4.3. Бошқаришнинг иқтисодий усуллари

 

[85]. Бошқаришнинг иқтисодий усуллари иқтисодий  манфаатлардан фойдаланишга асосланади. Зеро, хар қандай жамият иқтисодий муносабатлари, энг аввало манфаатларда намоён бўлади. Манфаатлар уч хил  бўлади:

 

• умумжамият  манфаатлари;

• жамоа манфаатлари;

• шахсий манфаатлар.

 

Бу манфаатлар  суръатда боглаб олиб бориш муаммоси бир катор муаммолари хал қилиш хар бир давр шароитларига мувофиқ келадиган муносабатларни  талаб қилади.

Масалан, бозор иқтисодёт шароитида умумжамият манфаатларни рўёбга чиқариш максадида куйидаги иқтисодий бошқарув усулларига, яни:

• корхоналар ва хўжаликларга фаолият юритишларида эркинлик ва мустақиллик бериш;

• хўжаликларни пировард натижаларига биноан моддий рагбатлантириш, солиқ имтиёзларини бериш;

• корхона ва хўжаликлар ўртасидаги ўзаро шартномаларнинг бажарилиш интизомини мустахкамлаш ва уларнинг ролини ошириш;

• молия-кредит муносабатларини такомиллаштириш;

• бозор муносабатлари механизмлари: бахо, фойда, солик, рентабеллик, ракобат ва хоказоларга кенг эътибор берилади.

Иктисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган махсулот (хизмат) бирлигига сарфланадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик мухитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланишдир.

Бу усулда кишиларнинг шахсий ва гурухий манфаатларини юзага чикариш оркали уларнинг самарали ишлашини таъминланади. Бу мақсадда кўшимча иш хақ тўлаш, мукофотлар бериш, бир йўла катта пул билан тўлаш кабилар мухим ахамият касб этади. Иқтисодий методлар бошқаришнинг барча методлари ичида етакчи ўринни эгаллайди. Хар кандай даражадаги рахбар бу усулнинг мазмунини яхши билиши ва уларни тўғри кўллай олиши керак. Бошкарилувчи объектга иқтисодий усуллар оркали курсатиладиган таъсир корхоналарни:

 

• жиддий режалар қабул қилишга:

• межнат ва молия ресурсларидан янада унумлирок фойдаланишга;

• янги технологияларни жорий қилишга;

• мехнат унумдорлигини оширишга;

• рақобатбоп махсулотларни ишлаб чиқаришга рагбатлантирувчи  ва шунга даъват этувчи бўлиши керак.

 

Шу билан бирга иктисодий методлар шундай танланиши ва кўлланилиши керакки, бунда жамоалар ва хар бир ходимнинг манфаатларига эмас, балки бутун жамият манфаатларига риоя қилинадиган бўлсин. Бир корхона учун фойдали  тадбир давлатга хам фойдали бўлсин.

[86]. Бошқаришнинг иктисодий усуллари жумласига:

 

• кредит ва фоиз ставкаси;

солиқ;

• бож тўловлари;

• субсидия ва солиқ;

• лицензия;

• трансфер тўловлари;

• нарх-наво ва хоказолар киради.

 

Бошқарув органлари, хусусан, давлат бу усулларни ишлаб, бозорни шакллантириш чогида хам бошқаради.

Агар маъмурий бошқариш усуллари ўзини ўзи бошқарадиган бозор мехализмларига қаршилик кўрсатса, уларга тўсқинлик килса, яхгясодяй усулдар эса аксинча, улардан фойдаланишга таянади. Хужалик сохасига давлатнинг таъсири ам тубдан згаради. Бинобарин, маъмурий болщариш усулида давлат корхоналарга ўз таъсирини қатьий белгиланган режа орқали ўтказади (29-чизма).

 

 

 

 

Бошкарилшнинг иқтисодий усуллари ёрдамида эса, у корхоналарга бозор оркали таъсир ўтказади (3О-чизма):

 

 

Натижада бозор корхона ва фирмалар фаолиятини, давлат эса бозорнинг ўз имкониятларидан келиб чиқган холда макроиқтисодиёт бошкариши амалга оширади. Бу эса давлатнинг бозор ва корхоналар фаолиятига минимум даражада аралашувини ифодалайди.

[87]. Давлат кредит тизими орқали иктисодиётга фаол таъсир этади. Бунда карзга бериладиган пул микдорини ўзгартириш учун фоиз ставкасидан фойдаланилади. Бозор тоифасига кўра фоиз камайса, карз пулга талаб ошади. Бинобарин, кредит каттароқ олинади ва ишлаб чиқарилади камроқ инвестиция қилинади.

Кредитнинг иктисодий ўсишига алокадорлиги хисобга олган холда давлат уни арзонлаштириш чораларини кўради давлатнинг кўлига катта пул тушади, бу пул банкка тушади ва ишлатилишига қадар кредит ресурсини ташкил этади давлатнинг пули капитал бозорига чиқиб кредитнинг таклифини киритади.

Шу тариқа давлат хисобида турган пул таркиби  оркали бозордаги пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартиршга эришади. Бу пуллар:

 

• хозир карз бериш учун ажратилади,

• захирадаги кредит резерви сифатида турган пулларга бўлинади.

 

Захирадаги резерв пулнинг камайиши таклиф этилган пулнинг камайишини билдиради ва аксинча, унинг кўпайиши пул таклифини қисқартиради. Одатда, кредит ресурсининг 20 фоизи захирада бўлса, 80 фоизи бевосита кредит ишига ажратилади, яъни сотишга кўйилади.

Давлат бош бошкарувчи сифатида уни нисбатини ўзгартиради. У пул резервини қисқаритриш хисобидан унинг кредит сифатида таклифини камайтиради. Натижада фоиз пасаяди, бинобарин кредит арзонлашганидан уни кўпрок олиб, инвестиция учун ишлатиш кулай бўлади, иктисодий усулга асос яратилади. Фоизнинг ортиши кредитни қимматлаштириб, унга камрок ундайди, бинобарин, инвестиция туширади, иқтисодий ўсиш сустлашади.

[88]. Давлат солиқ ставкаси оркали иқтисодиётга таъсир ўтказади ва бошкариш жараёнида катнашади. Солиқлар хамма мамлакатларда мавжуд бўлиб, мажбурий тўлов шаклида фирмалар, ташкилотлар ва ахоли томонидан фақат давлатга тўланади давлат аъзоларига, улар ким бўлишидан катий назар, ижтимоий хизматлар кўрсатади. Бу хизматлар жумласига:

 

• мудофаа;

• тинчлик ва хотиржамлик, ижтимоий таркибни таъминлаш;

• ободончилик ва санитар-гигиена қоидаларини бажариш;

• давлатни идора қилиш;

• давлат хавфсизлигини таъминлаш;

• экалогик мухитни асраш;

• табиий бойликларни химоя қилиш;

• оммавий саводхонликни таъминлаш;

• ночорларга ёрдам бериш, уларни социал химоя қилиш каби ишлар киради.

 

Буларни факат биргаликда истеъмол этиш мумкин, уларни айрим кишилар сотиб ололмайди. Бу ишларга фақат давлат қодир.

Шундай қилиб, солиқлар давлатнинг ижтимоий хизматлари акс бўлиб, бошқа фирмалар, компаниялар, жамоат ташкилотлари ва юқори тўлайди демак, солиқлар текинга берилмайди, улар давлат кўрсатмасига хизматлар сарф-харажатини колгани учун туланади.

Солиқлар бошкариш жараёнига қуйидаги уч вазифаси бажариш оркали ўз таъсирини кўрсатади:

 

• фискал вазифа, яьни давлат хазинаси (бюджети)га пул тушириш;

иқтисодий фаолликни рағбатлантириш;

• ахолининг айрим тоифаларига имтиёз бериб, уларни социал химоялади.

 

Ундириладиган солиқ суммасининг солик объекти суммаси (хажми)га нисбатан хисобланган микдори солиқ юкини  (ставкаси) дейилади. Ка’тьий, прогрессив, регрессив, пропорционал (мутаносиб) солик ставкалари мавжуд. Ундириладиган солис ставкасининг меъёри бор. Шу сабабли уни чексиз ошириб бўлмайди.

Масалан, оптимал вариантга мувофиқ бўлмаган прогрессив солиқ тортиш:

 

• юқори даромад олганларга;

• юқори суръатда унум билан мехнат қилганда;

• инвеститсияга бўлган интилишни йўққа чиқаради.

 

Даромадни солиқлардан яшириш усуллардан излаш йўллари мукаррар суръатда пайдо бўлиб, бундай вазифага улар жамиятда салбий бўлаолмайди.

Халкаро тажриба шуки, кўрсатмокдаки, иқтисодий бозорга йўналтирилган давлатларда даромадлар хаддан ташқари юкори прогрессив солиққа тортиш билан чет элга чиқиб кета бошлайди.

Сохибқирон Амир Темур ўз даврида солиқларни  адолатли талаб қилган, чунки, унинг келажакка таъсирини кўра билган. Унинг ёзишича: “ Халқдан  мол-хирож йиғиш уларни огир ахволга солиш ёки мамлакат ахолисини ахволини сақланиш керак. Негаки, халқнинг хонавайронлиги юртнинг (давлат) хазиласининг камбағаллашишига олиб келади”

Хаддан ташқари катта солиқ олиш солиқ тўловчини оғир ахволга солади, натижада у бўлгуси солиқни тўлай олмай қолади. Оқибатда бюджетга пул тушиши қисқаради.

Иқтисодиёт бир меъёрда ривожланиб бориши учун солиқлар фирма топган фойданинг 40 фоизидан ошмаслиги керак. Акс холда фирма равожлана олмайди.

[89]. Субсидия ва санация давлатнинг иқтисодиётини бошқаришдаги кучли молиявий воситаларидан хисобланади.

 

 

 

Субсидиялар:

 

•  иқтисодиётни диверсификациялаш (таркибан ўзгартириш);

•  экспорт-импортни мувозанатлаштириб туриш;

•  новация (янгиликни узлаштириш) ишларини йулга кўйиш;

•  айрим худудларга ёрдам бериш;

•  конверсия (харбий ишлаб чикаришдан халкда керакли товар ишлаб чикаришга утиш) максадида ажратилади.

 

Кайд килинган ишлар серхаражат булганидан субсидия хара-жатларни бутунлай ёки кисман коплаш учун берилади. Субсидия давлатнинг молиявий ёрдами булиб, бюджетга кайтариб берил-майди. Субсидия:

 

•  жахон бозорида миллий манфаатни химоя килиш;

•  дунё бозорида нарх пасайган шароитда товар экспортини тухтатиб турган фирмаларга мадад бериш;

•  зарур иш билан шугулланувчи, лекин янги, хали молиявий заиф фирмаларни куллаб-кувватлаш;

•  давлат дастурлари ва тавсияларига биноан иш юритаётган фирмаларни сийлаш учун берилади.

 

 

Давлат томонидан иқтисодиётни бошкаришнинг, тартиблаш-нинг яна бир мухим воситаси — бу молиявий санация (соғломлашлаштириш)дир.

Санация — иқтисодиёт учун ахамияти катта корхоналарни танг холатидан чиқариб, уларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаш хамда корхоналарни оммавий банкрот булишига йул бермасдан, ракобатчи корхоналар сонини керакли меъёрда саклаб туриш максадида амалга оширилади.

Санациялаш куйидаги йуллар билан амалга оширилади:

 

•  корхона карзини кечиб юбориш ёки уни узгалар хисобидан тулаш;

•  карзни тулаш муддатини кечиктириш;

• карз учун бериладиган фоизни камайтириш ёки умуман фоиз олмаслик;

•  корхонага соликдан енгиллик бериш;

•  соликни кредитга айлантириш;

•  корхонага буюртма бериб, унинг хақини олдиндан тулаш;

•  субсидия ажратиш;

•  корхонага экспорт юзасидан имтиёзлар бериш.

 

Давлатнинг санациядаги иштироки икки шартни хисобга ола-ди.

Биринчиси— корхонанинг миллий ёки худудий иктисодиёт учун ахамияти катта булиши керак, иккинчиси— корхонанинг танг ахволга тушиб колишига унинг ўзига боглик, булмаган бошка объектив сабаблар булиши лозим.

Давлатнинг корхонага ёрдами бозор талабига зид келмаган такдирдагина унга кул урилади. Ёмон ишлаган, бозор талабига мослаша олмасдан молиявий инкирозга юз тутган корхонага давлат ёрдам бермайди, чунки бу бозор коидаларига зид келади.

 

[90]. Бозор иктисодиётига утиш даромадларнинг кескин фарк-ланиши, ахолининг турмуш даражаси буйича табакалашуви билан бирга юз беради. Жамиятнинг хаддан ташкари бойлар ва хаддан ташкари камбағаллардан иборат кутбларга ажратилишига йул куймаслик учун давлат даромадларни кайта таксимлаш вазифа-сини уз зиммасига олишга мажбур булади.

Бундай таксимлаш шахсий даромадларни прогрессив соликда тортиш ва трансферт туловлар оркали амалга оширилади.

Трансферт туловлар — бу утказма туловлар, давлат бюджета воситаларини кайта таксимлаш шаклларидан бири.

 

 

Бу туловлар:

 

•  хусусий тадбиркорларга субсидиялар бериш;

•  давлат карзлари буйича фоиз туловлари;

•  ижтимоий эхтиёжларга давлат томонидан туланадиган пул мабларлари куринишида булиши мумкин.

 

Ижтимоий эхтиёжларга ажратилган трансферт туловлар кам таъминланган ахоли гурухларига, ногиронларга, кариялар ва би-ровнинг бокувидаги кишиларга хамда ишсизларга нафака тулаш куринишида булади.

Трансферт тўловларни тулашнинг хам оптимал чегаралари мавжуд. Гап факат ушбу мақсадлар йулида фойдаланиш мумкин булган бюджет маблағларининг мавжудлигида эмас.

Агар жамиятда урта доллар салмоги кичик булиб, бадавлат кишилар салмоғи катта булса, салбий ижтимоий-иктисодий окибатлар юз бериши хам мукаррардир. Давлат бундай табакала-нишга карши трансферт куриши зарурдир.

Иккинчи томондан, нафакаларнинг ахолининг куп сонли то-ифаларга катга микдорда ва хилма-хил шаклларда берилиши бо­зор иктисодиётига хос булган мехнат килишга ундашни барбод этишга, олдинги давлат — текисчилик тақсимотидан колиб келаётган тайёрга айёрлик психологиясини мустахкамлаб, уни янги бозор шароитларига мослаштиришга олиб келиши мумкин.

Шундай килиб, бу уринда хам трансферт бошкаруви амалга оширилаётган конкрет шароитларни xиcoбгa олиб оптимал ва-риантни излаш зарур.

Бошкаришнинг кўриб чикилган иктисодий усуллари ўзаро боглик, кисмлар тизимидир. Хужалик механизмининг оптимал иш-лаши учун бу кисмларнинг бошкарув объектига булган таъсирини доимо ошириб бориш ва фаоллаштириш лозим булади.

 

4.4. Бошқарувнинг социал-рухий усуллари

 

[91]. Социал-рухий усулларнинг асосий максади жамоаларда соғлом ижтимоий-рухий мухитни яратишдир. Бу усул ижтимоий-маънавий вазиятга таъсир этиш йули билан кишиларнинг феъл-атвори, рухиятини хисобга олиб уларнинг ижтимоий (социал) талабларини қондириш оркали бошкаришни билдиради.

Бошкача килиб айтганда, социал-рухий усуллар бу ишлаб чи-кариш жамоаларини, улардаги "психологик вазиятни", хар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини урганишга асосланган усул-лардир.

Уз мохиятига кура бошкариш усулларининг бу гурухи жамоа-нинг шаклланиш ва юксалиш жараёнига, кишиларнинг онгига, маънавий манфаатларига жамият манфаатларини хисобга олган холда таъсир килувчи воситаларнинг мажмуидир.

Социал-рухий усуллар "Бошкариш социология"си ва "Бош­кариш психологияси"га асосланади.

Бошқариш социологияси инсоннинг ишлаб чикариш омиллари билан узаро алокаси, жамоанинг социал ривожланишини режалаштириш, мехнат жамоасини таркиб топтириш, ходимлар-нинг ташаббуси ва ижодий фаоллигини ошириш каби мухим муаммоларни куриб чикади.

Бошқариш психологияси кишиларнинг бошкариш фаолиятла-ри хусусиятларини ва натижаларни аниклашга хизмат киладиган ходисаларни урганади. У кадрларни танлашда, уларни жой-жойига куйишда, топширикларни, функцияларни таксимлашда, хо-димларни рагбатлантиришда, интизомни мустахкамлашда ва хока-золарда кулланилади.

Психология инсоннинг рухиятини урганувчи фандир. Инсон рухиятига эса сезиш, идрок килиш, тасаввур, тафаккур, таассуф жараёнлари, хотира, дикқат, эътибор, ирода, шунингдек инсон шахсининг рухий хусусиятлари, чунончи, кизикиш, қобилият, характер ва мижоз киради.

Социал психология — бу кишилар ва жамоа фаолияти психо­логик ва социал омилларнинг ўзаро алокаси қонунларини, турли социал гурухлар хусусиятларини, жамоа мулокоти ва узаро таъсир курсатиш шаклларини урганадиган психология фанининг сохасидир.

[92]. Бошкаришнинг социал-рухдй усуллари куйидаги муам-моларни хал килишга каратилган:

 

Бу муаммоларнинг ечими бошкаришнинг янада уюшкок, са-марали булишини талаб килади.

[93]. Амалий бошкаришда социал-рухий методлардан самара-ли фойдаланиш учун бошқариш объектининг холати туғрисида кенг ахборотга эга булиш керак. Бундай ахборот, олиш учун жа-моада бевосита социологик тадқикотлар утказиш лозим.

Социал тадқиқотлар жуда хилма-хил ахборотлар олиш имко-нини беради, чунончи:

 

*жамоа аъзоларининг мехнатга ва рахбарларга муносабати;

*бошқариш усулларининг бир-бири билан узаро муносабати;

*жамоанинг эхтиёжлари ва кизикишлари;

*ходимлар шахсияти;

*ходимлар кунимсизлиги сабаблари;

*ходимларнинг ишлаб чикаришдаги фаоллиги;

*жамоа аъзоларининг маънавий ва жисмоний равнаки;

*эхтиёжларнинг қондирилиш даражаси ва хоказо тугрисидаги ахборотлар.

 

Бу ахборотлар жамоаларда ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга ва хилма-хил эхтиёжларни кондиришга каратилган тад-бирлар ишлаб чикиш учун мухим восита булиб хизмат килади.

Социологик тадкикотлар олиб боришга корхонанинг уз соци­ологик хизматлари, шунингдек, хужалик шартномаси асосида илмий муассасалар ва укув юртларининг ходимлари жалб кили-ниши мумкин.

[94]. Социологик ахборотларни махсус тадкикотлар утказиш йўли билан олиш мумкин. Булардан энг мухимлари куйидаги-лардир (26-жадвал).

 

 

 

 

Қайд қилинган социологик тадқиқотларнинг хам ижобий жихатлари, хам камчиликлари бор. Шуни хисобга олган холда, у ёки бу усулни воқеаликни реал акс эттириши ва купрок; самара беришига караб танлаш лозим. Тажрибалар эса бу усулларни маълум даражада бирга кўшиб кулланшии мақсадга мувофик эканлигини курсатади.

[95]. Мехдгат жамоаларидаги социал-рухий вазият юзага кел-ган низолар сони билан белгиланади.

 

 

Жамоа аъзолари орасидаги низолар, асосан ишлаб чикариш-нинг коникарсиз ташкил килганганлиги, жамоа аъзоларининг рухий холатлари хисобга олинмаганлиги, зарур иш шароитининг яра-тилмаганлиги ва бошқа сабаблар натижасида вужудга келади.

Мехнат жамоалари орасида низо чикарувчи айрим шахслар булиши эхтимолдан узок эмас. Бундай шахслар иш пайтида фой-дали мехнат билан шуғулланиш урнига, узларининг уринсиз эъти-розларини гапириб хам узларини, хам бошкаларни ишдан чалги-тиб, ишлашга халакит беради.

Бундай носоглом вазият жамоа аъзоларининг кайфиятига сал-бий таъсир килади, уларни асабийлаштиради, натижада социал-рухий вазият ёмонлашади. Бу эса уз-узидан ишга салбий таъсир курсатади.

 

 

 

ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ

 

1.  Куйида қайд қилинган методларни қайси бир бошқариш методи бўлиб хисобланади:

а)  ташкилий-маъмурий методлар;

б)  иктисодий методлар;

в)  социал-рухий методлар;

г)  б+в;

д)  нотугри жавоб йук.

 

2.  Бошқаришнинг ноиқтисодий методлари:

а)  бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузишга асосланади;

б)  буйруқлар, фармойишлар ва кўлланмалар чикариш уларнинг бажарилишини назорат қилишга асосланади;

в)  кадрларни тўғри танлашга асосланади;

г)  иқтисодий манфаатлардан фойдаланишга асосланади;

д)  а+в.

 

3.  Бошқаришнинг ташкилий-маъмурий методлари:

а)  умумжамият манфаатларидан фойдаланишга асосланади;

б)  жамоа манфаатларидан фойдаланишга асосланади;

в) хар бир бошкарув бугинининг функцияларини белгилашга асосланади;

г)  шахсий манфаатлардан фойдаланишга асосланади;

         д) б+г.

 

4.  Бошқаришнинг социал-рухий методлари:

а) ишлаб чикариш жамоаларини, улардаги "психологик вазиятни", хар бир ходимнинг шахсий хусусиятларини урганишга асосланади;

б)  кадрларни тугри танлашга асосланади;

в)  жамоаларда соглом ижтимоий-рухий мухитни яратишга асос­ланади;

г)  а+в;

д)  нотўғри жавоб

 

5.  Фармойиш бериш шаклларига:

а)  лойихалаш киради;

б)  буйрук чиқариш киради;

в)  нормалаш киради;

г)  фармойиш бериш киради;

д)  б+г.

 

6. Қуйида қайд этилганларнинг кайси бири худудий нормалар санкцияларига киради:

а)  моддий жавобгарлик;

б)  интизомий жавобгарлик;

в)  маъмурий жавобгарлик;

г)  жиноий жавобгарлик;

д)  нотугри жавоб йўқ

 

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ  ТРЕНИНГ

 

А. 3-устундаги хар бир атамага 4-устундан мос таъриф (жавоб) ни танланг ва 1-устундаги тегишли ракамлар рупарасига, яъни 2-устунга харфларни ёзиб чикинг.

 

Натижани биргалашиб мухокама килинг

 

Б. Куйида кайд килинган усулларнинг кайси бири бошқаришнинг кайси бир функциясини бажаришда кўлланилади:

1)  лойихалаш                                  13) бухгалтерия хисоби

2)  прогнозлаш                                 14) регламентлаш

3)  буйрук чикариш                          15) экстраполяция

4)  регрессион тахлил                      16) иш хақини такомиллаштириш

5)  тезкор хисоб                               17) статистика усули

6)  моделлаштириш                          18) Дельфа усули

7)  нормалаш                                    19) мотивлаштириш усули

8)  карор килиш                              20) кулланма чикариш

9)  маънавий рагбат                         21) аклий хужум

10)  курсатма бериш                        22) омилли тахлил

11) кадрларни тугри танлаш           23) юкори лавозимларга                                      тайинлаш

12)  фонда таксимотига қатнашиш 24) фармойиш бериш                                 25) мақсадлар шажараси

 

Бошкотирмани ечиш учун ракамлар рупарасидаги усулларни бошкарувнинг тегишли функциялари гурухига тақсимлаб, куйидаги жадвалнинг 2, 4, 6 ва 8-устунларига ёзиб чикинг.

 

 

Эслатма: 25 усулнинг 8 режалаштириш чогида, 8 бошқаришнинг ташкилий жараёнида, 3 назорат функциясини бажаришда ва 6 бошкаришнинг рагбатлантириш функциясини бажаришда кулланилади.

 

В. Маълумки, хазрат Амир Темур уз салтанатини бошкаришда бошкаришнинг иктисодий, социал-рухий методларини куллаш билан бир каторда купрок ташкилий-маъмурий методларидан, хусусан унинг фармойиш бериш шаклларидан жуда мохирлик билан фойдаланган.

Унинг даврида марказлашган, интизомли давлатнинг барпо булганлиги хам саркарданинг уз кул остидагиларни "қуркув билан умид уртасида ушлаш" тамойили буйича бошкаргани сабаб булган.

Куйидагиларга ёзма равишда жавоб беринг:

а) Хазрат Амир Темур "Тузуклар"ида маълум килинишича, уз фаолиятида 12 ижтимоий-сиёсий гурухга таяниб иш олиб борган. Улар кайси гурухлар? Жадвални тулдиринг.

 

 

б) Хазрат Амир Темур "Тузуклар"нинг "Мамлакатларни забт этиш тузуги" бобида шундай ёзади:

"Бирон мамлакатда жабр-зулм ва фиску фасод кучайиб кетаркан, асл подшохлар адолат урнатишиб, фисқу-фасодни, зулмни йукотиш ниятида ана шундай мамлакатга хужум бошлаши лозим. Тангри таоло шу ниятнинг шарофати билан мамлакатни золимнинг кулидан тортиб олиб, одил (подшох)га топширади.

Жахонгирлик килишга киришганимда тўрт нарсани хотирамда мах­кам caқладим".1

Хуш, у турт нарса нима экан? Жадвалда ёзма равишда баён этинг. Туртинчи ўгитни келтирамиз:

 

 

в) "Тузукларда" келтирилган маълумотларга кура, Амир Темур уз давлатини, бир учи Чину Мочин ва иккинчи учи Шом худудида булган улкан мамлакатни бор-йуги етти нафар вазнр ёрдамида бошкарган. Улар кандай вазирлар эди? Жадвалда ёзма равишда баён этинг.

 

 

г) Амир Темур уз "Тузуклар"ида куйидагиларни ёзади: "Салтанат тунини кийгач, уз тушагимда рохатда ухлаш хузур халоватидан воз кечдим. Ун икки ёшимдан турли диёрларни кездим, ранжу мехнат тортдим. Хар хил тадбирлар кўлладим, (ғаним) кисмларини синдирдим.

Амирлар ва сипохийларнинг исёнларини курдим, улардан аччик сузлар эшитдим. Лекин сабру бардош билан узимни эшитмаган-курмаганга солиб, уларни тинчитдим. Килич кутариб жанг майдонига отилдим ва шу тарика дунёда ном чикардим.

Энди менинг номдор, бахтиёр фарзандларим ва мамлакатларни забт этувчи иктидорли набираларимга йул-йуриқ шулки, мен ун икки нарсани узимга шиор килиб олиб, салтанат мартабасига эришдим. Шу ун икки нарса ёрдамида мамлакатларни забт этиб, салтанатимни бошкардим ва салтанат тахтига зебу зийнат бердим. Улар хам ушбу тузукка амал килсинлар. Менинг ва узларининг давлату салтанатларини эхтиёт килсинлар".

Хуш, у ун икки нарса нималар эди? Куйидаги жадвалда ёзма равишда баён этинг. Бешинчи угитни келтирамиз.

 

 

3-устунда хар бир тузук (конун-коидалар)нинг бошкариш функцияларини бажаришда кўлланиладиган бошкарув усулларини ёзиб чиқинг. Тузукларнинг туб мохиятини биргалашиб мухокама килинг.

д) Хазрат Амир Темур "Тузуклар"ининг "Салтанатни уз эркимда саклаш учун амал килган тузугим" бобида шундай ёзади:

"Ушбу ун икки нарсани узимга шиор килиб олганлигим учун тула мустакиллик билан салтанат тахтига утирдим. Уз тажрибамдан синаб билдимки, агар кай бир подшо  шу ун икки нарсага эга бўлмас экан, салтанатдан бебахра колур".

Бу ун икки нарса нима экан? Куйидаги жадвалда уларни ёзма равишда баён этинг. Учинчи ўгитни эслатамиз.

 

Угитларнинг туб мохиятини биргалашиб мухокама килинг.

е) Хазрат Амир Темур "Тузуклар"ининг "Мамлакатларни забт этиш тузуги" бобида шундай деб ёзган:

"Жахонгирлик килишга киришганимда турт нарсани хотирамда мах­кам сакладим".

Бу турт нарса нима экан? Куйидаги жадвалда уларни ёзма ра-вищда баён этинг. Иккинчи угитни келтирамиз.

 

 

 

 

 

 

Г. Бошкарув методлари ва хикматлар

 

Куйида кайд килинган, хаётда Уз тасдигини топган хикматларни бошкарувнинг кайси бир методига нисбатан куллаш мумкин.

•  Амри падар — аршдан аъло.

•  Бир товукка хам дон керак, хам — сув.

•  Бир казога икки жазо йук.

•  Бошлик булса сербуйруқ, на мой колур, на куйрук.

•  Бераверсанг буйрукни, хизматчи бурар куйрукни.

•  Буш коп тик турмас.

•  Жар бошига етганда отнинг бошини тортма.

•  Исо хам уз йулига, Мусо хам уз йулига.

•  Кичикни макта, каттани сакла.

•  Кундуз юрган илоннинг умри киска.

•  Тарбия такани тугрилайди.

•  Карс икки кулдан чикади.

 

Д. Кроссворд

 

 

Энига:

 

1. Бошкариш методларидан бири.

3.  Идора, муассаса, харбий кисм ва ш.к. бошлигининг маълум вазифаларни бажариш, маълум тартиб-коидаларни жорий этиш хакида уз рахбарлиги остидагиларга каратилган расмий амр.

4.  Юкори рахбар органлар томонидан берилган ва бажариши мажбурий саналган йул-йурик, дастур, курсатма.

5.  Кишининг ички рухий холатига таъсир курсатиш учун кул-ланиладиган бошкарув усулининг бир тури.

6. Аник, ижрочиларга ёки аник, иш юзасидан бериладиган бошкариш карорининг ташкилий хукукий шакли.

7. Йигилиш, мажлис, конференция ва хоказоларда мухокама килинган масалалар юзасидан кабул килинган карорлар.

8. Давлат томонидан аник, максад йулида ишлатиш учун кай-тариб олмаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағи.

10.  Барча бошкарув органлари маъмурияти томонидан тезкор жорий масалалар буйича бериладиган бошкарув акти.

11.  Бошкаришнинг маънавий усулларига асос солган Хитой файласуфи ва донишманди.

12.  Молия ва тулов интизомини бузувчиларга пул жаримаси шаклида кулланиладиган жазо чораси.

 

Буйига:

 

2. Моддий манфаатлардан фойдаланишга асосланган бошқарув методининг бир тури.

8.  Корхоналарни танг холатдан чикариб, уларнинг нормал ишлаб туришини таъминлаш максадида кулланиладиган молиявий тадбир.

9.  Бевосита ахоли турмуш тарзи ва турмуш даражасини тавсифловчи категория, бошкарув усулларидан бири.

10. Бирор ходим ёки органнинг фаолият доираси, вазифаси.

 

Уз-узини текшириш учун саволлар

 

[73]. Метод нима? Бошкарув методлари-чи?

[74]. Функционал тизимости объектларни бошкариш усули деганда нимани тушунасиз?

[75]. Бошкариш функцияларини бажаришда кандай усуллар кулланилади?

[76]. Бошкарув карорларини кабул килищда кандай усуллар кулланилади?

[77]. Дельфа усули туғрисида нима дея оласиз?

[78]. Ташкилий-маъмурий методнинг мохияти нимада?

[79]. Ташкилий-маъмурий методнинг кандай шаклларини биласиз?

[80]. Ташкилий таъсир утказиш шакли кандай амалга оширилади?

[81]. Фармойишли таъсир курсатиш шакли кандай амалга оширилади?

[82]. Фармойишли таъсир утказиш шакллари кандай талабларга жавоб бериши керак?

[83]. Бошкаришнинг хукукий воситалари деганда нимани тушунасиз?

[84]. Хукукий нормалар кандай санкцияларни назарда тутади?

[85]. Иктисодий методларнинг мохияти ва вазифалари нималардан

иборат?

[86]. Иктисодий методларнинг кандай шаклларини биласиз?

[87]. Кредитнинг бошкаришдаги ролини нима билан изохлайсиз?

[88]. Соликнинг бошкаришдаги роли нимадан иборат?

[89]. Субсидия ва санация бошкариш воситаси була оладими?

[90]. Трансферт тўловларининг бошқаришдаги роли кандай?

[91]. Социал-рухий методларнинг мохияти нимада? Улар кандай фанларга асосланади?

[92]. Бопщаришнинг социал-рухий методлари кандай муаммоларни

 ечишга каратилган?

[93]. Социология тадкикот методлари нима учун зарур?

[94]. Социологик тадкиқотлар кандай усулларда уюштирилади?

[95]. Низо нима?

 

V-БОБ.МЕНЕЖЕР

 

Режа:

 

5.1.  Менежер ва рахбарлик услуби. (96—100)

5.2.  Рахбар фазилатлари. (101—107)

5.3.  Рахбар маданияти. (108—118)

5.1. Менежер ва рахбарлик услуби

 

[96]. Менежер— бу махсус тайёргарлик курган, бошкариш-нинг сир-асрорлари, конун-коидаларини пухта эгаллаган малакали мутахассисдир. Менежер бу ёлланма бошкарувчи булиб, алохида ижтимоий катламга мансуб булади.

Компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия хокимиятга эга булган бошқарувчи, директор, рахбар, мудир, маъмурий бошкарувчилари менежерлар деб юритилади.

Менежерлар бошкарув погонасига биноан уч тоифага булинади:

 

•  Юкори погона менежерлари.

•  Урта погона менежерлари.

•  Куйи погона менежерлари.

 

Юқори погона менежерлари фирма истикболини белгилаш, унинг келажаги учун ахамиятли чора-тадбирларни ишлаб чикиш билан шутулланади. Бир суз билан айтганда фирма режасини ишлаб чикади ва уни амалга оширади.

Урта погона менежерлари фирма фаолиятининг айрим томонларини, чунончи, ишлаб чикариш, товарларни сотиш, нарх бел­гилаш, молия фаолияти, янги товарларни узлаштириш, техноло-гияни куллаш, мехнатни ташкил этиш кабиларни бошкариш би­лан шуғулланади.

Куйи погона менежерлари куйи буғинда, масалан, цех, булим, бригада доирасида ишни ташкил этиш, кунлик, хафталик, ойлик иш топширикларининг бажарилишини бошкариб боради.

Туғри, корхонани бошкариш бевосита мулк эгасининг вазифаси дейишимиз мумкин. Аммо бошкариш учун мулк эгаси булиш

шарт эмас. Шу хусусдан оркестрни бошкарувчи дирежёр мусика асбобларининг эгаси булмаса хам уз ишини килаверишини эслаш уринли. Бошқариш вазифасини корхона эгасининг узи ёки ёлланган, аммо мулкдор номидан иш килувчи менежер бажаради.

Иктисодий алокалар мураккаблашган сари менежер хизматига талаб ошади, уз ишининг устаси булган махсус ижтимоий тоифа — менежерлар тоифаси пайдо бўладики, унинг алохида иж­тимоий макоми бор. Менежер гоят мураккаб, ута масъулиятли иш билан шугулланиши, фирманинг хаёт-мамотига жавобгар булганлиги учун хам ёлланиб ишловчилар орасида энг катта хизмат хаки олади.

Бошкарув функцияларини бажаришда ва жамоат ишлаб чика-ришида замонавий менежер:

 

•  рахбар — бошкарувчи;

•  рахбар — дипломат;

•  рахбар — мураббий, тарбиячи;

•  рахбар— инсон;

•  рахбар — тадбиркор;

•  рахбар — инноватор сифатида майдонга чикади.

 

[97]. Хар бир менежер узига хос бошкарув услубига эга. Ус-луб  бу ишлаш, бошкаришдаги ўзига хос йул, усул маъносини англатади. Шу нуктаи назардан куйидаги тушунчаларни ажрата билиш лозим:

 

•  бошкарув услуби;

•  иш услуби;

•  рахбарнинг иш услуби.

 

Бошқарув услуби— бу бошкарув жараёнида юзага чикадиган муаммоларни хал килиш усуллари, йуллари мажмуидир.

Иш услуби — бу бошкарув функцияларини самарали бажариш маскадида бирор-бир органнинг ёки рахбарнинг буйсунувчиларга аник, ва нисбатан баркарор таъсир курсатиш усули ва йуллари мажмуидир. Масалан:

 

•  мамлакат бошкарув органларининг иш услуби;

•  вазирлик, кўмита, хокимларнинг иш услуби;

•  суд, прокуратуранинг иш услуби;

•  корхона, цехларнинг иш услуби;

•  айрим рахбарларнинг иш услуби ва хоказолар. Бошкарув-нинг турли погона ва боскичларида турган бошкарув орган-лари ва рахбарларнинг иш услублари хар хилдир. Шу нуктаи

         назардан иш услуби ғоят куп киррали тушунчадир.

 

Рахбарнинг иш услуби — бу бошкарув жараёнида у ёки бу ма-салани хал килишда унинг узига хос ёндошишидир. Рахбар қарор қабул килганда, унинг бажарилишини ташкил этганда ва кул ос-тидаги кишилар ишини назорат килганда у уз вазифаларига му-вофиқ иш куради.

Бирок, хар бир рахбар бунда узига хос равишда, бошкарув жараёнида узи учун мос булган, уз рахбарлик услубини белгилай-диган усуллар билан харакат килади. Мутлако бир хил икки киши булмаганидек, рахбарликда хам мутлако бир хил услуб йуқ. Рах-барлик услуби рахбарларнинг уз кул остидагилари билан алока-сида, уларнинг узаро муносабатларида таркиб топади.

 

Услуб бошқарув органининг интеллектуал салохияти,

сифатлари, унинг индивидуал хусусиятлари билан белгиланади.

 

[98]. Рахбарлик услуби бошкариш методлари билан муайян узаро алокада булади.

Бошкариш метода хам бошкариш фаолиятини амалга оши-риш усуллари ва йуллари мажмуидан, бошқариш тизимига са-марали, максадга мувофик таъсир курсатишдан, яъни бошка­риш функцияларини амалга ошириш механизмидан иборатдир.

Лекин шуни эътиборга олиш лозимки, метод — бу тамомила объектив, рахбарга боғлиқ булмаган ва мустакил тушунчадир. Ус-луб, гарчи у хам таъсир утказиш усуллари мажмуидан иборат булсада, методдан фарк килади, у ёки бу рахбарнинг субъектив, инди­видуал хусусиятлари билан белгиланади.

Киёслаш учун шуни айтиш мумкинки, мусика нотаси хамма учун бир хил булсада, лекин мусикачиларнинг ижро этиш услуб (манера)лари хар хилдир.

Буни куйидаги мисолларда куришимиз мумкин. Барча рах-барлар ходимларни рагбатлантириш максадида бошқаришнинг иктисодий методидан фойдаланишлари керак. Лекин баъзи рах-барлар индивидуал рагбатлантиришга, бошка бир рахбарлар эса жамоани рагбатлантиришга купрок маблар ажратишга харакат килади. Баъзи рахбарлар йил чораги натижаларига, иккинчи бир рахбарлар эса йиллик иш натижаларига караб мукофотлашни афзал куради.

Буйрук ва фармойишлар чикариш каби бошқаришнинг ташкилий-маъмурий методларидан хам рахбарлар турлича фойдаланади. Булар булмаса хам буйрук чикариш ва аксинча, бошкариш функцияларини буйруксиз хам муваффакиятли бажариш мумкин.

Буйрук чикариб, уни назоратсиз колдириш хам, унинг бажари-лиши устидан аник ва амалий назорат урнатиш хам мумкин.

Шундай килиб, муайян методларни амалга оширишга хар хил рахбарлар уз индивудуал услуби билан ёндошади.

Шу билан бирга, рахбарлик услуби бутунлай индивидуал асосга эга деб караш нотуғри булар эди. Рахбарлик услубига бошкариш қонунлари ва тамойиллари, рахбарларга булган ягона талаблар, жамоадаги социал-рухий мухит, юкори рахбарларнинг бошкаришда кулланиладиган усуллари каби купгина объектив омиллар таъ­сир курсатади. Демак, хар бир рахбарнинг фаолиятида рахбарлик услубининг субъектив ва объектив унсурлари аралашиб кетади.

 Субъектив унсурлар рахбарнинг:

 

•  ишчанлик ва шахсий сифатлари;

•  мижози, кобилияти ва кизикиши;

•  билими, куникмаси ва махорати;

•  тадбиркорлиги ва ташаббускорлиги каби фазилатларида на-моён булади.

 

Рахбарларнинг ишчанлик ва маънавий-маданий хислатларини бахолаш амалиёти шуни курсатадики, бунда биринчи уринда эътикодлилик, топширилган иш учун шахсан жавобгарликни хис килиш, халоллик, виждонлилик, кишиларга нисбатан мехрибонлик ва эътибор билан муносабатда булиш туради. Асосланган карорларни мустакил ва тез кабул килиш кобилияти, шахсан интизомли булиш, мехнатсеварлик, ташкилотчилик, жамоада интизомни йулга куйиш ва саклай билиш кобилияти жуда юксак бахоланади.

 

[99]. Рахбарлик услуби, белгиси ва буйсунувчиларга нисбатан муносабатига караб, барча рахбарларни куйидаги уч турга ажра-тиш мумкин (27-жадвал).

 

Қайд этилган рахбарлик услублари соф холда учрамайди. Хаётда хар бир рахбарнинг иш услуби хар хил булади, лекин юкоридаги уч услубдан бири яққолрок сезилиб туради. Турли хил ишлаб чикариш вазиятларида хар хил ходимга нисбатан рахбарликнинг ижобий томонларидан фойдаланиш керак. Рахбар хакикий ахволга караб иш тутиши ва буйсунувчиларнинг узига хос шахсий хислатларини хисобга олиб муомала қилиши керак.

 

[100]. Хар бир бошкарув услубнинг самарадорлигини бахо-лаш учун америкалик олим Л. Лайкерт куйидаги коэффициентни хисоблашни таклиф килган:

бу ерда, Кюк — автократик — либераллик коэффициенти;

ИУ — рахбарлик услубдаги ишонтириш унсурлари йиғиндиси;

2МКУ — рахбарлик услубидаги мажбур килиш унсурла­ри йиғиндиси.

 

Р. Лайкертнинг фикрича, бу нисбат 1,9 ни ташкил килиши лозим. Бошкача килиб айтганда рахбарлик услубида рахбар ишон­тириш унсурларини мажбур килиш унсурларидан тахминан икки баравар купрок  кўллангандагина унинг рахбарлик услуби опти-мал, мақсадга мувофик, самарали бўлган хисобланади.

Умуман олганда хар учала турдаги рахбарликнинг бошқариш функцияларини бажаришдаги ва ижтимоий муносабатлардаги ўзига хос хусусиятларни куйидаги жадвалда умумлаштириб курсатиш мумкин (28-жадвал).

 

Хар учала рахбарлик тури уртасида мутаносиблик мавжуд булиб, аник шароитларда бирининг салмоги ошиши билан бошкасининг салмоги камаяди.

 

5.2. Рахбар фазилатлари

 

[101]. Фазилат— бу ижобий хислат, яхши сифат ёки хусуси-ятдир. Кишиларда фазилатларнинг турлича булиши хамда хар хил хулқ-атворлар инсоннинг баданида айланиб юрадиган суюк мод-даларга куп жихатдан боғлиқ эканлиги тажрибада кузатилган.

Кадимги тиббиётнинг йирик намояндаси Гиппократнинг ин-сон баданида кон асосий уринни ишгол этса, бундай одам хара-катчан, енгил булади, таассуротларнинг алмашинишига тез куни-киб кета колади, уз атрофида содир булаётган воқеаларга дархол ва иштиёк билан аралашади, деган фикри бежиз эмас.

Мана шу хил кишиларни Гиппократ сангвиниклар (хушчакчак. кишилар) деб атаган. Бу лотинча "сангвинис", яъни "кон" деган суздан келиб чикқан.

Сангвиниклар туйгу (жушкин) хусусиятлари билан ажралиб туради.

Улар:

 

 

Сангвиниклар иш жараёнида кечган кунгилсиз ходисаларни тезда унутадилар. Улар ўз кучи хамда қобилиятларига ортикча бахо бериш хусусиятига эга буладилар.

Рахбарлар сангвиникларнинг ишини салбий бахолашдан кура уларга нисбатан каттикқул ва талабчан булсалар, ижобий натижага эришишлари мумкин.

Сангвиниклар юкори лавозимга интиладиган кишилар булади.

Агар кишида шиллик хукмрон урин тутса, ундай кишилар оғир, тепса тебранмас, кайфиятлари ва интилишлари анча баркарор, вокеалар ва хаёт таассуротларига локайд карайдиган буладилар. Бундай хил кишилар флегматиклар деб аталган. Кадимги юнон-лар шилликни "флегма" дейишган.

 

Флегматиклар чидамлилиги, матонати, узини тута билиши билан ажралиб туради.

Гиппократнинг фикрича, агар кишида заъфарон сафро устун турса, бундай киши тезкор, катьий, харакатчан булади. Бу тоифа кишиларни Гиппократ холериклар (кони кизик кишилар) деб атаган. Кадимги юнонлар сафрони "холей" дейишган.

Холериклар — кутаринки рухда ишлай оладиган, каршиликларни енга оладиган кишилар бўлиб, уларнинг ишлаш завки кайфиятининг бузилиши биланок тез ўзгариши мумкин. Улар сержахл, узини яхши курадиган, тез гапирадиган одамлар булиб, бошкалардан гапининг оханги ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Холерикларнинг вазминлик даражаси худди сангвиникларникидек булади. Рахбар ва бошка кишиларга нисбатан узини тугри тутади.

Нихоят, Гиппократ яна бир тур кишиларни ажратадики, бун-дайларнинг ахволи, рухияти бир хилда турмайди. Улар ёмон кай-фиятга купрок. мойил бўладилар, арзир-арзимас нарсалардан кат-тик, куюнаверадилар. Бундай кишиларни улут шифокор меланхо-ликлар деб атаган. Кадимги юнонларда "меланхолик" сузи "кора сафро" деган маънони билдирган.

 

 

Меланхоликлар кулай шароитда олдига куйилган масалаларни мувафавдиятли бажаради. Агар ишда шароит, яъни вазият ўзгарса, қийинчилик тутилса, улар узларини панага олиб туришади.

[102]. Рахбар бир қатор талабларга жавоб бериши керак. "Рах барлик қилиш" деган сўзга изохли лугатларда бошқариш, маслахат бериш, кузатиш, йуналтириш, курсатма бериш деган турли маълумотлар берилган. Бувдан куриниб турибдики, хозирги даврда менежер (рахбар)лар кондириши зарур булган талаблар жуда купдир. Уларни куйидаги бешта йирик гурухга булиш мумкин (29-жадвал).

 

[103]. Рахбарнинг сифат хислатларини белгиловчи мезонлар куп. Бирок  куйидаги ижобий хислатлар улар орасида алохида мавкега эга:

Довюраклик— бундай рахбарда мардонаворлик, ботирлик, да-диллик мавжуд булади. Улар омадсизликдан кўркмайди. Куркув уларни жасоратта чорлайди ва зафарларга олиб келади. Хар бир янги харакатни таракқиётта ва хаётий тажрибаларга эриштиради.

Сабрлилик — бундай рахбар мувафакқиятга бирданига эришиш мумкин эмаслигини яхши тушунади. Унга факат бардош ва сабр-токатли булиб, сабот-матонат билан кийинчиликларни енгиш оркали эришиш мумкинлигини билади. Чидам, сабр туғрисида Абдулло Авлоний шундай деган эди:

 

 

Бир хокимдан сурадилар: "Одамларни узингдан узоклаштир-масликнинг чораси нима?" У деди: "Чидам ва мулойимлик". Яна ундан: "Мушкул нарсаларни кандай хал килса булади?" деб сура­дилар. У яна "Чидам ва мулойимлик билан!" деб жавоб берди.

Яхши ниятлик — бундай рахбар хайрихох ва илтифотли була­ди, кишиларга нисбатан доимо яхши ниятда булади. Узидаги кано-атсизликни гирром ракобатчилик йули билан эмас, балки хайри-хохлик йули билан бартараф килишга харакат килади. Унинг хаётидаги шиори хасад эмас, балки:

 

 

Шу уринда куйидаги хикматли сузларни таъкидлаш уринли-дир. Уч дардга даво йукдир:

 

•  дангасаликдан келган камбағалликка;

•  хасаддан тугилган душманликка;

•  хужайинликдан келиб чикқан касалликка.

 

Соғлом шубхалилик — бундай рахбар купинча "хар нарсада шубхада бўл" деган шиорга амал килсада, бирок, носоглом шубха — бу хоин, у кишиларни уриниб куришдан кўрқитиб, эришишлари мумкин булган яхши нарсалардан махрум этилишини яхши билади. Шу билан бир каторда улар ўз кучига ишониш, унга соғлом шубхали билан караш ишчан масъулиятли карорларни кабул килишга чорлашини, уларни бажариш йулида киши кучига куч кушишни яхши тушунишади.

Камтаринлилик — бундай рахбар камтарликнинг деярли хар доим истеъдодга туғри мутаносиб эканлигини, камтарликни етиш-маслиги эса нодонликнинг даракчиси эканлигини яхши тушунади. Улар:

 

 

каби халк маколларига риоя килишади. Улар камтарин рахбарнинг:

 

•  узини бошкалардан устун куймаслигини;

•   илму фан ёки мехнат сохасидаги ютуги билан магрурлан-маслигини;

•  катта-кичикни бирдек хурмат килишини;

•  одамлар огирини енгил килишини;

•  хушмуомала булишини;

•  кандай даврада булмасин доимо узини оддий тутишини;

•  шону шухратга учмаслигани яхши англашади.

 

Самимий хушмуомалалилик — бундай рахбар софдил, очик кунгил булади, чин юракдан гапиради. Кул остидагиларга садокат билан ихлос куйиб хизмат килади. Улар самимийликнинг огир ва жуда нозик масала, у акл ва чукур маънавий одобни талаб этишини, шунингдек, кимки узгалар билан носамимий муносабатда булишга одатланган экан, у пировард натижада уз-узига хам самимий булолмай колишини яхши тушунишади.

Доноларнинг айтишларича хушмуомалаликнинг унта белгиси бор. Улар куйидагилар: инсоф, акл, илм, хилм(мулойим), олижа-ноблик, куркам феъл, яхшилик, сабр ва мулойимлик.

Рахмдиллик — бундай рахбар барчага рахм-шафкатли булади. Улар бошкаларни куп нарсада кечиришади, аммо узларини эса хеч нарсада кечиришмайди. Улар рахм-шавкат инсонларнинг энг олий фазилатларидан бири эканлигини, рахм-шавкатли киши доимо одамларга ёрдам кулини чузишини, ожиз ва нотавон кишилардан хабар олиб туриш лозимлигини яхши тушунадилар.

Хушхулқлилик — бундай рахбар инсон гузаллигининг асоси унинг чиройли хулкида эканлигини, айнан хушхулклик инсонни улуғликка олиб боришини, ёкимли хулк эгасидан барча катта-кичик хурсанд булишини, бундай хулк эгаси бошкаларни хурсанд килишдан ташкари, узи хам доимо хурсанд юришини, бошкалардан эса узига мухаббат ва мулойимлик кайтишини яхши тушунади.

Доноларнинг фикрича, хушхулкликнинг унта нишонаси бор:

 

 

Қаноатлилик — бундай рахбар каноатсизликдан келадиган офатларни, яъни нафс балоси, хасад, худбинлик, бахиллик, та-магирлик кабиларни яхши англайди. Улар нафс балоси одамни хар куйга солишини, нафсини тийган хурмат-иззат топишини ва бехавотир яшашини, каноатни эса иззатнинг асоси, улмайдиган бокий хазина, куримайдиган дарахт, завол топмайдиган мулк эканлигини яхши тушунишади.

Бу уринда куйидаги хикматни келтириш уринлидир:

 

 

Тамагирлик хам каноатсизликдан келиб чикали. Тамагир рах-бар уз орзуларини руёбга чикариш учун турли кабихликлардан кайтмайди, хеч кандай гунохдан куркмайди, ёлгон гапирмай юр-майди, ёлгон сузни исботлаш учун ёлгон касамлар ичади. Тамаси купнинг инсофи оз, очкуз булур.

Бир киши уғлига деди:

— Нафсингни шундай машқ килдирки, токи у амрингга кулоқ соладиган булсин.

Угил суради:

—  Мен кайси пайтда аклли булишим мумкин?

—  Нафсингга хоким булганингда, — деди.

 

[104]. Инсонларга хос юкорида кайд килинган ижобий хис-латларнинг хаммасини бир киши тўла-тўкис эгаллаб олиши жуда кийин, албатта. Лекин шундай фазилатларга эга булишга барча рахбарлар интилиши керак. Аммо оброли булиш фазилати хар кандай рахбар учун шак-шубхасиз зарурдир.

Обрў — бу хамма томонидан тан олинган хамда мехмат эвази-га орттирилган, рахбар учун зарур ишонч ва калкондир. Айни пайтда хар бир рахбар узидан юқори турувчи рахбарлар олдида хам, узига буйсунувчи ходимлар олдида хам, ўзи билан хукуки тенг бошка рахбарлар олдида хам обруга эга булиши лозим.

Обрў  халол мехнат, ташаббускорлик ва ўз вазифасига масъу-лият билан муносабатда булиш, жамоа аъзоларига талабчанлик ва ғамxyp булиш, Уз ишини чукур билиш билан орттирилади.

Шуни эсда тутиш лозимки, хизмат мавкеи Уз-Узидан обрў келтиравермайди. Рахбар хизмат мавқеига факат муайян неъматлардан фойдаланиш усули деб карамаслиги зарур. У шуни ёддан чикармаслиги керакки, рахбарлик мансабига сайлаб куйилган ёки тайинланган экан, энди факат битта афзалликка эга булади, у хам булса:

 

 

Рахбар шу талабларга риоя килмас экан у ўз рахбарлик усули-да куйидаги салбий ходисаларга йул куйиши, пировардида эса уз обруйини кеткизиши ва эл назаридан колишига сабаб булиши мумкин (30-жадвал).

 

[105].Ха, рахбарлик услубидаги салбий кусурларни бартараф этиш лозим. Бунинг учун бошкаришнинг барча унсурларига эъти-борни кучайтириш керак булади. Энг аввало рахбар юкоридаги нуксонлардан холи булиши ва иш услубини куйидаги ижобий фазилатлар замирида ташкил килиши лозим:

 

•  Рахбар уз хукук. ва ваколатидан умумдавлат манфаатларини жамоа ва ходимларнинг шахсий манфаатлари билан уйғун олиб боришга мохирона фойдаланиши зарур. Аммо давлат манфаатларига путур етказмасдан, шахсий манфаатлар умум-манфаатларига буйсуниши лозим.

•  Ишлаб чикаришни факат жамоада обрў-эътиборга эга булган рахбаргина яхши бошкара олади. Айни пайтда шуни унутмаслик керакки, обру факат хизмат мавкеи билан эмас, бал­ки, аввало, билим, тажриба, ишга ва ходимларга муносабат билан орттирилади.

•  Рахбар вазмин, хар кандай вазиятда хам узини тута билади-ган, одобли ва хушмуомала булиши зурур. Уз хатти-харака-тини назорат кила оладиган, кайфияти ва сезгиларини тия биладиган, юриш-туришида буйсунувчиларга ўрнак курса-тадиган булишга мажбурдир.

•  Буйрук хаммага хам ёкавермайди. Шу сабабли буйсунувчи ходимларга бериладиган фармойиш факат бевосита буйрук шаклида булмасдан, балки топшириқ ва вазифа, маслахат тарзида хам булиши керак. Бу уринда куйидаги ибратли иш услубини билиш фойдадан холи эмас.

 

Оуэн ЯНГ дурустгина лавозимни эгаллаб турган булишига карамай, кул остидаги ходимларнинг хеч бирига, хеч качон буйрук охангида иш буюрмаган. У буйрук беришдан кура маслахат со-лишни афзал билган. Бундай юмшоқ муомала биринчидан, Оуэн-нинг узига катта иззат-обру келтирган булса, иккинчидан идора ишининг хар доим бир маромда муваффакқиятли кечишини таъ-минлаган.

Янг хеч качон "Мана бу ишни ундай ёки бундай килинг" ёки "Бундай ё ундай килманг" демаган. Бунинг урнига "Шу масалада бир уйлаб курсангиз" ёки "Шундай килинса, яхши натижа беради деб уйлайсизми" кабилида муомала килишга одатланган.

 

•  Рахбар буйсунувчи ходимларнинг фикр ва маслахатларини дикдат ва хурмат билан тинглаши, хатто шу таклифларга шахсан кушилмаган такдирда хам уларга осойишта кулок солиш ва мухокама килиши лозим.

 

Янг бирор ташкилотга хат йуллаш зурурати тушиб қолган холда мактуб матнини бошидан охиригача айтиб туриб ёздирадида, пировардида ходимига шундай савол билан мурожаат киларди: "Сизнинг хат матни хусусидаги фикрингиз қандай?" Агар хат матнини бирор ходими тайёрлаган булса, уни ўкиб чиқкач, мабодо камчилиги учраса ёки ёкмаса, буни ходимнинг юзига солиш урнига маслахат йусинида фикрлашади: "Балки хат матнини бир оз бошкачарок килиб ёзганимиз маъкулмиди, сиз нима дейсиз?"

Янг уз ходимларига нима килиш кераклиги хакида хеч қачон курсатмалар бермайди, зиммаларидаги вазифаларини мустакил бажаришлари учун имкон яратади. Мустакил харакат килишга, уз хатоларидан тегишли хулоса чикариш ва бошка такрорламасликни одат килишга ундайди.

Хакикатан хам бундай муносабат ходимларни мустакилликка ургатади, хатоларни тез тузатиш ва ишни охиригача пишиқ-пухта бажаришга одатлантиради. Колаверса, бундай усул ишчи-хиз-матчиларнинг иззат-нафсини хеч качон камситмайди ва, айникса уларда ўз имкониятлари ва махоратларига катьий ишонч, мехнатга иштиёк, туғдиради.

Демак, агар рахбар инсонларда узига нисбатан иликлик, из-зат-хурмат хиссини уйготмокчи булса, у салбий хислатлардан, яъни буюриш, курсатма бериш охангларидан воз кечиб, маслахат солиши, улардан фикр олиши керак. Шунда унинг умумий ишга купрок нафи тегади.

 

• Рахбар интизом ва тартибга риоя килишни катьий талаб килиши ва буйсунувчиларнинг бирон ножуя харакатини эътибордан четда колдирмаслиги керак. Талабчанлик тар-биянинг асоси ва онгли интизомнинг энг мустахкам зами-нидир.

 

Хуллас, рахбардаги одамларни бошқариш кобилият, одамлар хакида гамхурлиги, ташаббускорлик, катьиятлик, мустакиллик, талабчанлик, буйсунувчи ходимлар билан маслахатлаша билиш, ўз сузини устидан чикиш каби ижобий фазилатлар ундаги салбий кусурлардан кутулишга ёрдам беради.

 

[106]. Рахбар салбий кусурлар домига тортилмасликка инти-лига керак. У эгаллаб турган лавозимидан махрум булмаслига учун куйидаги унта коидага риоя килмоғи лозим:

 

1.  Иложи борича кулорингизгача ишга кумилинг ўз компа-ниянгиз мижозларини кўпайтириш учун барча имконият-ларингазни ишга солинг.

2.  Компьютерни урганинг.

3.  Чет тилини ўрганинг.

4.  Уз архивингизни ташкил килинг. Зарур ташкилотлар ва кишилар адреслари, телефонларини ёзиб боринг.  Улар фав-кулодда холларда керак булиб колади.

5.  Хар доим "ха" денг. Хамма нарсаки бажаришга урининг. Хаттоки имкониятингиз, кобилиятингиз етарли булмаса хам олдин бажармаган ишингизни бажаришга харакат килинг. Ишдан махрум булиб колишнинг энг қисқа йули: "Бу менинг ишим эмас" деб жавоб бериш. Бундай сузни айтишдан узингизни тийинг.

6.  Чиройли имо, ишора килишни билинг. Фирма инкирозга учраган вактда хам уни бундай холатдан чикариш учун вак-тингизни аямаслигингизга тайёр эканлигингизни билдиринг.

7.  Малакангизни муттасил ошириб боринг.

8.  Кишилар билан буладиган муомалада хушфеъл ва илтифот-ли булинг. Ноёб, назокатли, дустона кайфият жамоадаги мухитни яхшилайди, узаро ишончни мустахкамлайди, ки-шиларни хамжихатликка чорлайди.

9.  Бошкалар билмайдиган ва бажара олмайдиган у ёки бу ишни билиш ва бажара олишга урининг. Бу нур устига аъло нур булади.

10. Иш вакти факат, масалан: 800 дан 17°°гача булмасин. Агар Сиз эрталаб иш вактидан олдин ёки иш вакти тугагандан сунг иш жойида булсангиз, билингки бу хам эътиборсиз колмайди.

Булардан ташкари, лавозимдан махрум булмаслик учун рах­бар куйидаги кайд этилган кишилар билан ўзаро маслахатлаш-маслиги керак. Улар:

 

 

[107]. Инсон шахсининг энг мухим томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. Бу индивидуаллик шахсдаги темпераментда, хиссиётда, кобилиятда, феъл-атвор, ирода, хотира ва бошкаларда намоён булади. Ана шулар таъсири остида рахбар инжик жанжалкаш, курашчан, билагон ва хоказолар булиши мумкин. Шунга караб ходимлар ва рахбарлар уртасида муносабат шаклланади (31-жадвал).

 

4-устундагиларга риоя килган такдирдагина сиз рахбарингиз билан "чиқишишингиз" ва фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкин. Акс холда эгаллаган лавозимингиз билан хайрлашасиз.

 

5.3. Рахбар маданияти

 

[108]. Рахбар маданияти деганда рахбар одоби ва иктидори уртасидаги диалектик богланиш тушунилади. Бу боғланиш куйи-даги фазилатлар мажмуида уз аксини топади:

 

 

Одоб — аклнинг суянчига, барча фазилатларнинг мезони. Бе-худага халқимизда "Ақл билан одоб — эгизак" дейишмайди. Одоб— яхшилик билан ёмонликнинг фарклашни билиш, фойда билан зарар орасидаги тафовутни англашдир. Одоб воситасида киши уз жонини ёмон хислатлардан даволайди, ёкимсиз айблардан поклайди, чиройли фазилатлардан безайди.

Одоб рахбарни энг чиройли хулк билан куроллантиради. На-тижада акл эгалари бундай рахбардан хар ишда рози буладилар. Одобли рахбар эса кундан-кунга обру топади, нуфузи ошади, ишлари равнак топади.

Баъзи хакимлар одобни энг масъум ва куркам феълга эга булиш десалар, баъзилари нафсни барча каби одатлардан тозалаш дейдилар. Демак, рахбардаги одобнинг мавжудлиги, бу ноёб неъматнинг мавжудлигидир.

Умуман одоб икки хил булади:

• хикмат одоби;

• хизмат одоби.

 

Хизмат одоби поклик ва тўғри йулга етаклайди. Хизмат одоби эса бадавлатлик ва обрўга етказади. Хар иккиси хам yлуғ фазилат булиб, бири азиз қилса, иккинчиси кудратли килади.

 

 

Иймон арабча суз булиб, лугавий маъноси — ишончдир. Ий-монли кишини, хусусан рахбарни қисчача шундай тавсифлаш мумкин:

 

•  эътиқодли, яъни уз фикр ва карашларига махкам, собит-кадамлик билан ишониш ва узгаларни хам узидек хисоблаб, уларнинг лафзига самимият билан ишонишдир. Эътикод журъатни, мардликни, фидойиликни тақозо қилади;

•  маслакли, яъни узига хос акидалари билан бошкалардан ажралиб турувчи ижтимоий, сиёсий, илмий, гоявий ва диний йул сохиби;

•  такводор, яъни бировнинг хакига  хиёнат килмайдиган;

•  шарм-хаёли, яъни хар кандай ножуя хатти-харакатлардан ўзини тия оладиган;

•  ориятли, яъни узига номуносиб ёки эп курилмаган ишдан, нарсадан хижолат тортадиган;

•  андишали, яъни окибатини уйлаб иш киладиган, юз-хотирни биладиган, фаросатли;

•  виждонли, яъни,нохақ адолатсиз ишлардан газабга келади-ган, буларга қаршилик билдирадиган, ўз фаолиятининг яхши томонларидан каноатланиб, хурсанд буладиган, ёмон томон-ларидан норози булиб, рухан эзиладиган, яъни виждон азо-бига тушадиган.

 

Содда килиб айтганда:

 

 

Инсоф — бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйгуси ва кобилияти, ишда, кишиларга муносабатда халоллик, баробарлик, софдиллик ва хакикатгуйликдир. Узгани уз урнига ва шунингдек, ўз ўрнига ўзгани хаёлан кўйиб кўриш хам инсофга олиб келади. Тук очни, бой камбагални, бахтли бахтсизни, толеи баланд толеи забунни, омадли омадсизни, соғлом беморни ўз ўрнига кўйиб кўрилса ва аксинча хам худди шундай булса, олам гулистон — инсофлилар сафи купаяверади.

Адолат — бу барча фазилатлар ичидаги энг олий фазилатдир. Адолатпарвар рахбарнинг ахлоқи хислатлари бемалол қонун урнини боса олади. Улуғ аллома Носириддин Тусий ижтимоий адолатнинг учта асосий талаби мавжудлигани ва жамият тарак-киётини белгиловчи мухим омил эканини алохида уктирган эди:

Адолатнинг биринчи талаби:

•  ахоли турли табакаларининг узаро уйгун булишини таъмин-лашдир.

 

Адолатнинг иккинчи талаби:

•  эл-улусининг хақ-хуқуқи тенг таъминланган холда киши-ларни хизматга тайинлашда шахснинг салохияти ва имко-ниятларидан келиб чикиш.

 

Адолатнинг учинчи талаби:

•  барчанинг тенг фаровонлигини химоя кониш билан бирга бу фаровонликни юзага келтиришдаги хизмати ва хукукига қараб хар бир инсон уз улушини олишга имкон яратишдан иборат.

Бу каби давр ва хаёт тажрибасида тасдиқланган фикрлар ора-дан саккиз аср чамаси утиб, Президент Ислом Каримовнинг рахбарлик фаолиятида узига хос тарзда ифода топмокда. Бунта ишонч хосил килмок учун юртбошимизнинг маърузаларидан биридаги ушбу таъкидга дикқат килайлик:

 

 

Бундан шу хулоса келиб чикадики, хар турли кинғир йуллар би­лан хаддан ташкари катга бойлик орттириб узини куярга жой то-полмай, "тўқликка шухлик" киладиган кимсаларнинг жиловини тортиб куйиш билан бирга, халол мехнат кишиларига имконият яратиб бериш, уларни куллаб-кувватлаш, зурур булса, рагбатлантириб бориш давлат сиёсатининг мухим йуналишларига айланиши керак.

Адолатнинг иккинчи талаби сифатида Президент жамият та-раққиёти ва унинг сиёсий мухитини белгилашда рахбар кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйишга катга ахамият беради ва бу масалага хал килувчи маънавий-сиёсий омил, туб ислохотларнинг таянчи ва бош йуналтирувчи кучи, деб карайди:

 

 

Адолатли жамиятда халкнинг эртанги кунга ишончи ва бун-ёдкорлик ишига рағбати кучли булади. Шунинг учун хам Прези-дентимиз:

 

деган масалани долзарб вазифа килиб кўйди.

Иқтидорли1 деганда бирор соха буйича лаёкатини онгли равишда сезган, ўзидаги қобилиятни тула намоён килиш учун катьият курсата оладиган кишилар тушунилади. Иктидорли одамлар куч-кувватини аямайди ва кутиладиган натижасига — максадига етади.

Улар ишда мардлик, чидамлилик, уз-ўзини бошкара олиш, ташаббускорлик каби хислат ва фазилатларга эга булишади, уз хатти-харакатларига хамиша танкидий куз билан карайдилар,

доимо олға караб интиладилар, эришган самаралари Билан хеч качон чекланиб қолмайдилар. Иктидорли инсонлар уз фаолиятлари билан хатто баъзи бир камхаракат катта истеъдод эгаларига қараганда хам купрок жамиятга фойда етказадилар.

 

 

[109]. Амалиётда рахбар маданияти аник курсаткичларда уз ифодасини топади. Уларни куйидаги уч гурухга булиш мумкин. (32-жадвал)

 

 

Хар кандай холатда хам рахбар кайси булимда рахбар булишидан катьи назар, ўзининг асосий мажбурияти, яъни кўл остидагиларни ўзининг мисолида тарбиялашни унутмаслиги керак. Чунки рахбарлик бу нафақат лавозим эгаси, у ўз навбатида хам тар-биячи, хам социолог, хам психологдир, содда қилиб айтганда рахбар — бу кишилар ўртасидаги мураккаб муносабатларни соз-ловчи, уйгунлаштирувчи "мухандисдир". Бугунги кундаги жами-ятимиз ана шундай рахбарларга ута мухтождир.

[110]. Рахбар ходимларни кабул килиш маданиятига эга були-ши лозим. Чунки, ходимларни кабул қилиш, уларнинг ташвиш-ларига қулоқ солиш, огирликларини енгил килиш хар бир рах-барнинг бурчи ва вазифаси хисобланади. Шунинг учун хам қабул маданиятига риоя килиш учун рахбар куйидагиларга эътибор бер-моги лозим:

 

•  сухбатдошингизни канча вактингиз борлиги тўғрисида огохлантиринг;

•  факат сухбатдошингиз гапларига мулжал олиб вазиятни куз олдингизга келтиринг;

•  тухтатиб булмайдиган, узил-кесил мунозарадан узингизни тийинг;

•  Уз фикрингизни ишончли ва батафсил айтинг;

•  уз гоянгизни изчиллик билан баён этинг;

•  овозингизни баланд килмасдан гапиринг, сўзларингиз дона-дона ва равон булсин;

•  қарши танбех холларда ўзингизга нисбатан танкидий ёндо-шинг;

•  шунчаки фикрлаш ёки хақиқатан хам шунаками — булар ўртасидаги фаркни билинг;

•  саволларни шундай тузингки, уларни тушуниш бир хилда булсин;

•  муаммо мухокамасини аник ечим билан тугатинг;

•  ишни қалаштирманг. Зудлик билан курсатма беринг;

•  сухбатдошингизнинг юмуши ўзи учун ута мухим эканлиги-ни унутманг.

 

Кабулингизда булган кишининг муаммосини ечиш имкония-тингиз булмаса хам сиз у кишини самимий, илтифот билан куза-тинг ва хайрхохлик билан ишининг унгланиб кетишига умид бах-шида этинг. Умуман хизмат юзасидан кабул чорингизда куйидаги қоидага риоя килсангиз нур устига аъло нур булар эди:

 

 

Ташкилотда рахбарлардан кайси бири, кандай масала юзаси-дан кишиларни кабул килиши аник белгилаб куйилиши зарур.     Буйсунувчиларни илтимосига кура кабул килганда рахбар уларга илтимос ва таклифларини киска баён килишни ургатиши лозим. Агар рахбар узи таклиф килиб кабул этса, буйсунувчи бу хакда олдиндан хабардор килиниши керак. Сухбат чоғида ишонч мухи-тини вужудга келтириш лозим, сухбатдошни мажбур килиш, шаъ-нини пастга уриш мумкин эмас.

[111]. Хар кандай муаммони мухокама килиш чогида узаро туғри муносабат урнатиш учун рахбар хамма вакт ўзида муайян фазилатлар ва рахбарлик услубини хосил килишга интилиши ке­рак. Кишилар билан очик ва туғри муомалада булиш, дустона муносабат урнатиш, доим бир хил муомала килиш, майда ишлар юзасидан тортишмаслик, уз хатоларини тан ола билиш ва хока-золар шундай фазилатлар жумласига киради.

Айтайлик, Сиз бирор-бир муаммони мухокама киляпсиз. Шу жараёнда:

 

•  Мухокама килинаётган муаммони ва шу мухокамага катна-шувчиларнинг сонини чегараланг.

•  Диккатни нуктаи назарга эмас, балки манфаатга каратинг.

•  Ечимдан олдин унинг имкониятларини ажратинг.

•  Натижани объектив холдан келтириб чикаринг.

•  Мухокама катнашчилари — бу инсонлар эканлигини унут-манг.

 

Сизнинг мукаддас бурчингиз:

 

•  Онда-сонда узингизни бошкалар урнига кўйиб куриш.

•  Хавфсирашигиздан келиб чикиб хулосалар килмаслик.

•  Сизнинг муаммоингиз бошкаларнинг айби туфайли эмас.

•  Натижага мулжал олиш.

•  Узингизнинг ва уларнинг хиссиётини хис этиш.

•  Эшитаётганингизни билдириш ва курсатиш.

 

Мухокама давомида:

 

•  муаммонинг мухимлигини курсатинг;

•  манфаатдорликни муаммонинг бир кисми сифатида ажра­тинг;

•  объектив мезонларга таянинг;

•  максаддан четланманг;

•  муаммонинг ахамиятини камситманг;

•  нуктаи назардаги турличаликка унча эътиборингизни карат-манг;

•  мураккаб холатларда ўзингизни йукотманг;

•  уз манфаатингизни шараф билан намоён килинг;

•  фаол булинг;

•  мухим жихатлардан бошланг;

•  мухолиф нуктаи назарига хужум килманг, унга зимдан мураланг;

•  танкиддан кочманг, аксинча ундан ишингиз омади йулида фойдаланинг;

•  узингизга каратилган хужумни муаммога нисбатан хужумга йўналтирманг;

•  тасдиқлаш эмас, балки купрок, саволдан фойдаланинг;

•  асоссиз хужумнинг кушандаси — бу сукутдир. Шундан фой­даланинг.

 

Хар бир рахбар мухокама килиниши лозим булган ёки тасодифан юзага келиб колган муаммони, энг аввало узи обдон тушуниб егган ёки хеч булмаса уша муаммонинг ечим буйича узининг мустакил фикрига эга бўлиши лозим. Шундагина у муаммо ечими буйича таклиф килинган мутахассислар билан тенгма-тенг мунозара, бас юрита олиши мумкин.

[112]. Рахбар кенгаш ва мажлисларни олиб бориш маданиятага хам эга булиши керак. Кенгаш — бу жамоа фикри, акл-заковатини муайян масалани мухокама килиш ва окилона карор кабул килиш максадида уюштириладиган мажлисдир. Сохибкирон Амир Темур Кенгаш туғрисида шундай дейди:

 

 

Кенгашнинг олдига куйиладиган вазифа ва олиб борилиш шаклига кўра турлича булади (31-чизма).

 

Кенгашгача:

 

•  Кенгаш режарини тузиб, унга тайёргарлик кўринг.

•   Кенгашда кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган материалларни.

•  Кенгаш катнашувчиларига олдиндан жўнатинг.

•   Кенгашга фикрлари ута мухим булган кишиларни таклиф килинг.

•  Кенгашни зарурат тугилган холлардагина чакиринг.

 

Кенгаш вақтида:

 

•  Кенгашни белгиланган вактда бошланг.

•  Кенгашни утказишнинг ягона тартибини белгиланг.

• Ортикча хуруж, шахсий карши чикиш холларига йул куйманг.

•   Кенгаш максадини хар бир катнашувчи эътиборига етказинг.

 

Кенгаш унсурлари:

 

•  Кун тартибини мухокама килиш.

•  Кенгашни утказиш тартибини мухокама килиш.

•  Муаммоларни аниклаш.

•  Муаммоларни тахлил қилиш.

•  Мукобил варинатларни излаш.

•  Мукобил вариантларни бахолаш.

•  Карор қабул қилиш.

Кенгашдан сунг:

 

•  Кенгаш карорини тайёрлаш.

•  Курсатмаларни тайёрлаш.

•  Ахборотларни жунатиш.

 

Шуни унутмангки, кенгаш утказувчи раислар ва тингловчилар турли тоифадаги кишилар, яъни.

бўлишлари мумкин.

[113]. Рахбар маданияти унинг минбарга чикиб сузлаган чогида, у ерда узини тутишида, нуткида хам ўз аксини топади. Айтайлик,

 

Сиз минбардасиз:

 

•  Нутқингиз жуда хам тушунарли ва онсон кабул килинмоғи лозим.

•  Узни намоён килиш — энг самарали услубдир.

•  Нутқни дарров бошламанг. "Сизга эътибор беришга" имкон беринг.

•  Маълумот, ракамларни ўқиб беринг.

•  Микрофон борлигини унутманг.

 

Айрим тавсиялар:

 

•  Нутк маъноли, бурро, дона-дона, таъсирчан булишлигини унутманг.

•  Нутк чоғида хатога йул кўйманг.

•  Нутқингизда куча сузларини кўлламанг.

•  Тингловчилар дикқатини козонинг.

•  Myxим фикрларни такрорланг, уларга ypғy беринг ва имо-ишора билан тушунтиринг.

•  Нуткингизга хаддан ташкари ракамларни куп ишлатманг.

•  Тингловчига вакт-вақти билан танаффус беринг.

•  Психологик танаффус — бу энг оддий ва тажрибада синалган услубдир.

 

Нутқингиз услубини танлар экансиз, қуйидагиларни эсда тутинг:

 

•  Хаддан ташкари баланд овозда нутк килиш, тингловчиларга ўз хукмини утказаяпти деган таассуротни колдиради.

•  Хаддан ташкари паст овоздаги нутк кабул килувчанликни пасайтиради ва акс саволларни булишини талаб килади.

•  Хаддан ташкари имиллаб нутк  килиш, вактни чузаяпти, де­ган фикрни турдиради.

·        Хаддан ташкари тез нутк, килиш эса, сизнинг аудиторияга булган хурматсизлигингиз деган таассуротни колдиради.

 

Шуни эсда тутингки, тингловчи куйидагиларга караб сизга бахо беради:

 

•  Минбарда сиз узингизни кандай тутаяпсиз?

•  Сиз кандай гапираяпсиз?

•  Сиз кандай кийингансиз?

•  Гапираётганингизни сиз канчалик даражада биласиз?

 

[114]. Рахбар музокараларда хам Узини кандай тутишни билмоги лозим. Музокара - бу шарт-шароит, томонларнинг талаблари хакида фикр алмашишни англатади. Музокора — бу махсус фаолият тури булиб, ўзининг конун-коидалари ва конуниятларига эга. Бу жараёнда бир-бирини узаро бойитиш, тараккий эттириш, хамкорликда муаммоларни тахлил килиш кабиларга эри-шилади.

Музокараларни утказишдан максад узаро манфаатли ечимларни топиш, кескин куринишдаги ихтилофлардан кочишдир.

 

Шуни эсда тутингки:

 

•  музокарадаги ютук, энг аввало мунозаранинг мантикийлиги эвазига эришилади;

• шеригингиз ёки сухбатдошингиз сузларидаги мантикга эътибор беринг. Билингки, у хам махсус тайёрланиб келган;

•  шеригингизнинг уз мунозараси жараёнида йул қуйган камчиликларини ахтариб топинг. Мунозараларнинг маищий кетма-кетлигини ёритишдаги узилишни аниқланг;

• узингизнинг мавкеингизни кучайтирувчи далилларни топинг;

•   музокараларни ишончли даражада олиб боринг. Аммо ўз фикрингизни зурлаб утказманг. Шеригангизнинг  "шохини синдириш" умидида харакат килинг, фикрингизни аник  ва киска баён этинг;

•  фаол булинг. Аммо "кудукни сув пайдо булгунча ковлаш лозимлигини" унутманг;

•   музокара жараёнида турли холатлар, яъни дикқатбозлик, таранглик, ковушмаслик, тускинликлар булиши мумкин. Бундай холларда реалист, мавжуд шарт-шароит, холатни тўғри хисобга олиб иш куринг. Узингизни йўкотманг, муваффакият қозониш йулини астойдил изланг;

•  шеригингиз мавкеини кучайтирувчи далилларни алохида ажратманг. Мухим булмаган, арзимаган келишмовчиликларга диккат билан ёндошманг;

•  товардан кура гоя кимматлирок эканини унутманг.

 

Билингки:

 

•  музокара муваффакиятига олдиндан тайёрланилади;

•   шеригингизни олдиндан ўрганинг. Унинг кучли ва кучсиз томонларини аникланг. Бу хакда сохибкирон Амир Темур "Темур тузуклари"1 да уз фикр-мулохазаларини баён килган.

 

 

•  максадингизни амалга ошириш йулини белгиланг. Майда-чуйдалардан воз кечиб, максадни химоя килинг;

•  муваффакият йуналишларини белгилаб олинг;

•  танаффусларни назарда тутинг;

•  музокара олиб боришга тайёргарлик куринг;

•  музокара олиб бориш режасини тузинг. Ишни кун тартибининг мухим жихатларидан бошланг. Дастлаб каршилик чикмайдиган масалаларни мухокама килинг. Асосий мақсадингиздан четланманг.

 

[115]. Рахбар телефонда гаплашиш маданиятини хам билиши керак. Телефон — бу бошкарув алокаси воситаларидан булиб хисобланади. Ундан тугри фойдаланиш рахбар мехнатини осонлаштиради ва якинлаштиради. Телефонда сузлашиш маданиятига эришмок учун куйидагиларга амал килмоғингиз зарур:

 

Сузлашувгача:

 

•  Шу сузлашув зарурми? Дастлаб шуни аникланг.

•  Кунғирок, килишдан максад нима? Мухим сузлашув режаси­ни тузиб олинг.

•  Кулингизда дафтар, калам ва тақвим булсин.

•  Алокадошингизнинг иш тартибини унутманг.

 

Сузлашув вақтида:

 

•  Узингизни таништиринг.

•  Телефон трубкасига гапиринг.

•  Дона-дона гапиринг.

•  Эркин сузланг.

•  Кўча сузларини ишлатманг.

•  Сухбатдошингизни булманг.

•  Паккосдан рад жавобини берманг.

•  Диккат билан эшитинг.

•  Зарур маълумотларни эслаб колинг ва ёзинг.

 

Сўзлашув таркиби:

 

Дастлабки боскич    — Узаро муносабат мухитини яратиш, сухбатдошнинг вазиятини аниклаш.

Асосий босқич          — муаммони ва илтимосни кискача ифодалаш.

Тайёрлов боскичи    —муаммони, илтимос ва шартларни мухокама килиш.

Якуний босқич         — сузлашувчи якунини, келишув муддати ва вақтини белгилаб олиш.

Тугаллаш                  — миннатдорчилик билдириш ва хайрлашиш.

 

Сузлашувдан сунг:

 

•  Сузлашув якунини ёзиб олинг.

•  Нимани ваъда қилганингизни хам ёзинг.

•  Натижани бахоланг.

 

Шуни унутмангки:

 

•  Агар Сиз сузлашув чогида ёмон эшитаётган булсангиз, бу шеригингиз хам ёмон эшитаяпти, деган гan эмас.

•  Шеригингизга хамма хам факат арзимаган нарсалар билан кунғирок, килади деб уйламанг.

•  Телефонда гаплашиш харажатини факат компания ёки ташкилот харажати деб уйламанг.

 

[116]. Ташкилотчиликнинг, хусусан, рахбарликнинг коидаси — бу ишни бошкаларга топшириш, рахбарнинг узи эса шу топширикнинг бажарилиши устидан назорат килишдир. Агар рахбар хар хил майда-чуйда ишлар билан уралашиб колиб, уларга ўз вактини сарфласа, бу жуда хунук иш булади.

Рахбар Уз кўли остидаги ходимига топширик, бераркан, у куйидагиларга эътибор бермоги лозим:

 

•  топширик, объектив зарур булмоги лозим;

•  шу топширикнинг бажарилишига тулик, ишонч булмоғи керак;

•  топширикни беришдан олдин у туғрида бажарувчи билан маслахатлашинг;

•  узингизга борлик булган шароитларни яратиб беринг;

•  буйсунувчининг имконияти ва шароитини хисобга олинг;

•  топширикни илтимос шаклида ифодаланг;

•  топширикни очик, кунгиллик билан, охиста ифодаланг ва беринг;

•  топширик бериш жараёнида хушмуомалалик ва самимий булишни унутманг;

•  кул остингизда ишлайдиган ходимларни ўқитиш учун вакт топиш зарурлигини эсдан чикарманг;

•  топширикнинг ута мухимлигини буйсунувчига тушунтиринг ва уни кизиктиринг;

•  битта буйсунувчига бир неча топширик берманг;

•  топширикни бажариш муддати ва унинг натижаларини такдим этиш шаклини аник, курсатинг;

•  буйсунувчи бажарадиган ишни бажарманг;

•  топширикнинг бажарилишини талаб килинг;

•  рухсат этилмаган топширикни беришдан сакланинг.

 

Рахбар шу нарсани тушуниб олиши керакки, у хамма ишларни миридан-сиригача билиб олиши шарт эмас, бунга хожат хам йук. У куйи бошқариш буганларига хукуклар бериш, масъулият ва вазифалар юклаш усулини эгаллаб олмоги керак. Хукуклар бериш, масъулиятни юклаш ва максадли топшириклар бериш бошкаришда мехнат таксимотининг мухим шакли, унинг самарадорлигини оширишда кимматли имкон хисобланади.

 

 

[117]. Рахбар низо ва ихтилофлар холатида ўзини тута билиши зарур. Низо ва ихтилофлар — бу мехнат жамоаларидаги энг нохуш холатлардан булиб хисобланади. Ташкилотда рахбарият ва ходимлар ўртасида юзага келувчи низо "бутун жамоага" эмас, балки "танланган" одамларгагина ёмон таъсир этиши мумкин. Адолатли ва оқил рахбар бундай низоли ихтилофларни, низони бартараф этиш учун нима килиши керак?

Албатта, буни бир йула, кенг микёсида уддалаш, бартараф этиш мумкин эмас. Балки бу низони бартараф этишда рахбар уз хулқи маданиятига таяниб куйидагича харакат килмоғи даркор.

 

Даставвал:

 

•  Низонинг таъсир килиш доирасини ажратинг.

•  Низонинг келиб чикишидаги сабаб ва бахонани аникланг.

•  Низонинг келиб чоғида ходимларнинг субъектив бахоларини ажратинг.

•  Низонинг кандай окибатларга олиб келишини бахоланг.

•  Низонинг ривожланиш динамикасига бахо беринг.

 

Низони бартараф килиш жарёнидаги хатти-харакатлар:

 

•  Мавзудан четлашиш. Дикқатни бошқа йуналишга каратиш.

•  Муросага келиш. Хеч булмаса жорий келишувга эришиш.

•  Низони музлатиш, саклаб колиш.

•   Ишонтириш. Хокимлик позициясида эмас, балки тенг хуқуклик асосида ечимни топиш.

 

Эсда тутинг:

•  Низо доирасини кенгайтирманг.

•  Муросага келувчи позитив карорларни таклиф килинг.

•  Чурт кесар, катъийлик шаклларни кўлламанг.

•  Шикоятлар сонини камайтиринг.

•  Иккинчи даражали томонларга эътибор берманг.

•  Томонлар гапларини булманг, уларнинг бир-бирини тан олишларига эришинг.

•  Мавзуга умумий карашларни хосил килишга харакат килинг.

 

Низоли холатларнинг олдини олиш ва ундан муваффакиятли чикишнинг энг ишончли воситаси — бу хар бир касбга хос хулкни, муомала маданиятини шаклланиб, сайкалланиб махорат даражасига етказилганидир.

Низоли холатдан муваффакиятли чикишнинг биринчи шарти — бу муросага кела олишликдир. Иккинчи шарти — бу низоли холатни аник, идрок этишдир. Яъни уз иззат-нафсини енгиб утиб, сухбатдоши ("ракиби") дан кечирим сурашдир.

Низонинг келиб чикиши ва унинг асосий сабаблари:

 

1.  Куполлик, андишасизлик — 24%.

2.  Мажбурият ва натижаларни таксимлаш — 30%.

3.  Кура олмаслик ва бахиллик— 12%.

4.  Эхтиёткорсизлик, интизомсизлик, жиззакилик, чикиша ол­маслик, шуртумшуклик — 34%.

 

[118]. Салохиятли, билимли рахбар лавозим пиллапояларига кутарилиб боради. Лавозим — бу корхона, муассаса, идора ва ташкилотларда бирор расмий хизматни бажариш билан боглик булган вазифа. У мансаб ёки амал деб хам юритилади. Сизни рахбарингиз янги лавозимга утказиш учун чакирди. Бундай холатда сиз куйидагиларга риоя килмогингиз даркор.

 

Сухбатгача:

 

•  Мумкин булган саволларни уйланг ва уларга аниқ жавоблар тайёрланг.

•  Сухбатдошингиз учун мумкин булган шундай саволларни уйлангки, у саволларга бериладиган жавоблар умуммаълум булмаган жавоблар булсин.

•  Узингиз хакида маълумотни тайёрланг.

•  Учрашувга 5—10 минут вактли келинг.

•  Сухбатдошингизнинг исми-шарифи, фамилиясини аниқ билиб олинг ва уни эсда тутинг.

•  Ута замонавий эмас, балки консерватив кийининг.

 

Сухбат чогида:

 

•  Сухбатдошингиз узини қай тартибда таниттирган булса, шу тартибда сиз хам узингизни таниттиринг.

•  Вазмин ва оптимизм рухида булинг.

•  Узингизни бемалол, эркин тутинг.

•  Албатта сухбатдошингиз кузига каранг, аник, ва равон гапиринг.

•  Таклиф килинган такдирда хам чекманг.

•  Саволларга жавоб беришдан кочманг.

•  Сухбатдошингизнинг ташаббус кўрсатишига имкон беринг.

•  Сухбатни мухим булган мавзу томонга буринг.

•  Мураккаб жавобдан узингизни олиб кочманг, аммо куп сузли хам булманг.

 

 

 

 

Сухбатдан сунг:

 

— Эътибор учун сухбатдошингизга миннатдорчилик билдиринг.

— Таклиф килган жойи, лавозимнинг ижобий ва салбий то-монларини объектив бахоланг.

— Берадиган саволингиз ва жавобингизни хам объектив бахоланг.

 

 

Умуман бирор лавозимга номзод танлашда энг мухим номзоднинг шахсий фазилатлари ва кобилиятини аниклаш мезони — бу билимдир. Бунинг учун рахбар куйидаги саволларга жавоб топишга харакат килиши керак:

 

 

Бу талаблар жуда кенг ва каттиқ, албатта, уларга тулик жавоб берадиган одам кам топилса керак. Лекин мазкур номзод ўзига юклатиладиган вазифаларни муваффакиятли бажариш учун етарли фазилатларга эга бўлмаса, яхшиси уни шу лавозимга тайинламаслик ва унинг урнига бошка мос келадиган номзод топишдир.

 

 

Тест топшириқлари

 

5.3.1. Рахбар булмоқчисиз. Узингизни яхши биласизми? Рейтингизни аниқлаб куринг.

 

93-тест. Сиз қандай кишисиз?

 

Бу саволга жавобни Пифагорнинг сехрли жадвалини1 тулдириш ёрдамида топишингиз мумкин. Инсондаги фазилат ва хислатлар Пифа­горнинг фикрига биноан унинг тугилган куни, ойи ва йили билан боғланган экан. Буни куйидаги мисолда курсатамиз:

 

1. Тугилган вaқти— 18.03.1942

* Тугалган кун ракамларини ва ойи ракамларини кушамиз: 1+8+0+3=12

• Тугилган йил ракамларини кушамиз: 1+9+4+2=16

·         Хар иккала сонни кушамиз:

 

 

2. Биринчи катордаги ракамларга туғилган вакти ва иккинчи катор­га эса биринчи, иккинчи, учинчи ва туртинчи санок, сонларидан ташкил топган ракамларни куйиб, хар иккала катордаги ракамлар сонини кушиб чикамиз:

 

 

Хосил булган 14 сони хиндлар фикрича, мазкур киши 14 марта ер юзига келган деган маънони англатади. Улар фикрича турли киёфаларда ер юзига 15 марта келар экан. Шундан сунг у бошка такомиллашган улчовларда улчанар экан.

Олинган рақамларга асосланиб Пифагорнинг сехрли жадвалини тулдирамиз. Бунинг учун дастлаб куйидаги жадвални чизамиз ва тулдирамиз:

Хар иккала катордаги бир хил ракамлар сонини жадвалнинг тегишли квадратларига ёзиб чикамиз.

 

•  Хар иккала каторда:

•  1 сони 3 марта

•  2 сони 3 марта

•  3 сони 1 марта

•  4 сони 1 марта

•  S сони 0 марта

•  6 сони 1 марта

•  7 сони 0 марта

•  8 сони 3 марта

•  9 сони 1 марта такрорланган.

 

Хар бир квадратлардаги ракамлар мазмуни куйидагилар билан тавсифланади.

 

 

1-квадрант (характера)

 

I — нозик худбин киши

II — худбинга якинрок; киши

III — яхши одам, бир гапдан колади

IIII — узини эркин тутади, кучли иродали

IIIII — золимга якинрок.

IIIIII —жуда шафкатсиз, кахри каттик аммо якин кишиси учун килиш мумкин булмаган ишни қилади. Улар билан ишлаш гоят огир.

 

2-квадрант (биоэнергия даражаси)

 

0-биоэнергияга эга эмас, уни кабул килиш учун ундаги барча имконият (канал) лар очик. Бундай кишилар:

 

•  эски буюмларни яхши курадилар,

•  атрофдагиларга ёмон муносабатда булмайдилар,

•  бошкалар хисобидан овкатланиш пайида булмайдилар,

•  тугилишдан тарбияланган буладилар.

 

2 — яшаши учун биоэнергия етарли. Аммо айни босқичда бу даражадаги биоэнергия етарли эмас. Спорт билан шугулланмок, даркор. Атмосфера ходисаларига нисбатан жуда зийрак.

 22 —  биоэнергия етарли, бошкаларни даволаши мумкин.

 222 — яхши экстрасенс.

 2222 —  бундай кишиларни аёллар, шунингдек учта олти (666) белгисига эга булганлар, яъни шайтон кишилар яхши курадилар.

 

3-квадрант (саранжомлик даражаси)

 

О — жуда пухта, аник киши. Атрофдагилардан ажралиб туради.

3 — тартибсизлик бундай кишиларни безовта килади, хохласам киламан, хохласам килмайман кабилида ишлайдиганларга нисбатан аёвсиз буладилар. Барча нарса уларнинг кайфиятларига боғлиқ.

33 — илм-фанга мойил кишилар (хусусан, математика, физика улар­нинг жону дили).

333 — илм-фанга мойил кишилар. Пухталик, синчковлик кучли. Агар улар илм-фанга жорий килинмаган булса, уни амалга оширишга катьий кишилардир.

 

4-квадрант (соғлиқ даражаси)

 

0 — бундай кишилар касалманд буладилар. Агар жадвал квадрантларида битта хам икки (2) булмаса, у холда касалмандлик яна хам жиддий булади.

4 — унчалик касалманд эмас. Бундай касалмандлик даражаси барчага хос.

 44 — жуда хам соғлом ёки юкори даражада жушкин, оташин, серзавк кишилар.

 444 — шундок аммо икки марта юкори даражада соғлом ва жушкин.

 

5-квадрант (интиуция, зийраклик даражаси)

 

0 — туғилишида зийраклик канали очилмаган. Бундай кишилар у ёки бу нарсани исботлашга уринишади. Доимо фикрлашда, хисоб-китоб ва эксперимент (тажриба)да буладилар. Тажрибасизликларидан тез-тез хатога йул куйиб турадилар. Бундай кишиларга яшаш кийин.

5 — туғилишда зийраклик канали очилган булади. Бундай кишилар кам хато киладилар.

 55 — интуиция (зийраклик) кучли ривожланган (юристлар, терговчилар).

 555 — булиб утаётган нарсаларни олдиндан курадилар, тушунадилар,килаётган ишларини биладилар.

5555 — олдиндан курадиган. Аммо вакт ва макондан ташкарида узокни куриш холлари хам учрайди.

 

6-квадрант (ердан оёга узилганлик даражаси)

0— улар мутахассисликка эга булиш учун тугилган. Улар учун жисмоний мехнат зарур.

6 — улар учун жисмоний мехнат зарур, аммо таълим олишни хам уйлайдиган кишилар.

66 — жисмоний мехнат зарур эмас, барча нарсани кила олади.

666 — шайтонлар, оташин ва жушкин кишилар. Уларнинг шерйклари куп икки сонига эга булишлари керак.

6666— улар куп мехнат кўядилар. Улар учун жисмоний мехнат килишнинг чегараси йук. Улар албатта институтга киришлари керак. Айникса яна тукқиз (9) сони булса.

 

7-квадрант (иқтидорлилик даражаси)

 

0 — улар 7 сонига купрок эга булиш учун курашадилар ва шунинг учун тугилганлар. Аммо 7 сонини рахм-шафкат йули билан қўлга киритишга харакат киладилар. Уларнинг хаёти сермехнат.

7 — иктидорли, аммо якқол куринишда эмас. Уз манфаатларидан хам воз кечиб, кишиларга яхшилик, эзгулик курсатишга интиладилар.

77 — жуда хам кучли, фариштамонанд аломатли кишилар, мусикага кизикувчи. Мусаввирлик қобилияти бор ва расм чиза оладилар. Улар пичок дами устида юрадилар, улар яхшиликни хам, ёмонни хам уддасидан чикадилар. Улар учун ёпик эшиклар булмайди. Мабодо ишлари судга тушса, уларни куткариб олишга ёки бу ишда  чшдашларига ёрдам беришади.

777 — узига хос аломат. Улар учун хаёт нихоят оғир кечади.

7777 — бу хавотир, ташвиш аломати, жуда хам хушёр булиш керак.

 

 

8-квадрант (мажбурийлнк даражаси)

 

0— у ёки бу олган нарсасини кайтариб беришга шошилмайди.

            8— юксак бурчли кишилар.

88 — юксак бурчли киши, доимо ёрдам бериш истагида.

888— халққа хизмат килишни юксак бурч деб хисоблайдилар. Бу аломат И. Гандига хос аломатдир.

8888 — бу аломат факат 1988 йилда булган. Аник, фанларни урганиш кобилиятига эга кишилар.

 

9-квадрант (акл)

 

9 — иккинчи тукқизга эга булиш учун курашиш керак.

99 — туғма акқли, хохишсиз урганади.

999 — жуда хам ақлли. Кийинчиликсиз хамма нарсага эришади.

9999 — улар учун хакикат хар доим очик нодир аклли, аммо шавкатли эмас, дангал кишилар.

 

 

Мисолимиздаги кишининг такдири юкоридаги жадвалда келтирилган сонлар билан ифодаланади. У:

 

94-тест. Характеригиз қандайлигини биласизми?

 

Буни билиш максадида куйидаги саволларга жавоб беринг:

*Жавобларни танлашда балларга тест охиридаги натижаларга караб мулжал олманг. Шундагина Сиз узингизга объектив бахо берган буласиз.

Акс холда Сиз узингизни узингиз алдаган бўласиз.

         

Жавобларни белгиланг ва балларни жамлаб чикинг.

 

Натижалар:

 

14 баллгача

 

            Сиз буш характерли кишисиз. Узгариб турадиган феъл-атворлисиз, балки бегамсиз. Сизга бирор нохушлик булиб колса, хохлаган кишингизни айблашга тайёр буласиз, аммо факат узингизни эмас. Дустликда хам, ишда хам Сизга суянмок жуда мушкул.

 

14-23 балл

 

Сиз каттиқрок характерга эгасиз. Гарчи барча киликларингиз тенг бахоли булмасада, хаётга нисбатан амалий (реалист) нуктаи назардан карайсиз. Сизда янглишиш ва узилишлар хам булади. Сиз жамоада халол

ишловчи, виждонли ва сабр-токатлисиз. Шундок булса хам айрим камчиликларингиздан холи булиш учун уйлашга мавзу бор. Бунинг уддасидан чикишга кодирсиз.

 

24-30 балл

 

Сиз сабр ва матонатли кишилар тоифасига тааллуклисиз ва юксак масъулиятлисиз. Уз мулохазаларингизни кадрлайсиз, шу билан бирга бошкалар фикрлари билан хам хисоблашасиз. Содир буладиган вазиятларга туғри мулжал оласиз ва купгина холларда туғри карор кабул килиш имкониятига эгасиз. Узига узи махлиё булишдан кочасиз ва "жуда юкори балл кучли — бу каттик;" дегани эмас иборасини доимо эсингизда тутасиз.

 

30 баллдан юқори

 

Эхтимол бундай юкори балл — узингизга бахо беришда объекгивликка йул куймаслик окибатидандир. Чунки бундай балл жуда юкори балл булиб — кишида шундай характерли одам булар эканда, деган шубха пайдо булади. Агар шундок киши булса, улар учун бирор-бир нарсани тавсия килишнинг хожати йўқ.

 

95-тест. Сиз тажовузкор эмасмисиз?

 

Хар бир савол учун берилган жавоблардан факат биттасини танланг. Агар бирорта савол буйича жавоб бера олмасангиз, у холда йиққан балларингазни кўшиб чикишда унта икки бал кушинг.

 

 

Танлаб олган жавобларингизга мос тушувчи балларни жамлаб чиқсангиз канчалик даражада тажовузкор эканлигингизни билиб оласиз.

 

 

35          баллгача

 

Сиз хаддан ташкари тинчликпарварсиз. Эхтимол, бу Сизнинг уз кучингиз ва кобилиятингизга нисбатан булган ишончсизлигингиздандир. Бу албатта, "шамол кайси томонга эсса, шу томонга караб борувчи кишисиз" — дегани эмас. Шундай булса хам Сизга купрок катъийлик зарур.

 

36          дан 44 баллгача

 

Сиз меъёрида тажовузкорсиз. Бирок, хаётга тула мослашгансиз. Чунки Сизда узингизга нисбатан етарли даражада ишонч ва хурмат бор.

 

45 ва ундан юқори балл

 

Сиз хаддан ташкари тажовузкорсиз. Бунинг устига-устак айрим кишиларга нисбатан ўта аёвсиз ва кескинсиз. Атрофдагилар манфаати эвазига уз кучингизга ишониб, ютуқларга эришиш ва юкори лавозимларга чиқишга умид боғлайсиз. Шу сабабли хизматдошларингизнинг кура ол-масликлари сизни унчалик безовта килмайди. Аммо заррача имконият топишингиз биланок, улардан аламингизни оласиз.

 

Агар 7 ва ундан купрок саволлар буйича 3 баллдан ва 7 тадан кам саволлар буйича 1 баллдан йиққан булсангиз, у холда тажовузкорлигингиз конструктив характерда эмас, балки ута аёвсиз даражада бўлади. Сиз кутилмаган ишга ва бахсга киришига мойилсиз. Уз хатти-харакатингиз билан низоларнинг келиб чикишига сабабчи буласиз.

Агар 7 ва ундан купрок саволлар бўйича 1 баллдан ва 7 тадан кам саволлар буйича 3 баллдан йиққан бўлсангиз, у холда Сиз нихоят дара­жада уз кобигингизга ўралгансиз. Бу сизда тажовузкорлик алангаси йўк дегани эмас. Бирок, сиз уларни усталик билан тинчитасиз.

 

96. Сиз жанжалкаш эмасмисиз?

 

— Жавобларни танлашда балларга тест охиридаги натижаларга караб мулжал олманг. Шундагина Сиз ўзингизга объектив бахо берган бўласиз. Акс холда Сиз узингизни Узингиз алдаган буласиз.

 

Ана энди балларингизни жамлаб, узингизга бахо беринг.

 

14 баллгача

 

Сиз бачканасиз. Бахслашиш учун бахона излайсиз, гарчи бу бахоналарнинг купчилиги тутуруксиз булсада, Сиз танкид килишни ёктирасиз, агар у Сизнинг фойдангиз учун хизмат килса. Фикрингизни, гарчи у нотуғри булса хам зурлаб утказмокқа харакат киласиз. Жанжални яхши курувчисиз, деса хафа буласиз. Уйланг, эхтимол Сизда тула кимматга эга булган фазилатлар мажмуи яшириниб ётгандир.

 

15-29 балл

 

Сиз тугрингизда суз юритишса, Сизни жанжалнинг ини дейишади. Хизмат ёки шахсий ишларингизга кандай таъсир килишидан катьи назар уз фикрингизни матонат билан химоя қиласиз. Шу сабабли Сизни хурмат килишади.

 

30—44 ва ундан юқори балл

 

Сиз одобли, хушмуомаласиз. Низоларни яхши курмайсиз, низо чикиб коладиган булса уни бартараф кила оласиз. Тигиз холатлардан осонлик билан чика оласиз. Бахсга киришишдан олдин унинг окибати тугрисида уйлайсиз. Яъни, шу бахо хизмат лавозимингизга ёки огайничилик муносабатларига таъсир килишини уйлайсиз. Сиз атрофдагиларга ёкимли булишни истайсиз. Аммо улар ёрдамга мухтож булиб колганларида уларга ёрдам беришга хар доим хам жазм этавермайсиз.

Бу билан Сиз улар олдида ўз хурматингазни йукотиб бормайсизми? Бу хакда хеч уйлаб курганмисиз?

 

97-тест. Сиз узингизга бино қўйганмисиз?

 

1 ва 10-саволларга "йук" деб жавоб берсангиз 1 балл, "ха" деб жавоб берсангиз "0" балл куясиз. Колган барча саволларга "ха" деб жавоб бер­сангиз 1 балл, "йук" деб жавоб берсангиз "0" балл куясиз. Факат, жавобларни танлашда тест охиридаги натижаларга караб мулжал олманг. Шундагина Сиз узингизга объектив бахо берган буласиз. Акс холда Сиз узингизни узингиз алдаган буласиз.

 

Энди узингизга бино кўйганлик даражангиз билан танишинг:

 

2 баллгача

 

Сиз мутлако узингизга бино кўйгансиз, камтарин ва акллисиз.

 

3-6 балл

 

Узингиз тугрингизда камдан-кам уйлайсиз. Аммо уз бахоингизни биласиз.

 

6 баллдан юқори

 

Сиз Узингизга бино кўйгансиз. Атрофдагилар учун Сиз ёқимсиз кишисиз.

 

 

 

Энди сир сақлай олишингиз ёки унинг уддасидан чика олмаслигингиз билан танишинг.

 

25 балл

 

Сиз жуда ёпик одамсиз, гарчи Сиз билан куп одамлар тил топишишни хушласа хам сир саклай билиш инсоннинг энг яхши фазилатларидир деб уилайсиз. Сизнинг олдингизда хар кандай гайратли тухтаб колади. Сиз Уз ишингиз хакида кам гапирасиз, купчилик Сизни совукқон ва бехафсала деб уйлайди. Аслида бундай эмас, дустлар учун Сиз вакт топа оласиз, маслахат ва кулгуни аямайсиз.

 

23-25 балл

Сизни очик кунгилли деб биладилар. Уз хатоларингизни курмай гапирасиз. Агар бошка дўстлар ва танишларингиз устида гап кетса жим тура олмайсиз. Сиз куп гапиришни яхши курсангиз хам жим турасиз, сир саклайсиз.

 

37          ва ундан юкори

 

Сиз жамиятнинг севимли кишисисиз. Сиз хамма вакт нималарнидир, кизикарли, кулгили, бошкаларни жалб эта оладиган нарсалар хакида гапирасиз. Бирор гийбатни эшитсангиз, унинг ёлгонлигини дустларингизга етказасиз. Улар Сизга ишонадилар, хар кандай сирни айтадилар.

 

99-тест. Кандай гайрат (темперамент)га эгасиз?

 

Темперамент (гайрат) — бу мижоз, яъни инсон табиатининг хусусияти, инсоннинг ташки дунё таассуротларини сингдириш, улардан таъсирланиш ва уларга жавоб бериш хусусияти. Адабиётларда 4 хилдаги гайрат жуда кенг ёритилган:

 

•  сангвиник

•  холерик

•  флегматик

•  меланхолик.

 

Сангвиник (таъсирчан) — бу хушчакчак, оёқ-кули чакқон, сергап, таассуротларга бой, холатини тез узгартира оладиган, кийинчиликларни тез енга оладиган, янги шароитларга тез мослаша оладиган кишидир. Кизикарли ишда сермахсул, бошкаларни жалб килиб, жамоада яхши мухитни саклай оладиган одамлар, булар уз максадига эришишда нимадир етмайди, бошлаган ишларини охирига егказа олмайдилар.

Холерик (сержахл) — бу серхаракат,оёқ-қўли чаққон , катта хаётий кучга эга, тез кизишиб кетувчи ва секин ўзига келувчи, узини тута олмайдиган, сабрсиз, ташаббускор, иш кетидан кувган, кийинчиликлардан курмай муаммоларни тез хал килувчи, секин, имирсилаб ишлашни ёктирмай-диган тоифага мансуб кишилардир. Керагидан ортиқ фаоллик, кизикқонлик уларга халакит беради.

Флегматик (бушанг) — бу тепса-тебранмаслар, секин, охиста, огир, гап кутарувчи, хиссиётларга беэътибор, бир ишни бошкасига узгартириши ута мушкул, атрофдаги ўзгаришларга бехуш, янгиликларни огир кабул килувчи, атрофдагилар билан келишувчан кишилардир.

Меланхолик (гамгин) — бу гамгинликка мойил, хафакон, тез толикадиган ва узига ишонмайдиган, ташвишсиз, нихоятда аразчан, жуда оз куладиган, фаоллиги суст, тортинчоқ, кам гайрат, арзимаган сабабларга кузларидан ёш окиб кетаверадиган кишилардир. Улар кулай шароитда олдига кўйилган масалаларни муваффакиятли бажарадилар. Агар ишда шароит, яъни вазият кўтарса, кийинчилик тугилса, улар узларини панага олиб туришади.

Аммо кайд килинган темпераментларнинг бирортаси "соф куриниш"да учрамайди. Хар бир кишида уларнинг хар биридан муайян нисбат (пропорция)да мужассамланган булади (флегматикларга хос темпера­мент жуда кам учрайди). Умуман олганда "темперамент" сузи лотинчадан олинган булиб сузма-суз "кисмлар нисбати" маъносини билдиради. Айнан турт хилдаги таянч темпераментлар кишидаги умумлашган кис­млар нисбатини аниклаш учун асос хизматини утайди. Шу максадда 4 хилдаги темпераментларнинг "паспорт"ларини келтирамиз:

 

  1. Сангвиник "паспорти"

 

Тест саволларига жавоб берувчининг вазифаси — узи танлаган мижоз рупараси (3 — устун)га "+" (плюс) ишорасини куйиб чикишдан иборат. Шундан сунг темперамент А. Белов1 томонидан таклиф килинган куй-идаги формула ёрдамида хисобланади.

Буерда:

Фт — темперамент формуласи;

X — холерик темпераменти;

С — сангвиник темпераменти;

Ф — флегматик темпераменти;

М — меланхолик темпераменти;

А — барча (4 хил) мижозлар буйича белгиланган "+" (шпос)лар сони;

А,—холерик "паспорти"да белгиланган "+"лар сони;

Ас — сангвиник "паспорти"да белгиланган "+"лар сони;

Аф — флегматик "паспорти"да белгиланган "+"лар сони;

А„ — меланхолик "паспорти"да белгиланган "+"лар сони.

 

Фараз килайлик, "+"ларни хисоблаб чикиб, формула асосида аниклаб чиккан темперамент даражаси куйидагича булсин:

 

Фт=35%Х+30%С+14%Ф+21%М

 

Бу деган суз, мазкур темпераментдаги кишида 35 фоиз холерикларнинг мижози, 30 фоиз сангвиникларнинг мижози, 14 фоиз флегматикларнинг мижози ва 21 фоиз меланхоликларнинг мижозлари мужассамланган.

Агар у ёки бу мижоз буйича ижобий жавобларнинг нисбий курсаткичи 40 фоиз ва ундан юкори булса, у холда мазкур темперамент Сизда устувор хисобланади. Агар бу курсаткич 30—39 фоизни ташкил килса, у холда мазкур мижоз яккол куринган сифатда булади ва х.к.

Шуни унутмангки, бундай бахолаш узингизнинг субъектив ёндашувингизнинг натижасидир. Йул кўйилиши мумкин бўлган субъективизмни бартараф килиш учун куйидагича иш тутинг:

 

Шу тарика узингизда кандай темперамент устувор, кониқарли ёки кониқарсиз эканлигини биласиз ва ёмон кусурларингизни йукотишга харакат киласиз.

 

100-тест. Сиз канчалик тартибли, уюшқоқсиз?

 

Тартибли, уюшкок, кишига булган талаб олдин хам, хозир хам, бундан кейин хам таклифга нисбатан куп булган. Чунки улар ишончли, аник, ва эьтиборли кишилардан хисобланадилар.

Тартибли, режали кишини, энг аввало ундаги иш услуби, вактга булган масъулияти, уз мехнатини ташкил килиш тизими кабилар ажратиб туради. Уюшқок кишининг иши унумли бўлиб, уч баравар купрок иш бажаради.

Уюшмаган киши вактнинг эгови. Унинг вактини майда чуйда жорий ишлар гумдон килади. Уюшган киши эса хам вактини, хам ишларини басамар бошкара олади.

Куйида келтирилган тест топшириқлари нафакат Сизнинг тартиблилик ёки уюшқоқлик даражангизни, балки уз-узини бошкариш сир-асрорларини аниклашга ва уз ишингизни ташкил килишнинг янги қирраларини билиб олишингизга имкон беради.

Келтирилган жавоблардан факат биттасини танлаб, балларни жамлаб чикинг. Сунгра натижаларга биноан узингизнинг тартибли, уюшқоклик даражангиз билан танишинг.

 

Танлаган жавобингизга мос балларни жамлаб чикинг. Энди канчалик тартибли, уюшкок эканлигингиз билан танишинг:

 

72 баллдан юқори

 

Агар шу принцип билан яшаётган булсангиз, у холда Сиз уз ишини тартибли, уюшкокликда олиб борувчи кишилар тоифасига мансубсиз.

Сизга хавас килса арзийди. Факат Сизга бирдан-бир маслахат: ютукларингиз билан чегараланманг, уз-узини бошкариш сир-синоатларини узлаштиришда давом этинг.

 

63-71 балл

 

Сиз уюшкокликни, тартиблиликни уз фаолиятингизнинг мухим бир булаги деб хисоблайсиз. Бу тартиблилик, уюшқоқлик тугрисида ахён-ахёнда уйлайдиганлар "олдида" мавқеингизнинг устунлиги намоён бўлади. Шундок, булса хам уз-узингизни бошқаришингиз хақида, уни яхшилаш хусусида хушёр булишингиз керак.

 

63 баллгача

 

Тартиблилик Сизнинг фаолиятингизда гохо пайдо булиб, гохо гумдон булади. Бу Сиздаги тартиблиликнинг муттасил тизимда эмаслигидан далолат беради. Вахоланки, уюшкокликнинг объектив сабаблари ва принциплари мавжуд. Узингизнинг ишлаш услубингизни, хатти-харакатингиз ва вактни сарфлашингазни тахлил килишга харакат килинг. Шунда Сиз бугунги кунда шубха хосил килмайдиган нарсангизга гувох бўласиз.

Тартибли рахбар булмок учун узингизни енгишингиз, бардошли ва чидамли булишингиз лозим.

 

101-тест. Сиз нохушликларга бардошлимисиз?

 

Куйидаги жавобларни танлаб улар рупарасидаги балларни жамлаб Узингизни билиб олинг. Факат, жавобларни танлашда балларга тест охиридаги натижаларга караб мулжал олманг. Шундагина Сиз узингизга объектив бахо берган буласиз. Акс холда Сиз узингизни узингиз алдаган буласиз.

 

 

Энди, нохушликларга канчалик бардошлигингиз билан танишинг:

 

 15 баллгача

 

Сизнинг рухий мувозанатингиз мактовга арзигули. Нохушликларга жуда осонлик билан бардош берасиз. Уларни тугри бахолай оласиз.

 

16-26 балл

 

Сиз узингизни кулга олишга харакат килинг. Муаммоларингизни бошкаларга камрок юкланг.

 

27 ва ундан юқори балл

 

Нохушликларни бартараф этиш йулларини хали яхши урганмагансиз. Бутун кучингизни шунга сафарбар қилинг. Узингизга  ишонч хосил килинг.