XI БОБ. НИЗО ВА СТРЕССНИ БОШҚАРИШ

 

Режа:

 

11.1.  Низо, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турлари. (205— 211)

11.2.  Низо жараёнидаги босқичлар ва оқибатлар. (212—213)

11.3.  Низоларни бошқариш ва уларни бартараф этиш йуллари. (214-217)

11.4.  Стресс ва уни бошқариш. (218—220)

11.5.  Д. Карнега хотиржамликка эришиш туғрисида. (221—224)

11.6.  Донолар асабийлик хақида. (225—227)

 

11.1. Низо, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турлари

 

[205]. Узбек тилининг изохли  лугатида низо тушунчаси куйидагича талкин килинади:

 

 

Адоват, ихтилоф, нифок,туфайли узаро жанжаллар содир булади. Одамлар жанжал хакида уйлаганларида душманлик, курқитиш, боскинчилик, тортишув каби нохушликларни назарда тутишади.

Бошқариш жараёнида низо — бу рахбар, ишчи ва бошка ходимлар ўртасида муайян масалаларни хал килишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир.

            Ишлаб чиқаришдаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир килади ва уларнинг иш кобилиятини пасайтиради, жамоадаги"рухий иқлим”ни ёмонлаштиради, кадрлар кўнимсизлигини купайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, мехнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар тургунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Ишлаб чикарищца низоли вазиятлар олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим.

Низо кандай характерга эга булмасин ва у кай даражада катта булмасин, барча холларда низонинг сабаблари хамда уни вужудга келтирган холатлар дикқат билан тахлил килиниши лозим. Рахбар хар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объекгивлик билан етиши, тегишли хулосалар чикариши керак.

Социологлар тадкикотларининг кўрсатишича, "рухий иқлим" яхши булган хамда интизом анча юқори булган жойда факат иктисодий курсаткичлар юксак эмас, балки низолар хам анчагина кам, ходимларнинг уз мехнатидан катта қоникиш олаётгани кўзга ташланиб туради. Ходимлар норозилига юксак талабчанлик ва ишлаб чикаришнинг баъзи жихатларини яхшилаш, бу билан мехнат унумдорлигини ошириш истагининг натижаси сифатида ижобий сабабларга хам эга бўлиши мумкин.

Жамоа аъзоларининг принципиаллиги хамда камчиликлар билан муроса килмаслик истаги жамоанинг юксак фаоллиги ва ташаббуси туфайли юзага келади.

[206]. Ишлаб чикаришда низоли вазиятлар турли сабабларга кура вужудга келиши мумкин. Улардан:

 

•  мехнатни ташкил қилишдаги камчиликларни;

хақ тулашнинг такомиллаштирилмагани;

•  ёмон мехнат шароитларини;

•  мехнат хақидаги қонунларни бузишни;

•  рахбарликнинг қониқарсиз савиясини;

•  узаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва хоказоларни курсатиш мумкин.

 

            Жамоа аъзолари орасида низоларнинг кўпчилиги куйидаги сабаблар туфайли содир булади (54-жадвал).  

            

 

 

[207]. Низоларнинг асосан турт хили кўп учраб туради (62-чизма).

 

 

Ички шахсий низо бир кишининг узига бир-бирига зид топшириклар берилиб, рахбарнинг пировард талаби бир-бирига мос келмай, бажарувчи бундай холда нима килишини билмай хуноб булган холларда вужудга келади. Масалан, универсал магазинда булим бошлиги сотувчидан иш жойидан бир кадам хам жилмай, харидорларга хизмат килишни талаб килди, дейлик. Кейинрок, эса у сотувчидан бу ишга нихоят куп вакт сарфлагани ва натижада булимни янги товарлар билан тулдирмаганидан шикоят килса, бундай талаб олдинги талабга зид булиб чикади. Натижада сотувчи нима килишни билмай хуноби ошади. Мана Сизга низоли вазият.

Бошка бир мисол. Ишлаб чикариш булимининг бошлиги ишчидан махсулот сонини куп ишлаб чикаришини талаб килса, махсулот сифати буйича рахбар эса ундан махсулотни режадан оширмай, хаттоки уни бажармаса хам унинг сифатини оширишни та­лаб килади. Хуш, бечора ишчи нима килиши керак? У "икки ут " орасида, нима килишини билмайди. Куриб турибсизки, бу ерда хам низоли вазият куз унгимизда.

Биринчи мисолимизда бир кишининг узига карама-карши, бир-бирига зид талаб килиш натижасида низоли вазият вужудга келган булса, иккинчи мисолимизда бундай вазият бошкаришда — якка хокимлик тамойилининг бузилиши натижасида юзага келди.       

Тадкикотлар ва кузатишлар бундай вазиятлар: ишчининг уз ишидан коникмаганлик, ўзига ва корхонага ишончсизлик, шунингдек, ходимда асаб бузилиши холатларининг тез-тез содир булиб туриши натижасида вужудга келишини курсатади.

 

[208]. Шахслараро низо хаётда энг таркалган низолардир. Бун­дай низолар, масалан:

*  оилада:

•  эр билан хотин уртасида;

•  ота билан фарзанд уртасида;

•  она билан фарзанд уртасида;

•  фарзанд билан фарзанд уртасида ва хоказо.

*  ишлаб чиқаришда:

•  ходим билан ходим уртасида;

•  ходим билан рахбар уртасида;

•  рахбар билан рахбар ва хоказолар

ўртасида булиши мумкин. Буни куйидагича тасвирлаш мумкин (63-чизма).

 

 

 

 

 

Шахслар уртасидаги низо куп холларда уларнинг у ёки бу масалага булган нуктаи назарларининг мос тушмаслиги, рахбарлар ўртасида ресурсларни таксимлаш, ходимлар билан рахбар урта-сида эса иш шароитини коникарсизлиги кабилар юзасидан ву-жудга келиши мумкин. Бир лавозимга икки номзод кўйилганда хам шу турдаги низолар келиб чикиш холлари булади.

Шахслар тукнашуви хам шахслараро низо туфайли булиши мумкин. Зеро, хар хил тоифа, феълдаги одамлар хамма вакт хам бир-бирларини тушунавермайдилар. Гарчи бир куринишда бизга шундок туюлсада, шахслараро низоларнинг 75—80 фоизи моддий манфаатдорлик замирида содир булади.

Шахс билан гурух  ўртасидаги низолар, одатда айрим шахс-нинг у ёки бу нарсага нисбатан булган фикрининг ёки манфаа-тининг гурух фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик окибатида вужудга келади. Айтайлик, бирор олийгох доценти узининг асосий иш жойидан ташкари пул топиш максадида бошка 2—3 жойда, шу жумладан, фирмада ишлаётгани умумкафедра манфаатига зид келади. Чунки кафедра жамоаси унинг шунча жойда ишлаб асосий иш жойидаги ишни котира олмай, ўлда-жулда ишлашидан манфаатдор эмас. Бундай карама-карши холат улар ўртасида низонинг келиб чикишига сабаб булади.

Худди шундай холат рахбарнинг бирор-бир булим ходимлари-га нисбатан кўллаган ноўрин жазоси рахбар билан гурух  ўртаси­даги тукнашувга олиб келиши мумкин (64-чизма).

 

Ахолида шахснинг гурух билан тукнашуви хам алохида шахс ва гурух ўртасидаги келишмовчилик окибатида булади. Масалан, махсулот ишлаб чикаришни купайтириш йулларидан бири унинг нархини нисбатан пасайтириш йулидир. Бу масалани корхона мажлисида мухокама килиш жараёнида бир гурух ходимлар бун­дай йул корхона зиммасига юклатилган режани бажарилишига имкон беришини айтса, бошка бир ходим бундай йул махсулот сифатининг пасайишига, унинг устига-устак хозирги ишлаб чи-караётган махсулотнинг сифати шундок хам ракобатдош корхо-наларда ишлаб чикарилаётган айнан шундай турдаги махсулот сифатидан паст эканлигига шама килиб, бу йулнинг нотуғрили-гини исботламокчи булади.

Бу ерда бир гурух ходимларнинг фикри алохида ходимнинг фикрига мос тушмаяпти. Бундай холат хам низо келиб чикиши учун сабаб булади.

 

[209] Хар бир ишлаб чикариш жамоасида ходимларнинг ўзаро муносабати икки таркибий доирада:

 

•  формал (ёки расмий) ва

•  неформал (ёки норасмий) доирада амалга ошади. Формал гурух ходимларнинг ишлаб чикариш ва ижтимоий фаолиятидаги маъмурий жихатдан мустахкамланган расмий алокаларини курсатиб беради. Формал гурух кишиларнинг лавозим бурчларидан келиб чикувчи ўзаро муносабатларига кура белгиланади.

Ноформал гурух шахсий симпатия ва антипатиялар асосидаги норасмий муносабатларни, манфаатларнинг умумийлигини, ха-рактерларнинг ухшашлигини, узаро бир-бирини тушунишни ифодалайди.

Хар иккала гурух доимо бир-бирига таъсир килиб туради ва шу жараёнда низоли холатлар хам вужудга келиб туради (65-чизма).

 

 

Гурухлараро низоларга:

 

•  булимлар билан булимлар уртасидаги;

•  маъмурият билан касаба уюшмаси уртасидаги;

•  булимлар билан маъмурият уртасидаги;

•   булимлар билан касаба уюшмаси уртасидаги низолар мисол була олади.

 

Бу турдаги низолар айникса бир йуналишдаги бошкарув гу-рухлари билан штабли бошкарув гурухлари уртасида содир була-диган низоли вазиятларда якколрок куринади.

Штабли бошкарув гурухларида банд булганлар, одатда бир йуналишдаги бошқарув гурухларида банд булганларга қараганда ёш ва иктидорли кишилар буладилар. Улар купинча "куча "сузлари билан муомала килишни хуш курадилар. Бу эса гурухлар уртаси­даги муомалани жиддийлаштиради. Бир йуналишдаги рахбарлар ахборотларни олиш нуқтаи назаридан штабли рахбарларга тобе эканликларини пеш килиб, улар берган тавсияларини рад этиш-лари мумкин.

Экстремал шароитда бир йуналишдаги рахбарлар штабли рах-барлар томонидан килинадиган тавсияларнинг шундай вариантини атайлаб танлайдиларки, бу вариант пировард натижада мазкур ишнинг барбод булишига сабаб булади. Бу харакат мутахас-сисларни "уз урнига куйиш" ёки уч олиш максадида килинган харакат булади. Бундан газабланган штабли рахбарлар бир йуна­лишдаги рахбарларни ахборотга кириб боришини янада кийин-лаштириб, уларни узларига тобелигини кучайтиради.

Бундай холларда низоли вазият юзага келади ва бора-бора у пишиб ўзаро тукнашиш содир булади.

Бир корхона доирасидаги булимларнинг максадлари бир-бирига мос тушмаслиги сабабли хам тез-тез низолар чикиб туради. Масалан:

 

•  корхонанинг муайян булими узининг махсулотларини четга сотиб юкори фойда олишни, шу корхона доирасидаги булимларга паст нархда сотиб фойда олишдан афзал куради;

•  кундузги сменада банд булган тиббий ходимлар ишчиларга хизмат курсатиш даражаси паст булганлигидан кечки сменадаги банд булган тиббий ходимлар устидан шикоят килишлари мум­кин ва аксинча;

•  товарларни сотиш булими истеъмолчиларнинг талабини кондириш учун хар доим омборда купрок товар ғамламасининг етарли булишини хохласа, ишлаб чикариш булими эса бундан манфаатдор эмас, чунки бундай иш тутиш ишлаб чикариш харажатларининг ошишига, бу эса уз навбатида махсулот бахосининг ошишига олиб келади.

 

Гурухлараро низолар уз табиатига кура аралаш низолардир, чунки уларнинг вужудга келиши барча юкоридаги низо турлари-нинг таъсири остида булади.

[210]. Мавхумлигига караб, низолар очик ёки ёпик куриниш-ларда булиши мумкин.

Очик  низолар одатда карама-карши томонларнинг куз олдида, тўгридан-туғри вужудга келади. Улар тукнашиш содир булгунга кадар тулик етилган булади. Бундай низолар рахбарият назорати остида турганлиги сабабли корхона учун унчалик хавф туғдирмайди ва уларни бошкариш осон кечади.

Ёпик, низолар ута хавфлидир. Бундай низоларни аста-секин, белгиланган фурсатда портлайдиган минага ухшатса булади. Агар низо хали "етилмаган" ёки уларни одамлар нигохидан яширилса, бошкача килиб айтганда низо кишилар "ичида "булса, билингки, бу нихоят хавфли ва уни бошкариш жуда кийин.

Ёпиқ низолар купинча фитна, иғво, хийла-найранг, фиск-фа­сод шаклида ривожланиш окибатида вужудга келади. Улар орага нифок солиш, бузгунчиликка каратилган булиб, ёлғон-яшик, уйдирма, бухтон гаплар мухолифлар учун асосий курол вазифасини бажаради.

Очик низолар купинча нидо, чакирик шаклида ривожланиши окибатида вужудга келади. Улар очикдан-очик чакирик, товуш чикариш, даъват этишда уз ифодасини топади. Бунда бир гурух ходимлар узларига карама-карши булган расмий ёхуд норасмий гурухларнинг манфаатини узининг манфаати томон буришга хара-кат килади.

Характерига караб низолар объектив ёки субъектив низоларга булинади.

Объектив низоларга корхонанинг ривожланиш жараёнида юзага чикадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боглик низо­лар киради. Бу низолар амалий низолар булиб, ишлаб чикаришни ривожлантириш, рахбарлик услубини такомиллаштириш, корхонада нормал "рухий иклим " ни яратиш учун хизмат килади.

Субъектив низоларга кишиларнинг у ёки бу вокеликка булган шахсий фикрларининг турличалиги окибатида вужудга келадиган низолар киради. Бу низолар табиати буйича хис-туйгуга, хиссиётга берилиш, кизикқонлик окибатида юзага чикади. Одатда, бундай низолар бир-бирини рухан кура олмайдиган ёки бир-бирини тушунмайдиган, ёхуд тушунишни хохламайдиган кишилар­нинг карама-карши фикрлари окибатида вужудга келади.

 

[211]. Окибат натижасига караб, низолар конструктив ва дес­труктив низоларга булинади.

Конструктив низолар корхонада максадга мувофик, узгартиришлар килинишини, окибатда эса низо чикадиган объект (сабаб)ни бартараф этишни назарда тутади. Агар низо хеч кандай асосга эга булмаса, унда бу низо деструктив низо деб юритилади. Бундай низолар ходимлар уртасидаги муносабатларни барбод этади, сунгра ишлаб чикариш жараёнини, бошкарувчиларни издан чикариш пайида булади.

Шуни назарда тутиш керакки, хар кандай конструктив низо, агар уз вактида олди олинмаса, деструктив низога айланади, яъни кишилар бир-бирига нисбатан нафратларини намойиш этиш, булар-булмасга тирнок, остидан кир излаш, хар бир суздан илгак топиш, атрофдагиларнинг кадр-кимматини ерга уриш, узининг фикрини зурлаб тиркаш, етилган муаммоларни хал килишдан бош тортиш харакатида булаверадилар.

Аксарият холларда конструктив низоларнинг деструктив ни-золарга айланиши низода катнашувчиларнинг шахсий хислатлари билан боглик булади. Мутахассислар кишилар уртасида ортикча низоларни таркатишга сабабчи булувчи олти тоифадаги "низоли" шахсларни ажратишади:

 

 

 

11.2. Низо жараёнидаги боскичлар ва оқибатлар

 

[212]. Низонинг келиб чикиши ва тукнашишнинг содир були-ши бир бутун жараён булиб, бу жараён куйидаги боскичларни уз ичига олади (66-чизма).

 

Бу жараённинг биринчи боскичида низо чикиши учун вазият тугилади, яъни томонлар манфаатларининг карама-каршилиги объектив равишда намоён булади. Аммо очикдан-очик тукнашув содир булмайди. Бундай холат хар иккала томон ташаббуси билан ёки "меросдан " колган низонинг таъсири остида вужудга келиши мумкин.

Низоли вазиятнинг объектив равишда вужудга келишига бевосита карама-карши турувчи томонларнинг узлари ёки уларнинг мухолифлари сабабчи булиши мумкин. Улар турлича даража (ранг)га эга булган томонлардир. Масалан:

 

•  Даражали мухолифлар — бу шахслар;

•  Даражали мухолифлар — бу гурухлар;

•  Даражали мухолифлар — бу ташкилотлар;

•  Даражали мухолифлар — бу диалог чоғида уз-узидан карор кабул килувчи шахслардир. Низонинг ривожланишида ва содир булишида уларнинг таъсири деярли булмайди.

 

Низоли вазиятнинг бошка бир унсури — бу айни шу вазиятни келтириб чикарувчи объектдир. Купинча шу объектни "булиша олмаслик " ёки уни "булишдаги " адолатсизлик сабабли низоли ва­зият вужудга келади. Натижада зиддиятга борувчи томонлар ўзла-рининг манфаатлари йулида хал килувчи мавкени эгаллашга ури-надилар.

Низоли вазиятнинг ташки унсурлари хам мавжуд. Булар куйи-дагилардир:

 

•  хаддан ташкари хиссиётга берилиш;

•  фикрини аниқ изхор эта олмаслик;

•  бир-бирини тушунишини хохламаслик;

•  асосга эга булмаган ношукурлик ва хоказо.

 

Низо сабаблари (2-боскич) ва унинг кенгайиш эхтимоли (3-босқич)ни ўз вактида сезиш, (4-босқич)низонинг юзага чикмасликка олиб келади. Агар жараёнга эътиборсизлик билан караладиган булса, у холда низонинг келиб чикиши табиий (5-босқич). Энди уни бошкариш (6-боскич) зарурияти тугилади. Бошкаришнинг самарадорлигига караб, низонинг окибатлари функционал ва дисфункционал куринишларида булиши мумкин (7-боскич).

 

[213]. Низонинг еттита функционал окибати маълум. Бу окибатлар низони бошкаришнинг ижобий самара берганлигини ифодалайди. Масалан, биринчи окибат:

 

•  низони хал килишда хар иккала томон учун маъкул карор кабул килинишида намоён булади. Қарама-карши томонлар низо ечи мига тенг манфаат нуктаи назаридан ёндошилганидан мамнун коладилар, Бундай окибат уз навбатида низо ечими буйича кабул килинадиган карор тусикларини, яъни карама-карши томонларнинг бир-бирига булган:

•   адоватни;

•  хусуматни;

•  душманликни;

•  адолатсизлик каби ғаразли тусикларни юмшатишга ёки бу-тунлай йукотишга имкон беради.

 

Функционал окибатнинг бошка кўринишида карама-карши томонларнинг кўпрок хамкорлик килишга, хаттоки келгусида хам уртада низо чикармасликка булган мойилликлари намоён булади.

Функционал окибат карама-карши томонларнинг узаро сир саклашлари, гуё "айтиладиган фикр улар манфаатларига зид ке­лади ", деган гумон билан атайин айтилмай колган фикрларда хам уз аксини топиши мумкин. Аслини олганда, бундай окибат хам карор кабул килиш сифатини оширишга ундайди, чунки бундай холат карши томоннинг юзага келиши мумкин булган низо са­баблари ва объектларини янада чукуррок тахлил килишга, унга "ташхис" кўйишга ундайди.

Функционал окибат очикдан-очик кўринишдаги норозилик-ларда намоён булиши мумкин. Улар турли нуктаи назарлар мо-хиятини очишда, кўпинча ахборотларни олишда, мукобил ечим-ларни топишда томонлар учун имкон беради.

Агар низоларни бошқаришнинг самарали йуллари топилмаса, у холда максадга эришишга халакит берувчи куйидаги кўриниш­даги дисфункционал окибатлар юзага келиши мумкин, яъни:

 

•  коникмаганлик, мамнун булмаслик, норозилик;

•  ёмон рухий холат;

•  кунимсизликнинг ошиши;

•  мехнат унумдорлигининг пасайиши;

•  келажакда хамкорликнинг сусайиши;

•  узининг гурухига купрок садокат ва бошка гурухлар билан ракобатни сусайтириш;

•  карши томонни факат "душман" деб гумонсираш, узининг максадини ижобий, карши томоннинг максадини эса факат "салбий " деб уйлаш;

•  хамкорликка чек куйиш ва карама-карши томонлар билан низога чиқиш;

•  узаро муносабат ва хамкорликни сусайтириб, адоватни, хусу­матни кучайтириш;

•  урғуни узгартириш диккат-эътиборни купрок реал муаммони ечишга эмас, балки низо жараёнида "ғолиб" чикишга каратиш.

 

Бу окибатлар факат салбий томонга ишлайди ва низо етилма-ган булса — етилтиришга, тухтаб турган булса — кузгатишга, жид-дий булмаса — жиддийлаштиришга, тўкнашиш эхтимол булиб турган булса уни амалга ошишига хизмат килади. Кисқаси, адоват тегирмонига сув куяди.

11.3. Низоларни бошқариш ва уларни бартараф

килиш йуллари

 

[214]. Низоли вазиятларни бошкаришнинг бир катор самара-ли усуллари мавжуд. Уларни куйидаги икки йирик гурухга булиш мумкин (67-чизма).

 

 

67-чизма. Ннзоли вазиятларни бошқариш усуллари.

 

Таъкидлаганимиздек, рахбар низоли вазиятларнинг келиб чи-киш сабабларини факат кишилар харакатларидаги тафовутлардан деб билмасликлари керак. Албатта, бу хам кандайдир аник холатда низоли вазиятнинг вужудга келишида мухим омил вазифасини бажариши мумкин. Аммо у таъсир этувчи факторларнинг факат биттасидир. Шу сабабли, рахбар, энг аввало низони келтириб чикарувчи омилларнинг тахлилини килиши, сунгра эса у ёки бу усулни куллаш буйича карор кабул килиши керак.

 

[215]. Таркибий-ташкилий усулларга куйидагилар киради (58-чизмага каранг).

Ишга булган талабни тушунтириш усули. Бу усул дисфункционал усулга мутлако зид бўлиб, бунда хар бир ходим ва булимлардан кандай натижа кутилиши тушунтирилади. Бу ерда уларга куйидагилар эслатилади:

•  эришиши лозим булган натижа кулами;

•   ким ахборотни топширади ва ким уни қабул қилади;

•  масъулият, жавобгарлик ва ваколат тизими;

•   аниқ сиёсат, тартиб-қоидалар ва х.к.

 

Рахбар бу масалаларни узи учун аниклаштириш максадида эмас, балки хар бир вазиятда, хар бир ходим ва булим кай тарзда иш тутишини, уларни нима кутишини тушунтириб бермоги лозим.

Мувофиқлаштириш ва интеграциялаш усули. Бу усул оғзаки буйруқ (амр) занжири деб юритилади.

Бошкаришда ваколатлар иерархиясини, яъни мансабларга кура даражама-даража бевосита итоат этиш, буйсунуш тартибини ўрна-тиш кишиларнинг узаро харакатларини, корхона ичидага ахбо-ротлар окимини, карорлар кабул килишни тартибга туширади, мувофиклаштиради.

Агар икки ёки ундан купрок буйсунувчилар уртасида у ёки бу масала юзасидан карама-каршилик, келишмовчилик чикиб кола-диган булса, бундай ихтилофни уларнинг тегишли бошликларига айттириб хал килиш мумкин. Бу ерда якка хокимлик принципи жуда хам кул келади.

Низоли вазиятларни бошкаришда:

•  бошқариш иерархияларини;

•  функциялараро алоқани таъминловчи хизмат булимларини;

•   функциялараро гурухларни;

•  мақсадли гурухлар ва булимлараро мажлисларни интеграция­лаш хам жуда катта роль уйнайди. Масалан, узаро бир-бири билан узвий боғланган сотиш ва ишлаб чикариш булими ўртасида низоли вазият етилганлиги пайкаб колинса, шу замонок унинг олдини олиш ёки бартараф этиш учун буюртма ва сотишни мувофиклаштирувчи оралик хизмат органи тузилади.

Айнан шу орган сотиш булими билан ишлаб чикариш були-мига кўйилган талаб, айтайлик, ишлаб чикариш кувватларининг тулик бандлиги, бахо, махсулотларни етказиб бериш графиги ва хоказо алокалар аникланади ва шу тарзда кайси булим хак кайси бири нохаклиги ўрнатилиб, низо чикиши олди олинади.

Умумташкилий (комплекс) мақсадлар. Бу усулнинг мохияти — барча катнашчиларнинг харакатини, бутун кучини бош мақсаднинг амалга ошишига сафарбар килиш. Масалан, ишлаб чика­риш булимининг учала сменаси уртасида низоли вазият содир буладиган булса, унинг олдини олиш учун дарров сменалар мак-садлари асосида булимнинг умумий максади аниклаб олинади. Энди хар бир сменанинг рахбари бевосита смена манфаати нуктаи назаридан эмас, балки булимнинг умумий максади нуктаи назаридан карор кабул килади.

Мукофотланишнинг таркибий тизими. Дисфункционал окибатлардан холи булиш хамда кишиларнинг хатти-харакатларига ижобий таъсир утказиш туфайли, келиб чикиши мумкин булган ни-золарнинг олдини олиш ва уларни бошкариш учун мукофотлаш тизими кенг кулланилади. Умумташкилот, умумкорхонанинг комплекс максадларига эришишда жонбозлик курсатган, муаммо-нинг ечимига комплекс ёндошиб ён тарафдагиларга ёрдам курса-тишга харакат килганлар албатта:

•  ташаккурнома;

•  мукофот;

•  хизмат ловозимини кутариш кабилар билан тақдирланишлари лозим.

Бу уринда факат мукофотлаш эмас, балки гайри конуний иш тутган, ёки умумкорхона манфаатига зид хатти-харакат килган ходим ва булимларга тегишли жазоларни белгилаш хам келиб чикиши мумкин булган низоларнинг олдини олишда хал килувчи роль уйнашини таъкидламок жоиздир.

 

[216]. Низоли вазиятларнинг олдини олиш ёки зиддиятни юмшатишнинг бешта стратегик усули маълум (67-чизмага каранг).

Узоқланиш. Комил инсон жанжалдан узоклашишга харакат килади. Келишмовчилик авжига чиқканда у мухокамага катнаш-майди. Бундай усул низоли вазиятнинг ечилишига манфаатдор булмаган ва узаро маносабатларнинг зохирий яхшилигича коли-шини исташган холларда томонлар тарафидан кулланилади. Бун­дай холатли зиддият хали етилмаган ёки зиддиятга чиқувчиларнинг лавозим даражалари якин булган холларда кузатилади.

Агар зиддият субъектив сабаблар туфайли булган булса, у холда узоқлашиш стратегияси маъкул стратегиядир. Чунки у томонларга тинчланишга, вазият устида яна бир бор фикр-мулохаза юритиб, фахм-фаросат ила англаб олиш, окибатда эса карама-қаршиликка боришга, уни давом эттиришга хеч кандай асос йуқ деган хулосага келишига имкон беради. Агар зиддият объектив сабаблар туфайли юзага келган булса, узоклашиш стратегияси хар иккала томонни маглубиятга олиб боради. Чунки узоклашиш даврида вакт чузилади, низоли вазиятни чакирувчи сабаблар чу-курлашади, кискаси "яра газак " олади.

Силлиқлашиш. Бу усул кишиларни яхшиликка ундаш йўли билан низони бартараф килишга каратилган. Зиддиятли вазиятда карама-карши томонлар бир-бири билан хушмуомалали булишга, арзимаган нарсага аччикланиш, умуман, бир вактнинг ўзида

бирга сузаётган кайикни "қалтис тебратиш " ярамаслигига чаки-

ришади.

Бундай усул иккала томондан биттасининг лавозим даражаси ёки мавкеи юқори бўлган ва у мазкур зиддият буйича ўзини бахс-лашишга тушишни лозим деб билмаган холларда кулланилади. Бунда зиддиятга тушишдан воз кечган томон мухолифига ўз ис-тагига эришишга имкон берсада, иккала томон уртасидаги дахшатли "ёнғин " сўнади ва келажакда хам яхши муносабат сакла-ниб колишига эришилади. Шу тарика ишонч оркали вазият сил-ликлашади.

Мажбурлаш бу томонлардан бирининг хохиш-иродасини, сузини мажбуран, зурлаб кабул килдиришдир. Сўзини утказмокчи булган томон карши томоннинг фикри билан хисоблашмайди, уни инкор этади. Бундай стратегияни куллайдиган томон тажаввузкорлик билан ўз хохишини карши томонга мажбурлаб утказади. Бу усулни купроқ рахбарлар кул остида ишлайдиганларга нисбатан кўллашади.

Мажбурлаш стратегияси ташаббусни буғади, корхонада "рухий иқлим "   нинг бекарорлигига олиб келади. Айниқса, бу усул юкори малакали, нисбатан ёш мутахассисларда нафрат уйготади.

Келишув. Низоли холатдан муваффакиятли чикишнинг энг мухим шарти — бу муросага кела олишдир. Келишув билан ни-золарни хал этиш, бу юқори бахоланувчи стратегик усул булиб, бунда иккала томонни каноатлантирувчи ечимга келинади.

Муаммони хал қилиш. Бу усул барча томонларни каноатлан­тирувчи ечимни топиш учун низони чакирувчи сабабларни чукур тахлил килиш ва барчанинг фикрларини инобатга олишга асос-ланади. Бу усул тарафдорлари ўз максадига бошкалар максади оркали эмас, балки низонинг энг окилона ечимини топиш эвазига эришишни хохлайдилар.

 

[217]. Корхонада рахбарият ва ходимлар уртасида юзага ке-лувчи низо "бумун жамоага " эмас, балки "танланган " одамлар-гагина ёмон таъсир этиши мумкин. Бундай низони бир йула, катта хажмда уддалаш, бартараф этиш мумкин эмас. Бу низони бартараф этишда рахбар окиллиги, адолатлилиги, маданий савияси билан хамкорликка интилиши керак. Яъни, ушбу низоли вазиятда хокимлик мавкеида эмас, балки тенг хуқуқуқийлик асосида ечим­ни топиши лозим. Масалан, бу жараёнда куйидагилар жуда хам

мухимдир:

•  томонларнинг бир-бирини тан олиши;

•  гапни булмай тинглаш;

•  ўзга киши сифатида тушуна олишни намойиш килиш;

•  низо жараёнидаги холатни узга киши кандай кабул килиши (тушуниши)ни англаш;

•  мухокама килинаётган мавзуни аник тасаввур килиш;

•  мавзуга нисбатан умумий карашларни хосил килиш;

•  муроса килинаётган окибатни аниклаш;

•  низо мазмунини ёзиб чиқиш (тахлил) килиш;

•  низони бартараф этиш учун хамкорликда ягона йул танлаш;

•  хамкорликда умумий хулоса (муроса)га келиш.

 

Бундай йул машакқатли, аммо окилона йулдир. Бунинг учун тажриба керак.

Хозирги шароитда рахбар факат уз сохасини яхши билибгина колмай, балки яхши ташкилотчи, рухшунос (психолог) ва тарбиячи булмоги лозим. Бунинг учун хар бир рахбар ходим социология, психология, педагогика, касбий этика фанларини мустакил эгал-лаши керак. Буни хаётимиздаги жиддий узгаришлар, инсон оми-лининг фаоллашуви, жамоаларни уз-узини бошкариш шароитида улар билан ишлашни таказо этади.

Жамоага аъзо булган хар бир шахснинг калбига йул топа би-лиш рахбарнинг иш фаолиятида асосий ахамиятга эга. Буни билган рахбар уз жамоаси ичида мехнат жараёнида вужудга келадиган хар хил низоларни жамоада жамоат ташкилотлари билан бирга, юкори ташкилотларга чикармасдан узида хал килишга кодир булади.

Бундай рахбар уз ишини тугри ташкил килади, жамоа олдига кўйилган максад ва режа топширикларини уз вактида муваффа-киятли бажаради. Жамоаларда соғлом  рухий иклим яратиш учун рахбар куйидагиларга, яъни:

 

эътибор бериши лозим.

Хар бир низоли вазиятни рахбар босик, ховликмасдан хал этиши керак.

 

11.4. Стресс ва уни бошқариш

 

[218]. Стресс — инглизча (stress) сузидан олинган булиб, аса-бийлик, кескинлик деган маъноларни англатади.

Асабийлик турли жисмоний ва аклий ишлар хаддан ошиб ке-тиши, хавфли вазият туғилган пайтларда, зарур чораларни зудлик билан топишга мажбур булганда вужудга келадиган рухий холатдир. Бундай холатга тушган кишиларга нисбатан: "у аса-бийлашди" деб айтишади. Шу маънода асабий тушунчаси:

•  салга асабийлашаверадиган, булар-булмасга қизишиб, тута-қиб кетадиган, зардаси тез, жиззаки киши;

•  асабларнинг касаллиги туфайли юз берган, асаблар фаолиятининг бузилганлиги натижасида юзага келган хасталик;

•  асабларнинг бузгалиши билан боғлик булган холат (жанжал, бошқариш) кабилар маъносида талқин килинади.

Канадалик буюк физиолог Ганс Сельс асабийлашишни одам ёки хайвон организмининг хар кандай таъсирга узига хос муносиб жавоб деб бахолайди. У уч боскичга булинади:

1.  Бошланғич таъсирчанлик (эмоционал) туйғуси(ғалаён); аъзои бадандаги кучларнинг сафарбарликка тортилиши.

2.  Kаршилик курсатиш боскичи.

3.   Толиқиш босқичи.

Стресс — бу оддий ва куп учровчи холат. Каттик безовта бўлиш, хаяжон ва уйкусизликдан биз  хаммамиз уни сезамиз. Озгина стрессларнинг зиёни булмаслиги мумкин. Шунинг учун хар бир рахбар ёки ходим:

•   йул куйилиши мумкин булган ва

•  хаддан ташкари асабийлашганлик даражасини билмоги лозим. Ноль холатдаги асабийлашиш булиши мумкин эмас. Яъни асабийлашмайдиган киши мутлако йук. Танида жони бор хар кандай киши у ёки бу даражадага асабийлик холатига тушади. Аммо:

 

 

Стрессга дучор булмаслик учун хайрли ишларни, масалан, махалла, кариндош-ypyғ, ишда — ижодий ишларни кўпрок килиш керак. Сабр-каноатли бўлиш, хар кандай мушкул вазиятга тайёр булиш, узини чалғитиш лозим. Машакқатли мехнатни яхши дам билан бирга олиб бориш, хеч булмаса бир оз ором олиш, тинчла-ниш керак. Ишда хушфеъл, тавозелик бўлиш, ўзаро хурмат ва хушмуомалали инсон булиш керак.

 

[219]. Стресснинг содир булишига асосан икки йуналишдаги омиллар сабаб булади (68-чизма)

 

Иш фаолиятидан қониқмаслик стрессга сабаб булувчи энг мухим омиллардан хисобланади. Ходим ундан нима кутилаётган-лигини, бу ишни кандай килиш кераклиги ва бу иш кандай бахо-ланишини билсагина хотиржам ишлайди.

Иш кобилияти ва омадсизлик инсон саломатлигига каттик таъсир курсатади. Хаддан ташқари куп иш ёки, аксинча, беишлик хам стрессга олиб келади. Бундай сабаблар туфайли содир булган асабийлашиш энг куп таркалгандир. Иш хаддан ташқари купайиб кетганда безовталаниш, моддий бойликларга нисбатан бефарк булиш хиссиёти кучаяди. Худди шунингдек, иш билан кам таъминланганда юкоридаги холатлар такрорланади.

Кизиқмаган иш билан банд булиш хам стрессни юзага келтирувчи сабаблардан хисобланади. Текширишлар шуни курсатадики, иш канча кизикарли булса, ходим шунча кам безовталанади, кам бетоб булади.

Яна бу сабабларга кўшимча ёмон иш шароитлари, иш жараё-нида одамларнинг бир-бирига асоссиз талабларни кўйиши, уқувсиз рахбарнинг уқувсиз муомаласи, демотивлаштиришнинг устувор эканлиги ва бошкалар хам стрессни вужудга келтиради.

Стресснинг физиалогик сабабларига куйидагилар киради:

•  мигрень (бошни қаттиқ оғритадиган ва кунгилни айнитади-ган асабий касаллик) яра;

•  кон босимининг ошиши;

•  қон касаллиги;

•  бел оғриғи;

артрит;

•  астма;

•  юрак оғриғи ;

•  ошқозон оғриғи каби касалликлар.

Рухий сабабларга — каттик кузғалиш, иштахани йукотиш, воқеаларга, одамларга нисбатан эътиборсизлик кабилар киради. Хаётда рухий сабаблар туфайли вужудга келган стресслар жуда тез-тез учраб туради. Масалан, одам узининг (худбинона) эхтиёжини худбинларча кондирса, яъни шухратпарастлик, хасадгуйлик фаровонликка эришув йулидаги кўркув, хокимиятга интилиш туфайли нопок фаолият курсатса ва унинг бу холати узини мард ва олижаноб деб билган тушунчаларга мос келмаса — шу холатда у уз-узи билан зиддиятга, жазавага тушган холатда булади.

Ёки бошка бир рухий сабаб — бу хиссий зурикиш, яъни эхти-ёжларни қондиришга тускинлик килувчи омиллар ёки такдир зарбалари:

•  энг яқин кишисининг улими;

•  уруш, жанжал, низо ва хоказолар  қандай сабаблар булишидан қатъи назар ички ёки ташқи таъсирданми барибир одамда асабий холатни юзага келтиради.

Организм учун салбий туйгулар булган куйидагилар хам аса­бийлашиш учун рухий сабаблар ролини уйнаши мумкин.

 

 

[220]. Асабий холатнинг вужудга келиши ва унинг утиб кети-ши, рухий халоватсизликни билиш, уни бартараф этиш кабилар рахбарлик фаолиятининг дикқат марказида туриши керак. Аса-бийлашган холатда:

•  онгли фаолиятдаги айрим томонлар тухташдан қолади;

•  идрокда, хотирада англашилмовчиликлар пайдо булади;

•  кутилмаган қузғалишларга нисбатан айни бир хил булмаган таъсирлар юзага чикади;

•  диққат ва идрок кулами торайиб, халоватсизлик кучаяди ва бошкалар.

Шундай вазиятларда нохуш холатнинг олдини олиш, яъни уни бошкариш керак. Бунинг учун рахбар ишини нимадан бошлаши керак?

Энг аввало у асабийлашган одамга нисбатан камситувчи му-носабатда булмасдан, унта зиддият, халоватсизлик хар бир шахс хаётининг ажралмас булаги эканлигини, бундай холат нафакат унда, бошкаларда хам булиши мумкинлигани, буни эса бартараф килишнинг иложи борлигини англатиши керак. Бу асабий холатни бошкариш ва шундай вазиятдан чикишнинг энг кулай ва окилона йулидир.

Хаммадан хам ходим Сизнинг ёрдам беришга тайёр эканли-гингизни сезиши керак. Бу унга биринчи кадам куйишига ёрдам беради. Балки гапни шундай бошлаган маъкулдир: "Сезишимча, Сизни нимадир кийнаётганга ухшайди, агар Сизга ёрдамим тегса, мен буни жон деб бажараман. Мархамат, исшаган вақтингизда менга мурожаат қилишингиз мумкин ".

Сухбат давомида куйидагиларга эътибор бериш керак.

 

 

Ходим билан ушбу рухдаги килинган хар бир сухбат, окилона ёрдам, ходимни узини бошқарa олиши, узига узи ёрдам бера олишига олиб келади. Агар шу муаммони рахбарнинг бир узи хал этиб кўя қолса, ходимни усиш имкониятидан махрум этган булади. Бундай тадбиркорона сухбатлар махсус ажратилган хоналарда, яъни коммуникациялашган жойларда утказилгани яхши.

Бу жараёнда рахбар шунга эътибор бериши керакки, хар бир асабийлашган холат, зиддиятга киришган хар икки томоннинг хозиргача ошкор булмаган кучларини аён этади, юзага чикаради.

Стресснинг кай даражада кечиши унга нисбатан таъсирланишга, уни канчалик хис этилганига боглик. (69-чизма).

 

 

Чизмада баобру булиш эхтиёжини алохида ажратдик. Бу бежиз эмас.

XX асрнинг буюк рухшуносларидан бири Веналик машхур олим Зигмунд Фрейд бундай деган эди:

"Бизнинг барча интшишларимиз асосида икки максад ётади, шулардан бири машхур ва нуфузли инсон булишдир". Америкалик уткир файласуф, профессор Жон Дьюи айнан шу фикрни сал бошкачарок ифодалайди. Унинг таъкидлашича, инсон табиатига хос булган умумий орзу-истак — эл орасида нуфузли киши сифа-тида танилиб, иззат-обру билан яшашдир.

Бироқ бунга эришишнинг узи булмайди. Зеро обру-шухрат, нуфуз — зурлаб ёки талаб килиб олинадиган фазилатлар эмас, унга факат табиий йусинда эришилади. Балогат ёшига етган деярли хар бир инсон куйидагиларни истайди:

•  соғлиқ ва узок яшаш;

•  озиқ-овкат;

•  уйқу;

•  пул ва кимматбахо буюмлар;

•  болаларининг орзу-хавасларини куриш;

•  машхур ва нуфузли булиш;

•  жаннатга тушиш.

Бу истакларнинг охиргисидан булак хаммасига бемалол эри-шиш мумкин. Уильям Жеймс таъкидлаганидек:

 

 

Обру-иззатга нисбатан ана шу кучли ташналик инсонларни бутун умри давомида кийноққа солиб келади. Бу ташналикни камдан-кам одамгина қондира олади ва бунга эришганлар хаётда буюк инсон сифатида обру ва нуфузга эга буладилар.

Ана шундай кишиларни хотиржамликка чакирамиз ва уларга кейинги мавзуда келтирилган Д. Карнегининг "Хаётда қандай қилиб хотиржамликка эришиш ва тулаконли яшаш мумкин "лиги туғрисидаги маслахатларини қунт билан уқишни тавсия этамиз.

 

11.5. Д. Карнеги хотиржамликка эришиш тўғрисида

 

[221]. Халоватсизлик хисси хақида билиш зарур булган асосий коидалар куйидагилардан иборат:

 

[222]. Д. Карнеги безовталик хиссини тахлил килишнинг куйидаги усулларини курсатади:

 

[223]. Халоватсизлик кишини адои-тамом килмаслиги учун уни бартараф этиш мумкинлиги тўғрисида Д. Карнеги куйидаги машаққатларни берган:

 

 

[224]. Д. Карнеги тинчлик ва бахт яратишнинг еттита нули туғрисида уз фикрини билдирган. Улар куйидагилардан иборат:

 

 

 

 

 

 

11.6. Донолар асабийлик хақида

 

[225]. Ризоуддин ибн Фахриддин хотиржамликка чорловчи 11 та насихатни қолдирган.

 

 

 

[226]. Шаркнинг машхур хакими ва табиби Абу Бакр Розий

аллома табиблар, донолар ва шогирдлари хузурида инсон сало-матлигининг сирлари хакида бахслашишни севарди. Ана шундай бахсларнинг бирида зукко бир табиб суз олиб бундай деди:

•   Инсондаги хамма касалликларни сабаби шамоллашдир. Шамоллашдан сақланган одам хеч қачон дард курмайди.

Бир-икки табиблар хам унинг фикрини маъкуллаб: "Tyғpu, mўғpu" деб кўйишди. Лекин Абу Бакр Розий бу гапга эътироз билдирди:

•  Мен бу фикрга қушилмайман, — деди у бошини сарак-сарак килиб, — тумов булиш, шамоллаш, томоқ огриғ каби дардлар хамма хасталикларга сабаб булавермайди. Зеро, тумовни, шамоллашни, томоқ оғриғини  даволаса булади.

 

      Асаб аъзо-танимизда нималар билан боғлиқ? — суради зукко табиб Абу Бакр айтди:

       

 

Яна бир хакиму хозик суради:

•  Асабни қандай қилиб асраса булади? Абу Бакр Розий бундай деб жавоб берди:

•  Асабни сақлайдиган асосий омил — тинчлик, хотиржамлик. Емирилаётган асабни яхши хордиқ, ширин уйқу ва самимий кулгу сақлаб қолади. Тажанг, жахлдор ва куйинчак одамнинг асаби тез емирилади. Бундай одамлар узининг хам, бошқаларнинг хам "эти-ни" ейди. Сабр-тоқатли, мехр-мухаббатли, зур иродали одамлар, хар қандай нафсини тия олишга қудрати етган одамларнинг асаби мустахкам булади.

 

 

Даврада утирган акли дониш табибу хакимлар Абу Бакр Ро-зийнинг мулохазасига, табибликдаги аклий мухофазасига тасан-нолар айтишди.

 

[227]. Асаб хакида айрим мутафаккир, донолар куйидаги дил сузларини айтишган.

 

Шундай килиб, асабий холатлар тизгинида яшайдиган киши-лар турли салбий оқибатлар соясида буладилар.

 

 

 

ТЕСТ ТОПШИРИКЛАРИ

 

128.  Низо - бу:

а)  узаро келишмовчилик ёки карама-каршилик, душманлик, адоват оркасида тутиган холат, муносабат, ихтилоф, нифок.

б)  асабийлик, кескинлик;

в)  асабларнинг кузғалиши билан боглик, булган холат;

г)  хиссий зуриқиш;

д)  нотуғри жавоб йуқ.

 

129.  Қуйида қайд қилинганларнинг қайси бири низонинг келиб чиқшига сабаб булиши мумкин:

а)  рахбар савиясининг коникарсизлиги;

б)  мехнат шароитининг кониқарсизлиги;

в)  хак, тулашнинг такомиллаштирилмаганлиги;

г)  мақсадлардаги хар хиллик;

д)  нотугри жавоб йуқ.

 

130.  Низолар:

а)  икки шахсий муносабатларда намоён булиши мумкин;

б)  шахслараро муносабатларда намоён булиши мумкин;

в)  шахс ва гурух уртасидаги муносабатларда намоён булиши мум­кин;

г)  гурухдараро муносабатларда намоён булиши мумкин;

д)  а+б+в+г.

 

131.  Ички шахсий низолар:

а)  шахсларнинг гурух билан тукнашувини билдиради;

б)  мохияти жихатидан бир хил, лекин сабаблари, эхтиёжлари, кизикишлари карама-карши булган шахс ичидаги тукнашувни билдиради;

в)  гурухларнинг узаро тукнашувини билдиради;

г)  булимлараро тукнашувларни билдиради;

д)  нотугри жавоб йук.

 

132.  Шахслараро низолар:

а)  куп холларда айрим шахснинг у ёки бу нарсага, масалага нисбатан булган фикрининг ёки манфаатининг гурух фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик окибатида вужудга келади;

б)  куп холларда шахсларнинг у ёки бу масалага булган нуктаи назарларининг мос тушмаслиги юзасидан вужудга келади;

в)  куп холларда булимлар билан булимларнинг у ёки бу масалага булган нуктаи назарларининг мос тушмаслиги юзасидан ву­жудга келади;

г)  чизикли бошкарув гурухлари билан штабли бошкарув гурухларининг манфаатлари мос тушмаган холларда вужудга келади;

д)  а+б+в+г.

 

133.  Очиқ низоларга:

а)  одатда табиати буйича хиссиётга берилиши, кизикқонлик окибатида юзага келадиган низолар киради;

б)  корхонанинг ривожланиш жараёнида юзага чикадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боғлик низолар киради;

в)  одатда карама-карши томонларнинг куз олдида, тугридан-тугри вужудга келадиган низолар киради;

г)  купинча фитна, иғво, хийла, найранг, фиск-фасод шаклида ривожланиш окибатида вужудга келадиган низолар киради;

д)  а+б+в+г.

 

134.  Объектив низоларга:

а)  одатда карама-карши томонларнинг куз олдида тугридан-тугри вужудга келадиган низолар киради;

б)  купинча фитна, иғво, хийла, найранг, фиск-фасод шаклида ривожланиш окибатида вужудга келадиган низолар киради;

в)  одатда табиати буйича хиссиётга берилиши, кизикқонлик окибатида юзага келадиган низолар киради;

г)  корхонанинг ривожланиш жараёнида юзага чикадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боғлиқ, низолар киради;

д)  нотугри жавоб йук.

 

135.  Агар низо хеч кандай асосга эга булмаса, у холда бундай низо:

а)  деструктив низо деб юритилади;

б)  конструктив низо деб юритилади;

в)  ёпик низо деб юритилади;

г)  субъектив низо деб юритилади;

д)  а+б+в+г.

 

136.  Агар низо корхонада максадга мувофик узгартиришлар килиниши сабабли юзага келган булса, у холда бундай низолар:

а) ёпик, низолар деб юритилади;

б)  конструктив низолар деб юритилади;

в)  деструктив низолар деб юритилади;

г)  а+б;

д)  нотугри жавоб йук.

 

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ  ТРЕНИНГ

 

A.  Мазкур дарсликнинг V бобидаги "Сиз тажовузкор эмасмисиз?" номли тест саволларига жавоб беринг. Бу билан сиз ўзингизнинг низоларни келиб чикишига кай даражада сабабчи эканлигингизни билиб оласиз.

 

*  *  *

 

Б. Мазкур дарсликнинг V бобидаги "Сиз жанжалкаш эмасмисиз?" номли тест саволларига жавоб беринг. Натижада Сиз канчалик низоларни яхши курмаслигингиз ёки низонинг ғирт ини эканлигингизни билиб оласиз.

 

*  * *

 

B.  Мазкур дарсликнинг V бобидаги "Стрессга мойилмисиз?" номли тест саволларига жавоб беринг. Бу билан сиз узингизда асабийликнинг юкори, жуда юкори ёки канчалик тинч ва вазмин эканлигини билиб оласиз.

 

*  * *

 

Г. Мазкур дарсликнинг V бобидаги "Ишдаги стресс холатлари" номли тест саволларига жавоб беринг. Натижада Сиз ишингиздан стрессни келтириб чикарувчи омиллар куп ёки озлигини билиб оласиз.

 

*  *  *

 

Д. Ушбу "Стрессга бардошлимисиз?" номли тест саволларига жавоб беринг. Бу билан сиз хар кандай нохушликларга сабрли, чидамли ёки аксинча, бардош бермаслигингизни билиб оласиз.

 

 

Сиз энг ози билан 30, энг кўпи билан 120 балл йигишингиз мумкин. Xаттo, сиз стрессга бардошлимисиз? Йиғган балларингизни кушиб чикинг ва куйидаги натижалар тафсилоти билан танишинг.

 

30—52 балл

 

Сиз тинч, вазмин яшаяпсиз. Узингиздан мамнунсиз. Хаётий муаммоларга узингизни махкам тутиб олган холда ёндашасиз. Калбаки иззатталаблик сиз учун ёт. Сизнинг эртаклардагидек хотиржамлигингизга ва бошкалардан устун эканлигингизга хавас килса булади. Аммо, шундок булсада, дунёга факат ширин хаёллар билан карашингиз, унга пуштиранг кузойнак билан бокишингиз сизда васваса хавфини туғдириши мумкин.

 

53-75 балл

 

Сизнинг хаётингиз фаол, кизикарли ва шавк билан окяпти. Стресснинг позитив (ижобий) ва негатив (салбий) омиллари мувозанатлашган. Бугунги кунгача Сиз хаётингизни муштумзурларча идора килиб келишга эришгансиз. Аммо бундан ортик хаётий вазифаларни уддалашга кодир эмассиз. Сиз уз имкониятларингизни ва социал мухит талабларини обдон текшириб чиқишингиз керак. Хаддан ортик, зурикишни, кучанишни талаб килувчи юмушларни купайтиришга интилманг.

 

79-96 балл

 

Сизнинг хаётингиз балл йигиш, муваффақият козониш имкониятига эга булиш, муддат учун кураш майдонига айланган деса муболага булмайди. Баъзан сизни чурқ этолмайдиган килиб қўйишади. Сизнинг иззатталаблигингиз, сизнинг рақобатдошларингиз ва атрофдагиларнинг фикрлари Сизга купдан-куп ташвиш келтиради. Сиз хаётда энг асосий нарсани кулга кирита олмадим деб шубхаланасиз. Аммо, шу билан бирга уз соглигингизни хам йуқотдингизку. Агар Сиз шу зайлда Узингизни  тугсангиз, у холда Сиз эхтимол кўп нарсага эришишингиз мумкин, лекин мехнатингиз рохатидан бахраманд була олмайсиз. Шунинг учун хам интилишингизга сабр тиланг, туқнашувларнинг бўлишига, кахр-газабга йўл қуйманг. ўзингизга ута юқори талабчан булманг. Стрессга булган бардошингиз коникарсиз.

 

98-120 балл

 

Сизнинг бугунги хаётингиз гирт — пойга. Рухингизни хам, жисмингизни хам ховлиқиш, шошма-шошарлик эзиб ташлаган. Зудлик билан Узингиздаги стресс холатларига чек куйинг. Бундай стресслар таъсирида сизнинг соғлигингиз тез ва буткул кулайди. Бу эса сизнинг хар кандай харакат ва интилишларингизни пучга чикаради. Эхтимол сиз зурикишларни сусайтириш ёки мутлак йуқотиш усулларига эгадирсиз.

 

Е. Хикматлар, хадислар ва угитлар

 

Куйидаги хадису хикматларга низо ва стресс нуктаи назардан тавсилотлар беринг.

 

 

 

 

 

 

Узини-узи текшириш учун саволлар

 

[203]. Низо нима?

[204]. Низоларнинг келиб чикиш сабаблари нимада?

[205]. Низоларнинг кандай хилларини биласиз?

[206]. Шахслараро ва шахс билан гурух уртасидаги низоларнинг келиб чикишига сабаб нима?

[207]. Гурухлараро низолар туғрисида нималар дея оласиз?

[208]. Очик ва ёпик низолар объектив ва субъекгав низолардан нима­лар билан фарк килади?

[209]. Конструктив ва деструктив низолар деганда нимани тушунасиз?

[210]. Низо жараён сифатида кандай боскичларни уз ичига олади?

[211]. Низонинг функционал ва дисфункционал окибатлари деганда нимани тушунасиз?

[212]. Низоли вазиятларни бошкаришнинг кандай самарали усулларини биласиз?

[213]. Таркибий-ташкилий усулларнинг мохияти нимада?

[214]. Стратегик усуллар тугрисида нималар дея оласиз?

[215]. Рахбар низони бартараф килиш учун кандай йул тутиши керак?

[216]. Стресс нима?

[217]. Стресснинг сабаблари нимада?

[218]. Стресс кандай бошкарилади?

[219]. Халоватсизлик хисси хакида билиш зарур булган асосий коидалари нимадан иборат?

[220]. Безовталик хиссини тахлил килишнинг кандай усулларини би­ласиз?

[221]. Халоватсизлик сизни адои-томом килмасдан кандай килиб уни бартараф этиш мумкин?

[222]. Д. Карнегининг тинчлик ва бахт яратишнинг етти йули нима-лардан иборат? Бахт ва халоватга эришишнинг етти коидаси-чи?

[223]. Ризоуддин ибн Фахриддиннинг хотиржамликка чорловчи 11 та насихатини биласизми?

[224]. Абу Бакр Розий асабнинг киммати хақида.

[225-227]. Асаб хакида доноларнинг дил сузлари.

 

 

 

XII  боб. ТАВАККАЛЧИЛИК (РИСК)НИ БОШКАРИШ

 

Режа:

 

12.1. Таваккалчилик ва хавф турлари (228—233)

12.2. Таваккалчилик турлари (234—238)

12.3. Таваккалчиликни бошкариш (239—245)

 

12.1. Таваккалчилик ва хавф турлари

 

[228] Узбек тилининг изохли лугатида "таваккал" тушунчаси:

узок мулохаза килиб ултирмай, нима булса булар, "ё остидан ё устидан" зайлида килинган харакат маъносида талкин килинади. Таваккалчи тушунчаси эса таваккалига, таваккал билан иш килувчи маъносини беради.

Америкалик ишбилармонларга хос булган таваккалчиликни Америка иктисодиётига "чапани" мухожирлар олиб келганлар ва сингдирганлар. Улар утрок ва эхтиёткор ерли ахолини уз ишби-лармонлик фаолиятида таваккалчилик хам килиб туришга мажбур этишган.

Америкача таърифга кура, таваккалчилик — бу бирон иш би­лан  шуғулланиш окибатида зарар кўриб колишдан кутулиб қолиш имконияти. Албатта, баъзи хавфларни сугурта компаниялари би­лан шартнома тузиш оркали олдини олиш мумкин. Бирон  хавфнинг асосий оғирлиги, яъни:

 

•  менежернинг хатоси;

•  нарх узгариши;

•  талабнинг сусайиши;

•  нотуғри танланган лойиха;

•  ишчиларнинг норозиликлари ва бошқалар ишбилармоннинг елкасига тушади.

 

Аммо, умуман, хориж тажрибаси ишбилармонлик таваккал-чиликсиз мумкин эмаслигидан гувохлик беради. Кимки хеч бир таваккал килмаса, охир-окибатда хонавайрон булади.

Ишбилармон ун минг ёки миллионларни хали чикармаган махсулотининг бозори юришиши кафолатига эга булмасдан, улар устида тадкикотлар олиб боришга, ишлаб чикаришни кенгайтириш

ва янгиларини куришга таваккал килиб сарфлайди. Унинг хар бир харакатида омадсизлик хавфи яширинган.

Хавфлилик омили маблаг ва кувватларни тежашнинг кучли рагбатлантирувчиси хисобланади. У:

 

•  корхона (фирма)нинг лойихалар рентабеллигини минг бора тахлил этишга;

•  харажатлар буйича хисоб-китобни пухта билишга;

•   қувватларни сотиб олиш ва кадрларни ёллашга ута жиддий ёндошишга мажбур этади.

 

Шундай килиб, таваккалчилик хар кандай ишлаб чикарувчи ёки х.ар кандай банк фаолиятининг вазиятга боглик булган томони булиб, шу фаолиятнинг охири нима билан тугаши ноаниклигини ва омад юришмаса, окибатда зарар куриши мумкинлигини акс эттиради.

Таваккалчилик фойдадан махрум булиш ва бошка сабабаларга кура зарар куриш сингари ёмон окибатлар рўй бериш эхтимоли билан ифодаланади. Шу маънода:

 

 

Эртанги кун ёки булажакда нима булишини олдиндан аник, башорат килиб булмас экан, барча кабул килинадиган карорлар таваккалчилик билан богланган. Шу сабабли таваккалчиликдан кочмаслик керак, балки уни олдиндан кура билиб, тугилиши мум-кин булган хавф даражасини пасайтиришга харакат килиш лозим.

 

 

[229] Бугунги кунда адабиётларда таваккалчилик билан боғлик бўлган эхтимолликни турлича тушунчаларда, яъни:

*Хавф.

*Хатар.

*Хавф-хатар ибораларида ифода этиляпти. Шунчалик турли ёндошувлар мақсадга мувофикмикин? Уларнинг қайси бирини кўлласа маъкул буларди?

Яна узбек тилининг изохли лугатига мурожаат киламиз. Унда бу иборалар куйидагича талкин этилган:

Хавф — бирор кунгилсиз ходиса ёки фалокат юз бериш эхти-моллиги; хатар; куркинч.1

Хатар — бирор бахтсизликка, фалокатга олиб келиши мумкин булган шароит; хавф;2 тахлика.

Хавф-хатар — хавф ва хатар, бирор нарсадан куркиш.

Кўриб турибмизки, хавф тушунчаси эхтимоллик билан богла-нилаётган бўлса, хатар иборасида эса асосий ургу шароитга, ва­зиятга бериляпти. Учинчисида хар иккала тушунча бир хил маъ­нода талкин килиняпти.

Бизнинг фикримиз-ча, бошкаришда, хусусан, таваккалчилик-да хавф тушунчасини кўллаш маъкулрокдир. Чунки айнан бу ту­шунча эхтимоллик, ноаниклик тушунчалари билан ўзаро хамо-хангдир. Масалан, янглишиш хавфи, режанинг бажарилмаслик хавфи ёки эхтимоллиги, компьютернинг ишламаслик хавфи, карор кабул килишда йўл куйилиши мумкин булган хавф, таваккалчи-ликдаги хавф ва хоказо.

Албатта, бу ерда янглишиш хатари ёки режанинг бажарилмас­лик хатари ва хоказо юкоридагидек пурмаъноликни бермайди ва у эхтимоллик даражаси билан эмас, балки аник, бир шароит, вазият билан чамбарчас богланган холда каралади. Шундай килиб, таваккалчилик бир бутун жараёндир. Уни куйидагича тасвирлаш мумкин (70-чизма).

 

 

 

Тадбиркорнинг ёки рахбарнинг таваккалчилик даражасига караб хавф ва эхтимоллик даражаси, шунингдек фойда ёки зарар даражаси турлича булади. Шу сабабли хавфдан холи ёки кисман холи булиш учун таваккалчилик даражаси билан хавф даражаси уртасидаги энг макбул нисбатни танлаб олиш керак, яъни таро-зининг шайини куйидагича булиши лозим.

 

 

[230] Рахбар ёки ишбилармон фаолиятида дуч келадиган хавф-нинг турли куринишлари мавжуд. Улар суғурта билан боклик булган ва уни сугурта килиб куйиш макбул булган турларга булинади.

 

55-жадвал

 

Суғурта билан боглиқ булмаган хавф турлари ва уларнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари

 

 

 

 

[231] Сугурта — бу инсон фаолиятининг турли сохаларида со-дир буладиган табиий офатлар, фавкулодда ходиса ва бошка во-кеалар натижасида етказилган зарар хамда талафотларни жисмо-ний ва юридик шахслар тулаган сурурта бадаллари (cyғypтa пули) дан хосил килинадиган пул фондлари хисобидан тулиқ ва қисман коплаш билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари суғурталашини таъминлашга доир муносабатлар, демакдир.

Суғурталашдан максад табиий офатлар ва кўнгилсиз ходиса-ларда келтирилган зарарларни коплаш учун пул фондларини хосил килишдир. Жисмоний ва юридик шахслар хисобидан шакллана-диган бу фондларни хосил килишда сурурта ташкилотлари билан сугурталанувчилар уртасида муносабат юзага келади. Узбекистан

шароитида бу муносабат юзлаб сурурта ташкилотлари билан минг-лаб корхона ва ташкилотлар, фукаролар уртасида шаклланади.

Суғурта объекты булиб мулк суғуртасида: моддий бойликлар, мол-мулк; шахсий суғуртада: фукароларнинг хаёти, соғлиғи ва мехнат кобилияти хисобланади. Сугурта предмета кайд килин-ганларнинг таркибий кисмларидир. Кишлок хужалиги суғуртаси объект бўлса, экинлар (хосил), чорва молларининг сони, мол-мулк хиллари — бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари суғypтa предмети хисобланади.

Шахсий cyғypra предметига маълум ёшга етиш, мехнат коби-лиятини йуқотиш ва вафот этиш ходисалари мисол бўла олади.

Рахбар ва тадбиркорларнинг сурурта қилиб кўйиш макбул бўлган хавфларни ва уларнинг салбий окибатларини камайтириш йулларини билиб кўйганлари фойдадан холи булмас эди.

 

56-жадвал

 

Суғурта қилиб қуйиш макбул булган хавфлар ва уларнинг салбий окибатларини камайтириш йуллари

 

Республикада сугурта компаниялари мол-мулк, уй хайвонла-рини, тижорат ишларини, фукароларни (хусусий кишиларни) суғурта киладилар. Кучмас мулкнинг хамма турлари суғурта килишга кабул этилади. Бундан ташкари юкларни ташиш, банкротлик, валюта инвестициялари, фойдалар, кредитлар, тулов-лар, ходимлар, ишсизлик суғурта килинади.

 

[232] Қуйидаги холларда хавф даражаси ортиши мумкин:

тусатдан ва кутилмаганда уртага муаммо кундаланг булиб колганида;

•   банкнинг илгари орттирган тажрибасига myғpu келмайдиган янги вазифалар уртага куйилганда;

•  рахбарият зарур ва шошилинч чоралар кура олмайдиган ва бу нарса молиявий зарар етказа оладиган махалларда;

•  банк ёки бошка ташкилот фаолиятининг мавжуд тартиби ёки конунларнинг номукаммаллиги аник вазиятга туғри кела-диган чора-тадбирларни куршига халал берадиган махалларда.

 

Булардан ташқари тижоратга доир куйидаги хавфлар, яъни:

 

•  товарларни бозорда сотишга алокадор хавф;

•  юкларни ташиш махалидаги хавф ёки транспортга алокадор хавф;

•  товарни харидор томонидан кабул килинишга алокадор хавф;

•  харидорнинг хак тулашга кодир ёки кодир эмаслигига алокадор хавф;

•  харидорнинг хак тулашни истамаслигига алокадор хавф.

 

Сиёсатга дойр хавфлар:

 

•  харидор мамлакатда импортнинг такикланишига алокадор хавф;

•  юкларни харидорга ташиб етказиб бериш махалидаги иш ташлашлар (уруш, галаёнлар)га алокадор хавф;

•  валюталарнинг алмашинишига ёки пул утказишнинг такиклаб куйилишига алокадор хавф.

 

Иқтисодиётга доир хавфлар:

 

* пулнинг кадрсизланиши;

•   ишсизлик даражаси;

•  солик сиёсати;

•  технологик узгаришлар;

•  хомашё базаси билан боғлик хавфлар хам хавф даражасининг ортишига олиб келиши мумкин.

[233] Рахбар, хусусан, хавф буйича менежер белгиланган рен-табеллик даражасини саклаган холда юз бериши эхтимоли булган хавф даражасини имкон борича кандай камайтиришни билиши керак. Бундан ташкари, у корхона учун жуда нохуш вокеа юз берган шароитларда хам хавфнинг салбий окибатларини камайтириш имкониятларини олдиндан хисобга олиб қўйиши лозим.

Хавфни бошқарув сохасидаги ишларни малакали йулга кўйиш, унинг бир кисмини бошка хамкорларга утказиш, бизнесни ва ходимларни сугурта килдириш оркали анча камайтириш мум­кин.

Хавфни камайтириш ва рентабелликни оширишнинг бир канча усуллари мавжуд. Уларнинг баъзиларини келтирамиз:

 

 

Сунгги иккита усул, яъни уз-узини ва бизнесни суғурта килиш махсус захира фондини ташкил этиш ва зарарларни айланма молия маблағлари хисобидан коплаш билан боғлик. Бу усулдан фойда-ланиш йукотилиши мумкин булган мол-мулк бутун бизнеснинг мулкий ва молиявий микёсларга нисбатан жуда кичик булган холларда мантикан туғри булади.

Масалан, йирик корпорациянинг кичик бинода жойлашган озгина ускуналарини йирик сурурта компанияси оркали ёнгиндан cуғypтa килдириш максадга мувофик эмас. Суғуртани уз буйнига олиш усули корхонанинг бир хил махсулоти куп, уларнинг ишдан чикиш эхтимоли кам булган холларда хам жуда кул келади. Масалан, юзлаб танкерларга эга йирик нефт компаниялари шу усулдан фойдаланишади. Чунки, фирмага йилига битта танкерни йукотиш (бу юз бермаслиги хам мумкин) хамма танкерлар учун суғурта солиғи тулашдан кура арзонга тушади.

Хежир (йукотишлардан сакланиш) килиш деган суғурта шак-ли хам бор. Унинг мохияти шундаки, айтайлик, хомашёни кайта ишлашга ихтисослашган фирма кутилаётган даромадларининг хавфини бошка томонга утказиш оркали суғурта килади. Хежир-лашда сотувчи (харидор) фьюнчерс келишуви тузиш билан айни бир вактда уз савдосига тенг келадиган фьючерс шартномаларини харид килади (ёки сотади).

Хежирлаш томонлар курадиган эхтимолдаги зиённи камайти­риш имконини беради. Товар нархи узгариши билан куриладиган зарар фьючерс буйича олинадиган ютук, билан копланади.

Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари хам хежирлаш деб юритилади.

Хежир — бу бахо буйича таваккалчилик сугуртаси; фьючерс шартномаси.

Куйидаги омиллар хавфдан холи булишига ёрдам беради:

 

 

12.2. Таваккалчилик турлари

 

[234] Амалиётда рахбар ёки тадбиркор уз фаолиятида:

 

•  мол-мулк талафотига;

•  молиявий йукотишларга;

•  даромадларнинг камайишига;

•  фойда даражасини аниқлашдаги хатоликларга пул қуймаслик ва шу жихатларни яхшилаш максадида турли-туман таваккалчиликка борадилар. Шундай шароитда кайси бир турдаги таваккалчиликни танлаш, кайси бири купроқ самара бериши мумкинлигини аниклаш куп жихатдан таваккалчилик турларининг илмий асосланган тавсифномасини билишни такозо этади. Шундай тавсифнома куйидаги куринишга эга (71-чизма).

Соф таваккалчилик салбий (зарар, зиён) ёки нол натижага эришиш эхтимолини билдиради. Бундай турдаги таваккалчиликка табиат, экология, сиёсат, транспорт ва кисман тижорат билан борлик таваккалчиликлар киради.

Чайқовчилик (спекулятив) таваккалчилик хам салбий (зарар, зиён), хам ижобий натижа (ютук, фойда)га эришиш эхтимолини билдиради. Бу турдаги таваккалчиликка молия билан боғлик, булган икки турдаги, яъни инвестиция ва пулнинг сотиб олиш кобилияти билан боғлик булган таваккалчиликлар киради.

 

[236] Соф таваккалчилик, юкорида таъкидлаганимиздек, та-биатга, экологияга, сиёсатга, транспортга ва кисман тижорат би­лан боглик булган таваккалчилик турларини уз ичига олади.

Табиат билан боғлик таваккалчилик турига табиий офатлар окибатида эхтимол (таваккал) килинадиган зарарлар киради, масалан, ер кимирлаши, сув тошкини, довул, эпидемия ва бошка-лар туфайли курилган зарар даражаси.

 

 

71-чизма. Таваккалчилик таснифи.

 

Экология билан боғлиқ таваккалчилик — бу атроф-мухитнинг ифлосланиши окибатида эхтимол (таваккал) килинадиган зарар ёки кушимча харажат.

Сиёсат билан боғлиқ таваккалчилик — бу сиёсат бекарорлик окибатида эхтимол килинадиган моддий (молиявий) зарарлар. Бу таваккалчилик корхона фаолиятига эмас, балки мамлакатдаги социал-сиёсий баркарорликка боғлиқ. Бунга оммавий тартибсиз-ликлар, иш ташлашлар, галаёнлар, эмбаргони жорий килиш, хукуматнинг олдинги шартномаларини бажаришдан бош тортиш каби окибатлар натижасида курилиши таваккал килинадиган зарарлар киради.

Транспорт билан боғлик таваккалчилик — бу автомобил, темир йул, денгиз, хаво транспортларида юкларни ташиш жараёнида эхтимол (таваккал) килинадиган зарарлардир.

Тижорат билан боғлик таваккалчилик — бу хужалик субъектларининг тадбиркорлик фаолияти окибатида эхтимол (таваккал) килинадиган зарарлардир. Бундай турдаги таваккалчилик уз навбатида ишлаб чикариш, савдо ва кисман молия билан боғлиқ булган таваккалчиликларга бўлинади.

Ишлаб чикариш билан боглик таваккалчилик — бу ишлаб чи­кариш жараёнининг тухтаб колиши ёки бир маромда ишламаёт-ганлиги, технологиянинг бузилиши, сифатсиз хомашё окибати ёки ходимларнинг сифатсиз ишлашлари эвазига эхтимол (тавак­кал) килинадиган зарар ёки кушимча харажатлардир.

Савдо билан боғлиқ таваккалчилик — бу узаро туловларнинг кечиктирилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги окиба­тида эхтимол (таваккал) килинадиган зарар ёки олинмайдиган даромад.

[236] Молия билан борлик таваккалчилик — бу эхтимол кили­надиган молиявий зарарлар булиб, у уз навбатида инвестиция ва пулнинг сотиб олиш кобилияти билан боглик булган, охиргиси эса уз навбатида,

* инфляция ва

* валюта билан боғлик булган таваккалчилик турларига були-нади.

Инфляция билан боғлиқ таваккалчилик — бу олинган даромадларнинг кадри юқори инфляция окибатида тезрок, кадрсизланишини биддиради.

Валюта билан боғлиқ таваккалчилик — бу чет эл валютаси курсининг узгариши окибатида куриладиган катта зарарни биддира­ди. Бу таваккалчилик эскпорт-импорт операцияларини, шунингдек, валюта операцияларини бахолашда ута зарурдир.

 

[237] Инвестиция билан боғлик таваккалчилик куйидаги турларга булинади (71-чизмага қаранг).

Тизимли таваккалчилик — бу, у ёки бу бозорда коньюнктуранинг ёмонлашиши ёки тушиб кетиши окибатида эхтимол килинадиган зарар. Бу таваккалчилик инвестиция аник бир объектга эмас, балки муайян бозор (масалан, валюта бозори, кўзгалмас мулк бозори ва бошкалар) учун барча куйилган маблағлар буйича таваккалчиликни ифодалайди. Бунда инвестор катта зарар етказмасдан туриб уз маблағини кайтара олмайди.

Тизимли таваккалчилик усулида инвестицияни кайси бир активга (айтайлик, кимматли котозларгами ёки кузгалмас мулкка) таваккал килиб сарфлаш максадга мувофиклиги аникланади.

Селектив таваккалчилик — бу у ёки бу бозорда инвестиция объектами нотуғри танлаб олиниши окибатида куриладиган таваккал зарар ёки бой берилган наф. Масалан, кимматли когозлар портфелини шакллантиришда фонд биржасидаги кимматли когозлар турини нотуғри танлаш окибатида куриладиган зарар шундай таваккал турига киради.

Кредит таваккалчялиги — бу карз олган томоннинг уз мажбуриятларини тулай олмаслик хавфи. Банк яхши фойда куриш учун кредитлаш хавфини камайтириш шарт. Банк хамиша карз-нинг уз вактида ва фоиз билан кайтиб келиши кай даражада мум-кинлигани назарда тутиб таваккалга боради. Бундай таваккалчи-ликка кредитни тулаш муддатини кечиктириш ёки облигацияларга тулашни музлатиб куйиш мисол булади.

Регионал таваккалчилик — муайян регионларнинг иктисодий холати билан борланган булиб, у:

 

•  мазкур регионнинг асосий махсулотига (масалан, республикамизда пахтага) булган конъюнктура нархининг пасайиши окибатида курилиши мумкин булган зарар хавфи;

•  иктисодий ёки сиёсий мустакилликка эришиш окибатида курилиши мумкин булган зарар хавфи;

•  ишлаб чикаришнинг кескин тушиб кетиши ёки ишсизлик даражасининг ошиши окибатида курилиши эхтимол кили-надиган зарар хавфини ифодалайди.

 

Тармок билан боғлиқ таваккалчилик айрим тармок иктисодиёти билан боғлиқ бўлиб, у иккита омил таъсири остида булади:

 

•  тармокдаги даврий бекдрорликка;

•  тармок ишлаб чикаришининг хаётий боскичларига.

 

Яъни кириш, ўсиш, етилиш, туйиниш, тушкунлик даврига караб туриб тадбиркорлик фаолияти ёки инвестиция таваккал-чилиги турлича даражада булади.

Корхона таваккалчилиги инвестиция объекта булган аник, корхона фаолияти билан боглик. Гарчи бу таваккалчилик тармок ва регионал таваккалчиликлар таъсири остида булса-да, ундаги та­ваккалчилик даражаси корхонанинг бозордаги мавкеи, доимий мижозлар (истеъмолчилар)нинг бўлиши, ишлаб чикарилаётган махсулотнинг сифати ва бошкаларга боглиқ. Корхона фаолиятидаги таваккалчилик куйидаги куринишларда булади:

 

•  ишлаб чиқарилган маусулотни истеъмолчи томонидан талаб қилиб олмаслиги оқибатида куриладиган таваккал зарар;

•  хужалик шартномаларини бажармаслик оқибатида курилади­ган таваккал зарар;

•  ракобатнинг кучайиши окибатида куриладиган таваккал за­рар;

•  кузда тутилмаган харажатларнинг вужудга келиши ва даромаднинг камайиши окибатида куриладиган таваккал зарар;

•  корхона маблағининг талафоти туфайли куриладиган тавак­кал зарар.

 

Инвестиция таваккалчилиги деганда янги товар ёки хизмат, янги технологияни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг копланмаслиги окибатида куриладиган та­ваккал зарар тушунилади.

 

[238] Таваккал капитал — бу фан-техника янгиликларини жо­рий этиб, янги технологияни узлаштириб, бозор ракобатига бар-дош берадиган янги товарларни ишлаб чикариш учун таваккалга кўйиладиган (сарфланадиган) капитал.

Таваккал капитал эгаси маълум иктисодий хафвни ўз зимма-сига олади, чунки янги ишга солинган капиталнинг накадар фойда бериши ёки бермаслиги олдиндан аник, маълум булмайди. Лекин капитал тусмолланиб, кўр-курона кўйилмайди, балки у янгиликка буладиган талабни, бозорнинг умумий холатини хисобга ола­ди, бизнес сохасида маслахат берувчи фирмалар хизматидан фойдаланади.

Таваккал капитални, одатда майда бизнес вакиллари ёки улар-га алоцадор йирик фирмалар кўяди. Таваккал капитал фан-тех­ника ютукларини ишлаб чикаришга жорий этишда катта роль уйнайди.

Инвестиция объекта булиши у ёки бу товарни сотиш жараёнида унинг сифатини бахолашдаги ўзгариш окибатида кузланган зарар хавфи инвестиция объекта (кимматли кргозлар, киммат-бахо нодир металлар, кузғалмас мулк ва хоказо)нинг тугатилиши таваккалчилиги деб аталади.

 

12.3. Таваккалчиликни бошқариш

 

[239] Юкорида таъкидлаганимиздек, аксарият холларда икти-содий бахолашлар ва бошкарув карорлари куп вариантли булиб, эхтимоллик характерига эга. Шу сабабли хато ва янглишишлар бу жараёнда табиий булганда, барибир нохуш холдир. Шундай шароитда менежер:

 

  таваккалчиликдаги хавф эхтимолини;

  у хавф даражасини пасайтириш чораларини;

   эхтимол килинаётган зарарни коплаш йулларини олдиндан хисоб-китобини килиши лозим. Таваккалчиликни бошкариш-нинг мохияти хам ана шунда.

 

Бошкаришдаги хато ва янглишишлар, банкрот булишнинг асо-сий сабабларидан булиб хисобланади. Буни халкаро бизнес таж-рибаси тасдиқланмокда. Шунинг учун хам менежер ва тадбиркор таваккалчиликни бошкариш самарадорлигига жуда катта ахамият бермокликлари лозим.

Бу уринда менежер олдидаги асосий вазифалар куйидагилар-дан иборат:

 

  юкори хавф сахасини билиб олиш;

  хавф даражасини бахолаш;                                           

  тадбирларни ишлаб чикиш ва уларни куллаш;

  хавфни тахлил килиш ва огохлантириш.

 

Амалиётда куйидаги сабаблар оқибатида юкори даражадаги хавфларнинг тугалиш холлари учрайди:

 

  Homтўғpu карорлар кабул килинганда;

  буйсунувчиларнинг топширикларни коникарсиз бажарганларида;

   бажарувчшшрни mўғpu танлашда;

  маркетинг истикболини аниклашда хатога йул куйилганда;

  рахбариятнинг менежер таклифини катъий рад этган холларда.

 

[241] Хуш, зарар куриш хавфини камайтириш ёки унинг ол-дини олиш мумкинми? Мумкин. Бунинг учун куйидаги тадбир-чораларни амалга ошириш лозим (57-жадвал).

 

Зарар куриш хавфини камайтириш максадида таваккалчилик-нинг узи куйидаги мухим белгилар буйича гурухланади.

 

1.      Объектга караб:

 

  умумий таваккалчилик (бу корхонанинг умумий фаолиятига хавф туғдиради)

  махсус таваккалчилик.

 

2.      Ишлаб чиқариш омилига караб:

 

  хомашё таваккалчилиги (миқдорий, сифат, муддати буйича);

  ускуналар, энергия, ходимлар, капитал таваккалчилиги.

 

3.      Махсулотни ишлаб чиқариш, унн саклаш жараёнига қараб:

 

   ишлаб чикаришдаги таваккалчилик (ишлаб чикариш усули, яроксиз махсулотни ишлаб чикариш хавфи ва бошкалар);

  тадкикот ва ишланмалар таваккалчилиги;

   саклашдаги таваккалчилик.

 

4.      Махсулотни бахолашга қараб:

 

   сотишдаги таваккалчилик;

  бахолашдаги таваккалчилик;

  тулашдаги таваккалчилик;

   кафолат буйича таваккалчилик.

 

5.      Суғурталанипшга қараб:

 

   сугурталанадиган таваккалчилик (буни cyғypma фондидан коплаш мумкин);

. • cyғypma килинмайдиган таваккалчилик (буни сугурта фонди­дан коплаш мумкин эмас).

 

Бундай гурухлаш хавф олдини олиш ва уни камайтириш буйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун жуда кўл келади.

 

[241] Таваккалчиликнинг максадга мувофиқлигига бахо бериш учун энг аввало эхтимол килинаётган, хавф даражасига караб таваккалчиликнинг тайин зоналарини ажратиб олиш зарур. Шу зоналарнинг умумий куриниши 58-жадвалда берилган.

 

58-жадвал

 

 

Зарар кутилмайдиган, яъни хужалик фаолиятининг натижаси ижобий булган зона хавфсиз зона деб аталади.

Йул куйилиши мумкин булган хавф зонаси деганда эхтимол (таваккал) килинаётган зарар кутиладиган фойдадан кўп булмаган зона тушунилади. Шунда тадбиркорлик фаолияти иктисодий нук-таи назардан максадга мувофик, деб топилади. Йўл кўйилиши мумкин булган хавф зонасининг чегараси куйидагича куринишда булади:

 

Жиддий (кескин) хавф зонаси деганда эхтимол (таваккал) килинаётган зарар нафакат кутиладиган фойда, шунингдек хисобланган накд пул даромад (выручка) дан хам кўп булган зона тушунилади, яъни жиддий хавф зонасининг чегараси куйидагича булади:

Бошкача қилиб айтганда, бу ерда тадбиркор нафақат хеч кандай фойда олишни, шунингдек барча ишлаб чикариш хара-жатлари микдорида тугридан-тутри зарар кўришгача таваккал килади.                      

Фожиали хавф зонаси деганда эхтимол (таваккал) килинаёт­ган зарарнинг жиддий хавф зонасини уз домига тортиб, ундан ошиб корхонанинг хусусий капиталига тенг булган зона тушуни­лади, яъни бундай хавф зонасининг чегараси куйидаги куринишда булади:

 

 

Бундай таваккалчилик окибати корхонани ёки тадбиркорни банкротликка ва емирилишга олиб келади. Фожиали хавф тад­биркор хаёти, унинг соғлигига хавф тугдириши мумкин.

 

[243]. Таваккалчилик эгри чизиги деганда эхтимол килинаётган зарар билан кутиладиган фойда уртасидаги богланишни ифодаловчи эгри чизик тушунилади (1 чизма).

 

 

1-чизма. Эхтимол килинаётган фойда тақсимотинн тавсифловчи эгри чизиқ.

 

Бу ерда фойда тасодифий микдор ва у нормал таксимот кону-нига биноан таксимотга эга деб фараз килиняпти. Бундай ёндошув куйидагиларга йул қуйилишини такозо этади:

 

Бу деган суз, фойда олиш эхтимоли (Фз) максимал, умумий фойда (Ф) эса математик кутиш эхтимоли сифатида қабул кили-нади деган суздир. Хисобланган фойдадан оз ёки куп фойда олиш эхтимоли таваккалчилик даражаси (эхгимоли)га боглик. Тафовут ортиб борган сари фойда олиш эхтимоли бир хил тарзда камайиб бораверади;

2) фойданинг (Ф) хисобланган фойдадан (Фҳ) кам булиши корхонанинг зарар курганини (ДФ) ифодалайди:

 

 

Шу фараз ва тахминларга асосланиб фойдадан ютказиш эхти-молини тавсифловчи эгри чизикни чизиш мумкин (2-чизма).

 

 

2-чизма. Таваккалчиликнинг эгри чизиғи.

 

  Бу ерда,  Эҳ — хисобланган эхтимоллик даражаси

 Э йқ — йул куйилиши мумкин булган эхтимоллик (та­      ваккалчилик) даражаси;

Эж — жиддий (кескин) таваккалчилик даражаси;

Эф — фожиали даражада эхтимол (таваккал) килиш.

  Таваккалчилик даражалари, яъни:

 

*Эҳ , Эйқ , Эж  ва  Эф

*Фҳ, Фйқ ва Фф ларнинг нисбатига караб бизнесни ривожлан-тириш ёки ривожлантирмаслик тугрисида карор кабул килиш мумкин. Амалиёт куйидаги коэффициентларни куллашни маъкул деб хисоблайди:

 

Бу деган сўз, 100 тадан 10 мартасида фойдадан махрум булса, ёки 100 тадан 1 мартасида накд пул (выручкаси)дан ва 1000 тадан 1 мартасида хусусий капиталидан ажралса, у холда тадбиркорлик келишувини тузмаслик керак.

Шундай килиб, таваккалчиликнинг учта курсаткичи ва йул куйилиши мумкин булган таваккалчиликнинг учта мезони асосида муайян тадбиркорликнинг максадга мувофик ёки номувофиклиги туғрисида умумий шартларини курсатиш мумкин.

   Йул куйилиши мумкин булган таваккалчилик даражаси (Эйк) пул куйилиши мумкин булган хавфдан (OJ катта булмаслиги керак, яьни:

 

Эйқ <  Фҳ

 

•  Жиддий таваккалчилик даражаси (Эж) йул кўйилиши мум­кин булган хавфдан (Фҳ) кичик булиши керак, яъни:

 

ЭЖ < ФХ

 

•  Фожиали таваккалчилик даражаси (Эф) фожиали хавфдан (Фф) катта булмаслиги керак, яъни:

 

Эф<Фф

 

Шундай килиб, таваккалчиликнинг эгри чизиғини чизиш, ундаги хавф зоналарини аниклаш ва шу асосда тегишли карор-ларни кабул килиш таваккалчиликка бахо беришнинг кудратли куролларидан бири хисобланади.

 

[243] Таваккалчиликнинг эгри чизиғи чизиш, ундаги хавф зоналарини аниклаш, таваккалчилик самарадорлигига бахо бериш бир катор усулларни куллашни талаб килади. Улар куйидагилар:

 

  статистик усул;

  эксперт усули;                                                            

  аналитик усул.

 

Статистик усул — ёрдамида ухшаш фаолият билан шугулланадиган хужаликларда куриладиган зарар, унинг даражалари ва такрорланиб туриш холлари урганилади.

Эксперт усули — ёрдамида тажрибали тадбиркорлар фикри йиғилади, у кайта ишланади, менежер ва мутахассисларнинг аник, тижорат операцияларда хавфнинг кутилиш даражалари тугриси-даги фикрлари тахлил килинади.

Аналитик усул — эхдтимоллар назарияси, уйинлар (теории игр) назариясидаги математик моделларни куллашга асосланади.

Таваккалчиликни бошқариш фаолияти менежмент сохасида энг тез ривожланиб бораётган профессионал фаолият хисобланади. Fapб фирмаларининг штатида айнан шу хавфни камайтиришга жавоб берувчи таваккалчилик буйича лавозим мавжуд (таваккалчи-менежер). Улар фирма рахбарлари билан бир каторда

хавф-таваккалчилик буйича кабул килинадиган карорларда кат-нашадилар ва унинг окибати учун баб-баравар жавоб берадилар. Таваккалчиликни бошкариш куйидаги фаолиятларни уз ичига олади:

 

   Таваккалчиликни аниклаш, тахлил килиш ва унинг даражасини бахолаш;

   Таваккалчиликни огохлантцрувчи тадбирларни ишлаб чикиш, уни минималлаштириш ва суғурталаш тадбирларини белгилаш.

   Таваккалчилик окибатда курилган зарарларни коплаш ва корхонани тиклаш йулини излаш.

 

Булардан ташкари таваккалчиликни стратегик бошкариш юза-сидан куйидаги саволларга жавоб топиш зарурдир:

 

   Корхона айнан кайси бир турдаги таваккалчиликни уз фаолиятига куллаши керак?

   Шу сингари таваккалчиликни бошкариш учун кайси бир усул­ларни куллаш маъкул?

   Корхона уз зиммасига кай даражадаги таваккалчиликни олиши мумкин?

 

Аммо таваккалчиликни бошкариш стратегиясини белгилаб олишнинг узи етарли эмас. Бундан ташкари шу сгратегияни амалга ошириш механизмини, яъни таваккалчиликни бошкариш тизимини ишлаб чикиш лозим. Бу куйидагилардан иборат:

 

   Кабул килинадиган карорларни самарали бахолаш ва уни назорат килиш тизимини яратиш.

   Корхонада таваккалчиликни бошкариш учун махсус булимни ташкил килиш ёки шахсни тайинлаш.

   Таваккалчиликни суғурталаш, зарар ва йукотишларни коплаш учун махсус маблағлар ва захиралар ажратиш.

 

Амалиётнинг тасдиклашича, бу тадбирлардан ташкари таваккал­чиликни бошкариш буйича махсус кулланмаларни ишлаб чикишни такозо этади. Айнан шу кулланмада хар бир булим ва менежерларнинг таваккалчиликка бориш меъёрлари курсатилган булади.

 

[245] Таваккалчиликни бошкарищда асосан икки усул кулла-нилади:

 

   Таваккалчиликни огохлантириш ва уни чегаралаш усули.

   Зарарни коплаш усули.

 

Таваккалчиликни пасайтириш усуллари куйидагилардан иборат:

 

   Карор кабул килиш мукобилларини ва таваккалчилик даражасини обдон экспертизадан утказиш.

 

   Таваккалчиликнинг муайян даражасини белгилаш (лимитплаш), яъни муайян карорни кабул килиш билан боглик булган харажатяар суммасини урнатиш.

  Карздорнинг мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш учун турли-туман кафолат ва карз операцияларидан фойдаланши.

Таваккалчиликни диверсификациялаш, яъни:

  корхона капшпалини турли фаолиятларга инвестициялаш (12 тадан кам булган компания тавсия этилади);

  турли куринишдаги кимматли когозларга инвестиция килиш (8—20 куриниш маькул сон хисобланади);

   инвестиция портфели таркибини оптималлаштириш (1/3 катта фирмалар, 1/3 урта ва 1/3 кичик);

  товар етказиб берувчилар (камида иккита, агар 3—4 та булса янада яхши буларди) купайтириш;

   бозорнинг бир канча сегментларига товар ва хизматларни сотиш, яъни истеъмоллар категорияларини, мижозлар ва турли регионларни камраб олиш;

  кадрли молларни турли жойларга саралаш ва хаказо;

  юкори даражадаги фойда олиш, таваккалчилик хавфини ошириб юборишини назарда мулжал олиш;

   кутилиши мумкин булган зарар олдини олиш ва уни аниклашнинг самарали назорат килиш тизимини куллаш.

Иккинчи усул, яъни зарарни коплаш учун куйидаги тадбирлар амалга оширилади:

  махсус захира ва сугурта фондларини ташкил килиш;

  таваккалчиликни сурурта ташкилотларида сугурта килдириш.

[245] Таваккалчиликнинг микдорий улчови зарарнинг мутлок ва нисбий курсаткичлари билан ифодаланади. Мутлок ифодаланиш натурал ёки киймат куринишда, нисбий ифодаланиш эса кутилиши мумкин булган зарарнинг капитал, харажатлар суммаси ёки фойдага нисбати куринишида булади.

Таваккалчилик корхонаси банкротликка олиб борадими ёки аксигами — бунинг микдорий улчовини билиш ута зарурдир. Шу максадда таваккалчилик коэффициенти хисобланилади:

бу ерда 

    Кт — таваккалчилик коэффициенти,

    3 — максимал имконият даражасидаги зарар,

    ЖМ — жами маблаглар суммаси.

 

 

Эмпирик тадкикотларнинг курсатишича таваккалчилик коэффициентининг оптимал даражаси 0,3, корхонани банкротликка олиб борадиган даражаси эса 0,7 ни ташкил килади.

 

 

ТЕСТ ТОПШИРИКЛАРИ

 

140. Таваккалчилнк — бу:

а)  ресурс ёки даромаддан тула ёки кисман йукотиш хавфи;

б) окибатиинг яхши булишига умид боглаб, хавф эхтимоллигини зиммасига олинган холда килинадиган харакат;

в) ноаниклик шароитида хар каццай довюрак менежер учун таби-ий х.олат, вазият;

г)  омадсиз окибатнинг микдорий бахрланиши;

д) нотугри жавоб йук.

141.  Куйида кайд килинганларнинг кайсн бири сугурта билан боглик булмаган хавф туржига киради:

а)  менежерлар хатоси;

б)  юкни ташиш чогида бузилиш ёки нобуд булиш хавфи;

в)  фирма ходимлари эхтиётсизлиги;

г)  ёнгин ва бошка офатлар;

д) ходимнинг улими.

 

 

142.  Куйида кайд килинганларнннг кайси бирни соф таваккалчилик урнига киради:

а)  молия билан боглик таваккалчилик;

б)  инвестиция билан боглик таваккалчилик;

в)  пулнинг сотиб олиш крбилияти билан боглик таваккалчилик;

г) табиат билан боглик. таваккалчилик;

д)  валюта билан безлик, таваккалчилик.

 

 

143.  Куйида кайд килиганларнинг кайси бири чайковчклнк (спекулятив) таваккалчилик турига киради:

а)  экология билан ботик, таваккалчилик;

б)  сиёсат билан боглик. таваккалчилик;

в)  молия билан боглик. таваккалчилик;

г)  табиат билан боглик. таваккалчилик;

д) а+б+г.

 

144.  Соф таваккалчилик:

а) хам салбий (зарар, зиён) хам ижобий натижа (ютук фойда)га эришиш эхтимолини билдиради;

б)  факат салбий (зарар, зиён) ёки ноль натижага эришиш эхтимолини билдиради;

в)  олинган даромадларнинг кадри юкори инфляция окибатида тезрок кадрсизланишини билдиради;

г) чет эл валюта курсининг узгариши окибатида куриладиган катта зарарни билдиради;

д)  нотугри жавоб йук.

 

145.  Спекулятив (чайкрвчи) таваккалчилик:

а)  факат салбий (зарар, зиён) ёки ноль натижага эришиш эхтимолини билдиради;

б) хам салбий (зарар, зиён), хам ижобий натижа (ютук. фойда)га эришиш эхтимолини билдиради;

в)  атроф-мухитнинг ифлосланиши окибатини эхтимол килинадиган зарар ёки кушимча харажатни билдиради;

г)  сиёсий баркарорлик окибатида эхтимол килинадиган моддий (молиявий) зарарларни билдиради;

д)  табиий офатлар окибатида эхтимол килинадиган зарарларни билдиради.

 

146.  Селектив таваккалчилик — бу:

а) у ёки бу бозорда инвестиция объектини нотугри танлаб олинилиши окибатида куриладиган таваккал зарар ёки бой берилган наф;

б)  карз олган томоннинг уз мажбуриятларини тулай олмаслик хавфи;

в)  мазкур регионнинг асосий махсулотига булган конъюнктура нархининг пасайиши окибатида курилиши мумкин булган за­рар хавфи;

г) янги технологияни ишлаб чикиш ва жорий килиш учун сарфланган харажатларнинг копланмаслиги окибатида курилади­ган таваккал зарар;

д)  а+б+в+г:

 

147. Таваккалчаликни бошкарншда куйидаги чора-тадбнрларнинг кайси бири хавфнинг олдини олнш борасидаги тадбирлар хисобланади:

а)  ахборот тизимини яхшилаш;

б)  фойдани хисоб килиш;

в)  хатога йул куйишни камайтириш;

г)  техник воситаларни шакллантириш;

д)  сурурта шартномаларини тузиш.

 

148.  Зарар кутилмайднган, яъни хужалик фаолиятининг натижаси ижобий булган зона:

а)  фожиали хавф зонаси деб аталади;

б)  йул куйилиши мумкин булган хавф зонаси деб аталади;

в)  жиддий кескин хавф зонаси деб аталади;

г) хавфсиз зона деб аталади;

 Д) б+в.

 

149.  Йул куйилиши мумкин булган хавф зонаси деганда:

а) эхтимол (таваккал) килинаётган зарар кутиладиган фойдадан

куп булмаган зона тушунилади;

 б)зарар кутилмайдиган, яъни хужалик фаолиятининг натижаси

ижобий булган зона тушунилади;

в)  эхтимол килинаётган зарар нафакат кутиладиган фонда, шунингдек хисобланган накд пул (выручка)дан хам куп булган зона тушунилади;

г)  эхтимол (таваккал) килинаётган зарарнинг жиддий хавф зонасини уз домига тортиб, ундан ошиб корхонанинг хусусий капиталига тенг зона тушунилади;

д) нотугри жавоб йук..

 

 

 

150.  Куйидаги формулаларнннг кайси бири таваккалчнлик коэффициентии хисоблаш учун кулланилади:

 

 

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТРЕНИНГ

 

 

 

А. Мазкур дарсликнинг V бобидаги "Молиявий таваккалчилика мойилмисиз?" номли тест саволларига жавоб беринг. Бу билан сиз узин-гизнинг таваккалчиликка нисбатан консерватив, эхтиёткор ёки уч эканлигингизни биласиз.

 

 

 

Б. Мазкур дарсликнинг V бобидаги "Чунтагингиздаги пулингизга дустмисиз?" номли тест саволларига жавоб беринг. Натижада Сиз таваккалига иш куришингиз ёки пул сарфлашга келганда устаси фарангмисиз — буни билиб оласиз.

 

*   *   *

 

В. Куйида келтирилган маълумотларга асосланиб инвестиция килишдаги риск (таваккалчилик) даражасини аникланг. Кайси бир вариант макбул экани тугрисидаги уз фикрингизни билдиринг.

 

 

Г. Амалий иш уиини: "Таваккалчилик ва сугурта"уйинга тайёргарлик. Рахбар:

1.  Уйин катнашчилари билан кулланмавий мажлис утказади. Унда у мазкур ишлаб чикаришнинг ўзига хос хусусияти, унда хавфнинг кандай турлари содир булиши мумкинлиги ва уларни хисоблаш тартибини батафсил тушунтиради.

2.  Уйин катнашчиларини гурухларга таксимлайди (юкори булган, ишлаб чикариш-техника булими, реализация булими, молия-режа булими ва х.к.)

3.  Амалий иш уйини учун зарур бўлган бошлангич маълумотларни тайёрлаш топширигини беради.

Уйин катнашчилари

1.  Фирманинг стратегик ривожланиш режасини, уни реконструкцияси буйича тайёрланган техника иктисодий асоснома ва х..к. ни урганишади.

2.  Таваккалчилик коэффициента ва амалий иш олиб бориш учун зарур булган хужжатлар билан танишишади.

3. Фирмани ривожлантириш буйича тузилган режаларга зарурий узгартиришларни киритишади.

Уйин максади

Таваккалчилик даражасини бахолаш буйича бир кадар тажрибага эга булиш, шунингдек ишлаб чикаришни кайта ташкил килиш шароитида таваккалчиликдаги хавф даражасини камайтириш юзасидан тадбирларни ишлаб чикиш.

 

 

Бу ерда таваккалчиликка хавф тугдирувчи асосан етгита бош омил ва уларнинг хар бирининг таркибида яна бештадан омил ажратиб курсатилган (таваккалчиликнинг минимал хавфи 1 га, максимал хавфи эса 10 га тенг). Масалан, иктасодий омил буйича таваккалчиликнинг минимал хавфи 1 га тенг, шунда уларнинг хар бир кисми 0,2 га тенг булади.

Хар бир омил буйича таваккалчилик хавфи балларда хисобланади ва 7 га купайтирилади. Хавфни бахолаш максимал баллга нисбатан фоизда хисобланилади.

 

 

Хавф (таваккалчилик) даражасини хисоблаш корхона фаолиятини уч боскичга булган холда олиб борилади.

 

Уйин шарти

 

Укув жараёни учун ажратилган вактнинг чегараланганини назарда тутиб амалий иш уйини бир кадар соддалашган шароитда бажарилади.

Уйин катнашчилари хавф (таваккалчилик) даражасига таъсир этувчи барча омиллар тугрисида етарлича маълумотларга эга эмас. Шу сабабли маълумотлар йук холларда рахбар томонидан тавсия этилган "уртача микдор"лардан фойдаланилади.

Сугурталаш талаб килинадиган тартибда эмас, балки номи аталган хужжатларни кайд этиш билан чекланади.

 

Уйин сценарияси

 

Рахбар уйин катнашчилари олдига куйидаги вазифаларни кўяди:

1.  Хар бир омил таркибидаги хавф турлари салмокларининг умумий хавф даражасига таъсирини аниклаш.

2.  Мазкур булим ва корхона учун умумий хавф даражасини аниклаш.

3.  Хавф даражасини пасайтириш буйича чора-тадбирларни белгилаш ва сугурталаш хамда уни расмийлаштириш учун асосланган қарорни тайёрлаш.

 

Юкори бугандаги рахбарлар асосан ташки омиллар таъсирида юзага келувчи хавф даражасини аниклаш буйича хулосаларини тайёрлайдилар ва уларни гурух  мухокамасига такдим этадилар. Ўрта бугин рахбарлари эса ички омиллар таъсирида юзага келувчи хавф даражасини аниклайдилар ва уз хулосаларини гурух мухокамасига топширадилар.

Ўйин катнашчиларининг узаро фикр алмашувларидан сунг юкори булган рахбарлари ва хар бир гурух эса узларининг булимлари юзасидан хавф даражасини аниклайдилар. Бу боскичдаги ишлар якуни буйича хар бир гурух рахбарлари маъруза киладилар ва шулар асосида тегишли карорларни кабул киладилар.

Шундан сўнг уйин катнашчилари корхона фаолиятининг хар бир бугинида содир булиши мумкин булган хавф даражасини камайтириш чораларини ишлаб чикишга киришадилар. Ўртa бўғин рахбарлари то­монидан ёзма равишда тайёрланган хулосалар корхонанинг юкори бугини рахбарлари хулосаси учун такдим этилади.

Юкори бужин рахбарлари топширига билан молия-режа булими гурухи корхона рахбариятининг хавф (таваккалчилик) даражасини камай­тириш ва уни cyғypталаш режасини ишлаб чикади.

Якуний хужжат барча гурухларга укиб эшиттирилади. Уйин катнашчилари бу борада уз фикрларини билдирадилар. Рахбар гурухлар кабул килган карорлари юзасидан уз хулосаларини айтади хамда ижобий, салбий томонларини таъкидлайди.

Уйин жараёнида рахбар узининг буш вактига караб уйин катнашчиларидан мамлакат сиёсатидаги, молия-кредит, соликка тортиш ва бошка сохалардаги узгаришлар туғрисида гапириб беришни талаб килиши мумкин.

Хавфнинг узгариш мойиллигига караб уйин катнашчилари таваккалчилик (хатар) даражасини аниклаш услубига (ишлаб чикариш буганлари) микёсида тегишли узгартиришлар киритишлари мумкин. Шундан сунг якуний иш барча гурухлар мухокамасига қўйилади.

 

Уйин регламент

 

Уйинни ташкил килиш ва куйилган учта вазифани бажариш тегиш­ли якунларни килишда камида 4 соат вакт ажратилади. Уйин катнашчиларининг малакаси, махорати, тайёргарлик даражасига караб ажратиладиган вакт ё купрок ёки озрок булиши мумкин.

 

Уйин якуни

 

1.  Хавф (таваккалчилик) даражасини пасайтириш буйича корхона рахбарлари фаолиятининг режасини тайёрлаш (боскичлар ёки иш вактига караб).

2.  Уз хохиши ёки мажбурий сугуртани расмийлаштириш учун зарур булган хужжатларни тайёрлаш. (Каранг: Узбекистан Республикасининг "Cyғypтa туғрисида"ги конуни.)

 

Уйин қатнашчиларига эслатма

 

Ишдаги таваккалчиликни икки тоифага булиш мумкин:

•  шартли таваккалчилик;

·        соф таваккалчилик.

 

Шартли таваккалчилик окибатида зарар хам, фойда хам куриш мум­кин. Айтайлик, пойабзал ишлаб чикарувчилардан бири кунгарокчали туфли ишлаб чикаришга ахд килди. Бу муайаян даражадаги таваккал билан боглик, чунки бу янгилик модага кириш-кирмаслигини хеч ким билолмайди, албатта. Агар омма туфлидаги кунгирокалар беъманилик деб топса, компания сарфлаган пулидан махрум булади. Лекин ушбу ечим тугри чикиб, бу услуб оммалашиб кетса, компания купгина пул ишлаб олади. Бизнес рухидаги, бу услуб оммалашиб кетса, компания купгина пул ишлаб олади. Бизнес рухидаги эркин тадбиркорлик тизими учун фойда олишни мулжаллаб шартли таваккал килиш хосдир.

Соф таваккалчиликда, аксинча, зарар куриш эхтимоли бор, холос. Масалан, хар бир корхонада ёнғин ёки уғирлик руй бериши мумкин. Бу — соф таваккалчилик деб аталади, чунки тадбиркорда бундан фойдаланишга хеч кандай умид булмайди. Лекин бу соф таваккалчиликка боглиқ зарарни энг кам микдорда булиши учун муайян тадбирлар куриши мумкин.

Хуш, таваккалчиликни бошкариш деганда нимани тушунасиз?

 

 

Таваккалчиликни бошкариш корхона менежерининг энг мухим вазифаларидан биридир. Бу куйидаги стратегиялардан бирини ёки бир нечтасини амалга оширишни кузда тутади:

 

•  Калтисликни бартараф этиш.

•  Калтисликнинг чекланиши.

•  Калтисликни тан олиш.

•  Таваккални бошкага утказиш.

 

Калтисликни бартараф этиш фаолиятининг таваккалчилик билан боглик айрим турларидан воз кечишни уз ичига олади. Масалан, сузиш ховузи булган катта мехмонхоналарда доим мехмонлардан бирортасининг чукиб кетиш хавфи булади. Мавжуд ховузни ёпиб куйиш ёки янгиларини кўймаслик йули билан бу хавфдан кутулиш мумкин.

Калтисликнинг чекланиши. Купинча "уз-узини сугурталаш" деб аталадиган калтисликни чекланишини билдиради. Ховузи булган мехмонхонада куткариш хизматини тузиш калтисликни чеклаш усулларидан биридир.

Калтисликни тан олиш. Купинча "уз-узини сугурталаш" деб аталадиган калтисликни тан олиш муайян таваккалчилик борлигини "Тан олишдан" иборат. Эхтимол тутилган зарарлар урнини коплаш учун махсус маблаглар ажратилади. Масалан, утзорларни автоматик усулда сугориш тизими урнатилган истирохат боғининг маъмурияти cyғypтa когозини сотиб олмайди, балки кувур совукда ёрилиб кетса, уни таъмирлаш учун пул туплаб куйишни афзал куради.

Таваккални бошқага утказиш. Таваккалнинг айрим турлари (лекин хаммаси эмас) cyғypтa компанияларига "утказилиши" мумкин. Cyғypтaнинг энг куп таркалган турларидан куйидагиларни кайд килиш мумкин:

 

•  Тулов кобилияти cyғypтacи.

•  Мулк сугуртаси.

•  Тадбиркорлик фаолияти тухтаб колишдан суғурта.

 

Тулов кобиляти сугуртаси. Бу бирор одамнинг мулкига зиён етказиш билан ёки компания ходимининг айби билан ёинки унинг мулки воситасида бирор киши жарохат олган такдирда етказилган зиён билан боғлик зарар урнини коплашни кузда тутади. Масалан, "Икбол" ошхонасининг доимий хурандаси бу ерда тайёрланадиган ош (палов) ичига тушиб колган тошни чайнаб юбориб, тишини синдириб олди. Ошхона мижози булган cyғypra компанияси унга стомотолог хисоб вараги асосида товон тулайди.

Мулк суғуртаси. Мулк суғуртаси фирмани унинг мулки угирланиши ёки нобуд килинишидан химоя килади. Бу cyғypтa тури корхонага курган зарари урнини коплаш имконини беради.

Тадбиркорлик фаолияти тухтаб қолишдан сугурта. Ёнгинлар ва табиий офатлар мулкнинг барбод булишига сабаб булибгина колмай, уларнинг окибатлари тугатилгунга кадар корхона фаолиятини тиклаш имконини бермайдиган килиб куйиши мумкин.

Корхоналарнинг куплари узок вақт давомида ишламасдан бекор ту-ришга кодир эмас, чунки уларга доимий харажатлар урнини коплаш учун маблаг керак булиб туради. Тадбиркорлик фаолиятини тухтаб колишдан сугурта туфайли ёнғин ёки бошка офатлар окибатида вактинча иши тухтаб колган корхоналар харажатининг урни копланади.

 

Г. Хадислар, угитлар, хикматлар

 

263. Албатта, мен хам Сизларга ухшаш одамман, тахмин ва гумон билан иш тутиш гох туғри чикади, гох хато чикади. Лекин ниманики Аллох айтди деб айтсам у хакдир. Аллох айтмаган нарсани айтди деб хеч качон айтмайман.

 

(Мухаммад пайғамбар қиссаси. Хадислар китобидан)

 

•  Eмғир  тиласанг, мамокалдирокдан куркма.

•  Зарар курмай, фойда кайда.

•  Совуқдан куркқан — кишни ёктирмас.

•  Таваккални тошга ур, бахтингдан кур.

•  Таваккалчининг кемаси ботмас.

•  Таваккал андиша билмас.

•  Таваккал — нар, Андиша —мода.

•  Андиша козон кайнатмас.

•  Иккиланиш хам улим.                                                        

•  Таваккал — эрнинг йулдоши.

•  Уйчи уйлагунча, таваккалчи ишини битиради.

•  Ўйчи уйига етгунча, таваккалчи бориб келибди.

•  Учкундан куркдан — темирчи булмас.

 

Маъмуннинг вазири Мухаммад ибн Довуд кунлардан бир кун бир одамнинг шундай деб турганини эшитиб колди:

 

Акл эгаси булсанг, журъатга хам эга бул,

Чунки журъат булмаса, иккиланиш юз берар.

 

Шунда у куйидаги байтни илова килди:

 

Журъат эгаси булсанг, шошил ишга солмокда.

Чунки журъат бузилса, ишни оркага сурар!

 

Мухаммад Задний

Уз-узини текшириш учун саволлар

 

[228]. Таваккалчилик (риск)ни бошкариш деганда намани тушуна-

сиз?

[229]. Таваккалчилик хавфли ёки хатарми? Ёки хавф-хатарми? [230]. Хавфнинг кандай турларини биласиз? Кайси хавфлар cyғypтa билан боглик булмаган хавфлар хисобланади?

[231]. Кандай хавфлар cyғypтa килиб куйиш макбул булган хавфлар

дир?

[232]. Қайси холларда хавф даражаси ортиши мумкин?

[233]. Хавфни камайтириш ва рентабелликни оширишнинг кандай усулларини биласиз?

[234]. Таваккалчилик кандай тавсифланади?

[235]. Соф таваккалчилик нима ва унинг кандай турларини биласиз?

[236]. Молия билан боглик таваккалчилик деганда нимани тушуна-

сиз?

[237]. Инвестиция билан боглик таваккалчилик кандай турларга булинади?

[238]. Таваккал капитал деганда нимани тушунасиз?

[239]. Таваккалчиликни бошкаришдан максад нима?

[240]. Зарар куриш хавфини камайтириш ёки унинг олдини олиш мумкинми?

[241]. Таваккалчилик зонаси нима?

[242]. Таваккалчилик эгри чизиги кандай куринишга эга?

[243]. Таваккалчилик кандай усуллар ёрдамида бошкарилади?

[244]. Таваккалчилик коэффициенти кандай хисобланади?

 

XIII  БОБ. БОШКАРИШДА АХБОРОТ ВА КОММУНИКАЦИЯ

 

Режа:

 

13.1. Ахборотлар тизими. (246—251)

13.2.  Коммуникация. (252—255)

133. Хужжатлар ва уни юритишни ташкил қилиш. (256—260)

13.1. Ахборотлар тизими

 

13.1.Ахборотлар тизими

 

[246] Ахборот бу маълумот ва хабарлар туплами булиб, мазму-нан янгилик унсурларига эга булади ва бошқарув вазифаларини хал этиш учун ута зарурдир. Ишончли ва зарур ахборотларсиз бошкаришни амалга ошириб булмайди. Ахборотлар бошқарув негизи хисобланади.

Бошкарувчи ва бошқарилувчи тизимлар уртасидаги узаро алокалар ахборот воситасида куйидагича амалга оширилади (72-чизма).

 

 

72-чизма. Бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари.

 

Бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг холати хамда бошқарилувчи объект боглик болган ташқи мухит холати хакида ахборотлар олиб туради. Бу ахборот бошқарувчи орган томонидан кабул килинади ва шу ахборот асосида у бошқарувчи ахборот (карор, буйрукни ишлаб чикади. Шундан кейин ахборот бошқарилувчи объектга таъсир утказадиган бошкарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади.

Шундай килиб, бошкарув тизимида ахборотни узатиш, олиш, кайта ишлаш ва бериш жараёни амалга оширилади. Ишлаб чикаришнинг бориши туғрисидаги ички ахборот бошкарувчи тизимга муттасил келиб тушади. Бу:

 

•   иш уринларига хомашёнинг келиб тушиши;

•  станок, ускуналарнинг ишлаши;

•   ишчиларнинг ишлаб чикариш нормаларини бажариши;

•  тайёрланган буюмлар микдори ва уларнинг сифати;

•  махсулотларни сотиши хакидаги ахборотлар.

 

Ташки ахборотлар, яъни:

 

•  юкори ташкилотлардан олинадиган фармойиш, карор ва топшириклар;

•  махсулот истеъмолчилари талаблари;

•  бошка корхоналарнинг илғор тажрибалари;

•  ракобатдошларнинг хатти-харакатлари;

•  бозорлардаги холат, улардаги мувозанат;

•   инфляция ва ишсизлик даражаси;

•  бюджетга туловлар ва хоказоларга оид маълумотлар шу туркумдаги ахборотлар сирасига киради. Булар ташки муаммолардан келиб чикувчи ахборотлар хисобланади.

 

Агар корхона ичида ахборот окимларининг келиши ва ташки дунё билан алокалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида колади.

 

[247] Бошкаришда фойдаланиладиган ва бажарилиши учун узатиладиган ахборотларга куйидаги талаблар кўйилади:

 

•  ишончлилик;

•  тушунарли, бир маънолилик;

•  тезкорлик;

•  туликлик;

•  тежамлилик.

 

Хозирги даврда рахбар бошкарув ишларида ташаббус ва омил-корлик курсатиши, тезкорлик билан иш олиб бориши, вазият узгаришни ўз вактида пайкаб олиш, ресурслар билан маневр кила олиши, хар бир конкрет шароитда макул карор кабул килиши зарур. Бунинг учун рахбар ишончли ва мазмунли ахборот олиб туриши лозим. Ортикча, бефойда ахборот рахбар ишини кийинлаштиради, ортикча мехмат ва вакт сарфлашга олиб келади.

Ахборот тушунарли булиши керак, чалкаш, бир-бири билан такқослаб булмайдиган курсаткичлар туғри рахбарлик килишга ва ўз вактида карор кабул килишга путур етказади.

Ахборотнинг ўз вактида келиши ва уз вактида бажарувчиларга юборилиши, яъни тезкорлиги хам жуда мухимдир. У бошкарув жараёнининг, бинобарин, ишлаб чикаришнинг узлуксиз боришига ёрдам беради. Шунингдек, дастлабки ахборотни бошкариш турли максадлар учун осон узгариш, ундан бошкарувнинг барча бугинларида фойдаланиш мумкинлиги, ахборотнинг узил-кесил ишланиши, ундан кушимча ишлов бермасдан фойдаланиш хам катта ахамиятга эга.

Зарур пайтда керакли натижа берадиган ахборотлар кимматли хисобланади. Кеч берилган ахборотлар Уз кимматини йўкотади.

Ишлаб чикариш вазиятига туғри бахо бериш ва аник карор кабул килиш учун бошкарув органи ахборот билан тулиқ таъмин этилиши, ахборот хажми максадга мувофик булиши керак. Ахбо­рот етишмаслиги ёки хаддан ташкари купайиб кетиши тезкор ва тўгри бошкаришга халал беради. Ва, нихоят, бошкариш аппара­ти ходимлари канчалик юкори малакали булсалар, ахборот киймати хам шунчалик юкори ва тартибга солинган булади. Бошка­риш органлари маълумотлар кабул килувчи техника воситалари билан канчалик мукаммал таъминланган булса, рахбарларга ор­тикча, бефойда маълумотлар шунчалик кам келиб тушади. Бу эса Уз навбатида ахборот окимидаги тежамкорликни таъминлайди.

[248] Бошкариш тизимининг муваффакиятли ишлашининг зарур шарти факат тўгри алокагина эмас, балки тескари алоканинг хам мавжуд булишидир. Тескари алока хар кандай даражадаги тизимлар харакатини ростлаб туриш учун универсал меха­низм хисобланади.

Бошкарилувчи тизимдан бошкарувчи тизимга (буйсунувчидан бошлиқка) келиб тушадиган ахборотни, яъни берилган фармо­йиш ва буйрукнинг натижалари туғрисидаги ахборотни тескари алока деб тушуниш кабул килинган (73-чизмадаги пунктр чизикқа эътибор беринг"

Бошкарув тизими унсурлари ичида мураккаб, куп томонлама ва хилма-хил алокалар мавжудлиги шароитида тескари алоканинг ахамияти айникса ортади. Бошкарувчи тизим фармойиш ёки буй-рук, (топширик) бергандан кейин шу фармойиш ёки буйрук кандай бажарилаётганлига тугрисида тескари алока йули буйича уз вактида ахборот билан таъминланиб турилмаса, бошкариш жа­раёни бузилади ва бошкарув тизими бутунлай издан чикади.

Ишлаб чиқаришни ва давлат бошкарувининг барча даражала-рида мустахкам тескари алока мавжудлиги характерлидир. Оддий бир мисол. Мамлакатимизнинг иктисодий ва социал ривожланиши буйича ишлаб чикиладиган барча конунлар, албатта умумхалк мухокамасига кўйилади, уларга мехнаткашларнинг мулохаза ва истаклари хисобга олиниб, кўшимчалар ва ўзгартиришлар ки-ритилади.

Тескари алока ёрдамида ахборотни жўнатувчи билан уни кабул килувчи ўртасида алока урнатилади. Бу жараёнда ахборотни кабул килувчи ахборот билан ўзаро алмашув жараёнининг барча боскичларини такрорлайди, натижада ахборотни юборувчи энди уни кабул килувчига айланади, яьни хар иккала томон уз вазифала-рини узаро алмашгандек булади (69-чизма).

 

 

 

73-чизма. Ахборот алмашув жараённда тескари алоқа ва шов-шув.

 

Тескари алоқа — бу эшитганга, укиганга ёки курганга нисба-тан акс таъсир ёки таъсирланиш таянчи. Бунда мазкур ахборот­ни олган шахс шу ахборотга булган муносабатини, тушунганлиги ёки тулик тушунмаганлигини, куллаб-кувватлаши ёки инкор этишини шу ахборотни юборган шахсга билдиради. Бундай алока хар иккала томоннинг бир-бирини канчалик тушунганини билиш учун зарур.

Рахбар берилган топширик ёки айтилган суз хар доим буйсунувчилар томонидан бирдек кабул килинади, деб уйламаслига керак.

Бундай хато фикрга борувчи paxбap узини реал вокеликдан узоклаштиради. Тескари алокани самарали урнатмаган рахбарнинг бошкарув фаолияти заифлашади ва инкирозга юз тутади.

Шов-шув ахборот алмашув жараёнида салбий таъсир курсатувчи унсурлардан хисобланади. Ахборотларни узатиш назарияси тили билан айтганда шов-шув — бу гояни бузиб талкин килищда намоён булади. Айтилган суздан тортиб, то уни кабул килингунгача булган масофадаги турли тўсиклар, шов-шувлар ахборотни кодлаштириш ва декодлаштириш, шунингдек рахбар билан бўйсунувчи уртасидаги алока жараёнига катта таъсир ўтказиши мумкин.

Шу сабабли шов-шувни хам эътиборсиз колдириш мумкин эмас.

[249] Хозирги даврда халк хужалигининг турли бўлинмалари фаолиятини бошкариш, энг аввало тегишли бошкарув карорларини кабул килиш турли-туман ахборотларга боғлик. Ахборотларнинг хилма-хиллиги хар бир бошкарув объектининг фаолия­ти куп томонламалиги билан, бошкарув сохалари хам турли-туманлига билан белгиланади. Булар эса пировард натижада ишлаб чикариш жараёнлари миқёсининг катталиги, ута мураккаблиги ва давом этиш суръатларининг юкорилиги билан богликдир.

Бошкарув ахборотлари ута турли-туман булганлиги туфайли мазкур бошкариш карорларини ишлаб чикиш учун зарур ва етарли ахборотни танлаб олиш анча кийин. Барча ахборотларни узига хос белгиларига караб тур ва гурухларга ажратиш, яъни классифи­кация килиш ёки таснифлаш, бу кийинчиликни бартараф этиш ёки бир оз енгиллаштиришга маълум даражада ёрдам беради.

Туркумланганда ахборот тизими хар томонлама соддалашади, шунингдек, уни тўплаш, узатиш ва турларга ажратиш осонлашади, бунинг натижасида рахбар ходимлар ахборот билан туликрок таъмин этилади. Барча ахборотларни куйидаги белгилар бўйича туркумлаш мумкин (59-жадвал).

 

 

 

Ишлаб чикариш доимий ривожланишда булганлиги сабабли ахборот турлари, сони ва калами хам купайиб бораверади. Шу боис юкорида келтирилган туркумлашни тулик, деб булмайди. Барча бошкариш вазифаларини комплекс хал этиш учун ахборотлар хар бир бошкариш объектининг узига хос хусусиятларини хисобга олиб аник, туркумланади.

[250] Ахборот тизимлари икки хил булиши мумкин (74-чизма).

 

 

74-чизма. Ахборотлар тизими.

 

Оддий тизим. Ахборот пайдо булган жойдан истеъмол жойига келтирилади. Бундай ахборот телефон оркали ёки сигналлар во ситасида келиб тушиши мумкин. Бу турдаги ахборот тизими куйи бошкарув боскичига туғри келади. Иш жойидан устага берилган ахборот бунга мисол була олади. Бундай ахборотга деярли ишлов берилмайди.

Мураккаб тизим. Бу тизим ишлаб чикариш ва бошқарув тар-кибининг мураккаблига билан боглик. Бу ерда дастлабки ахбо­рот юзага келади. Ишлов, беришда хисоблаш техникасидан кенг фойдаланилади.

Мураккаб ахборот тизимининг хар хил даражада механизация-лаш ва автоматлаштириш турлари куйидагилардан иборат:

Ахборотларни тула узлаштириш даври. Бунда ахборот оддий механизимлардан фойдаланилган холда бутунлай кайта ишланади.

Аралаш ахборот тизими.

Бунда ахборотни механизациялашган ва автоматлашган курилмалари ёрдамида узгартиришларга эришилади. Бу тизим автоматлашган назоратни таъминлайди, баъзида корхонанинг ишлаб чикариш фаолияти устидан оддий бошка­рув жараёнини амалга оширади.

Ахборот-маълумот тизими.

Бунда куз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир маъ-лумотларни бериш билан чекланади.

* Кузатув ахборот тизими.

Бу тизим автоматлашган назорат ва бошкарувни таъминлай-ди. Кейинги иккала тизим асосан технологик жараёнлар тугрисидаги ахборотларни кайта ишлаш учун кулланилади. Ахборотлар тизими — бу мураккаб тизим булиб, уз ичига турли хужжатларни, ахборот окими, алока каналлари, техник воситалар ва автоматик бошкарув тизимларини олади. Бутун ахборотлар тизими аник, ва доимий ишлаши лозим.

 

[251] Хар бир рахбарнинг услуби куп жихатдан карор кабул килиш учун зарур ва етарли ахборотни олиш ва ундан фойдала-нишда унинг шахсий ишлаш услуби билан белгиланади.

Ишлаб чикаришни бошқариш —бу ижодий жараён, узига хос бир санъат. У рахбарнинг хилма-хил иш усулларида намоён булади. Бу усуллар эса рахбарга ушбу сохада оз омилкор кишиларнинг фикрини турли каналлар оркали аниклаш ва бу ижобий фикрлардан бошкариш жараёнида фойдаланиш имкониятини беради. У уз фикрларини хар бир кишининг онгига етказиш учун хам маълум хислатларга эга булиши керак.

Рахбар сухбатдошини шундай тинглай билиши лозимки, сух-бат натижасида иш хакида энг куп даражада фойдали ахборот олиши керак. Бунга эса бошкаришнинг, айникса уз кули остида-гиларнинг фикрларига, сузларига, таклиф ва танкидларига эътибор билан муносабатда булгандагина эришиш мумкин. Буйсунувчи киши маълум ишини бевосита бажаради ва бу ишни бошкалардан кура яхширок билади.

Шунинг учун рахбар уз кул остидагилар билан сухбат килга-нида узи учун айникса кимматли булган ахборотни олишни мулжаллаши керак. Бунинг учун очик, гаплашиш шартини ярати-ши лозим. Бегоналар булмаслиги лозим, телефон кунгирокларини чеклаш ва хоказолар талаб килинади.

Рахбарнинг ёзишни билиши — бу факат саводли ёза билиши эмас, балки фикрни киска ва равон, давлат тилида бадиий, содда баён килиш демакдир. Рахбарликда бу уз карорини буйсунувчига етказиш услубидир. Ишлаб чикаришни бошкаришда ёзиш мум­кин булган хамма нарсани ёзиб куйиши керак, деган холда амал килади. Бу буйсунувчига ёзилганларга караб уз хатти-харакатини аник текшириб бориш, рахбарга эса карорнинг бажарилишини назорат килиб туриш имкониятини беради.

Рахбар узига ахборот тайёрловчи ходимлар мехнатини ташкил эта билиши, улардан омилкорлик билан фойдаланиши керак. Нотугри, паст кийматли ахборот туфайли ёмон бошкарув карори кабул килишдан эхтиёт булиши, энг мухими унга келаётган ахбо­ротларни саралаб олиши даркор. Функционал хизмат ходимлари, ёрдамчилар, референтлар рахбарга энг зарур ахборотларни текшириб бериши максадга мувофик булади.

 

13.2. Коммуникация

 

[252] Коммуникация — бу кишилар уртасидаги узаро ахборот алмашувидир. Рахбарлар килаётган хамма ишлар ахборотларнинг самарали алмашишини талаб килади. Яхши йулга куйилган ком­муникация иш муваффакқиятини таъминлайди. Суровлар шуни курсатадики, 73 фоиз америкалик, 85 фоиз япон, 63 фоиз англиялик рахбарлар, коммуникация, куйилган максадга эришиш йулидаги бош тусик деб хисоблайдилар. Яна бир бошқа суровга кура 2000 турли компаниянинг 250 минг ходими корхоналарда ахбо­рот алмашиш энг кийин масаладан бири деб биладилар.

Умуман хар бир рахбар 50 дан 90 фоизгача вактини коммуни-кацияга сарфлайди.1 Шу сабабли, шуни тасдиклаш мумкинки, менежер фаолиятининг самарадорлиги энг аввало коммуника­ция самарадорлигига, яъни:

•  кишилар билан яккама-якка сухбат олиб бориш кобилияти;

•  телефонда сузлашув кобилияти;

•  расмий хужжатларни тузиш ва укий олиш кобилияти;

•  мажлисларда катнашиш маданияти кабиларга боғлик.

Корхона (ташкилот) коммуникацияси — бу ута мураккаб, куп боскичли тизим булиб, уз таркибига нафакат ташкилот ичидаги, шунингдек унинг ташкарисидаги ахборот алмашувини хам олади (75-чизма).

 

 

Ташкилот — бу давлат назорати ва бошқарувчи остидаги объект булиб, у ўзидан юкори тегишли ташкилотларга (макроиктисодиёт ва статистика вазирлигига) турли хисоботлар, маълумотлар, ахборотлар бериб туради.

Ташки коммуникация — бу ташкилот билан ташки мухит ўртасидаги ахборот алмашувидир. Ташкаридан келадиган ахборотлар, жумладан юқори бошкарув органлари, хокимият, вазирлик, кўмиталар, Вазирлар Махкамаси, Президент девони ахборотлари бунга мисол булади.

Ички коммуникация деганда корхона ичидаги булимлар уртасидаги, корхона ички фаолиятини юргизиш учун зарур булган ахборот алмашуви тушунилади. Бу ерда бошкарув бугинлари (вер­тикал коммуникация) ва булимлараро (горизонтал коммуника­ция) ахборот алмашуви амалга оширилади.

Рахбар ва буйсунувчи уртасидаги коммуникация — бу ташкилотда энг куп учрайдиган ахборот алмашувидир. Масалан, цех бошлиш ёки мастернинг жамоа ва айрим ходимлар билан жонли алокаси жуда юксак бахоланади. Жонли алокада рахбар факат уз карорини билдирибгина колмай, буйсунувчиларга таъсир курсатиши, уларда карорни яхширок бажариш учун ташаббус ва хохишни уйготиши мумкин. Кўполлик билан бакириш, "сўкиниш"га ва хоказоларга асло йул кўймаслик керак. Рахбарнинг шахсий обруси куп жихатдан у ўз фикрини кай тарзда билдиришига, кандай сўзлашига боглик.

Неформал коммуникация — бу рахбар атрофидаги шов-шувлар, рахбарнинг хизматга доир булмаган шахсий алокалари, норасмий каналлар билан ахборот алмашувлари киради. Бундай ахбо­рот алмашуви чегара доирасида булиши керак.

[253] Коммуникацион жараён — бу икки ва ундан ортик одамлар ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнидир. Бу жараёнда тўртта базавий унсур катнашади:

•  ахборотни жунатувчи;                                                     

•  ахборотнинг узи (хабар);

•  алоқа канали, яъни ахборотни узатиш воситаси;

•  ахборотни қабул килувчи (73-чизмага каранг)

Ана шу тўрт унсур бир-бири билан хамоханг ишлагандагина, ахборот Уз вазифасини бажаради. Ахборотларни алмашув жараёнида хар иккала томон (жунатувчи ва кабул килувчи) фаол рол уйнаши керак.

Коммуникацион жараённи куйидаги 6 боскич кетма-кетлигида бажариладиган ишлар мажмуаси тарикасида ифодалаш мум­кин (73-чизмага каранг).

 Ахборотни танлаш ва гояни шакллантириш. Бу боскичда ах­боротни кабул килувчига кандай топширикни, кайси ғояни бериш туғрисида фикрлайди ва уни шакллантиради.

2.  Ахборотларни кодлаштириш ва ахборот (хабар)ни шакллан­тириш. Бу ерда ахборотни жунатувчи ўзининг ғоясини график ва чизмаларда, ёзма овозда ёки тасвирда кодлаштиради.

3. Алока килиш каналини танлаш ва ахборот (хабар)ни узатиш. Кодлаштириш билан бир каторда ахборотни узатувчи коммуникацияга мувофик равишда узатиш каналини танлайди. Шундай каналлар туркумига: почта, телефон, телефакс, электрон почта, компьютер шохобчаси ва бошкалар киради.

4.  Декодлаштириш ва ахборотни қабул килиш. Декодлаштириш деганда узатилаётган хабарни, ахборотни кабул килувчи фикрига утказиш, белгиларда ифодалаш тушунилади. Агар бир томон ахборотни таклиф этса, иккинчи томон уни хеч кандай тусиқсиз сабабли, ахборот етказилгунча йул-йулакай турли шов-шувларга дуч келиб асл мохиятини йукотиш мумкин. Шу сабаб­ли тескари алока хам мавжуд (248-саволга каранг).

5. Ахборотни талкин килиш ва жавобни шакллантириш. Бу боскичда ахборот узатувчи билан ахборотни кабул килувчи ўз уринлари билан алмашинадилар. Ахборотни кабул килувчи олган ах­боротни талкин килади ва жавобни шакллантиради.

6.  Жавобни узатиш. Шакллантирилган жавоб танлаб олинган канал оркали ахборотни узатганга кайтиб узатилади ва шу билан коммуникацион жараён тугайди. хозирги пайтда энг мухим ком­муникация воситаси сифатида компьютерлар хизмат кўрсатмокда. Улар ёрдамида ахборот тупланади, дастурлар тузилади, маъ­лумотлар банки хосил килинади. Компьютерлар нафакат ишлаб чикаришни бошқариш учун, балки иктисодиётнинг барча жабхалари учун ута зарур.

 

[254]. Шуни кайд килиш лозимки, шахслараро ахборот алма­шув жараёнида айрим муаммолар тугалиши мумкин. Шундай муаммолар туркумига куйидагиларни кайд килиш мумкин:

 

•  Идрок килишдаги рухий фарқ.

•  Маънавий (семантик) тусик.

•  Новербал имо-ишоралар.

•  Фильтрлаш.

•  Алока каналларининг хаддан ташкари купайиб кетиши.

•  Номакбул ташкилий структура (таркиб)

 

Маълумки, кишилар бир хил маълумотни ўзларининг билим даражалари, хаётий тажрибалари, кизикиш доиралари, эхтиёжлари, хиссий тушуларининг турличалигидан узларича турлича тал­кин киладилар ва кабул киладилар. Бу уринда рахбар билан буйсу­нувчи ўртасидаги муносабат хам мухим рол уйнайди. Бир-бирига ишонч ва узаро бир-бирини англаш бор жойда ахборот кулами кенгаяди, уларнинг аниклиги ошади, жавобгарлик хам бир хилда булади.

Маънавий (семантик) тусиқ узатилаётган ахборотни кодлаштиришда кулланилган белги (символ)ларнинг ахборотни кабул килувчилар дидларига (уларнинг лавозимлари, мавкелари, минталитет, миллий урф-одатлари нуктаи назардан) мос тушмаганлигида намоён булади.

Символ (белги)лардан ташкари ахборотлар билан алмашув чоғида новербал, яъни огзаки ёки сузда эмас, балки имо-ишоралар, масалан, чехра, савлат, важохат, товушнинг узгариб туриши кабилар хам бажарувчига айтиладиган суз махоратини тубдан узгартирилган холда етказилишига сабаб булиши мумкин. Рухшуносларнинг фикрича, сўз билан айтиладиган ахборотнинг 90 фоизигача кисми суз оркали эмас, балки новербал йул билан кабул килинар экан.

Фильтрлаш — ахборотнинг истеъмолчига тез етиб бориши жараёнида уни ихчамлаштириш, нохуш "маълумотлар" дан тозалаш максадида ахборот соддалаштирилади, кайта ишланади, тегишли жамлар чикарилади. Бундан ташкари куйи буғиндага рахбарлар, узлари хохламаган, аммо юқори бугиндаги рахбарлар билиши шарт булмаган ахборотларни юбормайдилар. Шу тарика ахборотлар фильтрланади.

Алока капиталларининг хаддан ташқари купайиб кетиши хам коммуникацион жараёнга салбий таъсир курсатади. Бундай муаммо ахборотларни кайта ишлаш ва уларни узатиш воситаларнинг етишмовчилиги ёки уларнинг номукаммаллиги окибатида содир бўлади.

Номаъкул ташкилий структура хам коммуникацион жараёнда муаммо тугдирувчи омиллардан бири хисобланади. Қанчалик бошқарув бугинлари куп бўлиб, функциялар, вазифалар ва ваколатлар бир-бирини кўп такрорласа, шунчалик ахборотнинг манзилга етиб бориши секинлашади. Натижада шу давр ичида хар бир бугинда узига макбул булган "тузатишлар" киритилади. Бу жараёнда булимлар ва бугинларда содир буладиган ихтилофлар ахборотлар алмашувига ва карорларни кабул килишга жиддий тусикларни яратади.

 

[255] Ахборотни узатиш ва кабул килиш куп жихатдан самарали кулок солиш санъатига эга булиш даражасига боглик. Америкалик олим профессор Кит Дэвис самарали кулок солиш санъатининг 10 та коидасини келтиради. Коидаларни навбатма-навбат укиб, бир зум узингизни холи тутинг. Юзма-юз гаплашаётган аник, кишини куз олдингизга келтиринг ва ушбу коидаларга нечоғлиқ риоя қилганингизга бахо беринг.

Табиат одамга иккита кулок, аммо факат битта тил ато этган. Охистагина айтмокчи булсак, бу деган суз — гапиришдан кура купрок эшитиш керак. Эшитиш учун иккита кулок зарур: бири — сўз мохиятини кабул килиш, иккинчиси — сузловчи хиссиётини илиб олиш учун керак.

Кулок солишни истамайдиганлар асосли карорлар кабул килиш учун етарли ахборотни олишга муваффак булмайдилар. Узингизнинг кулок солиш кобилиятингизни устириш ниятида булсангиз сузлашувдан сўнг узингизга узингиз бахо беришга харакат килинг. Бунинг учун шу жараёнда кайд килинган 10 коидага биноан кандай самарали иш килганингизни узингиздан суранг. Шундан сўнг кайси коидалар устида ишлашингиз ва ўзингизни такомиллаштиришингиз аён булиб колади.

 

13.3. Хужжатлар ва уни юритишни ташкил килиш

 

[256] Хужжат — бу бошкариш жараёнини амалга ошириш учун зарур булган вокеалар, ходисалар, жараёнлар, фактлар тўғрисидаги ахборотларни махсус материалларда турли усуллар билан мустахкамлаш воситасидир. Бошкача килиб айтганда хужжат — бу нарсанинг нималигини, микдори, сифати ва шу кабиларни курсатувчи расмийлаштирилган иш қоғози ёки кимнинг кимлигини, машгулотини, бирор ташкилотга аъзолигини тасдикловчи иш коғози (паспорт, гувохнома, рейтинг дафтарчаси ва х.к.)

Хужжатлаштириш деганда бирор кимса ёки нарса хакидаги фикрни ёзиб, хужжат холига келтириш, расмийлаштириш тушунилади.

Иш юритиш — бу корхоналарнинг ўз функция ва вазифаларини бажариш давомида хужжатлар устида олиб борадиган иш усуллари ва жараёнлари мажмуасидир. Бу жараён хужжатлаштириш, улар устида ишлаш усулларини ўз ичига олади.

Ишлаб чикаришни бошкаришда фойдаланиладиган ахборотларнинг энг мухим шакли — бу ёзма ахборот, яъни хужжатдир. Хужжатли ахборот ишлаб чикаришни бошкаришнинг барча жараёнларига сингиб кетади. Хужжатларсиз бошкариш­нинг биронта хам функцияси муваффакиятли амалга ошмайди. Барча бошқариш ходимлари у ёки бу тарзда хужжатли ах­боротни кайта ишлашда банд бўладилар. Мутахассисларнинг анчагина кисми (бизнес режани тузувчилар, иктисодчилар, бухгалтерлар, статистлар, конструктор-инженерлар, котибалар ва хоказолар) учун эса бу иш улар мехнатининг асосий мазмунини ташкил этади.

Хужжатлаштириш ва иш юритишнинг ахамияти иккита омил билан белгиланади.

Биринчидан, бошкарув мехнатининг умумий хажмида иш юри­тиш операциялариниг салмоги катта бўлиб, 30—60 фоизгача етади. Йирик ва урта корхоналарни бошкариш жараёнида минглаб хилма-хил хужжатлардан фойдаланилади. Ишлаб чикаришга оид операцияларнинг аксарияти хужжатлаштириш ёрдамида бошланади, амалга оширилади, назорат килинади, тартибга солинади ва нихоясига етказилади.

Иккинчидан, иш юритишнинг ахамияти корхонанинг техник-иктисодий курсаткичларига, тезкорликка, бошкарув ходимининг мехнатига, маданиятига, тежамкорлигига ва хоказоларга унинг бевосита таъсир утказиши билан белгиланади.

Иш юритиш ижрони таъсирчан назорат килишда мухим роль уйнайди. Хужжатлар юридик ахамиятга хам эга. Хужжатлашти­риш ва иш юритишни яхши йулга кўймай туриб, корхонани режали бошқариб булмайди.

 

[257] Корхоналарда хилма-хил ва турли-туман хужжатлардан фойдаланилади. Уларни куйидагача туркумлаш мумкин (61-жадвал).

 

 

Демак, хужжатлар икки гурухга ажратилар экан. Биринчи гу­рухга корхоналарнинг фармойиш бериш ва ижро этиш жараёнида тузиладиган хужжатлари киради. Булар ташкилий фармойишли хужжатлаштириш булиб, унга ташкилий хужжатлар (низом, коида, кулланма), фармойишлар (карор, буйрук, ечимлар), маълумот — ахборотлар (хат, акт, хисобот ва хоказо) киради.

Иккинчи гурухдаги хужжатлар бошкаришнинг хар бир махсус функциясига хос хужжатлар (молия, бухгалтерия хужжатлари ва хоказо), шунингдек, транспорт, алока, статистика, юриспруден­ция хужжатлари ва хоказодан иборат булади.

 

[258] Иш юритиш хужжатларни кайд килиш, купайтириш, хужжатларни тахлил килиш, маълумотнома ахборот хизмати курсатиш, хужжатларни саклаш, ижрони назорат килиш, ташиш, архивда саклашга тайёрлашдан иборат булади. Иш юритишнинг асосини куйидаги тамойиллар ташкил килмоғи лозим:

 

•  корхонанинг барча булинмаларида хужжатлар қабул қилишнинг бир хил усуллари, хужжат шакллари, ижрони назорат қилиш каби усуллар қулланилиши лозим;

•  корреспонденциялap бир жойда кабул килиб олиниши ва кайд қилиниши лозим;

•  хужжатлар бир марта кайд килиниши керак, кайд килиш тизими хужжатларни ижро этишни назорат килиш тизими билан узаро ва боғланган булиши керак;

•  хужжатлар ижро этилшии боскичларида шундай сақланиши керакки, токи зарур маълумотномаларни тузиш учун керакли хужжатни тез топиш мумкин булсин;

•  хужжатлар тезкорлик билан хамда энг оз мехнат сақланган холда доиравий айланиши лозим.

 

Хужжатни баён килиш услуби равон, аник ва киска бўлиши хамда айни вактда мазмун тизимни тула акс эттирилиши лозим. Ишга оид ёзувларни иложи борича кискартирмаслик, балки қискартма сўзларнинг факат кабул килинган шаклларидан фойлананиш зарур.

Хужжатларни баён килишнинг изчиллиги, яъни учта мантикий унсур:

 

•  кириш;

•  тахлил;

•  хулосанинг уйгунлаштирилиши мухим ахамиятга эга. Киришда — хужжат тузиш сабаби курсатилади. Тахлилда масалалар баёнининг мазмуни, исботи акс эттирилади. Хулосада эса хужжатнинг асосий мазмуни берилади. Оддий хужжатларда, албатта бу учта унсурнинг хам булиши шарт эмас.

Давлат стандартларида баён этилган хужжатларни тузиш коидалари когоз ўлчами (формата), реквизитлар состави, хужжатларда уларнинг тартиби ва жойлаштириш ўрни, хужжат бланкаларини ва реквизитларини расмийлаштириш тартиби, акт, карор, теле­грамма, билдиришнома (рапорт), хат, буйрук  хизмат юзасидан хат, карор, фармойиш каби хужжатларни тузиш тартиби ва услу-бини кузда тутади.

 

[259] Хужжатлар билан олиб бориладиган бутун иш бир қанча боскичлардан иборат (76-чизма).

 

 

Корхонага келган хужжатлар кириш корреспонденцияси деб аталади. Кабул килинган корреспонденциянинг адрес буйича келганлиги текширилиши ва конвертлар, хужжатларга зарар ет-

казилмаган холда очилиши керак. Бирор шахсга аталган конвертларни очиш тавсия этилмайди.

Корреспонденцияни кайд килишда журнал ва карточка тизими кўлланилади. Журналда хужжатлар келиши тартиби буйича китобчада кайд килинади. Бундай усулни хужжат обороти унча катта бўлмаган (бир кунда 10—15 та хат олинадиган) корхоналарда кўлланиши тавсия этилади.

Карточка усули энг замонавий булиб, энг кам мехнат сарфлаган холда учётга олиш, назорат килиш ва ахборот-маълумотнома кидирув ишларининг пухта тизимини ташкил килиш, хужжатлар обороти вактини кискартириш имконини беради.

Иш корреспонденцияси ижро этилиш хусусиятига кўра икки кисмга булинади. Биринчи кисми корхона рахбарига берилади. У хар бир хужжат бўйича ижро этиш тартиби, муддатлари ва ижрочилар хакида кўрсатма беради. Колган корреспонденция­си таркибий булинмалар рахбарларига юборилади. Бу ерда иж­рочилар хакидаги масала хал этилади. Хужжатларнинг ижро этилишини назорат килишни яхши уюштириш мухим ахамиятга эга. Шу максадда махсус назорат картотекаларини куллаш ғоят кулайдир.

Корхонада жўнатиладиган хужжатлар чикиш корреспонден­цияси дейилади. Хар бир хужжатда индекс булиши шарт. Бу нарса бошка муассасалар билан ёзишмаларда уларни кўрсатиш хамда делоларда ва архивда уларни кидириб топиш имко­нини беради.

Ижро этилган хужжатлар маълум бир тизимда сакланади. Делоларни гурухларга ажратишнинг энг таркалган белгилари куйидагилар хисобланади.

Кайд килинган гурухлаш белгилари бир-бирига мувофик були­ши, яъни бир хил хужжатлар хронологик белгига, бошкалари эса номинал белгига кура делоларда жойлаштирилиши лозим. Бундан ташкари, хар бир булинмада архивга топширилмасдан доимий сакланиши талаб килинадиган хужжатлар учун хужжатлар жилди ажратиш керак.

 

[260] Хужжатлар муайян окимда харакат килади. Хужжатлар окими дейилганда хужжатларнинг белгиланган изчилликда тайёрланган пайтдан бошлаб корхонадан жунатилгунга кадар ёки архивга топширилгунга кадар харакати тушунилади.

 

 

 

Хужжат оборотный тартибга солиш учун ахборот окимини, унинг баркарорлигини, пайдо булиши ва вазифасини урганиш лозим. Бу хол турли усуллар (огзаки сураш, анкеталаш, тадкик килишнинг махсус карталари) ёрдамида бажарилади.

Хужжат оборотини урганишда хужжат каердан келишини, каерда кайд килинишини, каерга берилишини, бу хужжат асосида кандай хужжатлар ишлаб чикилишини, хужжат тайёрлаш даврийлигини, нусхаси ва х.к.ларни аниклаш талаб килинади. Бунинг натижасида хужжат обороти маршрути тузилади.

Шундан сўнг хужжат обороти тизими лойихаланади, бунда хужжат шаклларини яхшилаш, уларнинг оборот вактини кискартириш, хужжат билан ишлашни максадга мувофиклаштириш хамда ижрони назорат қилишнинг турли йуллари топилади.

Хужжат обороти тизимида корреспонденцияларнинг экспедициядан корхонанинг таркибий булинмаларига маълум тартибда етказиб берилиши мухимдир. Хужжатлар хажми катта ва корхона худуди анча тарқок ёки куп жойни эгаллаган бўлса, транспорт воситаларидан фойдаланиш, халқа маршрутини ташкил этиш максадга мувофиқдир.

Хужжат оборотини такомиллаштириш куп жихатдан корхона­нинг узига, унинг хужжат устида ишлаш маданиятини кутариш учун кунт билан иш олиб бориши ва ташаббус кутаришига хамда когозларни расмийлаштириш ва улар харакати тугрисидаги эскича карашларга кескин бархам беришга богликдир.

Гап шундаки, иш юритиш ягона давлат тизими, бу кулланма эмас, у корхона ва ташкилотларда хужжатлаштириш ишларини ташкил этишни курсатиб бермайди. Унда принципиал коидалар, меъёрий талаблар ва тавсиялар бор, холос. Улардан хар бир идора, унинг муассаса ва корхоналарида иш юритиш буйича аник, йул-йуриклар ишлаб чикиш учун фойдаланиш лозим. Хужжат оборотида хужжат устида ишлаш операцияларини камайтириш ёки умуман такрорий операцияларга йул куймаслик лозим.

 

 

ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ

 

1.  Ахборот —бу:

а)  маълумотлар туплами;

б)  хабарлар мажмуаси;

в)  бошқарув негизи;

г) туғри жавоб йук;

д)  нотуғри жавоб йўқ.

 

2.  Мазмунига қараб ахборотлар қандай турларга бўлинади?

а)  иқтисодий ахборотлар;

б)  корхона учун ахборотлар;

в)  ички ахборотлар;

г)  дастлабки ахборотлар;

д)  сменали ахборотлар.

 

3.  Келиш манбаи ва фойдаланиш жойига караб ахборотлар кандай турларга булинади?

а) хукукий ахборотлар;

б)  ташқи ахборотлар;

в)  булим учун ахборотлар;

г)  шартли-доимий ахборотлар;

д)  оралиқ ахборотлар.

 

4.  Кимга мулжалланганлигига қараб ахборотлар қандай турларга бўлинади?

а)  социал ахборотлар;

б) узгариб турувчи ахборотлар;

в)  цех учун ахборотлар;

г) якуний ахборотлар;

д)  сменалик ахборотлар.

 

5.  Баркарорлик характерига караб ахборотлар кандай турларга булинади?                                                                                                         

а)  техникавий ахборотлар;

б) участка учун ахборотлар;

в)  кварталлик ахборотлар;

г) узгариб турувчи ахборотлар;

д)  директив ахборотлар.

 

6.  Фойдаланиш учун тайёрлигига караб ахборотлар кандай турларга булинади?

а)  тарихий ахборотлар;

б)  хисобот куринишидаги ахборотлар;

в)  бир максадли ахборотлар;

г)  оғзаки ахборотлар;

д) якуний ахборотлар.

 

7.  Даврийлигига караб ахборотлар кандай турларга булинади?

а)  назорат килиш буйича ахборотлар;

б)  сменали ахборотлар;

в)  жорий ахборотлар;

г)  ёзма ахборотлар;

д) ўта мухим ахборотлар.

 

8.  Бошкарув жараённдаги вазифасига караб ахборотлар қандай тур­ларга булинади?

а) хисобот куринишидаги ахборотлар;

б) хисобга олиш буйича ахборотлар;

в)  директив ахборотлар;

г)  назорат килиш буйича ахборотлар;

д) нотуғри жавоб йук.

 

9. Воқеаларнинг келиб чиқитини акс эттириш вақтига караб ахбо­ротлар кандай турларга булннади?

а)  перспектив ахборотлар;

б)  тасвирли ахборотлар;

в) мухим булмаган ахборотлар;

г)  тулик ахборотлар;

д)  индивидуал ахборотлар.

 

10.  Ишончлилигига қараб ахборотлар қандай турларга булинади?

а)  тулик ахборотлар;

б)  эхтимолли ахборотлар;

в)  функционал ахборотлар;

г) мухим булмаган ахборотлар;

д) универсал ахборотлар.

 

11.  Ахборотлар тизими уз ичига куйидагиларни олади:

а)  хужжатлар тупламини;

б)  ахборотлар окимини;

в)  алоқа каналларини;

г)  техник воситаларни;

д) нomyғpu жавоб йук.

 

12.  Коммуникация — бу:

а)  кишилар уртасида узаро ахборот алмашувидир;

б)  маълумот ва хабарларни туплашдир;

в)  давлат назорати ва бошкаруви остидаги объектдир;

г)  икки ва ундан ортик одамлар уртасидаги ахборот алмашиш жараёни;

д)  нотугри жавоб йук.

 

13.  Ташки коммуникация деганда:

а) рахбар атрофидаги шов-шувлар тушунилади; 

б) ташкилот билан ташки мухит уртасидаги ахборот          алмашуви тушунилади;

в)  корхона ичидаги булимлар уртасидаги ахборот алмашуви тушу­нилади;

г) рахбар ва буйсунувчи уртасидаги коммуникация тушунилади;

д)  нотугри жавоб йўқ.

 

14.  Ички коммуникация деганда:

а) рахбарнинг хизматга доир булмаган шахсий алоқалари тушуни­лади;

б)  корхона ички фаолиятини юргизиш учун зарур булган ахборот алмашуви тушунилади;

в)  кишилар уртасидаги узаро ахборот алмашуви тушунилади;

г)  нomyғpu жавоб йук.

 

15.  Неформал коммуникация — бу:

а)  корхона ичидаги булимлараро ахборот алмашувидир;

б)  корхона ички фаолиятини юргизиш учун зарур булган ахборот алмашувидир;

в)  ташкилот билан ташки мухит уртасидаги ахборот алмашуви­дир;

г)  норасмий каналлар билан ахборотлар алмашувидир;

д) рахбар ва буйсунувчи уртасидаги коммуникация.

 

16.  Коммуникацион жараён — бу:

а)  икки ва ундан ортик одамлар уртасидаги ахборот алмашиш жараёнидир;

б) бошкариш жараёнини амалга ошириш учун зарур булган хужжатлар мажмуасидир;

в)  норасмий каналлар билан ахборотлар алмашиш жараёнидир;

г)  тугри жавоб йук;

д)  нотугри жавоб йук;

 

17.  Куйида кайд қилинган унсурларнинг қайси бири коммуникацион жараёнга қатнашади?

а)  ахборотни жунатувчи;

б)  ахборотнинг узи (хабар);

в)  алока канали, яъни ахборотни узатиш воситаси;

г)  ахборотни кабул килувчи;

д)  нотугри жавоб йук.

 

18.  Декодлаштириш деганда:

а)  ахборотни талкин килиш ва жавобни шакллантириш тушуни­лади;

б) узатилаётган хабарни, ахборотни кабул килувчи фикрига утказиш, белгиларда ифодалаш тушунилади;

в)  алока килиш каналини танлаш ва ахборотни узатиш тушуни­лади;

г) ахборотларни кодлаштириш ва ахборотни шакллантириш тушунилади;

д)  ахборотни танлаш ва ғояни шакллантириш тушунилади.

 

19.  Хужжат —бу:

а) нарсанинг нималигини, микдори, сифати ва шу кабиларни курсатувчи расмийлаштирилган иш коғозидир;

б)  кимсанинг кимлигини, машғулотини, бирор ташкилотга аъзолигини тасдикловчи иш коғозидир;

в) бошкариш жараёнини амалга ошириш учун зарур булган вокеалар, ходисалар, фактлар myғpucuдаги ахборотларни махсус материалларда турли усуллар билан мустахкамлаш воситасидир;

г) нотугри жавоб йук.

 

20.  Объектга қараб хужжатлар қандай турларга булинади?

а) хизматга оид хужжатлар;

б)  ташки хужжатлар;

в)  мураккаб хужжатлар;

г)  стандарт булмаган хужжатлар;

д)  шошилинч хужжатлар.

 

21.  Фойдаланиш жойига қараб хужжатлар қандай турларга булинади?

а)  шахсий хужжатлар;

б)  ички хужжатлар;

в)  оддий хужжатлар;

г)  стандарт булмаган хужжатлар;

д)  шошилинч хужжатлар.

 

22. Реквизитлар сонига қараб хужжатлар қандай турларга булинади?

а)  асл нусхадан кучирма хужжатлар;

б)  умуммаъмурий хужжатлар;

в)  мураккаб хужжатлар;

г)  ошкор хужжатлар;

д)  кулда ёзилган хужжатлар.

 

23.  Юридик мавқеига қараб хужжатлар қандай турларга бўлинади?

а)  хизмат-ахборот хужжатлари;

б)  машинка килинган хужжатлар;

в)  ошкор килиш такиклаган хужжатлар;

г)  стандарт хужжатлар;

д)  ёпик хужжатлар.

 

24.  Ижро этиш муддатига қараб хужжатлар қандай турларга були­нади?

а)  шошилинч хужжатлар;

б)  шахсий таркибга оид хужжатлар;

в)  ёпик хужжатлар;

г)  асл нусхадан кучирма хужжатлар;

д)  махсус хужжатлар.

 

25.  Бошқарув функциясига караб хужжатлар қандай турларга булинади?

а)  умуммаъмурий хужжатлар;

б)  махсус хужжатлар;

в)  хизмат-ахборот хужжатлари;

г)  фармойиш хужжатлари;

д)  шахсий таркибга оид хужжатлар.

 

26.  Конфидициаллигига қараб хужжатлар қандай турларга булинади?

а)  ошкор килиш такикланган хужжатлар;

б)  босишга, купайтиришга рухсат этилмайдиган хужжатлар;

в)  ёпик хужжатлар;

г)  нотугри жавоб йук.

                                                                          

27.  Хужжатлар окими деганда хужжатларнинг белгиланган изчилликда тайёрланган пайтдан бошлаб:

а)  корхонадан жунатилгунга кадар харакати тушунилади;

б)  архивга топширилгунга кадар харакати тушунилади;

в)  нотугри жавоб йук;      

г) ноmyғpu жавоб йук.

 

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТРЕНИНГ

 

А. Билингки, рахбарлик лавозимига утишингиз биланок сиз комму­никация жараёнининг кок уртасига тушиб коласиз. Энг аввало сиз рахбариятнинг фаолиятингиз тугрисидаги (микдор, сифат ва махсулотни ишлаб чикариш муддатлари) нуктаи назарини билмогингиз лозим. Уз навбатида эса бу ахборотларни кўл остингиздаги ходимларга етказишингиз зарур.

Булардан ташкари рахбар сифатида сиз ходимларнинг мехнат унумдорлиги даражасига жавоб берасиз. Мабодо у курсаткич паст булса, рахбариятдан жазо оласиз. Бу жараёнлардан рахбарият сиз оркали хабардор булиши керак. Ўз навбатида сиз фаолиятингиздаги муаммолар ху-сусида, айникса мустакил узингиз еча олмайдиган масалаларни улар билан мухокама килишингиз керак.

Бу жараёнларнинг барчаси коммуникацион оким булиб сиз уни уддалай олишингиз лозим (чизмага каранг):

 

 

Рахбарлик лавозимида баркарор туришингиз ва бу сохадаги ютугингиз айнан шу ахборотларнинг кирими ва чикимидаги жараёнларнинг нечоглик. билишингизга боғлик. Бу жараёнга икки омил таъсир курсатади:

•   Сизнинг бошкаларга ва бошкаларнинг сизга нисбатан булган ишончи.

•  Коммуникация жараённи англаш ва уддаллай олиш даражангиз.

Б. Куйидаги коммуникацион чегарани узингизга нисбатан кулланг:

 

 

Бу машкни бажара туриб, сиз яна бир бор жавобларингизга эътибор беринг. Текширинг ва узингиз шундан коникасизми? Агар кониксангиз, демак, сиз кайси сохада коммуникацияни кучайтириш, уни яхшилаш тадбирларини курасиз.

В. "Юқорига қараб борадиган" ёки "юксаладиган" коммуникация хусусида нималар дея оласиз?

• Агар мен рахбарни мақтаб кетсам, унга хушомад килсам, у уйлайдики, мен унинг пинжига киришга харакат киляпман. Шу йул билан унинг мени хуш куришига эришаман ва у мени "Пардозловчи" дейди.

•  Агар мен рахбарни танқид қилсам ёки унга танбех берсам, у холда у уйлаши мумкин: "Мени танкид килишга журъат этаётганнинг  узи ким, нима килмок керак?"

        Ва у мени "Сурбет, ахмоқ", дейди.

•  Агар мен рахбаримга хеч нарса демасам, унда у мени "Лоқайд, бепарво", узининг мустакил фикрига, маслагига, эътиқодига эга эмас деб уз эътиборидан узоқлаштиради ёки мутлок чикариб ташлайди.

        Ва у мени "Куринмас одам", дейди.

        Хуш, сиз узингизни кандай тутмогингиз лозим?

        Аммо шуни эсда тутингки:

 

 

Г. Сиз киришувчанмисиз?

(Коммуникабелилимисиз?)

Куйида таклиф килинаётган 16 саволга холисона жавоб берсангиз буни билиб оласиз.

 

 

Натижалар:

Хуш, канчалик киришимли экансиз? Танишинг.

 

30—32 балл

Сиз ғирт киришувчан (коммуникабел) эмассиз. Бу сизнинг кулфатингиз. Чунки бундан узингиз изтироб топасиз. Купчилик билан бажариладиган ишларда сизга суяниш кийин. Узингизни назоратга олинг, кенг бағирли, дилкаш булишга харакат килинг.

 

25-29 балл

Сиз одамларга аралашмайдиган, холи яшовчи, писмиксиз. Камгапсиз. Эхтимол шу сабабли ошна-огайнингиз кам. Гарчи янги иш ва янги алокалар урнатиш сизни ғулғулага гирифтор килмаса-да, барибир бу хол сизни мувозанатдан чикариб туради. Характерингиздаги бундай хусусиятни биласиз ва узингиздан норози хам булиб турасиз. Афсусланманг, факат шу тарифа сиз узингиздаги бу кусурлардан секин-аста холи буласиз. Кандайдир кучли бурилиш содир булиш эхтимолдан узок булмаса, ажаб эмас. Шунда сиз коммуникабелликни узингизга кашф этасиз. Факат сиз гафлатдан уйгонмогингиз даркор.

 

19-24 балл

Сиз дилкаш улфатсиз. Нотаниш холатларда хам сиз узингизни тулик ишонч билан тутасиз. Янги муаммолар Сизни хеч хам чучитмайди. Шундай булса-да, янги одамлар билан эхтиёткорлик билан киришасиз. Бахсларга, купчилик олдида буладиган илмий муноазараларга истар-истамас катнашасиз. Сизнинг мулохазаларингиз купрок, кинояли, пичинг ва истехзоли, яъни купрок пичинг килиб гапирасиз, гарчи бунга асос булмасада. Хечкиси йук, бу камчилик тузатиб буладиган камчиликдир.

 

14-18 балл

Сиз коммуникабелсиз ва ута кизикувчансиз. Сухбатдошингизни жон дилингиз билан эшитасиз. Бошкалар билан булган муносабатда жуда бардошлисиз. Хеч кандай жахл килмасдан уз нуктаи назарингизни утка-засиз. Янги одамлар билан учрашувга жон дилингиз билан борасиз. Шундок булса-да, шов-шувли улфатларни, жураларни, шерикларни ёктирмайсиз.

Ғайри оддий, ажиб, галати хулк-атворлилар, куп гапирувчилар жигингизга тегади.

 

9-13 балл

Сиз жуда улфатисиз (баъзан, эхтимол, ута даражада дилкашсиз). Синчков, серсавол, хар нарсани билишга уринувчисиз ва куп нарсалар тугрисида гапириб беришни яхши курасиз. Бундай кизикувчанлигингиз, диққатга сазоворлигингиз атрофдагиларингизнинг ғашига тегади. Янги кишилар билан жон дилингиз билан танишасиз. Хар доим дикқат марказида булишни истайсиз. Гарчи барча илтимосларни бажаришга курбингиз етмаса-да, хеч кимнинг илтимосини кайтармайсиз.

Аччигингиз чикадиган холлар хам булса-да, тез узингизга келасиз. Сизга нима етишмайди. У хам булса, жиддий муаммолар дуч келганда: сабр, токат, кунт ва хафсала. Лекин хохласангиз сиз узингизни чекинмасликка мажбур кила олишингиз мумкин.

 

4—8 балл

Сиз жуда дилкаш булишингиз, барча ишлардан хабардор булишингиз лозим. Гарчи жиддий мавзулар сизнинг бошингизни қотиришига олиб келса-да, барибир бахсларда фаол катнашишни ёктирасиз. Хар кандай масала юзасидан уз фикриигизни айтишга жон дилингиз билан ёндошасиз, гарчи улар буйича юзаки билимга эга булсангиз хам. Хамма жойда уз урнингизга эгасиз. Гарчи койил маком килиб бажармасангизда, хар кандай ишга жон дилингиз билан киришасиз. Шу сабабли рахбарият ва хамкасбларингиз Сизга нисбатан эхтиёткорлик билан ёндо-шишади. Булар хакида жиддий уйланг.

 

3 ва ундан паст балл

Сизнинг коммуникабеллик кобилиятингиз дардга чалинган. Сиз сузамол, махмадонасиз, Сизга тааллукли булмаган ишларга хам бурнингизни тикаверасиз. Узингизни билмаган холда атрофдагиларингиз даврасида турли низоларнинг келиб чикишига сабабчи буласиз. Сержахлсиз, тез хафа булувчисиз, куп холларда объектив эмассиз. Жиддий ишлар сиз учун эмас. Одамлар каерда булишларидан катьи назар хох уйдами, ишдами, куча-куйдами, сиз билан булишлари жуда кийин.

Сиз уз характерингиз устида жиддий ишлашингиз лозим. Энг аввало, узингизда бардошни, узингизни тута билишни, одамларга нисбатан хурмат ва дустона муносабатни тарбиялашингиз керак. Ва нихоят, соғлиғингиз тўғрисида уйланг, бундай хаёт тарзи "изсиз" утмайди.

 

Д. Хикматлар, хадислар ва угитлар

 

Куйида келтирилган угитларни коммуникация ва ахборот нуктаи назардан тафсилотини беринг.

 

*    *   *

 

1.  Раият ахволидан огох булдим, улугларини оғa каторида, кичикларини фарзанд урнида курдим. Хар ернинг табиати, хар эл ва шахарнинг расму одатлари, мижозидан вокиф булиб турдим. Хар бир улка ва шахар ахолисининг улуғлари билан дуст тутиндим. Уларнинг мизожларига, табиатига туғри келган, узлари танлаган одамларни уларга хоким килиб тайинладим. Хар бир мамлакатнинг ахволини, сипоху раият кайфиятини, туриш-турмушини, килиш-килмишларини, урталаридаги алокаларни хатга битиб, менга билдириб туришлари учун диёнатли, тўғри ёзувчи кишиларни белгиладим. Бордию, эгри ёзганлари менга билдирилса, уларни жазоладим. Хокимлару сипохдан кай бирининг халкда жабр-зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан дархол адолату инсоф юзасидан чора курдим.

 

*    *   *

 

2.  Турли мамлакатлардаги садрлар ва гозиларга шариатнинг асосий талаблари кандай бажарилаётганлиги хусусида менга хабар қилиб туришни буюрдим. Шунга ухшаш хар эл ва хар шахарга сипох ва раият орасида урф-одатларга оид жанжалли ишлар хакида менга маълумот бериб турсин, деб адолат амирини тайинладим.

 

*     *   *

 

3.  Подшох мажлис ахлидан огох хушёр булсинким, улар купинча айб ахтариб, гапни ташқарига ташийдилар, подшохнинг сузидан, ишидан вазирларга, амирларга хабар бериб турадилар, Масалан, шунга ухшаш бир вокеа менинг узим билан (хам) руй берганди. Узимнинг хос мажлисимдаги бир канча сухбатдошларим вазирлар ва амирларимнинг жосуслари булиб чикди.

 

Амир Темур тузукларидан

 

Уз-узини текшириш учун саволлар

 

[246]. Ахборот нима? Унинг бошкаришдаги роли нималардан иборат?

[247]. Ахборотга нисбатан кандай талаблар куйилади?

[248]. Тескари алока нима?

[249]. Ахборотлар кандай туркумланади?

[250]. Ахборотларнинг кандай тизимларини биласиз?

[251]. Рахбарнинг ахборот билан ишлаш услуби кандай булиши керак?

[252]. Коммуникация нима?

[253]. Коммуникацион жараён деганда нимани тушунасиз?

[254]. Шахслараро ахборот алмашувда кандай муаммолар тугилиши мумкин?

[255]. Самарали кулок солиш санъатининг 10 та коидасини биласизми?

[256]. Хужжат нима? Иш юритиш-чи?

[257]. Хужжатларнинг кандай турларини биласиз?

[258]. Корхона (фирма)ларда иш юритиш кандай тамойилларга асосланади?

[259]. Хужжатлар билан ишлаш жараёни кандай боскичларни уз ичига олади?

[260]. Хужжат окими (оборот) деганда нимани тушунасиз?