.

Молиявий хисоботнинг турли шаклларидаги маълумотларни бир-бирига мослигини урганиш куйидага жадвалда келтирилган (7-жадвал). 

                                                                                       

 

Шундай тартибда дебиторлик ва кредиторлик карзларини, пул маблағлар харакатини ва бошқа маълумотларни хам мазмунан, микдоран тўғрилигини текшириш мумкин.

Юкоридаги билдирилган фикрлардан фойдаланиб, куйида ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмаларида молиявий ва бошқарув тахлилини ташкил этишнинг схемасини келтириб утиш мумкин бўлади.