Бу сизнинг корхонангизга энг юқори фойда олиши учун зарур. Мисол. Маркетинг учун 20% оширилган сарфни крплаш учун сотув қандай ошиши керак?

 

Учинчи карор: МАРКЕТИНГ

 

* Маркетинг буйича режа ишлаб чикинг ва тегишли нарх танланг хамда ишлаб чикариш даражасини (хажмини, сонини, микдорини) бел-гиланг.

Ручкага купрок буюртма олдингизми, нима билан каноатлантиришга кодирсиз?

Агар "Ха" булса, сиз маркетингга сарфларни оширмай туриб хам нархларни кутаришингиз хамда анча юқори фойда олишингиз мумкин.

Сотилмай колган махсулот миқдори ошяптими? Нарх стратегиясини узгартирмай туриб, сотув хажмини оширишни истайсизми—?

Агар "Ха" булса, унда сиз, шубхасиз, маркетингга сарфларни ошириб — ютасиз!

•  3-давр учун маълум булган сарфларингизни бахоланг. Маркетингга сарфлар ва 2-давр буйича корхона хисоботида келтирилган бошқа маълумотларни куриб чикинг.

 

 

 

•  Куйидаги саволларга жавоб беринг (бу сизга махсулотингизга нарх куйиш буйича карор кабул килишга, ишлаб чикариш даражасини аниклаш ва маркетингга сарфларни белгилашга ёрдам беради).

•  Кушимча сотишга зарур булган микдорни таъминлашга омбордаги сотилмай колган ручкалар захираси етарлими? _________________________________________

• Янги буюртмаларни каноатлантириш учун сиз ишлаб чикаришни оширишингизга тугри келадими?_________________________________

• 75—80% кувват билан ишлаб сизнинг корхонангиз талаб этилаётган микдордаги махсулотларни ишлаб чикара оладими? __________________________________________

•  Сиз нархларни тугрилаб, талаб ва таклифни мутаносиблаштиришга кодирмисиз? ____________________________________________________________________________________

• Сизнинг карорингиз:

— нарх  _____сум

— ишлаб чикариш____________дона

— маркетинг____________сум

...Уз карорингизни компьютерга киритинг... Кабул килинган карорларингизни бахоланг.

•  3-даврга оид тармок ва корхонангиз хисоботларидан фойдаланиб, куйидаги саволларга жавоб беринг.

Ишора чизиги билан уз корхонангиз тармогининг ривожланиш йуналишини курсатинг.

Корхона:— Сотув — Буюртмалар — Нарх — Колдик. — Ялпи даромад

 Тармоқ:— Сотув — Буюртмалар — Нарх — Колдик. — Даромад

•  Бу йуллар 3-даврда сиз ва сизнинг рақобатчиларингиз кабул килган карор самарадорлиги хакида нималарни англатади?_______________

• 4-даврда сиз кандай узгаришларни кутмокдасиз?________________

 

Туртинчи карор: САРМОЯ АЖРАТИШ

(карорни мухокама килиш)

 

Бизнесда куплаб ечимлар борки, улар бугун сарф-харажатни талаб этади-ю, лекин натижаси факат бир неча ойдан кейин маълум булади. Масалан, шу вактгача сиз хар бир даврда амортизация — эскирган жихозларни алмаштириш учун сарф килиб келдингиз. Сиз фойдаланаётган жихозлар беш йил ишлашга мулжалланган эди. Демак, хар бир дав­рда ёки уч ойликда сиз уз корхонангиз кийматининг 1/20 кисмидан оз сарф килсангиз, унда тузиган машиналар сони янги келтирилганда нисбатан меъёридан ортик булади. Бунда сизнинг корхонангиз бериши мумкин булганидан кам махсулот ишлаб чикаради, корхонанинг куввати пасаяди.

Агар сиз паст нарху, куп ишлаб чикариш йулини тутсангиз, унда корхонангизга келгусида сотиш учун куп микдорда ручкалар керак була­ди. Сиз дархол корхонани кенгайтиришингиз керак булади. Бунинг учун корхона кувватини ошириш киймати хар бирликка 40 минг сум талаб килинади деб фараз килайлик.

 

 

Агар сиз юқори нарх ва кам микдорда ишлаб чикариш хажми йули­ни тутсангиз, унда келгусида шунча куп ручкага эга булишингизга хожат йук. Сиз инвестицияга амортизация учун зарур булганидан кам пул ажратиб, ракобатчиларга қараганда корхонангиз кувватини камайтиришингиз мумкин. Бу сизнинг корхонангизга устунлик беради, чунки чи-кимларингиз ракобатчиларникига кура оздир.

 

 

Сармоя ажратиш буйича карорни кабул килиш, ишлаб чикариш буйича карорни кабул килишга ухшайди. Лекин бунда сиз келажакка мулжал­ланган максадни кузлашингиз лозим.

 

• Сармоя ажратиш

• Ишлаб чикариш                — Маркетинг

 

 

Ўйлаб куринг, харидорлар талабини кондириш учун келгусида канча ручка ишлаб чикиришингиз керак?

 

 

Туртинчи қарор: САРМОЯ АЖРАТИШ

 

• "Карор мухокамаси"ни яна бир бор укинг, корхонангиз максадини уйлаб куринг ва сармоя ажратиш режасини ишлаб чикинг.

Ўзингиз бажара олишингиздан кура купрок микдорда буюртма оласизми?

Агар "Ха" булса, унда сиз нарх ва маркетинг буйича стратегияга тегишли тузатишлар киритишингиз зарур. Сиз, шунингдек, ишлаб чикаришни ёки корхонангиз кувватини камайтиришингиз мумкин.

 

 

 

• Максадга эришиш учун корхонангиз кувватини оширишга канча инвестиция ажратишингиз лозимлигини хисоблаб чикинг. Тенглама корхона кувватини камайтиришни хохловчи компания учун хам жуда мос келади. Бирок, сиз амортизация микдоридан ортик, даражада кувватни камайтира олмайсиз (бир даврга 5%).

 

 

• Карор килинг:

• Нарх________сум

• Ишлаб чикариш________дона

• Маркетинг________сум

Эслатма: Сизнинг корхонангиз куввати хали узгармайди!

• Сармоя ажратиш__________сум.

• Сармоя ажратишнинг режалаштирилаётган оширилиш микдорини амортизацияга купайтиринг.

... Уз карорингизни компьютерга киритинг...

 

Бешинчи қарор: ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ (ИТИ)

арорни мухокама килиш)

 

• Сармоя ажратиш     — ИТИ

• Ишлаб чикариш      — Маркетинг

 

 

Сиз инвестиция хакидаги масалани хал этиб, ручкага булган хам киска муддатли, хам узок муддатли талабга таъсир этишингиз мумкин. Ручкага булган истикболдаги талабни режалаштириб, сиз мулжалланган микдордаги буюртмани корхонангиз ишлаб чикаришига мувофиклаштиришингизга, бунинг учун эса булгуси талабни олдиндан билишингизга тугри

келади.

Сизнинг маркетингга сарфларингиз, узингиз ишлаб чикарадиган ручкаларга талабни аниклашга ёрдам беради. Бошка тенг шароитларда сотувчилар ва реклама учун сарфлар, одатда кушимча буюртмалар келти-ради. Аммо бунинг узигина етарли эмас. Бозорни урганиш таркибига — харидорларнинг мулохазалари ва бошка турли тадкикотлар киради.

Бу тадкикотлар харидорлар талабини ва маъкул курадиган товарлар турларини аниклаш учун зарурдир. Мазкур маълумотлардан фойдаланиб, корхоналар уз махсулотларини мослаштирадилар ёки харидорлар талабига мос бошкасини уйлаб топадилар. Товарлари харидоргир булган компаниялар куп микдорда буюртма оладилар ёки энг юқори нархларда

сотадилар.

Купгина компаниялар йирик лабаротория-ларга эга буладилар. У ерда олимлар ишлаб чикарилаётган махсулотлар сифатига янгилик киритадилар ёки бутунлай янги — йирик ишлаб чикариш билан банд булади­лар. Янги ва яхшиланган махсулот харидоргир булади ва унга куплаб буюртма кела бошлайди. Демак, бозорни тадкик этишга пул сарфлаб ва махсулотни такомиллаштирар экансиз, сиз келгусида уз ручкаларингизга булган талабни саклаб коласиз.

Илмий тадкикот ишлари (ИТИ)га сарфларни ошира боришингиз, кейинчалик буюртмалар сонини ошишида куринади.

Мисол. ИТИга харажатларни камайтирилган 20% шароитда олинадиган фойдани хисоблаш

 

 

Бозорни тадкик этиш ва махсулотни такомиллаштириш — узок, муд­датли жараён булиб, бир неча даврда самара келтиради. ИТИ сарфларининг ошиши дархол талабнинг ошишига олиб келади. Аммо маркетин­гга сарфлардан фаркли уларок, ИТИга бир карралик сарф бир неча давр мобайнида буюртмалар ошишини таъминлайди.

Шунга кура, сиз шу ишни килмасангиз, ИТИ га маблаг ажратган ракобатчиларни кувиб етиш кийин булади. Уйлаб куринг, агар сиз ИТИнинг бирор-бир стратегиясини танласангиз у холда компаниянгиз:

 

• Канча махсулот ишлаб чикаради?

•  Ишлаб чикариш канчага тушади?

• Сизга канча буюртма керак бўлади?

•  Ракобатчиларингиз қандай йул тутади?

 

Бешинчи қарор: ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ (ИТИ) 4 давр учун уз қарорингизни бахоланг

 

                          ( ошириш, камайтириш, узгаришсиз)

 

Ишора чизиги билан уз корхонангиздаги ва тармоқдаги йуналишни курсатинг

 

 

• Хуш, бу узгаришлар уз карорингиз ва рақобатчиларингизнинг 3-даврдаги карорлари самараси     эканлиги     хақида нимани билдиради? __________________________________

•  Имкониятингиздан кура купрок буюртма олдингизми?

___________________________________

Агар "ха " булса, унда сиз корхонангиз қувватини оширишингиз мумкин.

•  Сизнинг омборингиздаги махсулот миқдори купайдими?

Агар "ха " булса, унда сиз нарх ва маркетинг стратегиясига узгартириш киритишингизга тўғpu келади. Сиз шунингдек, ИТИга ажрат-мани ошириб, махсулотга талабни кутаришингиз мумкин.

 

 

·        "Карорни мухокама қилиш"ни укинг, уз корхонангиз максадини кайта куриб ва ИТИ режасини ишлаб чикинг.

 

 

• Сизнинг ялпи даромадингиз 35% дан ортиқми?__________

Агар "ха " булса, унда сизда, шубхасиз, ИТИга инвестиция учун фонд бор. Агар сизнинг ялпи даромадингиз 35% дан кам булса, хисоблашни куйидаги формула буйича олиб боринг.

 

 

 

 

 

Б. Қабул килинган қарорингизнинг     пухталигини текшириб куринг.

 

Куйидаги усулни куллаб, кабул килган карорингизнинг нечоғлик пухта эканлигини аниклаб олишингиз мумкин. Фараз килайлик, сиз давлат хизмати учун енгил автомашина сотиб олмоқчисиз. Шу максадда бир гурух, ходимлар карор кабул килиш учун куйидаги мезонларни тузиб чиқдилар:

• бахоси

• ёкилги сарфи

• хавфсизлиги

• тезлиги

• пухталиги

• бежиримлиги

• катта-кичиклиги

• техник хизмат курсатишнинг кулайлиги

• келажакда сотиш имкониятлари

• техник даражаси

• замонавийлиги

cyғурталаш имконияти

• бошкаришнинг унғайлиги ва х.к.

 

Дастлаб, кайд этилган мезонларнннг бир-бирини такрорламаслиги, улар уртасидаги боғланишнинг зичлигини текшириб куриш керак. Акс холда кейинги бахолашларингизда такрорий хисоб-китобларга йул кўйишингиз мумкин. Кейинги кадам мезонларининг мухимлик даражаси буйича тартиблашдан бошланади. Чунки, уларнинг айримлари кимлар учун мухим, кимлар учун эса иккинчи даражали булиши мумкин. Масалан, бир корхона учун нархи мухим булса, иккинчиси учун автомобил-нинг катта-кичиклиги ёки хавфсизлиги мухим хисобланади ва х.к.

Хар бир мезоннинг мухимлик даражасини аниклаш учун куйидаги бахолаш шкалаларидан фойдаланинг.

 

Бахонинг мухимлиги даражасини бахолаш мезони

 

Бахо мезони буйича максимум 10 балл йиғиш мумкин (А,Б,=5+5=10). Шу баллнинг фоизлари куйидаги бахоларга мос тушади:

 

Демак, бахо мезони буйича карорни куркмасдан яхши даражада кабул килса булади, чунки унинг мукобиллик даражаси билан мухимлилик даражаси буйича олинган балларнинг йиғиндиси 8 баллга тенгдир.

 

Шу тарифа барча танланган мезонлар буйича куйидаги йиғма жадвални тулдиринг:

 

 

Барча мезонлар буйича олинган баллар жамланади (5 устун — жами) ва шу микдор 100 фоизга тенглаштирилиб олинади. Сунгра юқоридаги тартиб буйича барча мезонларни хисобга олган холда карорнинг умумий пухталилик даражаси аникланади. Масалан, 5 устунда умумий балл 13 та мезон буйича 65 балл булсин. У холда кабул килинган карор пухта, яхши даражада булиши учун шу умумий баллнинг 55—75 фоизини йиғиш лозим. Бу эса 36 дан 49 баллгача баллни йигишни талаб килади.

 

В. Қарорингиз қатъийми?

 

Куйидаги саволларга тугри жавоб берсангиз қабул килган карорингиз (сузингиз)да туриш ёки турмаслигингизни билиб оласиз. Жавоб бе-ришда натижаларга карамасдан балларни белгиланг. Шундагина узингизга объектив бахо берган бўласиз.

 

 

Натижалар:

 

• 0—5 балл. Сиз масъулиятсиз одам экансиз. Бугун бир гапни айтиб, эртага уни унутасиз, Сиздай одамларга ишониш кийин.

• 6—14 балл. Албатта сизни гапини устидан чикмайдиган одам дейиш кийин. Узингизга фойдаси тегадиган булсагина, одамларни алда-масликка харакат киласиз.

•  15—20 балл. Сиз катъиятли ва виждонлисиз. Сиз рахбарлик киладиган жамоа ходимларига хавасимиз келади. Берган ваъдангизни усти­дан чикасиз. Одамлар билан узаро муносабатда бир оз кийинчиликларга дуч келишингиз хам мумкин. Чунки сизнинг катьиятли ва талабчан эканлигингиз хаммага хам бирдек ёкавермайди. Шу боис, одамлар би­лан муносабатда сал багри кенгрок булинг.

Г. Бирор муаммони ечиш буйича карорни тугри ва пухта кабул кила оладиган ёки кабул кила олмайдиган рахбарлар буйича куйидаги тас-нифларга уз муносабатингизни билдиринг ва унг томондаги 2-устунни тулдиринг:

 

 

 

В. Хикматлар, угитлар ва хадислар

 

Куйидаги хикматлар, угитлар ва хадисларни карор кабул килишга нисбатан кўллаш кандай маънони беради?

 

• Аввал уйла, кейин суйла.

• Айтмок, осон, қилмок қийин.

• Айтилган суз, отилган уқ.

• Арава кушолмасанг, тугорма.

• Арпа эккан арпа олар, буғдой эккан — бурдой.

• Афтинг кийшик булса, ойнадан упкалама.

• Вактсиз қичқирган хуроз конга беланур.

•  Биров учун биров туш куриб бермайди.

•  Бургага аччик килиб, курпага ут қуйма.

• Девор кийшик, булса, тез кулайди.

• Ер хайдасанг куз хайда, куз хайдамасанг юз хайда.

• Ердан ернинг фарки бор, утиз икки накли бор.

• Етги улчаб бир кес.

•  Кур хассасини бир марта йукотади.

• Курпангга караб оёк узат.

• Лайлакнинг кетишига бокма, келишига бок.

•  Майда гaп катта ишни ғарқ килади.

• Маслахатли туй таркамас.

•  Маъноси йук, гапдан, донаси бор чуп яхши.

•  Нон пишгунча кулча куяди.

• Нон чайналмагунча ютилмас.

• Ойни этак билан ёпиб булмас.

• Олдин англа, кейин танла.

• Пулига яраша — дуоси.

• Ранг кур, хол сур.

•  Сабабсиз оёкқа тикан кирмас.

•  Сирка хом булса, идишни ёради.

• Хосилинг кам булса хаводан курма.

 

*    *    *

Агар (ганим устига) лашкар тортмокчи булсам, уруш-ярашдан уртага суз ташлаб, амирларим кунгилларининг бу икковидан кай бирига мойиллигини билишга интилардим. Агар ярашдан суз очсалар, бунинг фойдасини яраш зиёнига такқослаб курардим; кайси бири фойдалирок булса, шуни ихтиёр килардим1

 

*    *   *

 

Кайси мамлакатни забт зтмокчи булсам, тугри тадбир ва кенгаш билан иш тутдим.

 

 

Бўйига

 

1.  Юқори бошкарув органлари томонидан туб ва истикболли дастурларни ишлаб чикиш максадларида кабул килинадиган карор тури.

2.  Бажарилиши мумкин булган ишнинг аник, бир йулини танлаб олиш учун бир тухтамга келиш.

9. Ёшларни чет элга укишга юбориш учун карор кабул килиш ваколатига эга булган жамгарма номи.

 

Энига

 

3.  Мавжуд булган холатнинг булиши лозим булган холат билан мос тушмаслиги натижасида юзага келувчи жараён.

4.  Белгиланган муддатларда кабул килинадиган карорлар.

5.  Бошкариш олдида турган вазифани хал этиш учун чизиладиган чизма.

6.  Кечиктирмай ижро этиш учун кабул килинадиган карор.

7.  Япон бизнесида кенг қўлланиладиган усул.

8.  Бабели масалалар ва турли-туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш учун қулланиладиган усул.

 

Уз-узини текшириш учун саволлар

 

[119]. Карор нима?

[120]. Бошкарув карорлари кандай талабларга жавоб бериши керак?

[121]. Бошкарув карорлари кандай унсурларни уз ичига олади?

[122]. Бошкарув карорлари кандай тавсифланади?

[123]. Стратегик ва тактик карорлар умумий ва махсус карорлардан нимаси билан фарк килади?

[124]. Стреотип ва ташаббусли карорлар кандай холларда кабул килинади?

[125]. Анъанавий ва тавсияли карорлар аник ва ноаник карорлардан нимаси билан фарк килади?

[126]. Амал килиш хусусиятига кура бошкарув карорлари кандай турларга булинади?

[127]. Яккабошчилик ва якдиллик асосида карор кабул килиш мумкинми?

[128]. Карор кабул килишнинг коллегиал ва консенсус тамойиллари тугрисида нималар дея оласиз?

[129]. Карор кабул килишда "Ринги" усулининг мохияти нимада?

[130]. Бошкарувчининг шахсий фазилатлари таъсирида кандай карор­лар кабул килиниши мумкин?

[131]. Карорни ишлаб чикиш кандай боскичларни уз ичига олади?

[132]. Вазиятни тахлил килиш ва муаммони аниклашда нималарга эътибор берилади?

[133]. Мезонларни танлаш, карор моделини ишлаб чикиш ва макбул вариантни танлаш кай тарзда амалга оширилади?

[134]. Карорни ишлаб чикиш ва уни узил-кесил кабул килиш ким то­монидан амалга оширилади?

[135]. Карорни бажариш ва унинг бажарилишини назорат килиш деганда нимани тушунасиз?

[136]. Карорнинг бажарилишини назорат килишади кандай меъёрий хужжатларга таянилади?

[137]. Карорнинг бажарилиши кандай назорат килинади?

 

V11 - Б О Б. СТРАТЕГИК БОШКАРУВ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ

 

Режа:

 

7.1.  Стратегия ва стратегик бопщарув тушунчаси. (138—142)

7.2.  Стратегик рехалаштириш ва унинг боскичлари. (143—146)

7.3.  Сщатегияни танлаш ва уни амалга опшришни режалашти-риш. (147-150)

7.4.  Бозор вдтисодиёти шароитида Бизнес-режани ишлаб чи-киш. (151-155)

 

7.1. Стратегия ва стратегик бошқарув тушунчаси

 

[138] Стратегия грекча ("strategos") суз булиб, "генерал санъати" деган маънони билдиради. Бу атаманинг харбий сохадан кириб келганига таажжубланмаслик керак. Зеро, пухта уйланган стратегия Александр Македонский, Амир Темурларга харбий юришларда кўл келган.

Узбек тилининг изохли луғатида хам стратегия атамаси:

•  "йирик харбий операциялар ва умуман уруш олиб бориш саньати";

•  "ижтимоий-сиёсий курашга рахбарлик қилиш саньати ва илми " маъносида талқин этилган.

Харбий сохада хозир хам бу атама юкори кумондонлик томонидан харбий жараён (операция)ларни режалаштириш санъати маъносида ишлатилади.

 

 

Стратегия — бу:

 

• истиқболни тадқиқ қилиш, турли сценарияларни тахлил қилиш санъати;

• истиқболда рақобат курашида афзаллик берувчи ғоя;

• корхонанинг умумфаолияти (фонди, қуввати, харажати, фойдаси ва хоказо)ни назорат қилувчи кенг қамровли тизимдир.

 

            Стратегия Уз харакат доирасига кура куйидаги турларга булинади (39-чизма)

 

 

39-чизмадаги бош стратегия корхона вазифаларини руёбга чикаришнинг асосий усулидир. Бундан ташқари корхонада куйидаги стратегиялар хам булиши мумкин:

 

махсус стратегия;

• функционал стратегия;

муокассамлаштирилган стратегия;

диверсификациялашган стратегия.

 

Махсус стратегия бу содир булиши мумкин булган турли холатларни, масалан, банкротлик холатини бартараф этиш мақсадида узок муддатга тузиладиган стратегиядир.

Функционал стратегия корхонанинг булим ва хизматлари олдидаги вазифаларни амалга ошириш йўлларини ифодалайди. Бу ишчи стратегиядир.

Мужассамлаштирилган стратегия бу корхонанинг яхлит фаолиятини узида жамлаган мўлжалдир.

Диверсификациялашган стратегия корхона (фирма)нинг фаолият сохаси ва ишлаб чиқарадиган махсулотлар турларини купай-тириш каби вазифаларини амалга ошириш йулларини ифодалайди.

 

[139] Корхона стратегияси корхонанинг ўзидаги холатдан келиб чикиб белгиланади ва куйидаги мухим жихатлар тахлил килинади (36-жадвал).

Кайд килинганларни аниклаш жараёнида стратегиянинг куйидаги тамойилларига эътибор берилса, фойдадан холи булмас эди:

 

•  "Буш келма".

•  "Окимга караб суз ".

•  "Узгарувчиликни режала".

•  "Янгиликми — бу яхшидир".

•  "Келажакни уз қулинг билан ярат "

.

Аммо стратегияни аниқлашда унутмаслик керакки:

•  Товуқ донни битталаб чуқийди.

•  "Ахмоққа мураккаб нарса оддий куринади, ақлли одам эса оддий нарсани мураккаб деб тасаввур этгани туфайли муваффакият-сизликка учрайди.

                                                        (Жон Коллинз)

 

[140] Корхонанинг истиқболдаги стратегаясини асослаш мақсадида ходимларнинг куйидаги холатларга нисбатан фикрини аниқлаб олиш ўринлидир (37-жадвал).

 

 

 

Бу ерда коникарсиз жавоблар салмоги канчалик юқори булса, стратегияни аник белгилаш шунчалик хавф остида колади. Ми-солимизда жами 28 жавобдан 18 та жавоб коникарсиз булган. Демак, уларнинг салмоги 64 фоизни ташкил килган. Бу жуда нохуш холат хисобланади ва стратегияни ишлаб чикиш жараёнини салбий жавобларнинг чукур тахлилидан бошлаш лозимлигидан далолат беради.

[141] Хуш, стратегик бошкарувнинг узи нима? Стратегик бошқарув — бу корхона (фирма)нинг истикбол максади ва имкониятини ходимлар манфаати билан уйғунлаштиришни назарда тутувчи узоқ муддатли бошкарув усулидир. Бошқача килиб айтганда, стратегик бошкарув — бу стратегик максадни амалга оширишга йуналтирилган бошқарув фаолиятидир.

Айрим корхона (фирма)лар турли сабабларга кура стратегик бошкарув жараёни билан чукур шуғулланмайдилар. Бу сабабларнинг айримларини келтирамиз:

 

 • юкори поғонадаги рахбарият корхона ахволини тулик тавсифловчи ахборотга эга эмас. Бундай хол мавжуд хисоб-китоб, ахборот тизимининг мукаммал эмаслиги оқибатида булиши мумкин. Табиийки, бундай шароитда бошқарувчилар рақобат-дош корхоналар, бозор талаби, таннарх, бахо хақидаги маълумотларга эга була олмайди;

•  купчилик менежерлар корхона фаолиятини билиш нуктаи назардан узини юкори бахолайди. Улар, одатда танқидий маълумотларни тан олишмайди ва уларга узгартириш киритишга уринишади;

• купгина фирма рахбарлари мавжуд холат ёрдамида корхона нуфузини саклаб туришга харакат килишади. Улар янгиликка интилишмайди, ходимлар томонидан инновацияга булган та-шаббусни куллаб-кувватламайди;

аксарият рахбарлар корхона (фирма)нинг жорий режаларини тузишни афзал куришади, кундалик вазифалар билан чекланишади. Бу уларни корхона истиқболи туғрисида фикрлашга ун-дамайди;

уткинчи муваффакият менежерларнинг эскирган рахбарлик услубини куллашга мажбур килади. Айнан шундай холат бугунги кун ёки истиқболидаги холатни инкор этишга ундайди.

 

Бундай ва шунга ухшаш салбий сабабларга кул булган рахбар корхона инкирозга юз тутгандагина стратегик бошкарувни эслаб колади.

 

[142] Стратегик бошкарув усулининг пайдо булиши ва амалиётга кулланиш зарурияти объектив сабаблар билан  боғлиқ булиб, бунда, энг аввало корхонага таъсир килувчи ташки мухитнинг узгарувчанлиги мухим рол уйнайди. Бу усулнинг ривожланиига бир неча боскични уз ичига олади.

Бажарувчанликни назорат килиш асосида бошқариш усули. Бу боскичда корхонада узгаришларга нисбатан жавоб таъсир (реак­ция) вокеа содир булгандан сунг пайдо булади. Бу реактив мослашув булиб, замон билан бирга кадам ташламайдиган рахбарларга хос. Аммо, тез суръат билан содир буладиган узгаришлар шароитида бундай усул хеч хам кул келмайди.

Экстраполяция килиш асосида бошқариш усули. Бунда узгариш суръати тезлашади. Аммо истикбол (келажак)ни факат олдинги давр узгаришлари тенденциясига асосланиб экстрополяция килиш йули билан белгилаш мумкин (узок муддатли режалаштириш).

Ўзгаришларни олдиндан прогноз қилиш асосида бошқариш усу­ли. Бу усул узгаришлар суръати тезлашиб, кутилмаган ходиса содир булишини назарда тутиб ишлаб чикилган стратегияни ишлаб чикиш ёрдамида амалга оширилади (стратегик режалаштириш).

Шошилинч ихчам қарорларни қабул килиш асосида бошқариш усули. Бундай усул бозор талабларига жавобан корхона фаолиятини тезкорлик билан ўзгартириш лозим булган хол-ларда кўлланилади. Бозор муносабатлари барча сохаларга шиддат билан кириб келаяпти. Шундай шароитда турли-туман вазифалар тезкор пайдо булади. Улар факат узокни кузлаган холда режалаштирилади ва бошкарилиш амалга оширилади (страте­гик бошкарув).

Умуман олганда, стратегик бошкарув эволюцион тарзда стра­тегик режалаштириш замини пайдо булади ва унинг туб мохиятини акс эттиради.

 

7.2. Стратегик режа ва унинг боскичлари

 

[143] Стратегик режа — бу корхона (фирма) олдидаги узок муддатга мулжалланган вазифалар мажмуи булиб, у корхона кўламидаги бошка жорий, йиллик режалар учун бошлангич нукта хизматини утайди. Стратегик режанинг асосий шакллари беш, ун йил ва ундан купрок муддатга мулжалланган режалардир.

Стратегик режанинг ўта мухим ва зарурлиги куйидагилар би­лан изохланади. У:

 

корхонанинг аник максадини белгилашга ва шакллантиришга имкон беради;

• корхонани ташқи мухитга мослаштиришга ёрдам беради;

• самарали бошқариш таркиби ва тизимини яратишга имкон беради;

корхона таркибидаги барча буғинлар фаолиятини мувофиклаштиришга шароит туғдиради;

• корхонанинг барча ресурсларини, яъни ишчи кучи, молиявий, айланма ва асосий фондларни самарали таксимотини таъминлайди ва хоказо.

 

Корхона максади ва вазифаларини амалга ошириш юзасидан батафсил, xap томонлама комплекс ишлаб чикилган режа страте­гик режалаштиришнинг пировард натижаси хисобланади. Стра­тегик режа, одатда корхона рахбарияти томонидан ишлаб чикилади. Уни хаётга тадбик килишда корхонанинг барча ходимлари иштирок этишади.

Стратегик режалаштириш жараёни куйидаги боскичларни уз ичига олади (40-чизма).

 

40-чизма. Стратегик режалаштириш жараёни.

 

[144] Корхона максади ва вазифаларини танлаш стратегик режалаштириш жараёнининг энг дастлабки ва масъулиятли боскичларидан хисобланади. Бу жараён режалаштиришнинг кейинга барча боскичлари учун мулжал вазифасини утайди.

Корхона маблаг фаолиятининг бош максади — кам маблар сарфлаб истеъмолчиларга юкори сифатли махсулот етказиб бериш, топшириқ шартномаларини бажаришдир. Стратегик режа­лаштириш сифати хам ана шу бош максаднинг канчалик тугри танланганлиги ва кабул килинганлигига боғлиқ. Шу сохадаги тадкикотлар максаднинг куйидаги мезонларга мос келиши лозимлигини курсатади:

 

аник улчовга эга булиши;

давр (муддат)нинг аниқ булиши;

• амалга ошириш мумкинлиги;

мувофиклаштирилишини таъминлаш мумкинлиги;

• устуворликка эга булиши.

 

Биринчи мезон максаднинг аник, меъёрий улчовга эга булишини талаб килади. Масалан, "шу давр ичида ходимларнинг хизмат пиллапоялари орасидаги ўсишини тахминан 10—15 фоизга ошириш", "сифати аъло, аммо бахоси шунча фоиз паст булган махсулотни ишлаб чикариш" ва хоказо. Бундай максадларни аник қўйиш билан рахбар барча буғинларнинг истикболдаги ривожланиши буйича аник, микдорий мулжалларни белгилайди.

Стратегик режалаштиришдаги иккинчи мезон — бу прогноз килинаётган вакт (давр)ни аник, белгилаш лозимлигидир. Бу мезонга биноан стратегик режалаштириш узок, муддатли (беш йилдан купрок муддатга), урта муддатли (бир йилдан беш йилгача) ва киска муддатли (бир йилгача) булиши мумкин.

Максадга эришишнинг учинчи мезони икки жихат нуктаи назаридан мухимдир. Биринчидан, мулжалланган максаднинг амалга ошмаслиги корхонага катта зарар етказиши, хаттоки банкротликка олиб келиши мумкин. Иккинчидан, амалга ошириш мумкин булмаган максаднинг корхона олдига кўйилиши банд булган ходимларнинг муваффакиятга интилишини буғиб кўяди. Бу эса уз навбатида уларнинг шахсий манфаатдорлигини сундиради. Ишлаб чикариш самарадорлигининг пасайишига олиб келади.

Стратегик режалаштиришдаги максаднинг туртинчи мезони — бу максаднинг мувофиклаштирилишини хисобга олишдир. Бун-дай талаб тула-тукис бошкарувчиларнинг махорати ва малакасига боғлик. Бу ерда гaп кўйилган максаднинг бошка максадларнинг амалга ошишига халакит бермаслиги тугрисида кетяпти. Бош максад ва кўшимча максадларнинг бир-бирига мувофик келмаслиги турли бугинлар ишида турли қийинчиликлар тугдириши мумкин.

Максадга эришишнинг бешинчи мезони — бу стратегик режалаштирилаётган объект билан боглиқ булиб, унинг устуворлигига эътибор берилади. Масалан, фойдалилик, бозор сегмент-лари, молиявий ресурслар, инновация, социал химоя ва бошкалар. Бу сохалар буйича максадлар хам мазмунан, хам ифодаланиш шакли нуктаи назаридан бир-биридан тубдан фарк килади. Дархакикат, агар сўз фойдани узок; муддатга режалаштириш хакида кетса, у холда асосий максад фойда, даромад кўлами, капитал кўйилмаларга ажратиладиган маблаг ва хоказолар назарда тутилади.

 

[145] Корхона тараккиётининг бош йуналиши ва унинг максадини туғри танлаш куйидаги икки омилга боклик:

 

ташқи мухит омили;

•  ички мухит омили.

 

Стратегик режалаштиришни амалга оширишда бу омилларни инобатга олиш жуда хам зарурдир. Чунки, айнан уларни хисобга олиш корхонага хавф солувчи ёки пайдо булиши мумкин булган хавфнинг олдини олиш имконини беради. Бу, албатта, сермехнат ва серхаражатли жараёндир. Бу харажатлар стратегик режа-лаштиришга килинадиган харажатларнинг энг куп кисмини ташкил килади.

Ташки мухитни тахлил килиш куйидагича амалга оширилади (41-чизма).

 

41-чизма. Корхонанинг ташқи мухитини тахлил қилиш чизмаси.

 

Иқтисодий омилларни тахлил килишда инфляция (дефляция) суръати, солик ставкаси, халкаро тулов баланси, ахолининг бандлик даражаси, корхонанинг туловга кодирлик даражаси кабиларга эътибор каратилади.

Сиёсий омилларни тахлил килиш жараёнида:

 

мамлакатлараро савдодаги тариф келишувларига;

• божхона сиёсатида учинчи мамлакатга қарши йуналтирилган протексионизм сиёсатига;

мазкур давлат ва унинг етакчи сиёсатчиларининг антимоно­полия конунига булган муносабатларига;

• махаллий хокимиятларнинг кредит сиёсати, уларнинг ссуда олиш ва ишчи кучини ёллаш буйича чекловлари кабиларга эътибор берилади.

 

Бозор инжиқликлари хам корхона фаолияти самарадорлигага уз таъсирини утказмай кўймайди. Уларни тахлил килиш корхона рахбариятига корхона стратегиясини аник, белгилаш ва унинг мавкеини мустахкамлашда ёрдам беради. Бу ерда:

 

•  демографик узгаришлар;

•  ахоли даромади даражаси ва унинг тақсимланиши;

•  тармоқдаги рақобат даражаси;

•  корхонанинг бозорда эгаллаган салмоғи;

•  бозор кулами ёки уни хукумат томонидан химояланганлиги ташкил қилинади.

 

Технологик омилларни корхона рахбарияти ўз дикқат-эътиборидан четда колдирмаслиги зарур. Бундай тахлил:

 

•  ишлаб чиқаришдаги технологиянинг холатини, унинг узгариш суръатини, замон талабига жавоб бера олишини;

• янги товар ва хизматларни лойихалаштиришда, ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва уларни узатишда, алоқада замонавий хисоблаш техникаларининг қулланилаётганлигини аниқлашга ва режалаштиришга имкон беради.

 

Рақобат омилларнни тахлил килиш ракобатдош корхоналарнинг хатти-харакатларини кузатишга, уларни назорат килиш имконини беради. Бундай тахлил мохиятини куйидаги саволларга жавоб топиш оркали билиш мумкин:

 

•  Рақобатдош бозорга нимани таклиф қилаяпти?

•  Рақобатдош нима қилаяпти ва нима қилиши мумкин?

 

Ракобатдошларни тахлил килишда турт нарса назарда тутилади. Булар:

 

рақобатдошларнинг келгуси мақсадларини аниклаш ва тахлил килиш;

рақобатдошларнинг жорий стратегиясини тахлил қилиш;

• рақобатдошларнинг истикболдаги ривожланиш имкониятларини тахлил қилиш:

• рақобатдошларнинг кучли ва кучсиз томонларини тахлил қилиш.

 

Рақобатдошлар фаолияти ва хатти-харакатларини кузатиб бориш корхона рахбариятига келгусида содир бўлиши мумкин булган хар кандай хавф-хатарга тайёр булиб туриш имконини беради.

Социал омиллар уз таркибига узгариб турувчи ижтимоий кадриятлар, удумлар, муносабатлар ва феъл-атворларни камраб олади. Иктисодий беқарорлик шароитида айни социал сохада кор­хона фаолиятига салбий таъсир килувчи хавфлар туғилади. Улар­ни бартараф этиш учун самарали тахлил зарурдир.

Халқаро омиллар ташқи савдо монополиясига бархам берилган шароитда корхона учун ута ахамиятлидир. Зеро, халкаро бо­зорда иштирок этиш хукукига эга булди. Корхона рахбарияти бундай катта сегментда содир булаётган холатларни кузатиш, улардан огох булиш ва корхона манфаатини кузлаб харакат килиши лозим.

Ташки мухит омилларини хисобга олиш:

 

•  чет элдаги рақобатдошларга қарши хукумат химоясини аниқлаш;

•  ички бозорни мустахкамлаш;

халқаро муносабатларни фаоллаштириш ва кенгайтириш им­конини беради.

 

Шундай килиб, менежерлар ташқи мухит таъсирини доимо дикқат марказида саклашлари, ўз корхоналари фаолиятига оид хар кандай карорни катта хажмдаги ахборотни ўрганиш, тахлил килиш асосида кабул килишлари керак.

 

[146] Стратегик режалаштириш жараёнида корхона фаолиятини тахлил килишдан максад куйидаги иккита саволга жавоб топишдир:

 

•  Ташқи имкониятлардан фойдаланиш учун корхона узининг куч­ли томонларига эгами?

• Корхонанинг ташқи хавфга бардош беролмайдиган қандай куч­сиз томонлари бор?

 

Хар иккала саволга жавоб топиш учун корхонанинг куйидаги жихатларини кузатиш тавсия этилади:

 

Маркетинг.

•  Молия (бухгалтерия хисоби).

• Ишлаб чиқариш.

•  Мехнат ресурслари.

• Маданият ва корхона нуфузи.

Маркетинг — бу корхонанинг бозор холатини асосли ўрганиш ва олдиндан бахолаш асосида товарларни ишлаб чикариш ва сотишни ташкил этиш оркали фойда олишга каратилган фаолиятидир.

Маркетинг функцияларини текшириш жараёнида унинг ку­йидаги еттита унсурини тахлил килишни тавсия килинади:

 

Корхонанинг бозордаги салмоғи  ва рақобатбардошлиги.

Буюмларнинг ассортименти ва сифати.

• Бозор шароитидаги демографик холат.

•  Бозорни тадқиқ  қилиш ва ишланмалар холати.

•  Мижозларга курсатиладиган хизматнинг сотишдан олдин ва сотишдан кейинги даражаси.

•  Товарлар харакати, реклама ва сотиш самарадорлиги.

•  Корхона фойдаси.

 

Стратегик режалаштиришнинг маркетинг сохасидаги параметрлари куп жихатдан кайд килинган унсурларнинг кучли ва кучсиз томонларини тугри аникланишига боғлиқ.

Корхонанинг молиявий холатини тахлил килиш, ундаги куч­ли ва кучсиз томонларини аниклаш стратегик режалаштириш самарадорлигини янада ошириши мумкин. Молиявий тахлилни утказишни маъкул топадиган (+) ва маъкул топмайдиган (-) фикр-лар бор. Улар куйидагилардан иборат:

 

 

Ишлаб чикаришнинг кучли ва кучсиз томонларини тахлил килиш корхонанинг бозор шароитига тезроқ мослашишига, ракобат курашларига доимо тайёр булишига замин тайёрлайди. Бундай тахлил жараёнида куйидаги саволларга жавоб олинади:

 

•  Товар ва хизматларни ракобатчиларга нисбатан кам харажат билан ишлаб чиқарши.

• Корхонанинг янги хом ашёни жалб килиш имконияти бор-ми? Унда хом ашё етказиб берувчиларни танлаш имкония­ти борми?

• Корхона ускуналарининг холати кандай? Улар замонавийми, уларга хизмат курсатиш даражаси кандай?

•  Корхонада талаб йуклиги туфайли тупланиб колган товар захирасини камайтириш максадида кандай ишлар режалаштирилган?

•  Корхонада материалларнинг кирими, ишлаб чикариш жараёнидаги харакати ва товарларнинг чикиб кетишини назорат килиш тизими мавжудми?

• Корхонада ракобатдош корхоналар хизмат курсатолмайдиган бозорларга кириш имконияти борми?

•  Корхона махсулот сифатини назорат килишнинг самарали усулига эгами?

Корхонада ишлаб чикариш жараёни кандай ташкил этилган ва уни такомиллаштириш мумкинми?

 

Мехнат ресурсларига оид муаммоларни тахлил килиш нафакат стратегик режалаштириш жараёни учун, балки бозор иктисодиёти шароитида инсон омили уйнайдиган мухим ролни аниклаш учун хам зарурдир.

Инсон омилини тахлил килишда куйидаги саволларга жавоб топиш тавсия этилади.

 

 

Жавобларни тахлил килиш ва инсон омилини комплекс бахолаш у ёки бу бугиндаги заиф томонларни аниклашга ва шунга мос равишда чора-тадбирларни ишлаб чикиш имкониятини яратади.

 

7.3. Стратегияни танлаш ва уни амалга оширишни режалаштириш

 

[147] Ташки хавф ва янги имкониятлар аниклангач, стратегияни танлашга утиш мумкин. Стратегияни танлаш — бу страте­гик режалаштиришнинг марказий масаласи хисобланиб, у бир неча боскичлардан иборат булади:

 

мукобил стратегияларни аниклаш;

• аниқланган муқобил стратегияни киёмига етказиш;

•  киёмига етказилган стратегияга бахо бериш.

 

Амалиётда бу боскичларни бир-биридан ажратиш кийин. Зеро улар яхлит тахлил жараёнининг турли даражасидаги тадбирлардир. Факат турли боскичларда турли усуллар кулланилади.

Биринчи боскичда корхона олдига куйилган максадни амалга оширишни таъминловчи стратегия белгилаб олинади. Бунда энг мухими шу максадга эришишнинг турли вариантлари ишлаб чикилади. Бу ишга корхонадаги барча буғинлар бошкарувчиларини жалб килиш максадга мувофикдир. Бундай ёндашув танлаш имкониятини кенгайтиради ва энг яхши вариантни танлаш имкониятини яратади.

Иккинчи боскичда — танланган стратегиялар кайта ишланади ва корхонанинг ривожланиш максадига монанд келувчи куп кир-рали умумий стратегия шакллантирилади.

Учинчи босқичда — танлаб олинган умумий стратегия доирасидаги мукобил (вариант)лар тахлил килинади ва унинг бош максадни ечишдаги яроклилик даражаси бахоланади. Айнан шу боскичда умумий стратегия аник, ва янги мазмун билан тулди-рилади. Масалан, киёмига етказилган умумий стратегияда кор­хонанинг бозордаги салмогини ошириш, товарлар сотувини купайтириш максадида куйидаги тадбирлар назарда тутилган булиши мумкин:

 

товар таннархини ракобатдошлардагига нисбатан пасайтириш;

• товарлар айтиладиган дуконлар тармоғини кенгайтириш;

товарларнинг янги моделларини таклиф килиш;

• реклама тизимини яхшилаш ва ундан уринли фойдаланиш.

 

Куриб турибмизки, корхона стратегияни танлашда купдан-куп мукобил (алтернатив) вариантларга дуч келиши ва улардан кенг танлаш имкониятига эга булиши мумкин.

 

[148] Аникланган ташки хавф ва имконият корхонанинг ички имконияти ва кучсиз томонлари билан таккосланади. Сунгра корхона рахбарияти "Стратегик вариантлардан кайси бирини танлаш керак" деган саволга жавоб излашга киришади. Менежмент сохасидаги тадкикотчилар мукобилнинг куйидаги турлари-ни эътироф этишади:

 

•  чекланган усиш;

• усиш;

•  камайиш;

хap учала стратегик мукобилни узида акс эттирувчи вариант.

 

Чекланган усиш. Бу стратегияни, асосан баркарор технологияга эга бўлган корхоналар рахбарлари танлашади. Бунда ривожланишдаги максад "эришилган даража"га асосланиб урнатилади ва шароит ўзгаришига караб унга тузатишлар киритилади (масалан, инфляция шароитида). Агар рахбарият корхонадаги мавжуд холатдан коникадиган булса, у холда истиқболда хам шундай страте­гияни (мукобилни) танлаган булади. Чунки, бу энг оддий ва хатари кам йўлдир.

Усиш. Бу танловга энг куп тушадиган мукобилдир. Уни технологияни тез-тез ўзгартириб турадиган ва корхонани ривож-лантиришда эришилган даража куламида тухтаб колишни эмас, балки ундан хам юкори даражага эришишни мўлжаллайдиган рахбарлар танлайди.

Агар корхона баркарор ривожланиш шароитида ишламаётган бўлса, банкротликка учраши хеч гап эмас.

Камайиш. Бу жуда камдан кам танланадиган мукобилдир. Чун­ки, бунда ёки корхонани кичрайтириш, ёки ишлаб чиқариш хажмини камайтириш назарда тутилади. Бу стратегияни купинча сунгги восита деб аташади. Чунки, корхона факат ночор холга тушган шароитдагина бу стратегияни танлашга мажбур бўлади. Аникроги, корхона рахбарлари куйидаги вазиятларда бундай стра­тегияни танлашга мажбур булишади:

 

•  иктисодий таназзул даврида;

• корхона жуда оғир шароитга тушиб, унинг ахволи ёмонлашиб бораётган шароитда;

• ишлаб чикаришни камайтириш хисобига.

 

Бундай холларда корхона буткул тугатилиши ёки унинг айрим булимларини бирлаштириш содир булади.

Тўртинчи муқобил юқоридаги хар учала муқобилни ўзида мужассамлаштиради. Йирик (турли тармокларни ўз ичига қамраб олган) коорпорацияларда амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида мазкур коорпорация доирасида бир турдаги фаолиятни қисқартириш, бошқасини эса кенгайтириш ёки кўпайтириш стратегияси қўлланилиши мумкин.

 

[149] Корхонанинг умумий стратегиясини ишлаб чикиш, тегишли муқобилни режалаштириш ва уни бахолашда бир катор услубий ёндашувлар кўлланилади. 42-чизмада ана шундай ёндашувлардан бири келтирилган.

 

 

Хар бир квадрант кандайдир умумий стратегияни ва унинг унсурларини белгилайди.

I-квадрант корхона стратегиясининг мавжуд бозорлар ва товарларга булган йуналишини курсатади. Бу усулни харажатларни тежаш ёки "нимани бажараёттан булсанг, ушани яхшила" стратегияси деб аташади. Бундай стратегияни, одатда бозорни эгаллаш учун уз фаолиятини яхшилаши, ривожлантириши лозим булган корхоналар танлади. Бундай корхона маркетинг хизматини кучайтириш, ракобатбардош нархни белгилаш, товарларни бозорга узлуксиз етказиб бериш оркали узи учун анъанавий бозор­ни кенгайтиришга харакат килади.

II квадрант корхона стратегиясининг корхона катнашаётган бозорни кенгайтириш, товарларнинг янги турларини таклиф килиш хисобига янги бозорларга кириб боришга йуналтирилганлигини акс эттиради.

Бундай стратегия куйидага лолларда самарали хисобланади:

 

корхона узи иштирок этадиган бозорлар географиясини узга давлатлардаги бозорларга кириб бориш хисобига кенгайтирса;

• бозорлардаги кондирилмаган сигментларни топиш имконини берса;

• янги товарлар таклифини кенгайтирса.

 

III квадрант узлаштирилган бозорга янги товар етказиб бериш стратегиясини танлашни билдиради. Бу стратегияга, одатда ис-теъмолчилар эътиборини козонган махсулотларнинг янги моделлари мавжуд булган холларда мурожаат килинади. Бунда корхона устуворликни янги махсулотни ишлаб чикаришга ёки мавжуд махсулотни модификация килишга беради.

IV квадрант диверсификация стратегияси деб аталади. Бу стра­тегия, одатда корхонанинг битта бозорга ёки бир товар ассортиментига булган боғлиқлигидан, шунингдек, тугатилаётган ёки турғун холатда булган бозорлардан кутилиш мақсадида кўлланилади. Аммо, бу стратегияни кўллаш, анчагина хавф-хатар билан боглик, Чунки, диверсификация стратегияси хали бозори хам, харидори хам номаълум янги махсулот турларини ишлаб чикаришни такозо этади.

 

[150] Ишлаб чикилган стратегия амалга ошириш учун корхо­на рахбарлари унга режалар, дастурлар, лойихаларни ишлаб чикишлари, уни асослашлари, бюджет масалаларини хал килишлари, хуллас, стратегиянинг ижросини бошкаришлари лозим булади. Бозор иктисодиёти шароитида стратегияни амалга ошириш учун корхонада куйидага режалар тизими ишлаб чикилади (43-чизма).

Чизмадан куриниб турибдики, замонавий корхонада туртта гурухдан иборат бир-бири билан богланган режалар ишлаб чикилиши лозим:

1.  Фаолиятнинг асосий йуналишлари буйича бош режа. У 10— 15 йил ва айрим холларда ундан купроқ муддатни уз ичига олувчи истиболдаги стратегия хисобланади.

2.  Корхонанинг 1 йилдан 5 йилгача булган муддатдаги ривожланиши режаси. Стратегик режалаштириш нуқтаи назардан унинг асосий мазмунини ишлаб чикаришни такомиллаштириш, махсулотининг янги авлодини ишлаб чикаришга утиш, янги техноло-гияни жорий килиш кабилар ташкил килади.

3.  Тактик режалар корхона фаолиятидаги жорий тадбирларни маълум тартибга ва конун-коидаларга солиб туради.

4.  Дастурлар ва режа-лойихалар максадли характерга эга бўлиб, улар янги махсулот лойихасини ва технологиясини ишлаб чикиш, сарфларни камайтириш, энергия ресурсларини тежаш, янги бозорларга кириб бориш кабиларни амалга оширишни таъминлайди.

Дастлабки иккита гурух режа — бу стратегик режалаштиришнинг асосий махсули хисобланади. Бу режалар кейинчалик так­тик режалар ва лойихалар куринишини олади ва улар оркали уз ижросини топади.

 

7.4. Бозор иқтисодиёти шароитида бизнес-режани ишлаб чикиш

 

[151] Бизнес-режа — бу шундай хужжатки, фирманинг унда ўз ишини кандай бошлаши, кандай ишлаб чикаришни самарали юргизиш ва товарни бозорга олиб чикиши, кандай технологияни куллаши, качон дастлабки даромад олиши, таваккалчилик (рискни камайтириши, сарф-харажат даражаси ва фойда олиши, ра-кобат курашида ютиб чикиш каби курсаткичларнинг лойихаси уз аксини топади.

Бизнес-режа фирманинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий хужжатлардан биридир. Шу билан бирга фирма тараккиётининг умумий концепсиясига асосланади, стратегиянинг иктисодий ва молиявий жихатларини бирмунча батафсил баён этади, аниқ-тайин чора-тадбирларни техник икти­содий жихатдан асослаб беради.

Бошкача килиб айтганда, бизнес-режа тадбиркор учун гуё бир иш куролидир, аникроги, компасдир. У фирманинг иш жараёнини тасвирлаб, фирма рахбарларининг уз максадларига кай тариқа эришишларини, биринчи галда ишнинг даромаддорлигини кай тарика ошириш мумкинлигини курсатиб беради. Яхши иш­лаб чикилган бизнес-режа фирмага:

 

усиб боришга;

бозорда янги мавқеларни қулга киритишга;

уз тараққиётнинг истиқболларини белгилаб олишга;

• янги товарлар ишлаб чиқариш ва янги хизмат турларини яратишга;

• янги мулжалларнинг амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ  усулларини танлаб олишга ёрдам беради.

 

Бозор муносабатлари ривожланган сари режанинг ахамияти тобора ошиб боради. Бирон-бир ишлаб чикариш, хусусан, тижорат гоясини режасиз амалга ошириб бўлмаслигини хорижий бизнесменлар аллакачон тушуниб етганлар. Бу ерда гап аввалги беш йиллик режаларимиз хакида бормаяпти. Хорижий мамлакатларнинг "Беш йиллик режалари" бутунлай бошқача усулда тузилади. Уларни бизнес-режа деб юритишади.

Агар уз фаолиятингизни бизнес-режасиз бошлайдиган булсангиз, тез кунлар ичида инкирозга учраб, синишингиз турган гап! Хайрон колманг, чунки жахон амалиётидан бизга маълумки, биз­нес-режа ишбилармоннинг хаммаси учун жуда зарур, гуеки сув билан хаводек.

Нега деганда, бизнес-режа — бу шундай нарсаки, унинг ёрдамида сиз куп ишларни бажаришга кодирсиз. Масалан, сиз уз лойи-хангизни амалга оширмокчи ёки сотмокчисиз. Бунинг учун эса сизга лозим бўлган маблагни банкдан карзга олиш пайтида банкирни узингизнинг бизнес-режангиздан хабардор этишингиз шарт.

Бундан ташкари, бу нарса, уз келажагини билишни хохлаган ва уз вазифасини аник хамда пухта тушуниш ниятида юрган касб-дошларингиз,  ходимларингиз учун хам, энг аввало юкорида таъкидлаганимиздек узингиз учун хам жуда кераклидир.

Бизнес-режа корхонанинг ички хужжати булибгина колмай, балки ундан инвесторлар ва кредиторларни таклиф килишда хам фойдаланиш мумкин. Инвесторлар таваккал килиб сармоя беришдан аввал лойиханинг синчиклаб ишлаб чикилганига ишонч хосил килишлари ва унинг самарали эканлигидан хабардор булишлари керак. Улар сармоя бериш имкониятларини куриб чиқишдан олдин бизнес-режани синчиклаб урганиб чикишади. Шундан сунг улар лойихани ишлаб чикканлар билан учрашадилар. Хуллас:

 

 

Муваффакиятли тузилган бизнес-режа корхонанинг холатини чукур тахлил килади хамда унинг истикболдаги ривожланишига холисона ва объектив бахо беради. У мухим хужжат хисобланади. Шу сабабли уни бегона одамларга, шунингдек корхона бошкарувига алокадор булмаган шахсларга бериш такикланади.

 

[152] Бизнес-режа бозор эхтиёжини инобатга олган холда фирманинг фаолиятини кисқа ва узок, муддатга мулжаллаш, шу­нингдек зарурий ресурсларни олиш максадида тузилади. У тад-биркорга куйидаги вазифаларни бажаришга, яъни:

 

фирма фаолиятидаги аник йуналшини, максадли бозорлар ва у бозорларда фирманинг урнини аниклашга;

фирманинг қисқа ва узоқ муддатли мақсадини белгилаш ва уларни амалга ошириш тактикаси хамда стратегиясини ишлаб чиқишга. Хap бир стратегия ижросини таъминловчи масъул, жавобгар шахсларни  белгилашга;                                        

• товар ва хизмат турларини танлаш ва истешолчиларга қилинадиган таклиф таркибини белгилашга, уларни ишлаб чикариш ва сотишга сарфланадиган харажатларни бахолашга;

• фирма мақсадини амалга ошириш учун мавжуд кадрлар салохиятининг хамда мехнат мотивациясининг талаб даражада эканлигини бахолашга;

* бозорни урганиш, реклама, сотишни рагбатлантириш, нарх-наво, сотиш шохобчалари ва хоказолар буйича фирма маркетинги фаолияти таркибини аниклашга;

• фирма максадини амалга оширишда мавжуд молиявий ва моддий ресурсларнинг мувофиклигини бахолашга;

* бизнес-режани бажаришга халакит берувчи, кузда тутилмаган кийинчиликлар, туғанокларни олдиндан кура билишга ёрдам беради..

 

Бизнес-режани назарга илмаган тадбиркор кутилмаган нохушликларга дуч келиши табиий. Бу нохушликлар нафакат тадбиркорнинг узига, шу билан бирга унинг бошлаган ёки юргизаётган фаолиятига каттик зарба бериши мумкин. Шу сабабли вактни аямасдан бизнес-режани тузишга (уни тузишга 200 одам-соатгача вакт талаб килинади), сўнгра фаолиятни бошлашга жазм эт-моқ зарур. Хаттоки бозорда узгарувчанлик интенсив булган холларда хам уни тузишдан воз кечмаслик даркор.

Фирма фаолиятини бизнес-режа воситасида режалаштириш куйидаги афзалликларга эга:

 

фирма рахбарларини фирма истикболи билан шуғулланишга мажбур килади;

• фирма максадини амалга ошириш учун зарур булган ресурслар­ни аник мувофиклаштиришга имкон беради;

фирма фаолиятини назорат килиш курсаткичларини урнатишга ёрдам беради;

• фирма рахбари ва масъул ходимлар мажбуриятларини янада аникрок урнатишга, уларнинг жавобгарлигини оширишга маж­бур килади;

• фирмани бозор вазиятига хар доим тайёрлаб боради.

Кискаси, бизнес-режа тадбиркорга мазкур фаолият учун пул сарфлаш кераклиги, бу сарф даромад олиб келадими, олинган даромад сарфланган харажатни коплаб фирма рентабеллигини таъминлай оладими деган саволларга жавоб беради.

Бизнес-режа куйидаги ута долзарб вазифаларни ечиш учун хам зарурдир:

 

мавжуд ва янгитдан ташкил топадиган хусусий ва акциядор фирмаларга кредит олиш учун;

• давлат корхоналарни хусусийлаштириш буйича таклифларни асослаш учун;

янги фаолиятни бошлаш ва фирманинг булғуси йуналишини аниклаш учун;

•  четдан инвесторларни жалб килиш учун;

• кушма корхоналарни ташкил килиш учун;

•  буюртмачи ёки харидор билан йирик шартномани тузиш учун;

• янги малакали ходимларни уз фирмангизга жалб килиш учун;

•  товарингизни ёки хизмат турларини четга чикаришни асос­лаш ва хоказолар учун.

 

Бу муаммоларни ечиш учун бизнес-режа зарурдир ва у аввалги куниккан техник-иктисодий асослаш каби хужжатнинг ўрни­ни босмоғи даркор.

 

 

[153] Бизнес-режани менежер, тадбиркор, фирма, фирмалар гурухи, консалтинг ташкилоти тайёрлаши мумкин. Бизнес-режа­ни тузиш жараёни тадбиркорлик ғоясидан бошланиб, олинган фойдани унинг иштирокчиларига таксимлаш билан якунланади (1-, 2- ва 3-чизмаларга каранг).

Бизнес-режани тузишда рахбарнинг шахсан иштироки жуда зарурдир. Шунинг учун хам купгина хорижий мамлакатлар банклари ва инвесторлари, агар бизнес-режани бошидан охиригача четдан маслахатчи ёллаб бажарган ва рахбар факат кул куйганини билиб колсалар, бундай бизнес-режа лойихасига маблағ бе-ришдан воз кечадилар.

Бу дегани бизнес-режани ишлаб чикишда маслахатчилар хизматидан фойдаланмаслик керак дегани эмас, аксинча, инвесторлар томонидан эксперт маслахатчиларнинг хизматидан бизнес-режани ишлаб чикишда фойдаланиш мумкинлиги куллаб-кувватланади. Гап бу ерда бошка нарсада. Бизнес-режани ишлаб чиқишда корхона рахбарининг ёки тадбиркорнинг шахсан ўзи иштирок этиши шарт.

Фирма янги узлаштирилган махсулотларни ишлаб чикаришни мулжаллаган бўлса-ю, лекин буларни ишлаб чикариш учун етарли кувватларга эга булмаса, у ё янги кувватларни юзага келтириш учун сармояларни жалб килиш йулидан бориши, ёки ишнинг бир кисмини бажариб берадиган шерикларни кидириб топиш йулига кириши мумкин. Бундай холда бизнес-режа шериклар капиталини инобатга олган холда тузилади (2-чизма).

 

 

Бизнес-режадан янги хиссадорлар, кредиторлар, бизнес сохасидаги шериклар, маблағ берувчи хомийлар ва чет эл инвестор-ларини кидириб топишда хаммадан куп фойдаланилади. Бундай шароитда бизнес-режа качон, ким ва нима учун деган саволларга жавоб олиш учун тузилади (3-чизма).

 

 

[154]. Тадбиркор учун унинг бизнеси хаёт-мамотидир. Банк менежери ёки чет эл инвесторы учун тайёрланган бу хужжатлар улар кўлига келиб тушадиган куплаб хужжатларнинг факат биридир. Сиз бу режа билан уларни ишонтира олишингиз, узингизга жалб кила олишингиз ва пировардда уни кўллаб-кувватланишига эриша олишингиз лозим. Бунинг учун сиз тузган бизнес-режа куйидаги талабларга жавоб бериши, яъни:

 

аниқ ва равон;

киска ва лунда;

. • мантиқан кучли асосланган;

•  туғри ва ишончли;

• ракам ва фактлар билан уз тасдиғини топган булиши шарт.

 

Аниқ ва равонлик даражаси.

 

Ғарбдаги хамма фирмалар уз фаолиятини жуда аник режалаштиради ва бизнес-режани ишлаб чикишда махсус талабларга асосланади. Шуни эсда тутингки, сизнинг бизнес-режангизни куриб чикувчи киши ута банд, унинг олдида бундан булак куплаб муаммолар туради. Хохлайсизми, хохламайсизми у сизнинг уз фикрингиз ва максадингизни кай даражада аник, ва равон изохлашингизга караб сизга бахо беради. Шу боис:

 

•  содда ва равон ёзинг;

• жумлаларни узундан-узун тузманг ва унга хаддан ташқари куп муаммоларни тиқиштирманг;

• жумлани шундай тузингки, олдинги таклифларингиздан кейинги таклифларингиз мантиқан келиб чиқсин ва улар уртасида уз-вий боғлиқлик булсин. Биpu тоғдан, бири богдан булмасин;

•  кушиб айтиладиган сузларни куп ишлатиб, суиистеъмолликка йул куйманг;

• жадвал келтирилиши лозим булган жойга уларни кулланг.

 

Бизнес-режа хар хил тоифадаги одамларга, хатто махсулот (хизмат) ва бозор туғрисидаги билимлари чекланган кишиларга хам тушунарли булмоги лозим.

Кисқалик ва лундалик даражаси.

Купгина инвесторлар мазмуни бир ёки икки бетда баён этилган лойиханинг мухим хусусиятларини ва афзалликларини билиб олишга имкон берадиган бизнес-режани укиб чикишни ёктирадилар. Албатта, мазмунни киска ва лўнда килиб баён этиш жуда кийин. Бу нарса хамманинг кўлидан келавермайди. Зеро:

 

 

Бу ишни режалаштириш бошидаёк ишлаб чикиб, алохида ypғy бериладиган ва кискача мазмун баёнига киритиладиган асосий тадбирлар (битта ёки иккита таклиф) равшан булиб колган махалдагина мохирона уддалаш мумкин. Кискача баён этилган мазмунда дастлабки ашё булиб, булгуси инвесторнинг шунга караб фикр юритишини назарда тутиш керак.

Киска ва лундалик даражаси бизнес-режа хажмини белгилаб беради. Одатда, унинг хажми 40 бетдан ошмайди. Юқори даражадаги ракобатли сохаларда кузда тутилмаган холатлар булиши мумкин, булганда тулик режанинг мукобили сифатида киска варианти кабул килинади (4—10 бет). Айрим холларда бизнес-режа узлари фойдаланиши учун кичикрок ва каттарок хажмда "ташки" варианти (банк, сармоялар, таъминловчи ва истеъмолчилар учун) тузилади.

Умуман, бизнес-режанинг кимга мўлжалланганлиги ва уни кимлар уқиши мумкинлигига караб унда куйидаги устувор то-монларни белгилаш мумкин (жадвал).

 

 

10 бетгача булган бизнес-режа, одатда фирма хали ёш ва ишлаб чикариладиган махсулот (хизмат) тури кам булган холларда 3—5 йил муддатга тузилади. Тадбиркорлик томонидан биринчи йилдаги олинадиган самара ойлар сайин батафсил, кейинги йили — таквимлар бўйича, кейинчалик йил буйича хисобланади.

Мантқан кучли асосланганлик даражаси.

Бизнес-режа фирманинг муайян бозордаги фаолиятнинг аник, йўналишини урганиш максадида ўтказиладиган тадкикотлар ва ташкилий ишнинг натижаси булганлиги сабабли мантикан куйидагиларга асосланади:

 

•  Муайян товарни ишлаб чиқариш (хизматлар курсатиш)нинг аниқ  лойихасига — янги турдаги буюмлар яратиш ёки янги хил хизматлар курсатишга.

•  Фирманинг заиф ва кучли томонларини аниклаб, узига хос хусусиятларини ва узига ухшаш бошка фирмалардан фаркларини аниклаб олиш мақсадида хар томонлама утказиладиган ишлаб чиқариш хужалик ва тижорат тахлилига.

Аник вазифаларни амалга ошириш учун кулланиладиган молиявий, техник-ижодий ва ташкилий механизмларга. Бизнес-режа фирманинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берувчи асосий хужжатлардан бири булганлиги сабабли у:

•  Фирма тараккиётининг умумий концепциясига асосланади.

•  Стратегиянинг иктисодий ва молиявий жихатларини бир-мунча батафсил баён этади.

Аниқ, тайин чора-тадбирларни техник-иктисодий жихатдан асослаб беради.

 

Стратегияни амалга ошириш техник, ташкилий ва иктисодий ўзгаришларни маълум вактгача мантикан узаро махкам боғланган бутун бир тизим сифатида тузилган кенг инвестиция дастурларига асосланади.

 Шундай килиб, мантикан кучли, асосли бизнес-режани тузиш куйидаги боскичларни ўз ичига олади:

 

 

 Тўғрилик ва ишончлилик даражаси.

Бизнес-режа фирмаинг ички хужжати булибгина колмай, балки ундан инвесторлар ва кредиторларни таклиф килишда хам

фойдаланиш мумкин. Инвесторлар таваккал килиб сармоя беришдан аввал лойихани синчиклаб ишлаб чикилганига, унинг албатта самарали булишига ишонч хосил килишлари керак.

Хаммадан хам, бйзнес-режа потенциал карз берувчини, акци­онер, сармоядорни хамда истеъмолчини, таъминловчиларни ушбу корхона (ишбилармон) билан тижорат алокаларида фойда олишга ишонтириш лозим: Эсда тутинг:

 

 

Ракам ва фактларнинг аниклиги.

Ракам ва фактлар инвесторларни узига тез жалб килади. Улар, энг аввало ана шу далилларга таянадилар. Суз, агар у маълумот билан асосланмаса, инвестор учун таъсирсиз булади. Шу боис, режада келтирилган барча хисоб-китоблар, ракам ва фактлар аник булиши лозим.                                          

Кайд килинган талабларга риоя килинган шароитдагина Сиз уз инвесторларингизга, кредиторларингизга эриша олишингиз ва фирмангиз равнакига эга булишингиз мумкин.

 

[155] Жахон тажрибасида бизнес-режани тузиш боскичлари ва унинг булимлари аник, белгиланмаган. У корхона статуси ва катта-кичиклиги (кичик, урта ва катта бизнес)га караб хар хил шаклда ва таркибий тузилишда булиши мумкин. Аммо бизнес-режа мукаммал ёки оддийлигидан, катта ёки кичиклигидан катьи назар уз мохиятига биноан куйидаги булимларни узида акс эттириши лозим:  

                                                                   

1-булим. Фирма имконияти (резюме).

2-бўлим. Махсулот ва хизмат турлари.

3-булим. Товар ва хизматлар сотиладиган бозор.

4-булим. Рақобат.

5-булим. Маркетинг режаси.

6-булим. Ишлаб чщариш режаси.                                              

7-булим. Ташкилий режа.

8-булим. Хуқуқий режа.

9-булим. Риск ва сугуртани бахолаш.

10-булим. Молиявий режа.

11-булим. Лойиханинг рентабеллиги.

 

Булимлар таркибида фирма имконияти (резюме) булимига алохида ахамият берилиши керак. Чунки, у билан инвесторлар, менежер ва тадбиркорлар доимо биринчи навбатда танишадилар.

 

 

ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ

 

96.  Стратеги» режа — бу:

а)  бозор холатини асосли урганиш ва олдиндан бахолаш билан товарларни ишлаб чикариш ва сотишни ташкил этиш хамда шу йусинда яхши фойда топишни уюштиришга қаратилган фаолиятдир;

б)  корхона фаолиятидаги жорий тадбиркорларни маълум тартибга ва конун-қоидаларга солиб турувчи режалардир;

в)  корхонага узок даврга берилган топширикдир;

г)  б+в;

д)  а+г.

 

97. Куйида қайд қилинган босқичларнинг бири стратегик режалаштиришнннг олтинчи босқичи бўлиб хисобланади:

а)  ташки мухитни ташкил килиш;

б)  кучли ва кучсиз томонларни ташкил килиш;

в)  стратегияни бахолаш;

г)  стратегияни амалга оширишни бошқариш;

д)  мукобилни тахлил килиш ва стратегияни танлаш.

 

98. Қуйида қайд қилинган кайси омиллар корхонанинг ташқи мухитига таъсир килувчи омиллар булиб хисобланади:

а)  иктисодий омиллар;

б)  сиёсий омиллар;

в)  рақобат;                                                       

г)  бозор инжикликлари;

д)  нотугри жавоб йук.                                       

 

99.  Сиёсий омилларни тахлил қилиш жараёнида:

а) инфляция суръати, солик ставкаси, бандлик даражасига эьтибор берилади;                            

 

 

б)  мамлакатлараро савдодаги таъриф келишувларига эътибор берилади;

в)  бозор мувозанатига эътибор берилади;

г)  ишлаб чикаришдаги технология холатига эътибор берилади;

д)  ички бозорни мустахкамлаш масалаларига эътибор берилади.

 

100.  Ракобат омилларини тахлил килиш:

а)  ракобатдош корхоналарнинг хатти-харакатларини кузатишга, уларни назорат килишга имкон беради;

б)  ишлаб чикаришдаги технологиянинг холатини, унинг узгариш суръатини, замон талабига жавоб бера олишини аниклашга имкон беради;

в)  корхонанинг туловчанлик даражасини аниклашга имкон бе­ради;

г)  а+в;

д)  б+г.

 

101.  Менежмент сохасидаги тадкикотчилар мукобилнинг кайси турларини эътироф этишади:

а)  усиш;

б)  чекланган усиш;

в)  камайиш;

г)  а+б;

д) б+г.

 

102.  Чекланган усиш мукобили (стратегияси)ни:

а)  корхона иктисодий таназзулга учраган даврда танланади;

б)  корхона жуда оғир шароитта тушиб, унинг ахволи ёмонлашиб бораётган холларда танланади;

в)  асосан технологияси баркарор булган корхона рахбарлари танлайди;

г)  технологияси тез-тез узгариб турадиган ва иктисодиёти тез суръат билан усаётган корхона рахбарлари танлайди;

д)  йирик корпорациялар рахбарлари танлайди.

 

103.  Усиш мукобили (стратегияси):

а)  технологияси тез-тез узгариб турадиган ва иктисодиёти тез суръат билан усаётган корхоналар учун кулланилади;

б)  корхона иктисодий таназзулга учраган даврларда кулланилади;

в)  корхона жуда оғир шароитга тушиб, унинг ахволи ёмонлашиб бораятган холларда кулланилади;

г)  асосан технологияси баркарор булган корхоналарда куллани­лади;

д)  б+в.

 

104.  Камайиш муқобили (стратегияси):

а)  асосан технологияси баркарор булган корхоналарда куллани­лади;

б)  технологияси тез-тез узгариб турадиган ва иктисодиёти тез суръат билан усаётган корхоналар учун кулланилади;

в)  корхона халокатта гирифтор булаётган холда кулланилади;

г)  в+корхона иктисодий таназзулга учраган холда кулланилади;

д)  нотугри жавоб йуқ

 

105.  Бизнес режа бу:

а)  корхона (фирма)нинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берувчи асосий хужжатдир;

б)  асосан ишлаб чикариш булимининг режасидир;

в)  асосан маркетинг булимининг режасидир;

г)  асосан молиявий режадир;

д)  ташкилий ва хукукий режадир.

 

106.  Куйида қайд килинганларнинг кайси бири бизнес-режанинг булимига кирмайди:

а)  лойиханинг рентабеллиги;

б)  махсулот ва хизмат турлари;

в)  хулоса (резюме);

г)  корхона хакида маълумотлар;

д)  нотугри жавоб йук.

 

107.  Хулоса (резюме) бу:

а)  бизнес-режанинг таркибий кисмига кирмайди;

б)  бизнес-режанинг биринчи ва энг киска булимидир;

в)  бизнес-режанинг энг сунгги ва энг киска булимидир;

г)  дастлабки материал булиб, унинг мазмуни хамда ёзилиш сифатига караб потенциал инвестор лойиха хақида хукмни илгари суради;

д)  б+г.

 

108.  Корхонанинг имижи бу:

а)  харидорларнинг корхона тугрисидаги фикри;

б)  корхонанинг бошка худди шундай шаклдаги корхоналардан афзаллик томонлари;

в)  корхонанинг савдо белгиси қаеларда маълумлиги ва унинг асосий харидорлари кимлар эканлиги;

г)  корхона уз мижозлари доирасида эришган обру-эътибори ва нуфузи;

д)  нотугри жавоб йуқ.

 

109.  Рентабелликнинг чегаравий нуктаси, яъни "зарарсизлик нуктаси" деганда:

а)  ялпи харажатларнинг узгарувчан харажатларга булган нисбати тушунилади;

б)  узгарувчан харажатларнинг доимий харажатларга булган нис­бати тушунилади;

в)  фойда ва зарар зоналарини бир-биридан ажратиб турадиган маржинал нуқта тушунилади;

г)  а+б;

д) в+г.

 

110.  Маржинал фойда (МФ) қуйидагича аниқланади:

а)  МФ=Т-(ДХ+ЎХ);

б)  МФ=ДХ-ЎХ;

в)  МФ=Т-ЎХ;

г)  МФ=Т-ДХ.

Бу ерда: — УХ — узгарувчан харажатлар

                   ДХ — доимий харажатлар

                   Т — сотувдан тушган тушум

 

111.  Куйида қайд қилинган харажатларнинг қайси бири узгарувчан харажатларга киради:

а)  хом ашё ва материаллар;

б)  ижара хаки;

в)  ишбай иш хақлари;

г)  техник хизмат курсатиш харажатлари;                        

д)  мукофот суммалари.

 

112.  Қуйида қайд қилинган харажатларнннг қайси бири доимий ха­ражатларга киради:

а)  хом ашё ва материаллар;

б)  доимий маошлар;

в)  амортизация ажратмалари;

г)  сугурта бадаллари;

д)  солиқлар.

 

 

ИНТЕЛЕКТУАЛ  ТРЕНИНГ

 

А. Ўз фирма (корхона)нгиз мисолида куйидаги бизнес-режани тўлдиринг.

 

 

 

 

Хикматлар  ва хадислар

 

Б. Куйида келтирилган хикмат ва хадисларнинг мазмунини режалаштириш нуктаи назардан изохлаб беринг. Уз фаолиятингизда куллай олиш имкониятидамисиз?

 

•  Режасиз иш — колипсиз гишт.

•  Етти улчаб бир кес.

•  Етилмаган хамир тандирда турмас.

•  Колипсиз ва режасиз иш битмас.

•  Эртанинг режасини бугун туз.

 Маслахатли туй таркамас.

 Олдин англа, кейин танла.

•  Сояга караб тун бичма.

 Сувни курмай, этик ечма.

 Тарозига караб тош куйган яхши.

 Кул етмаса буй чузма.

 Хосилинг кам булса, хаводан курма.

•  Режали иш бузилмас.

 Ишни пухта килмок эхтиёткорликдир.

 Шубхали нарсани куй, шубхасизини ол.

 Ишни пухта ва яхшилаб килган кишини Аллох яхши кўради.

 

*   *   *

 

Жахонгирлик килишга киришганимда турт нарсани хотирамда мах­кам сакладим.

Биринчиси — кайси мамлакатни забт этмокчи булсам тўгри тадбир ва кенгаш билан иш тутдим.

Иккинчиси — хатога йул куймаслик учун хар бир ишни кўп уйлаб, сергаклик ва эхтиёткорлик билан килдим. Шунинг учун менга Аллохнинг мададу инояти етиб, нима тадбир куллаган булсам, туғри чикди. Хар ер эл-улусининг табиати ва халкнинг мизожларини хотирамга келтириб, уларнинг табиатига мувофик йўл тутиб, шунга караб уларга хоким тайинладим.

Учинчиси — уч юз ун уч асил, зотли, шижоатли ва акл-фаросатли эр йигитларни атрофимга бирлаштирдим. Бирлик иттифоклари шундай эдики, хаммалари гуё бир тандек эдилар. Барчаларининг максадлари, раъйлари, сузлари ва ишлари битта эди. Бу ишни килайлик деб карор килсалар, тугатмагунларича ундан кўл узмас эдилар.

Туртинчиси — бугунги ишни эртага колдирмадим. Юмшоклик килишга туғри келса, мулойимлик килдим; катиккуллик ишлатиш вакти етса, катьий чоралар курдим. Шошмаслик керак ерда шошилмадим. Кайси ишни чораю тадбир билан битиришнинг иложи булса, унда килич иш-латдим.

 

*   *   *

 

Узга мамлакатларни забт этиш йулларини уз кунглимда чамалаб, кай тарзда хужум килиб, кандай чекиниш мумкинлигини белгилар эдим. Сипохийларим билан кандай муомала килишим туғрисида фикр юргизиб, кайси бирини кандай тарбия килишим керак, кайси ишни кай бирига топширсам, хато килмаган буламан деб, хар ишнинг олдин-кетини уйлар эдим.1

 

Узини-узи текшириш учун саволлар

 

[138]. Стратегия нима? Унинг кандай турларини биласиз?

[139]. Корхона микёсида стратегия кандай булиши мумкин?

[140]. Корхонанинг истикболдаги стратегиясини аниклашда нималарга эътибор бериш керак?

[141]. Стратегик бошкарув деганда нимани тушунасиз?

[142]. Стратегик бошкарув усулининг пайдо булиши ва амалиётда кулланилиши нималарга боглик?

[143]. Стратегик режа деганда нимани тушунасиз?

[144]. Корхона максади ва вазифалари стратегик режа билан кандай богланган?

[145]. Стратегик режали жараёнда ташки мухитни тахлил килишнинг зарурияти борми?

[146]. Стратегик режалаштириш жараёнида корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини тахлил килишдан максад нима?

[147]. Стратегияни танлаш деганда нимани тушунасиз?

[148]. Стратегик мукобил нима ва унинг кандай турларини биласиз?

[149]. Стратегик мукобилни режалаштириш ва бахолашда кандай услубий ёндашувлар кулланилади?

[150]. Стратегияни амалга ошириш жараёни кандай бошкарилади?

[151]. Бизнес-режа нима?

[152]. Бизнес-режа кандай вазифаларни бажаради?

[153]. Бизнес-режани ишлаб чикиш тартибини биласизми?

[154]. Бизнес-режани тузишда кандай талаблар куйилади?

[155]. Бизнес-режа кандай булимлардан иборат?

 

 

VIII БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ХОДИМЛАРНИ

БОШКАРИШ

 

Режа:

 

8.1.  Ишлаб чиқаришни бошқариш. (161—165)

8.2.  Ходимларни бошқариш. (166—179)

 

8.1. Ишлаб чиқаришни бошқариш

 

[161] Объектив дунё жонсиз ва жонли табиатдан ташкил топган. Хар иккиси хам доимо ривожланишда ва харакатда булади. Шу сабабли улар бошқаришга мухтождир. Шунга биноан бошкарув хам икки асосий турга булинади:

 

•  жонсиз табиатни бошқариш;

•  жонли табиатни бошқариш.

 

Бошқаришнинг бу турларидан хар бири, уз навбатида, бир неча хилларга булинади. Масалан, жонли табиатни бошқариш:

 

•  жамиятни бошкариш;

•  жамоат ташкилотларини бошқариш;

•  ишлаб чиқаришни бошкариш;

•  ходимларни бошқариш кабиларга булинади.

 

Бошкарув ижтимоий ривожланиш махсули ва ижтимоий мехнат жараёнининг объектив зарурий унсуридир. Бинобарин, хар кандай нисбатан катта микёсда амалга ошириладиган бевосита ижтимоий ёки биргаликда килинадиган мехнат идора қилувчига маълум даражада мухтождир. Бу идора кулувчи якка ишлар уртасида уйгунлик урнатади ва ишлаб чикариш организмининг мус-такил органлари харакатидан фарк килиб, бутун ишлаб чикариш организмининг харакатидан келиб чикадиган функцияларни бажаради.

 Ишлаб чиқаришни бошқариш деганда ишлаб чикариш доирасида амалга ошираладиган рахбарлик, ташкилотчилик ва маъмурий характердаги алохида фаолият тушунилади. Бундай бошқарищда икки томон:

 

•  ижтимоий-иқтисодий;

ташкилий-техник томонлар фарк килинади. Бу хар иккала томонлар узаро богликдир, лекин ишлаб чикаришнинг боришига ижтимоий-иктисодий томон хал килувчи таъсир курсатади, чунки ишлаб чикаришни бошқариш энг аввало, одамларни, уларнинг мехнатини бошкаришдир.

Ижтимоий мехнат таксимотига кўра бошқарув: саноат ишлаб чиқаришини, қишлоқ  хўжалик ишлаб чиқаришини, транспортни, савдони ва хоказоларни бошқаришга булинади. Худудий бошкариш даражасига кура бошкарув: туман, вилоят, мамлакат миқёсидаги ишлаб чиқаришни бошқариш турларига булинади.

Бошкаришга корхона нуктаи назаридан куйидагича таъриф бериш мумкин.

Корхонани бошқариш — бу хужалик рахбар органлари, корхо­на маъмурияти хамда жамоат ташкилотларининг иктисодий ва социал натижаларга эришишини кузда тутган холда кишилар жамоасига, улар оркали ишлаб чикаришнинг моддий-буюм унсурларига, уларнинг ўзаро амал килишини уюштириш учун аниқ максад йуналишида тартибли таъсир курсатишдир.

[162] Хар кайси ишлаб чикариш хох у корхона даражасида, хох у мамлакат микёсида булсин узининг бошкарилувчиси (объекти) ва бошкарувчиси (субъекти)га эга булади.

Бошқарилувчи ёки бошқарув объекти куп қиррали ишлаб чикариш жараёни булиб, у:

 

* моддий ва техникавий тайёргарлик (асосий ва айланма фондлари);

*ташкилий мехнат тайёргарлиги (кадрларни танлаш, ишга қабул қилиш, жой-жойига қуйиш, уқитиш ва хоказо);

* хизмат курсатишни ташкил қилиш (энергия бериш, таъмирлаш, ташиш ва хоказо);

* махсулот ишлаб чикаришнинг бевосита жараёни ва уни сотишни ташкил килишни уз ичига олади.

 

Бошқарувчи ёки бошқарув субъекта — бу бир гурух кишилар хамда бошкарув органларидан иборат булиб, турли шакллар, усуллар ва техникавий воситалар ёрдамида бошкарилувчи объектга таъсир утказади. Бошқариш объектлари булмаса, унинг субъектлари хам булмайди. Демак, бошқарувчи ички тизимнинг негизида бошкарувчи кичик тизим ётади.

Масалан, корхона буганида субъект бўлиб, шу корхонанинг директори ва унга буйсунувчи бутун бошкарув аппарати хисобланади. Объект булиб эса шу корхонадаги барча цехлар ва участкалар хисобланади.

        Цех бугинида субъект бўлиб, цех бошлиги ва унга буйсунувчи барча бошкарув аппарати хисобланса, бошкариладиган объектни эса барча цехлар ташкил килади.

Участка бугинида бошкарилувчи объектга ишчиларнинг иш жойлари киради. Бошкарув субъекта булиб, участка бошликлари хисобланади.

Иш жойларида хам бошкариш мавжуд булиб, у бошка куринишда амалга оширилади. Бундай бошкариш мехнат воситаларини, яъни буюмни бошкариш дейилади (38-жадвал).

 

38-жадвал

 

Ишлаб чиқариш бошкаришда "объект" ва "субъект" тушунчалари

 

 

Бошкарувнинг дар иккала тизими узаро алокадор бир бутунни ташкил килади ва бир-бирига таъсир курсатади. Бир томондан, бошкарувчи тизим бошкарилувчи тизимга таъсир курсатган холда унинг таркибини узагартиради, уни муайян энг кулай ва энг мувофик нисбатга келтиради. Иккинчи томондан эса, бошкарилув­чи тизим бошкарувчи тизимга акс таъсир курсатади.

Масалан, бошкарилувчи тизимнинг кулами қанчалик катта булса, бошкарув органлари тизими шунчалик катта бўлади. Бош­карилувчи тизим канчалик яхши уюштирилган ва унинг механизми йўлга куйилган бўлса, бошкарувчи тизим хам шунчалик кичик булади.

 

[163] Ишлаб чикариш икки турдаги бошқаришни ташкил килади:

 

•  буюмни, яъни мехнат воситаларшш бошқариш;

•  одамлар (ишчилар)ни бошқариш.

 

Буюмни бошкариш унинг узини ишлаб чикариш жараёнидан иборат. Бу жараёнда ишчилар моддий бойлик олиш максадида мехнат буюмларига таъсир кўрсатадилар ва бошкариш субъекти ролини бажарадилар. Моддий бойлик олиш учун мехнат буюм­ларига бевосита таъсир курсатадиган ишчилар:

 

•  бошкарувчи тизимда бошкаришнинг объекты (одамларни бошкариш);

бошкариладиган тизимда бошкаришнинг субъекты (буюмни бошкариш) сифатида иштирок этадилар (44-чизма).

 

 

 

Шундай килиб, ишлаб чикаришни бошкариш — ишчиларни бошкаришдан иборат булиб, улар уз навбатида мехнат воситаларини бошкарадилар. Одамларни бошкариш ишлаб чикаришда уларнинг муносабатларига хам таъсир курсатишдир.

Масалан, хар бир корхона цехлараро асосий ва ёрдамчи цехлар уртасида, хар бир цехда эса участкалараро уз навбатида хap кайси участка ёки бригадаларнинг ишчилари уртасида ишлаб чикариш алоқалари ва муносабатлари мавжуд булади.

Шунингдек, корхоналар бошка корхоналар билан махсулот сотиш, ишлаб чикариш воситалари билан таъминлаш борасида хам ишлаб чикариш алокаларини урнатади. Бу муносабатлар ко­операция ва мехнатни, ишлаб чикаришни ихтисослаштириш даражасига боглиқ.

 

         [164] Иктисодий фаолият ишлаб чикаришдан бошланади. Хар кандай ишлаб чиқаришда икки омил — шахсий-инсоний омил ва моддий-ашёвий омил иштирок этади. Чунончи:

 

ИЧв — ишлаб чикариш воситалари (мехнат предметлари, яъни хом ашё, материаллар ва мехнат куроллари, яъни маши­на, асбоб-ускуналар, улчаш, хисоблаш асбоблари ва х.к.)

Ич — ишлаб чикариш жараёни.

Т — таксимот.

А — айирбошлаш.

И — истеъмол.

 

Ишлаб чикариш жараёнида махсулот яратилади ва у таксимот, айирбошлаш оркали истеъмол килиш билан тугалланади.

Ишлаб чикариш мухитида бошкариш фаолиятининг асосий максади — бу ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва юкори фойда олишдир. Фойда олиш эса:

 

  ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш самарадорлигига;

   инвестиция самарадорлигига;

  махсулот сифати ва унинг ракобатбардошлигига;

  тез ва самарали карорларнинг кабул килинишига;

янги техника ва технологиянинг жорий килиниш даражаси кабикатор омилларга боғлиқдир.

 

Демак, ишлаб чикаришни бошқариш бевосита ишлаб чикариш жараёнига таъсир килувчи ташқи ва ички омилларни бош­кариш жараёнларини уз ичига олади. Чунончи:

 

  ишчи кучини бошкариш;

  ишлаб чиқариш воситаларини бошкариш;

  техника ва технологияни бошкариш;

  ишлаб чиқариш самарадорлигини бошкариш;

  махсулот сифатини бошкариш;

  инвестиция самарадорлигини бошкариш;

  инновацион жараённи бошкариш ва хоказо1

 

Кайд қилинган объектларни бошқариш дастлаб режалаштиришдан бошланиб, ишлаб чикаришни ташкил килиш, уни тартибга тушириш, мувофиклаштириш билан давом эттирилиб, назорат билан тугайди (11-чизмага қаранг). Бу ерда рағбатлантириш ишлаб чиқаришни бошкаришнинг барча функциялари жараёнида уз аксини топади.

 

[165] Махсулот сифатини бошқариш деганда, буюмларни истеъмолчилар талабларига бутунлай мос келувчи сифат таснифлари билан ишлаб чиқаришни таъминловчи мақсадга қаратилган фаолият тушунилади.

Махсулот сифатини бахолаш ва уни бошкариш зарурияти:

 

  режалаштириш ва истикболни белгилашда;

  янги махсулот яратиш вариантини танлашда;

  норматив (меъёрий) хужжатларни ишлаб чиқишда;

  махсулот сифатини назорат килишда;

  махсулот сифатини оширгани учун ходимларни рағбатлантиришда;

  сифат тугрисида ахборот йиғишни ташкил этишда ва хоказо холларда вужудга келади.

 

Сифатли товар деганда унинг мустахкамлиги, чидамлилиги, истеъмол хусусиятлари, ташқи куриниши стандартлаштирилганлик ва такомиллаштирилганлик даражаси, тайёрланиш технологияси ва бошқаларни ўзида жам этган товар тушунилади.

Махсулот сифати мазкур товардан, маълум ижтимоий эхтиёжнинг мазкур истеъмол кийматидан коникқанлик даражасини ифодалайди. Махсулот сифати хом ашё, ишлаб чикариш воситаларининг сифатини оширишдан олинадиган иқтисодий самарада намоён булади.

Хом ашё сифатини оширишдан олинадиган иқтисодий самара:

 

  материаллар сарфи нормаларининг камайишида;

  унга ишлов беришга килинадиган мехнат сарфининг кискаришида;

  пировард махсулот чиқишининг купайишида;

  махсулот сифатининг яхшиланишида намоён булади.

 

Машиналар сифатини оширишнинг самарадорлиги:

 

  мехнат унумдорлигининг ошишида;

  машиналар чидамлилигининг узайишида;

  захирадаги машиналарга булган талабнинг кискаришида;

  таъмирталаб машиналар сонининг камайишида;

  капитал сарфларига булган тежамкорликда намоён булади ва хоказо.

 

Махсулот сифатига қуйидаги омиллар таъсир курсатади:

 

  ишлаб чикариш воситалари сифати;

  хом ашё, материаллар сифати;

   ишловчиларнинг малакаси, иш кобилияти, уюшкоклиги, ташаббускорлиги, изланувчанлиги ва ижодий ёндошуви;

  ишлаб чиқаришни ташкил килиш ва бошкариш санъати.

 

       Сифат менежменти махсулот ишлаб чикаришнинг хар бир босқичида сифат хакида кайгуришни англатади. Шу нуктаи назардан сифатни бошқариш жараёни куйидаги боскичларни уз ичига олади: