XIV Б О Б. БОШКАРУВ САМАРАДОРЛИГИ
Режа:
14.1. Бошқарув самарадорлиги тугрисида тушунча ва унинг мезонлари. (261—264)
14.2. Бошқарув самарадорлиги курсаткичлари. (265—270)
14.3. Бошқарув тизими самарадорлигини хисоблаш усуллари.(271-274)
14.1. Бошқарув самарадорлиги туғрисида тушунча ва унинг мезонлари
[261] Дастлаб "самара" ва "самарадорлик" тушунчалари туғрисида икки огиз сўз. Узбек тилининг изохли лугатида бу иборалар куйидагича талкин этилган.
"Самара — бу натижа, окибат, мева. Масалан, ижодий мехнат самараси".
"Самарадорлик — бу кутилганича ёки ундан хам ортик самара. Самарали, сермахсул. Масалан, самарали мехнат".
Иктисодиётда "самара" — бу яратилган:
* ялпи ички махсулот (ЯИМ)
* ялпи миллий даромад (ЯМД)
* ялпи соф махсулот (ЯСМ)
* ялпи соф даромад (ЯСД) кабиларда Уз аксини топади. Аммо биргина самаранинг узи киши фаолиятини тулик, ифодалай олмайди. Энг мухими шу самарага кандай харажатлар оркали эришилганини аниклашдир. Зеро, бир хил харажат килиб турли самара олиниши мумкин бўлганидек, бир хил самарага турли хил мехнат сарфи туфайли эришиш хам мумкин.
Ижтимоий ишлаб чикаришнинг мақсади хам оз мехнат, моддий ва пул маблағлари сарфлаб кўпроқ самарага эришишдир. Бу деган сўз эришилган самарани (С) сарфланган харажатга (X) булиш керак. Бундай такқослаш самарадорлик (СД) нисбий курсаткичини беради.
Касрнинг махражи — бу абсолют микдорлар бўлиб, улар ишлаб чикариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида сарфланган:
* ялпи мехнат (ЯМ)
* ялпи хомашё (ЯХ)
* ялпи фондлар (ЯФ)
* ялпи инвестиция (ЯИ)лардир.
Самара ва самарадорлик тушунчаларига нисбатан бундай ёндашиш бошкариш объектига, яъни яхлит ишлаб чикаришга хосдир. Бошкариш самарадорлигини аниклашда бу тариқа ёндашиш, албатта нотугри буларди. Чунки бу ерда асосий урғу бошкарилувчи объект (корхона, фирма ва х.к.) самарадорлигига эмас, балки купрок, бошқарув мехнати самарадорлигига, хусусан, бошкарув функцияларининг самарадорлигига берилади.
Шундай килиб, бошкарув самарадорлиги — бу ишлаб чикариш самарадорлигини оширишда бошкаришнинг ролини оширишдан иборатдир.
[262] Мезон (критерия) — бу такқослаш ёки бахолаш учун улчов, андаза. Масалан, мехнат —киши кадр-кимматининг мезонидир. Ёки аникрок мисоллар:
Бошкарув мехнати самарадорлигининг мезони куйидагича кўринишга эга:
Бу ерда,
С — самара.
Бх — бошкарув харажатлари.
Бошқарув харажатлари:
• ахборот олиш ва уни кайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар;
• бошқарув карорларини кабул қилиш ва уларни амалга ошириш билан боғлик харажатлар;
• илмий ишланмалар, лойихалаш, тажриба ва серияли ишлаб чикаришни уз ичига олувчи боскичлар харажати;
• махсулотлардан фойдаланиш харажатларидан иборатдир.
Бошқача килиб айтганда, бунга бошкарувнинг барча функцияларини бажариш билан боғлик, харажатлар киради.
Курсаткич — бу бирор нарсанинг ривожи, узгаришини билдирувчи белги ёки нарса. Курсаткичлар мутлак ва нисбий куринишларда булиши мумкин. Мутлак курсаткичлар аник, шароитда содир булган вокеа ва ходисанинг микдорини, хажмини, кийматини ифодалайди. Нисбий курсаткичлар эса у ёки бу мезоннинг интенсивлик даражасини тавсифлайди.
[263] Бошқариш объекти фаолиятини тавсифлаш учун куйидаги самарадорлик мезонлари кулланилади:
* Умумлаштирувчи мезонлар:
• Ресурслар самарадорлиги → max
• Харажатлар самарадорлиги → max
* Хусусий мезонлар:
• махсулот ишлаб чиқаришга энг кам жонли мехнат сарфлаш;
• энг кам моддий ресурслар сарфлаш;
• энг кам молиявий ресурсларни сарфлаш.
* Сифат мезонлари:
• юкори сифатли махсулот ишлаб чикариш;
• шартномаларни муддатида бажариш;
• ходимларнинг баркарорлиги;
• ракобатбардош технологияга эришиш ва х.к.
Бинобарин, бошқариш жараёни самарадорлигини ошириш берилган мезонлар ёки мезонлар тизимига мувофик равишда бошқарувчи орган томонидан муайян натижага эришиш максадида аник, объектни энг кулай, энг самарали бошкариш усулларини топишдан иборатдир.
[264] Бошқариш субъекти фаолиятини тавсифлаш учун куйидаги самарадорлик мезонлари кулланилади:
• Бошқариш тизимидаги молиявий харажатдарни тежаш.
• Бошқариш аппараты харажатларининг камайиши бошкарилувчи тизим самарадорлигининг итисодий мезони булиши мумкин. Бу уринда бошкарув аппарати штатларини окилона кискартириш, хизмат сафарларини камайтириш кабилар тежамкорликнинг мухим омиллари эканлигини таъкидлаш зарур.
• Бошқариш тизимида жонли ва буюмлашган мехнатни тежаш.
• Бу мезон кучларни энг куп даражада тежаш ва мехнатдан энг унумли фойдаланишни кузда тутади. У сермехнат ишлар ва операцияларни кискартиришда, моддий ва мехнат воситаларини тежашда ифодаланади. Мехнатни тежашга бошкарув таркиби ва технологияси жараёнларини рационализациялаш, бошкарув аппаратидаги мехнатни компьютерлаштириш йули билан эришилади.
• Айрим операцияларни бажаришга ва бутун бошкарув жараёнига сарф буладиган вакт.
• Бу мезонда бош омил — вактдир. Ахборот туплаш ва уни қайта ишлашга, бошкарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишга сарф буладиган вақтни хар томонлама қискартириш, бизнес режани тузишга кетадиган вақтни кисқартирши, тезкор топшириқларни етказиш муддатини тезлаштириш, фаолият натижаларини тезкорлик ила бахолаш билан иқтисодий курсаткичларни яхшилашга хал килувчи таъсир курсатади.
Кайд килинган мезонларнинг хар бири мазкур давр учун иктисодий сиёсатда белгиланган максадлардан, корхона ёки тармокнинг аник иш шароитлари эътиборга олингани холда бошкарув фаолиятига бахо бериш учун танлаб олиниши керак. Бошкарув тизимининг турли вазифаларини максадга мувофиклаштириш учун хам мезон танланади.
14.2. Бошқарув самарадорлиги курсаткичлари
[265] Бошкариш самарадорлиги уз табиати билан мураккаб жараён. Уни факат битта ёки иккита курсаткич билан ифодалаб булмайди. Бунинг учун курсаткичлар тизими зарур. Бу тизимни иккита йирик гурухга булиш мумкин:
• Бошқариш тизими фаолиятини тавсифловчи микдорий курсаткичлар, яъни:
• бошкарувдаги жонли мехнатнинг тежалишини тавсифловчи курсаткичлар;
• бошкарув учун сарфланган молиявий ресурсларнинг тежалишини тавсифловчи курсаткичлар;
• бошкариш учун сарфланадиган вактни тежалишини тавсифловчи курсаткичлар.
* Бошкарувнинг социал самарадорлигини тавсифловчи сифат курсаткичлари, яъни:
• бошкаришнинг илмий-техник даражасини ифодаловчи курсаткичлар;
• бошкарув аппарати ходимларининг малакаси даражасини тавсифловчи курсаткичлар;
• қабул килинган карорлар самарадорлигини тавсифловчи курсаткичлар;
• бошкарув жараёнидаги ахборотларнинг ишончлилиги ва тулиқлигини ифодаловчи курсаткичлар;
• бошкариш маданиятини тавсифловчи курсаткичлар;
• коммуникациянинг самарадорлигини ифодаловчи курсаткичлар;
• бошкарув аппаратидаги мехнат шароитини тавсифловчи курсаткичлар ва х.к.
Шундай килиб, бошкарув самарадорлигига бахо бериш учун жуда куп турли-туман микдорий ва сифат курсаткичлари кулланилади. Хар бир курсаткични куйидаги тарзда таккослаш керак:
* бирор давр xaқиқий курсаткичларини режадаги, нормативдаги курсаткичлар билан;
* жорий давр хақиқий курсаткичларини утган даврлар курсаткичлари билан;
* бир корхона хақиқий курсаткичларини бошка корхона хакикий курсаткичлари билан.
Шундагина иктисодий тахлил хам макон, хам замон нуқтаи назардан амалга оширилган булади.
[266] Бошкарув мехнати самарадорлиги (бир йил хисобида) куйидагича хисобланади:
Бу ерда:
Jfc —бошкарув самарадорлиги индекси;
Со ва С, — базис ва жорий даврларда эришилган самара (ялпи ёки товар махсулоти);
БХ ва БХ — базис ва жорий даврлардаги бошкарув харажатлари.
Йиллик бошкарув харажатлари куйидаги харажатларни уз ичига олади:
• мухандис-техник ходимлар ва хизматчилар иш хаки;
• материал учун харажатлар;
• ЭХМ ва оргтехникани эксплуатацияси учун сарфланган харажатлар;
• кушимча ва бир йула қилинадиган харажатлар (бошкарув техникаси ва ускуналарини сотиб олиш, ташкилий лойихаларни молиялаштириш ва х.к.)
Ишлаб чикаришни бошкариш учун сарфланадиган йиллик умумий сарф (БХ,) куйидагича аникланади:
Бу ерда: БХ6ак — бошкариш учун сарфланган бир асосга келтирилган харажатлар;
ЖХи — йиллик жорий харажатлар;
Еи - самарадорликнинг норматив коэффициенти (0,15); БИХ — бир йула харажатлар.
Йиллик жорий харажатлар куйидагича хисобланади:
Бу ерда:
ИХб — бошкарув ходимларининг иш хаки учун сарфлар;
БМХ — бошкариш учун зарур булган материалларга сарфланган харажатлар;
а — кўшимча ва турли харажатлар коэффициенти.
Кўшимча харажатлар:
• хизмат сафарлари;
• транспортни молиялаш;
• ихтиро ва рационализаторлик таклифларини татбиқ қилишга ажратилган сарфлар;
• мехнатни химоя қилиш каби харажатлардан ташкил топади.
Бир йўла харажатлар (БЙХ) куйидаги формула ёрдамида хисобланади:
Бу ерда:
Хбт — бошкарув техникаларини сотиб олиш учун харажатлар;
Хт — бошкарувни такомиллаштириш учун бажарилган илмий ишланмалар, лойихалар учун харажатлар.
[267] Бошкарув ходимлари:
• корхонада ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг мехнат талабчанлик даражасини қисқартиришга;
• корхонанинг бир маромда ишлашини таъминлашга;
• ишлаб чиқаришни моддий-техник базасини мустахкамлашга;
• бизнес-режа ва техник-иқтисодий курсаткичларни оптималлаштиришга катта таъсир курсатади. Шу сабабли, мехнат унумдорлигининг ошиши эвазига тежалган бошкарув харажатлари (мехнати)ни (ИТму) аниқлаш ута зарурдир:
Бу ерда:
JMyx — мехнат унумдорлиги индекси;
Jбс — бошкарув харажатлари индекси.
Бошкарув ходимининг мехнат унумдорлиги куйидагича аникланади:
Бу ерда:
МУбх — бошкарув ходимларининг мехнат унумдорлиги;
ЯМ (ТМ) — бир йилда ишлаб чикарилган ялпи ёки товар махсулоти, сум;
Тб — бошкарув ходимларининг уртача йиллик сони, киши.
Агар мехнат унумдорлиги ошиб борса, у холда мехнат сарфи камаяди, аммо тугридан-туғри нисбатда камаймайди, яъни ишлаб чикаришнинг усиши мехнат сарфининг камайиш фоизига тенг эмас. Бу боғланишни куйидагича ифодалаш мумкин:
Масалан: агар мехнат унумдорлиги 15 фоизга ошса, у холда мехнат сарфи 13 фоизни ташкил килади.
[268] Бошкарув ходимлари махсулот таннархининг хусусан шартли узгарувчан харажатлар (ИТ шух)нинг пасайишига таъсир курсатади. Буни куйидагича ифодалаш мумкин.
Бу ерда:
ЙИТшўх — шартли узгарувчан харажатларнинг пасайиши эвазига эришилган йиллик иктисодий тежам;
БХ — йиллик бошкарув харажатлари;
ИТшўх —шартли ўзгарувчан харажатларнинг йиллик тежами, яъни:
Бу ерда:
Тмх — моддий харажатларнинг пасайиши эвазига олинган тежам;
Тэ — ёкилги ва энергиянинг тежалиши эвазига олинган тежам;
Тиҳ — ишчиларнинг иш xaқи ва унинг тежалиши эвазига олинган тежам;
TяM — яроксиз махсулотнинг камайиши эвазига олинган тежам;
Тух — унумсиз харажатларнинг камайиши эвазига олинган тежам;
Tичу — ишлаб чикаришни узлаштиришдаги сарфларнинг камайиши эвазига олинган тежам;
Ту — ускуналарни саклаш ва эксплуатацияси билан боглик булган сарфларнинг камайиши эвазига олинган тежам.
[269] Фойданинг кўшимча усими асосида бошқарув ходимининг иктисодий самарадорлиги (БХис) куйидагича аникланади:
Бу ерда:
ЙИТф — фойданинг кўшимча усиши эвазига эришилган йиллик иктисодий тежам.
БХ — йиллик бошқарув харажатлари.
Бу ерда:
А1 ва A2 — бошкарув ишини такомиллаштирмаган (A1) ва такомиллаштиришдан сунг (А2) реализация килинган йиллик махсулот хажми;
T1 ва Т2 — бошкарув ишини такомиллаштирилмаган (А1) ва такомиллаштиришдан сунг (A2) реализация килинган бир сумлик махсулотнинг таннархи;
Ф1 — бошкариш ишини такомиллаштиргунгача реализация килинган махсулотдан келиб тушган фойда.
Тежамни бошқарув сохасининг узида хам аниқлаш мумкин. Бу ерда унга куйидаги омиллар таъсир курсатади:
• бошқарув ходимларидаги мехнат талабчанликнинг пасайиши;
• бошқарув ходимларининг шартли қисқаршии;
• иш вақти йўқотилишининг қискариши.
Ахборотни қайта ишлашдаги мехнат талабчанликнинг пасайиши эвазига олинган иқтисодий самара (ИСот) куйидагича аниқланади:
Бу ерда:
МТ1 ва МТ2 — i операция бошқаришини такомиллаштирилмаган (MT1) ва такомиллаштиришдан сунгги мехнат талабчанлик (МТ2) даражаси, одам-кун.
S — бошқарув ходими бир иш кунининг ўртача йиллик киймати.
[270] Механизациялаш ва автоматлаштириш туфайли бошқарув аппарати таркибини такомиллаштириш — корхона фаолиятини яхшилашнинг мухим йуналишларидан булиб хисобланади. Шу нуктаи назардан бошкарув аппарати таркибини такомиллаштириш эвазига тежалган харажатни аниклаш катта ахамиятга эга.
Бу ерда:
ТХшкх — шартли кискарган ходимлар эвазига тежалган харажат.
ИВФ1 ва ИВФ2 — бошкаришни такомиллаштирилмаган (ИВФ,) ва такомиллаштиришдан сунгги
битта ходимга тўғри келган иш вакти
фонди (ИВФ2), соат;
ХС — бошкаришни такомиллаштирилгунгача булган ходимларнинг сони, киши.
ИХ — битга ходимга туғри келган йиллик уртача иш хаки.
Унумсиз иш вактининг камайиши ва унумсиз бошкарув харажатларининг пасайиши эвазига олинган тежам (Туивк) куйидагича аникланади;
Буерда:
У ивқ — иш куни давомида унумсиз иш вакти ва унумсиз бошкарув харажатининг камайиши, соат; Ухс — унумсиз иш вактини камайтирган ходимлар сони, киши;
ИВФ — бошкарув ходимининг йиллик иш вакти фонди, кун;
ОСк — бошкарув ходими бир иш соатининг уртача йиллик киймати, сум.
Маълумки, ишлаб чикариш жараёнига кадрлар кўнимсизлиги хам жуда катта зиён етказади. Шу сабабли, бошқарув ходимлари корхонада оптимал иш шароитини яратишга, мехнатни тугри ташкил килишда, шахсий эхтиёжларни қондиришга ва жамоада меъёрдаги социал-рухий мухитни яратишга ўз фаолиятларини каратмоғлари лозим.
Кадрлар кўнимсизлигининг камайиши эвазига олинган тежам куйидагича аникланади:
Бу ерда:
ИТкқ — кадрлар кунимсизлигининг камайиши эвазига олинган тежам.
З кқi — кадрлар кунимсизлиги окибатида кўрилган уртача йиллик зарар (икки хафта ичида ишдан бушайман дейдиган ходимлар мехнат унумдорлигининг пасайиши; ишга янги қабул килинганлар мехнат унумдорлигининг пастлиги, укиш билан боглик харажатлар ва х.к.).
ККҳ ва ККқ— кадрлар кунимсизлигининг xaқиқий ва кутиладиган коэффициентлари.
Кадрлар кўнимсизлиги коэффициенти (КК) муайян муддат ичида ўз ихтиёри билан ишдан бушаган (ИКик) ва мехнат интизомини бузганлиги учун ишдан бушатилган (МИБиб) ходимлар сонини жами ишловчиларнинг руйхатдаги уртача сонига (Т) нисбати тарзида хисоблаб чикади.
14.3. Бошқариш тизими самарадорлигини хисоблаш усуллари.
[271] Бошкарув тизими самарадорлигини тавсифлаш учун умумлаштирувчи курсаткич ва бир гурух хусусий курсаткичлар кўлланилади. Умумлаштирувчи курсаткич куйидагича хисобланади:
Бу ерда:
БТС — бошкарув тизими самарадорлиги.
БХ — йиллик бошкарув харажатлари.
АФ — асосий ишлаб чикариш фондлари (актив). ОФ — айланма фондлар.
К1 ва K2 — ишлаб чикаришни кооперативлаштириш ва концентрациялаш (туплаш) даражалари.
Бу ерда:
К1— кооперативлаштириш коэффициенти,
Dmk- мазкур корхона махсулоти кийматидаги кооперативлашган ярим фабрикатлар салмоги;
d(k) — такдосланаётган (такқослаш базаси килиб кабул килинган) корхонанинг умумий таннархидаги кооперативлашган махсулот салмоғи.
Бу ерда:
K2 — концентрациялаш даражаси;
АФмк — мазкур корхонанинг асосий фондлари киймати
АФтк — таққослаш базаси қилиб шартли кабул килинган корхонанинг асосий фондлари киймати.
Юкорида таъкидлаганимиздек, бошқарилаётган объект, яъни корхона ишлаб чикариш самарадорлиги корхона соф махсулотига асосланиб хисобланган мехнат унумдорлиги даражаси билан ифодаланади, яъни:
Бу ерда:
ИЧС — ишлаб чиқариш самарадорлиги.
СМ — корхонанинг соф махсулоти.
Т — корхонада банд булган ходимларнинг уртача сони.
Бошқариш тизими самарадорлиги курсаткичи (Кбтс) қуйидаги богланишда Уз аксини топади:
Шундай килиб, Кбтс қанча кичик булса, бошқариш тизими самарадорлиги шунча юкори булади, чунки, бошкариш учун харажат даражаси кам бўлиб, мехнат унумдорлиги юқори булса, ишлаб чикариш шунча тежамли ва максадга мувофиқ бошқарилган бўлади.
[272] Бошқарув тизими самарадорлигини батафсил тахлил килиш максадида куйидаги хусусий курсаткичлар тизими кўлланилади (65-жадвал).
[273] Бошкарув самарадорлигини тавсифловчи хусусий курсаткичларни хисоблаш тартибини оёк кийимлари фабрикаси курсаткичлари мисолида куриб чикамиз (64-жадвал).
Йил давомида махаллий Саноат вазирлиги томонидан 305 кунда бажарилиши лозим булган қатор топшириклар берилган. Фабрика бу топширикларни 20 кун кечиктириб бажарган. Уз навбатида фабрика рахбарияти булимларга бу топширикларни бажариш учун 280 кун, функционал булимларга — 190 кун белгилаган. Топширикни бажариш биринчи 10 кунга, иккинчисида эса 40 кунга кечиктирилган.
64-жадвал
Тегишли буғинлар рахбарларининг хар бирига уртача: норматив буйича 8; 7; 6; 18;
хақиқатда эса 4; 5; 4; 27 та буйсунувчи туғри келади.
Бир йилда 6200 хил хужжат ишлатилиб, шундан 4000 таси бир хиллаштирилган, 600 таси стандартлашган, 300 таси бир колип (трафарет)га солинган хужжатлар қулланилган. Колган хужжатлар эса эркин шаклдаги хужжатлар бўлган.
Бошкарув аппаратининг ўз функцияларини коникарсиз ёки уз вакгида бажармаганлиги сабабли, йукотилган иш вакти куйидагилар билан тавсифланади (65-жадвал).
Декадалар буйича оёқ кийимини ишлаб чиқариш куйидагича булган:
Шундай килиб, ишлаб чикаришни бошқариш самарадорлигининг умумий коэффициенти 89 фоизни ташкил килди:
[274] Бошқаришни такомиллаштириш тадбирлари бошқарув аппаратини қискартириш, унинг ташкилий таркибини ихчамлаштириш ва ишлаб чикариш хажмини купайтириш имкониятини беради. Бу натижаларга эришилганлик даражаси қуйидаги курсаткичларда уз аксини топади:
• йиллик иқтисодий самара;
• мехнат унумдорлигининг усиши;
• қушимча сарфланган капитал куйилманинг копланиш муддати.
Бошқарув аппаратининг кисқариши оқибатида иш хақи фонда тежалади. Бу эса Уз навбатида махсулот таннархининг пасайишига олиб келади:
Бу ерда:
Тиҳ — тежалган иш хаки.
Tбх — кискартириладиган бошқарув аппарати ходимлари сони.
ИХб — бошқарув аппаратида банд булган ходимларнинг ўртача иш хаки.
Cаж — социал суғуртага ажратмалар, фоиз.
Жорий килинган тадбирлар натижасида ишлаб чиқарилган жами махсулот таннархи қуйидагича хисобланади:
Бу ерда:
КК1 ва KK2 — тадбир жорий килингунгача (КК1) ва жорий килингандан сунг (КК2)ги капитал куйма харажати.
Е — иктисодий самара нормативи (яъни техникани жорий килишда - 0,15).
Мехнат унумдорлиганинг усиши:
Бу ерда:
МУ1 ва МУ2 — тадбир жорий килингунгача (МУ1) ва жорий килингандан сунг (МУ2)ги мехнат унумдорлиги даражаси.
Бу ерда:
Q1 —тадбир жорий килингунгача булган ишлаб чикариш хажми.
Т1 — тадбир жорий килингунгача банд булган ходимлар сони.
Т6 — тадбир жорий килингандан сунгги бошкарув аппаратида булганлар сони.
Кушимча сарфланган капитал куйилманинг копланиш муддати куйидагича аникланади:
Бу ерда:
ККҳм— капитал куйилманинг копланиш муддати (срок окупаемости).
Агар бошкаришни такомиллаштириш бўйича бир неча мукобил вариантлар ишлаб чикилса, у холда кайси бир вариант учун кам харажат килиш кўзда тутилган булса, шу вариантни танлаш керак:
ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ
1. Бошқарув самарадорлиги деганда:
а) ялпи ички махсулот тушунилади;
б) сарфланган харажатнинг эришилган самарага булган нисбати тушунилади;
в) эришилган самаранинг сарфланган харажатга булган нисбати тушунилади;
г) ялпи инвестиция тушунилади;
д) нотугри жавоб йук;
2. Куйида кайд қилинган формулаларнинг қайси бири самарадорлик мезонини ифодалайди:
Бу ерда:
ИФ —истеъмол фонди.
ИФн — жон бошига истеъмол килиш нормаси.
А — стандартлашган ахоли сони.
Бд ва Бх — бюджетнинг даромад ва харажат кисмлари.
Jахф — иш xaқи фонди индекси.
Jфқ — фонд билан куролланиш индекси.
С — самара.
X — мазкур самара учун сарфланган харажат.
3. Қуйидаги формула, яъни:
а) самарадорлик мезонини ифодалайди;
б) иктисодий баркарорлик мезонини ифодалайди;
в) давлат бюджетидаги такчиллик мезонини ифодалайди;
г) эхтиёжни қондириш мезонини ифодалайди;
д) интенсивлик мезонини ифодалайди.
4. Қуйида қайд қилинган формулаларнинг кайси бири ёрдамида бошқарувчанлик коэффнциенти хисобланади:
Бу ерда:
Z — бошкарув буғинлари сони;
m — мазкур бошкарув бугинидаги рахбарлар сони; Ти ва Тх — i бошкарув даражасида битта бошкарувчига туғри келган норматив ва xaқиқий буйсунувчи ходимлар;
ББСн ва ББСХ — бошкарув бўғинларининг норматив ва хақикий сони;
БХСН ва БХСХ — бошкарув ходимларининг норматив ва хақиқий сони;
tйив — бошқаришнинг тегишли функциясини коникарсиз ёки кечиктириб бажарилиши натижасида йуқотилган иш вакти;
n — бошкариш функциялари сони;
Фсм — m булим сменасидаги вакт фонда;
m — булимлар сони;
Т мот ва Тмот — ишлаб чиқаришни бошқаришда техник воситаларидан фойдаланиш буйича норма-даги ва хакиқатдаги уртача вакт ва соат;
q р — муайян давр (кунлар, хафталар ва х.к) лар ичида ишлаб чиқарилган махсулотнинг хакиқий, аммо режадаги даражадан куп булмаган даражаси; q — шу давр ичида ишлаб чикарилиши режалаштирилган махсулот хажми.
5. Қуйидаги формула ёрдамида:
а) бошкарувчанлик коэффициента хисобланади;
б) бошкарув хужжатларининг максадга мувофиклик коэффициента хисобланади;
в) бир маромда ишлаш коэффициента хисобланади;
г) бошкарув аппарати таркиби ва сонининг нормативга булган нисбати коэффициенти хисобланади;
д) бошкарув функциясининг бажарилиш сифати коэффиценти хисобланади.
А. Рахбарлик фаолиятингизнинг самараси кай даражада эканлигини биласизми? Куйидаги тест саволларига холисона жавоб берсангиз, буни билиб оласиз. Бунинг учун "ха" ёки "йук," устунларнинг тегишли катори рупарасига "+"ишорасини куйиб чикинг.
"Ха" ва "йуқ" жавоблар сонини хисобланг ва натижани чикаринг.
Барча келтирилган саволлар муваффакиятли рахбарлик килиш мезонига мулжалланган саволлардир. Модомики шундай экан, 40 та савол Хам "ха" жавобга мос тушади.
40 та "ха" — бу энг юкори самарали ва бекаму куст бошкарув потенциалидир. Маълумки, хар кандай мукаммаллик — бу энг юкори мезон, унга хеч качон тулик эришиб булмайди. Агар сиз узингизни яхши, оқил рахбар эканлигингизни курсатмокчи булсангиз, Сиз бу саволларга бефарк, ёндошмайсиз.
Хамма гaп сизнинг неча марта ва айнан кайси саволларга "йуқ" деб жавоб беришингизда. Бу сизнинг энг буш томонингиз.
Хўш "ха" ва "йуқ" ларнинг кандай нисбати талабчанлигангизга боглик?
Энг окил бошкарув самараси 33 ва ундан ортик, "ха" жавоб билан изохланади. Агар 33 та кам "ха" жавоб булса, демак бошкариш самарангиз "коникарсиз" деб бахоланади,
Б. Корхонада бошкарув самарасини бахолаш учун куйидаги тест саволларига жавоб беринг. Факат узингизга макбул булган битта жавобни танланг.
Энди белгилаган балларингизни йигинг ва узингизнинг бахоингиз билан танишинг.
95 балл
Бу бошкарувнинг энг юкори самарали эканлигини курсатади. Кейинги вазифа шундай даражани саклаш ва давом этгаришдир. Сизнинг уюшқолигингиз ва тажрибангиз мактовга арзигули ва уни ёйиш максадга мувофиқдир. Хусусан бундай самарадорликни кайси усуллар ва воситалар билан кўлга киритганингиз хаммани кизиктиради. Буни урганиш купларга наф келтириши табиий.
80-94 балл
Гарчи айрим камчиликлардан холи булмаса-да, бошкаришни самарали ташкил килишда яхши натижаларга эришгансиз. Камчиликларни йукотишга харакат килишни давом эттириш керак. Агар шундок килмасдан хушёрликни бой берсангиз яна янги камчиликлар вужудга кела бошлайди ва бошкарув самарадорлиги пасайиши мумкин. Юкори даражадаги бошкарув самарадорлигига эришиш кийин. Аммо эришилган бундай даражани баркарор ушлаб туриш хам мураккабдир.
70—79 балл
Бу даражадаги бошкарув уртача даражадан юкори булса-да, уни юкори самарали дейиш кийин. Бу даражани утиш даражаси деса булади. У гох кутарилиши, гох пасайиши мумкин. Хаммаси сизнинг бошкаришни ташкил килишдаги масъулиятингизга, ташкилотчилигингизга боғлик.
50—69 балл
Бу бошкарув даражаси уртачадан паст ёки бир оз юкоридир. Агар бундай холат сизни безовта килса, унда сиз мавжуд камчиликларни тез йукотасиз. Бошкарувнинг лозим такомиллашувига эришмасдан туриб, юкори самарадорликка умид боглиқ кийин.
50 балл
Бундай хол сиздаги бошкарув самарадорлигининг ва ташкилотчилигингизнинг хароб холга тушганлигидан далолат беради. Бу ерда купрок тартибсизлик тугрисида гап боради, чунки ижобийдан кура купрок сал-бий жихатлар устуворликка эга. Бошкариш сизда жуда буш ташкилий асосга эга. Бу деган суз сизда вакт жуда куп бехуда нарсаларга сарфланади. (Ахир уни хисоблаш мумкин.) Бу эса ортикча куч ва асабни сарфлашни талаб килади.
Сиз зудлик билан бошкаришнинг ишончли ва илмий асосини яратишга киришишингиз лозим. Акс холда сизнинг инкирозга дуч келишингиз хеч гап эмас.
В. Топкирлик буйича тестлар
1. Маълумки, кулимизда 10 та бармок бор. 10 та кулда нечта бармок бор?
2. 1 дан юзгача сонлар каторида нечта 9 сони бор?
3. Суққабош коровул кундуз куни вафот этди. Унга пенсия беришадими?
4. Мерфининг конунларидан бирида: "Киши хаётидаги вокеалар ёмондан яхшиликка караб ривожланади", дейилган. Ундан кейин нима булади?
5. Ёмгир чогида овчи кандай дарахтнинг панасида туради (абсолют аник, жавоб булиши керак)?
6. Самолёт Санк-Петербургдан Банкокга Тошкент оркали учиб борди. Учувчининг ёши нечада (абсолют аник, жавоб булиши керак)?
7. Мураккаб ва тушунарсиз хакикатга нимани карама-карши куйиш мумкин?
8. Нуктаи назарнинг аник булиши купрок нимага боғлик?
9. Киёсий тахлилда "А" корхона узининг курсаткичи буйича биринчилар каторида, "Б" корхона эса охиридан олдинда, дейилган. Кайси бир корхона юкори курсаткичга эга?
10. Фикрлашдан чарчадингиз, нима килиш керак?
11. Муроса билан яшаш учун нима килиш керак?
12. Оддий инфляция гиперинфляциядан нима билан фарқ килади?
13. Менежер бир суткада 26 соат ишлаши учун нима килиши керак?
14. "Мен эрталаб оч коринга иккита тухум едим". Бу ерда мантикан кандай ноаниклик бор?
15. Еттита ёниб турган шамнинг иккитаси учиб колди. Нечта шам колди?
16. Самолётни оптимистлар ихтиро килишган, дейишади. Унда пессимистлар нимани ихтиро килишган?
17. Узганинг ишини тез-тез бажариб турсангиз кандай холат содир булаверади?
18. Кайси бири катта: 70 сумнинг 5% ми ёки 5 сумнинг 70%ми?
19. Саватдаги 5та тухумни 5 кишига шундай таркатингки, саватда яна битта тухум колсин. Шундай булиши мумкинми?
20. Арифметик амалларни кулламасдан туриб 666 сонини бир ярим мартага ошириш мумкинми?
21. 7 билан 8 нинг орасига шундай бир белги куйингки, натижада 7 сони 8 сонидан кичик, 7 сонидан эса катта бўлсин.
22. 3% нинг 3% неча фоизни ташкил килади?
Г. Хикматлар, хадислар ва угитлар
Куйидаги угит ва хадисларнинг магзини чакинг ва уларнинг тафсилотини бошқарув самарадорлиги нуктаи назардан беринг.
Маслахатчилар ва кенгаш ахли йигилганда олдимиздаги ишларнинг яхши-ёмон, фойдаю зиён томонлари, уларни килиш-килмаслик хакида сўз очиб, [улардан] фикр сурар эдим. Уларнинг сузларини эшитгач, ишнинг хар икки томонини мушохада килиб, фойда-зиёнларини кунглимдан кечирардим; унинг хатарли томонларига купрок эътибор назари билан карардим кайси бир ишда икки хатар мавжуд булса, уни [бажаришдан] воз кечардим ва бир хатарлик ишни ихтиёр этардим.
* * *
Ишларимнинг барисида аввал кенгаш-маслахат кулладим, ишни бажаришга киришар эканман, олдиндан чора-тадбирлар белгилаб куярдим, хамда бу иш кандай якунланиши хакида фикр-мулохаза килган холда иш бошлардим; сунгра, кези келганда, тугри тадбир ва катьий жазм, ёхуд мулохазакорлик ва эхтиёткорлик, ёки узокни куриб, ортини уйлаган холда, уни [кунгилдагидек] нихоясига етказардим.
* * *
Агар [ганим устига] лашкар тортмокчи булсам, уруш-ярашдан уртага сўз ташлаб, амирларим кунгилларининг бу икковидан кай бирига мойиллигини билишга интилардим. Агар ярашдан суз очсалар, бунинг фойдасини уруш зиёнига солиштириб курардим. Агар урушга мойил булсалар, унинг наф ва фойдасини яраш зиёнига таккослаб курардим; кайси бири фойдалирок булса, шуни ихтиёр килардим.
("Темур тузуклари"дан)
Ўз-узини текшириш учун саволлар.
[261]. Бошкарув самардорлиги деганда нимани тушунасиз?
[262]. "Мезон" (критерия) ва "курсаткич" бир хил тушунчаларми?
[263]. Бошкариш объекта фаолиятини тавсифлаш учун кандай самарадорлик мезонлари кулланилади?
[264]. Бошкариш субъекта фаолиятини тавсифлаш учун кандай самарадорлик мезонлари кулланилади?
[265]. Бошқариш самарадорлигини тахил килишда кандай курсаткичлар кулланилади?
[266]. Бошкарув мехнати самарадорлиги кўрсаткичи кандай хисобланади? Икгисодий самарачи?
[267]. Мехнат унумдорлигини ошириш эвазига тежалган бошкарув харажатлари кандай хисобланади?
[268]. Махсулотнинг таннархини пасайиши эвазига тежалган бошкарув харажатлари кандай хисобланади?
[269]. Фойданинг кушимча усиши асосида бошкарув ходимининг иктисодий самарадорлигини аниклаш мумкинми?
[270]. Бошкарув девони таркибини такомиллаштириш эвазига тежалган бошкарув харажати кандай аникланади?
[271]. Кандай курсаткич ёрдамида бошкарув тизими самарадорлиги аникланади?
[272]. Кандай курсаткичлар бошкарув тизимини хусусий курсаткичлари булиб хисобланади?
[273]. Бошкарув самарадорлигини тавсифловчи хусусий курсаткичлар қандай хисобланади?
[274]. Бошқаришни такомиллаштириш мақсадида жорий килинадиган тадбирлар самарадорлиги кандай аникланади?