Тўккизинчи булим
ЖИНОЯТ ХУҚУҚИ АСОСЛАРИ
• «Жиноят эдтдгкда» тушунчаси
• «Жиноят» тушунчаси
• Жиноятнинг таркиби
• Касддан жиноят содир этиш боскичлари
• Жиноятда иштирокчилик
• Бир канча жиноят содир этиш
• Килмишнинг жиноийлигини истисно киладиган холатлар
• Жиноят хуқуқида жазо
« ЖИНОЯТ ХУҚУҚИ» ТУШУНЧАСИ
Жиноят хуқуқи — килмишнинг ижтимоий хавфли ва жиноят эканлигини аникловчи, уни содир этганлик учун жазо тури ва микдорини белгиловчи хуқуқий нормалар мажмуидан иборат мустакил хуқуқ тармоги.
Жиноят уукукининг вазифалари шахс, унинг хуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, мулк, табиий мухит, тинчлик ва инсоният хавфеизлигини жиноий тажовузлардан мухофаза килищдан; жиноятларнинг олдини олишдан; фуқароларни Республика Конституцияси ва конунларига риоя этиш рухида тарбиялашдан иборат.
Жиноят хуқуқининг ягона манбаини Узбекистан Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул килинган ва 1995 йил 1 апрелда амалга киритилган Жиноят кодекси ташкил килади.
Жиноят кодекси Узбекистан Республикасининг барча жиноят конунлари мажмуидан иборат булиб, унда ички умумийлиги ва ўзаро алокадорлиги билан ажралиб турадиган, жиноят хуқуқининг принциплари ва умумий коидаларини белгилаб берадиган хамда кайси ижтимоий хавфли килмиш жиноят деб хисобланиши, ушбу жиноятларни содир этищда айбдор булган шахсларга кайси жазо тури ва бошқа жиноий-хуқуқий таъсир чораси кулланилиши мумкинлиги белгилаб куйилган.
«ЖИНОЯТ» ТУШУНЧАСИ
Жиноят — содир этилиши жиноят кодексида жазо куллаш тахдиди билан такикданган айбли ижтимоий хавфли килмиш (харакат ёки харакатсизлик). Жиноят конунида жиноятларнинг туртта белгиси ажратилган:
1) ижтимоий хавф;
2) гайриконунийлик;
3) айблилик;
4) жазога лойикдилик.
Жиноятлар уз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кура турт тоифага булинади:
1) ижтимоий хавфи катта булмаган жиноятлар;
2) унча оғир булмаган жиноятлар;
3) оғир жиноятлар;
4) ута оғир жиноятлар.
Жиноят содир этгунга кадар 16 ёшга тулган шахс жиноий жавобгарликка тортилади. 13 ёшдан бошлаб айбни оғирлаштирувчи холатларда касддан одам улдир-ганлик учун, шунингдек, 14 ёшдан бошлаб ЖК 17-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган айрим жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортиш белгиланган булиб, булар умумий коидадан истисно хисобланади. Уларга куйидагилар киради: касддан одам улдириш (ЖК 97-моддасининг 1-қисми); кучли рухий хаяжонланиш холида касддан одам улдириш (ЖК 98-моддаси); касддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 104-моддаси); касддан баданга уртача оғир шикаст етказиш (ЖК 105-моддаси); кучли рухий хаяжонланиш холатида касддан баданга оғир ёки уртача оғир шикаст етказиш (ЖК 106-моддаси) ва баъзи бир бошқа жиноятлар киради.
Айрим холларда ЖК Умумий қисми моддаларининг тузилишига кура жиноий жавобгарлик анча каттарок ёшда бошланиши хам мумкин, масалан, харбий жиноят учун жиноий жавобгарлик 18 ёшдан бошланади.
Жиноий жавобгарлик жиноят содир этган шахс билан давлат уртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи жиноий-хуқуқий муносабатлар доирасида амалга оширилади. Жиноий-хуқуқий муносабатлар жиноят содир этилган пайтдан бошлаб юзага келади.
ЖИНОЯТНИНГ ТАРКИБИ
Жиноятнинг таркиби — жиноят конуни билан белгиланган хамда муайян ижтимоий-хавфли килмишни жиноят сифатида ифодалайдиган объектив ва субъектив белгилар йигиндиси. «Жиноят таркиби» тушунчасини жиноят хуқуқдда жиноят таркибининг элементлари деб номланадиган турт гурух аломатлар йигиндиси ташкил килади. Булар жиноят объекти, жиноятнинг объектив томони, жиноят субъекти ва жиноятнинг субъектив томонидир.
Жиноят объекти жиноят конуни билан курикланадиган ва жиноят содир этиш натижасида зарар етказиладиган ёки етказиш хавфи остига куйиладиган ижтимоий муносабатлардир.
Жиноятнинг объектив томонига килмиш (харакат ёки харакатсизлик)нинг ху-сусиятлари ва жиноят содир этиш натижасида келиб чиккан оқибат ва килмиш билан жиноий оқибат уртасидаги сабабий богланиш, шунингдек, жиноят содир этилган жой, вакт, уни содир этиш усули, воситалари ва бошқалар киради.
Жиноят субъекти факат конунда белгиланган ёшга етган, акли расо, яъни уз харакатлари учун жавоб бера оладиган ва уларни бошқара оладиган жисмоний шахс (инсон) булиши мумкин.
Жиноятнинг субъектив томони шахснинг узи содир этган ижтимоий хавфли килмиш ва жиноий оқибатга рухий муносабати акли, иродаси ва мотивларининг узвий бирлигидан иборатдир. Субъектив томон белгиларига айб, мотив, максад ва Хиссий холат киради.
ҚАСДДАН ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ БОСКИЧЛАРИ
Касддан содир этиладиган ижтимоий хавфли харакатларнинг амалга ошиш даражаси ва хусусияти билан бир-биридан тубдан фарк киладиган, айбдор касдини амалга оширишини акс эттирадиган боскичлар ёки жиноий фаолиятнинг ривожланиш даврлари касддан жиноят содир этиш боскичлари деб аталади.
Касддан жиноят содир этиш боскичларининг турлари:
1)жиноятга тайёргарлик куриш (ЖК 25-модда 1-қисм);
2) жиноят содир этишга суикасд килиш (ЖК 25-моддасининг 2-қисми);
3) тамомланган жиноят (ЖК Махсус қисмининг моддалари).
ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК
ЖКнинг 27-моддасига биноан, икки ёки ундан ортик шахснинг касддан жиноят содир этишда биргалашиб катнашиши иштирокчилик деб топилади. Иштирокчилик жиноий килмишнинг алохида шакли сифатида мавжуд булиши шарт булган объектив ва субъектив аломатлар йигиндиси сифатида намоён булади. Объектив томондан, иштирокчилик 1) икки ёки ундан ортик шахсларнинг булиши хамда 2) биргаликда иштирок этиш билан ажралиб туради. Субъектив томондан, иштирокчиликка 1) айбнинг касдли шакли мавжудлиги ва 2) ўзаро хабардорлик хос.
Узбекистан Республикаси ЖКнинг 28-моддасида жиноят иштирокчиларининг турт тури курсатилган: бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчи. Хар бирининг жиноятда иштирок этиш даражаси ва хусусиятидан иборат объектив мезон уларни ажратиш учун асос килиб олинган.
Узбекистан Республикаси ЖКнинг 29-моддасида иштирокчиликнинг турт шакли ажратилган: 1) оддий иштирокчилик; 2) мураккаб иштирокчилик; 3) уюшган гурух; 4) жиноий уюшма.
БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ
«Бир канча жиноят содир этиш» битта шахснинг, содир этган кдлмишлари учун илгари жиноий жавобгарликка ёки жазога тортилган ёхуд тортилмаганлигидан катъи назар, бир канча жиноятлар содир этишидан иборат ижтимоий ходисани ифодаловчи умумлаштирувчи жиноий-хуқуқий тушунчадир.
Бир канча жиноят содир этиш жиноий-хуқуқий ходиса сифатида уни ифодаловчи бир катор юридик аломатларга эга. Уларга куйидагилар киради: 1) бир шахснинг икки ёки ундан ортик жиноятларни содир этиши; 2) турли вактларда жиноятлар содир этиш; 3) содир этилган килмишларнинг хар бири жиноий-хуқуқий оқибатлар келтириб чикариши.
Жиноят конунида бир канча жиноят содир этишнинг учта шакли ажратилган:
1) такроран жиноят содир этиш (ЖК 32-моддаси);
2) жиноятлар мажмуи (ЖК 33-моддаси);
3) рецидив жиноят (ЖК 34-моддаси).
КИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО КИЛАДИГАН ХОЛАТЛАР
Жиноят конунида ташкаридан караганда жиноятга ухшаш, аммо содир этил-ганлиги учун жавобгарликка тортиш мумкин булмаган килмишлар хам белгиланган. Килмишнинг жиноийлигини истисно киладиган холатларга куйидагилар киради:
1) кам ахамиятли килмиш;
2) зарурий мудофаа;
3) охирги зарурат;
4) ижтимоий хавфли килмиш содир этган шахсни ушлаш вактида зарар етказиш;
5) буйрукни ёки бошқа вазифани ижро этиш;
6) касб ёки хужалик фаолиятига богаик асосли таваккалчилик.
Ушбу холатларни килмишнинг жиноийлигини истисно киладиган холатлар деб таърифлаш уларнинг жамият учун хавфли эмаслиги, конунга хилоф ёки айбли эмаслигига асосланади.
ЖИНОЯТ ХУҚУҚИДА ЖАЗО
Жазо — суд хукми билан тайинланадиган давлат мажбурлов чораси. Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан кулланилади хамда махкумни Жиноят кодексида назарда тутилган тартибда хуқуқ ва эркинликларидан махрум этиш ёки уларни чеклашда намоён булади.
Жазо махкумни ахлокан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига тускинлик килиш хамда махкум, шунингдек, бошқа шахслар томонидан янги жиноят содир этилишининг олдини олиш максадида кулланилади. Жазодан жисмоний азоб бериш ёки инсон кадр-кимматини камситиш максади кузланмайди.
Жиноий жазолар тизими судлар учун аник килиб белгилаб куйилган ва нисбий оғирлигини инобатга олган холда муайян тартибда куйиб чикилган хамда жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан тайинланиши мумкин булган жазо турларининг руйхатидан иборат.
Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жазонинг куйидаги асосий турлари белгиланган:
а) жарима;
б) муайян хуқуқдан махрум килиш;
в) ахлок тузатиш ишлари;
г) хизмат буйича чеклаш;
д) камок;
е) интизомий қисмга жунатиш;
ж) озодликдан махрум килиш;
з) улим жазоси.
Махкумларга, асосий жазолардан ташкари, харбий ёки махсус унвондан махрум килиш кушимча жазоси хам кулланилиши мумкин.
Муайян хуқуқдан махрум килиш нафакат асосий жазо сифатида, балки кушимча жазо тарикасида хам кулланилиши мумкин.
Суд жиноят содир этишда айбли деб топилган шасхга одил жазо тайинлайди.
Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасини, килмишнинг мотивларини, етказилган зарарнинг хусусияти ва микдорини, айбдорнинг шахсини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи холатларни инобатга олади.
Жазо Жиноят кодексининг Умумий қисмида курсатилган жиноятларнинг турлари ва уларни содир этган шахсларга нисбатан кулланилиши лозим булган жазо чораси хакидаги моддаларнинг тегишли санкциялари доирасида тайинланади.
Жиноят кодексининг Махсус қисми 8 булимдан иборат булиб, куйидагиларни назарда тутади:
1) шахсга карши жиноятлар;
2) тинчлик ва хавфсизликка карши жиноятлар;
3) иктисодиёт сохасидаги жиноятлар;
4) экология сохасидаги жиноятлар;
5) Хокимят бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига кдрши жиноятлар;
6) жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига к.арши жиноятлар;
7) харбий хизматни уташ тартибига карши жиноятлар.
Жиноят кодекси унинг — атамаларнинг хуқуқ,ий маъноси номли 8-булим билан якунланади.
Ўнинчи булим
Халқаро хуқуқ асослари
• Халқаро хуқуқнинг пайдо булиши
• «Халқаро хуқуқ» тушунчаси
• Халқаро хуқуқ объектлари
• Халқаро хуқуқ, функциялари
• Халқаро хуқуқ ва миллий хуқуқ
• Халқаро оммавий хуқуқ ва Халқаро хусусий хуқуқ
• Халқаро-хуқуқий нормаларни яратиш
• Халқаро хуқуқ тизими
• Узбекистон Республикасининг ташки сиёсати ва дипломатияси
• Халқаро хуқуқ ва Конституция
ХАЛҚАРО ХУҚУҚНИНГ ПАЙДО БУЛИШИ
Халқаро хуқуқ хуқуқнинг бошқа сохалари каби уз-узидан пайдо булган эмас. У муайян ижтимоий жараёнларнинг ривожланиши натижасида вужудга келган. Инсоният тараккиётининг дастлабки боскичларида кадимий илк жамоалар ва кабилалар бир-биридан алохида ажралган холда эмас, балки кабилаларнинг ёзилмаган конунлари билан бирлашган булган. Биринчи одат коидалари давлатчиликнинг вужудга келишидан олдин ибтидоий жамоа тузуми давридаёк пайдо булган.
Агар Халқаро хуқуқ давлатлараро хуқуқ сифатида тушунилса, у холда, давлатчи-лик пайдо булиб, ривожланиши билан вужудга келганини эътироф этиш лозим.
Халқаро хуқуқ — тарихий ижтимоий-хуқуқий фаолият ривожланишининг нати-жаси. Халқаро хуқуқ инсонлар (гурухлар, табакалар)нинг уз миллий манфаатларини англаш воситаси сифатида пайдо булиши, айникса, Халқаро муносабатларнинг доимий узгариб туришига алокадорлиги билан миллий давлатлар ва халкларнинг тараккиётига мухим таъсир курсатган ва курсатиб келмокда. Кишилик тарихи давомида Халқаро хуқуқ нафакат Халқаро муносабатларнинг таракдиёти билан бирга ривожланиб келган, балки уларга маълум даражада таъсир хам курсатган.
Халқаро хуқуқнинг келиб чикиши табиий ва объектив жараёндир. Халқаро хуқуқ пайдо булишининг умумий шарт-шароити — давлатларнинг хохиш-иродаси эмас, балки инсоният хаётининг шароити, унинг тарихий таракдиёти, инсоннинг атрофдаги дунё билан ўзаро муносабати, ижтимоий мехнат таксимоти, давлатларнинг пайдо булиши ва ривожланишидир.
Халқаро хуқуқ — бизни ураб турган дунёнинг мухим бир ажралмас қисми. У инсонга, халкларга, давлатларга доимий равишда таъсир курсатиб келади.
Халқаро хуқуқ — мухим хуқуқий категория булиб, Халқаро муносабатлардан, уларнинг иктисодий, сиёсий, харбий, маданий ва бошқа хусусиятларидан усиб чикдан.
Шундай килиб, Халқаро хуқуқнинг пайдо булиши бевосита давлатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан боклик. Давлатлар таракдиётининг объектив шарт-шароити улар уртасидаги сиёсий, иктисодий, маданий ва хуқуқий муносабатларни урнатиш заруриятини келтириб чикаради. Бунинг натижасида хуқуқнинг мустакил тизими сифатида Халқаро хуқуқ пайдо булган ва ривожланган.
Халқаро хуқуқ давлатлар, халклар ва Халқаро ташкилотлар уртасидаги турли хил муносабатларни тартибга солишга каратилган.
«ХАЛҚАРО ХУҚУҚ» ТУШУНЧАСИ
«Халқаро хуқуқ» тушунчасини таърифлаш Халқаро хуқуқ фанининг энг мухим вазифаларидан бири. Агар давлат ва хуқуқ назарияси фани давлатларнинг миллий хуқуқий тизимига хос булган ходисаларни урганса, Халқаро хуқуқ фани давлатлараро ёки, кенгрок маънода, Халқаро муносабатларга хос булган ходиса ва жараёнларнинг хуқуқий хусусиятларини тадкик этади.
Халқаро хуқуқий нормаларда миллий давлатларнинг ўзаро муносабатларидаги мураккаб жараёнлар уз аксини топади. Уларнинг асосида шаклланаётган, халкларнинг субъектив хохиш-иродасига эмас, балки ижтимоий тараккиётнинг объектив омилларига мос келадиган хуқуқий онг Халқаро хуқуқда уз ифодасини топади.
Хозирги Халқаро муносабатларга таъсир килувчи куплаб омиллар ичида Халқаро хуқуқнинг устунлиги туғрисидаги коида XXI асрдаги цивилизация ва хуқуқий онг даражасига купрок мос келади.
Замонавий Халқаро хуқуқ Иккинчи жахон уруши тугаб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави қабул килинганидан сунг юзага келган ва ривожланган. Шу боис «хозирги замон Халқаро хуқуқи» тушунчаси Халқаро муносабатларнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари ривожланишининг янги боскичини хронологик доирада акс эттиради. Фикримизча, Халқаро хуқуқни куйидагича таърифлаш мумкин: Халқаро хуқуқ — тинчлик ва хамкорликни таъминлаш максадида давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар тизими.
Халқаро хуқуқ айнан юридик коидалардан ташкил топган. Таъкидлаб утиш лозимки, давлатлар уртасидаги муносабатлар нафакат Халқаро-хуқуқий нормалар билан, балки сиёсий, ахлокий нормалар хамда амалиёт ва бошқа коидалар билан хам тартибга солинади.
ХАЛҚАРО ХУҚУҚ ОБЪЕКТЛАРИ
Халқаро хуқуқ объектига хар кандай эмас, балки муайян Халқаро муносабатлар киради.
Халқаро муносабатлар — давлатлар ва давлат тизимлари уртасидаги сиёсий, иктисодий, маданий, хуқуқий, дипломатик харбий ва бошқа турдаги алокалар ва муносабатлар мажмуи. У, шунингдек, дунё микёсидаги асосий сиёсий, иктисодий, маданий ва бошқа ташкилотлар, харакатлар уртасидаги фаол хамкорликдан иборат.
Халқаро муносабатлар узининг мазмунига кура бирон-бир давлатнинг ваколати ва юрисдикцияси доирасидан чиклб, давлатларнинг биргаликдаги ёки бутун жахон хамжамияти ваколатлари ва юрисдикцияларининг объекти хисобланади.
Халқаро муносабатларда давлатлараро муносабатлар асосий урин тутади. Шу билан бирга, нодавлат хусусиятга эга булган Халқаро муносабатлар, яъни турли давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари уртасидаги («чет эл элемента» ёки «Халқаро элемент» кабилар), шунингдек, Халқаро нохукумат ташкилотлар ва Халқаро хужалик бирлашмалари иштирокидаги Халқаро муносабатлар хам мавжуд.
Халқаро хуқуқ объектига, энг аввало, суверен давлатлар уртасидаги муносабатлар киради. Давлатлараро муносабатлар, авваламбор, хокимиятлараро муносабатлардир. Давлатлар уртасидаги мавжуд муносабатлар тегишли Халқаро битимлар билан тартибга солингандагина Халқаро-хуқуқий шаклга эга булади. Давлатлар уртасидаги муносабатлар БМТ Уставида мустахкамлаб куйилган ва барча эътироф этган Халқаро хуқуқ принциплари асосида урнатилади.
Халқаро хуқуқ хуқуқий тармок сифатида куйидаги муносабатларни уз ичига олади:
биринчидан, давлатлар уртасидаги икки томонлама ва куп томонлама муносабатларни (уларнинг ичида бутун Халқаро хамжамиятни камраб оладиган муносабатлар алохида ахамият касб этади);
иккинчидан, давлатларнинг Халқаро ташкилотларга аъзо булиши билан боглик давлатлар ва хукуматлараро ташкилотлар уртасидаги муносабатларни;
учинчидан, хукуматлараро ташкилотлар уртасидаги муносабатларни;
туртинчидан, давлатлар ва нисбий мустакил Халқаро мавкега эга булган давлат куринишидаги тузилмалар уртасидаги муносабатларни тартибга солади (масалан, Ватикан рим-католик черковининг маркази сифатида алохида Халқаро-хуқуқий статусга эга).
Демак, Халқаро-хуқуқий муносабатларнинг объекти шундай вокеликдирки, унга кура субъектлар Халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари асосида ўзаро хуқуқий муносабатларга киришадилар.
Куйидагилар Халқаро-хуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида намоён булади:
биринчидан, худуд ва Халқаро ер кенглиги;
иккинчидан, хатти-харакатлар;
учинчидан, хатти-харакатлардан тийилиш.
Худуд Халқаро-хуқуқий муносабатлар объекти сифатида жуда куп хужжатларда намоён булади (масалан, тинчлик шартномаларида).
Хатти-харакатлар давлатлар уртасидаги турли хуқуқий муносабатлар объекти булиши мумкин (масалан, ўзаро ёрдам курсатиш туғрисидаги хужжатлар, иттифок шартномаларида).
Муайян хатти-харакатлардан тийилиш хам Халқаро-хуқуқий муносабатлар объекти хисобланади (масалан, нейтралитет туғрисидаги, уруш одатлари ва конунлари туғрисидаги Халқаро-хуқуқий хужжатларда).
ХАЛҚАРО ХУҚУҚ ФУНКЦИЯЛАРИ
Халқаро хуқуқнинг функцияларини куриб чик^май туриб, унинг мохиятини тушуниш мумкин эмас.
Халқаро муносабатларни тартибга солувчи Халқаро хуқуқ куйидаги функция-ларни бажаради:
1) мувофиклаштириш функцияси, давлатлар Халқаро хуқуқ нормалари ёрдамида Халқаро хамкорликнинг турли сохаларида умумий қабул килинган хулк-атвор стандартларини белгилайди;
2) тартибга солиш функцияси, давлатларнинг катьий коидаларни белгалашида намоён булади. Буларсиз давлатларнинг жахон хамжамияти билан муносабатлари ва биргаликда мавжудлигини тасаввур килишнинг имкони йук;
3) таъминлаш функцияси, бунда Халқаро хуқуқ шундай нормаларни узида мустахкамлайдики, бу давлатларни куп йиллик алокалари жараёнида белгиланган маълум хулк-атвор коидаларига риоя килишга ундайди;
4) мухофаза килиш функцияси, давлатлар миллий манфаатлари ва конуний хуқуқларини химоя килади.
Халқаро хуқуқнинг узига хос хусусияти шундаки, Халқаро муносабатларда давлатлардан юкори турувчи мажбурлаш механизми мавжуд эмас. Зарур холларда давлатларнинг узлари жамоа тарзида Халқаро-хуқуқий нормаларнинг бажарилишини ва Халқаро-хуқуқий тартиботни таъминлайдилар.
ХАЛҚАРО ХУҚУҚ ВА МИЛЛИЙ ХУҚУҚ
Реал вокеликда бир-бирига боглик, лекин мустакил икки хуқуқий тизим мавжуд: бир томондан, давлатнинг ички хуқуқи (алохида миллий давлат хуқуқий нормаларининг мажмуи) ва, иккинчи томондан, хуқуқдш тартибга солишнинг узига хос объекти ва субъектига эга булган Халқаро хуқуқ. Агар давлатнинг ички хуқуқида хуқуқий тартибга солиш объекти бир давлат доирасидаги ижтимоий муносабатлардан иборат булса, Халқаро-хуқуқий муносабатлар объектига давлатлар ва уларнинг бирлашмалари уртасидаги ижтимоий муносабатлар киради.
Хуқуқ бир-бирига боглик мустакди икки хуқуқий тизим (давлат ички хуқуқи ва Халқаро хуқуқ) билан ташкил килинади деб тушунилиши Халқаро xyкук, фанида хам, давлат ва хуқуқ назарияси фанида хам тан олинган, эътироф этилган. Ушбу муаммо хусусида хуқуқдцунослик фанида турли хил назариялар олга сурилган.
Баъзи олимлар Халқаро хуқуқри ягона хуқуқдй тизим деб хисоблайдилар. Улар давлатларнинг ички муносабатларини хам Халқаро хуқуқ тартибга солади, деб маьлум бир боскдмда давлатларни ички хуқуқий тартибга солишнинг ривожланишини хам инкор килмайдилар, лекин келажакда Халқаро хуқуқдшнг ривожланиши билан у йук булиб кетади, деб хисоблайдилар.
Бошқа бир муаллифлар Халқаро хуқуқ факат давлатларнинг миллий хуқуқдца назарда тутилган доирадагина мавжуд булади, яъни у муайян давлатнинг ташки хуқуқи булиб хизмат килади, деб хисоблайдилар.
Давлатнинг ички хуқуқ ва Халқаро хуқуқнинг ўзаро алокадорлиги шундаки, Халқаро хуқуқ давлатларнинг конституциявий тузуми хамда давлатлар ва Халқаро муносабатларнинг бошқа субъектлари билан ўзаро муносабатларда давлат иродасини ифодалашга ваколатли давлат хокимияти органлари тизими, шунингдек, хар кандай давлатнинг ички иши хисобланадиган ва одатда Халқаро хуқуқий муносабатларни тартибга солиш доирасига кирмайдиган ишларнинг мавжудлиги билан хам хисоблашишга мажбурдир.
Давлатнинг ички xyкук давлатнинг мажбуриятларини мустахкамловчи, маълум холларда ушбу давлатнинг миллий хуқуқдда акс эттирилиши лозим булган Халқаро-хуқуқий нормаларнинг мавжудлиги билан хисоблашади.
Халқаро хуқуқ ва давлатнинг ички хуқуқи бир-биридан алохида мавжуд булмай-ди. Халқаро хуқуқ нормаларини ишлаб чикишга миллий хуқуқдй тизимлар таъсир курсатади, у давлатнинг ташкд сиёсати ва дипломатиясида уз ифодасини топади.
Халқаро хуқуқ уз навбатида, миллий конунчиликнинг ривожланишига катта таъсир курсатади.
Халқаро хуқуқ нормалари уз субъектлари учун, яъни, энг аввало, давлатлар учун хуқуқ ва мажбуриятлар тугдиради. Давлатнинг расмий органлари, унинг юридик ва жисмоний шахслари эса бевосита Халқаро хуқуқ нормаларига буйсунмайдилар, чунки унинг субъекта булиб хисобланмайдилар. Халқаро мажбуриятларнинг ички давлат хуқуқи даражасида реал амалга оширилишини таъминлаш учун Халқаро хукутдий нормаларни миллий конунларда мустахкамлаш, яъни трансформация килиш чоралари курилади.
Купгина давлатларнинг, шу жумладан, Узбекистон Республикасининг конун-ларида шундай коида мустахкамлаб куйилганхи, унта кура давлатларнинг ички конуни билан Халқаро шартномалари уртасида зиддият мавжуд булса, Халқаро шартномалар устунликка эга булади. Бундай коида Халқарохуқуқнинг давлатлар ички хуқуқи коидаларидан устунлиги деб аталади. Масалан, Узбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 7-моддасида шундай дейилган: «Агар Халқаро шартномалар ва битимларда фуқаролик конунчилигидагидан бошқача коида назарда тутилган булса, Халқаро шартномалар ва битимлардаги коидалар кулланилади».
ХАЛҚАРО ОММАВИЙ ХУҚУҚ ВА ХАЛҚАРО ХУСУСИЙ ХУҚУҚ
Халқаро муносабатлар давлатлараро муносабатлар билан чекланиб колмайди. Турли давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари уртасида, Халқаро нохукумат ташкилотлари уртасида доимий равишда алокалар булиб туради. Бундай алокалар тегишли давлатнинг миллий хуқуқ нормалари ёки Халқаро хусусий хуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Халқаро оммавий хуқуқ ва Халқаро хусусий хуқуқ уртасида якин ўзаро алокадор-лик мавжуд. Хар иккиси хам кенг маънода Халқаро муносабатларни тартибга солади. Халқаро хусусий хуқуқ Халқаро тусдаги фуқаролик-хуқуқий нормалар мажмуи сифатида Халқаро оммавий хуқуқнинг умум эътироф этган принципларига зид булмаслиги керак.
Халқаро оммавий хуқуқ ва Халқаро хусусий хуқуқ уртасидаги узвий алокадор-ликни хеч ким инкор килмайди. Айни пайтда Халқаро оммавий хуқуқ ва Халқаро хусусий хуқуқнинг нисбати борасида Халқаро хуқуқда оид адабиётда якдиллик йук. Баъзи олимлар Халқаро хусусий хуқуқни Халқаро хуқуқнинг бир тури деб хисоблайдилар. Иккинчи гурух хуқуқшунослар эса Халқаро хусусий хуқуқда фуқаролик хуқуқининг бир тармори сифатида карайдилар. Учинчи бирлари эса Халқаро хусусий хуқуқни Халқаро хуқуқ билан айнан бир хил деб хисоблайдилар. Туртинчилари Халқаро хусусий хуқуқ маълум бир маънода фуқаролик хуқуқининг тармокларидан бири хисоблансада, асосан Халқаро оммавий хуқуқ билан жуда якин алокадордир, деб таъкидлайдилар.
Халқаро хусусий хуқуқ Халқаро оммавий хуқуқ билан айнан бир хил эмас ва унинг сохаларидан бири хисобланмайди. Халқаро хусусий хуқуқ тартибга соладиган узининг мустакил предметига эга.
ХАЛҚАРО-ХУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИ ЯРАТИШ
Халқаро оммавий хуқуқ давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи юридик нормаларнинг мустакдл тизимидир.
Халқаро хуқуқ тизими нормаларини яратишнинг узига хос томони шундаки, бу жараёнда субъектларнинг узлари ихтиёрий равишда, хохиш-иродасини биддириш оркали иштирок этадилар. Бинобарин, Халқаро хуқуқ уйгунлаштирувчи хамда муво-фиклаштирувчи хусусиятга эга.
Халқаро хуқуқий тизим субъектларининг узидан бошқа кандайдир бир тизимга нисбатан «ташкаридан» булган субъектлар нормалар яратиш жараёнида иштирок этмайди. Шу боис Халқаро хуқуқий тизимнинг хукмронлик ва буйсуниш хусусияти инкор килинади. Хеч ким Халқаро хуқуқ субъектларининг ихтиёрига карши улар учун хулк-атвор коидаларини, яъни нормаларни урнатиши мумкин эмас. Бинобарин, Халқаро хуқуқка нисбатан «конунчилик», «Халқаро конунчилик» тушунчаларини куллаш маълум маънода нотуғри.
ХАЛҚАРО ХУҚУҚ ТИЗИМИ
Халқаро хуқуқ тизими куйидаги ўзаро боБлик элементларнинг объектив бир бутунлигидир:
1) Халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган принциплари, нормалари (шартно-мавий ва одат-хуқуқий);
2) Халқаро ташкилотларнинг карорлари, тавсиявий резолюциялари, Халқаро суд органларининг карорлари;
3) Халқаро хуқуқ институтлари (Халқаро тан олиш института, шартномаларга нисбатан хуқуқий ворислик института, Халқаро жавобгарлик института ва бошқалар).
Тизимнинг кайд этиб утилган барча элементлари турли бирикмаларда Халқаро хуқуқ тармоклари (дипломатик хуқуқ Халқаро шартномалар хуқуқи, Халқаро денгиз хуқуқи ва бошқалар)ни ташкил килади. Ушбу хар бир тармок узи мустакил тизим сифатида намоён булади. Бундай тизимлар Халқаро хуқуқнинг яхлит ягона тизими доирасида шу тизимнинг бир қисми хисобланиши мумкин.
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШКИ СИЁСАТИ ВА
ДИПЛОМАТИЯСИ
«Ташки сиёсат» тушунчаси давлатнинг Халқаро муносабатлардаги умумий йуна-лишини, давлатнинг бошқа давлатлар, халклар ва Халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари сохасидаги фаолиятининг максадлари ва воситалари мажмуини камраб олади.
Узбекистон Республикаси ташки сиёсатининг асосий принциплари Конститу-циянинг 17-моддасида конуний жихатдан мустахкамлаб куйилган.
«Узбекистон Республикасининг ташки сиёсати ва Халқаро фаолияти Узбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига, «Узбекистон Республикаси Халқаро шартномалари туғрисида»ги конунига, «Мудофаа туғрисида»ги Узбекистон Республикаси конунига, Узбекистон Республикасининг Харбий доктринасига, бошқа конунларга, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хамда Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилотининг принциплари ва максадларига, шунингдек, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация килинган Узбекистон Республикасининг Халқаро шартномалари ва битимларидан келиб чикадиган мажбуриятларга асосланади», дейилади 1996 йилдаги «Узбекистон Республикаси ташки сиёсий фаолиятининг асосий принциплари туғрисида»ги конуннинг 1-моддасида.
Дипломатия ташки сиёсатнинг мухим воситаси хисобланади. Айнан ташки сиёсат дипломатиянинг максад ва вазифаларини белгилаб беради. Дипломатия амалий тадбирлар, шунингдек, ташки сиёсатни амалга оширишда фойдаланиладиган шакл, восита ва усуллар мажмуини ифодалайди. Дипломатия билан бир каторда, давлатнинг иктисодий, маданий ва бошқа мухим алокалари хам унинг ташки сиёсий воситалари хисобланади.
Узбекистон ташки сиёсатининг бош максади давлат суверенитетини химоя килиш, ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиётини куриш учун Халқаро замин яратиш, тинчликни ва сиёсий баркарорликни таъминлаш, Халқаро ва минтакавий хавфсизликни таъминлаш максадида барча давлатлар билан тенг хуқуқди хамкорлик килишдан иборат.
Узбекистон Республикаси уз ташки сиёсатини юритишда куйидаги асосий
омиллардан келиб чикади:
биринчидан, уз миллий манфаатлари устунлигини инкор этмасдан, ўзаро манфаатларни хар томонлама хисобга олиш;
иккинчидан, инсон ва давлат уртасидаги ўзаро муносабатларда умуминсоний кадриятларга устунлик бериб, Узбекистон Халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни мустахкамлаш, можароларни тинчлик нули билан хал килишни ёкдайди; Узбекистон ядро куролидан холи худуд хисобланади, агрессив харбий блоклар, иттифокдарга кушилмайди, инсон хуқуқлари туғрисидаги, хужум килмаслик туғрисидаги, низоли масалаларни хал килищда куч ишлатмаслик ва куч билан тахдид килмаслик хакидаги Халқаро хужжатларни эътироф этади ва уларга катъий риоя килади;
учинчидан, Узбекистоннинг ташки сиёсати тенг хуқуқдилик ва ўзаро манфаат-дорлик принциплари, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, мустакиллик ва суверенитетни чеклаш мумкин булган имкониятларни бартараф киладиган принциплар, давлатлараро муносабатларни мафкурадан холи килиш принциплари асосида курилади;
туртинчидан, Узбекистон ташки сиёсатида очик мафкуравий карашлардан холилик принципларини амалга ошириш, барча тинчликсевар давлатлар билан кенг ташки алокалар урнатишга интилади;
бешинчидан, Узбекистон давлатининг ички хуқуқи олдида Халқаро хуқуқ нормаларининг устунлигини тан олади, Халқаро-хуқуқий стандартларга риоя килади;
олтинчидан, Узбекистон ўзаро ишонч принципи буйича икки томонлама ва куп томонлама ташки алокаларни урнатиш ва ривожлантириш, Халқаро ташкилотлар доирасида хамкорликни ривожлантиришни ёкдайди.
Узбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан муносабатлари давлат-ларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ва куч билан тахдид килмаслик чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинчлик йули билан хал килиш, бошқа давлатларнинг ички ишига аралашмаслик принципларига ва Халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган принцип ва нормаларига риоя килиш асосида курилади. Ушбу принципларнинг Конституцияда мустахкамланиши Халқаро хуқуқнинг умум эътироф этган принциплари ва нормалари Узбекистон худудида давлатнинг ички конуни сифатида амалда булишини тасдиклайди. Уларнинг конституциявий принцип даражасига кутарилиши нафакат хар томонлама кулланилишини хамда давлатнинг ички конунчилигини уларга мослаш талабини, балки уларга барча давлат хокимияти органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар огишмай риоя килишини хам билдиради.
ХАЛҚАРО ХУҚУҚ ВА КОНСТИТУЦИЯ
Давлатларнинг тацщи сиёсати хар доим у ёки бу даражада конституция билан тартибга солиб келинган. XVIII асрнинг охирлари — XX асрнинг бошларида қабул килинган конституцияларда олий хокимиятнинг анъанавий ваколатлари руйхатида «уруш эълон килиш» туғрисидаги коида кайд этилиши билан бирга «уруш хуқуқи» суверенитетнинг зарурий белгиси сифатида курилган. Бирок уша пайтда хам сиёсий восита сифатида урушдан тийилиш туғрисидаги «тинчлик моддалари» булган. Бу, энг аввало, Франциянинг конституциявий хужжатларига тааллукди. 1791 йилги Франция Конституциясида боскинчилик урушларидан тийилиш туғрисидаги коидалар мустахкамланган, 1931 йилдаги Испания Конституцияси «урушдан тийилишни миллий сиёсий восита» деб эълон калган.
Иккинчи жахон урушидан сунг ахвол тубдан узгарди. Тинчлик моддалари Италия, Япония, ГФР ва бошқа бир неча давлатларнинг конституцияларида мустахкамлаб куйилди. 1947 йилги Япония Конституциясининг 9-моддасида урушдан сузсиз воз кечиш эълон килиниб, мамлакатда куролли кучларни ташкил килиш такикданди.
XX асрнинг иккинчи ярмида қабул килинган конституциялар учун давлатларнинг ташки сиёсатини тартибга солиш доирасини кенгайтириш хосдир. Бунга куйидагилар киради:
биринчидан, ташки сиёсатнинг айрим принципларини расмий равишда эълон килиш, Халқаро муносабат масалаларини тартибга солиш;
иккинчидан, уруш эълон килиш ва тинчлик урнатиш;
учинчидан, Халқаро хуқуқ ва давлат ички хуқуқларининг муносабати;
туртинчидан, Халқаро шартномалар тузиш, ратификация килиш, денонсация кочиш буйича давлат органларининг ваколатларини белгилаш;
бешинчидан, инсон хуқуқлари — фуқаролик, инсон хуқуқлари ва эркинликлари, экстрадикция (шахсни давлатга кайтариш), бошпана олиш хуқуқини химоя килиш сохасида хамкорликни белгиловчи коидаларни белгилаш;
олтинчидан, давлатлараро иктисодий ва харбий-сиёсий интеграцияни тартибга солиш.
Иккинчи қисм
ДАВЛАТ ВА ХУҚУҚ ЧИЗМАЛАРДА
• «Давлат асослари» булимига чизмалар
• «Хуқуқ асослари» булимига чизмалар
• «Конституциявий хуқуқ асослари» булимига чизмала
• «Маъмурий хуқуқ асослари» булимига чизмалар
• «Фуқаролик хуқуқи асослари» булимига чизмалар
• «Мехнат хуқуқи асослари» булимига чизмалар
• «Оила хуқуқи асослари» булимига чизмалар
• «Экология хуқуқи асослари» булимига чизмалар
• «Жиноят Хуқуқи асослари» булимига чизмалар
• «Халқаро Хуқуқ асослари» булимига чизмалар